ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди @eshqobil_shukur_ijodi Channel on Telegram

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

@eshqobil_shukur_ijodi


Бир дўсти ғарибга
дил берсам дедим,
Бу ғариб дилимга
боқмади ҳеч ким.
Бир ёрга кўзимдан
йўл берсам дедим,
Кўзим дарёсида
оқмади ҳеч ким.

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди (Uzbek)

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди Telegram канали - бу сизнинг эшқингизни ўта кўпайтириш ва шукурга эгад бўлишингизга ёрдам берадиган жуда манзурали канал. Ушбу каналда сиз танғланган шеърлар, айтмалар ва сўзлар орқали эшқингизни бахолаб, уни ёклаб, шукурга нисбатан дахшиятлигини тезкор бўлишингиз мумкин. Ёнилган ёриқлар зўр дўсти шахслар томонидан таржима ҳолатида каналга юборилган. Бундан ташқари, сўзларнинг маъносини сизга тушуниб бериш ва ўзингизни аслидан хусусиятланган, ўзига хос ҳис ҳисс этимизга ёрдам бериши мумкин. ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди Telegram каналига янги аъзоларни кўшиш учун каналга киринг ва эшқингизни баттар тадбирлар билан кутловчи эгадлашгуна эга бўлинг!

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

14 Jan, 08:40


14 ЯНВАРЬ – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

«Эшқобил Шукур ижоди» канали бугунги байрам билан ватан ҳимоячиларини, юртимиздаги барча эркакларни табриклайди. Ҳамиша, ҳамма вақт шу бугунгидай иззатда бўлинг, ҳурматли эркаклар.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

13 Jan, 12:14


​​#карвон_қўнғироғи

Танишларимиздан бирининг уйида жаноза бўлди. 40 ёшлардаги қизи вафот этибди. Пешинга чиқаришди. Тобутни уйдан қабристонгача катта йўлдан олиб боришга тўғри келди. Шаҳарнинг гавжум кўчаси бўлгани учун машина кўп эди. Йўлнинг бир четида одамлар елкасидаги тобут лопиллаб борарди. Кўчанинг очиқ қисмидан эса машиналар тинимсиз ўтиб турарди. Шунда мен бир ҳолдан ҳайратландим. Издиҳом ёнидан ўтаётган машиналар бироз олдинга ўтиб чеккалаб тўхташар ва улардан тушган одамлар издиҳомни кутиб туришар, сўнг қаторга қўшилиб тобутни елкасида тутиб, бироз юришар, кейин секин-секин орқада қолишиб, яна машиналарига ўтиришиб жўнаб кетишарди. Бу йўловчилар қайси уйда кимнинг вафот этганиниям, нима бўлганиниям билишмайди, лекин марҳумнинг ҳурматини, инсоннинг ҳурматини қилишади.
   Бир ёзда Жиззахнинг Баландчақир деган қишлоғида бўлдим. Сойликлар орасида ястаниб ётган жуда катта қишлоқ. Қишлоқда биров вафот этибди. Қарангки, марҳумга қариндош бўлган, бўлмаган одамлар, ҳатто етти ёт бегоналар ҳам ҳаммаси эгнига тўн олиб, дўппи кийиб, белини маҳкам боғлаб хизматга шай туришибди. Одатда, бундай пайтда марҳумнинг энг яқин қариндошлари шундай кийинадилар. Баландчақирда эса, жанозага борган ҳамма шундай кийинади ва дунёдан кетаётган қишлоқдошига сидқидилдан ҳурмат кўрсатади. Уни қариндошидай, жигаридай, оғасидай сўнгги йўлга кузатишади. Ҳолбуки, дунёнинг мегаполис шаҳарларида қўшнисининг жанозасига чиқмайдиганлар ҳам бор. “Европа виждони” деб тан олинган Альбер Камю онасининг вафотига ҳам бефарқ қараган одам ҳақида бекорга ёзмаган.
   Бизда “Биз” деган тушунчанинг олдида ҳам, ортида ҳам эл туради. Эл деган куч азалдан бор ва у кўп нарсалардан бизни ҳимоя қилиб келган. Ҳозирги пайтда дунёга таҳдид солиб турган ёлғизлик деб аталмиш иллат ҳам айни шу тушунча ҳаракатда бўлмаган жойларда тез урчиб кетди. Бир сўз билан айтганда, элсизлик бу йўлсизликдир, ёлғизликдир...

✍️ Эшқобил ШУКУР,  "Элсизлик, бу йўлсизликдир" мақоласидан. “XXI АСР” газетасининг 2020 йил, 27-февраль сонидан олинди.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

12 Jan, 08:56


​​​​ШАЙТОН БИЛАН ШАРТНОМА

– Бу ким бўлди, тинмай, басма-бас
    Фитна излаб дунёни бузган?
–  У фасоддан урчиган бир кас,
    Шайтон билан шартнома тузган.

–  Бу ким бўлди, ўттизга етмай,
     Тупроғидан, элидан безган?
–  Уми, ҳалол никоҳни кутмай,
    Шайтон билан шартнома тузган.

– Бу ким бўлди, боғ-роғлар қолиб,
    Кул излаган, вайрона кезган?
– У  уккига айланиб олиб,
   Шайтон билан шартнома  тузган.

– Буниси ким содда дилларни
   Авраб сотган ва янчиб эзган?
– Унисининг булғанч қўллари
  Шайтон билан шартнома тузган.

– Бу ким бўлди, етимлар нонин
    Деворига ғишт қилиб тизган?                 
– У ичмакка фақирлар қонин,
    Шайтон билан  шартнома тузган.

“Бу касларга жазо бормидир?”
Сўрасангиз, ҳакамлар ночор
Дер: ”Начора,  уларнинг ахир
Қўлларида шартномаси бор!”

Ерни бузар, тарқатарлар ғам,
Халоскордай юрарлар кибор.
Пеш қилишга БМТга ҳам
Қўлларида шартномаси бор.

07.08.24.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

09 Jan, 11:58


​#Бобосўз_изидан

ЭРТАКНИНГ ЎТМИШИ

Болаликдан энг кўп дуч келган сўзимиз эртак бўлади. Хўш, эртак сўзининг туб илдизи қандай маънони англатган? Қадимги тилимизда эрт деган сўз бўлиб, бу сўз “ўтмиш”, “кечмиш” деган мазмунни билдирган. Шундан ўтмиш ҳақида оғиздан-оғизга ўтиб келаётган ҳикоя маъносини англатган эртак сўзи келиб чиққан. “Ўзбек тилининг этимологик луғати”да бу сўзнинг пайдо бўлиши шу тариқа изоҳланган.
Эрта сўзи “аввал” маъносида ҳам тилимизда қўлланади. Масалан, эрта баҳор деганда баҳорнинг боши, аввали тушунилади. Эртакларимиз ҳам кўпинча “аввал ўтган замонда” деб бошланади.
Маҳмуд Кошғарий луғатида бу ҳақда аниқ бир гап айтилмаган. Фақат эртакка тузилиш жиҳатдан жуда яқин бўлган эрта сўзига “эрта тонг”, эртиш сўзига тортишиш, эртик сўзига “юрилган йўл” деб изоҳ берилган. Кошғарийда “ӧткüнч” (ўткунч) сўзи ҳикоя, эртак маъносида келган: “ӧткüнч ӧткüнди” деган гап “ҳикоя, эртак айтди” деган маънода қўлланган.Кўриниб турибдики, бу ерда ҳам “ӧткüнч” (ўткунч) сўзи ўтган мазмунида келаяпти.
Г.Вамбери эртак сўзининг туб илдизини эрта сўзига тақайди.
Хуллас, эрта сўзи “эрталаб маъносидан ташқари “олдин, илк пайтлар, бўлиб ўтган” маъноларини ҳам англатади. Масалан, “Экинни эрта эккан, ҳосилини эрта ўрар.”

Эшқобил ШУКУР, «Бобосўз изидан» китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

07 Jan, 14:58


***
Сирлашади дала ва шамол,
Ортимдан жим эргашар дарахт.
Фариштадай кўрсатар жамол,
Қўл ушлашиб қайғу билан бахт.

Сирлашади дала ва шамол,
Паришонман, жуда паришон.
Учрашувга кечикди хаёл
Ва недандир ичикди виждон.

Ўзин оқлаб-қоралаб кўнглим,
Тун кечага дардини ёрар.
Қоронғилик оралаб кўнглим
Яратганни ўрганиб борар.

2011 йил

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

06 Jan, 12:16


​​#Бобосўз_изидан

“Ўшакчи” ушоқчими?

Ўшакчи сўзи менга болалик йилларимдан таниш. Қишлоғимизда чақимчи, майда гап, гап ташувчи одамларни  ўшакчи  дейишарди. Лекин чақимчиларни нега ўшакчи дейишларини ҳеч тушунолмаганман. Ҳозир ҳам жанубий вилоятларимизда бу сўз кўп қўлланади. Кейинроқ билсам, ўшак сўзининг ушоқ сўзига алоқаси бор экан.
     “Девону луғотит-турк” индексида “ушоқ” сўзига шундай изоҳ берилади:
        У ш а қ I. — кичик, майда.
       У ш а қ II. — чақимчилик, маломат.
      Дарҳақиқат, чақимчилик майда-чуйда гаплар билан машғул бўлишдир. Чақимчилик — майдакашлик деган маънода ушақ сўзи билан ифодаланган бўлиши мумкин.
Кошғарийда шундай шеър келган:
               Атғалир оқнї азақ
               Тӭгмӓдї бу  саw ушақ.
                Маъноси:
               Шўх қиз менга ўқ отмоқ истайди,
               Менга бу маломат гаплар етмас эдими?
Шеърда ушақ сўзи “маломат, майда гаплар” маъносида келаяпти.
Юсуф Хос Ҳожибда эса:
               Ѳзүңә йағутма ушақчы кишиг
               Маъноси:
               Ўзингга чақимчи кишини яқинлаштирма
деган мисра келади ва бунда ҳам “ушақчи” ўшакчи, майда гап ташувчи, майдакаш мазмунида келади.
      Алишер Навоий асарларида ушоқ сўзи икки маънода — майда ва ёш бола маъносида келган.

✍️ Эшқобил ШУКУР, «Бобосўз изидан» китобидан.


@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

05 Jan, 13:20


«Мен Гулзода билан Жанубий Кореяда танишганман. У жуда катта симпозиумда қадимги туркий халқлар қўшиқларини ижро қилиб ҳаммани ҳайратга солган. Ўшанда унинг овозида қадимий туркий момоларимнинг овозини ҳис қилганман. Ва  унга куйлаётганингизда қадимиятимиз овозини эшитгандай бўлаяпман, дедим. У эса: "Ўзбек шоири менинг юрагимни  тушунди" деган эди...»

⸺ Эшқобил ШУКУР

Гулзада Рискулова билан Ирфан Гурдалнинг «Селам олсун» дуэтини қуйидаги манзилдан тинглашингиз мумкин.
https://youtu.be/Jc5IvRTflSc?si=bAQKFLQj_EWj4uqT

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

04 Jan, 15:19


​​ОРАЛИҚЛАРДА

Кўнглим сувайдоси, кўзим сайгули,
Заҳри ҳам новвотей, чашми қиймочим,
Куйган устихонда ўстирган гулим,
Олам: «вижир-вижир», мен: — «ҳажр-ҳажр»,
сен — қалдирғочим.

Бағримни чангаллаб юлди чарновуқ,*
О бағри шамолим, чилторим чарнар.
Мен — қўли қуп-қуруқ қолган чирмовуқ,
Олам: — «қурей-қурей», мен: — «хорей-хорей»,
сен — етим турнам.

Кўнглим сувайдоси, кўзим сайгули,
Бу занжир товуши... айланмас тилим.
Сен — ғамнинг бир қўли, бахтнинг бир қўли,
Олам» — «чип-чип-чип», мен:”ғип-ғип...ғип...”,
сен — сукут булбули.

1986-йил.

© Эшқобил ШУКУР


*Чарновуқ — қадимда тишни суғурадиган асбобни шундай аташган.


@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

03 Jan, 13:00


#Карвон_қўнғироғи

Дарҳақиқат, миллатни миллат сифатида тутиб турадиган устунлар бор. Булар миллий тафаккур, миллий маънавият, миллий дид, миллий маданият каби тарихий ақлимиз ва салоҳиятимизнинг мажмуалари. Лекин буларнинг барчасининг заминида битта ганжина ётадики, усиз ҳеч бир устун ўзини тик тутиб туролмайди. Бу миллий тилдир.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

01 Jan, 04:54


​​ЯНГИ ЙИЛ ШЕЪРИ

Дон каби сепилди совуқ туманлар,
Оқ қорларни кийган йўллар чиройли.
Уйларнинг кўзлари деразаларда
Очилиб-сочилган гуллар чиройли.

-Совуқ қотмадингми синглим, эгачим,
-Акажон жонимдан ўтмоқда аёз,-
Сеҳр-афсунларга етмади кучим,
Қорбобо эмасман, Эшқобил, холос.

Ялдо кечасида бир йилни кечдим,
Оғир-оғир эди бу кеча кўнглим.
Онам аллаларин эслаб энтикдим,
Уларни Тошкентда сен айтгин, синглим.

Боладай тинглай деб келдим қошингга
Унут қўшиқларнинг қаҳридан қақшаб.
Онам аллаларин айтгин бошимда,
Эгачим, айтиб бер онамга ўхшаб.

-Янги йил келмоқда, ака, янги йил!
Ягона байрам бу, ғамгинсиз бироқ?
-Мени онам каби тушунгил, синглил,
Ахир, ўтган йилим ўйлатар кўпроқ.

Ҳа, бир йил руҳимдан кечиб бормоқда
Гоҳо шод, гоҳ маъюс палласи билан.
Кутмоғим зарурдир ҳар янги йилни,
Онамнинг энг ширин алласи билан.

Ялдо кечасида бир йилни чекдим,
Қаршила, муштипар сўзларни тўшаб,
Онам алласини эслаб энтикдим,
Эгачим, айтиб бер онамга ўхшаб.

Бу йил ҳам сўнг манзил қошига борган,
Не топиб, неларни йўқотир кўнгил.
Сендан акангга деб бериб юборган,
Онамнинг алласин йўқотма, сингил.

1985

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

31 Dec, 06:21


Эшқобил Шукур ижодий ўзани юртдошларимизни мелодий янги йил айёми билан табриклайди. Янги 2025 йил, барчамиз учун яхши йил бўлсин.

Ҳурмат билан канал админлари.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

29 Dec, 14:32


ХАВОТИР

Эҳтимол, кулгили туюлар сизга,
Энди мен қўрқмайман десам ўлимдан...
То қайтиб бўлмаскан ўтилган изга
Бошқа бир жасорат келмас қўлимдан.

Жим турдим ҳақиқат хўрланганида,
Мазлум эзилганда юзимни бурдим.
Мадҳиялар ёздим ёлғон шаънига,
Қиличлар қошида қошдай эгилдим.

Қўрқмагин ўлимдан, қўрқма ҳаётдан,
Дея ақидалар айтдим салмоқлик.
Иложи йўқ экан, йўлбарс ё отдан
Юракни беш кунга қарзга олмоқлик.

Энди ўлимимдан тиламам шафқат,
Энди мен ўлимнинг қошида ботир.
Ортимда қолажак ҳаётдан фақат
Хавотир оламан, қаттиқ хавотир...

2008 йил 18 март

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

28 Dec, 10:16


28 декабрь - Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун
                                                         
 «Бундан кўп йиллар бурун, 1-синф ўқувчисидан тортиб мактаб директоригача пахта даласида жавлон уриб юрган пайтлари Эркин Воҳидов билан Дўрмонда гурунг қилганимизда, у киши айтган бир гап ҳеч эсимдан чиқмайди: “Дўппини бошдан олиб ўйлаб қарасак, дунё аллақачон иккига бўлинган. Дунёнинг қаеридадир осмонўпар бинонинг 60-қаватида костюм-шим ва галстукдаги одамлар креслода ястаниб, жаҳондаги жараёнларни бошқариб ўтирган бўлса, яна қаеридадир одамлар чангалзорларда уят жойини хас-хашак билан бекитиб, таёқ-найза кўтариб югуриб юришибди. Кийган костюм-шимимиз ва таққан галстугимизга қараса, ўша 60-қаватда дунё тақдирига таъсир кўрсатаётган одамларга ўхшаймиз. Тафаккуримизга қараса, чанглазорларда уяте жойини хас-хашак билан ёпиб, югуриб юрган одамларга ўхшаймиз”. Эркин аканинг бу гапларидан қаттиқ таъсирланган эдим...»

 📝Эшқобил ШУКУР

Эшқобил Шукурнинг “Сув келтирган азизми, кўза синдирган?” мақоласидан. Мақоланинг тўлиқ матнини  бу ерда ўқишингиз мумкин.
👇

https://telegra.ph/SUV-KELTIRGAN-AZIZMI-KЎZA-SINDIRGAN-09-09-2

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

27 Dec, 18:05


​​#Карвон_қўнғғроғи

Нобель мукофоти лауреати Мигель Анхель Астуриаснинг бир гапи бор: “Назаримда энг яхши романлар ёзилган эмас, айтилган”. Бу ўринда адиб, Америка кечмишида афсоналар ва ривоятларни қўшиқ ва достон шаклида айтиб юрган биздаги бахшиларга ўхшаш одамларни назарда тутган. Модомики, мутолаа асосан ўқиш эмас, уқиш экан, унда мен мутолаа қилганим — илк бадиий асарларни ўқиган эмас, балки тинглаганман. Қишнинг совуқ ва узун кечаларида сандал атрофида ўтириб тинглаган эртакларимиз ва афсоналаримиз ҳануз юрагимда садо беради. Мавлоно Румий ифодаси билан айтганда, мен бу асарларни “ёдлаган эмасман, балки еганман”. Таассуротим ҳақида гапирсам, ўша эртак ва афсоналарни эртак ва афсона деб эмас, аксинча ҳаётнинг ўзи деб тасаввур қилганман. Мен бу асарларнинг қаҳрамонлари билан бирга яшаганман.

Ҳозиргача одамзот омочдан космик кемагача бўлган масофани босиб ўтди. Барибир, бугунги космик кемаларнинг кашф этилишида учар гиламлару Дедал ва Икарнинг ҳам ўз ўрни бор. Шунинг учун ҳам эртак ва афсоналарга ўтмиш хаёллари деб қарамаслик керак. Модомики, улар фақат ўтмишнинг ўзи бўлиб қолганида ёки шунчаки чўпчак бўлганида бугунги болаларга эртак айтиб бериб ўтиришга, ҳатто оналарнинг алла айтиб ўтиришларига ҳожат қолмасди. Булар одам қалби билан боғлиқ ҳодисалар...

✍️ Эшқобил ШУКУР, «Шоир ўз тилида куйлаши керак...» номли суҳбатдан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

24 Dec, 13:29


•••
Намозшом палласи... дарё бўйида
Сув билан сирлашиб ўтирар эдим.
Бир хаёл кўйида, бир шеър ўйида
Сарғайган япроқдай титрар эдим...

Олисдан бобомнинг овози келди,
Момомнинг шарпаси ўтди бир ёндан.
Ногоҳ томоғимга оташ тиқилди,
Бир хўрсиниқ келди уфқ томондан.

“Салом, ҳасрат...”, дедим, “Салом, изтироб...”
Сўнг оқа бошладим ўзим ҳам сувдай.
Олис ва яқиндан келган бир жавоб
Бир хўрсиниқ бўлди мангу қайғудай.

“Салом, ҳасрат...” дедим, “Салом, изтироб...”
Шафақдаги кундай кўнглим ҳам синиқ.
Пурғам уфқлардан келган бир жавоб:
Зўр хўрсиниқ бўлди... оғир хўрсиниқ...


​​©Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

23 Dec, 15:32


​​#Карвон_қўнғироғи

«Катта шаҳарлар ҳаётини кузата туриб, ўйга толаман. Қишлоқлар уёқда турсин, олис-олис овлоқлар ҳам шаҳарлашаяпти. Бир қарашда бу жуда яхши. Шароитлар, имкониятлар ўзгаради, ҳаммаси замонавийлашади. Яқин-ёвуқни тараққиёт ўз меваларидан баҳраманд этади. Лекин бу жараёнда элнинг маънавий қиёфаси йўқолиб боришини сезмай қоламиз. Ҳар қандай шаҳарлашиш меҳру оқибатни, асл илдизларни бой бериш эвазига амалга ошмаслиги керак. Баъзида чўл ҳудудларида кенг яйловларда ҳар-ҳар жойда битта уйга дуч келасиз. Баъзи уйларнинг орасидаги масофа беш-олти километр келади. Менга баъзан битта кўпқаватли уйда, битта йўлакда, битта қаватда ёнма-ён яшаётган бегона қўшнилардан кўра яйловлардаги тарқоқ қўшнилар бир-бирларига яқиндай туюлади. Улар бир-биридан яхши хабардор. Бир куни Афросиёб поездида икки ёш йигит билан Самарқанддан Тошкентгача кичик стол атрофида юзма-юз ўтириб келдик. Шунча вақт орасида орамизда 60 сантиметрлик стол ёнида ёнма-ён ўтириб келдигу гаплашмадик. Гаплашмаганимиз ҳам майли, на салом бўлди, на хайр. Бир сўз ҳам йўқ. Ахир биз одамлармиз-ку. Бир элнинг фарзандларимиз-ку?..»

© Эшқобил ШУКУР, «Ақл ва нодонлик кўпригида» мақоласидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

22 Dec, 15:04


🎬 «Сурхондарё қизлари»
🎙  Маҳмуд Намозов

Эшқобил ШУКУР
сўзи.
Халқ куйи.


@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

21 Dec, 15:50


Ўн дақиқадан кейин суҳбат бошланади. Қизиққанлар саволлари билан қатнашиши мумкин.

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

21 Dec, 07:16


Ассалому алайкум азиз ижодкорлар ва қадрли мухлислар!

"ИЖОД ГУЛШАНИ"  гуруҳимизда барчамиз орзиқиб кутган ижодий учрашув 21-декабрь куни кечки соат 21:00 да бошланади.

Ижодий кечамиз меҳмони таниқли шоир, публицист, адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
ЭШҚОБИЛ ШУКУР бўладилар.

Бизнинг манзил
https://t.me/ZulfiyaSulton10

Ҳурмат ва эҳтиром билан ЗУЛФИЯ СУЛТОН.

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

21 Dec, 07:14


​​ЮРТ

Ҳорғин  далаларда  ҳориган  синглим,
Ҳар  кун  тонгдан  олдин  ёриган  синглим,
Сен  жуда  ўхшайсан  Ўзбекистонга,
Гулзорлар  зорида  зориган  синглим.

Тупроқдай  ҳокисор,  безавол  отам,
Ҳақнинг  қаршисида  зўр  савол  отам,
Сен  жуда  ўхшайсан  Ўзбекистонга,
Томчи  манглай  тери  минг  увол  отам.

Орзулар  энаси  армонваш  онам,
Куюнчак,  суюнчак,  кўп  дардкаш  онам,
Сен  жуда  ўхшайсан  Ўзбекистонга,
Оқшомлар  ўй  суриб,  кўнгли  ғаш  онам.

Саҳар  мактабига  шошилган  болам,
Нигоҳлари  тонгдай  очилган  болам,
Сен  жуда  ўхшайсан  Ўзбекистонга,
Аста-аста  элга  қўшилган  болам.

Қанча  нафс  қуллари  “зўр”ларни  кўрдим,
Олтин  елкалаган  гўрларни  кўрдим.
Улар  ҳеч  ўхшамас  Ўзбекистонга,
Ватанхўр,  миллатхўр,  хўрларни  кўрдим.

Билмайман,  недандир  алағда  кўнглим,
Сиздан  уяламан  онам  ва  синглим.
Мен  ҳам  ўхшайманми  Ўзбекистонга,
Бир  гардинг  юққанми  менга  ҳам  элим?

Мен  ҳам  ўхшайманми  Ўзбекистонга?..
                                                   
13.10.2004 


✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

19 Dec, 04:05


​​#Карвон_қўнғироғи

ШАХС ЭҲТИЁЖИ

Қатағон миллатимиз учун жуда катта йўқотиш бўлган. Бир ўйлангда, уларнинг энг  катталари 45, 46 ёшда эди. Халқимизга ўша пайтлар Худо берган экан-да… Менда Абдулла Қодирийнинг охирги сурати бор. Шу суратга тик қарай олмайсиз. Қарашга журъатингиз етмайди-да.

Буни мен сўз билан ифодалаб беролмайман. Шубҳасиз, буларнинг барчаси ўз ўрнига эга бўлган. Агар улар қатағон қирғинига учрамаганида ҳозир ўзбек халқи илм-фан, маданият, иқтисод, умуман барча соҳаларда бошқача тараққиёт босқичида бўларди. Кўрдингизми, миллат ривожида шахсларнинг ўрни не чоғлик аҳамиятли. Бугун энди муҳими ёшларимиз уларни яхши билмоғи лозим.

Ҳозир мамлакатимизда жадидлар меросини ўрганиш ва уни тарғиб қилишга давлат сиёсати миқёсида жуда катта эътибор қаратилаётир. Жадидларни ёшларимиз билиши керак. Мана шунда бизнинг қаддимиз кўтарилади. Болаларимиз улуғларимизни билиши ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Жадидларнинг ягона мақсади Ватанни, миллатни кўтариш бўлган. Улар бутун ҳаётини шу йўлга тиккан. Буни ёшларимиз билишлари шарт. Бизнинг маънавий пирларимиз булар. Доноларнинг шундай гапи бор: “Ҳар бир пирдан биттадан сўз ёд билинг. Агар бу қўлингиздан келмаса уларнинг исмларини ёдда сақланг. Шубҳасиз, барака топасиз”. Худди шундай Абдулла Қодирий, Чўлпон, Беҳбудий, Фитрат бу – бутун бир катта авлод. Олдингдан оққан сувни қадри йўқ, дейишади. Лекин булар ҳозир ҳам дарёдек оқиб турибди. Бошқа жойга кўза кўтариб югуриб юрмай, ўзимизнинг зилол булоқлар сувидан ичайлик. Мана шулар дарёсидан баҳраманд бўлайлик. Ана шунда интилганимиз, излаганимиз – моддий ва маънавий баракага эришажакмиз.

✍️ Эшқобил ШУКУР. Шоир билан бўлган "Вақт баракаси" номли суҳбатдан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

17 Dec, 14:50


ОРАМИЗДА

«Дўстлик дебон орага қўйган эдик Худони»
«Алпомиш»дан.

«Ўртада севги деган бир бало йўқдир холос»
Рауф Парфи


Беғубор кунларда
маъсум ойларда
Бу дунёдан жуда олис жойларда
Дўст бўлдик орага қўйиб Худони.
Дўст бўлдик орага қўйиб Худони.

Сўнгра йиллар ўтиб бари ўзгарди,
Сендан бери, мендан нари ўзгарди,
Ҳар не бўлса, дунё сари ўзгарди,
Сўнгра йиллар ўтиб бари ўзгарди.

Орага гумонлар ораладилар,
Ипакдай шайтонлар ораладилар.
Бир аччиқ шароблар тушди орага,
Бир кибор жаноблар тушди орага.
Бир гўзал хонимлар тушди орага,
Қаллоблар “жоним”лаб тушда орага
Қанча ашқол-дашқол, қанча кесак-тош
Кирдилар орага: иккимиз – талош.

Не кирди.. барчаси орада қолди,
Фақат орадаги Худо йўқолди.

19.12.19

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

16 Dec, 05:08


​​#Бобосўз_изидан

“БАРСЕТКА”НИНГ ЎЗБЕКЧАСИ НИМА?

Барсетка тутаман. Қулай идиш. Ичига талай нарсани сиғдирса бўлади. Ҳужжат-пужжат, пул-мулдан ташқари, калит-палит, флешка, ҳатто кичикроқ телефонни ҳам жойласа бўлади. Аслида бу сўз италян тилидан тарқалган бўлиб сумкача маъносини билдиради. Лекин бу матоҳни ўзбек тилида қандай атасак бўларкин деб ўйлаб юраман. Ҳамён десак, ҳамёнда фақат пул сақланади. Қопчиқ десак, кичикроқ бўлиши керак. Яқинда Абдулла Қодирийни мутолаа қила туриб, хилондон деган сўзга дуч келдим.

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ни варақласам, хайрият, унда ҳам бу сўз бор экан. Изоҳи ушмундоқ: “¬ ХИЛОНДОН. эск. Ичига соқолтароқ, қайирма пичоқ, тишковлагич каби буюмлар солиб, белбоққа осиб юриладиган чармдан ясалган кичик сумка.
“Қўлида ўша ўзинг кўрган хилондони, оёғида нағмалик этик.”
Абдулла Қодирий. “Кичик асарлар”.
Хуллас, хилондон “барсетка”нинг ўзгинаси экан-да. Лекин ҳозирча бу сўзнинг қандай пайдо бўлгани ва илдизи ҳақида бирор маълумотни тополмадим.


✍️ Эшқобил ШУКУР.  “Жадид” газетасининг 2024-йил 4-октябрдаги 41-сонида.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

15 Dec, 05:05


ОЛДИНГА ЧЕКИНИШ

Ичкарига йўл бор. Ичкарига!
Ичкарида Худонинг сири беркитилган бир жой бор.
Бу дунёда энг яхши бошпана ичкарида.
Олға бориш учун кўнгилга чекиниш керак.

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

13 Dec, 12:38


​​КЎР БОЛА

Қуёш дафн этилган
менинг кўзимда,

Минглаб кўз чарақлаб
ётар кўксимда.

Товушлар гулларин
тераман ғамгин,

Қоронғи боғимга
бир бора келгин.

Ич-ичимда кимдир
йиғлайди юм-юм,

Куйган қорачиғда
мўлтирар кўнглим.

Қуёш дафн этилган
менинг кўзимда,
Қоронғи боғлар бор
ахир ичимда...

2001

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

11 Dec, 08:50


​​МАЪРИФАТ КЕМАСИ ЁХУД ДУНЁ ҲОЛИ

Аслида бу дунё тўфон ичинда,
Лойқа сел, кўр қуюн туғён ичинда.

Ҳар қадам ораси фитна ва завол,
Ғариблар гиряси гирён ичинда.

Бир кўнгил истадим минглаб танлардан,
Бир буғдой топмадим сомон ичинда.

Емхўрлар ем йиғиб, емлаб ётурлар,
Ўзлари емишлар шайтон ичинда.

Тишланган оёқ-ла қайга борурсан,
Норлардан итлар кўп карвон ичинда.

Аслида бу дунё тўфон ичинда,
Лойқа сел, кўр қуюн, туғён ичинда.

Бир кема истабмен ёрга ёлбордим,
Бир жойнамоз сузди уммон ичинда,

Ҳар кимга бир гўр бор замин қаърида,
Ҳар кимга бир кема осмон ичинда.

Эй дўст, кемангга чиқ Нуҳдай мардона,
Аслида бу дунё тўфон ичинда.

✍️ Эшқобил ШУКУР, “Нақшбанд” достонидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

09 Dec, 07:20


​​#Бобосўз_изидан

ҚУЁШ ва ГУНЕШ

Қуёшни азиз тутиб “Бобо қуёш” деймиз. Лекин халқимиз орасида қуёш кун деб ҳам айтилади. Кун чиқди, кун ботди деган иборалар ҳамон эл орасида, жонли тилда мунтазам ҳаракатда юради. Аслида бу иборалар бир неча минг йиллик тарихга гувоҳлик беради. Истаймизми, истамаймизми, қуёш сўзидан кўра кун сўзи тил табиатига кўра етакчироқ.

“Ат-туҳфа” луғатида кунеш (кÿнӓш) ва кун сўзлари қуёш маъносида келган. Бу озарбайжон тилидаги гунеш сўзи билан бир хил. Мундоқ фаросат солиб қарасангиз, гунеш сўзи билан қуёш сўзи оға-инидай кўринади. Лекин Маҳмуд Кошғарийда қуёш маъносида кун сўзи ҳам бор, қуёш сўзининг ўзи ҳам бор. Кÿн туғдï. Қуяш ани қуғшатти – Қуёш ҳарорати уни бўшаштирди. Шунга кўра қуёш сўзининг кунеш сўзидан пайдо бўлгани даргумон бўлиб қолади. Шундай бўлса-да, Кошғарий бобо кун сўзига кўпроқ диққат қилган. Куннинг бир неча маъносини берган. Қаттиқ иссиқ, қаттиқ иссиқ тегишини ҳам қуяш деб изоҳлаган. Юқорида келтирилган биргина мисолда ҳам қуёш сўзи “қаттиқ иссиқ” маъносида илгарироқ туради.
Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг”да қуёшни яшиқ сўзи билан ифодалаган.
“Туркий тиллар этимологик луғати”да турк лаҳжасидаги кӧвеṣ сўзининг кõеш сўзига боғланиши, Вамберининг “куйиш” маъносидаги куй сўзидан куяш сўзининг пайдо бўлиши ва кейинроқ унинг қуяшга айланиши ҳақидаги фаразлар берилган.

Ўлжас Сулаймонов “Сўз калити” китобида энг қадимги туркий белгиларда қуёш сўзи яй шаклида бўлганлигини айтиб ўтади. Мен яйлов сўзидаги яй  аслида “ёз” бўлиб, яйнинг ўзгарган шакли эканини “Яйлов билан чайла” битта сўзми?” деган мақоламда асослаб ўтганман. Агар Ўлжас оға таъкидлаганидай, яй қуёш маъносини билдирган бўлса, ёз ҳам шу маънода келган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Кошғарийда қуёш қаттиқ иссиқни англатган.
“Туркий тиллар этимологик луғати”да гунеш “қуёш тушадиган томон” маъносини англатади дейилган ва қорақалпоқ тилидаги кунгай сўзи келтирилган. Ҳозир ҳам Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида сойларнинг қуёш тушадиган томонини кунгай, қуёш тушмайдиган томонини терскай дейишади. Турк тилидаги гüней сўзи жануб, жанубий томон маъносида келади. Бу ҳам тилимиздаги кунгайга яқин. Чунки қуёш жанубдан чиқади.
Нима бўлганда ҳам сўзнинг охирги еш қисми гунеш сўзига ҳам қуяш сўзига ҳам тааллуқли. Э.Севортян сўз таркибидаги еш қисмини илдиз сифатида қуёшли, иссиқ жой маъносида деб изоҳлаган.

✍️ Эшқобил ШУКУР,«Бобосўз изидан» китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

08 Dec, 06:24


Барча юртдошларимизга байрам муборак бўлсин. Ҳурмат билан, "Эшқобил Шукур ижоди" канали админлари.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

07 Dec, 09:32


ЯССАВИЙ СОҒИНЧИ

Ҳазрат, зиёратга бора олмадим...
Туркистон йўлига тўкилмоқдаман...
Йўловчи шоирнинг кўз ёшларидай
Ўтрор даштларига экилмоқдаман.

Ойнинг манзилида бир неча ойким
Оҳ урган ой каби оғрийди кўнглим.
Ўзимдан йироқман, Туркистон борсам
Таркистондан қайтиб ўзимга келгум.

Ҳазрат, зиёратга бора олмадим...
Кўзим қароғида йўлларнинг гарди.
Мунчалар азиздир нечун, билмадим,
Туркистон соғинчи, Туркистон дарди.

Турналар карвони дил осмонидан
Етишар ҳақиқат гулистонига,
Бир кун юрагим Туркистонидан
Борсам Яссавийнинг Туркистонига.

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

05 Dec, 12:06


#Бобосўз_изидан

"Бирпас”ми, “иккипас”?..

Эшқобил ШУКУР, «Бобосўз изидан» китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

01 Dec, 13:31


ЙИҒИ ВА КУЛГУ ОРАЛИҒИДА

Биз билмаган қандай йиғилар қолди,
Қандай кулгу қолди бизлар кўрмаган.
Йиллар қалбимизнинг қўрини олди,
Ойлар оташ берди сизлар билмаган.

Ҳаёт порлаб ўтди табассумларда,
Ғамгин нигоҳларда ўлим жамоли.
Юрак юртидаги хуш насимларда
Енгил-енгил елар Худо хаёли.

Азиз хотирларни тумордай сақлаб,
Товонларни чархлаб йўллар тиғида
Боряпмиз... умримиз чақмоқдай чақнаб
Йиғи ва кулгулар оралиғида.

10. 01.18

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

29 Nov, 15:10


​​#карвон_қўнғироғи

Вақт ҳақиқатдан тезлашиб кетди. Мен буни “Омочдан космик кемагача” деган мақоламда ҳам айтдим. Одамзод омочдан тракторгача камида олти-етти минг йил юрдиёв, балки ундан ҳам кўпдир. Лекин трактордан самолётгача юрган бўлса, дейлик олтмиш йил юрди. Балки ундан ҳам камроқдир. Шу маънода қарасангиз, тезлик хитоби жуда зўр. Ҳавас қиладиган даражада. Инсоннинг ақлига, унинг кучига, мўжизаларига боқиб ҳайратга тушасиз. Лекин бир томондан бу тезлик маълум маънода инсон қалбининг хотиржамлигини йўқотиб қўйяпти. Бир ўйлаб кўринг, одам нима учун моддий бойлик тўплайди, пул йиғади? Нима учун карьера қилади? Аслида буларнинг ҳаммаси бир нарса – хотиржамлик учун. Аммо бу ёқда миллион-миллион доллар пули бўлса-ю, кўнгли нотинч бўлса унинг куни қурсин. Ҳозир шундай вазият бўляптики хотиржамлик йўқолиб қоляпти. Бетоқатлик жуда авжига чиққан. Дунё бўйича тарқаган касалликларнинг биттаси шу дейман. Бундай қарасангиз шароитлар жуда зўр. Дейлик XX асрда олти ойда борадиган жойига ҳозир олти соатда етиб боради инсон. Бу шароит дегани. Лекин олти ойда борган одамдан кўра олти соатда борган киши нотинчроқ. Биз истаган хотиржамлик аслида одамнинг ички маърифати, ички маданияти, қалбидаги туйғулари билан боғлиқ экан. Толстой айтганидек, тараққиёт қилиш керак. Лекин бу инсоннинг туйғуларини бой бериш эвазига бўлмаслиги лозим. Тараққиёт инсоннинг ақли билан биргаликда унинг туйғулариниям ҳимоя қиладиган, парвариш қиладиган бўлмоғи даркор. Шу маънода, қачонки бизда туйғулар ғариблашса юқорида таъкидлаганимдек, бетоқатлик бошланади.

✍️ Эшқобил ШУКУР, "Жадид" газетасининг 2024 йил, 48-сонидан.

@BeshinchiTomon

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

27 Nov, 10:21


ҚАНИ СЕНИНГ ОВОЗИНГ?

Гитаралар янгради,
Сўнг сеторлар ингради.
Залда қўллар ҳайқирдилар:
Қани, сенинг овозинг?

Бомбалар портладилар,
Қабрлар додладилар,
Микрофонлар титради нотиқларнинг сўзидан,
Қани, сенинг овозинг?..

Тўқнашиб қолдилар: кўкда юлдузлар,
Кўчаларда – бири-бирига ўтмиш,
Бири-бирига келажак кўзлар,
Кашф этиб оламда сўнгги овозни.
Қани, сенинг овозинг?..

Бўронлар бўкирдилар,
Булутлар тўкилдилар.
Улкан муз уммонига айланади Ер.
Ҳаволар йиртилдилар,
Чақмоқлар дарёдай оқар, гулдурар.
Қани, сенинг овозинг?..

Овозга айланади гунгларнинг имолари,
Гумбурлаб портлаб кетар сукунат даҳолари.
Қани, сенинг овозинг?..

Қани, сенинг овозинг?!
Чорлайман, бўғзимга тиқилар тоғ-тош.
Кўзим қирғоғини тўлқинлар бузар.
Кўксимга медалдай осилар бардош,
Овозга айланар қулоқлар, кўзлар.
Қани, сенинг овозинг?..

Қани, сенинг овозинг?!
Тилимни едирдим тўтиқушларга,
Оғиз бўшлиғимда бақирар юрак.
Умримни алишдим ёлғон  тушларга.
Бутун халқ йўқотган энг гўзал эртак —
Қани, сенинг овозинг?..

Қани, сенинг овозинг?!
Бетховен қулоғин очгувчи оҳанг,
Туманлар ортида чарсиллаган нур;
Соҳир коинотда саккизинчи ранг,
Уммонларнинг бағри бой беришган дур,
Қани, сенинг овозинг?..

Қани, сенинг овозинг?!
Майлига, бекор гап севгинг, дил розинг,
Ақалли бир товуш... Бирон калима...
Қарсиллаб синмасдан, чорлар овозинг,
Музтоғлар ичида қолган бир кема. —
Қани, сенинг овозинг?!

Қани, сенинг овозинг?!
Фалаклар кашфидан йироқмидинг сен,
Виждонлар ташвишга тушмоқда бу кун,
Сенинг овозингни чорлаяпман мен,
Оламни ғамлардан қутқармоқ учун.
Қани, сенинг овозинг?..


1981 йил.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

25 Nov, 10:53


​​#Бобосўз_изидан

Изуқуллу бўлсин!

Мен изуқуллу бўлсин иборасини болалик чоғларимдан бошлаб онамдан эшитганман. Онам бу сўзни кўп қўлларди. Шундай деб дуо қиларди. Лекин кейин бошқа жойларда изуқуллу сўзини эшитмадим. Мен изуқуллу сўзини “изи қуллуқ бўлсин” деб тушунганман. Чунки кексалар биров олган яхши бир нарсани муборак қилишаётганда шу сўзни ишлатишарди.
Қарангки, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девон”ида болалигимнинг олис манзилларида қолиб кетган, мен йўқотиб қўйган шу сўзга яна дуч келдим. Кошғарий ызуқ сўзини “муборак, муқаддас, қутлуқ” маъносида изоҳлаган. Ҳар бир қутлуқ нарсани ызуқ деган. Шунингдек, “ўз ҳолига қўйилган ҳайвонга изуқ дейдилар. Унга юк ортилмайди, сути соғилмайди, юнги олинмайди. Эгаси уни назр қилгани туфайли шундай қилади” дейилган.
Демак, изуқуллу сўзи изуқ ва қутлуқ сўзларидан пайдо бўлган. Лекин араб тилидаги из сўзи ҳам иззат, азизлик, қадр-қиймат маъноларини англатади.
Тилимизда деярли ўлиб бўлган, мамлакатимизнинг олис ва чекка ҳудудларида умри поёнига етиб бораётган уч-тўртта кампир тилидагина сақланиб қолган бу сўзни келтириб ўтишимдан мақсад одам хотираси бўлгани каби сўзнинг ҳам хотираси бўлади. Бир пайтлар университетга ўқишга кирган чоғларимда, уйланганимда, илк китобим чиққанида момоларим мени Изуқуллу бўлсин! деб қутлаганлар.
“Қутадғу билиг”да ҳам їӟуқ қут\\ыӟуқ қут “муқаддаслик табарруклик” маъносида келган.

✍️ Эшқобил ШУКУР, "Бобосўз изидан" китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

21 Nov, 15:03


ҚАРИ ХАРСАНГТОШ ҲУЗУРИДА

– Минг йил аввал сени кўрганман,
Дарахт эдинг...
Сарвқомат эдинг.
Шамоллардан қўшиқ ўрганган,
Руҳи равон, саломат эдинг.

– Минг йил аввал мени кўргансан,
Сайёҳ дарахт, аломат эдим.
Бу дунёда қалбим ўлган сўнг
Мен файласуф бўламан дедим.

─ Аччиқ йиғлаб, ёниб кулардинг,
Қушлар билан ўйнар эдинг шўх.
Ҳар лаҳзадан лаззат олардинг,
Энди кулгинг… на-да йиғинг йўқ?..

─ Мен донишманд бўламан дедим,
Хуш кўрмаскан тафтишни ҳаёт.
Харсангтошга айланиб билдим:
Донишмандлик – гўзал яшамоқ.

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

16 Nov, 15:11


***
Ой қиблага ботганда,
Кўнглимда тонг отганда,
Сенинг кўчангни бўйлаб,
Бир ҳур шамол ўтганда.

Шу шамол менмасмидим,
У хаёл сенмасмидинг?

Баргда шудринг лаболаб,
Кўз ёшларга етганда.
Ва ялпизлар ҳаволаб
Хуш атирлар тутганда

У хушбўй сенмасмидинг,
Кўча-кўй менмасмидим?

Милтираган юлдузлар,
Хайр-хўш айтганида
Ва минг йиллик илдизлар
Ҳаётга қайтганида,

Чин иқбол сенмасмидинг
Чўнг завол менмасмидим?

15.04.19

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

13 Nov, 14:28


* * *
Севгилим, сен гулсан, севгининг гули,
Мен эса дунёнинг залворли тоши.
Пойингда умримнинг ўттиз бир йили,
Ўттиз бир ёшимда айланди бошим.

Севгилим, сен ойсан, севгининг ойи,
Узансам етмайди... етмайди қўлим.
Чархи кажрафторнинг райъига мойил,
Ўттиз бир ёшимда айланди дилим.

Нечун паришонсан менинг қошимда,
Сўлим бир оҳангсан, сўлим бир баёт...
Ўттиз бир ёшимда, менинг бошимда,
Тегирмон тошидай айланди ҳаёт.

Севгилим, сен гулсан, севгининг гули,
Сенга бўйлай олмас на давлат, на шон.
Пойингда умримнинг ўттиз бир йили
Кечиккан гуллардай йиғлар паришон.

1993 йил

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

13 Nov, 05:49


Акмал САИДОВ, академик

МУҚАДДАС КАЛОМ ФАЙЗИ ВА НУРЛАРИ
Қуръони Kаримнинг ўзбек тилидаги еттинчи тугал таржимаси хусусида

Таржимон ва қўшимча изоҳлар муаллифи: Мирзо КЕНЖАБЕК

Батафсил — https://telegra.ph/MU%D2%9AADDAS-KALOM-FAJZI-VA-NURLARI-11-13

t.me/Shodmonqul_SALOM

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

11 Nov, 14:30


​​#Карвон_қўнғироғи

Эгоизм бизда худбинлик, ўзидан бошқани кўрмаслик, фақат ўзинигина ўйлаш, ўзи учун ҳамма нарсани қурбон қилиш, ўзпарастлик  маъноларида тушунилади. Асрлар мобайнида боболаримиз бу иллатга қарши курашган ва яхши натижаларга эришган. Бугунги кунга келиб эгоизм зулмати дунёни мавҳум қоронғиликка тортаяпти.   “Ҳар ким ўзи учун яшаши керак!  Ўзим бўлсам бўлди, бошқалар нима бўлса бўлавермайдими?”  каби  безбет ғоялар миллионлаб мияларнинг ачиган қатиғига айланди. Ҳамма нарсага жон куйдириб юрадиган, дунёнинг пок бўлишини истайдиган,  аъло ўқийдиган, жамоат ишларида фаол, билимли, беғубор болагинанинг устидан бир тўп синфдошлари “Патриоитмисан?  Аҳмоқ!” деб кулишади.  Бир пайтлар ўзига ўтиб кетган бировнинг ҳаққини ўттиз йилдан кейин қайтариб бераётган одамни “Ўзини кўрсатмоқчи, Тик токка қўйишсин, деган умидда шундай қилаётгандир-да” деб масхаралашади.  Ўғлининг қадам олиши бежолигини сезиб, шу болам ҳаромхўр, порахўр бўлиб кетмасин деб раҳбариятга ўғлини ишдан бўшатишни сўраб борган отани гўл ва аҳмоққа чиқариб устидан кулишади. Бизда азалдан элдан айрилишни фожиа деб билганлар.  Лекин кейинги пайтларда буни шараф, мартаба  деб биладиганлар пайдо бўлаяпти. Беписандлик, кибру ҳаво, одамлардан айрича яшаш, ўз боласи билан она тили қолиб,  ўзга тилларда гаплашиш, қаерда  маишат яхши бўлса, ўша жойни Ватан деб билиш... каби ўлик қарашлар айни ҳолга ел пуфлаяпти.  Пулдан  худо ясаш, пулдан ватан ясаш бундайларнинг номаи аъмолига айланиб қолган. Бахшиларимиз айтишган-ку:

Нодонлар йиғлайди пулдан айрилса,
Мард йигитлар йиғлар элдан айрилса.

Тупроқ  биз учун оддий лой эмас, боболар хоки ҳамдир. Шунинг учун халқимиз тупроқни эъзозлаган.  Тилимизда “она тупроқ” деган ибора бекорга пайдо бўлмаган. Момолар узоқ сафарларга кетаётган фарзандларига бир чимдим тупроқ туйилган тумор беришган. “Униб ўсган ерингни, элингни унутма! Шу тупроқнинг  ҳиди сенга юртингни эслатади”,  дейишган-да.

✍️ Эшқобил ШУКУР, «Пулдан ясалмайдиган ватан, шахс ва кас муаммоси» мақоласидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

10 Nov, 15:10


•••
Намозшом палласи... дарё бўйида
Сув билан сирлашиб ўтирар эдим.
Бир хаёл кўйида, бир шеър ўйида
Сарғайган япроқдай титрар эдим...

Олисдан бобомнинг овози келди,
Момомнинг шарпаси ўтди бир ёндан.
Ногоҳ томоғимга оташ тиқилди,
Бир хўрсиниқ келди уфқ томондан.

“Салом, ҳасрат...”, дедим, “Салом, изтироб...”
Сўнг оқа бошладим ўзим ҳам сувдай.
Олис ва яқиндан келган бир жавоб
Бир хўрсиниқ бўлди мангу қайғудай.

“Салом, ҳасрат...” дедим, “Салом, изтироб...”
Шафақдаги кундай кўнглим ҳам синиқ.
Пурғам уфқлардан келган бир жавоб:
Зўр хўрсиниқ бўлди... оғир хўрсиниқ...


​​©Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

06 Nov, 10:53


​​#Карвон_қўнғироғи

Бир одамнинг етти ўғли бор эди. Еттиси ҳам паҳлавон бўлди. Еттови етти тарафдан бош кўтарса, ер зирилларди. Ўғиллари шунча  қувватли бўлса-да, ота хоксор эди. У бировнинг кўнгли оғриганини кўрса, мутаассир бўлиб йиғларди. Одамнинг хўрланганини ҳеч қачон менга кўрсатмасин деб ўтинарди. 
Бир куни ота бир мусофирга дуч келди. Ва уни меҳмон қилиб, уйидан бир кеча жой берди. Ношуд мусофир  шу кеча унинг бор будини шилиб кетди. Чолнинг бор йўғи биргина қўйи қолди. Ўғиллари ғазабга миниб, чор-тарифни  остин-устин қилиб, ўғрини тутиб, ота ҳукмига топширдилар. Ота ношуднинг юзига қарай олмай йиғлади... Ва ўғилларига уйида қолган битта қўйни ҳам ўғрига беришга буюрди. Етти паҳлавон етти тарафга ҳайрон боқдилар. Лекин отасининг ҳукми ҳукм. У айтди: “Мен бу бандадан одамлик излаган эдим. Лекин ундан моллик топдим. Мол мол билан мамнун эканми, унга молни беринг”.                 
Ўғри осон қутилганига эчкиси эгиз туққандай шод бўлди.       
Етти йилдан кейин ўша ўғри отанинг ҳузурига етти букилиб келди. Ўксиниб-ўксиниб гапирди: “Менинг ҳам етти ўғлим бор эди . Еттиси ҳам одам бўлсин деб, ўзим уларни боқдим. Еттови ҳам мол бўлди, ўғри бўлди. Еттиси етти зиндонни обод қилиб ўтирибди. Сенинг қарғишинг тегди ”.   
Ота яна муттасил бўлиб кўп йиғлади. Одам бўлиб бировни қарғамаганман деди. Ўғри: “Нимага йиғлаяпсан? ”- деб сўради. Чол: “Сен ва сенинг болаларинг учун йиғлаяпман ” деди. Ўғри яна сўради: “Энди нима қилай?” Чол жавоб берди: “Хоксор бўл-да йиғлашни ўрган. Бировлар учун ҳам йиғлашни ўрган. Шунда сенинг кўз ёшларинг етти махлуқдан етти одамни чиқаради”.

✍️ Эшқобил ШУКУР, "Ўзлигим -- ўзбеклигим"

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

04 Nov, 16:35


КЕЧ КУЗДАГИ ХУРМОЗОР

Чиройли ўлади хурмо барглари...
Боғларни оралаб йиғлар нўябр.
Шамоллар тўзғитган хазон дафтари
Менинг юрагимга ўхшар негадир.

Чиройли ўлади хурмо барглари -
Шафақ парчалари титрар шохларда.
Хайр туйғуларим, хайр дардларим,
Баҳорлар қариди бизнинг боғларда.

Чўғдай қизарганча хурмо барглари
Лабдаги табассум каби ўладир.
Жиққа ҳўл... Жиққа ҳўл кўнглим дафтари,
Боғларда жиққа ҳўл тентир нўябр...

2003 йил, 17 нўябр

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

03 Nov, 15:53


#Чимдим_ҳайрат_чимдим_ҳасрат

РАШК

Самонинг сирларига бир қаранг: Би-би-сидан кўрсатишди, суратлари билан кўрдим. Ой Марс билан юзма-юз келса, ойнинг юзи қизариб, бағри қон бўлиб кетар экан. Улар кимни талашадилар? Шубҳасиз, Қуёшни!

✍️ Эшқобил Шукур, «Аср афсоналари» китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

02 Nov, 13:34


АЗАЛ ВА АБАД ОРАЛИҒИДА

Ҳорғин бир боғ ичра... тун зулматида
Кеч кузги атиргул билан ёнма-ён
Неларни ўйладик жон сифатида
Қовоғини уюб турганда осмон.
Ноябр палаги... ғамгин булутлар
Бош узра хаёлдай ўтаркан сузиб,
Ногаҳон кўзимда чақнади ўтлар
Ер билан осмоннинг ўйинин сезиб.
Бу ғаройиб кеча... бу гўзал зулмат
бағрида қолибмиз бир жуфт ҳаяжон
Икки ёнда оқар Азал ва Абад
Ўртада ўй сурар икки ғариб жон.

2017 йил

Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

01 Nov, 02:41


​​#Карвон_қўнғироғи

Гоҳо чойхоналарда дийдорлашувга йиғилган қадрдон дўстларни кўрасиз. Қараб туриб сезасиз, анчадан бери кўришишмаган, эҳтимол йилда бир учрашадиган синфдошлардир. Шунда бир дастурхон атрофига тўпланган ўн чоғли йигитнинг тўққизтаси телефонга ёпишиб, тўққиз хил мавзуда тўхтамай гапираётганига гувоҳ бўласиз. Бир-бирини эшитмай қўйдими, бас, ҳатто ота билан бола ҳам бир-биридан бегоналашади.

Яна шуни таъкидлашни истардикки, бугунги замонавий воситалардан, хусусан, интернетдан ҳам фойдаланишни мукаммал даражада билишимиз, бу борадаги билимларимизни ошириб боришимиз шарт. Бу энди заруриятга айланиб бўлди. Лекин бу жараёнда яхшини ёмондан фарқлай билиш керак. Ўз фикри бўлмаган одам ҳар хил гирдобга тушиб қолаверади. Яъни, интернет шундай жойки, унда кимдир ахлат титиб юриши ҳам мумкин, кимдир олтин ёмби топиши ҳам мумкин. Нима қилиш керак? Миллат ҳар хил ёт таъсирлар ва хуружлардан ўз қадриятлари билан ўзлигини ҳимоя қилади. Бу аниқ. Лекин айни шу қадриятлар моҳиятини англашга ҳам яхши китоблар ёрдам беради. Ўз миллатининг қадриятлари ва фазилатларини англаган одам дуч келган таъсирлар қулига айланмайди. Унинг ичи бутун бўлади. У ҳар қандай ҳодисага миллий ва инсоний тамойиллар асосида ёндаша олади.

✍️ Эшқобил ШУКУР, "Омочдан космик кемагача" мақоласидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

29 Oct, 15:52


​​КАМБАҒАЛНИНГ ШОДЛИГИ

Сен янги ботинка кийиб келган кун,
Эски ботинкангдан қутулган кунинг...

Хотинингнинг чеҳрасидаги
Шип-шийдон куз гуллади бирдан.

Бир зарбда гуллади, ботинка эмас,
Гўё соғин сигир келтиргандай сен.

Гапдон бўлиб қолди мунгли хотининг
Шолипоя узра оч чумчуқ каби.

Ў, эркак, йиғлама, ўзингни тутгин,
Шодликдан гуллаган хотин қошида.

Шу кеч ёзилмади кечки дастурхон,
Кўзларни тўйдирди янги ботинка.

Тун...

Хотининг оч, ширин ухлар қўйнингда,
Юрагингни эса ғарч-ғурч тепкилар
Яп-янги ботинка.

1988 йил

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

26 Oct, 14:06


МОҲИЯТ

Куни тўлса ҳар неки абас,
Зор кўнглингни дарёдай тошир.
Ўткинчида ўлигингнимас,
Тиригингни Худога топшир.

Бу оламда тирик ўлганлар,
Хода каби юрганлар қанча?..
Кетишга шай, келишга яна
Эшик қоқиб турганлар қанча?

Мунча оғир кўзлардаги мунг,
Мунча оташ лабларда титроқ.
Кулгулар ва қайғулардан сўнг
Йўлинг қайга, бандаи мудроқ?

Тафтиш, ҳадик, саволлар-да, бас...
Кел, ўзингни кўнглингга яшир.
Ўткинчида ўлигингнимас,
Тиригингни Худога топшир!

✍️ Эшқобил ШУКУР
Шеърни шоирнинг ўзи ўқиган.


@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

24 Oct, 11:51


Устоз Эшқобил Шукурнинг тил ва ўзлик ҳақидаги қимматли шеърлари мактаб ҳамда олий ўқув юрти талабалари орасида янада оммалашаётганидан хурсандмиз. Шоядки, бунда биз " @Eshqobil_Shukur_ijodi " канали админларининг ҳам кичик ҳиссаси бўлса...

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

23 Oct, 03:49


❗️
❗️Kirib kelayotgan har qanday so‘zni qo‘liga pasport berib to‘rga o‘tkazmaslik kerak

⚡️ O‘zbekiston Respublikasida xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi, shoir, publitsist, adib Eshqobil Shukur bilan suhbat

📱To‘liq suhbatni ushbu manzilda tomosha qilishingiz mumkin:
https://youtu.be/fvvJKvwx8oY

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

22 Oct, 11:38


❗️
“Azal zulmatlarin kesib o‘tgan nur –
Insonni insonday ko‘rmak orzusi...”


O‘zbekiston Respublikasida xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi, shoir, publitsist, adib Eshqobil Shukur bilan suhbat uyushtirdik.

📱 Suhbatni bugun 21.00 da YouTube kanalimizda tomosha qiling.

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

21 Oct, 14:34


❗️
“Aslida ona tili emas, ona til deyishimiz kerak. Xuddi ona Vatan, ona yurt kabi”

🎤O‘zbekiston Respublikasida xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi, shoir, publitsist, adib Eshqobil Shukur tabrigi

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

20 Oct, 04:24


•••
Бунга бир йилдан сўнг гуллар келади,
Эшикни юракдай қоқарлар «дук...дук...»
Ялпайган остона жавоб қилади:
«Эшқобил уйда йўқ!»

Ўн йилдан сўнг келар бева шамоллар,
Тоғларнинг кўзидан сачраб кетар дўқ:
«Қайтингиз, қарғалган гумроҳ аёллар,
Эшқобил ерда йўқ!»

Турналар келади юз йилдан кейин,
Ҳар бири тумшуқда келтирар бир чўғ.
Ва мовий байроқлар бош силкир майин:
«Эшқобил кўкда йўқ...»

Бу ўтар дунёдан минг йил ҳам ўтар,
Келарсан... Ер-осмон ботади терга.
Шунда кесаклардан ўт чиқиб кетар:
«Эшқобил шу ерда!»

1992 йил

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

19 Oct, 07:11


«Маънавий ҳаёт» журналининг 2024 йилдаги 3-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

©️ Журнал таҳририят томонидан тақдим этилди.

📖 Мутолаа энг севимли машғулотингизга айлансин!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

18 Oct, 12:12


​​#Карвон_қўнғироғи

Ижтимоий тармоқлар “мажбурий обуна” деб билиб-билмай бонг урди. Тўғри, олди-қочди билан кун кўраётган савиясиз нашрлар бисёр, уларга обуна қилиш учун ҳар хил найранглар ҳам бўлган бўлиши эҳтимолдан кўра ҳақиқатга яқин. Лекин бу жараёнда ҳўлу қуруқ баравар ёнмаслиги керак эди. Ўзбек маданияти, миллий тафаккури, миллий руҳини тарғиб қилиб келаётган нашрлар ҳам бор-ку. “Тафаккур” журналига обуна бўлинг, уни ўқинг!” дейиш Абдулла Қодирийни, Ойбек ва Миртемирни ўқинг дегани эмасми? “Жаҳон адабиёти”га обуна бўлинг, уни ўқинг!” дейиш Лев Толстойни, Гётени, Чингиз Айтматовни ўқинг, дегани эмасми? “Маънавий ҳаёт” журналини ўқиш миллий маънавиятимиз, миллий руҳимиз асосларини яхши билиш учун ҳаракат дегани эмасми? “Ёшлик” журнали ўзбек адабиётининг бугунги манзараларини намоён этмайдими? Бундай журнал ва газеталаримиз кам эмас-ку. Уларни ҳам хас-хашаккка қўшиб ёқиб юбориш нотўғри-ку.

Ҳадеб мажбурий обуна дея дўмбира чалаётганлар танганинг иккинчи томони ҳақида ҳам ўйлаб кўришса бўларди. Мен Қизириқ туманига борганимда ҳамроҳларим бир кекса ўқитувчининг уйига олиб боришди. Ўқитувчи менга хонасини кўрсатди. Хонасида ўтган асрнинг 70 йилларида чиққан ”Шарқ юлдузи”, “Фан ва турмуш”, “Муштум”, “Гулистон” каби газета ва журналлар тахланиб турарди. Бу тахламлар орасидан ҳатто “Ёшлик” журналининг Эркин Воҳидов чиқарган илк сонини топса бўларди. Мен бу кекса ўқитувчининг ҳурмат эътибори қайдан эканлигини бирдан тушундим. Ўқитувчи ҳам ўқувчиларга дарс ўтиш жараёнида бу журнал газеталарнинг қанчалар асқотгани ҳақида гапирди.

Хуллас, бугунги глобаллашув замонида миллий маънавиятнинг ҳимояга эҳтиёжи қай даражада бўлса, унга хизмат қиладиган савияси баланд нашрларники ҳам шу даражада.

✍️ Эшқобил ШУКУР,  "ХХI аср ўйлари" мақоласидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

14 Oct, 15:09


ХИЛВАТДАГИ ЁЛҒИЗ КУЛБАДА

Ташқарида зим-зиё зулмат,
Қора шамол куйлайди: ғир-ғир.
Уйда фонус менга ҳамсуҳбат,
Деразамда йиғлайди ёмғир.

Юрагимнинг туби, қаъридан,
Кимдир мени чақира бошлар.
Ташқарида зулмат наҳридан,
Деразамга тўкилар ёшлар.

Тоғ этаги... Кулба... Мен билан,
Фонус нурин кўради баҳам.
Тушгим келмас, юрак қаърига,
Чиққим келмас ташқарига ҳам.

2004 йил, 20 январь

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

13 Oct, 14:23


“Asr afsonalari” – Eshqobil Shukurning ichki poetik olamini namoyon qiladi

🎙Komiljon Hamroyev

📺“Birgalikda o‘qiymiz”

@mm_telekanal

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

13 Oct, 07:54


#Асардан_парча

“Ёғи йилтиллаган, икки юзи қип-қизил, мўйловини ҳадеб силаб қўяверадиган бақалоқ бир кас машинанинг кузовида туриб келтирилган пахталарни қабул қилар, ким пахта топшираётган бўлса, ундан исми-фамилиясини қайта-қайта сўраб, кўмир парчаси билан пахта тугилган бўзга катта-катта ҳарфларда “ Палончиева Пистонча “ деб ёзиб қўяр эди.
“ Хуш кампиршо, исм-фамилянгизни айтинг”.
Ойхол момо аёллар эрларининг исмлари билан фамилияга юрадилар деб тушунар эди. Шунинг учун ҳам у бир муддат жим қолди. Марҳум чолининг исмини айтишдан тортинди. Айтса, хурматсизлик қиладигандай туюлди унга. Чунки, кўз очиб кўриб, кўз юмиб кузатган чолининг исмини шу пайтга қадар бирор марта ҳам айтиб кўрмаган эди.
“ Отаси ” деган сўз “ Мардон “ деган сўздан улуғроқ ва қутлуғроқ эди. “ Отаси “ деган сўзни эрларига муҳаббат қўйган, бутун бир мамлакатдай рўзғорларини муқаддас бешик каби авайлаб тебратган аёллар бошқача айтадилар. Бундай аёллар “ Отаси “ деган муборак сўзга суяниб, улкан рўзғорларини кўтариб турадилар.
“ Ҳўв, кампиршо қулоқни бобойнинг олдига қоровул қилиб келдингизма? Исми-фамилянгизни айтинг, дедим ”.
“Ойхол бойвучча Раҳмонали чўпон қизи”.
“Вой бў! Замондан орқада қоб кетибсиз-ку, кампиршо! Исми-фамилияни бундай айтиш эскилик сарқитига киради. Айтганингиздай қилиб халтанинг устига ёзиш ҳам қийин. Ёзган тағдирдаям, каттароқ одамлардан биров-ярим кўриб қолса, бизга гап тегиши мумкин. Замонавий исми-фамилиянгизди айтинг. Тез бўнг”.
Бақалоқ одам атайлагандай қистаб қўймади. Ойхол момо исми-фамилияни айтиш жуда муҳим экан деб ўйлади. Э, майли айтса, айтади қўяди-да. Дарвоқе,,, ўзи исми-фамилия деганлари қандай айтилар эди... “Ойхолува Мардонбой...”
Бу гап Ойхол момонинг оғзидан чиқиши билан бақалоқ одам хохолаб кулиб юборди. Унинг икки юзи баттар қизғиш тусга кирди. Ҳатто шу пайтгача фақат бақрайиб турган мазмунсиз кўзларидан ёш ҳам чиқиб кетди. Одамзоднинг кўзлари бунчалар бебурд. Бошқа пайтда-ку майли-я, лекин, бировнинг устидан кулаётганда қуйилиб келаётган кўз ёшлар ким учун, нима учун?.. Шаккок ва кибор, қуп-қуруқ завқу-шавқни ҳўллаб қўйиш учунми?”.

✍️ Эшқобил ШУКУР, “Оқибат оқшоми” қиссасидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

12 Oct, 13:18


ЧАҚМОҚ  ҚИЗИ

Бу не таманнодур, бу не кўркам ноз,
Суйгулим, ойгулим, чақмоқнинг қизи,
Мен одам боласи, менинг умрим оз,
Сизга йўкдир ўлим, мангу ёлғизим.

Бу не мурувватдир, бу не тараҳҳум,
Мени ўтга ювар чақмоқнинг қизи.
Танда таҳлика-ю, руҳда тақаддум,
Сиз ойдай хотиржам, мангу ёлғизим.

Бу не файзли рафтор, бу не тажалли,
Руҳимнинг бекачи, чақмоқнинг қизи,
Мен бир ўткинчиман, дунё ажалли,
Сизга йўкдир ўлим, мангу ёлғизим.

1993 йил.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

11 Oct, 07:28


Эшқобил Шукур ёзувчи Шукур Холмирзаев ҳақида...

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

10 Oct, 15:53


​​АЙЛОНА

“Тилимнинг остида новвотим бордур”,
Дилимнинг остида ҳасратим  бордур.

Ул шаҳду шакарга ошиқи зор биз,
Кенг гулзор ичинда бир гулга зор биз.

Бошим айлонади, дунё айлона,
Бир гумбаз остида минглаб вайрона.

Бир кўнгул ичинда қанча гулзор бор,
Шу гулзор қасдида шунча мозор бор.

Бошим айлонади, дунё айлона,
Сиз шойи шаманлар ичра сайлона.

Муҳаббат гуллатар хоки туробим,
Мулки ризвон этар мулки харобим.

Ҳасратим, ҳайратим, хайрим ҳайрона,
Ёлғиз бошим узра фалак айлона.

Тилимнинг остида новвотим бордур,
Дилимнинг остида ҳасратим бордур.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

09 Oct, 12:41


​​#Бобосўз_изидан

“Сарт” сўзига қайтиб

Беҳбудийнинг "Сарт сўзи маълум бўлмади" деган мақоласи бор. “Бу исм шимол халқи, яъни тотор ва қозоқ қардошларимиз тарафидан Туркистоннинг шаҳар халқига берилган исмдур”, – деб ёзади Беҳбудий.  “Девону луғотит турк”да кўрсатилишича, бу сўз савдогар маъносини англатади. Сартнїң азуқї  арїғ  болса, jол ӱзӓ jэр, яъни “Савдогарнинг моли ҳалол ва тоза бўлса, йўл устида ёяди”.
ХХ асрнинг бошларида сарт сўзининг маъноси устида зиёлилар кўп баҳслашганлар. Беҳбудийнинг бу ҳақдаги мақолаларида бу сўзнинг қабила ё элат номини англатиш-англатмаслиги борасида анча мулоҳазалар билдирилган. У бу сўзнинг этимологик маъноси ҳақида ҳам турли олимларнинг турли мулоҳазаларини келтириб ўтган. Масалан, айрим мутахассисларнинг сарт сўзи шарт сўзидан келиб чиққан деган мулоҳазаларини келтиради, айримлар эса бу сўз “маданий” ёки “тожир” маъносида деб айтганларини ҳам таъкидлаб ўтган. Маҳмуд Кошғарий ҳам сарт сўзининг қабила ё элат маъносини англатиши ҳақида маълумот бермаган.
ХIV асрда тузилган луғат “Китоб ат  туҳфа”га кўра сарт сўзи “ўтроқ аҳоли, доим бир жойда яшовчи, муқим турувчи, шаҳарлик киши” маъноларини англатади. Аслида бу сўз санскритдан sartha сўзи “тожир, савдогар” маъносида ўзлашган, деган қараш асосли кўринади.  “Қутадғу билиг”да “карвон боши” сартлар башы бирикмаси билан ифодаланган.

✍️ Эшқобил ШУКУР, Бобосўз изидан» китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

08 Oct, 14:06


***
Оқшом чўкаётган олтин лаҳзалар
Мағрибда бир юлдуз милтираган чоғ,
Оят тинглагандай барча нарсалар
Шомнинг ҳасратига тутганда қулоғ.

Аста кўзларимга чўка бошлар мунг,
Кўксимга қадалиб турар бир ханжар.
Руҳимда Ҳасратни уйғотади тун,
Муқим бир ҳолимда кўнглим дарбадар.

Шодон бир қўшиқлар бошлай олмайман,
Кипригимга тизиб тошу кадарни...
Найлайки, суғуриб ташлай олмайман
Кўксимга урилган сирли ханжарни.


Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

06 Oct, 05:25


ИЧКИ ЗИДДИЯТ

Оппоқ булут кийиб ўтди марҳумлар...
Кўлимда ҳамён-у, эгнимда жубба.
Ўтдилар хаёлга, Сўзга маҳкумлар,
Кўзимда дунё-ю, сўзимда тавба.
Ойдин кеча эди... кўп ғамгин кеча...
Оппоқ булут кийиб ўтди марҳумлар,
Ҳаёт ўзича-ю, хаёл айрича,
Бир кўнгил устида минглаб ҳукмлар.
Тилимда дарё-ю, дилимда олов,
Ортда — сўз, олдинда ўйнар рақамлар,
Оёқда пайтава, қўлимда ялов,
Ҳолимга кулгандай бўлар марҳумлар.
Гоҳо сўниб қолиб, гоҳида тошиб,
Ўзни жамлай олмай ўтаётирман,
Ҳолимга қарайман: ўттиздан ошиб,
Ўттизга бўлиниб кетаётирман.

1990

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

04 Oct, 03:30


​​#Карвон_қўнғироғи

24 соатда 100 йиллик чекиниш

1937 йилнинг июлидан 1938 йилнинг ноябригача Совет зиндонларида Сталин қатағонлари забтидан ҳар 57 секундда бир киши қатл қилинди. Ҳар 57 секундда бир қатл! Бу одамлар ўз ажали ё касали билан эмас, суд ҳукми билан ўлдирилган.
1938 йилнинг 4-октябри тарихимизга  қатл куни сифатида муҳрланган. Шу куни Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи Худойберган Девонов каби миллатнинг буюк фарзандлари  отиб ташланган. Ўша куни қатл қилинганлар сони  507 нафар эди. 507 нафар миллат устунлари!
Дарҳақиқат, миллат ҳам, Ватан ҳам уйга ўхшайди. Уйни устунлар ушлаб туради. Устунлар қуладими, бас, уй ҳам қулайди. Мустабидлар миллат устунларини, фикрлайдиган одамларни йўқ қилиш билан қуллик тузумини мустаҳкамалаганлар.
Бор йўғи 24 соатдан иборат ўша мудҳиш бир кун – 4 октябр миллатимиз тарақиётини ва миллий тафаккуримизни  100 йил орқага тортиб юборди десам, хато бўлмайди. Агар шу қатағонларда қатл этилган улуғлар омон қолишганда эди бизнинг миллий тафаккуримиз, тараққиётимиз мутлақо бошқача бўлар, айни пайтда биз  бошқача босқичда яшаётган бўлардик.
Абдулла Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрида қамоққа     олинганда шундай деган: «Ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман. Агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман!»
Ватанимиз озодлиги йўлида қурбон бўлган азизларнинг охиратлари обод бўлсин!

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

02 Oct, 09:52


#Карвон_қўнғироғи

ДОИМИЙ ДАРС

Рабиндранат Тагорнинг бир гапи ҳаммамизга доимий дарс бўлиши керак. У шундай деган: “Фақат маърифатгина Озодликнинг абадийлигини таъминлайди!” Менимча, энг тўғри гап шу. Маърифатсиз озодлик Озодлик эмас.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

01 Oct, 09:12


"Эшқобил ШУКУР ижоди" каналидаги барча устоз ва мураббийларни байрам билан табриклаймиз.

Яхши тилаклар билдиришга, эзгуликлар соғинишга ҳаммадан ортиқроқ сиз муносибсиз, ҳурматли устозлар!


Байрамингиз муборак бўлсин!

@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

29 Sep, 11:40


ОРАЛИҚЛАРДА

Кўнглим сувайдоси, кўзим сайгули,
Заҳри ҳам новвотей, чашми қиймочим,
Куйган устихонда ўстирган гулим,
Олам: «вижир-вижир», мен: — «ҳажр-ҳажр»,
сен — қалдирғочим.

Бағримни чангаллаб юлди чарновуқ,*
О бағри шамолим, чилторим чарнар.
Мен — қўли қуп-қуруқ қолган чирмовуқ,
Олам: — «қурей-қурей», мен: — «хорей-хорей»,
сен — етим турнам.

Кўнглим сувайдоси, кўзим сайгули,
Бу занжир товуши... айланмас тилим.
Сен — ғамнинг бир қўли, бахтнинг бир қўли,
Олам» — «чип-чип-чип», мен:”ғип-ғип...ғип...”,
сен — сукут булбули.

1986-йил.

© Эшқобил ШУКУР

____
* Чарновуқ — қадимда тишни суғурадиган асбобни шундай аташган.


@Eshqobil_Shukur_ijodi

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

29 Sep, 11:39


#Эътироф

АЙТМАСДАН АЙТИШ САНЪАТИ

Эшқобил Шукурнинг “Кўз юмиб кўрганларим” тўплами номидаёқ юксак бадиий тафаккур мужассам. “Кўз очиб кўриш” шаклидаги халқона иборадан хабардормиз. Кўзни юмганда эса, Румиёна талқин бўйича, кўнгил кўзи билан мушоҳада этиш имкони кучаяди. Шунга кўра, тўпламнинг топиб қўйилган номида теран фалсафа ва юксак бадиият уйғунлашгани кузатилади.
“Тонг ила шом” шеъри миллий руҳнинг ўзгача талқини билан алоҳида ажралиб туради. Шоир момоларнинг тонгдан уялиш, шомдан ҳаё қилиш ҳақидаги ўгитларини эслайди. Саҳар қушлари-ла уйғониб, шафақларга боқиб ўйланган кезларини ёдга олади. Мана, бу мисралар эса, миллий руҳнинг чинакам таъсирли ва оҳорли ифодаси экани билан алоҳида ажралиб туради:

Қуёшдан уялмоқ, ойдан уялмоқ
Қайси насабда бор, кимнинг наслида?..
Ҳаёга суянмоқ, орга таянмоқ
Худо берган давлат экан, аслида.

Ўзбекни бошқа миллатлардан ажратиб турадиган энг муҳим фазилатлардан бири ҳаёдир. У наинки атрофидаги одамлардан, ҳатто қуёшу ойдан ҳам ҳаё қила билади. Шоир таъбири билан айтганда, ҳаёга суянмоқ, орга таянмоқ – халқимизга Худо берган давлат, Яратганнинг беқиёс марҳамати. Шу боис ўзбек ювуқсиз қўл билан, кир-чир дил билан оқшомга киришдан хижолат чекади; ғараз ният билан, эгри йўл билан тонгларга боришдан ўзини тияди. Мана бу бадиий умумлашмада эса, момолар тимсолида миллатнинг номуси, асл табиати, руҳияти тажассум топганини кузатиш мумкин:

Тонгнинг ўз руҳи бор, ишонаман мен,
Уфқларда сездим шомнинг руҳини.
Кўрдим момоларим номусида мен
Осмон устунини, Ернинг ўқини.

Яъни шоир чиқарган поэтик хулосага кўра, мабодо номус, ҳаё, ор сингари туйғулар завол топадиган бўлса, Осмон қулайди, Ер ўз меҳваридан чиқиб кетади. Бу мукаммал коинот ана шундай қадриятлар эвазига барҳаёт ва устувордир. Шеърда бу фикрлар очиқ айтилмаган, улар тагматндан англашилади. Зеро, шоирнинг шоирлиги ҳам шундаки, у айтмасдан айтади, ботин тили билан сўзлайди. Шеър шунинг учун ҳам шеърки, унда бир вақтнинг ўзида бир қанча маъно қатламлари ифодаланмоғи мумкин. Уларни зоҳир кўзи билан англаб етиш, ҳис этиш имконсиз. Бунинг учун одамнинг қалб кўзи очиқ, ботин дийдаси равшан бўлмоғи зарур. Бу ҳали Эшқабил Шукурнинг кўз юмиб кўрганларидан биргина лавҳа, холос.

Нурбой Жабборов

@Eshqobil_Shukur_ijodi