Xurshid Abdurashid @xurshidabdurashid Channel on Telegram

Xurshid Abdurashid

@xurshidabdurashid


Instagram profilga obuna bo‘ling: https://www.instagram.com/xurshid_serobov/profilecard/?igsh=OXY2b2h1ZGVuMjI0

Xurshid Abdurashid (Uzbek)

Xurshid Abdurashid telegram kanali - bu sizning barcha savollaringizga javob topish uchun eng yaxshi manzil. Agar siz Xurshid Abdurashidning yangiliklarini, ko'rganidan so'ng ajoyib o'zgarishlar bilan birga yurishingizni istasangiz, ushbu kanal siz uchun ideal bo'ladi. Kanalda Xurshid Abdurashidning so'nggi ish bilan bog'liq barcha ma'lumotlarini olishingiz mumkin. Bu resurs sizga Abdurashidning hayoti, ish faoliyati, ijro etilgan loyihasilari va kelgusi rejalari haqida to'liq ma'lumotlarni taqdim etadi. nnXurshid Abdurashid kanali - bu birinchi qo'llanma bo'lib, sizga eng so'nggi habarlar va ko'ngil ochar matnlar taqdim etadi. Bu kanal oldida o'zining Instagram profiliga obuna bo'lish havolasini ko'rsatadi, shuningdek, profilga qanday obuna bo'lishni o'rganing. Ushbu mavzuda qiziqarli narsalar bo'lishi mumkin, shuningdek, ko'ngil ochar savollar uzatilishi, shuningdek, qiziqarli animatsiyalar va rassomlik bilan ta'minlangan ma'lumotlar. nnJuda tezda siz ham abunalarsiz Xurshid Abdurashid kanaliga, sizda uni kuzatishga o'zingizga qiyinroq qiladigan ajoyib ma'lumotlar mavjud. Sizning birinchi ishingiz kanalga a'zo bo'lish va so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishdir. Sizga yangi ko'rgan voqea va ma'lumotlarni ulashgandan so'ng, sizkan kanalimiz bilan jamoalar so'rovlar yuborish va o'z fikrlaringizni o'z ichiga oladi. Kelajakda barcha yengil va tez o'zgarishlarni kuzatganingizdan xursand bo'lasiz. Siz hamimizni Xurshid Abdurashid kanaliga taklif qilamiz! Umid qilamizki, sizga foydali bo'lishi mumkin bo'lgan barcha ma'lumotlar siz uchun foydali bo'ladi.

Xurshid Abdurashid

21 Nov, 10:34


Давоми:

“Қизил шапкача” эртаги ўзбек ёзувчилари талқинида 2


Назар Эшонқул талқинида

Ўрмоннинг зах ва ўлим иси келадиган бир кунжагида титраб-қақшаб ўтираркан, Қизил қалпоқчанинг бурнига чиркин ва бадбўй ҳид ўрнашиб қолгани, бу ҳиднинг моғор босган нон таъмига ўхшаш беҳузурликни ҳис қилгани ундаги қўрқувни рўйи-рост кўрсатиб турарди; олисда ой липиллаб бир кўзга ташланиб, қаергадир беркинарди; зах ва қўланса ҳид унинг атрофида узоқ айланиб юргани ғашига тегса ҳам чидашга мажбур эди; аксига олиб, кеча тунда босинқираб уйғониб кетгани, бунга сабаб бўлган қора тушдаги ўзига чорлаб турган қабристонлар, ажал нафаси анқиб турган харобалар, бийдай ўрмонни босиб кетган ўлаксахўр қузғунлар, қуш мурдалари ортилган араваларнинг қўрқинчли тасвирлари кўз олдидан кетмасди. Бир пайтлар Қизил қалпоқчанинг ўзи ёшгина бўриваччанинг қўлидан тутиб, уни ўрмонга олиб келганди. Энди орадан суронли ва ваҳимали йиллар ўтиб кетган, аввалги Қизил қалпоқча кампирга айланиб бўлган; тунд ва заҳил осмоннинг бир тарафидан ой чуқурликка эниб, қуёш кўтарилиб кетаётган маҳал ҳали ҳамон қаримаган навқирон Бўри кексайиб ҳолдан тойиб қолган Қизил қалпоқчанинг қўлидан етаклаб ўрмондан чиқиб кетаётганди...


Жавлон Жовлиев талқинида

Ўрмон, ўрмон, ўрмоним...
Бугун ўрмонимнинг афтода ҳолини кўриб келарди увлагим, ўртаниб-ёниб. Қора тердан ивиган ва ранги ўчган сарғиш, эски чойшабни алам-ла тишлардим, баттар ситардим тортиб, тимдалаб, қорайган тирноқларимни.
Буларнинг барига айбдор эди биргина Қизил қалпоқча, шум ва беозор.
У атай эрмак қиларди бир муштипар Бўрининг устидан мазах қилмоқлик учун.
Ҳа, ўша он ёнаётган ўрмон устига ёмғир урган каби ўзини мен ҳам увлаб чиқдим даҳшатдан кўкариб, қонаб.
Лаънати эшакқуртлар келарди бостириб, ирғишлаб, бир-бирлари билан тепишиб келарди улар, ҳайдамоққа етмасди мажолим, кучим.
Оҳ, она ўрмон! Шу жажжи қизалоқ Қизил қалпоқчани кечир, билмасди у ҳали раҳм-шафқат нелигин.
Менга сомса қилиб бераман дея маймунжондан, эрта саҳарлаб, ўт қўйиб юборганди у... Қолди олов ичра ўрмоним, қақраб, тўлғониб.
Ётардим мен эса бефарқ ва карахт, ахир суллайиб кетгандим, еб битирган эди ичимни очлик, ташналик.
Қизил қалпоқча ёнғин хавфсизлигини мендан сал камроқ биларди, эшакқуртлардан эса кўпроқ.


“Ҳеч” асари оҳангларида

Бўри ўрмонга келди. Поезд кутяпти. Ёки кутмаяпти. Ёнида Қизил қалпоқча.
“Нега сизнинг тишларингиз катта-катта?”
Бўрининг шу онда йиғлагиси келди. Зерикиб бораётгани эсига тушди. Жаноб қарға, марҳамат қилиб, бошқа дарахтга қўнинг.
Қизил қалпоқчага айтди: “Юр, кетдик. Бувингникига борамиз”
Қ.қ.нинг бувиси ўлган. Ўлаётиб ваҳимали фильмларни кўрмагин, деган. Нега ундай деган? Буни Бўри билмайди. Бўрининг уйида телевизори йўқ. Мабодо бўлганида ҳам у ҳеч қачон антенна сотиб олмасди.
“Нега сизнинг кўзларингиз иккита?”
“Чунки учинчисига пулим етмаган”.
Ўша пайтлар оғир эди. Бўри кекса ҳайвонларнинг дарахт тагида куймаланиб, қушлар ҳақида гаплашиб ўтирганини ҳазм қилолмасди. Улар яшайвериб зерикиб кетган.
“Нега сизнинг думингиз бор?”
“Ҳа, бор. Улар жонимга тегиб кетди, Қизил қалпоқча. Кечир”.
“Ҳой, қаерга?”
“Мен уларни ўрмонда адаштириб келишим керак”.
Бўри олдинга юриб кетди. Қизил қалпоқчанинг бувисини кўриб келиш керак. Лекин у ўлган. Нега ўлган? Қизиқ.

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

21 Nov, 04:46


Мифлар қачон бошланиб қачон тугаган? Юнонистонда Зевс мавжуд бўлган деб ишонилса, у қачон йўқ бўлди? Агар умуман бор бўлмаган тақдирда уни ким ўйлаб топди? Юнонлар ҳашар йўли билан тўқиб чиқардими? Ўзи умуман халқ оғзаки ижодини бир киши тўқийдими ё бутун халқ биргаликда ўйлаб топадими? “Кирка”ни ўқиётиб, шу саволлар миямда айланяпти.

Мана бу парчани ўқинг. Юнон маъбудларининг ҳайратомуз қилиқлари. Антик даврда ташқи куч-қудратга асосий урғу берилгани маҳсули бу.

Барибир шу мифларни ўйлаб топган юнонларга қойил қоламан. Қандай бир ажабтовур, мўжизакор бадиий оламни ўйлаб топишган. Яна ўша ибтидоий даврлар ҳавоси келиб турган бир пайтда.

Бу мифларни эслаб қолиш учун мияда янги “файл” очиб, ҳар бир образнинг хатти-ҳаракатларини, кўрсатган кароматларини, ёмонлигу эзгуликларини ўша файл ичида алоҳида-алоҳида сақлаш керак. Йўқса, бу улкан миф хазинасидан ҳеч вақосиз чиқиб кетишга тўғри келади. Зотан, Миф — Олтин мўйна, ўқувчи эса Ясондир.

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

21 Nov, 04:13


​​ҚЎШИҚ

Насиб этди висолинг, дилором, доғда қолдим,
Келмай туриб кетдинг сен, бир ўзим боғда қолдим.
Гоҳ шикаста, гоҳ хаста, борурман аста-аста,
Сен буёғда шод бўлдинг, бўзлаб нариёғда қолдим.

Севгининг соҳиллари туташдиму сочингга?
Юзга парда, рўмолни тортиб олдинг бошингга,
Мен хуморман оҳ, ёр-а, сенинг бир қарошингга,
Муҳаббат ҳам мот қилди-ё, музлаб қирғоқда қолдим.

Лабингдаги маймиди, мен ичмадим, ютмадим,
Муҳаббатсиз кўнгилни ҳижрон билан қутладим.
Тақдирга тан бердиму, ўзга чора кутмадим,
Сен йўлнинг бошида-ё, мен энг адоқда қолдим.

Учиб кетди турналар, билдимки, куз келибди,
Кўкламни кутган эдим, кўнглимга муз келибди,
Тилингга “хайр” деган биргина сўз келибди,
Менсиз ҳам обод бўлдинг, ёр, бахтдан йироқда қолдим.

P.s. “Дардисар” романида ҳофиз тилидан айтилган қўшиқ.

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

20 Nov, 16:36


Жаҳонгир Отажоновдан янги қўшиқ, Сардор Фахриддиновдан ажойиб клип. Менинг эътиборимни эса мана бу кадр тортди. “Дардисар”нинг “Бағрим пора” бобида инсондаги порахўрлик миқдорини аниқлаб берувчи “Порақопқон” қурилмаси ҳақида сўз боради. Шу кадрда ўша қурилманинг визуал талқинини кўргандай бўлдим.

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

20 Nov, 06:12


Бу пост эсингиздами?

Энди тасаввур қилинг, “Қизил шапкача” эртаги ўзбек ёзувчилари томонидан ёзилганда, қандай бўларди?

Мурод Муҳаммад Дўст талқинида:

“Ўрмон мезонлардан йилтирар эди”. Йигирма йил аввал эди, куз эди, еру осмон тиниқ эди. Ва ҳавода ўргимчак иплари оҳиста сузардики, Бўрининг хаёлига айни чиройли ўй келди. Дўстларига гапириб юрдики, эй биродарлар, тоғ ортидаги ўрмонда бир ғаройиб манзара кўрдим, фалон-фалон бўлган экан. Кейинроқ кўрганларини Алвон қалпоқчага сўзлаб бергани ёдида. Бўри бу жиблажибон мардумга айтдики, “шуни бирор жойга илдириб қўйгин, алвон қалпоқча қизим”. Алвон қалпоқчанинг бош кийими аслида қизил эмасди, ўша кўҳна эртакдан қолиб кетган бир тамға эди, холос. Дарвоқе, Алвон қалпоқчанинг феълида озроқ саркашлик бор эдики, шу биргина илтимосни ҳам ерда қолдирибди. У буни биларди, ҳар қалай қачонги Бўри у! Ўзи ўрмоннинг чеккароғида, тулки уяси томонга туртиб чиққан кичкина тепаликнинг тумшуғида яшарди. Ҳарқалай, бу дафъа қариянинг кўнглини илитиш учун Алвон қалпоқча маймунжондан қилинган сомса олиб келдики, Бўрининг меҳри ийиб кетди. Алар бир-бирини кўз ёшига беланиб суйдилар.


Эркин Аъзам талқинида:

Қизил шапкача ҳар йили худди бир пайтда – ердан қор кетиб, тентак шамоллар эса бошлаган кўклам кунларида келарди; шамолларга қўшилиб, шамолдек тўполон билан кириб келарди. Тўсатдан. Елкасида – ҳа, қўлида эмас, елкасида – икки тарафига ҳам “Бувимга” деб ёзилган тўрхалта, чап кўзини қисинқираганча Бўрининг қаршисида беўхшов тиржайи-иб туради. Сўнг, қўлидаги тўрхалтадан бирор куйган сомсани олиб Бўрига узатади-да, қулочларини кенг ёзиб, Бўрининг худди болалигидек беғам овозда ҳайқиради: “Чантриморе-э!” Бўри деганимиз, очофат бир махлуқ бўлса ҳам, Қизил шапкачага итлик қилармиди, йўқ, енгилгина қучиб қўяди. “Каламакаторе”, дейди истаб-истамай.


Тоғай Мурод талқинида:

Бўри увлаб-увлаб кунни кеч қилди.
Бўри Қизил шапкачани йўқлаб-йўқлаб кунни кеч қилди.
Шу оқшом ўтиб кета қолмади. Бу тонг деганлари ота қолмади.
Қизил шапкачанинг – пучуққина, жиккаккина қизнинг гаплари жон-жонидан ўтиб кетди.
Бўри кулбасида тўлғона-тўлғона ётар бўлди.
Қизил шапкача ўрмонда юра-юра адашиб қолганди.
У Бўрининг кулбасини тополмай сарсон бўлди. Ўрмонни гир-гир айланарди, юраги зир-зир титрарди.
Ўрмондаги ҳамма ҳайвоннинг уяси кўринар, фақат Бўрининг инини топиш армон бўлди.
Қўлидаги саватга қараб юм-юм йиғлади.
Елкалари титраниб-титраниб йиғлади.
Бир чеккада қунишиб-қунишиб йиғлади.
Сават ичидаги маймунжондан қилинган сомса совир бўлди.
Совиб қолган сомсани Бўри емас бўлди.

(Давоми бор)


👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

19 Nov, 14:21


Ойбек Алиев саҳифасидан ўқидим. Туркиялик Barış Diri қўшиғи остидаги изоҳларда жуда таъсирли бир фикр ёзилган экан: “Бир дўстим “Йиллар ўтиб, бу жойлар марҳумларнинг хотира китоби бўлиб қолади”, деб ёзган эди. Қандай теран жумла... Шу дафтарга бир-икки сатр ёзиб қўяй... Ўлсам, кўксимдаги бу оғриқ билан ер ҳам қабул қилмайди, деб ўйладим. Шундай оғрияптики, азизим. Мени унут, буни унутма...”

Xurshid Abdurashid

19 Nov, 13:02


Ўзбек адабиётидан мен учун топ-10 роман:

1. “Кеча ва кундуз” (Чўлпон)
2. “Ўткан кунлар” (Абдулла Қодирий)
3. “Лолазор” (Мурод Муҳаммад Дўст)
4. “Тўрт томон қибла” (Омон Мухтор)
5. “Жазирамадаги одамлар” (Луқмон Бўрихон)
6. “Қасоскорнинг олтин боши” (Худойберди Тўхтабоев)
7. “Отамдан қолган далалар” (Тоғай Мурод)
8. “Улуғбек хазинаси” (Одил Ёқубов)
9. “Икки эшик ораси” (Ўткир Ҳошимов)
10. “Чинор” (Асқад Мухтор)

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

19 Nov, 06:17


Бир дарёга икки марта тушиш мумкин эмас, деди Гераклит.
Тоҳир оқизилган дарёда Ойгул ҳам оқди.
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмайди, деди Навоий.
Мартин Иден ғурбатли ҳаётидан қутулгач, яшашдан маъно тополмади.
Дунёни гўзаллик қутқаради, деди Достоевский.
Малена ёвуз қўллардан ўзини ўзи халос қилолмади.
Қўлёзмалар ёнмайди, деди Булгаков.
Гогол “Ўлик жонлар”нинг иккинчи китобини ёқиб юборди.
Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди, деди Маркес.
Ҳаёти қил устида қолган Булгаков Сталинга хат ёзди.
Юлдузлар мангу ёнади, деди Тоғай Мурод.
Кичкина шаҳзода умрида бирор марта юлдузларга тикилмаган одамни биларди.
Шамолни тутиб бўлмайди, деди Назар Эшонқул.
Дон Кихот бир пайтлар шамол тегирмонига қарши жанг қилганди.

Мусбатлар ва манфийлар...
Инкорлар ва парадокслар...

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

17 Nov, 04:13


Талабалик дафтаридан

ЭШИТЯПСАНМИ...

Олийгоҳ....
Маъруза...
Эшитяпсанми?
Орқа партадаги юрак зарбини.
Сен илк бор ўргандинг шу маърузада
Улкан муҳаббатнинг кичик ҳарфини.

Қизларнинг шовқини...
Йигитлар сўкар,
Булар — иккимиздан бегона дунё.
Улар бошқа гуруҳ бўлиб ўқийди,
Бошқа гуруҳдамиз иккимиз гўё.

Парталар оралаб синфхонанинг
Шовқинида сузар сезилмас севги.
Манави нигоҳга қараб тўймайман,
Секин жилмаяди.
Бу қандай белги?

Дарс эса давомлар...
Ёз, чиз ва тингла....
Норизо овози келди устознинг.
Бир онда ўзгарди шундоқ манзара,
Мен эсимдан оғдим...
Сен эса ёздинг.

Дарслар тугаб кетди....
Танаффуслар ҳам,
Соғинчларнинг охир келдими гали?
Сабоқдошлар ҳам йўқ.
Сен ҳам узоқда.
Қанисан жонажон маъруза зали?

Олийгоҳ...
Маъруза...
Эшитяпсанми?
Орқа партадаги юрак зарбини?

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

16 Nov, 17:20


Ўзбек адабиётидан мен учун топ-10 қисса:

1. “Шум бола” (Ғафур Ғулом)
2. “Кўнгил озодадур” (Хайриддин Султонов)
3. “Истеъфо” / “Галатепага қайтиш” (Мурод Муҳаммад Дўст)
4. “Атойининг туғилган йили” (Эркин Аъзам)
5. “Юлдузлар мангу ёнади” (Тоғай Мурод)
6. “Сунбуланинг илк шанбаси” / “Тимсоҳнинг кўз ёшлари” (Абдуқаюм Йўлдош)
7. “Уруш одамлари” (Назар Эшонқул)
8. “Сирли муаллим” (Луқмон Бўрихон)
9. “Шўродан қолган одамлар” (Шойим Бўтаев)
10. “Ворис” (Темирпўлат Тиллаев)

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

16 Nov, 03:21


Мадлен Миллернинг “Кирка” китобини ўқияпман. Таржимон сўз қўллашда анча меҳнат қилгани, излангани кўриниб турибди. Лекин китоб мутолааси жуда секин ва оғир кечяпти. Куннинг китобини ўқишда ҳам шундай қийналганман.

Чунки юнон мифлари жуда тиғиз. Кўп нарсани эслаб қолиш керак. Маъбудлар, нимфалар, фонийлар ва ҳоказо. Шунча мифни битта романга сиғдириш ёзувчига осонмас, ўқувчига эса ўқиш.

Қанчадан-қанча бадиий асарларда, кино санъатининг энг юксак намуналарида, қўшиқларда ҳам мифларга ишоралар бор. Умуман мифлар кириб бормаган, улар таъсир ўтказмаган маданият йўқ ҳисоби. Ҳатто дунёнинг энг машҳур брендларигача таъсир қилган. Шу жиҳатдан юнон мифологиясини ўрганиш бир зарурат.

Немис файласуфи Адорнонинг бир гапи бор: “Миф аллақачон маърифатдир”. Ва яна бир тезис: “Бугунги маърифат кун келиб мифга айланади”.

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

14 Nov, 05:44


🎼 “Ўша мен эдим”

🎤 Шуҳрат Дарё

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

13 Nov, 12:05


Ўзбек адабиётидан мен учун топ-10 ҳикоя:

1. “Шудринг тушган бедазор” (Шукур Холмирзаев)
2. “Дашту далаларда” (Мурод Муҳаммад Дўст)
3. “Анойининг жайдари олмаси” (Эркин Аъзам)
4. “Ҳотам хасиснинг хазинаси” (Ўткир Ҳошимов)
5. “Менинг ўғригина болам” (Ғафур Ғулом)
6. “Ўзбек характери” (Шукур Холмирзаев)
7. “Қоракўз Мажнун” (Саид Аҳмад)
8. “Еттинчи қаватдаги сарғиш дераза” (Олим Отахон)
9. “Суратдаги аёл” (Шодиқул Ҳамро)
10. “Шамолни тутиб бўлмайди” (Назар Эшонқул)

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

13 Nov, 03:18


... Ёмғирда эзилма,
бошқар ўзингни,
бу ёмғир бошқадир ва сен ҳам бошқа.
Томчилар рақсига қўшма кўзингни,
бу ёмғир янгидир ҳаддан ташқари.

Тўкилиб-тўкилиб охир тинади,
табиат ҳукмидан ташқи бу илм.
Осмон ҳар ёғишда янгиланади,
сен ҳам осмон бўлсанг нетар, севгилим?


👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

12 Nov, 14:09


Судхўрлик ҳақида ёзилган икки машҳур асар: “Судхўрнинг ўлими” (Садриддин Айний) ва “Гобсек” (Оноре де Балзак) қаҳрамонларининг ўхшашлиги фақат фойдахўрлик ортидан қувишида. Яъни улар учун фақат фойда муҳим, фоизга қарз бериб, шуни кўпайтириш йўлида жонҳалак одамлар. Лекин Гобсек билан Қори Ишкамбани инсон ўлароқ бир  қаторга қўйиш мумкин эмас.

Гобсек қанчалик молпараст бўлмасин, у ўзидаги нафснинг қанчалик баҳайбат эканини билади, ўзини англайди. Унинг Ишкамбадан устун томони: одам танийди, одамларнинг ичини ўқий олади. Унинг асосий мақсади одамларнинг пулини шилиш эмас, моддиятга қул, нафси юҳо кимсаларнинг устидан кулиш, уларни эрмак қилиш ва бу жараённи кузатиб, таҳлил қилиш. Гобсекнинг асар ровийсига айтиб берган ҳикояларида ҳам унинг кенг мушоҳада тарзи кўриниб туради.

Қори Ишкамба эса зоҳирию ботини очкўзликдан иборат кимса. Унга одамларни англаш, кузатиш деган тушунчалар бегона. У шунчалик паст ва юлғич одамки, ўқувчи унга ачинишга ҳам истиҳола қилади. 

Гобсек зоҳиран, Қори Ишкамба эса бутун вужуди билан Гоблинга ўхшайди. “Мерлин”даги Гоблинни эсланг, доим тилла қидириб юради, қайда олтин бўлса, ўша ерда ҳозиру нозир. Энг ёмони, тилла топгач, сўлакайини оқизиб,  ялаб қўяди...

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

11 Nov, 09:54


Авваллари тарихий мавзудаги романларни ўқиш ёқарди. Ҳозир негадир ўқиёлмайман. Зерикарли ва оғир туюлади. Архаик сўзларнинг кўп ишлатилишидан безиб кетади одам.

Постмодерн романларда ҳам тарих мотивларидан фойдаланилади. Масалан, Ўрхон Памуқнинг романлари. Лекин унда тарих асарнинг бир детали, парчаси, холос. Тўлақонли тарихий роман эмас.

Бугун тарихий-бадиий асарларда услубни, ифода тарзини янгилаш керак. Навоий ҳам, Беруний ҳам ўзимизга ўхшаб гапираверсин. Ёмон жойи йўқ. Энди архаик сўзлар луғатини ёпиб қўяверсак бўлар. Ишлатганда ҳам меъёр билан, майли.

Муҳими — тарихий воқелик моҳияти ва ўша тарихий образнинг маънавий оламини кўрсатиш. Унинг ғоялари бугунги кун учун керакми? Ўзи у қандай ғоя? Бу каби саволларга асарда жавоб бўлиши керак.

Хўш, қаҳрамон “борадурғон, келадурғон” деб гапирмаса, тарихий образ бўлмай қоладими? Бўлаверади. Бемалол.

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

11 Nov, 06:54


Ҳеч қачон хайрлашманг, чунки хайрлашиш бу кетиш дегани, кетиш эса унутиш демакдир.

📚 "Питер Пен"

👉 @xurshidabdurashid

Xurshid Abdurashid

10 Nov, 12:52


Ўша машҳур қўшиқнинг асл варианти. Асқад Мухтор ёзган.

“Ҳамон шу куз тонгларин,
Висол онларин,
Эсларман, нигор...”

Xurshid Abdurashid

09 Nov, 04:31


Асқад Мухтордан теран ва фалсафий шеър.

Xurshid Abdurashid

05 Nov, 21:12


* * *

Ўзимни унутиб, чорладим сени,
билмадим бу дунё ўнгимми-ҳушим?
Азизам, кел, менга эслатгин мени,
азизам, кел, мени ёдимга тушир.

Кўнглим синиқларин кўзимдан тергин,
оғриқларим айтиб қўрқит, учунтир;
азизам, кел, мени изоҳлаб бергин,
азизам, кел, мени тушунтир!

Азизам, кел фақат, келсанг бас, тамом,
бус-бутун эгаллаб ол борлиғимни:
бир сен исботлашинг мумкиндир
ҳамон
бу дунёда мен борлигимни.

Мансур Жумаев