Мирзо Кенжабек ижодхонаси @m_kenjabek Channel on Telegram

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

@m_kenjabek


Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!

Мирзо Кенжабек ижодхонаси (Uzbek)

🌟 Мирзо Кенжабек ижодхонаси каналига xush kelibsiz! Bu kanalda, O'zbekiston Islom civilizatsiyasi markazi bo'lim boshlig'i, shayx va sho'ir ustozi Mirzo Kenjabek (Mirzo Ahmad Xushnazar Termiziy)ning ijadxonasi haqida ma'lumotlar va uning yaratgan asarlariga oid maqolalar, videolar va ko'plab boshqa foydali materiallar bor

📚 Mirzo Kenjabek ijadxonasi, uning ishlari va turli sohalar bo'yicha ma'lumotlar olish uchun eng yaxshi manba sifatida faol. Agar siz yaratgan dunyoqarashlardan ilhomlanishga va o'z o'zining ijadlarini rivojlantirishga qiziqsiz bo'lsangiz, ushbu kanal siz uchun ideal bo'ladi

🌿 Ustozi Mirzo Kenjabekning fikrlar va ijodlar dunyosida yo'ldosh bo'lish uchun, kanalga obuna bo'ling va uning fikrlaridan, tajribalaridan va eng yangi yangiliklardan xabardor bo'ling. So'nggi yangiliklardan, ilhamli fikrlardan va undan olingan darslardan xabardor bo'lish uchun kanalga obuna bo'ling! 🌟

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Feb, 10:43


Тадбир жараёнидан...

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Feb, 10:43


TAKLIFNOMA

   2025-yil 17-fevral kuni soat 15:00da O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasida uyushma aʼzosi, taniqli shoir Mansur Jumayevning “Mikrokreditbank” homiyligida "Ijod Nashr" nashriyotida chop etilgan "Hazrati ishq" kitobi taqdimoti bo‘lib o‘tadi. Barchani tadbirga chorlaymiz. Keling, shoir sheʼriyati haqida ko‘proq bilib oling.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Feb, 08:37


Мансур Жумаевнинг “Ҳадис муждалари”
(Арбаъийн) туркумидан

4
Либосингга боққай ёш ҳам, катта ҳам,
Осию ғозию мард ҳам, муттаҳам.
Кибор кийим кийган кимсага фақат
Аллоҳ назар солмас Қиёматда ҳам.

5
Акам, ранжимасман, таъна тошин от,
Укам, ранжимасдан маломатим тот.
Ҳалол саналмайди, қарибим, зотан,
Гинамиз чўзилса уч кундан зиёд.

6
Набиюллоҳ деди: Бўлгил бадастир,
Кимки иззат қилмас каттани — пастдир,
Кимки кичикларга қилмагай раҳм,
У биздан эмасдир, биздан эмасдир!

14
Майли, бир хурмони қилгину пора,
Бергин, есин уни битта бечора.
Яримта хурмо ҳам Қиёмат куни
Жаҳаннамдан сени асраса зора.

17
Шайтоний нафсига қул бўлса, гарчи
Яккадир, тебранур Худонинг арши.
Ҳақиқий мужоҳид шунинг учун ҳам
Жанг қилгай энг аввал нафсига қарши.

18
Ҳар ким ўз қалбига бекдир, бекадир,
Қадр билмаган кас бўлгай беқадр.
Ҳар садақа, аслан, битта яхшилик,
Ҳар бир яхши сўз ҳам бир садақадир.

20
Қирда ўтов тикиб, қўноқ кутган дам,
Эслангиз чодирдўз меҳнатини ҳам.
Яхшилик қилолган кимса билан тенг
Яхшиликка сабаб бўлгувчи одам.

26
Порласин ҳар кимнинг юлдуз-иқболи,
Кафтлари дуодан бўлмасин холи.
Ўтган аёлидан рози бўлса эр,
Жаннатда кутгайдир ўша аёли.

27
Тангрим ишонч сўрар иноятига,
Боқмас ғофилларнинг ибодатига.
Қачон дуо қилсам Аллоҳга, доим
Ишонганман унинг ижобатига.

28
Шукр қил насиба, ризқу рўзига,
Қулоқ тут Роббимнинг айтган сўзига:
“Ким рози бўлмаса қазойимга гар,
Мендан бўлак илоҳ топсин ўзига!”

29
Яхшидир олимлар пурзиё бўлса,
Илм замин бўлса, ҳам само бўлса.
Жаҳаннамга элтар илмсиз фатво,
Оми элга жоҳил раҳномо бўлса.

30
Қалбингга тушса бас нури ҳидоя,
Аллоҳ сифатлари топмас ниҳоя.
Хоҳ бармоқ, хоҳ данак, хоҳи тош санаб,
“Субҳоналлоҳ” дея айтсанг кифоя.

34
Аллоҳдан Китоблар мактуб қилинган,
Набавий муҳаббат матлуб қилинган:
Бизга бу дунёда дилбар аёллар
Ва хушбўй нарсалар маҳбуб қилинган.
(Балли!)

35
То ҳаёт кўчангдан ўтиб турганда,
Тавба қил, тавба қил, тавба қил, банда.
Жонинг ҳалқумингга келганда аммо
На фурсат, на имкон қолгуси санда.

39
Тўрт сабаб – никоҳга олингай аёл:
Ё насаб, ё давлат, ё дин, ё жамол.
Муҳаммад Мустафо алайҳиссалом
Марҳамат қилгандек, диндорини ол.
(Балли!)

41
Етти хил гуноҳи кабирадан қоч,
Диннинг беш рукнидан ахтаргил илож.
Ўзни асрамасанг дўзах норидан,
Сени қутқаролмас ҳеч бир ялавоч.

Мансур ЖУМАЕВ.
2019 йил, Тошкент.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Feb, 02:26


ТАЗМИН

Гулшанингдин елдек, эй раъно ниҳол,
Мен ёмон бордим, вале сен яхши қол.
(Алишер Навоий)

Келмагу кетмак сирин қилсам хаёл,
Бир келиб, бир кетадур аҳли камол,
Неча нуқсоним ила мен бозавол,
Кетмак азмига тушубмен бемалол;
Гулшанингдан елдек, эй раъно ниҳол,
Мен ёмон кетдим, вале сен яхши қол.

Ҳақки руҳ кўзгусида кўргай Ўзин,
Соҳиби руҳ софу пок тутгай юзин,
Менки олуда этиб кўнгул кўзин,
Не хижолатда кетарман бу йўсин! –
Гулшанингдан елдек, эй раъно ниҳол,
Мен ёмон кетдим, вале сен яхши қол.

Яхши дарё оқса қирғоқлар аро,
Хуш насимлар кезадур тоғлар аро,
Мен ғарибинг аҳли муштоқлар аро –
Маърифат бемориман соғлар аро.
Гулшанингдан елдек, эй раъно ниҳол,
Мен ёмон кетдим, вале сен яхши қол.

Менга андуҳ манбаъисан гарчи сан,
Сен – ҳаёт муҳрин самовий нақшисан,
Чорасиз дилнинг ҳаловатбахшисан,
Мен неча бўлсам ёмон, сен яхшисан! –
Гулшанингдан елдек, эй раъно ниҳол,
Мен Ёмон кетдим, вале сен Яхши қол.

Ишқ қуёшига дилимни Шарқ этиб,
Ғарбу Шарқини ғамимга ғарқ этиб,
Бас, бақо бирлан фанони фарқ этиб,
Бу кетиш бирлан ўзимни тарк этиб,
Гулшанингдан елдек, эй раъно ниҳол,
Мен ёмон кетдим, вале сен яхши қол!..

1989

Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Feb, 02:25


#публицистика

МУҲАММАД РАҲМОН ШЕЪРИЯТИНИНГ МАЪРИФИЙ МОҲИЯТИ

****
Муҳаммад Раҳмон шахс сифатида камтарин, хоксор инсон эди, лекин у ижодкор сифатида адабиётда ўз муносиб ўрнига, ўз сози ва овозига эга бўлган забардаст шоирдир...

“ЎЧМАС НОМ БИЗ УЧУН
ВАТАН БЎЛҒУСИ”


Ватан ҳақида ҳар бир ҳақиқий шоир ўз дил сўзини айтади. Муҳаммад Раҳмоннинг ватанпарварлиги сохталикдан холи. Бу сўз унча ўринли эмасдек туюлади, лекин Ватан мавзуйини тамаъ манбаи ва хўжакўрсинга айлантириб олган маддоҳлар кўпайганини ҳисобга олсак, бу ифодани тушуниш мумкин. Шоир фалсафасига кўра, инсон яшаши учун ҳар қайда бир бурда нон топилиши мумкин, ҳар ерда бир макон топилиши мумкин, лекин ҳеч қаерда Ўзбекистондек Ватан топилмайди. «Топилар» шеъридан:

Ҳар қайдан топарсан бир бурда нонни,
Қайда бор бундай юрт, садқа қил жонни,
Бағрингга маҳкам бос Ўзбекистонни,
Ватан топилмайди! – макон топилар.


Яна «Қора кўйлак» эртак-достонида навкар тилидан ушбу мардона ҳикмат ирод қилинади:

Қўймас ҳеч ким хор қилиб
Ўзи унган чаманни.
Боши кетса кетарки,
Бермас ёвга Ватанни!

Шоир шеърларида Ватан, Тарих, Она тил, Буюк шахслар мавзулари уйғунлашиб, бир-бирини тўлдириб, бир-бири билан ўрин алмашиб – бир ғояни ифодалаб келади. “Вайрон Дишон қалъа, Оқсарой вайрон” деб бошланган шеърида шоир қирғин қилувчи мустабидларнинг ниқоби очиладиган кун борлигини баралла эълон қилади:

Вайрон Дишон қалъа, Оқсарой вайрон,
Оғзи очиқ қолган – даҳмалар ҳайрон...
Кимдир у қатағон – одамми ҳайвон?
Юзидан ниқобин юларман бир кун.


Ўлимнинг турлари ва хиллари кўп. Лекин шоир наздида Ватан қўрғони учун ўлмоқ – ўлимларнинг афзалларидандир.:

...Оҳ, тилим, туркулар айтган Туроним,
Насл-насабимдан белгим, ўроним,
Ёв ишғол қилмаган сўнгги қўрғоним,
Ўлсам – шу қўрғон деб ўларман бир кун.


Шоирнинг теран фалсафасига кўра, Султон Ҳусайн Бойқаронинг шамлари -миллат тарихининг шамларидир. Шунинг учун шоир нидо қилиб айтади:

Ёнса ҳамки гарчи олис Ҳиротда,
Пайдо эди барқи ҳар музофотда,
Бойқаронинг акси гўё миръотда...
Бойқаронинг шамларини ёқинглар!


“Қуёш шаҳри” – Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган шеър. Шоир қалби учун қадимий Термизнинг кечмиши ҳам Уйғотгувчи тарихдир. Хотиротни, виждонларни, иймонларни уйғотгувчи тарих:

Ўтди-кетди оламдан, ҳа,
Доролари, Чингизлари.
Қолди фақат, қолди мангу
Термизийдек тенгсизлари.


Улуғ аллома, шайх ва валий зот Абу Бакр Варроқ номидан шоир гўзал бир ҳикмат чиқаради ва вароқларда мавжуд бўлган ҳидоят нишонасидан кўнгилларда ва қароқларда нури иймон барқарор бўлишини баён қилади:

То ҳидоят иншоси бор
Варроқлардан вароқларда,
Барқарордир нури иймон
Кўнгилларда, қароқларда...


(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Feb, 02:25


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 17-февраль.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Feb, 18:36


УЛУҒ ДАРЁНИ БОШЛАБ КЕЛ...


* بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ *

Келар бўлсанг, менга, эй дўст,
дили донони бошлаб кел,
Сўник ғофилни дуч қилма,
асл шайдони бошлаб кел!

Фалак, менга келар бўлсанг,
ҳама сайёралар қолсин,
Тун – ой, кундуз – қуёш, тонглар
ёниқ зуҳрони бошлаб кел!

Кўлу кўлмакни бахш айла
кўлу кўлмак фидосига,
Менга, эй ёр, улуғ уммон,
улуғ дарёни бошлаб кел!

Куну тундан насибам бер:
ато эт энг узун кундуз,
Сиридан энг узун кеча –
шаби Ялдони бошлаб кел.

Жаҳонда бахтга тўйганлар
манга дўст бўлмаги мушкул,
Манга ишқ ичра хор бўлган
дали, расвони бошлаб кел!

Санга бўлсин бу ирфонда
бари ашрофу аъёнлар,
Манга, эй дўст, дили султон,
руҳи подшони бошлаб кел!

Неча кенг дашту саҳрони
дили торларга тортиқ эт,
Манга ул Карбало янглиғ
буюк саҳрони бошлаб кел!

Рафиқ ўлмас муҳаббатда,
жунунда ҳиммати пастлар,
Ол-эй дўст, қитъалар – санга,
манга дунёни бошлаб кел!

Чала дўсту чала душман,
чала ул марду номардинг,
Менга қалби салим бир дўст,
етук барнони бошлаб кел!

Бисотда битта жоним бор,
уни мен Сенга бахш этдим,
Ҳудудсиз раҳматинг бирла
дари уқбони бошлаб кел!

Қиёмат кун Раҳим Раббим
ки, шояд раҳм этиб, поклаб,
Буюрса хос малакларга:
“Манга Мирзони бошлаб кел!..”


Мирзо КЕНЖАБЕК


1444, 13-зулҳижжа. 2023, 1-июль. Шанба.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Feb, 18:34


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ҲАСАН БАСРИЙ
Қуддиса сирруҳу ҳикматлари


****

Кимнинг сўзи ҳикмат бўлмаса, айни офатдир, кимнинг сукути тафаккур бўлмаса, шаҳват ва ғафлатдир. Кимнинг назари ибрат бўлмаса, у фақат лағв ва зиллат – эрмак ва тубанликдир.

****

Кўнгил аҳли бўлганлар доимий сукутни одат қилурлар, то қалблари тилга кирмагунча, сўзламаслар.

****

Вараънинг (ҳаром ва шубҳали нарса ва ишлардан чекинишнинг) уч мақоми бордир:
1. Вараъ соҳиби, хоҳ ғазабли, хоҳ сокин ҳолда бўлсин, фақат ҳақ сўзни сўзлар.
2. Иззат ва жалол соҳиби бўлган Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган нарсалардан аъзоларини сақлар.
3. У фақат Ҳақ таъоло рози бўладиган ишларнигина қасд қилур.

****

Амалларнинг энг афзали тафаккур ва вараъдир.



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Feb, 18:34


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 16-февраль.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Feb, 01:12


САТРЛАРДА ИМОМ БУХОРИЙ ЁДИ

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК ШЕЪРИЯТИ ГУЛШАНИДАН « ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗИЁРАТИДА»
ШЕЪРИГА БАДИИЙ ЧИЗГИЛАР

📻"Маҳалла" радиоканалининг "Маърифат чироқлари" эшиттиришида шоира Гулзебо Иброҳимова иштирок этди.

Муҳаррир Умида Ғаффорова




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

14 Feb, 19:26


****

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗИЁРАТИДА

Нурга тўлғун ётар ҳазрат Бухорий
Тангри насиб этган иморатида.
Димоғларга етар ҳикмат ифори
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Эй дўст! Ихлос ила иссиқ нафас қил,
Танни пок, дилни соф, овозни паст қил,
Аллоҳ ризосини юракдан қасд қил
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Кўп эзгу ишларга инсон чоғланур,
Гуноҳ, хатолардан кўнгил доғланур,
Ҳақнинг Расулига хаёл боғланур
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Илмидан бир насиб тегдими бизга?
Ҳеч амал қилдикми бирор ҳадисга?
Кўнгил тўлиб-тошар анвойи ҳисга
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Чин ризо қилдикми ота-онани?
Йўқладикми бирор ғариб хонани?
Босмоққа ҳад борми бу остонани
Имом Бухорийнинг зиёратида?

Дўст-ёр, қўни-қўшни, қавму қариндош
Мушкул ишларида бўлдикми йўлдош?
Қалбинг саволларга берурми бардош
Имом Бухорийнинг зиёратида?

Ғийбатдан тиндими бирор кун тиллар?
Омонатни омон элтдими қўллар?
Айланар умрлар, асрлар, йиллар
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ўлимни ёд этиб, титрайди виждон,
Қаро ер барчани истарми бежон? –
Дунё ва охират турар ёнма-ён
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ҳазрат Навоий ҳам ғами дин қилмиш,
Қирқ ҳадис назм этиб, Арбаъийн қилмиш,
Ҳирот ичра қалбин сарзамин қилмиш
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ватан ифтихори, Ислом шонидир,
Пайғамбар издоши, ҳикмат конидир,
Юрак илму ҳикмат сиёҳдонидир
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Мирзо, ким азиз зот руҳин шод этар,
Мақбара, илмгоҳ, юрт бунёд этар,
Халқ ҳам дуоларда уни ёд этар
Имом Бухорийнинг зиёратида!..

2009

Мирзо КЕНЖАБЕК
("ҲАЁТ САДОЛАРИ" китобидан)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

14 Feb, 19:25


****

АБАДИЙ ҲИКМАТ


Фақиҳ Абул-Лайс Самарқандий
ҳазратларининг сўзлари
абадий ҳикматдир



«Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш – фазилат.
Яхшиликдан кейин яхшилик қилиш – мукофотлаш.

Ёмонликдан кейин яхшилик қилиш – олийжаноблик.
Ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш – жабр-зулм, ноҳақлик.
Ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш – тенглашиш.

Яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш тубанлик ва бадбахтликдир».



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕКНИНГ
«Ер юлдузлари» китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

14 Feb, 19:25


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 16-куни.
Милодий 2025 йил, 15-февраль.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

14 Feb, 00:25


****

НАҚАДАР БУЮК ВА ГЎЗАЛ ДУО!..

Бобур Мирзо “Ҳаж китоби”нинг Арафот бобида ҳажнинг фарзи бўлмиш Арафотда туриб ўқиладиган дуоларнинг энг афзалини баён қилади. Имом Ғаззолийнинг “Иҳйо ал-ъулум ад-дийн” китобидан олинган бу дуо аллома тасаввуфий қарашларининг зубдасидир:

“Эй бир эшитиш иккинчи эшитишдан Ўзини машғул қилмайдиган Зот, эй Ўзи учун овозлар аралашиб кетмайдиган (ҳар бир овоз эгасининг дуосини ижобат қиладиган) Зот, эй сўраладиган нарсаларнинг кўплиги адаштириб қўймадиган Зот, эй (турли миллат) тиллар(и)нинг ҳар хиллиги халақит бермайдиган Зот, эй ҳожат сўраб илтижо қилувчиларнинг сўрови малол келмайдиган Зот, эй ҳожат сўровчиларнинг ҳожатлари Ўзини оғринтирмайдиган Зот! Бизга авфинг лаззатини ва раҳматинг ҳаловатини тоттир!”


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
«МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

14 Feb, 00:23


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 15-куни.
Милодий 2025 йил, 14-февраль.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

****

БУГУН УЛУҒ АЖДОДИМИЗ, БУЮК АЛЛОМА, ДАВЛАТ АРБОБИ, ШОИР ВА МУТАФФАККИР ЗАҲИРУДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

* * *

Бу дунёдин фараҳ йўқтур мени маҳзунға жононсиз,
Жаҳондинким, десун, биллоҳ, керакмас манга жон онсиз!

* * *

Мурод васлинг эрур - айла ёд Бобурни,
Унутмоғил яна бу номурод Бобурни.


Суратда Заҳируддин Муҳаммад Бобур мақбараси. Боғи Бобур. Қобул шаҳри. Афғонистон.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Feb, 01:09


Маърифат гулшани

Ҳазрати Мир Алишер Навоий шеърияти хазинасидан

****

«МАГАР РАСУЛ
АЛАЙҲИССАЛОМ
ҚИЛДИ ҲАДИС...»

****

«Ҳадис» радифли
биринчи ғазал шарҳи


(давоми)


5.Чибинни шаҳд нечукким
йиғар, такаллумдин
Рамидаларни нафас ичра
ром қилди ҳадис.

“Шаҳд, яъни ширинлик, бол ўз атрофига чивинларни қандай йиғса, ҳадис ҳам ҳайиқиб ўзини йўқотган жонларни ана шундай ўзига ром қилиб олди”.

Шаҳду шакар зикр қилиниб, «шакарлаб» ёки «лаби шакар» дейилганда тасаввуфда фаришта Жаброил алайҳиссалом воситасида ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга нозил қилинган сўз тушунилади. Шунингдек, қалбни поклаш, мусаффо қилиш натижасида авлиёларга илҳом қилинган сўз ҳам тушунилади. Ояти каримада, эслаганимиздек, ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом ўз хоҳиш-ҳавалари билан сўзламайдилар.

Бу ўринда ҳам шаҳд, ширинлик беҳуда зикр қилинмаган.
Хулоса: ҳақиқатан ҳадис шундай ширин неъматки, аҳли иймон ўртасида унга ёпишмаган, унга асир бўлмаган инсон дунёда камдир.


(давоми бор)



Устоз Мирзо Кенжабек
(“Навоий муҳаббати”
китобидан)



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Feb, 01:09


#эҳтиром

Ҳазрати Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги олдидан

****

МАРҲАБО

****

Бедилинг – хайли русул,
сенсен аларға дилрабо,
Ё Набий, руҳий фидока,
аҳлан ва саҳлан марҳабо.

Гоҳ давлатлиқ бошингдин
кетмайин чатри саҳоб,
Гаҳ фалакрав маркабингға
етмайин пайки сабо.

Шоми васлинг топмағанға
субҳи содиқ ҳар саҳар,
Панжайи хуршид ила
пироҳанин айлар қабо.

Туфроғ ўлмиш, мен қўяй деб
остонбўсунгға юз,
Ҳолима раҳм айлабон
қилма бу ранжимни ҳабо.

Шери гардун ул кишига
бўйни боғлиғ бўлғай ит –
Ким, эшигинг итларин
топқай ўзига ақрабо.

Бўлмағай эрди муяссар
«Хамса», яъни панж ганж,
Қилмаса эрди мадад
ҳолимға беш Оли Або.

Эй Навоий, чорайи
дардингни қилғай, улки бор
Ҳам Расулу ҳам Амин,
ҳам Мустафо, ҳам Мужтабо.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Feb, 01:07


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил, 7-февраль.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

06 Feb, 07:33


МАЪРИФАТ АҲЛИНИНГ ҚУТЛОВЛАРИ

МУСУЛМОН АҲЛИГА ҚУРЪОНИ КАРИМ МАЪНОЛАРИНИНГ
ЯНГИ ТАРЖИМАСИ — "ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН" МУБОРАК БЎЛСИН!


2024 йил 23–27-август кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизациси маркази тасарруфида Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи ренессанс асоси” мавзуйидаги VIII халқаро конгрессда муқаддас Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимаси – “Анворул-Қуръон: ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН” тақдимоти ўтказилди (25-август).

Шунингдек, 2024 йил 10-декабрь куни “ҲИЛОЛ-НАШР” матбаа даргоҳида ҳам мазкур китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Азиз мухлислар, муборак "Анворул-Қуръон: Файзул Фурқон" китобининг нашри ва тақдимоти муносабати билан Мирзо Кенжабек Устозимиз номига келаётган табрик - қутловларни сиз азизларга яна ҳавола этмоқдамиз.

*** *** ***

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ МУҲТАРАМ ҲАЗРАТ!
АЛЛОҲ ТАОЛО МУЪИЙН ВА МАДАДКОР БЎЛСИН. "ФАЙЗУЛ ФУРҚОН" ЖУДА ГЎЗАЛ ВА БЕБАҲО ЧИҚИБДИ. КЎП ЙИЛЛИК МЕҲНАТИНГИЗ САМАРАСИ БУ. АЛЛОҲНИНГ ИНОЯТИ БУ.

АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗГА УЗОҚ УМР БЕРСИН, ИЖОДИНГИЗДА ФАЙЗУ ФУТУҲНИ ЗИЁДА ҚИЛСИН.

ЯНА КЎПЛАБ КИТОБЛАР ЧИҚАРИБ МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИНИНГ ДАРҒАЛАРИДАН БЎЛИШНИ МУЯССАР АЙЛАСИН! АМИЙН, ЙО РОББАЛ-ЪОЛАМИЙН!

АБДУЛМАЖИД ИСҲОҚ,
Қўқон шаҳар бош имом-хатиби,
"Баҳрул-маҳабба" ("Муҳаббат денгизи") китоби
таржимондоши.

*** *** ***

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло, азизлар.

Куни кеча Дўрмонга Устозимиз, таниқли олим, шайх Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий ( Мирзо КЕНЖАБЕК) ҳазратларининг зиёратларига бориб келдик.

Динимизнинг муқаддас китоби, каломи шариф - Қуръони каримни Аллоҳ таоло марҳамати ва изни билан ўзбек тилига маънолар таржимасини 7- бўлиб амалга оширдилар.

Ушбу муборак китобнинг таржима ва изоҳлари жудаям халқчил ва тушунарли бўлган.

Энг асосийси, аввалги таржималардаги айрим маънавий, фиқхий ҳамда ақидавий хислатларни ниҳоятда нозиклик ва фаҳму фаросат, балоғат билан бойитишга мушарраф бўлибдилар.

Аллоҳ таоло Ўзи рози бўлсин. Кўп йиллик заҳматли ва шарафли меҳнатларини ажру мукофотини ҳар икки дунёда ҳам қийрот-қийрот ато айласин!

Қалби борлар ўқиб баҳра топсинлар!..


Бобомурод Одил,
Асилхон Эргаш.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

06 Feb, 07:33


МАЪРИФАТ АҲЛИНИНГ ҚУТЛОВЛАРИ

МУСУЛМОН АҲЛИГА ҚУРЪОНИ КАРИМ МАЪНОЛАРИНИНГ
ЯНГИ ТАРЖИМАСИ — "ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН" МУБОРАК БЎЛСИН!



2024 йил 23–27-август кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизациси маркази тасарруфида Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи ренессанс асоси” мавзуйидаги VIII халқаро конгрессда муқаддас Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимаси – “Анворул-Қуръон: ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН” тақдимоти ўтказилди (25-август).
Шунингдек, 2024 йил 10-декабрь куни “ҲИЛОЛ-НАШР” матбаа даргоҳида ҳам мазкур китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Азиз мухлислар, муборак "Анворул-Қуръон: Файзул Фурқон" китобининг нашри ва тақдимоти муносабати билан Мирзо Кенжабек Устозимиз номига келаётган табрик - қутловларни сиз азизларга яна ҳавола этмоқдамиз.

****

Ассалому алайкум!

Яратганнинг каломи, Анворул-Қуръон нинг янги таржимаси "Файзул Фурқон"нинг дунё юзини кӯриши билан табриклайман.

Калом тақдимоти билан қутлайман. 20 йил кӯз нури тӯкиб, игна билан қудуқ қазигандек меҳнатингизни Аллоҳ даргоҳига қабул айласин!

Ижоддан чарчаманг. Дӯрмон Ижод даргоҳи сиз билан файзу-баракотли бӯлсин, Илоҳо!

Файзуллоҳ Абдулазиз.
Тожикистон шоири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзоси.

****

Ассалому алайкум, Устод Мирзо Кенжабек!

"Файзул-Қуръон" китобининг тақдимоти муносабати билан табриклайман, Аллоҳга ҳамду санолар айта, Ӯзидан сизга улуғ ажр - мукофотлар ато этишини сӯраб, дуо айладим.

Ӯзбек адабий муҳитидан узоқ бизнинг юрт мусулмонлари, Тангри таолонинг Каломи ӯз тилимиздаги изоҳли таржималари қанча кӯп бӯлса, шунча кенгроқ доирадаги ташна оилаларга етиб боргай, иншаа Аллоҳ!

Тӯғри, деярли ҳар уйда араб лисонидаги Қуръони карим сақланади. Бироқ, уни ӯқий оладиган, мағзини чақа оладиганлар жуда кам. Бу муборак Китоб муқаддас диндошларимизга Яратганнинг улуғ неъмати бўлди.

Адабиёт ва исломшунос олим, шоир, носир, шайх Мирзо КЕНЖАБЕК ҳазратларининг йигирма йиллик умрлари бахшида этилган Каломи Шарифнинг навбатдаги янги таржимаси ҳаммамизга муборак бӯлсин!

Ҳасан Эрбобоев,
Тожикистон адиби, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзоси.

****

Ассалому алайкум, қадрли Устоз!

Сизни узоқ йиллар тўккан пешона терингиз ва мислсиз меҳнатларингиз самараси "Анворул-Қуръон: Файзул-Фурқон" нашри билан самимий қутлаймиз! Янги таржимангиз Илоҳо, барча Мусулмон аҳлига ҳамда кенг китобхонлар оммасига ҳам муборак бўлғай. Таъзимдамиз.

Бу ҳазилакам гапмас, муҳтарам Устоз! Умрингиз зиёда бўлсин, Илоҳим.
Сизга чексиз ҳурмат ва эҳтиромлар ила
кўп сонли шогирдларингиз номидан,

Шаҳриддин Умиров,
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқ таълими аълочиси.

****

Ассалому алайкум, Устоз!
Ажабо, Яратганнинг ижод маҳсули бӯлган ҳар бир банданинг иқтидори ҳам турлича. Кимдир мавжуд маърифат нурлари билан кӯнглини мунаввар этишга қодир эмас, яна кимдир ӯзгалар кӯнглининг нурланишига ҳам сабабчи бӯла олади.

Мӯъминлар оламининг муқаддас Китоби саналган Қуръонни она тилимизга ӯгиришдек савоб иш сиз томонингиздан амалга оширилган экан, чин дилдан муборакбод этамиз. Бизнинг кӯнгилларимизни ҳам Аллоҳ Каломининг ӯзбекча жаранглари нурлантиришини орзу қилиб қоламиз. Сизга минг раҳмат!"


Хол Давлат,
Тожикистон шоири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзоси.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

06 Feb, 06:35


ВАЗНСИЗЛИК ҲОЛАТИ

Фазогирлар коинотда
Унутармиш аслини –
Енгил бўлиб қолар эмиш,
Йўқотармиш вазнини.

Дўстлар! Ерда ҳаёт оғир,
Кўзлардаги ёш оғир;
Елкадаги бошдан кўра
Кўкракдаги тош оғир.

Гар қодирсиз, кўкка учиб,
Синаб кўринг, жўралар,
Ё фазода кезганлардан
Сўраб кўринг, жўралар,

Вазнсизлик ҳолатида
Учиб юрган дамлари,
Енгилмикан у ёқларда
Бу дунёнинг ғамлари!..

1985

Мирзо Кенжабек

@m_kenjabek |

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

05 Feb, 19:03


Маърифат гулшани

Ҳазрати Мир Алишер Навоий шеърияти хазинасидан

****

«МАГАР РАСУЛ
АЛАЙҲИССАЛОМ
ҚИЛДИ ҲАДИС...»

****


«Ҳадис» радифли
биринчи ғазал шарҳи

(давоми)


4. Лабидин айру тушиб
сўг учун, китобатдин,
Не тонг, либосин агар
мушкфом қилди ҳадис.


“Сўз, яъни ҳадис ҳазрати Расулуллоҳнинг муборак лабларидан ажралгани учун, аза тутиб, мотам ифодасини билдириб, ёзувдан ўз либосини қора қилган бўлса, не ажаб!”.
Сўг – аза, мотам, ўлим қайғуси, мусибат демакдир.

Ҳазрат Навоий бу байтда ниҳоятда гўзал ва теран маънони ифода қиляптилар. Одатда, ёзув сиёҳда – қора рангда битилади. Аллоҳнинг ҳабиби, яралмишларнинг энг шарафлиси бўлган зотнинг муборак лабларидан ажралгани учун ҳадис гўё қора кийиб, мотам тутмоқда.

Яъни, ҳали ўз соҳибининг замирида бўлган сўз ўз эгасидан – Аллоҳнинг ҳабибидан асло ажралгиси йўқ! Бас, сўз айтилгач, у муборак лабларидан айрилиб чиқди. Кейин кўчириб ёзилди, ёзув шаклига кирди. Бу айрилиққа тоқат қила олмаган Сўз ёзув сиёҳидан қора кийиб, ўз ҳолига мотам тутмоқда.

Бу айрилиқ азаси байтда бекорга зикр қилинмаган. Ҳазрати Расулуллоҳ ўз масжидларида авваллари бир ёғоч устунга суяниб, мавъиза қилар эдилар. Кейин, чарчаб қолмасинлар, ўтириб мавъиза қилсинлар, дея у зотга минбар ясаб беришди. Устуннинг ёнидан минбарга қараб ўтаётганларида айрилиққа чидай олмаган устун ҳақиқатан нола қилиб йиғлади ва йиғисини барча саҳобалар аниқ эшитдилар.

Бу ҳаётий воқеа Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа улуғ муҳаддисларнинг китобларида баён қилинган.

Чунончи, «Сунан Термизий» китобида Ҳазрати Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) баён қилинди: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир хурмо ёғочи (устуни)га суяниб туриб хутба айтар эдилар. Минбар тутган (кун)ларида ўша устун (аламидан) ун чекиб йиғлади. Ниҳоят, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қучоқлаб турдилар, шундагина устун юпанди...» (505-ҳадис).

Бу ҳадис Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” китобида ҳазрати Жобир розияллоҳу анҳу баён қилинади ва унда: «...Мазкур хурмо ёғочидан бўталоғидан айрилган туя ноласи каби бир мунгли овоз чиқаётганини эшитдик. У зот бориб, унинг устига муборак қўлларини қўйган эдилар, овуниб жимиб қолди», дейилади (3585-ҳадис).
Бас, бу ҳадис энг саҳиҳ ҳадислардандир.

ИЗОҲ. «Мавоҳиб» номли китобда айтилади: «Аллоҳ таоло бу ёғочга жон бағишлаб, тиргизди. Бу устун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фироқларига тоқат қила олмай, худди тирик одамдек товуш чиқариб йиғлади...».

Шундан сўнг бу устун «Ҳаннона» («Йиғловчи») деб ном олган. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари зикр қилинади: «Аллоҳга қасамки, бунинг йиғисини ўзим келиб тўхтатмасам, то Қиёматгача шу аҳволда бўзлаб йиғлар эди».

Мумтоз шеъриятда оддий мажозлар ортида улуғ ҳақиқатлар ётади. Шубҳасизки, ҳазрат Навоий Аллоҳнинг Расулидан айрилиш ва узоқ бўлиш ҳар бир мавжудот ва жону жонзот учун улуғ мотам экани ҳақидаги маънони ана шу машҳур ҳадисдан олганлар.

(давоми бор)


Устоз Мирзо Кенжабек
(“Навоий муҳаббати”
китобидан)



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

05 Feb, 19:02


#эҳтиром

Ҳазрати Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги олдидан

****

Илоҳо, подшоҳо, кирдигоро,
Санга очуғ ниҳону ошкоро.

Сабур исми била қилсанг тажаллий,
Қилиб Намрудға юз минг мудоро.

Қачонким зоҳир этсанг «танзиъ-ул-мулк»,
Сикандарнинг бўлуб мағлуби Доро.

Йўлунг муҳлик тоши ёқути аҳмар,
Эшигинг тийра гарди мушки соро.

Суҳо бўлса шабистонингда толиъ,
Бўлуб нури қуёшдек оламоро.

Навоий нафс зулмотиға қолмиш,
Сен ўлмай Хизри раҳ чиқмоқ не, ёро?!

Қиёматда гуноҳин афв этарга
Расулингни шафиъ эт, кирдигоро.


Ғаройиб ус-сиғар


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

05 Feb, 19:01


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 7-куни.
Милодий 2025 йил, 6-февраль.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

05 Feb, 01:02


Маърифат гулшани

Ҳазрати Мир Алишер Навоий шеърияти хазинасидан

****

«МАГАР РАСУЛ
АЛАЙҲИССАЛОМ
ҚИЛДИ ҲАДИС...»


«Ҳадис» радифли
биринчи ғазал шарҳи

(давоми)

****

3. Қаёнки ёзди ҳадис,
ўлди сайд эл, гўё
Нуқтани дона, хутутини
дом қилди ҳадис.

"Қаерда ҳадисни ёзган бўлсалар, бутун халқ сайд бўлди, овланди, ҳадиснинг тутқуни бўлиб қолаверди. Гўёки ҳадис нуқтани дон қилиб, ёзувни – ҳарф шаклларини тузоқ қилди".

Ҳадис бутун дунё халқларини ўзига асир қилувчи улуғ ҳикмат эканлиги байтда уқтирилмоқда. Зеро, Қуръони Каримнинг Нажм сураси, 3–5-оятларида билдирилганидек, ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом ўз ҳолларича сўзламайдилар, балки Аллоҳ ваҳий қилган сўзни сўзлайдилар. Яъни, ҳадисларнинг маънолари ҳам Ҳақ таоло тарафидан келган ҳикмат хазинасидир.

Севикли Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Менга кўп маънони мухтасар ифода қилиш қобилияти берилди” деганлар ва ул зотнинг муборак ҳадислари “Жавомиъул-калим” васфи билан васфланган. Бу – “жуда қисқа сўз ва ибораларда кўплаб маъноларни қамровчи ҳадислар”, деган маънодадир (“Ғиёс ул-луғот”).

Ҳазрати Имом Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадийя” китобларида ҳазрати Қатодадан – розияллоҳу анҳу – баён қилинади: «Аллоҳ таъоло ҳар бир пайғамбарни ниҳоятда гўзал сурат ва ниҳоятда хуш овоз қилиб юборгандир. Сизларнинг пайғамбарингиз – Набиййи карим соллаллоҳу алайҳи ва салламни эса ҳаммадан кўра чиройлик ва ҳаммадан кўра хушовоз қилиб юборгандир...».

Ҳазрат Навоий бу байтда инсонларни ҳидоятга – тўғри йўлга чақиришда севикли Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак сўзлари, яъни ҳадислар муҳим омил бўлганини қайд этмоқдалар.


(давоми бор)


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
(“Навоий муҳаббати”
китобидан)



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

05 Feb, 01:00


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 6-куни.
Милодий 2025 йил, 5-февраль.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

04 Feb, 01:04


****

Маърифат гулшани

Ҳазрати Мир Алишер Навоий шеърияти хазинасидан

****

«МАГАР РАСУЛ
АЛАЙҲИССАЛОМ
ҚИЛДИ ҲАДИС...»

**
**

«Ҳадис» радифли
биринчи ғазал шарҳи

(давоми)


2. Масиҳ дам ура олмас
анга ъуруж туни,
Магар бизнинг маҳи
улвий хиром қилди ҳадис.

“Бизнинг олий юришлар қилгувчи Моҳимиз (алайҳиссалом) осмонларга кўтарилган тунда, ъуруж туни, яъни Меърож кечасида ўз нафаслари билан ўликларни тирилтирувчи ҳазрати Исо Масиҳ алайҳиссаломдек зот ҳам дам ура олмайдилар. Чунки бу кечада (ёки бу Меърож туни ҳақида) бизнинг олий юришлар қилгувчи моҳимиз ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис қилдилар, Аллоҳ билан сўзлашдилар”.

Меърож воқеасини уламолар уч қисмга бўлишган:
1. Ҳазрати Пайғамбаримизнинг фаришта Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида, Буроқ номли учқур отда Маккаи мукаррамадаги Масжиди Ҳаромдан Қуддус шаҳридаги Масжид ал-Ақсога боришлари ва унда барча пайғамбарларга имом бўлиб, икки ракат намоз ўқиб берганлари. Бу воқеа Қуръони каримнинг Исро сураси, 1-ояти билан собитдир.
2. Қуддусдан осмонлар оламига кўтарилиб, Аллоҳ таоло билан ҳақиқитан сўзлашганлари. Бу воқеа «Саҳиҳи Бухорий» ва бошқа барча улуғ муҳаддисларнинг китобларида баён қилинган саҳиҳ ҳадислар билан собитдир.
3. Меърождан қайтиш воқеаси: бунда ҳам ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп ажойиб сирларга мазҳар бўлганлар.

Бу ъуруж кечасида ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам осмон қаватларида ҳазрати Одам алайҳиссалом, ҳазрати Идрис, ҳазрати Мусо, ҳазрати Ийсо, ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломларни кўрганлар.

Ҳазрати Одам алайҳиссалом биринчи осмонда бўлиб, ўнг томонга қарасалар, куладилар, чап томонга қарасалар, йиғлайдилар. Чунки ўнг томонда жаннатий бўладиган фарзандларининг руҳи, чап томонда эса дўзахий бўладиган фарзандларининг руҳи мавжуддир.

Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом олтинчи осмонда бўлиб, Уммати Муҳаммадга салом йўлладилар. Ва у зотнинг саломига жавобан барча мўъминлар ҳар намозда у зотга салоту салом айтадилар. Ҳазрати Ийсо алайҳиссалом жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Хуш келибсиз, яхши биродар, яхши Пайғамбар!» деб хитоб қилганлар.
«Дам ура олмас» ибораси бу ўрнида севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ато этилган мўъжизанинг тенгсизлиги, Меърож кечасининг қадр-қиммати ва беҳад улуғ икром эканлигини таъкидлаш учундир.

(давоми бор)


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
(“Навоий муҳаббати”
китобидан)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

04 Feb, 01:04


#эҳтиром

Ҳазрати Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги олдидан



****

Ёрдин айру кўнгул мулкедурур султони йўқ,
Мулкким султони йўқ, жисмедурурким, жони йўқ.

Жисмдин жонсиз не ҳосил, эй мусулмонларким, ул
Бир қора туфроғдекдурким, гулу райҳони йўқ.

Бир қора туфроғким, йўқтур гулу райҳон анга,
Ул қоронғу кечадекдурким, маҳи тобони йўқ.

Ул қоронғу кечаким йўқтур маҳи тобон анга,
Зулматедурким, анинг сарчашмаи ҳайвони йўқ.

Зулматеким, чашмайи ҳайвони анинг бўлмағай
Дўзахедурким, ёнида равзаи ризвони йўқ.

Дўзахеким равзайи ризвондин ўлғай ноумид,
Бир хуморедурки, анда мастлиғ имкони йўқ.

Эй Навоий, бор анга мундоқ уқубатларки, бор
Ҳажрдин дардию лекин васлдин дармони йўқ.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

04 Feb, 01:03


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 5-куни.
Милодий 2025 йил, 4-февраль.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

02 Feb, 19:17


#эҳтиром

Ҳазрати Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги олдидан


****

Қаро кўзим¸ келу мардумлиғ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.

Юзинг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қаддинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.

Таковарингға бағир қонидан хино боғла,
Итингга ғамзада жон риштасин расан қилғил.

Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил.

Юзунг висолига етсин, десанг кўнгулларни,
Сочингни боштин-аëғ чин ила шикан қилғил.

Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас монеъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.

Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ мени,
Гулоб ила юву, гул баргидан кафан қилғил.

Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоқлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

02 Feb, 19:16


Маърифат гулшани

Ҳазрати Мир Алишер Навоий шеърияти хазинасидан

* * *
«МАГАР РАСУЛ
АЛАЙҲИССАЛОМ
ҚИЛДИ ҲАДИС...»


«Ҳадис» радифли
биринчи ғазал шарҳи


Ҳазрат Навоийнинг “ҳадис” радифли ғазалида «ҳадис» истилоҳи уч маънода қўлланган:
1) Ҳадиси шариф, яъни севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак сўзлари, феъллари тақрирлари – бирор масала устида кўрсатган тўхтамлари;
2) Илоҳий калом, хабар, яъни муқаддас Қуръони карим;
3) умуман, сўз, гап, лафз, баён, нутқ маъноларида.
«Ҳадис» сўзи бундан ташқари яна воқеа, ҳодиса, қисса, ҳикоя, хабар, нақл маъноларида келади, Қуръони каримдаги баъзи оятлар бунга далилдир.

Биринчи байтда, ҳақиқатан, ҳазрати Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак васфлари баён қилинган. Мажоз билан ифодаланган сатрлар охирги байтда ҳақиқат тариқида тамом бўлади.

1.Қачонки ул бути ширин
калом қилди ҳадис,
Хавоси шарбати «йуҳйил-
ъизом» қилди ҳадис.


“Ул ширин сўзли зот ҳадис айтган, яъни сўзлаган чоғда, тингловчиларни «йуҳйил-ъизом» шарбатига, яъни ўликларни қайта тирилтирувчи (илоҳий калом) шарбатига дўст қилиб, бу шарбатнинг хосларидан, яқинларидан қилиб қўйди”.
«Хавос» - хослар, улуғлар, подшоҳнинг яқинлари, хос кишилари маъносида келади.

«Йуҳйил-ъизом» ибораси Қуръони каримнинг «Ёсин» сураси, 78-79-оятлариадан олинган: «Қола: май-йуҳйил ъизома ва ҳийа рамим...» Ўзининг илк яратилишини унутиб қўйган иймонсиз инсон: «Чириган суякларни ким ҳам тирилтира олади?» дейди. Шунда Аллоҳ Ўз Расулига хитоб қилиб: «Айтинг: у (чириган суяк)ларни илк марта яратган Зотнинг Ўзи қайта тирилтиради!...» – деб марҳамат этади.

Ҳазрат Навоий «йуҳйил-ъизом» ибораси орқали ана шу оятларга ишорат қилиб, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўз айтган чоғда у зотнинг ҳадиси ўликларни қайта тирилтирувчи Илоҳий калом шарбатига инсонларни ошно қилиб, бу шарбатнинг хосларидан, шайдоларидан, яқинларидан қилиб қўяди, демоқдалар.
«Бути ширин калом» – бир мажоз.

«Шарбат» – тасаввуфда илоҳий файз, илоҳий муҳаббат, ишқ шароби маъноларида қўлланади. Демак, байтдан “ҳадис ўликни тирилтирувчи файзи илоҳийга, илоҳий муҳаббатга инсонни ошно қилади”, деган маъно чиқади.

Ҳазрати Имом Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадийя” китобларида ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг набиралари ҳазрати Иброҳим ибн Муҳаммаддан баён қилинади: «Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу қачон жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васфларини баён қилсалар, дер эдилар: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ...ҳаммадан зиёда сахий диллик зот эдилар; ҳаммадан зиёда рост сўзлагувчи, мулойим табиатли ва хонадонлари шарафли бир зот эдилар. Кимики жанобни бирдан кўриб қолса, ҳайбатлари босар эди, кимики яхши таниб, суҳбатларига мушарраф бўлса, дийдорларига ва суҳбатларига ошиқ бўлиб қолар эди. У зотни мадҳ қилувчилар: «Мен бу жанобга ўхшаган зотни ўзларидан аввал ҳам, ўзларидан кейин ҳам ҳеч кўрмаганман», дер эди».

(давоми бор)


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
(“Навоий муҳаббати”
китобидан
.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

02 Feb, 19:15


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 4-куни.
Милодий 2025 йил, 3-февраль.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Feb, 19:31


****

ҲАЗРАТ НАВОИЙНИНГ БУЮК
ХОКСОРЛИГИ ВА УЛУҒ МАРТАБАСИ


Ит киби чун пастлиғим чоғладим,
Ўзни бийиклар ипига боғладим.

Бўлса алар озими дашти адам,
Ман ҳам ўлай соя киби ҳамқадам.

Каҳфи бақо ичра алар бўлса гум,
Ман ҳам ўлай «робиъуҳум калбуҳум».

Маъноси:
“Мен, биздан олдин “Хамса” (“Беш достон”) асарини ёзган ҳазрати Низомий Ганжавий, ҳазрати Амир Хусрав Деҳлавий ва ҳазрати Абдурраҳмон Жомийга эргашиб, “Хамса” (“Беш достон”) асарини ёзишга киришар эканман, ўз шахсимни ит каби паст тутдим ва ўзимни у буюкларнинг ипига боғладим.

У зотлар йўқлик дашти – фано мартабасига қараб азму қарор қилган ва йўлга тушган бўлсалар, мен уларга ҳамқадам бўлиб, соя каби эргашмоқни истадим.

Улар Қуръони каримнинг Каҳф сурасида келганидек, Бақо Каҳфи – мангулик ғори ичига кириб, ғойиб бўлган бўлсалар, мен ҳам уларнинг тўртинчилари – итлари бўлиб уларга эргашайин!..”

«Робиъуҳум калбуҳум» – Қуръони карим ифодаси (маъноси): “Тўртинчилари итларидир” (Каҳф сураси, 22-оятидан).

Ҳазрати Алишер Навоий буюк “ХАМСА” асарини бошлар экан, ана шундай улуғ товозуъ, камтарлик ва хоксорлик билан қалам тебратадилар. Натижада маъно оламида ҳазрати Низомий Ганжавий у зотни назм аҳлларининг шарафли тахтига ўтқазадилар.

Ҳазрати Навоий беназир одоби, камтарлиги ва хоксорлиги билан назм султонига айланиб, шеърият султонлари ўтирадиган шарафли тахтга ўтиришга муваффақ бўладилар.

Эй маърифатдан йироқ даъвогарлар! Эй Қуръондан бехабар, Илоҳий Каломдан узоқ, ҳикматдан бенасиб, сўзи пуч иддао аҳллари! Эй манманлик ва худбинлик ғоридаги ғариблар! Биз қаёққа қараб кетяпмиз?!.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Feb, 19:30


#эҳтиром

Ҳазрати Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги олдидан


****

*Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.

Қут бир бодому ерим гўшаи меҳроб эди,
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.

Бу дамо-дам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнинг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.

Бўса-э қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,
Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъи тош.

Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,
Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.

Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.

Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.


* Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, ёш Алишер Навоийнинг истеъдодидан мамнун бўлган мавлоно Лутфий унинг мазкур ғазалини тинглаб: «Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим…» деган эканлар.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Feb, 19:25


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 3-куни.
Милодий 2025 йил,2-февраль.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Jan, 05:08


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР
қуддиса сирруҳу зикри

****
«Мақомоти Хожа Нақшбанд» китобидан

Нақл қилишларича, ҳазрат Хожамиз (Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд) қаддасаллоҳу сирраҳ ул-азизнинг дарвишларидан бири Хожа Алоул-Ҳақ вад-Дин (Алоуддин)дан:
- Дил ҳоли сизнинг назарингизда қандай ҳолатга эга? – деб сўради.
У киши:
- Унинг ҳолати менга маълум эмас, – деди. Дарвиш деди:
- Дил ҳоли, менинг наздимда, уч кунлик ойга ўхшайди.

Ҳозир бўлганлар бу сўзни ҳазрат Хожага маълум қилди.
Хожа:
- Дарвиш ўз ҳолининг нисбатини баён қилибди», – деди.

Сўнг Хожа Алоуддин Атторни чақиртирди. Унга кўп илтифотлар кўрсатди ва муборак қадамини Хожа Алоуддиннинг қадами устига қўйди. Улуғ ҳолат уларни ўз тасарруфига олди.

Хожа Алоуддин ўз ҳолига келганда, Хожа унга деди: «Ҳолатингни баён қил». У деди: «Ҳамма мавжудотни ўзимда мушоҳада қилдим».

Ҳазрат Хожамиз: «Сенинг дил ҳолинг мана шудир, дил ҳолинг шундай (улкан) бўлгач, сен қандай қилиб ўз дилинг ҳолини идрок қила оласан?»

Мисра:
Васфи дил дар баён намеояд -

Дилнинг васфи баёнга сиғмас.


Ҳадиси қудсий (маъноси): «Мени ер ҳам, осмонлар ҳам ўзига сиғдира олмайди ва лекин мўъмин банданинг қалби Мени ўзига сиғдиради».

Бу қудсий ҳадисининг сиррини дил нима эканини билган кишигина била олади».


Устоз Мирзо Кенжабекнинг
«Буюк Термизийлар» китобидан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Jan, 05:05


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

ИШҚДИР...


Ҳақиқат, ҳар вужуднинг жони ишқдир,
На жонким, жон ичинда жони ишқдир.

Бу жон жисмимни қоим тутар доим,
У жонким, зоҳиру пинҳони ишқдир.

Бу ишқ оллинда ожиз барча ашё,
На сирким, ҳама саргардони ишқдир!

Бу ишқ қайдалигин билмайди кимса,
Билрулар ҳаддини: поёни ишқдир!

Гаҳи Лайли бўлур Мажнун кўзидан,
Гаҳ бўлур, Лайлининг ҳайрони ишқдир.

Гаҳи қон ёш оқар Яъқуб кўзидан,
Гоҳ бўлур: Юсуфи Канъони ишқдир.

Тирилтур ўликни Ийсо дамида,
Гоҳ бўлур: Мусийи Имрони ишқдир!

“Аналҳақ” чиқарур Мансур тилидан,
Жунайднинг жуббаю ирфони ишқдир.

Бу ишқнинг турли-турли ранги кўпдир,
Кими гирён, кими хандони ишқдир!

Фидо бу ишққа жоним, диним ўлсин,
Манга ҳам дину ҳам иймони ишқдир!

Не Юнус анда, юз минг жони Юнус,
Қабул этсин, наким, қурбони ишқдир!

Вужуднинг жуббасин ишқ ила чок эт,
Чўмавер ангаким, уммони ишқдир!..


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Jan, 05:05


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 30-куни.
Милодий 2025 йил, 30-январь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Jan, 16:50


Президент Шавкат Мирзиёев улкан ва ноёб лойиҳа - Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Jan, 01:37


МАВЛОНО ЖАЛОЛУДДИН РУМИЙ (қуддиса сирруҳу)
ҲИКМАТЛАРИ

*  *  *

“Қуш ердан юқорига учса, агарчи осмонга етмаса ҳам, аммо тузоқдан узоқ бўлади. Худди шундай, агар киши дарвиш бўлса (тариқатга кириб, Пирға боғланиб, аҳли тасаввуф бўлса), гарчи дарвишлик камолига етмаса ҳам, аммо шунга эришадики, халқнинг зумрасидан ва бозор аҳлидин халос ва устун бўлади ҳамда дунёнинг заҳматларидан юки енгил бўлади. Чунончи, юки енгиллар қутулдилар, юки оғирлар ҳалок бўлдилар”.

*  *  *

Дунё аҳлидан бир киши уларнинг ҳузурларида: “Хизматда қусурлиман”, деб узрхонлик қилар эди. У зот дедилар: “Узрга ҳожат йўқ. Шунчаки, ўзгалар сенинг келганингдан миннатдор бўлсалар, биз сенинг келмаганингдан миннатдормиз”.

*  *  *

Асҳобидан бирини малул ва ғамгин ҳолда кўрдилар ва дедилар: “Барча малолат- ғамгинлик бу оламга кўнгил боғлаганинг сабаблидир. Ҳар дамки, бу жаҳондан озод бўлгайсан ва ўзингни ғариб билгайсан, ҳар рангки – боқгайсан ва ҳар неъматники тотгайсан, билсангки, унинг билан қолмагайсан ва ўзга томон кетгайсан, у ҳолда ҳеч малолат ва ғамгинликка ўрин қолмагайдир”. 

*  *  *

У зот хизматкор-ходимдан: “Уйда ҳеч нима борми?” деб сўрасалар, у: “Ҳеч нарса йўқ”, деса, шод ва хурсанд бўлиб, шукр қилар ва: “Бу кун бизнинг уйимиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларига ўхшабди!” – дер эдилар. Агар ходим: “Овқат муҳайё!” – деса, хижолат бўлиб: “Бу кун бу уйдан Фиръавн уйининг иси келяпти!” – дер эдилар.



“Ҳикмат хазинаси” китобидан.
Мусанниф:
Устоз Мирзо Кенжабек.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Jan, 01:27


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 29-январь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Jan, 21:50


ҲАЗРАТИ ХОЖА АҲРОРИ ВАЛИЙ
қуддиса сирруҳу ҳикматларидан

****
Аллоҳ таолонинг ҳаққини сақлағил, то Ҳақ таоло сени ўз ҳифзу ҳимоятида сақлағай..

Ва осонлиқ ва хурсандлик вақтида ўзингни Аллоҳ таолога ошно қил, то қаттиқлик ва душворлик чоғида сенга дастгирлик қилғай.

Вп ҳар вақтеки, бир ҳожатинг тушса, Аллоҳ таоло даргоҳида йиғлагил ва ёримандликни (ёрдамни) Андин ўзгадин тилама.

Ва яқин билгилки, агар ҳама халқ хоҳласаларки, бир манфаатеким санга тақдир бўлмабдур, санга еткурамен, десалар, еткуролмаслар.

Ва агар хоҳласаларким бир зарареки пешонангга битилмабдур, санга ёпуштирсалар, ёпуштира олмаслар.

****
Сўзларнинг яхшироғи зикрдур ва ишларнинг яхшироғи намоздур. Хислатларнинг яхшироғи – ҳилм (юмшоқлик, мулойимлик, хушфеъллик).

****
Солик (тариқат йўлига кирган киши)га тўрт нарса керакдур:
1. Илмдурки, риёзатга солур, то ани тўғри ва мулойим қилур.
2. Зикрдурки, анга мунис ва ҳамдам булур, то ёлғизликда даҳшат олмас (яъни ёлгизликда қўрқмас).
3. Парҳезкорликдурки, тўхтотқувчидур, то ҳар ношойистага қарамагай.
4. Яқиндурки, анга маркаб ва суворадур, то ҳамроҳлардин кейин қолмагай.




УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕКНИНГ

«БУЮК ТЕРМИЗИЙЛАР» китобидан

“Адабиёт” нашриёти,
Тошкент – 2022.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Jan, 21:46


ДАРВИШЛАР
(Тарих)

Ҳақ деб кирар йўлларга,
Макони йўқ дарвишлар.
Ҳақдан ўзга сўзларга
Забони йўқ дарвишлар.

Гарчанд ранги сўлғундир,
Муҳаббатга тўлғундир,
Ичи ишқдан гулгундир
Исёни йўқ дарвишлар.

Севар кичик-катта ҳам,
Тани ёнмас ўтда ҳам,
Ичларида битта ҳам
Ёмони йўқ дарвишлар.

Дили соф, юзи нурли,
Ҳақдан огоҳ, шуъурли,
Қалби озод, сурурли,
Армони йўқ дарвишлар.

Маъсиятдан қочгувчи,
Бағрин нурга очгувчи,
Ўзидан нур сочгувчи,
Зулмони йўқ дарвишлар.

Жудо бўлмас аслидан,
Умид этар васлидан,
Ҳеч бир одам наслидан
Гумони йўқ дарвишлар.

Улар ким? – деб кулинар,
Мирзо бағри тилинар,
Маҳшар куни билинар
Ёлғони йўқ дарвишлар...

2002 й

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Jan, 21:44


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 28-куни.
Милодий 2025 йил, 28-январь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Jan, 00:54


****

ГЎЗАЛ МАНБАЛАР

Ҳазрати Фаридуддин Атторнинг ягона насрий асари – “Тазкират ул-авлиё” ва қатор достонлари,

Абул-Футуҳ Аҳмад Ғаззолийнинг Юсуф қиссаси асосидаги “Баҳрул-маҳаббат” (“Муҳаббат денгизи”) асари,

Хожа Муҳаммад Порсонинг “Фаслул-хитоб” асари, Абул-Муҳсин Муҳаммад Боқирнинг “Мақомоти Хожа Нақшбанд” китоби,

Хожа Ҳофиз Шерозий девони, Шайх Саъдий “Гулистон” ва “Бўстон”и, Хожа Аҳмад Яссавий ҳикматлари,

Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳотул-унс” асари, Султон Ҳусайн Бойқарога бағишланган “Искандар Хирадномаси” ҳамда “Юсуф ва Зулайхо” достонлари,

Алишер Навоийнинг “Насойимул-муҳаббат” асари, “Лисонут-тайр”, “Руҳул-қудс” достонлари, Саййид Қосимийнинг Илоҳий ишқ дарж этилган манзумалари,

Иброҳим Ҳаққийнинг турк тилидаги “Маърифатнома” назмий ва насрий асари,

Бедил, Машраб, Огаҳий ижод олами,

Гётенинг “Шарқу Ғарб девон”и, Александр Пушкиннинг “Подражания Корану” (“Қуръонга эргашув”) туркуми – бу асарларни ўқимай ва англамай туриб юксак мақомдаги ижодкор бўлиш имконсиздир.

Ёш қаламкаш дўстларим мени кечирсинлар, камина мазкур манбалардан, тасаввуф адабиётидан бебаҳра инсонларни, ҳатто шижоат билан адабиётга кириб келаётган энг истеъдодли шоирларни ҳам маънавий қашшоқ ҳолда кўраман...


Устоз Мирзо Кенжабекнинг
"ЁШЛАРГА ДИЛ СЎЗЛАРИМ" китобидан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Jan, 00:54


ОНА ҚИЗИМ

Қизим, тарих қатларидан бу бир садо,
Охиратга салом бўлгай ҳар бир видо,
Дўст эмасдир, ким Тангридан қилса жудо,
Мен ким билан дўстлашаман, она қизим?. .

Юракларни сув юволмас, ювгай зиё,
Зоҳири пок, ботинлари вайрон дунё!
Ҳақталабга энг олий дўст – Ҳақдир танҳо!
Мен ким билан дўстлашаман, она қизим?

Мен бир қулман, пинҳон юм-юм йиғлагувчи,
Нурдан бошқа бирор бойлик йиғмагувчи,
Бу дунёси юрагимга сиғмагувчи,
Мен ким билан дўстлашаман, она қизим?

Ҳориб-тўзиб, ёниб келсам, бўлиб абгор,
«Ло илоҳа иллалоҳ»ни қилсанг такрор,
Чарчоқларим буткул тарқаб, кетгай ғубор,
Мен ким билан дўстлашаман, она қизим?

Тўғриликдан ортиқ ерда ғазот бўлмас,
Агар озод бўлмаса руҳ, ҳаёт бўлмас,
Раббига қул бўлмаган зот озод бўлмас!..
Мен ким билан дўстлашаман, она қизим?

Қизим, фикри катта қулнинг дарди катта:
Жангга кирган Бобурдекман Банипатда,
Келди-кетди, алғов-далғов бу бекатда
Мен ким билан дўстлашаман, она қизим?

1994

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Jan, 00:53


* * *

Фақат қалби борлар келсин биз томон



@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Jan, 00:53


****

Қуёш йўқ ғарб билан шарқнинг ҳукмида,
Ой йўқ осмон деган тахтнинг ҳукмида.
Ой, қуёш, коинот: замину само,
Жонлар ҳам, қалблар ҳам – Ҳақнинг ҳукмида!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Jan, 00:53


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 27-январь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Jan, 20:09


ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРУДДИН МУҲАММАД БОБУР НАЗМИДА САЙЙИДИ КОИНОТ ВАСФИ

****

ИШОРАТ МЕЪРОЖ СИФАТИҒА
(Меърож сифатининг баёни)

Бир кеча Тенгрининг иноятидин,
Фазл ила лутфи бениҳоятидин,
Умму Ҳоний уйида эрди Расул,
Жаброил осмонидин этти нузул;
Жаброил олдида Буроқ чекиб,
Маркаб эрди Буроқу ул рокиб;
Маккадин келди Байти Мақдисқа,
Сен бу йўлни соғинмағил қисқа.



Бир кеча Аллоҳ таъолонинг инояти ва бениҳоят фазлу карами ва лутфи – илтифоти бўлиб, ҳазрати Расулуллоҳ алайҳиссалом (ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг опалари, Абу Толибнинг қизлари бўлмиш) Умму Ҳонийнинг уйларида ётган эдилар; шунда (фаришталарнинг улуғи) Жаброил алайҳиссалом осмондан тушиб келдилар; Жаброил алайҳиссалом ёнларида Буроқни ушлаб турар эдилар.

Шунда Буроқ (учқур от) маркаб, яъни улов бўлди ва ул зот (Муҳаммад алайҳиссалом) рокиб – суворий бўлдилар.
Маккаи мукаррамадан Байтул Мақдисга (Масжиди Ақсога) келдилар, сен бу йўлни қисқа деб гумон қилма.


ИЗОҲ. Бу ҳақиқат Қуръони каримда баён этилди, маъноси: “Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)ни (жасади ила) кечаси Масжиди Ҳаромдан Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжиди Ақсога олиб борган Зот (Аллоҳ) шони юксак (ва ҳар турли нуқсонлардан пок)дир. (Буни) унга оятларимиздан бир қисмини кўрсатмоғимиз учун (қилдик). Шубҳасиз, Унинг Ўзи ҳаққоний эшитгувчи, кўргувчидир. (Исро сураси, 1-оят).


Борди андин, фалакка майл этти,
Етти кўкка ўшал замон етти.
Анбиё бирла мухталит бўлди,
Нуридин жавфи осмон тўлди.
Кўрди дўзахни, биҳиштни ҳам,
Яхши афъолу бадсириштни ҳам.



Кейин у жойдан кетиб, осмон оламига майл этдилар. Шу лаҳзада етти қават осмонга етдилар. (У осмонларнинг ҳар бирида) пайғамбарлар билан мулоқот қилиб, кўришиб, суҳбатдош бўлдилар. Бутун осмон ичи Ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг нурларидан тўлди.

Шунда у зотга дўзах ҳам, жаннат ҳам кўрсатилди, (жаннатдаги) яхши феълли (солиҳ амаллар қилган) кишиларни ҳам, ёмон хулқли (қилмиши бад) кимсаларни ҳам кўрдилар.


ИЗОҲ. Меърож воқеаси улуғ бир мўъжиза бўлиб, инсоннинг ақлий мантиқи ҳудудидан ташқаридадир. Бунинг ҳақиқат эканлиги Қуръони карим оятлари ва энг саҳиҳ Ҳадиси шарифлар билан собитдир.

Ҳазрати Анас (розияллоҳу анҳу) дедилар: “Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳазрати Идрис (алайҳиссалом) нинг ёнларидан олиб ўтаётганларида, у киши: “Марҳабо (хуш келибсиз), эй солиҳ Пайғамбар, эй солиҳ биродар!” – дедилар.

(Жаноб Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар:) шунда: “Бу киши ким?” – дедим. (Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Идрис (алайҳиссалом)”, дедилар. Кейин (Жаброил) мени ҳазрати Мусо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтдилар. У киши: “Марҳабо, эй солиҳ Пайғамбар, эй солиҳ биродар!” – дедилар. Шунда: “Бу киши ким?” – дедим. (Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Мусо (алайҳиссалом)”, дедилар.

Кейин (Жаброил) мени ҳазрати Ийсо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтдилар. У киши: “Марҳабо, эй солиҳ Пайғамбар,эй солиҳ биродар!” – дедилар. Шунда: “Бу киши ким?” – дедим. (Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Ийсо (алайҳиссалом)”, дедилар. Кейин (Жаброил) мени ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтдилар. У киши: “Марҳабо, эй солиҳ Пайғамбар, эй солиҳ биродар!” – дедилар.

Шунда: “Бу киши ким?” – дедим.
(Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Иброҳим (алайҳиссалом)”, дедилар”.

«МУБАЙЯН» ШАРҲИ
(Заҳируддин Муҳаммад
Бобур хазиналари) асаридан

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Jan, 20:03


МАХТУМҚУЛИ ФИРОҒИЙ
қуддиса сирруҳу

****

ЖАҲОН БЎЛДИ МУНАВВАР


Чиқди мағриб тарафдан,
Ул меҳрибоним келди,
Юз ишваю ноз билан,
Жони жаҳоним келди.

Мен Ёрнинг сарнигуни,
Боғлабон бу ойинни,
Тўкди жигардан хунни,
Шоҳу султоним келди.

Оламга шоҳипарвар,
Бўлди умматга сарвар,
Жаҳон бўлди мунаввар,
Дурри ғалтоним келди.

Қомати сарву тубо,
Қадди, ўзи Мунтаҳо¹ ,
Важҳи-рўйи – «Ваз-зуҳо»² ,
Сарви равоним келди.

Ниқобин юзга солган,
Юз кўрсатиб, жон олган,
Ҳамма орзулаб, ёнган,
Оҳу фиғоним келди.

Малак фармона боққан,
Сидрати саҳро чиққан,
Оҳ урса, Аршни ёққан,
Соҳибқироним келди.

Махтумқули, бенаво,
Кўзлама санад сиво,
Умматим! – деб доимо,
Ҳазрат Эшоним келди.


Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.



1. Мунтаҳо – интиҳога етган; бу ўринда Сидратул-Мунтаҳо кўзда тутилиб, Меърож воқеасига ишорат қилинмоқда.
2.«Ваз-зуҳо» – чоштгоҳ вақтига қасам; Қуръони каримдаги «Зуҳо» сурасига ишора. Унда Аллоҳнинг Ҳазрати Пайғамбаримизга хос марҳамати бор.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Jan, 20:03


* * *

Фақат қалби борлар келсин биз томон


@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Jan, 20:03


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 26-январь.

****
Борди андин, фалакка майл этти,
Етти кўкка ўшал замон етти.
Анбиё бирла мухталит бўлди,
Нуридин жавфи осмон тўлди.
Кўрди дўзахни, биҳиштни ҳам,
Яхши афъолу бадсириштни ҳам.


ЗАҲИРУДДИН МУҲАММАД БОБУР




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

24 Jan, 22:07


****

Холиқо! Ким Сенга дўстдир, бизга дўст,
Бас, Сенинг сўзинг сабаб мен сўзга дўст.
Бул куни йўқдир ўзимдан ўзга ёв,
Ул Куни йўқдир Ўзингдан ўзга дўст!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

24 Jan, 22:07


“ХАЛҚНИ ЎЗ ЎЛЧОВИНГ БИЛАН ЎЛЧАМА...”


Адабиётнинг мистоқи (манбаъи, объекти) инсондир!

Ер юзида қанча инсонлар, қанча халқлар, қанча миллатлар, эл ва элатлар бор! Ҳар бир миллатнинг ўз яшаш тарзи, ўз тафаккур равиши, ўз зоҳир ва ботин олами бор!

Адабиёт инсоният қалбининг хазинаси, башарият руҳининг манзарасидир. Адабиёт танишув ва дўстлашув манбаъидир!

Лекин ўқишда ҳам ўқиш бор. Танлаб ўқишни билиш керак. Таржима қилганда ҳам ўз миллий руҳига таяниб, танлаб таржима қилиш керак.

Инсон ахлоқини бузадиган, шаҳватга, бузуқликка, беҳаёликка асосланган адабиёт асло адабиёт эмас!

Агар киши асл нусха тилини яхши билса, ўша тилда, дейлик, инглиз, рус, немис, япон, хитой тилида ўқигани яхши. Агар тил билмаса, ўз она тилимизга таржима қилинган мумтоз асарларни танлаб ўқиганимиз яхши.

Фаридуддин Аттор “Тазкират ул-авлиё” номли беназир асарида Шайх Абу Али Даққоқ раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу сўзларини келтирадилар:

«Халқни ўз ўлчовинг билан ўлчама, аммо ўзингни эранлар – улуғ авлиёлар ўлчови билан ўлчаб, текшир; токи уларнинг фазлию ўзингнинг тубанлигингни билгайсан!»



Устоз Мирзо Кенжабекнинг «Ёшларга дил сўзларим» китобидан.
«Адабиёт» нашрёти, 2020 й.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Jan, 07:28


****

ЮКИНУВ

✍️Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Муҳаммад Бобур Мўъмин.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Jan, 19:50


ҲАЗРАТИ ШАЙХ АБУ МУҲАММАД РУЪЯМ
қуддиса сирруҳу ҳикматлари

****
Сўрадилар:
- Тавҳид недир?
- Борлиқ асарини тарк этмоқ, тажридни (Ҳақни ягона деб билишни) илгари тутмоқдир.


****
Тасаввуф – Ҳақ таолога мутеъ ва мунқад (бўйсунувчан) бўлмоқдир.


****
Ихлос – жамики ибодат ва тоатлар учун икки жаҳонда ҳам бадал истамасликдир.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Jan, 19:46


****

ЮКИНУВ

Илоҳий, агарчи журму исёндин ўзга ишим йўқ. Аммо Сендин ўзга ҳам кишим йўқ!..
Алишер Навоий.


Илоҳий, сўзимда сўнгсиз сўровлар,
Аслимни ҳовучлаб, йиғладим гоҳи.
Бировлар билмаган жумбоқ-буровлар,
Номингдан ечилиб, яйрар, Илоҳий!

Илоҳий, назаринг сирларга гувоҳ,
Гуноҳим даштида унди дил оҳи.
Аёнинг – ўзимга ноаён гуноҳ,
Умидим паноҳи Сенсан, Илоҳий!

Илоҳий, бу руҳим бақога ёндош,
Фанога қариндош қаттиқ вужудим.
Энг кичик зарраман – йўқликка номдош,
Дунёйи далилман – йўқдир ҳудудим!

Илоҳий, тоғларинг ҳаракатдадир,
Ўлик водийларинг тузгай зиёфат.
Минг ҳикмат хонқиздек бир санъатдадир,
Чирилдоқ унида – мангу зарофат!

Илоҳий, қуёшинг, ойинг авайлар
Жонзоту экинлар – туман исмлик.
Дилга чуқур қўниб, тилимда сайрар
Қуш оёқ, қуш тили деган ўсимлик.

Илоҳий, инсон-ку ўзи – коинот,
Денгизда – долғалар, қалбда – эҳтирос...
Ёмонликдан тортган изтиробим бот
Тавбам деб қайд этсанг, кимда эътироз?!

Илоҳий, ҳар наки мангуликка эш,
Ҳар наки покликдан – Сендан далолат,
Унга ҳайратимни сочсам куну кеч,
Шукронам деб қабул қилгайсен фақат!

Илоҳий, билгайсен вазиятимни,
Илоҳий, умидим қилмагайсен кул.
Ҳақ йўл деб чеккан ҳар азиятимни
Ибодат ўрнида этгайсен қабул!..

1990

Мирзо КЕНЖАБЕК




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Jan, 19:44


****

Фақат қалби борлар келсин биз томон


@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Jan, 19:44


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 20-куни.
Милодий 2025 йил 20-январь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Jan, 21:17


КЎКРАГИМДУР СУБҲНИНГ ПИРОҲАНИДИН
ЧОКРОК...
(Ҳазрат Навоий ғазалига мухаммас)


Лабларим кундуз жазийра даштидин қақроқрок,
Нолишим шом қушларининг зикридин дарднокрок,
Кўзларим бемор тунидин субҳига муштоқрок,
Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокрок,
Кирпигим шабнам тўкулган сабзадин намнокрок.

Истарам, бўлсам хазон, то бехазон кўрдум сени,
Дам-бадам дардим кўпайсун, то омон кўрдум сени,
Истарам, то ер бўлай, то осмон кўрдум сени,
Бу кўнгил ғамнокидин то шодмон кўрдум сени,
Истарам ҳар дамки, бўлғай хотирим ғамнокрок.

Бўлса кўнгил пок омонатлар учун тахти амин,
Ғам учун шундоқ мусаффо тутса ошиқ оламин,
Бас, илоҳий ишқ учун лозим нечоғ покроқ замин,
Лайли андин қўйди Мажнун кўнглида рахти ғамин,
Ким, йўқ эрди манзил ул водийда ондин покрок.

Мос эрурми гулга гулу дурга дуру ашкка ашк? –
Безарар бехавфу бебок улфатинг топилса кошк!
Гул тикандин этмас ор, ҳуснига соқчи бўлса рашк,
Ўйла мужгон ханжариға ёпишубдур дурри ашк,
Ким, магар андин ятиме йўқтурур бебокрок.

Севгидин эҳсон олурда бандилар мўлдур санга,
Балки, олмоқ қасди бирла ғайри эл элдур санга,
Жон бериб, жон олмоқ аммо не гўзал феълдур санга,
Лабларингдин жон олурда барча эл қулдур санга,
Жон берурда бир қулунг йўқ бандадин чолокрок!

Қилмагай ҳаргиз назар ул кун ҳаво элига чарх,
Бас, фанони этди йўл аввал бақо аҳлига чарх,
Хок этиб сочгил мени аҳли вафо йўлига, чарх,
Одамийлик туфроғин берса фано елига чарх,
Оҳким, йўқтур киши аҳли вафодин хокрок.

Неча беркитсанг, кўнгил ганжи яна кўпроқ бўлур,
Очилиб оламга, зулм ўтган сари, порлоқ бўлур,
Тикса маъно оғзини, Мирзо, бу иш қандоқ бўлур? –
Неча уқлосанг, Навоий кўнгли захминроқ бўлур,
Кўрмадук захмеки, тиккан сойи бўлғай чокрок.

1985

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Jan, 21:17


****

Фақат қалби борлар келсин биз томон



@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Jan, 21:11


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 19-куни.
Милодий 2025 йил 19-январь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Jan, 01:19


ИМОМ АЪЗАМ – АБУ ҲАНИФА
раҳматуллоҳи алайҳ зикри


****
Довуди Тойи ҳазратлари айтар: «Йигирма йил шогирдлик қилиб, Абу Ҳанифанинг ҳузурларида бўлдим, шу муддат давомида, хоҳ хилватда, гоҳ ошкора бўлсин, бирор марта бошяланг ўтирганларини ва бирор марта истироҳат учун оёқ узатганларини кўрмадим. Бир куни (хилватда): “Эй диннинг имоми! Хилват ҳолида оёғингизни узатиб ором олсангиз, не бўлур?” – дедим. Айтди: “Хилватда адаб сақламоқ Аллоҳ таъоло учун мақбулроқдир”.


****
Айтдиларки: «Гоҳида ўзига мушкул бўлган бирор масалани ечиш учун қирқ марта Қуръони каримни хатм қилар эди, шунда ҳар қандай масала у зотга кашф бўлар эди».


****
Яҳё ибн Муъоз Розий айтдилар: «Тушимда Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. «Сизни қаердан талаб қилайин?» – деб сўрадим. «Мени Абу Ҳанифанинг илми бўлган жойдан қидир!» – деб жавоб бердилар.



“Ҳикмат хазинаси” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Jan, 01:18


****

СУЛТОНИ СОДОТ


Султони Содот – Саййидлар султони, улуғлар подшоҳи демакдир. Термиз шаҳрида халқ тилида Султон Саъодат деган ном билан машҳур бўлган мақбара соҳиби ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг авлодларидан бўлиб, VIII асрнинг 2-қисми ва IX асрнинг 1- ярмида яшаб ўтган Ҳасан ал-Амир – Амир Саййид Али Акбар деган зотдир.



Мангу лабларини юммас соҳиллар,
Жайҳун калом бўлсин, Султони Содот.
Келдик саодатга ташна кўнгиллар,
Дилдан салом бўлсин, Султони Содот.

Тарих тазкираси, Термиз келбати,
Саййидлар даҳмаси, шоҳлар марқади,
Инсон ким бўлса ҳам, ердир иззати –
Иззат-икром бўлсин, Султони Содот!

Темурий султонлар кўргузиб эъзоз,
Мақбара қурмишлар – муҳаббат асос.
Янги наслларга бу ҳурмат, ихлос
Ибрати том бўлсин, Султони Содот.

Кўнглим маъно топар харобалардан,
Офтоб иси келар офтобалардан.
Сиздан салом келгай саҳобалардан,
Салом мудом бўлсин, Султони Содот!

Бўлур ҳар даврда ўзгача шитоб,
Ўзга сўз, ўзга ғул, ўзгача итоб,
Ўлик кўнгилларга қабрдан хитоб –
«Йуҳйил-ъизом»(1) бўлсин, Султони Содот!

Ҳар туннинг тонги бор, ҳар куннинг шоми,
Тузоқдан узоқдир қушлар илҳоми,
Қалбин Ҳаққа берган поклар мақоми –
Юксак мақом бўлсин, Султони Содот.

Дунёда на шон, на дунё талашдим,
Талашсам, нур ила маъно талашдим,
Букун болалардек бобо талашдим –
Менинг бобом бўлсин Султони Содот!

Юртимда нубувват изи турганда,
Набий зурётларин ўзи турганда,
Раббимнинг муқаддас сўзи турганда,
Сўзлар тамом бўлсин, Султони Содот!

Султонни кўп кўрди дунё, ниҳоят,
Барида юз низом, юз хил риоят,
Ҳикмат шу: то абад адлу ҳидоят
Олий низом бўлсин, Султони Содот!..

2001 й.


Мирзо Кенжабек



(1) ИЗОҲ. Ёсин сураси, 78-79-оятларидан, маъноси: “У (инсон) ўз асли – яратилишини унутиб, Бизга мисол келтиришга ўтди: «Шу чириб кетган суякларни ким тирилтиради?!» – деди. (Эй Расулим!) айтинг: «Уларни илк марта яратган Зот тирилтиради! У ҳар турли яратишни билгувчидир!»



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Jan, 01:17


****

Фақат қалби борлар келсин биз томон



@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Jan, 01:17


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил 18-январь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Jan, 06:16


Назмимиз Мирзосининг
шамъи Сирожи ўчмагай,
Дил китобдир токи бул,
кўнгул китобдир бул китоб.


Бу мисралар Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид томонидан Мирзо Кенжабекнинг “Ҳаёт садолари” китобига битилган ашъордан олинди.

Энди эса шоир Мирзо Кенжабек томонидан Сирожиддин Саййидга бағишланган каттагина шеърдан парча келтирамиз:

Энди омон бўлсин онангиз, Сирож,
Оталар бор эди – бошимизда тож,
Оталар, бир она кетди, не илож,
Иккимизга ёлғиз бир она қолди...


(Ушбу шеър эълон қилинганда бу икки улуғ шоирнинг бир оналари бор эди. Энди... Охиратлари обод бўлсин!)

Хуллас, ўтган куни ҳожи Сирожиддин Саййид акамизнинг ижоди ва фаолияти ҳақидаги мулоҳазаларимни бир кичик мақолача шаклида эълон қилган эдим. Изини совутмасдан у кишининг болаликдан бирга келаётган дўсти, Оқработчасига айтганда – узанги йўлдоши, шоир акамиз Мирзо Кенжабек ижоди ҳақидаги фикрларни ҳам эълон қилмоқчиман.

1992 йил. “Новза” масжидидан сал тепароқдаги “Еттитерак” маҳалласида, бир харобгина кулбада ижарада яшардик. Мен ҳали ўқишга ҳам кирмаган, хонадошларим эса журналистика факультетининг сиртқи бўлимида таҳсил оладиган, радио ва нуфузли газеталарда иш бошлаган устозларим эди. Ҳали боши икки қилинмаган, йигирмадан ошиб-ошмаган бу устозлар бўш қолди дегунча, шеърхонлик қилишарди. Энг кўп ўқиладиган (ёд айтиладиган) шеърлардан бири “Омонгул” эди:

Хонамга шаҳд билан киради дўстим,
Дейди: Ишқ тугади! Энди тамом йўл!
Вокзалга чиқайлик,
Сессия битди,
Омонгул кетади бугун, Омонгул!


Айтиб қўйишим мумкин, бу шеър кичкина эмас. Аммо юрагингизни жиз эттирган мисраларни ёд олиш ҳеч қачон малол келмайди.

Эргашиб жўнаймиз бесўз, бетанбеҳ,
Вокзалга етамиз… Ҳаёт – мунглиғ най.
Бир юз саксонинчи –
“Тошкент – Душанбе”
Поезди турибди жўнамоққа шай.


Бир акамиз бу бандини айтиб тугатиши билан иккинчиси давом этади. Кейин – учинчиси. Мен анграйиб ўтираверардим. Ич-ичимдан аччиқ бир алам ўтардики, нега мен шу шеърни ёд олмаганман. Бу вақтда акаларимиз галма-гал давом этаётган бўлади:

Беомон экан-ку, кўзинг, Омонгул,
Исминг-ку ватанда оздир, Омонгул,
Ёмонгул экансан, ўзинг Омонгул,
Исмингга уйланса арзир, Омонгул.


Бўлди, у ёғини айтмайман. Демоқчи бўлганим, бу шеърият билан танишув шундай бошланган эди. Кейин аканинг анча-мунча китобларини ўқишга ҳаракат қилдим.

2010 йил бўлса керак, “Садо” газетасида ишлардим. Бир куни ҳамкасбимиз Ҳафиза Курдашева (Вафоева, Оллоҳ у кишини раҳмат қилсин) “Мирзо Кенжабек билан курсдош бўлганман”, деб қолди.
Шунда мен дарҳол шоирнинг иккигина мисрасини ёддан ўқидим:

Бу кунларни шеър қилинг, Мирзо
Қўшиқ қилиб айтайлик бизлар.


– Мен айтганман шу гапни, мен бу кунларнинг шеър қилинг, деганман, пахтада эдик, – деди жавобан Ҳафиза опамиз.

Мирзо акамизни бутун элга янада маълум-у машҳур қилган шеър эса анча кийин ёзилди - “Ибодат”.
Бу шеър жуда кўп давраларда айтилди. Тўйларда ижро этилиб, висол оқшомларига файз киритди, одамларга, бутун жамиятга ибодат не эканлигини ўргатди, бошқача айтганда, исломни элга яқинлаштирди.

Бутун борлиқ, наботат ҳам
Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
зироат ҳам ибодатдир.


Энг зўр жойлари сал пастроқда келади:

Агар жуфти ҳалол бирла
кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
бу суҳбат ҳам ибодатдир.


Хуллас, Сирожиддин Саййид ва Мирзо Кенжабек устозларимизнинг бақамти, бир-биридан баланд шеърияти бор-ки, ўқиган сайин маза қиласан, юрагингнинг аллақайси бурчакларидаги салқи тортган туйғуларинг уйғонади, қалбингда баҳор нафаси бошланади.

Холиёр Абдиев,
Чирчиқ, 07.01.2025

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Jan, 20:21


****

Фақат қалби борлар келсин биз томон


@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Jan, 20:20


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу


****

Кимки нафсини таниса, у албатта Аллоҳни танийди”



* * *

Сен жонингдан кечмасдан
Жонон орзу қиларсан,
Белдан зуннор кесмасдан
Иймон орзу қиларсан.

“Ман арафа нафсаҳу... ”*
Дерсан, ундоқ эмассан,
Малаклардан юқори
Сайрон орзу қиларсан.

Бир тифли наврастадек
Этагингни от қилиб,
Қўлга чавгон олмасдан
Майдон орзу қиларсан.

Билмадинг сен ўзингни,
Садафда не гавҳарсан,
Мисрга султон бўлиб,
Канъон орзу қиларсан!

Ул азал оламинда
Сен кутмадинг абадий,
Пар ва болинг битмасдан
Жавлон орзу қиларсан.

Етмиш етти парда бор —
Дўстингни қилма орзу,
Еттисин ўтмай, васлин
Чунон орзу қиларсан.

Ўттизтаси кўздадир,
Ўттизтаси — кўнгилда,
Буни билмай, кўрмоқни
Чандон орзу қиларсан.

Бунда хизматга келдинг,
Бандалик эт, хизмат қил,
Ҳал қул бўлмай туриб,
Султон орзу қиларсан!

Юнус, тушдинг бу дардга,
Аййубдайин сабр айла,
Дардга чидай олмассан,
Дармон орзу қиларсен!..


Турк тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


*Изоҳ: “Кимки нафсини (яъни ўзини) таниса, у албатта Аллоҳни танийди” деган ҳадиси шарифга ишора.




@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Jan, 20:20


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил 17-январь.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Jan, 00:36


#публицистика

****

«КИТОБГА ҚАЙТИШ
ВИЖДОНГА ҚАЙТИШДИР
(давоми)


Ҳазрати Ҳусайн Воъиз Кошифий «Ахлоқи Муҳсиний» китобида айтадилар: «Энг яхши суҳбатдош ва энг мақбул дўсту улфат улуғларнинг китобидир... Ўқувчига ундан малол келмас ва эшитувчи кўнглига чарчоқ етмас». Шеър:

Излама китобдан яхшироқ ҳамдам,
Чунки у – суҳбатдош ҳар қачон, ҳар дам.
У дилга роҳату жонга ородир,
Сен неки истасанг, унда пайдодир.
Бундоқ латиф ҳамдам ким кўрмиш, эй ёр,
Ундан ранж ҳам етмас, ранжитмас зинҳор.



Китоб ўз мавқеига қараб қалбни тирилтирувчи, шуъурни уйғотувчи, ҳақиқатни билдирувчи, инсонни тарбият қилувчи, жамиятни покловчи бир омилдир.

Устозларимиз китобни устма-уст тахлаганда ҳам ҳурмат-эътиборига қараб тахлашни таълим қиладилар. Масалан, энг юқорида Яратганнинг муқаддас Каломи – Қуръони карим, унинг остида Тафсир китоблари, унинг остида ҳадис, фиқҳ ва ақоид китоблари, кейин авлиёлар тазкиралари, кейин бошқа китоблар.

Остонадаги оёқ артиб кириладиган гиламчаларда инглиз, рус ва бошқа тиллардаги “Хуш келибсиз” битиги ҳам ёзувга беҳурматлик аломатидир. Чунки у қайси тилда бўлса ҳам, инсон эҳтиромига лойиқ ёзувдир! Бундай мўътабар сўзлар оёқ остида эмас, баландроқда, кўз тушадиган жойларда бўлгани мақбулдир…



Устоз Мирзо Кенжабекнинг «КИТОБГА ҚАЙТИШ
ВИЖДОНГА ҚАЙТИШДИР» мақоласидан



Адабиёт зиёси” газетасининг 2019 йил 2-май, 2-сони, 6-саҳифасида (муҳаррир Маҳмуд Тоир),
“ХХI аср” газетасининг 2019 йил пайшанба. 29 (819)-сони 8-саҳифасида (муҳаррир Норқобил Жалил) чоп этилган.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Jan, 00:35


****

Ҳар кимса қарасин ўз матоҳига:
Нени тақдим этдик Ҳақ даргоҳига?!
Биз не-не чоҳлардан йиқилмай ўтдик,
Йиқилсак, йиқилдик кўнгил чоҳига!..

15.01.2025.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Jan, 00:34


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 16-куни.
Милодий 2025 йил 16-январь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Jan, 02:41


****

Шоир ўр ошиқдир, Ҳақ ҳалагидир,
Шоирлик руҳият эркалигидир,
Шеърият эркинлик эсдалигидир,
Бу йўлда дард фақат содиқ ҳамроҳим,
Бу йўлда юракдир йиқилган чоҳим.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

10 Jan, 19:52


📖 Али Қушчининг ўғлига тегишли асар Ўзбекистонга тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига буюк олим Али Қушчининг ўғли Қози Абдураҳмон қаламига мансуб "Равнақ-ул бўстон" асарининг факсимиле нусхаси олиб келинди. Ушбу асарнинг асл нусхаси Аё София кутубхонасида сақланмоқда. 2000 йил Анқарада нашр қилинган китоб сўнгида асл нусхасининг факсимилеси ҳам илова қилинган. Китоб Марказга Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез томонидан тақдим этилди.

"Равнақ-ул бўстон" боғдорчиликка бағишланган бўлиб, унда меваларни етиштириш, сақлаш ва ниҳолларни парваришлаш бўйича қимматли тавсиялар берилган. Асарни ўзбек тилига таржима қилиш ишлари филология фанлари бўйича докторлар Алимардон Ҳайитов ва Хусрав Ҳамидов томонидан бошлаб юборилди.

2024 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрига хизмат сафари уюштирган эди. Сафар давомида Истанбулдаги музейлар, кутубхоналар ва олий ўқув юртларига ташриф буюрилди. У ерда Ўзбекистон тарихига оид экспонатлар ва нодир қўлёзмалар ўрганилган.

Али Қушчи Самарқандийнинг ўғли Қози Абдураҳмон Афанди қаламига мансуб “Равнақ-ул бўстон” асарини ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда факсимиле нусхаси билан бирга жорий йилда нашр этиш режалаштирилган.

🇺🇿UZ: 👉 БАТАФСИЛ
🇬🇧EN: 👉IN DETAIL
🇷🇺РУ: 👉ПОДРОБНО

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

10 Jan, 19:50


****

Севиб, Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!..


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

10 Jan, 19:49


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил 11-январь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

10 Jan, 12:36


Мирзо КЕНЖАБЕК

***
Дарди тийран, кўзлари тийран
Устоз Ойбек ёшлик чоғида,
Александр дўстлари билан
Чодир тиклаб Чимён тоғида,
Унутилиб барча ташвишлар,
Суҳбат қурди сўнгги дарвишлар...
Эллик йиллар ўтиб ва лекин
Боз дил ёрди менга Онегин.
Кўрдим, музлар бордир дилинда.
Не бўлса ҳам, кўпга етгулик,
Ҳасратимни баён этгулик
Бир дўст топдим ўзбек элимда.
Балки устоз кечирган ҳислар
Ёр бўлгандир менга ҳам, дўстлар...

"ПУШКИННИ ТУШУНИШ" (“Евгений Онегин” китобига ёзув) шеъридан.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

10 Jan, 12:33


НАЪМАТАК
Ойбек шеъри.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

10 Jan, 12:28


10 январь - Устоз Ойбек таваллудининг 120 йиллиги!

Яраланган қалб


...Улуғ истеъдодларга ҳамиша қийин бўлган. Чунки уларнинг қадри на пул, на мансаб, на унвону мукофотлар билан ўлчанади. Шунинг учун ҳам улар олдида ўртамиёна кишиларнинг баҳоси тезда белгиланади. Истеъдод эса ҳамма вақт ҳам туғилавермайди, лекин ўртамиёналар ҳар қадамда учрайди. Ойбекнинг ҳам дилини доғлаганлар ана шу ўртамиёналар ва уларнинг раҳнамолари эди...

Иқбол ҚЎШШАЕВА

Батафсил: https://telegra.ph/YAralangan-%D2%9Balb-08-09

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Jan, 21:43


****

Кўнглим танҳоларга менман эл, дейди,
Атрофингни ювар ҳаёт – сел, дейди.
Мавқенинг борида дўстларинг кўпдир,
Ҳеч киминг қолмаса, менга кел, дейди.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Jan, 21:42


АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИ
НАЗАРИ


Ҳиротнинг пиру имоми ҳазрати Шайх Абдуллоҳ Ансорий раҳматуллоҳи алайҳнинг устози бўлмиш ҳазрати Шайх Яҳё ибн Аммор раҳматуллоҳи алайҳ вафот этганидан кейин уни тушда кўрдилар ва: «Аллоҳ таъоло сизга қандай муомала қилди?» деб сўрадлар.

Жавоб бериб деди: «Раббим хитоб этиб айтдики: «Эй Яҳё! Менинг сенга қаттиқ хитобларим – сен билан қаттиқ жазолов ишларим бор эди! Аммо бир куни сен мажлисда Мени зикр қилар эдинг ва сўз орасида Менга таъзим бажо келтирар эдинг. Менинг валийларимдан бири ул ердан ўтар эди, сенинг таъзим ила ҳамду сано айтаётганингни кўриб, вақти хуш бўлди ва сени дуо қилди. Ўшал дўстимнинг хушнудлиги боис сени ҳам дўстларимдан қилдим ва сенга раҳмат айладим! Агар у бўлмаса эди, кўрар эдинг, ҳолинг не кечгай эди!..» (“Тазкират ул-авлиё”дан).

Аллоҳнинг дўстлари назарини топмоқ нақадар улуғ саодат экан, азизлар!
Ё Раббимиз! Лутфу караминг билан бизларни ҳам Ўз дўстларинг назарига етказгил!

Атоқли аллома Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳу) айтдилар: "Агар қалб хасталанса ёки ухласа, унга авлиёнинг - Аллоҳ дўстларининг суҳбатидан бошқа даво йўқ!"


Устоз Мирзо Кенжабек



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Jan, 21:41


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 10-куни.
Милодий 2025 йил 10-январь.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ — ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Jan, 08:50


****

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Jan, 08:45


****

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК ШЕЪРЛАРИ — МАХТУМҚУЛИ ТИЛИДА

Устоз шеърлари Туркманистоннинг "Дашогуз хабардари" газетасида туркман тилида чоп этилди.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

08 Jan, 22:59


****

"СЕН ОНАНГ КЎНГЛИ ШОДЛИГИНИ МЕНГА БЕР!"


Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурким: "Исмоил Даббос дедиким:"Ҳаж ниятида сафарга чиқиб, Шерозга етишдим. Бир масжидга кирдим. Шайх Мўъминни кўрдимки, ўтириб, хирқасига ямоқ солар эди. Салом бердим ва ўтирдим. У мендан сўради:
- Не ниятинг бор?
Дедим:
- Ҳаж ниятим бор.
Деди:
- Онанг борми?
Дедим:
- Бор!
Деди:
- Қайтиб онангни ҳизматига бор?
Бу сўз менга хуш келмас эди. Деди:
- Нега тўлғонасан? Мен бош яланг, оёқ яланг, ёлғиз ва озуқасиз эллик марта ҳаж қилганман. Барчасини(нг савобини) сенга бердим. Сен онанг кўнгли шодлигини менга бер!"


Алишер Навоий,
“Насойим ул-муҳаббат” китобидан.


* * *

Биз яшаган бу ҳаёт
алғов-далғов ҳаётдир,
Ҳар ким савоб излайди,
ҳар кимда бир муроддир.
Онаси бор дўстларга
бўлсин буюк хушхабар:
Она қалбин шодлиги
эллик ҳаждан зиёддир!


Мирзо Кенжабек.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

08 Jan, 22:57


****

Раббим, айирмагин Олий Рафиқдан,
Дуо нурин топдик Байтул-Атиқдан.
Ҳар ким ошиқ бўлиб, Сенга интилар
Олис-олис водий – фажжул-амиқ*дан .


Мирзо Кенжабек


*Фажжул-амиқ – узоқ-узоқ йўл, олис-олис манзиллар; Қуръони карим, Ҳаж сураси, 27-оятидан, маъноси: “Инсонлар орасида ҳажни эълон қилинг: хоҳ пиёда, хоҳ узоқ-узоқ йўлдан озғин-ҳорғин туяларда сиз томон келсинлар”.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

08 Jan, 22:56


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил 9-январь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

08 Jan, 10:14


Bugun - 8 yanvar - atoqli shoir Anvar Obidjonning tug‘ilgan kuni / Бугун - 8 январ - атоқли шоир Анвар Обиджоннинг туғилган куни

Анвар Обиджон. Икки шеър. Шоирнинг ўзи ўқиган / Anvar Obidjon. Ikki she'r. Shoirning o‘zi o‘qigan. https://www.youtube.com/watch?v=MqepDsEt4as

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Jan, 21:50


УҲУД

Ер юзида тоғлар кўп,
Маҳобатга сазовор.
Лекин борми бирор тоғ
Муҳаббатга сазовор?
Тоғ бўлса ҳам – жамодот,
Қалбимизни сезгайдир:
Бизлар севсак Уҳудни,
У ҳам бизни севгайдир!..
Уҳуд – фано даштида
Бораётган тевамиз.
Уҳуд бизни севади,
Биз Уҳудни севамиз!

Ясриб эди бу шаҳар,
Бўғиқ эди бағоят.
Расулуллоҳ келдилар,
Хушбўй бўлди ниҳоят!
Бу – тарихлар қатида
Эрди пинҳон хазина.
Мадийнутур-Расул деб
Шараф топди Мадина.
Гўзал шаҳар гирдида
Маҳзун-маҳзун кезамиз:
Уҳуд бизни севади,
Биз Уҳудни севамиз.

Тоғда ўтган улуғ жанг
Кичик уруш аталди.
Бу улуғ сўз қалбларга
Ханжар каби қадалди.
Ҳамза, Абдуллоҳ, Мусъаб (1)
Шаҳид бўлди, афтода.
Ахир, бундан каттароқ
Жанг бўлурми дунёда?
Энди нафсингга қарши
Бошланар улуғ жиҳод.
Бизга тоғдек истеҳком –
Собит иймон, эътиқод.
Истеҳком кетса қўлдан,
Қолар бошқа нимамиз?..
Уҳуд бизни севади,
Биз уҳудни севамиз.

Ҳаж ва умра замони
Матлабимиз – зиёрат.
Уҳуднинг шаҳидлари
Мангу тирик, мазорат,
Ғамгин салом айтамиз,
Алик олар шаҳидлар.
Биз кетамиз, тоғига
Содиқ қолар шаҳидлар.
Буюк машҳад наздида
Йиғлаб бошни эгамиз:
Уҳуд бизни севади,
Биз Уҳудни севамиз.

Деманг: “Ғариб бўлдик кўп,
Ғанимлик адоғи йўқ.
Мўъминларнинг дунёда
Ҳеч суянган тоғи йўқ”.
Бўҳтон, фитна, иғводан
Ғам юқтирмай вужудга,
Дилга сабот бўлсин деб
Юзланамиз Уҳудга.
Бас, муҳаббат тоғида
Файзу футуҳ терамиз.
Уҳуд бизни севади,
Биз Уҳудни севамиз.

Гарчи ғаддор ғанимлар
Душманликда сирлашар,
Лекин, шубҳасиз, иймон
Мадинада бирлашар.
То бор экан дунёда
Аҳли ислом душмани,
Улдир абадул-абад
Мўъминларнинг маъмани...
Уҳуд – охират сари
Сузаётган кемамиз.
Уҳуд бизни севади,
Биз Уҳудни севамиз!

Ё Раб! Тинч қил жаҳонни,
Ғам қувончга айлансин.
Фақат Аллоҳ рангидан
Ҳаётимиз ранглансин!
Шум нафсимиз шарридан
Бизга ўзинг нажот бер!
Фатҳу зафар, футуҳдан
Мўъминларга ҳаёт бер!
Ҳолимизни ислоҳ эт,
Парвардигор – Эгамиз!..
Уҳуд бизни севади,
Биз Уҳудни севамиз!.. (2)

2004 й


МИРЗО КЕНЖАБЕК


ИЗОҲ.
(1) Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севимли амакилари ҳазрати Амир Ҳамза, ҳазрати Абдуллоҳ ибн Жубайр, ҳазрати Мусъаб ибн Умайр, ҳазрати Ҳанзала (розияллоҳу анҳум) Уҳуд урушида шаҳидлик мақомига эришдилар.

(2)“Саҳиҳи Бухорий”, 1481-ҳадис. Абу Ҳумайд Соидий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд тоғини кўрганларида: «Бу тоғ бизни севади, биз ҳам уни севамиз”, дедилар”.
1482-ҳадис. Яна Сулаймон ибн Билол – Саъд ибн Саъиддан, у киши Умора ибн Ғазайядан, у киши Аббосдан, у киши отаси Саҳл ибн Саъддан ривоят қиладилар; Жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алйҳи ва саллам дедилар: “Уҳуд шундай тоғки, у бизни севади, биз ҳам уни севамиз”.
“Саҳиҳи Муслим”, 1392-ҳадис (82). Абу Ҳумайд Соидий розияллоҳу анҳу айтдилар; Жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳудни кўрганларида: “Ана тоғингиз! Уҳуд бизни севади, биз ҳам уни севамиз”, дедилар...



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Jan, 21:49


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил 8-январь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Jan, 01:13


РАСУЛУЛЛОҲ

Устоз Мирзо Кенжабек.
🎙Ҳофиз Муҳаммад Маъруф.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Jan, 01:11


****

РАСУЛУЛЛОҲ
(Соллаллоҳу алайҳи ва саллам)


Мўъминларга Аллоҳ улуғ лутф айлади –
Бизга буюк неъмат бўлган Расулуллоҳ!
Ҳар бир феъли олам учун ўрнак бўлган,
Ҳар бир сўзи ҳикмат бўлган Расулуллоҳ!..

Туфайлидан мавжуд бўлди еру осмон,
Ҳазрат Одам тупроқ ичра экан пинҳон (2),
Ҳақ наздида Расул эрди ул меҳрибон,
Коинотга мақсад бўлган Расулуллоҳ!

Одам Ато жаннатни тарк этди нечун? –
Шундоқ Набий бу дунёга келмоғи-чун!..
Ҳар пайғамбар орзу қилиб ўтган бутун,
Энг муборак хилқат бўлган Расулуллоҳ!

Одам Ато, Нуҳ, Иброҳим замонида,
Мусо, Ийсо Китобида – Ҳақ ёнида,
Ўтган барча пайғамбарлар лисонида
Васфи олий хислат бўлган Расулуллоҳ!

Ислом нури – ҳайбат, шукуҳ, маҳобатдур,
Бирга бўлмоқ шарти фақат – муҳаббатдур,
Қуръон ичра азиз номи Муҳаммаддур,
Инжил ичра Аҳмад бўлган Расулуллоҳ!.. (1)

Қайда Аллоҳ номи бўлса, номи пайваст,
Аллоҳ бир деб, ким у зотни Расул демас –
У кимсанинг иймони ҳеч иймон эмас,
Иймон учун ҳужжат бўлган Расулуллоҳ!

Барча набий мўъжизаси ўтди, фақат
Ул Ҳазратнинг мўъжизаси яшнар абад,
Яъни, Қуръон нури боргай то қиёмат,
Нури – кетмас давлат бўлган Расулуллоҳ!

Жоҳил қавм тошлар отиб қувганда ҳам,
Юртдан кетиб, дили ғамга тўлганда ҳам,
Сўнгги нафас – ҳатто ўлим келганда ҳам,
Қайғулари уммат бўлган Расулуллоҳ!

Ҳар набийга битта қавм бўлди уммат,
Ул Жанобга тобеъ бутун инсоният (3),
Олам ичра дини топди абадият,
Инсу жинга нусрат бўлган Расулуллоҳ!

Ер юзидан қувиб куфру жаҳолатни,
Кўрсатдингиз халққа мангу саодатни,
Бас, мукаммал етказдингиз рисолатни,
Бор ҳаёти даъват бўлган Расулуллоҳ!

Зиёратга келганда кўп умматингиз,
Равзангизга бир ит келди, урмадингиз –
Ул даргоҳдан мен итни ҳам қувмадингиз,
Махлуқотга шафқат бўлган Расулуллоҳ!

Расулуллоҳ! Сизга салот, сизга салом!
Бутун олам нурингиздан яшнар мудом,
То қиёмат гўзал васфи бўлмас тамом,
Оламларга раҳмат бўлган Расулуллоҳ!..


Мирзо КЕНЖАБЕК



ИЗОҲ.
(Шеърдаги баъзи сатрлар изоҳи.)

(1) “Инжил ичра Аҳмад бўлган Расулуллоҳ!..”. Қуръони каримнинг Сафф сураси, 6-оятида келган Аҳмад номи ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал исмларидан биридир. Йуҳанно Инжилида (16:7) Фараклит деб келган бу ном туркийга «Тасаллий берувчи» деб таржима қилинган...

(2) “Ҳазрат Одам тупроқ ичра экан пинҳон...”. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Арбод ибн Сориййа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар; жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳазрати Одам ҳали лойга (тупроққа) қоришиб ётган вақтда мен Аллоҳнинг ҳузурида пайғамбарларнинг хотами (сўнггиси, муҳри, якунловчиси) эдим”.

(3) “Ул Жанобга тобеъ бутун инсоният...”. Сабаъ сураси, 28-оятининг маъноси: “(Эй Расулим!) Биз сизни бутун инсониятга фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи (пайғамбар) қилиб юбордик. Лекин инсонларнинг кўплари (буни) билмаслар”.
...Шунингдек, барча ўтган пайғамбарлар ўз қавмларига юборилганлар. Фақат ҳазрати Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи ва саллам) бутун инсониятга – бутун оламларга юборилганлар. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўз ифодалари бундай: «(Олдинги) пайғамбарлар фақат ўз қавмига юборилди, мен эса бутун инсониятга юборилдим» (“Саҳиҳи Бухорий”).



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

06 Jan, 21:12


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 7-куни.
Милодий 2025 йил 7-январь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

06 Jan, 11:32


#masnaviyxonlik

«Masnaviyxonlik darslari» suhbatiga marhamat

Mavlono Jaloliddin Rumiy
hazratlarining «Masnaviyi maʼnaviy» asarini tushunishga va hayotimizga tatbiq etishga qaratilgan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 27-darsi 7-yanvarda boʻlib oʻtadi.

Suhbatga Rustamjon domla Rahmatullohzoda va Mirzo Kenjabek domla tashrif buyuradilar, inshaalloh.

🔥 Eslatib oʻtamiz, «Kitobxonlik maktabi» loyihasida vazifa qilib berilgan kitobni «Hilol eBook» dasturida 50% chegirma bilan xarid qilishingiz mumkin. Ayni dam loyihamizda «Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzi oʻqilmoqda. Ushbu kitob dasturimizda 50% chegirma qilingan.

Marhamat, navbatdagi ilm majlisiga tashrif buyuring! 😊

📆 7-yanvar, 14:00

📍 «Hilol Nashr» nashriyoti

@hilolnashr

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

06 Jan, 01:34


ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

Мирзо Кенжабекнинг “Ҳаёт садолари”
китобига ёзув


Бу “Ҳаёт...” мушкул китоб,
мушкул китобдир бул китоб,
Кўнгил аҳлига вале
кўнгул китобдир бул китоб.

Бул китобни аҳли ҳикмат,
аҳли дард тез англаюр,
Бул – китоб шаклидаги
кашкул китобдир бул китоб.

Ер уза ер депсинур кўп
шеърият тулпорлари,
Бул китоб – парвоздадир,
дулдул китобдир бул китоб.

Термизийлар мулкидан
эсган саболар мангудир,
Барча ибрат аҳлига
мақбул китобдир бул китоб.

Бунда пирлар зим-зиё
оламга сочгайлар зиё,
Термизу Табрезу
Истанбул китобдир бул китоб.

Бандалар банд бўлса гар
фисқу фужур иғво билан,
Тоату тақво билан
машғул китобдир бул китоб.

Авлиёлар пойида ётган
жаҳонгирларни кўр,
Эътиқод дунёсига бахш –
шул китобдир бул китоб.

Бунда шоҳлар пир валию,
пир валилар подшоҳ,
Шайх Бистомий билан
Баҳлул китобдир бул китоб.

Бунда Ҳофиз бирла ҳазрат
Яссавий суҳбат қурур,
Чой қуюр Махтумқулидай
қул, китобдир бул китоб.

Кечалар кўксимда йиғлар
бир мусофир андалиб,
Гул китобдир бул китоб,
булбул китобдир бул китоб.

Ота-она хокларидан
ҳам видою ҳам салом,
Кўксим ўчоғида чўғу
кул китобдир бул китоб.

Опа-сингил, нону тандир
исли энг хуш онларим,
Бул менинг ҳам хайру хўшим,
шул китобдир бул китоб.

Дўстлигу меҳру садоқат,
одам авзойига ҳам,
Олам авзойига ҳам
масъул китобдир бул китоб.

Назмимиз Мирзосининг
шамъи Сирожи ўчмагай,
Дил китобдир токи бул,
кўнгул китобдир бул китоб.

Гапни чўзсанг, чўзмасанг ҳам,
қисса ҳам алқисса шул:
Мухтасар айтсам агар –
маъқул китобдир бул китоб.

19, 27.12.2024 й.

Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

05 Jan, 22:05


****

КЎЗИ ЙЎҚ ХЎРОЗ...

«Аллоҳ таоло (Иброҳим алайҳиссаломга):

«Эй Иброҳим! Қушлардан тўрттасини ол!» – деб буюрди. У зот хўроз, товус, ўрдак ва қарғани олдилар.

Иброҳим алайҳиссалом хўрозга қарасалар, кўзи йўқ экан, унга: «Эй саҳар вақтининг азон айтувчиси, кўзинг қани?» – дедилар.

Шунда Хўроз: «Эй Аллоҳнинг Халили! Бир куни Аллоҳни зикр қилиб турар эдим, ногаҳон йўл четида бир буғдой донини кўриб қолдим. Аллоҳнинг зикрини тарк этиб, буғдойга қараб югурдим, ҳаводан бир тош келиб кўзимга тегди ва кўзимни кўр қилди!» – деди.

Эй Ҳақ тоатини тарк этувчи инсон! Ибодатни тарк қилишдан сақлан! Ҳисоб-китоб қилинмайдиган қушнинг ҳолига қара!


АБУЛ-ФУТУҲ – ШАЙХ АҲМАД ҒАЗЗОЛИЙ


Таржимон Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

05 Jan, 22:01


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 6-куни.
Милодий 2025 йил 6-январь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

04 Jan, 19:23


БИЗ КИМЛАРНИНГ АВЛОДИМИЗ?

Биз – кейинги насллар Имом Бухорий, Абу Мансур ал-Мотуридий, Имом ат-Термизий, Бурҳонуддин Марғиноний авлодларимиз, дея мақтанишни биламиз!

Лекин уларнинг бирор-бир асарларидаги ахлоқий-ақидавий ҳукмлардан хабаримиз борми?

Ҳазрати Бурҳонуддин Марғинонийнинг жаҳонга машҳур “Ҳидоя” китобида никоҳ ва талоқнинг ҳукмлари муфассал баён қилинган.

Ҳар бир ижодкор ўз миллатининг маънавий манбаъларини ўрганиши, асар ёзганда ўша маънавий ҳукмлар доирасида амал қилиши зарур.

Абдулла Қодирий диний ҳукмларда хатога йўл қўймаслиги учун неча-нечалаб дин арбоблари билан суҳбатлар қилгани адиб ҳақидаги хотиралар ва унинг романларидан маълум.

Мустамлака даврида ўтган бир авлод вакиллари диний-маънавий илмларни ўрганишдан маҳрум эдилар. Истиқлол даври қаламкашлари учун эса ҳеч қандай узр йўқ. Қуръони карим, ҳадиси шариф, эътиқод ва одоб илмларини ўрганиш учун ҳозир ҳамма шароитлар мавжуд.

Китобхон дегани сиз билан биз билган ўқувчилардан иборат эмас. Юртимизда, чет элларда илму маърифатдан, эътиқод илмидан хабардор минг-минглаб билимли ўзбек китобхонлари бор.

Қалам аҳли ўз асари билан китобхон олдида ўзини хижолатга қўймаслиги керак.



Устоз Мирзо Кенжабекнинг «Ёшларга дил сўзларим» китобидан.
«Адабиёт» нашрёти, 2020 й.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

04 Jan, 19:22


****

Азиз Ўзбекистон! Сени ким севмас,
Азизлар бешиги, эй шонли юрак!
Эл бахти сен билан бўлса чамбарчас,
Сенинг ҳам эл билан бахтинг муштарак.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

04 Jan, 19:21


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 5-куни.
Милодий 2025 йил 5-январь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

04 Jan, 11:55


МИРТЕМИР  ХОТИРАСИГА

Шаҳар узра ёғиларди қор,
Туяр эдик муз нафасини.
Узоқларда кезарди баҳор,
Биз йўқотиб қўйганда сени.

Йиғилишдик. Жиддий ва маҳзун –
Улғайганин сездим дўстларни.
Куй оқарди ғам каби узун
Қўзғатганча дилда ҳисларни.

Дафндан сўнг қайтдик букчайиб,
Эзар эди кўринмас тобут.
Қор сувида юзларни чайиб
Шивирладик: Юрак, ёдда тут!

Шаҳар узра ёғиларди қор,
Туяр эдик муз нафасини.
Узоқларда кезарди баҳор,
Биз йўқотиб қўйганда сени.

Шунда кимдир, ким у, эсда йўқ,
Деди ғамгин эгганича бош:
“Жасадини кўтарган чоғим
Қабоғида кўрдим томчи ёш.

Оҳ, дўстларим, юрагим сезди –
У кузатар эди бизларни.
Қабоқда ёш, у йиғлар эди,
Қийнаб қўйдим, дея, сизларни”.

Хуршид ДАВРОН

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

04 Jan, 00:48


*   *   *
Эй одам, васфинг кўп ҳикоятдадур,
Олий ахлоқ васфи китобатдадур.
На иссиқ, на совуқ тоқатингга мос,
Тўрт фасл тилларинг шикоятдадур.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

02 Jan, 01:12


****

Раббим! Бу дунёда эллар хилма-хил,
Ранглар хилма-хилдир, тиллар хилма-хил.
Ҳар хилқат қудратинг аломатидир,
Бундан ажаброғи – диллар хилма-хил!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

02 Jan, 01:12


****

Ҳар кимки, дарвишларга хизмат қилса, Ҳақ таоло унга учта муборак бахшойиш берур:
1. Саховат.
2. Ҳусни хулқ.
3. Тавозуъ.

Ҳазрати Шайх Аҳмад Хадравия
қуддиса сирруҳу


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

02 Jan, 01:11


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 2-куни.
Милодий 2025 йил 2- январь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Jan, 02:43


Ҳазрати Муҳаммад ибн Восиъ раҳматуллоҳи алайҳ ҳикматларидан

****

"Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқувдир": Аллоҳ қўрқувидан холи бўлмасликни умид қилмагунича, ҳеч бир содиқ содиқ бўлмас!
Яъни, кишида хавф ва ражо – қўрқув ва умид баробар бўлсин, ана шунда у ҳақиқий содиқ ва мўъмин бўлур.

****
Қалбдан чиққан зикр қалбга таъсир қилур.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Jan, 02:39


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Jan, 02:37


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 1-куни.
Милодий 2025 йил 1- январь.

Милодий 2025 йил кириб келди.
Ҳижрий 1446 йилнинг муборак Ражаб ойи бошланди.


РАЖАБ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Dec, 21:45


****

Раббим, умидимни барбод айлама,
Бу ношод кўнглимни ношод айлама.
Қалбга нидо келди: «Гар ошиқ бўлсанг,
Минг жафо кўрсанг ҳам, фарёд айлама!»

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Dec, 21:43


ҲАЗРАТИ ШАЙХ АҲМАД ҲАВОРИЙ
қуддиса сирруҳу зикри


Ул шайхи Кабир, қутби давр шайх Аҳмад Ҳаворий қоддасаллоҳу руҳаҳул азиз, нодири замон бўлиб, Шайх Сулаймон Доронийнинг муриди эди.

ТАСЛИМИЯТ


Бир куни шайх Сулаймон Дороний сўзлаб турган эди. Шогирди Аҳмад Ҳаворий келиб:
- Тандирни қиздирдилар, нима тайёрласинлар Устоз? – деди.
Шайх жавоб бермади. Аҳмад сўзини уч бор такрорлади.
Устози:
- Бориб тандирни ичига кириб ўтир! – дея қатъий буюрди. Аҳмад эса ҳеч иккиланмасдан шахдам юриб, тандир ичига кирди. Бироз вақт ўтгач, Шайх Сулаймон Дороний ёнидагиларга:
- Бориб Аҳмаддан хабар олинглар, у менинг сўзимга садоқатини кўрсатди – деди.
Бориб кўрсалар. Аҳмад Ҳаворийолов ичида бемалол ўлтирар, ҳатто бир туки ҳам куймаган эди.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Dec, 21:42


ЁҲАН ВОЛЬГАНГ ГЁТЕДАН (1749 - 1832)
(Олмония)

****

Машриқни ҳам яратган – Аллоҳ,
Мағрибни ҳам бор этган – Аллоҳ.
Унга халал – кулфат йўқ жуда,
Шимол, Жануб – Унинг ҳукмида!

(“Ғарбу шарқ девони”дан)


Таржимон Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Dec, 21:41


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 29-куни.
Милодий 2024 йил 31-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Dec, 21:39


СОАТ

Жисмингни уйғотар, қўлидан келса,
Жонда ирфонингни уйғотсин соат.
Соатга ишониб, Ҳақни унутдинг,
Руҳий қўрғонингни уйғотсин соат.

Неча асру замон, босмайин зиллат,
Соатсиз уйғонди ҳаниф бир миллат,
Жонингни ғафлатга қилмай мусаллат,
Асру замонингни уйғотсин соат.

Ҳар кун, ҳар дақиқанг – эҳсонинг эрур,
Қайтмас то қиёмат – имконинг эрур,
Қалбинг – тан мулкида султонинг эрур,
Ғофил султонингни уйғотсин соат.

Соат бу – вақт эрур, замон бўлаги,
Қиёмат кунининг номи – дараги,
Ухласа, уйғонар инсон юраги,
Ўлган виждонингни уйғотсин соат.

Эй дўст! Умринг ўтди, куймади жонинг,
Ҳақиқат зикрига гунгдир забонинг,
Ғафлат билан ўтди давру давронинг,
Давру давронингни уйғотсин соат.

Қўнғироқ чалмасдан соат сиёқи,
Умрингни уйғотсин қалб қўғироғи,
Соатга айланиб ҳикмат булоғи,
Руҳсиз маконингни уйғотсин соат.

Илоҳий ҳақиқат руҳда тўлғонар,
Инсон уйқудадир, ўлгач – уйғонар,
Ўлим бонгин урмай руҳий долғалар,
Бу жонсиз жонингни уйғотсин соат.

Йўқ, соат кимсани уйғотмас зинҳор,
Оламни, соатни Уйғотгувчи бор,
Ҳақнинг изни ила, фақат сўнгги бор
Мудроқ иймонингни уйғотсин соат!..

Милодий 2019, 2 ноябрь.
Ҳижрий 1441 сана, 4-Робиъул-аввал. Шанба.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Dec, 21:35


****

Холиқо! Боқсанг-чи оҳ-зоримга, Ҳув!
Дард олиб келдим бу бозорингга, Ҳув!
Нолалиғ найман, мени кесмиш гуноҳ,
Бас, мени қайтар у найзоримга, Ҳув!


✍️Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Рустамхон ҚУРБОНЗОДА.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Dec, 21:34


ҲАЗРАТИ ШАЙХ УСМОН ХАЙРИЙ
қуддиса сирруҳу сўзлари


****

Тавозуъ асли учтадир; ожизлигини, муҳтожлигини, гуноҳларини билмоқ.

****

Яқин (авлиё) улдирки, эртанинг ғамини тарк этар.

****

Чин муҳаббат улдирки, Маҳбубдан бошқасини кўнглидан чиқаргай.



Шайх Фаридуддин Аттор,
"Тазкират ул-авлиё"дан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Dec, 21:34


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 28-куни.
Милодий 2024 йил 30-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

28 Dec, 19:34


****

ҒАНИМАТ


Эй дўст! Ғаниматдур ўтлиғ ёшлигинг,
Бундай буюк давлат, шижоъат қайда?
Сездирмай кексалик ёқангни тутса,
Гуркираган азму жасорат қайда?

Эй дўст! Ғаниматдур соғлик, ҳушёрлик,
Ҳали келмай туриб инжиқ беморлик,
Мажбурий дўст бўлса сенга бедорлик,
Юрганинг ул соғу саломат – қайда?

Эй дўст! Ғаниматдур бўш вақт – фароғат,
Машғуллик ёқангни тутса, надомат!
Эркин бир нафасга топмай ҳаловат,
Хотири жамлигу фароғат қайда?

Эй дўст! Ғаниматдур бойлик – сарватинг,
Бир кун қўлдан кетса молу давлатинг,
Муҳтожлар қадрига етса фикратинг,
Давлатинг йўғида саховат қайда?

Эй дўст! Ғаниматдур тириклик, ҳаёт,
Рухсат сўрамасдан келганда мамот,
Ҳайҳот, имконларинг, фурсатинг барбод,
Қайтиши бўлмаган саодат қайда?

Мирзо, сўзинг бўлур на зар ва на сим,
Нубувват боғидан етмаса насим,
Жавомиъул-Калим сўзидан сўзим –
Набий мақолидек зарофат қайда!

2009

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

28 Dec, 19:33


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ИБРОҲИМ ИБН ДОВУД РОҚҚО
қуддиса сирруҳу


Ул зот қоддасаллоҳу руҳаҳул азиз, шайхлар уламоси эди. Ҳазрати Жўнайд ва Ибн Жалла ёронларидан эди. Хайрлик узоқ умр кўрган бир пири нуроний бўлиб, Шом тупроғидан эди.


Шайх Иброҳим ибн Довуд Роққо ҳазратларининг ҳикматли сўзларидан:

****

Аллоҳнинг қудрати ошкорадир, одамларнинг кўзлари ҳам очиқдир. Илло, ғафлат кўрмоққа қўймас!

****

Аллоҳ дўстларининг нишони Ҳақ расулига мутобаат айламоқ ва тоатни ихтиёр қилмоқликдир.

****

Одам боласининг баҳодири улдирки, ўз нафси устидан ғолиб келгай.

****

Сен дунёда икки нарсага эриша олсанг, қандоқ гўзалдир:
1. Дарвишлар суҳбати.
2. Авлиёлар ҳурмати.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

28 Dec, 19:23


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 27-куни.
Милодий 2024 йил 29-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Dec, 20:11


****

Дунё уйинг бўлсин, чаманинг бўлсин,
Доим эркин хаёл маъманинг бўлсин.
Жаҳонгашта бўлиб, дунё кезсанг ҳам,
Оқибат қайтарга Ватанинг бўлсин!..

2002

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Dec, 20:10


ҲАЗРАТИ БИШРИ ҲОФИЙ
раҳматуллоҳи алайҳ зикри



Ул мужоҳада майдонининг курашчиси, ул мушоҳада айвонининг жиҳозкори, ул ҳидоят коргоҳининг омили, ул кифоят боргоҳининг комили, ул сафлар мамлатининг подшоҳи, сўфий – Бишри Ҳофий раҳматуллоҳи алайҳ.

* * *

Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал Бишрни кўп севар, зиёратига тез-тез бориб турар эди. Унинг шогирдлари бир девонани шунчалик зиёрат қилишлари сабабини сўрадилар. «Мен илмни ундан кўп биламан, аммо ул Аллоҳни мендан кўп билади», деб марҳамат этди.

* * *

Билол Хаввос бир гал сафарда ўзига йўлдош бўлган зотнинг Хизр алайҳиссалом эканларини англади. «Имоми Шофиъий ҳақида не дейсиз?» – деб сўради. «У зот қутблардан», – дедилар. «Имом Аҳмад ибн Ҳанбал-чи?» – деди. «Сиддиқлардан», – дедилар. «Бишри Ҳофий ҳақида не дейсиз?» – деди. «Бишр билан Аллоҳнинг орасига туша олмайман», дедилар Хизр алайҳиссалом.



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Dec, 20:10


Шероз илҳомлари

****

ШЕРОЗ САРВЛАРИ

Шерозда англадим: мумтоз шеърият
Нечун яшай олмас асло сарвсиз.
Баъзан шоирлардан тоқ бўлиб тоқат,
Сарв ташбиҳидан эдим сабрсиз.

Шерозда англадим, қорлар ичра ҳам
Сарв боғларининг қиши бўлмагай.
Жаҳон ошиқлари аро бирор дам
Сарвга эгилмас киши бўлмагай.

Ҳижоблари яшил, қоматлари тик,
Абадий қудратдан бир санъатдир бу.
Сарви равон эмас, боқий гўзаллик,
Юриб бораётган шеъриятдир бу!

Шероз сарвлари фикрим очди, бас,
Мангу ҳайратлар бу, мангу қўшиқлар.
Сарвни ёзганлар мумтоз шоирмас,
Мумтоз ошиқлардир, мумтоз ошиқлар!..

Шероз, 2002.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Dec, 20:09


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 26-куни.
Милодий 2024 йил 28-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Dec, 00:41


****

Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.

✍️Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Рустамхон ҚУРБОНЗОДА.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Dec, 00:41


ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗИЁРАТИДА

Нурга тўлғун ётар ҳазрат Бухорий
Тангри насиб этган иморатида.
Димоғларга етар ҳикмат ифори
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Эй дўст! Ихлос ила иссиқ нафас қил,
Танни пок, дилни соф, овозни паст қил,
Аллоҳ ризосини юракдан қасд қил
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Кўп эзгу ишларга инсон чоғланур,
Гуноҳ, хатолардан кўнгил доғланур,
Ҳақнинг Расулига хаёл боғланур
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Илмидан бир насиб тегдими бизга?
Ҳеч амал қилдикми бирор ҳадисга?
Кўнгил тўлиб-тошар анвойи ҳисга
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Чин ризо қилдикми ота-онани?
Йўқладикми бирор ғариб хонани?
Босмоққа ҳад борми бу остонани
Имом Бухорийнинг зиёратида?

Дўст-ёр, қўни-қўшни, қавму қариндош
Мушкул ишларида бўлдикми йўлдош?
Қалбинг саволларга берурми бардош
Имом Бухорийнинг зиёратида?

Ғийбатдан тиндими бирор кун тиллар?
Омонатни омон элтдими қўллар?
Айланар умрлар, асрлар, йиллар
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ўлимни ёд этиб, титрайди виждон,
Қаро ер барчани истарми бежон? –
Дунё ва охират турар ёнма-ён
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ҳазрат Навоий ҳам ғами дин қилмиш,
Қирқ ҳадис назм этиб, Арбаъийн қилмиш,
Ҳирот ичра қалбин сарзамин қилмиш
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ватан ифтихори, Ислом шонидир,
Пайғамбар издоши, ҳикмат конидир,
Юрак илму ҳикмат сиёҳдонидир
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Мирзо, ким азиз зот руҳин шод этар,
Мақбара, илмгоҳ, юрт бунёд этар,
Халқ ҳам дуоларда уни ёд этар
Имом Бухорийнинг зиёратида!..

2009

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Dec, 00:40


****

Нурга тўлғун ётар ҳазрат Бухорий
Тангри насиб этган иморатида.
Димоғларга етар ҳикмат ифори
Имом Бухорийнинг зиёратида.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Dec, 00:40


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 25-куни.
Милодий 2024 йил 27-декабрь.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Dec, 01:25


****

Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Dec, 01:25


ҲАЗРАТИ БОЯЗИД БИСТОМИЙ
раҳматуллоҳи алайҳ ҳикматларидан


* * *

Ҳақ севгиси нишони уч нарса ила белгили бўлур: саховатда денгизга ўхшар, шафқатда қуёшга ўхшар, тавозуъ ва масканатда (хоксорлик ва мискинликда) туфроққа ўхшар.

* * *

Ҳар иш мужоҳада бирлан бўлмоғи керакки, ундан Аллоҳнинг фазли кўрилгай.

* * *

Қалбдаги бир карра маърифат ҳаловати, Фирдавснинг минг кўшкдан афзалдир.

* * *

Ҳар ким Ҳақни билди, унинг саволга эҳтиёжи қолмади. Ҳар ким Ҳақни билса, ориф сўзини ҳам билур.

* * *

Ҳақни билган киши халқни исташи маҳолдир. Ҳақ дўстлиги бўлмас эса, ҳаққоки, орифларнинг ҳеч завқи йўқдир. Ориф маъруфни кўрар, олим ўз илми билан ўлтирар.

* * *

Ориф улдурки, ҳеч нарса унинг машрабини (табиатини) буза олмас, ҳар (қандай) кадар унга соф бўлур.



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Dec, 18:57


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 24-куни.
Милодий 2024 йил 26-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Dec, 04:55


ИБОДАТ

Ибодат не? Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир!

Ибодатдир, тирикликни
этолсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат,
қироат ҳам ибодатдир.

Онанг бирла отанг қалби
ўтар Каъба тавофидан,
Алар кўнглини шод этсанг,
шу хизмат ҳам ибодатдир.

Хабар олдингми бемордан,
қариндош, дўст, мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
зиёрат ҳам ибодатдир.

Умрни этмайин исроф,
ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен,
шу роҳат ҳам ибодатдир.

Мудом Аллоҳни зикр этсанг,
ҳалол борига шукр этсанг,
Қиёмат кунин фикр этсанг,
тижорат ҳам ибодатдир.

Бутун борлиқ, наботот ҳам,
Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
зироат ҳам, ибодатдир.

Ибодатдир – бирор золим,
жафокорга десанг ҳақ сўз,
Ва нодонга сукут қилсанг,
сукунат ҳам ибодатдир.

Агар жуфти ҳалол бирлан
кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
бу суҳбат ҳам ибодатдир.

Бу Исломдир, бутун умринг
ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан ўтган
шу фурсат ҳам ибодатдир.

Тамал – иймону ихлосдир,
бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш
ва ният ҳам ибодатдир.

Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!..

Мирзо Кенжабек
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Dec, 01:33


ҲАЗРАТИ ЗУННУНИ МИСРИЙ
раҳматуллоҳи алайҳ ҳикматларидан


* * *
Ҳазрати Зуннун айтар: «Бир обид ғордан чиқди. Ранги сариқ, заиф, кўзлари ботиқ, кўзининг қири билан дардмандларга назар қилди, юзини кўкка тутди, бирдан ҳаммалари тузалди.

Югуриб бориб, обиднинг этагига ёпишдим. «Аллоҳ учун зоҳир беморларга каффорат айладинг, менинг пинҳон дардимни ҳам муолажа қил!» – дедим.

Айтдики: «Ё Зуннун! Қўлингни этагимдан торт! Аллоҳим сенинг аҳволингни кўриб тургани ҳолда, Уни қўйиб, менинг этагимни тутдинг. Энди иккимизни ҳам ҳалок қилсинми?» – деди».

* * *
«Бандани Холиқига етиштиргувчи нарса сидқ ва хилватдир».

* * *
«Банда банда бўлмас, то Аллоҳнинг амрига мутеъ бўлмагунича. Шогирд ҳам устоз бўлмас, то устозига мутеъ бўлмагунича».

* * *
«Ҳар ким қўрқса, Аллоҳга қочсин. Кимки Аллоҳга қочса, нажот топар».


“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Dec, 01:29


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 23-куни.
Милодий 2024 йил 25-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

23 Dec, 20:22


Дўстлар илтимосига кўра, такрор

ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ
(Розияллоҳу анҳу)

ИЛМ АФЗАЛМИ, МОЛ-ДУНЁ АФЗАЛМИ?

1. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм пайғамбарларнинг меросидир, мол эса Қорун, Шаддод, Фиръавн ва бошқа шунга ўхшаганларнинг меросидир!.

2. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан.

3. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасининг душмани кўп бўлади, илм эгасининг дўсти кўп бўлади.

4. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни сарфлаганинг сари у камайиб боради, илмни сарфлаганинг сари у кўпайиб боради.

5. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасини бахил-қизғанчиқ деган ном билан маломат қилиб чақиришади, илм эгасини эса иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиром билан чақиришади.


6. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни ўғридан сақлаб яширилади, илмни эса ўғридан сақлаб яширилмайди.

7. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, илм эгаси эса қиёмат куни шафоъат қилади.

8. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол узоқ вақт туриши ва замонлар ўтиши билан эскиради ва қадри кетади, илм эса асло эскирмайди ва қадри кетмайди.

9. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол қалбни қорайтиради, илм эса қалбни ёритади – ёруғ ва нурли қилади.

10. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси бора-бора худоликни даъво қилади, илм эгаси эса ҳамиша бандалик мақомида туради.

Мирзо Кенжабек
(“Ошиқлар ва орифлар” китобидан).

(Бошқа ўзанларга олувчилар манбаъни ва мусаннифни кўрсатишлари шарт.)

@m_kenjabek

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

23 Dec, 20:18


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

БИР ТАНГРИГА ҚУЛ БЎЛСА КИМ...


Бир Тангрига қул бўлса ким,
мaғpypy хор бўлмас, басе.
Даргоҳига бош урса ким,
ундан уни олмас, басе.

Бир қуш бўлиб учмоқ керак,
ердан-ера кечмоқ керак,
Ҳақ шарбатин ичмоқ керак –
ким, эсдан айрилмас, басе.

Ғаввос бўлиб, чаққон сузиб,
денгиз ичин, тубин кезиб,
Бир дур топиб чиқсанг кезиб,
сарроф уни билмас, басе.

Бу боққа ишқ бирлан киринг,
гул-гул бўлиб, содиқ туринг,
Бир гул севиб, ҳидлаб юринг,
ул гул-чечак сўлмас, басе.

Аллоҳни севса ҳар киши,
маъшуқни топмоқдир иши,
Ишқ ўтида ёнган Taмyғ
ўтинда қийналмас, басе.

Бир тўйни, Дўст, тузмоқ керак,
бир элни тўйғузмоқ керак,
Бир сўзниким айтмоқ керак,
ҳар ким уни билмас, басе.

Ким Ҳақ недир, билган эса,
Ҳақдан хабар олган эса,
Ўлмай туриб ўлган эса,
ул ён бориб ўлмас, басе.

Мискин Юнус, бордек ўтур,
юзингни Даргоҳ сари бур,
Топган каби бир дўст кетир,
то ундайи келмас, басе.


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

23 Dec, 20:17


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 22-куни.
Милодий 2024 йил 24-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Dec, 19:21


****

Мирзо Кенжабек:

ҚУРЪОНДАДУР


2024 йил 10-декабрь, сешанба, ҳижрий 1446 йил, Жумодус-соний ойининг 8-куни ҲИЛОЛ-НАШР матбаа даргоҳида ўтказилган Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги изоҳли таржимаси «Анворул-Қуръон: ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН» китоби тақдимоти охирида ўқилган шеър.
(Биринчи марта 2023 йил 7-ноябрь, сешанба, ҳижрий 1445 йил робиъус-соний ойининг 23-куни МАСНАВИЙХОНЛИК охирида ўқилган).


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Dec, 19:20


****

Юксак инсоний фазилатларни тавсифлайдиган қаламкашнинг ўзида юксак инсоний фазилатлар бўлиши лозим. Раҳматлик Асқад Мухторнинг бир шеъри бор, сўнгги сатрлари:

Ёшлигидан бошланг бола тарбиясини,
Туғилмасдан бошласангиз, яна ҳам яхши.

Яъни, болани тарбия қилувчи киши ҳали боласи туғилмасидан ўзи тарбияли бўлиши зарур.
Қисқаси, ижодкор одам ҳар жиҳатдан гўзал ахлоқ ва маданиятга, юксак инсоний хислатларга, бой маънавиятга, пок, ибратли ҳаёт тарзига эга бўлиши керак. Токи унинг сиймосидан ҳам, асаридан ҳам оламга маънавият нурлари таралсин.



Устоз Мирзо Кенжабекнинг «Ёшларга дил сўзларим» китобидан.
«Адабиёт» нашрёти, 2020 й.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Dec, 19:17


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу


****

ИЧИНДА

Ошиқ ўлдим бугун майдон ичинда,
Манам чўнг паҳлавон мардон ичинда.

Бу дам ишқ суви-ла ғайрини ювдим,
Ажаб ориф манам ирфон ичинда.

Бугун ишқ баҳрининг ғаввоси бўлдим,
Гуҳарлар топмишам уммон ичинда.

Манам бу кун хароботу маломот,
Манам ул юргучи сайрон ичинда.

Агарчи куфр тўнини кийди суврат,
Кўнгул жонни кўрур иймон ичинда.

Агар ориф эсанг, билғил кўнгилда,
Фақат ишқ моли бор дўкон ичинда.

Уни истар киши кўпдир ва лекин
Манам маҳрум ҳамон меҳмон ичинда.

Юнус, ишқинг-ла қоимдур бу олам,
Анинг-чун давр этар даврон ичинда.



Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Dec, 19:12


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 21-куни.
Милодий 2024 йил 23-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Dec, 01:13


****

Айрилиқ азобин найдан билурсан,
Бир висол қувончин тўйдан билурсан.
Модом ўз қалбингдан бехабар бўлсанг,
Ўзгалар қалбини қайдан билурсан?!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Dec, 01:11


****

«Хожа Аҳрори Валий ҳазратларининг “Волидийя” асарини шеърий йўл билан таржима қилган Заҳируддин Муҳаммад Бобур баъзи матнларни бундай ифода этадилар:

Бу киши соҳиби ҳолот ўлғай,
Мазҳари ушбу камолот ўлғай.


Яъни: “Сен суҳбатдош бўлган у киши маънавий ҳолларга соҳиб бўлсин, ушбу зикр қилинган камолотга мазҳар бўлган – эришган бўлсин”.

Тенгри кўнгулни яратти андоқ,
Бу сифатни анга қотти андоқ;
Ҳамнишин ҳар ким ила бўлса кўнгул,
Суҳбатидин мутаъассир ўлур ул.


“Зотан, Аллоҳ таъоло кўнгилни шундай ҳолда яратган ва шу сифатни унга қўшиб қўйганки, киши ким билан ҳамнишин, суҳбатдош бўлса, кўнгли унинг суҳбатидан таъсир олади».

Бас, дунёда ҳар ким ўз суҳбатдоши ким эканига эътибор қилсин.


Устоз Мирзо Кенжабекнинг «Ёшларга дил сўзларим» китобидан.
«Адабиёт» нашрёти, 2020 й.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Dec, 01:10


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

ДАРМОН МАНАМ


Эй ҳама дард аҳли, келинг,
дард манам, дармон манам,
Кофирдаги куфри ниҳон,
мўъминдаги иймон манам.

Оламда фитнайи қадим,
Мансурни кул этди ўтим,
Тилинда “Анал-Ҳақ” дедим,
бўйнидаги арқон манам.

Юсуфдаги ҳусну жамол,
Яъқубдаги ҳузну малол,
Гоҳ тонг ўлам, гоҳи ҳилол,
кўкда моҳи тобон манам.

Намрудга қаҳру кин қотган,
Иброҳимни ўтга отган,
Бир тукин ҳам ёндирмаган
ўту гулу райҳон манам.

Юнус бу – жисмим отидур,
жисмим анинг бунёдидир,
Отим агар сўрар эсанг,
билгил, жаҳонга жон манам.


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Dec, 01:10


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 20-куни.
Милодий 2024 йил 22-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Dec, 19:22


****

Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Dec, 19:22


****
БЕШ НАРСА

Ҳазрати Абу Бакр Варроқ
Термизий раҳматуллоҳи алайҳ
айтдилар:


«Беш нарса борки, ҳамиша сен билан биргадир. Агар шу беш нарсани билсанг, нажот топгайсан ва агар билмасанг, ҳалок бўлгайсан: аввало Аллоҳ таоло, кейин нафс, кейин шайтон, кейин дунё, кейин халқ.

1. Аллоҳ таолога мувофақат қилмоқ – итоат этмоқ ва У неки қилса, уни мақбул кўриб, унга рози бўлмоқ лозим.
2. Нафсга қарши мухолафат қилмоқ лозим.
3. Шайтонга қарши адоват қилмоқ – унга душман бўлмоқ лозим.
4. Дунё(га берилиш)дан ҳазар қилмоқ лозим.
5. Халққа шафқатли бўлмоқ лозим.

Агар шуларни бажарсанг, омонлик топгайсан».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Dec, 19:21


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 19-куни.
Милодий 2024 йил 21-декабрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Nov, 01:04


* * *

Агар нидо бўлсанг, нурли нидо бўл,
Билол овозидек боқий садо бўл.
Дунё заҳматлари ичра ҳамиша
Мард бўл, бўлганда ҳам марди Худо бўл!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Nov, 01:03


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР
қуддиса сирруҳу зикри


****
«Мақомоти Хожа Нақшбанд» китобидан

Нақл қилишларича, ҳазрат Хожамиз (Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд) қаддасаллоҳу сирраҳ ул-азизнинг дарвишларидан бири Хожа Алоул-Ҳақ вад-Дин (Алоуддин)дан:
- Дил ҳоли сизнинг назарингизда қандай ҳолатга эга? – деб сўради.
У киши:
- Унинг ҳолати менга маълум эмас, – деди. Дарвиш деди:
- Дил ҳоли, менинг наздимда, уч кунлик ойга ўхшайди.

Ҳозир бўлганлар бу сўзни ҳазрат Хожага маълум қилди. Хожа «Дарвиш ўз ҳолининг нисбатини баён қилибди», – деди.

Сўнг Хожа Алоуддин Атторни чақиртирди. Унга кўп илтифотлар кўрсатди ва муборак қадамини Хожа Алоуддиннинг қадами устига қўйди. Улуғ ҳолат уларни ўз тасарруфига олди.

Хожа Алоуддин ўз ҳолига келганда, Хожа унга деди: «Ҳолатингни баён қил». У деди: «Ҳамма мавжудотни ўзимда мушоҳада қилдим».

Ҳазрат Хожамиз: «Сенинг дил ҳолинг мана шудир, дил ҳолинг шундай (улкан) бўлгач, сен қандай қилиб ўз дилинг ҳолини идрок қила оласан?»

Мисра:
Васфи дил дар баён намеояд -
Дилнинг васфи баёнга сиғмас.


Ҳадиси қудсий (маъноси):
«Мени ер ҳам, осмонлар ҳам ўзига сиғдира олмайди ва лекин мўъмин банданинг қалби Мени ўзига сиғдиради».

Бу қудсий ҳадисининг сиррини дил нима эканини билган кишигина била олади».


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Nov, 00:56


МАХТУМҚУЛИ - ФИРОҒИЙ
қуддиса сирруҳу

****

ЁРЛАҚАГИЛ ГУНОҲИМНИ


Худоё, Сен карам бирла
Ёрлақагил гуноҳимни.
Афв қил журмимни мендан,
Ёрлақагил гуноҳимни.

Жафоларга мени тутма,
Гуноҳкор аҳлига қотма¹ ,
Дўзахнинг ўтига отма,
Ёрлақагил гуноҳимни.

Гуноҳим кўп эрур беҳад,
Менинг ҳолимга Сен раҳм эт,
Тилакдан қилмагил навмид² ,
Ёрлақагил гуноҳимни.

Агар суду зиён қилдим,
Ки билмасман, ёмон қилдим,
Санга дардим аён қилдим,
Ёрлақагил гуноҳимни.

Карамлик Подшоҳимсан,
Яқийн билдим, Аллоҳимсан,
Менинг пушту паноҳимсан,
Ёрлақагил гуноҳимни.

Сенинг зоринг бўлибдирман,
Гирифторинг бўлибдирман,
Гуноҳкоринг бўлибдирман,
Ёрлақагил гуноҳимни.

Юзин Махтумқули, ё Раб,
Санга тутди, бўлиб толиб,
Йўқ дардима Сендек табиб,
Ёрлақагил гуноҳимни.



Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.


1. Қотма – қўшма.
2. Навмид – ноумид.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Nov, 00:56


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 27-куни.
Милодий 2024 йил 29-ноябрь.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

28 Nov, 00:13


****

ҲАЗРАТИ ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР ҚУДДИСА СИРРУҲУ МАҚБАРАСИ СУРАТИ.

СУРХОНДАРЁ. ДЕНОВ.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

28 Nov, 00:12


ҲАЗРАТ ШАЙХ ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР
Қуддиса сирруҳу



Нақшбандия тариқати олтин силсиласининг 17-соҳибҳалқаси – муршиди комили Хожа Алоуддин Аттор ҳазратлари Хожаи Бузург – Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг тариқатдаги икки буюк халифаларидан бири бўлганлар.

Тўлиқ исми – Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий – Хожа Алоуддин Аттор. Асли Хоразмдандирлар. Бухоро мадрасасида таълим олган. Ҳали мадрасани тугатмасданоқ ҳазрат Хожаи Бузрук – Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларига интисоб қилиб, ўзларига пир тутиб, ҳаётбахш нақшбандия сулукига кирганлар.

Ҳазрат Хожа Нақшбанд у кишига улуғ илтифот кўрсатиб, ўзларига халифа қилади. У киши бир умр Шоҳ Нақшбанд ҳазратлари билан бирга бўлиб, у зотнинг ишоратлари билан кўп кишиларни тарбият қилиб, маънавий камолотга етказганлар.

Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг вафотигача Бухорода яшаган. У зотнинг вафотидан сўнг Чағониёнга, ҳозирги Денов шаҳрига келиб, фаолиятларини давом эттирганлар.

Хожа Алоуддин Аттор ҳазратлари Шоҳ Нақшбанд ҳазратларининг вафотидан 11 йил ўтгач, ҳижрий 802 (милодий 1399) йил Ражаб ойининг йигирмасида, чоршанба кечасида Чағониёнда вафот этганлар.

Муборак қабри бугунги Денов шаҳрида. У зот дафн этилган мазорат ўз номи билан Шайх Аттори Валий қабристони ёки Оқостона бобо қабристони деб юритилади.

(давоми бор)


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

28 Nov, 00:08


****

ТАСАВВУРИМДАГИ БОЛАЛИКТЕПА


Қасрим менинг, о, Болаликтепам менинг,
Ой-қуёшга яқин турган капам менинг!

Ажаб, инсон сенингдек соф тепа кўрган,
Боши узра тинч, зангори капа кўрган.

Ҳаммопишу чиллак ўйнаб омон-омон,
Бола бўлиб кулган сенда яхши-ёмон.

Одам сенда кезиб, кўнгли қўшиқ бўлган,
Ошиқ териб, ошиқ ўйнаб, ошиқ бўлган.

О, Болаликтепам менинг – ўйим менинг.
Ўсдим, аммо етмас сенга бўйим менинг.

Билмагансан, тепалигим, завол надир,
Билмагансан, уруш надир, қамал надир.

Сен тўлгансан бир осуда нафасларга,
Сен истеҳком бўлмагансан нокасларга!

Сенда инсон бахтиқаро бўлган эмас,
Ҳеч эрк сўраб мотамсаро бўлган эмас;

Бўлган эмас юракларнинг олалиги –
Сенда ўтган одамзоднинг болалиги!..

1984

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

28 Nov, 00:08


МАХТУМҚУЛИ - ФИРОҒИЙ
қуддиса сирруҳу

****

КЕРАКДИР


Манман деган мард йигитга
Бир муносиб ёр керакдир.
Араб от, ёвқур йигитга,
Олмос зулфиқор керакдир.

Йигит улдир – юрт устинда,
Жонин берар ор устинда,
Мард йигитлар, эл устинда,
Номус билан ор керакдир.

Беш кун кўнгул хуш этмоққа,
Хонлар ёзиб, нон тўкмоққа,
Обрўй олиб, ном топмоққа
Қўлларида бор керакдир.

Макка борган – бўлар ҳожи,
Айрилиқ – ўлимдан аччи,
Мард йигитнинг дин – қиличи,
Ошиққа дийдор керакдир.

Орттирар фалак оҳ-зоринг,
Олар қўлдан ихтиёринг,
Махтумқули, севар ёринг
Сиёҳ зулфи тор керакдир.


Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

28 Nov, 00:08


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 26-куни.
Милодий 2024 йил 28-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Nov, 23:51


ҲАЗРАТИ ШАЙХ МАВЛОНО ХОЖА ЯЪҚУБ ЧАРХИЙ
қуддиса сирруҳу


****
Жаҳон тарихидаги энг азиз зотлардан бири, Нақшбандия тариқати муршиди комили, буюк шайх ва аллома Низомуддин Яъқуб ибн Усмон ибн Муҳаммад Чархийдирлар. У зот ҳазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг муриди, тариқатда ҳазрати Хожа Алоуддин Аттор ҳазратларининг халифаси ҳамда Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ҳазратларининг пиридирлар.

Мавлоно Яъқуб Чархий XIV аср охирларида – 1390 йилдан сўнг, яъни ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд вафот этгач, яқин дўсти ва айни вақтда устозларидан бири бўлган Хожа Алоуддин Аттор ҳазратларининг даъватига биноан Чағониёнга келганлар. Чунки ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд у кишининг тарбиятларини биринчи халифаси ҳазрат Хожа Алоуддин Атторга топширган эдилар. Чағониён ана шундай улуғ зотларнинг қадамжоси ва назаргоҳидир.

Муҳаммад Азим нақлига кўра, Хожа Алоуддин Аттор 1400 йилда вафот этгач, у зотнинг вафотларидан кейин ҳам Мавлоно Яъқуб Чархий бир неча йил Денов шаҳрида яшаганлар.

Яъқуб Чархийнинг Жалолиддин Румий «Маснавийи маънавий» асарига ёзган шарҳи – «Рисолаи Унсия» ва Қуръон шарҳи – «Тафсири Чархий» асарлари мавжуд. Китоб 30-жузънинг тафсиридан иборат. Бундан ташқари, алломанинг «Мухтасар дар баёни силсилаи нақшбандия» рисоласи ҳам бор.

Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида «Тафсири Чархий»нинг икки нусхаси сақланади, 2905/1-рақамли биринчи нусхада 49та суранинг тафсири берилган. Асар ҳижрий 1227 (милодий 1812) йилда хаттот Муҳаммад Шариф Мунший Бухорий томонидан кўчирилиб, китобат қилинган.

Иккинчи нусха эса шу институт жамғармасида 8563-рақами остида сақланади. Асар ҳижрий 1260 (милодий 1844) йилда хаттот Мирза Хожа ибн Абдуллоҳ Хожа Хевақий томонидан настаълиқ хатида кўчирилиб, китобаат қилинган.

Мавлоно Яъқуб Чархий ҳижрий 851 (милодий 1447) йилда Ҳисорда – бугунги Душанбе шаҳрида вафот этганлар. Қабрлари Душанбеда, ҳаво йўлларига яқин манзилда бўлиб, кўп файзли ва нурли зиёратгоҳдир.



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Nov, 23:51


#Adabiy_saboq

Adabiyot – so‘zga jon bag‘ishlamoqdir

* * *
Adabiyot, ayniqsa, she’riyat shunday narsaki, xohlasangiz ham, xohlamasangiz ham shuhrat qozonishga sabab bo‘laveradi. Lekin ijodkor shuhratning ketidan quvib, yengil-yelpi mavzularga berilsa, xalqqa, adabiyotga, xususan, o‘z-o‘ziga katta zarar yetkazadi.

* * *
Ijodkor uchun faqat bolalik xotiralari yoki mahdud tuyg‘ulari yetarli mavzu bera olmaydi. Ijodkor asl vatan farzandi bo‘lishi, xalqini buyuk g‘oyalar bilan ta’minlashi, insonlarga yuksak fazilatlardan saboq berishi uchun o‘z vatani, o‘z xalqi tarixini o‘rganishi zarur.

Mirzo Kenjabek

Batafsil

@yoshlikjurnali
Yoshlikjurnali.uz

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Nov, 23:50


* * *

Қуёш йўқ ғарб билан шарқнинг ҳукмида,
Ой йўқ осмон деган тахтнинг ҳукмида.
Ой, қуёш, коинот: замину само,
Жонлар ҳам, қалблар ҳам – Ҳақнинг ҳукмида!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Nov, 23:49


МАХТУМҚУЛИ - ФИРОҒИЙ
қуддиса сирруҳу


****

КЎНГУЛ

Билмасам ҳеч, қайси дарднинг мубталосидир кўнгул,
Ё Раб, ул бир бенавонинг кўп ҳавосидир кўнгул.

Ишқ дарёдир, туби йўқ, ҳижрон бир ўт – ўчмагай,
Ишққа майл этган бу ўтларга ёносидир, кўнгул.

Билмаган отмиш ўзин ишқ ўтига парвонадек,
Энди билмас чорасинким, не қилосидир, кўнгул,

Ийсонинг дами муҳол, Луқмон у ерда гунгу лол,
Ё Раб, ул дарднинг муҳол иш давосидир, кўнгул.

Гарчи ишқнинг дардидир, девонаи жон офати,
Ошно аҳли бу ғамни доим эгосидир, кўнгул.

Неча маҳрам бенаволар топдилар андин наво,
Манъ эдан андан мени, боқдим сиёсийдир, кўнгул.

Йиғлабон, Махтумқули, даргоҳга арзинг айтавер,
Не учун, кўп йиғлаган бир кун кулосидир, кўнгул.



Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Nov, 23:48


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 25-куни.
Милодий 2024 йил 27-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Nov, 01:10


****

Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Nov, 01:05


Ҳазрати Шайх Абу Бакр Варроқ Термизий
қуддиса сирруҳу ҳикматларидан


****
«Ҳаким зотлар (ҳикмат ато этилган кишилар) пайғамбарларнинг издошларидир.
Нубувватдан (пайғамбарликдан) кейин ҳикматдан бошқа ҳеч нарса қолган эмас, магар ҳикмат қолган.
Ҳикмат эса барча (диний ва дунёвий) ишларнинг ҳаққоний ҳукмларидир.
Ҳикматнинг биринчи белгиси сукутдир ва эҳтиёжга яраша сўз айтмоқликдир».

****
«Орифнинг сукути фойдали ва сўзлари суюкли бўлгай».

****
«Токи оломондан чекинмас ва улардан қўрқинч туймас экансан, Ҳақ таоло билан унсият (яқинлик, дўстлик) тамаъ қилма.
Токи кўнглинг дунё билан машғул экан, фикрат ва ибрат тамаъ қилма.
Токи кўксингни раёсат ва мансаб талабидан покламас экансан, Аллоҳдан илҳом ва ҳикмат тамаъ қилма!»

****
«Оқилларга иқтидо – эргашув билан, зоҳидларга ҳусну мадоро – гўзал муомалот билан, жоҳилларга эса сабри жамил – чиройли сабр билан суҳбатдош бўл».

****
«Агар бир киши ўз нафсига ошиқ бўлса, албатта, кибр, ҳасад, хорлик ва мазаллат (тубанлик) унга ошиқ бўлгай».

****
«Агар тамаъдан: «Отанг ким?» – деб сўрасалар: «Отам тақдир қилинган ризққа шак келтирмоқдир», – дейди.
Агар: «Мақсудинг недир?» – деб сўрасалар, «Маҳрумлик!» – дея жавоб бергай».



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Nov, 01:01


МАХТУМҚУЛИ - ФИРОҒИЙ
қуддиса сирруҳу


****
Эй аҳли дарвиш, билгил,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон¹ .
Сабр ила амал қилгил,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.

Бесабр бўлган хуноб ичар,
Бўлар балоларга дучор,
Ёпуқ эшикни сабр очар,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.

Шошмоқ эрур ул шайтондан,
Сабр айламоқ – Раҳмондан,
Маърифат етар жонондан,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.

Зикр айлаганлар завқланар,
Шукр айлаганлар шавқланар,
Бесабрлар маҳрум бўлар,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.

Бесабрнинг иши йитар,
Сабр айласа – иши битар,
Ногоҳ Худойим эл тутар,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.

Бесабр кўргайдир озор,
Боши билан бўлар безор,
Шайтон билан йўлдан озар.
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.

Ҳақ зикрини кўп айлагил,
Жаҳд айлагил, жаҳд айлагил,
Сабр айлагил, сабр айлагил,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.

Махтумқули, билгил аён,
Панду насиҳатдир ҳамон:
Ас-сабру мифтоҳул-жинон,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон!..


Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.


1. Ас-сабру мифтоҳул-жинон – Сабр жаннатнинг калитидир.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Nov, 01:01


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 24-куни.
Милодий 2024 йил 26-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

24 Nov, 20:20


ҲАЗРАТИ ШАЙХ МУҲАММАД ИБН ҲОМИД ТЕРМИЗИЙ
қуддиса сирруҳу ҳикматларидан


****

«Тафаккур беш нарсага асосланади:

Биринчи – Ҳақ таолонинг оят-аломатларини тафаккур қилиш; бундан маърифат туғилади.

Иккинчи – Ҳақ таолонинг неъматлари, эҳсон ва яхши­ликларини тафаккур қилиш; бундан муҳаббат туғилади.

Учинчи – Ҳақ таолонинг хушхабар – ваъдаларини ва берадиган ажр-савобларини тафаккур қилиш; бундан Аллоҳга мувофақат қилиш – Унинг ризолигига интилишга рағбат туғилади.

Тўртинчи – Аллоҳнинг ваъидлари – ёмон оқибатдан қўрқитувчи хабарлари ва жазоларини тафаккур қилиш; бундан ҳар хил нарсаларга аралашишдан ва гуноҳларга тушишдан қўрқув туғилади.

Бешинчи – Парвардигори оламнинг эҳсонларига нисбатан нафснинг жафосини тафаккур қилиш; бундан солиҳ комилларнинг фикрлари туғилади...
Ва Аллоҳни зикр қилишдан ҳаё туғилади...»

****

«Ҳеч бир киши, токи муҳаббат аҳлининг ҳимматини топмагунича, мукаммал сифатлиғ ҳимматни топа олмайди. Муҳаббат аҳли эса бу сифатлиғ ҳимматни, албатта, суннатга эргашиш ва бидъатлардан қочиш билан топдилар. Чунки Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳиммат жиҳатидан бутун халқдан устун эдилар ва яқинлик жиҳатидан муҳаббат аҳлининг энг сазовори эдилар».

****

«Авлиёларнинг валоятини инкор этиш жоҳилларнинг қалбларида бўлади...»

****

«Аллоҳни билган зотлар Ҳақ таоло белгилаган одоб ҳудудида тўхталган бўладилар. То Аллоҳнинг изни бўлмагунича, бу ҳудуддан асло ташқари чиқмайдилар».

****

«Кимки машойихи киромнинг ишларига ва адабларига рози бўлмаса, у Аллоҳнинг Китобига ва Пайғамбарнинг суннатига адаб сақламаган бўлади».



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан
.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Nov, 07:46


ҚЎЛИНГНИ ПАРДАЛАР ҚИЛДИНГ...

Юзингни бир кўрай десам
Қўлингни пардалар қилдинг.
Завқий

Ёр юзини бир кўрмоққа зор,
Фарёд қилиб ўтди устозлар.
Замон ўзга энди, ўзга ёр,
На парда бор, на ишва-нозлар.

Мумтоз шоир қайтса тирилиб,
Ўзга байтлар айтиб кетарди.
Қўлни юзга пардалар қилиб,
Замонига қайтиб кетарди.

2004

Эркин Воҳидов,

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

21 Nov, 19:36


Ҳазрат Ҳаким Термизий билан ҳазрат Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ўрталаридаги маънавий иртиботлар


Ҳазрат Ҳаким Термизий билан ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ўрталарида тўрт асрдан ортиқ – 410–420 йиллик масофа бор: Термизий 898 ёки 909 йилда вафот этганлар, Баҳоуддин Нақшбанд пиримиз эса 1318 йилда туғилганлар.

Лекин маъно оламида бу икки азиз зот ўрталарида маънавий боғлиқлик борлигига далиллар кўп.

«Мақомоти Шоҳ Нақшбанд» китобида айтилади: «Нақл қилишларича, ҳазрат Хожа (Баҳоуддин Нақшбанд) бундай дедилар:

«... Бир кун кечаси турк машойихларининг улуғларидан бўлган Ҳаким Ато (Термизий) қуддиса сирруҳуни тушимда кўрдим. Улар мени бир дарвишга топширар эдилар. Уйғонган пайтимда дарвишнинг шамойил ва сиймолари эсимда қолган эди.

Солиҳа бувим бор эди, бу тушни у кишига айтдим. «Турк машойихларидан сенга насиба ҳосил бўлади», – дедилар. Мен доимо ўша дарвишни кўриш орзусида юрар эдим.

Бир куни Дарвозаи Оҳангарондан чиқаётиб, ўша дарвишга дуч келиб қолдим... Мурғқўши кўчасига етиб, бир уйга кирди. Мен эса орқага қайтдим.

Тунда танишларимдан бири менинг олдимга келди. «Халил номли бир турк шайхзодаси сени йўқлаяпти», – деди. Хурсанд бўлиб ўрнимдан турдим. Куз фасли эди. Бухоро неъматларидан бироз ҳадя олдим ва бордим. У ерда бир хона бўлиб, дарвиш хонанинг бурчагида ўтирган экан. Олдида бир гуруҳ киши бор эди. Салом қилиб ўтирдим.

Сўнг ўша тушни айтиш истаги туғён урди. Шу пайт менга туркийда: «Улким сенинг кўнглингдадур, ўзи бизга аёндир, айтмоқ не ҳожат?» – деди. Ҳолим ўзгарди, унга майлим зиёда бўлди.
Мен унинг мулозаматида бўлдим. Унинг ҳузурида ажойиб ҳолатларни кўрдим...»

Улуғ устозлар: «Авлиёнинг руҳи вафотидан кейин янада қувватга киради», – дер эдилар. Бу воқеадан ҳазрат Ҳаким Термизий руҳониятларидан Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд пиримизга улуғ бир насиба етганлиги маълум бўлади.

«Мақомот»да яна ушбу нақл келтирилади: «Ҳазрат хожамиз ҳаётларининг охирларида кўпинча сулуклари ҳақида ҳикоят қилиб берар эдилар. Улар ўз таважжуҳ (диққат)ларини тариқат машойихлари ва улуғларига, қаддасаллоҳу арвоҳаҳум, қаратар эдилар...

Агар улар Хожа Ҳаким Али Термизий қуддиса сирруҳунинг руҳониятига таважжуҳ қилсалар, бу таважжуҳнинг асари соф бесифатлик ҳолатида бўлар эди. Бу бесифатликда ҳеч бир иш кўзга ташланмасди. Етти юз саксон тўққизинчи йилда айтган эдилар:

«Йигирма икки йилдирки, биз Ҳаким Али Термизий тариқатига эргашамиз ва улар бесифат эдилар. Агар бирор киши билса, мен ҳам бу замонда бесифатдурман».
Бесифатлик эса жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссаломда ва авлиёларнинг улуғларида бўладиган муборак хислатдир.

Яна «Мақомот»да Шайх Абдуллоҳ Хўжандий нақл қилади: «Менинг ҳазрат Хожа (Баҳоуддин Нақшбданд) қаддасаллоҳу сирраҳул азизга етишганимнинг сабаби шу эдики, ҳолнинг аввалида менда жазба пайдо бўлган эди. Беқарор эдим ва кучли изтиробим бор эди. Шу ҳолатда ҳар тарафга чопар эдим.

Ногоҳ Термизга бориб қолдим. Хожа Али Ҳаким Термизийнинг мунаввар марқадларига таважжуҳ қилдим. Мени уйқу элитди. Тушимда менга деди:
«Мен Хожа Муҳаммад Али Ҳаким Термизийман».
Ёнида нуроний бир пир бор эди.

«Бу киши Хизр алайҳиссаломдир. Аммо сен ҳозир ўзингга ташвиш берма ва изтиробга тушма, сен қидираётган нарса ўн икки йилдан сўнг Бухорода, ўша даврнинг Қутби замони бўлган Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қошида ҳосил бўлади», – деди.

Бу воқеалар Ҳазрат Ҳаким Термизий билан ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ўрталаридаги маънавий иртиботга далилдир.


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

21 Nov, 19:36


ДАРВИШЛАР
(Тарих)

Ҳақ деб кирар йўлларга,
Макони йўқ дарвишлар.
Ҳақдан ўзга сўзларга
Забони йўқ дарвишлар.

Гарчанд ранги сўлғундир,
Муҳаббатга тўлғундир,
Ичи ишқдан гулгундир
Исёни йўқ дарвишлар.

Севар кичик-катта ҳам,
Тани ёнмас ўтда ҳам,
Ичларида битта ҳам
Ёмони йўқ дарвишлар.

Дили соф, юзи нурли,
Ҳақдан огоҳ, шуъурли,
Қалби озод, сурурли,
Армони йўқ дарвишлар.

Маъсиятдан қочгувчи,
Бағрин нурга очгувчи,
Ўзидан нур сочгувчи,
Зулмони йўқ дарвишлар.

Жудо бўлмас аслидан,
Умид этар васлидан,
Ҳеч бир одам наслидан
Гумони йўқ дарвишлар.

Улар ким? – деб кулинар,
Мирзо бағри тилинар,
Маҳшар куни билинар
Ёлғони йўқ дарвишлар...

2002 й

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

21 Nov, 19:36


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 20-куни.
Милодий 2024 йил 22-ноябрь.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Nov, 23:08


#нафс_тарбияси

ҲАЗРАТИ ШАЙХ МУҲАММАД ИБН АЛИ ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ
қуддиса сирруҳу сўзи:


"ДУШМАН ИЧКАРИДА ЎРНАШИБ ОЛГАН... "

«Бир киши кўп риёзат чекса ва кўп зоҳир адабларни бажо келтирса ва унда таҳзиби аҳлоқ – аҳлоқий покланиш ҳосил бўлиб, Аллоҳ таоло ато этган нурларни ўз кўнглида топса ва бу сабаб билан кўнгли фараҳ топиб, очилиб, кўкси кенгайса ва ундан кейин унинг нафси тавҳид фазосига ўтса ва бундан шодланса, ана шундан сўнг, шубҳасиз, у ўша нуқтада узлатни тарк этади ва энди сўз айта бошлайди, бу йўлда ўзида юз берган футуҳотни шарҳ этишга киришади.

Ана шунда халқ, унинг сўзлари ва ғайбдан етган футуҳоти сабабли унга иззат-икром кўрсатиб, уни эъзозлай бошлайди, уни улуғ санайди.

Бас, ана шу ўринда нафс қониқиш ҳосил қилади ва худди бир арслондек унинг ичидан ирғиб чиқиб, энди бўйнига миниб олади.

Ўз мужоҳадаларининг ибтидосида унда пайдо бўлган лаззатлар (ва маънавий завқлар) энди ёйилади. Бунда нафс худди бир сапчиб тўрдан қутулган ва дарёга шўнғиган балиққа ўхшайдики, энди унинг олдини зинҳор тўр билан тўсиб бўлмайди.

Тавҳид фазосига етган нафс энди аввалгидан кўра минг карра тубанроқ ва маккорроқ бўлади. Чунки аввал у боғланган эди, энди эса ечилди ва озод бўлди. Чунки аввал у башарият торлигидан ўз феъл-атвори асбобини ясаб олган бўлса, энди эса тавҳид кенгликларидан ўз асбобини тузиб олади.

(Яъни аввал инсонлик доирасида унинг ёмон ишлар қилиш имконияти чекланган бўлса, энди тавҳид кенгликларида нафснинг ёмон ишлар қилиш соҳалари ҳам кенгаяди).

Бас, ҳеч қачон нафсдан эмин бўлма ва қулоғингни сергак тут, ана шунда нафс устидан зафар топгайсан.

Ва биз билдирган офатдан ҳазар қил, чунки душман ичкарида ўрнашиб олган...»


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Nov, 23:07


****

БЕРКИНИШ

Мени ҳам соғинган бирон зот борми?
Дунёда ҳижрондек истибдод борми?
Сизиб гул юзиндан умрим ўтарми? –
Тиниқ кўз ёшингга беркингим келди.

Учаман, юксакроқ чорлар самолар,
Тубанга тортолмас мени иғволар.
Ғаюр ғийбатчилар, шум бенаволар,
Бас! Само тўшингга беркингим келди.

Ерда на зўрим бор менинг, на зарим,
Қуллик не? Зулм не? Узлатим, қаърим –
Ҳақ йўл иморати – Қуръони карим,
Шаффоф оғушингга беркингим келди.

Дўстлардан юз бурдим, эркдан беркиндим,
Чангидим, тилсимот сочига индим,
Ёмон парчаландим, мен ёмон синдим –
Бир шафиқ очунга беркингим келди.

Сиз мени на шовқин-ғавғодан изланг,
На исён, на шеър, на дунёдан изланг,
Ёронлар, Мирзони Мирзодан изланг,
Ўз ичу тошимга беркингим келди!

1990 й


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Nov, 23:07


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

(Саъдий Шеърозий ғазалига татаббуъ)


Сен жонингдан кечмасдан
жонон орзу қиларсан,
Белдан зуннор кесмасдан
иймон орзу қиларсан.

“Ман ъарафа нафсаҳу..."
дерсан, ундоқ эмассан,
Малаклардан юқори
сайрон орзу қиларсан.

Бир тифли наврастадек
этагингни от қилиб,
Қўлга чавгон олмасдан
майдон орзу қиларсан.

Билмадинг сен ўзингни,
садафда не гавҳарсан,
Мисрга султон бўлиб,
Канъон орзу қиларсан!

Ул азал оламинда
сен кутмадинг абадий,
Пар ва болинг битмасдан
жавлон орзу қиларсан.

Етмиш етти парда бор –
Дўстингни қилма орзу,
Еттисин ўтмай, васлин
чунон орзу қиларсан.

Ўттизтаси кўздадир,
ўттизтаси – кўнгилда,
Буни билмай, кўрмоқни
чандон орзу қиларсан.

Бунда хизматга келдинг,
бандалик эт, хизмат қил,
Ҳали қул бўлмай туриб,
султон орзу қиларсан!

Юнус, тушдинг бу дардга,
Аййубдайин сабр айла,
Дардга чидай олмассан,
дармон орзу қиларсан!..


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Nov, 23:06


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 19-куни.
Милодий 2024 йил 21-ноябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Nov, 22:41


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ҲАМДУНИ ҚАССОР
қуддиса сирруҳу ҳикматлари


****
Ҳар кимки таҳқиқ аҳлидан бўлса, ўз ҳолидан хабар бермас ва ҳеч кимсанинг сирини фош этмас. Ўз сирини фош бўлмоғини истамаган киши бошқанинг ҳам сирини фош этмагай.

****
Ҳар кимки ўзини якка-устун қўйса, фиръавндан баттар бўлур.

****
Сархушни кўриб, маломат қилма, шояд ўзинг ҳам бир кун “сархушликка” (яъни Ҳақ йўлидаги сархушликка) мубтало бўлсанг.

****
Агар дарвиш ўз ҳолига такаббурлик қилса, унинг кибри бекларнинг кибриданда ортиқ бўлур.

****
Барча касалликларнинг манбаи ва диннинг офати кўп емоқдандир.

****
Таваккул улдирки, ярим чақанг ҳам бўлмагани ҳолда минг дирҳам қарзингни узмоқ учун Ҳақ таолодан умидингни асло узмагайсан.
Таваккул Ҳаққа сидқидилдан юз тутмоқ ва барча яралмишлардан буткул умидини узмоқ ила бўлур.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Nov, 22:40


« ОҚИБАТ ҚАЙТАРГА ВАТАНИНГ БЎЛСИН...»

Тўртликлар


****
Дунё не доною мардни ўткарди,
Ҳар кимга лутфидан сирлар еткарди.
Сени ҳалокатга дуч қилди ақлинг,
Мендек девонани жунун қутқарди.

****
Дунё уйинг бўлсин, чаманинг бўлсин,
Доим эркин хаёл маъманинг бўлсин.
Жаҳонгашта бўлиб, дунё кезсанг ҳам,
Оқибат қайтарга Ватанинг бўлсин!..

****
Инсонни шарафли қилган Аллоҳдир,
Инсондир, Раббидан кимки огоҳдир!
Байтул-Атиқ¹ номли энг қадим Маъбад
Муқаддас, муборак Каъбатуллоҳдир!..

****
Раббим, айирмагин Олий Рафиқдан,
Дуо нурин топдик Байтул-Атиқдан.
Ҳар ким ошиқ бўлиб, Сенга интилар
Олис-олис водий – фажжул-амиқ²дан .


Мирзо КЕНЖАБЕК


1. Байтул-Атиқ – кўп қадимий, беҳад нодир, жуда ҳурматли, ҳимояланган; Қуръони карим, Ҳаж сураси, 29-оятидан; маъноси: “Кейин (умумий баданий покланиш билан) кирларини кетказсинлар, (агар бирор нафл ибодатни назр билан ўз зиммаларига вожиб қилган бўлсалар,) назрларини бажо келтирсинлар ва Байтул-Атиқни (кўп қадимий, беҳад нодир, ғоят ҳурматли Уй бўлмиш Каъбани) тавоф қилсинлар (тавофи зиёрат этсинлар)”.

2. Фажжул-амиқ – узоқ-узоқ йўл, олис-олис манзиллар; Қуръони карим, Ҳаж сураси, 27-оятидан, маъноси: “Инсонлар орасида ҳажни эълон қилинг: хоҳ пиёда, хоҳ узоқ-узоқ йўлдан озғин-ҳорғин туяларда сиз томон келсинлар”.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Nov, 22:39


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 18-куни.
Милодий 2024 йил 20-ноябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Nov, 23:34


ҲАЗРАТИ ШАЙХ АБУ ҲАФС ҲАДДОД
қуддиса сирруҳу ҳикматлари


****
Валий ўз нафсидан холислик истаган кишидир.

****
Бахил – қўлидан келган яхшиликни вақтида қилмаган, кўрбахил эса ўзи яхшилик қилмагани устига бошқанинг ҳам бировга яхшилик қилмоғини истамаган нокасдир.

****
Жўмард – бир мусулмон биродарининг дунё ва охиратдаги насибини ва яхшилигини ўзиникидан устун қўйган одамдир.

****
Эй биродар! Шундай эшикка мулозим бўлки, у ерда барча эшиклар сенга очилсин. Шундай саййидга мулозим бўлки, у туфайли жамики олам саодати сенга бўйин эгсин.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Nov, 23:33


«ИШҚ ИШИ БИТМАГАЙ ХАЛОЙИҚ БИЛАН...»

Тўртликлар



* * *
Умрингни кўп қисқа кўрса ҳам фалак,
Нур дея, гул дея вужудинг ҳалак.
Сени ўлдирсалар, танангда қон йўқ,
Қонингни ким ичди, жоним, капалак?..

* * *
Йўл яна ўшадир, ул баҳор қани?
Ерлар, қирлар ўша, лолазор қани?
Қалб ўша, дил ўша – умидлар қайда?
Умрингга нур берган ишқи ёр қани?

* * *
Ер билан самонинг сенга фарқи йўқ,
Паст билан аълонинг сенга фарқи йўқ.
Айт бизга: ошиқлик қандай сазодир? –
Дард билан давонинг сенга фарқи йўқ!

* * *
Дўст, майли, туҳмат қил, ҳақорат қилгин,
Тангрим, сен сабрга ишорат қилгин.
Қалбимга урилган ҳар бир озорни
Бирор гуноҳимга каффорат қилгин.

* * *
Сўзлаш самодаги малойик билан,
Сирлашма кўп аҳли алойиқ билан.
Ошиқ, Гўрўғлидек ўзингдан қолма,
Ишқ иши битмагай халойиқ билан.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Nov, 23:32


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 17-куни.
Милодий 2024 йил 19-ноябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Nov, 17:22


18 ноябрь - Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун

****
ОНА ЎЗБЕКИСТОН

Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Комронбек САМАРҚАНДИЙ.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Nov, 19:21


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ЖЎНАЙД БАҒДОДИЙ
қуддиса сирруҳу ҳикматларидан:

****
Футувват (жавонмардлик) Шомда, фасоҳат Ироқда, сидқ Хуросондадир.
Бу манзилда йўлдан оздиргувчилар кўп. Йўл бошида хатарли 1) макр, 2) қаҳр ва 3) лутф - тузоқлари бор, буларнинг эса ниҳояси - охири йўқдир.

****
Банда билан Ҳақ таоло ўртасида тўрт денгиз бор; уларни кечиб ўтмагунча Унга етишиб бўлмас:
1. Дунё. Унинг кемаси зуҳддир.
2. Халқ. Унинг кемаси узлатдир.
3. Иблис. Унинг кемаси душманлигини билиб, ундан сақланмоқдир.
4. Нафс. У ёмонликни буюрувчи, ҳавога учувчидир. Эр улдирким, ўз нафсини мағлуб этгай.

****
Ҳар кимнинг руъяти (кўриши) ибрат бўлмаса, унинг кўрмаслиги кўришидан кўра афзалроқдир.

****
Дарвиш улдирким, ер каби бўлгай, устига супуринди тўксалар, сабр - таҳаммул этгай ва барча яхшиликларни унда кўргай.

****
Сўфи улдирки, соф - холис бўлгай;
бу Ҳақ таолодан бошқасидан узилмоқ билан ва нафсига тилакларини бермаслик билан бўлгай!

Ва яна кўнгли худди Иброҳим Халилуллоҳ кўнглидек дунё дўстлигидан салим бўлгай; таслимияти худди Исмоил алайҳиссаломнинг таслимиятидек бўлгай; ғуссаси худди Довуд алайҳиссаломнинг ғуссасидек бўлгай; сабри худди Айюб алайҳиссаломнинг сабридек бўлгай; фақри худди Ийсо алайҳиссаломнинг фақридек бўлгай; шавқи худди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шавқидек бўлгай.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Nov, 19:21


« ҚОНУН ЙЎҚ ИШҚ ДЕГАН ҚОНУНДАН БЎЛАК...»

Тўртликлар


* * *
Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
Дунё матоидан қандай ғамим бор?
Раббим бор, меҳрибон, Пайғамбарим бор,
Бас, менинг оламда нима камим бор?!

* * *
Дунёда шоҳмисан, косибми, тожир,
Нафсинг ватанидан қалбингни қочир.
Мадинага кўчган муҳожир дерлар,
Раббига кўчганлар – аслий муҳожир!

* * *
Кўзимдан ёш кетиб, қурғоқ бўлурман,
Шарбат ичган сари қақроқ бўлурман.
Йиллар йўлларингда йиғлаган сайин
Вужуд лойим қуриб, тупроқ бўлурман.


* * *
Тўрт девор ичинда бахтга ялчидим,
Тўрт жониб – тўрт фаслин қалбга санчидим.
Шу дунёдир менинг тутган мадрасам,
Турган меҳмонхонам, топган масжидим.

* * *
Қонун йўқ ишқ деган қонундан бўлак,
Қисмат! Бас, сўрмагил қонимдан бўлак.
Рақиб борин тикди жонидан бошқа,
Менинг ҳеч нарсам йўқ жонимдан бўлак.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Nov, 19:20


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 16-куни.
Милодий 2024 йил 18-ноябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Nov, 05:11


17 ноябрь — Халқаро талабалар куни!

Мирзо Кенжабек

ТАЛАБАЛИК ТУГАГАНИ ЙЎҚ...

...Талаба эдим мен. Баъзан оч эдим,
Сўнгги тангаларим мендан уялган –
Чўнтагимни тешиб, йўл топиб,
Костюм астарига қамалган.
У пайтлар иккинчи ётоғхонанинг
Ғиштин баданлари яланғоч эди,
Бизнинг хотиралар энди сувалган.

Унда талабалар ухлайди ҳануз –
Ҳар турли шеърларнинг одил ҳаками.
Уларни уйғотар
Йўлакдаги шип-шип товушлар –
Саҳархез қизларнинг юмшоқ қадами.
Улар тонгда ухлар донг қотиб,
Тан қатор, руҳ қатор, ўй қатор.
Уларни уйғотар «Тарих», «Фалсафа»,
«Сиёсий иқтисод» уйғотар!

Тонгда самолётлар уйғотар мени.
Ватан осмонида учоқлар рақси.
Қайси манзилларга бўлса ҳам, тонгда
Учиб кетаётган одамлар яхши. ..

👉🏻Тўлиқ ўқиш

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Nov, 02:24


****

«НАЗАР СОЛДИМ, ТАНИШ ТОҒЛАР КЎРИНДИ...»


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Nov, 02:16


АЛПОМИШНИНГ БОЙСУН - ҚЎНҒИРОТГА
ҚАЙТИШИ

Усмон Азимовга


Алпомиш чоҳдан чиқиб... Бойсун-Қўнғирот элига қараб келаётир; тоғларга, боғларга, сурув ва йилқиларга, нору норчаларга қараб: "Булар кимники?" - деб сўраб келаётир; «Алпомишники», деганнинг бошини силаб, «Ултонники» деганни саваб келаётир...


Назар солдим, таниш тоғлар кўринди,
Тоғ бошида кумуш қоғлар* кўринди.
Кўзларимга сўлу соғлар бир замон
Ўзимники бўлган чоғлар кўринди;
Ҳей жўралар, таниш тоғлар кимники?
Ҳей тўралар, кумуш қоғлар кимники?

Ортда қолди жанглар – урув қирувлар,
Насиб экан Бойсун элда юрувлар,
Оҳ, кўзимга кўринди-ку сурувлар:
Қўнғироқли бу сурувлар кимники?
Сурув боққан ҳув сулувлар кимники?

Давринг кепти, яйрабсан, қулзодалар!
Онам соғми, тирикмикин оталар?
Оҳ, кўзимга кўринди-ку подалар:
Пода боққан ҳув оталар кимники?
Кипригимда бу шодалар кимники?

Эгнинг юпун, кўнглинг ярим, қорнинг оч,
Туябоқар бўлиб даштда ёйдинг соч,
Воҳ, кўнглим-а, воҳ, синглим-а, Қалдирғоч,
Сенга етган бу озорлар кимники?
Сўйла, чўккан ҳув мозорлар кимники?

Йилқи борар, тойчоқлари гижинглар,
Кимникидир манов қалин хуржунлар?
Сўзланг, қирлар, кимнинг бўлди Барчинлар?
Сўйланг, ерлар, тулпор отлар кимники?
От ҳайдаган манов зотлар кимники?

Уфқларга боқадирман чалажон,
Сўнгги қасос кунларига яра, жон,
Тилинг бўлса, сўйла, дўстим, Қоражон,
Карвон юрган бу майдонлар кимники?
Саҳроларда куйган жонлар кимники?

Чўпонларга боқдим бағрим тилиниб,
Қалтирайди, очолмайди дилини,
Ким тугди бу бурро элнинг тилини?
Сўйланг, ахир, бу яйловлар кимники?
Қултой бобо, ҳу ўтовлар кимники?

Бош кўтариб қара, бобом, Қултойим,
Алпомишни қайтиб бергай Худойим,
Фақат аввал ростин сўйла, кўройин,
Боши эгик ҳув одамлар кимники?
Бу давронлар, бу оламлар кимники?..

Алпомиш кўзини туман босган Қултой бобосига
Ўзини танитди. ... Бу кўп қадимги достон. Мен бир
бўлагини ўзимча такрорладим. Алпомишнинг яна
нималар қилганини бошқалар айтаверсинлар...


1984-85

ИЗОҲ. Шеър мустамлака даврида ёзилган ва унда ҳамма нарсасидан, эрку ҳуқуқидан маҳрум бўлган халқнинг аҳволини ифодалашга ҳаракат қилинган. Усмон Азимнинг бахшиёна услубида ёзилгани сабабли устозга бағишланган...
(Муаллиф.)

* Қоғлар - тоғлар бошида сувлар йиғилган кўлмаклар.

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Nov, 19:48


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ЖЎНАЙД БАҒДОДИЙ

Ҳазрати шайхул-машойих Жунайд Бағдодий, қоддасаллоҳу сирраҳу ва руҳаҳул азиз, шайхлар оламининг шайхи эди. Сўзлари тариқат ичра суҳбатдир. Бағдодда уни “Султонул-муҳаққиқийн” (Ҳақиқат аҳлининг султони) дер эдилар.

Ҳазрати Саҳл Тустарий эса Жунайд ҳазратларини “Асрнинг қутби” дер эди.

Кўп муборак таснифлари бор. Умрининг охирги пайтларида душманлари уни зиндиқ (худосиз) дедилар ва саодатли бошига қасд қилдилар. Аммо, қўлларидан ҳеч нарса келмади. Барча қасд қилган ғанимлари кўр бўлди.

Ул зот кўп табаррук шайхларнинг юзини кўрган, ҳазрати шайх Сирри Сақотийнинг муриди ва жияни эди.

Бир куни шайх Сирри Сақотийдан сўрадилар:
- Ҳеч мурид шайхидан устун бўлурми?
- Ҳа, бўлур. Жўнайд менинг муридим, аммо мендан ортиқдир.

Жўнайд етти ёш эканлигида тоғаси Сирри Сақотий уни ҳажга олиб борди. Ҳарами шариф ичра тўрт юз пир шукр борасида сўзлашдилар. Сирри Сақотий ҳазратлари жиянига юзланиб:
- Сен ҳам бир нарса де – дедилар.
Жўнайд бошини қуйи эгиб, тафаккурга толганидан кейин, дедики:
- Шукр - жаноби Ҳақ берган неъмати билан Унга осий бўлмасликдир ва Унинг неъматини маъсиятга (гуноҳ ишларга) сармоя қилмасликдир.

Бу жавобни эшитган тўрт юз улуғ пир бир овоздан унинг ҳақига дуои хайр қилдилар. Сирри Сақотий ҳазратлари ҳам жиянини дуо қилдилар ва сўрадилар:
- Эй ўғил! Бу сўзни қаердан топдинг?
Жўнайд:
- Эй саййид! Бу сўзни сизнинг суҳбатингиздан топганмен, – деди.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Nov, 19:40


« ҚУВОНЧИМ, ТИНЧИМ ЙЎҚ ЎЗИНГДАН ЎЗГА... »

Тўртликлар


* * *
Чўллар бор, тафтидан нон иси келар,
Диллар бор, меҳридан жон иси келар.
Золимлар боғида юз хил гуллар бор,
Лекин даргоҳидан қон иси келар...

* * *
Поклар дуосидан бало қурийди,
Офатлар дафъ бўлиб, ғавғо қурийди.
Бир юртда бир ёстиқ қуриса ноҳақ,
Ердаги энг улуғ дарё қурийди.


* * *
Аслий дўсту ёрлар келсин биз томон,
Ғамгинлар, беморлар келсин биз томон.
Давлати борларни тўрга ўтқазинг,
Фақат қалби борлар келсин биз томон!..


* * *
Бандаман, Ҳаққа ҳеч шакку райбим йўқ,
Ҳадду ҳудуд ичра илми ғайбим йўқ.
Аллоҳ душманлари наздида лекин
Ҳаққаки, иймондан ўзга айбим йўқ.


* * *
Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга,
Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга,
Бағримни эзолмас дунё қайғуси,
Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Nov, 19:40


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 15-куни.
Милодий 2024 йил 17-ноябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Nov, 00:56


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ЮСУФ АСБАТ
қуддиса сирруҳу ҳикматларидан:

****
Дунёдан сақлангайсиз, Ҳақ таолодин қўрқгайсиз ва унинг амрига мутеъ бўлгайсиз.

****
Сўрадилар:
- Тавозуънинг ва хокисорликнинг асли нимадир?
- Тонг чоғи уйингдан ташқарига чиқсанг, кимни учратсанг, уни ўзингдан яхшироқ, деб билгайсан.

****
Тавозуънинг ҳадди улдирки, ҳар ким сенга ҳақ гапни сўзласа, қабул этгайсан, сендан паст бўлса ҳам, уни ўзингдан улуғ деб билгайсан ва елим каби юмшоқ бўлгайсан, туя каби бўйсунгайсан.

****
Ҳар қачон сенга яхшиликдан ёки ёмонликдан бир нарса етса, шукр айлагайсан.

****
Ориф улдирки, фазилатини Ҳақдан кўргай, айбини нафсидан кўргай.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Nov, 00:56


« КЎП УЙҚУ, КЎП СЎЗНИ ЭШ ЭТАР ИНСОН... »

Тўртликлар


* * *
Инсон, нафсингда не гуноҳ қилгансан? –
Дилни хор, умрингни табоҳ қилгансан.
Хоҳи бутпарастсан, хоҳи ўтпараст,
Асли ўз нафсингни илоҳ қилгансан.

* * *
Кўп уйқу, кўп сўзни эш этар инсон,
Шундан ўз қалбини тош этар инсон.
Бошқалар айбини гапирган чоғда
Асли ўз борини фош этар инсон.

* * *
Эй табиб! Ҳақ сўзга забонинг йўқми?
Ҳеч ғафлат дардига имконинг йўқми?
Ухлатгувчи дори-дармонларинг кўп,
Қалбни уйғотгувчи дармонинг йўқми?

* * *
Табиб дер: комил сўз тилимдан келмас,
Ҳар кимни даволаш илмдан келмас.
Оқилни ухлатиш қўлимдан келар,
Ғофилни уйғотиш қўлимдан келмас.

* * *
Даво излаганлар бир қадар марддир,
Жаҳолат аҳлининг ҳоли кўп баддир.
Балки, ўлимнинг ҳам бордир давоси,
Ва лекин жоҳиллик бедаво дарддир.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

16 Nov, 00:56


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 14-куни.
Милодий 2024 йил 16-ноябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Nov, 00:46


Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимасига шарҳ

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Қуръони Каримнинг моҳир таржимон Мирзо Кенжабек томонидан таржима қилинган “Aнворул-Қуръон: “Файзул-Фурқон” номли еттинчи таржимасини чоп этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/656918

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Nov, 00:45


УЛ НИМАДУР, ЕМАДИЛАР, ТЎЙДИЛАР?..

Махтумқули шеърияти – нурли шеърият. Унинг ижодида дунёвий ва ухровий илм-маърифатдан хабар берувчи савол-жавоб тарзидаги шеърлар алоҳида мавқеъни ишғол этади, юракларни ларзага солади. Адибнинг Турди шоир билан айтишувига диққат қилайлик:

Махтумқули:
– Ул нимадир, ёқаси бор, ёни йўқ?
Ул нимадир, қаноти бор, қони йўқ?
Ул нимадир, одам ютар, жони йўқ?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!

Турди шоир:
– Ул кафандур, ёқаси бор, ёни йўқ,
Капалакдур, қаноти бор, қони йўқ,
Қаро ердур, одам ютар, жони йўқ,
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир...

Махтумқули:
– Ул нимадур, емадилар, тўйдилар?
Ул нимадур, қиёматга қўйдилар?
Ул ким эди, товонидан сўйдилар?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!

Турди шоир:
– Ул дийдордур, емадилар, тўйдилар,
Ул намоздур, қиёматга қўйдилар,
Насимийнинг товонидан сўйдилар,
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир...

Савол-жавоб шеърларида «тажоҳули орифона» тарзида, яъни билиб туриб билмасликка олиб, замондошининг истеъдоди ва илми-маърифатини синаш учун саволлар ўртага қўйилади. Бу сўроқларга жавоб бериш учун эса истеъдоддан ташқари, кенг қамров, нозик фаросат, улкан илм-ирфон ҳам бўлиши зарур.

Махтумқули истеъдодли шоир бўлиши билан бирга, улкан аллома, аҳли ҳол, аҳли сирр, аҳли ҳикмат бўлган ориф зотдир.


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.
“Махтумқули – валий шоир”
мақоласидан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Nov, 00:45


****
ҚУРЪОН ЎҚИ


Одам ўғли, гар ўзингга икки жаҳон
Дорул-амон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон
Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи...


✍️Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Исмоил Айюб.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Nov, 00:44


ЭЪТИКОФ САТРЛАРИ

* * *
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.

* * *
Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!

* * *
Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!

* * *
Раббим! Не шоҳларни залил қилгансан,
Ҳазрат Иброҳимни халил қилгансан.
Қуёшнинг борлиги нуридан маълум,
Сен нурга сояни далил қилгансан!

* * *
Раббим! Сен инсонни мумтоз айладинг,
Қотилга жазони кўп соз айладинг.
Гўр қазиб, жасадни дафн этишда
Қарғани инсонга устоз айладинг!..

* * *
Раббим! Бу дунёда эллар хилма-хил,
Ранглар хилма-хилдир, тиллар хилма-хил.
Ҳар хилқат қудратинг аломатидир,
Бундан ажаброғи – диллар хилма-хил!

* * *
Раббим! Ҳар нарсага тўлов бор, филҳол,
Сенинг неъматларинг текин ва ҳалол.
Қуёш ва ҳавога тўлов бўлсайди,
Инсонда яшашга қолмасди мажол.

* * *
Раббим! Руҳ санъатинг нечоғ мангудир,
Тандан руҳ олмоғинг бизга қайғудир.
Қудратинг ҳақ: кичик ўлимдир уйқу,
Лекин ўлим эса узун уйқудир.


Мирзо КЕНЖАБЕК


1444 йил, 28-рамазон, Чоршанба.
2023 йил, 19-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

15 Nov, 00:44


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 13-куни.
Милодий 2024 йил 15-ноябрь.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

14 Nov, 11:26


Imom Termiziy tavalludining 1200-yilligi munosabati bilan tayyorlangan maxsus reportaj

📺"Sevimli" telekanali, "Zamon" informatsion dasturi

Islom sivilizatsiyasi markazi Axborot xizmati

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

14 Nov, 10:53


Qurʼoni Karimning yettinchi tarjimasi chop etildi

U Mirzo Kenjabek tomonidan oʻzbek tiliga oʻgirilgan.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/posts/25563

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | YouTube | X

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

13 Nov, 19:14


ҲАЗРАТИ ИБН МУҲАММАД ЖАЪФАРИ СОДИҚ
(розияллоҳу анҳу)
ҲИКМАТЛАРИ


* * *
Нақлдирки, Жаъфари Содиқ ҳазратларини қимматбаҳо бир либос кийган холда кўрдилар.
“Эй Расулуллоҳнинг зурриёди! Бу сиз мансуб бўлган аҳли байтнинг қиёфаси эмас-ку!» - дедилар.
Шунда у савол берувчининг қўлини олиб, ўзининг қўйнига солди. Бу қимматбаҳо кийимнинг тагида баданни тирнайдиган бир кийгиз бор эди. Айтдики: «Бу халқ учун, буниси эса Хақ учундир!»

* * *
Мўъмин улдурки, ўз нафси билан бирга тургай, ориф улдурки, ўз Парвардигори билан бирга бўлгай.

* * *
Беш кишининг суҳбатидан ҳазар қилгил:
1. Ёлғончидирки, у билан ҳамиша алданиш ҳудудида бўлгайсан.
2. Аҳмоқдирки, сенинг фойдангни кўзлаб турган ҳолида сенга чунон зиёну зарар етказар, ўзи билмас.
3. Бахилдирки, сенинг энг қимматли вақтингни увол қилиб олиб кетади.
4. Ёвуз кўнгилли кишидирки, ишинг тушганида сендан қочар.
5. Фосиқдирки, арзимас луқмани тамаъ қилиб, бир луқма учун сени сотгай.


“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

13 Nov, 19:13


« КЎНГЛИМ ТАНҲОЛАРГА МЕНМАН ЭЛ, ДЕЙДИ... »

Тўртликлар


* * *
Гар севсанг – дунёга келдим, деявер,
Севилсанг – бас, тирик бўлдим, деявер.
Ҳижрондан ҳеч киши ўлмаган, лекин
Муҳаббатсиз қолсанг – ўлдим, деявер!

* * *
Дунё не доною мардни ўткарди,
Ҳар кимга лутфидан сирлар еткарди.
Сени ҳалокатга дуч қилди ақлинг,
Мендек девонани жунун қутқарди.

* * *
Ризоман, ҳар неки раво айладинг,
Қисматга қалбимни ризо аладинг.
Менинг ғамларимга дард экан даво,
Шукр, дардлар бериб даво айладинг...

* * *
Кўнглим танҳоларга менман эл, дейди,
Атрофингни ювар ҳаёт – сел, дейди.
Мавқенинг борида дўстларинг кўпдир,
Ҳеч киминг қолмаса, менга кел, дейди.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

13 Nov, 19:12


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 12-куни.
Милодий 2024 йил 14-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

13 Nov, 18:39


#Янгиликлар #Китоб_ҳадия

Энг яхши совға китоб

"Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига муаллиф томонидан томонидан 60та "Файзул-Фурқон" китоби, ҳамда ҳомийлар томонидан "Эълоус сунан" ўзбекча тражимаси (4 том) 30 та, "Шарҳи виқоя" китоби (4 том) 20 та жами 180 дона китоб ҳадя қилинди.

Китобларнинг бир қисми мударрсилар ва талабаларга ҳадя қилинди, бир қисми эса белгиланган тартибда Ахборот-ресурс маркази фондига кирим қилиниб, ўқув жараёнларида фойдаланиш учун кутубхонага жойлаштирилди.

Сайтда ўқиш: https://kukaldosh.uz/13/11/2024/13926

✍️ И. Комилов
"Кўкалдош" ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази бош мутахассиси


@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

13 Nov, 06:51


Akmal Saidov, akademik

MUQADDAS KALOM FAYZI VA NURLARI

Qurʼoni Karimning o‘zbek tilidagi yettinchi tugal tarjimasi xususida

Tarjimon va qo‘shimcha izohlar muallifi: Mirzo Kenjabek


_____________________________

Акмал Саидов, академик

МУҚАДДАС КАЛОМ ФАЙЗИ ВА НУРЛАРИ
Қуръони Kаримнинг ўзбек тилидаги еттинчи тугал таржимаси хусусида

Таржимон ва қўшимча изоҳлар муаллифи: Мирзо Кенжабек

Батафсил — https://telegra.ph/MU%D2%9AADDAS-KALOM-FAJZI-VA-NURLARI-11-13

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

12 Nov, 19:34


ҲАЗРАТИ ЯҲЁ ИБН МУЪОЗ
қуддиса сирруҳу ҳикматлари:


****
Фавт бўлмоқ ўлимдан ёмонроқдир. Ўлим - халқдан узилмоқдир, фавт эса - Ҳақдан узилмоқдир!

****
Ўйламай сўзлагувчи охир-оқибат пушаймон бўлур. Ўйлаб андиша бирла сўзлагувчи доимо саломат бўлгай.

****
Насуҳ тавбасининг нишони учтадур:
1. Оз емоқ (рўза учун).
2. Оз ухламоқ (ибодат учун).
3. Оз демоқ (Ҳақ зикри учун).

****
Муҳаббат нишони улдирки, яхшиликларга асло кеккаймас, минг жафодин эрса эгилмагайдир.

****
Муножотлари:
«Илоҳий! Амалим туфайли, Сен учун Сендан қўрқарман, фазлинг сабабли Сендан умидим бисёрдир. Фазлу марҳаматингни мендан дариғ тутма, қусурли амалим сабабли менга итоб айламаки, мен бир мискин гуноҳкор бандангдурман».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

12 Nov, 19:31


« ЭЙ ДЎСТ! КЕЛ, ЮРАКДАН ҚЎЛНИ МЕНГА БЕР... »

Тўртликлар


* * *
Майсалар, болалик томиндан кетма,
Даштлар, дил тонгию шоминдан кетма.
Азиз дашту далам, эй пок кенглигим,
Мен сендан кетганман, сен мендан кетма!..

* * *
Эй одам, васфинг кўп ҳикоятдадур,
Олий ахлоқ васфи китобатдадур.
На иссиқ, на совуқ тоқатингга мос,
Тўрт фасл тилларинг шикоятдадур.


* * *
Ўлим асли недир? Вуслат чоғидир,
Иймон байрамидир, бахт чироғидир,
Ҳаётнинг ўтмишга айланмоғимас,
Ўтмишнинг ҳаётга айланмоғидир.


* * *
Эй дўст! Кел, юракдан қўлни менга бер,
Дунё ғамларин қўй, дилни менга бер.
Менга тикан тутдинг бир умр, энди
Тиканни ўзинг ол, гулни менга бер!


* * *
Эй дўст! Бир маънига етсанг бўлмасми!
Нурли оламларга ўтсанг бўлмасми!
Кўнгул изоҳорига бефарқ бўлгунча,
Садқаи муҳаббат кетсанг бўлмасми!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

12 Nov, 19:30


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 11-куни.
Милодий 2024 йил 13-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

11 Nov, 19:03


***

Даво излаганлар бир қадар марддир,
Жаҳолат аҳлининг ҳоли кўп баддир.
Балки, ўлимнинг ҳам бордир давоси,
Ва лекин жоҳиллик бедаво дарддир.


✍️Устоз Мирзо Кенжабек,
🎙Муаллифнинг ўзи ўқиганлар.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

11 Nov, 18:58


ҲАЗРАТИ ЯҲЁ ИБН МУЪОЗ
қуддиса сирруҳу ҳикматлари:

****
Сен Ҳақни нақадар севсанг, халқ сени шу қадар севгайдир.

****
Мўъмин киши хавф ва ражо:(қўрқув ва умид) ичра икки арслон орасида қолган тулки мисоли бўлмоғи керакдир.

****
Ҳақ таолони дўст тутганлар, ўз нафсига душман бўлур.

****
Кўп еган тез ўлур. Чунки у мудом шаҳват ўтида ёнар.
Очлик бир муборак таомдирки, Ҳақнинг хослари ундан ҳамиша тўқдирлар.

****
Очлик – толибга риёзат, тоибга (тавба қилганларга) тажрият (нажот), орифларга шарафдир.

****
Сўрадилар:
- Толиби илм ким билан ўлтиргай.
- Ҳақ зикридан чалғитмайдиганлар билан ўлтиргай. Толибнинг офати ёмон йўлдошдир.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

11 Nov, 18:57


« РАББИМ УМИДИМНИ БАРБОД АЙЛАМА... »

Тўртликлар


* * *
Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳамма ёқ зулмат деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан...

* * *
Агар нидо бўлсанг, нурли нидо бўл,
Билол овозидек боқий садо бўл.
Дунё заҳматлари ичра ҳамиша
Мард бўл, бўлганда ҳам марди Худо бўл!

* * *
Айрилиқ азобин найдан билурсан,
Бир висол қувончин тўйдан билурсан.
Модом ўз қалбингдан бехабар бўлсанг,
Ўзгалар қалбини қайдан билурсан?!

* * *
Раббим, умидимни барбод айлама,
Бу ношод кўнглимни ношод айлама.
Қалбга нидо келди: «Гар ошиқ бўлсанг,
Минг жафо кўрсанг ҳам, фарёд айлама!»

* * *
Қуёш, изга қайтдинг шом чоғларидан,
Дуо чиққач Набий дудоқларидан,
Қанчалар бахтлисан, эй ой, ёрилдинг
Аллоҳ Расулининг бармоқларидан.

* * *
Бу қуёш мен учун ғоят муҳтарам,
Бу ой менинг учун азиз, мукаррам.
Уларга пок кўзлар айлаган назар,
Нурли саҳобалар боққан ўтган дам.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

11 Nov, 18:57


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 10-куни.
Милодий 2024 йил 12-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

11 Nov, 00:49


****

Қалбин ёлғиз Ҳаққа тута олган ким?
Кутганин бир Ҳақдан кута олган ким?
Дунё бозоридан ҳеч кимни кўрмай,
Ҳақнинг ёди ила ўта олган ким?..


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Муаллифнинг ўзи ўқиганлар.



m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

11 Nov, 00:48


ҲАЗРАТИ БОЯЗИД БИСТОМИЙ
қуддиса сирруҳу
ҲИКМАТЛАРИ


* * *
Орифнинг камтар даражаси улдурки, муҳаббат ўтида ёниб адо бўлгай.

* * *
Бир карра маърифат ҳаловати, кишининг кўнглида, Фирдавсдаги минг кўшкдан афзалдир.

* * *
«Халқнинг тавбаси – гуноҳдан, Боязиднинг тавбаси «Ла илаҳа иллаллоҳу»дан бошқаси сўзни айтмоқдандир».

* * *
Айтдилар: «Банда учун лозим бўлган нарса ўзини йўқ деб билмоқдир. На илм, на амал ва на зуҳд бусиз бўлгай. Шубҳасиз, барчасини топгилки, бу қиссага илм керакдир, қалам керак эмас.

* * *
Ҳақ дўстлиги бўлмаса, ҳаққоки, орифликнинг ҳеч завқи йўқдир. Ориф маъруфни кўрар, олим ўз илми билан ўлтирар.


* * *
Ҳар ким Ҳақни билди, унинг саволга эҳтиёжи қолмади. Ҳар ким Ҳақни билса, ориф сўзини ҳам билур.



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

11 Nov, 00:48


ТЕГРАНГДА БОР ЭКАН СОҒЛАР, ЙИҒЛАМА...

Тўртликлар



* * *
Бир сўзим бор, айтай сенга йўли билан:
Эл бўлмагин элбўлмаснинг эли билан.
Дунё билан муҳораба айласанг ҳам,
Катта йўлда тортишмагин лўли билан...

* * *
Бири кам келганлар бири кам кетди,
Олам сарватлари дам-бадам кетди.
Ҳеч нарсанг йўқ эди – борингни бердинг,
Сендан нима кетди? – Сендан ғам кетди!

* * *
Дардингни ўз дилин тиғлаган билур,
Дарду ғамин пинҳон сақлаган билур.
Ҳолингни дунёда кулганлар билмас,
Кеча зулматида йиғлаган билур.

* * *
Фироқдан титраса тоғлар, йиғлама,
Йиғлаб хазон тўкса боғлар, йиғлама.
Аллоҳ учун мажнун, бемор, зор бўлсанг,
Тегрангда бор экан соғлар, йиғлама.

* * *
Минг турли усту бош – энгилларга боқ,
Юки оғирлару енгилларга боқ.
Жонсиз жасадларни кўрмоқ истасанг,
Эй дўст, муҳаббатсиз кўнгилларга боқ!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

11 Nov, 00:47


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул-аввал ойининг 9-куни.
Милодий 2024 йил 11-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

10 Nov, 06:17


КЎНГИЛЛАР БИР БЎЛСА...

Тўртликлар

* * *
Элдошлар минг бўлса, турли тарафлик,
Кўнгиллар бир бўлса – бир хил ҳадафлик.
Дунёда қалбимни йиғлатган, эй ғам,
Содиқ ёр топмадим сендан шарафлик.

* * *
Қуёш йўқ ғарб билан шарқнинг ҳукмида,
Ой йўқ осмон деган тахтнинг ҳукмида.
Ой, қуёш, коинот: замину само,
Жонлар ҳам, қалблар ҳам – Ҳақнинг ҳукмида!

* * *
Адолат деб ўлдим заҳархандадан,
Сас чиқди мен бошим қўйган кундадан:
Мавҳумни ахтариб хор бўлган эй зот,
Адолат тиланма ҳаргиз бандадан!

* * *
Раббим, умидимни барбод айлама,
Бу ношод кўнглимни ношод айлама.
Қалбга нидо келди: «Гар ошиқ бўлсанг,
Минг жафо кўрсанг ҳам, фарёд айлама!»

* * *
Дунёда сир борки, сочма-соч дунё,
Қорни тўқ, усти бут, кўзи оч дунё.
Азал орифларнинг кўзи ўнгида
Кийимлари қат-қат – яланғоч дунё!


Мирзо Кенжабек


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Nov, 20:08


ХУШХАБАР

"ЖАДИД" газетасининг 2024 йил, 8-ноябрь, жумъа кунги 46-сонида Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимаси - "Анворул-Қуръон: ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН" китоби хусусида мақола чоп этилди.

Муаллиф: Академик Акмал Саидов.
Бош муҳаррир: Иқбол Мирзо.


Мақола академик шахсга хос, кенг қамровли теран тадқиқот мақомидадир.

Парчалар:
"Ушбу Мирзо Кенжабекнинг таржимаси Ислом маърифатига ошно халқимизни, айниқса, ўзини илм йўлига бахшида этган зиё аҳлларини жуда ҳам мамнун этади!..

...Мазкур таржима Мирзо Кенжабек томонидан амалга оширилган энг муҳим ва катта илмий фидоийлик натижасидир...

"Хулоса шуки, Қуръони каримнинг янги-янги қирраларини ўрганиш, уни янгидан кашф этиш давом этаверади..."

Академик Акмал САИДОВ.


Маъмурият.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Nov, 20:07


ҲАЗРАТИ ЛУҚМОНИ ҲАКИМ ҲИКМАТЛАРИ:

* * *
“Барча юкни кўтардим, қарздан оғирроқ юкни кўрмадим; барча лаззатни тотдим, офиятдин (соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамликдан) ширинроқ шарбатни тотмадим”.

* * *
“Яхши ахлоқ бегоналарга яқинликдир, ёмон ахлоқ яқинларга бегоналикдир”.

* * *
Ундан сўрадилар: “Фойдаси барча халойиққа тегадиган нарса нимадир?” Дедики: “Ёмонларнинг йўқлигидир”.



Устоз Мирзо Кенжабек
(“Ҳикмат хазинаси” китобидан)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Nov, 20:06


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул аввал ойининг 8-куни.
Милодий 2024 йил 10-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Nov, 05:56


ҲАЗРАТИ ШАЙХ АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК
Қоддасаллоҳу сирраҳул азиз


Абдуллоҳ ибн Муборак ҳазратларини «шаҳоншоҳи уламо» дер эдилар. Илм ва шижоат, ҳунар ва саховатда назири йўқ эрди. Таснифлари муборак ва машҳурдир.


Ул зотнинг ҳикматли сўзларидан:

"Ҳар кимда адаб йўқдир,
суннатдан маҳрум бўлур.

Ҳар кимки суннатни тутмаса,
фарзлардан маҳрум бўлур.

Ҳар кимки фарзларни бажармаса,
маърифатдан маҳрум бўлур.

Ҳар кимки маърифатдан маҳрум бўлса,
тавҳиддан маҳрум бўлур.

Ҳар кимки тавҳиддан маҳрум бўлди – иймондин маҳрум бўлди..."



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Nov, 00:58


Болалар васфи билан боғлиқ шеърлар

****
ОТИШМАЛАР
(Жажжи дўстим Жамшидга)

Менинг гўдаклардан душманим йўқдир –
Холисман гумон деб аталган ҳисдан.
Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...

Жажжи бармоқларин тўппонча қилиб,
У отаверади – қулайвераман.
Гоҳо очиқ жойдан, гоҳо беркиниб,
У отаверар, мен «ўлавераман».

Агар «ўлмай қолсам» отган кезида,
Бола хафа бўлар ва чекар озор.
Унинг мўлжал олган тиниқ кўзида
Нишонга теккулик нималардир бор!

Пинҳона ғараз йўқ бу бармоқларда,
Зимдан пиширмаган у ўз ишини.
Бу содда ўқлардан, бу пок ўқлардан,
Ўлими гўзалдир, ўлган кишининг!

Менинг гўдаклардан йўқдир душманим,
Гоҳо, ўз-ўзимни сезганда танҳо,
Машқ ҳам қилмай туриб чин отишмани,
Унинг ҳузурига шошаман гоҳо;

Даволаб қайтаман ҳар гал янгидан
Фалак инъом этган олий шукуҳни –
Ҳаёт ўқларининг турфа зангидан
Омон қолаётган омонат руҳни.

1980

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Nov, 00:57


****

«МЕНИНГ ГЎДАКЛАРДАН ДУШМАНИМ ЙЎҚДИР...»


МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Nov, 00:56


ИЛОҲИЙ САНЪАТ

Қайда бўлсам, кўкнинг тиниқ
Ойи ўшанда,
Парвардигор санъатининг
Пойи ўшанда.
Қай диёрда кезсанг,
Фазо
чексизлигин кўр:
Боқ, осмоннинг энг баландроқ
Жойи ўшанда.

2002


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

09 Nov, 00:55


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул аввал ойининг 7-куни.
Милодий 2024 йил 9-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

08 Nov, 01:03


****

Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий анжумандан лавҳа.

Устоз Мирзо Кенжабек маърузаси.

Навоий театри
.
2024 йил 6-ноябрь.
(Ҳижрий 1446 йил. Жумодул-аввал ойининг 4-куни, чоршанба).



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

08 Nov, 00:58


Мирзо Кенжабек

"ТЎРТЛИКЛАР"

****

Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
Дунё матоидан қандай ғамим бор?
Раббим бор, меҳрибон Пайғамбарим бор,
Бас, менинг оламда нима камим бор?!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

08 Nov, 00:55


БОЯЗИД БИСТОМИЙ қуддиса сирруҳу зикри

**** Нақлдирки, Боязид Бистомийнинг важди ҳоли ортди. Сўзлари авом қурсоғига (ичига) сиғмайдиган бўлди. Куфр гапларни гапиради, деб ҳисоблар эдилар. Боязидни етти марта Бистом шаҳридан қувиб чиқардилар.

Шайх дер эди: «Нега мени ҳайдайсизлар?»
Айтар эдиларки: «Сен ёмон кишисан»!
Шайх дер эди: «Бу қандоқ яхши шаҳардирки, «ёмони» мендирман...».



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

08 Nov, 00:51


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул аввал ойининг 6-куни.
Милодий 2024 йил 8-ноябрь.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Nov, 18:35


****

ШАРҚИЙ

Махтумқули шеърига назира



Кўнгил, йироқларга боқмагил пурғам,
Баҳорлар боғлардан кўчган чиқадир.
Кўз солсанг, мен каби нодон шоир ҳам
Дунёнинг бир сирин очган чиқадир.

Муҳаббат кўнглингда куйларкан қўшиқ,
Ўкинма, бир ҳолни айтайин очиқ:
Ердан чиққан бўлар ҳар шўрлик ошиқ,
Ҳар малак осмондан тушган чиқадир.

Хоҳ четни кезайин, хоҳ ўз еримни,
Дўстона ташладим мен кўз қиримни,
Э дунё! Топмадим лекин сирингни –
Дўст деб юрганларинг душман чиқадир.

Зот десанг оламда мукаммал, ҳотам,
Дўстгаю душманга тутавер мотам:
Жаннатдан қувилган чиқар ҳар одам,
Ҳар шайтон Бадрдан қочган чиқадир.

Бир маълум ҳолатни айтай, ёронлар,
Қайси юрт бўлмасин, қайси замонлар,
Зоҳиран шўх кулиб юрган инсонлар
Ботинан заққумлар ичган чиқадир!

Фироқлар сўрса ҳам кўздан сиришким,
Худо-ё, кўнглимда ўлмасин ишқим!
Дунёдан севгисиз кечмасин ҳеч ким,
Кечса, дунё ундан кечган чиқадир!..

1987

Мирзо Кенжабек


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Nov, 14:51


****

Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий анжумандан лавҳа.

Устоз Мирзо Кенжабек маърузаси (олқишлар остида).

Тошкент. Навоий театри
.
2024 йил 6-ноябрь.
(Ҳижрий 1446 йил. Жумодул-аввал ойининг 4-куни, чоршанба).



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Nov, 05:18


ЎЛИМНИ ЧАҚИРМАНГ
Шеърда ўз ўлими манзарасини чизиб, ўлимдан сўзловчи шоир дўстларимизга бағишлов

Ўлимни чақирманг, шоир дўстларим,
Фаришта “Омин” дер ҳар бир ниятга.
Ўпинг Навоийнинг оёқ изларин,
Шоирлар номзоддир абадиятга.

Некбинлик, матонат – шоирга шиор,
Сўздан ҳаёт топсин ўлик халойиқ.
Ўлимга пешрав не аъмолимиз бор?
Не буюк иш қилдик ўлмоққа лойиқ?!

Шеърият – адолат, ҳақиқат жанги,
Нурдан совут кийиб киринг бу жангга.
Кимки ҳаёт берса қалбларга мангу,
Ўлим ярашади фақат ўшанга!

Ўлим – мўъмин учун туҳфа ва тортиқ,
Ўлимдан бошланар Ҳақнинг висоли.
Биз ўлсақ, бир фазл бўларми ортиқ,
Дунё донолардан қоларми холи?

Биз ўлсак, қуёш, ой тутилармиди?
Мотам тутармиди мазлум коинот?
Жаҳон разолатдан қутулармиди,
Олам топармиди зулмдан нажот!

Ҳақ сўз – дор остида марднинг қасдидир,
Марднинг марг чоҳида янграр хандаси.
Бизнинг ҳар лаҳзамиз – дорнинг остидир,
Бизнинг ҳар онимиз – жаллод кундаси.

Ўлимни фикрланг, қўрқмай ажалдан,
Лекин “ўламан” деб ҳайқираверманг.
Ўлим ҳар кимни ҳам топар азалдан,
Бас, тезлаб ўлимни чақираверманг.

Иссиқ нафас қилсин фарзанди Одам,
Шундай улуғ қилинг мақсад, ниятни,
Ўлим чангалида турганда олам,
Ҳаётга қайтаринг башариятни!

Гарчи қўлингизда эмас, лек руҳан
Ўлимга ҳеч таслим бўлманг, дўстларим!
Яшанг шундай буюк шижоат билан,
Ўлгандан кейин ҳам ўлманг, дўстларим!

Ўлимни чорламанг, тутинг қўлимни,
Нур тўлсин номаи аъмолингизга.
Дўстлар, ўз ҳолига қўйинг ўлимни,
У ҳам сизни қўйсин ўз ҳолингизга!..

Мирзо Кенжабек
2020, 2-5 апрель.
(Ҳижрий 1441 йл, 8–11 шаъбон.
Пайшанба–якшанба.)

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

07 Nov, 00:52


ҲАЗРАТИ ШАЙХ МОЛИКИ ДИНОР

Ул мутаваккили валоят, марҳами асрор, солики тайёр, Шайх Молики Динор қоддасаллоҳу сирраҳул азиз, ҳазрати Ҳасан Басрийнинг дўсти эди.

Молики Динор бир кемага чиқди. Ёнида ҳеч чақаси йўқ. Кема денгиз ўртасига етгач кемачи ҳақ сўради.
- Ҳеч вақом йўқ – деди.
Кемачи:
- Менинг кемамда сендек йўқсил нима қилиб юрибди – дея ҳушидан кетгунча қаттиқ калтаклади. Ҳушига келгач, кемачи яна калтаклаб:
- Ҳақни тўласанг тўладинг, бўлмаса, қўл оёғингни синдириб денгизга отурман - деди.
Шунда Молики Динор ҳазратлари денгизга юзини қаратди. Сув юзида минглаб балиқлар пайдо бўлди. Ҳар бирининг оғзида биттадан қизил олтин бор эди. У икки дона олтинни олиб кемачига берди. Бу кароматни кўрган кемачи дод солиб унинг оёғига йиқилди. Молики Динор кемадан сувга тушди, сув сатҳида юриб кўздан ғойиб бўлди. Одамларнинг «Молики динор» деб аташларининг сабаби шу.

Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

02 Nov, 19:45


ҲАЗРАТИ ШАЙХ МАҲМУД ИБН АСЛАМ АТ-ТУСИЙ
Қуддиса сирруҳу
зикри

Бир куни бир яҳудий келди.
- Сенда ҳақим бор, - деди.
Маҳмуд эса:
- Шу чипта-бўйранинг тагида тилла бор, ўтиб ол, - деди.
Ўша куни ўзи қалам йўнган, қалам қириндиларини бўйра остига қўйган эди. Яҳудий бўйрани кўтариб, қараса қалам увоғлари олтинга айланибди. У таажжубда қолиб:
- Тавротда, “Қайси динким, ҳақ диндур, ул динда шундоқ кишилар бўлурки, қалам йўнсалар, қаламларидан тушган қиринди олтин бўлур”, дейилган. Орасида шундоқ киши бўлган дин ҳақ диндир – дея шаҳодат айтиб ҳазрати Маҳмуднинг қўлида мусулмон бўлди.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

02 Nov, 19:44


ХОРАЗМ ВА ТОШОВУЗ ШЕЪРЛАРИ

Аллоҳ насиб этиб, Туркманистон Республикасининг Тошовуз вилоятида ўтган туркман-ўзбек халқлари дўстлиги анжумани кунларида (2022 йил, 15–17-ноябрь) Кўҳна Урганч ва Замахшар қалъасини такрор кўриш насиб этди.
Олим ва муфассир Маҳмуд Замахшарийнинг ватани бўлмиш қадимий Замахшар қалъасининг харобалари ва девор қолдиқларини кўриб: “Дунёнинг сурати борми?” деган саволга жавоб топдик.
Маҳмуд Замахшарий ҳазратлари (1075–1144) умрларини асосан илму маърифатга, араб тили қоидаларига бағишлаганлар, араб лаҳжаларини ҳам мукаммал ўрганганлар. Араб оламида бир сўз бор. Араблар: “Агар шу оқсоқ олим бўлмаса эди, араб тилимиз оқсоқ бўлиб қолар эди” дер эканлар...


МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ ЗИЁРАТИ

Ҳазрат Замахшарий – Кашшофи жаҳон,
Қадимий қалъанинг остонасида,
Юксак мақбараси яшайди омон
Замахшар қасрининг вайронасида!

Кўп йил ёндош яшаб Каъбатуллоҳга,
“Аллоҳнинг қўшниси” бўлди унвони!
Жоруллоҳ номи хос маънавий шоҳга,
У – араб лисонин тенгсиз султони.

Тилшунос, дилшунос, яна диншунос,
Арабий илмда ўзи тоқ эди.
Илму маъорифи олам кезди, рост,
Муборак оёғи гар оқсоқ эди!

Дунёни англасин барча золимлар,
Тарих қатларида бир ҳикмат қолди:
Салтанат қолмади, қолди олимлар,
Қалъалар қолмади, маърифат қолди!

Ундан ҳикмат келар: Фарзанди Одам,
Хоҳи шогирд бўлгин, хоҳ устоз бўлгин;
Дилларга йўл топай десанг, эй одам,
Тилшунос бўлмагин, дилшунос бўлгин!

Араб оламида бир сўз бор доим,
Ҳануз ҳайрат билан эслар элимиз:
“Дунёда бўлмаса бир оқсоқ олим,
Оқсоқ қолар эди араб тилимиз!”

2022 йил, 17-ноябрь, пайшанба.


ЗАМАХШАР ҚАЛЪАСИ

Замахшар қалъаси харобалари...
Тарих тупроғига кўмилган шаҳар...
Қани, кўшк, сарой-у сардобалари?
Темир дарбозадан қолдими асар?

Асрлар хокида не бор безавол?
Девор, ҳибсхона, кўприк, бозорми?
Тафаккур кўкидан ёғади савол:
Дунёда дунёнинг сурати борми?

Дунёнинг сурати борми, эй диллар?
Дунёда нима бор – қадар ва қазо.
Ҳаёт, қамоқхона, масжидлар, йўллар,
Уруш ва тинчлик бор, жиноят, жазо.

Замахшар қасрида бунинг бари бор,
Унда дунё акси кўриниб турган.
Кенг Қалъа девори узра пурвиқор
Аробалар юрган, соқчилар юрган!

Замахшар аксида – дунёйи фоний,
Нечоғ аянчлидир қалъа келбати.
Ер ости – дунёнинг сирлар макони,
Демак, Таҳтас-саро* – дунё сурати.

Бу кун ер остидан нидо тингладим,
Буюк кечмишларга қалбим мозордир.
Замахшар қалъасин кўриб англадим:
Дунёда дунёнинг сурати бордир:

Хаёл ва тафаккур аробасида
Ер юзини кезиб юраман, дунё.
Замахшар қалъаси харобасида
Сенинг суратингни кўраман, дунё!..


2022 йил, 17-ноябрь, пайшанба.

Мирзо КЕНЖАБЕК


*ИЗОҲ. Таҳтас-саро - ер ости; Қуръони карим, Тоҳо сураси, 6-оятидан; маъноси: "Осмонларда, ерда, иккисининг орасида ва Ер остида бор нарсалар(нинг ҳаммаси) фақат Уникидир (Аллоҳникидир)".


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

02 Nov, 19:44


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодул аввал ойининг 1-куни.
Милодий 2024 йил 3-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Nov, 19:43


****

Кўп уйқу, кўп сўзни эш этар инсон,
Шундан ўз қалбини тош этар инсон.
Бошқалар айбини гапирган чоғда
Асли ўз борини фош этар инсон.


✍️Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Муаллифнинг ўзи ўқиганлар.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Nov, 19:43


Ҳазрати ибн Муҳаммад Жаъфари Содиқ Абу Ҳанифа ҳазратларидан:
– Оқил кимдир? – деб сўради.
Айтди:
– Оқил улдирки, яхшилик билан ёмонликни фарқлай олгай.

Шунда Содиқ айтди:
– Яхши нарса билан ёмон нарсани ҳайвонлар ҳам ажрата олади. Уларни урмоқчи бўлсанг ёки олдига ем-хашак қўймоқчи бўлсанг, ем-хашак билан таёқнинг фарқига боради.

Абу Ҳанифа айтди:
– Сизнинг наздингизда оқил ким?
Оқил икки яхшилик ва икки ёмонлик орасини фарқлай олувчи кишидир. Токи икки яхшиликдан энг яхшисини танлай олсин ва икки ёмонлиқдан энг ёмонинини фарқлай билсин.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Nov, 19:42


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу


***
Ногоҳ яғмо айлади
Ишқ ўти жонимизни,
Ҳеч кимса шул сабабдан
Бермас нишонимизни.

На иймонга боқдурур,
Не худ динга топтирур,
Ишқ ўти бўйла тутди,
Йиқди дўконимизни!

Берди бирликдан шароб,
Қилдик дўконни хароб,
Барчасини тарк этдик –
Фойда-зиёнимизни!

Неча нишон берарлар,
Қайси йўлдан сўрарлар,
Барин қўлдан бермайлик
Дину иймонимизни,

Не фойда бор, не зиён,
Келсин жонини қийган,
Барчасидан кечибон,
Топдик Султонимизни!

Бирликдадур боримиз,
Биз бир бўлдик баримиз,
Иккиликдан сўйлашга
Қўймас лисонимизни!

Юз минг лисон чун келди,
Юз минг жон йўлда қолди,
Юз минг кўзлар қўрмоққа
Бизнинг жавлонимизни!

Воқиф бўлгач жонимиз,
Қолмади ҳеч ғамимиз,
Софий Ўзидан очар
Маъдан ва конимизни!

Кел, кўр энди, бу кондан
Не битар бу маъдандан,
Айрилмасмиз бирликда,
Топдик маконимизни!

Кўзлар неча кўргайдир,
Кимса неча етгайдир,
Икки жаҳондан ортиқ
Қурдик айвонимизни!

Юнус, энди омон бор,
Бирликдан турур иқрор,
Ҳеч кимсага бу мулкдан
Бермас нишонимизни!..


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

01 Nov, 19:42


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 30-куни.
Милодий 2024 йил 2-ноябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

31 Oct, 21:16


БЕШ НАРСА

Ҳазрати Абу Бакр Варроқ
Термизий раҳматуллоҳи алайҳ
айтдилар:


«Беш нарса борки, ҳамиша сен билан биргадир. Агар шу беш нарсани билсанг, нажот топгайсан ва агар билмасанг, ҳалок бўлгайсан: аввало Аллоҳ таоло, кейин нафс, кейин шайтон, кейин дунё, кейин халқ.

1. Аллоҳ таолога мувофақат қилмоқ – итоат этмоқ ва У неки қилса, уни мақбул кўриб, унга рози бўлмоқ лозим.
2. Нафсга қарши мухолафат қилмоқ лозим.
3. Шайтонга қарши адоват қилмоқ – унга душман бўлмоқ лозим.
4. Дунё(га берилиш)дан ҳазар қилмоқ лозим.
5. Халққа шафқатли бўлмоқ лозим.

Агар шуларни бажарсанг, омонлик топгайсан».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

31 Oct, 21:16


****

Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

31 Oct, 21:15


МАХТУМҚУЛИ - ФИРОҒИЙ
қуддиса сирруҳу

****

Деҳистоннинг байиринда¹
Боди сабони кўрсам.
Баҳоуддин, Мир Кулол,
Занги Бобони кўрсам.

Наълайни² Аршга тождир,
Номи оламга фошдир,
Икки жаҳон муҳтождир,
Араб забонни кўрсам.

Келган кетар шашт³ этиб,
Сайр этмас гузашт⁴ этиб,
Кўнгил айтар: гашт этиб,
Олам-жаҳонни кўрсам.

Хизир каби чўлларда,
Илёс каби кўлларда,
Ковус каби тоғларда
Яхши-ёмонни кўрсам.

Олдинда Ҳиндистонни,
Орқада Туркистонни,
Авлиёлар уммони –
Ул Румистонни кўрсам.

Жон фоний, жаҳон шайдо,
Мундан ҳеч йўқдир фойда,
Етти тоғ, етти дарё –
Бари дунёни кўрсам.

Махтумқули хуш бўлса,
Оқса, дийдам ёш бўлса,
Иймоним йўлдош бўлса,
Борсам, Каъбани кўрсам!..



Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.



1. Байир – от, отнинг елғир бир тури.
2. Наълайн – бир жуфт наъл, бир жуфт ковуш.
3. Шашт этмоқ – шошмоқ, шитоб этмоқ.
4. Гузашт – ўтмоқ, гузаштан феълидан, гузар қилмоқ.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

31 Oct, 21:14


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 29-куни.
Милодий 2024 йил 1-ноябрь.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Oct, 18:58


ҲАЗРАТИ ШАЙХ АБУ СУЛАЙМОН ДАРАНИЙ
қуддиса сирруҳу ҳикматларидан


«Ҳар нарсанинг дарди бор, кўнгилнинг дарди кўп емоқдир».

****
«Очлик охират эшигини очур, тўқлик дунё эшигини очур. Очлик кўнгилни нурлантирур. Тўқлик эса кўнгилни қорайтирур».

****
«Ҳар ким ўтган гуноҳларини эслаб йиғласа, сидқ ила шаҳватдан сақланса, Ҳақ таоло унинг қалбидан шаҳват васвасасини кетказур».

****
«Орифнинг кўнгли очилгач, ғафлат кўзи юмилур».

****
«Мўъмин улдирким, зикр унинг ғизоси, роҳати ва улфати бўлур».



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Oct, 18:58


****

Минг турли усту бош – энгилларга боқ,
Юки оғирлару енгилларга боқ.
Жонсиз жасадларни кўрмоқ истасанг,
Эй дўст, муҳаббатсиз кўнгилларга боқ!


Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Муаллифнинг ўзи ўқиганлар.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Oct, 18:57


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

Ишқ этагин тутмоқ керак,
оқибат завол бўлмагай,
Ишқдан бир Алиф ўқиган
кимсадан савол бўлмагай.

Ишқ деганин билар эсанг,
ишққа кўнгул берар эсанг,
Ишқ йўлига мол не бўлур,
жон, дағи муҳол¹ бўлмагай.

Асилзодалар нишонин
агар билмоқ тилар эсанг,
Ҳар сўзининг маъноси бор,
сўзи сабуксол² бўлмагай.

Орифлардан нишон будур
ҳар кўнгулда ҳозир бўлур,
Ўзини таслим айлагай,
сўзда қил-у қол бўлмагай.

Кўрмасмисан сен арини,
ҳар бир чечакдан бол олур,
Чивин ила парвонанинг
уясинда бол бўлмагай.

Агар гуҳар истар эсанг,
хизмат айла орифларга,
Жоҳилга минг сўзлар эсанг,
маънида мисқол³ бўлмагай.

Мискин Юнус, заҳри қотил
ишқ элидан тарёк ўлур,
Илму амал, зуҳду тоат,
бас, ишқсиз ҳалол бўлмагай.


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаси.


1. Муҳол – а) имконсиз; б) қийин, маҳол.
2. Сабуксол – енгил, енгил-елпи, юки енгил.
3. Мисқол – оғирлик, вазн, юк.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

30 Oct, 18:55


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 28-куни.
Милодий 2024 йил 31-октябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Oct, 23:44


****

Аввал кўзни асра, шул эҳтиётдир,
Ҳар бир имолари махфий ҳаётдир.
Кўзни тўғри тутгил, оламлар Рабби
Кўзлар хиёнатин билгувчи Зотдир.


✍️Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Муаллифнинг ўзи ўқиганлар.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Oct, 23:44


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ҲОРИСИ МУҲОСИБИЙ
қуддиса сирруҳу сўзи


«Аллоҳга лойиқ зотларда ўн икки ҳислат сақланмоғи лозим:
1. На ёлғон, на рост гапга қасам ичмаслик.
2. Ёлғондан сақланмоқлик
3. Ваъдасидан қайтмаслик.
4. Маҳлуққа лаънат ўқимаслик.
5. Ҳеч кимни дуои бад қилмаслик.
6. Зулм кўрса, таҳаммул (сабр) этмоқ.
7. Ҳаромлардан сақланмоқ.
8. Ўзини ҳеч кимсадан улуғ кўрмаслик.
9. Ҳеч кимсанинг хотирини синдирмаслик (ранжитмаслик).
10. Муридни инжитмаслик.
11. Қазо келса, сабр ва шукр қилмоқ.
12. Яратганнинг фарзларини бажо келтирмоқлик.»

Ва яна айтур:
«Содиқ улдирким, халқ менга рағбат этмади, деб ҳеч қайғу чекмас.»


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Oct, 23:42


МАХТУМҚУЛИ ФИРОҒИЙ
қуддиса сирруҳу


****

КЕЧДИ

Аввал одам инди дунёга,
Бу дунёни экиб кечди.
Ҳар Пайғамбар бир касб этиб,
Касбин мудом этиб кечди.

Бало келди ланбар-ланбар,
Дуо қилди анбар-анбар,
Ўз даврида Нуҳ Пайғамбар,
Нажжор¹ ишин тутиб кечди.

Азроилга жонин берган,
Унинг билан суҳбат қурган,
Жаннат ичра тирик кирган,
Идрис кўйлак тикиб кечди.

То Ийсо келгунча, доим
Асҳоби Каҳф ётар қоим,
Ҳақнинг йўлида Иброҳим
Жонин ўтга ёқиб кечди.

Зоти эгри тузалмади,
Асли тўғрилар қайтмади,
Қурт Айюбнинг танин еди,
Иблис шунча нуқиб кечди.

Сулаймоннинг олий жоҳи,
Тўрт юз қурулар боргоҳи,
Инсу жиннинг подшоҳи,
У ҳам занбил² тўқиб кечди.

Тур тоғи деб тушар йўлга,
Роз айтишар Аллоҳ била,
Асосини олиб қўлга,
Мусо қўйлар боқиб кечди.

Қобус тоғининг бурнинда,
Ўғлин топмади ўрнинда,
Юнус балиқнинг қорнинда,
«Анта субҳон!» ўқиб кечди.

Канъон ичинда қирқ йиллаб,
Кеча-кундуз дуо айлаб,
Юсуфнинг ҳидини пойлаб,
Йўл устида Яъқуб кечди.

Хурмо териб хушк оғочдан,
Ойни икки бўлди Аршдан,
Расулуллоҳ ул қурайшдан,
Не жафолар чекиб кечди.

Олдилар жаннат айвонин,
Ҳақ йўлдош этди иймонин,
Бир неча имомлар қонин
Карбалода тўкиб кечди.

Сўзим ёқар Ҳақ дўстига,
Кор этмас дунё мастига,
Душман жафоси дўстига,
Ўйсиз ерда букиб кечди.

Махтумқули, ҳар ким хосдир,
Иши даргоҳга ихлосдир,
Бизга улардан меросдир,
Ҳар дўстига тегиб кечди.


Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.


1.Нажжор – дурадгор.
2.Занбил (занбал) – чарм халта.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Oct, 23:40


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 27-куни.
Милодий 2024 йил 30-октябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

29 Oct, 00:53


ҲАЗРАТИ ИМОМ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛ ҲИКМАТЛАРИ
раҳматуллоҳи алайҳ



Сўрадилар:
–Ихлос недир?
Айтди:
– Амалларининг офатлардан халос бўлмоғингдир.

* * *
Сўрадилар:
– Таваккул недир?
Айтди:
– Аллоҳга суянмоқ – Аллоҳни билиб, Раззоқлигига эътимод этиб ишонмоқдир.

* * *
Дедилар:
– Ризо недир?
Айтди:
– Бутун ишларингни Аллоҳга топширмоқ, яхшиликни, ёмонликни – не келса, рози бўлмоқдир!

* * *
Дедилар:
– Муҳаббат недир?
Айтди:
– Буни Бишри Хофийдан сўрангизлар, токи у тирик экан, бунга жавоб айтолмасман (ундан уялурман)!



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Oct, 22:18


****

Холиқо! Боқсанг-чи оҳ-зоримга, Ҳув!
Дард олиб келдим бу бозорингга, Ҳув!
Нолалиғ найман, мени кесмиш гуноҳ,
Бас, мени қайтар у найзоримга, Ҳув!


Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Рустамхон ҚУРБОНЗОДА.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Oct, 22:18


****

«Ўтлоқдаги қўй Одам фарзандидан кўра огоҳроқдир. Чунки чўпоннинг ҳайқириғи уни ўтламоқдан қайтарур. Одам фарзанди эса, иззат ва жалол соҳиби бўлган Аллоҳнинг каломини эшитиб туриб ҳам, нафси истакларидан қайтмас!»

Шайх Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу


Манба: "Тазкират ул-авлиё". Шайх Фаридуддин Аттор.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Oct, 22:18


МАХТУМҚУЛИ - ФИРОҒИЙ
(қуддиса сирруҳу)


****
ИЧИНДА

Фикр қилдим ер-кўкни
Беақл жон ичинда.
Кўрдим, жон ҳам «Аллоҳ!» дер,
Эт, томир, қон ичинда.

Кетар йўлинг билмасанг,
Тўғри йўлга келмасанг,
Ҳақни ёдга олмасанг,
Қолдинг армон ичинда.

Ердан чиққан наботлар,
Қизил гуллар, кўк ўтлар,
Ғофил одам, бу зотлар
Бари фармон ичинда.

Нафсинг айтар: «Жўш бўлсам,
Тўкинликка дуч бўлсам,
Есам-ичсам, хуш бўлсам,
Ётсам алвон ичинда».

Кўнгил, сен бир бозорсан,
Ҳар ишга бир ёнарсан,
Турсам дея кезарсан,
Журму исён ичинда.

Ёйилар қанот-парлар,
Хўб очилар дафтарлар,
Тўда-тўда каптарлар,
«Ҳув!» дер хирмон ичинда.

Булбул айтар: «Кичикман,
Баҳорга кўп интиқман,
Мен гулзорга ошиқман,
Боғу бўстон ичинда».

Ошиқ айтар: «Иллаллоҳ!» ,
Қалмоч: «Алҳамдулиллоҳ! » ,
Лайлак дер: «Қул ҳуваллоҳ!» ,
Ҳаннон-Маннон ичинда.

Ёрқанот дер: «Ё, Мавло,
Солдинг мени бу йўлга,
Берма Ой, Кунга, елга,
Сақла пинҳон ичинда!»

Анқо айтар: «Йўлчиман»,
Ҳудҳуд айтар: «Элчиман,
Сулаймонга совчиман,
Ёлғон жаҳон ичинда».

Бўзтўрғайдир ҳайрона,
Ҳайрон боқиб ҳар ёна,
Занбур чиқиб сайрона,
Кезар даврон ичинда.

Турна айтар: «Учарман,
Бағдод сувин ичарман,
Қиш Ҳиндистон кўчарман,
Лолазорон ичинда».

Бойқуш айтар: «Дардим бор,
Тасбиҳим бор, вирдим бор,
Вайронада юртим бор,
Зору гирён ичинда».

Ҳаққуш айтар: «Фақирман,
Қуллуҳумга ҳақирман,
Ҳақ ёдини ўқурман
Шам-шабистон ичинда».

Мусича дер: «Кетарман,
Келдим, билдим – ўтарман,
Уч оғочни чотарман,
Гузлаб вайрон ичинда».

Лочин айтар: «Ҳушимдан,
Маст бўлдим ўз жўшимдан,
Қолдим, Тангри, ишимдан,
Банди зиндон ичинда».

Туроч тили санода,
Ўрдак тили дуода,
Ғоз қағиллар ҳавода,
Кўзи уммон ичинда.

Қумрилар овоз билан,
Товус иши ноз билан,
Қақнус қуши соз билан,
Шул Ҳиндистон ичинда.

Тўти қушлар розлашиб,
Ҳақ амрини кўзлашиб,
Одам тилин сўзлашиб,
Кезар инсон ичинда.

Тўрғай ҳазор уям дер,
Ажойиб, хуш Эгам дер,
Дўзах ўти ҳаром, дер,
Охирзамон ичинда.

Билмас фалакнинг фаржин,
Елдир, тутмиш кўк бурчин,
Бир тўп каптар-гуварчин,
«Ҳув!» дер хирмон ичинда.

Кийик айтар: «Йиғларман,
Ҳаққа сидқим боғларман,
Болам дея бўзларман ,
Юрагим қон ичинда».

Бўри айтар: «Узарман,
Қайдан қилсам гузар ман,
Ризқим излаб кезарман,
Чўл-биёбон ичинда».

От айтар: «Аслим зўрдир,
Бунча қимматим бордир,
Устимга минган эрдир,
Тоғу ёбон ичинда».

Ёби айтар: «Мен ганда,
Устимга минган банда,
Азобим кўпдир кунда,
Хизмат-имкон ичинда».

Эшак айтар: «Аслим тош,
Хизмат билан бағрим бўш,
Сомон топсам, кўнглим хўш,
Бул қаҳратон ичинда».

Сигир айтар: «Мен бошдим,
Етмас иложим-куштим,
Думим ўйнатиб қочдим,
Чибин-чиркон ичинда».

Туя айтар: «Ўтларман,
Ўтган ерим ёдларман,
Мудом юртга йўртарман,
Янтоғ, ёбон ичинда».

Етти ер бўлмиш бино,
Ҳар зот ўқир бир сано,
Ўтлар ҳам дер: «Раббано!» ,
Наврўз – борон ичинда.

Кўнгил айтар гадога,
Саҳар турсам садога,
Нолиш қилсам Худога,
Бўлсам иймон ичинда.

Қиёмат кун қўлингдан,
Хабар етар ҳолингдан,
Қайтгил ёмон йўлингдан,
Кўрдинг Фурқон ичинда.

Умидли бўл Юсуфдек,
Сабрли бўл Айюбдек,
Гар учрасанг Яъқубдек
Дардга, Канъон ичинда.

Нафсим айтар: «Хўш айла,
Жоми журъа жўш айла,
Карамингга дуч айла,
Тонгла девон ичинда!»

Махтумқули, ўзингга
Боқ, ёш келтир кўзингга,
Айб айламанг сўзимга,
Ёру ёрон ичинда!


Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

27 Oct, 22:18


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 25-куни.
Милодий 2024 йил 28-октябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Oct, 22:08


****

Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.

✍️Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Рустамхон ҚУРБОНЗОДА.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Oct, 22:08


****
Фақат қалби борлар келсин биз томон

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Oct, 22:08


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

Фироқинг бағрими тиғлар,
на билсин қадрини соғлар? –
Сени кўрмоққа, эй Дўстим,
Бу кўзим қонли ёш йиғлар.

Оқар ёшим села менгзар,
умр кечар – йила менгзар,
Кулар юзум гула менгзар,
не билсин, кечар бу чоғлар!

Гулнинг булбул бўлур ёри,
Анинг учун қилур зори,
Гулистондур анинг ери,
Мақом ўлмас анга боғлар!

Болни, ёғни нетар булбул,
бас, анга қарши кулсин гул,
Ошиқ юкини шундай бил,
Кўтармади улуғ тоғлар!

Ошиқ ишқнинг юкин тортар,
Юксаклардан юксак чиқар,
Кўрур, Дўст юзга боқар,
Кўнглин маъшуқига боғлар.

Дарвиш Юнус ўзин топди,
Таважжуҳ маъшуқа қилди,
Кўнгулда севгисин топди,
Анинг-ла кўнглини боғлар!..


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

26 Oct, 22:06


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 24-куни.
Милодий 2024 йил 27-октябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Oct, 19:44


"Бас, агар ундан фойда олсак, рибо бўлур..."

Нақлдирки, Абу Ҳанифанинг бир кишида оладиган қарзи бор эди. Ўша киши яшайдиган маҳаллада Имомнинг шогирдларидан бири вафот этди.

Имом унинг жанозасига борди. Қуёш қаттиқ қиздирар, у ерда ўша қарздор кишининг девори соясидан бошқа соя йўқ эди. Одамлар: «Бул сояда бир оз ўтиринг», дедилар.

«Бу девор эгасининг мендан қарзи бор, бас, бу девор соясидан фойдаланмоғим менга жоиз эмас. Чунки Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Куллу қарзин жарра манфаътан фа ҳува рибо», яъни: «Устама фойда келтирадиган ҳар қандай қарз рибодир», деб марҳамат қилганлар. Бас, агар ундан фойда олсак, рибо бўлур», деб жавоб берди.

ИЗОҲ. Бу фатво эмас, маърифати юксак зотнинг ўзига хос тақво эрур.

Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Oct, 19:42


****

Холиқо! Огоҳу холиссан Ўзинг,
Сендан олисларга олиссан Ўзинг.
Хор бўлиб банданг умрбод йиғса ҳам,
Давлату дунёга вориссан ўзинг.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

25 Oct, 19:41


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 23-куни.
Милодий 2024 йил 26-октябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

24 Oct, 23:37


****

Дунёда сир борки, сочма-соч дунё,
Қорни тўқ, усти бут, кўзи оч дунё.
Азал орифларнинг кўзи ўнгида
Кийимлари қат-қат – яланғоч дунё!


✍️ Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Қамариддин БЕКМУҲАММАД.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

24 Oct, 23:36


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****
БИЛИНГ, ГУЛИМ СЎЛМАС МЕНИНГ

Мен бир ажаб ҳолга келдим,
кимса ҳолим билмас менинг.
Мен сўйлайман, мен тинглайман –
кимса тилим билмас менинг.

Менинг тилим қуш тилидур,
менинг қўлим Дўст қўлидур,
Мен булбулман, Дўст гулимдур,
билинг, гулим сўлмас менинг.

Ул Дўст менга келсин демиш,
сундим қадаҳ, олсин демиш,
Олдим қадаҳ, ичдим шароб,
энди кўнглим ўлмас менинг!

Не Турим бор, не турорим,
ҳеч қайда йўқдур қарорим,
Ҳаққа муножот қилорим –
тайин ерим бўлмас менинг.

Сўр, турганим ерни мендан,
кўрсатурман, келсанг сенга,
Бир заррача Ҳақдан айро
кўзим ҳеч не кўрмас менинг.

Тур тоғида бир тажаллий,
боқ, Мусони нелар қилди!
Юнус айтар: Ҳақ наздида
сўзим ерда қолмас менинг!..



Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

24 Oct, 23:35


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 22-куни.
Милодий 2024 йил 25-октябрь.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

24 Oct, 01:33


****

М У Н О Ж О Т

✍️Сўфи Аллоҳёр қуддиса сирруҳу,
🎙Устоз Мирзо Кенжабек ҳафизаҳуллоҳ.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

24 Oct, 01:32


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 21-куни.
Милодий 2024 йил 24-октябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

23 Oct, 00:00


****

Кел, эй соқий, муҳаббат жомидин май,
Харидор илгина бергил паё-пай.

Харидор ул эрур жуз нияти фард,
Кўнгил кўнглакина юқтирмағай гард.

Қаю ҳолатда бўлса эртаю кеч,
Хилофи ҳукми маҳбуб этмагай ҳеч.

Бу йўлнинг барчасин тай қилғон эрлар,
Ризо бермак мақом аълоси дерлар.

Агар бошида юрса осиё санг,
Ризо жўянда ҳаргиз бўлмағай танг.

Агар ҳар кунда ичса заҳр аёғин,
Суюклук бандаси чатмас қабоғин.

Кишиким розилик коминда бўлса,
Қилур шукр, аждаҳо коминда бўлса.

Ризо айвонида топқон киши жо,
Демас «во» боби офат бўлса ҳам во.

Агар мағзи дилинг айрилса то пўст,
Йиғини йиғ, агар чин қулсан, э дўст.

Сўнар ғам тушса ҳар озода эрга,
Ўчар ўт тушса хасдин холи ерга.

Худо амриға оқил ғам емасдур,
Демас гардун қилур гар дун эмасдур.

Эгам ҳукмиға ҳар ким бўлса мамнун,
Кўтармас ун агар бошин қилур ун.

Бу тоққа сурсалар, ташлаб у тоғдин,
Санодин ўзга чиқмас ақли соғдин.

Агар киндур магар минг қилсалар қийн,
Қачон тушкай чин эрни кўнглина чин?

Қаю ҳолат билан жон бўлса танда,
Бўлар шокир ҳамиша рози банда.

Улуғ йўлдин адашқон неча беақл,
Қилур эрлардин у ёлғончилар нақл:

«Киши ким ошиқи дийдори Ҳақдур,
Муҳаббат аҳли бирлан ҳамсабақдур.

На ҳожат ўзгача тоатлар андин!»
Бўлур юзи қаро мундоғ дегандин.

Буюрғониға ҳар ким бўлса мункир,
Гумон йўқтур, бўлур албатга кофир.

Ўшал халқики кўп беақл эмишлар,
Худонинг душманин ошиқ демишлар.

Дилу жон бирла бўлғон ошиқи зор,
Хилофи ҳукм қилмас зарраи кор.

Буюрғон ишларини шоду ғамда,
Қилур бирдек фароғатда, аламда.

Агар тўлдирсалар ернинг юзини,
Қизил тилло билан, солмас кўзини.

Бало ўқи қадалса, урмағай оҳ,
Қилич бошиға келса, бузмағай роҳ.

Киши ким қилса ошиқликни лофин,
Қилурму ҳеч маъшуқи хилофин.


“Саботул ожизин”
Сўфи Аллоҳёр
қуддиса сирруҳу


m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Oct, 23:59


****

🎙УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
ҲАЗРАТИ СЎФИ АЛЛОҲЁР ҲАЁТИ, ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА



m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

22 Oct, 23:58


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 20-куни.
Милодий 2024 йил 23-октябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

21 Oct, 22:38


* * *
Иброҳим Адҳам ҳазратлари марҳамат этадилар:
«Бир куни Байтул муқаддас ходимлари мени масжиддан чиқаришмасин, деб ўзимни бўйрага ўрадим, Ярим кеча бўлди. Масжид эшиги очилиб, бир пир ичкари кирди. Меҳробга ўтиб, икки ракъат намоз ўқиди.

Орқасини меҳробга берди, яна қирқ киши кириб келишди. Биттаси: «Бу ерда бир киши ётибдир, биздан эмасдир», деди.

Пир кулимсираб, «Адҳам ўғлидур. Қирқ кундирки, ул ўқиган намозининг тотини билмас», деган эди, пирнинг ҳузурига салом бериб бордим.

Аллоҳ ризоси учун (бу ҳолатимнинг) сабаби не эканини айтмоғини сўрадим. «Фалон куни хурмо олаётиб, ердаги бир хурмо сеники бўлмагани ҳолда, меники, деб олиб единг – сабаб шудир».

Шу жавобни олганим ҳамоно хурмофурушга бориб, ҳалоллик тиладим. Дўкон соҳиби бу сўзимни эшитиб, бир фарёд кўтарди. Дўконини тарк этиб, дарвишлардан бўлди».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

21 Oct, 22:37


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 19-куни.
Милодий 2024 йил 22-октябрь.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

21 Oct, 12:50


Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Oct, 21:52


https://youtu.be/2T4rTpqGhzI?feature=shared

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Oct, 21:52


ЖАҲОН ЎЗБЕКЛАРИГА

Турли муносабатлар билан чет элларга кетган ватандошларимизга


Кўнглим юмшаб, бўғинларим бўш энди,
Феълингизни асранг, кўчган ўзбеклар.
Сизни тупроқ асролмади, хўш энди,
Тилингизни асранг, кўчган ўзбеклар.

Деҳқонмисиз, тужжормисиз, йўлбоқар,
Қолаётган Ватан сизга лол боқар.
Хорижларда, билмам, қандай ҳол боқар,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар.

Улги олинг Сир ва Аму наҳримдан,
Мендан кечинг, кечманг юртнинг баҳриндан,
Сиз кўчдингиз лекин юрак-бағримдан – 
Тилингизни асранг, кўчган ўзбеклар.

Туркий куйда Дулбаржиннинг ёди бор,
Қошғарий ҳам Мир Алишер доди бор,
Тил йўқотган зотнинг қандай зоти бор?
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар!

«Алла» кўрмай ўсган «қулун» қулунмас,
«Ёр-ёр» кўрмай тушган келин келинмас,
Ҳали сизга ётлик макри билинмас,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар.

Балки унда ризқ-насиба тўкинроқ,
Туз-қум –  ажал бўрони йўқ, сокинроқ,
Эндингизми Энасойга яқинроқ,
Тилингизни асранг, кўчган ўзбеклар.

Ҳали юртда ҳандалакнинг бўйи бор,
Олиш-улоқ, карнай-сурнай тўйи бор,
Она тилда онанинг дард-ўйи бор,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар.

Хиёнатлар қилиб руҳи покларга,
«Насруллоҳ»ни алишдикми «рок»ларга?
Тангри мадад бермас тили йўқларга,
Тилингизни асранг, кўчган ўзбеклар.

Тил –  юракнинг интиқоми, асрори,
Ўзбек қизин меҳри, офтоб узори,
Бегонага қўшилмаган мозори,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар.

Сиз кетсангиз, мен нетайин, бор бўлинг,
Ҳеч хор бўлманг, бургут бўлинг, сор бўлинг,
Лекин бир бор юрт меҳрига зор бўлинг,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар!..

1989

Мирзо КЕНЖАБЕК



m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Oct, 21:50


****

ЎЗБЕК ТИЛИ


Кўксим ичра бир шарор ўзбек тили,
Этгай оламни баҳор ўзбек тили.

Сочгай очунга гўзал чечакларин,
Ёғса ҳам бошида қор, ўзбек ўзбек тили.

Битта туркий тил дарахтин шохлари – 
Турк, қозоқ, қирғиз, тотор, ўзбек тили.

Сўз битиктошларда ор-номус бўлиб,
Тошни ҳам сўйлатди зор ўзбек тили.

Қолди Ёфасдан азиз ёдгор бўлиб,
Парчаланмас бир диёр –  ўзбек тили!

Тутма пинҳон: олам ичра бўлди гоҳ,
Дўстга зор, душманга хор ўзбек тили.

Неча имло ўзани ўзгарди-ю,
Оқди мангуликка ёр ўзбек тили.

Дўст бу тилни бемалол ўргангуси,
Ёвни этгай тору мор ўзбек тили.

Яссавий, Бобур, Алишер, Машрабинг
Топди сен деб эътибор, ўзбек тили!

Қайси тилким, бўлса Ҳақнинг зикрида,
Ул лисонга Тангри ёр, ўзбек тили!

Яшна, эй дил, бу жаҳон чилторида,
Ҳеч узилмас битта тор –  ўзбек тили!

Токи олам барқарордир, то абад,
Олам ичра барқарор ўзбек тили!
                                       
1988-1989

Мирзо КЕНЖАБЕК


m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Oct, 21:49


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

ҚОРА СЕВИНЧ
(Туркий-ўзбек тили давлат тили
деб эълон этилган кун)



Кимга хатлар ёздим,
Кимни ранжитим.
Кимнинг меҳр ипин уздим.
Боғлайман.
Сиз кулинг, қувонинг,
Сиз чеккан ранждан
Ўзим йиғлайман.

Бу кун қизил рангдан
Нафрат қилмангиз –
У менинг унимдир,
Хунимдир!
Шўх кулинг, қувонинг сиз,
Бугун
Менинг йиғлайдиган кунимдир!

Ит азобин тотган кўп, бироқ
Ким мендек хўрликда кулади?!.
Тошкентнинг каттакон кўчаларида
Навоий юргандек бўлади!

Мен дедим:
Мақтама, майли, яхшини,
Ва лекин ёмонни сўкиб қол. .
Йиғламаслик учун энди кўп замон
Кўзим, сен борингни тўкиб қол,

Ким деди:
Роҳат йўқ,
Зулм бор.
Йўқ, кураш дейилган илм бор!
Балки, сўзим йўқдир,
Овозим йўқдир,
Лекин энди менинг тилим бор!

Мен-хасман, майсаман,
Тупроқман,
Яксонман тарихнинг излари билан.
Лек бугун оламга
Мағрур боқаман
Ҳазрат Навоийнинг кўзлари билан!

1989

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

20 Oct, 21:48


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 18-куни.
Милодий 2024 йил 21-октябрь.


21 – ОКТЯБРЬ – ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ

****

КЎКСИМ ИЧРА БИР ШАРОР ЎЗБЕК ТИЛИ,
ЭТГАЙ ОЛАМНИ БАҲОР ЎЗБЕК ТИЛИ.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Oct, 21:01


* * *

Эй табиб! Ҳақ сўзга забонинг йўқми?
Ҳеч ғафлат дардига имконинг йўқми?
Ухлатгувчи дори-дармонларинг кўп,
Қалбни уйғотгувчи дармонинг йўқми?

* * *

Табиб дер: комил сўз тилимдан келмас,
Ҳар кимни даволаш илмдан келмас.
Оқилни ухлатиш қўлимдан келар,
Ғофилни уйғотиш қўлимдан келмас.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Oct, 20:59


****

Иброҳим Адҳам бир кишининг боғини қўриқлар эди. Мулк эгаси бир куни:
– Анорнинг жуда ширинини келтир,– деди.
(Келтиргач) бу ширини эмас, яна бошқа тотлироғи бор, деди. Иброҳим бир неча бор қатнади. Ниҳоят, мулк эгаси:
– Буларнинг қайси бири ширин эканини нечун билмайсан?!– деган эди, Иброҳим Адҳам:
- Мен бу ердаги нарсаларнинг қайси бири ширини экан, деб муояна этгани (текширгани) эмас, боғни қўриқлагани келганман, - деди.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Oct, 20:58


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 17-куни.
Милодий 2024 йил 20-октябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

19 Oct, 01:31


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 16-куни.
Милодий 2024 йил 19-октябрь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Oct, 04:54


1446 ЙИЛ – ИМОМ БУХОРИЙНИ МУҲАББАТ БИЛАН ЁД ЭТИШ...

Биринчи суҳбат
Имом Бухорийнинг кароматлари

Китобларда, хусусан, “Жомиъ ул-мутун” асарида авлиёнинг кароматлари, валийлик даражалари муфассал баён қилинган. Масалан, ҳеч бир авлиё бир саҳобанинг мартабасига ета олмайди.

“Узоқ масофаларни қисқа вақтда босиб ўтиш, хоҳлаган онда ноз-неъматлар, ичимлик ва кийим-кечакларни ҳозир қилиш, сув устида юриш, жонсиз мавжудот билан гаплашиш, узоқ масофалардан туриб кўриш ва эшитиш – валийлар учун каромат, пайғамбарлар учун эса мўъжизадир. Шулар ва шунга ўхшаш (воқеа)лар ҳақдир ва ростдир” (“Жомиъ ул-мутун”).

Лекин Ҳақ таоло ҳазрати Имом Бухорийга бошқа бир каромат ато қилган: у кишига ҳадис ҳифзи ва илми каромат қилиб берилган.

Бу сўзни ўзимизча тўқиб айтаётганимиз йўқ. Булар ул азиз Имомнинг маноқибларида ёзилган гаплардир.

Ҳазрат Бухорий жами 600 мингга яқин ҳадисни тўплаб, шундан 100 минг «саҳиҳ» ва 200 минг «ғайри саҳиҳ» ҳадисни ёд билганлар.

Абу Бакр Калвазоний айтадилар:
“Муҳаммад ибн Исмоилга ўхшаганини ҳеч кўрмадим. У киши бир китобни қўлларига олиб, бир қараб чиқишнинг ўзидаёқ ундаги ҳадисларни бошдан-охир ёд олишга улгурар эдилар”.

Мирзо Кенжабек,
“ЕР ЮЗДУЗЛАРИ” китобидан.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Oct, 04:51


ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗИЁРАТИДА

Нурга тўлғун ётар ҳазрат Бухорий
Тангри насиб этган иморатида.
Димоғларга етар ҳикмат ифори
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Эй дўст! Ихлос ила иссиқ нафас қил,
Танни пок, дилни соф, овозни паст қил,
Аллоҳ ризосини юракдан қасд қил
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Кўп эзгу ишларга инсон чоғланур,
Гуноҳ, хатолардан кўнгил доғланур,
Ҳақнинг Расулига хаёл боғланур
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Илмидан бир насиб тегдими бизга?
Ҳеч амал қилдикми бирор ҳадисга?
Кўнгил тўлиб-тошар анвойи ҳисга
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Чин ризо қилдикми ота-онани?
Йўқладикми бирор ғариб хонани?
Босмоққа ҳад борми бу остонани
Имом Бухорийнинг зиёратида?

Дўст-ёр, қўни-қўшни, қавму қариндош
Мушкул ишларида бўлдикми йўлдош?
Қалбинг саволларга берурми бардош
Имом Бухорийнинг зиёратида?

Ғийбатдан тиндими бирор кун тиллар?
Омонатни омон элтдими қўллар?
Айланар умрлар, асрлар, йиллар
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ўлимни ёд этиб, титрайди виждон,
Қаро ер барчани истарми бежон? –
Дунё ва охират турар ёнма-ён
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ҳазрат Навоий ҳам ғами дин қилмиш,
Қирқ ҳадис назм этиб, Арбаъийн қилмиш,
Ҳирот ичра қалбин сарзамин қилмиш
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ватан ифтихори, Ислом шонидир,
Пайғамбар издоши, ҳикмат конидир,
Юрак илму ҳикмат сиёҳдонидир
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Мирзо, ким азиз зот руҳин шод этар,
Мақбара, илмгоҳ, юрт бунёд этар,
Халқ ҳам дуоларда уни ёд этар
Имом Бухорийнинг зиёратида!..

2009

Мирзо Кенжабек
("ҲАЁТ САДОЛАРИ" китобидан)

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

18 Oct, 03:38


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Робиъус-соний ойининг 15-куни.
Милодий 2024 йил 18-октябрь.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Oct, 01:41


ОНА РИЗОСИ

Ҳазрати Ҳаким Термизий қиссаси



Ҳали бола эди Термизий ҳазрат,
Уч ўртоқ аҳдлашиб, қилдилар суҳбат:
«Билим олмоқ учун учовлон бирга
Сафар қилгайдурмиз шаҳри кабирга!..»

Лекин яқинлашгач сафар муддати,
Ўғлон онасининг чиқди ҳасрати:
«Болам, мен ёлғизман, мискин, сўровчи,
Барча ишларимга сенсан қаровчи.
Онасининг жони бўлган ўғлоним,
Мени кимга ташлаб кетурсан, жоним?!»

Бу сўздан дард тушди ўғлон жонига,
Баски, фидо бўлди онажонига.
Барча хизматларда адаб сақларди,
Баъзан қабристонга бориб йиғларди:
«Шерикларим кетди излаб ҳидоят,
Улуғ олим бўлиб қайтар, ниҳоят!
Мен қолдим бу ерда жоҳил ва абгор...»
Ўғлон ёшлар тўкиб йиғларди зор-зор.

Ногоҳ пайдо бўлди бир нуроний Пир,
Унга Хизр илми қилинмиш тақдир!
«Йиғлама, эй ўғлон, бергумдир сабоқ,
Дўстларингдан кўра бўлгунг улуғроқ!..»

Ёш ўғлон йўқ жойдан бўлди аллома,
Энди аҳли замон келгай салома.
Кўриб илму урфон, одоб, ҳайбатни,
«Қайдан топдинг, дерлар, бундай давлатни!»

Ҳаким зот кўп теран ўйга толади,
Кечмиш замонларин ёдга олади.
Дейди шукронага тўлдириб вақтни:
«Онам ризосидан топдим бу бахтни!..»

Оҳ, азиз оналар!.. Она ризоси,
Дунёда шунчалик бўлса маъноси,
Она рози бўлса, охир-оқибат,
Нечоғ гўзал бўлгай яна Охират!..

2001 йил, июль.

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

17 Oct, 01:40


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ
Қуддиса сирруҳу ҳазратларининг ҳикматли сўзлари


* * *
«Азиз киши улдирки, гуноҳ уни хор этмас (яъни, у нафсини хор этар)».
«Озод киши улдирки, тамаъ уни қул қилмас (яъни, у тамаъни қул этгувчи бўлур)».

* * *
«Оқил киши улдирки, парҳезгорликни Аллоҳ учун, ҳисобни эса нафси учун қилар».

* * *
«Ҳар кимки тариқатга кирса, унинг маъсият аҳлига
инкори қолмас».

* * *
«Ҳеч бир йўқотишдан қайғуриш керак эмас, фақат ниятни йўқотишдан қайғуриш керак. Чунки бирор хайрли иш ниятсиз дуруст бўлмайди».

* * *
«Тақво ва жавонмардлик нима?» – деб сўрадилар. Жавоб берди: «Тақво шулдирки, қиёмат куни ҳеч ким сенинг ёқангдан тутмасин. Жавонмардлик шулдирки, қиёмат куни сен ҳеч кимнинг ёқасидан тутмагил».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•