Oyina.uz | Tafakkur @oyina_portali Channel on Telegram

Oyina.uz | Tafakkur

@oyina_portali


Sizga ko‘zgu tutamiz!

Oyina.uz | Tafakkur (Uzbek)

O'zingizni o'z mavqeingizda his qilayotgan va o'z fikrlarizga e'tibor qaratgan odamlar uchun bo'lgan Oyina.uz | Tafakkur kanali sizga salom beradi! Bu kanalda, siz maqul ekanligingizdagi fikrlar va o'zgarmasliklarning ahamiyatini o'ylab ko'rishingiz mumkin bo'ladi. Oyina.uz | Tafakkur kanalining asosiy maqsadi odamlarni fikrlashga, ta'limga va o'zlarini o'zgartirishga yo'l qo'yadi

Oyina.uz | Tafakkur kanalida tafakkur va o'zgarish bilan bog'liq savollar, dunyo haqida yangi ma'lumotlar va yangi fikr-mulohazalar paydo bo'ladi. Kanalga a'zo bo'lib, o'z fikrlaringizni, tajriba va tajribangizni boshqalar bilan munosabatda bo'lishingiz mumkin

Agar siz o'z fikrlaringizni izohlar ko'rinishida yozishda yaxshi bo'lsa yoki foydali fikrlar, ma'lumotlar almashishni istaysiz, Oyina.uz | Tafakkur kanali siz uchun eng yaxshi platforma bo'ladi. A'zo bo'lib, oz fikrlaringizni boshqalar bilan baham fikr almashishingiz ham mumkin

Oyina.uz | Tafakkur kanali sizga o'zgarish va tinchlikning, fikrlarining kuchiga ega bo'lishingiz uchun eng yaxshi platformani taqdim etadi. Siz ham kanalga a'zo bo'ling va o'z fikrlaringizni boshqalar bilan o'ylash imkoniyatiga ega bo'ling!

Oyina.uz | Tafakkur

14 Jan, 07:53


Бағринг алвон бўлди, кўксинг-чи оппоқ,
Номинг дилдан ўчмас бир шаън бўлибди.
Шараф қонинг билан покланган тупроқ,
Бугун шундай улуғ Ватан бўлибди!


Ватан тинчлиги йўлида жон фидо қилган ва ҳар бир соҳада фидойилик билан хизмат қилаётган ҳар бир юрт ўғлонидан миннатдормиз! Дахлсиз чегаралар, осуда замин ва тинчлик учун ташаккур!

Oyina.uz Ватан ҳимояси йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган миллатнинг мард йигитларини ёдга олади!

Full HD:
https://youtu.be/WX1tdIIHLbI

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

14 Jan, 04:15


Муаллимдан таёқ еган султон

Сиз шавкатли Румнинг улуғ султони, мен ўғлингиз бўладиган бўлсам, унда анави муаллим афанди нега мени ётқизиб олиб товонимга таёқ билан ураверади, қул болалар қатори ҳар куни таёқ ейман?

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/teahause/2952

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2953

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

13 Jan, 13:13


“Германия жосуси”нинг Акмал Икромовга мактуби

Бу қарзни ўртоқ Файзулла Хўжа элчиликка телегром бериб ҳукумат ўз устига олғонин билдирган ва талабаларнинг ойлиқларини ўз вақтида тўхтамасдан бериб туришини сўрағон бўлса-да, талабаларнинг тўрт ойлиқ оқчасин ушлаб ўлтиришларининг маъносини тушуна олмадиқ. Бу қарз бўлса талабаларнинг устига тушадирган қарз эмасдир..

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3390

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3391

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

13 Jan, 04:37


#Эскирмассўзлар

📌 Агар бизнинг ҳаётимиз ҳуррият ва халқ бахт-саодати учун қурбонлик сифатида керак бўлса, биз ўлимни ҳам хурсандчилик билан кутиб оламиз!

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

12 Jan, 12:25


#aудиоҳикоя

Қулмон Очилнинг «Қизил кўрпача» ҳикояси:

Танбеҳ эшитиб қолишдан чўчигандай, юраги бетламайгина, дадасига – қовоқлари осилиб тушган ҳайбати баланд одамга қаради. Отанинг унга раҳми келди. Хаёлидан, шунчалар тошбағирмисан, деган ўй ўтди чамаси, пастки лабини тишлади.

Оламгир Абдиев ўқиди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Instagram | X | YouTube

Oyina.uz | Tafakkur

11 Jan, 11:04


Тангада тасвирланган хотунлар – Илк ўрта асрлар давлат бошқарувида аёлларнинг ўрни

Аввало, уч қиррали бош кийим тасвирига изоҳ берадиган бўлсак, туркларнинг эътиқодига кўра маликанинг бундай бош кийимда тасвирланиши илоҳа Умайга ўхшатилиши билан боғлиқдир.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3355

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3356

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

10 Jan, 13:08


Элни вабодан қутқарган, хонга пирлик қилган авлиё Қосим Шайх Азизон

Яссавия тариқатининг бошқа вакилларидан фарқли ўлароқ, Қосим Шайх ижтимоий-сиёсий жиҳатдан фаол бўлиб, давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этган.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3364

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3365

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

10 Jan, 05:47


“Дўсти кўп, душмани йўқ одам” – Ойбек ҳақида қизи Гулранг Тошмуҳаммедова хотиралари

Дадам ҳаммамизни бирдек яхши кўрардилар, лекин ҳар биримиз “дадам мени кўпроқ яхши кўрадилар”, деб ўйлардик.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/743

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/742

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

09 Jan, 12:58


Шоир ўзини даволаш учун ҳам ёзиладиган шеърлар – конфессионал шеърият «Оқдан қизилга» тўплами мисолида

Йўналишнинг асосчиларидан саналган Роберт Лоуэлл ҳам ўз биполяр бузилишидан халос бўлиш учун ёзган, у ҳатто руҳий касалхонада ўтган кунлари, ўша дамдаги кечинмаларини ҳам шеър қилади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3382

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3383

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

08 Jan, 08:17


Судхўрнинг зиёфати

Ҳатто гўрковнинг кетмонида ҳам ширин орзу, гўзал мақсад бўлиши мумкин.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/teahause/2788

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2789

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

08 Jan, 04:04


#Эскирмассўзлар

📌 Кишининг аввал ким бўлгани эмас, балки ҳаётнинг бетакрор ҳар онида кимга айлангани муҳимдир.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

07 Jan, 13:17


Олой маликаси, Жануб қироличаси, миллат онаси – Курманжон додхоҳнинг ҳаёт йўли

Курманжон жараённи ўз кўзлари билан кузатиб турган эди. Ривоят қилишларича, биринчи уринишда арқон узилиб кетади. Додхоҳ қатлни тўхтатишни сўрайди. Аммо унга қулоқ солишмайди. Курманжон ўғлига қарата шундай дейди: «Ўлимга тик қара!».

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/1678

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/1679

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

07 Jan, 04:48


“Ўшакчи” ушоқчими?

Ўшакчи сўзи менга болалик йилларимдан таниш. Қишлоғимизда чақимчи, майдагап, гап ташувчи одамларни ўшакчи дейишарди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/teahause/2948

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2949

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

06 Jan, 13:15


“Бекат” қадимда беклар дам оладиган жой бўлган – этимологик таҳлил

Агар “бекат”нинг илдизи фақат “кутиш”га бориб тақалганида, туркияликлар транспорт тўхтайдиган жойлар учун “дурак” (“туроқ”) жумласини қўллашмас эди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3369

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3370

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

05 Jan, 06:57


Cўзимиз ва амалимиз бир-биридан йироқлашиб кетган – қачон миллат бўламиз?

Ўзбек халқининг элатдан миллатгача босиб ўтган даврлари ҳақида турлича фикр билдирилган. Биз миллат ўлароқ тўлиқ шаклландикми-йўқми деган савол теграсида ҳам баҳслар тингани йўқ. Кимдир бу жараён ҳали охирига етмагани, бошқа биров жараён тугалланганини айтади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3351

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3352

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

05 Jan, 04:14


#Эскирмассўзлар

📌 Ҳар кимки қаноат қилса азиз бўлур.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

04 Jan, 09:53


Микроскоп остидаги дунё – тана аъзолари, соч толаси ва буйрак тошларининг макроакси қандай кўринади?

Инсон танаси, кўзи, тилию соч толаси қандай кўриниши барчага маълум. Чумоли, қўнғиз каби ҳашаротлар, буқаламун тасвири ҳам бизга бегона эмас. Лекин улар микроскоп остида умуман бошқача акс этади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3272

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3273

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

04 Jan, 06:07


Армонларнинг юки эзса, кулиб ўламан... – Шароф Бошбековнинг “Фэйсбук”да қолган фикрлари

Шундай катта драматург биз билан замондошлигини биров билди, биров билмади. Охирги йилларда “Фэйсбук” ижтимоий тармоғининг ҳадисини олиб, куйдирадиган-кулдирадиган фикр-мулоҳазалари билан кунда-кунора кўриниш бера бошлагач, минглаб мухлислари яна ижодкорни топиб олди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/2456

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2457

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

03 Jan, 13:06


Жосуслик ўлаётган касбдир, унинг ўрнини энди матбуот эгалламоқда – Оскар Уайльд иқрорлари

Уайльд аристократия ва ўз майл-истакларига банди буржуазия тартибларига қарши чиқади. Адиб ҳукмрон табақага хос манманлик, ҳаёсизлик, иккиюзламачилик, ғирромлик, дидсизлик каби иллатларни дадил фош этади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3357

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3358

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

03 Jan, 06:15


#Эскирмассўзлар

📌 Ҳаётда йўқотиш ютишдан кўра зарурроқдир, агар дон ўлмаса, униб чиқмайди.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

02 Jan, 07:43


Машҳур “бевафо хотин”лар: улар нафратга лойиқми, шафқатга?

Ижтимоий тармоқларда китобхонликка оид гуруҳларда баъзан шундай мазмундаги изоҳларни учратиб турамиз: “Анна эрига хиёнат қилган, уни ўзбек қизларимиз ўқимаслиги керак”, “Бовари хоним енгилтак аёл, француз романлари эса ахлоқсиз”, “Улар ўлимга муносиб эди” ва ҳоказо...

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3334

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3333

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

02 Jan, 05:14


Ижодда эркинлик, дид, журъат уйғунлашса натижа қандай бўлишини кўрсатди – Мурод Муҳаммад Дўст кинодраматургияси ҳақида

“Катта одамлар уч хил бўлади, – дейди фильм қаҳрамонларидан бири Муродхон ака (Баҳодир Йўлдошев) – амали билан катта одамлар, мол-давлати билан катта одамлар ва ўзи катта одамлар”. Бу фильм айни шундай катта-кичик одамларни кўрсатади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3312

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3318

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

01 Jan, 12:37


“Улар халифалик таркибидаги энг жанговар халқ эди”. Турон ҳарбий санъати тарихи араб манбаларида

710 йилларда арабларга қарши курашган Фарғона ҳукмдори Жур (Чўр, Альту-чўр), 693-708 йилларда Панч (Панжикент)ни бошқарган Чакин Чўр Билга, 710-738 йилларда Самарқандда ҳукмронлик қилган Ғуракнинг ўғли, Маймурғ ҳокими Бўгу-чўр ёки Бек-чўр исмлари ҳам ушбу унвон билан боғланади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3316

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3317

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

31 Dec, 05:05


“Юле”, Янги йил ва “Мавлуд” – Қор бобога олиб борувчи илдизи бир байрамлар

Етим ва касал болаларга совға улашарди (Балки, соғлом болалар ота-онаси ҳам фарзанди кўнгли ўксимаслиги учун Авлиё Николс номидан байрам дарахти ёнига совға қолдира бошлагач, бу ҳолат оммалашиб, аввалига одат тусига кириб, сўнг қадрятга айланиб кетгандир).

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3319

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3322

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

30 Dec, 05:05


Ўтин ёрувчига ҳавасманд Эйнштейн, орзу лоши, қазо қилиб бўлмайдиган суҳбат – Шомирза Турдимовнинг “оқу қора бир йўлда“ги мулоҳазалари

Хуноби ошган айиқ болани тошга (СОЯ судраклаган ТОШ) бостириб, юмушига шўнғийди. Болани унутади. У типирлаганича тош остида қолади. Нафс қутқуси, тешик челак алами вақтни ямламай ютади. Вақт тешик челакдан тўкилиб битганини айиқ сезмайди. Бир вақт қарасаки, тош тагидаги боласи ўлиб қолибди...

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3345

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3346

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

29 Dec, 12:19


#aудиоҳикоя

Исажон Султоннинг «Янги йил кечасида» ҳикояси
.

Оламгир Абдиев ўқиди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

29 Dec, 05:01


Стереотипларни бузиб, илм-фанни илгари сурган, хақиқат учун курашиб, ғоялари учун ўлдирилган аёллар

Эътибор берганмисиз, эртакларда, кино-ю ҳатто ҳаётда ҳам қаҳрамонлар асосан эркак образида шакллантирилади. Лекин реал воқеаларга қарасак, қарорлари, қатъияти ва амали билан тарихдан то бугунга қадар ўз таъсирини ўтказган бир талай аёл қаҳрамонлар борлигини кўрамиз. Бу аёллар мода ва спортдаги стереотипларни бузиб, илм-фанни илгари сурган.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3279

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3278

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

28 Dec, 11:26


Челак, Буйрак, Чўмичли – этнотопонимларнинг келиб чиқиши ҳақида таҳлил

Этнонимларнинг жой номига айланиши икки кўринишга эга. Биринчидан, этноним тўғридан тўғри жой номи маъносини ифодалайди; иккинчидан, айрим номлар этник элемент (этноним)нинг бошқа сўзлар билан қўшилишидан ҳосил бўлган...

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3329

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3330

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

28 Dec, 10:50


Бугун Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун (1936-2016)

ЎЗБЕК НАВОИЙНИ ЎҚИМАЙ ҚЎЙСА…

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демьян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айру ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

Эл комил бўлмаса юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлуғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг «Баракалла» бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

28 Dec, 09:25


2024 йилда Oyina.uz | Тафаккур канали обуначилари сони 17 мингга, улашишлар сони 18 минг, кўришлар сони эса 5 млнга етди.

Бизни кузатишда давом этинг!

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

28 Dec, 05:01


Ноталар ўрнига қайиқ, ўқ, қилич каби суратлардан фойдаланилган – мусиқа тарихи

Ноталар алифбосига қадар мусиқий белгилар Қадимий Мисрда пиктографик, Бобилда миххат, Юнонистонда алифбо ҳафрлари билан ифодаланган. Аммо бу белгилар товушнинг фақат баланд-пастлигини ифодалаш учун қўлланган, холос. Лекин давомийлигини ифодалай олмаган.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3286

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3287

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

27 Dec, 12:32


“Ижтимоий давлатнинг асосий вазифаси – аҳолининг энг заиф қатламини қўллаб-қувватлашдир”

Бразилияда ҳам “Болса Фамíлиа” дастури орқали камбағал оилаларга махсус ёрдам кўрсатиш тизими ишлаб чиқилган. Бу лойиҳа оилаларга молиявий ёрдам бериш билан бир қаторда, уларнинг фарзандлари мактабга бориши ва тиббий хизматлардан фойдаланишини бирламчи шарт қилиб белгилаган..


Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3320

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3321

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

26 Dec, 13:05


Оиласи ўзи хизмат қилган ҳукумат томонидан ўлдирилган аёл – биринчи ўзбек актрисасининг фожиали қисмати

Хуллас, Маъсума Қориева ҳақиқат қидириб Москвага жўнаган эди. Минг афсуски, кўп ўтмай ўзларининг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида шум хабар етиб келди. Биз бунинг сабабини аввал шундай ўйладик, кишининг севинчдан ҳам юраги ёрилиши мумкин-ку! Йўқ, аксинча бўлган экан.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3347

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3348

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

25 Dec, 13:01


Германияда ўқиётган туркистонлик талабалардан совет жосуси етиштириш режасини фош этган Афзал Абусаид ким эди?

Орада у анқаралик Нимет Дағли хоним билан турмуш қуриб, ундан икки ўғил кўради ва у ўз ўғилларига Гўктурк ва Гўктуғ (!) деб исм қўяди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3307

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3308

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

25 Dec, 04:11


#Эскирмассўзлар

📌 Қора тупроқ қаъридан тортиб, то Зуҳал чўққисигача бўлган дунёнинг ҳамма мушкул масалаларини ҳал қилдим. Мен ҳар қандай макр ва ҳийла тузоғидан қутилиб чиқа олдим-у, аммо ўлим тугунини еча олмадим.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

24 Dec, 13:15


Туркистоннинг ўтроқ аҳолиси турклар бўлганми, форслар?

Шу ўринда, айрим изланишларда Чиғатой улуси ва Темурийлар даври тарихий асарларида тез-тез тилга олинган “турку тожик” иборасининг “кўчманчилар ва шаҳарликлар” деб очиқланганига ҳам кўзимиз тушади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3276

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3277

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

23 Dec, 13:12


Кетма-кетликми, кетмакетлик – қай бири тўғри, бизга ечим беринг!

Афсуски, орфографик билимларни ўзлаштиришда таянч бўлувчи имло луғатларидаги хилма-хиллик (имло қоидасига мос келмайдиган, дубликат сўзлар) нафақат билим берувчида, балки ўзлаштирувчиларда ҳам бирдек муаммолар туғдирмоқда...

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3331

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3332

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

23 Dec, 04:32


Бугун шоир, адиб ва таржимон Асқад Мухтор таваллуд топган кун (1920–1997)

Cобирман


Ҳаммасига секин-аста эришдим мен,
Муҳаббат ҳам келди ҳаяллаб.
Билим аста ортди, ақл кирди шошмай,
Тажриба ҳам келди амаллаб.

Ҳамма нарса аста-секин келди,
У-бу ишга энди қодирман.
Бардошим бор, ҳамма нарсани мен
Сабр билан кутдим – собирман.

Энди бу ёғи ҳам шундай бўлаверсин,
Одат бўлиб қолди секин-асталик.
Қарилик ҳам келсин секинроқ,
Шошмай қўя қолсин хасталик.

Ўлим қанча имилласа майли,
Қанча кутгил деса, ҳозирман.
Бир умр кутишга ўрганган одам
Энди шошармиди?! Собирман...

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

22 Dec, 12:36


#aудиоҳикоя

Михаил Лакербайнинг «Жигаргўшалар» ҳикояси
.

Оламгир Абдиев ўқиди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

21 Dec, 12:12


Мамлакат тангаларига исми ёзилган, қизлар ўқишига пул ажратган, рассом ва овчи бобурий малика

1625 йилда Муҳаббатхон бошчилигида Жаҳонгирга қарши исён кўтарилганда, қўзғолонни бостиришда асосий ролни бажаради. Саройда унинг бундай куч-қудратга эгалиги фақатгина ҳукмдор рафиқасилиги билан боғлиқ эмас эди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3297

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3298

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

20 Dec, 16:31


“Oyina podkast“ining navbatdagi soni: O‘zbek kinoijodkorlarida nega haliyam qo‘rquv bor?

Ekspertlarimiz: Kinoshunos Shohida Eshonboboyeva va rejissor Umid Hamdamov.

Moderator: Feruza Xayrullayeva

To‘lig‘ini tomosha qilish: https://youtu.be/XbKjuLgbKlo

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Instagram | X | YouTube

Oyina.uz | Tafakkur

20 Dec, 04:19


#Эскирмассўзлар

📌 Ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир раҳбар ва бошлиқ қаттиқ азоб-уқубат ва балога гирифтор бўлур.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

19 Dec, 13:21


“Отамлар” деганда “унинг отаси кўпми?” деган савол пайдо бўлиб қолади” – “-лар”нинг қўлланишига доир мулоҳазалар

Етакчи оммавий ахборот воситалари -лар қўшимчасининг грамматик кўпликни ҳосил қилиш вазифасини олганлар, диний нашрлар эса унинг морфолик вазифаси билан бирга услубий вазифасини ҳам олган.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3295

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3296

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

19 Dec, 08:53


Ақлини йўқотган одам мурдадан ҳам даҳшатли – Чарльз Диккенсдан иқтибослар

Бировнинг юкини енгиллатишга ҳисса қўшган ҳар бир одам дунёга наф келтирган ҳисобланади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/teahause/2943

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2942

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

18 Dec, 13:35


Макка ва Мадинада меҳмонхона, Санкт-Петербургда масжид, Сурияда обидалар қурдирган ҳукмдор – Амир Музаффарнинг тўртинчи ўғли

Ҳатто Туркистон генерал-губернатори фон-Кауфман (1818–1882; генерал-губернаторлик йиллари – 1867–1882) Россия Ташқи ишлар вазирига ёзган мактубида “Бутун Бухоро халқи Абдумаликни кутмоқда” деб хабар берган эди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3280

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3281

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

18 Dec, 04:13


#Эскирмассўзлар

📌 Аслида одамларнинг бир-бирига айтадиган гаплари йўқ, қачон бўлмасин улар ўзи ва ўз ташвишлари ҳақида гапираётган бўлишади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

17 Dec, 13:55


«Ҳаво» ошкор қилган иситма – ўзбек шеъриятидаги феминизм

Шахссиз шеъриятни сизга ёлғиз табиатгина беради. Бундай шахссизланиш шеърияти Томас Элиотдан бошланди, дейишади. Аслида йўқ. Элиот бизга буни идрок этиб берди. Сакура гулларига кунлаб тикилиб ўтиришдан ибтидо олган япон ҳаккулари ва «ишқ бу лаҳза, лаҳзадагина ишқ бор» деган тасаввуф шеъриятимизда ҳам бу бор эди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3305

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3306

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

16 Dec, 13:31


“Яушевларгa тегишли” – исми Тошкент бинолари пештоқига ёзилган, жадидларга ҳомийлик қилганлар ким эди?

“Aка-ука Яушевлар савдо уйи”га оид юзлаб савдо дўконлари империянинг йирик савдо ярмаркалари Нижегород ва Ирбитдан ташқари Москва, Троицк, Тошкент, Кустанай, Тароз, Варшава, Тўқмоқ, Хитойнинг Қулжа шаҳарларида миллионлаб суммадаги жун, тери, текстил, дон, ёғ, ун, чой, шакар маҳсулотлари билан савдо қилар эди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3299

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3300

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

16 Dec, 05:29


#Эскирмассўзлар

📌 Сотқинни ҳеч кимга ва ҳеч нарсага солиштириб бўлмайди. Менимча, ҳатто терлама бити ҳам сотқинга қиёсланса, ҳақоратланган бўлур эди.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

15 Dec, 14:22


#aудиоҳикоя

Исажон Султоннинг «Ойдинбулоқ» ҳикояси
.

Оламгир Абдиев ўқиди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

30 Nov, 11:04


“Сира” “навбат” деганими ёки “зинҳор” маъносини ифодалайдими? – Маъноси ўзгарган сўзлар

Турк тилида сира сўзи бор. Унинг маъноси навбат дегани. Ўзбек тилидаги сира сўзи эса асло, умуман, зинҳор каби маъноларни ифодалайди.


Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3239

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3238

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

30 Nov, 04:36


#Эскирмассўзлар

📌 Киши ўзгаларнинг бахтидан бахт топса, у ҳақиқий яшаган ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

29 Nov, 12:50


“Сира” “навбат” деганими ёки “зинҳор” маъносини ифодалайдими? – Маъноси ўзгарган сўзлар

Бизда гал, сафар, ўрин сўзлари қисман навбатга синоним ҳисобланади. Аммо улар тўла-тўкис навбат ўрнини босолмайди.
“Менинг галим келди” дейиш мумкин, аммо “Банкда гал кўп эди” деб бўлмайди.


Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3250

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3251

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

29 Nov, 04:01


#Эскирмассўзлар

📌 Фидокор кишилар инсониятга қуёшдек зарур. Улар жамиятнинг энг ҳаётбахш қисмидирлар.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

28 Nov, 13:15


Ҳар бир одам ўз тилида гапириши керак – Чеховнинг ҳийласи

Ўқитувчи ўз ишини жондан севгувчи артист, рассом, санъаткор бўлиши лозим. Бизда эса ўқитувчи бу – қора ишчи...


Oʻz:
https://oyina.uz/uz/teahause/2938

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2939

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

27 Nov, 13:15


Икки ҳукмдорнинг “жанги”дан бунёд бўлган Регистон ва Тожмаҳал. Баҳсда ким ютган?

Унга кўра Тошкентда ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ беклари бир камарга бириккандек бирлашишга аҳд қилишади ва Ҳиндистон қўшинига қарши курашга отланишади. Гарчи Ялангтўш Баҳодир Абдулазизхон билан зиддиятда бўлса-да, бу юришда унга ҳамрохлик қилади.


Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3244

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3245

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

27 Nov, 04:01


#Эскирмассўзлар

📌 Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

26 Nov, 13:17


Амирликда миршаббоши, бек ва девонбеги каби лавозимларда ишлаган тарихчи – Мирзо Салимбек тақдири

Бухорода манғитлар ҳукмронлиги даври ҳақида қимматли маълумотлар берувчи бир қанча тарихий асарлар мавжуд. Улардан бири ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида яшаб ижод этган аллома, тарихчи, шоир, давлат арбоби ва дипломат Мирзо Салимбекнинг “Тарихи Салимий”, яъни “Салимийнинг тарихи” асаридир.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3240

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3241

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

25 Nov, 13:49


Қизил террор қурбони: Жаваҳарлал Неру қидирган жадид Пўлат Солиев ким эди?

1955 йил 15 июнь куни Ҳиндистон Бош вазири Жаваҳарлал Неру расмий ташриф билан Тошкентга келади. Нуфузли меҳмон шарафига Ўзбекистон Фанлар Академиясида тантанали тадбир ташкил этилади. Анжуман якунига етгач Ҳиндистон бош вазири таржимони СССР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Василий Кузнецовга “жаноб вазир профессор Булат Солиев жаноблари билан учрашмоқчи” дейди.


Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3235

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3236

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

25 Nov, 03:50


#Эскирмассўзлар

📌 Ҳеч нима қилмайдиган одамгина хато қилмайди, ҳолбуки унинг энг катта хатоси ҳам шудир.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

24 Nov, 14:04


#aудиоҳикоя

Улуғбек Ҳамдам, “Сафар” ҳикояси.

Оламгир Абдиев ўқиди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

24 Nov, 05:44


“Ok” – бу жавоб эмас, аудио-хабар юбориш ва огоҳлантиришсиз қўнғироқлар тавсия этилмайди – рақамли этика ўзи нима?

Бошқаларнинг биоритми ва дам олиш ҳуқуқини ҳурмат қилинг. Ишдан кейин пайдо бўлган саволларингизни унутиб қўйишдан чўчисангиз, уни тонгги вақтда юбориш учун режага қўйинг.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3214

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3215

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

23 Nov, 12:32


Уюштирилган “саҳна”, ёлланган хуфя, тўқилган ёлғонлар – 115 нафар қўрбоши ва сафдошлар қандай маҳв этилганди?

ГПУ маъмури Матвеев хуфялар орқали Носирхонтўранинг ўғли Эшондадага йўл топади. Шу мақсадда ўзлари ҳибсга олган “Тожиддин”ни қамоқдан чиқариб, 1930 йил 23 майда “тасодифий” учрашув ташкил этадилар.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3217

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3218

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

23 Nov, 03:39


#Эскирмассўзлар

📌Жазолашдан кўра кечирмаклик мардликдир. Ожиз одам кечиролмайди. Афв этиш кучлилар фазилатидир.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

22 Nov, 13:07


Мактаб амма

Мактаб фондида пул кам экан. “Агар бу пулга китоб олсак, – дебди директор қўнғиз мўйловини учириб, деразаларга қопланадиган целлофанни болаларимнинг ризқидан оламанми? Ана борини қайта ўқийверишсин, қайтанга яхши бўлади, тушунмаган жойларини тушуниб олади”.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3231

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3232

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

22 Nov, 04:12


“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Бу сўз араб тилидан француз тилига, сўнг рус тилига ва ундан ўзбек тилига ўтган.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/teahause/2936

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2937

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

21 Nov, 12:56


Адабий тилимиздан жўнаб кетган “жўналиш” сўзи – “йўналиш” хато вариантми?

Айни замонда ж ҳарфи билан бошланувчи баъзи сўзларни ишлатишга истиҳола қиламиз. Ҳозирги ўзбек адабий тилига фақат қарлуқ лаҳжасига доир сўзларни киритишни маъқул топамиз. Шу сабабли баъзан қипчоқ, баъзан ўғуз лаҳжаларидаги аслий номлар адабий тилга бироз ўзгариш билан киритилади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3227

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3228

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

21 Nov, 04:30


#Эскирмассўзлар

📌Қадимда эзгу ишларни кўп қилишарди, лекин гапиришмасди. Кейин ҳам қиладиган, ҳам гапирадиганлар келди. Энди эса фақат гапиришмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

20 Nov, 13:10


Абдулла Қодирий – ўзбек детективи асосчиси

Ўзбек адабиётида детектив 1960 йилларда Искандар Қаландаровнинг “Шохидамас, баргида...” қиссаси билан вужудга келгани айтилади. Асар жамиятнинг “қора гуруҳлари” қилмишларини фош этишга қаратилган бўлиб, унда ўғрилик, зўравонлик, қотиллик, қаллобликлар акс эттирилган.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3223

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3224

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

20 Nov, 05:06


“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, ўдағайлаш сўзининг илдизи дўқлаш, дўғлаш сўзига ҳам яқиндай туюлади. Ўдаға сўзининг ўтоға шакли ҳам бор.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/teahause/2932

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2933

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

19 Nov, 13:15


Булдуруқми ёки булдуриқ? – Бир сўз имлоси изидан ёхуд адабий тилда ортограммаларнинг мутлақлашуви

Худди шу имло луғатининг ўзидаёқ бу фикр инкор этилган ҳолда булдуриқ сўзи булдуруқ тарзида берилади. Айни бир имло китобимиз ўз-ўзини инкор этиши китобхон учун ачинарли ҳол эмасми?

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3219

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3220

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

19 Nov, 04:00


#Эскирмассўзлар

📌Севгида қуёш каби бўл. Дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл. Бировларнинг хатоларини ёпишда кеча каби бўл. Тавозеда тупроқ каби бўл. Ғазаб онида ўлик каби бўл. Ҳар не бўлсанг бўл –
ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

18 Nov, 13:01


#Millatbayrogʻi

Зарғалдоқ ранг, Иштар қўли ҳамда шер ва қуёш рамзи. Ўзбек байроқлари тарихи


Туркий халқлар афсоналарига кўра, туркийларнинг бош бўғинларидан бири – Ашина уруғи она бўри ёрдамида тирик қолган ва кўпайган. Шу сабабдан ҳам империя байроғида ушбу жонзот акс эттирилган.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3208

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3209

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

18 Nov, 05:57


#Millatbayrogʻi

🇺🇿 Mudom mag‘rur hilpirayver, muqaddas yurt bayrog‘i!

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

17 Nov, 10:34


Геометрик, кристалланган, шартли ва шартсиз муҳаббат – севгининг замонавий кўринишлари таҳлили

Геометрик муҳаббат – инсон эҳтиёжлари ва манфаатларини ҳисоб-китоб қилган ҳолда муҳаббатини энг мақбул инсонга “сарфлаш”идир. Масалан, Абдулла Қаҳҳор қаламига мансуб “Сароб” романи қаҳрамони бўлмиш Саидий ўз манфаатларига монанд Муродхўжа домланинг қизи Сорага уйланади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3204

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3205

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

16 Nov, 10:27


Ибн Синонинг асл сурати сақланиб қолганми?

“Ажабо, ХI асрнинг бошида ёйилган ва ХII асрда одамларнинг қўлларида мавжуд бўлганлиги айтилаётган бу тасвир, ёхуд, муаххир бир даврда ундан истеъфода этилган ҳолда ёйилган бошқа бир янги нусхалардан бирини қўлга киритиш мумкинми?”

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3202

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3203

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

16 Nov, 04:05


#Эскирмассўзлар

📌О, ёшлик! Ёшлик! Эҳтимол, бутун латофатинг сири ҳамма нарсага қодирлигингда эмас, балки ҳамма нарсани уддалайман, деб ўйлай олишингдадир. "Эртага" сўзи эса қатъиятсиз одамлар ва болалар учун ўйлаб топилган.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

15 Nov, 13:31


Жужан хоқонлиги. Турк хоқонлигигача Марказий Осиёдаги воқеликлар қандай бўлган?

IV асрнинг 50-йиллари Сянби отлиқ қўшиннинг собиқ қули Мўгулюй (Югюлюй) ўлимга ҳукм қилинган эди. Бироқ у тоққа қочишга эришади ва унинг атрофида ўзига ўхшаган 100 га яқин қочоқлар тўпланади. Шу тариқа Жужан хоқонлиги тузилган эди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3196

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3197

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

15 Nov, 04:01


#Эскирмассўзлар

📌Одам тилга кириши учун икки йил кифоя, лекин тилини тийиб туришни ўрганиши учун олтмиш йил керак бўлади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

14 Nov, 09:46


Қўшхотинли, сеҳргар ва бепушт ўзбеклар – сериалларимиздаги тренд мавзулар таҳлили

Кимдир танланган мавзуларга, кимдир бадиий савияга, яна кимдир актёрлар ижросига эътироз билдиради. Лекин бу танқидий фикрлар сабаб сериаллар тўхтаб қолаётгани йўқ, аксинча, йилдан йилга кўпайиб бораяпти. Демак, бизнинг ғашимизни келтирадиган “маҳсулот”ларга талаб бор.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/2118

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2119

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

13 Nov, 11:35


“Мен айбдор эмасман” – Усмон Носирнинг қора кунларига гувоҳлар хотиралари

Биз 8 ой давомида бир камерада, ҳатто бир сўрида ётдик. Усмон менга ўз сўрисидан жой берди. У ухлаганда мен ўтирар, мен ухлаганимда у ўтириб турар эди. Ҳатто зич бўлиб ётишнинг ҳам иложи йўқ, кимдир оёқлар ёнида қисилиб ўтириши керак бўларди... Орадан 8 ой ўтгач, Усмон Носирни олиб кетишди...

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/756

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/755

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

13 Nov, 04:01


#Эскирмассўзлар

📌Агар ўқисанг-у, ўйламасанг – чалкашиб қоласан. Агар ўйласанг-у, ўқимасанг – шубҳа-гумонлар тагида қолиб кетасан.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

12 Nov, 13:13


Ишдан зерикканда яралган ихтиро – Миянгизни чиниқтирувчи Тетрис

АҚШнинг Вашингтон штати, Сиэтл шаҳрида яшаётган Алексей Пажитнов шундай дейди: “Шахсий компьютер ҳеч кимда бўлмаган. Лекин кўплаб ташкилот, муассаса офисларида турарди. Улар ишда нима қиларди? Албатта, Тетрис ўйнаган...”

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3181

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3183

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

11 Nov, 13:12


Мўъжизанинг баҳоси

Оила яқинда бошқа уйга кўчиб ўтган, шу сабаб бир пайтда уйга ва муолажага тўлов қилишнинг иложи йўқ эди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/teahause/2930

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2931

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

11 Nov, 05:26


#Эскирмассўзлар

📌Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунингизча, у сизга бирор нарса бермайди.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

10 Nov, 10:07


Ota va yetti o‘g‘il hikoyasi

Bir odamning yetti o‘g‘li bor edi. Yettisi ham pahlavon bo‘ldi. Yettovi yetti tarafdan bosh ko‘tarsa, yer zirillardi.

Batafsil:
https://oyina.uz/uz/teahause/2928

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

08 Nov, 12:58


Саккизинчи асрга экспедиция: Камситилиб улғайган болакайнинг 23 шаҳарни бирлаштирган қўмондонга айланиш тарихи

Уларнинг туркий маданиятни йўқотишга қаратилган стратегиясини англаб етади. Ва агар туркийлар бирлашмаса ва қарши турмаса хитой маданияти турк маданиятини барбод қилади, натижада ер юзида туркийларнинг оти ҳам қолмайди, деган хулосага келади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3184

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3185

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

06 Nov, 07:37


Эътироф, адашув, КГБ раиси сотқинлиги ва руҳий босим – Рашидов бошқаруви ҳақида тўрт ҳикоя

Хўш, Рашидов нега биринчи ишорадаёқ вазифасидан озод этиш тўғрисида ариза ёзиб бермаган? Бу ким учундир охиригача мансаб курсисига ёпишиб олиш каби туюлиши мумкин. Аммо...

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/1894

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/1893

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

05 Nov, 05:09


Таниқли шоир Мансур Жумаев оламдан ўтди

Олдинда бир йўл бор кўп йироқ,
тарҳини, топмадим, ким бичган:
қиличим дамидан ўткирроқ,
сочларинг торидан ингичка.

Олдинда кўприк бор — ости жар,
билмадим ўзим не бўламан,
азизим, сен ўтгил бехатар,
азизим, сен фақат қулама!

Олдинда чаман бор,
сафо бор,
хотиржам-хотиржам ҳаво бор…
азизим,
унгача озгина
сабр бор,
ситам бор,
жафо бор…

Ишқ дедим кезиб тўрт ёғингда,
ишқ дедим,
чорладим билмайин;
азизим, сен борар боғингда
мен кутиб олурман жилмайиб!

Унгача йўл бордир кўп йироқ,
тарҳини, топмадим, ким бичган:
қиличим дамидан ўткирроқ,
сочларинг торидан ингичка.


Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

04 Nov, 13:24


Ота-она узатилган қизидан молиявий ёрдам кутиши жоизми?

Моддий ёрдамга муҳтож бўлмаган ота-онани қиз фарзандлари ҳам эрининг рухсати билан, кўп куттирмаган ҳолда бир ҳафта-икки ҳафтада кўргани бориб туриши керак.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3150

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3151

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

04 Nov, 05:54


#Эскирмассўзлар

📌Қўлимиздан келадиган барча уддабуронликлар чидам ва вақтнинг аралашмасидан бошқа нарса эмас.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

03 Nov, 05:22


“Чопиб юборилган” човмоқ, кучукка айланган кичик – Имлоси ўзгарган сўзлар

Аслида, “чоп” сўзи умуман бўлмаган – “чов”ни ўзгартиришган. “Ичак-чавоқ” деганда ҳам “ичак” ўз маъносида, “чавоқ” чопилган нарса маъносида келмоқда. “Ичак-чавоқ” қайдаю, чопилган нарса қайда дерсиз, Сиз ҳақсиз.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3164

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3165

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

02 Nov, 13:18


Генерал Жўрабекнинг қотили ким?

Биринчи ўзбек генерали, жадид ҳаракатининг фаол аъзоларидан бўлмиш Жўрабек Қаландар қори ўғли 1906 йилнинг январида Тошкентнинг Қорасув даҳасидаги далаҳовлисида ваҳшийларча ўлдирилган. Ўшанда у 66 ёшда эди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3168

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3169

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

02 Nov, 04:50


“Бирпас”ми, “иккипас”?..

“Биз билан бирпас ўтиринг”, деймиз. Умуман бирпас сўзини кўп ишлатамиз. Лекин унинг тарихини билмаймиз.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/teahause/2926

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2927

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

01 Nov, 13:27


Орол денгизи қадимда қандай тасаввур қилинган ва қандай аталган?

Форс тилида ёзилган “Ҳудуд ул‑олам”да эса Орол денгизи дунёнинг етти денгизидан бирига кирувчи Хворазм денгизи деб юритилган бўлиб, у Хоразм шаҳридан 40 фарсанг узоқликда, денгизнинг айланаси 300 фарсанг экани берилган.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3173

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3172

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

31 Oct, 13:06


Тарбияли одамнинг саккиз фазилати ёхуд Чеховнинг акасига мактуби

Чехов акасига бир хат ёзади. Мактубдаги фикрлар бевосита сизу бизга тегишли бўлмаса-да, унда катта ибрат бор.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3174

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3175

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

31 Oct, 06:13


Паловдан бошқа овқат тарқатганга 75 дарра, улоқ ва пойга ташкиллаштирганга ўлим жазоси – Бухоро амири тўй ва маросимларни қандай тартибга солган?

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/1202

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/1203

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

31 Oct, 04:40


#Эскирмассўзлар

📌Виждон – эътиқоднинг ҳиссий қоровулидир. Ҳар бир жасоратли, ҳар бир адолатли шахс Ватанга шон-шараф олиб келади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

30 Oct, 13:10


Замонавий мангқуртлик чизгилари – бугунги қуллар кимлар?

Боласини ўз она тилида ўқитмайдиганларнинг руҳиятида ҳам қуллик мавжуд. Улар – ўзга маданият шайдоси. Ўзи ҳам ўша миллат ичида туғилмаганидан афсусда. Улар ҳамма нарсадан воз кечса кечади, аммо қуллигини тарк эта олмайди, чунки бу – уларнинг моҳияти.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3170

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3171

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

25 Oct, 05:43


Чингиз Айтматов туҳматдан ҳимоя қилган “наср деҳқони”

Шундай машҳур ёзувчининг бир мактаб боласи учун вақт ажратиб хат ёзиши, йўл-йўриқ кўрсатиб, машқларига фикр билдириши катта гап эди. Баъзан мен ҳозирги ёшимда чекка бир қишлоқдаги бирор бўз болага шундай ҳиммат ва рағбат кўрсата оламанми, деб ўзимга савол бериб кўраман...

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3146

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3147

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

24 Oct, 14:04


“Туркий тил”, “чиғатой туркчаси” ёки ўзбек тилими – Тилимиз “ўзбекча” номини қачон олган?

XV – XVII асрларга тегишли форсий ва туркий ёзма манбаларда “ўзбек” атамаси бирмунча кенг учрайди ва у кўпроқ туркий аҳолининг сиёсий-ҳарбий тоифасини таснифлаган. Кейинчалик, йиллар ўтган сари атаманинг маъноси бирмунча кенгайиб, этниклик касб эта бошлагани кўзга ташланади.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3139

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3138

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

24 Oct, 09:54


Ҳиндихитойдаги коммунизм диктатураси. Ўз халқи геноцидини ўтказган “қизил кхмерлар”

1977 йилда Камбоджа давлатида ҳақиқий мантиқсизлик ва шафқатсизлик ҳукм сурарди. Бу ерда кўчага кўзойнак тақиб чиққан одамлар ўлим жазосига ҳукм қилинар, ҳукуматдан рухсат олмасдан бола кўрган оилалар олий жазога тортиларди.

Тўлиқ видео: https://youtu.be/s_-NTxweGz0

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

23 Oct, 14:27


Феминизмнинг илк куртаклари: Қиролича бўлишга интилган Медея афсонаси

Ғалабалари шарафига ташкилланган базмга отасининг қарилиги сабаб қатнашолмаслигини билган Ясон қаттиқ ўксинади. Медея эса муаммога ечим сифатида Эсонни ёшартиради. Бунга гувоҳ бўлган шоҳ Пелийнинг қизлари отасига ёшлик ҳадъя қилишини сўраб, Медеяга ёлворишади. Тахтни қайтариб олиш имкони туғилганини сезган Эсон эса хийла ишлатиб, Пелийни ўлдиришни келинидан илтимос қилади.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/teahause/2918

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2919

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

23 Oct, 07:56


“Бешбаттар”даги беш нима?

📌 Биз беш сўзини асосан сон маъносида тушунамиз. Шу сабабли бешбаттар сўзи маъносини беш баравар ёмон, беш даража ёмон деб тахмин қилишимиз мумкин. Аслида эса бу сўз умуман бошқа маънони англатади.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/teahause/2916

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2917

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

22 Oct, 05:58


Duolingo'дан Mutolaa'гача – энг фойдали билим платформалари

📌 Duolingo – тил ўрганиш бўйича энг машҳур платформалардан бири бўлиб, у ўттиздан ортиқ тилларда, жумладан, хитой, испан, француз ва немис тилларида бепул дарслар таклиф этади.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3120

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3121

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

21 Oct, 08:24


Эшиклар очиқ, лекин...

📌 Тютор – ўзбек миллати ҳазм қилиниши қийин кечаётган мазкур сўзнинг тилимизда муқобили йўқми деган савол очиқ турибди. Мозийда мадрасаларда ўқиган ўқувчиларнинг оладиган билими ва тарбияси билан бевосита шуғулланган шахслар асл ўзбекча бегатка ва отабег истилоҳлари ёрдамида англашилган..

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3126

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3127

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

21 Oct, 04:43


#Эскирмассўзлар

📌O‘zbek tili kambag‘al til emas, balki o‘zbek tilini kambag‘al deguvchilarning o‘zi kambag‘al. Ular o‘z nodonliklarini o‘zbek tiliga to‘nkamasinlar.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

20 Oct, 14:43


#aудиоҳикоя

Харуки Мураками. «Спагетти йили» ҳикояси.

Оламгир Абдиев ўқиди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

20 Oct, 06:31


“Тилимиздаги янглишлиқлар адабиётимизни сустлатган каби, маданиятимизнинг юксалишига ҳам тўсиқ бўладир” – Элбекнинг 100 йил олдинги оғриғи

📌 Элбекнинг ушбу туркум мақолалари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлиши муносабати билан нашрга тайёрланиб, илк бор бугунги кун ўқувчилари эътиборига ҳавола этилмоқда.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3108

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3109

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

19 Oct, 11:36


Buxorodagi “kichik qiyomat”

1920-yilda Qizil armiya Buxoroni egallashda shaharni ayovsiz vayron qilgandi.

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | YouTube | X

Oyina.uz | Tafakkur

19 Oct, 07:34


Cубмаданият, тренд ёки норасмий спорт – квадробика ўзи нима? У қандай оммалашмоқда?

📌 Квадробика 2019 йил АҚШда оммалашди. 2024 йил баҳор ойларида эса россиялик ўсмирлар ҳайвонларга хос дум-қулоқлар билан ўтлар устида 4 оёқда кезиб, ўтган-кетганларга сакраб, товуш чиқариш ҳолатлари кўпайди.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3106

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3107

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

19 Oct, 04:04


#Эскирмассўзлар

Агар оч бўлсанг, ҳар қандай ош-нон сенда қаттиқ иштаҳа қўзғатади. Сен билан ўтирган улфатларингда эса иштаҳанг сенга нисбатан нафрат уйғотади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

18 Oct, 10:53


Sentabrmi yoki sentyabr?

📌“Ўзбек тилининг имло луғати” (“Ўқитувчи”, 1995)да наряд, октябрь, отряд, пляж, сентябрь сўзлари narad, oktabr, plaj, sentabr тарзида қайд этилгани ҳолда актёр, монтёр, самолёт сўзларини aktyor, montyor, samolyot шаклида “y” билан ёзиш қоидалаштирилган ва табиийки, бунда имлодаги изчилликка путур етган.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3118

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3119

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Oyina.uz | Tafakkur

17 Oct, 07:36


“Hiyobon”dan “Toshken”gacha. “Sof til” botga yuborilgan top 10 xato

Yurtdoshlarimiz tomonidan botga ko‘plab xatoliklar jo‘natilgan. Eslatib o‘tamiz, tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikda ushbu xatoliklarni tuzatish ustida ish olib borilmoqda.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/posts/25280

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | YouTube | X

Oyina.uz | Tafakkur

16 Oct, 13:05


Ёриқ кўза билан сувга борманг

📌Маънавият ибрат ва намуна орқали ёшлар ҳаётидан ўрин эгаллайди. Отаси қарта ўйнаб, онаси сериал кўриб ўтириб ўғил-қизларини ўқимишли бўлишга ундаши кулгили ҳолат. Бу худди ёриқ кўза билан сувга боришга ўхшайди.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3110

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3111

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram