📓Usmon Azim @usmon_azim Channel on Telegram

📓Usmon Azim

@usmon_azim


Boshqa dunyo odamlari...

@beishqzoda

Usmon Azim (Uzbek)

Usmon Azim atrofida qiziqarli va ajoyib hikoyalar, dunyoqarashlar va maqollar o'qish uchun o'zlarini tayyorlagan Odamlarning Telegram kanali. Kanalda qiziqarli voqealar, qiyofalar va tajribalar haqida gapiriladi. Bu yerda siz o'zingizga yangi dunyo ochish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Agar siz dunyoqarashlardan, qiziqarli hikoyalar va maqollar dan zavq olishni istasangiz, usmon_azim kanaliga obuna bo'ling va kattalar jamoasiga qo'shiling. Siz uchun ajoyib va hayratlantiruvchi ma'lumotlar to'plami taqdim etiladi. Bu kanal sizga boshqa odamlarning hikoyalaridan o'zgacha nazarlar ko'rsatadi va o'z hayotingizga yangi bakovilarni ochishda yordam beradi. Usmon Azim – bu Siz uchun O'z tartibsizliklar va dunyoqarashlariga o'zini aloqador hisoblash uchun yangi qo'llanma. Ijodini o'rganib, yangi topishlar bilan tanish, hayotda o'z o'rnini topish! Obuna bo'ling va badavlat bo'ling!

📓Usmon Azim

05 Jan, 22:05


Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрдонлар . Айрим техник сабабларга кўра канал фаолиятини юритишда муаммолар юзага келмоқда.
Шу сабабли каналимизни қайта очдик. (Ушбу каналдан барча постларни янги каналга кўчирамиз)
Барчангизни Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳра олишга https://t.me/UsmonAzimijodi га таклиф этамиз.
Ноқулайлик учун узр сўраймиз.

📓Usmon Azim

01 Jan, 20:25


***
Жоним,
Қор ёғди.
Эшитяпсанми,
Қор.
Юзларингни музлатиб
Кўчадан келмайсанми-
Кафтларим орасига
Босмайманми юзингни?

Хазон фасли,
Ахир,
Кетгандир?
Ёҳуд ҳануз
Хазон этиб
Тўрт фаслни ҳам,
Мени соғиниб юрибсанми дунёда?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

31 Dec, 16:23


Қор кечади ялангюрак
Кўчалар қиш ― кетгунча.
Айтинг, неча умр керак
Биз манзилга етгунча?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

31 Dec, 06:07


Ҳар кеча
хотиринг юракка қайтар,
забт этар
лаҳзада
жону жисмимни.
Ташқари чиқаман —
кеча мунаввар...
Шунда
такрорлайман йиғлаб исмингни.

Аммо ўртамизда бепоён кеча —
юлдузлар ўртанган сокин бир хилқат.
Ёлғизим,
мабодо
овозим етса,
ишонма...
йиғлама...
унутма фақат.

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

30 Dec, 20:50


Кундузлар кечага айланиб қолди,
Яна бошимизга югурди тўфон.
Сендан айрилдиму,
Сен билан қолдим —
Ёмон.

Ёмон.
Яшаш менгзар босинқирашга,
Кўзингда ёш йўқдир йиғламоқ бўлсанг.
Юракни отсангу қирғин талошга —
Ўлсанг.

Ўлсанг!..
Шундай ўлсанг...
Шу қадар ўлсанг,
Дунёда қолмаса бир тола сезгинг.
Фақат бош тортса бас сени кўмишдан
Севгинг!..

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

30 Dec, 07:53


АЁЗ

Қиш – оғир.
Кўтаролмаяпман.
Юрагим зўриқди.
Бунинг устига,
Қаршимда сен музлаб ўлтирибсан.

Йиғлама.
Гарчи бу юлдузли,
Ойли қишнинг
Аёзи жондан ўтди.

Гарчи орамиздаги
Бир қарич масофани
Босиб ўтишга
Умримиз етмас...

Совуқ.
Дунё тошга
Айланиб борар.
Йиғлама...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

29 Dec, 08:47


* * *

Кўз ёшлар қуриди. «Оҳ»сиздир тунлар.
Дастрўмол кўзларга босилса — қуруқ.
Ғамни унутишди ғамга тутқунлар,
Маъюс тортишса ҳам ўзгани кўриб.

Ғамлар унутликка маҳкумдир, аммо
Одамлар хизматга тарқаб кетган он —
Дераза ёнига келади палто,
Даҳлизга чиқади жуфт этик — чаққон.

Тормоз товушидан туйишиб умид,
Жон қулоқ тутишиб қадам сасига,
Ҳар битта шарпадан танишлик тутиб —
Кутишар жимгина — буюмчасига.

Уларнинг жисмида марҳумнинг бўйи
Ўлмаган, тириклик тарзида бунед...
Деразага етмас этикнинг бўйи,
Эшик тирқишидан мўралар бот-бот.

Палтонинг ёдига нимадир тушар,
(Нафис дилдорликлар буюмларга хос),
Пардани — эркалаб — оҳиста қучар,
Кимнингдир қўлини ўпар беовоз.

Бу мубҳам соғинчда юраклар толар...
Эшикка чиқишар иккиси бирдан —
Палто ёқасини кўтариб олар,
Этик қор кечади ғарчиллаб — ўктам.

Тақлид бор уларнинг ҳаракатида,
(Соддалик ҳамиша шундай қизиққон),
Бу ғамгин ўйиннинг баракатида –
Кимнингдир борлигин этмоқлик эълон.

Улар соғинишар ушбу аснода,
Хотира устидан чангни қоқишар.
Савол беришади бир кун дунёга:
– Бизни кўмишарму ёки ёқишар?..

Палто билан этик нақадар эсли!
Ақлли кўзлари боқар тангрига:
– Ҳамма меҳмонлигин дунёда сездик,
Фақат у борми, айт, ернинг қаърида?

Палто гоҳ сўзланар ўйчан этикка:
– Айтиб кўр, бир шартга тангри кўнмасми.
Бизларни, майлига, отсин йўқликка,
Фақат У дунёга қайтса бўлмасми?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

27 Dec, 03:20


Бахт хақида баллада
Усмон Азим шеъри
Эркин Бозоров ўқиди.

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

26 Dec, 16:43


Қор аралаш увлади шамол.
Ҳилпиради ҳаво. Юлинди.
Қисмат бу дам — соғинчинг аро —
Минг айланиб — қишга урилди.

Жонни совуқ айлади қамал —
Бўри довул ўради — ёвуз.
Сенсиз қишда қолдим беамал —
Изилладим соғинчда ёлғиз.

Мен чақирдим: — Кел, етди завол!
Мен қичқирдим — кимга? — эланиб!..
Саросима увлади шамол —
Тилка-пора қорга беланиб…

Кел! Борлигинг кетмоқда йироқ,
Кўмилмоқда армонлар изи —
Печкаларнинг тафтидан мудроқ
Уйда совуқ қотган азизим.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

25 Dec, 03:31


ТАСАЛЛИ
БЕРМОҚҚА УРИНИШ

Қўшиқ аёл!
Қўшиқ...

Нега йиғлайсан?
Қўшиқсиз қолдингми,
биродарим?

Биродарим,
қўшиқ ҳам
хиёнат қиладими?

Биродарим...


Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

24 Dec, 17:49


Ўзбекистон халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева табаррук 83 ёшда бандаликни бажо келтирибди.
Шарофат Раҳматуллаеванинг оила аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

https://t.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

24 Dec, 14:23


#таржима

***
Тоққа кеч келади баҳор,
куз эрта;
қор эрта ёғади,
совуқ тушар эрта.
Албатта,
тоғнинг ўзи айбдор
бу ҳолга!
Ким айтди
унга
баланд бўлсин деб?

***
Dağa geç gelir bahar,
sonbahar erken.
Kar erken yağar,
soğuk gelir erken.
Elbette,
müsebbibi dağdır
bu halin!
Kim demiş
ona
o kadar yüksel diye?


✍️ Усмон Азим шеъри

Маъруфжон Йўлдошев таржимаси


https://telegram.me/usmon_azim
@hayot_deganlari

📓Usmon Azim

24 Dec, 05:16


☆ ☆ ☆

― Ҳаёт, отам қайда?
― Дунё, онам қайда?
Йиғлайди хотира.

― Ҳаёт, дўстим қани?
― Дунё, севгим қани?
Инграйди хотира.

― Ҳаёт, оғам қани?
― Дунё, опам қани?
Изиллар хотира.

― Ҳаёт, сеҳринг қани?
― Дунё, меҳринг қани?
Мунгранар хотира…

Йиғлама, хотира!
Мунгланма, хотира!

Бир қара, эслашнинг асли етгандир,
Дунёнинг мангулик вазни етгандир.

Ишон, келишлар бор, кетишлар йўқдир,
Агар дард чин эрса, ўтишлар йўқдир.

Ахир, мен мантиқдан озганман, хотира…
Сен абад қолгайсан ― ёзганман, хотира!

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

22 Dec, 13:31


***
Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор,
Саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб,
Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор,
Йўқ-йўқ бўлиб, даф-даф бўлиб, ҳайф-ҳайф бўлиб –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Навбат билан тизилганлар, тизилганлар
Эзганлару эзмаганлар, эзилганлар;
“Худо” деган; тангрини бир сезмаганлар –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Югургилаб, бир-бир босиб, ўйнаб-ўйнаб,
Бу дунёнинг ёлғонидан сўйлаб-сўйлаб,
Гоҳ қорнини, гоҳ қадрини ўйлаб-ўйлаб –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Давлатманду хору зорлар, бечоралар,
Дили буту, дили йўғу, дилпоралар,
Ҳукмфармо пошшоҳлару фуқаролар –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар...

Бу қаро ер ютмоқликдан толмагайдир,
Ўлим асло ўз касбидан тонмагайдир,
Во дариғо! Бир кас мангу қолмагайдир –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Қарайману юрагимда тугар бардош,
Қандай қилиб сизни асрай қон-қариндош?
Кўзимда ёш, кўнглимда ёш, сўзимда ёш –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Лаънат айтиб, лаънат айтиб, лаънат айтиб,
Раҳмат айтиб, раҳмат айтиб, раҳмат айтиб,
Сукут айтиб, нола айтиб – ғоят айтиб –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор,
Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор,
Кўз ёш каби тизилишиб, тизилишиб,
Ингичка ип – бул Ҳаётдан узилишиб... –
Одамизод, одамизод ўтиб борар.

Биродарим, “баландман” деб этма ғурбат,
Мен – дил бўлдим; сен, ҳеч қурса, бўлгин суҳбат,
Мен ҳам турбат, сен ҳам турбат – келса навбат –
Одамизод, одамизод ўтиб борар.

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

22 Dec, 04:03


ЎТАР ДУНЁ БАЛЛАДАСИ

Олиб кетинг мени ҳам... Ахир.
Бу тор дунё кўнглимга ботар...
Болам, бунча бўлма бесабр... –
Кунботарга от солди ота.

Насиб эмас мағрибдан қайтмоқ –
Кетган келмас яна дунёга.
– Ота, сенинг изингдан бироқ
Мен бораман пойу пиёда.

Пиёдага тоқати йўқдир,
Вақт эгарга ўтқазди маҳкам:
– Кўзим ҳам тўқ, кўнглим ҳам тўкдир,
Отингни сур, йигит, хотиржам.

Ўзим сенга бўлай жиловдор,
Кўрсатайин энг қисқа йўлни.
Тезликка бер, жоним, эътибор,
Турғунликка узатма қўлни...

Вақт шунақа куйлади ялла,
Вақт шунақа тутқазди шароб.
Вақт дўстингдай кўринган палла.
Ёвликлари туюлди сароб.

Суворийнинг чақнади кўзи.
Суворийнинг ғайрати тошди –
Вақт ирғишлар бўйнини чўзиб,
Вақт йилларнинг устидан ошди.

Кўкда арвоҳ йиғлади гирён,
Фиғонидан титранди олам.
– Болам, мендай бўлмагин нодон –
Қамчи босма отингга, болам!

От боради баҳордан ўтиб,
От боради ёзда ялтираб,
От боради кузакни тутиб,
От боради қишда қалтираб.

Кўкда арвоҳ чарх урар гирён,
Зириллайди руҳида олам:
– Болам!.. Болам, бўлмагин нодон!
Маҳкам тортгин жиловни, болам!..

Отлиғ вайрон боқар фалакка:
– Юрагимни, ота, эзма, бас!..
Ҳол қолмади, ахир, юракда –
Бу тулпорни тўхтатиб бўлмас.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

17 Dec, 06:08


* * *
– Ўшанда жуда чиройли кетдинг... – деди эркак. –
Йигирма йилки кетишингни унитолмайман.
– Раҳмат. – деди аёл.
– На жанжал, на зуғум, на бир оғир сўз....
Фақат эсимда,
кетаётганингда елканг бетўхтов силкинди...
Йиғлаган эдингми?
– Йиғлаган эдим.
Ёшим тўхтаган йўқ
ҳали ҳануз ҳам...

Сукунат.

Эркак бош эгди.

Қанча уринмасин кўтаролмади бошини.

Елкаси эса,
силкингани-силкинган...

Усмон Азим

https://telegram.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

16 Dec, 11:09


***
Жимгина яшайман, яшайман сокин.
Бу ўтар дунёни танҳо тинглайман –

Фақат ақл билан этаман талқин,
Фақат юрак билан
Йиғлайман...

Усмон Азим


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

16 Dec, 11:07


Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Қозоғистоннинг адабиёт соҳасидаги халқаро “Alash” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, мукофот ижодкорга Олмаота шаҳрида Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси ташкил этилганининг 90 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда топширилган.

https://t.me/usmon_azim канали шоиримизнинг мухлислари, китобсеварлари номидан самимий табриклайди.
Шоиримизга узоқ умр, серқирра ижод ва саломатлик тилаймиз.

Ютуқлар бардавом бўлсин.

https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

16 Dec, 11:00


qalampir.uz/news/usmon-azim-k-ozogistonda-mukofotlandi-111348
Усмон Азим Қозоғистонда мукофотланди

📓Usmon Azim

15 Dec, 00:56


* * *

Қуридим — куз каби
Сарғайдим, сўлдим.
Беҳиштга тўлдим мен,
Дўзахга тўлдим.

Оҳ, менман дунёга
Зарра кўнмаган —
Ҳеч ким менинг каби
Тирик бўлмаган.

Қанотин куйдирган
Қушману, бироқ
Учдим барча қалбдан
Баланду йироқ.

Ҳар сўзга бус-бутун
Ўзни этдим сарф —
Менман шеърларимда
Бораётган саф.

Қаҳратон қишларнинг
Музида қизиб
Яшадим. Ҳаётим
Ўлимдан қизиқ.


Усмон Азим

https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

14 Dec, 17:25


* * *
Кўзларидан уйқуси ариб,
О, чақалоқ тамшанди хиёл...
Ёқасидан ойни чиқариб,
Жим эгилди бешикка аёл.

Қандай гўзал дунё энгашди,
Чақалоққа тўлиной тутиб.
Дунёларга гўдак тенглашди,
Ойдан ёруғ ёғдулар ютиб.

— Ухла, болам, ухла, таянчим,
Сени кимки сезмас — аянчли.
Мендай фалак йиқилса, ёраб,
Бешикларинг мудом суянчдир.

Зулумот тинч ўчди тубанда,
Дунё оғир кечани отди.
Оқ кўйлакка — ҳарир туманга
Тонг кўксига тўлин ой ботди.

Усмон Азим

https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

14 Dec, 13:32


* * *

Мен қалбга боряпман. Боряпман бетин –
Ўзгара бошлади оламнинг туси:
«Бу нима?» демайман дарахтга –
Бу ким? – Қандай гўзал турибди ўсиб!

Қадр касб айлади кўзимга дунё.
Авайлаб боқаман ҳар хору хасга.
Барчани тинглайман чин дилдан, аммо
Ўзим ўзим билан тушаман баҳсга.

Усмон Азим

https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

14 Dec, 09:15


Энг яхши совға бу китоб! Айниқса, бу яхши, баланд асар бўлса!!! Ўзингиз ва яқинларингизга унутилмас мутоола завқини хадя қилинг.
Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азимнинг "Сўнгсўзлар" китобини чилонзор Қатортол кўчасида жойлашган "Янги аср авлоди" нашриётининг китоб дўконидан ҳам харид қилишингиз мумкин.

Манзил: Чилонзор 8, Қатортол кўчаси 60.

Мўлжал: "ПАРУС" савдо маркази ёнида. "Халқ банки" рўпарасидаги BOOK.UZ китоблар дўкони.


Канал: @bookuzbekistan

https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

14 Dec, 04:08


Худойим, қоврилдим, тугайди қачон
Бу гулхан юракнинг ловуллашлари.
Бу тун яна менга бермади ором
Қонимнинг оловли шовуллашлари.

Менчалик ёнмаган ҳеч ким… менчалик
Ҳеч ким ўчмоқликни этмаган орзу.
Боряпман чақмоқнинг бўлаги янглиғ
Лаҳзалик умримни фалакка осиб.

Ҳатто вулқонларда оловлик бекор –
Менинг ёнғинимнинг йўқдир адоғи.
Ичимда майсанинг армонлари бор –
Ёмғирда ўсишнинг ҳасрати, доғи.

О, сасинг етишди руҳ ила танга,
Раҳмат, каломларинг бунча мулойим!..
Мени ўчиртирма бирор бандангга,
Ўзинг ўчир мени… Ўзинг… Худойим…

Усмон Азим

https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

13 Dec, 03:27


*
Парвардигор,
Вужудим куймоқда.
Руҳим чирқирар олов ичида.

Ўзим гуноҳкорман –
Одамни ҳам шу қадар севадими одам?!

Ҳар бир заррамда азоб.

Енгиб бўлмаябди соғинчни-
Мадад олай десам,
Пирлар ҳам йўқолган.
Ҳар лаҳзам - дард,
Ҳар нафасим – дард,
Ҳар қафасим – дард,
Ҳар барбодим – дард,
Ҳар озодим – дард...

Мангу дардларга айланишдан
Бошқа иложим қолмади,
Парвардигор...

Усмон Азим


https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

12 Dec, 04:31


* * *

Умр ўтиб кетди. Йиғлама.
Ўтди дунё – бесарҳад қайғу.
Ўлим келса?..
Хўш, келса, нима?
Айрилиқдан
даҳшатлими у?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

11 Dec, 17:06


БУРЧ

Мен чиқиб жўнайман. Жала бўйнидан
Узар дурларини, отар қаҳрда.
Мен чиқиб жўнайман – юрак қўйнимдан
Ўзини отмаган бирор соҳилга.

Бир сўз айтолмайди меҳрибон уйим,
Фақат кўзларида бедаво ҳасрат.
Мен кетсам кўчади қалбидан қуюн –
Оллоҳ, бу телбани ўзинг ол асраб.

Жим ётар ёмғирда кузги барг – шаҳар,
Қол, деб айтмоқликка сиғмайди ҳадди –
Тунда эласланиб турса-да магар,
Баланд биноларнинг раҳмдил қадди.

Кўзимга чақмоқнинг тегар бир учи –
Кечир, бу дунёнгда қолдимми узоқ?
Мен сезиб турибман – ҳамманинг бурчи
Вақтида кетмоқдир, вақтида кетмоқ.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

10 Dec, 18:41


***
Ёлғизлик ортимдан ҳувиллаб қувди,
Токи йиқилгунча югурдим бетин…
Бир аёл туфлимнинг лойини ювди –
Унга севаман деб айтмаган эдим.

Қисмат масхаралаб бизни отганди
Танҳолик кечасин тор қучоғига.
Билмадим, қай маҳал аёл уйғонди
Туфли ювмоқликнинг иштиёқида.

Асли масхаралаш қисмат матлаби,
Аммо ҳайрат ичра гангиди хиёл:
Қувониб (масалан, гул терган каби),
Туфли ювар экан тунда бир аёл.

Менга кўзи тушиб аёл қизарди,
Уялди — қўллари тушди шалвираб.
Энди у қаршимда йиғлаб турарди,
Ёмғир қўйнидаги баргдай қалтираб.

Қўймоғим шарт эди бир жасур қадам, —
Қулаб танҳоликнинг ғариб аршидан.
Чўчидим мен — меҳр кўрмаган одам –
Севги туфли ювиб чиқса қаршимдан.

Кетдим…
Ёмғирдайин ўтдиму кетдим,
Минг аср танҳолик кечди бошимдан.
Минг аср оралаб қайтадан етдим,
Ўша ёлғиз қолган аёл қошига.

У менга бахт берди осмондай улкан,
Мен-чи?..
Мен қоврилдим бахтнинг доғида…
Бедорману нечун уйғонолмайман
Туфли ювмоқликнинг иштиёқида.

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

30 Nov, 18:55


* * *
Тоққа кеч келади баҳор,
куз эрта;

қор эрта ёғади,
совуқ тушар эрта.

Албатта,
тоғнинг ўзи айбдор
бу ҳолга!

Ким айтди
унга
баланд бўлсин деб?


Усмон Азим

https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

30 Nov, 04:02


* * *
Умр ўтиб кетди. Йиғлама.
Ўтди дунё – бесарҳад қайғу.
Ўлим келса?..
Хўш, келса, нима?
Айрилиқдан
даҳшатлими у?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

29 Nov, 15:32


Аёл мактуби
Усмон Азим шеъри
Нилуфар Ҳасанова ўқиди

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

27 Nov, 18:36


Майсалар, товоним, сизни соғинар,.
Тоғлар, виқорингиз қалбимда мангу.
Қайдадир қўзичоқ бўзлар, оҳ урар,
Қирларда адашган соғинчимми у?

Қорлар эриб оқди бу ғамли фурсат.
Бу фурсат эриди тоғларнинг тоши.
Юрак, раҳминг келсин, тўғри йўл кўрсат,
Мен қандай Бойсўнга кетай қоришиб?

Ака, сочингизга оралабди оқ.
Опа, сарғайибсиз — фарзанднинг доғи.
Она, қучоқлайсиз бунчалар узоқ...
Йиғлайман — сабримнинг бор-ку адоғи.

Юрган йўлим тўфон бу ғамли фурсат...
Қатъият кўз ёшдай оққан маҳали,
Юрак, раҳминг келсин, тўғри йўл кўрсат,
Мен қандай Бойсундан кетай ажралиб?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

27 Nov, 02:45


***
Бу оташ ҳолингда ҳар бир сўзинг – чўғ,
Жонингни ўртару, туташар дилга.
Қошингни чимирдинг... энди роҳат йўқ,
Қошларинг – қадимги ханжар – қайрилма.

Сен яхши кўрасан ғусса ҳолатни:
Чалкаш ҳаётингни солиб суҳбатга –
Негадир фожедан топиб рағбатни,
Жонингни отасан чексиз ғурбатга.

Сенга азобларни сўзламоқ – лаззат,
Сенга кўз ёш тўкиб, май ичиш – тадбир.
Сенга бу оломон ҳасратлар – узлат,
Сенга азоблардан кечиш – ўлимдир.

Мен – жимлик. Мунгланар фақат кўзларим
Ҳар бир “уҳ”, “оҳ”ингни англаб бехато.
Тушундим: керакмас сенга сўзларим,
“Севаман” дейишим муҳиммас ҳатто.

Усмон Азим
14.04.2012


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

25 Nov, 17:27


Усмон Азим шеъри
Римма Аҳмедова ижросида

Бир шеър икки буюк ижодкор актрисалар талқинида.

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

25 Nov, 17:23


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

25 Nov, 17:19


Йиқилдингми?... Кўзларингда
Бунча алам,
Бунча алам!
Усту боши чанг кўрмаган,
Дард кўрмаган
Эрка болам!
Шиддатингнинг шамолига
Ҳушинг бир зум
Шайдо бўлди...
Сенинг равон йўлларингда
Бу тош қайдан
Пайдо бўлди?
Еки ақлинг кетганмиди,
Энди тошлар
Қолмаган деб?
Лаънатладинг, болам мени
Йўлдан тошни
Олмаган деб...
Эрка болам, кечир мени,
Оқсуягим,
Мурувват қил!
Тошли-тошли бу дунёда
Майсадай хор
Яшадим, бил.
Тошлар билан кураш тушдим
Кураш бекор
Кетмагандир,
Қолган бўлса бирор зил тош,
Болам, кучим
Етмагандир...


Усмон Азим шеъри
Дилноза Кубаева ижросида

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

23 Nov, 21:26


Фаррош

Кўп меҳнаткаш бу фаррош аёл,
Аллақандай маъюс, ғамбода.
Хизматини бажарар ҳалол,
Қўли теккан нарса – озода.

“Дуррасини бошига танғиб,
Тонгда келиб, киришса ишга,
Ишхонада тозалик анқиб,
Кўнгилларни чорлар юмушга.
Кўздан қочган чет соҳаларга
Унинг ўзи кўнгилли оқсоч:
Котибалар йўқ хоналарга
Чойлар дамлаб улашар қувонч.

Раҳматларни тинглайди беун,
Бесўзлиги барчага маъқул…
…Қўлларида қайсидир бир кун
Пайдо бўлар ёлғизгина гул.

Антиқа гул! Гўзал! Анвойи!
Гўё Моне танлагандай ранг.
Туман ичра гулбарглар ёйиб,
Кўк тусида шундоқ очилган.

– О! Қандай гул! Чиройли экан! –
Одамларнинг юзи ёришар.
Фаррош аёл кўзидаги ғам
Ним табассум нурга қоришар.

– Кимдир сизни севади беҳад! –
Ҳазилкашлар кўтарар ғавғо.
У уялар, кулар бежуръат:
– Совға! Совға! Шунчаки совға!

Сўнг юмушлар ютади уни,
Чанглар арир стол, жавондан.
Бугун унинг туғилган куни
Гулни сотиб олган дўкондан.

Усмон Азим


https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

22 Nov, 19:01


Tun bo'yi guvladi taqdir shamoli.
Tushimda,
Jonimda,
Qalbimsda esdi.
Uchdi sukunatning baxtli kamoli,
Jimlik vujudini shovqinlar ezdi.
Demagil zo'ravon shamolni haqli,
Toshday yopishmagan yo'llariga-men.
Hatto
Ikkimizning
Kichkina baxtni
Ushlab qololmadim qo'llarimda men.

Usmoz Azim

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

21 Nov, 19:53


* * *
“Мени ҳали эслаб юрасиз”, —
деди бир аёл.
“Йўқ, — деди у. — Сизни
эслайдиганлар жуда кўп.
Мен эса, ҳеч кими йўқ
бир аёлни эслайман,
Худо хохласа;
ҳеч кими йўқ
бир аёлни соғинаман,
Худо хоҳласа”.
Ташқарида —
хазон ёғар.
“Қайси йилнинг хазони?
Бу суҳбат
қаердан келди?
Нега бунча ғуссали? Нега
бирдан соғинч ўртади жонимни?
Ҳеч кими қолмадимикан у аёлнинг?
Бир ўзи юрганмикан дунёда тентираб?
Излаб борсаммикан?..”
Ташқарида —
Хазон. Шамол.
Куз ёмғири.
Нималарни
хоҳлаяпти
Парвардигор?
Йўл эса,
унча олис эмас:
ўттиз беш кузакдан
ўтилса,
бўлди.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

21 Nov, 19:29


* * *

Қуёш бор, биз — ғолиб — кунлар кулдилар,
Оламнинг ярми биз — тунлар кулдилар.

Тунлар тугасин деб мен ҳам ёнгандим,
Қисматинг — биз дея қуллар кулдилар.

Йўқ, дедим, ўзимни фалакка отдим,
Устимдан занжирлар, ғуллар кулдилар.

Синган қанотимни элга кўрсатиб,
Оламни тўлдириб қуллар кулдилар.

Ҳали ўлмаган бу жонимни йўқлаб
Йиғлай олмадилар — мунглар кулдилар.

Қара, мен сарғайдим, мен хазон бўлдим,
Аммо юрагимда гуллар кулдилар.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

20 Nov, 19:23


* * *
Йўлаклар четида
қатордир арча,
Сарвлар тизилгандир,
гуллар тортган саф.
Сен билан қийин бир суҳбат қурганча,
Бу сенсиз чорбоғда юрибман йиғлаб.

Кўнгилчан тасалли дарахтларда мўл:
Қушлари, шамоли, соя-салқини... –
Аммо сенсизликда йўқдир таскин йўл -
Ўкириб йиғлашдан ўзга талқини.

Гулу дарахтларга дардим айтмадим,
Уларга сарғаймоқ нечун соғинай?
Менга нечук бундай Соғинч қолдирдинг,
Дунёнинг энг гўзал ғусса боғидай?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

19 Nov, 19:21


***
Чексиз ҳувиллаган
Бир ҳолга етдим.

Яшашга умрнинг
Йўқдир овунчи.

Қайдадир увлади –
Сесканиб кетдим:

Кўчага ҳайдалган
Бу ит – соғинчим.

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

19 Nov, 19:13


***
Юрак босиб бўлмас,
Пичоғу тиғ мўл...
Додлама, йўлчим, бас
Бу ҳам йўлдир, йўл.

Гар жонинг чиқса ҳам
Этмагин нола –
Юргин, йўлчим, болам,
Юргин девона.

Етти қават осмон –
Етти тилим жон.
Бизга юрмоқ – имон,
Тўхтамоқ – ҳаром.

Товонингдан оғриқ
Миянгга етди –
Қанча онинг кетти,
Қанча жон кетди?!

Бўғизингни кўндир –
Ҳаво йўқ, дор мўл...
Йўлчим, бу ҳам йўлдир,
Йўлчим, бу ҳам йўл.

Сўрамагин нафас,
Сўрама ҳаво –
Судралгин бенаво
Қафаслар аро.

Бизлар бедавронмиз,
Бизлар – безамон.
Ғамгин бир карвонмиз,
Ғамда саргардон.

Йўлчим, бу ҳам йўлдир,
Йўлчим, бу ҳам йўл.
Устингдан тош қўйиб,
Кунлар ўтса, кўн.

Йўлчим, тош остига
Чўзил беқайғу...
Билганга бахт шудур,
Афсуски, бахт – шу...

Усмон Азим
"Коллаж" китобидан

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

17 Nov, 14:44


***
Дунёни тўзитди тунда тирамоҳ...
Тонгданоқ ҳовлини этдинг саришта.
Қоқиб-сидраб бердинг уйингга оро –
Меҳмонга келгуси гўё фаришта.

Кўзга сурма қўйдинг, юзингга - ғоза,
Койидинг кузакнинг тинмаслигини...
Уззукун очилиб турди дарвоза –
Ҳеч кимга айтмадинг
Келмаслигимни...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

16 Nov, 18:57


ҚУВОНЧ

Бу дунёдан
қарзим қолмади.

Фақат Худодан
қарзим бор!

Қандай яхши! -
фақат
Худодан қарзим бор...

Усмон Азим
"Кўнгил" китобидан

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

14 Nov, 19:08


...Унитиб боряпсан мени,
Азизим...

Усмон Азим

(Эдвард Мунк
"Айрилиқ" картинаси)

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

14 Nov, 19:03


***

Унутиб боряпсан мени, сезяпман,
Чунки юрагимдан кетмаяпти куз.
Чексиз хазонликда чексиз кезяпман,
Ўн саккиз минг олам сориқ – хазон тус.

Эй, сен! Шеърлар ёзган менинг баҳримда!
Эй, сен! Баҳорликни рад этган – кечган!
Эй, сен! Ҳаётини оғир таҳрирда
Дунёга кўрсатган! Заққумлар ичган!

Қайдан боғимизда маъюс фасллар?
Қачон хазон етди? Оловлар ўчди?
Қачон адо бўлди мунгли асрлар –
Дарддан хотирага бетаъсир кўчдим?

Ошиқ юрагимга пинҳон сир ошкор.
Аён ширин сўзнинг аччиқ ташхиси,
Нечун юрагимда кузак бемиқдор?
Унутиб боряпсан мени, азизим…

Усмон Азим


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

14 Nov, 03:53


***
Кетиш яхши.
Борадиган жойинг бўлса,
Кетишинг – яхши.
Борадиган жойинг бўлмаса ҳам
Кетиш яхшидир.
Борадиган жойингни йўл-йўлакай қуриб борсанг,
Кетиш – жуда қизиқ.

Борадиган жойинг эртак бўлса
Кетиш – чиройли.
Кетиш фақат юришдан иборат бўлса,
Кетишда чарчоқ йўқ.
Кетишинг учишга кўчса,
Демак юракка айлангансан!

Тилингда кимнидир исми бўлса,
Кетишинг – муҳаббат,
Ёлғизгина кетиш эса –
Кўнгилга кетишдир,
Дунё гўзал тортгуси
Бу кетишингдан.

Сен эса йиғлаб кетяпсан.
Бу – соғинчли кетишда
Парвардигорга етгайсан,
Худо хоҳласа...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

13 Nov, 12:29


ЭРТАК

Ишқнинг осмонида ойга қўшилиб,
Айланган бошингга булутлар қайтар.
Менинг қучоғимда куйдай эшилиб,
Аста шивирлайсан:
— Жонингиз қайда?

Ўғирлайсан жаъми калитларимни,
Сандиқлар очилар — сенга сир айтар.
Излайсан Қўнғирот, Ёвмудларимни,
Ҳориб шивирлайсан:
— Жонингиз қайда?

— Шуми? — Қиличимни кўлга ташлайсан,
— Балки бу? — Қўлингни чўзасан ёйга.
Сўнгра йиғлаб-йиғлаб сўроқ бошлайсан:
— Бир марта айтинг-чи,
Жонингиз қайда?

Ўзингни қадрингни сувга отасан,
Менинг иззатимни қотасан лойга.
Боланг ўлган каби фиғон тортасан:
— Ҳамон тирикмисиз —
Жонингиз қайда?

Оғулар қўшасан ҳамма ошимга,
Ҳар қандай қасослар тўйилар майда.
Ялиниб турасан яна қошимда:
— Нега ўлмаяпсиз?
Жонингиз қайда?

Жоним сенда дейман — айланмас тилим,
Жоним сенсан дейман — юрагим тўнар...
Менинг омонатим...
Жоним!
Севгилим!
Энди сени қандай асрасам бўлар?...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

13 Nov, 12:26


* * *
Айрилиқ ўтида
лабларим қуришди,
сўзсиз қолдим
соғинч талвасасида.

Бир келсанг бўларди.

Ёлғонлар
ва ҳақиқатлар керак эмас,
тасалли сўзлар ҳам
излама.

Бу узун ҳижронда
сендан бошқа
ҳамма нарса йўқолди.

Фақат, айт,
ўйларимдаги сени,
тушларимдаги сени –
сендан топаманми?

Бир келсанг бўларди.

Ҳеч бўлмаса,
тушларимдаги
ўзингни бир кўрмоқ учун
бир келсанг бўларди.

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

12 Nov, 13:09


*
Эй, ўзини ишга берган,
Ҳасратга берган,
Турмушга берган,
Фақат соғинчинг қолди менга,
Ўзингдан чиройли соғинчинг.

Сенга қарай десам,
Кўз ололмайман соғинчингдан,
Излаб борай десам,
Қўймайди соғинчинг...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

11 Nov, 03:24


***

Гумроҳлар кулади:
“Курашдим! Енгдим!..
Зўрга ошно бўлдим, омадга маҳбуб...”
Мен эса англадим:
Енгганмас ҳеч ким!
Ғолиб йўқ! –
Ҳаммамиз мағлубмиз, мағлуб!

Мен эса англадим:
Осмон мовиймас,
Тош юмшоқ –
Бемалол еявер тишлаб.
Билдим - душман эмас душманга бир кас,
Ҳақиқатни эса бўлмайди ушлаб.

Англадим,
Мен сени севишим керак,
“КЕТМА” деб йиғлашим керак зору зор.
Бошингни елкамга қўйсанг-чи тентак...
Ахир, ЎЛИМ бордир,
Ўлим БОРДИР,
БОР!

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

10 Nov, 04:23


Бахт йўқлигида кўринади холос. Уй бахт билан тўла пайти эса уни ҳеч ким кўрмайди.

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимдан “Бахт ҳақида шеър”

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

08 Nov, 19:59


* * *
— Алпомиш бўлса эди,—
гапириниб қолдим мен.
— Бизнинг азобларга чидай олмасдан,
ўлиб кетар эди бечора Алпомиш,
мийиғида кулди яктаги ямоқ чол
— Сен ўлмаганмисан?—
деди кампири унга.
Ўзига ҳайрон қаради
Яктаги ямоқ чол.


Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

07 Nov, 16:53


* *
Онгимда тўлғонар қандай мушкул иш?
Ҳушёрман. Сезгирман. Турибман тикка.
Умрга чўзилди бу тарз уйғониш -
Жоним ҳаприқмоқда бесабрликда.

Бу сенми истиқбол - чевар оллоҳнинг
Измида борлиғин этётган бунёд?
Қанча вазни бордир умрлик “оҳ”нинг,
Қанча теранлиги чиққанинг чоҳнинг?..
Мен сенинг йўриғинг айлаяпман ёд.

Энди дардлашайлик! Оҳиста, бесас –
Миямдан қон сизсин сўзнинг жисмига,
Дунёлар айлансин ҳар бир қисмида...
Бу суҳбат бугунга ҳали керакмас,
Бу суҳбат бугунга ҳали керакмас...
Юрак эса борар Оллоҳ измида.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

05 Nov, 10:55


* *
Ўлим судраб борар -
ушлаб қолай десам,
эккан дарахтларимнинг
биттаси ҳам йўқ.

Ўлим судраб борар -
ким кесиб, йўқ қилди
эккан дарахтларимни?

Эккан дарахтларим
униб чиқмасдан
ким ўлимга топширди мени?

Нега мунча чуқур экдим
бу дарахтларни -
кимга фойдаси бор
минг йилдан кейин кўкарса...

Минг йилдан кейин кўкарса,
ўлим нима дейди уларга,
нима дейди уларга бу номард ўлим.

Қайдан топади
минг йил ўсадиган жавобни -
ўзи арзимаган
бир ўлим бўлса...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

05 Nov, 09:52


Истеъдодли шоир Мансур Жумаев вафот этди.
Шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Кўзимда ёш,
Сўзимда ёш,
Кўнглимда ёш,
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар...


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

03 Nov, 13:43


* * *

Ҳавода учдилар
чинор барглари,
кўчага тушдилар тўзғиб саросар.
Кенгайди дардимнинг
оғриқ ҳадлари –
энди мен қайғуман
кузга баробар.

Чинор баргларини териб ўйнадинг,
Хазонлиғ дастига
бекитдинг юзни.
Аммо бирор баргни менга қиймадинг
ғамгин пичирладинг:
«севаман...
кузни...»

Усмон Азим
"Куз" китобидан

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

03 Nov, 05:20


* * *
Бир гўзал сўзларинг бор,
эшитсам,
дунё зиёга тўлар.

бир ёруғ кўзларинг бор,
қарасам,
дунё
дунёга тўлар:

уфқлар йўқолар,
осмон осмонлардан нарида...

Мени эса учгим келар,
бир қуш каби.

Юракнинг тилида
ниманидир чуғурлаб -

осмонлардан нарида.
Қанотларим чексизликнинг
нафасига тегиб.

Гарчи қўнишимга
севгингдан
бир навда
қолмаса ҳам,
учгим келади.

Сеҳргарим!

Мени ерга ишонмайдиган
сеҳргарим!..

Усмон Азим


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

02 Nov, 09:13


***

Унутман.
Сенсизлик
Айлади асир.

Соғинч зиндонига
Отди боримни.

Нечун эшитмадинг,
Бепарвом, ахир,

Оллоҳ ҳам эшитган
Оҳу зоримни.

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

02 Nov, 08:30


ҚОРА КУН

Биров деди:
– Кўксимни ўқлар
тешиб ўтганда
Марнеда бўлганди
Менинг энг қора куним.

Бошқаси деди:
– Мен энг қора кунимни
Икогамада учратдим;
соҳилдан ювиб кетди одамларни
зилзиладан мавжланган денгиз —
Мен омон қолдим.

Яна бири деди:
– Кундузлари ухлаб қолсам
Бу — менинг энг қора кунимдир.

Яна бири деди:
– Бир гал ёлғиз қолгандим,
Ўша менинг энг қора кунимдир.

Яна бири деди:
– Мен энг қора кунимда
зиндонга тушгандим Перуда.

Яна бири деди:
– Менинг энг қора куним —
отамни тушунган кунимдир.

Охир бири деди:
узоқ жим қолиб:
– Менинг қаро куним
ҳали келган йўқ…

Сесар Вальехо.
Усмон Азим таржимаси.

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

01 Nov, 07:04


* * *
Қайдасан? Ҳижрон азобга ёрмисан,
Чорласам, дунё ичинда бормисан?

Бу юрак – тошқин мусаввир – дод этар –
Тасвиринг ҳар лаҳзада бунёд этар.

Бўзлашингу мунграшинг қалбга аён,
Изласам, соғинчларим борсин қаён?

Сени излаб тўрт тараф чопмоқ азоб,
О, фақат қалбдан сени топмоқ азоб…

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

30 Oct, 22:23


Сабрнинг энг сўнгги ипи узилди,
Хат ёзгим келябди кимгадир...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

30 Oct, 22:15


"Мени қарғишинг урди", деди эркак.
"Мен сизни қарғамаганман", деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..


Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

28 Oct, 18:40


Эсингдами 
мени соғинмаган дамларинг,
ҳеч қачон учрашмаганимиз эсингдами?

Эсингдами
биз кезмаган соҳиллар,
сайр этмаганимиз боғлар эсингдами?

Эсингдами 
бизсиз ҳувуллаган кўчалар,
бирга яшамаган уйимиз эсингдами?

Эсингдами 
мени тополмай йиғлаганинг, 
эшитмаганинг исмим эсингдами?
                                               
Эсингдами
ёлғиз-ёлғиз юрганимиз,
бахтли бўлмаганимиз эсингдами?

Эсингдами
сенга ёзмаган хатларим,
хатларимнинг ҳар бир сўзи эсингдами?

Мен эса
сени эслаганим-эслаган –

бирга кечирмаган
       умримизнинг
            ҳар бир лаҳзаси
ёдимдадир.

Усмон  АЗИМ

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

27 Oct, 23:42


КУЗ КЕЧАСИ

Хазонрез. Куз етди юракка —
Маромни бузди.
Заъфарон юлдузлар кўлмакда —
Кўкда ҳам кузми?

Шамолда шовуллаб дарахтлар
Тунга таралди…
Негадир йиғлади бир одам —
Кўнгил яралди.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

27 Oct, 12:55


***
Ҳа, дунё ҳам сенга ошиқдир,
Ҳар мақомда этади имо.
Туришларинг аммо босиқдир,
Сен мағрурсан, гўзал фуқаро.

"А la Paris" иқтибосида
Нағмаланган жами либосинг.
Сен дунёнинг илтимосига
Парво этмай қадамлар босдинг.

Туфлиларнинг даф уришида
Юришларинг озода, текис.
Бош айланиш, лаб қуришига
Мумкин эмас юракни эзиш.

Сен ҳақингда орзу-режалар,
Ҳаётимга зарра инмади.
Навоийдек йиғладим: “Кеча
Келгум… дебон… гулру келмади”

Сен ўтасан – тақдир алмашди,
Сен ўтасан – қисматлар қаро.
Боқай десам, кўзим қамашди,
Ёруғликсан, гўзал фуқаро.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

27 Oct, 12:07


Жуда зўр суҳбат бўлибди!
Подкастнинг 1:15 дақиқасида бизни ва ушбу канални ҳам эслаб ўтибдилар. Бошимиз осмонга етди, катта раҳмат.
😊😊🙏

📓Usmon Azim

27 Oct, 12:00


https://www.youtube.com/watch?v=xjcDu6bMl0M&list=PLDCaOC2BnkbGxE5C3RfLQtngyIQJA4g29

📓Usmon Azim

26 Oct, 16:49


* * *

Оламга сочди шамол,
Жамимни зарра-зарра.
Аммо дилга жам этди
Ғамимни зарра-зарра.

Қўрғон эдим — емирди,
Елларда бўлдим ғубор.
Ғубордин бунёд этди
Ғанимни зарра-зарра.

Гоҳо бахтда аврадинг,
Гоҳо бебахтлик билан—
Оқибат мендан олдинг
Шаънимни зарра-зарра.

Айрилиқ шамолида
Кечалар учқун отдим,
Кечалар олиб кетди,
Шамимни зарра-зарра.

Баҳорларда қувончга
Дарс айтган шоир эдим —
Энди куз ғамдай ўқур
Таълимни зарра-зарра.

Камолли кунларимга
Насиб этмаган ёрим,
Йиғла! Шамол учирар
Танимни зарра-зарра.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

25 Oct, 14:30


Куздан менга бир боғ қолар...
Юрагим - ЭНГ САРИҒ БАРГ......

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

25 Oct, 02:56


Мен ҳақимда ўйлама ёмон,
Қаҳри қаттиқ, бевафо замон.
Очлик бердинг – майли деганман,
Йўқлик бердинг – зайлинг деганман,

Ҳа,розиман, Барига тайёр, –
Ичга ютдим бор фарёдимни.
Фақат айла мақсадинг ошкор, –
Қайтар қурбон эътиқодимни.

Умрим учун Сўрадим нима? –
Фақат қалбни айтишга имкон…
Не рўй берди?
Сездинг.
Жимгина
Ерга қараб турибсан, замон.

Инна Лиснянская
Усмон Азим таржимаси

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

22 Oct, 02:47


Қуёш бўлиб осмондан боқдинг,
Зор қилдинг-ку, йўлингга — келгин!
Мен ҳаммани оловда ёқдим,
Фақат ўзим музладим, севгим...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

21 Oct, 17:17


* * *
Кузак хонамгача бостириб келди.
Ташқарига чиқдим.
Хазондан қочиб.
Умрим тугаяпти.
Келгин.
Кел энди.
Ёв енгган шаҳардай юрагим очиқ.

Куз боғлар бошига не иш солмади,
Ана, дарахтларнинг сўнгаклари - чўп…
Сенга айтадиган сўзим қолмади,
Сенга айтадиган жимликларим кўп…

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

20 Oct, 13:43


Дийдор кўришайлик -
Тушларимга кир.
Қўнғироқ қилиб тур,
Телефонхат ёз.
Токи мен тирикман -
Яшагин, ахир!
Мен ўлиб кетсам ҳам,
Яша...
Илтимос...

Усмон АЗИМ


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

20 Oct, 13:40


ХАТ

Сендан кўнгил узсам,
Мени излайсан.
Магар йўқламасанг,
Соғинаман мен.
Жоним ёнганида,
Ногоҳ музлайсан -
Баҳри Музнинг абад
Ҳолатига тенг.

Бизга тескарилик
Не учун раво -
Энди мутаносиб
Юрсак бўлмасми?
Тақдир қаршисида -
Ёлғондан жудо -
Кўзига тик қараб
Турсак бўлмасми?

Дийдор кўришайлик -
Тушларимга кир.
Қўнғироқ қилиб тур,
Телефонхат ёз.
Токи мен тирикман -
Яшагин, ахир!
Мен ўлиб кетсам ҳам,
Яша... Илтимос...

Усмон АЗИМ


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

19 Oct, 10:38


Майсага эзмайман, деб айтдим,
Дарахтга кесмайман, деб айтдим.
Тупроғимга, сен деб ўлсам,
Оғриқни сезмайман, деб айтдим.

Аёлга суяман, деб айтдим,
Ишқингда куяман, деб айтдим.
Сенинг босган изларингга
Бошимни қўяман, деб айтдим.

Саҳрога тоғ бўласан, деб айтдим.
Кечага оқ бўласан, деб айтдим.
Шайтонга аёлни севсанг
Имондай пок бўласан, деб айтдим.

Қушларга отмайман, деб айтдим,
Ёримга сотмайман, деб айтдим.
Ҳақни айтсам — ўтда куймайман,
Сувларга ботмайман, деб айтдим.

Чинорларга хассан, дедим,
Осмонларга пастсан, дедим,
Юлдузларни қўлда тутиб,
Тутганим йўқ — мастсан, дедим.

Тоғ устига чиқдим мастон,
Кўз олдимда Ўзбекистон.
Йиғлайвердим, йиғлайвердим,
Дедим: илоё, бўл омон.

Кўз ёшга арзир — сен, дедим
Қувончга арзир — сен, дедим,
Бу бошим дунёга арзир,
Шу бошга арзир — сен, дедим,

Қўшиғим тарзи — сен, дедим,
Юрагим мағзи — сен, дедим,
Отамдан мерос қолгансан,
Боламдан қарзим — сен, дедим.

Усмон Азим


https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

17 Oct, 02:56


* *
Куйлагингиз ҳилпирар енгил,
Баҳорнинг ним шабодасида.
Ҳаволар ҳам топмоқда кўнгил,
Атир бўйи шалоласидан...

Мени гўё кўрмай, бекатда
Тақдирними кутиб турибсиз.
(Ҳали шеърда ёзгум: “Албатта,
Тақдир бахти қародир - сизсиз!”)

Умрларни этар афтода
Ҳуснингиздан таралган таъсир.
Ёнингизга (борса мабода),
Фақат тақдир бориши ҳақдир!

Дунё иши - таъсодиф шартда
-Юракларга кўчаётган дам:
Баъзан тақдир учрар бекатда -
Сўз айтолмай - ночор турар ҳам.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

16 Oct, 18:49


Дўстлар, илиқ ёлғон комидан
Ҳайданг — кузга чиқсин қалбингиз.
Ичинг зариф ғусса жомидан,
Титранаркан ногоҳ лабингиз.

Гул деб меҳр қўйдингиз хорга,
Яшадингиз хорликда яшнаб.
Билмадингиз, хушбахт баҳорда
Юрак кетар вужудни ташлаб.

Қувончнинг кўп зулмлари бор —
Дилни сургун айлагай ғафлат.
Ғамни ичинг!
Кетсин ихтиёр,
Танингиздан арисин нафрат.

Вақт оҳанги терану тиғиз —
Инсонни ют, эй, қуюқ баёт!
Хазонликдан қанча қўрқсангиз,
Сиздан шунча жирканар ҳаёт.

Ҳаққа етдим кузнинг ғамида,
Кўзларимдан чекинди рўё.
Бир «оҳ» урсам, «оҳ»им дамига
Йиқилади қон жилға дунё.

Қайрилади ғаюркор тиғлар,
Бузилади ғаним матлаби…
Куз кўксимга юракни михлар —
Юрак — Исо пайғамбар каби.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

14 Oct, 22:34


***

Кўнглимга хуш ёқди
Ёмғирли кунлар,

Ҳар бир томчисида
Фаришта бўйи.

Ёмғир ораладим –
Ўради мунглар,

Ҳеч кимса сезмади –
Йиғладим тўйиб...

Усмон Азим


https://telegram.me/dilgamaktublar

📓Usmon Azim

14 Oct, 22:30


* *

Қийналади офтобни кутиб
Ёмғирларда ивиган шаҳар...
...Ухлаб қолдинг, йиғлаб, қон ютиб,
Кўринганда уфқда саҳар.

Мен тақдирдан ҳеч нолимайман,
Гар алмашди шомга тонгимни.
Олиб келди бу оқшом билан
Узоқларда қолган жонимни.

Менинг сарсон умримга ойдин
Ривож тилаб у чекди фиғон.
Оёғини тавоф қилдим мен —
Дунёда энг омадсиз ўғлон.

У ҳеч нарса қилмади талаб,
Минг ўргилди қошу кўзимдан.
Унинг қаро сочларни силаб,
Бу тун кечдим ҳатто ўзимдан.

Ёмғир ёғди майда-майдалаб,
Майда-майда бўлди юрагим.
Тонг отгунча қайта-қайталаб,
"Севасанми?!" дея сўрадим.

Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирларда ивиган шаҳар...
...Сен кетасан қайга қон ютиб,
Мени қайга бошлайди саҳар?

Усмон Азим


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

13 Oct, 20:45


***
Мошинлар ухлашга бир-бир кетдилар –
Югуриб, ҳайқириб
Темирлар толди.
Тунги чироқларнинг нурларига ғарқ
Қатор толлар билан
Кўчалар қолди.

Боролмайман,
Кечир.
Тундамас гуноҳ.
Жонимни ғашликлар ўртади тамом.
Бу тун темирларни ухлатди Оллоҳ,
Бу тун юракларни уйғотди ёмон.

Боролмайман.
Кечир.
Тундамас гуноҳ.
Дилда яралмади ёруғ ибора...
Тонггача тўлғониб йиғладим:
“Эвоҳ!
Наҳот, менинг умрим ордан иборат?!”

Усмон Азим
“КУЗ” китобидан


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

13 Oct, 04:22


Faqat o'zingga suyan.

Farzandlar aytadi
《 bizga suyaning 》 deb:
Tug'ishganlar dalda berar:
- Biz bormiz!
Ularni xafa qilma:
Mayli,
farzandlaring
bizga suyanadi deb o'ylasin :

Do'stlar
yelkalarida
sezsin qo'lingni :
borligini
his qilsin
tug'ishganlaring.

Ammo sen o'zingga suyan.
Chunki insin juda og'ir,
juda ulkan,
Osmonlar qadar yuksak -
uni
o'zidan boshqa
hech kim
ko'tarolmaydi.

Usmon Azim

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

10 Oct, 16:23


***
Азоб!.. О, сенсизлик!...
Торайди дунё -
Пастлигу энсизлик,
Яна... Зим-зиё!

Кўнглим - элсиз қолган
Банди Алпомиш.
Ишим ёниш, ёниш,
Кул бўлиш, ёниш.

Бу соғинч ёнғиндан
Омонлигим йўқ -
Ҳар онда ҳар лаҳзам
Юлдузбарпо чўғ.

Соғинч! - Баҳорги сел! -
Яралиш они!..
Келгин, барибир кел,
Тугамай жоним!

Кел... Қара.. О, мастман!
Дунёни ичдим!
Сен учун шундай шан
Соғинчдан кечдим...


Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

09 Oct, 16:41


Наманган муҳандислик-технология институтида ўтказилган тадбирлардан фотолавҳалар.

@shomuz - Yo‘limiz bir!

📓Usmon Azim

24 Apr, 19:15


* * *
Ишқингизда
”оҳ” чекдим.
Воҳ, қандай чекдим!
Бурқсиб борар тутуни.
У ҳам мени чекар…
Иккаламиз аямай
чекамиз бир–биримизни.
Нима қилай?
Сизни йўқотганимдан буён
узлуксиз инграйман:
қанча тортмай –
биргина ”оҳ” поёнига етмас!
Мени эса
кулга айлантирди
ёлғизгина нола...

Хуллас,
кўйингизда
шундай ҳодисалар
рўй берди,
бепарво хоним...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

13 Apr, 14:08


ЯНГИЛАНИШ

Бу дунёдан кетганимми,
Бу дунёга қайтганим,
Тилларимдан тўкилган сўз —
Бойчечакнинг айтгани.

Хазонрезли боққа боқиб,
Ёшга тўлар кўзларим —
Наҳот, ғамгин бу қўшиғим
Хазонларнинг сўзлари.

Англаяпман: ҳаёт — буюк,
Ўлим — даҳшатли нарса...
Бу ҳикматни мен топдимми,
Сенми, сарғайган майса?

Ёраб, қай кун баргдай яшноқ,
Умримни қафас билдим.
Қаро тупроқ остидаги
Илдизни ҳавас билдим...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

09 Apr, 19:20


***
Руҳим – тиниқ ҳасрат –
Тўлқинли.
Куз яна йиғлатди
Кўнглимни.

Куз нола ҳолига
Етишган.
Йўл очиқ – юракка
Кетишга!

Сўз юзига томдим
Ёш монанд –
Ўзинг артиб олгин,
Худованд...

Усмон Азим
“Коллаж” китобидан

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

06 Apr, 02:40


***
Юлдузларга боққан бўлсам,
Уларни тирик деб ўйлагандирман.

Осмонни соғинган бўлсам,
Парвозлар бисёр, деб ўйлагандирман.

Агар яшаган бўлсам,
Қанотим бордир, деб ўйлагандирман.

Агар ўлган бўлсам,
Учиш бахтидан
Юрагим ёрилиб
Ўлгандирман-да!..

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

03 Apr, 19:10


***
Бардам бўлмоқликка ўргатди ҳаёт,
Бошни баланд тутсанг-ўзингга яхши.
Ойна қаршисида бирдан солдинг дод-
Нега ўхшамади ўзингга аксинг?!

О, неча оламга бўлиндинг? Бири
Қасосга қўл чўзар, бири бурар юз.
Умрингни боғида ёз ўтиб борар,
Кўнглингнинг боғида айланади куз.

Тортиниб очилган эшикми?.. Эвоҳ.
Адашиб яшашдан ўпкалар тўлди.
Хиёнат бағрига йиқилди гуноҳ:
-Нималар бўлди...
О! Нималар бўлди?!

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

02 Apr, 03:46


***

Мен чарчаб сенга суяндим, ҳақиқат.
Соат бонг урмоқда,
Гаплашайлик, кел.
Қўрқма,
Ўтиб кетди бир кунлик даҳшат.
Бугун, иккинчи апрель,
Ҳақиқат.
Иккинчи апрель..

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

01 Apr, 05:37


* * *

Сен ҳали ёшлигинг билан оввора...
Мен кўзни юмдимми, келади босиб
Ҳам шонли, ҳам бешаън, ҳамда бечора
Хотира юкининг оғир карвони.

Сен ҳали сўйлайсан ҳаммага бийрон...
Мен эрсам, ночорлик ичида тўзиб,
Ёлғон куйлаганман қачондир, бир он —
Сўнг узиб ташладим тилимни ўзим.

Ҳали тушларингда учасан юксак...
Мен ҳанча канотдай коқмай қўлимни,
Йўқолган осмондан топмасман дарак,
Кўраман тубанлаб кетган йўлимни.

Дўсту душманларинг сенга-ку аниқ...
Мен-чи, оломонга тикиламан жим, 
Билмасман ағёру ёримни таниб,
Менга ҳам дўстим деб боқмагай ҳеч ким.

Сен ҳали ҳар лаҳза кулишга тайёр...
Менинг кўзларимда музлаган оғриқ,
Эриса — бир мавжи ўзбаки диёр,
Оқса — бир соҳили виждонга боғлиқ.

...Росту ёлғон аро тентираб юриб,
Қувондим, йиғладим, жунжикдим, қотдим...
Сенинг кўзларингга термулиб туриб,
Ўзимни фош қилиш бахтини топдим.

Усмон Азим


https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

30 Mar, 21:49


***
Энди тун бўлмайди.
Тунларим ёп-ёруғ.

Дунёдаги Энг Гўзал Аёл,
Ҳаёлимни тарк этма.
Ҳаёлимда уйимга ташриф буюргин,
Гўё ишдан чиқиб келаётгандай,
Ошхонага кириб овқатлар пишир,
Телефонда қургин узоқ сухбатлар –
Қолдирма дунёнинг ғийбатларини.
Менга фарзандлар туғ –
Уч ўғил, уч қиз.
Ҳар кунни энг янги кўйлаклар тиктир,
Сочингни бўягин турфа рангларга –
Ғашимни келтиргин, рашкимни келтир.
Мусиқа қўйгин-да, кўз юмиб ўйна,
Теливизор кўргин тонгдан кечгача,
Ўксиб йиғла,ўқиб “Ўтган кунлар”ни...

Дунёдаги Энг Гўзал Аёл,
Фақат хаёлимни тарк этма.

Мен эса бу тунсиз кунларда
Эртаклар тўқий сенинг ҳақингда,
Дунё мангу ўқийдиган эртаклар!

Усмон Азим

https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

28 Mar, 19:35


ТУНГИ БАЛЛАДА
”Воҳ, сенинг ишқингда ўртаниб кетдим!” –
Кечами, соғинчми бошлади ялла…
Мен сенинг йўғингга ўрганиб кетдим,
Аммо ашуладан тўлғониб кетдим,
Ой кўкда кўз ёшдай осилган палла.

”Воҳ, сенинг ишқингда ўртаниб кетдим!” –
Бировнинг ”оҳ”ига чўлғониб кетдим:
Ўзим айтай десам, баётим йўқдир,
Сенсиз яшай десам, ҳаётим йўқдир –
Ҳаётсиз умрга ўрганиб кетдим…

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

27 Mar, 19:18


Бормисан, йўқмисан, нима фарқи бор,
Сени соғинаман,
муҳими шунда!..

Усмон Азим

@dilgamaktublar да гўзал ҳотиралар ва соғинч...

📓Usmon Azim

27 Mar, 19:06


Йўлбарс магар ташланса қўрқма,
Илон чақса олма хавотир.
Бўри қувса тизингни-букма
Ғайри бир ҳол бўлмади содир.

Мунча юксак айлаган парвоз
Мусичами? Даҳшатку турқи!
Сен ундан қўрқ... Ва яна нохос
Ириллаган қуёндан қўрққин.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

27 Mar, 00:26


Баҳорнинг ёмғирли кечаларида
Эзилди...
эзилди, юрак эзилди...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

27 Mar, 00:25


*
Эзилиб-эзилиб ёмғирлар ёғди,
Эзилиб-эзилиб адо бўлди жон.
Кечани гоҳида чақмоқлар ёқди,
Гоҳида “оҳ” урдинг – ўртанди жаҳон.

Умрнинг қоронғу кўчаларида
Муҳаббату нафрат ҳорғин кезинди.
Баҳорнинг ёмғирли кечаларида
Эзилди... эзилди... юрак эзилди.

Тақдирнинг беомон шиддат ёмғири
Айтар видомизни айтди тонггача.
Энди бу ёмғирнинг йўқдир охири –
Эзилиб йиғлайди сўнгги онгача.

Сўз кимга керакдир? Лаб очмагин. Жим.
Тақдир сўзга лойиқ қолдирмади сир –
Мен ҳам ёмғир каби бир ёғиб ўтдим,
Сен ҳам ёмғир каби йиғлаб ўтдинг бир...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

26 Mar, 08:00


Бешамоллик қўйнида мудраб,
Силқиб оқар туманми, тутун.
Бу ҳарирлик ичида титраб,
Бугун кўнглим бўлади бутун.

Кўчаларда кўнгли кирларга
Бугун кулиб бераман бардош.
Хаёлимда учган қирларда
Бойчечаклар қилади парвоз.

Кечираман ҳар хил тошларни,
Чўчимайман ҳар хил соядан.
Кўзларимдан оққан ёшларни
Бугун ўзим артиб қўяман

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

24 Mar, 06:53


* * *
Ҳар лаҳза
қоғозсиз
хат ёзаман сенга.

Сен билан сўзлашаман.

Сукунатларим
хатлар билан
тўлиб–тошган.

Хатларим –
ҳижрон лаҳзаларидай
узун;
айрилиққа тўладир
кунларимдай;
умримдай
соғинчда
қоврилган…

Мен
жавобсиз хатман.
Фарёдларим беун.

Негадир
сендан ўзганинг
жавоби
керакмас
менга…

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

23 Mar, 21:23


Фақат ўзингга суян.

Фарзандлар айтади
«бизга суянинг» деб;
дўстлар елкасини тутади;
туғишганларинг далда берар:
- Биз бормиз!
Уларни хафа қилма:
майли,
фарзандларинг
бизга суянди, деб ўйласин;

дўстлар
елкаларида
сезсин қўлингни;
борлигини
ҳис қилсин
туғишганларинг.

Аммо сен ўзингга суян.
Чунки инсон жуда оғир,
жуда улкан,
осмонлар қадар юксак -
уни
ўзидан бошқа
ҳеч ким
кўтаролмайди.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

21 Mar, 03:10


Ёлғизлик элтдими ботин сеҳрга,
Ёҳуд дилга етди баҳорги олам –
Яшил навдаларга боқиб меҳр-ла,
Баҳорни авайлаб – йиғлади одам.

Дунёни бузмасдан йиғлади беун,
Бетитроқ – кўнгилга бериб ихтиёр.
“Худойим, ижодинг бунчалар бутун,
Бирга нафас олган юрак бахтиёр!

Гоҳо ўзим билан, ўзга билан гоҳ,
Дунёнгни билмасдан – баҳслашдим ўжар.
Кўзим очиқ чоғда, Парвардигоро,
Заррамни қолдирмай олсангчи ўлжа.

Кўрсата олмайман (Ўзинг чексиз кўз!)
Адашган умримнинг сарсон изини.
Келётган кунларга айтиб ширин хўш,
Сенга қўшиламан ҳозир узулиб...”

...Дераза ортида баҳор - мукаммал.
ИНСОН - ЯРАЛМИШНИНГ ЭНГ ЧАЛА ЖОЙИ
Ҳудди бутун каби турар бу маҳал –
Баҳорга боқару, йиғлар, “Худойим!..”

УСМОН АЗИМ


https://t.me/usmon_azim

📓Usmon Azim

21 Mar, 03:09


Азиз Усмон Азим ижоди канали аъзолари, қадрдонларим! Сизни Наврўз айёми билан чин дилдан табриклайман. Наврўзи олам юртимизга, оилангизга қут-барака ва файз олиб келсин. Сизларга тинчлик хотиржамлик, мустаҳкам соғлик тилаб қоламан. Яратган Оллоҳим барчамизни ўз паноҳида асрасин.

Самимият билан, "Усмон Азим ижоди" канали
https://telegram.me/usmon_azim