💝Хуршид Карим шеърлари💝 @xurshid_karim Channel on Telegram

💝Хуршид Карим шеърлари💝

@xurshid_karim


Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз

Реклама учун 👇
@Xurshid_Karim_shoir

шоир билан боғланиш: 94 130 91 10
админ: @XURSHIDKarim
770005968

💝Хуршид Карим шеърлари💝 (Uzbek)

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз. Хуршид Карим шеърлари каналида улугъ хитлари ва танга қўшиқлари, умримизни зарбасиз хитойлари ва саъйфга бақтиёр холати билан ҳамкорлик қилади. Бизнинг каналда сизга фойдали мазмунлар ва энг янги хит қўшиқларини тақдим этишга урунадир. Хуршид Карим шеърлари каналига обуна бўлиб, шоирнинг ота-она қиссаларига ёрдам беринг ва уларни кечиринг. Марҳамат, биз билан биргаликда умумий хитликни ортга қўйамиз!

💝Хуршид Карим шеърлари💝

09 Feb, 03:55


ШУНЧАКИ СЕВМАНГ


Ёлғондан ширин бол сўзлар керакмас
Алдаманг алдоқчи кўзлар керакмас,
Билинг чин севгида бўлмас эътироз,
Шунчаки севсангиз севманг илтимос.

Тоғлар лола билан, боғлар гул билан,
Ошиқлар севишгай ёниқ дил билан,
Чин севги ўлчанмас тилло, пул билан.
Шунчаки севсангиз севманг илтимос.

Орзулар ярашгай армони билан,
Қуёш ҳам чароғон осмони билан,
Муҳаббат гўзалдир ҳижрони билан,
Шунчаки севсангиз севманг илтимос.

Ёлғончи ҳисларда юзингиз буринг,
Чин севиб ошиқлик гаштини суринг,
Севсангиз юракдан ёниблар севинг,
Шунчаки севсангиз севманг илтимос.


Хуршид Карим


9.02.2025




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

09 Feb, 02:39


ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ


Шеърият аталмиш гулшан ,боғида,
Сокин бўл,кўпчима жимирламагин,
Устозлар ўтиргай унинг тўрида,
Сен улар олдида қимирламагин.


Шу боғнинг султони эрур Алишер,
Унга таъзим қилгин ,кўлларингни бер,
Бу боғдан гуллар тер, чечакларни тер,
Навоий сўзларин ўғирламагин.


Ҳар кимга кимлиги қилинган ато,
Қисмати ипакдан- тўқилган мато,
Адашди десанг гар қиларсан хато,
Муҳаммад йўлини тўғриламагин.


Шеърият мусаффо нурли бир осмон,
Порлади мангуга Абдулла, Чўлпон,
Ёзсанг ёзибсанда бир барча достон,
Бу гулшан осмонин таъхқирламагин.


Сўзлардан тузиб, бир ажиб гулдаста,
Онангга тутдингми эй кўнгли хаста,
Кимларнинг йўлида бўлдинг пайваста,
Отангнинг дилини қахрламагин.


Ёзсанг ёзибсанда икки сатр шеър,
Эркиндек ёзиб сўнг, кўкрагингни кер,
Зўр бўлсанг суяди ўзи азим эл,
Ўзингча шонланиб кибрланмагин.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

09 Feb, 02:16


🗓 Бугун – 9-февраль буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун

Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

09 Feb, 02:15


☀️❄️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

08 Feb, 09:56


ҚИЁМАТ ЯҚИНМИ


Дилларни маҳв этган хиёнат,
Қиёмат яқинга ўхшайди,
Тарк этган кўнгилни диёнат,
Қиёмат яқинга ўхшайди


Етимни кўзларин тўлдириб,
Ҳаққини есалар сўлдириб,
Ўч олса боласин ўлдириб,
Қиёмат яқинга ўхшайди.


Нопокдир эҳ қанча қадамлар,
Иффатин сотарлар санамлар,
Шайтонга дарс берар одамлар,
Қиёмат яқинга ўхшайди.


Ҳаёнинг кўзлари бойланар,
Номуснинг юзлари лойланар,
Аёллар эркакка айланар,
Қиёмат яқинга ўхшайди.


Ичда дер одамнинг оласи,
Ким тинглар мазлумнинг ноласин,
Отасин урмоқда боласи,
Қиёмат яқинга ўхшайди.


Тик токда нечалар беюзлар,
Ликиллаб баданин кўз кўзлар,
Даъюслар кўпайди даъюслар,
Қиёмат яқинга ўхшайди.


Опани сингилга меҳри йўқ,
Укаси акага отар ўқ,
Оқибат ёнмоқда, лахча чўғ,
Қиёмат яқинга ўхшайди.


Кўклам эт қиш ила кузларни,
Эритгин юраги музларини,
Эй Тангрим кечиргин бизларни,
Қиёмат яқинга ўхшайди.

✍️🏻Хуршид Карим

💝Хуршид Карим шеърлари💝

08 Feb, 08:21


ПУЛ КЕТИДАН ҚУВГАНЛАР


Гули бор, ифори йўқ,
Ҳаёси йўқ, ори йўқ,
Пулдан бошқа зори йўқ,
Пул кетидан қувганлар.


Пул ишқида девона,
Умри ҳазон, сарсона,
Туққанига бегона,
Пул кетидан қувганлар.


Қалби қаттиқ, қалби тош,
Отасига эгмас бош,
Оқибатсиз қариндош,
Пул кетидан қувганлар.


Сояси йўқ бир чўп, ҳас,
Қадри арзон,қадри паст,
Қўшнисини танимас,
Пул кетидан қувганлар.


Ҳардан манфаат кўзларлар,
Миннат билан сўзларлар,
Бойдан қуда изларлар,
Пул кетидан қувганлар.


Имонини нафс ўрар,
Тушларида пул кўрар,
Булбулдан ҳам пул сўрар,
Пул кетидан қувганлар.


Шахти бор-у,аҳди йўқ,
Бойлиги бор бахти йўқ,
Боласига вақти йўқ,
Пул кетидан қувганлар.


Ағёр уруғ, наслига,
Қуш ин қурмас қасрига,
Нафсига қул нафсига,
Пул кетидан қувганлар.


Ҳақни ёздим,ёздим хўп,
Қўйинг менга урманг дўқ,
Ҳозир жуда,жуда кўп,
Пул кетидан қувганлар.

Хуршид Карим
🌸🍃

💝Хуршид Карим шеърлари💝

08 Feb, 06:28


Табассумга буркансин дунё,
Шодликларга кўмилиб яшанг,
Қалбингизга тўлсин нур-зиё,
Севиб яшанг, севилиб яшанг.

Хуршид Карим

Ээээ қўйинг, сиқилманг, аразу гиналарни унутинг, яхшиликлар ҳақида ўйланг Қадрдоним...

💝Хуршид Карим шеърлари💝

08 Feb, 05:54


Бахтли бўлгин


Юрак дардга тўлди сенсиз,
Чиройлигим мени тенгсиз,
Бахтлимисан энди менсиз,
Бўлмадик биз мажнун Лайли
Бахтли бўлгин энди майли.

Дард қолмади ютилмаган,
Нима қолди кутилмаган,
Пешонамга битилмаган,
Чиройлигим,юзи ойли
Бахтли бўлгин энди майли

Қўлларингдан тутолмадим,
Висолингга етолмадим,
Ҳануз сендан кечолмадим,
Қалбим доғлиқ сен туфайли
Бахтли бўлгин энди майли


Юрагимни юлиб кетган,
Сўнги бора кулиб кетган,
Бировники бўлиб кетган,
Гўзалгинам қоши ёйли
Бахтли бўлгин энди майли

Азобдаман чекиб озор,
Кўксимда ишқ, севги-мозор,
Эслайсанми мени бир бор,
Кўз ёшларим дарё соли
Бахтли бўлгин энди майли

Ўз ёрига аҳдлимисан,
Тилло тожу тахтлимисан,
Айтчи бугун бахтлимисан,
Бўлмадик биз мажнун Лайли
Бахтли бўлгин энди майли


Хуршид Карим



қўшиқ учун 941309110
770005968



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

08 Feb, 05:38


#dunyo

✍️ t.me/Xurshid_Karim
🎙@Ramziddin_Egamberdiyev

👉Telegram|Facabook|Instagram|Youtube|👈

💝Хуршид Карим шеърлари💝

08 Feb, 03:55


БАҲОР СЕНИ СОҒИНДИМ

Изғириндан титрайди мадор,
Ҳовлимда қор, остонамда қор,
Тешиб кетди кўксимни совуқ,
Баҳор сени соғиндим баҳор.

Ифорларин таратиб ҳар ён,
Гулбоғимда очилсин райҳон,
Кел,тафтингда исинай бир он,
Баҳор сени соғиндим баҳор.

Шавқу,завққа тўлсин бу ҳаёт,
Гуллаб яшнаб унсин наботот,
Мудраётган тонгларни уйғот,
Баҳор сени соғиндим баҳор.

Адирларга қулочингни оч,
Бобо қуёш нурларингни соч,
Айвонимга ин қур қалдирғоч,
Баҳор сени соғиндим баҳор.

Юраклардан кетсин ғам,ташвиш,
Дов-дарахтлар ураверсин ниш,
Сабримизни синаб бўлди қиш,
Баҳор сени соғиндим баҳор.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

08 Feb, 01:51


⛅️Ассалому Алайкум! ШАНБА тонги муборак бўлсин 🌨

❄️
Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Фарғона водийсидаги энг сўнгги хабарлар
t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

07 Feb, 05:42


Tez kunda yangisi🔥

Shaxrudiy Janoblari - O’ynashma

She’r muallifi: Xurshid Karim


https://t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

07 Feb, 02:28


Хуршид Карим шеъри

💝Хуршид Карим шеърлари💝

07 Feb, 02:13


📃Шукур қил.
🤲🔥

✍️🏻 Хуршид Карим.

🎤 Зилола Икромова

🎞 Дунёси Дунёча Дунё


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

07 Feb, 01:53


АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

07 Feb, 01:52


🌙🌤Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.😊

Бошланган кунимиз барокатли саодатли бўлсин, Жума айёмингиз қутлуғ бўлсин ДЎСТЛАРИМ 🤲

Фарғона буйича энг тезкор хабарлар

💝Хуршид Карим шеърлари💝

06 Feb, 15:57


АЛЛОҲ ЮЗ БУРМАСА

Юзин буриб демай бир сас,
Қадрим арзон қилиб бир хас,
Майли кетсин ҳамма, мендан,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Зор эмасман хандасига,
Юздан ниқоб, пардасига,
Ишим тушмас бандасига,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Юрагимни вайрон этсин,
Ниятига майли етсин,
Хоин дўстлар кетса кетсин,
Аллоҳим юз бурмас бас.

Заҳар бўлиб айтар сўзи,
Терс бурилсин ёрнинг юзи,
Ишонганим танҳо ўзи,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Бу дунё бир бозор сайли,
Сохтачилик замон зайли,
Юзин бурсин ҳамма майли,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Мадор бериб жон танимга,
Қувонч бериб ҳар онимга,
Муҳтож қилмай дўст, ғанимга,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

06 Feb, 15:56


ЎҒРИ ҚИЗ

(қўшиқ учун)

Синаб синаб сабримни,
Бир пул қилди қадримни,
Ўғри қизи-ей, ўғри қиз,
Ўғирлади қалбимни.

Қоши қалам қош экан,
Юраги ҳам тош экан,
Ўғри жуда ёш экан,
Ўғирлади қалбимни.

(нақароти)
Эдим кўча бўриси,
Куйдим гапнинг тўғриси,
Ўғри қиз-ей, ўғри қиз,
Сиз қалбимнинг ўғриси.

Суйиб ёлғондан куйиб,
Гоҳо қовоғин уйиб,
Кўзимни боғлаб қўйиб,
Ўғирлади қалбимни.

Кулиб ифорин сочиб,
Боқсам кўзимдан қочиб,
Кўксим қулфини очиб,
Ўғирлади қалбимни.

Ташна қилмай қонимни,
Олгин энди жонимни,
Куйдириб жаҳонимни,
Ўғирлади қалбимни.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

06 Feb, 12:33


ПАЙШАНБАНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА


Нигоҳлар чўғ, сирли боқилган,
Кўз қисилиб, қошлар қоқилган,
Ош-паловга ўтлар ёқилган,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Бир бирига талпинар диллар,
СМС га қўшилар гуллар,
Сўкишлардан тийилган тиллар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Яқин бўлар бугун йироқлар,
Ўчмас тунда меҳр, чироқлар,
Аёлларда нозли фироқлар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Куёвларнинг тилларида бол,
Боларилар қолар ҳатто лол,
Келинчаклар бунчалар хушҳол,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Ҳақиқатга айланар рўё,
Шодликларга тўлади дунё,
Қуёш секин ботади гўё,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Тунларнинг ҳам энг гўзал туни,
Мўриларнинг чиқар тутуни,
Муҳаббатнинг туғилган куни,
Пайшанбанинг файзи бошқача.




Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

19 Jan, 08:19


Тез кунда яна бир шеъримизни
қўшиғи....

💝Хуршид Карим шеърлари💝

19 Jan, 04:57


Мана талант

💝Хуршид Карим шеърлари💝

19 Jan, 04:47


Хуршид Карим сузи
Исмоилхон Тиллахужаев
Укиди🎙🎙🎙
💽💽💽💽

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

19 Jan, 04:37


ديلفروز:
МЕНДАН НИМА ИСТАЙСАН

Кўзларимни кўз ёшга кўмдинг,
Орзуларим айладинг барбод,
Вужудимни оташга кўмдинг,
Мендан нима истайсан ҳаёт.

Камони йуқ дайди ўқдайман,
Ҳовури йўқ лаҳча чўқдайман,
Яшаяпман аммо, йўқдайман
Мендан нима истайсан ҳаёт.

Томиримда оқар ишқ -азоб,
Бахт дегани экан бир сароб,
Ҳар лаҳзада қилиб, минг хароб,
Мендан нима истайсан ҳаёт.

Синаб дилда бардош,сабримни,
Шамолларга сочдинг қадримни,
Камон мисол эгиб қаддимни,
Мендан нима истайсан ҳаёт.

Чеки борми қайғуларингни
Асролмадим туйғуларимни,
Олдинг аҳир кулгуларимни,
Мендан нима истайсан ҳаёт.

Гарчи кўксим лолазор -адир,
Мойчечакка ошуфта бағир,
Мендан шоир чиқмайди аҳир,
Мендан нима истайсан ҳаёт.

Етмасмиди бошимдаги қор,
Боғларимга қор ёғди такрор,
Яна қанча синовларинг бор,
Мендан нима истайсан ҳаёт.

Бу заминда тариқдек жонман,
Гоҳи шодон,гоҳ бағри қонман,
Мен ҳам битта ожиз инсонман,
Мендан нима истайсан ҳаёт.

❇️🌺 Хurshid Karim...



t.me/Xurshid_Karim



🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃

💝Хуршид Карим шеърлари💝

19 Jan, 04:11


КУН ҚОЛМАСИН

Асрасин ҳар балодан,
Дуодан қўл толмасин,
Сўранг фақат худодан,
Бандага кун қолмасин.

Ночор қолсанг кулади,
Кулиб бағринг тилади,
Берса миннат қилади,
Бандага кун қолмасин.

Сохталиклар тобида,
Ҳаётнинг ҳар бобида,
Душман дўст ниқобида,
Бандага кун қолмасин.

Оқибатдан сўзлайди,
Асли манфаат кўзлайди,
Хатоларинг излайди,
Бандага кун қолмасин.

Бериб уч тўртта нонни,
Кўз кўз қилар эҳсонни,
Еб қўйишган виждонни,
Бандага кун қолмасин,

Банда бергани миннат,
Бировдан кутманг ҳиммат,
Аллоҳдан кутинг фақат,
Бандага кун қолмасин,

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

19 Jan, 03:31


Дард келса бошингизга,
Ғам келса қошингизга,
Чўкманг кўз ёшингизга,
Аллоҳнинг синови денг.

Сўлса кўнгил боғингиз,
Қуласа дил тоғингиз,
Ювиб дилда доғингиз,
Аллоҳнинг синови денг.

🎙 JUMANAZAR URALOV

🖋 XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

19 Jan, 02:42


19-январь Халқаро турмуш ўртоқлар куни.



ЖУФТУ ҲАЛОЛИНГИЗ


Тақдирингиз кулиб боқсин,
Кулсин бахту иқболингиз,
Шундай солиҳ ва солиҳа
Бўлсин жуфту ҳалолингиз.


Қувончларга тўлиб яшанг,
Сиз бахтиёр бўлиб яшанг,
Сизга ҳамроҳ бўлиб юрсин,
Ҳар дам жуфту ҳалолингиз,


Қўша қариб тўйлар қилинг,
Данғиллама уйлар қилинг,
Сизга тиргак бўлиб турсин,
Доим жуфту ҳалолингиз


Йиқилсангиз қўллаб турсин,
Сизга меҳр йўллаб турсин,
Сизни фақат Аллоҳ учун
Севсин жуфту ҳалолингиз.


Бирга бўлсин қиш ёзида,
Дуо қилсин намозида,
Яхшиликлар тилаб турсин,
Сизга жуфту ҳалолингиз.


Ўткинчидир дунё фақат,
Ниятингиз бўлсин жаннат,
Жаннатларда бирга бўлсин,
Сизла жуфту ҳалолингиз



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

19 Jan, 02:39


⚡️⚡️ Бугун, 19-январ, турмуш ўртоқлар куни

Шу куни барча жуфтликларга муҳаббат, ўзаро тушуниш ва оилавий бахт тилаймиз. Бугунги кунда энг яхши ва энг мазмунли совға - бу вақт.

-  Бу кунни севган инсонингиз билан ўтказинг. Романтик кечки овқат қилинг

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

19 Jan, 02:38


⛅️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 15:48


Хуршид Карим
🎙Шоядбек

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 14:24


БИР ҚИЗ...

Ҳаёлларим кўчасидан ўтар бир қиз,
Гўзалларнинг нечасидан ўтар бир қиз,
Орзуларим орасидан кулиб,кулиб,
Менга армон гулдастасин тутар бир қиз.

Мен ишқ аро мажнундек бир девонаман,
Неча кунки ҳушларимдан бегонаман,
Мен ёнаман,азобларда мен ёнаман,
Оловларга яна мойлар сепар бир қиз.

Дардим айтдим куйиб ошиқ-машуқларга,
Қулоқ тутдим дардли,дардли қўшиқларга,
Назар қилмай биздай ғариб ошиқларга,
Оқ от минган шаҳзодасин кутар бир қиз.

Атиргулим жоним осай шоҳларингга,
Ҳаста кўнглим босай кел япроқларингга,
Парво қилмай менинг ўтли оҳларимга,
Ҳаёлларим кўчасидан ўтар бир қиз.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 14:24


КЎП ЯШАНГ ОНАМ

Нур,зиёга тўла кошонам,
Бахт, иқболга ёрдир пешонам,
Меҳрибоним, мунис, парвонам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Ҳеч кимсадан қилмасман гина,
Сиз бор кўкси тоғдир камина,
Ҳар сўзингиз ҳикмат, ҳазина,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Имоним бут, эзгу тилак жам,
Дуо олиб кам бўлмадим, кам,
Сиз-ла ёруғ дунёларим ҳам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Нурга белаб қалбим қўрини,
Ювиб ҳар дам юзим шўрини,
Безаб ҳар чоқ уйим тўрини,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Меҳрингиздан тўлиб тошар қалб,
Шеърлар битай мен сизга атаб,
Касал бўлманг дилимни ўртаб,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Юзга кириб ҳассасиз юринг,
Фариштадек ёнимда туринг,
Фарзандларим тўйларин кўринг,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

🖋Хуршид Карим

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 14:23


АРЗОН МУҲАББАТ

Ўлда қолди гул дилим,
Жўлда қолди гул дилим,
Кўзи қувнаб бойликка,
Учди менинг севгилим.

Армон бўлди муҳаббат,
Арзон бўлди муҳаббат,
Бевафонинг дастидан,
Ҳазон бўлди муҳаббат.

Дунё бунча тор экан,
Ишқ аламга ёр экан,
Мен ёримни гул десам,
Тиконлари бор экан.

Ночор экан муҳаббат,
Бекор экан муҳаббат,
Алдамчилар қўлида,
Абгор экан муҳаббат.

Ҳайрон этди гулпари,
Вайрон этди гулпари,
Тўйи куни ёлғондан,
Йиғлаб кетди гулпари.

Данғиллама уйларда
Бахтга етди гулпари.

Хуршид Карим

@Xrshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 11:48


🎼🎹🎼🎼🎹🎼🎹

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 11:40


Турфа тақдир, йўлларни кўрдим,
Меҳри қаҳат дилларни кўрдим,
Кулиб туриб чаёндек чақар,
Заҳри қотил тилларни кўрдим.

🎤 JUMANAZAR URALOV

XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 09:45


ТЎРТЛИКЛАР

Умр деганлари ўткинчи бир йўл,
Бу йўлда мудрама, доим ҳушёр бўл,
Дунёда абадий яшайман десанг,
Ватан учун яша, ватан учун ўл !

####################

Мазлумнинг устидан кулма эй нодон,
Сен қандай муслимсан, қандайин инсон,
Бир ёнинг жаҳаннам, бир ёнинг жаннат,
Чап елккангда шайтон, ўнгида Раҳмон.

#####################

Шайтонга қўл берма, ошини тотма,
Ўзингни жаҳаннам ўтига отма,
Совдогар бўлсанг гар молингни сотгин,
Ҳеч қачон имону орингни сотма.

######################

Ҳар кимнинг бошига қўнсин бахт қуши,
Кимга бахт йўлламоқ оллоҳнинг иши,
Муқаддас аталмиш оила қўрғони,
Оиладан йироқда бахт топмас киши.

######################

Ширин сўз ўксиган кўнгилга даво,
Эзгулик мисоли мусаффо ҳаво,
Яхшилик қилишни ҳушламасанг гар,
Ҳеч кимга ёмонлик кўрмагин раво.

######################

Кимгадир бахт эрур битта бурда нон,
Кимдир бойлик ичра бахтсиздир ҳар он,
Кимнидир йиғлатиб бахт топсанг,билки,
Дунёда сен асли энг бахтсиз инсон.

######################

🖋Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 05:04


КУЁВЛАРГА МАСЛАҲАТ.
(ХУРШИД КАРИМ ШЕЪРИ)
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Аёл асли бир гул эрур,чечак, лола,
Йиғламасин ҳеч қилмасин оҳу,нола,
Аёлини севиш асли мардлик эрур,
Хотин уриш мардлик эмас куёвбола.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Бир товуққа ҳам сув,ҳам дон керак деган,
Эркак киши оиласига тиргак деган,
Рўзғорини бутлаб қўяр эркак деган,
Хотин уриш мардлик эмас куёвбола.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Сув бўлмаса ғўза бўлиб унмас чигит,
Меҳр бўлса ҳаёт гўзал бу бир ўгит,
Кепакдан сал оғир бўлинг мулла йигит,
Хотин уриш мардлик эмас куёвбола.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Ямаб қўйинг сиз рўзғорнинг ямоғини,
Шунда хотин солмас асло қовоғини,
Билиб қўйинг бугун ҳаёт сабоғини,
Хотин уриш мардлик эмас куёвбола.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Кенгга кенгдир торга тор бу азал дунё,
Номард бўлманг мардлар томон боқинг қиё,
Онангизни урганмиди дадангиз ё ?
Хотин уриш мардлик эмас куёвбола.

Хуршид Карим


@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 03:49


ЭРТАКЛАРДА...

Ёлғон ишқдан ўртандим, ёниб,
Қалбим ўтга ташлагим келар,
Бу ёлғончи дунёдан тониб,
Эртакларда яшагим келар.

Соҳта кулгу, соҳта табассум,
Ким ёлғондан йиғалайди юм, юм,
Ҳаммасини унутиб бир зум,
Эртакларда яшагим келар.

Бу ҳаётда бари ёлғондек,
Умр эса бир лаҳза, ондек,
Шоҳ қизини севган чўпондек,
Эртакларда яшагим келар.

Ким ортингдан ғийбат отади,
Дўст дегани сиринг сотади,
Юрагимга оғир ботади,
Эртакларда яшагим келар.

Вафо қилмас гулгун қаламқош,
Юрак эмас кўксидаги тош,
Кўзларимда аччиқ,аччиқ ёш,
Эртакларда яшагим келар.

Ишонч, умид гулларим сўлган,
Кўнгил тўлган,паймонам тўлган,
Ҳумолари ҳақиқат бўлган,
Эртакларда яшагим келар.

Ҳамма қўлга ташлайди назар,
Ҳаёт қадри бойлик,тилло,зар,
Тушларимда уч бошли аждар,
Эртакларда яшагим келар.

Кўнглинг тўлиб ғубору,гардга,
Зор бўласан гоҳ бир ҳамдардга,
Майли етмай мурод,мақсадга,
Эртакларда яшагим келар.

Айланиб бир семурғ,ҳумога,
Учгим келар кўм,кўк самога,
Қўлим силтаб ёлғон дунёга,
Эртакларда яшагим келар.


Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Jan, 03:07


🌸Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин!

🌿Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌿Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌿Янги кунингиз мазмунли ўтсин.

🤲Дўстларим, ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

10 Jan, 14:48


РЎМОЛЛИ ҚИЗ



Ҳаёси бор юзни севаман,
Ибоси бор сўзни севаман,
Севиш керак бўлса кимнидир,
Рўмоли бор қизни севаман.


Эрта тонгда намозга турган,
Ғийбат сўздан юзларин бурган,
Юзларидан нур ёғиб турган,
Рўмоли бор қизни севаман.


Севма дейди ичимда бир сас,
-Севги ёлғон, ўткинчи ҳавас,
Калта сочли парини эмас,
Рўмоли бор қизни севаман.


Майли эмас осмондаги ой,
Керак эмас ортиқча чирой,
Гап сўзлари маъноларга бой,
Рўмоли бор қизни севаман,


Севиб жоним айлайин фидо,
Орзуйимдан қилмагин жудо,
Шундай қизни учратгин худо,
Рўмоли бор қизни севаман.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

10 Jan, 14:10


Индамасдан кулиб қўйинг, ҳаммаси яхши бўлади

Ўзингизни енгил ҳис қиласиз, ишонинг...

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

10 Jan, 07:08


ИЗЛАБ ЮРИБМАН


Хозонрез боғларда кузлаб юрибман,
Иссиқ саратонда музлаб юрибман,
Ҳамон тополмадим сендақасини,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Севдим неча бора севгидан панд еб,
Ишқим азоб берди, ҳеч бермади зеб,
Ҳеч йўқ қош кўзлари ўхшаб қолар деб,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Юзи зеболардан зебомидинг айт,
Эртакларда қолган Зуҳромидинг айт,
Эй ёр дунёларда танҳомидинг айт,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Бунча жафо қилиб кетдинг эй малак
Менга керакмасди ўзингдан бўлак,
Ўксиб, ўксиб қўяр кўксида юрак,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Аламларим бисёр, дардим зиёда,
Гоҳо маҳаллангни кездим пиёда,
Ўзинг айт сендек қиз борми дунёда,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Э воҳ ҳайронаман тақдир ишига,
Девона кўриниб кўрган кишига,
Ўзим ҳам ишонмай топилишига,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

10 Jan, 03:17


ЎЗИМ БИЛАН ЎЗИМ


Гоҳ ғамгин, гоҳ мамнунман,
Нетай бағри дилхунман,
Ташвиши кўп дунёда
Ўзим билан ўзимман.


Тахтим бору, бахтим йўқ,
Ҳаловатим, шахтим йўқ,
Она сизга вақтим йўқ,
Ўзим билан ўзимман.


Ҳаёт завқи тилло, зеб,
Бойликни кўрибман эп,
Тирикчилик дарди деб,
Ўзим билан ўзимман.


Ёлғондан бериб далда,
Дўстларим қилди зада,
Қачон йўқладим дада,
Ўзим билан ўзимман.


Пул деб йўқ менда тиним,
Қалбим ҳам тилим, тилим,
Кечир мени жон синглим,
Ўзим билан ўзимман.


Опа ҳеч кўролмайман,
Дардингиз ололмайман,
Бир йўқлаб боролмайман,
Ўзим билан ўзимман.


Осиб бўйнимга гуноҳ,
Тавба қилмадим эвоҳ,
Оқибатсиз мен гумроҳ,
Ўзим билан ўзимман.


Бу серташвиш дунёда,
Ўзим билан ўзимман.


Хуршид Карим








t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

10 Jan, 02:44


..#Админ_томонидан_текширилган

ЖАЖЖИ БОЛАЖОН САҲОВАТПЕША, ЯХШИ ИНСОНЛАР КЎМАГИГА МУҲТОЖ!

Бўйнини, белини тутолмайди
Ўтиролмайди, фақат ётади
Мия ривожланмай орқада қолган!😢 Клиник фалаж булиб колган 🥺

Диагноз:   Последство ГБН ,СДН РАХИТ 1СТ


Сизнинг арзимаган 5 000-10 000 ёрдамингиз ҳам болажонни ўйнаб кулишига ҳисса қўшиши мумкин!

Ҳар ким қўлидан келгунча ёрдам қўлини чўзса Худо хохласа қизалоқ тузалиб кетади🤲

Кўриб ҳомийлик қилувчиларга манзил берилади!

VISA 4231200086597795

🏷 9860167843575488      Hamkorbank

   Абдиқохорова Рахимажон

Уланган рақам:  911860088

Алоқа учун: +998911860088

Тарқатиб ҳам савобга эга бўлишингиз мумкин

https://t.me/sahovatli_sahiylar_namangan

Саховатпеша кадрдонлар бизга ердам килаетганлардан Аллох рози булсин . Хамиша омадингизни берсин. Эхсонларизни кабул этсин. Бизни куллашда давом этинглар илтимос Ясинани согайиши учун дуо килинг. Купни дуоси ижобат булади.🙏🙏🙏

💝Хуршид Карим шеърлари💝

10 Jan, 01:51


#Juma_muborak_qadrdonim

✍️Хуршид Карим
🎙Ramziddin_Egamberdiyev



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

10 Jan, 01:50


🕋Жума аёмингиз муборак бўлсин


Шукорна айтамиз ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг -чун,
Шукорна айтамиз эй парвардигор,
Жумадан жумага етказганинг -чун

Энг азиз кун бу кун, энг ёруғ кундир,
Беҳишт боғларидан бергувчи дарак,
Энг азиз кундир бу,энг улуғ кундир,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

10 Jan, 01:48


⛅️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

09 Jan, 13:28


Қалб кибрга тўлиб қоларкан,
Самимийлик сўлиб қоларкан,
Аҳмоқ даҳо бўлиб қоларкан,
Пул одамни ўзгартираркан.

Бой қиларкан ожиз бир қулни,
Ой қиларкан телба,думбулни,
Айираркан ота- ўғилни,
Пул одамни ўзгартираркан.

🎤 JUMANAZAR URALOV

XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

09 Jan, 01:47


ДИЛ РОЗИ

Севгидан бошқасин билмам, билмайман,
Ишқдан бошқа эмас дилдаги иҳлос,
Мен сендан дунёлар талаб қилмайман,
Мен сендан муҳаббат тилайман холос.

Бир умр мажнундек сайёҳ яшайман,
Умримни пойингга тўшайман сени,
Сени деб яшасам узоқ яшайман,
Сенсиз тириклигим ёлғондир мени.

Жоним эриб кетар жилмайсанг, кулсанг
Парвозлар этарман самоларга мен,
Сени деб яшайман чинданда билсанг,
Бу рўё, бу ёлғон дунёларда мен.

🖋Хуршид Карим

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

09 Jan, 01:47


🌹🌿МЕНИ СОҒИНИБ...🌿🌹

✍🏻Хуршид Карим

🎙Дилбаҳор


@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

09 Jan, 01:41


ТОПОЛМАЙСАН


Яхшиларнинг юзларида нур, зиёлар,
Ёмон бўлсанг ари қўнмас гулларингга,
Давлатингга ошна бўлар беҳаёлар,
Ориятни тополмайсан пулларингга.


Мансаб, обрў талашганлар ҳамма ёқда,
Бир оёғи баргда бўлса, бири шоҳда,
Атрофингда гиргиттонлар бари сохта,
Оқибатни тополмайсан пулларингга.


Ҳақлик излаб қадди камон ёйлар қанча,
Улоқ чопиб соврин олмас тойлар қанча,
Тинч ўтириб чой ичолмас бойлар қанча,
Ҳаловатни тополмайсан пулларингга.


Бир вафоли ёринг бўлса жонинг тўша,
Ғофил одам ўзгармайди ўша, ўша,
Хиёнатдир топганларинг қўша,қўша,
Садоқатни тополмайсан пулларингга.


Бахт бойликда эмас бахтни билганларга,
Бурда нон ҳам тотли ҳалол еганларга,
Бу замонда севиш шартмас деганларга,
Муҳаббатни тополмайсан пулларингга.


Доим жони пайванд бўлар тирноққа эт,
Меҳринг суймас рўёлардан бош олиб кет,
Онанг жаннат,отанг жаннат қадрига ет,
Жаннатларини тополмайсан пулларингга.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

09 Jan, 01:35


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

08 Jan, 15:37


АЛАМ ҚИЛАРКАН


Юрагинг ҳасрат-у ғам тўларкан,
Дўсту, душманларинг зимдан куларкан,
Йигитга энг ёмон азоб шу экан,
Севганинг севмаса алам қиларкан.


Кунлар ҳам дард қўшиб ўтар дардингга,
Баҳорлар хазонлар тўшар бағрингга,
Йиғлагинг келаркан фақат қадрингга,
Севганинг севмаса алам қиларкан.


Уйқу йўқ оқшомлар, тонглар отаркан,
Ҳаётбаҳш ҳисларинг лойга ботаркан,
Севги ҳам кўнглингга оғир ботаркан,
Севганинг севмаса алам қиларкан.


Бунчалар ҳапқириб тошма эй юрак,
Ўтларда ёнишинг кимга ҳам керак,
Хароб холимизга кулар бир малак,
Севганинг севмаса алам қиларкан.


Қадрингни дарёлар оқтирса-бир хас,
Ичингдан отилиб чиқаркан бир сас,
Умрингни бесамар ўтгани эмас,
Севганинг севмаса алам қиларкан.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Dec, 12:54


МЕНДЕК СЕВСА...

🍃🌺
Жоним ҳар он сенга тўшалар,
Мен мажнунман сан эса лайли,
Севдим деган олчоқ, ўшалар,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Гул исмингни кўйлаган торман,
Кипригингдан томган бир зорман,
Остонангда ётган ғуборман,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Ҳижронингда оғулар ичиб,
Васлинг учун андуҳлар қучиб,
Сени дея ўзидан кечиб,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Сени кўриб ҳурлиқо,ҳурдай,
Ҳусингдан кўз қамашиб нурдай,
Яхши ёмон кунингда бирдай,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Майли севсин қиёслаб ҳурга,
Алишмасдан зар,зумрад,дурга,
Сониямас бутун умрга ,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Шамол келса тўсиб юзингни,
Гуллар каби қучиб изингни,
Фақат,фақат сени ўзингни,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Йўлларингга жоним тўшалар,
Сенсиз саҳро жаннат гўшалар,
Севдим деган ўша,ўшалар,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Dec, 02:33


❄️#ТИЛАК❄️

❄️❄️ЯНГИ ЙИЛДА❄️❄️

Янги йилда менинг эзгу,
Тилакларим зиёда,
Машиналар олсин ҳамма,
Юрмасин ҳеч пиёда.

Ушалсинда ҳар банданинг,
Орзу, истак,ўйлари,
Пойдевори бахтдан бўлсин,
Ҳаёт, умр уйлари.

Саҳоватга тўлсин қалби,
Барака туз,ошида,
Ҳумо қуши сайраб турсин,
Ҳар кимсанинг бошида.

Қувончларга тўлсин диллар,
Кўрмасин ҳеч озорлар,
Унутилиб алам, дардлар,
Шифо топсин беморлар.

Янги йилда зўр тилаклар,
Жўш уради дилимда,
Бахтга етсин севишганлар,
Тўйлар бўлсин элимда.

Қайғу, ғамнинг тиши синиб,
Ҳеч кимсани қопмасин,
Ҳамма инсон камол топсин,
Ҳеч ҳам завол топмасин.

Ёпиқ бўлсин,очилмасин,
Омадсизлик эшиги,
Фарзандсизга фарзанд берсин,
Тўлсин меҳр - бешиги.

Эзгуликлар гуллаб унсин,
Кўнгилларда қатма -қат,
Ғийбат,ҳасад қуриб,битиб,
Кулсин меҳр -муҳаббат.

Янги йилда бахту, омад,
Ҳамроҳ бўлсин ҳар онда,
Ҳуллас ҳамма бахтли бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.

❄️ХУРШИД КАРИМ.❄️❄️

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Dec, 01:37


АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Dec, 01:36


💐💫🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌟 💐

🍃🌺 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌺🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃🌺 Чин юракдан билдирай тилак,
🌺🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсан. Гуноҳларимизни кечирсин. Ризқимизга барака берсин!

Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌙🌼 ЖУМА МУБОРАК! 🌼🌙


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Dec, 15:55


ЎҒРИ ҚИЗ

(қўшиқ учун)

Синаб синаб сабримни,
Бир пул қилди қадримни,
Ўғри қизи-ей, ўғри қиз,
Ўғирлади қалбимни.

Қоши қалам қош экан,
Юраги ҳам тош экан,
Ўғри жуда ёш экан,
Ўғирлади қалбимни.

(нақароти)
Эдим кўча бўриси,
Куйдим гапнинг тўғриси,
Ўғри қиз-ей, ўғри қиз,
Сиз қалбимнинг ўғриси.

Суйиб ёлғондан куйиб,
Гоҳо қовоғин уйиб,
Кўзимни боғлаб қўйиб,
Ўғирлади қалбимни.

Кулиб ифорин сочиб,
Боқсам кўзимдан қочиб,
Кўксим қулфини очиб,
Ўғирлади қалбимни.

Ташна қилмай қонимни,
Олгин энди жонимни,
Куйдириб жаҳонимни,
Ўғирлади қалбимни.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Dec, 13:16


«Опа-сингил!»

Бир-бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса, бири сунбул.
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил!

Синглисини сочларини ўрган опа,
Аразлашса биринчи ҳол сўрган опа,
Аро тушманг, йўлин тўсиб қилиб хафа.
Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил!

Сингил келиб, опадан ҳол сўраб турсин,
Опа-сингил тўйларида тиргак турсин,
Кўкда ой ҳам ҳавас билан қараб турсин.
Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил!

Хуршид Карим

♻️Яқинларга хам юборамиз❗️
═══════════════════

...🍃🌸 @Xurshid_Karim🌸🍃....
✿•┈Каналимизга уланинг!┈•✿


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Dec, 05:24


МУҲАББАТ


Кўзингга тушганда кўзларим,
Бир ажиб ҳаяжон юракда,
Йўқолиб қолади сўзларим,
Муҳаббат шу бўлса керакда.


Тирнайди ҳижронлар, фироқлар,
Қалбимни қиймалар титроқлар,
Бунчалар ёқимли қийноқлар,
Муҳаббат шу бўлса керакда.


Бир майин саболар еляпти,
Қалбимга орзулар тўляпти,
Бир сени ўйлагим келяпти,
Муҳаббат шу бўлса керакда.


Гулларга беланган ҳар ёнинг,
Малаксан, фалакдир парвойинг,
Васлингдан шириндир ҳижронинг,
Муҳаббат шу бўлса керакда.


Ҳаёллар сен томон бошлайди,
Шабнамлар кипригим ёшлайди,
Тўрт фаслим баҳорга ўхшайди,
Муҳаббат шу бўлса керакда.


Бир сени ўйлагим келяпти,
Муҳаббат шу бўлса керакда.



🖋Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Dec, 05:15


АКА ВА  СИНГИЛ ҲАҚИДА

          (Ривоят)

Ўтган бир замонларда,
Қадим Шош томонларда,
Бор эди бир безори,
Йўқ эди ҳалққа кори.

Кун бўйи бир иш қилмай,
Дайдиб,санғиб юрарди,
Тунлар ўғирлик қилиб,
Бир кунини кўрарди.

Эзгулик йўқ дилида,
Жаҳолатга ёр эди,
Ўзидек бир иккита,
Дўстлари ҳам бор эди.



👇👇👇👇

Хуршид Карим
🎤Дильшод Умаров

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Dec, 02:23


МУСОФИРЛИК


Соғлик қадри касал бўлсанг билинади,
Тани бошқа дард билмайди, ғам ҳам емас,
Ҳар кун минг бор юрак бағри тилинади,
Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас.


Боролмаса уйда она кутиб турса,
Соғинч дарди ёқасидан тутиб турса,
Болалари кўз олдидан ўтиб турса,
Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас.


Совуқларда қийнаб иссиқ жонларини,
Қушлар каби топар излаб донларини,
Соғинади иссиқ тандир нонларини
Мусофирлик ҳавс эмас,ҳавс эмас.


Авлиёдек мулоҳаза тутиб бир он
Нега кетдинг ўз юртингдан дейиш осон,
Тирикчилик дардида у юрар сарсон,
Мусофирлик ҳавс эмас,ҳавс эмас.


Соғинчлари томиб турар қароғидан,
Ўкинч иси келар нола,фироғидан,
Мева узиб ейолмайди ўз боғидан,
Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас.


Метин асли унинг сабр,бардошлари,
Мағрур доим,эгилмайди ҳеч бошлари,
Юрагига томар аччиқ кўз ёшлари,
Мусофирлик ҳавс эмас,ҳавс эмас.


Ярашмайди мазлум ҳолин узра кулсанг,
Пора қалбин яна сен ҳам пора қилсанг,
Ватан қадрин ҳаммадан кўп билар билсанг,
Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас.



Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Dec, 02:23


Янги 2025 - йил сизга нима олиб келишини истардингиз?

Гифни очиб, скриншот
қилингчи 😅

👉 @Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Dec, 02:03


🎁💥 Бугун 26-декабрь яқинларга совғалар улашиш куни

Бугунги кунни яқинларингизга фарзандингиз ота онангиз жуфтингиз дўстларингиз қариндошларингиз учун совғалар тарқатиш билан ўтказинг 😊

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Dec, 02:03


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Dec, 12:06


АКА ВА СИНГИЛ ҲАҚИДА - @SHIRINBAXTIM

🎤 ESMIRA
Хуршид Карим

❤️ Яқинларизга хам Улашинг
══════════════════

💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞
@Xurshid_Karim💞

🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Dec, 08:57


БОЙМАН ДАДА


Тоғдан тушган сойман дада,
Кўкда юлдуз, ойман дада,
Сиз суянган тоғим менинг,
Сиз борсиз мен бойман дада.

Танда жоним мадорим сиз,
Кўнгил боғим, чиноримсиз,
Менинг омад туморимсиз,
Сиз борсиз мен бойман дада.

Менинг азиз инсоним энг,
Бузрукворим- даргоҳи кенг,
Дуолари тиллога тенг,
Сиз борсиз мен бойман дада.

Майли омад кулмаса ҳам,
Зарга қўйним тўлмаса ҳам,
Уйим қаср бўлмаса ҳам,
Сиз борсиз мен бойман дада.

Сўзларингиз дур-у, ҳикмат,
Изларингиз мисли жаннат,
Туришингиз ўзи давлат,
Сиз борсиз мен бойман дада.

Қуёшимсиз нурга тўлинг,
Қувончим кўз ёши бўлинг,
Тўйларимни боши бўлинг,
Сиз борсиз мен бойман дада.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Dec, 07:14


Камбағалнинг олдида, бойлигингдан сўзлама,
Касал кўргани келиб, соғман дея бўзлама,

Энг ёмон дард ёронлар бефарзандлик аслида,
Фарзандсизнинг ёнида фарзандинг кўз-кўзлама.

🎤 JUMANAZAR URALOV

XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Dec, 04:02


📄 НЕГА СЕНИ УНИТОЛМАДИМ.
😔😔🥀🥀💔💔


📝 Хуршид Карим

🎤 Жамшидбек

🎞 Дунёси Дунёча Дунё

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Dec, 03:29


Гуллар маъюс қошингда, ойлар лол жамолингдан,
Гул,гул ёниб бу чирой аёндир рўмолингдан.

XURSHID KARIM

🎤 JUMANAZAR URALOV

BIZNING KANAL 👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Dec, 02:34


СЕВИШАЙЛИК


Эй кўзлари қаро қиз,
Юрак бағри яро қиз,
Мен ҳам сиз каби ёлғиз,
Келинг бир севишайлик.


Ноз этасиз уялиб,
Ибо ҳаёга бўяниб,
Атиргулга суяниб,
Келинг бир севишайлик.


Яшнаб очилиб бир пас,
Бир жилмайиб қўйинг,бас,
Муҳаббат гуноҳ эмас,
Келинг бир севишайлик.


Чиқиб лола сайлига,
Ўхшаб Мажнун Лайлига,
Ғийбат қилсин майлига,
Келинг бир севишайлик.


Ишқимиз достон этсин,
Оҳимиз кўкка етсин,
Душманлар куйиб кетсин,
Келинг бир севишайлик.


Соғинч кўнгил зоҳири,
Сиз Зуҳро мен Тоҳири,
Тўй қиламиз охири,
Келинг бир севишайлик.



Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Dec, 01:52


ОИЛАМ-БАХТИМ

Қувонч, шодлик макони,
Завққа тўла ҳар они,
Менинг учун энг азиз,
Оилам-бахтим қўрғони.

Бахтдан тўлиб тошаман ,
Довонлардан ошаман,
Қучоғига шошаман,
Оилам-бахтим қўрғони.

Умримнинг зар чашмаси,
Азиз улуғ барчаси,
Жонимнинг бир парчаси,
Оилам- бахтим қўрғони.

Тупроғи зар тўтиё,
Ошёни нуру зиё,
Мен учун ёруғ дунё,
Оилам -бахтим қўрғони.

Ўғлим, қизим дилбандим,
Отам, онам жаннатим,
Тиллолардан қимматим,
Оилам-бахтим қўрғони.

Тинч, осуда кўнглим чоғ,
Тушмасин ҳеч унга доғ,
Асрагин ўзинг Аллоҳ,
Оилам-бахтим қўрғони.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Dec, 01:50


#Диққат

💥Бугун 25-декабр Оила куни, оила муқаддас даргох

Бугунги кундан фойдаланиб турмуш ўртоқларингизни табрикланг. Вақтингизни оила даврасида ўтказинг, паркларга боринглар, ота-онангизни зиёрат қилинг, уларни ширин таомлар билан мехмон қилинг

Ушбу хабарни оила азоларингизга юбориб эслатиб қўйинг!

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Nov, 01:07


Хуршид Карим шеъри


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Nov, 01:06


18-ноябрь. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун.



ИФТИҲОРИМ БАЙРОҒИМ

Ғурур шараф- шонимсан,
Ифтиҳорим -байроғим,
Жоним ичра жонимсан,
Номус, орим- байроғим.

Дилда фаҳрим,қувончим,
Келажакка ишончим,
Қанотим ҳам таянчим,
Дилда борим байроғим.

Ватан -чаман,бўстоним,
Сенга содиқ ҳар оним,
Танамда- оқар қоним,
Нурафшоним байроғим.

Шижоатим шахтимсан,
Орзу, умид,аҳдимсан,
Бошим -узра бахтимсан,
Нур жаҳоним байроғим.

Ҳаётимнинг тонгисан,
Ҳилпирайсан, мангусан,
Буюклигим рамзисан,
Шараф-шоним байроғим.

Эзгулик қалбимда жо,
Қаддим тик,бошим само,
Ҳилпираб тур доимо,
Жонажоним байроғим,



Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Nov, 01:04


🇺🇿18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилганидан сўнг ўша йилнинг 18 ноябрида Олий Кенгашнинг VIII сессиясида янги мустақил давлатнинг миллий рамзларидан бири – давлат байроғи қабул қилинган.

Шу муносабат билан Тошкентга Хоразмдан рекорд даражадаги 100 метрлик Ўзбекистон байроғи олиб келинди.

Байроқ пойтахтга 18 ноябрь — Давлат байроғи куни муносабати билан етиб келди

У республика бўйлаб махсус транспортда ташилиб, белгиланган жойларда Миллий гвардия ҳарбийлари томонидан 100 метрли ҳолда ёзиб кўрсатилди.

👉 t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

18 Nov, 01:03


⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 😀

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

17 Nov, 03:00


17-ноябрь. Ҳалқаро талабалар куни.




ТАЛАБАЛИК ДАВРИМДА


Омад қуши қўлимда
Қизлар ўнгу сўлимда
Ўйнаб кулиб юрдим
Талабалик давримда.

Гижинглаган той эдим,
Шарқираган сой эдим,
Чўнтаги бўш бой эдим,
Талабалик давримда.


Онам йўлимга муштоқ,
Юракда соғинч фироқ,
Янги янги дўст ўртоқ,
Талабалик давримда.


Ўйнаб кулиб юрардим,
Давр-у, даврон сурардим,
Ижарада турардим,
Талабалик давримда.


Олов эдим, чўғ эдим,
Пайкон эдим, ўқ эди,
Қувноқ эдим шўх эдим,
Талабалик давримда.


Энди кўп ташвиш ғамлар,
Рўзғорда кемтик, камлар,
Тилло экан у дамлар,
Талабалик давримда.


Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

17 Nov, 01:29


#Табрикнома

💥Бугун 17 ноябрь - «Халқаро талабалар куни» билан барча талабаларни қутлаймиз! 🥳

🎓Шу юрт бизники, келажак бизники. Халқимизга ва жамиятимизга фойдаси тегадиган етук кадр бўлишингизга насиб айласин! Байрам муборак бўлсин, талабалар...

Талабаларга юбориб табриклаб қўямиз!

👉 @Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

17 Nov, 01:28


☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!


👉 @Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 15:12


СЕВМАЙ ҚЎЯМАН


Ишқингизда куймай қўяман,
Ортингиздан юрмай қўяман,
Соғиниблар қоласиз ҳали,
Бир кун сизни севмай қўяман.


Синмадингиз синаб сабримни,
Тинмадингиз тилаб жабримни,
Ортиқ урмай ерга қадримни,
Бир кун сизни севмай қўяман.


Келдимикан ишқим малоли,
Тутсин майли севгим уволи,
Бир ўзингиз қолдириб холи,
Бир кун сизни севмай қўяман.


Гул япроғи гард эмас экан,
Ошиқлик бир дард эмас экан,
Сизни севиш шарт эмас экан,
Бир кун сизни севмай қўяман.


Меҳр кутдим баҳордан,куздан,
Меҳр кутдим юраги муздан,
Юрагимни совитиб сиздан,
Бир кун сизни севмай қўяман.


Умид узиб кетман нари,
Вафосизлик,мендадир гали,
Соғиниблар қоласиз ҳали,
Бир кун сизни севмай қўяман.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 15:12


💥💥ХУРШИД КАРИМНИНГ  СЕВМАЙ ҚЎЯМАН  ШЕЪРИГА ЖАВОБ💥💥💫💫💫💫💫

Сиз-ла кулар менинг кўзларим,
Сиз-ла порлар нурли юзларим,
Зор бўлмасин сизга изларим,
Севсангиз бир умрга севинг.

Сабрингизни синаганим йўқ,
Сизга жабр тилаганим йўқ,
Кўнглингизни доим қилиб тўқ,
Севсангиз бир умрга севинг.

Ерга урмам асло қадрингиз,
Меҳрларга улаб сабрингиз,
Яшнаган боғ гўзал қалбингиз,
Севсангиз бир умрга севинг.

Ишқингизни малоли келмас,
Сизга бўлган бу ишқим сўнмас,
Бевафолик қўлиздан келмас,
Севсангиз бир умрга севинг.

Умидингиз сўлдирманг, жоним,
Сиз бахтиму ҳам,  хонумоним,
Сиз-ла нурли эрур ҳар оним,
Севсангиз бир умрга севинг.

Кузи келмас Баҳорингизман,
Сўзлари бол, моҳман, юлдузман,
Бир умрли вафодоризман,
Севсангиз биииир умрга севинг.

Дилбаҳор 🌹


@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 08:57


📃 КУЛИБ ҚЎЙСАНГ...
❤️❤️🥰🥰


Муаллиф: Хуршид Карим.

Ижрода: Музаффар Ҳафизович.

Монтажда: Дунёси Дунёча Дунё


@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 05:44


Бахтлимисиз яхши қиз ☹️🙁🫤😕
Муаллиф: Хуршид Карим ✍️✏️📚📔📜📃📖🕯️
Ижрода: Умр Узоқ 🎤🎙️🎛️🎚️🎧🎵💻📀📹

Бир жилмайиб суйдириб,
Ҳажрингизда куйдириб,
Мени тиғсиз ўлдириб,
Бахтлимисиз яхши қиз.

Севсам қовоқ уйибсиз,
Бойваччани суйибсиз,
Оппоқ либос кийибсиз
Бахтлимисиз яхши қиз

Омад мендан бурди юз,
Баҳорларим бўлди куз,
Армонимсиз энди сиз,
Бахтлимисиз яхши қиз.

Мен кетарман индамай,
Қўлларимда шароб, май,
Гўзал маликалардай,
Бахтлимисиз яхши қиз.

Дилим хуфтон бу кеча,
Қалбим тилинди неча,
Мен бахтсизман сиз эса,
Бахтлимисиз яхши қиз.

Ярашибди бўйингиз,
Тилло сарой уйингиз,
Қутлуғ бўлсин тўйингиз,
Бахтлимисиз яхши қиз.

Бир жилмайиб суйдириб,
Ишқингизда куйдириб,
Мени жондан тўйдириб,
Бахтлимисиз яхши қиз..

Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 04:05


ИШОНИБ ҚОЛМА


Бу ҳаётда қоқилиб қолма,
Дилда Аллоҳ дейишдан толма,
Йўқчиликда йўқламай қўяр,
Дўстларингга ишониб қолма.

Оқибатин қилади кўз-кўз,
Ҳийласидан илон ташлар пўст,
Пулингга дўст, давлатингга дўст,
Ошналарга ишониб қолма.

Дўстдек бўлиб турарлар аммо,
Қадамингдан излайди хато
Борингда бор йўғингда анқо,
Жўраларга ишониб қолма.

Чин юракдан қилишар тилак,
Жафо чексанг жонлари ҳалак,
Дўст йўқ ота-онангдан бўлак,
Бошқаларга ишониб қолма.

Инсонийлик энг олий нишон,
У туфайли кўксингдаги жон,
Танҳо, якка Аллоҳга ишон,
Бандасига ишониб қолма.


Хуршид Карим


16.112024





t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 02:52


ХУДО БЕРСИН

Дунё шундай экан ким бой, ким ночор,
Ким тўкин,бадавлат,кимдир оч-наҳор,
Миннатли бўлади банда бергани,
Берса Худо берсин бошқаси бекор.


Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 01:47


КУН ҚОЛМАСИН

Асрасин ҳар балодан,
Дуодан қўл толмасин,
Сўранг фақат худодан,
Бандага кун қолмасин.

Ночор қолсанг кулади,
Кулиб бағринг тилади,
Берса миннат қилади,
Бандага кун қолмасин.

Сохталиклар тобида,
Ҳаётнинг ҳар бобида,
Душман дўст ниқобида,
Бандага кун қолмасин.

Оқибатдан сўзлайди,
Асли манфаат кўзлайди,
Хатоларинг излайди,
Бандага кун қолмасин.

Бериб уч тўртта нонни,
Кўз кўз қилар эҳсонни,
Еб қўйишган виждонни,
Бандага кун қолмасин,

Банда бергани миннат,
Бировдан кутманг ҳиммат,
Аллоҳдан кутинг фақат,
Бандага кун қолмасин,

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 01:46


📹 Aka-uka Farhodovlar - O'zbekman | Ака-ука Фарходовлар - Узбекман →Хуршид Карим сўзи

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 01:46


Хуршид Карим

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 01:41


🎧 Kuz.... 🍁🍂🍂🍁

🍂🍁
Юзимда ҳорғинлик балқийди, сим, сим,
Тўкилиб бормоқда дил япроқларим,
На менга сўз дединг, на бир табассум,
Жавобсиз қолди кўп қўнғироқларим.
🍂🍁
Жавобсиз севгимни бағримга босиб,
Озоринг қалбимга сепиб, совутдим,
Ҳаёлан ифоринг ҳидладим тўйиб,
Бир куни келар деб ўзни овутдим.
🍂🍁
Лекин сен келмадинг, кутдим бир умр,
Кўзларим йўлингда термулди маъюс,
Умримни нишонга олди сенсизлик,
Тўрт фаслим ўрнида бўлди ҳорғин куз,
🍂🍁
На менга сўз дединг, на бир табассум,
Жавобсиз қолди-ку кўнгил оҳларим,
Ҳаёлан орзулар боғидаман,жим,
Тўкилиб бормоқда умрим,қароғим,
🍂🍁
На менга сўз дединг,на бир табассум.🍂🍁


🎙 Dilnoza Davronbekova

Хуршид Карим

💻Ovoz rejisyori : Elmurod Yo'lchiyev



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

16 Nov, 01:11


ОНАИЗОР

Йиғлаб кўз ёшингиз тўлса анхордек
Дунё кўзингизга кўринса тордек
Мағрур бошингизни экканда ғамлар
Ким силар бошингиз онаизордек

Кўнгил ойнангизга қўнганда гардлар
Азиз жонингизни куйдирса дардлар
Сизни ташлаб кетса дўсту номардлар
Ким билар қадрингиз онаизордек

Ер қаттиқ туюлса олисдек осмон
Ҳалқумга келганда омонат бу жон
Беш кунлик дунёда бор бўл деб ҳар он
Ким тилар умрингиз онаизордек

Унинг бағри -дунё дунё бир гўдак
Унинг меҳри -уммон уммон бир кўлмак
Ҳеч нарсаси йўқдир меҳрдан бўлак
Ким тилар бахтингиз онаизордек


Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

14 Nov, 01:15


🌤 Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

👉
@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

13 Nov, 16:00


Хуршид Карим

💝Хуршид Карим шеърлари💝

13 Nov, 10:40


КУЗ ЁМҒИРИ

Деразамга ҳорғин куз ҳижрон расмин чизади,
Хотиралар шарпаси юрак бағрим эзади,
Шўрликкина юрагим келмаслигинг сезади,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.

Ҳаёлларим сен томон учиб,учиб сарсон-а,
Тикилган кўзларим жим,йўлларингга гирёна,
Асли тириклигинг лоф,,борлигинг бир афсона,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.

Холим ғариб оҳ урсам, оҳим етмас фалакка,
Ботиб кетар беозор севги ҳам гоҳ юракка,
Ишонгим келар баъзан ўзим айтган эртакка,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.

Шаллоба,ҳўл ҳисларим,маъюс,ҳорғин суратим,
Зулматга ўхшар қалбим нур тушмайди бир қатим,
Наҳот энди умр қутмоқ менинг қисматим,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.



Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

13 Nov, 07:57


КЎП ЭСЛАЙСИЗ

Менинг қучоғимга тўлдириб жафо,
Қайга кетаяпсиз энди дилрабо,
Кетдим қутиламан деманг баридан,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.

Жавобсиз қолди кўп берган саволим,
Бир кун ёмон тутар тутса заволим,
Сизни тинч қўймайди ҳатто хаёлим,
Ҳа кўп эслайсиз мени бевафо.

Сиз билан кутганим бўлмади содир,
Иккимиз икки ён айирди тақдир,
Бу севги муҳаббат ҳар нега қодир,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.

Ҳолингиз танг бўлар, рангингиз сомон,
Шунча хотиралар қўярми омон,
Сизни қийнар ҳали соғинчим ёмон,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.

Йиллар ўтса ҳамки ўчмайди зинҳор,
Унутарман дея ўйламанг дилдор,
Давоси мен бўлган дардларингиз бор,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.

Қайтар бир кун менга берган жабрингиз,
Мендек азобларга тўлар бағрингиз,
Майли бахтли бўлинг етса сабрингиз,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

13 Nov, 07:48


🐕ЧИЯБЎРИЛАР


Хуршид Карим
🎙Абдужаббор Фаезиев


👇
t.me/Xurshid_Karim




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

13 Nov, 07:48


Хотинни бори яхши


Хуршид Карим шеъри


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

13 Nov, 03:04


РАШК

Юзингдан ўпади хаёллар,
Суқланиб боқади ҳилоллар,
Рашкимни келтириб рашкимни,
Сочингни ўйнайди шамоллар.

Оҳ гулим қошларинг камон-а,
Шамоллар бунчалар ёмон-а.

Товонинг ўпса гар майсалар,
Қалбимга санчилар найзалар.
Аламдан ёнаман беаёв,
Сен гулни мен каби севсалар.

Боқарлар гулим сен томон-а,
Нигоҳлар бунчалар ёмон-а.

Қошингни қизғансам ўсмадан,
Кўзингни қизғансам сурмадан,
Тунда ой кундузи соянгдан
Севгилим қуёшда юрмада.

Мўлтирар милтирар осмон-а,
Юлдузлар бунчалар ёмон-а.

Юзингга сув текса зилол-а,
Менга кўп келади малол-а,
Синдиргим келади парчалаб,
Лабингга текканда пиёла,

Рашкимни келтирар замона,
Замона бунчалар ёмон-а.

Райҳонлар унади изингдан,
Тонглар ҳам ранг олар юзингдан,
Ўзимдан қизғансам майли-ку,
Ўзингни қизғангум ўзингдан.

Рашк қилиб ранг-рўйим сомон-а,
Оҳ рашким бунчалар ёмон-а.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

13 Nov, 01:47


🌦 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

12 Nov, 15:50


КУН ҚОЛМАСИН


Асрасин ҳар балодан,
Дуодан қўл толмасин,
Сўранг фақат худодан,
Бандага кун қолмасин.

Ночор қолсанг кулади,
Кулиб бағринг тилади,
Берса миннат қилади,
Бандага кун қолмасин.

Сохталиклар тобида,
Ҳаётнинг ҳар бобида,
Душман дўст ниқобида,
Бандага кун қолмасин.

Оқибатдан сўзлайди,
Асли манфаат кўзлайди,
Хатоларинг излайди,
Бандага кун қолмасин.

Бериб уч тўртта нонни,
Кўз кўз қилар эҳсонни,
Еб қўйишган виждонни,
Бандага кун қолмасин,

Банда бергани миннат,
Бировдан кутманг ҳиммат,
Аллоҳдан кутинг фақат,
Бандага кун қолмасин,

Хуршид Карим


12.11.2024



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

12 Nov, 14:11


Асрасин ҳар балодан,
Дуодан қўл толмасин,
Сўранг фақат худодан,
Бандага кун қолмасин.

Хуршид Карим

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

12 Nov, 06:31


ЭРКАК СИНМАСИН


Дунёда дард кўрмасин эркак,
Ночорликка кўнмасин эркак
Омадини бергин худойим,
Йўқчиликда синмасин эркак.

Омон қилгин танда жонини,
Бутун қилгин ризқ-у, нони,
Тўкис қилгин дастурхонини,
Йўқчиликда синмасин эркак.

Майли осмон тўксин борини,
Тоғлар тўксин бошда қорини,
Сақла дилда номус орини,
Йўқчиликда синмасин эркак.

Тўкилмасин кўзидан ёши,
Тўкилмасин қўлдаги оши,
Эгилмасин номардга боши,
Йўқчиликда синмасин эркак.

Ёзи келмай қиши тушмасин,
Қирққа кирмай тиши тушмасин,
Пасткашларга иши тушмасин,
Йўқчиликда синмасин эркак.

Нодонлардан кўрмасин зўрлик,
Йиғламасин ўксиниб шўрлик,
Ўлимдан ҳам ёмон бу хўрлик,
Йўқчиликда синмасин эркак.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

12 Nov, 05:03


🌴 ТАБИАТНИ АСРА!



Хаммаси сен учун эй азиз инсон,
Шу осмон шу замин шу олам-сарвар,
Факат асра уни авайла ҳар он,
Табиат кўксига урмагин ҳанжар.

Сен учун яратган барча неъматни,
Сеники Тяьншан Помир Кўҳиқоф,
Эьзозлаб асрагин соф табиатни,
Чиқинди ташлама сувга ноинсоф.

Худо яратганда Одам Атони,
Озода эдику рангин бу хаёт,
Ифлос қилма аҳир тоза хавони,
Ўингга тажаввуз қилма одамзод.

Жавоби ёмондир исроф уволни,
Шу азиз табиат бўлмасин барбод,
Бирни кессанг эккин ўнта ниҳолни,
Изингдан боғ кўрсин келажак авлод.

Асрагин чаманни гулни чечакни,
Муқаддас заминга дил меҳрингни бер,
Асрагин осмонни ,асра фалакни,
Нафаси буғилиб ўксимасин Ер.

Барчаси сен учун эй азиз инсон,
Мўътбар заминни асра ,бўл огоҳ,
Тариқча килмишга жазо бор инон.
Кўклардан кузатиб турибди Аллоҳ,


Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

12 Nov, 03:40


🌹 OQIBAT 🌹



🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋

🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲



𝑴𝒆𝒉𝒓 𝒖𝒍𝒂𝒔𝒉𝒊𝒏𝒈 𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍𝒊𝒈𝒂 𝒐𝒃𝒖𝒏𝒂 𝒃𝒐’𝒍𝒊𝒏𝒈!

@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

12 Nov, 01:26


📝Тушларимдан кетма!
🍃❤️
Бир шабнамдек қучиб тонгимда,
Бахтдан жудо этма севгилим.
Кўлларим -ку етмас ўнгимда,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Рўёларга қундузли дунё,
Қизғончиқ бу кундузли  дунё,
Бошим силар юлдузли дунё,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Умидларим ўчиб бўлган шам,
Армонларим тиғлайди ҳар дам,
Оқшомлардан топган фариштам,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Гулдай нозик ҳисларимда гард,
Туйғуларим қиймалайди дард,
Меникисан тушимда фақат,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Ҳаёт-қўрғон, умид 
бир-дарча,
Кўнгил-уммон,дунё бир парча,
Сўрамайман мен бошқа нарса,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Кундан юзим ёпган фариштам,
Киприкларим ўпган фариштам,
Тунларимдан топган фариштам,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️

     Хуршид Карим.

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

12 Nov, 01:09


🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

👉
@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

11 Nov, 10:17


PREMEYRA# BIZDA
mualif: Hurshid KARIM
ijroda: SAYYORA Arifdjanovna
Muntaj ustasi: Murod shox

💝Хуршид Карим шеърлари💝

05 Nov, 06:27


ХУРШИД КАРИМНИНГ СЕВИШ БИЗГА ШЕЪРИГА ЖАВОБ


Тўғри, севдирмоқ истадим,
Аммо куйдирмоқнимас.
Соғинтирмоқни истадим,
Жондан тўйдирмоқнимас.

Билдим, паришон бўлибсиз,
Ишқимизда хўб ёниб,
Фурсати бор, ҳали кечмас,
Майлига кетинг тониб...

Истамасман йиғлатмоқни
Бўлсам ҳамки бағритош.
Табассум ярашар сизга,
Чарақланг мисли қуёш.

Мени ўйлаб беорому
Бедор бўлманг беҳуда.
Менга ҳам таниш бу ҳолат,
Асли, ошиқлик шуда.

Ҳусн аро мен моҳ бўлсам,
Ошиқликда бўлинг шоҳ.
Азобламанг қийнаб ўзни,
Майлига йўқланг гоҳ-гоҳ.

Юлдуз каби порлаб турай,
Таманнолар бермас панд.
Рад этолмам сизни асло
Юрагим этгансиз банд.

Аммо қизнинг нози борда,
Ишқ эмасдур афсона.
Севсам ҳамки сизни, ёниб,
Тутдим буни пинҳона.

Чин ошиқ бўлсангиз агар,
Сабр ила кутасиз.
Енгиб ўтиб ҳижронларни,
Сўнг Севгига етасиз.


Дилбаҳор🌹

📌 Diqqat,diqqat!
Sheʼrlarni muallif ruxsatisiz olish taqiqlanadi.
Sheʼrlarni kanal yoki guruhlarga kôchirganda muallifi bilan kôchiring.


@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

05 Nov, 06:17


Эркакнинг бошини эгмасин

Хуршид Карим шеъри

💝Хуршид Карим шеърлари💝

05 Nov, 00:50


ЭРКАКНИНГ БОШИНИ ЭГМАСИН

Майлига юлдузлар ерга тўкилсин
Умидбахш орзулар топсинлар завол
Майлига тоғларнинг қадди букилсин
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Майлига ёмғирлар ёғиб қор бўлсин
Булбуллар чаманда гулга зор бўлсин
Ошииқлар кўзига дунё тор бўлсин
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Майлига муҳаббат ўйин бўлса ҳам
Орзуга эришмоқ қийин бўлса ҳам
Эркак бош аёллар бўйин бўлса ҳам
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Кўз ёши тўкилсин майли фалакни
Асога ярайди шоҳи теракни
Кексалик қаддини буксин эркакни
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Шукур қил оилангни тўқлиги учун
Олоҳдан ризқингни кўплиги учун
Чўп бўлса ихлос қил чўплиги учун
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Эркакнинг борлиги ўзи бир давлат
Савлати бир давлат сўзи бир давлат
Қайда бор аёллар қурган салтанат
Эркакнинг бошини эгмасин аёл


Муаллиф:Хуршид Карим

🌟🌙👇👇🌙🌟
t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

05 Nov, 00:48


💥Бугун 5-ноябрь – Бутунжаҳон эркаклар куни

Эркаклар куни билан барча мужикларни табриклаб қоламиз. Бугун дўстлар билан чойхонани “додаси“ни ташкил қилиш учун ажойиб имконият.


Статистикага кўра, Ўзбекистонда эркаклар сони 18 млн нафарни ташкил этиб, аёлларга қараганда 300 минг нафарга кўпроқ экан.

ЭРКАКЛАР - ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАР! 😉

👉 t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

04 Nov, 23:55


ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

04 Nov, 16:02


🌺🌺🌺🌺🌺


SENI SEVIB QOLAYAPMAN.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

🎤FAZILATXON 🥀🥀🥀

XURSHID KARIM 💦💦💦💦

💝Хуршид Карим шеърлари💝

04 Nov, 12:58


ҚАЙДАНАМ СЕВДИМ

Тунларим азобга ёр бўлди,
Кенг дунё кўзимга тор бўлди,
Сочларим оқ, оппоқ қор бўлди,
Қайданам севдим-а шу қизни

Ҳеч бир қиз кўринмас кўзимга,
Бу жоним тиқилди бўғзимга,
Ҳеч раҳмим келмади ўзимга,
Қайданам севдим-а шу қизни

Топталди чин севгим хор бўлиб,
Орзулар бўйнимга дор бўлиб,
Бир қатим меҳрга зор бўлиб,
Қайданам севдим-а шу қизни

Бир боқиб жилмайиб кулган қиз,
Сўнг яна бағримни тилган қиз,
Севгимни ўйинчоқ қилган қиз,
Қайданам севдим-а шу қизни

Севмасам тоғ қадрим бор эди,
Кўксимда номусу ор эди,
Не қизлар йўлимда зор эди,
Қайданам севдим-а шу қизни


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

04 Nov, 12:54


ЎЗГАЧА СЕВГИ ИЗҲОРИ

🎤Авазбек Холматов ижроси

Хуршид Карим шеъри

👍👍💐👏👏🌺👏💐👍👍🌺👍

💝Хуршид Карим шеърлари💝

04 Nov, 02:44


СЕВИШ БИЗГА

Севиш бизнинг ишимиздир,
Севдирмоқлик сизники,
Куйишлик бизнинг юмушдир,
Куйдирмоқлик сизники.

Холимиз хўп паришонда,
Ночормиз дарди юпун,
Йиғламоқлик бизга асли,
Йиғлатмоқлик сиз учун.

Тунлар уйқудан умидвор,
Ҳатто тушда кўрай деб,
Соғинмоқлик бизга оро,
Соғинтириш сизга зеб.

Гўзаллик сизга атодир,
Ошиқлик бизга инъом,
Кутишлик бизга умрбод,
Куттириш сизга мудом.

Кўкда кулган юлдузимсиз,
Етмагай сизга қўлим,
Совчи қўймоқ бизга бўлсин,
Рад этиш сизга гулим.

Асли севмоқ бизга одат,
Севдирмоқлик сизгадир.

©Хуршид Kарим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

04 Nov, 01:51


Яхшилик жавобсиз қолмайди

💝Хуршид Карим шеърлари💝

04 Nov, 01:44


🌺🌺🌺🌺🌺🌺

SHUKRONA KELTIR.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

🎤 FAZILATXON 💦💦💦

@Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

04 Nov, 01:19


ОТАНИ РИЗО ҚИЛМОҚ...


Отанинг дуосини олий дуо дейдилар,
Ҳар бир айтган сўзлари ҳикмат, зиё дейдилар,
Гар ота ризо бўлса худо ризо дейдилар,
Отани ризо қилмоқ фарзанд учун суннатдир.


Отанинг орзу ўйи, тилаги фарзанд учун,
Меҳнатдан қотган, кафти, билаги фарзанд учун,
Ташвиш ғамларни енгган юраги фарзанд учун,
Отанинг босган изи фарзанд учун ибратдир.


Отани қадрига ет, қадрини тилло билгин,
Изларин тавоф айлаб унга қуллуқлар қилгин,
Сўзласа сўзларини минг бор қулоққа илгин,
Отанинг насиҳати ҳар нарсадан қимматдир.

Отанинг ўрни бўлак босолмайди ҳеч бир зот,
Дуосини олиб қол токи экан у ҳаёт,
Отани ризо қилсанг бўлмайсан ҳаётда мот,
Асо тутиб қалтираб туриши ҳам давлатдир.

Отани ризо қилмоқ фарзанд учун суннатдир.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

04 Nov, 01:17


⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 😀

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

03 Nov, 16:37


УНАШТИРУВ МАРОСИМИ

Тирнар бўлди юрагимни яросини,
Айиришар бугун кўзим қаросини,
Бугун бўлар айрилиқнинг дебочаси,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Муҳаббатни боғларини босди ғубор,
Эҳ, катталар севгимизни қилди бозор,
Ўзимдан ҳам асраганим ўзгага ёр,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Юрагимда ночор севги зардалари,
Сароб бўлди бугун берган ваъдалари,
Севгимизга қарши бўлди дадалари,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Қуда анда бўлиб кўнгил чоғлайдилар,
Севишганлар юрагини доғлайдилар,
Икки дилни мажбур қилиб боғлайдилар,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Ҳеч ким мендек севганидан айрилмасин,
Кўз ёшлари маржон бўлиб тизилмасин,
Икки ёшнинг фотиҳаси бузилмасин,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Келар бугун куёв хала, аммалари,
Қиз кўнглига оғир ботар тамалари,
Севгимизга қарши чиқди ҳаммалари,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Эҳ золимлар ҳеч ҳам вафо қилмайдилар,
Кўнгил нима, севги нима билмайдилар,
Бахтсиз қилиб яна бахт ҳам тилайдилар,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

03 Nov, 15:42


ЁМОН ҚИЗ

Гўзал моҳитобон қиз,
Қора қоши камон қиз,
Нетай кўнгил эканда
Севдим сени ёмон қиз.

Сабримни тўлдирсанг ҳам
Умидим сўлдирсанг ҳам
Куйдириб ўлдирсанг ҳам,
Севдим сени ёмон қиз.

Эҳ ёмон қиз ёмон қиз,
Кўзи мовий осмон қиз,
Ишқ ўтида куйдириб,
Қилдинг мени тамом қиз.

Қовоқ уйиб боқасан,
Чаён бўлиб чақасан,
Менга ёмон ёқасан,
Севдим сени ёмон қиз.

Гоҳ аччиқ заҳар сўзинг,
Дилга ўқ отар кўзинг,
Ҳаммадан яхшим ўзинг,
Севдим сени ёмон қиз.

Майли қилсанг ҳам сарсон,
Бошқага боқма ҳар ён,
Рашким сендан ҳам ёмон,
Севдим сени ёмон қиз.

Ойдек тўлин бўласан,
Қувноқ қувноқ куласан,
Яхши келин бўласан,
Севдим сени ёмон қиз

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

03 Nov, 14:06


. Xurshid Karim
🎤🎤Nazokat Davlatovna

💝Хуршид Карим шеърлари💝

03 Nov, 08:57


#ОКМКнинг_75_йиллигига

"КОНЧИЛАР" қўшиғи

📝Хуршид Карим сўзи

🎼Фаррух Шербўтаев мусиқаси

🎬Ғоя муаллифи Улуғбек Аманов

🎙"Металлург" М/С хонандаси Абдувоҳид Давронов ижросида

📱Web-site|📱YouTube|📱Facebook|📱Telegram|📱Instagram|📱Twitter

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

03 Nov, 01:15


#примера

📹 Ma'murjon Ochilov - Otam | Маъмуржон Очилов - Отам (AUDIO)
Matn: Xurshid Karim


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

03 Nov, 01:13


ШУКРОНА КЕЛТИР

Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо,
Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир,
Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо,
Гузал кунларингга шукрона келтир.

Умр ҳам ўтмоқда сойлардек шошиб,
Гоҳ сокин,гоҳ мавжли тўлқиндай тошиб,
Бош узра қуёш ҳам кулар нур сочиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Ўткинчи ҳисларла яшама зинҳор
Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор,
Ғанимат ҳаммаси,ғанимат дийдор,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Умрингни энг гўзал кўклами бу пайт,
Нафс,кибр,разолат йўлларидан қайт,
Аллоҳга минг бора ҳамду сано айт,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Шунчаки яшама рўёлар ютиб,
Боғритош диллардан муҳаббат кутиб,
Азиз инсонларинг қўлидан тутиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Яшамоқ бахт эрур,тириклик ҳилқат,
Қара нур ёғмоқда осмондан қат,қат,
Умрлар ўткинчи,кунлар ғанимат,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

28 Oct, 03:42


ХУДО БЕРГАН ДЎСТЛАРИМ

Сиз бойлик тилло зарим,
Сизсиз қувончим ярим,
Борингизга минг шукур,
Худо берган дўстларим.

Сиз билан шодман ҳар чоғ,
Бошим баланд, кўксим тоғ,
Қиёматли дўст, ўртоқ,
Худо берган дўстларим.

Аллоҳ бизни сийласин,
Бахтимиз жўр куйласин,
Ўзингиздан қўймасин,
Худо берган дўстларим.

Нима керак бир йўла,
Мана жонимни сўра,
Борингга шукур жўра,
Худо берган дўстларим.

Доим бирга юрайлик,
Ҳаёт гаштин сурайлик,
Дийдорлашиб турайлик,
Худо берган дўстларим.

Қайғумга шерик ҳар дам,
Қувончим кўрар баҳам,
Қиёматли дўст, жўрам,
Худо берган дўстларим


Хуршид Карим


(қўшиқ учун 941309110)




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

28 Oct, 03:41


КЕЛМАДИНГ...

Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга шафақлар ботди келмадинг,
Сенсиз юрагимда пишган соғинчлар,
Кўзимда маржондек қотди, келмадинг.

Аччиқ дардлар чўкди кўнглим қарига,
Кўникиб яшадим сенсиз барига
Йиқилдим ҳижроннинг тубсиз жарига,
Сенсиз ярим умрим ўтди, келмадинг.

Тўлмади кўнглимнинг ҳеч кемтик жойи,
Тонгимда қуёш йўқ, оқшомим ойи,
Ўзимни оқизди кўз ёшим сойи,
Ғамлар ўпқон бўлиб ютди, келмадинг.

Сенсиз бу жонимни қўяман қайга,
Аламдан қўл урдим шаробу, майга,
Йиғладим, ўксидим наҳот манглайга,
Тангрим сенсизликни битди, келмадинг

Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга соғинчлар ботди келмадинг.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

28 Oct, 02:59


💥 Бугун 28-октабр Бутунжаҳон бобо ва бувилар куни

👵🏻👴🏻 Бобо ва бувилар сизнинг меҳрибон ота-онангизнинг борлигига асосий сабабчилар эканини унутманг

Бугун уларни кўргани, суҳбат ва дуоларини олгани бориш учун ажойиб кун.  Кечки таомни бир оила бўлиб танаввул қилиб ҳам кўнгиллар кўтарилиши мумкин

Омонат дунёда омонатларимиздан ҳабар олиб турайлик!

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

28 Oct, 02:15


ЯҚИНЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ


Ўтиб кетар умр бир зумда,
Йиллар ортга қайтмайди билинг,
Бу дунёда энг азиз инсон,
Онангизни қадрига етинг.


Юзи нурли,сочларида қор,
Йўлингизга боққан интизор,
Дуосида жаннатлари бор,
Отангизни қадрига етинг.


Укам дея қўлидан қўймай,
Сўзингизга сира ҳам тўймай,
Сизга жонин беришга ҳам шай,
Акангизни қадрига етинг.


Қувончини сиз билан бўлган,
Дард чексангиз ҳазондек сўлган,
Онангиздек меҳрибон бўлган,
Опангизни қадрига етинг.


Сизга ҳавас қилиб турар жим,
Меҳр тўла кўзлари сим-сим,
Айтинг ундек бўла олар ким,
Укангизни қадрига етинг.


Умр йўли ғурбатли,тошли,
Бўлманг сира юрагитошли,
Ўша жажжи жингалак сочли,
Синглингизни қадрига етинг.


Ҳаёт гоҳо ширин,гоҳ тахир,
Вақт ортига қайтмас тошбағир,
Кетса қайтиб келмайди ахир,
Яқинларни қадрига етинг.



Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

28 Oct, 00:15


#Хайрли_тонг

🌱Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин😊

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, янги ҳафта, янги ой барчамизга омадли келсин!

Қадрдонларга юборинг.

👉 @Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Oct, 11:25


БАРИБИР СЕВАВЕРАМАН

Қадамимдан хомуш тортса кўчалар,
Йўлимга ғов бўлса неча нечалар,
Аллоҳдан васлингни сўраб кечалар,
Мени сени барибир севавераман.

Ҳажрингда ўртаниб қон бўлса бағрим,
Хазонрез боғлардек тўкилса қадрим,
Барча азобларга етади сабрим,
Мен сени барибир севавераман.

Севгимга тўсқинлик қилолмас йиллар,
Мажнун мисол кезиб саҳро-ю, чўллар,
Ҳар куни келтириб сен учун гуллар,
Мен сени барибир севавераман.

Йўлимни япроқлар тўлдирсин майли,
Кўзимни тупроқлар тўлдирсин майли,
Мени ҳажринг ўти ўлдирсин майли,
Мен сени барибир севавераман.

Сени ўйламаган оним йўқ бир дам,
Майли юрагимни кемирсин алам,
Сендан воз кечмасман икки дунё ҳам,
Мен сени барибир севавераман.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Oct, 09:28


ЎЙНАНГ ЖЎРАЛАР

Кўксингизни ғоз қилиб,
Кўнглингизни ёз қилиб,
Даврада парвоз қилиб
Ўйнанг жўралар ўнанг.

Марду майдон сизники
Еру осмон сизники,
Бугун даврон сизни,
Ўйнанг жўралар ўйнанг.

Дўстлар бўлинг саломат,
Тарк этмасин ҳаловат,
Узилмасин оқибат,
Ўйнанг жўралар ўйнанг.

Давраларни тўлдириб,
Армонларни ўлдириб,
Қизларни лол қолдириб,
Ўйнанг жўралар ўйнанг.

Арслон бўлиб шер бўлиб,
Эркак бўлиб, эр бўлиб,
Завқу суронга тўлиб,
Ўйнанг жўралар ўйнанг.

Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Oct, 09:22


😂😂😂😂😂

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Oct, 09:14


📝МЕҲР БЕРИНГ!


Алвон алвон лолалар терманг,
Атаб жуфти ҳалолингизга,
Совға берманг, туҳфалар берманг,
Меҳр беринг аёлингизга.


Ой керакмас унга осмонда,
Меҳр кутар сиздан ҳар онда,
Кулиб боқинг ҳар саҳар, тонгда,
Меҳр беринг аёлингизга.


Сизни дея ўзни унутган,
Юзда кулгу, дилга ғам ютган,
Йўлингизда интизор кутган,
Меҳр беринг аёлингизга.


Сиз отасиз,у эса она,
Гул кўнглини қилманг вайрона,
Бир табассум унга кифоя,
Меҳр беринг аёлингизга.


Сувсиз ерда кукармайди гул,
Муҳаббатдан нур олар кўнгил
Унга бойлик,тиллолар бир пул,
Меҳр беринг аёлингизга.


Бир йилда бир саккизинчи март
Шу бир кунда аримйди дард,
Агар чиндан бўлолсангиз мард,
Меҳр беринг аёлингизга.


У жаннатнинг сувидек зилол,
Удир асли кўкдаги ҳилол,
Ўксимасин муқаддас аёл,
Меҳр беринг аёлингизга.


🌼🌼🌹🌹🌹🌼🌼



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Oct, 01:40


САДАҚА ҚИЛИНГ

Орзулари нурга ўралган,
Оқшомлари тонгга уланган,
Бир гадойман меҳр тиланган,
Меҳрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Умр экан бир тор йўлакча,
Ҳаёт қадри экан кўлмакча,
Сўзларингиз сеҳри бўлакча,
Сеҳрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Ғурбатлардан тамом толаман,
Тафтингиздан қувонч оламан,
Севгингизсиз ўлиб қоламан,
Ишқингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Гарчи сизга бегона,ётман,
Ҳажрингизда бир фиғон,додман,
Бир кулсангиз бир умр шодман,
Кулгингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Нигоҳингиз тўла нур, зиё,
Изларингиз айлай тўтиё,
Боқмадингиз бир умр қиё,
Сабрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Севдим сиздек бағритош қизни,
Юрагимга босиб чўнг музни,
Жаҳлингиз ҳам чиройли сизни
Қаҳрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Сизсиз-кузман,хазон тўшайман,
Қаҳратонман музга ўхшайман,
Сиз деб яшай,узоқ яшайман,
Умрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃


©Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

27 Oct, 01:38


☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!


👉 @Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Oct, 11:55


MANSABINGGA KERILMA

🎤 JUMANAZAR URALOV

XURSHID KARIM

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Oct, 10:32


ҚАЙНОНАНИ ЙИҒЛАТМАНГ

Келинпошшолар қаранг,
Ҳар кимнинг айтари бор,
Қайнонани йиғлатманг,
Келиндан қайтари бор.

Чопинг шимариблар енг,
Қадри осмонларга тенг,
Нима деса лаббай денг,
Келиндан қайтари бор.

Боғлардан тикон терманг,
Қош чимириб, қад керманг,
Тилингизга эрк берманг,
Келиндан қайтари бор.

Қаранг доим кўнглига,
Оғир ботманг дилига,
Ёмонламанг ўғлига,
Келиндан қайтари бор.

Ҳаёт дарсин ўққан у,
Ғамлар қаддин буккан у,
Ёрингизни туққан у,
Келиндан қайтари бор.

Ҳамма ёқ бўлсин тоза,
Синмасин товоқ, коса,
Эъзозланг роса, роса,
Келиндан қайтари бор.

Ой бўлинг, тўлин бўлинг,
Юзлари сўлим бўлинг,
Оқила келин бўлинг,
Келиндан қайтари бор.


Хуршид Карим

Ҳаётий ҳикоялар, шеърлар!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Oct, 06:38


📹 Ozoda - General...😉

Хуршид Карим шеъри



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Oct, 06:38


СУҲБАТЛАШАМИЗ

Қадрдонлар, дўстлар ассалом,
Сизга йўллай соғинчли салом,
Сиз-ла бугун бир дардлашамиз,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Тўлмасин ҳеч кўзингиз ёшга,
Бошингиз ҳеч тегмасин тошга,
Нима устун дийдордан бошқа,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли,
Ёлғиз кўнгил юки саботли,
Умр асли ўткинчи -отли,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Сизга муштоқ кўксимдаги жон,
Вақтингизни аяманг бир он,
Инсон дардин оларкан инсон,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Кўнгил тўлмас тилло, заридан,
Ғамлар ўтсин биздан наридан,
Кечиб қўйиб ғийбатларидан,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Не ёзилмиш тақдиримизга,
Аллоҳ гувоҳ дил сиримизга,
Ғаниматмиз бир -биримизга,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Кўнгли ярим, бир дил пораман,
Дардларимни сизга ёраман,
Келмасаниз ўзим бораман,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Хуршид Карим


@Xurshid_Karim




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Oct, 05:07


Аёллар логикаси:

Куёвим яҳши, қизимни айтганини қилади

Ўғлим ёмон, хотинини айтганини қилади

❗️Аёлларимизга юбориб қўямиз 😅

👉 @Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Oct, 01:05


ЭРТАСИ БОР

Қолган ишга ёғар қор,
Англанг шуни дўст-у,ёр,
Эрта қиларман деманг,
Эртанинг эртаси бор.

Дилга солманг,қулф,чилик,
Ёмонга бўлманг шерик,
Бугун қилинг яхшилик,
Эртанинг эртаси бор.

Севги бир ширин титроқ,
Дилда қотмасин бироқ,
Изҳор айланг бугуноқ,
Эртанинг эртаси бор.

Фойда йўқ дод-у,арздан,
Қолманг сабабсиз фарздан,
Бугун қутулинг қарздан,
Эртанинг эртаси бор.

Ортга ташламанг зинҳор,
Кўришинг такрор,такрор,
Дийдор ғанимат,дийдор,
Эртанинг эртаси бор.

Ечим топинг тугундан,
Кунингиз фарқли тундан,
Бахтни изланг бугундан,
Эртанинг эртаси бор.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

26 Oct, 01:01


ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Oct, 13:33


БОРЛИГИМЧА СЕВ

Мени севсанг шунчаки севма,
Қувноқлиг-у зорлигимча, сев,
Боримда ҳам, йўғимда ҳам сев,
Мени севсанг борлигимча сев.

Севгин ҳар дам лаҳза онимда,
Ёлғиз қолсам қолиб ёнимда,
Севгин ҳатто ночор ҳолимда,
Мени севсанг борлигимча сев.

Севгин ўтмиш хатойим билан,
Кўнгилдаги адоғим билан,
Севгин қўлда қадоғим билан,
Мени севсанг борлигимча сев.

Кекса ёшлик чоғлигимда сев,
Маҳзун кўнгил доғлигимда сев,
Беморлигим соғлигимда сев,
Мени севсанг борлигимча сев.

Айтганим шу назарга илсанг,
Гўзалдирсан йиғласанг кулсанг,
Сени шундай севаман билсанг,
Мени севсанг борлигимча сев.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Oct, 13:32


СИЗГА НИМА ФОЙДА

Хуршид Карим

🎤Зарнигор

👍💐👏🌺👍💐🌺👏💐👍💐🌺


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Oct, 10:26


МАНСАБИНГГА КЕРИЛМА


Кибр отин эгарлаб манманликка берилма,
Бу дунёда эй инсон мансабингга керилма.


Кўкларга бўй чўзмагин сен инсон,теракмассан,
Амалингдан тушсанг бил ҳеч кимга керакмассан,


Кеккайма кўп дунёда эй бойнинг арзандаси,
Сен ҳам битта одамсан,худонинг бир бандаси,


Бойлик молу дунё деб шайтонга бўлма ҳамроҳ,
Бир кун бу оч кўзингни тўлдиради қум,тупроқ.


Хасис бўлма эҳсон қил бойликларини сочиб,
Бир кун сен ҳам кетарсан Искандардек қўл очиб,


Юксакликка етишнинг йўли битта -сабр бил,
Энг охир борар жойинг икки энлик қабр бил.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Oct, 10:22


СЕНИ ТОПГУНЧА


Муаллиф: Хуршид Карим.


Ижрода: Музаффар Ҳафизович.



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Oct, 01:49


25-октябрь. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ходмлари куни.



ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ


Ватан учун ҳеч тинмаган,
Озод юртнинг лочинлари,
Эл юрт тинчлигин ўйлаган,.
Ички ишлар ходимлари.

Ситқи дилдан қилар хизмат,
Заҳматларга қилар тоқат,
Сизга дилдан айтай раҳмат,
Ички ишлар ходимлари.

Сиз бор хотиржаммиз бизлар,
Тинчмиз кеча ва кундузлар,
Байрамда ҳам ишдасизлар,
Ички ишлар ходимлари.


Халқи учун содиқ посбон,
Ор номуси кўку осмон,
Ватан учун жони қалқон,
Ички ишлар ходимлари

Йўлларингиз гулга тўлсин,
Уйларингиз нурга тўлсин,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин
Ички ишлар ходимлари.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Oct, 01:48


#Байрам_муборак

🇺🇿 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ички ишлар тизимида ишлайдиган барча дўстларингизга бу табрикни юборинг.

👉 @Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Oct, 01:34


АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25 Oct, 00:56


❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌙 Ассаламу алейкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Энг яқин инсоним кириб келган "Жума" куни муборак бўлсин.

🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг!


👉 @Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

24 Oct, 16:41


Хуршид Карим...

💝Хуршид Карим шеърлари💝

24 Oct, 11:00


ПАЙШАНБАНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА


Нигоҳлар чўғ, сирли боқилган,
Кўз қисилиб, қошлар қоқилган,
Ош-паловга ўтлар ёқилган,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Бир бирига талпинар диллар,
СМС га қўшилар гуллар,
Сўкишлардан тийилган тиллар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Яқин бўлар бугун йироқлар,
Ўчмас тунда меҳр, чироқлар,
Аёлларда нозли фироқлар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Куёвларнинг тилларида бол,
Боларилар қолар ҳатто лол,
Келинчаклар бунчалар хушҳол,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Ҳақиқатга айланар рўё,
Шодликларга тўлади дунё,
Қуёш секин ботади гўё,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Тунларнинг ҳам энг гўзал туни,
Мўриларнинг чиқар тутуни,
Муҳаббатнинг туғилган куни,
Пайшанбанинг файзи бошқача.




Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

💝Хуршид Карим шеърлари💝

24 Oct, 10:20


BIZDAN KETGANLARGA...

XURSHID KARIM
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY

6,534

subscribers

3,538

photos

4,232

videos