Jurnalistlar.uz @jurnalistlari_uz Channel on Telegram

Jurnalistlar.uz

@jurnalistlari_uz


Jurnalistlar.uz телеграм канали



Телефон: 71 230-91-70

Олимжон Ўсаров томонидан ташкил этилган

Электрон почта: [email protected]

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй

Jurnalistlar.uz Telegram Kanali (Uzbek)

Jurnalistlar.uz Telegram Kanali haqida barcha yangiliklarni tezda va to'liq olishingiz mumkin! Bu kanal Olimjon Usarov tomonidan tashkil etilgan va o'zbek tilida journalistik sohalar bo'yicha eng so'nggi va eng ma'lumotli maqolalar bilan sizlarga xizmat qiladi. Agar sizga journalism sohasida yangi yangiliklar, tajribalar va fikrlar kerak bo'lsa, Jurnalistlar.uz Telegram Kanali sizning eng yaxshi manzilingiz! Kanalda diqqatga sazovor va samarali maqolalar har kuni joylashtiriladi, shuningdek, siz maqolalarga izohlar qoldirib, o'z fikrlaringizni bayon etishingiz mumkin. Keling, Jurnalistlar.uz Telegram Kanaliga obuna bo'ling va journalism sohasi bilan aloqador yangiliklardan biroz bo'ling!

Jurnalistlar.uz

11 Jan, 09:42


🗞 “ISHONCH” ёнингизда бўлса, ҳаммасини унутасиз!

⚡️⚡️Креатив ғоялар билан ўз газетхонларини кундан-кун хурсанд қилиб бораётган “ISHONCH” газетасидан навбатдаги янгилик.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

11 Jan, 07:33


#Таъзия

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақуловга акаси
Абдумурод Жумақуловнинг
вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.

YouTube | Telegram | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

11 Jan, 06:08


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

10 Jan, 13:49


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

10 Jan, 13:33


#Таъзия

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Назокат Усмоновага онаси
Нафиса Усмонованинг
вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.

YouTube | Telegram | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

10 Jan, 12:21


✔️ “Посбониман муқаддас юртнинг” танлови ғолиблари тақдирланди

🔺 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Посбониман муқаддас юртнинг” танлови ғолибларини мукофотлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Ушбу танлов Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

10 Jan, 09:48


#Ҳудудлардан_хабарлар

Устозлар ҳаёти – ибрат мактаби


Янги йил болаларга бошқача қувончлар олиб келади, деймиз. Худди шунингдек, ёши улуғлар ҳам Янги йилни ўзгача шукуҳ, шукрона билан кутиб оладилар.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими томонидан тажрибали журналист, “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг Андижон вилояти мухбири Қобилжон Асқаровнинг 75 ёши муносабати билан ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, фахрий журналистлар иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

10 Jan, 07:38


#Қутлов

Бугун таниқли журналист Чори Латиповнинг таваллуд куни

Чори Латипов 1958 йил 10 январь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 1980 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида “Қашқадарё ҳақиқати”, “Янги ҳаёт” газеталари, “Саодат”, “Тафаккур” ва ”Сиҳат-саломатлик” журналларида масъул лавозимларда ишлаган. “Ишонч” газетасида бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир вазифасини бажарувчи, “Маҳалла” газетасида бош муҳаррир лавозимида фаолият олиб борган.

2007 йилдан буён “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири.

Чори Латипов 2002 йилда “Шуҳрат” медали, 2014 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. 2006 йилда “Олтин қалам” танлови ғолиби бўлган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Чори Латиповни таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

10 Jan, 07:03


#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 “The New York Times” газетаси Бухорони 2025 йилда ташриф буюришга арзийдиган шаҳарлар қаторига киритди

🔹 Американинг етакчи нашри “The New York Times” Бухоро шаҳрини 2025 йилда ташриф буюришга арзийдиган 52 та энг яхши жой рўйхатига киритди. Нашр Буюк ипак йўлидаги муҳим нуқта бўлган ушбу қадимий шаҳарга эътибор қаратишга чақирмоқда.
 
Мақолада жорий йилнинг кузида Бухорода биринчи маротаба замонавий санъатни ўзида намоён этадиган Бухоро биенналеси бўлиб ўтиши қайд этилган. 5 сентябрдан 20 ноябргача давом этадиган анжуманда жаҳоннинг машҳур рассомлари, жумладан, британиялик ҳайкалтарош Энтони Гормли ва бошқа таниқли усталар асарлари намойиш этилади.  

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

04 Jan, 12:04


#Ҳудудлардан_хабарлар

Устоз журналист Холида Пардабоева – 70 ёшда!

Гулистон шаҳрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Холида Пардабоева таваллудининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов, вилоят ҳокими ўринбосари Шоҳрух Исоқулов ва бошқалар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда медиа соҳа ва ушбу соҳа вакиллари фаолиятини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганини таъкидладилар.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

04 Jan, 05:39


🔖 Журналистика этикаси - бу шунчаки қоидалар мажмуи эмас, балки қадриятлар йиғиндисидир. Биз чоп этаётган нарсамиз учун ҳалол, холис ва масъулиятли бўлишимиз керак."

Ден Раттер, таниқли Америкалик журналист.

Бизни кузатиб боринг
Telegram  YouTube Instagram Facebook

Jurnalistlar.uz

04 Jan, 04:58


#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🗞📰 "Eurasia Magazine" журнали: Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги замонавий муносабатлар - тарихий алоқалар, ўзаро ҳурмат ва умумий мақсадларга асосланган мустаҳкам шериклик билан ажралиб туради


🇭🇺 Венгриянинг "Eurasia Magazine" журналининг тўлиқ Ўзбекистонга бағишланган инглиз ва венгр тилларидаги махсус сони чиқди.

Мазкур нашрда Венгрия–Ўзбекистон муносабатларининг серқирралиги ва мамлакатимизнинг халқаро майдондаги аҳамиятини очиб берувчи мақолалар ўрин олди. Жумладан, Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдиновнинг "Динамик ҳамкорлик ва стратегик шериклик" ҳамда журнал бош муҳаррири ва Евроосиё маркази директори Левенте Хорватнинг "Европани Ипак йўлида бирлаштириб" сарлавҳали мақолалари жой олган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

03 Jan, 06:11


#Диққат_эълон

‼️ ДИҚҚАТ! ТАНЛОВГА ИЖОДИЙ ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ!

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг ўттиз уч йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан эълон қилинган “Ватан – азиз, жасорат – мангу!” республика танловига ижодий ишларни қабул қилиш муддати 2025 йил 7 январгача узайтирилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

03 Jan, 05:53


Оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари вакиллари Мудофаа вазирлигининг маънавий юксалиш полигонида...

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Jurnalistlar.uz

03 Jan, 05:49


#Қутлов

Устоз журналист Бойжигит Абдуллаев – 75 ёшда!

Бойжигит Абдуллаев 1950 йил 3 январь куни Самарқанд вилоятида туғилган. 1973 йилда Сирдарё давлат педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида “Янги ҳаёт”, “Истиқбол сари” газеталарида мухбир, бўлим мудири, масъул котиб, Ширин шаҳар радиосида масъул муҳаррир, “Маърифат чашмаси”, “Сайҳун” газеталари муҳаррири, “Маърифат” – “Учитель Узбекистана” газеталарининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири вазифаларида ишлаган. 2018 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Бойжигит Абдуллаев 2011 йилда “Халқ таълими аълочиси”, 2022 йилда I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси устоз журналист Бойжигит Абдуллаевни муборак 75 ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

03 Jan, 04:12


#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 "Finančné Noviny" газетаси: Ўзбекистон жаҳон туризм бозорининг асосий иштирокчиларидан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга

🇸🇰 Словакиянинг "Finančné Noviny" молиявий газетасида "Туризм - Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг келажаги" сарлавҳаси остида мақола чоп этилди.

Мақолада бой маданий меросга эга мамлакатимиз жаҳон туризм бозорининг асосий иштирокчиларидан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга эканлиги таъкидланган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook

Jurnalistlar.uz

30 Dec, 06:03


⚡️Янги йилда янги марралар забт этилишини тилайман

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов юртимиздаги барча - давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналистларни Янги йил байрами билан самимий муборакбод этди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook

Jurnalistlar.uz

29 Dec, 04:00


☑️ Журналистлар учун сўровнома

ChatGPT ёки Midjourney каби сунъий интеллект инструментлари билан танишмисиз? 

Асл(инсон яратган) ва синтетик(сунъий ақл тайёрлаган) контентни ажрата оласизми?

Нейротармоқлар ёрдамида яратилган сохта видео - дипфейкларни аниқлай оласизми?

📌
Ҳурматли журналистлар, қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этинг ва 2025 йил 5 январ куни бўлиб ўтадиган "Журналистикада сунъий интеллект" мавзусидаги дарсни қўлга киритинг:

📲 https://docs.google.com

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook

Jurnalistlar.uz

28 Dec, 18:07


Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилиши билан танишди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook

Jurnalistlar.uz

28 Dec, 14:02


Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик тармоқлари қурилиши билан танишди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook

Jurnalistlar.uz

28 Dec, 13:04


Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкент давлат педагогика университети ва "Янги Ўзбекистон" университети биноларининг қурилиши билан танишди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook

Jurnalistlar.uz

27 Dec, 11:49


✔️ Уюшма раиси в.б. Янги йил совғаларини топширди

🔺 Бугун, 27 декабрь, 2024 йилнинг охирги иш куни Ўзбекистон Журналистлар уюшма раиси в.б. Холмурод Салимов Уюшма марказий аппарати жамоаси ходимларига Янги йил совғаларини топширди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Уюшма масъули якунига етган 2024 йил давомида Уюшма томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, бунда ташкилот тизими, жумладан, уюшма марказий аппарати ҳар бир ходимининг катта ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаб, барчага миннатдорчилик билдирди, йиғилганларни Янги йил байрами билан қутлади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook

Jurnalistlar.uz

27 Dec, 11:34


Сирдарёлик муаллифларнинг янги таржима китоби: “ЖУРНАЛИСТ БЎЛИБ ҚОЛАМАН”

Бугун биродарим Мунаввар Пардаевдан бебаҳо совға олдим. Бу таниқли ўрис адиби ва журналисти Константин Симоновнинг йўл очерклари, қайдлар, репортажлар ва мактубларни ўз ичига олган “Журналист бўлиб қоламан” китобидир. Мазкур асарнинг сирдарёликларга яқин ва ёвуқ томонлари бисёр. Чунончи муаллиф “Правда” газетасининг мухбири сифатида ўтган асрнинг 50-йиллари охири 60-йиллари бошида Ўзбекистонда, хусусан, Янгиер шаҳрининг тамал тоши қўйилган кезларда чўлқуварлар билан бақамти вагончаларда яшаган. Ва Мирзачўлни ўзлаштиришда жонбозлик кўрсатган қаҳрамонларнинг ёрқин образларини яратган. Китобдаги ярқираб кўзга ташланган очерклардан бири “Тўпчи характери” — Меҳнат Қаҳрамони боёвутлик Турсунбой Латиповдир. Биз ҳам ўрис адиби билан боғлиқ “Константин Симоновнинг боёвутлик қаҳрамони” исмлиғ бир мақола битиб “Ҳуррият” газетасида эълон қилдирганмиз.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook

Jurnalistlar.uz

27 Dec, 09:46


#Ҳудудлардан_хабарлар

Меҳр қолур, муҳаббат қолур


Ёши улуғларга ҳурмат-эътибор, уларнинг ўз оиласи тинч-фаровонлиги, жамият тараққиёти йўлида сидқидилдан қилган меҳнатларини эътироф этиб аҳволларидан хабар олиш, байрамларда муборакбод этиш – халқимизнинг энг олижаноб фазилатларидан.

Янги йил арафасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Уғилжон Жуманиёзова ҳамда фахрий журналист Матибай Бердиев хонадонларида бўлиб, байрам совғаларини топширди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

27 Dec, 05:49


#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 "Augsburger Allgemeine" газетаси: Ўзбекистон мовий гумбаз остида – бугун биз билган ва ўрганаётган илм-фанларнинг асли юртига саёҳат


🔺 Жорий йил ноябрь ойида Туризм қўмитаси таклифига кўра, мамлакатимизга пресс-турда иштирок этган Германиянинг "Augsburger Allgemeine" газетаси муҳаррири Дорис Вегнернинг "Мовий осмон остида Ўзбекистон бўйлаб тез юрар поездда саёҳат" номли мақоласи чоп этилди.

Мақола муаллифи Европа халқлари орасида ҳам машҳур бўлган "Минг бир кеча" шарқ эртагида тилга олинган Ипак йўли, хушбўй зираворлар ва шаҳарлараро кезган карвонларни эсга олган ҳолда бугунги Ўзбекистон ҳақида ёзади. "Бир вақтлар туя ва отлар карвони ўтган шаҳарлар бўйлаб бугун замонавий "Афросиёб" тезюрар поездлари билан Тошкентдан машҳур Самарқанд ёки Бухорога бир неча соатда етиб олиш мумкин", - дейди муаллиф.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

27 Dec, 05:07


#Таъзия

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси узоқ йиллар Навоий вилоят телерадиокомпанияси тизимида самарали фаолият олиб борган, Уюшма аъзоси

Абдували Носировнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

26 Dec, 19:23


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Давлатимиз раҳбарини Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

26 Dec, 15:13


Президентимиз Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида иштирок этди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

26 Dec, 14:55


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

27 Nov, 11:16


#Ҳудудлардан_хабарлар

🏞 Нукусда “СПОРТ ва яна СПОРТ ҳақида!” фотокўргазмаси очилди


📸 Фотожурналистлар маҳорати, зийраклиги, меҳнату маҳоратининг самараси бўлган фотосуратлар журналистик материалларнинг ишонарли, қизиқарли, далилларга бой, кўримли бўлишида жуда катта аҳамиятга эга.


Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар саройида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Фотоахборот таҳририяти фотомухбири Алмурат Мамадаминовнинг “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “СПОРТ ва яна СПОРТ ҳақида!” номли кўргазмаси очилди.

Кўргазмани Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов очиб, Алимурод Мамадаминовнинг изланувчанлиги, фаолиятининг ўзига хослиги ҳақида фикрларини билдирди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

27 Nov, 07:40


#Ҳудудлардан_хабарлар

⚡️⚡️ Сурхонлик болажонлар учун китоблар совға қилинди


🔻 Термиз шаҳридаги Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” рукнида чоп этилган ўн турдаги жаҳон ҳамда ўзбек адабиёти намуналари, халқ эртаклари жамланган китоблар тақдимотини ўтказди.

Табдирда журналистлар, шоир ва ёзувчилар, ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари, ихтисослаштирилган мактаблар мутахассислари, ёш китобхонлар иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Nov, 13:15


#Ҳудудлардан_хабарлар

📚 Китобдек доно ва содиқ дўст йўқ

🔹 Кейинги йилларда мамлакатимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида барча ҳудудларда китоб билан дўстлашаётган ёшлар сафи ортиб боряпти. Зеро, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси сифатида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш белгилангани бежиз эмас – она Ватанга муҳаббат ва садоқати мустаҳкам баркамол авлодни тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёсдир.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда унинг Наманган вилояти бўлими ҳамкорлигида Нодира номли вилоят ахборот-кутубхонасида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” рукнида чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Nov, 09:24


#Ҳудудлардан_хабарлар

⚡️⚡️ Энг катта мукофот – одамлар ишончи


🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими фаолиятида журналистика соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган, ёшларга намуна бўлиб келаётган фахрий ижодкорлар салоҳиятидан фойдаланиш, улар тажрибасини оммалаштириш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш анъанага айланди.

Самарқанд вилояти Матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда телерадиокомпанияси ҳамкорлигида фахрий журналист Мустаҳкам Тангиёрованинг 60 ёши муносабати билан ана шундай тадбир ташкил этилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

15 Nov, 14:13


⚡️⚡️ Уюшма медиастудияси фойдаланишга топширилди

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг кичик медиастудияси иш бошлади. Уюшма Бошқаруви аъзолари – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов, “Янги Ўзбекистон” – “Правда востока” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров, устоз журналист Ҳалим Саидов, "Ҳуррият" газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов ва бошқалар янги студияда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Маълум қилинганидек, студия замонавий асбоб-ускуналар, ёритиш мосламалари билан жиҳозланган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

15 Nov, 07:07


#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

⚡️⚡️ Ўзбекистондаги ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда – Euronews

“Euronews” телеканали сайтида мамлакатимиз маданий ҳаётига оид туркум мақолалар эълон қилинди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берган.

Хусусан, “Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда” (Uzbekistan’s Bold Reforms Spark Global Interest) сарлавҳали мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятни тубдан ўзгартириб юборгани, мамлакатнинг халқаро майдонга чиқиши жаҳон ҳамжамиятида юртимизга нисбатан қизиқиш тобора ортаётгани ёритилган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

14 Nov, 11:38


УЮШМА МАСЪУЛЛАРИ ЎРГАНИШЛАРИ ёхуд ОАВда эълон қилинган танқидий-таҳлилий материалларда кўтарилган масалалар ечими йўлида

📌Навоий шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги “Навоий зиёси” газетасининг жорий йил 25-сонида чоп этилган мақолада Навоий шаҳридаги “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофларидаги тартибсизликлар, ҳудудда ўзбошимчалик билан савдо расталари ўрнатилгани, ноқонуний эгаллаб олинган дўконлар ташқи қисмлари, реклама баннерлари, очиқ ҳолатда қолган электр кабеллари ҳақида, мавжуд муаммоларни бартараф этилиши юзасидан тегишли масъуллар огоҳлантирилганлиги хусусида сўз боради.

✔️Ушбу мақолада келтирилган муаммоларнинг ечими бўйича Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раҳбари ва ходимлари томонидан “Тараққиёт” МФЙ раиси ва масъуллари иштирокида мақолада кўтарилган масалалар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан жойида ўрганишлар олиб борилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

14 Nov, 05:49


📌 "Журналист Ўзбекистоннинг амалдаги қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланиб иш олиб боради, медиа маконда ижтимоий масъулият муҳитини яратган ҳолда соҳада ўзини-ўзи бошқариш тизимини вужудга келтириш ва мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади, журналист обрў-эътибори ва шаънини ҳимоя қилади."

📖 Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексидан

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

14 Nov, 05:32


#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🌐 "London Post": Ўзбекистон иқлим муаммоларини енгиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда


🇬🇧 Британиянинг машҳур "London Post" янгиликлар порталида "Ўзбекистон иқлим ўзгариши соҳасида муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев Дубайда бўлиб ўтган CОР-28 конференциясида Ўзбекистон Париж келишуви доирасида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича глобал асосни эрта келишиб олиш тарафдори экани ва Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформасида тегишли стратегия режаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

14 Nov, 04:40


#ОАВ_биз_ҳақимизда

https://uza.uz/posts/656748

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

13 Nov, 13:53


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга амалий ташрифи якунига етди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Президентимиз ва рафиқасини Озарбайжон адлия вазири Фарид Аҳмедов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

13 Nov, 12:56


#ОАВ_биз_ҳақимизда🔻🔻🔻

https://uza.uz/posts/655531

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

13 Nov, 12:06


🇨🇳 "Синьхуа" АА президенти билан ахборот алмашинуви соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Шу йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтган "Глобал Жануб" медиа-форуми доирасида "Дунё" АА директори Омонулла Файзиев Хитойнинг "Синьхуа" ахборот агентлиги президенти Фу Хуа билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳаларда ривожланаётган стратегик шериклик алоқаларини кенг жамоатчиликка етказиш, жумладан, ахборот агентликлари ўртасида фаол ахборот алмашинувларини йўлга қўйиш масалалари ҳақида фикр алмашилди.

Томонлар "Дунё" АА ва "Синьхуа" АА ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзолаш тўғрисида келишиб олдилар.

Бизни кузатиб боринг
Telegram| Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

13 Nov, 11:29


Бугуннинг гапи

Нега болаларни мобил телефондан асрамаяпмиз?

Қўл телефонларининг инсон саломатлигига, айниқса, ёш болаларга қанчалик зарар эканини олимлар, соҳа мутахассислари айтишмоқда. Ёш оналарни бу хавфдан огоҳлантиряпти. Замонавий мобил телефонлар болалар учун ўйинчоқ ёки овуниш воситаси эмаслиги уқтириляпти. Бироқ кўча-кўйда ҳолатнинг батамом аксига дуч келяпмиз.

Таксида кетяпман. Ёнимда икки нафар ёш она ўтирибди, бирида икки нафар, иккинчисида бир нафар гўдак бор. Машина бироз юргач, она қўлидаги бола инжиқлик қила бошлади. Ёш она тезда қўл телефонининг экранини очиб, боланинг қўлига берди. Бола ундаги мултфилмга озгина қарагач, яна инжиқлик қила бошлади. Бу ҳолат бир неча бор такрорлангач: “Болага нега ҳадеб телефонни кўрсатаверасиз, у буни хоҳламаяпти-ку?”, дедим. Аёл: “Йўқ, ундай эмас. Болам ўзининг мултфилмини кўрмоқчи бўляпти.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram| Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

13 Nov, 10:11


#Ҳуррият_газетаси

СЎЗ ЭРКИНЛИГИ МАДАНИЯТСИЗЛИК БАЗМИ ЭМАС!


“Республика Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг қарори билан теле- ва радиоканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар, хусусан, сериал, мультфильм, кино ва қўшиқларни “маънавий экспертиза”дан ўтказиш тартиби жорий этилди” — бу хабар жуда кўп зиёлилар, устозлар, ёши улуғлар, мулоҳазали-мушоҳадали ота-оналарни хурсанд қилди.

Эркин фикрлар очиқ майдонида айни янгиликни “Маънавият ниқоби остида цензура ўрнатилмоқда”, деб кутиб олганлар ҳам оз эмас.

Масалан, мен — ақлимни таниганимдан буён ашула ва қўшиқлар билан ҳамнафас яшаган одам, қарийб кейинги чорак асрдан буён ҳар қандай янги қўшиқни, албатта, маънавий ва адабий меъёрлар элагидан ўтказиб, шундан кейингина миллион-миллион томошабинлар эътиборига ҳавола этиш керак, деган фикрдаман.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram| Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

13 Nov, 09:21


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

13 Nov, 09:09


Ўзбекистон Президенти Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари билан биргаликда "яшил" энергетикани ривожлантириш лойиҳасига старт берди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Jurnalistlar.uz

11 Nov, 04:23


#ОАВ_биз_ҳақимизда

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими ва Бухоро давлат университетининг Ўзбек филологияси факультети ҳамкорлигида "Устозлардан ўрганимиз" шиори остида ўтказилган тадбир меҳмони Уюшма   аъзоси "Бухоро оқшоми" газетаси муҳаррири, "Шухрат" медали соҳибаси Ибодат Ражабова бўлди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

10 Nov, 15:03


#Ҳудудлардан_хабарлар

📚 Сирдарёлик болаларга Уюшма туҳфаси

Яхши китоб – доно одам билан суҳбат қуришнинг айни ўзгинаси, деган аллома  айни ҳақиқатни  айтган. Доно одамдан эса фақат яхши фазилат ва инсоний хислатларни юқтириб олиш мумкин.

Шу маънода мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида   китоб ўқиш, унинг мутолааси  ва  мустақил фикрлаш, дунёқарашни кенгайтиришга тобора кўпроқ даъват этилаётган экан, демак бу келажагимиз бўлган ёш авлодни аввало маънан бақувват қилиб тарбиялашни мақсад қилинганини англатади.

Куни кеча Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” рукнида чоп этилган китоблар тақдимотини ўтказди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

10 Nov, 13:38


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

08 Nov, 16:18


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Jurnalistlar.uz

08 Nov, 13:10


#Ҳудудлардан_хабарлар

❗️Конституция – ҳаётимиз бош Қомуси

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг Самарқанд вилояти минтақавий бўлинмаси ташаббуси билан Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда ташкил этилган тадбир “Конститутуция – ҳаётимиз бош Қомуси” деб номланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбир "Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови" шиори остида ўтди. Уюшманинг Самарқанд вилояти бўлими раиси Акрам Ҳайдаров янгиланган Конституциямизда белгиланган асосий нормалар, фуқароларнинг ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятлари ҳақида гапирди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

08 Nov, 13:02


📸 Шароф Рашидов уй-музейига пресс-тур ташкил этилди

🔺 Жиззахдаги чироғи мангу ёниқ даргоҳлардан бири, шубҳасиз, Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик уй-музейидир. Воҳа журналистлари улуғ ватандошимиз таваллудининг 107 йиллиги олдидан мазкур маърифат масаканида бўлиб, яқин тарих сабоқларидан баҳраманд бўлишди.
 
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташкил этган пресс-турда ижодкорлар уй-музейнинг тарихи, экспонатларнинг ўзига хос кечмиши ҳақида қизиқарли ҳикояларни тинглашди. 

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

08 Nov, 07:35


#ОАВ_биз_ҳақимизда

Axborot 24 | 📹 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилган “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” туркумидаги китоблар тақдимотидан видеолавҳа.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

08 Nov, 06:59


#Қутлов

Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқаруви аъзоси, таниқли журналист Ҳалим Саидовнинг таваллуд куни

Ҳалим Саидов 1966 йил 8 ноябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ), 1994 йилда Ҳиндистон оммавий коммуникациялар институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1991 йили “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида мусаҳҳиҳликдан бошлаган. Шундан сўнг “Оила ва жамият” газетасида мухбир, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. Узоқ йиллар “Маърифат” – “Учитель Узбекистана” газеталари таҳририяти ҳамда “Бошланғич таълим” журналига раҳбарлик қилган. Айни пайтда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабаларга сабоқ бериб келмоқда.

Ҳалим Саидов 1999 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Ҳалим Саидовни таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

08 Nov, 04:42


#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ Қорақалпоғистонлик журналистлар уюшмага аъзо бўлди

🔺 Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ўтказилган “Китобсевар миллат” тадбири доирасида уюшмага аъзо бўлган бир қатор ёш журналистларга гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

07 Nov, 16:01


#Ҳудудлардан_хабарлар

📚 Кутубхонага уюшма туҳфаси

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва уюшманинг Қорақалпоғистон бўлими томонидан “Китобсевар миллат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Нукус шаҳрида ўтган мазкур тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан китобхонлик маданиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганини таъкидлади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

05 Nov, 14:50


Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига келди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

05 Nov, 14:49


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкекка келди. "Манас" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

05 Nov, 12:48


#Ҳудудлардан_хабарлар
#Китоб_тақдимоти

📚 “Шеърий математика” китоби тақдимоти


Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ва Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида болалар шоири, “Шуҳрат” медали соҳиби Негмурод Гуллиевнинг “Шеърий математика” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Уюшманинг Бухоро вилояти бўлими раиси в.в.б. Шамшод Очилов, “Эзгулик” электрон газетаси муҳаррири Обид Қўлдош, “Маҳорат мактаби” тингловчилари ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

05 Nov, 10:13


#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ Серқирра ижодкорга эҳтиром


🔹 Ўзбекистон Журналистлар ҳамда Ёзувчилар уюшмалари Тошкент вилояти бўлимлари ўзаро ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманида Сидқий Хондайлиқий таваллудининг 140 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

01 Nov, 10:43


Навбаҳор туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

01 Nov, 08:01


Президент Навоий вилоятида янги саноат ва энергетика лойиҳаларини бошлаб берди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

01 Nov, 07:08


#Қутлов

Устоз журналист Мухтор Худойқулов – 87 ёшда!

Таниқли олим, устоз журналист Мухтор Худойқулов 1937 йил 1 ноябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. 1959 йилда Тошкент давлат университетини журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини “Ёш ленинчи” газетасида адабий ходимликдан бошлаган. 1960-1964 йиллар “Қизил Ўзбекистон” газетаси адабий ходими, 1964-2002 йиллар Тошкент давлат университети журналистика факультети ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, доценти, 2002-2012 йиллар Ўзбекистон Миллий университети профессори бўлиб самарали меҳнат қилди. Бу йил 87 ёшни қаршилаган устоз ҳалиям мураббийлик фаолиятини давом эттириб, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлажак журналистларга дарс бермоқда.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Мухтор Худойқуловни таваллуд куни билан самимий қутлаб, устоз журналистга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик ҳамда ижодий фаолиятида улкан зафарлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

01 Nov, 06:40


#Ҳудудлардан_хабарлар

Халқ дарди билан яшаган устоз хотирасига эҳтиром


🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ва Жондор туман ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида устоз журналист Сафар Аҳмаднинг хотира кечаси ўтказилди.

Хотира кечасида уюшманинг Бухоро вилояти бўлими масъуллари, устознинг дўстлари, шогирдлари, ёш ижодкорлар ҳамда кутубхона ходимлари иштирок этишди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

01 Nov, 06:32


Эл-юртимиз, хусусан, Навоий аҳлининг улуғ аждодимиз Алишер Навоий хотирасига ҳурмат-эҳтироми чексиз.

Буюк бобомиз номи билан аталадиган Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг маънавий брендига айланиши зарурлиги таъкидланди.

Масалан, 2017 йил Андижон вилоятида “Бобур йили” деб эълон қилиниб, шу асосда кенг кўламли ишлар амалга оширилган эди. Президент мана шундай ижобий тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, янги – 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Бу йил доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоий бобомизга атаб янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.

Facebook|Instagram|X

Jurnalistlar.uz

01 Nov, 05:48


📌 "Журналистлар касбий бирдамлик талабларига риоя қиладилар.

Журналист профессионал обрў-эътиборига путур етказадиган ва ижтимоий бурчига зид бўлган ишларга қўл урмайди, оммавий ахборот воситаларидан ғаразли мақсадларда ва ҳамкасблари ўртасида келишмовчиликлар келтириб чиқариш йўлида фойдаланмайди."


📖 Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексидан

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

01 Nov, 05:33


Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида 15 та лойиҳани ишга тушириш ва қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

28 Oct, 16:02


⚡️“Медиа соҳа 7 кун ичида”: (21 - 27 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида медиа соҳада рўй берган айрим воқеа-ҳодисалар ҳақида видеошарҳ

🔺 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
Aхборот хизмати


Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

28 Oct, 14:12


🇰🇷 “Diplomacy Journal” президенти ва ношири уюшмада

🇺🇿 Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатлар сайловларида Корея Республикасининг “Diplomacy Journal” журнали президенти ва ношири Жон Ёнг Ли ҳам халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.

Маданияти, менталитети ўхшаш Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

28 Oct, 07:36


Расмий муносабат

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилмоқда.

Қайд этиш лозимки, аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, текширилмаган маълумотларни тарқатиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу нуқтаи назардан, журналист ва блогерларга фақат расмий манбаларда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Jurnalistlar.uz

28 Oct, 06:31


#Сайлов2024

✔️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

27 Oct, 06:29


Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Jurnalistlar.uz

27 Oct, 04:31


#Сайлов2024

‼️ Сайлов жараёнларини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

26 Oct, 10:48


#Қутлов

Бугун истеъдодли журналист Аслиддин Суюновнинг таваллуд куни

Аслиддин Суюнов 1982 йил 26 октябрда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган.

2003 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг бакалавр йўналишини, 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг магистратура босқичини тамомлаган.

Илк журналистик фаолиятини 1998 йилда “Ўзбекистон овози” газетасида мухбирликдан бошлаган. Шундан сўнг “Гулхан” журнали, ЎзМТРК, “Инсон ва қонун”, “Маҳалла” газеталари, ЎзА таҳририятида турли лавозимларда самарали ишлаган. 2022 йилдан буён Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Сиёсат ва янгиликлар таҳририяти бош муҳаррири лавозимида фаолият юритмоқда.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Аслиддин Суюновни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

26 Oct, 07:18


#Ҳудудлардан_хабарлар

⚡️⚡️ Уюшма бўлими ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Жорий йилдан Термиз давлат университетида журналистика йўналиши очилиши воҳа ҳаётида муҳим янгилик бўлди. Энди журналистика касбини эгаллашни истаган ёшлар пойтахтга бориши шарт эмас.

Университетда назарий билим олаётган талабалар учун оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлаш, таҳририятларда амалиёт ўташ, малака ва кўникмаларни ошириш имкониятлари яратилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ва Термиз давлат университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўлида янги қадам қўйилди.

Журналистика йўналиши талабаларига амалий кўникмалар бериш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида уюшма вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдурахмонов ва университет ректори Абдуқодир Тошқулов ўртасида меморандум имзоланди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

26 Oct, 07:07


📣 ЭЪЛОН

✔️ Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокида матбуот анжумани бошланди.

📡 Мазкур матбуот анжумани "O'zbekiston 24", "UzReport" телеканалларида шунингдек интернет тармоқлари орқали сурдо таржима билан тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

🟢 Матбуот анжуманини томоша қилиш:

🔹
https://youtube.com/live/CqPfTjZs_Nk?feature=share

🔹
https://uztv.tv/channels/uzbekistan-24

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

26 Oct, 05:29


#Қутлов

Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Галавиддин Юлдошевнинг таваллуд куни

Галавиддин Юлдошев 1952 йил 26 октябрда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. 1977 йилда Москва давлат университетини филология йўналиши бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Қарши педагогика билим юртида ўқитувчиликдан бошлаган. 2006 йилда Қашқадарё вилоятида биринчи рангли “Қашқадарё фермери” газетасини ташкил қилган. “Аср жилоси” ва “Севинч билимдони” газеталари бош муҳаррири лавозимида ишлаган. 2017 йилдан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси вазифасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Галавиддин Юлдошев “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси устоз журналист Галавиддин Юлдошевни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Oct, 16:58


📹 “Сизга бир сирни айтай: 48 бетлик 4 та дафтаримда эфирга кетган ҳамма қусурлар қайд этилган. Қайси кўрсатув, қайси соатда, қайси каналда – ҳаммасини ёзганман...”

Устоз сухандон Насиба Иброҳимованинг “Устозлар нима дейди?..” дастурида билдирган фикрларидан.

🔻 Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг "YouTube" платформасида қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

📹 Кўрсатув ҳаволаси: https://youtu.be/uNGIg-SMx74

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Oct, 16:41


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йирик транспорт-логистика объектларини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Oct, 14:07


#Сайлов2024

‼️ Эртага "Сукунат" куни

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

📌 Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

🔺 Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Oct, 13:18


📢 2024 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Матбуот тадбирларини ўтказиш графиги

🔹 Мазкур тадбирлар Алишер Навоий кўчаси, 1-уй Симпозиумлар саройида ташкил этилган Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида ўтказилади.

‼️
Матбуот тадбирларда Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Oct, 13:05


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (EХҲТ ДИИҲБ) парламент сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Уэйкни қабул қилди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Oct, 12:30


#Ҳудудлардан_хабарлар

📱 МАҲОРАТ МАКТАБИ МАШҒУЛОТИ МАВЗУСИ – МОБИЛОГРАФИЯ


🤳 Мобил телефонлардаги камералар сифатининг яхшиланиши ва телефонларнинг кенг тарқалиши билан боғлиқ равишда мобилография ҳақида сўз борганда, ишлатиладиган асбоб-ускуналардан қатъий назар, фотографияда қўлланиладиган воситалар ва ёндашувларнинг универсаллигига эътибор қаратила бошланди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими қошидаги “Ёш журналистлар” маҳорат мактабининг навбатдаги машғулоти мобилография мавзусида бўлиб ўтди.

Медиатренер Абдували Қурбонов мавзуни тингловчиларга Абдулҳамид Чўлпон уй-музейи ҳақида тайёрлаган материаллар таҳлили асосида тушунтирди. Тайёрлаган материаллар кўримлилигини ошириш учун мобилография имкониятлари ва яна қандай жиҳатларга аҳамият қаратиш кераклиги бўйича тавиялар берди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Oct, 07:36


#Ҳудудлардан_хабарлар

📚 “Бир-биримизга меҳмонмиз” хотира китоби тақдимоти

🔰 Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги собиқ мухбири марҳум Аминбой Ортиқбоевнинг “Бир-биримизга меҳмонмиз” номли хотира китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда жамоатчилик вакиллари, журналистнинг бир гуруҳ қаламкаш дўстлари, маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

25 Oct, 04:33


Ҳурматли сайловчилар! Сизларни 27 октябрь куни сайловда кутиб қоламиз

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Jurnalistlar.uz

24 Oct, 13:04


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

24 Oct, 12:30


УСТОЗ ЖУРНАЛИСТГА ЭҲТИРОМ

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимида Ўзбекистон Журналистлар, Ёзувчилар уюшмалари аъзоси Баҳор Холбекованинг 70 ёшлик юбилейи муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Бойжигит Абдуллаев Баҳор Холбековани қутлуғ ёши билан табриклаб, унинг фаолиятига тўхталди: қатор публицистик, бадиий асарларида ўзига хос миллий қадриятлар мужассам эканлигини алоҳида эътироф этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

24 Oct, 12:13


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги БРИКС саммити доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь билан учрашув ўтказди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

24 Oct, 11:55


Давлатимиз раҳбари "БРИКС плюс" саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Jurnalistlar.uz

24 Oct, 11:54


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook