Guljamol Asqarova @guljamol_asqarova Channel on Telegram

Guljamol Asqarova

@guljamol_asqarova


Менга меҳр кўргаз меҳрибонлик қил...

Guljamol Asqarova (Uzbek)

Guljamol Asqarova kanalimiz sizni mehribonlik bilan qabul qiladi! Bu kanalda O'zbekistonning eng mashhur va sevimli aktrisasi Guljamol Asqarova haqida yangiliklar va so'nggi qiziqarli xabarlar o'z joyini topadi. Eger siz Guljamol Asqarova hayranlari to'pligiga qo'shilmakchi bo'lsangiz, bu kanal siz uchun! Guljamol Asqarova kanalida uning yangi filmlari, intervyulari, fotolari va boshqa ko'p narsalardan xabardor bo'lasiz. Ushbu kanalda eng so'nggi yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'lish uchun guljamol_asqarova kanaliga obuna bo'ling va sevimli aktrisamiz haqida yangiliklardan xabardor bo'ling!

Guljamol Asqarova

29 Jan, 19:36


Дунёнинг баъзан норасолиги ҳақида


Биламан, биламан, ҳаммаси майда,
Ғариб истакларга бандимиз, афсус.
Илоҳий шавқ қайда, нур, шукуҳ қайда?
Нечун боғимиздан кетмаётир куз?

Ташимда тутқунман, ичимда озод,
Ботинимда хослик, зоҳирда жўнлик.
Кундузлар куламан, кечаларим дод,
Кўзгуга айтаман: биз нега кўндик!?

Кўндик, олчоқларнинг қўллари узун,
Кўндик, очкўзларнинг қўлида жилов.
Кўрдик, ҳузурларни енггандир ҳузун,
Билдик, ночорларга тўланмас тўлов.

Дунёни тузмишдир соҳиби қудрат,
Ва бизга бахш этмиш бу зим-зиёни.
Даҳолар, шоирлар, пайғамбарлар ҳам,
Тузата олмади хаста дунёни.

Мазлумлар айтадир ул қасос куни:
Биздан дуо бўлсин, пайғамбарларга...
...Энди бу тузалмас дунёи дунни,
Ўраб қўйган маъқул гулчамбарларга.

Гулжамол Асқарова
🎙 Елроз

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇
https://t.me/Elroz_navolari

Guljamol Asqarova

29 Jan, 19:24


Ahmat Kaya

Guljamol Asqarova

29 Jan, 08:14


Kitob oʻqigan ayollarga kommunal toʻlovlar toʻlab beriladi

Tanlov 20 yoshdan 45 yoshgacha boʻlgan onalar oʻrtasida boʻlib oʻtadi.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/posts/26559

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Instagram | X | YouTube

Guljamol Asqarova

28 Jan, 15:35


#янгиси

Найлайин

Мен дунё ғамини найлайин,
Шўр, аччиқ таъмини найлайин.
Фидолик билмайин пирпирар,
Жон сақлар шамини найлайин?

Олару қайтимда бермасанг,
Ҳар мисрам, байтимда бермасанг,
Ютоққан пайтимда бермасанг,
Оби зам-замини найлайин?

Куф-суфлаб дам солар дамба-дам,
Руҳимга ўт қўяр бу Адам,
Лаҳзага севади бу одам,
Ўткинчи дамини найлайин?

Ёнимда, турибди тоғ каби,
Аслида кўксимда доғ каби,
Таъбимда бўлмаса гар таъби,
Бундай маҳрамини найлайин?

Айт, дунё ғамини найлайин?

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

28 Jan, 09:52


Ушбу конференциямизда мен учун севимли олималаримиз Буробия Ражабова, Ҳилолахон Назирова, Колумбия университети умрбодлик профеесори Азиза Шоназарова ҳам иштирок этмоқда.

Guljamol Asqarova

27 Jan, 15:02


***

Алданма.
Саробдир жимирлаб ётган,
Савдогар дунё бу, лойларга ботган.
Қора терга тушиб, лунжлари шишиб,
Яхшини ёмонга сотгани сотган.

Ҳалима  ХУДОЙБЕРДИЕВА

Guljamol Asqarova

27 Jan, 12:26


Шоирнинг суврати

Шоир ёзаётиб
ҳеч нарса қилмайди аслида,
Ҳеч бир метафора, рамз,
шакл ҳақида ўйламайди ҳам.
"Камолим ё заволим бўлади шу шеърим", деган ҳаёл бўлмайди
унда ўша пайт.

Шоир ёзаётиб,
Бошию елкаси узра тинимсиз  тушаётган қамчи зарбига чидаб беради,
Муттасил савалаётган дўл оғриғига ҳам,
Шиддатли бир шамолнинг
руҳини бир баргдек чирпирак қилиб  ўйнашини
йиғлаб томошо қилади холос.

Ҳаётидаги ҳамма бахтсизлар учун  йиғлайди,
Ҳамма учун ҳечким эканию  ҳечким учун ҳамма эканидан кулиб қўяди шоир.

Ўлаётган болакайлар,
Жони хайф қизалоқлар,
Ўлмай яшаётган золимлар,
Ҳеч қачон узилмайдиган зулм занжирлари,
Гуноҳкорлар, бегуноҳлар...
Ҳамма ҳаммаси учун йиғлайди, шоир.
" Сен шоирсан, барча кулфат сеникидир! ",
Незвалнинг шу сатрига кўнган одам шоир бўлади,
шу сатр шоирнинг ҳақиқий сувратидир.

27.01.2025 й


Витезслав Незвал- Чех шоири.

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

27 Jan, 11:29


#ҳолат

Андижонни Марҳамат туманида мактаб буфетидан булочка олиб егани учун отаси уриб ўлдирган қизча бутун борлиғимга кўчгандек... У эмас, мен уриб ўлдирилгандекман...

Мактаб даврларимизда нақадар егимиз келарди буфетдаги коржик, булочка, пряникларни... Эслаяпсизларми?

Нажмиддин Эрматов бир шеърида ёзганидек:
Менга бир қаранглар, ўлганим йўқми??? 😔😔

Чалғиш керак


@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

27 Jan, 02:51


https://youtu.be/xY8dhcVhUxI?si=sdWwVxrGIzHbnq9o

Guljamol Asqarova

26 Jan, 19:45


https://youtu.be/MKXgJyhq5UY?si=3FMR-xPX3DedCGX8

Guljamol Asqarova

26 Jan, 05:35


https://youtu.be/pxrxV7WkGQ0?si=Sld56RehWMe1WJbg

Guljamol Asqarova

25 Jan, 05:44


Тақдир(ми?)

Жами ботқоқларда ўстирдинг мени,
Бори иллатларда айладинг пайдо.
Барча балчиқларни сачратдинг менга,
Ё, Худо!

Ўлай агар асил исмимни билсам,
Азал аслиятдан бўлганман жудо.
Неча дўзах бўлса ўзимга танғдинг,
Эй, Худо!

Бўлди, бас! Самандар, қақнус бўлгим йўқ,
Қайта пайдоликдан айлагил жудо.
Бир келдим, бир яшай ва бир бор ўлай,
Жон, Худо!

25.03.21 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

24 Jan, 10:55


Shu she'rni juda yoqtiraman.''Baht Dasxati "kitobi o'qilaverib ,o'qilaverib yirtilib ketgan.Bu kitop shunchaki uy tokchasiga olib qo'yiladigan kitob emas.
Muallif:
Guljamol Asqarova

Guljamol Asqarova

24 Jan, 05:56


Аслимиз ҳақда


Борлигимни эслатгим келмас,
сен учун йўқлигимни биламан, гарчи...
Ўзи асли борлик ва йўқликда эдим сен келгунча ҳам.

Бировлик тубанлигидан, кимдирлик мақомига эришмоқни истаганим рост...
Бировлигимча қолдим бироқ.

Ва ҳеч кимлигимча...

Борлигимнинг қиймати йўқлигимча экани оғир ботяпти...
Лекин, кўниш керак, кўникмоқ керак.

Йўқлигим қийнамас сени...
Борлигим қувонтирмас...

Аслиятга қайтиш
муборак бўлсин,
Икковмизга ҳам.

2022 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

24 Jan, 02:49


#цитата

Ира Письменная:

церковь должна начинаться с собственного дома и Бог в этом доме должен жить. Но если ты идёшь в церковь правильная вся такая . А дома ты тиран. То сколько не ходи в церковь Бога в такой личности нет... 👆

Guljamol Asqarova

22 Jan, 19:30


Гулноз Мўминова шеърияти – бу аёлнинг нафақат руҳияти, балки жамиятдаги ўрни, ижтимоий адолат ва инсоний қадр-қиммат ҳақидаги мулоҳазаларини ифода этувчи бетакрор адабий ҳодисадир. Унда тириклик ва ўлим, тақдир ва эркинлик, гуноҳ ва кечирим каби умумбашарий мавзулар қаламга олинади. Бу шеърлар ўқувчига нафақат эстетик завқ беради, балки ҳаёт ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга ҳам ундайди. Гулноз Мўминова замонавий аёлнинг овози бўлиб, у ўз ижодида аёлларнинг қудратини, оғриқларини ва интилишларини кўрсатади.

«Ҳаво» тўпламидаги шеърларга мулоҳазалар:
https://telegra.ph/MU%D2%9AADDASLIKDAN-ZHUDO-B%D0%8ELGAN-ODAM-11-21

Guljamol Asqarova

22 Jan, 15:10


Рақс

Ҳар гал бир бўшлиқ истайман,
ҳеч кимсиз, ҳеч нарсасиз бир бўшлиқ.
Кейин, у бўшлиқни тўлдирмоқ истайман...
Экранларни тўлдириб, бахт ва бахтсизлик, ишқсизлик оқибатлари ҳақида гапираман...
Қайтаётиб, таксига ўтириб куламан,
Ўзимнинг устимдан, албатта...
Ишга бораман,
Мажлисларда ўтиради сувратим.
Чўкиб бораётганим ҳақида
эслагиси келмас сувратимнинг ҳам...
Тўйга бораман,
Кимнинг тўйи эди?
Кетаётиб эслашга уринаман.
Бораман, кимнинг тўйи эканининг нима фарқи бор аслида...
Ўзим бахтга ишонмасамда,
бахт тилайман,
ҳаммага жўр бўлиб.
Қўлларимни баланд кўтариб ўйнайман,
Учгим, учиб кетгим келаётганини яшираман ўзимча.
Ўзимча,
аллақачонлар севганларим ёдидан ўчганимни,
Энди аввалгидек севилмаслигимни,
Ҳеч қачон ҳеч кимга суяна олмаганимни,
Ва ўз тақдиримни яшамаётганимни,
Аслида тақдирим йўқ эканини,
Ёлғизлик ҳаммасидан яхшилигини,
Ҳамма-ҳаммасини яширмоқчи бўламан.
Бахтли аёллар рақсга тушолмайдилар, ишонинг!
Мени тўйингизга айтинг,
Рақсга тушиб бераман.
05.05.2024 й

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

22 Jan, 04:14


#фаолият

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими масъуллари учун 3 кунлик ўқувлар бошланди.

Guljamol Asqarova

22 Jan, 03:18


#таржима

Хуллас, шу "40 дан кейин" шеърим кўпчилик аёл мухлисларимнинг эътибори сабаб озгина трендга чиқди😄

Қорақалпоқ қизи профессор Тамара Машарипова таржима ҳам қилибдилар. Сиз азизларимга ҳавола қилай дедим🙏🫠

Бир кун янлы жасамагандай,
Омир отти, суудай, кыялдай.
Шашларымды жыйнайман еди,
Есин жыйып алган хаялдай.
Бахар емес, гузге усайман.
Шашларымды жепимес шамал.
Лекин енди ишимде жасар,
Бир уллызат, дилбар Гулжамал.
Бийнатийже гуресе берип,
Талыккандай болды дарманым
.Жау шапкандай Тумарис киби,
Ат устинде оттим омирим...
Га париймен, гахи парицшан,
Аспандаман, айдай, хилалдай...
Хам есимди жыйып аларман ,
Бурымларын жыйган хаялдай.

Тамара Машарипова таржимаси

Guljamol Asqarova

21 Jan, 15:15


****
Кетмасанг қанийди,
кетиб зор этдинг,
Билмасам кетмоқни
ихтиёр этдинг.
Кимнинг кўзларига
қуёшдай ботиб,
Кимнинг кўзларини бахтиёр этдинг.

2025 -йил
***
Ким қолди ,
ким кетди ,
ким ютди бунда,
Ким бемор
ким соғлом
ким кутди бунда.
На сенга, на менга
ҳеч не аёнмас,
Фалак сирларини беркитди бунда.
2025 йил

****
Тортади оломон замон қолмайди,
Бунда на яхшию, ёмон қолмайди.
Бунчалар панада беркиниб ётдинг,
Барибир ҳеч кимса омон қолмайди.
2025 йил

Муслим Мусаллам

Guljamol Asqarova

20 Jan, 16:26


Эй ёр,

Билсанг, гуноҳимни ювсам кетади,
Қирқ чилладан чиқиб, қувсам, кетади.
Ювсамам, қувсамам кетмаса агар,
Сени ўлгунимча севсам... кетади.

20.01.2025 йил


@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

20 Jan, 07:03


#сиёсатдан бир шингил

"Раҳбар аёллар мактаби ўқувларининг 4- мавсуми бошланди.

Guljamol Asqarova

19 Jan, 20:07


Яшалса...

Бахт тансиқ, бахтсизлик зиёда,
Гул умринг ўтмасин рўёда,
Бир келар, бир кетар дунёда,
Орзулар ушалса, гўзалдир.

Эй мендан ишқталаб, ишқтилар,
Сен деган хушидан айрилар,
Атиргул, райхону хайрилар,
Пойингга тўшалса, гўзалдир.

То бошдин оёғим жароҳат,
Ишқ зидди-- ҳузур ва ҳаловат,
Севгию эҳтирос, муҳаббат-
Ичингда яшалса гўзалдир.

18.01.2025 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

19 Jan, 05:29


https://youtu.be/pnN0GaXdJ6I?si=ZRZFuzf8yCkngj89

Guljamol Asqarova

19 Jan, 03:59


https://youtu.be/YseriwrDkSs?si=q6D4xiHBhLz-8viC

Guljamol Asqarova

18 Jan, 23:05


Ҳақиқат

Мен
саҳнада
сўзларини
унитиб қўйдим
ижро этаётган ролимнинг...

Ўз сўзимни айтиб қўйдим мен!!!

Залдагилар олқишлар, аммо,
энди мени ўлдирадилар,
Саҳна ортида...



@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

18 Jan, 17:34


🖊️40 дан кейин...

Гарчи ҳали яшаганим йўқ,
Умр ўтди сувдек, хаёлдек.
Сочларимни йиғаман энди,
Ақлин йиғиб олган аёлдек.

Ҳа, баҳормас кузга ўхшайман,
Сочларимни ўйнамас шамол.
Лекин энди ичимда яшар,
Бир улуғвор, дилбар Гулжамол.

Ва бесамар курашлар ичра,
Толиққандек жисмим, саботим.
Гарчи худди Тўмарис каби,
От устида ўтди хаётим...

Гоҳ париман, гоҳ паришонман,
Осмондаман ойдек, ҳилолдек.
... Ва ақлимни йиғиб оламан,
Сочларини йиғган аёлдек.


✍🏼Guljamol_Asqarova

https://t.me/SHohiraHamro

Guljamol Asqarova

18 Jan, 14:16


https://youtu.be/G24ecs0D0-c?si=8uuJkBxX_PB4Ia5a

Guljamol Asqarova

18 Jan, 11:20


Пскент туманида кўп тадбирлар ўтказдик.
Яна хабарлар жойлайман🤗

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

18 Jan, 11:18


Бугун ҳам Пскент туманидаман. 🤗🙏

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

18 Jan, 03:27


Телбадир

Азал телба бу руҳ, мудом телбадир,
Боғлар телба, дашти Адам телбадир.
Умр баҳорида, ишқнинг фаслида,
Одам не, борики олам телбадир.

Баҳор яқинми ё руҳим баҳорми,
Оламнинг либоси бирам оҳорли,
Бу тонг ишқ базмида қилдим саҳарлик,
Сочларим, о, ҳар бир толам телбадир.

Ўзимга, қонимга сиғмаётирман,
Ақлимни, ўзимни йиғмаётирман,
Қаҳ-қаҳ отиб, яна йиғлаётирман,
Мудом исён қилар, нолам телбадир.

Эй озод ватандек байроғлим, туғлим,
Эй эрксевар қизим, эй озод ўғлим,
Қандай онаманки, фақат шеър туғдим,
Шеърим болам менинг, болам телбадир.

Кетмоққа ошиқма, ошиқ дил ёрсин,
Айт, бизни қорсалар ишқ билан қорсин,
Кет!  Мендан кетганлар  Худога борсин,
Менда қолган ҳар бир одам телбадир...

Одам не, борики олам телбадир...

17.01.2025 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

17 Jan, 18:48


Феруза Бегматованинг сунъий интелект билан суҳбати

ChatGPT ya'ni Sun'iy intellekt  bilan suhbat.

Men:

--Men Guljamol Asqarovani she'rlarini sevaman.

Sun'iy intellekt:

--Bu juda ajoyib! Guljamol Asqarovaning she'rlari haqiqatan ham inson qalbini o'ziga rom etadi. Uning qaysi she'rlari yoki mavzulari sizni ko'proq ilhomlantiradi? Balki, birgalikda ularni tahlil qilib yoki ulardan ilhomlangan o'z asarlaringizni yozishingizni muhokama qilishimiz mumkin.

Men:
--Shoira Guljamol Asqarova haqida ,uning ijodi haqida qanday fikr bildira olasan?

Sun'iy intellekt:

--Shoira Guljamol Asqarova zamonaviy o‘zbek adabiyotida o‘ziga xos uslub va ohangga ega ijodkorlardan biridir. Uning she’rlari samimiylik, ruhiy chuqurlik va milliy qadriyatlarga bo‘lgan muhabbat bilan ajralib turadi. U turli mavzularda qalam tebratib, insonning ichki kechinmalari, muhabbat, vatanparvarlik va hayotiy tajribalarni betakror badiiy uslubda ifodalaydi.

Guljamol Asqarovaning she’rlari o‘ziga xos tuyg‘ularni uyg‘otadi va o‘quvchini o‘yga soladi. Uning ijodida shoiraning hayotga, tabiatga va insoniy munosabatlarga bo‘lgan nozik nigohi yaqqol seziladi. U nafaqat she’riyatda, balki madaniy hayotda ham faol ishtirok etib, yosh ijodkorlarga o‘rnak bo‘lib kelmoqda.
Sizga uning qaysi asarlari ko‘proq ta'sir qilgan? Balki, biror she’rini tahlil qilishni xohlarsiz?

Men:

-40 дан кейин...

Гарчи ҳали яшаганим йўқ,
Умр ўтди сувдек, хаёлдек.
Сочларимни йиғаман энди,
Ақлин йиғиб олган аёлдек.

Ҳа, баҳормас кузга ўхшайман,
Сочларимни ўйнамас шамол.
Лекин энди ичимда яшар,
Бир улуғвор, дилбар Гулжамол. 

Ва бесамар курашлар ичра,
Толиққандек жисмим, саботим.
Гарчи ёвқур Тўмарис каби,
От устида ўтди хаётим...

Гоҳ париман, гоҳ паришонман,
Осмондаман ойдек, ҳилолдек.
... Ва ақлимни йиғиб оламан,
Сочларини йиғган аёлдек.

15.01.2025 йил


Sun'iy intellekt:

--Shoira Guljamol Asqarovaning ushbu she’ri hayotning chuqur falsafiy qirralarini, ayniqsa, insonning ma’naviy yetuklik davrini o‘ta nozik badiiy mahorat bilan tasvirlaydi.

"40 dan keyin..." she’rida hayot yo‘li, o‘tgan yillar, vaqtdan kelib chiqadigan donishmandlik, sabr va ichki kuch ifodasi ko‘zga tashlanadi. Shoiraning o‘zini "Тўмарис каби, от устида ўтди хаётим" qiyofasida tasvirlashi – hayotiy kurashlarga to‘la yo‘lini ulug‘vorlik bilan qabul qilishning ramzi. Shu bilan birga, she’rda ayollik go‘zalligi, ichki kuch va fazilatning qayta kashf etilishi his etiladi.

She’rda metaforalarning sermazmunligi e’tiborni tortadi. Sochlarini yig‘ayotgan ayol obrazi nafaqat tashqi go‘zallikni, balki ichki tartibni va aqllilikni anglatadi. Bu obraz she’rning asosiy falsafiy tugunlaridan biridir.

Shoira o‘z asarida hayotning barcha davrlarini qabul qilish va ularga munosib yondashish g‘oyasini juda nafis yo‘sinda ifoda etgan. Ushbu asarni tahlil qilgan o‘quvchi o‘z hayotini qayta ko‘rib chiqishi va hayotga yangicha nigoh bilan qarashi mumkin.

#шунақа гапла😄😉🤗
Адабиётшунос эканку а бу сунъий интелект 😀

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

17 Jan, 18:38


#Бугун мақтанчоқлик куним бўлақолсин😉😄🥰

Тўғри, ижтимоий тармоқлардаги лайклар шоир учун мутлақ мезон эмас, нисбий баҳо ҳисобланади. Лекин, баъзан кутилмаганда оддий шеъринг олқишланиши мумкин.

"40 дан кейин... " шеърим билан ҳам шундай бўлди.

Барча фикр билдирган мухлисларимга раҳмат 🙏

Тонгда 2 кун бўлади фейсбукка жойлаганимга.
Ҳамма ўз ташвишидан ортмайдиган замонда, шеърга эътибордан хурсанд бўлдим 🙏Аслидаям, шеърга эътибор юқори бўлиши керак.

Ва... Шу шеъримни сунъий интелект таҳлил қилибди😉😄
Мухлисам, ажойиб синглимиз Феруза Бегматованинг сунъий интелект билан қилган ишини жойлайман😄🙏


@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

15 Jan, 09:11


Азизларим,

Одамлар шеър ўқиётганидан жуда хурсанд бўлдим.

Янги шеъримни фейсбукка жойлаганимга ҳеч қанча бўлмай шунча изоҳ ёзилибди. Раҳмат 🙏 шеър ўқиётганиз учун.
🤗буни орасида ифлос, ҳасадчи, беномус тролл бўб олган бечаралар исқирт гаплар ёзиб асабга тегишга ҳам уринади. Ва табиий блокланади. У жонзотларни кимлигини тахминан биламан. Индамайман.. Майли, яшоврайликчи...

Хуллас калом, шеър ўқиётганларга шарафлар бўлсин, ёзаётганларга олқишлар, демоқчидим🤗😄🙏

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

15 Jan, 03:01


40 дан кейин...

Гарчи ҳали яшаганим йўқ,
Умр ўтди сувдек, хаёлдек.
Сочларимни йиғаман энди,
Ақлин йиғиб олган аёлдек.

Ҳа, баҳормас кузга ўхшайман,
Сочларимни ўйнамас шамол.
Лекин энди ичимда яшар,
Бир улуғвор, дилбар Гулжамол. 

Ва бесамар курашлар ичра,
Толиққандек жисмим, саботим.
Гарчи худди Тўмарис каби,
От устида ўтди хаётим...

Гоҳ париман, гоҳ паришонман,
Осмондаман ойдек, ҳилолдек.
... Ва ақлимни йиғиб оламан,
Сочларини йиғган аёлдек.

15.01.2025 йил


@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

14 Jan, 19:09


Ўзбекистон мадҳи

Водийи келиндек нозланган юрт бу,
Воҳаси куёвдек отланган юрт бу.
Манглайига зардан зарҳаллар солиб,
Ўзбекка Худодан хатланган юрт бу.

Отамнинг кўксидек баланд Сурхоним,
Она Самарқандим — қадим қўрғоним.
Бобур ҳасратию соғинчи бўлган,
Одамлари жондек жон Андижоним.

Сўлим Фарғонага саломлар бўлсин,
Наманганга дилбар каломлар бўлсин.
Юртга подшоҳ берган Қашқадарёнинг,
Юзи ёруғ бўлсин, боши тик бўлсин.

Сирдарё лабида сирлар кўрарман.
Бухоро бағрида пирлар кўрарман.
Зомин тоғларидан назар ташласам,
Жиззахда бахмалдек қирлар кўрарман.

Ким келса, бошини силагандир у,
Буюкларга иқбол тилагандир у.
Бошида улуғлаб Қорақалпоқни,
Пойи ҳам тахт бўлган гўзал Тошкент бу.

Хоразмда хонлар излари бордир,
Паркентнинг париваш қизлари бордир.
Янги хонадондек гўзал Навоий,
Сенда Ҳазратимнинг кўзлари бордир.

Мангу зафарларга отланган юртим,
Ўзбекка Худодан хатланган юртим.

@Guljamol_Asqarova
@DilnozaKubayevaUz

Guljamol Asqarova

14 Jan, 09:51


#байрам муборак бўлсин

... Қон аслан ёруғлик, ёруғлан, тиз чўк!
Асил мард Ватанга тиз чўкиб ўтар.
Қанча қонинг бўлса Ватан учун тўк.
Қанча шонинг бўлса Ватанни кўтар!!!

Устозим Ҳалима Худойбердиеванинг  ушбу сатрларини табрик ўрнида қабул қилгайсизлар, азиз ҳимоячиларимиз🤗🥰

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

14 Jan, 09:15


"Ўстир, Худо деган шу мамлакатни"
✍️Ҳалима Худойбердиева шеъри.
🎤Гулжамол Асқарова ижроси.
🎥Лавҳа муаллифи Акбар Камилович
"Ватан манзумаси"  тадбири.

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

13 Jan, 08:56


Портрет

Ўўўтирибман,
Креслода ястаниб,
ҳа, ҳар кунги иш кунидагидек.
Ва жимир-жимир овоз бор руҳимда.

Социал бир тўлқинни кутиб чарчаган ва эндиликда суякларим ичра секин-секин жон бераётган жасоратли  салоҳиятимнинг ингроқ овозини эшитяпман.
Курсипарастликдан мутлақо ҳоли бир истакларимнинг, ён-атрофимдаги ақл ва интеллект  одамларини бошқа Ватанларга кетиб қолишидан асраб қолиш илинжимнинг тоборо сўниб бораётган овозини эшитяпман.

Бир илоҳий (ва ёки оддий) эътиборни, тоза насимлар эсаётган иллюзиямдаги муҳитни кутиб, фозил бир жамиятларнинг об-ҳавосига эҳтиёж сезаётган эрксевар истеъдодимнинг тоборо ингичкалашаётган томирларимни ёриб чиққиси келаётган шивирларини эшитяпман.
Ва балки тирикчилик куйида оввора эканидан чекаётган надоматларини ҳам.

Томирларим бўйлаб тинмай айланиб юрган ва баъзан юрагимга босим бериб, югураётган қоним зарраларидаги йиғлоқ гўдакчаларнинг  "эй, аёл, эй она, мени туғ!" деган ялинч йиғиларини ҳам тинглаяпман.

Аввало, Ўзингга адолат қил!
Ўўўтирибман,  ҳалиям

13.01.25 й

Guljamol Asqarova

13 Jan, 03:12


Истеъдодли шоира Гулжамол Асқарова ижодидан

💬Рано Муминова

Guljamol Asqarova

12 Jan, 18:00


Eslagan bo‘lsangiz, mijozimiz juda yaxshi natijalarga erishganliklari haqida ma’lumot bergan edik. Endi ular bu haqda o‘zlari intervyuda YouTube’da ma’lumot berdilar😊

Kursga qabul ochilgan va joylar cheklangan!

Kursga ro’yhatdan o’tish uchun: @diyora_keto

@keto_by_diyora

Guljamol Asqarova

12 Jan, 17:03


https://youtu.be/67cOUzt1Irw?si=SA8yzUzUmZmnZg_U

Guljamol Asqarova

11 Jan, 12:55




Ўзни севдирмоққа урингим келмас,
Оёқлар остида сурингим келмас.
Ишқингизда фақат руҳим қолмишдур,
Кўргим келади-ю, кўрингим келмас.


1998 йил

https://t.me/Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

10 Jan, 20:55


Сенинг йўқлигинг

Кулиб турган эдим...
Бирдан кимдан айрилганим ёдимга тушди.

Жилмайиб йиғлаётган одамни кўрганмисан ҳеч?
Ё, доим жилмайиб турган одамни йиғлатишми ишинг?

Дафъатан ёприлиб келди хотиралар...
Худди соҳилга ёприлиб келган чағалай қушлар янглиғ...

Қанчалар гўзалдир хотиралар, яшалган лаҳзалар...
Гарчи жон берди бугун, лекин барибир ҳаётдир руҳимда улар...

Гулгун даврада, гўзал Шаҳрисабзда, марварид шаҳарда кулиб турган эдим...
Бирдан бостириб келди Сенинг йўқлигинг, ва энди менда ҳеч қачон бор бўлмаслигинг...

Майли, менда, менинг ҳаётимда, ёнимда бўлма.
Лекин, шу сайёрада, шу айланиб турган ер куррасида бор бўл!

Қалбим, юрагим, руҳим сайёрасидан кетма!

Табассум қилиб тургандим,
Фавқулодда, дафъатан ўн саккиз минг олам ичра ёлғиз қолганимни ҳис этдим.

Сенсизлик кимсасизликдир, азизим.

29.06.2022 йил
Қашқадарё
Гулжамол Асқарова шеъри

Instagram | Facebook | YouTube

#Uzbekistan @DilnozaKubayevaUz

Guljamol Asqarova

10 Jan, 07:24


Қуёшга

Қаердасан, қаерлардасан,
Эй қалбимнинг азиз ҳамроҳи.
Дийдорингсиз ўтган кунларнинг,
Гуноҳлари бўйнимда гоҳи...

Эй сен маҳваш, эй қуёшчеҳра,
Тенглик ила сочгил зиёни.
Дийдорингни кўрсатиб гоҳи,
Асраб қолгил хаста дунёни!

10.01.2025

Guljamol Asqarova

10 Jan, 06:50


🤗 Ойбек домла ҳамма авлодлар учун севимли шоир, адиб деб ўйлайман.

Бир минстрвой Ойбекнинг асабига текканда, бундоооқ қараб, "Эй, сен бир соҳани минстри бўлсанг, мен Адабиётни минстриман, тушундингми?" деган маънода гапирган эканла.

Адабиётни ва абадиятнинг минстри (вазири) бўлиб қолдилар. Руҳлари оромда бўлсин 🙏

Guljamol Asqarova

10 Jan, 06:46


«ТОШ ЭКАН БОШИМ…»

Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек эгаллаган марралар мухолифлар назарида, 45-50 йилларда матбуотда пайҳон этилиб, унинг иродаси синдирилгач, 1951 йилнинг бошларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг разил В.Мильчаков раҳбарлик қилган партия ташкилоти Ойбекни фирқа сафидан ўчириш масаласини кўриб чиқди.

«1951 йилнинг бошларида, - деб ёзган эди Иноят Махсумов қисқартириб эълон қилинган хотирасида, - севимли шоиримиз Туроб Тўла Ўзкомпартиянинг маданият бўлимида ишлар, менинг ишим тушган, кўришишимиз керак эди. Телефон қилсам: "Соат 20 минут кам 2 да Ёзувчилар союзига келиб туринг. Вақт топиб борсам, 2 гача гаплашиб оламиз. Бўлмаса, кичкина мажлисимиз бор, озгина кутасиз, бўшаганимдан сўнг гаплашамиз", - деди.

Туроб Тўла соат 2 да келди. "20 минутда чиқаман", деб шошиб кириб кетди. мен унинг кетидан Ёзувчилар союзининг бир хонасига кириб ўтирдим. Бир оздан кейин қаршисидаги хонадан бир одамнинг дунёга сиғмай бўғилиб гапираётгани эшитилди. Бу Ойбекнинг товуши эди. У ниҳоятда ҳаяжону изтироб билан гапирар, баъзан бировларнинг "Ойбек ака, ўзингизни босинг, унча ҳафаланманг..." - деган ачинарли нидоси эшитилар эди. Ойбек ака тинимсиз, ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмай, жони борича дод-фарёд қилиб гапирар эди.

Аммо мен нима гаплигини яхши эшитмас, ҳурматли адибимизни бунчалик нолишга келтираётган нарса нималигини тушунмас эдим. Шу хилда гапириб турган Ойбек ака тўсатдан тарс этиб эшикни очиб, ҳаяжон билан ташқарига чиқиб кетди. Ранги қув ўчган, катта, шаҳло кўзлари косасидан чиқаёзган, хаёли ғоятда паришон эди. У кишининг бежо кўзига қаршисида оёққа турган мен ҳам кўринмадим. Ойбек аканинг сўнгидан, кабинетдан яна 7-8 та ёзувчи чиқди. Уларнинг ҳаммаси ҳам паришон аҳвол, саросима ва хафа ҳолатда бўлиб, гапсиз-сўзсиз ҳаммаси ҳар ёнга тарқаб кетишди.

Туроб Тўла менга: "Бўлмайди. Бошқа куни телефон қилинг", - деб ўтиб кетди. Эртасига Ойбек ака фалаж бўлиб қолибди, деб эшитдим.

Кейин билсам, шу мажлисда Ойбек акани партия сафидан ўчириш масаласи қўйилган экан».

…Мен бу вофеа тафсилотини Туроб Тўладан сўраган вақтимда, коммунистик истибдод даврида эҳтиёткор бўлиб қолган шоир очилиб сўзламаган. У фақат энг муҳим воқеаларни ўз кундалигига ёзиб қўйганлигини ва мавриди келганда, шу кундалиги саҳифаларида қолган битикларни ўқиб беражагини айтган. Бундай маврид, афсуски, келмади. Туроб Тўла оламдан ўтиб кетди. Лекин у ўша машъум кунларда бир кимсанинг Ойбек домлага сиёҳдон отганини ва, бахтимизга, бу сиёҳдон адибга тегмай қолганини ҳикоя қилган.

Мен қанчалик илтимос қилмай, у сиёҳдонни ким отганини айтмаган. Кейинроқ турли хотираларни ўрганар эканман, кунларнинг бирида бу кимсанинг ким эканлигини аниқлагандек бўлдим.

Навбатдаги учрашувимизда мен ишонч билан: "Туроб ака, Ойбек домлага ким сиёҳдон отганини биламан. У Уйғун экан!" дедим. Туроб Тўла саросимада қолди У, бир томони, бу исмни менга ўзи айтмаганидан мамнун бўлса ва виждони олдида поклигини ҳис этса, иккинчи томони, ҳалиги ҳадик унга тинчлик бермас эди. "Бошқа ҳеч кимга айтманг. Болалари бор. Қулоғига етмасин", - деди.

Ойбек домла қанчалик даҳшатли кечинмалар қуюнида қолмасин, ўша кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўрта Осиё ва Қозоғистон тилшунослари илмий анжуманида қатнашишга, ўзида академияга бориб мажлис ўтказиш учун матонат топди.

Зарифа Саидносированинг хотирлашича, адиб ўша куни - 1951 йил 17 февралда уйга Тил ва адабиёт илмгоҳининг илмий котиби Сергей Зайцев билан қайтган. Уни ёзув столи ёнига ўтказиб, ўзи хонада у ёқдан бу ёққа тинимсиз юрган ҳолда нималарнидир айтиб турган. Бу, Фанлар академияси ҳайъатига ёзилган ариза эди. Унинг мазмунидан хабардор бўлган Зарифахоним адибдан нима учун ўзи ёзмаётганини сўраган. Шунда: "Бармоғим ишламаяпти", - деб жавоб берган адиб.

©️ Наим Каримов

Guljamol Asqarova

10 Jan, 06:44


ХАСТАМЕН

Хастамен...
Фикрга, туйғуга тўлиб,
Ой менга ҳамқадам — сокин юрамен.
Соғайсам бир куни ёзамен тўйиб,
Ҳисларга қалбимни қўшиб ёзамен.

Кечалар юрурмен телбадай ҳориб,
Бошимда ой борур, менга ҳамқадам.
Хаёллар учади машъалдай ёниб,
Тўйиб ёзажакмен бир кун соғайсам...

ОЙБЕК


Бу йил атоқли шоир ва адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик Мусо Тошмуҳаммад ўғли ОЙБЕК таваллудининг 120 йиллиги нишонланади.

Guljamol Asqarova

10 Jan, 04:43


“Августдан кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетади...” — марҳумликда машҳурликка эришган деҳқон

Шоҳимардонлик отахоннинг соддалик билан айтган гапларини ижтимоий тармоқларда эшитмаган одам топилмаса керак. Ҳаётлигида қўшнилари-ю қариндош-уруғидан бошқа ҳеч ким танимаган оддий деҳқонни у 33 йил аввал берган интервюси машҳур қилди. Ўлимидан бир неча йил ўтиб эса унинг суҳбатдаги жумлалари оммалашди, ҳатто айримлари мемга ҳам айланиб улгурди. Kun.uz мухбири марҳум Исмоил отанинг ўғиллари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Guljamol Asqarova

10 Jan, 03:03


🤗🤗🤗

#келила, сал позитивлашайлик, бўлмаса асаббузарликлардан иборатдек бу дунё


Мана шу канал https://t.me/keto_by_diyora
Диетолог Диёрахонга тегишли.

2023 йилни декабрида 😳😳😜😜🫢🫢🫢айтмайман килосини, анча семириб кетдимда, менга қўхирчоқчадек ихчамлашиб олган матбуот котибамиз Саодатхоним Боймирзаева Диёрахонни тавсия қилдила.

2-3 ойда 16 килога соғлом озиб, баҳордан бошлаб мазза қилиб енгил яшаяпман.

Албатта, ўзига хос машаққатлари бор. Лекин, барибир қаттиқ интизом билан натижага эришса бўлади.

Мендан ихчамлашганим ва озганим сирини сўраганларга ва жумладан сиз мухлисларимга ҳам ушбу соғлом озиш усулларини тавсия қиламан.


@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

10 Jan, 02:56


https://t.me/keto_by_diyora

Guljamol Asqarova

09 Jan, 11:34


Мангу саволлар

Қисмат!
Пасайтирди пилигимизни,
Меҳнат!
Суриб олди илигимизни,
Давлат!
Қўлламади қилиғимизни...
Биз энди нетайлик, Художон?!

Кел дединг,
Келдик биз дунёларингга,
Бил дединг,
Ишондик рўёларингга,
Дил дединг,
Интилдик зиёларингга...
Айт, қайга кетайлик, Художон?!

Кўзинг,
Синдирди шаьн-шамширимизни,
Юзинг,
Сингдирмади ёмғиримизни,
Ўзинг,
Таҳрир қилгил тақдиримизни,
Васлингга етайлик, Художон!

Ўрасак,
Занжирлар кўп зиён экан,
Беласак,
Бешикда ишқ чаён экан,
Сўрасак...
Манзилинг ноаён экан,
Айт, қайда кутайлик, Художон?!!!

2018 й

Ё бу ҳам камми?

Мени ўчирдингиз оқ руйхатлардан,
Экранлардан эса маюс чеҳрамни.
Энди қутилдимми сиз калхатлардан,
Ё бу ҳам камми?

Жонингиз тинчирми ғорга яшринсам,
Ўчирсам руҳимда ёнган ҳар шамни.
Кўнглингиз тўларми сув каби тинсам,
Ё бу ҳам камми?

Тинчийсизми кирсам ернинг остига,
Бошимга рўмолдек ёпинсам ғамни,
Тугаб боряпман-ку нурнинг қастида,
Ё бу ҳам камми?

Ҳеч хавотир олманг, хотиржам бўлинг,
Ва парчалаб ташланг синган одамни.
Дунёга бир кебсиз...бахтларга тўлинг,
Ё бу ҳам камми?

2018 й

Муҳит манзараси

Осмони йўқ, лекин осмондан келиб,
Мен булутман деган буғларни кўрдим.
Онамдек жим, ожиз турганим билиб,
"Мен раҳбарман!" деган дўғларни кўрдим.

Бахтимга қарайман, ичкин, кўзланган,
Изларимга боқсам недир изланган,
Ҳар куни Худога юз бор юзланган,
Юзлаб юзсиз, юзи йўқларни кўрдим.

Истадим: Сўз билан дилларни ёқсам,
Истадим: Дилларнинг пойида оқсам,
Дўстимдан бир дастхат ахтариб боқсам,
Кўксимга босилган чўғларни кўрдим.

Шукр, тупроқ олсам, олганим олтин,
Лол қолдим бундайин илоҳий ҳолдин:
Елкамга санчилган тиғлардан, олдин,
Руҳимга қадалган тўғларни кўрдим.

21.04.2020

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

09 Jan, 05:26


#шунчаки гап

Кузатишимча, одамлар ўзларининг манфаатлари туташган объектларни, одамларни чўнг бир садоқат билан ҳимоялайди.

Қорани оқлаб беради, гуноҳкорни фариштага айлантиради.
Бу жараёнда ҳатто энг адолатли деб ўйлаганларинг ҳам дош беролмаслиги мумкин.
Одамзод шунинг учун ҳам ваколатли, имкониятлари кенг, бадавлат шахс бўлишга интилса керак.

Ҳар қандай одамни тиз чўктирадиган қудрат нима???

Шу саволимга, афсуски, жавоб топгандекман. 😔😉


@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

09 Jan, 04:32


#хушхабар 📢🤗

Президент давлат стипендиясига муносиб кўрилган 20 нафар магистрантларнинг 13 нафари қизлар экан. Ҳеч бирини танимайман, лекин хурсанд бўлдим. Давлат хизматчисидан кўра, бир фуқаро, опа сифатида қувондим.

Таълим олиш, ўқиш барибир энг тўғри йўл. Юқори натижаларга эришаётган инсонда сиёсий амбициялар, етакчилик режаси, соғлом маънодаги бошқарувчилик орзуси бўлиши мумкин.

Насиб бўлса, зўр аёл кадрлар бўлиб, Ватанни ривожлантирасизлар, олтин заҳира кадрлар фақат заҳираларда қолиб кетмаслигини исботлаб, Ўзбекистоннинг аёл раҳбари қандай бўлишига намуна бўласизлар, деб умидланамиз!

Муборак бўлсин, қизларжонлар🙏

🫢🫠Узр, йигитларни ҳам табриклайман (😇😀ҳаяжонланиб, эсимнан чиқипти😜)
Муборак бўлсин, укажонлар🙏


@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

08 Jan, 18:34


Хайр-хуш

Кўксимнинг қафасидан учган қушим, алвидо,
Жаннатнинг айвонида кўрган тушим, алвидо,
Бахтнинг нақдлиги ёлғон, аҳднинг нақдлиги ёлғон,
Насияга қолган эй, хайр-хушим, алвидо.

Сен баҳорга ошиқ қуш, мен кузи келган боғман,
Ўз бошидан қум сочган, хазон сочган носоғман,
Каттақўрғоний тоғман, Ноқис* бобомдек доғман,
Ранги яшилим кетиб, учди ҳушим, алвидо.

Ҳой, манзил маконсизим, қайга борсанг, яхши бор,
Ортингда бўзлаб қолган бир ғариба бахши бор,
Ёдингда тут, сен ўпган пешонамнинг нақши бор,
Маликаман, қулимга тушди ишим, алвидо.

Биз кузда айро тушдик, кузда гуноҳ борми, айт?
Севиб термулиб турган кўзда гуноҳ борми, айт?
Мен ўлдирдим бу ишқни, лекин гувоҳ борми айт?
Бир нохуш тун тушимда тушди тишим, алвидо.

Зор эдим, висолимга ҳар дам зорлигинг учун,
Меҳрибонлигинг, ҳар дам ҳамдам ёрлигинг учун,
Бу дунё азиз эди, бир сен борлигинг учун,
Қолмади бу дунёда азиз кишим, алвидо.

Жаннатнинг айвонида кўрган тушим, алвидо.

05.09.2024 йил

*Ноқис-"Ишқингда доғман" ғазали муаллифи

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

08 Jan, 10:00


#тавсия


Азизлар, бу кинони албатта кўринглар🙏📢
Тўғри, оддий балки примитивроқ ҳам. Лекин, нимадир жуда яхши 🙏😇

🤔шунчаки гап

✔️😇🫠Жуда ёруғ, позитив, муросали ва ҳатто исёнсиз яшагинг келади...
✔️😔🤨Афсуски, жамиятнинг саёз кўлчалари, одамчалар ва уларнинг ўз қиёфасизликларини яшириш учун қалқон қилаётган маломатлари сенинг ҳаёт қўшиғига жўр бўлиш истагингни Исёнга айлантиради.  Курашиш эса азиз умрингни ейди.
✔️🙏😔 Нега бир биримизга чиройли яшашга ёрдам бермаймиз? Нега фақат маломат? 
✈️🪐 Учиб кетиб бўлмайдику!
Нимадир қилиш керак, нимадир...

Шунақа исёний саволларга унча-мунча жавоб бор шу кинода. 👆

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

08 Jan, 05:24


Josuslik o‘layotgan kasbdir, uning o‘rnini endi matbuot egallamoqda – Oskar Uayld iqrorlari

Atigi 46 yil umr ko‘rgan adibning hayoti ham, ijodi ham murakkab.

Batafsil:
https://oyina.uz/uz/article/3357

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Instagram | X | YouTube

Guljamol Asqarova

08 Jan, 05:08


Assalomu alaykum, azizlar!
Finlandiya o'rmonlaridan esdalik.
Guljamol Asqarovadan go'zal she'r!

@sitorabonu_audiolar

Guljamol Asqarova

07 Jan, 19:01


https://youtu.be/w_8xK_9NgKY?si=pwcpq-rWNQo-vyni

Guljamol Asqarova

07 Jan, 16:33


Муқимиёна

Бир ишқ кечди, руҳинг янглиғ афсунгар,
Табассумим каби тоза, самимий.
Сенинг севмай қўйганингдек муқаррар,
Менинг севиб қолганимдек табиий.

Бир тоғ эдим, сенга қирдек туюлдим,
Кўзларингга қўрғошиндек қуйилдим,
Ва олмадек буғзимдан жим сўйилдим,
Товонидан сўйилгандек Насимий.

Ишқ риштаси жодир  одам наслида,
Сенга ёмон боғландим ишқ фаслида,
Менинг бобом бўлса керак аслида,
"Ҳар ердаким умид этган Муқимий".*

Кетди оҳор - ўчди чеҳрам ранги, ёр,
Сенда эса яшил ишқнинг жанги, ёр,
Тушунаман: келганида янги ёр -
"Ёд этилмас қадрдонлар қадимий."*

Авзойи кўп бузуқ экан бу чархнинг,
Бозорлари кўтармади ҳеч нархни,
Кел, жаннатга айлантир шу дўзахни,
"Эй истиғно фирдавсининг насими"*.


***Муқимийнинг "Ёдимга тушди" ғазалидаги сатрларига ишора.


17.09.2024 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

07 Jan, 02:40


https://youtu.be/7R2EQmucN1A?si=Kd7GSU_EPiRLQW_J

Guljamol Asqarova

05 Jan, 20:37


Ҳаёт манзумаси

Мен гуллар ҳақида шеър ёзгим келар,
Нафис капалаклар ҳақида яна.
Уфқдан бош кўтарган қуёш ва денгизга ботаётган қуёшни кузатганларим  ҳақида ҳам.

Онамнинг чеҳрасида балқиб турган маҳзун бир нурни шеър қилгим келар.
Шуълани, камалакни ҳалинчак қилиб олган қизалоқ ҳақида ҳам.
Вужудимда ўзидан олдин орзуси туғилар  гўдак ҳақида  ёзсам дейман...

Дераза даричасидан тушиб турган шуълани бир гулдастадек эшигимга қистириб қочади ҳаёлим. Шу инжалик ҳақида ёзсаммикан?

Заррин нур толаларига,  оппоқ чечакларга,  дилбар дарахтларга, суманбарларга, атирлар ифорига,  қушлар чаҳ-чаҳига тўлиб ётган дунёда нега мудом ғамгин сатрлар айтамиз, эй кўнглим!?
Тинглай олмоқ саодати, ҳис этмоқ нашъу намоси, энтиктирар эҳтирос овозини  танийсанку, эй сийланган кўнглим!

Кел,  сочларни тараган бармоқлар ҳақида ёзамиз.
Ва  соғинчга тўла кўзлар ҳақида.
Баҳорий тароват таралиб турган боғларни куйлаймиз, кел.
Азиз дўстларнинг азиз  дийдорини, жонбахш суҳбатларию қадаҳлар жаранги  каби нафис кулгуларини шеърга соламиз, кел, кўнглим!

Азали ва абади ишқ, муҳаббат бўлган, эй кўнглим!

Кел, оққушлар, чағалайлар, тўлқинлар, қизғалдоқлар билан севишамиз.

Оппоқ нурлар, илоҳий ҳузурлар, ёниб турган миллион шамга, милярд юлдузга макон бўлган эй шоҳаншоҳим, эй маликам!
Яратганнинг энг олий кашфиёти эй Кўнглим!

Барибир бу дунёнинг ҳадди ҳадсизликдир,
Сарҳади сарҳадсизлик,
Поёни поёнсизлик,
Маъноси муҳаббатдир!
Яъни, моҳият сен ва менмиз, кўнглим!

Оламлар чорраҳаларини туташтирамиз, дунёлар ўртасидаги нафис ришталарни боғлаймиз, бир-бирига интиқ соҳилларни  топиштирамиз.
Тинчлик битимларини имзолаймиз одамларнинг қалбида,  меҳрдан ипакдек  майин ришталар ўтказамиз давлатларнинг сарҳадларида.

Гўдакларга берамиз ер шарини, копток қилиб ўйнайдилар.
Жажжи бошмоқчаларнинг изларига тўлдирамиз ер юзини...
Миттичаларнинг кўзмунчоқдек кўзларига термултирамиз башарни.
Ва тозаришни бошидан кечирар дунё.

Ооо, қара, қанча гўзалликлар мунтазир бизга, эй зарифим!

Сени яхши кўраман, Кўнглим!

05.01.2025

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

05 Jan, 16:10


Бир шоир аёл ҳақида (2)

Жудаям бўм-бўшман, мени тўлдиргил
деб ҳечам айтмайман, тўлмоқчимасман!
Кучли аёл бўлиб туғилганим йўқ,
Кучли аёл бўлиб ўлмоқчимасман.
Азизим, мен кучли аёл эмасман!

Қимтиниб турмадим, ожиз бўлмадим,
Лекин, кимдир мени асраса дедим.
Нечун қўрғошин деб ўйлайсан мени,
Ахир менам бир гул бўлмоқчи эдим.
Тушунгил, мен кучли аёл эмасман!!!

Гулжамол Асқарова
🎙 Елроз

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇
https://t.me/Elroz_navolari

Guljamol Asqarova

04 Jan, 18:51


Бир шоир аёл ҳақида (2)

Жуда ҳарирлашиб қолди юрагим,
Анча хиралашди тасаввурларим,
Қара, ҳалимлашди қилич феълларим,
Совуқлашиб қолди кўксим қўрлари...
Азизим, мен кучли аёл эмасман!

Келиб кўр, озодман ишқинг сеҳридан,
Қара, қўлларимнинг бемажоллигин,
Ювилиб, йўқолди сенинг қаҳрингдан,
Гулжамолнинг гулжамоллиги...
Азизим, мен кучли аёл эмасман!!!

Эшитяпсанми мени, ҳис қиляпсанми,
Бекатсиз йўлларда пиёда келдим.
Қирқ йилки, ҳеч кимга суянганим йўқ,
Қирқ йилки, бир қўрқинч рўёда келдим.
Азизим, мен кучли аёл эмасман!!!

Жудаям бўм-бўшман, мени тўлдиргил
деб ҳечам айтмайман, тўлмоқчимасман!
Кучли аёл бўлиб туғилганим йўқ,
Кучли аёл бўлиб ўлмоқчимасман.
Азизим, мен кучли аёл эмасман!

Қимтиниб турмадим, ожиз бўлмадим,
Лекин, кимдир мени асраса дедим.
Нечун қўрғошин деб ўйлайсан мени,
Ахир менам бир гул бўлмоқчи эдим.
Тушунгил, мен кучли аёл эмасман!!!

04.01.2025 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

04 Jan, 08:13


Бу ишққа...

Жомман! Кут, тўлгунимча,
Сен йиғла кулгунимча,
Чекайин ўлгунимча,
Гар ишқинг зулм бўлсин.

Ишқим ҳайф, увол мени,
Висолим завол мени,
Ҳой, йўлингга сол мени,
То йўлинг йўлим бўлсин!

Айт, нега жоним бўлдинг,
Жону жаҳоним бўлдинг,
Сенку султоним бўлдинг,
Ҳисларинг қулим бўлсин!

Ўртамизда тоғ қолди,
Сендан қалбда доғ қолди,
Мендан сўлғин боғ қолди,
Боғларинг сўлим бўлсин.

Балиқ бўлай, тут мени,
Ё балиқ бўб ют мени,
Бор... дўзахда кут мени,
Бу ишққа  ўлим бўлсин!


2022 йил, ёз

Расм муаллифи ёш мусаввир Дилнура Аҳророва

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

03 Jan, 20:08


#ҳолат

ТАВБА ЭШИГИДА

Ҳамиша айбдорман, гуноҳим қўша:
Ташим хироману ичкаримда дод.
Ўйлайман, мен кимман?
Менми, мен ўша –
Тавба эшигида қантарилган от...

Ҳалима Худойбердиеванинг "Тавба эшиги" шеъридан🙏


@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

03 Jan, 15:58


Озодлик

(Бир бурда ҳуррият ҳам чириб битмасин ногоҳ, Эрк соҳибларин эмас, эрк қулларин тилида.
М. Эрнандес)

Ичар жомим бугун қалқиб турибди... 
Асабларим салқиб-салқиб турибди...
Ғам тоғини шундоқ йиқитай десам, 
Орқасида гулдай халқим турибди.

Гулни тоғлар эзса халққа на дейман,
Ғам мунчоғин тизса халққа на дейман. 
Туркнинг қони томирларимдан эмас, 
Кўзларимдан сизса Ҳаққа на дейман?

Ким куяди кетсам қайтмаганимга,
Ким ишонар кўнгил сайдлаганимга.
Бугун фақат ишонавер, жон халқим, 
Айтганимдан кўра айтмаганимга.

Озодликни тузум олиб келармиш,
Ким айтади, зулм олиб келармиш.
Отам айтар: агар ОЛЛОҲ, истаса,
Маним битта сўзим олиб келармиш.

...Шу бир сўзга келтиргали қўймангиз,
Ва шу сўзни бой берганни қўймангиз. 
Айтилган сўз — кишанланган эрк бўлур, 
Шу бир сузни айттиргали қўймангиз.

...ўларимда кетсин, майли, буғзимда, 
ОЗОДМАН деб айттиргали қўймангиз. 
ОЗОДМАН деб айттиргали қўймангиз.

1998 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

03 Jan, 09:38


Йил боши тасаввурлари

Эй Худо,
Кўнглимни равшан қил,
Ичимни гулзор қил, ёвшан қил,
Руҳимга ишқ ила сайқал бер,
Жисмимни бир гули бадан қил,
Ишқингни жисмимда маъдан қил.

Эй Худо,
Тароват бер менга,
Бир таскин, тиловат бер менга,
Бўшлиқман, тўлдиргил нур билан,
Ҳаловат, ҳаловат бер менга.
Руҳимни энг яшноқ чаман қил.

Кўзимдан қайғуни қувиб сол,
Руҳимни нурларда ювиб ол,
Мен сени азалдан севаман,
Сенам тоабадга севиб қол.
Ишқни ёр бўйнига каман(д) қил.

Худоё, йўлимни равон қил!


***
Собитлик бер дину давлатга,
Мазлумлар кўнарми даъватга?
Шоҳ, беку тўрага инсоф бер:
Лаънатга қолмасин, лаънатга...
Нафсин ер, назарин осмон қил!

Бир шоир туш кўрар ўнгида,
Қилич бор кўзининг мўнгида,
Мусофир жисмининг сўнгида
Ватаннинг байроғин кафан қил.

Ўғлон бер- мардларнинг сарасин,
Тузалсин кўнглимнинг яраси,
От чопиб элига ярасин,
Боламга руҳимни саман қил.

Худоё, ватанни Ватан қил!

03.01.2025 йил


@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

01 Jan, 12:14


"Телба-телба изладим"
1998 йилларда ёзилган шеър.

✍️Гулжамол Асқарова шеъри
🎙Дилмурод Шер ижроси

Guljamol Asqarova

01 Jan, 08:24


Сенга оддий тилак

Азизим, қувончга тўлиб юр,
Ҳар лаҳза бахтиёр бўлиб юр,
Мен мағлуб, сен доим ғолибсан,
Мени кўп йиғлатдинг...
Кулиб юр.

Умримда хатосан, узрсан,
Боғланган риштани узурсан,
Мен борки жойда беҳузурсан,
Мен йўқман, сен ҳузур қилиб юр.

Қадрим кўп топталди пойингда,
Ўйлама, ҳаммаси жойида.
Қадримнинг йўқлиги - қоида.
Фақат сен қадрингни билиб юр!

Кўзларим йиғидан хумордир, 
Юрагим илоҳий тумордир,
Истасанг, от уни тупроққа,
Истасанг, бўйнингга илиб юр.

Азизим,
бахтларга тўлиб юр,
Мени кўп йиғлатдинг...
Кулиб юр.

31.12.24 й

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

31 Dec, 20:40


ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН 🙏🎄

Азиз обуначиларим, мухлислариму, шунчаки кузатувчиларим, балки умуман кузатишга вақти йўқларим😉😄

2025 йил хушкайфият,
баланд ва озод руҳият бахш этадиган йил бўлсин, ичимизга чироқлар ёқсин. Кайфиятсизликларимиз, тушкунликларимиз (бўлса) ўрнини чин шодликлар эгалласин🤲✍️

Уйимизда, ишхонамизда, жамиятимизда  инсоний фазилатларимиз, салоҳиятимиз қадрлансин.

Юртдошларимиз ҳаётида ёмон кунлар бўлмасин, халқимизга тақдир саҳийлик қилсин.🤲🙏

Ўзимга соғлик, илоҳий шавқ, илҳом тилайман, исёнларим ўрнини меҳр ва муҳаббат тўлдиришини сўрайман😉🤲✍️

Янги йилнинг қадамлари қутлуғ келсин.🎄👣

Guljamol Asqarova

31 Dec, 14:59


#байрам муборак бўлсин

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
Ҳисобли умрдан йил ўтди яна,
Қорлар ёғиб ўтди юрак устига.
Қачондир дилини оғритгандим, лек,
Узр сўрамадим эски дўстимдан.
Ҳисобли умрдан йил ўтди яна,
Бир пайса пасайди умр – ёнган шам.
Мен Уни кўрдим ва қарамай ўтдим,
Қарамасдан ўтди эски дўстим ҳам.

Шундоқ, гиналарда ўтмоқда умр,
Гарчи меҳр эди ҳаёт матлаби.
Янги йилдек кутиб бир-биримизни,
Сўнгра жим унутдек эски йил каби.

Дўстларим даврага осмонни чорланг,
Давралар гўзалдир тилаклар билан.
Келинг, янги йилга кириб борайлик,
Аразсиз, гинасиз юраклар билан!

Яқинроқ ўтириб бир-биримизга,
Омонмисиз дейлик, аҳвол сўрайлик.
Келинг, гап-сўзнимас, миш-мишларнимас,
Юрак овозини тинглаб кўрайлик!

Дўстларим, минг шукр, қуёшни кўриб,
Ҳар куни офтобга ёрлигингизга.
Раҳмат шу давралар ва дийдор учун,
Минг бора ташаккур борлигингизга.

Дўстлар руҳингизни баланд кўтаринг,
Бугун севмоқ фасли, севилмоқ фасли.
Янги йил – қалбларни қорларда ювиб,
Юракни тозалаб олмоқдир асли!

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

30 Dec, 18:25


https://youtu.be/Sxk1hKy3nd0?si=e3sF3z0sewGQWG89

Guljamol Asqarova

28 Dec, 17:52


Дунёнинг баъзан норасолиги ҳақида


Биламан, биламан, ҳаммаси майда,
Ғариб истакларга бандимиз, афсус.
Илоҳий шавқ қайда, нур, шукуҳ қайда?
Нечун боғимиздан кетмаётир куз?

Ташимда тутқунман, ичимда озод,
Ботинимда хослик, зоҳирда жўнлик.
Кундузлар куламан, кечаларим дод,
Кўзгуга айтаман: биз нега кўндик!?

Кўндик, олчоқларнинг қўллари узун,
Кўндик, очкўзларнинг қўлида жилов.
Кўрдик, ҳузурларни енггандир ҳузун,
Билдик, ночорларга тўланмас тўлов.

Дунёни тузмишдир соҳиби қудрат,
Ва бизга бахш этмиш бу зим-зиёни.
Даҳолар, шоирлар, пайғамбарлар ҳам,
Тузата олмади хаста дунёни.

Мазлумлар айтадир ул қасос куни:
Биздан дуо бўлсин, пайғамбарларга...
...Энди бу тузалмас дунёи дунни,
Ўраб қўйган маъқул гулчамбарларга.

Гулжамол Асқарова
🎙 Елроз

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇
https://t.me/Elroz_navolari

Guljamol Asqarova

27 Dec, 18:19


Bormisiz, omonmisiz!
#25dec #madaniyat

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Guljamol Asqarova

27 Dec, 15:08


https://youtu.be/jprLt5MkH-w?si=NUy-HzaVWOZlnaKc

Дилноза Кубаева "Раҳмат, қўлларимдан тутганинг учун" шеъримни ўқиганлар. Ва шеър мен ҳурмат қиладиган бу ажойиб жуфтликка жуда мос тушган. Раҳмат 🙏

Guljamol Asqarova

27 Dec, 13:07


***

Ким келмоқчи бўлса, юрагим очиқ,
Ким кетмоқчи бўлса, очиқ дарвозам.
Келмоқчи бўлганнинг қадамин сезгум,
Кетмоқчи бўлганлар, қилинг овоза.

Ҳар одам бир уйдир ва сўнг бир қабр,
Деворларим нурар... қўрқув туймам мен.
Руҳи руҳим аро нурлар йўлловчи,
Бир дўстнинг ташрифин  кутган уйман мен.

Қадами қутлуғлар, марҳабо сизга,
Хуш келинг, гулзорлар гулласин сархуш.
Сенинг ҳам парвозинг хайрли бўлсин,
Эй, мендан кетишни истаётган қуш.

Энг гўзал манзиллар чорласин сени,
Энг баланд кўшкларда қўним топ, илло.
Дунёни ҳушидан айириб кетгил,
Дарахтларинг гуллаб, боғларинг гуллаб.

Не дердим, энди то қиёматгача,
Руҳинг зулфагини қоқар  овозам.
... Келмоқчи бўлганга юрагим очиқ,
Кетмоқчи бўлганга очиқ дарвозам.

Гулжамол Асқарова
🎙 Елроз

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇
https://t.me/Elroz_navolari

Guljamol Asqarova

27 Dec, 07:54


NЕGA SHOIRLAR DЕVONA BO‘LADILAR?


She’rni tahlil qilish juda ham go‘zal qizning kiprigini sanash bilan baravar. Kiprik sanashga berilib ketib, go‘zallikning asl mohiyatidan bexabar qolasiz.

Ibrohim G‘AFUROV

Guljamol Asqarova

27 Dec, 06:56


Шохидахон Даминова мухлисимлигини айтиб, шеърларим ҳақида, меҳри ва ихлоси ҳақида ийманибгина гапира бошлаганларида ҳайратланмадим. Хурсанд бўлиб, қараб турдим.
Чунки, Худога шукр, мухлисларим меҳри изҳорларида яшайман🙏

Лекин Шоҳидахоннинг Жазо калониясида ишлашини билиб, ҳайратландим. Соҳа қаттиқ, лекин шеърни яхши кўриш учун юмшоқ юрак керак аксарият ҳолларда. Шоҳидахон, сизга нафақат мени шеърларим, балки адабиётга бўлган эҳтиромингиз учун раҳмат 🙏

Соғ саломат бўлинг 🙏

Guljamol Asqarova

27 Dec, 06:26


Йил аёли 2024 тадбири бошланди, қисқаси😉🤗

Guljamol Asqarova

26 Dec, 18:38


ИШҚСИЗлик
Мен кўп қувончларни истадим Сиздан,
Мудом қалбингизга озорлар бердим.
Сиз мени кечиринг, нажот йўқ куздан,
Балки кўнглингизга кечикиб кирдим.

Балки бу туйғулар ўлдирар мени,
Балки хароб этар бу ҳаяжонлар,
Сизсиз ҳаётимга бахт ҳам кирмади,
Сизсиз шаънсиз экан бу шараф, шонлар.

Жоним, ялинаман мен билан қолинг,
Кетманг, узоқлашманг ҳатто бир қадам.
Билинг, ҳар нарсадан эмас аслида,
Ўлса — ишқсизликдан ўлади одам.

2009 йил
@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

26 Dec, 10:31


«Пей много кофе, носи яркую помаду
и никогда не соглашайся на жизнь,
которая тебе не нужна»

Моника Беллуччи

Guljamol Asqarova

26 Dec, 08:20


Дилноза Кубаевани кузатганим сари зиддиятли шахсларим рўйхатига киритяпман...Кеча спектаклдан кейин ҳам уни кутиб турган мухлислари кўплигини кўриб яна шу рўйхатим эсимга тушди...
Миллий театримиздан чиқиб, Хадра атрофида, менга жуда қадрдон бўлган Навоий кўчаси бўйлаб пиёда юриб, Маъсума Қориеванинг ўта аччиқ қисмати учун қайғуга чўкдим, ҳаёлларга чўмдим. Бу аёл образини яратган Дилноза ҳақида ҳам ўйладим...
Дилнозанинг зиддияти: Рамкаларни ёмон кўради, лекин муросани эплайди. Улуғворликка, виқорга ва киборликка дахлдор, лекин халқ ичига кирганида ҳатто ғарибни ҳам бағрига боса олади...Юраги ҳам чеҳраси ҳам жуда очиқ, лекин аслида жудаям ўзига чўккан. Доим юзи кулиб туради, лекин Ҳалимаи жаҳонимиз айтмоқчи "ташим хиромону ичкаримда дод...".
Бу рўйҳатни кўп давом эттириш мумкин. Ва балки мен уни билиб бораётганим учун бугун шу хаёллар ўтаётгандир.

Дилнозахон билан замондош, дўст ва қадрдон эканимдан хурсандман ва фахрланаман аслида. Соғ саломат бўлсин!

Кеча спектаклларга кириб туришимиз шартлигини ҳам англаб чиқдим. Чунки, тарих, ўтмиш, келажак, ҳаёт, ўлим, муҳаббат,изтироб,  нафрат, эзгулик, нур ва шукуҳ...Буларнинг барчаси театр деган азиз манзилда мужассам...Яратганни, эзгуликни, моҳиятни, маънони англашнинг йўллари кўпдир эҳтимол...Лекин, бу англаш манзилига театр орқали ҳам бориш мумкин. Балки, буюк Баҳодир Йўлдош айтганларидек: Барча театрларнинг саҳналари қиблага қараб туради" ростдан.

Кеча яна бир хаёлий қадрдоним - дунё тан олган театр ва кино юлдузи севимли санъаткорим Ингрид Бергманнинг кундаликларини Dugonalar Jurnaliмизда эълон қилганимни эсладим.

Кейинроқ унинг баъзи эсталикларини ҳавола этаман...

Guljamol Asqarova

26 Dec, 08:19


Пиёда хаёллар

Дилноза Кубаева аслида севимли актрисам, эндиликда ижодий ва руҳий, юраги уйғун қадрдоним ҳам.

Кеча ёзувчи Исажон Султоннинг “Маъсума“ романи асосида олинган биринчи ўзбек актрисасининг фожиали ҳаёти ҳақидаги спектаклга таклиф қилинганим учун киргандим. Маъсума ролини Дилнозахон ижро этган.

...Спектаклда Дилноза роль ижро этмайди, у қаҳрамони туйғуларини, қайғуларини, тақдирини яшайди. "Ўз тақдирингни яшолмайсану одам, оғир тақдирларни яшаш бу қизнинг ҳарир юрагига ва руҳиятига, жисмига оғирлик қилмасмикан?", деб куйиниб ўтирдим.(Синглимку ахир)

Лекин, юксак истеъдод соҳиблари юкни кўтара олади. Ва баъзан заргарликда сайқал  оғир ва юкли жиҳозлар асосида берилиши мумкин. Бу азобли тақдирларни яратиш Дилнозани сайқаллашини ўйлаб, тинчландим.

(давоми👇

Guljamol Asqarova

26 Dec, 07:08


#ёднома

Биринчи актриса Маъсума Қориева ҳақида

.. Шу тариқа меҳрибон она, ажойиб актрисадан айрилдик. Воқеадан хабар топишимиз билан театр директори Собир Азизов Москвага жўнади. Маълум бўлишича, жасадни самолётга олмаган, поездда ноқулай бўлган. Натижада жасадни куйдиришга қарор қилинган. Шундай қилиб, ажойиб қалбли она, ўзбек халқининг катта актрисаси кул қилиниб, кичик бир идишда келтирилди. Биз мотам маросимини тўрт кишининг ҳалокатига бағишладик. Уларнинг бирортаси  ҳам ўз ажали билан ўлмаган эди. Тўрт киши,(яъни эри, икки ўғли ва Маъсума) га бир қабр қилдириб, ўша идишдаги хокни қўйиб, қабр тепасига тўрталасининг исмини ёздирдик. Ҳамон уни “рамзий қабрлар” сифатида зиёрат қилиб турамиз.

... Шундай саховатли қалб эгаси, ёшларнинг онахони ва устози, тажрибали актрисанинг 43 ёшида вафот этганини эсласам, кўзларимдан ёш қўйилиб, ўзимни қўярга жой тополмай қоламан.

Зикир Муҳаммаджонов, Ўзбекистон Қаҳрамони

«Жаҳон адабиёти» журнали, 2018 йил, 3-сон

Guljamol Asqarova

26 Dec, 04:05


***

Ким келмоқчи бўлса, юрагим очиқ,
Ким кетмоқчи бўлса, очиқ дарвозам.
Келмоқчи бўлганнинг қадамин сезгум,
Кетмоқчи бўлганлар, қилинг овоза.

Ҳар одам бир уйдир ва сўнг бир қабр,
Деворларим нурар... қўрқув туймам мен.
Руҳи руҳим аро нурлар йўлловчи,
Бир дўстнинг ташрифин  кутган уйман мен.

Қадами қутлуғлар, марҳабо сизга,
Хуш келинг, гулзорлар гулласин сархуш.
Сенинг ҳам парвозинг хайрли бўлсин,
Эй, мендан кетишни истаётган қуш.

Энг гўзал манзиллар чорласин сени,
Энг баланд кўшкларда қўним топ, илло.
Дунёни ҳушидан айириб кетгил,
Дарахтларинг гуллаб, боғларинг гуллаб.

Не дердим, энди то қиёматгача,
Руҳинг зулфагини қоқар  овозам.
... Келмоқчи бўлганга юрагим очиқ,
Кетмоқчи бўлганга очиқ дарвозам.

13.06.2023

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

25 Dec, 09:41


Корпоратив этика – муҳим нарса.

Alisher Sadullaev дан бир видеоиқтибос айланяпти: "Ғалаба – жамоаники, масъулият шахсларники" деган.

Жуда тўғри гап.
Мен давлат хизматига кирган илк пайтларимда бир одам (менга устоздек) айтган эди: "Ютуқлар ҳақида гапирганда, "мен" эмас, "биз" дейиш керак".

Тизимнинг муваффақиятида алоҳида шахсларни биринчи планга чиқариб сабабчи қилиб кўрсатишнинг икки хавфи бор:
1) ўша шахслардан бошқа ҳаммада рағбатни ўлдириш;
2) жамоавий ҳамжиҳатликка путур етказиш орқали истиқболни хавфга қўйиш.

Унақа қилманглар!

Шаҳноза Соатова

https://t.me/shahnozxon

Guljamol Asqarova

24 Dec, 18:06


#anons
#premyera

"Mahalla" telekanalida dublyaj qilinib, namoyish etilayotgan yana bir ajoyib kino - "MUALLIM"

◀️ "Muallim" b/f
🗓 28-dekabr, Shanba kuni
23:00 da

"Mahalla" telekanalida tomosha qiling!

💬 Facebook 📸 Instagram Telegram 📹 YouTube

Guljamol Asqarova

24 Dec, 10:03


ОТАМГА

Дайровотни сув босибди-ку,
Отам дилтанг бўла бошлайди.
Отам дилтанг бўлгани сари,
Юракка дард тўла бошлайди.

Мен биламан, Дайровот — онам.
Шунда бизнинг ризқу рўзимиз,
Отам қўлин қадоқ айлаган,
Кетмон эмас, бизнинг кўзимиз,

Ариқлардан, шовотдан ўтиб,
Отам даштга чиқиб келади.
Бағри каби кенг даласига
Дардларини экиб келади.

Эй, Дайровот! Отам макони,
Дардим сенда кезиб юради,
Мен бўлмасам отажонимга
Дарёлар чой дамлаб берами?!

Мен омонлик тилайман фақат
Отамни сен асрагил, Тангрим
Омон бўлгил, омон бўл доим
Дайровотда сув кечиб юрган,
Офтобларда куйган юрагим —
Омон бўл доим,
Отажоним!

1993 йил.

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

23 Nov, 10:21


Саҳролардан келдим, чўллардан келдим...

Guljamol Asqarova

23 Nov, 07:40


#иқтибослар

*Адабиёт одамлари жуда ғурурли бўлади, айланай👍🤗

*Адабиёт қадрни яхши кўради🤗👍

*Истеъдодсиз одамларнинг мукофотланиши адабиётни қадрсизлантиради. 👍🤗😉

*Ёш ижодкорларга битта гап: Ўзидан кечмаслик ва ўзини рад этмаслик!
Ўзини сотмаслик!!!
Топдим😉🤗


Усмон Азим👆

Бу суҳбатни албатта тингланг👆🙏

Guljamol Asqarova

23 Nov, 07:38


https://youtu.be/r8V7EwoYtIU
https://fb.watch/w0fkA_dP6-/

Guljamol Asqarova

22 Nov, 11:03


#ҳолат

Даврон ғамидан кўзимни гирён кўрдим,
Ҳар ранжу бало борки, беармон кўрдим,
Нуҳ мингга кириб, кўрган эди бир тўфон,
Мен Нуҳ эмасам-да, минг тўфон кўрдим.

Паҳлавон Маҳмуд рубоийси

Guljamol Asqarova

22 Nov, 09:43


15.04.2024

youtube https://www.youtube.com/channel/UCPzUf93AsTeXbErTw09RsTA

Instagram https://www.instagram.com/invites/contact/?i=2y1tbeok6i60&utm_content=mf5

"Ассалом Ўзбекистон" тонгги дастурининг бугунги сони.

Гулжамол Асқарова ва Дилноза Кубаева иштирокида🙏🙏

Дастур масъулларига, бошловчилар Наргизахоним ва Ойбекжонга миннатдорлик билдираман🙏

#Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

22 Nov, 06:53


Гулноз Мўминова шеърияти – бу аёлнинг нафақат руҳияти, балки жамиятдаги ўрни, ижтимоий адолат ва инсоний қадр-қиммат ҳақидаги мулоҳазаларини ифода этувчи бетакрор адабий ҳодисадир. Унда тириклик ва ўлим, тақдир ва эркинлик, гуноҳ ва кечирим каби умумбашарий мавзулар қаламга олинади. Бу шеърлар ўқувчига нафақат эстетик завқ беради, балки ҳаёт ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга ҳам ундайди. Гулноз Мўминова замонавий аёлнинг овози бўлиб, у ўз ижодида аёлларнинг қудратини, оғриқларини ва интилишларини кўрсатади.

«Ҳаво» тўпламидаги шеърларга мулоҳазалар:
https://telegra.ph/MU%D2%9AADDASLIKDAN-ZHUDO-B%D0%8ELGAN-ODAM-11-21

Guljamol Asqarova

22 Nov, 05:22


22 ноябрь- севимли Дилноза Кубаева туғилган кун

Қадрли Дилнозим, жоним синглим, гўзалим, чиройлим, истеъдоди юксагим🙏

Туғилган кунингиз муборак бўлсин 🙏
Сизни севарлар кўп, қалбингиз, иқтидорингиз, чеҳрангиз файзининг мафтунлари кўп. Янаям кўп бўлсин🙏

Худо берган истеъдодни сайқаллаш, умумбашарий изтироблару ҳисларни ифода эта олувчи асарларда яшаш, дунёнинг дилбар ва чўнг иқтидор соҳибаси бўлмиш эътиборли аёллари сафида саналиш бахти ёр бўлсин!

Ўзбек халқининг, ўзбек аёлининг  чеҳраси, аёл зотининг улкан қалби, муҳаббати, қувончу изтиробларининг жаҳоний ойнаси бўлинг!

Чеҳрангиз ва истеъдодингиз қуёшидан қалбларимиз баҳра олсин!

Аёлликнинг жамики бахтларини, инсоний саодатларни тилайман.

Яна бир бор таваллуд айёмингиз жами яхшиларга муборак бўлсин!

Меҳр билан,

Гулжамол опангиз🙏

https://t.me/Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

21 Nov, 17:12


Туркияда нашр қилинган шеърий тўплам етиб келди. Сифатли китоб бўлибди. Муаллифларнинг сара шеърлари танлаб олинган. Таржимон ва ташаббускор Рухсора Нурга ташаккурларимиз.

Guljamol Asqarova

21 Nov, 09:15


Женщина -- как Театр !!!
Сегодня -- Комедия,
Завтра -- трагедия ,
А послезавтра -- Гастроли....
Быть как стебель
И быть как сталь,
В мире, где мы так мало можем.
Шоколадом лечить печаль
И смеяться в лицо прохожим !!!

Марина Цветаева

Guljamol Asqarova

20 Nov, 03:07


Эй, Ҳаёт!

Бир ҳаёт истадим, гул-гулгун ҳаёт,
Етмиш минг жилоли кўп рангин ҳаёт,
Кел, бир очилайлик, эй ғамгин ҳаёт,
Мен ахир бағрингга гул бўлиб келдим.

Ошиқ минг оҳангга солар ўзини, Асранганлар асраб қолар ўзини,
Кўрлар, кўрмаганга олар ўзини,
Йўлин йўқотганга йўл бўлиб келдим.

Қайғулар юзига эшик ёпдим: қарс!
Шодон рақсга тушдим, ғамга қасдма-қасд.
Руҳим майхоналар ичра маст-аласт,
Ишқ деган пиримга қул бўлиб келдим.

Бошимни боғлаган ул бебош қани?
Ҳеч ёрлик қилмаган бағритош қани,
Энди кўролмасин мендан бошқани,
Кўзларига тортинг, мил бўлиб келдим.

Қуч мени, нафасинг сезай ман ҳаёт,
Бағринг жаннат эмиш, кезай ман ҳаёт,
Бездирсанг ҳам сени безайман  ҳаёт,
Бу дилсиз дунёга дил бўлиб келдим!

Мангу сўлмайдиган гул бўлиб келдим!

04.11.2024 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

19 Nov, 03:27


Ичимда

Бир жазба оҳанги ўрлар ичимда.
Чиғаноқ айтдики: дурлар ичимда.

Ютдимми ютқаздим, барчаси бекор,
Кўп шоҳу мот сурдим сурлар ичинда.

Кўрдим, кўргуликлар кўрсатиб қўйди,
Кўзимни очмадим кўрлар ичинда.

Ўзимни малика қилиб сайладим,
Ўшал пешонаси шўрлар ичинда.

Асли бир шам эдим шуьлага интиқ,
Оловлик топмадим қўрлар ичинда.

Гарчи зўрман деган даъволар бисёр,
Бир зўрни кўрмадим зўрлар ичинда.

Довучча пайтимда уздилар, нетай,
Энди ҳеч пишмасман ғўрлар ичинда.

Овчилар дастидан бу телба руҳим,
Балиқдек потирлар тўрлар ичинда.

Исрофил най чалса, менга не қайғу,
Ҳаёт қўшиғига жўрлар ичинда.

Наҳот эрк тимсоли бўлмоқ истадим,
Ҳурлиги хўрланган ҳурлар ичинда.

... Чўғланиб кетолмай гирён юрибман,
Чўлғаниб кетсайдим нурлар ичинда.

Бир илоҳий оҳанг ўрлар ичимда.
Чиғаноқ айтдики: дурлар ичимда.

04.11.2024 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

18 Nov, 11:00


Дубайда бўлган ментал арифметика мусобақасида ўз ёши доирасида чемпионликни қўлга киритган Андижонлик болакайларни мудофаа вазирлиги харбий оркестори муносиб кутиб олишипти.
Болажонлар бу кунни хеч қачон унутишмайди🤗

https://t.me/spitamen10

Guljamol Asqarova

18 Nov, 11:00


🇺🇿 Yuragimdasan Vatan!

🇺🇿 Юрагимдасан Ватан!


💻 Facebook 🖥 Instagram 📲 Telegram 💻 VK 📱 OK 📹 YouTube 🎥 Mover 🐤 Twitter 📲 Threads

Guljamol Asqarova

18 Nov, 09:34


Умид

Биламан бир кун келиб,
Руҳим оппоқ бўлгайдур.
Билмам қирқ йилдан кейин,
Ҳолим қандоқ бўлгайдур.

Хазон бўлди гулларим,
Хазон бўлди йилларим.
Бу хазонлар қайтадан 
Қачон япроқ бўлгайдур.

Гулдан яралгандим-ку,
Нурдан яралгандим-ку,
Наҳот оппоқ қўлларим,
Қаро тупроқ бўлгайдур.

Гох ғамларга тўларман,
Ай, не бўлсам бўларман.
Не бўлсам ҳам сўзларим 
Элга байроқ бўлгайдур!

2004 йил

https://t.me/Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

17 Nov, 16:22


#she'riyat

Oʻylar edim hayot bizni siylaydi deb,
Biz kuylagan qoʻshiqlarni kuylaydi deb.
Bugun boʻm-boʻsh yuragimni siylayabman,
Hayot qanday aytsa shunday kuylayabman.

Oʻylar edim soʻnmas mening gʻururlarim,
Koʻksimdagi hayratlarim, sururlarim.
Bugun qoldim ikki oʻtning ozorida,
Yigʻlayabman gʻururimning mozorida.

Oʻylar edim doʻstlarim bor, dil chogʻ etar,
Yoʻlimdagi chohlarimdan ogoh etar.
YO rab bugun bu oʻyinda oʻzib chiqdim,
Doʻstim tashlab ketgan chohdan oʻzim chiqdim.

Oʻylar edim: sevgan yorim tashlab ketmas!
Jonday sevar, koʻzlarimni yoshlab ketmas!
Oʻylar edim: men deb unday ado yoʻqdir,
Bugun undan sado yoʻqdir, sado yoʻqdir!

Oʻylar edim: togʻdek baland yashayman deb,
Qirchalarga qandoq nazar tashlayman deb.
Togʻdek choʻkdim, nelar larza soldi menga?
Bugun togʻlar, qirdek boʻlib qoldi menga...

©Guljamol_Asqarova

Eng tezkor xabarlar 👇👇👇
https://t.me/aktual_uztv

Guljamol Asqarova

17 Nov, 10:38


Ilhom Ibrohimov - Talabalik davrim | Илхом Иброхимов - Талабалик даврим
https://youtube.com/watch?v=8YXJPj2wo8s&si=qTfNERTEFx24ZJlq


17-ноябрь-халқаро талабалар куни🙏🙏

Guljamol Asqarova

16 Nov, 19:53


ЗЕРИКИШ

Туйғуларни ақл билан танғиб юриш,
Яна қирқ йил бу дунёда санғиб юриш.
Малол келяпти менга...
Аё дўстлар, юзи доғсиз ой қайда бор,
Жонни нисор айлайдиган жой қайда бор?

Юрак бемор, дардларига даво кўрмас,
Машраб бобом кулоҳини раво кўрмас,
Нима бўляпти менга...
Аё дўстлар, кўкка етар дод қайда бор,
Энди Машраб бобомдайин зот қайда бор?

Қўлларимга тиллолардан занжир солдим,
Вужудимни қориб ерга тандир солдим.
Олов тўляпти менга...
Аё дўстлар, энди менда гард қайда бор,
Худойимга айтсам арзир дард қайда бор?

Юракка ғам солиб қулфлаб қўйган эдим,
Дилнинг қадим шаробидан тўйган эдим,
Сабо еляпти менга...
Аё дўстлар, йўқ камонга ёй қайда бор,
Ичса мангу маст айламиш май қайда бор?

Юрагимни осмонларга ёргим келди,
Мени қўйинг, Худойимга боргим келди.
Қуёш куляпти менга,
Аё дўстлар, олов бўлмай
кул қайда бор,
Худойимдан адаштирмас йўл қайда бор?

2002 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

16 Nov, 07:46


"Маданият ва маърифат" телеканалининг "Биргаликда кўрамиз" кўрсатувининг меҳмони бўлдик.
Кўрсатувда эрон режиссёри Мажид Мажидийнинг "Ота"  фильми таҳлил қилинди. 

Жонли эфирда узатилган эди.


👉 @mm_telekanal

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

15 Nov, 10:03


https://youtu.be/oCXfMJnGWaA?si=hoaoWDBmh4Gsvb9f

Guljamol Asqarova

15 Nov, 06:28


Мен кечириб бўлмас хатоларини кечирдим; алмаштириб бўлмайдиган кишиларни алмаштиришга уриндим, ва унутилмайдиган нарсаларни унутмоқчи бўлдим. Мен эҳтирос билан иш тутдим.

Иложсиз қолганимда ҳам кулдим. Умрим давомида дўстлар орттирдим, севдим ва севилдим.

Севинчдан қийқириб сакраган кунларим бўлди; севилдим ва абадий севишга ваъдалар бердим. Мусиқа тинглаб йиғлаган пайтларим бўлди, суратларга тикилиб йиғлаганим ҳам рост. Баъзан шунчаки, бировнинг овозини эшитиш учун қўнғироқ қилдим. Мен кишиларнинг табассумига ошиқ бўлдим. Ҳаётимдаги аллакимни йўқотилишига бардош беролмайман деб ўйладим ва албатта уни йўқотдим...

Лекин мен тирикман! Яшаяпман! Мен ҳаётнинг ўтиб кетишига йўл қўймайман — сен ҳам йўл қўйма!

Яша! Энг қимматлиси — қатъият билан курашиш, ҳаётга ташна бўлиш ва умрни мазмунли яшашдир. Ҳает мушкулотларини муносиб енгиб ўт, ғалабага жасорат билан интил, чунки олам — жасур одамларники. Ҳаёт — ўта қадрли, шу боис у аҳамиятсиз бўлиши мумкин эмас.

Чарли Чаплин

Guljamol Asqarova

14 Nov, 17:55


Тошкент шаҳридаги 339 сонли мактабдаги учрашувдан фотолар

https://t.me/Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

14 Nov, 17:50


Тошкент Молия институти 1 курс талабалари билан учрашувдан лавҳа. 👆

https://t.me/Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

14 Nov, 15:59


https://youtu.be/lSEe3xr0MSs

Guljamol Asqarova

14 Nov, 05:18


🖊️Машраб ҳиргойиси

Кўпкаридай ажаб савдо дунё бу
М. Юсуф

Отанг бозор дунё бу,
Онанг бозор дунё бу.
Тилайвериб қўймадик,
Биздан безор дунё бу.
Отанг бозор дунё бу,
Онанг бозор дунё бу.

Шоирдан бахт сўрайди,
Гадойдан тахт сўрайди.
Буйнинггача қарз қилиб,
Тағин у нақд сўрайди.
Отанг бозор дунё бу,
Онанг бозор дунё бу.

Худога суйдирмади,
Айт, кимни куйдирмади.
Жонимдан туйдирди-ю,
Қорнимни туйдирмади.
Отанг бозор дунё бу,
Онанг бозор дунё бу.

Ҳиди йўқ райҳони бу,
Гап бермас кайвони бу,
Офтобида тоблатмас.
Шайтоннинг айвони бу.
Отанг бозор дунё бу,
Онанг бозор дунё бу.

Нелигин билиб бўлмас,
Дорга мол илиб бўлмас.
Шундай ғалат бозор бу,
Бозорлиғ қилиб бўлмас.
Отанг бозор дунё бу,
Онанг бозор дунё бу.

✍🏼Гулжамол Асқарова

https://t.me/SHohiraHamro

Guljamol Asqarova

13 Nov, 09:50


Мен шеър ёзаётган дам.

Беназир дугонам Гулчеҳра Зокировага

Мен шеър ёзаётган дам билсанг руҳимда,
Суягим қарсиллаб янчилар, тинмай.
Фаришта нигоҳин тиккан елкамга,
Оғули пайконлар санчилар, тинмай.

Уйқуларим увол шеърнинг қастида,
Қирқта шамим сўнди унинг дастидан,
Мен илҳом отини эмас, аслида,
Илҳом оти мени қамчилар, тинмай.

Сен мени биласан, кўнгли тиниғим,
Лабимда табассум, кўзимда йиғи,
Кўксимга ботибми кўксим синиғи,
Бағримдан қонларим томчилар, тинмай.

Воҳаю водийнинг йўлларин боғлаб,
Руҳимга дарс берар энг баланд тоғлар,
Менинг ташрифимга интизор боғлар,
Соғинчдан ҳолимни танг қилар, тинмай.

Эй дўст, то қиёмат елкангда қўлим,
Тоабад уфққа туташдир йўлим,
Билгилки: шеър ёзсам ҳаёт ва ўлим,
Майдонда мен учун жанг қилар, тинмай.

06.05.2020 й

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

13 Nov, 08:06


#талабингизга биноан😁🙏

***

Нетай ёрим гул билан гул топишмади,
Тақдир экан: йўл билан йўл топишмади,
Азал шундоқ: ўнг сўл билан топишмайди,
Мендан кўнгил узган ёрим омон бўлинг.

Айвонингиз пештоқига қўниб ўтдик,
Биз шам эдик,Сиз деб ёниб-сўниб ўтдик,
Неки жафо айладингиз кўниб ўтдик,
Мендан кўнгил узган ёрим омон бўлинг.

Бирга бўлсак бахтимиз бир кулармиди?
Мени эслаб юрагингиз тўлармиди?
Ахир сиздан кўнгил узиб бўлармиди?
Мендан кўнгил узган ёрим омон бўлинг.

Сиз жонимга харидорсиз нақдингиз йўқ,
Ёнимга бир келмоқликка шаҳтингиз йўқ,
Айтиб қўяй: менсиз сизнинг бахтингиз йўқ!
Мендан кўнгил узган ёрим омон бўлинг.

Лабларимда гул терсам ҳам парво қилманг,
Пешонамга мушт урсам ҳам парво қилманг,
Йўлингизда жон берсам ҳам парво қилманг,
Мендан кўнгил узган ёрим омон бўлинг.

Биздан кечиб топганингиз хуш бўлдилар,
Мен-ла кечган тунларингиз туш бўлдилар.
Хайр энди... қирқ жоним қирқ қуш бўлдилар,
Мендан кўнгил узган ёрим омон бўлинг.

2002 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

13 Nov, 06:58


https://youtu.be/fkfLoV05w9s

Guljamol Asqarova

13 Nov, 03:19


Bugun bizning 339-sonli maktabimizga "Respublika oila va xotin-qizlar qo'mitasi" matbuot kotibi,sevimli shoiram Guljamol Asqarova tashrif buyurdi! Bundan qanchalik baxtiyor bo'lganimni so'z bilan ifodalay olmayman🥹❤️‍🔥
Sizga ham ma'lumki,men ularning har bir she'rini maroq bilan yod olaman,har bir asarini his etishga,anglashga harakat qilaman. Bugun ham "Havotir" nomli asarini ushbu uchrashuv uchun yodlab bordim va,tabiiyki,meni ancha hayajon bosdi.O'zim xohlagandek aytib bera olmadim,lekin buning uchun o'zimni ayblay olmayapman,chunki shunday bo'lishini oldindan sezgandek edim. Shunda ham shoira yonlaridagi o'qituvchimizga qarab: "She'rni chiroyli aytar ekan" - deb qo'ydi🤭,bu esa menga oz bo'lsa-da taskin berdi.
Xullas,bugungi kunim ajoyib xotiralarga boy,go'zal o'tdi. Buning uchun katta hissa qo'shgan Guljamol Asqarova hamda ularni maktabga chaqirish orqali meni hayratlantirgan,tom ma'noda quvontirgan sinf rahbarim Nargiza Qo'chqaraliyevna va maktab ma'muriyatiga o'z tashakkurlarimni izhor etaman! 🫶🤍

Guljamol Asqarova

12 Nov, 14:38


#жудаям чиройли ижро🙏

"Онасин соғинганлар"
🎙Дилноза Кубаева ижроси
✍️Гулжамол Асқарова шеъри

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

12 Nov, 11:38


#Adabiy_uchrashuv

📣📣Yashnobod tumanidagi 339- maktabda joriy yilning 12- noyabr kuni ona tili va adabiyot metod birlashmasi hamda maktab xotin-qizlar kengash raisi G. Q. Ne'matullayeva bilan hamkorlikda adabiy uchrashuv tashkil etildi.


📚📚📚 Mazkur adabiy kechaga respublika oila va xotin- qizlar qo'mitasi bosh mutaxassisi, shoira GULJAMOL ASQAROVA mehmon sifatida tashrif buyurdi.


Shoira maktabimiz òquvchilari tomonidan iliq kutib olindi. Uchrashuv davomida òquvchilar òzlarini qiziqtirgan savollarga javob oldilar. Shoiraning ijodidan bahramand bo'ldilar.

🖊 Yashnobod tumani 339- maktab  axborot xizmati.


Bizni kuzatishda davom eting
Telegram👉  https://t.me/boost/maktabaxborotxizmatimarkazi339
Facebook👉https://www.facebook.com/groups/631498681213950/?ref=share&mibextid=NSMWBT

Guljamol Asqarova

01 Nov, 07:00


#куз ҳақида

🎙Дилбар Алимжанова ижросида

Уж небо осенью дышало,
Уж реже солнышко блистало,
Короче становился день,
Лесов таинственная сень
С печальным шумом обнажалась,
Ложился на поля туман,
Гусей крикливых караван
Тянулся к югу: приближалась
Довольно скучная пора;
Стоял ноябрь уж у двора...

✍️А.С.Пушкин (из романа "Евгений Онегин")

Guljamol Asqarova

01 Nov, 05:35


Журналист, букблогер Нигора Ҳасановани кузатиб боришни тавсия этаман. Ўзим бу қизнинг чиқишларини бажонидил кузатаман. Китобга дахлдор барча мавзуларга ўзига хос ёндошади.

Guljamol Asqarova

01 Nov, 05:35


https://t.me/+FYOX56cpnVxjZTVi

Guljamol Asqarova

01 Nov, 05:35


Bu haqda koʻp gapirganmiz-ku, oma chetlab oʻtsak ham boʻlmayapti-da. Bozorga qarang yana oʻsha, oʻquvchisini savodsiz qilish ehtimoli juda yuqori boʻlgan kitoblar atrofida odam gala-gala. Hammasini dalaga haydasang-da, yer choptirsang. Shu foydaliroq.

“Bunday kitoblar asta-sekin didni oʻldiradi” degan gapni eshitganimda, biroz hayron boʻlgandim. Bugun esa anchadan beri tanigan, bilgan kitobxon doʻstlarimning yuqorida tilga olgan kitoblarga shoʻngʻib ketishi oqibatida, didi enasi tomonga qarab ketayotganiga guvoh boʻlyapman.

Tilim juda yomon-da. “Zato” men unday kitoblar oʻqimayman)

Ana endi savol, bu aynan qanday va qaysi kitoblar ?
Biz nima uchun ularni ochiq-oydin gapirmasligimiz kerak?
Noshirni taniganimiz yoki yuzidan o’tolmaganimiz uchunmi?
Didsizlar ko’payaversinmi yo?

@NigoraHasanovasblog

Guljamol Asqarova

31 Oct, 12:42


Rostini ayting
Jamiyatdagi zo‘ravonlik: uni qanday yoq qilish mumkin?

Qo’mita mas’ul xodimi Guljamol Asqarova ishtirokida


🌐Veb sayt |🌐Facebook |
🌐Instagram |🌐Youtube

Guljamol Asqarova

31 Oct, 03:56


МЕНИ КЕЧИР

Кечир сени асрай олмадим,
Балолардан, зимистонлардан.
Хаётингга фаришта бўлиб
Киролмадим, мени кечиргил!

Кечир, сени севдиму лекин,
Бир тумордек асрай олмадим.
“То ўлгунча севасанми" деб
Сўролмадим, мени кечиргил.

Сенгача йўл бир қадам эди,
Сени излаб кездим дунёни.
Лекин ўша битта қадамни,
Юролмадим, мени кечиргил.

Қўлларингни қўлларим топди,
Кўзларингни кўрди кўзларим.
Аммо қалбинг яраларини
Кўролмадим... Мени кечиргил.

Мен ишқингда не бўлсам бўлдим,
Ҳолим хароб, адолар бўлдим.
Фақат сенга битта кўзмунчоқ
бўлолмадим, мени кечиргил.

Мана бугун келдим қошингга,
Саҳроларни кезиб сарсари.
Энг сўнгги дам сени бир кўрмай,
Ўлолмадим... Мени кечиргил.

Ўлолмаяпман, мени кечиргил
Хаётингга фаришта бўлиб
Киролмадим, мени кечиргил.

2003 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

30 Oct, 10:51


https://youtu.be/ypHFK8SV4Gc?si=62goQIV3u9jncJmB

Guljamol Asqarova

30 Oct, 09:47


***
Ёшлик яхши эди ҳарҳолда.
Ғамгин кезларимда жимгина қучиб,
“Ҳаммаси яхши бўлади”
Дегувчи инсон бор эди.
Ҳарҳолда ишонар эдим
Қачондир ҳаммаси яхши бўлишига
Юрагим икки баробар катта эди
Муштимдан –
Қаттиқ севса бўлар эди одамларни
Бундай юрак билан
Йиллар кечди...
Ишқ афсонасин ямлаб қочган ялмоғизлар
Сулув қизларга дўнди бир юмалаб
Англадимки, ҳеч қачон яхши бўлмас ҳаммаси...
Ва аза тутдим
Будда уятдан йиқилган кунда
Олтин маъбудаларга қўшиб кўмилган
Ривоятлар учун
Кейин тутиб иримчилигим
Оқ лахтак боғлаб келдим
Умай Онанинг ғамгин тимсолига
Жонимнинг ёғини сиқиб
Шам ясадим:
Қачонлардир мени қучиб
“Ҳаммаси яхши бўлади” деган зот,
Қайта оласанми парвона бўлиб?

Гулноз МЎМИНОВА
Октябрь, 2024 йил

Guljamol Asqarova

30 Oct, 07:29


Qishloqdan chiqqan yigit qanday qilib katta quruvchiga aylandi?

Yuksalish qurilish kompaniyasi qanchalik ishonchli kompaniya?

Anvar Temirov kim? Oilasi, Ota-onasining duosi, xalqning duosi. Anvar Temirovning muvaffaqiyat sirlari. Uy xarid qiladigan insonlarning dardi…

Bularning barchasi haqida ekskluziv intervyuda aytib o’tildi.

Bu intervyuni har biringiz ko’rishingiz juda muhim deb o’ylayman.

Pastdagi youtobe linkni bosib to’liq intervyuni ko’ring
👇
https://youtu.be/sH6jV55dNFI?si=5svSD_dt8iz0BxO1

Guljamol Asqarova

30 Oct, 07:29


Ertaga Kattaqo’rg’onliklar uchun katta bayram boshlanadi.

Chunki, uy xarid qilganlarga beriladigan Aksiya va sovg’alar ham shu kanalga yaqinlarini qo’shganlarga beriladigan sovg’alar ham juda xursand qiladi In Shaa ALLOH😊

Taqdimot ertaga 20:00da shu kanalda boshlanadi. Onlayn tarzda bo’ladi. Unga uyda o’tirgan holatda qatnashasiz.

Taqdimotni kutayotganlar izohga “kutyapmiz” deb yozing

@yuksalish_kattaqorgon

Guljamol Asqarova

30 Oct, 06:10


ҲАЛИНА ПОСВЯТОВСКА
СЕВГИДАН НЕЧА БОР ЎЛМОҚ МУМКИН

Инсон севгидан неча бор ўлмоғи мумкин?
Илк дафъада у - Ернинг доғи.
Аччиқ таъм.
Тахир ранг.
Ўтли чиннигул.

Иккинчи дафъа – фақат бўшлиқ таъми.
Софлик мазаси.
Изғирин шамол.
Ғилдиракларнинг бўғиқ шовқини.

Учинчи... тўртинчи... бешинчи дафъа
Жўнгина жон бердим, оз эди шоним:
Тўрт ёнимни девор ўраган,
Бош устимда қатъий қиёфанг.

Рус тилидан Гулноз Мўминова таржимаси

Guljamol Asqarova

30 Oct, 05:30


#Мерил_Стрип:
men sabrimga loyiq bo'lmaganlarga endi toqat qilmayman👇🤗

ПРОНЗИТЕЛЬНАЯ ЦИТАТА МЕРИЛ СТРИП.

«Я больше не собираюсь терпеть многое, и не оттого, что я стала заносчивой или высокомерной, нет, лишь потому, что я достигла определенного жизненного этапа — этапа, на котором я больше не хочу тратить время на то, что не удовлетворяет меня или на то, что задевает меня, причиняя мне боль. Я больше не собираюсь терпеть цинизм, чрезмерную критику, жесткие требования любого рода. У меня больше нет желания удовлетворять тех, кому не нравлюсь я, любить тех, кто не любит меня, и улыбаться тем, кто не станет улыбаться мне в ответ.

... Преувеличения утомляют меня. И да, помимо всего прочего, я больше не потерплю тех, кто не заслуживает моего терпения».

Guljamol Asqarova

30 Oct, 02:38


02.11.2024 й. соат 18.00да.
"Илҳом" театрида истеъдодли рассом Йигитали Сатторнинг асарлари кўргазмасига келинг👆🤗🙏

Guljamol Asqarova

26 Oct, 08:15


Бугун дам олиш. Мазза қилиб, қўшиқ, шеър, кинолар, яқинлар дийдори билан бўламиз.

Слава Богу🤗🙏

Guljamol Asqarova

26 Oct, 06:22


Самарқандлик Ситора синглим, "опа, бетоб бўлдим, хотирам ўчди, манзилларимни, одамларни унутиб қўйяпман. Лекин..." деб ёзди.
Шу ёзишмамиздан яралган шеър.

УНУТМАЙМИЗ

Ситорага

Қирқ йилдирки ошиқлар айтар:
"Унутмайман, Худога қасам".
Тунлар менга шивирлайверар:
"Худо урсин, агар унутсам".

Аммо, чархнинг иши тескари,
Унитилар шеърлар, қўшиқлар.
Унутганни Худо урганин,
Унутдилар жами ошиқлар...

Гуллар қуёш тафтин унутди,
Хотирлардан ўчди эртаклар.
Жондан ортиқ севган аёлин,
Эсига ҳам олмас эркаклар...

Аёлмиз, лек биз ҳам унутдик,
Дил қаърига кўмдик тунларни.
Ва унутиб, хунин тўлатдик,
Қадримиз ер бўлган кунларни...

Унутилди, оташин нутқлар,
Шамол эсди, тупроқлар кўчди.
Ноибларнинг пуч ваъдалари,
Минбарларнинг ёдидан ўчди.

Минг йилларки унутилган эл,
Бир оёққа турмас қалқиниб.
Қасамини унутди хонлар,
Унутдилар шоҳлар халқини...

Дединг: " опа, хотирим ўчди,
эслолмаяпман, шуурим бечўғ.
Отам-онам, боламни, яна,
Опа, сизни унутганим йўқ!"

... Унутилган дунёларимни
Қуёш каби ёритди бу сўз.
Раҳмат сенга, эй оппоқ ёғду,
Раҳмат сенга, эй феруза кўз.

Унутмаймиз қиёматда ҳам,
Унутилмас меҳр - беғубор.
Хотиринг жам бўлсин, илоё,
Унутишни унутиб юбор!

25.10.2024 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

25 Oct, 06:47


Аччиқ

Ва ниҳоят хайрлашдик биз.
Энди сенга бандимас бу дил.
Мен ҳам, сен ҳам адолатсизмиз,
Лекин Худо ҳамиша одил!

Ажиб бир мавж, сокин тийрамоҳ,
Бир янги ишқ келди қалбимга.
Қайта-қайта севмоқ айб бўлса,
Мен иқрорман ўша айбимга!

Сен қалбимда бир яра эдинг,
Битдинг. Йитдинг. Худога шукр.
Энди  кўнглим аршида бир қуш,
Янги ишқим никоҳин ўқир...

Сен ҳайқирдинг: Ишқ ўлди, ўлди!
Дунё тўлди овозасига.
Кечир мени, бора олмайман,
Эски ишқнинг жанозасига!

Ҳаёт шундай аччиқ азизим:
Бунда қадр сўрамас шерлар!
Кетганларга азал: "Алвидо",
Келганларга "Марҳабо" дерлар!

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

24 Oct, 16:50


Нурафшон шаҳридаги Президент мактабидаги учрашувдан фотолавҳалар.

24.10.24 й. Соат 16.00

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

24 Oct, 15:08


Неча кунки Ҳосила Раҳимова ижросида айтилган "Ким десун" ни эшитгим келиб ётувди. Интернетдан излаб тополмадим.

Ҳосила ўртоқжонимга, дугонамга ёзувдим соғинчлар қўшиб ўзи юборди қўшиқни. Зўр санъаткор, яхши дўст Ҳосила 🤗🙏

hosila-rahimova-soya_(uzhits.net).mp3

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

24 Oct, 14:35


Азизларим,
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги Президент мактабига учрашув ўтказишди мен билан.

Тааасуротларим бир дунё. Болажонларни, йигит қизларни билимларини, истеъдодини, ҳатто ташқи қиёфаларири, чеҳраларини кўриб, "шундай ўғил-қизларим" бўлсайди, деб орзу қилдим. Ватаним ишончли, кучли авлодга қоларкан, деб ишондим.

Тафсилотларни тўлиқ жойлайман🙏🤗


24.10.2024йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

24 Oct, 13:16


#Туйғу

О жаноби муҳаббат, салом,
Салом сенга, эй ҳазрати Ишқ!


✍️ Шеър: Гулжамол Асқарова.

🖼 Суратда: Шаҳриёр Шавкат, Нозима Ҳабибуллаева.

Yoshlar kundaligi

Guljamol Asqarova

24 Oct, 09:08


#куз

Манам битта сариқ хазон...
Кузингизга сиғарманми?

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

24 Oct, 09:05


«Сиғарманми?»
Нодирабегим Нуруллоҳ ижроси

***
Ҳаргиз исмимни айтмайсиз, сўзингизга сиғарманми?
Дилингизга сиғмадимку кўзингизга сиғарманми?
Бу дийдорсиз дунёсида дийдорталаб девонаман,
Манам битта сариқ хазон... кузингизга сиғарманми?

Чорланмаган дунёнгизга қандоқ бўлсам бориб бўлгай,
Руҳимнинг оққушларидай оппоқ бўлсам бориб бўлгай,
Қарочиқлар диёринда мусофирдек маъюс ўлдим,
Кўзингизнинг қаросига тупроқ бўлсам бориб бўлгай.

Дил берганлар хор бўлади, тил билганлар диёринда,
Гул берганлар кул олади, йўл билганлар диёринда.
Маъюс ўлдим, мустар ўлдим, анда жоним, бунда жоним,
Севилмаган кун кўрарми, севилганлар диёринда...

Кетаримда бир келингиз... дил дилга ҳамдамлик қилар,
Худо бор-ку... иккимизни оловдайин жамлик қилар,
Кўзларимни юмаяпман... тезроқ келинг... тезроқ келинг,
Дийдорингиз бир кўрмоққа балки умрим камлик қилар.

Манам битта сариқ хазон кўнглингизга сиғарманми?

1997 йил

@Guljamol_Asqarova

Guljamol Asqarova

24 Oct, 08:09


✍️Гулжамол Асқарованинг "Уйғотувчи алла" китобига ёзган ўз сўзбошиси. 🤗(2006й)

🎙Ирода Шоюнусова ўқиган.(2007й)