Аъзамхўжаев @muhrim2022 Channel on Telegram

Аъзамхўжаев

@muhrim2022


Бу — @muhrim’га сиғмаган контентни бериб бориш учун мўлжалланган ёрдамчи канал. Кўпроқ фото (ухлатилганлари ҳам), видео, китоблар, кинолар, футбол. Каналдаги кўплаб постлар юмор ва ҳазил ҳуқуқи асосида ёзилган.

Мурожаат учун — @muhrimchatbot.

Аъзамхўжаев (Uzbek)

Muhrim2022 kanali @muhrim'ga siɣmagan kontentni berib borish uchun moʻljallangan yardamchi kanal. Koʻproq foto (uxlatilganlari ham), video, kitoblar, kinolar, futbol. Muhojat uchun - @muhrimchatbot

"Аъзамхўжаев" kanali sizga @muhrim bilan aloqani oʻz ichiga olgan maqola, foto va videolarni taqdim etadi. Bu erda siz futbollar, kitanolar va koʻplab turli xil kontentlarni topishingiz mumkin. Agar sizda muhojat boʻlsa, unda @muhrimchatbotga murojaat qilishingiz mumkin. Bu kanal sizga yangi va qiziqarli maqolalar bilan tanishish uchun ajoyib imkoniyat yaratadi. Muhrim2022 kanali - eng so'nggi ma'lumotlarni va yangiliklarni o'z ichiga olgan joy. Obunachilarga ko'rsatilayotgan har bir kontentni sevimli qilib, yangi bilim va tajribalardan foydalanishingiz mumkin. Siz ham "Аъзамхўжаев" kanaliga obuna bo'ling va har kuni yangiliklar bilan tanishing!

Аъзамхўжаев

11 Jan, 07:35


"Футбол ҳатто Ислом Каримов даврида ҳам очиқ танқид қилиш мумкин бўлган ягона соҳа эди. Айнан танқид қилинадиган соҳа мана шундай ривожланади", — Ҳамид Содиқ (контекст - Абдуқодир Ҳусанов трансфери).

Аъзамхўжаев

11 Jan, 04:42


Абдуқодирнинг ўзига ҳам раҳмат, адаси Ҳикмат акага ҳам раҳмат, агенти Ғайрат акага ҳам раҳмат, ҳатто ўша — 2022 йили “Бунёдкор” ўринбосарлар жамоасига “талабга жавоб бермайди” деб қабул қилмаган мураббийи-ю масъулларига ҳам раҳмат!

Аъзамхўжаев

11 Jan, 04:39


Одам бир нарсадан жуда хурсанд бўлса, жуда фахрланса, аҳволини тушунтириб беролмайди-ку. Сўз билан ифодалаб бўлмайди-да. Жуда кучли эйфория. Кайфиятим тахминан шунақа.

Аъзамхўжаев

11 Jan, 04:37


Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га 40 млн еврога ўтаётгани, 2029 йилгача шартнома имзолаши ҳақида Фабрицио Романо. Манба

Аъзамхўжаев

11 Jan, 04:36


Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га 40 млн еврога ўтиши ҳал бўлгани ҳақида Дэвид Орнстайн. Манба

Аъзамхўжаев

10 Jan, 16:19


“Чорсу” меҳмонхонасини бузишяпти. Манба. Контекст

Аъзамхўжаев

10 Jan, 09:40


"Манчестер Сити"нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўзбекистонлик футбол мухлислари аллақачон фаол ҳаракатларни бошлаб юборган, хусусан, Гвардиолага далда беришяпти.

Аъзамхўжаев

10 Jan, 09:38


Гвардиола ҳам "ҳай, кўндирдинглар" деди, деяпти Фабрицио ака.

Аъзамхўжаев

10 Jan, 06:03


50 та китоб таржимаси тайёр https://t.me/mingkitobuz/154

Бир йилда 50 та янги илмий-оммабоп китобнинг ўзбек тилига таржима қилиниши, менимча, тарихда ҳам бўлмаган.

Аъзамхўжаев

10 Jan, 05:05


Фабрицио аканинг ишораларига кўра, масала ҳал - Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтади, шекилли. Манба.

Аъзамхўжаев

09 Jan, 14:17


Мурод Муҳаммад Дўст – президент Каримовнинг "август, сентябрга бориб, ҳаммаси яхши бўлиб кетади", деган гапи ҳақида

Аъзамхўжаев

09 Jan, 13:09


"Отам умрининг охиригача ўша августни кутиб, ўтиб кетдилар", дебди ўғиллари. Исмоил ота 2007 йили, 77 ёшида вафот этган экан.

Аъзамхўжаев

09 Jan, 13:06


33 йилда деярли ҳеч нарса ўзгармагани ва Ўзбекистон президенти ваъда қилган август ҳали ҳам кутилаётгани ҳақида. Тўлиғи.

Аъзамхўжаев

09 Jan, 13:02


Буниси Лондондан экан :)

Аъзамхўжаев

09 Jan, 12:59


Ë тавба.

Аъзамхўжаев

09 Jan, 12:51


Твиттерда фаол Комил ака Бўронов роса коллекция қиларканлар Америкадаги "ўзбекча" рақам белгиларини :)

Аъзамхўжаев

07 Jan, 14:31


Қайсидир бир инглиз сайти Абдуқодир Ҳусановни "янги Гвардиол" дегандек ёзган эди, испанлар бўлса "янги Варан" деб ёзаётган экан.

Аъзамхўжаев

07 Jan, 14:28


"Фенербахче" ва "Трабзонспор" қизиққан Абдуқодир Ҳусанов Европанинг дев клублари радарида, деб ёзяпти турклар :)

Аъзамхўжаев

07 Jan, 14:18


Англия матбуотидаги Абдуқодир Ҳусанов мавзусига бағишланган охирги 3-4 кундаги сарлавҳалар.

Аъзамхўжаев

07 Jan, 14:15


Абдуқодир Ҳусанов учун курашда "Манчестер Сити"дан ортда қолинаётгани учун "Челси" фанатлари сал хафа.

Аъзамхўжаев

07 Jan, 14:13


Инглиз матбуотидан бир парча: "Абдуқодир Ҳусанов - бўлажак афсона". Манба.

Аъзамхўжаев

07 Jan, 13:57


Ахтунг, ахтунг! Германия ўзбекистонликларни ишга оляпти! Германия ҳам хурсанд, ўзбекистонликлар ҳам! Манба.

Аъзамхўжаев

07 Jan, 11:02


Абдуқодир Ҳусановни таҳлил қилишяпти. Манба.

Аъзамхўжаев

07 Jan, 11:00


"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни 40 млн еврога сотмоқчи экан.

Аъзамхўжаев

07 Jan, 10:59


Абдуқодир Ҳусанов "Нью-Йорк Таймс"нинг спорт иловаси - "Атлетик"га чиқиб кетибди: https://www.nytimes.com/athletic/6035268/2025/01/07/transfer-latest-manchester-united-arsenal-real-madrid-liverpool-barcelona/

Аъзамхўжаев

06 Jan, 17:55


Биз ҳар куни “Муза” круассанчалари билан нонушта қиламиз :) Янада зўр бўлаверсин “Муза”! https://t.me/zambarakning_oqi/5073

Аъзамхўжаев

06 Jan, 07:16


Антарктида манзаралари. Антарктида манзараларининг оқ эмас, яшил бўлиши ҳаммамиз учун нохуш хабар. Манба.

Аъзамхўжаев

06 Jan, 06:17


Лукашенко бир ғалати одам-да. Уруш бошида Украинага Беларусь ҳудудидан ҳам ракета зарбалари берилгач, у ўзи Зеленскийга Беларуснинг нефтни қайта ишлаш заводига жавоб зарбаси беришни таклиф қилган экан, “шундай қилиб аламингдан чиқиб олақол”, дегандек. Ёшбола.

Аъзамхўжаев

06 Jan, 06:13


Таълимни тинч қўйиш кераклиги ҳақида. Манба.

Аъзамхўжаев

06 Jan, 05:14


Яна битта суд қарори. Манба.

Аъзамхўжаев

03 Jan, 10:44


Ҳусановга “Реал Мадрид” ҳам қизиқаётган экан (узр, ман энди билдим). Қойил. Манба.

Аъзамхўжаев

03 Jan, 09:47


Ҳар январда шу бўлар такрор

Аъзамхўжаев

03 Jan, 07:45


Фабрицио Романонинг ёзишича, Абдуқодир Ҳусановга “Манчестер Сити” ҳам қизиқаётган экан (#)

Аъзамхўжаев

01 Jan, 16:17


Давлат йўқ жойдан ўз қўли билан ўзига нисбатан норозилик рамзи бўлган халқ қаҳрамонини яратди. Давлат биринчи марта бунақа хато қилаётгани йўқ. Битта хатонинг қайта-қайта қилинавериши ҳаммамиз учун нохуш хабар.

Аъзамхўжаев

01 Jan, 16:13


Албатта

Аъзамхўжаев

01 Jan, 11:24


Ҳабикатура.

Аъзамхўжаев

01 Jan, 11:13


Шу акани 15 суткага қамаб қўйишибди, ҳозир адвокатлар бу кишига кўнгилли равишда ёрдам бериш учун югуриб юрган экан. Шу акани 15 суткага қамаш билан қани энди Ўзбекистон газ импортчисидан яна газ экспортчисига айланиб қолса, Ўзбекистоннинг энергетика муаммолари барҳам топса. Ўзбекистонликлар энергетика муаммоларини, умуман, муаммоларни гапирмагани билан муаммолар йўқ бўлиб қолмайди-ку. Ҳозирги Ўзбекистон аввалгисидан сал бўлса-да яхшироқ бўлса, айнан шу жиҳати - муаммолар айтилгани ва кейин уларга ечимлар топилгани билан яхшироқ бўлмаганмиди ахир? Ака бечора прагаликлардан йил давомида эшитган ҳар хил гапларни гапирган бўлса ҳам майлига эди.

Аъзамхўжаев

01 Jan, 11:05


Ўзбекистонда табрикномалар бир тилда бўлса ҳам етади, менимча.

Аъзамхўжаев

31 Dec, 18:56


2025 йил ҳар биримиз учун ҳар жабҳада сон ва сифат жиҳатдан ўсиш йили бўлсин!😄

Аъзамхўжаев

31 Dec, 18:20


2024 йилда Ўзбекистонимизда сизни қайси воқеа ва ҳодисалар хурсанд қилди?

Аъзамхўжаев

31 Dec, 17:38


2024 йилда қандай муваффақиятларга эришдингиз? Бу йилдан қандай ижобий хотиралар қоляпти?

Аъзамхўжаев

30 Dec, 07:51


Байрам арчаси, қўй гўштидан, қиммат (#)

Аъзамхўжаев

30 Dec, 07:46


Самарқанд - трамвайлар тирбандликда турадиган шаҳар. Манба.

Аъзамхўжаев

30 Dec, 07:30


Олмамобиль. Маде ин Узбекистан.

Аъзамхўжаев

30 Dec, 06:58


АҚШнинг бешта собиқ президенти тирик эди, тўртта қолибди - Жимми Картер 100 ёшида вафот этибди. Энди тўртта қолди - Билл Клинтон, кичкина Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп. Январда Трамп ва Байден собиқ президентлар клубида ўрин алмашади.

Юқоридаги сурат АҚШнинг 1989-1993 йиллардаги президенти - катта Жорж Буш вафот этганида, 2018 йил ноябрида олинган. Унда ўша вақтдаги амалдаги президент Дональд Трамп, собиқ президентлар Барак Обама, Билл Клинтон, Жимми Картер ва орқа қаторда бўлажак президент Жо Байденни кўриш мумкин. Катта Жорж Бушнинг ўғли кичик Жорж Буш залнинг бошқа тарафида ўтирган.

Аъзамхўжаев

30 Dec, 04:49


2024 йил кино ва сериаллари ҳақида гаплашдик. Тўлиғи бу ерда: https://youtu.be/nlZcmKCJLuE?feature=shared

Аъзамхўжаев

29 Dec, 14:05


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россияга учта шарт қўйибди. Биринчидан, Россия Озарбайжондан узр сўрасин, дебди. Иккинчидан, Озарбайжон самолётининг ҳалокатида айбдор россияликлар жазолансин, дебди. Учинчидан, етказилган зарар учун Озарбайжон давлатига, жабрланган йўловчи ва экипаж аъзоларига Россия товон пули тўласин, дебди. Бу уч шартнинг биринчиси кеча бажарилди, қолгалари ҳам бажарилади, деб умид қиламиз, дебди Озарбайжон президенти. Илҳом Алиевга қойил. МДҲ маконида Россияга талаб, шарт қўя оладиган президентлар ҳали ҳам борлигини кўрсатиб қўйганига раҳмат. Ҳар ҳолда, у битта урушни бошлаб, унда қисқа муддатда ғалаба қозонишни эплай олган одам-да.

Аъзамхўжаев

29 Dec, 08:23


Тафсилотлар бу ерда: https://youtu.be/3m2ZAA0Bgg4

Аъзамхўжаев

29 Dec, 05:20


«Дорисиз жаннатларга кетган болалар». «Док-1 Макс» иши қурбонлари хотирасига бағишланади

«Док-1 Макс» иши — Ўзбекистонни ларзага солган ҳодиса. Унинг асоратлари дори-дармон, тиббиёт, ҳуқуқ-тарибот каби соҳалар учун ҳам оғир синов бўлди. Фожиага икки йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» шу дорилар сабаб вафот этган 68 боланинг сўнгги кунларини ёдга олади — улар унутилмаслиги керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/12/29/dok-1-maks/

Telegram | Instagram | YouTube

Аъзамхўжаев

28 Dec, 13:11


Дарвоқе, Озарбайжон россияликларнинг Озарбайжонда бўлиш қоидаларини ўзгартираркан (россияликлар учун ёмон томонга бўлса керак). Соғлом реакция. Манба.

Аъзамхўжаев

28 Dec, 13:07


Путинхон узр сўрашни биларкан. Озарбайжондан узр сўрабди. Манба.

Аъзамхўжаев

28 Dec, 11:00


"Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик болалар орасида 3-4 яшар, ота-онаси вафот этган қизча бўлса, асраб олмоқчи эдим. Жуда хоҳлаяпман"

Аъзамхўжаев

28 Dec, 10:24


Қўйлиқ — Тошкент аҳли ва меҳмонлари учун бир жазо худди. Ўтган йили Gazeta.uz мухбирлари бир қизиқ репортаж тайёрлаб келишганди. Вазият ҳалиям ўзгармаган бўлса керак. Ўзим Қўйлиққа бормайман, у томонларга умуман ўтмасликка ҳаракат қиламан (шунинг учун, масалан, ҳалигача “Компас”га кирмаганман🙈).

Аъзамхўжаев

27 Dec, 19:41


“Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқидан очиқдан-очиқ узр сўраши керак”, — ўзбек депутати.

Русчасига айтганда, “вот это поворот”.

Аъзамхўжаев

27 Dec, 18:03


Фарғона - Ўзбекистондаги, эҳтимол, ягона Европача шаҳар (деярли). Шаҳар бош режа асосида қурилгани, муқобил кўчаларнинг кўплиги сабаб тирбандликлар деярли йўқ. Шунинг учун амалдорларимиз гўёки тирбандликлар давоси деб ўйлайдиган автокўприклар ҳам йўқ. Охирги "Субъектив"нинг шу жойи айниқса ёқди.

Аъзамхўжаев

27 Dec, 17:09


Самарқанд, Сиёб бозори. 1970 йиллар.

Аъзамхўжаев

27 Dec, 15:37


Олдин одамлар билан ишлашни ўрганишса бўларди. Манба.

Аъзамхўжаев

27 Dec, 14:31


Маданият вазиримизнинг гапига ўхшаган гап экан, https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/3135

Аъзамхўжаев

27 Dec, 05:52


Фаластинлик 100 нафар болалар ва аёллар Рафаҳдан Ўзбекистонга вақтинча эвакуация қилинибди. Манба.

Аъзамхўжаев

26 Dec, 16:06


Яхши расм бўлибди. Манба.

Аъзамхўжаев

26 Dec, 15:31


Дунё энди 4 йил шу телба билан яшаши керак. Манба.

Аъзамхўжаев

26 Dec, 15:05


Бизникилар ҳам шу дрон билан самолётни фарқлолмайдиган палакатлар тарафга учишни тўхтатса бўларди. Манба.

Аъзамхўжаев

26 Dec, 14:25


“Буюк Ипак йўли” метросидаги эски кассанинг ўрни ҳожатхона ва она-бола хонаси бўларкан. Иш жадал.

Аъзамхўжаев

26 Dec, 12:30


Фахриддин Низомов (Фахриёр) Ëзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиқибди

Аъзамхўжаев

26 Dec, 07:29


1000КИТОБ лойиҳасига 2024 йилда Давлат бюджетидан 20 млрд сўм ажратилганди, 2025 йилда 12 млрд ажратилибди. Бундай маърифий, ҳамма учун фойдали лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар камаймаса яхши эди https://t.me/muhrim/2822

Аъзамхўжаев

26 Dec, 06:19


Тошкентнинг бош режаси тасдиқланибди.

Аъзамхўжаев

25 Dec, 08:59


"Дунёни кўринглар, барака топкурлар, соғлом одамсизлар-ку, эркинлик берилган жойда санъаткорлар бузяпти-ку, ҳаммаёқни расво қилиб юборяпти-ку", - Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданият вазири

Аъзамхўжаев

25 Dec, 08:57


Кўплаб фуқароларининг ўлимига сабаб бўлган авиаҳалокат сабаб Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россия сафарини тўхтатиб, Бокуга қайтадиган бўлибди.

Аъзамхўжаев

25 Dec, 03:35


Ҳаммаси жойида экан

Аъзамхўжаев

25 Dec, 03:07


Акани мелисага чақиришибди (“олиб кетишибди”, деб ҳам ёзишяпти).

Аъзамхўжаев

25 Dec, 02:51


Янгийўл (видеони обуначи юборган)

Айтишларича, видео ўтган йилги экан. Заправка бу йил кечки вақт ишламабди ҳали. Лекин эрталаб тахминан шунақа тирбандлик бўлаётганмиш.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 19:01


Ассалом, Қиш! :)

Аъзамхўжаев

30 Nov, 18:58


Йиғлама, Куз. 2025 йилда яна кўришамиз ҳали, Худо хоҳласа :)

Аъзамхўжаев

30 Nov, 17:57


Пахта даласидан репортаж https://t.me/gazetauz_uzb/39007

Аъзамхўжаев

30 Nov, 14:32


Бойсундаги авария бўлган кондан газ чиқиши яна бир марта тўхтатилганмиш (агар бошқа жойдан тешиб чиқмаётган бўлса). Манба.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 11:06


Минор. Ажойиб. Манба.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 10:43


Бир вақтлар ман ҳам Тошкентдан қочиб, Фарғонада яшагим келгани эсимга тушиб кетди. Яқинда бир расмини кўрганимда, Ўзбекистон шаҳарларига ўхшатмагандим.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 10:29


Ажойиб. Манба.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 10:15


Одамларни яхши маънода ҳайрон қолдириш ва умуман хурсанд қилиш, кайфиятини кўтариш учун кўп нарса керак эмас. Икки оғиз яхши гапнинг ўзи етарли.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 10:06


Ангрен. Манба.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 10:01


Ўзбекистон чегарасини хатлаб, четга чиққан ва ўзини ўзи видеога олишни биладиган ўзбек борки, қаергадир борган, нимадир қилган биринчи ўзбекка айланади. Бу ака ҳам интернетда хизмат кўрсатган шу ҳинд ошпазининг овқатини еб, мақтаган биринчи ўзбек бўлди, манимча :)

Аъзамхўжаев

30 Nov, 09:46


Ростанам, нега шунақа?

Аъзамхўжаев

30 Nov, 09:31


"Жентрагидромет" прогнозларига кўра, яқин ойларда мамлакатимизда "котта болла"нинг мошиналари иштирокида вақти-вақти билан кичик ва ғалати авариялар кўпайиши эҳтимоли бор.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 09:22


Бу эса кеча, Янги Юнусобод кўчасида ҳалок бўлган йўл белгиси. У аслида яхши белги эди, фақат уни сифатсиз ясашган эди.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 09:19


Йўл белгиси ҳалок бўлмоқда. Паркент—Мирзо Улуғбек кўчалари (“Шастри”) чорраҳаси.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 09:17


Мана шу твитга ҳам мазза қилдиме! :) Эҳ, ҳақиқий сайлов бўлса эди, депутатлар шундай ҳақиқий сайловларда сайланса эди, халқ ҳокимни ҳам сайласа эди, мана шундай кулгили, лекин аслида йиғласа арзигулик ҳолатлар ҳам бўлмасди.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 09:03


Ҳозир шунақа бир тренд бошланди-ку - эски киноларни "Уни Африкада олишганида қандай бўларди, Японияда олишганида қандай бўларди?" деб, сунъий идрок ёрдамида африкача, японча версияларини тайёрлашяпти. Ўзбекчада "Шайтанат"дан бошлашибди. Манба.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 08:49


Якунига етаётган ҳафтада энг кўп айланган, энг кўп муҳокама қилинган таржималардан бири. Мен ҳам қатордан қолмай (#)

UPD. Иби, тўғрилашган экан, энди кўрдим. Узр.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 08:34


Миршакар ака Когонга ҳоким бўлибди. Табриклаймиз!

Аъзамхўжаев

30 Nov, 08:15


Раддия.

Аъзамхўжаев

30 Nov, 08:06


Сизларнинг синф ҳам шунақа машҳурликка даъвогармиди? Масалан, бизда бир сафар бир синфдошимиз бир ҳурматли ўқитувчимиз синфхонанинг ичида муштлашганди ҳам.

Албатта, таълим муассасаларида бунақа зўрлик, зўравонликлар бўлмаслиги керак.

Аъзамхўжаев

23 Nov, 05:56


Куни кеча Бойсун ҳақидаги материалларимиз қандай тайёрлангани ҳақида бир подкаст олгандик, кўринглар: https://youtu.be/d7Ovw7zzHog

Аъзамхўжаев

23 Nov, 05:50


Бош вазир Абдулла Арипов Бойсуннинг Кофрун қишлоғида оқсоқоллар билан эвакуация масаласини гаплашяпти, шекилли. “Президентимиз ОАВни доимий кузатиб борадилар-да, оқсоқоллар билан гаплаш, ростан шунақа фикр борми-йўқми, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”, деди бош вазир, агар нотўғри эшитмаган бўлсам. Манба.

Аъзамхўжаев

23 Nov, 05:45


Бош вазир Абдулла Арипов Бойсунга борган экан; бу ё 29 сентябрдаги, ё 11 ноябрдаги кадр экан. Манба.

Аъзамхўжаев

22 Nov, 17:33


Пискентда итларни нега отишгани ҳақида. Даҳшат. https://t.me/gazetauz_uzb/38806

Аъзамхўжаев

22 Nov, 10:56


Яқинда болаларга ўзбек тилида кўп китоб олдим. Олган китобларим ҳақида бир видеоконтент қиламан дейману (чунки ичида ўзим учун кутилмаган янгилик бўлганлари кўп), ҳеч имкон бўлмаяпти. Охир-оқибат, у контент қилинмаслиги ҳам мумкин, лекин мана шу "Кичкина шаҳзода"ни тавсия қилиб кетмасам бўлмайди - кўриб қолсангиз, ўзингиз учун ҳам, фарзандларингиз учун ҳам олиб қўяверинг. Гўзал нашр.

Аъзамхўжаев

22 Nov, 10:51


Ўзбекчага таржима қилишган экан, сотувда бор экан, ҳозир кўриб қолдим. Бехабар эдим.

Аъзамхўжаев

22 Nov, 09:05


Давлат бюджетидан (яъни ўзбекистонликлар тўлаган солиқлардан) молиялаштириладиган ЎзМТРКнинг “Спорт” телеканали футбол бўйича Россия чемпионатининг трансляция ҳуқуқларини сотиб олганмиш. Бу — ёмон хабар. Бутун дунё футболидан четлатилган, миллий термаси рақиб тополмай, Бруней ҳаваскорлар терма жамоаси билан ўйнаб юрган мамлакатнинг футбол чемпионати ҳуқуқлари сотиб олинишига қаршиман. Ўша ҳуқуқларни текинга берса ҳам, минг ўйлаб олиш керак бўларди аслида. ЎзМТРК ё “Спорт-ТВ” пулни қаерга ишлатишни билмаётган бўлса, марҳамат, Ўзбекистон Суперлигаси, Про-Лигаси ва Биринчи Лигаси, Ўзбекистон Кубогининг трансляция ҳуқуқларини сотиб олсин, янги КТСлар олсин.

Баҳонани қара — Файзуллаев ва Ашурматовнинг ўйинларини кўрармишмиз. Улар шу қишда бошқа чемпионатга ўтиб кетса, кейин кимнинг ўйинини кўриш баҳона бўлади?

Аъзамхўжаев

22 Nov, 05:28


Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва футбол бўйича Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв. Манба.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 18:13


ППХ ходимлари олиб кетган болалар аравачаси эгаси чиқмагани учун эҳсон қилиб юборилгани ҳақида: https://t.me/muhrim/2800

Аъзамхўжаев

20 Nov, 17:00


Бу воқеа Чилонзорда бўлган экан. Манба.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 16:54


Ўзи бугун ЙПХ ходимлари йўлда скутер, велик минган "доставкачи"ларни тўхтатаётганини бир неча марта кўрдим — пачкалаб тўхтатаётганди ўзиям. Охирги бир ҳафтадан бери ППХ ходимлари мумкин бўлмаган жойда қолдирилган машиналарни планшетига тушириб юрганини кўп кўряпман. Кеча ҳатто иккитаси Юнусободда йўл четлари қолдириб кетилиши одатий ҳол ҳисобланган ва шу вақтгача биров мушугини пишт демаган фураларнинг устига-да чиқиб расмга олаётганди (шу вақтгача индалмагани учун ҳам фуралар йўл четида қолдириларди-да). Хуллас, халқнинг "мелисанинг, ГАИнинг бош вазифаси - бюджетни тўлдириш" деган гапида жон бор, шекилли. Ҳали декабрда бундан-да қизиқроқ бўлса керак.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 16:49


Мелисанинг: "Велик, коляскаларни подъездда қолдирманг, олиб (ўғирлаб) кетиб қолишлари мумкин" деган эълонлари бўлардию, лекин мелисанинг ўзи олиб кетиши мумкинлиги хаёлга келмаган экан.

ППХ ходимлари кўп қаватли уйларнинг подъездларида турган велик, коляскаларни "штраф-стоянка"га йиғибди (эмиш). Жарима ҳам соляптими-йўқми, билмадим. Йил охири қизиқ воқеаларга бой бўлади-ёв.

"Чегара билмас жиннилик" деган халқаро ташкилот бўлганида эди, бу йил мукофотни кимга бериш борасида қийналмаган бўларди.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 15:47


Нима ҳам дейиш мумкин? Донишманд Акмал Саидов усули билан айтганда, “бутун дунёда ҳукуматларни ростмана қисқартириш, кераксиз ва ортиқча вазирликларни чинакамига тугатиш шарпаси кезиб юрибди”. Аргентинадан то АҚШга қадар.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 15:41


Нафақат Аргентина президенти, балки бундан 25 йил аввал Америкадаги бир кўрсатув ва иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотини олган бир иқтисодчи (Милтон Фридман) ҳам "Лолазор"дан кўчирган экан (нуқта-вергулигача, деса ҳам бўлади). Ўша кўчирилган жойини ҳозир Трамп ҳукуматига, аниқроғи, Элон Маск раҳбар бўлажак вазирликка кўриш тавсия этиляпти экан. Интервьюнинг тўлиғи.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 15:05


Ўзи нега Аргентина президенти Хавьер Милей ҳақида ёзиб қолдим? Куни кеча унинг асли Тожикистонда туғилган машҳур бир подкастчига берган интервьюси эълон қилинибди (Ботир акага раҳмат!). Ҳозир шу подкастни ҳар хил давраларда қизғин муҳокама қилиб ётишибди, шу муҳокамаларнинг бир учини кўриб қолдим-да (эҳтиёт бўлинг — мен кўрганим муқобил ҳақиқат, манипуляция бўлиши мумкин). Лекин подкастни тўлиқ кўрганимча йўқ, фақат бошини чуқуладим — президент бўлиши арафаси (ёки янаям олдинроқмией) молия-иқтисодиёт йўналишида роса кўп китоб ўқиган экан. Қандайдир мотивацион китобларни эмас, айнан фундаментал асарларни, машҳур, дунё тан олган иқтисодчиларнинг китобларини. Дарвоқе, Милей Аргентина ҳукуматидаги вазирликлар сонини ростдан ҳам қисқартирибди - у президент бўлишидан аввал 18 та вазирлик бўлган экан, ҳозир 9 та қолибди. Соғлиқни сақлаш вазирлигини ҳозирча тугатмабди.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 14:54


Бетакрор оригинал (буниси — ўхшамаган тақлид). Тўлиқ подкаст.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 14:34


"Лолазор" подкастининг бир сонидан бир парча аввалроқ Аргентинанинг ҳозирги президенти Хавьер Милей томонидан испан тилига эмоционал таржима қилинганини бугун билдим.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 14:26


"Чантриморе", "Каламакаторе" нима деб тушунмаётганларга — матнли ва видеоли изоҳ.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 14:23


"Қизил шапка" Эркин Аъзам талқинида қандай бўларди? :) Хуршид аканинг тахмини бу. Мурод Муҳаммад Дўст ва Тоғай Мурод версиялари ҳам ўйлаб топилган :)

Аъзамхўжаев

20 Nov, 13:16


Тошкент, Анҳор. Манба.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 09:27


Бошқача таъриф бериб бўлмайди ахир!

Аъзамхўжаев

20 Nov, 09:26


Даҳшат! :) Контекст. Манба.

Аъзамхўжаев

20 Nov, 06:27


Фурсатдан фойдаланиб, яна эславорамиз :) https://t.me/muhrim2022/3474

Беш йил аввалги шунақа жараёнлар анча очиқроқ, шу сабаблимикин, сал-пал қизиқроқ ҳам бўлганди.

Аъзамхўжаев

19 Nov, 18:33


Ҳо, туришларидан — худди Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлгандек (#)

Аъзамхўжаев

19 Nov, 18:12


Футбол қизиқ-да. Беш кун аввал биз шу Қатарга ютқазгандик; шу Қатар йил бошида кетма-кет иккинчи марта Осиё чемпиони бўлганди.

Аъзамхўжаев

19 Nov, 14:35


Қайтарилган пенальти завқи. Газета.uz жамоаси. Видео учун Маъмуржонга раҳмат.

Аъзамхўжаев

19 Nov, 14:29


Ҳа, тактика-пактика йўқлигини кўрдик.

Аъзамхўжаев

19 Nov, 14:18


Чиданглар, болалар! Атиги тўртта ўйин қолди.

Аъзамхўжаев

19 Nov, 14:18


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолларнинг айтишича, бу қўл ишораси "Бизни бу мураббийдан қутқаринглар" деган маънони билдирар экан.

Аъзамхўжаев

19 Nov, 13:59


Ўша гап.

Аъзамхўжаев

19 Nov, 13:58


Ўткир Юсупов умрининг охиригача, аниқроғи, ўзи хоҳлаб, «бўлди, бошқалар ўйнасин» демагунча, терма жамоа дарвозасида туришга ҳаққи бор, бугундан бошлаб.

@aslanov_futbol

Аъзамхўжаев

19 Nov, 13:58


Худога шукр, ютди-я!

Аъзамхўжаев

19 Nov, 11:53


Ўтган сафар ҳам 60 фоиздан кўпроқ обуначилар миллий термамиз ғалабасини тахмин қилганди. Охири нима бўлганини эслагим йўқ.

Ҳай, иримчи бўлмайлик. Футболчиларимизнинг омадини берсин!

Аъзамхўжаев

19 Nov, 10:11


Жамоамиз Жалолиддин Машарипов айтган назария бўйича кучлими-йўқми, бугун билиб оламиз. Манба.

Аъзамхўжаев

19 Nov, 10:06


"Шимолий Кореяга ютқазиб қўйсак, Жаҳон чемпионатига бормаслигимиз ҳам тўғри бўлади. Ўшандан кейин хафа ҳам бўлмайман". Манба.

Аъзамхўжаев

18 Nov, 18:36


Бунақа хабарларни кўрганда, ўқиганда, эшитганда сиқилмай қўйдим. Фақат куляпман. Гифдаги каби, тахминан. Ë айнан сиқилганимдан куляпман, шекилли. Ҳар ҳолда, ташимда куляпман. Чунки колхозимиздаги бундай ғалати ишларга бошқача реакция билдириш имкони(м) йўқ. Регистон ё Пои-Калон ё Ичанқалъага дахл қилиш бошланса, Ботаника боғини бир чеккадан ўзлаштиришга киришилса, кўзимдан ёш ҳам чиқса керак — ҳозиргидан ҳам қаттиқроқ кулганим сабаб. Тағинам ким билсин, ҳали нималар бўлади — кулгулик ҳол қолмас. Яшайверсак, кўрармиз. Инсоф берсин, тинчлик бўлсин!

Аъзамхўжаев

18 Nov, 11:18


Аммо-лекин мана бу иш чиройли чиқибди. Қойил. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Nov, 11:15


Қатардаги ўша стадионда, ярим йилча аввал. Қизалоқ ўзбекистонлик эмас. Ё ўзбекистонликмиди? Балки. Эслолмадим.

Аъзамхўжаев

16 Nov, 09:20


2024 йилнинг бел билан урилган энг чиройли голи 😁 https://t.me/markaziysektor/2029

Аъзамхўжаев

16 Nov, 09:16


Янгиланган Сенатга президент фармони билан сенатор этиб тайинланганлар. Манба.

Аъзамхўжаев

16 Nov, 07:22


Афғонистондаги ўзбек вайнерлари ижодидан :) Манба.

Аъзамхўжаев

16 Nov, 07:16


Айтишларича, Қатар - Ўзбекистон (3:2) ўйинини бошқариб борган жанубий кореялик ҳакамнинг Инстаграмдаги саҳифаси ўзбек футбол ишқибозлари томонидан киберпогром қилинибди

Аъзамхўжаев

16 Nov, 07:10


Дастуримизни пойтахт янгиликлари билан давом эттирамиз

Аъзамхўжаев

16 Nov, 04:55


Бу Мексика эмас, бу Гватемала эмас, бу Гаити ҳам эмас. Бу — ўзимизнинг Пискент. Бир гуруҳ қуролланган одамлар кўрганини отиб юрибди. Ҳозирча ҳайвонларни. Давлат, унинг хавфсизликка масъул барча органлари бунга бугун жим қараб турса, бу ваҳшийлар эртага одамларни ҳам шундай ота бошлайди. Манба.

Аъзамхўжаев

15 Nov, 09:15


Подкастларни тахминан шунақа тезликда кўргим келади.

Аъзамхўжаев

15 Nov, 08:31


“Барча йўллар Римга олиб боради” :) https://t.me/jalilovqaydlar/2602

Аъзамхўжаев

15 Nov, 07:37


Билармидингиз?

Аъзамхўжаев

15 Nov, 05:45


Янги иш куни бошланмоқда. Манба.

Аъзамхўжаев

15 Nov, 05:40


Тошкент булутўпари. Манба.

Аъзамхўжаев

15 Nov, 05:28


Бокуда Шайх Шомил ва Лермонтов кўчалари кесишган чорраҳа бор экан. Контекст. Манба.

Аъзамхўжаев

15 Nov, 04:54


Ҳатто Канадада ҳам машҳур ёзувчилар билан учрашувлар Трамп мавзуси билан бошланяпти. Манба.

Аъзамхўжаев

15 Nov, 04:50


Тавба. Садоқати бўлса бўлди, деган жойидан. Ростанам, ақл бовар қилмайди. Манба.

Аъзамхўжаев

14 Nov, 18:35


Шу фикрга қўшиламан, https://t.me/futbol_anal1z/2231

Аъзамхўжаев

14 Nov, 18:23


Бояги шиддатимизни тўхтатмай, ҳимояга ётмай, яна гол уриш керак эди. Эҳ...

Аъзамхўжаев

14 Nov, 18:22


Эссиз, шундоқ камбэк-а...

Аъзамхўжаев

14 Nov, 18:02


Сречко Катанец ёмонам омадли одам экан, тавба.

Аъзамхўжаев

14 Nov, 18:00


Ë тавба, терма жамоамизнинг голидан охирги марта қачон бунчалик хурсанд бўлганимни эслолмаймане! Қойил!

Аъзамхўжаев

14 Nov, 17:59


Гол, гол, яна битта гол!

Аъзамхўжаев

13 Nov, 10:29


Буниси ҳам бугунги Тошкент

Аъзамхўжаев

13 Nov, 10:27


Тошкент бугун

Аъзамхўжаев

13 Nov, 10:23


Президент гилами

Аъзамхўжаев

13 Nov, 10:20


Қозоқ лотинчаси бўйича

Аъзамхўжаев

13 Nov, 06:28


Дастуримизни куннинг долзарб янгиликлари билан давом эттирамиз

Аъзамхўжаев

13 Nov, 05:01


Хайрулла ака машҳур бўлиб кетган "учга уч қилиб юбориш" деган гапларига ўхшаш янги гап айтибдилар :) Фақат бу сафар Суперлига мавзусида. Манба.

Аъзамхўжаев

13 Nov, 04:53


Сал аввал "Пахтакор"га Вальтер Маццари мураббий бўлармиш, деган гап чиққанди. Айтишларича, номзодлар орасида Жон Терри ҳам бор экан. Нима бўлса ҳам, "Пахтакор" раҳбарияти мураббийни чет элдан олиб келмоқчи эмиш. Манба.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 18:01


Ўзбекистон 2030 йилдан Европага 10-15 млрд кВт⋅с электр энергияси сотиши мумкин экан. Афтидан, у вақтга бориб Ўзбекистоннинг ўзида электр таъминоти билан боғлиқ муаммо қолмайди, шекилли. Келажагимиз қандай ажойиб ва буюк! Манба.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 17:56


Мана бу постга муносабат. Хўп, тушундим.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 17:10


Бойсундан тайёрланган навбатдаги репортажнинг тўлиғи 👉 https://youtu.be/aZTD27naKtQ

Аъзамхўжаев

12 Nov, 17:03


“На бир тезак қилганмиз, на бир кўмир қилганмиз – ҳали қишга тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Уйга борсак газлаб қоляпмиз, қайтиб келсак уйдаги иш қолиб кетяпти”. Манба.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 16:59


“Ҳаммани овора қилди, сарсон қилди. Битта тайинли гапни айтса, “бўлмайди, кетинглар”, деса, одамлар мажбурликдан кетади, иложи борича. Топган пулимиз укол-дорига, йўлкирага кетяпти. Еётганимиз йўқ, болаларимизни кийинтираётганимиз йўқ”. Манба.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 16:55


Бойсунлик ёш она: “Хўжайиним шу “Энтер”да ишларди, беш ойдан бери пластигига ойлик ташламаяпти. Ойлик бермаганидан Тошкентга кетди. 5,7 млн сўм берарди – шунинг ҳам ярмини, уч ойда бир берарди. [“Энтер” турмуш ўртоғимнинг] маошини бермай, болаларимнинг ҳақини еб юрибди”. Манба.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 16:51


Ўша бойсунлик отахонларнинг Шерзодхон Қудратхўжа ва унинг жамоаси Бойсундан тайёрлаган репортажларга муносабати. Манба.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 16:47


Ташқарида нимаики оқ сатҳ бўлса, ҳаммаси газдан қорайиб кетди - ички органларимиз нима бўлдийкин, деяпти бойсунлик отахонлар. Манба.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 16:32


Бу саволга жавоб бериш учуну бу ерга ўтинг.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 08:20


Умуман, Ўзбекистон неъматларидан чет эллик бўлиб фойдаланиш кўпинча яхши. Кўпинча ўзбекистонликларга раво кўрилмайдигани ҳам чет элликларга таклиф қилинади. Қизиқ.

Аъзамхўжаев

12 Nov, 08:18


Cobalt олиш осон, агар қозоғистонлик бўлсангиз :) https://t.me/iqtisod4i/3399

Аъзамхўжаев

11 Nov, 16:03


Қизиқ. Манба.

Аъзамхўжаев

08 Nov, 12:23


КЎРИНМАС МЕДАЛЬ. Тез кунда…

Telegram | Instagram | YouTube

Аъзамхўжаев

08 Nov, 06:34


Эҳтимол, бошқа соҳалардаги кўпчилик кўпдан бери сўраётган, кутаётган, мунтазам ортга сурилаётган ишлар, чоралар, қарорлар, ислоҳотлар ҳам ўзининг сийғоқларини кутиб ётгандир? Наҳотки Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаб кетиши шунчалик осон — бор-йўғи сийғоқлар ва устидан кимдир сийворишини кутаётган беғамларга боғлиқ? Узоқ изланган “Тараққиётнинг ўзбек модели” наҳотки қовуққа асосланган бўлса? Ë тавба... Даҳшат!

Аъзамхўжаев

08 Nov, 06:22


Орадан йиллар ўтиб, ҳайбаракаллачи масъуллар Тошкент метросидаги ҳожатхоналарга пресс-тур уюштирганида айтса керак (ҳарқалай, шундай дейиши керак): “Бу ҳожатхоналарнинг қурилишига 2024 йилнинг ноябрида “Пахтакор” метро бекатидаги устунлардан бирининг тагига сийиб кетган ўша машҳур, лекин аслида кимлиги номаълум бефаросат инсон сабабчи. Агар ўша инсон шу бефаросатликни қилмаганида эди, метрополитенимизда ҳозиргача ҳам ҳожатхоналар қурилмаган, биз эса сизни бу пресс-турга олиб келолмаган бўлардик”.

Аъзамхўжаев

08 Nov, 06:17


Тошкент метроси бугун 9 та бекатда ҳожатхона қурилиши ишлари бошланаётгани ҳақида хабар берибди. Кимдир устиларига чиқиб сийворишини кутиб, тап-тайёр туришган экан-да, қаранг.

Аъзамхўжаев

07 Nov, 19:11


Абдураҳмон аканинг яна бир иши ҳақида. Қойил!

Аъзамхўжаев

07 Nov, 14:05


Тошкентда метро ишга тушганига бугун роппа-роса 47 йил тўлди. Метрополитенда байрам шукуҳи.

Аъзамхўжаев

07 Nov, 13:38


Шу.

Аъзамхўжаев

07 Nov, 10:03


Ўзи болғабош акулани уйда боқиб бўладими-йўқми, билмадим. Керак бўлса океанларга сиғмайдиган, вақти-бевақт одамга ҳам ҳужум қилиб турадиган ҳайвон у. Кўриниши ғаройиб.

Аъзамхўжаев

07 Nov, 09:55


Эҳ, Ўзбекистонда энди болғабош акулаларни уйда боқиб бўлмасакан, эссиз... Умуман олганда, шер, йўлбарс, қоплон, сиртлон, бўри, сервал, оцелот, силовсин, шимпанзе кабиларни ҳам уйда боқиш тақиқланибди. Тўлиқ рўйхат.

PS. Инстаграмда шу ҳайвонларни сотиш билан шуғулланиб келганларнинг бизнеси нима бўларкин энди, қизиқ.

Аъзамхўжаев

07 Nov, 09:24


Ҳар эҳтимолга қарши, 2023 йили чиққан Ўзбек тилининг изоҳли луғатидан, маълумот учун:

Аъзамхўжаев

07 Nov, 09:17


"Пахтакор" метросида бир киши бемалол сийиб (сариқ чизиққа яқинлашсанг, дарров ҳуштагини чаладиган шунча тартиб посбони уялганидан қарамай турган шекилли), сўнг поезднинг ёпилган эшикларини тақиллатиб, эшигини очтириб, поездга чиқиб кетворибди. Ижтимоий тармоқларда муҳокамалар қизиган:

Аъзамхўжаев

06 Nov, 17:57


“Америкада аҳвол анча оғир — масалан, “заправка”ларида кўпдан бери 80 бензиннинг нархи тугул ўзи ҳам йўқ”

Аъзамхўжаев

06 Nov, 14:58


Қайта ишланиб, сайқалланган Вивальди садолари остида кузги сайр https://t.me/gazetauz_uzb/38435

Аъзамхўжаев

06 Nov, 10:46


Ва, тан олиш керакки, Аъзам ҳақ. Ўзбекистон Мем қўшинлари аллақачон жанговар ҳаракатларни бошлаб юборган, кўриб турганингиздек.

Аъзамхўжаев

06 Nov, 10:45


Азага келган ўз дардини айтиб йиғлайди, деганларидек, Тичер Аъзам ҳам хурсанд. Турмушимиз қувноқ бўлади, деяпти.

Аъзамхўжаев

06 Nov, 09:40


Фуқаро сифатида у ёки бу масала бўйича нуқтаи назарим камдан-кам Ўзбекистон расмийлариники билан ўхшаш бўлади, лекин мана шу масалада позицияларимиз ўхшаш, ҳатто бир хил десам ҳам бўлади. Ўз навбатида, мен бизга яқин ҳудудларда юз бераётган бошқа адолатсиз урушлар ҳақида ҳам Ўзбекистон номидан шундай аниқ ва қатъият билан муносабат билдирилишини хоҳлардим.

Аъзамхўжаев

06 Nov, 09:32


Ўзбекистоннинг Фаластин-Исроил можароси ечими бўйича позицияси:

“Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир”.

Манба

Аъзамхўжаев

06 Nov, 09:31


Исроил раҳбарияти БАПОРнинг фаолиятини чеклаши бўйича Ўзбекистон позицияси:

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз”.

Манба

Аъзамхўжаев

06 Nov, 09:30


Ғазо ва Ливанда Исроил томонидан олиб борилаётган қирғин бўйича Ўзбекистон позицияси:

“Бу ўринда гап, энг аввало, Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди”.

Манба

Аъзамхўжаев

06 Nov, 09:13


АҚШ президенти сайлови билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасига алоқадор, эҳтимол, ягона масала ҳақида 🙂 https://t.me/muhrim/2786

Аъзамхўжаев

05 Nov, 16:21


Бугун бемалол гаплашиш мумкин бўлган сайлов ҳақида озгина гап сотдик - кўриш, лайк қўйиш (ёки ҳеч бўлмаса дислайк қўймаслик), коммент ёзиш (дакки бериб бўлса ҳам) ва шейр қилиш олқишланади https://youtu.be/U-dQL8tULiY

Аъзамхўжаев

05 Nov, 16:10


Филадельфияда АҚШ президенти сайловида овоз бериш учун навбат. Манба.

Аъзамхўжаев

04 Nov, 17:01


Яна Нью-Йорк янгиликлари. Шаҳарда пиёдалар энди йўлни хоҳлаган жойидан (пиёдалар ўтиш жойи бўлмаса ҳам), ҳатто светофорда пиёдаларга қизил чироқ ёнганида ҳам кесиб ўтиш мумкин бўлибди. Бунгача Миссури, Калифорния, Невада, Виржиния штатларида ҳам шунақароқ эркинликлар жорий этилган экан. Манба.

Аъзамхўжаев

04 Nov, 15:46


Ҳатто Чирчиқда ҳам иссиқлик таъминоти 1 ноябрдан берилган экан.

Аъзамхўжаев

04 Nov, 15:42


"Биз, катталар амаллаймиз, лекин чақалоқларга қийин" https://t.me/gazetauz_uzb/38375

Аъзамхўжаев

04 Nov, 11:52


Барглар ёмғири. Манба.

Аъзамхўжаев

04 Nov, 06:34


Тошкент ҳокими "атапления"ни ёқишга рухсат берибди. Манба.

Аъзамхўжаев

04 Nov, 04:11


Машҳур қўшиқдаги “Ўғлима ўхшайди овозинг сани”га муқояса қилиб, “Тошкентим трамвайига ўхшайди юришинг сани” дегинг келади буни кўриб. Манба.

Аъзамхўжаев

04 Nov, 03:12


Иқлимшунослар Тошкентда иссиқлик таъминоти 7 ноябрдан берилиши керак, деяпти.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 18:51


Келажак бизнеси. Манба.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 18:36


Мен ҳам Отабек акадек ўзимча яхши гумонда бўлиб кўрай, дедим-да ;)

Аъзамхўжаев

03 Nov, 18:31


Устоз Шерзодхон Қудратхўжа ижтимоий тармоқларни портлатиб, "ёпиқ қозонлар"нинг очилишига, ноқулай саволларнинг юзага чиқишига сабаб бўлдилар. Чин журналистлик иши шудир, эҳтимол.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 18:27


Тарих музейининг устини ялтиратишяпти. Манба.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 18:22


Тошкент, 3 ноябрь. Манба.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 18:16


Нью-Йорк ҳокими шаҳар аҳлига мурожаат қилиб, сувни тежайлик дебди. Ëзнинг ғамини куздан, шу бугундан бошлаб ейишимиз керак, дебди. “Ҳозирдан сувни тежасак, келаси йил ёзда дарахтларимизни бемалол суғора оламиз, сув ҳавзаларимизни бехавотир сувга тўлдира оламиз”, дебди. Йўқса аҳвол чатоқмиш – шаҳарда ҳозиргидек қуруқ ҳаво бир ярим асрдан бери кузатилмаган экан. Шаҳар ҳокимлиги сайтида сувни тежаш бўйича тавсиялар ҳам эълон қилинибди, масалан, душда жуда узоқ қолиб кетманглар, дейишибди. Манба.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 18:10


Суратдаги одам – Испания қироли; унинг боши, қўли – лой. Испания қироли ва қироличасини Валенсияда лойбўрон қилишибди. Қирол Валенсияга яқинда бўлган ва 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган сув тошқини оқибатларини кўриш учун келган экан. Халқ расмийларнинг ланжлигидан жуда норозилигини лойбўрон орқали билдирибди. Манба.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 16:29


Тонг. Назарбек.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 16:24


Юнусобод. Анҳор. Гўзал. Манба.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 16:17


“Ўзбекистондаги, хусусан, Тошкентдаги абгор ҳаво – ўнлаб йиллар давомида кечиктириб келинаётган энергетика ислоҳоти билан боғлиқ муаммо”. Манба.

Аъзамхўжаев

03 Nov, 16:13


Она. Манба.

Аъзамхўжаев

02 Nov, 16:25


Максим Шацких ҳалиям "Пахтакор" бош мураббийими ё аллақачон ишдан кетганми? Клуб сайтида ҳали ҳам бош мураббий бўлиб турибди, лекин футбол ичидаги ва атрофидаги одамларнинг гап-сўзига қараганда, у кетган. Ўзи қанақа вазият?

Аъзамхўжаев

02 Nov, 16:19


Шунчаки ажойиб, шунчаки гўзал! Тошкент.

Аъзамхўжаев

02 Nov, 16:14


Анҳор. Манба.

Аъзамхўжаев

02 Nov, 16:09


Тошкент. 2024 йил, куз.

Аъзамхўжаев

02 Nov, 15:59


Харьков. 1 ноябрь.

Аъзамхўжаев

02 Nov, 15:44


Дўстим Абдураҳимнинг стендап-концерти видеоси Ютубга қўйилибди. Кўриш тавсия этилади 🙂 https://youtu.be/v0kqHzeUmyE?si=C2xPSmFyxWCDUQXY

Аъзамхўжаев

02 Nov, 13:40


Чорсу меҳмонхонаси келаси йили бузиб ташланаркан https://t.me/gazetauz_uzb/38344

Аъзамхўжаев

01 Nov, 14:55


Футбол чемпионатимизнинг “Тошкентнинг гегемонияси”гача бўлган даври ранг-баранг – 1992 йилдан 2002 йилгача асосан Фарғонанинг “Нефтчи”си гегемон бўлган, беш марта чемпион бўлган. Орада бир “Навбаҳор” (Наманган), бир МҲСК (Тошкент), икки марта “Дўстлик” (Тошкент вилояти) ва яна шунча марта “Пахтакор” ғолиб чиққан.

Аъзамхўжаев

01 Nov, 14:50


23 йил деганда биринчи марта “прописка”си Тошкентда бўлмаган клуб Ўзбекистон чемпиони бўлибди. Охирги марта 2001 йили Фарғонанинг “Нефтчи”си чемпион бўлгач, кейинги 22 мавсум фақат Тошкент жамоалари Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан экан. Хусусан, “Пахтакор” 15 марта (!), “Бунёдкор” беш марта, “Локомотив” эса уч марта.

Аъзамхўжаев

01 Nov, 13:41


Қойил, "Насаф"! Манба.

Аъзамхўжаев

01 Nov, 12:57


Бирорта Ўзбекистон чемпионлиги футболчилар ва мухлислар томонидан бундай нишонланганини, яъни, мухлислар худди Англиялардагидек майдонга тушиб кетганини ҳали кўрмагандим. Бу йил футболимизда биринчи марта кўрганларимиз кўп бўлди - ёшларимизнинг Олимпиададаги иштироки, "Андижон"нинг Кубокни қўлга киритиши, "Насаф"нинг чемпионлиги ва, мана, чемпионликнинг мана бундай нишонланиши. Ажойиб.

Аъзамхўжаев

01 Nov, 12:55


"Насаф" - Ўзбекистон чемпиони! Табриклайман! :)

Аъзамхўжаев

01 Nov, 07:31


Қирғизистондаги бир йўл. Манба.

Аъзамхўжаев

01 Nov, 07:02


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, 60 ёш. Ҳали яна камида 15 йил ишлай оламан, дегандек бўлибди. Манба.

Аъзамхўжаев

01 Nov, 06:47


Норма пайдо бўлганидан бери биринчи марта "тезлик"ни ойига 200 киловаттдан оширдик - иссиқлик таъминоти йўқ, тунда электр иситкичлар ишлатилган. Тахминан апрелгача шу аҳвол энди. Масалан, сентябрда "тезлигимиз" 50 киловаттга ҳам етмаганди, майда 50 дан сал ошганди.

Аъзамхўжаев

01 Nov, 06:33


Шу кунларда овоза қилинган бир ўринсиз популистик чиқишга тазмин. Ҳа, гапираман деса гап, муаммо, зиддият кўп аслида. #ЯшасинНаҳоргиОш

Аъзамхўжаев

01 Nov, 06:05


Пастдаги қўшнилари сувдан қисадиган, тепадаги қўшнилари эса нуқул ким биландир жанжаллашадиган хонадон ҳақида бир стендап. Ундан бир иқтибос: "Эски отамиз бизни ташлаб кетди. Янги ота келди. У энди оиламиз янги оила бўлишини айтди. Аммо ҳаммаси эски отамиз давридагидек". Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 19:32


Икки неварасининг ҳам невараси бор қоражийдалик 87 ёшли Тожиали отанинг қўлбола лифти. Ажойиб. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 19:28


Япония тимсоли ҳисобланган Фужияма тоғи чўққиси ҳар йили октябрь бошида қор билан қопланаркан. Бу йил октябрь охирида ҳам қор бўлмабди. Бунақаси метеокузатувлар бошланганидан кейинги 130 йиллик тарихда биринчи марта юз берибди. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 19:24


Испания. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 19:19


Ўзбекистонда салкам 6 минг ҳинд, тўртта кам 200 нафар афғон ва 100 дан ортиқ канадалик талаба ўқиётган экан. Шу канадаликлар асли афғонмикин-а? Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 19:14


Тожикистонда лайк қўйганларга қарши кураш тўхтатилиб, ўрнига Counter Strike ва GTA’га қарши кураш бошланаётганмиш. Бу тажрибани ўрганиш шарт эмас. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 19:01


Тожикистон президенти лайк учун одамларни қамаш амалиётини тўхтатишни буюрибди. Илғор хориж тажрибаси сифатида ўрганса арзигулик. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 18:28


ҚВЗчилар Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Акфакар совға қилишибди. Адашмасам, Жаҳонгир Позилжоновлар ҳам ўн йиллар аввал қайсидир бир киносида шунақа мошина ясаб, ҳайдаб юрарди.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 14:13


Ажойиб. Тафсилотлар.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 13:53


The Well Street Journal’нинг ёзишича, ҳокимбува аслида Тошкентда иссиқлик таъминотига старт бериш ҳақидаги қарорга имзо чекмоқчи бўлган, аммо, The Naw York Times’нинг аниқлик киритишича, у адашиб иссиқлик таъминотининг нархини ошириш ҳақидаги қарорга қўл қўйиб юборган.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 13:48


Ҳайдовчилик гувоҳномасини берадиган ягона имтиҳонхона 1 ноябрдан (яъни, эртадан) имтиҳон нархини кескин ошираркан, деган гап тарқалганидан кейин имтиҳонхона олдидаги аҳвол (бугун ҳам эски нарх билан тўлов қилиб қўйилса, имтиҳонни икки ой ичида топшириш мумкин экан-да, шунга одамлар ёпирилиб келган). Ўзи ростан нарх ошяптими-йўқми, билмадим - имтиҳонхонанинг сайти фақат энди қайси вилоят аҳли валломати бўлса ҳам "права"ни имтиҳон топшириб олиш бахтига муяссар бўлгани ёзаркан, Телеграми эса фақат имтиҳон топширолганларнинг суратларини қўяркан, Инстаграмини эса имтиҳонхона энциклопедияси деса ҳам бўлади. Лекин бирортасида нарх ҳақида янгилик ёзилганини кўрмадим.

Тошдан бўлгур бошингга яна бир эски-янги синов муборак, халқим!

UPD. Расмийларга яқинроқ мана бу манбага кўра, нарх ўзгармасмиш.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 10:34


Тошкентнинг собиқ прокурори Ўзбекистоннинг энг иссиқ минтақасида иситиш мавсумини 1 ноябрдан бошлаш ҳақида кўрсатма берибди. Шоҳ ва мот, Тошкент шаҳар ҳокимлиги!

Аъзамхўжаев

31 Oct, 07:28


Болаларга сув беринг. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 07:25


Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи чорагида болалар нафақасини олувчи болалар сони 4,8 миллиондан 3,1 миллионгача қисқарган. Ваҳоланки, даъво ўша-ўша, жуда катта. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 07:22


Ўзбекистонда 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган шахслар ўлимининг асосий сабаби ва ўсмирлар орасида ўлимнинг иккинчи асосий сабаби ЙТҲ экан. Даҳшат. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 07:19


Ўзбекистонда руҳий касалликларга чалинганлар болалар сони кўпаяётган экан. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 07:16


Ўзбекистонда чақалоқларни кўкрак сути билан озиқлантириш 2017 йилдан бери 25 фоизга камайибди. Бу ёмон. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 07:13


Ўзбекистон - ижтимоий давлат. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 07:01


Маълумот учун, иссиқлик таъминоти масаласида бу йил гўёки ҳокимликнинг қўл-оёғини боғлаб қўйган советча қоидага, масалан, ўтган уч йилда умуман амал қилинмаган. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 06:30


Иссиқлик таъминоти масаласида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимлари ҳам қийналаётган экан, аҳволдан ҳокимбуванинг ҳам хабарлари бор экан, у кишининг ўз яқинлари ҳам эл қатори иссиқлик таъминоти ёқилмаётган кўп қаватли уйларда тураркан. Манба.

Аъзамхўжаев

31 Oct, 04:53


Беш йил ичида яна нима ўзгарди, айтайми? Шу видеодаги кўк футболкамга бемалол сиғмайман ҳозир (аллақачон ташлаб юборишган ҳам бўлса керак), тор келади. Энг кўп алам қиладиган нарсалардан бири шу, очиғини айтсам 🙂

Аъзамхўжаев

26 Oct, 07:14


Бундан 24 йил аввал, октябрь ойида миллий терма жамоамиз тарихидаги энг шармандали мағлубиятлар қайд этилган https://t.me/histball/5308

Аъзамхўжаев

26 Oct, 06:54


Дастуримизни яна Қибрай янгиликлари билан давом эттирамиз: https://t.me/gazetauz_uzb/38151

Аъзамхўжаев

26 Oct, 06:46


Ҳақиқатан ҳам ўша кишими-йўқми видеода, билмадиму, мабодо 2010 йилги кадрдаги Даврон акани кимдир билса, контакти бўлса, @muhrimchatbot'га ёзсин. Раҳмат.

Аъзамхўжаев

26 Oct, 06:33


Қўўрқмаанглар, ҳаммаси Чингизнинг назорати остида (#)

Аъзамхўжаев

26 Oct, 06:29


Яна ва яна Ўргимчак-одам ҳақида (#)

Аъзамхўжаев

26 Oct, 06:25


Дастуримизни Қибрай янгиликлари билан давом эттирамиз. Манба. Расмий ахборот.

UPD. Қўшимча тафсилотлар https://t.me/gazetauz_uzb/38151

Аъзамхўжаев

25 Oct, 18:44


“Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ... Бахтни учратганман! Нима ғамим бор!”

Матн. Видео.

Аъзамхўжаев

25 Oct, 08:50


Тошкент ҳайвонот боғига каркидонлар олиб келишармиш.

Аъзамхўжаев

25 Oct, 07:01


HeadHunter’нинг ўзбекчаси ҳақида ва бир тавсия

Аъзамхўжаев

25 Oct, 06:55


Ҳар жума, чоршанба, жума кунлари пешингача муҳит мана шунақа :)

Аъзамхўжаев

23 Oct, 15:41


Яхшиямки, якшанба куни кутилаётган тадбир - парламент сайлови, номзодлар эса биргина Олий Мажлиснинг ўзига 500 нафар. Буёқда ҳали вилоят, шаҳар, туман депутатлигига номзодлар ҳам бор - эҳ-ҳе, санаб адоғига етиб бўпсан! Бирорта номзод шу бола айтаётганидек ваъдалар берган, тарғиботи учун блогерларни ёллаган чиқар.

Аъзамхўжаев

23 Oct, 15:34


Ютубда ўзбекча сифатли контентни кўпайтириш ҳақида қайғуриб юрган ватандошлар учун АКТ вазиримизнинг бу сўзлари жуда бир кучли далда бўлганини эътироф этмай илож йўқ.

Аъзамхўжаев

23 Oct, 15:30


Сарлавҳа контекстдан юлиб олингандир, деб яхши гумонда бўлгинг келади. Йўқ, "пирожний ҳам бўлмаса, унда катта торт енг", деган маъно чиқиб келади. Тавба, тавба!

Аъзамхўжаев

23 Oct, 15:26


"Егани нонингиз бўлмаса, пирожний енг", дегандан бўлибди. Мантиққа гап йўқ лекин.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 16:45


Менинг ташвиқотим.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 16:41


Почта қутиси. Хатлар ҳар куни номаълум вақтдан номаълум вақтгача олинади.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 16:37


Иккита катта камера - қоидабузар ҳайдовчиларга қарши, учидаги кичкинаси эса - камерабардорнинг қисмларини ўғирламоқчи бўлганларга қарши.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 16:33


Бузилиш ва қурилиш

Аъзамхўжаев

22 Oct, 16:29


"Прописка"си Тошкентда бўлган Термизнинг "Сурхон" футбол клуби.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 16:26


Кўчанинг номи ва собиқ номи.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 16:23


Бугун кўча айландим. Масалан, бир дарахт кўрдим. Ажойиб.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 11:54


Бу тротуарнинг мана бунақа абгор қисми ҳам бор — шуниси ҳам қолиб кетмасин энди. Чапдаги яшил деворнинг эгаси қурилишини тугатишини кутиш шарт эмасдир бунинг учун. Ёғин-сочинли кунда улкан кўлмакка айланади бу жой.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 11:52


Паркент кўчасининг “Паркент” бозори қаршисидаги қисми сал одамбашара тротуар қилинибди (ёмғирлардан кейин “мина майдони”га айланмаса бас; велойўлак автойўл ҳисобидан бўлса яхши эди). Аввалроқ шу жойларда Искандар ака билан пиёда гурунг қилгандик.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 09:59


Эски замоннинг Like Cup мусобақаси. Манба.

Аъзамхўжаев

22 Oct, 08:03


Страшна :) (#)

Аъзамхўжаев

22 Oct, 07:58


Балки бу лифт одамлар учун эмасдир (#)

Аъзамхўжаев

21 Oct, 14:28


Яхши янгилик: Asaxiy Books болалар учун "Дунё даҳолари" деган китоблар сериясини чиқара бошлабди. Китоблар ҳозирча 40 минг сўмдан экан.

Аъзамхўжаев

21 Oct, 10:13


“Корзинка”нинг “Саватча”, “Пэйми”нинг “Тўлавор”, “Блэк Куэйл”нинг “Қора бедана”, “Голден Хаус”нинг “Олтин қаср” ва “Мэжик Сити”нинг “Сеҳрли шаҳар” бўлиб туриши – (кўз учун) қандай чиройли, (қулоққа) қандай ёқимли!

Аъзамхўжаев

21 Oct, 10:09


АҚШ элчиси сариқ сабзи олгани бозорга борибди. Сотувчи: "Сариқ сабзи 6 минг сўм" деса, Америка элчиси: "Намунча қиммат, нима бало, доллар ошдими?!", дебди. Манба.

Аъзамхўжаев

19 Oct, 15:47


Футбол ҳакамининг бўйнидаги қўл “рингдан ташқарида ҳеч кимга қўл кўтармаган” боксчи Баҳодир Жалоловники. Кадр “Лайк Кап” мусобақасидан (мусобақанинг ўзи қизиқ тадбир бўлибди — блогер ва вайнерларнинг жамоалари сафида яқин тарихнинг кўплаб машҳур футболчилари, ўйинлар жонли эфирда, шарҳида Хайрулла ака Ҳамидов ва Даврон ака Файзиевлар).

Аъзамхўжаев

19 Oct, 15:36


Яна бир бор ички ишлар органлари ходимларининг қанчалик компетентлиги ҳақида. Компетентлик масаласи аввал ҳам ёзилганди. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 17:51


Зарқайнарда "Ўзбекистонда ягона бўлган эксклюзив кўча қурилиши" муносабати билан одамларнинг уйлари бузилиб кетаётгани ҳақида. Худо кўрсатмасину, кимнидир девор босиб қолишини кутишаётганга ўхшайди. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 17:41


Тошкент. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 17:37


Шевролетистон. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 17:33


Панжара. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 17:29


Куни кеча Супер Ой ҳодисаси кузатилибди. Чорвоқдан бир кўриниш. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 17:24


Пиёдалар кўчасига айлантирилган Тарас Шевченко кўчасида "Маҳаллада дув-дув гап"даги Арслонбекка ҳайкал қўйишибди. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 17:21


Орол денгизининг Ўзбекистон тарафдаги қуриган қисмида. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 17:15


Судочье, Қорақалпоғистон. Манба.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 17:06


Жанубий Кореянинг бир компанияси Юқори Чирчиқ туманида ярим млрд долларлик тиббиёт кластери қурмоқчи экан (“500 млн доллар” деган гап оғзининг бир чеккасидан чиқиб кетаверади-я, тавба). Қизиғи, шу компания 2007-2009 йилларда ҳозирги Тошкент Сити ўрнида қурилиши режалаштирилган “сити” лойиҳасини ҳам тайёрлаган экан. У лойиҳа бўйича, масалан, Киночилар уйи ҳам жойида қоладиган бўлган. 2010 йилларда лойиҳани амалга оширишга киришишган ҳам шекилли, аммо, кейин нимадир бўлиб, иш 2017 йилгача тўхтаган.

Аъзамхўжаев

18 Oct, 16:49


Телеграмда аккаунт очганимга бугун 10 йил бўлибди. Профил сурати ҳам шу, 10 йил аввал қўйилганича, ўзгармай турганди. Энди ўзгартирмоқчиман, чунки ўзим ҳам ўзгардим, шекилли - ҳар ҳолда, шу суратдагидек 24-25 ёшда эмасман-да :)

Аъзамхўжаев

17 Oct, 15:57


Киройи устозинг бўлса, Жамол акадек бўлса-да! Устоз важоҳатининг самарасини, мана, Хайрулла ака ва Бобур аканинг каналларида кўриб турибмиз-ку! :) Раҳмат, Устоз! Манба.

Аъзамхўжаев

17 Oct, 10:57


"Телба Макс: Саксовул жанглари". Манба.

Аъзамхўжаев

16 Oct, 07:08


Отабек Шукуров: “Биз чиройли футбол учун эмас, натижа учун ўйнаяпмиз”. Манба.

Аъзамхўжаев

16 Oct, 06:38


Отабек Шукуров — пенальти ҳақида: “Пенальти бўлиши билан “мен тепаман” деб Жалол [Машарипов] билан гаплашиб қўйгандим, Жалол бераман, деди. Пенальтини мен тепишим аниқроқ эди”. Манба.

Аъзамхўжаев

16 Oct, 06:29


Жалолиддин Машарипов — пенальти масаласида: “Қатардаги хатони такрорлашни истамадим”. Манба.

Аъзамхўжаев

15 Oct, 17:30


Икки ўйинда кўз очиб кўрганимиз ягона гол. Борига шукр, борига барака — ЖЧ-2026 га чиқсак бўлди!

Аъзамхўжаев

15 Oct, 17:27


Ҳамма оператор :)

Аъзамхўжаев

15 Oct, 17:24


Бугунги ўйинда БАА футболчиси нега қизил карточка олди? Элдор Шомуродовдан профессионал таҳлил.