Abdulaziz Ahmad | Blog @ijoddardi Channel on Telegram

Abdulaziz Ahmad | Blog

@ijoddardi


25 ёш йигитнинг камтарона ҳаёт йўли...

• Филолог
• Журналист
• SMM менежери
• Балиқчи ошпаз
• Маҳдининг дадаси... :)

🇹🇷 Оилам билан Анкарадаман. Туркияда оила бўлиб яшаш, ишлаш, бизнес қилиш... хуллас, “тирик қолиш” ҳақида ёзаман!

Abdulaziz Ahmad | Blog (Uzbek)

Abdulaziz Ahmad | Blog telegram kanali O'zbekistonning yangi blogeri ijoddardi! Ijoddardi - bu 25 yoshli yigitning kamtarona hayoti haqida diqqatga sazovor blog. Kanalda filolog, jurnalist, SMM menedjeri, baliqchi oshpaz, mahdining dadasi bo'lgan odamning sevimli va o'ylab topilgan hayoti, xayol va fikrlarini topish mumkin. Abdulaziz Ahmad kanalida Turkistondagi hayoti, ishi, biznes va oilasi bilan Ankara shahrida yashash haqida qiziqarli malumotlar topishingiz mumkin. Agar siz ham ijoddardi bo'yicha yangiliklar, tajriba va fikrlarni o'rganmoqchi bo'lsangiz, Abdulaziz Ahmad | Blog kanali - siz uchun! Sizni o'z fikrlar va hissiyotlaringiz bilan ozuqatman kutib turamiz!

Abdulaziz Ahmad | Blog

11 Jan, 16:45


Hujjatingizni biz topshirib beramiz!

Bu grant qo‘mitasi juda mavhum saralash mezonlari asosida faoliyat yuritadi. Qo‘mita tomonidan bu borada aytarli bir ochiqlama, munosabat yoki kichkina bo‘lsa-da ma’lumot hech qayerda e’lon qilinmagan.

Burs yutish-yutmasligingiz baholar, diplom bali, jamoat ishlarida faolligingiz, til sertifikatlari, niyat maktubi va referanslarga bog‘liqdir.

Qolaversa, hujjatlaringizni tizimga to‘g‘ri shaklda yuklash ham imkoniyatingizni karrasiga oshiradi. Bu uchun esa sizga o‘z xizmatimizni taklif etamiz!

❗️ Marhamat, tanishib chiqing: https://telegra.ph/T%C3%BCrkiye-Burslar%C4%B1ga-hujjat-topshirib-berish-xizmati-01-11

📩 Agar xizmatimiz ma’qul bo‘lsa, quyidagi havola orqali biz bilan bog‘lanishingiz mumkin: @sitora_qarshiyeva

Barchaga omad yor bo‘lsin, yaxshi kunlarda yorug‘ yuz bilan ko‘rishguncha! 

@sitoraqarshiyeva

Abdulaziz Ahmad | Blog

08 Jan, 15:46


Türkiye Bursları podcast!

Diqqat, suhbatni vanihoyat rejalashtirdik. O‘zim bu grandni yutib, 1 yildan beri Anqarada oilam bilan yashayotgan talaba sifatida tajribalarimni siz bilan bo‘lishishga tayyorman!

Suhbat 9-yanvar, O‘zbekiston vaqti bilan soat 21:00 da bo‘ladi. O‘tkazib yubormang!

Avval hech qachon auditoriya oldiga chiqmaganman, nasib, barcha kerakli ma’lumotlarni qisqa, lo‘nda, tushunarli tilda yetkazishga maksimal harakat qilaman!

Izohlar ochiq, bu grand dasturi bo‘yicha sizga nimalar qiziq, savollaringizni yozib qoldirsangiz suhbat davomida javob beriladi.

Ertaga, xuddi shu qadrdon manzilda ko‘rishamiz. Yaqinlaringizni, bu grandga qiziquvchi tanishlaringizni taklif etib, qo‘llab-quvvatlasangiz, mamnun bo‘lardik. Rahmat! 😊

@sitoraqarshiyeva

Abdulaziz Ahmad | Blog

08 Jan, 12:22


Ойига неча сўмлик газ ва свет ёқяпсиз?

Ўтган ойлардаги коммуналь тўловларимизни атайин эълон қилмаганман, чунки 2 кишигина бўлиб нимаям ёқардинг, дейдиганлар топиларди.

Бу ой жуда кўп овқат пиширдик, орада янги йил буюртмалари бўлди, килолаб ошлар дамланди, қасқонлаб хоним, манти, камига электр духовкада сомса, торт тайёрладик ва ҳоказо...

Шундай шароитда 1800 лира газга тўлаяпмиз, 700 лира электрга. Айтганча, Маҳди совуққотмасин деб ҳар куни кечқурун электр печкани ҳам қўшамиз, атапления учун газ кетади, Анқаранинг совуғи жуда ёмон.

Умумий ҳисобда 2500 лира бўляпти, буни сўмга чевирганда, жами 920 минг сўм чиқаркан. Биз уйда овқат пишириб, электр духовка ва печка қўшиб, атапления доим баланд турадиган шароитда ойига шунча тўлаяпмиз.

Газ фақат шу ой бунчалик кўп ёнибди. Ўтган ойлар 1000 лирага ҳам етмасди. Ёздаку, умуман арзон келади, ойига иккаласига умумий 500-600 лира тўлардик.

Сизда нима гаплар, ойига неча сўмлик газ/свет ёқяпсиз?

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

07 Jan, 15:05


Shimoliy Koreya chegarasi, uyqudagi vulqon, -22 daraja sovuq va biz bulutlardan ham yuksakdamiz!

天池 Tianchi— heavenly pond (samoviy hovuz). Xitoyning Jilin provinsiyasi va Shimoliy Koreya chegarasidagi vulqonli 长白山 — Changbai mountains!

Ortiqcha yozib o‘tirmayman, videoni o‘z ko‘zingiz bilan ko‘rganingiz yaxshi, shu yerlarga ham oyog‘imiz yetdi, Alhamdulillah!

@Fayozakhmedov

Abdulaziz Ahmad | Blog

05 Jan, 09:18


Қафасга қамалган тулпор😂

Маҳдига аккумляторли мошинча олгандик, бошида қизиқди, кейин овозидан қўрқиб бошлади. Шифоньер тепасига олиб қўйганмиз, сал катта бўлса ҳайдайди, насиб!

Тахминан 3-4-синф эдим. Ҳар ёзги таътилни Навоий шаҳарда ўтказардим. Тоғамнинг кафеси бор эди, у ерда худди шунақа 2 та машина билан бир батутим бўларди.

Машинада “катайса” қилиш минг сўм эди, батутда эса 10 дақиқа сакраш минг сўм. Муштдайгина бўлиб, кунига 30-40 минг савдо қилардим.

Иш ҳақим - кунлик минг сўм. Бибимнинг уйида яшаб, сандиғининг тагига иш ҳақларимни тийинлаб йиғардим. Пулимга “Бетмен”, “Ниндзя черепашки”, “Наруто” дискини, қиммат эртак китоблар, энциклопедиялар сотиб олардим, мактабга кийим қилардим, эҳҳе...

Тоғам талтайиб кетмасин деб кунлик минг сўмдан берарди, лекин ҳар ой сўнггида қўлимга яна 50 минг, 100 минг сўм тутиб юборарди.

Мошинчани олдимда, ўша кунларни эсладим. Роса қизиқардим. Ҳар янги йил марказдаги арча ёнида бўларди бундан, миниб расм тушардик, ўзимда бўлишини доим орзу қилганман...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

02 Jan, 18:01


Туркияда иш бор, лекин...

Асосан эркакларга мўлжалланган ишлар ва маошларни ёзаман, 1 йил давомида ичкаридан вазиятни яхши ўрганганим учун аниқ биламан буларни, хотин-қизларга тўғри келмаслиги мумкин, балки бир хилдир...

Анкарада асосан ошхона ишлари бор. Ресторанларда официант ёки коми (официантга овқат элтиб берадиган ёрдамчи) бўлиб ишлашингиз мумкин. 12 соат иш, гоҳида бундан ҳам кўпроқ қолиб кетасиз, лекин кўпинча бунга қўшимча ҳақ тўлашмайди...

Мен бошида коми/авёр бўлиб ишлаганман. Ойлигим ўша пайтдаги “Asgeri Ücret” - 17 000 TL, тахминан 520$ атрофида эди. 2 маҳал овқат ресторан ҳисобидан. Лекин айтарли зўр таом кутманг, берганига рози бўласиз...

Коми/авёрлик қилаётиб, ошхонага ўтишга ҳаракат қилдим. Бунда 1-2 минг лира кўпроқ ойлик оласиз, ҳам тайёр ҳунар ўрганасиз, ҳам кун бўйи овқат тўла патнос кўтариб юраверишдан оёқларим йиғлаб юбораётганди.

Ошхонага ўтиб, эплаб кетдим. Катта-катта балиқларни бўлиб, кесиб, пиширишни бошладим. Секин-аста ойлигим ҳам кўтарилди. Умрида товуқ сўймаган бола эдим масалан :)

Ишни, тилни ўрганиб, муҳитга мослашганингиз сари маошингиз ҳам ошаверади. Масалан мен бошида 17 минг лира иш ҳақи олган бўлсам, ишдан бўшаганимда 24 минг лира олардим. Кетишимга қўйишмаган, истасанг маошингни ошираман, 27-28 минг лирагача беришга тайёрман дейишганди...

У пайт “Asgeri Ücret” 17 минг лира эди. Яқиндагина энг кам ойлик иш ҳақи 22 минг лирага кўтарилди. Агар ҳозир қайтиб борсам, тажрибам бор, ишни ўрганганман, тил биламан, 30 минг лирадан камига ишламаслигим аниқ...

Тил билмасангиз, тажрибангиз бўлмаса, энг кам ойлик иш ҳақи, яъни “Asgeri Ücret”га рози бўлишга мажбурсиз...

Қурилишда, бозорларда ҳам иш бор. У ёқдаги вазиятни очиғи билмайман. Ундай катта фарқ қилмаса керак деб ўйлайман. Бу ерда ресторан соҳаси ривожланган, иссиқ жой/овқат, ҳам тайёр ҳунарлиги учун мен шу йўлни танлаганман...

Турклар сизга ўзлариникидай муносабатда бўлмайди. Улар ишга кеч қолишлари, ухлаб қолишлари, ноҳақлик бўлса ёки жаҳли чиқса, қўпол муомала қилишлари табиий ҳол. Лекин сиз ундай қилдингизми, камида гап эшитасиз ёки ишдан ҳайдаласиз...

Яна бир ҳолат, аксар ҳолларда туркларга кўпроқ ҳақ тўланади. Масалан, 12 соат ишлайдиган мен 24 минг лира маош олсам, 10 соат ишлайдиган турк йигит 35-40 минггача ойлик оларди. Вазифамиз бир хил, унинг ягона устунлиги турклиги эди холос...

Аммо Ироқ, Сурия ё Афғонистон фуқаролари биздан ҳам оз ойликка ишлайди. Мен 24 минг олганимда, айни иш қиладиган ироқлик ҳамкасбим 19 мингга ишларди...

Иш жойида ўзбеклар бўлса яхши, бўлмаса унданам яхши. Билмадим, балки менга шунақалар йўлиққандир, энг кўп ёмонликни ўзимизникилардан кўрганман. Мусофирмиз, дуо қилиб қўйсанг бас, ёрдам қиляпман, деган манипуляциялар қилиб, кийдириб, ухлатиб кетишади. Эҳтиёт бўлаверинг... :)

Ошхона иши яхши, ҳар ҳафта охирида бўладиган 20 та кўзи бор, мойга ботиб, қотиб кетган газ ўчоғини ювиб тозалаш азоб, овқат пишириш яхши, ҳар куни тонгда қоп-қоп кўмир ёнадиган изгара кулини тўкиб, уни янгитдан ҳозирлаш ёмон. Ҳунарли бўлганим яхши, миллатим ўзбеклиги учун кўп иш қилиб, турклардан кам ойлик олганим ёқмасди... :)

Ҳамма жойда ҳам эмас, лекин кўп ерда турклар чет элликларни арзон ишчи кучи сифатида кўради. Турк эмасмисиз, иккинчи сортсиз, суриялик, ироқлик, афғон бўлсангизку, қадрингиз учинчи сортга тушади.

Туркияга ишга келмоқчимисиз, шу ҳолатларга тайёр туринг. Илоҳим йўлингиз очилиб, фақат яхши инсонларга йўлиқтирсин Худо, мободо шундай вазиятларга юзлашсангиз, менга ўхшаб шокка тушиб қолманг дея ёзиб қўйдим :)

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

01 Jan, 18:53


​​Икки киши бўлиб бошлаган йилимизни уч кишилашиб якунладик. Бизга жуда кўп нарсани ўргатди бу йил...

• Оиладаги ҳаловат умримизга, ризқимизга қанчалик барака олиб келишини қайта-қайта англадик...

• Талабалик йилларимни жуда кўп қўмсадим. Маза қилиб ўқимаганимга, ўрганмаганимга афсусландим ҳам...

• Топган пулимизнинг қанчалиги эмас қанчалик баракали ва ҳалоллиги муҳимлигини тушундик...

• Фарзандли бўлгач, ҳалол-ҳаромга жиддийроқ эътиборли бўлдим, Ситора оналик меҳрини, мен оталик масъулиятини ҳис этдим бу йил...

• Бировнинг ҳақига ҳеч қанақасига хиёнат қилиб бўлмаслигини, ишчининг пешана тери қуримасдан маошини бериш кераклигини англатди Туркия...

• Бу йил деярли қарз олмабман. Ўзи ёмон кўрардим, лекин мажбур қарз олардим Ўзбекистонда. Шукр, қарзсиз бахтли яшаш ҳаловатини ҳис этдик бу йил...

• Насиб, Маҳди ўқишга кирса, талабаликда умуман ишлатмасликни, у улғайгунича максимал шароит яратишим кераклигини англадим, керак бўлса ҳозирдан орттириб, йиғиниб боришни режа қиляпман...

• Аввал айфонсиз СММ имконсиз деб юрардим. Ишлаган ерларимдаги раҳбарларимга айфон олсаккина ишимиз зўр бўлади, дердим. Адашибман, оддий телефон билан ҳам жуда кўп нарсаларни эпласа бўларкан, муҳими фойдали, манфаатли ва ҳалол меҳнат қилиш...

• Оилавий бирор ресторанга овқатланишга вақтлироқ бориш кераклигини тушундим. Агар ташрифимиз ошхона иш вақтининг тугаш арафасига тўғри келадиган бўлса, емакни интернетдан буюртма бериб қўя қоламан. Ишлаганимда, тозалик битиб, уйга кетамиз деб турган жойимизда келадиган хўрандаларни кўришга кўзим, отишга ўқим бўлмасди...

• Қизим бўлса, таълимидан ташқари пишириқ, тикиш-бичиш, ҳамширалик ва бошқа ҳунарларни ўргатишим эртага ўзи учун қанчалар фойдалилигини англадим. Аёлимнинг ота-онасидан жуда кўп маротаба миннатдор бўлдим бу учун...

• Фарзандларимга ҳеч қандай мажбурият юкламасликка, турли юклар билан улғайтирмасликка қарор қилдим. Албатта, ўз ҳолига ташлаб, кунингни қандай кўрсанг кўравер, менга индамасанг бўлди, демайман. Шароит яратиб, гўзал тарбия қилсак, ўзларидан орттириб нима қилсаям бош устига, қилмаса ҳам...

• Ҳа, ўғлим Маҳди, эсон-омон туғилиб, соғ-саломат улғаяётганинг билан олдимиздаги барча қарзингни узиб бўлгансан. Биз сендан ҳеч нарса кутмаймиз, ўқи, ўрган, ривожлан, бахтли яша. Ёрдам керакми, тортинмасдан сўра, ич-этингни еб-юрма, бор-йўғимиз сизларники...

• Бола мисоли ғордир. Бўм-бўш. Уни қарғаб, сўкиб, сиқиб, чегаралаб, эътибор кутиб бўлмайди. Ғорга сен ҳеч нарсага ярамайсан, турган-битганинг зарар дея бақириб, “Ота, она, сизларни яхши кўраман!” деган садо кутманг!

• Диплом унчалик муҳим эмас, давлат иши бўлмаса, бошқа касб-ҳунар билан ё ресторанда, уйда туриб ҳам яшасанг, ҳатто анчагина бахтли яшасанг бўларкан, ҳаракат қилиб турсанг бўлгани...

• Байрам қилмасанг ҳам янги йил кириб келаверади. Масалан, ўтган йили ҳам айтарли нишонламаганмиз бу кунни, кеча дастурхон ҳам безамадик, музлаткич тўла, ҳамма нарсамиз бор, гўштсиз таом емаяпмизми, ҳар кунимиз байрамдир!

Янги йил муборак, бугун умр ҳисобимизга туширилган 365 кунни мазмунли, манфаатли, бахту қувончга тўлдириб ўтказайлик илоҳим. Ҳаётимизнинг янги бир даври, саргузаштли саҳифаси остонасидамиз. Алҳамдулиллаҳ...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

30 Dec, 14:28


Бу йилги сарҳисобим, хулосаларни кейин ёзаман. Фикрлар ҳаммада ҳар хил бўлиши мумкин, худди ҳаёт йўлларимиз, мақсадларимиз турлича бўлгани каби...

Нумон ака билан ўзи яқин эдик, кейин у киши ҳам уйланиб, оилавий борди-келдини йўлга қўйдик, муносабатларимизни янада мустаҳкамладик. Бу энг тўғри, ҳаётимизда алоҳида ўрни бор қарор эди...

Улар билан оилавий Сафранболу, Амасра саёҳатига бордик, таассуротларни таърифлаб беролмайман...

Грузияга чиқиш-кириш қилганимиз бефойда, қўшимча 3 ой виза бермаслиги аниқ бўлди. “Тупик”ка кириб қолгандим худди. Кейин фавқулодда Ўзбекистонга ҳам бориб келдим. Туркиядаги ҳужжат масаласи бўйича анча-мунча тажриба тўплаб олдик...

Уйга бориб келгач, иш қидирдим. Аёлим билан ресторанма ресторан юриб, эр-хотин роса сарсон бўлгандик. Ўшанда “нон олиб келиш” билан “нон топиб келиш”нинг фарқини жуда чуқур ҳис қилганман...

Пулга қийналдик. Ўзбекистонда бир икки хусусий собиқ ишхоналаримга, раҳбарларимга ҳақимни беришини, ярмини бўлса ҳам беришини сўраб ёздим. Ололмадим. Табиий, бу бизда одатий ҳол афсуски...

Маҳди туғилди. Тайёргарлик кўришга улгурмаганмиз. Янги ишга кирганимга энди 3 кун бўлганди. 2 кун балиқхонага боролмадим. Ишга келиб ўтирма, ўрнингга бошқа одам олдик дейишди. Депрессия...

Ситора касалхонадан чиқиши билан ишга кетдим. Янги чақалоқ билан уйда ёлғиз қолди. Мен саҳардан ярим кечагача балиқхонада бўлардим. Ойлиги кам, ҳадеганда етавермасди. Кейин Худо йўлимизни очиб, яхшиларни юбориб бошлади...

Ишдан бўшадим. Уйда овқат пишириб, китоб ишимизни ривожлантириб, онлайн соҳаларга диққат қаратишга жуда катта таваккал қилдик. Умуман афсусланмайман!

Оиламга кўпроқ вақт ажрата бошладим. Каналдаги контентларга маъно, янги орзу-мақсадлар, ҳаётимизга эса ранг қўшила бошлади.

Миямдаги стереотиплар, менталитет қобиқларини бир-бир синдира бошладим, меҳрибон ота, эътиборли эр бўлишга ҳаракат қилиб бошладим...

Орада аям ва бибим келишди. Улар билан Анқарани ўзимиз учун ҳам қайта кашф этдик, умримизда биринчи марта Истанбулга бордик, тажрибасизлигимиз учун гўллик қилиб у ёқда ҳам анча стресс яшадик афсуски. Уйдагиларни кўнглимдагидек жўнатолмадим...

Аёлимга блог очдик, гарчи фаол юритишга вақти бўлмаса ҳам, янги пост қўйишга имкон тополмаса ҳам, ҳарҳолда ўйлаганимдан кўра анча сифатли юритиб бошлади канални...

Укамга блог очдик, энди унинг ҳам яхши-ёмон кунларини тарихга муҳрлаб борадиган майдони, кузатувчилари бор!

Ҳа, 2024 йилнинг энг эсда қоларли воқеалари шу бўлибди. Ўйлашингиз мумкин, “янги уй олдик”, “машина олдик”, “дунёнинг фалон давлатларига саёҳат қилдик” деган гаплар қани?

Бизнинг орзулар рўйхатимизда булар умуман йўқ эди. Қолаверса, хорижга бой бўлиш учун эмас, шунчаки бахтли ҳаётимизни қуриш учун келганмиз. Озми-кўпми, буни уддалаяпмиз. Алҳамдулиллаҳ!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

28 Dec, 06:11


Азоблаш хизматига мен асос солганимни билармидингиз?!

2013 йил. Дадам ҳарбийдан нафақага чиқиб, Россияга ишлагани кетганди. Биз ҳали ёшмиз, “одноклассники” жуда оммалашганди ўшанда. Дадам, Украинада ўқийдиган аммамнинг ўғиллари ва бошқа четда ишлайдиган қариндошлар билан шу платформада гаплашардик...

Кимга, нимани исботламоқчи бўлганман, билмадимкуя, “одно”даги эски профилимни тиклаганимдан бери ўзимни ўзим тинмай сўкиб юрибман. Негааа бундай қилган эканман а?! :)

Актёр-санъаткорларга мен шоирман, шеъримни юборсам қўшиқ қиласизми, дейишга нима бор?! Тағин Тошкент шевада, “ў”ни “6”, “ш”ни “w” деб ёзиб😁

Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ, кўринг, фақат йиғламанг, 14-15 ёшли Абдулазизнинг ёзишмалари булар😂

P.s. Ҳа, болалигимизда чет элда ўқийдиган, ишлайдиган, яшайдиган қариндошларимиз кўп бўларди. Энди эса, ўзимиз ўша “қариндош”миз...

P.s. Яхшиям булар уйланганимдан кейин чиқди. Йўқса, хотинсиз қолиб кетармидим😂

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

26 Dec, 11:20


Galereyamizdagi turli vaziyatlarda tushirilgan tasodifiy videolarni yig‘ib chiqdik...

Fondagi monologni judayam yaxshi ko‘rib eshitardim. Xo‘jayinimga g‘oyasini tushuntirsam, shu rolikchani yasab berdi. Keyin...

Har ko‘rganimda yig‘laydigan video bo‘ldi. Xuddi boshqa bir baxtli insonlarning hayotini tomosha qilayotgandek edim. Lekin bu - bizmiz!😊

Shukr qilishga arziydigan lahzalarni, shunday chiroyli, baxtli onlarni yashattirganiga shukr, havas qilgan barchaga bundan ming chandon ortig‘i nasib etsin. Alhamdulillah!

@sitoraqarshiyeva

Abdulaziz Ahmad | Blog

17 Dec, 20:22


​​Чойчи амаки, салатчи хола ва официант бува ҳақида

Ресторанда чойчи амаки бор эди. Зренияси пастроқ, кўзойнак тақарди. Ўғли талаба, нафақаси етмагани учун қўшимча у ёқда ҳам ишларди. Хотини бор-йўқлигини билмас эканман очиғи...

Салатчи хола, у ҳам нафақада, ишга янги келганди. Умри давомида бунақа иш қилмагани билинарди опанинг, ҳар куни камида 2-3 ерини пичоқ кесиб кетарди.

Тажрибасизлиги учун “абла”га нисбатан кам ҳақ тўлашарди. Кўпроқ маош олиш илинжида эрталаб вақтли келиб, ҳаммадан кеч уйга қайтарди. Тозалик ишларида фаррошларга ёрдам берарди...

У ҳам нафақада эди. Аввал нима иш қилганини билмайман, ёлғиз боши билан бир қиз катта қилибди, хўжайини ҳақида гапирмасди, ташлаб кетганми, вафот этганми, менга қоронғи.

Хуллас, у қиз ҳам ўқишга кирган, фарзандининг таълим харажатлари учун қора меҳнатда эди, университетни битириши билан кетаман бу ерлардан деб юрарди...

Официант бува. Уни мижозлар жуда яхши кўрарди. Доим энг кўп чой-чақани шу инсон оларди. Лекин ошхонадагиларнинг эрмаги эди бечора, қаттиқ ҳазиллашишарди, ҳатто устидан кулишарди, уришишарди...

Қари эмасми, буюртмаларни кўп чалкаштирарди, 1-столнинг овқатини 2-столга элтарди, битта балиқни 2 та деб ёзиб юборарди. Тишини тишига қўйиб, сабр қилиб юрарди...

Билсам, буванинг кампири ҳам қаердадир фаррош бўлиб ишларкан. Ўғли ҳам бошқа ресторанда официант, унинг хотини йўқ, ташлаб кетганми, вафот этганми, ишқилиб бир қизи бор, ота билан қолган. Набираси, яъни ўша якка қиз Туркиядаги энг рейтинги баланд университетлардан бири - “ODTÜ”да ўқиркан.

Хуллас, бутун оила аъзолари ягона мақсад атрофида бирлашган. Биринчи ишлаган жойимдаги Сотилмиш бува тақдири қанчалик таъсирлантирган бўлса, иккинчи ишлаган ресторанимдаги бу уч ҚАҲРАМОН шунчалик эътиборим марказида эди.

Чойчи амаки ва салатчи опа аввал давлат ишида ишлагани, турклар тилида “memur” бўлгани билан фарзанди учун шунақа иш қиларди. Официант бува эса қариган чоғида, ҳатто бутун оиласи билан талаба қизга имконият яратиш пайида эди...

Қизиғи, 5-6 ой шу жойда ишлаган бўлсам, бирортасининг талаба боласи/набираси уларнинг ёнига келмади ёки мен кўрмаганман. Улар доим фан билан машғул, бўш вақти бўлса, катта эҳтимол билан талабалик гаштини суриб юришарди...

Ҳозир ўқишга борамизку, тўғриси, университетдаги талабаларга ҳавас қиламан. Бир-иккита чиқиб қолмаса, аксариятининг хаёлида ишлаш йўқ, луғатида унақа сўз бўлмайди умуман.

Ётоқхона муаммосиз, стипендияни харажатларини қоплашга етказса бўлади, бошқа “форс-мажор” ҳолатларга эса ота-она, бобо-буви “бетон” бўлиб туриб беради!

Истар-истамас хаёл ўзимнинг талабалигимга, ҳозир университетда таълим олаётган, ўқишдан кейин ярим кечагача ишлаб юрган яқинларим, танишларимга кетади. Қизиқ, бизда дарсдан сўнг ишламайдиган, стипендияга бемалол яшайдиган, турар-жойи муаммосиз, олтин даврнинг гаштини маза қилиб суриб юрган талабалар, йигитлар қолдимикан?!

P.s. Сурат архивдан, Маҳди энди туғилган пайтлар, айни ўша уч қаҳрамон бўлган иккинчи иш жойимдан эсдалик. Бари ортда қолди, алҳамдулиллаҳ!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

16 Dec, 16:50


Қалбан “Регистон”ликман...

Университетда 2-курс эдим. “Регистон” ўқув маркази иншолар танлови ташкил қилди. Ўшанда “Отамдан қолган далалар”ни филологча нигоҳ билан қайта ўқиб, таъсиридаги ўйларга қоришиб юрганим учун шартта у китоб ҳақида биннарса ёзиб топширдим.

Жавоблар чиқди, иккинчи ўринни олибман. Планшет совға қилишди. Бу ёзган ижодий иши билан доим мақтов ёрлиғи, стакан, коса, чойнак-пиёла олиб юрган қишлоқи талаба йигитнинг илк марта бундай тақдирланиши эди...

Кейин марказ раҳбари Аваз ака билан танишдим, ёнига чақиртириб, rgn.uz сайтида таълимга оид жиддий мақолалар билан чиқиш қилишимни сўради, албатта, яхшигина ҳақ эвазига. Жон деб қабул қилгандим!

“Ёшлар овози” газетасида 0.25 ставкада ишлайдиган, 700-800 минг сўм маош оладиган бола учун бу жуда зўр имконият эди. Камига онлайн ишлардим, ҳар ой сўнггида нақд ойлигимни олгани Аваз аканинг ёнига борардим, бўлди. Янги ғоялар, топшириқлар бериб юборардилар ҳар сафар...

Онлайнми, офлайнми, фарқи йўқ, бу жамоада озми-кўпми фаолият юритганимдан, расмий сайтида мен ёзган мақолалар энг кўп ўқилган материаллардан бири сифатида турганидан ҳамиша фахрланаман!

Кеча ўқув марказ 10 ёшга тўлибди. Аваз ака тадбирга таклиф қилгандилар, бир қадам узоқдаман деб узримни сўрадим. Тошкентда бўлсам, албатта борардим!

Фильм тайёрлашибди. Аёлим билан кўнглимиз ҳапқириб, йиғлаб кўрдик тўғриси. У кишиям курсдоши билан оила қурган эканлар, билмагандим, янга ўқитасизми деб сўраганларида албатта дея ваъдасининг устидан чиққанлиги, кўрган қийинчиликлари, елкама-елка келишаётгани ва айни дамдаги муваффақиятлари бошқача мотивация берди бизга...

Ўқув марказининг ўзидан ўзи қурилиб қолмагани, ортида жуда катта тарих ва машаққат борлигини билардим, лекин бунчалик даражада деб тасаввур қилмаганман очиғи.

Ҳалолингиз бўлсин, ака! Тузган жамоангиз, қўл остингиздагиларни ишчи, ходим деб эмас, балки шогирд, “жангчи” деб аташингиз, муомала ва муносабатингизга тан берганман.

“Регистон”нинг келажаги порлоқ бўлсин, юзингиз ҳамиша ёруғ бўлаверсин, энг олий мақсадингизга энг қисқа фурсатда эришинг илоҳим. Зеро, жамоа зўр, мақсад аниқ, барча ресурслар ҳозир, пойдевор эса мустаҳкам!

Регистонликларга байрам муборак, қаерда бўлмайлик, қанча пайт бирга ишламайлик, барибир ҳаммамиз қалбан регистонликмиз!

Тўғриси, кўплаб хусусий ва давлат ташкилотларида ишладим, лекин “Регистон”нинг ҳаётимда бошқача ўрни бор, яхши хотираларим кўп у билан. Ҳамма-ҳаммаси учун ташаккур!

P.s. Фильмни, албатта, кўринг, хоҳ иш, хоҳ ўқиш бўлсин, келажагингизни “Регистон”га бемалол ишониб топшираверинг, у бунга арзийди!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

15 Dec, 19:29


Сен нима дейсан, тўғри айтибманми, Ситор? :) 👀

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

15 Dec, 19:13


Тоқ кетдингми, тоқ қайтгинда ишқилиб 😁🤦‍♂

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

15 Dec, 07:47


Pekin xalqaro talabalar kechasidan esdalik

Umrimda birinchi marta professional studiyaga kirdim, ovoz yozdik, qo‘shiq aytdim, kamiga xitoy tilida, 3 soatdan keyin O‘zbekistonga uchib ketishim kerak bo‘lib turgan sharoitda katta sahnada kuyladim, Alhamdulillah, hammasi ko‘ngildagidek o‘tdi, ulgurdim...

So‘nggi paytlarda katta rejalar, ishlar, maqsadlar ichidaman. Juda tez oqadigan daryoga tushib qolganday his qilyapman o‘zimni. Harakat qilib, Xudo deya suzib tursangiz bo‘lgani, o‘xshab ketaverarkan hammasi, to‘xtadingizmi, cho‘kasiz!

Hamd, begona davlatda o‘qib, ozmi-ko‘pmi hurmat-e’tibor qozonib, kunimni ko‘rib, eplab yuribman, hamma-hammasi uchun bitmas-tuganmas shukronalar bo‘lsin!

Videoni tomosha qiling, hamyurtim bo‘ladi, bu bolani taniyman deb faxrlanib qo‘ysangiz ham mayli, muhimi orzu qilishdan, O‘zidan eng yaxshisini so‘rashdan, harakatdan to‘xtamang, albatta, kutganingizdan ham ziyodasini beradi!

Osuda tun...

@Fayozakhmedov

Abdulaziz Ahmad | Blog

14 Dec, 16:48


Бир оғриқли масала борда. Ҳозир эълон қиламан, шу ерда бўлиб турингизлар, гаплашамиз, жўяли фикр бўлса, акага ҳам фойдали бўлади, Худо хоҳласа!

Abdulaziz Ahmad | Blog

14 Dec, 11:28


Энди ака дейишни ўргатяпман😂

• Ўқишга боргач, аяси дарсга кириб кетганда болангизни бир эркалатай деб келган қизлар олдида дада деб қўймаслиги учун ака дейишни ўргатяпман;

• Тамом, энди Маҳди нимани тўкса, синдирса, йўқотса, бузса... буни ким қилди деганда “Да-да!” деб жавоб беряпти. Айбсиз айбдорга айландим уйда;

• Кимни яхши кўрасан, қаҳрамонинг ким, бу ҳаётда энг биринчи кимга яхшилик қилиш керак... деган жамиики қитмир саволларимга “Да-да!” деб жавоб беряпти. Мезза😁

• Аёлим Маҳди атрофида парвона, “Ая”ни ўргатолмасдан ҳалак, ора-сирада қаранг сизни сўраяпти деб қўлимга бериб қўйишини ҳисобга олмаганда, ҳозирча ҳаммаси яхши :)

P.s. Бошқача ҳис, ўзгача туйғу, еткизганингга шукр, ният қилган барчага ортиғи билан насиб этсин!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

13 Dec, 20:52


Ажойиб кунларнинг бирида роппа-роса 9 ойлик ўғлимнинг тили “Да-да!” деб чиқади...

Тасаввур қиляпсизми, Маҳдининг умри давомида айтган илк сўзи дада бўлди. Бутун ҳаёти давомида ҳали қаааанча сўз гапиради, қизиғи йўқ, “за то” у биринчи марта дада деган, “дада!”

Алҳамдулиллаҳ!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

13 Dec, 17:38


Pssst!

Diqqat qishki qabullar ochiladi. Iltimos, oʻqimoqchi boʻlgan, maqsadi jiddiy, oʻz ustida ishlay oladigan oʻquvchilarga yoʻl bering!

Qishning sovuq kunlarida issiq uyingizdan chiqmasdan tajribali ustozning qaynoq darslariga qo‘shilib, turk tilini tezkor va sifatli o‘rganishni istasangiz, bu xabar aynan SIZ 🫵 uchun!

Shoshiling, aynan shu guruhda turk tilini A1 darajada noldan boshlab o‘rganishingiz mumkin. Joylar soni cheklangan, ulgursangiz, marra sizniki!

Darslar haftaning juft kunlari soat 22:00-23:59 oraligʻida bo‘lib o‘tadi. Birinchi, mutlaqo tekin “probniy” darsimiz 14-kekabr kuni soat 21:00'da bo‘lib o‘tadi.

Qolaversa, sizda A2, B1 darajadan davom etish imkoni ham bor, shartlari bu yerda.

To‘liq ma’lumot uchun @NUMONNASR manziliga yozing! Bu xabarni doʻstingizga ham yuborib qoʻyishni unutmang!

👉 @NumonNasrullayev 👈

Abdulaziz Ahmad | Blog

13 Dec, 08:50


“Генерация тарафидан ишонтириб айтаманки, 2024 йилдан 100 фоиз ўз ички эҳтиёжимизни қоплаш имкониятимиз пайдо бўлади. Биз буни таъминлаймиз, бизга шундай вазифа қўйилган. Агар бу вазифани бажара олмасак, ўйлайманки, нафақат мен, балки тизимимиздаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз”, — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Гапирмайман...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

13 Dec, 08:11


Ўзбеклар гуруҳлари бор. Асосан иш эълонлари ташланади. Шунақа хабарларни кўриб гоҳида эзилиб кетаман

Ўтган йили бир бола ишга келганди, мактабни амаллаб битириши билан Туркияга жўнаган бояқиш. Исмини ҳам ёзолмайди, ҳатто умуман ҳарф танимайди.

Телеграмда ҳамма билан фақат овозли хабар билан гаплашаркан. Кимдир ёзса, голос ташланг, ким бу деб юрарди. Деворга осиғлик соатга қараб, каттаси 5 да, кичиги 7 да турибди, неччи бўлади дейиши ҳалиям эсимдан чиқмайди...

Ундай болалар, ватандошлар ким нееечта топилади. Чўпонлик қилишяпти, идиш-товоқ ювишяпти, қурилишда... ишқилиб ризқини теришяпти.

Ачинарли. Жудаям оғир бу. Ўзбеклар ҳар жойда бор деб фахрланамиз кўпинча. Лекин қора меҳнат қиладиган 100 кишидан ақлий меҳнат қиладиган 10 кишининг қадри бўлади.

Қачон ўша даражага чиқарканмиз, чет элликлар наздида ўзбекман деса фоҳиша, қора ишчи, тил билмайдиган, ҳарф танимайдиган, нима деса хўп деб турадиган “иккинчи сорт” бирисини эмас, ақлли, дипломат одам сифатида гавдаланамиз?...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

13 Dec, 07:53


Соғми булар?!

Қишда совуқ бўлиши табиий. Ҳар йили шундай бўлади, бу янгилик эмаску. Бу йил бошқача совуқ бўлди, кутмагандик, тайёр эмасдик деган баҳоналарнинг сийқаси чиқиб кетдику, янги гап ўйлаб топингларей!

Маслаҳатнинг аҳволига қаранг: газ бўлмаса бензин қуйишсин ёки электромобил сотиб олишсин. “Наглий” халқнинг устидан кулишми бу?!

Гоҳида энергетика вазирлигида соғ одам ишламаса керак, деб ўйлаб қоламан. Ким ишга оларкан-а буларни?

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

12 Dec, 08:29


Галереямдаги энг ширин хотиралар...

Телефоним хотираси тўлибди. Барча расм/видеоларни компьютерга бўшатяпман. Булар эса шу ерда туришини истадим.

Ҳамма-ҳаммаси учун беҳисоб шукрлар бўлсин, Алҳамдулиллаҳ!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

01 Dec, 15:28


#Фсқдулаоубэжуюл

Ёнаётир ич-этим,
Хонумоним бўлди кул.
Бошдан оёқ қизиган
Чўғга айландим буткул.


Чирсиллайман, оловман!
Топилмайди бир надим.
Дунё кезиб бу ўтни
Ўчиргувчи изладим.


Оташ бўлар вужудим,
Гуруллайман тинмайин.
Ўз ёғимда қоврулиб,
Пишаяпман кун сайин.


Уввос солиб бақирсам,
Сасим чиқмас негадир.
Бора-бора кўникдим,
Қабул қилдим, бу - тақдир!


Майли, ёндир, куйдир, лек
Умр берма беҳуда.
Бевақт ўчиб қолишдан
Ўзинг асра, эй Худо!


©Абдулазиз АҲМАД
1.12.2024 йил


@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

30 Nov, 19:20


​​​​#Эски_шиғирлар

Қишлоқ ҳозирланар қишки уйқуга,
Чироқни ўчирар ётиш олдидан.
Одамлар тоқатин печкага қалаб,
Исинишар ёқиб ирода, чидам.

Оппоқ орзуларга бурканган уйлар,
Ёруғ туйғулар-ла кун кўради халқ.
Кашанда мўрилар баҳорни кутиб,
Бурқситиб-бурқситиб чекади илҳақ...

Бепарво бўласан, бефарқ кўз юмиб,
Асло ғам емайсан қиш борасида...
Қанча яширсанг ҳам кўринар равшан
Юрагингнинг тўртта камерасидан:

Совуқ қабартирар онанг қўлини,
Бунда отанг умрин қора меҳнат ер.
Қаҳратонда қолган ўтиндек қақшаб,
Тиришиб, ҳувиллаб боради бағир! 

Қишлоқ ҳозирланар қишки уйқуга...


Абдулазиз АҲМАД
21.11.2021


@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

30 Nov, 11:18


Мактаб пайти вилоят нашрларига бир нарсалар ёзиб юрардим...

Бир куни янги йилдан олдин “Зиёкор садоси”дан қишлоғимдаги 4-5 аёлдан фикр олиб, 14 январь учун материал тайёрлаш топширилди.

Улардан ҳозирги ҳаётингиздан розимисиз, қайта ҳаёт берилса, яна турмуш ўртоғингизни танлармидингиз, худди шу ҳаётни бир бошидан яшашга рози бўлармидингиз деб сўраб, охирида байрамга дил изҳорларини қўшишим керак эди.

Гаплашсам, деярли ҳамма норози бўлиб чиқди. Туришимга қара, бу аҳволда яна бошқатдан шу ҳаётни яшашга умуман рози бўлмасдим. Бунақа шароитда яшагандан, яна ўша азобларни, қийинчиликларни қайта яшагандан тоқ ўтишгаям рози эдим, деганлар бўлганди.

Материал тайёрламаганман, ўз ўйларимга кўмилиб қолиб кетганман. Шундан сўнг фақат шаҳарга интилдим, у ёқда яшасам, бундай бўлмайди деган ўй турди фақат миямда...

Лекин ўйлаб қарасам, шаҳарда ҳам бундай фикрдагилар, афсусланиб, ўлган кунидан яшаётганлар миллионлаб топилади. Ва қишлоқда ҳам бахтли ҳаёт кечираётганлар талайгина...

Ҳозир эсимга тушиб қолди. Оила қурганларга юзланмоқчиман, Сиз бу саволларга нима деб жавоб берардингиз?

Вақт машинаси қўлингизга тушиб, ҳамма хотираларингиз сақланган ҳолда орқага қайтсангиз, нима бўлишини аввалдан билиб туриб ҳам яна шу эрингиз/аёлингиз билан турмуш қурармидингиз?

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

29 Nov, 15:37


Пекиндек катта шаҳарда “тирик қолиб” ўқиётган ўзбек талабасининг ҳикояси

“Хориждаги ватандош” лойиҳамизнинг бу галги суҳбатдоши Фаёз Аҳмедов. Эндигина 23 ёшга қадам қўйди ва у ёш бўлишига қарамасдан бир неча йиллардан бери Хитойдаги нуфузли университетда таҳсил олади. У ердаги саргузаштга бой қизиқарли ҳаёти ва қийинчиликлари ҳақида суҳбатдошнинг ўзи ҳикоя қилиб беради.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3009

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

Abdulaziz Ahmad | Blog

26 Nov, 17:48


Инсонларнинг асл юзи болаларга қилган муносабатида кўринади...

Кимдир боламизни яхши кўрса, эркаласа, ўйнаса у билан, эр-хотин ўзимизча қувонамиз...

Ота-онасидан калтак еган сўнгги, фарзандининг фикрларини эшитадиган, уни ҳеч қандай травмаларсиз, урмай катта қиладиган биринчи авлод бўлишга келишиб олдик. Бу йўлда аввало ўзим анчагина тер тўкишим керак!

Инсон қанча жаҳлдор бўлса, шу қадар бахтсиздир деб ўқигандим. Ҳа, биз асабларимизни жиловлаш ва имкон қадар жаҳлимизни тийиш ва бахтли яшашга, унга бахтли болалик беришга интиляпмиз.

Соғлигида тиқ этган ўзгариш бўлдими, текширтирамиз, мутахассисга элтамиз, ўтиб кетади, улғайгач яхши бўлади, уйланса ўтиб кетади... деган эскича қарашларни онггимиздан бутунлай ўчириб ташлаганмиз.

Эртага “Сизни яхши кўраман!” деёлмасдан қийналиб юрмасин деб ўзимиз ўрнак бўлишга, меҳримизни очиқча кўрсатишга, кўп-кўп ширин сўзлар айтишга одатланяпмиз.

Камчиликларимизни ислоҳ қилсин, шайтоннинг йўриғига киришдан асрасин, тўғри йўлдан адаштирмасин!

Тавсия қиламиз...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

25 Nov, 17:26


Surish yechim emas, to'g'ri. Yashayotgan joyingizni jannatga aylantirmaguningizcha qochgan hamma joyingiz jahannam bo'laveradi. Surishni istagan odam eng kamida til bilishi, kasbida har qayerda ishlab keta oladigan darajada bo'lishi kerak.

Quruqdan-quruq surish hech narsani o'zgartirmaydi. Bunga tayyor bo'lish kerak. Chet elda oson emas, avvalo, begonasiz. O'zbekistonda siqilgan bo'lishingiz mumkin, ammo yetarli tayyorgarligingiz bo'lmasa chet elda o'n chandon siqilasiz.

Buni kuzatuvlarimdan kelib chiqib aytayapman. Surish ikkinchi masala, asosiy masalangiz surishga moddiy-ma'naviy tayyor bo'lishingiz kerak.

Keyin har qanday vaziyatda ham milliyligingizni qo'rishingiz, qadriyatlaringizni unutmasligingiz kerak. (Davlat bilan milliylikni farqlashingiz juda muhim) Unutsangiz, chet elda qorin to'ydirib yashaysiz, hech qanday hayotiy ma'no topmaysiz.

Abdulaziz Ahmad | Blog

25 Nov, 16:48


BBC' ўта оғриқли мавзуда мақола чиқарибди...

Укам Хитойга кетган илк кунларида шундай деганди:

“Энди ҳақиқий талабаликни ҳис қилиб, олтин даврнинг гаштини суряпман. Ҳақиқий ўқиш мана бунақа бўларкан!”

Гапини унчалик жиддий олмаганман тўғриси. Тақдир тақозоси билан аёлим ўқиши сабаб Туркияга келдик. Бу ёқдаги муҳитни эса ўз кўзимиз билан кўриб, шу қозон ичида оилавий қайнаяпмиз.

Ситора магистратура ўқияпти. Лекин қанийди имконим бўлса, бакалавр дарсларига ҳам қатнашардим, бошқатдан ўқишга ҳам тайёрман деб кўп айтади.

Магистр талабаларини кўрсангиз, илмий матнлар билан бемалол ишлай олишади, камида 3 та чет тилини билишади ва ҳоказо.

Дўстим Ҳумоюн бор, магистратура ўқияпти, уям бакалавр дарсларига ҳам қатнашди. Қачон телефон қилсам, кутубхонада. Ётиб ўқияпти...

Аёлим кўп айтади, ўқидим деб ўйнаб юрган эканман, ҳақиқий ўқиш мана бунақа бўларкан. Ҳозирги билимим ҳеч нарсага арзимас экан. Унга дейманки, шукр, буни тушуниб етдинг, англамасдан, амаллаб диплом олволиб, олий маълумотлиман деб кўкрак кериб юрганлар қанча Ўзбекистонда...

Қаерга қараб кетяпмиз, охири нима бўлади, кимса ўйламаяпти. Талабанинг дарс қилишга вақти йўқ, квартираю қорин ғамидан четга чиқолмайди бечора. Эртага ким бўлишини билмайди, қаерда ишлаши номаълум, кўпчилик аросатда юрибди...

Ўзимдан мисол. Ўзбекистонга қайтсам, нима иш қилишимни билмайман. Мутахассислигим бўйича ўқитувчи бўлай десам, ойлик кам, бошоғриғи кўп, обрўси ҳаминқадар, маоши...

Эски ишим бўлмиш журналистикада давом этай десам, моддий аҳволи яхши, фикрларингни рандаламасдан бера оладиган бирор нашр қолдими ўзи, ўз вақтида, яхши ҳақ тўлай олишадими, билмадим...

Охири бахайр бўлсин ишқилиб, таълим соҳасида амалий яхши янгиликлардан умидимиз катта. Ё насиб...

Хуллас, ўша гап:

- “Суриш” ечим эмаску...
- Ҳеч бўлмаса, ўзимни қутқараман!


P.s. Суратда аясининг дарсдан чиқишини кутаётган Маҳди ва мен. Ўқи, Ситор, ўғлимиз учун ҳам ўқишинг шарт ва зарур!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

25 Nov, 13:18


Мен сени Истанбул бўғозида эмас, Анқаранинг аёзида севдим...

Романтика ўз йўлигакуя, лекин мунча совуууқ!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

25 Nov, 08:49


...Тонгда деразани очдинг, қарадинг,
Ташқарида қордир, ташқарида қор!


Қорли Карабукдан Анқарага қараб йўлга чиқдик. Насиб, 3-4 соатда уйда бўламиз. Эртадан иш, ўқиш, ҳаёт бошланади яна...

Доимгидек унутилмас меҳмондорчилик бўлди бу сафар ҳам. Борларингга шукр, ака, яхшиям бир қадам узоқроқ бўлсаям шу ердасизлар, сизлардан ўрганадиганларимиз кўп, ҳатто жудаям кўп!

Яхши қолинглар, эҳтиёт бўлинглар, Анқарага албатта борингизлар, Муҳаммад Ирфонни таништирамиз ҳали биз тарафлар билан ҳам, кутамиз, ҳамма-ҳаммаси учун мингдан минг раҳмат, ака!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

24 Nov, 16:15


Қор яхшигина ёғди, лекин ер оқармади

Майлида, Анқарага қайтсак кўраверамиз қорни, ҳозирча манзарадан баҳра олиб турингизлар...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

20 Nov, 22:29


Айтганча, шу ҳафта Ўзбекистонга карго ҳам чиқарамиз😁

Китоб буюртма берганлар бор орамизда, ие, булар кетвордими, “заказ”им нима бўлади энди, дейдиганлар учун ҳам ҳисобот бериб қўяй😁

Суратлар китобларингизга буюртма берганимиз исботи. Бугундан етиб келишни бошлайди қўлимизга, аллақачон китобларингиз карголаниб, бизга қараб йўлга чиққан.

Замира опа уюштирган танлов ғолибларининг 30 та китобини ҳам шу ҳафта жўнатиб беришга максимал ҳаракат қиламиз!

Хавотирга ўрин йўқ, буюртмаларингиз ваъда берганимиздек ўз вақтида етиб боради Худо хоҳласа. Ҳаммаси назоратимиз остида😁

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

20 Nov, 22:07


Ўтган кун Анқарага қайтгандик, сешанба-чоршанба дарсга бордик, энди Карабукка кетяпмиз...

Кеча университетдан қайтгач, уйда “генеральная уборка” қилдик, ярим кечага гиламларни ювиб, ҳамма ерни тартибга келтирдик.

Сўнг бугун эрталаб учаламиз ҳам қотиб ухлабмиз, уйғонсак, соат 9. Ситоранинг биринчи дарси 9 яримда бошланарди, анча кеч қолганимиз аниқ эди.

Устозига вазиятни тушунтирдик, иккинчи парага келинглар, машҳур уйғур турколог Абдурашид Якуб Хитойдаги туркий тиллар мавзусида маъруза ўтади, деди.

Бордик, таассуротларини каналида ёзади. Уйга қайтаркан, овқатга буюртма олиб келдик. Исмалоқли хоним ва гўшт манти пишираётсак, ошга ҳам буюртма тушиб қолдику...

Соат 00:00 гача “заказ”ларни тарқатиб, 00:30 даги автобусга билет олдик, ҳозир йўлдамиз...

Дарсдан қайтиб, овқатланишгаям улгурмагандик. Вокзалдаги “Bebek Bakım” хонасида устимиздан қулфлаб, тўзитиб камига, ўзимиз билан олволган ошни эр-хотин биқин қилдик. Дахшат хотира бўлди бу ўзимиз учун борку, энг муҳими, эпладик, Ҳамд!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

16 Nov, 16:59


“Ayni paytda o‘z orzularimda yashayapman” — Turkiyada magistratura o‘qiyotgan Sitora Qarshiyeva bilan suhbat

🎤 “O‘zimizning minbar” ruknida Turkiya shabodasi esadi. Qahramonimiz — 25 yoshli, samarqandlik Sitora Qarshiyeva Alisher Navoiy nomidagi ToshDO‘TAUning filologiya fakultetini bitirib, Turkiyaning Anqara shahridagi Hacettepe universitetida magistraturaga grant yutgan. U hozirda oilasi bilan Anqarada yashaydi, bir nafar farzandi bor.

🥘 @sitoraqarshiyeva, @bookexpress_uz va @uzbek_sofrasi loyihalari bilan ko‘pchilikka tanish bo‘lgan suhbatdoshimizning muvaffaqiyat hikoyasi sizni qiziqtirib qo‘yishi aniq.

👉 Suhbat uchun havola: https://telegra.ph/Ayni-paytda-oz-orzularimda-yashayapman--Turkiyada-magistratura-oqiyotgan-Sitora-Qarshiyeva-bilan-suhbat-11-16

Izohlarda Sitoraga aytmoqchi bo‘lganlaringizni yozib qoldirishingiz mumkin.

👉 @Binafshaning_oyisi

Abdulaziz Ahmad | Blog

15 Nov, 08:38


Ijtimoiy tarmoqda baxtli oilalar ko'p. Instablogerlarga qarab ko'pchilik baxtli hayot illuziyasini shular orqali ko'radi. Bitta oila haqida yozmoqchiman. Yosh, siz bilan bizga o'xshagan, ijodiy faoliyatni ham tashlab qo'ymaydigan, tinib-tinchimaydigan bir akamizning oilasi.

Masalan, men Abdulaziz akaning oilasiga havas qilaman. Bu kishini menga birinchi marta reklama bergan kunlaridan boshlab taniganman. Shundan keyin telegram kanallarini muntazam o'qib boradigan va bu orqali oilalari, Turkiyadagi hayot haqida bila boshlaganman.

Turmush qurishganidan keyin ayollari Turkiyaga o'qishga kiradi. Abdulaziz aka esa ayollarini o'qitish uchun Turkiyaga oldinroq borib, harakatga tushadi. Ungacha Toshkentda yaxshigina daromadli ishda ishlagan bu akamiz ayolini o'qitish uchun barchasidan voz kechib Turkiyaga uchadi.

Tasavvur qilyapsizmi? Yaxshi daromadli, issiq o'rinni bo'shatib ayolining o'qishi uchun barchasini tashlab ketish ko'pchilik erkaklarning qo'lidan aniq kelmaydi. Bu oilani aslida hozirgi yosh o'zbekistonliklar uchun etalon sifatida ko'rsatishga arziydi.

Endi musofirdagi hayotni yashab ko'rganlar biladi. Tirikchilik, ro'zg'or, o'qish xarajatlari va hokazo maishiy masalalar barchamizga ma'lum. Ular tinch o'tirishmaydi. Kitob buyurtmasi uchun Book Express, Anqaradagilar uchun onlayn O'zbek oshxonasini ochishadi.

Haqiqiy harakat qilish deb shuni aytishsa kerak har holda. Book Ekspressda O'zbekistondan topa olmagan kitoblaringizni Turkiyadan buyurtma qilishingiz mumkin. Ishonchli. Anqarada yashaydiganlar bo'lsa, o'zimizning o'zbekcha taomlarimizni oldindan buyurtma bersangiz, shaxsan Abdulaziz aka yetkazib beradi.

O'shanda, birinchi barakali reklamamni olganimda, qachondir yana bu oilaning faoliyatini boshqalarga aytib beraman degandim. Bular reklama emas, o'zim tavsiya qilishni, qo'limdan kelganicha qo'llab-quvvatlashni xohladim, xolos.

Bu mo'jazgina baxtli oilani quyidagi kanallarga a'zo bo'lish orqali support qilishingiz mumkin:

@ijoddardi — Abdulaziz akaning shaxsiy kanali;
@sitoraqarshiyeva — turmush o'rtoqlarining sahifasi;
@uzbek_sofrasi — taomlar buyurtma qilish uchun;
@bookexpress_uz — Turkiyadan kitoblar yetkazib beriladi.

@legal_mind

Abdulaziz Ahmad | Blog

14 Nov, 10:46


Bismillahirrahmanirrahim

Allohu Akbar
Allohu Akbar

Allohu Akbar
Allohu Akbar

Ashhadu alla ilaha illalloh
Ashhadu alla ilaha illalloh

Ashhadu anna Muhammadar Rasululloh
Ashhadu anna Muhammadar Rasululloh

Hayya alas solah
Hayya alas solah

Hayya alal falah
Hayya alal falah

Allohu Akbar
Allohu Akbar

La ilaha illalloh


Qomat:

Allohu Akbar
Allohu Akbar

Allohu Akbar
Allohu Akbar

Ashhadu alla ilaha illalloh
Ashhadu alla ilaha illalloh

Ashhadu anna Muhammadar Rasululloh
Ashhadu anna Muhammadar Rasululloh

Hayya alas solah
Hayya alas solah

Hayya alal falah
Hayya alal falah

Qod qomatis solatu, qod qomatis solah

Allohu Akbar
Allohu Akbar

La ilaha illalloh!

Sizning ismingiz Muhammad Irfon
Sizning ismingiz Muhammad Irfon
Sizning ismingiz Muhammad Irfon


Otangizning ismi Nu'mon
Otangizning ismi Nu'mon
Otangizning ismi Nu'mon


Alhamdulillah, hayotimizga xush kelibsiz Muhammad Irfon oʻgʻlim. Alloh sizni bizga xayrli, diyonatli, iymoni bütün, solih, sogʻlom, barokatli, uzun umrli, ilmli, fayzli, kuchli qilib bergan boʻlsin! Alloh qalbingizga Alloh sevgisi, islom sevgisi, ilm sevgisi, ota ona sevgisi, Vatan sevgisini jo qilsin!

Haqqingizga duo qilguvchilar koʻp, sizning haqqingizga koʻp koʻp duolar qilishadi!

@NumonNasrullayev

Abdulaziz Ahmad | Blog

13 Nov, 13:10


Маҳдининг уйғоқ кетаётган илк саёҳати :)

Узоқ танаффусдан сўнг, яна йўллардамиз. Карабукка кетяпмиз, Нуъмон ака шундай меҳмон кутгим келяпти деганига йўқ деёлмадик, кўнглимиз бўш-да! :)

Қизиғи, авваллари сафарга чиқсак, Маҳди йўл бўйи қотиб ухларди. Ҳам мен ишлаганим учун асосан кечаси, ресторандаги ишни тугатгандан сўнг йўлда юрардик-да.

Бугун бўлса атрофга ҳайрат билан қараб, бир автобус одамни ўзига қаратиб кетяпти. Ҳамма у билан андармон, кўз тегмасин, йиғламайдиям😁

Йўлдамиз. Насиб, Карабукдан ҳам яхши хабарлар улашамиз ҳали...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

13 Nov, 09:17


#Diqqat🚨🚨🚨

Ayni vaqtda Turkiyada yashab, aynan til oʻqitish hamda turk tili yoʻnalishlarida magistraturada ta'lim olib kelayotgan ustoz @NumonNasrullayev talab va istaklarga ko'ra yangi noldan A1 daraja guruhi ochmoqda.

Ushbu guruhning darslari haftaning toq kunlari (Dushanba, Chorshanba, Juma) soat 20:00-22:00 da bo'lib o'tadi.

Birinchi probniy dars 15.11.2024 (Juma kuni) soat 19:00 da boshlanadi. Probniy darsga qatnashish mutlaqo TEKİN.

❗️Turk tilini koʻchadagi sertifikatchi, bir haftada oʻqitib qoʻyadigan "mutaxassischa"lardan emas, ustoz yetishtirib chiqargan mutaxassisdan oʻrganing!

🏃‍♂‍➡️🏃‍♀‍➡️Joylar soni cheklangan, shoshiling!
Kursga yozilish va dunyoning kuchli universitetida "stajirofka" oʻtash uchun @NUMONNASR manziliga murojaat qilishingiz mumkin.

Dunyongiz chegarasi siz bilgan tillarchalik!

Turk tili va til oʻrganish haqida qiziqarli ma'lumotlar hamda staj maʼlumotlari uchun @NumonNasrullayev kanaliga a'zo boʻlishni va doʻstingizga ham yuborishni unutmang!

Abdulaziz Ahmad | Blog

12 Nov, 18:39


​​Демирай бейни дуо қилиб қўйишингиз учун пост :)

Ижара уйни олганимизга бир йил бўлиб, шартномамиз битгач, нархни қанчага ошираркан деб юрак ҳовучлаб турган пайтимизда “эв саҳибимиз” доимги нархни бераверинглар, мен кўтармайман деганида бир сапчиб тушгандик. Албатта, қувонганимиздан...

Кейин ҳисоблагичимизни ўғрилаб кетишди. Янги “счетчик” нақ 150$ га тушаётганди. Укамдан пул сўраб, йиққан-терганимни тўплай бошладим, чунки ой бошида ижара пулини бериб, коммуналларни тўлаб, сал пулдан “узилиб” қолгандикда.

Янги ҳисоблагич ўрнатилди, эртасига усталар келиб, сувни улашди. Демирай бей эса бизга умуман харажат қилдирмаса денг, ҳамма жойга ўзи югурди, камига сув картамизга бизнинг пулга 100 мингга яқин суммага ёнидан сув юклаб, қўлимизга тутди.

Етти ёт бегонамиз, камига “ябанжи” - бу ерлик эмасмиз, бор йўғи ижарачимиз холос, бунақа эзгу ишлар қилиши учун одам қай даражада саҳий, қўли очиқ, яхши инсон бўлиши керак, билмадим...

Бегона юртда ўз боласидек кўриб, қўлидан келганча ёрдам берадиган бундай инсонлар бўлиши нур устига аъло нур! Бу одам ўзи билиб-билмаган ҳолда қанча дуо оляпти, Аллоҳ рози бўлсин, бир умр унутмаймиз уларни, ёзилаётган ҳикоямизда алоҳида ўрни бор...

Демирай бейнинг катта қизи Жансу опа яқинда Умра сафарига бориб келди. Насиб, нархни оширмагани, ҳисоблагичга тўлов қилдирмагани ва бошқа жамиики яхшиликлари учун ҳаммаларини уйга чақирмоқчимиз.

Уйини танимай қолади, Худо хоҳласа. Янги парда, гиламчалар оламиз, олдинроқ ҳеч орттиролмасдик, учма-уч бўларди доим. Энди имконимиз бўлишига ишоняпмиз...

Аёли Ҳулия хоним ҳамси балиғини яхши кўради. Бир балиқ пишириб беришни ният қиляпман. Яхши меҳмондорчилик бўлади, сизларга ҳам бўлишамиз, уларнинг ҳикояларини ҳам айтиб бераман вақти келиб, росаям қизиқ тарихи бор...

Дуо қилиб қўйинг, бизга берган бирини Худо минг қилиб қайтарсин, бизни ҳам шундай кунларга етказиб, чиройли яхшиликларга сабабчи қилсин, шунга қодирлардан қилсин, охиридан суюнтирсин илоҳим, омийн!

P.s. Суратда Маҳди. Кеча йиқилганда бошчасини ҳимоя қиладиган ёстиқча олиб бердик...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

12 Nov, 13:46


O‘zbekcha ~Turkcha lug‘at hammuallifi, Muso Toshmuhammad o‘g‘li Oybek qalamiga mansub "Qutlug' qon", "Oltin vodiydan shabadalar" romanlarining, shuningdek, tibbiyot fanlari doktori, professor Zarifboy Ibodullayevning "Asab va ruhiyat" kitobining tarjimoni Zamira Hamidova O‘zturkning shaxsiy kanali.

https://t.me/hamidovazamira

Abdulaziz Ahmad | Blog

10 Nov, 12:59


Қачон қайтасан...

Сўнгги пайтда бу саволни кўп эшитяпмиз. Кимдир соғинганидан, кимдир ачинганидан, бошқа биров эса азбаройи кўролмаганидан сўраяпти...

Тўғри маънода қачон қайтасан дейиш мана бунақа бўлади. Жавобинг ва танловинг ҳурмат қилинади, сенга ишонишини, керак бўлса сен билан фахрланишини айтиб, ҳаққингга дуо қилиб қўйишади.

Кўролмаслар қачон қайтасан деб, жавоб бериб улгурмасингдан маъруза ўқишни бошлайди. Ота-онанг хизматини қилмаяпсан, шоҳона ҳаётда кайф қилиб юрибсан, келин энди ўқиб нима қилади, қишлоққа қайт ва ҳоказо.

Узоқроқ бири бўлса, сўкиб қутиласан, яқинроқ бири бўлса, урди Худо. Тушунтирасан, фойдаси йўқ, бир тийинга қиммат фикрини маъқуллаб тураверади...

Мен уйда бўлсам, ота-онамга, оиламга бу ердагидан кўпроқ зарарим тегади деб ўйлайман. Тўғриси, нафим қанча бўлишини билмадим...

Муҳими, мақсадимиз бор, ҳаракатдамиз, ўқияпмиз, эплаяпмиз, Алҳамдулиллаҳ! Дўстлардан, қайғурганлардан Аллоҳ рози бўлсин!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

09 Nov, 11:30


Sizlarga aytgan yangiligimiz suratdagi kitob edi. Maqtay-da.

Abdulaziz akani salkam bir yildan beri kuzataman. Bir kun kanalda oʻyin oʻynaymiz, deb qoldilar. Qiziqarli oʻyin boʻlgandi. Birorta shartda gʻolib boʻlmadim. Keyin yanganing kanaliga “kitob yutolmadim, endi sevgan qizimga nima deyman” deb yozib qoʻyibman.
Abdulaziz aka shaxsiydan yozib kelinga sovgʻa joʻnatamiz, deb qoldilar. Yozganlarimga xijolat boʻldim. Lekin sovgʻani, boʻlibam, Turkiyadan keladigan kitobni rad qilib boʻladimi?
Ikki kundan keyin, erta-indin qoʻlingizda boʻladi, deb yozdilar. Kitob keldi. Ishlar bilan vaqtim boʻlmay, kitobni pochta ofisidan olib kelolmay turgandim.
Tasodifni qarang, Feruzaning tugʻilgan kuniga nasib qilgan ekan-da.

Rahmat, Abdulaziz aka, yanga.
Ishlaringizga rivoj, oilangizga sogʻlik, tinchlik tilayman.
Havasdamiz. Sogʻ-salomat boʻlinglar.
@uztaqriz

Abdulaziz Ahmad | Blog

09 Nov, 06:05


Кеча “Söğütözü” метросидан овқатга буюртма тушди

Анқарага биринчи келган пайтларим эрталаб соат 7-8 да уйдан чиқиб кетиб, ярим кечасигача ишлайдиган балиқ ресторани шу бекатда эди.

Аввал бу ерларга фақат иш учун келганман, совуқларда қунушиб, оёғим тортиб-тортмасдан ресторанга кетардим. Музхонада 50-100 кило яхдек ҳар хил балиқ кутарди камига. Кеча бўлса, буюртма олиб бордим...

Ҳамма нарса ўша-ўша, деярли ўзгармаган, кўприкка лифт қурилаётганди ўша пайтлар, қачон битаркан, деб ўтардим зинадан чиқиб-тушиш ёқмаганида. Ишлаяпти, битиришибди...

Ойлигимни 4 га бўлиб олардим. Битта дўконча бор эди йўл четида, ҳар қўлимга пул тушганида ўша ердан олма қанд олардим. Ситора жудаям яхши кўради!

Кеча ошни эгасига бердиму, яна ўша дўкончага бордим. Амаки ҳалиям олма қанд сотаркан. Хурсанд бўлиб кетдим ва 2 дона олиб келдим. Чўпчасида “А” ва “С” ҳарфлари боридан танладим :)

Носталжи, емай асраб ўтирибди, Ҳамд!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

07 Nov, 17:54


Гуласалнинг ютуқлари ҳақида ўқиб/ишлаб юрган пайтларим кўп эшитардим...

“Асахий” чоп этган кўпгина китобларнинг орқасига қарасангиз, саҳифаловчи деб исми ёзилган.

Адашмасам, подкастларда ҳам кўргандимов, анча билимли, илмли қиз сифатида узоқдан танирдим...

Ёзганларини бошқача кайфиятда ўқидим негадир, балки ўзим ҳам бу йўлни босиб ўт(аёт)ганим учунми, ғалати таъсир қилди...

Шунча юмушдан ортиб, онлайн иш қила олётгани, орада вақт топиб китоб ўқиётганига тўғриси ҳайрон қолдим, мен балиқхонага ишга киришим билан дунё(м)дан бутунлай узилган эдим, ҳалоли бўлсин!

Бизга ҳам кўп ёзишади уйда овқат пишириб юрибсан, бегона юртда сиғинди бўлиб яшаяпсан ва ҳоказолар деб. Тўғри, бу ечим бўлмайди, лекин ҳечқурса ўзимизни қутқариш учун умидимиз бор бу ишлар билан...

P.s. Буни ҳар кимам тушунмайди...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

07 Nov, 17:39


Har tong shunday perashki pishiraman.

Bir yil oldin turmush o‘rtog‘im bilan "Urfon" bookkafesini tashkil etganmiz. 500ga yaqin kitoblarimni olib borib qo'yganman. Cafe maktab yonida joylashgan.

Perashkilarni ham o‘sha joy uchun pishiraman. Har kun 100 dan ortiq perashki, hot-dog, coffee, shirinliklarim va hokazolar sotiladi. Men o‘quvchi hamda o'qituvchilar uchun oddiy bufetchi opa (ba'zan xola😅)man.

Ular meni hatto universitetda o‘qiganimniyam bilishmaydi. Tasavvur ham qilishmaydi. Ba'zi o'qituvchilar mensimaygina muomala ham qilib qo‘yadi. Bufetchiman-da))

Hammasiga kulib qo‘yaman😊

@qodirova_g

Abdulaziz Ahmad | Blog

06 Nov, 20:09


#йўлдаликлар

Метродаман. Шукр, сумкамни тўлдириб буюртма олиб кетяпман...

Бекатда кўзи ожиз, 40 ёшлардаги амаки чиқди, қорнига елкасидан ип ўтказиб сават осиб олган. Ичида ярабанд (лейкопластер), зажыгалька, ручка, салфетка ва бошқа майда-чуйдалар...

Бир қўлидан 7 ёшлар чамаси ўғли тутган, соғлом, чиройли болача. Иккиси ҳам анча абгор кийимларда. Ота-бола галма-галига бақириб, нимадир сотишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб, вагоннинг у бошидан бу бошига қараб келишяпти.

Гоҳ йўловчиларнинг ерга қўйган рюгзагини тепиб юборяпти, гоҳида кўрсаткич таёғи тик туриб кетаётган одамларга тегиб кетяпти, оёғини ёзиб, қулоқчинда ялпайиб кетаётганларнинг оёғини ҳам босиб олишига сал қолди...

Ҳамма юзини чимиряпти, ёқтирмаган кайфиятда қараяпти, пул бергиси келмаяпти, жирканяпти ҳатто. Улар бўлса баттар авжига чиқишарди: “Yarabant, kalem, çakmak, mendil... Buyurun, efendim!”

Метро кейинги бекатда тўхтади. Эшиклар очилиб, 4 нафар охрана уларни кутиб олди-да, елкаларидан тутганча хонасига тортиб кетишди...

Ҳеч нарса олмасам ҳам пул бермоқчи эдим, афсуски ёнимда нақд йўқ экан, кузатиб туришдан бошқа нарса қилолмадим.

Ёмон, соат 11 дан ўтяпти, ярим кечаси боланг билан бундай юриш, одамларнинг қўлига қараб қолиш, метрома-метро сарсон бўлиш...

Ҳамма(миз)га Ўзи меҳрибон бўлсин, бераридан қисмасин. Ризқимизни ҳалолидан ўзимиз кутмаган ерлардан етказсин, ғойибдан суюнтирсин, омийн!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

06 Nov, 05:57


Kichik, ammo mutolaa davomida bizni eslatib turadigan hadyalarimizni kutib oling!

Bu choyni o‘zimiz uzoq qidirganmiz, topishimiz bilan sizlarga ham ilinyapmiz. Yana tekinga, kitob olsangiz bo‘ldi😊

Endi @Bookexpress_uz dan 5 dona istalgan narx va nomdagi kitobni xarid qiling va buyurtmangizga suratdagi choydan qo‘shib jo‘natamiz!

Bittada 6 tadan 9 tagacha kitob olsangiz, turk qahvasi, 10 dona va undan ham ortiq kitob olsangiz, ham choy, ham qahva tuhfa qilamiz!

Kichkina bo‘lsa ham ko‘p o‘rnida ko‘rasiz degan umiddamiz, maza qilib xarid qiling va esdalik sovg‘alarga ega bo‘ling, buyurtma manzili o‘sha-o‘sha: @sitora_qarshiyeva

*Izohlarda har qanday talab, taklif, fikr-mulohaza qabul qilinadi, tortinmang!

@bookexpress_uz - ko‘p o‘qing, oz to‘lang! 📚🛫

Abdulaziz Ahmad | Blog

05 Nov, 14:51


#Diqqat🚨

Turk tili ixlosmandlariga bitta yaxshi xabar bilan keldim. Ayni vaqtda Turkiyada yashab, aynan til oʻqitish hamda turk tili yoʻnalishlarida magistraturada ta'lim olib kelayotgan ustoz @NumonNasrullayev talab va istaklarga ko'ra yangi noldan A1 daraja guruhi ochmoqda.

Ushbu guruhning darslari haftaning toq kunlari (Dushanba, Chorshanba, Juma) soat 20:00-22:00 da bo'lib o'tadi.

Birinchi probniy dars 15.11.2024 (Juma kuni) soat 19:00 da boshlanadi. Probniy darsiga qatnashish mutlaqo TEKİN.

Turk tilini koʻchadagi sertifikatchi, bir haftada oʻqitib qoʻyadigan "mutaxassischa"lardan emas, ustoz yetishtirib chiqargan mutaxassisdan oʻrganing!

🏃‍♂‍➡️🏃‍♀‍➡️Joylar soni cheklangan. Guruh to'lib qolmasidan ro'yxatga yozilib qoling.
Batafsil ma'lumot uchun @NUMONNASR manziliga murojaat qilishingiz mumkin.

Oʻzingizga boʻlgan ishonchni biz bilan birga oqlang!

Turk tili va til oʻrganish haqida qiziqarli ma'lumotlar uchun @NumonNasrullayev kanaliga a'zo boʻlishni va doʻstingizga ham yuborishni unutmang!

Abdulaziz Ahmad | Blog

05 Nov, 12:10


Бугун Илҳом аканинг туғилган куни экан ва у киши совға олишни эмас, совға беришни маъқул кўрибди

Каналига ўтинг, изоҳ ёзинг ва жавонингизни энг сара адабиётлар билан бойитинг!

Марҳамат: https://t.me/salimov_blogi/1266

Ака, табриклайман, узоқ ва мазмунли яшаш насиб этсин, янгам билан бахтли бўлинг!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

05 Nov, 11:35


Ҳисоблагич масаласи ҳал бўлди

Полислар келди, “счетчик” ҳақиқатан ҳам ўғрилангани ҳақида протоколь тузиб, расмларга олиб кетишди-да, “Tutanak” ёзиб берди.

Уни сув бошқармасига элтдик, ҳужжатлар расмийлаштиришди ва 4600 лирадан зиёдроқ тўлов қилсак, эртага янги ҳисоблагич ўрнатиб беришларини айтишди.

Бу 150$ атрофидаги сумма, йўқ ердан садақа қилдик шунча пулни, уйни эгасига тўлатмадик, шундоқ ҳам шунча ёрдами тегяпти, оғирлигимиз тушмасин. Хўш, муборак бўлсинми?! :)

Йўқ, қўшнилар билан яқинмиз, бировга зараримиз тегмаган, душманимиз ҳам йўқ, кимдан гумон қилишниям билмаймиз, қийматли нарса бўлмаса, нимага ўғрилайди, нима қилади уни, ҳайронман. Камига ҳамманики жойида турибди, фақат бизникини ечиб кетишган...

P.s. Майли, буям бир саргузашт бўлди, энди счетчик ўғриланган ҳолда нима қилиш бўйича тажрибамиз бор. Яхшиликка бўлсин!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

04 Nov, 17:36


​​Туркияда ижара уй тутиш тартиби

Бу ерда уй бозори ва маклерлар йўқ, ижарани “Emlak ofisi” ва “Emlakçi”лардан сўрайсиз. Лекин уйнинг ойлик ижараси 10 минг лира бўлса, уларнинг хизмат ҳақи ҳам ўшанча бўлади...

“Emlakçi”сиз ҳам уй топа оласиз. Бу учун энг осон, қулай ва оммабоп платформалардан бири Sahibinden.com сайтидир. Биз ҳам ҳозир яшаётган уйимизни шу сайтдан топганмиз.

Сайтда фильтрлаш тизими бор, уй неча хона, нечанчи қаватда бўлсин, минимум-максимум нархи қанча бўлишини истаётганингиз, ашёлими ашёсиз, метрога яқинми узоқ, балконли/балконсиз...

Ҳамма маълумотларни ёзиб, “Ev sahibi”дан уй олмоқчилигингизни киритсангиз, кўнглингиздагидай вариантларни топиб беради. Эмлакчисиз тўғридан тўғри уй эгаси билан ишни ҳал қилишнинг мен билган йўли шу.

Шунчалик осонми, дейсизми, албатта йўқ, уй эгаси билан келишганингиздан сўнг, икки ўртада “Kira sözleşmesi” имзоланади. Бу бир йиллик шартнома дегани.

Унга кўра, сизни бир йил ҳеч ким безовта қилмайди, ойлик ижара тўловингиз қиймати 6 ой ўтиб битта буханка пулига тўғри келиб қолса ҳам, нархни оширишга, сизни уйидан чиқариб юборишга ҳаққи йўқ...

Бўлдими?! Йўқ, ҳали энди бошланяпти. Дейлик, уй эгаси ойлик ижара нархини 10 минг лира деяпти, унга қўшимча 10 минг лира депозит пули ҳам берасиз. “Sahibinden” сайтида депозит қанча истаётгани ҳам ёзилган бўлади. Агар уйни эмлак офиси орқали олсангиз, унгаям 10 минг, жами 30 минг лира бериб, уйга кира оласиз...

Депозит пулини 1 йилдан сўнг мен бошқа жойга чиқаман, десангиз қайтариб беради. Эвазига уйини биринчи олганингиздагидай ҳолатда, тозалаб, керак бўлса деворларини бўяб беришингиз керак. Ёки депозитни ўзингга олиб қолиб, усталарга қилдир дея оласиз.

Шартнома имзоланди, депозитларни бердингиз, эндиям оёқни узатиб яшашга шошилманг. Бу ерда ҳамма нарсани қонунан ҳал қилмагунингизча хотиржам бўлолмайсиз.

Навбат коммунал тўловларга. Сув, газ, электрларни 1 йил учун ўз номингизга ўтказишингиз керак, буям бепулга эмас, харажатлари бор...

Ана энди ижара уйингизда 1 йил маза қилиб яшашингиз мумкин. Биров пишагингизни пишт демайди, нархни оширмайди, уйимдан чиқиб кет демайди ва ҳоказо. Бир йилдан кейин бозордаги нарх-наво ва уй соҳибининг инсофига қараб нарх кўтарилиб, шартнома муддати узайтирилади...

• Зўр, бизда ҳам шундай тизимлаштирилсайди - “❤️‍🔥

• Ўзимизнинг уй бозордан қўймасин, маклерлар бор бўлсин! - “🔥

• Менга қизиқ эмас, шукр, ўзимнинг уйим бор - “😎


@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

04 Nov, 16:17


Ўртоқлар, бу постдан сўнг шахсийдан Туркияда ижара уй олиш тартиби ҳақида сўраганлар бўлибди. Бу мавзу сизга ҳам қизиқ бўлса оловли юракни ёндиринг ва мен умумий қилиб шу ерда жавоб бераман...

Abdulaziz Ahmad | Blog

04 Nov, 06:54


​​Битта яхши, битта ёмон янгилигим бор...

Ўтган йили 1 ноябрда ҳозир яшаётган ижара уйимиз эгаси билан 1 йилга шартнома қилиб, бу уйга киргандик. Ой бошида у шартнома муддати тугаб, бир йил тўлди.

Туркияда бир йил бўлгач, уй эгаси нархни инсоф билан камида 50 фоизга кўтаради. Дўстларимизнинг “Ev sahip”лари ҳатто бирга бир ошириб, 6 мингдан 12-15 минг, 9 мингдан 20 минг лирагача нархни кўтариб юборганди.

Демирай бейдан эса бу масалада жим эди. Юрагимизни ҳовучлаб, қачон гап очишини, нархни қанча кўтаришини кутардик.

Охири, сабримиз етмади, ўзимиз ёздик, 1 йил тўлди, биз уйингиздан кетмоқчи эмасмиз, нархни кўтармайсизми, шартномани янгилаймизми десак, сен ҳар доимги нархда беравер, деса бўладими...

Биз уйга 10 минг лира тўлардик, ҳозир ёнимиздаги худди бизнинг уйимиз ҳолатидаги “eşyalı”, ҳамма шароити бор ижара уйларнинг нархи 25 мингдан кам эмас. Шунақа хурсанд бўлдик энди, қўяверинг...

Ҳали бу мавзуга яна қайтаман. Уй эгаси жудаям зўр инсон, у киши ҳақида каттагина пост эълон қиламан, Худо хоҳласа. Энди ёмон янгиликни эшитинг...

2-3 кун аввал уйда сув тўхтади. Пули тугаганми деб ўйлагандик, тўлов қилдик ҳам, ёнмади. Билсам, ҳаммада ўчган экан. Кутдик, кечга томон сув келди, муаммо йўқ...

Кеча эрталаб уйғонсак, сув тўхтаган. Яна кўпга келган тўйдир, дедикда, кута бошладик. Дўкондан 5 литр сувлардан келтирдим, кечгача пойладик, сувдан дарак йўқ.

Домимиз ертўласида ҳамма уйларнинг сув ҳисоблагичлари туради. Хабар олгани подвалга тушдим. Қарасам, ҳамманинг ҳисоблагичи айланиб турибди, сув бор, бизнинг “счетчик” эса жойида йўқ-да...

Сув бошқармасига қўнғироқ қилиб, вазиятни англатдик. Улар тегмаган, кейин уй эгаси билан боғланинг, ҳисоблагичингизни ўғрилаб кетишган, тез полисга хабар қилиб, ўғрини қидириб топиш керак, деса бўладими...

Уй эгаси Анқарада эмас, оилавий Денизлига тўйга кетишган. Эр-хотин нафақадаги полислар, менимча танишлари бор, топиб қўямиз, лекин қайтишганидан сўнг хабар берсакми ё ҳозир вазиятни айтиб, тўй кайфиятларини бузсакми, билмай ўтирибман...

Ё тушунмаяпман, сувимиз карта билан ишлайди, ҳар ой киоскдан сув картамизга пул солиб келиб, счетчикка суқардим, кейин сув келарди. Уни ўғрилаб нима қилади, яна нега айнан бизнинг ҳисоблагични ўғрилашган, картаси ўзимдаку, қандай ишлатаркан уни, кечадан бери миямда мажлис бошланган...

Бизда шунақа гаплар, бошланган ҳафтангиз хайр-барокатли бўлсин, дуо қилиб қўйинг, мушкулимизни осон қилсин, охиригача охиридан суюнтирсин илоҳим!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

03 Nov, 19:37


Дўстлар, иштирок учун ҳаммага раҳмат!

Мазза қилдим. Энергия ва самимиятни ҳис қилдим. Бироз муаммолар бўлганди бугун, батафсил эртага гапириб бераман, ҳаммаси эсимдан чиқиб кетди, рост!

Ҳеч нарса ютолмаганлар, қалбан биргамиз. Мен ҳам ҳеч нима ютмадимку, мана :)

Ғолибларни табриклаймиз. Бардавом бўлсин.

Осойиш тун. Борингизга шукр, яхшилар, вақтингизга рози бўлинг!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

03 Nov, 19:34


Ситора, ғолибсиз!

@Sitora_qarshiyeva га исм, номер ва манзилингизни ёзиб юборинг, китобни жўнатамиз...

Хулосавий постни чиқаряпман, кейин ухлаймиз...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

03 Nov, 19:31


46 та изоҳдан топамиз ғолибни...

Abdulaziz Ahmad | Blog

25 Oct, 16:25


Bir yaxshi kitob tavsiya qilaymi: o‘qiganda 500 yoshga kirasiz!

So‘nggi paytlarda ko‘pchilik bizga ibn Haldunning “Muqaddima”kitobini so‘rab yozyapti, sababi shu podkast ekan!

Kitob turkchada bor, qattiq muqova, futlyarda, qutili qilib, chiroyli holatda nashr etilgan! Bu yerga bosib, batafsil ma’lumot olishingiz mumkin!

Muqovasi qattiq, umumiy 824 bet
💰 300 ming so‘m
📦 Yetkazib berish bepul!
📩 Murojaat: @sitora_qarshiyeva

@bookexpress_uz - ko‘p o‘qing, oz to‘lang! 📚🛫

Abdulaziz Ahmad | Blog

23 Oct, 22:03


#йўлдалик

Ўйин тугагач, шоҳ ҳам, пиёда ҳам бир қутига солинади!

P.s. Гап шахмат ҳақида эмас...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

23 Oct, 20:06


Ризқ❤️‍🔥

Яна рюгзаг ва сумкамни тўлдириб, буюртма тарқатгани кетяпман. Соат 11 дан ўтди, мен метролардаман...

2-3 кундан бери айтарли буюртма тушмаётганди, сал қолди ҳаммасини йиғиштириб, ресторанга ишга чиқиб кетишимга :)

Алҳамдулиллаҳ, бугун университетдан сал кечроқ чиқиб, бироз кайфиятсиз уйга қайтаётгандик, “Akköprü” метросига 1 бекат қолганида телефон устига телефон бўлдику, уйга дарров бир дунё буюртма билан кириб келдик.

Онлайн иш яхши, фақат сабр қилиш керак бўлган пайтларда енгилиб қўймасангиз бўлгани, чидай олсангиз, кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетаркан!

Сизларга осойиш тун, мен овқатларим совиб қолмасидан эгаларига тарқатиб келай...

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

23 Oct, 10:31


Онлайн ишми офлайн?

Туркияга келган пайтимиз ресторанда 12 соат ишлардим, тонг саҳар чиқиб кетиб, ярим кечада уйга қайтардим. Рўзғор қилиш, коммунал тўловлар, уйдаги ҳар қанақа муаммолар аёлимнинг зиммасига тушиб қолганди. Мен “проста квартирант”дай яшаганман...

“За то” стабил маошим бор эди. Тўсатдан нимагадир пул зарур бўлса, ойлигимдан қайтариб қолиш шарти билан ишхонадан олиб туролардим.  Фақат иш озгина оғир, берадиган пули эса умуман арзимасди у меҳнатга...

Ишдан бўшаш фикрига осонликча келмагандим. Ситора билан ҳар куни шу масалани муҳокама қилардик. Китоб каналимизни бир жойларда реклама қилиб, ўзи овқат пишириб, савдонинг пулларини ҳисоб-китоб қилиб, ишонтирмоқчи, ресторандан чиқармоқчи бўларди...

Мен эса, комфорт зонага ўрганиб қолгандим. Кам бўлсаям собит маошим бор, бир хил суғур кунини ҳар кун яшайдиган роботга айланганаётган эдим сал қолса. Ҳам ишсиз қолишдан ҳайиқибми, ҳар қандай муносабатларига рози бўлиб юраверардим...

Ишдан бўшадим. Онлайн ишларимизга эътиборни кучайтирдик. Ошхонамиз, китоб савдомизни оширдик, маркетинг тарафларни тўлиқ қўлга олдим, рекламалар ташкиллаштирдик ҳамма лойиҳачаларимизга, қўйингки, бу борада ҳозиргача анча йўлни босиб ўтдик...

Шу кунларда эса яна аввалги ишимга қайтиш фикри ўрнашиб қолганди миямга. Яқинларимдан маслаҳат сўрадим, овқат пиширишни тўхтатамиз, китобниям маълум муддат юритмаймиз дедим.

Чунки карго масаласи кўп муаммо бўляпти, Анқарадан юклар 2-3 ҳафтада бир жўнаяпти Ўзбекистонга, овқатларга ҳам аввалгидек буюртма йўқ, стабил маошли аввалги ишимга қайтмоқчи бўлдим, озгина стресс бўлса ҳам ойлиги тайин эди-да...

Лекин эртага Ситора дарсга бир ўзи келиб-кетишини ўйлаяпмиз. Ҳафтада 2 марта кун бўйи университетда бўляпмиз. Бемалол бирор ерга боролмаймиз кейин, оила яна нечанчидир ўринга тушади, “квартирант”га айланаман яна...

Ситора билан, акалар билан маслаҳатлашяпмиз, кўпчилик онлайн ишни янаям ривожлантиришни тавсия қилишмоқда. Ўзимиз ҳам шу фикрдамиз, ортиқ у ҳаётга қайтишни ҳеч биримиз хоҳламаяпмиз...

Китоб каналимизни кўпроқ тарғиб қилмоқчимиз, рекламаларни кучайтиряпмиз, ошхонани бўлса ўзим қўлга олмоқчиман, ресторанда туркча овқатларни ўргандимку, ўзбек таомлариниям осон қилиб кетсам керак. Унчалик қийин эмасдир-а? :)

Хуллас, биз онлайн ишни танладик. Ҳозирча. Янаям жиддий эътибор бериб кўрайликчи, ўз-ўзимизнинг ишни ривожлантирганимиз яхши ҳар томонлама.

Бир йил деганда зўрға чиқиб олган ботқоғимга яна қайтиб тушиб, оиламни азобга қўйгандан, миллий овқат пиширишни ўрганиб, ёруғликка чиқиб кетишни афзал кўряпмиз. Бу ёғи пешанадан! Ўзи йўлимизни ёруғ қилсин илоҳим!

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

22 Oct, 04:55


Тил байрамининг эртаси куни

21 октябрь яқинлашиши билан ҳозиргина Марсдан келгандай барчамиз бир айланиб тилпарвар бўлиб қоламиз.

Қаерга борманг “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”, “Она тилимизни асрайлик!”, “Тил — миллатнинг юраги” каби жимжимадор гаплар ёзилган сўзтахталарга пешона урилади.

Минбарларда микрофонни чайнаб қичқирамиз. Эртасига эса ҳаммаёқ жимжит. Биримиз ҳали тили чиқмаган боламизни рус мактабига олиб чопсак, бошқамиз дўконимиз тепасига ўзга тилда эълон ёпиштириш билан банд бўламиз...

Мақолани ўқиш: 👉 https://telegra.ph/Til-bayramining-ertasi-kuni-10-22

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

21 Oct, 13:26


Kitoblaringiz yo‘lga chiqdi!

Kecha O‘zbekistonga jo‘nab ketgan kitoblar bo‘yicha videohisobotimiz tayyor!

Bu safar ham mana shunday xazinalarni Vatanga jo‘natdik, tekshirishlardan eson-omon o‘tib, bojxonamizdan chiqib olsa bo‘lgani, duo qilib qo‘yingizlar, asarlar hademay javoningizdan joy oladi!

Lavhadagi qaysi kitob qiziqtirsa, uni “screen” qilib, bizga jo‘nating, batafsil ma’lumot tashlab beramiz!

P.s. Videoda kim o‘zining kitobini ko‘rdi, izohlarda yozib qoldiring😁

📩 Buyurtma: @sitora_qarshiyeva

@bookexpress_uz - ko‘p o‘qing, oz to‘lang! 📚🛫

Abdulaziz Ahmad | Blog

21 Oct, 10:35


Бугун байрам! Ўзбек тилининг ҳаққи-ҳурмати бир дақиқа сукут сақлаймиз... :)

Ё исми ўзбек, таг-туги ўзбек, нима керак экан туркча ёзишиб, гаплашиб? Туркчаям эмас-да бу...

Бугун тил байрами эканлиги учун кўтаряпман бу мавзуни. Келганимдан бери шу жараён ичидаман аслида.

Чала-чулпа, хато-пато туркча ёзиб кимга нимани исботламоқчи булар, камига кулгига қолиб, ҳайронман... 🤦‍♂

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

21 Oct, 07:53


Ҳамси 🐟

Кеча бозордан балиқ олиб келгандим, кечга тозалаб, пишираман деб ўтирган жойимда китобли ўйин қилиб юбордик, умуман режа қилмаган жойимизда бир камаз кайфият бўлиб қолди лекин...

Ўйинни тугатиб, бахтли ва ақлли эрларга ўхшаб, ўнг қўлимни ўйнатиб Ҳамсини пиширдим, кеч бўлгани ва иштаҳангизни қитиқламаслик учун расмини бугун чиқаряпман...

Ситора кўчадан балиқ емай қўйганига анча бўлган. Уйда ўзингиз қилиб беринг шуни дейди. 1 йил ресторанда олий маълумотли балиқчи бўлганим шундай пайтларда асқотади масалан, кўп хилдаги балиқларни тозалаш ва турли усулларда пиширишни биламан...

Келинглар! :)

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

21 Oct, 06:02


Ўзингизни ўрнини ҳеч ким босолмайдиган, антикварь кадр деб ҳисобламанг!

Ишонинг, бозор сиздан минг чандон зўр кадрларга тўла. Ҳозир сиз, эртага мен, индинга эса бошқаси...

Агар бугун қандайдир мансаб/мавқеда бўлсангиз, Аллоҳнинг ризққа бўлган ваъдаси ва атрофингиздаги баъзи инсонларнинг сизга бўлган ҳиммати сабабдир.

Ҳа, сиз ухламасдан ишлагандирсиз, интилувчандирсиз, “ёрворгандирсиз”... булар натижаси кафолатланган ҳаракатлар эмас. Балки ҳар бир инсонда бўлиши шарт бўлган хислатлардир!

Ҳар доим ҳозиргидай бўлмайсиз. Ўзимдан мисол, кеча ким эдим, бугун ким бўлиб юрибман. Эртага ким бўлишим эса фақат Ўзига ва ҳаракатимга боғлиқ...

Муҳими, ҳаёт дарс бериб турганда, дарс олиб қолинг. То тирик экансиз, ундан ўтадиган “ўқитувчи” йўқ сиз учун!

P.s. Янги ҳафта муборак! Ишларимиз, режаларимиз, янгиликларимиз талайгина, бафуржа айтаман ҳали...

Аҳволимизми? Шукр, бизда ҳаммаси жойида. Ичсак чойимиз, юрсак йўлимиз бор. Бахтлимиз! :)

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

20 Oct, 17:22


10 ta odam qo'shing, like yig'ing degan o'yinlardan ko'ra zo'r bo'ldi. Oshqozonim og'rib yotudim o'rnimdan turolmay, shartlarni bajarishga kirishib ketib qanday tuzalib qolganimni ham bilmay qoldim, endi dazmolimni davom ettiryapman😂😂

Rostan eng ajoyib o'yin shu bo'ldi❤️‍🔥

Abdulaziz Ahmad | Blog

20 Oct, 17:15


Бугунга етарли, вақтларингизга рози бўлинг, кайфият ва самимият учун ташаккур! :)

Дўстлар, бошланишига 4 та ўйин ўтказдик. Бу аслида эксперимент эди, жараён кутганимиздан анча бошқача руҳда бўлди, албатта, сизлар сабаб, борларингизга шукр!

Ростдан, Сизлар энг зўр, энг яхши, энг креатив обуначисизлар! Мендан битта оловли юрак ҳадя бўлсин, сиз ҳам бу реакцияни босиб, ўз-ўзингизни рағбатлантиришингиз мумкин!

P.s. Ўйин ёқдими, фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса, изоҳлар очиқ, мен энди бориб овқатимни пиширай...😂

@Ijoddardi

Abdulaziz Ahmad | Blog

20 Oct, 17:08


Ertalab yegan tuxumlarimdan kechirim soʻrayapman😢