«ПсихоБлог» @psixobloguz Channel on Telegram

«ПсихоБлог»

@psixobloguz


Садриддин Шамс блоги

Психологияга оид нимаики билсам, ўргансам ёзаман

Мурожаат учун

@alteregobro

«ПсихоБЛОГ» (Uzbek)

«ПсихоБЛОГ» канали - бу Садриддин Шамснинг психологияга оид блоги. Бу ерда психологияга оид нималарни ўрганишингиз мумкин. Ҳар бир инсоннинг ўзи учун керакли маълумотларни топиш мумкин. Мурожаатлар учун манзил: @alteregobro. Сизга ёқимли ва манзурий маълумотлар олишингиз учун «ПсихоБЛОГ» каналига обуна бўлинг!

«ПсихоБлог»

08 Feb, 17:09


Ученые провели множество интересных экспериментов, исследуя, как ваши реакции на любую социальную ситуацию могут испытывать влияние таких когнитивных факторов, как внимание и память (например, Donders, Correll & Wittenbrink, 2008; Sharif & Norenzayan, 2007; Trawalter, Todd, Baird & Richeson, 2008).

В одном таком эксперименте исследователь просил старшеклассников ответить на вопрос о том, насколько важно зарабатывать много денег в будущем (Roney, 2003). Одни ученики отвечали на вопрос, находясь в комнате с представителями противоположного пола, а другие – только с представителями своего пола. Как видно из рис. 1.1, присутствие мальчиков не влияло на ответы девочек-старшеклассниц. Но в присутствии девочек мальчики-старшеклассники завышали ценность, которую они придавали деньгам.

Исследователь также установил, что просмотр рекламы, показывающей молодых привлекательных женщин (в отличие от рекламы, показывающей более зрелых людей), побуждало студентов Чикагского университета представлять себя более амбициозными и придавать большее значение своему финансовому успеху.

Исследователь объяснял эти результаты действием простых когнитивных механизмов: вид привлекательных молодых женщин вызывает у молодых мужчин мысли о свидании с ними. Это, в свою очередь, порождает ассоциированные размышления о том, «чего хотят женщины», в том числе и о склонности женщин придавать большое значение финансовому успеху своего спутника жизни (например, Li et al., 2002).

Роберт Чалдини «Социальная психология»

«ПсихоБлог»

06 Feb, 10:40


Ва ниҳоят мазкур дарслик қўлимга тегди. Бу китобни ўқишни қанчалик истаганимни билсангизлар эди.

«ПсихоБлог»

05 Feb, 16:04


БЕГОНАЛАШУВ ВА ЎЗЛИК ИНҚИРОЗИ

Одам ўзи яшаб турган жамиятдан бегоналашади баъзида. Бу бегоналашув аввал фикрда пайдо бўлади. Яъни ўзингиз яшаб турган жамиятдаги одатлар, ишончларни қабул қила олмаганингизда бошланади. Фикрий бегоналашув кучайиб борса, хулқий бегоналашувга ўтади. Бу ҳол узоқ давом этса, сўнгидан ёлғизлик келади — атрофинг тўла одам, аммо ёлғизсан.

Ана шу ерда яна бир муаммо юзага келади: ўзлик инқирози (identity crisis). Одам ўзининг кимлигини, дунёдаги ўрнини йўқотиб қўяди, чунки суяйдиган, маънан дастаклайдиган жамият йўқ. Одам ижтимоий жонзот, жамоасиз у қандайдир нонормал вазиятга тушиб қолади.

Баъзида жамият расво бўлиши, ўша бегоналашган одам эса аҳлоқан тўғри йўлда бўлиши ҳам мумкин, баъзан эса бунинг акси. Майли, бу қадриятлар ва аҳлоқ масаласи. Гап бегоналашув ҳақида эди.

Хуллас, илгари асосан нисбатан ўқимишли, мустақил ва саркаш фикрловчиларда бегоналашув кузатилар эди. Ҳозир эса… Ҳозир улар сони анча кўпайган.

Интернет ва ижтимоий тармоқлар қадриятлар плурализмини яратди. Уйингиздан чиқмай бутун дунё қадриятларидан бохабар бўлиш, турли пропагандалар таъсирига тушиш мумкин. Илгари замонларда кўп саёҳат қиладиганлар ахлоқий ва маданий жиҳатдан ўз туғилиб ўсган жамиятидан узоқлашарди. Ҳозир узоққа кетиш шарт эмас. Камига одамларнинг юзма-юз мулоқоти виртуалга кўчгач, жамиятнинг ахлоқий босими ва таъсири камаяди. Ана шунда жамиятда турфа ўзликлар тарқайди. Бу жараённинг, дейлик, ўсмирларга таъсири асорати бир умрлик бўлиши мумкин. Яъни биргина жамиятда ўзаро бегона авлод етишади. Жамият ўзаро бегоналашган одамларнинг тирикчилик учунгина ҳамкорлигидан иборат бўлиб қолади. Ўзлик инқирози ўткир тус олади, депрессияга чалинганлар сони ортади.

Хуллас, илгари оз сонли одамларнинг муаммоси бўлган масала анча кўпроқ одамлар бошоғриғига айланиши мумкин. Аввалги постимда социал медиани “буюк тенглаштирувчи” деган эдим. Ҳа, у ҳатто бегоналаштириш ва ўзлик инқирози масаласида ҳам ҳаммани тенглаштирмоқда.

Мен жамиятда фикрлар, эътиқодлар плурализми бўлиши тарафдориман. Аммо барча турфахилликлар асосида уларни бирлаштириб турувчи фундаментал қадриятлар бўлиши зарур. Масалан, ваъдага вафони ва ростликни ана шундай қадрият ҳисоблайман. Ўзганинг ўзгага зарар бермайдиган хулқига нисбатан толерантликни ҳам фундаментал қадрият деб биламан. Аммо ана шундай фундаментал қадриятлар йўқолса, бундай шароитдаги плурализм шунчаки ижтимоий парокандалик бўлади. Меъёр - ўта бирхиллаштириш ва ўта фрагменталлаштириш оралиғида, фақат уни аниқлаштириб олиш зарур.

Жонатан Ҳаидтнинг "Anxious Generation" китобида буни тасдиқловчи кўплаб тадқиқотлар келтирилган. Менимча, шу китобни ўзбекчага ўгириш керак. Китобда келтирилган ҳолатларга ўзимизда жуда кўп гувоҳ бўлаяпман.

Манбаа:
@khurshidyuldosh

«ПсихоБлог»

05 Feb, 04:28


Суҳбатларнинг бирида шундай савол тушди:

– Устоз, травмасиз инсон мавжудми?

– Йўқ, травма ҳаммада бор. Фақат ҳар биримизда турли даражада травма мавжуд. Кимдадир кўп, кимдадир кам. Кимлардир травмаларини ўзи енга олади, кимлардир эса ёрдамга муҳтож бўлади.

Психолог Карл Юнг "Инсон психотерапияга бориши учун ота-онасининг бўлиши етарли", -деган гапи бор эди. Ота-онаси бўлганлар ҳам психотерапияга эҳтиёжманд бўлса, ота-онасиз ўсганларни тасаввур қилаверинг энди.

Келинг, бир фикрий эксперимент ўтказамиз: Мен сизни бир тарсаки урдим дейлик. Эҳтимолий реакциянгиз кўз ёш тўкиш ёки ўз ҳуқуқини билган фуқаро сифатида мени судга бериб яхшигина маънавий зарар ундириш бўлади. Иккинчи вариант орқали қайсидир маънода қасд оласиз. Психологик дискомфортдан қутилиб, кўнглиз жойига тушади. Ва бу энг оқилона йўл.

Бу билан нима демоқчиман.

Травмасини енгиб чиққанлар бу шахсиятини чиниқтирган, травмаларига қоқилиб қолмаган кишилардир. Менда травма бор дея ҳар ёққа кўз ёш қилмай, балки, ҳаётдан маънавий зарарни бирор соҳада омадга эришиш орқали қасд олувчи кишилардир. Шу орқали ўз травмаларини компенсация қилишади.

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

26 Jan, 07:01


Фарзандингизга мактуб тайёрланг

Йилига бир марта фарзандингизга хат ёзинг. Бу хатни у катта бўлганида ўқийди. Унга шу йил давомида бўлиб ўтган қизиқарли воқеаларни, қийинчиликлар ва ҳурсандчиликларни, сизнинг ва унинг ҳаётида муҳим бўлган нарсаларни, келажак ҳақидаги ўй-фикрларингизни ва бошқаларни сўзлаб беринг.

Хатга расмлар, табрик хатлари, қисқа ёзувлар ва вақт ўтиши билан йўқолиб кетиши мумкин бўлган бошқа эсдалик нарсаларни ҳам қўшинг. Албатта, уни қанчалик яхши кўришингизни айтишни унутманг.

Папкага солиб, кўп йилларга олиб қўйинг. Ҳар йили шундай қилинг. Фарзандингиз вояга етган куни унга шу папкани совға қилинг. Бу унинг учун ота-она меҳри ва болалик хотираларининг бебаҳо хазинасига айланади.
Ҳақиқий мўжиза!

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

18 Jan, 17:47


Интилганга — толе ёр. Бахт бахтлини топар, бебахтлик бебахтни. Бетолеман деб ўзингизни ишонтирдингизми, тамом — бетолесиз. Ҳеч ким сизга даво бўлолмайди. Хуштолеман, деб ўзингизни ишонтирсангиз — хуштолесиз. Киши бахтли яшаш имконига доимо эга, бироқ ҳамма гап ўзида, руҳиятида. Ёрман десангиз дунё сизга — ёр. Ёвман десангиз дунё сизга — ёв. Истакларимизга ҳаёт бефарқ. Демак, ситамгар ҳам ўзингизга ўзингиз, халоскор ҳам ўзингизга ўзингиз.

Виктор Алимасов

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

05 Jan, 12:25


Гуманист психологлар шуни таъкидлашдики, қийин вазиятга тушиб қолган одам тезда ундан чиқиб кетишни хоҳламайди - у кимдир унинг гапларини тинглашини ва қўрқуву ташвишларига ҳамдард бўлишини истайди. Тасаввур қилинг, янги бошлиқ тажрибангизни қадрламагани ва ҳамма нарсани ўз кўрсатмаси бўйича бажаришни талаб қилгани сабабли ишда доимий зўриқиш бор. Айниқса нохуш кунлардан биридан сўнг телефонни олиб, дўстингизга қўнғироқ қиласиз. Аммо дўстингизнинг сизга на вақти, на кучи бор, шунинг учун у гапингизни бўлиб, дарҳол муаммонгизни ҳал қилишга уринади: "Хўп, тушундим. Дўстим, икки йўлинг бор: ё ишдан кетасан, ё айтганини қиласан. Сенинг ўрнингда бўлганимда ишдан кетган бўлардим." Бироқ бу ёрдам бермаса керак. Ҳақиқий дўст сабр қилган ва маслаҳат беришга шошилмаган бўларди. У шикоятларингизни тинглаган ва хавотирларингиз ҳамда зиддиятли ҳис-туйғуларингиз тинчлангунча кутган бўларди.

Ювал Ноа Ҳарари. Хомо Деус

@psixobloguz

PS: ушбу китобдаги парча қуйидаги видеони эслатиб юборди👇🏻

«ПсихоБлог»

29 Dec, 16:46


Блогимнинг йиллик статистикаси.

Блогимни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман!

«ПсихоБлог»

25 Dec, 16:31


#мутолаа

Оилавий қадриятлар ҳақидаги баҳслар

Сўнгги бир неча ўн йилликда юз берган ўзгаришларга назар ташлаб, оилавий қадриятлар тарафдорлари: "Оила ҳалок бўлмоқда!" дея хитоб қилишади. Улар жинсий ҳаётга нисбатан либерал ва очиқроқ муносабат, ажралишлар сонининг доимий ўсиши ҳамда оилавий бурчга оид эскирган қарашларни рад қилиб, шахсий бахтни излашни назарда тутишади.

Улар оиланинг маънавий руҳини тиклаш зарур, деб таъкидлашади. Анъанавий оилани қайта тиклаш керак, чунки у бизнинг кўпчилигимиз тушиб қолган чигал муносабатлар тармоғига қараганда анча барқарор ва тартибли эди, дейишади.

«Йўқ! Оила ҳалок бўлаяпти деб ўйлайсиз. Аслида у шунчаки ўзгармоқда. Биз ҳаммани бир қолипга солиш ўрнига, оила шакллари ва жинсий ҳаёт турларининг хилма-хиллигини фаол қўллаб-қувватлашимиз керак» дея эътироз билдиради танқидчилар.

Хўш, ким ҳақ? Эҳтимол, ҳар иккала нуқтаи назарга танқидий ёндашиш лозимдир. Анъанавий оилага қайтиш - бу ечим эмас. Гап шундаки, юқорида тушунтирилганидек, анъанавий оила одатда тасаввур қилинганидек ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, ёки ўтмишда оилаларда бугунги оилаларга намуна бўлишга тўсқинлик қиладиган жуда кўп қийинчиликлар бўлган.

Аслида, никоҳ ва оиланинг аввалги шаклларини ўзгартиришга олиб келган ижтимоий ўзгаришлар аксарият ҳолларда қайтариб бўлмайди. Аёлларнинг кўпчилиги ўзлари чиқиб кетган уй-рўзғор ҳаётига қайтмайдилар. Бугунги кунда жинсий шериклик ва никоҳ, улар яхшилашган ёки ёмонлашганидан қатъи назар, аввалгиларга ўхшамайди. Шахсий ва оилавий ҳаётимизда ҳиссий алоқалар, аниқроғи, муносабатларни фаол равишда шакллантириш ва сақлаш марказий ўрин эгаллади.

Биз нимага келамиз? Ажралишлар даражаси ўсишдан тўхтаб, доимий кўрсаткичга етиши мумкин, лекин пасаймайди. Ажралишлар даражасининг барча ўлчовлари маълум даражада тахминий, аммо олдинги тенденцияларга асосланиб, бугунги кунда тузилаётган никоҳларнинг тахминан 60 фоизи ажралиш билан тугаши мумкин деб айтиш мумкин.

Энтони Гидденс. Социология.

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

22 Dec, 16:04


Психологияни ўрганишни нолдан бошловчилар учун яхши дарслик экан. Китоб рус тилида

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

17 Dec, 06:23


Дўстимиз, стендап-комик Абу Бакр Фозилов ўзининг янги шоуси билан консерт қўйяпти!

Кучли ҳазиллар, самимий юмор ва ҳаёт ҳақидаги нозик кузатувларга тайёр туринг, унинг хазиллари айнан нишонга уради.

📅 Сана: 26-декабр
📍 Жой: Боғибўстон 186
Вақт: 19-00

Абу Бакр Фозилов ўзига хос услуби бор. Унинг ҳар иккинчи монологида ўзингизни таниб оласиз.
Хуллас, кечани ҳаётнинг устидан кулишга қўрқмайдиганлар даврасида мазза қилиб ўтказасиз!

💥 Чипталар ҳали мавжуд, лекин жойлар чеклангани туфайли тез тугаб қолиши мумкин - шундай экан, сотиб олишга шошилинг!

🎟 Чипта нархи 100 минг сўмдан.
6262730053313948 картасига пул ўтказиб, @abubakrfozilov 'га скриншот ташласанглар, онлайн чипта берилади.

Айтганча, 20-декабргача 25% чегирма!

Руҳиятингизни дам олдириш ва мириқиб кулиш имкониятини қўлдан бой берманг! 🔥

«ПсихоБлог»

14 Dec, 16:49


#Мутолаа

Кўпчилик одамлар учун оила суянч, шинамлик, муҳаббат ва дўстликнинг ҳаётий муҳим манбаи ҳисобланади. Бироқ, у эксплуатация, ёлғизлик ва улкан тенгсизлик ўчоғи ҳам бўлиши мумкин. Феминизм оилага уйғунлик ва тенглик макони сифатида қарашни ўзгартириб, социологияга катта таъсир кўрсатди.

Дастлабки "норозилик" овозларидан бири 1965 йилда янгради ва у америкалик феминист Бетти Фрейданга тегишли эди. У "номи йўқ муаммо" ҳақида ёзган эди - бу муаммо болалар ва уй-рўзғор ишлари билан боғлиқ чексиз ташвишлар гирдобига тушиб қолганини ҳис қилган кўплаб америкалик уй бекаларини қамраб олган изоляция ва ёлғизлик эди. Кейинчалик "қулга айлантирилган аёл" ҳодисасини (Gavron, 1966) ва "дим" оилавий муҳитнинг шахслараро муносабатларга вайрон қилувчи таъсирини (Laing, 1971) ўрганган бошқа овозлар пайдо бўлди.

Энтони Гидденс. Социология.

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

12 Dec, 09:16


Расмдаги X ҳарфига диққат билан боқинг. 48 сониясига келиб, сурат рангсиз ҳолатга ўтади. Лекин миянгиз суратни рангли тарзда кўришда давом этаверади. Бу идрок иллюзияси дейилади. Ажойиб а?

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

04 Dec, 17:21


Бир чимдим меҳр улашай)

«ПсихоБлог»

03 Dec, 14:10


Дилбархон опа билан "Германияда таҳсил олиш ва ишлаш" мавзусида бўлиб ўтган суҳбатимиз.

«ПсихоБлог»

03 Dec, 14:10


Live stream finished (1 hour)

«ПсихоБлог»

03 Dec, 13:01


Live stream started

«ПсихоБлог»

03 Dec, 13:00


Live stream scheduled for

«ПсихоБлог»

03 Dec, 12:29


Саволларингиз бўлса, аудиочатда беришингиз мумкин. Ёки комментда қолдирсангиз ҳам бўлади.

«ПсихоБлог»

03 Dec, 12:25


35 дақиқадан сўнг суҳбатимиз бошланади!

«ПсихоБлог»

01 Dec, 18:07


#мутолаа

Гиперактивликни «тиббийлаштириш»

Сўнгги ўн йил ичида Риталин дори воситасига ёзилган рецептлар сони кескин кўпайди. АҚШда беш ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болаларнинг деярли 3 фоизи Риталин қабул қилмоқда. Буюк Британияда 1993 йилда Риталинга 3500 та рецепт ёзилган бўлса, 1998 йилда бу кўрсаткич 125000 тага етди.

Риталин нима ва нима учун социологлар унинг тарқалишидан ташвишда? Риталин – бу диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдромидан азият чекадиган болалар ва ўсмирларга ёзиладиган дори. Кўплаб шифокорлар ва психиатрларнинг фикрича, бу психологик бузилиш болаларнинг эътиборсизлиги, диққатни жамлашдаги қийинчиликлари ва мактабда ўқий олмаслигига сабаб бўлади. Риталин "сеҳрли дори" сифатида тарғиб қилинади. У болаларга диққатни жамлашга ёрдам беради, уларни тинчлантиради ва янада самарали ўқишга кўмаклашади.

Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, синфда ёмон ҳисобда бўлган болалар Риталинни қабул қилишни бошлагач, дарров "фаришталар"га айланишади.
Бироқ, Риталиннинг танқидчилари бу дори воситаси ҳеч қандай зарарсиз "сеҳрли" нарса эмаслигини таъкидлашмоқда.

АҚШ ва Англияда сўнгги йилларда Риталин кўпроқ тавсия этилишига қарамай, унинг болалар мияси ва танасига узоқ муддатли таъсири ҳали чуқур ўрганилмаган. Энг хавотирли жиҳати шундаки, Риталин аслида тиббий муаммо бўлмаган ҳолатнинг қулай "ечими" сифатида кўрилмоқда. Риталинга қарши чиқувчилар таъкидлашича, диққат танқислиги ва гиперактивлик белгилари замонавий болаларга кўрсатилаётган босим ва стресснинг натижаси бўлиб, бу ҳаёт суръатининг тезлашуви, ахборот технологияларининг кучли таъсири, жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, шакар миқдори юқори бўлган овқатлар ва оилавий муаммолар билан боғлиқ. Риталиндан фойдаланиш тиббиётга болалар гиперактивлиги ва эътиборсизлигини "тиббийлаштириш" имконини берди, ҳолбуки бу белгиларнинг ижтимоий сабабларига эътибор қаратиш керак эди.

Энтони Гидденс. Социология

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

30 Nov, 12:33


Яхудий онанинг уйланган ўғлига насиҳатлари

— Жон ўғлим, сени яхши кўришимни ва барча такрорий насиҳатларим ўз меҳримни изҳор этишимнинг бир усули эканлигини унутма.

— Хотининг сенга мен каби муносабатда бўлишини кутма. Ҳеч қачон бундай бўлмайди, у сени туғмаган.

— Ҳар доим пайпоғингни ўзинг юв. Ўрнингга фақатгина кир ювиш машинаси ёрдам бериши мумкин. Нуқта. Тиш чёткангни эса ойда бир марта ўзгартир.

— Ҳеч қачон хотинингга: "Ойим бошқача қиларди!" дея кўрма. "Ойим тайёрлагани мазали бўларди", - дейишни эса абадий унут!

— Хотинингдан менга нолима. Уни ўзинг танлагансан! Хотинингга олдинги муносабатларинг ҳақида гапирма. Унутганман деб туриб ол!

— Телефонингда фақатгина "хавфсиз" маълумотни сақла. Бошқа барчасини хотирангда сақла, хотирангни машқ қил.

— Хотининг тайёрлаган овқатни доим мақта. Ҳеч қачон хотинингга отанг билан жанжалимизни айта кўрма. Бунга анча бўлган ва ҳеч кимга алоқаси йўқ.

— Агар мен касал бўлиб қолсам, ҳафтада бир марта йўқла. Бу мен учун муҳим. Яна бир нарса, илтимос, йўл-йўлакай ширинлик ҳам ола кел...

— Сендан телефон созламалари ҳақида сўраганимда асабийлашма! Сени тувакка ўтиришни ўргатганимни унутма.

— Унутма, энди ҳаётингда асосий аёл – бу хотининг.

— Агар хотининг сендан "Бу кийим семиз кўрсатмаяптими?", - деб сўраса ҳар доим: "Нималар деяпсан! Умуман олганда менга озгандек кўринаяпсан", - деб жавоб қил.

— Агар хотининг сенга нимадир муҳим(таъмирлаш, мўйнали пальто, машина, саёҳатлар, велотренажёр, чангютгич роботи ва хкз) нарсалар ҳақида сўраса, ҳар доим учинчи мартада рози бўл.

Чунки аёл киши биринчи марта овозда ўйлайди, иккинчисида унга бу нарса керакми ёки йўқлигини овоз чиқариб ўйлайди, агар у буни учинчи мартада ҳам сўраса, демак, аниқ керак. Учинчи мартада рози бўл! Ҳисоблашма! Олдинроқ бажарсанг: у қайта ўйлаб кўрган бўлади, кейинроқ бажарсанг, у энди аразлаган бўлади... Аммо гуллар, ширинликлар бундан мустасно. Хотин буни тиламаслиги керак, бу муқаддасдир!

— Агар сендан бирор нарса ҳақида сўрасам, уни биринчи мартадаёқ бажар! Шубҳаланмаслигинг мумкин: сўрашдан олдин 333 марта ўйлаганман.

— Ҳеч қачон хотининг ота-онасини танқид қилма. Улар сен танлаган аёлни дунёга келтиришганини унутма!

— Ўзингни ривожлантир. Китоб ўқи, маърузалар тингла, тренингларга бор, курсларда таҳсил ол.

— Олти кечани оиланг билан биттасини дўстинг билан ўтказ. Бу руҳий мувозанат учун керак.

— Ҳеч қачон меҳмонга келганда бўш қўл билан кириб келма. Бу ҳурматсизлик.

— Ҳар доим ҳамма байрамларда хотинингни табрикла. Шунингдек, турмуш қурганинг ва танишган кунингда ҳам. Аёл учун бу жуда ҳам муҳим.

— Эшикни очишдан олдин табассум қил! Хотининг ва болаларинг учун хотиржамлик ва ишончлилик барометри сен ўзинг эканлигингни унутма.

Инна Коневская

@psixobloguz — таржимаси

«ПсихоБлог»

28 Nov, 06:21


Салом дўстлар!

3 декабрь, сешанба соат 18.00 да "Германияда давлатида ишлаш ва таҳсил олиш" бўйича каналда аудиочат бўлиб ўтади. Меҳмонимиз Дилбархон опа бўладилар.

Дилбархон опа Германия мамлакатида 12 йилдан бери истиқомат қилиб келадилар. Айни пайтда Марбург университети қошида ташкил этилган "Психиатрия" клиникасида фаолият юритиб келадидар.

Барча қизиқувчиларни суҳбатга таклиф қиламан.

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

26 Nov, 17:00


#мутолаа

1. Социологлар жинс ва гендер тушунчаларини фарқлайдилар. Жинс эркак ва аёл танаси ўртасидаги биологик фарқларни англатса, гендер эркак ва аёллар ўртасидаги психологик, ижтимоий ва маданий фарқларни белгилайди.

2. Баъзи мутахассислар жинслар ўртасидаги тафовутлар генетик жиҳатдан боғлиқ, деган нуқтаи назарни ҳимоя қиладилар. Бироқ бу фараз ишончли далилларга эга эмас.

3. Гендер ижтимоийлашуви - бу оила ёки оммавий ахборот воситалари ёрдамида гендер ролларини ўргатиш жараёнидир. Гендер ижтимоийлашуви бола туғилиши биланоқ бошланади, деб ҳисобланади. Болалар ўз биологик жинсига мос келадиган меъёрлар ва кутилмаларни ўрганадилар ва ўзлаштирадилар. Шундай қилиб, улар "жинсий ролларни," шунингдек, уларга хос бўлган эркаклик ва аёллик хусусиятларини ўзлаштирадилар.

4. Баъзи социологлар жинс ҳам, гендер ҳам ижтимоий жиҳатдан шакллантирилган, турли кўринишларда бўлиши ва ўзгариши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Нафақат жинс маълум бир "маъносини" йўқотади, балки асоснинг ўзи ҳам - инсон танаси ижтимоий таъсирлар ва технологик аралашувлар натижасида ўзгариши мумкин.

Энтони Гидденс. Социология

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

26 Nov, 15:48


#психоюмор

Гап михда эмас

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

25 Nov, 14:54


Ўта оғриқли мавзуда мақола чиқибди. Лекин давлат олийгоҳларида ҳам аҳвол яхши эмас. Муаммо мактаб тизимидан бошланган.

@psixobloguz

«ПсихоБлог»

22 Nov, 02:54


22 ноябрь — "Психологлар куни". Байрамим билан ўзимни ўзим табриклайман)

«ПсихоБЛОГ»

21 Nov, 06:02


Дарс машғулотига тайёргарлик жараёнида тақдимотдан доимий фойдаланаман. Албатта, сунъий интеллектнинг имкониятлари бу борада жуда яхши ёрдам бераяпти.

Бугун ҳам Роберт Солсонинг "Когнитив психология" китобининг "Диққат" мавзусида "Паришонхотир ўқитувчи" ҳақида қизиқ ҳаётий мисол бор экан. Шуни иллюстрация қилиш фикри келди. СИдан ёрдам олдим. Натижани эса кўриб турибсиз.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

19 Nov, 15:42


Самимий қизиқинг

Болаларнинг қизиқишлари ва дидларига чин дилдан эътибор беринг. Улар доимо ўз ютуқларини катталар билан баҳам кўришни истайдилар. Шу сабабли, "ҳозир бунга вақтим йўқ", – деб айтиш мутлақо мумкин эмас. Болалар уларга эътибор берилмаётганини жуда тез илғаб оладилар ва бунга оғриниб муносабат билдирадилар.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

18 Nov, 10:07


Низомий университети талабалари борми? Энди мени шу ерда тез-тез учратиб қолишингиз мумкин🌚

«ПсихоБЛОГ»

17 Nov, 18:10


Яхши қўшиқ эшитиш фойдали руҳият учун

«ПсихоБЛОГ»

16 Nov, 11:07


Майда-чуйдаларга эътибор берманг

Баъзан ота-оналар боланинг хатти-ҳаракати жуда ғашларига тегса, уни урадиган бўлишади.
Кўпинча бундай ҳолатларда эътиборсиз қолдириш яхшироқ натижа беради.

Бу боланинг ноўрин хатти-ҳаракатларига ҳам кўз юмиш керак дегани эмас. Лекин сиз эътиборни жалб қилишга қаратилган хулқ-атворни эътиборсиз қолдиришингиз мумкин.

Кичкинтой йиғлаб ёки норозилик билдириб эътиборни тортмоқчи бўлганда, бунга эътибор берманг. Аксинча, тарбияли ва хушмуомала хулқ ўзига эътибор қаратишнинг энг яхши усули эканлигини кўрсатинг.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

15 Nov, 19:37


Ўзим ҳақимда ёзиб сунъий интеллектга мени қандай тасвирлашини сўрагандим. Натижа шу чиқди

«ПсихоБЛОГ»

14 Nov, 17:01


Юракдан севамизми? Юрагимизга қулоқ соламизми?

Қадимги мисрликлар руҳнинг маскани сифатида мияни эмас, балки юрак деб ҳисоблашган. Арасту бу фикрни янада кучайтиради. У юрак руҳий(психик) жараёнларни назорат қилади деб ҳисоблаган. Мияни эса унинг инерт табиати туфайли юрак ҳосил қилган иссиқликни совутиш сифатида қараган. Бундай хулосага у ҳайвонларни кузатиш орқали келган. Арасту ҳайвонларнинг мияси совуқлигини, ушланганда ҳеч қандай ҳаракат келтириб чиқармаслигини, юрак эса илиқ ва фаол эканини, кайфиятга қараб тезлашиб ёки секинлашиб туришини аниқлайди. Бундай қарашлар узоқ йиллар давомида кўпчилик томонидан қабул қилиниб, ўрта асрлар ва Уйғониш даврида ҳам сақланиб қолди. Фақат XVII асрга келиб, янги тадқиқотлар туфайли бу қарашлар ўз кучини йўқота боради.

Қисқача айтганда, "юракка қулоқ солиш", "юракдан севиш" деган иборалар аслида ҳақиқатдан йироқ. Буларнинг тарихи қадимги мисрликлар ва юнонистонликларга бориб тақалади. Биздаги психик жараёнлар бари миядан.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

10 Nov, 07:14


Болалар агрессиясининг сабаблари
Ўзини паст баҳолаш.

Ўзини паст баҳолаш ҳам болалар агрессиясининг сабабчиси бўлиши мумкин. Бола ўзига ишончсиз бўлганда, атрофдаги дунёни уни доимо хафа қилишга интилаётган душман сифатида қабул қилади.

Унинг назарида, хавф ҳам тенгдошлари томонидан, ҳам катталар томонидан таҳдид солади. Бола ўзини доимо ташқи ҳужумлар нишони деб ҳис қилади. Бундай ҳолатда, биринчи бўлиб ҳужум қилиш афзалроқ деб ўйлайди!

Агар бола ота-онаси томонидан ижобий қўллаб-қувватланадиган ўзини баҳолаш ҳиссига эга бўлмаса, у кўпинча агрессив хулқ-атвор йўлини танлайди.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

14 Oct, 16:03


Насиб бўлса, шу талабаларимиз билан аудиочат ташкил қиламиз. Обуначиларим орасида кўплаб талабаларим ҳам бор. Шуларга четда ўқиш учун мотивация бўлиб хизмат қилади деган умиддаман)

«ПсихоБЛОГ»

14 Oct, 16:02


"Эл-юрт умиди" натижалари чиқди. Грант ғолиблари қаторида бизнинг талабамиз ҳам бор. Энди Англиянинг нуфузли олийгоҳида ўқиб, мамлакат ривожига ҳисса қўшувчи кадр бўлиб қайтадилар насиб бўлса. Эшитиб жуда ҳурсанд бўлдим. Барчага мана шундай ғалабаларни тилайман!:)

«ПсихоБЛОГ»

10 Oct, 06:17


BBC uzbek'дан инсон эволюциясига доир қизиқарли видеоролик чиқибди.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

04 Oct, 17:17


#мутолаа

Қамоқхона қамаш узоқ вақт криминал хулқни коррекция қилиш билан, жиноятчиларни реабилитация қилиш ва уларни қонунни ҳурмат қилувчи фуқароларга айлантириш билан боғлиқ. Қамоқхонага қамаш ҳуқуқбузарларни жазолаш ва фуқароларни улардан ҳимоя қилиш усулидир.

Бироқ, барибир қамоқхонага қамаш тизимининг эълон қилинган тамойили – келажакда жамиятда ўз ўрнини топа олиши учун индивидни «тузатиш» ҳисобланади. Қамоқхоналар ҳақиқатан ҳам шундай самара берадими? Фактлар гувоҳлик беришича, йўқ.

Энтони Гидденс. Социология

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

03 Oct, 17:27


#мутолаа

Тадқиқотлар кўрсатишича, 1960 йилларда Қўшма Штатларнинг энг катта штатларида жиноятчиликнинг тез ўсиб кетиши ҳисобот тақдим қилиш амалиётининг ўзгаришига кўпроқ боғлиқ бўлган экан. Ижтимоий установка ва қадриятларнинг ўзгаришига мос тарзда фуқаролар ахборотни турлича етказишлари мумкин. Масалан, полиция ва судда аёлларга дўстона муносабатда бўлинса, улар зўрлашлар тўғрисида кўпроқ ахборот беришади.

Энтони Гидденс. Социология.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

03 Oct, 15:04


Таълимга алоқадор инсон бўлганим учун ушбу 18 дақиқалик интервьюга беэътибор бўла олмадим. Русийзабон ватандошимиз мактаб таълимидаги муаммоларни қисқа ва лўнда қилиб тушунтириб берганлар.

Таълим соҳасида мана шунақа ўқитувчилик тажрибасига эга инсонлар раҳбар бўлиши лозим. Чунки улар таълимдаги камчиликларни ичидан туриб кўрган.

Аммо-лекин-бироқ, не кўргуликки, бизда таълимда ҳеч қанча муддат фаолият кўрсатмаганлар дарров раҳбар бўлади.

18 дақиқангизни аямай кўринглар.

https://youtu.be/EO7yUP964ow?si=CXxl-KwZ6bWaf-Nk

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

01 Oct, 04:29


Бу жамиятда йиллар давомида ўқитувчиларни улуғлаш, эъзозлаш фақат сўзда амалга оширилиб келинади. Умид қиламизки, амалда ҳам улуғланадиган, эъзозланадиган кунлари ҳам келади.

Барча устозларни касб байрамлари билан табриклайман!

«ПсихоБЛОГ»

29 Sep, 15:36


#мутолаа

Аномия – жиноят сабаби сифатида

Америка жамиятида қабул қилинган қадриятлар одамни юқорироққа силжиш, «пул ишлаш», яъни моддий муваффаққиятларга йўналтиради. Бу мақсадга эришининг воситаси сифатида ўзини интизомлилаштириш ва интенсив меҳнат кўзда тутилади.

Бу ҳолатларга кўра, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, меҳнат қилаётган одамлар ўзининг мавқеларидан катъий назар, муваффақиятга эришиши керак. Ҳаётда эса бундай бўлмайди, чунки ноқулай моддий аҳволда бўлган одамлар ўсиш учун чекланган истиқболга эга бўлади.

Муваффақиятга эриша олмаган одамлар ўзларининг моддий муваффакиятга эришиши учун лаёқатсизлигининг бошқалар томонидан қораланишига дуч келадилар. Шундай вазиятда ҳар қандай, қонунийми, қонуний эмасми, восита ёрдамида муваффақиятга эришиш учун майл пайдо бўлади.

Энтони Гидденс. Социология

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

27 Sep, 17:11


Ғалати парадокс

Машина ҳайдаш учун махсус таълим олиш талаб этилади, чунки бу иш хавфсизлик, ҳаракат қоидалари ва техник билимларни талаб қилади. Фақат шу орқалигина ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкин.

Ота-она бўлиш учун-чи? Бутун бир бошли шахсни ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғлом қилиб вояга етказиш учун эса ҳеч қандай маҳсус таълим олиш талаб этилмайди.

«ПсихоБЛОГ»

20 Sep, 14:16


Олий маълумотли ва давлат томонидан берилган махсус сертификати борлар психологик хизмат кўрсата олиши қонун билан белгиланибди.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

29 Aug, 06:45


«Ҳаёт ўртасидаги танглик» — бу ўрта ёшдаги кўпгина одамларга тааллуқли муаммо. Одам ҳаёт тақдим қилган кўп имкониятлардан воз кечганини ҳис қилиши ва ҳозир у ёшликда қилган орзуларининг кўпчилигига эриша олмаслигини англайди. Шунга қарамасдан бундай ўтиш одамларни даҳшатга ва умидсизликка солиши учун етарли сабаб йўқ, ёшлик хаёлларидан халос бўлиш одамга эрк бағишлайди.

Гидденс. Социология

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

27 Aug, 17:52


Ўйлаб-ўйлаб шу ўринда бир нарсани айтиш лозим деб топдим. Кўпроқ элита ва бой қатлам манфаатлари кўзланадиган капитализм шароитида таълим тенгсизликни енгишга эмас чуқурлаштиришга хизмат қилса керак.

«ПсихоБЛОГ»

27 Aug, 17:17


Таълим ижтимоий тенгсизликни енгишга хизмат қилади деб билардим. Гидденс амаки айтишича, амалда кўпроқ тенгсизликни чуқурлаштиришга хизмат қилар экан.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

26 Aug, 09:54


Инсонларда мураккаб туғма хатти-ҳаракатлар тизими сифатида инстинктлар мавжуд эмас. Оддий рефлекслар мажмуи ва туғма эҳтиёжлар инсоннинг туғма хусусиятларини ташкил қилади.

Гидденс. Социология.

@psixobloguz

«ПсихоБЛОГ»

25 Aug, 16:58


Соғлом эгоизм – бу инсон бошқаларга зарар бермаган ҳолда ўз қизиқишлари ва эхтиёжларига ғамхўрлик қила олишидир. Бу нарса чегараларни, приоритетларни ўрнатишни, шахсий фаровонликни эмоционал саломатлик ва ўз ҳуқуқларини англашни ўрнатишдир. Бундай ёндашув ўзингизга ва бошқаларга ғамхўрлик қилиш ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради.

«ПсихоБЛОГ»

23 Aug, 19:03


Бугун менинг туғилган куним🎂

Шу муносабат билан ўзимни ўзим табриклайман. Ўз бахтимга доимо соғ-саломат бўлиб юрай. Умрим узоқ ва мазмунга бой бўсин. Ҳаёт йўлимда кўп-кўп яхши инсонлар учрасин.

Нимаики, ният қилган бўлсам ҳаммасига эришай. Обуначиларим юз мингдан ҳам ошиб кетсин. Психология фанига қўйган меҳр-муҳаббатим мени профессор илмий даражасигача олиб борсин:)

Ҳурмат билан ўзим😁

29 ёшни уриб қўйибман. Очиғи, қачон бу ёшга кирганимни англолмай ҳам қолдим. Ҳаёт, вақт шавқатсиз🫣