Nutri_Umida @gozalvasoglomhayot Channel on Telegram

Nutri_Umida

@gozalvasoglomhayot


🌿Нутрициология
🩺Интегратив тиббиёт
📚Канал омманинг ноанъанавий тиббий саводхонлигини ошириш учун
❗️Барча маълумотлар тавсиявий характерга эга


: Мурожаат учун: @nutriciolog_umida

Nutri_Umida (Uzbek)

🌿 Nutriologiya 🩺 Integrativ tibbiyot 📚 Kanal ommaning noan'anaviy tibbiy savodxonligini oshirish uchun ❗️ Barcha ma'lumotlar tavsiiyaviy xarakterga ega. Nutri_Umida kanali tibbiyot sohasida yangiliklar, foydali maslahatlar va tavsiyalar bilan to'ldirilgan. Bu kanalda yuqori sifatli nutrisiyangiz haqida ma'lumot olishingiz va sog'liqni saqlab qolishga yordam olishingiz mumkin. Kanalga ob-havo, nima yeymangiz kerakligi, sog'likli yashash va boshqalar bo'yicha savollar yuborishingiz mumkin. Sizga ko'p foyda keltiradigan Nutri_Umida kanaliga a'zo bo'ling va hayotingizni yangilashda yordam oling!✉️: Murajaat uchun: @nutriciolog_umida

Nutri_Umida

20 Nov, 11:53


Ундан ташқари, менинг микробиом биохимияси китобчам ва бонусига видеолекция ҳам бор. У ерда ҳам қизиқарли ньюанслар бор🤗

Nutri_Umida

20 Nov, 11:27


Пробиотиклар ҳатто темирнинг ичак ҳужайралари- энтероцитларда ушланиб қолишини ҳам таъминлар экан. Темир препарати ичганда албатта пробиотиклар ичиш керак экан...

Nutri_Umida

20 Nov, 11:25


Пробиотикоар ҳатто боланинг кўп кам йиғлашига ҳам сабаб экан. Коликлар камайса, бола камроқ йиғлайди да

Nutri_Umida

20 Nov, 11:23


Микробиота ҳақидаги суҳбатга якун ясаб қўяй...

Эмизиш даврида қандай пробиотикларни танлаган маъқул?

🔸Туғруққача 6 ҳафта олдин ва 6ой кейин муддатда эмизиш даврида пробиотик ичган афзал.

🔸Бунда бола ичаги яхши бактериялар билан бойийди ва сутнинг ҳимоя фуекцияси ортади. Қабул қилаётган пробиотик тўплами ичида қуйидагилар бўлсин: Lactobacillus casei DN1140, L. rhamnosus GG ва C705, Bifidobacterium breve Bb99, Propionibacterium freudenreichii подвид shermanii.

🔸Сутдаги пропионнордон бактериялар, бифидобактериялар каби болани касалликлардан ҳимоя қилувчи эрта колония ҳосил қилувчи муҳим бактериялардир. 

Нега бифидобактериялар ҳам керак?

Улар сутдаги олигошакарларни моношакарларга парчалаб берувчи ишчилардир. Монршакарлардан эса энергия берувчи қисқа занжирли ёғ кислоталар (бутират) пайдо бўлади.

Туғруқдан кейин она микробиотасини тиклаш аҳамияти

Туғруқдан кейин она микрофлораси ниҳоятда ташқи муҳит таъсирига берилувчан бўлиб қолади ва нормал микробиота шакллангунига қадар 1йилгача вақт кетади. Қўққисидан юзага келган гормонал дисбаланс оқибатида лактобациллалар камайиб кетади. Ундан ташқари, агар туғруқ йўллари зарарланиб, антибиотикотерапия қилинган бўлса, микробиота яхшигина бузилган бўлади.

Ичак~сут безлари ўқи мавжудлигини билармидингиз?

🔻Ҳомиладорлик вақтида аёлда ичак ўтказувчанлиги ортади ва ичакдаги микроблар метаболитлари лимфа, лимфа тугунларидан эса сут безларига ҳам ўтар экан.

🔻Натижада, баъзи аёлларда (3-33%) бошланғич эмизиш даврида мастит кузатилади. Маститга сабаб Staphylococcus spp., В гр стрептококклари, ичак таёқчаси кабилардир. Улар ичакдан ўтиб қолган бўлади сут безига.

🔻Соғлом она сутидаги бактериялар ҳатто тилла стафилококк Staphylococcus aureus ни ҳам ўлдириб юборади.

Эмизиш даврида дисбиозга яна қуйидагилар сабаб бўлади:

1. Уйқу бузилиши
2. Сурункали чарчоқ синдроми
3. Бола қорни дам бўлмаслиги учун FODMAPмаҳсулотлари емаслик ҳам яхши бактериялар сонини камайтиради.

@nutriciolog_umida

Nutri_Umida

20 Nov, 05:51


Кизла, русчада инфо олишга урганганла учун араб тилини урганишга зур устоз топдим 👆

Бошидан харфлардан бошлаб ургатибдила.

Nutri_Umida

20 Nov, 05:02


https://youtu.be/fuP71zs8M5Y?si=L-Kr2EsFLTwHd-y1

Nutri_Umida

18 Nov, 12:21


Кизла, тунов куни тавсия килган канал номи узгарибди👆 адашиб юрмела

Nutri_Umida

18 Nov, 12:20


"Йирик бизнесдан маҳсулот сотиб олсангиз, қайсидир амалдор чўнтагини бойитасиз. Кичик бизнес маҳсулотини сотиб олсангиз, қайсидир бола ўқиши учун, янги кийим олиши, янги ўқув қуроллари сотиб олиши, чақалоққа таглик... каби бир оилага ёрдам қилган бўласиз"

Ким айтгани ёдимда йўқ, аммо, ҳақиқатга яқин.

Nutri_Umida

18 Nov, 12:20


https://t.me/sof_nemat да Зомин асали, ари сути, перга, ўзбекча гҳи ёғи ва кўпгина бошқа маҳсулотлар бор экан. Шуунча нарса бериб юборишибди. Ўрни тўлиб кетсин, илоҳим, баракасини берсин. Манга ёқди: гҳи мазаси, ранги, товада ўзини тутиши кўнглимдагидек👌

Nutri_Umida

18 Nov, 12:20


https://t.me/sof_nemat

Nutri_Umida

15 Nov, 02:35


Шу ерда колсин дедим... Зеро, бизнинг жамиятимиз учун бу актуал.

Эр- хотин ўртасини бузмоқлик, шайтон ишидир. Шайтон алайхи лана уз малайларидан хар куни сўрар экан: бугун мени хурсанд қиладиган нима иш қилдинг деб. Қотиллик, ўғрилик қилганга эмас, айнан эр- хотинни уриштирган иблис аскари учун мақтов ёғилар экан. Анааа, энг зўр ишни сен қилибсан, дер экан.

Эр- хотин ўртасига нифоқ, зиддият солиб ўз нафсини тинчлантираётган энергетик вампирлар- иблис ишини қилмаяптими? Бу дунёда майли мазза килиб яшар. Аммо қиёматда қилмиши учун қаттиқ азоб тортади. Мисқоллаб йиққан савобини мазлумига беради. Аллоҳ олиб беради: золимдан мазлумга ҳаққини олиб беради.

Бу дунёга синов учун келганмиз. Охиратда жаннат ёки дўзаҳ учун сармоя йиққани келганмиз. Албатта ҳамма нарса учун сўраламиз. Оилани бузмоқ- аршни ларзага келтираркан.

Nutri_Umida

15 Nov, 02:05


Мана ой тулганида нималар кузатилиши хакида маълумот👆

Nutri_Umida

15 Nov, 02:00


#ойтулганида кизлар, огоҳ бўлиб туринг. Қўшимча инфо худди шу хэштег билан юқорида бор. Ўқинг, билимингизни оширинг🌝

Nutri_Umida

13 Nov, 09:48


🤰Ҳомиладорлик ва микробиота ҳақидаги мавзуни давом этамиз🤗

#ҳомиладорлик да #дисбиоз сабаблари:

🔻Қабзият- ичак моторикаси сусайиши оқибатида ахлат туриб қолиши, натижада патоген микробиота ривожланади.
🔻Гипотиреоз- қўшимча равишда ичак моторикаси пасаяди, ўт қопи тонуси сусаяди, сафро юриши қийинлашиб, ошқозон кислоталилиги пасайиши натижасида микробиота бузилади.
🔻Ҳомиладорликкача КОК қабули- В гуруҳ стрептококклари ўсишини 8 баробар оширади. Бу неонатал (туғруқдан кейин) инфекцияларнинг асосий сабабчисидир.
🔻Ортиқча вазн- ортиқча вазн Firmicutes,  стрептококклар кўпайиши билан бирга келади.

Ҳомиладорликдаги дисбиоз оқибатлари:

✔️Туғруқ вақтида йиртилишлар, инфекция юқиш хавфи ошади
✔️Преэклампсия хавфи ошади
✔️Вақтидан илгари сув кетиши, кам вазнли бола туғилиши
✔️В гуруҳ стрептококклари юқиши оқибатида неонатал инфекцион касалликлар
✔️Болаларда атопик дерматит ривожланади

Она микробиотасининг болага таъсири:

📚Олдин ўйланар эди: гўдак ичаги стерил, фақат туғруқ ва эмиш давридагина микробиота шаклланади деб.

📈Бугунги кунга келиб, исботландики, ҳомилада 24чи ҳафтадан бошлаб ўзининг шахсий, аммо она микробиотасига боғлиқ равишда ўзгарувчи микробиотаси бор экан.

🔗Ҳомила микробиотаси она бачадонидаги микробиота каби таркибда бўлади. У ҳомиланинг иммунитетини ҳосил қилади.

🔗Йўлдош Enterobacteriaceae spp.(оғиз бўшлиғидаги каби) устунлик қилувчи микробиотага эга. Йўлдошда худди оғиздаги каби патоген микробиота билан зарарланиш (Candida, Bergeyella sp., Clostridium sp., Actinomyces sp., Peptostreptococcus sp.) муддатидан олдин туғруққа олиб келар экан. Яъни, оғиз микробиотасининг бузилиши =бачадон микробиотаси бузилиши. Оғиздаги касаллик ҳомиладорликка ҳам таъсир кўрсатади.

🤰Ҳомиладорлик вақтида дисбиоз профилактикаси

1. Ҳомиладорлик бошидан бошлаб рационга пробиотик маҳсулотлар қўшиш (тузланган сабзавотлар- карам, бодринг, ферментланган ичимликлар, қатиқ)

2. Пребиотиклар қўллаш (олигофруктоза билан бойитилган инулин гепсидин миқдорини тушириб, темир сўрилишини стимуллайди)

3. Стрептококк инфекциясини ўз вақтида аниқлаш (35 ҳафтада) ва тегишли антибиотикотерапия қилиш

4. Курс билан капсулали пробиотиклар истеъмол қилиш:
-биринчи триместрда ҳомиладорлик осон ўтиши учун;
-учинчи триместрда туғруқ асоратсиз яхши ўтиши,  бола дисбиоз билан туғилмаслиги учун.

@nutriciolog_umida

https://t.me/gozalvasoglomhayot

Nutri_Umida

12 Nov, 03:23


Кизла, методичкага келган кайноккина отзыв. Билимилани оширила. 55 еврога сотиб олганман бу билимни, фойдалансела чи ей

Nutri_Umida

11 Nov, 16:04


Бугунги #сторис #кортизол #тунгиоғриқлар ҳақида 🌚

Nutri_Umida

11 Nov, 14:47


https://t.me/sofnemat да Зомин асали, ари сути, перга, ўзбекча гҳи ёғи ва кўпгина бошқа маҳсулотлар бор экан. Шуунча нарса бериб юборишибди. Ўрни тўлиб кетсин, илоҳим, баракасини берсин. Манга ёқди: гҳи мазаси, ранги, товада ўзини тутиши кўнглимдагидек👌

Nutri_Umida

30 Oct, 11:06


🎙Окислительный стресс нима?

@nutriciolog_umida

Nutri_Umida

30 Oct, 10:47


❗️Oshqozon yarasi qon keta boshlasa nima bo'ladi?🩸

Tasavvur qiling-a, teringizdagi kichik yara tuzalmaydi va har safar u kislotali narsa bilan aloqa qilganda, u tirnaladi va hatto qon keta boshlaydi. Endi oshqozoningizdagi bu yarani tasavvur qiling - kuchli ovqat hazm qilish kislotalari ta'siriga duchor bo'ladi. Oshqozon yarasi qon ketishi bilan shunday bo'ladi.

Oshqozon yarasi yoki oshqozon yarasi, ko'pincha H. pylori infektsiyasi, uzoq muddatli NSAID foydalanish yoki stress va chekish kabi turmush tarzi omillari tufayli oshqozonning himoya qoplamasi eroziyalanganda paydo bo'ladi. Ammo oshqozon yarasi qon keta boshlaganda, bu shunchaki noqulaylik emas - bu jiddiy favqulodda holat.

🚩Qon oqayotgan yaraning belgilari: qoramtir, smolaga o'xshash axlat, qorinda o'tkir yoki yonish og'rig'i, ko'ngil aynishi, qon qusish va sababsiz vazn yo'qotish. Ushbu belgilarni e'tiborsiz qoldirmang; ular tanangizning sizni ogohlantirish usulidir.

Davolanmasa, qon ketish yarasi og'ir qon yo'qotishiga, infektsiyaga va hatto hayot uchun xavfli sharoitlarga olib kelishi mumkin. Tez davolash gipovolemik shok (tana juda ko'p qon yo'qotganda) kabi keyingi asoratlarni oldini oladi.

(Интернетдан олиб таржима қилинди)

Nutri_Umida

30 Oct, 10:41


Ошқозон ярасидан қон кетиши видеоси учраб қолди. Бунда ахлат қораяди.

Аҳлатда қон қип қизил бўлса, ошқозон ичактрактининг қуйи қисми (йўғон ичак) дан қон кетаяпти дегани.

Агар аҳлат қора бўлса, тепа қисм (қизилўнгач, ошқозон, 12 бармоқ ичак) лардан қон кетди дегани.

Аҳлат яна темир препарат, висмут сақловчи Де нол препарати, уголь, субмаҳсулотлардан ҳам қора рангга бўялади.

Nutri_Umida

30 Oct, 10:26


Хатто интегратив невролог Нозима Зафаровна ҳам маъқуллабдилар. Мен не дердим: мангаям қолсин ишқилиб, Шодия 😅

Nutri_Umida

30 Oct, 10:19


RACTDA Maharishi Ayurveda - turli kelib chiqishi anemiyasini davolash uchun ishlatiladigan gemapoezni rag'batlantiruvchi dori. Raktda juda mayda chang shaklidagi temirni o'z ichiga oladi, shuning uchun u ichaklarni tirnash holatini yuzaga keltirmaydi. Preparat qonni tozalashga yordam beradi, oqsil anabolizmini oshiradi va zaiflik va charchoq bilan kurashadi, shuning uchun preparat zaiflashgan bemorlarni parvarish qilish uchun gemaooetik dori sifatida, anemiya uchun tonik sifatida ishlatiladi.

Ko'rsatmalar:
✔️temir tanqisligi anemiyasi,
✔️noto'g'ri ovqatlanishdan kelib chiqqan anemiya,
✔️zaiflik va holsizlik,
✔️surunkali qon yo'qotish,
✔️homiladorlik va laktatsiya,
✔️yuqumli kasalliklardan so‘ng,
✔️har qanday surunkali infektsiyalar,
✔️gemolitik kasalliklar,
✔️operatsiyadan keyingi tiklanish.

Tarkibi:(ruscha yozdim- ma'lumot olish oson bo‘lishi uchun)

коралл красный (Corallum rubrum), порошок раковины устрицы обычной (Ostrea edulis), каури (Cypraea moneta), тиноспора сердцелистая (Tinospora cordifolia), амла лекарственная (Emblica officinalis), кардамон малый (Elettaria cardamomum), кассия индийская (Cinnamomum tamala), гвоздика душистая (Syzygium arumaticum), шафран (Mesua ferrea), финик съедобный (Phoenix dactylifera), виноград (Vitis vinifera), солодка гладкая (Glyzyrrhiza glabra), перец длинный Пипалли (Piper longum), раковина моллюска (Turbinella rappa), шиладжит очищенный (Pure Asphaltum), окись железа (Ferroso ferric oxidum), оксид железа (Ferric oxidum), тростник сахарный (Saccarum officinarum).

Nutri_Umida

30 Oct, 10:19


Qizil mercan (коралл красный) qon hosil bo'lishini tezlashtiradi, qon va limfani toksinlardan tozalaydi.
🔻Tinospora sercelifata metabolizmni tartibga soladi, to'qimalarning elastikligini saqlaydi, oqsil anabolizmini oshiradi va antibakterial vosita sifatida ishlaydi.
🔻Amla officinalis (C vit manbai) barcha to'qimalarga ta'sir qiladi, ko'rishni yaxshilaydi, qon, suyaklar, yurak va jigarni oziqlantiradi, ichaklarni tozalaydi.
🔻Uzum qonni yaxshi yangilaydi, ishtahani yaxshilaydi va ko'p miqdorda С vitamini o'z ichiga oladi.
🔻Silliq qizilmiya to'qimalarning yangilanishiga yordam beradi va asab to'qimasini mustahkamlaydi.
🔻Uzun qalampir tananing barcha to'qimalarida ozuqa moddalarining biokatalitik faolligini oshiradi.
🔻Za'faron qon va qon aylanish tizimini yangilaydi, metabolizmni yaxshilaydi, taloq va jigar funktsiyalarini tartibga soladi va boshqa o'tlarning tonik ta'sirini kuchaytiradi.
🔻Shirin hidli chinnigul muhim oziq moddalarning so'rilishini yaxshilaydi, limfa tizimini dezinfektsiya qiladi va kuchli og'riq qoldiruvchi vositadir.


Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar:
preparatning tarkibiy qismlariga individual intolerans.

Qo‘llanilishi dozasi:
2 tabletkadan kuniga 2 marta ovqatdan yarim soat oldin.
Davolash kursi 1 oydan 4 oygacha.

Preparat @beautylish_uz dа kooopgina bor qizlar.

Nutri_Umida

30 Oct, 10:19


Шу десанглар, мандаги доимий яллиғланиш, чексиз оксидатив стресс (аутоиммунитет, генетика) доимий анемияни олиб келган. Анемия =гипотиреоз, жинсий гормонлар танқислиги. Темир ҳамма ёқда керак. Хатто энергия ҳосил бўлиш цикли- Кребс циклидаги цитохромлар ичида ҳам темир бор...

Аммо ферритиним темирни бермаяпти ўзимга. Ёпиқ доира🔄. Натижада энергодефицит, гипотиреоз кучаяпти. Ахийри, қарор қилдим: Шодия тавсияси билан Raktda препаратини ичиб кўрмоқчиман. У ердаги темир ўсимлик ичида. Ёнида антиоксидантлари тайёр. Темирнинг ошқозон ичак трактини зарарламайдиган формаси бор экан.

Лактоферрин, ливер биф ва бошқа крфакторлар билан ичмоқчиман. Аллоҳ изни билан бу ҳалқани узиб кўраман.

Nutri_Umida

28 Oct, 04:55


https://t.me/Amerika_vitamin2

Nutri_Umida

26 Oct, 11:35


VIP тарифдаги мижозимдан #отзыв 🥰 Аллох ниятизга етказсин🤲 Албатта, киладиган ишлар куп, откат хам булди, аммо факат олдинга интилаяпмиз. Интегратив врачлар билан хам ишлаяпмиз. Натижа бор, алхамдулиллах

Nutri_Umida

22 Oct, 10:50


Хамкасбимиз Сохиба гиёҳ ва зираворлар сотиладиган дўкон очибдилар👆кириб кўринг. Ишончли ин шаа Аллоҳ

Nutri_Umida

22 Oct, 10:48


Assalomu aleykum, aziz kuzatuvchi!🌷

Keling yaqindan tanishib olamiz, men 🩺 Sohiba Abdalniyozova, serqirra mutahassis - kouch - nutrisiolog, tabib, Nabaviy tabobati targ’ibotchisi ( Sunnatga muvofiq davolanish va yashash ) doula, vitseral massajist, tadbirkorman. Tabobat va Nutrisiologiyaga kirib kelganimga 6 yildan oshdi. Shu vaqt mobaynida mavjud sog’likni saqlash va yo’qotilganini qaytarish uchun tabiiy metodlar va vositalarning o’rni beqiyos ekanligiga amin bo’ldim. Qadimgi tabiblar o’simliklar , giyohlar yordamida davolab bo’lmaydigan kasalliklarning o’zi yo’q deb hisoblashgan. Darhaqiqat, tabobatda davosiz dardning o’zi yo’q.
Tabobatning bir nechta turlari bor:
Xalq tabobati
Ibn Sino tabobati ( Mizoj ta’limoti )
Ilohiy tabobat
Sharq tabobati ( Tibet , Xitoy tabobatlari kiradi )
Ayurveda ( Hind tabobati )

📚Tabobat bu cheksiz ilm. Uni o’rganish uchun insonning umri yetmaydi. Shunday bo’lsada, har bir inson o’zi va yaqinlari uchun boshlang’ich tabobat bilimlariga ega bo’lishi yoki Sunnat bilan davolanishni bilishi muhim deb hisoblayman.

🌿Tabobatga kirib kelganimdan keyin tabiiy giyohlar va ziravorlar haqida chuqurroq o’rganishni boshladim. Dorivor giyohlar qadimdan xalq tabobatida ishlatilib, ko’plab kasalliklarni davolashda qo’llanilgan. Ularda tabiiy tarkibiy moddalar bo’lganligi uchun, tabiblar ular yordamida turli dorilar tayyorlashgan.

💊Yana shunga amin bo’ldimki, ko’plab dorivor giyohlar va tabiiy ziravorlar kimyoviy dori vositalarining o’rnini bosishi mumkin. Bundan tashqari ular immunitetni oshiradi, bakteriya va viruslarga hamda gijjalarga qarshi kurashishda yordam beradi. Faqat ulardan unumli va maqsadli foydalanishni bilisak bas. Ularning hayotimizdagi ahamiyati juda katta, chunki ular nafaqat taomlarning lazzatini oshiradi, balki sog’liqni mustahkamlashda ham muhim rol o’ynaydi.

🌿Yana shuni aytishim kerakki, tabiiy ziravor va giyohlar insonni sun’iy qo‘shimchalar va kimyoviy moddalar ta’siridan himoya qilib, tabiat bilan uyg‘unlikda yashashini ta’minlaydi. Ular inson hayotini yanada sog‘lom va tabiiy holatda saqlashga yordam beradi.

🥦Bugungi kunda tabiiy va organik mahsulotlarga bo'lgan e'tibor va extiyoj tobora ortib bormoqda. Shu bilan birga kimyoviy ishlov berilgan mahsulotlar, yarim tayyor mahsulotlar soni ham ortda qolayotgani yo'q. Insonda hamisha tanlov bo'ladi. Men birinchisini tanlayman va sizga ham shuni taklif qilaman! Ushbu do'konimiz ham aynan shu maqsadda ochildi. Eng e'tiborlisi siz men bilan birga boshlang'ich tabobat ilmlarini egallab borasiz.

Do'konimizni rasman ochiq deb e'lon qilaman.🥳


@giyohlarvaziravorlar

Nutri_Umida

22 Oct, 03:04


Купчилик тугри топган: 3, 4 чиси нормал

Nutri_Umida

21 Oct, 16:50


Зукко обуначиларим учун таниш шкала.

Сизнингча, кайси ракам остидагиси энг яхши 💩?

Nutri_Umida

21 Oct, 16:47


Мана СИБР севмас клетчатка учун мисоллар👆

Nutri_Umida

21 Oct, 16:43


Кеч булганда, хижолатли мавзуга тухталмокчиман. Бу, айникса, мижозларимга кизик💩

Купинча, мижозларимга нутрициологик схема буйича ишлаш жараёнида хазм ферментлари кушилиб, сафро реологияси билан ишлангач, мижозда кабзият кузатилади. Негадир ичим келмаяпти, дейишади.

👉Гап шундаки, аввалги ахлат купинча кашасимон, шаклланмаган эди. Кунига 1-2-3-4 махал келаверарди. Бу норма эмас. Ахлат унитаз тубига чукиши керак. Унитаз деворини суркаши керак эмас, илонсимон шаклга эга булиши лозим.

Агар ошкозон ости бези ферментлари етишмаса (панкреатит), ахлат кашасимон, куууп, хиди уткир булади. Огиздан емон хид келади. Ахлат кашасимон булишига сабаб- СИБР, СИГР. Бактериялар узидан газ чикаради. Газ хазм булмаган ахлат ичига йигилиб, уни говак, сувда сузувчан килиб куяди (газ сувдан енгил). Хазм булмаган ахлатнинг узи хам енгил булади. Яхшилаб хазм булиб, прессланмаган булади.

📍Хазм яхшиланиб, ут копи хам яхши ишлай бошланса, хакикий ахлат шаклланади ва купинча кабзият юзага келади. Негаки, ахлатку узига келди, аммо чузилган ичак хали бу камгина, компакт ахлатга мослаша олмайди. Аввалгидек куууп ахлат йук. Ёрдам сифатида кушимча хажм бериш максадида Ганаманан (глюкоманан - Amorphophallus konjac, конжак усимлиги илдизидан олинади) еки арабиногалактан клетчаткасини кушиш мумкин. Уларни СИБР унча яхши куриб емайди ва СИБР кучаймайди. Колган купчилик клетчатка СИБР кучайтиради- метеоризм кучаяди.

💊Ганамананни якшанба куни, яъни уйдалигингизда кулланг. 1/3чк дан бошланг. Кучли таъсир килиши мумкин: ич юриб кетиб, тез бориб секин келадиган булиб колишингиз мумкин😄

Вакт келиб, ичак янги яхши ахлатга куникади, албатта.

@nutriciolog_umida

Nutri_Umida

19 Oct, 12:50


#лазерэпиляция #огирметаллар хакида #сторис

Тукларни тагидаги фолликуласи билан олиб ташлаш керак эмас!

Nutri_Umida

19 Oct, 11:37


🧩Витамин Д га оид янги билимларим билан булишмокчиман:

1. Витамин Д организмда яллигланиш булса, доим паст чикади.

2. Мелатонин кам булса, яъни кам, кеч ухласангиз, витамин Д микдори камаяверади. Уртадаги богликлик тагига ета олмадим хали.

➡️Сурункали яллигланиш, ортикча вазн (бу хам яллигланиш, ег кавати цитокинлар чикаради) да витамин Д паст чикади.

📈 Негаки, витамин Д яллигланиш уткир фазасининг манфий оксили сифатида ишлай бошлайди. Яллигланиш вактида уткир фазада баъзи оксиллар купаяди: биз биладиган СРБ, ферритин, фибриноген мусбат уткир фаза оксили хисобланади.

📉Альбумин, трансферрин каби оксиллар манфий уткир фаза оксили хисобланади. Шунда конда темир, мис, цинк хам камаяр экан.


Биз конда текширадиган 25 (ОН)D эса, яллигланиш пайтида узини худди шу манфий уткир фаза оксили каби тутиб, камаяр экан.
Агар сизда СРБ юкори булса-ю, витамин Д паст чикса, билинг-ки бу аник курсаткич эмас.

Агар сизда СРБ паст (аёллар учун 1,5 , эркаклар учун 1 оптимумдан паст) чикса, витамин Д хам паст чикса, хакикатдан хам витамин Д паст дегани.

🩸Кушимча анализлар керак: ионлашган кальций ва паратгормонга караймиз. Ионлашган кальций Кам ва паратгормон юкори чикса, демак, хакикатдан хам Вит Д танкислиги бор дегани.

Шахсан узимда хам витамин Д 22 чикди😕 хайрон булдим: мен доим витамин Д ни тинмай кабул килиб келаман, к2мк7, магний, В6 хам доим бор. Лекин хайратланган эдим. Врачим: балки сизда VDRгенида мутация бордир еки ут копиз яхшимас, дедилар. VDR га хали текширмадим. Агар мутация булганида буни билардим болаликданок. Ут копим яхши. Лекин юкоридаги информацияга йуликиб, билдим ки бу менда сурункали яллигланиш (АИТ) ва мелатонин камлигидан (шу Оминам ва Фарогатим тугилганидан бери нормал уйку булмади).

Яллигланишни бостириб, вактида ухлаб куриб, яна топшириб кураман ва сизлар билан хам булишаман.

Тиббиет ривожланади тинмай. Доим укиб урганиш талаб килинади.

@nutriciolog_umida researcher🔍

Nutri_Umida

19 Oct, 07:11


Ассаламу алейкум, азиз обуначилар. Куп сурайсиз: витаминлар онкология чакирадими? Мумкинми? Устириб юбормайдими у бу нарсаларни деб...

Якинда бир кучли маммолог врач келиб Узбекистондаги интегратив врачларга дарс утиб кетди. Интегратив врачларимиз сторисини куринг.

Nutri_Umida

19 Oct, 07:10


https://www.instagram.com/stories/dr.mamazjanova/3482120394221800794?igsh=b3hrbTdiNWI4Yjg2

Nutri_Umida

17 Oct, 10:07


🎙Интуитив егулик хакида

Купинча окислительный стресс бефарзандликка (купинча, иккиламчи бепуштлик) сабаб булади: чунки эркин радикаллар тухумдонлар, эркак сперматозоидини хам оксидлаб куйдириб ташлайди. Натижада дефектли сперматозоиддан дефектли хомила булади! Шунинг учун ундай сперматозоид тухум хужайрани уруглантира олмайди ва бепуштлик содир булади.

Вит Е - антиоксидант ичилганда ана шу эркин радикаллар зарарсизлантирилади ва соглом сперматозоидлар купайиб, уругланиш содир булади.

Хомиладорликка факат аеллар эмас, эркаклар хам тайерланиши керак аслида.

@nutriciolog_umida

Nutri_Umida

17 Oct, 10:00


#антиоксидантлар хакида #ранглар билан бой бугунги #сторис

Nutri_Umida

16 Oct, 06:17


Бошкатдан ташладим инфони. Шунга комментлар хам учиб кетибди. Бошкатдан саволларни жунатиб куйила, жавоб бериб бораман.

Nutri_Umida

16 Oct, 06:16


🎙Тюбаж, зондлаш, жигар, мия, лимфа хакида...2кисм

✔️Oldindan tayyorgarliksiz tyubaj protsedurasini bajarish tavsiya etilmaydi.

❗️Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar:

🔻O't tosh kasalligi

🔻Homiladorlik, emizish, hayz ko'rish

🔻O'tkir bosqichdagi oshqozon-ichak kasalliklari (gastrit, pankreatit, xoletsistit)

🔻O'tkir bosqichda surunkali kasallik va yomon umumiy salomatlik, isitma

🔻Ichak tutilishi

🔻Virusli gepatit (faqat nazorat ostida)

🔻Past qon bosimi (60 mmHg dan past, bu bilvosita buyraklar zaifligini ko'rsatadi)


❗️Qorin bo'shlig'i organlarining ultratovush tekshiruvini ótkazmasdan turib, duodenal zondlash qat'iyan man etiladi! Chunki mabodo tosh bólsa, uni qimirlatib qóyish yoki toshni yurgazib, safro yóllariga tiqiltirib qóyish mumkin


@nutriciolog_umida

Nutri_Umida

16 Oct, 05:46


🎙Тюбаж, зондлаш, жигар, мия, лимфа хакида...1кисм

@nutriciolog_umida

Nutri_Umida

16 Oct, 05:31


Мана кареладе: лимфа оек кул учидан, миядан бошлаб ички органлардан захарларни йигиб, кушимча лимфа тугунларидан бир сидра эланиб, юракка тукилади ва янада чукуррок детокс учун жигарга боради. Субханоллох!Мана кареладе: лимфа оек кул учидан, миядан бошлаб ички органлардан захарларни йигиб, кушимча лимфа тугунларидан бир сидра эланиб, юракка тукилади ва янада чукуррок детокс учун жигарга боради. Субханоллох!

@nutriciolog_umida