𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢 @bola_tarbiyasi_asosi Channel on Telegram

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

@bola_tarbiyasi_asosi


🧠 𝗕𝗼𝗹𝗮 𝗿𝘂𝗵𝗶𝘆𝗮𝘁𝗶
👥 𝗣𝘀𝗶𝗵𝗼𝘁𝗶𝗽𝗹𝗮𝗿
🧬 𝗧𝗲𝗺𝗽𝗲𝗿𝗮𝗺𝗲𝗻𝘁𝗹𝗮𝗿

𝑲𝒂𝒏𝒂𝒍𝒅𝒂𝒈𝒊 𝒔𝒖𝒉𝒃𝒂𝒕𝒍𝒂𝒓 𝑭𝒊𝒓𝒖𝒛𝒂 𝑰𝒌𝒓𝒐𝒎 𝒗𝒂 𝑫𝒖𝒓𝒅𝒐𝒏𝒂 𝑺𝒂𝒚𝒇𝓲𝒅𝒅𝒊𝒏 𝒒𝒊𝒛𝒊 𝒕𝒐𝒎𝒐𝒏𝒍𝒂𝒓𝒊𝒅𝒂𝒏 𝒐𝒍𝒊𝒃 𝒃𝒐𝒓𝒊𝒍𝒂𝒅𝒊.

𝗔𝗱𝗺𝗶𝗻 @firuza_ikrom_admin

Bola Tarbiyasi Asosi (Uzbek)

𝗕𝗼𝗹𝗮 𝗿𝘂𝗵𝗶𝘆𝗮𝘁𝗶n👥 𝗣𝘀𝗶𝗵𝗼𝘁𝗶𝗽𝗹𝗮𝗿n🧬 𝗧𝗲𝗺𝗽𝗲𝗿𝗮𝗺𝗲𝗻𝘁𝗹𝗮𝗿nn𝑲𝒂𝒏𝒂𝒍𝒅𝒂𝒈𝒊 𝒔𝒖𝒉𝒃𝒂𝒕𝒍𝒂𝒓 𝑭𝒊𝒓𝒖𝒛𝒂 𝑰𝒌𝒓𝒐𝒎 𝒗𝒂 𝑫𝒖𝒓𝒅𝒐𝒏𝒂 𝑺𝒂𝒚𝒇𝓲𝒅𝒅𝒊𝒏 𝒒𝒊𝒛𝒊 𝒕𝒐𝒎𝒐𝒏𝒍𝒂𝒓𝒊𝒅𝒂𝒏 𝒐𝒍𝒊𝒃 𝒃𝒐𝒓𝒊𝒍𝒂𝒅𝒊

'Bola Tarbiyasi Asosi' Telegram kanalimizda bolib, bolalar uchun yaratilgan yuqori malakali, interaktiv va maqbul ta'lim tajribasini topishingiz mumkin. Kanalimizda bolalar bilimdonlar uchun eng yaxshi ma'lumotlar va o'yinlar mavjud. Ta'lim sohasidagi so'nggi yangiliklar, interaktiv darslar va amaliy mashg'ulotlar sizni kutmoqda. Sizning bolangizga qadrli va ajoyib ta'lim berish uchun bizning 'Bola Tarbiyasi Asosi' kanaliga obuna bo'ling. nnBo'lish va o'z o'zini rivojlantirishga tayyor bo'ling! nn𝗔𝗱𝗺𝗶𝗻 @firuza_ikrom_admin

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

20 Nov, 13:23


Нимани тушундингиз?

Расмга таъриф бера оласизми

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

19 Nov, 15:43


Яқинда мандан интервью олишга таклиф қилишганди. Шу интервьюни тўлиғи ҳам тайёр бўлибди😊

Кўрган бўлармидингиз?

https://www.instagram.com/reel/DCjtKfJtwQg/?igsh=MWZvbTdvYmFhZXhtdA==

@bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

17 Nov, 08:57


БОЛАЛАРДА АУРА 😊
Жисмоний аура
Ҳиссий аура
Ақлий аура

🎙️🎙️🎙️🎙️

📲 @bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

16 Nov, 17:01


🧕БОЛАЛАР ДУОСИЗ ҚОЛМАСИН

Бола тарбияси хақида минглаб китоблар ўқиган бўлсангиз ҳам, уларни дуосиз қолдирманг.

🖇️Дуо ожизлигимизнинг эътирофидир.

🖇️Дуо Аллохга тушунтириш хати ёзиш дегани.

Унинг ёрдамисиз пашша ҳам қанотини қимирлата олмайди. Бир дуо ўқиб қолдим, менга ёкди. Ким ёзганини билмайман, аммо сиз билан бахам кўрмоқчиман. Сизнинг ҳам болаларингизга қалқон бўлсин. Маънавий қалқони бўлмаганни ҳеч қайси моддий қалқон қўриқлай олмайди.

❤️❤️❤️ Эй Роббим!
Фарзандларимизни бизлар учун солих амал қил! Уларни Хақга, намозга буюришимиз учун бизга куч, ихлос, имкон бер! Уларни ёқилғиси тошлар ва инсонлардан иборат бўлган жаханнамдан сақла!
Раҳматинг ва барокатинг билан ақлини мустахкам, қалбини пок кил. Илм ва хикмат бер. Тақво бер. Фаросат ва ихлос бер. Эй Тарбия қилиб кузатувчи Зот! Эй Мураббий! Фарзанд мухаббати бизни сенинг зикрингдан чалғитмасин!

❤️ @bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

13 Nov, 07:33


🎤СИЗ СЎРАГАН ДОЛЗАРБ, ҚИЗИҚАРЛИ, МУХИМ,
КЕРАКЛИ МАВЗУ
.

🙋‍♀ИСТЕРОИД ШАХСЛАР
ИСТЕРОИД БОЛАЛАР
❤️

🎙️🎙️🎙️🎙️ манфаати тегади деган умид ила Дурдона Сайфиддин қизи ва Фируза Икром томонларидан тайёрланди

📲 @bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

13 Nov, 06:04


📌Қизиқарли факт📌

🦊🦊🦊🦊🦊🦊🦊🦊🦊
Хаттоки
📣Инсонларнинг сўзлашиш услуби ҳам темпераментга кўра намаён бўлади.

🔸Холериклар мулоқотида сиз кескинлик, қатъият, кибр ва буйруқ охангини сезасиз.

🔸Сангвиник инсонлар эса тез ва эмоциялар билан, самимий сўзлайди.

🔸Флегматик сўзлашида сиз босиқликни ҳамда бироз совуққонликни ҳис қиласиз. Нутқи бемалол)

🔸Меланхолик инсонлар эса паст овозда гапирадилар ва кўпинча хатто нутқидан ҳам ўзига бўлган ишонч пастроқлиги ҳамда ҳаяжон сезилади.

Мухими эса ҳар бир инсон ўз устида ишлаб, илм олиб ўзини ўзгартира олади
.

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

12 Nov, 17:56


⚠️Биз тарихнинг ҳеч бир даврида кўрилмаган, медиа ва техника ривожланган бир замонда фарзанд ўстирмоқдамиз. Албатта фойдали томони бўлган ҳар бир нарсанинг зарари ҳам бўлиши мумкин.

- Ҳурматли оналар! Болангизни Youtube ихтиёрига топширманг!

Ҳархашасидан қутулиш, бемалол сериал кўриш, қўшнилар билан тинчгина гаплашиш ва уй ишларида сизга ҳалал бермаслиги учун болани қўлига телефон ёки планшетни тутқазиб қўйманг. Дунёдаги миллионларча оналар ноқобил фарзанд доғида қовурилар экан, сиз учун Аллоҳнинг омонати ва неъмати бўлган болангизга Youtubeнинг “оналик” қилишига йўл қўйманг.


- Фарзандингизни компьютер ўйинларидан сақланг!

Бугун болаларимизга таҳдид солаётган энг асосий фитналардан бири компьютер ўйинлари ва “Playstation”лардир. Болани реал ҳаёдан узоқлаширадиган, уларни зомбига айлантирадиган, ҳатто ўз жонига қасд қилишгача олиб келадиган компьютер ўйинларига нисбатан эҳтиёт чораларини кўринг ва тадбирли бўлинг.

- Боладаги интернет эҳтиёжини аниқ муддат ва меъёрлар билан белгиланг

Болангизни ёпиқ эшиклар ортида интернет билан ҳоли қолдирманг. Уларнинг интернетда нималарни ўқиётгани ёки кўраётганини узлуксиз назорат қилинг.

- Фарзандингизни турли сериаллар фитнасидан сақланг

Фазандингизни қўлига пултни тутқазиб, дунёнинг бутун аҳлоқсизликларини уйингизга олиб кираётган ТВ дунёсига ташламанг. Нимани ва қайси пайтда кўришларига доир аниқ бир назорат тартиб яратинг. Уларни енгил-елпи кўрсатувлар, аҳлоқсиз фильмлар ва беҳаё рекламаларнинг таъсиридан сақланг.

Бу борада маълумотлар ўқинг, билим олинг, тадқиқот қилинг, мутахассис билан маслаҳатлашинг.

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

10 Nov, 08:54


😎Ha aynan flegmatik insonlar o’z hissiyotlarini boshqara oladigan insonlar.

😌Biror ishni ham shoshilmasdan sekin hotirajamlik bilan bajaradilar.

@bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

10 Nov, 04:53


🥰 Kichkintoyni emotsiyasi
juda yorqin
😍

Hayratdan hursand bo’layotganini fahmlash qiyin emas.

Xolerik
insonlarni yuz ifodalaridan ichki xolatlarini o’qish qiyin emas.
Ayniqsa jahl chiqib, ensa qotganda🙄

Siz atrofingizdagi insonlarga e’tibor bilan qaraysizmi?

Yuz ifodalaridan ichki holatlarini fahmlay olasizmi?

🙂Qaysi temperamentdagi insonlar o’z hissiyotlarini mohirona boshqaradilar?
😌Yuzlariga,o’zlarini tutishlariga qarab sokinlikni ko’ramiz bular qaysi temperament egalari?

@bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

09 Nov, 14:06


Таваккул

🌹 Сабабини қилиб натижасини Аллоҳга ташлаб, ғам қилмай юриш бу таваккулдир.

Бирор иш бошлар эканмиз агар ўша ишимиз ўнгидан келмасада, ўхшамай қолсада жазавага тушмаймиз, асабийлашмаймиз ёки сиқилиб тушкунликка тушмаймиз агарда таваккулни тўғри қилган бўлсак🎯

Бўлмадими?
Ўхшамадими?
Демак бунда бир хикмат бор. Роббимиз билгувчироқдир.

🔅 @bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

09 Nov, 13:32


Таваккул деганда нимани тушунасиз?

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

08 Nov, 17:33


”Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти халолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик хадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин.”
(Фурқон сураси, 74-оят)

Амийн…

🌐 @bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

08 Nov, 08:20


Шу десангиз янгилик бор😊

Айтайму?))

Айтинг чўзмай👉🏻❤️
Айтмай қўёврин👉🏻🔥

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

08 Nov, 07:07


Болалардаги гап қайтариш, сўкиш, жахл қилиш ва бузуқ сўзларни ишлатиш холати.

ТРАНЗАКТ АНАЛИЗ
Мулоқот вақтида инсонлардаги 3 хил холат.

🎙️🎙️🎙️🎙️Фируза Икром ва Дурдона Сайфуддин қизи томонларидан ўтказилди.

УЛАШИНГ
📲 @bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

08 Nov, 07:02


Сўзларимиз ҳаддан зиёд кўп, амалларимиз ҳаддан зиёд кам. Сўзларимиз тепага ўсиб боргани сари амалларимиз ерга кириб бормоқда.

📚 бу мисралар қайси китобдан?

@bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

07 Nov, 14:40


📣Болаларда тил кеч чиқиши сабаблари ва нутқ ривожланиши.

🟨🟨🟨🟨 Фируза Икром ва Дурдона Сайфиддин қизи томонларидан олиб борилди.


🔅 @bola_tarbiyasi_asosi

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

06 Nov, 13:11


🔥 Rahimov School bilan yaqindan tanishing!

🎒 Farzandingiz uchun har tomonlama mos keluvchi maktab izlayapsizmi? Ayniqsa, bunda malakali pedagoglar taʼlim berishi va farzandingiz atrofida sinfdoshlari qanday ekanligi siz uchun muhim.

🏫 U holda, hech ikkilanmay Rahimov School xususiy maktabida boʻlib oʻtadigan “Ochiq eshiklar kuni”ga tashrif buyuring va maktabimizdagi:
• Oʻqituvchilarimizning kasbiy mahoratlari;
• Darsdan tashqari qoʻshimcha mashgʻulotlar;
• Maktab muhiti va sharoitlarni;
• Demo(sinov) darslariga qatnashish boʻyicha yaqindan tanishish imkoniga ega boʻlasiz.

Baribir ming eshitgandan bir kelib ko'rganga nima yetsin! 😉

🗓 Sana: 9-noyabr, 11:00

👉 Quyidagi havola orqali roʻyxatdan oʻting:
https://bit.ly/rs_ochiqeshiklar

📍 Maktab joylashuvi
📩 Murojaat uchun: @rahimovschool_admin

Telegram | Instagram | YouTube

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

06 Nov, 13:10


Яхши янгилик ўқиб қолдим. Катта фарзандим таълим олаётган мактабда яқинда очиқ эшиклар куни бўлар экан. Фарзандига пулига арзийдиган яхши хусусий мактаб излаётганлар боришларини жудаям тавсия қилардим. Сизни мехрингиз тушиб қолади мактабга. Бунга ишонаман.

⬇️⬇️⬇️

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢

06 Nov, 12:44


Лайкдан ҳам коммент кўпайиб кетибди. Китобхонлар еғилган эканкууу😍

Лайкни ҳам босиб
қўйингизда ахир❤️