Mubaşşir Ahmad @mubashshirahmad Channel on Telegram

Mubaşşir Ahmad

@mubashshirahmad


Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Реклама учун:
@muazzin_91

Azon Global Channel (Uzbek)

Azon Global Channel, 'O'rta Osiyo xalqlari Azon vaqfi' vasiyilar kengashi raisi shayx Mubashshir Ahmadning shaxsiy mulohazalari va u kishi ulamolardan kelgan iqtiboslarini e'lon qilish uchun bir joy. Bu kanalda, O'rta Osiyo xalqlari Azon vaqfi tomonidan asos solingan 'Azon Global' media loyihalari haqida eng so'nggi yangiliklarni topishingiz mumkin. Shayx Mubashshir Ahmadning fikr-mulohazalari, islomiy ta'limotlar va diniy masalalar bilan bog'liq yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Agar sizga qiziqqan bo'lsin, kanalga obuna bo'lishni unutmang va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! E'tiborli odam bo'lib, diniy bilim va ilm-fan sohasida o'ziga xos fikrlarga ega bo'lgan shaxslardan biri bo'lab, Azon Global Channelni kuzatib borishni unutmang! Xabarlar va fikr-mulohazalardan xabardor bo'lish uchun, kanalga obuna bo'lishingiz yordam beradi. Agar sizning ham fikr-mulohazalaringizni boshqalar bilan baham ko'rishni xohlasangiz, bu kanal siz uchun mo'ljallangan! O'rta Osiyo xalqlari Azon vaqfi tarafidan rivojlantirilgan bu kanalga obuna bo'ling va foydalaning! Reklama uchun: @muazzin_91

Mubaşşir Ahmad

11 Jan, 12:12


Германиядаги итсимонлар ёки Америкадаги эркак жуфтлар ёхуд ғарбдаги инсон ҳуқуқлари бузилишларини қораласак, айрим мусулмонсифатларнинг ғашланишидан ҳайрон бўламан. Тўғри, уларнинг ҳаммаси бундай ёмонлар эмас. Лекин ўзимизда йўқ бундай бузғунчиликлар ёшларимиз орасида улардек тарқатилишидан хавотир олсак ёмонми? Уларнинг тараққиётини ҳеч ким инкор қилмаяпти, бу соҳада ўрганишдан биров ман қилмаяпти. Фақат хавотиримиз ахлоқий меъёрлар бузилиши хусусида.

Биз буларни қоралаган бўлсак мусулмон ўзлигимиздан келиб чиқиб, динимиз ўргатган адолат юзасидан танқид қилганмиз. Сиз бўлса қайси аслингиз ёки асосингиздан келиб чиқиб бундан ғашланяпсиз?!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

11 Jan, 06:49


Тўрт кун олдин шу футболчини муҳокама қилайлик, деганимда, тавсиямни бу қадар жиддий қабул қиласизлар, деб ўйламаган эдим. Ҳозир канални НТВга олса ҳам, РенТВга олса ҳам Абдулқодирни гапиряпти. Бўлди-да, ўз ишинглар билан шуғуллансанглар бўлмайдими?))

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

10 Jan, 15:42


Maddohlik, ikkiyuzlilik, saviyasizlik – taraqqiyotni ortga tortayotgan OAV

"Asr shohidi" ko'rsatuvi, 49-qism

https://youtu.be/K5dfE3up3Us 35:05

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

10 Jan, 12:00


Ўзим раҳмдил ва инсонпарвар бўлсам-да, Лос-Анжелесда ёнаётган уйларни кўриб, "Бу Аллоҳнинг жазоси" дея қувонаётган кишиларни ҳеч айблай олмаяпман. Чунки ўзим ҳам улардек Ғазодаги қатлиомлардан қон ютаётган кишиман. Тириклайин ёндирилаётган ё кўмилаётган ғазоликларнинг оғриғини ҳеч ҳис қилмаётган тоифаларнинг бу кўргуликдан кўзи очилармикан, деган умид, уларга қайғуриш билан қоришиқ ҳолда менинг ҳам кўнглимдан ўтяпти.

Дарвоқе, ёнғинларга Санта Ана номли иссиқ шамол сабаб бўлаётган экан, инсон омили эмас.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

10 Jan, 09:52


Агар инсоннинг қорни оч экан, унинг қалбини ҳидоятга тўлдириш ёки жасади яланғоч экан, унга тақво либосини кийдириш жуда қийин иш. Аввало инсон сифатида унинг қаддини кўтариб турадиган эҳтиёжларини таъминлаш лозим. Шундан кейингина у ўзида иймон асосларини ушлаб тура олади.

Агар биз дин номи билан разолат, маъсият ва жиноятларга қарши курашимизда холис эканмиз ва одамларнинг Раббил-оламийнга ҳидоятини ҳақиқатда истарканмиз, у ҳолда кенг иқтисодий ўзгаришлар ва шомил маданий ислоҳотлар ўтказишимиз лозим.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

10 Jan, 07:49


Одамларнинг кўпчилиги фақр ва мискинлик гирдобида қолиши, кетма-кет келаётган аввалгию ҳозирги ҳукуматларнинг асосий мақсадидир. Зеро халқни очликда ушлаш зулм ва зулумот сиёсатини тутганларнинг асосий таянчидир. Шарқда фақирликнинг кенг тарқаши шундан.

Дин кишилари ушбу ҳолатни қабул қилиши ва оқлаши учун одамларни бунга мажбурламоқдалар. Диннинг бу маънога боғлиқ таълимотларини нотўғри тафсир қилмоқдалар. Шу туфайли одамлар ҳуқуқ ва ҳаётларини унутмоқдалар. Дунё ва охиратларини танимаяптилар. Дунёдаги фақирликни охиратдаги бойликлари учун йўл деб ўйламоқдалар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

09 Jan, 18:08


Ҳазрат ўша замоннинг бутун дардини, муаммосини кўтарган инсон эдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳақида хотираларим.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

09 Jan, 17:49


@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

09 Jan, 15:34


Германия.
Бизга қандай яшашни ўргатадиганлар ва ўрнак қилинадиганлар олий жамияти.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

09 Jan, 12:54


Сурияда раббоний ва аҳли сунна уламолар жуда кўп. Улар ахлоқ ва илмий йўналишда ўзимизнинг водий уламоларига жуда ўхшаб кетишади.

Кучли фақиҳлар, шаръий сиёсат билимдонлари бисёр. Халқнинг маданияти ва илмий салоҳияти ҳам ўта кучли.

Шундай экан, улар қандай тузумда яшайди, кимни ўзига бош қилади, биз аралашмайлик. Барибир ҳақиқий воқеликни биз тушунмаймиз ва бизнинг бу борадаги фикримизнинг бошқалар учун бир чақалик қадри йўқ.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

09 Jan, 11:43


Ислом уммати тарихи давомида сиёсат ва сиёсийлик хусусида вакиллик кенгашини йўқотганчалик бирор нарсани бой бермаган.

Аслида солиҳ идеал ҳукмдорлик билан зўравон мустабид ҳукмронлик ўртасидаги асосий фарқ ҳам мана шу.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

09 Jan, 09:50


Абу Зарр ёзмоқдалар:

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди — видео
Хонанда фаластинлик болалар ва аёллар Ўзбекистонга олиб келинганидан кейин 3 кун ўзига келолмай йиғлаганини ва уларга қандай ёрдам бериш борасида Саида Мирзиёева билан маслаҳатлашганини айтди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.

"Урушда яраланган фаластинлик болалар ва аёллар Ўзбекистонга олиб келинди. 3 кун ўзимга кела олмасдан йиғладим. Бизни қўлимиздан нима келади деб қўнғироқ қилишни бошладим. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашиб биздан нима ёрдам керак деб сўрадим.
Уларга қандай ёрдам бериш кераклиги борасида турмуш ўртоғим билан гаплашиб маслаҳатлашдим. Турмуш ўртоғим билан қиймати 1 миллиард 300 миллион сўмлик 2 та хонадон харид қилдик. Мана шу 2 та уйни Фаластиндан келган болалар ва аёлларга оляпман деганимдан кейин 2 та уй 4 та бўлди. Ушбу хонадонлар тўлиқ таъмирланган ҳолатда топширилмоқда," - деди Юлдуз Усмонова.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

09 Jan, 05:45


Вазият ўзгарса қиламан, деб юрган ҳамма ишингизни, вазият ўзгарганда ҳам қилмайсиз.

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

08 Jan, 19:11


#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №5

Ҳозирга келиб мусулмон мамлакатларда ҳукмронлар қарийб илоҳийлаштирилди. Улар энди умрбод ҳукмронлик қиладилар, фикр ва қарорлари танқид қилинмайди, мамлакатни ўз томорқаларидек кўрадилар, унда хоҳлаган ишларини қиладилар. Ваҳоланки рошид халифалар умматга ҳокимни танқид қилиш ҳурлигини тақдим этишганди. Умар розияллоҳу анҳунинг бу хусусда кўпгина ибратли ишлари бор.

Дарҳақиқат ҳукмдорлик муассасалари шаффоф бўлмасдан, ҳукмрон ва давлатнинг катта амалдорларнинг ишлари танқидий баҳоланмасдан туриб тўғри сиёсат юргизиши қийин масала.

Умар розияллоҳу анҳу одамлардан насиҳат ва давлат идорасини юрғизишдаги қусурларини кўрсатишни сўрар эдилар. "Менинг учун одамларнинг энг яхшиси, менга айбларимни олиб чиққанидир" дер эдилар.

Яна: "Мен хато қилишдан ва мендан қўрқиб уни сизлардан ҳеч ким қайтармаслигидан қўрқаман" дер эдилар. Кунларнинг бирида бир киши келиб жамоатчилик ичида: "Эй Умар, Аллоҳдан қўрқинг!" деди.

Унинг бу сўзидан ўша ердаги айрим ҳозирлар ғазабга минишди ва уни гапиришдан ман этишди. Шунда Умар уларга бундай дедилар: "Агар бунингдек демасангиз, сизларда хайр йўқ. Агар буни эшитмасак, бизларда хайр йўқ".

Умар розияллоҳу анҳунинг очиқлик, шаффофлик ва бетарафлик сиёсатига эҳтимомлари баъзи одамларни майда ва шахсий масалаларни ҳам гапиришига йўл очган эди. Ривоят этилишича, бир кун Умар одамларга хутба қилиб турган эдилар.

Устиларига узун кийим кийган эдилар. "Эй одамлар, эшитинглар ва итоат қилинглар" деётганларида, одамлардан бири: "Эшитиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ, эй Умар!", деди. Халифа унга, нега эй Аллоҳнинг бандаси, дедилар. У айтди: "Чунки бизнинг ҳар биримизга матодан бир кўйлаклик тегди. Бу миқдор авратни тўса олмайдиган даражада эди. (Яъни, сиз бўйи узун одамсиз. Бу узун кўйлакни қаердан олдингиз?).

Умар унга жойинга ўтир, дедилар ва ўғиллари Абдуллоҳни чақириб, бу хусусда сўзлашини буюрдилар.

Абдуллоҳ ибн Умар матодан ўзларига теккан ҳиссани оталарининг кўйлагига етиши учун берганини айтдилар. Уни эшитганлар гапидан қаноат ҳосил қилдилар. Шунда у одам камоли эҳтиром билан: "Ана энди эй амирал-мўминийн, эшитамиз ва итоат қиламиз", деди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

08 Jan, 14:54


Саид ибн Мусаййаб. Тобеъинларнинг олими, обиди ва зоҳиди. Мадина илмининг манбаи. Қирқ йил биринчи сафда намоз ўқиганлар, иқомат айтилганда доим масжидда бўлганлар.

Эллик йиллик мобайнида хуфтон намози таҳорати билан бомдод намозини ўқиганлар.
Шу зот етмишга кирганларида: "Мен аёллар билан фитналанишдан қўрқаман" деган эканлар.
---
Изоҳ: Бу гапни аёлларни камситиш деб тушунмаслик лозим. Балки бунда эркак-аёл муносабатларида эҳтиёт бўлиш, эркак кишининг оилада кўп мулоҳазали иш тутиши ва кўчада эса номаҳрамлар билан муносабатларда тақво қилиш назарда тутилган.

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

08 Jan, 14:03


Инсоннинг энг катта бойлиги бу — билим!

Таълим ва тарбия инсон ҳаётини ёритувчи икки буюк шамчироқдир. Уларсиз ҳаётнинг ҳақиқий мазмунини топиш мушкул.

Болаларимизга ўргатадиган энг муҳим хулқ-атворлардан бири бу — ўқишга бўлган муҳаббат ва таълимга бўлган интилишдир. Китоблар орқали фарзандларимиз нафақат билим олишади, балки инсоний фазилатлар, қадриятлар ва ҳақиқий ҳаёт сабоқларини ўзлаштирадилар.

Бироқ, фарзандларимизга билим ва тарбия беришда нафақат китоблар ва дарсларнинг роли, балки муҳитнинг аҳамияти ҳам жуда каттадир. Болаларга илмга ундовчи муҳит, илҳом берувчи ўқитувчилар ва уларнинг салоҳиятини тўлиқ очиб берадиган мактаб муҳити керак.

Rahimov School’да ўқувчилар учун шундай муҳит яратяпмиз. Ўқувчиларимиз ўқув йилининг дастлабки 4 ойида 1013 та (!) китоб ўқишга муваффақ бўлишди! Бу нафақат уларнинг, балки мактабимизнинг самарали таълим тизими ва эътиборли ўқитувчилари меҳнати сабабидандир.

Rahimov school – фарзандингиз муносиб жойда таълим олсин!

*Реклама

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

08 Jan, 11:00


Демократик қонунчиликнинг нуқсони - унинг инсонлар учун фойда ва зарарларни ўлчайдиган тарозиси мукаммал ишламайди.

Аллоҳ эса бундай дейди:
"Яратган зот Ўзи билмасмиди? Ва У дақиқларгача билувчи ва хабардор зотдир" ("Мулк" сураси, 14-оят).

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

08 Jan, 09:30


Биз молия ва ҳукмдорлик сиёсатини таҳлил қила оладиган ва бу муҳим майдонларда фақир халқларни биздан тортиб олмоқчи бўлган динсизликни рад эта оладиган фақиҳларга муҳтожмиз. Биз тарбия ва медиа ишларига догма фикрлар ва қаттиқ ҳукмлар билан эмас, балки ислом кенглиги ва ёруғлиги билан эгалик қиладиган фақиҳларга муҳтожмиз. .

Салафларимиз тақдим этган ислом фиқҳи мўъжизакор цивилизациядир. Аммо ҳозир баъзилар тақдим этаётган фиқҳ эса фақат ўлдиради, лекин тирилтирмайди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Маданий бирлик дастури" китобидан

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

08 Jan, 06:47


#ижтимоий_фиқҳ

Салафларимиз уйни баланд қуришни кариҳ кўришган. Бинода суннатга мувофиқ миқдорни "Ширъа" китоби муаллифи олти зироъ деганлар. Зироъ - тирсак суягидан ўрта бармоқ учигача бўлган масофа бўлиб, бу миқдор ҳақида ихтилоф қилинган. Ҳанафий мазҳабига кўра зироъ 46,37 сантиметр бўлади. Шунда 6 зироъ тақрибан 2,80 метрга тўғри келади.

Имом Бухорий "Адабул-муфрад"да ривоят қилишларича, Абдуллоҳ Румий Умму Талқ ҳузурига кирганларида уйларининг баландлиги бош тегар даражада паст эди. Шунда: уйингиз баландлиги юқори эмас экан, деганларида Умму Талқ шундай дедилар: "Сиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мактубларни билмайсизми? Унда: биноларингизни баланд қилманг! Чунки бу энг ёмон гуноҳларингиздан бўлади, деганлар.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

08 Jan, 05:42


Буларнинг ўз ватанини қуришга халақит бермайлик! Ҳасад қилмайлик ва ёмонлик истамайлик! Улар ҳам тинч ва бахтиёр яшашга ҳақли.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Jan, 16:35


Топқирлик.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Jan, 15:34


Уйғурларнинг қонли кўз ёшлари эвазига ўсаётган Хитой брендлари

Бугун биз устимизга кийиб юрган Хитой либосларини ишлаб чиқариш қанчага тушганини биласизми? Шу туфайли, қанчадан-қанча болалар онасиз қолган, қанча эркаклар қулдек ишлатилган, қанча аёллар хўрлик ва таҳқирларни бошидан кечирган!? Биз кийган ҳар бешинчи пахталик кийим нисбатан мана шундай оғир шароитларда, зулм остида ишлаб чиқарилиши хаёлингизнинг бир четидан бўлса ҳам ўтганми?!

Батафсил: https://azon.global/2701

Томоша қилиш: https://youtu.be/uWbxgGb0oTk

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

07 Jan, 14:39


"Ўтганингиздан кейин намозга уйғотган кишиларингиз, ширинсўзингиз билан юпанч бўлганларингиз, яширин насиҳат қилганларингиз ёки самимийлик билан боққанларингиз сизни излашади.

Шундай экан, дунёда мусофир каби бўлинг. Ортингизда чиройли излар қолсин!".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Jan, 13:56


Ғайрат Дўстов бировни "ҳақорат" қилгани учун 15 кун совуқ панелнийга тиқиб жазолашни адолатдан деб билганлар Ғайрат Дўстовни ҳақорат қилаётганларни ҳам 15 кун совуқ панелнийга тиқиб жазолашни адолатдан деб билса, адолатли бўлади.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Jan, 12:52


Лаҳвбошиларга★ уйғоқларни ухлатишга бор имконият берилаётган бир вақтда, биз мудраганларни уйғотишдан ман этилмоқдамиз.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

лаҳвбоши - ўйин-кулгу, кўнгилхушлик ва бекорчилик ташкилотчилари.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Jan, 10:06


Шу негатив мавзуларни ўзгартирсак.
Футболга қизиқмасам-да ва ўзини танимасам-да, Абдулқодир Ҳусанов деган ўзбек футболчиси дунё матбуотининг диққатини ўзига қаттиқ тортяпти.

Баъзилар уни Манчестер Сити 50 миллион долларга сотиб олмоқчи, деса, бошқалар ўзининг жамоаси Ланс таркибида майдонга тушмагани учун мағлубиятга учради, дея оҳ-воҳ уряпти. Қисқаси биз Ғайрату яна бошқаларни муҳокама қилаётганимизда цивил олам Абдулқодир Ҳусанов ҳақида гапиряпти.

Сизнинг бундан хабарингиз борми?

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Jan, 09:02


#Мутафаккирлар

Ислом ҳақида гапириши жоиз бўлмаган айрим жоҳилларни кўрдим! Улар ўзлари билиб олган бир-икки ривоят билан жамиятни айблайдилар. Ваҳоланки бу хабарларга хос ҳолатлар ва уларнинг далолатларидан бирор нарсани тушунмайдилар.

Одамларга: "Аксар дўзах аҳли бойлардир", "Аксар дўзах аҳли аёллардир" дейдилар. Бу билан бой бўлиш гуноҳ, аёллик эса жиноят демоқчи бўладилар.

Бу жуда ҳунук тушунча ва ёмон хулосадир. Уммат бундайлардан халос бўладиган пайт келди. Бундайларга жим туриш ва тавба қилишни насиҳат берадиган замон келди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Jan, 14:33


Истибдоднинг энг ҳунук тури жаҳолатнинг илмга истибдодидир, нафснинг ақлга истибдодидир.

Имом Абдураҳмон Кавокибий
---
Истибдод - якка ҳукмрон бўлиш, жабру-зулм қилиш.


@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Jan, 13:12


"Фатҳ" сурасидан беҳузур бўлаётганларга "Таббат" сурасини ўқиб беринг.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Jan, 11:11


Ҳақиқий ёшини айтган аёлдан эҳтиёт бўлинг. У ҳамма нарсага қодир бўлади.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Jan, 10:08


Чапдаги киши - гўзал Тафсир муаллифи, қомусий олим ва силсилавий дарслар устози, гўдакларча беғубор шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий. Ўнгда эса олимлар ва ватан муҳиби бўлган "галстукли" Жўлоний, узр, Аҳмад Шаръ.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Jan, 05:57


#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №4

Ҳокимият у ёқда турсин, ҳозирда кичик мансабга минган каслар ҳам қўлига кирган имкониятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Пора олади, қариндош ё танишларни мансабларга кўтаради, жуда бўлмаганда хизмат машинасидан шахсий ишларида фойдаланади.

Аммо идеал бошқарув асослари ҳокимиятдан фойдаланиб қолишни ман қилади, хусусан катта-ю кичик давлат амалдорларига. Дарҳақиқат вазифадорликдан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш катта бузғунчилик - коррупция бобларидандир.

Мансабдорнинг совға олиши, баъзи муҳим шартномаларни яқинларига олиб бериши ёки монопол ташкилотлар тузиши шулар жумласидан. Бундай ишларнинг хатаридан аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирганлар.

Ибн Лутайба исмли бир одамни закот йиғишга вазифага тайинласалар, у ишни адо қилиб бўлгач: "Бу сизга, бу эса менга совға қилинди", дея келтирган молни тақсимлайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан турадилар, Аллоҳга ҳамд ва сано айтадилар.

Сўнг: "Мен юборган амалдорга нима бўлганки, "Бу сизга ва буниси эса менга совға қилинган", дейди. Отасининг уйида ўтириб, қарасинчи, унга совға берилармикан ёки йўқми?!", дейдилар. Дарҳақиқат ҳозирги амалдорларнинг ҳам мансаби бўлмаганда, уларни бошқалардан нима ажратиб турар эди ва биров уларга алоҳида эътибор қаратармиди, ўйлаб кўрсинлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам коррупцияга қарши курашнинг пайғамбарона бу услубини татбиқ этишда давом этдилар.

Мансабга тайинлаган амалдорларини иш бошлашдан олдин, ҳозирги тил билан айтганда декларация тўлдиришга мажбурлар ва унга "Бу сенга қаердан келди" принципини жорий қилар эдилар. Шунингдек ҳокимларини вилоятлардаги мавқеларидан фойдаланиб, тижоратда муваффақият қозонишларига йўл қўймас эдилар.

Ҳорис ибн Каъб исмли амалдорларини бу йўналишда тафтиш этганлари ривоят қилинади. У фавқулодда бойиб қолган эди. Умар уни бойлиги қаердан келгани тўғрисида жавобгар қилдилар. У бироз сармояси борлигини, тижорат қилганида, у кўпайганини тушунтирди.

Шунда Умар унга: "Аллоҳга қасамки, мен сизларни тижорат қилсин, деб юбормадим" дедилар ва қилган фойдасини олиб, Байтул-молга юбордилар.

Бу хусусда ислом таълимотлари аниқ ва қатъийдир. Уларни суистеъмол қилганлар ислом жамиятида доимо золим ўлароқ танилган ва халқ нафратига йўлиққан.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Jan, 04:39


Таъкидлашдан чарчамайман, ишларнинг энг қийини халқларни ўзгартириш. Ҳукуматларнинг ўзгаришига келсак, агар халқлар буни хоҳласа, улар ўзидан-ўзи ўзгаради.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Jan, 01:33


Ҳаётдаги муваффақиятсизлигинг энг муҳим сабаби - барчанинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан машғул деб ўйлашингдир. Ишон менга, сен ҳеч кимни қизиқтирмайсан.

Федор Достоевский

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

05 Jan, 19:57


Эътиборни жалб қилиш осон, аммо ақлни жалб қилиш ундай эмас.

Mubaşşir Ahmad

05 Jan, 15:57


ҒАЙРАТ ДЎСТОВ КЕЙСИ: СИЁСИЙ ДАРС. (2-қисм)

3.3. Ғайратнинг халқ қаҳрамони эмаслиги, у ўзининг дардини айтиб чиққани, бундай қўлловлар халқнинг оёқланишига олиб келиши мумкинлиги, бундай фитналардан эҳтиёт бўлиш кераклиги таъкидланди. Дарҳақиқат, ташвиш ўринли. Бироқ, ўринли савол туғилади: халқнинг оёқланиб кетишига аслида унинг ишини қанчалар адолатли кўриб чиққан масъуллар сабабчи эмасми? Аслида, ишни кўриб чиқаётган масъуллар огоҳлантирилиши керак эмасми? Ана ўшалар адолатга чақирилиши, ўшалар фитналардан огоҳлантирилиши ва тартибга чақирилиши керак эмасми?

4. Ғайратнинг иши баъзи мутасаддиларнинг профессионаллик даражасини ҳам шубҳа остига қўяди. Агарда, Ғайрат кабилар ҳақиқатдан ҳам ташқи кучларга хизмат қилишда гумонлангани учун ҳам ГУВДда бошига қоп кийилиб сақланган бўлса, суриштирув натижаси нима бўлиб чиқди? Агар у ватан хоини бўлмаса, нима сабабдан бегуноҳ фуқарога бундай муносабати қилинди? Ватан хоинини излаб топишнинг бошқа профессионал ва “ювелирний” усуллари йўқмиди? У ватан хоини бўлиб чиқмаган бўлса, бундай муносабат қанчалар адолатли эди? Умуман олганда, ватан хоинини топишга сарфланган меҳнат қанчалар ўзини оқлади? Бу ишга қарийб бир ой вақт сарфланганда, ҳақиқий ватан хоинларни нима билан банд бўлди экан? Бу операция қанчалик ўзини оқлади? Айнан шу саволлар бизнинг ватан хоинларини қидиришга масъул бўлган ходимларнинг малакасини бизга қўрқинчли тарзда очиб беради.

5. Якуний савол: Ғайрат Дўстовнинг ичкарига олинишидан кўзланган мақсад халқнинг эътирозларини камайтириш ва давлатга бўлган норозилигини сўндиришга қаратилган бўлса, ушбу операциядан кейин халқнинг ишончи ва розилиги қайси тарафга қараб ўзгарди. Унинг қанчалар адолатли қамалганиги, унинг оилавий ҳолати билан боғлиқ кампаниянинг уюштирилганиги, ва ниҳоят унинг Ватан хоини бўлиб чиққан ёки чиқмаганлиги ортидан халқнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасаддиларга бўлган ишончи, халқнинг давлатнинг адолатни таъминлашига бўлган умиди қанчалар ортди? Бу операциядан кўзланган мақсад амалга ошдими ёки тескари реакция бердими?

Юқоридаги саволларга жавоб бериш орқали вазиятни янада яхшироқ баҳолаш мумкин.

© Тарих ва сиёсат

👉 1-қисмга ўтиш

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Jan, 12:42


Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади.

1. Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш.

2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш..


Демак барибир хотиржамлик йўқ.

Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради.

Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.

Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.

Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.

Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан.
Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:

"Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).
Албатта топур, эй Парвардигор!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Jan, 07:29


Ҳар қандай мустамлакачилик ҳикоясидан олдин мустамлака бўлишга муносиб миллат ҳикояси бўлади.

Молик бин Набий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Jan, 01:27


Банда ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги хилватни яхшиласа, Аллоҳ унинг қабрдаги хилватини яхшилайди.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

Хилват - холи ва ёлғиз қолмоқ. Яъни, инсоннинг Аллоҳ билан ўзи холи қолгандаги амаллари яхши бўлса, қабридаги ёлғизлиги яхши ҳолда бўлади..

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Jan, 19:21


Дўстов можароси хусусида кўп гапларимиз бор эди. Лекин "қайиқ тебранмасин" дея тилимизни тийдик.

Аммо айрим масъулларда, улар ишга солган тролларда ва баъзи кишиларда бундай масъулият ва андиша йўқ экан.

Кўпчиликка эса кичик ғалаба ва чала адолат муборак бўлсин!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Jan, 15:45


Ҳақиқатни айтганларни фитначи дейишди

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 48-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/eHY9UDSd3Aw

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

03 Jan, 13:35


Жамият ҳақиқатдан қанчалик узоқлашса, ҳақиқат сўзчиларини шунчалик ёмон кўриб боради.

Жорж Оруэлл, ёзувчи

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

03 Jan, 08:18


Дин воситасида тараққий этган миллат, динни инкор этган пайтда ортга кетиб, илк даврига қайтиши муқаррардир.

Аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

03 Jan, 04:29


Агар исломга жонингиз куйишини, унинг учун қайғуришни хоҳласангиз:
Аввало ўзингиз учун қайғуринг!
Гуноҳларингиздан, бузилишларингиздан хавф қилинг!
Аллоҳ таолонинг динини ўзгартирганингиздан, алиштирганингиздан қайғуга тушинг!
Аллоҳ таоло билан муомалада рост бўлмаганингиздан қўрқинг!

Аллома, имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

02 Jan, 16:44


Миллий зеҳният шаклланиши йўлида

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/B6Pjok4Pg9A

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

02 Jan, 13:43


СИЁСИЙ МАЛАКАНИНГ АҲАМИЯТИ

Маиший муаммоларнинг сиёсийлашиб кетиши кўп ҳолларда сиёсий раҳбарларнинг малакасизлигига ишора қилади. Яқинда содир булган воқеа мисолида: оддий фуқаро газ қуйиш пунктида узоқ кутишига қарамай, навбати келганда унинг ёпилиб қолганига норозилик билдирган эди. Бунинг оқибатида оддий муаммо катта сиёсий масалага айланиб кетди.

Аслида, муаммо газ етишмовчилигидан келиб чиқкан. Аммо фуқаронинг асабийлашиши ва норозилигини билдиришига газ қуйиш пунктида тартиб ва бошқарувнинг яхши ташкил этилмагани сабаб бўлганди. Очилиш ва ёпилиш вақтларидан огоҳлантириш, навбатни тартибга солиш каби бошқарув чоралари билан бундай вазиятнинг олдини олиш мумкин эди.

Маҳаллий ҳукуматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бундай муаммоларни олдиндан кўриб, норозиликнинг келиб чиқишининг олдини олишлари керак. Бунинг учун эса, газ қуйиш шаҳобчаларида тартибни, уриш-cўкиш билан эмас, балки юқори сифатли хизмат билан таъминлаш керак.

Бироқ, ҳозирги пайтда уларнинг эътибори муаммони ечишга эмас, балки норозилик билдирганларни қаттиқ назорат қилиш ёки уларнинг овозини ўчиришга қаратилган.

Бундай муаммоларнинг кучайишига сабаб, оддий бошқарувга оид билим ва малака етишмаслигида. Ҳатто суд-ҳуқуқ тизимига одамларнинг ишонч пасайиб, фуқаролар дунёвий адолатдан кўра илоҳий адолатга умид қила бошлашди. Буни ижтимоий тармоқлардаги эътироз ва қарғишларда ҳам кўриш мумкин.

Аслида, маҳаллий ҳокимият норозилик пайдо бўлган пайтда дарҳол вазиятни тартибга солиши мумкин эди: газ тақчиллиги ҳақида фуқароларни огоҳлантириш, тартибсизлик келтириб чиқарган бошқарувчиларни жавобгарликка тортиш орқали.

Бироқ, қуйи даражадаги раҳбарлар ўзида етарли сиёсий билим ва бошқарув маҳоратига эга эмасликлари сабабли, вазиятни тўғри бошқара олишмайди.

Ҳозирги ҳолатда, маҳаллий раҳбарлар фуқаролар билан ишлашда инсонларни сўкиш ёки уларни ишдан бўшатиш таҳдидидан бошқа усулларни қўллай олмаяпти. Бошқарув тизимидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам норозиликнинг илдизини аниқлашдан кўра, унинг овозини ўчириш билан шуғулланишмоқда.

Энг хавфли жиҳати, ташқи кучлар бизнинг ички заифликларимизни билиб, ҳар қандай маиший муаммоларни сиёсий тартибсизликка айлантиришга ҳаракат қилишади. Шунинг учун миллий сиёсатимиз шундай муаммоларни юқори даражадаги бошқарув маҳорати билан тез ва самарали ҳал қилишга қодир бўлиши керак эди.

Бироқ, бизда мавжуд амалиёт, оддий маиший муаммолардан катта ижтимоий ва сиёсий муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Масалан, газ қуйиш пунктидаги ҳолатда норозилик билдирган инсон қамалиши ортидан энди уни обрўсизлантириш кампанияси бошланди. Бу эса нафақат давлатга, балки жамиятдаги адолатга бўлган ишончни яна ҳам заифлаштиради.

Чунки, давлатчилик адолатни таминлай олса, соғлом ақл бунга эътироз билдира олмайди. Бироқ, ўзи ҳукмрон бўлган суверен ўлкада, барча ҳуқуқий инструментлар ва ваколатлар бўла туриб, адолатли таминлай олмаслик, мутасаддиларнинг сиёсий билими ва малакасига бўлган шубҳани келтириб чиқаради.

Хулоса қилиб айтганда, давлат фуқароларнинг муаммоларини адолатли ҳал қилиш орғали уларнинг ишончини қайтариши лозим. Агар давлатчилик ижтимоий адолатни таъминлаш вазифасини бажара олмаса, халқ илоҳий адолатга умид қилиши табиийдир.

Энди табиий савол туғилади: оддий муаммолардан сиёсий хатолари орқали сиёсий муаммолар чиқараётган сиёсатчиларимиз малакасизлиги ва билимсизлиги билан ташқи кучларга хизмат қиляптими ёки ўз ҳақини ва адолатни талаб қилаётган фуқароларми?

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Jan, 11:25


Bobur Niyozov ёзяптилар:

Ғайратбеклар
(3-қисм)

Шартли равишда айтиш мумкинки, жарима ва бошқа (таннархидан анча қиммат) йиғимларни тўлаб турадиган автоуловли Ғайратбеклари борлиги учун ҳам, давлат ташқаридан 25-30 млрд. лик қарз олишга журъат қила олади.

Меҳнат муҳожирлари юбораётган валюта аҳамияти ҳақида кўп айтилган. Айнан шу ўтказмалар курсни жиловлаб турибди, импорт қилинаётган зарурий хомашё, материаллар ва ишлаб чиқариш воситаларини арзонлаштириб турибди, миллий заҳира фондининг совурилиб кетишидан сақлаб турибди.

…:::===:::…

Одатда Ғайратбекларнинг қадрига етмайдиганлар ўрта бўғин масъуллари бўлади. Чунки, улар “шиппаги йиртиқ”лардан тепароққа чиқиб олди, лекин уларнинг аслида неъмат эканлигини англаши учун кўтарилиши ва умумий картинани кўра олиши керак.

Буни тушуниб етгунча, “поняткаси ўсмаган ўртавой”лар, кўп Ғайратбекларни хуноб ва дарғазаб қиладиган ишларни бошлаб юради.

Ғайратбекларнинг қаноатини кўринг, “ўзимнинг пулимга ўзимга керакли газни сотиб олишимга ҲАЛАЛ БЕРМАСАНГ БЎЛДИ”, деб талаб қилаётгани ҳам йўқ! Чунки доимий ҳалал беришига ҳам кўникиб бўлди.

Ноиложликдан, “МАЙЛИ, ҲАЛАЛ БЕРСАНГ ҲАМ МАЙЛИ, СЕНИ ТУШУНАМАН!”, деяпти. “Фақат қачон, қанча муддат ҳалал беришингни олдиндан айтиб қўй, мен камроқ сарсон бўлай”, деяпти!

Шунчага кўниб турган камбағални, ҳам “уриб-тепишди” (15 сутка), ҳам “тўнини йиртишди” (жарима ва тирикчиликдан маҳрум қилиш), буям етмагандек, “юзигаям тупуришди” (енгиллаштирувчи ҳолатда максимал жазо).

Итлар устида тажриба ўтказишган. Экранда доира шаклини кўрсатиб, мукофот беришган. Тўртбурчак шаклни кўрсатиб туриб, ток урдиришган. Бир неча марта такрорланган.

Кейин экрандаги доира тўртбурчакка ўзгара бошлаган ва “доира десаям бўладиган”, “квадрат десаям бўладиган” оралиқ шаклда тўхтаган. Итлар на мукофотни, на жазони кутишни билмай шунчалик стрессга тушганки, ақлдан озиб қолай деган.

Ғайратбеклар битта нарсани ҳақли сўрайди: “ўз аравамизни тортаётганда нимани кутишни билайлик”. “Хоҳлаган пайтим ёқаман, хоҳлаган пайтим ўчираман, хоҳлаган пайтим ярим сутка куттириб бўш қайтараман”, деб одамни перманент стрессда ноаниқликда ушлама”.

(упд1. Инсоф учун айтишим керак: бир йили иккита солиқчи, ёймачи аёлни қопи билан судраб чирқиратган ва тезда ишдан олинган эди.

Балки кейинроқ ишига тиклангандир, лекин халққа аниқ сигнал берилгандики, Ғайратбеклар оёққа туриб олгунча, солиққа мажбурлаш йўқ, деб. Бу ноаниқликни кетказиб, яхши иш бўлганди.)

Бу ерда битта Ғайрат Дўстов деган одам 15 суткага қамалмадида. Ҳамма Ғайратбеклар шахсан ўзини 15 сутка олгандек ҳис қилди.

Мана шунга одамлар чидолмай кетаяпти. Шулар қатори йиртиқ кроссовкамни яқиндагина ташлаб юборган мен. Мана шуни қаматганлар тушунмаяпти ё тушунишни хоҳламаяпти. Суд қарори балки легалдир, лекин нолегитимлиги аниқ.

ҳаммаси шахсий субъектив фикрлар. Хатоимни кўрсатган одамдан миннатдор бўламан.

👉 1-қисмга ўтиш
👉 2-қисмга ўтиш

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Jan, 11:25


Bobur Niyozov ёзяптилар:

Ғайратбеклар (2-қисм)

2. Б) Ижтимоий муҳитни барқарорлаштирувчи сифатида.

Ғайратбеклар, арава тортиб бўлсаям, ҳожатхона тозалаб бўлсаям, қор кураб бўлсаям, курьерлик қилиб бўлсаям, Дамасда кира қилиб бўлсаям ғайратини қилаверади.

Атайлаб шу касбларни санадим. Ғайратбеклар қатори мен ҳам бу ишлардан оғринмай, ҳазар қилмай, “ҳалол меҳнатнинг айби йўқ”, деб эътиқод қилишим — буям асли катта неъматлардан.

Ҳатто амбицияси кучли ва унча-мунча комфортга қаноат қилмайдиган одамлар ҳам, айнан шу эътиқоднинг кучи билан, бу каби касблардан ҳазар қилмай, йиллаб сабр билан, бировга юк бўлмай ва зарари тегмай, нолдан кўтарилиши — чинакам мўъжиза, одатдан ташқари ҳолат.

Бу зеҳниятнинг ҳам қадри, акси билан солиштирганда билинади. Шунақанги қатламлар ва жамиятлар борки, энг оддий одамлари ҳам бу ҳалол меҳнатлардан ҳазар қилади, паст ва “западло” санайди.

Бу эса жамият учун катта муаммоларни келтириб чиқаради. Ҳаёт бир текис эмас, ҳар қандай миллат ва жамиятда ҳар йили юз минг, миллионлаб одамлар бошига оғир иш тушади, иши орқага кетади, нолдан оёққа туришга тўғри келадиган вазиятга тушиб қолади.

Бу вазиятда ўша “западло понятка”даги “валломат”лар, ҳалол меҳнатни ор билиб, ўрнига фирибгарликни, йўлтўсарликни, рэкетни, товламачиликни, бандитизмни, кўпчиликнинг ҳақидан ўмаришни, қиморни, наркотижоратни, одам ва фоҳиша савдосини, боқимандаликни, ҳатто сотқинликни… танлайди. Конкрет давлат ва ҳудудлар борки, айнан шу “ҳалол касбнинг айби йўқ” менталитети йўқлиги сабабли, чиқиб бўлмас ботқоқЛАРга ботган.

2. В) Рақобатбардошликни таъминловчиси сифатида.

Битта мижоздан кўп пул қолмайдиган (ўртача чеки кам) касбда ишлаётган Ғайратбек, орзу-ҳавасларига эришиш учун нима қилади? Албатта, кунига 12-14 соатлаб ишлайди, бошқа чора йўқ. Бу эса, кўплаб товар ва хизматларнинг таннархини паст ҳолда ушлаб туришга имкон беради.

Кўп ишлашга тоқат қилолмайдиган, вақтинча бўлсаям дискомфортга сабр қилолмайдиган одамлар кўп бўлган жамиятларда, ўз-ўзидан элементар хизматларнинг нархлари ҳам кўтарилади, кетидан деярли барча товарлар таннархи ошади.

Шунинг учун ҳам бу жамиятлар ўзига келиб ишлаётган “Ғайратбек” меҳнат муҳожирларини ҳайдаб юборолмайди. “Шулар иқтисодий рақобатдошлигимизни таъминлаб турибди”, деб президенти ҳам тан олади.

Буям аксини кўрганда қадри билинади — шундай давлатлар ва ижтимоий қатламлар борки, “ҳам яхши яшайин, лекин жон койитмайин” зеҳниятида яшаб, кўп муаммоларга ботган, ҳаммага юк бўлган.

2. Г) Молиявий барқарорликни таъминловчиси сифатида.

Ғайратбеклар тўлаётган солиқлардан достон ёзса бўлади. Айниқса, автоулов билан тирикчилик қилаётганлар.

Расмий солиқларни бир четга қўя туринг. Ғайратбек ўша Дамасини сотиб олгандаёқ каттагина “кўринмас мошина солиғи”ни тўлаган. Бу солиқ шунчалик каттаки, Ғайратбек билса юраги ушлаб қолмасин деб, автоуловларнинг таннархи структурасини давлат сири деб эълон қилинган.

Ғайратбек 80 бензин қўйиб юрган пайтда, бир неча млн. сўмлик кўринмас “мотор солиғи” ҳам тўпланиб борган. Буни ўша видеосида ҳам айтди. Сунъий қимматлаштирилган пропан қуйгандаям норасмий яширин солиқ тўлаган. Майли, хс.

Ёқилғи нархи ичидаги расмий солиқлар ҳисобига, совуқ кунда “заправка” ларда босимни ушлаб турадиган чора-тадбирлар қилиниши керак эди. Улар қилинмагани учун, минглаб Ғайратбеклар кўринмас “йўқотилган вақт солиғи” ҳам тўлашган. Қизиғи, Ғайратбеклар бу тўлаган солиқларини билсаям, ҳадеб эслатавермайди.

Ҳеч йўқ расмий тўлаган солиқлари эвазига, бизнинг Ғайратбек уйидаги ногирон (қўшимча эҳтиёжи бор шахс) га давлатдан муносиб ёрдам кутиш ҳуқуқи бор эди. Қарангки, кўп Ғайратбеклар буни сўрамас ҳам экан, кутмас ҳам экан. “Ўзбекистон — ижтимоий давлат”, деган конститутни ўзи ясаб қўяқоларкан.

Жарималар алоҳида томоша. Бюджет даромадлари ва харажатлари таркибига қарасангиз қизиқ нарса кўринади. Бир йилда расмий жарималардан ва автоуловларни расмийлаштириш йиғим-тўловларидан тушаётган маблағ, давлат ташқи қарзининг фоизига тўланадиган йиллик суммага қарийб яқинлашиб қолади.

👉 1-қисмга ўтиш
👉 3-қисмга ўтиш

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Jan, 11:25


Bobur Niyozov ёзяптилар:

Ғайратбеклар (1-қисм)

Шубҳасиз, бугунги кунимизнинг қаҳрамонлари — ўта машаққатли ва ўзгарувчан муҳитда учма-уч яшаса ҳам, на жамиятга, на давлатга оғирлигини солмай, ўз аравасини ўзи сабр билан мустақил тортиб юрган одамлар. Хоҳ Ватанда, хоҳ муҳожирликда, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл. Бир сўз билан — “ҒАЙРАТБЕК”лар. Такрорлайман, буларнинг ҳурмати учун Мустақиллик Майдонида алоҳида белги, монумент ўрнатса арзийди. Чунки:

1. Сиёсий барқарорликка пойдевор бўлиб турганлар ҳам шу Ғайратбеклар.

Булар ғиринг демай юргани учун, “ўзи шундоғам шунақа бўлиши керак-да”, деган нотўғри тасаввур шаклланиб қолган. Аслида, қаерда сиёсатга қанча аралашиш кераклигини мантиқий ёки интуитив даражада нозик ҳис қиладиган қатламнинг кўпчиликни ташкил қилиши — бизнинг шароитда мислсиз неъмат, чинакам мўъжиза, қадрига етилмаган сув.

Бунинг неъматлиги акси билан солиштирганда билинади. Озгина объектив ноқулайлик ёки машаққат учун норозиликлар уюштиришга иштиёқманд бесабр жамиятларни кўрганда билинади.

Ижтимоий-сиёсий институтларни мустаҳкамламай туриб, етарлича моддий-когнитив тайёргарликсиз сиёсий элитани ҳадеб алмаштиришга одатланиб қолган жамиятлар ёки қатламларнинг бой берган имкониятларини, салбий оқибатини кўрганда билинади.

Онгли равишда, сабр билан ҳозирча “сиёсатга аралашмай турган” Ғайратбеклар, аслида ЭНГ КАТТА СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШАЯПТИ — элита ва давлат масъулларига, тинимсиз ички барқарорлик ҳақида бош қотиришдан бирмунча бўшаб, халқ учун муҳимроқ ва фойдалироқ лойиҳалар устида бош қотиришга вақт ва ресурс топиб беришаяпти.

Россиянинг етакчи иқтисодчиларидан Александр Аузан айтганди: “Россияда элита бўлиш жуда маза. Чунки халқ давлатдан ва элитадан ҲЕЧ НАРСА КУТМАЙДИ !! Ўзининг аравасини ўзи тортишга одатланиб бўлган. Бу зеҳният, элитани жуда кўп бош оғриқлардан ҳалос қилади.”

Худди шу гап бизгаям тегишли — Ғайратбеклар кўпчиликни ташкил қиладиган Ўзбекистонда, элитанинг вазифалари анча енгиллашади. Яхши гумон қиламан, элита ичида бунинг қадрига етадиган, масъулиятини ҳис қиладиган одамлар етарли. Суъистеъмол қилувчи курмаклар алоҳида мавзу.

2. Иқтисодий ички талабни шакллантираётган ҳам, иқтисодий рақобатбардошликни таъминлаб турган ҳам, молиявий барқарорликка катта ҳисса қўшиб турган ҳам — шу Ғайратбеклар.

2. А) Ички талабни шакллантирувчи сифатида.

Ҳар йили салкам бир миллионга кўпаяяпмиз. Бир қарашда бу катта муаммодек — миллионта янги фуқарони ўқитиш керак, даволаш тизимини қуриш керак, ижтимоий тўловлар қилиш керак, муносиб иш топиши, ҳуқуқлари таъминланиши ҳақида ташвиш қилиш керак.

Лекин унутманг, уларнинг аксарият ота-оналари — Ғайратбеклар! Айнан Ғайратбеклар, давлат учун бош оғриқ бўлиши мумкин бўлган миллионлаб фарзандларини, набираларини давлат учун ресурсга, имкониятга, яъни (камида) яхши истеъмолчи ва солиқ тўловчига айлантиради.

Давлат туғруқхона, шифохона, мактабларни етарлича таъминлай олмаяптими? Муаммо эмас, Ғайратбеклар ўзи билиб ҳомийлик қилиб, норасмий тўловларни қилиб, иқтисодий мувозанатни таъминлайди. Бу иқтисодиёт ва ижтимоий муҳит учун шунчалик муҳим неъматки, президентлар ва вазирлар даражасида эътироф этилган.

Шундаям ижтимоий хизматлар қониқарсиз бўлса, Ғайратбеклар қўшимча харажат қилиб бўлсаям, сифатли тиббий, таълимий ва бошқа хизматларни сотиб олади...

Ўзи йиртиқ пойафзалда юрсаям, фарзандига имкон қадар яхши озиқ-овқат қидиради, яхши кийим танлайди, бошпанасини чиқимлироқ бўлсаям, пухта қилиб қуради ва жиҳозлайди.

Фарзандини ҳам Ғайратбек қилиб тарбия қиладики, у оёққа тургандан кейин, ўша йиртиқ пойафзалда юриб катта қилган ота-онасига (ёки ўқитган устозига) автоулов ва Умра йўлланмаси совға қилади.

Яъни, Ғайратбекларнинг ғайрати ва хафсаласи ҳисобига товар-хизматларга талаб пайдо бўлади, иқтисодиёт тинимсиз ўсади, кризис пайтида ҳам анча барқарор туради ва ҳк.

Бозорга тушувдим, квартирага навбатдаги тўловни қилиш учун валюта алмаштираётган аравакаш йигитни кўрдим. Унинг даромади ва сотиб олаётган квартирасининг нархини солиштириб кўрган одам, раҳматли Ҳожибой айтгандек, “а-а-а” деб томи кетиб қолиши керак.

👉 2-қисмга ўтиш

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Jan, 08:50


Мудом кафеда кундалик ўтиришингда, каллангда ҳеч вақо йўқ ҳолатда бўлар экансан, маймунга айланиб қолиш хавфи остидасан.

Шу пайтда атрофингдаги дунё даҳшатли илмий мусобақада атом сирларини очиш, ажойиботлар саноатида моддани бўйсундиришда беллашаётибди.

Демак кучлилар кучайиб, заифлар заифлашаверади.. то қолоқлар маймун даражасига, балки ундан-да тубанликка тушгунча.

Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукм қилмоқда" китобидан

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

02 Jan, 06:45


Тоифаларга бўлиниб олиб, ўзининг жамоасини уммат ҳисоблайдиган умматга вайл бўлсин!

Халил Жуброн Халил

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

01 Jan, 16:15


Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

01 Jan, 14:16


#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №3

Непотизмга қандай қаралади исломда? Ислом асосларини тўғри татбиқ қилинган саодат асрига қарайдиган бўлсак, Умар розияллоҳу анҳу қариндош-уруғларнинг мансабга яқинлашишига қаттиқ қарши турганлар. Чунки ўзларининг намуна ўлароқ билинган ҳукмронлик низомларига заррача доғ тушишини истамаганлар. Ваҳоланки баъзи яқинлари ўта тажрибали ва ишончли бўлишган.

Зикр қилинишича, бир киши катта фақиҳлардан бўлган саҳобий ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умарни бир мансабга тайинлашларини таклиф қилади. Шунда Умар унга: "Аллоҳ сени ҳалок қилсин! Аллоҳга қасамки, бу таклифингни Аллоҳ учун бермадинг" дедилар.

Бу тўғрида Умарнинг қуйидаги гаплари машҳур: КИМ БИРОВНИ ЯХШИ КЎРГАНИ ЁКИ ЯҚИНЛИГИ УЧУН АМАЛГА ҚЎЙСА, МАНСАБГА ФАҚАТ ШУ СИФАТЛАРИ УЧУН МУНОСИБ КЎРСА, У АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА ХИЁНАТ ҚИЛИБДИ".

Жонларига суиқасд қилиниб, ўлим тўшагида ётганларида, ўзларидан кейинги халифани танлаш иши топширилган олтилик ҳайъатида ўғиллари Абдуллоҳ ҳам бўлишини васият қиладилар. Лекин бир шарт билан: Абдуллоҳ фақат овоз беради, лекин халифа бўлиб сайланмайди.

Ўзининг ва фарзандларининг ҳокимият чўққисида қолиши учун ҳар қандай номақулчиликдан тап тортилмаётган бу замонда, бошқарувнинг бундай асосига риоя қилиниши қандай аҳамият касб этиши кўпчиликка аниқ маълум.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

01 Jan, 11:19


#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №2

Умар розияллоҳу анҳу давлат мансабдорларини қаттиқ назорат қилиш билан танилгандилар. У кишининг қўлида бош назоратчи вазифадори бўлиб, Муҳаммад ибн Салама ал-Ансорий фаолият юритар эдилар.

У кишининг тафтиш ва текширувларидан кейин агар мусулмонларга манфаатли деб кўрилса, ҳатто энг катта амалдорнинг ҳам баҳридан ўтиларди. Бу тўғрида шундай қонун жорий қилинганди: "МЕН УЧУН БИТТА ЗОЛИМ ВОЛИЙНИ МАНСАБИДА ҚОЛДИРИШДАН КЎРА, ҲАР КУН БИР ВОЛИЙНИ ИШДАН ОЛИШ ЯХШИРОҚ".

Умар шундай деган эдилар: "Қайси амалдорим бировга зулм қилгани хабари келса-ю, мен уни ўзгартирасам, у ҳолда золим менман".

У зот амалдорларни шу даражада қаттиқ назорат қилардиларки, қайси волий (пойтахт) Мадинага кайтса, унга кундузи кирсин, дея фармойиш берган эдилар. Тоинки, унинг қўлидаги мол ва ашёлари кўриниб турсинки, ҳисоб ва жавбгарликка тутиш осон бўлсин!

Шу сабабли Умар ҳаж мавсумидан волий ва раъийят аҳволини ўрганишда унумли фойдаланар эдилар.

Амалдорларидан вазиятни сўраб-суриштириб ўтирмас эдилар. Балки одамлардан ичларидаги эътиборли кишиларни ҳажга юборишни сўрар ва улардан ўзлари тайинлаган амирларнинг тасарруфлари ҳақида суриштирар эдилар.

Волий ва амирларни эса ҳузурларига фақат ишлари ҳақида хулосалар тақдим қилиш учун чорлардилар. Бунда раъийятдан шикояти бор ёки зулм кўрганлар билан масъулларни юзлаштирар ва шундан кейин қарор чиқарар эдилар.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

01 Jan, 09:19


Ёзганларим мутасадди ва масъулларга етиб боради, деган умиддаман. Бундан фақат дўстона насиҳат ва яхшиликка чақиришни умид қилдим. Айбларни очиш ва обрўларни тўкишни эмас, фазилатларни тарғиб қилишни мақсад қилдим. Аллоҳ тавфиқ берсин!

#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №1

Бу мавзуни ислом кўрадиган идеал бошқарув принциплари асосида ва одил халифа - Умар ва бошқалар мисолларида ўрганамиз.

1. Умар розияллоҳу анҳу ямоқ кийимларда юрардилар. Ўзларига тақво ва машаққат йўлини тутган эдилар. Бу ҳақда ривоятлар жуда кўп. Вилоятларга тайинлаган ҳокимлари ҳам мана шу йўсинда яшашини уқтирардилар.

Айрим тарихчилар зикр қилишича, Умар ибн Хаттоб бирор шахсни мансабга тайинламоқчи бўлсалар, у билан шартнома тузар эдилар. Унда мансабдорнинг қимматбаҳо от тури (ҳозирда қиммат машиналар) минмаслиги, тансиқ таомлар емаслиги, қимматбаҳо кийимлар киймаслиги, одамларнинг эҳтиёжи учун эшигини ёпмаслиги ва тансоқчилар олмаслигини шарт қилинар эди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

31 Dec, 18:29


#Оиласини_қўллайлик

Бу ватандошимиз 15 суткага қамалибди. Дардини... халқ дардини айтгани учун. Бу иши жуда борса майда безорилик бўлиши мумкин, асло жиноят эмас.

Ногирони борлигини, машинаси ижарага олинганини айтган эди. Энди биз ҳам унинг оиласидан хабар олайлик, ёрдам берайлик ва қўлимиздан келганича орқасида турайлик. Тоинки халқнинг дардкашлари ёлғиз қолмасалар ва бундайларнинг Ҳаққа, халққа ва ҳақиқатга ишончлари сўнмаса!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

31 Dec, 17:03


Бугунги суҳбатдошларимиз...

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

31 Dec, 15:08


Ёшларга таклиф: жамиятимизга соғлом фикрни биз етказайлик!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

31 Dec, 09:31


#Экология

Рабиъ ибн Ҳайсам йўлдаги чиқиндиларни териб оларди-да, бу онамга ва мана бу отамга, дерди.
Яъни, ишининг савобини уларга бағишлар эди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

31 Dec, 07:20


#ЛИБЕРАЛ_БАХТ

Бизнинг жамиятнинг либерализм ва феминизм мафкурасига эга қатлами Ғарб либералларидан кўра бахтли ҳисобланади.

Буларнинг бахти либерализмга эндигина чалинганида ҳисобланади. Биз либерализмда Ғарбдан эллик йил орқада юрибмиз.

Ғарб либерализми ўтган юз йил муддатда босиб ўтган йўлида либерализмнинг энг чўққисига чиқиб, эндиликда ушбу мафкуранинг оқибатларини яшамоқда.

Шунинг учун ҳам, энди Ғарбдаги зиёлилар ва онги бутунлар бугун либерализм олиб келган балолардан қутулиш, ортга қайтиш пайига тушиб қолдилар.

Собиқ ва бўлажак президент Доналд Трамп бу борада жиловни қўлга олди. У ўзининг маслаҳатчиси, ўғлини гендер бузуқларга бой берган Илон Маск ҳамроҳлигида АҚШда янги сиёсатни олиб бормоқчи.

Эндиликда, Трамп АҚШда расман фақат икки жинс — эркак ва аёл — тан олинишини эълон қилди. Унинг режасига кўра бузуқгендер шахслар армиядан, мактаблардан ва спорт мусобақаларидан четлаштирилади.

Бизнинг жамиятнинг либерализм ва феминизм мафкурасига эга қатлами Ғарб либералларидан кўра бахтли ҳисобланади.

Чунки Трампга кирган ақл бизникиларга кириши учун эллик йиллик бузуқликни тажриба қилишимиз шарт эмас.

Бугундан ортга қайтса бўлади.

Mubaşşir Ahmad

31 Dec, 06:27


Шу оятларни ўқиганда ўзбек атеистлари кўз ўнгимдан ўтади. Аллоҳ уларнинг характерларини қандай ҳам аниқ чизиб берган-а!

"Қачонки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари сиқилиб кетар. Қачонки ундан ўзгалар зикр қилинсалар, бирдан шодланиб кетарлар".
("Зумар" сураси, 45-оят).

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

31 Dec, 05:17


ИЗЗАТИ НАФС
Изз ибн Абдуссалом олдида талабалари китобни ўқиб, бобни тугатса: "Бундан кейинги бобдан озгина бошлаб қўй! Мен боблар (эшиклар) олдида туришни ёқтирмайман", дердилар.

Бу билан у зот ҳокимлар эшиги олдида туришни ёмон кўришларини айтган эдилар.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

30 Dec, 11:44


#Охират_озиғи

"Биров унга яхшилик қилса, яхшилик эгасига: "Жазакаллоҳу хойрон" - "Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!" десин. Шунда у мақтовни маромига етказган бўлади".

Имом Термизий ривояти.

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

30 Dec, 08:01


Қалбингдан фатво сўра...

Сўровчи яхшилик ҳақида сўраганида ислом Пайғамбари: "Қалбингдан сўра...", деб, бу жавобни қон тўкишни ҳалол биладиган ва ҳуқуқларга суиқасд қиладиган жиноятчига ҳадя ўлароқ тақдим этмадилар. Қалблари гуноҳи кабираларни бемалол сиғдирадиганлар қанчалар бисёр!

Бу эзгу жавобни у зот сағира гуноҳдан ҳам сесканадиган, фитрати соғлом, жавҳари шаффоф ва эзгулик ошиқига айтганлар.
Пайғамбари карим бу одамни савол бериш ва фатво кутиш машаққатидан халос этмоқни истаганлар, қачон ишлар олдида иштибоҳли бўлганда қалбига боқишига ҳамда муфтийлар фатво берса-да, унинг (қалбининг) жавобидан хотиржам бўлишини хоҳлаганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,"Ҳаётингни янгидан бошла" китобидан

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

29 Dec, 19:52


Расмларга айланган воқелик.

Мен шу даврда яшаганимдан ўкинаман, Ғазо!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Dec, 17:24


Демократия исломга зидми?

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Dec, 15:19


18+ "АБОРТ"

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бугун сизларни бир олис болалик томонга обориб-обкесам майлими? Ўзи таксист эмасман, йўлим эди.

Шу десангиз, бугун бир қишлоқдошим билан телефонда гаплашдим. Мендан 13 ёш кичик йигит. Аммо, жуда ақлли, жуда баракали йигит. Тадбиркорлик билан шуғулланади. Иймонли, саховатпеша бойлардан бўлиб кетган. Икки йил олдин қишлоғимизга борганда ҳам муваффақиятларини кўриб, анча хурсанд бўлгандим. Ота-оналарини юбормаган давлати қолмабди. Ҳаж-умра сафарларигача юборган. Такасалтанг акаларини ҳам одам қилиб, ўзи ишга олибди. Қўйингки, бир оилани қашшоқликдан чиқариб, ўзига тўқ оилалардан қилган. Ҳаттоки, бировларнинг контрактларигача тўлаб берган баракали йигит бўлибди. Анча сухбатлашдик!

У йигит билан сухбатимиз тугаб, болалигим эсимга тушди. 5 ёки 6-синфлар эдим. Маҳалламиздаги масжиднинг ёнида қўй боқардим. Масжидга келадиган чоллар мени яхши кўришарди. "Баҳодиржон, кел Азонни айтиб бер сени овозинг яхши!" деб азон айттиришар эди. Жуда кўп вақтим ўша масжидни атрофида қўй боқиб, чоллар билан сухбат қилиб ўтган. Балки, шунга мижғовроқ бўлиб қолгандирман)

Кунлардан бир кун қўй боқиб турсам, ўша масжидда орттирган бобо жўрам, Мардон бува, чорпояда (сўри) кампири билан овқатланиб ўтиришибди. Мени кўриб, "Кел, манави узумдан ол!" деб чақириб олишди. Мардон бува мен билан гаплашишни ёқтирар эди. Гаплашиб ўтирсак, Мардон бувани яқинда турмушга чиққан қизи кириб келди ва чорпоянинг бир четига йиғламсираб ўтирди. Мардон бувани кампири Мардон бувага қараб, "Чол, қизингиз қорнидаги боласини олдирмоқчи экан. Эри 2 та боламиз бор, ўзи зўрға кун кўраётган бўлсак, учинчиси керакмас деябди экан" деди.

Бу гапни эшитган Мардон бува ҳиндча кинодаги "Амриш Пури"нинг бидиш-бидиш-бидиш қилиб, қарашидан қилиб қаради-ку. Кампир билан қиз уёқда турсин, мен ҳам қўрқиб кетдим. "Хўш, эринг шунақа деябди экан. Сенчи?" деди қизига қараб! Қизнинг ўрнига кампир жавоб берди. "Қизингиз ҳам, иккита болани катта қилгунча қийналибди. Қизингиз ҳам рози экан" деди. Мардон бува бу гапни эшитиб, боягиданда важоҳатли кўриниб кетди ва
"Афсус, афсус" деди. Кейин, қиз: "Нимага афсус деябсиз, дада?" деди.
"Бундан 28 йил олдин, онанг сенга ҳомиладорлик пайтида сени ҳам олдириб ташламаган эканмиз. Афсус!" деди. Шу ерда сухбат тугади. Ҳамма ҳар тарафга кетди.

Бояги гап ўша қизга ҳам, куёвга ҳам қаттиқ таъсир қилган шекилли, ўша фарзандни дунёга келтиришди. Ўша йигит, мен билан бугун телефонда гаплашган саховатпеша бойвачча йигит!

Шундай азизлар, эртага нима бўлишини, қандай бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Қаердан биласиз бугун сиз ҳар хил сабабларни рўкач қилиб, олдириб ташламоқчи бўлаётган болангиз, сизни халоскорингиз бўлар, сизга тож кийдирадиганлардан бўлар!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

Mubaşşir Ahmad

29 Dec, 11:01


Шайх Муҳаммад Мужир Хатиб бир суҳбатларида ислом умматининг катта муаммоларидан деб:

1. Воқеликка такаббурлик.
2. Ботил қиёс - дедилар.


Воқеликка такаббурлик - уммат ҳукмронларидан содир бўлиб, миллат воқелигини менсимаслик ва эътиборга олмасликдир. Масалан, уммат мусулмон, лекин ҳукмрон унинг эътиқоди ва қадриятини ҳисобга олмайди, унинг турмуш тарзига зид қонунлар чиқаради, тушунчаларини таҳқирлайди. Ёт ғоя ва мафкураларни қасддан тиқиштиради. Бунга ҳаққим бор деб кибр қилади ва миллати бошига кўп мусибатлар келтиради.

Ботил қиёс - умматнинг айрим олимлари томонидан ишлатилади. Масалан, улар ҳукмронга итоат масаласини суистеъмол қилади, ҳар бир тасарруфи исломга зид бўлган ҳозирги ҳумронни, ҳар бир ишини ислом шариатига мувофиқ бўлишига интилган қадим ҳукмронга таққослайди ва шу қиёсидан келиб чиқиб, ишларида диннинг ҳиди ҳам йўқ ҳукмронга кўр итоатни вожиб қилади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Dec, 08:58


Муслим бўлдик арабдан ортиқ,
Ўрис бўлдик русдан зиёда.
Бирни топсак ёруғ дунёда,
Ўн каррани қилганмиз тортиқ.

Ичдик, чекдик, шўро юртида
Ўздик барча оғалардан ҳам.
Юзсизликдан ошмасак бўлди
Овропалик тоғалардан ҳам.

Эркин ВОҲИДОВ

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Dec, 07:43


Шу тадбирдан нима мақсад кўзланган?! Ё бошқарувнинг савиясини кўрсатиб қўйишми?

Одамларнинг муносабатини қаранг! Уят-ей!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Dec, 05:19


Туркларга қўшилиб, ўрислар ҳам Ғарб маданий экспансиясига қарши қўлидан келганича курашмоқда. Фақат биз бўлсак 100500 та Санта Клаус парадини ўтказмоқдамиз.

Mubaşşir Ahmad

28 Dec, 19:25


"Орқангда ким турганини билсанг, олдингдан ким чиқишининг аҳамияти йўқ".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Dec, 16:26


Гуноҳлар куфрнинг элчиларидир

«Рисолатул Қушайрия», 4-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/uN402gpIEMk

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

28 Dec, 14:09


Суғурта компаниясини реклама қиладиган бу видео лентамда кунига 3-4 марта чиқади. Ҳар сафар мароқ билан кўраман. Сюжет, актёрлар танлови, сўзлар ва ҳатто қаҳрамонлар исми ҳам зўр. Сиз ҳам бир кўринг-а))

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Dec, 11:41


#ЧПОК_ЧПОК

Ҳар қандай миллатнинг шаклланишида одоб ва аҳлоқ тушунчаси марказий ўринни тутади. Бир миллатни бошқа миллатдан ажратиб турувчи тушунча ҳам айнан мана шу одоб-аҳлоқ тушунчаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, глобализм тарафдорлари бўлган либералистлар, биринчи бўлиб, жамиятда одоб-аҳлоқни емиришга, қадриятларни йўқотишга киришади.

Одоб-аҳлоқ ва қадрият тушунчалари эса, албатта жамиятда қабул қилинган яхшилик ва ёмонликлар ҳақидаги назарий қарашларга асосланади.

Аввал яхшилик ва ёмонлик ҳақида ойдинлик киритилади, кейин шу мезон асосида одоб-аҳлоқ, қадрият ва ижтимоий ҳаёт юзага келади.

Бугун, ўзбек миллатини шакллантиришда айнан мана шу одоб-аҳлоқ ва қадриятлар борасида катта бўшлиқ юзага келмоқда. Шунинг учун ҳам миллийлик ва миллат тушунчаси бизда оқсаб бормоқда.

Бу оқсоқликка "дунёвийлик", "либерализм" ва "феминизм" каби назарий йўналишлар катта ҳисса қўшмоқда. Уларнинг фаол ҳаракатлари катта сиёсатга ҳам таъсир кўрсатиб, миллат шакллантшига тескари бўлган таъсир чораларининг ишлаб чиқилишига сабаб бўлмоқда.

Бундай таъсир чоралари ва маънавий босимлар, бир томондан миллатимизнинг сўниб боришига, жаҳонда ўз ўрни, имиджи ва сўзига эга бўлмаган афкор оммага айланиб қолишига олиб келса, иккинчи томондан жамиятда қадриятларнинг йўқолиши, азалдан фазилатлар деб билинган амалларнинг камситилиши ва бетайинлик деб билинган хулқ-атворнинг оммалашишига олиб келади. Миллатимиз келажаги нуқтаи назардан бу ҳавфли ҳисобланади.

Бунга бир неча мисолларни келтираман. Ўтган даврда бир нечта ёш йигитлар жамоат транспортида аёлларни ЭЪЗОЗЛАШ ва уларга ЭҲТИРОМ кўрсатиш мақсадида, эркакларни транспортнинг орқа томонидан фойдаланишна ундовчи чақириқ билан чиқдилар. Бундай амалиёт аёлларни эъзозловчи кўплаб миллатлар ва ривожланган жамиятларда кузатилса-да, бироқ, бизда юқоридагидек "гипноз" таъсирида расмийлар томонидан бу ташаббус қаттиқ қораланди. Ҳатто, кимлардир узр сўраб чиқди ва огоҳлантирилди. Ўша фаолларнинг аёлларни эъзозлашга қаратилган шахсий ташаббуси дунёвийлик ва либераллик қарашлар доираисида шундай жазоланди.

Куни кеча эса, қайсидир йигит қайсидир тунги клуб рекламаси учун ўнтача ярим яланғоч қизни тескари тургизиб, ўша қизларни кетига уриб, тунги клубнинг рекламасини қилиб чиқди. Бу рекламада тунгги клубларда аёлларга бўлган бундай шаҳвоний муносабат тарғиб қилинди. Бироқ, бу иш юзасидан на дунёвий жамоатчилик, на либерал қатлам ва на феминист фаоллар кескин муносабат билдириб чиққани йўқ. Нимага?

Чунки либерализм ва феминизм қадриятларида аёл кишининг жинсий маҳсулотга айланиши ёки уларнинг тунгги клубларда бундай кўнгилхушлиқ қилишлари либерал қадриятлар ва феминистик хулқ-атвор доирасида жоиз ишлар ҳисобланади.

Энди, бирорта маънавий китобнинг рекламасида, фараз қилинг, ўн-ўн бешта гўзал хулқли аёл-қизларни териб, ҳар бирига китоб совға қилиб, "гўзал аёллар уйда китоб ўқиган аёллардир" деб реклама қилиб кўринг... Қандай қарши муносабатга дучор бўласиз?!

Бизда глобализм, либерализм ва феминизм таъсирида миллий қадриятлар ва одоб-аҳлоқ қасддан бузилаётганини кўриб хавотирланмоқдаман.

Mubaşşir Ahmad

28 Dec, 10:48


Гуноҳларида бардавом. Баъзи ибодатларни шунчаки, кўрсатиб қилади. Валлоҳки, бу айни макрдир!

Абул Фараж ибн Жавзий

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

28 Dec, 09:51


Сиз тўқмисиз?
Бу Ғазо..

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Dec, 07:58


Сурияда Янги йил.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

27 Dec, 19:39


Тинч аҳолини ўлдириб, террорчи деймиз – Исроил аскарлари

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

27 Dec, 15:27


"ЯҲУДИЙЛАР ЖУДА АҚЛЛИ-ДА".

Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. "Бир куни бир Яҳудий" деб бошланадиган, кульминацион нуқтада Яҳудийларни ўта ақлли, ўта ишбилармон қилиб хулоса берадиган латифалар, ҳикояларни жуда кўп эшитгансиз а? Бунақа пропаганда шу даражада оммалашганки, хоҳлаган одамнинг орқа миясида "Яҳудийлар ақлли" деган фикр шаклланиб қолган. Аслида буларнинг барчаси ёлғон ва уйдирма!

Масалан, Японларда "Яҳудийлар зўр. Телефонни яратди. Интернетди яратди. Шуларнинг шарофати билан бугун замонавийлик" деган гаплар йўқ. Между прочим, Японлар дунёга Яҳудийлардан кўп ихтироларни беришган. Бир Япон танишим: " Бугунги замон босқичма-босқич шу ривожланишларга келди" деди. Тўғри гап. Ҳозирги замонавийликка Яҳудийлар бўлса ҳам, бўлмаса ҳам келардик. Хатиржам бўлоринг)

Бутун бир миллат ақлли бўлиши мумкин эмас. Сионистлар шу даражада пропаганда қилишдики, бегуноҳ болаларни ўлдириб ҳам айримлар томонидан оқланиш даражасига келишди. Ачинарлиси, айрим ўзимизникилардан ҳам шу фикрларни чиқиши.

Шунча хунрезликлар қилаябди. Отаси ҳимоя қилиб ётибди. Қўлимиздан ҳеч нарса келмайди деб тушкунликка тушманг. Ҳар бир шахс ҳеч бўлмаганда уларнинг қилмишларини ижтимоий тармоқларда, кўча-куйда худди ўзларини услубида, пропаганда қилиб турса ҳам катта иш қилган бўлади.

Уларга қарши курашишнинг энг яхши йўли- худди улардек пасткашлик, орқадан пичоқ уришлик усулларидан ҳам фойдаланиб кўриш керак. "Мусулмонлар терорист, мусулмонлар қолоқ" деб бўлса бўлмаса гапиравериб, мусулмонларнинг ичида фитна-фасод тарқатавериб маълум маънода ниятларига эришишдими? Энди, биз ҳам шундай қилишимиз керак. Сионистлар болани ўлдираётганлиги ҳақидаги кинолар, клиплар, шеърлар, ғазаллар ёзаверишимиз керак.

Сионистшунослик каби фанлар ўйлаб топиб, ёлғондан Яҳудийларни ичига ўзимизникилардан қўшиб қўйиш керак. Сочни жингалак қилиб ўриш жоизми, жоизмасми? Сионистча дўппичани кийиш керакми, йўқми? деган фитналар тарқатиш керак. Уларни ҳам ичидан емириш керак.

"Бир Сионист бир Ҳиндистонликни урди" , деган ёлғон видеодан 5-6 та ташлаб қўйсангиз бўлди. Ҳиндистонлик шунқорлар интернетдаги энг катта қатлам бўлганлиги учун, Сионистларни интернетда шақиллатиб ташлашади)) Ана шундай қилиб нафратни шакллантириб олиш керак. Шундай фитналарни топиш керакки, ўзлари билан ўзларини уруштириб қўйиш керак. Ўзлари билан ўзлари урушса, биз бир четда турволиб: " Вой, урушманглареe, тинчгина яшасанглар бўлмайдими, эри-хотин уруши -дока рўмол қуриши" деб сипони ёқиб, мулойимгина бўлиб тураверишимиз керак.

Улар урушиб, ўзлари билан ўзлари банд бўлишганда, биз буёқдан кучайиб олишимиз керак. Бир кучайиб олсак, кейин ғинг деганини энасини кўрсатардик. Кўрдингизми қандай номард услуб. Афсуски, улар шундай номардлик қилишди, қилишаябди.

Хулосайи калом, "Яҳудийлар ақлли" деб бошланадиган латифа-ю, мақолаларингизни "Сионистлар қотил", "Бегуноҳ болаларни ўлдирган" га алмаштиринг, ҳеч бўлмаганда тарихда қолади гапларингиз!

Баҳодир Ниппоний

Mubaşşir Ahmad

27 Dec, 13:18


Хандақ..

Мадинада Ислом тўлиқ ҳамма томондан қамал ҳолатида. Аҳзоб қўшинлари шаҳар марказидан атиги 3 километр узоқликда.

Тупроқдан қазилган кичиккина чуқурча уларни тўсиб турибди. Камига Мадина ичида яҳудий ва мунофиқлардан иборат хоинлар жамоаси пайт пойламоқда.

Тахминларга кўра бу кеча Исломнинг ер юзидаги сўнгги туни. Аммо ана шу кечадан ўн йил ўтиб, Форс Кисроси қулади ва Рум Қайсари тумтарақай қочди. Ислом Ўрта Шарқни тўлалигича назорат остига олди.

ИСЛОМ УЧУН ХАВОТИРЛАНМАНГ!
СИЗ ЎЗ ПОЗИЦИЯНГИЗ УЧУН ХАВОТИРГА ТУШИНГ!


@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

27 Dec, 07:22


Пантуркизм ҳақида.
Бизда ҳозир ҳам шу ёрлиқни ёпиштиришяпти.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Dec, 16:16


Дамашқ, Ҳалаб ва Суриянинг бошқа шаҳарларида инфратузилмани таъмирлаш, биноларни тиклаш ва кўчаларни тозалаш ишлари бошланибди. Халқ хурсандчилик билан масъул ташкилотларга ёрдам бермоқда.

Аммо Ал-Жазира канали бундай йўналишдаги репортажларни кўтаринки руҳда тайёрлай олмас экан. Унинг журналистлари "Ўзбекистон-24" каналида малака оширса бўлар экан, деган фикр ўтди кўнгилдан. Ростдан.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Dec, 11:35


Qadrli kuzatuvchilar eslatib o'tamiz, roppa rosa 45 daqiqadan so'ng suhbatimiz boshlanadi. @mezanauz_academy kanalimizda jonli efir qilamiz.

Mubaşşir Ahmad

26 Dec, 11:25


Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон хотираларидан:

Иккинчи ҳодиса. Бундай иш яна бир неча марта такрорланди. (Биринчи ҳодисага ўтиш)

Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган халқаро ташкилот Human Rights Watch (“Инсон ҳуқуқлари қўриқчиси”)нинг Марказий Осиё бўйича вакили Стив Свердлов уйимга бир неча марта келди. Ҳар гал анча-анча суҳбатлашиб ўтирдик.
Албатта, уларнинг нияти олижаноб – дунёнинг қайси бир бурчагида бўлмасин ҳақсиз зулмга учраганларнинг ёнига киради, ҳимоя қилади, иложини топса, мазлумни золимнинг қўлидан қутқаради. Бу ишлари яхши.

Аммо менга илгаридан ёқмай келган томони – бу каби олижаноб халқаро ташкилотларнинг фаолиятларидан катта давлатлар ўз сиёсий мақсадларида фойдаланишидир. Инсон ҳуқуқлари борасида дунё бўйича қилинган тадқиқотларга, чиқарилган хулосаларга таянган ҳолда доим ўзга давлатларнинг ички ишига аралашишга уринишидир.

Қанчадан-қанча инсонлар ҳуқуқи турли кўринишларда ўзларида ҳам бузилаётганига қарамай, бошқаларга босим ўтказишга бу ташкилотларни восита қилишидир. Бошда бундай бўлмагандир, лекин кейин-кейин ўша йирик давлатлар махсус хизматлари ёрдамида бу каби “инсонпарвар” ташкилотларни орқадан йўналтириб турганга ўхшаб кўринади.

Масаланинг шу томони доим менда эътироз уйғотиб келган.
Шунинг учун Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўлими бошлиғи Стив Свердлов билан иккинчи суҳбатимизда мавзуни бутунлай бошқа ўзанга буриб юбордим.

– Мен ўзбекман, сенинг миллатинг нима? – деб сўрадим.
Кулимсиради. Бир оз қизаргандай ҳам бўлди.

– Жуҳудман, – деди.

– Жуда яхши! Лекин нафақат ҳуқуқ ҳимоячиси, балки оддий бир жуҳуд сифатида Исроил давлатининг Фаластинда қилаётган қонхўрликларига қандай қарайсан? У ерда битта-иккита одам эмас, бутун бошли халқнинг ҳуқуқлари оёқости қилиняпти-ку! – дедим.

– Ўзим жуҳуд бўлсам ҳам, Исроилнинг арабларга юритаётган сиёсатини доим қоралаб келганман ва бундан кейин ҳам қоралайман, – деб жавоб қилди Стив.

– Балли! Лекин қуруқ қоралайман деган билан иш битмаяпти! Амрика нимага Исроилга қарши амалий чоралар қўлламайди-да, битта кичкина одам бўлган менинг ҳимоям билан шуғулланади?! Мана, сен ҳозир мени зулм кўрди деб ёнимни олиб, давлатимдан мени қўриш учун уйимгача келдинг. Бунинг учун раҳмат, албатта. Лекин мендан ҳам кўра ҳимояга муҳтож бўлган минглаб фаластинлик бор, биргалашиб ўшаларнинг оғирини енгил қилсак яхшироқ бўларди.

– Фаластин масаласи билан бошқалар шуғулланади, мен Марказий Осиё бўйичаман, – деди Стив.
Олифтагарчилик қиляпти деб ўйламасин деб баҳсни шу нуқтада тўхтатдим. Зотан, гапни чўзишдан фойда йўқ эди.
Меҳмондўстлик ўз йўлига, аммо гап давлатим билан менинг муносабатимга келиб тақалганида мен бундан бошқача муомала қилишим мумкин эмасди. Қилсам, мен “мен” бўлмай қолардим .

Тўғри тушунилсин, уларнинг хайрли ишларини инкор этмаяпман, Айниқса, Ислом Каримов зулми остида оддий бир инсонийлик ҳуқуқидан, эркидан, ҳатто жонидан айрилган минглаб мазлум ёнига шулар кирди, мусибатзада оилалар дардига қулоқ тутди, ёрдамлар берди, додларини дунёга эшиттирди, бу билан ҳеч бўлмаганда мамлакатда зулм баттар кучайиб кетишининг олдини олишга ҳисса қўшди – буларнинг барини эътироф этаман. Тепада айтганларим бутунлай бошқа маънодадир.
Оллоҳга шукр, шу тариқа яна сўзимда турдирди! Яна юзимни ёруғ қилди!..

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

26 Dec, 09:25


Бировни бир нав гуноҳ билан айблаётган пайтимизда, ўзимиз бошқа бир тур гуноҳни қилаётган бўламиз. Фақат гуноҳларимизнинг жинси бошқа бўлгани учун бировники кўзимизга кўринаверади.
Шунинг учун ўзимиз билан машғул бўлиб қўя қолайлик, жаноблар.


@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

26 Dec, 07:26


Агар қадарни (танлашни) инсонга таклиф этилганда эди, у ҳам Аллоҳнинг унга танлаган қадарини танларди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
-----------------------------------------------
Яъни пешонасига ёзилганининг сирлари ва фойда-зарарлари кўрсатилиб танлаш ҳуқуқи берилганда, Аллоҳнинг ўзига қанчалар меҳрибон эканини биларди ва ўзига айнан Аллоҳ танлаган қисматни танларди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Dec, 04:34


Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса: "Янгилик йўқ", деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис қилмаяпмиз?!

Аллоҳга доимий ва абадий ҳамд бўлсин!


Шайх Мутаваллий Шаъровий

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

25 Dec, 17:30


Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон хотираларидан:

Биринчи ҳодиса.
Тоштурма”дан озод этилганимнинг иккинчими, учинчими куни Амрика элчисининг 3-котиби Петер исмли киши ёрдамчи-таржимони Мамед исмли озари йигит билан бирга мени йўқлаб уйимга келди. Бир соатча суҳбатлашдик. Ора-орада:

– Ичкарида сизни қийнашдими? Уришдими? Ёки бошқача тазйиқ қилишдими? – деб сўрар эди.

Қамоқда менга ҳеч қанақа жисмоний куч ишлатилмаган, қийнашмаган эди. Тўғрисни айтдим. Лекин Петерга бу қизиқмасди. Яна икки-уч бор шу қитмир саволини ташлади. Ғашим келди.

У мени билмасди. Ҳатто қаттиқ қийноққа солинган бўлган тақдиримда ҳам унга мен буни айтмасдим, албатта.
Уйимда у меҳмон, мен мезбон мақомида эканимизга қарамай, кўзига тик қарадим ва:

– Мен давлатим устидан Амрикага ҳам, Оврупага ҳам, дунёнинг бошқа биронта давлатига ҳам шикоят қилмайман! Мен давлатим устидан фақат ва фақат халқимга шикоят қиламан! Китобимда мен буни алоҳида таъкидлаганман. Ўзи “Бу кунлар” асарим бошдан-охир давлатим ишлари юзасидан фақат халқимга мурожаатдир! – дедим .

Менинг сўзларимни таржимон айнан етказдими-йўқми – билмайман. АҚШ элчиси котиби уларни юракдан қабул қилдими-йўқми – буни ҳам билмайман. Сиртдан сезганим – олдинига бир оз ўнғайсизлангандай бўлди, сўнг ўзини қўлга олди. Ҳатто жилмайди. Мезбоннинг бу қадар сарт гапидан ранжимади. Ҳарҳолда, менга шундай туюлди. Балки ичида тан бергандир ҳам. Хурсанд бўлгандир.

– Вы – герой! – деб қўйди.
Ўзим бу ишимни фавқулодда қаҳрамонлик деб билмайман. Мен ўз ишончимга содиқ қолган ҳолда давлатим билан орамга ётлар тушишига изн бермадим, холос.
Сўзим билан амалимни бир қилган, синовдан юзимни ёруғ қилиб ўтказган Оллоҳга шукр!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

25 Dec, 16:37


Ўзбекларимизни Хитойга қарши жиҳодга йўлламоқчилар

«Сиёсат ва биз» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/q4pal13Hav8

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

25 Dec, 12:24


Мақтовни мақталганга, ўзининг ҳам хурсандлигини билдирган ҳолда етказиш биродарлик ҳақларидандир. Чунки буни яшириш айни ҳасаддир.

Имом Ғаззолий, "Иҳёу улумид-дин".

***
Яъни, биров бошқани мақтаса, уни эшитган киши мақталган одам олдига бориб, буни изҳор қилиши, қилганда ҳам биродари мақталганидан хурсандлигини билдириб етказиши керак.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

25 Dec, 10:22


Бу ишлар қасддан қилинмоқдами? Наҳот ечим бўлмаса? "Тинчлик илоҳи" нима?

Устоз адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон билан суҳбат.

(18.07 дақиқа).

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

25 Dec, 01:30


Тўғри.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Dec, 12:47


Юрак сиқилиши қўл калталигидан ёмонроқдир.

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

24 Dec, 09:26


Икки вазиятдаги одамларнинг ҳоли кишини маъюс қилади:

- Фақат жанозадагина намозда турган киши.
- Фақат кафанда ўранган аёл.

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

24 Dec, 06:37


Банданинг қабрда неъмат, азоб, ҳибс ва озодлик тўғрисидаги ҳолатлари, унинг кўксидаги қалб ҳолатларига ўхшайди. Агар сен қабрдаги ҳолингни билмоқчи бўлсанг, кўксингдаги қалбингга боқ!

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

--——————————————
Изоҳ: Яъни қалб иймон неъмати билан хушнуд бўлса, дунё матоҳларига қулликдан озод бўлса, бу қабрдаги неъмату озодликдан башоратдир. Агар қалб куфру-гуноҳ оғирлигидан азобда, нафс хоҳишларига асирликдан инграётган бўлса, бу ҳолатлар оғир қабр ҳаётидан даракдир, Аллоҳ Ўзи асрасин.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

23 Dec, 17:38


Мен ҳеч нарса демайман. Ака ҳамма гапни гапириб қўйибдилар.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

23 Dec, 16:24


Бюджет ўғриси, мулк ўғриси каби вақт ўғриси ҳам бўлади. Бу биздаги энг қимматбаҳо нарса - вақтни ўғирлайди. Умримизни ейди, бошимизни ейди.

Вақт ўғирланиши мамлакат иқтисодиётига қанчалар зарар келтириши ҳисоблаб кўрилганми? У ривожланиш йўлида не қадар тўсиқ бўлади? Ўзи мамлакатда шу саволларни эшитадиган ва ҳал қиладиган киши борми?

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

23 Dec, 15:22


Бу кўҳна дунё биздан ҳам қолади. Яъни, у бизни ҳам бошқа ўзимиз билмас маконларга улоқтиради.

"Деразадан термулиб ёзилган сатрлар" туркумидан.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

23 Dec, 09:43


@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

23 Dec, 07:23


@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

22 Dec, 13:49


Намоз нима эканин билмасангиз, Қуръондан озроқ вазифангиз бўлмаса, ҳаёт зарбаларига қандай чидайсиз?!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Dec, 07:35


Ҳасан Басрийга: "Биримиз Роббисига истиғфор айтиб, сўнг қайтса, кейин яна истиғфор айтиб, яна гуноҳига қайтса уят бўлмайдими?", дейишди. У киши жавоб қилди: "Шайтон унга шу томондан ғолиб бўлмоқчи бўлади (яъни тавба қилувчи бандани "Кечирим сўраб яна гуноҳ қилаверасанми" деб, тавбадан умидсизлантирмоқчи бўлади). Истиғфордан ҳеч малолланманг!"

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

06 Dec, 05:37


Мен лотинчани ҳижжалаб ўқийман, кириллицани кўз югуртирсам ҳам тушунавераман. Лотинда ўзбекча матн бўлса, менга уни кириллицадаги рус тилида ўқиш тушунарлироқ. Чунки биз кирилл алифбосига қаттиқ ўрганиб қолган авлодмиз ва мен бу ҳолдан афсусланаман.

Менимча, ёзув масаласида иккига бўлиниб қолган ягона миллат биз ўзбеклар бўлсак керак. Миллатнинг ярми қолган ярмини ёзувда яхши англмайди. Бу дегани миллатнинг ақлий салоҳияти чекланган ва фикрий маҳсули ярмига камаймоқда дегани. Бошқача айтганда бу - ўзбекнинг тараққиётга ярим куч билан ҳаракат қилаётгани демакдир. Бу ўта ачинарли ҳолат ва даҳшатли вазият. Ғафлат ва разолатдир.

Наҳот ҳукуматимиз ўттиз йилдан бери шу масалани ҳал қила олмайди? Ёки хоҳламайдими? Ёхуд "оғалар" хоҳлашмайдими?

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Dec, 01:30


Неъматнинг ҳақиқий маъноси.
Тобиийлардан Абу Ҳозим Аъраж айтадилар: "Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирмайдиган ҳар қандай неъмат эмас, балодир".

(Шўъабул-иймон)

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

05 Dec, 19:00


Қуръон тирик Китобдир. Хоҳлаган оятингизни ўқиб, маъносини мулоҳаза қилинг! Унинг тирик эканини, татбиққа қобил эканини ва ҳаётдан мосуво эмаслигини кўрасиз. Ҳатто ўтган халқлар тарихи ҳақидаги қиссалардан ҳам ҳозир яшаётган ҳаётингиз учун ибрат, фойда ва башоратлар оласиз.

Тирик билан ўликнинг ҳеч бир алоқаси бўлмайди. Шундан тирик Қуръон билан ўлик қалбнинг муносабатлари беҳудадир. Қуръонни англаш ва фойдасини кўриш учун қалбни тирилтирмоқ даркор.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

05 Dec, 16:54


Фатҳуллоҳ Гулен ким: ватан хоиними ёки воиз?

Террор ташкилоти деб эълон қилинган – FETO етакчиси, воиз Фатҳуллоҳ Гулен ҳақида нималар маълум? Гулен асос солган йирик ташкилот ва унинг Ўзбекистонгача етиб келган ғояларидан кўзланган мақсад нима эди? Ушбу кўрсатувимизда Фатҳуллоҳ Гуленнинг Туркия бошқарувигача кириб бориши сири ва 250 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлишига олиб келган 2016 йилги тўнтаришга уринишдан кейинги ҳаёти ҳақида ҳикоя қиламиз.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/EVJXy_S4uDo
Батафсил: https://azon.global/2278

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

05 Dec, 10:48


Бузуқ диндорликнинг офати шундаки, унда ҳидоят ғилофи остида ҳавои нафс яширинган бўлади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

05 Dec, 09:12


Динингизни яхшилаб ўрганинг ва унга мувофиқ яшанг. Акс ҳолда ўтказаётган ҳаётингизни дин шу бўлади, деб тушунадиган бўлиб қоласиз.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

05 Dec, 04:59


Ҳар бир мусулмон қуйидагиларни билиши керак:

1) Либерализм
2) Исломнинг фикрий/интеллектуал тарихи
3) Замонавий/модерн давлат тушунчаси
4) Секуляризм
5) Феминизм


Агар сиз бу ҳақда ҳеч нарса билмасангиз, на ўзингизни, на оилангизни ва фарзандларингизни модернизация ҳужумидан ҳимоя қила олмайсиз.

Манба

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

05 Dec, 01:31


"Ливерпул" жамоаси мураббийи Юрген Клопп шундай деди:

Футбол одамлар хафта охирида тасалли оладиган бир ўйин холос. У бундан бошқа ҳеч нарса бера олмайди. Камбағал ё қочоқлар муаммосини ҳал қила олмайди. Урушларни тўхтата олмайди. Демократия бера олмайди.

Одамлар ғамлари, бахтсизликларини тўқсон дақиқага унутишлари учун бизга жуда катта мол-дунё беришади. Биз эса уларнинг тинчланиб нафас олишлари учун бақиришга ва олқишлашга ундаймиз. Бу билан бизнинг вазифамиз тугайди. Одамлар эса финал хуштаги янграши билан яна одатий ҳаётларига қайтишга мажбур бўладилар.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Dec, 09:30


"Саҳобалар суннатни суннат бўлгани учун бажаришар эди. Биз эса уни суннат экани учун тарк қиламиз".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Dec, 07:00


Ит қуённи тутиб олди. Шунда қуён деди: Қасамки, мени кучли эканингдан эмас, кучсизлигим сабабли тутиб олдинг.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Dec, 06:00


Булут ва ёмғир ортида қуёш интизор.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Dec, 04:01


Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий "Мени ҳайратлантирган шахслар" китобларининг муқаддимаси-ҳамду санода "Менинг ҳаётимни Ўзингга маҳбуб амаллар ила хотимала!" дея дуо қилган эканлар.

Дарҳақиқат у зот раҳимаҳуллоҳнинг дуолари ижобат бўлиб, илм мажлисида, шогирдлар қуршовида ва Аллоҳнинг Каломини тафсир қила туриб вафот этдилар.
Дуода гап кўп экан..

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Dec, 01:30


Мўмин мўмин биродарининг тойилишидан ачинади, унга ҳамдард бўлади. Ҳатто ўзи тойилгандек бўлиб кетади, хатосидан хурсанд бўлмайди.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Dec, 20:34


Янги қонун билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларига хизмат биноларида диний маросимларни амалга ошириш тақиқланмоқда.

Бу каби тақиқ аввал ҳам бор эди, фақат норасмий кўринишда. Мисол учун, ходим яширинча намоз ўқиса, ўз хавфсизлик вакили уни чақиртириб, профилактик суҳбат ўтказар эди. Лекин интизомий жавобгарликка тортишга ҳуқуқий асоси йўқ эди.

Янги тартиб билан ходимларни бемалол жавобгар қилиш мумкин. Шунинг учун барча ходимларни эҳтиёткорликка чақираман. Шуни унутмангки, сиз хизмат қилаётган идорада "қулоқ"лар хизмати яхшигина йўлга қўйилган...

"Қулоқ"лар мавзусида эса алоҳида пост қиламан...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

Mubaşşir Ahmad

03 Dec, 15:32


Шайх Ғаззолийнинг қуйидаги фикрларидан айни кунларимиз муаммоларига ечим кўряпман. Қарор соҳиблари (ҳукуматдагилар) ўйлаб кўришса бўлар эди:

Исломнинг мол-дунё тўғрисидаги фалсафасидан келиб чиқиб, иқтисодий ислоҳотлар учун берадиганим таклифлар:

1. Ер ости-усти бойликларининг асл эгаси дея халқни эътироф қилиш.

2. Экинзорларни дехқонлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлаш.

3. Капитал туғёнининг олдини олиш учун катта мулк эгаларига хос солиқлар солиш.

4. Ажнабийлар томонидан эгаллаб олинган мулкларни мамлакат фарзандларига қайтариш.

5. Хорижликлар учун Миср ерларига эга чиқишни абадий таъқиқлаш.

Бу жумлалар шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий ҳолатимиз" китобларидан олинган. Бизнинг бугунги ҳолатимизда ҳам буларни ва умуман исломнинг иқтисодий қарашларини ўрганиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Dec, 12:56


Дўстим ойлик маошини олиб, олдимда тақсимлади:
Банкка тўлов 400 000 сўм
Турли квитанцияларга 100 000 сўм
Онасига 200 000 сўм
Отасига 200 000 сўм...

Мен ажабландим:
- Отанг вафот этгандиларку?!
У табассум қилди, сўнг оғир хўрсиниб жавоб қилди:

- Ҳа отам ер юзида вафот этганлар, лекин қалбимда тириклар. Ҳар вақтдан ҳам кўра ҳозир менга кўпроқ муҳтожлар!

Ҳа, айрим ҳуқуқлар вафот этиш билан соқит бўлмайди.

"Роббим улар (ота-онам) мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин!" ("Исро" сураси, 24-оят).

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Dec, 10:26


⭐️ "Telegram Premium" хизматидан фойдаланадиган обуначилар каналимизни қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватланг!

💠 Бу орқали сиз янада ноёб контентларни бунданда сифатли кўринишда етказишимизга ёрдам берасиз.

Энг муҳим хабарларни эса "Stories" бўлими орқали кузатиб боришингиз ҳам мумкин бўлади.

👇 Канал ривожи учун овоз бериш:
https://t.me/boost/MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Dec, 07:51


- Пока автобусда қатнаб тураман.
- Русча аралаштирма! Бу савиясизлик ҳисобланади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Dec, 06:18


- Машинанинг ойнасидан йўлга ахлат отиш - динимиздан эмас.
"Мусулмонлар йўлидан озорни олиб ташланг" (Ҳадиси шариф).

- Қоронғида тўғридан келаётган ҳайдовчининг кўзини оладиган чироғни ишлатиш - динимиздан эмас. "Зарар бериш ва зарар кўриш йўқ" (Ҳадиси шариф).

- Машҳур брендларнинг маҳсулотларини қалбакилаштириш - динимиздан эмас. "Ким бизни алдаса биздан эмас" (Ҳадиси шариф).

Яна динимиздан бўлмаган кўп ишларни айтардимку, аммо, биз ҳам мусулмонми, дея иккиланиб қолмаслигимиз учун индамадим. Ҳа, индамай қўявердим.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Dec, 04:01


Ёшлигимда жуда ҳам кўп бадиий китоб ўқиганман. Илмийларига ҳам қизиқардим.

Қуръони карим тафсирини ўқиганимдан кейин бошқа китобларга қизиқишим тўхтади.

Арабчани тафсир ўқийдиган даражада ўрганиб кўринг-а.. ундаги ҳақиқат, ҳикмат, илм, бадиият, маъно кабилар ҳеч қачон тугамайди, инсонни бошқа китоблардан беҳожат қилиб қўяди.

Ёки бошқа китоблар Каломи Илоҳийга тасдиқ ва тафсир бўлади.

"Бошқа сўзларга нисбатан Аллоҳ Каломининг фазли, Аллоҳнинг халқига нисбатан фазли кабидир" (Термизий, Дорамий ривоятлари).

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Dec, 01:33


Телевидение, радио, киносаноат, газета ва журналлар муҳим бир вазифада беллашмоқдалар.
У вазифа - инсонни ўзидан ўғирлаб кетиш!

Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукмрон" китобидан

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Dec, 15:23


Ўзбекистон Исроилга ҳамдардлик билдирди: сионистлар олийжанобликка лойиқми?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/nwjx2pr6fwA

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

02 Dec, 07:52


Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Dec, 05:26


Дин комиллиги диндорлик комиллигини англатмайди. Диндорлик батамом мукаммал бўлолмайди. Чунки дин илоҳий ваҳий бўлса, диндорлик башарий ишдир.

Шайх Тоҳо Жобир Улваний

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

30 Nov, 17:17


Черковнинг чекланиши, коммунизм жиноятлари ва демократия

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 43-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/6FwFSM8v9io

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

30 Nov, 13:40


Уч нарса сабрдандир:

1. Мусибатини бировга айтмаслик.
2. Оғринганини кўрсатмаслик.
3. Ўзини оқламаслик.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

30 Nov, 07:48


Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Сизлар олимлари кўп ва хатиб (хутба айтувчи, маъруза қилгувчи)лари кам замонда яшаяпсизлар.
Сизлардан кейин уламолари кам ва хатиблари кўп замон келади."

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

30 Nov, 06:44


Чапанилик.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

30 Nov, 02:01


Мўмин мадҳ этилганда, ўзида йўқ сифатлар билан мақталишдан Аллоҳга ҳаё қилади.

Ибн Атоуллоҳ "Ҳикматлар"идан
---
Чунки Аллоҳ ундаги иллатларни сатр қилди ва мақталишга боис ишларини кўрсатиб қўйди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Nov, 16:43


Рабиъ ибн Ҳайсамдан: "Нега ҳеч бировни айбламайсиз?" деб сўрашганда шундай жавоб қилганлар: "Ўзимдан рози эмасманки, шу сабаб одамларни ёмонлашга вақт топа олмайман".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Nov, 13:30


Қирғизистон. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг янги биноси билан танишув.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Nov, 12:01


ЯПОНИЯДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Эрталабдан мудҳиш воқеага гувоҳ бўлиб қолдим. Болалигингизда, "Ҳозир уйга бориб, мазза қилиб овқатланаманда, кейин чиқиб дўстларим билан ўйнайман" деган беғубор ҳаёллар билан мактабдан қайтаябсиз.

Маҳаллангизнинг бошига етганда не кўз билан кўрингки, дарвозахонангизнинг олдида бир "Тиличка" ғўзапоя ёки сомон тўкилган турибди-ку. Бу дегани сен бугун кийимингни алмаштириб, кечгача итдек ишлайсан дегани) Яхши кайфият ҳам бир тийин бўлади.

Бугун менда шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Орзу-ҳаваслар билан, муҳаббатга тўлиб ишга кетаётган эдим. Тақ этган овоз чиқди-ю, поезд тўсатдан тўхтади. Поезднинг биринчи вагонида, деразага яқин жойда ўтирган эдим. Менга жуда тиниқ кўринди. Бир Япон поездни тагига ўзини ташлади.

Вагонда минглаган одам ўтирибди. Ҳеч ким ваҳима қилгани йўқ. Чунки, Японлар кўникиб кетишган. У ерда одамни ўлганидан кўра, ишга кечга қолишни ўйлаган одам кўпроқ эди. Ҳамма ишга, ўқишга , бошқа юмушларга шошаябди. Метро ичида Японлар бир нарсалар деябди. Бир аёлнинг гапи диққатимни тортди: "Ўлмай ўлиб кетгур. Жа ўлгинг келса, бизга халақит бермай тинчгина ўлсанг бўлмайдими?" дейди))

Ростанамда, ўзи ўлмоқчисан нима кераги бор 10 мингдан ошиқ одамга бош оғриқ бўлиб) Индамайгина, Бошқа Японларга ўхшаб, маданият билан АОКИГАҲАРА ( Фужи тоғи яқинидаги қалин ўрмон. Кўпчилик у ўрмонни ўзини ўлдирадиганлар ўрмони дейишади) ўрмонига бориб ўлиб келсанг бўлмайдими дегинг келади. Аммо, энди у одам эшитмайди.

Японияда поездни тагига ўзини ташлаш ниҳоятда авж олган. Деярли ҳар куни кимдир поезд остига ўзини ташлайди.

Бу шу даражада оммалашганки, "Бугун ҳаво яхши экан" деган гапдек. Ҳеч қандай ҳиссиёт бермайди. Ҳудди, кундалик одатга айланиб қолгандек! Ўз жонига қасд қилиш бўйича Японлар етакчи ўринда туришади. Ҳукумат бераётган маълумотларга кўра, бир йилда 30 мингдан ошиқ одам ўз жонига қасд қиларкан.

Ўтган сафар шу мавзуда ёзганимда "Ҳа, бизда ҳам кўп. Японлардан қолишмаймиз" дейдиганлар бўлди. "Яғ-бияғингизга" қараб гапирингеe. Биз-ку биз, бутун марказий осиё бирлашсак ҳам, суицид масаласида етолмаймиз Япон-Корейсларга.

Япониядаги ўз жонига қасд қилаётганларни сабабини ўргангандек бўлдим. Қимордан ютқазиб қўйиш, ишдан ҳайдалиш, дўст топа олмаслик, моддий қийинчиликка учраш кабилар экан. Менимча, асосий сабаб- Худосизлик.

Нариги дунё борлигига ишонмаслик. Бошқа сабабларидан бири ёлғизлик. Ака-ука, дўст, қўни-қўшни, қариндош уруғчиликни йўқлигида. Японларни бошига бир синов келса, ёлғизликдан жуда қийналишади. Дардини бировга айтолмайди, айтмайди. Натижада, қаттиқ стрессга дуч келади.

Хулосолог сифатида хулоса қиладиган бўлсам, келажакда қандай ривожланишга эришмайлик. ДИНИМИЗ, ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ, МЕҲР-ОҚИБАТИМИЗ билан бирга ривожланишимиз лозим-у лобуд.

Шунақа гаплар. Мурдани тозалаб ташлашди. Кетган вақт оралиғида сизларга ушбу постни армуғон этдим. Ҳозир поезд қўзғалади. Мени бир дунё иш кутиб турибди. Бир "Тиличка" ғўзапояни ташишим керак) Барчаларингизга икки дунё саодатини тилаб қоламан!

© Bahodir Iskandarov

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Nov, 09:50


Миллати ва келажагини ўйлаган давлат шундай йўл тутади:

Австралия парламенти 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters.

Бу дунёдаги биринчи шундай қонун.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Nov, 08:47


Сизларга баҳоси қиммат бир ҳақиқатни айтиб қўяй: "Агар болангизга тарбияни беш ёшида бермасангиз, ўн беш ёшида беролмайсиз. Бундан кейин назоратини қила олмайсиз. Ҳали кичик экан, ғофил бўлманг. Фурсатни қўлдан берманг".

Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Nov, 07:13


Кўрсаткич учи ниқталиб турган нуқта Ер шарининг 6 000 000 000 (олти миллиард) километрдан олинган сурати.

Бу кенг ва ниҳоясиз борлиқда биз бепоён билган заминимиз ана шундай кичик нуқтада мужассам экан, энди ҳар биримизнинг ўрнимиз, ташвишларимиз, муаммоларимиз ва орзуларимиз на қадар кичик ва майда?!

Шундай поёнсизликни яратган Парвардигоримиз қанчалар буюк ва қудратли?!

Шулар ҳақида ўйлаш, мулоҳаза юритиш учун бу сурат ажойиб имконият.

https://t.me/MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Nov, 05:53


​​18+ ЯПОНИЯДА АҲОЛИ КАМАЙИШИ! 2024!

Ассалому алайкум, хурматли туғарманлар. Бугун, орамиздаги дангасажонларни ҳам ўйлаб, гапни қисқа қиламан.
Хуллас, Япониядаги аҳоли камайишини янги жадвалини эълон қилишибди. Расмда кўриб турганингиздек, яшил рангдаги ҳудудларда аҳоли ўсган. Оч қизил рангдаги ҳудудларда аҳоли 1% атрофида камайган. Қиппа-қизил ҳудудларда эса, аҳоли 1% дан камайиб кетаётганлиги акс эттирилган.

Пойтахт Токио ва битта-иккита оролчаларгина яшил. Булар ҳам чет-элликлар ва марказга интилаётганларни ҳисобига аҳоли ўсиши кузатилган. Японлар учун бу жуда аянчли ҳолат. Айрим ҳудудларида фақат қариялар қолган. Ҳувиллаб қолган қишлоқлари ҳам кўп! Ҳукумат ҳар нарса қилиб кўраябди. Эффекти яхши эмас!

Хулосолог сифатида маслаҳат бераманки, туғарманликда давом этинг. Иккита фарзанд кўрсангиз, жамиятга ҳам, давлатга ҳам, маҳаллага ҳам, Мардон қассоб-у, Жонимқул пайнетчига ҳам фойдаси йўқ) Икки фарзанд эри-хотинни ўрнига қолади холос. Ўсиш бўлмайди. Камида 3 тани ҳаракатини қилинг. Худо берса, ундан ҳам кўп.
Анави миясини пачумниги қочган, "Ҳиндистонни қара, Хитойни қара. Одам кўпайиб кетган нима фойдаси бўлаябди" дейдиганларга парво қилманг. Ҳиндистонликлар, Покистонликлар дунёни манаман деган компанияларини эгаллашган. Хитойликларни биласиз энди. Бизнинг миллатнинг потенциалини ҳисобга олсак, кўпайишимиз бутун дунёга фойда беради. Келажакда туғарманлигимиз бизни қутқаради. Жовоп)

Постни ўқишингиз биланоқ телефонни бир четга қўйиб, навбатдагисига ҳаракатни бошланг) Ишондим а?

Шириндан шакар фарзандларимиз кўпайсин деганлар, ЁҚТИРМАНИ 👍 босинг.

Ҳали турмуш қурмаганман. Қурсам, 3 та дан кўп фарзанд кўришни хоҳлайман деганлар ❤️ ни босинг.

Исломофоб, Ўзбекофоб, мазгифоблар ўзингизни босинг)

Хурмат билан, Баҳодир Ниппоний)

https://t.me/BahodirIskandarov

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 17:50


НИМА УЧУН ЎЗБЕКЛАР?

Исроиллик Цви Коганнинг БААда ўзбеклар томонидан ўлдирилганининг ортида қандай таҳдидлар мавжуд? Бу ҳолат атайлаб уюштирилганми?

Нима учун айнан ўзбеклар, бундан қандай мақсад кўзланган?
Ижтимоий тармоқларда шу каби саволларга турли тахминлар, хатто конспирологик қарашлар илгари сурилмоқда.

Бу билан Туркия ва Ўзбекистон муносабатларини бузиш, БААда ва Исроилда Ўзбекистонга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш ёки Туркистонда беқарорликни келтириб чиқариш кўзланган деган фикрлар янграмоқда.

Нима учун Ўзбекистонликлар?

Бу саволга жавоб бериш учун, бир қанча омилларни инобатга олиш керак.

Биринчидан, эришимлилик.
Турли сабабларга кўра, хусусан, сиёсий, ҳуқуқий ва эътиқодий билимларнинг етишмаслиги туфайли Марказий Осиёликлар орасидан жосуслик, қўпорувчилик ёки бошқа сиёсий мақсадлар йўлидаги ҳаракатларни амалга ошириш учун одам ёллаш нисбатан қулай ҳисобланади. Бунга, билимдан ташқари иқтисодий ҳолат ҳам таъсир кўрсатади.

Жосуслик, қўпорувчилик ёки бошқа сиёсий мақсадлар ислом номидан, миссионерлик ҳаракатлари билан алоқадор, ёки либерализм ва унинг оқибати бўлган ЛГБТ билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бир қанча сабаблар туфайли Марказий Осиёликларнинг ёлланиши нисбатан осон ҳисобланади.

Иккинчидан, ҳисобдор бўлмаслик. Марказий Осиё давлатлари халқаро ҳамжамиятда ўз фуқароларини ҳимоя қилиш йўналишида кам қайғурадиган давлатлар ҳисобланади.

Мисол учун, Россия Федерацияси расмийларининг Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳар қандай инсон қадри қимматини камситувчи ҳатти-ҳаракатларига нисбатан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида эътирознинг энг енгил шакли ҳам кузатилмайди, ёки нодир ҳолларда буни кўриш мумкин бўлади.

Аксинча, Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистонда қандайдир қоидабузарлик содир этса ва шунинг оқибатида тутуққа олинса, Федерация бунга нисбатан кескин қаршилик қилишини кўришимиз мумкин. Нафақат фуқаролари, балки тили ва шаъни ва умуман руслик мақомига тегиб кетадиган ҳар қандай вазиятни қаттиқ назорат қилади.

Агарда, кучли давлатларнинг бирор фуқароси бошқа давлатда муҳим сиёсий-ҳарбий аҳамиятга эга ҳаракатни амалга оширган ёки унда айбланаётган бўлса, ўша давлат биринчилардан бўлиб ўз фуқароларини ҳимояга олиш, аввал терговни ўзи амалга ошириш ёхуд чет давлатдаги терговнинг холисона амалга оширилаётгани кузатиб туриш йўлидан боради.

Бироқ, халқаро сиёсатда кучсиз давлатларгина бундай ишларни амалга оширмайди. Шунинг учун ҳам, ғаразли мақсадларда одам ёллаётган тарафлар бундай давлатлардан одам ёллаётганда ҳисобдорлик ҳиссини сезмайди. “Ўлса ўлиб кетар, қамалса қамалиб кетар”.

Ўзбекистонликлар орасидан бундай шахсларнинг чиқиши қандай хавф туғдиради?

Биринчи навбатда фуқароларнинг ёлланишга мойиллиги давлат хавфсизлигига таҳдид туғдиради. Чет элдаги ҳаракатлар учун ёлланишга мойил инсонлар давлатнинг ичида, давлат ва жамият ҳавфсизлигига қарши ҳаракатлар учун ҳам ёлланиш эҳтимолидан йироқ эмас.

Шунинг учун бундай ёлланма ҳаракатлар, гарчи энг эзгу мақсадларда амалга оширилган ёки бузғунчиликка қаратилган бўлса ҳам, давлат хавфсизлиги нуқтаи назардан назоратга олинадиган, тарғиб қилинмайдиган ҳаракатлар ҳисобланади.

Иккинчидан, хорижий давлатлар, уларнинг сиёсатчилари ва махсус хизматлари, ижтимоий тармоқларда фикр билдираётган оддий одамлардан фарқли равишда фикрлагани боис, ҳар қандай конспирологик фикрлар, асосланмаган тахминлар билан иш қилмайди. Шунинг учун ҳам, ўзбекистонликларнинг ёлланиши билан амалга ошган ҳаракатлар сабаб Ўзбекистон билан алоқаларини қайта кўриб чиқмайди.

Агарда, бунга Ўзбекистоннинг тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаса албатта. Ташқи ишлар вазирлигининг исроиллик ҳамкасбларидан кўнгилсўровини ҳам шу маънода тушуниш керак. (Ажаб қилибди, зўр қилибди-ю, лекин....) бу ишларда бизнинг алоқамиз йўқ, дегандек.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 16:28


исроилнинг Ливандаги шармандали мағлубияти ҳақида фактлар сўзлаганда...

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 15:56


Кеча "Halal expo 2024" тадбири ва кўргазмасига бордим. Жуда зўр, яхши ўтди. Тадбирга бутун дунёдан тадбиркорлар, сиёсатчилар, экспортёрлар, ҳамда ҳалол маҳсулотга қизиқувчи меҳмонлар келишди.

Кўргазма майдонига киришим билан севган ўйинчоғини йўқотиб қўйган болакайдек Ўрта осиё давлатларини, хусусан ватаним Ўзбекистондан келган делегатция вакиллари ҳамда тадбиркорларни қидиришга тушдим.

Қирғиз, Туркман қардошларимизни топдим аммо ўзимизникилар йўқ. 8 трлн долларли бозорга бизникилар наҳотки киришни хоҳлашмади?! Кеча уруш ўчоғидан чиққан, энди-энди ўзини тиклашга уринётган Афғон биродарларимиз ҳам келишди, "Авропага, Амриқога экспорт қиляпмиз" дейишди, аммо, биз йўқмиз.

Шу заҳоти ичимдан ғалати ҳис ўтди...

Баъзи ташкилотлар босим билан дўкон ва маҳсулотлардан ҳалол ёрлиғини олиб ташлаётган бир пайтда, Ҳалол кафеларга спиртли ичимлик сотасан деб мажбурланётган бир даврда — "Сен яна кимдан нимани кутяпсан Аҳмад?" дедим ўзимга...

"Halal expo" доирасида Япония, Россия, Корея, Хитой бозорларини қанчадир қисмини эгаллаб олиш имконятимиз бор эди (Ҳали ҳам бор).

Ушбу бозорларни эгаллашга ҳаракат қиилётганлар орасида мусулмон бўлмаган Корес ва Хитойларни кўрдим. Уларнинг мақсади жуда катта. Кўзлари ёняпти "Cавдо зўр, ҳамкорлар кўп, яна ҳамкорлар бўлса ишлаймиз" дейишяпти.

Баъзида ўйлаб қоламан, ривожланишни, дунё миқёсига чиқишни ўзимиз хоҳламасак керак!

© Ahmad Bayon

Видео ҳаволаси: 👉 https://m.youtube.com/watch?v=2qgjRtNgl0A&sfnsn=scwspmo

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 15:26


Агар Саудия подшоҳи, жуда бўлмаганда Макка ҳокими бўлганимда, мана шу соатли бинони буздириб ташлар эдим.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 11:25


Исроил армиясининг "Гитави" номли 84-пиёдалар бригадасида хизмат қилган ва Фаластиндаги бегуноҳ фуқароларнинг қатлиомида қатнашган, исроилнинг БАА даги "Хабад" радикал ҳаракати раҳбари ва жосуси эканлиги айтилаётган Цви Коган номли шахснинг, ўзбекистонлик эканлиги айтилаётган фуқаролар томонидан ўлдириб кетилиши ижтимоий тармоқларда турлича муносабатларга сабаб бўлди.

Баъзилар, фаластин аҳолисининг қатлиомида иштирок этган жиноятчиларнинг оқибатидан севинчини яширмаган бўлсалар, бошқалар бундай ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралаб, барча ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ доирасида бўлиши кераклигини таъкидладилар.

Буни дунёвий ва диний ҳуқуқдаги ҳимояга олинган шахсларга тенглаштирилиб, исроиллик аскарнинг ўлдирилишини терроризмга тенглаштирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ушбу ҳолат юзасидан исроиллик ҳамкасбларига ҳамдардлик билдириб, терроризмни буткул қораладилар.

Бироқ, бир жамоага тегишли шахсни уни ўз ҳудудида ҳимояга олган давлатда ўлдирилиши терроризм деб номланса, Эронда Ҳамас раҳнамоси Исмоил Ҳаниянинг исроил томонидан ўлдирилиши ҳам халқаро ҳуқуқни бузилишига олиб келган шундай террористик ҳаракат ҳисобланиши керак.

Шунда, ҳуқуқ ва сулҳ, қадимдан маълумки, тарафларнинг бири уни бузиши билан бекор бўлади. Биргина Макка фатҳига олиб келган қурайшликларнинг сулҳни бузиш ҳодисасини эсланг.

Бу ерда, қурайшликлар сулҳни бузган бўлсалар, мусулмонлар хаёлий сулҳга амал қилиб ўтиришлари олийжаноблик ҳисобланмасди, балки қурайшликларнинг бу разилликларни янада иштиёқ билан давом эттиришига замин яратган бўларди.

Ҳудди шундай ҳолат исроилнинг бугунги кундаги разилликларни содир этишигача олиб келди.
Бугунги кунга қадар исроил БМТнинг ўттиздан ортиқ резолюцияларига хилоф иш тутиб келмоқда.

Шунингдек, у ўзи тан олган БМТ устави, ҳарбий можаролар пайтида инсонпарварлик тамойилларини таъминлаш учун қабул қилинган Женева конвенцияси ва халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ кўплаб ҳужжатларини бузиб келмоқда. Исроил ҳукумати Халқаро жиноят суди томонидан инсоният наздида энг оғир жиноят ҳисобланувчи геноцидда айбланмоқда.

Умуман олганда, янги тарихда фашизмдан кейин қилиниши мумкин бўлган барча разилликларни амалга ошириб турган ва барча сулҳ ва келишувларни бузиб турган исроилга нисбатан "олийжаноблик"ни ёқиб олиш қанчалик тўғри бўлади?

Ғарб ва исроил макрларидан бирига алданишнинг яна бир усули, исроилнинг давлат, Ҳамаснинг эса ташкилот эканлиги даъвосидир. Худдики, халқаро ҳуқуқда давлат тушунчаси аниқ белгиланган ва қатъий тушунча, давлат ўз суверинитетини сақлаш учун керакли барча чораларни қўллашга ҳақли, давлат мақомига эга бўлмаган ташкилотлар эса, ўзининг манфаатлари учун курашса, жанговар ташкилот ёки террористик гуруҳ бўлиб қолади.

Бу нотўғри тушунча.
Яқин шарқдаги кўплаб давлатлар, жумладан, Эрон, Ироқ, Кувайт, Ливан, Сурия ва Яман каби давлатлар исроилни расман давлат сифатида тан олмайди. Бу худди, бугунги Толибон ҳаракати қандай мақомда бўлса, исроилнинг сионистик раҳбарияти ҳам худди шу мақомда ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам, халқаро муносабатлардаги турли жараёнларга баҳо бераётганда бирор мамлакатдаги хуқуқий ҳолатдан келиб чиқиб эмас, балки глобал миқёсда тафаккур қилиш керак бўлади.

Тўғри, Ўзбекистон исроилни ҳам Фаластинни ҳам тан олади. Бироқ, бу исроилнинг хунрезликларига рози бўлади, дегани эмас.

Хулоса ўрнида, янги тарих давомида шартнома ва талабларни энг кўп бузгани билан танилиб келаётган исроилнинг инсоният олдидаги жиноятларига "олийжаноблик" билан эмас, балки ўзига хос ёндашув билан қарши курашиш керак.
Халқаро ҳуқуқ, инсонлар томонидан ўйлаб топилган ва келишилган қоидалар мажмуи бўлиб, универсал ва ўзгармас эмас.

Агар халқаро ҳуқуқ бугунги исроилни асрнинг энг разил жиноятларини амалга оширишдан тўхтатиб қолмаётган экан, бу ҳуқуқ эскирган ёки самарасиз бўлиб қолган.

Буни сўнгги йилларда кўплаб давлатлар баралла айтмоқда.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 09:34


Ўлгандан кейин ҳам яшанг

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 07:30


Яхши мақола ёки фойдали видеога "ёқди"ни босар эканман, бу ишим ҳам Қиёматдаги ҳасанотлар саҳифамга ёзилишини ният қиламан.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 06:00


Шу шайхнинг ҳаётлари ва китобларини ўрганяпман. Ислом тарихи бундай нодир даҳоларга лиммо-лим тўлган. Бу зотни ўзимга ўрнак ўлароқ кўрмоқдаман. Исмларини айтмайман. Билганлар комментда ёзарсизлар, бироз ўзлари ҳақида маълумот билан.

P.S. Комментда Абдулқодир Самарқандий қуйидаги изоҳни қолдирибдилар, Аллоҳ икки зотдан ҳам рози бўлсин!:

ҲАЙРАТДАМАН

Абдулҳалим Маҳмуд
(1973-1978 йилларда Азҳар шайхи бўлган) Шайх Зайтун маҳалласидаги уйда ижарада турар эди. Қишлоқдаги меросдан теккан деҳқончилик ерини сотди. Унинг пулига ижара захматидан қутилиш учун уй сотиб олмоқчи бўлди.

Пулни олиб Қоҳирага борди. Уйга боришдан олдин шифохонага бир дўстини кўргани борди. У ерда бир шогирдини кўриб қолди. Ундан ҳол -аҳвол сўради. Шогирдининг отаси бемор экан. Зудлик билан амалиёт ўтказилиши лозим экан.

Бу амалиётга жуда катта маблағ керак экан. Шогирд шайхдан "Эй устоз, отамни ҳақларига шифо сўраб дуо қилинг" , деди.

Шайх шогирдининг аҳволини кўриб кўзи ёшланди. Жомадонни очиб унинг ичидаги ҳалиги сотилган ернинг пулини ҳаммасини отасини амалиёти учун шогирдига берди. Ўзи то вафот қилгунича хотини, болалари билан Зайтундаги ижара уйида яшади.

Вақф ҳайъати томонидан берилган уйни ҳам олмади. Азҳарга шайх бўлганидан кейин Азҳар томонидан шайхларга бериладиган уйда яшашдан ҳам воз кечди. У Аллоҳ билан савдо қилган эди...

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 04:00


"Хато жуда катта кўриниб кетади... агар уни бошқалар қилган бўлса".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Nov, 01:31


Севгичалик ҳақиқат кўринадиган, аслида хаёл бўлган ва ўлимчалик хаёл кўринадиган, аслида эса ҳақиқат бўлган нарса йўқ.

Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

27 Nov, 16:34


Яҳё Синварнинг васияти: “Душман қуролларимиздан эмас, ҳақда собитлигимиздан қўрқади”

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/5FJv-zmoAPg

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

27 Nov, 10:48


Вақф бу “абадий двигател”

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

27 Nov, 09:13


Фиръавн қачон ҳалок бўлган биласизми? Баҳрда, сувга ғарқ бўлганида, дейишингиз мумкин. Йўқ, унинг ҳалокати Мусо алайҳиссалом туғилган пайтларидаёқ бўлган. Аммо сувга ғарқ бўлиши билан у ниҳоясига етган.

Латиф исмли - Аллоҳ ишларни ўта дақиқ ҳисоб билан, бандаларининг кўзидан йироқда жорий қилиб қўяди. Биз эса натижани иш ниҳоясига етгандагина кўрамиз. Шунинг учун бесабр бўлиб, нусрат қани, дея инграймиз.

Ғазо қирғинида ҳам, иншааллоҳ шундай бўлади. Бегуноҳ тўкилган қонлар ва кўрсатилган матонату жасоратлар беҳуда кетмайди. Зулм машинасининг ичи тўкилиб боряпти. Худо хохласа исроил бошлиқ сионизм тарафкашлари қандай қулашини кўзимиз билан кўрамиз.

Илоҳий бу қонуниятдан ҳеч бир золим четда қолмайди. Зулми сабабли улар ўз ҳалокатини ўзи яқинлаштиради ва ўзини ўзи чоҳга итаради.

"Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар". ("Шуаро" сураси, 227-оят).

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

27 Nov, 04:58


Қизингизга қандай муомала қилишларини хоҳласангиз, хотинингизга ҳам шундай муомала қилинг!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Nov, 18:55


Диний фикрни янгилаш қуйидагиларни талаб қилади:

- Етук ақл.

- Покиза қалб.

- Тарих хатолари ва авлодлар тойилишларини кўра билиш.

- Оддий Қуръонхон эмас, Китоб олимларидан бўлиш.

- Шунчаки ровий эмас, ривоятлар мутахассисларидан бўлиш.

- Тақлидчи эмас, ислом фақиҳларидан бўлиш.

- Жорий урф-одатлар қули ва енгил (асл манбада сассиқ, дейилган) изланишлар эгаси эмас, балки тарбия ва таълимнинг усталари бўлиш.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

P. S. Кейинги пайтда диний масалаларга кўп бора бурун тиқаётганлар учун яхши қўлланма экан.

P.S.S. Бу ерда дин ислоҳи ҳақида эмас, диний фикрни янгилаш ҳақида сўз бормоқда. Ислом дини ҳеч қандай ислоҳотга муҳтож эмас. Мусулмонлар ва уларнинг фикрларини бошқаларнинг кирларидан тозаланса кифоя.

Мубашшир Аҳмад


@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Nov, 12:58


#Мезана_устозлари

Munira Al Sabbag'

Arab tili va Islomiy shariat fanlari o‘qituvchisi
Damashq, Suriya. 1956-yilda tug‘ilgan, Turkiya fuqarosi.
Shar’iy ilmlar va arab tilini boshqa tildagi o‘quvchilarga o‘rgatish bo‘yicha 10 yillik tajribaga ega.
Qur’onni yodlash va Hafs an Osim qiroati bo‘yicha ijozatga ega (Shayx Shukriy al-Lahfiy rohimahulloh).

Shar’iy ilmlar va da’vat instituti – Damashq (2002–2014)
O‘rta va yuqori sinf qizlariga shar’iy fanlarni o‘rgatish, 10 yil davomida o‘quv dasturlarini ishlab chiqish va dars berish bilan shug‘ullangan.

Turkiyaning “Selami Ali Efendi” maktabi (2013–2017)
Arab tilini nol darajadan mukammallikka yetguncha o‘rgatish, zamonaviy usullar yordamida til o‘rganishdagi umumiy muammolarni hal etishga yordam berish bilan ishlagan.

Liviya Islomiy Da’vat Kolleji
1990- yilda Islomiy tadqiqotlar va arab tili bo‘yicha bakalavr darajasini tamomlagan.

Shar’iy Ta’limot va Da’vat Instituti
O‘rta ta’limni 1982 yilda tamomlagan.
Hozirda turli tafsirlar va Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam siyratlarini o‘rganish va o'rgatish bilan mashg'ul.

@Mezanauz_academy

Mubaşşir Ahmad

26 Nov, 10:21


“Хавф” қалбнинг чироғи

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Nov, 08:26


Гуноҳларни тараққиёт ва цивилизация сифатида кўрсатиш инсонни уларни ғурур билан бажаришга, уларни ишонч билан ҳимоя қилишга, мухолифига эса нафрат билан қарашга мажбур қилади, чунки фикрий мастлик, хамр (спиртли ичимликлар) туфайли мастликдан хавфлироқдир.

(C) Шайх Абдулазиз Торифий

Манба

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Nov, 06:41


ҚУЙИДАГИ САТРЛАР ЁЗИЛГАНИГА 109 ЙИЛ БЎЛИБДИ. ЎҚИБ КЎРИНГЧИ, ЯХШИ КЎРГАН НАРСАЛАРИМИЗДА ОЗГИНА ЎЗГАРИШ БЎЛДИМИКАН?!

===========================
АБДУЛЛА АВЛОНИЙ: КИМ НИМАНИ ЯХШИ КЎРАР (1913 йил)

Эҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, ҳунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўйлайдурғондурсиз? Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш.

Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар.

Уламоларимиз дарсу таълим ўрниға, бир-бирлари ила ўрун талашиб, мукаррир ва мударрис бўлишни, ўзлари бўлолмай қолсалар, эшикма-эшик юруб сайловни бузишни яхши кўрурлар.
Имомларимиз, халойиқға ваъз ва насиҳат ўрниға, тўй ва жанозаларда юруб, жома кийишни яхши кўрур

Бойларимиз орқа-ўнглариға қарамасдан, фойда ва зарарларини ойирмасдан бир-бирлариға рақобат қиламан деб, «бонка» ва «кридит»ларини кўпайтуруб, дўффилари тор келганда рус ва яҳудийларнинг молларини букуб-синишини яхши кўрурлар.

Мўйсафидларимиз намоз ва ниёз ўрниға, масжид эшигига йиғилуб ўтуруб, ҳар кимни ғийбат ва шикоят қилишни яхши кўрурлар.

Муаллимларимиз бир-бирларидан қизғонишуб, болаларни арзон ўқитаман деб, бир ўзларига юз, юздан ортуқ бола йиғуб, ўзлари тўй ва маъракаларда болаларнинг умрини бекор ўткаришни яхши кўрарлар.

Савдогарларимиз: «Тўйликни тўйи ўтар, тўйсизни куни ўтар» деган сўзга амал қилмай, қайси маҳаллада тўй бўлса, дастурхончилик қилишни яхши кўрурлар.

Дўкондорларимиз ишларини тартиб-ла солмай, замонаға мувофиқ иш юритмай, Маллахон замонидан қолғон эски дўкон, эски тос, эски тартибларини яхши кўрурлар.

Оналаримиз билим ва тарбия ўрниға эрлари ила урушуб-талашуб қизлариға мол қилмакни яхши кўрурлар.

Оталаримиз болалариға ўқутмак ва таълим бермак ўрниға «Ўғлум эмди каттакон йигит бўлдинг, шунча ўқуганинг етар, пул топ!» — деб «ташишка» — ҳаммоллик қилдиришни яхши кўрурлар.

Заргарларимиз йигирма тийинлик кумуш, ўн тийинлик тилло орасиға мум ва сақичлар жойлаб, исмини қиз ҳайрон, зебигардон қўюб, беш-ўн сўмга сотишни яхши кўрурлар.

Табибларимиз долчин, занжабил, ҳуббул малик, филфил каби бир неча атторни қутисида йўқ нарсалардан мураккаб дору ва маъжунлар ясаб, бечора нодон халқни пулини олишни яхши кўрурлар.

Машшоқ ва ҳофизларимиз тўй ва базмларга бир мардакни(нг) исмини бачча қўюб, ўзлари ила баробар олиб юруб, «миллий адабиёт» ўрниға «Хоним ялола, бегим ялола» деб баччага ташланаётган пулларни бўлуб олишни яхши кўрурлар.

Саводхонларимиз жарида ва журналлар, тарих ва рўмонлар ўрниға Дақёнус замонидан қолғон, хурофотлар ила тўлғон «Андоғ урдиларки, гард-гард бўлуб кетди», деб лофлар ёзилғон китобларни оғизларини қуфуртуруб ўқумоқни яхши кўрурлар.

Ёшларимиз илм ва маърифатли бўлишни, ҳунар, санъат ўргонишни ўрниға, ўзларига зеб беруб тор шим ила калта камзул, қотирма ёқаларга бино қўйишни яхши кўрурлар.

Ишчиларимиз илм ва ҳунардан маҳрумлиги сабабли бошқа миллатлар илму маърифатлари соясида кунига 4-5 сўм ишлаб турган бу замонда кунига уч тангаға мардикорликни, ойиға ўн беш сўмға қоровулликни, йигирма сўмға фанар ёқишни, ўн сўмға кўнка йўлини тозалашни ва шуларга ўхшаш энг паст ва оғир хизматларни яхши кўрурлар.

Болаларимиз оталаримизнинг илм қадрин билмаган, илм учун пулни кўзлари қиймаганлик сабабли ўқумоқ ва ўрганмоқ ўрнига «Оҳ пул, жоним пул», деб «ташишка» — ҳаммолликни яхши кўрурлар.
Муҳаррирларимиз кўб-кўб оқча олиб, оз-оз ёзишни яхши кўрурлар.

Муштарийларимиз фойдали мақолалар ўрниға хабарларни яхши кўрурлар.

Шоирларимиз миллий шеър ва адабиёт ёзишни ўрниға мувашшаҳми ёки «қошингдан, кўзингдан», — деб, жавонларни мақтаб фасод ахлоқға сабаб бўладурғон шеърлар ёзишни яхши кўрурлар. Аммо мен бўлсам, ҳозирги замонда индамасдан туришни яхши кўрурман.

Муаллиф: Абдулла Авлоний

Нигора Умарова саҳифаларидан олинди
.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Nov, 05:41


Iordaniya Xalqaro Islom Ilmlari Universiteti Iordaniya poytaxti Amman shahrida joylashgan.

Universitetda:
-  Da’vat va din asoslari fakulteti:
-  Pedagogik fanlar fakulteti
-  San'at va ilm-fanlar fakulteti
-  Islom san’ati va me’morchiligi fakulteti
-  Axborot texnologiyalari fakulteti
-  Moliya va biznes fakulteti
-  Molikiy fiqhi fakulteti
-  Shofe'iy fiqhi fakulteti
-  Hanafiy fiqhi kabi fakultetlar faoliyat yuritmoqda

Bu fazilatli shayximiz Doktor Saloh Abul Hoj tomonlaridan tashkil etilgan Hanafiy fiqhi fakulteti binosi.
Fakultet aynan Hanafiy mazhabi bo’yicha aynan barcha fiqhiy ilmlarni o’rgatish bo’yicha dunyodagi yagona fakultet hisoblanadi.
Siz bu ushbu fakultetda oflayn va onlayn tarzda bemalol tahsil olishingiz mumkin.

Oflayn yo’nalish uchun sizdan:
-  To’qqizinchi yoki o’n birinchi sinf shahodatnomasi va baholar ilovasi yoki kollej/litsey shahodatnomasi baholar ilovasi yoki bakalavr bosqichi diplomi va baholar ilovasi
-  Shaxsni tasdiqlovchi hujjat
-  Shaxsiy surat 3x4 talab etiladi.
Ta’lim kontrakti bir yil uchun 800 Urdun dinori

Mashhur Hanafiy mazhabi olimlari darslari sizni kutmoqda.

Qo’shimcha ma’lumotlar uchun bizga aloqaga chiqishingiz mumkin.

🌐 Iordaniya_WISE_Universiteti

🌐 iordaniya_wise_universiteti

📺wise_uzbjordan
Reklama

Mubaşşir Ahmad

26 Nov, 04:39


1991 йилдаги Кўрфаз уруши давомида Саддам Ҳусайн раҳбарлигидаги Ироқ Исроилга 39 та баллистик ракета отган. Бу ҳужумлар Ироқнинг Қувайтни босиб олишига қарши АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг "Чўл бўрони операцияси" давомида содир бўлган.

Ироқ асосан Совет Иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган ва кейин модернизация қилинган "Скад" баллистик ракеталаридан фойдаланган. Ракеталар асосан Тель-Авив ва Ҳайфа шаҳарларига йўналтирилган.

Ҳужум натижасида Исроилда 74 киши ҳалок бўлган: уларнинг аксарияти ўқ-дорилар сабаб эмас, балки юрак хуружлари ва саросимага тушиш оқибатида вафот этган. Минглаб уйлар ва инфратузилмага жиддий зарар етказилган бўлиб, молиявий йўқотишлар миллиардлаб долларга баҳоланган.

Саддам Ҳусайннинг бу ҳаракатлари Исроилни можарога жалб қилиш ва араб давлатларини халқаро коалициядан ажратишга қаратилган стратегик манёвр бўлган. Бунга қарамай, АҚШ босими остида Исроил жавоб ҳужуми қилмаган, бу эса араб давлатларининг коалиция таркибида қолишига ёрдам берган.

АҚШ Исроилга "Патриот" ракета ҳимоя тизимларини етказиб берган, уларнинг баъзилари Скад ракеталарини йўқ қилишга муваффақ бўлган.

Бу ҳужумлар нафақат ҳарбий, балки геосиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга, балки Саддам Ҳусайннинг халқаро майдондаги ўрнр ва қудратига мисол бўлади.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

25 Nov, 18:04


Зумерлар авлоди: дунёни ўзгартираётган ёшларнинг ўзига хос хусусиятлари. (Видео)

Ушбу авлод вакиллари чексиз ахборот асрида ўзларини ёлғиз ҳис қилишмоқда ва табиийки, улар тушкунликка тушиб қоляпти. Сўнгги йилларда дунёдаги қатор ривожланган мамлакатлар ёшлари орасида ўз жонига қасд қилиш тенденциясининг юқорилиги бунга мисол бўла олади. Шунинг учун Ислом диёрларида мусулмон ёшлар қалбига Ислом орқали йўл топиш фойдали бўлади: бу уларнинг ташвишларини енгиллаштиришга ва руҳий азобларини камайтиришга ёрдам беради. Шу ўринда Қуръон ўқиш, зикр мажлислари ҳам инсонни тушкунликдан халос этиши кузатилган – Нажван Аҳмад, “Al Jazeera” журналисти.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/yrHYb0L5Shs
Батафсил: https://azon.global/2336

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

25 Nov, 11:30


Қиёматда мўминнинг ҳоли

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

25 Nov, 09:52


Фикрларингизга ўз даражангиздан каттароқ баҳо берманг!

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

25 Nov, 07:19


"Бўйнингизга арқон ташлашларига рози бўлибсизми, ким етаклашининг нима аҳамияти бор энди?!"

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Nov, 14:59


Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу дурларидан:

Дунёга берилган талоқ жаннатнинг маҳридир.

Аллоҳдан бошқа ҳар қандай мақсад зое бўлишдир.

Бир озгина шаҳват узоқ маҳзунлик келтиради.

Ақл камолотга етгани сари шаҳват камайиб боради.

Гуноҳни тарк этиш тавба сўрашдан осонроқдир.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Nov, 12:56


Куч адолатдами ёки адолат кучдами?

Куни кеча Халқаро жиноят суди (ХЖС) Ғазо секторида инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузгани ва ҳарбий жиноятларни амалга оширгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху ҳамда собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Бу қарор халқаро жамоатчилик томонидан адолат йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланди.

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Nov, 10:59


Аллоҳ саҳиҳ қудсий ҳадисда айтади: "Агар Мендан сўраса бераман. Агар дуо қилса ижобат этаман. Мендан паноҳ тиласа, паноҳимга оламан!".
Мўминнинг қалбига ғам-қайғу ярашмайди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Nov, 07:27


@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Nov, 05:02


"Нафсларингиз биринчи майдон. Агар унда ғолиб бўлсангиз, қолганларида аниқ ғолиб бўласиз".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

23 Nov, 15:59


Қачон гуноҳни унутиш керак?

Рисолатул Қушайрия, 3-дарс, 1-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/UvwuPX8Tuh4

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

23 Nov, 15:35


Channel photo updated

Mubaşşir Ahmad

23 Nov, 15:00


Нега шуни биз жамият ўлароқ ўзгартира олмаймиз? Келинглар, бугундан бошлаб ўзимизни ВАТАНДОШ дейлик!

Salim Ayyubiy ёзяитилар.

Буни олдин ҳам ёзгандим, кейин яна ёздим, бугун яна ёзаман, то тирик эканмиз, миллатимиз шаъни учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз...

*

Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.

Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат", шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, фақирлик тушунилади.

Энди ён қўшниларимизда фуқаролик қандай номланади, шуни кўриб чиқсак:

1. Қирғизистон - Киргизистан жараны.

2. Туркманистон – Türkmenistanyň raýaty(раъият сўзидан олинган.

3. Тожикистон – Шаҳрванди Ҷумҳурии Тоҷикистон(шаҳар сўзидан олинган).

4. Қозоғистон – Қазақстан Республикасының азаматы(азамат таржимага муҳтож эмас).

Ҳар бир мамлакатда бу атамалар расмий ҳуқуқий ҳужжатларда ана шу тарзда қўлланилади.

Энди, интернет маълумотлари асосида баъзи давлатларни ҳам кўриб чиқдим, ишқилиб, адашмаган бўлай.

Хитой- гунмин(жамият кишиси, қонун ҳимоясидаги одам маъноларида).

Ҳиндистон- citizen of India, नागरिक( шаҳарлик), குடிமகன்( давлатга тегишли одам) маъноларида.

Афғонистон - шаҳриванд(шаҳарлик).

Булар ўзим гувоҳ бўлмаган, ижтимоий тармоқлардан олинган маълумот эди.

Хуллас, бирортасида камбағал ва ялангоёқликни эслатмайди. Бизда эса...

НИЯТГА ЯРАША ҲАЁТ...

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

23 Nov, 11:36


#‎Муножот

Парвардигорим, муҳаббатингни менга нарсаларнинг энг маҳбуби қилгин! Сендан қўрқишни мендаги нарсаларнинг энг қўрқинчлиси қилгин! Мендан дунё эҳтиёжларини Ўзингга йўлиқиш шавқи ила кесгин! Агар дунё аҳлининг кўзларини дунё билан қувонтирсанг, менинг кўзларимни ибодатинг ила яшнатгин!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mubaşşir Ahmad

21 Nov, 11:28


"Қара, ҳозир қуш учиб чиқади" - золим ҳукмронларнинг катта муаммолардан чалғитиш услуби ҳисобланади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

21 Nov, 08:18


Ўқиётганларимизнинг 20%ига амал қилганимизда, аҳволимиз 100%га ўзгарарди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

21 Nov, 06:17


Агар Аллоҳ бандани гуноҳ хорлигидан тоат азизлигига кўчирмоқни хоҳласа, уни ёлғизликдан лаззатланадиган, қаноат билан бой бўладиган ва ўз айбини кўрадиган қилиб қўяди.

Кимга булар берилган бўлса, унга дунё ва охиратнинг яхшилиги берилибди.


"Рисалатул-қушайрийя"дан

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

20 Nov, 19:57


"Маънавият экспертизаси". Шимолий Кореяга айланиб қолмаймизми?

"Бизнинг ракурс" кўрсатуви. © Azon Global

(15 минут).

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Nov, 16:40


Агар журналист бўлганимда, дўппи кийган табиб ва унга ўхшаганларнинг ишларини суриштирган ва ҳақиқатига етган бўлар эдим. Унга тиббий ва диний нуқтаи назардан баҳо берар эдим.

Халқ боряпти, айримлар тузаляпти, қолганлар уларнинг устидан кулиб ўтирибди. Масъулларку, "тирикчилик"дан бўшамай қолган. Наҳотки журналистлар ўз ишини қилмаса.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Nov, 15:38


«Маънавият экспертизаси»: Шимолий Кореяга айланамизми?

«Бизнинг ракурс» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/K6LJwX2kfy8

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

20 Nov, 14:38


Fayzuddin Mumin ёзмоқдалар.

****
Ўн йил олдин оммавий жойлардаги мусиқа ва рақсга қарши курашган давлат энди миллиардлаб доллар сарфлаб Ғарбдаги энг чириган шоу бизнесчиларни олиб келиб ўйнатиши, фаҳшни баралла эълон қилиши хунук кўринаркан.

Давлат нафақат йўл қўйиб бермоқда балки бюджетдан катта маблағ ажратиб тарғиб қилмоқда.

Дидига тан бермадим, энг ифлос одамларни олиб келмоқда. Унинг олдида ўзбек шоу бизнеси ниҳоятда сипо бўлиб қолади.

Бўлиб ҳам энг муҳофазакор минтақа деб танилган Нажд диёрида шундай қилиши ларзага солади.

Афсуски, руҳий тарбиядан айро ҳолда тарғиб қилинган, нефт пуллари билан қувватланган Исломнинг муайян талқини бу босимга дош беролмай қолди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Nov, 13:07


Numon Abdulmajid ёзмоқдалар

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ... мажлисида дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини айтди.

Бунинг учун ҳарбийларимизнинг маънавий салоҳиятини ошириш масаласида Кенгаш тузилиши, тўлақонли йўриқнома ишлаб чиқилиши шарт деб ҳисоблайман.

Бу борада эса фақат маънавият маркази ва айрим "маънавиятчи"ларнинг самарасиз ва чучмал таклифлари билан чекланиб қолмай, кенг тафаккурли ва омонатдор уламоларни ҳам жалб қилиб, уларнинг фикрларини олиш керак.

Бугунги таҳликали замонда ватан мудофааси муқаддас ва шарафли вазифа экани, бу йўлда душманга қарши курашиш айни жиҳод экани, ғолиб бўлса ғозий, ўлса шаҳид бўлишини аскарларимизга сингдириш лозим.

Айнан шундай тушунчалар орқали ватан ҳимояси маъно касб этади, ибодатга айланади, шу тушунчаларни англаб етиш билан давлат, жамият ва ҳарбийларнинг ўзаро боғлиқлиги ортади, иттифоқлик мустаҳкамланади.

Хуллас, жиҳод, шаҳидлик ва ғозийлик деган тушунчалардан қўрқиш эмас, уларни ўз ўрнида қўллаш ва истифода этиш керак.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Nov, 07:40


Синдирилган эшик ёки набавий башоратларнинг беками-кўст тасдиқланаётгани ҳақида

Миллатлараро фитналар қасддан авж олдирилаётган бу кунларда қуйидаги мақолани мақсадли равишда эълон қилмоқдаман:

Ҳозирги пайтда дунёда кечаётган воқеаларни холис кузатиб турган ҳар қандай мусулмон ўзига шундай саволларни бериши табиий: “Мусулмонлар намунча бунчалик кўп фитнага учрашмаса?! Нега дунёнинг ҳамма ерида мусулмон уммати фитнага гирифтор бўлаверади? Нега бир Аллоҳга сиғинадиган, бир қиблага қараб ибодат қиладиган, бир Пайғамбарга эргашган мусулмонларнинг турли тоифалари ғанимлар фитнасига осонгина учиб, бир-бирларини маҳф этиш билан овора?! Бутун тарих давомида неча марта алданиб, борини бой берган бу уммат яна нима учун бир тешикдан чақилаверади?!”

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Nov, 06:00


"Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди".
("Анкабут" сураси, 41-оят).

Оятнинг аввали тушунарли, Аллоҳдан бошқани дўст тутган хароб бўлади. Сўзим бу ҳақда эмас.

Аллоҳ энг заиф уй - ўргимчакнинг уяси, деди. Ўргимчакнинг тўри, демади. Чунки унинг тўри жуда мустаҳкам, ўзига ўхшаган тўрлардан тўрт баробар кучли. Гап айнан ўргимчак уйи ҳақида кетмоқда.

Ўргимчак уйининг заифлиги шундаки, бу хонадонда хотин устун, хотин ҳукмрон. Унинг урғочиси ҳомиладор бўлиб олгандан кейин эрини еб қўяди. Эрнинг оилада тутган ўрни шу, қадри шу.

Эр устун бўлмаган, сўзи ўтмаган ва аёлнинг овози баланд оила ҳам ўта заиф оила. Эрнинг бошини ейди. Фарзандлар тарбиясизлиги, тўй ва маросимлардаги жунун, хиёнату разолатларнинг аксари ана шундай оилалар ҳиссасига тўғри келади. Бундай уй заиф уй, ўргимчак уясидек.

Энди бу аянчли ҳолатни оятнинг аввалига боғласак ечим чиқади. Бунда нажот Аллоҳни дўст тутмоқликдир, Унинг таълимотларига эргашмоқликдир. Дўстимиз эса: "Албатта эркаклар аёлларга раҳбардирлар", дейди.
("Нисо" сураси, 34-оят).

Раҳбарликка қандай эркаклар лойиқ экани эса бошқа пост мавзуси.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Nov, 01:01


Руҳий тушкунларга тавсия!

Исломда руҳий муолажанинг энг юқори чўққиси зикр бўлади. Бу - қалб, тил, аъзолар, хулқ-атвор ва амаллар билан Аллоҳ таолони зикр қилмоқдир. У ҳар сўз ва ишда, доимий ва узоқ вақт Ҳазрати илоҳийни эслашдир.

Шифо, ҳимоя, омонлик ва хотиржамлик зикрдадир. Чунки зикр банда билан Парвардигор ўртасида узилган ришталарни улайди. Нафсни айрилиб қолган манбасига боғлайди.

Ишни Эгасига топширади. Зеро, бу борлиқда нафснинг айбларини Яратгандан кўра билувчироқ ва муолажасига қодирроқ ҳеч ким йўқдир.

Мустафо Маҳмуд, "Қуръоний янги психология" китобидан

=======================
Нафл намозлар, Қуръон тиловати ва "Астағфируллоҳ", "Субҳаналлоҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар" каби сўзларни айтиш зикр дейилади. Янада кенгроқ айтилса, ҳар амални бажаришда Аллоҳ таолони ёдда тутиш - зикр.

Масалан овқатланганда, юрганда, ўтирганда, савдо қилганда Аллоҳни ёдга олинадиган турли зикрлар Ҳадис китобларида келади.
Мустафо Маҳмуднинг мазкур сўзларига амал қилиб кўринг, руҳий тушкунлик қандай йўқолишига ўзингиз гувоҳ бўласиз.


@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

19 Nov, 14:46


Улар Роббиларига “хавф” ва умидворлик ила дуо қилурлар

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

19 Nov, 11:29


Агар яқин нури порлаб қолса, охиратни унга боришдан кўра яқинроқ кўрасан.

Ибн Атоуллоҳ ҳикматларидан
---
Чунки келиши аниқ нарса, ҳозир мавжуд кабидир. Аҳмад ибн Осим Антокий айтадилар: "Яқин - Аллоҳ банданинг қалбида пайдо қиладиган нурдир. Банда у билан охират ишларини кўради. Ўзи билан унинг ўртасидаги пардани йиртади. Шунда кўргандек охиратдан огоҳ бўлади".


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳорисага: "Қандай тонг оттирдинг, эй Ҳориса?", дедилар. У киши: "Ҳаққа мўмин ҳолда тонг оттирдим", дея жавоб қилганда, "Ҳар ҳақнинг ҳақиқати бўлади. Иймонингнинг ҳақиқати нима?", деб яна сўрадилар Расулуллоҳ.
У айтди: "Гўёки менга Раббимнинг Арши ўрнатилди. Жаннат аҳли жаннатда неъматланаётган, дўзах аҳли оловда увиллаётган эди".

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Ҳақни билибсан, уни маҳкам тут, Аллоҳ қалбини нурлантирган банда.",
дедилар.

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳис салом айтадилар: "Агар нур қалбга кирса, у кенгаяди, очилади." Шунда, Ё Расулуллоҳ, уни танитадиган аломат борми, деб сўрашди.

Дедилар: "Алдамчи дунёдан узоқлашмоқ, абадий дунёга юз тутмоқ ва ўлим келмасидан унга ҳозирланмоқ!". Тамом.

Шайх Аҳмад Зарруқнинг шарҳларидан

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

19 Nov, 07:37


Аллоҳнинг зикрини қилмаётганларга дунё эшикларининг очилиши истидрождир*.

Аллоҳ таоло айтади: "Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар"
(Анъом сураси, 44-оят).

Яъни, улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Аммо иймонсиз, тазарруъсиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Осийларга бу нарсалар берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади.

Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Бирданига Аллоҳнинг азоби уларни тутди. Энди тавба-тазарруъ қилишга имкон қолмади.
---
* Истидрож - Аллоҳ таолонинг бандани тўсатдан азобга гирифтор қилмай, гуноҳларининг янада кўпайиши учун қўйиб бериши. Банда неъмат ичра-ҳузур ҳаловатда турган пайтда Аллоҳнинг азоблари келади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

19 Nov, 04:30


Кулсанг ё йиғласанг-да ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йўқ ташвишларни елкангга ортмагин.

Дунё озорлари чарчатса-да ундан маҳзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо қилишдаги сасингни эшитмоқ истагандир.

Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.

Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Аллоҳ ҳузурида хамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажҳуллик қийнайди?
Хотиржам бўл, сен Асровчи Аллоҳ кўз ўнгидасан!
Тилингдан олдин дилинг билан: "Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин.

Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир. Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин:

استغفرالله العظيم الذى لا اله الا هو الحي القيوم و اتوب اليه

"Буюк Аллохдан мағфират сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва тадбирлидир ва Унга тавба қиламан!".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

19 Nov, 02:16


ҲАМАС тенг бўлмаган урушга кирди, деганларга, Аллоҳ таолонинг мана бу амрини ҳавола қиламиз:"(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч-қувват тайёрлаб қўйинг!". ("Анфол" сураси, 60-оят).

"Имконингиз борича" деган, "уларники билан тенг" ёки "уларга бас келадиган" демаган. Қолаверса улар душмандан кучли қуролга эгалар. У - иймон бўлади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

18 Nov, 18:24


Биз ухлаган бўлсак ҳам, Темур ва Боязидни уруштирганлар ҳануз уйғоқ.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

18 Nov, 17:22


Тармоқларда ўта хатарли жараёнга яшил чироқ ёқилди. Бир кунда "байроқ", "ўзбек фоҳишаси" ва қуйидаги гаплар бекорга қўзғалмоқдами?! Турк ва ислом бирлигига қарши кучлар ҳаракатда. Ғафлат босмасин бизни.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

18 Nov, 13:19


Шайхимнинг уйида икки йил истиқомат қилдим. У кишининг олти қизи бор эди. Аллоҳга қасамки, уларга ҳатто кўз қиримни ҳам ташламадим.
Шунда Аллоҳ хотирамга барака бериб, уч ойда тўқсонта китобни ёд олдим.


Имом Нурий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

18 Nov, 10:51


#Масал

Ит кийикдан: "Нега мендан доим ўзиб кетасан?" дея сўради. Кийик жавоб қилди: "Чунки мен ўзим учун чопаман, сен эса хўжанг учун".
Ҳақиқат учун кийик бўла олмасангиз, лоақал ноҳақлик учун ит бўлиб олманг!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

18 Nov, 06:16


😢

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

18 Nov, 01:01


Салафлардан бирлари айтадилар: "Агар дуомиз ижобат бўлишини хоҳласак, дўстларимизнинг ҳақларига ўзларига билдирмай дуо қилардик".

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

17 Nov, 16:14


Бирор мусулмон Инжилни ё Тавротни таҳқирламайди. Ва умуман ҳар қандай китоб динимизда эҳтиром қилинади.

Аммо бошқалар Қуръонимизга ёмон муносабатда бўлишлари кўп учрайди.

Бу ишларда илмга муносабат ва ахлоқ масалаларидаги фарқ яққол кўринади. Ислом билан шарафлаган Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Исроиллик тўнғиз Китобимизни ҳақоратлагани муносабати билан ёзилди. Жирканч ишининг турини айтишга тилим бормади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

17 Nov, 12:56


Аслида пашшани ўлдириш эмас, ботқоқни қуритиш керак.

Али Иззатбегович

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

17 Nov, 10:59


Тошкентга ташқаридан назар.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

17 Nov, 08:30


"Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" кабиларни ёпиш ёки камбағалликни қисқартириш усулларидан бири ҳақида.

(25 минут)

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

17 Nov, 08:10


Давлат хавфсизлигига норози бўлаётганлар эмас, балки норози қилаётганлар таҳдид солишади. Аммо кураш негадир норози бўлаётганларга қарши олиб борилади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

16 Nov, 17:15


Jamshid Usmonov ёзмоқдалар

****
Биздан ҳам “Нобел”лар чиқади.

Ғарбда хайрия фаолияти билан шуғулланадиган узоқ йиллик (100 + йиллик) жамғармалар кўп.
Бу жамғармалар турли соҳаларда (илм, соғлиқни сақлаш, табиатни асраш ва ҳ.к.) хайрия фаолияти билан шуғулланади.

Бундай жамғармалар бойлар, капитал эгалари томонидан ташкил этилган бўлиб, жамғармалар ташкилотчисининг вафотидан 100 йиллар кейин ҳам жамиятга фойда келтиришда давом этмоқда.
Шулардан энг машҳури бўлган Нобел жамғармасини мисол сифатида келтираман.

Нобел жамғармаси Альфред Нобелнинг васияти асосида унинг маблағлари хисобига 1900 йилда ташкил этилган.
Ташкил этилган пайтдаги маблағ миқдори хозирги ҳисоб билан тахминан 150-200 млн. доллар бўлган.

100 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар йили илм инсонларига мукофот ажратиб келади. Мукофот миқдори ташкил этилгандан буён ҳар хил миқдорда бўлган. Ҳар бир номзод учун 200 минг доллардан 1 млн долларгача.

Жамғарма иккита жаҳон урушини, бир неча иқтисодий кризисларни бошидан кечирган ва шунга қарамай ҳар йили мукофот тақдим этиб келади ва бугунги активи 500 млн доллардан ортиқ.

Энди ўзимизга қайтамиз...
Савол: Нега ғарбда шундай жамғармалар бор-у, бизда йўқ?

Қисқа жавоб: СССР, социалистик тизим, хусусий мулкка қарши кураш.

Хозирчи, хозир хусусий мулкчилик, тадбиркорликка эркинлик бор, нега жамғармалар йўқ?
Бизда бундай жамғармаларни ташкил қилиш учун шароит энди пишиб етилаяпди. Хатто зарурат пайдо бўлаяпди.

Нега?
Чунки, бундай жамғармаларнинг ташкил топишига туртки бўладиган асосий омиллардан бири - бу мулк эгасининг “мендан кейин бойлигим нима бўлади?” деган ширин ташвиши.

Бизда мана шундай яхши ташвишдаги мулкдор қатлам энди шаклланаяпди, назаримда.

Мустақиллик давридаги хусусийлаштириш, бизнес учун яратилган имкониятлар сабаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган илк босқичдаги авлоднинг аксар қисми “мендан кейин бойлигим нима бўлади?” деб ўйлайдиган ёшга келди.
Бу сохада вазияти бизникига ўхшаш бўлган Россияда ҳам шу сабабдан мазкур масалага ечим топиш учун қонунчилар аллақачон ҳаракатни бошлаган. 2022 йилда

“Шахсий жамғармалар” (Личный фонд) тўғрисида қонун ҳам қабул қилинди ва бугунги кунга қадар 50 га яқин жамғармалар ташкил қилинган ҳам.

Биз нима қилишимиз керак?

Биз бошқачамиз. Бизнинг ўзимизга яраша миллий, тарихий, диний қадриятларимиз бор. Бу масалани ҳам ўзимизга хос йўл билан ҳал қилишимиз керак.

Рус босқинига қадар давлат ва жамият иқтисодий, ижтимоий ҳаётига жиддий ижобий таъсири бўлган вақф институтини тиклашимиз, қонунчиликни яратишимиз керак.

Вақф ташкил қилиш орқали ҳайрия фаолиятини йўлга қўйиш имкони яратилса, биздан ҳам юз йиллар давомида давлатга, жамиятга фойдаси тегадиган жамғармалар чиқади, иншааллоҳ.

Бу постни ёзишга илҳом берган, устоз Mubashshir Ahmadнинг таклифлари келтирилган видеога ҳавола: https://youtu.be/64NGJyrSxGg

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

16 Nov, 13:48


Ўлгандан сўнг ҳам яшанг ёхуд "абадий двигател"

Устоз Мубашшир Аҳмад

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/64NGJyrSxGg

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

16 Nov, 13:03


Руҳшунослар фалсафаси, дўкторлар тавсияси ва осуда мусиқа таъсиридан узоооқда туриб айтаманки:
НАМОЗ ЎҚИМАГАН ИНСОН ҲАҚИҚИЙ САОДАТ ТАЪМИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТУЙМАЙДИ!

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

16 Nov, 11:15


"Ким ҳадисни Аллоҳдан бошқа (нарса) учун талаб этса, унга макр қилинади".

Ибн Абдулбаррнинг "Жомеъ"идан.
---
Яъни, ким ҳадисни ё илмни дунё учун талаб этса, макр қилинади. Шундайки, Аллоҳ уни йўлидан адаштиради, дунёнинг оғир синовларга дучор қилади.

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

16 Nov, 09:13


Ҳаёт бирор кишига текин дарс бермайди. "Ҳаёт менга шундай таълим берди" деган пайтингда, аниқ қиммат нарх тўлаган бўласан.

Нажиб Маҳфуз

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

16 Nov, 07:12


Ғарб цивилицияси кишиси денгизда балиқ ва китлардек суза олади ва бургуту бошқа қушлардек осмонда уча олади. Буларни моҳирлик билан эплаяпти. Лекин ер юзида инсон ўлароқ тўғри юришга унинг кучи етмаяпти.

Шайх Юсуф Қарзовий, "Фиқҳул усра ва қазоёл маръа" китобидан

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

16 Nov, 05:57


“Яқинда тўхтатаман” нинг ўзи гуноҳ

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

15 Nov, 18:11


«Амир Темур ва Боязид урушмаслиги керак эди»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 41-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/37U-ByQpYR4

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

15 Nov, 13:57


Камолиддин Раббимов ёзяптилар.

**
Трампнинг қайтиши фонида Яқин Шарқда қизиқ вазият шаклланаяпти. Энг катта ва энг муҳим янгилик – Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Трамп ўз кабинетини тузаяпти. Трамп командасидаги аксарият мулозимлар – ўта исроилпараст сиёсатчилар. Демак, Исроилга эътибор жиддий кучаяди.
*
Трамп Исроилга нисбатан жорий қилинган барча чекловларни олиб ташлаб, истаганча қурол бераман деди. Эрон билан уруш бўлиш хавфи жиддий ошди. Шу фонда Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Тарихда биринчи марта! Туркия – Исроилни энг биринчилардан тан олган мусулмон давлати эди.
*
Исроил билан алоқаларни узиб, Туркия, яқин йилларда Исроил билан ҳарбий тўқнашувга ҳам бориши мумкин. Минтақада Туркия ва Исроил – ҳарбий жиҳатдан энг кучли давлатлар. Трампни қайтиши фонида Эрон ва араб давлатлари муносабатлари ёмонлашмади. Аксинча, Саудия-Эрон алоқалари сақланиб қолди. Саудлар ҳам Трампнинг шулерлигини тушунишди. Яқин Шарқдаги барча давлатлар потенциал урушга оҳиста тайёрланиб бошлашди.
*
Келажакда, Марказий Осиё давлатлари ҳам Исроил билан алоқаларни аниқ узади. Бу – вақт масаласи. Лекин, бу ишни эртароқ қилган яхши. Исроил – 78 йил давомида инсониятга қарши жиноят қилган, геноцид қилган ва қилаётган давлат. Марказий Осиё давлатларининг барчаси, Исроилга муносабат борасида, бирлашган ҳолда, келишган холда бир тан бир жон бўлиб, алоқаларни бир кунда узиши керак. Туркияни ёнида туриши керак!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

14 Nov, 13:15


Билгилки, сен аслида хоҳлаганини қиладиган хожа кўринишидаги имтиҳондан ўтаётган қулсан!

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

14 Nov, 10:25


Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

14 Nov, 08:23


Ерда жимгина юриб, осмон Раббига сўзлаётганларга саломлар бўлсин!

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

14 Nov, 03:30


Бир эшитиб кўринг-а, бу ғазолик журналист сўзларини.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

14 Nov, 01:05


Қалбдаги гуноҳга бўлган азми қарор қачон йўқ бўлади?

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

13 Nov, 16:27


Тарихимизда ислоҳотчи буюкларимиз янглишмайдиган хусусият - тун намозидир. Умматда тун намозини билмайдиган мужаддид ўтмаган.

Абул Ҳасан Надавий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

13 Nov, 15:05


Чин мўминнинг гапираётгани қалбидаги билан бир хил бўлади. Қалбида бошқа, тилида бошқа бўлиш мунофиқлик. Гапираётгани қалбидагидан не қадар айрича бўлса, нифоқ миқдори ҳам шу қадар бўлади.
Амалда ҳам шундай. Кўрингани каби бўлиш жуда муҳимдир.


@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

13 Nov, 12:17


Мен либерал ғарб ё бутпараст шарқ таъсиридан қўрқмайман. Мени исломий ғафлат кўпроқ ташвишлантиради.

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

13 Nov, 11:05


👥Қомарун Академияси Телеграм саҳифасида онлайн ўқув курслар фаолиятини бошлади!

Курсларимиз
🔽

🚪Араб тили
🚪Турк тили
🚪 Рус тили

📌Устозларимиз кўп йиллик тажрибага ега. Эркаклар ва Аёллар учун алоҳида гуруҳлар мавжуд. Курсни аъло баҳоларга якунлаганларга Сертификат берилади.

Тўлиқ маълумот учун Админга мурожаат қилинг!
🔽

    
➡️@Arabtili_Qomarun

🔺Барчангизни Телеграм саҳифамизга таклиф қиламз ( каналда бепул дарслар ҳам мавжуд).🔽

❤️https://t.me/Qomarun_Akademyasi
Reklama

Mubaşşir Ahmad

13 Nov, 06:24


Байрам отмен, эй шарафсизлар!

Қатар ҲАМАС офисини ёпмайди, лекин воситачиликдан чиқди

Самарасиз ва ножиддий музокаралар Доҳанинг тоқатини тоқ қилган. Бир қатор жиддий нашрлар америкаликлар Доҳага ҲАМАС лидерларини чиқариб юбориш талаби билан босим қилганини ёзди. Шунга қарамай, Қатар ҳаракат офисини ёпмайди, етакчиларини ҳам чиқариб юбормайди.

© Kun.uz

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

13 Nov, 04:00


"Шаҳид таxти".

Шу кунларда Истанбул кўчаларида бу сурат кўп учрамоқда.

O'mer Karaog'lu - Shahid qo'shig'i (shahid taxtida)

Google tarjima

Shahid taxtida Rabbiyga tabassum qiladi,
Oh, minglab jonim bo'lsa, deydi u.
Shahid taxtida Rabbiyga tabassum qiladi,
Jonim bir dasturxondagi bahoni yeydi.

Umidsiz bo'lolmaydi, umidsiz bo'lolmaydi,
Sevgisiz bo'lmaydi, sevgisiz bo'lmaydi.

Tog‘larni o‘yib, qamoqqa aylantirsalar,
Ular Allohning nurini o'chira olmaydilar.
Tog‘larni o‘yib, qamoqqa aylantirsalar,
Ular mening ishimni to'xtata olmaydilar.

Yaralarsiz, og'riqsiz emas,
Shahidlarsiz bo'lmaydi, qurbonsiz bo'lmaydi.

Shahid taxtida Rabbiyga tabassum qiladi,
Oh, minglab jonim bo'lsa, deydi u.
Shahid taxtida Rabbiyga tabassum qiladi,
Jonim bir dasturxondan bahoni yeydi.

Zulmat o'ladi, zulmat o'ladi,
Bizning ko'z o'ngimizda o'lim o'ladi.

Endi tushundim Uhud va Badr,
Va umid, sevgi, shahidlik nima,
Qabrdan nafas oldim, hukm on.
Uning umidi, shahidi va sevgisi.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

13 Nov, 01:01


Фузайл ибн Иёз тавбаси

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

12 Nov, 19:22


#Сурат ва ҳикоя.

Сурат 1977 йил Масжидул-Ақсода олинган. Ўшанда Миср президенти Анвар Садат Исроилга машҳур сафарини уюштирган бўлиб, бомдод намозини ўқиган, сўнг Ийд намозини ўқилишини кутиб ўтирибди. Ақсо имоми ҳожи Розий Салойима эса суратда кўрганингиздек Садатга орқасини ўгириб ўтирибди. Президент масжидга кириб ортига ўтирганида, унга ўгирилиб ҳам қарамаган. Шунда Садатнинг аъёнларидан Ҳасан Таҳомий: "Эй ҳожи Розий! Президент Садат намоз ўқигани келди" дея хабар берди. Имом: "Нима қилибди? Мен унинг аъёнлариданманми? Мен бу ерда Аллоҳ учун ўтирибман. Ё унга ё бошқа бирор башар учун эмас" дея ўрнидан қўзғалмади.

Ийд намозини ўқиб бўлгач президентнинг ўзи имом томон саломлашиш учун юрди. Чунки у ҳожи Розийни шахсан танир эди. У: "Эй Розий қандайсан? Гўё мени танимагандек тутяпсан ўзингни", деди. Шунда ҳожи Розий унга:

"Эй Садат! Сен Қуддусни озод қилгани эмас, уни душман қўлига топширилганини тасдиқлагани келдинг" дея хуш қабул қилмади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

12 Nov, 18:48


https://t.me/adolat_kuychisi/5768

Mubaşşir Ahmad

12 Nov, 10:34


Мен либерал эмасман. Маънавий таназзул ва фикрий фасод тарафдори эмасман. Шундай экан, ахлоқсизлик ва бузуқликларга қатъий чек қўйилиши керак. Динимнинг талаби шу. Шунинг учун нафақат бу тўғридаги чекловларга қўшиламан, балки қўллайман ва иштирок этаман.

Бундай қилмасам динимдаги фарз - "наҳий мункар" қаерда қолади? Жамоатчилик назорати қаерга кетади? Жамиятдаги ахлоқ ва қадрият таназзули қачон тўхтайди? Келажак авлодимиз ва оила тизимимизга қилинаётган хуружлар қандай даф бўлади? Сурбетлашиб, ҳаддидан ошаётган худосизликка ким чек қўяди?

"Менга бўлмаса, бошқага ҳам бўлмасин" деган олчоқона принцип менга ёт! Бировга ҳасад ёки ёмонлик исташ менинг ахлоқим эмас. Эркинликка келсам, динимга ва ҳақ сўзга қўйилаётган чеклов ва тазйиқларга доим қарши бўлганман ва курашганман, яна курашаман. Уларнинг олдидаги тўсиқлар олиниши керак. Исломим муқаддас таълимот, гўзал ахлоқ ва эзгу ишлардан иборатдир. У қутлуғ йўлдир! Уни ўзингизнинг чириган, ботил ва манфур ғояларингизга тенг қилманг!

Аммо фикр бузғунчи эмас, бунёдкор бўлса, қадрият инсонни ҳайвон эмас, инсон ўлароқ кўрса, халқимнинг муқаддасотини таҳқирламаса, у ҳолда бундай тушунчалар яшашга лойиқ, ўсишга ҳақли. Улар учун, улар билан фикрлар ранго-ранг бўлиши учун ҳаракат қиламан, ҳамкор бўламан. Мен доимо ҳақиқат, инсонийлик ва адолат тарафдориман.

Бу олдинги постимга муносабатларга муносабатимдир.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

12 Nov, 09:32


Хайрият, пайдар-пай яхши хабарлар гувоҳи бўляпман. Бардавом бўлсин!

Жамият бу борада фаол бўлиши керак.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

12 Nov, 09:05


🇺🇿 Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича қонун қабул қилиш устида ишлаяпмиз — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров Дональд Трампнинг мактабларда ЛГБТ тарғиботини молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

«Муаммонинг тубидаги ўзгаришлар - бу жуда яхши. Ўзбекистонда биз бу соҳадаги ҳар қандай тарғиботни тақиқловчи қонун қабул қилиш устида иш олиб бормоқдамиз», – деди Қодиров. Бу масала ишлаб чиқиш босқичида эканлигини ҳамда тез орада қонунчиликда мустаҳкамланиши мумкинлигини қўшимча қилди Алишер Қодиров.

© Gorizont

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

12 Nov, 08:02


Устоз Muqim Mahmud ака ичимдагини ёзибдилар:

Украина ўз ҳаққини ҳимоя қилиб, Россия ҳудудига бостириб кирса ҚАҲРАМОН.

Нима учун? АҚШ ва Европа уни қўллаб-қувватлагани учунми?

Фаластин (мен Фаластин билан ҲАМАСни бир-биридан ажратмайман) ўз ҳаққини ҳимоя қилиб, Исроилга ҳужум қилса АҲМОҚ.

Нима учун? Ҳеч ким уни қўлламагани учунми?

Наҳотки катта акаларига орқа қилиб ҳовлиқадиганлар қаҳрамон саналиб, "ўзинг учун ўл етим" қабилида иш тутиб, ўзи учун мардонавор туриб берадиганлар аҳмоқ саналса! Бу мантиқ қаердан туғиляпти?! Унинг манбаи қаер?!

"Юз йил қул бўлиб яшагандан кўра бир кун озод яшаганим яхшироқ", деган гапни қайсидир ўрис айтса ҚАҲРАМОН. Худди шу гапни бир муштипар халқ айтса АҲМОҚ. Бу мантиқ қаердан туғиляпти?! Унинг манбаи қаер?!

Мана шу мантиқ билан ёндошиладиган бўлса, ўрисга қарши гаплар айтиш аҳмоқлик бўлиб қолмайдми? Чунки унинг жаҳли чиқса, бизнинг ҳам бошимизга Фаластиннинг бошига тушган савдоларни сола олади. У пайтда бизни ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Чеченистонни ким ҳимоя қилди?!

Модомики, мантиқ ҳақида сўз очган эканман, бир савол сўрай. Мусибат ўзи нима? Ўлимми?

Айтинглар-чи, бир халқнинг қирилиб кетгани каттароқ мусибатми ёки ҳар қандай қулликка, хорликка, хўрликка чидаб яшайвергани каттароқ мусибатми? Қайси бири каттароқ мусибат?!

Ўлим, жумладан, қирилиб кетиш бизни жаннат ё дўзахга олиб ўтиб қўядиган бир кўприкдан бошқа нарса эмаслигини унутмайлик.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

11 Nov, 19:16


Ассалому алекум биродаримиз бош мияда усимта билан огриб операцияга буюрилган хозирда ахволлари урта тезлида даво килиниши зарур экан шунга кулдан кеганича ёрдамилани аямасела. Бемор Мусаев Жасур 1980 йил касблари шафёрлик 4 та фарзандлари билан ижара уйда яшашади.
Беморнинг тел: (90)1218880
Фарзаднлари тел: (90)1883111

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

09 Nov, 15:02


Қуюшқондан чиқаётган даҳрийлик: Атеистлар қонунни менсимайдими?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/p1Ub0BzYjoY

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

09 Nov, 09:20


Давлатни эгаллаш мумкин, аммо халқнинг қалби ва онгини забт этиш осон эмас.

Миллий шуурни уйғотиш учун нима қилиш керак?

© Azon Global

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

09 Nov, 03:22


Имтиҳон саволларининг тарқаб кетиши муваффақият гарови эмас. Чунки қабр саволлари ҳам тарқаб ётибди. Одамлар бўлса имтиҳондан ўта олмаяптилар.

Аҳмад Шақирий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

08 Nov, 12:37


Гуноҳларимиз тавбага ундасин.

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

08 Nov, 05:59


ҲАР КИМНИНГ ЎЗ ЎРНИ БОР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ким Аллоҳ йўлида икки бор инфоқ қилса-бирор нарса сарфласа (ёки маъноси: Аллоҳ йўлида икки жуфт от, туя, эшак, динор ва ҳоказо сарфласа), жаннат эшикларидан биридан чақирилади: ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан, ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан, ким рўза аҳлидан бўлса, райён эшигидан, ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади". Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу шунда: "Эй Аллоҳ пайғамбари, ота-онам сизга фидо бўлсин, барча эшиклардан кириш фазилати ҳам бўлармикан, бирор киши барча эшиклардан ҳам чақирилиб қоладими?" деб сўрадилар. Пайғамбар алайҳиссалом: "Ҳа. Сиз ўшалардан бўлсангиз керак" деб жавоб бердилар.

Бу ҳадиси шариф улуғ ҳадислардан бўлиб, унда шариатда энг муҳим бўлган асослардан бирига ишора этилган. Бу – мусулмонларнинг ҳаммалари ҳам бир хил эмаслиги, ҳар кимнинг, ҳар амалнинг ўз ўрни борлиги асосидир. Ҳофиз Ибн Абдул Барр мазкур ҳадисни келтирганидан сўнг, унинг шарҳида қуйидаги сўзларни айтади (Ат тамҳид китоби, 7/184-185):

"Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалардан бири шуки, Ислом тарғиб этган амалларни бажаришда ҳар ким ҳам ҳамма соҳада илғор бўлолмайди, бирида жонбозлик кўрсатса, аксар ҳолларда бошқасидан маҳрум қолиши мумкин, жуда кам ҳолатларда буларнинг барчаси бир кишида тўпланади, Абу Бакр розияллоҳу анҳу ана шундай нодир кишилардан эдилар. Бу ҳадисда яна шунга далолат борки, бир нарсага кўпроқ одатланган киши ўшанга мансуб этиб қайд этилади (албатта, бу ерда фарзи айндан ташқари бўлган ибодатлар ҳақида гап кетмоқда). "Ким намоз аҳлидан бўлса", деган сўзларига эътибор беринг, яъни, "ким намоздан кўпайтирган, кўп ўқиган бўлса" дегани. Негаки, ҳамма ҳам намоз аҳлидан экани маълум. "Ким жиҳод аҳлидан бўлса", "ким рўза аҳлидан бўлса" деганлари ҳам шу маънода.
Имом Моликнинг Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Умарий номли зоҳид, обид кишига айтган сўзлари ҳам шунга ўхшаб кетади. Мазкур зоҳид бир куни имом Моликни кўпроқ узлатга даъват этиб, зикру намоз, амални кўпайтиришга, одамлар билан ҳадеб ўтиравермасликка чақириб хат ёзади. Имом Моликнинг унга жавоби қуйидагича бўлган эди: (Аллоҳ таоло худди ризқларни бўлиб берганидек, амалларни ҳам тақсимлаб қўйди; баъзиларга намозда ғайрат берилиб, рўзада унча берилмаган бўлса, айримлар рўзада пешқадам бўлиб, намозда бундай бўлмаган, яна бошқалар садақада жонбозлик кўрсатиб, рўзада илғор бўла олмаган, тағин бирлар жиҳодда ўрнак бўлиб, намозда ўртаҳол бўлган. Илмни ёйиб, ундан таълим бериш энг афзал эзгу амаллардан ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ таоло менга бериб қўйганига розиман. Мен қилаётган иш сиз қилаётган амалдан қуйи бўлмаса керак, иккимиз ҳам яхшилик устидамиз, деб умид қиламан)". Ибн Абдул Баррдан келтирилган иқтибос тугади.

Юқорида айтилган сўзлардан олинадиган хулоса шуки, амал майдони жуда кенг майдон. Унда олимга ҳам, даъватчига ҳам, сахийга ҳам, зоҳидга ҳам, одамлар оғирини енгил қилиб юрган бошқа соҳадаги кишиларга ҳам, ҳаммага жой бор. Буларнинг барчаси бир бўлган ҳолда яхлит Исломни намоён қилмоғи лозим. Одам ўзининг қилаётган ишига мағрур бўлиб, бошқаларни маломат остига олмоғи шу катта асоснинг унда бузилганидан далолат беради. Ким ўзида бундай ҳолатни сезса, ихлосини қайта кўриб чиқсин, ўзининг устида яхшилаб ишласин. Салафлар қалбда бундай ғурур пайдо бўлиб қолмасин, деб ўз нафслари устида ўн йиллаб, йигирма йиллаб ишлар эдилар. Негаки, амалларнинг соф бўлиши, барча ғурур, кибр, ўзга (соҳадаги)ларни менсималик каби иллатлардан пок бўлиши унинг мақбул амаллар жумласига киришига йўл очади. Аксинча, кишида бундай иллат пайдо бўлиши эса худди ичига қурт тушган мева каби бўлади, сиртдан чиройли кўринади-ю, ичи қуртлаган бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни ихлосдан айирмасин, гап-сўзларини, ишларини ихлос тарозиси орқали ўлчайдиган, амали ҳабата бўлиб кетишидан ҳадикда бўлиб турадиган камтар мўминлардан қилсин. Қилаётган амалига мағрур бўлиб қолиб, охиратда қуруқ қоладиган бахтиқаролардан қилиб қўймасин. Омин.

©️ Шайх Сайфуллоҳ Носир

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

08 Nov, 00:30


Солиҳлар мажлисида ўтиришнинг фазилати

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Nov, 17:46


Жуда узоқлашиб кетма, қайтиш қийин бўлади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Nov, 15:43


.

Mubaşşir Ahmad

07 Nov, 15:16


#Челленж
Ўзбекистонда жамоат транспортида аёллар ва эркаклар учун алоҳида жойларни ташкиллаштириш масаласига айримлар ўз эътирозини билдиряпти. Улар бу эътирозларини аёллар ҳуқуқи билан боғляпти. Аслида бундай эътирозлар стееотипга айланган асоссиз исломофобик қарашлар ҳисобланади.
Чунки, аёллар ва эркаклар учун алоҳида жойларни ташкил этиш аёлларни ҳам, шу билан бир вақтда, эркакларни ҳам қамраб олади.

Аммо "эркаклар ҳуқуқи" деган тушунча бўлмагани учун, жамоат жойларини жинсга қараб ажратиш имтиёз эмас, балки ҳуқуқни камситилиши деб ҳисобланса, бу эркаклар ҳуқуқининг ҳам камситилиши бўлар эди.

Бирор либералистик қарашларда "эркаклар ҳуқуқи" деган ҳаракат бўлмагани учун, либерализмга кўр-кўрона эргашадиганлар бундай ҳолатда "аёлларни эркаклардан ажратиб қўйиш" ҳақида гапирадилар холос. Бирор бирорта либералнинг бу каби ҳолатда "эркакларни аёллардан ажратиб қўяпсиз" деб айтмайди. Айтолмайдиямда. Айтса шарманда бўлади.

Аслида, либерализм ҳақиқий шаҳвониятга асосланиб қолган дунёқарашга айланиб қолган. Бирор либерал ўзини аристократлардек, жентелмендек кўрсатгиси келса ўз аёлига, ўйнашига, жазманига эшикни очиб беради. Ишда-кўчада аёллар билан тўқнаш келиб қолса "Ladies first" — "аёллар биринчи" деб шилқимлик қилади. Бироқ, айнан ўша аёлларга ор, номус, ҳамият, шилқимликдан ҳимояланиш мақсадида "Please, madam, ladies first" — "Қани ҳурматли аёллар, автобуснинг олди қисмига марҳамат" деб илтифот кўрсатилса, бу либералларнинг исломофоб мияси тутоқиб кетади.

Жамоат транспортида эркаклар ва аёллар учун алоҳида жойларнинг бўлиши ахлоққа ҳам, одамгарчиликка ҳам, ақлга ҳам тўғри келадиган ишдир. Буни исташ, уни тарғиб қилиш, ахлоқий ва рационал амалдир. Бундан уялиш, тортиниш керак эмас.

Бу азиз опа-сингилларимизга кўрсатилган илтифот, имтиёздир. Дунёвий давлат тамойилларига ҳам мосдир. Биз ижтимоий давлатмиз. Ижтимоий давлат жамиятнинг турли қатламларига ўзига хос бўлган имтиёзларни беради, илтифотларни кўрсатади.

Бирорта либерал қарашда қолиб кетган одам давлат томонидан фақат аёл-қизлар учун грант ажратганида, фақат улар учун имтиёзли кредит ажратганида, фақат улар учун шароит яратганида "дунёвийлик тамойили", "аёллар ҳуқуқи" деб жар солмайди.

Қачонки ахлоқий нуқтаи назардан бирор бир илтифот кўрсатилса, бу либераллар ҳар доим ахлоқсизлик тарафдори бўлади. Либерализм етиб келган нуқта шу — ахлоқсизлик.

Биз аёлларимизни молсифат эркакларнинг ихтиёрий шилқимлигидан, ёки тиқилинч шароитдаги нохуш вазиятлардан асрайлик десак, бу либераллар қайси ақл билан бунга қаршилик қилади?!

Жаноблар, аёлларга жамоат транспортида олдиндан жой беринг. Бу жентелменлик ахлоқи, илтифотидир.

Буни бирор қонун қоида билан эмас, гўзал ахлоқ, фаросат ва эркаклик ғурури билан йўлга қўйиш керак.

Бу бир ижтимоий челленжга айланиши, ҳар бир эркак жамоат транспортида аёлларни эъзозлаган ҳолда уларга олдидан жой бериши керак.

Бундай гўзал жентелменлик ахлоқини кўз-кўз қилиб оммалаштириш, фарзандларимизни ана шундай гўзал ахлоқда тарбиялашимиз керак. Япония қилган ишни нега биз қилолмаймиз?!

Жамоат жойларида бизнинг опа-сингилларимизга суйкалишни яхши кўрадиган либералваччаларнинг эса бундай дунёқараши учун изза қилиш керак. Суйкалма!

Буни челленж қилишга нима дейсиз? Қўшиладиган борми? Бугундан бошлаб жамоат транспортида эркаклар орқага ўтиб, аёлларга "Ladies in front" — "Аёллар, марҳамат олдинга", деб илтифот кўрсатади.

Буни гўзал ахлоқ ва мулойимлик билан одат ҳолига айлантирамиз.

Қўшилсангиз, улашинг.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Nov, 14:41


Кибрга олиб борадиган савоб амалдан,
Жаннатга олиб кирадиган гуноҳ яхшидир

“Ҳикам-ул Атоийя”

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Nov, 10:06


Исломофоблар! Қани Афғонистонда аёллар ўзаро гаплашиши тақиқланибдими?!

🔅Афғонистон Ислом Амирлигида фақат аёллар учун ресторан очилди. Тасвирга олинаётгани учун аёлларнинг юзлари беркитиб олинган.

© Protest Uz

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Nov, 05:57


Ҳақ доим ақлга мурожаат қилади. Ботил эса нафс истаклари орқали яширин сизиб киришга интилади. Ҳақ одамлар билан далил ва очиқ ҳужжатлар ила муомала қилса, ботил одамлар онгига карикатура, ёлғон ва ҳақоратли тасвирлар орқали кириб боради.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий, "Ҳар иймон келтирган қизга" китобидан.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

07 Nov, 04:22


Демократия.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Nov, 19:53


Carrefour бойкот сабабли Иорданиядаги барча дўконларини ёпишга мажбур бўлди

Carrefour Исроилнинг Ғазо бомбардимонларида иштирок этаётган аскарларига озиқ-овқат жамланмаларини тақдим этгани, Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлардан тортиб олинган ерларда дўконларини очгани, шунингдек, фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилишда айбланаётган Electra Consumer Products ва унинг шўъба корхонаси бўлган Yenot Bitan каби компаниялар билан ҳамкорлиги учун бутун дунёда, шу жумладан, Франциянинг ўзида ҳам бойкот қилинмоқда.

Батафсил: https://azon.global/2347

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

06 Nov, 14:30


Сиз чарчадингиз.
Айтишдан эмас, сукут сақлашдан.
Яшашдан эмас, балки яшамасликдан.
Сиз жуда чарчадингиз.

Назан Бекироғлу

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Nov, 12:23


ЯҲУДИЙЛАРНИНГ АФРИКАДАГИ “ВАТАНИ”

19-асрнинг охири ва 20-асрнинг бошларида Шарқий Европа ва Россияда яҳудийларга нисбатан кучли антисемитизм ва таъқиблар кузатилган. Германияда Гитлер бошчилигидаги фашистик тузумнинг ҳукуматга келишидан аввал эди.

1903 йилда Британиянинг мустамлакачилик ишлари котиби Жозеф Чемберлен Шарқий Европа ва Россиядаги таъқибга учраётган яҳудийлар учун хавфсиз бошпана сифатида Шарқий Африканинг бир қисмини тақдим этиш ғоясини илгари сурди.

Бу таклиф "Уганда режаси" номи билан машҳур бўлиб, ўша даврда Усмонийлар мулки бўлган Фаластин ўлкасида яҳудийлар учун давлати барпо этиш бўйича ғаразли режага муқобил ечим сифатида таклиф этилган эди.

Бу таклиф яҳудийларнинг етакчиси Теодор Герцл томонидан вақтинчалик чора сифатида қабул қилинди, чунки у вақтда яҳудийлар учун Фаластинда ватан барпо этиш имкони йўқ эди. Британия Шарқий Африкадаги ҳозирги Кения ва Уганда ҳудудларини бу мақсад учун ажратишга тайёр эди.

Бироқ, "Уганда режаси" яҳудийлар ҳаракати ичида кўплаб баҳсларга сабаб бўлди, чунки кўпчилик яҳудийлар ватани айнан Фаластинда ташкил этилишини ёқлаб чиқди. 1905 йилда Яҳудийлар Конгресси бу режани рад этиб, Фаластин диёрини эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатларни давом эттиришга қарор қилди.

Шундай қилиб, Уганда режаси амалга ошмай қолди. Бу ҳам хайрликкадир, иншааллоҳ.

Зеро, “Роббинингиз фил эгаларини нима қилганини кўрмадингизми? Уларнинг макру ҳийласини барбод этмадими?!”

© Сиёсат ва тарих

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

06 Nov, 11:05


Дунё ва Охиратда сўраламиз.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Nov, 17:16


Имомни бир киши ваъз ўртасида тўхтатиб, келтирган ҳадиси заиф эканини айтди.

Имом унга одамлар олдида миннатдорчилик изҳор қилди. Намоздан кейин у одам билан бирга ташқарига чиқдилар.

Ёлғиз қолишганда имом ўзи келтирган ҳадисининг саҳиҳ эканини исботлаб берди. Шунда у киши таажжубланиб: "Нега буни ваъз қилаётган пайтингиз, одамлар олдида айтмадингиз?!" деди.

Шунда имом унга: "ҚАЛБЛАРНИ ҚОЗОНИШ ВАЗИЯТНИ ҚОЗОНИШДАН МУҲИМРОҚДИР", деди.

Воқеа аниқ бўлган. Имом эса буюк устозлардан эди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Nov, 08:41


ДУНЁНГ ШУБҲАДАН ТОПИЛСА, ИШИНГ КЎЗ-КЎЗ ҚИЛИШ БЎЛАДИ!

Бир киши Бишр Ҳофий олдиларига келиб, "Бир неча минг дирҳам маблағ йиғиб қўйган эдим. Шунга ҳажга боришни ўйлаб турибман", деди.
- "Ислом ҳажи - фарз бўлган ҳажни адо қилганмисан", деб сўрадилар. Ундан тасдиқ жавобини олгач:
- "Сенга ҳаждан кўра афзал ишни кўрсатайми?", дедилар. У "ҳа" деди. Бишр Ҳофий: "Маблағингни олиб бориб, етимга кафил бўл, беванинг ҳолидан хабардор бўл, мискиннинг ҳожатларини раво қил, хастанинг дардини даволат ва бундан бошқа эзгу ишларни қилгинки, улар сен учун бу ҳажингдан кўра афзалдир", дедилар.
Шунда бу одам: "Эй Бишр, лекин кўнглим ҳажга талпиняпти", деди.

- "Эй воҳ! Агар мол-дунё шубҳадан топилса, нафс фақат ўз роҳатини ўйлайди", дедилар Бишр Ҳофий. Яъни, маблағни бировлар кўрмайдиган эзгу ишларга эмас, нафс ҳаловат топадиган турли кўнгилхушликларга сарфлайди, дегандилар.

Бугундаги ибодату амалларимизни кўз-кўз қилишимиз дунёни шубҳадан топишимиз, ҳаёту маишатимизни оммага олиб чиқишимиз ҳаромдан ҳазар қилмаётганимиз сабабидан эмасмикан?!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

04 Nov, 06:34


Максим Шевченко ислом ва мусулмонлар хусусида. Исломофоб бошловчи ноқулай вазиятда.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Nov, 16:25


“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, давоми)

Марҳум қўмондон, Фаластин озодлик ҳаракати етакчиси, мард жангчи, ўз ватани ва миллатининг содиқ ўғлони Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. Таржимон – Маъмур Мухтор.

Қисса Azon.global сайтида бериб борилмоқдa

Ҳавола: 👉 https://azon.global/kr/posts/nasr/cinnigul-va-tikan-iae-sinvar-qissa-davomi

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Nov, 13:30


Фиръавн: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. Майли, Роббига дуо қилсин. Албатта, мен унинг динингизни алмаштиришидан ва ер юзида фасод чиқаришидан қўрқмоқдаман», деди. ("Ғофир" сураси, 26-оят).

Фиръавннинг даъвосини қаранг! Раийятнинг динига ғам чекяпти, жамиятда бузуқлик ёйилишидан қўрқяпти ва одамларга насиҳат қиляпти. Ўзинг кимсан дея оладиган жонзот йўқ.

Таниш юзлар, таниш ҳолатлар, таниш вазиятлар..

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Nov, 12:30


Minglab kitoblar haqida tasavvuringiz qisqa jumlalarda mujassamlanadi.

Buyuk jumlalarni ulashuvchi kanalga obuna bo‘ling:

-Fikrlar
-Tahlillar
-Iqtiboslar

-Qiziqarli viktorina savollar

Vaqtini tejovchi insonlar uchun:
A’zo bo‘ling va rivojlaning

Kanalga ulanish: FIKRAT.UZ

Mubaşşir Ahmad

03 Nov, 11:34


Энг ёмони - жамиятдаги адолатсизлик, мантиқсизлик ёки зулм ҳақида бонг урсанг, масъулларнинг миқ этмаслиги. Худди улар бир дунёда хaлқ бошқа дунёда яшаётгандек. Уларнинг вазифаси - муаммоларни бартараф этиш, яна ҳал этгани ҳақида халққа ҳисоб бериш. Муаммодан кўз юмиб, зимдан уни қўллаб-қувватлаш эмас.

Кўзни бундай лўқ қилиб, индамай тураверишнинг оқибати яхшиликка олиб бормаслиги қонуният ҳисобланади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

03 Nov, 10:38


​​ВОЙДОД, АФҒОНИСТОН БЎЛИБ КЕТДИ.

Ассалому алайкум, тутуруқли оиладан чиққан, тутуруқли ўқирманлар. Яқинда Самарқандда автобусда аёллар ва эркакларни жойини алоҳида қилган ҳайдовчи ҳақидаги воқеани кузатдим. Айнан шу мавзуда анча олдин ёзган эдим. Шу ҳикояни яна бир улашай.

Японияга янги келган пайтларим эди. Уйдан ўқишимгача метрода 45 дақиқача вақт кетади. Ҳар куни бир хил йўлдан қатнайман. Бир куни шошилиб, югуриб метрога чиқдим. Япон метролари эрталаб шунақа тирбанд бўладики, манзилингизга етиб олгунча ўзингизни қамалиб чиққан маҳбусдек ҳис қилиб юборасиз.

Хуллас, шошилиб катта тезликда чиқиб олдим. Бир чеккароғига бордим, суяниб тик-турган ҳолда кетаябман. Тўсатдан кўзим рўпарамдаги битта қизга тушди. Менга шунақа меҳр билан тикилаябди-ки, одамни ҳижолат қилиб юборадиган даражада. Секин телефонимга қараган киши бўлиб, кўзимни олиб қочдим. Бу Япон қизлари ғалати эканку, бизни Ўзбек қизларига сал кўпроқ қараб қўйсангиз уялиб ерга кириб кетади. Булар сизни ерга тиқворар экан. Шунақа ҳаёллар миямда ғужғон айланиб турган пайтда, секиииинннн кўзимни телефондан кўтариб қарасам, у қиз ҳали ҳам тикилиб ўтирибди. У қизга ёнидаги яна битта қиз қўшилди. Кейин ёнидаги 1-2 та жувонлар ҳам қўшилишди. Ҳаммасини кўзи менда. Энди, «Вапшим» тамом бўлдим. Энди телефонни орқасига яшиниб бўлмайди. Энди каттароқ нарса керак деб, сумкамдан китобимни олиб, юзимни беркитадиган даражада кўзимни олдига олиб келиб, ўқий бошладим. Ўқиш қайда, мия ҳар доимгидан 10 баробар кўпроқ ишлай бошлади. Ҳаёлда минг хил фикрлар.

Аям ҳар доим мани ўғлим дунёдаги энг келишган йигит, истарали йигит, ким кўрса ёқтириб қолади, одамларни қизига совчи келса, мани ўғлимга совчи келаябди деб мақтаниб юрардилар. Ўша пайтлари типратикан ҳам боласини юмшоғим деганидек, аямларга шундай кўринсам керак деб ўйлар эдим. Аммо, бу Япон қизларининг менга бу даражада меҳр-муҳаббат билан қарашига қараганда аям ҳақ эканлар. Ҳақиқатдан ҳам фавқулотда «Черезчур» келишган йигит эканман деб ўйлаб турсам, бир қиз мен томонга қараб келаябди. Кўзларида меҳр мужассам. Ҳудди «Тўрт қадам қолади, етишга сенга» деб романтик қўшиқ айтиб келаётгандай. Ниҳоят етиб келди: «Сумимасен, кочирава жосеи сенёуша нан десукедо» ( Кечирасиз, бу фақат аёллар минадиган жой) деб қолдику. Ҳаммаси тамом бўлди. Келишган йигитлигим ҳам бир тийин бўлиб, келишолмай қолди))
Қарасам катта қилиб ёзиб қўйилган экан: «Фақат аёллар учун» деб. Узр сўрадим-у, шунақа катта тезликда қочдимки, шу билан у аёллар бошқа кўришмади мени))

Хуллас, Японияда тирбандлик пайтида аёлларга тегажоғлик бўлмасин, ноқулайлик бўлмасин, эркаклар билан ёпишиб тиқилиб кетмасин деб фақат аёллар миниши учун алоҳида «Вагон»лар ташкил этишган. Поезд, метроларда шунақа шилқимлик, тегажоғлик бўлганки шуни йўлга қўйишган. Ҳаттоки, атайдан аёлларга тиқилиб, ҳамма жойига ишқаланган Япон эркаклари кўпайгани учун ҳам шунақа қилишган. Энг қизиғи, бизда энди бошланган "Аёллар ҳуқулари" деган нарса, Японларда анча олдин бошланган. Ривожланиб-ривожланиб, чўққисига етганда, "Аёллар учун алоҳида вагонлар" талаб қилишни бошлашган. Кўраябсизми? Сиз чўққига етганда талаб қиладиган ҳуқуқингизни биз ҳозирдан таклиф қилаябмиз))

Шунинг учун ўзимизда бўлган воқеадан диний фон ясаб, тўғрими нотўғрими мусулмонларга қарши чиқсам бўлди деб, «Войдод Афғонистон бўлиб кетди, Сурия бўлиб кетди» демасдан оддий қабул қилаверинг. Зеро, тиқилиб, ишқаланиб, ғашингизга тегадиган, атай шунақа пайтларни пойлаб юрадиган «Моняк»лардан дан ҳалос бўласиз. Бу мавзуга қарши чиқаётган аёллар, нима бўлопти сизга? Майнангиз жойигами? Сизга автобус, поездда, шилқимлик қилишса ёқоптими? Булли қилингеeе😁
Мабодо, бизда ҳам Транспорт вазирлиги уйғониб, шу тизимни жорий қилишса, фавқулотда келишган эркаклар ва «черезчур» гўзал аёллар эҳтиёт бўлинг! Манга ўхшаб адашиб миниб олиб куйиб юрманглар))

Bahodir Iskandarov

https://t.me/BahodirIskandarov

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 16:18


Ғазоликлар матонати ёхуд дунёни ҳайратлантираётган эътиқод

Томоша қилиш: 👉 https://m.youtube.com/watch?v=BG7O7hOQtSk
Батафсил
: 👉 https://azon.global/2331

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 13:35


Динимизнинг энг асосий буйруғи...

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 13:27


Бирликка қандай эришамиз?

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 11:42


«Тилни энг кўп бузаётганлар - тилшунослар»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 39-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/QGoYrnc3cmk

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 10:34


#Мезана_янги_устозлари

Устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн Сабсабий

1976 йил Сурияда туғилган.

2000 йилда Дамашқдаги Фатҳ исломий институтини шариат ва араб тили йўналиши бўйича аъло баҳолар билан тугатган.
Сўнгра диний илмлар маркази бўлган Мисрдаги Азҳар университетида ҳадиси шариф йўналишида таҳсил олиб, у ерни 2004 йилда тамомлаган.

Кейинчалик устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн илм излаб Истанбулга келади ва бу ердаги Султон Муҳаммад Фотиҳ университетида ўқиб, магистрлик даражасини олади. Устознинг навбатдаги режаси докторлик йўналишида ҳам таълимни давом эттириш, ушбу ишни осон қилишини Аллоҳ таолодан сўраймиз.

Устоз Сабсабий фаолияти давомида узоқ вақт имом хатиблик вазифасини ҳам ўтаган, хусусан, Дамашқдаги масжидларда 14 йил, Урдундаги масжидларда эса 5 йил мобайнида хизмат қилган.

Таъкидлаш керакки, устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн қатор мамлакатлар, Сурия, Урдун ва Туркиядаги мадраса ва институтларда шаръий илмлардан сабоқ бериб келган.

Яна бир жиҳат, устоз Сабсабий бир қанча ижоза эгаси бўлиб, илмий давраларда ҳам иштирок этган.
Масалан, ҳадис илми бўйича Саййид Шариф Абдулазиз Ғумарий роҳимаҳуллоҳ, аллома Саййид Шариф Алавий Моликий роҳимаҳуллоҳ, Саййид Шариф Муҳаммад Абул Ҳуда Яъқубийлардан ижоза олган.
Шунингдек, фиқҳ, Қуръони Карим, тафсир, мусталаҳул ҳадис, араб тили каби илмларни эса замонамизнинг бошқа етук олимларидан пухта ўрганган.
Дарвоқе, устоз Сабсабий турк ва инглиз тилларида ҳам сўзлаша олади.

Ҳозирда устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн Сабсабий Мезана халқаро илмлар академиясида шаръий илмлардан талабаларга дарс бериб келмоқда.

@Mezanauz

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 09:01


"Эркакларнинг аёллар билан аралашуви оловнинг ўтинга илашиши ўрнида бўлади".

Тасаввур қилдингизми? Шунда бу гап тўғри бўладими? Икки хил жавоб бор, учинчиси йўқ:
1. Ҳа, тўғри. Бу соғлом эркакнинг жавоби.
2. Йўқ, нотўғри. Касал эркакнинг жавоби.

Нима дедингиз?!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 07:01


"Инвестицияни болаларингизга киритинг. Улар энг кўп фойда берадиган соҳадир".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 06:01


Маҳаллий ва чет элнинг нуфузли университетларида сифатли таълим олиш, уларни жамият манфаати учун ишлатиш лозим. «Cambridge» ўқув маркази эса бунда сизга ёрдам беради.

Ўқув марказ бир нечта нуфузли университетлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Яъни ўқувчилар энди ҳамкор университетларнинг инглиз тили имтиҳонларидан озод этилиши белгиланган.

Айни пайтда «Cambridge» ўқув марказида янги ўқув йили мавсуми учун инглиз тили курсларига 40% лик чегирма мавжуд. Яратилган имкониятлардан фойдаланиб, инглиз тилини пухта ўрганинг.

Инглиз тили курсларига рўйхатдан ўтиш‌‌

Reklama

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 04:30


Молиявий муаммолар ёки шерикчилик масалаларида ҳакамлик қилишимни сўраб туришади. Шунда мени бир вазият жуда қийнайди.

Шериклардан бири албатта ҳақ, наригиси ноҳақ бўлади. Масалага аниқлик киритилиб, шаръан ноҳақ бўлган томонни билганингиздан кейин, улар ўртасида ҳукмни айтишингиз керак.

Аммо ноҳақ томон молиявий зарар кўраётгани учун охирги қарорни айтиш, унинг мўлтираб турган юзига боқиш ва қарордан ҳолати ўзгаришини кўриш мен учун жуда ҳам оғир. Жуда ҳам оғир.

Камига бундай қарорнинг охиратдаги масъулияти жуда улкан экани ёдда тургани учун, аксар ҳолатда бундай ҳакамлик ёки масалага жавоб беришдан ўзимни олиб қочаман.

Бундай изтироб ва оғриқни танамда ҳис қилганим учун судлар (маҳкамалар)да ишлаётган айрим судья (ҳакам)ларнинг бамайлихотир ноҳақ ҳукм чиқаришини ҳеч ҳазм қила олмайман. Бунинг устига ҳукм бир инсон умрининг ҳазон бўлишига сабаб бўлса, бундай судьядан қаттиқ нафратланаман.

Менимча ҳамма нафратланади. Қани энди иш нафратлар тўлқинига дучор бўлиш билан тугаса эди. Эрта кун - Қиёматда очиладиган Маҳкамада жавобгар ҳолда туриб беришга кимнинг журъати ва кучи етади?!!

Ҳадиси шарифларда келади:

"Қозилар уч бўлади. Иккиси дўзахда, бири жаннатда. Бир қози ноҳақ ҳукм қилади ва буни ўзи билади. Шуниси дўзахда. Яна бир қози билмайди (илмсизлиги туфайли ноҳақ ҳукм қилганини англамайди) ва одамлар ҳуқуқини поймол қилади. Бу ҳам дўзахда. Бир қози ҳақ ҳукм қилади. Буниси эса жаннатда".
(Имом Абу Довуд ривояти).


"Ким қозилик мансабига ўтирса, аниқ пичоқсиз сўйилибди".
(Имом Абу Довуд ривояти)

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

02 Nov, 00:31


Сурат 1913-йилга тегишли.
Булғор қўшинларига асир тушган усмонли аскари. Қолганлар уни дорга осишга ҳозирлик кўришяпти, у эса охирги намози учун таҳорат оляпти.

Ҳа, иймон инсонни инсон қилади!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

01 Nov, 00:30


Албатта, шайтон одамнинг қон томирида юради

«Рисолатул Қушайрия» дарслари. 2-дарс, 2-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/2s2gM6JTeMI

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

31 Oct, 11:23


"Жасадда бир аъзо бор, агар у соғлом бўлса, барча амалларимиз соғлом бўлади."

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

30 Oct, 06:04


Панадаги амалингиз ошкорасидан кўра кўпроқ бўлсин. Шунда ботинингиз зоҳирингиздан яхшироқ бўлади.

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу айтадилар: Ким солиҳ амалини махфий қилишга кучи етса, шундай қилсин!

Имом Молик дедилар: Ким қалбида бир (нур кирадиган) туйнук бўлишини, ўлим шиддатидан нажот топишни ва Қиёмат қўрқинчларидан халос бўлишни истаса, ошкора амалидан яширини кўп бўлсин!

"Тартибул-мадорик" (1/92).

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

30 Oct, 00:00


Тавба қандай юзага келади?

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Oct, 16:08


"Фозил одамлар шаҳри" ёхуд идеал жамият қандай бўлади?

Томоша қилиш:👉 https://youtu.be/54mJ9mWY-FM?si=We8sf87bJ2-tFDpA

Mubaşşir Ahmad

29 Oct, 14:51


Израиль: является ли религия препятствием для развития?

Смотреть 👉https://youtu.be/FTpnmrBqhQY

©️Azon Global на русском

Mubaşşir Ahmad

29 Oct, 12:16


Тармоқни бир ҳаяжонлантириб қўяй.

Агар менинг имконим бўлганда:
- давлатимизни "Ўзбек эли" деб номлаган бўлар эдим. "истон" менга ёқимсиз туюлади.
- байроғимизни амир Темур байроғига алмаштирган бўлар эдим. Шунда у бошқа байроқлар ичида ёрқин ажраб турар ва миллий шуурни уйғотар эди.
- гимнимизни янгилар эдим. Чунки ҳозиргисининг мусиқаси қуллик давримизни эслатади ва маъносида муаммо бор.
- алифбомизни араб ёзувига ўтказар эдим. Ҳам қадим илдизларимизга боғланар ва ҳам ўзимизга яқин халқлар ёзувини ўқий олар эдик.
- Турон бирлигини тузишда ташаббускор бўлар эдим. Бу кучайишимиз ва ўзлигимизни сақлашда муҳим ўрин тутади.

Яна кўп фикрларим бор-ку, эҳтиёт тармоқ портлаб кетиб қолмасин).

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Oct, 08:38


​​БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

https://t.me/BahodirIskandarov

Mubaşşir Ahmad

29 Oct, 07:35


По Ханафитскому мазхабу минимальный махр - это 10 дирхам. Менее не позволительно, больше можно. Примерно 31 грамм серебра. Это минимум.

Самый лучший махр - это махр Фатимы дочери Пророка صلى الله عليه و على آله و سلم он составлял 500 дирхам, а это 1531 грамм серебра.

Доказательства на минимальный размер махра:

استدل الحنفية لمذهبهم بأدلة منها:

1 – بما روي عن علي رضي الله عنه قوله: (لا مهر أقل من عشرة دراهم) رواه البيهقي.

2 – معنى المهر هو إظهار مكانة المرأة، وهذا لا يكون في القليل جدا، فلا أقل من أن يثبت بما يثبت به حد السرقة، وهو عشرة دراهم، فكان مثله.
© Abu Imran

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

29 Oct, 00:30


Аллоҳ кимларни севади?

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Oct, 18:05


Толибон аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади(ми?)

Ушбу хабарни бугун обдон факт-чекинг қилиб чиқдим. Ўзбек сегментида ушбу хабар биринчи бўлиб, КунУз томонидан тарқатилди. КунУз манба қилиб, "Bild" ахборот наширини кўрсатган. Ушбу нашр эса бу маълумотга бирорта расмий манба бермаган. Нашрнинг ўзи эса исломофобик ахборот тарқатиб, исроил террорчилари учун хизмат қилар экан. Демакки, ушбу нашрнинг бу маълумотларни тарқатишдан мақсади аниқ. КунУз эса айнан нимани мақсад қилгани ҳозирча қоронғу...

Бундан ташқари жаҳон оммавий тармоқларидан шу каби хабарларни изладим. Бироқ, бирорта расмий манбадан тасдиқланган маълумот топа олмадим. Демакки, тарқатилаётган маълумотлардан одамларда исломофобик қарашни шакллантириш мақсад қилинган.

Ўйлайманки, КунУз ушбу хабар юзасидан ё расмий манба кўрсатади, ё халқдан ёлғон маълумот тарқатгани учун узр сўраб чиқади. Акс ҳолда, КунУзнинг холислиги ва ҳаққонийлиги жуда катта шубҳа остида қолади.

@adolat_kuychisi

Mubaşşir Ahmad

28 Oct, 16:44


Толибон аёлларнинг ўзаро суҳбатлашишини тақиқладими?

Azon Global видеоси қуйидаги ҳаволада:

@MubashshirAhmad

https://youtu.be/YWKBUZevjyA?si=04jPmL2rUArXgkbm

Mubaşşir Ahmad

28 Oct, 16:17


Сайлов.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Oct, 15:06


Нима учун деистлар пайғамбарлик далиллари қаршисида сукут сақлайди?

Деизм ҳақидаги ўнинчи дарсимиз. Деист суҳбатдошимизга, ҳар галгидек, сўров билан юзланамиз:

Батафсил: https://azon.global/2290

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

28 Oct, 13:36


Аёл билан аёлнинг гаплашиши исломда таъқиқланмаган. Бинобарин Толибоннинг бундай қонун чиқариши мумкин эмас. Бу тўғридаги хабарлар ёлғон ёки нотўғри талқин қилинмоқда.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Oct, 08:52


Яҳё Синворнинг охирги дақиқалари.

Яҳудий манбалари ҳикоясига асосланиб сунъий ақл воситасида тайёрланган.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

28 Oct, 07:50


Болқонларнинг энг чуқур яраси: Босния ва Герцеговина

Томоша қилинг 👉https://youtu.be/VWUVgAUMp-k

©️Азон Глобал

Mubaşşir Ahmad

27 Oct, 18:51


"Чор Бакр" жомеъ масжиди имом-хатиби, Бухорои Шарифнинг олим фарзанди, мударрис, устоз Азизхӯжа домла Бухорийнинг волидайи муҳтарамалари вафот этибдилар.

Аллоҳ таоло онахонни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига ноил қилсин! Ортларида қолган аҳли хонадонлари ва яқинларига эса гўзал сабрлар берсин!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

27 Oct, 17:33


Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар:

Аллоҳдан ҳадис ёдлашни сўрадим. Сўраганда "офиятда ёдлай" деб сўрамадим. Шундан кейин ҳадисларни ёд олдим. Фақат қамоқда, занжирбанд бўлган ҳолда.

Агар Аллоҳдан ҳожатингни сўрасанг, "офиятда" деб сўрагин!

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

27 Oct, 16:00


Ватанни севиш - ватанпарварлик ҳақида куйлашинг эмас. Ватанни севиш - ватанпарварлик ҳақида лоф уришинг ҳам эмас.
Ватанни севиш - машинанг ойнасидан ташқарига ахлат улоқтирмаслигинг холос.

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

27 Oct, 15:00


Sifatli o'quv kursi qidiryapsizmi

Al-Qalam o'quv markazi ayollar va qizlar uchun 🎙
😊😊😊😊😊😊 arab tili kurslariga qabul ochilganini e'lon qiladi.

Fonetika - ( arab harflarini tog'ri o'qish, to'g'ri talaffuz qilish, qoidalarni o'rganish)

Grammatika - So'zlashuv

Sarf va Nahv darslari

Mabdaul Qiroat va Shifohiya darslari

CEFRga tayyorlash - ( grammatikani tugatganlar uchun)

📆 Darslar haftada 2 kun 1,5 soatdan ZOOM ilova yoki 💚 chat orqali MALAKALI USTOZLAR tomonidan o'tib beriladi.

💰 Kurs narxi -  1 oyga 
Fonetika  - 2⃣5⃣😊 ming
Grammatika - 3⃣😊😊 ming
CEFR - 5⃣😊😊 ming.

📌Eslatib o'tamiz ta'lim berish faoliyatimiz qonuniy litsenziyaga ega.

Shuningdek , yuqoridagi kurslarning oylik to'lovi
1⃣1⃣😊 ming so'mlik ▶️video-dars guruhlari ham mavjud. Darslar haftada 2 kun 20-30 daqiqali video ko'rinishida guruhga yuboriladi. Har bir guruhda USTOZ nazorati bor. Berilgan vazifalar ustoz tomonidan tekshiriladi🔺

Kursga ro'yxatdan o'tish uchun quyidagi raqamlar bilan bog'laning :

🚀 @Habiba_321

📞 +998970045747

https://t.me/alqalamoquvmarkazi

Mubaşşir Ahmad

27 Oct, 13:05


"Озод ким айтган бўлишидан қатъий назар фикрни ҳимоя қилади.
Қул эса нима айтган бўлишидан қатъий назар шахсни ҳимоя қилади".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

27 Oct, 10:57


- Бахилликдан ҳам хунук иш борми?
- Ҳа. Сахий саховати ҳақида сўзлаб юриши.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Oct, 15:27


Ҳар инсон боласи хатокордир. Энг яхши хатокор тавба қилувчидир

«Рисолатул Қушайрия» дарслари. 2-дарс, 1-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/gVq-yCWl5h8

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

26 Oct, 13:59


Энг катта ҳужумлар бизга бўлди...

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 38-қисм

Томоша қилинг 👉https://youtu.be/HQilu06GQCs

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

26 Oct, 09:42


Фаластинни фақат мусулмон қўшин озод қила олади. Аммо араблардан иборат оломон чумолининг инини ҳам озод қила олмайди. Бизнинг исломга мансублигимиз ўта жиддий бўлиши керак. Замин бўлсин, қон бўлсин, фарқи йўқ, у ҳар қандай мансубликдан устун бўлиши лозим.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Oct, 07:36


Камбағалликни қисқартириш вазирлиги тузилди ҳатто, бу кўргиликдан қутулиш мақсадида. Самараси кам услублардан фойдаланиляпти, илло исломдаги вақфни писанд қилинмаяпти.

Вақф деганда диний идора қошида тузилган хайрия жамғармасигина кўз олдимизга келмаслиги керак. Чунки у бутунлай бошқача услубда ишлайдиган ва кўп ижтимой муаммоларни ечадиган бир бутун система.

Унинг мусулмонча низом-система экани бизни қўрқитмаслиги лозим. Чунки пул керак бўлгани учун ҳозир исломий молиядан ҳам чўчиётганимиз йўқ. У ҳақда гапиряпмиз, ҳатто уни олиб кириш учун қонунларимизни ўзгартиришга тайёрмиз. Жамиятда камбағалликдек балони қисқартиришга катта ҳисса қўшадиган вақф институтини ҳам қайта тирилтириш ҳақида баралла гапиришимиз, муҳокама қилишимиз ва уни ҳаётга татбиқ этишимиз керак. Чунки юз олдин ҳам юртимизда ишлаган ва ўрислар истилосидан кейин йўқ қилинган иқтисодий манфаатли бу система, Аллоҳнинг бошқа аҳкомлари каби бизга жуда асқотади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

26 Oct, 06:24


Бугун тунда сирли ва моҳияти бир бўлган икки воқеа содир бўлди.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

25 Oct, 18:07


Муҳаммад Амин Шинқитий роҳимаҳуллоҳ ёлғон гувоҳлик ҳақида лекция ўқиётгандилар. "У нимага ўхшайди?", деб қолди ўтирганлардан бири. У киши ҳозиржавоблик билан: "Университетдан оладиган шаҳодатномангизга ўхшайди", дея жавоб бердилар.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

25 Oct, 14:44


Фатҳуллоҳ Гулен ким эди?

Куни кеча 2016 йил Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида айбланиб келинаётган, террор ташкилоти деб эълон қилинган – FETO етакчиси, воиз Фатҳуллоҳ Гулен АҚШда дафн этилди. Унинг “илоҳий миссияси” нималардан иборат эди? Гуленнинг Ўзбекистонга қандай алоқаси бор? Гулен қандай қилиб Туркия бошқарувигача кириб бора олди – таҳлилий мақола.

Батафсил: https://azon.global/2278

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

25 Oct, 07:04


Чуқур жароҳат қалбимизга шунчалик чуқур киришга рухсат берганларимиздан келади.

Суад Атийят

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

25 Oct, 05:32


Ўғил отага деди:
"Ахлатчи келди".
Ота деди:
"Ахлатчи бизмиз. У тозаловчи, бизни тозалайди, бизга ёрдам беради".
Тарбия мана шундай бўлади.

@Mubashshirahmad

Mubaşşir Ahmad

24 Oct, 14:41


Ривоят этилишича, буюк олима Сакина Шаҳобий (1933-2006) турмушга чиқмай ўтган эканлар. Бунинг сабаби олима имом Ибн Асокирнинг китобларини тадқиқ этган бўлиб, жаннатда у зотга турмушга чиқиш умидида бўлган эканлар.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Oct, 11:42


Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу асҳобларига: "Сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига қараганда намоз, рўза ва жиҳодни кўп қиласизлар, лекин улар сизлардан кўра яхши эдилар", дедилар.

Улар: "Бу қандоқ бўлди?", дея сўрашди.
"Чунки улар сизларга қараганда дунёдан зоҳид (юз ўгирувчи) ва охиратга рағбат қилувчи эдилар", дея жавоб қилдилар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Oct, 10:42


Ўзинг билан шаҳватлар* ўртасига темирдан девор қилиб олмасанг, ибодатнинг ҳаловатини тополмайсан.

Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ

=============
*Шаҳватлар - аёллар, фарзандлар, мол-дунё, обрў-эътибор ва мансаб каби одамлар қизиқадиган нарсалардир.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Oct, 09:18


​​18+ ЯПОНИЯНИНГ ОИЛА ИНҚИРОЗИ!

Ассалому алайкум, мен учун қадрли ўқирманлар! Сизлардан шу пайтгача ЁҚТИРМАДАН бошқа нарса сўрамабман. Бундан кейин ҳам сўраш ниятим йўқ. Ўзларингиздан билиб бир нарсаларни босиб қўйинг, ахир)) Бугун даврани ёндирадиганидан айтиб бераман. Хорғин, хафа кайфиятингизни менга бериб туринг, 3 дақиқада зўр қилиб қайтиб бераман. Қани кетдик бўлмаса...

Шу десангиз, душанба куни биз билан ишлайдиган иккита севишган, асал ойидан қайтиб, таътилларини тугатиб ишга қайтиб келди. Эри-хотин ҳам биз билан ишлайди. Уларни тўйига асосий сабабчи ўзимман. Қиз билан юриб-юриб, "Ҳа, зўр қиз, уйлан ўртоқ" деб болага тиқиштирмаганман. Тўғри маслаҳатлар бериб, икала ёшни ували-жували қилдим))

У шалпанқулоқ, Сужо деган Япон йигит билан Японияга келганимдан бери танишман. У болани "Уйлан, уйлан" деб қулоқ миясини еб битирганман. Уйлан десам, "Мендокусаи" ( Бош оғриқ)ни нима қиламан. Бир ўзим мазза қилиб яшаб юравераман дейди. Бола зоти умуман керакмас дерди. 80% Япон ёшлари шу фикрда. Оила қуриш, маъсулиятни бўйнига олишдан қўрқишади.

Хуллас, у болага "Сени ҳам ота-онанг, бизга бола керакмас, биз оила қурмаймиз" деб сенга ўхшаб фикрлаганда сен ҳозир бу дунёда бўлмасдинг. Японияни аҳолиси 100 йилдан кейин йўқ бўлиб кетади. Оила қуриш мазза, хотинчанг билан вачач десам, "Хотинча билан вачач бўлиш учун уйланиш шартми?" дейди. Ростанамда, уйланмаса ҳам уйланганларни ишини қилиб юрса, уйлангиси келармиди. ЯПОНЛАРНИНГ ОИЛА ҚУРМАСЛИГИНИ, АҲОЛИ СОНИНИ КАМАЙИБ КЕТИШИНИ АСОСИЙ САБАБЛАРИДАН БИРИ ана ўша "Вачач"ни очиқ-ойдинлиги, дехқончилик бўлиб ётгани бўлса керак! ШУНИНГ УЧУН БИЗДАГИ ШАРМ ҲАЁНИ САҚЛАБ, УНАҚА ВАЧАЧЛАРНИ БЕМАЛОЛ, ДЕХҚОНЧҲИЛИК ҚИЛИБ ЮБОРМАСЛИК КЕРАК. ЙИГИТ ҲАМ ҚИЗ ҲАМ ТЎЙ КУНИ КЎРСИН КЎРАДИГАНИНИ!

Хуллас, бояги йигитни жавраб-жавраб, оила қуришга кўндирдим. Уйланди, асал ойларни тугатиб, эри хотин ишхонага келди. Ҳамма ҳамкасблар оила қуришнинг яхши томонларини, таасуротларини сўраябди. Бояги қиз шу пайтгача юраверган эканман. Эрга тегиш яхши нарса экан, бахт-тахтлар ҳақида гапириб, қолганларга ҳам эрга тегинглар мазмунида маслаҳатлар берди.

Шуларни эшитиб, бир латифа ёдимга келди. Иккита дугона бўлган экан. Икаласи ҳам эркаклардан нафратланар экан. Эркакларни пайпоғи ҳидланади, кечаси хуррак отади, бошида яхши гапириб, кейин азоб беради. Фалон-фалон, фустон-фустон деган хулосачаларни йиғиб, икаласи бу дунёдан роҳибалардек пок ўтишга келишиб олишибди. Икаласи битта уйга кўчиб ўтишиб, ёнларига битта эрга тегмаган мушукчани ҳам қўшиб олишибди. Тарки дунё! Бир йил ўтибди, икки йил ўтибди. Ўн йил ўтибди! Қизлардан биттаси ахдини бузиб, секин эрга тегиб кетиб қолибди-да. Битта қиз битта мушук уйда ёлғиз қолиб кетишибди. Қиз бир аҳвол, мушук бир аҳвол эмиш. Учрашувга чиққиси келган мушукни овозини биласиз а? одамга ўхшаб гапириб миёвлайди. Мёвеаяяай деб серенада айтиб юборади)) Орадан бир ой ўтиб, бояги аҳдини бузиб, эрга тегиб кетган қиз, нариги қизга телефон қилибди. "Ҳа, эрга тегиш қандай экан?" деса,
"Энди, дугона, ўз ҳаётингни ўзинг ҳал қил. Аммо, мушукни қўйвор. Мушук бу дунёнинг лаззатларини ҳис қилиши керак" деган экан))

Хулосайи калом, "Оила қурма, ажраш, эркин яша" деб, бизнинг оила институтимизга зимдан зарба бермоқчи бўлаётган роҳибаларга парво қилманг! Оиласиз фарзандсиз ҳаёт ҳаёт эмас. Ишонмасангиз, мушукдан сўраб кўринг)

https://t.me/BahodirIskandarov

Mubaşşir Ahmad

24 Oct, 07:48


Бизни гуноҳлар кучсизлантиради, гуноҳлар синдиради, гуноҳлар мағлуб этади..
Аслида кучлимиз, мустаҳкаммиз, ғолибмиз.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

24 Oct, 05:18


Бу дунёда охиратингни бой беришга арзийдиган бирор нарса йўқ.

Муҳаммад Ҳофиз

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

23 Oct, 14:33


#Мутафаккирлар

Қоҳирада тиббиёт факультетига ўқишга кирмоқчи бўлган бир толиби илмни кўрдим. У узун кўйлак ва қалпоқ кийиб олганди.

Ундан: "Бу нотабиийлик нечун?" деб сўрадим. У: "Мен ажнабий кийимлар кийиб, кофирларга тақлид қилмайман" дея жавоб берди.

Мен айтдим: "Маън этилган тақлид - шахсият инқирозида ва бошқаларга руҳий-фикрий тақлидни эълон қилишда яшириндир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам румий (ажнабий) жубба (енги узун устки кийим) кийганлар. Унинг енглари тор бўлган. Таҳорат оладиган пайтларида қўлларини унинг тагидан чиқариб олардилар"
.

Лекин эсипаст бу толиб ўқишни ташлаб кетиб қолди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

23 Oct, 07:00


"Юксалиш Мактаби" энди Наманганда

- Ҳар бир ўқувчилар учун алоҳида устоз ва кординатор белгиланган
- Дастурлаш тиллари, 3d Max, Робототехника, Дизайнерлик, Спорт тўгараги ва 14 турдаги тўгараклар мавжуд
- Ётоқхонаси ҳам мавжуд
- 3 маҳал таомлар берилади

📞 78-555-12-12

Рўйхатдан ўтиш учун:
https://forms.amocrm.ru/rtmcmxm

🔥 ЮКСАЛИШ МАКТАБЛАРИ — таълим ва тарбия бирлашган даргоҳ!

78-555-12-12
@Nam_yuksalish_admin

Телеграм | Инстаграм

Mubaşşir Ahmad

23 Oct, 05:05


Ахлоқнинг ўз ҳикояси бор, бундан бехабар қолиб бўлмайди.

Ахлоқ Аллоҳ таолони яхши танигандан ёки тавҳид ақидасида рост тургандан ҳам пайдо бўлади. Аммо бундай ахлоқни хосда ҳам, авомда ҳам излаб тополмаяпман.

Одамлардан қўрқиб Аллоҳдан қўрқмайдиган, одамларни рози этиб Аллоҳни рози этмайдиган ва одамларга таваккул қилиб Аллоҳга таваккул қилмайдиган бу махлуқни мусулмон, деб сифатласа бўладими?

Нифоқни маҳв қиладиган, ботинни тозалайдиган ва амал, ҳам ҳолатни тартибга соладиган хулқлар бор.

Бу ҳақда буюк пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мен гўзал хулқларни камолга етказиш учун юборилдим", дея огоҳлантирганлар.

Бу зот нифоқ белгиси дея ёлғон, ваъдага хилоф, омонатга хиёнат, келишувларни бузиш ва хусуматда бузуқликни санаганлар.

Бошқа жамиятлар ростлик, омонатдорлик, вафодорлик ва олийжанобликка биздан кўра эътиборлироқ эканини билган мусулмон нима дея олади?

Турли мамлакатлардаги кўпгина шаҳар ва қишлоқлар покизалигини кўрдим. Пиёда ва ҳайдовчилар ўртасидаги қатъий низомга гувоҳ бўлдим.

Ўз юртимга бирров назар солиб ғамга ғарқ бўлдим. Ишчилар малакани ёқтирмаслиги, амалдорлар оммага хизмат қилишни хушламаслигини кўряпман.

Бизга нима бўлди, тушунмайман. Биз ўляпмиз ва ўзимиз билан динимизни ҳам ўлдиряпмиз!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

22 Oct, 17:21


Миллат ўзи нима?

Биз “миллат”, “миллийлик”, “миллий қадриятлар”, “миллий урф одатлар” ҳақида кўп гапирамиз, бироқ ушбу тушунчаларни ўз ўрнида ишлатамизми? “Миллийлик” деганда аслида нимани тушунишимиз керак? Миллатимизга хос бўлган хусусиятлар нималардан иборат? Бугун ана шу саволларга жавоб қидирамиз.

Батафсил: https://azon.global/2251

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

21 Oct, 14:21


«Бу мамлакатда яшаётганлар миллатидан қатъи назар ўзбек тилини билишлари шарт!»

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

21 Oct, 12:57


Озодлик сари ташланган ҳар бир қадам қимматга тушади. Лекин сизларга айтар гапим:
Таслим бўлиш баҳоси эса ўта қимматдир
!

Яҳё Синвор

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

21 Oct, 10:57


ҚАТЛИОМГА ИЛК ҚАДАМЛАР

Бугун Яқин Шарқда бўлаётган жараёнлар, хусусан, яҳудийларнинг арабларни диёрларидан қувиб, уларнинг ерларини ўзлаштириши, тинч аҳолини қатлиом қилиши бўйича режалари узоқ ўтмишга бориб тақалади.

Ушбу расмда Биринчи Сионист конгресси томонидан 1897 йилда Швейцариянинг Базел шаҳрида қабул қилинган дастур бўлиб, унда Фаластин диёрларида яҳудий давлатини қуриш мақсад қилинган. Бу даврда Фаластин диёри Усмонийлар империясига қарашли мусулмон ўлкаси ҳисобланган.
Базел дастурига кўра, сионизмнинг асосий мақсади

— Фаластинда яҳудий халқи учун жамоат ҳуқуқи асосида муҳофаза этилган уй-жой яратиш ҳисобланади.

Бу мақсадга эришиш учун сионистлар қуйидаги фаолиятларни дастур ул-амал қилиб белгилаган:

1. Фаластинга дастлаб яҳудий деҳқонлари, ҳунармандлари ва тадбиркорларининг жадал кўчиб боришини рағбатлантириш.

2. Турли давлатларда маҳаллий ва умумий тадбирлар орқали барча яҳудийларни бирлаштиришга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш.

3. Яҳудийлик ҳиссини ва миллий онгни мустаҳкамлаш.


Кўриб турганингиздек, сионистлар Исроил проектини яратиш учун дастлаб сионистлар яҳудийларнинг ўзини тайёрлаш ва рағбатлантириши керак бўлган.

PS. Фашист Германияси томонидан яҳудийларнинг қирғинбарот қилиниши ва яҳудийларнинг қочиб, Фаластинга кўчиб келишга мажбур бўлиб қолиши ҳам қандайдир сионистча дастурлардан ўрин олган бўлса ажаб эмас.

© Тарих ва сиёсат

Mubaşşir Ahmad

21 Oct, 09:16


Тил дин, маданият ва ахлоқ ташийди. Мен зарурат бўлмаганда ғарбда яшашни ҳалол ҳисобламайман. Зарурат - дини, жони ва молига ҳалокат хатари юзага келишидир. Шунда ҳижрат қилинади. Тирикчилик ўтказиш эса зарурат ҳисобланмайди. Тирикчилик сабаб ҳижрат қилишга мусулмон мамлакатлар бор.

Исломини ўрганиб, унга тўлиқ амал қила бошлагач, яъни иммунитет ҳосил қилгачгина, таълим учун чет элга юборилиши мумкин. Ота-оналар, бунга диққат қилинг!
Нега бундай кескин фикрлаётганимни эса қуйидаги шахсийга юборилган мактуб изоҳлаб беради:

====
Ассалому алайкум устоз. Бу ёзаётганим уз ҳаётимизда булган бошимиздан утқизган Реал ҳолат,сизга бир узбек қизи сифатида қолган миллатдошларимиз уқиб урнак булиши учун ёздим.

Биз Германияда яшаймиз. Эр ҳотин зиёли уқимишли нуфузли Университäтларни магистр даражасигача битирганмиз. Фарзандларимиз мактаб ёшида Германияга келди бу ерда мактабда уқиб немис тилини ва қушимча инглиз тилини ургана бошлади.

Шунчалик тилни яхши узлаштиришдики, ҳатто она тилимиз узбек тилини унута бошлади. Секин аста уйда немис ва инглиз тилида гаплашишди, аввалига улар бн росса фаҳрландик, ҳамма яқинларимизга бу ҳақида огиз кöпиртириб гапириб,уларни немис ва инглиз тилида гапирган Видеоларини мақтаниб тарқатардик, айниқса она сифатида Мен бу ишни бажонидил қила бишладим.

Фарзандларим бора бора уйда биз узбеча гапирсак гапларимизга тушунмасликни,ёки бизни устимиздан кулишлик одати пайдо булди. Секин аста бизни узбекча гапларимизга реагиерт қилмай қуйишди. Қанча курашмайли улар бир бирлари бн фақат шу тилларда гапиришадиган булишди. Майли чет элда яшаган бола шу эканда, деган ҳаёл бн таслим булдик.

Углим фақат инглиз тилида контент куради Мен буни тил урганиши учун яхши деб уйладим ва кураётган видеоларини кузатиб турибман у беҳаё эмас деб уйладим. Улар бн ҳар куни утириб гаплашамиз энг коп вақтимизни уларга сарфлайм7з аслида. Бир куни углим ислом динига қарши фикрлар билдириб қолди, шунда туҳта туҳта сен буларни қаердан олдинг дедим, у эса инглиз блогерларида эшитганини айтди.

Мен унга қаттиқ тақиқлар қуя бошладим, лекин фарзандларим бу пайтгача инглиз ва немис тилларида ҳар уз ҳуқуқлари ҳақидаги видеоларни кöравериб Мен бн қандай öзини ҳимоя қилиб гаплаша олишини ҳуллас ҳамма Демократие ҳуқуқларини урганиб булган экан. Бир куни кечаси соат 2:30ларда уйимизга полиция келди.

Дадаси икковимиз шокка тушиб қолдик, сабаби фарзандингиз уз жонига қаст қилмоқчи экан, бизга бир дугонаси телефон қилиб айтди деди, улар уйимизга кирди ва у бн ёлгиз гаплашишди. Нималарни öргатишди билмадим шулар келиб кетганидан кейин фарзандим мени умуман менсимай қуйди, гапирсам ҳудди кучадаги бегона бн гаплашгандай эмоцияларсиз гаплашадиган булди.

Ҳозир Мен учун дунё қоронгу. Нима қилишимни билмаяпман. Тил билиш биз учун бундай мусибатларга ҳизмат қилишини билмаган эканман, дунёвий Илм ислом билан бирга ургатилмаса мусибат келтирар экан. Энди тушундим исломи юқ ривожланган давлатларда нима учун дунёвий Илм чöққига чиққанига қармай одамлар бахтсиз эканини.


@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

21 Oct, 06:24


35 йил олдин миллат бўлган эканмиз.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Oct, 17:58


Яқинда арабларда "Синварнинг ҳассаси" деган ибора пайдо бўлади, дейишяпти. Яъни, бу ибора охирги кучигача сарфланган ишларга нисбатан ишлатилади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Oct, 14:01


Ғазо геноцидини кўрмай ўтиб кетган мусулмонларга ҳавасдаман. Чунки душман уларнинг борлигидан ҳайбатланиб, бундай қирғинга журъат қила олмаган.

Биздан эса улар заррача ҳайиқмади ва ҳайиқмайди. Ҳадисда айтилган "кўпик" биз бўлсак керак. Бундан ўкинчдаман.

Лекин бошқа томондан Ёсин, Мурсий, Ҳанийя ва Синвор каби мард эркаклар билан замондош бўлганимдан мамнунман.

Ана шундай турли ҳиссиётлар гирдобида ва тушида яшаётган бир бечораман.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Oct, 13:00


Бу эса энди Ғазо.

Ё Аллоҳ, бундай суратларни сесканмасдан кўришга ўрганиб қолишдан паноҳ тилайман!

P.S. Фейсбук эса интeрнетда инсонийликни уқтириш билан банд, суратларни ўчириб. Воқеъликда эса ваҳшийлик тарафдори.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Oct, 12:59


Ғазога энг яқин араб мамлакатида, куни кеча бўлиб ўтган мусиқа фестивалига йиғилган оломон.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

20 Oct, 11:04


Хулоса шуки, шўро тузуми даврида ҳамда ҳозирги кунда ғарб томонидан мусулмонларни айнитиш, тўғри йўлдан адаштириш учун "ислом дини мафкураси шодлик ва ҳаёт қувончларининг кушандаси" деган ғояларни сингдириш ва бу орқали динни қоралашлари оқибатида тараққиётдан мисли кўрилмаган даражада орқада қолиб келмоқдамиз.
Бу каби бузғунчи ғоялар энг адолатсиз ва асоссиз ғоялар бўлиб, Аллоҳ кўрсатиб берган тўғри йўлдан юрмаган миллат буёғига ютқазади, аламли мағлубият азобини чекишга мажбур бўлади...

Mubaşşir Ahmad

20 Oct, 11:04


Rajab Ro'zimuhammad ёзмоқдалар:

Интернетга кирсам фақат қалбим оғрийдиган бўлиб қолди. Шунинг учун кам киришга ҳаракат қиламан. Энг қаттиқ азоб берадигани Ислом динини қораловчилар кўпайиб кетганидир. Мусулмонларнинг қолоқлигига уларнинг эътиқоди асосий айбдор деб қаровчи адашганлар кўпайган.
Гўё дин бизни қашшоқликка, илмсизлик ва жоҳилликка элтганмиш, уларнинг фикрича. Бу жудаям нотўғри қарашлар бўлиб, ўзидан ақлли ясаб олган бундай ғаламисларнинг гапларига кўпам ишониб, эргашиб кетавермаслик керак.

Асл ҳақиқат эса қуйидагича:
Мусулмонлар бутун инсониятни уйғотишган. Илм ва маърифатни мусулмонлар ривожлантиришган. Бугунги кашфиётларнинг калити мусулмонларнинг қўлида бўлган. Ўша вақтларда мусулмонлар динга жуда яқин эди. Шунинг учун улар илғор эди.
Бугунга келиб, мусулмонлар диндан, Қуръон ва ҳадислардан мисли кўрилмаган даражада узоқлашишди. Шунинг учун орқада қолиб кетмоқдамиз. Менинг хулосам шундай. Хато бўлса хатолигини исботлаб, фикримни тўғирлашингизга яъни соғлом баҳсга тайёрман.
Диндан ҳам илмдан ҳам узоқлашиб кетган бир авлод чиқиб, ўзича динни айблаб ўтирибди.
Ғарб мусулмонларга кўрсатилган тўғри йўлни ўрганиб, шундан фойдаланиб ривожланиб олди. Ислом динига амал қилишмасада, унда кўрсатилган тўғри йўлни билиб олиб ҳаракат қилишди ва тараққий этишди. Бугунга келиб ғарб ўзининг аввалги адашган йўлига ўтиб бормоқда ва уларни мисли кўрилмаган таназзул қарши олмоқда.
Кўр-кўрона тақлид ва ҳавас билан бу масалаларга фикр билдиришни нодонлик деб биламан.

Илон Маск ойга чиқиш ҳаракатида юрганида, биз калта юбка, соқол-рўмолдан нарига ўтолмаяпмиз, -деган мазмундаги жудаям кўп постларга кўзим тушади. Илон Масклар ғарбнинг Аллоҳ кўрсатган йўлдан фойдаланиб, эришган ютуқлари меваси. Буёғига ғарбда бошқа Илон Масклар етишиб чиқмайди.
Илон Масклар етишиб чиқиши учун ғарб асрлар давомида изланган. Ғарб жамияти соғломлашган. Рост гапириш, тартибли яшаш, ҳалоллик ва ҳоказолар қонунан маданият даражасида яхши шаклланган. Шунинг учун мисли кўрилмаган кашфиётлар бўй кўрсатган. Бугунга келиб тобора айниб бораётган ғарб жамиятидан Илон Масклар етишиб чиқмаслиги аниқ.
Бизга эса ривожланишимиз учун, ойга учиш ҳақида ўйлашимиз учун ҳали бор бўлиб, жамиятда тарбия ва тартиб интизом ўрнатилиши, қонунларга риоя этилиши, ҳар ким ўз ишини виждонан бажариши, кийиниш, муомила ва мутолаа маданиятлари шакллантирилиши лозим. Ғарб ривожланишидан олдин шу санаганларимни ўз жамиятида тўғри шакллантирган. Кейин ривожланган. Ғарб жамиятида бугун тарбия, тартиб-интизом, кийиниш - муомила-мутолаа маданиятлари буткул барбод бўлишни бошлади. Оила институти таназзулга юз тутиши авж нуқталарига қараб кўтарилмоқда. Буёғига қолоқлик, таназзул ва маънавий қашшоқликнинг, маданиятсизликнинг меваси ўлароқ Илон Масклар етишиб чиқмаса керак ғарбда.
Шундай экан Илон Маск ойга учиш ҳақида ўйлаб юрганида биз ундай, биз бундай ...-дейдиган аҳмоқона постларни қўйишдан тийилиш керак бўлади.

Ривожланиш ва тараққиётга Аллоҳ кўрсатган тўғри йўлдан юрилсагина эришилади. Бошқа ҳеч қандай йўл йўқ.

Жамиятда кийиниш маданияти билан боғлиқ муаммо борми, бор. Қўйиб беринг муҳокама қилиб, тўғри йўлни топиб олсин. Олимлар ва уламолар ҳам бу ишга жиддий аралашиши лозим.

Жамиятда муомила маданияти билан боғлиқ муаммо борми, бор. Қўйиб беринг, баҳслашиб тўғри йўлни топиб олишсин. Бу ишга ҳам олимлар ва уламолар ёрдами сув ва ҳаводай зарур.

Жамиятда мутолаа маданияти билан боғлиқ муаммо борми, бор. Қўйиб беринг баҳслашиб, тўғри йўлга тушиб олсин. Бундаям олимлар ва уламоларни вазифаси муҳим аҳамият касб этади.

Жамиятда эътиқод билан боғлиқ муаммо борми, бор. Бор бўлгандаям энг жиддий даражага кўтарилган муаммо бор. Қўйиб беринг соғлом баҳслашиб, тўғри йўлга тушиб олсин. Бу масала олим ва уламоларсиз ўта жиддий тус олса оладики, ўнгланмайди...

Мен тўртта энг жиддий муаммони санадим. Буларни тўғри йўлга қўймасдан туриб, Аллоҳ кўрсатган тўғри йўлда юрмасдан туриб ойга учиш ҳақида гаплашиш ёки пост улашишни аҳмоқона деб баҳолаганим боиси шу...

Mubaşşir Ahmad

19 Oct, 12:22


Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг:

1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш.
2. Одамларга кўриниш беришни севиш.
3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб одамларга кибр қилиш.
4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш.

"Салаф илмининг фазилати" китобидaн

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

19 Oct, 09:08


«Қул бўлмаслик учун тезак ёқишга розиман»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 37-қисм

©️Azon Global

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

19 Oct, 05:04


Аллоҳнинг дини эрлар сабаб фоний бўлмас. Балки эрлар Аллоҳнинг дини йўлида фоний бўлурлар.

#ўқиганларимдан

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

18 Oct, 08:11


Сионисты празднуют смерть Синвара и вещают, что теперь то на Ближнем Востоке «все изменится».
В том смысле, что Израиль всех победит, создаст государство от Красного моря до Ефрата, восстановит Храм Соломона и будет доминировать в регионе на долгие времена.
Типа «главная причина» всех бед (очередной руководитель ХАМАС) устранена и жизнь наладится.
Это или удивительное для такого опытного изощренного в политических жестокостях и интригах образования, как Израиль, заблуждение или часть глобальной игры по переустройству мира.
Если первое - то Израиль сделал еще один шаг к пропасти, поскольку самоуверенность это первопричина поражения.
Если второе, то израильтяне всего лишь пешки в руках тех, кто перекраивает мир по своему разумению. А пешки, как известно, приносятся в жертву.
Дураку ясно, что героическая смерть лидера палестинского сопротивления, который встретил врага с оружием в руках и умер в бою, а до этого больше года руководил партизанской войной, унесшей жизни сотен израильских солдат (данные о потерях в Израиле засекречены) и навсегда уничтожившей любой вариант позитивного имиджа Израиля, просто элемент большой региональной войны, которую сионизм проигрывает.
Синвар знал, что погибнет и был готов к этому.
Напрасна ли его смерть?
Достаточно трезво взглянуть на ситуацию вокруг Израиля и Палестины, чтобы понять, что нет.
За прошедшее с начала боевых действий время Израиль понес огромные репутационные, экономические и боевые потери.
Его связи с ООН и международными организациями практически разорваны.
Ключевые страны Европы, ранее всегда поддерживавшие Израиль, открыто признают Палестину и прекращают снабжение сионизма оружием.
Впервые за всю историю сионизма его политики попадают под международные европейские санкции.
Вопрос о создании палестинского государства практически решен и оно будет признано многими западными странами по окончании войны или после ухода от власти Нетаньяху.
Если война это продолжение политики, и цель войны это принудить противника к принятию твоей воли, то Синвар свою войну выиграл.

Mubaşşir Ahmad

18 Oct, 07:57


Босқинчи-мустамлакачилар зулмини унутиш кишанга бўлган муҳаббатдандир.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

18 Oct, 06:01


ЯҲУДИЙЧА ЖИҲОД

Исроилнинг амалдаги мудофаа вазири ўзининг твиттер саҳифасида Фаластинда амалга ошираётган хунрезликларини яҳудийлик диний таълимотлари билан боғлади.

Мудофаа вазири Тавротнинг Левитлилар китобидан:
"Сизлар ўз душманларингизни таъқиб қиласизлар, токи улар олдингизда қиличингиздан йиқилиб ўлмагунча" деган сўзларни иқтибос қилди.

Ушбу ҳаракат Исроилнинг мусулмонларга қарши олиб бораётган қатлиоми диний-ҳарбий ҳаракат, аниқроғи яҳудийча жиҳод эканлигини очиқдан-очиқ кўрсатмоқда.

Биз эса, "Аллоҳ, мўминларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳ йўлида жиҳод қиладилар. Ўлдирадилар ва ўлдириладилар. Бу Таврот, Инжил ва Қуръондаги чин ваъдадир. Аллоҳдан ҳам ваъдасига вафодорроқ ким бор экан?! Қилган савдоларингиздан хурсанд бўлаверинглар. Буюк муваффақият мана шудир!" деймиз. (Тавба сураси, 111)

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

18 Oct, 03:34


Олдинлари бундай сўзларни "Сийрат" китобларида саҳобалар тилидан ўқир эдик. Тилидаги билан дилидаги бир жасур ўғлонлар ўлимни Севганлари билан қовушишдаги бир тўсиққина деб билишар эди.

Яҳё Синвар ҳам шундай деган эди:

"Душман менга берадиган энг катта совға бу у мени ўлдиришидир.

Мен Роббим ҳузурига душман қўлида шаҳид бўлиб бормоқчиман.

59 ёшдаман. Мен коронавирусдан ўлгандан кўра F-16 бомбасидан шаҳид бўлишни афзал кўраман.

Мен инсульт, юрак хуружи ёки бахтсиз ҳодисадан ўлишни хоҳламайман. Мен оддий ўлим билан эмас, шаҳид бўлиб ўлишни хоҳлайман".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

17 Oct, 17:54


Ким босқинчи севинчидан севинса, дини ва аслини суриштириб олсин ва онасидан отаси кимлигини сўраб билсин!

Хадича бин Қанна

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

17 Oct, 17:19


Яҳё шаҳид бўлди. Аллоҳ раҳмат қилсин! Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун. Биз шаҳидларни кузатиб, ортларидан дуо қилишга ҳам кўникдик.

Аммо... "Ким Муҳаммадга ибодат қилаётган бўлса, Муҳаммад ўлди. Ким Аллоҳга ибодат қилаётган бўлса, Аллоҳ тирикдир".

Аллоҳ тирик! Ҳаёт ва кураш ҳам давом этади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

17 Oct, 07:37


Айримларнинг бутун вужуди қалбдан иборат бўлади. Оёқдан сочининг учигача. Уларнинг ҳаёти жуда қийин кечади.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

17 Oct, 05:14


Ислом охирги асрда уч катта мусибат билан синовдан ўтмоқда:

1. Жаҳон мустамлакачилиги Ислом шариатини бекор қилишга ва уни қозилик ишларидан узоқлаштириб, ўрнига Европа қонунларини жорий қилишга эришди.

2. Араб харобалари узра яҳуд давлатини қуришга муваффақ бўлди. Унга қўшни юртларда ишларни тескари ривожлантириб, ҳатто бу давлатни эътироф этадиган ва улар билан сиёсий ҳам ижтимоий ҳамкорлик қиладиган жамиятларни етиштириб чиқарди.

3. Исломнинг мавжуд қолдиқлари воситасида одоб ва кўринишларини изҳор этишга интилган исломий тоифаларга халқаро ва маҳаллий даражаларда зарбалар бера олишди.

Шунга қарамай ислом олами разолатга иффатни, очиқ-сочиқликка муҳташамликни, бузуқликка эса тақвони афзал билиши маълум бўлиб қолди. Мусулмонлар жинсий ахлоқсизликни рад этишади. Ҳижобни ҳурмат қилишади. Фосиқликни тубанлик билишади.

Диний фаолият борасида омма фикрини ўрганиш марказларига кўра, намозни адо қиладиганлар кўпайиб бормоқда, ҳеч камаяётгани йўқ. Шунингдек Рамазон рўзадорлари ва ҳаж талабгорлари ҳам ортиб бормоқда.

Агар мусулмонларни шундай ўз ҳолига ташлаб қўйилса, йўқотганларини қайтариб олишлари ва ислом байроғи яна бир бор кўтарилиши уларга маълум бўлиб қолди.

Нима қилиш керак? Исломга қарши курашни йўлга қўйиш лозим. Унга барҳам бериш воситалари эса ўта макрли ва ҳийлакордир.

Кейинги йилларда мусулмонлар сони сезиларли равишда ошиб бормоқда. Мана шу ўсишни тезлик билан тўхтатиш керак. Чунки бунинг натижаси яхши бўлмайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эллик йил олдин Исроилни қуришга қарор берганидек, шу ташкилот ҳозир туғишни чеклаш ва демографик портлашнинг олдини олиш ҳақида ҳам қарор чиқарган. Бу кўпаювчи умматнинг сонини камайтириш учун турли хил тарғиб ва таҳдид воситаларини йўлга қўйган.

Ҳурматли бир ташкилот катта давлатларда эрта жинсий бузуқликка рухсат бергани ҳолда "эрта турмуш қуриш"ни ман этишни талаб қилаётгани ҳақида ўқиб даҳшатга тушдим.

Бир неча ой бўлди, Британия умум мажлиси ўн саккиз ёшдан бошлаб ҳамжинсбозлик билан шуғулланишга рухсат берди. Аммо эрта турмуш эса ёқимсиз иш ўлароқ кўрилмоқда.

Ҳижобга рағбати бор толибалар олдига тўсиқ қўйилгани ҳолда олачипор илонга ўхшаб оломоннинг оч шаҳватини миясига чиқарадиган ва ҳаром рағбатини қўзғайдиган раққосанинг олдига нега тўсиқ қўйилмайди?

Мен яна исломини дин, ақида ва шариат ўлароқ қайтаришни соғинган мусулмонлар сафига зарба берадиган ва тўпини тарқатадиган расмий қарорлар чиқишини, тарғибот кампаниялари йўлга қўйилишини ва мустамлакачилик найранглари ишга солинишини кутмоқдаман.

Шу учун умматимизни бу ҳужумларга қарши рост кураш ва кучли уйғоқлик билан рўбарў бўлишга чақираман.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Аччиқ ҳақиқат" китобидан

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

16 Oct, 17:28


Мусулмонларни қирғин қилаётган Исроилни қандай тўхтатиш мумкин?

Ўтган йилнинг охирларида МcDonald’s, Starbucks каби сионистларни қўллаб-қувватловчи компанияларга нисбатан кенг миқёсли бойкот эълон қилинган бўлса, 2024 йилнинг баҳорига келиб, бунинг натижалари – компания эгаларининг катта йўқотишлари бўй кўрсатди. Қолаверса, машҳур университетлар бўйлаб урушга қарши талабалар ҳаракатининг кучайиши сабабли академик бойкот ҳам юзага келди.

Батафсил: https://azon.global/2211

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

16 Oct, 16:19


исроил БМТни йўқ қилмоқда.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

16 Oct, 13:57


СССРга қайтиш йўқ!

Томоша қилиш: https://m.youtube.com/watch?v=ylX3aqqPegE

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

16 Oct, 11:57


Шундай.

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

16 Oct, 09:11


Радикализм ўзи нима?

Мазкур мавзу ҳақида гапиришдан олдин, барчамиз атаманинг келиб чиқиш тарихи ва унинг маъносини билиб олишимиз зарур.

Радикализм атамаси биринчи бор Англияда таҳминан 1797 йилда сиёсий маънода қўлланилган бўлиб, атама умумий эркаклар сайлов ҳуқуқи даражасини кескин кенгайтиришдан иборат "радикал ислоҳот" ҳақида эълон қилган Чарльз Жэймс Фоксга тегишли.

"Радикализм - 18 аср охири ва 19 аср бошларида либерализм ичидаги тарихий СИЁСИЙ ҳаракат ҳисобланади" (Paul McLaughlin. Radicalism: A Philosophical Study. Palgrave Macmillan).

19 асрдаги инглиз радикаллари одамлар ўзларининг ижтимоий муҳитини жамоавий ҳаракатлар орқали бошқаришга қодир деган фалсафа сифатида олға суришни бошладилар.

Аммо бу фаразлар Марксистик назарияларга ҳам асос бўлганлиги боис, вақт ўтиши билан радикаллар ёрлиғи Марксистлар (коммунистлар) ва бошқа зўравон ижтимоий ўзгаришлар тарафдорларига қўлланила бошланди.
АҚШда мазкур атама 1930 йилларга келиб кенг қўлланила бошланди.

Америкаликлар радикализмни икки турга: чап ва ўнг СИЁСИЙ экстремизм билан боғлашар эди. Улар чап радикализм деб коммунистларни, ўнг радикализм деб фашистларни мисол қилишар эди. Ҳозирда АҚШда кўпинча радикализм деб анъанавий ижтимоий ва сиёсий қадриятларни қоралашга қаратилган турли ёшлар ҳаракатларини айтишади.

Яна бир радикализмнинг асосий вужудга келиши Францияда 19 асрда бўлиб ўтган инқилоб сабабли ҳам дейилади. Радикализмнинг илк кўриниши кўплаб ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларни талаб қилишдан иборат эди. Ўша вақтдаги Европанинг сиёсий тизими айни радикализм эди.

Юқорида келтириб ўтилган радикализмнинг тарихий ривожланиши ва ўзгаришларидан кўришимиз мумкин бўлган асосий масала у Европада вужудга келганлиги.

Унинг асоси Европанинг ҳозирда энг нуфузли давлатлари Англия, Франция, Бельгия ва яна бошқа кўплаб давлатларида шаклланганини кўришимиз мумкин.

Радикализмнинг асосий мақсади сиёсий жараён ва сиёсий ўзгаришлар ҳисобланади. Ҳеч қандай диний ёки фалсафий кўринишлари мавжуд эмас.

Демак, радикализм - бу инсоннинг ёки гуруҳ (партиянинг) жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий, сиёсий ва маданий муҳитни тубдан ва ҳеч қандай муросасиз ўзгартиришга бўлган ҳаракати.

Юқорида айтиб ўтилган чап радикализмни ҳозирда кўпинча коммунизм ва диний радикализм билан боғлаш урфга кирганини кўришимиз мумкин.

Диний радикализм деб айни "Ислом" радикализмини келтириб ўтишмоқда. Бунинг асосий сабаби, албатта Исломни "террор" дини, "нафрат" дини қилиб кўрсатилиши, уларнинг Исломофобияни жамиятда кенг тарқатаётганликлари деб билишимиз мумкин.

Бунинг натижасида дунёда қанчадан қанча мусулмон бўлган инсонлар шу "қўрқув" ёт ғоя ва "тамға" сабабли азият чекишди ва уларнинг ҳар қандай ҳуқуқлари топталди.

Уларнинг ҳақиқатда террорчи бўлган шахслар сабабли азият чекишлари, улардан фақатгина мусулмон бўлганлиги учун қўрқишгани асли радикализм эмасми?!

Бизнингча шулар асли радикализм. Бутун дунёда асли радикализм умуман ва мутлақо исломга алоқаси йўқлигини бонг урушнинг ўрнига уни айни Ислом деб таърифлашаётганликлари диндорлар учун жуда катта муаммоларни келтириб чиқараётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Бизнинг наздимизда 21 асрнинг ҳақиқий радикализм кўринишлари бу: феминизм, исломофобия, ЛГБТ ва шунга ўхшаш жамиятни, сиёсатни ва маданиятни тубдан ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлардир.

© Жавоҳир Шукуров

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

16 Oct, 07:09


Маҳрум ким биласизми? Маҳрум:
- Зуҳо намозининг вақти олти соатга яқин. Лекин шундан 5 дақиқа кетадиган икки ракатли намозни ўқимайди. Ваҳоланки бу намоз жасаддаги 360 аъзога садақа ҳисобланади.
- Бомдод намози дунё ва ундаги бор нарсадан яхши эканини ва у Аллоҳнинг зиммасида бўлишни билади. Аммо унга ухлаб қолади.

© "Исломий ўйлар".

@MubashshirAhmad

Mubaşşir Ahmad

16 Oct, 05:27


Исроил ва Ғарб маҳсулотларини нега бойкот қилишимиз керак?

Агарда сиз бу ҳаракатдан чарчаган бўлсангиз, билингки, Исроил бўлмиш душман бизнинг ғазолик биродарларимизни ўлдириш ва қатл қилишдан чарчамаяпти. Шу билан бирга у бизнинг гўдакларимизни азоблашда, уларни яқинларидан жудо қилишда, оч-наҳор ва сувсиз қолдиришда давом этяпти. Сиз ушбу тузумга кўмак бўлаётган маҳсулотларни сотиб олмоқчи бўлганингизда ёки уларни қўллаб-қувватлаётган машҳурларни кузатаётганингизда шуни унутмангки, ишғолчи тузум мазлумларнинг қонини шафқатсизларча тўкяпти, асл ер эгаларининг уйларини бузяпти, энг ёмони – сиз ҳам қайсидир маънода уларга ёрдамлашяпсиз.

Батафсил: https://azon.global/2200

©️Azon Global

Mubaşşir Ahmad

15 Oct, 17:36


Сардор Умрзоқов Бобур Мирзо қабри устида Қуръон тиловат қилмоқда. Тиловат анча савияли. 2020 йил.

Видеони "Х" ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига афғонистонлик давлат арбоби Муҳаммад Жавад Амири (Mohammad Jawad Amiri) жойлаган.

© @anora_sodiq телеграм канали

@MubashshirAhmad