ODDIY YO'LOVCHI @burxonov_lite Channel on Telegram

ODDIY YO'LOVCHI

@burxonov_lite


🧠 Shaxsiy qarashlar, kundalik hayotiy voqealar va tarixiy ma’lumotlar ulashib boriladi.

#falsafa #tarix #jadidchilik #blog

👂 Aloqa bot: @BRchaqchaqbot

ODDIY YO'LOVCHI

22 Feb, 16:34


Римда одат бор эди. Весталар ибодатхоналарда ҳар доим Рим оловини ёқиб туриши шарт эди. Агар олов ўчиб қолса, Рим ҳам қуларди. Биласизми энг қизиғи нима? Весталар бу оловни инсон қалбида ёқишди. Шу, шу бўлди-ю Рим олови ҳар бир қалбда абадий ёнадиган бўлди. Ҳозиргача бутун дунё эркаклари ҳар куни бир марта бўлса ҳам Римни ўйлайди. “Ave, Rome! Ave, Imperator!”

Хўш сиз бугун Римни эсладингизми?

ODDIY YO'LOVCHI

22 Feb, 14:04



SODDA JUVON

Bunda bir juvon bor, sodda, samimiy,
Mudom uni zimdan qilaman taʼqib.
U esa atayin qilganday goʻyo,
Koʻchaga chiqadi munchoqlar taqib.

Uyimiz qarama-qarshi joylashgan,
Tunlar kuzataman doim oʻshani.
Ehtimol meni ham koʻrib, atayin
Oynaning oldida raqsga tushadi.

Bu juvon eridan erta ajralgan,
Qismat ayamagan, qiynagan battar.
Koʻksini tilkalab yotibdi uning
Tigʻlari charxlangan yolgʻizlik – xanjar.

Birovning dilini ogʻritmaydi u,
Oʻzicha yashaydi, davron suradi.
Har zamon oqshomda ayrim “doʻst”lari
Xolidan xabarlar olib turadi..

Men yaxshi koʻraman judayam uning
Derazaga boqib oʻylashlarini.
Uni juda-juda yoqtiramanu,
Faqat yoqtirmayman oʻynashlarini.


©Shavkat ODILJON

👣
Oddiy yo'lovchi

ODDIY YO'LOVCHI

22 Feb, 11:22


Очиқ маълумотларга кўра Тожикистон армияси шахсий таркиб сони 17 минг киши экан. Кўттай жойга 7 минг аскарини йиғиб парад қилишибди. Армиянинг деярли ярми шугина жойга сиғиб кетса, бундай армия билан парад ўтказиб, шарманда бўлмаган яхшироқ. Тожикистон халқига тинчлик тилаймиз.

Хўш нега Тожикистон парад ўтказмоқда? Тожикистон ҳукумати кеча Қирғизистон билан чегаралар бўйича якуний қарорларни имзолади. Аҳоли орасида ва хориждаги муҳолифий кучлар Тожикистонни кучсизликда айблашмоқда. Шу сабабли ҳукумат мушакларини кўз-кўз қиляпти. Муҳолифатчилар ва сепаратистларнинг танқидига қарамай, Тожикистон ўз тарихидаги энг тўғри қарорни қабул қилди. Аслида бундай муҳим қарорларни кучсизлар имзолай олмайди. Фақат кучлиларгина муросага кела олади.

Бундай муҳим қарорлар Марказий Осиё халқлари интеграцияси учун керакли қарорлар ҳисобланади. Икки миллат ва давлат учун дўстлик, тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз. Менимча, Марказий Осиёда чегара билан боғлиқ бошқа муаммолар қолмади. Эндиги навбат дипломат ва елчиларга.

ODDIY YO'LOVCHI

21 Feb, 21:14


- Сени омон сақлагани учун маъбудларга раҳмат айтаман.
- Маъбудларга эмас жангчиларимга раҳмат айт. Мени улар ҳимоя қилишди.

“Илм-фан ва санъат равнақи ахлоқнинг покланишига ёрдам берадими?”, - деган эди Жан Жак Руссо. Менимча инсон камолоти ва аҳлоқ покланишига илм-фан ва санъатнинг ҳеч қандай даҳли йўқ. Инсон аҳлоқи тўлақонли инсон виждонининг иникосидир.

Қадимги Рим ўз даврида илм-фан ва санъат, ҳарбий ва технологик тараққиётни блсиб ўтиб, дунё тамаддунида ўчмас из қолдирди. Шунинг билан бирга юксак аҳлоқсизликнинг энг олий чўққиларини ҳам забд этди. “Рим орзуси” шундай қудратли орзуки, ҳатто Римни кўрмаган инсонлар қалбида ҳам ҳали ҳануз яшайди. Лекин Римнинг шуҳратпарастлиги, ноинсоний ҳаракатлари, ўлимдан завқ олиши-ю, ҳиёнатдан лаззатланиши тараққий этган жамият аҳлоқий жиҳатдан ноқус бўлганини билдиради.

“Гладиатор” филмининг биринчи қисмини кўрмаганман, аммо иккинчисини кўрдим. Филм империя саройидаги ўша даврга хос сиёсий ўйинлар (ҳамиша актуал сарой найранглари), қулдорлик, қашшоқлик ва адолатсизликни тасвирлайди. Саройдаги сиёсий инқироз билан бирга, оддий инсонлар турмуш тарзининг ачинарли юзини қайта тиклашга уринади.

Филм бир қарашда тарихни эслатсада, аммо атрофимиздаги кишиларнинг асл юзларига ҳам ойна тутади. Жан Жак Руссо таъбири билан айтганда, илм-фан ва санъат қуёш сингари қанча чароғон нур сочса, инсониятнинг аҳлоқсизлиги шунча намоён бўлаверади. Сохта соддаликдан ҳам аянчлироқ нарса йўқ бу дунёда. Афсуски, ҳам “Гладиатор”да, ҳам атроф-муҳитимизда сохта соддалар кўпайиб кетди.

ODDIY YO'LOVCHI

21 Feb, 14:59


🔔 Telegramdagi turli xil bema'ni va foydasiz kanal va kontentlar joningizga tekkani aniq. Shu sabablı sizlar uchun bir qator sara kanallarni yig'ib chiqdim va uni sizga taqdim etishni joiz deb bildim.

🙂 Zero: Ilm va ijod – har ishda najot...

🔴 Ko'k yozuv ustiga bosing va eng sara kanallarga obuna bo'ling.

ODDIY YO'LOVCHI

21 Feb, 14:21


Зўр-зўр кинолар жойладим ботга. Ҳаммаси юқори сифатда. Бобур Йўлдошевнинг “Мактуб” деган филмини ҳам жойлаганман. Эртага чиқади. Ботни ишлатиб кўриб, ривожлантириш бўйича фикрларингизни айтсангиз.

Бот манзили:
https://t.me/uzkinolentabot

ODDIY YO'LOVCHI

21 Feb, 03:40


Суратдаги ўйинчоқ Кембриждаги Уипл фан музейи экспонатларидан биридир. Мурвати буралса, глобусни икки сунъий йўлдош айланади: бири Совет Иттифоқи 1957 йилда космосга учирган йўлдош—"Спутник" бўлса, иккинчисининг ичида учувчи шакли ҳам бор. Яъни, Гагарин космосга учишидан бир йил олдин чиқарилган бу ўйинчоқда инсоннинг кўп ўтмай сунъий йўлдошда Ерни айланиши орзуси акс этган.

Биласизми бу ўйинчоқ менга нимаси билан қизиқ? Унинг ишлаб чиқарилган йили, жойи... ва номи. Ўйинчоқ чиққан 1960 йил Совуқ уруш энг авжига чиққан давр бўлган—икки йил ўтмай, Куба устида 3-Жаҳон уруши бошланишига оз қолган. Ўйинчоқ коммунистик ГДРда эмас, АҚШ ҳарбий базаларига тўла Ғарбий Германияда ишлаб чиқарилган.

Шунга қарамай, ўйинчоқнинг номи "Спутник." Шунча немисча, инглизча ном туриб, русча "Спутник" сўзини танлашган.

Бундан хулоса—ўша давр Совет Иттифоқининг "юмшоқ кучи" чўққисига етган, ҳатто ашаддий рақиблари ҳам эътироф этган давр бўлган. Ўша иттифоқ қаердаю, уни ҳозирда тиклашга кучанаётган меросхўри қайда.

@profsherzod

ODDIY YO'LOVCHI

20 Feb, 07:12


Ҳамма нарсадан қўрқадиган одамларни тушунмайман. “Ширинлик зарар, шакар зарар, қалампир зарар, кола зарар, чой зарар, фалон зарар, пистон зарар” деяверишади. Нима эмиш ўлимга олиб келар эмиш. Аслида яшаш ҳам зарар, оқибати ўлимга олиб келади. 😁

ODDIY YO'LOVCHI

19 Feb, 21:08


Ҳайрулла Ҳамидовни “сўкиш” кампанияси бошланса чақириб юборарсизлар. Реалга мухлислик қилиш ёмон эмас, аммо бошқа жамоаларнинг муҳлисларини ҳам озроқ ҳурмат қилиш керак. Бўлиб ҳам профессилнал спорт шарҳловчисининг шарҳлашига қаранг.

ODDIY YO'LOVCHI

19 Feb, 19:59


Реал Ҳусановни сотиб оломаганига афсусланиб қолса зўр бўлар эди. Лекин Реал жуда кучли жамоа. Нима бўлса ҳам Ситий ютсинда. 36 миллион халқни дуоси қабул бўлар. Ҳусанов шундай кўзга кўриниб турса, бошқа ўйинчиларимиз ҳам Европага кетишса, бир кун Жаҳон чемпиони бўлсак. Шу кунларни кўрсам. Ҳассага суяниб, қариб-қартайиб қолган бўлсам ҳам. Яхши ният ярим мол.

ODDIY YO'LOVCHI

19 Feb, 15:49


Агар сенда ота-онани танлаш имкони бўлганда, ота-онани ҳам танламаган бўлардинг. Ўзим осмондан тушаман дердинг.

(c) Аям

ODDIY YO'LOVCHI

19 Feb, 10:45


Шум бола (асардаги лақабини эсланг) кампирдан олдин ўлиб қолсая. Кампир нимани мақсад қилган экан. Шу ёшингизда уят эмасми, уят эмасми.

ODDIY YO'LOVCHI

19 Feb, 09:13


Глобал майдондаги халқаро ўйинлар ва XX аср романтизацияси (Қандай қилиб аҳмоқлар дунёни уруш ўчоғи томон тортиб кетмоқда?)

Ўтган ҳафта Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Бунга асосий сабаб сифатида Путин америкалик наркотик савдоси билан қўлга тушган маҳбусни озод қилганлиги кўрсатилмоқда. Шундан сўнг Трамп Путинга телефон қилиб ўзаро суҳбатда унга раҳмат айтди. Трампнинг ёзишича телефон мулоқотидаги масалалардан энг биринчиси "Украинадаги уруш" бўлган.

Суҳбатдан англашиладики, Трамп ўз сайловолди шошма шошарликларини ҳали ҳам давом эттирмоқда. Ҳатто, Украина ҳудудларининг Россияга топширилишини назарда тутувчи оғзаки келишувлар ҳам бўлган. Масалани жиддий олиб қараганда, Трампнинг Путинга қўнғироқ қилиши урушнинг айбдорларини ўзгартиряпти. Путин урушнинг айбдори эмас, балки келишса бўладиган ҳамкор сифатида кўрсатиляпти. Уруш бошланишига эса асосий сабабчи сифатида Байден кўрсатилмоқда. Яъни уруш Путин бошлагани учун эмас Байден президент бўлгани учун содир бўлди деган қараш сингдириляпти.

Шунингдек Украинадаги уруш масаласида "оташкесим"га эришиш 9 май арафасида, тахминан Пасҳа байрамида 20 апреллар атрофида бўлади. Чунки телефон орқали суҳбатда Трамп 9 май арафасида Москвага ташриф буюришини айтиб ўтган.

Америка президентининг диктаториал мамлакатга ташриф буюриши бу худди, дипломатик тилда бирор ердан "жодугарлар лаънатини олиб ташлаш" (қайтарма қилишдек) гап. Яъни диктатор ҳокимиятини легитимлаштириб беради.

Телефон суҳбатидаги кейинги масалалар, Яқин Шарқ ва энергетика масалалари бўлган. Катта эҳтимол билан Трамп бу йўналишларда ҳам АҚШ позициясини Россия манфаатлари учун йўналтирган.

АҚШ президентининг Москвада ўтказилиши режалаштирилган 9 май ғалаба парадида иштирок этиши "эски дунё тартиби"нинг яна саҳнага қайтиши, империалистларнинг "қуёш ҳамманинг елкасига баробар тушсин" сиёсати жонланаётганидан дарак беради.

ODDIY YO'LOVCHI

19 Feb, 07:22


🎶 MORGENSHTERN - ПОВОД

Жизнь — это просто повод сойти с ума.
Тот, кто бывал на дне, всегда пьёт до дна.
Дай мне пройти сквозь боль и найти себя,
Там, где горят мосты и горят глаза.

Мы с тобой дети девяностых,
И нам пришлось взрослеть.
Мы — цветы, что пускают корни
На чужой земле.

ODDIY YO'LOVCHI

19 Feb, 04:36


Аҳмоқгарчилик! ЧатЖПТ устимдан куляпти. Битта шу қолувди ўзи.

ODDIY YO'LOVCHI

19 Feb, 04:32


- Ona, men Shveysariya kabiman.

- Nimaga o'g'lim?

- Butun sinfdoshlarim bilan yaxshi muomaladaman, dushmanim yo'q.

:))

@hamidovazamira