Кинопуб @kinopub_uz Channel on Telegram

Кинопуб

@kinopub_uz


Фильмлардан иқтибослар: @iqtibosmovie
Мурожаат учун @kinopubuz_bot
Архив: https://t.me/+VdID3pAazcRHw4Z-

Кинопуб (Uzbek)

Кинопуб - бу Телеграм каналида ўзларингизнинг сўнгги фильм деб ўйлаб олишни истайотган муҳитдаги фильмлар кўрганликларингизни бир биримиз билан бўлишингиз мумкин. @kinopub_uz каналида жамоамизга қўшилиш билан фильмлардаги таъсирли саҳналарни ва маслаҳатларни улашиш имкониятига эга бўласиз. Бу ерда @iqtibosmovie каналида келажакки фильмлик ушбу иқтибосларни ўқиш ва узига бўлиш имконияти мавжуд. Мурожаат учун @kinopubuz_bot ботига мурожаат юборишингиз мумкин. Кинопуб канали архивини https://t.me/+VdID3pAazcRHw4Z- линкдан ўқишингиз мумкин. Кинопуб - ўз фильмларни ёшлаб, жуда қизиқарли деб ўйлаб олиш имкониятини тақдим этадиган канал.

Кинопуб

19 Nov, 10:40


Другой человек (2024)

НИМА?
А24 компанияси томонидан ўзига ҳос услубда ишланган, қораюморга бой навбатдаги #драма

СЮЖЕТ?
Юзида нуқсон билан туғилган ва актёр бўлишга ҳаракат қилаётган эркак кун келиб янги дорининг синовида қатнашади. Кутилмаганда синов муваффақиятли чиқади ва у нуқсонидан қутилади. Энди кўринишим яхши, буёғига омадим келади деб ўйлаган қаҳрамонимизни истиқболда бошқа муаммолар таъқиб қила бошлайди.

КЎРИШГА САБАБ?
А24 компаниясининг инди киноларини ичида савиясиз фильм бўлмаса керак. Голливуддаги топ актёрнинг гонорарига бутун бошли фильмларни суратга олиб, сўнгги вақтларда мукофот йиғиш бўйича бемалол гегемонларга рақобат қилаётгани таҳсинга сазовор. Юқоридаги фильмда ҳам сен деярли ҳеч кимни танимайсан, режиссёрнинг ҳам катта кинодаги дебюти бу фильм билан бошлагани ҳайрон қолдиради. Фалсафий жиҳатдан жуда кўп саволларни уйғота олиш потенциалига эга мини-шедевр бу фильм. Сен экранлардан тушишни истамайсанми, демак ташқи кўринишинг муҳим бўлиши керак, агар ундай бўлмаса сенга бу бизнесда нон йўқ, деган ҳайқириқ билан бошланадиган фильм босқичма-босқич дастлабки таассуротларни 180 градусга ўзгартириб юбориши мумкин. Томошабин сифатида сен ўзингни хулосангни қилиб олаверасан ва бу сен билан бирга кинони кўрган одамникидан кескин фарқ қилиши мумкин.

Компаниянинг йўналишини, айниқса ёш ва креатив ижодкорларга пул тикишини мен доим қўллаб-қувватлайман, уларнинг фильмлари оригиналлиги жиҳатидан ҳозирда исталган компания фильмларига рақобат қила олади.

КЎР

Субстанцияни арзонроқ ва провокацион бўлмаган версиясини кўрмоқчи бўлсанг; битта фильмда кўплаб жанр қоришмаси бўлиши ёқса; келажагингни драматургияда кўраётган бўлсанг.

КЎРМА
Фалсафий жиҳатидан ўйлантирадиган фильмлар ёқмаса; кинони кўришингдан олдин кастдан таниш номларни изласанг; қораюмордан узоқроқ юришни маъқул билсанг.

8.5/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

16 Nov, 10:06


Забивание камнями Сорайи М. (2008)

НИМА?
Фрейдон Саебжан исмли француз-эронлик журналистнинг 1994 йилда ўзи гувоҳ бўлган воқеа ҳақида ёзган асари асосида суратга олинган #драма.

СЮЖЕТ?
Машинаси бузилиб қолган журналистнинг Эрондаги олис бир қишлоқда рўй бераётган воқеаларнинг гувоҳига айланиб қолиши ҳақида.

КЎРИШГА САБАБ?
Фильмнинг реал воқеаларга асосланганини ўзиёқ уни кўришга сабаб бўла олади. Ҳа, шубҳасиз бу ерда фильмни ишлаган ғарбнинг пропагандаси бор, ҳа, шубҳасиз бу ерда эронликларни варварча яшашини томошабинга сингдириш бор, лекин бирорта инсон йўқки бу фильмда содир бўлган воқеалар Эронда содир бўлганлигини инкор этадиган. Очиқ манбааларда ҳам кўриш мумкин, варварча шариат қонунлари ҳалигача Эронда, Афғонистонда ишлаб келаётганини ва бунинг ўзиёқ инсонни даҳшатга солади. Бу фильм эса ўша даҳшатнинг кўламини томошабинга етказишга ҳаракат қилган. Ижодкорлар инсоннинг асаб толаларида арфа чалишган ва буни унчалик ҳам олқишламайман, шунинг ҳисобига фильм жуда ҳам оғир чиққан. Балки шундай бўлиши ҳам керакдир, билмадим, мен учун жуда ҳам оғирлик қилди.

КЎР

Билиб-билмай шариат қонунларини қўллаб-қувватласанг; ўлим жазоси тарафдори бўлсанг; Эрон ҳақидаги тасаввурларингга янги саҳифа қўшишни истасанг.

КЎРМА
Оғир фильмларга қийналсанг; ҳодисаларни (ҳатто улар ёмон бўлса ҳам) бўрттириб талқин қилишларини ёқтирмасанг; Эронни ёмон кўриб қолишни истамасанг.

7/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

15 Nov, 06:48


Я убил свою маму (2009)

НИМА?
Ксавье Долан бош ролни ижро этган ва режиссёрликда дебютини амалга оширган кучли #драма

СЮЖЕТ?
Ўсмир йигит ва ёлғиз онанинг чигал муносабатлари тасвирланган ижтимоий ҳикоя.

КЎРИШГА САБАБ?
Режиссёр ўзининг дебют фильмида бош ролни ижро этиши бежизга эмасдек, у бу ҳиссиётларни бошқа актёрлар етказиб бера олмайди, мен нима демоқчилигимни ўргатишдан кўра кўрсата олишни яхши уддалайман деб ўйлаган шекилли ва бу қарор ўзини тўлиқ оқлаган. Актёрлар "emotional damage" саҳналарини юксак махорат билан ижро этишган, кинони кўрар экансан она ва бола ҳаётда ҳам она ва бола бўлса керак деб ўйлаб қоласан. Худдики улар ҳам ҳаётда бу муаммоларга тўқнаш келган инсонлардек рол ижро этишган. Ўзи умуман ўсмирликдаги ота-оналар билан рўй берадиган муаммоларни барча бошидан ўтказган ва бу фильмни кўриб томошабин ўз ҳаётидаги қайсидир "эпизодларни" эслаши мумкин.

КЎР

Ота-онасан; ота-онанг билан фикрларинг бир жойдан чиқмайдиган ёшсан; ўз ҳиссиётларини юксак махорат билан етказиб бериш санъатига гувоҳ бўлмоқчисан.

КЎРМА
Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги конфликталардан тўйгансан, улар ҳақида эшитишни ҳам истамайсан; фильмлардаги гомосексуал қаҳрамонлар фильмни кўришингга халақит қилади; муносабатлар ҳақидаги тушкун драмалар сенга тўғри келмаса.


8/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

14 Nov, 08:53


Сунъий интеллектдан совуқ ҳавода кўрпага ўраниб, иссиқина чой ичиб, қиш атмосферасини ҳис қилиш учун фильмлар тавсия қилишини сўрагандим, қуйидаги 9 фильмни тавсия қилди. Изоҳлар ҳам унга тегишли, мен озгина ўзгартириш киритиб ўтдим шунчаки.

1. "День сурка" (1993)
Фильм қаҳрамони қор ёғаётган совуқли битта кунни қайта-қайта яшайди. Илиқ ва кулгили комедия.

2. "Отпуск по обмену" (2006)
Икки бир-бирини танимаган аёл қишки таътилни ўтказиш учун уйларини алмаштиришади. Романтик комедия, қишки байрам кайфиятини яратади.

3. "Вечное сияние чистого разума" (2004)

Қиш манзарасини акс-эттирган романтик драма. Қор ёғаётган Нью-Йоркда севги ҳақидаги ғайриоддий ҳикоя.

4. "Послезавтра" (2004)
Глобал ҳаво ўзгариши туфайли дунё музлаб қолади. Бир гуруҳ инсонлар тирик қолиш учун ҳаракат қилишади, омон қолиш йўналишидаги фильм.

5. "Белый плен" (2006)
Антарктидадаги итлар ҳақида реал воқеаларга асосланган таъсирли фильм.

6. "Нечто" (1982)
Антарктида станциясида содир бўладиган қўрқинчли классик фильм. Совуқ иқлим ва кучли атмосфера сизни кутади.

7. "Отель «Гранд Будапешт»" (2014)
Қорли тоғлардаги меҳмонхонада содир бўладиган қизиқарли саргузашт.

8. ""Скандинавский форсаж" (2014)
Норвегия қишлоғида ўтадиган кўнгилочар пойга ҳақдиаги фильми. Қорли йўллар, тезлик ва кутилмаган бурилишларга бой комедия. Совуқ шимолий табиат манзаралари жуда чиройли тасвирланган.

9. "Холодное сердце" (2013)
Дисней анимацион фильми. Музлаган қироллик, севги ва оилавий қадриятлар ҳақида гўзал ҳикоя.

#кинорўйхат
@kinopub

Кинопуб

31 Oct, 07:18


Бугун биз ёмон кўрадиган лекин ҳар йили кетишни истайдиган мамлакатларда "Хэллоуин" байрами нишонланади. Ушбу байрам ҳақида ёзмоқчи эмасман, шунчаки ушбу байрамнинг бир бўлаги бўлган — қўрқинчли киноларни тавсия қилмоқчиман.

Рўйҳатда сўнгги икки йилда кўрганларимни ичида эсимда қолган ва менга жуда ёққан 9 та фильм бор. Уларни айримларини кўпчилик кўрган, киноманлар барчасини кўргандир, билмадим, лекин кўрмаганлар бўлса уларга тавсия қиламан. Байрамлар ва яхши кинолар кўпаяверсин.

Собиратель душ — Николас Кейжни сўнгги йиллардаги энг яхши фильмларидан бири. Брат тирикчилик дардида жуда кўп сифатсиз картиналарда ўйнаганди, лекин бу сафар истисно. Фильмда детектив йўналиш ҳам муваффақиятли, шунингдек унинг қўрқинчли атмосфераси ҳақиқатдан ҳам қўрқита олгани учун уни бу рўйҳатга қўшдим. Зўр эмас, лекин хоррор жанри учун сифатли фильм.

Два, три, демон, приди! — Сўнгги йилларда чиққан хоррорлар ичида анча шов-шув кўтарганларидан бири. Фильмни жуда кўпчилик кўрган бўлиши аниқ, чунки у ҳақиқатдан ҳам яхши хоррор ва шунга яраша яхшигина пиар қилинди. Кенг аудиторияга мўлжалланган хоррор сифатида тавсия қиламан.

Битлджус Битлджус — Рўйҳатдаги ягона комедия аралашган хоррор. Бу ҳақида яқиндагина ёзганим учун кўп нарса ёзиб ўтирмайман, шунчаки қувноқроқ атмосферани ҳис қилишни истаганлар бўлса — бу айни муддао.

Субстанция — Бу боди-хоррор ҳақида ҳам яқинда ёздим. Лекин сўнгги йиллардаги жанрнинг энг олди фильмлари ҳақида гап кетганда бу фильмни эсламаслик камида фаросатсизлик ҳисобланади.

Одержимые злом — Мен учун ўтган йилнинг энг зўр хоррори. Кино ўзида хоррор жанрининг барча деталларини мужассамлаштирган, шунчаки баъзи эпизодларда башарангни буриштириб юборадиган даражада қўрқинчли хоррор.

Ужасающий 3 — Бундан олдинги фильмда баъзи жойларда башара буришиши ҳақида айтган бўлсам, бунда фильмни тўлиқ ана шундай ҳолатда кўришга мажбур бўласан. Албатта бунда қўрқувдан эмас, кўпроқ жирканишдан. Мен ҳалигача тушунмайман, қандай қилиб бунақа жирканчликни экранларда намойиш қилиш мумкинлигини. Тушунмайман, лекин қўллаб-қувватлайман:)

Варвар — Арзимаган пулга ҳам топ кино ишлаш мумкин эканлигининг ёрқин исботи. Қўрқувдан адреналин олишни ёқтирадиган жанр ихлосмандлари учун — кайф. Мен учун 2022 йилнинг энг зўр хоррори.

Чужой: Ромул — Чужой франшизасининг мухлисларини кутилмаганда ажаблантира олган фильм. Воқеалар ривожи Ридли Скот ва Кэмероннинг фильмлари ўртасида бўлади ва бу фильмни кўриш олдидан уларни кўриш шарт эмас. Фильм ушбу номлар орасида йўқолиб қолмаганини ўзи катта натижа. Чужой фильми ёқса албатта кўришни тавсия қиламан.

Улыбка — Фильмнинг иккинчи қисми ҳозир кинотеатрларда айланмоқда, уни кўришдан аввал буни кўриб қўйиш зарар қилмайди. Одамни ўтакасини ёрадиган эпизодлар керак бўлса мана шу фильмга мурожаат қилаверасизлар.

P.S. Каналда берилган кинолар рўйҳати қизиқ бўлса #кинорўйхат ушбу хештег билан излаш мумкин.
P.S.S. Канал аъзолари 4000 дан ошса ҳар ҳафта шунақа рўйҳат тузиб бораман, каналларингда реклама қиворсаларинг ҳақларингга дуо қиламан.

Савол: рўйҳатдаги нечта фильмни кўргансан ва у қайсилари?

#кинорўйхат
@kinopub

Кинопуб

21 Oct, 14:20


Битлджус Битлджус (2024)

НИМА?
Майкл Китон, Вайнона Райдер, Дженна Ортега, Моника Беллуччи, Уиллем Дефо ва Дэнни ДеВито каби топ актёрлар иштирок этган, Тим Бёртонга тегишли мистик оламнинг нечанчидир қисми бўлган #фэнтези

СЮЖЕТ?
Битлджус сўзини уч марта такрорлаш қўрқинчли ўликлар дунёсига йўл очиб қўяди. Бундан она доим ҳавотирда, лекин унинг атрофидагилар бунга ишонмасдан бу сўзни уч марта такрорлаб кўришади.

КЎРИШГА САБАБ?
Голливуднинг эски ва янги машҳурларини бирлаштиргани учун ҳам фильм аввало кўришга арзийди. Ҳақиқий маестролар томонидан ижро этилган мастер-класс томошабинга завқ бағишлайди. Тим Бёртон оламининг мистик атмосферасини мухлислари етарлича топилади. Бу сафар унга юмор кўпроқ қўшилган ва исталган одам учун ёқимли бўла олган қўшиқлар фильмни топ мюзикл бўла олишини таъминлай олган. Шубҳасиз мазза қилиб кўришли ва кайфиятни кўтарувчи картина.

КЎР

Енгил ноодатий юморни истасанг; “Уэнздей” атмосферасини ҳис қилмоқчи бўлсанг; Моника опам 🍑 Беллучини соғинган бўлсанг.

КЎРМА
Мистика бор жойда комедия бўлиши керак эмас деб ҳисобласанг; циквел, приквел, триквеллардан чарчаган бўлсанг.

8/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

13 Oct, 14:07


Озеро Каддо (2024)

НИМА?
Ҳеч ким кутмаган жойда ноунейм актёрлар билан пайдо бўлиб мияни портлатгувчи #фантастика

СЮЖЕТ?
Аҳолиси унчалик катта бўлмаган оролчада 8 ёшли қиз йўқолади. Уни қидиргани йўлга чиққан опаси ғайриоддий нарсани гувоҳига айланиб қолади.

КЎРИШГА САБАБ?
Аввалига нималар бўлаётганини англаб етмайсан лекин воқеалар ривожи сени олдинда нимадирлар кутиб турганига ишора беради. Сен ўша нимани содир бўшишини биласан ва кутганингга арзигулик бўлиб чиқишидан умид қиласан, у эса сен кутганингдан ҳам анча зўр бўлиб чиқади. Шубҳасиз ижодкорлар “Dark” сериалидан илҳомланишган. Балки “Связь” номли илмий-фантастика ҳам уларнинг севимли фильмидир. Нима бўлган тақдирда ҳам улар мини бюджетдан мукаммал фильмни яратишган. Бемалол “взрыв мозга” деб аташ мумкин, шахсан ўзим бу йилнинг ҳисобидан кўрган энг зўр фильмим шу бўлди.

P.s: Кўпроқ нарса ёзгим келдию, афсус спойлерларсиз жуда ҳам қийин бу ерда кўп нарса ёзиш.

КЎР

Вақт билан беркинмачоқ ўйнайдиган фантастикаларни ёқтирсанг; машҳур бўлмаган номлар билан ҳам зўр фильмни ишлаш мумкинлигини кўришни истасанг; бошқотирмани ечиш севимли ишинг бўлса.

КЎРМА
Тез зерикиб қолаверсанг; фиклашга, жумбоғни ечишга ундайдиган фильмларни ёқтирмасанг; “Dark” сериалини кўргансан, ёқмаган бўлса.

10/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

10 Oct, 05:15


Cубстанция (2024)

НИМА?
Деми Мур ва Маргарет Куолли бош ролларни ижро этган этни жунжиктирувчи #қўрқинчли боди-хоррор.

СЮЖЕТ?
Ўз даври ўтганини секинлик билан тушунаётган Голливуднинг собиқ юлдузи, унга берилган, ўзининг энг яхши версиясини яратиш таклифига рози бўлади. Эндиликда у ва унинг ёш версияси бир ҳафтадан навбатма-навбат яшашни бошлайди. Аввалига барчаси яхши кетаётгандек эди, лекин бу янгиликларнинг бадали ҳам катта эканлигини улар секинлик билан англай бошлашади.

КЎРИШГА САБАБ?
Биринчидан ноодатий ғоя асосида яратилгани учун ҳам фильмни кўришни тавсия қиламан. Оригинал сўзини ишлатиш керак бўлса, айнан мана шу фильм сценарийси учун ишлатиш керак (Канн кинофестивалида айнан шу йўналишда ютди). Бундан ташқари икки актрисанинг фантастик ижросини алоҳида қайд этиб ўтиш керак. Шунингдек операторлик иши ва саундтреклар ҳам (тармоқларда рекка чиқиб кетди) супер. Ва менга энг ёққан жойи, режиссёр ва сценарий муаллифи Корали Фаржа томонидан яратилган бу боди-хоррор нафақат ўз вазифасини жанр йўналишида оқлаган, балки у томонидан тарғиб қилинган фалсафа ҳам ажойиб. Албатта у уқтирмоқчи бўлган мавзу янгилик эмас, замонавий дунёда гўзал аёллар эркаклар учун эксплуатация объекти сифатида қаралиши ва бу нарсани ижодкор провокацион услубда етказишга уриниши айримларни ғашига тегиши ҳам мумкин. Лекин, бу янгилик эмас, мен учун: "инсон ўзини ўзидан рашк қилиши мумкинми?" деган ракурсдан фильмни кўриш кўпроқ ёқди. Фильмни мана шу савол билан кўрсанг янада қизиқроқ бўлиши шубҳасиз.

КЎР

Танқидчилар томнидан "йил хоррори" статуси берилган фильмни кўришни истасанг; Деми Мурнинг даври ўтган деб ҳисобласанг; жирканч ва чиройли сифатларининг қоришмаси қанақа бўлиши қизиқ бўлса.

КЎРМА
Қўрқинчли кинолар аниқ сен учун бўлмаса; ижодкорлар ўз ғояларини провокацион услубда етказишини олқишламасанг; овқатланиш олдидан бирор нима кўрмоқчи бўлсанг.

8/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

29 Sep, 12:16


Одинокие волки (2024)

НИМА?
Замонамизнинг биринчи даражали юлдузлар эшелонидаги икки афсонавий актёр дуетидаги экшн #комедия

СЮЖЕТ?
Тасодифан пайдо бўлиб қолган муаммоларни ҳал қилишга ва доим ёлғиз ишлашга ўрганган икки профессионалнинг тасодифий иттифоқи ҳақида.

КЎРИШГА САБАБ?
Брэд Питт ва Джордж Клуни каби икки буюк актёрларнинг биргаликда ўйнаган фильмини қандай ўтказиб юбориш мумкин деб ҳисоблайсан ва аксарият ҳолатда сен ҳақ бўлиб чиқасан. Лекин бу сафар эмас. Фильм йилнинг энг яхшиларидан бири дўла олмайди, нари борса актёрлар ҳурмати учун аудитория йиғиши мумкин. Умуман олганда бир марталик комедиялар сафига бемалол қўшсак бўлади, уни дўстлар даврасида кўриш ва бундан афсусланмаслик мумкин. Кўришга арзийди, лекин кўрмасанг ҳам кўп нарса йўқотмайсан.

КЎР

Питт ва Клунининг персонал мухлисисан; икки афсонанинг Оушендаги химиясини соғингансан; қорли ҳавони соғинган бўлсанг;

КЎРМА
Актёрлар даражасидан келиб чиқиб кўп нарса кутсанг; қизиқ бўлмаган сценарий қанақа бўлишини кўрмоқчи бўлсанг.

6/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

03 Sep, 15:46


Старый Генри (2021)

НИМА?

Эски ва қадрдон "Дикий Запад" атмосферасини жонлантира олган, ҳозирги кундаги камёб #вестерн.

СЮЖЕТ?
Одам оёғи етмаган ўрмонларнинг ўртасида яшаётган фермернинг уйига душманларидан қочиб сирли одам келиб қолади. Фермер ҳайрон, у ким томонда бўлиши керак, қувлаётганлар ҳақми ёки қочаётган?

КЎРИШГА САБАБ?
Фильмнинг эътиборимдан шу пайтгача четда қолишига сабаб, менимча унда катта номлар йўқлигида. На режиссёр ва на актёрлар бизга супер-мега муваффақиятли фильмлардаги бош роллари билан таниш эмас. Бироқ бу фильмнинг муваффақиятли чиқишига тўсқинлик қила олмаган. Бош рол ижрочиси Тим Блэйк Нельсон бу кинода ўйнамаган - у шунчаки образида яшаган. Буни илк дақиқаларданоқ тушуниб етасан. Қисқа ва лўнда диалоглар, ташқаридаги нотинч вазиятни ифодалаб берувчи рангсиз пейзажлар албатта сенга эстетик завқ бермай қолмайди, агар сен ўша қадрдон вестерн жанрини соғинган бўлсанг.

КЎР

Клинт Иствудни соғинган бўлсанг; янги асрнинг энг яхши вестернлардан бирини кўрмоқчи бўлсанг; муҳитни ажойиб тарзда жонлантирадиган фильмларни ёқтирсанг.

КЎРМА
Вестерн сен учун доим зерикарли бўлса; кинони актёрларга қараб кўрадиган бўлсанг.

8/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

02 Sep, 14:48


Виды доброты (2024)

НИМА?
Эмма Стоун, Уиллем Дефо ва Йоргос Лантимос ҳамкорлигидаги навбатдаги, уч соат давом этпдиган абсурдли #драма

СЮЖЕТ?
Сюжет учта ҳикояга бўлинган. Уларни бирлаштирувчи нарса актёрлар ва режиссёрнинг томошабингга уқтирмоқчи бўлган фалсафаси.

КЎРИШГА САБАБ?
Лантимос кеча пайдо бўлган ном эмас. У бу услуби билан анчадан бери машҳур. Шундай экан, Лантимосни олдинги фильмлари ҳам ёққан бўлса - катта эҳтимол бу ҳам ёқади. Режиссёр ўз услубида ўз фалсафасини пропаганда қилган, бироқ бу сафар сал мураккаброқ чиққан. Мен тушунган ягона катта нарса - инсонлар ўзининг ожизлиги ортидан бошқаларга қарам бўлиб қолади ва уларнинг манмпуляцияси қурбони бўлади. Режиссёрнинг уч ҳикоясида ҳам шу нарса бор ва бу абсурд услубда кўрсатилган.

КЎР

Кинотанқидчиларга қанақа кинолар ёқишини кўрмоқчи бўлсанг; Лантимос, Дефо ва Лантимос ҳимиясини яна кўришни истасанг; ҳеч нарса демасдан ҳамма нарса дейиш қанақа бўлишини кўришни истасанг.

КЎРМА
Лантимосни аввалги фильмлари ҳам ёқмаган бўлса; ҳаётингда абсурдлар етарли деб билсанг; кино содда ва тушунарли бўлиши керак деб ҳисобласанг.

6/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

31 Aug, 15:40


Ловушка (2024)

НИМА?
Жош Хартнетт иштирокидаги М.Н.Шьямаландан навбатдаги #триллер

СЮЖЕТ?
Бўш вақтларида одам ўлдириш билан шуғулланиб турадиган маньяк ўзининг зумер қизини менаюлдуз қўшиқчининг концертига олиб боради ва англаб етадики бу концерт уни ушлаш учун тайёрланган катта қопқон.

КЎРИШГА САБАБ?
Бу бандни ёзиш айни ҳолатда мен учун жуда мушкул. Чунки фильм ўта нопрофессионал тарзда суратга олинган. Лекин барчаси жуда ажойиб тарзда бошланганди, бир дақиқага ҳам чалғимасдан кўришлик интрига таклиф қилинаётган эди, афсус.
Борган сари қулашда давом этаётган Шьямаландан яна бир - туб. Фильмни кўришга ягона сабаб - бу Шьямаландан бошқа умид қилмаслик. Лекин эхтиёт бўл, уни кўришга бел боғласанг, мантиқни икки соатга улоқтириб туришингга тўғри келади.

КЎР

Жой Хартнеттни фанатисан; ўзбекча теленовелла ва бу фильм ўртасида мажбурий танловда қолсанг; ёмон кино қанақа бўлишини билмоқчисан; ойни охири, мегабайтларим компанияда қолиб кетмасин деб уларни совурмоқчи бўлсанг.

КЎРМА
Жонингдан умидинг бўлса; Шьямаланни дебюти тасодифлигига ишонч ҳосил қилишдан қўрқсанг; ҳаётингдаги энг ёмон икки соатликни қидирмаётган бўлсанг.

4/10 (дастлабки ярим соатлик учун бу ҳам)
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

30 Aug, 06:13


Талантливый мистер Рипли (1999)

НИМА?
Патриция Хайсмитнинг шу номли романи асосида суратга олинган, Мэтт Дэймон ва Жуд Лоу иштирокидаги #триллер.

СЮЖЕТ?
Америкалик миллиардернинг дайди ўғлини Италиядан уйига қайтариш вазифасида борган ва борганидан сўнг режалари бошқа томонга ўзгариб кетган йигит ҳақида ҳикоя.

КЎРИШГА САБАБ?
Ўзингни бир дунё талантинг билан ҳам сени қадрлашмаса, ичингдаги бир эго сени талантингдан бошқа йўлларда фойдаланишга мажбур қилиши мумкин. Кинони кўриш давомида сенда бош қаҳрамонга нисбатан аралаш ҳислар пайдо бўлади, протагонист қаҳрамонни антагонистга айланиш жараёнидан хулосалар ясайсан. Кейин савол беришинг мумин, ўзи бу дунёда яхши яшаш учун яхши инсон бўлиб қолиш қанчалик "выгодно"?
Жуда кўп маҳоратли актёрлар ўйнаган, етарлича мукофотлар учун номинацияси қўйилган ва кинотанқидчи ҳамда томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган фильм.

КЎР

Мэтт Дэймонни одатий бўлмаган образда кўрмоқчи бўлсанг; воқеалар ривожи жуда тез бурилиб кетиши ёқса; Солтберн'га ўхшаш нимадир кўришни истасанг.

КЎРМА
Китобини ўқигансан, радикал "китоби яхши"чисан; мураккаб психологик ўйинлар ва ахлоқий дилеммаларга тобинг йўқ, содда сюжетдан қўймасин; якунни хулосасини сенга қолдирадиган асарлар ёқмаса.

8/10
#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

11 Feb, 05:50


Стальная хватка (The Iron Claw, 2023)
#биография #драма #спорт #фильм

IMDb: 8.1/10
Кинопоиск: 7.6/10
Кинопуб: 9.0/10

Фильм рестлинг тарихида ўз ўрнига эга бўлган машҳур оила ҳақида ҳикоя қилади. У реал воқеалар асосида суратга олинган бўлиб, ушбу оила ҳақида тўқсонингчи йилларда деярли барча америкалик билган.

Баъзи бир фильмларни кўрганингдан сўнг уни реал ҳаётда содир бўлганига ишонгинг келмайди ва уни википедиядан суриштириб, солиштириб чиқасан. Бу фильм билан ҳам шундай бўлди менда.

Фильм ҳақиқатдан ҳам ишониб бўлмас даражадаги воқеа ҳақида ҳикоя қилади. Ҳикоя ҳам жуда ажойиб тарзда саҳналаштирилган. Актёрлар реал ҳаётдаги ўзларини прототипларига ташқи тарафлама ўхшашидан ташқари уларнинг ички дунёсини ҳам ўхшата олган. Персонажлар сифатли тарзда очиб берилган, биз уларнинг ҳаракатларини мантиқ билан қабул қиламиз ва бу фильмнинг асосий ютуқларидан.

Актёр Зак Эфрон эса ва ниҳоят қизларнинг любимчиги образмдан чиқиб кета олган ва ҳақиқатдан ҳам мукофотларга лойиқ образни гавдалантирган. Шубҳасиз бундай рол актёрни янги қирраларини очади ва каръерасига ижобий таъсир қилади.

Умуман олганда бу филъмни кўриш учун рестлинг мухлиси бўлишинг шарт эмас, эртага қандай ота-она бўлиш ёки бўлмасликни ҳам ўргатади бу драма. Сўзсиз йилнинг энг зўр киноларидан бири.

#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

08 Feb, 16:03


Ничья земля (No Man’s Land, 2001)
#драма #ҳарбий #комедия #фильм

IMDb: 7.9/10
Кинопоиск: 7.5/10
Кинопуб: 8.5/10


Босниялик аскарлар гуруҳи тунда адашиб сербларни чегарасига бориб қолади. Натижада тонг отгач улар ўртасида жанг бўлиб ўтади ва битта босниялик ҳамда битта сербиялик окопда бирга қолиб кетишади. Уларга қўшилиб битта мина устида ётган ярадор аскар ҳам бор. Агар у ўрнидан турса нариги икки аскар ҳам ўлади. Агар икки аскардан бири ўз томонига кетса окопни душман томон ўққа тутади. Бу чигал вазиятдан эсон-омон чиқиш учун бу икки яримта аскар режалар тузишни бошлайди.

Фильмни уруш ҳақидаги сатира деса ҳам бўлади. Ундаги икки томон ўртасидаги диалоглар, командирларнинг бефарқликлари, генералларнинг ватанга бўлган қўштирноқ ичидаги севгиси фақат пиар учун эканлиги ва шу каби майда деталлар урушнинг қанчалик мантиқсиз эканлигини кун тартибига чиқариб қўяди.

Шунчаки фильмни кўриб баъзи жойларида куласан, баъзи жойларида хафа бўласан, лекин охирида барибир битта савол берилади. “Нима учун бунча одам ўлиб кетаяпти?”.

Фильм балки бир неча йиллар аввал унчалик жиддий кўринмагандир, лекин аниқ айта оламанки ҳозирги кун учун у энг актуал мавзуни кўтара олган.

Айниқса мана бу диалог олтинга тенг.

#тақриз
@kinopub_uz

Кинопуб

05 Feb, 14:01


Ёмон кунларда кўрамиз

Бу сафарги кинорўйхатда фақатгина кайфиятни кўтарувчи ва инсонга позитив улашувчи фильмлар кўрсатилган. Бу фильмларни кўргандан кейин ёмон кайфият сени тарк этиши аниқ.

Маленькая мисс Счастье (2006)
Ўз орзулари йўлида охиригача курашган митти қизалоқ ҳақида катталар учун фильм. Фильм фалсафаси сенга мотивация бериши шубҳасиз, уни кўриб бўлгач эса супер кайфият кафолатланади.

Унесённые призраками (2001)
Эртак мени қизиқтирадиган ёшдан ўтганман' деб ҳисобласанг мана шу аниме сени нақадар адашаётганингни исботлаб бера олади. Хаяо Миядзакининг олтинга тенг асари.

Королевство полной луны (2012)
Голливвуднинг энг катта перфекционисти Уэс Андерсоннинг энг машҳур комедияларидан бири. Асосан болалар талқинида катталар учун мазмунли бўла оладиган фильм.

Бойфренд из будущего (2017)
Бу фильм ҳақида яқиндагина ёзгандим. Вақтлар аро ғаройиб саргузаштларга бой севги қиссаси.

Капитан Фантастик (2016)
Бир куни бир одам ўзини бир этак фарзандларини олиб цивилизация етиб бормаган маконларга кўчиб боришга қарор қилибди. Бироқ вақти келиб у ўзининг ёввойитабиат лекин жуда ақлли фарзандлари билан одамлар орасига қайтишга мажбур бўлади. Ажойиб сценарий, супер комедия.

Охота на дикарей (2016)
Шаҳардаги безориликлари учун ёввойи ўрмон қўйнидаги одам билан яшашга мажбур бўлган шаҳарлик безорининг “одам”га айланиш операцияси. Ёввойи табиат иҳлосмандларига алоҳида ёқади.

Реальная любовь (2003)
Фильм бир нечта севги қиссаларини ўзида бирлаштирган ҳикоя. Унда турли ёш ва турли шароитдаги одамларнинг севиб қолиши ҳақида гап боради.

Амели (2001)
Амели ортиқча тарифга мухтож бўлмаса керак. Қанақадир “добрый” фильмлар ҳақида гап кетса у албатта биринчилардан бўлиб эсланади.

Джефф, живущий дома (2011)
Ўттизга киргани билан ўзини ҳали ҳам ёш боладек тутувчи ва ҳаётдаги тасодифлар ортидан ишораларни изловчи эркакнинг бир кун давом этган ўта ноёб саргузаштлари ҳақидаги фильм. Оилани қадрлашни пропаганда қилувчи зўр кино.

#кинорўйхат
@kinopub_uz

Кинопуб

31 Jan, 13:47


Поездка (I onde dager, 2021)
#триллер #комедия #фильм

IMDb: 6.9/10
Кинопоиск: 6.8/10
Кинопуб: 7.5/10


Эр-хотин цивилизациядан йироқда бўлган дала ҳовлига бориб дам олишни режалаштиради. Бир қарашда ҳаммаси оддийдек, лекин уларнинг иккисини ҳам сирли режаси бор. Иккиси ҳам бир-бирини ўлдиришни, буни қандай амалга оширишни ва бунинг ортидан нималарга эга чиқишни режа қилиб қўйган. Албатта улардан бирининг режаси амалга ошар эди ҳам, агар уйга умуман кутилмаган меҳмонлар келишни бошламаганида.

Фильмнинг режиссёри Тарантинони мухлиси эканлиги аниқ. Буни билиш учун фильмни ярмигача кўриш ҳам етарли. Оёғи осмондан бўлиб кетадиган воқеалар кетма-кетлиги, меъёрдан ортиқ даражада кетчупнинг сарфланиши ва қоп-қора юмор.

Кинони мен кўпроқ қанақадир компанияларда кўришни маслаҳат берган бўлардим. Унинг скандинавча юморидан максимал лаззатланиш учун ёнингда шерик бўлиши керак деб ҳисоблайман. Трэш услубида олинган фильм кўрмоқчи бўлганлар учун ва аксинча трэш қанақа услуб эканлигини билмоқчи бўлганлар учун бу жуда мос келадиган фильм. Энг қизиғи айнан трэшни керагидан кўп бўрттирилиши ҳам кинони озгина бузиб қўйгандек. Лекин бу, кинони ўтказиб юбориш учун сабаб бўла олмайди деб ўйлайман.

#тақриз
@kinopub_uz