Тўртликлар ва рубоийлар @turtliklar Channel on Telegram

Тўртликлар ва рубоийлар

@turtliklar


📚 Жаҳон ва ўзбек адабиётидан энг сара тўртликлар ва рубоийлар канали.
🌐 www.twitter.com/turtliklar_uz

©️ Мурожаат учун: @Mening_pochtam_bot

Тўртликлар ва рубоийлар (Uzbek)

📚 Жаҳон ва ўзбек адабиётидан энг сара тўртликлар ва рубоийлар канали - Тўртликлар ва рубоийлар канали, ўz адабиёти тарихидаги энг қизил саҳифаларни сизга тақдим этади. Бу ерда жаҳон шаҳфара белгилари насрлари, ўзбек маъноли шеърлари, замонавий рамплар, хикоятлар ва бошқалар дастонланади. Канални кузатиб бориш орқали сиз ўзбек ва жаҳон адабиётига ўз аҳәқингизни кўтаришингиз мумкин

🌐 www.twitter.com/turtliklar_uznn📧 Мурожаат учун: @Mening_pochtam_botnnБошқа каналларимиз:n✓ @kungil_kundaligin✓ @sport_xabarlari

Тўртликлар ва рубоийлар

07 Feb, 06:26


Кечаги кунингни айламагин ёд,
Эртанг келмай туриб, қилма кўп фарёд.
Ўтган, келмаганга кайғурмоқни қўй,
Қувноқ бўл, умрингни этмагин барбод.

✍️ Умар Хайём
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

06 Feb, 05:40


Муҳит қаттолзода - кўниб чиқарсан,
Навқирон юзларинг сўниб чиқарсан.
Ҳақиқат, мен сени кўмиб келганман,
Агар кучли бўлсанг, униб чиқарсан...

✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

05 Feb, 03:03


Касалим тузаларми? – Шер эшакдан сўради.
Эшак эса ўйламай деди: Аё шоҳ жаҳон,
Ўлмасангиз, яшайсиз, ўлмаганлар туради..
Икки карра икки тўрт, бу эшакка ҳам аён.

✍️ А.С. Пушкин (А. Орипов таржимаси)
©️@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

04 Feb, 12:57


Ўйлайман юрагим оғринган онлар:
Ишқ либос бўлмаса - ечиб бўлмаса...
Сиздан кечардиму аллақачонлар,
Нетай, бу кўнгилдан кечиб бўлмаса?

Нетай?!

✍️ Ирода Умарова
©️@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

03 Feb, 02:55


Кўп йиғлама, оғрийди бошинг,
ахир бахтли бўлмоғимиз шарт.
Ёмон бўлар агар кўзёшинг
тугаб қолса, келгунича Бахт.

Кўзёшингни сочма тунларга.
асраб қўйгин яхши кунларга.

✍️ Шавкат Раҳмон
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

01 Feb, 06:56


Кўрдим, ғолиб экан мудом ёлғонлар,
Турмуш жиловини қўлга олганлар.
Марҳумлар гапирмас, лекин номидан –
Сайраб юрар экан тирик қолганлар.

© Абдулла Орипов |💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

31 Jan, 04:20


Беруний китобин варақлаб Колумб,
Океан ортига йўл олган, дейсан.
Бас, унда нимага Беруний қолиб,
Колумбнинг шаънига қўшиқ тўқийсан?


Сен, дўстим, чўғ бўлма катта ўчоқда,
Яхшиси осмонда битта юлдуз бўл.
Ҳар одам кўради сени у чоқда,
Гўдаклар талпиниб узатишар қўл!

✍️ Шуҳрат | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

30 Jan, 07:31


Фироқ битди — минг пора бўлди
Қалб заҳмига қалб чора бўлди.
Иккимизнинг бахтимиз аро
Лекин кимдир бечора бўлди.

✍️ Мирзо Кенжабек
©️@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

29 Jan, 08:01


Мен эркаман, мен телбаман ёр,
Гоҳ лов этсам, ўчаман секин.
Ҳеч бўлмаса бир кунда минг бор,
“Сени яхши кўраман” дегин…

✍️ Лобар Азизхўжаева
©️ @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

28 Jan, 07:26


Ўтаётган кунлар, ойлар муқаддас,
Одамлар, кулгу, чиройлар муқаддас.
Олис сафарларга талпинмас кўнглим,
Болалигим ўтган жойлар муқаддас.

✍️ Шафоат Раҳматуллаев
©️ @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

27 Jan, 12:26


Алданма. Саробдир жимирлаб ётган,
Савдогар дунё бу, лойларга ботган.
Қора терга тушиб, лунжлари шишиб,
Яхшини ёмонга сотгани сотган.

✍️ Ҳалима Хубойбердиева
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

26 Jan, 11:58


Феъл-атворинг меваси мудом ўзингга тушар,
Андишасиз боқма ҳеч, кўзлар кўзингга тушар.
Қилма зинҳор ёмонлик туҳматдан яратиб тоғ,
Бил, осмонга туфласанг, қайтиб юзингга тушар.

✍️ Моҳира Қуддус қизи | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

25 Jan, 05:24


Бугун бирни ўрган, эрта ҳам шунча,
Илм мағизларин жамла бирма-бир.
Киши шундай ҳикмат қилади ҳосил,
Зеро, сел томчилар йиғиндисидир.

✍️Суютий («Буғятул вуот» китобидан)
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

24 Jan, 13:04


Икки нарса оғир кўнглимга асли,
Икки нарса учун йўқ менда бардош:
Бири — душманимнинг шодон қаҳқаҳаси,
Бири — дўст кўзида милтиллаган ёш.

✍️ Асқад Мухтор
©️ @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

23 Jan, 14:27


Гапирсин қалбинг, юзинг,
Зинҳор ёлғон сўзлама!
Бўлса ҳам икки юзинг,
Бўлма икки юзлама!

✍️ Н. Нарзуллаев
©@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

22 Jan, 07:51


Ҳаёсиз аёллар саноғи қанча?
Деди нодон шогирд фикрламай кенг.
Устоз жавоб қилдиб ўйланиб анча:
"Даюс" эркакларнинг сони билан тенг

@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

21 Jan, 04:31


Китобнинг ҳарфию, қоғози ўлди,
Кўпларнинг мактаби – пул, бозор бўлди.
Ҳамсуҳбат тополмай бечора китоб,
Зорланиб, бир четда моғорга тўлди.

✍️ Султон Эргаш | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

20 Jan, 07:57


Дунёми?
Театр!
Иқторман , иқрор.
Худога топширдим жонимни, аммо,
Саҳнага отилиб чиқсам неча бор,
Дунё тушунсин деб, такрор-у  такрор
Ўзимнинг ролимни этаман ижро...

©Усмон Азим | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

19 Jan, 10:42


Майлига, оқила бўлмасин аёл,
Майлига, ижоди топмасин камол.
Аммоки, оналик ва бекаликни
Уддалай олмаса, кечирилмас ҳол!

© “Эй қизим” китобидан
@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

18 Jan, 17:20


​Сиртимга қараб сиз чиқарманг ҳукм,
Билмасдан дилимда нималар ҳоким.
Даврада вақт деган бир донишманд бор,
У ҳали айтади сиз киму, мен ким.

Шафоат Раҳматуллаев
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

18 Jan, 07:12


Ўзимни соғинчга асир қилганим,
Пушаймон, азобу афсус терганим.
Тақдиримда қилган энг катта хато,
Ҳиссиз, меҳрсизга кўнгил берганим.

© Холбиби Садинова | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

17 Jan, 10:13


Мен дардчил кузлардан қилмайман таъна,
Менда қорлар ёққан қишлар бор, ғамгин...
Сени унутаман дейман-у, яна,
Cенсиз нафас олмоқ...
Мумкинми, айтгин?!

✍️ Лобар Азизхўжаева
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

16 Jan, 11:30


Булбул ўгай эрур зоғлар орасида,
Югурик сув ўгай тоғлар орасида.
Муҳаббат дардидан бемор қалбларимиз,
Ўгай бўлсак не тонг соғлар орасида

✍️ А. Орипов
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

15 Jan, 07:20


〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️

Ҳадеб ҳасадларга эътибор берсанг,
Адашиб кетасан манзилларингдан.
Зўр бўлмоқ тақдири шу эрур, билсанг,
Дон сочиб кетавер ҳосилларингдан.

***
Тополмадим дўстлар, юракнинг сирин,
Тушуниб бўлмади. Недир яширин —
Аччиқ деб атовдим ишқ азобини,
Зум ўтгач кўникдим... Туюлди ширин.

✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️ @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

10 Jan, 10:42


Муаллақ эмасман, ё ерга қўнгум,
Ё қуёш бағрига учаман тикка.
Аномал ёзу қиш... барига кўнгум,
Чидолмам аномал бетайинликка!

Рустам Мирвоҳид
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

30 Dec, 04:56


Яхшимисан сўрайди ҳамма,
Шу саволдан ҳар кун тамомман,
Нолимайман аҳволим яхши,
Лекин ўзим жуда ёмонман.

📃 Хонзодабегим
💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

28 Dec, 11:57


🗓 "To'rtliklar" kanali uchun #yil_sarhisobi

💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

28 Dec, 10:49


📖 ТЎРТЛИКЛАР

Бошлиғимиз мард эди, ўктам,
Янгисидан кўнгил тўлмади.
Ўнта мажлис ўтказганда ҳам,
Битта одам инфаркт бўлмади.

📃 📚📃📚📃

Биров ошно бўлар сени бой билиб,
Валинеъмат билиб, Ҳотамтой билиб.
Бировга хуш келар хулқинг, одобинг,
Миниб юрмоқ бўлар, сени той қилиб.

© Эркин Воҳидов
💬@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

28 Dec, 07:47


🗓 Бугун, 28 декабрь Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ шоири, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Эркин Воҳидов(1936 — 2016) таваллуд топган кун. Устоз адибнинг охиратлари обод бўлсин!
________
🎞 То қуёш сочгайки нур... (Э. Воҳидов ҳақида фильм)
⏱️ Давомийлиги: 27 дақиқа, 22 сония.
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

27 Dec, 14:05


Кўнгилда нима бор — билмайди биров,
Қалбингга қулоқ сол демайди ҳеч ким.
Насиҳат қилишга тушарлар дарров,
Сен эса тишлайсан бармоғингни жим...

© Комила Носирова
💬@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

24 Dec, 05:26


Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳаммаёқ зулмат, деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан.

© Мирзо Кенжабек @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

22 Dec, 05:44


МУЛК

Ожиз банда, гапларимни кўнглингга олма,
Замин Аллоҳ мулки эрур, сен чангал солма.
Мусофирсан, муҳожирсан ернинг устида,
Муддатингни яшадингми – йўлингдан қолма!

© Абдулла ОРИПОВ | 💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

20 Dec, 17:06


Эй инсон, ор номус дилдошинг бўлсин,
Боболар ҳикмати қўлдошинг бўлсин.
Мол-дунё, шон-шуҳрат барчаси бекор,
Жондош, содиқ дўст, йўлдошинг бўлсин.

Абай Қўнонбоев
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

18 Dec, 10:58


Келмоқ қўлда бўлса, келмасдим бир дам,
Кетмоқ қўлда бўлса, кетмас эдим ҳам.
Жуда соз бўларди: бу ғамхонага,
Келмасам, турмасам, келиб-кетмасам.

✍️ Умар Хайём
©️@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

15 Dec, 14:41


Умрим тугаяпти-йўқдир дарагинг,
Сенсиз вужудимда қанча тоқат бор?
...Тонгда деразани очдинг. Қарадинг-
Ташқарида қордир, ташқарида қор...

© Усмон Азим
💬@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

15 Dec, 04:56


Қор ёғар…
Ҳаяжон мисли шамчироқ
Ёритиб туради юрагим ичин,
Барчасин сирини биламан, бироқ
Сўз топа олмайман тасвирлаш учун…

Хуршид Даврон
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

14 Dec, 05:10


Дунёнинг ишлари ўйлатар чунон,
Бир ҳолга ҳайратим бисёрдир, инон:
Донони донолар тушунмай ўтди...
Нодонни бунча тез илғайди нодон?!

© Хайрулла Ҳамидов
💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

13 Dec, 09:44


Занғар

Иймонинг дарз кетган пасткашсан бунча,
Илму-ҳунарларинг ишинг битгунча.
Тоға дейишга ҳам тайёрсан ҳарни,
Воажаб эшагинг сувдан ўтгунча.

✍️ Шерзод Комил Халил
©️ @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

11 Dec, 03:24


Биласанми тилинг недур оғизда,
Ақл хонасига калит доимо!
Эшик ёпиқ бўлса билиб бўлмайди,
Хона ичра девми, фариштами ё!

© Ибн Камолпошшо | @turliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

08 Dec, 10:33


Шогирд сўрди: – Қай бири азиз,
Дўстми ёки қариндош-жигар?
Устоз жавоб берди: – Шубҳасиз,
Қариндош! У дўст бўлса агар.

✍️ Эркин Воҳидов
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

05 Dec, 09:00


ENTSCHULDING (Немисчада "кечиринг" дегани)

Келишмай турибди шу сўзга тилим,
Қанча уринмайин,
Қанча қилмай ёд.
Биргина шу сўзни айтмаслик учун
Хато қилмас эдим умрбод

✍️Хосият РУСТАМОВА
©@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

03 Dec, 06:14


Англадим, нотекис экан бу ҳаёт,
Кўнглим, қилаверма қисматдан арз-дод.
Сенинг мартабангни камситган нарса,
Унутма, кимгадир — орзу, мукофот.

✍️ Мирпўлат Мирзо
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

30 Nov, 14:04


"Яхши кўрмоқ" билан "ёқтирмоқ" феълин,
Гулистон ичраким мумкин ахтариш —
Ҳар дил узиб олгай ёқтирган гулин,
Суйган гулин эса айлар парвариш!

✍️ Хайрулла Ҳамидов
💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

28 Nov, 09:16


Куйдим бу кун ишқ оташин озорида
Битта кўнгил топмадим ишқ бозорида
Бахтиёрлар дунёсидан безиб кетдим
Жой бормикин айрилганлар мозорида?

✍️ Илясов Аъзамжон ( Мозий Мирзо)
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

26 Nov, 04:54


Сўз― забаржад,
Сўз ―гавҳар, олтин,
Заргарликнинг машаққати кўп.
Сўзни байтга қадашдан олдин
Кафтингга қўй, тўйиб қара, ўп!

© Эркин Воҳидов | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

25 Nov, 07:38


___________________________
ҚАНОАТ

Асл айбим –
Текис йўлда қоқинмоқдир.
Асл бахтим –
Ўзинг кўрмай соғинмоқдир.
Еру кўкдан мудом излаб
Хато қилдим.
Сени топмоқ йўли –
Доим топинмоқдир.

✍️ Аъзам ЎКТАМ
💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

22 Nov, 06:58


Кезиб бу шаҳарни балки ҳоргайсан
Ва лекин Аллоҳга дилинг ёргайсан.
Адаша-адаша Маккани топдинг,
Энди адашсанг гар қайга боргайсан.

© А. Орипов
💬@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

21 Nov, 03:25


​Жуда бахтли бўлсанг, битта ёрдирсан,
Жуда кучли бўлсанг, битта нордирсан,
Жуда буюк бўлсанг, демак, одамсан,
Жуда азиз бўлсанг, бир мозордирсан.

Асқар Маҳкам
©@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

20 Nov, 07:01


Юлдуз бўлгим келди, ой бўлгим келди,
Ажру савобларга бой бўлгим келди.
Камтарлик бобида пиёлада совиб,
Унитилиб қолган чой бўлгим келди.

✍️ Гулзебо Иброҳимова
©️@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

18 Nov, 10:54


Нурли ўтмишларим.Қумсайман нечун –
Оҳ, илм ҳаммага етарли бўлган:
Ҳаттоки олимнинг аёли учун
Китоб кундошдан-да хатарли бўлган 😊

© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

18 Nov, 04:50


18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун

Байроқдир юртларнинг шарафи-шони,      
Бамисли эл-халқнинг ори виждони,             
Фахру ифтихордан шод бўлгай киши,      
Байроқни кўзига суртган замони.            

Маҳпирали Ҳасанов
💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

16 Nov, 08:23


Замонавий ўлчам

Сўрар кексайган ношир:
– Бу достонинг неча байт?
Кеккайиб дер
Ёш шоир:
– Уч юз ўттиз мегобайт! 💽

✍️ Анвар Обиджон
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

15 Nov, 05:08


"90+хоҳлаганича"

Тарихингда мардлар борми,  йўқ?
Қучганмисан соққасиз зафар?
Термамиздан бизнинг кўнгил тўқ.
Сен ҳакамни рози қил Қатар..!

Хуршид Неъмат
💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

14 Nov, 13:10


Қалбимда баҳор йўқ, кўзларимда куз,
Юрагим совқотган, нигоҳларим муз.
Ёниқ юрак билан яралган эдим,
Ҳаёт йўлларида совидим. Афсус...

© Комила НОСИРОВА | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

11 Nov, 10:52


Ибни Аббос остин-устун қилди ўйимни -
Бир ўгитки, таъсир этмиш саҳобаларга:
"Ота-онанг ҳузурида қоқма кийимни,
Оқ бўлғайсан магар чанги тегса аларга!"

✍️ Хайрулла Ҳамидов
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

09 Nov, 06:25


“Зоҳирбинлар билмас, мусофирмиз биз,
Мусулмон бўлгали келганмиз Ерга.
Билмаслар, тасаввур этмаслар ҳаргиз,
Айрилиқлар ичра биргамиз, бирга“

✍️ Нодира Афоқова
©️ @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

07 Nov, 08:34


Меҳр қизғанишга не сабаб, не важ?
Достон бўлсин ёки икки мисра саъж.
"Оллоҳнинг уйи" ни айлар чароғон, -
Ширин сўз аслида кўнгилларга ҳаж.

© Латофат Ражабова | 💬@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

04 Nov, 11:20


Муродим сари йўл очилсин десанг,
Етим қўлидан тут, чин инсон эсанг.
Икки дунё бахтин барбод қилурсан
Ночор ё етимнинг ҳақини есанг.

🍁😇🍂📚🍂🙂

Қалбим пештоқига ўрнатдим соат.
Ҳар лаҳза қадрини билиб омонат.
Зое кетган умрим бадали учун
Кўпроқ қилайин деб Ҳаққа ибодат.

© Файзулла НЕЪМАТОВ
💬@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

03 Nov, 10:00


Кимнидир йўқотдик, кимнидир топдик,
Кимдандир узоқлаб, ким сари чопдик.
Ҳаёт ўзи – топиш, йўқотиш экан,
Муҳими – ўзингни ҳеч йўқотмаслик!

✍️ Н. Тошматов
©️ @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

02 Nov, 18:17


Ҳадеб изғимагин хаёлларимда,
Сени таниб оққан сойлар ҳам тинди,
Шодлик ғижимланган, қайғу яримта,
Менинг ўтмишимда сен йўқсан энди!

✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

01 Nov, 08:02


Бузганча вафо шартини ул жонона,
Тарк айлади — кўнглимни қилиб вайрона.
Деди: «Мени уйқунгда кўрарсан энди!»
Дедим: «Менга сенсиз уйқу бегона!»

✍️ Саъдий Шерозий (Э. Очилов таржимаси)
©️ @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

30 Oct, 18:05


Кўнгил томонларга кетсанг умрбод,
Сени тополмаса ой, йиллар, буткул.
Сабринг ҳар лаҳзада бахш этиб қанот,
Бўлмаса ҳеч қандай ортга қайтар йўл...

✍️ Нодира Назар
©️ @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

28 Oct, 06:32


Шу қадар нуроний бўлса ҳам дунё
Ҳамон кемтикдир у, ҳамон бири кам.
Кулчадек шодликни кўрганда раво,
Эслатиб туради кемтиклигин ҳам.

✍️ Мақсуда Каримова
💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

25 Oct, 05:28


〰️〰️〰️Тўртликлар〰️〰️〰️

Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир...
Қалбингни овутгин: «Ёруғ дунёда
Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!»

* * *
Сокин бўл ҳамиша, муборак онгинг
Азоблар чекмасин, ахир, дастингдан –
Ким сенинг жаҳлингни чиқара олса,
Демак, бошқармоқда сенинг устингдан!

* * *
Инсоний туйғулар ўчмагай илло,
Унинг парвозини бўлмагай тўсиб.
Манзил белгиламас ўлчовни асло,
Юсуф саройда ҳам, чоҳда ҳам Юсуф.

© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

23 Oct, 11:29


Китоб бозорида китоблар ҳар хил,
Мевадек ранг-баранг, мевадек сархил.
Бири асл асар, ноёбу нодир,
Бири-чи, пишмаган мевадек тахир.

© Зайниддин Баҳриддинов
💬@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

22 Oct, 12:33


Гоҳо ғам андуҳдан сочлар оқарди,
Баъзан ташвишлар деб, кексайди жасад.
Аммо, севги доим, доим ёшарди,
Кўнгил гўдак қолди абадул-абад

💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

21 Oct, 04:22


(21- октябрь — Ўзбек тили байрами куни)

... Она тилинг учун ғам чекиб дилда
Нола қилсанг, кўкка учар фарёдим.
Етмиш етти пуштим сўзлаган тилда
Сўзлармикин яна етти авлодим? ...

✍️ Эркин Воҳидов
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

19 Oct, 08:44


Дилни изҳор айламоққа сўзни яратди,
Сўзни бесўз айтмоқликка кўзни яратди.
Сўз билан сўз маъносининг фарқи бисёрдир,
Мисол қилиб атлас билан бўзни яратди.

© Зайниддин Баҳриддинов | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

16 Oct, 12:15


Ҳар кўнгил кўшкининг гулзори бордир,
Ҳар кўнгил боғининг хумори бордир.
Гар қайтиб кўрмасанг ўкинма сира,
Жаннат жамолида такрори бордир.

* * *

Чиройи чироқ ёққан уйларга киргим келар,
Муҳаббат мезбон бўлган тўйларга киргим келар.
Шоирман, аё дўстлар, ҳақ сўзга жонин тиккан,
Эзгулик оловида кул бўлиб куйгим келар.

© Маҳмуд Тоир | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

14 Oct, 08:42


...Ёмғир ёғар - осмон тунга айланади...
Сен кўнглимни қолдирмоққа уринасан.
Мен сўрасам, мен бахтлиман дейсан, аммо
Тушларимда нега бахтсиз кўринасан?...

Нодира Назар
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

11 Oct, 08:01


Наҳотки шунчалар душвор ва олис,
Ўзгадан ўзимга маҳтал бормоқлик.
Бахт шу - интиҳони эта олмоқ ҳис,
Ўлим фариштасин гўзал кўрмоқлик...

© Латофат Ражабова
@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

07 Oct, 09:31


Аллоҳим, сабримни нурамас тоғ қил,
Руҳимни, жисмимни доимо соғ қил.
Хароба дилларга ошино этма,
Бу дардли кўнглимни сермева боғ қил

💬 Комила Носирова | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

03 Oct, 08:42


Қиблага интилгин, шундадир малҳам,
Қолган тарафлардан излама нажот.
Нур ўша ёқдадир - қуёш ботса ҳам,
Ўша томондадир аслида ҳаёт!

✍️ Хайрулла ҲАМИДОВ
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

01 Oct, 02:03


💐 ​Байрамингиз муборак азиз Устозлар!

Шоирга дедилар: Сиз бахтли инсон,
Халқингиз ардоқлар, ҳамма танийди.
Шоир жавоб қилди: менда бир армон -
Муаллим десалар мени қанийди...

@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

30 Sep, 07:11


Устоз, хазинадир ҳар сабоғингиз:
Топиб гапир,- дейсиз, сўз дурдонасин.
Кўнгиллар яйрасин тинглаб гўёки,
Териб еган каби анор донасин.

✍️ Латофат Ражабова
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

27 Sep, 10:34


Кеттик она, шаҳар кўрсатай,
Ташвишидан асло ғам еманг.
Она юринг шашлик оберай,
Фақат "болааам, ўзинг е" деманг!

👉 #Мухлис_ижодидан
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

21 Sep, 10:40


(Одамлар вафот этаётган воқеаларга бефарқ бўлган каттаконларга аталгандек, бу тўртлик)

Курашсанг арзийди ҳақиқат учун,
Курашиб юрганлар ҳақдир, одилдир,
Қотиллик қилганлар қотилдир лекин,
Кузатиб турганлар асли қотилдир.

© Шавкат Раҳмон
💬@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

14 Sep, 16:17


Ким хато қилмайди, айт, ким бегуноҳ?!
Ғурурни енг, кечир! Қайт, ортингга қайт!
Мингта сатр ёзсам, бир сатр билан,
"Мен ҳам Сендан кўпроқ соғиндим!" - деб айт!

© Холбиби Садинова | @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

13 Sep, 14:53


Икки нарса керак вужуд учун, бил,
Биринчиси дилдир, иккинчиси тил.
Дилни сен меҳр ила шафқатга тўлдир,
Тилни ҳақиқатнинг ўткир тиғи қил.

✍️ Хушҳолхон Хаттак (Афғонистон)
📖 Таржимон: Эркин Воҳидов
💬 @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

09 Sep, 10:16


Сарғайди баҳорнинг яшил барглари,
Кўнглимга сиғмайди ёлғончи ҳислар.
Хаёллар сўнгидан кетмас ҳеч нари
Мендан олислашиб кетётган излар. . .

✍️ Нодира НАЗАР
©️@turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

07 Sep, 10:31


Бир сафга тизилиб, сап-сариқ, ял-ял,
Зар ҳал рўмолига ўраб ўзини,
Узоқ йўлга тушар, тераклар жим-жит,
Кузак шамолига тутиб кўксини.

✍️ Жумагул Сувонова
© @turtliklar

Тўртликлар ва рубоийлар

04 Sep, 16:02


Бир тотли шарбатлар илиб шохларга,
Бир гўзал рангларда бериб чиқар тус.
Хазончинак ўйнаб юрар боғларда
Бола юрагимдан чиқиб борган куз.

✍️ Ирода Умарова
© @turtliklar