FCNAVBAHOR | Расмий канал @fcnavbahor Channel on Telegram

FCNAVBAHOR | Расмий канал

@fcnavbahor


“Навбаҳор” футбол клубининг расмий канали

Таклиф,мурожаат ва рекламалар учун: @ulugbek197526 📩

FCNAVBAHOR | Расмий канал (Uzbek)

FCNAVBAHOR kanali O'zbekistonning tanlangan futbol klubi Navbahor tomonidan ishlab chiqilgan rasmiy kanaldir. Bu kanal Navbahor futbol klubi tomonidan taqdim etilgan va klarning rasmiy yangiliklari, jamoasi haqida ma'lumotlar, futbol uchun so'nggi ko'rsatkichlar va ko'ngil ochib qoldiruvchi tadbirlar haqida ma'lumotlar bilan to'ldirilgan. Sizga Navbahor futbol klubi tomonidan taqdim etiladigan yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'lish imkoniyatini beradi. Agar siz bu klubi sevgan va uning jamoasi haqida xabardorlik qilmoqchi bo'lsangiz, quyidagi mavjudliklar orqali kanalga bog'lanishingiz mumkin: @ulugbek197526 📩

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Feb, 05:47


Бугундан “Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2025” мусобақасининг сўнгги, 3-тур баҳслари старт олади.
Эътиборингизга мазкур тур ўйинлари жадвали ҳавола этилмоқда.
Сўнгги тур учрашувларида U-21 ва фарм жамоаларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Feb, 02:35


🔤🔤🔤🔤🔤  🔤🔤🔤

⚽️ Xalqaro o'rtoqlik o'yini
"Navbahor" - "Royal" (BAA)
🏟 BAA (Dubay)
⌚️ 17:00 (Toshkent vaqti bilan)


© "Navbahor" PFK matbuot xizmati.

📱Telegram | 📱  Instagram | 📱You Tube

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Feb, 02:35


Фарм жамоамизга омад тилаймиз!
Хабар берганимиздек, шу кунларда “Фарғона вилояти ҳокими кубоги - 2025” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Бугун мазкур турнирнинг сўнгги, 3-тур баҳслари давом эттирилади.
"А" гуруҳидан жой олган “Навбаҳор-фарм” жамоамиз ушбу тур баҳсини “Нефтчи-U-21” жамоасига қарши ўтказса, мазкур гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида "Андижон-U-19" ва "Бешариқ" ўзаро баҳс олиб боради.
Ўйинлар Тошлоқ туманидаги стадионда бўлиб ўтади.
Бўлажак ўйинда фарм жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Feb, 02:35


Жамоамиз бугун БААда сўнгги назорат баҳсини ўтказади
Жамоамиз бугун Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги, бешинчи назорат - синов баҳсини БААнинг "Рояль" (Дубай) жамоасига қарши ўтказади.
Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. Ушбу ўйин ҳақида клубимизнинг расмий – FCNAVBAHOR телеграм канали орқали тўлиқ маълумот берамиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 17:10


🇺🇿🏆 Oʻzbekiston U-20 terma jamoasining Osiyo kubogida ishtirok etuvchi yakuniy tarkibi

Bosh murabbiy Farhod Nishonov yoshlar oʻrtasidagi Osiyo kubogi uchun yakuniy tarkibni e’lon qildi. Eslatib oʻtamiz, jamoamiz turnirdagi ishtirokini 13-fevral kuni Yamanga qarshi oʻyin bilan boshlaydi.

👉 Guruh uchrashuvlarimiz taqvimi

⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 16:56


Эртадан “Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2025” мусобақасининг сўнгги, 3-тур баҳслари старт олади.
Эътиборингизга мазкур тур ўйинлари жадвали ҳавола этилмоқда.
Сўнгги тур учрашувларида U-21 ва фарм жамоаларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 16:56


“Ҳоким кубоги-2025” мусобақасининг 2-тур баҳсларидан кейин гуруҳлардаги турнир жадваллари.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 16:55


“Ҳоким кубоги -2025” мусобақасининг “В” гуруҳи, 2-туридан ўрин олган учрашувлар натижалари.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 16:55


“Ҳоким кубоги -2025” мусобақасининг “В” гуруҳи, 2-туридан ўрин олган “Андижон ФА” – “Навбаҳор-U-21” учрашувидан фотолавҳалар.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 12:28


Жамоамиз аъзолари Дубайда бугун навбатдаги машғулотларни ўтказишди. Эътиборингизга “лочинлар”нинг эрталабки машғулотидан видеолавҳа ҳавола этилмоқда.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 11:09


#tugadi

⚽️ Fargʻona viloyat xokimi kubogi-2025

🔤🔤🔤🔤🔤🔤
2️⃣🔠🔠🔠
"Andijon FA" - "Navbahor U-21" 1:0
⚽️ Gol: Qaytmasov Oyatulloh (1)

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 11:03


Uchrashuv yakunlandi unda raqiblar "Andijon FA" jamoasi 1:0 hisobida g'alaba qozonishdi. E'tiboringiz uchun rahmat

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 10:56


Uchrashuvning asosiy vaqtiga 3 daqiqa vaqt qo'shib berildi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 10:55


🟡 89-daqiqada jamoamiz murabbiyi Sherzod Jo'rayev ogohlantirildi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Feb, 10:50


84-daqiqada Shahzod Mahmudxojiyev birga bir vaziyatda darvozani ishgʻol qila olmadi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

06 Feb, 05:20


“ҲОКИМ КУБОГИ-2025”ДА БУГУН ЁШЛАРИМИЗ МУСОБАҚАНИ БОШЛАШАДИ
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 5-13 февраль кунлари, анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Фарғона вилояти ҳокими кубоги - 2025” мусобақаси бўлиб ўтади.
Бугун мазкур турнирнинг 1-тур баҳслари давом эттирилади ва “B” гуруҳи вакиллари баҳсларга киришадилар. Ушбу гуруҳдан жой олган, Шерзод Жўраев мураббийлик қилаётган “Навбаҳор-U-21” ёшлар жамоамиз илк тур баҳсини “Фарғона ФА” жамоасига қарши ўтказса, мазкур гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида “Андижон ФА” ва “Боғдодчи” ўзаро баҳс олиб борадилар.
Ўйинлар Боғдод туманидаги стадионда бўлиб ўтади.
Бўлажак ўйинда ёшлар жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 18:12


"Андижон-U-19" - "Навбаҳор-фарм" (1:2) учрашувидан фотолавҳалар.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 17:42


Фарм жамоамиздан иродали ғалаба!
“Ҳоким кубоги - 2025”. “А” гуруҳи. 1-тур
“Андижон-U-19” – “Навбаҳор-фарм” – 1:2 (1:1)
5 февраль. Тошлоқ тумани. “Амир Темур” стадиони. 150 томошабин.
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шоҳруҳ Азаматов, Элёр Муҳаммаджонов.
Назоратчи: Иқбол Карабаев.
Голлар: Муҳаммадали Абдурашидов (10) - Давронбек Олимжонов (26), Муҳамадсодиқ Иброҳимов (72).
“Андижон-U-19”: Ҳасан Тожибоев, Муҳаммаддиёр Ботиржонов, Шодиёр Аҳмадалиев, Искандар Юлдашев, Шоҳжаҳон Ғуломжонов, Муҳаммадали Абдуллажонов, Муҳаммадали Абдурашидов, Ваҳоб Маҳаммадов, Равшан Омонбоев, Жўрабек Ҳасанбоев, Саид Деҳқонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Озод Аҳмаджонов, Али Солижонов, Сайдилло Авазбеков, Омад Эргашев.
“Навбаҳор-фарм”: Муҳаммад Эргашев, Муҳаммадзиё Абдулҳодиев, Усмонали Абдукаримов, Азиз Жалолов, Давронбек Олимжонов, Камрон Неъматжонов, Юсуфжон Нуралибеков, Ҳумоюн Содиқов, Бекзод Абдулвоҳидов, Ҳусан Ғанижонов, Абдусалом Нуриддинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Нодирбек Саидакбаров, Муҳаммад Мадиёров, Жаҳонгир Муҳамматалиев, Муроджон Иномжонов, Муҳаммадсодиқ Иброҳимов, Абдуикром Тўхтасинов, Абдуллоҳ Рашидов, Адҳамбек Адҳамжонов, Достонбек Умаржонов, Аббос Маҳмудов.
Огоҳлантиришлар: В.Маҳаммадов (3), И. Юлдашев (41), О.Эргашев (50), М.Ботиржонов (87) – У.Абдукаримов (44), М.Иброҳимов (72), А.Тўхтасинов (89).


Бугун “Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2025” мусобақаси старт олди. Мазкур турнирнинг “А” гуруҳидан жой олган “Навбаҳор-фарм” жамоаси илк тур баҳсини таниқли мутахассис Ориф Маматказин бошқараётган “Андижон-U-19” жамоасига қарши ўтказди.
Ушбу ўйинда фарм жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, 10-дақиқада андижонликлар стандарт вазиятдан сўнг, ҳисобни очишди. Ўша вазиятда дарвозадан 25 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Муҳаммадали Абдурашидов аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.
Албатта, беллашувнинг бундай тус олиши вакилларимизни қониқтирмасди. Шу боис, фарм жамоамиз ўйинчилари ҳужумни кучайтиришди. Шундай ҳужумларнинг бирини мазкур ўйинда фарм жамоамизни сардор сифатида майдонга олиб тушган Давронбек Олимжонов самарали тарзда якунлаб, ҳисобни тенглаштирди ва жамоаларнинг танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишини таъминлади.
Учрашувнинг 2-бўлими ҳам кескин курашлар остида кечди. 72-дақиқада захирадан майдонга туширилган Муҳаммадсодиқ Иброҳимов рақиб дарвозасини ишғол этиб, фарм жамоамизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Мазкур гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида “Нефтчи-U-21” жамоаси “Бешариқ”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
“А” гуруҳининг 2-тур баҳслари 7 февраль куни ўтказилади. Шу куни “Навбаҳор-фарм” “Бешариқ”қа қарши майдонга тушади.
Бўлажак ўйинда фарм жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 16:43


"Навбаҳор" Медиа тақдим этади:
Жамоамиз аъзоларининг Дубайдаги бугунги машғулотидан видеолавҳа.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 13:28


⚽️⚽️ Liga OAV vakillarini akkreditatsiyadan o‘tkazish jarayonini boshladi

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 11:04


Эътиборингиз учун раҳмат, азиз мухлислар! Сизлар билан доимо ғалабали онларда ғойибона учрашиш насиб этсин, илоҳим!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 11:03


"Фарғона вилояти ҳокими кубоги - 2025". "А" гуруҳи. 1-тур. "Андижон-U-19" - "Навбаҳор-фарм" - 1:2.
Голлар: Муҳаммадали Абдурашидов (11) - Давронбек Олимжонов (27), Иброҳимов Муҳаммадсодиқ (73).
#Tugadi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 11:02


Учрашув якунланди. Унда фарм жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 11:02


Учрашувнинг сўнгги дақиқалари фарм жамоамиз устунлигида ўтяпти. Аммо андижонликлар яхши ҳимояланган ҳолда, ҳужумларни бартараф этишмоқда.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 10:56


85-дақиқада фарм жамоамиз таркибида навбатдаги ўзгаришлар юз бериб, захирадан майдонга Адҳамжонов Адҳамбек, Умаржонов Достонбек ва Маҳмудов Аббослар тушишди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 10:44


"Фарғона вилояти ҳокими кубоги - 2025". "А" гуруҳи. 1-тур. "Андижон-U-19" - "Навбаҳор-фарм" - 1:2.
Гол: Муҳаммадали Абдурашидов (11) - Давронбек Олимжонов (27), Иброҳимов Муҳаммадсодиқ (73).
#Live.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Feb, 10:44


73-дақиқада Иброҳимов Муҳаммадсодиқ фарм жамоамизнинг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, вакилларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

10 Jan, 15:31


“Навбаҳор” медиа тақдим этади:
Жамоамиз аъзоларининг бугун тушдан кейин ўтказилган машғулотларидан видеолавҳа.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг. 👇👇👇

Telegram | Instagram | You Tebe

FCNAVBAHOR | Расмий канал

10 Jan, 14:28


🔵 Jamoamizning  bugun tushdan so‘ng o‘tkazilgan mashg‘ulotidan fotolavhalar
(2-qism)

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring.
👇👇👇

Telegram | Instagram | You Tebe

FCNAVBAHOR | Расмий канал

10 Jan, 14:26


🔵 Jamoamizning  bugun tushdan so‘ng o‘tkazilgan mashg‘ulotidan fotolavhalar.
(1-qism)

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring. 👇
👇👇

Telegram | Instagram | You Tebe

FCNAVBAHOR | Расмий канал

10 Jan, 12:05


“Навбаҳор” медиа тақдим этади:
Жамоамиз аъзоларининг фитнесс залда бўлиб ўтган эрталабки машғулотларидан видеолавҳа.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

10 Jan, 06:55


#mashgʻulot

🔵 “Lochinlar”ning ertalabki fitnes zalida o'tkazgan mashg‘ulotidan fotolavhalar.
(2-qism).

Bizni
ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring. 👇👇👇

Telegram | Instagram | You Tebe

FCNAVBAHOR | Расмий канал

01 Dec, 18:10


Наманган, «Навбаҳор» мухлислари ва клуб раҳбарияти, хусусан Отабек ака Саматовга ажойиб ярим мавсум учун катта раҳмат! Яхши давр, катта тажриба ва ёқимли хотира қолди!

Машаққатли иш, ёздан токи кузнинг сўнгги кунига қадар осон бўлмаган даврдан раҳбарият оқилона чиқиб кетишни уддалади. Жамоа 8-ўриндан 3-ўринга сакради. Иккинчи даврада фақат чемпион «Насаф»дан камроқ очко жамғарди. Лушан бошчилигидаги мураббийлар штабининг ҳам меҳнатлари эътирофга лойиқ.

Футболсевар шаҳар, танти инсонлар ва ажойиб мухлисларга эга Наманганда келаси йилларда ҳам яхши жамоа бўлишини чин юракдан истайман. Бу йўлда жамоага ва наманганлик мухлисларга омад тилайман!

Ҳаммаси учун раҳмат, Наманган🤝

FCNAVBAHOR | Расмий канал

01 Dec, 17:41


⚽️⚽️ Superliga. Noyabr oyining eng yaxshi futbolchisi bo‘lishga nomzodlar

🔵 Rustam Turdimurodov — 3 o‘yin, 2 gol, 1 assist

🔵 Jamshid Iskanderov — 3 o‘yin, 4 gol, 2 assist

⚽️ Nodirbek Abdurazzoqov — 3 o‘yin, 2 gol

🔵 Siyavash Haqnazari — 3 o‘yin, 3 gol

🔵 Andriya Filipovich — 3 o‘yin, 1 gol, 1 assist

🟢 Bilolxon Toshmirzayev — 3 o‘yin, 2 gol, 1 assist

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

01 Dec, 14:30


⭐️ Yakunlanib borayotgan 2024-yilgi futbol mavsumida “Oʻzbekistonning eng yaxshi murabbiyi” boʻlishga nomzodlar bilan tanishing

⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

01 Dec, 14:30


⭐️ Yakunlanib borayotgan 2024-yilgi futbol mavsumida “Oʻzbekistonning eng yaxshi futbolchisi” boʻlishga nomzodlar bilan tanishing

⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

01 Dec, 13:31


⚽️⚽️ Noyabr oyining eng yaxshi murabbiyi bo‘lish uchun nomzodlar

⚽️ Mirjalol Qosimov — 3 o‘yin, 2 g‘alaba, 1 durang, to‘plar farqi 5:2

🟢 Vitaliy Levchenko — 3 o‘yin, 2 g‘alaba, 1 durang, to‘plar farqi 5:2

🔵 Sergey Lushchan — 3 o‘yin, 2 g‘alaba, 1 durang, to‘plar farqi 13:6

🔵 Ilyos Zeytullayev — 3 o‘yin, 2 g‘alaba, 1 durang, to‘plar farqi 4:1

🔵 Ilyos Qurbonov — 3 o‘yin, 2 g‘alaba, 1 durang, to‘plar farqi 4:2

⚪️ Ivan Boshkovich — 3 o‘yin, 2 g‘alaba, 1 mag‘lubiyat, to‘plar farqi 3:1

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

01 Dec, 13:31


⚽️ U21 Chempionatida 26-tur yakunlandi. Yakuniy musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

01 Dec, 09:47


Шавкатжон Абдураззоқов: “Навбаҳор” ўз анъаналарига эга жамоа” 
Бугун бўлиб ўтган Суперлиганинг сўнгги, 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” (3:3) учрашувининг танаффус пайтида Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов жамоамизнинг кийиниш хонасига кириб, “Навбаҳор” футболчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, қуйидаги сўзларни гапирди:
- Бу йилги мавсум учун барчангларга раҳмат! Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг, биз клуб концепциясини ўзгартириш борасида ўйлаяпмиз. Биз яхши фаолият олиб бордик, шу жумладан, жорий мавсумда ҳам. Сўнгги тўрт йил ичида “Навбаҳор” икки марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди,    кумуш медални қўлга киритди, Осиё Чемпионлар лигасида қатнашди. Кўп йигитлар ҳаракат қилишди ва бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жамоамиз яна ўсишда давом этади. Биз бу масалада бош мураббий билан биргаликда иш олиб боряпмиз, айрим футболчиларга алоқага чиқдик. “Навбаҳор” ўз анъаналарига эга жамоа ҳамда клубни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз.
Бугунги ўйинда ўз бурчингизни бажарган ҳолда, клуб шаъни учун майдонга тушиб, жорий мавсумни муносиб тарзда якунлайсизлар, деган умиддаман.
Бошқа сўзга ҳожат йўқ. “Навбаҳор” клуби футболчиларнинг шартномаларидаги мажбуриятлари ҳамда молиявий масалаларни тез муддат ичида бажаришга ҳаракат қилади. Барчага омад!
- деди Шавкатжон Абдураззоқов.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

01 Dec, 08:45


Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги, 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” (3:3) ўйинидан видеоролик. Жамоамиз ўн бир карра бронза медали соҳиби! Драматик тарзда кечган учрашувнинг энг ҳаяжонли лаҳзалари ва голларини томоша қилинг ҳамда ундан завқ олинг!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

01 Dec, 06:51


⚽️ U21 Chempionatida bugun mavsumning so’nggi uchrashuvlari bo’lib o’tadi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

30 Nov, 19:30


⚽️⚽️ Qishki transfer oynasi ochilishiga 10 kun qoldi!

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

30 Nov, 19:15


Александр Хомяков: “Учрашув драматик тарзда кечди”

FCNAVBAHOR | Расмий канал

30 Nov, 19:15


Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги, 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” (3:3) баҳсидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков қатнашиб,журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Андижонликлар устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин борасидаги фикрлари билан бошлади.
- Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз. Учрашув драматик тарзда кечди. Мезбон жамоага ғалаба керак эди. Дерби эканлигини инобатга олган ҳолда, рақибга қарши йигитлар зўр ўйнашди. Беллашувда характер кўрсатганлари учун уларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Умуман олганда, ўйин жуда қизиқарли тарзда кечди, тўғрими? Майдон эгалари аввалига ҳисобда ортда қолишди,кейин тенглаштиришди. Кейин яна шу тарзда давом этди. Албатта, баҳс охирида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиз алам қилди. Афсуски, шунақаси ҳам бўлиб туради. Назаримда, дуранг ҳам ёмон натижа эмас.
- Бугунги натижадан кўнглингиз тўлдими, кимларгадир эътирозингиз борми?
- Албатта, юқорида қайд этиб ўтганимдек, ўйин охирида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориш ҳеч кимга ёқмайди. Чунки йигитлар катта куч сарфладилар. Тўғри, ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Ҳакамлик, учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан менда ҳеч кимга эътироз йўқ.
- “Андижон” билан боғлиқ бўлажак режангиз қандай? Жамоа кейинги йилни ҳам қўл остингизда ўтказадими?
- Мен бу ҳақда гапиргандим, шекилли, тўғрими? “Андижон” билан шартномам бор. Энди ҳаммасини раҳбарият билан муҳокама қилиб олиш керак бўлади. Ниҳоясига етган мавсум борасида якуний хулоса чиқариш даркор. Агар ўтган йилга таққослайдиган бўлсак, биз кўпроқ очко жамғарган ва шунга яраша жадвалда анча юқори ўринда жойлашгандик. Яна нимани қўшимча қилсам экан, бир нарса дейиш қийин... Ҳозирча ишлаяпмиз. Келгуси мавсум борасида ҳали режалар йўқ, ҳисоби. Бунинг учун аввало раҳбарлар билан кенгашиш керак бўлади.
- Ўзбекистон кубоги қўлга қиритилганлигини ҳисобга олмасдан айтганда, бугунги ўйин борасидаги фикрларингизга яна ниманидир қўшимча қила олган бўлармидингиз?
Шунингдек, “Андижон” келгуси мавсум учун таркибни кучайтириш чора-тадбирларини кўряптими? Ҳарқалай, клуб халқаро майдонда тўп суради...
- Бугунги баҳс ҳақида фикр билдириб бўлдим. Дарҳақиқат, “Андижон” келгуси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади. Табиийки, раҳбарият бу ҳақда аллақачон ўйлашни бошлаган. Ўз-ўзидан энди бирга ўтириб, кимларни таркибга қўшиш масалалари бўйича ўйлаймиз. Ҳозирда бу масала юзасидан раҳбарлар билан гаплашишнинг айни мавриди. Ниҳоясига етган мавсум борасида етарлича гаплашдик. Боя айтиб ўтганимдек, биринчи даврада ёмон иштирок этмадик. Аммо иккинчи даврадаги ўйинларда қониқарли даражада тўп сурдик, дея олмайман. Бизга юпанч берган асосий воқеа - бу кубокни қўлга киритганимиз ва ОЧЛда иштирок этиш имкониятига эга бўлганимиздир.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

30 Nov, 18:54


Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги, 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” (3:3) баҳсидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини учрашув борасидаги фикрлари билан бошлади.

- Барча ўйинни кўрди. Ўйлашимча,натижани ҳисобга олмасак, мухлисларга бу баҳс ёқди. Учрашув 3:3 ҳисобида якунланди, 6 та гол урилди. Турнир жадвалида бирор масала ҳал бўладиган бўлса, менимча, барча якуний учрашувлар шундай асабий руҳда кечади.
Ҳозир келажак ҳақида гапириш ортиқча. Менга ўйин ёқди. Тўғри, ушбу баҳсда хотиржам ҳолда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо кечириб бўлмайдиган хатолар бўлди. Учинчи ўринни олдик, демак, шундай.
- Иккинчи даврани ҳисобга олсак, “Навбаҳор” фақатгина “Насаф”дан кам очко тўплади. Жамоангизнинг якуний натижасидан қониқдингизми ва кейинги йил учун режаларингиз қандай?
- Ҳозиргина йигитларга бажарилган иш учун раҳмат айтдим. Мавсум давомида ўйинни ўзгартириш жуда қийин. Клубга келганимда 2 ҳафтагина вақтимиз бор эди. Таваккал қилгандик. Футболчиларда ҳам, менда ҳам максимал юклама бўлганди. Лекин йигитлар ушбу юкламаларни енгиб ўтишди.Шундай даражадаги футболчилар билан ишлаганимдан хурсандман. Кўп йигитларнинг даражаси жуда юқори. Кейинги йили нима бўлишини билмайман. Раҳбарият билан дастлабки музокараларни ўтказдик, ўз шартларимни баён қилдим. Ёш футболчилардан янги жамоа тузиш вазифаси қўйилган экан, мураббийлар штаби сифат ва сон жиҳати бўйича ҳам 3 карра кучайтирилиши керак. Агар раҳбарият 31 декабрга қадар мураббийлар штабига 6 нафар ёрдамчи олишимга рози бўлса, қоламан. Агар рози бўлмаса, демак, кетаман.
- Селекция ишлари қандай давом этмоқда? Шартномалари бу йил якунланадиган қайси футболчилар билан шартномани узайтириш бўйича иш олиб борилмоқда?
- Селекция давом этмоқда, буни бош директор ва спорт директори олиб бормоқда. Сабаби, мен клубда қоламанми ёки йўқми, билмайман. Кейинги йили “Навбаҳор”ни ёшартиришмоқчи ҳамда наманганлик футболчиларни олиб келишмоқчи. Таркибдаги етакчиларнинг шартномаси тугамоқда ва менимча, уларнинг барчаси кетмоқда. Ўйлашимча, барча етакчилар кетади. Бу футбол. Етакчилар ёш эмас, яна 5-6 мавсум футбол ўйнашлари мумкин. Агар уларга икки баравар кўп ойлик таклиф қилишса, буни тўғри тушуниш керак. Бу ҳаёт.
- Демак, келаси мавсум жамоа асосини ёш футболчилар ташкил этишади. Шундайми?
- Агар пойдевор бўлмаса, уй қулаб тушади. Клубда яхши мактаб бўлиши керак. Келаси йилдан “Навбаҳор” академияси очилади, дейишяпти. Мазкур академияга катта молия киритиш, кучли мураббийларни жалб этиш лозим. Кўп нарса ёш футболчиларга эмас, кучли мураббийларга боғлиқ. Кучсиз мураббийларга жавоб бериш ва кучлироғини олиб келиш керак. “Бунёдкор”да ишлаганимизда шундай қилгандик. У ерда 18 нафар мураббий фаолият олиб борганди ҳамда уларга вазифа қўйилганди. Ўша академия 3 йил давомида Осиёда энг яхшиси бўлганди. Барчаси мураббийлар ва футболчиларнинг маҳоратларига боғлиқ.
Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, “Бунёдкор” академиясидаги футболчиларнинг 80 фоизи водийдан эди. Уларнинг барчаси айни пайтда турли жамоаларда юқори савияда тўп тепишмоқда. Тўғри, ўша йигитларда иқтидор бор эди. Лекин бунда уларни шундай даражага олиб чиққан мураббийларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.
- Олти нафар ёрдамчи мураббий керак дедингиз. Улар маҳаллий мураббийларми?
- Улардан икки нафари мен билан 2 йил бирга ишлаган. Уларга нимадир ўргатишим шарт эмас. Ҳозирги штабда ҳам яхши мураббийлар бор, аммо янги жамоа қурмоқчи эканмиз, ёрдамчиларим ҳам мен хоҳлаётган нарсани сўзсиз тушунишлари керак. Буни амалга ошириш учун олдимизда 3-4 ой вақт бор. Наманганда U-19, U-21 жамоаларига ҳам урғу қаратиш шарт. Ҳозир бу ерда эътибор кўпроқ асосий жамоага қаратилмоқда.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

30 Nov, 18:54


Сергей Лушан: “Шундай даражадаги футболчилар билан ишлаганимдан хурсандман”

FCNAVBAHOR | Расмий канал

30 Nov, 18:04


Урилган голдан руҳланган Сергей Лушан шогирдлари орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўша ҳужумда Одилжон Ҳамробековнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўп Йован Жокичга келиб тушди ва сербиялик ярим ҳимоячи дарвозани аниқ нишонга олиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1.
Бироқ вакилларимизнинг қувончлари узоққа чўзилмади. Андижонликлар 60-дақиқада стандарт вазиятдан сўнг, мувозанатни тиклашди. Ўша ҳолатда Бектемир Абдуманноновнинг жарима зарбасидан сўнг, меҳмонлар тўпни жарима майдончаси ичидаги Рустам Турдимуродовга етказиб беришди ҳамда Турдимуродов дарвозани аниқ нишонга олди – 2:2.
Ҳисоб тенглашганидан сўнг, ташаббус гоҳ у, гоҳ бу жамоа тарафига ўтиб турди. Александр Хомяков шогирдларининг навбатдаги ҳужумларидан бирида эса Исломбек Маматказин тўпни жамоамиз дарвозабони Элдорбек Суюновнинг устидан ошириб, дарвозага йўллаб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:3.
Албатта, ҳисобнинг бундай тус олиши жамоамиз аъзоларини қониқтирмасди. Натижада Сергей Лушан шогирдлари ҳужумни кучайтиришди.
Бу эса учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада ўз самарасини берди. “Лочинлар”нинг охирги ҳужумларидан бирида меҳмонлар ўз жарима майдончаси яқинида ўйин қоидасини бузишди. Жарима зарбасини Жамшид Искандеров амалга ошириб, тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ҳаволатиб етказиб берди. Захирадан майдонга тушган Русланбек Жиянов коптокни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, якуний ҳисобнинг жанговар дуранг – 3:3 кўриниш олишини таъминлади.
Мазкур натижадан сўнг, жамоамизнинг якуний очколари 43 тани ташкил этди.
“Лочинлар”дан ташқари, сўнгги турда “Динамо”дан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган “Сўғдиёна” ҳамда “Локомотив” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган “Нефтчи”нинг ҳам якуний очколари шунча эди.
Мусобақа регламентига кўра, икки ва ундан ортиқ жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, ўзаро ўйинларга қараларди. Бунга кўра, “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 7, “Сўғдиёна” 6 ҳамда “Нефтчи” 4 очкони қўлга киритгани боис, вакилларимиз 3-ўринни эгаллаб, ўз тарихларида 11-марта бронза медали соҳибига айланишди.
Албатта, жамоамизнинг ушбу муваффақиятида мураббийлар штаби ва футболчилар билан бирга “Навбаҳор” аъзоларига барча шароитларни яратиб берган, клуб брендини тиклаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов, “Навбаҳор” ПФК раҳбариятида фаолият юритаётган ака-ука Отабек ва Ойбек Саматовларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.
Биз “лочинлар”нинг 11-бронза медали билан “Навбаҳор” мухлисларини табриклаймиз ҳамда жамоамиз келгусида бундан-да юксакроқ марраларни забт этишига тилакдошмиз!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

30 Nov, 18:04


Жамоамиз ўн бир карра бронза медали соҳиби!
Суперлига. 26-тур
“Навбаҳор” – “Андижон” – 3:3 (0:1)
30 ноябрь. Наманган. “Марказий” стадиони. 7500 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Мирзараимов,Бахтиёрхўжа Шавкатов, Руслан Серазитдинов, Мунтоз Тошмуродов.
Ёрдамчи ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Маъмур Илҳомов.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Голлар: Жамшид Искандеров (53-пен.), Йован Жокич (58), Русланбек Жиянов (90+7) - Сардорбек Азимов (45+1), Рустам Турдимуродов (60),Исломбек Маматказин (71).
"Навбаҳор“: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сияваш Ҳақназари, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович (17.Русланбек Жиянов,57), 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе (77.Аброрбек Исмоилов,46), 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев (55.Комилжон Тожидинов,46).
“Андижон”: 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Леван Арвеладзе, 13.Сардорбек Азимов (66.Илҳомжон Алижонов,46), 14.Абдураҳмон Комилов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов,66), 18.Дамир Темиров, 21.Ильдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (8.Фарҳодбек Бекмуратов,66), 28.Исломбек Маматказин, 71.Бектемир Абдуманнонов (19.Абинур Нуримбет,90+3), 77.Рустам Турдимуродов (99.Шаҳром Самиев, 79).
Огоҳлантиришлар: А.Аҳмедов (14), Ф.Иванович (41), О.Ҳамробеков (90+1) – Д.Темиров (73), Р.Турдимуродов (80).

Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги – 26-туридан ўрин олган баҳсни жамоамиз ўз майдонида “Андижон”га қарши ўтказди.
“Водий дербиси” учрашувлари жамоалар турнир жадвалида қайси ўриндалигидан қатъий назар, доимо кескин курашлар остида кечган.
Мазкур ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади ва беллашув жанговар дуранг – 3:3 ҳисобида якунланди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, ушбу ўйиндаги ғалаба орқали вакилларимиз кумуш ёки бронза медалини қўлга киртиш имкониятига эга бўлишгани боис, мезбонлар илк дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлларига олишга интилишди.
Дастлабки дақиқаларда андижонликлар дарвозаси олдида иккита хавфли вазият юзага келди. Аввалига Жамшид Болтабоевнинг зарбасидан сўнг, тўпни “Андижон” дарвозабони Элдор Адҳамов қайтарди. Кейинги вазиятда эса ҳужум чап қанотдан шакллантирилди. Аммо бу сафар ҳам Адҳамов ўз маҳоратини намойиш этди.
Яна бир ҳужумда эса жамоамизнинг эронлик ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназари рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқди.
Лекин сўнгги паллада андижонликлар посбони Элдор Адҳамов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб, ўйиндаги вазият тенглашиб, андижонликлар ҳам ҳужумга ўтишди. Меҳмонларнинг икки – уч ҳужумларини жамоамиз дарвозабони Элдорбек Суюнов ўз маҳоратини намойиш этиб, бартараф этди.
Сергей Лушан шогирдларининг навбатдаги ҳужумларидан бирида жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедовнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетган бўлса, яна бир ҳолатда Одилжон Ҳамробековнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Кейинги вазиятда эса Фаррух Сайфиевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган пайтда меҳмонлар ҳисобни очишди. Ўша вазиятда “Андижон” ярим ҳимоячиси Сардорбек Азимов жамоадоши томонидан жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, жамоасининг танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган “лочинлар”нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Александр Хомяков шогирдлари ўз жарима майдончаси ичида Жамшид Болтабоевга нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада учрашув бош ҳаками Достонбек Мирзараимов меҳмонлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади.
Пенальтини жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

30 Nov, 16:10


Жамоамиз ярим ҳимоячиси Русланбек Жияновнинг ҳисобни жанговар дуранг - 3:3 кўринишига келтирган голи.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

30 Nov, 13:30


⚽️⚽️ Superliga to‘purarlari

🟡 Gol mashinasi — Dragan Cheran ketma-ket oltinchi mavsum Superliga to‘purarligini qo‘lga kiritdi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

23 Nov, 17:15


🔴 Qizilqum — Navbahor 🔵 uchrashuvida kiritilgan gollar va xavfli vaziyatlar (Highlights)

🎞 https://youtu.be/MMBqsnUQDeA

FCNAVBAHOR | Расмий канал

23 Nov, 15:24


Суперлиганинг 25-тур баҳслари бугун ҳам давом эттирилди.
Эътиборингизга мазкур турнинг ортда қолган учрашувлари натижалари, эртанги беллашувлар анонси ва айни пайтдаги турнир жадвали ҳавола этилмоқда.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

23 Nov, 15:24


⚽️ U21 Chempionati. 25-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 🔵 BMB | ⚫️ Apex | 🔴 Coca-Cola | 💳 Uzcard

FCNAVBAHOR | Расмий канал

23 Nov, 04:26


⚽️⚽️ Superliga. Bugun 25-turning ikki o’yini bo’lib o’tadi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 17:40


Сергей Лушан: “Шогирдларим сифатли ва яхши ўйин намойиш этишди”

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 17:40


Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” (1:5) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини беллашув борасидаги фикрлари билан бошлади.

- Шогирдларим сифатли ва яхши ўйин намойиш этишди. Учрашув якуни ва натижасидан хурсандман.
- Одилжон Ҳамробековнинг асосий таркибда майдонга тушмаслиги сабаби нимада?
- Бу табиий ҳолат. У нафақат бизда, балки, терма жамоада ҳам алмаштирилмайдиган футболчи. Жамоанинг асосий футболчиси бўлса-да, Одилга дам бермоқчи эдик, бугун унинг хизматларидан умуман фойдаланмоқчи эмасдик. Лекин таркибимизда муаммолар бор эди, тўрт нафар футболчимиз дисквалификация сабабли, майдонга туша олмасди. Шунинг учун ўйинга қадар у билан гаплашиб олдик ва 15-20 дақиқа ўйнашини сўрадик.
- Олдингизда таркибни ёшартириш вазифаси қўйилган бўлса, бу ишни бошладингизми?
- Клуб стратегияси шундай бўлмоқда. Лекин келаси йили жамоада ким ишлашини билмаймиз. Тўғри, айни дамда клубдагилар таркибни ёшартиришни, клубдан чиққан футболчиларни, Суперлиганинг бошқа клубларидаги наманганликларни “Навбаҳор”га қайтаришни режа қилишмоқда. Режа шундай, аммо буни амалга ошира оламизми, йўқми, билмаймиз.
- Миш-мишларга қараганда “Навбаҳор”нинг кўплаб футболчилари “Нефтчи”га ўтармиш. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Бўлиши мумкин. Лекин миш-мишлар ҳақида бирор аниқ гап айтиб ҳам бўлмайди. Бу жуда қийин. Мавсум якунланганидан кейин кўрамиз. Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади. Бу касб, бу ҳаёт. Бу борада бирор нарса дея олмайман.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 17:12


Орадан бироз ўтиб, жамоамизнинг сербиялик футболчиси Йован Жокич жамоамизнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, ҳисобдаги фарқни оширди – 1:3.
Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, захирадан майдонга тушган футболчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлашди. Ўша вазиятда Русланбек Жияновнинг чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига оширган тўпини Тома Табатадзе дарвозага аниқ йўллади – 1:4.
Беллашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган пайтда Саидазамат Мирсаидов Русланбек Жиянов билан “пас” ўйнаб, сўнги паллада ўнг қанотдан навоийликлар жарима майдончаси ичига ёриб кирган ҳолда, дарвозани аниқ нишонга олиб, якуний ҳисобнинг 1:5 кўриниш олишини таъминлади.
Шу тариқа, қаторасига иккинчи ўйинда рақиблар дарвозасига 5 та гол урган жамоамиз мазкур ажойиб ва йрик ғалабадан сўнг, очколарини сонини 42 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 17:12


Жамоамиздан ажойиб ва йирик ҳисобдаги ғалаба!
Суперлига. 25-тур
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:5 (0:1)
Қарши. “Марказий” стадион. 263 томошабин.
Ҳакамлар:Тимур Тўхтасинов, Элнур Дониёров, Зуфар Элибоев, Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳаками: Равшан Абдувоҳидов.
АVAR: Шерзод Аъзамов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Рустам Зупаров.
Голлар: Бобомурод Бозоров (62) - Жамшид Искандеров (45+4-пен.), Сияваш Ҳақназари (57), Йован Жокич (69), Тома Табатадзе (87), Саидазамат Мирсаидов (90+5).
“Қизилқум”:12.Робертс Озолс, 6.Асрор Ғофуров, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Муҳаммадали Ғиёсов (7.Даврон Анваров, 75), 18.Бахтиёржон Қосимов (8.Гиорги Кухианидзе, 46), 23.Самандар Шукриллаев, 71.Жамолиддин Убайдуллоев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 46), 79.Диёр Раҳматуллоев (20.Бобомурод Бозоров, 61).
“Навбаҳор”: 18.Элдорбек Суюнов, 4.Аброр Каримов, 8.Сияваш Ҳақназари (17.Русланбек Жиянов, 71), 10.Жамшид Искандеров (88.Асадбек Жўрабоев, 86), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе (22.Тома Табатадзе, 71), 23.Йован Жокич, 27.Жаҳонгир Турсунов (9.Одилжон Ҳамробеков,78), 55.Комилжон Тожидинов.
Огоҳлантиришлар: Ж.Убайдуллоев (45+3), М.Ғиёсов (72) - Тома Табатадзе (84).

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз “Қизилқум” (Навоий) меҳмони бўлди.
Қаршидаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган мазкур беллашувда вакилларимиз йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ўйин арафасида жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан таркиб борасида муаммога дуч келди. Боиси, дисквалификация сабабли, жамоамизнинг 3 нафар етакчиси – Азимжон Аҳмедов, Фаррух Сайфиев ва Аброрбек Исмоилов, шунингдек, умидли футболчи Музаффархон Мўминовлар майдонга туша олишмасди.
Шу боис, “лочинлар” устози таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Жумладан, мазкур учрашувда Аброр Каримов ва Жаҳонгир Турсуновлар бошланғич таркибдан жой олиб, Суперлигадаги дебютларини нишонлаган бўлишса, ЖЧ-2026 саралаш баҳслари доирасидаги Қатар ҳамда КХДР терма жамоаларига қарши кечган ўйинларда миллий терма жамоамиз таркибида майдонга тушган Одилжон Ҳамробековга дам беришга қарор қилинди ҳамда у 2-бўлимда захирадан майдонга тушди.
Бундан ташқари, аввалги баҳслардан фарқли ўлароқ, грузиялик тажрибали ҳужумчи Тома Табатадзе захирада қолдирилиб, унинг ватандоши Гиорги Никабадзе илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди.
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, илк даиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлига олишга интилган вакилларимиз 2-дақиқадаёқ номинал мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазият яратишди. Бироқ Гиорги Никабадзенинг зарбасидан сўнг, тўпни “Қизилқум” дарвозабони Робертс Озолс қайтаришга муваффақ бўлди.
Умуман олганда, 1-бўлим давомида жамоамиз аъзолари навоийликлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо айрим вазиятларда футболчиларнинг зарбасиига аниқлик етишмаган бўлса, баъзи ҳолатларда мезбонлар посбони ва ҳимоячилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Шунингдек, биринчи 45 дақиқалик давомида “Қизилқум”нинг кам сонли ҳужумларини “Навбаҳор” дарвозабони Элдорбек Суюнов ҳамда ҳимоячилар бартараф этишди.
Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган пайтда мезбонлар ҳимоячиси Жамолиддин Убайдуллоев ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганлиги боис, учрашув бош ҳаками Тимур Тўхтасинов “олтин қазувчилар” дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Жамшид Искандеров аниқ амалга ошириб, жамоамизни танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.
Иккинчи бўлимни ҳам фаол тарзда бошлаган Сергей Лушан шогирдлари 57-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширишди. Жамшид Искандеровнинг супер узатмасидан сўнг, жамоамизнинг эронлик ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназари тўпни “Қизилқум” посбони Робертс Озолс устидан ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди – 0:2.
Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, эндигина захирадан майдонга тушган Бобомурод Бозоров ҳимоядаги хатодан фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди – 1:2.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 16:21


🔥 G'alaba zavqi!
Jamoamiz a'zolari bugungi g'alabani mana shunday nishonlashdi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 16:11


Суперлиганинг 25-тур баҳслари бугун ҳам давом эттирилди.
Эътиборингизга мазкур турнинг бўлиб ўтган учрашувлари натижалари, бўлажак беллашувлар анонси ва айни пайтдаги турнир жадвали ҳавола этилмоқда.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 16:11


🔴 Qizilqum — Navbahor 🔵 uchrashuvining eng yaxshi futbolchisi — Jamshid Iskanderov

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 15:39


📹 "Navbahor" Media taqdim etadi:

Jamoamiz bosh murabbiyi Sergey Lushan ishtirokidagi uchrashuvdan keyingi tashkil etilgan matbuot anjumani videolavhasi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 15:23


⚽️⚽️ Superliga. 25-tur

🔴 QIZILQUM 1:5 NAVBAHOR 🔵

⚽️ Jamshid Iskanderov, 45+4 pen (0:1), Siyavash Haqnazari, 57 (0:2), Bobomurod Bozorov, 62 (1:2), Yovan Jokich, 69 (1:3), Toma Tabatadze, 87 (1:4), Saidazamat Mirsaidov, 90+5 (1:5)

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 15:22


🔴 QIZILQUM 1:5 NAVBAHOR 🔵

⚽️ Saidazamat Mirsaidov, 90+5 (1:5)

FCNAVBAHOR | Расмий канал

22 Nov, 15:20


#tugadi

Superliga 2024
📆 25-tur
🏟 Markaziy o'yingoh. Qarshi
✳️ "Qizilqum"- " Navbahor "- 1:5
⚽️ Bobomurod Bozorov (62)-
Jamshid Iskanderov (45+4-pen.),
Siyavash Haqnazari (57),
Yovan Jokich (69), Toma Tabatadze (87).
Saidazamat Mirsaidov (90+5)
.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

19 Nov, 18:15


🌎 JCh-2026 saralashi. 6-tur bahslari yakunlandi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

19 Nov, 15:12


📹 Abbosbek Fayzullayevning KXDR darvozasiga kiritgan goli

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

19 Nov, 13:58


🌎 JCh-2026 saralashi

🇰🇵 KXDR 0:1 Oʻzbekiston 🇺🇿

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

19 Nov, 06:36


#MilliyJamoa'ning KXDRga qarshi o‘yinini kuvaytlik Ahmad Al Ali boshqaradi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

19 Nov, 04:43


🇺🇿 #MilliyJamoa bugun KXDRga qarshi bahs olib boradi. Olg’a, O’zbekiston!

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

18 Nov, 16:46


📹 Oʻzbekiston milliy terma jamoasining rasmiy mashgʻulotidan videolavha

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

18 Nov, 16:46


📸 Oʻzbekiston milliy terma jamoasi ertangi uchrashuv oldidan rasmiy mashgʻulot o‘tkazdi

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

18 Nov, 16:39


📋 O‘zbekiston milliy terma jamoasi KXDRga qarshi koʻk libosda oʻynaydi

#MilliyJamoa ertaga JCh-2026 saralashi doirasida KXDRga qarshi oʻyin oʻtkazadi. Bugun ushbu bahs oldidan jamoalar rasmiylari ishtirokida uchrashuv boʻlib oʻtdi.

Unda OFK tomonidan ishtirokchilarga oʻyinga oid bir qator masalalar, xususan, marketing, tibbiyot va xavfsizlik yoʻnalishlari yuzasidan tushuntirish va eslatmalar berib oʻtildi.

Futbolchilarimiz mazkur bahsda toʻliq koʻk, darvozabonimiz esa yashil libosda harakat qilishi ma’lum boʻldi.

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

14 Nov, 18:30


🌎 JCh-2026 saralashi

🇶🇦 Qatar 3:2 O’zbekiston 🇺🇿

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

14 Nov, 18:30


🌎 JCh-2026 saralashi. 5-tur bahslari yakunlandi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

14 Nov, 05:18


🌎 Qatarga qarshi o‘yinni koreyalik Kim Jong Hyeok boshqaradi. U o‘zbekistonlik muxlislarga yaxshi tanish.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

14 Nov, 05:18


⚽️⚽️ Superliga uchun pley-off o‘yinlari sanasi ma’lum.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

14 Nov, 04:37


🇺🇿 #MilliyJamoa bugun Qatarga qarshi bahs olib boradi. Olg’a, O’zbekiston!

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

13 Nov, 16:12


📸 Oʻzbekiston milliy terma jamoasining o‘yinoldi rasmiy mashgʻulotlaridan fotogalereya

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

13 Nov, 16:12


📸 Oʻzbekiston milliy terma jamoasining o‘yinoldi rasmiy mashgʻulotlaridan fotogalereya

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

13 Nov, 05:51


Жамоамиз футболчилари 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишди
Юртимиздаги спорт, шу жумладан, футболга ихтисослашган Championat.asia сайтида Суперлиганинг 24-тур рамзий терма жамоаси эълон қилинди.
Биз учун қувончлиси, мазкур терма жамоа таркибидан “Навбаҳор” футболчилари ҳам ўрин олишди.
Championat.asia ижодкорлари версиясига кўра, 24-тур рамзий термасидан “Пахтакор”га қарши кечган ўйинда майдонда фаол ҳаракат қилиб, “Навбаҳор”нинг 5:2 ҳисобидаги тарихий ғалабасини таъминлаган футболчилар - жамоамиз сардори, тажрибали ҳимоячи, ўша баҳсда голга ассистентлик қилган Азимжон Аҳмедов, мазкур баҳсда ўз ҳисобларига "дубль" ёздириб қўйган ярим ҳимоячилар-Сияваш Ҳақназари ва Жамшид Искандеровлар ҳам ўрин олишди.
Биз ушбу эътироф билан вакилларимизни табриклаб, “Навбаҳор”га кейинги ўйинларда ҳам омад ёр бўлиши, футболчиларимизнинг кейинги турларнинг рамзий терма жамоаларидан ҳам жой олишларига тилакдошмиз!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

13 Nov, 05:32


🇺🇿 O‘zbekiston milliy terma jamoasining Qatarga qarshi o‘yin oldidan o‘tkazgan kechagi mashg‘ulotlaridan videolavha. Jamoamiz to‘liq tarkib bilan shug‘ullandi.

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

13 Nov, 05:32


📸 Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кечаги машғулотидан фотолавҳалар.
Терма жамоамизнинг машғулотларида "Навбаҳор" футболчилари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Машғулотларда футболчиларга ккч-қувват, бўлажак ўйинларда эса вакилларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз!

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

13 Nov, 05:32


🇺🇿 Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов термамизнинг кечаги машғулотидан олдин Қатар терма жамоасига қарши кечадиган учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

12 Nov, 12:42


👧Ayollar Oliy ligasi-2024. 26-tur uchrashuvlarining natijalari bilan tanishing

💳 Uzcard ⚡️@ayollar_futboli

FCNAVBAHOR | Расмий канал

12 Nov, 12:42


🇺🇿#MilliyJamoa navbatdagi oʻyinini JCh-2026 saralash bosqichi doirasida Qatarga qarshi oʻtkazadi ⏭️

Oʻyin 14-noyabr Toshkent vaqti bilan soat 21:15 da “Jassim bin Hamad” stadionida start oladi.

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

12 Nov, 12:42


🇺🇿 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Bokudagi COP29 sammiti doirasida FIFA Prezidenti Janni Infantino bilan uchrashib, norasmiy suhbat oʻtkazdi.

Prezident matbuot xizmati

FCNAVBAHOR | Расмий канал

12 Nov, 10:58


Uchrashuv yakunlandi. Unda mehmonlar "Sevinch" jamoasi yirik- 0:11 hisobida g'alaba qozondi.
E'tiboringiz uchun rahmat, salomat bo'linglar!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

12 Nov, 10:57


90-daqiqada Mehribon Egamberdiyeva yana bir bor darvozani ishg'ol etib, hisobni,yanada yiriklashtirdi-0:11.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

12 Nov, 10:56


Gol!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

12 Nov, 10:53


87-daqiqada jamoamiz darvozaboni Oygul Axunova o'rniga maydonga Jumagul Yoqubjonova tushirildi

FCNAVBAHOR | Расмий канал

10 Nov, 20:35


📸Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (5:2) учрашувидан фотолавҳалар.
Жамоамизнинг тарихий ғалабаси акс этган фотосуратлардан баҳраманд бўлинг!

https://teletype.in/@lightroom6/ULNe5Cah8e7

FCNAVBAHOR | Расмий канал

10 Nov, 18:09


📋 Oʻzbekiston milliy terma jamoasining 1994-yilgi Osiyo oʻyinlarida chempionlikni qoʻlga kiritganiga 30 yil toʻlishi munosabati bilan bugun, 10-noyabr kuni “Yunusobod” sport majmuasida shou uchrashuvi boʻlib oʻtdi.

Unda Osiyo oʻyinlari-1994 gʻoliblari hamda sport va media yulduzlari jamoalari oʻzaro bahs olib borishdi. Uchrashuvda 5:5 hisobi qayd etildi.

1️⃣ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

10 Nov, 18:09


📋 Osiyo oʻyinlari-1994 gʻoliblari hamda sport va media yulduzlari uchrashuvidan fotogalereya

1️⃣ t.me/FAUzbekistan

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 17:26


⚽️ U21 Chempionati. 24-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 🔵 BMB | ⚫️ Apex | 🔴 Coca-Cola | 💳 Uzcard

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 17:17


Бугун Суперлигада 24-тур баҳслари давом эттирилди.
Эътиборингизга мазкур турнинг ортда қолган ўйинларида қайд этилган натижалар ва ушбу беллашувлардан кейинги турнир жадвали ҳавола этилмоқда.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 17:07


Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (5:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар мураббийи Камолиддин Тожиев иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
“Шерлар” устози одатдагидек, ўз сўзини беллашув борасидаги фикрлари билан бошлади.

- Мавсум охири эканлиги иккала бўлимда ҳам сезилди, чунки ҳар 3 кунда майдонга тушяпмиз. Боз устига, бундан олдин “Ал-Райян” билан ҳам қийин ўйин ўтказгандик. Йигитларда чарчоқ сезилди.Бу эса ушбу баҳс натижасига ўз таъсирини ўтказди.
- Йирик ҳисобдаги мағлубиятга четлатиш ҳам таъсир қилдими?
- Ҳа, таъсир қилди. Бунгача ҳисоб 2:2 бўлиб турганди. Четлатиш ҳам таъсирини ўтказди. Бунгача ҳам қийналаётгандик, 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг, аҳволимиз янада қийинлашди. Юқорида айтганимдек, чарчоқ билинмоқда. Олдинга чиқиб гол урамиз деб, ўзимиз тўп ўтказиб юбордик.
- Мезбон “Навбаҳор”нинг бугунги ўйини борасида нима дея оласиз?
-“Навбаҳор” биз учун доимо принципиал рақиб ҳисобланади. Наманганликларни бугунги ғалаба билан табриклайман.
- Драган Черан бугун нима учун майдонда кўринмади?
- У мазаси йўқлиги учун Наманганга кела олмади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 17:07


Камолиддин Тожиев: “Навбаҳор” биз учун доимо принципиал рақиб ҳисобланади”

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 16:44


Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (5:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.
– “Пахтакор” сифатли ўйин намойиш этадиган жамоа эканлиги, шу боис, учрашувнинг қийин кечиши олдиндан маълум эди. Беллашувни яхши бошлаб, тезкор гол урдик. Аммо ғалабани кўп сақлаб тура олмадик. Эмоционал жиҳатдан олиб қараганда, биз ва футболчилар учун қийин ўйин бўлди. Барча масъулиятни ҳис этиб турганди. “Пахтакор”га қарши кечадиган баҳсларда футболчилар ўзгача руҳда майдонга тушадилар.
Якуний ҳисоб – 5:2, ажойиб ғалаба. Менимча, рақиб футболчиси четлатилмаганида, бизга қийин бўларди. “Пахтакор” яхши жамоа. Ютуқдан жуда хурсандман. Хатоларни таҳлил қиламиз. Йўқ жойдан иккита тўп ўтказиб юбордик. Бу ёқимсиз ҳолат. Рақиблар жамоамизга шундай голларни уришяпти ва бунга қарши ҳеч нарса қила олмаяпмиз. Бу менимча, руҳий ҳолатга боғлиқ. Боиси, голлар уриб, негадир ҳимояланяпмиз ҳамда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборяпмиз ва шундан сўнг, яна олдинга ўтяпмиз. Шундай ҳолатлар ўйлантирмоқда.
Йигитларга қойил, “Пахтакор”га 5 та гол уриш ҳужум тарафдан олиб қараганда, жуда яхши натижа,
- деди Сергей Лушан.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 16:44


Сергей Лушан: “Пахтакор”га 5 та гол уриш ҳужум тарафдан олиб қараганда, жуда яхши натижа”

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 16:08


Жамоамиздан тарихий ғалаба!
Ўзбекистон Суперлигаси. 24-тур.
“Навбаҳор” - “Пахтакор” – 5:2 (2:1)
9 ноябрь. Наманган. “Марказий” стадиони.3812 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Никита Мустафин.
VAR ҳаками: Илгиз Танташев.
АVAR: Алишер Усмонов.
Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Голлар: Сияваш Ҳақназари (3,43), Жамшид Искандеров (62,90+6), Гиорги Никабадзе (90+2) – Отабек Жўрақўзиев (36,46).
“Навбаҳор”: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азимжон Аҳмедов,8.Сияваш Ҳақназари (88.Асадбек Жўрабоев,74), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов (55.Комилжон Тожидинов,84), 13.Филип Иванович (17.Русланбек Жиянов,63), 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (21.Гиорги Никабадзе,63), 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев.
“Пахтакор”:12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов (8.Диёр Холматов,46), 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 17.Достонбек Ҳамдамов (44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов,58), 22.Умар Адҳамзода (2.Беҳрузбек Асқаров,46), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 30.Отабек Жўрақўзиев (33.Дониёр Абдуманнопов,65), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 99.Улуғбек Ҳошимов.
Огоҳлантиришлар: Ф.Сайфиев (74), Г.Никабадзе (78), Й.Жокич (80), К.Тожидинов (89), А. Аҳмедов (90+6) – У.Ҳошимов (38), М.Абдумажидов (51), С.Собихўжаев (65).
Четлатиш:Б.Асқаров (56).

Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида “Пахтакор” (Тошкент)ни қабул қилди.
Гарчи жорий мавсумда ҳар икки клуб ҳам чемпионлик ва Ўзбекистон кубогидан мосуво бўлган бўлсада, ҳали жамоаларда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти борлиги, қолаверса, мазкур клублар принципиал рақиб бўлишгани, шунингдек, ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар доимо муросасиз кечганлиги боис, мутахассислар ҳамда мухлислар томонидан мазкур беллашувга қизиқиш юқори бўлди.
Ўйин кутилганидек, шиддатли ва кескин курашлар остида кечди. Учрашувда 3 нафар футболчи - жамоамизнинг икки, меҳмонларнинг бир нафар аъзоси “дубл”га эришди.
Беллашув борасида тўхталадиган бўлсак, дастлабки дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлига олишга интилган Сергей Лушан шогирдлари 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.
Ўша вазиятда Жамшид Болтабоевнинг ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдончаси ичига оширган тўпини жамоамизнинг эронлик ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназари меҳмонлар дарвозасига аниқ йўллади – 1:0.
Мазкур голдан сўнг, “лочинлар” ҳисобдаги фарқни ошириш, меҳмонлар эса мувозанатни тиклашга интилишди.
36-дақиқада меҳмонлар стандарт вазиятдан сўнг, мувозанатни тиклашди. Жарима зарбасидан сўнг, тўпни қабул қилиб олган “Пахтакор” ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов коптокни чап қанотдан жамоамиз жарима майдончаси ичидаги жамоадоши Отабек Жўрақўзиевга етказиб берди. Жўрақўзиев эса дарвозани аниқ ишғол этди - 1:1.
Орадан 7 дақиқа ўтар-ўтмас, Тома Табатадзенинг ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Сияваш Ҳақназари дарвозага аниқ йўллаб, ўз “дубл”ини нишонлаган ҳолда, жамоамизнинг танаффусга 2:1 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган “шерлар” 46-дақиқада мувозанатни тиклашди. Ярим ҳимоячи Отабек Жўрақўзиев ўз “дубл”ини нишонлаган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувнинг 56-дақиқасида тошкентликларнинг 2-бўлимда захирадан майдонга туширилган ярим ҳимоячиси Беҳрузбек Асқаров жамоамизнинг грузиялик ҳужумчиси Тома Табатадзенинг ҳимояланмаган оёқ қисмига зарба берганлиги боис, учрашув бош ҳаками Рустам Лутфулин VARга мурожаат қилган ҳолда, уни майдондан четлатди. Натижада Камолиддин Тожиев шогирдлари майдонда 10 киши бўлиб қолишди.
Вакилларимиз сон жиҳатидан устунликдан самарали фойдаланиш мақсадида, ҳужумни кучайтиришди.“Лочинлар”нинг ҳужумларидан бирида жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров тўпни рақиб жарима майдончаси ичидаги жамоадоши Тома Табатадзега ошириб, ўзи катта тезликда жарима майдончаси ёриб кирган ҳолда, яна Табатадзедан коптокни қабул қилиб, “шерлар” дарвозасини аниқ нишонга олган ҳолда, вакилларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 3:2.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 16:08


Учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган илк дақиқалар давом этаётган пайтда “Навбаҳор”нинг захирадан майдонга туширилган футболчилари ўз маҳоратларини намойиш этишди. Чап қанотда Русланбек Жияновдан тўпни қабул қилиб олган Комилжон Тожидинов коптокни тошкентликлар жарима майдончаси ичидаги жамоадоши Гиорги Никабадзега аниқ етказиб берди. Жамоамизнинг грузиялик ҳужумчиси Никабадзе “Пахтакор” дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобдаги фарқни янада оширди – 4:2.
Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сониялари давом этаётган пайтда эса Cергей Лушан шогирдлари ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлашди. Ўша вазиятда жамоамиз cардори Азимжон Аҳмедов узун “пас” орқали тўпни Жамшид Искандеровга етказиб берди. Искандеров эса катта тезликда меҳмонлар жарима майдончаси ичига ёриб кириб, “Пахтакор” дарвозабони Владимир Назаров билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилган ҳолда, “дубл”га эришиб, якуний ҳисобнинг йирик – 5:2 кўриниш олишини таъминлади.
Таъкидлаш жоизки, бу “Навбаҳор” учун тарихий ғалаба бўлди. Боиси, жамоамиз ўзаро учрашувларда “Пахтакор” дарвозасига илк марта 5 та гол урди.
Ушбу ютуқдан сўнг, жамоамиз очколари сонини 39 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот ҳизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 13:44


G’alaba zavqi

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 13:32


🔵 NAVBAHOR 5:2 PAXTAKOR 🟡

⚽️ Jamshid Iskanderov, 90+6 (5:2)

🟥 Behruz Asqarov, 55 (Paxtakor)

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 13:32


🔵 NAVBAHOR 5:2 PAXTAKOR 🟡

⚽️ Giorgi Nikibadze, 90+2 (4:2)

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 13:32


🔵 Navbahor tarixda ilk bor Paxtakor darvozasiga 5 ta gol kiritdi.

🟡 Paxtakor 1994-yildan buyon ilk bor o‘z darvozasidan 5 ta to‘p olib chiqdi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 13:32


🔵 Navbahor — Paxtakor 🟡 uchrashuvining eng yaxshi futbolchisi — Jamshid Iskanderov

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 13:16


⚽️⚽️ Superliga. 24-tur


🔵
NAVBAHOR 5:2 PAXTAKOR 🟡

⚽️ Siyavash Haqnazari 3 (1:0), Otabek Jo‘raqo‘ziyev, 36 (1:1), Siyavash Haqnazari, 43 (2:1), Otabek Jo‘raqo‘ziyev, 46 (2:2), Jamshid Iskanderov, 62 (3:2), Giorgi Nikibadze, 90+2 (4:2), Jamshid Iskanderov, 90+6 (5:2)

🟥 Behruz Asqarov, 55 (Paxtakor)

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 13:00


Эътиборингиз учун раҳмат, азиз мухлислар! Сизлар билан доимо ғалабали онларда ғойибона учрашиш насиб этсин, илоҳим!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 12:59


Суперлига. 24-тур. "Навбаҳор" - "Пахтакор" - 5:2.
Голлар: Сияваш Ҳақназари (3, 43), Жамшид Искандеров (62,90+6), Гиорги Никабадзе (90+1)- Отабек Жўрақўзиев (36,46).
#Tugadi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 12:59


Учрашув якунланди. Унда жамоамиз йирик - 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

09 Nov, 12:57


90+6-дақиқада Жамшид Искандеров катта тезликда пойтахтликлар жарима майдончаси ичига ёриб кириб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади - 5:2.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 11:54


Чипталарни харид қилишга шошилинг!
“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чиқарилган чипталар ҳамма ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 25.000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб, ғалабасига мададкор бўлинг, азиз мухлислар!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Пахтакор" ўйини 9 ноябрь куни соат 16:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 11:04


Стадионга чипта билан ташриф буюринг, азиз мухлислар!
Ҳурматли футбол ихлосмандлари!
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси 24-тури ўйини доирасида “Навбаҳор” эртага ўз майдонида "Пахтакор" жамоасини қабул қилади.
Мазкур учрашувни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар ўйингоҳга фақат чипта билан киритилади. Битта чипта билан фақатгина бир нафар шахс стадионга ташриф буюриши мумкин. Стадион ва унинг атрофига чиптасиз мухлислар киритилмайди.
Ушбу жараён Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ), Миллий гвардия ва Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қатъий назорат остига олинади. Шу муносабат билан, тартиб посбонларининг хизмат вазифаларини бажаришларига халал бермаслик учун эртага стадионга ташриф буюрадиган ҳар бир томошабинда чипта бўлиши шартлигини эслатиб ўтамиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 10:33


ОАВ ходимлари диққатига!
Ўзбекистон Суперлигаси 24-тури ўйини доирасида “Навбаҳор” эртага ўз майдонида "Пахтакор" жамоасини қабул қилади.
Мазкур учрашувни бевосита стадиондан ёритмоқчи бўлган ОАВ ходимлари ЎзПФЛ аккредитациясидан ўтган, буни тасдиқловчи бейжикда бўлишлари лозим.
Эртага ОАВ ва мухлисларнинг стадионга ташрифлари Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ), Миллий гвардия ҳамда Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қатъий назорат остига олинади.
Шу муносабат билан, тартиб посбонларининг хизмат вазифаларини бажаришларига халал бермаслик учун стадионга ташриф буюрадиган ОАВ вакилларининг ПФЛ аккредитациясидан ўтган бўлишлари шартлигини эслатиб ўтамиз.
Шунингдек, аккредитациядан ўтган ОАВ ходимларининг стадионга имкон қадар эртароқ ташриф буюришлари сўралади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 10:00


Азиз мухлислар! “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги уй учрашувларида мухлислик маданиятига қатъий тарзда амал қилинг! .

Жумладан, чипталарни фақатгина “Навбаҳор” клубига тегишли махсус кассалардан харид қилинг ва қалбаки чипталарга алданиб қолманг!

Ўйингоҳга ичимлик сувлари ва ёндиргич (зажигалга)лар билан ташриф буюрманг!


Ўйин пайтида майдонга турли буюмларни улоқтирманг!

Бир сўз билан айтганда, наманганлик мухлисларнинг маданияти юқори эканлигини ҳамюртларимизга намойиш этинг, Осиёда ҳам тенгсиз “Навбаҳор” мухлислари!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 09:34


Чипталарни харид қилишга шошилинг!
“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чиқарилган чипталар ҳамма ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 25.000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб, ғалабасига мададкор бўлинг, азиз мухлислар!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Пахтакор" ўйини 9 ноябрь куни соат 16:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 09:25


⚡️ ЭРТАГА КАТТА ФУТБОЛ!
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Cуперлигаси 24-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 16:00 га белгиланган.
Ҳар икки жамоа футболчилари яшил майдонда томошабоп ҳамда шиддатли ўйин намойиш этишларига шак-шубҳа йўқ.
Шундай экан, эртага бўлиб ўтадиган футбол баҳсига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барчани “Марказий” стадионига таклиф қиламиз!
❗️Эслатма: Мухлислар стадионга фақат чипта билан киришлари мумкин. Ушбу жараён Наманган вилояти ИИБ, Миллий гвардия ва Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қатъий назорат қилинади.
Бундан ташқари, автомобиллар тирбандлиги юзага келмаслиги учун автоуловлари бор мухлислардан автомобилларини Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Дўстлик” теннис корти олдидаги ҳамда “Фламинго” ресторани ёнидаги автотураргоҳларга қўйиб келишлари сўралади.
Шунингдек, “Навбаҳор” – "Пахтакор" футбол учрашуви боис, эртага соат 13:00 дан 20:00 гача Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги Спортчилар кўчасида автомобилларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 06:10


⚽️⚽️ Superliga. Bugun Ligada qolish uchun kurashayotgan ikki jamoa o’zaro bahs olib boradi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 06:10


⚽️ U21 Chempionati. Bugundan 24-tur uchrashuvlari start oladi.

♻️ Artel | 🔵 BMB | ⚫️ Apex | 🔴 Coca-Cola | 💳 Uzcard

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 05:25


Чипталарни харид қилишга шошилинг!
“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чиқарилган чипталар ҳамма ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 25.000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб, ғалабасига мададкор бўлинг, азиз мухлислар!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Пахтакор" ўйини 9 ноябрь куни соат 16:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 03:17


Ўзбекистон Суперлигаси. 24-тур. “Навбаҳор” – “Пахтакор".
9 ноябрь. Наманган шаҳри. “Марказий” стадиони. Соат 16:00.

Суперлиганинг топ-клублари, принципиал рақиблар ўртасидаги ўйинни бевосита стадионда томоша қилиб, севимли жамоамизни қўллаб-қувватланг ҳамда ғалабасига мададкор бўлинг, довруғи дунёга достон “Навбаҳор” мухлислари!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

08 Nov, 02:45


⚽️ ЭРТАГА КАТТА ФУТБОЛ!

🔵 “НАВБАҲОР” 🆚 “ПАХТАКОР” 🟡


🏆 |Ўзбекистон Суперлигаси. 24-тур.
🗓 | 09.11.2024 (шанба)
🏟 | “Марказий” стадиони. Наманган
⌚️| 16:00
🔘|Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Никита Мустафин;
🔘|VAR ҳаками: Илгиз Танташев;
🔘|АVAR: Алишер Усмонов;
📝| Назоратчи: Зокир Қодиров;
⚪️ |Комиссар: Шоҳруҳ Саид.


🔴 #NAVvsPAXSUP.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

07 Nov, 15:49


⚽️⚽️ Superligada 24-tur uchrashuvlari start oldi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

07 Nov, 15:49


⚽️⚽️ Superliga. Lokomotiv 5 o‘yinlik mag‘lubiyatli seriyaga yakun yasadi va ochkolarini 21 taga yetkazdi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

07 Nov, 12:52


Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғуновнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда депутат Солижон Мўминов Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қарори билан Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

07 Nov, 10:50


Гиорги Никабадзе: “Пахтакор” “Навбаҳор” учун принципиал рақиб ҳисобланади"

FCNAVBAHOR | Расмий канал

07 Nov, 10:50


Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 33 ёшли грузиялик тажрибали ҳужумчиси Гиорги Никабадзе бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бўлажак рақибимиз “Пахтакор” “Навбаҳор” сингари жорий мавсумда ўз олдига қўйган мақсадига эриша олмаган бўлсада, жамоамизда ҳам, тошкентликларда ҳам совриндорлар сафидан ўрин олиш имконияти сақланиб қолган.
Бундан ташқари, “Пахтакор” “Навбаҳор” учун принципиал ракқиб ҳисобланади ва мазкур беллашувнинг доимгидек, кескин курашлар остида ҳамда шиддатли тарзда кечиши эҳтимоли юқори.
Биз ҳам бўлажак баҳсда майдонга ўзгача руҳ ҳамда иштиёқда тушиб, ғалаба қозониш ва мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.
Биз эса таъкидлаганимдек, уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун рақибни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз,
- деди Гиорги Никабадзе.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 16:58


“Пахтакор” билан ўйинга тайёргарлик бошланди
Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида “Пахтакор”га қарши ўтказади.
“Лочинлар” мазкур учрашувга тайёргарликни бугундан бошлашди.
Машғулот олдидан “Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов футболчиларга бўлажак ўйин муҳим аҳамиятга эга эканлиги, боиси, “Навбаҳор”да совриндорлар сафидан ўрин олиш учун имконият борлиги, шу боис, буни амалга ошириш учун охиригача кураш олиб бориш лозимлиги, пойтахтликларга қарши кечадиган баҳсда ғалаба қозониш учун барча имкониятни ишга солиш кераклигини таъкидлаб, уларни бўлажак беллашув олдидан руҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви 9 ноябрь куни Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида соат 16:00 да старт олади.
Бўлажак беллашувда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 16:11


“Пахтакор” билан ўйинни Лутфуллин бошқаради!
Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) томонидан Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тур баҳсларида фаолият юритадиган расмийлар рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, мазкур турдан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувни Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “лочинлар”нинг “шерлар”га қарши кечадиган ўйини 9 ноябрь куни Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида соат 16:00 да старт олади.
Бўлажак баҳсда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 12:47


Болтабоев Sports.uz сайти рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди
Юртимиздаги спорт, шу жумладан, футболга ихтисослашган сайтлар Суперлиганинг 23-тур рамзий терма жамоаларини эълон қилмоқда. Клубимизнинг расмий ахборот ҳамкори бўлган Sports.uz сайти ижодкорлари талқинига кўра, Суперлиганинг 23-тур рамзий терма жамоаси юқоридагидек кўринишда.
Сайт ижодкорлари версиясига кўра, 23-тур рамзий термасидан “Олимпик”ка қарши кечган ўйинда “дубль” қайд этиб, “Навбаҳор”нинг ғалабасини таъминлаган тажрибали ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев ҳам ўрин олди.
Биз ушбу эътироф билан Болтабоевни табриклаб, “Навбаҳор”га кейинги ўйинларда ҳам омад ёр бўлиши, футболчиларимизнинг кейинги турларнинг рамзий терма жамоаларидан ҳам жой олишларига тилакдошмиз!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 12:30


👧 Oliy liga | 24-tur

📌 🔵Navbahor-W 1-4 So'g'diyona-W👩

⚽️ Nafisa Nabiqulova 18'
⚽️ Gulchexra Eshmamatova 22' 32'
⚽️ Feruzaxon Juraboyeva 55'
⚽️ Ruxshona Saydabbasova 80'

@ayollar_futboli

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 12:30


👧Ayollar Oliy ligasi-2024. 24-tur uchrashuvlarining natijalari bilan tanishing

💳 Uzcard ⚡️@ayollar_futboli

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 12:30


⚽️⚽️ Buxoro Superligada!

🔵 Buxoroliklar bir yillik tanaffusdan so’ng yana elitaga qaytdi!

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 11:01


#tugadi
⚽️ Ayollar oliy ligasi 2024
📆 24-tur
✳️ "Navbahor Women" - "So'g'diyona Women" 1:4
⚽️ Feruza Juraboyeva (55) -
Nafisa Nabiqulova (18), Gulchehra Eshmamatova (22, 32) Ruxshona Saydabbosova (80)
.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 11:01


Bizni kuzatib borgan barcha obunachilarimizga minnatdorchilik bildirib qolamiz. Ayollar jamoamizning kelgusi o'yinlarida omad va zafarlar tilaymiz.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 11:00


Uchrashuv yakunlandi unda mehmonlar "So'g'diyona-Women" jamoasi 1:4 hisobida g'alaba qozondi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 10:59


90 daqiqada mehmonlarning 4 nafar a'zosi darvozabonimiz bilan yolg'iz qolishgan bo'lsada vaziyatdan unumli foydalana olishmadi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

05 Nov, 10:54


85-daqiqada ayollar jamoamiz tarkibida navbatdagi o'zgarish. Maydonda harakat qilgan Jumagul Yoqubjonova o'rniga maydonga Behzodabegim Raximberdiyeva maydonga tushirildi

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 15:24


⚽️ U21 Chempionati. 23-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 🔵 BMB | ⚫️ Apex | 🔴 Coca-Cola | 💳 Uzcard

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 15:24


⚽️⚽️ Superligada 23-tur uchrashuvlari davom ettirildi. Bugungi bellashuvlardan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 15:24


⚽️⚽️ Superligada 23-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 15:09


Денис Коростиченко: "Навбаҳор" тажриба туфайли голлар урди ва ғалаба қозонди"

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 15:09


Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Навбаҳор"(1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Олимпиячилар устози одатдагидек ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
- Биринчи навбатда рақибни ғалаба билан табриклайман. Биз бугун тажрибали жамоага қарши ўйнадик. Дуранг натижаси адолатлироқ бўлар эди. Биз бугун етарлича вазиятлар ярата олдик. "Навбаҳор" тажриба туфайли голлар урди ва ғалаба қозонди.
- Бугун жамоангиз ўз дарвозасидан иккита бир хил тўп ўтказиб юборди. Болтабоев тўпни дарвозага йўллаётган чоғида, қайсидир ҳимоячи унга қаршилик кўрсатиши керак эмас эдими? Иккита гол ҳам ҳимоядаги индивидуал хатолар туфайли рўй берди деб ўйлайсизми?
- "Андижон"га қарши ўйинда ҳам ўз дарвозамиздан шундай тўп ўтказиб юборгандик. Концентрациянинг йўқлиги бунга сабаб. Биз ҳимоячилар билан ушбу вазият устида ишлагандик. Ҳозир менда иккиламчи туйғу бор. Йигитларни яна такрорланган хато учун уришиб берайми ёки ушбу ҳолатни янада яхшироқ машқ қилишимиз керакми? Футболчилар ўтган ўйиндан хулоса қилиб олган бўлишлари керак эди. Яна бир бор такрорлайман, ушбу вазиятни кўриб чиққандик. Кетма-кет иккинчи баҳсда яна ўша хатони такрорлаш ғалати.
- Иккинчи бўлимда жамоангиз кўп маротаба позицион ҳужум орқали ҳужум қилишга ҳаракат қилжи. "Навбаҳор" эса анча зич ва яхши ҳимояланди. Рақиб дарвозасига узоқ масофадан зарба бериш вариантини қўллаш мумкин эди, назаримда. Сабаби, "лочинлар" дарвозабони узоқ масофадан тўп ўтказиб юборган ўйинлар бўлди...
- Бу руҳий ҳолатга боғлиқ. Биз Элдор Суюнов асосий таркибдан ўрин олганини билганимиздан сўнг, уларга ушбу вазиятдан фойдаланиб қолишимиз кераклигини айтдим. Кўпроқ зарбалар бериш, узоқ масофадан бўлса ҳам дарвозани нишонга олавериш керак эди. Элдор Суюнов тажрибали дарвозабон, аммо сўнгги вақтларда у ўйин амалиётисиз эди. Танаффусдан кейин эса футболчилар ҳам бироз чарчаб қолишгандек. Футболчилар хато қилмаслик учун таваккалчиликка қўл уришни истамагандирлар. Узоқдан бир-иккита зарба бериб кўрдик, аммо тўп ҳатто дарвозага яқинлашмади. Қанот паслари орқали ёки дарвоза томон "кросс"лар орқали ўйнаш нотўғри қарор бўларди. Сабаби, рақиб ҳимоячиларининг бўйи баландроқ эди. Жисмоний ҳолатимиз ҳам мени қониқтирмади.
- Олдинда учта учрашув қолди. Кейинги баҳс ОКМКга қарши. Олмалиқликларга қарши ўйинда очко қўлга киритиш қанчалик муҳим?
- Бизда тикланиб олиш учун вақт бор. ОКМК кумуш медаллар учун курашаётган жамоа. Кўрамиз ва ўрганиб чиқамиз. Ҳозир тезроқ тикланиб олишимиз керак. Ҳар бир ўйиндаги очко биз учун жуда ҳам муҳим. "Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман.
"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 14:40


⚪️ Olimpik — Navbahor 🔵 uchrashuvining eng yaxshi futbolchisi — Jamshid Boltaboyev

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 14:29


Сергей Лушан: "Биз ғалаба қозондик ва натижадан қониқдим"

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 14:29


Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
"Лочинлар" устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
- Биз кутган воқеликларнинг
барчаси юз берди. Рақиб жуда амбицион жамоа. Иқтидорли футболчилари кўп. Бундай жамоаларга қарши ўйнаш қизиқарли, аммо осон эмас. Бундай жамоаларга қарши ҳимояланиш қийин. Ёшлар тезкор ва ҳаракатчан бўлишади ва шу сабабли тажрибали футболчилар уларга қарши ўйнашда бироз қийналишади. Тан олишимиз керак, бизнинг футболчиларимиз анча тажрибалироқ. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. Биз ғалаба қозондик ҳамда мен натижадан қониқдим.
- "Олимпик" футболчилари тезкор, марказий ҳимоячиларингиз Жокич ва Аҳмедовлар эса тезлиги паст футболчилар. Шунингдек, рақиб бугун етарлича вазиятлар ярата олди. "Навбаҳор" марказий ҳимоячиларининг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Таъкидлаганимдек, улар тезлик ва ҳаракатчанлик туфайли ўйиннинг бир қисмида майдон марказига эгалик қилишди. Бироқ,тўғриси, марказий ҳимоячиларимиздан рақиб тезлик туфайли қочиб кетган вазиятни кўрмадим.
- "Олимпик" футболчиси Бозоров биринчи бўлимда қанотдан ҳужумга ўтаётган чоғида, Аҳмедов қоидабузарлик орқали ҳужумчини тўхтатиб қолди-ку.
- Ўша вазиятда позициялар алмашинуви бўлаётган эди. Шу сабабли, бундай вазиятга йўл қўйилди. Бу табиий ҳол. Ҳар бир жамоада бундай ҳолатлар бўлиб туради. Рақибимиз 2-3та имкониятга эга эди. Мен ҳали "Олимпик" рақибдан бир бош паст бўлиб ўйнаганини кўрмадим.
- Ўзбекистон кубоги финалидан кейин жамоада қандайдир мотивация қолдими? Ҳозир жамоа олдида аниқ бир мақсад йўқ. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш учун куч топа олиш қанчалик қийин бўлмоқда?
- Мотивация йўқ дея олмайман. Машғулотларда ҳеч қайси бир футболчи, ўзини мажбурлаб шуғулланаётгани йўқ. Профессионал футболчи шуниси билан ҳам ажралиб туради. Ҳақиқий профессионал ҳар доим мотивация билан ўйнайди. Футбол ўйнаш учун иштиёқ топа олмаслик ғалати. Масалан, пули кўпайиб кетиб, миллиардер бўлиб қолган футболчи бутсаларини михга илиши керак. Фарқи йўқ футболчи неча ёш, у ўйиндан завқланиши керак. Бу масала бўйича бизда муаммо йўқ, деб ўйлайман. Ўз мақсадларимизга эриша олмаганимиз ва муваффақиятсиз бўлгани шубҳасиз.
- Футболчиларнинг индивидуал хатоларига қандай барҳам бериш мумкин? Индивидуал хатоларга чек қўйишнинг иложи борми? Тажрибали мураббий сифатида ушбу масала бўйича фикр билдириб ўтсангиз? Жамоангиз индивидуал хатолар туфайли кўп жабр кўрмоқда. Бугун ҳам қўпол хатодан сўнг гол ўтказиб юбординглар. Буни қандай қилиб тўғирлаш мумкин?
- Айтинг-чи, қайси жамоада футболчилар хато қилишмайди? "Барселона"дами ёки "Реал"да? Мен индивидуал хатога йўл қўймайдиган футболчиларни билмайман. Сиз билсангиз, менга айтворинг.
- Тўғри, лекин ҳар бир ўйинда хатолар такрорланавериши керак эмас-ку! "Навбаҳор"да деярли ҳар бир учрашувда қўпол хатолар кузатилмоқда?
- Бўлиши мумкин. Бу ўша футболчининг маҳоратига боғлиқ. Хато қиляптими, демак, у етарлича маҳоратли эмас. Бу конкрет футболчининг ўзига берилиши керак бўлган савол. Имкон бўлса, жамоага бошқа ўйинчи излаш керак. Бу ишни селекция деб аташади. Жамоада захира ўриндиғи "узун" бўлса, хато қилаётган ўйинчини захирага олиш керак. Бундай имкон бўлмаса, ушбу футболчи ушбу жамоада нима қиляпти, деган савол билан, ушбу жараённи томоша қилишга мажбурмиз. Ҳамма адашади. Масалан, Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси бир ўйинда ўз дарвозасига иккита гол олиб келса, ушбу футболчини ёмон футболчи, дейиш нотўғри. Шунчаки, футболчи учун омадсиз кун бўлади. Сиз барчасини тушуниб турибсиз. Провокацион савол беряпсиз. Мен ушбу саволга очиқчасига ва исм-шарифларни ишлатган ҳолда жавоб беришим мумкин, аммо бу нотўғри.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 14:29


- Кейинги учрашув "Пахтакор"га қарши. Сўнгги йилларда икки жамоа тўқнашуви чемпионатимизнинг энг принципиал баҳси бўлиб келаётганди. Жорий мавсумда эса, "Пахтакор" ҳам, "Навбаҳор" ҳам ўта ёмон натижалар қайд этмоқда. Ушбу тўқнашувнинг аҳамияти ҳали ҳамон ўтган мавсумлардагидекми? Принципиаллик ва жанговарлик шукуҳи сақланиб қолганми?
- Сиз журналист сифатида фикрлаяпсиз. Мен эса бош мураббий сифатида фикр юритаман ва ишонч билан айта оламанки, бугунги учрашувда ҳам жанговар шукуҳ бор эди. Менга "Пахтакор"ми ёки бошқа жамоа умуман фарқи йўқ. Ҳар доим курашувчанлик ва принципиаллик бор. Мен барча рақибларга қарши бир хил тайёргарлик кўраман Профессионал футболчи майдонга чиқиб, ўз ишини аъло даражада бажариши керак. Рақиб жамоа номининг аҳамияти бўлмаслиги керак.
"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 12:02


Болтабоевнинг “дубл”и жамоамизга ғалаба келтирди
“Олимпик” - “Навбаҳор” – 1:2 (1:1)

2 ноябрь. Тошкент. “Жар” стадиони.
Ҳакамлар: Найим Қосимов, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.
АVAR: Кристина Середа.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов;
Комиссар: Феруз Ғаниев.
Голлар: Фаррухбек Мухторов (36-пен.) - Жамшид Болтабоев (19, 72).
“Олимпик”: 1.Шукрон Йўлдошев, 5.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 8.Нодирбек Абдихолиқов (с), 9.Акбар Ўктамов, 10.Фаррухбек Мухторов (16.Риан Исламов,64), 15.Муҳсин Бозоров (77.Суннатилла Абдуллажонов,46), 18.Акбар Абдирасулов, 19.Аҳмаджон Анваров (2.Миркомил Абдураззоқов,24, 17.Жалолиддин Содиқов,64), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 29.Улуғбек Шарипов (, 81.Абдулазиз Абдусаломов.79), 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.
“Навбаҳор”: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азимжон Аҳмедов (с), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров (55.Комилжон Тожидинов,85), 12.Саидазамат Мирсаидов, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Русланбек Жиянов (15.Жавоҳир Абдужабборов,77), 22.Тома Табатадзе (21.Гиорги Никабадзе,77), 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулҳаев (8.Сияваш Ҳақназари,53), 34.Фарруҳ Сайфиев.

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган баҳсни жамоамиз сафарда “Олимпик”ка қарши ўтказди. Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйин анча қизиқарли тарзда, кескин курашлар остида кечди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, вакилларимиз беллашувнинг илк дақиқаларидан бошлаб, ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишди. Жумладан, бир вазиятда Тома Табатадзенинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Шунингдек, жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедовнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
“Навбаҳор”нинг яна бир ҳужумида эса Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, мезбонлар дарвозабони Шукрон Йўлдошев тўпни қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Ниҳоят, 19-дақиқада жамоамизнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, ҳисоб очилди. Тома Табатадзенинг чап қанотдан йўллаган зарбасидан сўнг, "Олимпик" дарвозабони Шукрон Йўлдошев тўпни қайтарди. Қайтган тўп эса Жамшид Болтабоевга келиб тушди ва у боши билан коптокни дарвозага аниқ йўллади - 0:1.
Ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, мезбонлар мувозанатни тиклашга ҳаракат қилиб, ҳужумни кучайтиришди. Майдон эгаларининг ҳужумларидан бирида, жамоамиз дарвозабони Элдорбек Суюнов тўпни қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
“Олимпик”нинг яна бир ҳужумида эса Элдорбек Суюнов рақиб футболчига нисбатан қўполлик ишлатгани учун учрашув бош ҳаками Найим Қосимов вакилларимиз дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади.
Мезбонлар ярим ҳимоячиси Фаррухбек Мухторов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Натижада жамоалар таанффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетди.
Учрашувнинг 2-бўлими ҳам қизиқарли тарзда кечди. Иккинчи 45 дақиқаликда устунлик кўпроқ Сергей Лушан шогирдлари тарафида бўлди ва улар 2-бўлимда ҳужумни анча кучайтиришди. Ушбу ҳужумлар ниҳоят, 72-дақиқада ўз самарасини бериб, захирадан майдонга туширилган эронлик ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназарининг чап қанотдан жарима майдончаси ичига ҳаволатиб етказиб берган тўпини Жамшид Болтабоев боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ўз "дубл"ини нишонлаган ҳолда,жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳужумлап якунига етмади ҳамда жамоамиз Жамшид Болтабоевнинг “дубл”и эвазига 2:1 ҳисоида ғалаба қозониб, очколри сонини 36 тага етказиб олди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 12:01


⚽️⚽️ Superliga. 23-tur

⚪️ OLIMPIK 1:2 NAVBAHOR 🔵

⚽️ Jamshid Boltaboyev, 19 (0:1), Farruhbek Muxtorov, 36 pen (1:1), Jamshid Boltaboyev, 72 (1:2)

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 11:53


Эътиборингиз учун раҳмат, азиз мухлислар! Сизлар билан доимо зафарли онларда ғойибона учрашиш насиб этсин, илоҳим!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 11:52


Суперлига. 23-тур. "Олимпик" - "Навбаҳор" - 1:2.
Голлар: Фаррухбек Мухторов (36-пен.) - Жамшид Болтабоев (19, 72).
#Tugadi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 11:52


Учрашув якунланди. Унда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 11:51


90+1-дақиқада Гиорги Никабадзенинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, мезбонлар дарвозабони Шукрон Йўлдошев тўпни қийинчилик билан қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 11:49


Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берилди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

02 Nov, 11:44


85-дақиқада жамоамиз таркибида навбатдаги ўзгариш юз берди. Жамшид Искандеров ўрнига Комилжон Тожидинов захирадан майдонга тушди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

28 Oct, 15:53


⚽️⚽️ Superliga. 22-tur yakunlandi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

28 Oct, 15:53


⚽️⚽️ Superliga. 22-tur yakunlandi. Bugungi bellashuvlardan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

28 Oct, 06:15


⚽️⚽️ Superliga. Bugun 22-tur yakunlanadi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

27 Oct, 16:45


⚽️⚽️ Superligada 22-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

27 Oct, 16:45


⚽️⚽️ Superligada 22-tur uchrashuvlari davom ettirildi. Bugungi bellashuvdan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

27 Oct, 04:36


⚽️⚽️ Superliga. Bugun Ivan Boshkovich sobiq jamoasiga qarshi bahs olib boradi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 15:58


⚽️ U21 Chempionati. 22-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 🔵 BMB | ⚫️ Apex | 🔴 Coca-Cola | 💳 Uzcard

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 15:58


⚽️⚽️ Superligada 22-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 15:58


⚽️⚽️ Superligada 22-tur uchrashuvlari davom ettirildi. Bugungi bellashuvdan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 11:53


Эътиборингиз учун раҳмат!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 11:53


U-21 Биринчилиги. 22-тур. "Навбаҳор-U-21" - "Металлург-U-21" - 0:3.
Голлар: Сайиддин Мавлонов (59), Беҳруз Абдуллаев (60), Абдулҳамид Турғунбоев (87).
#Tugadi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 11:52


Учрашув якунланди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 11:51


90+2-дақиқада Наврўзбек Иминжоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 11:49


Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берилди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 11:48


88-дақиқада захирадан майдонга тушган Баҳром Козимовнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 11:47


87-дақиқада Абдулҳамид Турғунбоев жамоасининг ҳужумини самара тарзда якунлаб, ҳисобдаги фарқни янада оширди - 0:3.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

26 Oct, 11:46


86-дақиқада ҳар икки жамоа таркибида ўзгариш юз берди. Ёшлар жамоамизда Жаҳонгир Турсунов ўрнига Баҳром Козимов, меҳмонлар таркибида эса Руслан Монголд ўрнига Суҳроб Парпиевлар майдонга тушишди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 18:10


1️⃣ Birinchi liga. 25-tur bahslari davom ettirildi.

📲 https://t.me/BirinchiLigaUZB

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 18:00


Голларга бой баҳсда вакилларимиздан ғалаба!
Биринчи лига. 25-тур.
“Навбаҳор-фарм” – “Фарғона ФА” – 4:3 (3:1)
24 октябрь. Тўрақўрғон. “Ёшлик” стадиони. 45 томошабин.
Ҳакамлар: Хушнудбек Суюнбоев, Абдулҳамид Абдурайимов, Жамшид Бакиров, Алишер Абдувоҳидов.
Назоратчи: Тоир Низомов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Голлар:Миржалол Анваров (6-авт.),Нодирбек Сайдакбаров (11), Ҳумоюн Содиқов (22), Шавкатжон Сатторов (51) – Сарварбек Мирҳошимов (3), Миржалол Анваров (83-пен.), Алиёр Нўъмонов (90+1).
“Навбаҳор-фарм”: 1.Миржалолбек Маматханов, 3.Усмонали Абдукаримов (44.Абдусалом Нуриддинов,46), 5.Ҳусан Ғанижонов (25.Муҳаммаджон Мадёров,46), 7.Аббос Маҳмудов, 9.Ҳумоюн Содиқов (21.Юсуфжон Миралибеков,46), 15.Жамшидбек Тошмуҳаммадов, 20.Дониёрбек Мирзақаюмов (8.Шавкатжон Сатторов, 46), 24.Муҳаммадсодиқ Иброҳимов,27.Аброржон Абдуразақов, 33.Нодирбек Сайдакбаров, 80.Жаҳонгир Муҳамматалиев (4.Достонбек Умаржонов, 54).
“Фарғона ФА”:35.Дилёрбек Равшанов (16.Озодбек Тошбеков,46), 5.Миржалол Анваров,6.Акмалжон Муҳаммаджонов,8.Сардоржон Зоиров (55.Убайдуллоҳ Муҳаммадов,73),9.Беҳруз Маҳмудов (14.Бобиржон Расулов,61),10.Аббосхон Туйчиев (80.Алиёр Нўъмонов,90), 17.Достонбек Қурбанов, 18.Диёрбек Абдусатторов (50.Саддам Ғайбуллоев,46), 19.Ойбек Мунавваров, 32.Сарварбек Мирҳошимов, 88.Олимхон Обидов.
Огоҳлантиришлар: Ш.Сатторов (26), А.Нуриддинов (82) – О.Мунавваров (80).

Рашиджон Ғофуров мураббийлик қилаётган “Навбаҳор-фарм” жамоамиз Биринчи лиганинг 25-тур баҳсини ўз майдонида “Фарғона ФА”га қарши ўтказди.
Голларга бой тарзда кечган мазкур ўйинда вакилларимиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, меҳмонларнинг дастлабки ҳужумини ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган ҳимоячи Сарварбек Мирҳошимов самарали тарзда якунлаб, ҳисобни очди – 0:1.
Албатта ўйиннинг бундай тус олиши майдон эгаларини қониқтирмасди. Шу боис, Рашиджон Ғофуров шогирдлари ҳужумни кучайтиришди.
Фарм жамоамизнинг ҳужуми тезда ўз самарасини бериб, 6-дақиқада фарғоналиклар ҳимоячиси Миржалол Анваров мезбонларнинг ҳужумини қайтариш вақтида кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди - 1:1.
Урилган голдан руҳланган фарм жамоамизнинг 1-бўлимдаги ҳужумлари давомида Нодирбек Сайдакбаров ва Ҳумоюн Содиқовлар ҳам голларга муаллифлик қилиб, вакилларимизнинг танаффусга 3:1 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлашди.
Учрашувнинг 2-бўлимини ҳам фаол тарзда бошлаган Рашиджон Ғофуров шогирдлари 51-дақиқада захирадан майдонга туширилган Шавкатжон Сатторовнинг голидан сўнг, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлашди – 4:1.
Ҳисоб йирик кўриниш олгач, мезбонлар бироз хотиржамликка берилишди. Натижада меҳмонлар учрашув якунига қадар, иккита гол уриб (биттаси пенальтидан), якуний ҳисобнинг 4:3 кўриниш олишини таъминлашди.
Ушбу ютуқдан сўнг, фарм жамоамиз очколари сонини 41 тага етказган ҳолда, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 13:11


"Металлург" билан ўйинни Суюнов бошқаради!
Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) томонидан Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тур баҳсларида фаолият юритадиган расмийлар рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, мазкур турдан ўрин олган "Навбаҳор" – "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашувни Тўрабек Суюнов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "лочинлар"нинг "металлсозлар" қарши кечадиган ўйини эртага Наманган шаҳар,Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионида соат 18:15 да старт олади.
Бўлажак баҳсда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:57


Эътиборингиз учун раҳмат, азиз мухлислар! Сизлар билан доимо ғалабали онларда ғойибона учрашиш насиб этсин, илоҳим!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:56


Биринчи лига. "Шарқ" минтақаси. 25-тур. "Навбаҳор-фарм" - "Фарғона ФА"- 4:3.
Голлар: Миржалол Анваров (6-автогол), Нодирбек Сайдакбаров (11), Ҳумоюн Содиқов (21), Шавкатжон Сатторов(50)- Сарварбек Мирҳошимов(6), Миржалол Анваров (83), Алиёр Нўъмонов (90+1).
#Tugadi.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:54


Учрашув якунланди. Унда фарм жамоамиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:52


90+1-дақиқада меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумини захирадан майдонга тушган Алиёр Нўъмонов самарали тарзда якунлаб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди-4:3.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:51


Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берилди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:51


90-дақиқада меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш юз берди. Аббосхон Тўйчиев ўрнига Алиёр Нўъмонов захирадан майдонга тушди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:48


87-дақиқада меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумини фарм жамоамиз дарвозабони Миржалолбек Маматханов бартараф этиб, тўпни қайтарди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:47


Биринчи лига. "Шарқ" минтақаси. 25-тур. "Навбаҳор-фарм" - "Фарғона ФА"- 4:2.
Голлар: Миржалол Анваров (6-автогол), Нодирбек Сайдакбаров (11), Ҳумоюн Содиқов (21), Шавкатжон Сатторов(50)- Сарварбек Мирҳошимов(6), Миржалол Анваров (83).
#Live.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:46


83-дақиқада фарм жамоамиз аъзолари ўз жарима майдончаси ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишгани боис, учрашув бош ҳаками Хушнудбек Суюнбоев мезбонлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Миржалол Анваров аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни бироз қисқартирди-4:2.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:34


73-дақиқада меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш юз берди. Сардоржон Зоиров ўрнига Убайдуллоҳ Муҳаммадов захирадан майдонга тушди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:30


Биринчи лига. "Шарқ" минтақаси. 25-тур. "Навбаҳор-фарм" - "Фарғона ФА"- 4:1.
Голлар: Миржалол Анваров (6-автогол), Нодирбек Сайдакбаров (11), Ҳумоюн Содиқов (21), Шавкатжон Сатторов(50)- Сарварбек Мирҳошимов(6).
#Live.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:29


67-дақиқада фарм жамоамизнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, Муҳаммаджон Мадёровнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони Озодбек Тошбеков қайтарди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:22


61-дақиқада меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш юз берди. Беҳруз Маҳмудов ўрнига Бобиржон Расулов захирадан майдонга тушди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

24 Oct, 11:16


54-дақиқада фарм жамоамиз таркибида навбатдаги ўзгариш юз берди. Жаҳонгир Муҳамматалиев ўрнига Достонбек Умаржонов захирадан майдонга тушди.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

21 Oct, 03:24


U-19 жамоамизга омад тилаймиз!
Бугун Ўзбекистон U-19 Биринчилигининг 22-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор-U-19” ўз майдонида Олмалиқнинг ОКМК-U-19 жамоасини қабул қилади.
Барча футболсевар мухлисларни Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадиони захира майдонида соат 14:00 да бошланадиган мазкур ўйинга таклиф этиб, ёш футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб, ғалабасига мададкор бўлишга чақирамиз.
U-19 жамоамизга эса омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 18:40


Суперлигада 21-тур баҳслари бугун ҳам давом эттирилди.
Эътиборингизга мазкур турнинг ортда қолган беллашувлари натижалари ва эртанги ўйин анонси, шунингдек, айни пайтдаги турнир жадвали ҳавола этилмоқда.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 18:24


Виталий Левченко: “Дерби беллашувлари доимо жанговар руҳда кечган”

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 18:24


Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” (2:2)  жамоалари ўртасидаги “водий дербиси”дан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Фарғоналиклар устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Учрашув икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Таблодаги якуний натижа эса барчасини кўрсатиб турибди. Бугунги натижа икки жамоа учун адолатли бўлди.
- “Навбаҳор” ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборганидан сўнг, устунлик қилди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Мен сизга такрорлайвериб чарчадим. Ҳеч қандай хавфли вазиятлар яратмай, тўпга эгалик қилишдан унчалик фойда йўқ. Рақиб дарвозага зарбалар бермаяптими, буни устунлик деб аташ нотўғри. Барчангиз футболни тушунасизлар, замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ. Томошабоп ўйин намойиш этиб, аммо 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишдан ҳеч қандай фойда йўқ. “Динамо” – “Навбаҳор” учрашувини кўрдингизми? “Навбаҳор” нечта тезкор ҳужумлар уюштирди, кўрдингизми? Якуний ҳисоб қандай бўлди? 1:0, “Навбаҳор” фойдасига. Ваҳоланки, наманганликлар 3:0 ёки 4:0 ҳисобида ҳам ғалаба қозонишлари мумкин эди. Реализация бу бошқа масала, яъни, индивидуал маҳоратга боғлиқ. Италия чемпионатини кузатиб борасизми? Италияда бутун ўйин давомида битта гол урилади ва қайсидир жамоа ғалаба қозонади. Мен футболни шундай тушунаман. Кўп вазиятларга эга бўлиб, улардан фойдаланмасликдан эса наф йўқ.
- Бугунги “водий дербиси” ўз номига яраша кескин курашлар остида ўтди...
- Дерби беллашувлари доимо жанговар руҳда кечган. Бундай ўйинларда футболчиларда ҳам эмоциялар юзага келади. Бунда совуққонлик ҳам муҳим роль ўйнайди. Дербидаги хатоларнинг қиймати жуда баланд туради.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 17:57


Сергей Лушан: “Учрашув тенг курашлар остида ўтди ва ўйин натижаси ҳаққоний бўлди”

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 17:57


Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” (2:2) жамоалари ўртасидаги “водий дербиси”дан кейинги матбуот анжуманинг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
"Лочинлар" устози одатдагидек, ўз сўзини беллашув борасидаги фикрлари билан бошлади.
- Биз рақибдан шундай ўйин кутгандик ва мезбонлар бугун ўзларининг кучли жиҳатларини намойиш эта олишди. Беллашув борасида икки хил хулосага эгаман. Биз бир ярим бўлим давомида барча режамизни амалга ошира олдик. Шу вақт ичида жуда яхши ўйнадик. Кўрсатмаларимни йигитлар тўлиқ бажаришди. Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Менинг фикримча, бизнинг жамоамизда 4-5 нафар футболчи “иккинчи қават”да жуда яхши ўйнай олишади, аммо ўйинларда стандартдан вазиятлардан сўнг, дарвозамиздан тўп ўтказиб юборяпмиз. Нега шундай ҳолат юз бераётганлигини тушунтира олмайман. Машғулотлар пайтида эса бундай вазиятлар юз бермайди. Балки бу психология билан боғлиқдир?
Гол уришимиз билан ўйинимиз ёмонлашиб бормоқда. Йигитлар билан ҳозир шу масалада гаплашдим. Қандайдир қўрқув, нимадир уларга халақит бермоқда. Биз биринчи бўлиб гол урмаслигимиз керак экан, бу биз учун фожиага айланмоқда. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин эса яна ўйинга қайтмоқдамиз. Бу руҳиятга боғлиқ. Ушбу муаммони ҳал этишга кўп маротаба ҳаракат қилдик, аммо бефойда. Гол уришимиз билан ҳимояга ётиб оляпмиз. Натижадан қониқдим, сабаби, икки жамоа ҳам бугун муносиб ўйин намойиш этди. Учрашув тенг курашлар остида ўтди ва ўйин натижаси ҳаққоний бўлди. Қайсидир жамоа ғалаба қозонганида, бу адолатдан бўлмасди, менимча.
- Мезбонлар томонидан урилган тезкор гол жамоангизнинг ўйинига таъсир ўтказдими?
- Албатта. Биз биринчи дақиқадаёқ ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборишимиз керак экан (кулади).Муҳими, биринчи бўлиб гол урмаслик. Машғулотларда ушбу жиҳат устида ишлашимиз керак. Гол уришимиз ҳамда ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз билан дарҳол ҳимояланмоқдамиз.
Мазкур муаммонинг ечимини топа олмаяпман. Менинг мураббийлик иқтидорим ушбу масалани ҳал этишга етмаяпти. Ушбу масала устида иш олиб борамиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 17:30


“Водий дербиси”да жанговар дуранг!
Ўзбекистон Суперлигаси. 21-тур
“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:2 (1:0)
20 октябрь. “Истиқлол” стадиони. 7541 томошабин.
Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Маъмур Илҳомов.
VAR ҳаками: Даврон Акмалов.
АVAR: Насиба Тошмуҳаммедова.
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Голлар: Анваржон Ғофуров (3), Санжар Қодирқулов (90) - Тома Табатадзе (80-пен.), Азимжон Аҳмедов (90+6).
“Нефтчи”: 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (17.Санжар Қодирқулов,87), 19.Мирзоҳид Ғофуров (55.Манучеҳр Сафаров,87),20.Анваржон Ғофуров, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 30.Қувондиқ Рўзиев (23.Диёржон Туропов,80), 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Билолхон Тошмирзаев (22.Азизбек Амонов,71), 99.Нсунгуси Эффионг.
“Навбаҳор”: 35.Санжар Қувватов, 7.Азимжон Аҳмедов, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов (21.Гиорги Никабадзе,80), 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе, 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулҳаев (9.Одилжон Ҳамробеков,68), 34.Фаррух Сайфиев, 55.Комилжон Тожидинов (20.Музаффархон Мўминов,68), 77.Аброрбек Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Ж.Қаҳрамонов (43), А.Ғуломов (78) – Т.Табатадзе (54).


Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлди. Мазкур жамоалар бир хил, яъни, 29 очкодан тўплаган ҳолда, турнир жадвалида қўшни бўлишгани, шунингдек, ушбу учрашув “водий дербиси” мақомига эга бўлганлиги боис, мазкур ўйинга қизиқиш катта бўлди. Беллашув эса доимгидек, кескин курашлар остида ва шиддатли тарзда кечди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, илк дақиқалардноқ ҳужумкор тарзда бошланган баҳснинг 3-дақиқасида стандарт вазиятдан сўнг, мезбонлар ҳисобни очишди. Ўша вазиятда Қувондиқ Рўзиевнинг бурчакдан узатган тўпини Анваржон Ғофуров боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0.
Ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, вакилларимиз мувозанатни тиклаш мақсадида, ҳужумни кучайтиришди. Аммо айрим вазиятларда футболчиларнинг зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса, баъзи ҳолатларда мезбонлар дарвозабони Ботирали Эргашев ўз маҳоратини намойиш этди. Жумладан, Аброрбек Исмоилов ва Достонбек Абдулҳаевларнинг зарбаларидан сўнг, “Нефтчи” посбони Ботирали Эргашев тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
Натижада майдон эгалари танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишди.
Ўйиннинг 2-бўлими анча қизиқарли тарзда кечди. Сергей Лушан шогирдлари мувозанатни тиклаш мақсадида, фарғоналиклар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. Шундай ҳужумлар давомида Тома Табатадзе ҳамда Йован Жокичларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Яна бир вазиятда эса бурчак зарбасидан сўнг, мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Йован Жокичнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб, яна майдонга қайтди ва “лочинлар” ҳужумни давом эттиришди. Натижада Виталий Левченко шогирдлари ўз жарима майдончаси ичида Аброрбек Исмоиловга нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками Тимур Тўхтасинов ушбу ҳолат бўйича VARга мурожаат қилиб, “Нефтчи” дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини жамоамизнинг грузиялик ҳужумчиси Тома Табатадзе аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаси кечаётган пайтда “йўлбарслар” яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўша вазиятда майдон эгалари таркибида захирадан майдонга тушган футболчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Манучеҳр Сафаровнинг ўнг қаноатдан жарима майдончаси ичига оширган тўпини Санжар Қодирқулов дарвозага аниқ йўллади – 2:1.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 17:30


Албатта, беллашувнинг бундай тус олиши Сергей Лушан шогирдларини қониқтирмасди. Шу боис, учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган пайтда вакилларимиз ҳужумни кучайтиришди. Шундай ҳужумларнинг бирида ҳаволатиб жарима майдончаси ичига йўлланган зарбадан сўнг, “Нефтчи” дарвозабони Ботирали Эргашев коптокни қайтарди. Қайтган тўп жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедовга келиб тушди. Аҳмедов 25 метрлар чамаси узоқликдан кучли ва аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозага “михлаб” қўйди ҳамда якуний ҳисобнинг жанговар дуранг – 2:2 кўриниш олишини таъминлади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 13:28


⚽️ U21 Chempionati. 21-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 🔵 BMB | ⚫️ Apex | 🔴 Coca-Cola | 💳 Uzcard

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 12:42


#Live Photo

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 12:02


⚽️⚽️ Superliga. 21-tur

🟢 NEFTCHI 2:2 NAVBAHOR 🔵

⚽️
Anvarjon G‘ofurov, 3 (1:0), Toma Tabatadze, 80 pen (1:1), Sanjar Qodirqulov, 90 (2:1), Azim Ahmedov, 90+6 (2:2)

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 12:01


Эътиборингиз учун раҳмат, азиз мухлислар! Сизлар билан доимо ғалабали онларда ғойибона учрашиш насиб этсин, илоҳим!

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 12:01


🟢 NEFTCHI 2:2 NAVBAHOR 🔵

⚽️
Azim Ahmedov, 90+6 (2:2)

FCNAVBAHOR | Расмий канал

20 Oct, 12:00


Ўзбекистон Суперлигаси.21-тур. “Нефтчи” - “Навбаҳор” – 2:2.
Голлар: Анваржон Ғофуров (3), Санжар Қодирқулов (90) - Тома Табатадзе (80-пен.), Азимжон Аҳмедов (90+6).
#Tugadi.