Odiljon Tojiyev @odiljon_tojiyev Channel on Telegram

Odiljon Tojiyev

@odiljon_tojiyev


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг расмий канали

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev

Одилжон Тожиевнинг Расмий Канали (Uzbek)

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг расмий канали, одилжон тожиевнинг нақший телеграм каналидир. Ушбу каналда Одилжон Тожиевнинг ишлари, фаолияти, жамиятдаги роли ҳамда сиёсий ишларни мунозара қилиш орқали янгиликларни ола биласиз. Одилжон Тожиевнинг расмий канали orqali у канал янги янгиликлар ва молия ва кризис долzarblikка бўлган Ўзбекистон икки томонлами ҳамкорликни тозалаш ҳамда янги ривожлантириш кўрсатмаларини тақзим қилиши мумкин. Одилжон Тожиевнинг расмий телеграм канали хаммаси киритувчиларга ёндашув салмиш бўлишда, териёзлик ва ишонч билан амалга оширилади. Аттестация ғоя ва масъулият, юроклар ва маълумот берадиган Корхонанинг расмий каналидир.

Odiljon Tojiyev

31 Oct, 15:50


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига муносиб деб топиб, менга ишонч билдирган 50-Тошкент вилояти (Янгийўл шаҳар, Янгийўл туман, Чиноз тумани ҳамда қисман Қуйичирчиқ тумани) Сайлов округидаги сайловчиларимга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдираман.

Сайловда энг кўп овоз йиғишимда яқиндан ёрдам берган партиядошларимга, қўллаб-қувватлаган жамоа аъзоларим ва барча фаол волонтёр-ёшларимизга алоҳида раҳмат айтаман.

Билдирилган юксак ишончни оқлаш учун янада яхши қонунлар қабул қилишда фаоллигимизни давом эттирамиз.

Одилжон Тожиев

Odiljon Tojiyev

29 Oct, 14:54


Матбуот соҳасида у ёки бу даражадаги раҳбарлик лавозимида ишлаш – шарафли ва ўта масъулиятли иш. Парламент ахборот марказининг бевосита раҳбари сифатида бу ишнинг аччиғи ва чучугини анча-мунча тотдим. Шунинг учун бу соҳада раҳбарлик лавозимларида ишлаганлар ва бугун ҳам ишлаётган инсонларнинг манзилига ёқимсиз гап айтишдан тийиламан. Чунки, ҳаммамиз жуда яхши биладиган битта ҳақиқат бор: Давлат Раҳбарининг сиёсий иродаси билан жорий қилинган очиқлик сиёсатини жамиятнинг барча бўғинларига татбиқ қилишда уларнинг катта ўрни, меҳнати бор.

Мен атайин алоҳида бир инсонни номини қайд қилиб, унга тўхталмоқчи эмасман. Биз азиз давлатимизнинг ривожи йўлида баҳолиқудрат хизмат қилган инсонлар қачондир ўз постини тарк этганда қора чаплашдан ўзимизни тўхтата олишимиз керак.

Соҳа ривожига катта хисса қўшган Комил Алламжонов билан содир бўлган воқеага келсак, аввало ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини кутиш керак. Сайловнинг сукут кунида қуролли ҳужум содир бўлгани жуда хунук ҳолат. Бу воқеанинг барча айбдорлари топилиб, жазоланишига қатъий ишонаман.

P.S. Комил Алламжоновга соғлик-саломатлик тилайман. Бардам бўлсин!

Одилжон Тожиев

Odiljon Tojiyev

27 Oct, 15:06


#сайлов_2024

Мен ҳам сайловда овоз бердим, ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаландим.

Одилжон Тожиев

Odiljon Tojiyev

25 Oct, 08:25


#50_Тошкент_вилояти_сайлов_округи

Сайловолди тарғиботимни якунлаш асносида, ғоя ва мақсадларимни сайловчиларга етказишда кўмакчи бўлган партиядошларим, ишончли вакилларим, ёнимизда турган волонтёрлар ва сафдошларимга миннатдорлик билдираман.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сизнинг танловингизни ҳурмат қиламан! Сайловда кўришгунча!

Одилжон Тожиев

Odiljon Tojiyev

21 Oct, 13:30


#milliytiklanishga_ovozbering

Heç qaysi xalqning ona tili kamsitilmasligi kerak. Barça tillar barça millatlarning Onalari kabidir.

Özbek tili ham Özbekistonimizda Onalarimizdek masrur va mağrur yaşasin va rivojlansin.

@alisherQodir

Odiljon Tojiyev

17 Oct, 16:17


So’l, o’ng va markaz partiyalar. Ularni qanday farqlaymiz?

Har bir partiyaning o‘ziga xos qarashlari va maqsadlari mavjud, va ular ijtimoiy, iqtisodiy hamda davlat boshqaruvida qanday siyosat yuritishni maqsad qilganiga qarab tasniflanadi.

Bu O’zbekistonda qanday ishlaydi va partiyalarimiz qaysi turga kiradi? Ular amalga oshiradigan faoliyat yo'nalishlari qanday?

Batafsil 👉 videorolikda

@cpr_uz

LinkedIn | Twitter | Instagram | Youtube

Odiljon Tojiyev

03 Oct, 14:57


Аввалроқ айтганимдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 50-Тошкент вилояти Сайлов округидан номзодим илгари сурилган.

Ҳозирда жойларда сайловолди учрашувлар доирасида округ аҳолиси билан самимий мулоқотларда иштирок этаяпман. Тан олиб айтишим керак, бугунги сайловчиларнинг ўткир саволларига мақбул жавоб беришнинг ўзи осон эмас.

Уларнинг мамлакат ва жамият ривожи учун билдираётган асосли таклифлари ҳам бўлажак парламент аъзоси учун фойдали "инсайт" вазифасини ўташи аниқ.

Яна бир бор англаб етганим шу бўлдики, халқ билан мулоқот қилмасдан туриб, уларни ўйлантираётган масалаларни яқиндан ўрганмасдан туриб, парламентда қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини самарали олиб бориб бўлмаскан. Мажозий атганда, парламент аъзоси сайловчилари билан "битта ҳаводан нафас олиши" шарт.

Сайловолди учрашувлар давом этаяпти. Бу эса сайловчилардан илҳом, куч, ғайрат ва янги ғояларни олиш эстафетаси давом этаётганидан далолат.

Одилжон Тожиев

Odiljon Tojiyev

23 Sep, 14:17


#Номзодман #Миллий_тикланиш

Партиямизнинг ишончи ва кўмаги билан каминанинг номзоди бу сафар ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига тавсия этилди.

Можаритар сайлов тизими асосида рақобатчи номзодлар билан 50-Тошкент вилояти Сайлов округи (Чиноз, Янгийўл, Қуйичирчиқ туманлари ва Янгийўл шаҳри)да беллашаман ва сайловчилар ишончини қозониш насиб қилса, бор куч-ғайратни сафарбар қилиб, парламентдаги фаолиятимни давом эттираман.

Юзимиз ҳамиша ёруғ бўлсин! Хайрли мақсадлар бизни ҳамиша хайрли йўлларга бошласин!

☝️ Жонажон юртимиз миллий қадриятларга асосланиб ривожланишини истасангиз, “Миллий тикланиш” партиясига ва у кўрсатган номзодларга овоз беринг!

Одилжон Тожиев

Odiljon Tojiyev

17 Sep, 14:53


#Муносабат

Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

☝️ Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан.

Одилжон Тожиев

Odiljon Tojiyev

31 Aug, 01:34


Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Odiljon Tojiyev

27 Aug, 06:48


Омбудсманнинг мобил иловаси ишга туширилибди

Янги мобил илова мунтазам ишлайди. Бу дегани Омбудсманга мурожаатингиз бор бўлса, уни хоҳлаган вақтда осон ва тез жўнатса бўлади.

Бунинг устига юборган аризангизнинг ҳолатини ҳақиқий вақтда кўриб турасиз - у кўриб чиқиш жараёнидами, кўриляптими ёки ижрога йўналтирилганми, ҳаммасини иловадан кузатса бўлади.

Бу мобил иловада ҳам ягона идентификация тизими OneID орқали рўйхатдан ўтилади. Узоқ тўлдириб ўтириладиган ҳеч қанақа аризалар керак эмас.

Илова ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжуд. Бу ҳар бир фойдаланувчига ўзи учун қулай бўлган мулоқот тилини танлаш имконини беради.

Мени яна бир хурсанд қилган нарса иловада ўзингизни қийнаб турган масала бўйича онлайн маслаҳат олиш мумкин экан. 👍

☝️ Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

Вақт ўтиши билан илова янаям фойдали ва мукаммал бўлишига ишонаман.

Одилжон Тожиев

Odiljon Tojiyev

12 Aug, 07:10


Ҳар бир одам ўзи чиқарган чиқинди учун жавобгар бўлиши шарт…

Журналист Жамшидхон Зиёхоновдан навбатдаги шедевр лойиҳа.

Жамшидхон бу галги репортажини қуёш чиқар мамлакат Япониядан тайёрлабди, кўриб маза қиласиз. Энг асосийси, ўзингиз учун кўп нарса олсангиз бўлади.

Каналимиз кузатувчиларининг "айримлари" ушбу репортажни "Deputatlar nima deydi?" каналига нима дахли бор, дейишлари мумкин. Сизга жавобим битта — деярли яримтагина соат вақтингизни аямай ушбу видеони кўринг, афсусланмайсиз! Бизга раҳмат айтиш шарт эмас 🫰🏻

Ҳа, айтганча, видеони Экопартия вакилларидан тортиб ҳукуматнинг масъуллари ҳам кўришларини лутфан тавсия этамиз. Зора бизда ҳам …...... (давомини изоҳларда ўзингиз ёзинг) 😉

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Odiljon Tojiyev

28 Jul, 18:13


Баракалла Диёра! 🇺🇿🥇

Ўзбекистон дзюдо федерациясига, Мураббий Марко Шпиткага катта раҳмат!

Одилжон Тожиев