Бургут @burgutuzb Channel on Telegram

Бургут

@burgutuzb


Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot

Бургут (Uzbek)

Бургут канали – уларнинг манзили @burgutuzb. Ушбу каналда ҳар доим тинчлик бўлади. Бургут каналидан маълумот юбориш ва таклифлар бўйича @Burgutchat_bot билан боғланишингиз мумкин. Агар сизнинг бизнинг каналда реклама ечишингизни истаган бўлсангиз, унда @burgutuz_ads_bot каналидан мурожаат қилишингиз мумкин. Қуйидагиларни унутманг ва бургут каналига обуна бўлинг – ҳар кунга янги ва фойдали маълумотларни оласиз!

Бургут

21 Nov, 09:16


Бўка туманидаги туғруқхонада шифокорлар ҳомиладор аёл ва унинг боласини ўлимига сабабчи бўлгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат бўйича расмий изоҳ берилмаган.

@burgutuzb

Бургут

21 Nov, 08:57


Барча вилоятлар ҳокимлари «Андижон тажрибаси»ни ўрганиш учун ушбу вилоятга ташриф буюришибди.

@burgutuzb

Бургут

21 Nov, 07:37


Бухорода она ва бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

Воқеа Когон шаҳрида содир бўлган, 31 ёшли она ва унинг 12 ёшли ўғли уйни иситиш учун ўрнатилган қўлбола печдан чиққан ис газидан заҳарланган.

@burgutuzb

Бургут

21 Nov, 07:09


Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди

4 июн куни Қўқон-Тошкент йўналишининг 9-километрида Lacetti ҳайдовчиси С. таниши Ҳ. билан биргаликда қайтаётган бўлган. Ярим йўлда машина бошқарувини Ҳ. олган ва автомобилни соатига 130 километр тезликда ҳайдаши натижасида, Damas орқасига бориб урилган. Оқибатда иккала машина ҳайдовчилари ва йўловчилари, жами 4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай Damas салонида бўлган вояга етмаган қиз шифохонада вафот этган.

Судда айбланувчи Ҳ. ўз айбига қисман иқрор бўлиб, жабрланувчиларга келтирилган моддий ва маънавий зарарни қоплай олмаслигини айтган. Суд жабрланувчиларга жами бўлиб 113 миллион сўм миқдорда зарарни ундиришни белгилади. Судланувчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

@burgutuzb

Бургут

21 Nov, 05:56


Видеода - АҚШнинг янги эҳтимолий таълим вазири Линда Макмэн, Трамп уни тайинламоқчи.

Бу аёл машҳур кураш промоушени WWE нинг ҳам таъсисчиси ҳисобланади ва ҳатто унинг ўзи ҳам жангларда иштирок этган.

Таълим вазири бўлиш учун мукаммал номзод.

@burgutuzb

Бургут

21 Nov, 05:22


Рақобат қўмитаси огоҳлантирмоқда

Ижтимоий тармоқларда биологик фаол қўшимчалар рекламаси “минг бир хасталикка даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ иборалар асосида жойлаштирилиши истеъмолчиларнинг режали (анъанавий) даволашдан воз кечиб, ўз-ўзини даволаш усулларини кенг қўлланилишига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Ачинарлиси, бундай маҳсулотларни диний блогерлар томонидан бевосита реклама қилиниши истеъмолчиларни чалғитиб, уларда ушбу маҳсулотларни дори воситаси ва даволаш хусусиятига эга эканлиги ҳақида янглиш фикрлар шаклланишига ҳамда уларни истеъмол қилинишига ундамоқда.

Қўмитага рекламаларга ишониб, айнан шу каби маҳсулотларни сотиб олган, бироқ уларни истеъмоли натижасида соғлиги янада ёмонлашганлиги тўғрисида фуқвролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида БФҚлар бўйича 1 мингтага яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, истеъмолчиларга 118 млн сўм моддий зарарлар қопланиши таъминланган.

@burgutuzb

Бургут

20 Nov, 18:10


Directed by Robert B. Weide

P.S. Кўрмурид фанатлар бўлса, каналдан чиқиб кетиши мумкин.

@burgutuzb

Бургут

20 Nov, 14:27


Тошкентнинг марказий қисмида йирик тирбандликлар кузатилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

20 Nov, 13:21


Биткоин нархи 94 минг долларгача чиқди

@burgutuzb

Бургут

20 Nov, 12:44


Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

Йўл қурилиши ҳамда таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари Н.Ш. ўзганинг ишончига кириб, унга «Тошкент-Бойсун» автойўлини қуриш ва таъмирлаш лойиҳаси бўйича тендер ғолиби бўлган хорижий компаниянинг қиймати 500 минг АҚШ долларилик қурилиш ишларини бажариш бўйича буюртмасини олиб бериш эвазига унинг 10 фоизини, яъни 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

У муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

@burgutuzb

Бургут

20 Nov, 12:18


Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш зали кенгайтирилади

Шу сабабли, залнинг чап томонидан йўловчиларнинг чиқиши тўхтатилади. Эндиликда учиб келганлар бинодан тўғрига қараб чиқишади. Қурилиш вақтида хавфсизликни таъминлаш учун вақтинчалик усти ёпиқ йўлак қурилади. Лойиҳага кўра, бино фасадини олдинга суриш ҳисобига учиб келиш зали майдони 2500 кв.м га ошади. Ҳозирда мавжуд зал майдони 5300 кв.м.

Реконструкция ишларини 2025 йилнинг май ойида якунлаш режалаштирилган, шундан сўнг қурилиш ишларининг якуний босқичи бошланади, унда учиб кетиш ва келиш залларини бирлаштириш назарда тутилган. Бу эса ўз навбатида соатига 2400 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга йирик ягона аэропорт мажмуасини яратиш имконини беради.

@burgutuzb

Бургут

20 Nov, 11:37


АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони маълум қилинди

2023−2024 ўқув йилида АҚШ олийгоҳларида ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 12 фоизга ошиб, 1219 нафарга етди.

@burgutuzb

Бургут

20 Nov, 11:33


Тошкентда замонавий уй-жой: InfinBANK ва NRG такдим этади

Пойтахтимизда замонавий уй-жойга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Айнан шу эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, InfinBANK ва NRG Uzbekistan қурилиш компанияси ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Ҳамкорлик доирасида "Енгил Ипотека" дастури ишга тушди.

Энди сиз "Енгил Ипотека" дастури орқали:
✓ Бошланғич тўлов: расмий даромад билан - 15%, расмий даромадсиз - 25%;
✓ Фоиз ставкаси: 6%дан;
✓ Тўлов муддати: 2-3 йилгача
.

NRG компанияси — айни пайтда яна 13 та истиқболли лойиҳа қурилиш жараёнида. Компания BI-group ва Murat Buildings халқаро тажрибасига таяниб иш юритади.

Танловингиз учун мавжуд турар-жой мажмуалари: NRG Jomiy, NRG Maftun Makon, NRG Zamon, NRG Yangi Baxt, NRG Yunusobod ва NRG Meros.

Маслаҳат учун: InfinBANK (1214) ёки NRG Uzbekistan (1060)

Реклама

Бургут

20 Nov, 10:50


Тошкентнинг марказий қисмида даҳшатли тирбандликлар кузатилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

20 Nov, 09:54


Ажойиб. Мавзу

@burgutuzb

Бургут

20 Nov, 09:30


ТикТок тармоғида ўзини саратон ва жигар циррозига чалинган бемор қилиб кўрсатиб, хайрия пулларини «еб келган» аёлга жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди томонидан ҳукм ўқилди.

Бу хабарни шунақа қилиб пул йиғмоқчи бўлган танишингизга юборинг қўйинг.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 15:48


Тўрақўрғонда ота турмушга чиқиш арафасида бошқаси билан гаплашиб юрган қизини бўғиб ўлдирди

22 ёшли қиз бошқа йигит билан гаплашганини бўлажак куёв кўриб қолиб, тўйни бекор қилишини айтади. Бундан жаҳли чиққан ота мудҳиш жиноятга қўл урган. Қотил ота 10 йилга қамалди. Судда марҳуманинг онаси турмуш ўртоғини кечиришини, аммо у қилмишига яраша жазо олиши кераклигини билдирган.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 15:10


«Бир кун олдин тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик» — Ўткир Юсупов.

Катанецга энг муносиб баҳо шу гапда айтилибди.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 14:45


Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга зарба берилган, ёнғин чиққан, аммо қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 14:26


Ўйиннинг энг кулминацион нуқтаси. Ўткир Юсупов бугун нафақат уч очкони сақлаб қолди, балки Катанецнинг расво футболини ҳам қутқариб қолди.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 14:03


Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Кореяга ўйинда зўрға 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин сўнгига яқин дарвозабон Ўткир Юсупов пенальтини қайтариб, Сречко Катанец аталмиш қўрқоқнинг расво футболини қутқариб қолди.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 11:16


Параллел оламдаги Туркия

У ерда шахсий автомобилингизга ҳам давлат хўжайинлик қилади. Масалан, 1 декабрдан автомобилларига қишки шиналар ўрнатмаган ҳайдовчилар 4069 лира (117 доллар) жаримага тортилади.

Бу хабарни ўзбек чиновникларига юбориш тақиқланади.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 10:39


Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 10:15


Ижтимоий тармоқларда айланиб юрган суратга ишонадиган бўлсак, Зоминдаги битта кўпкари соврин жамғармаси 1,1 млн доллардан ошади.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 09:38


Трамп партияси етакчиси Фаластинга ҳужум учун Исроил мансабдорларига иш очган халқаро судга таҳдид қилди

Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Исроилнинг бошқа мулозимларини ҳибсга олиш учун ордер берганди. АҚШ сенатида кўпчилик овозга эга бўлган республикачилар етакчиси этиб сайланган Жон Тюн бу иши учун жиноят судига таҳдид қилди.

«Агар халқаро жиноят суди Фаластиндаги ҳарбий жиноятлари учун исроиллик мансабдор шахсларга нисбатан берилган ордерларни қайтариб олмаса, Сенат зудлик билан Халқаро жиноят судига нисбатан санкциялар қўллаш ҳақида қонун қабул қилиши керак», — деган Жон Тюн.

Трамп президентликка келгач, Фаластинга ҳужумларни тўхтатади деб кутган танишларингизга бу хабарни юбориб қўйинг.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 09:09


Президентликка собиқ номзод Нарзулло Обломурадов ёниб кетган Тошкент давлат аграр университетининг ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у шу даргоҳда ўқув ишлари бўйича проректори эди.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 08:39


Express24ни сотган тадбиркор Акмал Файзиев Калифорнияга, Кремний водийсига кўчиб кетибди.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 08:17


Сенат раиси ва ўринбосарлари сайланди

Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 07:23


Хоразмдаги мактабда ўқитувчи билан жанжаллашган онага жиноий иш қўзғатилди

15 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-мактабда ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. (аёл) ўртасида зиддият келиб чиқиб, уришиб кетишган.

Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органи томонидан фуқаро С.Р.га маъмурий иш қўзғатилганди. Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлгани сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 06:49


Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин

Президент «Адолат» партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позициясини маъқуллади.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 06:21


Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда

Ҳайкални Андижон шаҳридаги “Регистон” майдонига кўчириш, бунинг ҳисобига бўшайдиган 1,2 гектар ер майдонига турли бинолар, жумладан, савдо мажмуаси барпо этиш кўзда тутилган. Бу фаолларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Андижон вилояти ҳокимлиги ҳайкалнинг кўчирилиши майдон яқинидаги чорраҳада қурилаётган кўприк билан боғлиқлигини билдирган. Кўприк битса, ҳайкал кўринмай қолармиш.

@burgutuzb

Бургут

19 Nov, 05:58


Президент Сенат мажлисида иштирок этмоқда

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 14:05


Яккасарой ҳокимлиги Аския бозорини реконструкция қилиш режасини тақдим этди. Лекин что-то пошло не так...

Хитойликлар биздан кўчирган деган яхши гумонга борамиз.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 13:33


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари раҳбарлари сайланди:

🔹 Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Шарофиддин Назаров Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
🔹 Гулрух Агзамова Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Илҳом Абдуллаев Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Жаҳонгир Ширинов Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Улуғбек Шерматов Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Хайрулло Ғаффоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 11:51


Зўр

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 10:22


Фуқаролар учун бюджет (2025 йил) лойиҳаси эълон қилинди.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 09:47


Апелляция инстанцияси ҳам Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топибди

Олдинроқ, Жўраевлар оиласи дастлабки суднинг ҳал қилув қарорини адолатсиз, дея баҳолаб апелляция берганди.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 09:01


Россияда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар 1 январдан кескин ошади — ОАВ

Хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жарима 1500 рублгача;
Тезликни оширганлик учун — 750-7500 рублгача;
Йўл белгилари ва чизиқларига риоя қилмаганлик учун — 750-7500 рублгача;
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун — 45 000 рублгача.

Шунингдек, жаримани тўлашдаги чегирма ҳам камаяди — ҳозирги 50% ўрнига 25% бўлади.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 08:19


Депутат Мавлуда Хўжаева Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Депутат Раҳимжон Ҳакимов спикер ўринбосари этиб сайланди. Иккала депутат ҳам ЎзЛиДепдан депутатликка сайланган.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 07:31


Украинага Ғарб қуролларини Россия ҳудудига зарба бериш учун руҳсат олди, бунга Шимолий Корея ҳарбийлари Россия томонидан урушга қўшилиши сабаб бўлган

Байден маъмурияти Украинага АҚШнинг қуроллари билан Россиянинг ҳудудларига зарба беришга руҳсат берди. Бунинг ортидан Франция ва Буюк Британия ҳам шундай қарор қабул қилган. Таҳлилчилар, бунга сабаб сифатида Россия Шимолий Кореядан ҳарбийларни ўз томонидан урушга жалб қилганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Аввалроқ Путин бу қарор қабул қилинса, урушга НАТОнинг тўлиқ аралашуви сифатида қабул қилинишини айтган эди. Лекин, Россия томонидан кореяликларнинг жалб қилингани исботланган бўлса ҳам, Россия ҳукумати амалда буни тан олмасдан келмоқда.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 07:22


Россиялик блогер Варламов Тошкентга кўчиб келиш ниятида

У телеграмдаги постида Тошкентга кўчиб бориш ниятида экани, бу ердаги маданиятни тўлиқ ўрганишни, эски шаҳар бўйлаб сайр қилишни, Чорсуда айланишни ва у ердаги тарихни бузмоқчи бўлганларга қарши курашишни, сомсани аччиқ соус билан ейишни ва яна кўплаб истакларини маълум қилган.

«Тошкент мени кут», деб постини тугатган Варламов.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 06:56


Автомобилдан холи бўлиши айтилган ҳудудни яна машиналар эгаллади. Чилонзор метродан келаверишда, Шуҳрат чорраҳага етмасдан.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 06:23


Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери лавозимига яна сайланди.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 06:02


Сурхондарё вилояти Бандихон туманида вояга етмаган шахс ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Қайд этилишича, ҳодиса 12 ноябрь куни соат 8:00 атрофида туманнинг Чинор маҳалласидан ўтувчи 4Р-100 автомобиль йўлида содир бўлган.

32 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилини бошқариб кетаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда 1-синф бола оғир тан жароҳатлари олиб туман шифохонасида вафот этган.

@burgutuzb

Бургут

18 Nov, 05:37


Қашқадарё вилоятида Isuzu қўйлар подасини уриб юборди

17 октябрь куни соат 05:00лар чамаси Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Isuzu билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 «Ғузор-Самарқанд» автомобил йўлининг 105 километрида бошқариб бораётганида, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.ларнинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

17 Nov, 07:56


Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Uzum Nasiya ва бир гуруҳ тадбиркорлар ўртасида муаммо келиб чиққан ҳақида хабарлар тарқалди. Uzum Nasiya вакиллари расмий баёнот бериб, масалага ойдинлик киритди.

Унга кўра, қоидабузарликлар тасдиқланмаган ҳолатларда тадбиркорларга пул маблағлари тўлиқ қийматда қайтариб берилади ва платформадаги аккаунтдан фойдаланиш ҳуқуқи тикланади; Платформа қоидалари бир неча маротаба бузилган ҳолатларда Uzum Nasiya пул маблағларини қайтариб беради, лекин сотувчининг аккаунтини блокдан чиқармаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади; Платформа қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ҳолатларда пул маблағлари ва аккаунтлар блокдан чиқарилмайди;

Маблағлар тез орада сотувчиларнинг ҳисобига ўтказиб берилади.

@burgutuzb

Бургут

16 Nov, 12:57


АҚШда миллиардлаб долларлик биткоинларни ўғирлаган россиялик ҳакер қамалди

Россия ва АҚШ фуқаролигига эга Иля Лихтенштейн криптовалюта тарихидаги энг йирик ўғриликлардан бири орқали қўлга киритган даромадини ювиш иши бўйича айбли деб топилди.

@burgutuzb

Бургут

16 Nov, 12:52


InfinBANK - ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади

15 ноябрь куни АҚШ савдо палатаси томонидан ташкил этилган хайрия кечасида InfinBANK ҳомийлик қилиб, ижтимоий масъулият бўйича ўз мавқеини яна бир бор тасдиқлади. Тадбирга ҳомийлик қилиш банкнинг бу йўналишдаги позициясини яққол ифодалайди.

InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Қодиров инклюзив лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этишларини маълум қилди. У банкнинг келгусида ҳам шундай ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда фаол иштирок этишини таъкидлади.

Тадбирда CSR соҳасидаги энг яхши ташкилотлар тақдирланди. InfinBANK бундай тадбирларни қўллаб-қувватлаш орқали нафақат банк сифатида, балки ижтимоий масъулиятли ташкилот сифатида ҳам ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

Реклама

Бургут

16 Nov, 08:48


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги президент фармони билан:

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди.

@burgutuzb

Бургут

16 Nov, 07:58


Пискентда бир гуруҳ одамлар уйма-уй юриб ҳайвонларни шунақа отиб юришибди.

@burgutuzb

Бургут

14 Nov, 14:39


Аэропортда ишга жойлаштириш эвазига 1500 доллар пора олган ходим қўлга олинди

Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан И.Каримов номидаги халқаро аэропортда фирибгарлик ҳолати фош этилди. Аэропорт ходими Р.М. фуқароларни ишга жойлаштириш баҳонасида 1,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Айни пайтда айбланувчи қамоққа олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, пора бермоқчи бўлган жабрланувчи ҳам ўз ҳаракатлари юзасидан судга тушунтириш бериши талаб этилади.

@burgutuzb

Бургут

14 Nov, 13:26


Ўзбекистонда дренаж тизими бўйича инженерлик маркази қуриш таклиф этилди

Тошкентда бўлиб ўтаётган «InnoWeek-2024» халқаро инновация ҳафталиги доирасида давра суҳбатида АҚШдан онлайн иштирок этган ўзбекистонлик Асқарали Каримов Ўзбекистонда дренаж тизими бўйича инженерлик маркази ташкил этиш таклифини билдирди. Таклиф ташкилотчилар томонидан маъқулланган.

@burgutuzb

Бургут

14 Nov, 11:46


Жазо муқаррар бўлмаган жамиятда билган *ўқини еб юрган яна бир террорчи

Тошкентдаги Абдурауф Фитрат ва Янгизамон кўчалари кесишмасидаги чорраҳада содир бўлган ҳолат. Светофорнинг қизил чироғини писанд қилмаган Tracker тўхташи учун унинг олдида турган машина ҳам ёрдам бера олмади. Пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган болаларни эса худо бир асраб қолди.

Бу кабиларга жазо кескин ва асосийси муқаррар бўлмаскан, улар бугун бўлмаса, эртага кимнингдир умрига зомин бўлиши ҳеч гап эмас, афсуски.

@burgutuzb

Бургут

14 Nov, 10:01


Сирдарёда пора олмоқчи бўлган ЙПХ ходими қамалди

Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектори 4 йилга қамалди

@burgutuzb

Бургут

14 Nov, 09:16


Самарқандда автобус уриб юборган ўқувчи ҳалок бўлди

Воқеа шаҳардаги Камолиддин Беҳзод номли маҳаллада содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси мактаб олдида катта тезликда ҳаракатланган ва йўлни кесиб ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган.

@burgutuzb

Бургут

14 Nov, 08:38


Ўзбекистон эрта ва мажбурий никоҳ муаммосига эга давлатлар қаторига кирди

Мамлакатда болалар никоҳи энг паст кўрсаткич – 3,4 фоиз бўлиб, сўнгги ўн йил ичида сезиларли даражада камайган. Бироқ, баъзи муаммолар сақланиб қолгани қайд этилган.

@burgutuzb

Бургут

14 Nov, 07:44


Чирчиқдан махсус видео

@burgutuzb

Бургут

14 Nov, 06:39


Чирчиқда ноодатий ЙТҲ содир бўлибди

Икки Матиз рақсга тушаётганга ўхшайди.

@burgutuzb

Бургут

14 Nov, 04:55


Сурхондарёда ўз опасини ўлдирган ука 9 йилга қамалди

Мазкур бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг август ойида Музработ туманида содир бўлган. Судланувчи ука ўз опасини бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлгани учун ёғоч бўлаги билан уриб, унга оғир тан жароҳатлари етказган. Опаси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ука 9 йилга қамалган.

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 14:48


Тошкентда қор ёғмоқда

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 13:42


Лойдан қурилаётган «дом» – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига тупроқ ишлатилмоқда

«Дом»дан хонадон сотиб олганлар унинг қулашидан хавотирда. Харидорларнинг туман прокуратураси ва юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари самара бермаган: қурувчи уларга «Ариза қилаверманглар, қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман», деган.

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 13:37


Тошкентдаги тадбирда ёшлар ташаббуслари ва стартап лойиҳалари инвестиция олиши мумкин бўлади
INNOWEEK ҳафталиги доирасида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун махсус тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда. Ёшлар ўз стартап лойиҳаларини тақдим қилишади, уларга мутахассислар томонидан маслаҳатлар ва тавсиялар берилади ва потенциал инвесторларга “питчинг” усулида кўрсатилиши кутилмоқда бу эса лойиҳалар тадбир давомида инвестицион кўмак олиши учун замин яратиб беради. Бундан ташқари, бу йилги тадбирда ёшлар учун алоҳида коучинг дастурлари ва менторлик сессиялари ташкил этилган. Ушбу ташаббуслар орқали ёшлар ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун кўпроқ имкониятга эга бўлади.

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 13:32


Наманганда йирик миқдорда контрабанда тамаки маҳсулотлари қўлга олинди

Наманган вилояти божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Давлатобод туманида 4 000 қути, Янгиқўрғон туманида ҳам 4 000 қути "Милано" тамаки маҳсулотлари ва Наманган шаҳрида тахминий қиймати 175 миллион сўмлик 11650 қути турли хил тамаки маҳсулотлари қўлга олинди.

Маълум қилинишича, ўтган 10 ойда вилоятда жами 48 та ҳолатда 2 млрд 598 млн сўмдан зиёд, 219 598 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари аниқланган. Рақамлар кичкина эмас. Бироқ, сўнгги вақтларда контрабанда тамаки маҳсулотларини йўқ қилиниш жараёни матбуотда анча камайгандек. Қизиқ, агар ҳақиқатдан ҳам қўлга олиниб улар доимий тарзда йўқ қилинаётган бўлса, нега буни ёритиш камайиб кетмоқда? Албатта тегишли ташкилотлар бу ҳақида бош қотиришлари шарт, чунки бундай ҳолатлар аҳоли ўртасида ўринсиз миш-мишларни юзага келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

Контрабанда фаолияти нафақат давлат бюджетига жиддий зарар етказади, балки аҳоли саломатлигига ҳам хавф туғдиради. Бундай ҳолатлар давлат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиб, солиқ тушумларининг камайишига олиб келади.

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 13:01


Асакада Damas пиёдани босиб қолди

11 ноябрь куни 24 ёшли ҳайдовчи Damas`да кетаётиб бошқарувни йўқотган ва пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли қизни босиб қолган. Пиёда зудлик билан шифохонага олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 12:09


Инвертордаги муаммолар сабаб Tesla 2,5 мингга яқин Cybertrack электромобилларини қайтариб олади.

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 12:05


🔥 Oqtepa Lavash'дaн 3та буюртма учун 25 000 сўм чегирма.
Промокод: MAZZA25

🎁 Промокод 75 000 сўмдан ортиқ буюртмаларга амал қилади.

Шошилинг, акция 15 ноябргача амал қилади!

🚀Етказиб бериш
☎️78 150 00 30
реклама

Бургут

13 Nov, 11:05


Ўзбекистонлик Усмон Тошев Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошламоқда

Тошевнинг Афғонистондаги дебюти 19 ноябрь куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўйинга тўғри келади.

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 10:16


Президентлик сайловларида Трамп ғалабаси учун 200 млн доллар сарфлаган Илон Маск юқори лавозимлардан бирини эгаллайди

Дональд Трамп президентлик фаолияти бошланиши билан Илон Маскни АҚШ ҳукумати самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари этиб тайинлашини маълум қилди. Маск учун бу лавозим норасмий бўлади ва у ўз бизнес лойиҳалари билан ҳам шуғулланиши мумкин бўлади.

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 09:44


Тошкент ИИББ сўнгги кунларда мемлар бўйича ажаблантирмоқда

@burgutuzb

Бургут

13 Nov, 05:41


Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди

Қиз 23 октябрь куни ўғирлаб кетилган. Қариндошларининг сўзларига кўра, орадан маълум вақт ўтгач, улар қизлари йўқолгани ҳақида ариза ёзишган. Баданида зўравонлик излари бўлган қиз 6 ноябрь куни топилган. Қизнинг сўзларига кўра, уни бир неча кун калтаклаб, спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддалар қабул қилишга мажбурлаб, иродасига қарши ушлаб туришган ва зўрлашган.

Зўрлаганлардан бири Туркияга қочиб кетгани тахмин қилинмоқда. Шунингдек, жиноятга шериклар ичида прокуратура органи ходими ҳам бўлиши мумкин.

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 15:38


Зўр

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 13:34


Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари октябр ойида 2 миллиард долларга ошиб, 43,14 миллиард долларга етди. Бу статистика юритиб келинаётган 2013 йилдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Захиралар кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда — 1,75 миллиард долларга, сентябрда — 1,98 миллиард долларга, октябрда эса 2 миллиард долларга ошган.

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 13:26


Курьерлик касби: мослашувчан иш жадвали ва яхши даромад юртдошларимизни жалб қилмоқда

Бугунги кунда курьерларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, ушбу соҳа вакиллари нега бу фаолиятни танлашмоқда?! Кўпчиликни фикрича, курьерлар яхши даромад кўрмайди. Аммо, масалан, Uzum Tezkor авто курьерлари 20 миллион сўмгача пул топиши мумкин.

Демак ушбу касб ҳақида турли миш-мишлар ва уйдирмалар ҳақиқатдан анча узоқ. Агар курьерлик касби хақида тўлиқ ва асосли маълумотларни олмоқчи бўлсангиз, мана бу мақолани ўқиб чиқсангиз бўлади.

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 12:19


Тадбиркорларга газ бўйича ҳисобланган асоссиз 3,7 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

Жиззахда тоғ-кон ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш фаолиятини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб, Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармасига мурожаатлар қолдирган. Ўрганишдан сўнг асоссиз ҳисоблангани аниқланган 3,7 млрд сўмга яқин қарздорлик HUDUDGAZTA’MINOT АЖнинг махсус электрон дастурида ҳисобдан чиқарилган.

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 11:10


Қашқадарёда томоғидан укол олган қиз ҳалок бўлди

Воқеа 6 ноябрь куни Шаҳрисабзда содир бўлган. 28 ёшли қиз лор шифокорга томоқ оғриғи ва бўқоқ муаммоси билан мурожаат қилган. Шифокор «Цефтриаксон» ва «Дексаметазон»ни аралаштирган ҳолда беморнинг томоғидан укол қилган.

Қиз кўп ўтмай ҳушини йўқотган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, бемор воқеа жойида вафот этган.

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 10:17


Cobalt ҳайдовчисининг айтишича, у автобус ортига беркиниб ўтиб кетаман деб ўйлаган. Аммо камералар бу сафар панд бермаган😂

Ҳамма жойда камералар шунақа жазо муқаррарлигини таъминлаб туришса, қоидабузарликлар камайган бўлармиди, балки...

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 08:46


ИИББдан яхши мем

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 07:48


Самарқанддаги шифохонада жажжи болакай вафот этди. Унга талваса синдроми қўйилган.

Маълум бўлишича, 1 ноябрь куни бир оиланинг тўрт аъзоси овқатдан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Аммо фақат уч киши заҳарлангани, кичкина фарзанд эса овқат истеъмол қилмагани айтилган. СЭС ходимлари эса бола овқатдан заҳарланган демоқда.

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 07:24


202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди

Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими мансабдор шахслари 202,9 млрд сўмлик 200 та ижро ишини қонунчилик талабларига зид равишда асоссиз тугатгани аниқланди.

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 07:23


Банкка боришга ҳожат йўқ: InfinBANK иловаси орқали «Золотая Корона» ўтказмаларини осонликча қабул қилинг

Замонавий технологиялар билан бир қадамда юринг. InfinBANK иловаси орқали «Золотая Корона» хизматидан фойдаланиш энди янада қулай ва тез.

Банкка бориш ёки узун навбатларда туриш шарт эмас. Иловадаги «Золотая Корона» бўлимига кириб, ўз VISA картангизга пул ўтказмани қабул қилинг ёки VISA картангиз блмаса уни иловани ўзида виртуал тарзда очинг ва маблағларни қулай курсда туширинг.

«Золотая Корона» хизмати энди сиз учун янада қулай, шунчаки InfinBANK иловасини юклаб олиб ундан фойдаланинг

Реклама

Бургут

08 Nov, 06:51


Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди.

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 06:28


Тошкентда Tracker ёниб кетди

8 ноябр куни пойтахтнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Tracker автомобили ёниб кетди. Тошкент шаҳар ФВБ ёнғинни ўчирган, ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 05:25


+18

Дода нафақаларини қаерга сарфлашни билмай охири шу қарорга келибди

@burgutuzb

Бургут

08 Nov, 05:08


Ва ниҳоят

Тошкент метросининг «Чилонзор» бекатидан ташқари яна 9 та гавжум бекатида ҳожатхона, она ва бола хоналари ташкил қилинади.

@burgutuzb

Бургут

07 Nov, 15:29


Тахиатош тумани ҳокими собиқ ўринбосари 5 йил-у 2 ойга қамалди

У аввалига 32 млн пора олган чоғида қўлга тушганди. Кейинроқ Бектемиров қўшимчасига бюджет маблағларидан 760 млн сўмини талон-торож қилган деб топилган. Аммо судда буни тан олмаган, ҳужжатларга ўзидан юқори турувчилар талаби билан қўл қўйганини айтган.

@burgutuzb

Бургут

07 Nov, 13:37


Бугун Ўзбекистонга учинчи LET L-410 ҳаво кемаси олиб келинибди. Самолётдан Ўзбекистон ичидаги авиақатновларда фойдаланилади.

@burgutuzb

Бургут

07 Nov, 12:50


Янги ўқув йилидан мактабларда ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтилади

Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантиришга доир президентнинг тегишли қарори имзоланди.

@burgutuzb

Бургут

07 Nov, 11:26


Фарғонада 4 киши «фаст фуд»дан заҳарланди

Манбаларга кўра, 4 нафар бемор юқумли касалликлар бўлимига ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши ташхиси билан ётқизилган.

@burgutuzb

Бургут

07 Nov, 10:31


Одамлар боқиши тақиқланган ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан 2025 йил 1-январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган 67 турдаги ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди.

Масалан, эндиликда сиз қизил арслон балиғи ёки қўнғир фугу балиғини боқа олмайсиз.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 12:07


Бу видеони кимга юборишни биласиз

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 11:42


The Economist нашри прогноз моделига кўра, Камала Ҳаррис президентлик сайловларида фаворит саналмоқда.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 11:09


Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралардан бири машиналар учун вақтинча ёпилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги «Дўстлик» чегара божхона пости орқали 2024 йил 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 10:44


«Миллий тикланиш» партияси етакчиси ва Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров Ўзбекистондаги энг қиммат ательелардан бирида костюм шим тиктирибди.

Мазкур ателье одатда энг қимматбаҳо, жумладан Италиядан бир неча минг долларга келтирилган матолардан костюм шим тикиши билан машҳурлар орасида оммалашган.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 10:15


Андижонда порахўр ҳоким ёрдамчиси қўлга тушди

Шаҳрихон туманидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 09:40


Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди. Бир муддат иккала томонда ҳам йўл ёпилди. Олов ўчирилгач, автомобиллар ҳаракати қайта тикланган.

Ёнғин натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 09:22


Ўзбекистонда пропан газ нархи 8 минг сўмдан ошиши кутилмоқда

Биржага 720 тонна камроқ чиқарилган суюлтирилган газ нархи тоннасига (1700-1800 литр) 800 сўмга қимматлаб, 9,6 млн.сўмдан ошган. Бу янги рекорд нарх.

Пропаннинг бир литр улгуржи нархи 5600-5700 сўмга етмоқда. Ташиш харажатлари, сотувчининг фойдаси ва солиқларни ҳисобга олганда пропан нархи заправкаларда 8000 сўмдан ҳам ошиши мумкин.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 08:59


Навоийда ҳоким ёрдамчиси, банк ходими ва МЧЖ раҳбари пора олаётган вақтда ушланди

Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Шунингдек, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги банк мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 08:26


Россия томонидан Украинага қарши урушда қатнашиб, ўлиб кетишига оз қолган ўзбекистонлик эркак қамалди

Қўштепа туманида яшовчи 51 ёшли А.Х. 2023 йил май ойида Россияга ёлланма ишчи сифатида ишлаш мақсадида борган. Аммо у 2023 йил 24 ноябрь куни пул эвазига Россия-Украина урушида Россия тарафини олиб иштирок этишга розилик билдирган. Жанговар ҳаракатлар давомида А.Х. дрон орқали келиб тушган снаряд портлаши натижасида бош чап чакка соҳаси, чап қўли, чап елкаси ва ўнг оёқ кафтидан жароҳатланган ва даволаниб уйга қайтган.

Суд ҳукми билан А.Х. 5 йилга қамалди.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 07:43


Поездга айланган «шевроле»лар: Тошкентда 7та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲда 2та Cobalt, 3та Lacetti, 1та Matiz ва 1та Malibu иштирок этган.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 07:12


Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди

Ҳоким ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн. сўм олган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» ДУК етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 06:40


Бухорода 35 ёшли аёл бошқаларга қасддан ОИТС юқтирмоқчи бўлгани аниқланди

У бундан 10 йиллар олдин хавфли инфекцияга чалингани учун махсус рўйхатга олиниб, жинсий алоқа қилмасликка чақирилган. 2024 йилнинг октябрь ойида аёл ўзининг касал эканини яшириб, бир эркак билан бир неча марта жинсий алоқада бўлган.

@burgutuzb

Бургут

05 Nov, 06:00


Ховос тумани ҳокими ўринбосари 7 йилга қамалди

Туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича собиқ ўринбосари Ҳакимжон Маллаев май ойида тадбиркордан МЧЖ ерларини ҳокимлик захирасига олмаслик учун 20 минг доллар талаб қилганда ушланганди.

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 14:01


Ўзбекистон World Boxing ташкилотига аъзо бўлди

Бокс 2028 йилги олимпиада ўйинларига киритилиши учун Халқаро олимпия қўмитаси янги ташкилот тузиш лозимлигини таъкидлаган. World Boxing айнан шу мақсадда ташкил қилинган. Ўзбекистон айнан шу ташкилотга қўшилди.

ХОҚ коррупция ботқоғига ботган ИБАни олимпиада ўйинлари ташкилотчилари сафидан чиқарганди. Кейинроқ ташкилот боксни ҳам 2028 йилги олимпиадада бўлмаслигини маълум қилган. World Boxing ташкилоти тузилиши боксни олимпиадага қайтаришга ёрдам бериши мумкин.

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 13:14


Ижтимоий тармоқларда 100 мингта лайк учун отасини урмоқчи бўлган бола видеоси тарқалди

Кўп ўтмай бу падарфуруш узр сўраб чиқди.

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 11:34


Фирибгарлар янги даражага чиқишди. Энди улар овоз бериб юбориш илтимос қилинган ҳавола юборишмоқда

Танишимга ёрдам бераман деган содда одамлар ҳаволани босиб, барча шахсий маълумотларига кириш имкониятини бериб қўйишмоқда. Натижада фирибгарлар уларнинг ҳисобларидаги барча пулларни ечиб олишмоқда.

Сизга ҳам шундай хабар келса, ҳавола устига боса кўрманг

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 10:01


Наманганда яна вояга етмаганларга ижарага берилган машина ЙТҲга учради

Бу сафар 9-синф ўқувчиси бошқарган машина йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 09:03


Перуда футболчи чақмоқ уриши оқибатида вафот этди

Фожиа 3 ноябр куни Перу чемпионатидаги «Ювентуд Беллависта» ва «Фамилия Чокка» клублари ўртасидаги ўйин вақтида юз берган.

Учрашувда кучли ёмғир бошлангач, ҳакам ўйинни тўхтатган. Футболчилар майдонни тарк этаётганда 39 ёшли спортчи Хосе Угуни яшин урди. Яна бир қанча футболчилар куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 07:12


Тошкент қанчалик даҳшатли аҳволда эканини тасдиқловчи видео

Самолётдан чанг аралаш тутун пойтахтни қандай қамраб олганини видеога олишибди. Тошкент аллақачон дунёнинг энг ифлос шаҳарлари ичида энг юқори ўринларда қолмоқда.

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 06:37


7 ноябрдан Тошкентда ҳам иситиш мавсуми бошланаркан.

Ҳокимиятдагилар ҳам совуқ қотган кўринади.

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 05:36


Метронинг «Чоштепа» бекатида поезд бузилиб қолди

Бу камида 4 та таркибнинг бир бекатда тўпланиб қолишига сабаб бўлган. Ҳодиса бугун, 4 ноябр соат 8:50лар атрофида Чилонзор йўлининг “Олмазор – Чоштепа” бекатлари оралиғида юз берган. Бу қарама қарши йўналишдаги қатновда поездларнинг 20 минутгача кечикишига, бекатларда одамлар тўпланиб қолишига сабаб бўлган.

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 05:22


Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси лавозимига тайинланди

Дипломат 2008 йилдан 2017 йилгача Исроилдаги элчи лавозимида ишлаган. Янги лавозимга тайинланганига қадар ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

@burgutuzb

Бургут

04 Nov, 03:59


«Ваҳима қилма, ваҳима қилма»

@burgutuzb

Бургут

03 Nov, 16:53


Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон қилинди

Тошқиндан зарар кўрган ҳудудлар аҳолиси уларга кескин норозилик билдирди.

@burgutuzb

Бургут

02 Nov, 13:22


Россия армиясида хизмат қилишни истамаган, аниқроғи Украина билан урушга боришни истамаган асли ўзбекистонлик фуқаро Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди. Энди у Ўзбекистонга қайтади.

@burgutuzb

Бургут

02 Nov, 09:52


Андижонда мактаб директори болаларни аёвсиз калтаклади

Ҳолат Олтинкўл тумани Қорақалпоқ маҳалласида жойлашган 38-мактабда юз бергани айтилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

02 Nov, 06:25


Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч йигит ҳалок бўлди

Беруний туманида Lacetti бошқариб кетаётган ҳайдовчи мастлик ортидан ҳамда йўлдаги нотекислик сабаб бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида машина каналга тушиб кетган. Икки йўловчи воқеа жойида, яна бири эса шифохонада вафот этган.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 14:46


Кўриш тавсия этилади! Locations Uzb шоусининг янги мавсуми бошланди!

Locations Uzbekistan жамоаси яна сафарда ва бу галги саёҳатимизда ўзимиз кашф этган гўзалликларни сизга ҳам улашмоқчимиз. Бу мавсумни кўриб,
саёҳатга бўлган иштиёқингиз ошиши аниқ!
💬💬💬💬
Рекомендовано к просмотру! Новый сезон Locations Uzb начался!

Команда Locations Uzbekistan снова в пути, и в этом путешествии мы хотим поделиться с вами красотой, которую сами открыли. Этот сезон точно вдохновит вас на новые приключения!

👉 https://youtu.be/Kxdbljpy2Mc?si=KUD6DPmbzrLNV2xK

Бургут

01 Nov, 13:55


Қаршининг «Насаф» футбол клуби ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритибди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа ғалабани шу тарзда нишонлабди.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 13:23


Россияга ёрдам бераётган ўзбек компаниялари санкцияга тушди

Қўшма Штатлар Россияга ускуналар етказиб бериш билан шуғулланувчи Ўзбекистоннинг «Uzstanex» ва «The Elite Investment Group», шунингдек Қозоғистоннинг Kazstanex компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилди.

«Uzstanex» ўз сайтида дунёга машҳур брендларига тегишли дастгоҳларни Марказий Осиё давлатларига ўрнатиб бериш билан шуғулланишини айтган, аммо у ерда Россия номи санкция хавфи сабаб тилга олинмаган. Компаниянинг 100 фоиз улуши Дмитрий Бойцовга тегишли. «The Elite Investment Group» эса Янгийўлда жойлашган бўлиб, Нодира Казакбоевага тегишли. Компания ихтисослашмаган улгуржи савдо билан шуғулланиши айтилади.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 12:24


+18 видео. Самарқандда эркак ўзини юк машинасининг тагига ташлади

Ҳолат 27 октябрь куни соат 12:30 атрофида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Амиробод» маҳалласидан ўтувчи йўлида содир бўлган. Аниқланишича, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшаган 41 ёшли руҳий касал А.Б. Самарқанд-Бухоро йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ю.Й. бошқарувида бўлган MAN юк автомашинаси остига ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган. Ушбу ҳолат натижасида А.Б. юк автомашинаси босиб кетиши оқибатида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 11:50


Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерни ҳақоратлаб, ИИБга уни қамаб қўйишни буюрди

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 11:06


Ҳоким ўринбосарининг уйидан 3 млн доллар топилди

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётганди.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 10:22


⚡️ Ўзбекистон бўйлаб сирли ва кўпчиликка маълум бўлмаган манзилларнинг реал фото-видео ва аниқ жойлашуви билан бўлишадиган МАХФИЙ КАНАЛ топилди.

Обуна бўлинг!

https://t.me/locasuz

Бургут

01 Nov, 10:02


Худди кинолардагидек: МИБ қарздорни қўлга олиш учун «ишқий учрашув» уюштирди

Қидирувдаги эркак 2 йил давомида вояга етмаган фарзандини боқишдан бўйин товлаб келган.

МИБ ходимлари қиз бола номидан Телеграм мессенжерида у билан романтик ёзишмалар бошлашган ва қарздор «учрашув»га келган вақтда қўлга олинган.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 09:29


Энди Telegram'да видео сифатини автоматик танлаш ва юборилган хабарга медиа қўшиш имконияти бор

31 октябр куни Telegram жамоаси иловадаги янгиланишларни тақдим қилди. Эндиликда фойдаланувчилар видеолар учун тезроқ юкланиш ва сифатни назорат қилиши, охирги таҳрир қилинган вақти белгиси, шунингдек юборилган хабарларга медиа бириктириш каби бир қанча янги функциялардан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун телеграмни янгилаб юборсангиз бўлди.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 07:56


Андижонда букмекерлик ўйинига пул тикиб ютқазган 24 ёшли эркак ўзини ёқиб юборди

Андижон шаҳрида яшовчи 24 ёшли Р.Ф. 31 октябрь куни соат тахминан 22:40 атрофида ўзига бензин сепиб, Андижон шаҳар, Жанубий Пахтакор-1 кўчасида жойлашган «Ватан» тўйхонасида жойлашган пайнет шохобчасига кириб ўзини ёқиб, жонига суиқасд қилган ва куйган жароҳатлари билан РШТЁИАМ вилоят филиалига келтириб, тиббий ёрдам кўрсатилган. Р.Ф.ни ўзига бензин сепиб, ўзини ёқиб, қайтиб чиқиб кетганлиги жараёнлари шохобчадаги ва уни ташқарисига қўйилган видеокамераларда қайд қилинган.

Ҳозирда фуқаро Р.Ф.га РШТЁИАМ вилоят филиалида зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 06:27


Тошкентда бордюрга урилган Nexia-3 ёниб кетди

Юнусобод туманида Nexia-3 йўл четидаги бетон бордюрга бориб урилди. Оқибатда машинада ёнғин юзага келган. Воқеа натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Тармоқларда тарқалган видеога кўра, автомобил ҳайдовчиси маст ҳолда бўлган.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 05:57


Метан салкам 40 фоизга, табиий газ 36 фоизга, электр энергия 24 фоизга қимматлаши кутилмоқда

Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан нархлари 39 фоизга ошиши мумкин. «Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган», деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 05:38


Тошкентда 74 ёшли фуқаро тамаки чекаман деб уйини ёндириб юборди ва ҳалок бўлди

31 октябрь куни соат тунги 02:10ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Чинобод» МФЙ Сағбон 30-берк кўчасида жойлашган 5-уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида, хонадоннинг тахминан 10 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарланган. Хонадонда яшовчи 1950 йилда туғилган фуқаро ҳалок бўлган.

Оила аъзоларининг сўзларига кўра, 1950 йилда туғилган фуқаро инсульт касаллигига учрагани ва шу сабабли ҳаракатлана олмаганлиги учун охирги йиллари оила аъзолари назоратида ётоқ ҳолатида бўлган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқаро, ётоқ жойида тамаки маҳсулотини чекиш натижасида, ёнғин содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 03:08


Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилоятининг Бекобод тумани Мустақиллик маҳалласидаги хонадонлардан бирида 18 октябр куни ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлган. Бунинг оқибатида 1981 йилда туғилган Д.Т. ҳамда унинг 2012 йилда туғилган ўғли Ф.И. вафот этган.

@burgutuzb

Бургут

01 Nov, 02:00


«Қўрқма, қўрқма»

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 16:01


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Бургут

31 Oct, 15:04


Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонлари учун нархлар ошмагани маълум бўлди

Тошкент имтиҳон марказида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон тўловлари 500 минг сўмдан 1 млн сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бизга маълум бўлишича, бу хабарлар нотўғри. 1 ноябрдан имтиҳон марказида тўловлар эски нарх бўйича қолади.

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 13:50


Ҳали иситиш мавсуми бошланмасдан иситиш таъминоти нархлари оширилди

Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди. Унга кўра, аҳоли учун нарх ҚҚСсиз 121 617 сўм/Гкал (илгари 105 754 сўм) ва бошқа улгуржи ташкилотларга ҚҚСсиз 244 497 сўм/Гкал миқдорида нарх маъқулланди. Сўнгги марта нархлар апрел ойида оширилганди.

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 13:10


Ўзбекистонга хориждан 11,3 миллиард долларлик пул ўтказмалари келиб тушган

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонга хориждан 11,3 миллиард долларлик пул ўтказмалари келиб тушган. Ушбу натижа ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга юқори ҳисобланади. Пул ўтказмалари мамлакатга асосан қуйидаги давлатлардан келиб тушган:

Россия - 8,75 миллиард доллар;
Қозоғистон – 625 миллион доллар;
Жанубий Корея - 420 миллион доллар;
AҚШ - 415 миллион доллар;
Туркия - 291 миллион доллар;
Буюк Британия - 93 миллион доллар;
Польша - 48 миллион доллар.

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 10:22


Озодбек Назарбеков вазирликдан депутатликка ўтиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун Ўзбекистоннинг 5 нафар вазири номзод сифатида кўрсатилганди. Манбаларга кўра, улардан икки нафари депутатликка ўтишга розилик берган бўлиши мумкин.

Булар, ЎзЛиДеП дан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбеков. Ҳозирча хабар расман тасдиқланмаган.

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 09:14


Кобальтнинг фара, диска ва орқани кўрсатувчи ойналарни қорайтириш 7,3 млн сўм

UzAM ўзининг супер янгилиги Cobalt Midnight моделини 7,3 млн сўм қимматроққа сотувга чиқралишини маълум қилди. Энди сиз икки-уч жойни қорайтириш эвазига Кобальтни бир йил навбат кутиб 155,2 млн сўмга сотиб олишингиз мумкин бўлади.

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 08:31


Илон Маск президентлик сайловларида иштирок этаётган Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган тарафдорларга 1 млн доллардан пул беришини маълум қилди.

Маск билан қандай боғланса бўлади?

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 07:44


Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 07:34


Сурхондарёда мактаб ўқувчиси уйнинг 13-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 07:05


Ҳукумат 2025 йилда ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорларини йиллик инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорларда ошириб боришни режалаштирмоқда.

Хусусан
, ушбу тўловлар ҳамда айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 6 трлн 634 млрд сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, инфляция бўйича прогноз 7 фоиз.

@burgutuzb

Бургут

31 Oct, 06:20


Айтишларича, Тошкентда 10 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади. Унгача совуқ яна қайтса, нима қилишни ўзингиз биласиз.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 13:51


Бу Cobalt Россияга кўчиб кетаётган экан

Ичида беш нафар одами билан неччи кг юк ортиб олганини сиз тахмин қилиб кўринг.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 13:18


Машина ювиш учун сув нархи 5,5 баравар ошади

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда автомобил ювиш учун сув тарифи 2 700 сўмдан 15 000 сўмгача кўтарилади.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 12:45


Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? (Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн*);

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм);

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм);

4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм);

5. Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм);

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм);

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм);

8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм);

9. Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм);

10. Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм);

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм);

12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм);

13. Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм);

14. Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм);

15. Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм);

16. Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм);

17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм);

18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн);

19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн);

20. Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн

21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн);

22. Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм);

23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм);

24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм);

25. Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн);

26. Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн (фонд алоҳида);

27. Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн);

28. Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм);

29. Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн);

30. Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн);

31. Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн);

32. Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн);

33. МТРК — 881,4 млрд сўм (559 млрд 913,6 млн);

34. ЎзА — 40,7 млрд сўм (36 млрд 721,3 млн);

35. Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм);

36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм);

37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);

38. Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн);

39. Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн);

40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн);

41. Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд);

42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн);

43. Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн);

44.
Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн);

45. Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн);

46. Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм);

47. Олий Мажлис ҳузуридаги фонд
— 1 трлн 277 млрд сўм;

48. Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;

49. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;

50. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;

51. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;

52. Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;

53. Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;

54. Энергоинспекция —28,1 млрд сўм;

55. Агроинспекция — 9,3 млрд сўм;

56. Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм).

*ўтган йилги харажатлар


@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 11:32


Тошкент шаҳрига кириш учун тўртта дарвоза қилиш кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда дарвоза дизайни бўйича танлов эълон қилинди.

Ғолибга 100 млн сўм ваъда қилинмоқда.

Биз ҳам ўз навбатида сунъий интеллектга мурожаат қилдик. У бизга Тошкент дарвозаси учун шундай дизайн тақдим этди.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 11:30


BOYSUN TRAIL - ўзида кўплаб мақсадларни умулаштирган халқаро тадбир

Экология вазирлиги ва ProRun компанияси ташаббуси билан "Ўзбекнефтгаз" компанияси ҳомийлигида Бойсун туманидаги Хўжамайхона дарасида ўтказилган халқаро эко-ярим марафон ўзининг кўп қиррали аҳамияти билан ажралиб турди. Тадбир ўзининг экология, спорт ва туризмга ихтисослашгани билан иштирокчиларда илиқ таассурот қолдира олди. Тадбир локацияси сифатида айан Хўжамайхона танланганлиги бекорга эмас, бу орқали ташкилотчилар ноёб табиий ландшафтни сақлаб қолиш муҳим эканлигига эътибор қаратишди.

Марафон ўз олдига қўйилган мақсадларни ортиғи билан амалга ошира олди. Марафонга қизиқиш юқорилигини унга халқаро мақомни берилганидан ҳам билиш мумкин, унда кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари билан бирга чет эллик иштирокчилар қатнашди.

Ташкилотчилар бу каби тадбирларни давом эттиришни, хусусан янаги йил Хўжамайхонада марафонни янада кенгроқ миқёсда ўтказишни келишиб олишди.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 11:03


Доллар кетма-кет бешинчи кун пастлади. Эртадан долларнинг расмий курси 12774,34 сўмдан ҳисобланади.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 09:51


Навоий вилояти савдо-саноат палатаси раҳбари Мерей Омонбоева ўзганинг пулини «ухлатиб кетгани» тасдиқланди

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбли деб топилди. Ҳукмга кўра, у Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланиб, тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган ҳамда ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Омонбоева суд мажлисида сўроқ қилинганида айбига иқрорлик билдирмасдан ҳокимнинг ўзи ундан пул сўраганини, у ўша куни кечқурун тадбиркорга қўнғироқ қилиб, пулни олганини билдирган.

Судда Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев ҳам гувоҳ сифатида сўроқ қилинган. Ҳоким ўз кўрсатмасида Мерей Омонбоева ва Меҳрож Раҳматовдан ҳеч қандай пул маблағларини бирор-бир ишини ҳал қилиб бериш ёки қарз сифатида сўрамаганлигини, улардан пул олмаганлигини, унинг номидан сохта Telegram аккаунт очилганлигини маълум қилган.

Суд Омонбоевани аёллиги, «зулфиячи» эканини ҳисобга олиб, шунингдек зарарни қоплаб бергани учун озод қилибди.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 09:27


Ижтимоий тармоқларда чиқинди учун тўлов қилмаганларнинг уйида свет ўчиши ҳақида номаълум шахснинг аудиоси тарқалди. Ҳар доимгидек, аудио кимникилигини, рост ёки ёлғонлигини суриштириб ўтирмайдиган бизникилар бу аудиони катта тезликда тарқатишди.

Сал ўтиб, ҳудудий электр тармоқлари бу хабарни ёлғон эканини маълум қилди.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 09:03


СТОП! Орзуларингизни кейинга қолдирманг!

TBC Bank билан ҳаммаси осон:
🎯 100 млн сўмгача
⚡️ Онлайн ариза
🔄 Тезкор қарор
Минимал талаблар

Нимани кутяпсиз?

Режаларингизни амалга ошириш учун энг қулай пайт - айнан ҳозир! TBC UZ иловасини юкланг ва молиявий эркинлигингиз калитини қўлга киритинг!

Қўшимча маълумот ва кредит шартларини илова орқали олишингиз мумкин.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 07:01


Давлат бюджети лойиҳасига кўра, 2025 йилда жами 28,3 трлн сўм субсидия ажратилиши режалаштирилмоқда. Жумладан:

НТТларга 3,8 трлн сўм;
Аҳоли уй-жой сотиб олиши учун 2,5 трлн сўм;
Жамоат транспорти зарарларини қоплаш учун 2,7 трлн;
Тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун 2,7 трлн;
Энергетика соҳаси учун 12,3 трлн сўм, жумладан:
газ сотиб олиш ва сотишдаги тафовутни қоплаш учун 7 трлн сўм;
қишлоқ ва сув хўжалиги учун 2,5 трлн сўм;
геология-қидирув ишлари учун 0,9 трлн сўм.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 06:26


Транспорт вазирига нега «Афросиёб»га чипталарни топиб бўлмайди деб савол беришса, чет элда одамлар ярим йил олдиндан чипталарни сотиб олиб қўйишади, деб жавоб берибди.

«Бир ҳафта олдин Европага сафарга кетган танишим, шаҳарлараро поездга бир кун олдин чипта олганини айтиб берганди. Ўша танишимга бу хабарни юбориб қўйдим. Кулиб ўлиб қолмаса бўлди» ©

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 05:48


Айбланувчига ҳукм эълон қилинмагани маълум бўлди. Иш энди судга оширилган

Бургутнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарларга таяниб, 3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлиги ҳақидаги хабари тасдиқланмади.

Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу хабарлар ҳақиқатга туғри келмаслигини маълум қилди.

Тергов натижасига кўра, айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддалар билан айблов эълон қилиниб, 23 октябрь куни жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.

@burgutuzb

Бургут

30 Oct, 05:25


Энди юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланса, жаримага тортилади

2024 йилнинг дастлабки 7 ойида юк машиналари билан боғлиқ 303та ЙТҲ содир этилган. Оқибатда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Эндиликда йўлнинг биринчи полосасида ҳаракатланган юк машиналари БҲМнинг 0,5 баравари (187 500 сўм) миқдорида жаримага тортилади.

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 13:31


Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд долларга етди

Рақамлар 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра тақдим этилган. Бу мамлакат ЯИМнинг 33,2 фоизи дегани

Шундан:
давлат ташқи қарзи – 30,9 млрд АҚШ доллар
давлат ички қарзи – 6,1 млрд АҚШ доллар.

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 13:07


Жиззахда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинибди.

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 12:19


Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритди

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 10:45


Мол-мулк ва ер солиғи оширилмоқда

2025 йил 1 январдан бошлаб:
маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда.

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 10:18


Скутер ва самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Президент имзолаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: энди скутерлар, велосипедлар ҳамда самокатда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима ёзилади.

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 08:18


Типратикан Қизил китобга киритилди

The Guardian нашрига кўра, сут эмизувчиларнинг ушбу тури сўнгги йилларда 30 фоизга қисқарган ва табиатимизда ноёблашиб бормоқда.

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 07:06


Тошкентда, шунингдек Самарқанд ва Бухорода мактаб ва боғчалар ёнидаги пиёдалар ўтиш йўлаклари дўнгликларга қурилмоқда.

Бўларкан-у

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 06:34


Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи нархлари эълон қилинди

Маълумотларга ишонсак, бир кг мол ва қўй гўштининг энг қиммат улгуржи нархи 70 минг сўм экан.

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 06:09


Видеони кимга юборишни биласиз

@burgutuzb

Бургут

29 Oct, 05:52


Рекламаларда фоизни нотўғри кўрсатган Davr bank жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, «DAVR BANK» АТБ томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда «Davr mobile» иловасида 50 млн сўмгача онлайн микрокредит» мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди. Бу рекламада микроқарзнинг 43 фоиз йиллик устамаси, ойлик иш ҳақи талаб этилиши каби талаблар кўрсатиб ўтилмаган.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги LED мониторли реклама объектларида «Тадбиркорлар учун 5 миллиард сўмгача кредит, 24 фоиздан» мазмунидаги рекламалар жойлаштирилган бўлиб, аслида фоиз ставкаси – 32,99 фоизлиги маълум бўлган. Бундан ташқари кредит бўйича қўшимча шартлар ва муҳим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.

Юқоридагиларга кўра, «Реклама тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан «DAVR BANK»га нисбатан молиявий жарима қўлланди.

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 21:46


Родри 2024 йилги «Олтин тўп» соҳибига айланди

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 15:08


Бугун футбол бўйича йилнинг энг яхши футболчиси учун «Олтин тўп» тақдим этилади. «Реал» ҳужумчиси Винисиус ушбу совринни юта олмаслигини билгач, тадбирга бормайдиган бўлди.

Сиз «Олтин тўп» кимга насиб этишини биласиз

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 14:01


Қўшни Қирғизистоннинг тоғли ҳудудларида қалин қор ёғмоқда

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 13:28


Spark ўзининг нархидан ҳам қимматга тушди

Мирзо Улуғбек тумани Инҳа университети яқинда Spark Chevrolet нинг Tahoeдан ҳам каттароқ модели Suburban орқасидан етиб олибди.

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 12:22


Сирдарёда 13 ёшли бола қариндошини пичоқлаб ўлдиргани айтилмоқда

Вилоятнинг Боёвут туманидаги «Қарапчи» маҳалласида яшовчи 13 яшар, 7-синф мактаб ўқувчиси ақли заиф қариндошини сўйиб ташлаган дейилмоқда. Воқеа 2024 йилнинг 18 октябрь куни ҳудуддаги дала майдонида содир бўлган.

Қариндошини ўлдирган бола ИИБга қарашли вояга етмаганларни вақтинчанлик сақлаш масканида сақланаётган экан.

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 11:32


Комил Алламжоновга қилинган суиқасдда гумонланган яна уч фуқаро қўлга олинди

Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди. Олдинроқ, гумонланувчилардан бири қўлга олингани хабар берилганди.

Бош прокуратура Комил Алламжоновга уюштирилган ҳолатни қотилликка суиқасд деб баҳолади.

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 09:24


Ўзбекистонда UzAM Cobalt Midnight супер моделини тақдим этаётган бир вақтда Хитой учар автомобиллар учун завод қуришни бошлаб юборди

27 октябрь куни Xpeng Aeroth учар электромобиллар заводининг қурилишига старт берилди. У ерда йилига 10 000 учар автомобил ишлаб чиқарилади.

Завод майдони 180 000 квадрат метрдан иборат бўлади. Ноябр ойида бўлиб ўтадиган тақдимотдан сўнг учар машиналарга олдиндан буюртмалар қабул қилиш бошланади.

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 07:56


Эронда ҳам жуда кўплаб ўзбек миллатига мансуб аҳоли яшар экан

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 07:01


Ҳар совуқда шу бўлар такрор. Нукусда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

18 октябрь Нукус шаҳрида яшаган 25 ёшли Я.А. ва унинг 23 ёшли турмуш ўртоғи Я.М. ҳамда уйига меҳмон бўлиб келган қариндоши 27 ёшли Т.А. уйнинг иситиш қозонхонаси мурисидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 06:38


Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари ТОП-20талигига кирди

USnews нашри маълумотларига кўра, рейтингда 3 кун ичида Украинани босиб оламиз, деб салкам 3 йилдан буён урушаётган Россия етакчи бўлиб турибди. АҚШ, Исроил ва Хитой кейинги ўринларда. Ўзбекистон собиқ иттифоқ давлатлари ичида шунингдек Украина, Беларусдан кейин тўртинчи бўлиб турибди. Қозоғистон рейтингда 22-ўринда қайд қилинган.

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 06:21


Сайловда жами 74 фоиздан кўпроқ одам қатнашибди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кутилганидек ЎзЛиДеп энг кўп овоз олибди.

@burgutuzb

Бургут

28 Oct, 06:17


Кечаги сайловлар ҳақида қисқача

@burgutuzb

Бургут

27 Oct, 18:28


Бош прокуратура Алламжонов воқеаси ҳақида тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликдан огоҳлантирди

Прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш сўралди.

@burgutuzb

Бургут

27 Oct, 14:15


Комил Алламжонов сайлов участкасида кўриниш берди

У ўз ваколатидан фойдаланиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловда овоз берди ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида "Ўз танловимни қилдим!", дея ёзиб қолдирди.

@burgutuzb

Бургут

27 Oct, 10:05


Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда оила аъзолари билан сайловда овоз берди, ҳамда сайлов участкасига келган фуқаролар билан самимий мулокот қилди.

@burgutuzb

Бургут

26 Oct, 21:15


Барселона болакайлари ким билан ўйнаётганини билмаган экан

@burgutuzb

Бургут

26 Oct, 21:00


Бу видеони кимга юборишни биласиз

@burgutuzb

Бургут

26 Oct, 14:19


Орзуларингиз бугун амалга ошсин

Нима учун орзуларни эртага қолдириш керак, агар бугуноқ бошлаш мумкин бўлса, дея ҳисобламоқда TBC Bank.

Таклифлар:
100 млн сўмгача кредит;
— Онлайн ариза;
— Дарҳол жавоб;
— Ортиқча ҳужжат ва кафилларсиз.


Уйингизда ўтириб, бир неча дақиқада кредит олинг ва орзуларингизни рўёбга чиқаринг.

Иловани юклаш учун ҳаволага босинг.

Реклама

Бургут

26 Oct, 13:27


2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмаси 10,8%ни ташкил этмоқда. Биргина Жиззаҳ шаҳрида бу кўрсаткич 21,2% экан.

Йил бошидан буён давлат бюджетига етказилган зарар 390.6 млрд. сўмга тенг. Шунчаки даҳшат!

@burgutuzb

Бургут

26 Oct, 10:31


Express24 ҳам монопол деб эълон қилинди

Рақобат қўмитаси YandexGo, Yandex Eats билан биргаликда Express24 компаниясини ҳам бозорда устун мавқега (монопол) эга деб эътироф этди.

Қўмита 2023 йил охирида YandexGo компаниясини монопол деб эълон қилган эди.

@burgutuzb

Бургут

26 Oct, 09:27


«Шоушенкдан қочиш» фильмининг ўзбекча ремейкига сценарий тайёр!

Россиядаги қамоқхоналардан бирида 5 нафар ўзбекистонлик 37 метрлик ҳандақ қазиб қочиб кетишибди.

@burgutuzb

Бургут

26 Oct, 06:09


Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Бекович Бобожонов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Бобожонов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

@burgutuzb

Бургут

26 Oct, 02:02


Эрон устидаги фазонинг ёпилиши сабабли Тошкентдан Қувайт ва Дубайга йўналтирилган рейслар манзилга етиб бормади. Шунингдек, Олмота, Шимкент, Душанбе ва бошқа бир неча шаҳарлардан БААга йўналтирилган рейслар ҳам бекор қилинди.

@burgutuzb

Бургут

26 Oct, 01:50


Исроил Эрондаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди. Теҳронда бир неча портлашлар кузатилди. Эрон мамлакат фазосини ёпишга мажбур бўлди. Шу сабабли, Тошкентдан Қувайтга учиши керак бўлган рейс бекор қилинди.

Воқеалар ривожини кузатиб борамиз

Telegram | Facebook | X | Instagram

Бургут

25 Oct, 15:57


Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми ҳамда Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди.

Маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 14:16


Enter Engineering ходимлари 5 ойдан буён ойлик олмаётганини ёзишмоқда

Обуначиларимиздан бири Enter Engineering Pte Ltd компанияси ходимлари май ойидан буён ойлик олмаётганидан шикоят қилиб чиқишган. Манбага кўра, муҳандис-техник таркиб ходимлари май ойидан буён, қолган ишчилар эса августдан бери ойлик олишмаган.

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 12:24


Швейцариянинг Лугано шаҳрида Биткоинни яратгани айтиладиган япониялик Сатоши Накамотога ҳайкал ўрнатилди

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 11:57


Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда

Ўзгидрометга кўра, навбатдаги совуқ антициклон чеккаси 28 октябрдан бизнинг минтақага кириб келиб, 29 октябрь тонгги муддатларда республика шимоли, маркази ва Тошкент хамда кўплаб вилоятларида ҳароратнинг -2 даражагача совиб кетишига олиб келар экан.

29 октябрь куни Қорқалпоғистоннинг Устюрт платосида ҳаво ҳарорати -7 даражагача совиши кутилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 11:42


20 йиллик қарз. Ипотека ўзини оқлайдими?

Агар сиз 20 йилга 400 млн сўмлик ипотека олсангиз, у охири 1 млрдга айланишини билармидингиз?

Батафсил бу ерда ўқинг👇

https://t.me/+VVbzyeK3l7oxNWMy

Бургут

25 Oct, 11:02


Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар учун 120 млн сўмгача кредит берилади

Вазирлар маҳкамасининг қарори билан якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади; ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади;

Мазкур ипотека кредитлари қоида тариқасида «Агробанк», «Халқ банки», «Микрокредитбанк» ва «Бизнесни ривожлантириш банки» томонидан ажратилади.

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 10:27


Тошкентда поезд етказиб бериш хизмат ишчисини босиб кетгани акс этган видео тарқалди

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 09:01


Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогар юлдузлар қаторидан жой олди

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2004 йил 1 январдан кейин туғилган 20 ёшгача футболчилар орасида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар 25 футболчи номини эълон қилди. Қувонарли томони, «Ланс» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ана шу 25 нафар футболчилар орасидан жой олди.

Ҳусановдан ташқари дунёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга «Барселона» футболчилари Ламин Ямал, Гави, Пау Кубарси каби аллақачон жамоаси юлдузларига айланган футболчилар ҳам бор.

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 08:02


Янги Тошкент шаҳри учун яна қўшимча ер ажратилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли билан Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.

Ушбу ер майдони «Ўзбекистон», «Гулистон», «Истиқлол»маҳаллаларидаги ҳудудлардан ажратилади.

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 07:31


Занзибарга GO!

Ўзбекистон ва Танзания ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 21 марта, юк ташиш бўйича эса чексиз авиақатновларни амалга оширишни йўлга қўйиш юзасидан келишув имзоланди.

Танзания Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш ҳисобланади. Мамлакат ўзининг мўътадил об-ҳаво шароити, зилол сувларига эга Занзибар ороли, ёввойи табиат қўйнидаги саванналари ҳамда саргузаштларга бой Килиманжаро тоғлари билан туристлар эътиборини тортиб келади.

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 07:06


Самарқандда машина бошқариб ЙТҲ содир этган 7-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Булунғур туманидаги 26-мактабнинг 7-синф ўқувчиси 4Р-238 автомобил йўлининг Булунғур тумани Оқтош маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида «Жигули» машинасини миниб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.

Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўқувчи бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг муолажасига қарамасдан ўқувчи 17 октябр куни шифохонада вафот этган.

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 06:01


Ўзбекистонда туғилиш камайишда давом этмоқда

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 355,4 минг нафарга етди, аммо 9 ой якунларига кўра, мамлакатда туғилиш 3,2%га қисқарган ва 693 897 нафарни ташкил этган. Ўтган йили шу даврда 716 885 туғилиш қайд этилганди.

Шаҳарларда туғилиш юқорироқ суръатда қисқармоқда. Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,8 промилледан 29,0 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст Қорақалпоғистонда, туғилиш коэфффициенти 21,8 промилледан 20,6 промиллегача секинлашган.

Ўлим сони кўпайган — 131674та.

@burgutuzb

Бургут

25 Oct, 05:40


Фарғонада дўстининг тўйида томоша кўрсатган синфдошларга чора кўрилди

Нақд 10 та автомобилдан танасини ярмини чиқариб олган фурқатлик «шоввозлар» ушбу ҳаракатларини ўзининг ижтимоий тармоқларига жойлашган.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 14:45


Зокиржон Алматов президент томонидан мукофотланди

«Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги президент фармони билан бир гуруҳ ИИВ ходимлари мукофотланди. Улар орасида тизимнинг узоқ йиллик собиқ вазири, ҳозирда вазир маслаҳатчси бўлган Зокиржон Алматов ҳам «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 13:25


Илон Маскка тегишли SpaceX Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини беришга тайёрлигини маълум қилган.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 11:58


Ҳадича Жафарова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Жафарова 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган. У жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 10:46


Ўзбекистонга илк марта «Mercedes-Benz G-class 580 EQ» гелендваген электромобили олиб келинибди

«Гелик»нинг Тошкентдаги автосалонда нархи 348 минг доллар экан.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 10:07


Сунъий интеллект бўйича Беруний номидаги UNESCO-Ўзбекистон халқаро мукофоти жорий этилди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, мазкур мукофот сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 09:49


20 октябрдан 23 октябрга қадар Абу-Дабида Халқаро конгресслар ва конференциялар уюшмаси (ICCA)нинг 63-конгресси бўлиб ўтди. У халқаро учрашувлар ва тадбирлар олами билан шу ёки бу тарзда профессионал фаолияти боғлиқ бўлган барча кишиларни бирлаштирди. “InterForum” ДУК ушбу тадбирда ICCAнинг тўлақонли аъзоси сифатида иштирок этди.
@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 09:18


Бу видеони кимга юборишни яхши биласиз

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 09:00


Туркиянинг барча аэропортларида эҳтимолий террорчилик ҳужумлари тўғрисида «тўқ сариқ» даражали огоҳлантириш эълон қилинди.

Хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли аэропортларга олдинроқ етиб келиш сўралган.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 08:05


Uzcard ишламаяпти

Айни вақтда Uzcard катталари орқали транзакцияларни амалга ошириб бўлмаяпти. Иловаларда ҳам карталар нофаол ҳолатда қолмоқда.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 07:10


Тармоқда даҳшатли ЙТҲ видеоси тарқалди

Унда маҳалла ички йўлида даҳшатли тезликда ҳаракатланган машина велосипед бошқариб кетаётган одамни уриб кетгани акс этган.

Тасвирлар шу йилнинг 18 октябрида ёзиб олинган. Воқеа айнан қаерда содир бўлгани аниқ эмас.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 06:26


Футбол расмийси ва ИИБ ходими ўртасидаги келишмовчилик сабаб, «Локомотив» — «Бунёдкор» ўйини маълум муддат тўхтаб қолди.

ИИБ ўйин учун энг зарур бўлган ВАР жойлашган машинани ҳам стадиондан чиқариб ташламоқчи бўлган. Бу мумкинмаслигини тушунтирган ўйин комиссарини эса ИИБ ходими фаолиятига тўсқинлик қилмоқда деган важ билан қўлини қайириб олиб кетишган.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 06:02


2 млрд 150 млн сўм кредит олиб, уни ўз мақсадлари йўлида ишлатиб юборган қидирувдаги шахс қайнотасининг ертўласидан топилди.

@burgutuzb

Бургут

24 Oct, 05:33


Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди

Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимида иш бошлади. Вилоятнинг олдинги прокурори Маруфхон Хўжаев жорий йил июлида «Ҳудудгазтаъминот» раҳбарлигига ўтганди.

@burgutuzb

Бургут

23 Oct, 14:31


1 ноябрдан бошлаб автоторанспорт воситалари синовлари Пискент туманидаги полигонда ўтказилади.

@burgutuzb

Бургут

23 Oct, 13:57


Туркияда теракт уюштирилди

Пойтахт Анқарада худкуш террорчи авиакосмик компаниянинг ишлаб чиқариш объектига бостириб кирган. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

@burgutuzb

Бургут

23 Oct, 13:39


Телеграм фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

@burgutuzb

Бургут

22 Oct, 14:14


Қашқадарёда 7 ёшли қизни ўгай отаси зўрлаб келгани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Болага нисбатан тегишли суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

@burgutuzb

Бургут

22 Oct, 12:21


Ҳамма гапиролмайдиган ҳақиқатларни эшитишни истайсизми?

Янги канал очилибди, у ерда одамлар аноним тарзда ўз ҳикояларини ёзишлиги мумкин экан. Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост - соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.

🔒 Махфийлик кафолатланган
📢 Энг қизиқарли ва яширин ҳикоялар
👥 Қўрқмасдан фикр билдириш имконияти

Бу ерда сизни ҳеч ким танимайди, аммо сиз доимо воқеалар марказида бўласиз. Обуна бўлинг: @dardsuz

Бургут

22 Oct, 11:52


Қиш яқин...

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги уйлардан бирида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди.

@burgutuzb

Бургут

22 Oct, 11:52


🎁 Oqtepa Lavash билан ажойиб чегирмани қўлга киритинг!

🌯 Етказиб бериш боти орқали буюртма бераётганингизда «20OQTP» промокодини киритинг ва мазали таомларга 20.000 сўм чегирма олинг!

Промокод 70.000 сўмдан юқори буюртмалар учун амал қилади

😋 Фойдали тамадди қилиш имкониятини бой берманг!
реклама

Бургут

22 Oct, 11:27


Тошкентдаги меҳмонхонадан россиялик сайёҳларнинг жасади топилди

Тошкентга дам олишга келган россиялик Лента.ру журналисти ва унинг шериги жасади Karaman Palace меҳмонхонасидан топилган. Катта эҳтимол билан улар бадбуй газ ҳидидан заҳарланиши оқибатида ҳалок бўлишган. Воқеа содир бўлишидан олдин меҳмонхонадаги бассейн тозаланган. Тозалаш давомида чиққан бадбуй газ хонага вентиляцион тизим орқали кирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

22 Oct, 10:37


Чилонзорда Lacetti икки пиёдани уриб кетди. Натижада ҳайдовчи ва иккала пиёда ҳам ҳалок бўлди

22 октябр куни тонгги соат 06:20ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 39 ёшли ҳайдовчи С.К. Lacetti автомобилида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда 71 ёшли С.К. ва 64 ёшли К.С.ларни уриб юборган. Шундан сўнг, ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва 71 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган. Яна бир пиёданинг эса шифохонада жони узилган.

@burgutuzb

Бургут

22 Oct, 06:32


АҚШ Украинага 400 млн долларлик ҳарбий ёрдам беради

Пентагон раҳбари Киевга ташрифи чоғида Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини маълум қилди. У ўқ-дорилар, зирҳли машиналар ва бошқа қуролларни ўз ичига олади.

@burgutuzb

Бургут

22 Oct, 05:28


Имло хатолар учун шу эълонни ёзган одамнинг ўзини лифтга чиқармаслик керак.

@safarblog

Бургут

22 Oct, 04:17


Фарғонада Cobalt ва Damas тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди

Фарғона вилояти Фурқат туманида ҳайдовчи Cobalt'да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, олдинда келаётган Damas билан тўқнашган. Бунинг оқибатида Damas'да кетаётган эр-хотин вафот этган.

Ҳайдовчи уч йилга қамалган.

@burgutuzb

Бургут

21 Oct, 15:28


Ўзбекистонда ОТМлар ҳам сунъий интеллектга ўтмоқда

Стоматология институти (эски ТашМи) Туркия университети билан ҳамкорликда таълим тизимида илк марта сунъий интеллектни қўллайди.

@burgutuzb

Бургут

21 Oct, 13:12


Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам тил байрами муносабати билан ўзбек тилида табрик йўллади.

@burgutuzb

Бургут

21 Oct, 12:14


2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақда Ўзбек тили байрами муносабати билан президентнинг Ўзбекистон халқига йўллаган табригида эслаб ўтилди.

@burgutuzb

Бургут

21 Oct, 11:11


Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғади

Ўзбекистонда 21−25 октябрь кунлари ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Сешанба куни кўп жойларда ёмғир ёғиб, ҳарорат +15 даражагача пасаяди. Ҳафта ўртасида ҳарорат кечаси +5 даражагача тушади. Республикада энг жадал ёмғирлар 25 октябрь куни кутилмоқда, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

@burgutuzb

Бургут

21 Oct, 09:22


АҚШ элчиси бозор қилмоқда.

«Нега қиммат? Доллар ошдими? Ками борми?»

Чет элликларнинг тилимизга эътибори, ҳурмати шунчаки ажойиб.

Юсупский, хотя б, съёмка, клиент деган сўзларни аралаштириб гапираётган қиз эса ўзбек...

@burgutuzb

Бургут

21 Oct, 07:51


Гулен ҳаракати асосчиси Фатҳуллоҳ Гулен вафот этибди

Гулен ўзбекистонликларга 2000 йиллар бошида очилган турк лицейларига алоқадор шахс сифатида таниш. Ўзбекистоннинг ўша даврдаги ҳукумати Гулен ҳаракатини биринчи бўлиб террорчилик ташкилоти дея тан олган, лицейлар ёпилиб, ходимлари мамлакатдан чиқариб юборилган.

Туркияда 2016 йилги давлат тўнтарилишида Гулен ва унинг ҳаракати айбдор сифатида кўрилади. Туркияда ҳам гуленчилар террорчи ташкилот сифатида тақиқда туради.

@burgutuzb

Бургут

21 Oct, 05:50


Турбо моторли, бензин батарея учун генератор вазифасини бажариб берадиган Li L7 автомобилига метан газ ўрнатишибди.

Энди сиз кўрмаган нарса қолмади.

@burgutuzb

Бургут

20 Oct, 07:56


Энг бемаъни ишлар билан ҳам Гиннеснинг рекордлар китобига кириш мумкин

Масалан, америкалик Билл Кларк 30 сонияда 10 та автомобиль рақамини синдириб Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳунари унга келажакда қачон ва қаерда керак бўлади, буниси номаълум.

@burgutuzb

Бургут

19 Oct, 13:46


Шанба дам олиш куни, аммо Тошкент кўчаларидаги узундан-узун тирбандликларга дам олиш кунининг фарқи йўқ. Роҳат айланмасидан уч қаватли кўприккача икки томонлама даҳшатли тирбандлик кузатилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

19 Oct, 11:07


«Олимпиада чемпиониман, менга ҳамма нарса мумкин» деб ўйлаётганлардан яна бири

Жалолов футболчи сифатида оддий ўртоқлик ўйинида ҳам ҳакамга кўча услубида «кўрсатиб қўймоқчи» бўляпти.

@burgutuzb

Бургут

19 Oct, 08:34


2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда автобусларда йўл ҳақи учун нақд пулдан воз кечиб, тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтилади

«Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказиляпти. Барча автобусларга шу ҚР-кодларни ўқий оладиган девайслар ўрнатилади. Улар ўрнатилгач, табиийки кондукторлар ишламайди. Сабаби нақд пулни йиғиш эҳтиёжи қолмайди», деган Транспорт вазири 18 октябр кунги форумда.

@burgutuzb

Бургут

19 Oct, 06:44


Наманганда содир бўлган ЙТҲда 8 ёшли бола ҳалок бўлди

Юк машинаси ҳайдовчиси ўзидан олдинда велосипед бошқариб кетаётган болани кўрмай қолиб, уриб кетган.

@burgutuzb

Бургут

18 Oct, 13:19


Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби футболчиси Аббос Файзуллаев Украинанинг «Миротворец» маркази маълумотлари базасига киритилди

Гап шундаки, 14 сентябр куни Россия Премьер-лигасининг 14-тури доирасида ўтказилган ЦСКА ва «Зенит» ўртасидаги ўйиндан олдин ўтказилган акциялар марказ эътиборига тушган. Унда ўйин вақтида футболчилар Украинадаги уруш қатнашчиларининг болалари билан қўл ушлашиб майдонга чиқишган. Шу орқали Россияда уруш қатнашчилари ва уларнинг оиласи қўллаб-қувватланган.

Марказ шу куни рус пропагандаси акциясида иштирок этган иккала жамоа футболчиларини ҳам Украинага қарши жиноятларни қўллаб-қувватлаганлар қаторига қўшган. Футболчилар орасида ўзбекистонлик Аббос Файзуллаевнинг ҳам исми келтирилган.

@burgutuzb

Бургут

18 Oct, 11:36


Жазо муқаррар бўлмаган жамиятда бунақалар фақат кўпайса кўпаядики, камаймайди.

@burgutuzb

Бургут

18 Oct, 10:33


Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Усмон Шарифхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.

@burgutuzb

Бургут

18 Oct, 09:37


Тўппа-тўғри. Бутун дунёда ўзбекистонликлардек дорига ўтириб қолганлар ҳам йўқ. Бутун дунёда Ўзбекистонни дўхтирларидек одам ошқозонини аптекага айлантирворадиганлар ҳам йўқ.

@burgutuzb

Бургут

18 Oct, 07:58


Ким алдаяпти? Вазир ёлғон гапиряптими ёки мудир вазирга қаршими? Олмазор ММТБ мудири директорларга мактаб ошхонасини аукционда сотиш ҳақида топшириқ берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова август ойида ОАВ вакиллари билан учрашувда мактаб ошхоналарини аукционда сотиш тартиби бекор қилинганини, вазирлик буни назоратга олганини маълум қилганди. Шунга қарамасдан, Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемирда вазир топшириғига зид ишлар олиб борилаётгани маълум бўлгач, вазирликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур мақолага муносабат билдирди ва мактаб ошхоналарини аукцион орқали ижарага бериш тўхтатилганини такрорлади.

Энди эса Олмазор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Рустам Айдинов вазирлик талабига зид ҳаракат қилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

18 Oct, 07:16


Telegram Wallet Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

Телеграм Linkedin тармоғида Ўзбекистондаги офис бош менежери лавозимига номзод қидираётгани бўйича эълон берган. Мессенжер ўзининг Wallet ҳамёнини Ўзбекистонга олиб киришни режа қилган, ишга талабларда ҳам айнан шу лойиҳа кўрсатиб ўтилган.

@burgutuzb

Бургут

18 Oct, 06:28


+18
Сабзавот маҳалласида ит тишлаган боланинг ҳолати бўйича батафсил видео эълон қилинди.

@burgutuzb

Бургут

18 Oct, 06:08


АИ-80 бензини биржада бир йил ичида салкам 40 фоизга қимматлади

Биржа савдоларида АИ-80 бензинининг бир тоннаси 10 млн сўмдан ҳам ошиб кетди. Таклифнинг қисқариб бораётгани фонида хусусий АЁҚШларда нархлар 9000 сўмгача етиши мумкин. Глобал бозорларда нефт нархи арзонлашаётган бир пайтда, Ўзбекистонда юқори сифатли 1 литр бензин нархи АҚШдаги нархларни ҳам ортда қолдирмоқда. Бу борада қўшни Туркманистон ва Қозоғистон билан 2 баробардан кўпроқ фарқ юзага келган.

@burgutuzb

Бургут

18 Oct, 03:34


Қозоқлар миллий либослари билан Тошкент метросида ҳамманинг эътиборини тортибди. Ажойиб

@burgutuzb

Бургут

17 Oct, 14:30


Исроил армияси Яҳё Синвар ўлдирилган бўлиши мумкинлигини хабар қилди

Ғазога йўлланган навбатдаги зарба натижасида жами уч киши ўлдирилган, улардан бири Ҳамас етакчиси Яҳё Синвар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

@burgutuzb

Бургут

17 Oct, 13:08


Бобур кўчасининг электр тармоқлари ўтказиладиган қисми ёпилди

Бир ой давомида бир-биридан даҳшатли тирбандликлар бўлиши кутилаётган кўчага марҳамат

@burgutuzb

Бургут

17 Oct, 12:07


Тошкентда 1 ёшли қизалоқ ҳожатхона чуқурига тушиб кетди

ФВВ хабарига кўра, 17 октябр куни Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Бирлик» маҳалласидаги нонвойхона ҳожатхонасига 1 ёшли қизалоқ эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли тушиб кетган.

Қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган. Шундан сўнг қизалоқ шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

@burgutuzb

Бургут

17 Oct, 11:27


Газ йўқ ҳудудлардаги одатий ҳолатлардан бири: Бухорода саксовул ўғрилари ушланибди.

@burgutuzb

Бургут

17 Oct, 10:20


Tesla пиёдани қутқариш учун ўзини бошқа машинага урди

Вазият Руминияда содир бўлган: йўловчи кутилмаганда мувозанатни йўқотиб, тўғри машина ўтаётган йўлга йиқилиб тушди. Автопилотда бўлган Tesla бир сония ичида қарор қабул қилиб, ўзини қарама-қарши йўлдаги Audiга урди.

@burgutuzb

Бургут

17 Oct, 09:53


Тошкент туманида ит ёш болани талади. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади

Онаси ва опаси билан кетаётган болакайга баҳайбат ит ташланиб, бўйнига жароҳат етказган. Яхшики, ҳолатни йўлдан ўтаётган йўловчилар кўриб қолиб, ёрдамга келган ва итни ҳайдаб юборган.

@burgutuzb