Детокснинг энг ишончли рецепти!
Хозирги кунда организмни тозалаш учун турли-туман детокс чойлар, смузилар, моно-диеталар, очлик эълон қилганлар кўпайиб кетти.
Буларнинг барини фойдасидан кўра зарари кўпроқ. 20 йиллик тажрибамга ишонаверинг👌🏻
Хўш, унда нима қиламиз? Организмимизга қандай ёрдам берамиз?
Интернет барака топсин, кўп маълумот улашяпти бизга. Лекин бу маълумотлар тўлқини ичида нотўғрилари хам учраб туртипти.
Масалан, айрим врачлар “Жигарга хеч қандай детоксни кераги йўқ, у ўзини ўзи тиклайди” дейишади. Ўзи тиклаши рост. Фақат қайси холатда?
Атрофимиз химикат/пластик, захарли чанг-тутлар билан қоплангандами? Ёки актив харакатсиз хаёт тарзига ўтвоганимиздами? Ёки еб-ичишимиз консервант-у Е-добавкалардан иборат бўлганидами?
Келинг, масалага борича (реал) қарайлик, тамамми?
ОРГАНИЗМНИНГ ДЕТОКС ФУНКЦИЯСИ БОРГАН САРИ ИШДАН ЧИҚИБ БОРМОҚДА.
Жигарнинг, ўтнинг, митохондрияларнинг ресурси абадий эмас! Агар сиз Аллох берган омонатга, яъни танага бепарво бўлар экансиз, сифатли қарилик хақида унутинг!
(Етиб борсангиз албатта), астағфируллох, хазил. Чалғимаймиз👇🏻
Балки кейинги гапларимни олдин кўп эшитгандурсиз. Балким сизга янгилик бўлар, аммо келишиб олайлик:
Бу постни ўзингизга бир сигнал деб билинг. Ўқидингизми, демак хаёт тарзингизни оз-оздан бўлса хам ўзгартиришингиз керак!
Нимадан бошлаймиз?
1️⃣ Атрофингиздаги барча пластик, химикатдан иложи борича халос бўлинг. Ундаги бисфенол А организмга тушиб ўзини гормон шаклига маскировка қилиб олади ва қалқонсимон безни ишдан чиқаради.
Қарабсизки, ассалому алейкум полиплар, ўсимталар, онко-касалликлар.
Айниқса пластик идиш қайноқ сув/овқат билан контактда бўлганда зарари кўпроқ. Харид вақтида иложи борича шиша, ёғоч олишга харакат қилинг, бўлмасам BPA free ёзувли пластик олинг (билсфенол А йўқ дегани).
2️⃣ Сув ичинг. Ха, яна сув деяпман.
Сабаби, детокс фақат ахлат ва сийдикдан иборат бўлмайди. Терлаганда хам яхшигина детокс бўлади. Терлаш учун эса сув керак. Сувсизланган организм т-е-р-л-а-м-а-й-д-и шуни билиб қўйинг.
Хафтада бир саунани йўлга қўйсангиз хам бўлади👌🏻 (хомиладорлар, эмизиклилар, юрагида муаммоси борлар ва варикоз пайтида мумкин эмас)
3️⃣ Еб-ичишингизга эътиборли бўлинг.
Сифатли озиқ-овқатлар олинг. Олишдан аввал таркибини ўқинг. Транс ёғлар (маргарин, палма ёғи), ароматизатор, Е-қўшимчалар бўлмаслиги керак. Состави қанчалик узун ва сақлаш муддати узоқ бўлса – шунчалик химикат дегани.
Овқат қилишда қўй ёғи, сарёғ, оливка ёғи ишлатинг. Базида бу хақда гапирганимда “вайвоо топкан пулим шунга кетарканда” деб қолишади, ўзлари эса сўнги русумдаги машина миниб олишади. Хамма гап приоритетдааа, деб қўяман.
4️⃣ Харакат қилинг. Илтимос. Хеч йўқ турган жоингизда юринг, уй ишларини ўзингиз қилинг, ойналарни тез-тез артиб туринг. Болларингизни игровой центрларга обориб биргаликда батутда сакранг.
Қандай бўлса хам, актив харакат қилинг. Қон ва лимфа юрмаган жойда детокс хам бўлмайди!
Асосий айтмоқчи бўлганларим шулар эди. Келишувимиз эсдан чиқмасин🤝
https://t.me/abumedicial_bymohi