Россиянинг Украинага қарши 2022 йил 24 февралда бошлаган урушидан буён 12 164 нафар украиналик тинч аҳоли ҳалок бўлди, 26 871 дан ортиғи эса жароҳатланди. Бу ҳақда БМТ бош котиби ўринбосари Розмари ДиКарло маълум қилди.
Бутун шаҳар ва қишлоқлар вайроналарга айланди, деди БМТ вакили. У расмий статистик маълумотларда келтирилган 12 164 нафар қурбоннинг 600 дан ортиғи болалар эканини таъкидлади. Бу фақат тасдиқланган рақамлар. Ҳақиқий ҳолат анча ёмонроқ бўлиши мумкин, деди ДиКарло.
Бундан ташқари, у сўнгги бир неча ой ичида тинч аҳоли орасида қурбонлар сезиларли даражада ошганига эътибор қаратди. Бу Россия октябрь, ноябрь ойларида ракета ва дрон ҳужумлари сонини оширган вақтга тўғри келган. Уруш оқибатида 4 миллионга яқин одам уйини ташлаб кетган, 6,8 миллиондан ортиқ украиналик эса мамлакатдан чиқиб кетган. Уруш сабаб кўплаб мактаблар масофавий таълимга ўтган, бу эса таълим сифатига жиддий таъсир кўрсатган.
Украина ҳозир дунёдаги энг оғир миналанган жойлардан бирига айланди – ҳудудининг деярли тўртдан бир қисми миналар билан зарарланган – Швейцариядан тўрт баравар катта майдон, дея таъкидлади БМТ Бош котиби ўринбосари.
Бироқ, Розмари ДиКарло Фаластиндаги ҳалок бўлган тинч аҳоли ва болалар сони ҳақида бирор гап айтмаган...
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor