Оддий ўзбекча сўзларни ўрганиб олгани — зўр. Ҳурмат қилдим бу иши учун. Тўғри, атрофидагилар "команда" эмас, "жамоа", деб ўргатишганида тилимиз ва айримларнинг қонига сингиб кетган баъзи русча сўзларни ўзбекча деб қабул қилмасди балки. Тўғри, ғайридин билан "ассалому алайкум, ваалайкум ассалом", деб саломлашилмайди (шунақа эътирозлар бўлиши мумкинлиги учун олдини олиб қўйяпман). Лекин нима бўлганда ҳам, русча эмас, ўзбекча гапиришга ҳаракат қилаётгани хурсанд қилди. Аксинча, раҳбарнинг русчада гапиргани, ва умуман, футболчилар орасида ўйинлар ва машғулотларда кўпинча рус тилида гаплашилиши ғалати. Мен учун ғалати. Агар она тили мавжуд бўлмаган қарам халқ бўлганимизда ҳам бошқа гап эди. Анчадан бери унақамас, шекилли.
Дарвоқе, кейиги босқич, Тошкентга юлдузлар келиши ва миллион доллардан ортиқ мукофот пуллари муборак бўлсин!
"Ҳилол" ёки "Аҳли"Тошкентга юлдузлари билан келса, футбол байрами гувоҳи бўламиз, насиб!😉
@boburakmalov