Neomind @neomind1 Channel on Telegram

Neomind

@neomind1


Интеллект - вот что сексуально сейчас

Асосий канал: @themantiq

Алоқа: @neomindchatbot

Neomind | Live (Russian)

Как часто вы обращаете внимание на свое мышление? Мы предлагаем вам погрузиться в мир умственных игр и задач, которые разовьют ваш интеллект и заставят вас задуматься. Добро пожаловать на канал Neomind | Live! Здесь вы найдете увлекательные материалы, которые помогут вам тренировать свой ум и расширять свои горизонты. Наш канал ставит целью дать вам возможность не только развиваться, но и получать удовольствие от этого процесса. Мы верим, что интеллектуальные игры могут быть такими же увлекательными, как любые другие развлечения. Присоединяйтесь к нам, чтобы узнать, как интересно и полезно может быть общение с нами! Если вам интересно узнать больше о том, как развить свой ум и научиться думать нестандартно, то наш канал Neomind | Live идеально подходит для вас. Мы приглашаем вас присоединиться к нам и открыть для себя мир интеллектуальных возможностей. Готовы ли вы узнать, насколько интеллектуальное развлечение может быть захватывающим? Присоединяйтесь к нам прямо сейчас!

Neomind

12 Jan, 10:17


АҚШда биринчи муваффақиятли кесарча кесиш операцияси 1794-йилда амалга оширилган. Операцияни доктор Жесси Беннетт мустақил туға олмайдиган ўзининг хотини Элизабет Беннеттда ўтказган, операция муваффақиятли ўтган. У ўз хотинини ҳам, боласини ҳам асраб қолган. Бу ҳолат, ўша вақтда тиббиёт учун муҳим ютуқ бўлган

Neomind

12 Jan, 07:41


Мен бу гипотезага муҳтожлик сезмадим

Пьер-Симон Лаплас (1749–1827) француз математиги, физиги ва астрономи бўлиб, у дунё илм-фанига катта ҳисса қўшган. Масалан, эҳтимоллар назарияси соҳасининг асосий манбаи олимнинг "Аналитик эҳтимоллик назарияси" асари ҳисобланади

Лаплас гравитация қонунлари бўйича ишлаб чиқарган асарлари сайёраларнинг ҳаракатини тушунтиришга ёрдам берган. У Ньютоннинг ишини давом эттириб, табиий йўлдошлар, сайёралар ва юлдузлар ҳаракатини аниқроқ тушунтирди.

Олим Напалеон билан яқин алоқаларда бўлган. 15 ёшли Напалеон Бонапарт Париж Харбий мактабига қабул қилинган. У ерда бўлажак император Лапласнинг маърузаларини тинглаган, кейинчалик унга математикадан имтиҳон ҳам топширган.

Фалсафий томондан Лаплас агност бўлган. Буюк олим ва Напалеон ўртасида бўлиб ўтган бир суҳбатнинг бир неча версиялари учрайди. Улардан бири Виктор Гюго китобида келтирилган:

Напалеон: сизни бир қанча китобларингизни ўрганиб чиқдим, аммо уларнинг ҳеч бирида Худо ҳақида бир дона ҳам сўз йўқ. Мен ҳатто бундан ажабландим... Қандай қилиб сиз... ва Худога ишонмаслик.

Лаплас: Мен Волтердек (у деист бўлган) бундай гипотезага муҳтожлик сезмадим

Напалеон билан бу ҳодиса ҳақида суҳбатда математик Лагранж "аммо бу яхши гипотеза, у кўп нарсаларни тушунтиради" дейди

Бу суҳбат жуда машҳур ва кенг тарқалган. У вақтларда олимлар яратувчига ишонишган, шу сабаб бўлса керак Напалеон бу гапдан ҳайратланган. Мана бу мақолада тўлиқ бу фразанинг келиб чиқиш тарихи ҳақида гап боради

Neomind

11 Jan, 13:35


“See, in all our searching, the only thing we’ve found that makes the emptiness bearable, is each other.” - Carl Sagan, ‘Contact’

Featured Films:
‘2001: A Space Odyssey’ (1968)
‘Contact’ (1997)
‘Interstellar’ (2014)
‘The Martian’ (2015)
‘Gravity’ (2013)
‘First Man’ (2018)
‘Ad Astra’ (2019)
‘Life’ (2017)
‘Moon’ (2009)
‘Sunshine’ (2007)
‘Solaris’ (2002)
'Alien' (1979)
‘Passengers’ (2016)
‘Alien Covenant’ (2017)

Music: Mesa - ‘Blade Runner: 2049’ (by Benjamin Wallfisch and Hans Zimmer)

Neomind

11 Jan, 12:54


Мен денгиз бўйида ёлғиз туриб, ўйга чўмаман. Қара, бу шиддатли тўлқинлар, миллиардлаб молекулалар тоғлари, ҳар бири ўз иши билан машғул, бир-биридан триллион масофада, лекин биргаликда оқ тўлқинларни ҳосил қилади

Асрлар давомида, ҳеч қандай кўзлар кўра олмаган вақтларда, йилдан-йилга ҳозиргидек соҳилга шиддат билан урилган тўлқинлар. Ким учун? Нима учун? Ҳаётсиз, ҳеч қандай қизиқарли нарса бўлмаган ўлик сайёрада.

Қуёшнинг ҳаддан ташқари исроф бўлган ва коинотга сочилувчи энергияси билан азобланган бу тўлқинлар ҳеч қачон тўхтамайди. Бир кичик зарра денгизни шовқинлатиради

Денгиз тубида барча молекулалар то янги, мураккаброқ тузилмалар пайдо бўлгунча бир-бирининг тузилишини такрорлайди. Улар ўзларига ўхшашларни яратади, ва яна янги рақс бошланади. Ўлчами ва мураккаблиги ортиб бораётган тирик мавжудотлар, атомлар йиғиндиси, ДНК ва оқсил, тобора мураккаброқ ва гўзал тартибда рақсга тушади.

Бешикдан чиқиб, қуруқликка қадам қўйган ҳолда, мана шу ерда турибди: онгга эга атомлар; қизиқувчан модда

Денгиз бўйида туриб, таажжубга тушиб ҳайратланаман: мен — атомлар коиноти, коинотдаги атомман.

- Ричард Фейнман, "The pleasure of finding things out"(Радость познавания) китобидан.

Neomind

10 Jan, 12:20


Актриса ва олималар

Хеди Ламар - wi-fi, bluetooth ва мобил технологиялар кейинги ривожланиши учун мухим бўлган частота сакрашини ихтиро қилган

Лиза Кудроу (Friends) - Нейробиология бўйича PhD, саккиз йил давомида мигрен устида ишлаган

Маим Бялик - "The Big Bang Theory" телешоусида нейробиолог ролини ўйнаган, энг қизиғи унда ҳаётда ҳам нейробиологиядан PhD бор, у Прадар-Вилли синдромли катталарда обсессив-компулсив бузилишни ўрганган.

Натали Портман - Гарвардда 2003-йилда психология бўйича илмий даража олган ва икки марта йирик илмий журналларда ишлари нашр қилинган. Натали бешта тилни билади ва унинг интеллектуал даражаси ҳам юқори баҳоланади

Даника Маккеллар — америкалик актриса, ёзувчи, математика фанини оммалаштирувчи китоблар муаллифи ва таълим соҳасидаги маслаҳатчи

Neomind

10 Jan, 11:34


"Whiplash" (2014) - iMDb: 8,5/10

Муккаммаллик учун курашнинг таъсирли ҳикояси ҳақида

Филм нафақат мусиқа ҳақида, балки мақсад учун интилиш, меҳнат ва инсон иродаси чегаралари ҳақида таъсирли драма. Филм томошабинларни мукаммалликка эришиш йўлидаги руҳий босим ва бошқа қийинчиликлар билан таништиради. У танқидчилар томонидан юқори баҳоланиб, бир қатор мукофотларга, шу жумладан Оскарга сазовор бўлган

Ёш ва истеъдодли барабанчи Эндрю Нейман машҳур, аммо шафқатсиз мураббий Терренс Флетчер раҳбарлигида ўз орзусини рўёбга чиқаришга интилади. Флетчернинг жуда юқори талаблари ва кучли босими Эндрюни чегараларини синовдан ўтказишга мажбурлайди. Филм давомида томошабин ёш мусиқачининг орзулар, руҳий қийинчиликлар ва ўзига бўлган ишонч учун курашини кузатади

1955-йил 9-январ куни филмнинг асосий қаҳрамонлардан бири — J.K. Simmons'нинг туғилган. У кеча 70 ёшга тўлди. Унинг ушбу филмдаги ижроси уни замонавий кинематографиянинг энг ёрқин юлдузларидан бирига айлантирган

Neomind #film

Neomind

09 Jan, 11:41


“Contact” (1997) - iMDb 7,5/10

Филм машҳур астроном Карл Саганнинг шу номли романи асосида яратилган. Бу филм инсониятнинг коинот билан боғлиқ саволлари, илм-фаннинг роли ва ишонч масалалари ҳақида ўйлашга ундайди

Филмнинг бош қаҳрамони доктор Элли Эрроуэй (Жоди Фостер) – болалигидан коинотга қизиқадиган ва ҳаётини Ердан ташқари цивилизацияларни излашга бағишлаган астроном бўлади. У бир куни коинотдан сирли сигналларни олади

Элли ва ҳамкасблари ушбу сигнални тушунишга ҳаракат қилишади, бу даврда, лойиҳа учун молиялаштириш ва ҳукуматнинг сиёсий тўсиқлари билан юзма-юз келишади. Филмнинг асосий қисми - Эллининг шахсий сафари ва унинг илм-фан билан эътиқод ўртасидаги ички курашини акс эттиради

Филмнинг эффектлари у яратилган йил учун жуда ҳам юқори баҳолаш мумкин. “Contact”- бу нафақат коинотни тадқиқ қилиш ҳақидаги фильм, балки инсоннинг ишончи, муҳаббати ва илмий кашфиётларга интилиши ҳақидаги ҳикоя. Астрономия, илм-фан ва ишонч билан қизиқсангиз, бу филм сиз учун яхши танлов

Neomind #film

Neomind

08 Jan, 10:27


​​Стивен Хокингни камёб қобилиятлари кўп бўлган, улардан бири мураккаб нарсаларни жуда содда тилда тушунтира олиши. Квант физикаси, астрофизика деса инсонни ҳаёлига биринчи мураккаб тенгламалар, тушунарсиз формулалар келади. Аммо, Хокингнинг китоблари ҳатто илм-фандан йироқ инсонлар учун ҳам ҳақиқий қўлланма бўла олади. Унинг энг машҳур икки китобини ўқишни маслаҳат бераман:

"A Brief History of Time" ("Вақтнинг қисқача тарихи”) асарида у бизни кенг фазо ва замон бўйлаб саёҳатга олиб боради, ўзининг чуқур ва қизиқарли ҳикоялари билан бизга йўл кўрсатади. У бизга асрлар давомида инсониятни ўйлантириб келаётган асосий саволлар ҳақида фикр юритишга таклиф қилади: Коинот қандай бошланган? Вақтнинг табиати қандай? Биз космосда ёлғизмизми?

Хокинг бизга коинотдаги ўрнимиз ҳақида ўйлаб кўриш, билим ва англаш ва ҳеч қачон ҳайратланишдан тўхтамаслик муҳимлигини эслатади

"Brief Answers to the Big Questions" ("Мураккаб саволларга оддий жавоблар") - Хокингнинг охирги асарларидан бири бўлиб, 2018 йилда у вафотидан сўнг чоп этилган. Бу китобда у ўз ҳаёти давомидаги энг муҳим ва қизиқарли саволларга қисқа ва аниқ жавоб берган. Асар инсоният келажаги, илм-фан, дин ва фалсафий саволларга жавоб излайди

Китобда "Коинотни яратиш учун Худо керакми? Дин ва илм-фаннинг ўзаро муносабати ҳақида фикрлар. Ернинг келажаги ва иқлим ўзгаришининг инсонга таъсири. Нега илм-фанни тушуниш ҳар бир инсон учун муҳим?" каби кўпчилик учун қизиқ саволларга жавоб берган

Neomind #book

Neomind

08 Jan, 10:12


​​Ҳозир бизда мавжуд бўлган барча ядро қуроллари билан эволюция бизни инстинктларимиздан халос қилишини кута олмаймиз. Мен генетик муҳандисликдан фойдаланишимиз керак бўлади деб қўрқаман.

Кимдир менга китобга киритган ҳар бир тенгламам китобим сотувини ярмига қисқартиришини айтганди

Ҳеч ким математик теорема билан баҳслаша олмайди.

Ишончим комилки, инсоният космосда яшаш имкониятини топмаса, камида яна минг йил яшай олади. Кичкина сайёрадаги барча ҳаёт қандай йўқ бўлиши мумкинлиги ҳақида кўплаб сценарийлар мавжуд. Лекин мен оптимистман. Биз албатта юлдузларга етиб борамиз.

Ҳатто ҳамма нарса олдиндан белгилаб қўйилган ва бу билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди деб даъво қиладиган одамлар ҳам йўлни кесиб ўтишдан олдин атрофга қарашларини пайқадим.

Интернетга бемақсад шунғиш тв каналларини доимий ўзгартиришдек аҳмоқона фикр

Коинотнинг асосий қоидаларидан бири шундаки, ҳеч нарса мукаммал эмас. Мукаммаллик шунчаки мавжуд эмас. Номукаммалликсиз сиз ҳам, мен ҳам мавжуд бўлмас эдик

Қора туйнуклар бутунлай қора эмас: улар иссиқ тана каби порлайди ва улар қанчалик кичик бўлса, шунчалик кўпроқ порлашади

Биз жуда кичикмиз. Лекин биз жуда катта ишларни қилишга қодирмиз. Инсоннинг интилиши ва ҳаракатларида чегара бўлмаслиги керак. Ҳаёт қанчалик ёмон кўринмасин. Ҳаёт бор экан, умид бўлади.

Жасур бўлинг, қизиқувчан бўлинг, қатъиятли бўлинг, муваффақиятсизликларингизни енгишга ҳаракат қилинг. Буни қилиш мумкин

Мендан амётрофик латерал склероз (марказий асаб тизимининг касаллиги, орқа мия ва медулла облонгатасининг шикастланиши) билан ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз деб тез-тез сўрашади. Жавоб оддий - унчалик ёмон эмас

Илм-фанга фақат катта ўғлим Роберт қизиқади. У дастурий таъминот билан шуғулланади, Microsoft-да ишлайди. Қизим Люси француз ва рус тилларини ўрганмоқда — у ҳозир журналист. Менинг кенжа ўғлим Тим ҳозирда университетда француз ва испан тилларини ўрганмоқда. Менинг набирам Уилям ҳам бор, у ҳали ҳам гапиришни ўрганяпти, лекин аллақачон компютерлар жинниси

Стивен Хокинг

Neomind

08 Jan, 09:57


Бугун буюк назариётчи физик, космолог, астрофизик ва ёзувчи Стивен Хокинг дунёга келган. У 30 дан ортиқ нуфузли мукофотлар соҳиби, ўнлаб илмий ва илмий-оммабоп китоблар муаллифи ва бир неча академияларнинг аъзоси эди.

1962-йилда Хокинг Оксфорд университети бакалавриатини битирди, бир йилдан сўнг эса унда ёнбош амиотроф синдром аломатлари аниқланди. Кейинчалик шу хасталик туфайли Стивен шол бўлиб қолди. Ташхис қўйилган пайт шифокорлар Стивеннинг икки ярим йил умри қолганини айтди. Олимнинг айтишича, эрта ўлим ҳақидаги фикрлар унга ҳаёт яшашга лойиқ эканини кўрсатиб берган

1974-йили Лондон қироллик жамиятининг (Буюк Британия “фанлар академияси”) энг ёш аъзосига айланди. 1979-йилда у Кембриж университети Лукас кафедрасининг математика профессори лавозимини эгаллаб, 2009-йилгача шу лавозимда қолди. Стивеннинг айтишича, у ўрта мактабдан кейин математик таълим олмаган, Оксфордда дарс беришнинг биринчи йилида талабаларга ўргатадиган мавзуларини улардан 2 ҳафта олдин ўқиб ўзлаштириб борган

Оғир касалликка қарамай, Хокинг жуда меҳнаткаш ва фаол одам эди. Қора туйнукларга термодинамикани қўллаш, квант космологияси, релятивистик астрофизика соҳаларида унинг ҳиссаси беқиёс

Стивен Хокинг атеист бўлган, динлар ва илоҳиётга ишонмаган. У сўл қанот сиёсий қарашларга эга бўлиб, Британияда лейбористларни қўллаб-қувватлаган. Сиёсий қарашлари туфайли ритсарлик унвонидан воз кечган. Ветнам ва Ироқдаги урушларга қарши тадбирларда қатнашган, Фаластин борасидаги сиёсатдан норозилиги туфайли Исроилдаги конференсияда қатнашмаган. Ядровий қуролсизлантириш, иқлим ўзгаришларига қарши кураш тарафдори бўлган. Умрининг сўнгги йилларида Буюк Британияда соғлиқни сақлаш тижорийлашувига қарши курашган

Хокинг 2018-йилнинг 14-март кунида ўз уйида касаллигининг оғирлашиши туфайли оламдан ўтди. Уни кремация қилиб, хокини Лондоннинг Вестминстер аббатлигида Чарлз Дарвин ва Нютон қабрининг ёнига дафн қилишди

У кишининг ҳаётдан нолишга, тушкун кайфиятда бўлишга барча сабаблари бор эди. Лекин у байроғини баланд тутиб, ҳаётини ўзи мазмунга тўлдирди. Хокингнинг ўзи 77 ёшида оламдан ўтган бўлса-да, унинг фанда қолдирган изи ва хотираси ҳамон тирик

Neomind

07 Jan, 11:54


Тарихдаги икки буюк физикнинг суҳбати

Пол Дирак ва Ричард Фейнманнинг учрашуви илм-фан тарихида эътиборли воқеалардан бири ҳисобланади, чунки иккови ҳам квант механикаси ва физикадаги муҳим кашфиётлари билан танилган

Уларнинг илмий қарашлари ва фикрлаш усуллари ўзига хос бўлиб, бу икки олим бир-бирини жуда ҳурмат қилган

Фейнман ўз хотираларида Дирак ҳақида:

"Ёшлигимда Дирак менинг қаҳрамоним эди. У физика билан шуғулланишнинг янги усулини яратди. У тенглама шаклини, биз Дирак тенгламаси деб атайдиган тенгламани яратди. Унинг фикрлаш тарзи мен учун жуда қизиқарли эди. У жуда камсўз, барча нарсаларни ниҳоятда аниқ ва тўғри тушунтиришга интиларди"

Дирак камсўз ва ҳар қандай муаммони чуқур таҳлил қилувчи олим бўлган. Фейнман эса ёрқин, жўшқин фикрловчи сифатида танилган. Уларнинг учрашувлари илмий баҳсларга бой бўлган, аммо иккиси ҳам бир-бирининг фикрларини юқори баҳолаган

Neomind

07 Jan, 10:45


"Инсон одатий чегаралардан чиққанларга тоқат қила олмайди. Мактаб даврингизни эслаб кўринг, эҳтимол синфингизда бирорта иқтидорли бола бўлган. У ҳаммадан яхши ўқиган ва дарсларда ҳаммадан ҳам кўпроқ жавоб берган. Қолганларингиз эса ўринларида ҳайкалдек қотиб, ундан нафратланиб ўтирардингиз. Дарсдан кейин эса кимни масҳаралаб, калтаклардиларингиз? Албатта, ана шу билимдон болани-да! Биз бир хил бўлишимиз керак. Конституцияда айтилганидек, озод ва тенг эмас, айнан бир хил бўлишимиз керак. Одамлар бир-бирларига икки томчи сувдек ўхшасинлар. Шунда ҳамма бахтли бўлади. Чунки паст бўйлилар олдида ўзини нотавон ҳис қиладиган баланд бўйлилар бўлмайди. Ана шундай. Китоб эса қўшни уйдаги ўқланган қуролдир. Уни ёқиб, йўқ қилиш керак. Токи ҳеч кимга ўқ уза олмасин! Инсон онгини жиловлаш лозим. Китоб ўқиган одамнинг эртанги қурбони ким бўлишини ким била олади?"

Рэй Брэдбери: Фаренгейт бўйича 451º

Neomind #book

Neomind

07 Jan, 10:30


"The imitation game" ("Игра в имитацию") | iMDb - 8/10

Иккинчи жаҳон уруши, вазият жуда оғир. Нацистлар ҳарбий режаларини махфий сақлаш учун Энигма деб номланган мураккаб шифрлаш машинасидан фойдаланишар эди. Бу шифрланган хабарларни ўқиш имконсиздек кўринарди, чунки комбинацияларнинг сони миллионлаб эди. Бу кодларни бузиш орқали урушнинг кейинги тақдирини бутунлай ўзгартириш ва миллионлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкин эди

Кино буюк математик, замонавий технология ва ҳозир биз фойдаланаётган сунъий интеллект асосининг яратувчиси - Алан Тюринг ҳақидаги биографик драма. У компютерлар ишлаш принципини яратган, сунъий интеллект ҳақида биринчилардан бўлиб жиддий фикрлар юритган

У нацистларнинг шифрлаш машинаси – Энигма кодини бузишда ҳал қилувчи рол ўйнади. Бу иш урушни икки йилга қисқартириб, миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган

Бу филм инсон ақл-заковати, жасорат ва тарихдаги энг қийин дамларда катта ўзгаришлар қилган инсон ҳақида ҳикоя қилади

Neomind #film

Neomind

05 Jan, 08:12


Бугун япониялик аниматор Хаяо Миядзакининг туғилган куни. У бугунги кун анимация санъатининг афсоналаридан бири. Ўзининг ижодий асарлари орқали миллионлаб инсонларнинг қалбини забт этган.

Миядзаки – Студия Гиблининг асосчиларидан бири ҳисобланади, у яратган асарлар бутун дунёдаги нафақат болаларда, балки, катталарда ҳам катта қизиқиш уйғотган

Миядзакининг асарлари нафақат визуал гўзаллик, балки чуқур маъноли сюжетлари билан ҳам ажралиб туради. Унинг “Spiritad away” ("Унесённые призраками") филми 2003-йилда “Оскар” мукофотини қўлга киритган ва халқаро миқёсда эътироф этилган.

2024-йилда эса "The Boy and the Heron" ("Мальчик и птица") асари учун Оскарни қўлга киритди ва бу филм 2024-йилнинг энг яхши филмлар ўнталигига киритилган

Миядзаки асарлари япон маданияти хақида ҳам маълумот беради, яна улар терапевтик ҳусусиятга эга, нерв системасини дам олдириш учун энг яхши танлов

Neomind #film

Neomind

05 Jan, 07:53


Мария Кюри ўзининг кашфиёти ҳақида бошқа олимларга маъруза ўқиш жараёни

Neomind

05 Jan, 07:53


Квант механикаси уч гиганти: Пол Дирак, Вернер Гейзенберг ва Эрвин Шрёдингер

Neomind

05 Jan, 05:30


Бу муллани қанақа даражада пастда эканлигини яхши биламан. Асосий гап илм-фан инсони, зиёли ўқитувчини шунча одамни олдида қанчалар ерга урилаётгани, гапи бир тийинга олинмаётгани. Яна ўқитувчи тўғри муаммони айтди, талабаларни асосий қисми дунёга диний призма билан қарашни бошлаган, ҳар бир нарсани дин билан ўлчайди, нимадир эътиқодига тўғри келмаса бирдан чеченлар яҳудийни самалётни паррагини ичидан қирдиргандек маймунлаб қолишади. Яна нега бизда илм-фан ривожланмаяпти, нега қолоқмиз, нега амалдорлар бизни чув туширишади, нега очмиз деб нолийсизлар. Чунки дум-думсизлар, оддий эртакларга ишонадиган даражада лохсилар (узр)

Эътибор берсанглар мен муаммолар ҳақида деярли гапирмайман, бир бурчакда китобимни ўқиб, ишимни қилиб кайф қилиб яшайдиган одамман, чунки аниқ биламан барибир ўзгармайсилар, ўзгаришни хоҳламасилар ҳам

Хуллас, нолимасдан яшанглар, бунга ҳаққинглар йўқ. Бу жамиятни ўзинглар қургансилар

Neomind

05 Jan, 04:27


Мулланинг гапини илм-фандан устун қўйган халқ хор бўлишга маҳкум

Нолиманглар, шунга лойиқсизлар

Neomind

04 Jan, 11:45


"A Beautiful Mind" ("Игры разума") - америкалик математик - Жон Нэшнинг хаёти ҳақида ҳикоя қилувчи биографик драма. Филмда унинг математика оламида машҳурликка эришиши ва охир-оқибат руҳий касалликка чалиниши ҳақида ҳикоя қилинади.

Ушбу қийинчиликларга қарамай, Нэш рафиқаси Алисиянинг севгиси ва қўллаб-қувватлаши сабаб у ўйин назариясига ҳисса қўшишда давом этади. Режиссёр Рон Ховард: даҳо, руҳий саломатлик ҳақида ва чидамлиликка илҳомлантирувчи филм

Нэш математиканинг бир неча соҳаларида катта илмий ютуқларга эришган, жумладан, ўйинлар назарияси, дифференциал тенгламалар ва геометрия. 1994-йилда иқтисод бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган. Нэшнинг энг машҳур иши "Нэш мувозанати" бўлиб, у стратегик қарорларни қабул қилишда муҳим рол ўйнайди ва иқтисодий моделларда кенг қўлланилади.

Neomind #film

Neomind

04 Jan, 04:47


Нидерландия халқи охирги ўн йилликда тезлик билан динсизлашаётгани натижасида черковларга одамлар бормай қўйишган ва улар бўш қолган

Шу сабаб, кўплаб черковлар бинолари кутубхоналар, музейлар ва маданий марказлар сифатида фодаланишга торшириляпти экан

Neomind

Neomind

03 Jan, 04:30


Янги йилда ютубда энг кўп обуначига эга блогер Mr Beast севгилисини қўлини сўрабди. Энг қизиғи қиз 27 ёшда ва 3 та турли соҳаларда илмий даражаси бор экан: Ҳуқуқ, Психология ва Нейробиологиядан. Бунақа ёшда 3 та даража олиш қийин иш.

Бист кимни танлашни билади. Энди бизда миссис Бист ҳам бор

Neomind

03 Jan, 04:10


"Creation" ("Происхождение")

Томас Хаксли: Сиз Худони ўлдирдингиз жаноб Дарвин!

"Creation" филми буюк олим Чарлз Дарвин ҳаётига ва эволюция назариясининг шаклланишига бағишланган. Бу асар инсоннинг ички зиддиятлари, илм-фан ва диний эътиқод ўртасидаги мураккаб муносабатларни акс эттиради.

Филмда олимнинг илм-фан йўлидаги меҳнатлари, унда катта ўзгариш яратган кашфиётининг шаклланиши яхши тасвирланган. Яна филм визуал жиҳатдан ҳам ўзига хос. Табиат манзаралари ва ҳаётнинг гўзаллиги орқали илмий изланиш ва инсон ҳиссий дунёсини боғлиқликларини кўрсатади.

Филм илм-фан, дин ва инсон психологиясини ўрганишга қизиқувчилар учун ҳақиқий санъат асари
--
"Ўйлашга журъат қилган инсонга чексиз табиат китобидаги ҳар бир саҳифа гапиради"

"Қалб билан онг ўртасидаги зиддият ҳар доим оғриқ келтиради"

"Табиат ўйининг қоидалари ҳар доим адолатли бўлавермайди."

"Ҳақиқатни топиш учун биз ўз эҳтиросларимиздан устун туришимиз керак."

Neomind #film

Neomind | Live

28 Dec, 05:00


Илон Маск эса 2021-йилги дастурда ўзида Аспергер сидроми борлигини айтган

Аспергер синдроми — аутизм спектрининг бир тури ҳисобланади, у шахснинг ижтимоий мулоқотда қийинчиликлар ва маълум бир соҳадаги кучли қизиқишлар билан характерланади

Бундай синдромга эга бўлган одамлар баъзан ўзига хос фикрлаш қобилияти ва ноодатий инновацион ечимлар яратиш қобилияти билан ажралиб туришади.

Neomind | Live

28 Dec, 04:46


Шифокор бўлганим учун бўлса керак, машҳур инсонларда кўпроқ қайси синдром борлигига қизиқаман. Бу синдромларни эслаб қолишимга ҳам ёрдам беради

Масалан, машҳур футболчи Бекхэмда OCD (Obsessive-Compulsive Disorder) бор. Бундай ҳолатга эга одамлар ҳаётида ҳаддан ортиқ тартибни сақлаш ва баъзи бир одатларини такрорлашади, кииймларини идеал текисликда таҳлашади. Перфекционизмнинг юқори чўққиси бошқача айтганда

Билли Айлиш эса интервюларида унга 11 ёшида Туретт синдроми ташхиси қўйилганини айтган. Бу неврологик синдромда овозли ва ҳаракатли бошқариб бўлмас турткилар пайдо бўлади

Neomind | Live

28 Dec, 04:19


Қандай хусусиятга эга инсонлар ҳаётда кўпроқ муваффақиятга эришишини аниқлаш учун 50 йил давом этган тадқиқот ўтказишибди

Бунга кўра, бойлик ва муваффақиятга эришишда таниш-билишлар, мактаб баҳолари ёки тинмай меҳнат қилиш эмас, балки эмоцияларни бошқариш қобилияти асосий аҳамиятга эга

Тадқиқотда 1000 нафар бола қатнашган бўлиб, олимлар уларни ярим аср давомида кузатган. Натижада, хатоларини тан оладиган, бошқаларни эшита оладиган ва ўз эҳтиросларини назорат қиладиган инсонлар 30 ёшига келиб барқарор даромад, ўз уйи ва инвестицияларига эга бўлишган

Шу билан бирга, паст эмоционал интеллект (EQ) даражасига эга бўлган болалар катта ёшда кўпроқ муаммоларга дуч келганлар. Улар кўпинча кам даромадли бўлиб, кредит муаммоларига учраган

----
EQ ва бошқа интеллект турлаи ҳақида олдин ҳам ёзгандим. Одатда ёшлигимизлан бизга ҳисий интеллект эмас, фақат IQ ни шакллантириш ўргатилади. Бу нотўғри, хоҳлайдими йўқми инсон ҳиссиёт билан яшайди. Шу сабаб, биринчи навбатда уни бошқаришни ўрганиш керак.

Neomind | Live

27 Dec, 11:00


Neomind | 2024

Neomind | Live

27 Dec, 05:06


Илм-фан ва фалсафага оид китоблардан баъзилари хақидa. Бу китоблар мия ҳужайраларини машқ қилдиришга ёрдам беради деб ўйлайман

1. "New Guide to Science" (Айзек Азимов) - Илм-фан дунёсига қизиқувчилар учун энг яхши йўлбошчи. Китобда илм-фан базаси оддий ва тушунарли тилда берилган

2. "The Demon-Haunted World" by Карл Саган - мен энг кўп иқтибос келтирадиган ва кўп нарса ўрганган китобим шу. Илм-фан ва скептицизмни моҳиятини ўрганиш учун қўлланма. Китоб ирим-сиримлар, сеҳрлар, соҳта эътиқодлар ва псевдоилмфанга қарши курашда илм-фан ўрнини кўрсатади

3. "Meditations" (Марк Аврелий) -
Рим императори ва файласуфининг шахсий кундалиги. Ушбу асар ўзини англаш ва ҳаётда маъно топиш учун қимматли маслаҳатлар манбаи

4. "Nicomachean Ethics" (Аристотел) - Аристотелнинг одамнинг ахлоқий фазилатлари ва бахтли ҳаётга олиб борадиган йўл ҳақидаги буюк асари

5. "Краткая история науки"
Илм-фаннинг ривожланиш тарихи. Инсоннинг табиат ва оламни тушуниш йўлида қилган катта қадамларига қизиқарли саёҳат

Neomind | Live

27 Dec, 04:41


Еретик (2024) - барчасини сўроқ қил. iMD 7,1

Кино: интеллектуал триллер. Икки ёш диний миссионер қизлар янги одамларни ўз динига жалб қилиш мақсадида мистер Риднинг уйига келади. У инсон эса, дунёдаги барча динларни ёлғонлигини ва улар шунчаки бир-биридан кўчиришини айтади. Бошида улар ўртасида дин ва эътиқод мавзусида қизғин ва қизиқарли суҳбат бўлади. Кинода кўплаб фалсафий, психологик ва ўйланишга мажбур қиладиган фактлар келтирилган

Дунёдаги учта энг машҳур монотеистик динлар: Насронийлик (Библия), Ислом (Қуръон) ва Яҳудийлик(Таврот)ни "Монополия" ўйинининг 3 авлодига ўхшатади. Яҳудийлик динидагилар нега озлигини эса, у унда реклама йўқлигини, насроний динидагидек миссионерлар - уйма-уй юриб яхшироқ ҳаётни таклиф қилувчилар йўқлиги билан тушунтиради

Агар дин, фалсафа ва руҳият мавзуларига қизиқсангиз, унда бу фильмни кўриш тавсия қилинади. Айниқса, кинонинг биринчи ярмигача суҳбатларга диққат билан эътибор бериш керак

Neomind | Live

08 Dec, 05:46


"Шунчаки даҳшат!..." - деди Стивен Кинг ва янгиликларни ўчириб қўйди

Neomind | Live

08 Dec, 05:44


Учрашувга чиққандим. Қиз келажагимиз ҳақида сўради. Ман ярим соат телепортация, лазерлар, инсониятнинг Марсга сайёҳати ва кучланиш майдонлари ҳақида гапирибман. Кейин билсам саволни тушунмаган эканман

Neomind | Live

08 Dec, 04:31


Dark

Neomind | Live

08 Dec, 04:28


Мана бу твиттер манзил. Кириб обуна бўлиб, лайк босишга имконият:

https://x.com/ratsional?t=0l2s5Qy-mnFtF5AcB4HkIQ&s=09

Neomind | Live

08 Dec, 04:28


Шифокор бўлиш яхши барибир. Агар шифокор бўлмаганимда шунча бўш вақтни нима қиламан деб ўйлайвериб қийналиб, бошим оғииб қоларди манимча. Ҳозир яхши, бўш вақтинг ҳам йўқ, демак, уни қандай ишлатиш ҳақида ўйлашам шартмас.

Neomind | Live

07 Dec, 13:58


Клеопатра Миср қироличаси бўлса-да, унинг юнон илдизлари бўлган. У Александр Македонскийнинг қўмондонларидан бири Птолемей I асос солган Птолемейлар сулоласидан эди. Шунинг учун, у мисрча эмас, балки юнон тилида сўзлашган.

Клеопатра фақат ташқи кўриниши билан эмас, балки ақл-заковати ва дипломатик маҳоратлари билан ҳам машҳур бўлган. У Юлий Цезарь ва Марк Антоний билан иттифоқ тузиш орқали ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаган

Бу картинада Миср маликаси Клеопатра ва Рим қўмондони Юлий Цезарь тасвирланган. Ушбу асар машҳур тарихий воқеани, яъни Клеопатранинг ўз ёрдамчилари билан гиламга ўраган ҳолда Цезарнинг олдига келганини акс эттиради. Бу воқеа Клеопатранинг ўз қудратини сақлаб қолиш ва Рим билан муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида қилган сиёсий қадами сифатида талқин қилинади. Кейинчалик Клеопатра Цезарни ўз иттифоқчисига айлантиради. Клеопатра нафақат гўзал, балки, ақл-заковатли аёл тимсоли сифатида тасвирланган

Neomind | Live

07 Dec, 11:36


Антиутопия. ожидание:

Жорж Оруэллнинг "1984", Олдос Хакслининг "Ажиб янги дунё", Рэй Брэдберининг "Фаренгейт бўйича 451", Замятиннинг "Биз" асарлари

Антиутопия. реальность:

Реальность

Neomind | Live

07 Dec, 11:30


Сеҳрга, мўжизага, буржларга, хуллас шуларга ўхшаш мўжизаларга ишониш просто инсонни ўз ҳаёти масъулиятини ўз қўлига оладиган даражада етилмаганидан, бундан қўрққанидан шаклланган ҳимоя реакция дейман. Ҳаётда омадинг кемаяпти, хар қадамингда палакат, мия сразу бунда сени эмас эски деразангни остига сепиб кетилган қумни, латта бўлагини, сеҳрларни, хуллас бошқаларни айблашни яхши кўради, асосийси сени ҳимоя қилиш. Бунда мия сени тупой эмаслигингга ишонтиради

Neomind | Live

07 Dec, 07:23


Аёл эволюцияси. Қовурғадан замонавий аёлгача

Neomind | Live

07 Dec, 07:18


"Тегма, бу янги йил учун" сезонини очиқ деб эълон қиламиз

Neomind | Live

07 Dec, 07:16


Жек ва Роза учрашишибди

Neomind | Live

07 Dec, 07:12


Шабат шалом

Яҳудийларда шанба куни хафтанинг муқаддас куни ҳисобланади. Бу Худо дунёни 6 кунда яратиб еттинчи куни дам олиши хақидаги диний ҳикояга бориб тақалади. Бу кунда ўта диндор яҳудийлар чироқ ёқмайди ёки ўчирмайди, электрдан, гажетлардан фойдаланишмайди ва оғир меҳнат қилишмайди. Либераллашган яҳудийлар бу қоидага енгилроқ қарашади

Знаете, я и сам своего рода еврей)

Neomind | Live

06 Dec, 13:51


Мен хафта давомида ва дам олиш кунлари. Канал расмига шуни қўйсам ҳам бўлади манимча

Neomind | Live

06 Dec, 13:44


Йил тугашига ҳам оз қолди. Шу муносабат билан мен 2024-йилда оғир гапириб ҳафа қилган барчага: ўз устингларда яхшироқ ишланглар, бўлмаса буни 2025-йилда ҳам такрорлашимга тўғри келади

Neomind | Live

06 Dec, 13:42


Любой гапинга "олимларни исботлашича" деб бошлсанг еб кетади деб ўйлайди мана булар. Қайси олим, ким, қаерда деб сўрасанг жавоб йўқ.

Ўнгдан чапга ўқийсанми, пастдан тепага ўқийсанми буни кўз касалликларига ҳеч қандай боғлиқлик жойини исботловчи бирорта илмий текширув йўқ. Арабларда кўзойнак тақилиши кам учрайди деганинга эса, шунчаки араблар японлардек ёки бошқа ривожланган давлатлардек китоб ўқимайди, изланмайди, кашфиёт қилмайди, технологик ривожланиши йўқ деймиз

Neomind | Live

06 Dec, 10:33


Рафаэлнинг "Афина мактаби" антик даврнинг таниқли файласуфлари, олимлари ва мутафаккирлари тасвирланган машҳур асари

Расмдаги баъзи рақамдагилар санъатшунослар ўртасида уларнинг кимлиги ҳақида бир неча хил талқинлар мавжуд

1. Китионлик Зинон - юнон файласуфи, стоицизм фалсафаси асосчиси
2. Эпикур - юнон файласуфи. У аёллар ва қулларга мактабида ўқишга рухсат берган
3. Мантуанлик Фридрих II
4. Эмпедокл
5. Аверроэс
6. Пифагор
7. Буюк Александр
8. Ксенофонт
9. Гипатия
10. Эсхин
11. Евклид
12. Сократ
13. Гераклит (Микеланжелонинг юз хусусиятлари бор)
14. Платон "Тимей" билан (Леонардо да Винчининг юз хусусиятлари)
15. Аристотел "Этика" билан
16. Диоген
17. Тўғонлар
18. Евклид ёки Архимед талабалар билан
19. Страбон ёки Зардушт
20. Птоломей
Р: Рафаэл Апеллес сифатида
21. Протоген

Neomind | Live

05 Dec, 11:40


Ярония технологияда қанчалар ривожланганини шу видеодан тушунса бўлади. 2002-йилда Шакира Японияда камерали телефонни кўриб ҳайратда қолган. 22 йил ичида технология қанчалар тезлик билан ривожланганини тасаввур қилинг

Neomind | Live

04 Dec, 09:29


1972-йил Чарли Чаплин 12-дақиқалик энг узоқ давом этган олқиш билан Оскарни қабул қилган

Neomind | Live

04 Dec, 09:28


Чарли Чаплин ва Алберт Эйнштейн 1931-йилда "Катта шаҳар чироқлари" филмининг премерасида учрашишган

Neomind | Live

26 Nov, 09:57


Римнинг қудрати ва гўзаллиги

Neomind | Live

26 Nov, 02:28


Инсон онги эскирган ҳақиқатлардан воз кечиб, янгисини қабул қилиш ҳисобига юксалган. Бу - эволюция қонуни. Дарвин тили билан айтганда, илмий фактларни инкор этиб, таълимотларини ўзгартиришдан бош тортадиган дин - суви қуриётган ҳовузда қолган балиққа ўхшайди. Балиқ чуқурроқ жой қидиришни хаёлига ҳам келтирмайди, чунки у атрофидаги дунё ўзгарганига ишонмайди.

© Дэн Браун "Ибтидо"

Neomind | Live

25 Nov, 16:13


Nocturne Op. 9 No. 1 in B-flat minor
Nocturne Op. 27 No. 2 in D-flat
Op. 48 No. 1 in C minor
No. 20 in C-sharp minor

Neomind | Live

25 Nov, 11:51


Қоғоз, қалам, ўчирғичга эга ва қатъий тартиб-интизомга амал қиладиган одам тўхтатиб бўлмас универсал машинадир

- Алан Тюринг

Neomind | Live

24 Nov, 07:23


Бугун эволюция куни

Neomind | Live

23 Nov, 11:38


Эволюция

Neomind | Live

23 Nov, 11:28


Контекст

Neomind | Live

23 Nov, 11:02


Сандро Боттичеллининг машҳур асари – "Венеранинг туғилиши" (The Birth of Venus). У 1484-1486 йиллар оралиғида яратилган бўлиб, Италян Ренессанс санъатининг энг муҳим намуналаридан бири саналади

Расмда муҳаббат ва гўзаллик худоси Афродитанинг (римча номи Венера) туғилиши тасвирланган. Венера (ўртада) - Нозиклик ва гўзаллик тимсоли (ҳозирги гўзаллик стандартларидан фарқ қиладия?)

"Венеранинг туғилиши" дунёдаги энг машҳур санъат асарларидан бири бўлиб, инсоннинг табиий гўзаллиги ва уйғунлигини улуғлайди

Neomind | Live

23 Nov, 10:03


Қадимги Римда худоларни ҳақорат қилганлик учун жазо мавжуд бўлмаган. Улар худолар ўз шарафларини ўзлари ҳимоя қила оладиган даражада қудратли деб ишонишган

Бу қараш илоҳий тартиб (лотинча ordo divinus) деб аталадиган тушунчага асосланган

Римликлар ишончига кўра, худоларга беҳурматлик ёки уларни ҳақорат қилиш уларнинг ғазабини келтириб чиқаради ва худолар ўзлари уларга жавоб қайтара олади. Шунинг учун, бундай ҳаракатларнинг жазоланиши инсонларга эмас, балки худоларнинг ўзига ҳавола этиларди. Худоларнинг ишига аралашиш эса, уларни камситиш деб баҳоланган. Бу нафақат худоларнинг қудратига бўлган ишончни, балки оламдаги адолат ва тартибнинг албатта тикланишига бўлган ишончни ҳам акс эттирган

Neomind | Live

23 Nov, 09:27


Ҳеч қандай телефонларсиз даврлар. Одамлар тоза ҳавога чиқиб, гўзалликдан баҳраманд бўлишган

Neomind | Live

23 Nov, 07:57


Контекст

Neomind | Live

23 Nov, 07:33


Ўзбекистон: охирида ош еётган одам

Neomind | Live

23 Nov, 07:33


Бемор: доктор ўлимдан кейин нима бўлади?

Шифокор: ну, палатани тозалалаймиз ва янги беморни кутиб оламиз

Neomind | Live

23 Nov, 07:24


Ҳафтада бир кун балиқли кун кўзга ва мияга фойдали

Neomind | Live

23 Nov, 06:48


Динозаврлар бутун ер шаридаги озуқани еб битиришганларидан кейин овқат қидириб ерни кавлашни бошлашади

Шунчалик чуқур қазишадики, ўзлари қазиган чуқурга тушиб кетиб, қайтиб чиқолмай қолишади

Шу сабаб биз ҳозир динозаврлар суякларини бир қанча чуқурликдаги қатламлар орасидан топамиз)

Конспирологлар шуердамисилар?

Neomind | Live

21 Nov, 10:47


Бугун француз файласуфи, ёзувчиси, дин ва сиёсат танқидчиси - Волтернинг туғилган куни

Нютоннинг бошига олма тушиб кетиши ҳақидаги афсонани биринчи айнан Волтер ўз китобида ёзиб машҳур қилган

Эътиқод, сиёсат ва эркинлик ҳақидаги фикрлари учун уни қўллаб-қувватлаганлар ҳам, нафрат билан қаршилаганлар ҳам бўлган. Лекин бир нарса аниқ: Волтер сўз қудрати билан жамиятнинг эътиборини ўзига қарата олган ҳақиқий ақлий гигант эди

"Мен сизнинг фикрингизга қўшилмайман, аммо уни айтиш ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш учун жонимни бераман."
(Ушбу ибора Волтернинг ғояларини яхши ифодалайди, аммо айнан унинг сўзлари эмас, бу унинг фалсафасига асосланган)

"Ақлнинг ғалабаси - ҳеч қандай ақлга эга бўлмаганлар билан тинч-тотув яшаш"

"Биз ҳеч қачон яшамаймиз, фақат яшашга умид қиламиз"

"Китобларни ўқимаслик – ўзига нисбатан жиноятдир, лекин ёлғон китобларни ўқиш – ўз ақлига қасд қилишдир."

"Фикрлаш – инсоннинг энг буюк озодлигидир."

Neomind | Live

21 Nov, 09:20


Ота-бола ва электрон

Жозеф Томсон 1906-йилда электронни заррача эканлигини анқлаганлиги учун Нобел олган

1937-йилда эса унинг ўғли Жорж Томсон электронни тўлқин эканлигини аниқлагани учун Нобел олган

Шу тариқа ота-бола электроннинг икки - заррача ва тўлқин табиатига шароитга қараб эга бўлишини аниқлаган

Neomind | Live

20 Nov, 12:50


"Everyone sits in the prison of his own ideas; he must burst it open, and that in his youth, and so try to test his ideas on reality."

- Albert Einstein

Neomind | Live

20 Nov, 07:53


Маъно топинг. Меланхолияни қайғудан фарқланг. Сайрга чиқинг. Бу боғда романтик сайр бўлиши, баҳорнинг энг ажойиб дақиқаларида, гуллар, ҳидлар ва сизни бошқа дунёга силлиқ ўтказадиган ажойиб шеърий тасвирлар бўлиши шарт эмас. Бунда сиз кўплаб ҳаёт етукликларига эга бўлишингиз ва бу бошқа ҳеч бир мия дуч келмаган маъноларни кашф қиладиган сайр бўлиши шарт эмас. Ўзингиз билан сифатли вақт ўтказишдан қўрқманг. Маънони топинг ёки маънони топманг, лекин бироз вақтни "ўғирланг" ва уни фақат ўзингизга беринг. Махфийлик ва ёлғизликни танланг. Бу сизни антисоциал қилмайди ёки дунёнинг қолган қисмини рад этишингизга олиб келмайди. Аммо, сиз нафас олишингиз керак. Сизга шундай ҳолат керак.

~Албер Камю

Neomind | Live

19 Nov, 04:29


If you're not having fun, you're not learning. There's a pleasure in finding things out.

~ Richard Feynman

Neomind | Live

19 Nov, 04:12


Мени usmle бўйича тайёрлаган ва дунёқарашимни шаклланишига катта таъсир кўрсатган шифокор - Фарход ака телеграмда ўз блогини очибди. Ҳозир АҚШ, Техасда патология бўйича резидент. Блогда таълим, тиббиёт ва шахсий тажрибаларини рус ва инглиз тилларида ёзади. Маслаҳатим, қўшилинглар, айниқса тиббиёт талабаси бўлсанглар. Тиббиётга алоқадор бўлмасанглар ҳам Фарход акани эшитиш керак, рационал фикрлайдиган кам сонли мутахассислардан

Блог: @farkhodmd

Neomind | Live

18 Nov, 12:36


Ёшликда телевизор кўрганингизда, телекомпаниялар фитна уюштириш ва одамларни аҳмоқ қилишга келишиб олишган деб ўйлайсиз. Аммо кейин сиз улғаясиз ва тушунасиз - буни одамларнинг ўзлари хоҳлашади. Бу анча қўрқинчлироқ фикр. Фитна - қўрқинчли эмас, бунда сиз ярамасларни отишингиз, инқилобни бошлашингиз мумкин. Аммо ҳеч қандай фитна йўқ, телекомпаниялар шунчаки талабни қондиришмоқда, афсуски, бу ҳақиқат

Стив Жобс

Neomind | Live

17 Nov, 12:49


Одатда фақат улғайганда англаб етиладиган муаммо шундаки, севги, маъно, мотивация каби нарсаларни қидирганда, улар дарахт орқасида ёки тош остида яширинган бўлиши. Муваффақиятли одамлар ҳаётда фақат улар ўзларининг севгиларини ярата олишларини, ҳар қандай нарсаларга маъно бера олишларини, мотивацияни ўзлари ярата олишларини тушунишади.

Шахсан мени иккита асосий фалсафа бошқаради: бугун дунё ҳақида кеча билганимдан кўра кўпроқ маълумот олиш ва йўл давомида одамларнинг азоб-уқубатларини камайтириш. Ушбу иккита мақсад сизга жуда кўп нарсаларга эришишга имкон беради

© Нил деГрасс Тайсон - америкалик астрофизик, илм-фан оммалаштирувчиси

Neomind | Live

17 Nov, 08:50


Бу эса сериалнинг бизни қоракўзлар нотўғри таржима қилган парчаси

Йигит "бахтни иложи бор ва нафақат бу ҳаётда, балки кейингисида ҳам" деб диний китобини сотишга ҳаракат қилади. Хаус эса "О, динфурушмисан? Узр, мен кечагина Исломни сотиб олгандим" деб жавоб беради

Хю Лори нафақат Хаус сериалида атеист ролини ўйнаган, балки у ҳаётда ҳам атеист ва динлар танқидчиси ҳисобланади. У кўплаб интервюларида динларга ишонмаслигини, ақлга ва илм-фанга таянишини айтган

Neomind | Live

17 Nov, 08:28


Доктор Хаус сериалига 20 йил бўлибди

"Доктор Хаус" — бу фақат шифокорлик дунёси ҳақидаги сериал эмас. У инсон табиати, ҳаёт мураккабликлари ва ҳақиқатга интилиш ҳақидаги асар ҳисобланади. Сериалнинг марказий қаҳрамони — доктор Хаус, гений, атеист, рационал фикрловчи шифокор

Хаус – ғайриоддий шифокор. У ёпиқ, лекин ақли ва ҳозиржавоблиги билан бошқалардан ажралиб туради. Унинг ҳаётга бўлган ёндашуви қуйидаги принципларга асосланади:

Ҳақиқат устуворлиги: Хаус учун ҳақиқат доим биринчи ўринда. У сўзлар билан ўйнашмайди ва худди шундай очиқликни бошқалардан ҳам талаб қилади. У инсонлар нима дейишини эмас, нима қилаётганини кузатади, чунки у учун "ҳамма ёлғон гапиради"

Мантиқ ва таҳлил: Хаус туйғуларни эмас, далилларни афзал кўради

Бу сериал нафақат тиббий билимларни ошириш, балки инсон табиати ҳақида мулоҳаза қилиш учун ҳам ажойиб восита. Ҳақиқатни билиш қанчалик муҳим? Ёлғон – бу ёмонми? Қийин қарорларни қабул қилиш учун туйғуларни четга суриш мумкинми?

Доктор Хаус образи томошабинларни ўйлашга, савол беришга ва ўз ҳаётларини қайта баҳолашга ундайди. У инсоннинг камчиликлари ортида ҳам гениаллик ёта олишини намоён этади.

Neomind | Live

17 Nov, 07:05


Кулол Дибутаднинг қизи деворда севгилисининг соясини кўрди ва унинг чегарасини ханжар билан чизди. Мана шу расм сабаб унинг отаси юнон вазаларини безаш услубини ихтиро қилди. Ҳамма нарсанинг асосида севги ётади

Албер Камю

Кулол Дибутад қизи ҳақидаги афсона муҳаббат, санъат ва ихтирочилик ҳақидаги қадимий ривоятлардан бири ҳисобланади. Унга кўра, Дибутад исмли кулолнинг қизи ўз севгилисини қаттиқ яхши кўрар эди. Бир куни у деворда севгилисининг соясини кўриб қолади ва унинг изини ханжар билан чизиб олади. Бу тасвир кулоллик санъатида янги услубнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Дибутад шу асосда юнон кулол идишларини безашда тенгсиз расмлар ярата бошлайди

Бу афсона санъатнинг илҳомлантирувчи кучи ва муҳаббатнинг яратувчанликка туртки бўлиши ҳақидаги символик маъноси билан қадрланади

Neomind | Live

17 Nov, 06:07


Брюс Ли ва унинг ўғли Брэндон Ли. Брэндон ҳам актёр ва жанг санъати устаси бўлган

Neomind | Live

15 Nov, 13:07


Ҳозир бизда мавжуд бўлган барча ядро қуроллари билан эволюция бизни инстинктларимиздан халос қилишини кута олмаймиз. Мен генетик муҳандисликдан фойдаланишимиз керак бўлади деб қўрқаман.

Кимдир менга китобга киритган ҳар бир тенгламам китобим сотувини ярмига қисқартиришини айтганди

Ҳеч ким математик теорема билан баҳслаша олмайди.

Ишончим комилки, инсоният космосда яшаш имкониятини топмаса, камида яна минг йил яшай олади. Кичкина сайёрадаги барча ҳаёт қандай йўқ бўлиши мумкинлиги ҳақида кўплаб сценарийлар мавжуд. Лекин мен оптимистман. Биз албатта юлдузларга етиб борамиз.

Ҳатто ҳамма нарса олдиндан белгилаб қўйилган ва бу билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди деб даъво қиладиган одамлар ҳам йўлни кесиб ўтишдан олдин атрофга қарашларини пайқадим.

Интернетга бемақсад шунғиш тв каналларини доимий ўзгартиришдек аҳмоқона фикр

Мендан амётрофик латерал склероз (марказий асаб тизимининг касаллиги, орқа мия ва медулла облонгатасининг шикастланиши) билан ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз деб тез-тез сўрашади. Жавоб оддий - унчалик эмас

Илм-фанга фақат катта ўғлим Роберт қизиқади. У дастурий таъминот билан шуғулланади, Microsoft-да ишлайди. Қизим Люси француз ва рус тилларини ўрганмоқда — у ҳозир журналист. Менинг кенжа ўғлим Тим ҳозирда университетда француз ва испан тилларини ўрганмоқда. Менинг набирам Уилям ҳам бор, у ҳали ҳам гапиришни ўрганяпти, лекин аллақачон компютерлар жинниси

Стивен Хокинг

Neomind | Live

15 Nov, 11:25


Чатжпт'дан мени унга берган сўровларим асосида қандай тасаввур қилишини сўрагандим

Сўровларим асосан тиббиёт, илм-фан, немис тили ва АҚШда шифокорлик ҳақида

Neomind | Live

15 Nov, 03:36


Оширвориш шунақа бўлади

Neomind | Live

15 Nov, 03:23


Лилит - яҳудий мифологиясидаги образ. У одам Атонинг биринчи хотини сифатида Талмудда тасвирланган

Neomind | Live

15 Nov, 03:22


- Сиз ҳеч қачон ташвишланмайсизми?
- Бу ёрдам берадими?

«Шпионский мост»

Neomind | Live

13 Nov, 09:18


Кино ва тарих

Neomind | Live

13 Nov, 08:55


Сунъий интеллектнинг биринчи файласуфи - Алан Тюринг

Уни код бузувчи ва информатика фанининг асосчиси, компютер технологияларини ривожлантиришни бошлаган одам деб аташади

Алан Тюринг - ҳисоблаш назарияси ва сунъий интеллект асосчиси сифатида танилган инглиз математиги ва криптографи, 20-асрнинг энг таъсирли олимларидан бири ҳисобланади. Унинг ишлари илмий фаолиятининг турли жабҳаларида замонавий технологияларнинг асосини яратди

Тюрингнинг энг машҳур иши "Тюринг машинаси" концепцияси бўлиб, у алгоритмлар ва ҳисоблашлар асосини тушунтириш учун модел сифатида ишлаб чиқилган. Бу концепция замонавий компьютер фанининг пойдеворини қўйди, чунки у ҳар қандай алгоритм билан ечилувчи ҳисоблаш муаммосини тушунтиришга ёрдам берди.

Иккинчи жаҳон уруши бошланганида, Туринг Британиянинг Блетчли-Парк марказида криптограф сифатида ишлашга чақирилди. У ерда у немисларнинг "Энигма" шифрлаш машинасини бузишда катта рол ўйнади. Туринг ва унинг ҳамкасблари томонидан ишлаб чиқилган "Бомба" деб аталган машина "Энигма" кодларини бузишга ёрдам бериб, уруши якунлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган.

1945-йилда у Британия империяси орденга эга бўлди ва 1951-йилда Лондон Қироллик жамиятига қабул қилинди. 1950-йилда эса у ўзининг машҳур "Тюринг тест"ини таклиф қилди. Бу тест сунъий интеллект соҳасида инсон каби фикрлай олиш қобилиятига эга машинани аниқлаш учун асосий тест сифатида хизмат қилиб келмоқда

Турингнинг ишлари бугунги кунгача ҳам илмий ҳамжамият ва технологиялар соҳасида катта аҳамиятга эга. Унинг ишлари сунъий интеллект, криптография ва ҳисоблаш техникаси каби соҳаларда асосий йўналишларни белгилаб берган

Уни Лейбниц, Декарт, Гилберт, Рассел, Витгенштейн билан бир қаторга қўйишади – Алан Тюринг энг буюк фалсафий ва математик ақллар қаторига киради.

Шахсий ҳаётида Туринг жинсий ориентацияси туфайли катта қийинчиликларга дуч келди. 1952 йилда Британия қонунчилигига кўра, у жинсий ориентацияси сабабли айбланди ва унга қамоқ ёки гормон терапияни таклиф қилишди. Алан иккинчисини танлайди, аммо бу унинг соғлиғига ёмон таъсир қилади. 1954-йилда Алан ўз уйида вафот этади, бу ўз жонига қасд қилиш деб баҳоланади

Фақат кўп йиллар ўтгач, 2009-йилда Британия ҳукумати унинг таъқиблари учун расман узр сўради ва 2013-йилда Алан Тюринг вафотидан кейин Қиролича Елизавета II томонидан афв этилди

@themantiq

Neomind | Live

11 Nov, 11:29


Бугун ҳар бир ролини юқори даражада ижро этган актёр - Леонардо Ди Каприонинг туғилган куни. У 50 ёш бўлди.

Neomind | Live

11 Nov, 10:21


Бугун Фёдор Достоевскийнинг туғилган куни

“Мен юракли, лекин мияси йўқ аҳмоқман, сен эса ақлли, аммо юраги йўқ аҳмоқсан; иккимиз ҳам бахтсизмиз ва иккаламиз ҳам азоб чекамиз"

Neomind | Live

11 Nov, 07:50


Том Хэнкс: қандай ролни ўйнайман?
Роберт Земеcкис: Ҳа.

Том Хэнкс бу филмда етита персонажга овоз берган ва ҳаракатларини ижро этган: кондуктор, қаҳрамон бола, Санта Клаус, Ҳобо, қаҳрамон боланинг отаси, ҳикоячи.

Neomind | Live

10 Nov, 12:06


Ўзбекистон юрак қон-томир касалликларидан ўлим даражаси бўйича дунёда учинчи ўринда экан. 2019-йилда эса дунёда биринчи ўринда бўлган. Бу йилда умумий ўлимларнинг 64%и юрак касаллигига боғлиқ бўлган

Юрак қон-томир касаллиги ўлимга энг кам сабаб бўлувчи инсонлар Исроил, Япония, Франция ва Жанубий Кореяда яшашади

Neomind | Live

10 Nov, 08:55


Бу, албатта, АҚШ, яҳудийлар ва бошқа ташқи кучлар томонидан молиялаштириладиган ғоя сабаб

Neomind | Live

09 Nov, 11:41


"Агар ҳаёт юзингизга тарсаки туширса ҳам, дунё сизнинг хизматларингизни тан олишни истамаса ҳам, сиз барибир ўз ишингизни қилишингиз керак. Асосийси дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилишингиз – айнан шуни сиз ҳаётингиз охирида эслайсиз. Қарсаклар муҳим эмас, нима қилаётганингиз муҳим."

Хеди Ламар

Neomind | Live

09 Nov, 10:38


Бугун wi-fi ва bluetooth каби алоқа воситалари асосининг яратувчиси, Голливуд юлдузи - Хеди Ламарнинг туғилган куни

Neomind | Live

09 Nov, 10:13


“Бизнинг ҳаётимиз ва мўрт сайёрамизнинг аҳамияти фақат бизнинг донолигимиз ва жасоратимиз билан белгиланади. Биз - ҳаёт мазмунини сақловчилармиз. Биз қандайдир бизнинг яратувчимиз бизга ғамхўрлик қилишини, хатоларимизни кечиришини, бизни болаларча хатоларимиздан қутқаришини хоҳлаймиз. Лекин илм жоҳилликдан афзалдир. Ишонтирувчи эртаклардан кўра аччиқ бўлсада ҳақиқатни қабул қилган маъқул. Бу сизга ўз ҳаёт мазмунингизни яратиш имконини беради. Агар биз бирон бир космик мақсадни орзу қилсак, келинг, ўзимизга муносиб мақсад топайлик"

~ Карл Саган; "Pale Blue Dot"

Neomind | Live

09 Nov, 10:03


Ҳеч қандай манфаат кўзланмаган, шунчаки қизиқишларни дастакловчи, қўлловчи ғоя йўқ эди мусулмонларда. Ҳозир ҳам йўқ.

Пашшанинг қайсидир хусусиятини ўрганаётган олимнинг иши аксариятимиз учун бекорга умрни совуришдир, бошқа қилар иши йўқми шунча муаммо турганда деймиз. Юлдузларни йўл топиш ва ой-кунлар ҳисобини қилишдан бошқа мақсадда ўрганиш умрни зое кетгазишдир, деб ёзади Ғаззолий “Иҳёу улумиддин”нинг Илм китобида. Демак, агар бирор мусулмон Галилей чиқиб, телескоп ясаб, Юпитернинг табиий йўлдошларини кузатиб, ойлаб вақтини ўтказса, вақтни совурган бўлармиди? Ёки Грегор Менделга ўхшаб, кимдир нўхот чатиштириб, рангини санаб ўтирса, унинг охиратига нафи бормиди? Буларнинг нафини ҳозир кўряпмиз, аммо ўша вақтларда тайинли самара бермаган.

Билишга бўлган интилиш инсондаги табиий инстинктдир. Ёш болаларда бу яққолроқ намоён бўлади. Инсон манфаат учун қизиқмайди, шунчаки қизиқади, ёш боладек. Тараққиётнинг бешиги ҳам, локомотиви ҳам қизиқиш ва билим. Шунчаки билим. У бугун фойда келтириши шарт эмас. Қайси билим қачон ва қаерда асқатиб қолишини ҳеч ким аввалдан билмайди. Шунинг учун билимга нисбатан “на охиратга, на дунёга фойдаси бор, беҳуда” деб айтиб бўлмайди. Шу жиҳатдан, Имом Ғаззолий ва унинг салафу халафлари янглишган. Бу янглиш тушунча ҳамон яшамоқда.

Хуллас, мусулмонларни тиз чўктирган ғоя – охиратпарастлик, фақат бугун аниқ наф берадиган ишларнигина аҳамиятли ҳисоблаб, шунчаки қизиқишдан қилинадиган ишларни умрни совуриш деб билиш, узоқни кўра олмасликдир. Афсуски, бу ишонч ҳозир ҳам кучли

Бизга Ғарбнинг эътиқоди эмас, технологияси, фани керак дейишади. Йўқ, азизлар! Бизга бугун олсак, эртага эскирадиган технология керак эмас. Биз уларнинг ана шундай юксак илм-фан ва техниканинг вужудга келишига туртки берган ғояларини, қадриятларини олишимиз керак. Булар ўзгача фикрга толерантлик, янгиликка очиқлик, дунёвий муваффақият, манфаат кўзланмайдиган оддий қизиқишлар, ҳоббиларни буюк кашфиётларнинг дебочаси деб билишдир.

Хуршид Йўлдошев

Neomind | Live

08 Nov, 04:07


I wanna thank me
I wanna thank me for believing in me
I wanna thank me for doing all this hard work
I wanna thank me for having no days off
I wanna thank me for never quitting
I wanna thank me for always being a giver and trying to give more than I receive
I wanna thank me for trying to do more right than wrong
I wanna thank me for just being me all time

Neomind | Live

07 Nov, 12:50


Аристотел ва унинг шогирди Александр Македонский

Аристотел Александрни 13 ёшдан 16 ёшгача бир неча йил тарбиячиси бўлган. Аристотел таниқли юнон файласуфи ва олими бўлган ва у Александрга фалсафа, адабиёт, сиёсат ва илм-фан каби кўплаб мавзуларни ўргатган.

Neomind | Live

07 Nov, 10:45


“Эҳтимол, биз ақл билан етолмайдиганни ҳам севишга
мажбурдирмиз”, деган руҳонийнинг фикрига қарши “мен худонинг
болаларга азоб берадиган дунёсини, ҳатто ўлим тўшагида ҳам қабул
қилолмайман”, дея норасида бола ўлимини кузатаётган персонажнинг
жавобида ёзувчининг абсурд фалсафаси жам бўлади, яъни у гуноҳсиз боланинг ўлимида “адолатсизлик” қилган худони тан олмайди

Албер Камю "Вабо"

Neomind | Live

07 Nov, 09:55


Айрим инсонлар фақатгина нормал бўлиш учун қанчалар катта энергияларини сарф қилишларини ҳеч ким тушунмайди

Албер Камю

Neomind | Live

07 Nov, 09:54


Интеллектуалми? Ҳа. Ҳеч қачон уни рад этманг. Интеллектуал инсон - бу ақли ўзини ўзи назорат қила оладиган одамдир. Менга бу ёқади, чунки мен ҳам кузатувчи, ҳам кузатилган бўлишдан бахтиёрман. "Уларни бирлаштириш мумкинми?" Бу амалий савол. Биз буни синаб кўришимиз керак. "Мен интеллектуалларни ёмон кўраман" дейиш аслида: "Мен шубҳаларимга дош беролмайман" дейиш билан тенг

Албер Камю

Neomind | Live

07 Nov, 09:52


"Фақат ўзини алдамасликка қодир бўлган инсонларгина озоддир"

Албер Камю

Neomind | Live

07 Nov, 09:49


Бугун француз континентал файласуфи, абсурдист, шунингдек журналист, ёзувчи, драматург, публицист ва эссеист, Нобел мукофоти совриндори Албер Камюнинг ҳам туғилган куни.

У машҳур "бегона", "вабо" ва бошқа асарлар муаллифи, 1957-йилда адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори

Neomind | Live

07 Nov, 08:45


"Мен сизнинг интеллектингизга, сизнинг интилувчанлигингизга ва ҳалоллилигингизга қойил қолганимни айтишим керак ва мен Брюсселда сиз билан шахсан танишиш шарафига лойиқ бўлганимдан хурсандман."

Алберт Эйнштейннинг Мария Кюрига ёзган мактубидан

"Менинг бахтимга, йигирма йил давомида биз Мадам Кюри билан юксак ва очиқ дўстлик билан боғландик. Унинг инсоний буюклигига ҳайратим тобора ортиб борарди. Унинг характерининг кучи, фикрларнинг поклиги, ўзига талабчанлиги, объективлик, ҳукмларга сотилмаслиги –бу фазилатларнинг барчаси камдан - кам ҳолларда бир одамда бирлашади. У ҳар қандай вақтда жамиятга хизмат қилаётганини ҳис қилди ва унинг буюк камтарлиги манманлик учун ўрин қолдирмади. Уни доимо жамиятнинг шафқатсизлиги ва адолатсизлиги ҳисси ҳомуш қиларди."

Алберт Эйнштейн. New York Times

Neomind | Live

07 Nov, 08:34


Ҳар биримиз инсоният ҳаёти учун масъулиятнинг маълум бир қисмини ўз зиммамизга олиб, ўз устимизда, шахсиятимизни яхшилаш устида ишлашимиз керак.

Maрия Склодовская Кюри

Neomind | Live

07 Nov, 08:25


Ҳаёт ҳеч биримиз учун осон эмас. Хўш нима қилиш керак? Бизда қатъият ва, авваламбор, ўзига ишонч бўлиши керак. Биз бирон бир нарсада истеъдодли эканлигимизга ишонишимиз керак ва бунга ҳар қандай нархда эришиш лозим. Ҳаётда ҳеч нарсадан қўрқиш керак эмас, фақат тушуниш керак. Энди кўпроқ тушуниш вақти келди, шунинг учун биз камроқ қўрқишимиз мумкин»

- Мария Кюри - физика ва кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори

Neomind | Live

04 Nov, 05:32


Онгли инсон ёқимли бўлган нарсалар ортидан эмас, балки ёқимсиз нарсалардан халос қиладиган нарсалар ортидан қувади

Аристотел

Neomind | Live

04 Nov, 05:32


Рембрандт, "Доктор Тулпнинг анатомия дарси", 1632.

Рембрандт даврида анатомияни ўрганишнинг асосий усули мурдаларни ёриб кўриш эди. Доктор Николай Тулп инсон қўлининг мушакларини кўрсатувчи очиқ дарс ўтказади. Бундай ҳодисалар Европада кенг тарқалган эди. Жарроҳлар гилдияси совуқ шароитда танани яхшироқ сақлаш учун йилига бир марта, одатда қишда очиқ дарсларни ўтказган

Neomind | Live

03 Nov, 11:07


Икигай (生き甲斐) япон концепцияси инсонга мақсад ҳисси, яшаш учун сабаб берадиган нарсани англатади

Одатда, икигай шахсий қизиқишлар, истеъдодлар, атрофдагиларга манфаат етказиш ва меҳнатдан қониқиш каби омилларнинг уйғунлашувидан шаклланади.

Япон тилида асосан бошқа тилларда жуда кўп сўзларни талаб қиладиган ҳар қандай тушунча учун ягона сўз бор (немис тилидан ташқари, албатта)

Атама икки Японча сўзларни ўз ичига олади: ики [ҳаёт; тириклик] ва Кай (таъсир; натижа; ҳосил; қиймат; фойдаланиш; фойда].

Қизиғи шундаки, Икигай кўплаб фанлараро тадқиқотлар мавзуси бўлган.

Мичико Кумано томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, икигай ҳисси одатда одамлар ўз эҳтиросларига эргашганда муваффақият ва қониқиш ҳиссини англатади

National Geographic мухбири Дэн Бюттнер икигай Окинава халқининг узоқ умр кўришининг сабабларидан бири бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Тадқиқотларга кўра, икигай ҳис қилмайдиган одамларда юрак-қон томир касалликлари кўпроқ учрайди.

Neomind | Live

03 Nov, 09:42


Ancient Egypt

Neomind | Live

03 Nov, 06:09


"Бу конференция аҳмоқлар билан тўла эди - баландпарвоз аҳмоқлар билан - бундай аҳмоқлар эса мени шунчаки деворга чиқиб кетишгача мажбур қилишади. Оддий аҳмоқларнинг ҳеч қандай қўрқинчли томони йўқ; улар билан гаплашиш ва ёрдам беришга ҳаракат қилиш мумкин. Лекин баландпарвоз аҳмоқлар - ўз аҳмоқлигини яшириб, алдов билан ўзининг нақадар ақлли ва ажойиб эканлигини ҳаммага кўрсатишга ҳаракат қиладиган аҳмоқлар - бундай аҳмоқларга мен шунчаки тоқат қила олмайман! Оддий аҳмоқ фирибгар эмас; Ростгўй аҳмоқнинг ёмон жойи йўқ. Аммо инсофсиз аҳмоқ даҳшатли!”

©Ричард Фейнманнинг “Сиз ҳазиллашяпсиз, жаноб Фейнман!” китобидан

Neomind | Live

03 Nov, 03:35


1991-йилда поп афсонаси Майкл Жексон ўзининг "қора ёки оқ" мусиқий видеосида фотореалистик юзни ўзгартириш технологиясини тақдим этди.

Ушбу замонавий эффект юзларни муаммосиз ўзгартиришга имкон берарди ва ўша вақтда машҳур бўлган эффектларни синдириш учун биринчи ривожланган визуал эффектлардан бири эди

Бу шунчаки визуал томоша эмас, балки рақамли ахборот воситаларидаги инқилоб, технология ва кўнгилочар видеонинг олдинлари ҳеч қачон бўлмаган ҳамкорлиги эди

Neomind | Live

03 Nov, 03:35


Ўпишиш, бугунги кунда билишимиз бўйича, бизнинг эволюцион ўтмишимизга асосланган мураккаб хатти-ҳаракатлар ҳисобланади.

Ўпишишнинг аниқ келиб чиқиши тушунарсиз бўлиб қолса-да, далилларга кўра, бу минг йиллар давомида одамларнинг ўзаро таъсирининг бир қисми бўлган. Биринчи қайд этилган ўпишиш 5000 йил олдин, қадимги Месопотамияга бориб тақалади, у ерда у ёзувларда тасвирланган. Бунга кўра, ўпишиш минг йиллар давомида меҳр ва боғланишнинг мазмунли ифодаси бўлиб келган.

Илмий нуқтаи назардан, ўпишиш инсон муносабатларида бир нечта функцияларни бажаради. Бу шунчаки романтик қизиқишнинг ифодаси эмас; бу шериклар ўртасида ишонч ва яқинликни ўрнатишнинг бир усули. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўпиш кўпинча "севги гормони" деб аталадиган окситоциннинг чиқарилишига ёрдам беради, бу алоқа туйғуларини кучайтиради ва стрессни камайтиради. Бундан ташқари, ўпиш ҳаракати дофаминнинг чиқарилишини рағбатлантириши, кайфият ва завқ туйғуларини кучайтириши мумкин.

Қизиғи шундаки, ўпишишга бўлган муносабат ижтимоий-маданий жуда фарқ қилади. Кўпгина маданиятлар лабдан лабга романтик ўпишни қабул қилса-да, бу универсал эмас. Ўрганилган маданиятларнинг тахминан 46% ўпишнинг ушбу ўзига хос шакли билан шуғулланади, бошқалари яқинликни ифода этишнинг муқобил усулларини топишган. Мисол учун, баъзи маданиятлар амалда "ҳидлов бўсаси" ёки ҳатто киприкни тишлаш, яқинликни таъкидлаши мумкин экан

Ўпишни оғзаки бўлмаган мулоқот шакли, истак ва ҳиссий алоқани етказиш сифатида кўриш мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яхши ўпишувчилар кўпинча диққатли ва ҳиссий жиҳатдан боғлиқ шериклар сифатида қабул қилинади. Бу жозибадорлик ва муносабатлардан қониқишни кучайтиришда ўпишнинг ролини таъкидлайди.

Замонавий жамиятда ўпишнинг оқибатларини кўриб чиқар эканмиз, унинг севги, ишонч ва жозибадорликнинг кенгроқ мавзулари билан қандай кесишиши ҳақида ўйлаш муҳим. Ўзаро муносабатлар мураккаб ва кўп қиррали бўлиши мумкин бўлган дунёда ўпишнинг оддий ҳаракати инсоннинг алоқа ва тушунишга бўлган чуқур истагини қамраб олади.

The reasons humans started kissing - BBC (https://www.bbc.com/future/article/20210813-the-reasons-humans-started-kissing)
- The History of Kissing - Psychology Today (https://www.psychologytoday.com/us/blog/hide-and-seek/201402/the-history-kissing)

Neomind | Live

02 Nov, 13:03


Икки она

Автор: Jakub Rozalski

Neomind | Live

02 Nov, 09:48


Johannes Vermeer was born on October 31, 1632, in Delft, Netherlands

Neomind | Live

02 Nov, 04:56


Тилакларга эътиборли бўлиш керак

Neomind | Live

31 Oct, 15:08


What is life?

•Dostoevsky : This is hell.
•Socrates: This is a test.
•Aristotle: It's the mind.
•Nietzsche: This is power.
•Freud: It is death.
•Marco: That's the idea.
•Picasso: This is art.
•Gandhi: This is love.
•Schopenhauer: This is suffering.
•Bertrand Russell: It's competition.
•Steve Jobs: That's Faith.
•Einstein: This is knowledge.
•Stephen Hawking: That's hope.
•Kafka: These are the beginnings.

Neomind | Live

29 Oct, 14:52


If you cannot do great things, do small things in a great way

Neomind | Live

29 Oct, 12:19


Стокгольм синдроми — бу инсоннинг ўзини асирга олган шахсга нисбатан ёқимли ҳиссиётлар пайдо бўлиши ҳолати. Яъни, қурбон асирловчига ҳамдардлик, ишонч ва ҳатто меҳр туяди, ҳатто унинг тарафини олиши мумкин. Бу ҳолат кўпинча стресс ва қўрқув оқибатида пайдо бўлади.

Асосий белгилари:
- қурбон зўравонга нисбатан ҳамдардлик ва меҳр ҳис қила бошлайди;
- ўз қутқарувчиларига нисбатан салбий муносабатда бўлади;
- ўзини асирда ушлаб турган зўравонни қилган хатти-ҳаракатларини оқлашга уринади.

тепадаги скриншот эса Стокгольм синдромининг маҳаллийлаштирилган ва ғирт чапани, миллий - ўзбекча версияси ҳисобланади. ва бунда асосан 17-25 ёшлар атрофидаги ўзбек қизлари жертва вазифасини ўтаб беришади.

Neomind | Live

29 Oct, 12:10


Буюк ақллар ҳар доим ўртамиёна онгларнинг зўравон қаршиликларига дуч келишган. Ўртача ақл анъанавий хурофотларга кўр-кўрона таъзим қилишдан бош тортган ва ўз фикрларини жасорат ва ҳалоллик билан ифода этишни танлаган одамни тушунишга қодир эмас.

- Албертн Эйнштейннинг фалсафа профессори Рафаэл Коэнга Бертран Расселни ўқитувчилик лавозимига маъқуллаш учун ёзган мактубидан

Neomind | Live

28 Oct, 05:21


"Парадокс" - бу ҳақиқат ва сиз ҳақиқатни қандай "бўлиши керак"лиги ҳақида тасаввурларингиз ўртасидаги зиддият холос

Ричард Фейнман

Neomind | Live

27 Oct, 08:09


"Интерстеллар" филми премерасига 10 йил бўлибди. (2014-йил 26-октябр)

“Одамзот Ерда туғилган. У Ерда ўлишга маҳкум қилинмаган.” Купер

“Интерстеллар” фильми ака-ука Ноланлар томонидан сценарий ёзилиб, ундаги фазовий-илмий назариялар физик, Нобел мукофоти совриндори Кип Торн томонидан назорат қилинган

-
Купер: “Биз Ерда туриб самодаги юлдузлардан ҳайратга тушар эдик. Энди эса пастга қараб, ўз сайёрамиздаги чангдан ҳавотирланяпмиз”

Бренд: “Севги - исталган замон ва маконда қабул қилина оладиган ягона ҳиссимиздир”

Neomind | Live

27 Oct, 05:42


Коинот биз учун яратилган деган фикр - ачинарли. Борлиқ жуда ҳам катта жой. Агар у ерда фақат биз бўлсак, унда қолган жойлар дахшатли исрофгарчилик бўлади

© Карл Саган - астроном, астрофизик, илм-фан оммалаштирувчиси

Neomind | Live

27 Oct, 05:39


"Ҳақиқат шундаки, сиз шунчаки ўз фикрингизни танлаб, интеллектуал бўла олмайсиз. Интеллектуал одам - қандайдир қарашларга эга бўлган одам эмас, балки ишонган нарсасининг асосли сабаблари бўлган ва шу билан бирга догматик тарзда ишонмайдиган одамдир. Соғлом сабабларга кўра билдирилган фикрлар кўр кўрона ишонадиганларнинг фикрларига қараганда камроқ ҳиссий бирликка эга, чунки ақл партиясиз, у ҳақиқатдан бошқа томонга ён босмайди. Айнан мана шу одамларга жуда ёқимсиз туюлади”

- Бертран Расселл, файласуф, математик, адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати

Neomind | Live

26 Oct, 08:56


Нисбийлик назарияси битта расмда

Neomind | Live

26 Oct, 08:00


Қанақа пицца заказ қилишни билволдинг. Энди қиз топсанг бўлди

Neomind | Live

26 Oct, 07:35


Атомлар бир-бири билан боғ ҳосил қилиши улар орасидаги дўстликни англатади деб ўйлашингиз мумкин, аммо аслида улар бир-бирининг электронларини ўғирлашади

Neomind | Live

26 Oct, 07:34


Диафрагма ва қовурғалараро мушакларнинг синхрон миоклоник қисқариши туфайли ҳиқичоқ юзага келади, там кимдир сени эслагани или бошқа шунга ўхшаш нарсар учун эмас. Сендаги кўплаб ҳимоя реакциялардан бири холос.

Neomind | Live

25 Oct, 11:17


"Pawn Sacrifice" (2014)

Кино биографик драма бўлиб, унда машҳур шахматчи Бобби Фишернинг ҳаёти ва унинг жаҳон чемпионлиги учун Борис Спасский билан ўйнаган машҳур ўйини тасвирланади.

Фильм сюжети Фишернинг болалиги, унинг шахматга бўлган қизиқиши ва шу орқали ўзини топиши билан бошланади. 1972-йилдаги Спасскийга қарши ўйин АҚШ ва СССР ўртасидаги "Совуқ Уруш"нинг шахматдаги рамзи сифатида қаралган. Бу ўйин нафақат шахмат тарихида, балки сиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этган. Фильм шахмат ўйинининг стратегиясини ва Бобби Фишернинг ички оламини, унинг жаҳон чемпиони бўлиш орзуси ва шахсий қурбонликларини кўрсатади.

Фишер "Фишер шахматини яратган", шахматни шахсий қурбонликлар ва стратегик танловлар орқали фойдаланиш билан боғлаган. Унинг бу концепцияси шахмат дунёсида ҳам, ҳаётда ҳам мураккаб қарорларни қабул қилиш учун илҳом манбаи бўлган

Фильм "Фишерга қарши ўйин" шахматга қизиқувчилар учун ҳам, психология ва тарихга қизиқувчилар учун ҳам қизиқарли бўлади

Neomind | Live

25 Oct, 10:53


- Худо, сени ким яратган?

Худо: Нима? Ҳеч ким!

- Демак, сен сени ҳеч ким яратмаган деб ҳисоблайсан?

Худо: Ха

- Демак, сен атеистсан

Худо: 😐

Neomind | Live

24 Oct, 06:01


Қадимги юнон файласуфи ва математиги Пифагор математика орқали мусиқани тушунишга катта ҳисса қўшган

У Ғарб мусиқа назариясига асос солган мусиқий интерваллар ва рақамли нисбатлар ўртасидаги муносабатни кашф этган.
Пифагор турли узунликдаги иплар узилганда, ҳосил бўлган товуш ип узунликларининг нисбатига боғлиқлигини кузатган. Масалан, у ипни ярмига бўлиш асл нусхадан бир октава юқори нота ҳосил қилишини аниқлаган. Ушбу кашфиётлар Пифагор тунинг тизимининг ривожланишига олиб келди, бу оддий бутун сон нисбатларига асосланган.
Унинг иши математика ва мусиқа ўртасидаги чуқур боғлиқликни кўрсатган, чунки у бутун коинот, шу жумладан мусиқа математик принципларга амал қилади деб ҳисоблаган. У сайёралар ва юлдузлар математик қонунларга мувофиқ ҳаракатланишини, шунингдек, гарчи инсон қулоқлари эшитмаса ҳам улар космик мусиқа шаклини яратишини таъкидлади,
Пифагорнинг мусиқа назариясига қўшган ҳиссаси математика ва мусиқа соҳаларига катта таъсир кўрсатган

Neomind | Live

21 Oct, 12:40


"Дунёдаги бирор машғулотни севинг ва у билан шуғулланинг. Ҳеч ким ҳеч қачон ҳаёт асли нима эканлигини тушунмайди ва бу муҳим ҳам эмас. Дунёни ўрганинг. Агар сиз унга етарлича чуқур кирсангиз, ўргансангиз, деярли ҳамма машғулот жуда қизиқ. Ҳаммасидан кўра кўпроқ қилишни ёқтирадиган нарсалар устида хоҳлаганингча ишланг. Ким бўлишни хоҳлаётганингиз ҳақида эмас, нима қилишни хоҳлаётганингиз ҳақида ўйланг. Жамият сизга ҳеч қандай ҳалал бермаслиги учун бошқа нарсалар билан минимумни сақланг"

~Ричард Фейнман

Китоб: Ҳазил қиляпсиз, жаноб Фейнман

Neomind | Live

21 Oct, 05:48


Иккита тилда мулоқот қилиш интеллектни оширади, айниқса тиллар ёшликда ўрганилса. Шундай экан, кўпроқ тил ўрганишга ҳаракат қилиш керак. Ҳар куни нотаниш тилни ўрганиш - мия когнитив фаолиятини яхшилайди

Тил билиш бу нафақат ўша тилда гаплашиш, балки бошқа миллатлар маданиятини ўрганиш ҳамдир

Яна бу паркинсон, алцгеймер ва қариликда ҳозир кўп учраётган деменция каби касалликлар олдини ҳам олади. Кўпроқ тил ўрганинглар ва турли тилларда гаплашишга ҳаракат қилинглар.

Тил байраминглар билан

Neomind | Live

19 Oct, 12:25


Time to study with Ghibli

Neomind | Live

19 Oct, 10:26


Долф Лундгренни кўпчилик Рокки филмидан таниса керак. Актёр фақат жисмоний эмас, балки, интеллектуал томондан ҳам катта ютуқларга эга экан. У 10 та тилни билади (европа ва осиё давлатлари тиллари)

Долф Қироллик технология институтини (Стокголм, Швеция) физика мутахассислиги билан тамомлаган

Вашингтон университетини (Вашингтон, АҚШ). Сидней университетида ўқиган (Сидней, Австралия) - кимёгар, магистр даражаси. Массачусет технология институтида кимёвий ишлаб чиқариш муҳандис-технологи. Драматик санъат мактаби (Ню-Йорк, АҚШ)

Бу актёрнинг нафақат жисмонан, балки интеллектуал ютуқлари билан ҳам хурматга сазовор қилади

Лундгреннинг ота-онаси - машҳур олимлар бўлиб, улар Қироллик академияси аъзолари

Neomind | Live

19 Oct, 08:37


- Менга дори беринг!

Шифокор: сиз соппа соғсиз сизга дори керак эмас

- Йўқ, менга дори беришизни хоҳлайман!

У хоҳлаётган дори:

Neomind | Live

19 Oct, 08:34


Бемор: сизни менга яхши шифокор деб тавсия қилишди
Шифокор:

Neomind | Live

19 Oct, 08:02


Орқа миянг қаерда деб сўраганингда у бошини орқасини кўрсатаётган бўлса, демак, у билан тиббиёт мавзусида суҳбатни давом эттирмаганинг яхши

Neomind | Live

19 Oct, 07:16


Чиройли қиз ёнида 2 соат гаплашиб ўтирсанг - вақт худди 2 дақиқадек ўтиб кетади

Агар қизиб турган плита устида 2 дақиқа ўтирсанг - бу худди 2 соатдек ўтади

Ҳаммаси нисбий (А.Эйнштейн)

Neomind | Live

19 Oct, 06:57


Америкалик иллюзиячи Гарри Гудини мукофоти - SciOne илмий-оммабоп видеоканали томонидан паранормал қобилиятларни тўғри тажриба шароитларида намойиш этган инсон учун бериладиган 2 миллион рубл мукофоти

Мукофотнинг прототипи Жеймс Рэнди фонди мукофоти бўлиб, у биринчи марта 1964-йилда, Жеймс Рэнди жонли радиода ғайритабиий қобилиятлар (сеҳр, паранормал ҳолатлар) мавжудлигини исботлай оладиган биринчи одамга ўз чўнтагидан 1000 доллар тўлашга ваъда берганида таклиф қилинган. Парапсихолог унга "сўзлардан амалларга ўтишни" таклиф қилди ва бунга жавобан Рэнди кузатилган тажриба шароитида ғайритабиий қобилиятларни намойиш этадиган кишига минг доллар таклиф қилган. Дастлаб, 1000 долларлик мукоот таклиф қилинган, кейинроқ — 10 000 (Рэндининг шахсий маблағларидан) ва 2002-йилдан бери маълум бир хусусий шахснинг хайр-эҳсони туфайли фонд мукофот миқдорини бир миллион долларга етказди. Умуман олганда, дунёда паранормал қобилиятларни намойиш этиш учун пул мукофотини таклиф қиладиган йигирмага яқин ташкилот мавжуд.

Ҳозиргача ҳеч ким бу мукофотни қўлга кирита олмаган. Ўзимизда эса худди шундай "Алимофф фонди" ҳам бор. Бемалол Алимовга сеҳргарлик, фолбинликларни исботлаб соққани олсанглар бўлади

Neomind | Live

18 Oct, 10:22


Бернард Лаун - америкалик кардиолог, дефибриллятор ихтирочиси:

"Кўп нарсалар менинг фалсафий дунёқарашларимни шаклланишига таъсир қилган. Мен чет элда туғилганман, кўплаб яҳудий тарбияларини мерос қилиб олганман, китобларни жуда ҳам яхши кўраман - энг муҳими — ўзимни тиббиётга бағишланганман. Деярли ярим асрлик фаолиятим сеҳрли шифо санъатига бўлган ҳайратимни оширди. Мен бу ерда 12-асрнинг буюк шифокори ва файласуфи Маймониднинг сўзларини келтирмоқчиман: "менинг беморим оғриқни ҳис қилаётган одам эканлигини ҳеч қачон унутмаслигим керак. Мен уни ҳеч қачон касаллик қўлида восита деб ҳисобламаслигим керак"

Мен шифокор бўлиш катта шараф деб ҳисоблайман. Шифокор ҳар доим ҳаёт деб номланган беқиёс театрлаштирилган томошанинг бошида туради. Санъат ҳаётга тақлид қилиши мумкин, лекин у ҳеч қачон унинг ўрнини боса олмайди. Шифокор - бу даврнинг ижтимоий ва маданий воқеаларини акс эттирувчи воқеаларнинг ажойиб панорамасини томоша қилувчи томошабин. Мен тез-тез ёрдам бера олмайдиган беморлар олдида ўзимни айбдор ҳис қилардим. Камдан кам одамга бошқа одамнинг ҳаётига чуқур қарашга рухсат берилади. Аммо шу билан бирга, унга ҳаётини сақлаб қолиш ва узайтиришга ёрдам беришдан катта қувонч йўқ.

© Бернард Лаун - америкалик кардиолог, дефибрилатор ихтирочиси, 1985 йилда «ядро урушининг олдини олиш учун тинчлик шифокорлари» ташкилоти номидан «жамоатчиликни хабардор қилиш ва жамоатчилик онгини тинчлик фойдасига йўналтиргани учун» тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган. Китоб: "Шифокорликнинг йўқотилган санъати"