ELTUZ @eltuz2022 Channel on Telegram

ELTUZ

@eltuz2022


Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

ELTUZ (Uzbek)

ELTUZ kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar, tadbirlar, va ijtimoiy muammolarga doir maqolalar paydo qilinadi. ELTUZ kanali O'zbek tilida maqola va matnlar taqdim etadi va obuna bo'lish uchun @eltuz2022 foydalaniladi. Shu bilan birga, reklama uchun murojaatni qanday qilish kerakligi ham o'z ichiga olgan. Siz reklama uchun murojaat qilmoqchi bo'lsangiz, @eltuz_reklama manziliga murojaat qilishingiz mumkin. Join ELTUZ kanaliga bugun va O'zbekistonning eng so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'ling!

ELTUZ

14 Jan, 05:31


ҲОЛВАНИ ҲОКИМ ЕЙДИЮ КАЛТАКНИ МАҲАЛЛА РАИСИМИ?

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Биз, маҳалла тизимидаги аҳвол ҳақида мурожаат қиляпмиз. Маҳалла тизимида иш юритиш умуман тартибсиз бўлиб, кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Маҳалла “еттилиги” деб аталадиган ходимлар орасида раисдан бошқа ҳеч бири маҳалладан ойлик олмайди. Ҳар бир ходим вазифасига қараб бошқа ташкилотдан маош олади:

• Ҳоким ёрдамчиси – ҳокимиятдан,
• Хотин-қизлар фаоли – ҳокимиятдан,
• Ёшлар етакчиси – Ёшлар иттифоқидан,
• Ижтимоий ходим – “Инсон ижтимоий агентлиги”дан,
• Солиқчи – Солиқ инспекциясидан,
• Участковой – Ички ишлар бўлимидан маош олади.

Маҳалла раиси 4.5-5 миллион сўм ойлик олади. Ҳоким ёрдамчиси 12 миллион сўмгача ойлик олади. Хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчилари 7-7.5 миллион сўм ойлик олади. Солиқчи 8 миллион сўмгача ойлик олади. Савол туғилади: Нега халқ сайлаган вакил – маҳалла раиси энг кам маош олади, аммо барча танқид ва "таяқ" унга тегади? К.К.Қўранбоев ва молия вазири Ж.Қўчқоров ушбу саволга жавоб бера оларми?

Нега меҳнатни маҳалла раиси қилади, аммо барча эътибор ва имтиёз бошқа ташкилотларга берилади? Нега ҳолвани ҳоким ейдию калтакни маҳалла раиси?

Амалдорларнинг тасаввурига кўра, маҳалла тизимида иш гўё яхши кетмоқда. Аммо бу ҳақиқатдан йироқ.

Ўзбекистон телевидениеси доим ёлғон кўрсатувлар беради, чунки улар тизимдаги ҳақиқатни очиқ намоён қила олмайди.

Сиздан илтимос, ушбу масалага эътибор қаратишингизни ва маҳалла тизимида адолат ва самарали ишни таъминлаш йўлида ёрдам беришингизни сўраймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Jan, 04:04


ТОШКЕНТ ПРОКУРОРИ: ПОЙТАХТДА ГИЁҲВАНДЛИК ВА ЖИНСИЙ ТАЖОВУЗ КАБИ ЖИНОЯТЛАР ОРТГАН

Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдошев аҳолига мурожаат қилиб, 2024 йил давомида пойтахтда содир этилган айрим жиноятлар ва қонунбузарликлар ҳақида ҳисобот берди.

Шаҳар прокурори сўзларига кўра, Тошкентда содир этилган 14 минг 632 жиноят бўйича жиноятчиларнинг аксари ушланган ва уларни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилган. Қотиллик, босқинчилик, толончилик, ўғрилик, фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлар шулар жумласидандир.

Йўлдошев жумладан аҳоли орасида гиёҳвандлик авж олганига тўхталди. Унинг сўзларига кўра, 2024 йилнинг 20 сентябридан 20 октябрига қадар пойтахтда гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги ўтказилиб, қисқа вақт ичида 350 дан ортиқ гиёҳвандлик жинояти билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

2024 йил давомида Ташкент шаҳрида қайд қилинган гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг сони 3417 тани ташкил этган, уларнинг ҳар учинчиси, яъни 1328 таси ёшлар томонидан содир қилинган. 26 ҳолатда бундай қилмишни 18 ёшга ҳам тўлмаган вояга етмаган шахслар содир этган, уларнинг 16 нафари мактаб ўқувчиларидир.

Шаҳарда ёшларни Интернетдаги наркобизнесга алоқадор ижтимоий тармоқлар орқали наркотик моддалар истеъмоли ва воситачиликка жалб қилиш ҳолатлари кучайган.

Жумладан Олий таълим масканларида таълим олаётган талабаларнинг 49 нафари Интернет тармоғи орқали олган топшириқларига кўра воситачилик, закладчиклик қилаётган пайтида жиноят устида қўлга олинган. Улардан минглаб савдога тайёрлаб қўйилган, наркотик ва кучли таъсир этадиган психотроп моддалар олиб қўйилган.

Эркин Йўлдошев Тошкентда содир бўлган яна бир фожеа ҳақида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, яқинда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган 2003 йилда туғилган Истам исмли Тошкент Давлат Университети талабаси Мехидрон гиёҳванд моддасини меъёридан ортиқ истеъмол қилиши натижасида вафот этган.

Шаҳар бўйича йил якунига кўра, қарийб 240 килограммга яқин гиёҳвандлик ва психотроп моддалари савдосининг олди олинган.

Ўтган даврда шаҳарда 33 ҳолатда ўғирлик, толончилик, босқинчилик, номусга тегиш, портлашлар ва қотиллик каби оғир ва ўта оғир жино]тлар гиёҳванд модда таъсирида содир этилган.

2015 йилга нисбатан кибермаконда содир этилган жиноятлар сони 44 баробар ошган. Ўтган йили 17 минг нафар Ўзбекистон ватандошларига нисбатан мана шундай жиноий тажовузлар қайд этилди.

Ижтимоий тармоқда алданиб, мулкини олдириб қўйган жабрланувчиларнинг 80 фоиздан ортиғи шахсига ва электрон қурилмаларига оид маълумотларни эҳтиётсизлик қилиб, ўз оғзи билан ошкор қилганликлари натижасида жиноят қурбонига айланишган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Jan, 03:01


ОСМОНДА ЭМЧАК ЭЗҒИЛАШНИНГ ИККИНЧИ СЕРИЯСИ

Агар бирор хас ҳашакни шамол учириб осмонга чиқарса ҳам у ҳас ҳашак бўлиб қолаверади.

Хўш, бир бошдан бошласам.

Uzbekistan Airways’нинг Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган учоғи бирдан осмонда тормоз бердию, икки айланиб Қозонга қўнди.

Учоқ ëнига чирағларини яхиб виюв-виюв қилиб, пипеэс мошин возз этиб келиб посс этиб тўхтади.

Учоқ икарисидан битта ўзбекди қўлига кишан солиб, обчиқиб ўрисди қамағига тиқиб қўйишди.

Ашиндан кейин учоқ яна потр-потр қилиб учиб Ташканга қараб кетди. Пассажирлар 4 соат кечикиб эшигини топиб борди.

Нимаўлди? Учоқди ичида террорчи бормиди?

Йўқ. Оддий ўзбек. Ичмаган пайтида мўмин қобл. Ҳар ҳапта жумага борадиган, тилпонини ичи тўла нашид. Соқолди ишидча қилиб мўйлавини теккис қириб қўйган биродар.

Лекин шайтонди гапига кириб, араққа вискини қўшиб, закускасига пивадан симириб учоқди ичида иштон кўйлагини ечиб стюардессани эмчагидан эзғиламасам энамди боласи эмасман деб, ариллаб бақириб югуриб ташланиб қолса бўладими:
Хай, қўй ука. Иëт бўлади. Мана бирар тўрт соатдан кейин Ташканга борсанг қатортолда ашиинча жалап қараб турибди. Сабр қилиш, дейилди. Қулоқ сомай баттар авжига чиқди.

Энди эгнидаги ягона иштониниям ечиб ташаб мана деб бақирди.

Одамлар бўса бу иëтсизни уриб, йиқитиб, жайига ўтқазиб, скотчлаб, креслога байлаб қўйишди.

Энди у молдай бўкириб бошлади.

Бунақа бўкиришда учоқ чок-чокидан сўкилиб кетишидан қўрққан лўтчик тўрмозга босди.

Тотор обзийлардан "қўнувга мумкинми. Бизда бир мотор молой хулиганлик қилиб ëтибди" деса, тоторлар, "давай" деди.

Шу тариқа учоқ Россиянинг Қозон шаҳри аэропортида фавқулодда қўнди.

Қозон полицияси маълумотида мана бундай ëзилган:
26 ёшли С.У. парвоз давомида спиртли ичимлик истеъмол қилган ва ўзини номақбул тутган. Бу бошқа йўловчиларга ёқмаган ва улар унга огоҳлантириш берилган, аммо маст йўловчи тинчланишни истамаган. Шу сабабли у боғлаб қўйилган ва Boeing 787 самолёти бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 6:10 да Қозонда қўнишга мажбур бўлган. Парвоз деярли 13 соатлик масофада вақтинча тўхтатилган.

Ҳодисага сабабчи бўлган эркак рейсдан чиқарилиб, полиция бўлимига олиб борилган ва унга нисбатан протокол тузилган. Сомолёт 3,5 соат кечикиш билан Тошкентга муваффақиятли етиб келган.

Агар бирор хас ҳашакни шамол учириб осмонга чиқарса ҳам у ҳас ҳашак бўлиб қолаверади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Jan, 02:31


🔴Тошкентда автобус кондукторлари кунига тахминан 30 000 долларни ухлатишган. Чипта пули кассага етиб бормаган.

Автобусларда "нақд пул" қабул қилиш бекор қилингандан сўнг, ушбу жамоат транспортининг даромади кунига 300 миллион сўмга ошди.

Шундай қилиб, январ ойининг дастлабки 10 кунида автобуслар 11,5 миллиард сўм (одатда 8,5 миллиард), йўловчи ташиш ҳажми эса қарийб 1,2миллион кишига етди (бу 870 000).

ELTUZ

14 Jan, 02:01


Ҳужжатсиз қурилиш, томдан чакка ва сув муаммоси – ЭП177

Янги Ўзбекистоннинг эски муаммолари. Ҳужжатсиз қурилаётган уй, ойлаб олиб кетилмаётган чиқинди, кўпқаватли уйларга етиб бормаётган сув. Андижон, Зарафшон, Шовот, Жарқўрғон ва пойтахтнинг Яккасарой тумани турғунлари шикояти.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Элтузга узлуксиз ёғилаётган мурожаатлар уларнинг маҳаллий ҳукумат эътиборидан четда қолиб кетаётганини кўрсатмоқда. Муаммолар ечими Элтуз порталида. Бизга ёзинг, видеоларимизни баҳам кўринг! Эслатиб ўтамиз, бугунга келиб ютубдаги каналимиз обуначилари сони 718 мингдан ошди. Каналимизга обуна бўлинг.

Демак, бугун эътиборингизга тақдим қилмоқчи бўлганимиз дастлабки мактуб Андижон шаҳридан. Собиқ Автошох бекати ҳудудида ҳужжатсиз кўпқаватли уйлар қурилаётгани иддао қилинмоқда.

ELTUZ

13 Jan, 15:01


РАССОМ ТУЗ: ЎЗБЕК ҲУҚУҚИЙ НИГИЛИЗМИ БОТҚОҒИДАГИ БЕСПРЕДЕЛ ШОУ

Қоннунлар оëқ ости қилиниши, ўзбошимчалик, ҳуқуқий нигилизм, анархия ва бир сўз билан айтганда, бардак ўз қурбонларини танлаб, аяб ўтирмайди.

Комил Алламжоновга хизмат қилган етти персонаж "суд ҳуқуқ тизими" дея аталадиган урод мясорубка ичига кириблар кетди.

Пора билан юрфакни битирган фикран, жисман ва руҳан бузуқ прокурор, сўт, терговчи ва стукач козёллардан таркиб топкан бу зомбилар тўдаси любой моментда процедура ва қонунларни шессекундда мусорга отворишади.

Закон улар учун ëзилмаган. Қонунларга улар кўтиниям артмайди.

Олдин айтганимдек, Комил Алламжоновни ўлдириш учун самарасиз ҳужумдан кейин унга хизмат қиладиган 7 киши қамоққа олинган.

Ҳатто Алламжонов ҳаммомидаги гўлаҳниям уйдирма айб билан аввалига 15 суткага қамашди.

Қонунга асбобини кўндаланг қўйган, ҳуқуқий беспредел кўлмагида итбалиқ каби сузадиган бу қассобтабиат неандартал судялар участкавой обкеган ëлғон протокол асосида Комилнинг етти хизматкорини 15 суткага қамаш ҳақида қарорни чиғориб берди.

"Чиғор" дейилса любой нарсасини чиғорадиган, буюрилса онаси билан секс қиладиган судялар булар.

Энг қизиғи битта шаллақи хотин бир вақтнинг ўзида Тошкентнинг етти бурчагида бу етти хизматкордан жабр кўришга қандоқ улгурганига фантаст ëзувчи Герберт Уэелснинг ҳам ҳаëл кучи етмайди.

Лекин бу туғма овсар судялар бу "жабрланувчи" деган махлуққа "ишанвариб" шартта қомаб қўяқолди.

Ўзбекикстондаги ҳамма сўтлар бир биридан баттар. Биттасини ходага боғлаб туриб яна биттасини уриб ўлдирган савобга қолади деган тоипа бу.

Аммо баттарнинг баттари бўлади. Гап Қибрай сўти ҳақида.

13 январь куни Ўзбекистон Олий судида Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновнинг қуршовидаги етти нафар ватандош шикоятлари тафтиш тартибида кўриб чиқилиши бошландию аммо негадир тафтиш 23 январга қолдирилди.

Гап 26 октябрь куни Қибрайда 15 суткага қамалган 7 киши ҳақида.

Бу 7 киши 25 октябрь куни кечқурун Алламжоновнинг ёнида бўлган учун ушлаб кетилган.

Уч телех, шўпир, ошчи, запхоз ва хаммом гўлаҳи Ўзбекистондаги тиш-тирноғигача қуролланган тезкор-тергов гуруҳи тарафидан қўлга олиниб Қибрай ИИБга келтирилган.

Қибрай туман ИИБ уларга майда безорилик содир этганликлари тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекишни таклиф қилган. Ушбу ҳужжатларни имзолаш рад этилгач, Қибрай туман судига олиб кетилган. Уларга адвокат тақдим этилмаган, улар суд томонидан эшитилмаган, судья уларга нисбатан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ қўлланилиши ҳақида ўз ҳукмини ўқиб эшиттирди ва агар улар бунга рози бўлмасаям қамоққа тиқиб қўйилган.

Қамоқда уларниннг оғзига носки тиқишган, шиппак билан бошига шапатлаб Комилга қарши кўрсатма олишга уринишган.

(Гестапо буни кўриб чекишга чиқиб кетди)

Бу қиссадан чиқадиган энг катта сабоқ нима?

Ҳар бир одам агар бошимга иш тушмасин, топкан тутганимни ишкалсиз еб ўтирай деса, қонун оëқ ости қилинишига қарши курашиши керак.

Ҳеч бўлмаса қаттиқ овозда "Қонун бузилмоқда" деб бақириб қўйиши керак.

Ўзини, боласи, онаси, синглиси ëки яқинларни ҳеч бир асоссиз панелнийга обориб тиқилиши ва, сўт айтгандек, совуқ қамағда тахта каналарга ем бўлишини истамаган ҳар бир одам шуни қилиши керак.

Қамағда иштон тикиб ўтириб кулгига қолган экс Бош Прокурор Рашид Қодиров ҳам, экс ДХХ раиси Ихтиëр Абдуллаев ҳам ëки Гулнора Каримова ҳам ўз вақтида буни ўйлаши керак эди.

Мен особийман. Калтак мени бошимда синмайди. Мен бошқалар тушиб кетган туалет чуқурига тушмайман деб ўйлаш аҳмоқлик эканлигини Самарқанднинг экс ҳокими Туробов қамағда дорисиз ўтирган пайтда тушуниб етди.
Аммо кеч бўлганди.
Энг шарманда ўғрилар ҳам ўз поняткасига амал қилади. Ғар¸ жалап ва хатто гўрдаги ўликлар тишини суғуриб тирикчилик қиладган кафандўзларда ҳам қоида бор.

Шундай экан жамият ҳам ўзлари ëзган қоида бузилмаслиги ҳақида ўйлаши керак.

Ҳеч ким - Президент қизими, хотининими ëки куëви - Қонундан устун бўлмасин.

Мендан ойтш билат. Курва кокаин, ауф видерзейн, чао помпиду, чарсни тозаси.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Jan, 14:33


⚡️⚡️⚡️“Қорақўтон”даги шахтадан олтин излаган 5 киши генератордан чиққан газдан заҳарланди. Уларнинг 2 нафари воқеа жойида тил тортмай ўлди.

ELTUZ

13 Jan, 13:01


“ЁШЛАР” ТЕЛЕКАНАЛИДАГИ МУАММОЛАР: ХОДИМЛАР ҚАЧОН ҚАДРЛАНАДИ?

Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси!

“Ёшлар” телеканали қачон ўз тизимида мавжуд муаммоларни ҳал қилишни бошлайди? Биз қачонгача итдек хорланишга мажбурмиз? Ходимлар ўз меҳнатлари учун ҳақиқий қадрланишни ҳис қилишлари керак эмасми?

Мана, бугун 13-январ. Лекин ҳалигача декабрь ойи учун ойлик маошлар тўланмаган. Бошқа телеканалларда маошлар одатда ойнинг бошида, 1-2-санасидаёқ тўланади. “Ёшлар” телеканалида эса бундай ҳолат одат тусига кирган — ойлик доимо кечади. Кредит тўловлари, оила ҳаражатлари ва бошқа мажбуриятлар ходимларни тинмай босим остида қолдирмоқда. Бу қачонгача давом этади?

Студиялар ва жиҳозларнинг яроқсиз ҳолати ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Йиллар давомида янгиланмаган, техник талабларга жавоб бермайдиган ускуналар билан қандай қилиб юқори сифатли маҳсулот яратиш мумкин? Бу шароитда биздан натижа талаб қилиш нақадар адолатли?

На ойлик вақтида тўланади, на ишлаш шароити яхшиланади. Шундай вазиятда ходимлар қандай қилиб ўз ишига муҳаббат билан ёндашиши мумкин? Телеканал ривожи ҳақида гапиришдан аввал, ходимлар манфаати ва қадри ҳақида ўйлаш зарур эмасми?

“Ёшлар” — ёшлар овози, келажак минбари бўлиши керак. Аммо бу мақсадга эришиш учун ички тизимдаги муаммоларни бартараф этиш биринчи навбатда зарур. Ходимлар тинч ва хавфсиз ишламаса, телеканалнинг ривожланиши ҳақида гапириш мантиққа тўғри келмайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Jan, 12:33


ШОФИРКОНДА ТИББИЁТ БИРЛАШМА ҲИСОБЧИСИ ИШГА КИРИТИШ УЧУН 700 ДОЛЛАР ОЛГАНДА УШЛАНДИ

Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахбборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Ҳ. фуқаро С.З. дан 700 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳисобчи фуқарога уни шу бирлашмага ишга киритишни ваъда бергани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракалари ўтказилмоқда

Шофиркондаги энг катта порахўрлардан бири қамағда...


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Jan, 12:05


САРАТОНГА ЧАЛИНГАН НОГИРОН ФУҚАРОНИНГ УЙИ ЁҚИБ ЮБОРИЛДИ

Саратон билан курашиб келаётган иккинчи гуруҳ ногирони Оқила Шамуранинг Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Явожин қишлоғидаги уйи ёниб кетди.

«2024 йил, 29 июлга ўтар кечаси ёнғин чиқди. Уйда ҳеч ким бўлмаган. Ўша куниёқ ИИБ ходимларига хабар бердик, ариза ёздик. ИИБ озгина суриштирув ишларини қилганга ўхшади. Ҳатто Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги экспертиза хулосаси ҳам чиқди» дейди уй эгаси.

Экспертиза хулосасида уй таркибида нефт маҳсулоти вабензин аралашмаси мавжуд бўлган маҳсулотлар билан ёқиб юборилганлиги тасдиқланган.

Аммо Ғиждувон тумани ИИБ 4 ой ўтгач жиноий иш қўзғатди, тергов суриштирув ишлари суст кетмоқда. Оқила Шамуратова 3 фарзанди билан ҳозир Тошкенда ижарада туриб кимё терапия оляпти. Ижарада яшаб келаётган оила ўз уйига қайтиши учун ҳеч қандай шароит йўқ.

Оила Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигидан уйни тиклаш учун ёрдам сўрамоқда. Ғиждувон тумани ИИБ жиноят юзасидан терговни жонлантирадими?

ELTUZ

13 Jan, 10:31


"ХУДУДГАЗТАЪМИНОТ" ХОДИМИ: КПИ ТИЗИМИДА АДОЛАТ ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ

Элтузга "Ҳудудгазтаъминот" АЖ туман бўлимида ишловчи ишчи ходимлардан аноним мурожаат келиб тушди. Унда ходимлар маош ва рағбатлантириш тизимидаги адолатсизликлардан шикоят қилганлар.

Мурожаатда таъкидланишича, янги раис тайинланганидан сўнг маошлар ўз вақтида тўланиб, қўшимча мукофотлар кўпайтирилган. Ходимлар бу учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирганлар. Бироқ, қуйи поғонада ишлайдиган оддий ишчилар КПИ орқали ажратиладиган қўшимча рағбатлантириш маблағларидан деярли бенасиб қолиб экан.

Мурожаатда иддао қилинишича, КПИ маблағлари асосан туман ва вилоят бўлим бошлиқлари ҳамда уларга яқин шахслар ўртасида тақсимланади. Оддий ишчиларга эса "номига арзимас" миқдорда маблағ ажратилади. Ҳатто, кимдир ўз ҳаққини талаб қилса, уни идорага чақириб, турли камчиликлар топиб, босим ўтказишади.

Ишчи ходимлар ойлик маоши ва рағбатлантириш пуллари кундалик тирикчиликдан ортиққа етмайди, ҳатто кўпчилигининг кредитлари борлигини таъкидлашган. Мурожаатчилар таниш-билишчилик ва адолатсизликлар туфайли кўпчилик ишчилар оғир аҳволга тушиб қолаётганини қайд этган.

Ишчи ходимлар "Худудгазтаъминот" АЖ бошқарув раиси Ходжаев Маруфхон Мақсудовичдан ушбу масалани шахсан текшириб, тизимдаги таниш-билишчиликка чек қўйишни ва КПИ тизимини бекор қилиб, унинг маблағларини маошга қўшишни сўрамоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Jan, 09:01


Поп ИИБсида гуруҳбозлик ва коррупция

Наманган вилояти Поп тумани Ички ишлар бўлими (ИИБ) ва Хавфсизлик профилактика бўлимидаги (ХПБ) ходимлар ўртасидаги гуруҳбозлик ва маблағлар тақсимотидаги адолатсизлик бўйича Элтузга шикоятлар келиб тушмоқда.

Маҳаллий манбаларнинг маълум қилишича, ХПБ бошлиғи Э.Сотволдиев ҳудуд профилактика инспекторларидан ўзига содиқ гуруҳ тузиб олган. У давлат томонидан профилактика ходимларига ажратиладиган пулларни тақсимлашда ўз манфаатларини устун қўймоқда.

Шикоятларга кўра, Э.Сотволдиев бошқарма раҳбариятига ўзига яқин инспекторлар кўрсаткичларини юқори қилиб кўрсатади. Кейин эса KPI тизими бўйича ходимларга берилган маблағларни нақд ва пластик кўринишида 50 фоизгача олиб қолаётгани айтилади.

Қизиғи шундаки, аввал лавозимидан четлатилган бўлса-да, Сотволдиев "эркатой ходим" сифатида вилоят ва туман даражасида обрўли шахс сифатида танилган. Шу сабабдан, ордан бир неча ой ўтиб, яна лавозимига тикланган.

Маҳаллий аҳоли ва ходимлар тизимда адолат ўрнатиш учун тегишли чоралар кўрилишини талаб қилмоқда. Улар назорат органларидан ушбу ҳолатни текшириб, қонунбузарликка йўл қўйган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўришни кутишмоқда.

Бу каби ҳолатлар нафақат тизимга ишончни пасайтиради, балки давлат томонидан ходимларга кўрсатилаётган молиявий ёрдамнинг самарали тақсимланишига ҳам салбий таъсир қилади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Jan, 07:03


БУХОРО СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДАГИ КОРРУПЦИЯ ҲАҚИДА

Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида коррупциянинг авж олиши тиббиёт ходимлари унсиз норозилигига сабаб бўлмоқда. Шофиркон тумани туғруқхонасидаги пора ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар ҳақидаги хабарлардан сўнг, Элтуз билан алоқада бўлган тиббиёт ходимлари вилоят миқёсидаги тизимли муаммоларни ошкор қилдилар.
Уларнинг иддао қилишларича, вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирали Муҳаммеджонов ҳар бир туман шифохонасига бош врач тайинлаш учун номзодлардан 3000 АҚШ доллари пора олади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Асқар Баҳронов эса бош врачлик лавозимга 5000 АҚШ доллари талаб қилади. Пора тўланмас экан, номзодларнинг ҳужжатлари вазирликка юборилмайди.

Яна иддао қилинишича, тайинланган бош врачлар ҳар ойда Баҳроновга 2000 АҚШ доллари тўлаб туриши талаб этилади. Бундан ташқари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази директори Абдураҳмон Норов ҳар бир бўлим бошлиғидан ойига 2500 АҚШ доллари олишни одатга айлантирган.

Муассасадаги кенг тарқалган жиноий амаллардан бири юрак стентлари савдосига боғлиқ. Марказ ҳужжатларида стентлар бозор нархидан анча юқори нархларда расмийлаштирилган, бу маблағларни эса директор ўринбосари Холов Ғ. ва бошқа масъуллар ўзаро бўлиб олади.

Тиббиёт марказидаги коррупция фақат маъмурий даражада эмас. Маҳаллий шифокорлар ва ходимлар ҳам беморларни хусусий кабинетларга мажбурлашади. Ҳар бир мижоздан олинган пул "шерикчилик асосида" юқоридаги мансабдорлар билан тақсимланади.

Шифокорлар бу ҳолатга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаётганини таъкидлаб, республика даражасидаги органларни вазиятни текширишга ва қатъий чора кўришга чақирмоқда.
Уларнинг фикрича, вилоятдаги тиббиёт муассасалари қонунбузарлик ва коррупциянинг марказига айланиб қолган.

Вазиятнинг жиддийлиги сабабли, Элтуз гаплашган шифокорлар нафақат мавжуд муаммоларни ҳал қилишни, балки тизимли ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилмоқда. Улар давлат хавфсизлик хизмати ва республика прокуратураси томонидан тадбирлар ўтказилишига умид боғламоқда.

Бу ишларнинг ортида турган шахсларнинг жавобгарликка тортилиши ва соғлиқни сақлаш тизимида адолат ўрнатилиши – бухоролик шифокорларга муҳим талаб бўлиб қолмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Jan, 06:04


ЭРКИН СЎЗ ҲАЁТИМИЗГА ҲАЛАҚИТ БЕРАДИ-МИ? ИЗОҲ СИЗДАН

ELTUZ

13 Jan, 04:32


ЛАЙК ВА КОММЕНТЛАР УЧУН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИГА БОСИМ КУЧАЙМОҚДА

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Шахсим сир қолиши шартлиги асосида сизга мурожаат қиляпман. Шу кунларда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, туман ва шаҳарлари бўйича Ички ишлар ходимлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимларининг халққа нисбатан босимлари кучайиб бормоқда.

Куни кеча Қашқадарёда содир бўлган ҳолатга шахсан гувоҳ бўлдим. Ижтимоий тармоқларда қўйилган лайклар ва ёзилган комментлар учун кўплаб фуқаролар ҳудудий идораларга чақиртирилиб, уларга босим ўтказилди. Уларнинг мобил телефонлари олиб текширилди, қўрқитилди ва қамоқ билан таҳдид қилинди. Бундай босим ортидан фуқаролардан тушунтириш хатлари ёздириб олиниб, улар қўйиб юборилмоқда.

Бу ишлар ДХХ буйруғи асосида амалга оширилаётганини айтишмоқда. Оддий лайк ва комментлар учун фуқаролар жазога тортилиши — бундай ҳолат қандай давлат тизими эканини кўрсатмоқда? Бу каби ҳодисалар жуда ёмон ва халқ учун оғир.

Шу каби муаммоларни кенг жамоатчиликка ёритиб, ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши учун эълон қилишингизни сўрайман. Ижтимоий тармоқлардаги фикр эркинлиги учун жазога тортиш амалиёти Ўзбекистоннинг демократик қадриятларига зиддир. Бу каби ҳаракатлар аҳолининг давлат тизимига бўлган ишончини пасайтиради.

Илтимос, бу мурожаатимни эътиборингизга олинг ва тегишли равишда ёритинг.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Jan, 03:04


ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВАЗИРИГА ОЧИҚ МУРОЖААТ: НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДАГИ ҲОЛАТНИ ЎРГАНИШНИ СЎРАЙМИЗ

Олий таълим вазири, сиздан илтимос: агар кучиингиз етмаса ҳам, бошқа идорага мурожаат қилиб, Наманган давлат университетидаги вазиятни ўзгартириб беришингизни сўраймиз.

Наманган давлат университети ректори Турғунов Собитхон Тошпўлатович жаноби олийларидан тўйдик. Бундай гуруҳбозлик, қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик ва қуда-андачилик қачон тўхтайди?

Ассалому алайкум, Элтуз админлари!

Биз, Наманган давлат университети ўқитувчилари, ректор Турғунов Собитхон ва унинг атрофидаги гуруҳбозликдан қаттиқ чарчаганмиз. Шунинг учун муаммоларимизни сизга ёзиб мурожаат қилишга қарор қилдик.

ҲИЖОБ БЎЙИЧА ИККИ ХИЛ ЁНДАШУВ ВА ҚЎПОЛ АДОЛАТСИЗЛИК

Наманган давлат университетида ҳижоб ўраб юриш монополияга айлантирилган. Ректорнинг қайинсинглиси, инглиз тили ўқитувчиси Дилноза Отахонова ҳижоб билан дарс ўтишга рухсат олган, бошқа барча ўқитувчилар ва талабалар учун эса бу қатъиян ман этилади.

Бизларнинг эса уйда эрларимиз талаб қилаяпти:

"Ана, шеригинг ҳижоб ўраб юрибди-ку, сен нима учун ўрамайсан?" — деб. Натижада оилада келишмовчиликлар юзага келяпти.


Шунингдек, Дилноза Отахоновага барча ишларга рухсат бор. Ҳатто у талабаларга "Янги йилни нишонлаш ҳаромлиги", "Мусиқа тинглаш гуноҳлиги", "Фаластин давлатини қўллаб-қувватлаш" ҳақида маърузалар ўқиб юрибди.

Ректор жаноби олийларининг "ўнг қўли" Дилмирза, кафедра мудири, ҳам Собитхон Турғуновнинг савияси паст шогиртларидан бири. Турғунов ўқиш жараёнларига ўз "ҳамтовоқ"ларини ишга жойлаб, келажак учун жуда ёмон таъсир қиладиган қарорларни амалга оширяпти. Бу ҳолат "ажриқ тагига сув қўйгандек" тизимни ичидан емиряпти.

ҚАРИНДОШ-УРУҒЧИЛИК

Наманган давлат университети ректори Турғунов Собитхон давлат муассасасини шахсий мулкига айлантириб юборган. У гуруҳбозлик йўли билан университетнинг иш режасини ўзгартириб, тизимни издан чиқармоқда.
1. Бухгалтерия бошлиғи Бахтиёрдан тортиб, университетдаги ходимларнинг 99% ректорнинг Чортоқ туманидан олинган яқинлари.
2. Қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи Зокиржондан тортиб, маъмуриятда ишлайдиган деярли барча шахслар ректорнинг яқин одамлари.
3. Педагогика факультети декани Илҳом Раҳимов — Собитхон Турғуновнинг қудаси. Университетда жами 174 ходим ректорнинг шахсий гуруҳидан ташкил топган.
Маҳаллий кадрларга имконият берилмагани сабабли объективлик тамойиллари бузилмоқда.

Ректор жаноби олийлари ўз вазифасини суистеъмол қилиб, университетнинг умумий савиясини тушириб юборди. У ўзининг паст савияли шогирдлари билан тизимни издан чиқариб юборди.

Яқин кунларда ишдан бўшаш учун ариза ёзсак, ажаб эмас. Шунга мажбур бўляпмиз.
Наманган Давлат Университетининг савияси Собитхон Турғунов келганидан бери пасайиб кетди. Университет учун хайф. Лекин шуни ишонч билан айтамизки, яқин кунларда унга қарши оммавий қаршилик бўлади. Маддоҳлари билан бирга тизимдан тозаланиши керак.

Ҳурмат билан, Наманган давлат университетининг норозилиги чўққига етган ўқитувчилари.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Jan, 02:30


⚡️⚡️⚡️Термиз суди дала қоровулини байлаб 36 жойига пичоқ тиқиб ўлдирган чўпонни 11 йилга қамади. Қоровул гўрда. Чўпон қамағда.

ELTUZ

13 Jan, 02:02


ЭКОВАЗИРЛИКДАН ЯНА БИР ЯХШИЛИК

Ўзбекистонда пластик пакет ўтмишга айланади.

Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланиши режаланди.

Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент фармони лойиҳасида сўз боради.

Унга кўра, 2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, пластик маҳсулотларининг кимёвий таркибидаги зарарли моддалардан фойдаланишни чеклаш ва қадоқларда қайта ишланган пластикдан фойдаланиш коэффицентларини белгилаш назарда тутилган.

Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 ноябрга қадар пластик қадоқларни ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга “тараларни қайтариш”, ушбу турдаги чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш, утилизация йиғимини тўлаш бўйича кенгайтирилган мажбуриятни жорий қилиш мажбуриятини юклайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.

Она тупроқ сизни ютмасдан туриб уни қадрига етишиб қўйиш.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Jan, 15:02


ҚИСҚА САВОЛЛАРГА ҚИСҚА ЖАВОБЛАР

Энг яхши Устоз — изтироб.

Энг ёмон Устоз — роҳат-фароғат.

Энг ноёб қобилият — бўлишиш ва баҳам кўриш қобилияти

Энг яхши қобилият — кечиримлилик.

Энг залворли қобилият — сукут сақлаш.

Энг муҳим қобилият —Савол бериш.

Энг зарур қобилият — эшитиш.

Энг ҳавфли кураш? — фанат бўлиб курашиш

Энг ёқимсиз одат — фитнакорлик.

Энг зарарли одат — сергаплик.

Энг кучли инсон — Ҳаққа етган инсон.

Энг заиф инсон — ўзини ҳаммадан зўр деб билган кимса.

Энг донишманд инсон — қалбига қулоқ солади.

Энг қашшоқ инсон —пулни энг кўп яхши кўрадиган инсон.

Қандай одам Яратганга яқинлашади? – Шафқатли инсон.

Энг нотавон кимса? — Бировни енгган инсон.

Энг улуғвор кимса? — Ўзини енгган инсон.

Ғамдан қутилиш чораси нима? — Қувонч.

Изтиробга қарши чора нима? — Сабр

Хаста руҳнинг белгиси нима? — Умидсизлик.

Нотўғри хатти-ҳаракатнинг аломати қандай? — Жиззакилик.

Эзгу хатти-ҳаракатнинг аломати қандай? — Кўнгил хотиржамлиги.

(Симеон Афонский)


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Jan, 13:04


ТУРКИЯДА ҚАРАШЛАР ЗИДДИЯТИ

Туркияда Ислом дини тарафдорлари ва уларга қарши бўлган ўртасидаги қарама-қаршилик.

1-видео. Конья шаҳрида исломофоб "Ғалаба" партияси аъзолари аввалроқ мусулмон ёшлари “Шариат ечимдир” деб ёзган жойларда “Диний ақидапарастликка йўл йўқ” деб ёзишди.

2-видео. Кейинчалик бир гуруҳ ёшлар "Ғалаба" партиясининг шариатга қарши шиорларига жавобан "Яшасин шариат" деган шиорлар билан кўчаларни безатди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Jan, 11:04


ШАППАТИЧИЛАР МУСОБАҚАСИ

Мана бу Жаъфар деганининг фолловерлари юқорида 5 суткага қамалган болакайникидан анча кўп.
Аммо нега Жаъфарга чора йўқ?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Jan, 10:01


⚡️⚡️⚡️Раҳбари ўзгаргандан сўнг ДХХ Telegram канали янгиланмаяпти, хабарларда ДХХ номи келтирилмаяпти.

ELTUZ

11 Jan, 09:02


РАССОМ ТУЗ: ЗАР ҚАДРИНИ КИМ БИЛАДИ?

Дунëда олтин нархини Ҳиндистондаги энг жоҳил ва савиясиз хотин белгилайди.

Ҳиндистон одатига кўра, эри ҳайдаб юборган хотин фақат устидаги кийим-бош ва тақинчоқларигагина эга бўла олади.

Шу боис бу хотинлар топган-тутганига олтин олиб, бўйнига осади. Қизи борлар ҳам "қизим хор бўмасин," деб, нуқул олтин олиб, боласини бўйнига тақади.

Лўли баронларининг ҳам олтинга ишқивозлигини биласиз.

Туркиянинг энг қолоқ шарқий қисмида ҳам тўйларда келин боланинг бўнига килолаб олтин осилади.

Яқин яқинларгача бой ўзбеклар соғ тишларини суғуриб, олтин тиш қўярди.

Мабодо бу жоҳиллар ўқиб, илм-ирфонга кирса, олтин арзонлайди.

Ўқимишли одамлар учун қадриятлар бошқа нарсаларда белгиланади - картина¸ ҳайкал¸ ноëб китоб ва тарихий обида парчалари.

Олтин буюм совға қилиш - жоҳиллик белгиси.

9 йил аввалги Ўзбекистон раҳбарларининг бировга олтин буюм совға қилганини эсламайман.

Ҳатто Гулнорага ҳам картина¸ қадимий китоб¸ қадимий буюм, атласу адрас совға қилинар эди.

Немис бизнес делегацияси раҳбарига Макс Пенсон туширган ноëб негатив шишалар совға қилинганини эслайман.

Ҳозирги раҳбарият эса соф олтиндан бўлган, аммо шаклан китч сувенирларни падарка қилишни урфга киритди (Яқин шарқдаги бемаза традиция).

Қанча ялтираса шунча яхши деб ўйлайдиган, дунëни фақат ўзларининг қашшоқ қаричи билан ўлчайдиган бу савиясиз ва кўзи оч раҳбарлар миллат ва давлат обрўйини тушираëтганидан хафаман.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Jan, 07:32


ЎЗБЕКИСТОН МАКТАБЛАРИДА ДАРС БОШЛАНДИ

Расм дарси

Ўқитувчи: "Қани расм чизинглар"
Ўқувчи "Расм чизиш гуноҳ"

Математика дарси

Ўқитувчи: "Шу тенглама асосида фоиз чиқаринглар"
Ўқувчилар: "Фоиз ҳаром"

Тарих дарси

Ўқитувчи: "Бугунги дарсимиз Муқанна қўзғолони ҳақида"
Ўқувчи "Муқанна кофир бўлган, уни ўрганиш ҳаром"

Биология дарси

Ўқитувчи: “Эволюция назариясига кўра, неолит даврида маймунлар тошни ëғочга бойлаб ëнғоқ чақишни ўрганган”

Ўқувчилар: “Ҳеч қандай неолит пеолит йўқ. Одам отанинг бўйи 30 метр бўлган.”

Инглиз тили дарси

Ўқитувчи: "Хелло чилдирин"

Ўқувчилар: "Жаннат тили араб тили. Инглизча чулдирамаймиз"

Мусиқа дарси

Ўқитувчи: "Қани хор бўлиб қўшиқ айтамиз"
Ўқувчилар: "Мусиқа ҳаром. Ким ноғорадан бошқа чолғу чалса қабрда хор бўлади"

Физика дарси

Ўқитувчи: "Бугун имтиҳон"
Ўқувчилар "Имтиҳон қиëматда бўлади"

Қўнғироқ чалинди. Қизлар отин ойи, ўғил болалар эса баччабоз соқол дўмла ҳужрасига қараб югурди.

Мактаб пештоқида ярми ўчиб кеттган шиор турибди. "Ўзбекистон келажаги б..." деб ëзилган. Ағи...


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Jan, 06:04


ҒАЛЛАОРОЛДА СУВ ТИЗИМИ МУАММОСИ АҲОЛИНИ БЕЗОВТА ҚИЛМОҚДА

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги Самарқанд маҳалласи аҳолиси Т.Норбеков кўчасидаги сув тизими муаммосини ҳал қилиш учун тегишли идораларга мурожаат қилмоқда.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, сув қувурида пайдо бўлган носозлик туфайли сув сизиб чиқмоқда ва қувур беш ой аввал қазилган бўлса-да, муаммо ҳанузгача бартараф этилмаган.

Сув сизиб чиқаётган жой нафақат атроф-муҳитни бузмоқда, балки пиёдалар ва автомашиналар ҳаракатига ҳам жиддий халақит қилмоқда. Йўлдаги тешиклар ва носозликлар айниқса кичик ёшдаги болалар учун хавф туғдирмоқда.

Аҳоли тегишли масъул идоралардан бу муаммони тезда ҳал қилишни, сув қувурини таъмирлашни ва қазилган чуқурни кўмишни талаб қилмоқда. "Бу муаммо ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатмоқда, яна қанча кутиш кераклигини билмаймиз", – дейди маҳаллий фуқаролардан бири.

Туман сув таъминоти корхонасининг ҳеч қандай чора кўрмагани маҳаллий аҳолининг ғазабини уйғотган. Улар тегишли раҳбарларнинг эътиборини бу муаммога қаратиш ва уни ҳал қилишда амалий ёрдам беришини кутишмоқда.

Бу каби инфратузилмавий муаммоларга зудлик билан эътибор қаратилмаса, аҳолининг яшаш шароити янада ёмонлашиши мумкин. Қазилган ҳудудни тиклаш ишлари кечиктирилмасдан амалга оширилиши кутилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Jan, 04:03


ҚИБРАЙ ТУМАНИДА ҚУРИЛИШГА НОРОЗИЛИК: МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ ДАРДИГА ҚУЛОҚ ТУТИЛАДИМИ?

Қибрай тумани Парвоз маҳалласи аҳолиси "Сабзавот-сити" қурилиш лойиҳаси билан боғлиқ муаммоларга яна бир бор эътироз билдирмоқда. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, улар аввал ҳам ушбу масалада мурожаат қилганлар, аммо муаммолар ҳал қилиниши ўрнига янада оғирлашган. Энди 18 гектар боғ ҳудудида 2 қаватли коттежлар ўрнига 4 қаватли уйлар қурилиши бошланган.

Маҳаллий аҳоли мазкур қурилишга кескин норозилик билдираётганини таъкидлади. Боғдаги арчазорлар ва мевали дарахтларнинг кесилиши маҳалланинг экологик муҳитига жиддий зарар етказмоқда. Бундан ташқари, боғ атрофидаги ариқ ва катта зовурлар деворлар билан ўралгани сабабли аҳоли уларни тозалаш имкониятидан маҳрум бўлган.

Қурилиш ишлари маҳалла инфратузилмасига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Қурилаётган кўп қаватли уйларга кириш учун алоҳида йўллар мавжуд эмас. Янги аҳоли кўчиб келганда, мавжуд тор кўчалар орқали ҳаракатланиш янада қийинлашади.

Маҳаллий аҳоли қурилишни зудлик билан тўхтатишни ва боғ ҳудудини асраб қолиш чораларини кўришни талаб қилмоқда. Шунингдек, ариқ ва зовурларнинг деворларини олиб ташлаш, уларни тозалаш имкониятини тиклаш лозимлиги таъкидланди.

"Маҳалла аҳолисининг манфаатлари эътиборга олинмаса, бу ҳудуднинг яшаш шароити бутунлай ёмонлашади", – дейди маҳаллий аҳоли вакиллари. Улар тегишли идоралардан зудлик билан муаммога ечим топишни кутишмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 17:45


⚡️⚡️⚡️“ЦЕМЕНТ ҚИРОЛИ” УЛУҒБЕК ШОДМОНОВ ЎЗБЕКИСТОНГА ЭКСТРАДИЦИЯ ҚИЛИНДИ

Озодлик хабар беришича, ўтган ой Дубайда ҳибсга олинган Ўзбекистон ватандоши Улуғбек Шодмонов 8 январь куни Тошкентга экстрадиция қилинди.

Ўзбекистондаги цемент бизнесининг қарийб ярмини назорат қилиши айтилган Шодмонов Бирлашган Араб Амирликларининг “олтин” визаси асосида оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган ва бир неча йилдан буён у ерда яшаётган эди.

Тошкентдаги норасмий “офис” билан боғлиқ суриштирувларда номи ўртага чиққан Шодмонов Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг эндиликда собиқ ўринбосари Отабек Умаров атрофидаги муҳим шахс деб ишонилади.

Шодмоновнинг Ўзбекистонга топширилиши Тошкентда Президент Администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича ёпиқ маҳкама бошланган пайтга тўғри келмоқда.

39 яшар Шодмоновнинг америкалик адвокатлари унинг ушбу суиқасд билан боғлиқ жиноят ишига тортилишидан хавотир билдиришган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 17:04


Қўлларим рулда
кўзларим йўлда¸
чўнтагим пулда.

Ўзбек шўпирлари Германиядаги юк мошин бизнесини эгаллай бошлади.

Ашинча одам давно Польшаа фура минади.

Америка трак логистика бозори эса Канада билан Мексикасиям қўшилиб ўзбек шўплрари қўлига ўтиб кетган. Америкдаги ўзбек тракчи шўпирлар пулди ҳидидан ëтолмайдиғон бўп қоған.

Газни босиш. Пулди топиш.

(Видеода Германиянинг Ҳале шаҳрида трак миниб тайлаëкон Аббосбек. Немисча шпарит қиб ëтибди. Вохтида ишга бориб, ашинча ишди қибериб, савобди каттасини олай дебди. Омо лекин эгарда қийшиқ ўтирсаям гапди тўғрисинни айтди. Ашнақа)


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 15:03


ПОП ВА ҚАССОБ ҲИКОЯСИ

Бугун “Поп нима?” деб сўрадинг. Поп бу Намангандаги иқтисодий аҳволи ëмон ва раҳбарлари энг уқувсиз туман. Лекин қизлари чиройли бўлади. Бир вақтлар Туроб Тўла “Попнинг попук қизларига” деб қўшиғам ëзган.

Айни пайтда поп - бу христиан черковидаги паразит мулла. Попнинг бир метр битлаган соқоли бўлади. Турклар попни “попас” дейди. Соч соқоли ўсиб кетган одамга қараб попос каби бўлибсан дейишади.

Туркияда тарихан арманилар яшайди. Уларнинг черковлари ҳам бор. Черковни турклар “попос” деб атайдиган авлиë ота бошқаради. Ўрислар “поп” дейди.

Туркиядаги арманилар ўзаро туркча ҳам гапиришади. Шундай поплардан бири Жигарëн ота менга кулгили воқеани айтиб берувди.

Хуллас, Жигарëн поплик қиладиган черковнинг томидаги кирамит (черепица) синиб, чакка ўтиб, дару девордаги муқаддас авлиёлар сувратларига зиëн ета бошлабди.

Якшанба куни попнинг хотини Лайло хола томга чиқиб синиқ кирамитларни алмаштирмоқчи бўлди. Бирдан том тешилиб Лайло хола ўша тешикка кириб кетди.

Арманиларнинг эмчаги катта бўлади одатан. Аммо Лайло холаники гигант бўлган. Айнан шу гигант эмчаклар боис Лайло хола тешикдан пастга тушиб кетмаган.

Бу пайтга келиб авлиë падар Жигарëн черков ичига йиғилган қавмига Исоий Масиҳнинг фоҳиша аëл Мария Магдаленaни тўғри йўлга солгани ҳақидаги ривоятни айтиб турувди.

Жигарëн қараса, черков шифтидан хотини Лайлонинг семиз оëқлари чиқиб турибди.

Шу ерда яна бир аниқлик киритсам. Диндор армани хотинлар узун этакли кийим кияди, аммо лозим киймайди.

Хуллас, футбол шарҳловчиси айтганидек, хавфли вазият. Шунда Жигарëн ўз қавмига қараб “ким тепага қараса, кўзи кўр бўлади,” деди.

Тепада эса Лайлохонниг антенна каби ëйилган оëқлари ораси очил дастурхон бўлиб турибди. Астофуруллоҳ.

Черковга чўқиниш учун келган қассоб Мигран обий бир кўзини қўли билан ëпиб, шифтга мароқ билан боқди.

“Менга бир кўз ҳам етади” дейди Мигран обий бетини без қилиб.

Бу гапни Хатай турклари лаҳжасида айтиб берган Жигарëн ота тиззасига уриб қотиб кулди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 14:03


"ОЛТИАРИҚ ҒАЛЛА КЛАСТЕР" ФЕРМЕРЛАРНИ ТИЛАНЧИ ҚИЛДИ: МЕҲНАТ ҲАҚИ ҲАНУЗ ТЎЛАНМАДИ!

Ассалому алайкум!

Мен, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани фермерлари номидан сизга мурожаат қиляпман. 2024 йилги буғдой ҳосилимизни Олтиариқ туманида фаолият олиб бораётган "Олтиариқ Ғалла Кластер" МЧЖга шартнома асосида топширдик. Бироқ, ҳозирга келиб ушбу корхона банкрот деб эълон қилинди ва биронта ҳам фермер ўз меҳнати билан етиштирган ҳосили учун 1 тийин ҳам пул олгани йўқ.

Сотилган буғдойлар учун ҳужжатлар (счёт-фактуралар) берилган, қўшилган қиймат солиғи (НДС) тўланган. Лекин фермерлар ўз меҳнати учун ҳақ олиш масаласида тегишли ташкилотларга мурожаат қилганда, "биз бу масалани ҳал қила олмаймиз" деган жавоб олишаётгани, жуда ноадолатли ҳолатдир. Ушбу ташкилотлар вақтида буғдой топшириш режасини бажариш бўйича буйруқ берган бўлса-да, ҳозир бу масъулиятдан четланмоқда.

Пул талаб қилиб борган ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарига "умид қилманг, пулингизни ололмайсиз" деб айтиб, уларни қайтараверишяпти.

Агар кластер осонгина банкрот деб эълон қилинса ва фермерлар пешона тери билан етиштирган ҳосили учун ҳақ ола олмаса, бу қандай адолат? Бундай ҳолатда келгусида қайси кластер ҳосил учун тўлов қилишини кафолатлайди?

Фермерлар ўз меҳнатининг ҳақини олиши лозим. Бундай вазиятда ҳеч ким ўз масъулиятидан қочмаслиги керак. Ҳурмат билан, фермерлар номидан адолатни талаб қиламиз ва муаммога жиддий эътибор қаратишингизни сўраймиз.

Ташаккур!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 12:34


Бой давлатлар остонасида сарғайиб 60 миллиард доллар қарзни бўйнига илганча Камбағаллик вазирлигини очган давлат бу – Ўзбекистон. Шу давлатнинг ардоқли отарчи ётарчиси фаластинлик миймонларга 4 та квартира атади.

Ҳар бири 1 миллиард 300 миллион сўм турадиган икки квартирани бир бойвачча Юлдуз ҳожиона орқали эҳсон қилди. Шунақа эҳсонсевар, камбағалпарвар бойлар бор экан, четда юрган мигрантларни йиғиштириб олиб келиб, Камбағаллик вазирлигини ёпиб қўйиш керак. Бир-бирига эҳсон қилиб оёққа турволсин бу халқ.

Бир тўда оломон келиб “Юлдуз ҳожи она ўзимизникиларга ҳам эҳсон қилади, фақат реклама қилмайди” деб алжирайди. Хўп, Юлдуз ҳожиона ўзимизникиларга билдирмасдан эҳсон қилар ҳам дейлик. Хўш нега ватандошга қилинадиган ёрдамни реклама қилмаслик керак? Нега ватандош учун ёрдамни тарғиб қилиш уят? Фаластинлик миймонларди популистик мақсадларда қўллаш, оммадан экстаз олқишлари тиланиш уят эмас.

Фарғонада газ заправка портлади, ўлганлар сони иккитагина эмаслиги аниқ. Қани бирор жамоат фаоли ўлган ва жабрланганлар оиласини йўқладими?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 11:05


РАССОМ ТУЗ: ТАРИХДАН САБОҚ ОЛМАГАНЛАРНИ ТАНАЗЗУЛ КУТАДИ


"Ғарб ëмон", "Америка ëвуз", "Жинси кийиш - бу оммавий маданият".

Бу ëрлиқлар СССР давридаги КГБ бешинчи бўлими тарафидан ихтиро қилиниб, халқ орасида тарқатилган эди. СССР ҳам, КГБ ҳам тарих мусорига кетди. Ғарб ва Америка ўз жойида турибди. Жинси эса севимли иштонимиз.

Лекин томирида КГБ қони оқаëтган ва руҳида советча параноя ва шпиономания бўлган тавиялар, буюк эҳтимолда, мустақил Ўзбекистон ДХХ сафларига сизиб кириб аксил Америка, аксил Ғарб ва улар назарида ëмон деб биланган жинсий иштонга қарши "курашмоқда"

Троллар эса фаолларга таҳдид қилмоқда. Шундай типлардан бири "Элтуз - бу хоин сайт" деб видео қўйибди.

Бу тип ўз ҳақорати учун суд олдида жавобгар бўлишини биладими?

Ëки ҳалиям бизда СССР ҳалиям совуқ уруш даври деб ўйлайдими?

Асосий гап! Бундай вос-вос параноя боис СССР деган давлатнинг оëғи осмондан бўлди.

Бу тахлит параноя Ўзбекистонни Шимолий Корея каби кам сонли изгой давлатлар клубига "аъзо" қилади.

Бу параноя давлатга қарши диверсиядир.

Менимча, бу гапларимдан Ўзбекистон бошқаруви ва ДХХ раҳбарияти орг хулоса чиқарса керак.
Тарихдан сабоқ олмаганларни таназзул кутади.

Дўст ачитиб гапирада аннақса...


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 09:01


ОСМОНДА ЭМЧАК ЭЗҒИЛАГАН ЎЗБЕК – РАССОМ ТУЗДАН ВАЪЗ

“Ўткан асрнинг саксонларида Ўзбекистонда ëзғувчи шоирлар "жамиятни олдинга ундовчи" мотор эди.

Ўша пайтда иқтидорга келган Каримов ҳар қандай мотор "мойлаб" турса яхши ишлашини бир инженер ўлароқ биларди.

Ташқаридан кибор кўринса ҳам оëғи қашшоқлик ботқоғида ботиб турган шоир ва ëзғувчиларга икки боғ пиëз¸ 3 сўм пул бериб ëки битта стол ëнига курси қўйиб "ана энди бошлиқсан" деб айтсанг ўз идеясини унутиб сенга сиғиниб бошлаши абсолют ҳақиқат эди.

Булар энди газ йўқ пайтда қувурга уланган моторча каби ўз кўмачига кул тортадиган оддий жихозга айланганди...” рассом Туздан Жума ваъзини тингланг.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 07:15


"ЯНА АЛЛАМЖОНОВ АЙБДОР"...-МИ ЁКИ ДАРХОНДАГИ ОФИС ЭГАСИМИ?

Ҳарбий судда Алламжоновга оид иш мутлақо махфий кўриб чиқилади

Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан Ҳарбий судда маҳкама бошланган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

2024 йилнинг 26 октябрь куни Қибрай туманида ичида Комил Алламжонов бўлган “Range Rover” русумли автомашинага қарата ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 - моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ўз фейсбук саҳифасида жумладан қуйидагиларни ёзди:
«Маҳкама мутлақо махфий: судланувчилар сони кўплиги, қўйилаётган айблов жиддийлиги ва унинг жамоатчилик учун муҳимлигига қарамай яна мавҳумлик ҳукм сурмоқда.

Менимча, яна Алламжонов ва унинг номи айбдор, бўлмаса сукунатдан не наф?!»

Элтуздан луқма: Балки бу сукунат Дархондаги қудратли Офис ва унинг эгасига боғлиқдир?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 06:59


ПЕДОФИЛГА 5 СУТКА

Тошкент вилоятида вояга етмаган 2010-йилда туғилган болага шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди.

27 ёшли эркак автомобилига йўловчи сифатида ўтирган ўқувчи ўғил болани манзилига олиб бормай кўп қаватли уйлар ичида қўл оёқларига тегиниб тегажоғлик қилган.

Зўрламаса ҳисобмас. Ёш болага шилқимлик қилган педофилга бор йўғи 5 сутка қамоқ жазоси берилди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 06:03


ҲУҚУҚЛАРИ ПОЙМОЛ БЎЛАЁТГАН ПЕДАГОГЛАР


Қашқадарё вилояти педагогик маҳорат маркази ходимларига тезкорлик билан ёрдам зарур. Марказнинг "Aниқ ва табиий фанлар методикаси" ва "Бошланғич таълим" кафедраси (математика, кимё, физика, биология, география, информатика, бошланғич таълим, мактабгача таълим) йўналишлари бўйича малака ошириш курсларини ҳеч қандай қонуний ҳужжатларсиз, буйруқ ёки кўрсатмаларсиз Қарши шаҳридан қарийб 150 км узоқликда жойлашган Шаҳрисабз педагогик коллежи биносига кўчиришди. Ушбу коллеж биноси пф-231 га кўра ҚВПММ балансига ўтказилганди.

Лекин асосий малака ошириш бинойимиз бўш туриб Шаҳрисабзга юбориш керак дегани эмас-ку. Шаҳрисабз шаҳрига қатнаб ишлаш ва ўқиш учун минглаб ўқитувчилар сарсон. Коллеж биноси ва ётоқхонаси етарли шароитга эгамас.

Бундан ташқари, Косон, Нишон, Деҳқонобод, Муборак, Миришкор, Касби, Қарши туманлари ва Қарши шаҳар ўқитувчилари 60-100 000 сўмгача сарфлаб келишганини ва яна шунча ҳаражат қилиб кетишларини айтишди.

Физика, биология, кимё йўналишлари учун Қарши шаҳридаги ҚВПММ биносида махсус хоналар мавжуд бўла туриб жиҳозланмаган ва талабга жавоб бермайдиган хоналарда юқорида келтирилган фан ўқитувчилари ўқишяпти.

Қарши шаҳридаги бинода жами 31 та аудитория мавжуд. Улардан 7 таси AКТ хоналаридир. Қолган 24 та аудиторияда шу пайтгача икки сменада 40 дан зиёд гуруҳлар ўқишган. Aйни вақтда эса улар ҳар иккала сменада 70 фоизи бўш турибди.

Нима сабабдан Шаҳрисабзга юбораётганини раҳбардан сўраб, жавоб ололмадик. Меҳнат кодексида меҳнат шароити ўзагариши ҳақида ходимлар камида икки ой олдин расмий равишда хабардор қилиниши керак.

Лекин ҳеч қандай расмий огоҳлантитиршларсиз, хатто ҳозир ҳам расмий буйруқсиз Шаҳрисабзга юборилдик.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

10 Jan, 05:02


“ҲАММА ЎМАРЯПТИ-КУ!!!”


Наманган вилояти маҳалла уюшмасида бўлаётган ўйинларни эшитиб ҳайрон қоласан киши.


Яқинда уюшма жамғармасидан компьютерни "к" харфини тушунмайдиган маҳалла раисларига бозорда нархи 2.5 млн турадиган Samsung планшетларини нақд 6 млндан пул ўтказиб олишди.


Бу ҳам етмагандай солиқлардан тушадиган маҳалла ҳисоб рақамларидан эса қишни қирон палласида совуқ уриб кетган кўчатларига 3 млндан ўтказиб бериш мажбуриятини юклашди.


Ҳа, майли, деб турсак энди битта устага айтиб ясатириладиган нари борса 800 минг сўм кетадиган стендига 4 млн сўмдан пул ўтказиб бериш мажбурияти юклатилди.


Буларнинг қилаётган ишларини халқ билиб қолса, эртага нима деб ўйларкан қабилида ўй-хаёлни миясидан ўтказармикин?


Ёки ҳамма ўмаряпти-ку қабилида иш тутишда давом этармикан?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 13:36


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ЭЛЕКТР ЎҒРИЛИГИ

Сурхлндарё вилояти Сариосиё туманидаги «Ал-Шамшир» фермер хўжалиги электр-энергия тармоғига ноқонуний уланиб олган. Ҳолат узоқ вақт давомида назоратчи масъуллар эътиборидан четда қолган.

Электр-энергия тармоғига яширинча уланиб олган фермер Ражабов Шамсиддин Алижоновичнинг хўжалиги жами 209 миллион сўмлик электр энергияни ўғринча истеъмол қилди.

Суд фермерга 3 йил 6 ой давомида озодликни чеклаш жазосини тайинлади. 209 355 840 сўм миқдоридаги етказилган зарар Энергосавдо филиали Сариосиё бўлимига етказилди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 12:40


ГУЛНОРА КАРИМОВА ЭГАЛИК ҚИЛГАН «СИЖЖАК» ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИГА ЎТДИ

Муқаддам Гулнора Каримова эгалик қилган, 70 миллиард сўмга баҳоланган 5,38 гектарлик объект 2021-2022 йилларда бир неча бор сотувга қўйилди, аммо харидор топилмади.

«Сижжак» дам олиш маскани Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган қарорда белгилаб қўйилган.

Ушбу дам олиш маскани Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сижжак мавзесидаги «Сарбоғ» маҳалласида жойлашган ва марҳум президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли эди.

Маскан 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган. Дастлаб у Ўзбекистон Триатлон федерациясига вақтинчалик фойдаланишга берилди. Сўнгра аукцион орқали сотувга қўйилди.

5,38 гектар ҳудудни эгаллаган ва 70 миллиард сўмга баҳоланган объект 2021-2022 йилларда бир неча бор сотувга қўйилди, аммо харидор топилмади.

2023 йил 14 июндаги президент фармонига кўра, «Сижжак» дам олиш маскани хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилиб, 124-мактаб-интернатнинг балансида сақланаётган эди.

Элтузга келиб тушган маълумотларга кўра, Гулнора Каримова эгалигида бўлган Сармишсой дарасидаги меҳмонхоналар, катта қурилиш обьектлари, Қибрайдаги дилфинаруми ва ҳатто ўзининг озодлик давридаги яшаб турган уйи ҳам турли ташкилотлар ҳисобига ўтказилиб юборилган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 12:02


"HAMKORBANK" КРЕДИТЛАРИ САБАБСИЗ ПЕНИЯ ТУҒАДИМИ?

Элтузга Hamkorbank мижози мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра кредит тўлови бир кунга кечикса ҳам пения туғади.

Шунинг учун мижоз ойлик кредитни белгиланган муддатидан 4 кун олдин тўлаб қўйган. Шунга қарамасдан банк мижозга жорий ойда 103 минг сўм қарз борлигини билдирган.

Бу банк иловасидаги хатоми ёки Hamkorbank мижозлардан сабабсиз пения ундирадими?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 11:15


АВТО-ПАРКОВКА ШАҲАРЛАРИДАГИ ОҒРИҚЛИ МАВЗУГА АЙЛАНАДИМИ?

Ўзбекистоннинг шаҳар марказлаида янги турар жой бинолари шиддат билан қад ростламоқда. Шаҳарнинг канализатция, сув, электр ва газ таъминоти янги кўп қаввтли уйлар эҳтиёжини қамрай оладими ўзи? Бу савол очиқлигича қолмоқда.

Эски кўп қаватли бинолар орасига янги бино қуриш одатий ҳолга айланди. Чилонзор ва Яшнобод туманларда қурилаётган кўп қаватли маҳобатли бинолар қаршисидаги авто-парковкалар эса жуда кичкина. Кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг ушбу кичик тураргоҳларга машинаси сиғмаслиги аниқ.

Шундай экан яқин келажакда авто-парковка масаласи коммунал хизматлар қатори йирик муаммога айланиши мумкин. Шаҳарсозлик масъуллари шу ҳақида ҳам ўйлашадими?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 10:34


ШЕРОБОДЛИК ОТА-ЎҒИЛ МЕТАН ЗАПРАВКАДА САМОСУД УЮШТИРИШДИ

Шерободлик ота-ўғил Тангриқулов Ҳусниддин Эшмуродович ва Эшмуродов Искандар Ҳусниддин ўғли қишлоқдошини самосуд қилди.

Калтак остида қовурғаси синиб жабрланган йигит Тангриқулов Ҳусниддин Эшмуродовичнинг қизи билан учрашиб юрган. Бир кеча қиз уйига келмаган. Маълум бўлишича, кечки пайт йигит ўз машинасида қизни қариндошининг уйига ташлаб кетган.

Қизнинг акаси Эшмуродов Искандар жаҳл устида синглиси билан учрашиб юрган йигитни метан заправкада кўриб қолиб муштлаб кетган. Қизнинг отаси ҳам заправкага етиб келиб разборкага аралашган.

Самосудчиларни ИИБ ходимлари келиб ажратиб олди. Самусудчи отага 1 йил озодликни чеклаш, акага эса 1 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Қовурғаси синган Ромео баннисада, қиз уйда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 09:33


ПРОКУРАТУРА ХОДИМИ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМОҚДА

Жорий йилнинг 4-сентябрида фуқаро Н.А. Сирдарё туман прокуратурасига аввал кўрилган бир аризаси юзасидан тўпланган ҳужжатлардан нусха беришни сўраб мурожаат киритган. Бироқ, мурожаатда фақат ҳужжатлардан нусха олиш сўралган бўлса-да, прокуратура мутлақо бошқа ишни кўриб чиққан. Яъни, туман ИИБнинг қандайдир қарорини бекор қилиш бўйича иш юритилган.

Фуқаро мазкур қарордан норози бўлиб, Сирдарё вилоят прокуратурасининг 8-тармоғи (Ички хавфсизлик бўлинмаси)га шикоят киритади. Хизмат текшируви натижасида бир қатор жиддий қонунбузарликлар очиқланган.

Текширув натижасига кўра, суҳбат баёнини тузган шахс, прокурор ёрдамчиси эмас, балки туман прокуратураси оператори бўлиб чиққан. Прокурор ёрдамчиси С.Т.Бегимов ўша вақтда ротация бўлгани учун Ширин шаҳрида ишлаган ва барча мурожаатларни далолатнома асосида топшириб кетган. Оператор фуқаро билан умуман алоқага чиқмаган бўлса-да, телефон орқали суҳбат бўлган деб ёлғон маълумот киритган. Бундан ташқари, С.Т.Бегимовнинг номидан суҳбат баёнини тузган, имзони сохталаштирган ва жавоб хати тузиб, иш юритувни тугатган.

Фуқаро жиноят иши қўзғатилмаганлигини сўраганида, вилоят прокуратурасининг 8-тармоқ ходими "Ҳеч кимга зарар етказилмаган-ку" деб жавоб берган.

Аммо очиқ-ойдин жиноят аломатлари кўриниб турган бир вазиятда бу жавоб қонуний эмас. Фуқаро ушбу сохталаштирилган ҳужжатлар сабаб моддий ва маънавий зарар кўрганини таъкидлаган.

Протокол бўйича ҳужжатларда туман прокурорининг имзоси бўлганлигини инобатга олсак, унинг ҳам жавобгарликка тортилиши масаласи кўриб чиқилиши лозим.

Прокурор ёрдамчиси С.Т.Бегимов нима учун ушбу вазиятга жим турибди? Унинг номидан ҳужжат чиқарилишига нисбатан нега чора кўрмаган?

Бу каби ҳолатлар фуқароларнинг прокуратура органларига бўлган ишончини пасайтиради. Қонунбузарлик очиқ-ойдин кўриниб турганида ҳам жавобгарликка тортишдан қочишга уриниш қабул қилиб бўлмайди. Прокуратура органлари қонун устуворлигини таъминлаши лозим ва ҳеч қандай шахс қонундан устун эмас.

Тез орада ушбу масалага тегишли равишда ҳуқуқий чоралар кўрилиши ва жамоатчиликка аниқ маълумот тақдим этилиши зарур!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 08:34


БАЛИҚЧИ ФЕРМЕР ШАҒАЛ ЎҒРИСИГА АЙЛАНДИМИ?

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида фуқаро Рахмонов Олим Толибович 4 гектар ерни 49 йилга ижарага олиб балиқчилик билан шуғуллана бошлади.

Фермер ўз фаолияти давомида ижарага олинган ердан 5510,9 м³ миқдорида шағал қазиб олиб экологияга 265.404.944 миллион сўмлик зарар етказгани аниқланди.

Бироқ фермер судда айбига қисман иқрор бўлиб, қазиб олинган шағални ҳеч кимга сотмаганини билдирган. Фермернинг таъкидлашича, балиқ ҳовузидаги сув саёзлашиб қолган. Балиқ сақлаш учун яна бир ҳовуз қазилган. Шундан чиққан қум шағал ён-атрофдаги нотекис йўлларга ёйилган. Фермер йўл текислашга ишлатган қум-шағални жойига қайтариб қўйгани, уни ҳеч кимга сотмаганини маълум қилди.

Суд фермер Рахмонов Олимга даромаднинг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

237 миллион сўмлик шағал жойига қайтарилган. Фермер экология бошқармасига 20 миллион жарима тўлайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 07:04


РОССИЯДА “AON” МЧЖ БИЛАН БОҒЛИҚ НОҚОНУНИЙ АҲВОЛ ТЎҒРИСИДА МУРОЖААТ

Биз, Ўзбекистон миграция агентлиги орқали Россиянинг "AON" МЧЖ корхонасида Москва шаҳрида курьерлик қилиш учун суҳбатдан ўтиб келгандик. Суҳбат пайтида бизга Муъмин исмли шахс ҳар бир бажарилган буюртма учун 312 рубл тўланишини ваъда қилган эди.

Бироқ Россияга келганимиздан сўнг, ҳеч ким озиқ-овқатимиз ёки бошқа эҳтиёжларимиздан хабардор бўлмади. Аэропортдан олиб, ётоқхонага ташлаганларидан кейин биз билан мутлақо алоқага чиқишмади.

Ўзимиз уйдан пул сўраб, қийинчиликлар билан кун кўрдик. Ишни бошлаганимизда эса, бизга ваъда қилинганидек 312 рубл эмас, кунлик 8-10 соат ишлаб 1500-2000 рублдан кўп пул тўлашмаяпти. Суҳбатда бизга ҳар бир буюртма учун 312 рубл тўланиб, 40 та буюртма бажарилса, 12480 рубл, ойига эса 375000 рубл ишлаб топасизлар, деб ваъда беришган эди. Аммо барча ваъдалар ёлғон бўлиб чиқди.

"АON"нинг асосий мақсади фақат "Yandex" компаниясига ишчиларни етказиб бериш бўлгани маълум бўлди. Улар ҳар бир ишчи учун 50-60 минг рубл олишади ва шундан кейин ишчилар тақдири билан умуман қизиқмайдилар. Улар ёлғон ваъдалар орқали ишчиларни чақириб, “400 та буюртма бажарсанг, кейин нима қилсанг қилавер” деб айтишмоқда.

Шу сабабли, Ўзбекистондаги барча юртдошларимиздан сўраймиз: "AON" орқали Россияга ишга келишдан эҳтиёт бўлинг. Бундай шарт-шароитда келгандан кўра мустақил равишда иш излаш яхшироқ. Давлат орқали келаяпмиз, деган фикрга алданманг. Муъмин каби фирибгарларнинг алдовларига учиб қолманг.

Илтимос, ушбу мурожаатимиз кенг жамоатчиликка етказилсин, шунда бошқа юртдошларимиз бундай қийинчиликларга дуч келмайдилар. Бундай ташкилотлар ва фирибгарларга қарши тегишли чоралар кўрилиши шарт!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 05:01


ҚОРАКЎЛДА ҲОКИМ СУДЛАНГАН ШАХСНИ ДИРЕКТОРЛИК ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАДИ

Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими ўзининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Гулрух Собировани судланганлигини билган ҳолда, уни лавозимидан озод қилиб, мукофот сифатида туманнинг 8-мактабига директор қилиб тайинлади.

Маълумотларга кўра, Гулрух Собирова устидан туҳмат ва ҳақорат бўйича суд иши яқинда бўлиб ўтган ва унинг судланганлиги расман қайд этилган.

Бундай ҳолатда ҳокимиятнинг бундай қарор қабул қилиши жамоатчиликнинг жиддий саволларига сабаб бўлмоқда. Судланган шахсни мактаб каби аҳамиятли таълим муассасасининг раҳбари қилиб тайинлаш қанчалик қонуний ва одилона?

Тегишли ташкилотларнинг ушбу масалани ўрганиб чиқиши ва жамоатчиликка аниқ тушунтириш беришлари зарур.

Мактаб раҳбариятига муносиб, малакали ва ҳалол шахсларни тайинлаш таълим тизими учун устувор аҳамиятга эга.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 03:01


ДАВЛАТ КАДАСТР ПАЛАТАСИ РАИСИ МОҲИР ВАЛИЕВНИНГ БОЙЛИГИ ҚАЕРДАН?

2024 йилда жуда муҳим қонун кучга кирди: 937-сонли қонун ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва биноларга эгаликни тан олиш ҳақида. Бу қонун Президент Мирзиёевнинг халқпарвар сиёсати ва Ўзбекистон давлатининг халқ ва мулкка нисбатан бағрикенглигини кўрсатади.

Қонун доирасида адлия, солиқ, давлат хизматлари ва бутун кадастр тизими куну тун меҳнат қилмоқда. Давлат кадастр палатаси ходимлари кундуз кеча демасдан ишлаб, хатто бош қашлашга вақт тополмаяпти.

Бироқ, ходимларнинг ишлаш шароити жуда оғир. Агар улар ҳатто кичик бир хато қилса, тушунтириш хати ёзиб, КПЕси кесилади. Ушбу интизом қоидалари барчага қўлланилади, лекин Давлат кадастрлари палатаси раиси Моҳир Камалович Валиев ва унинг "командаси"га тегишли эмас. Валиев ходимларнинг КПЕсини кесишга ҳаддан ташқари қизиқиб, бу иш ортида молиявий манфаатлар борлигини тахмин қилишга асос бор.

Молиявий саволлар:
• Моҳир Камалович ўзининг чет эл саёҳатлари ва ҳашаматли уйларини қандай маблағлар билан қопламоқда?
• Қимматбаҳо ховлини сотиб олиш учун у неча ойлик маошини йиғган бўлиши мумкин?
• Унинг "пойқадами" билан молиявий ишларини ҳал қилаётгани ҳақида миш-мишлар қанчалик асосли?

Ходимларнинг оғир аҳволи: Оддий ходимлар эса фақат ойлик билан кун кўришга мажбур. Улар чет эл саёҳатлари ёки ҳашаматли уйлар ҳақида орзу қила олмайди.

Ҳатто янги йил байрамига пул йиғишда қийинчиликка дуч келаётган вақтда, Моҳир Камаловичнинг молиявий имкониятлари барчага қизиқ.

Моҳир Камаловични Тошкентга кеча қайтган бўлишлари керак хориж сафаридан. Сўнг қуйидаги саволларга жавоб беришга чақирилса яхши бўларди:
1. У чет эл саёҳатларини қандай маблағлар билан амалга оширади?
2. Унинг ҳашаматли уйлари қайси манбалар ҳисобидан сотиб олинган?
3. Давлат кадастр палатаси раисининг қонуний даромадлари ва тадбиркорлик фаолияти бор-йўқлигини текшириш мумкинми?

Элтуз, биз оддий ходимлар ўз раҳбаримизнинг бу даражадаги бойликларни қандай қўлга киритганига қизиқяпмиз. Ушбу масалалар жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиниши ва адолатли текширув ўтказилиши зарур.

Биз сизга Моҳир Камалович Валиевнинг молиявий ишлари ҳақида қўшимча маълумот юборишда давом этамиз. Ҳамиша адолат устувор бўлсин.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Jan, 02:04


⚡️⚡️⚡️2024 йили ўзбек эркаклари 4560 ҳолатда хотин қизларга сексуал тегажоғлик қилгани учун жазоланди.

Бу ҳар икки соатда ўзбек эркаги аёлнинг эмчагини эзғилайди, чотига қўлини олиб боради ёки автобусда орқасидан канадай ёпишиб туриб олади дегани.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

08 Jan, 17:03


Нима бизга Лейлас Салом... ?! Яшил макон, Яшил иқтисодиёт
Ёруғ ҳаёт, Эртанги тараққиёт
Устоздан навбатдаги дурдона...


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

08 Jan, 16:35


⚡️⚡️⚡️Манғитнинг Қиличбойидаги шеликкан қайнота келинини даволашга келган тез ëрдам докторларини уриб ташади. Қайната қамағда.

ELTUZ

08 Jan, 15:34


⚡️⚡️⚡️Швецияда электромобил зарядкасига навбат. Ҳадеб газ йўқ, войдод метаннн деявермай атрофга бир қараб қўйларинг.... Ана дунёнинг энг илғор ва бой давлати Швециядаям шу аҳвол экан....

ELTUZ

08 Jan, 14:35


АХЛАТГА УЛОҚТИРИЛГАН ЖИҲОЗЛАР

Ўткан асрнинг саксонларида Ўзбекистонда ëзғувчи шоирлар "жамиятни олдинга ундовчи" мотор эди.

Ўша пайтда иқтидорга келган Каримов ҳар қандай мотор "мойлаб" турса яхши ишлашини бир инженер ўлароқ биларди.

Ташқаридан кибор кўринса ҳам оëғи қашшоқлик ботқоғида ботиб турган шоир ва ëзғувчиларга икки боғ пиëз, 3 сўм пул бериб ëки битта стол ëнига курси қўйиб "ана энди бошлиқсан" деб айтсанг, ўз идеясини унутиб сенга сиғиниб бошлаши абсолют ҳақиқат эди.

Булар энди газ йўқ пайтда қувурга уланган моторча каби ўз кўмачига кул тортадиган оддий жиҳозга айланганди.

Эксплуатация муддати ўткан жиҳоз мусорга отворилади.

Шундай ҳам бўлди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

08 Jan, 13:06


ҒИЖДУВОН ҲОКИМИНИНГ АҲМОҚОНА ТОПШИРИҒИ

Ассалому алайкум, Элтуз!

7 январь куни Ғиждувон тумани ҳокими мактаб директорлари учун мажбурий йиғилиш ўтказиб, ҳар бир мактабда 100 нафар ўқувчини корейс тилига ўқитиш бўйича топшириқ бергани маълум бўлди. Ҳоким мактаб директорларига корейс тили бўйича репетиторларни жалб қилишни мажбурий қилиб қўйган.

Репетиторларга ҳақ тўлаш масаласи ҳақида саволлар очиқ қолмоқда: директорлар бу ҳақни қаердан тўлайди? Мактаб ўқувчиларини, қизиқишлар ҳисобга олинмаган ҳолда, корейс тилига мажбурий ўқитиш тўғрими?

Бундан ташқари, жой етишмайдиган икки сменали мактабларда корейс тили дарслари қайси синфларда ўтказилади? Бундай шароитда мажбурий топшириқ мактаб фаолиятига жиддий зарар етказиши мумкин.

Ҳокимнинг маълумоти солиқ соҳасига тегишли бўлса-да, таълим ишларига бевосита аралашуви кўпчиликни норозиликка солди. Фуқароларни қабул қилиш куни бўлишига қарамай, ҳоким йиғилиш ўтказиб, шундай мажбурий топшириқларни берди.

"Педагог мақоми тўғрисидаги қонун" бўлишига қарамай, мактаб директорлари ва педагогларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаяпти. Туман мактабгача ва мактаб таълими раҳбари Файзиевнинг ҳам педагогларни ҳимоя қилиш ўрнига, ҳокимнинг таълим ишларига аралашувини қўллаб-қувватлаётгани жиддий танқидга сабаб бўлмоқда.

Бундай ҳолатларда Мактбача ва Мактаб таълими вазирлигининг ўз ходимларини ҳимоя қилиш борасидаги сукут сақлаши тушунарсиз. Ўқитувчиларнинг ҳимоясиз қолиши ва ҳокимиятнинг босимлари уларнинг иш муҳити ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу масала жамоатчилик ва тегишли давлат органлари эътиборига ҳавола қилиниши зарур. Мактаб ва педагогларнинг қонуний ҳуқуқлари тикланиши шарт!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

08 Jan, 03:03


Ўлдирилган икки рус қўмондони ва урушга ёлланган ўзбек - 600'84


Макка ва Мадинада сув тошқини, рус қўмондонлари ҳаётига суиқасд, Сурия мактабларидан олиб ташланган дарслар, Ўзбекистонда урушга ёлланган ўзбеклар ва газ фожиаси... бу 600 секунд.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 17:00


ЭНТОНИ ХОПКИНСДАН ҲАЁТНИНГ 14 ҚОИДАСИ

1. Мен баҳайбат Атлант эмаслигимни тушундим. Дунё ташвишини бир ўзим елкамда кўтариб турганим йўқ.

2. Ҳар кунимни худди умримнинг сўнги кунидек яшашни ўргандим. Ахир, ростан ҳам бугун охирги куним бўлиши мумкин-ку.

3. Умрим давомида ота-онам, ака-укаларим, фарзандларим, оиламни севдим. Умрим поёнида эса ўзимни севишни ўргандим.

4. Одамлар хато қилаётганини билсам ҳам хатони тузатмай қўйдим. Бутун одамзотни мукаммал қилишга мажбур эмасман. Тинчлик мукаммалликдан афзал.

5. Мен ҳис туйғуларимдан уялмай қўйдим. Ҳисларим мен инсон эканимни англатади.

6. Хизмат кўрсатувчиларга яхши чойчақа қолдираман. Бу чойчақа уларни бироз бўлса ҳам хурсанд қилсин. Ахир улар пул топиш учун мендан кўра машаққатлироқ меҳнат қилишдади.

7. Мени қадрламайдиган инсонларни тарк этаман. Улар менинг қадримни билмаса билмасин. Ўз қадримни ўзим биламан-ку.

8. Қариялар бир ҳикояни қайта-қайта айтиб берганда “аввал ҳам айтгансиз” деб уларнинг сўзини бўлмайман. Кексалар бирор ҳикояни такрорлар экан ўз хотиралари йўлагидан қайта ўтиб, ёшликни қайта яшайдилар.

9. Инсонларни кўп мақтайман. Мақтов эшитган кишининг кайфияти кўтарилади. Буни кўриб мен ҳам хурсанд бўламан.

10. Мева-чева ва сабзавот сотувчилари билан тортишиб савдолашмайман. Мен учун арзимас бўлган уч-тўрт доллар улар учун жуда зарур – боласини ўқитишга кўмак бўлади.

11. Кўйлагимдаги ғижим ёки кичик доғга эътибор бермайман. Шахсият ташқи кўринишдан муҳим.

12. Биров мендан ўзиш учун ғирром ўйин қилса ўзимни йўқотиб қўйиб асабийлашмайман. Мен каламуш эмасман, мен ким ўзарга мусобақалашмайман.

13. Инсонлар билан яхши муносабатда бўлиш учун кибрни йиғиштириш керак. Кибр ва худбинлик инсонни ёлғизлатиб, жамиятдан яккалаб қўяди.

14. Мен ўз бахтимни ўз қўлим билан яратаман. Ҳаётимни бахтли яшаш фақат ўз қўлимда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 15:02


Кирпи Кундалиги: Хушнуд зиёлиларга нега таҳдид қилмоқда ёхуд 1000китоб атрофидаги жанжаллар

Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири билан қирпичоқ бўлиши, Хушнуд Худойбердиевнинг зиёлиларга қарата қилган қўрқинчли таҳдидлари. Ўзи нима бўлди? Кирпи бугун “1000китоб” кейси бўйича тафтиш олиб боради.

Бу қандай лойиҳа?

1000КИТОБ - президентнинг 380-сонли қарорига асосан хорижий тиллардаги энг сара дарсликлар, илмий-оммабоп ва бадиий асарларни ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш лойиҳаси. Лойиҳа доирасида 2024-йилда 50 номдаги китобни ўзбек тилига ўгириш ва чоп этиш режалаштирилган ва давлат буджетидан 20 млрд сўм ажратилган. Жорий йил учун эса 12 млрд ажратилди ва ушбу хабар турли мунозараларга сабаб ҳам бўлди.

Жанжал нимадан бошланди?
Лойиҳа менежери Хуршид Йўлдошнинг менежмент тўғрисидаги твитидан сўнг фаоллар томонидан турли саволлар юзага кела бошлади. Маълум бўлишича, лойиҳанинг бошқа менежери Меҳриноз Аббосова лойиҳа офиси ходимларга мажлис қилиб, Хуршид Йўлдош билан фаолиятни давом эттирмасликларини ва бу Алишер Саъдуллаев қарори эканлигини айтган. Лойиҳа редакторларидан бири ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Алишердан жамоатчилик олдида ушбу қарор ҳақида сўраган. Алишер ҳали ҳисоботлар билан танишмагани ва ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини айтган. Шундан сўнг барча нигоҳлар ва саволлар Меҳринозга қаратилди.

Меҳриноз ўз саҳифасида расмий баёнот билан чиқиб, ҳеч кимни ҳайдамоқчи бўлмаганини, фақатгина Хуршид Йўлдошни ижодий менежер даражасига тушириб, ўзи асосий лойиҳа менежери сифатида қолишни истаганлигини айтди.

👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 14:33


⚡️⚡️⚡️Наманганнлик апрс хожака битта лох ва онасини Ҳажга ювораман деб 10 минг доллар оганида ушланди.

ELTUZ

07 Jan, 13:34


Суриялик машҳур эмас қўшиқчи, Лейлас Салом, Аҳмад Шаръа (Жўлоний) шарафига махсус қўшиқ куйлади.

"Жўлони бизнинг озодлик кучимиздир, Жўлоний бизнинг етакчимиздир".

Қизиғи шундаки, Лейлас Салом Жўлонийнинг сурати олдида қўшиқ куйлаганда рўмол ўрайди, аммо Жўлони сурати бўлмаган жойда ҳижобсиз туради.

Ўзбекистондаги баъзи артистларга ўхшатвордик…


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 12:31


АМЕРИКАДАГИ ВАТАНСЕВАР ЎЗБЕК ЙИГИТИ

Америка бўйлаб сафарим ҳам оëқлаяпти. Икки уч кун олдин ўзбекча овқат пишадиган кафеда қатлама сомса еб ўтиргандим. Ташқаридан кўк куртка кийган бир бола кириб келди.

Буюк эҳтимолда Мексика орқали Ўзбекистондан келган ҳали 20га ҳам кирмаган бола.
Балки Чироқчи¸ балки Деҳқонобод....

Юзидан болалик саммийлиги кетиб улгурмаган.

Пул топиш учун қадим йўлларда "Нон дея" сандирақлаб юрган миллионлардан бири.

"Расмингни чизсам майлими ?" десам бош ирғаб розилик берди.

Кафеда турган ўзбек байроғини ушаб туриб менга поз берди.

Чизаëтганим холстга байроқ сиғмади.

Бу беғубор йигитнинг ватансевар экани кўзидан шундоқ кўриниб турибди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 11:03


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ ПОРА БЕРИШДАН ЧАРЧАШДИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз.

Биз, Бухоро давлат университети иқтисод факультети талабалари, дардимизга ечим сўраб мурожаат қиляпмиз. Ўқитувчи Гавҳар Хидированинг якуний имтиҳонлардан пул йиғишидан чарчадик. У ҳатто реферат қабул қилиш учун ҳам пул талаб қила бошлади.

У доим докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш осон бўлмаганини таъкидлаб, талабалардан пул талаб қилади. Бироқ биз унинг коррупция йўли билан ҳимоя қилганининг жавобгари эмасмиз, ахир.

Университет раҳбариятига бир неча бор шикоят қилдик. Афсуски, раҳбарият унинг қариндошлари университетда ишлаши сабабли уни ҳимоя қилади. Талабаларнинг иқтисодий ҳолатига эса улар эътибор қаратишмайди.

Ҳозирда якуний имтиҳонлар яқинлашмоқда. Гавҳар Хидирова гуруҳ сардорлари орқали талабаларнинг рефератини қабул қилиш учун 50,000 сўмдан 80,000 сўмгача пул йиғишни буюрган. Талабалар дарсларга қанчалик келганига қараб пул миқдори ўзгариши мумкин. Якуний имтиҳон учун эса алоҳида пул йиғилиши ҳақида огоҳлантирилдик, аммо аниқ миқдор ҳали маълум эмас.

Ҳурматли Элтуз, биз талабалар порахўрликдан чарчадик. Мусофирчиликда келиб ўқияпмиз, молиявий аҳволимиз яхши эмас. Сиздан илтимос, бизга ёрдам беринг!

Коррупцияга қарши курашиш учун бу каби ҳолатларни очиқлаштиришингиз сўралади. Биз адолат тикланишини истаймиз!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 09:32


«ЎЗТРАНСГАЗ»ДА КИМ РАҲБАР?

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз.

Мен Жиззах вилоятида ўрта мактабда бир неча йиллар давомида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаман.

Мурожаатим шундан иборатки, ўғлим Губкин номидаги Россия Давлат Нефть ва Газ Университетининг Тошкент филиалини аъло баҳолар билан битириб, «Ўзтрансгаз» АЖга ишга кириш учун йўлланма олди. Бироқ, мана ярим йилдирки, ўғлим ишга киролмай сарсон-саргардон юрибди.

Айтишларича, у ерда кадрлар бўлими бошлиғи Шуҳрат Бобоев деган шахс бор экан. «Ўзтрансгаз»да ким ишлайди ёки ишламайди, шу одам ҳал қиларкан.

Дастлаб қўлмни кўтариб, «Ўғлим, бошқа ерга ҳаракат қилиб кўр», деб айтган эдим.

Бироқ, кўп ўтмай Бобоевнинг Жамол деган бир шогирди ўғлимга чиқиб, «Минг доллар берсангиз, Бобоев билан гаплашиб бераман. Мен у билан яқинман», деб айтди.

Бошида бу гапларга ишонгим келмади, аммо вазият тезда ўзгарди. Минг доллар бир ярим минг долларга айланди. Шундан сўнг менинг ғазабим чиқди: Нега ўғлим ишини пора билан бошлаши керак? Эртага у ҳам шундай ёмон одамларга ўхшаб қоладими? Бу ҳолатни халқ билиши керак.

Мен мажбур бўлдим сизга мурожаат қилишга. Уларнинг қилмишлари жазосиз қолмаслиги керак!

«Ўзтрансгаз» раҳбарияти ёки унинг норасмий бошқарувчилари қачон қонуний жавобгарликка тортилади? Ҳақиқатни аниқлаш ва коррупцияни йўқ қилиш вақти келди!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 08:32


“YOSHLAR” ТЕЛЕКАНАЛИ ФАОЛИЯТИДАГИ МУАММОЛАР ЮЗАСИДАН ОЧИҚ МУРОЖААТ

Ҳурматли Элтуз жамоаси!

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Yoshlar” телеканали оғир ҳолатга тушиб қолган. Ходимлар ўртасидаги норозилик ва шикоятлар кундан-кунга ортиб бормоқда. Қуйида телеканалда кузатилаётган асосий муаммоларни баён этамиз:

1. МОЛИЯВИЙ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР
• Ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида тўланмайди. Айрим ҳолларда ойликлар кечиктирилиши одатий ҳолга айланган.
• Президентнинг ойликларни ошириш бўйича қарорига қарамай, бу кўрсатма бажарилмаяпти. Аксинча, “маош тўлай олмаймиз” деган важлар билан ходимлар ишдан бўшатилмоқда.

2. ИШ ШАРОИТЛАРИ
• Иш учун зарур бўлган техник жиҳозлар эскирган ва талабга жавоб бермайди.
• Кам ойликка ишлашга мажбур бўлган ходимлар ортиқча меҳнатга жалб қилинмоқда. Бу эса ишчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатига салбий таъсир қилмоқда.

3. ДАВР ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИДАГИ МУАММОЛАР
• Бош муҳаррир Ғайрат Қурбонов тарафкашликка йўл қўйиб, фақат ўзининг яқин шахсларига устуворлик бермоқда.
• Иш жараёнида адолат тамойилларига риоя қилинмаяпти, бу эса ходимлар орасида норозиликни кучайтирмоқда.

4. ИШДАГИ ИНТИЗОМСИЗЛИКЛАР

• Айрим раҳбар ходимлар, жумладан, Ғайрат Қурбонов, Тўлқин Алибеков ва Нодирбек Шамсиддинлар иш вақтида алкоголь ичимликлар истеъмол қилади.
• Маст ҳолатда бўлганларида улар бошқа ходимларга қўпол муносабатда бўлиши ҳақида бир неча хабарлар мавжуд.

5. ҚЎРҚИТИШ ВА БОСИМ ЎТКАЗИШ ҲОЛАТЛАРИ

• Ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилган ходимлар шарманда қилиш ёки ишдан бўшатиш билан қўрқитилмоқда.
• Раҳбариятдаги айрим шахслар ушбу шикоятларни раҳбар даражасигача етказмаслик учун бости-бости қилмоқда.

Ушбу ҳолатлар нафақат телеканалнинг обрўсига, балки унинг ходимларининг руҳий ва жисмоний ҳолатига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу масалалар бўйича зудлик билан чоралар кўрилиши зарур. Ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланиши ва телеканалнинг фаолияти шаффофлик асосида йўлга қўйилиши талаб этилади.

Масъул раҳбарлардан ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун чоралар кўришни сўраймиз. Шу билан бирга, тегишли идоралар томонидан назорат олиб борилиши ва ҳолат ўрганилиши лозим.

Ҳурмат билан, телеканал ходимлари номидан.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 07:45


⚡️⚡️⚡️Ўлган президентнинг қамағдаги тўнғич қизи 52 яшар Гулнора Каримова манзил колонияга ўтказилди.

ELTUZ

07 Jan, 06:35


ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИДА “ҲЕЧ КИМ БИЗНИ ЭШИТМАЙДИ”

Ассалому алайкум, Туз оға. Биз Давлат кадастрлари палатаси марказий аппаратида ишлаймиз. Ишимиз оғир, мурожаатлар кўп, ҳаммасини ўз вақтида кўриб чиқиб, жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Бироқ шунча ҳаракатимизга қарамай, меҳнатимиз кўринмайди. Яримта камчилигимиз бўлса ҳам тушуниш йўқ. Ҳеч ким бизни эшитмайди. Раҳбарият эса маошимиз ва ҚПЕимизни кесиш билан оввора.


Ўзбекистонда Президент жамоаси ҳамда Кадастр палатаси раҳбари Моҳир Камаловичнинг жамоаси бор. Уларнинг ишонган одамларидан бири, матбуот котиби Муножат Йўлдошева. Бу аёлга барча томонидан мағтаов ва бўйсунув мажбурий. У ўзига ёқмаган ишчи-ходимларни, бошқа лавозимдаги аёллар ёки мутахассисларни, ҳатто тозаловчи ёки қоровулларни ҳам маошларини камайтириш ёки ҚПЕ қўшмаслик билан жазолайди.

Яқинда бизга адабиётчи ва шоира бўлган опа Давлат тили бўйича маслаҳатчи лавозимида ишга келди. Бу аёл ҳақиқатпарвар эканлигини кўрдик. У Муножат Йўлдошева билан бирга ишламай, ходимларни ёмонлаб, раҳбарнинг кўзига ёмон кўрсатишга киришмади. У оқни оқ, қорани қора деб ўз фикрини айта олди. Буни раҳбарият ёқтирмай, маслаҳатчини ёлғизлатиб қўйди.

Давлат тили бўйича маслаҳатчини раҳбарият йиғилишдан ҳамманинг олдида чиқариб юборди. Ҳар куни уни руҳий босим остига олиб, ишхонанинг оғир вазиятига дучор қилишди. Оқибатда, маслаҳатчи касалликка чалиниб, рухсат олиб чиқиб кетди. Лекин касаллик рухсатномаси давомида ҳам унга огоҳлантириш беришди. Янги йилда мукофот пули берилмаслиги учун ҳайфсан беришди.

Биз, оддий ходимлар, қўлимиздан ҳеч нарса келмаса-да, бу маслаҳатчига ачиндик. У ишлашга имконият тополмай қолди.

Муножат Йўлдошеванинг лақаби "Биринчи Хоним". Палатада унга ёқмаган киши маошдан ҳам, ишдан ҳам умидини узиши мумкин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 05:03


ШОВОТ ҲОКИМИНИНГ "МОШЕННИК" ЁРДАМЧИСИ

Шовот туман ҳокимининг тадбиркорлик, бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича ёрдамчиси Жалоладдин Қурбонов қонунни четлаб ўтишга ўта чаққон мошенник экани яна бир бор тасдиқланди.

2024 йил 26 ноябрдаги суд ҳукмига кўра, у ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб ва шериклари билан тил бириктириб, фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини амалга оширган.

Ҳукмга кўра, Қурбонов бир йил давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган, иш ҳақининг 20 фоизи ушлаб қолинган ҳолда, икки йилдан зиёд ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган.

Қизиғи шундаки, Жалоладдин Қурбонов аввал ҳам шунга ўхшаш жиноятлар содир этган ва ўша пайтда жиноят ишини "битириб" чиққани маълум бўлди. Суд ҳукмига қарамасдан, у ҳали ҳам ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари орасида фирибгарлик "янги касб"га айланмоқда. Бу каби ҳолатлар нафақат қонун устуворлигига, балки халқнинг давлат идораларига бўлган ишончига ҳам жиддий зарба бермоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 03:33


ТЕРМИЗДАГИ ҚУДРАТЛИ “ЭРКИН ОБМЕРЧИ” КИМ ЎЗИ ?

“Шуҳрат Жўраев қурилиш экспертизаси ва назорати” МЧЖ томонидан уй жой қурилиши, йул қурилиши, сув омборлари, канал қуриш ташкилотларда назорат ўлчови ўтказилган. Лекин “МЧЖ” томонидан ўтказилган назорат ўлчовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-майдаги 321-сонли қарорига амал қилинмаган ҳолда ўтказилган.

Қарорнинг 4-иловасида назорат ўлчови ўтказиш тартиби белгиланган. Қурилиш лойиҳаларини экиспиртизадан ўтказиш учун аккредитация қилинган юридик шахслар, банк, бошқа бахолатиш шахслар назорат ўлчови ўтказиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2021-йил № 16-06/7162-сонли хатида, вазирлик томонидан, “Шуҳрат Жўраев қурилиш экспертизаси ва назорати” МЧЖ га архитектура шаҳарсозлик ҳужжатларни ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ва қурилиш лойиҳаларнинг экиспертизасини ўткказиш фаолиятини амалга оширишга аккредация гувоҳномаси берилмаганлиги маълум қилинган. 321-сонли қарор 2021-йил қабул қилинган бўлса-да, мазкур МЧЖ ҳозирги кунга қадар қанча ноқонуний текшириш ўтказган ўз фаолияти давомида?

Ҳар бир ўтказилган ноқонуний текширув учун МЧЖ ҳисоб рақамига миллионлаб маблағ ўтказиб берилган? Қанчадан қанча одамлар нохақ қамалди, жарималар тулашди, судланиб ишсиз юрганлар қанча?

Мазкур “Шуҳрат Жўраев қурилиш экспертизаси ва назорати” МЧЖ фаолиятидан кимлардур манфаатдорми? Хомийси ким? “Крышаси” ким? Сурхондарёда Э.Рўзиев “обмерчи” лақаби билан танилган.

Ўзбекистон республикаси Конституциясининг ХХ-боб 116-моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Респпубликаси бутун ҳудудида барча органлар, корхонлар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажралиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради дейилган.

МЧЖ томонидан 2021-йилдан ҳозирги кунгача ўрказилган назорат ўлчовлари Вазирлар Маҳкамаси 321-сонли қарорига зид ўтказилган, қарор қўпол равишда бузилган “Шуҳрат Жўраев қурилиш экспертизаси ва назорати” МЧЖ ҳисобига назорат учун ўтказилган пуллар ҳаммаси эгаларига қайтарилиши лозим.

“Шуҳрат Жўраев қурилиш экспертизаси ва назорати” МЧЖ фаолияти тегишли органлар томонидан тўлиқ назорат қилиниб, тегишли хулоса берилиши лозим.
“Заказ” ни буюртма ишларни бажаровчи Э.Рўзиевнинг фаолияти давомидаги ноқонуний ишлари тегишли органлар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши лозим.

Сурхандарё вилояти, Молия бошқармаси “Шуҳрат Жўраев қурилиш экспертизаси ва назорати” МЧЖ нинг назорат ўлчови ўтказиш учун лицензия ва гувоҳномаси юқлигидан бехабар бўлганми? Ёки манфаатдор бўлгам? Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан жавоб оламиз деган умиддамиз.

Оддий мисол, автомашина бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши лозим. Агарда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмасдан автомашина бошқарса, ҳайдовчига нисбатан қонунга асосан тегишли тартибда жазо тайинланади. Лекин “Шуҳрат Жўраев қурилиш экспертизаси ва назорати” МЧЖ томонидан Вазирлар Махкамасининг 321-сонли қарори қўпол равишда бузилиб, ноқонуний акредитация гувоҳномасиз текширувлар ўтказса, унга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмаса, одамлар ноҳақ қамалаверса, судланса охири нима бўлади? Ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Сурхондарё вилояти учун таъсир қилмайдими?

P.S Сурхондарё вилояти Адлия Бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда “Шуҳрат Жўраев қурилиш экспертизаси ва назорати” МЧЖ фаолияти ўрганилиб, у томонидан ноқонуний ўтказилган текширишлар далолатномалари қонун, қарорларга асосланганлиги текширувдан ўтказилиши лозим.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 02:45


Трюдо ҳали истеъфога чиқмади, фақат эълон қилди, аммо Трамп яна Канадага бош вазирнинг расмий истеъфосидан кейин АҚШга 51-чи штат сифатида қўшилишни таклиф қилди ва бу кўп муаммоларни ҳал қилиши мумкинлигини айтди.

Божхона тўловлари бўлмайди ва Хитой ҳам, Россия ҳам «Канада» денгизларида ўз кемалари билан таҳдид қилмайди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Jan, 02:02


АЯСОФИЯ МАСЖИДИДА БАҲСЛИ ФОТОСЕССИЯ: БЕЛГИЯЛИК МОДЕЛ МАРИСА ПАПЕН МУҲОКАМАЛАР МАРКАЗИДА

Белгиялик модел Мариса Папен Туркиядаги Аясофия масжидида баҳсли фотосессия уюштирди. У хижоб кийиб, унинг этакларини кўтариб, провокацион ҳолатда тушган суратларини эълон қилди.

Мазкур фотолар оммавий ахборот воситаларида тарқалганидан сўнг, Туркиянинг махсус кучлари моделнинг Истанбулда ижарага олган квартирасига рейд уюштиришди. Аммо Мариса Папен аллақачон Белгияга қайтиб кетишга улгурган эди. Маълумотларга кўра, у ҳуқуқ-тартибот органларини чалғитиш учун уй ижарасини расмий равишда тугатмаган.

2018 йилда юз берган бу воқеа жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди ва турли нуқтаи назарларни келтириб чиқарди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 17:01


БУХОРОНИНГ САНЪАТ АНЪАНАСИ: АБДУЛЛОҲ БУХОРИЙДАН АНЗОР БУХАРСКИЙГАЧА

Лос-Анжелесдаги санъат музейида 17-асрда яшаб ижод қилган бухоролик рассом Абдуллоҳ Бухорийнинг асари авайлаб сақланаётгани ҳақида ёзгандим.

Бухорода ҳеч қачон санъат анъаналари узилмаган. Бухоро амири саройида рассом бўлиб ишлаб, "Хотинлардан лаззатланиш" ("Лаззатун-нисо") китобига эротик расмлар чизган рассом Садриддин Поччаев амирлик ағдарилганидан кейин ҳам, советлар даврида ижодини давом эттирган.

Бу узвийлик ҳанузгача сақланиб келмоқда.

Рассом Анзор Бухарский бугунги кунда Бухорода яшаб, дунё эстетикаси даражасида ижод қилмоқда.

Лос-Анжелесда сақланаётган Абдуллоҳ Бухорийнинг асари миллион доллар қимматга эга.

Бухорода бугун яшаб ижод қилаётган Анзор Бухарскийнинг асарлари ҳам эртага кўп нолли рақамларга сотилишига ишонаман.

Рассомнинг "Қари чол ва унинг ёш хотини" асари эса бугунги санъатда муҳим аҳамият касб этмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 14:03


РАССОМ ТУЗ: “ЙИРТИҚ КРОССОВКА” ТЕАТРИ НЕГА КЕРАК ЭДИ?

Мени кузатиб бораëтган ва Ўзбекистонда давлатчилик мавжуд бўлиши ҳамда унинг Россияга мутлақ вассал бўлмаслигини истаган закий ватандошлардан бир нарса сўрамоқчиман:

"Йиртиқ кроссовка" шоусидан олдин тармоқнинг ўзбек сегментида қайси мавзу "чирсилллаб" турганди?

Ўзим эслата қолай - бу кремлпаарст Чеченистон тўдабошиси Рамзаннинг Ўзбекистон бошқарувида ҳозир ҳам ишлаëтган мулозим Дмитрий Ли ва яқинда ишдан олингани ортидан ўққа тутилган Комил Алламжоновга қарши қаратилган жиддий таҳдид мавзуси эди.

Ўлим таҳдиди эди бу.

Лондонлик таҳлилчи Илҳомов таъбирича, "Бу феълан Мирзиëевга қарши таҳдид" эди.

Рамзан Россия тўдабошиси босқинчи Путин амри билан иш кўришини ўртага қўйсак бари аëн бўлади.

Бунинг ëнига Россия босқинчи армиясига ëлланиб мустақил Украина тупроғига бостириб киреиб тинч аҳоли ва 10 дан зиëд украин аскарини ўлдирганини тан олган ўзбек наëмник қотили ўзбек суди тарафидан "уйда ухлайдиган" қилиб жазоланганини илова қилсак пазллар тўлиқ бўлади.

Хирсдай журналистлардан тортиб партия бошлиқларигача васавага солган "йиртиқ кроссовка" театри ва айниқса бу спектакл актёрининг "касал бўлиш" саҳнаси ва бошқа сариқ чақалик шоулардан мақсад битта.

Россия ҳукумати сўзчиси бўлган Рамзан таҳдидини унуттириш.

Жамоат шуурини парваришлаш.

Массовий гипнозни амалга оширганлар буни уддалади.

Аммо миллат ичида гипнозга чалинмайдиган, арзон васавага берилмайдиган оз сонли кишилар бор.

"Ëлғон ва сафсата бу қуллар эрмаги. Эркин одамлар учун тўғрилик зарур. Фақат эркин одамлар чин сўзлайди".

Бу гапни ўн бешинчи асрда яшаган файласуф Мишель де Монтень айтган.

Соғ бўлгайсизлар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 13:33


МАРҲАМАТДА ГАЗ ЧАҚНАШИ ОҚИБАТИДА БИР ҚИЗ ВАФОТ ЭТДИ

Марҳамат туманидаги “Шомат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Ш. ўз уйидаги ётоқхона қисмида қўлбола иситиш печини ёқишга уриниб, гугурт чаққан пайтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлди. Натижада:

Х.Ш. танасининг 90 фоизи куйиш жароҳатларини олди.
Унинг турмуш ўртоғи Л.Ш. танасининг 35-40 фоизи куйди.
Ўғли Ж.Ҳ. танасининг 20-30 фоизи куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди.
Қизи Х.Ҳ. танасининг 70 фоизи куйган бўлиб, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади. У 4 январь куни вафот этди.

Ҳодиса жойига туман прокурори, терговчи, ИИБ бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бўлими, ҳамда газ таъминоти филиали масъул ходимлари чиқиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Айни пайтда жабрланганлардан Х.Ш. ва унинг ўғли Ж.Ҳ. туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даволанмоқда. Л.Ш. эса Андижон шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказида даволаняпти.

Қўшнилар ва маҳаллий аҳоли ҳодисадан ҳаяжонда бўлиб, газ билан боғлиқ хавфсизликка жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 13:04


⚡️⚡️⚡️Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради. Айиқ кечирди...Лекин давлат жаримага тортди.

ELTUZ

06 Jan, 12:32


ТОЖИКИСТОНЛИК САЙФИДДИН ТОЖИБОЕВ СУРИЯ АРМИЯСИДА ЮҚОРИ ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ

Ватани Тожикистонда терроризм ва хорижий урушларда иштирок этишда гумонланиб қидирувда бўлган шахс Сайфиддин Тожибоев Суриянинг янги армиясида юқори лавозимга тайинланди.

41 ёшли Тожибоев Сўғд вилоятининг Спитамен туманида туғилган. У "Тавҳид ва Жиҳод Жамоати"нинг қўмондони бўлиб, Ҳайати Таҳрир аш-Шом билан биргаликда Башар Асад ҳукуматига қарши курашган. Ушбу гуруҳнинг кўплаб аъзолари Марказий Осиё давлатлари фуқароларидир.

3 январь куни Ҳайати Таҳрир аш-Шомга яқин блогерлар хабар беришича, Сайфиддин Тожибоев Суриянинг янги ҳукуматида мудофаа вазирлигига қарашли “Қоид амалият фил-Ливо” (Амалиётлар штаби раҳбари) лавозимига тайинланган.

Тожибоев блогерлар билан суҳбатда янги лавозимида иш бошлаганини айтган.

Суриянинг янги ҳукумати ушбу хабарни тасдиқламаган ёки рад этмаган бўлса-да, 31 декабрда Рейтер агентлиги янги ҳукуматнинг мудофаа вазирлигидаги 50 янги лавозимдан 6 таси хорижлик жангчиларга берилганини маълум қилди.

Блогерларнинг ёзишича, Сайфиддин Тожибоев майор унвонига эга бўлган, янги лавозимида эса унга полковник унвони берилган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 12:01


⚡️⚡️⚡️Суриядаги тўнтариш ортидан иқтидорга келган салафий исломчилар Сурия мактаб таълимидан эволюция назарияси ва «Катта портлаш» назарияси ҳақидаги билимларни ва қадимги малика Пальмира Зенобия даврига оид барча эслатмаларни олиб ташлади.

Аммо бу ҳаракат қайта тикланаётган фуқаролик жамияти фаоллари орасида хавотир уйғотди.

Фаоллар ўтиш даври ҳукуматининг Сурия жамиятининг барча қатламлари иштирокисиз таълим тизимига ёки бошқа давлат муассасасига ўзгартиришлар киритишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларига қарши эканини очиқ билдирмоқчи.

Сурияда исломчилар янги ҳукуматлар мактаб ўқув дастурини жамиятнинг қолган қисми иштирокисиз ўзгартиришга қарор қилганидан хавотир кучаймоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 11:04


Хонтахта кино олиб ўзбек киносини ботқоққа чўктирган хавфли рецидивист алвасти мастон кампир Зебо Наврўзова чиқиб: "Нага келиним Асал Шодиевани хапа қилдинг курдюк" деб, чала ўзбек чулпа ўрис тилда ашинча саннаб, қарғаниб ерларга онтарилди қишди кунида.

Бу хотин тарапини олиб додлаëтган Асал Шодиева ҳеч бир тилни яхши билмайди - на ўзбекча ва на русча. Шу ҳолига мўдний бўламан деб ўричча гапиради. Гапиргандаям элликминг хатою янглиш билан.

Энсам қотсаям индамасдим "Какая треба от шута" деб.

Энсаси қотган битта менмас эканман. Бошловчи ва кино ижодкор Луиза Расулеванинг ҳам бу Асал деган хотиннинг чала ўрисчаси жонига ашиинча теккан экан.

Луиза "маши жойи жичча хато" деб айтибди.

Бу Асал деган заҳар "хўп опажон" дейишди ўрнига югуриб бориб кобра қайнонасини ўқлаб Луизага стрелка берди.

Бемаза кино овуриб бетидан бузилиб мияси кирди чиқди бўлиб алцхеймерга чалинган Зебо Наврўзўва ўзи оган кинолардаги заҳар кампирлар каби айри тилини чиғориб Луизани чақиб чақиб олди.

Яхшими шу?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 10:02


АТИРГУЛИМ АТРИНГНИ СОЧ…
Энаси Шерали билан ëткани сўт қарори билан тасдиқланган Ботир Қодиров энди мерос даъвоси билан Гуннора опани сўтга берибди.

Гуннора опа - бу Шералини беваси.

Савол: Ботир нега ўртага ëтир?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 09:01


ДАЪВОГАР ИДДАОСИ: 5 ҚОВУРҒА СИНИШИ ЕНГИЛ ЖАРОҲАТМИ?

Самарқанд вилояти, Каттақ туманида яшовчи Т.Ҳамидуллаев ўзининг йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етган жароҳатлари ва кейинги ҳуқуқий масалалар юзасидан қонун устуворлиги таъминланмаётгани ҳақида Элтузга мурожаат қилди.

Ҳамидуллаевнинг маълум қилишича, 2023 йил 23 май куни хизмат вазифасидан уйига қайтиб келаётган пайти йўл-транспорт ҳодисасига учраб, 5 та қовурғаси синган. Натижада у 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолган.

Шифокорлар томонидан берилган “Касаллик ҳақидаги гувоҳнома”да унинг “хизматга яроқсиз” экани кўрсатилган бўлса-да, Самарқанд суд-тиббий эксперти Д.Т.Ҳайдаров 5 қовурға синишини енгил тан жароҳати деб баҳолаган. Шу сабабли, жабрланувчи бу хулосани адолатсиз деб билади.

Т.Ҳамидуллаев Самарқанд туман ва вилоят прокуратурасига бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаатлар йўллаганини маълум қилди. Бироқ, бу мурожаатларга ҳеч қандай расмий жавоб берилмаган ва жиноят иши қўзғатилмаган. Унга кўра, масъул шахслар унинг даъвосини енгил жароҳат сифатида баҳолаб, масалани жиддий кўриб чиқмаган.

“Бундай муносабат фуқароларнинг қонун устуворлигига бўлган ишончини йўқотади. Қонун устунми ёки таниш-билишчилик?”, — дейди Ҳамидуллаев.

Жабрланувчига кўра, экспертизанинг натижалари ва уни ўрганган шахслар ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 230-1 ва 241-1-моддаларига зид келади. Ушбу моддаларга асосан, жароҳатга оид вазиятлар тўғри баҳоланиши лозим.

Т.Ҳамидуллаев Элтуз портали орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан мазкур масалани назоратга олишни ва қонунчиликка мувофиқ адолатли қарор чиқаришни сўрайди.

Мазкур вазият фуқароларнинг қонунларга бўлган ишончини жиддий синовдан ўтказмоқда. Ҳамидуллаевнинг таъкидлашича, бундай ҳолатларга муносабат билдираётган мутасаддиларнинг беэътиборлиги нафақат унинг шахсий ҳуқуқларини, балки жамиятда қонун устуворлигини шубҳа остига қўяди.

Элтуз портали ушбу ҳолат бўйича янги маълумотларни кузатишда давом этади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 08:00


Шу расмдаги Ҳожи ота ҳам C. Арабистонининг Мадина шаҳрида адашиб қолиб, шаҳар полициясида 3 ойдан бери ётибди экан.

Бу инсоннинг яқинлари зудлик билан қидирилмоқда. Айни вақтларда Мадинада бўлиб турган ўзбеклар отахоннинг яқинларини қидиришмоқда.

Мурожаат учун: @Otabek_jalilov98

Шу хабарни барча телеграм группаларга тарқатиб юборинглар.

Бу тоғани Асакалик дейишмоқда

Албатта Яқинларингизга хам юборинг!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 07:03


АНДИЖОНЛИК ФУҚАРО ОТАСИНИ ТОПИШ УЧУН ЁРДАМ СЎРАМОҚДА

Асака тумани Юқорибуз маҳалласида истиқомат қилувчи Мирзажон Рузиқулов (1976 йилда туғилган) "Элтуз" портали орқали аҳоли ва мутасадди ташкилотларга мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, у 2024 йилнинг 29 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига зиёратга борган ва ўша куни отаси, 1935 йилда туғилган Абдуҳалим Рузиқуловни йўқотиб қўйган.

Мирзажон Рузиқулов шундан буён отасини топишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозиргача ҳеч қандай натижага эришмаган. У Мадина шаҳрида отасини қидиришда мутасадди ташкилотлардан амалий ёрдам сўраётганини таъкидлади.

"Дадамни йўқотиб қўйган кундан буён оғир аҳволда қолдим. Мурожаатимни тегишли ташкилотларга етказишда ёрдам беришларингизни сўрайман", — дейди Мирзажон Рузиқулов ўз баёнотида.

Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди идоралардан жавоб кутилаётгани хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига зиёрат қилувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ва яқинлари билан алоқада бўлишлари учун олдиндан тегишли чоралар кўриш муҳимдир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 06:04


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОЗОРЛАРИДАГИ КОРРУПЦИЯ ВА НОҚОНУНИЙ ҲОЛАТЛАР

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят. Тошкент вилояти "Тошвилбозорсавдо" уюшмасида аҳвол жуда ҳам ачинарли.

Тошкент вилояти бозорлари вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари тасарруфида бўлиб, устав фондининг 51% дан юқориси Тошкент вилояти ҳокимлигига тегишли.

Лекин "Тошвилбозорсавдо" уюшма раҳбари А. Абдулҳаев бозорларни ва креслони "никоҳлаб" олган.

Уюшма нодавлат нотижорат ташкилоти юридик мақомига эга ва аслида бозорлар уюшма таъсисчилари бўлиши шарт. Лекин Тошкент вилоятида аксинча.

Уюшма уставининг энг катта улуши раиси жаноблари А. Абдулҳаевнинг туғишган акаси Абдували Абдулҳаевич таъсисчи бўлган МЧЖ "Илк савдо тараққиёт" спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи дўкондир.

Қолган катта овозли таъсисчилар эса Абдулҳаевлар сулоласи ва қариндошлари эгаллаган бозорлар. Шундай қилиб, А. Абдулҳаев уюшмани ўзига РАСМАН ХУСУСИЙ КОРХОНА қилиб олган.

А. Абдулҳаев ҳокимнинг хизматини қилаётганини ва уни ҳоким ишдан ола олмаслигини керилиб гапиради.

Бозорларнинг давлат улуши ҳокимиятники бўлса, қандай қилиб ароқ дўкони ва қариндош-уруғлар энг катта улушлар билан бозорларни бошқариши мумкин?

Бозорлар ҳокимиятникими ёки Абдулҳаевлар сулоласиникими? Жавоб аниқ: Тошкент вилояти бозорларида коррупция ва пораҳўрлик гуллаб ривожланиб кетган. Бу сир эмас.

Наҳотки, Тошкент вилояти ҳокимлиги буни билмаса? Гапларимни исботлаш учун давлат реестридан олинган фотофактларни тақдим қиламан.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 05:33


Ленинград вилоятининг Новоселье посёлкасида мамлакатда ноқонуний бўлиб турган 21 ёшли ўзбекистонлик ҳибсга олинди.

У 25 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда.

Россия оммавий ахборот воситалари берган маълумотларга кўра, 1 январь куни жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, номаълум эркак унинг заиф ҳолатидан фойдаланиб, квартирасида зўрлаган.

ELTUZ

06 Jan, 04:31


МТРКДА НИМА ГАПЛАР: ХОДИМЛАР ТАҚДИРИ ВА "ИСЛОҲОТЛАР" САВОЛ ОСТИДА

20 йилдан буён МТРК тизимида ишлаб, оғирига-енгилига чидаган кўплаб ходимлар бугун ишдан бўшатиш хавфи остида қолишди. Президентнинг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг мамлакатимиз медиамаконидаги ўрнини янада ошириш ҳамда фаолиятига замонавий ёндашувларни жорий этиш тўғрисида"ги фармони бизни қувонтирганди. Аммо бу қувонч узоққа чўзилмади.

Мен "Ёшлар" телеканалида мухбир бўлиб ишлаб келаётган эдим. Бугун бизга штатлар қисқартирилиши ҳақида хабар беришди. Бу қисқартиришлар нафақат марказий ходимларга, балки 22 нафар вилоят мухбири ва тасвирчиларига ҳам таъсир қилди. Улар меҳнат қонунчилиги бузилган ҳолда ишдан бўшатилди. Ҳеч нарсага қарамасдан йиллар давомида "бир кун яхши бўлади" деган умидда арзимас маошга ишладик. Энди эса етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаган вазиятда қолдик.

Ёшлар канали МТРК тизимидаги энг рақобатбардош ва формат жиҳатидан хусусий каналлар билан беллашувчи канал ҳисобланади. Мухбирлар тармоғи орқали Республиканинг турли нуқталаридан воқеаларни марказлашган ҳолда эфирга узатиб боришда катта роль ўйнайди. Лекин бу қисқартиришлар ва "ислоҳотлар"дан мақсад нима? Ҳамма ходимларни "Ўзбекистон 24" каналига йиғишми? Ахборотни фильтрлашми? Ёки фармон асосида ажратилган маблағларни раҳбариятнинг ўзлаштиришига йўл очишми? Журналистларни моддий қўллаб-қувватлаш ўрнига уларни кўчада қолдириш, янгича форматга ўтиш ўрнига "цензура" билан чеклаш қандай мантиққа тўғри келади?

Жамиятда муҳим воқеалар кўпайиб бораётган бир вақтда бундай "ўзгаришлар"ни қандай тушуниш керак? Бу ҳақиқатан ҳам ривожланишми ёки тескариси? Саволлар кўп, жавоблар эса йўқ.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Jan, 02:04


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҲАМ МАЖЛИСБОЗ ЧИҚИБ ҚОЛДИ

Элтузга мурожаат қилган Андижонлик мулозим вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов рафторидан норозилик билдирди. Унинг фикрича, Андижон вилояти ҳокими Президент Шавкат Мирзиёевнинг талаб ва кўрсатмаларига риоя қилмаяпти.

Мурожаатда айтилишича, Андижон ҳокимининг ҳар душанба куни ўтказиладиган йиғилишлари расман соат 7:00 да бошланиши керак бўлса-да, амалда бу вақт 8:00 ёки ҳатто 9:00 га сурилади. Натижада йиғилишлар узоқ давом этиб, 12:00 ёки 13:00 да тугайди. Бу эса ходимлар учун қийинчилик туғдириб, кундалик вазифаларни бажаришга тўсқинлик қилмоқда.

Мурожаатда Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Мажлисбозликни йўқотинглар " деган сўзлари эслаб ўтилган. Аммо бу кўрсатмаларнинг вилоят ҳокимлигида бажарилмаётгани қайд этилган.

"Мажлисбозликдан чарчадик. Соат нечида иш бошлашни, обед қилишни ёки кун давомида қайси вазифаларни бажаришни ҳам билмайсан киши. Бу ҳолат ходимларнинг иш унумдорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда", — дейилади мурожаатда.

Бундан ташқари, мурожаатда Шуҳрат Абдураҳмонов номидан кеч соат 1:00 да ходимларга СМС хабарлар юборилиши ҳам танқид қилинган.

Элтуз мазкур мурожаат бўйича Андижон вилояти ҳокимлигидан расмий изоҳ кутади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Jan, 17:04


ВАЗИРНИНГ ХОТИРАЛАР КИТОБИДАН ПАРЧА

Собиқ Қишлоқ хўжалик вазири¸ Хоразм ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг "Эсимда қолган онлар" китобидан парча:

"1986 йилнинг бошларида 18 йил обкомнинг биринчи котиби бўлиб ишлаган М.Худойбергановнинг нафақага чиқиши муносабати билан ишдан озод қилишди.

Олмалиқ шаҳар партия комитетининг биринчи котиби бўлиб ишлаган Мираҳмад Мирқосимов обкомга биринчи котиб қилиб сайланди.

Пленум бўлишидан бир кун олдин обкомга, Мадёр аканинг ёнига бордим. Мадёр ака ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб, кетишга ҳозирланиб турган экан.

Мени самимий кутиб олдилар. Мен: «Бу нима қилганингиз, кечувда отларни алиштирмайдилар, деган гап бор. Нега ариза бердингиз? Шундай оғир вақтлар келганида бизларни ташлаб кетаверасизми?» дедим.

«Марксбой, гапингиз ўтмагандан кейин кетиш керак, давр шундай бўлиб колди», дедилар. Ундан-бундан суҳбатлашиб ўтирдик. Хайрлашиш олдидан

«Марксбой сиз тўғри йўл тутдингиз, 10 йил Ҳонкада раҳбар бўлиб, биронта одамни ёмонламадингиз, барчасини улуғлаб, яхши баҳолар бериб юрдингиз. Бугун қарасам, вилоят ташкилотларида ҳонқаликларнинг салмоғи жуда кўпайиб қолибди», дедилар.

Мен нафақат Ҳонқада, умуман умримда бировни ёмонлаган эмасман. Баъзи одамлар менга ёмонлик қилганда хам, уларни ёмонлаш у ёқда турсин, хеч нарса бўлмагандек, уларга яхшилик қилаверганман, яхши баҳо бериб юрганман.


Мадёр Худойбергановичнинг бевосита раҳбарлигида 16 йил ишладим. Айрим келишмовчиликлар ҳам бўлди, аммо мен доим ўз фикримни очиқ айтардим.

Мадёр ака ўз фикрини исботлаб айтгач, мен у кишининг топшириғини бажарардим. Умуман, у киши хато бўладими, нима қилсам ҳам ўз фикримни ўтказаман, деб манманлик қилмас эди.

Бир куни бир каналнинг бўйидан яёв юриб бораётганимизда Мадёр ака сўраб қолди: «Марксбой, ақлли киши ким, доно ким?» деб. Мен: «Билмайман», дедим.

«Ақлли киши шу каналга йиқилиб кетса, ақлини ишлатиб омон чиқади, дoнo киши бу каналга ҳеч вақт тушмайди», дедилар".


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Jan, 15:32


Бир хотин 9 ой боласига этдан эт беради, ақлидан ақл беради, 3 йил оқ сут емизиб боқади.

Эвазига «аёлнинг ақли заиф» деган тамғани олади.

Оломон ўз онасини аҳмоқ дейдиганларни минбарга чиқариб қўйди.

Ва «аҳли илм» деб ном берди!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Jan, 13:35


Қирққа кириб қирқ мингни кесган опахоннинг ёшларга насиҳати.... 😁

ELTUZ

05 Jan, 12:04


"ГАРАНТ БАНК" АЖ БУХОРО ФИЛИАЛИДА КОРРУПЦИЯ ИЛДИЗ ОТМОҚДА

2022 йил август ойида "Гарант Банк" АЖ бошқарувига Муҳаммедхонов Аброр Шухратович раиси этиб тайинланганидан кейин, у банк фаолиятида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди.

Жумладан, Бухоро филиалига унинг таниши, Бердиев Баxтиёр Хайруллаевич раҳбар этиб тайинланди. Шунингдек, у ўз ўринбосари сифатида Тўхтаев Жамшид Жалиловични ишга жалб қилди. Маълумотларга кўра, мазкур шахс илгари судланган бўлган ва "Микрокредитбанк"дан ҳайдалган.

Бердиев Бахтиёр раҳбарлигида банк филиали фаолиятида қатор молиявий ва маъмурий ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, филиалнинг эски биноси сотилиб, янги бино 10 миллиард сўмга харид қилинди. Баъзи манбаларга кўра, ушбу бинонинг ҳақиқий қиймати 3 миллиард сўмни ташкил этади.

Шунингдек, раҳбариятнинг шахсий эҳтиёжлари учун маблағлар сарфлангани, жумладан, дачалар қурилиши ва шахсий харидларни амалга оширилгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Бугунги кунда, Бердиев Бахтиёр лавозимидан четлаштирилган бўлса-да, ҳали ҳам банк фаолиятига таъсир ўтказиб келмоқда. У банкнинг автомобилларидан фойдаланиши, шунингдек, ходимларга нисбатан турли босим ва камайтиришлар амалга оширгани ҳақида хабарлар бор.

Шу муносабат билан "Гарант Банк" раҳбариятининг ушбу ҳолатлардан хабардор қилиниши ва тегишли чоралар кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ташкилот фаолиятини таҳлил қилиш ва тегишли текширувлар ўтказиш учун масъул органларнинг аралашуви талаб этилмоқда.

Ушбу маълумот юзасидан тегишли идоралар ва жамоатчилик диққатига ҳавола қилинади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Jan, 11:04


ЧИҚИНДИЛАР МУАММОСИ: МАСЪУЛ ТАШКИЛОТ АЙБИГА ХАЛҚ ЖАВОБГАРМИ?

Ҳурматли депутатларимиз!

Юртимизда мавжуд аҳволни атрофлича ўрганмай туриб, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун уч ой ҳақ тўланмаса, электр токидан узиш ҳақида бир овоздан қарор қабул қилинди. Энди эса шу ерда савол туғилади: масъул ташкилотнинг айби туфайли чиқиндилар вақтида олиб кетилмасачи?

Масалан, Тошкент туманида “Зангиота ободон” масъулияти чекланган жамият фаолият юритади. Бу ташкилот ишидан аҳоли ҳақли равишда норози. Жумладан, тумандаги Чувалачи ҳудудида тўртта маҳалла: Чувалачи, Ширин, Истиқбол, Гултепа МФЙ мавжуд бўлиб, аҳоли сони 16 минг кишини ташкил этади. Лекин ҳудудга бор-йўғи битта машина ажратилган. Чиқиндилар хонадонлардан ташкилот раҳбари ваъда берганидек икки ҳафтада эмас, ҳатто бир ойда ҳам эмас, балки 35-40 кунда аранг олиб кетилмоқда.

2025 йилнинг 1 январидан бошлаб маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун тўланадиган тўлов Тошкент тумани учун киши бошига 7840 сўм миқдорида белгиланди.

Ҳурматли депутатларимизга савол: агар маиший чиқиндилар бир ой ичида олиб кетилмаса ва аҳоли бунга ҳақ тўламаса, қандай чора кўрилади? “Нима бўлса бўлар, бўлса ташкилотга бўлсин, халқ бу билан камбағал бўлиб қолмайди”, деган ёндашув билан иш юритиладими?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Jan, 10:01


Cурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги баъзи мактабларга сифатсиз коптоклар тарқатилган.

Бундан ким пул қилган бўлса?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Jan, 08:01


ЭНГ АРЗОН СЕКС ХИЗМАТЛАР БУХОРОДАМИ?

Қўшмачилик энг стабил, доимий мижозларга эга бизнес турларидан. Бухоролик қўшмачи, уч фарзанднинг онаси Заироқа Гўзал Тўраевна ҳам шу бизнес билан шуғулланиб келади.

Нархлар арзон – чиройли қиз, ётоқ жой, пашша-машшаси билан бор йўғи 500.000 сўм. Лекин қўшмачига учраган навбатдаги икки мижоз ИИБ ходимлари бўлиб чиқди.

Заирова Гўзал келишилган пулни олаётганда йўлга тушди.
Бухоро шаҳар суди Заирова Гўзалга 3 йил озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Қўшмачи уч йил кечаси уйда ухлайди.

Мижозлар, бошқа хата қидириш.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Jan, 06:02


АРХИВ ХОДИМЛАРИНИНГ МАОШ МУАММОСИ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Вилоят ва туманлардаги архив ходимларининг маошлари ҳақидаги муаммони ёритишингизни сўраймиз. Архив ходимларининг ойлик маоши ачинарли ҳолатда — атиги 1 миллион 800 минг сўм. Ишонасизми? Архив хизмати Адлия тизимига ўтган бўлса-да, вазият ҳали ҳам ўзгаришсиз қолган. Бу замонавий Ўзбекистон учун тўғри келадими?

Ҳар йили ойлик маошлар кўтарилади, деган ваъдалар берилади, аммо йил охиригача ҳеч қандай ўзгариш кузатилмайди. Биз сиз айтган "картушка пули" ёки бошқа ижтимоий ёрдамларни олмаймиз. Эрталабдан кечгача, ҳафтасига беш кун, 9:00 дан 18:00 гача, чанг-тўзонли ҳужжатлар орасида, 60–70 йиллик архив материаллари билан ишлаймиз. Бироқ, бундай оғир меҳнат учун бундай маош адолатлими?

Ойликлар ҳақида бошқарма раҳбарлари юқорига мурожаат қилолмайди. Сабаби, уларнинг шахсий манфаатлари юқоридаги раҳбарлар билан боғлиқ, ўзлари етарли даромад топса, бошқа ходимларнинг муаммолари билан иши йўқ. Архив ходимларининг шароитларини яхшилаш ва маошларни кўтариш ҳақида ҳеч қандай ташаббус йўқ.

Архивларда ишлаш тарихий ҳужжатларни сақлаб қолишдек муҳим вазифани бажариш демакдир. Янги Ўзбекистон тарих акс этган бу ҳужжатларга нима учун эътибор қаратмаяпти? Ижтимоий адолат ва тарихий аҳамият нуқтаи назаридан бу масала жуда муҳим. Илтимос, бу муаммони каналиингизда ёритинг. Биз сиздан жуда умидвормиз. Сизнинг хабарларингизни юқоридагилар ўқийди, деб эшитганмиз. Илтимос, бу масалага эътибор қаратинг.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Jan, 04:04


БАҲОДИР ФАЙЗИ: АМЕРИКАНИНГ ДОЛЛАР ДАРАХТИ

Америкада бизнес учун қанча пул керак?

Ўзбек диплом билан ишлаш мумкинми?

Миллий таомлар ёки бордел бизнеси.

Ҳовлимдан олтин ёки нефт чиқса, кимга тегишли бўлади? Бензин нархи.

- Саволларга Элтуз таҳлилчиси Баҳодир Файзи жавоб беради.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Jan, 03:00


⚡️⚡️⚡️Кечаги кун қаҳрамони. ППХ ходими Шавкат Назаров ердан бир почка долларни топиб олиб эгасига қайтарди. Олқишлаймиз, қутлаймиз. Ҳали мард йигитлар яшаб юрибди.
Оналар оқ сути ҳамон оқ сутдир,

ELTUZ

04 Jan, 15:02


"ЯХШИЛИК ҲАМ ЁМОНЛИК ҲАМ ҚАЙТАДИ..."

ELTUZ

04 Jan, 14:03


ЯНГИ ЙИЛДА БИР ҚЎШМАЧИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ МАЖБУРАН ТЎХТАТДИ

Янги йил кириб келди. Ўзбекистонлик секс вўркерлар дунёнинг турли нуқталарида ишлашда давом этмоқда.
Ўзбекистонлик икки «ишбилармон» М.М. ва Ф.Садиковалар ўзаро тил бириктириб Туркияга фоҳиша етказиб беришни йўлга қўйишди.

Улар ажрашган ва яшаш шароити оғир бўлган икки аёл билан танишиб Туркияда фоҳишалик қилишга кўндирган. Уларга Тошкент-Анталия йўналишида чипта олиб бериб Андижондан Тошкент томон йўлга чиқишган.

Мамарўза М.М. икки аёлни Андижондан Тошкентга енгил машинада олиб кетаётган пайтда ИИБнинг тезкор тадбири давомида қўлга олинди.

Андижон вилоят суди одам савдоси билан шуғулланган қўшмачини 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Қўшмачи қамағда. Туркия секс саноатида ишлашга ҳавасмандлар бошқа канал топиш.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Jan, 12:03


ДАЪВОГАР ИДДАОСИ: ОТАМНИ ЎЛДИРГАН ШАХС ҲАНУЗ ОЗОДЛИКДА

Ассалому алайкум, Элтуз.

Мен сизларга Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Катагон маҳалла фуқаролар йиғинидан мурожаат қиляпман.

2024 йилнинг 10 декабрь куни отам, нафақадаги ички ишлар майори Инамов Абдураҳмон, шу қишлоқда тадбиркорлик қилаётган Ш.А томонидан уриб ўлдирилган.

Ш.А жиноятни яшириш мақсадида, ўғиллари билан биргаликда отамни "ўзи йиқилиб ўлди" дея машинага юклаб юборишган. У пайтда отам аллақачон ўлган бўлган. Жиноятга гувоҳ бўлган шахсларни қўрқитиб, "ҳеч нарса кўрмадинг", дея босим ўтказишган.

Биз, оила аъзолари, отамнинг уриб ўлдирилганини жанозадан кейингина билдик. Воқеа содир бўлган жойдаги барча камера ёзувларини кўриб, Ш.Анинг жиноятини аниқладик. Отамни жонсиз танасини олиб келган ҳайдовчи ҳам отамни Ш.А ўлдирганини тасдиқлади.

Туман прокуратурасига ариза билан чиқдик. 15 декабрь куни жиноий иш ЖПКнинг 104-моддаси 3-банд "д" бўйича қўзғатилди. Биз отамнинг жасадини қайта эксгумация қилишга мажбур бўлдик. Экспертиза 2024 йил 18 декабрда ўтказилди.

Шунга қарамай, Ш.А ҳанузгача озодликда юрибди, гарчи у аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган шахс бўлса-да.

Ҳурматли Элтуз, биз мазкур жиноий иш қонуний тарзда кўриб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назоратга олинишини талаб қиламиз.
Ҳурмат билан, жабрланувчи оила.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Jan, 10:32


НУКУСДА 19 ЁШЛИ МАСТ АСКАР 6 КИШИНИ ПИЧОҚЛАБ ТАШЛАДИ


3 январь куни Нукус шаҳрида ФВВга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган 19 ёшли аскар маст ҳолда тинч аҳолининг уйига кириб, ухлаб ётган аёлга тегажоғлик қилган.

Унинг эри уйғонгач унга чопқи билан ҳужум қилган, натижада 28 ёшли фуқаро вафот этди. Яна 5 киши турли даражада тан жароҳатлари олди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган, Нукус ҳарбий прокуратураси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 3 январь куни тонгги 4:00 ларга яқин Нукус шаҳрида Даналар кўчасида бир нечта фуқаролар қўшнилари пичоқлаб кетилгани ҳақида ИИБга хабар берган. Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи, прокуратура ва ИИВ ходимлари етиб борган.

Тезкор суриштирув ишлари давомида 2005 йил Тошкент шаҳрида туғилган ФВВ махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси оддий аскари Гаранин Максим маст ҳолатда хизмат ўтаётган жойидаги Назорат утиш жойида хизмат утаётган оддий аскар Ф.Н.ни уриб, кўчага чиқиб кетгани аниқланган.

У Нукус шаҳри Даналар кўчасидаги хонадонлардан бирига кириб, ошхонага кириб пичоқ ва чопқини олган. Ушбу хонадонда яшовчи фарзанди билан ухлаб ётган аёлга тегажоғлик қилмоқчи бўлган. Аёл уйғониб кетиб, бақиргач, унинг турмуш ўртоғи ҳам уйғонган. Маст аскар шу вақтда унга қўлидаги пичоқ билан ташланиб тан жароҳати етказган. 28 ёшли З.Қ. олган тан жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган.

Шундан сўнг ФВВ аскари ушбу хонадондаги 64 ва 37 ёшли ота-ўғилга ҳам чопқи билан ҳужум қилиб, турли даражадаги жароҳатлар етказган.



Жабрланувчиларнинг 1 нафари вафот этган, 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, аскар Нукус шаҳри Айбуйир кўчасида яшовчи 68 ва 43 ёшли ота-ўғилга ҳам тан жароҳати етказган.
Воқеа жойидан 1 дона тиғ соҳаси узунлиги 20 см, эни 8 см бўлган чопқи далил тариқасида олинган. Гумон қилинувчи қўлга олинган.


Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми «а, л» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Jan, 09:01


НАВОИЙДА “ПРАВА” МУАММОСИ

Навоий давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун йиғилган. Имтиҳон олинадиган компютерга ўтириб олгунча ҳам тўс-тўполонни бошдан кечириш керак. Тестдан ўтиш қийинлиги етмагандек унга етиш ҳам анча мураккаб бўлиб қолди. Онлайн навбат олиш йўлга қўйилмаган. Компьютерла тест ечишга кириш ҳам муаммо. Ундаги тестларни ечиш ҳам мураккаб.

Элдузга “ставкаси” ҳақида қизиқ информациялар келиб тушди. Айтишларича, Навоий МИРОнинг раҳбари подполковник Олим халқ тилида “Фантамас” лақаби билан танилган. Имтиҳондан ўтиш фақатгина ўша кишининг қўлида 500 доллардан 1000 долларгача қилиб белгилаб қўйилган. Инсон омили аралашмайдиган онлайн имтиҳон тизимига ҳам улар таьсирини ўтказишни билиб олишган.

Аслида қандай бўлиши керак?

Ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтган тақдирда, унга дарҳол автоматик тарзда амалий имтиҳонга рухсат берилади ҳамда 2 ойлик муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади. Агар назарий имтиҳондан ўта олмаса, 7 кундан сўнг имтиҳонни такроран топшириши мумкин.

Ариза берувчи назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширгач, унга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Гувоҳнома учун БҲМнинг 70 фоизи (231 000 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Jan, 08:03


12 ЁШЛИ ҚИЗ ҲОМИЛАДОР БЎЛИБ ҚОЛДИ


Болалар омбудсмани Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланганини маълум қилди. Қиз 4 ойлик ҳомила билан Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган. Қизнинг аҳволи бўйича маьлумот йўқ. Унга тиббий ва психологик кўмак берилгани айтилмоқда.


Ҳолат вояга етмаганлар ўртасида содир этилган. Қиз кўрсатмасига кўра унда доимий зўравонлик қурбони бўлган. Болани “аборт” қилиш имкони йўқ. Ҳомила соғлом. Лекин ҳомиладор қиз болани туғишга тайёр эмаслигини айтилмоқда.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Қизнинг кўрсатмалари ва яқинларининг кўрсатмалари инобатга олинган ва тергов олиб борилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Jan, 06:04


Темур шомда сиёсий Исломга қарши курашган

Янги йилнинг илк соатларида АҚШда ИШИД ҳужумчиси Шамсиддин Жаббборнинг янги йилни қутлаëтган одамлардан камида 15 нафарини машина билан босиб ўлдиргани таҳдиднинг реал ва жиддийлигидан дарак.

ИШИД ва радикал шариатизм ғоялари ўзбек рижоллари “саодат деври” деб атаган илк даврларга бориб тақалади. ИШИД - бу салафийлик ҳамда ваҳобийлик ғоялари аралашган хатарли концентрат.

Шу ўринда олима ва эксперт Дилором Ҳамроева радикал ислом, мутаасиб шариатизм ва такфиризмга қарши кураш бугун эмас, ҳатто Совет даврида ҳам эмас, балки Амир Темур даврида бошланганига эътибор қаратади.

Шомни ишғол қилган Амир Темур радикализм уялари бўлган мадраса ва такяларни томири билан йўқ қилганига тарих гувоҳ.

Шу билан бирга Ҳамроева хоним ИШИД ва салафийларнинг “кимлик белгиси” бўлган мўйловсиз соқол христиан қадимчилиги белгиси экани ва рижоллар ўзига доҳий қилиб олган султон Абдулҳамиднинг паранжи ва бурқага қарши курашгани ҳақида ҳам ҳикоя қилади.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Jan, 04:30


НЕГА “ҒАЙРАТГЕЙТ” ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚНИ ЖУНБУШГА КЕЛТИРДИ?

Ғайрат Дўстов иши, таъбири жоиз “Ғайратгейт”, ўзбек жамоатчилигида катта муҳокама ва норозиликка сабаб бўлди, чунки у бугунги кунда барчага таалуқли бўлган қийинчлик ва тизимли муаммоларни очиқ кўрсатди. 42 яшар дамасчининг ҳибсга олиниши ижтимоий адолат ва халқнинг овози эшитилиши учун кураш рамзига айланди.

Дўстов метан газ танқислиги гапира туриб ҳукуматни очиқ танқид қилгани ортидан ҳибсга олинди. Унинг норозилиги, бир кеча-кундуз навбат кутишдан сўнг, ёқилғи тугаганидан келиб чиққан бўлса-да, охирги пайтларда кўпчиликда тўпланиб келаётган ижтимоий адолатсизлик ҳиссини ўзида мужассам этганди.

Тармоқларда тарқалган видеода Ғайратнинг эски-тешилган кроссовкасини кўрсатиши кўпчилик учун энергетика танқислиги ва ижтимоий муаммоларнинг рамзига айланди.

Ҳукумат томонидан унинг "майда безорилик"да айбланиб ҳибсга олиниши муаммоларни ҳал қилиш ўрнига, ҳақиқатни яшириш ва танқидчиларнинг оғзини ёпишга қаратилган ҳаракат сифатида қабул қилинди. Бу ижтимоий тармоқларда катта норозилик тўлқинини келтириб чиқарди. Фаоллар ва оддий фойдаланувчилар "Ғайратга_озодлик" каби челленжлар ва унинг оиласига ёрдам кампаниялари орқали инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини ҳимоя қилишга чақирдилар.

Суд жараёнининг шаффоф бўлмагани ва Дўстовнинг ҳибсда экан соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар жамоатчилик ғазабини кучайтирди. Суд жараёнини ёритган журналистлар суд мажлисларидаги кечикишлар ва тўсқинликларни қайд этдилар, бу эса адлия тизимига бўлган ишончни янада заифлаштирди. Бу орада кўпчилик раҳбарларнинг жиноятлари кечирилаётгани, лекин оддий фуқароларга жазо муқаррар бўлаётганини танқид қилди.

Албатта, Дўстовнинг қамоқдан озод этилиши жамоатчилик босимининг ютуғи сифатида кўрилди, аммо бу Ўзбекистондаги адолат, шаффофлик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида тизимли ўзгаришларга бўлган эҳтиёжни янада яққол кўрсатди.

Унинг тарихи нафақат энергетика инқирозини, балки адолат ва ҳуқуқий тенгликка бўлган умумий талабларни ҳам ўзида акс эттиради.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлса, ҳукумат Ғайрат Дўстов ишидан жамиятнинг адолат ва сўз эркинлигига бўлган талабини англаб, тизимли ислоҳотлар ўтказиш шартлигини тушуниб етиши лозим.

Бундай воқеалар муаммоларни жазолаш йўли билан эмас, уларга шаффоф ечим топиш орқали ечиш зарурлигини кўрсатади. Энергетика муаммоларини ҳал қилиш билан бир қаторда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимида адолатни таъминлаш ва танқидга нисбатан тоқатли ёндашувни ривожлантириш ҳукуматнинг асосий вазифасига айланиши керак.

“Ғайратгейт” келажакда жамият ва ҳукумат ўртасидаги ишончли мулоқотни йўлга қўйиш учун сабоқ бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ҳалиям кеч эмас, умид бор...

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Jan, 03:02


ҚАРСАК ЧАЛСА, ҲОФИЗ ҲАМ БЕРИЛИБ ҚЎШИҚ АЙТАДИ

Боя Ўзбекистондаги суд тизими ҳақида адвокат дўстим билан гаплашдим. Унинг айтишича, одамлар ўзлари ҳақ эканини билсалар-да, ёки давлат идораси хатосини кўрсалар-да, ўз ҳуқуқлари учун курашишни исташмайди.

Айтишича, яқинда бир киши унга 1 миллион 875 минг сўмлик радар жаримасидан арз қилиб мурожаат қилибди. Қарашса, жарима ҳаволасига радарга тушган видео илова қилинмаган. Адвокатнинг айтишича, арздор шу техник хато асосида ҳам жаримани бекор қилдириши мумкин.

“У йўқ, деди. Юраманми сарсон бўлиб, деяпти. Мен унга бепул хизмат кўрсатаман дедим, чунки ўзимга ҳам тажриба керак. Охиригача борайлик, дедим. Кўнмади. Мен ҳимоя қилишни хоҳлайман, у ҳам шуни исташини хоҳлайман - қарсак чалса, ҳофиз ҳам берилиб айтади-ку.”

Шу радар жарималари ҳақида яқинда Лондондаги бир дўстим юз тутган ҳолат сабаб ўйланиб юргандим. Мен таниган ҳайдовчилар орасида жарима устидан шикоят қилганлар кўп. Бу борада расмий статистика йўғ-у, лекин кўплар агар жаримадан норози бўлса, курашади.

Аввал 14 кун ичида маҳаллий ҳокимиятга арз қилинади, рад этилса ё камроқ тўланади ё мустақил трибуналга арз қилинади. Ютиб чиққанлар талайгина. Менинг дўстим шамол туфайли бир дарахт унинг тураргоҳда турган машинаси устига қулаб из қолдиргани учун маҳаллий ҳокимиятдан пул ундириб олди. Ҳокимият бу шамол “Худонинг амали” деган, у эса ҳокимият дарахтни яхши парвариш қилмаган дея даъво киритган.

Касалхонага кетаётгани учун тезликни ошириб, сўнг шифокор тайинлаган вақт ҳақидаги смсни кўрсатиб жаримадан қутилганлар бор. Белги аниқ кўринмагани учун жаримани бекор қилдирганлар бор.


Ўзбекистонда ҳам ҳуқуқий саводни фақат тажриба билан ошириш мумкин. Андиша, қўрқув, судларга ишончсизлик бор нарса, лекин яхши адвокатлар ҳам кўпайиб қолган. Охиригача бораман деган одам бошқаларни ҳам илҳомлантиради ва жамиятдаги ҳуқуқий савод ўсишига ҳисса қўшади. (Журналист Ибрат Сафо)


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 16:35


⚡️⚡️⚡️Ўзингизни ерларга онтариб йиғланг рижоллар. Аброрнининг яна бир хотини Соҳиба талоғини берибдур

ELTUZ

03 Jan, 15:15


Ғайрат Дустов озод этилди. Уни қамаганларнинг юзи шувут бўлгани қолди. Ғайратни синдиришди, аммо жамоатчилик ҳақ талаб қилинса эришиш мумкинлигини тушуниб етди. Давлетовга ўхшаган "идора каламушлари"га эса халқ билан ўйнашмасликни тавсия қиламиз. Русларда бир мақол бор, ҳаттоки супурги ҳам йилда бир марта отади. Халқ - синов қуёни эмас. Сўз эркинлиги Конституция томонидан ҳимоя қилинган. Шундай экан қонунни ҳимоя қилинг муҳтарам номуҳтарамлар!

ELTUZ

03 Jan, 14:30


ХАЛҚ ЎЗ "ҚАҲРАМОН"ИНИ ТАНИБ ҚЎЙИШИ КЕРАК

Танишинг, суратда президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Руслан Давлетов.

Элтуз ИИВдан олган аниқ маълумотга кўра, Ғайрат Дўстовни қамаш топшириғини айнан мана шу мулозим берган. Бу шармандали жараён жиловини қўлида ушлаб турган, истаган тарафга бураётган ҳам шу Руслан Давлетов бўлади.

Яқинда ишдан бўшатилган Абдусалом Азизов Руслан Давлетовга ўринбосар этиб тайинланди.

Икковлон бир бўлиб чалажон фуқаровий жамиятни бутунлай бўғиб ташлашга бел боғлашган кўринади.

Инсайдерлар маълумотига кўра, Ўзбекистонда метан тақчиллиги ҳақида гапиришни тақиқлаб қўйган мулозим ҳам айнан Руслан Давлетов бўлади.

Метан заправкасида кўплаб одамлар ҳаётига зомин бўлганлар очиқда юрибди, аммо метан нега йўқ деган бир бир бечоранинг бошига қоп кийилмоқда. Бу шармандаликка бош-қош бўлаётган Давлетов жаноблари Ўзбекистонни халқаро ҳамжамият ўнгида обрўсини тўкаётганини билармикан?!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 14:00


⚡️⚡️⚡️Хабарларга кўра, Ғайрат Дўстов калтакланмаган, лекин бошига қоп кийдириб ертўлада сақланган. “Уришмади, лекин бошимга қоп кийдириб “падвал”га туширишди”....

ELTUZ

03 Jan, 13:15


ҒАЙРАТ ДЎСТОВ: "ВАТАНГА ХИЁНАТ ҚИЛМАДИМ"
"Нима бўлганда ҳам, Ватанга хиёнат қилмадим, хиёнатчи эмасман", — деди cудда тоби қочган Ғайрат Дўстов ўзининг аҳволи ҳақида гапирар экан.

Унинг сўзларига кўра, куч ишлатар тизим ходимлари томонидан қийноққа солинмагани маълум қилинди.

Ғайрат Дўстовнинг ушбу баёноти унинг атрофида юзага келган турли миш-мишларга жавоб бўлди.

У Ватанга садоқатли эканини яна бир бор таъкидлади.

Ватан бу садоқатини қандай баҳоласа?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 12:25


Апелляция суди мажлисида метан-заправкадаги мурожаати билан танилган Ғайрат Дўстовнинг тоби қочди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Судда қисқа танаффус эълон қилинди.

ELTUZ

03 Jan, 12:15


ШИРИН "БАРКАМОЛ АВЛОД" МУДИРАСИНИНГ ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАРИ

Ассалому алайкум, ҳурматли ЭЛТУЗ жамоаси!

Сирдарё вилояти, Ширин шаҳридан мурожаат қиляпман. "Баркамол авлод" мактаб директори Холматова Муқаддас иш услубидан ходимлар норози. У ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Зулхумор ходимларни таҳқирлаб, масхара қилади. Ҳурматсизлик ва босим жуда авж олган.

Ходимлардан маошнинг бир қисмини қайтариб олади. Каршилик қилганларга таҳдид қилинади. "Эрим СНБда, ўғлим прокуратурада ишлайди" деб, қўрқитиш ҳоллари бўлади. Уч ойлик устама ёзилади, бир ойлиги талаб қилиб олинади.

Иш топиш қийин бўлгани сабабли, аёллар бу қийинчиликларга чидашга мажбур. Аноним текширув ва Республика даражасида аралашув зарур.

Муаммоларни ҳал қилишда ёрдам сўраймиз!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 11:32


БУХОРО ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ МАРКАЗИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ: ҲАҚҚИМИЗНИ ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ

Ассалому алайкум, ЭЛТУЗ!

Биз, Бухоро вилояти Педагогик маҳорат марказининг ва БухДУнинг жабрдийда профессор-ўқитувчилари, Сизга ёрдам сўраб мурожаат қиляпмиз.

Меҳнат кодексининг 244-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлаши шарт. Лекин биз 2024 йилнинг май, июнь, июль ва август ойларидаги иш ҳақимиз ҳанузгача тўланмаган.

Курслар 2023-2024 ўқув йилида ташкил этилган. Дарслар 6 ой давомида мунтазам ўтилиб, жадвалга амал қилинган. Бироқ бухгалтерия ва раҳбариятга бир неча бор мурожаат қилганимизга қарамай, ҳеч қандай натижага эришилмади. Бош ҳисобчи Ашурова Ферузахон "пул йўқ" деб жавоб берган.

Янгидан тайинланган директор А.Ҳамидов эса "мен ўз даврим учун жавоб бераман" деб жавоб қайтарган.

Биз ҳалол меҳнат қилдик, лекин ҳаққимизни ололмай сарсон бўлдик. Қонунга кўра, иш ҳақи кечиктирилганда компенсация тўланиши керак. Аммо биз моддий зарар кўряпмиз. Кредитларимиз ва бошқа харажатлар туфайли янада қийин аҳволга тушдик.

Ҳурматли ЭЛТУЗ,

Муаммоларимизни қонун доирасида ҳал қилишда ёрдам беришингизни сўраймиз.

Ҳурмат билан,
Жабрдийда ўқитувчилар.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 10:32


Ғайрат Дўстовнинг очиқ судига унинг қариндошлари ва журналистлар киритилмаяпти.

ELTUZ

03 Jan, 10:00


КАСБИ ҲОКИМИ ФЕРМЕРЛАРГА ҚУРИБ ҚОЛГАН КЎЧАТЛАРНИ ПУЛЛАМОҚДА

Қашқадарё вилояти Қасби тумани ҳокими фермерларни кўчат сотиб олишга мажбурламоқда.

Касбида бу жараён тадбиркорлар билан олдиндан келишув асосида амалга оширилаётгани ҳақида маълумот тарқалган.
Фермерларга тақдим этилган кўчатлар сифати пастлиги сабабли қуриб қолган.

Ҳокимликнинг бу ҳаракати қонунбузарлик ва фермерларнинг ҳуқуқларини поймол этиш деб баҳоланмоқда.
Айтишларича, кўчатлар сотувчиси ҳокимиятга яқин бўлган тадбиркор. Унинг ортидан ҳоким билан боғлиқ иқтисодий манфаатлар борлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳолат туманда фермерлар орасида катта норозиликка сабаб бўлган.

Фермерлар ҳокимнинг ноқонуний ва босим билан қўлланилган ҳаракатлари бўйича текширув ўтказишни талаб қилишмоқда.
Ҳокимият бу ҳолат юзасидан ҳозирча бирор изоҳ бермаган. Бу ҳолатга қонун доирасида ечим топиш учун масъул идораларнинг зудлик билан аралашуви зарур.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 09:04


БЕКОБОДДА ИИБ ХОДИМИ 9 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ

2024 йилда Бекобод шаҳрида ИИБ ходими томонидан калтакланган 43 ёшли Дилмурод Юсупвалиевнинг ўлимига доир ишда суд ҳукми чиқди.

Биринчи бўлиб ҳодиса ҳақида Элтуз хабар берганди.

Судда ИИБ ходими Фирдавс Мурадуллаев қасддан баданга оғир шикаст етказиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, ва енгил шикаст етказишда айбдор деб топилди. Унга 9 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Суд ҳужжатларига кўра, ҳодиса 2024 йил 19 июнда юз берган. ИИБ ходимлари ака-ука Дилмурод ва Дилшод Юсупвалиевларни ИИБ маъмурий биносига олиб келган.

Бироқ, сўровхонага киришдан аввал Фирдавс Мурадуллаев Дилмурод Юсупвалиевни қўлларини қайириб, қорни ва юзига зарбалар берган. Дилмурод Юсупвалиев оғир жароҳатлар оқибатида воқеа жойида вафот этган. Унинг акасига ҳам енгил шикаст етказилган.
Суд жараёнида жабрланувчининг оиласи Фирдавс Мурадуллаевнинг жиноий ҳаракатларини фош қилди. Мурадуллаев ўз ҳаракатларини инкор қилганига қарамасдан, унинг айби судда далиллар билан тасдиқланди.

ИИБ ходими қамағда...


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 08:03


Тезак тезакдан нарига тушмайди – РТдан ваъз

Ўзбекистонда 2024 йил одами ишдан бўшатилиб, ўққа тутилган Комил Алламжонов бўлди. Йил воқеаси эса куëв яратган "Офис" номли параллел ҳукуматнинг онтарилиши ва Салим ўғрининг 6 йилга қамалиши бўлди. 2024 йил сўнгги 30 йилда Ўзбекистон рахбарининг ўриқсуллик даражаси ўта ошган йил сифатида тарихга кирди. Йилнинг энг ëмон одами Бухорони онтар тўнтар қилган Бахтиëр Фозилов. Энг кўп сафсата сотиб алжираган мулозим эса кремлда қўшиқ айтиш каби шармандалик марказида бўлган собиқ хизбут амири мадвазир Назарбеков бўлди. Йилнинг энг эзгу хужжати эса эко вазирлик тарафидан циркда ҳайвон ўйнатишнинг тақиқлангани бўлди. Йилнинг энг бечора одами эса "Симба, Симба!" дея арслонларга ем бўлган зоопарк қоровули… - рассом Туздан йилнинг илк Жума ваъзи.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 06:29


ШАФФОФЛИК ЙЎҚЛИГИ ҲУКУМАТНИ ҚОПҚОНГА ТУШИРДИ

Ҳар қишда газ босими пасайиши маълум. Бу ҳаво совиши билан қисман боғлиқ бўлган жараён. Ҳукумат халқ билан бу масалада очиқ мулоқот қилмаслиги шаффофликни хира торттирди.

Ўзбекистон газини Россия корхонаси буралаб олиши ҳам очиқ ойдин факт. Ярим Халқ шу Россияга қуллуқ қилиб ғарбдан жирканади. Россия учинчи Рум, уни қўллашимиз керак дейди муллалар. Амалда эса шу Россия Ўзбекистоннинг газ кранини бураб қўйганини айтинг. Халқ ўз золимига қуллуқ қилишни тўхтатсин. Бахтиёр Фозилов каби газ корчалони, Россиянинг биздаги ишончли вакили ҳатто ўз ишчиларига вақтида маош тўлаб бермаяпти. Ҳукумат бу борада ҳам жим.

Газ масаласида халқ билан ҳукумат орасида очиқ ва конструктив мулоқотнинг йўқлиги ҳар қандай можаронинг пилигини кўтараверади.

Тепадаги катталар! Очиқ бўлинглар.

Телевидениеда очиқ брифинг қилиб, нега Ўзбекистон гази Россия қўлига ўтганини тушунтиринг. Нега бир фуқаро йиртиқ пойабзалини кўтариб гапириши билан газ заправкалар тезда очилди?

Заправкаларни олдинроқ очишга ким ёки нима тўсқинлик қилаётганди? Халққа шуни тушунтиринг, нақадар чорасиз қолганингиз сабабини одамлар билсин. Мана шу саволларга жавоб йўқлиги ҳукуматни ожиз ва қўрқоққа айлантириб қўйди.

Барча фактларни столга очиқ ойдин қўйинг, Россия билан келишувлар ва шартномалар мазмунини очиқланг. Нималарга мажбур қилиндингиз, ниманинг эвазига кўндингиз?

Муҳтарам мутасаддилар, сизни ёлғончи қўғирчоқ суд ҳимоя қилмайди. Сизни ҳимоя қилолса, ҳақиқат ҳимоя қилади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 05:29


ХОНОБОД ТУРИЗМИНИНГ ТАНАЗЗУЛИ

Андижон вилояти ҳокими ва ички ишлар раҳбарларига мурожаат

Ассалому алайкум!

Биз, Андижон вилояти Хонобод шаҳри аҳолиси, Сизларга мурожаат қилмоқдамиз. Мурожаатимизнинг мақсади шундан иборатки, Президентимиз ва Вилоят ҳокимимиз топшириғи билан Хонобод шаҳридаги Хонтоғ адирликларида дала ҳовлилари қурилиб, фойдаланишга топширилган. Бу ерда тадбиркорлар ўз дала ҳовлиларини туристларга қисқа муддатга ижарага беришади. Кўп одамлар бу дала ҳовлиларга ташриф буюриб, дам олишади.

"Ўзган" маҳалласига кўплаб одамлар шифокорларнинг йўлланмаси билан арчазорга нафас олишга ташриф буюришади. Астмадан азият чекаётган беморлар ҳам шу ерда даволанади.

Бу ҳолат баъзи ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, "Ўзган" маҳалласидаги фуқаролар учун ҳам қийинчиликлар туғилмоқда. Хонобод соғломлаштириш шифохонасига кириб-чиқиш муаммога айланиб қолди. Бу дам олиш ҳовлилари Хонободга меҳмонларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида қурилган эди.

2019-2020 йилларда фойдаланишга топширилгандан кейин меҳмонлар сони кўпайган эди. Вилоят раҳбарларимиз миллион-миллион долларлик лойиҳалар амалга оширишган, лекин сўнгги 5-6 ойда меҳмонлар сони кескин камайиб кетди. Бунинг асосий сабаби, дала ҳовлиларга чиқиш, адирларга бориш жараёнининг назоратга олингани бўлмоқда. Ҳар куни ички ишлар органлари томонидан қатъий назорат ўрнатилган, пост режими жорий қилинган. Оилавий чиқиб дам олиш имкони йўқ.

Нима сабабдан пост қўйилгани ҳақида сўрасак, "ички буйруқ" деб жавоб беришмоқда. Лекин бу Конституцияга зид эмасми? Ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун конституциявий ҳуқуқлар бир хил бўлиши керак. Тадбиркорларга йўл очиш керак эмасми?

Дала ҳовлиларни сотиб олган одамлар уй-жой ёки машина кредитлари олиб, пул тўплаб шу ерда тадбиркорлик қилмоқда. Агар бу имконият чекланса, постлар қонунан ўрнатилсин ва ҳар бир келган одамнинг шахсини аниқлаб киритиш режими жорий этилсин. Ёки барча ҳовлилар ёпилиб, ҳеч ким ишлата олмайдиган қилинсин.

Икки йилдан бери Хонобод шаҳрида "Дунё садолари" мусиқий фестивали ўтказиб келинмоқда. Бу тадбирдан олдин раҳбарлар ваъда бериб, кредитлар ажратди, дала ҳовлиларни тузатиш ишлари бажарилди. Лекин тадбирдан кейин йўллар ёпиқ ҳолда қолди. Одамлар хоҳласа чиқаришади, хоҳламаса – йўқ. Шу боис Хонободга меҳмонлар келмай, савдо шохобчалари, умумий овқатланиш масканлари ва бошқа хизматлар даромадсиз қолмоқда.

Қонун барча учун тенг бўлиши керак. Ҳар бир амалга оширилаётган чора-тадбир қонуний бўлиши зарур. Шу сабабли, ҳурматли раҳбарлар, мурожаатимизни ижобий ҳал қилишингизни сўраймиз.

Қонун барча учун баробар, ва барча қилинган ишлар қонунга мувофиқ бўлсин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 04:29


БОЗОРЛАРДА ФАҚАТ БАЙРАМ ОЛДИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЯРМАРКАЛАР

Ривожланаётган Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти кун сайин ўсиб бормоқда. Бозорларда нарх-наволар ҳам сезиларли даражада талабга қараб юқори ёки паст даражада.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ташаббуси билан янги йил арафасида, вилоятимизнинг туман ва шахарларининг деҳқон бозорларида азронлаштирилган сурхонча озиқ-овқат ярмаркалар ташкил этилди. 5-январгача давом этиши керак бўлган ярмаркалар билан баъзи туманларга бориб танишиб чиқдик.

Ўрганиш натижаларига кўра, 2-январ куни бозорларда ярмаркасиз бозорда одамлар гавжум савдо давом этмоқда аммо ярмакаларда ҳеч қандай сотувчи йўқ. Баъзи туманларда ярмака ташкил этилган жойда мол гўшти 90.000 сўмдан сотилмоқда, аслида эса 70.000 сўм белгиланган барча ҳолатларни видео давомида кўришингиз мумкин .

Ҳулоса ўзингиздан.

©Блогерлар,
Ойбек Қаюмов
Шохжахон Жамолов .

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Jan, 02:59


ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИДА ДАМ ОЛИШ ҲУҚУҚИНИНГ ИНҚИРОЗИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз жамоаси!

10-15 йил муқаддам, мактабда ўқиб юрган пайтларимизда таътилни орзиқиб кутиб яшаганмиз. Нега мактаб қамоқхонага ўхшаб туюлганини билмайман, аммо ўша пайтлар таътилга чиқиш энг катта қувончимиз эди.

Ҳозирда олий таълимни тугатиб, давлат хизматчиси мақомига эгамиз. Ташқаридан қараганда давлат хизматчиси ҳавас қиларли ижтимоий рольга эга, ватанпарварлик тимсоли бўлиб кўринади. Аммо саҳна ортидаги ҳақиқат азоб, афсус ва аламлар билан йўғрилган.

Давлат ташкилотида ишлайман, ҳар доим якшанба кунини интизорлик билан кутиб яшайман. Чунки оилам билан кўпроқ вақт ўтказишни истайман. Отам, онам, укам, сингилларим ва фарзандларим билан бўлиш энг катта орзуйим.

Ҳатто мактаб ўқувчиси каби байрам кунларини, дам олиш кунларини кутишга мажбурман. Яқинда янги йил байрами муносабати билан беш кунлик таътил эълон қилинган эди. Аммо Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармасида баъзи раҳбарларнинг "очко" олиш учун бизга дам олиш берилмади, ишга чақирилдик.

Биз инсон эмасмизми? Нега бошқаларнинг манфаатлари учун оилаларимиздан воз кечишимиз керак? Оила – жамиятнинг устуни, деб баландпарвоз гаплар гапирамиз, аммо амалда оилаларимиздан узоқлашишга мажбурмиз.

СССР давридан қолган зўравонлик, мажбурий меҳнат каби тизимлардан қачон халос бўламиз? Давлат хизматчиларининг аксарияти маънавий ногирон (манқурт) ҳолатига келган. Улар оиласи ҳақида қайғуришга вақт топа олмайди, чунки ишдан боши чиқмайди.

Сизларга мурожаатим шундаки, қачон паҳтакашларнинг манфаатларидан воз кечамиз ва қачон қонунлар ишлайди бу давлатда? Нега янги авлодни ҳам зўравонлик ва мажбурий меҳнатга ўргатяпмиз?

Ўйлашимча, Меҳнат кодексига ўзгартиш киритиш вақти келди. Байрам ва дам олиш кунларини кундаликдан ўчириб, қонуний равишда иш куни деб белгилаш керак. Чунки амалий жиҳатдан бизга дам олиш берилмайди. Ўзинигина алдагандек бўлмасдан, ростини айтиб, "иш куни" деб белгилашсин. Шунда, ҳеч бўлмаганда, барча ўз манфаатига мос режалар тузиши мумкин.

Ҳурмат билан,
Бир мағлуб ва чарчаган давлат хизматчиси.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 17:05


"ҲАЛИ ЭРК МАЙЛИДА ЯШАР ЭКАНМИЗ..."

АҚШда яшаб ишлаëтган ўзбеклар билан суҳбат асносида "йўқотилган генерация" даҳшатини яна бир бор ҳис қилдим.

Танқидий тафаккур ва тамал билимдан мосуво, фақат "чужой разборларга кодланиб" мияси ИШИД, руҳи Толибон, хатти-ҳаракати томоқ ейиш, туалетга бориш ва хурофий қўрқувдан иборат биомасса.

Ютуб қорилар бульшити ва радикал пропаганда нашидларидан иборат ботқоққа ғарқ бўлган миллионлар..

"Тешик кроссовка" ҳақидаги фақир адабиëтини Тик Токда ўқиб стакан ичида қасирғалар ясаб, кончать қиб ташайдиган эмоционал ҳожака ва қорияларнинг туганмас суруви...

Эркинликка эмас, жин ажиналарга ишониб, ўзиини вешелкага осадиган вос-вос қаламкашлар.

Нега биз шундаймиз? Бу риторик саволга жавоб берган аналитиклар: "Бу миллат ўз тарихида эркинлик кўрмаган ва шунга эркинликдан қўрқиш билан кодланган" дейишади.

Диагноз даҳшат.

Аммо яқин тарихда 1986 дан 1992 йилгача давом этган эркинлик даврини яшадик-ку.

Перестройка, гласность (қайта қуриш, ошкоралик) ва янгича ўйлаш деган слоганлар билан қалбимизга умид берган Михаил Горбачев ато этган эркинлик тупроғида унган чечакларни кўрганман-ку ахир.

Ўша даврда миллат вакили бўлган ва ўзи редактор бўлган советларнинг "Саодат" журналида мустақиллик декларациясини чоп қилиб эркак редакторлар ўтакасини ëрган шоира Ҳалима Худойбердиева билан суҳбатлашганда бу даврни "Метро поездининг ер остидан чиқиб, қисқа муддат кун ëруғида юриб, яна тунналнинг қоронғу тешигига кириб кетганига ўхшашини " айтгандим.

Каримов амри билан уй қамоғи форматида яшаëтган шоира бу гапимни ошиғич қониқиш ва ўкинч билан қабул қилган эди.

Горбачев эркинлиги деган унумдор тўпроқда унган чечаклардан бири - публицист, шоир ва сиëсатчи Карим Баҳриев.

Эркинлик, либерализм, дунëвий давлат ва демократияни қадрият деб билган ўта оз сонли ватандошларимдан бири.

СССР деган зулм империясини онтарган қайта қуриш, ошкоралик ва янгича ўйлаш сиëсатининг ўзбекча юзта юзидан бири.

Йиллар ўтиб Карим Баҳриев мана бу мисраларни ëзди:

Дунё. Дунё. Бепоён дунё.
Яшаб кўрдим. Мен сендан тўйдим.
Қувончлари ноаён дунё,
Аён ғамдан адоқсиз куйдим....

Бунга бир сўз ҳам қўша олмайман, чунки ўзим ҳам тасалли кутиб яшаяпман.

Гугл қилиб тармоқдаги ўзбекча контентлар орасидан "шоир, журналист, сиëсатчи" дея қидирсангиз нуқул "оламдан ўтди, ўлди" деган жумлани кўрасиз. Уларнинг ҳаëти ва кураш йўли ҳақида ҳеч ким деярли ҳеч нарса ëзмаган.

Горбачев ҳуррияти дея тарихга кирган давр персонажлари "меъморлар кераксиз дея улоқтирган тош" каби четда ëтибди. Ҳолбуки, "бу тошлар энг баланд бино манглайидаги безак бўлиши" керак.

Бу "тошларни йиғиш вақти" келмадими?

Бугун публицист, шоир, сиëсатчи ва сўз эркинлигининг яхшилиги ҳақидаги инструктаж китоблар автори Карим Бахриев туғилган кун.

Шу ерда ëзган битигим тугаган эди.

Лекин яна нимадир қўшгим келди. Рус шоири Александр Пушкиннинг сургундаги декабрист, Россияда Ғарб либерал қадриятлари ерлашишини истаган файласуф. "Телескоп" деган журнал чиқариб, халқ шуурини ойдинлатмоқчи бўлган утопист Петр Чаадаевга бағишлаган шеъри бор.

Шуни таржима қилувдим сал олдин. Эркин онтарилган бу чевирма ëзганларимга сўнг сўз бўла оларкан.

Орзу қанотида ëшлик ҳам ўтди
Худди тонг тумани ë уйқу мисол.
Кўкрак қафасида Эрк қуши
Чўтир истибдоднинг тагида
Патлари юлинган, кўзи ўйилган
Аммо ҳануз тирик яшамоқда-ку.
Нафас олаяпти. Ҳали ўлмади-ку.
Қачон Ватан мени чорлар экан
Бизни ўз ҳизматига дея энтикиб.
Тишини тишга қўйиб кутмоқда
Эрк ва ҳурриятнинг енгиш кунини
Худди ëш йигит севгилисин кутгандек.
Ëки етимхонадаги ўксиз сағир
Она истагида дарчага термулгандек
Кутяпти сабр ва бардош билан
Йўлда тутиб олиб урсалар ҳам
Барибир кутяпти интизор
Ерга эмас уфқларга қараб
Ҳали Эрк майлида ëнар эканмиз
Юрагимиз шараф учун ураркан.
Дўстим ҳур Ватанга атаб қўяйлик
Қалбимизнинг гўзал энтикишларин.
Эй ўртоқ ишон бу содир бўлажак.
Юлдузимиз балқажакдир ниҳоят.
Мамлакат уйқудан уйғонажак.
Ва диктатура синиқларига
Олтин харфлар ила ватан
Бизнинг исмимизни ëзажак.

(Пушкиндан эркин таржима)

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 16:02


ЕР ТАГИДАГИ КАНАРЕЙКА

Йил бошида Нью-Йоркда бўлганимда бир арт-критик дўстим чойга таклиф қилди. Эрталабки нонушта - бреакфаст. Бу дўстимнинг айтишича, Нью-Йорк нонуштаси икки қисмдан иборат: ейиладиган ва ейилмайдиган қисмлар. Ейиладиган қисми — янги сиқилган апельсин шарбати, пишлоқли қора нон ва албатта кофе. Ейилмайдиган қисми эса "Нью-Йорк Таймс" қоғоз газетаси.

Мен бу дўстимга: "Шу замонда ҳам одам қоғоз газета ўқийдими? Мана смартфонда НТ апликацияси бор. Ўқийвур ўша ерда. Мақсадинг қоғозни исроф қилиш бўлса," десам, унамади. Эрталаб НТ ўқиш — модерн санъат билимдони бўлган бу дўсти азиз учун ўзига хос ритуал экан. Унинг айтишича, куннинг унумли бўлиши учун бу ритуал ўзига хос космодромнинг старт майдони экан.

Гапнинг тўғриси, қоғоз газетани бир ҳафта олдин учоқ салонида кўрувдим:

Франкфуртер Алге Майне газетаси. Лекин бугун эрталаб газета. Ўзини ўқидим. Телефонда ўқидим. Азаматга раҳмат, яхши контент қилади. Мунтазам ўқийман. Бугунги сонида Самарқанд марказидан ўтган туннелнинг шаҳар ва унинг аҳолиси учун ўта зарарли лойиҳа экани ҳақида ёзилган. Қадим шаҳар тагидан туннел ўтказиб лаҳм қазиш — Янги Ўзбекистон қароқчи раҳбарларининг пул ўмаришидан бошқа юмуш эмаслигини қарғалар ҳам билади.

Эрталаб соқол олаётиб ёки қаҳва ичаётиб подкаст эшитаман. Бугун Financial Times-нинг кундалик брифингини эшитдим. Кунни янгилик эшитишдан бошлашда хайр бор: "News you need to start your day" (яхши слоган, менимча).
Эшиттириш охирида АҚШда қиммат коньякни сотиб оладиганлар сони шу кунда анча камайгани айтилди. Олиб борувчи шу ерда бир мақол ишлатди: "Бу АҚШ иқтисоди учун кўмир конидаги канарейка эмасми?" деб.

Гапнинг очиғи, инглизчани чуқур билмайман. Бу идиома маъносини Сирридан сўрасам, айтиб берди. Қадимда кончилар кўмир шахтасига ўзлари билан қафасда канарейка қушини олиб тушишган. Агар кўмир конида угар гази кўпайиб кетса, канарейканинг патлари тушиб кетар ва жуда безовта бўларкан. Бу эса кончилар учун шахтани тарк қилишга сигнал бўлган. Ўзига хос огоҳлик ускунаси — хавотир сигнализацияси.

Тошкентда зилзила бўлишидан уч минут олдин бир ошнамнинг ҳовлисидаги ити қаттиқ вовуллаган экан. Ошнам "ўғри-пўғри келдими?" деб ташқарига чиқиши билан ер силкиниб, уйининг томи ўнтарилиб тушган. Ит зилзилани олдиндан билиб, эгасини ўлимдан қутқарган.

Шу ўринда мавзуни ўзимизга бурсам: биз учун ҳалокат ва таназзул сигнали нимада зоҳир бўлмоқда? Самарқанддаги туннелми? Коллектив жаҳолатга ботган омманинг олис давлатлардаги террорчиларга оташин севгисими? Жиннихонадаги беморни калтаклайдиган тиббиёт ходимларими? Ховучитти гулга қарши курашдим деб бюджетдан ойлик оладиган Васюк замминстрми?
Сиз нима деб ўйлайсиз? Хўш, биз учун canary in the coal mine деган тушунча нимада акс этади?

Шундай индикатор ёки лакмус қоғози борми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 15:03


ҚОР ОДАМИ АРИЗОНАДА НИМА ҚИЛИБ ЮРИБДИ?

Агар Америкада кимдир мендан қаерда яшашни севасан деб сўраса Аризонада деб жавоб бераман.

Аризона мен туғилган Хоразмдаги Соримой деган жойга ўхшайди. Намлик ва рутубат йўқ.

Энг муҳими кактусдан бўлган ароқнинг тозаси ҳам Аризонада.

Аммо гап кактус ароғи – “Текила” ҳақида эмас. Гап Аризонада "қор одами" деб аталадиган ақлли, икки оëқли жонзотнинг кўриниш бергани ҳақида.

Шу кунларда бу воқеа АҚШда Трампнинг алжирашидан ҳам кўпроқ муҳокама бўлиб ëтибди.

Икки оëқли жундор одам Аризонадаги канйонда сандирақлаб юрибди.

Буни расмга олган киши "бу қор одамнинг ўзгинаси" деб ишонади.

У канйондаги (дара) индейцларнинг Наваҳо резервациясида мол боқиб юрганда тапир тупир сасни эшитади.

Қараса, икки оëғида тикка турган сержун одам тиржайиб турибди.

Чўпон дарров расмга олади. Бор гап шу.

Тилига эрк берадиганлар бу ҳеч қандай қор одам эмас, шунчаки, хотини ҳайдаб юворгани учун қаровсиз қолган эркак демоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 14:02


ҒАЙРАТ ДЎСТОВНИНГ АППЕЛЯЦИЯ СУДИ...
Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташановнинг жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига таяниб хабар беришича, Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикояти эртага, 3 январь куни соат 10.00 да кўриб чиқилади.

Маҳкамага раислик қилувчи судья Фарруҳ Эргашевдан адолатли қарор кутиб қоламиз, деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.

46 яшар таксист Ғайрат Дўстов 23 декабрь куни Тошкентдаги метан газ қуйиш шохобчасида туни билан навбат кутганини айтган ва навбати келганда метан газ тугаб қолганидан норозилик билдириб расмийларга видеомурожаат қилган эди.

Тармоқларда тарқалган видеода газга бой Ўзбекистонда аҳолининг газ танқислигидан азият чекаётганини адолатсизлик деб атаган ҳайдовчи

“Ўзбек халқи қўйми?.. Ўзбекистон камбағал давлат эмас-ку, ерости, ерусти бойликлари кўп-ку... Бизниям эркин яшашимизга қўйишинглар мумкин-ку... Нега бизни бунча қийнайсизлар? Автомат олиб отиб ташанглар..”, деган сўзларни айтиб норозилик билдирганди.

26 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир тумани суди Ғайрат Дўстовни майда безориликда айблаб, 15 суткага қамади.

Баъзи фаоллар уни замонамиз қаҳрамонига чиқарган бўлса, баъзилар ишёқмас, ландовур, оиласини боқа олмаган боқиманда деб таърифлашмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 13:33


АҚШДАГИ ТЕРАКТ ҚУРБОНЛАРИ 15 НАФАРГА ЕТДИ

АҚШ да теракт содир қилган Шамсиддин Жаббор АҚШ фуқароси, Техасда туғилиб ўсгани маълум бўлди. Шу кунгача у кўчмас мулк савдоси билан шуғулланиб келган. IT менежментини ҳам яхши ўзлаштирган мутахассис эди.

Шамсиддин Жабборнинг ИШИД га алоқадорлиги маълум қилинди. У ўлдирган тинч аҳоли сони 15 нафарга етди.

Дональд Трамп мазкур терактга муносабатини қуйидагича ифодалади:

«Ташқаридан келаётган жиноятчилар мамлакатимиздаги жиноятчилардан чандон хавфли деб айтганимда, демократлар ва сохтакор ОАВлари доим инкор қилиб чиқишар эди. Аммо менинг гапларим хақ бўлиб чиқяпди. Мамлакатимизда жиноятчилик мисли кўрилмаган даражага етди.

Янги Орлеанадаги беайб қурбонлар ва уларнинг яқинлари, полиция департаментининг довюрак офицерлари билан қалбан биргамиз.”


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 12:30


ҲОКИМИЯТ НЕГА ҒАЙРАТНИНГ ТЕШИК КРАСОВКАСИДАН ҚЎРҚИБ КЕТДИ?

Ғайрат Дўстовнинг ўзи ёмон одам эди, оғзи қийшиқ, лаби дўрдоқ экан, ашинга ишонмелар гапига деган нарративни тарқатишяпти масъул идоралар.

Ҳар қандай эътироз ҳокимиятга қарши таҳдид сифатида кўрилади ҳозирги кунларда.

Омма фикрини ўзгартириш уринишлари натижа бера бошлади. Янги йил арафасида қаҳрамонга айланган Ғайратга энди анти-қаҳрамон либоси кийиляпти.

Нохолислиги билан танилган блогерлар Ғайратни бўққа ботириш бўйича мусобақалашишмоқда.

Аммо, келинг муаммо моҳиятига қарайлик.

Бу ерда гап Ғайратнинг кимлигида эмас. Унинг йиртиқ красовкасидям эмас. Унинг ёмон эр бўлгани ёки иккита хотин олганида ҳам эмас. Ўзбек ҳукуматида иккинчи хотини ёки ўйнаши бўлмаган мулозим жуда оз.

Суюклиларини одатда Дубай ёки Москвада, Лондон ёки Истанбулда асрашади, биров билиб қолмасин деб.

Аммо, ҳеч ким фалончи вазир ишини эплай олмаяпти, чунки унинг иккинчи хотини бор экан демайди.

Ғайрат ўзи мисолида жамиятнинг бугунги кундаги энг оғриқли муаммосини кўтарди – газ ва бензин танқислиги.

Гап орасида бу муаммодан ҳукумат мулозимлари эмас оддий халқ азоб чекишини айтди. Бор гап шу.

Ўз фикрини эҳтирос билан ва ўз мисолида тушунтира олгани учун одамларга ёқди.

Ўзбек халқи эҳтирос билан гапирадиганларни севади. Натижа берди унинг гаплари.

Шу биргина фикри учун обориб судлаб, 15 суткага тиқиб қўйишди уни.

Бу ҳукуматда қарор олувчиларнинг катта хатоси эди.

Ғайрат Дўстов халқнинг ғайратли дўстига айланди.

Ҳозирги кунда бутун мамлакат бўйлаб ёқилғи танқислиги - аксарият ишсизлари таксист бўлган аҳолининг асосий муаммоси.

Бир жойда бу норозилик пов этиб кўча юришлари, намойишлар ва погромларга айланиб кетиши ҳам ҳеч гапмас. Ҳокимият айнан шундан қўрқади.

Акс ҳолда бир кишининг эътирози – ҳокимият учун денгиздан бир қатра бўлиши керак.

Бунақа норозиликлар дунёнинг энг ривожланган давлатларида ҳар куни юз беради.

Капитолий ўнгига борсангиз капа қуриб олиб очлик қилаётганларни кўрасиз.

Гапнинг индаллосини айтганда, ўз вазифаси уддасидан чиқа олмаётган ҳокимиятга ҳар қандай эътироз бугун мамлакатни чайқаллаштириб юборадиган таҳдиддек кўринади.

Бор гап шу...

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 12:02


РАССОМ ТУЗ ЭРТАГИ: "БЕРСАНГ ЕЙМИЗ, УРСАНГ ЎЛАМИЗ"

Катта денгизда орол. Шу оролда “берсанг ейман, урсанг ўламан” деган одамлар галаси.

Бир куни шу юртнинг тўдабошиси буларни ҳархашасидан тўйиб, ўз кунини ўзи кўрадиган қилай деб орзуланди.

Камбағалларга қармоқ ва балиқ тутиш ҳақида инструкция тарқатди.

Бир ҳафта ўтиб текширса ҳеч ким балиқ тутишни хаëлига ҳам келтирмаган.

Қармоқ дастасини ўтин қилиб ëқишган. Лескани сотворишган. Қармоқни тўғирлаб игна қилиб, бир-бирига санчиб юришганмуш.

Балиқ тутиш ҳақидаги инструкцияга эса кўтларини артишибди.

Кейин тўдабоши бу камбағалларга битта товуқ битта хўроз, бир қоп сомон ва тухум тарқатибди.

Буни ëнида инструкция ҳам бор эди. Сомондан уя ясаб тухумлар қўйилади. Товуқ унинг устига ëтиб жўжа чиқаради ва ҳ к.

Бир ҳафта ўтиб текширилса тухумларни ўша куни қовуриб ейишган. Товуқни эртасига, хўрозни эса индинга сўйиб ейишган.

Инструкцияни ўқишмаган. Чуни ҳарф танишмасди. Хуллас булар, ун қопи билан урилса ҳам, пешанаси оқармайдиган бахти қаролар эди.

Тўдабоши буларни бошқа юртга кетсин дея эшкакли кемага юклабди.

Кемада ўнта одамга 20 эшкак бор эди. Булар кемага чиқиб ялпайиб ўтириб олишибди.

Ҳеч ким эшкак эшмагани учун кема жойидан жилмай тураверди.

Денгиз қайтиб кема қумга ўтириб қолди. Одамлар тушиб кемани ëқиб исинишди. Тўдабоши келиб сизлар ўзи нима хохлайсизлар деб сўради.

"Берсанг еймиз, урсанг ўламиз," деди улар.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 07:02


РОССИЯ ЎЗИНИНГ АСОСИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЙЎНАЛИШИДАН МАҲРУМ БЎЛДИ

Россия ўзининг газини Европанинг асосий бозорига етказиб беришнинг асосий йўналишидан айрилди. Янги йил кечасида "Газпром"нинг Украина орқали газ транзити бўйича шартномаси тугади. Киев ушбу шартномани узайтирмаслик ҳақидаги ваъдасини бажарди. Бу қадам Европани Россия газига бўлган қарамликдан бутунлай халос этиш, Кремль имкониятларини заифлаштириш ва Россиянинг Европа Иттифоқи мамлакатларига сиёсий босим ўтказиш учун фойдаланадиган воситалардан маҳрум қилиш мақсадида қилинди.

1 январь куни Украина ва Европа Иттифоқи ваъда қилганидек, газ транзити тўхтатилди. Энди Россия учун Европага газ етказиб беришда ягона ишлаётган йўналиш Туркия орқали амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида Россия газининг Европадаги улуши 5%гача қисқарди. Ҳолбуки, 2021 йилда бу кўрсаткич 45% эди ва "Газпром" учун асосий даромад манбаи ҳисобланган.

Украина энергетика вазири Герман Галущенконинг таъкидлашича, бу қарор Европани 2027 йилга келиб Россия газидан бутунлай воз кечиш мақсадига яқинлаштириш учун муҳим қадамдир. У: "Биз Россия гази транзитини тўхтатдик, бу тарихий воқеа. Россия ўз бозорларини йўқотмоқда ва молиявий зарар кўради", — деди.

Кимга кўпроқ зарар?

Россия Украина орқали газ етказиб беришдан йилига тахминан 5 миллиард доллар даромад кўраётган эди. Украина эса транзит учун 1 миллиард доллар атрофида даромад олган, аммо унинг катта қисмини газ қувурларини иш ҳолатида сақлашга сарфлаган. Шартнома 2020 йилда, уруш бошланишидан аввал, беш йиллик муддатга тузилган бўлиб, у давомида транзит ҳажми тўрт баробарга қисқарди.

2022 йилда Россия Украинага бостириб киргач, "Нафтогаз" газ тақсимлаш пунктларидан бири орқали газ қабул қилишдан бош тортган эди. Чунки у ҳудуд

Россия ишғоли остида қолган. 2024 йилда эса иккинчи "Суджа" нуқтаси Украина назоратига қайтарилди.

Шу билан бирга, "Газпром" газ етказиб беришни тўхтатмади. Бу Россиянинг газ экспорт қилишга Украинадан кўра кўпроқ эҳтиёжи борлигини яна бир бор исботлади. Россия президенти Владимир Путин ҳам буни тан олди.

Европа Украина транзитисиз яшай оладими?

Европа Иттифоқи сўнгги икки йилда Россия газига қарамликни камайтиришга тайёргарлик кўрди. Норвегия, АҚШ ва Қатардан газ импорт қилиш, шунингдек, шамол, қуёш ва атом электр станцияларини ривожлантириш ҳисобидан энергия тақчиллигини қоплади. Бунга қарамай, газ нархлари урушдан олдинги даражага тушмади ва саноат тармоқлари зарар кўрмоқда.

Шунингдек, Россия газини қўллаб-қувватлашни таклиф қилаётган радикал сиёсий гуруҳларнинг Европадаги обрўси ортиб бормоқда. Венгрия ва Словакия бу йўналишдаги асосий овозли мамлакатлар бўлиб, улар Украинага ёрдам кўрсатишни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Туркия йўналиши ва яширин хавфлар

Ҳозирги кунда Туркия йўналиши Россиянинг Европага газ етказиб беришдаги ягона манбаи бўлиб қолмоқда. Аммо ушбу йўналишнинг хавфсизлиги кафолатланмаган.
"Газпром" учун энг яқин ва даромадли бозордан айрилиш катта иқтисодий зарба бўлади. Шунингдек, Россиянинг АҚШ ва Қатар билан рақобатлашиш имкониятлари чекланган.

Европанинг Россия газидан воз кечиши Кремль учун катта сиёсий ва иқтисодий йўқотишдир. Аммо бу қарор энергетика хавфсизлиги ва геосиёсий манфаатлар нуқтаи назаридан Европа учун муҳим қадамдир.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 06:02


ПОРА ПУЛИ ЖАРРОҲНИНГ БУРНИДАН БУЛОҚ БЎЛДИ

Қашқадарёлик жарроҳ Шомуродов Олим Омонович бемордан пора олди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ишловчи жарроҳ касалнинг ўт қопидаги тошни олиб ташлагани учун 3,500.000 сўм пора сўради.

Ҳамма хирург пул сўрайди, Олим дўхтир ҳам сўраса мақибди энди? Гап шундаки, бу сафар бемор пора беришга рози бўлмади. Унинг эри ИИБга заява берди.

Жарроҳ поранинг бир учидан 300 минг сўмни операцияда ёрдам берган бошқа бир тиббиёт ходимига узатаётганда ашёвий далил билан ушланди.

Қарши шаҳар суди Шомуродов Олимга 17 миллион сўм жарима жазосини тайинлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 05:31


Янги йилдан бошлаб Швейцарияда юзингизни ёпиш тақиқланган, шу жумладан диний сабабларга кўра, яъни ҳижоб ёки ниқоб киёлмайсиз.

Ажабланарлиси шундаки, бу ҳақда ҳеч қандай норозилик йўқ.

Мусулмонларнинг ҳеч бири норозилик сифатида Швейцарияни тарк этмади ёки ундан пул тортиб олмади.

Улар Швейцарияга "ўзларининг самоварлари билан бормайди."


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 04:03


UZTELECOM ХОДИМЛАРИНИНГ ҚАДРИ ЕР БИЛАН БИТТА БЎЛДИ

Ассалому алайкум, ЭЛТУЗ!

Uztelecom ходимлари ва вилоят филиалларининг қадри ер билан битта бўляпти. Uztelecom вилоятлардаги филиалларни бирлаштириш арафасида. Андижон, Наманган, Фарғона битта минтақага бирлашади ва маркази Фарғона бўлади.

Нега? Андижон халқи қадрсизми? Наманган халқи қадрсизми? Навоий ва Бухоро нега бирлаштирилмоқда? Нима учун Навоий Бухорога тобе бўлиши керак? Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд ҳам бирлаштирилади, марказ Самарқанд. Нима учун Сирдарё ва Жиззах Самарқандга тобе бўлиши керак? Қашқадарё ва Сурхондарё маркази Сурхондарё. Хоразм нега Қорақалпоғистонга қарам қилиняпти?

Вилоят ходимлари ўртасида низо чиқмайди деб ким кафолат беради? Ҳозирданоқ менсимаслик ва ажралишлар бошланди. Бунинг мисоли: ҳозирда Uzmobile ва ТТТ филиаллари марказий вилоятларга қўшиб юборилди.

Uzmobile ва ТТТ филиаллари ходимларининг маошлари "валломат" марказий вилоятлар томонидан кескин равишда тушириб ташланди. Шу билан бирга, Uzmobile ва ТТТ филиаллари ходимлари қул вазифасини бажара бошлади. Бу ҳақида жаноб раҳбарларнинг парвоси ҳам йўқ.

Бу стратегиядан мақсад нима? Шунча оғир даврларда борини бериб сабр билан ишлаб турган ходимларга раҳмат шуми? Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри филиаллари бирлаштирилди ва Uztelecom муовини Ж. Арипов ўз одамларини марказий филиаллар раҳбарлигига тайинлаб ташлади. Қолган ходимларни қисқартириш мақсадида махсус гуруҳ ташкил этилди. Улар орқали суҳбат ўтказилиб, ё ишда қолдириш, ёки "сокрашение" қилиш буйруқ қилинмоқда.

Бу стратегия Ж. Арипов ва Бош вазир А. Ариповнинг маслаҳати ва имзоси орқали амалга оширилмоқда. Гўёки филиалларни бирлаштириш орқали ҳаражатларни камайтириш мақсад қилинган. Лекин, директор ва муовин Ж. Ариповнинг оладиган маоши 30–40 оиланинг бир ойлик розғорини таъминлайди. Бош вазир қариндош бўлса, Uztelecomни хоҳлаганча бошқариш керакми?

Бу компанияда қанчадан-қанча ходимларнинг меҳнати бор. Энди кимдир Uztelecom маблағларини чўнтга уриш учун ходимларни қурбон қилиш керакми? Марказий вилоят ходимлари тобе вилоятларни менсимаслиги ва одам ўрнида кўрмаслиги аллақачон Uzmobile ва ТТТ филиаллари мисолида бошланган. Жаноб раҳбарлар эса бепарво.

Қадрсизлик шунчаки йўқ. Ҳозиргача "Telecom Soft" деган МЧЖ орқали Uztelecom маблағлари Ж. Ариповнинг чўнтагига кетяпти. Uztelecom билан тузилган шартномалар маблағлари сунъий равишда кўтарилмоқда. Ҳеч бўлмаса ҳалол бўлсин.

Лекин филиалларни бирлаштириб, ходимларни қисқартириш ва маошларини кесиш нима учун керак? Ҳозирги оғир иқтисодий вазиятда оддий одамларнинг ҳаётини янада оғирлаштириш ақлга сиғмайди. Раҳбарлар, инсон қадри пулдан паст эмас.
Филиалларни ўз ҳолича қолдиринг! Қанчадан-қанча ходимларнинг кредитлари ва оилавий муаммолари бор. Улар шу маош билан оиласини боқяпти.

Президентимиздан ёрдам сўраймиз. Бу стратегия филиал ходимлари учун ниҳоятда қадрсизлик ва ҳурматсизликдир. Иложи бўлса, вилоят филиалларини ўз ҳолича қолдиринг. Вилоят ходимлари бу марказлаштиришга норози. Барчамиз адолатли қарор кутиб қоламиз.

Ҳурмат билан, Республика филиаллари ходимлари номидан.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 03:04


КЕЧГАН ЙИЛНИНГ ЁНГАН УЧОҚЛАРИ… 600’83

Элтуз обуначилари, мана сиз билан бирга эски йилни кузатдик.

Янги йилни кутиш ҳам осон кечгани йўқ, чунки бу Россиянинг босқинчилик уруши ва ўзбек мигрантларига таҳдидлар тўхтамаган бир даврда юз бермоқда.

Шуни ҳам эътироф этиш жоиз бу йил Элтуз ўзбек жамиятининг катта қўлловига эга бўлди.

Телеграм каналидаги обуначиларимиз сони 127 мингга етди, ютуб каналида эса уларнинг сони 708 мингдан ошди.

Путин Грознийда ракета ҳужумига учраган Озарбайжон учоғи ҳалокати учун кечирим сўради.

Исроил вазири Бенямин Нитаняхў жарроҳлик койкасига ётқизилди. Рус аёлини зўрлаган ўзбеклар жазоланди.

Янги йил обуначиларини кутиб олинг, бу 600 секунд...


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Jan, 02:01


Янги Орлеандаги транспорт воситаси ҳужумида гумон қилинган шахс Техасдан бўлган, 42 ёшли АҚШ фуқароси Шамсуддин Жаббор экани аниқланди.

У катта тезликда пикап машинани одамлар тўпланган жойга ҳайдаб, 10 кишини ҳалок қилган ва камида 35 кишини жароҳатлаганидан сўнг полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Федерал Қидирув Бюроси маълум қилишича, транспорт воситасида “Исломий давлат” гуруҳи байроғи топилган ва ҳужум “террорчилик акти” сифатида ўрганилмоқда.

Терговчилар гумон қилинувчи ҳужум учун “фақат ўзи жавобгар эмас” деб ҳисобламоқда.

Машинада ва ҳудуднинг бошқа жойларида портловчи қурилмалар топилган.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан соат 03:15 (GMT 09:15) да Жанубий Луизиана штатида жойлашган, сайёҳлар орасида машҳур бўлган Француз кварталида содир бўлган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 19:04


Ню-Орлеанда номаълум киши янги йил арафасида шаҳар марказидаги оломон устига машина ҳайдади. Камида 10 киши ўлди ва 35 одам жароҳат олди.

Катта тезликда машина Бурбон кўчасида янги йил байрамини нишонлаётган оломонга урилди, шундан сўнг ҳайдовчи машинадан тушиб, ўқ отишни бошлади. Полиция қарши оташ очди. Отишма пайтида икки полициячи яраланган.

Полиция ҳайдовчининг максимал зарар етказишга ҳаракат қилиб, одамларни атайлаб эзганига ишонади.

ФҚБ воқеани террорчилик ҳаракати сифатида тергов қилаётганини айтди.

Воқеа жойида портловчи қурилмалар топилган, деди ФҚБ.

Автомобил ҳайдовчиси ўлган. Буни Би-би-сининг америкалик шериги Cи-би-си телеканалининг иккита манбаси тасдиқлади. Бироқ, унинг ўлимининг сабаби ва ҳолатлари ҳозирча номаълум.

Фожиа маҳаллий вақт билан соат 3 да содир бўлган, ўша пайтда одамлар янги йилни нишонлашаётган эди.

Камида 35 киши яраланган ва касалхоналарга ётқизилган.

Бурбон кўчаси-Франция кварталининг Марказий ва энг машҳур кўчаси, Ню-Орлеандаги машҳур сайёҳлик ҳудуди. Унда кўплаб ресторанлар, барлар ва тунги клублар мавжуд.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 16:01


1-январдан бошлаб Россияда визасиз юриш муддати 180 кундан 90 кунга қисқарди.

5-февралда эса мигрантлар ҳуқуқларини кескин чекловчи “мамлакатдан чиқариб юбориш режими” кучга кирaди.

Минг ўрисқул бўлиб Путинга пойпатак бўсангам барибир ўрис назарида "чурка" "гастарбайтер мигрант" "мардикор" бўп қовурасан.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 15:05


ЛОС АНЖЕЛЕС САНЪАТ МУЗЕЙИНИ БЕЗАГАН БУХОРОЛИК РАССОМ АСАРИ

Лос Анжелосдаги санъат музейида (Los Angeles County Museum of Art) бухоролик улуғ рассомнинг "Севишиш" асари авайлаб сақланади.

1744 йилда ижод қилган Абдуллоҳ Бухорий (Abdullah Bukhari) асари кичкина (23.2 x 17.8 cm) бўлса ҳам катта маъно касб қилгани билан ардоқда.

Расм абру баҳор техникасида яратилган абстракт ҳошия ичида қолдирилган тўртбурчак ичига юмурто, бол ва зафарон таркибли табиий бўëқлари билан қилқаламда ишланган.

Асарда шароб шишаси, қадаҳ ушлаган ëши каттароқ хотин билан салла кийган ëш йигитнинг секс қилаëтгани чиройли ва нафис тасвирланган.

Бухорода туғилиб ижод қилган Абдуллоҳ Бухорий Лос Анжелосдаги музейда "турк рассоми" дея тақдим қилинган.

Расмга боқиб Бухорий авлоди эканимдан фахрланиб кетдим.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 13:32


РАССОМ ТУЗ ИСЁН ҲУҚУҚИ ҲАҚИДА

Метан газдаги ўчередда зада бўлган Ғайрат Дўстов ўз ғазабини ифода қилган эди холос. Бу эса Ўзбекистон Конституцияси кафолатлаган ифода эркинлиги эди.

Дурдона исмли ўзбек судяси конституциядаги тамал ҳақлардан бехабар хуқуқий нигилист ўлароқ Дўстовни 15 суткага қамашга ҳукм қилди. Дўстов ифода эркинлигидан фойдаланмоқчи бўлган эди холос. Ўз ғазабини сўз билан ифода қилиш бу ҳали исëн эмас. Ҳолбуки миллатда исëн эркинлиги бор.
Демократик тамойиллар диктатурани қурол билан ағдариш ҳуқуқини сўнгги чора сифатида кафолатлайди. Исён табиий ҳуқуқ ҳисобланади, ва ижобий ҳуқуқ тамойиллари тасдиғини талаб қилмайди.

Зулмга қарши кураш ҳуқуқ асоси, диктаторларни ўлдиришнинг қадимги ҳуқуқ давридан бошланган. Илк бор исён ҳуқуқи 1776 йилги АҚШ мустақилллик Декларациясида ёзма равишда қайд қилинган.

Ушбу ҳужжат муқаддимасида шундай дейилади: “… агар қандайдир сиёсий тузум ушбу ҳуқуқларни бузса, у ҳолда халқ уни ўзгартириш ёки бекор қилиш ва халқ фаровонлиги ва хавфсизлигини энг яхши тарзда таъминловчи тамойилларга асосланган ва бошқарувни шу шаклда ташқил қилувчи янги тартиб ўрнатиш ҳуқуқига эга… қачонки қатор ҳокимиятни суистеъмол қилиш ва зўравонликлар натижасида… халқни мутлақ мустабид тизимга бўйсундиришга уруниш аниқланса, у ҳолда бундай ҳукуматни ағдариш ва ўз келажак хавфсизлигини таъминловчи янги кафолатларини яратиш халқнинг ҳуқуқи ва бурчидир”

Шунингдек, 1789 йилги Франциянинг инсон ва фуқаро эркинлиги ва ҳуқуқлари Декларациясининг 2-моддасида эркинлик, хусусий мулк ва хавфсизлик каби табиий ва ажралмас инсон ҳуқуқлари билан бир қаторда, зулмга қарши исён ҳуқуқи ҳам таъкидлаб ўтилган.

Қолаверса 1793 йилда ушбу Дкеларация кенгайтирилган ва қуйидаги сўзлар қўшилган:

Ҳар кимса халқга тегишли бўлган ҳукмдорликни ўзлаштириб олса, у дарҳол эркин фуқаролар томонидан ўлимга ҳукм қилинади.

Қачонки ҳукумат халқ ҳуқуқларини поймол қилса, исён қилиш ушбу халқ ва унинг ҳар бир аъзоси учун муқаддас ҳуқуқ ва фавқулодда вазифасидир.

Полша қироллиги ва Полша-Литва ҳамдўстлигида исён ҳуқуқи, шляхта ҳуқуқ ва имтиёзларига риоя қилинмаган пайтда уларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида шляхтанинг имтиёзларидан бири бўлган.

Тез-тез қиролга босим ўтказиш мақсадида қўлланилган. Хусусан, ушбу ҳуқуқга таянган ҳолда, шляхта Казимир I, Болеслав II қиролларини сургун қилган.

Шунга қарамай, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш, қиролнинг қуролли ғалабаси тақдирида, қўзғолон сифатида кўрилиши мумкин эди.

1948 йил БМТ томонидан қабул қилинган Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари Декларацияси муқаддимасида шундай дейилади:
“инсон сўнгги йўл сифатида, диктатура ва зулмга қарши исён қилишга мажбур бўлмаслигини кўзда тутган ҳолда, инсон ҳуқуқлари ҳукумат томонидан ҳимоя қилиниши лозим”

Кўпчилик замонавий демократик давлатлар конституциясида, мамлакатда ягона ҳукумат манбаи халқ эканлигини ва шу сабабли ҳокимиятни эгаллаб олиш ва уни суистеъмол қилишга қарши туриш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи, халқ суверенитети эълон қилинади. Балки, айнан шунинг учун кўплаб замонавий конституцияларда исён ҳуқуқининг махсус таъкидлаб ўтилиши талаб қилинмайди. Сабаблардан яна бири шу бўлиши мумкинки, мавжуд бошқарув гўёки маълум бир ҳуқуқ ва эркинлик қоидаларини бузаяпти, деган баҳона ила, ҳукуматнинг сиёсий экстремистлар томонидан зўравонлик йўли билан босиб олиниши хавфидан исён ҳуқуқини юридик назар билан чегаралаш жуда ҳам қийиндир.

Шунга қарамай, қатор замонавий демократик конституцияларига исён ҳуқуқи киритилган. Масалан Германия Федератив Республикаси Асосий қонунининг 20-моддасида шундай дейилади:
(1) Германия Федератив Республикаси демократик ва ижтимоий федерал давлатдир.

(4) Ушбу тузумни бартараф қилишга уринувчи ҳар кимсага, агарда бошқа воситалардан фойдаланиш имкони бўлмаса, барча немислар қаршилик кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.

Франциянинг 1958 йил 4 октябр кунги Конституцияси билан 1789 йилги инсон ва фуқаро ҳуқуқлари Декларацияси тасдиқланган. Бундан келиб чиқадики, унда тўғридан-тўғри айтилган зулмга қарши исён ҳуқуқи, Францияликларга тегишли асосий ҳуқуқлардан биридир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Ins

ELTUZ

01 Jan, 11:30


🐺Бўри ҳеч қачон ўлакса емайди, на ҳайвонларникини ва на одамларникини.

У бутун умрини бир жуфтлик билан ўтказади, онаси ёки синглиси билан жуфтлашмайди.

У моногамияга содиқ ҳайвон, хиёнат қилмайди. Агар жуфтлиги вафот этса, бўри ёлғиз қолади.

Ўз болаларини яхши танийди. Бўри кексайиб қолган ота-онасига ёрдам берадиган ва уларга овқат келтирадиган ягона ҳайвон.

Бўрини ўлдирганингизда, у руҳи танасини тарк этгунга қадар кўзларингизга тик қарайди. Бўри итдан 25% ақллироқ ва у хонакилашмайдиган, ўргатишга бўйсунмайдиган ягона ҳайвон, дейишади.

Бўрилар ўйлашади, туш кўришади, режалар тузишади, бир-бири билан мулоқот қилишади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 11:27


ELTUZ pinned «АБДУСАЛОМ АЗИЗОВ ҚОЛДИРГАН ОҒРИҚЛИ МЕРОС Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистоннинг энг ёпиқ ташкилотларидан бири раҳбари генерал Абдусалом Азизов Давлат Хавфсизлик Қўмитаси раиси лавозимидан бўшатилди. Ўзбекистондаги энг сирли ташкилотни 5 йилдан кўпроқ…»

ELTUZ

01 Jan, 10:00


ҚАҲРАМОННИ ҚАМАДИЛАР

15 сутка – бир оила мана шунча кунга боқувчисиз қолди. Ҳақиқат 15 кунга эгилди. Фарғонадаги портлашнинг тутун заҳри ҳали томоғимизда турган эди. Ғайрат Дўстов қамалгани эса виждони уйғоқ ҳар кимнинг яна юрагини ачиштирди.

Ғайрат Дўстов метан заправкада йиртиқ кроссовкасини кўтариб ҳақиқатни айтди. Ҳақорат (аслида ҳақиқат)дан оғринган мутасаддиларнинг бу зулмини ҳамма кўрди. Халқ Ғайрат Дўстовнинг уйига, оиласига ёрдам жўнатмоқда.

Ватандошимизнинг интернет мурожаати маъмурий кодекснинг 183-моддасига кўра, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик деб малакаланди.

Бу моддага кўра судья қамоқ жазоси эмас жарима тайинласа ҳам бўлар эди. Хўш, нега қамоқ танланди? Мақсад – қўрқитиш, бошқа гапирмайдиган қилиш. Янги йилимиз ҳукуматга ишончсизлик, адолатсизлик билан бошлангани ачинарли.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 09:30


ҚИШ ҲИКОЯСИ

Бир йилиси бир оғайним янги йилни бирга кутайлик деб меймонғо чоқрди.

Мен Тошкентга у эса Жумага яшайди. Истудент боломан.

Оқшом поездға чиқп Каттақўрғонга йўл олдим.

Каттақўрғондан Жумабозорга бориш керак.

Нимадр бўлиб пойз кечикди. Борсам мени кутиб оладиғон одом йўқ. Соат тунги 3.

Устим юпқа эканлигини ўшанда билдим.

Эгнимдаги хитой курткадан совуқ тўғри ўтиб танамни бигиздай тешарди. Кўтимдаги жинси ҳам совуқ чақирарди. Аяғимдаги тошконликлар аутмоқчи "тўплиг" намиқиб жўропларим хўл бўлганди.

Умримда бундайин совқотмаганман.

Декабрни ўттизи эди. Қашшоқлик қурсин такси ушашга ошиқча оқшо жўқ.

Бир ўрол мотосиклда одом турган экан. Пойиздан юк олди.

Мен унга қараб тағойи жума тарафга кетсангиз мени ола кетинг дедим.

Менга шубҳа билан қараб иккиланди бу тоға. Ўғрими тўғрими деб ўйлади. Кейин рахми келиб чиқ кажавага деди.

Кажава дегани бир темир қути. Мотосикл юриши билан совуқ ўн марта кучайди. Қош ва киприкларим оппоқ бўлди.

Оғайнимнинг эшигини қоққанимда буткул музлаб қолгандим.

Паялний лампани икки соат ëқиб мени ўрташса ҳам эримайдиган эдим.

Оғайним мени кўриб срази тушунди.

Ичкарига олиб кирди. Голланд печига қуриган ўрик тарашаси кўмир аралаш ташалган. Тарс тарс ëнади.

Жўропларимни ечиб ташадим. Тоғорада иссиқ сув обкелди оғайним. Аяғимни ботириб ўтириб исиндим.

Кейин улкан пўстин обкебаерди. Ўша пўстинга ўраниб ухлаб тош қотиб қолибман.

Эттаси абетларда уйғондим.

Қайноқ сутга чой ва занжафил қўшилган қора чой обкелишди.

Ичиб ичим яйради. Жумани нони бошқача бўлади. Эрталаб нон ëпишган экан. Қирғизлар чучуқ дейдиган ëғли қази билан битта нонни еб қўйганимни билмай қолдим.

Қишда иштаҳа очилади ўзи.

Кейин оғайнимни чапани отаси келиб кечаси совуқда қолганим учун кўнгил сўради.

Кейин ташқарига чиқсак оғилдан қора қўчқорни судраб чиқишаëтган экан. Думбаси каталигидан нуқул орқага ташаб юргиси келмасди.

Қўй сўйилди. Юраги ва жигарини ўзини думба ëғига қовурп мимонди (мени) олдимга қўйишди. Яна жумани нони. Юмшоқ бўрсилдоқ. Унақа самарқанд нони каби сувенир эмас. Уни еб бўлгач новвот солиб чой ичдим.

Ўша йили юз йилда бир бўладиғон совуқ бўлган дейишди.

Аммо эт жеп қора чойди ичп совуқ билинмайди. Ëғ еб яланғоч ëтасан деганни энди тушундим.

Кейин оғайнимни отаси менга қараб от минганмисан болам деди.

Мен ҳа билан йўқ орасидаги мавҳум гап айтдим.

Атроф қор. Оғзидан буғ чиқиб турган сариқ отни устига кулгили тарзда тармашиб миндим. Унақа бир сакраб минволишни билмасдим.

Кейин Жумани бошимизга кийиб от чоптирдик.

Сариқ от қора от ва қизилга ўхшаш тўпроқ ранг от.

Каттақўрғон ўзи роса от чоптирадиган жойда.

Кечга яқин уйга қайтдик. Янги йил дастурхони безалган эди. Қишки олмалар. Сап сариқ олтин каби беҳилар. Ранги ҳунук қишки қовун.

Оғайнимнинг отаси қўрада шашлик елпир эди.

Сихга бир гўшт бир думба қилиб терилган.

Бир сих кавобни қўра бошида едим. Оғзимда эриди.

Юмшоқ қўй гўшти. "Бу энағар қўчқорни кандир (кўкнори)га боққанман" деди. Ростми йўқми билмайман.

Жумадагиларни ҳаммаси узумдан мусаллас босади.

Хонаки вино. Катта челакдай шиша идиш. Атрофи тол чибиқдан четан тўр қилиб тўқилган.

Биттасини подволдан обчиқиб тоғани ўзи почин қилиб бошлаб берди.

Шароб бу узумнинг арвоҳи. ичимга киргач миямдан ҳар ҳил ҳаëллар тўрт тарафга тарқаб бирам эркин бўлдим.

Шу туришимда отга бемалол сакраб минардим.

Жумада нўхатшўрак деган овақатам қилишади.

Умуман дастахонда овқат кўп эди.

Пақилдоқлар саси келди.

Янги йил яқинлашаëтган эди........


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 08:05


ЯНГИ ЙИЛДА БОЛА КЎРСАМ ДЕГАНЛАР УЧУН БИЛГИ

Бола отасига тортадими ëки энасигами деган саволга генетиклар нуқта қўйди.
Болага отасидан мановилар ўтади:

1. Кўзининг ранги
2. Бўйи
3. Юз бичими
4. Тиш тузилиши
5. Аллергия
6. Юрак касаллиги
7. Бепуштлик (асосан ўғил болага)
8. Сексуал фаоллик
9. Агрессивлик даражаси
10. Иштаҳа ва овқат билан боғлиқ характер.

(отаси очкўз мечкай бўлса болаям ашнақаўлади)

Болага энасидан мановилар ўтади.
1. Чапақайлик

2. Соч ранги ва соч тури

3. Гавда вазни.
4. Хасимото ëки Хантингтона деган касалликлар
5. Когнитив функциялар. Билим олиш, хотира, эпчиллик
6. Аналитик қобилият
7. Олдиндан кўра олиш, башорат, диагноз ва прогноз қилиш қобилияти.
8. Тафаккур қилиш¸ ўйлаш¸ фалсафий мантиқий хулоса қилиш
9. Эстетик тафаккур¸ мусиқа ва рассомлик қобилияти
10. Шумлик ëки ижобий маънода аййорлик

Демак, эрга тегиб ëки хотин олиб кўпаймоқчи бўлганлар боласи келажакда қандай бўлишини тахмин қила олади.

Тезак тезакдан нарига тушмайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 07:01


РОССИЯДА ИШЛАШ БАДАЛИ ҚИММАТГА ТУШДИ

Бўстонлик фуқаро Собиров Нуриддин Машрабжон ўғли Россияда қолиш ва ишлашда давом этиш учун паспортига сохта муҳр бостирди.

Нуриддиннинг 2022 йил Тошкентда бўлиб қайтганини тасдиқловчи «кирди-чиқди» муҳри соҳта бўлиб, мигрант шу муҳр ёрдамида 2024 йилга қадар Россияда ишлаб келган.
Ёлғон Фарғона аэропортида фош бўлди, ДХХ эътиборини сохта муҳр жалб қилди.

Бўстон туман суди Собиров Нуриддинга иш ҳақининг 10 фоизини ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишларини жазо сифатида тайинлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 06:15


СУД ҲУКМИДАН НОРОЗИ ФУҚАРО ҚОТИЛЛИККА ҚЎЛ УРДИ

Шофирконлик Аҳадов Аъзам Раҳмонович таниши Ў.Тўлаев билан 0.7 гектар мевазорни талашиб жанжаллашгач судлашишгача борди. Судда иш Ў.Тўлаев фойдасига ҳал бўлиб 5 миллион сўм маънавий зарарни тўлаб бериш юкланди.

Суд ҳукмидан норози бўлган Аҳадов Аъзам вазиятни ўз назоратига олишни, Ў.Тўлаевни ўлдириб ерга эга чиқишни ният қилди. Қотил «Аллигатор» тунги клубида, ҳамманинг кўз ўнгида Ў.Тўлаевни пичоқлади.

Атрофдагилар аралашуви сабаб қотил жабрланувчига бир марта пичоқ санчишга улгурди холос.
Шофиркон туман суди ер талашган суиқасдчини 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ер эгаси баннисада, пичоқбоз қамағда. Пичағ синиб кетган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 05:34


АМЕРИКАГА СОХТА ҲУЖЖАТ БИЛАН КЕТИШ МУМКИНМИ?

Самарқандлик Ғуломмирзоев Музаффар Равшан ўғли вояга етмаган болаларни АҚШга олиб кетиш учун ота-онаси номидан 4 та қалбаки ишончнома тайёрлади.

Ҳужжатлар тайёрлашни ота-онанинг ўзлари илтимос қилган, бироқ ишончнома учун аввал қўл қўйиш керак деб ўйлашган. Ғуломмирзоев эса Нотариус таниш бўлгани сабаб қўл қўйиш шарт бўлмади деб уларни ишонтирган.

Фирибгар ҳужжатларни тайёрлаш учун телеграм орқали канал топиб 4 ишончномани 50 АҚШ долларига ясатди. Сўнг ушбу ишончномани нотариал таржимонга топширди. Таржимон эса ҳужжатлардаги тасдиқ рақами аслида умуман бошқа ишончномадан кўчириб олингани, имзолар қалбаки эканига аҳамият берди.

Шундан сўнг Ғуломмирзоев Музаффар Самарқанд шаҳар прокуратурасига чақиртирилди.

Самарқанд шаҳар суди соҳта ҳужжат тайёрлаган фуқарога 17 миллион сўм жарима жазосини тайинлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Jan, 04:04


ҚОРБОБО ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САОДАТИНИ ТОПДИ?

У Избосканда туғилганида “Шайтанат” фильми Анжанда роса кўрилаëтганди.

Отаси унга Асадбек деб эмас, Элчин деб исм қўйди.

Кинода Беҳзод Муҳаммадкаримов ўйнаган трагик персонаж номи.

Элчин боғчада ва кейинроқ мактабдаги театр кўринишларида ялмоғиз кампир ролини ўйнарди.

Унинг "хе-хе-хе" деб фирменний кулиши барчани мафтун қилганди.

Мактабни битириб Тошкентдаги театр институтига топширди.

Аммо имтиҳонда ўзига ўхшаш ялмоғизлар тўдаси юрганини кўрди. Имтиҳондан қулади.

Бешëғочдаги компютер ўйинхонасида ишлайдиган тоғаси "жияним ўксимасин" деб, Хадрадаги цирк коллежига "жайлаб қўйди".

Бу орада кетма кет ота-онаси ўлди. Анжандан келаëтган пул дарëси қуриди. Тоғасидан қарз олиб айиқпловон костюмини сотиб олди.

Адлия вазирлиги олдидаги кўчада айиқполвон бўлиб сураткашларга ëлланди.

Роддомни олдида ўтирадиган бўлди. Болани олиб чиқиш тантанасида айиқполвон бўлиб бериш учун.

Пул орттириб суппермен, микки маус ва тимсоҳ костюмларини ҳам сотиб олди. Манғитлик икки болани ëнига олиб группа тузди.

Баъзан конкурент айиқполвонлар, баъзан ментлар билан низо чиққанда югуриб қочишни ҳам эпларди Элчин.

Элчин ëш йигит бўлса ҳам битта ҳам қизни ўрай олмаганди.

Шу ëшида ҳали бирор қизни лабидан ўпмаганди Элчин.

Қизларга ëқмайдиган тип эди. Боз устига йўқсил камбағал.

Элчин қиш келганини оëғидаги кроссовкаси йиртиғидан нам ўтганда биларди.

Ҳар йил қишда Элчин қорбобо кийимини кийиб уйма уй юрарди.

Ўзи тушунмаса ҳам рус тилида қорбобо нутқини ëдлаб олди.

Чунки асосан ўрислар заказ берарди қорбобони.

Икки йил аввал каллахоналик боллар кўчада тутиб олиб "кофирсан" деб калтаклашганди Элчинни.

Хуллас, ўша йили ҳам Элчин қорбобо бўлди.

Заказларни телеграммдан оларди. Олдиндан пулини олиб кейин борарди.

31 декабр куни Халқлар дўстлиги метроси ëнидаги уйдан заказ тушди.

Бой одамнинг уйига ўхшарди. Эшикда уни чинозлик хизматчи хотин кутиб олди ва қорбобо берадиган совғани Элчиннинг тўрвасига солди.

Ичкарида дастурхон ясатилган, арча безатилган. Амммо стол олдида биттагина ўттиздан ошган хотин ўтирарди.

Қизил кийим кийган, қўлида қирмизи шароб солинган биллур жом.

Элчин бу хотинни қаердадир кўргандай эди. Эслади. Бу хотин Элчиннинг марҳум онасининг ëшлигидаги расмга ўхшарди.

"Эрим ҳозир келади. Менга гап отаман деб ўйлама, эрим боксёр. Жаҳон чемпиони," деди хотин.

Элчин қорбобо сценарийси бўйича ҳаммасини адо қилди.

Баҳмал халтасидан совғани олиб, ëнидаги мактубни ўқиб берди.

"Жонгинам мен ҳозир келаман, сенга эса мана шу айфон 14 совға. Не бахтки икки оташ дил орзулари ушалса мангу, не бахтки висол севгига муҳаббатни қўшолса мангу"

Қизил куйлакли хотин ëш боладек чапак чалиб совғани олди.

Совға телефон жиринглади "Раҳмат асалим" деди аëл ошиғич ҳис туйғу билан.

Элчин соатига қаради. Ярим соатлик программа тугаган ва энди бошқа заказга бориши керак эди.

Элчинни кузатиб чиққан чинозлик хизматкор хотин "Унинг ҳеч қандай боксёр эри йўқ, телефонни ўзи сотиб олган. Телефонга мен нариги хонадан қўнғироқ қилдим. Бунинг ҳаммаси театр," деди.

Элчин кўчадаги қорни ғарч-ғурч қилиб босиб бораркан бирдан бу хотинга ичи ачинди. Унинг ғуссали кўзларини унута олмади.

Элчин севиб қолганди.

Метро кираверишида бир ўрис хотин гул сотиб турарди.

Элчин бир даста қизил гулирўз олдида яна ўша уйга қайтди.

Заказларни бекор қилди.

Унга эшик очган хизматкорга "гул беришни унутибман" деди.

Қўлида бир даста гул билан қорбобо қиëфасидаги Элчинни кўрган хотин кўзларидан ëш дувв этиб тўкилди.

Элчин бутун актёрлик маҳоратини ишга солиб "Қорбобо сизнинг қалбингиздаги махфий тилакни амалга оширади. Янги йил сизга муҳаббат олиб келади" дея ясама соқоли ва духоба пўстинни ечди...

Ўша куни Элчин ва номаълум хотин арча атрофида рақсга тушиб бир-бирларига севги розини сўйлашди.

Бу шунчаки бир кечалик кўнгил хуши эмасди.

Элчин ўзидан катта ва бой аëлга уйланди.

Аëлнинг таниш билишлари ëрдамида киноларда рол ўйнаб танилди.

Бир йил ўтиб туғилган қизига Элчиннинг онасини исмини қўйишди.

Саодат эди марҳум онаси исми.

ELTUZ

01 Jan, 03:03


2024 ЙИЛ НАТИЖАЛАРИ: ЭЛТУЗ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИ

Элтуз телеграм каналининг азиз обуначилари ва хабарларимизни ўқиса-да обуна бўлишга қўрқаётган каналимиз меҳмонлари,

Сиз билан баҳам кўришмоқчи бўлганимиз ажойиб янгилигимиз бор!

@TGStat маълумотларига кўра, 2024 йил ЭЛТУЗTelegram канали учун самарали йил бўлди. Бу ерда йил натижалари билан бўлишмоқчимиз:

274.5 миллион марта хабарларимизни ўқишган.

Каналда 98 мингга яқин шарҳ қолдирилган ва бир миллионга яқин реакция билдирилган. Хабарларимиз 1.3 миллион маротаба улашилган.

ЭЛТУЗоиласида 127 мингдан ортиқ аъзо бор!

Бу кўрсаткичлар сиз, бизнинг содиқ ўқувчиларимиз ва қўлловчиларимиз туфайли амалга ошди. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва фаоллигингиз биз учун жуда қадрли.

Биз янада қизиқарли ва муҳим контент билан сизларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

ЭЛТУЗ канали билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Аъзо бўлишга қўрқаётганларни ҳам тушунамиз.

ЭЛТУЗ - сўз эркинлиги, ҳақиқат ва адолат учун.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 19:31


⚡️⚡️⚡️2025 йилга "Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт" йили деб ном берилди

ELTUZ

31 Dec, 19:01


Янги йил муборак азиз Элтуз обуначилари!

Ўзбекистонда 2024 йил одами ишдан бўшатилиб ўққа тутилган Комил Алламжонов бўлди.

Йил воқеаси эса куëв яратган "офис" номли параллел ҳукуматнинг онтарилиши ва Салим ўғрининг 6 йилга қамалиши бўлди.

2024 йил сўнгги 30 йилда Ўзбекистон раҳбарининг ўриқсуллик даражаси ўта ошган йил сифатида тарихга кирди.

Йилнинг энг ëмон одами эса Бухорони онтар тўнтар қилган Бахтиëр Фозилов.

Энг кўп сафсата сотиб алжираган мулозим эса кремлда қўшиқ айтиш каби шармандалик марказида бўлган собиқ хизбут амири мадвазир Назарбеков бўлди.

Йилнинг энг эзгу хужжати эса эко вазирлик тарафидан циркда ҳайвон ўйнатиш тақиқлангани бўлди.

Йилнинг энг бечора одами эса "Симба¸ симба" дея арсслонларга ем бўлган зоопарк қоровули.

Сиз нима деб ўйлайсиз. Кечган 2024 яна нимаси билан эсингизда қолди? (Рассом Туз)

ELTUZ

31 Dec, 16:35


Маълумотларга кўра, 26 октябрь куни Алламжоновга қарши суиқасдда ишлатилган қуроллар, дастлабки тахминларга кўра, Қирғизистондан олиб кирилган.

Жиноятчилар ўз қуролларини Ўзбекистонга олиб киришда айнан UZB серияли давлат рақами тақилган транспорт воситасидан фойдаланган.

UZB серияли давлат рақамлари бор автомобиллар ҳеч қаерда тўхтатилмайди. Бу машиналар йўл қоидасини бузса ҳам ДАН ходимлари кўриб кўрмасликка олишади.

Ана энди тушунгандирсиз, нима учун Алламжоновга бўлган суиқасддан бир неча кун ўтиб юзлаб тадбиркор ва амалдорлардан UZB рақамларининг териб олингани сабабини?

Бунга ҳам кўз юмиш мумкиндир, лекин суиқасд уриниши ижрочиларидан бири Шоҳруҳ Аҳмедовнинг 2021 йилда Туркияда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров танқидчиларига қарши уюштирилган шов-шувли суиқасд режасига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олингани ва етти ой қамоқда ўтирганини билишмаганми?

Унгача Шоҳрух Туркияда қарзларни ундириш бўйича тамагирлик қилгани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари назарига тушган бўлган.

Кутилмаганда озод қилинган Шоҳрух Аҳмедов Ўзбекистонга депортация қилинган.

Аммо, у Ўзбекистонга қайтиб яна бемалол ўзи билган иш – тамагирлик ва зўравонликни давом эттираверган. У билан на суҳбат қилишган ва на унинг юриш-туришини назоратга олишган.

Туркияда у суиқасд режасини амалга оширишдан олдин турк истиҳбороти томонидан қўлган олинган.

Ўзбекистонда эса оғир жиноят содир этгунга қадар бемалол юрганини тушуниш қийин. Суиқасднинг Ўзбекистонда парламент сайловларидан бор йўғи бир кун олдин содир этилгани ҳам ДХХнинг йирик тадбирларда хавфсизликни таъминлай олмаслигини кўрсатади.

6. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш (Давлатнинг иқтисодий манфаатларига таҳдидларни бартараф этиш. Иқтисодий жиноятлар, контрабанда ва ноқонуний молиявий операцияларга қарши курашиш.)

ДХХда коррупция жиддий муаммо ҳисобланади. Хизмат ходимлари ўз ваколатларини пора олиш ва бизнесга босим ўтказиш учун фойдаланганликда кўп маротиба айбланган. ДХХ фаолияти устидан назоратнинг чекланганлиги шароитида бундай ҳаракатлар жазосиз қолади. Хизматнинг иқтисодий таъсири чекланган бўлса-да, унинг бизнес муҳитига аралашуви иқтисодиёт ривожланиши учун қўшимча тўсиқларни яратади.

Бунга оддий бир мисол, Абдусалом Азизовнинг ўғли Ўзбекистонда BYD электромобилларининг монополист вакилига айланган. BYD машиналарини Хитойдан олиб келиш анча арзон бўлиб турган пайтда, унинг арзандаси тирикчилиги дея, импорт машиналари учун янги тартиб ва нархлар ўрнатилди. Энди сиз бир йилда бир марта ўз номингизга машина олиб кела олишингиз, шунда ҳам Узтест ташкилотига экспертиза баҳонасида 5,5 млн сўм тўлаб ундан кейин растаможка қила олишингиз мумкин. Бу тизим ҳам Азизовнинг ўғли учун қилинди. Акс холда BYDни хеч олмай қўйди қиммат деб.

7. Сўз эркинлиги. Айнан Абдусалом Азизов даврида энди тетапоя қилаётган матбуотнинг оёғи кесиб ташланди. Айнан Азизов даврида блогер ва журналистларга босимлар кучайди, қама-қамалар ортди. Очиқлик сиёсатини ғарб сиёсати баҳонаси билан бўғиб ташлашга эришишди. Айнан Азизов даврида махфий хужжатлар матбуотга сиздирилди. Агар биз бошимизга кўтараётган ўша жадидлар ҳозир тирик бўлганида эса Абдусалом Азизов уларни ҳам қамаган бўларди. Ҳуллас, шунча ислоҳот, очиқлик сиёсатини кетига тиқиб кетди бу одам.

Шундай экан бугун ҳурматли Абдусалом Азизовни янги йил билан табрикламаймиз.

Бугун ДХХнинг энг ҳалол, пок, ҳақиқий ватанпарварларини табриклаб, палакатингиз аригани рост бўлсин деймиз. Баҳодир Қурбоновдан эса умидимиз катта. У соғлом муҳит яратади деб умид қилиб қоламиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 16:33


Хусусан, мелисадан чиққан Абдусалом Азизов 2019 йилда ДХХ тепасига келганидан кейин.

1. Миллий хавфсизликни таъминлаш (Давлатнинг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш; Давлат ҳудудий яхлитлигини сақлаш; Миллий манфаатларга таҳдид солувчи ташқи ва ички хавфларни аниқлаш ва бартараф этиш.)

Бу ерда Нукусда 2022 йил ёзида юз берган бўлгинчилар хуружини эслашнинг ўзи кифоя. Айнан ДХХ раҳбарининг таҳдидни кўра билмагани ёки кўра-била туриб кўз юмгани туфайли қонли воқеалар юз берди. Агар президентнинг шахсан ўзи Нукусга бориб, қорақалпоқ фаоллари билан учрашиб, муаммога ечим топмаганида эди бугун Ўзбекистон харитаси ўзгариб кетиши ҳеч гапмасди. Аммо берилган талафотлар мамлакат тарихида оғриқли из қолдирди. Расмий маълумотга кўра, оммавий тартибсизликлар давомида 21 нафар фуқаро, шу жумладан, 2 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими вафот этган ва 413 нафари жароҳатланган.

2. Терроризмга қарши курашиш (Халқаро террорчилик ташкилотлари фаолиятига қарши курашиш; Террорчилик ҳаракатларини олдини олиш ва уларни йўқ қилиш; Террорчиликка алоқадор шахсларни аниқлаш ва зарарсизлантириш)

Бугунги кунда турли хил ўзбек жангари гуруҳлари ИШИД ва "Ал-Қоида" каби йирик трансмиллий жиҳодчи ташкилотлар таркибида фаолият юритишмоқда. Масалан:

Катибат Имом ал-Бухорий: Сурияда курашаётган, "Ал-Қоида" ва Толибон билан боғланган ўзбек жангарилар гуруҳи.

Катибат ат-Тавҳид вал-Жиҳод: Сурияда фаол бўлган яна бир ўзбек гуруҳи, "Ал-Қоида"га садоқати билан машҳур бўлган бу катиба ҳозир Жўлоний бошчилигидаги ҳаракатнинг ажралмас қисмига айланган.

Бозордаги диндорлар соқолини олиб, университетларда хотин-қизлар рўмолини мажбуран ечтирганини айтмасак Азизов радикаллашув олдини олиш учун деярли ҳеч нарса қилмади. Толибон раҳбарлари Ўзбекистонга келганида уларнинг қўлини ўпиш учун навбатда турган оломон аҳволини ҳам кўриб турибмиз.

Бирлашган Араб Амирликларида яҳудий раввинини ўлдирган ҳам ўзбек, Истанбулдаги тунги клубни қонга белаган ҳам ўзбек, Швеция тарихидаги энг йирик террор ҳужумини содир этган ҳам ўзбек, Ню Йоркда пиёдалар устига юк машинасини ҳайдаган ҳам ўзбек, Америка президентини отиб ўлдирмоқчи бўлган ҳам ўзбек, Россия генералини ўлдирган ҳам ўзбек. Ўзбекистонда давлат амалдорини ўлдиришга уринган ҳам ўзимизнинг қора кўзлар.

3. Контрразведка фаолияти (Чет эл махсус хизматлари ва разведка агентликларининг фаолиятига қарши курашиш; Мамлакат ичидаги шубҳали шахсларни кузатиш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш)

Рамзан Қодировнинг икки ёлланма қотили қўшни давлат орқали Ўзбекистонга ноқонуний кириб келиб, икки юқори мартабали мулозимни ўлдириш режасини тузиб, салкам икки ой давомида қўлларида қурол билан (мустақиллик байрами олди кучайтирилган режим бўлишига қарамай) Тошкентда бемалол юришган. Режа амалга ошмагач, ҳеч нарса бўлмагандай, яна ўша айланма йўллар билан Ўзбекистондан чиқиб кетишган. Буни махсус хизматлар тилида “полнейший провал” дейишади.

4. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш (Киберхавфсизликни таъминлаш ва давлат ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш; Интернет орқали тарқалувчи экстремистик ва таҳдидли маълумотларни назорат қилиш)

Ижтимоий тармоқларда экстремистик ғоялар билан йўғрилган каналлар аллада азиз бўлиб ётибди. ДХХ эса экстремист каналлар рўйхатини тузишдан бошқасига ярамаётир. Ҳар ҳафта бир вазирлик канали хакерлар ҳужумига учраб яроқсиз ҳолга келади. Биргина мисол: Марказий Сайлов Комиссиясининг 21 миллион Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги маълумотлар базаси қора бозорда арзимас пулга сотилмоқда. 2021 йилда синдириб кирилган бу базани сотиб олиб, ҳар бир сайловчининг исм-фамилияси, туғилган санаси ва жойи ва ҳозирги яшан манзили, телефонию суратигача бўлган маълумотларни қўлга киритишингиз мумкин (Элтуз келтирган бу фактни мутахассислар текшириб кўришлари мумкин). Узбекликснинг юзага келишига айнан Абдусалом Азизов ва унинг командаси айбдор.

5. Чегара хавфсизлигини таъминлаш (Давлат чегараларининг қонуний ва ишончли ҳимоясини ташкил қилиш; Чегара ҳудудларида ноқонуний ҳаракатларга қарши курашиш.)

Яна Комил Алламжонов ва Дмитрий Лини ўлдириш уринишига боғлиқ ишга қайтсак.

давоми👇

ELTUZ

31 Dec, 16:31


АБДУСАЛОМ АЗИЗОВ ҚОЛДИРГАН ОҒРИҚЛИ МЕРОС

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистоннинг энг ёпиқ ташкилотларидан бири раҳбари генерал Абдусалом Азизов Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси лавозимидан бўшатилди.

Ўзбекистондаги энг сирли ташкилотни 5 йилдан кўпроқ вақт давомида бошқариб келган шахснинг бу тарзда кетказилиши кутилмаганда юз берди.


ДХХ раисининг лавозимидан олинишини шу йилнинг 26 октябрь куни Қибрай туманида президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд билан боғлашади.

Кўпчилик 64 яшар мулозимнинг энг қудратли идора раҳбарлигидан бир кунда кетиши унга бўлган ишончнинг йўқолганидан далолат беради.


Агар ДХХ функционал вазифаларига мувофиқ баҳо бериладиган бўлса ДХХ раиси ва конторадаги кўплаб масъул мулозимлар (жумладан ишдан олинган ДХХ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Алижон Ашуров) жавобгарликка тортилишлари ва ҳаттоки қамалишлари ҳам мумкин деган гап сўзлар юрибти.

Илгари Ички ишлар ва Мудофаа вазирликларини бошқарган Абдусалом Азизов 2019 йилда ДХХга раҳбар этиб тайинланган эди. Бу тайинлов хизматни қайта ташкил этиш ва унинг репрессив имижини юмшатиш саъй-ҳаракатларининг бир қисми сифатида баҳоланди.

Абдусалом Азизовдан умидлар катта эди. Бироқ, у ўз вазифасини уддалай олмади.

Ушбу хулосамизни исботлашдан олдин, келинг, ДХХнинг айрим ваколат ва вазифаларига тўхталсак.

Собиқ МХХ ёки ҳозирги ДХХ ҳақидаги ҳамма мифларни бир четга суриб, махсус хизматлар ўзи нима иш қилади, деган саволни берсак, жавоб будир: ДХХ давлатчиликнинг бир инструменти, худди Соғлиқни сақлаш вазирлиги сингари.
Давлат ва жамиятда соғлом муҳит мавжуд бўлиши, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаши, давлат чегаралари, конституциявий тузумни таҳдидлардан ҳимоя қилиши зарур бўлган бир институт.

Конституциявий тузум мавҳум бир тушунча эмас, у - сиз билан биз, ҳар бир ватандошнинг конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуи.

Агар ватандош ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқариши учун зарур шарт-шароит бўлмаса, у ўзини хавфсиз ва ҳуқуқлари дахлсизлигини амалда ҳис қилмаса, конституциявий тузум ҳам ҳимоя остида эмас, дегани.

Уни ҳимоя қилиши керак бўлган махсус хизматлар ё ўз вазифасини бажармаяпти ёки халқ ва давлат манфаатлари зиддига тор бир гуруҳ манфаатларини ҳимоя қиляпти, дегани.

Нима учун Америка ёки Британияда оддий ватандош ЦРУ ёки МИ-6 ни мақташдан уялмайди? Чунки у ўзи тўлаётган солиқ ҳисобидан маош оладиган махсус хизматлар кечаю кундуз давлат манфаатларини, ўзини ва демократияни ҳимоя қилиш билан машғул эканига ишончи комил.

Сиз биронта ўзбекнинг ДХХга ишлаб мақтанганини кўрдингизми? Ёки ДХХ га ишлаган одам ҳақида анави одам ватанпарвар, деган гапни эшитдингизми? Йўқ. Аксига, фалончи қулоқ, ДХХга ишлайди, деган гапни кўп эшитгансиз.


Нега? Чунки бу тузилмага ишлаш ғурур манбаи эмас. Давлатчиликни, конституциявий тузумни ҳимоя қилиши керак бўлган, давлат ғазнасидан миллиардлаб маблағ оладиган тузилма, унинг тепасида турганларнинг шахсий бойлик орттириш манбаи, ватандошларга зуғум ўтказиш машинаси, бизнесни тортиб олиш схемаси, репрессия аппаратига айлантирилган.



ДХХ ўз фаолиятини, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ амалга ошириши шарт. Унинг устивор мақсади - давлат ва жамият барқарорлигини сақлаш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш.



2018 йилда Ўзбекистоннинг
янги тарихида давлат раҳбари биринчи марта махсус хизматларнинг вазифаси нимадан иборат бўлиши керак деган саволни қўйди ва “давлат хавфсизлиги ва фақат давлат хавфсизлиги” деган жавобни берди.

Тўғри, Болтиқбўйи ёки Шарқий Европа давлатларида бўлгани каби, люстрация жараёни ҳақида гапирилмаган бўлса ҳам, бу саволни қўйилишининг ўзи муҳим эди.

Бу МХХ дан ДХХ га ўзгартирилган махсус хизматларга огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак эди. Бир муддат бўлди ҳам. Бир муддат ДХХ ўзгача фикрловчилардан қўлини тортиб, матбуотда бир муддат очиқлик кузатилди.

Ҳатто сиёсий мухолифларни ватанга қайтариш ҳақида петициялар пайдо бўлди. Бизнес қисқа муддат эркин нафас олди. Аммо жараён узоққа чўзилмади.

ELTUZ

31 Dec, 16:21


АБДУСАЛОМ АЗИЗОВ ҚОЛДИРГАН ОҒРИҚЛИ МЕРОС

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистоннинг энг ёпиқ ташкилотларидан бири раҳбари генерал Абдусалом Азизов Давлат Хавфсизлик Қўмитаси раиси лавозимидан бўшатилди.

Ўзбекистондаги энг сирли ташкилотни 5 йилдан кўпроқ вақт давомида бошқариб келган шахснинг бу тарзда кетказилиши кутилмаганда юз берди.

ДХХ раисининг лавозимидан олинишини шу йилнинг 26 октябрь куни Қибрай туманида президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд билан боғлашади.

Кўпчилик 64 яшар мулозимнинг энг қудратли идора раҳбарлигидан бир кунда кетиши унга бўлган ишончнинг йўқолганидан далолат беради.

Агар ДХХ функционал вазифаларига мувофиқ баҳо бериладиган бўлса ДХХ раиси ва конторадаги кўплаб масъул мулозимлар (жумладан ишдан олинган ДХХ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Алижон Ашуров) жавобгарликка тортилишлари ва ҳаттоки қамалишлари ҳам мумкин деган гап сўзлар юрибти.

👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 15:15


Не долго музыка играла... Йигитни 15 суткага қамашибди....

ELTUZ

31 Dec, 14:45


Янги йил байрами муносабати билан Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан саҳоват ва эҳтиром тадбирлари ўтказилди.

ELTUZ

31 Dec, 14:00


Таниқли бизнесмен ва автоблогер Санжар Каримов қорбобо либосида Тошкент кўчаларини кезиб болажонларга совғалар тарқатди.

Инстаграмда 365 мингдан зиёд обуначиси бўлган Санжар Каримов 2017 йилдан буён бу хайрли ишни такрорлаб келади.

Шу кунларда у ўғил фарзандли бўлди. Табриклаймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 12:30


Янги йилни нишонлаш гуноҳми?

Ҳар йили янги йил байрами арафасида ижтимоий тармоқларда бу байрамни мусулмонлар нишонлаши мумкин эмаслиги, у ғайридинлар байрами эканлиги ҳақидаги гаплар тарқалади.

Бу гаплар қанчалик асосли? Янги йил ростдан ҳам диний байрамми? Мусулмонлар уни нишонлаши мумкин эмасми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг бу саволларга жавобини эшитинг.

ELTUZ

31 Dec, 09:30


РЕКТОР ЎЗИНИ ЎЗИНИ ЎЗИ ЯНГИ ЙИЛ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

Бухоро Муҳандислик-технология институтининг вақтинчалик ректор вазифасини бажарувчиси ўзини янги йил билан табриклаб рағбатлантирди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 517-сонли қарорининг 5-бандида Олий таълим муассасаси раҳбарларига (ректор, проректор, филиал директори ва ўринбосарлари) меҳнат фаолиятида эришган юқори ижодий ва ишлаб чиқаришдаги ютуқлари учун устама ва қўшимча ҳақлар ҳамда пул мукофотлари юқори турувчи ташкилотларнинг тегишли қарорлари билан белгиланиши кўрсатиб қўйилган.

Аммо вақтинчалик ректор Саидов Собир Баҳронович Вазирлар Маҳкамасининг 517-сонли қарорига зид бўлсада ўзини ва проректор Азизжон Холмуродовични бир ойлик иш-ҳақи миқдорида янги йил билан табриклаб рағбатлантирганлигини қандай тушуниш мумкин?

Бундан ташқари, Собир Баҳронович институтда гап сўзларни олдини олиш учун бухгалтерия, ходимлар бўлими, администрация ходимлари ва ўзларига тегишли ходимларни ҳам рағбатлантиришни ёддан чиқармади.

Рағбатлантирилганлар рўйхатида институтнинг ходимлар бўлими бошлиғи Гулноз Жумаева ва II-бўлим бошлиғи Икром Наимовларга декабр ойининг ўзида икки маротаба отни калласидек рағбатлантириш берилганлиги шубҳалидир.

Яна энг қизиғи, институтнинг Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Келдиёр Абдуллаев ҳам рағбатлантирилганлар орасида бор.

Давлат ташкилотлари ва мансабдор шахслар фаолиятида шаффофлик, масъулиятлилик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш — замонавий жамият учун энг долзарб вазифалардан биридир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 08:15


СОБИҚ ФУТБОЛЧИ СЕРВЕР ЖЕПАРОВ ОЧГАН КЛИНИКАДА ОДАМЛАР ЎЛМОҚДА

Профессионал спорт ва криминал ëнма ëн юришини билганим учун бу шиширилган спортчилардан кумир ва идол ясамасликни таъкидлаб келаман.

Шаҳрам деган битта тавия айиқни оғзини бойлаб, тирноғини кесиб, арқонлаб уришяпти.

Собиқ футболчи Сервер Жепаров очган клиникада эса одамлар ўлдирилмоқда.

Жепаровга оид клиникада 2023 йилда ўлган “Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарованинг синглиси Диана Иртуганова Президентга мурожаат қилиб опасининг ўлими бўйича терговга аралашишларини сўради.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 07:30


⚡️⚡️⚡️Элтузга келиб тушган маълумотга кўра, Андижон шаҳар ҳокимяти бош юристи Тошкент шаҳрида 20 000$ пора билан қўлга олинган. Юрист қамағда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 07:00


МУТААССИБ ТАРҒИБОТЧИГА ҚАНДАЙ ЖАЗО БЕРИЛИШИ КЕРАК?

2003-йилда туғилган фарғоналик Туропов Муҳаммадёқуб Дилшоджон ўғли Телеграм тармоғида диний нашидлар, мутаассиб мазмундаги маърузалар улашиб келгани учун судланди.

Муҳаммадёқуб илгари ҳам диний мазмундаги мутаассиб материаллар тарқатиб келгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Бироқ ҳеч қаерда ишламайдиган ёки ўқимайдиган тарғиботчи яна шу қилмишини давом эттирган.

Бу сафар Учкўприк туман суди мутаассиб тарғиботчига 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари билан шуғулланиш жазосини тайинлаб телефонини мусодара қилди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 06:00


ДОКТОРАНТЛАРНИНГ ЧЕТЛАТИЛИШИ: АКАДЕМИЯ РАДДИЯСИ ВА АМАЛИЙ БОСИМЛАРГА ОИД ДАЛИЛЛАР

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг раддиясида докторантларнинг илмий фаолият билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажараётгани ҳақидаги иддаоларга қарши чиқилган.

Унда докторантлар ўзлари бириктирилган таркибий тузилмаларда илмий ва ўқув ишларини олиб боришлари назарда тутилгани таъкидланган.

Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот ва докторантлар гуруҳидаги скриншотлар бундай баёнотларга зид эканини кўрсатмоқда.

Шунингдек, беш нафар докторантнинг академиядан четлатилиши ҳам ушбу вазиятда шубҳаларни кучайтирмоқда.

Уларга нисбатан қандай жиддий асос ва кўрсатмалар бўлгани номаълум, аммо шубҳасиз, бу ҳолат вазиятни янада чигаллаштиради.

Муаммонинг аслидаги жиҳатлари:
1. Докторантларнинг мажбуриятлари: Улар илмий фаолият ўрнига проректор ёки қандайдир марказдан келган вазифаларни бажаришга мажбурланмоқда.
2. Топшириқлар таъсири: Бундай топшириқларни бажармаслик мониторинг натижаларига салбий таъсир қилиши ва натижада докторантларнинг четлатилишига сабаб бўлаётгани айтилмоқда.
3. Ота-оналарнинг нуқтаи назари: Ижтимоий тармоқларда кимдир проректор ёки академия маъмуриятини ҳимоя қилган ҳолда чиқмоқда. Бироқ, қатор фойдаланувчилар, жумладан, Жаноб Туз, бу вазиятда ўз фарзандларини бундай босим ва ноқулайлик остида қолишига рози бўлармиди, дея савол қўймоқда.
Бу ҳолат, айниқса, академик жараённинг шаффофлиги ва докторантларнинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилиниши масаласида жиддий саволларни келтириб чиқаради.

Агар бу айбловлар асосли бўлса, академиядаги ички тизимда қайта кўриб чиқишлар зарур бўлади.

Докторантларнинг ҳақиқий мақсади ҳар қандай ортиқча маъмурий ишдан ташқари илмий тадқиқотлар олиб боришдир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 03:01


ЧУСТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎЗИГА “БИР ОЙЛИК МАОШИ МИҚДОРИДА ЁРДАМ ПУЛИ ОЛИШГА РУХСАТ” БЕРДИ

Алмойи-жалмойи қарорлари билан ном чиқарган Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими Бахтиёржон Салимжонов ўзига моддий ёрдам бериш тўғрида фармойиш чиқарди.
Ёрдам бериш ҳақида фармойиш чиқараркан Бахтиёр Раҳимжонович туман ҳокимлиги бош ҳисобчисига ўз “соғлигини тиклаб олиши учун бир ойлик маоши миқдорида моддий ёрдам ажратиш билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш” вазифасини топширди.

Раҳматли Ҳожибой Тожибоев айтмоқчи, ўзимни ўзим туғилган куним билан табриклайман.

Ҳокимгаям қийин. Куни ойликка қараб қолган. Ёрдам пули бермаса болалари оч қолади.

Суратига қаранг озиб, тўзиб кетибди жисмоний меҳнат қилавериб.

Бахтиёржон Раҳимжонович, ҳадеб фармойиш чиқариб қийналиб юрманг, ўзингизни биратўла темирми, бронзами, тиллами дафтарга киритиб қўйинг.

Қариндош уруғлар бўлса уларгаям нафақа ажратинг. Ким билади дейсиз, иссиқ жонмиз, сизга бирор кору ҳол бўлиб қолса, кўчада оч қолишмайди.

Давлатнинг ғазнаси катта, олаверинг.... Янги йиллар моро бўсин ҳокимбува!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Dec, 02:00


Тошкент шаҳар ҳокимининг ғайрати ошиб, тошиб кетибди. Байрам кунидаям мажлисга йиғмоқда шаҳар масъуллари ва фаолларини.

ELTUZ

30 Dec, 18:01


Россия вассали Рамзан Қодиров муборак рождество кунида фарзандлари Ахмат, Хадижат, Хутмат, Табарик ва Айшатни «Чеченистон Республикасига қилган хизматлари учун» мукофотлади.

Қодировнинг жияни Хамзат Қодиров ҳам шу мукофотга ноил бўлди.

Чеченистон опозициясининг маълум қилишича, Қодиров рождество байрамини қутлар экан Грозний осмонида ЗРПК «Панцирь-С1» ишлаб турган.

Айнан шу пайтда Azerbaijan Airlines борти Грознийга қўниши керак эди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Dec, 17:00


Амир Темур асрлар давомида забт этилмаган Измир қалъасини эгаллаганидан сўнг, шундай бир ишни қилдики, Венетсия ва Генуя томонидан шаҳарни қутқариш учун портга яқинлашишга уринаётган салибчи аскарлар лол қолишди.

Темур салибчи аскарлар Измир қалъасини қайта ишғол қилишга келаётганини кўргач, қалъада ўлдирилган аскарларнинг бошларини кесдириб, денгиздан кўриниб турадиган қилиб, Измир қалъасининг деворларига илиб қўйди.

Кейин Темур бошлардан баъзиларини катапульталар ёрдамида яқинлашаётган кемаларга оттирди.

Кема ичига бошлар тушаётганини кўрган салибчи аскарлар қўрқувдан тезда кемаларини орқага буриб, қайтиб кетишди.

– Дукас, Византия тарихи, 216-бет.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Dec, 15:02


ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ


АЗАМАТ ЗИЁ, тарихшунос: Нимагадир, бугун 1968 йил эсга тушиб кетди. Ўшанда беш яшар бола бўлсак-да, 1969 йилга ўтар қиш жуда қаттиқ кечганини эслаймиз.

Кейинчалик билсак, ушбу йилда бошқа муҳим воқеалар ҳам юз берган экан.

Чунончи чех ва слўвак халқларининг ҳурриятга бўлган интилишлари 500 000 савет аскари ва 5000 танк, жанговар машиналари томонидан худди шу санада қонга ботирилган экан.

Шу йили яна бир улуғ тарихий воқеа содир бўлган - ўзбекнинг улуғи Иброҳим Мўмин бошчилигида «Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли» илмий йиғини ўтказилган, сал ўтиб худди шу номда рисола ҳам чоп этилиб тарқатилган.

Бутунлай бошқа юрт - Чехословакиянинг ўз озодлиги учун қадамини ўзига хавф деб билган савет ҳукумати ўз мустамлакаси - Ўзбекистон ССРда биргина ўзбек миллатининг эмас, кишиликнинг энг улуғи саналмиш Амир Темур шаънига салгина бўлса ҳам илиқ сўзлар айтилиши, дунё халқлари тарихида бурилиш ясаган, Иккинчи Уйғониш даври асосчиси, даҳо - Соҳибқироннинг эсланишини ўзига фожиа деб билган.

Негаки миллатни ўзлигига англатишнинг энг зўр қуроли бу унинг тарихидир. Буни жуда яхши билган ва 1865 йили Туркистонни босиб олганларидан 100 йилдирки ўзбек миллатининг ўтимишини илдизи билан суғуриб ташлаб, ўрнига ўзига мос ясама "тарих"ни яратиш учун жон-жаҳди билан интилиб келаётган мустамлакачилар тарихчи олимлар орасидаги ўз хуфияларини ишга солганлар: Амир Темур ва Иброҳим Мўминни қоралашга бағишланган чиқишлар, миш-мишларни уюштиришни бошлаганлар. Охир-оқибат, 1974 йили Иброҳим Мўминни - ўзбекнинг ҳалол, содиқ, билимдон ва ботир олимини қаро гўрга тиққанлар.

1968 йил яна бир оламшумул воқеа ўлароқ тарих саҳифаларидан ўчмас ўрин олган - ўзбекнинг яна бир улуғи Эркин Воҳиднинг "Ўзбегим" қасидаси эълон қилинган. Ўз тарихи, ёзуви, адабиёти - ўзлиги ҳақида баралла айган чин сўзлари учун буюк юртдошимиз ва куюнчагимиз не-не қувғинларга учраганини кўпчилик билади, жуда камчилик бугун ҳам тан олмайди. Мустамлака-совет режимининг қамчисидан қон томиб, атрофи турли-туман хуфиялар тўлиб-тошган бир паллада "Менга Пушкин бир жаҳону Менга Байрон бир жаҳон, Лек Навоийдек бобом бор, Кўксим осмон, ўзбегим" дейиш, менга жаҳон ва рус адабиёти эмас, аввало ўз миллий адабиётим азиз, дея олганликнинг ўзи қаҳрамонлик эмасмиди? "Шоҳу султон ўзбегим", "Эрксевар қон, ўзбегим", "Эркин (ҳур) ўғлингман, қабул эт, Ўзбегим, жон ўзбегим!" дея олиш учун кишидаги ички куч қанчалар бўлишини бир тасаввур қилиб кўрайлик.

Сиёсий, иқтисодий, мафкуравий, маънавий қуллик занжирларини узиб ташлаганимизга 33 йил тўлай деб турган шу ойларда ҳам ўзбек, миллат, ўзлик каби тенгсиз қадриятларга тили айланмайдиганлар, Хоразмию Беруний, Улуғбек-у Машрабни тан олмайдиганлар бугун ҳам топилиши кўзда тутилса, "Ўзбегим"нинг қиммати ошса-ошади, ҳеч бир охори тўкилмайди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Dec, 14:02


РАССОМ ТУЗ: УРУШДА ТУРИШ ЙЎҚ

Табиб табиб эмас, дард чеккан табиб. Ўз вақтида ўрис оккупациясидан жабр кўрган Чехия, Польша, Литва, Латвия, Эстония каби ўлкалар Путин босқинига қарши энг самарали тарзда курашиб ëтибди.

Бошқа ЕИ давлатлари одобу машварат қилиб турганида бу ўлкалар ўриснинг ҳаддини билдириш учун ашинча иш қилди.

Чехиядан Совет солдатларининг ҳайкаллари қўпориб ташланди.

Чехия Россиянинг музлатилган пуллариган замбарак ўқи сотиб олиб Украинага берди.

Чехия Россия пулига сотиб олинган снарядларни Украинага етказиб берар экан бу снарядлар ўрисқулларнинг ўзини нариги дунëга жўнатмоқда.

Уришда туриш йўқ.

Бу снарядлар Украинага қарши босқинчи ит ўрислар сафида уришаëтган манқурт ўзбекларни ҳам ит ўлимида ўлдирмоқда.

Ҳар хафта Тошкент аэроортига Украинада ўлдирилган ўзбеклар ўлиги солинган груз иккиюз келмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Dec, 13:00


“ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ВА ИШДАН ТАШҚАРИ ВАҚТДА ҲАМ ИШЛАШГА МАЖБУРЛАШЯПТИ”

Ассалому алайкум. Мен Хоразм вилоятининг бир туманида ҳокимлик ходими сифатида иқтисодий масалалар бўйича бош мутахассис лавозимида ишлайман.

Давлат раҳбари томонидан дам олиш кунлари белгиланганига қарамасдан, вилоят ҳокими Ж.Раҳимов, унинг биринчи ўринбосари М.Ачилов ҳамда Савдо-саноат бошқармаси бошлиғи К.Кадамбоевичнинг топшириғи билан тумандаги тадбиркорлик субъектларининг статистика ҳисоботларини топшириш учун дам олиш кунлари ишлашга мажбурланмоқдамиз.

Бунга қўшимча, янги йил арафасида ҳам дам олишга чиқмасдан, ишга бориш ва статистик кўрсаткичлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш талаб қилинмоқда.

Бунга сабаб сифатида вилоят ҳокими Ж.Раҳимов ва биринчи ўринбосари М.Ачилов ҳар куни ZOOM орқали туман ҳокимларига йиғилишлар ўтказиб, ҳисобот топширишни мажбурлаётгани кўрсатилмоқда.

Шунингдек, тижорат банклари ишламаётган вақтларда ҳам тадбиркорларнинг уйларига бориб, ҳисобот йиғишга тўғри келмоқда. Бу ҳолат кўплаб ходимларнинг дам олиш ҳуқуқини бузмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Dec, 12:01


ТОЛИБОН АЁЛЛАРГА УЙ ДЕРАЗАЛАРИДАН КЎРИНИШНИ ТАҚИҚЛАДИ

Бундан буён Афғонистонда ҳар қандай шароитда ҳам уй деразаларидан кўриниш тақиқланди.

Ошхонада дераза бўлса, аёллар унинг ёнида овқат ҳам қила олмайди.

Бу нарсалар аёлларга товуш чиқариш ёки ҳатто бир-бирлари билан гаплашиш тақиқланган бошқа ҳукмлардан кейин келади.

Келгусида рўйхат яна тўлдирилиши мумкин, хаммаси эътиқоди бурнидан оқиб ётган толиб биродарларимизга боғлиқ, машаллоҳ.

Бундан ташқари Толибон афғон аёлларига қуйидагиларни ман қилган:

1. Ўрта мактаб ёки университетда ўқиш

2. Давлат хизматида ишлаш

3. Намойишларда қатнашиш

4. Чет элга саёҳат

5. Автомобил ҳайдаш

6. Ёлғиз юриш

7. Таксига миниш

8. Омма олдида гапириш

9. Уйда баланд овозда гапириш

10. Жамоат жойларида Қуръонни овоз чиқариб ўқиш

11. Эркак шифокорлар билан мулоқот қилиш

12. Спорт залига бориш

13. Паркга бориш

14. Ёрқин кийим кийиш

15. Баланд пошнали поябзал кийиш

16. Бегона эркакларга қараш

17. Омма олдида юзини кўрсатиш

18. Смартфондан фойдаланиш

19. Байрам тадбирларида қатнашиш

20. Атир-упа сепиш ва косметика воситаларидан фойдаланиш

PS: Буни, исломий давлатда яшашни хоҳлаётган латтабош танишларга етказиб қўйинглар

ELTUZ

30 Dec, 11:00


ПРЕЗИДЕНТ ИЛҲОМ АЛИЕВ РОССИЯДАН КОСПЕНСАЦИЯ ТАЛАБ ҚИЛДИ

27 декабр куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россиядан Озарбайжон учоғи ҳалокати узр ва айбдорлигини тан олишни талаб қилганди.

Илҳом Алиев бу талабларни 25 декабрь куни Боку – Грозний йўналиши бўйлаб парвоз қилган Azerbaijan Airlines авиаширкати учоғи Қозоғистонда қулаб тушгани ортидан илгари сурди.

Учоқ бортида экипажнинг беш аъзоси дохил 67 киши бўлган, улардан 38 нафари ҳалок бўлишган.

Тахминларга кўра, учоқ Чеченистон ҳудудида Украина дронларига зарба бераётган Россия ҳаводан мудофаа тизими ўқига нишон бўлган.

Аммо, биргина узр-маъзиратнинг ўзи етмайди. Алиев энди хунпули талаб қилмоқда:

"Нима ҳақида гапиряпман? Биринчидан, Россия томони Озарбайжондан узр сўраш керак. Иккинчидан, ўз айбини тан олиши керак. Учинчидан, айбдорлар жазоланиши, жиноий жавобгарликка тортилиши керак ва Озарбайжон давлатига, жабр кўрган йўловчиларга ҳамда экипаж аъзоларига компенсация тўланиши лозим. Бу бизнинг шартларимиз.

Биринчиси кеча аллақачон бажарилди. Умид қиламанки, бошқа шартларимиз ҳам қабул қилинади. Бу шартларнинг ҳаммаси адолатли. Бу ерда ҳеч қандай фавқулодда талаб ёки савол йўқ, булар халқаро тажриба ва одатий инсонлар хулқ-атвори принциплари асосида".

Бу амали билан Озарбайжон раҳбари ўрис билан қандай муомала қилиш кераклиги бўйича мастер класс кўрсатди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Dec, 10:00


Хоразмда блогерга АОКА томонидан янги йил байрамига берилган совға ёқмаган кўринади..? Блогер афтидан қуруғига ўрганиб қолган.

ELTUZ

30 Dec, 09:00


ҚАЙСИ ГАПИМ НОТЎҒРИ?

ELTUZ

30 Dec, 07:31


РАМЗАН ҚОДИРОВНИНГ БАЁНОТИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ХАВФСИЗЛИГИГА ТАҲДИД СОЛМОҚДА

Таҳлилчи Алишер Илҳомов ёзади:
Рамзан Қодировнинг сўнгги баёнотига яна бир изоҳ бермоқчиман.

Бу баëнотда Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти куëви Отабекни ҳокимиятни қўлга олиш учун фитна уюштириш айбловларидан ҳимоя қилишга уринади.

Баёнотда, шунингдек, Алламжонов ва админстрация ходими Дмитрий Ли адресига тўғридан-тўғри таҳдид қилинган.

Ҳолбуки Алламжонов ва Ли ҳеч бир холатда Рамзанга нисбатан душманлик муносабатини келтириб чиқармаган ва Рамзанни танқид қилувчи чиқишларни умуман омма олдида ифода қилмаган.

Нишонга олиниб тахдид қилинганлардан бири эндиликда давлат хизматчиси эмас. Аммо Дмитруй Ли жорий иқтидорни тамсил қилади.

Демак, Қодиров Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали аъзосига таҳдид қилди.

Айни пайтда, Аламжоновга қилинган суиқасдни тергов қилиш бўйича Ўзбекистон расмийларининг сўнгги ҳаракатларини президентнинг шахсан ўзи назоратга олиб амалга ошираëтганини назарда тутсак, Қодировнинг таҳдидлари асосан Мирзиёевнинг ўзига қаратилган деб ҳисобланиши керак.

Демак, Ўзбекистон Президентининг ҳаёти хавф остида.

Мирзиёев Россия Федерациясига ташриф буюрганида бу хавф кучаяди. Энди у тегишли хулосалар чиқарсин.

Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, Қодиров Кремль билан олдиндан келишувсиз бундай баёнотлар бермаган бўлар эди.

Демак, Путин катта эҳтимол билан бу таҳдидларга йўл қўйган ва ҳатто бунинг учун тегишли шароитлар яратилган тақдирда ҳам Ўзбекистон президентига суиқасд уюштиришни қўллаб-қувватлаши мумкин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Dec, 06:31


БУХОРО МАКТАБЛАРИ ЖИНОЯТ ЎЧОҒИГА АЙЛАНДИМИ?

Бухоро шаҳридаги мактабларда ўқувчилар томонидан 2024 йил давомида жиноят қилишлар шунақанги авжига чиқдики, таърифлашга ҳатто тил ожиз.

👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈

ELTUZ

30 Dec, 05:00


МТРК ХОДИМЛАРИ: АДОЛАТСИЗЛИККА ЧИДАБ БЎЛМАЙДИ!

Ассалому алайкум Элтуз,

мен МТРК тизимида 10 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келмоқдаман. Сўнгги йилларда Ёшлар телеканалида вилоятлар бўйича мухбир вазифасида ишлайман.

Президентимизнинг янги фармонлари билан МТРК тизимида янги ислоҳотлар бошланди. Ойлик маошлар оширилиши ҳақида айтилди. (2024 йил декабригача ойлик штат асосида 1 миллион 800 минг сўм бўлиб, қалам ҳаққи билан 3 миллион сўмга аранг етган эди.) Тегишли фармонга кўра, ойликлар 2025 йил январь ойидан икки баробарга оширилиши айтилди. Ҳамма хурсанд, кайфиятлар кўтаринки эди.

Афсуски, 2025 йил январь ойидан бошлаб ишдан бўшатилишимиз ҳақида айтилди. Нега? Нима учун? Энди ойликлар ошиб, оғиз ошга етади, деганда бундай бўляпти? Ислоҳотлар биз учун эмасми? Фақат раҳбарият учунми?

Раҳбариятнинг таъкидлашича, фақатгина қалам ҳаққи учун ишлашимиз мумкин экан. Ойликлар ошиши ва ислоҳотларни биз ишдан бўшатиладиган бўлсак, қандай сезамиз?

Неча йиллаб шартнома асосида қийинчиликларга бардош бериб ўқиганимиз, шунча йил бир-сиқим ойликка сабр қилиб яшаганимиз мукофоти шу бўлса, Янги Ўзбекистонни қандай тасаввур қилишимиз мумкин?

Майли, иш жойини топармиз, ризқ берувчи – аввало Худо. Лекин шуни айтишни истардикки, кейинги МТРК тизимига ишга кирувчилар ва қолувчиларни ҳам ана шундай аянчли ҳолат кутиб турибди, деб аниқ айта оламиз.

Президентимизнинг бугунги ислоҳотларини ёритувчи ОАВда бундай адолатсизликлар бўлаётганидан хабари йўқ. Бу адолатсизликни ёритувчи эса интернет нашрлари холос. Зора, ушбу шикоят юрт раҳбарига етиб борса...



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Dec, 04:00


ИШИДПАРАСТ ҚИЗ БУВИСИ ВА УКАСИНИ «ПОДСТАВА» ҚИЛДИ

Шофирконлик 18 яшар ишидпараст қиз А.Асадова телеграм тармоғида ИШИД символикаси, радикал мазмундаги материаллар ва Ўзбекистон ислом ҳаракатига оид видео-аудио материалларни тарқатиб келган.

Ҳеч қаерда ишламайдиган ёки ўқимайдиган бу қиз радикал мазмундаги тарғибот видеолари ва китобларни телеграм тармоғида бувиси ва укасига ҳам жўнатган. Инстаграмдаги «hurayraah» профилида ҳам ИШИД Хуросон ҳақидаги видеоларни бўлишган. Бу материаллар Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертизасида радикал ва жамоат тартибини бузувчи деб топилган.

Судда гувоҳлик берган буви дарҳақиқат невараси шу материалларни бўлишгани тан олди.

Шофиркон туман суди мутаассиб А.Асадовага 17 миллион сўм жарима жазосини белгилаб, телефонни йўқ қилиб юборди


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Dec, 03:00


СИËСИЙ ИСЛОМ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ТАҲДИДМИ?

Олима ва эксперт Дилором Ҳамроеванинг таҳлилий туркум кўрсатувларидан биринчисини тақдим қиламиз.

Кўрсатувда ҳозир Туркияда юрган зиддиятли дин пропагандисти Мубашшир лақабли Алишер Турсуновнинг Сурияда калла кесган ўзбек террор гуруҳларини Ўзбекистонга қайтариш чақириғи анализ қилинади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Dec, 17:02


ШАҲРАМНИНГ ЖОЙИ ЗООПАРКДА

Боксчи дегани - бу овсар бўлиб туғилган ва кейинчалик миясига зарба евуриб зомбига айланган ва одамалр уриштириб томоша қиладиган махлуқ.

Шу боис ринг атрофи ўраб қўйилади.

Шундай туғма овсарлардан бири юмуруқсоз Шаҳрам Ғиёсов диний чақириқлар фонида айиқни уриб видео чиарди.

Ҳозир расмийлар Шаҳрам Ғиёсов деган радикал динчи ва жониворларга хавф солувчи махлуқни жазолашмоқчи.

Шаҳрам Ғиёсовни зоопаркдаги айиқлар ëнидаги қапасга қамаб қўйиш керак.

Одамлар вахший ҳайвоннинг янги турини томоша қилсин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Dec, 16:01


⚡️⚡️⚡️Учоқлар кетма кет онтарилмоқда. Бу катастрофалар занжири янги йилнинг бизга берган сигнали. Мана Тошкент циркида ҳам ëнғин чиқди.

ELTUZ

29 Dec, 15:01


ОЛТИНГЎЛ ҲОКИМИ ҚОНУНГА “ТУПУРГАН“МИ?

Андижон вилояти Олтингўл тумани ҳокими Отавуллахон Расулов якшанба дам олиш куни бўлишига қарамай, 29 та ташкилот ходимлари ва раҳбарларини соат 16:30 га йиғилишга чақирган.

Ҳар куни иш қилиш ўрнига мажлис-мажлис.

Ҳамма ташкилотлар совуқ кунларда келиб, йиғилиш бошланишини кутишимиз керак.

Ё ишлайлик, ёки мана шундай юраверайлик.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Dec, 14:02


АНДИЖОНДА ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БИЛДИРГИ
2024 йил 22-26 декабрь кунлари Андижон вилоятида 22 нафар фуқаро "ҚЎЛБОЛА"-қалбаки коньяк спиртлик ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган, ҳозирда яна 3 нафар бемор оғир ҳолатда.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Mазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.
Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

ELTUZ

29 Dec, 13:01


⚡️⚡️⚡️Андижонда "Ўзбекистон" конягидан заҳарланган 22 кишининг 5 нафари ўлди.

ELTUZ

29 Dec, 12:01


ИБРАТ САФОНИНГ ДЎСТИ КИМЛАРДАН БУЮРТМА ОЛМАЙДИ?

Журналист Ибрат Сафо ёзади: Яқинда бир ошнам билан учрашдим. У дераза ва кафе/ресторанларнинг ташқарисидаги ўтириладиган жойлар устига соябон ўрнатадиган компанияга эгалик қилади. Ишлари кун сайин ривожланиб бормоқда, кўз тегмасин.

Ошнамнинг ўзи бангладешлик. Бироқ у бангладешлик, покистонлик, ҳиндистонлик, турк, эронлик ва курдлардан буюртма олмайди. (Арабларга эса уларнинг бизнесига қараб қарор қилади.)

Сабаби шундаки, у айтишича, бу халқлар билан тўлов масаласида кўп муаммолар келиб чиқади. Шунинг учун у шундай тартиб жорий қилган: буюртма олганда 50% тўланиши керак, 25% ишчилар ишни бошлаганда ва қолган 25% иш тугаганда. Шунга қарамай, охирги 25% ни тўламаслик учун турли баҳоналар топишади.

Ошнам: "Биродар/brother" деб сўз бошлашганиданоқ "йўқ" дея жавоб беришга ўтибман," деб кулди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Dec, 10:00


БИЗ ЎРИСНИНГ ГАЗИНИ СОТИБ ОЛЯПМИЗМИ ЁКИ ЎЗИМИЗНИНГ ГАЗНИ СОТИБ ОЛЯПМИЗМИ?

ELTUZ

29 Dec, 08:00


ХОТИРА – АЗИЗ, ҚАДР – МУҚАДДАС... ЛЕКИН СИРДАРЁДА ЭМАС!


Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Сирдарё шаҳридаги "Мотамсаро она" ҳайкали бир неча йил аввал буздириб ташланган. Ўрнига эса битта бой ўзининг дўконларини қўйган.


Ўша вақтдаги туман ҳокими (ҳозирда Мирзачўл туман ҳокими) Ботиржон Мирзақулов қайси юз билан хотира майдонини буздирган!?


Туман прокурори (ҳозирда Янгиер шаҳар прокурори) Феруз Артиков қаерга қараган? ИИБ бошлиғи Ойбек Абдуллаев-чи? Дўкон орқасида мактаб жойлашган, атрофида бир нечта фастфуд тайёрлаб сотадиган таомхоналар қурилган.


Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасида ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий Ҳаракатлар Стратегияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, мактаблардан 500 метр узоқликда шакарли газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек, тез тайёрланадиган таомлар (фастфуд, хот-дог ва б.) савдоси тақиқланади.


Буларга масъул қилиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа идоралар белгиланган. Айнан шу жойнинг атрофида эса туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳам жойлашган. Хуллас, ёшлар саломатлигига ҳамма бефарқ. Мансабдорлар эса бойларга бизнес полигон яратиш учун хотира майдонини ҳам сотиб юборишди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Dec, 06:01


СИРДАРЁДАГИ НОҚОНУНИЙ "МИНУТКА" ВА ХОСТЕЛ НИҚОБИДАГИ "ХАТА"

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Сирдарё шаҳри поликлиника кўчаси бошида жойлашган беляшхона кўп йиллардан бери ноқонуний фаолият юритиб келади.

Санитария-гигиена қоидалари, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа норматив стандартларга жавоб бермайди, ҳужжати ҳам йўқ. СЭС ҳам, экология қўмитаси ҳам текширмайди. (Маълумот учун, Экология бўлими 80 метрда жойлашган).

Ўтин майдалаб ёқса, чиқинди ташласа индашмайди. Лекин бошқалар қилса, чиқиндиларни ёққани учун маъмурий жавобгарликка тортади. СЭС, Экология ва бошқа назорат ташкилотлари ўзлари ҳам эрталаблари шу ерда нонушта қилишгани учун ҳам индашмайди.


Иккинчи суратдаги эса кичик хостел ниқоби остида фаолият юритадиган "хата". Эгаси фоҳишахона ташкил қилгани учун кўп марта жавобгарликка тортилганини туман ИИБ жуда яхши билади. Бу деворлар ноқонуний қўйилган.

Бу одамлар юрадиган йўл эди. Яшашга ижарага бераётган бўлса, солиқ тўлаяптимикин? Туман мулозимларида қатъият топилиб, вазиятни назоратга олади, деб умид қиламиз. Чунки атрофдаги қўшнилар доим бу “хата”ларга “тёлка”лар келиб юришади, деб шикоят қилишмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Dec, 04:00


РАДИКАЛЛАР МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲУДУДИДА ИШИД ТАРҒИБОТИНИ ОЛИБ БОРДИ

Мушк-анбар сотувчиси 27 яшар Шаропов Баҳодир YouTube тармоғида «Тавҳид ва жиҳод” катибасиининг турли видео материалларини кўриб, Тоҳир Йўлдош ва Абдуллоҳ Бухорийларнинг аудиоларини эшитиб, радикаллик ғоялари таъсирига тушди.

Баҳодир мушк-анбар сотадиган Чилонзордаги Илон ота масжиди атрофидан ўзига ҳамфикрларни топиб тарғибот мажлислари ўтказган. Гуруҳнинг асосий тарғиботчилари саккиз киши – улар орасида Oriental University олийгоҳининг 4 курс талабаси, “ЗСС СторЁпт” МЧЖ раҳбари, қурувчи ва ҳеч қаерда ишламайдиган шахслар бор.

Жамиятнинг ҳар хил жабҳаларидан бўлган бу ёшларни диний фанатизм, сиёсий дин ғоялари бирлаштирди. Гуруҳ аъзолари Сурияни озод қилиш, Фаластинни қутқариш ва шаръий давлат тузиш учун жиҳод қилиш ҳақидаги тарғиботларни Миллий Гвардияга тегишли спорт майдонида олиб боришган ва ҳижратга тайёрланишган.

ИШИД ғоялари тарғиботига 16 яшар вояга етмаган бола ҳам жалб қилинган. Гуруҳ аъзоларининг телефон, компьютерларидан радикал мазмундаги аудио ва видео материаллар топилган. Уларнинг ижтимоий тармоқларида радикал тарғибот мазмунидаги материаллар аниқланган.

Тошкент шаҳар суди гуруҳ тўдабошиси Шаропов Баҳодирни 16 йилга озодликдан маҳрум қилди. Қолган аъзолар саккиз, етти, беш ва энг ками икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.

ИШИД шайдолари қамағда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Dec, 15:02


Врачларимиз аҳволи: Кулайми жилайми?

ELTUZ

28 Dec, 13:00


РАССОМ ТУЗ ОТАРЧИ ВАЗИРНИНГ АЛЖИРАГАНИ ҲАҚИДА

Отарчи¸ "қистир қистир вазир" алжирашига сабаб бўлган саволга тўхталсам.

Ҳозирги шаклдаги Мадвазирлик керак эмас. Мадвазир тўйга борадиган бешюзта ашлачига вазирлик қиляпти.

Тарихий маданий обидалар ҳимояси билан мустақил агентлик шуғулланади.

Кино билар Ўзбеккино шуғулланади.

Тасвирий санъат билан вазирлик мақомидаги Бадиий академия машғул.

Расмлар кўргазмаси, санъат ва маданият тадбирлари билан Гаяна Умарованинг давлат контораси самарали шуғулланиб ëтибди.

Энди "итнинг отини маржон қўйгандай" вазир бўлиб, эшик очиб, 500та отарчига йўл йўриқ кўрсатиб ўтириш учун давлат ашиинча пулди расход қилиши яхшибас акалар.
Қўшиқчиларни бозор регуляция қилади. Ўзлари пул топиб итини туваги олтиндан бўп кетган қатлам. Қўшиқчилиги ўтмаса кинначи бўлади, эҳсон фирибгари бўлади. Ишқилиб, оч қолмайди. Кейин бу фолк, поп, кўк жигули, малахит малоҳат айтимчаларини санъат деб бўлмайди.

Майли тўйга бориб қистир-қистир қилиб юраверсин. Солиқ идорааси назорат қилсин уларни.
Гап шу ҳақда эди. Савол мазмуни ҳам шу эди. Дунëнинг ҳеч бир мамлакатида ашлачилар, поп мусиқа вазирлиги йўқ.
Классик мусиқа, филармония ва операга давлат субсидия бериб қўллаб туради, холос.

Энди инсоп билан айтинг. Керакми шу вазирлик? Отарчи зотига вазирлик ясаб берилувурса унда ҳазинанинг тагига сув кетади-ку.
Жаа ундақа бой давлатмасмиз. Ашиинча қарзимиз бор. Дунëда қашшоқлик вазирлиги бор ягона давлат бўсак.
Мендан ойтш.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Dec, 12:02


Олдин фақат икки синф бор эди: Ишчилар ва деҳқонлар. Ҳозир эса мана бизнесменлар синфи шаклланди.

Зафар Ҳошимов, Бекзод Маматқулов каби бизнесменлар бугун ўз сўзини дадил айтиб бошлади.

Жамият ривожланиши учун ўрта синф мавжуд бўлиши керак. Ўрта синф мавжуд бўлиши учун бизнес ривожланиши шарт. Бошқа йўли йўқ.

Айни пайтда бизнес "ижтимоиий маъсулият" ҳам ташиши керак. Бу маъсулият "юк"ини тадбиркор ўзи истаб зиммасига қабул қилиши жоиз.

Мана масалан Бекзод Маматқулов ўзи футболга қизиқади, футбол ўйнайди ва футболни қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистонда 2025 йилдан Ўзбекистон футзал федерацияси иш бошлайди ва Ўзбекистон футзал федерацияси президенти этиб Бекзод Акмалович Маматқулов номзоди маъқул кўрилди.

Нуқул танқидларга нишон бўлган ўзбек футболини жарликдан чиқаришни Бекзод уддалайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Dec, 10:30


ЭЛТУЗ ДХХГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАДИ

Тролл подачилари яна ўртага чиқди.

"Юртимизда чиройли ишлар амалга ошириляпти. хайрли ишлар бардавоми болаверсин!" деган коментдан 620 донасини Элтузнинг ютуб каналидаги жума ваъзи тагида қолдиришибди.

"Метан газ очереди ҳақида ëлғон гапирма, ҳаëтимиз фаровон" деган комент эса рекорд қўйди. Бу комент 743 марта кетма кет қўйилган.

"Бизни президентга хаммани ҳаваси келади" деган коментдан 581 дона эди ҳаммасини ўчириб ташаб биттасини қолдирдик.

Кимдир эринмай "Хеч тиним билмай ишлайдида бизни юртбоши" деган коментдан 361 донани қўйибди. Униям суннат қилиб биттасини тирик қолдирдик.

"Sh.Mirziyoyevning xalqchil rahbar ekanini hamma bilyapti"

"Xalqqa qilayotgan e'tibori yuksak darajada"Prezidentimiz yaxshi inson"

"Shavkat Mirziyoyevning olib borayotgan oqilona siyosatini butun xalq bilib turibdi" деган коментларни ҳар бирини 28 тадан эринмай маржондай тизибди шу совуқда битта қаланғи қасанғи.

Қандайдир ўқимаган, саводсиз ДХХ ходими СМИга куратор бўлиб Шимолий Корея форматида тролларга гап ëдлатиб Элтуз контентининг устига ташаттириб ëтибди.
Шу туғма овсар, импотент, яхши еб яхши ичмагани боис рахит касал бўган тролларга қолдими президенти обрўсини кўтариб бериш?

Кринж ва уят. Алламжоновга суиқасд қилиб бир балони эплай олмай кулгига қолган контора яна трол подачиси бўлдими? Нақадар примитив иш.

Бошқа тарафдан шу тролларга ҳам рахмат. Контентни фаол қилиб кўпчиликка етиб боришига беминнат хизнат қилиб беришмоқда. Ютуб алгоритми контент тагида қолдирилган комент мазмунига эмас, сонига қараб ғилдиракни ғизиллатади.

Ўзбекистон ДХХсига Элтуз контентини тарғибот қибергани учун катта миннатдорлик билдириб қоламиз.

Овсар ва жинни кетди ходимлар қанча кўп ашиинча ҳаракат қилса Элтуз ашиинча ривожланади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Dec, 09:01


ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ БОШҚАРУВ СЕРГАКЛАНИШИ КЕРАК

Блогер Зафарбек Солижонов ёзади: Чеченистон раҳбарининг бизникиларга, қайтариб айтаман, бизникиларга очиқ таҳдиди бу амалдаги раҳбариятга ҳам сиёсий чақирув бўлиши керак.

У бу таҳдидини Ўзбекистонда унга қон тўка олиши учун ичкаридан исталган вақтда шароит яратиб беришларига ишонган ҳолда қўрқмай айтмоқда.

Бу таҳдид Кремл билан келишилиб айтилганига эса ишончим комил.

Бўлган воқеалар биринчи галда Олий бошқарувни сергаклантириши керак. Демак унга ҳам потенциал хавф мавжуд.

Бу хавф мустақил сиёсатда юзага келиши эса сир эмас.

Терговдаги ва халқаро қидирувга берилган, ўтмиши қора, қон бўлган шахслар, қуроллар Ўзбекистонга қандай кирган-у қандай чиқиб кетяпти?

Чегара, божхоналардаги бу "тешиклар" кимнинг назоратида?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Dec, 08:01


КИРПИ КУНДАЛИГИ: ЁПИҚ РУС ОСМОНИГА КИРГАН ҲАР КИМГА ЎЛИМ

Россия ҳарбий ҳаво кучлари миллатчиликка йўғрилган навбатдаги пропаганда ролик тақдим қилди.

Актау фожиасидан сўнг бу роликни тақдим этишни ўзига хос мессаж деб қабул қилса бўладими, ёки рус ҳукумати ҳатто шу беозор байрам орқали ўз йиғлоқилигини намойиш этмоқдами?

Қизиғи, икки йил аввал Путин кўринишидаги Санта унга хат ёзган болакайни гей оталардан қутқаргани ҳақида видео тайёрлашганди.

Бугун худди ўша Санта рус Қорбобоси буюртмаси билан Россия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан йўқ қилиняпти.

Путин рус Қорбобосига айландими ёки куни битган Сантами?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Dec, 06:01


Рамзан Қодиров икки ўзбек мулозими - Дмитрий Ли Алламжоновга чеченлар анъанаси бўйича қасос - қон даъвоси билан таҳдид қилди.

Охирги бир ойда Рамзан қон даъвоси билан таҳдид қилганларнинг қисқа рўйхати мана бу:

1. Путин администрацияси раҳбари Антон Вайно;

2. Федерация кенгаши аъзоси, сенатор Сулаймон Каримов;

3. Россия Тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин.

Рамзан отаси Аҳмад ҳожи ўлдирилганида ҳам худди шундай қон даъвоси эълон қилган, аммо қотил кимнинг қонидан экани ҳанузгача номаълум. Ходорковский Live канали кеча эълон қилган суриштирув эса Рамзан отасининг қотили бўлиши мумкин, деган хулосага етаклайди.

Аҳмад ҳожи Қодиров Грознийдаги Ғалаба парадида ўриндиғи остига ўрнатилган бомба портлашидан ўлганида Рамзан отаси, Чеченистон президенти Хавфсизлик хизматининг раҳбари бўлган.

Россия бош прокурорининг ўша пайтдаги ўринбосари суиқасд профессионаллар томонидан амалга оширилгани, буюртмачи ҳам, ижрочи ҳам “ичкаридан” экани ҳақида баёнот берганди.

Аммо кўп ўтмай, тергов бости-бости қилинди ва Рамзан Чеченистоннинг мутлақ ҳокимига айланди, унинг туғишган акаси эса отасининг ўлдирилишидан кўп ўтмай, сирли ўлим топди. Чеченистоннинг сўнгги 30 йиллик тарихи бундай қотиллик ва хиёнат саҳифалари билан тўла.

Аммо дунёда Рамзанлар ва Бисланлардан бошқа чеченлар ҳам бор. Уларнинг назарида энг катта қотил ва энг катта хоин Рамзаннинг ўзидир.

Рамзандан илоҳ ясаганлар, унинг бўтқа динига эргашиб, ўзидан қудрат тимсоли қидирганлар, унинг қон сачраган оғзи билан таҳдид қилаётганлар буни билмаса ҳам.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Dec, 03:01


НЕГА ОТАБЕК РАМЗАНДАН ПАНОҲ ИСТАМОҚДА?

Рамзан Қодиров Ўзбекистон ватандошлари Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдид қилар экан, кўча тилида айтганда, шу усул билан ўзича Отабек Умаровга “туриб берди”.

Таҳдид матни гўё Ўзбекистонда ёзилгандек.

Рамзан Қодировдан паноҳ кутган Отабек Умаровнинг аҳволи нақадар аянчли экани ошкор бўлмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органларидаги тарафдорлари йўқ қилинган кичик куёв икки оёғини бир этикка тиқиб, чечен халқи орасида “Дон-дон” лақаби билан машҳур Рамзан оғасидан ёрдам сўрашга югуриб боргандек кўринди.

Ақлсизлик ортидан шармандалик бўлса шунчалар бўлар.

Чунки бу жиноят – ўз Ватанига хиёнат ва яқинлари юзига икки оёқ қўйишдир. Қонун тилида айтилганда, давлат амалдорларини ўлдириш учун чет элдан киллер ёллаб, айни сайлов арафасида уюштирилган террор бу.

Бош прокуратуранинг чот орасида бези бўлса ҳодисани “ қотилликка суиқасд қилиш” деб эмас, “терроризм” деб малакалайди.

Воқеа иштирокчиларининг барчасига террорист мақоми берилиши шарт.

Шимолий Кавказлик икки каллакесар қўшни мамлакатдан чегарани айланма, ноқонуний йўллар билан кесиб ўтиб, ҳокимиятнинг икки юқори мулозимини ўлдиришга азм қиларкан, бу террор хуружи бўлмай нима бўлсин? Бир ярим ой қўлида қурол билан хойнахой чумчуқ овига келмаган бўлсалар керак...
Бу отморозоклар Ўзбекистонни қўшни Ингушетия ёки Доғистон деб ўйлашяптими?

Россия таркибида бўлган бир минтақа раҳбарининг бошқа мамлакат юқори мулозримларини чечен урф-одатларига кўра жазолашни очиқча эълон қилиши Ўзбекистон ҳудудий яхлитлиги, суверенитетига таҳдид бўлмай нима бўлсин?

Икки сўзни улаб гапиролмайдиган, ўрис вассали ва чечен миллати хоини қачондан бери Ўзбекистон ички ишларига аралашадиган бўлиб қолди?

Минтақанинг лидери бўлган 37 миллион халқли Ўзбекистон давлати бурганинг кўтидек бўлган Чеченистон вассали оғзига қараб қолдими?

Бу тик-ток жиҳодчи, каллакесар Рамзан Қодировнинг овозини ўчиртириб қўйиш фурсати етди.

Чечен вассалнинг Ўзбекистондаги укахонлари сайлов арафасида террор уюштиргани кундек равшан.

Юрт ичида бирор прокурор ҳимоячиси қолмагач Рамзан Қодиров воситасида шантаж бошлаб юборди.

Ўзбекистон ҳукумати ҳодисаларни ўз номи билан атай бошласин. Бу воқеани террор дейиш, Отабек Умаровга туриб берадиган Рамзан Қодировни эса террор ташкилотчиси деб атаса, ана шунда адолат бўлади. Шунда давлат, шунда тартиб бўлади.

Ўз халқининг нафрат ва қарғишини олган қандайдир каллакесар вассал Рамзанлар мустақил Ўзбекистоннинг ички ишига аралашиб қозилик қилишдан, «понятка беришдан» аввал минг карра ўйлаб кўради.

Бу гал Расул Кушербаев тўғри гапирди: Ўзбекистондан «жавоб шунчаки баёнот билан эмас, аниқ чоралар орқали бўлиши шарт ва зарур! Керак бўлса, етакчиси очиқча таҳдид қилаётган Грознийга авиақатновларни ҳам бекор қилиш, ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришида қатъий текшириш лозим».

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 19:01


Ӯзбекистон Қонунчилик палатаси депутати, Одилжон Тожиев ёзади: Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиши, шунингдек, ўзбек давлат амалдорларига нисбатан таҳдид билдириши ёки босим ўтказишини мутлақо қоралайман. Бундай ҳаракатлар икки дўст давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларга зарар етказиши мумкин.

Мен Россия Федерацияси Бош прокуратурасидан Рамзан Қодировнинг ўзбек мулозимларига тахдиди юзасидан холатга ҳуқуқий баҳо беришини сўрайман. Бундан ташқари, Рамзан Қодиров ўзининг кечаги муносабати учун Ўзбекистон халқидан очиқдан-очиқ узр сўраши керак. Шу билан бирга агар у дўст бўлса Ўзбекистон Бош прокуратурасига қидирувда бўлган Беслан Расаев ва Шамил Темирхановни топишда амалий ёрдам бериши ва уни Ўзбекистонга топшириши лозим.

Одилжон Тожиев

ELTUZ

27 Dec, 17:31


Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия Федерацияси фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.

Б.Расаев ва Ш.Темирхановлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

ELTUZ

27 Dec, 17:01


РАССОМ ТУЗ: НЕГА ШЕРДОРНИ БУЗИБ ТАШЛАМАЙМИЗ?

50 мингталик сўм ичига мамлакатнинг араб босқинидан олдин ҳам тамаддун мансуби бўлганини таъкидловчи тарихий обида расми туширилганидан "хапаўлиб", ўша обидани олдига бориб, такфир ва таҳқир қилаëтган радикал арабқул типни ҳимоя қилаëтган "адвокат"лар "у фақат савол берди-ку" дея форточка излашяпти.

Савол нима, такфир нималигини биламиз. Кеча туғилганимиз йўқ¸ Ўша КГБ шайху¸ Тоҳир ва Жумаларни тиригини кўрганларданмиз.

Агар Германияда биттаси чиқиб, "Нега мигрант туркларни ëқиб юбормаймиз" деб савол сўраса, у жиноий жавобгарликка тортилади.

Агар биттаси чиқиб, "Нега пештоқида шер рамзи бўлган Шердорни бузиб ташамаймиз" деб савол қўйса, уям жиноий жавобгарликка тортилиши керак.

Ўзбекистонда микроб каби урчиб ИШИД ва толибонизм эпидемиясини тарқатадиган провокорларни давлат бугун тўхтатиб изоляция қилмаса кейин кеч бўлади.
Мендан ойтш.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 15:00


ЧУСТ ПРОКУРОРИ УЙИГА ЎҒРИ ТУШДИ, ИНСПЕКТОРЛАР БАЛОГАРДОН

Чустлик ўғрилар 21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси йилнинг энг узун туни бўлишини яхши билишади.

Ўша тунда Чуст тумани прокурори Ҳуснидин аканинг хизмат уйига ўғри кирибди.

Ўғри ҳар бири 7000 доллар турадиган иккита тилла соат, 13 минг доллар нақд пул ва бошқа майда-чуйда нарсаларни олиб чиқиб кетибди.

Бу ҳодиса ортидан Чуст тумани Ички Ишлар Бўлимида “хавфсизлик тўғрисидаги 5 кунлик марафон” бошланди.

Инспекторлар "қўлга тушмаса дам олмайсиз" деган топшириққа содиқ қолиб, куну тун ишлаяпти.

Профилактика инспекторлари ҳозирда ўз уйларини ҳам унутган.

Прокурор таътилга чиқиб, уйни бўш қолдиргани ўғри учун "илҳом манбаи" бўлган кўринади.

Хуллас, прокурорни ўғри урди, балогардон профилактика инспекторлари.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 13:00


ОАК – ФАН ЁКИ БИЗНЕС?
Ўзбекистоннинг интеллектуал салоҳиятини йўқотиш жараёни давом этмоқда!

Ўзбекистон Олий Аттестация Комиссияси (ОАК) илмий тадқиқотлар сифатини назорат қилиш ҳамда илмий даража ва унвонлар бериш учун масъул ташкилот ҳисобланади.
Бироқ, бу ташкилот фаолиятида жиддий муаммолар мавжуд. Ҳар куни ОАК расмий сайтида кўплаб диссертация ҳимоялари ҳақида эълонлар чиқса-да, амалда давлат тараққиётига ҳисса қўшадиган илмий ишлар жуда кам.

ОАКнинг вазифаси илмий тадқиқотларнинг юқори стандартларини таъминлаш бўлиши керак эди, лекин амалда паст сифатли диссертациялар ҳимоясига рухсат бериб келинмоқда. Илм-фан нафақат мамлакат ичида, балки халқаро майдонда ҳам обрўсини йўқотмоқда. Ҳимояга чиқарилаётган кўплаб диссертациялар асл иш эмас, балки бошқа манбаларнинг компиляцияси, сифатсиз таржима ёки илмий янгиликдан маҳрум материаллардан иборат. Бундай ишларнинг кўпи, айни ҳолатда, пул эвазига тайёрланмоқда.

ОАК ходимлари ва воситачилар ҳимоя жараёнини тезлаштириш бўйича хизматлар таклиф этишни анъанага айлантириб юборган.

ОАКга боғлиқ диссертация кенгашлари эса, кўп ҳолларда, тижорий ташкилот сифатида иш кўради. Бундай кенгашларда диссертациялар ҳимояси формал тарзда ўтиб, чуқур танқид ва таҳлилдан маҳрум қолмоқда. Кенгаш аъзоларининг аксарияти ижобий баҳо бериш учун моддий мукофот олади.

Айрим нуфузли шахслар ва талабгорлар ОАК орқали илмий даража ҳамда унвонларни сотиб олиб, ўз мақомларини оширмоқдалар. Улар олий таълим муассасалари ва илмий марказларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаб, асосан бизнес билан шуғулланишади.

Натижада ҳақиқий олим ва тадқиқотчилар коррупцияга ботган тизимдан умидсизланиб, келажагини чет элда қидиришга мажбур бўлмоқда.

ОАКни тубдан ислоҳ қилиш зарур. Унинг раҳбариятини янгилаш, мустақил экспертларни жалб қилиш ва шаффофликни таъминловчи тизим яратиш бугунги куннинг долзарб талаби ҳисобланади. Диссертация ҳимояларининг барча босқичлари жамоатчилик назорати учун очиқ бўлиши лозим. Шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ташқи экспертларни жалб қилиш ўзбек илм-фанига ишончни қайтариши мумкин.

Олий Аттестация Комиссияси академик сифатнинг намунаси бўлиши керак эди, аммо бугунги кунда ОАК сохта ютуқларни қонунийлаштирувчи механизмга айланди. Илм-фан давлат тараққиётининг асоси бўлиши лозим эди, аммо ҳозирги кунда у бизнес ва манфаатдор гуруҳлар учун даромад манбаига айланиб қолди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 12:00


“120 БОШ ТУЯҚУШ СОТДИМ, ҲАҚИМНИ БЕРЛАРИНГ!”

“Мен – Жаҳонгир Аллаев, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Синабоғ маҳалласи, 171-уйда яшайман. Бу мактубим тегишли инсонларга етиб борган вақтда мен Россия Федерациясида ишлаб юрган бўламан.

Мана, икки йилдирки, ҳар куним изтиробда ўтмоқда. Гап шундаки, Қашқадарёда жойлашган 01404 ҳарбий қисмнинг тўрт хизматчиcига 120 бош туяқушни бир миллиард икки юз миллион сўмга сотганман. Лекин ҳозиргача бир сўм ҳам ололмай келмоқдаман.

Ҳарбийларга, ватан ҳимоячиларига ишонганим учун улар билан қонуний шартнома тузмаган эдим. 2023 йил май ойидан буён Қарши ҳарбий прокуратурасига мурожаат қилиб келяпман, лекин натижа йўқ.

Бутун ҳаёт-мамотим шу иш билан боғлиқ. Номимдаги корхона банкрот бўлди, катта қарзга ботиб кетдим. Бу ишда икки йўлим бор: ё бу шахслардан пулимни олиб, қарзларимни тўлаб тадбиркорлигимни қайта йўлга қўяман, ёки бу ҳолат ҳаётимга нуқта қўйилиши билан тугаши мумкин.

Икки фарзанднинг отасиман. Қарзларим сабаб чет элда ишлаб юрган бўлсам, адвокатим ҳолат бўйича барча маълумотларни етказиб боради.

Ҳурматли Президентим Шавкат Мирзиёев, сиздан амалий ёрдам сўрайман.”


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 11:01


ЗАНГИОТА ТУМАНИ ПЕДАГОГЛАРИ: ИХТИЁРИЙ-МАЖБУРИЙ ОБУНА МАСАЛАСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛСИН!

Ассалому алайкум, Туз оға!

Зангиота тумани педагоглари номидан Сизга мурожаат қиляпман. Биз ҳар йили туман ҳокимияти томонидан қўйиладиган "ихтиёрий-мажбурий" обуна масаласидан чарчадик. Ушбу муаммони кўтаришга мажбурмиз.

Ҳар йили туманнинг "Истиқбол" газетасига обуна бўлиб келдик. Бу йил эса ҳокимият режани бир неча баробарга ошириб қўйибди. Бу ҳолат туфайли педагоглар молиявий жиҳатдан қийналиб қоляпти. Газетани туман ҳокимияти юклаши ва бу орқали фуқароларни, айниқса, педагогларни мажбур қилиб қўйиши мутлақо тўғри эмас.

Ҳозирги кунда анъанавий газеталарга бўлган қизиқиш кескин тушиб кетган. Аслида, газетчилар ўз фаолиятларини замонавий стандартлар асосида ташкил қилишлари керак. Шаффофлик ва сифатли контент орқали ўз ўқувчиларини жалб қилсинлар. Педагогларни ҳар йили мажбурлаш ўрнига, ихтиёрий равишда обуна қилиш орқали ишончли мухлислар тўплашга ҳаракат қилишлари керак.

Биз педагоглар кимнингдир қамчиси остида бўлишни истамаймиз. Ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра қарор қабул қилсин. Зангиота тумани ҳокимиятидан бу каби мажбурловчи ташаббусларга чек қўйишни талаб қиламиз!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 10:01


КИРПИ КУНДАЛИГИ: МАРТИНГА ЖАНОЗА ЎҚИЛГАН КЕЧА

“Шамси Қамар” ҳақида аввал ҳам ёзган эдик. Кирпи айни дамда бу мўъжаз театрнинг асосий мухлисларидан ва ҳар бир спектаклни ўтказмасдан кўриб келишга ҳаракат қилиб келяпти. Бу даргоҳ ўзининг севимли томошабинларига навбатдаги нодир асарини тақдим қилди: “Жайдари Мартин”

Мартин Иденнинг ҳикояси – бу вақт ва жойга қарамасдан абадий мавзуларни акс эттирувчи универсал фожиа, “Шамси Қамар” ана шундай фожиаларни ўзимизнинг ичимиздан олиб, ўзимизга борича кўрсатиб берадиган бир ойина бўлиб берди.

Спектакл бошланиши билан томошабинлар саҳнадан қаҳрамонларни қидира бошлади, шунда улар ўзимизнинг ичимиздан, стуллар остидан худди илон каби судралиб чиқишди. Энди сиз саҳнада қандайдир мураккаб диалогларни ёдлаб, минглаб репетицияларда тобланган актёрларни эмас, ўзингизни кўришни бошлайсиз. Минглаб китобхонлар қалбини эгаллаган Мартин ушбу театр саҳнасида бошига дўппи кийди, ўзбекнинг дардидан сўйлади, ўзимизнинг қоракўзга айланди.

Унинг жайдари хатти-ҳаракати беихтиёр ўзингиздаги нимангизнидир эслатиб юборса, ғам-андуҳи кўзларингизга мунг муҳрлайди ва қачондир йўқотилган ўзингизга Мартин билан биргаликда ғарибгина қабртош ўрнатасиз.

Ҳикоя бошида кўзлари чақнаб, ҳаётга не-не умидлар билан боқаётган, тан олинишни, дунёни забт этишни орзу қилган Мартин саҳна сўнгига қадар сиз билан бирга сўна бошлайди.

Бизнинг жайдаригина Мартинжон интилган жамият, мана шу жамият унинг тушунчаларига ҳамоҳангмиди?

Тан олинишга эришди, пулларни ёмғирдек сочди, инсонларнинг орзулари ҳақида қизиқди, уларни амалга оширишга ваъда берди, аммо шу эдими у орзу қилган анъанавий тартиблар?

Спектакл давомида Жайдари Мартин ўз кўрган-кечиргани орқали инсон бахтининг моҳияти, муваффақият нархи ва муҳаббатнинг ҳақиқатига оид шу каби саволларни ўртамизга қўйди. У синфий адолатсизлик ва хурофотлар билан курашди, лекин охир-оқибат ҳаммага бегона бўлиб қолди, ҳатто биз томошабинга ҳам.

Умуман, шахс ва тизим ўртасидаги кураш, ҳаёт маъносини қидириш, маънавий инқироз каби масалалар спектакл тугагач ҳам шуурингизнинг бир қисмини эгаллаб, қийноқ бераверади.

“Шамси Қамар” нинг Мартини миллий колоритга эга бўлса-да, лекин асосий савол барибир ўз ўрнида қоларди: илдизлардан узилиб, бахтли бўлиш мумкинми?

Мана шу ҳақиқий театр, мана шу ҳақиқий катталар мактаби!

Суратлар: Павел Вяликов

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 08:02


Қўйлар муборак! - РТдан ваъз

Эски кинохроника кадрларини томоша қилар эканман Омон Матжоннинг шу сатрларини эсладим. Эски кадрларда Оқпошшога, Сталин, Брежневларга сиғинаëтган ўзбек мулозимлари кўринади. Улар учун уяламиз. Аммо бугун Путиннинг бир имоси билан кремлга бориб потинка ялаëтган мулозимларнинг улардан фарқи нима? Оқ пошшо даврида мустамлака эдик, СССР даврида Кремлга расман қарам эдик. Лекин 1991 йил 31 августда мамлакат мустақил бўлган эдику.

Нега 30 йил ўтибам мулозималрнинг бўйни ва тили қисиқ? Фақат бошлиқларни айблашга шошманг. Ҳар бир элнинг илони шу элнинг тупроқ рангида бўлади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 07:30


Kейинги 10 ой ичида 572 ўзбек Америкадан депортация қилиниб қувиб юборилди.

Ўткан йили 100га яқин ўзбек Америкадан чиқариб юборилган бўлса, келаси йили мингдан зиëдининг кавуши тўғирланадиган бўлиб спискаси тахт қилинган.

Бир йил ичида 3 мингдан зиëд ўзбек Мексика чегарасидан АҚШга ноқонуний кириб келган ва уларниинг ИШИД террорчилари билан боғлиқ экани ҳам ўртага чиққанди.

Шунча одам сиққан Америкага нега ўзбееклар сиғмай қолди? Трамп деган ëмоннинг кучи ўзбек деган япалоққа етдими?
Хўш, нима қилиш керак? Нима қилсин Мексика орқали АҚШга келиб насиба териб юрган Ўзбеклар.

Наҳотки улар Ўзбекистон деган жаҳаннамга қайтиб кетади? Наҳотки?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 07:06


Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

ELTUZ

27 Dec, 06:30


⚡️⚡️⚡️“Самолёт Россия ҳудудида уриб туширилган. Буни инкор этиб бўлмайди”. Озарбайжон парламенти "Озарбайжон ҳаво йўллари" самолётининг ҳалокати учун Россия Федерацияси узр сўраши кераклигини талаб қилди. Россия узр сўрайдими йўқми билмаймиз, аммо катта эҳтимолда дондон Рамзан Қодиров Озарбайжон парламентига таҳдид қилиб чиқса керак.

ELTUZ

27 Dec, 06:00


ҚЎҚОНЛИКЛАР ПРЕЗИДЕНТДАН АДОЛАТ КУТМОҚДА

Қўқон шаҳрининг Тўлабой маҳалласи аҳолиси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқди.

Улар маҳалладаги Ором кўчасида йўл учун ажратилган бўш ер майдонининг қонунга хилоф равишда эгалланишига қарши чора кўришни сўрашмоқда.

Маҳаллий аҳоли ўз мурожаатида шундай дейди:

"Қўқон раҳбарларидан фойда йўқ. Бу муаммоларни адолатли ҳал қилиш учун Сиздан ёрдам сўраймиз."

Мурожаатга кўра, Ором кўчасида йўл учун мўлжалланган ер Қурбонов Саминжон Мухторович томонидан ноаниқ важлар билан эгаллаб олинган ва уй қуриш ишлари бошланган. Бу ҳолат маҳалла аҳолисини ташвишга солган. Улар қуйидаги саволларни беришмоқда:

- Нега ушбу ҳолатга ҳеч ким муносабат билдирмаяпти?

- Нима учун қонунбузарликларга кўз юмиляпти?

- Мазкур масалага мутасаддилар қачон ечим топишади?

Аҳоли Қўқон шаҳар кадастр бўлими, архитектура идораси, прокуратура ва ҳокимиятга мурожаат қилган бўлса-да, ҳозиргача расмий жавоб олмаган.

Улар Президентдан қонун доирасида адолат ўрнатиш ва ҳуқуқий чора кўришни сўрашмоқда.

Мурожаатда "Адолат бўлсин!" деган шиор кўтарилиб, аҳоли мазкур вазиятда фақат давлат раҳбари аралашувига умид қилишини билдирган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Dec, 03:00


ТОШКЕНТ ШАҲАР МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛМАЁТИР

2023 йил 20 ноябрь куни фуқаро А.Н. Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши бўйича мурожаат қилди.

Унинг айтишича, у аввалги иш жойидан ишдан бўшаганидан кейин бир йил давомида меҳнат дафтарчасини ололмаган. Аризада у меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб меҳнат инспекциясига мурожаат қилди.

А.Н. инспекциядан унинг номидан судга мурожаат қилишни талаб қилди.

Бироқ, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси мазкур масалани 30 кундан ортиқ муҳокама қилгач, фақат "меҳнат низоси бўйича судга мурожаат қилишингиз мумкин" деган мазмунда жавоб берди ва ишни ёпди.

Бу эса фуқаронинг қонуний талаблари тўлиқ қондирилмаганини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 559-моддасига кўра, Давлат меҳнат инспекцияси мансабдор шахслари меҳнат низоларини судга олиб чиқиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонуннинг 27-моддаси талабига кўра, мурожаатга барча масалалар бўйича аниқ асосланган жавоблар берилиши шарт.

Аммо, фуқаронинг мурожаати бўйича берилган жавобда текширув натижалари ва қонунбузарликлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Бу ҳолат меҳнат инспекциясининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бефарқ эканини кўрсатади.

Бир йил давомида ишсиз қолган, пулсиз ўтирган одамнинг аҳволини тушуниш қийин эмас.

Бундай ҳолатлар инсонларнинг меҳнат инспекциясига бўлган ишончини сусайтиради.

Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаган шахслар учун бу давлат идораси охирги мурожаат нуқтаси бўлиши лозим.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

26 Dec, 03:01


ПЕТЕРБУРГ ВА МОСКВАДА ЁНҒИНЛАР, ҚОЗОҒИСТОНДА АВИАҲАЛОКАТ

Санкт-петербург ва Москва банк ва почта бўлинмаларига ўт қўйишмоқда. Грузияда намойишлар. Қозоғистонда авахалокат. Германиядаги террор акти ортидан мигрантларни тутиш рейдлари бошланди.

БУ 600 СЕКУНД

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Dec, 17:01


ЙИРОҚ БЎЛ ҲАСРАТДАН...

ELTUZ

25 Dec, 15:01


ШОФИРКОН ТУМАНИ 13-СОНЛИ ИДУМДАГИ ЗЎРАВОНЛИКНИНГ ДАВОМИ…

Шофиркон туманида жойлашган 13-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги зўравонлик ва қонунбузарлик ҳолатлари ҳамон тўхтамади.

Бир муддат аввал Элтузда чоп этилган мақоладан сўнг, мактабда ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга нисбатан зўравонлик қилиш ҳолатлари яна қайд этилди.

Аммо бу кифоя қилмагандек, муаммога эътибор қаратиш ўрнига, орган ходимлари мақолани тарқатган шахсни қидиришга тушган.

Ҳодисалар ҳақида хабар берган шахслар таъкидлашича, мактаб директори кун бўйи иш жойида йўқ, бошқарув ишларига эътиборсизлик қилади.

Мактабда таълим сифати паст бўлиб, тартиб-интизом бутунлай назоратдан чиққан.

Бундан ташқари, бир ўқитувчи ўз ҳамкасбларига, айниқса, ёши катта ўқитувчиларга нисбатан зўравонлик қилиб келаётгани маълум қилинди.

Ўқувчи ва ота-оналарнинг таълим сифати ва тартибни яхшилаш бўйича илгари сурган мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

Ҳатто Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қилинган илгари мурожаат ҳам самара бермаган.

Мактаб жамоаси ва ота-оналар давлат раҳбарига мурожаат қилиб, мазкур ҳолатларни шахсан назоратга олишларини сўрамоқда. Улар таълим соҳасида қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига қарши қатъий чоралар кўришни талаб этмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Dec, 14:01


Зомин аэропорти ёпилди

Зомин аэропорти вақтинчалик ёпилгани ҳақида Ўзгидромет хабар бермоқда.

Унга кўра, ҳақиқатан ҳозирги кунда Зомин аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатиши тўхтатилиб турибди.

Мазкур аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозланмоқда.

Шу билан бирга, метеорологик қурилмаларни ҳам модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Бунда Озарбайжонда содир бўлган авиаҳалокатдан ўрнак олинган бўлиши мумкин. Чунки авиасозлар, мутахассислар Тошкент-Зомин йўналишидаги қатнов хавли эканлигини таъкидлашган.

Зомин тоғли ҳудуд. Қишда ва баҳорда осмони қуюқ туман билан қопланади. Ўзгедромет бу каби танқидларга аҳамият бермаган эди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Dec, 13:01


“БИЗ ЭРТАНГИ КИНОЛЕНТАЛАР”

Эски кинохроника кадрларини томоша қилар эканман Омон Матжоннинг шу сатрларини эсладим. Эски кадрларда Оқпошшога, Сталин, Брежневларга сиғинаëтган ўзбек мулозимлари кўрнади. Улар учун уяламиз.

Аммо бугун Путиннинг бир имоси билан Кремлга бориб, потинка ялаëтган мулозимларнинг улардан фарқи нима?

Оқ пошшо даврида мустамлака эдик, СССР даврида Кремлга расман қарам эдик.

Лекин 1991 йил 31 августда мамлакат мустақил бўлган эди-ку. Нега 30 йил ўтибам мулозималрнинг бўйни ва тили қисиқ?

Фақат бошлиқларни айблашга шошманг. Ҳар бир элнинг илони шу елнинг тупроқ рангида бўлади.

Ялт-юлт ўтар киноленталар,
Мана амир, манавичи хон.
Ўрис берган ленталар жон,
Оқ пошшонинг этагин ўпар.
На номус, на шараф, на шон.
Минг тўққиз юз ўттиз етти,
Ойдинлар бизни тарк этди.
Мана тройка тузган Усмон,
Ойдинларни қирган душман.
Жиноятдан қилмас пушмон,
Сталинни отам дейди,
Соясида ëтам дейди.
Ўз халқимни отам дейди,
Буюрилса, нажас ейди.
Кремл айтганин дейди.
Ялт-юлт ўтар киноленталар,
Ўрисга қул бўлган шилталар.
Москов лампасида пилталар,
Ўз халқини туртар, силталар.
Ичи сомон, похол, култалар.
Минг тўққиз юз тўқсон бир,
Совет бўлди ер билан бир.
Нима бўлди? Бу қандайин сир?
Юртбошилар энди не кутур?
Ўрис эсенгига кир, дея туртур.
Ялт-юлт ўтар киноленталар,
Юртни яна ўрислар талар.
Мухтарамлар потинка ялар,
Бети қора шап-шармандалар.
Ялт-юлт ўтар киноленталар:
Қотил босқинчига бутхона қурган,
Тарих ғилдирагин орқага бурган.
Ўрисга янаям тўнқайиб турган,
Ўз ботирларин тош билан урган.
Путинни отам деб судралиб юрган.
Бу – реал политика, проработка.
Олган ордени учун отработка.
Эркинлик дегани – шунчаки шутка.
Аслида миллатни ëқади ўтка.
Ўрисга қул бўлган шилталар,
Бу бир кринж, испанча уëт.
Ҳурмат қилмас бизни дўсту ëт.
Сийëсий шахматда бўлдик ахир мот.
Тарих нима деркан бизларга қараб?
Биз эртанги киноленталар...



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Dec, 11:31


ФЛЕЙТА УЧУН УНУТИЛГАН КУЙ

Элдор Рязановнинг шу номли фильми бор. Фильм қаҳрамони - собиқ сурнайчи катта бир одам кўмагида маданият вазири бўлади.

У вазир бўлган куни санъат ва маданият ҳақида мана бу гапни айтади: " Маданият бу қушга ўхшайди. Уни қўлимизда қаттиқ қисиб ғижимласак, у ўлади. Агар кафтимизни тўлиқ очсак, қуш учиб кетади. Шундай қилиш керакки, қуш учиб ҳам кетмасин ва сиқилиб ҳам ўлмасин".

Мадвазир Назарбековнинг "Ижодкорларга эркинлик берилмаслиги керак" дея алжираганини кўриб шу фильм эсимга тушди.

Ҳар ҳолда мадвазир "ижодкор" деб айтанлар чаласавод тўй машоғи, бачча фолк-поп ашлачилари бўса керак.

Майли, шу отарчи Мадвазир бу отарчиларни оëғига кишан тақадими, кўтига чип тиқадими, ўзи билади.

Озодбекнинг санъатга алоқаси қанчалик узоқ бўла, бу кўк жигули, малоҳат- малахитларнинг ҳам алоқаси ашинча.

Лекин бу туғма овсар мадвазир ҳақиқий ижод аҳлини тинч қўйсин.

Чунки том маънодаги эркинликиз ижодкор ижод қила олмайди.

Рассом, кинорежиссер, ҳайкалгтарош, меъмор ва опера ҳофизлари.

Уларга тўла эркинлик керак.

Зоопаркдаги қафасда яшайдиган ҳайвонлар кўпаймаслигини ўзиям бу собиқ ҳизбут, собиқ зек, Сергелида мотор ëғига кўмир қўшиб баллон қорайтирган мелкий апрс мулозимнинг гапи ярим чақа эканлигига гувоҳ.

Битта чаласавод отарчининг мансаб курсисида ўтиришин ўзи мана тўққиз йилки давом этаëтган балмаскараднинг энг кулгили парчаси каби кўринади.

Ўн олтинчи аср Ўрусияда пошшо ичбурғидан ўлиб, ўннига Лжедмитрий деган самозванец келган даврни тарихчилар "смутное время" (“паришон давр”) деб атайди.

Кинначилар изғиган, одам ўлдириш писста чақиш каби осон бўлиб ҳар хил қаланғи -қасанғи, ряженний скоморохлар давлат тепасида ўтириб халқ ўлатга чалинса ҳам тонготар зиëфат қилган шарманда давр.

Хуллас, Озодбек Назарбеков ишдан кетиб, ўз аравасига қайтиб бачча ашиласини қилпаглаб айтиб юраверсин

Шу отарчи пилигини кўтарган муҳтарамларга эса шарманадага шаҳар кенг эмаслигини эслатиш ҳам менинг зиммамга тушди.

Еганларинг хурмолар бир куни сени бурмолар.

Мендан ойтш.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Dec, 10:00


⚡️⚡️⚡️Метанчи бро соғ-саломат экан. Эгилмаган бошни қилич кесолмас.

ELTUZ

25 Dec, 09:30


Боку-Грозний йўналишида парвоз қилган, бортида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган самалёт Қозоғистонда халокатга учради.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган самолётда омон қолганлар бор, деб хабар қилди республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Хозирда омон қолганларнинг сони 28 нафарга етди, улардан 3 нафари болалар эканлиги айтилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Dec, 09:02


"АСКИЯ" БОЗОРИ ЎРНИГА САВДО МАРКАЗИ ҚУРИЛАДИ

Яккасарой туманидаги "Аския" бозори аукционда Хитойнинг Cheng Ke-International компаниясига 225,6 миллиард сўмга сотилди.

Бозор ўрнида замонавий савдо маркази қурилади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Dec, 08:00


“Давлат харидлари бўйича адолатни таъминланг”

Ҳурматли Элтуз, ассалому алайкум.

Сизга мурожаат қилишимдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлашга доир муаммоли ҳолатга эътибор қаратишдир.

Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти академик лицейига нисбатан қўзғатилган 1-10-2024/311-сонли иш бўйича қўмита 2024 йил 18 ноябрда, савдолар бўйича қабул қилинган қарор ва тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарор Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунининг 29-моддаси иккинчи қисми иккинчи хат боши ва тўртинчи хат боши талаблари бузилгани асосида чиқарилган.

Муаммо моҳияти

23 октябрда 620,0 млн сўмлик эълон etender.uzex.uz порталида жойлаштирилган. Бироқ, савдода иштирокчиларга қўйилган баллар ноадолатли ва нотўғри берилганлиги сабабли, Қўмитанинг шаҳар бошқармаси савдо натижаларини ҳақиқий эмас деб топган.

Шунга қарамай, ютувчи харидор ва унинг "таянчлари" ушбу қарорни бекор қилиш учун турли йўллар билан ҳаракат қилмоқда. Ташкилотга товарлар етказиб берилиб, "қарор бекор қилинади" деган ваъдалар берилмоқда.
Илтимос ва таклифлар
1. Коррупцияга қарши кураш: Давлат харидлари бўйича таниш-билишчилик ва коррупция ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ушбу ишга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти аралашувини сўраймиз.
2. Ижро назорати: Қўмита томонидан қабул қилинган қарорларнинг адолатли ижро қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатиш лозим.
3. Тизимни такомиллаштириш: etender.uzex.uz портали орқали ўтказилаётган савдолар шаффофлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўриш, манфаатдор шахсларнинг аралашуви олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш зарур.

Ушбу масала бўйича қонун доирасида адолатли қарор чиқарилишини кутиб қоламиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Dec, 07:00


ҚАРШИ ВОКЗАЛИ АВТОТУРАРГОҲИ ТАКСИСТЛАРГА СОТИБ ЮБОРИЛГАНМИ?


"Ўзбекистон темир йўллари"нинг Қарши шаҳри вокзали автотураргоҳи маҳаллий таксистларга сотиб юборилганга ўхшайди.

Ҳар сафар яқинларимизни кутиб олгани борганимизда машинамиз катта кўчада қолади. Тураргоҳда жой йўқ. Ҳамма ёқни маҳаллий таксистлар эгаллаб олишган.

Шаҳар ичига қатнайдиган “дамас”чилар линиясини ҳам тураргоҳ ичкарисига киргизиб олишган.

Поезддан тушаётган одамларнинг йўлини худди гадойдек тўсиб, олиб бориб қўйишларини айтишади.

Аслида поезддан тушган одамлар такси тўхтатиш учун катта йўлга чиқишади. Кўчада шунақанги тирбандлик бўладики, ҳамма йўл тўхтаб қолади.

Кўчада “тўхташ ман этилади” белгиси қўйилган. ДАН ходимлари кўчада тўхтаган машиналарга жарима ёзишади.

Бу ҳолат билан вокзал директорининг иши йўқ. Унга автотураргоҳдан тушаётган жарақ-жарақ пуллар бориб турса бўлди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Dec, 04:30


АСАДНИНГ ХОТИНИ ЭРИДАН АЖРАШИБ ЛОНДОНГА КЕТМОҚЧИ

Суриядан қочиб, Россияга келган Башар Асаднинг хотини Асма Асад ажралиш учун Россия судига ариза берди. Асма Асадга "онтарилган президент хотини" бўлиш ва санкция остидаги Россияда яшаш ёқмаяпти. Асма Асад эридан ажраса, Лондонга кетиши мумкин, чунки Асмада Британия фуқаролиги бор.
Онтарилган ва Путинга сиғинган Башар Асаднинг ҳозирги аҳволи яхши эмас. У деярли асир мақомида қолмоқда. Башар Асад Россияда қочқин сифатида қабул қилинган бўлса-да, унга нисбатан жиддий чекловлар қўйилган:

1. Асадга Москвани тарк этиш ва ҳар қандай сиёсий фаолият билан шуғулланиш қатъиян ман этилган.
2. Башар Асаднинг ўз юртидан ўмариб келган пули, банк активлари ва молиявий манбаларига кириш ҳуқуқи Путин буйруғи билан музлатиб қўйилган. Путин унинг пулини Украинадаги босқинчилик урушига сарфлаб юбориши мумкин.
3.Кремль Башар Асадга асир муомаласи қилган. Унинг укаси Маҳер Асаднинг бошпана сўрови рад қилинган. Россия Президенти Владимир Путин матбуот анжуманида Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган диктатори Башар Асад билан учрашмаганини маълум қилган.

2018–2019 йиллар оралиғида Сурия Марказий банки Москвага 250 миллион долларлик нақд пул ўтказган. Асад оиласи Москвада 18 та ҳашаматли квартира ва қўшимча активларни сотиб олган. 2024 йилнинг 27 ноябрь куни мухолифат Ҳалабга ҳужум уюштирганида, Башар Асад ўғли Ҳофизнинг математика фанлари доктори даражасини олиш маросимида қатнашиш учун Москвада бўлган. Аммо можаро авж олгани учун Асад ўғлининг маросимига сиғмаган.

Асад Москвада Four Seasons меҳмонхонасида қолган ва Суриядаги воқеаларни кузатган. 29 ноябрда Ҳалаб мухолифат томонидан эгалланганда, Асад Дамашққа қайтган. Кремль кураторлари Асадга Сурияни тарк этишга амр берган ва у 8 декабрь куни фақат икки киши – президент ишлари вазири Мансур Аъзам ва хавфсизлик бошлиғи Муҳсин Муҳаммад билан Москвага қочган.

Асаднинг хотини Асма Асад ҳам Москвада бўлган ва у ўз даволанишини давом эттирган. Асма Асад 49 ёшда, Лондонда туғилган ва Британия ҳамда Сурия фуқаролигига эга. Асма Лондон Кингс Коллежини тамомлаган ва 2000 йилда Сурияга жўнаб кетиб, Башар Асадга турмушга чиққан. Бир вақтлар "Чўл атиргули" деб аталган Асма Асад уруш бошланганидан кейин халқ орасида обрўсини йўқотган.

2024 йил май ойида Асма Асадга ўткир миелоид лейкемия ташхиси қўйилган. Унинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар аввал ҳам қайд этилган.

Асма Асад турмуш ўртоғи Башар Асаддан юз ўгирган ва уни ҳақоратлаб, сўккан. Арабларда ҳам "ит вафо, хотин жафо" деган мақол бор. Хулоса шуки, Асаднинг хотинининг бу юз ўгириши бир севги ҳикоясининг "the end" бўлганини кўрсатади. Асаднинг хотини унга "Сен бўлмасанг санамжон" демоқда.

Тарих улуғ мураббий, аждодлар ёди муқаддас.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Dec, 17:31


Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?

Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?

https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали. 

Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.

Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз. 

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг. 

Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.

ELTUZ

24 Dec, 17:00


⚡️⚡️⚡️Агар қор ёғса ёки шамол бўлса, свет ўчади. (ўзбек халқ мақоли)

ELTUZ

24 Dec, 15:02


КИРПИ КУНДАЛИГИ: СОВЕТЧА ТУЗУМДАН ИЛҲОМЛАНАЁТГАН ЁШ ЎҚИТУВЧИЛАР

Яқинда бир мавзуга кўзим тушиб қолди: ёш ўқитувчи қиз 8-синф болаларини доскага олиб чиқиб сазойи қилган, етмаганига буни ота-оналар гуруҳига ташлаб, ота-оналарга етказган. Бунга ҳам қаноат қилмаган кўринади, болаларнинг расмларини Твиттерга жойлаб, болалар ва ота-оналар устидан шикоят қилиб, уларни “дебиллар” дея ҳақорат қилган. Ҳақиқий советча метод. Бу орқали ёш ўқитувчи нафақат болаларнинг шахсий ҳуқуқини бузяпти, балки уларнинг руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Болаларни жамоат олдида шарманда қилиш, уларнинг расмларини рухсатсиз ижтмоий тармоқларга жойлаштириш профессонал ва ахлоқий меъёрларга зид.

Албатта, ҳозирги ёш педагогларга осон эмас, ота-оналар бетоқат ва ноадекват, болалар ҳам ўзига хос тарбияланяпти, аммо педагогика - фақатгина болага дарсни ўқитиш эмас, педагогдан психологик ва ҳуқуқий саводхонликни ҳам талаб этади ва бу касбга қадам қўйишдан аввал ҳар бир педагог ўз зиммасига юкланган вазифани тушуниши керак. Афсуски, фойдаланувчилар орасида педагогнинг ушбу хатти-ҳаракатини оқловчилар талайгина ва бу ҳолатни анча қўрқинчли тус олдиради.

Болалар ҳуқуқи борасида бир талай муаммоларга эга Ўзбекистон учун бундай оғриқли муаммолар масъул идоралар томонидан беэътибор қолдирилмаслиги керак.

Ўқитувчилар ойлиги, мансаби борасида қайғуришимиз рост, аммо педагоглар орасида шу олаётган озгина ойликка ҳам арзимайдиган кадрлар тўлиб-тошиб ётганини ҳам тан олишимиз керак.

Юқоридаги ҳолат Наманган вилояти 18-мактабда бўлиб ўтгани такидланмоқда. Ҳолат бўйича масъул органларга мурожаат қилиш ва педагогнинг ҳатти-ҳаракатини қайта кўриб чиқиш муҳим.

Истаймизми-йўқми, таълимда болалар ва уларнинг оилалари манфаати биринчи ўринда туриши лозим.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Dec, 14:01


⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда автомобиль давлат рақами 1 млрд сўмдан ортиққа сотилди. Юридик шахслар учун мўлжалланган автомобил рақами ауксионнинг бутун тарихида ўз қиймати бўйича рекорд ўрнатди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Dec, 15:01


ЎЗБЕКИСТОНДА АНТИСЕМИТИЗМ КУЧАЙМОҚДА

Таҳлилчи Отабек Умар ёзади: Давлат антисемитизмга қарши чоралар кўрмаса, оқибати ёмон бўлиши ҳақида мен ва бошқа дўстларимиз огоҳлантиргандик.

Мана, ўша оқибат ўзини куттириб қўймади. Яҳудий руҳонийини ўлдирган учта ҳаромзодани деб энди ўзбекларга Дубай ҳам ёпилиши мумкин.

Париж ёки Римга боролмаган ўзбек, ҳеч йўқ, Дубайни кўриб келоларди.

Энди эса ўзбек дипломатиясининг бу кичик ютуғи ҳам йўққа чиқиш хавфи остида.

Нимага? Қора авомимизнинг вакиллари яҳудий ва араб ўртасидаги ер можароси уларга тааллуқли деб ўйлагани учун.

Ваҳоланки, учта ўзбекистонлик қилган ишни ҳозир саудиялик ёки дубайлик араб қилмайди, бундан ҳазар қилади.

Афсуски, айнан ўзбеклардан бундай чиркинлик чиқяпти.

Тармоқларнинг ўзбек тилли қисми яҳудийларни қириш, сўйиш ҳақидаги гаплар билан тўлиб кетган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари эса жим.

Кимдир руслар тўғрисида қалтисроқ гап ёзса, бу одатда ҳуқуқий жавобсиз қолмайди, лекин нега яҳудийларни йўқ қилишга исталганча тарғиб қилиш мумкин?

Юртимизда асрлардан бери яшаган ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган яҳудий жамоати борлигини унутдикми?

Унутмаган бўлсак, билишимиз керакки, антисемитизм — миллий хавфсизлигимиз ва давлатимиз осойишталиги учун таҳдид.

Шунинг учун "Яҳудийларни ўлдириш керак", "Ҳитлер яҳудийларни қириб тўғри қилган" деб ёзганларни эринмасдан битта-битта топиб, жазолаш керак. Шунда дунё олдида юзимизни ерга қаратиб қўядиган кўплаб ҳолатларнинг олди олинади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Dec, 14:00


Мексика орқали АҚШга келган ўзбек қиз ўз ҳикоясини Элтузга видеолавҳа қилиб бермоқчи эди.

"Адвокатим қисиб ўтир" деди дея бу қиз видеоҳикоя олишдан воз кечди. Адвокатинг ўзбекми? деб сўрасам, "ҳа ўзбек" деди.

Дунëда фақат ўзбек адвокат сўз эркинлигидан қўрқади.

Ўзбек адвокат - бу "апрс¸ икки тарафга ишлаб пул соғадиган талончи ва ўз клиенти сирларини терговчига сотадиган урод"

Ўзбек адвокат Африкага борсаям ашнақа урод бўлиб қолаверади.

Америкага Мексикадан келган бечора ўзбеклар пулини шилаëтган апрс ўзбек адвокатлари ҳақида ким нима билса бизга ëзсин. Инглиз тилида ҳам мақола ëзамиз.

Токи бу апрс ўзбек адвокатлари ҳаддини билсин. Билмаса, Туз оғанг уларни хаддини кўрсатади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Dec, 12:15


ҚИЗИҚЧИ ҲАЛИМА ХОТИРАСИГА

Ўзбек жамияти доим шафқатсиз. Бу жамият доим ожизларни эзишдан ошкора лаззат олган.

Бу жамият золимлар зулми устидан эмас оддий одамнинг жисмоний нуқсони устидан кулиб камситишга ўрганган.

Кал, чўлоқ, қора таппи, пес, кўр, ориқ ва семиз. Бегемот, фил¸¸¸¸

Айниқса, хотинларни семиз деб мазах қилиш ошкора урчиган.

Жисмоний нуқсони бўлган бу бечоралар булинг нишони бўлиб ичдан эзилиб, руҳан синиб, тўзиб ўтишади.

Бундай камситиш¸ хўрлаш ва булингга жавоб ўлароқ баъзиларда "ҳимоя реакцияси" пайдо бўлади.

Бу табиатда ҳам бор. Тинтер фиш деган балиқ ўзини ҳимоя қилиш учун қора сиëҳ чиқаради. Буни кўрган катта балиқлар уни емай айланиб ўтади.

Ўзини ҳимоя қилишнинг энг мақбул услуби ўлароқ бошқаларга ҳужум қилиш танланади.

Бугун ўлган комик артист Ҳалима Иброхимованинг (Ибрагимова) биз кўрган яшаш формаси, ўзини семиз деб камститган раҳмсиз¸ шафқатсиз патриархал жамиятга қарши "ҳимоя реакцияси" эди.

Бир маънода бу "саҳна обрзига" ҳам айланиб улгурди.
Тармоқда очко йиғиш учун Ҳалимага ҳужум қилган ҳар хил қаланғи қасанғи блогерларга қарши уларнинг ўз услуби билан "атвет" қаайтарарди.

Ҳатто ташқаридан ўта қўпол кўринган шу вульгар "атвет"ларда баъзан Ҳалиманинг кўзи ëшга тўлганини кўрганман.

Ташқаридан сизга баҳайбат ва сўконғич бўлиб кўринган бу тана ичида тез яраланадиган, нозик ва шикаста хотин қалби ëшурун эди.

Хотинларни эзиб, масқара қилиб "ҳазз" оладиганлар Ҳалиманинг ичига яширинган ғуссани кўра олмасди.

Ҳалима 2024 йилннг 7 декабрида ўлди.

Одатда артист ўлса тобути устида ҳамма чапак чалади. Театр оламидагилар буни билади.

Азиз дўстларим, энди нафрат ва кинни бир четга суриб қўйиб, ўлган артист, бир умр сўконғич семиз ролини ўйнаган артист шарафига ўрнимиздан туриб қарсак чалайлик.

Олқиш айтайлик. У бу олқишни тириклигида кутган эди.

Давомли ва гулдурос қарсаклар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Dec, 11:30


НУРОБОДДА КАТТА РЕЙД ЎТКАЗИЛМОҚДА

Самарқанд вилояти Нуробод туманида сўнгги кунларда катта рейд ўтказилаётгани ҳақида обуначимиздан хабар ва видео келди.

Ушбу тадбирлар сабабли кўчаларда ҳаракатланиш сезиларли даражада чекланиб, маҳаллий аҳоли орасида хавотир уйғотмоқда.

Кўпчилик ушбу ишлар қанчалик қонуний эканлиги ҳақида савол бермоқда, аммо аниқ маълумот ҳозирча мавжуд эмас. Кўчаларда шундай ҳолатларни кузатиш одамларда қўрқув уйғотяпти.

Ҳозиргача расмийлар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Dec, 10:00


УСТИ ХАМИР ИЧИ ЭТ

Битта пи-эйч-дий қилган ўзбек опой Венадаги пизиклар семинарига борди.

Бу опой мактабни ўннига отинойида ўқиган, духтрлик ишим сувда оқиб кетган деган порточка билан президентга жилаб диплом овоган юзлаб "ўзбек илмпоз"ларидан бири.

Бу опош пизика семинарида анграйиб ўтирди.

Зерикканидан сўмкасидан Жиззахдан обкеган сомсани обчиқиб майда тишлаб бошлади. Уни пизик олимлар ўраб олишди.

-Бу нима?

- Сомса.

- Нимадан бўлган?

- Усти хамир, ичи эт.

- Яна нима ейди сизди истонда

- Чучвара

- Нима?

- Усти хамир ичи эт

- Яна нима ейсизлар?
- Хоним

- У қандайчикин?

- Усти хамир ичи эт

- Яна?
- Қўтирбарак

- У қандай?
- Усти хамир ичи эт

- Гўмма, деди олима хотин

Энди дунëнинг ҳар еридан келган пизиклар жўр бўлиб? "Усти хамир ичи эт" деб айтиб зерикиб кетиб қолишди.
- Кетманглар биза мантиям қиламиз, деди хотин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Dec, 08:00


Ўзбекистон болалари инфотужжорлар учун синов қуёними?

ELTUZ

07 Dec, 06:02


ОДАМ НЕГА ТАБИБГА ИШОНАДИ?


Дард чеккан одам табиб мўжизасига ишонади. Бунинг кўп сабаблари бор. Қуйида шу сабабларни таҳлил қиламиз

Дардман одам умидсизликка тушгач табибдан бошқа йўл йўқдек кўринади. Анъанавий тиббиёт самарасиз ёки жуда мураккаб кўринганда, одамлар мўъжизага ишониб, бошқа усулларни излайдилар. Бу айниқса сурункали ёки даволаб бўлмайдиган касалликлардан азият чекувчиларга хос.

Даво топаман деган ишончнинг ўзи ҳам яхши натижа келтиради. Буни плацебо эффекти дейилади. Бемор киши табибнинг фойдасига ишонса бу ҳолат касаллик аломатларини бироз енгиллатади.

Инсон табиб кучига дўстлари, қариндошлари ва бошқа танишлари таъсирида ҳам ишониб қолади. Бемор табибга бораркан ижтимоий тасдиқ ва омманинг фикрига қараб йўл тутади. Мақтовлар, мўжизавий шифо видеолари эса табибни янада кучли қилиб кўрсатади.

Инсон ғайритабиий ходисалар, афсоналарга ишонишга мойил бўлса бир табибнинг ўта кучли эканига ҳам амин бўлади. Бундай зеҳният эгаси мураккаб тиббий муаммоларнинг давоси оддий бўлиши мумкин дейди.

Халқ орасида расмий тиббиёт, шифокорлар, фармацевтика компаниялари ва касалхоналарига ишончсизлик кўп. Медицина хизматлари ўта қиммат бўлса, ёки инсон медицина даволаридан натижа кўрмаса табибга мурожаат қилади.

Маданий ва диний тушунчалар ҳам кишини табиб остонасига етаклаб боради. Табиблар кўпинча беморларга яқин рамзлардан фойдаланади (масалан: диний маросимлар, дуолар, урф-одатлар). Бу эса табибнинг обрўсини янада оширади.

Аксарият табиблар кучли харизма ва ишонтириш қобилиятига эга. Уларнинг ўзларига бўлган ишончи ва мулоқот услуби профессионаллик ва ғамхўрлик таъсуротини уйғотади.

Оммавий ахборот воситалари ва реклама орқали"мўъжизавий" даволаниш ҳақидаги маълумотларнинг тарқалиши сенсация эффектини яратади, бу эса эътиборни жалб қилади. Табибнинг муваффақияти ҳақидаги миш-мишлар кўпайтирилади, муваффақиятсизликлар эса кўпинча яширилади.

Шу омиллар бирлашиб одамларда мўъжизакор табибларга ишонч шакллантиради. Элтуз эса саломатлик масалаларида ҳар қандай маълумотга танқидий ёндашиш ва малакали мутахассислар билан маслаҳатлашишни тавсия қилади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

07 Dec, 04:01


Муҳаммад 2023 йилда Англия ва Уэлсда энг машҳур ўғил бола исмига айланди

Британия Миллий статистика идорасидан (ONS) маълум бўлишича, Британияда 2023 йилда ўғил болалар учун энг оммабоп исм ўзгарди.

Муҳаммад Англия ва Уэлсда энг машҳур чақалоқ исмига айланган.

Бу исм 2016 йилдан бери биринчи ўнталикда бўлиб келган, 2022 йилда эса иккинчи энг машҳур ўғил болалар исми бўлган эди.

Энди, Муҳаммад исми 2021 ва 2022 йилларда энг машҳур бўлган Ноя (Нуҳ) исмини ортда қолдирди.

Энг машҳур исмлар бўйича маълумотлар Англия ва Уэлсда қайд этилган тирик туғилган чақалоқлар маълумотлари асосида йиғилади ва ҳар йили бу маълумотлар таҳлил қилиниб, Буюк Британиядаги энг оммабоп ва оммабоп бўлмаган исмлар аниқланади.

Бу исм Англиянинг тўққизта минтақасидан тўрттасида биринчи ўринда бўлган бўлса-да, Уэлсда аслида 63-ўринни эгаллаган.

Бироқ, Англия ва Уэлс бўйлаб 4,661 чақалоққа Муҳаммад исми қўйилган, Нуҳ исми эса 4,382 чақалоққа берилган.

Маълумотларга кўра, Муҳаммад исми асосан 25 ёшдан катта оналар орасида оммабоп бўлган.

Турлича ёзилган бу исм, агар барчаси бирлаштирилса, олдинги йилларда ҳам биринчи ўринда бўлар эди, аммо ўтган йили айнан "Муҳаммад" ёзуви етакчи бўлиб чиққан.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Dec, 16:00


ЙИҚИЛДИНГМИ? УСТ-БОШИ ЧАНГ КЎРМАГАН, ДАРД КЎРМАГАН БОЛАМ...

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Dec, 14:00


АҚШДАГИ ГРИН КАРДЧИ ЎЗБЕКЛАР НОЛЕГАЛ ЎЗБЕКЛАРДАН НЕГА НОРОЗИ?

Грин кард ютиб келиб АҚШда қонунан ерлашган ўзбеклар Мексика орқали ноқонуний АҚШга келган ўзбекларни маломат қилмоқда.

1.“Нега эшик қолиб тешикдан кирдинг?”, “Сенга қош-кўзим учиб турувдими?” “Кўзимга ëмон кўриняпсан”, “Галa-гала бўлиб кеволиб қуëшни тўсиб қўйдингиз” ва ҳоказо.

2. Биз кеганда шунча қийинчилик кўрдик, бировнинг эски кийимини кийдик, эскироқ мошин миндик. Мексикадан келганлар бўлса бирданига пишқириб, қутуриб мошиннинг энг янгисини, кийимнинг энг қиммат брендини, овқатнинг қуюғини еб кўзимизни куйдиряпти. Сал ҳовурдан тушинглар. Кўрмаганни кўргани қурсин.

3. Американинг ўз қонун-қоида, тартиб-интизом ва ахлоқ принциплари бор. Мана яқинда Мексика орқали АҚШга келган бир ўзбек йилт-янги БМВ мошинга ўзбек гербини қўйиб, йўлдаги икки сариқ чизиқни босиб, қўшиқни вангилатиб қўйиб кетяпти. Йўл қоидасини билишмайди. Жамиятда юриш туриш қоидасига тупуришган. Биз ўзбек бўлиб уяляпмиз буларни кўриб.

Бу маломатларга кимда ким жавоб бермоқчи бўлса Элтуз минбари улар учун очиқ.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Dec, 13:01


САВОДСИЗЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РАСМИЙ ОАВИ ТАСДИҚЛАГАН

Элтуз саводсизлик кўрсаткичларини эълон қилди ва манбани ҳам TIMSS-2023 деб очиқ ойдин айтди. Оломон шу қадар жоҳилки, ҳатто келтирилган маълумотни текширишни истамайди.

Саводсизлик ҳақидаги мақолани Элтуз ўйлаб топиб ёзмади.

Бу маълумотлар gazeta.uz нашрида эълон қилинган. Шунингдек uz24.uz, xalqtaliminfo.uz, muallimlar.uz манбаларида ҳам айни аччиқ ҳақиқатни топасиз.

Башаранг параллепипед бўлса Элтуз тутган ойнадан ўпкалама, пийпл.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Dec, 11:00


ДАМ СОЛУВЧИ ДОМЛА ДУО СЎРАГАН ХОТИННИ 11 МАРТА ЗЎРЛАМОҚЧИ БЎЛДИ

Қумқўрғонда дам солгич домла дуо сўраб келган аёлга 11 марта секс қилиш талабини қўйди.

Аёл "домла"нинг уйига бориб эрини бошқа қизлар ўқитиб олганини айтган, домла бу илм-амални қайтарувчи дуо эвазига, у билан 11 марта секс қилишини сўраган.

Шилқим домла ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, зиёратчи хотинга шаҳвоний шилқимлик қилиб, зўрлашга уринган.

5-декабр куни Қумқўрғон туман суди 1981 йилда туғилган Н.С. исмли домлани беш суткага ичкарига апкириб қўйди.

Домла қамағда. Аёлни 11 марта зўрламоқчи бўлган дўмлага берилган беш сутка қамағ адолатли ҳукм деб ўйлайсизми?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Dec, 10:01


РАССОМ ТУЗДАН УЛУСГА САСЛАНИШ

Эл улус! Эй сиз азиз юртимнинг фақир-фуқаро қашшоқлари!

Азиз ўқувчиларим! Илм дунëсида мутлақ ҳақиқат деган нарсалар бор.

Масалан, темир қаттиқ бўлади, қаймоқ - юмшоқ.

Шундай мутлақ ҳақиқатларидан бири ўзбек деган этник мавжудотнинг амалга ўтириши билан ўғирлик қилиши.

У бутун умри, “қачон амалга ўтирсаму ўғирлаб ўғирлаб ташасам” деб, орзу қилгандай ҳаракат қилади.

Худди саҳрода сувсиз қолган одам булоқни кўрса қандай ютоқиб қув ичгани каби любой ўзбек мулозим пора олади, ўмаради ва ўғирлайди.

Бу қонунни 1986 йили Гдлян кашф қилганда бизнинг шоирлар: "Йўқ, ўзбек қўшиб ëзмайди, ўзбек ўғри эмас" дея илмга шак келтиришган эди.

Аммо Рим кардиналлари Брунони ўтга ëққанда ҳам ер айланавергани каби ўзбеклар ҳам амалга чиқиши билан ўмараваеради ўмараверади.

Лавозимга ўтирган одам ойликка яшамаслигини ҳамма билади. У алал оқибат катта ўғрига айланади.

Буниям ҳамма билади. Кейин у пул ва мансаб кучидан қутуриб атроф жониб учун хатарли махлуққа айланади.

Айнан шундай пайтда уларни қамаб қўйиш зарур.

Албатта, амалдор дегани фаришта эмас, у ўғирламай ëки таъмагирлик қилмай тура олмайди.

Энг бой ўзбек амалдори ҳам чет элга борганида отель сочиғи ва халатини ўғирлаганини элчихона ходимлари билади.

Чунки кўзи оч уларни. Аммо ўз таъмагирлик иштаҳасини тия оладиганлари ҳам бор.

Камроқ ўғирлайдиганлари бор. Гап улар ҳақида эмас.

Гап Ўзбекистонни ямлаб ютаман деган кашалот наханглар ҳақида.

Майда ўғрилар ҳақида ëзиб чарчадим. Энди энг муҳтарам, энг азиз ва мукаррам ўғрилар ҳақида ëзаман.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Dec, 08:01


Йўлда қўшилган хотин – RTдан ваъз

- Ҳафта «Мерседес Бенс» ғилдираги каби зув этиб айланди;
- Бугун бешланжи гун. Уллини улли гуни. Ничиксизла мўччи апика, опобийи, ëши улли ëши киччи хўжик бррило…
- Арча арча жон арча япроқларинг нинача. Машҳур ўзбек спортчиси Маҳмуд Муродов уйида хотини ва ити билан биргалашиб арча безатди. Кириб келаëтган янги йил қутлуғ бўлсин барчага. Бизни етказсин арчага!!!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Dec, 06:01


ТЕЛЕВИДЕНИЕНИНГ МУТААССИБ РАҲБАРЛАРИ ХОДИМЛАР УЧУН ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ҚИЛИШГА ҚАРШИ

Авваламбор Элтуз жамоасига миннатдорчилик билдирамиз. Сизлар ёритган муаммолар янги раис Абдурашид Жўрабоев эътиборига тушди. Раис коррупцион муаммоларни текшириб аниқлади. Жўрабоев гонорар тақсимотидаги муаммоларни бартараф қилиш, ходимлар ойлигини кўтариш учун ҳаракат қиляпти. Муаммоларимизни ёритганингиз учун раҳмат.

ЎзМТРКда канал раҳбарлари янги йилни нишонлашни тақиқламоқда. Масала дин эмас, шунчаки раҳбарлар янги йилни нишонламасдан байрам учун ажратиладиган маблағларни ўзлаштирмоқчи.

«Ўзбекистон 24» каналининг амалдаги норасмий раҳбари Мадамин Сафаров ҳожи эканини пешлаб янги йил тадбирига қаршилик билдирди.

«Ўзбекистон» канали раҳбари Абдурозиқ Ҳалимов ҳам ҳожилиги сабаб янги йил байрамини инкор этди.

Азалдан дунёвийликка қарши бўлган «Маҳалла» канали директори Икром Чориев ҳам байрамни нишонламаслик таклифини жон-жон деб қабул қилади.

Солиҳ ва тақводор кўринган раҳбарлар учун аслида бу бир ниқоб – каналлардаги ўғрилик, коррупцион фаолиятларини шундай қилиб яширишади, ўзларини сипо кўрсатиб шубҳани нари қилишади. Шу билан бирга мўмай маблағларни ўзлаштиришда давом этишади.

Гонорарлардан ўзига доля олиб юрган «Ёшлар» канали директорининг ўринбосари Фарҳод Дилмуродов ҳам янги йил тадбирини ўтказишга қарши.

Каналлар сирасида фақат «Спорт», «Тошкент», «Дунё бўйлаб» канали раҳбарлари янги йилни нишонлаш тарафдори. Бироқ бу каналларда ҳам айрим популист соҳта динкашлар таъсири сабаб байрам қолдирилиши мумкин.

Йил бўйи порахўрлик қилган кимсаларнинг йил охирида ўта тақводорга айланиши мантиқсиз ва кулгули ҳолат. Йил бўйи катта гонорарлардан ўлпон тўлаб жиноятга шерик бўлиб, оила бола-чақасини шундай нопок луқма билан боққан айрим арзанда ходимлар йил охирида динни пеш қилиши ақлбовар қилмас абсурднинг ўзгинаси.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Dec, 04:30


САВОДСИЗЛАР МАМЛАКАТИ

Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан TIMSS 2023 баҳолаш дастури доирасида ўзбекистонлик ўқувчиларнинг математика ва табиий фанларни билиш натижаси эълон қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил апрель-май ойларида Ўзбекистонда ўтказилган ушбу тадқиқотда барча ҳудудлардан танлаб олинган 166 та мактабдан жами 8800 нафар ўқувчи (шундан, 4450 нафар 4-синф ва 4350 нафар 8-синф) иштирок этган.

Шунингдек, мазкур мактабларнинг 166 нафар директорлари ҳамда 1035 нафар математика ва табиий фанлар бўйича ўқитувчилари ҳам сўровномада қатнашган.

Халқаро ҳисобот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги 8-синф ўқувчиларининг математик саводхонлик бўйича ўртача кўрсаткичи 421 балл бўлиб, қатнашувчи 44 та давлатдан 32-ўринни эгаллаган. 8-синф табиий фанлар (Science) саводхонлиги бўйича эса қатнашган 44 та давлат орасидан 396 балл билан 39-ўринни қайд этган.

Тадқиқотда қатнашган ўзбекистонлик 4-синф ўқувчилари табиий фанлар (Science) саводхонлиги бўйича 412 балл тўплаган ва иштирокчи 58 та давлат ичида 54-ўринни қўлга киритган. Математика саводхонлиги бўйича эса қатнашувчи 58 та давлат ичида 443 балл билан 50-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистонда 4-синфлардаги қизлар (446 балл) математика йўналишида ўғил болалардан (440 балл) яхшироқ натижа қайд этган бўлса, табиий фанлар йўналишида ҳам худди шундай фарқ сақланиб қолган (қизлар 414 балл, ўғил болалар 409 балл).

Табиий фанлар йўналишида 8-синфлардаги қизлар (395 балл) ва ўғил болалар (396 балл) деярли бир хил натижа қайд этган бўлса, математика йўналишида ўғил болалар (426 балл) қизлардан (416 балл) кўра юқорироқ натижа эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилги EF English Proficiency индексига кўра, Ўзбекистон аҳолиси инглиз тилини билиш даражаси паст мамлакатлар қаторидан жой эгаллагани хабар қилинганди. Унга кўра, Ўзбекистон 114 та мамлакат орасида 98-ўринни эгаллаган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Dec, 03:00


Сифатсиз таълим бериб катта натижа талаб қилаётганлар

Тошкент шаҳридаги А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида савиясиз ўқитувчилар дарс ўтмоқда.

Менежерлик ўқув курсидаги ўқитувчилар дарс жараёнидан аудио ва фотолавҳалар юборишди. Маълум бўлишича, дарс жараёнида мавзуни тушунтириш ўрнига, шахсий ҳаёти, иш фаолияти ва мотивацион фикрларини гапириб ўтирганлиги аниқланган.

Тингловчиларнинг айтишича, ўша ердаги менежерлик курси тингловчиларининг 70 фоизи сертификат ололмас экан, қолган 30 фоизининг 20 фоизи таниш-билишчилик орқали, 10 фоизи эса олдиндан тайёргарлик кўриб ўтганлар ҳисобидан муваффақият қозонади.


Шундай ҳолда, 8.624.000 сўм тўлов қилганлар нима қилишлари керак?


Ўқитувчилар сифатсиз дарс ўтса, тингловчилар тестдан қандай ўтишади?
Ноябрь ойида навбатдан ташқари ўқишга борганлар сони нечта экан?

Улардан нечтаси таниш-билишчилик орқали ўтган бўлиши мумкин, қолганлари эса сифатсиз таълим орқали менежерлик сертификатини қандай олади?

Ҳисоб-китобларни кўриб чиқамиз:
1. Тўлов: 8.624.000 сўм
2. Ётоқхонага тўлов: 1.500.000 сўм
3. Иш ҳақи сақланмаса: 4.500.000 сўм
4. Эрталабки чой, тушлик, кечки овқат: 100.000 сўм * 30 кун = 3.000.000 сўм
5. Бориш-келиш йўлкира харажати: 500.000 сўм

Умумий ҳаражатлар:
Жами минимал ҳисобда: 18.124.000 сўм.

Бироқ, шартномада бу харажатлар кўрсатилган бўлгани сабабли, ҳеч ким шикоят қилолмайди.

Сифатли таълим керакми ёки фақат пул тўплашми?

Барча тингловчиларга сифатли таълим беришса, бўлажак менежерлар ўз кучи билан сертификат олиб, яхши менежер бўлиб чиқади. Аммо бу ерда ҳар бир тингловчидан 18–20 миллион сўм йиғиш орқали касса тўлдиришмоқдами?

Вазирликнинг хабари борми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу сифатсиз таълимдан хабардорми?

Институтда ректор ҳеч қандай рол ўйнамасдан, проректор Х. Мадаминовна барча ишларга масъул экан. У айтгани—айтган, дегани—деган. Шунингдек, тест жараёнлари бозор тамойиллари шаклида ўтганлиги ҳақида видеолавҳалар ҳам мавжуд.


Давоми тез кунда...

Вазирликдан расмий муносабат ёки изоҳ кутиб қоламиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Dec, 17:11


ЖАРҚЎРҒОНДА СОХТА САЙЛОВ ЎТКАЗИЛДИ!

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида туман ҳокими топшириғига асосан унинг ёрдамчилари томонидан қонунга зид, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Сайловлар тўғрисидаги қонун талабларини қасддан четлаб ўтиб тунги соат 21:30 да Жарқўрғон туманидаги 18-сон умумтаълим мактабининг ўқитувчилар хонасида яширин тарзда сохта сайлов ўтказилди.

Сайлов жараёнида мактабда ҳатто чироқ ҳам йўқ эди! Бу қандай сайлов бўлди?

Шу воқеа Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсатига зид эмасми? Бу ҳолат Президентга нисбатан хиёнат эмасми?!

Қонун ва адолат учун ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиш талаб қилинади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Dec, 16:01


КАРИМОВ ДАВРИНИНГ ПИНҲОН ҲАҚИҚАТЛАРИ: ҲОКИМИЯТ, КОРРУПЦИЯ ВА ОИЛАВИЙ БОЙЛИК

Тарихга қарасак, Каримовни бойиб пул қилиш қизиқтирмаган. Миллиардларни чет эл бонкасида сақлаган Назарбоевдан Каримов шуниси билан фарқ қилган.

Каримов сиëсий ҳокимиятни ушлаб қолиб мутлақ ҳукмрон бўлишни ўйлаган.

Каримов оиласига оид барча коррупцион схемани унинг хотини Татяна Каримова яратган.

Татяна худди алвасти каби бизнес супургига миниб, нимаики бойлик бўлса, супуриб уйига ташмалади.

Каримов оиласига яқин молиячи Иноғомбоев Каримованинг чўккалаб ўтириб долларларни санаб темир сайфга тиқаëтгтанини кўрган.

Каримов ҳам шундай пул санашлардан бирида Татянини бошига ваза билан солган дейишади.

Қизи Гулнора каттайиб онаси бошлаган ўғрихона кўламини кенгайтирди.

Афғонистонлик тужжор Мақсудийлар Каримовга қуда бўлгач ошиғич иштаҳа билан коррупциянинг итини кўрсатишди.
Гулнора Мақсудийдан ажралиб битта самарқанлдик артс олтин*ўтоқ Мадумаровга тегди. Артсга худо бериб пулларни қўйин қўнжига тиқди. Гулнора қамалгач бу артсни ўзини тиқиб қўйишди.

Мен бу ерда Каримов яхши хотини ëмон демоқчи эмасман.

Назорат, мувозанат, шаффофлик, сўз эркинлиги ва сиëсий танлов бўлмаган ҳар қандай авторитар бошқарувда шундай оқибат бўлади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Dec, 14:31


ҚОҚИНГАН ПАЙТДА ТОШ ЭМАС МЕН АЙБДОР ДЕЙИШНИ ЎРГАНИНГ

Коллектив ақлсизлик бадали коллектив жазо бўлади.

Исроил руҳонийсини ўлдирган уч рижол ўзбекни ушлаб қатл қилмоқчи бўлган БАА эндиликда унинг чегарасини босиб ўтаëтган ҳар бир ўзбекка потенциал террорчи сифатида қарайди.

Худди Туркияда ҳар бир ўзбек хотинга потенциал жалаб деб қаралгани каби.

Аслида бу ўптим тавқи лаънатга нишон бўлар экансиз¸ демак сизнинг ҳам айбингиз бор.

Битта а*ини еган мулла маъракада ëки масжитда яҳудийларни ўлдириш керак деганда ўрнингиздан туриб "Стоп бульшить" дейишга журъат топдингизми?

Ҳар хил аброр муллаларнинг бит каби урчиганига қарши бирор чора кўришга рағбат кўрсатдингизми?

Диний радикализм, тафриқа, одамларни кофир деб айирмачилик қилаётган рижоллардан, ҳеч бўлмаса, биттасини ушлаб милисага берводингизми?

Йўқ албатта. Демак, бу шўрвада сизнинг ҳам тузингиз бор.

Эртага қайсидир мамлакат чегарасида айнан ўзбек бўлганингиз учун қайтариб юборишса бунга рози бўвурасиз.

Қоқинган пайтда тош эмас мен айбдор дейишни ўрганинг.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Dec, 13:01


32 ТА ЖАРИМАСИ БОР ҲАЙДОВЧИНИНГ “МАТИЗИ“ ТОҒДАН ТОПИЛДИ

Булоқбоши туманида яшовчи Ё.Т. йўлларда белгиланган ҳаракат қоидаларига риоя қилмасдан, 32 маротаба қоидабузарлик содир этган ва ИИБ ЙҲХБ томонидан жаримага тортилган.

Бюронинг Булоқбоши туман бўлими ходимлари бу ҳақда қарздорни огоҳлантирган ва тўлаши зарурлигини тушунтирган. Бироқ, қарздор жарималарни тўлаш ўрнига машинасини яшириб қўйган.

Шунга кўра, Бюро ходимлари томонидан автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида 14 млн. сўмлик жаримага сабаб бўлган «Матиз» тоғ ёнбағиридаги тош конидан топилди.

Автомашина хатланиб, туман марказидаги жарима майдонига жойлаштирилди.

Шунингдек, қарздорга айнан бир кўчада йўл чизиғи қоидаларига риоя этмагани учун 25 маротаба жаримага тушгани ҳақида тушунтириш берилди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Dec, 12:00


БУХОРО МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИНИНГ «МАХФИЙ» ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ШАРТНОМАЛАРИ


Давлат харидларида шаффофлик йўқолмоқдами?

Давлат харидлари электрон тизими (xarid.uzex.uz) орқали Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан амалга оширилаётган айрим давлат харидлари «махфий» тарзда сақланмоқда.


Мисол учун, "Бухоро ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси" МЧЖ билан 763 600 000 сўмлик тўғридан-тўғри шартнома имзоланган (лот рақами: 241100773309722). Ушбу шартномани муҳокама қилиш имконияти йўқ, чунки ушбу корхона «ногиронлиги бор шахслар ишлаётганлиги сабабли» тўғридан-тўғри шартнома имзолаш ҳуқуқига эга тоифага киради.


Шу билан бирга, савол пайдо бўлади: ушбу мебеллар ҳақиқатан ҳам шу корхонада ишлаб чиқарилганми ёки "Бухоро ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси" мебел бозоридан харид қилиб, ўртакашлик қилмоқдами? Бу ҳолатдан келиб чиқиб, институт айнан шу корхонадан мебел сотиб олишга қасам ичганми?


Давлат харидлари шаффофликдан узоқлашмоқда


Бу каби «махфий» давлат харидлари ягона ҳолат эмас. Давлат харидлари электрон тизимида Бухоро муҳандислик-технология институтининг бу каби бошқа шартномалари ҳам учрамоқда. Агар тўғридан-тўғри шартнома асосидаги харидлар шаффоф тарзда ташкил этилмаса, уларнинг коррупция хавфини ошириш эҳтимоли бор.

Тўғридан-тўғри шартнома тузиш амалиёти — ўғридан-ўғри келишувга айланиб кетмаслиги керак.



Бундай харидларнинг шаффофлигини таъминлаш учун:
• Харид қилинган товарлар ва хизматларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида баҳолатиш зарур.
• Бухоро муҳандислик-технология институтининг коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат бўлими ишини қайта кўриб чиқиш керак.
Агар бундай «махфий» келишувлар давом этса, институтда очиқлик ва шаффофлик тамойиллари бутунлай тугаши мумкин. Шунингдек, "ўртакаш" ректор маслаҳатчиси лавозимини ёпиш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш вақти келди.



Институтнинг бундай фаолияти шаффофлик ва коррупцияга қарши курашиш қоидаларига зид. Давлат харидлари орқали амалга оширилаётган ҳар қандай битимлар шаффоф ва муҳокамага очиқ бўлиши зарур. Бу масалаларга жиддий эътибор берилсагина, аслида қандай воқеалар юз бераётганини кўриш мумкин бўлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Dec, 11:31


Кеча Олот тумани ИИБ биносида ички ишлар ходимлари бир маст эракакни уриб ўлдириб қўйгани ҳақида Элтузга хабар келяпти. Билгичлар бўлса алоқага чиқсин!

ELTUZ

05 Dec, 11:01


МОСКВА ТОШКЕНТ АВТОБУСИДА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАЛАШМОҚДА


Москвадан Тошкентга автобусда келишда YouTube’да "Ўзбекистон томонидан қўйилган автобус" деб ёлғон реклама беришмоқда.

Аввалида 7 мингдан олиб кетамиз дейишяпти, аммо аслида 8 мингдан пул йиғишмоқда.


Йўлда яна 5 мингдан йиғиб, чегарадан ўтиш учун 300 рублдан олишяпти.


Максадим шунчаки, ҳамма биздек алданиб қолмасин. Исмимни сир сақлайман, ҳозир шу автобусдаман.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Dec, 09:01


ФАЛЬСИФИКАТОР ГАЗ ТАЪМИНОТИ ХОДИМИ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМОҚДА


Сирдарё вилояти Боёвут тумани "Соҳил" МФЙда жойлашган уйни ўша кўчада истиқомат қилувчи Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг завхоз ҳайдовчиси Пулатов Абдулазиз Абдуғаниевич деган сўконғич бир кимса сотиб олди. Бунга қадар бу уйда ҳеч ким истиқомат қилмаган, ташландиқ бўлиб ётган.


Мавжуд қарзларни бартараф этиш ваъдаси билан уй эгаси билан келишиб, арзимаган нархга сотиб олишга эришади. Лекин райгаздаги қарзни тўламасдан, "BOYOVUTTUMANGAZ" таъминоти бўлимида муқаддам абонент бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган, айни пайтда эса биринчи йирик ҳудуд устаси Кўчимов Ҳаким Азимжонович билан тил бириктириб, қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани сохталаштирилишига эришади. Маълумотномани МИБ Боёвут туман бўлимида ишни ёпади.


Мазкур уйда муқаддам истиқомат қилган оиланинг номига гарчи у ердан кўчиб кетишган бўлса ҳам бир неча марта кетма-кет қарздорлик келаверган. Эътиборлиси, уйни Боёвут туманида (Гулистон шаҳар "Қарапчи") жойлашган Болтаев Лочинбек Олимжонович деган нотариусда расмийлаштирётганда қарздорлик чиқмай, расмийлаштириб бўлгандан кейин оз муддат ўтиб чиқиб келган.


“Оформить” қилиш пайтида райгаз базасидан ўчириб турган кўринади. Келиб чиқадики, нотариус ҳам "замешен"ми? Чунки у болакай адлияда ишлайди, нотариусга ҳам "без очередь" кириб кетди. Битта қўшниси ўша нотариус ёрдамчиси, 4 та қўшниси эса ҳаммаси райгазда ишлайди, исмини биттадан ёзмаймиз, тағин хафа бўлишмасин.


Бечора оила бошқа жойга кўчиб кетиб ҳам қутулмади. Суддан кетма-кет 2 марта қарздорлик ундириш ҳақида буйруқлар чиқарилиб, МИБ уйга келиб пулларни сўраб кетган. Уларда нима айб, ахир улар оддий квартирант сифатида яшаган бўлишса?! Шундай қилиб, бир йил мобайнида судма-суд, органма-орган юриб, қилмаган иши учун маънавий ва моддий зарар кўрди.


Лекин прокуратура ва ИИБга қилган мурожаатлари натижа бермади. Дастлаб 28.08.2024да Сирдарё вилояти прокуратурасига мурожаат қилинади. Ариза Боёвут туманига юборилади. Натижа йўқ. Ушбу мурожаат ўрганилаётган пайтда фуқаронинг уйига фальсификатор


Кўчимов ўзининг шериги билан келиб, аризани қайтариб олиш эвазига пул таклиф қилишади. Фуқаро “отказ” қилиб, еб-тўймасларни жўнатворади. Жабрланган фуқаро мазкур ҳолатни аризани ўрганаётган Боёвут туман прокурори бепарво ёрдамчиси



Нозим Турдибоевга маълум қилган бўлса-да, улар томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаган. Ваҳоланки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддасига кўра, давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари жисмоний шахс, унинг вакили, уларнинг оила аъзолари, юридик шахс, унинг вакили ва юридик шахс вакилининг оила аъзолари уларнинг мурожаатлари сабабли таъқиб этилишини белгиланган тартибда бартараф этиши шарт.


Иккинчи марта мурожаат Боёвут туман ИИБ томонидан ўрганилганда, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ваҳоланки, Кўчимов ҳужжатни сохталаштирганини жабрланувчининг уйига борганда ҳам тан олиб айтган. Унга кўра, Пулатов Абдулазиз ва унинг отаси Абдуғанининг "илтимоси"га кўра қилган.


Бундан ташқари, ариза рақобат бошқармаси томонидан ўрганилганда ҳам шундай деган. Фарҳод исмли шахс ҳам ўртада борлиги аниқланган. Шундай қилиб, Боёвут туман ИИБ вилоят газга фальсификатор Кўчимовга хизмат текшируви ўтказиш бўйича тақдимнома қиритган. Лекин натижа йўқ. Чунки вилоят иккинчи марта бу аризани кўряпти, ўз тизимидаги ходимини жазоламоқчи эмас, шекилли.


Умид қиламизки, яқин орада тегишли орган томонидан жиноят иши очилиб, орамизда битта фальсификатор камаяди. Қарздорликларни тўламай, сохта маълумотномалар қилдираётганлар нечта дейсиз?!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Dec, 07:30


ТРАНСПОРТ ФИРМАСИГА РЕКЕТ ҲУЖУМЛАРИ – ТЕНДЕРДЕРДА ЮТГАН ЯНГИ ФИРМА ТОШБЎРОН ҚИЛИНМОҚДА

Тошкент вилояти Юқорирчиқ тумани "Янгибозор-Қўйлиқ" 367-йўналиш учун муддатли тендерда ютган янги фирма тошбўронга учради. Ҳужумни йўналишдаги эски ҳайдовчилар уюштиргани таъкидланмоқда.

Тадбиркор бу йўналишда ишлаш ҳуқуқини очиқ тендерда ютиб олган. Бироқ эски ҳайдовчилар янги газелларни қириб, шиналарини ёриб, деразаларини синдириб кетмоқда.

"Бу йўналиш атрофида Буюк ипак йўли метроси бор. Атрофда Янгибозор-Ипподром йўналишидаги газеллар бор. Лекин фақат бизнинг машиналарга тош отиб деразалари синдирилмоқда. Билдирмай қириб кетишяпти. 3 кундан бери шу аҳвол. Дераза синиб бирор йўловчи шикастланса нима бўлади? Маст ҳолда келиб жанжал кўтаришяпти" дейди ҳайдовчилардан бири.

Жами 10 та янги газелга шикаст етказилган. Ҳаққоний тендер мусобақасида ютиб чиққан фирма 3 кундан бери қўрқув ва босим остида қолган. Тадбиркор ҳолат юзасидан мутасаддиларга хабар берган, бироқ натижа йўқ. Таҳдидли ҳужумлар давом этмоқда.

Афтидан йўналишнинг эски "эгаси" ютиб чиққан фирмани шу йўл билан бозордан сиқиб чиқаришга қасд қилган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Dec, 06:01


“TRAVEL WIND” МЧЖ ҚАЧОНГАЧА ХАЛҚ ҲАЁТИНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРАДИ?

“TRAVEL WIND” МЧЖ томонидан Бухоро-Тошкент йўналишидаги автобуслар қонунбузарлик ва инсон хавфсизлигини таҳдид остига қўймоқда.

“TRAVEL WIND” МЧЖга тегишли бўлган автобуслар қонун-қоидаларга амал қилмасдан одамларни ташишда давом этмоқда. Жумладан, улар путёвка муддати тугаган автобуслардан фойдаланишда давом этиб, белгиланган тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли қарорининг 3-параграф, 53-бандида: “Ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ошмаслиги, йўналиш масофаси 400 км ёки ундан ортиқ бўлганида автобус ҳайдовчиларининг дам олиши учун махсус шароитлар яратилган бўлиши ва қатновга икки нафар ҳайдовчи жалб қилиниши зарур” деган талаблар белгиланган. Бироқ, ушбу талабларга амал қилинмасдан, бир нафар ҳайдовчи 60 дан ортиқ йўловчини хавф остида қолдирган ҳолда ҳаракатланади.

Йўл ҳаққи 120 000 сўм қилиб белгиланганига қарамасдан, йўловчилар автобус тўлгунча кутиб қолишга мажбур қилинади. Агар автобус тўлмаса, одамлар транспортдан тушириб юборилади ёки иккинчи кишининг йўл ҳаққини тўлашга мажбур қилинади. Бу каби ҳолатлар оддий халқни қийнаётгани ҳеч кимга сир эмас.

2023 йил 22 ноябр куни “TRAVEL WIND” МЧЖга тегишли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, бир нафар йўловчи ҳалок бўлган ва 17 нафар фуқарога шикаст етган.
Шунингдек, 2024 йил ноябр ойида Тошкентдан Бухорога йўлга чиққан автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида Сирдарё вилоятида автоҳалокатга учраган. Ушбу ҳалокатда 40 дан ортиқ йўловчи жароҳат олган.
Бу каби ҳодисаларнинг асосий сабаби техник жиҳозланмаган автобуслар ҳамда узоқ масофада бир нафар ҳайдовчининг ишга жалб қилинишидир. Натижада инсонларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.

Айтиш жоизки, “TRAVEL WIND” МЧЖ раҳбари Транспорт вазирлиги билан боғлиқ шахс эканлиги ҳақидаги маълумотлар сабабли, мазкур компанияга нисбатан тегишли чоралар кўрилмаяпти.

Қачонгача “TRAVEL WIND” МЧЖ қонунларни бузади? Қачонгача халққа ёрдам бериш ўрнига, азият келтиради? Бу саволлар очиқ қолмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Dec, 03:00


Формалилар бизнесига тақиқ ва ўзбекларга қарши санкциялар – 600’79

Тибилисида сохта сайлов натижаларига қарши намойишлар, Германия канцлерининг сирли чамадони, Суриядаги зиддиятлар, Россияда олти ойлик боласини совуқда қорга улоқтирган аёл, Ўзбекистонда формалилар бизнесини тақиқловчи қонун ва бу 600 секунд...

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Dec, 16:01


СИЛЬВЕСТР СТАЛЛОНЕ ВА БАТКУС: ҲАҚИҚИЙ ДЎСТЛИК ҚИЙМАТИ


26 ёшли Сильвестр Сталлоне ҳаётида жуда оғир даврни бошдан кечирган: иш йўқ, пул йўқ, келажак ҳам истиқболсиз. Сильвестрнинг фақат битта шими бор эди. У ҳам очликдан озиб-тўзиб кетган Сильвестр белидан тушиб кетарди. Лекин Сильвестрда яна бир нарса бор эди — уни ақлдан озгудек севадиган ити Баткус.

Сталлоненинг энг бахтсиз куни ўз ити — энг яқин дўстини — 15 долларга сотган кунига тўғри келади. Чунки Сильвестрда овқат олишга ҳам пули йўқ эди.

Шундан кейин ҳақиқий мўъжиза содир бўлди — "Рокки" сценарийси ёзилди ва Сталлоне бир зумда кино юлдузига айланди. Унинг биринчи гонорари 15 минг долларни ташкил қилди. Бу ҳамма нарсани тежаб, йигирма долларлик ишлар билан кун кўрган одам учун жуда катта пул эди.

Пулни олган заҳоти Сталлоне дарҳол Баткустинг янги эгасига югуриб бориб, уни қайта сотиб олишини айтди. Аммо итнинг янги эгаси айёр одам эди. Сталлоненинг муваффақиятини кузатиб келаётганди. У шундай деди:
— Итингни қайта олиб кетмоқчимисиз? Унда 15...
— Долларми?
— 15 Минг доллар!

Сталлоне бир зум ҳам иккиланмай, бутун гонорарини бериб, дўстини қайтариб олди. Улар узоқ вақт давомида бахтиёр эдилар.

Сталлоне кейинчалик бир интервьюсида шундай деган эди: «Баткус унга сарфланган ҳар бир центга арзийди.»

Қиссадан ҳисса шуки, бизнинг шахсиятимиз кўп жиҳатдан хатоларимизни қандай тўғрилашимиз билан белгиланади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

03 Dec, 15:00


Диний низо чиқариб¸ хотин қизларни камситгани учун Ўзбекистонда бир неча марта жазога тортилгани ортидан қочиб кетган радикал пропагандист  Миразиз Аҳмедов Ўзбекистон ДХХ сўрови билан Украина чегарасида қўлга олинди. 

Аввалроқ унга нисбатан жиноий иш очилиб интерпол қидирувига берилган эди. Бундан бир ой олдин блогер Дубайда қўлга олиниб сўнг қўйиб юборилган.

Миразиз Ахмедов Ўзбекистон дунёвий давлатчилигини қораловчи, давлат органлари, хусусан, ДХХга қарши контент тарқатиб, аёлларнинг ижтимоийлашуви ва тенглигига қарши фикр билдириб келган.

ELTUZ

03 Dec, 14:02


ТИРИК ШОИРЛАР ҚАНДАЙ ЎЛДИРИЛДИ?

Журналист Илёс Сафаров ёзади: Сал аввал нимадир сабаб бўлди-ю, Google'га “таниқли шоир” дея қидирув бердим. Буни қарангки, ўзбек тилидаги шу икки сўз билан боғлиқ деярли барча хабар қайсидир шоирнинг вафот этгани ҳақида янгилик ёки некролог бўлиб чиқаверди: “Азим Суюн вафот эди”, “Жамол Камол вафот этди”, “Ошиқ Эркин оламдан оламдан ўтди”, АҚШ элчихонаси Абдулла Орипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди”... Хуллас, интернетда таниқли ўзбек ижодкорлари билан боғлиқ ижобий хабар жуда кам. Ачинарли ва камида қизиқ ҳолат, а?

👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈

ELTUZ

03 Dec, 13:00


ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА АҚШ-ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИ БИЗНЕС ФОРУМИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

Қурилиш материаллари бўйича АҚШ-Ўзбекистон биринчи бизнес форуми катта муваффақият билан якунланди ва икки давлат учун янги имкониятлар эшигини очди.

Америкадаги Ўзбекистон элчиси ташабуси билан ўтказилган бизнес Форум АҚШнинг етакчи компаниялари ва Ўзбекистон саноат вакилларини қурилиш материаллари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бир жойга тўплади.

Тадбир доирасида юқори даражадаги B2B учрашувлар ўтказилди ва 210 миллион доллардан ортиқ қийматдаги экспорт битимлари имзоланди, бу эса Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги тижорат алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Форумда АҚШ ва Ўзбекистоннинг машҳур компаниялари вакиллари қатнашиб, янги экспорт каналларини ва эҳтимолий ҳамкорликларни ўрганиш имкониятини яратди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов тадбир ташкилотчиларига мазкур форум чуқур иқтисодий ҳамкорликнинг бошланиши эканини, яқин келажакда савдо ва ўзаро инвестициялар ҳажмини кенгайтириш имконияти борлигини таъкидлади.

Ўзбекистон экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлида ҳаракат қилар экан, бундай ҳамкорликлар минтақа бўйлаб иқтисодий ўсиш ва технологик ривожланишни рағбатлантириш учун майдонча бўлиб хизмат қилади.
Саноат мутахассислари имзоланган битимлар Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа секторларига ҳам АҚШ инвестицияларини жалб қилиш учун намуна бўлиши мумкинлигини, давом этаётган ислоҳотларга ҳисса қўшиш ва узоқ муддатли бизнес ҳамкорликларни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Nov, 16:01


ТОШОБЛ СУДИ 29 ЯШАР НАМАНАГАНЛИК ВАХШИЙНИ УМРБОД ҚАМАДИ

Одам шаклидаги бу яратиқ бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган ва уларни уйи билан бирга ёқиб юборган.

Ўлдириб ëқиш билан бирга ўз қурбонларини не ҳолга солгани суд ҳукмидаги мана бу жумлалардан билиниб турибди.

1995 йилда Наманган вилоятида туғилган З. С. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (номусга тегиш), 134 (қабрни таҳқирлаш), 164 (босқинчилик) ва 173 (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Бу ҳайвон 26 июль куни Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонни ëқиб кулга айлантирган.

Ундан олдин 5 нафар одами (1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган бола ва 2018 йилда туғилган қиз) зўрлаб, қийнаб, хорлаб ўлдирган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Nov, 15:01


РАССОМ ТУЗ: «БИРАВДИ ПУЛИНИ САНАГУНЧА ЎЗЛАРИНГ ИШЛАБ ПУЛ ТОПИШ”

Тошкентдаги тўйда 45 минг дўлларлик тўрт дастахонга тортилди.

"Шу тўртти пулига битта қашшоққа эшик аберса бўларди?" деб маслаҳат берди жумбул жамоат.

Тасаввур қилинг, шу тўртни пулига Сергелидаги бир қашшоққа бир хонали уй аберилди.

Кейиб у қашшоқ эртасигаëқ бу уйни сотиб, қиморга тикиб, яна қарзам бўп қоларди.

Худойим билиб уни қашшоқ қилиб қўйибди. Чакида халта билан урсанг ҳам оқармийди, деган тоипа бу.

Мана қўлингизга қаранг беш бармоқ беш хил. Бу дунëда ҳаммани тенг қиламан деб, бойларди молини олиб, камбағаллрга берган СССР деган давлат охири гадой бўлиб ўлиб, йўқолиб кетди.

Коммунизм - инсон табиатига зид нарса. Нега бир одам тер тўкиб пул топсину пулини битта паразит ишëқмас, дангаса, қашшоқ, худо урганга обориб берсин? Нега?

Истаса, 45 минг долларга тўрт есин, истаса том, истаса ом солсин. Хозяйин - барин. Биравди пулини санагунча ўзларинг ишлаб пул топиш пийпл.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Nov, 14:01


⚡️⚡️⚡️Иши юришган эшак минсин. Тошкентда ўткан тўйга келганлар 45 минг долларлик тўртни еб ташашди.

ELTUZ

30 Nov, 12:31


ТОШКЕНТДА КЎПАЙИБ БОРАЁТГАН “ОБОДОНЧИ” ТИЛАМЧИЛАР

Тошкент кўчаларида айрим аёллар "Ободонлаштириш ходимлари" қиёфасида тиламчилик қилиб юргани аниқланди.

Чилонзор тумани Ободонлаштириш бўлими ходимлари мурожаат қилиб, аслида улар ҳақиқий ходим эмаслиги, улар ҳақиқий ходимларга иснод келтираётганини айтишди.

Тошкент кўчаларида гўёки "Ободонлаштириш ходимлари" қиёфасида, автоулов эгаларидан пул сўраб тиланчилик қилаётган айрим аёллар аниқланди, дея хабар бермоқда Чилонзор тумани ҳокимлиги.

Ҳокимлик эълон қилган видеорепортажда ободонлаштириш ходимлари мурожаат билан чиқиб, чорраҳаларда айрим аёллар ўзларини ободонлаштириш ходими сифатида таништириб, чорраҳаларда автомобиль эгаларидан пул сўраётган аёллардан бу ишидан қайтишини сўрашди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Nov, 11:45


Ҳозирда Иркутскда яшайдиган ўзбек эркак, ўзининг 17 ёшли қизини юқори қаватдаги уйи балконидан улоқтириб юборди. Қизининг бегона йигит билан гаплашиб юрганидан ғазабга келган ота аввалига уни сочидан судраб балконга олиб чиққан ва сӯнгра юқори қаватдан улоқтириб юборган. Қиз эса пастки қаватларнинг бирига қўйилган темир панжарага илиниб қолган. Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири қизни кўриб қолиб тез тиббий ёрдамга мурожат қилгани сабабли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

ELTUZ

30 Nov, 11:01


БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ АҲОЛИСИ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРГА ЕЧИМ КУТМОҚДА

Бўстонлиқ тумани Боғчаовул МФЙ аҳолиси ҳудудда йиллар давомида тўпланиб қолган чиқиндини тозалашни сўраб мурожаат қилди.

Маҳалла ҳудудидан ўтувчи "Келес" ва "Бўзсув" каналлари табиий гўзаллик яратиб турган бўлса-да, икки канал оралиғига ташланаётган чиқиндилар бу манзарани бузиб, экологик мувозанатни издан чиқармоқда. Шикоятга кўра, асосан бошқа ҳудудда яшовчи шахслар келиб, ўз чиқиндиларини ташлаб кетяпти.

Маҳаллий аҳоли муаммони бартараф этиш мақсадида маҳалла раиси ва участка инспекторига бир неча бор мурожаат қилган, бироқ натижа кўзга ташланмаяпти. Юқори органларга йўлланган мурожаатлар ҳам жавобсиз қолмоқда.

Шунингдек, маҳалла тепаликларига қурилиш чиқиндилари ноқонуний равишда тўкиб кетилаётгани айтилади. Бу ҳолат нафақат маҳалла экологиясига, балки унинг туризм салоҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маҳалла яқинида жойлашган Товоқсой шаршарасига баҳор ва ёз ойларида кўплаб туристлар ташриф буюришади. Аммо атрофдаги чиқиндилар бу жойнинг жозибаси ва сайёҳларнинг таассуротига салбий таъсир қилмоқда.

Маҳалла аҳолиси ҳукумат ва тегишли ташкилотлардан ушбу муаммони бартараф этиш, чиқиндиларни йиғиш ва ҳудудни тозалаш бўйича чора-тадбирлар кўрилишини сўрамоқда.

Экологик масалаларга эътибор қаратиш нафақат ҳудуд аҳолисининг ҳаёт сифати, балки туризм ривожи учун ҳам муҳимдир.

Бундай вазиятда аҳоли саводхонлигини ошириш ва белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаб кетувчиларга нисбатан қонуний жазо чоралари кўриш зарур.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Nov, 10:15


Янгийўл итлар қўриқхонасига айланмоқда-ми?

ELTUZ

30 Nov, 09:45


⚡️⚡️⚡️Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова бошқа 76 ўрисқул қаторида Кипр ватандошлигидан маҳрум қилинди.

ELTUZ

30 Nov, 09:15


⚡️⚡️⚡️Тошкентлик 16 яшар йигит ташландиқ "Чорсу" меҳмонхонасига рухсатсиз чиқиб 21 этаждан онтарилиб тушиб ўлди. Йигит гўрда.

ELTUZ

30 Nov, 08:30


РАССОМ ТУЗ ПРОЗЕЛИТИЗМ ҲАҚИДА

Самарқандлик мулла ҳукуматнинг гендер тенглигига шак келтириб хотинларни камситгани учун жазоланди. Бу тўғри. Қаттиқроқ жазоласа ҳам бўларди.

Шу ўринда Ўзбекистон конституциясидаги битта гапга диққат қаратиш зарур. Конституцияда "ҳеч бир мафкура ҳукмрон эмас" деб аниқ ëзилган.

Бу дегани мулланинг гапи худди бошқа юзлаб инонч ва сиғиниш группалари қаторида "унинг фикри" деб қабул қилиниши керак.

Ҳинд руҳонийси "мол гўшти еманг" деса ëки яҳудий рабби "сутгурунчга эт солманг" деса, Жуббали Аҳмад "Қази еманг" деса ëки веганни ашаддийси фақат "дарахт тагига ўзи тўкилган шаптолини ейиш жоиз" деса бу гапларга "уланинг фикри" деб қараш ва констититуция дунëвий қонунларимизга кўра яшашимиз лозим.

Бу ҳолатни, айниқса, ИИВ тизими ходимлари қулоғига исирға қилиб осиб олиши керак.

Ўзбекистон - бу шариат давлати эмас. Ўзбекистон - дунëвий қонунлар амал қилинадиган давлат.

Бу қонунларга кўра, прозелитизм яъни динга чорлаш, одамларни дини ва жинсига кўра айириш тақиқланади.

Масалан, битта муллла "хотинлар яримта бўлади. Уларнинг иккаласининг гивоҳлиги битта эркакка тенглашади," дейди.

Демак, бу дегани хотин киши судда ҳакамлик қила олмайди. Илмий кашфиëтларга экспертлик қила олмайди, ҳатто доктор бўлиб диагноз ҳам қўя олмайди деганидир.

Шу боис мулла, поп, раввин, коҳин, лумба-юмба сектаси шомони бўладими ўз пропагандасини юритганда рамкадан чиқмаслиги жоиз.

Айниқса, мулллалар ўзларини қиëматга қози, жаннатга путёвка берадиган тур оператор ва нима яхшию нима ëмон дейдиган ягона эксперт бўлиш ролидан воз кечиб тинчгина ибодатини қилишликлари лозим бўлади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Nov, 07:00


Бухоролик 19 яшар қиз Когонлик 26 яшар хотини бор йигит билан ошиқ мошиқ бўлиб секс қилиб юрди.

Ҳар эҳтимолга қарши қиз бу йигит билан тўшакда севишган онларнини видеога олиб қора кунга сақлаб қўйди.

Ана ўша қора кун келди. Когонлик йигит бу қиздан совиб товуқ шўрвани йиғиштираман деди.

Қиз бўлса бисотидаги видеоларни хотинингга кўрсатаман деб шантаж қилди.

Хуллас, бу қиз "беш минг доллар берсанг сени тинч қўяман" деб шарт қўйди.

Йигит милисага бориб, махсус ишоратланган пулди олиб, Бухоро шаҳрининг Тўқимачи бозори олдига йўл олди.

Шантажчи қиз 5 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Шантажчи ўйнаш қиз қамағда. Йўбр уйида. Адолат эса тантанада.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Nov, 04:00


ЖУРНАЛИСТ УЛУҒБЕК АШУР АЛЛАМЖОНОВГА СУИҚАСД ҲАҚИДА

"Кеча Шуҳрат Бобожон ўз саҳифасида суиқасд ҳақида ёзиб, лотинчада "Cui bono", яъни "Кимга фойда?" деган саволни қўйибди.

Тўғри савол. Дўппини бошдан олиб, "Алламжоновга ўқ отишдан кимга фойда?" деб савол қўйилса, ҳаммаси равшан бўлади. Аслида аллақачон бу саволнинг жавоби бор эди. Жавобда аниқ исм-шарифлар ҳам бор эди. Бироқ, ҳеч қайси мулозим ёки терговчи бу жавобни ҳеч қачон овоз чиқариб айтолмайди. Комил Алламжонов эса воқеаларни миқ этмай, виқор билан кузатиб турибди. Бу шахснинг нималарга қодир экани аста-секин маълум бўлиб боряпти.

Алламжонов ўзининг ўта ақлли ва айёр эканини, рақиби шохида юрса, у баргида юришини исботлади. Бунинг сабаби — Унинг ўқимишли эканида. Кўп китоб ўқиганида. У ўз атрофидаги воқеликка миясидаги илм призмаси орқали қаради. Бошига келадиган воқеаларни олдиндан билди ва ўзининг кўзга кўринмас медиа-камандасини тузиб олди. Марҳамат, натижасини кўриб турибсиз. У ҳатто битта бармоғини қимирлатмасдан Ўзбекистон сиёсий элитасини саросимага сола олди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева нима учун Комил Алламжонов ишдан кетар чоғда у билан қуюқ ҳайрлашгани сабабларини энди тушунаётгандекман."


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Nov, 15:01


ЁТОҚХОНА ТАЛАБАСИ ЕРДАН ЧИҚҚАН ҚЎЗИҚОРИНМИ?!


Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети энг кўп танқидга учраётган олийгоҳлардан бўлади. Бир қарасанг, талаба норози, бир қарасанг ўқитувчи. Уларнинг бари ҳам раҳбариятинг қилаётган ишларига эътироз билдиришади. Ўринли ва асосли деб ҳисобланган мурожаатлар “Элтуз” да доим чоп этиб борилган. Бугунги мурожаат ҳам шулар жумласидан.


“Ривожланган давлат тажрибасида талаба турар жой билан таъминланади. Табиийки, ётоқхона тўловлари ҳам арзонроқ бўлади. Бу табиий бир жараён экан, нима учун ётоқхона талабасига ердан чиққан қўзиқориндай муомала қилинади?

Мен Ўзбекистон жаҳон тиллари университетида 2-ётоқхонада тураман. Бу йилдан ётоқхонадаги ҳар бир хона тенг баробарига кўпайтирилган. 3 киши учун мўлжалланган каталакдай хонада 6 киши туради. 2 кишилик хонада эса 4 киши яшайди. Тўлов пулини сентябрдан қилмасак, эшикдан киритишмайди.


Лекин ҳар куни эрталаб бизга биз “арзон жойда” турганимизни бот-бот таъкидлашади. Хоҳлаган вақтида кириб текширув ўтказишади. Эгаси борми-йўқми сўраб ўтирмай, шкафимиз тинтув қилинади. Қандайдир қоғозбозлиги сабаб ҳатто жараённи битталаб расмга олишади.


Aгар киришни истаган хоналар қулф бўлса, бошқа калитлар билан очиб киришади. Яна ҳар куни хоҳлаган одам текшириб кўргиси келиб қолади. Келганларни кимлигиниям билмаймиз, лекин ҳаммаси ейдиган овқатимиз, шкафимиз-у, столимизнинг усти, ётоқхонада кийиб турган кийимимиз, керак бўлса, ҳатто ички кийим ва гигиена воситаларимизгача хўжайинлик қилиб текширишади.


Ётоқхонада турган талабанинг шахсий чегараси йўқми? Бу ҳам камдек, янги ҳунар ўйлаб топишибди. Соат 12 дан чироқлар ва розеткалар узиб қўйиляпти. Ахир барчамиз ҳам кундузи ўқиб, тушдан кечгача ишлаймиз.


Ётоқхонага келиб, кечки овқат тайёрлаб, овқатланиб бўлибгина дарс қиламиз. Кимдир курсларга қатнайди. Ундан дарс қилиш керак. Кимдир ишхонасида улгурмаган ишини тугатиш истагида бўлади.


Яна кимдир диплом ишини ёзишга тушади. Ёки ҳеч бўлмаса, уйқудан олдин 5-10 бет китоб ўқий деди. Чироқ ва розеткани ўчириб қўйиб нимага эришишмоқчи?

Энергияни тежаш кераклигини биламиз. Аммо Президентимиз ёшлар шамчироқларда дарс қилиб эртанги келажагимизни яратсин демагандир!?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Nov, 13:30


ТЕРМИЗ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН САНЪАТ МАКТАБИ ТЎЙХОНА БИЗНЕСИГА АЙЛАНДИ


Бу хабарни бутун умрим санъат соҳасида ўтганлиги учун ёзаяпман. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг ҳозирги директори Ишмуратов Баҳрутдин туфайли бугун мактабда коррупция авж олган. Яқиндагина иш сўраб мактаб директорига мурожаат қилдим. Аммо мурожаатим самарасиз бўлди. Олий маълумотлиман. Директор қабулида иш сўраганимда "телефон рақамингизни ташлаб кетинг, бирорта ходим ишдан кетса ёки декретга чиқса, хабар берамиз" деб шунчаки алдаб қўйди. Бир ой давомида мактабдаги ўзининг одамлари орқали мутахассис ўқитувчиси вазифасига 300 доллардан, жўрнавозлик вазифасига эса 200 доллардан бир нечта ходимни ишга олганини эшитдим.

Мактабда айни кунда хонандалик ва созандалик фанларидан дарс берадиган ўнлаб ўқутувчилар тўйга чиқиши туфайли дарслар ўтилмаётганлигини айтишмоқда. Шунинг учун ҳам бола квотаси камайиб кетган. Натимжада директор ўринбосари штати ярим ставкага қисқарган.

Тўйга чиқадиган ўқитувчилардан эса директор ҳар ойда “доля”сини олиб тураркан. Болаларга мусиқа ўргатиш дарслари бир четда қолиб кетмоқда.

Мактабнинг яна бир салбий томони эса директор томонидан непотизм, яъни қариндош-уруғчилик тизими йўлга қўйилганлиги. Мактабнинг 70-80 фоизи бир-бирига қариндош, отаси, онаси, опаси, синглиси, ака-укаси, куёви, келини, жияни ва ҳоказо қариндошчилиги бўлганлар ишлаб келмоқда. Четдан қариндош бўлмаган бирорта мутахассис келса, мактабга сиғдирмаскан. Масалан, директорнинг ўз қизи номутахассис бўла туриб тўлиқ ставкаларда дарслар беради.

Сурхондарё маданияти ва санъатини коррупция ва непотизм ботқоғига ботириб келаётган директорга чора кўрадиган масъуллар борми? Ёки вилоят маданият бошқармаси ҳам директордан “доля”сини олиб турадими? Қариндош-уруғи бўлмаган биздек мутахассислар ишга киролмайдими?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Nov, 12:00


НАМАНГАН СПОРТ МАРКАЗИДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ВА ЙИҒДИ-ЙИҒДИЛАР

Спорт вазирлиги ташрифи муносабати билан Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бутун марказ ходимлари мардикор бўлди.

Директор хонасида ўтириб, замларга ҳамма дарахтлар баргини қоқишни, қишки гуллар экишни ва зах ерларни тозалашни буюрди.

25 ноябрдан 28 ноябргача бўлган Паралимпия стол теннис мусобақаси учун марказнинг 1, 2, 3-қаватидаги 5/6-синф ўқувчилари уйларига жавоб бериб юборилган. Шунга қарамай, тренерлар ва ўқитувчилардан “бола қаерда?” деб сўрайдилар. Директор вазирга яхши кўриниш учун яна 9 миллион сўмга гул сотиб олди. Бундан ташқари, замларга, методист, врач ва тарбиячиларга пул йиғиш буйруғи берилди.

Қачон тугайди бу ишлар? Болаларнинг келажаги қизиқ эмас, дарслар ўтилмайди, спорт машғулотлари йўқ. Овқатланиш учун ошхонага 400 нафар болага меню берилади, ҳолбуки бола йўқ. Ҳамма вазирнинг келишига мардикор. Биздаги муҳит яхшиланиши фақат орзу бўлиб қоладими? Ҳайронмиз.

Бизнинг масъулиятли (!) директор адолатли бўлгани учун яқинда Адолат партиясига депутат бўлгани ҳайрон қолдиради.

Ички ишлар томонидан "Беш ташаббус" мусобақаси учун ётоқхонани таъмирлашга 500 минг ҳамширалардан, 1 миллиондан врачлардан йиғилди. Психологлардан 3-қават учун 1 миллион сўм, спорт бўлими методистларидан 5 миллион, 5-этаждаги мураббий ва тарбиячилардан пул йиғилди.

Ўқитувчилардан пул йиғилмади, чунки улар яқинда завуч “пул йиғди” деб ишдан бўшатилгани учун қўрқишади. Лекин вақтинча завуч бўлган Турсунова Гулнора ҳам 1-этажни таъмирлаш учун ўқитувчилардан 100 минг сўмдан йиғди.

Маънавият бўлими раҳбари Мамажонов Абдуқодир лавозимига кўра ҳеч иш қилмайди. Болаларга маънавиятдан дарс бериш ўрнига уларни “ҳаромилар” деб ҳақорат қилади. Тарбиячиларга ариза ёзишни буюриб дўқ қилади.

Олдинги маънавий раҳбар Зиёдулла Бўтаев ҳар куни сафланиш тадбирларини ўтказар эди, уни “ётоқхонадаги камчиликларни прокуратурага айтдинг” деб ишдан бўшатишди.

Методист бўлган директорнинг югурдаги Миржалол ERP база, вазирликка деб доим пул йиғади.

Пенсияга чиққан бўлса ҳам кўплаб мураббийлар, тарбиячилар ва ўқитувчилар лавозим мажбуриятларини бажармайдилар. Ёши катта деб уларга ҳеч нарса дейилмайди.
Илтимос, бизни порахўр ва виждонсиз раҳбарлардан озод қилишга ёрдам беринг!



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 17:00


РАССОМ ТУЗ: ЎЗГАРИШНИ ОЛДИНДАН СЕЗИШ

Салвадор Далининг бир асари бор: "Гражданлар урушини олдиндан ҳис қилиш".

Рассом дўстим Ҳакимжон Турдиев эса 1985 йили "Зилзила олдидан" дея номланган расм чизган эди.

Расмда зиллат ва ғафлатга ботган Тошкент маҳалласи тасвирланган эди.

Зилзилани эса фақат ит ва кучуклар сезгани расмда акс этган эди.

Бу расм Москвадаги Манеж майдонида намойиш қилинганида мунаққидлар мақтовига сазовор бўлди.

Таниқли мунаққид бу расмдаги мажоз кодини очиб берган эди.

Мунаққидга кўра, расм бутун мамлакат кутаëтган ижтимоий зилзила ҳақида ишорат эди.

Албатта, биз мунаққиднинг бу гапига эътибор бермадик. Сал ўтмай Совет Иттифоқининг оëғи осмондан келганида Ҳакимжон чизган расм ҳақида эсладик.

Рассом савқи табиий бир ҳис билан улкан талафотни сеза олган ҳолда тасвирлаган эди.

Бугун Тошкент зоҳиран тинч. Аммо Тошкент итлари занжирини узиб осмонга қараб увилламоқда.

Нимадир ўзгаради.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 16:02


БИР СУРАТ ҲИКОЯСИ: 100 ЙИЛ ОЛДИН МОНГОЛИЯДА ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАШГАН?

Охирги манзил сифатида маҳкум учун тор ёғоч қути хизмат қилган.

Бу сурат илк бор 1922 йилда National Geographic журналида чоп этилган. Унга қуйидаги изоҳ ёзилган эди: «Монгол аёли очликдан ўлим жазосига ҳукм қилинди».

Қутилари инсон учун ясалган ва ёғоч қути тирқишдан бош чиқазиб қўйилган.

Суратни 1913 йилда француз фотографи Стефан Пассе олган. Уни миллионер Альбер Кан ёллаган бўлиб, у «Сайёра архивлари» лойиҳасини яратган.

1908 йилдан 1931 йилгача миллионер ва унинг ёрдамчилари бутун дунё бўйлаб сафар қилиб, турли халқларнинг урф-одатларини суратга олишган.

Каннинг сўзларига кўра, улар бу «қамоқхонани» чўлда, Монголияда топишган.

Ғарбдан келган саёҳатчилар маҳкумни озод қилишлари мумкин эди, лекин улар бошқа маданиятларнинг ҳуқуқ-тартиб тизимига аралашмаслик қоидасига амал қилганлар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 14:01


РАССОМ ТУЗ: ЧАМАН ИЧИНДА БИР ГУЛ

Бировнинг кўзидаги зирапчани кўрамизу ўзимизнинг кўзимиздаги ғўлани кўрмаймиз. Туркияда ўзбек жалаплари борми? Бор! Кўпми ёки оз? Ҳар ҳолда оз. Микроскоп билан қараса топилади дея олмаймиз. Кесак отсак ўзбек жалабининг бошига бориб тегади ҳам дея олмаймиз. Жалаблар аҳоли сонига пропорционал тамсил бўлган.

Демак, Туркияда қочқин арабларни қўшиб санасак, 92 миллионга яқин киши яшайди. Шундан 54 миллиони турк, 33 миллиони курд, 3 миллион черказ бор, арабларнинг саноққа илгани икки миллион. Лекин ундан кўп дейилади. Лоз (яъни кесилган гуржи) юз минг атрофида. Яна 70 мингча арманиям бор. Бу санаганим этник гуруҳлардан жалаплар етишиб чиққан.

Айниқса, арабнинг жалаби кўп. Улар ҳақида "ўта арзон" деган стереотип шаклланган. Курд жалап мени машинам ёнига светофорда келиб, қурманжа тилида хизмат таклиф қилган. Квартира сотиш бизнеси билан шуғулланадиган дўстимни араб жалабларига боравергани учун хотини уйидан ҳайдаб юборди. Ўрис, молдова, украин, туркман, қирғиз, қозоқ жалаплари сурув ҳолида Туркияда мавжуд.

Нима демоқчиман. Бу чаман худди гулзор каби турли чечаклардан таркиб топган. Бу гулзорда ўзбек жалаби ўзининг такрорланмас ифори билан ажралиб туради.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 12:00


РАССОМ ТУЗ: ТЕМИР НИШОН ТАГИДАГИ СУРИШТИРУВ

Кейинги кунларда "суиқасд" эпизоди билан кун юзига чиққан ва ишчиси¸ ошчисию ҳайдовчисигача 15 сутка қамалиб "эгасига деза" ëзишга ундалган экс мулозим Комил Алламжоновнинг ўзи қачондир эълон қилган фотосуратига кўзим тушди.

Суратга Шерлок Холмс кўзлигини тақиб синчиклаб қарадим. Суратда Комил Алламжонов ИИВ темир нишонини олгани акс этган. Темир нишон солинган қути тагида эса принтердан атай чиқарилган суриштирув мақоласи турибди.

Бу суриштирув Ўзбек давлат тепасидагилар коррупция ўчоғи бўлган "Orient Finans Banc Golden House” дохил ўпқонларда бюджет пулларининг астрономик катта даражада ўмарилиш кўламини фош қилади. Суриштирувни Германиядаги "ўзбек форум" ва uzinvestigations эълон қилган.

Демак, Комилжон бу суриштирувнинг ëстиқдай матнини атай принтердан чиқариб синчиклаб ўқиб ўтирган.

Суриштирув қаҳрамонлари эса, энг сўнгги тафсилотларга ишонилса, Комилнинг севгили дўстлари сафида бўлмаган.

Комил ҳал лавозимда бўлган пайти унга қарши "Россия манфаатлари душмани" деган мавзудаги "деза" мақолалар чиққанини эсласак пазл доналари жой-жойига тушади.

Россия манфаатини ҳимоя қилишини очиқ кўрсатиб келаëтганлар (Масалан Абдулла Арипов)нинг ҳозирча сиëсий саҳнада қолгани ҳам кўп нарсани англатади.

Ўзбекистон кейинги 30 йилда Конфуций айтган қоп қора хона бўлишда давом этар экан бу қоронғу хонадаги қора мушукни топиш доимгидай қийин. Агар бу мушук аслида йўқ бўлса.

Лекин Мирзиëев даврида Комил типидаги мулозимлар, уч маймун позасидаги доим турган амалдорлардан фарқли равишда, баъзи нарсаларни билишга, кўришга ва айтишга ҳам улгурди.

(Уч маймун позаси: Эшитмайман. Кўрмайман. Айтмайман)

Шу билан Мирзиëвнинг қоронғу хонаси Каримовникидан фарқланди. Ҳеч йўқ телефон фонаригини ëқиш имкони бор.

Аммо бу фонарик тугмасини босганлар аҳволига ҳавас қилмайман.

Фолчилар ўз олдидаги китобни бирдан очиб, тасодифий матнга қараб, бугунги кунга прогноз беради.

Мен ҳам бугун фолчиларга тақлидан кўзимни юмиб, тасодифан тумбочкам устида турган китоблардан бирини олиб ичини очдим.

Китобни 15 асрда яшаган италиëн файласуфи Никола Макиавели ëзган.

Тасодифан очган варағимда айнан мана бу жумла ëзилган:

"Дўстликни пулга сотиб олса бўлади, лекин бу "дўстларни "ни қийин даврларда қўллаб қувватлаши учун ушлаб қолиб бўлмайди"

Пули ë амали борида дўстлашганлар бу икки нарсадан бири йўқолиши билан йўқ бўлади. Бу муваққат дўстлар йўқолгани билан душманлар йўқолмайди.

Иловада темир нишон тагидаги суриштирув манзили.

https://www.uzbekforum.org/government-investment-fund-a.../

Ўқинг аммо йиғламанг.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 11:00


ШОФИРКОН ТУМАНИ 13-СОНЛИ ИДУМДАГИ ЗЎРАВОНЛИК ВА КОРРУПЦИЯ ҲОЛАТЛАРИ

Шофиркон тумани 13-сонли ИДУМ мактабида юз бераётган муаммолар ҳақида ота-оналар мурожаати.

Мактабнинг ремонти учун пул йиғилган бўлса-да, фарзандларимизга бундай салбий муносабат бўлишини кутмагандик. Ўқитувчилар томонидан дарслар ўтилмаётгани, доим телефон титкилаб ўтиришлари, ўқувчиларни аёвсиз калтаклаш ҳолатлари авж олган.

Янги директор Ф. Раҳматов тайинлангандан сўнг ҳолатлар яхши томонга ўзгаришига умид қилган эдик, аммо аксинча, вазият ёмонлашди. Директор манфаатдорликка асосланган ҳолда янги ўқитувчиларни ишга қабул қилган, мактабда етказиб бўлмас даражада ходимлар кўпаймоқда. Ҳар бир ўқувчига биттадан ўқитувчи тўғри келиши мумкинлиги хаёлига ҳам келгандай туюлади.

Бу ҳолатлар билан бирга, мактабдаги репетиторлик дарслари учун ижара пуллари тўғридан-тўғри директор қўлига тушади. Буфетда болаларга соғлиққа зарарли фаст-фуд ва хот-дог сотилаётгани, ижара шартномасидаги ноаниқликлар коррупция аломатларини кўрсатади.

Директорнинг ўзини тутиши ҳам саволлар туғдиради. У ўқитувчилар фаолиятини назорат қилиш ўрнига, доим маишатбозлик билан шуғулланиб, ҳар қандай шикоятга “Ҳоким ва прокурор менинг тарафимда, ҳеч нима қилолмайсизлар” деб жавоб қайтаради.

Бу мактабда қонунчилик умуман ишламаётганга ўхшайди. Ота-оналар сифатида фарзандларимизнинг таълими ва хавфсизлиги учун масъул ташкилотлардан жиддий чора кўришни талаб қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат

Шофиркон тумани 13-сонли ИДУМдаги коррупция, қонунбузарлик ва таълимдаги камчиликлар юзасидан қонуний чора кўришингизни сўраймиз!

— 13-сонли ИДУМдаги ота-оналар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 10:00


ТАРАҚҚИЁТГА БАЛЛИ

Таниқли ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ёзади: Қўқонда тез ёрдам беморни шифохонага эмас, тўғри табибникига олиб келди.

Парламентнинг қўшма мажлисида тиббиётимиз уфқларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинаётган палладаги бу ҳодиса аслида соҳага қўйилган энг яхши ташхисдир.

Хайриятки, шифокорларимизни йиллар бўйи камситиб, хўрлаб, калтаклаб ғурурини ўлдириб келдик.

Аксинча, Қўқондаги бу ҳодисадан сўнг кўплаб шифокорларимизнинг ўз жонига қасд қилиши (харакири) гувоҳи бўлардимик?

Негадир "испанча уят" ни ҳис қиляпман.

Мазам бўлмаяпти, тез ёрдам чақирсам, табибга олиб кетишидан қўрқяпман.

Постни давом эттиролмайман.....


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 09:01


ЮҚОРИ ЧИРЧИҚДА ЮЗ БЕРГАН МУДҲИШ ФОЖЕА

10 ноябрь куни Юқори Чирчиқ туманида 23 яшар Ҳилола Отақулованинг жасади топилди (https://daryo.uz/VxliX1qY). Қутқарувчилар 6 ноябрь куни ўз уйини кечаси тарк этган Ҳилола Отақулова жасадини орадан тўрт кун ўтиб каналдан чиқариб олишди. Унинг яқинлари, хусусан, синглиси Гулмира Ҳикматуллаева ҳали ҳам адолат изламоқда.

Гулмира Элтузга мурожаат қилиб, опаси ўз қайнонасининг босими остида бўлгани, доимий равишда руҳий тазйиқ ва таҳқирларга дуч келгани, бу ҳолат унинг худкушлик қилишгача олиб борганини маълум қилди.

Ҳилола Отақулова турмуш қурганидан сўнг бир йилдан ортиқ вақт давомида руҳий ва жисмоний босимга учраган. Эри тўй куни унинг телефонини тортиб олган, қайнонаси эса уни ҳар куни кечгача ишлатган ва эрталаб соат 3-дан уй юмушларини бажаришга мажбур қилган. Келинчак соғлиги ёмонлашган пайтда ҳам оила аъзолари уни шифохонага олиб бормаганлар.

Туғруқ жараёнида шифокорлар кесар операцияси ўтказишни тавсия қилишади, аммо Ҳилоланинг қайнонаси жарроҳлик амалиётига рухсат бермайди. Натижада Ҳилола ва унинг қорнидаги чақаллоқнинг ҳаёти хавф остида қолади.

Синглиси сўзларига кўра, оилавий муаммолар туфайли Ҳилола жуда кўп азоб чеккан. Эрининг Ҳилолани ўз оиласидан узоқлаштириши унинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган. Иддаога кўра, ёш келинчак охирги уч ойда эридан жисмоний тазйиқ кўргани ва яқинлари билан деярли алоқа қилолмаган.

6 ноябрь куни кечаси у уйни тарк этган ва 10 ноябрь куни унинг жасади Юқори Чирчиқдаги каналдан топилган. Гулмира ҳозирда тергов жараёнлари олиб борилаётганини айтиб, жамоатчиликдан ёрдам сўрамоқда.

Умида опасининг чақалоғини унинг қайнонаси ва почасидан қонуний йўллар билан олиб қўйишга ҳаракат қилмоқда, аммо барча мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

"Бизга ҳеч қандай қонун ёрдам бермайди, дейишяпти. Илтимос, бизга йўл-йўриқ кўрсатинг", деб ёзади Гулмира.

Ҳозирда бу иш юзасидан суриштирувлар олиб борилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 07:40


Янги Ўзбекистонга янги бош вазир

(Оқ чойнакка оқ қопқоқ деганидей)

Президент Янги Ўзбекистоннинг тубдан янгиланган янги парламентида сўз олиб, бу янги даврда кечаги раҳбарлар, кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этди.

Президентга кўра, айнан "шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга янги кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур."

Мирзиëев ўйлаб ўйлаб ва бу масалани яна етти марта атрофлича обдон ўйлаб, катталар маслаҳатини олиб, Бош вазир лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

"Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар," деди Мирзиëев

Президент бу янги бош вазирликка Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Депутатлар нима қарор беракин дея букмекерлар қиморга пул тикишди.

Ўз мустақил қарорлари билан танилган перламент депутатлари ижро ҳокимияти тавсия қилган одамни автоматик тайинлаб ташайверадиган робот эмаслигини жумла жаҳон билади.

Ҳозир мана ўн минут бўлди парламент тинмай чапак чаляпти. Қўллари қаварибам кетди. Депутатлик осонбас. Хуллас, хурсанд бўлди Маърип ва Шарип - Иш жойида қолди Абдулла Ғарип.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 07:01


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ЕРЛАР НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАНМОҚДА

Ассалому алайкум, Элтуз.

Биз Данғара туманидан мурожаат қиляпмиз. Менинг мурожаатим Данғара архитектураси, туман кадастри, туман ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда туман ҳокимлигига қаратилган.

Туманда ноқонуний равишда ерлар эгаллаб олинмоқда. Бу ерлар аслида зовур (дренаж) ҳудуди бўлиб, ҳозирги пайтда ички зовур қилиб юборилган.

Видеода кўрсатилаётган жойлар зовурнинг ҳимоя ҳудуди бўлиб, бу ерларнинг устини пойдевор қуриб, хоҳлаган ишларини амалга оширмоқдалар.

Шу масала бўйича туман мутасаддиларидан ёрдам сўраб қолардик.

Олдиндан раҳмат!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 06:02


КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙЛАРДА ЯШОВЧИЛАР ҲАМ ИНСОН

1. Қурилиш қонунчиликка мослигини ўрганиш:
Андижон вилояти Кадастр бошқармасига мурожаат. Андижон шаҳри Озодлик маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ), Бобур шоҳ кўчасидаги 75А-уйнинг орқа тарафида кириш йўли жойлашган. Бироқ, ушбу кўп қаватли турар жой атрофида ўзбошимчалик билан қуриб олинган бинолар мавжуд. Шунингдек, ушбу биноларнинг қонуний ҳужжатлари мавжудлиги ва уларнинг қонунчилик талабларига мослигини ўрганишингиз сўралади. Агар қонунга зид ҳужжатлар аниқланса, уларнинг бекор қилиниши таъминланиши зарур.

2. Санитария ҳолатини яхшилаш:

Андижон вилояти санитария-эпидемиология хизматига мурожаат. Андижон шаҳри Озодлик МФЙ, Бобур шоҳ кўчасидаги 75А-уйнинг орқа қисмидаги хонадонда ҳайвонлар боқилмоқда. Ушбу ҳолатдан таралаётган ҳид ва ҳар хил чақувчи ҳашаротлар хонадонларга кириб, ёш болаларга турли касалликларни юқтириши мумкин. Санитария қоидалари бузилиши натижасида касалликлар тарқалиши эҳтимолини ҳисобга олиб, ушбу масалани ўрганиб чиқишингиз, зарур ҳолларда қонунчиликка кўра чора кўришингиз сўралади.

3. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш:

Андижон вилояти фавқулотда вазиятлар бошқармасига мурожаат. Андижон шаҳри Озодлик МФЙ, Бобур шоҳ кўчасидаги 75А-уй атрофида қурилган биноларнинг кўп қаватли турар жойнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мослигини текширишингиз сўралади. Хусусан, ёнғин хавфсизлиги учун ажратилган ҳудуд (ўт ўчириш машиналари ҳаракатланиши учун йўл) мавжудлигини ва унинг талабларга мослигини ўрганиш зарур. Аниқланган муаммолар бўйича қонунга мувофиқ чоралар кўришингизни илтимос қиламиз.


Кўп қаватли турар жой аҳолиси.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 05:01


"ТОЗА ҲУДУД" ТАШКИЛОТИНИНГ ТАМАГИР РАҲБАРЛАРИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Мен Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган "Тоза ҳудуд" ташкилотида ишлайман. Бу ерда иш бошлаганимга ҳали бир ой ҳам бўлмади, лекин раҳбариятнинг адолатсизлиги туфайли шундай ҳолатларга дуч келдимки, энди буни ёпиқча қўйиб бўлмайди.

10 кундан бери вилоятдан келган раҳбариятнинг босими:

Вилоятдан келган раҳбарлар ходимларнинг аҳволига қараш ўрнига, доимий равишда "пул" талаб қилишади. "Тоза-Ҳудуд"нинг бош муҳандиси Насриддинов Муҳиддин ҳар куни ходимларга босим ўтказади.

Тазйиқ ва коррупция:

Насриддинов Муҳиддин ҳайдовчиларга:
- "3 миллион сўм берасан, чунки бу вилоят раҳбари Нурматов Мирзолимнинг буйруғи," деб уларни мажбурламоқда.
- Ҳайдовчилардан талаб қилинган пуллар ташкилотнинг эмас, балки шахсий манфаат учун олинаётгани ҳеч кимга сир эмас.
- Унинг ўзи "Жентра" русумли 40 Н 682 КС давлат рақамидаги машинасини бемалол ҳайдаб юради, ҳолбуки икки марта ичволиб йўл қоидасини бузгани учун ГАИ ҳайдовчилик гувоҳномасини маҳрум қилган.

Бизга эса "йўриқнома вақтида ичганингизни билсам, ишдан ҳайдайман," деб қўрқитишади. Қонун катталарга бошқача бўлиши мумкинми?

Туман ва вилоят раҳбарларининг муносабати:

- Вилоят раҳбари Нурматов Мирзолимга шикоят қилишга уриндик, аммо у раҳбарларни қўллаб-қувватлаб, "туғри қилишяпти," деб ишни ёпиб қўйди.
- Туман раҳбари эса, "мен ҳали янгиман, бу ишда қўлимдан ҳеч нарса келмайди," деб, ўз вазифасидан четга чиқишни афзал кўрди.

Коррупция тармоғи:

Ҳодимларнинг фикрига кўра, Нурматов Мирзолим ўз “ўнг чўнтаги” сифатида Насриддинов Муҳиддинни, “чап чўнтаги” сифатида эса Юлдашева Фотимани ишлатиб келмоқда. Бундай ҳолатларга чидаб бўлмайди, агар тез орада қонун доирасида чора кўрилмаса, Президентимизга мурожаат қилишга тайёрмиз.

"Тоза ҳудуд" ташкилоти ходимлари.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 03:02


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МАЖЛИСБОЗЛИКНИНГ ЗАРАРЛАРИ


Қишлоқ хўжалиги амалда эмас, селектор ва йиғилишларда "ишламоқда". Жорий йилнинг 18-ноябрь куни, бир кунда қишлоқ хўжалигида бешта селектор ўтказилди. Бундан ташқари, ички йиғилишларни айтмасак ҳам, бир кун бефойда ўтди, десак муболаға бўлмайди. Ҳар куни селектор йиғилишлар ташкил этиляпти.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши соат 8:00 да ички йиғилиш ўтказди. Обед вақтида, соат 13:00 да, Ш.Ғаниевнинг селектори ўтказилди. Соат 14:00 да Ш.Тешаевнинг навбати келди. Кечги 18:00 да яна Жўқорғи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди, унда Ф.Эрманов иштирок этди. Соат 20:00 да эса Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов селектор ўтказди. Буларнинг устига яна ички йиғилишлар ҳам ташкил этилди.

Ҳурматли раҳбарлар! Қишлоқ хўжалиги тугамайдиган ва оғир соҳа экани барчага маълум, аммо мажлисбозлик билан соҳани бутунлай заифлаштиряпсиз. Раҳбарлар селектор ўтказишдан чарчамаслиги мумкин, лекин оддий ходимлар бундан чарчашади. Ҳар бир селектор йиғилишга бир соат олдин тайёргарлик кўрилади, бу эса бошқа ишларга тўсқинлик қилади. Асосий ҳужжатлар эса вақт топилмагани учун бажарилмай қолади. Кейин назорат органлари келиб ҳужжатлар нега бажарилмаган, деб савол беради. Бу ишларни қачон бажариш мумкин, агар доим селектор ёки йиғилишларда бўлишга мажбур қилинса?

Меҳнат кодексига риоя қилиш керак, аммо обед вақтида, соат 13:00 да ҳам селектор ўтказилади. Ш.Ғаниев ва Ш.Тешаев каби раҳбарлар ҳар бир кунни селектор ва мажлисга айлантирмоқда. Эрталаб 8:00 даги йиғилиш ва обед вақтидаги селекторлар кун тартибини бузмоқда.

Ҳурматли раҳбарлардан илтимос қиламиз: кунига фақат битта селектор ўтказилсин. Бошқа йиғилишлар бекор қилинсин. Электр энергияси, қоғоз ва вақт исроф бўлмасин. Асосий топшириқлар аниқ ва тизимли берилиб, назорат қилинсин. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ходимлар ҳам одам. Улар ҳам ўз вақтида овқатланишга, дам олишга, оиласи ва фарзандлари билан вақт ўтказишга ҳақли.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси бугунги ҳолатда селектор ва қоғозбозлик туфайли издан чиқяпти. Бунга барҳам бериш учун тезкор чоралар кўришингизни сўраймиз!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 02:01


Россияга АҚШ ракеталари зарбаси ва бахмаллик келин – 600’77

Украинага Россия ҳудудларини АҚШ ракеталари билан яксон қилишга расман изн берилди. Россияда озиқ-овқат нархлари ошди. Швециядаги автоширкатга шоҳдор буғу ҳужум қилди. Жиззахлик келин ўз қайнонасини ўласи қилиб урди ва бу 600 секунд...

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Nov, 02:00


Парламентнинг илк йиғинида президент "уй жой қураман деб, элнинг пулини туя қилган" апрс билдинчиларни танқид қилганди.

Шундан кейин бу апрсларни овлаш бошланди.

Рейд нишонида Тошкент туманидаги “New town city” МЧЖ қураëтган кўп қаватли турар жой биноси бўлди.

Қурилиш тўхтатилди. Керак бўлса бузиб текислабам ташлашади.

Уй ноқонуний ва инспекция рўйхатидан ўтмасдан қурилмоқда.

Ушбу қонунбузилиши ҳолати юзасидан инспекция ходимлари томонидан қурилиш масъулларига огоҳлантириш хатлари берилгандан сўнг жарима чоралари қўлланилиб, ноқонуний қурилишни бартараф этиш юзасидан судга даъво аризалари киритилди.

Бугунги кунда объектда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 18:00


Ҳаёт нима?

• Достоевский: Бу дўзах.

• Суқрот: Бу синов.

• Аристотель: Бу ақл.

• Ницше: Бу куч.

• Фрейд: Бу ўлим.

• Маркс: Бу ғоя.

• Пикассо: Бу санъат.

• Ганди: Бу муҳаббат.

• Шопенгауэр: Бу азоб.

• Бертран Рассел: Бу рақобат.

• Стив Жобс: Бу ишонч.

• Эйнштейн: Бу билим.

• Стивен Хокинг: Бу умид.

• Кафка: Бу фақатгина бошланиши.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 16:59


2024 йил 17 ноябрь куни «Eltuz» телеграм каналида шамол электростанциясидаги шароитлар юзасидан юборилган мурожаатда келтирилган ҳолатлар мутлақо асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайди.

Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 100 мегаватт бўлган шамол электр станцияси барпо этилмоқда.

Бу ерда ишчи-ходимларга барча шароитлар яратилган. Масалан, ошхоналар, маҳсулот сақлаш учун омборхона, ётоқхона, ювиниш хоналари учун шаҳарча ташкил этилган. Ошхоналарда ходимлар уч маҳал овқатланади. Компания томонидан ишчи-хизматчиларга яратилган шароитлар доимий равишда лойиҳани молиялаштирувчи хорижий молия муассасалари, аудит ташкилотлари ва ҳамкор компаниялар томонидан назорат қилиб борилади.

Компания фаолиятидан норози бўлиб мурожаат этган фуқаро «ACWA Power» компаниясининг ходими ҳисобланмайди. Ўрганиш давомида «ACWA Power» компанияси томонидан бир қанча хорижий ва маҳаллий компаниялар билан пудрат ва субпудрат шартномалар тузилганлиги аниқланди. Ҳар бир субпудрат компанияси алоҳида юридик шахс ҳисобланганлиги сабабли уларнинг ички тартиб-қоидаларига аралашилмайди. Мурожаатчи субпудрат ташкилотига қарашли омборхонада қоровул лавозимида фаолият юритиб, ойилик иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда олиб келган.

У фаолият юритган «Modern Building Construction group» МЧЖда хорижий мамлакатларнинг фуқаролари умуман меҳнат қилмайди. Ноябрь ойининг 13 санасида ўз хоҳишига кўра у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Мурожаатчи билан телефон орқали суҳбатлашилганда, компанияда қоровул сифатида фаолият юритган даврида озиқ-овқат таъминоти ва овқатланиш учун шароитларда муаммо бўлмаганлигини тан олди.

Меҳнат фаолияти давомида ўзининг таниши билан оғзаки келишув асосида унинг юк машинасидан фойдаланган ҳолда ҳайдовчилик қилган. Уларнинг ўртасида келиб чиққан келишмовчилик натижасида келишилган иш ҳақи борасида тушунмовчилик пайдо бўлган. Ҳозирги кунда иш берувчи томонидан фуқарога иш ҳақи тўлиқлигича тўлаб берилган.

ELTUZ

19 Nov, 13:01


ОРДЕН КИМГА БЕРИЛИШИ КЕРАК?

Кимдир тушунтириб бера оладими? Тарвуз экиб сотадиган фермер ëки ашла айтиб пул оладиган оғзи ва бетидан бузилган ўрисқул Муножот кампирга нега Ўзбекистон қаҳрамони унвони берилган.

Масалан, мен ичида 200 киши бўлган учоқнинг ғилдираги чиқмай қолганида уни амаллаб қўндириб, одамларни қутқарган пилот ëки вабо пайтида минглаб касалларга даъво топган доктор ëки кишилик жамияти учун муҳим (масалан, интернет каби) ихтиро яратган инженерни қаҳрамон деб биламан.

Тарвуз экиб сотган фермер, сигир соғувчи ëки ашлачи отарчини Ўзбекистон қаҳрамони деб аташ - ғирт каллаварамлик.

Мен Ўзбекистондаги барча унвон, ўрден ва медалларнинг ҳаммасини бир кунда йўқ қилиш зарур деб биламан.

Майкл Жексон Америка халқ артисти эмас ëки Шварценегрда Америка қаҳрамони деган унвон йўқ¸

Германияда фақат битта федерал орден бор. "Германия олдидаги хизмати учун" деган орден.

Орден бериш васвасаси - Ўзбекистонга СССРдан қолган атависитик асорат.

Расмда орденсевар СССР муҳтарами Леонид Ильич Брежнеев


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 12:02


ФУД ЖУРНАЛИСТИКА ЁХУД МЕЧКАЙ ЎЗБЕК БЛОГЕРЛАРИ

Емакхона ёзарлари ёки фуд журналистика ҳақида гапирсам, кейинги пайтда ресторан эгаси ҳисобидан бўкиб еб-ичган журналистларнинг ўша емакхонани мақтаб ташлаганини кўрамиз. Бу фуд журналистика эмас. Шунчаки мечкай ва таъмагир ўзбек блогерининг қорин тўйдириш услуби.

Ғарбда формалашган классик ресторан критикаси сал бошқача ва клиентлар учун фойдали бўлади.

Ресторан ва емакхонага билдирмай эл қатори келиб-кетган ёзар рестораннинг плюс ва минуслари, локация, меню, дизайн ғояси, тозалик-гигиена ва туалет тозалиги даражасигача батафсил ёзади.

Бу ёзар ресторан эгаси ёки шеф-повар билан ака-ука тутинишиб кетмайди. Пиаршик ёки ресторан акаларининг сайроқи беданасига ҳам айланмайди.

Одатда мустақил фуд блогер ўз номига стол заказ қилмай, аноним қолади. Текин таом ичмайди, ўраб берилган нарсаларни қўлтиқлаб кетмайди. Еган оғиз уяладиган бўлмаслиги учун. Унинг еган овқати ва бошқа харажатларини редакция тўлаб беради.

Яхши маънодаги фуд журналистикага машҳур ресторан гидлари, мисол учун Michelin, яққол мисол бўлади. Michelin инспекторлари аноним тарзда ресторанга кириб, махсус таҳлил ёзишади. Шу текст асосида ресторанларга Michelin юлдузлари берилади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 11:01


Урганч халқаро аэропортида ишга кириш тартиби ўзгардими?

Урганч халқаро аэропортига ишга кириш тартиби ўзгарган.

Юқорида келтирилган рақам эгаси Урганч халқаро аэропорти кадрлар бўлими бошлиғи экани таъкидланган.

Демак, ишга кириш учун кадрлар бўлими бошлиғи билан таниш бўлиш лозим.

Аэропортга ишга кириш учун 100-200 нафар одамдан имтиҳон олинади.

Лекин аэропорт маъмурияти ўзларига тегишли инсонларни ишга қабул қилаётганлиги ҳақида маълумот тарқалмоқда.

Бунинг исботи юқоридаги видеода акс этган.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 10:15


"ЎЗБЕКИСТОН" РАДИОКАНАЛИ ТАҚДИРИ ХАВФ ОСТИДА

Таниқли таржимон ва журналист Фахриддин Низомов ёзади: Узунқулоқ гапларга қараганда, МТРКдаги ўзгаришлар оқибатида "Ўзбекистон-24" ташкил этилиб, эгасиз қолган "Ўзбекистон" радиоканали энди келиб-келиб, неча йиллардан бери тест режимида ишлаётган, на журналистикада ўрни ва на овози бор "Нурафшон" телеканалига қўшиб юборилар эмиш.

Қарийб бир асрлик тарихи бор (Ўзбекистонда радиоэшиттириш 1928 йил 26 июлдан бошланган) бу радиоканални йўқ қилиш кимга керак бўлиб қолганини, тўғриси, билмайман. Бу гап 8 йилча ТРКда радиоэшиттиришлар бўйича масъул бўлган менга жуда оғир ботди. МТРК раисининг битта имзоси билан қарийб бир асрлик тарихнинг устига чизиқ тортилаверадими?

Тан олиш керак, Ўзбекистонда радио- ва тележурналистика мана шу каналдан ўсиб чиққан. Ҳатто Асқад Мухтор раҳматли тўғри атамани топиб бермагунча, кўрсатувлар телеэшиттиришлар деб аталган. Хулосани шундан чиқариб олаверасиз.

Тарих билан мақтанамиз, улуғ боболаримизни пеш қиламиз, лекин бор тарихимизни асрашни билмаймиз. Ваҳоланки, миллий радиоэшиттиришлар тарихимиз билан мақтансак арзийди. Ўзбекистонда радиоэшиттириш тарихи Би-Би-Си, Франциянинг колониал радиоси каби етакчи радиоканаллар тарихи билан деярли баробар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 09:30


Поп туманида ис газидан 3 киши вафот этди!

Бугун 19 ноябрь куни Поп тумани Исковут маҳалласида яшовчи бир оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланди.

Натижада оиланинг уч нафар аъзоси (ота ва 2 нафар фарзанд) вафот этган, она эса касалхонада оғир аҳволда..

ELTUZ

19 Nov, 09:01


АНДИЖОНДАГИ БОБУР ҲАЙКАЛИ ЎРНИГА “ДОМ” ҚУРИШ РЕЖАЛАНМОҚДА

Айтишларича, Андижон вилоят ҳокими Бобур ҳайкалини кўчириш ва майдонга “дом” қуриш таклифига Илмий кенгаш вакиллари, Бобуршунослар ҳамда Андижон оқсоқоллари бошчилигида ушбу мавзу муҳокама этилиб, керакли хулоса олинган.

Демакки, оқсоқолларни қўя турайлик, бобуршунослар (исмлари келтирилмаган) ҳам ҳокимга ва домқурар инвесторларга йўқ, бу хато, уят иш дея олишмаган.

Балки майдон майдонлигича қолсин, дом қуришга не ҳожат, деган фикрни ҳам амалдор ва пулдор тўраларга етказа олишмаган.

Ажабланарлиси, ҳайкал орқа томонида катта боғ тақдири нима бўлади?! У ҳам чўлга айлантириладими, буниси ноъмалум қолмоқда.

Бироқ ЯНГИ иншоот катта эҳтимол билан боғ тақдирига чанг солиши мумкин. Навоий боғининг 10,7 гектар қисми ўрнига сити қурилиш эҳтимоли катта. Жаъми 90 миллион доллар ажратилади бу режага.

Балки вилоят экологларининг ўзлари боғни қийратиб сити қуришни сўраган бўлиши мумкиндир, балки навбатчи оқсоқоллар ўзи дуо қилиб беришгандир. Андижон "Республика" сида ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Дарвоқе, мурожаатчининг эътирозига кўра, Бобур ҳайкали ўрнига тушадиган “дом” эмас, замонавий бино экан. Тепадаги Сурат эса “Дом” бўлмаган ўша замонавий бино сурати.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 08:01


АНДИЖОНДА "АГРОБАНК" МАСЪУЛЛАРИ ЎЗ ВАЗИФАСИНИ ПАЙСАЛГА СОЛМОҚДА

Элтузга "Агробанк" масъуллари томонидан боласи оғир ҳолатга тушган она мурожаатини эътиборсиз қолдиргани ҳақида шикоят келиб тушди.

"Мен Қурбонова Шоҳсанам, Андижон вилояти Қўрғонтепа шаҳрининг Гулистон маҳалласи, “Гулдиер” 6-уйда истиқомат қиламан. Бир нафар беш ёшли ўғлим бор.

2024 йил 8 май куни ўғлим ва турмуш ўртоғим газ балон портлаши натижасида оғир куйиш жароҳатлари олди. Турмуш ўртоғим олти кун ўтиб вафот этди. Ўғлим эса ногирон бўлиб қолди. Уни тўрт марта операция қилишди ва тўрт ой давомида шифохонада даволанди. Ҳозиргача даволанишни давом эттиряпмиз.

Қўрғонтепа "Агробанк" ходимлари фарзандимга туман солиқ идораси ажратиб берган болалар нафақани тушириб бермаяпти. Саховат хайрия ташкилоти эса дорига берилган маблағларни бергани йўқ. Мен улардан кредит олиш учун амалий ёрдам сўраганман. Банк ходимлари касал болам борлигини кўриб туриб ҳам ҳеч қандай амалий иш қилмаяпти", дейди фарзандининг аҳволидан ташвишга тушган она.

Бу мурожаат "Агробанк" масъуллари ва тегишли ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кўрсатишни талаб қилади. Ҳолат юзасидан расмий муносабат кутамиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 07:00


Гулбаҳор Мелиева Сурхондарё вилояти Денов тумани Катта Қарши махалласида фарзандлари ва руҳий бемор онаси билан яшайди. У ўз уйи йўқлигини айтади. Гулбаҳор Мелива Президент ва ҳукуматга мурожаат қилиб, унга амалий ёрдам беришни сўради.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 05:31


ТАХИАТОШ ПРОКУРОРИ ЕТИМЛАР УЙИНИ ТОРТИБ ОЛЯПТИМИ?

Салом Элтуз,

Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош тумани Прокурори Бахром Машарипов СУД қарорисиз камбағаллар ва етимларнинг уйларини ҳамда мол-мулкини босқинчилик йўли билан тортиб олиш учун ИИБ ходимларига буйруқ бермоқда.

Кўзи ерни кўрмай қолган, оёғи ердан узилган Прокурор Бахром Машариповга қануний чора кўрадиган инсон борми?

Президентимизнинг адолатли сиёсатига қарши чиқиб, "Инсон қадри" тамойили амалда бўлаётган бир пайтда, камбағаллар ва етимларнинг уй-жойи ҳамда мол-мулкини СУД қарорисиз тортиб олиш қайси мезон ва қонун талабларига тўғри келади?

Тахиатош тумани Прокурори Бахром Машариповга қануний чора кўрилади деган умиддаман.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Nov, 04:01


ТЎРАҚЎРҒОНДА ТАДБИР: ЗАМҲОКИМ КУРТКАДА ЁШ ҚИЗЛАР КЎЙНАКДА

Шу кунларда бутун вилоятимиз бўйлаб "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида турли тадбирлар ташкилланмоқда. Унда Ўзбекистонда яшаётган турли миллат вакиллари шу юртни қадрлаб, тараққиётидан баҳраманд бўлаётганлиги, тинчлик-тотувлик, осойишталикдаги ҳаёт акс этмоқда.

Тўрақўрғон ҳудудида жойлашган Ахсикент тарихий объектида ўтказилган тадбирда нуронийлар, ёшлар билан бир қаторда ўндан ортиқ миллат вакиллари ҳам иштирок этишди.

Туман маданият бўлимининг бадиий дастури, умумтаълим мактабларидан келган санъат ғунчаларининг чиқишлари, маҳаллалардаги ҳунармандларнинг ўз қўллари билан ясаган маҳсулотлари кўргазмаси барчага байрамона кайфият бахш этди. Бу қувончларга Поп ва Чуст туманларидан зиёратга келган меҳмонлар ҳам шерик бўлдилар.

Тадбирни ташкилотчиларига “Офарин, тасанно, кўп яшанг,” деймиз.

Аммо, кеч куннинг совуқ кунида замҳоким Икромжон Парпиев иссиқ пуховикда ва ёш мактаб ўқувчиларининг кўйнакда дирдираб туришини қандай изоҳлашади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

18 Nov, 17:01


Ўқинг аммо йиғламанг

Қишлоқда Хонкиши деган ëғоччи бир ўзи яшарди. Ëғоч ғилдирак ясаб кун кўрарди.

Бир куни касал бўлиб ҳеч тузала олмади. Бормаган духтри¸ кўрсатмаган табиби қолмади.

Бозор куни Хонкиши яшайдиган қишлоққа йўл йўлакай ўтиб кетаëтиб Эмчи ота деган қўнди деган гап чиқди.

Эмчи тушган ховли олди касаллар билан тўлди. Хотин эркак қуйруқдай тизилиб Эмчи отадан оғриқларини тузатишни сўрашарди.

Хонкиши ҳам қуйруққа қўшилди.

Эмчи ота ховли ўртасига тикилган оқ уй (ўтов) ичида ўтириб киши қарарди.

Мана кези келиб Хонкиши ўтовга кирди.

“Сен чиқиб кетавер. Яшаминг битди. Бугун ўласан,” деди Эмчи ота.

Хонкиши тушкун бўлиб уйига қайтди. Уйда кеча бозордан келтирган эт¸ пиëз¸ шолғом турарди.

Хонкиши қозон осиб эт¸ пиëз¸ шолғом солиб шўрвага қаради.

Оч ўлгандан тўқ ўлган яхши деб ўйлади Хонкиши.

Айвонда ўчоқ. Ўчоқда ўт ëниб турибди. Қозон қайнаб турибди.

Хонкиши ўчоқдаги ўтга қараб тушкун ўтирибди.

Шу пайт айвон бостирмаси орасида биланг билан қилиб юрган чипор илон қумри боласини қувалайман деб қайнаб турган қозон ичига тушди кетди.

Буни Хонкиши кўрди. Шу илонни есам тезроқ ўламан деб ўйлади.

Хонкиши қозондаги шўрвани ўзи ясаган ëғоч сусоқ билан сопол косаса солди.

Хонкиши шўрвани ичгач толиққанини сезди. Манглайидан тер чиқарди.

Хонкиши ичкарига кириб кўрпага ўраниб ëтди ва тошдай қотди.

Шу ухлаганича икки кун ухлади. Уйғонганида қушдай енгил бўлганини сезди. Тиззадаги оғриқ ва чап елкадаги санчиқ йўқ. Қирқ яшар Хонкиши ўзини йигирма яшар каби сезди. Кўзиям ўткир бўлганди.

20 яшарлигида Хонкиши ëғоч ғилдирак ясаш учун хўл ëғочлар бойланадиган юмалоқ тошни кўтаришга уриниб кўтара олмаганди.

Бугун эса Хонкиши бу тошни жойидан жилдиришга куч топди.

Хонкиши кўчага чиқиб тўғри Эмчи отани олдига борди. Бир оздан сўнг кезиги келиб ўтов ичкарисига кирди.

Эмчи ота унга қараб "Чипор илон солинган шолғом шўрвани қаерда ичдинг?" деб сўради.

Бор гапни эшитган Эмчи ота деди: “Мен кеча сени касалингга чипор илон эм бўлишини билгандим. Чипор илон бў ўлкада йўқлигини билиб сен ўласан дегандим. Энди ўлмайсан. Узоқ яшайсан.

Мана азизлар биз ўлим эшиги дея очганимиз яшаш эшиги бўлиб чиқиши мумкин.

Ўқинг. Аммо йиғламанг.

ELTUZ

15 Nov, 03:00


ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ АВЛИЁМИ?


Қизилтепа тумани ҳоким ўринбосари Нуруллаева Меҳринисо ишга тайинланганига 6 ой бўлди. Иш бошлагандан буён хотин-қизлар фаолларига тазйиқ ўтказиб, “ҳаммангни ишдан йўқотаман” деб дағ-даға қилади. Лекин текшириш келса, хизматда шу хотин-қизлар фаоллари туради.


Тасаввур қилинг, хотин-қизлар фаоллари кун бўйи маҳалланинг иши деб чопиб юради. Кечда уйга эндигина оиаласига ва фарзандларига вақт ажратганида бу опа томонидан топшириқ тушади. Соат 20-00 да “зум” йиғилишига уланинглар, муҳим топшириқ бор, дейди. Доим шу аҳвол.


“Зум”да ҳам топшириқ беришни билмайди. Савол берсак, ходимларимдан сўрайсиз, деб ўзини олиб қочади. Топшириқлар группасига ҳам 80 фоиз айтган гапи “топшириқ кечикса, тушунтириш хатингни ёз”, қабилида бўлади.


Вазифа юклагач, шу ишни бажариш учун етарли вақт бермайди. Яна нима эмиш, биз яхши ишламасканмиз. Фаоллар ўрнига ҳамшираларни олармиш ишга. Сабаби бу хонимчанинг ўзи хам тиббиёт соҳасидан чиқиб келган. Айтган ҳамширалари кечда оилавий жанжалларга борсин-чи. Жалжаллар, калтаклар орасида қолсин-чи.


Бу хонимча қаердан пайдо бўлди ўзи?! Келдию, хотин-қизлар фаолларини алмаштиришга киришди. Хотин-қизлар фаоллари шу лавозимда ишлаб оила тебратади. Айримларининг боқувчиси йўқ.


Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчидар, ёшлар етакчиларининг бошлиқлари доим маҳалла ходимларини ҳимоя қилиб келади. Бизда тескариси. Қанча айбимизни топган сари бу хонимча завқ қилади. Сабаби ишдан олишга баҳона тайёр.


Яқинда хотин-қизлар фаоллари қисқаради. Қисқаришга тушганлар ижтимоий агентлик бўлимига ўтказилиши белгиланган. Бу “раҳбарча” ўзидан авлиё ясаб олган. У киши хоҳласа ижтимоийга ҳам ўтказмай, хеч қаерда ишлашга йўл қўймас экан. Сабаби топшириқлари бажарилмасдан келаётганмиш. Қайси топшириқ? Жадвалми ёки хизматми?


Оилавий жанжаллар муҳокамаси ташкил этганимизда ҳам на бир оилани яраштириа билади ва на бир муомаласи бор. Хуллас калом, тумандаги барча хотин-қизлар фаоллари бу хонимчадан норози.


Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, ҳурматли Раъно Парпибоева ва бошқарма бошлиғи Малика Мамадиярова! Пастки тизимга бир назар солинг. Кимни келтириб қўйдингиз бизнинг бошимизга?!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 17:01


18+ ЯПОНИЯДА ОИЛА ТАНАЗЗУЛИ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлару, ҳурматли туғарманлар!
18+ белгисини кўриб, "Ҳа, бу постни 18 кишидан кўп бўлиб, ҳамма билан бирга ўқиш керак экан. Яна 17 кишини қаердан топаман?" деб ўқимай кетиб қолманг, тағин)
Шу ўринда сизга бир саволим бор: 30 га яқинлашиб қолган ўғлингиз "Дадажон, уйланмоқчиман!" деса, сиз ҳам "Э Худога шукур. Бу бола касал-пасалмасмикан деб хавотир ола бошлагандим" деб хурсанд бўлсангиз-у, анави шўртумшуқ ўғлингиз "Одам эмас, қўғирчоққа уйланмоқчиман" деса. Нима қилардингиз?

Мен тасаввур қилиб кўрдим. Дадамларга шундай десам. Буни ичига жин кириб олибди деб, қўшни қишлоқдаги Ўзбекхон домлага ўқитишга олиб борардилар. Ёки, қўни-қўшни маҳалла-куйга билдирмай, жиннихонага олиб борардилар)
Тўғрисиямда. Худди сиздек соғлом, ақлли инсон буни қабул қилолмайди. Аммо, инсоният диндан узоқлашса, илм-маърифатдан узоқлашса, бундан ҳам жирканч ишларни қиладиган мавжудот ҳисобланади. Шунинг учун одамзодга тийиб турувчи омиллар жуда муҳим.

Сиз расмда кўриб турган мана бу Япон йигитни исми Акиҳико Кондо. Бу жигит тушмагур қўғирчоқни севиб қолиб, шу қўғирчоққа уйланаман деб туриб олибди-да. Ахмоқчиликни чегараси йўқ. Жинни-пиннидирда дерсиз. Ҳай, бу йигит жиннидир. Аммо, расмдаги бу иккисини тўйига борган 100 лаб одамларга нима дейсиз?
У Япон йигити 2018 йилда шу қўғирчоққа уйланди. Ажиб қилиб тўй қилди. Ҳаттоки, қўғирчоқни ичига гапирадиган мослама қўйиб, "Менга тегишга розимисан?" деганда, "Ҳа, розиман, Кондожон ака" деган овоз ҳам чиқаришди. Машхурлик учун, ПИАР учун қилмади. Ростдан ҳам уйланди. Интернетдан тўй видеолари, бирга яшаётган видеоларини қидириб кўринг. Амин бўласиз!

"Ия, қўғирчоқ билан қандай қилиб яшайди? У билан қандай гаплашади? Ҳалиги "Вачач" масалаларичи?" деб ҳайрон бўлаябсизми? Бўлманг. Ҳаммасини ўша қўғирчоқ билан қилаябди. Ҳаттоки, ўтган ҳафта тўйларини 6 йиллигини нишонлаб, сиз расмда кўриб турган кактус ўйинчоғини боламиз деб юборди😁
Ана шу 6 йиллигини нишонлашгандан кейин, мен билан бирга ишлайдиган 10 нафар Япон эркакдан кичик сўровнома ўтказдим. "Мана шу қўғирчоққа уйланган эркакка муносабатингиз қандай?" деган саволимга ҳаммаси позитив жавоб беришди. Тўғри қилган, нима керак "Урусаи"( Урушиб берадиган) хотин. Нима керак "Мендоукусаи" (Бош оғриқ, ташвиш) бола. Ҳукумат "Аёллар ҳуқуқлари", "Фалон ҳуқуқлари", бир нарса-нарсалар деб аёлларни ҳуқуқларини керагидан ошиқ кўтариб юборган. Натижада, эркаклар уйланишдан қочмоқдалар. Аёллар эркаклардан қочмоқдалар. Аҳоли йилдан-йилга камайиб кетаябди.

Японлардек ақлли, матонатли миллат "Аҳоли камайиши" масаласига ечим топа олмай турган бир пайтда, бир чиройли оила институтимизга зарба бермоқчи бўлаётган қўғирчоқсеварлар марҳамат, қўғирчоқлар билан бахтли бўлинг. Аммо, бизнинг қадриятларга бурунчангизни тиқманг!

Хулоса қиладиган бўлсак, "Бир одам жуда тез фикрлайман" деб мақтанибди-да. Уни эшитган ёнидаги одам: "Унда 128 ни 445 га кўпайтирсак неччи?" дебди. Бояги одам: "15" дебди. "Жавоб нотўғри-ку" деса, "Мен тўғри фикрлайман демадим, тез фикрлайман дедим" деган экан. Шунга ўхшаб, мен ҳам хулосани қаттиқ қиламан)

Барчаларингизга соғлом муносабатлар, бахтли оила ва қўша-қўша фарзандлар тилайман.

Ҳурмат билан, хулосология фанлари доктори, хулосолог, Баҳодир Ниппоний)

https://t.me/BahodirIskandarov

ELTUZ

14 Nov, 16:01


ТЕГАЖОҚЛИК ВА ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИК ҲАҚИДА ЁЗИШ КЕРАКМИ?

"Cекс шилқимлик" ҳақида ëзманг деган илтимос бўлди. Нега ëзмаслигим керак экан? Мен бугун ëки шу икки уч кун ичида бўлган сексуал харрасмент, зўрлаш ҳақида ëзаман. Ëзгандаям суд қарор ва ҳукмларига таяниб.

Ëқмадими миллатдошларингиз қилиғи?

Башаранг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалашма. Дарвоқе, Самарқанддаги мактаб ўқувчисини ўғирлаб кетиб зўрлаганлар орасида орган ходимиям бор дейишди. Шунга бости бости қилишмоқчи.

Хотинини уриб памперс едиргани учун қамалган самарқандлик золим эса ҳеч қанча ўтирмай қамағдан чиқиб, памперс воқеасини дунëга достон қилган фаолларга очиқ тахдид қилиб юрибди.

Қашқадарё вилоятида таксист йўловчи қизга жинсий тажовуз қилди.

Бу хабарларни айтишда давом этаман. Токи Ўзбекистонда хотин-қизлар тахдид ва зўравонлик нишони бўлмагунга қадар.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 14:30


Самарқандда мактабда ўқийдиган қизни ўғирлаб зўрлаганалар орасида прокуратура ходими ҳам бор. (Мирзиëев нега уларни каламуш деганини ўйлаб туринг)

Саккиз нафар зўравон секс-террорист қўлга олинган. Биттаси қочган. Туркияга қочди, дейишди.

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 8-синф ўқувчисини ўғирлаш ва зўрлаш жинояти ҳақида 13 ноябрь куни зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz хабар берганди.

Қиз 23 сентябрь куни ўғирлаб кетилган. Унинг йўқолиши муносабати билан яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилган. Мактаб ўқувчисини фақат 6 октябрь куни топишга муваффақ бўлинган, унинг танасида зўравонлик излари мавжуд бўлган.

Қизнинг айтишича, уни калтаклаб зўрлашган. Хабар эълон қилинган пайтда жиноятнинг барча гумонланувчи иштирокчилари, шу жумладан, прокуратуранинг бир ходими ҳам эркинликда юрган, деб хабар берди Nemolchi.uz.

Зўрланган қизни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш мажбуриятига эга бўлган барча идоралар ўз вазифаларига нопрофессионал ёндашган ва кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйган.

Бош прокуратура сўзчиси Ҳаёт Шамсутдинов 6 октябрь куни ариза олингандан сўнг бошланган дастлабки тергов давомида Қўшработ туман прокуратураси иш юритувчисининг ишга алоқадорлиги аниқланганини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, мазкур ходим 30 октябрь куни вилоят прокурорининг буйруғи билан прокуратура органларидан бўшатилган.


Иштихон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 3-қисми (Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича тергов устидан Бош прокуратура назорат ўрнатган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 13:00


Мамали ҳайвонлар ўта йиртқич ва раҳмсиз бўлади.

Ҳеч бир яратиқ урғочи бўри ғазабига нишон бўлишни истамайди.

Одамлар ҳам - ер куррасидаги сони кўп ҳайвонлардан бир тури.

Одамзоднинг мамалиси, яъни хотин-қизлар - табиатан ўта айёр ва шафқатсиз.

Хотин кишининг хотиндан дўсти бўлмайди. Бўлибам Пархонада.

Паархонада дугонасини пичоқ билан сўйиб, сарватини ўмариб,, уйини ёқиб юборган хотин устидан суд ҳукми ўқилди.

Судланувчи хотинга кредитдан қарзларини узиш учун пул зарил бўлиб қолган.

Шунда бу хотин ўзининг бой дугонаси уйига ўғирликка тушиб, уни 20 мартадан ортиқ пичоқлаган.

Ўлдирилган хотин эрдан ажраб бир қизи билан яшарди.

Кимдир бу марҳума хотинга совчи қўйиб уйланмоқчи бўлди. Бундан хабар топган дугона ўша совчи қўйган эркакни топиб, қошини қоқиб, кўзини сузиб, бир кеча бор қўйнига кириб, расмларини дугонага юбориб, "қалай бизди йўбир" деб эсесмес ëзди.

Марҳума хотин ўлимидан олдин судланувчидан шубҳаланиб, қизини уйдалигида унга эшикни очмаслигини ҳам тайинлаган.

Бироқ судланувчи марҳуманинг уйига қизи мактабда бўлган вақт, яъни ўзи уйда ёлғиз бўлган вақтида борган.

Боришдан олдин ярим метрлик қўқон пичағди яхшилаб чархлаб ўткирлаган.

Дугона уйига кириб ўннашиб ўтирволгач атай жанжал чиғорган.

Кейин пичағ билан дугонасининг танасига йигирма марта пичоқ тиққан. Кўзларини ўйиб олган.

Қотил уйдан чиқиб кетаётганда, дугонасининг уй олиш учун тўплаган 2 минг доллар пули ва кўплаб олтин тақинчоқларини олиб чиқиб кетган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Фарғона шаҳрида кўриб чиқилди.

Суд бу мамали қотилни 15 йилга қамади.

Мамали қотил қамағда. Дугона гўрда.

Ҳурматли хотин қизлар, билиб қўйинг, икки оëқли мамалилар - сизнинг душманингиз.

Яхшиси эркаклар билан дўстлашинг. Улар ташқаридан ëввойи кўринса ҳам аслида юввош, қўлга тез ўрганадиган ва ем берган қўлни тишламайдиган махлуқлардир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 11:02


БОЙСУН АҲОЛИСИ ГАЗДАН ЗАҲАРЛАНИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Фуқаро Кун.уз порталига мурожаат қилган. Бироқ бефойда. 8 синфда ўқувчи қизалоқнинг астма касали газдан заҳарланиш оқибатида кучайиб кетган.

"Тошкентга боришга имкониятимиз йўқ. Кун.уз нашрига мурожаат қилдим, лекин ёритишмади. Болам азобда қолди," дея куюнмоқда ота.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 10:01


БЎКАДА КОРРУПЦИОН МОЖАРО: МАНСАБДОР ОЗОДЛИКДА, АЙБСИЗ ФУҚАРО ҚАМОҚДА

Тошкент вилояти Бўка туманида юзага чиққан йирик коррупцион можаро сабаб жамоатчиликда одил судловга нисбатан шубҳа ва саволлар пайдо бўлди.

Туман Фавқулотда вазиятлар бошқармаси раиси порахўрликда айбланаётгани ҳақида Элтуз хабар берган эди. Аммо коррупционер Шуҳрат Пердабеков озодликда юрибди. Унинг эҳтимолий шериги, қурилиш бўйича туман ҳокими ўринбосари Ҳусан Ашуров эса қамоққа олинган. Уни қамаш учун тўғридан-тўғри айбловлар мавжуд эмас.

Ҳодиса ёз ойларида юз берган. Шуҳрат Пердабеков кўп қаватли уйни қабул қилиш далолатномасини имзолаш учун 2500 доллар миқдорида пора талаб қилгани айтилмоқда. Бу порани 13 июн куни воситачи Абдушукур орқали олаётганда ушланган. Бироқ Шуҳрат Пердабековнинг ўзи жавобгарликдан қутилиб қолди.

Қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Ҳусан Ашуров эса билвосита сабабларга кўра можаро марказида қолди. Пердабековнинг таъкидлашича, унга қариндош бўлган Ҳусан Ашуров бу ишга алоқадор эмас. Шунга қарамасдан тергов-суриштирув органлари уни қамоқда ушлаб ўтирибди. Суд ҳозиргача кўплаб саволларга аниқ жавоб бермади.

Ижтимоий тармоқлар ва янгилик порталлари, хусусан Элтузда, адолатли судлов талаблари янграмоқда. Асл айбдор озодликда қолмоқда, жабрланувчи Ҳусан Ашуровга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, порани у олмаганини таъкидламоқда. Жамоатчилик фаолларини мана шу адолатсиз айблов сабаб фуқаро қамоқда сақланаётганидан таажубда.

"Биз адолат талаб қиламиз! Нега порани талаб қилган мансабдор бемалол озодликда юрибди. Айбсиз киши эса қамоқда ўтирибди? – деб ёзмоқда маҳаллий аҳоли вакиллари. Суд ишга муносабатини қайта кўриб чиқиб, адолатли ҳукм қилиши керак.

Ҳозирча иш қандай босқичда экани, воқеа ривожи қандай бўлиши ҳақида маълумот йўқ. Бироқ маҳаллий ҳуқуқбонлар ва фаоллар шаффоф ва холис тергов ўтказиб, адолатга ишончни тиклашни талаб қилишмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 09:01


ЎЗБЕКИСТОН ТАҚДИРИ РОССИЯ-УКРАИНА УРУШИГА БОҒЛИҚМИ?


Хоразм вилояти Хива туманидан мурожаат қилмокдамиз. Мана қиш фасли эшик қоқиб кириб келди ҳисоб.


Уйимизда ўрнатилган газ ҳисоблагичларнинг қувватлагичи ишламай қолиб бир йилдан бери турли ташкилотларга – Хива тумани ҳудудгаз корхонасига, вилоят газ корхонасига ҳам мурожаат қилганмиз.


Қувватлагич-батарейка Италиядан келади, ҳозир контейнерлар Украина чегарасида турганини айтиб, қулоққа лағмон илишмоқда.


Россия-Украина уруши туфайли батарейка келмас эмиш. Қачон уруш тўхтаса, шундагина келишини айтишди. Наҳотки Ўзбекистоннинг тақдири шу Россия ва Украина урушига боғлиқ бўлса!?


Бир йилдан бери турли ташкилотлардан ёрдам сўрадик. Натижа бўлмади. Кимга арз килайлик Россия Президенти В.Путингами ёеки Украина Президенти В.Зеленскийгами?


Урушни бир ҳафтага тўхтатиб туришса, батарейка ортилган контейнерларимиз Қозоғистон ҳудуди ўтволарди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 08:00


РОССИЯ-УКРАНА УРУШИДА ҚАТНАШГАН ЎЗБЕКЛАРНИНГ ҚИСМАТИ ҚАНДАЙ?

Тирикчилик баҳонаси билан Россия-Украина урушида қатнашган яна бир ўзбек жавобгарликка тортилди.
Жиззахлик Джуманов Шукур Эркинович Санкт-Петербург шаҳрида ишлаб юрган даврида урушда қатнашишни жазм қилди. У 2023 йил август-октябр ойларида Украинанинг Луганск ва Донецк вилоятларидаги ҳарбий операцияда қатнашган.

Ўзбекистонга қайтган Джуманов Шукур бошқа давлат армияси таркибида босқинчилик урушида қатнашгани учун судланиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Бугун урушда қатнашган кимсаларга Россия катта мукофот ва турли имтиёзлар бераётгани маълум. Бироқ кун келиб империя бўлиш истагидаги Россия Ўрта Осиёда ҳам ўз позициясини мустаҳкамлашга интилиши муқаррар. Бир машъум кунда Россия бизнинг минтақа суверинитетини ҳам буткул поймол қилиб, бостириб кирса аҳвол не кечади? Таассуфки, моддий манфаат эвазига босқинчи Россияга сотилгувчилар талай топпилади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 07:00


БОСҚИНЧИ ОШПАЗИ

Ўзбекистонлик 43 яшар Ҳулкар Ойдинова 6 нафар фарзандини катта қизига ташлаб, эрининг ортидан Украинага қарши босқончилик урушига кетди. Ойдинованинг кўкрагига “народний фронт” деган ëрлиқ таққан блогер қиз билан суҳбатидан келиб чиқсак, бу манқуртнинг урғочиси рус тилида “твоя моядан” нари ўтолмайди.

Урушда ўлиб жасади қурт қумурсқага ем бўлади, босқинчи эри билан қўшмозор бўлади деган яхши гумондамиз.
Тошкент аэропортидаги Элтуз манбасининг айтишича, деярли ҳар кун Россиядан ўзбекнинг ўлиги келади. Ўлик деганимиз ë куйиб кетган кўмирдай тана ëки бомбада мажақланганидан қолган тана парчаси.

Ўзбекистон қонунларига кўра, босқинчи ўрис армияссига ëлланиш бу жиноятдир. Чет эл армиясида¸ бўлибам босқинчи ўрис қўшинида хизмат қилган ўзбекистонлик Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра жазога тортилади.

Ушбу моддага кўра, Ўзбекистон фуқароси чет давлатларнинг ҳарбий хизматига ёлланган тақдирда 3 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Мана масалан, Фарғона вилоятидаги жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани суди 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-модда 1-қисми (Ёлланиш), 223-модда 2-қисми а-банди, б-банди билан (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) айбланган Алишер Холиқовни 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.
Ўткан хафта Самарқанд суди Россия босқинчилик урушида қатнашган булунғурлик 56 яшар яратиқни 3 йилга қамаганди.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 05:30


РАССОМ ТУЗ ЎРИСГА ТАЪЗИМ ҚИЛГАН "ЎЗИМИЗНИНГ ИТВАЧЧАЛАР" ҲАҚИДА

Ўзбек раҳбарлар ора кунда олти марта Россияга таъзимга боргани етмагандай бир арава ўзбек машшоқ отарчилар ҳам ўрисга таъзим қилиш учун бюджет ҳисобидан босқинчи Москвага жўнатилади.

Озодбек Назарбеков деган собиқ ҳизбут Кремль саройида "таъзим сенга Россия" деган какафония ижро қилади.

Ўрисқул отарчи ëтарчилар спискаси мана:

Оғзидан ва бетидан бузилган Муножот Йўлчиева, баччабоз қўшиқлар ижро қиладиган Озодбек, ўрисқуллни тозаси Фаррух Зокиров, унвон олгача лаганбардорга айлканган демоде Севара Назархон, пул қистирганда жони кирадиган Гулсанам Мамазоитова, Ойгул Нодирова, СССРни орзу қилиб жигулини мақтайдиган Озода Нурсаидова ва яна бир гала хоину сотқин умуртқасизлар тўдаси.

Тарих бу итваччаларни билиб қўйсин деб номма ном ëздим.

Ўрисга таъзим қилган ўзимизнинг итваччалар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 04:00


ЖАНОБ ҚУДБИЕВ, СОЛИҚЧИЛАРГА КАРТОШКА ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНАДИ?

Ассалому алайкум, Солиқ қўмитаси раиси Жаноб Қудбиев!

Кўпчилик бюджет ташкилотларида ва идораларда ходимларга картошка пули тўлаб берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 811-сонли қароридан келиб чиқсак, солиқ идораси ходимларига ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун бир йилда бир марта моддий ёрдам ажратилиши керак. Лекин бу ёрдам ҳалигача берилмади. Сиз қачон тўлаб беришни режалаштиргансиз?

Солиқ ходимларининг ойлик маошлари 2018 йилдан бери ўзгаргани йўқ. Шу билан бирга, овқат ва транспорт харажатлари учун ажратилган тўловлар ҳам бекор қилинган. Иш ҳафтасига шанба ва якшанба кунлари ҳам жалб этилмоқдамиз. Бу ҳам етмагандек, вилоят ва туман ҳокимликларининг қўшимча топшириқлари, яъни уларнинг ишларини ҳам бажариш талаб этилмоқда.

Маҳаллама-маҳалла уйма-уй юриб, солиқ ундирмоқдамиз. Унга қўшимча равишда, солиқ штат бирликлари қисқариб, бир ходимга 4-5та маҳалла бириктириб қўйилган. Қандай қилиб солиқ режаси ва топшириқларини бажарамиз, деб ўйлайдиган мансабдор шахс йўқ. Нолимасдан ишлашга ҳаракат қиламиз, аммо ойлик маошимиз оиламизга етмаяпти. Ойлигимизни солиқ вазифаларини бажариш учун сарфламоқдамиз.

Мурожаатимизга Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Элтуз нашрига амалий ёрдам бергани учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

14 Nov, 03:01


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ПАХТА ҚЎШИБ ЁЗИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Б пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган.

Т.Б 30 тонна пахтани қўшиб ёзиш эвазига фермердан 15 миллион сўраган. "Райпо" бошлиғи қамоқда, пахтакор эса режани қандай бажаришни билмай ўтирибди ҳалиям.

Пахта етиштириш бўйича бир пайтлар "Тошкент вилояти тажрибаси", "Бўка методикаси" деган гап бўларди.

Бугунги кунга келиб "Пахта ҳосилини барбод қилиш бўйича Тошкент вилояти тажрибаси", "Қўшиб ёзиш бўйича Бўка методикаси" пайдо бўлди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 17:00


РАССОМ ТУЗ: МИЛЛАТ ТАҚДИРИДА КИЙИМ МАДАНИЯТИНИНГ ЎРНИ

Азиз дўстларим,

Мен миллат тақдири билан боғлиқ масала чиқса, дарров бу юзадан маънавий устозларим жадидлар нуқтаи назари билан қизиқаман. Расмда кўриб турганингиз улуғ муаллим Исмойилбей Гаспирали.

Устоз овропача кийинган ва бу унинг модернистик (жадид) қарашларига уйғун эди. Агар устоз Қрим деҳқони кийядиган шарвор ва жунли телпакни тараққиёт рамзи сифатида билса, албатта буни намойишкорана кийган бўларди.

Юз йиллик бошида Кофкоз ва Усмонлида ҳамда Туркистонда мужодала олиб борган жадидларнинг қадимчилардан фарқларидан бири ҳам уларнинг овропача кийим кийганлигида эди.

Бухоро амирлиги жаллодлари ким тугмали кийим кийса, кофир деб жадидларни овлашган эди. Жадидлар тўн ўрнига фрак кийиб, капалакнусха галстук тақишган. Шляпа кийиб асо тутган Хамза расмини кўргансизлар, албатта.

Жадидларга қарши бўлган қадимчилар эса анъанавий банорас тўн, салла ва шарвор иштон, махси ковуш кийишган. Туркистон жадидларининг энг ҳурматлиси Маҳмудхўжа Беҳбудий устоз Яқин Шарққа, ҳозирги Исроил давлати жойлашган ҳудудларга борганида, ўша ерда яшовчи туркистонлик оиланинг фарзанди гимназия битириш шарафига "кап ирғитиш" (шапкани осмонга отиш) тадбирида қатнашади ва групповой фотосуратга тушади.

Буни кўрган Беҳбудий ўша пайтда Бухородаги қадимчиларнинг "мусулмон одам фотога тушмасин, кофирнинг кийимини киймасин" деган беҳуда баҳсларини таассуф билан эслайди. Бош устидаги эмас, бош ичидаги муҳимдир.

Айни пайтда овропача кийиниш жадидлар тавсияси эди. Мен, Рассом ТУЗ, бу масалада жадидман ва асло қадимчи эмасман.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 15:00


РАҲИМЖОН РАҲМАТ: ҚИЙНОҚХОНА

Журналист ва мунаққид Раҳимжон Раҳмат ёзади: Бир киши билан гаплашгандим. 2001-йиллар эди. Сурхондарёда. Термизда. У шундай деганди:
" Бир жойда ишлайман. Қаердалгини айтмайман. Ўша ишхонада одамларни қийноққа солинадиган камера бор. Эшиги темирдан. Деразаси йўқ. Чироғиям хира. Тез-тез ўша хонада бетон пол ва деворларга қийноққа солинганларнинг сачраган қонини юваман. Қон караска эмас-ку, лекин ювилиши қийин. Девор ва пол қанчалик қонга беланганини кўриб бу хонада кимдир қанчалик қийноққа солинганини таҳмин қиламан. Баъзан қон паталоггача сачраган бўлади. Истолга чиқиб артаман. Гоҳо девор ва пол роса қонга беланган бўлади, шуни кўриб қийноққа солинган кимса ўлган бўлса керак деб ўйлайман.Қон кўп тўкилган бўлади. Яқинда ишдан бўшамоқчиман. Ёмон тушлар кўряпман. Тушимга ўша қонли хона киряпти, қўрқинчли овозлар эшитяпман".

Бу гаплар эса йигирма йилдан буён мени қийнаб келади. Бундай воқеаларни тинглаш руҳимни жароҳатлайди. "Қийноқ" деган шеър ҳам ёзгандим.

У кунлар қайтиб келмасин.

Шу гапларга ҳам 23 йил бўлибди.

Вақтнинг тез ўтишини қаранг.

Умр ҳам бир ҳовуч нарса, тезда тугайди.

Қийноқ камерасида ва қийноқдан сўнг жони узилганлар ҳозир жаннатда сайр қилиб юргандир.

Деворларга одам қони сачраган камера ҳеч эсимдан чиқмайди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 13:30


ИСПАНЧА УЯТ НАДУР?

Фейсбукдаги дўстим Саида Усмон "Испанча уят" сўзининг маъносини сўради. Жавоб берсам.

Испанча уят бу ўта шармандали аҳволга тушган одам учун ачиниш аралаш уялишдир. Биров учун уялиш деса ҳам бўлади. Бу бировни аҳволидан кулишнинг тескариси.

Масалан, йўлда бир лаъли анжир кўтариб кетаëтган хотин мол тезагига тойғониб йиқилди.

Сиз бу хотиннинг устидан хохолоб кулиш ўрнига ачинасиз. Уяласиз.

Мен ишлатган маънода ўзини ғурурли деб билган, босқинчиларга қарши Жалолиддинман деб қўшиқ айтган, кийган дўпписидан фахрланадиган ашлачи Озодбек ўз ота боволарини ўлдирган ўрис босқинчилари олдида тиз чўкиб "минг таъзим" деган қўшиқ айтиб, шарманда ҳолига тушгани ҳақида.

Ҳақиқатан ҳам Озод ашлачига ачинароқ унинг учун уялдим.

Инглизча «Spanish shame» нисбатан янги тушунча. 1990 йилда Британия телеканалларида испан сериаллари намойиш қилина бошлаган. Бу сериалларнинг саëз ва бачканалигидан закий инглиз томошабини уялиб, ер ëрилса ерга киргудай бўлган. (Британияда жуда савияли сериал ишлаш маданияти шаклланган)

Испанча уят билан ëнма ëн “кринж” сўзи ҳам ишлатилади. Инглизча “cringe”. Испанча уят ҳисси кўп ҳолда эмпатия бировнинг ëмон куни учун қайғириш туйғуси билан эш.

Ўша бошида айтганим, бир лаъли анжир кўтарган хотиннинг мол тезагига тойғаниб йиқилишига ачинасиз ва айни пайтда у хотиннинг мол бўқига булашиб аяғи антенна бўлиб ëтқонини кўриб у хотин учун уяласиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 12:00


Самарқандда ўқувчи қиз ўғирланди ва зўрланди. Тегишли идоралар бефарқ.

“Сукут сақлама” лойиҳаси Самарқандда 8-синф ўқувчисининг ўғирланиб, бир неча кун давомида зўрланганини текшириб, тегишли идораларнинг “беписандлик билан” ёндашганидан хавотир билдирган. Жабрланувчининг яқинлари қуйидаги даъволарни келтирган:

• 7 ноябр куни (қиз топилганнинг эртасига) терговчи уни гумонланувчилар билан битта машинада, лекин ота-онасисиз кўрикдан ўтказиш учун олиб кетган. Қиз эксперт эркак бўлгани учун экспертизадан бош тортган. Шунинг учун экспертиза 10 ноябр куни (яна қариндошларсиз) ўтказилган. Аммо қонида алкогол ёки зарарли моддалар бор-йўқлигини текшириш учун ундан қон олинмаган.

• Қизнинг қариндошлари прокуратурага боришганида, ташқарида уларни психиатрия бригадаси кутиб турган, уларни участка нозири чақирган бўлган. Ваҳоланки, қизга психиатрия ёрдами эмас, психологик ёрдам керак бўлган.

• Жабрланувчи қиз билан мактаб психологи ҳам ишлаши мумкин эди, лекин мактабда унга бундай ёрдам тақдим этилмаган. Қиз мактабга бормагани учун ота-онасига жарима солинган. Кўп болали оилага (5 нафар фарзанди бор) 1,2 млн сўм жарима солинган. Айни пайтда қиз мактабга боришдан қўрқиб турибди, чунки бўлган воқеадан ҳамма хабардор.

• Иш фақат 119-модда билан очилган, одам ўғирлаш, эркига қарши зўрлик ишлатиш ёки қийноққа солиш моддаларисиз.

• Оилани ҳеч ким “Инсон” ижтимоий ҳимоя марказига йўналтирмаган.

Nemolchi.uz жабрланувчи аризасини қайтариб олиши учун ҳар хил босим ўтказилаётганини ҳам ёзган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 11:30


⚡️⚡️⚡️Олий суд раиси Бахтиёр Исломовга кўра, Ўзбекистондаги қамағлар маҳбус билан тўлиб кеткан. Жаслиқни қайта очишади бу кетишда. Қамақсевар қавм...

ELTUZ

13 Nov, 11:01


⚡️⚡️⚡️Термизда ўз қизининг кийимларини ечиб, унга секс тегажоғлик қилган 50 ёшли ота 10 суткага қамалди. Қизсевар қавм...

ELTUZ

13 Nov, 10:30


⚡️⚡️⚡️Тошкентда келинига сексуал шаҳвоний шилқимлик қилган қайнота 5 суткага қамалди. Келинсевар қавм...

ELTUZ

13 Nov, 09:00


САНЪАТГА БЎЛГАН МАЪНАВИЙ ОЧЛИК ВА УНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ АҲАМИЯТИ

100 йил аввал ўзбек театрларида “адабий эмакдош” деган штат бўлган. Катта ёзувчилар бу лавозимда ишлаб, актёрларга маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатган. Уларнинг мақсади санъатни оммалаштириш ва матбуот орқали аҳолини санъатга қизиқтириш бўлган.

Бугунги кунда бу вазифани “пиар-менеджер” деб аташади, лекин бу иш билан шуғулланувчи айримлар еб-ичиш ва ўғирликдан бошқа нарсани тушунмайдиган оммага санъатнинг аҳамиятини тушунтиришга қодир эмаслар.

Масалан, Тошкентда машҳур бастакор Ҳанделнинг “Темерлано” операси саҳналаштирилгани ҳақида ёзсам, айримлар “Оч ўтирибмиз, менга опера нима керак?” дея жавоб берди.

Жисмоний оч одамни бир товоқ таом билан 20 дақиқа ичида тўйдириш мумкин. Аммо санъат ва эстетикани тушунмаган маънавий оч инсонни театр, кино ёки адабиёт билан қисқа вақт ичида бойитиш мумкин эмас. Бундай маънавий оч одам ўз ҳолича қолиб кетади, чунки уни мактаб партасига қайта ўтирғизиб ўқитишнинг иложи йўқ.

Адабиётдан хабари бор, аммо визуал эстетика ва замонавий мусиқадан етарлича тушунчаси бўлмаган инсонларда оз бўлса ҳам имконият бор. Бироқ кейинги 100 йил давомида яшаб келган ўзбек ёзувчиларининг (Қаҳҳордан Саид Аҳмадгача ва ундан кейинги авлод) замонавий визуал санъат ҳақида элементар тасаввурлари йўқ эди.

Бу ҳолатдан уялмасдан, замонавий санъатни масхара қилиб чиқишган. Масалан, шоир Эркин Воҳидов “аллақандай измлар” деб, замонавий тасвирий санъатни масхара қилиб шеър ёзган.



СССР даврида коммунистик партия қурултойларида замонавий санъат танқид қилинганини қулоқларига қуйиб олган ёзувчилар бу санъатнинг “полизига кесак отиб” савоб олишни маъқул кўришган.

Фақат Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ ва қисман Асқад Мухтор замонавий визуал санъатни тушунишга интилган, аммо етарли эстетик тарбия олмаганликлари учун бу натижа бериш имкониятини бермаган.

СССР парчаланганидан сўнг, айрим ёзувчилар диний хурофотларга ботишар экан, замонавий санъатни янада қарғашга ўтишди.

Мен санъат ҳақида ёзганларим ёшлар учун деб ёзаман. Шу маънода Ўзбекистон музейларидаги дурдона асарларни бирма-бир намойиш қилишга қарор қилдим.

Масалан, дунёга машҳур "Мона Лиза" асарини кўриш учун Парижга бориш керак.
Аммо улуғ ўзбек рассоми Масҳуд Тўхтаевнинг 1983 йилда чизилган “Чорраҳа” асарини Урганчдаги Ўзбекистон замонавий санъат музейида кўришингиз мумкин. Музей шаҳар марказида, бозорнинг ёнгинасида жойлашган.

Ушбу асарни 1987 йилда Урганчда кўрган журналист Игорь Алтман ҳозир Америкада яшайди ва бу асарни яна кўриш учун океан ортидан Урганчга бориш истагини билдирган.

Сиз эса уйдан чиқиб, сал юриб, бу асарни томошо қилишингиз мумкин. Агар музейга кириш учун билетига пулингиз бўлмаса, “Рассом Туз ака айтди,” десангиз, текин киргизишади — бу Урганч замонавий санъат музейи учун тааллуқлидир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 08:20


ELTUZ pinned «ҚЎШКЎПИР ЗАМҲОКИМИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари фуқарога қишлоқ хўжалиги ерини олиб беришни ваъда қилиб, пора сифатида 25 минг АҚШ доллари ва 50 миллион сўм олаётган пайтда ушланиб, қамоққа…»

ELTUZ

13 Nov, 08:00


ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДАГИ 'УЙМА-УЙ ЮРИШ' ТАДБИРЛАРИ ЖОНГА ТЕГДИ

Ассалому алайкум Элтуз,

Мен Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимиятидан норозиман. Мен Янгибозор туманида бир корхонада мутахассис бўлиб ишлайман ва сўнгги пайтларда мени 1-сектор бўйича "уйма-уй юриш" орқали аҳолининг муаммоларини ўрганишга масъул ишчи гуруҳга қўшишди. Яқинда миграция масаласи бўйича "уйма-уй юриб" анкета тўлдирдик. Энди яна "уйма-уй юриш" орқали аҳолининг муаммоларини ўрганишимиз кераклигини айтишди.

Бироқ, кирган ҳар бир хонадонда бизга "бу ерга келманглар, қўлинглардан ҳеч нарса келмади, иш битира олмайсизлар" деб ҳайдашади. Ёки муаммоларини ёзиб, ҳокимиятга топширсак, мурожаатчи менга қўнғироқ қилиб, "қайси муаммо ҳал бўлди?" деб безовта қилади.

Ҳурматли Руслан Рустамович, "уйма-уй юриш" билан муаммолар ҳал бўлмаяпти, балки халқдан фақат қарғиш эшитяпмиз. Илтимос, бу масалага эътибор берсангиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 07:01


ҚЎШКЎПИР ЗАМҲОКИМИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари фуқарога қишлоқ хўжалиги ерини олиб беришни ваъда қилиб, пора сифатида 25 минг АҚШ доллари ва 50 миллион сўм олаётган пайтда ушланиб, қамоққа олинди.

Қизиғи шундаки, бундан 5 ой олдин худди шу лавозимда бўлган бошқа бир ўринбосар ҳам ўхшаш жиноят содир этган. У фуқародан 50 минг АҚШ доллари пора олаётган пайтда қўлга олинган ва қамалиб кетганди.

Бу наҳс ўринга энди ким келаркин? Қўшкўпирда қамалишга тайёр порахўр камикадзелар борми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 06:00


ЮРИДИК ТЕХНИКУМ ДИРЕКТОР ЧЎНТАГИНИ ТЎЛДИРМОҚДА


Гулистондаги Юридик техникуми директори Жаҳонгир ака Бухоро инновациялар университети директори билан тил бириктириб, техникум биносини хусусий университет фаолияти учун шартномасиз ижарага берган. Ўз манфаати йўлида давлат бюджетига зарар етказмоқда.


Бухоро инновациялар университети мазкур техникумнинг 3 та хонасини шартнома асосида ижарага олган бироқ мазкур университет техникум биносининг биринчи иккинчи ва учинчи қисмларидан фойдаланиб келади.


Бундан ташқари, мазкур техникумда бошқа ижарачилар мавжуд бўлиб, улар ҳеч бир асосиз чиқартириб юборилди. Мақсад университетни тўлиқ жойлаштириш. Aслида хусусий университетнинг 3 та хонадан бошқа жойни ишлатишга ҳақ-ҳуқуқи йўқ.


Университетнинг 3000 дан ортиқ талабаси сиртқи дастурлар асосида ўқийди. Аммо таълим сифати жуда паст. Сиртқи таълимга белгиланган нормадан ортиқ талаба қабул қилиниб, фақат пул қилиш мақсадида талаба сони кўпайтирилаверган.

✈️Telegram |🎮Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | 📹YouTube

ELTUZ

13 Nov, 05:02


ТАЛАБАДАН START-UP: СEКС-ПРИТОН БИЗНEСИ

Наманган шаҳридаги “Импульс медикал” институти 2 босқич талабаси Юсупов Бобуржон Бобохон ўғли ижара квартирасида секс-притон очди. Уй шаҳарда жойлашган, талаб ҳам ашинча. Шунинг учун Бобур хона ижара нархини 600 минг сўм деб белгилади.

Н.Зарипов ва Н.Абобакирова исмли навбатдаги мижозлар ИИБ тузоғи бўлиб чиқди. Уй эгаси 600 минг сўмни санаб олиб квартирадан чиқиб кетаётганда лифтда турган ИИБ ходимлари уни қўлга олишди.

Суд жараёнида Юсупов Бобуржон доим телеграмда мижоз топишини маълум қилди. Бобур ўз кўрсатмасида мижозлар у билан телеграм орқали боғланиб келишиши, очиқча қўшмачилик билан шуғулланишини яширмади.

Наманган шаҳар суди қўшмачига бир йил давомида 23:00дан 6:00гача уйда ухлаш жазосини тайинлади. Ҳали уйланмаган Юсупов Бобуржон бир йил уйда ухлайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 04:00


УЙДА ФОҲИШАХОНА ОЧИШ – БИЗНEСНИНГ ЎЗБEКЧА МОДЕЛИ

Уйида фоҳишахона очиб, бирор хонани ижарага бериш - янги Ўзбекистонда оммалашган, эски бизнес турларидан бири.

Фарғоналик Абидов Авазжон ҳам тренддан қолмасдан ўз уйида секс-притон очди.

Бу уйда Авазжоннинг оиласи ва уч боласи ҳам яшайди. Секс-притон эгаси 100 минг сўм эвазига мижозларга ётоқхонасида шароит яратиб берган.

"Сизлар ётоқхонага кираверинглар, мен ювиниш учун сув иситиб тураман”, деган уй эгаси.

Бироқ 100 минг сўм эвазига хона кира қилмоқчи бўлган жуфтлик ИИБ тузоғи бўлиб чиқди.
Кўча тилида айтганда, бизнес “запал” бўлди.

Бувайда туман суди Абидов Авазжон Холматжоновичга даромадининг 10 фоизини ушлаб қолган ҳолда 1 йиллик ахлоқ тузатиш ишлари билан шуғулланиш жазосини тайинлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

13 Nov, 03:01


УЗУМ МАРКEТНИ ЎЗ ХОДИМЛАРИ ЧУВ ТУШИРДИ

23 яшар Ташпулатов Абдулазиз Абдулҳокимович ва Рўзиев Салоҳиддин Муҳитдин ўғли Узум маркетда буюртмаларни комплектацияловчи лавозимида ишлаб инноватив ўғрилик схемасини ишлаб чиқишди.

Улар узум маркетдаги арзон товарлар штрих кодини қиммат товарларга ёпиштириб, ўз танишларининг телефонидан шу арзон товарларни буюртма қилишди.

Абдулазиз ва Салоҳиддин штрих кодларни видеокамера кузатувидан пана жойда алмаштирган. Шундан сўнг танишларининг телефонидан арзон товарларга буюртма бериб, штрих кодлари алмаштирилган Samsung ва Apple смарт соатлари, Леново ноутбукларни қўлга киритишган. Жами 136 миллион сўмлик товар ўғирланган.

Яккасарой туман суди Ташпулатов Абдулазиз Абдулхокимович ва Рузиев Салоҳиддин Мухитдин ўғлини 2 йилга озодликдан маҳрум қилди, ўғирланган товарлар Узум маркетга қайтарилди.

Инноватив ўғрилар қамағда. Танишлар сувдан қуруқ чиқди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

12 Nov, 17:01


Испанча уятни бирга ҳис қиламиз

ELTUZ

12 Nov, 16:01


ИНСОН НEГА МУТААССИБЛАШАДИ?

Огоҳлантириш: мақола турли фан тармоқларида саводли, очиқ фикрли ва кенг мулоҳазали ўқувчиларга мўлжалланган.

Тайёр жавобларга эҳтиёж: Инсонлар баъзан ҳаёт муаммоларига осон ва аниқ жавоблар излайдилар. Мутаассиблик эса аниқ қоидалар ва тайёр жавобларни белгилаб беришади. Бу қоидалар қолипдек ҳаммага бир хил мос тушади дейишади. Ҳар бир инсон алоҳида шахс экани унутилади, вазиятга комплекс қараш ва танқидий таҳлил талаб қилинмайди. Мавҳумлик ўрнини аниқлик эгаллайди, номаълумлик ўрнига тайёр қолип таклиф этилади.

Идеализация ва қарамлик: Айрим шахслар бошқаларни мукаммал ва илоҳий деб қабул қилади, уларнинг фикр ва ғояларини тўлиқ ҳақиқат деб тан оладилар. Бундай идеализация кишиларни бир-бирига яқинлаштиради ва улар шу қобиққа қарам бўлиб қоладилар.

Гуруҳлар таъсири ва "бизнинг гуруҳимиз" эффекти: Инсонларнинг аксарияти гуруҳ аъзоларининг фикрларини қўллаб-қувватлаб, ўзини ўша гуруҳнинг ажралмас қисми деб ҳис қилишни хоҳлайди. Инсон ижтимоий мавжудод, у гуруҳдан ташқарида бўлишни истамайди. Одамлар ўша гуруҳнинг ғоялари ва қадриятларини ўзлаштириб, уларни ҳимоя қилишга ўтадилар. Агар ўша гуруҳ мухолиф фикрлар ёки бошқача фикрларни қораласа, шахсларда ҳам тарафкашлик кайфияти кучаяди.

Бир ёқлама таълим-тарбиянинг таъсири: Агар инсонга болалигидан маълум бир ғоя ёки эътиқод сингдирилган бўлса, унинг онгида бир ёқлама фикр ва ғоя шаклланиб қолади. Шу сабабли бошқача фикрларни қабул қилишга қийналади.

Иқтисодий-ижтимоий нотинчлик: Агар инcонинг иқтисодий ҳолати заиф бўлса ёки иқтисодий стабилликни йўқотиб қўйса, бирор эътиқодга қатъий ишониш орқали ўзини хавфсиз ҳис қилади. Ижтимоий ҳаётдаги нотинчлик ва кескин ўзгаришлар уни эсанкиратиб қўяди - эътиқод эса стабиллик оролига айланади.

Билимсизлик ва ёпиқ фикрлаш: Билимсизлик ва танқидий фикрлашдан йироқлик ҳам мутаассибликни кучайтиради. Агар кишига етарли тарихий, сиёсий билим, фалсафий фикрлаш ва танқидий таҳлил қилиш имконияти берилмаса, улар маълум эътиқодга тўлиқ берилиб, бошқа нуқтаи назарларга ёпиқ қоладилар.

Танқидий фикрлашни қўллаб-қувватламаслик: Танқидий фикрлаш қобилиятининг йўқлиги шахсни бир ёқлама қарашларга боғлаб қўяди. Шу сабабли, улар бошқа фикрларга ёки альтернатив қарашларга мурожаат қилишдан тийиладилар.

Идеаллик ва бахтга интилиш: Инсон маълум бир ғоя ёки эътиқод орқали бахтга эришишни ўйлайди. Мутаассиблик — бу жараёнда уларнинг ўзгалар фикрини қабул қилмаслигини таъминлаб, "тўғри йўл"да эканликларига ишонтиради.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

12 Nov, 14:30


"ЎЗБЕК БОКСЧИСИ" КРИМИНАЛЛАР ҚЎЛИДА ЎЛИМ ИНСТРУМЕНТИГА АЙЛАНИБ УЛГУРДИ

"Айтматов асарида эгаси буюрса онасиниям уриб ўлдирадиган ëввойи одам образи бор. Ўзбек боксчисиям спорт ахлоқи ва инсонийлик ëт бўлган вахший ҳайвон сифатида кўриладиган бўлди."

Netflixда 2024 йил март ойида премьераси бўлган The Gentlemen сериалида криминал наркобарон ўз душманининг ўғлини ўлдириш учун ўзбек боксчисини ëллаб рингга туширади.

Саккиз сериалик мини-сериални суратга олган Гай Рич асарида "ўзбек боксчи" худди одам ейишга ўргатилган йиртқич ит каби намоëн бўлади.

Ахволимиз томошоб чиқиб қолди.

Кино нима ҳақда?

Туркиянинг низоли бўлгасида БМТ аскарларига юзбошилик қилаëтган Эдди Хорниман зудлик билан Англияга қайтади. Отаси ўлаëтган эди. Ота ўлиб, Эдвард герцог титулиига қўшиб сарой ва унинг атрофидаги ер сувларни мерос олади.

Аммо Эдвардга наркомафиядан 8 миллион фунт қарзи бўлган ахмоқ ака¸ ижарага берилган ерларидаги яширин парникда кўкнор етиштираëтган шубҳали тужжор ва бир гала душманларни ҳам мерос қилиб олади.

Бу душманлар ичида энг вахшийси маҳаллий диндорлар галасининг тўдабошиси эди.

Эдвард ўз бизнес ўртоғи Сьюзи Гласс билан бирликда бу йиртқичлар тўдасига қақшатқич зарба беради.

Сьюзи Гласснинг укаси боксчи эди. Спорт ахлоқига ишонадиган боксчи.

Эдвард ва Сьюзи Гласснинг душманлари "қонунсизлик ҳукмрон бўлган Ўзбекистон деган давлатда боқиб кўпайтирилган криминал боксчини" ëллашади. Бу боксчи ўз эгалари буйруғига кўра Сьюзи Гласс укасига тақиқланган усулдаги зарбаларни бериб комага туширади.

Аммо улар Эдвард тийнатига британия аристократларига хос киборлик билан Туркия тоғларида курдларга қарши жангда тобланган жанговарлик сингиб кетган эди.

Бу икки хислатни бирлаштирган Эдвард наркобизнес жаллобларига қарши енгилмас кучга айланади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

12 Nov, 13:45


Самарқандда хотинини кетмон билан чопиб ташлаган эр 19 йилга қамалди

Шу йилнинг 14 июль куни Ургут туманида содир бўлган. Оилавий келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжал ўлим билан якунланган. Аниқланишича, марҳум аёл 23 ёшда бўлиб, унинг 2 нафар фарзанди бўлган.

«Билмай, бехосдан қилган жиноятим учун ҳаммадан узр сўрайман. Кечиринглар», - деган судланувчи cуд залида кўзидан сийдигини оқизиб.

Аммо одил суд кўз ёшларга ишонмайди. Эркак ЖКнинг 97-модда 2-қисми «ж» банди билан айбдор деб топилиб, 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қамағда...

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Nov, 17:00


ҲИРҚАСИ ЙЎҚҚА ФИРҚА НЕ ДАРКОР ËКИ ТУРК МАҚОЛИДА АЙТИЛГАНИДЕК ИККИ ЯЛАНҒОЧ ҲАММОМГА ЯРАШАДИ

Ўзбекистондаги икки-уч зериккан фермер рассом тузга хат ëзиб, “партия тузмоқчимиз” деди. Уч-тўрт йил олдин Россияда юрган шоир Мирза Анвар акамиз ҳам “мухолифат партияси туздик” деганди.

Лекин бу гап айтилиши билан қиëмат қўпмади. Итар-Тасс, Рейтер, ББС ëки Синхуа гапирмади. Агар бу гапни Алишер Усмонов, Искандар Маҳмудов каби бойлар ёки ўлган президентнинг очқадаги қизи Лола ëки қамоқдаги Гулнора каби қизпошшалар, Тимур каби домодбейлар ёки ўриспарраст тижоратчи Бахтиëр Фозилов айтганида эди, мабодо ахборот воситалари зевс тангриси каби чақмоқлар чақиб, гулдурмомолар қалдиратган бўларди.

Ҳеч бўлмаганда ўлик президентнинг бўғирсоқ невараси айтганида ҳам дунë ларзага келарди.

Балки хотин душмани, пулга "масала обчиқадиган" тижоратчи, экологиядан ойлик олиб гендер тенглигига шак келтирадиган популист Қуширбой “партия тузаман” деса, ашинча одам онтарилиб тушиб югурарди.

Балки сохта илон ўйнатиб одамларнинг чўнтагини кесадиган аферист Сардорой, Рахима хонум “партия тузаман, Оллох розилиги учун” деса, бомидими? Одамлар кавуши йиртилиб кетгунча югуриб борарди.

Фирқамиш, фирқа бўлганда ҳам мухолиф.

Майсаранинг ишида айтилганидек: “Ҳемири йўқ чўнтакда аммо Ойхон қучоғига киришни орзу қиламиз.”

Бир оғиз “пахтага чиқдик” деган гапни айтиб ўнта ташкилотдан чойчақа сўрайдиган ва ДХХ ётовида турмаларга “саëҳат” қиладиган, элдан пул сўрайдиган “фаоллар” ва аптекада изнсиз виагра сотилди деб шантаж қилиб беш минг доллар сўрайдиган мулла-блогер етиштирган миллатдан не таъма.

Йиллар мобайнида “ëлғон бу хаëт тарзи” дейдиган қавмининг тепаси ҳам, пасти ҳам, ëнбоши ҳам, тагини ости ҳам бир чақага қиммат.

Брюсселда ҳам турклар "ўзбек" бўлиб митинг қилганини ва қочқинлик олмоқчи бўлган рус пўрислар плакат ушлаб турганини ўз кўзим билан кўрган одамман.

ЎХХ ифтор қилиб Истанбулда текин шўрва берганда “мен ўзбекман” деган мўр малах миллионлар ëпирилди қозон бошига.

“Ўзбеклар” текин палов қозони атрофида овқатни еб, товоқ устига чой қуйиб ювиндисини ичиб бўлгунга қадар бирлашади. Кейин кекириб уйига кетади, кетига тептиришга ëки бир-бирининг устидан донос ëзишга.

Кошки адашган бўлсам. Фирқа эмиш, қанақа фирқа?

Ҳирқаси йўққа фирқа не даркор ëки турк мақолида айтилганидек: икки яланғоч ҳаммомга ярашади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Nov, 16:00


ДАЙДИ ИТ ҚИССАСИ

Раҳимжон Раҳмат ёзади: Бир танишим бор эди. Ҳозир ҳам тирик.

Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнашиб қоламиз. У қўлига рубоб олиб қўшиқ куйларди. Бўйи паст, озғин ва сап-сариқ бўлса-да, аёлларга ўч эди, сурбетларча аёлларни "ўрамоқ"чи бўларди. Мен унга "Сиз чумчуқмижозсиз, қониз қайноқ" дердим.

Бўйи ярим қарич бўлиб, баланд бўйли қиз ва аёлларга ҳам хушторлик қилмоқчи бўларди. Мен унга ҳазил оҳангда эътироз билдирар эдим: "Новча қизлардан нари юринг, улар шундоқ ҳам кам, мени ҳам ўйланг".

Биз талаба эдик. Унинг қишлоқда хотини ва иккита боласи бор эди. Қандай қилиб иккита болали эркак ўқишга кирди экан, деб ҳайрон қолардим. "Оиласини ким боқади?" десам, "уйдагилар боқади" дерди у.

Катта курс бўлгач, қишлоққа бориб, хотинини иккита боласи билан онасиникига ҳайдаб, уйни сотиб Тошкентга қайтиб келди. Қўйлиқ томондан бир хонали уй олиб, ёшларни насроний динига даъват қиладиган армани хотинга уйланди. Тез орада черковга бориб диний қўшиқ куйлашни одат қилди. У динини ўзгартирганди. Черковда диний қўшиқ куйлагани учун унга пул беришар экан.

"Тирикчилик. Қўшимча даромад," деди у черковга нима мақсадда боришини сўраганимда. Орадан бир муддат ўтиб, армани хотини билан ажрашди ва черковга боришни ҳам бас қилди. Тўқсонинчи йиллар эди...

Орадан ҳеч қанча ўтмай, бева муслима аёлни топиб олди. Шу аёл таъсирида аллақандай хужраларда ислом динини ўрганишни бошлади. "Энди ўзимизга ўтдингми?" деб сўрадим.

"Тирикчилик. Қўшимча даромад," деб жавоб берди. Хужраларда дин илмини ўрганганларга бепул озиқ-овқат ва бошпана бериларкан. "Мен улардан товар оламан," деди у.

У кўса эди. Иягида саккизта туки "соқолман" деб тикрайиб турарди. Орадан бир мунча вақт ўтиб, хотини ва товар берадиганлар билан уришиб қолиб, хотини билан ажрашди ва диний илм ўрганишни бас қилди.

Искаланиб юрган ит егани бир нарса топади, деганларидек, у "кришначи" ўзбек аёли билан танишиб қолди. Бу сафар у жилтига саккизта қўли бор Кришна- хотин маъбуд сурати туширилган китоблар сотарди.

Бу пайтга келиб, ўқишни тугатиб, тўрт томонга тарқалиб кетдик. Уни жуда кам кўрадиган бўлиб қолдим. Шу кунгача икки марта кўрдим, холос. Ўшанда унинг қайсидир институтда маънавиятдан дарс бераётганини билиб олдим.

Охирги марта уни Янгиободдаги эски-тускилар сотиладиган бозорда кўриб қолдим. "Шу ерда тирикчилик қиляпман, даромад ёмон эмас," деди. "Энди жойини топибсиз! Бу ердан ақа-бақа кетманг," дедим унга жиддий оҳангда.

Гапидан билдимки, хотини ҳам шу бозорда нимадир сотади ва хотинини ҳам шу ердан топиб уйланган. "Эски-туски нарсалардан тери касали юқтириб олиш мумкин, эҳтиёт бўлинг," деб унга фойдали маслаҳат ҳам бердим.

Кейин эса хотинбозлигига ишора қилиб: "Эски бозорда болдири ва бетига доғ тушган бир қанча "гўзаллар" кўп бўлади," дедим.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Nov, 15:01


ЎЛИБ ҲАМ ҚУТУЛИШ ЙЎҚ. ХИТОЙ ҲАШАМАТЛИ ҚАБРЛАРГА ҚАРШИ

Хитой ҳукумати коррупцияга қарши курашиш доирасида Хитой Коммунистик партияси аъзолари учун дафн қилиш қоидаларини қатъийлаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Global Times нашри.

Мамлакатнинг бирданига 9 та вазирлиги, жумладан молия вазирлиги экологик дафнларни ўтказиш бўйича йўриқнома чоп этди.

Бу ҳужжатга кўра, партия аъзолари дафн қилиш маросимларини экологияга зарар етказмаган ҳолда ўтказишлари керак.

"Баъзи амалдорларнинг қабрлари ўлчами миллий стандартда қабул қилинган 1 квадрат метрдан бир неча марта қаттароқ.

Бунинг устига кўпчилик қабрларни ҳашаматли қилиб безайди, баъзи ҳолларда эса бундай ҳашаматли қабр пора бўлиб хизмат қилиш мумкин", деб айтди дафнларни ташкил қилиш соҳасидаги мутахассис Ян Гэньхай.

Гэньхайнинг айтишича, баъзи компаниялар "машҳур бўлиш мақсадида" айнан маҳаллий амалдорларни дафн қилиш учун қабристонлар яратадилар.

Қолганлар эса қимматбаҳо қилиб безалган қабр "машҳурлик" келтиришига қизиқиш билдиради.

Таъкидланишича, амалдорларнинг оила аъзолари ҳам киритилаётган ўзгартиришларга амал қилишлари керак бўлади.

Мисол учун, қоидалар тасдиқланмаган дафн қилиш турлари ва дафн қилиш учун меъёрга тўғри келмайдиган майдонларни сотиб олиш ҳолатларига ҳам тегишлидир.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Nov, 14:01


ЗАРАФШОНЛИКЛАР ИССИҚ СУВ СИФАТИДАН НОРОЗИ БЎЛМОҚДА

Зарафшон шаҳрида иссиқ сув сифати жуда ёмонлиги, жўмракдан лойқа сув келаётгани айтилмоқда.

Бундай ҳолат баъзида Навоий шаҳрида ҳам кузатилиб туради. Бироқ Зарафшон шаҳрида эса бу вақт ойлаб даги этиши айтилмоқда.

Жўмракдан оқаётган сув талабга жавоб бермайди, занг ва қумданли. Баъзан унинг иссиқлик даражаси меъёр талабларига мос ҳам эмаслигидан халқ жабр чекмоқда

Айтишларича, бундай ҳолатларда иссиқ сувни соатлаб очиб қўйсангиз ҳам унинг сифати яхшиланмайди ёки исимайди. Бу вақт мобайнида эса қанча сув оқизиб юборилишини ўйлаб кўраверинг. Бироқ фуқаролардан ана шу оқизиб юборилган сув учун ҳам тўлов тийинигача ундирилади.

Зарафшон ёки Навоий шаҳрида бирор марта сифати, иссиқлик даражаси меъёрда бўлмаган етказиб берилган иссиқ сув учун тўловлар пасайтирилган нархда олинмаган. Аммо қонунчиликда зарур сифатга эга бўлмаган ва белгиланган давомийликдан ортиқ танаффуслар билан хизматлар кўрсатишда хизматлар учун тўлов миқдори ўзгаришининг тартиби белгиланган.

Яъни, фойдаланувчи жўмракдан оқаётган лойқа иссиқ сув учун белгиланган нархда тўлов қилмасликка ҳақли. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатда иссиқ сувнинг таркиби ва хоссалари белгиланган талабларга мос бўлмаса, тўлов миқдори сифатсиз иссиқ сув етказиб берилган ҳар бир кун учун жамлаб ҳисоблаб чиқилган тўлов миқдорига пасайтирилиши қайд этилган.

Истеъмолчи жўмракдан оқаётган лойқа иссиқ сув учун белгиланган нархда тўлов қилишга мажбур эмас. Аммо улар шаффоф сув нархида тўлашмоқда.

Коммунал соҳа масъуллари Зарафшондаги бу ҳолатга эътибор қаратишини халқ интизор кутаётир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Nov, 13:00


ҚОНУНЛАР ИШ БЕРУВЧИ ФОЙДАСИГА ЧИҚАРИЛГАНМИ?


Ҳокимият ходимларининг аҳволи чиндан ҳам ачинарли. Ўртача 3-4 миллион сўм ойлик олади. Лекин зиммаларига жуда катта вазифалар юклатилган. Дам олиш кунлари ҳам ишлашади. Иш вақти эса кеч 23:00 гача чўзилиб кетиши мумкин.


Уларнинг асосий эҳтиёжларини таъминлаш учун ойлик етарли эмаслигидан баъзида ноқонуний йўлларга киришга мажбур бўлишлари табиий. Тўғрисини айтганда, бу тизимда ишлаш шароитлари ўнгланмас экан, коррупцияни йўқ қилиш жуда қийин бўлади.


Шу сабабли ходимларнинг меҳнат ҳақини ошириш, иш вақтларини одатдаги тартибга келтириш ва уларга етарлича дам олиш имконини яратиш зарур. Бу нафақат уларнинг ўз ишларидан қониқишларига, балки тизимдаги ҳалолликни мустаҳкамлашга ҳам катта ёрдам беради.


Ваколати катта, зиммасидаги вазифалари эса саноқсиз ҳокимият ходимларининг ойлигини ҳеч бўлмаса 8-9 миллион сўмга кўтариш керак. На иш берувчи, на кадрлар бўлими бошлғи уларнинг дардига қулоқ солмайди.


Ишни талаб қилиш, иш вақти тугагандан сўнг тўполон қилиши эса на қонунга, на меҳнат кодексига, на Вазирлар Маҳкамасининг 595-сон қарорига мувофиқ келади. Ушбу қонун, кодекс, қарор фақат иш берувчи фойдасига чиқарилганми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Nov, 12:01


УЧТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ХОДИМЛАРИ УЧ ОЙДАН БЕРИ УСТАМА ҲАҚИНИ ОЛОЛМАЙДИ


Учтепа тумани ҳокимлиги ходимлари мана уч ойдирки, ойлик маошининг устамасини ололмаяпти.

Яқинда барча давлат ташкилотлари ишчиларига кузги полиз экинлари учун маош устамаси ажратилди.


Учтепа туман ҳокимлиги ходимлари бундан мустасно.

Ахир, биздаям бола-чақа бор. Ойлик маошимиз устамасиз жуда кам миқдорда.


Ҳокимликнинг раҳбар ҳодимларига мурожаат қилишимиздан ҳеч қандай натижа йўқ. “Элтуз” орқали муаммони эшитишса, масаламизга ечим топилар, деган умидда мурожаат этдик.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Nov, 11:01


OLX.UZ”НИНГ ФИРИБГАРЛАРИ


Иш қидириб “olx.uz” сайтидан бир эълонни кўриб ёздим. Улар менга ишни аввал жавоб ёзишди. Кейин телефон қилишди.

Бошида 200 минг сўм карта рақамига ўтказиб беришим кераклигини, менга уч кун давомида иш ўргатишга одам ёллашини ва синов муддатидан кейин 1 миллион ва мен ўтказадиган 200 мингни қайтариб ташлаб беришларини айтиб ишонтиришди.


200 минг ўтказганимдан кейин яна телефон қилиб яна 100 минг "остатка" чиқиб қолганини ва уни ҳам ўтказишимни сўрашди. Бу пулларни ишни давом эттирсам давом-эттирмасам қайтариб беришларини айтишди.

Мен яна ўтказдим. 2-ноябр куни гаплашгандик. Пулни ташлаганимдан кейин локация ташлаб беришлари керак эди. Якшанба кечгача кутдим. Жавоб келмади. Кейин яна ёздим.

Мен ёзганимдан кейин “яна 200 минг икки соатга ташаб беринг, бир соатда қайтараман”, деган жавоб келди. Шунда мен пулимни қайтариб беришларини, ҳеч қанақа иш керакмаслигини айтдим. Фиригарларга учраганимни кеч бўлса-да, тушундим. Телефон қилсам, кўтармайди, телеграммдан ёзсам, ўқимайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Nov, 10:00


15 ЙИЛДАН БЕРИ БИТМАЁТГАН ДАМБА


Жиззах вилояти Бахмал тумани Муғол қишлоғида 15 йилдан бери ҳеч битгиси келмаётган дамба ҳақида хабар бермоқчиман.

Бу дамба адашмасам 10 дан зиёд қурувчи алмашган объект бўлиб келмоқда. Булар фақат давлат пулини ейиш билан овора. Сабаби қанча вавт чўзса, шунча ишчиларга ойлик кўпаяди.


Техникаларга салярка ва шунга ўхшаш анча-мунча харажат ёзиб, давлатдан яхшигина пул ечиб олса бўлади.


Агар шу объект тезроқ якунланса, Усмат, Муғол, Новка, Вадиган қишлокларимизга сув етиб борарди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

11 Nov, 09:00


ЁЛҒОН ҲИСОБОТ АСОСИДАГИ ПАХТА ТЕРИМИ


Бўка тумани фермерлари номидан мурожаат йўллаяпмиз. 2024 йил пахта ҳосили агротехник тадбирлари ўз вақтида қилинмагани оқибатида ерлар ташландиқ бўлиб ётибди.


Давлат захирасига олинган жуда кўп майдонлар ҳам қаровсиз бўлиб ётибди.


Пахтанинг ўзи йўқ, лекин ёлғон ҳисоботлар бериб “режа”ни бажариш учун юқоридан келган топшириқ деб биздан пул йиғиб олинмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Nov, 15:02


Мен ҳақимдаги гап-сўзлар билан ишим йўқ. Мен қилишим керак бўлган ишни қиляпман. Ҳеч нарсага умид қилмайман ва ҳамма нарсани борича қабул қиламан. Шунда ҳаёт анча енгиллашади.
Биз яшаётган оламда дафн маросими марҳумлардан муҳим, никоҳ муҳаббатдан муҳим. Ташқи кўриниш эса қалбдан муҳим. Биз яшаётган «ташқи қобиқ маданияти» ички мазмунни инкор этади, моҳиятни писанд қилмайди.

Энтони Хопкинс.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Nov, 14:00


СУРИЯДАН ЎЗБЕКИСТОНГА ЯНА БИР ЖИҲОДЧИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Тошкентлик 26 яшар Шокиржонов Абдуллоҳ Зокир ўғли бўм-бўш миясини радикал ғояларга тўлдириб шаръий тузум жиҳодчисига айланди.

Уйланган ва икки боланинг отаси бўлган Абдуллоҳ 2021 Қирғизистон орқали Туркияга етиб бориб «мушкиамбар сотиш билан шуғулланувчи» аслида эса Тавхид ва Жиҳод катибаси халқаро террористик ташкилоти аъзоси Абу Муҳаммад билан ишлади.

Сўнг Туркия орқали Сурияга ўтиб Тавхид ва жиҳод катибаси ташкилотида 40 кун давомида "муаскар" жанговор тайёргалликдан ўтган. Тайёрлов мобайнида портловчи қурилмаларни ишлатиш, қурол-яроқдан фойдаланиш, захарловчи моддаларни қўллашни ўрганган. Ушбу «тинчликпарвар илмлар»ни эгаллагач бир ҳафта давомида катиба ташкилотининг қўриқчиси бўлиб хизмат қилган.

Шундан кейин Абдуллоҳ айланма йўллар орқали Туркияга қайтиб келиб ёлланма меҳнат билан шуғулланиб юрди, Тавхид ва жиҳод катибаси билан алоқаларини сақлади. 2024 йил 13 март куни жиҳодчи қўлга олинди ва Ўзбекистонга депорт қилинди.

Шокиржонов Абдуллоҳ суд мажлисида икки вояга етмаган боласи борлиғини айтиб енгилроқ жазо сўради. Тошкент шаҳар суди жиҳодчи Абдуллоҳни узил-кесил 21 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Яна бир террорчи қамағда.
Барчамизга дунёвий давлатда яшаш саодати ёр бўлсин.

ELTUZ

09 Nov, 13:00


ҲАЁТДАН АСЛ МАҚСАД НИМА?

Умумий ҳисобларга кўра, курраи заминда илк инсонлар пайдо бўлгандан бери ҳозирга қадар тахминан 117 миллиард одам яшаб ўтган. Бугун биз жами одамлар тарихининг кичик бир қисмимиз – 8 миллиард одам, ҳаммасининг атиги 7-8 фоизи. Қолганлар эса тарихда қолди, лекин уларнинг ҳаёти ва ҳаётдаги излари бизга доимий таъсир ўтказиб келмоқда.

Ҳаётни тушуниш ва ундан маъносини излаш — инсоният тарихидаи асосий саволлардан бири. Ҳар бир инсон ҳар қайси макон ва замонда айни сабаблар учун яшайди – одамлар меҳр-муҳаббат, дўстлик, ёрдам ва иродага эҳтиёжманд.

Нима учун яшаймиз?

Одам бир куни ҳаётдан кетади – бу ўзгармас ҳақиқат. Ҳаётда қолдирган изимиз, ёмон ёки яхши таассуротлар, нимани яратдик, ҳақиқатга содир қолдикми – мана шулар аҳамият касб этади. Яшашдан асосий вазифамиз имкониятларни тўлиқ амалга ошириш ва фойдали ишлар қилишдир. Бошқаларга яхшилик қилиш, илм олиш, табиатни севиш, турли жинс, ирқ ва миллатдаги инсонларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш – шулар ҳаётга мазмун беради.

Яшашдан мақсад нимада?

Ҳаётдан мақсади қандай бўлишини биз ўзимиз белгилаймиз. Баъзилар учун бу оила бўлса, бошқалар учун илм, ижод, атрофдагиларга ёрдам ёки тараққиётга катта ҳисса қўшиш бўлиши мумкин. Ҳар биримиз учун бу йўл ўзгача, ва ҳар кунимиз – ушбу йўлдаги кичик бир қадам.

Ўлимдан қўрқмай, ҳаётнинг қадрига етайлик.
Ҳаётнинг вақтинчаликлигини тушунганимизда, ҳар кунимиз янада қимматли бўлади. Ёнимиздаги инсонларга ёрдам бериш, уларни қадрлаш, улар билан бирга вақт ўтказиш, дунёда ёрқин из қолдириш ҳар биримиз учун ҳақиқий вазифадир.

Шунинг учун ҳар кунимизга ўзгача маъно киритайлик, чунки ҳаёт бизнинг қўлимиздаги ўзига хос қадрли ҳадиядир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Nov, 12:01


Элтуз муҳарририга мактуб.

Ассалому алайкум, яхшимисиз?

Мен Бухоро шахридан ёзяпман. Кўчада ҳозир ҳаво ҳарорати 3 градус. Икки ойдан буён ток печка ёқавериб, электр энергияси "сверх лимит" бўлиб кетди. Нима учун Тошкент шаҳрида ёнган иситиш тизими бизга ёқилмаяпти?

Домларда ётган бемор болалар, қариялар, касаллар бор. Ўтин ёқиш имкони ҳам йўқ.

Илтимос, шу масалага эътибор қаратсангиз.

Ҳурмат билан, Бухоро шаҳридан бир фуқаро


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Nov, 11:02


ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДНИ ЧЕТ ЭЛГА ТАШЛАБ КЕЛГАН БОЛАЖОН ҲАЛҚ ВАКИЛИ

Андижонлик мардум Назаров Азимжон Мамадалиевич вояга етмаган фарзандини Туркияга ташлаб келди. Назаров Азимжон ўрта маълумотли, ишсиз кимса.

Фуқаро 18 ёшга тўлмаган ўғлини диний таълим учун ёки меҳнат муҳожири сифатида Туркияда қолдирганми, суд ҳужжатларида сабаби ошкор этилмаган.

Булоқбоши туман суди «ота»ни 1,700.000 сўм жаримага тортиб болани зудлик билан Ўзбекистонга қайтаришни шарт қилди.

Ота бу талабни бир ой кечикиб амалга оширди. Бола Ўзбекистонда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Nov, 09:01


АМЕРИКАЛИК СЭМ АМАКИНИ ТАНИЙСИЗМИ?

1812 йилда Сэмюэл Уилсон АҚШ армияси билан дудланган гўштни тахтали бўчкаларда етказиб бериш бўйича шартнома тузди.

Бу бўчкалар устига у United States (АҚШ)нинг қисқартмаси - US белгисини қўярди. Аммо аскарлар шўхлик билан бу қисқартмани Uncle Sam — яъни “Сэм амаки” деб тушунишарди. Вақт ўтиши билан бу атама бошқа US белгилари туширилган товарларга ҳам ўтиб, халқ орасида машҳурлашди.

Шу тариқа, Сэмюэл Уилсон Американинг миллий рамзи учун илк прототипга айланди. Кейинчалик бу рамз Америка учун муҳим қаҳрамонлик тимсолига сифатида кўплаб плакатларда тасвирланди.

Ушбу расмлар орасида энг машҳури армияга хизматга чақирувчи плакат бўлди.

Плакатда катта саккизбурчакли шляпа кийган, бармоғи билан кўрсатиб “I Want You for U.S. Army” (“Сен АҚШ армиясига кераксан”) деган ёзув билан тасвирланган Уилсон образи жуда машҳурликка эришди.

Буюк Британияга қарши 1812–1815 йиллардаги мустақиллик учун урушда Уилсоннинг номи шунчалик машҳурлашдики, Америка армияси ва халқи уни ўз рамзи сифатида қабул қила бошлади.

XIX асрнинг охирига келиб эса Uncle Sam бутун АҚШ рамзига айланди. Ушбу тимсол XX асрда ҳам ўзига хос миллий қаҳрамон сифатида танилди. Сэм амаки ҳозир ҳам Америка қудрати ва миллий ғурурини акс этувчи тимсол сифатида хизмат қилиб келмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Nov, 07:02


РАССОМ ТУЗ: ЎЛДИ АЗИЗ БЎЛДИ

1985 йили америкалик ўқувчи қиз Саманта Смит авиакатастрофада ҳалок бўлди.

Бу қиз СССР Бош котиби Андроповга хат ёзиб, "советларни севдим" дегани орқали танилган эди. Саманта 25 августда вафот этган бўлса, Ўзбекистондаги шоир ва шоиралар унинг ўлимига бағишлаб шеърлар ёза бошлашди.

Шоир Муҳаммад Али қизиқиб кетиб, бир ботмонлик баллада ҳам ёзиб ташлади. Бир милиция генерали "Саманта" радифли ғазал ҳам битди. Шерали уни қўшиқ қилиб куйлади, менимча.

Улар шуни кутганмидилар – шеър қаламини охиста ўтлаб, "қачон Саманта ўларкан, биз кўз ёш тўкиб ғазал ва достон ёзайлик", деб.

Муддао: Тошкентда шоир Мансур Жумаев ўзини осиб ўлдирди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг 5 ноябрь куни тахминан соат 07:30 да фуқаро Мансур Жумаев ўз яшаш уйида ўзини осиб ўлдирган.

Ҳодиса юзасидан бирламчи ташхисга кўра, унинг "бўйин соҳасида странгуляцион чизиқ мавжуд бўлиб, юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги" оқибатида вафот этгани аниқланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Тўғри, олдин ёзганимдек, иккиқат тул қолган хотини ва етим қолган икки боласига жуда ачиндим. Аммо мадҳиябозлар тепасида ўтирган Ёзувчилар уюшмаси ходими Позл Пархот деган шоир, "мана мен йиғладим" деб пост қўйиб, ўзини осган шоирга бағишлаб 18 қаторли шеър ёзишга улгурибди.

Космик тезликда ва астрономик даражада савиясиз ёзилган бу шеърни ўқиган одам тезроқ ўзини осгиси келади.

"Шишди семиз бўлди, ўлди азиз бўлди" деганлари шуми? Нима, азиз бўлиш учун одам ўзини ўлдириши керакми? Майли, йиғлаган бўлсанг, нега шуни эълон қилиб, "мана мен йиғладим, мана ҳали ҳам рўмолчам ҳўл", деб мақтанасан?

Бу кўз ёш "уюшма қайғурди" деган ҳисоботга илова бўлибдими?

Ёзувчи Антон Чехов қаҳрамонларидан бири, "мен ўлимдан қўрқмайман, лекин ўлсам, тобутим устида фалончининг ваъз қилишидан қўрқаман", деб ёзган эди.

Бу гап остига мен ҳам имзо чекаман.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Nov, 06:01


"Китобхонаси бор ва кўп китоб ўқийдиган одамдан қўрқманг! Бир китобга эга бўлиб, уни муқаддас деб билган, лекин ҳеч қачон ўқимаган одамдан қўрқишинг!" (Фредирих Ницше)

ELTUZ

09 Nov, 05:02


БОЛА ЎҒРИСИГА ҚАНДАЙ ЖАЗО БЕРИЛАДИ?

Наманганлик 22 яшар Худойбеидиева Камунахон Тохиржон қизи дугонасининг боласини олиб қочди.
Муқаддам судланган Камунахон 4 кун давомида таниши Омина Юсупованинг уйида яшаган. Уй эгаси «кўча қизи экан ва илгари судланган экан» деган гапни барчага тарқатганидан ғазабланган Камуна ундан ўч олишга қасд қилади.

27 сентябр куни Камуна «Саломатлик ойим» хусусий боғчасига бориб Омина Юсупованинг қизчасини олиб қочишга жазм қилади. Боғча тарбиячиларига қизчанинг онаси касал бўлиб қолди, мен холасиман дейди.

Хусусий боғча ходимлари ҳам маълумотни текширмасдан болани Камунага топширишади. Эртаси куни Камуна қизчани Оҳангарон туманидан оқиб ўтувчи канал бўйида ташлаб келиш учун йўлга чиқади.

Жиноятчи ва қизалоқ Тўрақўрғон тумани ҳудудида ИИБ ходимлари эътиборига тушди. Бола ўғриси қўлга олинди, қизча онасига қайтарилди. Болани олиб қочиш оғир жиноятлар туркумига киради, шу сабабдан Худойбеидиева Камунахон судга қадар қамоққа олинди.

Сизнингча суд бола ўғрисига қандай жазо бериши керак?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

09 Nov, 04:00


Туркия Президенти Эрдўған: "Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Кипр ягона Туркий алифбога ўтишга тайёр. Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг қарорини кутмоқдамиз."

ELTUZ

09 Nov, 03:00


ЎЗБЕК ТИББИЁТИНИНГ КЎЗГА КЎРИНГАН АРБОБИ ФРАНЦИЯДА ПРОФЕССОР БЎЛДИ

Ўзбек тиббиётининг кўзга кўринган арбоби Зарифбой Ибодуллаев Франция Олий Психомотор реабилитация институти (ИСРП) фахрий профессори унвонига сазовор бўлди. Ушбу юксак унвонни институт директори, Фахрий легион ордени соҳиби Жерар Эрман топширди.

Зарифбой Ибодуллаевга бу унвон Франция ва Ўзбекистон ўртасида "Психомотор терапия ва реабилитация" соҳасида олиб борилаётган самарали меҳнатлари эътироф сифатида берилди.

“Яқин беш йилликда Франциянинг ИСРП институти филиалини Ўзбекистонда очамиз ва ўзбек тиббиёти учун "Психомотор терапевт" кадрларни ўзимизда тайёрлашни йўлга қўямиз”, — деди профессор Зарифбой Ибодуллаев.

Элтуз жамоаси Зарифбой ағани бу юксак эътибор билан қутлайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

08 Nov, 17:02


МЕН НЕЧУН СЕВАМАН ЯПОНИЯНИ?

Япония хавфсиз, тоза ва тартиб-интизомли. Кутилмаган нарсалар жуда кам юз беради. Поездлар ўз вақтида келади. Ресторанга борсангиз, келган таом расмда кўрсатилганидек тортилади. Нонвойхона, озиқ-овқат павиллионлари чиннидек тоза.

Дўкон ходимлари касбий муомалага эга, одобли ва ўз ишларини жиддий қабул қилишади — иш пайтида телефонда суҳбат қилишмайди, шахсий мавзуларда ўзаро гаплашишмайди. Япон тадбиркорлар сизни алдашга уринмайди. Ҳамкорларингиз доим ваъдасида туради.

Аксарият ҳолларда кўчалар жуда озода, айниқса шаҳар четидаги туманлар тоза бўлади. Ерда чиқинди тугул, ёввойи ўт ёки тош кўрмайсиз.

Айримлар поездлар жим-жит, “руҳсиз” дейишади. Лекин менга тинчлик, сокинлик қадрли, шундай муҳит менга мос. Бу ерда ҳам интровертлар, ҳам экстравертлар учун қулай муҳит бор – ўзгача тартиб ва озодалик ҳукмрон.

Токио буни қандай уддалашини билмайман, аммо дунёнинг энг гавжум шаҳарларидан бири бўлишига қарамай, бу ерда ҳеч қаерда кўрмаган бир сокинликни топдим.


Бугун поезд платформасида ходимлар бир сафга туриб бироз кирланган тўсиқни тозалаётганини кўрдим. Улар ўз ишини ҳурмат қилади, ҳар қандай майда нарсаларни эътибордан четда қолдирмайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

08 Nov, 14:45


Эй мардум¸ заволли пийпл!

Бундан баттарига тайëр тур.

Мединситутни пора билан битирган иккичилар духтр бўлиб, қўлида укол ушаб турибди.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги хусусий клиникага оддий ангина билан борган 28 яшар хотин нито урилган антибиотик уколдан ўлди.

Бу пайтда АМИга кирган студентлар анатомияни гунох деб ўрнига ҳадис ўрганиб ўтирибди.

АМИ бу Анжандаги духтр чиғорадиган ўқиш. Супперконтракт билан қассобларни саводсиз бачалари ўқиб ëтибди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

08 Nov, 14:00


МАРОКАШДА ДУНËДАГИ ЭНГ ҚАДИМГИ ШИФОХОНА ТОПИЛДИ

Марокашда дунëдаги энг қадимги касалхона топилди. 15 минг йил олдин шимолий Африкадаги ғорда одам даволанган ва жарроҳлик операциялари қилинган.

15 минг йил олдинги тош даври қадимги одами ичган дори ҳам топилди. Бу дори эфедра деган ўтдан таëрлангани маълум бўлди.

Марокашдаги ғор - инсоният тарихида биз билган энг қадимги шифохона.

Марокашлик археологлар Grotte des Pigeons ғорида касалхона бўлганлигини аниқлашди.

Бу ғордан топилган 34 скелет ўша пайтда яшаган иберомавр одамларига оид бўлиб улар 15 минг йил олдин яшашган.

Бу одамлар қон кетишини дори билан тўхтатиш¸ ярали жароҳат устига малҳам суриб тузатишни билишган ва тумовдан фориғ бўлиш учун айни шу ғорда турли дориларни ичишган.

Олимлар ғордаги дори қолдиқлари ëши 15 минг йилдан катта эканлигини аниқлашди.

Ғор деворига ўйиб ишланган ишоратларда "мен сиздан даво топдим¸ меҳрибон шифокорлар" деган маънони тушуниш мумкин.

Дорилар ғорнинг алоҳида жойидан топилгани қадимги одамлар касалларни жамоадан айириб даволаганига мисол бўлди.

Олимлар ғорда топилган одам бош чаноғини текшириб 15 минг йил олдин ўтказилган жарроҳлик операцияси изини топишди.
Бу одам бошидан яраланган ва жарроҳ ëрдами билан тузалган.

15 минг йил олдин даво мақсадида ишлатилган эфедра бугун ҳам тиббиëтда фойдаланилади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

08 Nov, 13:01


Ривоят будир:

Бир куни Ибни Синонинг ўғли от миниб келди ва отдан тушибоқ иштоинбоғини ечиб чоптириб сийди.

Ибни Сино ўғлини бир шапалоқ урди.

Ҳайрон бўлган ўғилга ота изох берди

"Сен отни устидаëқ сийиб ташлаш ўрнига вақт кетказиб отдан тушиб сийдинг. Бу ишинг хато. Бундан буëн сийгинг келган заҳоти, қаерда бўлишингдан қатъи назар, тезда сийиб юбор. Ичкаридаги сийдик заҳардур ва у қанча тез чиқиб кетса шунча яхши"
Ана!

Метронинг мармар саҳнига сийган ўзбек амаки Ибни Сино ўгитига амал қилган. У кишига дунëвий давлат саодати насиб қилсин. Биз ундан розимиз.

Бу амакидан анча олдин 1451 йилда Белгия қироли Брюссел шаҳрида сийиб турган болага ҳайкал қўйиш ҳаққинда фармон берди. Қирол, буюк эҳтимолда, табиб Ибни Сино китобини етти пора хатм қилган.

Ўқинг, аммо йиғламанг.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

08 Nov, 12:00


БУХОРО МАКТАБИ СЕКС ПРИТОНГА АЙЛАНДИ

Бухоро вилояти Шофрикон туманидаги 38-умумтаълим мактаби ишқий учрашув маконига айланди.

Мактаб қоровули 60 минг сўм эвазига спорт зал ёнидаги кийиниш хонасини секс иштиёқида бўлганларга ижарага берди.

Бу ҳолат бот-бот такрорланганидан ИИБ тезкор тадбир уюштирди. Ёлланма жуфтлик қоровулга 60 минг сўм хона кирасини берганда қоровул қўлга олинди.

Шофрикон туман суди бир йилга қоровулнинг озодлигини чеклади. Қоровул 22:00 дан 6:00 гача уйда ухлайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

06 Nov, 02:01


Қиёс...
Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ёзади: Адашмасам, 1999 йилнинг декабрида 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ҳибсга олинган Жиззах шаҳар прокурори Шамсиев воқеаси бутун тизимни даҳшатга солганди.
Бугун ҳоким ўринбосарлари учун 2-3 миллион долларлик поралар одатий ҳол ўлароқ қабул қилинмоқда.
Савол: бу тараққиётми ёки коррупция даражаси? 2030 йилда одатий пора миқдори қанча бўларкин?

ELTUZ

05 Nov, 17:49


Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари , шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳоким ўринбосари қамағда.

ELTUZ

05 Nov, 17:02


Мен кечириб бўлмас хатоларини кечирдим; алмаштириб бўлмайдиган кишиларни алмаштиришга уриндим, ва унутилмайдиган нарсаларни унутмоқчи бўлдим. Мен эҳтирос билан иш тутдим.

Иложсиз қолганимда ҳам кулдим. Умрим давомида дўстлар орттирдим, севдим ва севилдим.

Севинчдан қийқириб сакраган кунларим бўлди; севилдим ва абадий севишга ваъдалар бердим. Мусиқа тинглаб йиғлаган пайтларим бўлди, суратларга тикилиб йиғлаганим ҳам рост. Баъзан шунчаки, бировнинг овозини эшитиш учун қўнғироқ қилдим. Мен кишиларнинг табассумига ошиқ бўлдим. Ҳаётимдаги аллакимни йўқотилишига бардош беролмайман деб ўйладим ва албатта уни йўқотдим...

Лекин мен тирикман! Яшаяпман! Мен ҳаётнинг ўтиб кетишига йўл қўймайман — сен ҳам йўл қўйма!

Яша! Энг қимматлиси — қатъият билан курашиш, ҳаётга ташна бўлиш ва умрни мазмунли яшашдир. Ҳает мушкулотларини муносиб енгиб ўт, ғалабага жасорат билан интил, чунки олам — жасур одамларники. Ҳаёт — ўта қадрли, шу боис у аҳамиятсиз бўлиши мумкин эмас.

Чарли Чаплин


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 16:30


ТЎЙ ҲЕЧ ҚАЧОН ХАЛҚҚА ЯХШИЛИК КЕЛТИРМАГАН

Расмдаги одам ҳар ҳолда доллардан гугурт ўрнида фойдаланяпти. Лекин тўй қилаëтган ўзбекнинг икки пачка долларни ëқиб томоша қилган аҳмоқдан фарқи йўқ.

Тўй ҳеч қачон Туркистон халқига яхшилик келтирмаган.

Бир тўда очопат паразитлар боқиладиган показуха тадбир.

Таги билан тақиқлаб ташаш керак. Ким тўй қилса обчиқиб столбага осиш ва мол мулкини мусодара қилиш керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 16:00


Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра 2000 йилда туғилган фуқаро У.С. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, айрим блогерлар ва ёшлар!

Мамлакатимизда ижод эркинлиги чекланмаган, аммо бу қонунбузарлик эвазига эмас. Унутманг, интернет тармоқлари орқали ҳам, содир этилган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ёки жиноят учун жавобгарлик ва жазо муқаррар!

ELTUZ

05 Nov, 15:01


ШОИР МАНСУР ЖУМАЕВ 33-ЁШИДА ОЛАМНИ ТАРК ЭТДИ

Онамни алдадим, соппа соғман деб,
Отамни алдадим, пулим бор доим.
Акамни алдадим бораман насиб,
Мен сени нима деб алдай Худойим?

Ғунчани гул дедим, кулди, қувонди,
Булбул деб айтганим чумчуқми, билмам.
Бунда бахт бор дедим, эркам ишонди,
Роббим, энди мени бошқа, ёлғончи қилма..


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 13:45


РАССОМ ТУЗ АДОЛАТ АҲАМИЯТИ ВА КОНФУЦИЙ ҲИКМАТИ ҲАҚИДА

"Белгия ватандошини Туркия ватандоши Тошкентда зўрласа бизга нима?" деган изоҳларни ўқидим.

Жиноят ишланган ерда тергов қилиниб жазо белгиланади. Халқаро қонун талаби шу. Сал олдин Лондонда икки ўзбек йигити ҳужжатсиз Британияда яшаб турган филиппинлик фоҳиша билан пул эвазига жинсий алоқада бўлишга келишишди.

Лондондаги паркда бу қиз билан жинсий алоқада бўлган икки ўзбек эркак унинг пулини тўламасдан, қизни уриб келтаклаб, воқеа жойидан қочиб кетади.

Калтакланиб, зўрланган филиппинлик қиз масаласини полиция ўрганиб, иш судга оширилади.

Икки ўзбек қўлга олинади. Улардан бири тергов билан ҳамкорлик қилгани учун 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Иккинчиси эса 9 йилга қамалади.

Филиппинлик "Худо уриб кетган" қиз давлат ҳимоясига олиниб, унга қонуний яшаш ва ишлаш учун рухсатнома берилишини ҳам суд таъминлайди.

Бу икки зўравон ўзбек Британиядаги ёмон одамларнинг қора рўйхатига абадий киритилади.

Яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган филиппинликнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш учун Британия бюджети ҳисобидан бир миллион фунт стерлингдан кўпроқ маблағ сарфланади. Бу маблағ адолат тантанаси учун давлат томонидан қилинган ҳаражатдир.

Ҳудди шу адолат боис асрлар давомида Британия муаззам шаклда оёқда мустаҳкам турибди. Ҳар ким бу ерга боришни, ишлаш ва бизнес қилишни истайдиган жозибали мамлакатга айланди. Бу мамлакатда бойларнинг ҳам, қашшоқларнинг ҳам ҳуқуқлари энг юқори даражада адлия томонидан таъминланади.

РИВОЯТ: Бир куни Конфуций тоғ ёнидан аравада ўтиб кетаётганда, қабр устида сочларини юлиб йиғлаётган аёлнинг фарёдини эшитиб қолди. Конфуций бу аёлнинг дардини билиш учун шогирдини юборди.

Аёл шогирдига дардини тўкди:

— Мен бу ўлкада кетма-кет қайғу кўрдим. Аввал қайнотам ичтерлама касалидан ўлди. Кейин шу касалдан эрим ҳам вафот этди. Ҳозир эса тифга чалинган ўғлимни кўмдим, — деди аёл.

— Ундай бўлса, нега бу ерни тарк қилмайсан? — деб сўради шогирд.

— Чунки бу ерда золим ҳокимият ва сотқин қози йўқ, — дея жавоб берди аёл.

Конфуций шогирдига шундай деди:

— Бундан сабоқ ол: золим ҳокимият ва сотқин қози ўлат ва ичтерламадан ҳам даҳшатлидир.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 13:01


Россияда 19 яшар ўзбек мардикор йигитнинг жасади у ишлаган Янино туманидаги қурилиш майдонидан топилди.

Ўзбек йигит қурилиши кетаëтган бинонинг олтинчи қаватида ғишт тераëтиб ерга онтарилиб тушиб ўлгани айтилмоқда.

Воқеа жойига келган тез ëрдам врачлари йигитнинг ўлик эканлигини қайд қилиш билан кифояланди.

19 яшар ўзбек йигит 2024 йилнинг февраль ойида Ўзбекистондан Ленинград вилоятига ишлаб пул топиш учун келган эди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 12:30


ТОЖИКИСТОНДА УЧ НАФАР ПОКИСТОНЛИК ҚАЛБАКИ ВАЛЮТЧИК УШЛАНДИ

Чегарада қўлга олинган уч нафар Покистон фуқароларига нисбатан "Ўта йирик миқдорда фирибгарлик" ва "Божхонадан расмийлаштирмасдан АҚШ долларини чегарадан олиб ўтиш" моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилгани Душанбе шаҳар ИИБ хабарида маълум қилинди.

"Қўлга олинганлар Тожикистон фуқароларининг ишончига кириб, икки килограмм қалбаки тилло тангаларни ҳақиқий тилло сифатида тақдим қилган ва уларни 34 минг долларга сотган", – дейилади хабарда.

Чет элликлар жиноий йўл билан қўлга киритилган валюта маблағларини ноқонуний тарзда чегарадан олиб ўтишга уринган вақтда қўлга олинган.

Ҳужжатда қайси давлат чегарасида қўлга олингани аниқ кўрсатилмаган, эҳтимол, бу Тожикистон ва Афғонистон чегараси ҳақида бўлиши мумкин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 11:02


ҚАШҚАДАРЁЛИК СОЛИҚЧИЛАР ИШДАН НОҚОНУНИЙ БЎШАТИЛМОҚДА

Ассалому алайкум, Элтуз!

Бир гуруҳ солиқ ходимлари томонидан мурожаат.

Бизларни 2024 йил август-сентябрь ойларида KPI кўрсаткичларини бажармаган деб, 12 кишидан 8 кишини Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси Кадрлар бўлими ишдан бўшатиш учун мажбурий равишда ариза ёзишга мажбур қилмоқда. Шунингдек, бошқарма касаба уюшмаси қўмитасига ишдан бўшатиш тўғрисида тақдимнома киритишган. Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Андаев ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан, бизларни ҳимоя қилиш ўрнига ишдан бўшатишга розилик хати берган.

Ишдан бўшаш арафасида бўлган ходимлар орасида кўп йиллардан бери солиқ тизимида ишлаётган малакали мутахассислар ҳам бор. Р.Андаев ҳолатни яхши билиб туриб, ноқонуний бўлса-да, розилик хати берган. Яқинда, икки ой аввал ишдан бўшатилган 6 нафар ходим суд томонидан қайта ишга тикланган эди. Бу ҳолатга айбдор бўлганлар эса Бошқарма Кадрлар бўлими ва Касаба уюшмаси ҳисобланади.

Р.Андаевнинг касаба уюшмаси раиси сифатида, адашмасам, 15 йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда. Бу касаба уюшмаси унга отасидан қолган мулк эмас, уни бўшатиб, ходимларни ҳимоя қила оладиган шахсни раисликка тайинлаш керак.

Бошқарманинг Кадрлар бўлими эса ноқонуний бўлса-да, раҳбариятнинг топшириғини бажариш учун ходимларни ишдан бўшатишга мойиллик билдирмоқда. Лекин, ўз хизмат вазифасига кўра тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарорига асосан, ходимларга махсус унвон бериш масаласини бир неча йилдан буён кечиктириб келмоқда. Фақатгина битта-икки нафар раҳбар яхши кўрган ходимларга махсус унвон берилган ҳолда, кўп йиллик иш стажи ва интизомий жазоси йўқ ходимларга эса махсус унвонлар берилмаяпти.

Ишонмаса, марҳамат қилиб, Солиқ қўмитасидан вакил юбориб, бу ҳолатни текшириб кўришсин. Солиқ қўмитасидан ушбу мурожаатни тўлиқ ўрганиб чиқишни сўраймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 10:00


КОСОНСОЙНИНГ ҲУЖЖАТЛАРСИЗ ЭГАЛЛАНГАН ФУТБОЛ МАЙДОНИ

Наманган вилояти Косонсой тумани Ифтиҳор маҳалласи опен бюджетда маҳаллага қарашли футбол майдонини таъмирлаш ва сунъий қопламали майдон қуришни режалаштирган.

Лекин айрим шахслар майдон атрофидаги ерларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз эгаллаб олди.


Туман ҳокимлиги, спорт учун мутассадди ташкилотларнинг эса иши ҳам йўқ, балки шуларнинг ҳам қўли бордай гўё.

Қурулиш бўлими эса фақат майдоннинг ўзини чегараб бермоқда.

Эгалланган ерларнинг эса ҳеч қандай ҳужжатлари мавжудмас.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 09:15


ОНЛАЙН ЧИПТАНИ ҚОҒОЗ ВАРИАНТДА ТАЛАБ ЭТАЁТГАН ИБТИДОИЙ ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ


Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти ҳалққа онлайн билет сотиб, яна темир йўл кассаларига боришга мажбур қилмоқда. "Uzrailway tickets" мобил иловаси орқали чипталарни сотиб олаётган бўлсак-да, аммо темир йўл кассаларига боришга мажбур бўляпмиз.


Онлайн сотиб олинган чипта "Uzrailway tickets" иловамизда, электрон манзилимизда турибди. Лекин уни поездга киргунимизча кўрсатсак, темир йўл ходимлари ва проводниклар бу иловада турган билет ўтмаслиги ва буни Pdf форматда кўрсатишимиз шартлигини айтишяпти. Pdf форматда иловадан кўчириб бўлмайди, “ошибка” кўрсатади.


Ўзбекистон темир йўллари ҳалқни алдаб, чиптани нақт пулга қимматроқ сотиш илинжида онлайн сотиб олган билетимизни атайлаб PDF форматда кўчириб ололмасин, деб ёпиб қўйибди. Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятининг интернет сайтларида “билетни онлайн сотиб олинг”, деб бонг уришмоқда.


60 кун олдин эълон беришни бошлашади. Лекин амалда бошқа нарса. Одамлар онлайн чипта қулайлик келтиради деган илинжда, ортиқча югур-югупрдан халос бўлай деб олишади. Оқибатда эса бир дунё қоғозбозлик... Бизникилар ибтидоий даврда қолиб кетганми?!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 08:30


МЕКСИКА ОРҚАЛИ АҚШГА КИРИШ НАРХИ ҚАНЧА?

Самарқандликларнинг Америкага «меҳри» бўлак. АҚШга қонуний ёки ноқонуний борган самарқандликлар ашинча. Мана яна бир гуруҳ самарқандликлар Мексика орқали Америкага ноқонуний ўтишни орзу қилди. Бунинг учун Наманган вилояти Косонсой туманидан Дадажонов Даврон Каримжон ўғлига мурожаат қилишди.

Дадажонов Даврон лохлардан камида 10 минг дўллардан йиғиб АҚШга через Мексика апкиришни ваъда қилиб «ухлатди». Шу жойда ўғрини қароқчи урди дейиш жоиз.

Ҳозирда апрс устидан жиноят иши қўзғатилиб қидирувга берилган. Фирибгар Даврон АҚШда ялло қилиб юрибди. Пулларини қўш-қўллаб топширган мардумлар онтарилиб, тиззаларига шапатилаб апрсни қарғаяпти.

Давлатларнинг чегара сиёсатини ҳурмат қилиш, пийпл.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 07:45


ГАП КЎП¸ КЎМИР ОЗ

Наманган кўмир омбори бошлиқлари имтиёзли нархли 4,1 млрд сўмлик 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юборди.

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг Наманган шаҳри кўмир омборчипари қамағда¸

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг Боғот тумани кўмир омбори кассири С.К., ҳайдовчиси Э.О. ва омбор қоровули К.М. қўлга олинган. Аниқланишича, улар умумий баҳоси 85,5 млн сўмлик 276 тонна кўмирни омбордан яширинча олиб чиқиб, шундан 900 килограммини фуқаро М.Х.га 1 миллион сўмга сотган. Шунингдек, ушбу омборда 345,8 тонна кўмир камомади кузатилган.

Қорақалпоғистонда ўтказилган терговга қадар текширувда «И.Т.С.» МЧЖ масъул шахслари Тахтакўпир ва Шуманай туманларидаги ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида кўмир харид қилиш учун бюджетдан ажратилган 1,4 миллиард сўм маблағнинг 340,8 миллион сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 07:01


ДЕҲҚОНОБОД ЗАМ ҲОКИМИ ҚАМАЛДИ

Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн. сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Порахўрлар қамағда


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 06:00


ПОП ТУМАНИДА ПАХТА ҚУРБОНИ: 9-СИНФ ЎҚУВЧИСИ ПРИЦЕПДАН ЙИҚИЛИБ, ҲАЛОК БЎЛДИ

Поп тумани Найман массивидан 9-синф ўқувчиси пахта юкланган прицепдан йиқилиб бошидан оғир жароҳат олди ва ҳалок бўлди. У маҳаллий фермернинг ўғли билан пахта топширишга кетаётган эди.

2024 йилдаги яна бир пахта қурбони. Ўша куни фермернинг уйида тўй бўлаётганди. Ҳокимликдан келиб "пахта" деб қисталанг қилгач, ота ўз ўрнига ўғлини пахта топширишга юборган. Ўғил йўлда уч нафар ёшни ўзи билан олиб, пахта юкланган прицеп ичида йўлга чиққан. Йўлда прицеп ағдарилиб кетади. Уч нафар бола бир амаллаб қутулиб қолди, афсуски, биттаси ҳалок бўлди.

Ўзбек халқининг пешонасига битган икки тавқи лаънат бор — бири пахта, бири эса - тўй. Бугунги фожеада шу икки тавқи лаънат бирлашиб, ҳалокатли натижага олиб келди.

Нега ҳокимлик "тарвузни йиғиштир" демайди? Нега ҳали ҳам советлар давридагидай пахта "фронт" деб ёшлар сафарбар қилиниб, ҳаётлари хавф остига қўйилади?

Нега? Нега бу ўсимлик миллий бойлик дея гербга туширилиб, халқ бошига бало бўлиб келмоқда?

Шу ўлган боланинг қонини ким тўлайди? Бутун Ўзбекистон пахта хирмонлари бир бўлиб, шу боланинг ўрнини тўлдира оладими?

Қачон ўзбек халқи "хлопкараб"ликдан қутулади? Яна қанча қурбон керак?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 04:01


БЕЛГИЯЛИК ТУРИСТ ХОТИН ТОШКЕНТДА ЗЎРЛАНДИ

“Агар жамиятда жиноят ва зўравонлик жазосиз қолар экан бу мамлакат бир бирини тишлаб парчаламоқчи бўлган йирқич ҳайвонлар аренасига айланади”. Нобел соврини олган ирланд ëзувчиси Джордж Бернард Шоунинг бу гапи сизга бугун айтиб бермоқчи бўлган ҳикоянинг ўқ чизиғидир.

2024 йилнинг 5 июлида 16 яшар ўғли билан Тошкентга айланишга келганида зўрланган Белгия ватандоши 42 яшар Нурай хоним ўз саëҳатини даҳшатли туш каби унута олмайди. Нурай хоним учун Тошкентда бир хонага қамаб қўйилиб калтакланиб сексуал зўрлангани битта шок бўлса бу жиноятга Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари панжа орасидан қарагани иккинчи шок бўлди.

АДОЛАТ ИСТАГИ

Мана 9 ойдирки Нурай хоним уни зўрлаган золимни жазолаш учун Ўзбекистондаги ўнлаб идораларга ариза ëзиб самара олмади. Прокуратура, Ички ва Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизматига ëзилган аризалар бир ерга тўпланса бир сандиқ бўлади.

Жорий йил октябр ойида Нурой билан учрашиб дардини тинглаган Белгия қироллиги Ташқи ишлар вазири ўзининг Ўзбекистондаги ҳамкасб дипломатларига бу зўрланиш воқеасини етказиш ваъдасини берди.

Ўзбекистпн ҳудудида чет эл ватандоши яна бир чет эллик тарафидан бир хонага қамаб зўрланди ва бу жиноятнинг усти ўртилди.
Туризм истиқболли соҳа дея белгиланган Янги Ўзбекистонда турист хотиннинг жинсий зўравонлик нишони бўлгани ва ИИБ терговчилари бу жиноиятни бости бости қилгани мамлакат имиджи учун ëмон сигнал эканлигини Элтуз суҳбатлашган ўзбек дипломатлари эътироф қилди. 27164 рақамли ариза.

Элтуз ҳужжат, гувоҳлар кўрсатмаларига таяниб жорий йилнинг 15 июлида Тошкентнинг Юнусобод туманида юз берган ҳодиса тафсилотларини ўрганди.

Элтуз мухбири Юнусобод ИИБдаги шакл икки китобига қайд қилинган 27164 рақамли ариза билан танишди. Қайд қилинишича Белгия қироллиги ватандоши Нурай Тошкент шаҳар Юнусобод туман 25 дом 28 МСГ Туркистон манзилида Туркия ватандоши Камолиддин Чўқа тарафидан калтакланиб зўрлангани ҳақида шикоят қилинган. Шикоят ортидан Юнусобод ИИБ терговчиси катта лейтенент Эшбоев терговгача текширув ўтказиш учун вазифалантирилган.

Батафсил Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

05 Nov, 03:01


БАҲОДИР ФАЙЗИ: АҚШДАГИ САЙЛОВЛАР НАТИЖАСИ ЎЗБЕКЛАРГА ҲАМ БОҒЛИҚ

5 ноябрь куни америкаликлар президентлик сайловида овоз беради.

Номзодлар Республикачи собиқ президент Доналд Трамп ва Демократик партиядан номзод, вице-президент Камала Ҳаррис.

Сайловлар Украинадаги уруш, Яқин Шарқ инқирози ва Хитойнинг ортиб бораётган таъсири манзарасида ўтяпти.

Президентликка номзодларнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасида қарашлари фарқли.

Трамп президент этиб сайланса, урушни 24 соат ичида тўхтатишини даъво қилган. Лекин, ниманинг эвазига тўхтатишини айтмаган.

Ҳаррис эса Украинани охиригача ҳимоя қилишини билдирган.

Ҳозирги сўров натижаларига қаралса, қарорсиз штатларда ҳар икки номзод тенг бораётганини кўрамиз.

Лекин, сўровлар номзоднинг ғолиб бўлишини аниқлашга ёрдам берадиган кўрсаткич эмас.

Улар сайловнинг якуний натижасини аниқ башорат қилиб беролмайди.

Масалан, 2016 йилда жамоатчилик фикри Ҳиллари Клинтон пешқадам эканини кўрсатган, лекин Клинтон сайловни ютқазган. Трамп ғолиб бўлган.

Бунинг сабаби - АҚШда сайловчилар коллегиясининг овозлари ҳисобга олинади ва бу овозлар оддий сайловчилар кайфиятини акс эттирмайди.

Бундан ташқари, АҚШда қайси партияга овоз бериши олдиндан маълум бўлган штатлар бор. Булар қарорли штатлар.

Қарорсиз штатлар овози доим ўзгариб туради. Президентлик учун кураш айнан шундай штатларда кечади.

Шундай штатлардан бири Пенсилвания штати.

Бу штатда берилган бир-икки овоз ҳам керак бўлса у ёки бу номзод тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Пенсилвания штатининг Питтсбург шаҳрида яшовчи сиёсий таҳлилчи Баҳодир Файзи буни бизга батафсил тушунтириб беради.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 17:00


БИЗГА ОЛТИН НЕ КЕРАК?

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Олмазор туманида истиқомат қилувчи, 1966 й.т. А.Х. 100 дона олтин тангаларни Андижон шаҳрида яшовчи, 1963 й.т. Э.С.га 67 минг АҚШ долларига сотган вақтида, уларнинг иккаласи ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, фуқаро А.Х.га тегишли автомашинадан қўшимча 37 дона олтин тангалар ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги жами 776 гр. бўлган 5 ва 10 рубль кўринишидаги олтин тангалар нумизматик ашёлар сифатида маданий бойликлар сирасига киради ҳамда бадиий, тарихий аҳамиятга эга ҳисобланади.

Асллик даражаси 900 ва 916 бўлган мазкур қадимий тангалар 1897-1911 йиллар оралиғида босиб чиқарилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 950 млн. сўмни ташкил этади.

Аниқланишича, фуқаро Э.С. халқ тилида “Николай” тангалари деб айтиладиган ушбу тарихий, моддий қимматликларни Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятига олиб бориб, сотишни режалаштирган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 16:00


ËЗËВОНЛИК РЕЦИДИВИСТ ЖИХОД ПРОПАГАНДИСТ ЖАЗО ОЛДИ

Жиноят ишлари бўйича Ëзëвон судининг 11 октябрдаги маҳкамаси 23 яшар Ҳусанбой Орифжановни ўзбек жазо қонуни бўлган ЖКнинг 244 (3) -моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди.

Суд ҳукмига кўра, Ҳусанбой Орифжонов “диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ва тарқатишда” айбли дея топилиб жазоланди.

Ҳусанбой Мисрда шу модда билан айбланганида осиб ўлдирилар эди. Каримов даврида эса камида 20 йил Жаслиқда баланда ичарди.

Бу рижол Мирзиëев даврида яшаганига шукр қилиб, товуқ повуқ сўйиб, ис чиқарса ҳам арзийди. Жазо анчайин енгил.

Ҳар ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Албатта, бу рижолнинг кўзидан сийиб йиғи сиғи қилгани, битта боласи борлиги, ўзининг иш жойини тайини бўлмай хотини кетидан кун кўришини сўт инобатга олди.

Ҳолбуки, Ҳусанбой 2024 йилнинг 23 апрелида жиҳодга чорловчи диний пропаганда тарқатгани учун Ёзёвон туман суди тарафидан 1.700.000 сўм миқдорда жарима тўлаганди.

Жариманиям қариндошлари қарз ҳавола қилиб тўлаворишганди.

Ёзёвон туман Қўрғонча МФЙ, Ибн Сино кўчасида яшайдиган Ҳусанбой суд ҳужжатларида аниқ кабини тайини йўқ “ëлланма ишчи” деб таърифланган.

Ëллаб ишлатаверасиз фақат танбаллигини айтмасангиз ҳирсдай кучи бор. Туалетга чуқур қазади¸ ер ағдаради¸ деворни онтаради¸ узум кўмади сувоқчига лой ташийди ва ҳоказо. Бир сўз билан мардикор.

Ëлчитиб ишлаб пул топиб хотиндан тилиқ қисиқ бўлмай ғоз юриш ўрнига бу рижол “Ўзбекистонда шариат давлати қуриб жиҳод қилишлик” ҳақидаги пропагандани этаматдан кечгача ашиинча тарқатиб юради.

Энасини пенсия пулига хотинини бача пулини қўшиб олган самсун телефонида “Инстаграм”да профил очиб “ диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тарқатиб келган.

Суд ҳукми билан бу телефон ускунаси мусодара қилинди.

Шунингдек суд, “Instagrаm” месенжеридаги “husanboy” номли профилни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги орқали блоклаб ташади.

Кўр хассасини бир марта йўқотади.

Аммо диний рижол отнинг калласидай штраф тўласаям яна аши ишти қилаверади. Лекин узун қўйилган бўлсаям арқон бор. Рижолнинг югургани суд залигача.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 15:15


ЛАЙК ГАДОСИНИНГ УЗРИ

"Дадамни ураман" деб ижтимоий тармоқларга видео жойлаган рижол узр сўраб чиқди.

Блогер Санжар машҳурликка эришишнинг энг тубан йўлини танлади. Эски сценарий бу.  Бирови лайк йиғаман деб эрига яна бир хотин олиб беради, бошқаси қиз чақалоқни ахлатга ташлайман дейди, буниси отасини урмоқчи.

Бундай тавияларга  15 сутка ёки узр маросими жуда енгил жазо. Интернетда инсонни уриш, ўлдириш ва ҳар қандай бошқа зўравонликни оқлаган, тарғиб қилганларга нисбатан катта жарима ва интернет фаолиятини чекловчи қонун ишлаб чиқиш зарур.

Янги сайланган Қонунчилик палатаси ҳеч бўлмаса шу масалага эътибор қаратадими?

ELTUZ

04 Nov, 14:45


ШОФИРКОНЛИК БЕМОР ҚИЗ БОШҚАРМА НАЗОРАТИГА ОЛИНДИ

Шофиркон туманида яшовчи онаси томонидан қийнаб жароҳатланган қизнинг авҳоли яхшиланмоқда.

Шофиркон тумани Мирзоқул қишлоғида яшовчи 9 ёшли Б.А, кеча 3 ноябр куни Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига келтирилган. Айни пайтда умумий ахволи қониқарли. Бўлимда махаллий даво муолажалари давом эттирилмоқда.

РШТЁИМ Бухоро филиали директори Мухсин Ражабов томонидан қизнинг саломатлики шахсан назорат қилинмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 14:01


ЯККАБОҒЛИК КЕЛИН ИККИ БОЛАСИ БИЛАН КЕЧАСИ КЎЧАДА ҚОЛДИ

Яккабоғ тумани Оқтош МФЙда яшовчи фуқаро Маъруф Мансуров ва Мансур Жўраевлар келинни икки боласи билан кўчага ҳайдади.

4 йилдан бери давом этаётган жанжаллардан навбатдагиси 3 ноябр куни содир бўлди. Кеч 19:00 атрофида аёлнинг эри Маъруф Мансуров ва қайнотаси Мансур Жўраев уни икки боласи билан кўчага ҳайдаб солди. «Эркаклар» келинни сочидан судраб ўриб кўчага олиб чиқишган. Уни олиб кетгани келган икки синглисини ҳам сочидан тортиб ҳақоратлашган.

Буни тухмат, фитна дейдиган тарафкашлар топилади. Лекин уруш-жанжалга маҳалла-кўй бир неча йиллардан бери гувоҳ бўлмоқда.

Жанжал сабаби арзимас рўзғор юмушларидаги камчиликлар. Бу миллат болани урган ўқитувчини, бола сотар ота-онани, хотинни уриб майиб қилган эрни олқишлайди. Калтак ДНКга сингиб кетган. Бу ўлкада зўравонлик фақат кучли ва ожиз ўртасида бўлиб, ожиз доим қораланади. Келин айбдор бўлса, нега болалар ҳам совуққа ҳайдалди? Яккабоғ кечки пайт қаттиқ совуқ тушадиган тоғли ҳудуд. Зўравон тоифаси ўз боласини ҳам аямади.

Участка нозири зўравон «эркакларга» чора кўрмайди. Келин эса барча сўроқ-саволлар, суриштирувга тайёр. У ҳатто зўравонларга жазо сўрамаяпти, фақат ўша уйдан кийим-кечагини олса бас.

Жаннат оналар оёғи остида дейилади – оналар эса эрнинг оёғи остида хор.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 13:15


“ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЎҚИШНИ ФАРЗАНДИМ ТУГУЛ ДУШМАНИМНИГА ҲАМ ТАВСИЯ ҚИЛМАЙМАН...”

Аграрда 4 йил ўқийсан, соҳам бўйича ишлайман деб. Қайта ишлаш цехими, фирмаларда ишлаб кўрасан. Ойлиги йўқ ёки жуда кам бўлганидан таълим кредитми, бошқа кредитми тўлаш учун бир амаллаб ҳукумат ишига кирасан. Ишга кирдинг ҳамки хом хаёлларинга шу кундан нуқта қўйилади.

Қишлоқ хўжалиги бўлими энг пала партиш иш деса ҳам бўлади. Ҳар куни 13-16 соатлаб, айрим вақтлар 24 соатлаб ишлайсан. Лекин кундаги топшириқлар, йўқоридан келадиган кундузи ташламаган пала партиш топшириқ жадвалларини туну билан ишлашга тўғри келади, пала партиш деганимга битта мисол келаси йилги асосий турдаги экиладиган барча экин турдаги экинларни жойлаштириш жадвали жуда кўп варақдан иборат ўни ишлашнинг ўзи қийин ва ўша размешения ишлаб тасдиқлатиш ишлари бир йил олдин май-июн ойида бошланса шу келаси йил март апрелгача ўзгараберади тошкентми вилоят бошқармасими ҳар хафта ёки ҳар куни ўша жадвални защита қилишга шақиртиради.


Юқоридагилар ўйламайдими тошкентга бориб келишига қанча пул кетишини ва ўндан кейинги март апрелгача ўзгартабериб тинкасини қиритади ҳаммани, ҳар куни раҳбарми ходимларми вилоят бошқармасига ёки вилоят ҳокимлигига ҳар турли топшириқлар билан чақиртаберса фақат қоғоз қоғоз ва яна қоғозда, шу қоғозни бермаганча топширмаганча тинч қўймайди шу қоғозлар билан қишлоқ хўжалиги гуллаб кетса гўёки.


Энг асосийси, қишлоқ хўжалиги бўйича кунига 4-5 та селектор ва ички йиғилишлар бўлади. Ҳар куни соат 7-00 13-00 ёки 14-00, айрим вақтлари кечки 18-00 ва 20-00 да.


Ходим эрталабки 7:00 даги селектор учун соат 6 да келади. У нонушта қилишга улгурадими-йўқми, Худо билади. Бу ходим 30-40 талаб одамни ҳар куни йиғилишга чақириш ва 1 соат ичида ўтириб секторлар, раҳбарлар, республикадан келган 4-5 та вакилга ва бошқаларга қоғоз чиқариш билан овора бўлади.


“Тепадаги”ларга барибир. Эрталаб бамайлихотир нонушта килиб, тайёр машинада келади. Кечикса ҳам, ҳечқиси йўқ. Чунки раҳбар кечикмайди, раҳбар ушланиб қолади ёки ходимлар эрта келиб қўйган бўлиб чиқади. Айрим ходимлар эса қишнинг -20 совуғидагам барвақт бориб, ҳаммани чақириб, шунча қоғоз чикаради. Ўзининг иши эса қолиб кетади.

Вилоятда ўтирган 6-7 таси тумандаги битта ходимга ҳар хил топшириқ беради.

Қишлоқ хўжалигида ишлаб, ўзининг томорқасига қарашга вақти йўқ одамларнинг. Оиласини эса унутади. Фақат тунда уйига ётишга боради. Соғлиги ёмонлашиб, одамга керакмас бўлгандагина уни тинч қўйишади. Шу боис қишлоқ хўжалигида ўқишни фарзандим тугул душманимнига ҳам тавсия қилмайман.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 12:45


Чирчиқ шаҳар "Янги Ўзбекистон" МФЙ аҳолиси томонидан тегишли тартибда "Чирчиқ шаҳар сув таъминоти" филиалига мурожаат келиб тушган.

Мурожаатдан сўнг, 2-ноябр соат 18:00 да ичимлик суви вақтинчалик тармоқда тўхтатилган.

Филиал бартараф этиш ишчи гуруҳи жойига чиқиб, 6-қаватли уй олдидаги махсус қудуқ (калодец)дан ўтган диаметри 200 мм ли ичимлик сув қувури таъмирланди.

2-ноябр соат 20:30 ларда қайта ичимлик суви берила бошланган.

Қувурлар меъёрдаги сувга тўлиши билан истеъмолчилар хонадонларига етиб борган.

"Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ матбуот хизмати

ELTUZ

04 Nov, 12:00


ТАЪЛИМ ЎРНИГА ОШ ПИШИРИШ ЧЕМПИОНАТИ

Тошкентдаги International University талабалар орасида томоқ пишириш чемпионати ўтказди.

"Ўзбекистонда таълим ўлди!! Янги очилган университетлар энди билим ўрнига сабзини қандай тўғраш ҳақида панятка беришмоқда," деб дод солди буни кўрган европалик профессор.

Эрамиздан икки минг йил олдин олд осиёда одамлар темирдан қозон ясаб, ичига гуруч, гашир, пиёз солиб қайнатган.

Ўша даврда қозонда томоқ пишириш янгилик бўлгани учун бу Iron Age (темир даври) ёки бронза даври деб аталган.

Хозир сунъий ақл, рақамли технология даври. Ўзбекистон таълим тизими тўрт минг йил ортда қолиб, темир қозонда томоқ ясаш билан оввора.

Ўзбеклар зеҳниятида яқин ўтмишдаги очарчилик жиддий ва нуқсонли из қолдиргани боис, томоқдан бошқани ўйлай олмайдиган ҳолга келиб қолган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 11:00


АҚШ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ШИРКАТГА САНКЦИЯ ҚЎЛЛАДИ

Ўзбек ширкатлари бетини без қилиб, ўриснинг уруш ғилдирагини мойлаб ётибди.

Ўзбекистоннинг Uzstanex ширкати Россия билан алоқалари туфайли АҚШ Молия вазирлиги томонидан “қора рўйхат”га киритилди. Uzstanex Европа мамлакатларидан ўз номига дастгоҳлар олиб келиб, кейин уларни Хитойнинг Shanghai Winsun фирмаси орқали санкцияларни айланиб ўтиб, Россияга етказиб берган.

Россия ўзи ботган ботқоққа Янги Ўзбекистонни ҳам вассалларига қўшиб тортиб кетмоқда.

2023 йилда АҚШ, Европа Иттифоқи ва Япония Ўзбекистоннинг икки ширкати — Alfa Beta Creative МЧЖ ва GFK Logistic Asia МЧЖни санкцияга тортди. Бу ўзбек фирмалари босқинчи Россия мудофаа саноати учун Ғарбда товарлар харид қилишга урингани учун санкцияларга учраган.

2023 йилда АҚШ Савдо вазирлиги Тошкентда жойлашган Мвизион МЧЖга нисбатан ҳам санкциялар жорий қилди. Ширкат электрон ва телекоммуникация жиҳозлари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари билан улгуржи савдо қилади.

2022 йилда АҚШ Ўзбекистоннинг Promcomplektlogistics номли хусусий ширкатини ҳам “қора рўйхат”га киритган эди. Унинг Россиянинг Радиоавтоматика ширкати билан яқин алоқада бўлгани ва Россия ҳарбий саноат комплекси учун электрон компонентлар етказиб бергани айтилади.


Россиянинг Украинага босқинига икки йил тўлиши ва рус мухолифатчиси Алексей Навалний ўлими муносабати билан АҚШ Россиянинг шерикларига қарши янги санкциялар жорий қилди. Бу қора рўйхатда Polarstar Logistics ва унинг Тошкентдаги ваколатхонаси ҳам бор.


23 октябрда АҚШ молия вазири Жаннет Йелен: “Биз Кремл ҳарбий машинасининг ишлашига ёрдам бераётганлар, жумладан Россияга муҳим товарларни етказиб бераётган учинчи мамлакатлардаги воситачиларга қарши янги кучли санкцияларни эълон қиламиз,” деган эди. Вазир, шунингдек, АҚШ томонидан санкция қилинган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилаётган молия муассасалари АҚШ молия тизимидан узиб қўйилишини таъкидлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 10:31


Ассалому алайкум, Элтуз оға. Биз Чирчиқ шаҳар Янги Ўзбекистон маҳалласидан сизга мактуб йўлламоқдамиз. 2024 йил 2 ноябр куни соат 18:30 дан сувни қарздорлик бўйича ўчириб, ҳаммани қарздорлик бўйича қийнамоқда, аҳолини сувсиз қолдирмоқда. Шахсан мен ва бошқа айрим фуқаролар қўшимча пул ўтказиб қўйганмиз. Саводсиз кимлардир буйруғига асосан сувни сабабсиз ўчирган. Бизнинг домда кўпчилик квартира ижарачилари қарз бўлиб кўчиб кетишади, уларнинг қарзи учун биз жавоб бермаймиз-ку. Нима учун қолган фуқаролар қийналиши керак? Бормаган жойимиз қолмади, ёрдам беришингизни сўраймиз.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 09:30


"Тик-токда 100 минг лайк йиғсам отамни ураман" деган мочағар Тошкент вилояти Чирқиқ шахридан экан.
Хуқуқ тартибот органлари ишини енгиллаштирдик. Энди чора кўришларини сўраб қоламиз!

ELTUZ

04 Nov, 08:01


Шовот бозорида ўғрилар сони ортиб кетди

Шовот туманидаги асосий буюм бозорида ўғрилар сони ортиб, бозорга келувчиларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.

Маҳаллий аҳоли ва савдогарлар бу ҳолатдан норозилик билдириб, Ички ишлар органлари ходимларидан тезкор чоралар кўришни сўрамоқдалар.

Мамлакатимиз қонунчилигига кўра, бундай ҳолатлар юзасидан мурожаатлар тегишли органлар томонидан кўриб чиқилиши лозим ва ҳар бир фуқаронинг хавфсизлигини таъминлаш уларнинг вазифасидир.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

04 Nov, 07:01


ҚОНУНЛАР ОДДИЙ ХАЛҚ УЧУН(МИ)?!

Жорий йилнинг 2-ноябр куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида "Adrеnaline Rush" энергетик ичимлиги ишлаб чиқарувчиси томонидан дрифт томошаси ташкил этилган.

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар дрифт қилиб автотранспортни бошқаришса, шахси аниқланиб, жавобгарликка тортилади ва натижаси бўйича расмий муносабат берилади. Лекин ушбу қонун бузилиши ҳолатлари машҳур компания ва заводлар томонидан ўзларининг маҳсулот ва хизматларини реклама қилиш чоғида содир этилса, уларни жавобгарликка тортилаётганини кўрмаймиз.

Маълумот учун, мазкур энергетик ичимлик ишлаб чиқарувчиси "International Beverages Tashkent" МЧЖ ҚК - "PepsiCo" Корпорациясининг Ўзбекистондаги расмий ботлери.

Шу боис, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги вазиятга ҳуқуқий баҳо беради деб умид қиламиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Nov, 10:01


ЁЛҒОН СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАРДАН ИБОРАТ ҒУЗОР МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ

Қашқадарё вилояти Ғузор марказий поликлиникасида ҳамширалар ва санитаркалар мажбурий тарзда ҳудудни тозалаш ва оқлаш ишларига жалб қилинмоқда.

Нега эфирда фақат мақтов ва ёлғон статистик маълумотлар берилади?

Aхир бунақа ишларни қилишга ҳар бир тиббиёт муассасида боғбонлик штатлари мавжуд-ку. Ёки бу штатлар номигагина расмийлаштирилиб, штат иш ҳақини кимлардир чўнтагига урмоқдами?

Тиббиёт ходимларидан пул йиғилиш ҳолати ҳақида олдин хабар бергандим.

Ўшандан кейин туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари катта миқдорда жаримага тортилди.

Лекин ҳар доимгидек кўзбўямачиликлар қонигача сингиб кетган туман ҳокими Бекзод Суюнов сувдан қуруқ чиқиб кетмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Nov, 08:00


РАССОМ ТУЗ: АСПИРИН “БИЗНЕС”И

Заводдан арзон нархдаги аспирин таблеткаси оласиз. Уни ҳовончада майдалаб, устига хитойча ëзиқ ёзилган ўймоқдай йилтироқ шишага солиб, донасини 30 доллардан сотасиз.

Аспирин шарофати билан иссиғи тушган, қони суюлган, тумови ариган мардумнинг "бузуқ телефон" услубидаги рекламасидан кейин бир шиша аспирин кукунини 50 долларга ҳам сотса бўлади. Бундай авом халқни алдамасликнинг ўзи гуноҳ.

Афанди шаҳарга бориб, "буларнинг тирикчилиги нимадан?" деб сўраганида, унга жавоб мана бундай бўлган: "Булар тушгача сенга ўхшаган қишлоқдан келган соддаларни, тушдан кейин эса бир-бирини алдаб кун кўради."

Ашнақа гаплар, биратларим! Виват Гуанжун. Мошоллаҳ, алҳадия ва туя сийдиги. Курва кокаин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Nov, 06:00


Бухорода танқидий фикр билдирган фуқароларга босим ўтказилмоқдами?

Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз.

Мен, Абдуллоев Эркин, аввал ҳам кўп марта ижтимоий тармоқларда танқидий чиқишлар қилиб, Бухоро шаҳридаги ноқонуний фойдаланишга қабул қилинган уйлар ва ноқонуний қурилишлар бўйича бир қатор мурожаатлар йўллаган эдим. Шундай уйлардан бирига мен ҳам эга бўлиб, ҳозирги вақтгача азият чекиб келмоқдаман.

Ушбу мурожаатларим ортидан яқинда Бухоро шаҳар ИИБ ходимлари томонидан менга нисбатан МЖТКнинг 202²-моддаси 2-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштириб, жавобгарликка тортиш учун тўпланган ҳужжатларни судга юборишибди. Мен бу айблов ҳақида мутлақо бехабар эдим. Кейинроқ билдимки, гўёки мен "Жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотларни тарқатган" эканман. Мазкур модда санкциясида БҲМнинг 50 баробаридан 100 баробаригача жарима белгиланган экан.

Лекин энг қизиқ жойи шундаки, мен айнан қайси мурожаатимда "Жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотларни тарқатган"лигим ҳақида ҳеч нарса айтилмаган ва бу ҳақда ўзимга ҳам маълум қилинмаган. ИИБ ходимлари мени бирор марта чақириб, ушбу иш бўйича қўшимча далилларим бор ёки йўқлигини ёки мурожаатларимни асослашимни сўрамаган.

Нима, Бухоро вилоятида муаммоларни ёритиш ва ижтимоий тармоқларга чиқариш тақиқланганми? Домни ноқонуний фойдаланишга қабул қилган шахслар ва ноқонуний қўшимча қаватларни қуришга рухсат берган амалдорлар озодликда маzza қилиб юришади-ю, ўз дардини ижтимоий тармоқларда баён қилган фуқаролар жавобгарликка тортилиб кетаверадими?

Қани бу ерда адолат, қани қонун устуворлиги?

Ҳурматли Президентимиз ва Ички ишлар вазиридан Бухоро вилоятига озгина эътибор қаратишларини ва қонун устуворлигини таъминлашларини сўраб қоламан. Агар Бухорода муаммоларни ижтимоий тармоқларда ёритган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилаверса, яқинда жавобгар бўлмаган инсоннинг ўзи қолмайди шекилли.

Бухоро шаҳар ИИБнинг бу ҳаракати Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсатларига мутлақо зид деб ҳисоблайман.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Nov, 05:00


НАМАНГАНДА ЮЗЛАБ ЎҚИТУВЧИЛАР САРСОН БЎЛМОҚДА

Ассалому алайкум, Элтуз!

Бугун, 1 ноябрь куни соат 13:00 да Наманган шаҳридаги 15-мактабда ўқитувчиларга тоифа олиш учун аттестация белгиланган эди. Лекин, "сайт ишламади" деган баҳона билан юзлаб ўқитувчилар қайтариб юборилди.

Оқибатда ўқитувчилар сарсон-саргардон бўлиб, яна бошқа куни овора бўлишга, ишини ва дарсини ташлаб, йўлкира сарфлаб, тушликни алоҳида шаҳар нархида еб, умрини ва вақтини зое кетказиб, натижаси аниқ бўлмаган тестни кутишга мажбур бўлишади.

Шу юзлаб ўқитувчиларнинг харажатлари ва маънавий зарарини ким қоплайди? Нима учун бу тестларни ташкил этувчи масъуллар туманларга бориб, ўқитувчиларнинг ўз мактабларида ўтказмайди?

Президентимиз талабига кўра, ишни қуйи тизимда ташкил этиш керак, лекин амалга ошмайдиган ушбу тадбирда бу талаб бажарилмаяпти.

Ёзмоқчи бўлганим шуки: Поп туманининг Чодак ёки Чоркезар қишлоғидаги ўқитувчи, ёки Учқўрғон туманидаги чегара мактаб ўқитувчилари ана шундай сарсон ва саргардон бўлишяпти. Жуда узоқдан келиб, вақтини ҳам, маблағини ҳам сарфлаган ўқитувчилар, кейинги куни ҳам айни ҳолатда қийналишмоқда. Шу нуқтаи назардан, юқоридаги масъулларга бир илтимосим бор — илтимос, бироз қуйига тушиб, муаммоларни ўз жойида ҳал қилишга ёрдам беринглар. Республика бўйича қанча ўқитувчи шундай овора бўлганини тасаввур қилиш жуда қийин, лекин барча туманларда худди шундай ҳолатлар юз бермоқда.

Элтуз, шу муаммоларни кўтариб чиқишингизни сўрайман, чунки бизнинг овозимиз ўқувчиларимизнинг ва оиламиз фаровонлиги учун жуда муҳимдир.

Ташаккур!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Nov, 04:00


УЛОВ ЯЙЛОВДА, ЭШАК СОЙЛОВДА

Қиммат ойнали, ғаройиб бекат. Шу бекатда автобус кутдим.

Пештоқида автобусни расми бор-ку, ахир. Анча кутдим суратга ишониб. Жойимдан турдим. Йўл ва йўлак ҳам яп-янги. Ойнадай силлиқ.

Йўлнинг нариги томонида А.Авлоний номидаги малака ошириш институти, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мактаб ва ҳоказо.

Қарама-қарши томонда бекат йўқ. Бекатдагиларга сўз қотдим, ўткинчиларни тўхтатиб йўлни кўрсатдим, бекатни кўрсатдим. Эрталабдан барчасига хушкайфият улашдим.

Битта шопир ичагини тортиб думалади. Охирини эшитсангиз сиз-да думалайсиз. Сабаби бу бир томонлама йўл. Бекат эса автобусни эшиги очиладиган томонда эмас.

Бомбей деб ўйлаган шекилли қурувчилар. Агар автобус бекат қаршисига тўхтаса, йўлни кесиб ўтиб, автобусни бир “зиёратчи”дай айланиб, кейин автобусга чиқиш керак.

Президент келади дея йўл янги қайтадан қурилган. Англашимча йўлни топшириш маросимида галастук таққанлар йўлни кўриб, “бу дунёда бекатсиз ҳам йўл бўладими?” деган.

Қурувчилар эса бир кечада йўлни тескари томонига йўлга қаратиб бекатни қурган қўйган.
Одам эшак эмас, одамга фаросат керак у йўл қурилиш вазири бўлса ҳам...


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

02 Nov, 03:01


Россиянинг Хавфсизлик Кенгаши раиси ва собиқ президенти, Дмитрий Медведев, муҳожирларга қарши баёнотида ишламайдиган муҳожирлар оила аъзолари Россияни тарк этиши кераклигини билдирди.

У бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши мажлисида гапирди.

Медведевнинг сўзларига кўра, фақат мутахассисларгина доимий яшаш ва ишлаш учун Россияга таклиф қилиниши керак.

Унинг таъкидлашича, хорижлик малакали бўлмаган ишчилар фақат уларнинг меҳнатига эҳтиёж бор вақтдагина Россияда қолиши лозим.

"Муҳожирлар оиласининг Россияда бўлиши алоҳида эътибор талаб этади. Мамлакатимизда ишламайдиган ёки ўқимайдиганлар Россияни тарк этиши керак. Бу ерда иш берувчининг ўрни муҳим, чунки улар муҳожирларни жалб қилишдан манфаатдор," – деди у.

Медведев муҳожирларга фақат ўзлари яшайдиган кварталларни ташкил этишга йўл қўйилмаслиги кераклигини айтди. Чунки, унинг фикрича, бундай жамоалар экстремизмни ривожлантириш учун замин яратиши мумкин.

Дмитрий Медведев фикрига қўшиласизми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 18:01


Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроев қамоққа олинди.
Ботиржон Ҳамроевнинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида жуда катта миқдорда (уч миллион доллар) маблағ сақланаётгани аниқланган. Элтузда бугунга ана шулар. Кириб ухланг. Уч миллион долларни тушингизда кўринг.

ELTUZ

01 Nov, 17:30


"Қуллик тафаккури" тушунчаси кўпинча халқлар ёки миллатларнинг тарихий жиҳатдан эзилган, тобе бўлган ёки мустамлакачилик ёки авторитар ҳокимиятлар томонидан кучли таъсирга учраган ҳолдаги маънавий ёки руҳий ҳолатини тавсифлаш учун метафора сифатида қўлланилади. Бу ғоя фалсафада, айниқса, Гегелнинг фикрларида асосланган бўлиб, "қуллик онги" атамаси бошқа бир қудрат томонидан узоқ вақт давомида бошқарилиши ёки назорат қилинишининг натижаси ўлароқ, инсонда камчилик ҳисси, боғлиқлик ва ўз тақдирини белгилашда ожизликни англатади. Уларни қанча эзғиласангиз шунча севишади, отасини ўлдирсангиз оналарини беришади, болаларини урсангиз раҳмат айтишади! Қул тафаккурли миллат!

ELTUZ

01 Nov, 17:00


Андижонда мактаб директори ўқувчиларни беаёв калтаклади

Ҳолат Олтинкўл тумани Қорақалпоқ маҳалласидаги 38-мактабда юз берган. "Ўлмаса бўлди. Ураверинг," дейди халойиқ.

Аёлларга ва устозга нисбатан нафратнинг бошланиш нуқтаси бу.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 16:00


РАССОМ ТУЗ: ТЕЛЕГРАМДАГИ ФОЖЕА

Телеграм – бу хабар алмашиш учун қулaй бўлган ижтимоий тармоқнинг бир бутоғи.

Францияда қамағга кириб чиққан Дуров эйжоди.

Очиб қарасам тармоқ бутоғи чаппар уриб гуллаб кетибди.

Бир ўзбек қизи Ҳаво она қиëфасида очилдастурхон бўлиб девонда ëтибди.

«Танишули! Қале!?» деган ëзув турибди тагида.

Буни тагида эса гўшт қиймалагичга қўли кириб кетган болакай видеоси.

Кимдир Козим деган йигит ва Мадина деган қизнинг ëзишмаларини ҳам қўйибди:

«Мади.Тўйимизга 38 кун қолди. Сан юборган мебельни йиғдик. 38 кундан кейин мана шу пайтда иккимиз мана шу каравотда бир биримизни қучоқлаб ëтган бўламиз. Мен— сенинг юрагинг» Бу гапни тагида қирмизи юраклар расми қатооор турибди.

«Козим ака манам шуни ўйлаб ëтган эдим. Фақат мени дейсиза.»

«Отам-онам, сингилларимдан кейин сани дейман Мади ».
«Йўўқ Козимака, фақат мени дейсиз. Ота-онангиз ўтиб кетади¸ сингилларингиз узатилади. Узоооқ сиз билан қоладиган аëлингиз-ку. Фақат мени дейсиз ».

«Мади ҳазиллашмаяпсанми ».

«Нега ҳазиллашар эканман¸ фақат мени денгда Козимака»

Сўнгги ëзувдан бир соат ўтиб Козимдан келган хатда романтикадан асар ҳам йўқ:

«Эй сука Мади. Нега мен санга ўхшаган ипирисқини отам онамдан устун кўришим керак? Гапни қисқаси тўй бўлмайди. Эртага мебелингни машинага юклаб обориб ташлайман (Уят гап ëзилган) »

«Козимака ҳазиллашувдим кечиринг. ».

«Козимака нега опамга тел қилиб фотиҳани бузаман дедингиз.».

«Козимака! Раҳм қилинг¸ ҳаëтимни барбод қилманг!»

«Козим ака нега тел қилсам кўтармийсиз”

«Козим ака тоғам келдилар. Уйда жанжал. Ҳамма мени айблаб ëтибди. Телеграмда ëзишмасдан қисиб ўтирсанг бўлмийдими деб, тоғам уришиб ташлади. Тўй қиламиз деб шунча расход бўлди. Козим ака мени кечиринг¸ Телефонни кўтаринг ».

«Козим ака сизга тоғам тел қилмоқчи. Қайтариб юборган мебелингизни йўлда бир икки жойи синибди. ».

Ана шунақа гаплар шу кунларда телеграмда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 15:00


БОБОЖОНОВНИНГ БОДРИНГЛАРИ

Дунëдаги энг овсар полиция бу Бобожоновнинг бодринглари.

Тошкентда ёшлар Хеллоуин макияжи билан кўчада юргани учун бу бодрингкаллалар уларни милицияга олиб кетишди.

Ҳатто Эрдўғон мулланинг мамлакатида ҳам жодугарлар куни бемалол нишонланади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 14:00


ENTER ENGINEERING ҲАМОН ОЙЛИК БЕРМАЁТИР

Ассалому алайкум, Элтуз!

Исмимни ёзмасангиз яхши бўларди. Яна эски мавзу — ENTER ENGINEERINGда ойлик берилмаётгани ҳақида мурожаат қиляпман. Ўзи ойлик ололмаётган пайтимизда бу ҳам ортиқча муаммо бўлмасин бошимга. Бу мавзуни кўплаб нашрлар ёритган бўлса ҳам, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаяпти.

Муҳандис-техник таркиб ходимлари 6 ойлик маошларини ола билишмаяпти. Ойлик 30% пластикка, қолган 70% нақд кўринишида бериларди. Оддий ишчи ходимлар июлгача ойликларининг 70%ини олиб бўлишди. Муҳандис-техник ходимлар эса апрель ойининг 70% қисмини олганимизга мана 45 кундан ошди.

Вазият кундан-кунга оғирлашиб бормоқда. Илтимос, шу муаммо бўйича амалий ёрдам берсангиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 12:00


Андижонлик йигит Хbet-да ютқизиб, ўзини ёқиб юборипти

Телефонда қимор ўйнаб жуда катта қарзга ботиб, охири шу ҳолатга тушибди. Воқеа қачон бўлгани Элтузга маълум эмас.

ҚИМОРБОЗЛИК ОҚИБАТЛАРИ


Шотландиялик психолог Тони МаТоминей тотализаторлар ҳақида: Бугунги кунда дунё бўйлаб тотализаторлар, яъни қимор ва букмекерлик ўйинлари, кўплаб одамларни жалб этаётгани сир эмас.

Айниқса, ёшлар орасида бундай ўйинларга қизиқиш ортиб бормоқда, аммо уларнинг салбий оқибатлари кўпчиликка маълум эмас.

Тотализаторлар, энг аввало, одамларнинг молиявий шароитига, руҳий саломатлигига ва жамиятда инсонлар ўртасидаги муносабатларга жиддий салбий таъсир кўрсатади.
1. Қарзга ботиш
Тотализаторларга кириш инсонни пулга боғлаб қўяди. Умид билан катта ютуқ кутган одам кўп ҳолларда катта маблағни йўқотиб қўяди. Бу эса одамларнинг қарзга ботишига олиб келади, ҳатто ўзи ва оиласининг моддий ҳолатини ёмонлаштириши мумкин. Бундай қарзлар туфайли кўпчилик молиявий қийинчиликларга дуч келади.
2. Руҳий саломатликка таъсири
Қимор (тотализаторлар) инсон руҳиятига салбий таъсир қилади. Йўқотишлар натижасида инсонда руҳий тушкунлик, стресс ва изтироб пайдо бўлади. Бундан ташқари, тотализаторлар одат тусига кириши мумкин ва бу киберқимор ёки қиморбозлик деб аталувчи касалликка олиб келади. Бу ҳолат инсоннинг ҳаётида жиддий қийинчиликлар туғдириб, унинг кундалик вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилади.
3. Оилавий муносабатларга таҳдид
Тотализаторга берилган одам оиласи ва яқинларидан узоқлашади, чунки улар ўйинга қанчалик кўп вақт ва маблағ сарфлашлари керак бўлса, яқинлари билан муносабатлари шунчалик ёмонлашади. Бу эса оилавий низоларга, ажралишларга олиб келиши мумкин.
4. Маънавий қайдриятларнинг йўқолиши
Тотализаторлар вақт ўтиши билан шахснинг маънавий қийматларини йўқотишига сабаб бўлади. Кўпинча тотализаторларга берилган одамлар ижтимоий ҳаётдан узоқлашади, ўзининг меҳнат билан ишлаб топилган маблағини эътиборсиз қолдиради. Бундай ҳолатлар жамиятда маънавий қийматларнинг пасайишига олиб келади.
Хулоса қилиб айтганда, тотализаторлар инсон ҳаётида жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Унинг молиявий, руҳий ва ижтимоий салбий таъсирлари одамларнинг ҳаёт сифатини пасайтиради. Шундай экан, бундай ўйинларга вақт ва маблағ сарфлашдан эҳтиёт бўлиш керак. Қимор ўйинлари ўрнига саломатликка ва маънавиятга фойдали бўлган фаолиятлар билан шуғулланиш, ўз ҳаётимизга ижобий таъсир кўрсатади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 11:01


АКМАЛ САИДОВ ҚАЙТА САЙЛАНГАНИ БОРАСИНДА ДИАЛЎГ

-Рассом Туз: Ўша ҳамма таниган Акмал Холматович Саидов энг узоқ муддат депутат бўлиш бўйича рекордини янгилади

27 йилдан буён депутатлик ўрнини эгаллаб келаётган Акмал Саидов уддалади.

- Матчон суқилиш: Нимани уддалайди?

- Депутат бўлишни уддалайди.У 1997 йилдан буён, яъни беш маротаба Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланиб келмоқда. Бу қайси ҳуқуққа тўғри келади?

-Матчон суқилиш: Ғафур Ғулом ëзган ҳийлаий шаърийми бу?

- Ғафур Ғулом нима ëзувди?

- Бир мардум яна уйлангиси келади. Аммо активда тўрт хотун бўлғани учун уйланишга ҳуқуқий асос йўқ эрди.

"Шу шаръий асосни топиб беринг" дея, бу мардуми ғофил маҳаллий мулла ëниға боради.

Мулла сўрайди: “Қайси бир завжангиз майдондан Offside бўлишини истайсиз?”

“Ўша семириб кетган биринчисини,” дейди мардум.

Ундай бўлса у хотунингнизни бугун тунда эмиб қўйинг. Аммо камида бирор 10 минутча эминг. Бу қадар узун эмсангиз у она мақомига ўтиб талоқ бўлади.

Мардум бориб, кечқурун ëтиш очередини таҳрир қилиб: "Бугун биринчи хотин билан ëтаман," дейди.

Биринчи хотин ҳам бу лутфдан хурсанд. Аммо бу мардуми ғофил анави ишни ўрнига завжаий ҳалолининг жиззах торпедо қовуни каби эмчакларини бирор ярим соатча ўпиш билан шуғулланади.

Кейин кал бошига шаппатлаб: "Бу ишимиз тўғрими?" деб, хотинини имомнинг олдига бошлайди.

Олдиндан иккита червон закалат олган имом "разбор" қилиб, "сиз энди хотун эмас она мақомидасиз¸ бу мардумнинг шу минутдан бошлаб фақат 3 хотини бор" деб, понятка беради.

Мардум эса бешинчи марта уйланади. Уйланганда ҳам камбағалнинг 16 яшар қизига.

Рассом Туз: Ҳақиқатдан ҳам академик Ғафур Ғулом шундай ëзганмиди?

Матчон суқилиш: Почти шундай.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 10:01


САНКТ-ПЕТЕРБУРГДА ЎЗБЕК ЭНАГА ЧАҚАЛОҚ ЎЛИМИГА САБАБЧИ БЎЛДИ

Питердаги ўзбек энага қўлидан беш ойлик чақалоқни тушириб юбориб бола ўлимига сабаб бўлгани юзасидан янги тафсилотлар.

Энага болани ваннада чўмилтираëтганида бола энаганинг қўлидан сирғалиб, боши билан тушиб ўлган ёки ҳушидан кетган. Қўрқиб кетган энага духтур чақириш ўрнига болани сочиққа ўраб, каравотга ётқизиб қўйган. Болани ота-онаси келганда "бола ухлаяпти" деб алдаган. Полиция келиб, энагани сўроқ қилган ва унинг пойма-пой гапларидан шубҳаланиб, жиддий текширув ўтказган.

Текширув асносида энага болани чўмилтираётганда телефонда гаплашгани юзага чиққан (соатлаб телефонда гаплашган). Тергов ўзбек энагани бола ўлимида айблаб қамоққа олди. Агар энага изларни бекитмай, дарҳол тез ёрдам чақирганда, бу ҳолат бахтсиз ҳодиса деб малакаланиб, балки енгилроқ жазо бериларди.

Россияда (Туркияда ҳам) ўзбек энагаларининг болани ўлдириши, уриб калтаклаб майиб қилиши биринчи марта бўлаётгани йўқ. Бундан атиги 15 кун олдин, айни Санкт-Петербург шаҳрида ўзбек энага олти ойлик қиз боланинг ўлимига сабаб бўлгани боис қамалганди. Ўзбек энага бу қизчани чўмилтираётганда бола унинг қўлидан тушиб кетган ва бошини ваннага уриб олган.

Аввалига энага боланинг иситмаси борлигини айтиб, унга “Нурофен” дорисини берган. Шундан сўнг чақалоқ талвасага туша бошлаган ва ҳушини йўқотган. Энага тез ёрдам чақирган, аммо шифокорлар клиник ўлим ҳолатида касалхонага ётқизилган болани сақлаб қола олмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага бош ва бош суягининг тўмтоқ жароҳати сабаб бўлган.

2016 йили ўзбек энага Гулчеҳра Бобоқулова Москвада 4 ёшли қизчани бошини кесиб, кўчада "Аллоҳу акбар" деб юрган ва бу машҳур француз журналида карикатура ҳам қилинган эди.


Ўтган йили Самарқанд шаҳрида пул эвазига ўзига ишониб топширилган мурғак гўдакни мунтазам равишда калтаклаб келган энага 5 йилга қамалган эди. 2021 йили Бухоро вилоятида 3 ёшли гўдакни темир жисмларни қиздириб танасига босиб азоблаб, унинг ўлимига сабаб бўлган энага 6 йилга қамалган эди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 09:00


АНДИЖОНДА ЧАҚАЛОҚ ҲОЖАТХОНАГА ТУШИБ КЕТДИ

Андижонда бир ёшар қизча ер ҳожатхонага тушиб кетди.

Қизалоқ ота-онасининг назоратидан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетган.

Зудлик билан етиб келган қутқарувчилар ҳожатхона чуқурлигидан қизалоқни олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолишди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 08:01


АМАЛДОРЛАР ОЧДАН ЎЛАДИМИ? – РТДАН ВАЪЗ

«Мана хафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман. Бир хафта ичида нималар бўлмади Ўзбекистонда. Келди ҳуш, гулгун замон! Ҳаммомға бошланглар мени...
- Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик бррило. Ҳаззатишма нерина галди?
- Матчонбой мана айтганингдек, ўтирибмиз, ўчоқдаги ўтни касов билан кавлаб.
- Кўт ковлагандан кўра, ўт ковлаган яхши…» – Элтуз каналида рассом Тузнинг жума ваъзини тингланг.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 06:30


БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ҚОНУНБУЗАР ПРОКУРАТУРАСИ БЮРОКРАТИК ТУЗОҚЛАР ГИРДОБИДА ҚОЛДИ

Бухоро вилояти прокуратурасида терговчи ва прокурорлар тизимдаги бюрократия сабаб жиноят иши қўзғатолмай қолди.

Эсингизда бўлса, Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 90 минг доллар пора билан қўлга тушганди. Шундан сўнг вилоят прокурори ҳамда айрим раҳбарлар ишдан олинди.

Улар ўрнига Хамдамов Улуғбек Аслонович вилоят прокурори этиб тайинланди, Казимов Анвар Наимович эса “Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бўлими”га раҳбар бўлди.

Прокуратурадаги ушбу тайинловлардан сўнг ҳам жиноят-процессуал кодекс талаблари қўпол равишда бузилаётгани, терговчиларнинг мустақиллик принциплари чеклангани ҳақида Элтузга кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Масалан, ҳозирда терговчилар бевосита жиноий иш қўзғатолмайди. Бунга сунъий тўсиқлар қўйилган. Терговчи жиноий иш қўзғатиш учун «Прокуратура назорати» бўлимидан оғзаки рухсат олиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 15-моддасига кўра, прокурор ва терговчилар жиноят аломатлари аниқланган ҳар қандай ҳолатда жиноят ишини қўзғатиши шарт.

Бироқ, Бухоро вилоятида прокуратуранинг «Тергов фаолияти назорат» бўлими жиноят ишларини қўзғатишга тўсқинлик қилмоқда. Натижада кўплаб тергов ва суриштирув ишлари орқага суриляпти.

Ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларининг ўзлари ҳам "жиноят ишини қўзғатишга оғзаки рухсат олиш кераклигини" таъкидлашмоқда. Терговчилар жиноят иши очиш учун оғзаки рухсат ололмаса ҳар томонлама танг аҳволда қолишади. Бир томондан жиноят содир этилгач зудлик билан иш қўзғатиш керак, бошқа томондан оғзаки рухсат тегмаса ҳеч қандай жиноий иш қўзғатиб бўлмайди. Терговда вақт ғанимат. Тез ҳаракат қилинмаса жиноят изи совийди.

Мана шу "оғзаки рухсат" деган бюрократик тўсиқни деб тергов-суриштирув натижалари жиноят иши сифатида судга узатилиши кечикиб кетади. Оғзаки рухсат тегмагани учун қанчадан қанча жиноятлар босди-босди бўлади.

Республика Бош прокури Ниғматилла Йўлдошев, Бухоро вилоятидаги бу ноқонуний тартиблар, адолатсизлик ва бюрократик тўсиқлар бартараф этиладими?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 05:01


ЗИЁД ҒОЛИБОВИЧ ҒАЗАБЛАНГАНДА...

Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Зиёд Ғолибович Иминов қаҳр отига минди. Сайлов куни ўз қўли остидагиларни "итараман ҳаммангни жалаб, гандон" деган ширин сўзлар билан сийлаяпти.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

01 Nov, 02:40


Хуллас, чекмоқчи бўлсангиз ер остига киринг....

ELTUZ

01 Nov, 02:20


⚡️⚡️⚡️Метан газ нархи 5500 сўм бўлади. Нарх ошади¸ қўлни чўнтакка чуқурроқ суқинг.

ELTUZ

01 Nov, 02:01


⚡️⚡️⚡️Питерда ўзбек энага беш ойлик ўғил болани чўмилтираëтиб қўлидан туширворди. Бола ўлди. Энага қамағда.

ELTUZ

31 Oct, 16:01


СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИНГ ФАЛСАФИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБИ

1. Ҳаётнинг маъноси нима?
— Ривожланиш.

2. Қўрқувни қандай енгиш мумкин?
— Қабул қилиш.

3. Ҳаётда энг яхши нарса нима?
— Муҳаббат.

4. Ҳаётда энг даҳшатли нарса нима?
— Ёлғизлик.

5. Ҳаётда чинакам аҳамиятга эга бўлган, лекин одамлар эътибор бермайдиган нарса нима?
— Вақт.

6. Ахамияти унчалик катта бўлмаган, аммо одамлар ортиқча қадрлайдиган нарса нима?
— Обрў-эътибор

7. Энг олий қадрият нима?
— Эркинлик.

8. Энг муҳим тамойил нима?
— Ҳақиқат.

9. Танлов эркинлиги мавжудми?
— Ҳа.

10. Тўғри ҳаёт кечириш учун нима қилиш керак?
— Онгли ҳаракатланиш.

11. Онгли бўлишга қандай эришиш мумкин?
— Машқ қилинг.

12. Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?
— Миннатдор бўлинг.

13. Борлиқ онгни белгилайдими ёки онг борлиқни?
— Онг борлиқни белгилайди.

14. Замон ва макондан ташқари нима мавжуд?
— муҳаббат.

15. Илгари ҳаммаси яхши эдими ёки ҳозирми?
— Ҳозир.

16. Абадий муҳаббат мавжудми?
— Ҳа.

17. Замонавий инсоннинг энг катта муаммоси нима?
— Яккаланиш.

18. Инсониятнинг муаммоси нима?
— Зиддият.

19. Бутун дунё урушсиз яшаши мумкинми?
— Мумкин.

20. Биз рақамли симуляцияда яшаймизми ёки бу афсонами?
— Афсона.

21. Замонавий дунёни қандай ўзгартиришни истайсан?
— Адолат билан.

22. Агар одамлар ҳеч қачон ёлғон гапирмаганларида, дунё яхшироқ бўлармиди?
— Ҳа.

23. Нима учун одамлар ҳасад қилишади?
— Ўзига ишончсизлик сабаб.

24. Тақдир борми ёки танлов эркинлиги?
— Эркинлик.

25. Нима учун одамлар бахтсиз?
— Ҳаётда асл маънони йўқотганлари сабаб.

26. Барча одамлар табиатан яхши ёки ёмон бўлиб туғиладими?
— Нейтрал.

27. Агар барча одамлар бир хил фикр ва қарашларга эга бўлганида, бу дунё қандай бўлар эди?
— Бир хил.

28. Нега нафрат пайдо бўлади?
— Қўрқув сабабли.

29. Яхши болаларни қандай тарбиялаш мумкин?
— Намуна кўрсатиб тарбиялайсиз.

30. Оламнинг чеккасида нима бор?
— Номаълум.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Oct, 15:00


Россиянинг Питер шаҳрида наша чеквоган уч ўзбек тушган мошин бетон деворга урилди. Бир ўзбек гўрда¸ иккиси баннисада. Мошин металлоломда. Мошин багажидан вазелин ва елимзакар ҳам чиққан.

ELTUZ

31 Oct, 13:31


“ГЎРИ АМИР ҚАЕРДА?!” НЕГА СОҲИБҚИРОНГА ҲУРМАТ САҚЛАНМАЙДИ?

Самарқанд шаҳридаги Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари дафн этилган мақбара нимагадир "Гўри Амир" деб аталмоқда ва шундай ёзилмоқда. Биринчидан, меъморий иншоотнинг бундай аталиши кишида совуқ кайфият пайдо қилади; иккинчидан, бу мақбаранинг номи, аслида, “Гўримир” бўлиб, унинг ўзига хос тарихи бор.

Ҳозирги мажмуа мадраса мақсадида бунёд этила бошланган. Унда юқори табақа ҳарбий лашкарбошилар (замонавий тилда айтганда, “генералитет”) тайёрланиши лозим бўлган ва Муҳаммад Султон ихтиёрига берилган. Аммо қурилиш ишлари поёнига етмай туриб, Муҳаммад Султоннинг устозларидан бири Саййид Мир Умар (Соҳибқироннинг пирларидан бири Саййид Мир Кулолнинг фарзанди) вафот этади ва шу ҳудудда дафн қилинади. (Эътибор берган бўлсангиз, мақбаранинг шимоли-ғарб тарафида девордан туғ осилиб турибди). Шундан сўнг бу жой “Гўримир” деб юритила бошлайди.

Тақдирнинг шафқатсиз ҳукмини қарангки, орадан кўп ўтмай Муҳаммад Султон ҳам вафот этади, ва у қурдира бошлаган мадраса тарҳи ўзгартирилиб, мақбарага айлантирилади. Кейинчалик Соҳибқироннинг ўзи, бошқа ўғиллари ва Мир Саййид Барака ҳам шу жойда сўнгги макон топадилар. Шундай қилиб, бу даҳма “Гўримир” деган ном билан машҳур бўлади ва тарих китобларида ҳам шундай ёзилади.

Шўро тарихчилари бу номни ўз лафзларига мослаштириб, “Гўр-Эмир” тарзида ёзишган. Бизнинг тарихчиларимиз эса бу атамани “таржима қилиб”, “Гўр Амир” деб ёзишни бошлаганлар. Ҳатто 1996 йилда чоп этилган “Амир Темур жаҳон тарихида” альбомида ва кейинги бошқа китобларда ҳам шу тарзда ёзиш давом этган. Энди мулоҳаза қилиб кўрсак, қайси нусха тарихий адолатни сақлаган?

Ҳар ҳолда, миллий ифтихоримиз сифатида улуғланаётган боболаримизнинг сўнгги масканини ёқимлироқ сўз билан аташга эътибор қаратсак, яхши бўларди. Ёки бизни ёқтирмаганлар ва тарихимизни ҳақорат қилганлар қилиқларини такрорлаб, табаррук зиёратгоҳни ўзга тилдаги совуқ ибора билан аташ давом этсинми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Oct, 12:00


Озодбек Назарбеков вазир лавозимидан кетди

Миллий тикланиш партиясидан Олий Мажлис қонунчилик палатасига (пропорционал равишда) номзоди кўрсатилган маданият вазири Озодбек Назарбеков депутатликни танлади.

Озодбек Назарбеков 2020 йил январь ойидан буён маданият вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

ELTUZ

31 Oct, 11:01


ҚАШҚАДАРЁДА ҲОКИМИЯТНИНГ ЭЪТИБОРСИЗЛИГИ САБАБ ЙЎЛ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛМАДИ

Қашқадарё тумани ҳокими ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, халқни ўйламаяпти. Қарши тумани, Мустақиллик кўчасидан ёзмоқдамиз — қурувчилар тайёр кўринишдаги айланмамизни бузиб кетганига 1 йил бўлди.

Мана, ёғин-сочин ҳам бошланди, аммо Эски ҳаммом олдидаги айланма ҳалигача тузатилмаган. Кечаси на кўриб бўлади, на машиналар ҳаракатини тартибга солиш мумкин. Айланма борлигини билдирувчи махсус чироқлар ва бетон тўсиқлар ҳам йўқ.

Манзил: Бунёдкор МФЙ. Ҳаракатсизлик қилиб ишни пайсалга солиб келаётган қурувчиларга прокуратура қонуний жазо чораларини кўрсин. Сабаби, режа бўйича улар аллақачон бу жойни таъмирлашлари керак эди. Аммо пулни ейишганми — ҳайронмиз. Халқ йўл-транспорт ҳодисаларига маҳкум бўлиб қолмоқда.

Шу кунларда Қашқадарё вилоятига Президент ташрифи кутилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов кўзбўямачилик қилиб шаҳарни ясаш билан банд. Масъуллардан ушбу Эски ҳаммом олдидаги айланмани таъмирлаб беришларини қатъий талаб қиламиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Oct, 10:00


ТАМАГИРЛИК САБАБ ТАДБИРКОРЛИККА ТЎЛОВЛАР ТЎХТАТИЛДИ

Ўзбекистон ҳукумати томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва ишсизликни қисқартириш мақсадида бир қатор имтиёз ва субсидиялар ажратилмоқда. Мазкур чора-тадбирлар Адлия вазирлигида 3163-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга мувофиқ тасдиқланган. Шу доирада, “TEXSTILE FINANSE KHOREZM” МЧЖ томонидан янги лойиҳа асосида тўқув линияси ташкил этилди ва ишчиларни тайёрлаш мақсадида Шовот туманида ўқув курслари йўлга қўйилди.

Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаган ишсизлар тўғридан-тўғри ушбу корхонада ишга қабул қилиниб, касб ўрганиш учун субсидиялар билан таъминланиши керак эди. “TEXSTILE FINANSE KHOREZM” МЧЖ ўзининг барча шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажарганига қарамай, Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи З.Оллақулиев ва Шовот туман бандлик бўлими томонидан ажратилиши лозим бўлган маблағлар тўланмади. Бу жараёнда тамагирликка йўл қўйилганлиги аён бўлди.

Натижада, корхона мазкур ишни судга олиб чиқди ва суд қарорини ўз фойдасига ҳал қилди. Апелляция судида ҳам қарор ўзгармай, жавобгар томон субсидия маблағларидан ташқари 50 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашга мажбур қилинди.

Бундан ташқари, раҳбарларнинг таъмагирлиги сабабли давлат ташкилоти судда ютқазгани ҳамда давлат маблағларининг асоссиз сарфланиши ортидан қўшимча харажатлар юзага келди. Янги меҳнат вазири Б.Зохидов ва тегишли органлар ушбу ҳолатни ҳамда З.Оллақулиевнинг иш фаолиятини кўриб чиқиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бу иш тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Oct, 08:30


ЎҒИЛ БОЛАЛАР ЎҚУВ-ТАРБИЯ МУАССАСАСИДА КОРРУПЦИЯ ВА МАНСАБНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ИДДАОЛАРИ

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида фаолият юритаётган директорга қарши жиддий иддаолар илгари сурилмоқда.

Муассаса ходимларининг Элтузга маълум қилишича, Миллий Гвардия томонидан совға қилинган “Дамас” автомобили директорнинг шахсий эҳтиёжлари ва оилавий юмушлари учун ноқонуний тарзда фойдаланилмоқда.

Маълумотга кўра, 26 октябрь шанба куни кечқурун директор таътилда бўлишига қарамай, “Дамас” автомобилида тарбияланувчилар учун ажратилган бир қоп картошка, бир қоп пиёз, икки дона 5 литрли ёғ, бир боғ тухум, шакар ва қуртлаб кетган ловия ҳамда бир қоп қотган нонни олиб чиқиб кетилган.

Бу ҳолат аввал ҳам кузатилган ва муассасадаги тарбияланувчиларга ажратилган озиқ-овқат ва бошқа воситалар директорнинг шахсий эҳтиёжларига сарфланганини кўрсатмоқда.

Муассаса ходимлари ва ота-оналар мазкур ҳолатни жиддий текширишни талаб қилишмоқда, чунки бу ерда зарар асосан етим болалар ва кам таъминланган оилалар фарзандларига етмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тегишли ташкилотлардан бу масалага эътибор бериш сўралмоқда.

Тегишли ташкилотлардан бу ҳолатлар юзасидан текширув ўтказиш, муассаса тарбияланувчилари манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонуний чоралар кўриш кутилмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Oct, 07:00


ЎЗСУВТАЪМИНОТ МУХАНДИСИНИНГ ПОРА СТАВКАСИ ҚАНЧА?

Видеода Ўзсувтаъминот "Осиё тараққиёт" мухандиси Эшбеков Абдураҳим Абдуваҳобович 6500 АҚШ доллари ва 25 миллион сўм пора олгани акс этган. Эшбеков порани "Олтин водий" корхонаси участка бошлиғи қўлидан олган.

Ўзсувтаъминот мулозими ушбу порани Тошкент вилоятида тоза сув қувирларни таъмирлаш давомида қўшимча бажарилган ишларни қабул қилиш ва иш ҳақини тўлаш учун олгани иддао қилинмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Oct, 05:01


«ЎЗБЕКИСТОН 24» КАНАЛИНИ КИМ ЁЛҒОН МАШИНАСИГА АЙЛАНТИРДИ?

Ассалому алайкум ҳурматли «Элтуз». Биз МТРКнинг «Ўзбекистон 24» канали ходимлари номидан мурожаат қиляпмиз.

Каналимиз моддий ва маънавий инқироз ёқасида. Бунинг асосий сабабчилардан бири МТРК раисининг ўринбосари Мадамин ҳожи Сафаров.

«Ўзбекистон 24» каналининг директори фақат қоғозда раҳбарлигича қолмоқда. Амалда канал бошқарувини Мадамин Сафаров ўзига тортиб олган. У каналдаги барча асосий масъул лавозимларга ўзининг қадрдон дўстлари ва қариндошларини кўйиб чиқди.

Табиийки, улар каналнинг расмий раҳбариятига эмас, кўпроқ Мадамин Сафаровга қулоқ солиб ишлайдилар. Шунинг учун «Ўзбекистон 24» каналида кўш ҳокимият вужудга келган. Каналда гуруҳбозлик ва бошбошдоқлик урчияпти. Жамоада тарқоқлик ва зиддият кучайган, ишда эса унум йўк.

Мадамин Сафаров «Ўзбекистон 24» каналини ўзининг «соққали» ишлари полигонига айлантириб олган.

Масалан, вилоят мухбирлари тармоғи раҳбари Бахтиёр Аҳмедов вилоятлардан «пуллик» лавҳалар тайёрлаш бўйича, кадрлар бўлими бошлиғи Олимжон Қодиров каналга Мадамин ҳожининг таниш-билишларини ишга жойлаштириш бўйича, Шунқор Чориев эса пулли кўрсатувлар тайёрлаш бўйича Мадамин Сафаровдан топшириқ оладилар.

Мадамин ҳожи ўзининг қариндоши Шунқор Чориевни «Ўзбекистон 24» канали директорининг ўринбосари лавозимига жойлаштириб кўйди. Чориев унинг топшириғи билан вилоятма-вилоят кезиб, «пуллик» кўрсатувлар тайёрлайди.

Шунқор Чориев "истеъдодли" журналист сифатида юқори раҳбариятга ёқиб тушадиган бир-иккита баландпарвоз кўрсатув тайёрлаб эфирга узатади. Кетидан эса қаторлаштириб чўнтакка пул солиб кўядиган объектлар ва шахслар хақида кўрсатувлар тайёрлайди. Қарабсизки, сих ҳам кўймайди, кабоб ҳам. Худди шундай тактикани Мадамин Сафаровнинг арзанда шогирди Улуғбек Раҳмонқулов ҳам усталик билан қўллайди.

«Ўзбекистон 24» каналининг эфири ана шу икки журналистнинг ва Мадамин Сафаровга яқин яна бошқа бир қанча мухбирларнинг пахтакор кўрсатувлари билан тўлиб-тошган. Каналда азалдан ишлаб келаётган бошқа истеъдодли журналистлар учун эфирга чиқиш йуллари турли баҳоналар билан ёпиб кўйилган. Шунинг учун халқ кўзида бизнинг канал баландпарвоз мақтанчоққа айланган. Аччиқ ва рост гапира оладиган мутахассис ижодкорлар сиқиб қўйилган ёки ишдан бўшаб кетган.

Бу вазият бугун ёки кеча вужудга келмади, балки йиллар давомида шаклланди. Ҳайрон қоладиган жойи шундаки, МТРКнинг аввалги раиси бу ҳолатга кўзини юмган эди. Эски раис Мадамин Сафаровга нисбатан ҳеч қандай чора кўролмаган.

МТРКга янги раис келгач, балки вазият ўзгарар деб умид қилдик. Бироқ аҳвол баттарлашди. «Ўзбекистон 24» канали ўз томорқасига айлантириб олган Мадамин Сафаровнинг қўли ҳам, тили ҳам узунлашиб кетди. Ким билади балки у янги раисни ҳам ўзига шерик қилиб олишга улгургандир.

МТРКда яқин кунларда кайта куриш ишлари бошланади… Чуқур ўйланмасдан қилинган режага кўра, МТРКнинг «Ўзбекистон» ва «Дунё бўйлаб» телеканаллари «Ўзбекистон 24» каналининг қарамоғига ўтказилади. Коррупция кўлами янада кенгаяди.

«Ўзбекистон 24» аччиқ ҳақиқатлар, халқ дардини ёритиши керак эди. Лекин канал пул, пора учун сохта маддоҳликка тўлиб тошди. Мана шу ёлғонлар одамлар телевизор кўрмайди, телевидениега ишонмайди. Буни жонкуяр, истеъдодли ижодкорлар жуда яхши биламиз. Лекин канал бутунлай маддоҳлар қўлида пул келтирувчи ёлғон машинасига айланиб бўлди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

31 Oct, 03:01


ГАНГСТЕР ҲОКИМ УЧКЎПРИКНИ КОНЦЛАГЕРГА АЙЛАНТИРДИ

Учкўприкнинг Султонобод қишлоғидаги фермер оя Муножотхон Умарованинг икки шўпирини милисалар тайига босиб, уриб-уриб, тепкилаб ташабди.

Учкўприк тумани прокурори ва ҳокими, бу икки шўпирди мишиғди боласидай қилиб мижиғлаб, ичкарига апкириб милисаларга урдирган.

Битта шўпирди шакари тушиб, биттасини давленияси кўтарилган.

Фермер оя нервнчт қилиб, баннисада капелница осма укол обўтирибди.

Фермер хотин Муножотхон Умарова ўзи шартнома қилган Ўзбекистон туманидаги "Булут" кластерига икки мошина пахта жўнатувди.

Аммо Учкўприк тумани прокурори ва ҳокими, ички ишлар бўлими бу пахтани сотиш учун жўнатгансан деб, унга босим қилиб, эзғилаган.

Пахта юклаб борган икки шофёрни ички ишлар бўлимига обориб ташаб, "уриб оëқ қўлини синдириб ташанглар" деб, буюришган.

Яхшиям туман ҳокими Қодиржон Эркабоев ўткан аср Германиясда немис бўлиб туғилмабди.

Агар 1941 йил Германияда бўлганида унга концлагер бошлиғи деб унвон беришар ва Қодиржон бират бутун талантини ишга солиб аристонларни уриб тайларди.

Ҳар холда бу таланти билан Учкўприкни концлагерга ойлантрди бу генгстер ҳоким.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 17:01


УСМОН АЗИМ ВА СОВЕТ МЕРОСИ: "ЛОЛАЗОР" ПОДКАСТИДАН ТААССУРОТЛАР

Динозаврлар даври шоири Усмон Азим билан ўтказилган "Лолазор" подкастини кўрдим. Қатнашчилар ичида динозаврлар даврини чуқур билган Отабек Бакировни олқишлайман. Ҳақиқатдан, Отабек яхши билади ўша даврни. Лекин Отабек "Усмон Азимнинг Ленин ҳақида шеър ёзганини топмадим" деганидан ҳайрон қолдим. Зотан, Усмон Азимнинг совет даврида чиқарган ҳар бир китоби ичида Ленинга аталган аниқ шеър бор.

Масалан, Горбачёв даврида (эмин эркин замон) 1986 йилда чиқарилган "Сурат парчалари" китоби "Ленин" деган шеър билан бошланади.

Бу "асарда" Қодирийларни ўлдирган контора асосчиси Дзержинский "фидоий" деб улуғланади. Горбачёв даври ошкоралик матбуоти Ленин ва Дзержинскийлар жиноятлар занжири ҳақида қўрқмай ёзаётган пайтдаги ўзбек совет шоирининг "комунистик романтикаси" одамга эриш туюлади.

Подкаст давомида Усмон Азимов "Совет Ўзбекистонда ким фаровон яшаса, икки қаватли уй қурса назоратга олинади" дея ёзғиради. Лекин ўша пайтда шоир Усмон Азимнинг ўзи икки қават уй қурган ва социализм қашшоқлик рамкасидан чиқиб, "бўйнига марварид таққан"ларни мешчан дея коммунист аврат қоровули ўлароқ танқид қилади.

Брежнев даврида совет шоири қандай бўлиши ва нима ёзиши керак деган йўриқнома бўлган. Усмон Азимов шу йўриқномага ўта мос тушадиган шоир, совет коммунист шоири эди ўша вақтда. Яъни Отабек Бакиров Усмон Азимга "диссидент" деган ёрлиқ тақишни истаса, бу тўғри бўлмайди. Чунки Усмон Азимов диссидент эмас эди.

Подкаст давомида Усмон Азимов "Ислом Каримов яхши одам эди" деган гапни айтди. Бу худди Гитлернинг котибаси Траудл Юнгенинг "у яхши одам эди" деган гапи каби камчилик. Мамлакатни 30 йил музлатган диктаторни яхши дейиш учун одам Стокҳолм синдроми билан касалланган бўлиши лозим.

Айни пайтда Усмон Азимнинг адабий тил нормалари ва рус босқини ҳақидаги гаплари таҳсинга лойиқ. Суҳбатда Усмон Азим мансуб бўлган даврнинг лидер шоири айланиб ўтилди. Бу худди хонада ўтирган филни кўрмаслик каби бўлди. Гап Усмон аканинг бугунга қадар қадрдон дўсти шоир Муҳаммад Солиҳ ҳақида.

Усмон Азим суҳбат давомида сиёсатдаги иштироки ҳақидаги саволга ҳам чап бермоқчи бўлди. Бирлик ва Эркдаги фаолияти ҳақида гапирмади. Бу икки партия вайроналари устида Каримов (Мавлон Умрзоқов бу партия тузилиши учун сарой назоратчиси эди) стрелкаси билан қурилган қўғирчоқ партия "Ватан тараққиёти" ҳақида батафсил тўхтаса бўларди. Бу партия ичидаги ўғирликлар юзасидан жиноят иши очилгани ҳақида, масалан.

Мавзуга алоқадор билги: динозаврлар гавдасига нисбатан мияси кичик бўлгани учун қирилиб йўқ бўлиб кетган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 16:02


ИИВ ВА ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИ УЧУН "МЕЪМОР" СЎЗИ ТУШУНАРСИЗ БЎЛИБ ЧИҚДИ

ИИВ ва прокуратура ходимларига она тили ва адабиёт ўқитиш нега кераклиги ҳақидаги саволга бугун яна жавоб топдим.

Тошкентда Белгия ватандоши бўлган асли турк меъмор аёл жинсий зўравонликка учраб, ИИБга мурожаат қилади. Бу аёл ўзини касби меъмор эканлигини айтади. (архитектор касби араб, форс, турк ва ўзбек тилларида "меъмор" деб ишлатилади.) ИИБдаги майордан тортиб полковник рутбасигача бўлган ходимлар "меъмор" деган сўзнинг маъносини соатлаб бош қотириб, топа олишмаган.

Француз ва турк тилидан таржимонман деб айтган аёл ҳам бу сўзнинг маъносини билмаган. Пиэйчди ёқлаб, олим деган корочка олиб юрган кўзойнакли "ақлли" юрист ҳам "меъмор" деган сўзнинг маъносини билмаган.

"Ўлимдан хабарим бор, аммо бундан хабарим йўқ," дейишган.

Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Пўлат Бобожонов бу сўзни биладими ёки йўқми, хабарим йўқ. Аммо Пўлат оға (Бобожонов)нинг отаси Раззоқ ака бу сўзни аниқ билган. Раззоқ аканинг кутубхонасида "Меъмор" деган ўзбекча роман бор. Муаллифи — Мирмуҳсин деган ёзувчи.

Бу ёзганларимни ўқияётганлар ҳам "меъмор" деган сўзнинг маъносини билмасликлари мумкин. Уй ёки бино қуришдан олдин унинг чизмасини чизиб, шаклу шамойилини белгилаб берадиган касб эгасига меъмор дейилади. Истанбулдаги машҳур Кўк масжидни қурган инсоннинг исми Меъмор Синон бўлган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 15:02


ТЫ КТО ТАКОЙ? ДАВАЙ, ДОСВИДАНИЯ

Тараканни биттасини ўлдирсанг, ўрнига юзтаси келади. Ўзбекистондаги амалдорлар ҳам ашнақа. Йил бошида камайтирилса, йил ўртасига келиб яна урчиб кўпайиб кетади.

Хуллас, мавжуд амалдорларнинг беш фоизига "давай досвидания" дейиладиган бўлди.

Ўзбек халқининг бахти тўкис бўлиши учун эллик учминг беш юз олтмиш мулозим етади дейишди. Менимча, шунинг ярмиям кўп. Қашшоқлик вазирлигида кўпайиб бойиб ëтган 1416 мулозимнинг кавуши тўғирланди. Минэкономфинда 580, Мин инвестда 336, Минэкологияда 273 ва Минюста 208 киши курсидан айрилиб, ишсиз қолди.

693 божгир ва хотин қўмитадаги 434 амалдор ҳам ишдан бўшайди.

Ўзбекистон одам бошига энг кўп идора бўлган қашшоқ мамлалат.

Масалан, бой Швейцарияда 8 вазир бор¸ қашшоқ Ўзбекистонда эса 21 вазирлик¸ 14 қўмита, 26 агентлик ва 9 инспекция ва яна ашинча кераксиз маънавият идоралари бор.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 14:02


МИНИСТР БИЛАН КОТИБА ДИАЛОГИ

- Журналистлар телефон қилиб, қайси китобни ўқигансиз, деб сўраб ëтибди.Нима деб жавоб берай?
- Ман ўқиган китобларни айтақолинг.
- Сан нимани ўқивотсан?
- Харуки Мураками
- Нима у китобни номими?
- Китобни ëзган ëзувчини оти.
- Ўрисми у ë жуҳудми?
- Япон у.
- Сан нима японча биласанми?
- Уни китоби 50 тилга таржима бўган.
- Хўп, китобни номи нима?
- «Хроники заводной птицы»
- Нима? Ўзи нима ҳақда бу китоб?
- Битта 30 яшар оилали эркак бошқа битта қизни итариб юради.
- Мақбди шунга. Ҳамма эркак шу ишни қилади. Шуни китоб қилиб терпила бўлиш шартми. Бошқа китобни айт.
- Филип Ротни ўқиб бўлувдим кеча
- Нима Рот?
- Ëзувчи. Америкалик. Уни «Случай Портного» деган романини ялтироқ муқовалисини ўзиз совға қилувдингиз.
- Қачон?
- 8 мартда.
- Да. Китоб нима ҳақда?
- Шу битта ëш йигит нуқул қизлар билан ëтгиси кевуради.
- Менга қара, мен маънавиятли ўзбек газетасига ўқиган китобим ҳақида айтишим керак. Битта ўзбекча китоб айт. Тарбиявий аҳамияти бўлсин.
- «Ўткан кунлар»
- Нима ҳақда у?
- Битта қозон сотадиган йигит адасидан сўрамай Тошкент пропискаси йўқ вилоятлик қизга уйланволади. Тошкентдаям уйлантиришади уни.
- Неужели? Манга қара, сен ўғлимга телефон қил. У Марғилонга бизнес қиламан деб кетувди. Тез етиб келсин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 12:30


ЗУЛПИЯЧИ АЙБДОР ДЕБ ТОПИЛДИ АММО ҚАМАҒДА ЭМАС

Зулпиячи Мерей Омонбоева суд ҳукми билан фирибгар жиноятчи деб топилди. (ЖК 168 модда 4 қисми ўта катта миқдорда фирибгарлик)

Суд ажримига кўра, бу зулпиячи хотин давлатга етказган ашиинча зарарини қоплаб берган.

Суд Мерей Омонбоеванинг зулпиячи экани ва "Маҳалла ифитихори" деган эмчак нишони оганини назарда тутиб уни қамамай, қўйиб юборишни маъқул кўрди.

Яна аши ишти қиса бу срўкни қўшибам беради.

Рассом Туз камида 11 нафар яхши зулпиячини билади, қадрлайди, ҳурмат қилиб уларга сузма қатиқ юворибам туради.

Лекин Зулпиячилар орасида жомони кўп.

Мана Омонбоева 2022 йил 28 октябрдан 2023 йил 5 сентябрга қадар “Sarmish 9999” ва “Bright industry buldings the future” МЧЖ раҳбари Мехрож Раҳматовдан жами 80 млн сўм пулни фириб йўли билан олиб қўйган. Судда у бу пулни Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев Хитойга хизмат сафари билан борган вақтида Навоий шаҳридаги айрим тадбиркорлардан 50 минг АҚШ доллари миқдорида ўлпон олиб кетганлиги билан изоҳлаган.

Зулпиячи зам ҳоким қисқа вақтда 56 млн сўм ва 23 минг АҚШ доллари, жами 338 млн сўм миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан қўлтиғига босган.

Омонбоева суд мажлисида сўроқ қилинганида айбига иқрорлик билдирмасдан ҳокимнинг ўзи ундан пул сўраганини, у ўша куни кечқурун тадбиркорга қўнғироқ қилиб, пулни олганини билдирган.


Меҳрож Раҳматов Омонбоева унга жами 136 млн сўм ва 23 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказганлигини айтиб, ушбу маблағни ундириб беришни сўраган.

27 ёшли Мерей Омонбоева 2020 йил Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

У 2024 йил 6 март куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар Навоий шаҳри “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 11:30


МАТБУОТ КОТИБИ ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИДА ХАТОСИЗ ËЗИШНИ БИЛИШИ КЕРАКМИ ËКИ ЙЎҚМИ?

"Ўзбекконцерт" ташкилоти матбуот котиби Севара Туляганова ëзган мана бу битикдаги хатоларни санайлик.

Адабий тилда "бермиман" эмас "бермайман" ëзилади. (нимасини беришидан қатъи назар)

Ўзбек тилида "духин" деган сўз йўқ. Менимча матбуот котиби рус тилидаги "дух" сўзини ишлатмоқчи бўлган.

Ўзбек адабий тилида "ке" деб ëзилмайди. "Кел" ëки "келинг" бўлади.

Матбуот котибининг охирги жумласи "боқ ковлаш" ғализ бўлиб қолган.

Севара Туляганова (Тўлаганова бўлиши керак аслида) боғ ковлади демоқчи бўлганми?

Аравадаги олтинчи ғилдирак каби кераксиз бўлган "Ўзбекконцерт" ходимлари учун ЧСБК очиш керак.

ЧСБК бу 1954 йилда Тошкентдаги идоралар учун очилиб 1967 йилгача фаолият олиб борган ташкилот эди.

ЧСБК қисқартмасини кенгайтирилса "Чала саводликни битириш курси" бўлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 10:30


ИЗОҲГА ИЗОҲ

Хабар мазмуни: Навоий Педагогика институти декани талаба қизларни очиқчасига бузуқ деб ҳақоратламоқда

Изоҳлардан бири: “Яна феминистча мақолами?”

Изоҳга Элтуздан жавоб: Феминизм аёлларнинг жамиятдаги тенглиги дегани. Тенгликдан қўрқманг. Аёлларнинг ижтимоий тенглиги эркакларни "сиқиш" эвазига бўлмайди. Агар шу декан талаба йигитларни “ҳароми” деб ҳақоратлаганда ҳам Элтуз албатта хабар берган бўларди. Лекин сиз "яна эркакпарвар мақолами?" демасдингиз.

Масалага кенгроқ қарайлик, Ўзбекистонда аёллар тенглиги деганда эркаклар фақат хотинини тушунади. Шунинг учун аёллар ҳуқуқи, тенглиги ҳақида гапирганларни ёқтиришмайди. Кўплаб эркаклар аёл тимсолида фақат хотинини кўради. Аёл дегани она, опа-сингил, қиз фарзандни ҳам ўз ичига олади. Қизингизга ёки онангизга раво кўрмаган ҳақоратни жамиятнинг бошқа аёлларига муносиб деб билманг.

Эркак сифатида эркак кишини ҳимоя қилишингизни тушунса бўлади. Лекин жамиятдаги ҳар бир аёл кимнингдир фарзанди, опаси, синглиси ёки онасидир. Бугун ҳақоратчи эркакни ҳимоя қилиб бу мақолани феминистча деб атайсиз. Ўн йилдан кейин бирор декан, раҳбар ёки эрка куёвингиз сизнинг қизингизни кўчада "бузуқ" деса фикрингиз кескин ўзгаради.

Сиз оқ ювиб тараб ўстирган қиз фарзандингиз, сизни жуда севадиган қизалоғингиз келажакда ўзи истаган соҳада ўқиши, ишлаганда ҳам ҳуқуқлари тенг таъминланиши, оилада калтакланмасдан, хўрланмасдан, “ота-онангни фалон қилай” деган қўпол сўкиш эшитмасдан эркин яшаши муҳим. Аёллар ҳуқуқига мана шу нуқтаи назардан қараш лозим. Аёл ҳуқуқи деганда фақат бугунни, фақат хотинни ўйлаб хулоса қилманг.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 09:30


ТЕРМИЗДА САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛМОҚДА

Бугун Элтузга Термиз туманидаги сайлов жараёни бўйича жиддий шикоят келди.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, тумандаги сайлов участкаларси раҳбариятига юқори доиралардан ҳақиқий ғолибларни эмас, "бошқа номзодларни" ўтказиш буйруғи берилган.

Мурожаатга кўра, туман сайлов комиссияси раиси овозларни ҳисоблаш жараёнини бекор қилишни буюрган ва бюллетен қопларини очмасдан топширишни талаб қилган.

Комиссия раиси буйруғига биноан, баённомаларда овозлар сони ўзгартирилган ёки талабга биноан тўлдирилган.

Айрим ҳолларда, кам овоз олган номзодларнинг баённомалари бўш қолдирилган ҳолда қабул қилинган.

Сайлов участкаси раисларига бу кўрсатмаларни бажариш мажбурий экани айтилган ва улар туман комиссияси раисининг буйруғига амал қилишган.

Мурожаатчилар масъулиятсиз амалдорларнинг бу ҳаракатлари юзасидан республика раҳбарларидан адолат ва ёрдам сўрамоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 08:45


Россиянинг Владимир вилоятида мактаб ўқувчиларининг ҳижоби ечиб олинмоқда.

"Москва учинчи Рум. Путинни қўллаш Пайғамбар суннатига кўра Мусулмонларга вожибдир" деган эди ўзбекистонлик машҳур диний блогер. Россия эса ҳижобга қарши жиҳод бошлаворди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 08:00


ҲОФИЗ ХОНАДОНИ ХОНИШЛАРИ ЮҚОРИ ПАРДАЛАРДА...

Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ёзади: Худо ярлақаган халқмиз: мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён - Парламент сайловини тинч-хотиржам ўтказиб олдик!

Бугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида жараёнга соя солиши мумкин бўлган ҳофиз Жўраевлар иши бўйича аппеляция суди бошланди.

Блогерлар, қаламни чархланг! Экспертлар, белни маҳкам боғланг!
Ҳангоматалабларнинг омади чопмоқда: адвокатлар билан гаплашдим - қизиқ гаплар кўп!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 07:00


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ НОҚУҚУНИЙ ИШЛАРИ


Биз кўп йиллар давомида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти туманларида ишладик. Ишимиздан розимиз, кўп яхши савобли ишлар қилинди.


Навоий вилоятида 11 та туман ва шаҳар бор. Бу ерларда жамоатчилик асосида раислар раҳмат эшитмай ишлади. Ҳисобчилар ким ярим ставкада, қайси бири бир ставкада ишлади.


Тақдир экан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмалари мамлакат бўйича тугатилди. Вилоятимиз бошлиғи бухгалтерлар билан меҳнат шартномасини 2024 йил 20 март куни бекор қилиб, ҳамма бўшатилди.


Раислар билан шартнома муддати 2023 йил декабрь ойида тугаганди. Мана, йил давомида солиқчилар билан муаммолар дардга айланиб бўлди. Улар Қутбиевдан норози, биздан ўчини олмоқда. Солиқ кодексида ҳар бир ташкилот ҳисобот топшириши керак.


Ўз вақтида топширмаса, жаримаси борлигини ҳамма ҳам билади. “Маҳалла” хайрия жамоат фондини тугатиш ҳақида республика кенгаши қарори бор. Шу қарор солиқчиларга бир неча марта берилган.


Жаноб солиқчилар Конимех, Кармана, Навоий, Навбаҳор ва бошқа бўлинмаларининг ишдан бўшаган собиқ раисларини ҳисобот топширмаганликда айблаб, уч миллион тўрт юз минг сўмдан жарима босмоқда. “Нега жарима ёзасизлар?”, деган саволга уларда шундай ҳуқуқ борлигини айтишди. Норозилигимизни судга ариза орқали билдирарканмиз. Суд эса кўриб чиқиб, лозим топса бекор қиларкан.


Ишламаётган одам солиққа ҳисобот топшириши ва жаримага тортилиши қонунийми? Бюджетга пул тушсин, деб инсон қадрини топташ кимга керак бўлиб қолди?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 05:02


НАВОИЙ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИГА СЕКСИСТ ДЕКАН КЕРАК ЭМАС

“Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз! Навоий давлат педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти факултети талабалари номидан мурожаат қиляпмиз.

Факультет декани Алижон Аллабердиев талабаларни мол, бефаросат, исқирт деб сўкади. Декан офис услубида, кенг шим кийган қизларни ҳам очиқча сўкиб “енгилтабиат” деб ҳақоратлайди.

Шунингдек, декан ҳар доим талабалар турар жойига келиб қизларни ҳамманинг олдида сўкиб, мазаҳ қилади. Бундай қўпол муомала ҳақида эътироз билдирсак, декан тюторлар билан тил бириктириб, ота-онамизга биз ҳақимизда ёлғон-яшиқ маълумот бериб, ёмонлайди.

Факультетимизнинг 95% қизлар ташкил қилади. Декан ҳар икки гапнинг бирида бизни “бузуқсанлар” деб ҳақоратлашидан чарчадик.

Университетда бирор танлов ёки стипендиялар бўлса, декан доим ўзининг қизи Баҳорахонни тавсия қилади. Биз четда қолиб кетаверамиз. Университет ректори профессор Мухиддин Калоновдан бизга хушмуомала, адолатли декан тайинлашларини илтимос қиламиз."

Деканнинг ҳақоратларини эшитиб ўқиётган талаба қизлар келажакда асабий ва жиззаки ўқитувчига айланиши муқаррар.

Ўқувчини уриш оддий ҳол, талабани ҳақоратлаш ҳам норма – бу жамиятда жисмоний ва руҳий зўравонлик занжирини узиш мумкинми ўзи? Аёлларнинг барчасини бузуқ ёки бузуқликка мойил деб ўйлайдиган эркак ўзи ахлоқан носоғлом бўлади.

Алижон Аллабердиевни деканлик вазифасидан озод қилиб, Экология вазирининг “маслаҳатчиси”га ёрдамчи қилиб тайинлаш мумкин. Ҳақиқий экологик муаммолар бир четда қолиб аёлларни тизгинлаш ва бўйсундириш зарурати ҳақида популистик интервю бериб юраверади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

30 Oct, 03:01


КОРРУПЦИЯ ВА ПОРАХЎРЛИК БУХОРО ТИББИЁТИНИ ИЗДАН ЧИҚАРМОҚДА

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз жамоаси!

Сизга Бухоро вилояти тиббиёти ҳақидаги баъзи маълумотларни йўлламоқдаман. Мен ҳам бу ҳолатларга чидаб туролмадим ва Бухоро шаҳар Тиббиёт Бирлашмасидаги коррупция ва бошқа қинғир ишлар ҳақида айтиб ўтмоқчиман.

Бухоро тиббиёти коррупционерлар ва ёмонликлар қўлида хароб бўлмоқда. Бухоро шаҳар Тиббиёт Бирлашмаси раҳбари Норов Фахриддин Темирович ўз вазифасини суиистеъмол қилиб, бирлашмага ажратилган маблағларни талон-тарож қилаяпти. У давлат томонидан ажратилган пулларни “опен бюджет” орқали қимматбаҳо ускуналарни икки баравар юқори нархда харид қилиб олиб, фойда оляпти. Бунинг бир қисми вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.М.Мга “хизматлари” учун тўланмоқда.

Бундан ташқари, Норов тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда катта порахўрлик қилмоқда. Масалан, санитарка лавозими учун 500 АҚШ доллари, кичик ҳамширалик учун эса 1000 АҚШ доллари олади. Бу бирлашмада жуда оддий ҳолга айланган.

Қолаверса, Норов тиббиёт биноларини ноқонуний мақсадларда фойдаланиб, алоҳида дам олиш ва ювиниш хоналарини тайёрлаб қўйган.

Мен Бухоро вилояти тиббиётини асраб қолишларини истайман. Президентимиз халқ саломатлиги учун катта маблағлар ажратаётган бир пайтда, бундай виждонсизлар давлат пулларини ўз манфаати йўлида талон-торож қилаётгани ўта ачинарли.

Биз, тиббиёт ходимлари вилоят бошқармаси раҳбари Элиёр Дониёровичдан бу масалаларни жиддий назоратга олишини илтимос қиламиз. Илтимос, оппоқ кийимимизга доғ тушмасин, халқнинг розилигини қозониш йўлида адолатли ва виждонан меҳнат қилсинлар.

Норов Фахриддин Темирович, ўзингизни тутиб олинг, сиз бутун шаҳар тиббиётини раҳбарлик қилаётган шахссиз. Ҳар қандай коррупция ва ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгар бўлишингизни унутманг.

Барча тиббиёт ходимлари номидан шундай мурожаат қилмоқдаман.

Ҳурмат билан,
Бухоро вилояти тиббиёт ходимлари


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Oct, 17:00


КИРПИ КУНДАЛИГИ: ОНГЛАРНИ УЙҒОТГУЧИ “ШАМСИ ҚАМАР”

Мен кичик хонада мўъжизалар юз беришига бугун гувоҳ бўлдим.

Катта шаҳарнинг чекка бир томонидаги кичик бўлса-да, файзли хонадонида “Шамси Қамар” студияси яшайди. Ушбу студия зиё аҳли орасида анча машҳур, қарийб 15 йилдан бери санъат ихлосмандларига ўзининг бетакрор асарларини намойиш қилиб келмоқда.

Мўъжаз театр Элтуз ижодкорларини ҳам ўзининг такрорланмас спектаклларига таклиф қилди. Кафканинг “Отамга хат” ва “Эврилиш” ҳикоялари асосида яратилган “Кафка ва К•” номли спектаклини дилда ҳасрат-у, алам билан мириқиб томоша қилдик. Ота ва бола муносабатлари ўлмас мавзу, айниқса ўзбек учун, у баъзан аччиқ қарама-қаршиликлар, кутилмаган кутилмалар, кучларнинг аянчли тўқнашуви остида кечади.

Ўзи отага айланиш арафасида турган фарзанднинг ҳануз онгида яратилган мукаммал образга тақлид исканжасидан чиқиб кета олмаслик, болалик давомида тўпланиб келган триггерлар безовталигидан қоча олмаслик, йиллар давомида тўпланган ва кутилган ёлғиз суҳбатнинг гўзал картинасини кўрдик. Ҳа-ҳа, ҳақиқатан спектакл инсон изтиробларининг турфа хил жилваланишидан иборат картиналарга бой бўлди.
Оталик — дунёдаги энг машаққатли касб, бу касб эгалари ўзларини энг яхши деб ўйлайдилар, чунки уларга ҳам бу касб билан шуғулланишга биринчи марта имкон бериляпти. Шунинг учун ҳар кимнинг ўз кўрсатмалари бор, фақат ҳамма кўрсатма ҳаёт учун яроқлими? Баъзан ўта арзимасдек кўринган ҳаракат ҳам бола хотирасида бир умр яшаб, бутун умр давомида уни таъқиб этиши, бутун шахсиятини белгилаб бериши мумкинлигини, кўрсатмалар тайёрланганда инсонлар тақдирини қанчалик ҳал қилишини англашга чақириқдек бу спектакл.

Актёр маҳорати, хона муҳити шу қадар мукаммал танланганки, гўёки режиссёр ушбу “зиндонхона”да сизни ўзингиз билан қолдиргандек таассурот уйғонди беихтиёр. Сиз саҳнада актёрни эмас, ўзингизни, онгингизда яшаётган, сизни таъқиб этаётган бошқа версиянгизни кўраётгандек оғир, шу билан бирга ёқимли ҳиссиёт уйғонади.

Минималистик танланган декорация атрибутлари шу қадар изчил жойлашганки, энг арзимас детал ҳам бутун умр шуурингизда қолиб кетади. Чироқ, хонани ёритувчи жиҳозлар эса, керакли паллада айнан сиз кўришни истаган тасвирни яратиб, актёрнинг керакли қиррасини ёритади.

Ўн икки томошабинни бағрига сингдирган файзли театр 70 дақиқа давомида ана шундай ҳайратни тақдим этиб, ташқари дунё ишларидан ўз оламига тортиб олади сизни. Баҳайбай театр ареналаридан, юлдузлар билан тўла саҳналардан топа олмаган ўша ҳайратни шу ердан топасиз.

Энди ташкилий масалалар ҳақида ҳам бироз гапирмаслик уят. На давлат, на қандайдир ташкилотлар ва на меценатлар театримизни ушлаб турган асл пойдеворларни лойиҳалаштириш ҳақида қайғурмаётгани бироз ачинарли. Уларнинг хабари йўқдир десак, театр 15 йилдан бери яшайди, элитар интеллигенсия вакилларини бир неча бор бағрига олган.

Театр унинг бадиий раҳбари Қамариддин Ортиқов, режиссёр Жамшид Валиев, актёр — Мухтор Асроровнинг фидойилиги сабабли яшаб турибди. Бундай шедевр ижод намуналари кичик давраларда, кичик муҳитда қолиб кетаётганининг бош сабаби ҳам шу. Ижодкорларга ортиқча такаллуф, мақтов, қарсакларнинг ҳам кераги йўқ, уларни фақат ижод қизиқтиради, турли грантлар, давлат ташкилотларима-ташкилот юриш уларга тўғри ҳам келмайди, аммо бу театр сиз-у, биз — томошабин учун керак.

Озуқа берилмаса уни берувчи эмас, уни олувчи очидан ўлади..

Суратлар муаллифи: Павел Вяликов


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Oct, 16:00


ТОБУТДАН ТОВУШ ЧИҚДИ

"Ўзбекконцерт" деган умуман кераксиз контора "артслар бизага айтмасдан чет дўлатда концерт бермасин," деб заява қипти.

Бу контора Каримов даврида артистлар запрети ва аврат қоровуллиги билан шуғулланган.

Ўрганган кўнгил....


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Oct, 15:01


ЎЗБЕКИСТОН ЎҚИТУВЧИСИ ҚАШШОҚЛИККА МАҲКУММИ?

Қўшни Қирғизистонда аҳоли бошига ялпи ички маҳсулот 1,970 АҚШ долларини ташкил қилади. Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич 37% га баланд, яъни ялпи ички маҳсулот аҳоли бошига 2,700 АҚШ долларига тенг.

Қирғизистонда мактаб ўқитувчисининг ўртача ойлиги 26,400 сом (3.955.000 ўзбек сўмига тўғри келади.) Мамлакатдаги нархлар ва бошқа соҳа маошларига нисбатан анча яхши кўрсаткич.

Ўзбекистонда эса мактаб ўқитувчисининг ўртача маоши 3.484.000 сўм.

Жон бошига ЯИМ миқдори Ўзбекистонда кўпроқ. Лекин охирги йилларда Ўзбекистон ўқитувчиларининг маоши нарх-наволарга нисбатан камайишда давом этмоқда.

Бу ноқулай кўрсаткичларни изоҳловчи мард ташкилот борми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Oct, 14:00


ОЛИЙ СУД ВА СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ОҒИР КАСАЛ МАҲБУСГА ЁРДАМ БЕРИШДА НАТИЖАГА ЭРИШОЛМАЯПТИ

Элтуз ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга асосланиб, бир неча бор Бухоролик тадбиркор Аваз Қиличевнинг оғир саломатлик ҳолати ҳақида ёзди. Қиличев юқори қон босими, юрак ишемик касаллиги ва суяк емирилишининг 3-даражаси каби жиддий касалликлар билан азият чекаётган маҳбусдир. Унинг иши Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судья Санжар Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилмоқда. Адвокатлар бир неча бор тиббий экспертиза ўтказишни талаб қилишган ва ҳар бир текширув натижасида унинг қамоқда сақланиши мумкин эмаслиги аниқланган. Даволаниш кечиктирилса, унинг вафот этиши мумкин.

Гарчи судья С. Абдуғаниев мазкур ишни "назоратдаги дело" сифатида таърифлаган бўлсада, тиббий экспертиза шахсий баҳони ҳаққоний равишда берган: Қиличевнинг саломатлиги қамоқда сақлашга йўл қўймайдиган даражада оғир.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237 ва 238-моддалари билан айбланаётган Аваз Қиличевнинг аҳволи ёмонлашмоқда, у даволанишга муҳтож.

Мазкур ҳолат бўйича Судьялар Олий Кенгаши, Олий суд ва Бош прокуратурага қилинган мурожаатлар ҳануз натижасиз қолмоқда. Халқ орасида “Тоштурма” деб аталадиган Марказий тергов ҳибсхонасида жой етишмаслиги туфайли бир камерада 4-5 киши ортиқча жойлаштирилган.

Аваз Қиличев ҳам бетон полда ётишга мажбур бўлмоқда. Охирги суд мажлисида эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисидаги илтимос рад этилди. Бундан ташқари, судья бир неча бор мажлисларни асоссиз сабаблар билан кечиктирган ёки бекор қилган, маҳбусларни қайта-қайта суд биносига келтириб, кейин эса бошқа ишларни кўриб чиққани қайд этилган.

Мазкур ишни Олий суд ва Президент администрацияси каби юқори ташкилотлардан тезкорлик билан назоратга олишини сўраймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Oct, 12:31


ЎЗБЕК ҚАМОҒИДАГИ 40 КУНЛИК ГЎДАК ҲАҚИДА ЯНА

Қарши қамоғида қолаётган ва айби бўлмаса ҳам қамоқ жазосини ўтаётган 40 кунлик чақалоқ Имона масаласига қайтсам. Қамоқ бошлиғи ўзини "суд буйруғини бажарадиган амр қулиман" деб оқлади.

Ростдан ҳам, чақалоқни зиндонбанд этган дунёдаги энг адолатсиз ва ҳуқуқий саводсиз (юрфакни коридорда битирган иккинчи) ҳамда жисмонан заиф ҳакам Қарши шаҳар судьяси Шаҳриддин Эшимов деган яратиқ бўлади. Чақалоқни қамоққа ҳукм қилиш ритуали 2024 йилнинг 18 июлида жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида юз берган. Судья Шаҳриддин Эшимов, турмада чақалоқ учун шароит йўқлиги ҳақидаги турма бошлиғининг хатини ўқиб туриб ҳам бир гўдакни зиндонбанд қилиш каби юзиқораликни бўйнига олди. Гўдакнинг қарғиши уни узоққа олиб бормайди. Қаршидаги андролог докторнинг айтишича, судьянинг иши чатоқ (тузалмасин умрбод деганлар матн остида + белгиси қолдирди).

30 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди 40 кунлик чақалоқ ва унинг онаси иши бўйича шикоятни кўриб чиқади.

Чақалоқнинг онаси Дилдора Ҳақимова одам ўлдиргани, бировни киссасини кесгани ёки давлат мулкини ўмаргани йўқ. У мактабнинг коррупционер директори Сайёра Ҳақбердиева қилмишларини фош қилди. Бу гаплар исботини топиб, Ҳақбердиева ишдан бўшатилди. Шундан кейин Ҳақбердиева ўзини фош қилган Дилдора Ҳақимовани судга берди. Суд ҳақиқатгўй Дилдорани қорнида боласи билан қамади. Бола қамоқда туғилди. Шоир айтганидек:

У бир қора кунда туғилди
Туғилдию шу он бўғилди
У туғилиб кўз очган дунё
Ёвуз эди бедил бенаво...

Осмонни қамоқ ойнасидан тўрбурчак шаклда кўриб ўсаётган 40 кунлик чақалоқ Имона масаласи ижобий ечимини икки кундан кейин бўладиган апелляция суди ва бу судга раислик қиладиган судья Бахтиёров Шаҳзоддан кутиб қоламиз.

Ҳозирча бу судьянинг қарорини кутамиз. Агар бу судья ҳам чақалоқни зиндонбанд қилса, ўзимиз билган анави ишлари ҳақида достон ёзажакмиз.

Мендан ойтш.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Oct, 11:30


АНГРЕН ХАЛҚИ ҲАВОНИНГ ИФЛОСЛАНИШИДАН АЗИЯТ ЧЕКЯПТИ

Экологик партия вакиллари борми туманда?

Ангрен ЭС дан чиқаётган газ аҳолини қийнаб қўйган. Ҳатто чорвага, экинга ҳам зиён келтираётганини айтмоқда.

Ерлар яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ҳудудга яқин ерда ўсган меваларда таьм ўзгарган.

Маҳаллий аҳоли сўнги йилларда ушбу ҳудудда қор ҳам ёғмаётганидан хавотирда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Oct, 10:31


ШОВОТЛИКЛАР ДАВЛАТДАН УМИДИНИ УЗИШГАН!

Шовот тумани Узункўл маҳалласининг аҳолиси давлатдан ва ҳокимиятдан халқ учун ижобий иш қилинмаслигига кўзи етгач, оиласи ва бола-чақаси учун ажратилиши керак бўлган маблағларини шахсий ҳисобларидан сарфлаб, кўприк қуришди.

Халқни ўйлайдиган ижтимоий давлат дегани шундай бўладими?

Давлат ва ҳокимият эътибор қаратиши лозим бўлган ишлар билан фуқаролар ўзлари шуғулланиб, муаммоларни тузатмоқдалар.

Бюджет маблағларини ҳокимиятдагилар ўмаряптиларми?

Шовотда халқни қийнаётган йўл, кўприк қуриш, сув етказиб бериш каби муаммолар билан шуғулланадиган раҳбар бор, деб бўлмайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

29 Oct, 09:30


Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси.

Қишнинг қировли кунлари яқинлашиши билан барча ташкилотлар ходимларга қишга тайёргарлик учун ёрдам пули беради. Миллий банк Андижон Бош бошқармасида эса аксинча, ходимлардан пул йиғилмоқда.

Айтганча, яқинда шанба-якшанба кунлари ходимларни ишга жалб қилмаслик тўғрисидаги гаплар айтилди, лекин биз бу гаплар бизга таалуқли эмас.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 17:00


РАССОМ ТУЗ САЙЛОВ ҲАҚИДА

Депута́т дегани лотинча deputatus, яъни вакил қилинган деган маънони беради. Халқ вакили. Миллат вакили. Халқ айтадиган гапни гапириши керак у.

Кимдир ҳазиллашиб сайлов бюллетенига “Рассом Туз” деб ëзибди. Мени номимни бюллетенга нега ëзишганини биламан. Нафақат мени балки Саакашивили ва Маҳатма Гандини ҳам ëзишди. Булар халқ дардини айтган одамлар. Мен ҳам халқ дилидаги гапни айтаман.

Оддий мисол тонировка ҳақидаги илк ҳабарни мен ëздим. Буни текширса бўлади. Ëки Урганч Ашхобод кўчасидаги қўзғолон ҳақида ҳам. Элтузнинг ютуб каналида ҳар хафта ваъз қиламан. Баъзан 50 минг баъзан 200 минг одам кўради. Непотизм ҳақидаги ваъзни олиб ташлаттириш учун ўртага одам қўйиб, катта пул ҳам таклиф қилишди…

Мен сўз айтаман холос. Шу сўз айтилмаслиги учун ҳукумат ўтган йили миллион доллар сарфлаб Элтузга киберҳужум қилди. Халқнинг дардини сўзлар эканман мени эшитаëтган минглаб қоракўз ватандошларимни кўз олдимга келтираман.

Улар совуқ қотса мен ҳам титрайман. Улар оч экан томоғимдан луқма ўтмайди. Халқдан бириман. Улар каби сўзлайман. Улар каби жахлим чиққанда сўкиниб ташлайман. Улар каби тоқатсизман. Улар каби ҳазил-ҳузул қиламан. Мен ўзимни "Дайди" фильмидаги Капур каби ҳис қиламан. —

Оëғимда Хитой бошмоқ,
Иштоним Инглизтондан,
Бошимда рус шапкаси,
Фақат юрагим Ўзбекистондан.

Менинг азиз дўстларим опа сингил ва акаю укаларим. Сизлар ФБда кўпсиз, Ютубда ашинча ва яна Элтуз сайтида минг минг...


Лекин сиз азизларнинг бу рақамлардан анча кўпроқ эканингизни биламан. Сайлов куни сизларнинг иссиқ меҳрингизни янада кучлироқ ҳис қилдим. Барча яхши тилаклар сизга бўлсин.

Осмондан тош тушса менинг бошимга тушсин. Зинҳор сизнинг бошингизга эмас. Майли, мен хаста бўлай, аммо сиз касал бўлманг. Муҳтожлигу қашшоқлик сиздан нари турсин. Ҳеч ким сизни камситмасин. Сиз нон олиш учун пул сарфлайсиз. Болаларингиз эса шу пулни гул олиш учун сарфласин. Фаровонлик, иссиқлик, ëруғлик, тўқлик ва маърифат сизга бўлсин. Сайлов результати сизга ва миллатга хайрли бўлсин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 15:30


ТОЛИБОН АЁЛЛАРНИНГ ЎЗАРО СУҲБАТЛАШИШИНИ ТАҚИҚЛАДИ

Толибон аёлларга жамоат жойларида бошқа аёллар билан ўзаро суҳбат қилишни тақиқлади.

Бунинг сабаби шундаки, аёллар овози ҳатто паст чиқса ҳам, эркаклар нафсини уйғотиши мумкин, деб ҳисобланмоқда.

Август ойидан бошлаб Афғонистоннинг жамоат жойларида аёлларга овоз чиқариш тақиқланган эди. Энди эса икки аёл ўзаро шивирлашиб ҳам гаплаша олмайди.

Демак, аёлларни тўлиқ ёпиб, ўрантириш етарли бўлмагач, эндиликда улар овоз чиқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинди. Энди бир қадам қолди — аёлларни тамомила уйга қамаш ёки тириклайин кўмиш.

Ахир, уларнинг мавжудлиги ҳам баъзи эркакларнинг хаёлига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деган тушунча яққол кўринмоқда.

Афғонистонда ақлли, нафсини тиядиган, аёлларга ҳурмат билан муносабатда бўладиган кимсалар қолмаганмикан? Бундай тақиқлар остида яна илгаригидек баччавозлик ва бошқа бузуқликлар авж олиши эҳтимоли ошмоқда.

Ўзбекистонда эса аёлларга босим орқали ўз авторитетини кўтарувчи "эркаклар" ҳатто шу ғайри инсоний қонунни олқишлайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 14:15


Оҳангаронда шифокор пора билан қўлга тушди

Оҳангарон шаҳар прокуратураси ва шаҳар департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори беморнинг учинчи гуруҳ ногиронлигини иккинчи гуруҳга ўтказиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

ELTUZ

28 Oct, 13:30


ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИДА ҲИЖОБЛИ АЁЛЛАР ИШ ФАОЛИЯТИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛИНМОҚДА

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз ижодкорлари.

Менинг мурожаатим "Тошкент метрополитени ДУК" ҳақида. Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган тизим сабабли барча аёл ходимлар оғир вазиятга тушиб, ўз касбларидан мажбурий равишда воз кечишга мажбур бўлаётганликлари ҳеч қандай меъёр нуқталарига ёки инсон қадриятларига тўғри келмайди.

Рўмол, яъни ҳижобда бўлган аёл-қизларимиздан мажбурий равишда ички тартибни баҳона қилиб, улардан формада бўлиш талаб қилиниб, бу форма низомида ҳеч қандай рўмол мавжуд эмаслиги таъкидланмоқда.

Агар бу талаб уларни қониқтирмаса, ариза ёзишларини ёки рўмолларини ечишларини талаб қилишмоқда. Ҳатто, рўмолларини қисқартирилган ҳолда бўйинлари очиқ қолиши талаб қилинмоқда ёки бош кийим кийиб сочларини тўлиқ ёпишга ҳам рухсат берилмаяпти.

Аёлларнинг кўпчилиги ёлғиз аёллар бўлиб, уларнинг вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олишмаяпти.

Бундан ташқари, машинистликка ўқитилаётган аёл-қизлардан ҳам рўмол уларнинг форма низомига мос келмаслигини баҳона қилиб уни ечишларини, агар ечмасалар, уларни ўқитиш учун сарфланган 90 млн сўмни тўлаб, ариза ёзиб кетишларини талаб қилишмоқда.

Метрополитенда бир неча йиллик иш тажрибасига эга бўлган ёш аёллар керак эмаслиги каби ҳолат жуда аянчли ва афсусланарлидир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 12:30


Бойсунликлар: "Бизга сайлов керак эмас! Бизга "газ кони"дан сизиб чиқаётган заҳарли олтингугурт газини тўхтатишсин!" дея ҳайқиришмоқда.

Бироқ, ҳукуматдан ҳеч бир садо чиқмаяпти.

Шу ўринда эслатиб ўтмоқчиман, жорий йилнинг 1-сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани, "Кофурун" қишлоғидаги газ конида олтингугурт гази портлаган эди.

Бу воқеадан икки ойдан ошди, лекин техноген авария ҳали ҳам бартараф этилгани йўқ...

Ҳуқуқбон Фахриддин Тиллаев.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 11:15


ВАЗИРЛАР ДЕПУТАТГА АЙЛАНАДИМИ?

МСК раиси Зайниддин Низамходжаевнинг айтишича, бу номзодларнинг ўз ихтиёрида бўлиб, улар 5 кун ичида МСКга ўз қарори тўғрисида ариза бериши керак.

« Вазир номзод 5 кун муддат ичида Марказий сайлов комиссиясига ёки депутатликда қолиш, ёки ўша лавозимдан ишдан кетиши ҳақида ариза бериши керак Бу ўзининг иҳтиёрига боғлиқ. Агар у вазир ёки бошқа давлат идорасида раҳбари сифатидаги лавомида қолишни истаса, депутатлик мандати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатдаги ундан кейинги номзодга берилади».

Демак қуйидаги номзодлар ўз ихтиёри билан депутатлик мандатини рад этиши мумкин бўлади:

Жамшид Ходжаев — бош вазир ўринбосари — ЎзЛиДеП

Ҳилола Умарова — мактабгача ва мактаб таълими вазири — ЎзЛиДеП

Азиз Абдуҳакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири — Экологик партия

Акбар Ташкулов — адлия вазири — «Адолат»

Озодек Назарбеков — маданият вазири — «Миллий тикланиш»
Зулайҳо Маҳкамова — Бош вазир ўринбосари — ХДП
Шерзод Шерматов — рақамли технологиялар вазири — ХДП.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 10:31


САЙЛОВДА ДЕПУТАТЛАР ОЛДИНДАН БЕЛГИЛАБ ҚЎЙИЛДИ - УЧАСТКА РАИСИНИНГ ФАРЁДИ

Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси!

Мен бир масалани ёритмоқчи эдим. Сайловда биринчи марта участка раиси сифатида ишлаётганимдан афсусдаман.

Ҳурматли Президентимиз сайлов учун ажратган катта маблағлар вилоят ва туман раҳбарлари томонидан нотўғри йўналтирилмоқда.

Улар барча сайлов жараёнини олдиндан режалаштириб, қайси номзод депутат бўлишини белгилаб қўйгани аниқ.

Булар нафақат Президентни, балки халқни ҳам алдаётганидан жуда афсусланяпман.

Бу хатни Намаган туманидан сизларга мурожаат сифатида йўлламоқдаман. Аммо адолат ва ҳақиқат учун хизмат қилаётганимга ишончим йўқ.

Илтимос, ушбу ҳолатга эътибор қаратсангиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 09:40


ЯНГИҚЎРҒОНДА МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОД: САЙЛОВДА “КЎРИНМАС ҚЎЛЛАР” БОРМИ?

Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси.

Янгиқўрғон туманида ғалати ишлар юз бермоқда. 5-мактабда содир бўлаётган ҳолатлар ҳақида ёзсак, айбдорлар очиқ кўриниб турган бўлса-да, Элтузга мурожаат қилганлар айбдор сифатида қидирилмоқда.

Шунча қинғирликлардан сўнг ҳам мактаб директори М.Фозилова депутатликка номзод сифатида кўрсатилган! Номзодлар қачон ва қандай ўрганилади? Бутун бир таълим масканини харобага айлантириб, пул йиғишдан бўшамаган бир шахс ҳам номзод бўлавериши мумкинми? Ёки ҳали ҳам «юқоридаги» «кўринмас қўллар» ҳамма ишни бажариб турибдими? Советча сайловлар ҳали ҳам давом этяптими? ЎзЛИДЕПнинг номзодлари шундайми? Нима учун аввал номзодларни жиддий ўрганмайдилар?

С.Отабоева (мактаб ўринбосари, гарчи бўшаган деб эълон қилинган бўлса-да, ҳануз ишламоқда) 816-сайлов участкасида раис сифатида фаолият кўрсатмоқда. Тасаввур қилинг, барча аъзолар унинг таниш-билишлари бўлиб, улар Фозиловага овоз йиғиш билан шуғулланадими ёки саноқ жараёнида «ёзиб беришадими»?

Барча аъзолар унга тайёр хизмат қилади. Лекин маҳаллалардан унга овоз берилишини ҳеч ким кутмаяпти, агар адашишлар содир бўлмаса. Кўрамиз, бошқа партия вакилларининг ишончли вакиллари ишончга муносибми ёки сайловчилар қўйнидаги бўрига топширилганми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 08:30


Фарғона вилояти Данғара туманидаги Бойбўча маҳалласи 541-сайлов участкасидаги ҳолатга эътибор қаратинг...

Данғара тумани 30-умумтаълим мактаби директори Йўлдошев Нуриддин томонидан ёлланган, сайловга алоқаси йўқ шахслар кўчадан сайлов бюллетенларини олиб кириб ташламоқда.

Аслида, сайловда иштирок этган одамлар сони 356 нафар бўлганлигини тасдиқловчи аниқ рўйхатлар ҳар икки томонда ҳам мавжуд.

Республика Марказий сайлов комиссияси ва назорат қилувчи Бош прокуратурадан ушбу 541-сайлов участкасидаги сайловни бекор қилишни номзод сифатида талаб қиламан.

Йўлдошев Нуриддин ўз амалидан фойдаланиб, 2000 та бюллетенни ўз манфаатига йўналтириш учун шогирдларига топширган!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 07:30


САЙЛОВ - 2024: O‘ZLIDEP ЕТАКЧИ ПАРТИЯ

Сайлов натижаларига кўра O‘ZLIDEP партияси ғолиб бўлди. Ушбу партия парламентда 64 та ўрин эгаллади. Қонунчилик палатасида 38 та ўрин қозонди. Сайловда O‘ZLIDEP 34,75% кўрсаткич билан етакчилик қилди.

Рақамлар ўз йўлига – O‘ZLIDEP ғарб услубидаги сайловолди саммити билан бошқалардан ажралиб турди.

"Овозимиз бирор нарсани ҳал қилганда биздан сайлаш ҳуқуқи тортиб олинарди" деган эди Марк Твен. Бу янглиш тушунча, сайлов ҳукуматга Халқ жўната оладиган "биз сизларни кузатяпмиз" деган сигнал.

Сиёсатга аралашмадингми, демак, кун келиб сиёсат сенинг ҳаётингга аралашади. Шундай экан депутатларни таниб олиш, уларнинг фаолиятини кузатиб бориш, хатолари ва жиноятларини ёритиш шарт. Туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлар фаолиятини кузатиб очиқ муносабатни билдириб бориш муҳим.

Бунда эркин матбуотнинг хизмати катта. Зотан ёвузликнинг ғалаба қозониши учун атрофдагиларнинг жим туриши кифоя.

Ўзбекистонда депутатни сайлашдан кўра уни ишлата олиш муҳим. Элтуз халқ манфаатига қарши чиққан, ўз вазифасини бажармаган, лавозимини суистеъмол қилган "халқ вакилларини" фош қилишда ва шу билан бирга самарали ишлаётган амалдорлар, депутатлар ҳақида ахборот беришга доим ҳозир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 06:01


БОТҚОҚЛИКДА ҚОЛГАН УРГАНЧ СУДИ


“Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги кунда фуқароларга бюджет идоралари томонидан зарар етказилганлиги ҳамда ушбу зарарларни миқдорини ўз нафсидан келиб чиқиб белгиламоқда.

Нима эмиш, фуқаролар томонидан аризаларида кўрсатилган зарар учун қарор чиқариб бериши учун фуқаролар томонидан кўрсатилган отнинг калласидай пулларнинг бир қисмини бериши керак.

Яқинда Боғот тумани тиббиёт бирлашмасининг эркатой собиқ раҳбари Т.Кенжаевни қайта ишга тиклаш тўғрисидаги Ё.А.Алмосовнинг қарори қандай қонун ҳужжатлари асосида чиқарилган, билмасак ҳам, лекин қанча пулни қайси адвокат орқали олиб чиқарганини биламиз. Т.Кенжаевга нисбатан прокуратура томонидан жиноят иши очилган эди.

Ушбу жиноят иши доирасида ҳамма айбига иқрор бўлиб, пушаймонлик аризаси берган. Жиноий ишлар бўйича Тупроққалъа туман бўлими томонидан оқилона кўриб чиқилиб, Т.Кенжаевга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб ҳукм чиқарилган.

Энг қизиғи, Т.Кенжаев 2023 йилнинг февраль ойидан 2024 йилнинг март ойигача гўёки ўзини навбатчи шифокор сифатида ишлади, деб сохта ҳужжатларда кўрсатиб келган. Шу билан бирга жами 300 млн сўмдан ортиқ бюджет маблағларини ишлатиб, тергов жараёнида етказилган зарарни қоплаб берган.

Т.Кенжаев раҳбарлик қилган даврида унинг 6 та ходими департамент томонидан пора билан қўлга олинган. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб Хоразм вилояти соғлиқни сақлаб бошқармаси Т.Кенжаев билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган.

Бироқ Урганч туманлараро суд раиси Алмасов қонун ва меҳнат кодексига тупуриб Т.Кенжаевни ишга тиклаш юзасидан қарор чиқарган.


Ҳозирги кунда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда судларда коррупциядан йироқ кадрларни тайёрлаш ҳурматли Президентимиз талаби.

Шулардан келиб чиқиб Бош прокурор ва унинг жамоасидан Урганч туманларо суд раиси Ё.А.Алмосов томонидан чиқарилган қарорларини ўрганиб, ботқоқликни тозалаб беришларини сўраймиз.”


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 05:00


ЭНЕРГОСАВДО ФИЛИАЛИ ДИРЕКТОРИ ЭНЕРГИЯНИ ПУЛЛАМОҚДА


“Андижон вилояти ЭТК Энергосавдо филиали директори Ҳусниддин Нуралиев судда муайян ҳуқуқдан маҳрум бўлиб, апеляция ишида ҳам ютқазган бўлса-да, шу кунга қадар лавозимидан олинмай юрибди.


Энергосавдога директор бўлишидан олдин Андижон тумани Куйганёр ЭТКда бошлиқ бўлиб ишлаган. Ўша ердаги асосий катта-катта йирик истеъмолчиларнинг электрга тўлаши керак бўлган пул маблағларини ўзлаштириб юради.


Жумладан, Куйганёр ЭТК истеьмолчиси бўлган цемент заводининг 1000 КВ трансформатори томонидан улаб бериб, ҳар ойда чўнтагига 8000 (саккиз минг) $ дан пул олиб юрибди.

Калиш заводидан ҳам ҳар ойда 5 минг $ “доля” олади. Вилоят АСКУЭ бўлими бошлиғи Бегзод Исроилов ва шу каби 3-4та одамлари билан бирга фақат чўнтакларини қаппайтириш билан овора.

Судни ҳам бошқа органларни ҳам пул билан тинчитяпмиз, деб бемалол хотиржам юришибди.

Прокуратура ва бошқа ташкилотлар майда-чуйда ишлар билан банд бўлмай, шундай катта ўғирликларни йўқотиш билан шуғулланишса яхши бўларди.”


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 03:01


“КАСАБА УЮШМАЛАРИ “ТЕПАДАГИ”ЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛМАСИН!”


"Касаба уюшмалари раислари “тепадаги”ларга хизмат қилувчилар бўлмаслиги керак.

Кўп ҳолларда раҳбарлар томонидан раислар тайинланади.

Сайлов деярли бўлмайди. Уларда сайловни адолатли ўтказадиган тизим ҳам йўқ. Ёпиқ овоз орқали, альтернатив номзодлар билан бўлса жамоаларга фойдаси бўларди.

Рафиқов Қудратилло – Ўзбекистон касаба уюшмалари раиси. Бирон марта ташкилот жамоалари билан учрашув қилмаган. Қолган унга тегишли тармоқ раисларида ҳам шу аҳвол.


Демократик касаба уюшмалари Туркия мисолида кўрганман.

Қозоғистонда ҳам яхши йўлга қўйилган. Қозоғистон касаба уюшмалари раисини кўринг, қандай ижобий ишлар қилмоқда халқ учун.


Касаба уюшмалари қонуни қабул қилингандан бери бирон янги бошлангғич ташкилот рўйхатдан ўтмаган.

Уларни рўйхатдан ўтказишни Адлия орқали қилиб қўйилган. Қонунлар эса палапартиш. Касаба уюшмасини рўйхатдан ўтказиш бўйича низом ҳалигача чиқмаган."


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

28 Oct, 02:00


БОШ ПРОКУРАТУРА КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВГА СУИҚАСД БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Сўнгги кунларда Бош прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ ҳолатга ижтимоий тармоқларда тасдиқланмаган ва асоссиз маълумотлар тарқалаётгани кузатилмоқда.

Прокуратура тарқатган расмий муносабатга кўра, президентнинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжоновга суиқасд бўйича билдирилаётган фаразлар ва фикрлар ишончли манбаларга асосланмаган ва кенг омма орасида турли хил фикр ва ваҳима уйғотиши мумкин.

Бош прокуратура мазкур жиноят иши юзасидан тузилган тезкор-тергов гуруҳи тергов ишларини давом эттираётганини таъкидлади.

Тергов жараёнига малакали ходимлар жалб этилган бўлиб, тафсилотлар ҳақида қўшимча ахборотлар берилиши режалаштирилган.

Бош прокуратура ахборот тарқатишда қонунчилик меъёрларига амал қилиш барча медиа вакиллари, жумладан, ижтимоий тармоқларда «фаол аудиторияга эга блогерлар ва гуруҳлар маъмурлари» учун муҳим эканлигини эслатган.

Бош прокуратуранинг таъкидлашича, блогерлар тарқатаётган ҳар қандай ахборот жамиятда ҳақиқат сифатида қабул қилиниши мумкин, шу сабабли масъулиятли бўлишлари зарур.

Медиа вакиллари ва давлат органлари ҳам амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилишлари кераклиги таъкидланган. Бу эса жамоатчилик орасида нотўғри маълумотлар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

Бош прокуратура оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан ушбу тергов жараёнлари ҳақида маълумот тарқатишда фақат прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таянишларини қатъий талаб қилган.

Бу орқали жамоатчилик орасида турли нотўғри талқинлар ва тахминлар тарқалишининг олди олиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини яна бир бор эслатди.

Мазкур мурожаат билан Бош прокуратура оммани ҳақиқий ва ишончли манбаларга таянишга чақирди ва ахборот тарқатишда масъулиятли бўлиш лозимлигини уқтирди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

27 Oct, 03:01


НУРОБОДЛИК МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ПЕДОФИЛМИ?

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 2-мактаб директори Ирисов Ҳамдам 10-син ўқувчисига жинсий тажовуз қилмоқчи бўлган. Ўқувчининг иддаосига кўра директор унга шилқимлик қилиб, ёқимсиз сўзлар айтган.

Ўқувчи қизнинг ўзини айблаб директорни оқлашдан олдин масалани тафтиш қилиш шарт. Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ва болалар омбудсмани вазиятга беэътибор қолдирмасин.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

26 Oct, 15:01


СЕНАТ РАИСИ ВА БОШ ВАЗИР ИШНИ ПОРА ОЛИШДАН БОШЛАГАНДИ

Сиëсат билан шуғулланган ҳар бир шахс у бош вазир бўладими ëки сенат раиси худди шиша идиш ичида яланғоч ўтирган каби шаффоф бўлишга мажбур.

Оддий одам учун кечирса бўладиган кемчиликлари ва қачондир қилган ишларига ҳам жавоб бериши керак. Айниқса сайлов даврида бу архи муҳим.

16 октябрдан бошлаб Ўзбекистон ва чет элдаги сайлов участкаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди.

У 23 октябргача давом этади. Сайловлар 27 октябр кунига белгиланган. Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

26 Oct, 13:30


КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БОШҚАРМАСИ ХАЛҚ ПУЛИНИ ТАЛАМОҚДА


"Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Зафар Оллақулиев яна қанчагача давлатнинг, халқнинг пулини ейди?

Маҳаллабай агентлиги Хоразм вилоят бошқармасида ишлаган даврида субсидияларни ўзбошимчалик билан тил бириктириб ёппасига ўмариб келгани етмагандек энди Камбағалликни қисқартириш бошқармасига бошлиқ бўлиб ҳам шу одати қолмаган.


Қайси қонунчиликда бор, ахир, ўзига-ўзи премия ёзиб олиши? Бу ҳам етмагандек қурувчилар томонидан “госакт”лар келади. Уларга имзо қўйиш ваколатини ўзининг ялоқхўр биринчи ўринбосари Музаффар Отажоновга топширган ва бундан ҳам соққа қилиб ётишибди.


Имзо қўйдиришга келган қурувчи камида 500 минг сўм пора беради, ҳамда "Ўзбекинвенст" МЧЖ суғурта компаниясининг суғуртасини 1 700 000 сўмга суғурталайди. Шундан кейингина бечора қурувчи тадбиркорнинг “госакт”ига имзо қўйилади. Агар шундай қилмаса, Музаффар Отажонов деган харомхўр имзо қўймайди. Натижада яна қурувчи сарсон, яна халқ азобда.


Ўзи бу бошқарма меҳнат қонунчилигини тартибга солувчи идора бўла туриб ходимларини 23:00 гача мажбуран иш жойида ушлаб ўтиради. Бу нима аҳвол? Буларга қарайдиган, назорат қиладиган давлат органи йўқми? Наҳотки халқни ҳеч ким ўйламаса?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида бир неча йиллардан буён ишлаб келаётган қанчадан-қанча ходимларни Зафар Оллақулевга пора пул олиб келиб бермагани учунгина ишдан бошатиб юборишди. Мурод Aтажанов, Эгамберган Саттаров, Музаффар Сариев, Даврон Ёрметов, Баҳодир Джабборов, Жамшид Баҳодиров, Икром Отаниёзов, Болтабоев Бунёд, Олланазаров Бобур, Сопоева Санобар, Каримова Нигоралар шулар жумласидан. Каримова Нигора ноҳақлик сабаб судга бериб, ғалаба қозонди ҳам. Аммо ҳали ишга тикланмади.


Aслида ёзаман десам, гап кўп. Масалан, ҳоким ёрдамчисини ишга олиш 2 000 доллар туради. Субсидия олиш умумий сумманинг 10 фоизи, яъни 10 0миллионнинг 10 миллионини берсанггина оласан, бўлмаса ололмайсан. Бандлик дастури ҳам сохта рақамларга тўлган. Мен сизга баён қилганларим ҳолва. Ичкарига кирган текширувчи ҳақиқий аҳволни кўради. "


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

26 Oct, 12:15


ОЛТИНКУЛДА ЭЛЕКТРОМОНТЁР ТОК УРИБ ЎЛДИ

2024 йил 25 октябрь куни Андижон вилояти Олтинкул туман маркази, Ифор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-мактаб яқинидаги электр трансформаторини таъмирлаётган ёш ишчи Раҳматулло Ғиёсиддинов ток уриб ҳалок бўлди.

Жамоатчилик Олтинкул туман электр таъминот корхонаси раҳбарлари – туман бошлиғи ва бош муҳандиснинг бепарволиги ва ноқонуний топшириқлари туфайли икки йил ичида кетма-кет икки ишчи ҳалок бўлганини айтмоқда.

2023 йилда ҳам шунга ўхшаш ҳодисада Олтинкул ТЭТК электромонтёри Абдусаттор Рўзиматов ноқонуний талабларни бажараётган пайтда юқори кучланишли ток уриб вафот этган эди.

Ушбу ҳолатни мутасаддилар прокуратура ва ички ишлар органларига билдирмай яширишга уринди.

Бу гал ҳам айтилишича, раҳбарият навбатда бўлмаган Рахматулло Ғиёсиддиновга пулли ишни бажарига буйруқ берган. Юз берган ҳалокатни ҳайдовчи Иқбол Қорабоев ўз кўзлари билан кўрган.

Қурбон бўлган ишчининг акаси Музаффар Ғиёсиддинов ҳам шу корхонада муҳандис бўлиб ишлайди ва раҳбарлар билан боғлиқлиги туфайли ҳақиқий ҳолатни ошкор қилишдан қўрқмоқда.

Жамоатчилик прокуратура ва ички ишлар бошқармаларидан зудлик билан текширув ўтказиб, масъул раҳбарлар ва бош муҳандисларга нисбатан қонуний чоралар кўришларини талаб қилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

26 Oct, 07:17


ОЗОДЛИК: ТОШКЕНТДА КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВГА “СУИҚАСД” УЮШТИРИЛДИ – МАНБАЛАР


Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, 26 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон президенти администрациясининг собиқ мулозими, президент Шавкат Мирзиёевнинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов “қуролли ҳужум”га учраган.

Бир-биридан мустақил икки манбанинг билдиришича, маҳаллий вақт билан тунги соат 1.40 лар атрофида икки номаълум шахс Алламжоновнинг Тошкент вилояти Қибрай туманидаги уйи яқинида у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узган. Ҳодисада Алламжонов ва ҳайдовчисининг зарар кўрмагани, ҳужум уюштирган шахслар воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлган.

Бош прокуратура Қибрайдаги ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганини хабар қилди:

“26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг
бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.".
Расмий баёнотда ҳужумга учраган машина ичида Комил Алламжонов бўлган, бўлмаганига аниқлик киритилмаган.

"Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган", дейилади баёнотда.
Бош прокуратура ҳодиса юзасидан тезкор-тергов гуруҳи тузилгани ва ҳужумчиларни қўлга олиш, улар шахсини аниқлаш тадбири бошланганини билдирган.
Қибрай кўчаларида фавқулодда ҳолат экани, ички ишлар ва бошқа хизматларнинг давлат рақамидаги машиналари кўплиги, айрим кўчалар ёпиб қўйилганини Озодликка ҳодиса юз берган ҳудудга яқин яшашини айтган қибрайлик тадбиркор ҳам тасдиқлади.

Амалиёт тафсилотлари ва терговга яқин эканини билдирган манба ҳодиса “суиқасд” сифатида малакаланаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса Алламжонов ўзининг шахсий автомашинасида Қибрай туманидаги уйи яқинидаги поезд йўлидан ўтаётганида содир бўлган.
“Қоронғуда йўл четида машинани кутиб турган мотоциклдаги икки шахс машинага “Макаров” пистолетидан беш марта ўқ узган ва қочиб кетишга муваффақ бўлган. Алламжонов ва ҳайдовчиси зарар кўрмаган, лекин машинада ўқ излари бор. Ҳозир камералар “кўтарилиб”, ҳужум қилганларнинг шахсини аниқлаш бўйича иш олиб бориляпти”, деди манба.
Президентнинг қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёева хориж сафарида эканини айтган ҳукуматдаги манба юқори раҳбарият ва шахсан президент Мирзиёевнинг ўзи ҳодисадан хабардор эканига шубҳа қилмаслигини билдирди.
Унинг айтишича, Алламжонов, гарчи президент администрациясидан кетган бўлса ҳам президент Мирзиёев командасидаги ва унга яқин одам саналади.
“Бу сайлов олдидан президентга қарши саботаж ҳам бўлиши мумкин. Жуда жиддий, Ўзбекистоннинг яқин тарихида кўрилмаган воқеа”, деди манба.

Айни пайтда тармоқларда “суиқасд” ҳодисасига шубҳа билдирилган постлар ҳам кўпайди.

Алламжоновнинг ўзи ўтган йили Озодликка берган интервъюсида ҳукуматдаги мавқеъидан ўзининг бизнес манфаатларини илгари суришда фойдаланганини рад этган.
Алламжонов ва яқин-яқиннгача у билан тандемда ишлаб келган президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ўзларини матбуот эркинлиги ва очиқлик тарафдори сифатида тақдим қилиб келишган, аммо сўз ва матбуот эркинлигининг аҳволи ёмонлашган охирги икки йилда уларнинг бу борадаги чиқишлари камайгани кузатилганди. (Озодлик)


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

26 Oct, 05:02


Бувайданинг Янгиқўрғон шаҳарчасида олинган видео.
Юпқа йиртиқ оёқ кийимда қолган онахонга ИИБ ходимлари янги оёқ кийим олиб кийдириб қўйишипти. Инсонпарвар ИИБ ходимлари кўпайсин.

ELTUZ

26 Oct, 02:01


🔞Қашқадарёда 7 ёшли қизни ўгай отаси зўрлаб келгани айтилмоқда.

ELTUZ

25 Oct, 15:30


Марғилонлик фуқаро сувдан қарзини тўлашдан бош тортди. Фуқаро қарзни тўлашни талаб қилган "Ўзсувтаъминот" ходимининг юзига мушт туширди. Ходимлардан бири "бизга унақа муомала қилманг, нотўғри гапиряпсиз" деб фуқарони тинчлантирмоқчи бўлди. Бироқ тортишув ҳар доимгидек сексуал ҳақоратларга тўла.

ELTUZ

25 Oct, 14:00


ТОБОН: ҲАҚИҚАТГА ҚАРШИ ҲАҚОРАТ

Ўзбекистон жамиятининг ЛГБТ мавзусига кучли ва носоғлом қизиқиши сабаби нимада?

Бирор ёқимсиз факт, аниқ танқидий фикр ва соғлом ҳурлик мавсуда гапирган шахсларга ЛГБТ тамғаси ёпиштирилади. Жинсий аъзолар, жинсий ҳаракатлар ва шу каби мазмунда ҳақорат ёғдирилади.

Бу саводсиз оломоннинг фикри мана бундай “Бизга демократия керакмас, болаларимизни уришимиз шарт. Хотинларимизни тергашимиз шарт. Агар қаттиқ турмасак улар ЛГБТ бўлиб кетади”. Аслидачи?

Калтакланган болалардан коррупционер амалдорлар, саводсиз секс шилқимлар, мушук кучукни тепадиган золимлар етишиб чиқмоқда. Тергалган, калтакланган хотинлар гап-гаштакда эрини ёмонлаши ҳам факт.

Демак, ташқи босим ҳеч нарсани ўзгартирмайди – инсон ўз руҳиятида бор нарсани юзага чиқаради. Жамиятда ЛГБТ вакиллари доим 5-8 фоизни ташкил қилади. Улар камаймайди ҳам, кўпаймайди ҳам. Ўзбекистонда ҳам шу рақам, Германияда ҳам, Японияда ҳам ва ҳатто Саудияда ҳам худди шу рақам. Дин, сиёсий тузум, менталитет бу рақамга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Ушбу ҳақиқатни тан олмайдиганлар ҳаётда ЛГБТ вакилига тўқнаш келса нима қилади? Тошбўронми ёки пичоқлаш? Жавоб оддий – ҳеч нарса қилолмайди.

Кўчадаги фоҳишаларга нисбатан ҳеч нарса қилолмагандек, ЛГБТ вакилига ҳам ҳеч қандай зарар беролмайди. Унда нега аччиқ ҳақиқатни айтганга юқоридаги тамғалар босилади?

Кушербаевнинг сексизми ҳақидаги мақолада бир аччиқ ҳақиқат бор эди – Ўзбекистонда қиз чақалоқлар аборти жуда кенг тарқалган.

Аборт қилаётганлар “кун келиб бировнинг уйига кетадиган” ортиқча қизни ўстиришни истамайди. Бу ҳақиқатни минг чиранинг яшириб, инкор қилиб бўлмайди.

Квадроберлар ҳақидаги постда ҳам шундай аччиқ ҳақиқат бор – секс шилқимлар 5 сутка жазо олади, квадробер 15 сутка.

Бу жамият учун квадкроберлик бир бегона қизнинг кетидан силаш, ўқувчи қизни педофил ўпишидан кўра хавфлироқ.

Аччиқ ҳақиқатни инкор қила олмадингми, ҳақорат қил қабилида ҳаракатланади оломон.

(Элтуз таҳлилчиси Тобон)

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 13:01


UZUM MARKET'ДАГИ ТЕХНИК НОСОЗЛИК

Мен Uzum Market'дан 3 қисмга бўлиб тўлаш шарти билан бир нарса сотиб олган эдим. Барча тўловларни 1 ой ичида тўлиқ ёпган бўлсам-да, октябрь ойида картамдан яна маблағ ечиб олинди.

Бу масалада операторларга боғланганимда, улар буни техник носозлик деб тушунтиришди. Хўп, тушуниш керакдир, деб ўйладим. Аммо орадан 12 кун ўтса ҳам, ҳеч қандай хабар йўқ.

Маблағ катта эмас, лекин бундай ҳолат фақат менда содир бўлмаган, деб ўйлайман. Хўп, техник носозлик бўлганини тушуниш мумкин, лекин олиб қўйилган маблағ кимнингдир охирги пули ёки зарур дори воситасининг пули бўлиши мумкин-ку.

Менинг ушбу мурожаатим ортидан Uzum ўз қоидаларини қайта кўриб чиқиб, кўпроқ мижозлар манфаатини ҳимоя қилувчи қоидалар жорий этишини хоҳлар эдим.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 12:01


НОВОИЙДА ҲОКИМ ВАЪДАСИ ЕРДА ҚОЛЯПТИ

Навбаҳор туманидан Сарвиноз Жумаева икки нафар фарзанди билан яшайди. 2017 йилда туғилган қизи Моҳинур Камолова оғир касал. Ҳиндистонда муолажа олса, тузалиб кетиш имкони бор экан.

Аёл Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсуновнинг сайёр қабулига бориб, ёрдам сўраган. Вилоят ҳокими аёлга ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берган. Жамғарма орқали 34 миллион сўм ёрдам ажратилишини айтган. Бунга ишонган она Ҳиндистонга виза олган, бошқа тайёргарлик ишларини қилган, юрагида умид уйғонган.

Бироқ, мана бир неча ой ўтди, лекин 34 миллион сўм пулни муҳтож аёлга бериш учун ҳеч қандай қонуний йўл топилмаган.

Она эса зор йиғлаяпти. Боланинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашяпти. Вилоят ҳокими топшириқ берган бўлса ҳам, на Навбаҳор тумани ҳокими Ўроқов, на вилоят ҳокими ўринбосари Мамадиярова онадан хабар олган.

Агар ёрдам бериб бўлмаса, очиқ айтсинлар, чунки ҳар кечиктирилган кун бемор учун азобга айланмоқда, вақт йўқотиляпти. Она ёрдам сўраб бормаган жойи қолмаган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 10:01


ГАЗЛИДА ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛА ОТАСИНИНГ МАШИНАСИНИ ОЛИБ ҚОЧИБ ЙТҲГА УЧРАДИ

Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳрида вояга етмаган бола отасининг машинасини олиб қочиб, тез юраётган машинани бошқара олмай қарама Қарши тарафдан келаётган машинага катта тезлик билан урилади.

Оқибатда қарама қарши тарафдан келаётган машина ҳайдовчиси ва 1 та қизи воқеа жойида ҳалок бўлди.

1 та қизи оғир аҳволда Газли шаҳар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 09:01


YANDEX ЎЗБЕКИСТОНДА МОНОПОЛГА АЙЛАНАДИ

Россиянинг Yandex трансмиллий компанияси Ўзбекистон бозорини агрессив эгаллашда давом этмоқда.

Yandex Ўзбекистондаги миллий сервис Express 24 -ни ютиб юбормоқчи.

Yandex компанияси анча вақтгача Ўзбекистон бюджетига солиқ тўлашдан бўйин товлаб келгани маълум.

Энди Yandex Ўзбекистон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаган Express 24 етказиб бериш хизматини сотиб оляпти.

Gazeta.uz иқтибосига кўра, "Битим якунланганидан сўнг Yandex Go`даги Eats ва Express24 хизматлари ягона технологик платформага ўтади.

Натижада буюртмалар сони ортиб, курьерлар кўпроқ етказиб бериш хизматларини амалга ошириш ва кўпроқ даромад олиш имконига эга бўладилар".

Расман эзгу ташаббуслар ниқоби билан Yandex Ўзбекистондаги миллий сервисларни ютиб юбориб ягона монополга айланади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 08:00


Нон ўрнига доллар ейиладиган ўлка – РТдан ваъз

“Биз ҳаммамиз квадробер бўганмиз. Яхшиям у пайтда хозирги Янги Ўзбекистон йўқ экан. Бўлмаса ëш умрим қамағда чириб кетардим. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган квадроберлик ҳаракатлари майда безорилик сифатида квалификация қилиниши ва вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкинлигини маълум қилди...” – Элтуз каналида рассом Туздан Жума ваъзи.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 07:00


ТОШКЕНТНИНГ ҚОҚ МАРКАЗИДАГИ УЙДА УЧ ОЙДАН БУЁН ИССИҚ СУВ ЙЎҚ

Ассалому алайкум, Туз оға.

Биз, Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 27-уй аҳолиси, уч ойдан ошди иссиқ сувсиз ўтирибмиз. Сув иситгич қозони (котёл) учун газ тўхтатилган.

Сабабини сўрасак, баъзилар домдаги айримлар йиллар давомида сувга тўламагани учун ўчирилди, ёки эски ЖЭК раҳбарлари пулларни ўзлаштирган, дейишмоқда.

Савол туғилади: 3-4 кишининг қарзи 200-300 минг долларга етиши мумкинми?

Бутун дом 10 йил давомида газ ишлатса ҳам, бунча миқдор чиқмайдику. Агар қарздорлар бўлса, МИБ бор, улар шуғулланиши керак.

Газ идорасининг 2-3 қарздор учун бутун домнинг газини узиб қўйишга қандай ҳаққи бор?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 06:00


САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ ПИСАНД ҚИЛМАЁТИР

Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз жамоаси.

Сизга шуни маълум қиламанки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидаги тартибсизликлар, яъни меҳнат кодекси деган номига чиқарилган қонунларга умуман риоя қилинмаётир.

Биз 2 мутахассисликда ўқиймиз, лекин кадрлар бўлими бошлиғи, меҳнат кодексининг 385-моддасини писанд этмай, мажбурлаб, меҳнат таътилига чиқариб юбормоқда ёки ўқишга буйруқ чиқариб, ҳақ тўланмаслигини айтмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 05:02


ТОШКЕНТДАГИ АСОСИЙ МУАММО: ФЕСТИВАЛЬ ЁКИ КИНО ЭМАС, БАЛКИ ҲАВО ТОЗАЛИГИ

Тошкент учун энг муҳим нарса фестивал ёки кино эмас, балки ҳаво тозалиги.

Ўзбекистоннинг атроф-муҳит вазири Азиз Абдуҳакимов, ўзини саноқсиз душманга айлантириш эвазига бўлса ҳам, ҳаво тозалиги учун курашмоқда.

Тошкент шаҳрида 31 та корхонадан фақат 8 тасида, Тошкент вилоятида эса 27 та корхонадан 19 тасида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган. Бу ҳақда вазирлик сўнгги 10 ой мобайнида қатъий гапириб келмоқда.

Ўтган ҳафтада Тошкентдаги "Яшил университет" очилиш маросимида президент Мирзиёев ҳаво тозалигининг муҳимлигини таъкидлади. Шундан сўнг, Бош прокуратура вазиятни назоратга олганини маълум қилди.

Президент бу мавзуни кўтарганидан олдин прокуратура нима билан машғул бўлган эди? Майли, ҳечдан кўра кеч. Президент топшириғи ортидан "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунга асосан республика бўйлаб режали текширувлар бошланди.

Текширувлар давомида, атроф-муҳитга кучли таъсир кўрсатадиган I ва II тоифали саноат корхоналари учун мўлжалланган замонавий чанг-газ тозалаш қурилмаларини ўрнатиш ишлари кечиктирилаётгани аниқланди.

Хусусан, Тошкент вилоятида 27 та корхонадан атиги 19 тасида, Тошкент шаҳрида 31 та корхонадан атиги 8 тасида бундай ускуналар ўрнатилган.

22 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бундай текширувлар Бош прокуратура томонидан Экология, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари иштирокида ўтказилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 04:01


БУ ХАЛҚ КИМГА ВА НИМА УЧУН ОВОЗ БЕРИШИ КЕРАК?

Журналист Ибрат Сафо ёзади: Англияда сайловдан олдин эшигимни тақиллатиб келишлари ва овозим учун ваъдалар беришларига ўрганиб қолган эканман. Гурунглашиб, анча кўнгилни очиб-сочса бўлади номзодларга ёки вакилларига.

Бувим зериксалар, эшик қоқиб келган лўлиларни олиб кириб меҳмон қилардилар - менга ҳам шу характери ўтган. Мана Ўзбекистонда энди номзодларни кутавериб кўзим тўрт бўлди. Галмади, галмади, начун галмади деб ҳиргойи қилиб ўтирибман.

Кеча туман ҳокими селектор қилди. Қайси туманлигининг фарқи йўқ, чунки бу ғайриоддий ҳол эмас. Ҳокимият олди кечки саккизларгача машинага тўла эди.

Ичкаридаги залдан оч ходимларнинг қоринлари ғулдураши атрофни тутти. Қарғашга ҳам ўхшади бу ғулдурашлар. Ҳоким ҳам, прокурор ҳам, бошқаси ҳам сўзга чиқиб барча-барчани битта-битта сайловга олиб чиқишга буйруқ берибди.

Бир маҳалла “асфалтимиз йўқ, чиқмаймиз” деган экан, шағал ётқизиб беришибди. “Хурсандми улар?” деб сўраркан ҳоким. Маҳаллалар ходимлари ҳисобларига ҳатто пул тушириб беришди, фаолроқ бўлишлари учун.

Фаоллик бўлса, шунча бўлади-да нснмсн. Лекин, энг асосий масала - номзодлар ким, бу халқ нима учун ва кимга овоз бериши керак - ҳеч ким билмайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

25 Oct, 03:01


САЙЛОВ ОЛДИ ВАЪДАЛАР ВА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР ҲАҚИДА

Ассалому алайкум ҳурматли редакция!

27 октябрь куни яқинлашмоқда, биз депутатликка номзодларга овоз берамиз. ЎзЛиДепнинг сайлов олди учрашувлари ёшлар билан тўлиб кетди. ЎзЛиДепнинг вилоят раиси Хатирчи тумани Тамабахриндан номзод. Учрашувга мактаб ўқувчилари ҳам жалб қилинганини расмлардан кўриш мумкин. Бу қонунга зид эканлигини номзод билмайдими?

Учрашувда номзод камбағалларни бой қилиш ҳақида ваъда берди. Масалан, бешта камбағални битта раҳбарга бириктириб қўямиз, деб айтишди. Бу аниқ коррупцияга йўл очмайдими? Камбағалга пулни қаердан олишади, ўғирлик қилишадими? Бугунги кунда кимнинг даромади ўз эҳтиёжларига етади?

Кўп ёлғон ваъдалар берилмоқда. Вақт ўтиб, омон бўлсак, ҳаммасига гувоҳ бўламиз. Лекин энг муносиб номзодни сайлашимиз зарур. Маҳалла еттилиги шу ЎзЛиДеп вилоят раисига овоз беришни тавсия қилиб, у киши вилоят маҳаллалар уюшмаси раиси бўлиши ҳақида тарғибот қилиб юришибди. Бу ҳолатни Марказий сайлов комиссияси назоратга олиши керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 17:21


"Гендер тенглиги ёмон" деб бонг ураётган Расул Кушербаев йилига нечта қиз чақалоқ аборт қилинишидан хабардорми? Ўзи шундоғам сексизм, жинсий сегрегация ботқоғига ботган жамоатчиликка бундай ғояларни сингдираетган Кушербаев нон узатиб турган давлат қўлини қопяпти. Кушербаев экология бўйича вазир маслаҳатчисими ёки оилавий масалаларда қозими? Ўз вазифасини бажармайдиган популист маслаҳатчи шов-шув кўтаришдан бошқа ишга ярайдими?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 16:00


Ўзбекистон Конституцияси, 58-модда: Аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Давлат аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари ҳамда имкониятларининг тенглигини жамият ва давлат ишларини бошқаришда, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида таъминлайди.

Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси: 3-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг принциплари
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, гуманизм, адолат ва айб учун муқаррар жавобгарлик принципларига асосланади.

189-2-модда. Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш
Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, жумладан, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини оммавий инкор қилиш, бундай мазмундаги қарашлар, ғоялар ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек, бундай ҳаракатларни очиқдан-очиқ оқлаш ёки қўллаб-қувватлаш — ўндан йигирмагача базавий ҳисоблаш миқдорларида жарима солишга олиб келади.

Бу қонунлар Кушербаевга ўхшаган оппортунистларга нисбатан ишламайдими?

ELTUZ

24 Oct, 15:01


Дунëдаги энг каллаварам суд ҳам қуëн маскасини кийган болани 15 суткага қамамайди.

Мен масалан арча байрамда қуëн маскасини кийганман¸ укам тулки¸ синглим эса қоплон бўлган.

Биз ҳаммамиз квадробер бўганмиз.

Яхшиям у пайтда хозирги Янги Ўзбекистон йўқ экан. Бўмаса ëш умрим қамағда чириб кетарди.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган квадроберлик ҳаракатлари майда безорилик сифатида квалификация қилиниши ва вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкинлигини маълум қилди.

Қизларга шилқимлик қилса 5 сутка жазо квадроберга 15 сутка.

Адлия вазирлиги ҳаваскор театр қўйгунча машнақа масалаларга қарамайдими?

Яшасин квадроберлар. Йўқолсин ҳуқуқий нигилизим!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 13:00


КУШЕРБАЕВ АЁЛЛАР ВА ЭРКАКЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТЕНГЛИГИНИ ИНКОР ҚИЛДИ

Депутат собиқ бўлса ҳам ижтимоий норма ва сиёсий меъёр нималигини, уларнинг ўзаро фарқини яхши англаши шарт.

Гендер тенглиги аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқли эканини англатади. Жамият аъзолари, жинси қандай бўлишидан қатий назар, давлат қаршисида тенг ҳуқуқларга эга.

Аёллар ҳам худди эркаклар сингари таълим олиш, ишлаш, овоз бериш, ўз фикрини билдириш ва ҳоказо ҳуқуқларга эга.

Масалан, Кушербаев ўз хотинига "ишламайсан, уйда ўтир!" дейиши мумкин. Хотин ҳам ўз ихтиёри билан рози бўлса – буни «ижтимоий келишув» деймиз.

Лекин Кушербаев оммага аёлларни чекловчи фикрларни ёйиб, тарғиб қилса, бу сиёсий саводсизлик ва популизмдир. Гендер тенглиги ёмон деб бонг ураётган Кушербаев йилига нечта қиз чақалоқ аборт қилинишидан хабардорми?

Собиқ депутат эркаклик позициясини ўз оиласида истаганича мустаҳкамласин – шундаям хотинига зўравонлик қилмаслиги ва таҳқирламаслиги шарт.

Лекин оммага чиқиб гендер тенглик ёмон, аёллар биздан паст бўлиши тўғри деган оҳангда тарғибот юритиш аёлларнинг ҳуқуқан нотенг, нотавон эканини таъкидлаш билан баробар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 12:01


ТУРКИЯДА ЎЗБЕКИСТОНДА ЮҚОРИ ЛАВОЗИМЛАРДА ИШЛАГАН 73 ЯШАР МОЛИЯВИЙ ФИРИБГАР АЁЛ УШЛАНДИ

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Туркияда қўлга олинган, 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб 2014 йилдан буён қидирувда бўлган, 1951 й.т. ЖАФАРОВА ХАТИЧА МУСОЕВНА Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади.

Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 11:00


ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИДА БЮРОКРАТИЯ ВА КОРРУПЦИЯ


Чирчиқ давлат педагогика университети Педагогика факультетида бюрократизм кучайганига олдиндан гувоҳмиз. Буни Гуманитар фанлар факультети "амири" Р.Икрамов мисолида кўргандик.


Бир қарашда факультетда барчаси ўз маромида кетаётгандек. Ҳамма жой сув қуйгандек жим-жит. Декан ва унинг 4 нафар ўринбосари, тюторлар, кафедра мудирлари билиб-билиб “иши”ни қилишади.


Декан жаноби олийлари Жаббор Эшбекович докторлик ишини педагогикадан ёқлаган. Aсосан илмий ишлар билан шуғулланади. Кимгадир оппонент, кимларгадир раҳбар. Йилига камида 3 та шогирди илмий иш ёқлайди. Соҳасининг фарқи йўқ. Шогирди педагогикани битирган бўлсин, кимёни битирган бўлсин, биологияни битирган бўлсин, ёппасига педагогикадан ҳимоя қилдиради.


Декан ўринбосарларидан энг ёши улуғи Жамшид Файзуллаевич. Кўп ишни ўз бўйнига олади. Агар у бўлмаса, декан ҳеч нима қилолмайди. Гўёки ундан бошқа ақлли одам йўқдай.


Маънавиятни Дилафруз Муҳитдиновна "эплайди". Бир гала тюторларни йиғиб олиб улар қилган ишларни ўз номидан эълон қилади. Буйруқ беришни яхши кўради. Собиқ биринчи проректор Б.Хусановнинг ишончли ходимларидан. Aмалдаги проректорнинг эса маслакдоши. Ҳамма иш унинг қўли билан бўлиши керак.



Шероз Нурмаматов эса ҳазинанинг устида. Сиртқи таълим бўйича талабаларнинг отаси. Ҳа, деса шахсий режа билан баҳолар ёпилади. У аслида ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари. Унинг сиртқи таълимга алоқаси йўқ. Aслида бу вазифада эндигина ўқишни тамомлаган, университетнинг собиқ талабаси Нурсултон Шайхисламов фаолият юритаркан.


Нурсултон жанобларига тўхталсак, у 2 карра стипендиант, гўёки унинг олдига тушувчи талаба топилмаган. Магистрни битириши билан бўлим бошлиғи, бироздан сўнг декан ўринбосари бўлволди.


Жаббор Эшбекович уни илмий ишларга масъул қилиб қўйган. Ўзини катта тутувчи бу шахс хоҳласа кафедра мудири, хоҳласа декан, хоҳласа проректор бўла олади. Сабаби унинг орқасида анча катта куч бор. Бу шахснинг ректор Г.И.Мухамедов билан алоқа ўрнатишига бизга яхши таниш бўлган "амир" Икрамовнинг ҳиссаси бор. Хуллас Нурсултон Замон ўғли ҳақида яна алоҳида гаплар бор...


Кафедра мудирлари асосан янгидан қўйилган. Янгилар факультетда олдиндан фаолият олиб боради. Эскиларининг тагига сув қуйиб юборилган. Мудирлар алмашган бўлса-да, ҳамон вазият эскилигича қолган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 10:00


ЎЗМТРКДАГИ ТЕХНИК ХОДИМЛАР МАОШИ НЕГА ОШМАДИ?

“Ассалому алайкум Элтуз. Исмим сир қолишини хоҳлардим. Арзимаган ойлик оламиз. Шу ишдан ҳам босим орқали айрилиб қолмайлик.

Биз ЎзМТРК таркибидаги «Республика телерадиомаркази» Давлат муассасаси техник ходимлари номидан шикоят йўллаяпмиз.

Яқинда президент қарори қабул қилинди. МТРК ходимларининг ойлиги октябр ойидан 1.5 баробар ошиши кўрсатиб ўтилганди.

Ўзи арзимаган 2 млн ойлик оламиз телемарказдагилар. Лекин ҳамма МТРК таркибидаги телеканаллар ойлиги 1.5 баробар қилиб кечадан аванслари ташлаб берилди.

Лекин биз техник ходимларнинг ойликлари умуман ошмас экан.

Буйруқларида бундай илова йўқ эмиш. Айрим телеканал ходимлари 30 млн ойлик олишади.

Ҳақиқий меҳнатни қиладиган техник ходимлар ҳали ҳам 2 млн ойлик олишади.”

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 09:01


НАВОИЙ МАҲАЛЛАЛАРИДА КОНЦЕРТ БИЛЕТИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАХИНАЦИЯЛАР

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги маҳалла раислари концерт билети сотишга мажбурланмоқда.

Топшириқ маҳаллалар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси томонидан берилган. Ижодий учрашув 24 октябр куни Навоий шаҳридаги ёшлар марказида бўлиб ўтиши керак.

Наврўз байрами олди умумхалқ ҳайрия ҳашаридан миллионлаб йиғимлар уюшма ҳисоб рақамига тушган. Вилоят бўйича корхоналар, бюджет ташкилотлари ходимларининг бир кунлик маоши ҳашар тадбири деб ушлаб қолинади.

Нега маҳаллалар уюшмаси концерт тадбирларни шу фонд йиғими ҳисобидан ўтказмасдан раисларни билет сотишга мажбурлайди? Уюшма раиси Қаҳрамон Қуранбоев ҳолатни қандай изоҳлайди?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 08:02


Фақат Ҳиндистон ва Хитой эмас, бошқа аъзолар орасида ҳам келишмовчиликлар мавжуд.

Масалан, энг янги БРИКС аъзолари бўлган Миср ва Эфиопия ўртасида ҳам зиддиятлар бор. Саммитда тинчлик ҳақида гапирилишига қарамай, Эрон ва Саудия Арабистони узоқ вақтдан бери минтақавий рақиблар бўлиб қолишмоқда.

"Уларнинг барчаси бирон бир муҳим масалада келиша олиши хомхаёл," дейди О'Нейл.

Шу билан бирга, Россия Ғарбга қарши кайфият билан ҳаракат қилар экан, "янги жаҳон тартиби"ни яратиш ҳақида гапирмоқда. Бошқа БРИКС аъзолари, масалан Ҳиндистон, Ғарб билан яхши сиёсий ва иқтисодий алоқаларни сақлаб қолишни истайди.

Қозонда Владимир Путиннинг мақсади зиддиятларни четлаб ўтиб, бирлик манзарасини намойиш этиш ва Россия жамоатчилигига ҳамда халқаро ҳамжамиятга мамлакатнинг изоляция қилинмаганлигини кўрсатишдан иборат.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 08:01


ПУТИН БРИКС ВОСИТАСИДА НИМАНИ ИСБОТЛАМОҚЧИ?

Тасаввур қилинг, сиз Владимир Путинсиз. Украинага бостириб кирганингиз учун Ғарб сизни катта давралардан четлатди. Санкциялар сабабли мамлакатингиз иқтисоди жаҳон бозоридан узилди. Халқаро жиноят суди сизни ҳибсга олиш қарорини чиқарган.

Мана шунча босимлар сизга "кор қилмаётганини" қандай кўрсатишингиз мумкин? Саммит ўтказиб кўринг.

Ҳафта давомида Қозон шаҳрида Президент Путин ривожланаётган иқтисодга эга 20дан ортиқ давлатларни БРИКС саммитида қабул қилади. Таклиф қилинган етакчилар сирасида Си Цзиньпин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моли ва Эрон Президенти Маъсуд Пезешкиян бор.

Кремль бу саммитни Россиядаги "энг катта ташқи сиёсат тадбирларидан бири" деб атади.
Macro-Advisory консалтинг компаниясининг асосчи шериги Крис Уифер фикрига кўра "Россияни яккалаб қўёлмадингиз – Кремль бу саммит орқали Ғарбга шундай демоқчи. Россия санкцияларга бардош бермоқда. Албатта юзаки муаммолар ҳам бор, лекин геосиёсий миқёсда Россиянинг дўстлари кўп ва улар Россиянинг ҳамкорлари бўлади деб ишонтирмоқчи Кремл".

Хўш, Россиянинг дўстлари кимлар? БРИКС дегани – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка. Ғарбга қарши муқобил деб кўпинча тилга олинадиган бу гуруҳга Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам қўшилди. Саудия Арабистони ҳам бу иттифоққа таклиф қилинган.


БРИКС мамлакатлари жаҳон аҳолисининг 45%ини ташкил қилади. Аъзо давлатларнинг иқтисодиётлари биргаликда 28,5 триллион доллардан (22 триллион фунтдан) кўпроқни ташкил қилади. Бу жаҳон иқтисодиётининг тахминан 28%ига тенг. Россия расмийлари яна 30га яқин давлат БРИКСка қўшилишни ёки клуб билан яқинроқ алоқалар ўрнатишини истайди.

Ушбу давлатларнинг айримлари саммитда иштирок этади. Қозонда шу ҳафтада БРИКС "жаҳон аксарини" намоён қилиши ҳақида кўп гапирилади.

Бу саммит Владимир Путинга геосиёсий саҳнада легитимлигини исботлташ учун ва бироз вақт қозониш учун керак. БРИКС саммити бу вазифалардан ташқари яна нимани амалга ошириши мумкин?

Ғарб санкцияларидан келаётган босимни юмшатишни истаган Владимир Путин БРИКС аъзоларини глобал тўловлар учун долларга муқобилни қабул қилишга кўндиришга ҳаракат қилади.

"Россия иқтисодиётидаги кўплаб муаммолар чегаралар бўйлаб савдо ва тўловлар билан боғлиқ. Ва муаммоларнинг катта қисми АҚШ доллари билан боғлиқ. АҚШ хазинаси глобал савдо борасида катта куч ва таъсирга эга, чунки АҚШ доллари бу савдони ҳисобга олишда асосий валютадир. Россиянинг асосий манфаати АҚШ доллари устунлигини бузишдан иборат. У БРИКС давлатларини доллар, евро ёки G7 валюталари киритилмаган муқобил савдо механизмини ва чегаралар бўйлаб тўлов тизимини яратишга кўндирмоқчи, шу билан санкциялар зарбасидан қутилмоқчи", дейди Уифер.

Бироқ танқидчилар БРИКС ичидаги тафовутларга ишора қилишмоқда. Аъзоларни тўлиқ "ҳамфикр" деб бўлмайди.

"Хитой ва Ҳиндистон ҳеч қачон ҳеч нарсада келиша олмайди – бу Ғарбга қўл келмоқда. Агар Хитой ва Ҳиндистон ўзаро келишиб олса, БРИКС улкан таъсирга эга бўларди. Ҳозир Хитой ва Ҳиндистон бир-бирларига ҳужум қилмасликка ҳаракат қиляпти. Улар иқтисодий масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга кўндириш ҳақиқий муаммо бўлиб қолмоқда ", дейди Goldman Sachs компаниясининг собиқ бош иқтисодчиси Жим О'Нейл.

О'Нейлнинг ўзи асрнинг бошида "БРИК" акронимини ўйлаб топган ва тўртта ривожланаётган иқтисодиётни "жаҳон сиёсатининг марказига жалб қилиш" кераклигини таъкидлаган эди.
Ғоя амалга ошди, 4 мамлакатга Жанубий Африка қўшилиши билан саммит БРИКС деб аталди. Улар G7, дунёнинг еттита "ривожланган" иқтисодиёти (Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ) устунлигига қарши чиқишга ҳаракат қилади.

ELTUZ

24 Oct, 07:00


САЙЛОВОЛДИ МУКОФОТ ПУЛИ ЯНА ҚОРНИ КАТТА РАИСЛАРГА БЕРИЛДИ...


Ўзбекистонда сайлов олди маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторлаига сайлов учун “премия” тушибди.


2023 йилда ҳам президентлик сайловида референдумда худди шу ходимлар, ҳатто ҳар бир мактаб директорлари 5 млнгача мукофотланганди.


Ўтган сафарги каби бунисида ҳам ёшлар етакчиларига ҳеч қандай мукофот пули тушмади. Иш тақсимланганда ёшлар етакчиларига катта ишонч билдирилиб, масъулият юкланади.


Рағбатлантиришга келганда “Ўзбекистоннинг бутун бошли келажаги уларнинг қўлида”, деб айтилади. Шу ёшларга 3-4 млн эмас, 1 млндан ташласа ҳам хурсанд бўлишарди.


Сайлов участкаларининг деярли ҳаммасига ёшлар етакчилари аъзо қилинган ва аксарият ишни улар бажармоқда.


Сайловчиларнинг аксари ёшлар деб ҳар жойда етакчилар фаолликка чақириляпти. Мукофотни эса яна ўша қорни катта раислар оляпти.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 06:02


АНДИЖОНДА НЕМАТИЛЛО ГАИЧИГА ПОРА БЕРМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

"Ассалому алайкум Элтуз. Андижон вилояти "ГАИ" да Нематилло ака ишлайди. Уни ГАИ билан иши тушганлар, менимча, ҳамма танийди, яъни у эски ходимлардан бири. Биз машинамизга давлат рақами олиш учун борганимизда, ГАИнинг базасидан номимиз чиқмади. Уларнинг айтишича, база янгидан ишга туширилган ва шундай муаммолар кўпчиликда учраётган экан.

Мошинага номер олишимиз керак, чунки кўчада юриб бўлмайди. Нематилло хожи ака биздан 800 минг сўм пул олди ва қандайдир қилиб ишимизни тўғрилаб берди. Шу муаммони каналда чиқариб берсангиз, ГАИнинг базасини тўғрилаб қўйишса, кўпчиликка фойдаси тегади. Оввора бўлишмайди ва ҳожи акаларга пора беришмайди. Ёки Нематилло ҳожи аканинг "базасини" тўғрилаб қўйишар, балки.

Ташаккур!"


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 05:00


“GREENLEAF” ТОВЛАМАЧИЛАРИ


Яқинда Хоразм вилоятида АИФ фирибгарлик пирамидасига нафакат ўзини балки қариндош-уруғлари исмини ҳам ëздириб одамлар жуда катта суммадаги пулни қиморга ютқазишди. Бу платформага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилди.


Ҳозирда эса Хоразм вилоятининг содда аҳолисини яна бир пирамида соғиб ичмоқда. Бу пирамида офислари Урганч шаҳридаги "Urganch Karvon Shopping Center" гипермаркетида ва "Hamkorbek Biznes Сentr"да жойлашган.


"Greenleaf" пирамидаси офисига алданиб бориб 4 млн 700 минг сум пул тўлаб, ишга киргандим. 2 та одам топиб келсам, ҳар бир топган одамим учун $ 50 дан $ 100 гача ҳисобимга тушаркан.


Бундан ташқари, нархи арзон фирманинг парфюмерия маҳсулотларини қимматга сотиб одамларни алдай бошладим. Вақт ўтиб бу фирманинг пирамида эканлигини тушундим. Пулимни қайтаришларини сўрганимда беришмади.

“Greenleaf” пирамидаси турли касалликларни даволовчи дориларни ва парфюмерия маҳсулотларини реклама қилади. Дорилар таркиби оддий.

Арзонроқ аналогини эса истаган дорихонадан топиш мумкин. Уларнинг таъсирида бир муддат тетиклашгандек бўласиз, аммо шифо топмайсиз.


Компания дорилари Хитойдан келтирилар экан. Тантанавор тақдимотлар, машина ютуқлари, дам олиш тадбирлари, саёҳатлар ўтказилиб янги иштирокчилар қармоққа туширилади. Пирамиданинг вилоятдаги катта менеджерларидан бири Гулзода Ҳайитбаева кучли манипульятор.


Гулзода ва ёрдамчилари одамларни алдаб, уларнинг пулларини олиб, уларга арзон маҳсулотларни қимматга сотиб, яна изларингиздан одам топасизлар, деб ўз пирамидасини кучайтириб келишмоқда.


Гулзода 6 ой ичида иккита машина “Трекер” ва “Малибу” сотиб олди. Унинг ойлик даромади 100 млн атрофида. У пирамида занжирининг энг тепасида туради. Ҳар бир янги келган одам Гулзодага фойда олиб келади.


Пирамидага кўпинча ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизлар алданиб кириб қолмокқда. Пирамидага киришга пул тополмаганлар эса "TBC" банкидан 49% лик кредит олиб, “Greenleaf”га аъзо бўляпти. Кўпчилик кредит олганлар вактида қарзини тўлай олмай баттар қарзга кириб кетишяпти.


Хоразм вилоятида бу пирамидани инстаграм ижтимоий тармоғи оркали "515_market_uz”, “javhariyim900”, “fazilat.official" номлари остидаги ахлоқсиз блогерлар реклама қилиб келишади.


Урганч шаҳар ИИБга, прокуратура органларига бу пирамида устидан жуда кўп шикоятлар келиб тушган. Лекин ҳалигача жиноят иши қўзғатилмади. Президент администрациясида ушбу пирамида ишлаши учун “откат” олиб ўтирганлар бор экан.


Улар товар Хитойдан келтирилиши ва бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқалишини назорат қилишади. Шунинг учун Хоразм вилояти орган ходимлари ожиз қолишмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

24 Oct, 03:00


Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида коррупция ва таниш-билишчилик: Катта қаллобликлар ва давлатга етказилган зарар

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида (БНҚИЗ) коррупсия можароси юзага келиб, бу жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг диққатини тортди. Можаро таниш-билишчилик, хизмат ваколатларидан суиистеъмол қилиш ҳамда давлатга катта зарар етказиш каби кенг кўламли қонунбузарликларни ўз ичига олади.

Таниш-билишчилик ва заводни қариндошчилик асосида бошқариш

БНҚИЗ директори Акбар Фазилов ўз лавозимига энергетика қўмитасининг собиқ раиси Алишер Султонов билан хорижий сафарларда ўрнатилган яқин алоқалари туфайли тайинлангани даъво қилинмоқда. Натижада, нефтни қайта ишлаш соҳасида етарли тажрибаси ва билимига эга бўлмаган шахс заводнинг раҳбари бўлган.

Бу билан қонунбузарликлар тугамаган. Фазилов ўз қариндошларини муҳим лавозимларга тайинлаган: бош муҳандис этиб Бахтиёр Мустафаевни, умумий масалалар бўйича ўринбосар этиб эса Алишер Нурхоновни қўйган. Бундан ташқари, заводнинг раҳбар лавозимларига ва бошқа бўлимларига ҳам қариндошлари, жумладан келинлар, жиянлар ва дўстларини ишга жойлаштирган. Кўпчилик ходимларнинг бундай лавозимларга мос келадиган малака ва тажрибага эга эмаслиги заводнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хавотирли жиҳатлардан бири шундаки, "модернизация гуруҳи" деб аталувчи, фақат қариндошлардан иборат бўлган гуруҳ учун Тошкентда бир неча йилдан бери офис ижарага олинган. Бу тузилма на заводга, на давлатга фойда келтирмаяпти, балки унинг харажатлари корхонанинг зарарини янада оширмоқда.

Коррупция схемалари ва молиявий қонунбузарликлар

Текширувлар натижасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 22 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда молиявий қонунбузарликлар аниқланган. Энг оғир ҳолат 8,5 миллиард сўм миқдоридаги нефт маҳсулотларини ўғирлик қилиш бўлиб, бунда бош бухгалтер ва бошқа расмийлар қатнашган. Ҳужжатлар сохталаштирилган ва хусусий "City Camping Bukhara" компанияси билан тўловсиз шартномалар тузилган. Компания раҳбари мамлакатдан қочиб кетишга уринаётганда қўлга олинган ва бу жиноятда иштирок этганларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

"Ўзбекнефтгаз"нинг собиқ раисининг роли


Коррупция фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири, собиқ "Ўзбекнефтгаз" раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан маъқулланган муваффақиятсиз лойиҳа бўлиб, у пирилиз дистиллатини 11Р01 реактори олдига қўшишни таклиф қилган. Бу эса Франциянинг Ахенс компаниясидан бир неча миллион долларга харид қилинган қиммат катализаторларнинг ифлосланишига олиб келган. Ушбу тажриба завод ишини яхшиламаган, аксинча, катта иқтисодий зарар келтирган.

Давлатга етказилган умумий зарар

Юқоридаги ҳолатлар Ўзбекистон Президенти эълон қилган коррупцияга қарши сиёсатга зид келади. Бу схемалар туфайли завод ва давлат катта миқдорда зарар кўришда давом этмоқда. Таниш-билишчилик, малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ва молиявий қаллобликлар завод маҳсулотининг нархини ошириб, сифатини пасайишига олиб келган. Оддий фуқаролар ёнилғи учун юқори нарх тўлашга мажбур бўлмоқда, завод раҳбарияти ва уларнинг қариндошлари эса давлат ҳисобидан бойиб кетмоқда.

Хулоса

Вазиятни тўлиқ ҳал этиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан пухта тергов ўтказилиши ва завод раҳбариятининг фаолияти устидан назорат кучайтирилиши зарур. Шундагина завод ишининг самарадорлигини тиклаш ва мамлакат ҳамда унинг фуқаролари учун молиявий юкни камайтириш мумкин бўлади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

23 Oct, 16:01


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 23 октябрь куни фарғоналик шоир, ёзувчи ва эссеист Шамшод Абдуллаев оламдан ўтди.
1957 йилнинг 1 ноябрида Фарғонада туғилган Шамшод Абдуллаев рус тилида ëзган авангардчи шоирлар орасида ўтган асрнинг 80-90-йилларида шакллантирилган “Фарғона поэтик мактаби”вакили.
Миллати ўзбек бўлишига қарамай, рус тилида ижод қилган Шамшод Абдуллаев бир неча шеърий тўплам ва прозаик асар муаллифи бўлиб ҳисобланади.
Асарлари бир неча тилга таржима қилинган фарғоналик шоир, “Фарғона.ру” қайдича, Андрей Белий номидаги мукофот (1993 йил), “Знамя” журналининг эссеистика бўйича мукофоти (1998 йил), “Глобус” мукофоти (1998 йил), Россия шоирлари орасида икки марта шеърият учун мукофот (2006 ва 2013 йиллар), Францияда рус тилида чиққан “Окно” журнали мукофоти (2011 йил), Иосиф Бродский жамғармаси мукофоти (2015 йил) ва бошқа мукофотлар соҳиби бўлган.
Шамшод Абдуллаев Тошкентда “Звезда Востока” журналига (“Шарқ юлдузи”нинг русчаси) муҳаррирлик қилган.
Нашр Ўзбекистон расмийларининг босимига учрагани ортидан Шамшод Абдуллаев мамлакатдан чиқиб кетган.

ELTUZ

23 Oct, 15:00


РАССОМ ТУЗ: ОҚҚИЗ

Оққиз ëши нечада эканлигини айтишни севмайди.

Баъзан расмиятчилик учун сўрашганида ҳам ичи зил кетади.

Ойнага қараб қулоғи тагидаги бир-икки оқ сочни кўрган заҳоти юлиб ташлайди.

Аммо Оққиз 28 ëш бўлишига қарамай нисбатан ëш кўринади.

Тик гавдаси, оҳу каби шаҳло кўзлари, қиролича Дианани эслатадиган ним табассумли юзи.

Оққизнинг касби санъатшунос. Арт-критик.

Рассомлар, услублар ва арт трендлар ҳақида ëзади.

Ота-онаси саксонларда Тошовуздан Тошкентга кўчиб келишган.

Тошкентликлар эшитган бўлса керак жигар кўчириб ўтказиш бўйича машҳур эр-хотин врач Аннагелдиевларни.

Оққиз шу Аннагелдиевларнинг ëлғиз қизи.

Ота-онаси даврида нуқул ўқиди. Олдин Тошкентда, кейин Москвада. Кейин эса Францияга бориб, 6 ой ўқиб келди.

Ақлли ва стильли кийинадиган Оққиз аксар санъатшунослар каби сўққабош.

Орзусидаги йигит учрамади.

Ота-она ҳам қизим қачон эрга тегасан, дея-дея бирин-кетин оламдан ўтиб кетишди.

Оққиз Тошкентнинг Ҳамид Олимжон бекатидаги кўп қаватли уйда бир ўзи яшайди.

Бир неча марталаб уйида меҳмон бўлганман (дўст ўлароқ). Саккизинчи қаватдан гўзал Тошкент манзараси кўринади.

Олдин уйнинг олдида Ҳамид Олимжон ҳайкали бор эди. Ҳозир олиб ташлашди.

Оққиз эркакларни ўзига йўлатмайди.

Масофа қўяди доим.

Нега десам, Себзордаги бир таниқли рассомнинг устахонасига борганида ўша “таниқли рассом” унга ташланган экан.

Оққиз дераза раҳида турган Клеопатра ҳайкали билан рассомнинг бошини ëрган.

Агар себзордагилар ўқиëтган бўлса, гап ким ҳақида эканлигини билишади.

На эса. Мавзуга қайтайлик. Оққиз шу кунларда қаттиқ депрессияда. Рўҳий тушкунлик бир ҳафтадан бери шуурини тарк этмайди.

Ҳатто Рамштайн мусиқаси ҳам уни бу тушкунликдан чиқара олмади.

Кеча Оққизга телефон қилсам “гапиргим ҳам келмайди” деди.

Нега десам, “Мен жамиятга кераксиз бир касбдаман. Санъат танқидчилиги ва таҳлилининг ҳеч кимга кераги йўқ. Рассомлар пиар мақола ëзадиган маддох журналистларнинг ëзмишларини санъат таҳлили деб билишади. Публицистика билан арт-критиканинг фарқига борадиган одам йўқ...” дея узундан-узоқ дийдиë қилди.

Гапни тўғриси, Оққиз умрида мундай ишлаб пул топган қиз эмас.

Уйни раҳматли ота-онаси оберган.

Бугунги муаммонинг илдизи ҳам пулга бориб тақалди.

Оққиз ўтган йили машина оламан деб банкдан кредит олган ва шу кредит ëпилмаëтган эди.

Шу муаммони ечиш керак деб мен ва Ëвшанга вазифа қўйди.

Ëвшан бу ФМ радиосида бошловчилик қиладиган шоввоз йигит.

Бизлар Оққизнинг кам сонли дўстларимиз.

Хуллас, кредитни ëпиш масаласини муҳокама қила бошладик.

Остонадаги бир галереяда Қирғизистоннинг ҳозир қамоқда ëтган президентининг рассом қизи кўргазма қилаëтган экан.

Шунга тақриз лозим. Тақриз Франциядаги электрон журналда чоп бўлса, бу рассом қиз бизга яхшигина гонорар тўлайди.

Шу билан кредит ҳам ëпилади, балки Пиросмани ресторанида зиëфат ейишга ҳам пул ортади.

Ҳамма гап Оққизнинг бу ишни олиш-олмаслигига қараб қолди.

“Ëзмайман мен у ҳақда. Негадир оддий мишиқи қизлар отаси президент бўлиши билан ўзларини талантли санъаткор рассом деб хисоблаб бошлашади. Тоже мне Гулнара” деб туриб олса бўладими?

“Бу қиз отасидан мустақил равишда рассом бўлган. Отасини ағдариб қамаб қўйишган” десак ҳам Оққиз деган жувоннамак ҳеч унамади.

“Унақа бўлса, ўзингни муаммонгни ўзинг еч” дедик.

Дейишга дедик-ку, аммо яна имкон қидира бошладик.

Эртасига Оққиз телефон қилиб “муаммо ечилди. Кимдир кредитни ëпибди. Аммо кимлигини билмайман” деди.

Ëвшан дўстим фикрича, битта диндор қўшиқчи шунақа эҳсонлар қиларкан.

Шартта телефон қилиб сўраса, “мен ундақа юзи очиқ бошяланг тоғуткага ëрдам бериб ақлдан озганим йўқ” деди диндор ҳофиз.

Бир пас туриб, Оққиз телефон қилди. Овози майин ва қувноқ эди.

Депрессиядан асар ҳам йўқ эди.

Мен Оққизнинг смартфондаги сасини қаттиқ қўйиб Ëвшанга эшиттирдим.

“Нима бўлди бу қизга?” деб сўрадим.

Cherchez la femme (Шерше ля фам)нинг тескариси деди Ëвшан.

Оққизнинг ҳаëтида эркак пайдо бўлган эди.

Сахий, жўмард, аммо сирли эркак....

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 14:42


“ОЙДИНЛАР ОДАМЛАР ОРАСИДА” ЛОЙИҲАСИ ҲАҚИДА

Сўнгги бир ҳафта давомида Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент Давлат Юридик университети томонидан “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан “Ойдинлар одамлар орасида” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунгача Абдулла Қодирий, Чўлпон, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Моҳларойим Нодира образлари иштирокидаги видеоқаторлар шаҳримизнинг гавжум жойларида суратга олинди ва омма эътиборига тақдим этилди.

Лойиҳадан мақсад ўзбек тили хазинасини ўзининг шоҳ асарлари билан бойитган, шу билан бирга, миллий тафаккурда катта ўсиш қилган буюк боболаримиз ва момоларимиз сиймоси, асарлари, ғояларини кенг оммага, айниқса, ёшларга таъсирчан тарғиб қилишдан иборат.

Ижрочилар профессионал актёрлар эмас, балки Тошкент Давлат юридик университети талабалари, бўлажак ҳуқуқшунослар.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 13:00


РАССОМ ТУЗ БОСҚИНЧИЛАР ТИЛИ ҲАҚИДА

Финландия, Балтиқбўйи ва Шарқий Европадаги ўнлаб давлатлар мактабларидан рус тили олиб ташланди.

Украинада рус тили ва адабиёти мактаб дастуридан олиб ташланди.

Мўғулистон мактабларида ҳам рус тили олиб ташланиб, инглиз тили асосий хорижий тилга айланди. Авваллари мўғул мактабларининг аксариятида рус тили ўқитилар эди.

Ўзбеклар эса "мен ўрисга ўзини тилида жавоб қайтарадиган бача ўстираман" деган бетон аргумент билан бу босқинчи тилидаги мактабга бола тиқишда давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг ўлган президенти бола бақраси, охтиқ чувлиқи ўзбекчани билмайди. Ўрисча гапиради. Ҳар бир ўзбек ўз устида ўрис турибди деб ҳисоблайди. Ҳар бир ўзбекнинг ичига ўрис кириб олган.

Кеча рассом оғам Охунов билан гаплашсам, "Тошкент худди чор генерали Кауфман давридаги каби ўрис ва ўзбекка бўлинган", деди.

Тошкентнинг қоқ марказида туғилиб ўзбек тилини билмай ўсиб чиққанлар учун Тошкент худди Россия провинцияси Рязань ёки Иванова каби комфорт.

Мана атини "бадиий академия" қўйиб олган рассомлар вазирлиги ўтказган биеннале тадбирлари ҳам ўрисча бўлиб ётибди. Кошки тузукроқ билса экан.

Агар мабодо Францияда туғилган журналист, киночи ёки ўқитувчи французча билмайман, деса унга моховга қарагандай қарашади.

Бизда эса "меники ўзбекча билмаган" десанг, табассум билан сийлаб, дарров атроф жониб сенга хушомад қилиб, телба-тескари қилиб бўлса ҳам ўрисча чулдирайди.

Ўзлари қишлоқдан келиб ўрисча гапирганларга ичидан ҳавас қилганлар энди фарзандини ўрисча гапиртириб, ўз руҳий комплексини даволамоқчи.

Постколониал давлатга хос мутелик, синиқлик ва генетик импотенция бу.

Барча даврларнинг улуғ инсони Валерия Новодворская хоним айтганидек, "рус тили босқинчилар қуролига" айланиб қолди.

Босқинчи Россия Маориф вазирлиги 100 минглаб нусхада янги рус тили дарслиги чоп этиб, Ўзбекистонга олиб кириб, аҳолини ўрисқул, советпараст ва манқурт бўлишига самарали шароит яратмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 12:30


“Ойдинлар одамлар орасида” лойиҳаси ҳақида

Сўнгги бир ҳафта давомида Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент Давлат Юридик университети томонидан  “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан “Ойдинлар одамлар орасида” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунгача Абдулла Қодирий, Чўлпон, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Маҳмудхўжа Беҳбудий,  Моҳларойим Нодира образлари иштирокидаги видеоқаторлар шаҳримизнинг гавжум жойларида суратга олинди ва омма эътиборига тақдим этилди.

Лойиҳадан мақсад ўзбек тили хазинасини ўзининг шоҳ асарлари билан бойитган, шу билан бирга, миллий тафаккурда катта ўсиш қилган буюк боболаримиз ва момоларимиз сиймоси, асарлари, ғояларини кенг оммага, айниқса, ёшларга таъсирчан тарғиб қилишдан иборат.

Ижрочилар профессионал актёрлар эмас, балки Тошкент Давлат юридик университети талабалари, бўлажак ҳуқуқшунослар. Шу сабабли ижродаги ва образдаги камчиликларга тушуниш ҳамда кечириш билан қарайсиз деган умиддамиз (кўпчилик шундай қиляпти, улардан миннатдормиз). Асосийси ёшларнинг  ташаббуси ва иштиёқи. Улар албатта янада ўсиб-ривожланиб борадилар.

Лойиҳани режалаганимизда биз учун ёшларнинг, талабаларнинг ўзлари ойдинларимизнинг сиймосини гавдалантириши, ўз талқинларида бериши ҳамда замонавий ва ёшларга таъсирчан тарзда тарғиб қилиши аҳамиятли бўлди.

Манзиллар сифатида бозорлар, метро бекатлари ва Тошкентнинг гавжум кўчалари танланганида аҳоли ойдинларимизни фақат телевизор ё кинода эмас, реал ҳаётда ҳам кўриши мақсад қилинган.

Таъкидлаш жоиз, видеоларни суратга олиш жараёнида қаҳрамонларимиз билан бирга суратга тушишни, уларга яқинроқ келиб саволлар беришни, яъни ойдинларимизни ўрганиш истагини билдирганлар инсонлар кўп бўлди ва бу бизни хурсанд қилди.


Ушбу лойиҳада иштирок этган, асосий ишидан, дарсларидан, имтиҳонларидан ортиб ватанпарварлик туйғуси билан ойдинларимизни тарғиб қилишга жон деб киришган ТДЮУ ўқитувчи ва талабаларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Лойиҳа доирасида шу кунгача чиқарилган видеоларга ҳаволалар:

https://t.me/shahnozxon/4068
https://t.me/shahnozxon/4072
https://t.me/shahnozxon/4076
https://t.me/shahnozxon/4087
https://t.me/shahnozxon/4092

Ҳали давоми бор...

Фикр-мулоҳазаларингиз учун очиқмиз ва миннатдормиз.

@shahnozxon

ELTUZ

22 Oct, 11:31


АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТАДБИРИ НАТИЖА БЕРМАДИ

Адлия вазирлиги ўтмишдаги ойдинлар (Беҳбудий, Нодира¸ Қодирий..), бугунги кунимиздаги бозор ва метроларда юришии ëнгсилаб видео лавҳалар суратга олди.

Ўтмишдаги буюк одамнинг бугунги кунда пайдо бўлиб қолиши ҳақида фантастик китоблар ëзилган.

Адлия вазирлигининг бу ташаббуси менга антисовет ëзувчи Сергей Довлатовнинг ҳикоясини эслатди.

Ҳикояда Николай Шлиппенбах исмли ватанпарвар ўз таниши ëзувчи Довлатовни ҳаваскорлик фильмида подшо биринчи Петр ролини ўйнашни таклиф қилади.

Шлиппенбах ғоясига кўра, Россия императори Пётр ўзи асос солган аммо советлар Ленинград деб атаган шаҳарда пайдо бўлиб қолади.

Шлиппенбах фильмида фақат Довлатов роль ўйнайди атрофдаги замонавий одамлар документаль кинодаги каби суратга олинади.

Довлатовнинг 194 сантиметрлик узун гавдаси шох образи учун Шлиппенбах назарида "айни муддао" бўлган.

Албатта фильм давлат буюртмаси эмас ва аксинча ўғринча олинаëтган эди.

Сценарий бўйича Петр эгнида яшил камзол, оëғида ботфор, бошида эса учбурчак телпак билан шаҳардаги пивога очередь турган маҳаллий алкашлар орасида пайдо бўлииши керак эди.

Довлатовнинг «Шоферские перчатки» ҳикоясидан парча:
«Мен очередь думига бориб турдим. Мендан олдин турган учта эркак менга ортиқча қизиқишсиз қараб қўйди. Қолганлар эса мени пайқагани ҳам йўқ. Мендан олдин темир йўлчилар кийимини кийган кавказ типидаги киши турарди. Чапда эса боғичлари боғланмаган латта кавуш кийган жулдирвоқи. Икки қадам нарида эса гугурти синиб кетавергани учун оғзидаги папиросни эплаб ëндира олмаëтган интеллигент турарди. У семизгина портфельни оëқлари орасига қисиб ушлаб турарди. Вазият борган сари ўринсизлашарди. Ҳамма жим. Ҳеч ким улар орасида подшоҳ Петр пайдо бўлганига ҳайрон ҳам бўлмаяпти. Менга савол ҳам беришгани йўқ. Қанақаям савол бўлиши мумкин? Бу турганларнинг битта муаммоси бор. Кечаги мастликдан мияни аритиш учун пиво ичиб похмел қилиш. Мен эса улар орасида турибман. Жимгина
прилавкага яқинлашдим.
Бирдан темир йўлчи кийимидаги киши сасини эшитдим. У ëнидагига тушунтираëтган эди:
- Мен калнинг ортидан турибман. Подшоҳ мендан кейин. Сен эса подшоҳдан кейин » (Рассом Туз таржимаси)
Россия подшоси Пётр кийимини кийган Довлатов ўзи учун ва Шлиппенбах билан бирга келган қиз учун пиво олади. Баланд бўйли ва подшо гримидаги Довлатов одамлар орасида ажралиб турарди. Аммо ҳеч ким ҳайрон бўлмади, савол ҳам бермади.

Ижодий гуруҳнинг "халқ уйғонади" деган ғояси чиппака чиқди.

Адлия вазирининг ҳаваскор артистлар ижросидаги тадбири ҳам Довлатов ҳикоясидаги каби ноль результат берди.

Давлатнинг ҳуқуқий бўғини бўлган бу вазирлик замонамизнинг тирик ойдини¸ Каримов таъқибидан қочиб 33 йилдан бери сургунда яшаëтган юрт ойдини шоир Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистонга таклиф қилиб, Қўйлиқ бозори ëки метронинг Навоиий бекати ичида сайр қилдира олишга журъати етадими?

Бу ойдинга Каримов даврида уйдирилган жиноий тамғани бекор қилдириш учун ҳуқуқий ташаббус билан чиқа оладими?
Ўз иши қолиб ҳаваскорлик театри ўйнаëтган вазирлик дунëдаги энг ғамгин вазирлик. Унинг ғамгин бошини силаш учун юзта сулувнинг қўли керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 10:30


ШОФИРКОН ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ ХОДИМЛАР МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА

Шофиркон туманида ижтимоий ходимлар бир неча ойдан бери мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлди. Ҳатто, мажбурий меҳнатга чек қўядиган ташкилотнинг ўзи ҳам бу ҳолатга аралашмаган.

Туман ижтимоий маркази ходимлари ўзларининг белгиланган иш вақти — душанбадан жумагача соат 9:00 дан 18:00 гача бўлишига қарамасдан, шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлашга мажбурланмоқда. Ходимларнинг айтишича, 1 сентябрь — Мустақиллик байрами кунида ҳам уларни ишга чиқишга мажбурлашган.

Агар ушбу ҳолат бўйича шикоят қилсалар, ижтимоий марказ бошлиғи "топшириқлар ўз вақтида бажарилмагани учун" деб уларга нисабатан интизомий чора қўллаш билан таҳдид қилган. Ходимлар бу ҳолатга чидашга мажбур бўлишган, аммо мажбурий меҳнатга чек қўйилгани йўқ.

Мисол тариқасида, ижтимоий марказ бошлиғи ҳар кеча 22:00 дан 2:00 гача топшириқлар беришни одат қилиб олган. Бу ҳолат шанба ва якшанба кунларида ҳам такрорланади. Ходимларнинг айтишича, уларни энди шанба ва якшанба кунлари пахта теримга мажбурий олиб чиқишмоқда. Меҳнатдан чарчаган ижтимоий ходимлар дам олиш кунида телефонларини ўчириб, дам олишга уринишса, раҳбарият уларни "сиёсат билан ўйнашмаслик керак" дея таҳдид қилаётган экан.

Ижтимоий ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш, шанба ва якшанба кунлари ишлатиш, ҳамда пахта теримига мажбурий олиб чиқиш Ўзбекистон қоуннларига мутлақо зиддир. Ходимлар ўз вақтида КПИ ҳам ололмаганларидан норози.

Маҳаллий ижтимоий ходимлар қачон дам олиши мумкин? Қачон оила ва фарзандларига вақт ажратиши мумкин?

Меҳнатга мажбурланган ходимлар Бош прокуратура, АРГОС ва Бандлик вазирлигидан ёрдам сўрашмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 09:00


НЕГА КЎКСАРОЙНИ ҚАЙТА ТИКЛАМАЙМИЗ?

Кўксарой Темурийлар давлатининг асосий саройларидан бири бўлган. Қароргоҳ қолдиқлари Самарқанднинг тарихий марказида, Кўксарой майдонининг шарқий қисмида, Самарқанд вилоятининг маъмурий биноси (Даҳбед кўчасидаги кўприк) ёнидаги асосий бино (15 қаватли бино) ёнида жойлашган.

Бугунги кунда вилоят ҳокимияти биноси ва вилоят маъмурий суди унга яқин муҳим объектлар ҳисобланади.

Кўксарой Амир Темур томонидан 1370 йилда тахтга ўтирганидан сўнг қурилган. Кўксарой муҳташам ва катта ҳажмдаги тўрт қаватли бинодан иборат бўлган. Сарой махсус мустаҳкам баланд девор билан ўралган бўлиб, унинг ичидаги тиллакор нақшлар ва асл жиҳозлар эл оғзида достон бўлган. Темурийлар салтанати кенгайгач, унинг ёнида яна бир сарой - Бўстонсарой қурилган.

Кўксарой Амир Темурнинг асосий ва муҳим қароргоҳларидан бири бўлган. Амир Темур Хитойга юриш учун Кўксаройдан йўлга чиққан. Унинг энг охирги қароргоҳи ҳам айнан шу ер бўлган.

1497 йил ноябрида Бобур ҳам Бўстонсаройда бўлгани айтилади. Мирзо Улуғбек эса Кўксаройда узоқ йиллар давомида илмий фаолият олиб боргани манбаларда қайд этилган.

Айтишларича, туркий ҳукмдорлар, беклар ва амирлар рамзий равишда Темурнинг Кўктош тахтига ўтиришган ва лавозимига киришган.

1865 йилгача сарой ҳатто шикастланган ҳолатда сақланган. Лекин қороқчилар томонидан вайрон қилинган. Руслар истилоси даврида ҳашаматли сарой бутунлай ер билан яксон этилган ва ўтган асрда археологлар томонидан қайта очилган. Бугун қароргоҳдан фақат пойдевор ва ғишт деворларининг бир қисми қолган.

Руслар босқини даврида бу ер қурол-яроғ сақланадиган омбор сифатида фойдаланилган. Маҳаллий тарихчиларнинг фикрича, бу ер ҳам Соҳибқирон ва Темурийлар салтанати марказий қароргоҳларидан бири бўлган Бўстонсарой сингари руслар томонидан атай портлатиб йўқ қилинган. Ҳашаматли қароргоҳдан фақатгина Темурийларга тегишли Кўктош тахти бутун қолган. У Гўри Амир мақбарасида сақланади.

"Кўксарой"нинг қолдиқлари бугунги кунда "Самарқанд - маданиятлар чорраҳаси" деб номланган бўлиб, ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бироқ, бу мерос бугун қаровсиз аҳволда.

Бу ҳолатга Соҳибқирон Темур издоши эканлигини иддао қилган Самарқанд вилояти ҳокимлари ҳам бепарво қарашмоқда. На қайта тиклайди, на борича обод қилишга уриниб кўришади. Кўксарой жойлашган ҳудуднинг бир қисми сотиб юборилган, ёнида эса ҳиндистонлик инвесторлар томонидан баланд меҳмонхона қад ростлаган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 08:01


АНДИЖОНДА НАВБАТСИЗ ГАЗ ҚУЙИШ ПУЛЛИК БЎЛИБ ҚОЛДИ

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида жойлашган газ заправкасида метан газини навбатсиз қуйиш пуллик қилиб белгилангани ҳайдовчилар ўртасида норозиликка сабаб бўлди.

Ҳозирги кунда метан газ нархининг ошиши ва узун навбатлар пайдо бўлгани етмаганидек, заправкага кириш ҳам 25 мингдан 50 минг сўмгача қилиб қўйилган.

Маҳаллий ҳайдовчиларнинг айтишича, заправка олдидаги айрим "тадбиркорлар" ҳайдовчилардан пул ундириш билан шуғулланмоқда.

"Газ қуйгани кирсак, ўша жойдаги тадбиркорлар ҳаммадан пул оляпти. Андижонда бундай ҳолатларни назорат қилувчи ташкилот борми? Халқ қийналиб кетди-ку," — дейди бир ҳайдовчи.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идора вакилларидан чора кўришларини сўраймиз.

Ҳайдовчиларнинг талабига кўра, ушбу ноқонуний фаолиятга чек қўйиш ва қонунга мувофиқ чоралар кўриш зарур.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 06:30


МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМИ ИШДАН БЎШАЙ ОЛМАЯПТИ

23 август куни ўзини Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимларидан бири деб таништирган шахс Элтузга мурожаат қилди.

Унинг айтишича, иш жойидаги адолатсизликлар туфайли ўз хоҳиши билан ишдан бўшатишга ариза топширган. Бироқ бошқарма раҳбарияти унинг аризасини қабул қилишдан бош тортмоқда экан.

Мурожаатчи маълум қилишича, Қўриқлаш бошқармасида кунлик йиғилишларда ходимлардан юқори хизмат даражасини (званиени) олиш учун 2,000 АҚШ доллари талаб қилинган.

Шу сабабли, у ўз хоҳиши билан ишдан бўшатишни сўраб, ариза топширган. Бироқ, хизмат гувоҳномасини йўқотганлиги туфайли, раҳбарият уни ишдан бўшатишдан бош тортган ва "агар ишламасанг, модда билан бўшатамиз, бошқа давлат идораларига ишга киролмайсан," деб таҳдид қилган. Шунингдек, раҳбарият "қачон рухсат берсак, кейин бўшайсан," дея мурожаатчини ҳайдаган.

Шикоятчи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти қабулхонасига мурожаат қилгани, бироқ бу ҳаракати ҳам натижа бермаганини таъкидлади. Унинг айтишича, қабулхонага қилган мурожаатидан бир ой ўтган бўлса-да, ҳануз ишдан бўшатилмаган. Ҳатто, унинг маълум қилишича, раҳбарият унга "хоҳласанг НАТОга бор," дея таҳдид қилган.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўзларига қўйилган талаблардан, шунингдек, коррупциядан норози. У ишдан ўз хоҳиши билан бўшашини ва бошқа ишлашни истамаслигини билдириб, модда билан бўшатилишини истамаслигини таъкидлади. Шу сабабли, у Элтуз орқали ушбу ҳолатга жамоатчилик эътиборини жалб қилишни ва ўзини қўллаб-қувватлашларини сўради.

Мурожаатчининг исм-шарифи махфий сақланмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 05:31


ТОШКЕНТДАГИ БСК: ХИЗМАТ КЎРСАТИШМИ ЁКИ ФАҚАТ ПУЛ ЙИҒИШ?

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари (БСК) фаолият юритмоқда. Аҳолига маълумки, ушбу компанияларни танлаш ҳуқуқи айнан уларнинг ўзларига берилган. Аммо Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасида жойлашган 251, 251/1 ва 253-уйлар аҳолиси буни шубҳа остига қўймоқда.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, мазкур уйларга хизмат кўрсатишга тайинланган “For The Population” МЧЖ номли БСК нафақат хизмат кўрсатишда масъулиятсизлик қилмоқда, балки ўз мажбуриятларини бажармасликда ҳам айбланмоқда.

Шартномани имзолатиб олгандан сўнг, БСК асосан пул йиғиш билан чекланиб қолган. Ҳатто суд орқали аҳолидан пул ундираётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Фуқароларнинг фикрича, мазкур компаниянинг ҳокимият билан яқин ришталарга эга кўринади. Одамлар ширкат устидан шикоят қилиб ҳокимликка мурожаат қилишган, аммо ҳозиргача муаммо ҳал этилмаган. Маҳаллий раҳбар Озода Жўраевадан аҳолига ҳақиқий ва самарали хизмат кўрсатиш йўлидаги муаммоларни ўрганиб, самарали чоралар кўриш талаб қилинмоқда.

Фуқаролар илгари хизмат кўрсатган ва ҳозирда яқин атрофдаги 261 ва бошқа уйларга хизмат кўрсатаётган БСКни қайтаришни талаб қилмоқдалар.

“Бизга аввалги БСКни қайтаринг!”, – дея мурожаат қилмоқда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар.

Улар фикрича, аввалги компания аҳолига беминнат ва самарали хизмат кўрсатган.

Шаҳар ҳокимияти ва мутасаддилардан ушбу муаммога эътибор қаратиш ва фуқароларнинг қонуний талабларини қондириш кутилаяпти.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 04:45


УРГАНЧНИНГ АБГОР КЎЧАЛАРИ

Урганч шаҳри Жалолиддин Мангуберди маҳалласи Гурлан кўчасидаги уйлар яқинида ахлатлар тўлиб тошиб ётибди.

Аҳоли чиқинди учун тўлов қилади, лекин хизмат кўрсатилмайди.

Экология органлари ўз вазифасига қандай ёндашаётганилигини видеодаги ҳолатдан билиш мумкин.

Урганч шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидаги “давлат хизматчиси“ ҳолатга қандай изоҳ берар экан?!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

22 Oct, 04:01


КАРМАНА МАКТАБЛАРИДА ТОЗАЛИК ҚАЙ АҲВОЛДА?


2022 йилдан бери Навоий вилояти Кармана туманидаки 15-умумий ўрта таълим мактаби ҳожатхонасини тозалаш учун махсус машинага мактаб раҳбарларининг чўнтагидан пул тўлаб ахлати олинади.

Билишимча, бу ишлар ходимлар пулидан эмас, балки Кармана ММТБ томонидан шартнома асосида амалга оширилиши керак. Мактабдаги ахлат контейнери ҳам раҳбарлар томонидан нақд пулга сотиб олинган.

Аслида бу ҳам Кармана ММТБга тегишли шартнома асосида бўладиган иш. Мана, икки ойдирки, мактабдаги чиқиндилар ҳам Кармана ММТБнинг чиқиндилар чиқаришга масъул булган жамият билан шартнома қилмагани сабабли мактаб томонидан нақд пулга чиқарилади.

Бир ойдан бери чиқинди чиқарилмаганидан ҳаммаёқ сасиб ётибди.

Кармана ММТБ масъуллари мактабга келганида фақат тозалик ва таъмирлаш ишларини талаб қилишади.

Биз бирор жойга шикоят аризаси билан ёки ҳақ-ҳуқуқимизни талаб қилиб мурожаат қилсак, Кармана ММТБ томонидан босим бўлади ёки шикоят аризамизни ҳар хил йўллар билан қайтаришади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

21 Oct, 06:30


“ҲОКИМ ВА УНИНГ ЯҚИНЛАРИГА ТЕГИШЛИ ЯНГИ "ЭКО" БОЗОР РИВОЖЛАНИШИ УЧУН, КАМБАҒАЛЛАР ДЕҲҚОН БОЗОРИ ЁПИЛМОҚДА...”

Ассалому алайкум Элтуз, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани "Истиқбол" деҳқон бозори ҳудудидан мурожаат қиляпмиз.

Туманимизда "ECO CITY" бозори очилганидан бери туман ҳокими жойида туролмай қолди. 13-октябрь куни "ECO CITY" бозори очилган куни ҳеч қандай сабабсиз туман ҳокими санитария куни деб эълон қилдирди ва атайлаб туман деҳқон бозорини ёпдириб ташлади.

Мақсадлари "ECO CITY" бозорига одамларни жалб қилиш, у ерда қурилган катта пуллик дўконларга одам тиқиш, деҳқон ва савдогарларни деҳқон бозоридан кўчириб, "ECO CITY" бозорига жойлаштириш бўлаётганга ўхшайди.

Энди деҳқон бозорини ёпишнинг янгича йўлини топишибди. Туманимиз деҳқон бозори атрофи ва унга туташ кўчалар СССР давридан буён асфальт қилинмаган эди. Буни қарангки, айнан "ECO CITY" бозори ишга туширилганидан кейин 40 йилдан буён асфальт қилинмаган кўчаларга асфальт ётқизиш ишлари бошланиб кетди. Асфальт бўлса яхши, биз халқ дуо қиламиз. Аммо буларга асфальт умуман қизиқ эмас, мақсадлари бошқа.

Деҳқон бозорига олиб борадиган Жамбул, Тараққиёт, Саховат ва Деҳқон бозори кўчалари ҳокимнинг қарорига киритилган. Сабаб шундаки, асфальт қилинадиган кўчалар ёпилса, деҳқон бозори ҳудудига машиналар киритилмайди, қишлоқлардан ва бошқа жойлардан одамлар бозорга келолмайди, бозор олдингидай гавжум бўлмайди. Деҳқон бозоридан тирикчилик қилаётган туман аҳолисининг 50 фоизи ишсиз қолади. Бу фурсатдан фойдаланаётган ҳоким ва унинг яқинлари, иложсиз қолган халқни "ECO CITY" даги бозорга боришга мажбур қилишяпти.

Асфальт ётқизиш ишларида кўчаларни алоҳида-алоҳида, бир томонини халқ учун очиб қўйиб, иккинчи томонини асфальт қилиш мумкин эди. Лекин булар деҳқон бозорига олиб борадиган барча йўлларни бир вақтнинг ўзида номаълум муддатга ёпиб ташламоқчи.

Айтишларича, "ECO CITY" бозорида туман ҳокимининг жиянлари ва яқинларига тегишли дўконлар борлиги, ва ҳокимнинг ўзининг ҳам шу бозордан улуши борлиги айтилмоқда.

Юқоридаги мутасаддилардан илтимосимиз, туман деҳқон бозорининг фаолияти ҳар доим ёпилмасдан ишлаб туришини ва бозорга олиб борадиган кўчалар навбатма-навбат асфальт қилинишини ва йўллар очиқ қолишини сўраймиз.

ELTUZ

21 Oct, 05:00


Зангиота: "Тоштурма"да маҳбуслар тиқилиб ётишга мажбурланмоқда

"Ассалому алайкум. Тошкент шаҳар Зангиота туманида жойлашган, Тоштурма номи билан танилган Жазони ижро этиш департаменти маркази ҳибсхонаси.

Бечора ҳибсхонада сақланаётганлар шикоятини ҳеч ким эшитмаяпти ва чора кўрилмаяпти. Улар 4 та "койка"да ётадиган жойга 8 та маҳбус, 10 талик "койка" жойига эса 18 та маҳбусни тиқиб полда ётишга мажбур қилмоқда. Улар ҳам инсонку!? Бу ҳолатни ким назоратга олади?"

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

21 Oct, 03:00


ҚУВАСОЙ ИИБ БОШЛИҚЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ: "ҲАР КУНИ МАЖБУРИЙ ПЛАН ЮКЛАНМОҚДА"

Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлимидаги вазият ҳақида ҳодимлардан бири Элтуз Telegram каналига шикоят мактуби йўллади. Мактубда Қувасой ИИБ бошлиғи Дилмурод Аскаров ва унинг биринчи ўринбосари Фаррух Қўшматовнинг фаолияти қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқараётгани иддао қилинган.

Мактуб муаллифининг таъкидлашича, ҳар кунги йиғилишларда ходимларга ҳурматсизлик кўрсатилади, уларга хизмат вазифасига кирмайдиган топшириқлар берилади. Хусусан, ҳар бир ходимга мажбурий равишда белгиланган вақтда “протокол” тайёрлаш талаб этилаётгани айтилади.

"Ҳар бир ходим кунлик 5-10та протокол олиб келишга мажбур"

Муаллифнинг ёзишича, Қувасой ИИБда "эски тузумдан қолган ишлаш усуллари сақланиб қолган". Ҳар куни ўтказиладиган йиғилишларда ходимлардан белгиланган режани амалга ошириш талаб қилинмоқда, яъни ҳар бир ходимдан кунига камида 5 та протокол олиб келиш шарт қилиб қўйилган.

"Президентнинг сиёсатини бойкот қилмоқдалар"

Мактуб муаллифига кўра, мазкур ҳаракатлар президентнинг сиёсатларига очиқдан-очиқ қарши чиқиш сифатида баҳоланади.

Ходимлар бу ноқонуний топшириқлар натижасида, халқнинг давлатга бўлган ишончини сўндираётганини таъкидлаган.

Хусусан, одамларнинг яшаш шароити яхши бўлмаса-да, улардан асоссиз протоколлар тузиш талаб қилинаётгани танқид қилинган.

"Қонунлар поймол этилмоқда, масъул идоралар чора кўрмайди"

Муаллиф ИИБ раҳбарлари қонунларни поймол қилаётганини ва бу ҳолатга масъул идоралар томонидан чора кўрилмаётганини таъкидлади. Шикоятчи ИИБ раҳбарларининг ноқонуний ҳаракатларини текшириш ва қонун доирасида чора кўришни сўраган.

Шикоятда таъкидланишича, ходимлар ИИБ раҳбариятидан азият чекишмоқда ва бу уларнинг хизматга бўлган иштиёқини сўндираётган. Шикоятчи Элтуз канали орқали, ушбу ҳолатга масъуллардан тегишли чоралар кўришни талаб қилган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Oct, 15:01


Зина майли, лифт майли. Тушунса бўлади буни. Лекин Жамоат транспортини тушунтириб бера оладиганлар борми?

ELTUZ

20 Oct, 13:00


ТИКТОКЕР ЭЛЁР ЎЗГА ДИН ВАКИЛИНИ ЎЛДИРИШГА ДАЪВАТ ЭТМОҚДА

ТикТокда диний мавзудаги можаролари билан танилган Элёр ўзга дин вакилларига ҳужум қилди.

Унинг фикрига кўра ислом динида бўлмаган ҳар қандай кимса ўлдирилиши керак. Жамиятда бошқа дин вакиллари ва атеистларга нисбатан тоқатсизлик шундоғам урчиган.

Ҳар икки диний блогернинг бири ўз динининг устунлиги, кофирларнинг адашганлиги ҳақида гапириб адоват уруғлари сочади.

ТикТокер Элёр эса очиқчасига бошқа эътиқод вакилларига ҳужум қилиб уларни ўлдиришга даъват қилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик тамойилининг очиқдан-очиқ бузилаётганини кўрмаяптими ёки кўриб кўрмаганликка оляптими?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Oct, 10:30


"Ассалому алайкум. Кўчамизда Бухоро маркази бозор директори Мўмин Ражабов зина қурмоқда.

Кўчадагилар чиқиб бу ерда зина қуриш мумкин эмаслиги ҳақида қанча гапирди. Одамларга уйингни бузаман, газни мен олиб келганман, токни кестираман, деб, дўқ пўписа қилди. Қурилишни давом эттирмоқда.

Деворлардан 380 W ли ток ўтган. Ҳеч қайси тадбиркор зина чиқармаган, лекин бу киши директорлик лавозими ва укаси Музаффар Ражабовни ўртага қўйиб, укажонларининг пойтахтдаги "окахон"лари сабаб оддий халқга кўчада ўз ҳукмини ўтказмоқчи бўляпти.

Кўчада президент тасдиқлаган маҳалла еттилиги бор. Шу зўравонларга қолдими бизнинг кунимиз?

Б.Зариповнинг мурожаатлар каналига ҳам ҳолатни юбордик фойда бўлмади. Ботир Комилович вилоят раҳбари сизми ёки анави ака-укаларми? Агар раҳбар бўлсангиз зинани олиб ташлаб кўрсатиб қуйинг раҳбарлигингизни."

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Oct, 09:01


"Ассалому алайкум. Мурожаатим шундан иборатки, мен Бухоро вилояти Инсон ижтимоий хизматлар марказида операторман. Ҳар бир марказда 2 тадан оператор бор. 1 таси ногирон, яна биттаси соғлом.

Яқинда агентлик директори буйруғи билан ижро, интизом ва мурожаат юкланди. Иш кўлами оширилди. Лекин бизга "квартальный" ва яна бошқа ходимларга ўхшаб "услуга лет" тўлаб берилмаяпти. Айтсак, сизлар марказ ходими эмассиз дейди. Бироқ иш юклашни билади. Мукофот пули ва бошқа тўловларга келганда эса баҳона қилади.

Хўш, марказий аппарат ва вилоятда ҳам ЭДО бўйича алоҳида штат борку!? Нега энди Инсон марказида йўқ? Инсон марказида юрист бор, унга юкласин. Бизга нимага юклайди?

Меҳнат кодексининг қаерида айтилган ходимга ортиқча вазифа юклаш мумкин деб? Марказий аппарат ўзига бўш иш ўрни яратганку. Нега бизга келганда ногиронлиги бор инсоннинг жойига тегилади? Ижтимоий марказ шу ишни қилса қолганлардан нима кутиш керак?

Бизни марказ ходимларидан ажратиб қўйманглар. Биз ҳам мутахассисмиз, жаноб Оллоёров! ( ногирон ходимларнинг иш вақти ва "квартальный" пулига қараб қолганмисиз?) Буйруқ чиқариб иш юклашни биласиз. Ногиронларни шундай ҳимоя қиляпсизми жаноб директор?"

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Oct, 08:01


Тошкент тиббиёт академиясида имтиҳондан ўтиш 200$ дан бошланади

"Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари учун минтақавий ва тармоқ марказларида ташкиллаштириладиган қайта тайёрлаш ва малака оширишда бўлаётган адолатсизликлар ҳақида бутун ўзбек миллати ва раҳбарлар билиши керак.

Тошкент тиббиёт академиясидаги ҳурматли Тошкенбаевнага бутун республика педагоглари малака ошириш имтиҳонидан ўтиш учун 200$ бериши керак. Бу ишда унинг ёрдамчилари Нилуфар ва Улуғбеклар устозлардан кўкини олишда кўприк бўлади.

Бу ўзи малака оширишми ёки маошдан орттириб малака оширишдаги катталарнинг яшашини комфорт қилиш учун емай, ичмай пул тўплашимиз керакми? Агар бермасангиз имтиҳондан йиқиласиз. Кейинги имконият онлайн малака ошириш бўлади. У ҳам текинга эмас, 1млн 600 минг сўм пул тўлаб ўқишингиз керак.

Пул тўлагандан кейин ҳам қутулмайсиз. Унга ҳам 200 кўкидан тайёрлаш керак. Агар бу имтиҳондан ўта олмасангиз ишдан ҳайдаласиз. Қани адолат? Бу ерда аслида ҳеч қандай имтиҳон бўлмаслиги керак. Бир ёки икки ой малака оширдими бўлди, имтиҳон нимага керак?

Мен айтаман, йилига камида 100 минг долларни йиғиб олиш учун керак. Фарзандлар, невараларга яхши шароит, озиқ-овқат олиб берайликми ёки депрессияга тушиб, олий ўқув юртидаги талабаларни қандай келажак кутаётгани ҳақида сўзлаб берайликми?

Бутун дунёда устозлар қадрланади. Бизда эса педагог шифокорларнинг аҳволи танг ҳолатда. Бутун республика бўйича сўровнома ўтказинг, кўрасиз. 10 минглаб педагоглар дод дейди. Варизлар маҳкамасининг қарори. Марҳамат бу ерда имтиҳон ҳақида маълумот йўқ."

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Oct, 06:00


1 МИЛЛИОН СЎМ ПОРА УЧУН 5 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ

Ангор туманидаги “Ангортумангаз” газ таъминоти бу‌лими маҳаллага ишлаш хизмати бошлиғи Бердиев Ботир Эшназарович ноқонуний газ тортиб олган тадбиркордан пора талаб қилди.

Тадбиркор Зияталиев Бобомурод Ну‌монжон у‌ғли новвойхонасида газ тортиш ускунаси ўрнатган.

Газ тортиш ускунаси ноқонуний ўрнатилган ва Бердиев Ботир бу қонунбузарлик ҳақида далолатнома расмийлаштирмаслик учун 1 миллион сўм пора сўраган.

Бердиев Ботир 1 миллион сўм пора олаётганда ушланди. Бандихон туман суди ҳукми билан унга 2 йил мансабдорлик вазифасида ишлаш тақиқланди ва 5 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Коррупционер қамағда, қоган коррупционерлар ишлаб юрибди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

20 Oct, 03:00


Тўрткўлда ёш аёл ўйнашининг хотини томонидан самосуд қилинди

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Oct, 16:16


⚡️⚡️⚡️Наманган вилояти сув таъминоти раҳбари Илҳомжон Ширанов ноқонуний тендер ўтказиб, давлатга 3 миллиард сўмдан зиёд зарар етказганликда айбланиб қўлга олинди. Илҳомжон Ширанов Жаҳон Банки Саноат зоналарни ривожлантириш учун ажратган маблағларни суиистеъмол қилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. У ҳозирда тергов изоляторида. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилаётган суриштирув ишлари давом этмоқда. Наманганнинг сўлим гўшаси Нанайдаги дачаси нимага қурилгани энди аниқ бўляпти. Ҳеч гапмас уч тўрт йилда чиқиб кетади, дача ёнга қолади....

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Oct, 15:00


РАССОМ ТУЗ: ДАРАХТ ШОХИДАГИ МЕВА

Бундан 20 йил олдин Тошкентдан Хоразмга кетаётиб Самарқанддан чиққан жойда бир қиз қўл кўтарди. Машинага олдим. Телевиденияда ишлашингизни билиб тўхтатдим, деди бу йўловчи.

Машина лобовойида "Пресса. АЛС ТВ" деган ёзув бор эди. Бу қиз менга катта бир жиноий группировка ҳақида маълумот берди.

Ўша пайтда Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлайдиган Қодиров Рашид Ҳамидович Самарқанд атрофи ва Тошкент вилоятида тузоқ фоҳишахоналар тармоғи очгани ҳақидаги маълумот эди бу.

👉 Батафсил мақолани ўқиш учун ушбу ҳавола устидан босинг

ELTUZ

19 Oct, 13:00


Ашхободда босқинчи ўрусиятнинг тўдабошиси Путин улуғ шоир Махтумқулинини Махматқули деб 21 марта такрорлади.

Ўша ерда ўтирган истон вассаллари ўз эгасининг хатосини ҳам муборак мужда каби ютишди.

Ўша мажлисда барча замонларнинг энг маддоҳ шиғирчиси Сирожидддин Сайид ҳам хумдан чиққан дев каби кўзларини мўлтиллатиб ўтирибди.

Ҳеч ким "Финита ла комедия" – “йиғиштир товуқшўрвангни” демади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Oct, 11:00


Ана бўмаса... Бир пайтлар Раҳмтилла домла чиқиб, турк сериалларини кўрган аёллардан гей фарзанд туғилади, деганди. Бу йигитники унданам ошиб тушди. Суякни қоронғуда силжишини биринчи марта эшитишим. Билонғичлар тушунтирворсин бу акамиз нима демоқчилар?

ELTUZ

19 Oct, 08:31


Собиқ ИИБ ходими 45 яшар Турсунов Бахтиёр Джураевичнинг вояга етмаган қизни зўрлаб қўрқитиб келаётгани ҳақида ёзган эдик. Мана исботи.

✈️Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📹Instagram | 📹YouTube

ELTUZ

19 Oct, 08:01


“ЭЛТУЗ ТУГУЛ, ПРЕЗИДЕНТГА ЁЗИБ ҲАМ БЎШАТОЛМАЙСАНЛАР”

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 5-мактаб ота-оналари номидан қайта мурожаат йўллаяпмиз. Скриншотларда кўрсатганимиздек мактаб раҳбарияти томонидан ўқувчилардан пул йиғишидан безор бўлиб аудио овозларни жўнатгандик.


Хабар чиққач, Янгиқўрғон туман ҳокимлиги каналида муносабат билдирилди. Аммо унда айтилган гаплар ёлғон. Директор ўринбосари С.Отабоева ҳам, директор М.Фозилова ҳам ишдан олинмади. Ҳали-ҳамон тараллабедод қилиб пул йиғишда давом этишмоқда.


Яқиндагина капитал ремонтдан чиққан мактаб таъмири учун ота-оналардан пул йиғилди. М.Фозилова эса “Элтуз тугул, Президентга ёзиб ҳам бўшатолмайсанлар”, деб юрибди. Янгиқўрғон ММТБ мудири А.Қаюмов ҳам ота-оналарга: “Менга “взятка” билан ушлаб беринглар, бўшатаман. Акс ҳолда иложи йўқ” , дедию кетди.


Мактаб ўқитувчиларининг айтишича, А.Қаюмовнинг ҳам “еган оғиз уялар”и бор. Унинг кабинетидаги Президент портрети, давлат рамзларини шўринг қурғур 5-мактаб устозлари пул йиғиб олиб берган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Oct, 07:00


ЗАРАФШОН ШАҲРИДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИНДА ИККИ ФУҚАРО УЙИ ЁНИБ КЕТДИ

2024 йил 16 октябрь куни, соат 03:25 ларда, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрининг "Мурунтау" маҳалласида электр токидан чиққан ёнғин оқибатида Ҳасан ва Санобар исмли фуқароларнинг уйлари бутунлай ёниб кетган.

Маълумотларга кўра, Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахмонов ёнғиндан кейин ҳодиса жойига шахсан ташриф буюрмай ўз ёрдамчиси орқали Ободонлаштириш бўлими ходимларига уйларни текшириш ва тазалаш буйруғини берган.

Баъзи маҳаллий аҳоли вакилларининг Элтузга билдиришича, ҳоким ушбу ҳолатга етарлича эътибор қаратмаган ва фуқаролардан бевосита хабар олмаган. Фуқаролар ҳокимнинг мурожаатларга ижобий муносабат билдирмаслигини таъкидламоқда.

Фуқаролар маҳаллий ҳокимият вакилларидан аҳолининг муаммоларига янада диққатлироқ муносабатда бўлишни сўрашмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Oct, 06:00


ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ЎҒРИСИ

Бухоро давлат университетида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилмоқда.


Энергетика вазирлигига кўра, 2022 йил ҳолатида 1 киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш давлатга 400 сўмга тушган бўлса, аҳоли хонадонлари учун арзонроқ нархда – 295 сўмдан сотилган. Лекин корхона ва ташкилотлар бошқа тарифда ҳисобланади-ку? Қандай зарар келтириши мумкин дейсизми? Бу саволга аниқ рақамлар жавоб бера қолсин.


Энергетика вазирлиги 2021- йил 225 млрд сўм; 2022-2023 йилда 1.5 трлн сўм зарар билан чиққан бўлса, 2024 йилнинг биринчи чорагида 333.8 млрд сўмлик электр энергияси аҳоли томонидан ноқонуний фойдаланилиб давлат бюджетига катта зарар келтирилган. Энди фақат оддий халқ давлат энергиясини ўғирлайди, десак бу ёлғон бўлади. Ўғрилар орасида бюджет ташкилотларининг мансабдор шахслари борлиги жудаям ачинарли ҳол.


Шундай мансабдорлардан бири ўзини амирзодалардек тутадиган, калондимоғ, ўзига ёқмайдиган деканларни қандай қилиб ишдан олишни биладиган, факультетларни бир-бирига қўшиб талаба ва ўқитувчиларни сарсон қилиш билан ном чиқарган Бухоро давлат университетининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори валломат – Амонов Азизбек Амонжонович.


У ўзи шундоғам тақчил бўлиб турган электр энергиясини очиқдан-очиқ ўғирлашдан қўрқмайди. Гап шундаки, ўзига тегишли бўлган электромобилни доимий равишда университет ҳисобидан зарядлайди. Балки молиявий жиҳатдан қийналиб қолган бечора дерсиз. Асло ундаймас. У жаноб 20 млндан ортиқ ойлик олади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қўшимчасига дарс ҳам беради. Дарсни белгиланган хонада эмас, балки ётоқхонада ўтади.


Бу ҳали ҳаммасимас. Азизбек Амонжонвич йўл ҳаракати қоидалариниям назар-писанд қилмайди. ЙҲҚ 125,128 ва қатор бошқа моддаларини бир неча бор бузиши амалдаги қонунларни менсимаслигидан далолат беради.

Бугунги кунда мамлакатимизда 30 минга яқин бюджет ташкилотлари фаолият юритмоқда. Агар ҳар куни ташкилотларнинг Амонов Азизбек Амонжоновичга ўхшаш ғўдайган шахслари давлатга ўртача 20 минг сўм зарар етказса, 1 кунда 600 млн сўм; 1 ойда 1.8 млрд сўм; 1 йилда 21.6 млрд сўм зарар келтириши мумкин. Проректор жаноблари бу қўли эгриликни бугун ёки кеча бошлаган эмас.


Талабалик давридаёқ катталарнинг пинжига кириб, пахта мавсумида теримчи талабаларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб, “шакар ўғриси” тахаллусини қўлга киритган. Бугунги кунга келиб эса ўзига “Азиз Бухорий” тахаллусини қўйиб олган. Бундай шахслар давлатнинг масъул лавозимларида ишлаши миллатимиз ва жамиятимиз учун орол фожиасидан ҳам аянчли бўлса керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Oct, 05:00


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИЛАНИШ, АММО ЮНУСОБОДДА-ЧИ?

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги муаммога ечим топиш мақсадида мурожаат қилмоқдамиз.

Бир неча йиллардан буён бизнинг кварталга хизмат кўрсатиб келаётган Бошқарув сервис компанияси хизматидан воз кечиб, узимиз компания ташкил қилмоқчимиз.

Лекин 4-5 ойдан буён қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг юқори лавозимларида, яъни вазир ўринбосари ва унинг бошқарма бошлиқлари ушбу компаниядан халқдан йиғилган квартплата эвазига маълум даражада улуш олиб ўтиргани боис ҳар хил баҳоналар билан қаршилик қилишяпти.

Биз яшаётган кўп қаватли уйларнинг том, подвал, шахта, болалар майдончалари ҳамда ҳудуднинг ободонлаштириш ишлари бугунги кунда аянчли ҳолда.

Янги Ўзбекистонда ривожланиш, лекин Юнусобод тумани Туркистон маҳалласи 6-мавзеда бу нарсани кўришнинг иложи йўқ.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Oct, 03:30


БУРСАДА ФОҲИШАЛИККА МАЖБУРЛАНГАН ТЎРТ ЎЗБЕК АЁЛИ ҚУТҚАРИЛДИ

Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт натижасида фоҳишаликка мажбурланган тўрт нафар ўзбекистонлик аёл қутқарилди.

Аёллар кўпроқ даромад ваъдаси билан Ўзбекистондан аввал Анталияга, сўнгра Бурсага олиб келинган.

Қутқариш амалиёти давомида туркиялик тўрт шубҳали шахс қўлга олинди.

Бурса вилояти полиция бошқармаси Ахлоқ бюроси жамоасига фуқаролардан тушган маълумотга кўра, тўрт нафар аёл Ўзбекистондан Анталиядаги меҳмонхоналарда ишлаш учун олиб келинган. Кейин эса кўпроқ пул тўлаш ваъдаси билан улар Бурса шаҳрига келтирилган ва фоҳишаликка мажбурланган.

Бурса прокуратурасининг ҳамкорлигида ўтказилган амалиётда исмли гумондор шаъс уйларига бир вақтда рейд уюштирилди ва улар қўлга олинди.

Текширувлар давомида уларнинг уйларидан ва шахсий буюмларидан 95 минг лира пул мусодара қилинди. Бу пулнинг фоҳишаликдан олинган деб тахмин қилинмоқда.

Қутқарилган ўзбекистонлик аёллар билан аввал полиция бўлинмасида савол жавоб қилинган ва сўнгра депортация қилиш учун вилоят миграция бошқармасига олиб кетилган.

Аёллар ўз баёнотларида уларни иш ваъдаси билан алдаб, фоҳишаликка мажбурлаган шахслардан шикоят қилганлар. Аёллар депортация марказида, эркаклар қамағда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

19 Oct, 02:00


Жаҳонгир Отажоновдан киноя... Нима тушундингиз?

ELTUZ

18 Oct, 17:02


🟢 ХАЛҚ НОИБЛАРИГА

Сизни халқ танлади,
Қилмади суюк,
Балки елкангизга юк ортди буюк.
Сайлаб олди мардлар ичра мардини,
Адо қиласизми мардлик шартини?
Эртага чиққан чоғ баланд минбарга,
Айта оласизми юртнинг дардини? 
Азалий одатни қиласизми ё,
Ялпи қўл кўтариб келасизми ё?
Ноиблик нишонин таққач кўкракка,
Қулоқ солиб кўринг бир бор юракка.
Ул юрак тубида эл ғамидин ғам,
Доғидин кўнгилда доғингиз борми?
Агар керак бўлса Президентга ҳам
Эътироз қилмоққа чоғингиз борми?
Айни жасоратни кутар муҳаққақ
Сизга умид билан овоз берган халқ.
Хўп деб қайта берманг, нега, деб айтинг,
Биз ҳам иззат-нафсга эга деб айтинг.
Ҳиммат билан туринг, бор денг арзимиз,
Тўлаб қўяйлик денг бўлса қарзимиз.
Дўстликнинг шартига риоя бўлсин,
Ҳеч ғубор тушмасин дил кўзгусига.
Камтар улушимиз, айтинг, қўйилсин
Жаҳон бозорининг тарозусига.
Не бу жаҳон узра солмак кўпкари
Шарт эса кетмаслик қозиқдан нари.
Асли инқилобдан не эди мақсад?
Йўқсилликми абад, хорликми абад?
"Йўқсиллар, бирлашинг!" деб ҳайқирган он,
Наҳот, йўқсил бўлсин дедик бу жаҳон?
Феълимиз шунчалар торми деб сўранг,
Бу мулкнинг эгаси борми деб сўранг!
Сиз ёлғиз ўзбекнинг дардин айтмангиз,
Азага боргандек йиғлаб қайтмангиз.
Ахир Эстонда ҳам ўша оғриқдир,
Рус қишлоғи дарди биздан ортиқдир.
Ерда қиладиган ишимиз кўп, денг,
Ҳадеб ота берманг осмонга тўп, денг.
Тобакай фалакка саройлар қуриб,
Само пойгасида от суражакмиз.
Қултум сувга зор бўла туриб
Заримизни кўкка совуражакмиз?
Тобакай миллиардлар элдан беизн
Ҳарбнинг ариғига оқиши керак?
Бизни босиб олмас капитализм,
Босиб олса, ахир, боқиши керак!
Сизга гап ўргатмак шоир ишимас,
Ҳар бирингиз АРБОБ, ҳар бирингиз ШАХС! 
Дардни айтган билан дил бўлмас халос,
Гапни кўп гапирдик, иш қолди, холос.
Қарорлардан бўлдик, иложлар керак,
Ҳасратлардан тўйдик, ривожлар керак.
Сизни эл танлади,
Қилмади суюк,
Балки елкангизга юк ортди буюк.
Сиз элнинг эгилган қаддин кўтаринг,
Ноиб деган номнинг қадрин кўтаринг. 

✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1989 йил

ELTUZ

18 Oct, 15:31


Элликқалъада суйилтирилган газга навбатни кўринг.

Газ таъминотидан узилган фуқаролар кечки соат 19:25 бўлишига қарамасдан ҳалиям навбатда туришибди.

Бу ҳолат ҳар йил такрорланади.

Элликқалъа тумани Амиробод ОФЙдаги ҳолат.

Мутасадди ходимлардан амалий ёрдам беришни сўраймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

18 Oct, 14:01


Тангриберганов нега суд қарорига бўйсунмади?

Демократия тамойилига кўра, Ўзбекистонда парламент, ижро ва суд ҳокимияти мавжуд. Бу мустақил ҳокимият ричаглари томонидан қабул қилинган қонун ва қарорларни барча бажариши шарт. Суд қарорига ҳатто президент ҳам бўйсуниши керак. Лекин Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Кўпалбой Тангриберганов Урганч туманлараро судининг 2024 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарорига бўйсунишдан ошкора бош тортмоқда. Бу қарор ноқонуний ишдан бўшатилган Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тўлқин Кенжаевни ишга тиклаш ҳақидаги қарор эди.

Элтузда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, суд қарори қатъий ва унга шикоят қилиш имконияти қолмаган. Суд қарорига кўра, даъвогар Кенжаев Тўлқин Умидовичнинг талаблари тўлиқ қондирилиши, яъни уни ишга тиклаш, мажбурий прогул вақти учун тўловлар ундирилиши ва маънавий зарарнинг қопланиши керак эди. Бироқ Тангриберганов ўзини суд тизимидан ҳам юқори деб ҳисоблаётганга ўхшайди.

Суд қарорига бўйсунишдан бош тортган мансабдор конституциявий тузумга қарши чиқиш, саботаж ва ҳуқуқий нигилизм кўриниши эканлигини Тангрибергановга эслатиш керак. Агар у бунга амал қилмаса, жавобгарликка тортилиши мумкин.

Суд қарори фақатгина Кенжаевни ишга тиклашни талаб қилмайди, балки унинг асабий зарбалар ва адвокат харажатлари учун ҳам компенсация тўланишини назарда тутади.

Суд қарори қуйидагича:

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Тангрибергановнинг 2024 йил 13 апрелдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинсин.
Кенжаев Тўлқин 2024 йил 6 сентябрдан лавозимига тиклансин.
Ишга тиклаш қарори дарҳол ижро этилсин.
Жавобгардан Кенжаевнинг фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 105.947.408 сўм, почта харажатлари учун 34.000 сўм ва адвокат хизматлари учун 2.000.000 сўм, жами 113.579.304 сўм ундирилсин.

Қарорни ижро қилишдан бош тортган Тангриберганов жаримага тортилди ва унинг ҳаракатлари прокуратура томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу иш, суд қарорларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳодисаларнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига ҳурматсизлик эканлигини кўрсатади.

ELTUZ

18 Oct, 13:00


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИДА УСТАМА ПУЛЛАРИ “ПАХТА” ҚЎЙГАНЛАРГА БЕРИЛАДИ


Хоразм вилояти ҳокимлигида ишлайман. 2024 йил ҳисобидан устама пулларини деярли олмадик.

Бу ҳолат фақатгина вилоят ҳокимлигида эмас, вилоятдаги барча туман-шаҳар ҳокимликларида ҳам кузатилмоқда.

Икки нафар ўртоғим вилоятнинг иккита туманидаги ҳокимликда ишлайди. Уларда ҳам авҳол шундай.

Устама пуллари фақатгина саноқли одамларгагина (ҳокимга пахта қўйганларга) ажратиляпти.

Лекин устама олганлар бажараётган ишларни улардан ортиғи билан қилаётганларга қўшимча бир сўм ҳам йўқ.

Вилоятда қонунсизлик авж олмоқда. Оддий ходимларни рағбатлантириш йўқ. Раҳбарларга қолса улар эрталабдан кечгача ишлашлари керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

18 Oct, 12:01


“УМРА” ФИРМАЛАРИ НИМАДАН НОРОЗИ?

Дин ишлари бўйича қўмита Умра лицензиясини олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди. Бу қўмита лицензияловчи ягона ваколатли органдир.

Умра фирмалари янги қоидалардан норози.

Хўш, бу қоидалар аслида қандай?

1. Фирмалар қўмита тавсия қилган диний билими ва тажрибаси бор ходимларни элликбоши қилиб тайинлаши керак. Истаган кишини, шу жумладан, ҳужжатсиз машҳур диний блогерларни элликбоши қилиб тайинлаш имкони энди йўқ.

2. Саудия Арабистонидаги “Умра” хизматларини кўрсатувчи Ҳаж ва Умра вазирлигининг лицензиясига эга бўлган қонуний ҳамкор ташкилот топиш ва ўша ташкилот билан расмий шартнома тузиш керак.

3. “Умра” фирмалари авиакомпаниялар билан расмий ҳамкорлик шартномаси тузиши шарт. "Панорама" билан бўлган можарони эслатиб ўтамиз. Умра фирмалари бир йил давомида зиёратчиларнинг пулини қайтармаган.

4. “Умра” фирмалари зиёратчига хизмат кўрсатиш учун замонавий ва қулай бинода фаолият юритиши керак.

5. “Умра” фирмалари “Зиёрат” жамғармасига 1 миллион АҚШ доллари тўлаши шарт.

6. Вояга етмаганларни Умра зиёратига жўнатиш тақиқланади.


Бизнес эгалари шу ва бошқа қатор янги қоидалардан норози. “Ўзи Умра зиёратини ташкил қилиш оғир ва қийин жараён эди. Тур фирмаларимиз шундоқ ҳам ҳавас қиларли даражада эмас, даромадлар кўп эмас. Бундан кейин янги қоидалар сабаб нархлар 40 фоизга кўтарилади”, — дейди тадбиркорлардан бири.

Шунингдек, тадбиркор Диний қўмита тавсия қиладиган элликбоши масаласида ҳам норозилик билдирди. “Қўмита тайинлаган элликбоши текинга сафар қилмайди, унга ҳам ойлик бериш керак”, — дейди у.

Шу ўринда тадбиркор бироз бўрттиряпти. Ахир тур фирма элликбошини ўзи тайинласа ҳам, ўша элликбоши текинга сафар қилмас эди-ку. Машҳур диний блогерлар “катта ставка” билан Умрага бориши ва бундай сафарлар лавҳаси ижтимоий тармоқларда реклама сифатида тарқатилиши маълум.

Демак, элликбошига ойлик тўлаш олдиндан бўлган амалиёт. Фирмалар айнан ўзи истаган машҳурларни ёки ўзига қулай элликбошиларни танлай олмаслигидан ва асосан 1 миллион доллар тўлов мажбуриятидан норози.

“Биз Каримов даврига қайтяпмиз. Бу қоидалар монополияга сабаб бўлади”, — дейди фирма эгаси.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

18 Oct, 11:15


КИТОБ ТУМАНИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ НАРКОТИК МОДДА БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Кўхсор маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Шукуров Дилшод наркотик моддалар билан қўлга олинди.

Қишлоқдошининг Элтузга маълум қилишича, 28 яшар Дилшод бир ҳафтадан бери қамоқда сақланмоқда.

Шунингдек, Дилшод Шукуровнинг уйи Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тинтув қилинган.

Бу ҳолат туман аҳолиси ўртасида катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Китоб трендда, ёшлар етакчиси қамағда...


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

18 Oct, 10:30


БЎСТОНДА ШИФОКОРЛАР МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛИНДИ

17 октябр куни Бўстонда 50 дан ортиқ тиббиёт ходимлари тозалаш ишларига жалб қилинди. Ходимлар ва шифокорлар кечки навбатчиликдан кейин уйга кетолмасдан тиббиёт бирлашмаси ва тез ёрдам бинолари атрофини ободонлаштириш билан банд.

Мажбурий тозалаш ишлари туман ҳокими буйруғи билан амалга оширилаётгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш масъуллари изоҳ билдирадими ёки тозалаш ишлари тиббиёт ходимининг иш мажбуриятига кириб бўлдими?

ELTUZ

18 Oct, 09:01


ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИДАГИ АДОЛАТСИЗЛИКЛАР ҲАҚИДА

Сизларга Чирчиқ давлат педагогика университетидаги мустаҳкам "амирлик" ҳақида айтмоқчиман.

Бу "амирлик"нинг номи — Гуманитар фанлар факультети. Уни мустаҳкам илдиз отган “амир” Равшан Икрамов бошқаради.

Р. Икрамов ўз атрофига маслаҳатчиларини талабалардан танлаб олган. Улар орасида энг ишончлиси — Навоий номидаги давлат стипендиясини ва энди Президент стипендиясини ҳам шу амир орқали олишга тайёрланаётган талаба Рўзимурод Пўлатов. Бу талаба ушбу совринларга эга бўлиш учун университетнинг барча кафедралари, ходимлари, тьюторлари, ҳатто хўжалик ходимларигача, қаерда нима қилаётганликларини, нимани еб-ичаётганларигача бўлган барча маълумотларни Р. Икрамовга етказиб беради.

Бу ҳолат бизга жонимизга тегди. Барча ўқитувчилар бу шахсдан норози. У худди ўз пулларини бераётгандек, ўқитувчиларга босим ўтказади ва “ишдан бўшатаман” деб таҳдид қилади.

Таниш-билишлари ҳар ерда бор, ҳатто ректоримиз Г. Муҳамедов ҳам бу вазиятга қарши ҳеч нарса қила олмаяпти. Ҳайронмиз.

Икрамов ходимларни ҳақорат қилади, ва бир нечта киши унинг зулмига учраган.

Блогерлар томонидан у ҳақида ёзилган постларни у нима қилади биласизми? Блогерларни чақириб, ўз томонига оғдириб олади.

Адолатсизликларга чидаб бўлмайди. Биз бундай "амирлар" ва уларнинг ёлғончи, ёқимтой ҳамтовоқлари кетишини истаймиз.

Шунингдек, талаба Р. Пўлатовга ҳам тегишли чора кўрилиши лозим. У ким ўзи, ўқитувчиларни сотадиган даражага келиб қолганми? Ўқитувчилар унга қарши чиқмаслик учун унинг баҳоларини 5 қилиб беради.

Илтимос, ушбу хабарни оммага чиқаринг. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ёки тегишли органлар бу ишни текшириб чиқишлари керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

18 Oct, 08:01


Тепадаги ит – РТдан ваъз

“Мамлакат қонуни, оддий водопровод жўмраги, ёки халқ қўлидаги шиор бўлсин, ҳаммаси ўзгаришга муҳтож. Аксинча уларни моғор босади. Бу тараққиётнинг эски қоидаси. Бусиз ривожланиш ҳам йўқ. Тажрибамда шу нарсага амин бўлдимки, агар одам, жумладан миллат ҳеч нарса яратмас, фақат борини ейишда давом этар экан, у кўп нарсадан маҳрум бўлади. Бунинг нуқси бошқаларга ҳам юқади. Бу ҳасадни агар миллат миқёсига ёйсангиз, янада фожиалироқ…» - Элтуз каналидан рассом Тузнинг Жума ваъзини тингланг.

ELTUZ

18 Oct, 07:02


⚡️⚡️⚡️Эстония 1944 йилда Қрим татарларининг сургун қилинишини геноцид деб тан олди
Эстония парламенти 1944 йил 18 майда кремль жаллоди Иосиф Сталин буйруғи билан 8000 га яқин Қрим татарларининг ҳалок бўлиши билан тугаган депортация жараёнларини миллатни илдизидан қирқиб йўқ қилиш яъни геноцид эканлигини эътироф қилди.

ELTUZ

18 Oct, 06:01


НЕГА АДАБИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ МУАММОНИ РАДИКАЛ УСУЛДА ҲАЛ ҚИЛИШГА ИШҚИБОЗ?

Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида ишлайман. Киришга ўтган йили face-ID учун июнь ойида суратга тушгандим. Киришда камера таниб бошлади. Рақамим - 161.

Аммо тизимда йўқсиз деб ойлик беришмаяпти. Бордим, икки кун овора бўлиб сичқончанинг бир чиқи билан ҳал бўладиган иш - тизимда борлигимни исботладим. Ҳисобхонадагиларга айтди, ойлигим бериладиган бўлди.

Аммо...
Аммо нега ойлик маош тизимдаги суратга боғлаб қўйилди?
Нега тизимда мавжуд одам йўқ кўринаяпти?
Умуман нега рақамли маълумот бўлими билан ҳисоб-китоб бўлими келишиб ишлаяпти? Ҳисобхона-ўқитувчи ва рақамли-ўқитувчи келишиб эмас?!

Кимнинг чиқарган доно қарори билан ўз ҳақимни кечикиб ва қийналиб олишим керак?
Тизимда кўринмаганим бу ўша тизимга жавобгарларнинг айби - нега мен азият чекишим керак? (такрорлайман - камерада 161 рақами билан ўқув йили бошидан бери чиқаяпман).

Нега биз муаммони шунақа радикал усулда ҳал қилишга ишқибозмиз?
Нега ўқитувчи тизим учун ишлаяпти тизим ўқитувчи учун эмас? Аслида ўқитувчи учун қўйилганку гўёки!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

18 Oct, 04:30


МИЛИСАНИНГ ХОТИНИГА ИШҚИЙ СМС ЁЗГАН ҚАШШОҚ САМОСУД ҚИЛИНДИ

Фуқаро Х.Раҳимов ИИБ ходимининг хотинига ишқий мазмунда хат ёзгани учун самосуд қилинди.

ИИБ ходими Равшанов Шуҳрат Тағаевич шериги Журақулов Садриддинович билан тил бириктириб СМС ёзган шилқимни мошинга босиб олиб қочишди. Х.Рахимовни шлакоблок цехига олиб келиб аввал дробилкада майдалаб юборишни режалаштиришди. Цех қоровули свет йўқ, дробилка ишламайди дегач Х.Рахимовни шу ерда отиб ташлаб, кўмиб юбормоқчи бўлишди.

Қоровул югуриб бориб самосудчиларга белкурак олиб келди. ИИБ ходими шилқимни хумордан чиққунча калтаклади, оғзига ароқ қуйди. Кейин белкурак билан бошига уриб ҳушсиз қилди. Шундан сўнг бир кафега олиб бориб ҳушига келган шилқимга яна мажбуран ароқ ичирди. Шилқим тирик қолди – балнисада даволаниб чиқди.

ИИБ ходими Равшанов Шуҳрат судда айбига иқрор бўлмади. Ҳеч кимни ўғирламадим, урмадим ва ичирмадим деди. Самарқанд вилоят суди ИИБ ходимига ишонмади. Экспертиза ва гувоҳлар кўрсатмасига таяниб ҳукм чиқарди. Мелиса ва унинг шериги 10 йил 6 ойга қамалди.

Самосудчи қамағда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

18 Oct, 03:00


СОБИҚ ИИБ ХОДИМИ ВОЯГА ЕТМАГАН ҚИЗНИ ЗЎРЛАБ, ҚЎРҚИТИБ ЮРИБДИ

Собиқ ИИБ ходими 45 яшар Турсунов Бахтиёр Джураевич вояга етмаган қизни зўрлаб қўрқитиб келмоқда. Бу ҳақида қизнинг ўзи, онаси ва отаси аризада иддао қилади.

Аризага кўра, Жабрланувчи М.О. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кафеда официант бўлиб ишлайди. У уйга қайтиш учун Турсуновнинг машинасига ўтирган. Машинада яна бир дугогаси бўлган. М.О.нинг дугонаси Турсуновни тоғам деб таништирган. Бахтиёр Турсунов қизнинг дугонаси  билан тил бириктириб уни ўз уйига олиб борган ва авраб Колага дори қўшиб берган. Сўнг қизни зўрлаган.

Қиз ўзига келиб ваҳимага тушиб шикоят қиламан деганда қизни Қизилтепадаги чўлга олиб бориб қўрқитган. Шу чўлда ўлдириб кўмиб юбораман, отангнинг чўнтагига наркотик солиб узоқроқ муддатга қаматаман – мен ИИБда ишлаганман, қўлимдан ҳамма нарса келади, деган.

Қиз зўравон устидан ИИБга ариза берган. Бироқ Бахтиёр Турсунов танишлари орқали аризани босди-босди қилиб жавобгарликдан қутилиб қолди. У ҳалиям қизни доимий калтаклаб, ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.

"Қизим зўрлангач менга телефон қилди. Ўша Турсуновнинг уйига етиб бордим. Қизим билан бирга ишлайдиган Жасмина Турсуновнинг ўйнаши экан. Устингдан арз қиламан, қаматаман дедим. Турсунов эса қамоқда ётган эризни чиқартириб бераман, уй олиб бераман ва қизизга уйланаман, деб аврамоқчи бўлди", дейди қизнинг онаси.

Ҳозирда она-бола зўравон педофил устидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига шикоят қилди. Чунки қуйи ИИБ бошқармалари аризани эътиборга олмаяпти, жиноий иш очмаяпти. ИИВ ва бош прокуроратурадан қонун устуворлигини таъминлаб Турсуновга жазо беришлари сўралади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

17 Oct, 14:30


ХАЁЛЛАР ГИРДОБИДА ҚОЛГАН КЕТШУНОС ДЎМЛА

"Келинлар қўзғолони" спектаклида Ёдгор Саъдиев назокатли келин образини ўйнаган. Мирзабек Ҳолмедов шогирдлари "Бекорчи қизлар ансамбли" деган нўмерни катта саҳнада кўрсатган. Бу ижроларни томошабинлар юмор ва сарказм сифатида олқишлади, ҳеч ким элгебете деган тамға босмади.

Бугун вазият бошқа. Энг илғор кетшунос дўмламиз Аброр Мухтор Алий ҳар икки эфирининг бирида элгебете деб жириллаб шу мавзуни омма зеҳнига сингдириб юборди. Қоп-қора соч бўёғи Аброрнинг соқоли ва миясини заҳарлаган чоғи, ҳар тошнинг ортида битта элгебете шарпаси кўринади унга.

Одатда Элтуз бирор ўрисқул амалдор, порахўр директор ёки апрс динфурушни фош қилса изоҳларда кетшунос оломон йиғилади.

Троллар жамоаси ҳаромхўрларни ҳимоя қилиш учун ЭЛГЕБЕТЕ деган қуролдан фойдаланади. Аброр Мухтор Алийнинг риторикаси ҳам айнан шундай.

Ҳалиям Пўлат Алемдар образидан чиқиб кетолмаётган Аброр дўмла умрининг камида ярмини яшаб қўйди. Шу ёшга кириб унинг интернет активлиги фақат кетшунослик ва конспирология мавзусида яққол кўринади. Путинни мусулмонларга севдириш ҳам дўмланинг асосий йўналишларидан. Россия – бу учинчи Рум деганди, конспиролог думбашунос. Россия Ўзбекистонни элгебетелардан сақлаб қоларканмуш... Ҳе санинг теориянгга қ..ғим.

Унинг риторикасида миллатга қайғуриш форточкаси ҳам бор. «Бу миллат…» деб бошлаб қолади ўзини Эрдўғон деб ҳис қилган кетшунос.

Лекин миллатпарвар дўмла ҳақиқий муаммолар юзасидан бирор фикр билдирмайди. Коррупцион жиноятлар, иқтисодий муаммолар ёки динфурушларнинг молиявий пирамидалари фош бўлганда Аброр дўмла жим туради. Кураторидан изн олиши керак чунки.

Сардор Раҳимхоннинг илон ўйнатган томошаси ҳам Аброрга қизиқ эмас. Миллат раҳнамосини фақат ЭЛГЕБЕТЕ ташвишга солади.

Чаласаводлик - иллат, конспирология эса - руҳий касаллик. Зотан дунёнинг барча мамлакатларида ЛГБТ шахслар сони 5-8% ни ташкил қилади. Ўзбекистондаям шу рақам, Чеченистондаям, АҚШдаям Россидаям.

ЛГБТ жамоати тузум, менталитет, дин ва давр танламайди. Улар доим бўлган, бундан кейин ҳам бўлади.

Кетшунос дўмлага бу фактларнинг қизиғи йўқ – ўзига ёқмаган одамни таваккалига гей дейиш Аброр учун суннат.

Бу хотинтишлар, ҳулуолар, эшакшунос дўмла ўнлаб журналист ва зиёлилар ишловчи жамоатни ҳам элгебетега чиқараверади. Қанчадан қанча диндор қамалиб кетди бунинг доносларидан.

Гапирса ёлғон гапиради (Элтузни элгебетега тенглаштргани), берган ваъдаси устидан чиқмайди (Медгородокскийга туриб бермоқчи эди ётиб берди охирида), омонатга хиёнат қилади (бундан зиён кўрган Имбрайн масалан). Хуллас, ислом тили билан айтганда АМ Алий – МУНОФИҚ.

Бугун дўмла Brbalo гуруҳини элгебете деб жириллаяпти. Лекин келин ролини ўйнаган Ёдгор Саъдиев ҳақида ҳам, Бекорчи қизлар ансамбли ҳақида ҳам чурқ этмайди. Этолмайдиямда.

Чунки Ёдгор Саъдиев олдида кака қилиб қўйишини жуда яхши билади Аброр кетшунос. Юлдуздан кечирим сўрагани эсингизда бўлса керак.

Хуллас, АМ Аброр дўмла ўзи яратган образ қурбонига айланиб, конспирологиялар гирдобидан чиқолмай қолди.

Биратўла чўкиб кетсин.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

ELTUZ

17 Oct, 13:30


Тошкентда 1 ёшли қизалоқ ҳожатхона чуқурига тушиб кетди

ФВВ хабарига кўра, 17 октябр куни Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Бирлик» маҳалласидаги нонвойхона ҳожатхонасига 1 ёшли қизалоқ эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли тушиб кетган.

Қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди. Шундан сўнг қизалоқ шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube