FERMERGA MADAD @fermerga_madad Channel on Telegram

FERMERGA MADAD

@fermerga_madad


Мурожаат учун: @a_nishonov

Ер ва кўчмас мулк масалалари бўйича ҳуқуқшунос Абдуллоҳ Нишонов

FERMERGA MADAD (Uzbek)

FERMERGA MADAD kanali, yerning va kochmas mulk masalalari bo'yicha huquqshunos Abdullo Nishonov tomonidan yaratilgan. Kanalda yerning sotish, sotib olish, kiralash va boshqa moliyaviy masalalar bo'yicha eng so'nggi ma'lumotlar, tavsiyalari va qo'llanmalar paydo bo'ladi. Agar sizning ega bo'lgan yeringizni sotish yoki sotib olish bo'yicha yordam kerak bo'lsa, FERMERGA MADAD kanali siz uchun ideal manzil bo'ladi. Sizga zarur bo'lgan barcha savollarga javob topishingiz mumkin va yerning sotiqlik muammolarini hal qilish uchun eng yaxshi yo'llar ko'rsatiladi. Kanalga obuna bo'lib, siz o'z ega bo'lgan yerni samarali sotish va sotib olishda yordam topasiz. Yani, FERMERGA MADAD kanali sizga yerning va kochmas mulk masalalari bo'yicha juda katta foyda olish imkoniyatini beradi. Kanalga obuna bo'ling va yerni sotishda uzoqroqga yetishing! Ma'lumotlar o'z vaqtingizda tegishli va to'liq bo'lib kiradi.

FERMERGA MADAD

19 Feb, 10:23


"Ўзбекистон фермерлари кенгаши ижро аппарати бошқарувининг ЯНГИ ТУЗИЛМАСИ"

FERMERGA MADAD

19 Feb, 10:22


"Ўзбекистон фермерлари кенгашининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ"

FERMERGA MADAD

19 Feb, 10:16


Traktorlari, kombaynlari uchun sifatli ehtiyot qismlar qidirayotgan fermerlar va klaster egalari uchun ajoyib imkoniyat! 🚜

2025-yil 25-26-27 fevral kunlari SOF EXPO tomonidan tashkil etiladigan qishloq xo'jaligi ko'rgazmasida Husma Agp ishtirok etadi.

🌾 Agropro Expo ko'rgazmasi Samarqand shahrida bo'lib o'tadi. Unda qishloq xo'jaligiga bog'liq barcha muammolaringizga yechimlarni topishingiz mumkin.

Qishloq xo'jaligi texnikalari uchun ehtiyot qismlar qidirayotgan fermerlarni ko'rgazmada kutib qolamiz! 🤝

FERMERGA MADAD

18 Feb, 18:51


Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.02.2025 йилдаги ПФ-22-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

FERMERGA MADAD

18 Feb, 18:09


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.

Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш вазифалари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юкланди.

Президент фармони

FERMERGA MADAD

17 Feb, 15:31


Шоли етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, 17.02.2025 йилдаги 97-сон


👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

16 Feb, 09:32


Ер низоларида қизиқ бир масала бор.

2021 йилга қадар туман ҳокимларида фуқаро ва тадбиркорларга ер участкаларни ажратиш ваколати бўлган вақтда турли тадбиркорлар ва фуқароларга маҳаллий ҳокимлар томонидан ОБОДОНЛАШТИРИШ мақсадида ер участкалари ҳоким қарори берилган.

Тадбиркорлар ва фуқаролар ҳокимнинг мазкур қарорига асосан ҳудудларда мазкур ерларни ободонлаштириб кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил қилишган ва улар ҳозирда фаолият олиб бормоқда. Бироқ масаланинг қизиқ жиҳати шундаки, улар бу ерларни ва ерда қурилган мулкларни давлат рўйхатидан ўтказишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Чунки, Ер кодексида ерларни ОБОДОНЛАШТИРИШ мақсадида берилиши назарда тутилмаган, бу ҳокимларнинг ўзи томонидан тўқиб чиқарилган шакл ҳисобланади.

Вазиятда тадбиркор кадастрда ерни ва мулкни давлат рўйхатидан ўтказишни сўраб мурожаат қилади. Бироқ, кадастр рад жавобини беради. Тадбиркор сарсон... Бундай низолар айниқса Тошкент шаҳрида талайгина.

Бино-иншоот 2018 йилгача қурган бўлсаю умид бўлади янги қонун билан расмийлаштиришдан, агар ундан кейин қурилган бўлса, бино-иншоотни бузишга тўғри келади. Сабаби ҳокимларнинг бундай нотўғри чиқарган ҳужжати билан берилган ерни расмийлаштиришнинг қонуний ечими мавжуд эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

16 Feb, 07:49


📢 «MERGANTEKS» kompaniyasi Samarqandda boʻlib oʻtayotgan AGRO PRO EXPO 2025 IV xalqaro qishloq xoʻjaligi koʻrgazma-yarmarkasida ishtirok etmoqda.

🗓️ 2025 yil 25-26-27 fevral
📍 «SOF EXPO Samarkand»

MERGANTEKS – Oʻzbekistondagi DJI brendining rasmiy dileri boʻlib, qishloq xo‘jaligi uchun innovatsion yechimlarni taklif etuvchi yetakchi kompaniya hisoblanadi.

➡️ Fermerlar, tadbirkorlar va qishloq xoʻjaligi sohasi mutaxassislarini Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi sohasidagi keng koʻlamli tadbirga taklif qilamiz! Tashrif mutlaqo BEPUL!

🌐 www.sofexpo.uz, @sof_expo_bot
Murojat uchun +998 55 704-07-05



📢 Компания «MERGANTEKS» принимает участие в 4-ой международной сельскохозяйственной выставке-ярмарке AGRO PRO EXPO 2025 в Самарканде.

🗓️ 25-26-27 февраля 2025 года
📍 «SOF EXPO Samarkan

MERGANTEKS – официальный дилер бренда DJI в Узбекистане, предоставляющий инновационные решения для сельского хозяйства.

➡️ Приглашаем фермеров, предпринимателей и специалистов сельскохозяйственной отрасли посетить масштабное мероприятие в аграрной индустрии Узбекистана! Посещение абсолютно БЕСПЛАТНО!

🌐 www.sofexpo.uz, @sof_expo_bot
Murojat uchun: +998 55 704-07-05

FERMERGA MADAD

12 Feb, 08:35


❗️Ернинг бал бонитетини аниқлаш формуласи

235-сонли Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан ерингизнинг қанча центнер пахта беришини аниқлаш учун ернинг бал бонитетини * 04 га кўпайтирасиз чиққан сон ерингиздан қанча миқдорда пахта хомашёси олишингиз мумкинлигини англатади.

Масалан ерингизнинг бал бонитети 40 бўлса 40*0.4=16ц

Бу ерда фақат пахта учун ҳисобланган.

Асос: 235-сонли ВМҚ

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

12 Feb, 06:23


🌾 Фермерлар, сизлар учун ажойиб таклифимиз бор! 🌾

Бугуноқ 1UZ Бухгалтерия ҳисобини харид қилсангиз, қуйидагиларга эга бўласиз:
✔️ 15% кешбек - пулни тўғридан-тўғри картангизга қайтариб берамиз!
✔️ Ўқишга 70% чегирма + видео дарсларга кириш имконияти.
✔️3, 6 ёки 12 ойлик бепул маслаҳатлар - доимо алоқада бўламиз!

Нима сабабдан 1UZ фермерлар учун энг яхши танлов?
🌱 Атиги 2 миллион сўмдан - ҳатто кичик хўжаликлар учун ҳам қулай нарх.
🚜 Автоматик солиқ янгиланишлари - дастурнинг ўзи ҳамма нарсани ҳисоблаб беради!
📋 Содда ҳисобот - декларацияларни хатосиз топширинг.
💳 Харажатлар ва даромадлар ҳисоби - даромадингизни ҳар доим билиб туринг.
📨 ЭҲФни 270 сўмга юбориш/қабул қилиш - битимларни расмийлаштириш осон.
🎁 2 ойгача бепул - хавф-хатарсиз синаб кўринг!
🇺🇿🇷🇺 Ўзбек ва рус тилларида ишлайди - ҳамма учун қулай!

📈 Қишлоқ хўжалиги бизнеси учун замонавий бухгалтерия ҳисоби - 500 дан ортиқ агробизнес 1UZга ишонч билдирмоқда!

Биз билан боғланиш:
📱@oneuzbot
📞+99871-230-21-12
🚀@oneuzchannel

FERMERGA MADAD

06 Feb, 04:31


Ерини "ўз ихтиёри билан" топширган фермернинг кредит ва қарзлари нима бўлади?

Ҳужжатда бу ҳақда ҳеч бир ишора йўқ. Айтайлик, 100 гектар ери бор фермернинг 5 млрд.сўм қарзи бўлса, ернинг 80 гектари олиб қўйилса, қолган 20 гектар ер билан қандай қилиб 5 млрд.сўмлик мажбуриятлар қопланади, деган оддий саволларга балки "Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш Лойиҳа офиси" жавоб берар, таклифлар киритар.

Балки офис муваффақиятли ер ислоҳотларини ўтказган Польшага, Украинага, Эстонияга бориб тажрибаларни ўрганишар.

Нима бўлгандаям, ҳужжат бўйича ижара ҳуқуқини аукционда сотишдан тушган маблағларнинг қайсидир қисми ернинг аввалги эгаси бўлган Фермерга берилиши ҳақида ҳеч бир гап сўз йўқ.

Ҳужжатнинг 17-банди эса янада ажойиб мазмунга эга. Унга кўра,Рақобат қўмитаси ер участкаларини электрон онлайн аукционлар орқали сотишда нархларнинг асоссиз ошиб кетмаслиги бўйича таклифлар киритиши кераклиги кўрсатилган. Бутун дунёда аукцион савдоларидан мақсад қиммат сотиш эмасми? Ер қанча қиммат сотилса шунча яхшику.

Айтинг, айтинг, ер ислоҳотиям энергетика ислоҳотига ўхшаб халқни қақшатадиган антиислоҳотга айланиб кетмасин.
Манба

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

05 Feb, 13:27


Тахминларимиз тўғри чиқмоқда ўз ихтиёри билан ер участкасининг 80 фоизини топширган хўжалик ерларини аукционга чиқариш билан боғлиқ жадвалда кўрсатилган контурларда шундай ерлар борки, у ердаги ижарачилар бугун ердан фойдаланишмоқда, ижара шартномаси бекор қилинмаган. Бизга бу масалада мурожаат қилишмоқда

Умид қиламизки, шундай ер ижарачиларининг ерлари қароқчилардек тортиб олинмайди. Ерга бўлган ижара ҳуқуқини бекор қилишнинг қонунда белгиланган тартиби бор.

Қандай қилиб ижарачиси бор ва фойдаланишдаги (ҳади ижара шартномаси бекор қилинмаган) ерларни Президент ҳужжатига киритиб юборишган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

05 Feb, 09:43


Яги фармон бўйича билишингиз муҳим бўлган ҳолатлар

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

05 Feb, 06:20


Ҳурматли фермерлар юқорида аукционга чиқарилиши режалаштирилган ер контурларига эътибор бериб қўйинглар балки у ерда сизнинг ерингиз жойлашган контур бўлиши мумкин.

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

05 Feb, 06:18


Худудларда тажриба-синов тариқасида айрим хўжаликлар фойдаланишидаги ер майдонларининг 20 фоизи ижарачиларда қолдирилиб, қолган қисми электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкалари рўйхати

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

05 Feb, 05:13


Ҳудудларда тажриба-синов тариқасида янги тизим асосида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган бўш турган ер участкалари рўйхати.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

05 Feb, 03:48


❗️Ер ажратишда янги тартиб жорий қилинмоқда

"Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"
Президентининг Фармони, 03.02.2025 йилдаги ПФ-18-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

FERMERGA MADAD

04 Feb, 12:17


Эхх, акулалар...

ДХХ хабарига кўра, Хоразм вилоятининг Транспорт бошқармаси бош мутахассиси ер майдонини ажратиб беришни ваъда қилиб, тадбиркордан 135 минг АҚШ доллари талаб қилган ва шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.

Қаранг, битта бош мутахассис 80 минг АҚШ доллари оляпти. Келишув эса 135 минг бўлган. Шундай оилалар бор, минг долларни 10 ойга етказадиган. Булар бўлса, юз-икки юз минг билан “савдо” қиляпти. Ким ишонади, “савдо”да фақат шу бош мутахассиснинг ўзи деб?

Агар бу иш охиригача олиб борилса, катта акулаларгача етиб бориш мумкин. Асосий гап ўша акулаларда.
Манба

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@fermerga_madad

FERMERGA MADAD

04 Feb, 08:29


1 млн аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида "Парранда боқиш - даромад топиш" ишга тушириш учун Микрокредит банкка 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини "Микрокредитбанк" АТБнинг устав капиталини оширишга йўналтирилмоқда.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

31 Jan, 15:32


"Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Президент қарори 30.01.2025 №ПҚ-34

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

FERMERGA MADAD

31 Jan, 14:33


Бир нарсасини маҳаллий ҳокимликларга айтиб қўйиш лозим, мазкур фармон тадбиркорга аввал ижара шартномаси асосида берилган яйлов ерларини олиб қўйишга ва ёки ижара шартномасини бекор қилишга асос бўлмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

31 Jan, 09:40


Яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялар – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда.

"Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Фармони. 30.01.2025

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

23 Jan, 11:26


Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади - президент

Мутасаддиларга бу уйларга туташ ерлар чегарасини белгилаш ва эгасига бириктириш топширилди.

Девелоперлар уйни топширишдан олдин сервис компаниялари билан шартнома тузишини, уларни ўқитишни ташкил этишини, қурилиш харажатларининг 2 фоизини уй атрофида яшил ҳудуд яратишга йўналтиришини қонун билан мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

22 Jan, 15:29


Ерларга бўлган ҳужум Тошкент вилояти Паркент туманига келган кўринади. Бизга келган маълумотларга кўра, туманнинг 30 дан ортиқ фермерига шу кўринишдаги талабномалар юборилган.

Бугунги фермерлар аввалги фермерлар эмас, "Ихтиёрий" ариза ёзадиган. Ҳокимятнинг каттаконлари фермерларни йиғиб ихтиёрий ариза ёзишни талаб қилган. Бироқ улар бунга рози бўлишмаган.

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

22 Jan, 12:01


#Бизнес_солиқ
Paxta xomashyosi realizatsiya qilinganda EHF bilan birga tovar-transport yuk xati ham rasmiylashtiriladi

"Paxta xomashyosini yetishtirish va sotishda bozor mexanizmlarini izchil qo‘llashni davom ettirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi Prezident farmoni qabul qilindi.
👉PF-7-son 17.01.2025-y

Hujjatga ko‘ra, 2025-yil 1-apreldan boshlab paxta xomashyosi va undan tayyorlanadigan barcha turdagi mahsulotlar bo‘yicha EHFni rasmiylashtirish chog‘ida bir vaqtning o‘zida tovar-transport yuk xatini (TTY) rasmiylashtirish ham talab etiladi. Bunda:

📑ushbu mahsulot turlarining ro‘yxati Mahsulotlarning yagona elektron milliy katalogi (tovarlar va xizmatlar) kodlari asosida Soliq qo‘mitasi tomonidan tasdiqlanadi;

❗️2025-yil 1-apreldan keyin omborlarda saqlanayotgan tovar-moddiy zaxiralarning EHF va TTY rasmiylashtirilmagan qoldiqlari soliq organlari tomonidan hisobga olinmaydi (inventarizatsiyadan o‘tkazilmaydi) va soliq solish maqsadida soliq to‘lovchining omborida mavjud emas deb hisoblanadi hamda soliq bazasini yashirish (kamaytirib ko‘rsatish) sifatida baholanadi.

Tadbirkorlik subyektlari ushbu muddatda paxta xomashyosi va undan qayta ishlangan mahsulotlar bo‘yicha mavjud tovar-moddiy zaxiralar haqidagi barcha ma’lumotlarni soliq organlari ma’lumotlar bazasiga kiritilishini ta’minlashlari shart.

Soliq qo‘mitasiga ikki oy ichida tadbirkorlik subyektlariga o‘z hisobotlari asosida qolgan tovarlarning turi va miqdorini ko‘rsatish imkonini beruvchi dasturiy ta’minotni ishga tushirish vazifasi topshirildi.

🗒 Ma’lumot uchun: 2024-yil 1-apreldan yirik soliq to‘lovchilar uchun, 2024-yil 1-iyuldan esa barcha xo‘jalik yurituvchi subyektlar uchun tovar-transport yuk xatlarini (TTY) elektron shaklda rasmiylashtirish tizimi joriy etildi.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

22 Jan, 04:32


#Бизнес_солиқ
Кооперативлар учун ижтимоий солиқ ва даромад солиғи 1% этиб белгиланди

Қарорга мувофиқ, 2025-йил 1-апрелдан 2028-йил 1-январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларини етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

21 Jan, 13:52


⚡️Яйловлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимига ўтказилади

Яйловларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда. “E-yaylov” электрон харитаси ишлаб чиқилиб, ҳар бир майдон ушбу тизимга киритилади. Унда чорва, экин ёки геологияга мўлжалланган жойлар аниқ намоён бўлади.

Бундай майдонлар энг кўп бўлган 7 та вилоятда яйлов хўжаликлари ташкил қилинади. Улар ўрмон хўжаликлари каби яйловларни асраш ва самарали фойдаланишга масъул бўлади. Яйлов хўжаликларидаги ерлар аукцион орқали чорва боқиш, писта, бодом каби кўчатларни экиш учун аҳолига 30 йилга ижарага берилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

20 Jan, 15:28


Пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотиш тартиби ва механизми. 2025

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

20 Jan, 14:55


#Бизнес_солиқ
Солиқ ставкалари тасдиқлангунга қадар солиқ тўловчиларга нисбатан чора кўрилмайди

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, бугун, 20 январь – солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича ҳисобот ва сув солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома тақдим этишнинг охирги куни.

Ҳисобот ва маълумотнома вилоятлар, шунингдек, туман ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан солиқ ставкаларининг аниқ миқдори тасдиқланган ҳудудларда автоматик тарзда шакллантирилишини ҳисобга олиб, бугун кун охирига қадар солиқ ставкалари тасдиқланмаган ҳудудларда ер солиғи ҳисоботи ва сув солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома шаклланмаган бўлса, солиқ ставкалари тасдиқлангунга қадар солиқ тўловчиларга нисбатан чора кўрилмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

20 Jan, 14:22


“Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони
.

FERMERGA MADAD

16 Jan, 12:57


Пахта хариди қоидалари яна ўзгаради

Энди кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади. 2024 йилда фермерлар пахта хом-ашёси контрактациясини биржага қўйиши ва кластерлар бу таклифлар учун курашиши керак эди. Сентябрга келиб, қоидаларга тўсатдан ўзгартириш киритилган ва пахта нархи кластерлар фойдаси учун сунъий равишда пасайтирилганди. 2018 йилдан ҳисобланса, пахта хариди қоидалари ҳар йили ўзгартирилади ва афсуски, қоидалар бирон мавсум охиригача қатъий ушланган.

Янги тартибда агар ҳудудий чегаралар олиб ташланмаса, кластерларнинг диктати пайдо бўлиши мумкин. Чунки бир вилоят ҳудудида ўзаро таниш ва ҳокимиятларга чатишиб кетган кластерлар бемалол паст нархни ушлаш бўйича ўзаро тил бириктириши мумкин.

Фермерлар мавжуд вазиятларда зудлик билан кооперацияларга уюшишлари ва кичик пахта тозалаш заводларини қуришлари керак бўлади.

Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас, имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилиши эълон қилинмоқда.

Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади. Лекин бунинг учун кластерлар пахта учун ҳисоб-китобни вақтида қилиши керак.
Манба

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

16 Jan, 12:25


⚡️ Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.

2025 йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.

Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

Шавкат Мирзиёев

FERMERGA MADAD

15 Jan, 09:05


Ер ижарачиларининг ижара ҳуқуқини сотиш билан боғлиқ қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Критилган ўзгартиришга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ерни ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) бўйича битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда қайта ижарага берилиши ҳамда ерни ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижара муддатининг қолган даврига расмийлаштирилиши.

Бундан ташқари, ер участкасининг бир қисмига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таклиф киритиш мажбурияти юкланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

15 Jan, 06:14


Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги бўйича қўшимча талаблар белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Органик маҳсулотлар ва хом ашёлар ҳамда органик­минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 18 ноябрдаги 729-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.01.2025 йилдаги 9-сон

FERMERGA MADAD

12 Jan, 10:27


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ер ҳисобини юритишни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

ВМ қарори, 10.01.2025 йилдаги 4-сон

FERMERGA MADAD

11 Jan, 10:53


Ер ижарачиларининг ўз ижара ҳуқуқларини сотиши билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар ер кодексида, Вазирлар Маҳкамасининг 709-сонли қарорида тўла акс этган бўлсада, нотариуслар томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси муддати доирасида бошқа шахсга ўтказиши билан амалиёт амалга оширилмаётгани ҳақида фермерларда мурожаатлар келмоқда.

Ер кодексининг 24-5-моддасига асосан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси муддати доирасида бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

09 Jan, 14:19


"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2024 йилдаги 914-сон

#Янги_ҳужжат
👉 @yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

06 Jan, 09:24


#Бизнес_солиқ
Yuridik shaxslardan olinadigan yer solig‘i boʻyicha kiritilgan o‘zgarishlar

Qishloq xo'jaligiga mo'ljallanmagan yerlar bo‘yicha bazaviy soliq stavkalari 2024-yilga nisbatan indeksatsiya qilindi

Ma'lumot uchun❗️Soliq stavkalarining aniq miqdori Qoraqalpog‘iston Respublikasi Jo‘qorg‘i Kengesi, viloyatlar, shuningdek tuman va shaharlar xalq deputatlari Kengashlari tomonidan kamaytiruvchi va oshiruvchi koeffitsientlardan foydalangan holda belgilanadi.

Qishloq xo'jaligi korxonalari balansida bo'lgan, qishloq xo'jaligi mahsulotlarini yetishtirish va saqlash, shuningdek ipak qurti yetishtirishda foydalaniladigan bino va inshootlar joylashgan yerlar uchun soliq xalq deputatlari tuman va shahar Kengashlari tomonidan belgilangan soliq stavkalariga nisbatan 0,2 koeffitsientini qo'llanilgan holda to'lanadi.
❗️Ijara huquqi asosida foydalaniladigan yer uchastkalarida joylashgan va imtiyozlar tatbiq etiladigan obyektlar bundan mustasno

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

06 Jan, 04:45


2025 йила қуйидагиларни назарда тутувчи норматив хужжатлар қабул қилинади

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

03 Jan, 13:52


“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) матни

Ҳар йили 1 апрелга қадар дала четига экин экмаганлар учун ер солиғи 3 карра ҳисобланади, кредит бериш тўхтатилади, ижарачиларга жарима қўлланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

02 Jan, 12:58


Bor qiluvchi ham yo‘q qiluvchi ham bizmiz”. Qashqadaryo IIB xodimlari muammosini aytgan fermerlarga bosim qilgani aytilmoqda

“Daryo”da Qarshida bir jinoyat sodir bo‘lgani, o‘g‘rilikka kirganlar xonadondan hech narsa olishmagani, gumonlanuvchilarni izlayotgan IIB esa kechasi ko‘chada yurganlarni ham so‘roqqa chaqirib, hech bo‘lmaganda Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksning 183 va 194-moddalari bilan ularni ayblab, birin-ketin qamayotgani xabar berilgandi.

FERMERGA MADAD

26 Dec, 16:28


Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 декабрдаги “Қўқон технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида” ВМ-876-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун “Қўқон технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади.

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

26 Dec, 10:39


Яқинда ЖИБ Риштон туман судида бир иш кўриб чиқилди. Ишнинг қисқача мазмуни қуйидагича: Мени ҳимоям остидаги фермер хўжалиги иш юритувчисига 2020 йилда “Микрокредитбанк” ва туман ҳокимлиги қуёнчилик комплекси қуриш ҳақида таклиф қилади. Дастлаб у бунга рози бўлмайди, “Мен мол-қўй боққанман, қуён боқишни билмайман, боқдим ҳам дейлик, бизда биров қуён гўшти емаса, уни нима қиламан, қурилишга пулим ҳам йўқ” деб рад жавобини беради.

Биз ўзимиз кредит берамиз, ёрдам берамиз, гўштини ҳам, терисини ҳам оладиган ташкилотлар тузиляпди, ўзимиз сотиб бермиз, сизни ерларингиз яхши жойда, Президент келганда олиб киришга ҳам яхши деб қизиқтиришгандан кейин қуёнчилик коплекси қуришга рози бўлади.

Кредит ажратилади, ҳоким қарори чиқарилади, барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фермер хўжалиги ерининг бир қисмига қуёнчилик комплекси қурилади. Қурилишни боришини туман ҳокими ва сектор бошлиқлари бошчилигида назорат қилиниб, кечасию кундузи ишлаб, икки ойга бормасдан қурилиш тугатилади. Вилоят ҳокими ўзи келиб комплексни очиб беради.

Орадан тўрт йил ўтиб, 2024 йилга келиб, давлат органлари қуёнчилик комплекси фермер хўжалигининг экин ерига қурилиб қолганлигини аниқлаб қолишади (Аслида бу жой экин ери бўлгани ҳам ўта баҳсли). Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилади.
2020 йилдаги тартиб қоидалар бўйича туман ҳокимининг қурилишга рухсат бериш ҳақидаги қарори чиқарилишидан аввал туман ҳокими ўринбосари бошчилигидаги ер танлаш ва ажратиш комиссияси аъзолари бўлган тумандаги 15 та идоралар раҳбарлари томонидан томонидан далолатнома тузилиб тасдиқланган.

Энг қизиғи, қурилиш амалга оширилиши керак бўлган жойни белгиловчи ҳужжатларда ҳам ҳозирда қурилиш амалга оширилган жой кўрсатилган. Фақатгина техник хато туфайли контур рақами нотўғри кўрсатилиб қолган.

Қисқа қилиб айтганда, фермер хўжалиги ҳужжатларда кўрсатилган жойда қуёнчилик комплекси қурган. Агар қурилиш нотўғри жойда амалга оширилган бўлса ва бунинг учун кимдир жавоб бериши керак бўлса, жойни кўрсатиб берганлар ва шу ерга қурилиш қилишга рухсат берганлар жавобгар бўлиши керак.

Шунинг учун мен бу ҳолатда оқлов ҳукми чиқарилса керак, деб умид қилгандим. Бироқ ЖИБ Риштон туман суди судьяси Н.Аюбжонов шундай ҳукм чиқардики, ҳукмни ўқиган одам ҳайратдан ёқа ушламай иложи йўқ.

Шу ҳолатдан ўзим учун бир ҳулоса чиқардим: Бизнинг давлатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқи шу даражада кучсиз ҳимояланганки, тепадан бирон бир топшириқ бўлса, давлатнинг ўзи (сектор раҳбарлари тимсолида) тадбиркорларга урро-ур, тўполон билан ихтиёрий мажбурий бир нарсаларни қилдиради. Бир икки йил ўтгандан кейин шу давлатнинг ўзи (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тимсолида) тадбиркорни жавобгарликка тортади.

Тушунишимиз керак, бунақада тадбиркорлик ривожланмайди.

👉
@fermerga_madad

FERMERGA MADAD

20 Dec, 11:59


Prezident tadbirkorlarga murojaat qildi:

“Bir fikrni doimo esda tutishlaringizni istar edim. O‘zbekistonda tadbirkorlik harakati orqaga qaytarib bo‘lmaydigan katta kuchga aylandi. Biz davlat miqyosida qanday katta maqsad va vazifalarni o‘z oldimizga qo‘ymaylik, ularni amalga oshirishda butun xalqimiz bilan birga avvalo sizlarga tayanamiz. Sizlarni Yangi O‘zbekistonni barpo etish yo‘lida hal qiluvchi kuch, deb bilamiz. Tadbirkorlarimiz qancha boy bo‘lsa, xalqimiz shuncha farovon yashaydi, davlatimiz shuncha qudratli bo‘ladi. Tadbirkorning yutug‘i – bu butun xalqimizning yutug‘i”.

Prezident

FERMERGA MADAD

16 Dec, 06:42


Сўровномада иштирок этинг

Ўзбекистонда атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш, ишлатиш (эксплуатация) ва ишдан чиқариш жараёнида экологик талабларнинг аҳамияти ва уларнинг жамоатчилик томонидан қабул қилинишини ўрганишга қаратилган илмий иш доирасида сўровнома тайёрлагандик. Сизларнинг билдирган фикирларингиз  тадқиқот натижаларини янада самарали бўлишига хизмат қилади.

Сўровномада қатнашиш қуйидаги линк орқали амалга оширилади.

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSexFT0CP19II5Yr9yPhmzjGVQOKcbxrdmdrHqIE4ALEp3lmMA/viewform?usp=dialog

FERMERGA MADAD

15 Dec, 09:18


#Муносабат

Важлар тасдиқланмади, бироқ ҳолат алоҳида эътибор талаб қилади


Нишонлик фермер ва МИБ туман бўлими ўртасидаги иқтисодий низо Олий судда кўрилар экан, судлов ҳайъати аъзоларининг айрим хатти-ҳаракатлари ишнинг холис кўрилишига шубҳа уйғотаётгани ҳақида айрим электрон-нашр ва ижтимоий тармоқларда етарлича ёзилди. Шу мазмундаги хабарларда судлов ҳайъати аъзолари ва иш бўйича тараф ҳисобланган прокуратура ходими ўртасида (суд мажлиси бошланишидан аввал) алоҳида ва гўёки сирли суҳбат бўлиб ўтганига урғу берилади.

Айтиш керакки, бўлиб ўтган суд мажлислари ҳамда қабул қилинган суд қарори судлов ҳайъатига нисбатан шубҳа ва эътирозлар асоссиз эканини тасдиқлайди. Чунки, якунда масала ҳолатдан жиддий норози бўлган фермер фойдасига бўлган ва бу ҳақда айрим ижтимоий тармоқларда ҳам бир эмас, бир қанча ахборотлар тарқатилди.

Дарҳақиқат, Судьялар одоби кодексига кўра, судья ҳар қандай вазиятда суднинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт. Суд мажлисига тайёргарлик жараёнидаги судлов ҳайъати аъзоларининг хатти-ҳаракатларида мазкур қоида формал бузилганидан келиб чиқиб, тегишли малака ҳайъатига шу ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида қўшимча чоралар кўриш тавсия қилинди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

14 Dec, 14:12


Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.12.2024 йилдаги ПҚ-431-сон

FERMERGA MADAD

14 Dec, 07:45


Qishloq xo‘jaligi korxonalariga eslatma❗️

16-dekabrga qadar suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni to‘lash va hisobotni taqdim etishni unutmang.

Qishloq xoʻjaligi korxonalari suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq hisobotini yilda bir marta -15-dekabrdan kechiktirmay taqdim etadi

👉 Soliq kodeksi 447-modda

2024-yil uchun 10601_14-sonli hisobot shakli my.soliq.uz portaliga joylashtirilgan.
📑 Hisobot shaklini to‘ldirish bo‘yicha qo‘llanma

Soliq toʻlash muddati:
▫️1-oktabrga qadar — yillik soliq summasining 70 foizi;
▫️15-dekabrga qadar — soliqning qolgan summasi.
👉Soliq kodeksi 448-modda

Ushbu soliq hisoboti suv iste'moli sohasidagi vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan ma'lumotlar asosida shakllanadi.

15-dekabr dam olish kuni (ishlanmaydigan kun) bo‘lgani uchun hisobot taqdim etish va soliq to‘lash muddati 16-dekabrga ko‘chiriladi.

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

13 Dec, 08:12


Ер низоси бўйича бугун Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судида жавобгар Сурхондарё вилоят ҳокимининг қарорининг тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги судда қатнашдик Судья Шуҳрат Нуриддинович раислигида кўрилган ишда иш ҳимоямиз остидаги "Olloyor-oxun baraka" фермер хўжалиги фойдасига ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилди.

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

13 Dec, 04:18


❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик Бор

“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланган.

💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:
БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

➡️ Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

13 Dec, 03:43


💧 TOMCHI telegram kanal – suv samarador texnologiyalar olamidagi yo‘lboshchingiz!
Tomchilatib sug‘orish, resurslarni tejash va yuqori hosil sirlari haqida bilib oling.

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

FERMERGA MADAD

11 Dec, 04:01


⚡️Фермерни пахта пули ҳали берилгани йўқ, кредити эса "просрочка"га чиқиб кетти.

Ким ёрдам беради фермерга?

FERMERGA MADAD

07 Dec, 14:24


⚡️ Farg‘ona viloyatida qoramollarda hech qanday yuqumli kasalliklar aniqlanmadi

Ijtimoiy tarmoqlarda “Farg‘ona viloyati Rishton tumanida qoramollar noma’lum kasallikdan qirilib ketmoqda” mazmunida turli xil xabarlar tarqatilgan edi.
Holat Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qo‘mitasi mutaxassislaridan iborat Ishchi guruhi tomonidan o‘rganildi.
Aniqlanishicha, Rishton tumani “Mevazor” mahalla fuqarolari yig‘inida shu yilning noyabr oyida qoramolning tana harorati ko‘tarilishi, terida toshma paydo bo‘lishi va oqsoqlanish kabi klinik belgilar bilan murojaat kelib tushgan.
Murojaatlar joyiga chiqib o‘rganilganida qoramollar noto‘g‘ri oziqlantirilishi, molxonalarning zooveterinariya me’yorlariga to‘g‘ri kelmasligi, shuningdek mollarning bir-biriga shikast yetkazganligi aniqlangan.
Mutaxassislar tomonidan o‘z vaqtida yordam ko‘rsatilib, zarur muolajalar amalga oshirilgan.
Lekin, bir holatda hayvon egasining juda kech murojaat qilganligi, boz ustiga tayinlangan veterinariya muolajalarini o‘z vaqtida amalga oshirmaganligi tufayli bir bosh mol nobud bo‘lgan.
O‘rganishlar davomida mahalladagi mavjud 2000 boshga yaqin qoramol turli kasalliklarga o‘z vaqtida emlanganligi, hech qanday yuqumli kasalliklar xavfi yo‘qligi, nafaqat Rishton tumani, balki Farg‘ona viloyati hududida epizootik vaziyat barqaror ekanligi aniqlandi.

UzA

FERMERGA MADAD

07 Dec, 11:42


Қабул қилинган янги конституциядаги нормалар фермерларнинг ерга бўлган ижара ҳуқуқлари кафолатини таъминлашини, фермерларнинг ишига аралашганларнинг қонуний таъқибчисига айланишини тилаб, барча фермерларни эртанги, конституция қабул қилинган, кун билан табриклаб қоламан...

👉
@fermerga_madad

FERMERGA MADAD

04 Dec, 14:58


Нони туя қилинган фермерларнинг туя қилинган нониям берилмаяпти

Фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хом ашёси учун тўловларнинг 80 фоизи пахта хом ашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган.

Фьючерс битимларидаги нархни мажбурий босим билан 6 800 сўмга туширганлар қани? Пулингни 3 кунда оласан, деб фермерларни алдаган кластерларнинг де-юре жиноий шериклари ҳокимтўралар, жавоб деб оғиз йиртган шотиртўралар қани?

Бугун 4 декабрь.

Ўзбекистон бўйлаб минглаб фермерлар топширган пахтаси учун 80 фоиз тўловни ололгани йўқ. Кредитлар учун оширилган фоизлар, пенялар ҳисоблаш бошланган. Фермерларнинг тракторлари, автомобиллари, бошқа мол-мулклари тақиқ ва ҳисобга тушмоқда.

Фермер ўзининг ҳақини ундириш учун кластерни судга берса, ютса, ижро йўқ. Лекин фермернинг ҳақи бўла туриб, фермер мажбурияти бўлса, “шессекундда” ижро бор.

Барака топгурлар, фермернинг ҳақини туя қилдинглар, ўша туя қилинган ҳақини беринглар ҳеч қурса. Муттаҳам кластерларга келганда, 3 соатда қарор тердириб имзога киритганлар, фермерниям бир эслаб қўйинглар.

Келаси йил бор ҳали, пахтани қамчи ва ойболта билан ҳам экмайди фермерлар бу кетишда.
Манба

FERMERGA MADAD

04 Dec, 13:21


Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди ВМҚ, 29.11.2024 йилдаги 795-сон

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

04 Dec, 13:18


3.1 млн тонна пахта ҳосили ўтган йилларга нисбатан кўпми ёки кам?

Албатта кам. Буни қишлоқ хўжалиги вазири ҳам нима учун кам бўлганини яхши билса керак. Бу об-ҳаводан эмас.

Агарда, ҳосилдорлик кам бўлса, унинг сабаблари ҳам айтилиши керак эди. Жорий йил пахта толаси бўлиқ-бўлиқ етилишида жорий иқлим пахта физиологияси учун жуда ҳам комфорт бўлди. Жорий Эль-Ниньо даврида ёзда пахтанинг кўсакчаларидан тортиб, гулигача тўкиб ташлайдиган иссиқ, қурғоқчил ҳаволи гармсел кузатилмади ҳисоб, сув ресурслари билан боғлиқ вазият ҳам сезиларли барқарор кузатилди. Йил пахта учун зўр келди.

Аммо, пахта сиёсати билан боғлиқ муаммолар сабаб, минглаб тонна пахта толлалари далаларда қолиб кетди. Аслида, биз жорий йил ўтган ва ундан олдинги йилларга нисбатан кўпроқ ҳосил яратишимиз мумкин эди.

Масалан, 2023 йили республика 3.62 млн тонна пахта ҳосили 17 октябрдаёқ хирмонга топширилган. 2022 йил эса қарийиб 3,5 млн тонна пахта ҳосили 28 октябрь кунига келиб яратилган. Рақамларни кўряпсизми?

Пахтанинг шартномавий режадаги ҳосили 2019 йил 2 млн 958 минг, 2020 йил 3 млн 101 минг ва 2021 йил 3 млн 406 тонна белгиланган бўлса, 2021 йил ҳам қарийиб 3,4 млн тонна пахта ҳосили хирмони яратилган. Кўриб турганингиздек, сўнгги 3 йилда йилдан йилга ўсиш тенденцияси рўй берган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмаларининг пахта селекцияси устида чуқур илмий ютуқлар асносида республикада ўтган йиллари далалардан кўп пахта ҳосили яратилаётган эди. Аммо, жорий йил ундай бўлмади. Бунга сабаб аниқ об-ҳаво эмас...

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

04 Dec, 11:26


#овозли_чат

⚡️ “Судлар ва бошқа ташкилотларга ариза ёзиш ва уларни онлайн жўнатиш тартиб-қоидалари” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади.

🎙Суҳбат спикерлари:

🔹Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

🔹Ҳуқуқшунос Абдуллоҳ Нишонов


Овозли чат 5 декабр куни соат 20:00да @yuristlar_maslahati каналида бошланади.

👉 @yuristlar_maslahati

FERMERGA MADAD

04 Dec, 09:39


Ер ижара шартномалари норматив ҳужжатларга мослаштирилган шаклда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши керак.

Кўпчиликнинг хабари бор 10.10.2024 йилдаги ЎРҚ 973-сонли қонун билан ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур қўшимчалардан бири ер кодексининг 36-моддасига киритилган ўзгартириш бўлиб, унга кўра қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганда ерга бўлган ҳуқуқни бекор бўлиши қоидаси олиб ташланди.

Яъни энди ер ижарачилари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлик асоси билан маҳаллий ҳокимликлар ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қила олмайди. Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор.

Яъни ер ижара шартномаларига ўзгартириш киритилмай қолмоқда. Деярли барча фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаларида қуйидаги банд : "ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда, самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда ер участкасини ижарага бериш шартномаси бекор қилинади" Мазкур шартномада келтирилган талаб маҳаллий ҳокимларга ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилиш имконини бериши мумкин.

Шу сабабли ер ижарачилар билан ижара шартномаларига норматив ҳужжатдан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритилиши керак. Ва бу ер ижарачиларнинг талаби сиз бўлмайди.

ФКнинг 385-моддасига асосан Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади,

Нима қилиш керак, ЎРҚ 973-сонли қонундан келиб чиқиб маҳаллий ҳокимликларга ер ижара шартномасига ўзгартириш киритиш талабини юбориш керак. Шу орқали шартномага ўзгартириш киритиш мумкин. Бу ҳолатда Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман ҳам жонбозлик кўрсатса, жараён тезлашган, ер ижарачиларининг ҳуқуқларининг кафолати янада мустаҳкамланган бўларди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

02 Dec, 05:37


Нима учун давлат манфаатларига келганда даъво муддатлари ишламай қолади? 2020 йилда қабул қилинган ҳоким қарори 2024 йилда тадбиркор манфаатига қарши судда бекор қилинмоқда. "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонуннинг 59-моддасидаги Агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим деган қоидалар қаерда қолди?

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

01 Dec, 14:05


Маҳаллий ҳокимлар қандай бўлса ҳам ерни олишга ҳаракат қилишади.

Ўтган куни бир фермернинг ер низоларига боғлиқ ҳужжатларни кўздан кечириш жараёнида бир-бирига тўғри келмайдиган, кўзни шамғалат қиладиган якунда ернинг бир қисмини фермердан осонликча олиб қўйилганинг гувоҳи бўлдим.

Ҳолат қандай бўлган? 2020 йилда фермер ва маҳаллий ҳокимлик ўртасида 150 гектар ер учун ер ижара шартномаси тузилган ва шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган. 2022 йилдаги Президент қароридан кейин фермер ўз ҳориши билан 4 гектар ерни ёшларга бериш юзасидан ариза ёзади. 4 гектар ерни давлат захирасига қайтариш бўйича.

Шундан сўнг, ҳоким қарори қабул қилинади ва яна қайта ижара шартномаси тузилади. Фермер ўз хоҳишига кўра 4 гектар ерни давлат захирасига қайтарганига қарамасдан, у билан янги тузилаётган ер ижара шартномаси 146 гектарга эмас, 140 гектарга тузилади ва давлат рўйхатидан ўтказилади. Фермер ҳам ижара шартномасини ўқиб ҳам кўрмайди. Печать ва қўллар босилади ижара шартномасига.

2024 йилнинг сентябрь ойига келганда Фермер меники деб ҳисоблаб келган 6 гектар ер майдони давлат захирасига қайтарилиб, аукцион савдоларига чиқарилаётганини билиб қолади. Мана шу ерда низо бошланади. (Ҳозирда мазкур иш юзасидан ҳужжатлар ўрганилиб иш судга тайёрланмоқда)

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида манфаатдор шахснинг манфаатига тегишли ҳужжатларни таништирмаслик, бермаслик, муддатини ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар айниқса фермер хўжаликлари билан жуда кўп учрайди. Сабаби қандай бўлмасин ернинг бир қисмини олиш бўлса керакда.

Бундай ҳолат бир бўлибди-да, десам, ўтган кун халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида 3-4 та фермер айни шу масала билан мурожаат қилди. Ва шундан кейин бундай бузуқ амалиёт ҳудудларда кенг тарқалган деган хулосага келдим. Агар фермер бўлсангиз. 2022 йилда тузилган ижара шартномангизга бир назар солиб қўйинг, балки сизда ҳам шундай ҳолат кузатилган бўлиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@fermerga_madad

FERMERGA MADAD

28 Nov, 13:27


Эндиликда органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилиши, “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, "Кошер" каби сертификатларни олиш харажатлари учун субсидия ажратилиши, йирик савдо тармоқларида органик маҳсулотлар учун алоҳида расталар ташкил этилиши белгиланди.

FERMERGA MADAD

28 Nov, 13:26


Қўрғонтепада 300 гектар, Фарғона туманида 200 , Поп, Янгиқўрғон ва Оҳангарон туманларида 100 гектардан саноатлашган интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди.

FERMERGA MADAD

28 Nov, 13:26


Эҳтиёждан ортган ҳосилни қуритиб, озуқавий қўшимча шаклида экспорт қилиш мумкинлиги, бунга озиқ-овқат саноати корхоналарида талаб катталиги таъкидланди.

Келгуси йилда “шок” усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 100 миллион долларлик 50 та лойиҳани ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Саноатлашган боғ-токзорларда 20 сотихгача майдонда кичик музлаткич, саралаш ва қадоқлаш цехларини қуришга рухсат берилган.

Мутасаддиларга интенсив боғларда бундай цехлар учун жойларни белгилаш, келгуси йилда 500 минг тоннали қувватларни яратиш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, туманлар бўйича ишни бошлаш топширилди.

FERMERGA MADAD

28 Nov, 12:41


Бу ишларга фаол киришган аҳоли, фермер ва кластерларга катта енгилликлар берилиши таъкидланди.

Дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.

“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади.

Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани “e-Фито” портали орқали назорат қилиб борилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди.

Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехника берилиши белгиланди. Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

FERMERGA MADAD

28 Nov, 12:35


Viloyat hokimlaridan so‘rov qattiq bo‘lishi qayd etildi

Dala chetidan samarali foydalanayotgan tadbirkorlar ham ko‘payib borayotgani ta’kidlandi. Masalan, Asakadagi fermer xo‘jaligi dala chetidagi 3 gektarda 10 ming dona tut, terak va tok ekib, besh yildan keyin 700 million so‘m daromad ko‘rgan.

“Samarqand qulupnay” korxonasi Qo‘shrabot, Jomboy, Bulung‘urdagi 6,5 ming aholiga 3 million olcha ko‘chatini bepul tarqatib, dala chetida ektirishni yo‘lga qo‘ydi. Yil yakunigacha dala chetlaridagi 650 ming, aholiga berilgan 364 ming gektarni eksportchi-tadbirkorlarga biriktirish topshirildi.

Endilikda tomorqa, ichki ko‘chalar, dala chetlari va kanal-kollektorlar atrofidagi yerlarda daromadli ekinlar ekish va ularni eksport qilishga O‘simliklar karantini va himoya agentligi mas’ul bo‘lishi belgilandi.

Viloyat hokimlaridan ham bu borada so‘rov qattiq bo‘lishi qayd etildi.

FERMERGA MADAD

28 Nov, 12:35


Yig‘ilishda dala chetlariga ekin ekish holati tanqidiy ko‘rib chiqildi.

Masalan, Qoraqalpog‘istonda dala chetidagi 2,1 ming gektar, Farg‘onada 1,2 ming, Samarqandda 826, Buxoroda 784, Qashqadaryoda 247 gektar yerlar ishlatilmasdan yotgani ko‘rsatib o‘tildi. Ba’zi joylarda dehqonlarga sifatsiz urug‘ sotilgan, zararkunandaga qarshi berilayotgan dorilar ham talabga javob bermaydi.

Shu munosabat bilan Qishloq xo‘jaligi vazirligi va O‘simliklar karantini agentligiga hokimlar, eksportchi, tajribali klaster, kooperatsiya va fermerlar bilan birgalikda oziq-ovqat ekinlarining urug‘i, ko‘chati, dorisi, o‘g‘iti bo‘yicha ishlashning yangi tizimini ishlab chiqish topshirildi.

FERMERGA MADAD

27 Nov, 06:47


Ўзгидромет прогнозларига кўра, ҳафта охирида мамлакатнинг водийдан ташқари барча ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси тунда ҳудудларда ҳаво ҳарорати ноль даража ва ундан пасайиши мумкин.

FERMERGA MADAD

25 Nov, 08:38


Qashqadaryolik fermerning MIBdan 355 mln so‘m undirishi belgilangandi. Quyi sudlar bu qarorni o‘zgartirgach, ish Oliy sudga o‘tdi

Fermer MIBning Nishon tuman bo‘limi haydov traktorini noqonuniy 49 kun ushlab turgani uchun byurodan 355 mln so‘m zararini qoplatishga urinmoqda.

Batafsil — https://daryo.uz/V8PATjQv

FERMERGA MADAD

25 Nov, 03:30


Азизлар, 27-28-29 ноябрь кунлари бўладиган Қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этамиз ва ер ижарачилари билан ерга бўлган ижра ҳуқуқлари масаласида гаплашамиз. Айни мен қатнашадиган куни 28 - ноябрь кунига белгиланган.

Рўйхатдан қуйидаги линк орқали ўтишингиз мумкин👇
https://expodat.com/onlinereg/agroexpouzbekistan&testtesttest=test?lang=uz

FERMERGA MADAD

21 Nov, 12:32


250 та қўйни бир киши ўзи ўғрилаб ҳайдаб кетиши мумкинми?

Бир одам 10 та қўйни ҳайдаб кетолмайдию.

Мана бу видеодаги одамларнинг айтишича, тоғлиқ ҳудудидан 250 та қўйни ўғрилашда фақат бир киши айбланиб судга чиқарилибди. Бошқа ўғрилар сувдан қуруқ чиқиб кетяпти экан.

Э, қойиле! Терговчида ҳам юрак катта экан лекин.

FERMERGA MADAD

20 Nov, 06:31


Президент аҳолимиз сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.

Бу борада қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари, аввало, мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, янги уруғ навларини яратиб, импортни 50 фоизга қисқартириш бўйича дастурлар бор.

Ҳукумат бу дастурлар ижросини таъминлаб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни 1,3 баробар ошириш, ҳар гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш, соҳада экспорт ҳажми 10 миллиард доллардан иборат бўлиши, сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ер майдонларини 2 карра ошириш бўйича ишни самарали ташкил этиши зарур.

Янги йилда сув тежайдиган технологияларни жорий қилишга 5 триллион сўм, каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм йўналтирилади.

FERMERGA MADAD

20 Nov, 04:12


Ipakchilik sohasiga soliq imtiyozlari berildi

Soliq kodeksining 483-moddasiga qo‘shimchalar kiritildi.
👉 OʻRQ-1001-son, 15.11.2024 y.

Pillachilikni yanada rivojlantirish, xususan, mahsulot ishlab chiqarish va eksport hajmlarini oshirish, aholi bandligini taʻminlash va daromadlarini koʻpaytirish maqsadida

2023-yil 1-yanvardan 2026-yil 1-yanvargacha:

▫️jismoniy shaxslarning uy sharoitida tirik pilla yetishtirishdan (kasanachilik) olingan daromadlari jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻidan ozod qilinadi;

▫️ pilla yetishtiruvchi yuridik shaxslarning uy sharoitida tirik pilla yetishtiruvchi kasanachilar mehnatiga haq toʻlashga yoʻnaltiriladigan mablagʻlari ijtimoiy soliq toʻlashdan ozod etildi. Bunda boʻshagan mablagʻlar kasanachilarni moddiy ragʻbatlantirishga yoʻnaltirishi shart hisoblanadi;

▫️pilla yetishtirish sohasida ozuqa bazasi sifatida foydalaniladigan tutzorlar bilan band boʻlgan yer uchastkalari uchun yer soligʻi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan belgilangan soliq stavkalariga nisbatan 0,1 koeffitsienti qoʻllanilgan holda hisoblanadi.

Maʻlumot uchun. Ilgari jismoniy shaxslarning uy sharoitida tirik pilla yetishtirish (kasanachilik)dan olgan daromadlaridan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, yuridik shaxslarning esa kasanachilik bilan shugʻullanuvchilarning mehnatiga haq toʻlash xarajatlaridan ijtimoiy soliq toʻlangan.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@fermerga_madad

FERMERGA MADAD

18 Nov, 15:17


Ер низоларида қизиқ бир масала бор.

2021 йилга қадар туман ҳокимларида фуқаро ва тадбиркорларга ер участкаларни ажратиш ваколати бўлган вақтда турли тадбиркорлар ва фуқароларга маҳаллий ҳокимлар томонидан ОБОДОНЛАШТИРИШ мақсадида ер участкалари ҳоким қарори берилган.

Тадбиркорлар ва фуқаролар ҳокимнинг мазкур қарорига асосан ҳудудларда мазкур ерларни ободонлаштириб кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил қилишган ва улар ҳозирда фаолият олиб бормоқда. Бироқ масаланинг қизиқ жиҳати шундаки, улар бу ерларни ва ерда қурилган мулкларни давлат рўйхатидан ўтказишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Чунки, Ер кодексида ерларни ОБОДОНЛАШТИРИШ мақсадида берилиши назарда тутилмаган, бу ҳокимларнинг ўзи томонидан тўқиб чиқарилган шакл ҳисобланади.

Вазиятда тадбиркор кадастрда ерни ва мулкни давлат рўйхатидан ўтказишни сўраб мурожаат қилади. Бироқ, кадастр рад жавобини беради. Тадбиркор сарсон... Бундай низолар айниқса Тошкент шаҳрида талайгина.

Бино-иншоот 2018 йилгача қурган бўлсаю умид бўлади янги қонун билан расмийлаштиришдан, агар ундан кейин қурилган бўлса, бино-иншоотни бузишга тўғри келади. Сабаби ҳокимларнинг бундай нотўғри чиқарган ҳужжати билан берилган ерни расмийлаштиришнинг қонуний ечими мавжуд эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

18 Nov, 06:09


Ўзбекистон Республикаси Cолиқ кодексининг 483-моддасига ипакчилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 16.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1001-сон

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

17 Nov, 11:23


Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр паспортини расмийлаштиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

👉 туман (шаҳар) филиалида ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
👉 ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;
👉 тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар аниқланиши;
👉 туман (шаҳар) филиалида ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
👉 ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;
👉 ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганлиги;
👉кўчмас мулк объектида ўлчов ишларини олиб борилишига, шу жумладан, кўчмас мулк объектига кириш имкони йўқлиги (фойдаланиб келаётган шахслар томонидан бино ва иншоотга, ер участкасига киришга қаршилик қилиш).

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.06.2021 йилдаги 389-сонли қарори

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@fermerga_madad

FERMERGA MADAD

16 Nov, 13:12


Бош прокуратурага! Давлатнинг миллиардлаб маблағлари ўмарилаётган бўлиши мумкин.

Республикадаги банкрот деб топилган барча кластерларнинг банкрот деб топилганлиги масаласини ўрганиб чиқиш лозим. Бугун бир обуначимиз дон кластери ҳақида мурожаат қилмоқда. Унинг айтишича, “SHIMBAY DAN CLASTER" 2024 йилнинг сентябрь ойида суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилган.

Обуначининг айтишича, мазкур кластернинг 100 га яқин фермер олдида қарздорлиги бор. Бизга алоқага чиққан фермернинг олдида 300 млн қарздорлик. Солиқдан 600 млн (шу сабабли банкрот деб топилган) 8 млрд банкдан кредитлари ҳам бўлган.

Қандай қилиб шунчалик осон даражада банкрот деб топилиши мумкин шунча маҳсулотни олган ва қарздорлиги бўлган кластер. Бундай кластерлар Республикада талайгина топилади ва буларнинг устидан жиддий текширув ўтказилиши лозим.

Давлатни ҳам, шартнома тузган фермерларни ҳам қақшатган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

16 Nov, 07:59


Ер ижараси билан боғлиқ низоларда фойдаланиладиган энг муҳим хужжатлар!

👉 Ер кодекси,
👉 «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонун
👉 «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонун
👉 «Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонун
👉 «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сонли фармон
👉 «Қишлоқ хўжалиги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли фармони
👉 «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли фармони
👉 «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли фармонлари фармони
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарори
👉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 январдаги 8-сонли қарори
👉 «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори
👉 «Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сонли қарори
👉 «Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

15 Nov, 08:55


Яккасарой туманидаги 6 сотих ер кўп қаватли турар жой қуриш учун қарийб 54,5 млрд сўмга сотилибди. Харидор Geoekostart МЧЖ.

FERMERGA MADAD

12 Nov, 06:13


Қишлоқ хўжалиги кооперативи аъзолари камида етти нафар жисмоний ва (ёки) юридик шахслардан иборат бўлиши керак

Қишлоқ хўжалиги кооперативиларни ташкил қилиш бўйича бирнечна шартноар қўйилган.

👉 Кооператив фаолиятининг асосий тури кишлок хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатишдан иборат. Кооператив кишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда кишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, кайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

👉 Кооператив камида етти нафар жисмоний ва (ёки) юридик шахслардан иборат таркибда ташкил этилиши мумкин.

👉 Қўшма кооператив камида учта кооперативдан иборат таркибда ташкил этилиши мумкин.

👉 Кооператив ташкил этиш истагини билдирган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар таъсис кўмитасини тузади.

Таъсис кўмитасининг вазифалари жумласига қуйидагилар киради:

👉 кооператив уставининг лойиҳасини тайёрлаш;
👉 ташкил этиладиган кооператив муассисларининг таъсис йиғилишини тайёрлаш ва ўтказиш.

Кооператив муассисларининг таъсис йиғилиши:
👉 кооперативни ташкил этиш тўғрисида қарор кабул килади;
👉 кооператив уставини тасдиклайди;
👉 кооператив устави тасдикланган ҳужжатга ўз исми, фамилияси ва манзилларини кўрсатган ҳолда, юридик шахсларга нисбатан эса ўз вакилларининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни кўрсатган
ҳолда имзо қўйган таъсис йиғилиши иштирокчиларини кооператив аъзолигига кабул килиш тўғрисида карор кабул килади;
👉 кооперативнинг бошқарув органларини, шу жумладан кооператив бошқарувини, кооператив бошкаруви раисини ва кооперативнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди.

Кооперативга аъзо бўлиш қандай?
Кооперативга аъзо бўлиб кириш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар кооиерагив давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кооператив аъзолигига кабул қилиш тўғрисида кооператив бошқарувига ариза беради. Кооператив бошқарувининг кооператив аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги қарори кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши лозим.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@fermerga_madad

FERMERGA MADAD

12 Nov, 05:56


Фермерлар томонидан кўпдан кутилган "Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.

Нима сабадан бу қонун интиқлик билан кутилди. Бундан бир неча йиллар олдин фермерлар ўзлари етиштирган пахтани қайта ишлаш мақсадида бирлашадилар ва бу бирлашмани кооперация деб номлаб давлат рўйхатидан ўтказишади. Бу жараён ҳудудларда яхшигина иш беради. Юзлаб фермерлар ўз маҳсулотларини қайта ишламоқчи бўлиб ҳудудларда кооперацияларга бирлашишади. Бироқ уларнинг фаолиятига хирмонда пахта тайёр бўлгандан сўнг аралашишлар бошланади.

Ҳатто Фарғонада кооперативга аъзо бўлган фермерларни "олиб кириб" ҳам қўйишади. Бундай ҳолат Хоразимда ҳам кузатилади. Кооперативга аъзо бўлган фермерларни яна мажбурлаб кластерлар билан шартнома қилдиришади.

Бу каби низолар тўхтамагандан сўнг мазкур соҳада алоҳида қонун қабул қилиш зарурати пайдо бўлди ва қонун кеча қабул қилинди. Эди кооперативлар ўз фаолиятларининг ҳуқуқий асосларига бемалол кооперативларга бирлашиш ва ишлаш мумкин.

FERMERGA MADAD

11 Nov, 10:59


Бутун республика фермерлари номидан Президентга мурожаатнома.

Республикамизнинг фаол фермерлари қишлоқ хўжалик сохасини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялари билан Президентга мурожаати

FERMERGA MADAD

11 Nov, 10:11


Қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилинди.

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

09 Nov, 11:31


Ер ости сувларининг бугунги кундаги ҳолати

https://www.youtube.com/watch?v=J9Pl5Q_q0a4

FERMERGA MADAD

08 Nov, 09:19


Кадастр агентлигига савол.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш жадвали биринчи кун очилганда маҳалланинг хатловдан ўтказиш бошланиш ва тугатиш жадвали кўрсатилганди. Бугунги жадвалда фақат бошланиш вақти турибди тугаш жадвали ўчирилган.

Бирқанча саволлар бор. Масалан, жадвалга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Гулзор МФЙда 08.11.2024 йилда хатлов бошланиши режалаштирилган, бироқ бу маҳалладаги қайси бино иншоотлар ва ер участкалари ҳақида ҳам маълумот бериладими ёки фақатгина маҳаллаларни кўриш мумкинми?

Бу савол қаердан келиб чиқди? Қонуннинг 17-моддасида автоматлаштирилган ахборот тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғма жилд маълумотлари тегишли фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг эълонлар бурчакларида, Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида ҳамда бошқа ахборот манбаларида жамоатчиликка эълон қилинади дейилган.

Манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга тааллуқли маълумотлар ва ҳужжатлар бўйича эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда, электрон йиғмажилддаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида улар бўйича ваколатли ташкилотларга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланган.

Маҳаллалар эълон қилинди, бироқ ҳали ахборот тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғма жилд маълумотлари маҳаллалар кесимида қачон эълон қилиниши ҳақида ҳеч қаерда маълумот берилмади?

Демак, бугун Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Гулзор МФЙда ҳаитлов бошланди. Бу ерда истиқомат қилувчи Эшматов Тошмат қаердан ва қачон автоматлаштирилган ахборот тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғма жилд маълумотларини олиш имконига эга бўлади? Ушбу маҳаллада ҳатлов ишлари қачон тугаши ҳақида қаердан маълумотлар олиш мумкин?

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

08 Nov, 05:58


Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чиноз туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ва унинг опаси ўзаро тил бириктириб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга тегишли фермер хўжаликка балиқчилик билан шуғулланиш учун 2016 йилда Чиноз тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ 49 йил муддатга ижарага берилган 9,72 гектар ер майдонини сохта ҳужжатлар асосида давлат идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Навбатдаги ҳолатда, Андижон шаҳридаги улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам бир неча маротаба судланган раҳбари 1985 й.т., якка тартибдаги тадбиркор билан тил бириктириб, ўзига Асака тумани ҳокимининг 2020 йилдаги қарорига асосан иссиқхона иншоотлари қуриш мақсадида ажратилган 1 гектар ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали ўзгартириб, у ерда 30 та коттеж типидаги уй-жойлар қуриш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 230 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда, Жарқўрғон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари 2015 йилда туман ҳокимининг қарори билан чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш мақсадида 49 йил муддатга ижарага берилган ер майдонининг 11 гектар қисмини кадастр идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 430 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 23.600 АҚШ доллари ва 100 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1980 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро, Урганч тумани ҳокимлиги захирасидаги 5 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурмоқчи бўлган тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм талаб қилишиб, олдиндан 300 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

07 Nov, 14:51


Одамлар ўз хусусий мулкига оид ҳоким ёки бошқа мансабдор қарорини судлашмоқчи бўлса, нега унга муддат (6 ой) белгилашимиз керак...

Шу каби муддатлар ва айниқса, процессуал муддатлар шу қадар кўпки, бу эски тузимнинг асорати ва афсуски, МДҲ давлатларининг кўпчилигига ҳам хос бўлган процессуал ҳуқуқ тизимига қаттиқ боғланиб қолганлигимиз оқибатидир.

Демак, номукаммал қонунчилик тизими ёки замон билан баб-баравар ҳаракатланмай оқсайдиган норма ижодкорлиги, қонуности ҳужжатларидаги устуворлик, идораларда қонуности ҳужжати билан ишлашга одил судловни амалга оширишга ё судьянинг мустақил ва одил қарор қабул қилишига таъсир этувчи омилга айланиб қолмаслиги шарт.

Шунингдек, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида белгиланган, “қонуности ҳужжатларида қонун ҳужжатлари даражасида тартибга солиниши лозим бўлган масалалар бўйича нормалар белгиланишига йўл қўйилмади” деган қонун нормасига ҳар доим ҳам эътибор қаратилмаётир ёки ушбу норма тизимли равишда эътибор талаблигича қолиб кетмоқда.

Оқибат судлар фаолиятида урғу асосан эскидан қолган процессуал қонунчилик томон оғиб бормоқда, моддий ҳуқуқ нормаларини, фактик ҳолатларни устувор билиш ҳамда адолат ҳуқуқини қўллаш амалиёти эса, эски касаллик каби оқсоқланиб қолмаслиги шарт. Акси бўлса, мустақил одил судловга ишончни ортишига тўсқинлик қилаётган омил сифатида намоён бўлиб боради.

Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси Нуриддин Муродов

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

07 Nov, 13:43


Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

Умуман, келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

07 Nov, 13:32


Келгуси йилда каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилади - президент

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

07 Nov, 12:44


Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2-3 баробар юқори.

Охирги йилларда 1 миллиард доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялар модернизация қилинди.

Лекин, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.

Бетонлаш ҳисобига йўқотиш 10-15 фоизга камайган бўлса-да, 20 та туманда йўқотишлар республикада энг юқори.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

07 Nov, 12:42


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бошланди.

Жорий йилда мамлакатимиздаги сув омборларида ўтган йилга нисбатан кўп сув йиғилгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳолат хотиржамликка берилмаслик лозимлигини қайд этди.

Дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлгани таъкидланди.

Биргина 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани ҳисобига 200 минг гектарда сув яхшиланди, йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод бўлаяпти.

Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туман даражасида сувни ҳисобга олиш тизими шаклланди, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўрганди. Шаффоф тизим туфайли бу йил ерга 2 карра кўп сув борди, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жой-жойига қўйилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

07 Nov, 06:08


Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1) мулк қилиб бериш (реализация қилиш) — қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик, шаҳарсозлик фаолиятини ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион воситасида;

2) доимий фойдаланишга бериш — ушбу Кодекснинг 20-моддасида назарда тутилган ҳолларда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;

3) ижарага бериш — электрон онлайн-аукцион воситасида, шунингдек ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан. Хусусий мулк бўлган ер участкасини ижарага бериш унинг мулкдори томонидан амалга оширилади.

Эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бериш (реализация қилиш) ушбу Кодексда белгиланган тартибда фақат шу ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганидан (қайта сотиб олинганидан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Ер кодекси 23-моддаси 2-3 қисмлар

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

07 Nov, 04:35


🤩 AgroStroyLizing компаниясининг янги таклифлари ва янгиланган нархлари асосида қуйидаги техникаларни 12 ой давомида бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш имконияти мавжуд:

MTZ 80.1
MTZ 82.1
MTZ 82.1 бал. мост
MTZ 80x
MTZ 892.2
MTZ 952.2
MTZ 1025.2

Бошланғич тўлов сифатида 50% ёки 55% маблағ тўлаб, техникани харид қилишингиз мумкин!

Фермер хўжаликлари техникалар учун қўшимча қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариб олиш имкониятига эга.

Биздан трактор харид қилиш орқали қуйидаги имтиёзлардан фойдаланасиз:

— Қўшимча фоиз ва пеняларсиз тўловлар
— Техникани 1 иш куни ичида қабул қилиб олиш имконияти🤝
— Нотариус ва техпаспорт каби ҳужжатларни компаниямиз томонидан расмийлаштириш хизмати👨‍💻

Ҳозироқ мурожаат қилинг ва техникангизни энг мақбул шартларда харид қилинг!

📞+998971661343
📞+998931854877

AgroStroyLizing — қишлоқ хўжалиги техникаларининг ишончли савдоси🚜

Шунингдек, биздан замонавий лазерный планировщикларни бошланғич тўловсиз сотиб олишингиз мумкин!

FERMERGA MADAD

06 Nov, 16:15


2019 йилдаги ерларни мақбуллшириш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 14-сонли қарори ортидан қанчадан қанча фурмерлар даъво муддатининг қурбони бўлган.

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

24 Oct, 16:56


"Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 22.10.2024 йилдаги ПФ-164-сон

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

24 Oct, 03:16


Yakkabogʻ tuman hokimi fermerlarni yerini olib qoʻyish bilan qoʻrqitish bilan taxdid qilinayotganligi aytilmoqda.

Audio fermer tomonidan yuborildi

FERMERGA MADAD

23 Oct, 18:18


❗️Тазйиқ остида ёзилган аризани нотариал тасдиқланиши - розиликни билдирмайди Фарғона вилояти, Боғдод тумани ва Жиззах вилояти Дўстлик туманида фаолият юритаётган айрим фермер хўжаликларининг ер майдонларини маҳалллий ҳокимлик томонидан ихтиёрий-мажбурий топшириш ҳақида аризалари нотариал тасдиқланаётганлиги ҳақидаги хабарлар келиб тушди.

🔹Ер кодексининг 36-моддасига кўра фермер хўжаликларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиниши ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда ёки фақат суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 1-бандида ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши белгиланган.

🔹“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

🔔Шу боис, Кенгаш 2024 йил 23 октябрь куни Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага Боғдод ва Дўстлик туман фермер хўжаликларининг ер майдонларини топшириш ҳақида ихтиёрий-мажбурий аризалар олиниб нотариал тасдиқланишига йўл қўйилаётганлиги ҳолатини текшириш, хизмат текшируви ўтказиш ва прокурор назорати ҳужжати қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритди.

Фермерлар кенгаши

FERMERGA MADAD

23 Oct, 10:05


Якшанба куни 20.00 да овозли чат ташкил қиламиз. Овозли чат мавзуси Фермер хўжаликлари ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тартибига бағишланади. Мавзу юзасидан саволларингизни шу постнинг пасига ёзиб қолдирсангиз бўлади.

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

23 Oct, 06:32


Кечаги Президентнинг нутқида 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилиши айтилган. Бу бўйича тегишли норматив ҳужжат чиқишини кутамиз. Ҳозирда яйлов ерларининг катта қисми Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига қарашли. Ундан олдин фермер хўжаликларига тегишли бўлган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

23 Oct, 05:34


Кеча Сурхондарё вилояти Сариосиё туманлараро иқтисодий судида ери ноқонуний олиб қўйилган ҳимоямиз остидаги фермернинг иши бўйича жуда муҳим бўлган судимиз бўлиб ўтди.

Биз ҳимоя қилиб келган "Баҳриддин" фермер хўжалигига 2019 йил 31 июл куни Денов туман ҳокимининг 4075-сонли қарорига асосан жами 1017,59 гектар ер майдони ажратиш тўғрисида ер ажратилган. Мазкур ҳоким қарори асосида 2022 йилнинг 3 март куни Денов туман ҳокимлиги билан 45 йил муддатга ер ижара шартномаси тузилган ва мазкур ер ижара шартномаси 865-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан сўнг, мазкур ер ижара шартномаси ва ҳоким қарорига асосан ижара ҳуқуқи 2024 йил 22 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган.

Вилоят ва туман ҳокимларининг ноқонуний чиқарган қарорлари асосида ер Қоракўлчилик ва пиллачиликни ривожлантириш қўмитасига берилади, ундан сўнг, қўмита ерни кластерга беради ва кластер ерга фермерни киритмай қонунан фермернинг ери бўлган жойда ноқонуний кириб олиб фойдаланишни бошлайди. Ваҳоланки, ер давлат рўйхатидан фермер номига ўтказилган. Кластер ва фермерлар ўртасидаги низо вилоят ҳокими даражасига ҳам кўтарилган. Ҳатто масалага ечим бериш бўйича катта ишчи гуруҳ ҳам тузилган. Бироқ на Сурхондарё вилоят раҳбарияти ва на тузилган ишчи гуруҳ масалага ойдинлик кирита олмаган.

Кеча судья Муротов Нуриддин Навозович томонидан ҳал қилув қарори фермер фойдасига адолатли чиқарилди. Бу учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@fermerga_madad

FERMERGA MADAD

23 Oct, 04:21


Аҳоли кўпайиб бораётган шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг катта захирамиз – яйловлар эканига эътибор қаратди. Шу боис, яйловлардан фойдаланишга эҳтиёж йилдан-йилга кўпайиб бораётгани таъкидланди.

Эндиликда 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилиши белгиланди.

Президент

FERMERGA MADAD

22 Oct, 06:49


#Бизнес_солиқ
АУКЦИОНДАН ОЛИНГАН ЕР СОЛИҚДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИМИ
Auksion orqali tadbirkorlik uchun olingan yer uchastkalariga soliq solinish tartibi qanday? Ikki yil soliqdan ozod etiladi shunaqami?

📍ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 433 модда биринчи қисмига мувофиқ, мулк ҳуқуқи, эгалик
килиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар,
шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан
олинадиган ер солиғи тўловчилари деб эътироф этилади.


Мазкур Кодекснинг 440-моддаси биринчи хатбошига кўра, йил давомида ажратилган ер участкалари
учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан
тўланади.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 436 моддасида жисмоний шахсларга ер солиғи бўйича бериладиган
солиқ имтиёзлари рўйхати келтирилган бўлиб, мазкур рўйхатда аукпионда сотиб олинган ерларга солиқ
(имтиёзлари назарда тутилмаган.


Агар солиқ тўловчида солиқ имтиёзига асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд бўлса, мазкур
хуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига мустақил равишда
тақдим этиши лозим бўлади. 1) Солиқ кодексининг 437-моддаси бешинчи қисмига асосан жисмоний
шахсларнинг мулкида бўлган, узун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер
участкалари учун солиқ жисмоний шахслардан юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун
белгиланган солиқ ставкалари бўйича ундирилади.


Хулоса шуки, аукцион орқали сотиб олинган ер участкалари учун алоҳида солиқ имтиёзлари мавжуд эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

FERMERGA MADAD

22 Oct, 04:57


🤩 AgroStroyLizing компанияси томонидан янгиланган таклиф ва нархлар асосида қуйидаги техникаларни 12 ҳамда 18 ой муддатга насия савдо асосида харид қилишингиз мумкин:

- MTZ 80.1
- MTZ 82.1
- MTZ 82.1 бал. мост
- MTZ 80x
- MTZ 892.2
- MTZ 952.2
- MTZ 1025.2

Бошланғич тўлов сифатида 50% ёки 55% миқдорда тўловни амалга ошириб, ортиқча оворагарчиликларсиз техникани сотиб олинг!

Биздан трактор харид қилиш орқали сиз қуйидаги афзалликлардан фойдаланасиз:

— Фоизларсиз ва кечиктирилган тўловлар учун пеняларсиз
— Техникани 2 иш куни ичида қабул қилиб олиш🤝
— Нотариус, тех.паспорт каби ҳужжатлар компаниямиз томонидан ҳал қилинади👨‍💻
— Тракторга GPS жойлаштириш каби замонавий хизматлар👨‍🔧

Ҳозироқ мурожаат қилинг ва техникангизни энг қулай шартлар асосида харид қилинг!

📞+998 50 759 13 43
📞+998 97 166 13 43

Telegram

AgroStroyLizing — қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳалол ва ишончли савдоси🚜

FERMERGA MADAD

21 Oct, 08:23


Фермерлар ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишни сўраб қўрқмасдан нотариусга боришлари мумкин. Энди барча ҳуқуқий асослар бор.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.11.2021 йилдаги 709-сонли қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги қарорининг 3-3-бандига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага бериш (бошқа шахсга ўтказиш) кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тартибида амалга оширилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши белгиланган.

Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш (ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш) юзасидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан қуйидагилар инобатга олинишини катъий таъминлаши белгиланган.

Демак, қайта ижара расмийлашуви нотариуслар томонидан амалга оширилиб, давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шу ўринда Адлия вазирлигига бу масала юзасидан нотариусларга хат чиқариб, мазкур янги тартиб бўйича тушунтириш беришини сўраб қоламиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad

FERMERGA MADAD

18 Oct, 05:16


#Бизнес_солиқ
ЯТТ ижтимоий солиқ тўлаши шартми?

Assalomu
alaykum man yaqinda yatt ochdim va unda qat'iy belgilangan soliq turini belgiladim savol
1. Ijtimoiy soliq tolashim shartmi chunki ozi xar oy ish joyimdan pensyoni tolaymanku nega yattda tolashim kerak.
2. Qattiy belgilangan soliqni qanday qilib daromadni 4?6 li soligiga olib otsam boladi.

📍ЖАВОБ:

Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ойига базавий ҳигоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган микдорда ҳар ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай ижтимоий солиқ тўланиши белгиланган.

Шунга кўра, Сиз бошқа ижтимоий солиқ (пенсионимй) тўлайдиган ишда ишлашингиздан қагвий назар тадбирколик фаолиятингиз бўйича ижтимоий солиқ тўлашингиз шарт.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 383-моддасига асосан қатъий белгиланган микдордаги солиҳ тўлаш режимини танлаган ЯТТлар ҳисобот йилида товар айланмаси 100 млн сумтача бўлган даврда фаолият жойи ва туридан келиб чиққан ҳолда қатъий белгиланган микдордаги солик тўлайди. Яъни сиз тўғридан тўғри 4 фоизлик солиқ тўловчига айлана олмайсиз. Унинг учун ҳисобот йилида товар айланмаси 100 млн сумдан ошиши керак.

ЯТТлар учун солиқ ставкалари бу ерда

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@fermerga_madad

FERMERGA MADAD

17 Oct, 12:43


Хусусийлаштирилган ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

👉 хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасининг ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқукнинг нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномаси;

👉 хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасини ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳукуқни ҳадя этишга оид нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;

👉 хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасини ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни айирбошлашга оид нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;

👉 хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасининг ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқнинг бошка шахсга рента ҳақи тўланиши шарти билан берилиши назарда тутиладиган, нотариал тартибда тасдиқланган рента шартномаси;

👉 хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасини ёки ижара хукуки асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқукни мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳамда эр-хотиннинг умумий мулкида бўлган хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасининг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган гувоҳнома;

👉 хусусийлаштирилган ер участкасини унда жойлашган бино ва иншоот билан бирга ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида бериш тўғрисидаги (агар бу турар жой объекти
бўлса, нотариал тартибда тасдиқланган) шартнома;

👉 хусусийлаштирилган ер участкасини унда жойлашган бино ва иншоот билан бирга ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни муассисга қайтариб бериш тўғрисидаги (агар бу турар жой объекти бўлса, нотариал тартибда тасдиқланган) шартнома;

👉 жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлган (хусусийлаштирилган), бўш турган ер участкаларини ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни реализация қилиш бўйича суд қарорларини ва бошқа органларнинг қарорларини ижро этиш
мақсадидаги савдолар якунлари тўғрисидаги баённома;


👉 суднинг қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасини, ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни бериш тўғрисида ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган, давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома).

Ер кодекси 33-моддаси (ўзгартирилган шаклда)

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @fermerga_madad