Axborotuz @axborotuz Channel on Telegram

Axborotuz

@axborotuz


Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси.

Алоқа: @Axborotuz_adminbot

Axborotuz (Uzbek)

Axborotuz Telegram kanali - bu siz uchun O'zbekistonning eng muhim voqealarini, eksklyuziv yangiliklarini taqdim etadi. Bu joyda siz uchun eng so'nggi yangiliklar, maqolalar va hikoyalar mavjud. Axborotuz kanali orqali siz O'zbekistondagi eng muhim va o'zgacha voqealardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Ushbu kanalda sizga media materiallari, intervyular va boshqalar taqdim etiladi. Agar sizga O'zbekiston va dunyo bo'yicha so'nggi yangiliklar yoki so'zlashuvchi mavzular maqbul bo'lsa, Axborotuz kanali sizga kerak bo'lgan joy. Sizning so'rovlaringiz va fikrlaringiz uchun ham ko'plab joylar tayyor. Sizni kanalimizga qo'shishni unutmang, yangiliklardan xabardor bo'ling! Axborotuz kanalida ma'lumotlarni bir-biriga ulashish uchun aloqa: @axborotuz

Axborotuz

19 Jan, 06:11


💻Интернетда нарса харид қилганда огоҳ бўлинг!

Ҳозирда фирибгарлар эълон сайтларида маҳсулот нархини арзон кўрсатиб, олдиндан тўлов қилишга ундашмоқда.

Тўлов қилинганидан сўнг эса алоқа узилиб, қора рўйхатга тушасиз.

Батафсил Тошкент шаҳар ИИББ видеосида.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

19 Jan, 06:06


Мудофаа вазирлиги огоҳликка чақиради

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

19 Jan, 04:36


Овчилик гувоҳномасини олиш тартиби ўзгарди

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

19 Jan, 04:35


Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади

Ёғингарчилик Қорақалпоғистон, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарёда кузатилади.

Ҳарорат +3...+8° илиқ бўлади.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

19 Jan, 02:11


#Диққат #Тарқатинг

"НАРХЛАР ЎША ЎША, ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛАДИ! "

iPhone 2000 доллар бўлмайди, телефонлар нархи ошиб кетмайди

Яқинларга юбориб қўямиз, ҳар бир фуқаро божсиз 2 та телефон олиб кириш хуқуқига эга

Яъни сиз Дубайдан ёки Хитой ё бошқа давлатдан 900 доллардан 2 та "iPhone"ни олиб кириб бемалол ишлатаверасиз

@axborotuz

Axborotuz

18 Jan, 19:14


МАНА ЎЗБЕК ЎҒЛОНИ

⚡️Президент Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар эшитди

Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ эксклюзив

Унинг “Манчестер сити” клубига ўтишига Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг муносабати.

П/С. Президент хам фахрланибти а Абдулқодирдек юртдошимиздан. Ота ўз фарзанди ортидан яхши илиқ фикрлар ва мақтовлар эшитса шундай қувонади.
🇺🇿

@axborotuz

Axborotuz

18 Jan, 18:13


Энди у КАТТА ОДАМ

❗️Ҳусанов «Манчестер Сити»да 45-рақамда ўйнайди. Унинг Бегиристайн билан расми тарқалди

«Манчестер Сити» клуби Абдуқодир Ҳусанов трансферини расман эълон қилмаган бўлса-да, унинг клуб спорт директори Чики Бегиристайн билан тушган сурати тармоқларда тарқалди. Унда қозоғистонлик мутахассис Улуғбек Асанбаевни ҳам кўриш мумкин.

👉🏻 @axborotuz

Axborotuz

18 Jan, 17:36


#ТЕЗКОР

Перевалга ҳам қор етиб келди❄️

❗️Айни вақтларда Қамчиқ довонида қор ёғишни бошлади. 1-2 соатда қор кучайиши мумкин.

Йўлга чиқмоқчи бўлган шопирларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

@axborotuz

Axborotuz

18 Jan, 09:02


#Диққат #Расман

НИМА ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗ, БУ ҚАРОР СЕНАТ ТОМОНИДАН МАҚУЛЛАНАДИМИ?

👍 ҳа
👎 йўқ

❗️Энди маст ҳолда автомобил бошқарганлар 3 йилгача ҚАМАЛАДИ

Доим маст ҳолатда юрадиган танишларга юбориб қўямиз.

Каналга обуна бўлинг👇
@axborotuz

Axborotuz

18 Jan, 08:58


#Тугади
Ўтган йили ҳаммани алдаган Hamster Kombat криптобиржалардан ўчирилди.

Токен листингдан олиб ташланганидан сўнг 70%га қулади.

Хабарни ўшанда чучварани хом санаб бармоқлари ейилиб кетган танишларга юбориб қўйинг!

👉 @axborotuz

Axborotuz

17 Jan, 11:25


Диққат тарқатинг!!!
Халқаро экспертлар томонидан Ўзбекистонликлар эътироф этилмоқда.

Бир неча ривожланган давлатларда ўзбеклар эришган ютуқлари, мамлакатимизнинг ривожланаётганлиги, халқаро сиёсатчилар томонидан ҳолисона таҳлил қилиниб ижобий фикрлар билдирилмоқда.
Зеро ўзбек ёшлари дунёвий билимларни ҳамда чет тилларини мукаммал ўзлаштириши орқали Европа, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларда истеъдодларини намоён қилишмоқда.
Фикрларимизнинг тасдиғи сифатида юқоридаги видеони кўришни тавсия қиламиз.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

17 Jan, 11:21


Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади

Ижтимоий карта қуйидаги тоифадаги шахсларга бепул берилади:

▪️Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар (шахслар);
▪️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар;
▪️кўп болали оилаларнинг аъзолари;
▪️ногиронлиги бўлган шахслар;
▪️ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар;
▪️ўзгалар парваришига муҳтож шахслар парвариши билан банд бўлган шахслар;
▪️етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
▪️васийлар (ҳомийлар), тутинган ота-оналар;
▪️муомалага лаёқациз шахслар;
▪️муомала лаёқати чекланган шахслар;
▪️муомалага лаёқациз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари;
▪️пенсионерлар;
▪️давлат бюджетидан стипендия тўланаётган талабалар;
▪️давлат бюджетидан стипендия тўланаётган ўқувчилар;
▪️шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

17 Jan, 11:17


🎼 Таниқли бастакор Султонали Раҳматов Президентга атаб мусиқа басталабди

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

17 Jan, 10:52


🇺🇿Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини телефондан текшириш мумкин – йўриқнома

Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:

▪️ЯИДХП (my.gov.uz) дан;
▪️Мажбурий ижро бюроси сайтидан;
▪️МИБ иловасидан;
▪️МИБнинг махсус Telegram ботидан (@mibuzrasmiy_bot).

Telegram бот орқали текшириш энг осони:

1. Мессенжер орқали ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасига босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз (масалан: AA1234567);
4. Туғилган кунингизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Бот сизга номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатади.

Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сизда мамлакатни тарк этишга тақиқ йўқ👌

Постни яқинларга улашинг, бизга обуна бўлинг!

@axborotuz

Axborotuz

17 Jan, 10:47


ТУНГИ УЙҚУ ЖУДА МУҲИМ!


Кам ухлаш – семириш ва бошқа кўплаб касалликларга олиб келади

Соғлом бўлиш учун одам кунига камида 6 соат ухлаши керак. Доимий уйқусизлик патологик ҳолатларнинг ривожланишига, уйқусизликка, иммунитетнинг пасайишига, депрессив ҳолатларга, тез қаришга, ўсма жараёнларининг ривожланишига ва семиришга олиб келади.

Имкон қадар уйқуни меъёрига келтириш керак. Тунги уйқу жуда муҳим, сабаби бу вақтда организмда керакли гормонлар ажралади, ҳужайралар тикланади, бактерия ва вируслар нобуд қилинади!

👉 @axborotuz

Axborotuz

17 Jan, 10:11


ВАНИҲОЯТ КУТИЛМАГАН ЯНГИЛИК

🌭 Умумтаълим муассасаларида 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни сотиш тақиқланган

Ушбу рўйхатдаги маҳсулотларнинг сотувига йўл қўйиш қонунчилик доирасида жавобгарликка сабаб бўлади.

Маҳсулотларни видеодан билиб олинг!

👉🏻 @axborotuz

Axborotuz

16 Jan, 17:24


Ўзбекистонга нечта телефонни божсиз олиб кириш мумкинлигини биласизми?

❗️Энди олиб келаётган телефонларингизни йўловчи божхона декларациясида албатта, кўрсатинг!

Бу сизни ортиқча харажатлардан халос этади!

😳Мен "ақлли" раҳбарларни Хумсон тоғларида дамларини олиб, ўйлаб топяпти деб адашибман. Кечиринглар азизларим🙏аслида улар Дубайдаги 7 юлдузли меҳмонхонада, арабларнинг шайхидек чилимни тортиб, еттинчи хоним гўшанкасида ўйлаб топаётган экан-ку.😅🫣

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

16 Jan, 17:00


⚡️❗️ Расман: энди сиз IMEI-ни рўйхатдан ўтказиш учун телефон нархининг 30 фоизини тўлашингизга тўғри келади. Аммо бу ҳар доим ҳам эмас!

IMEI-ни рўйхатдан ўтказиш учун энди чет элга чиқиб келишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бундан буён мамлакатга олиб кирилаётган ҳар бир телефон декларация қилиниши керак.

Янги телефоннинг IMEI-ни рўйхатдан ўтказмоқчи бўлганингизда, божхона маълумотлар базасида қидирув бошланади. Агар у маълумотлар базада бўлмаса, сиз нархнинг 30 фоизини тўлашингиз керак бўлади.

Бу шуни англатадики, агар сиз янги iPhone 16 Pro Max харид қилган бўлсангиз ва у норасмий тарзда олиб кирилган бўлса, қўшимча 4,8 миллион сўм тўлашингиз керак бўлади.

☄️Оббооо тиниб-тинчимаган “ақлли” амалдорларэээ.
Яна нималарни пуллик қилсак деб, Хумсон тоғларида ўйлаётгандирсизлар-ааа.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

16 Jan, 16:46


«Манчестер Сити» Ҳусанов учун алоҳида чартер рейс буюртма қилди

«Манчестер Сити» раҳбариятининг ҳам сабри тугаган шекилли, Ҳусанов ҳужжатлари тайёр бўлиши билан унга шахсий парвозлар учун мўлжалланган самолётда чартер буюртма қилибди.

Максимум 9 йўловчи билан парвоз қилувчи самолёт чартер рейс билан 19:30да (Тошкентда 23:30) Манчестерга парвоз қилади. Маҳаллий вақт билан 19:33да (Тошкентда 00:33да) қўнади.

Битта футболчи учун шунча эътибор, проффесион де фуа!

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

16 Jan, 16:31


#Диққат

❗️Марказий банк 100 грамли олтин қуйилмаларни сотувга чиқармоқда

17 январидан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда 100 граммли олтин қуйилмалар тижорат банклари орқали сотувга чиқарилади.

Маълумот ўрнида, Марказий банк томонидан олтин қуймаларнинг 15 январь куни эълон қилинган нархлари қуйидагича:
5 гр – 5 млн 728 минг;
10 гр – 11 млн 457 минг сўм;
20 гр – 22 млн 913 минг сўм;
50 гр – 57 млн 284 минг сўм.


✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

11 Jan, 16:10


Тошкентда йигирма йилдан буён бўш турган «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш ишлари бошланди. Машҳур бинонинг ўрнида янги баланд қаватли меҳмонхона қурилади.

☄️Ахийри соққаси бор мижозни топибдида.
Омолекин қойил эээ.

Кимдирлар янада узоооқ вақт ушлаб турмоқчи эди эплай олмабди-да😊

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

11 Jan, 15:51


Бу ҳам бир сўрашда…

Нега Ўзбекистон байроғини яратаётган вақтида Амир Темур бобомизнинг байроғидан фойдаланмаган???

Билсаларингиз изоҳларда фикр қолдиринглар.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

11 Jan, 15:00


Қопидаги нима?!.

Боши кўринмайдиган тупроқ йўлдан ўзидан ҳам катта эски қопни елкалаганча бир болакай юриб келар эди. Гоҳида дам олиш учун тўхтаркан, пешонасидаги терни сидирганча мамнун жилмайиб қўяди.
- Ким бу норасида гўдакка оғир қопни бериб қўйди? ота-онаси ақлдан озганми?!- сўрадим жийғибироним чиқиб.
- У гўдак эмас қария - жавоб беришди менга. - Бу йил 80 дан ўтди бояқиш.
- Ундай бўлса елкасидаги қопига нима солиб олган? Нега қўлидан қўймай кўтариб юрибди?
- Қопидаги - унинг хотиралари, - жавоб беришди таниганлар.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

11 Jan, 07:06


Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 5 нафар фуқарога ногиронлик нафақасини белгилашда сохта ҳужжатлар тайёрлаб берганлиги юзасидан тақдим қилинган материалларни ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.
Аммо, у сўралган пул маблағидан 2400 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

11 Jan, 05:31


#ТЕЗКОР  #РАСМИЙ
⚡️Ўқитувчиларга «Malibu», «Tracker», «Onix», «Equinox», «Captiva 5T» автомобилларини 5 йилга бўлиб тўлашга берилади.

Бу ҳақида Бош вазир А.Арипов томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарованинг хатига қўйилган ФИШКАда топшириқ берилган.

Автомобиллар «Муаллим эъзозда» акцияси доирасида тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик (5 йил) муддатли тўлов асосида берилади.

ЯҚИНЛАРГА ТЕЗ ЖЎНАТИБ ҚЎЙИНГ

@axborotuz

Axborotuz

10 Jan, 17:31


Диққат: телефонингиз сиз билмаган ҳолда пул ечиб олиши мумкин — тўловли обуналарни текширинг !

Айрим абонентлар ҳисобларидан пул йўқолиб кетаётганини, бунга улар билмаган тўловли обуналар сабаб бўлаётганини аниқлашди!

▶️ Барча тўловли обуналарни ўчириш учун USSD-кодлар рўйхати:

• Beeline: *115#
• Ucell: *350#
• UzMobile: *199#
• Mobiuz: *190#

📲 Ҳозироқ текширинг ва яқинларингизни огоҳлантиринг, пул йўқотишнинг олдини олинг!

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

10 Jan, 11:42


Яқин 5-10 йилда инсон билан роботларни фарқлай олиш ҳам мураккаблашиб кетадиёв😅

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

10 Jan, 08:26


Газ ҳисоблагични қайта ёқиш учун йўриқнома

Фойдали маълумот. Танишларга улашиб қўйинг.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

10 Jan, 08:25


Президент Администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан Ҳарбий судда маҳкама бошланди.

Маҳкама мутлақо махфий: судланувчилар сони кўплиги, қўйилаётган айблов жиддийлиги ва унинг жамоатчилик учун муҳимлигига қарамай яна мавҳумлик ҳукм сурмоқда.

Abdurahmon Tashanov

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

10 Jan, 08:16


#Диққат

❗️Мактабларда III чорак дарслари 13 январь, душанба кунидан бошланади.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

10 Jan, 08:05


Эл Классико кўрамиз!

Испания Супер Кубоги🏆| Финал

🇪🇸 "Реал Мадрид" "Барселона" 🇪🇸

🗓 12/13-январь | ⏰️ 00:00

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

10 Jan, 07:14


Ташаббусли бюджет ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади

2025 йил учун Очиқ бюджет лойиҳалари тақвими очиқланди.

Унга кўра, Ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Биринчи мавсум ғолиблари энг азиз байрамимиз Наврўз куни эълон қилинади.

Иккинчи мавсум эса 15 июлда бошланади. Ғолиб лойиҳалар энг улуғ байрамимиз Мустақиллик куни маълум бўлади.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

10 Jan, 05:54


Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг
ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди


Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

10 Jan, 01:56


#ТЕЗКОР #РАСМИЙ

❗️Абдуқодир Ҳусанов "Manchester City" футболчиси

"Manchester City" Абдуқодир Ҳусановни 50 млн еврога сотиб олиш борасида келишувга эришди. Трансфер бугун эълон қилиниши кутилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАР ИШОНЧЛИ...
@axborotuz

Axborotuz

09 Jan, 06:34


Аи-80 бензини сотуви 2025 йил охиригача чекланиши мумкин

Жамоатчилик муҳокамаси учун «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йилида (2025 йил) давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/115193

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

09 Jan, 06:33


Азиз ва Қадрли Юртдошларим!
Азимжон 20 ёшда. Азимжон ҳозир сизнинг кўмагингизга муҳтож.

Aзимжоннинг аҳволи оғир.
Комада, Туркияда шошилинч даволаниши шарт.

Ташхис: Жағ ва пешана бўшлиғи синусити. Мия комаси

Операция учун зарур сумма:
81 000 $.

Шу маблағлар Азимжоннинг соғайиши, дўстларидек яна ўқишини давом эттириши учун жуда зарур.

Биламан! Ҳозироқ ёрдамга шошиласиз!
Чунки Азимжонни тузалиб келишини, оиласи бағрига қайтишини истайсиз!
Раҳмат сизга! Бефарқ бўлмаганингиз учун.
Азимжон албатта тузалиб кетади!

Пул ўтказиш учун реквизитлар:
HUMO: 9860020126301355
Uzcard: 8600020300445298
Visa: 4463090000073885

Бобоев Aкбар (отаси)
914042101

Humo: 9860120124447588
Uzkard: 8600032928329812

Исмоилова Санобар онаси
997074921


Худо хоҳласа бугун биз мақсадга эришамиз. Биз бир халқмиз. Жуда, жуда кўпчиликмиз!
Азимжонни яхши кўрувчи ЯХШИ ИНСОНЛАР бир мақсад йўлидамиз!

Азимжон тузалиб кетиши учун барчамиз дуодамиз 🤲🤲

Эҳсонларингиз Оллоҳим даргоҳида қабул бўлсин илоҳим 🤲🤲🤲

Axborotuz

03 Jan, 07:16


Китоб номи: ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН СТРАТEГИЯСИ

Муаллиф: Шавкат Миромонович Мирзиёев.

Китобни топа олмаётганлар учун махсус.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

03 Jan, 06:18


💵 Вилоятлардаги бугунги доллар курси!

🔹 Тошкент
12900 / 12950

🔸 Жиззах
12900 / 12950

🔹 Самарқанд
12900 / 12950

🔸 Бухоро
12900 / 12950

🔹 Навоий
12900 / 12950

🔸 Хоразм
12900 / 12950

🔹 Қорақалпоғистон
12900 / 12950

🔸 Қўқон
12900 / 12950

🔹 Наманган
12900 / 12950

🔸 Фарғона
12900 / 12950

🔹 Марғилон
12900 / 12950

🔸 Андижон
12900 / 12950

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

03 Jan, 06:11


❗️ Уй шароитида жудаям керак бўлади-да 🤗

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

03 Jan, 06:06


👁Кўриш қобилиятини яхшиловчи машқ!

Яқинларга юбориб қўйинг!

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

03 Jan, 06:03


Энергетика вазирлиги кимлар ортиқча ишлатилган электр энергияси учун қўшимча ҳақ тўлашига ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда. Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарорининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда.

Унга кўра, ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади, дея ўзгартириш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди).

Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

03 Jan, 05:42


#Тайинлов

🔰 Аҳмаджон Аълоходжаев яна вилоят «Ватанпарвар» ташкилотига раис этиб тайинланди

▫️Аҳмаджон Аълоходжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгаши раиси лавозимига тайинланди.

Барчага яхши маълум А. Аълоходжаев аввал ҳам узоқ йиллар «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият юритган даврларда ташкилот республикада энг намунали муассаса сифатида кўп бор эътироф этилган.

Яқин йилларда эса вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали меҳнат қилди.

Аҳмаджон Аълоходжаев янги лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

03 Jan, 05:03


#ДОЛЗАРБ

❗️Новостройка уй сотиб олишда ушбу хужжатлари бўлмаса олманг, ОТИЛИБ ҚОЛАСИЗ

Яқинларга юбориб қўямиз

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

03 Jan, 02:01


#BILGANINGIZ_FOYDA

🤸‍♂ 70 ёшда ҳам етти мучангиз соғлом бўлсин, десангиз, ҳар куни ушбу бешта машқни қилинг!

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

02 Jan, 17:36


❗️ЭСЛАТМА: эртага барча учун иш куни!

Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ўз ниҳоясига етди.

Эртага — 3 январь (жума) ҳамда эртадан кейин — 4 январь (шанба) кунлари барча ходимлар учун (беш кунликларга ҳам, олти кунликларга ҳам) ИШ КУНИ ҳисобланади.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

02 Jan, 15:40


Шамоллашни табиий даволаш усули экан

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

02 Jan, 10:55


Дам олиш кунлари ёки ярим тунда долларни сўм қилмоқчимисиз?

Унда ушбу ролик билан танишамиз

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

02 Jan, 10:51


🏢НАМАНГАН ШАҲРИДА ЯШОВЧИЛАР УЧУН МАХСУС

⚡️Бепул такси гуруҳи ТОШКЕНТ ПИТАК


Янги йилдан сўнг Наманганда такси хизматлари нархи ошиб кетди.

⭕️Ҳайдовчилар учун текин гуруҳ, йўловчилар учун арзон такси хизмати.


⭕️Наманган - Тошкент йўналишида такси хизмати гуруҳига қўшилинг.

⭕️Яқинларингизни ҳам ушбу гуруҳга аъзо қилинг.

👉Бизга қўшилинг ва қўллаб қувватланг!
👉👉👉👉👉👉👉👉
https://t.me/Tosh_petak
https://t.me/Tosh_petak
https://t.me/Tosh_petak

Axborotuz

02 Jan, 10:50


‼️ Мен аввал ҳам айтганман яна айтаман, камера қаршисида дод-вой қилиб ноласи оламни тутаётган любой одамни яхшилаб текширсанглар бир вагон шалтоғи чиқади.

Чунки ор-номусли одам шаллақилик қилмайди, буни ҳаёт тажрибамдан биламан.

Одатда паразит ва боқимандалардан бошқа одам бундай ишлар қилмайди.
Исталган мен айтгандек турга мансуб одамни топиб, суриштиринглар тирик гувоҳ бўласизлар...

@Militsiya_Uzb👈🏽

Axborotuz

01 Jan, 14:46


Аёлларимиз ва айрим эркаклар ушбу видеони қайта-қайта кўрса бўлади…

Кимга юборишни биласиз а?!.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

01 Jan, 13:52


🇨🇳 Мана сенга Хитой. Янги йилни нишонлаш учун Хитойнинг Шанхай шаҳрида ажойиб салют намойиши!

Ушбу ажойиб дизайн дронлар ёрдамида яратилган.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

01 Jan, 13:45


Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади

Мансабинг ҳам, насабинг ҳам ва хатто номинг ҳам зикр қилинмайди…

Эсингиздан чиқарманг! Ҳамма нарса ўткинчи Сиздан фақат яхшилик қолади халос..!

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

01 Jan, 12:59


Хорижга чиқмоқчимисиз?

Тақиқ бор ёки йўқ?
Билиб олинг

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

01 Jan, 12:37


#Ражаб_ойи

Бугундан кириб келган муқаддас Ражаб ойи барчага муборак бўлсин!


Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари каналидан.

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни  бугун 2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Бу Ражаб ойи урушишлик ҳаром қилинган ойлардан биридир.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

01 Jan, 05:00


Ўзбекистонда 2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" деб эълон қилинди

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

30 Dec, 19:10


🎄 Бугун, 31 декабрь йилнинг сўнги куни — Янги 2025 йил кутиб олинади!

🎉 Энг кўп жаранглайдиган самимий дил изҳорларига йўғрилган севимли тароналаримиздан бирини биргаликда тинглаймиз.

🎈Қадрдонлар, яқинлашиб келаётган 2025 йил барчамизга муборак бўлсин! Илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Барчамизга доимо омад ёр бўлсин!

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

30 Dec, 03:40


Бозор курси
🇺🇸 Доллар:
🔼 Сотиш: 12920 сўм
🔽 Олиш: 12970 сўм

Расмий курс:
🇺🇸 1 доллар = 12904.91 сўм
🇷🇺 1 рубл = 126.51 сўм
🇪🇺 1 евро = 13443.04 сўм

🇰🇬 1 сом = 148.29 сўм
🇹🇷 1 лийра = 366.19 сўм
🇰🇿 1 тенге = 24.76 сўм
Марказий Банк

♻️Янгиланган вақт: 08:40

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

30 Dec, 03:36


Умр

Фарзандларимиз учун бор умримизни бахшида этамиз.
Фарзандларимиз эса фарзандлари учун…

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

30 Dec, 03:33


#ПРЕМЬЕРА 🔥

🎭 “АРИСТОКРАТЛАР“ жамоаси шоу концерт дастури-2024


ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ЯҚИНЛАРИНГИЗ ДАВРАСИДА ТОМОША ҚИЛИНГ

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

30 Dec, 03:31


“Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

Қонунга кўра, давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати Президент томонидан белгиланади.

Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.

Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:

- махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;

- махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;

- махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

30 Dec, 03:30


#диққат

Чоршанбада қор аралаш ёмғир бор

“Синоптик”лар берган маълумотларга кўра, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳафта давомида ҳаво ўзгариб туради. Чоршанба куни қор аралаш ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кундузлари ўртача 6 даража илиқ ва кечалари 2 даража совуқ атрофида бўлади.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

28 Dec, 15:11


Вақт

Туғилган кунларимизни, Янги йилларни интизорлик билан кутамиз. Аммо умримиз қум соат зарраларидек юқори қисми тугаб бораётганини сезмай ҳам қоламиз.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

28 Dec, 14:29


Диққат‼️

Наманган шаҳрида "Қорбоболар карвони" тадбири давом этмоқда.
Бу сафар қорбоболар "байкерлар"да👍

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

27 Dec, 12:31


#Диққат #Тарқатинг

⚡️Скутер минмоқчимисиз 1
500 000 сўм тўлаб номер тақиб олинг

Скутер, электроскутер ва мототранспорт воситаларига давлат рақамини тақиш бўйича тўловлар тасдиқланди
:

- 562 500 сўм номерни пули;
- 562 500 сўм рўйхатга қўйиш;
- 262 000 сўм техпаспортга;
- 37 000 сўм аризага ва бошқа ҳаражатлар.

😡Тўловга ўтмаган яна нима қолдия…

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

27 Dec, 12:19


Axborotuz телеграм каналимиз тўғрисидаги 2024 йил ҳисоботи эълон қилинди😎

Бу натижалар меники эмас, албатта, булар барчаси Сиз азиз обуначиларимнинг натижаларингиз👏👏👏

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

27 Dec, 07:07


Ажойиб халқмизда 😅

Ҳар доим бир сўзимиз ёки бир қилиғимиз ортиқча туради

Кредит тўлаётганларга сабр тилаймиз

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

27 Dec, 07:01


Фаластинлик 100 нафар болалар ва аёллар Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличевга кўра, 26 декабрь куни икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан келишилган ҳолда 100 нафар ярадор фаластинлик болалар, аёллар ва уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинди.

Ўзбекистон ҳукумати фаластинликлар бемор оилаларининг барча эҳтиёжлари, жумладан, даволаниш ҳаражатлари, меҳмонхона, мактаб, озиқ-овқат ва бошқалар билан тўлиқ таъминлайди.

✍️🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

27 Nov, 08:45


#Рекорд
❗️Ўзбекистонликларнинг банклардан жами кредит қарздорлиги 40 млрд доллардан ошди.


Бу Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги бўлиб, 2024-йил 1-октябр ҳолатига Марказий банк томонидан ҳисобланган. Қарздорлик — 515 триллион 640 миллиард сўм(40,1 миллиард доллар)дан ошган.

Кредитларнинг 358 триллион 577 миллиард сўми давлат банкларидан, 157 триллион сўми эса бошқа банклардан олинган.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

27 Nov, 08:30


Эндиликда электрон калитни online олишда бир кун кутиш шарт эмас!

Бу иш жуда ҳам осонлашди. Калитни олиш учун http://e-imzo.soliq.uz сайти орқали ариза юборилади.

QR код шакллантирилиб тўлов қилинади.

"Солиқ" мобиле иловаси орқали Face id билан тасдиқланади.

Электрон рақамли имзо реал вақт режимида яъни шу заҳоти олинади.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

27 Nov, 08:30


#Тезкор

❄️ Ўзгидромет прогнозларига кўра, ҳафта охирида мамлакатнинг водийдан ташқари барча ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси тунда ҳудудларда ҳаво ҳарорати ноль даража ва ундан пасайиши мумкин.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

26 Nov, 06:23


Россияда “мамлакатда тақиқланган маълумотларни олиб ташламагани” учун Телеграм мессенжери суд томонидан 7 миллион рубл (тақрибан 67 минг доллар) жаримага тортилди — ОАВ

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

25 Nov, 12:37


#диққат

Тошкент шаҳридаги барча парковкалар пуллик бўлади, уларни нархлари билан танишинг!

Барча автотураргоҳларни битта компания деярли 10 миллион долларга сотиб олди

Balcomuz компанияси аукционда 120,15 миллиард сўм (9,8 миллион доллар) - бошланғич нархдан икки баравар кўп пул тўлаб ғолиб бўлди. 15 мартдан бошлаб Тошкентдаги барча парковкалар пуллик бўлади!

* Тарифлар жойга белгиланади: шахар чети - соатига 5000 сўм, шаҳар маркази-соатига 12000 сўм 😳

Энди машинани уйда қолдириб, шунчаки таксига ўтириш арзонроқ бўладиёв👇

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

25 Nov, 12:33


Бош прокуратура расмий баёноти

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди.

Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бош прокуратура

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

25 Nov, 06:38


❗️Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат манфаат қозонади», — деди у.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

25 Nov, 06:37


📍 Наманганликларга "Namangan meva bozori" гуруҳини тавсия этамиз!!!

🍎🍇🍐Уйдан ташқарига чиқмаган ҳолда сотинг ёки харид қилинг.

🤝 Сотиш ва сотиб олиш осон ва қулай.

🌀 Энг муҳими ушбу гуруҳда эълон жойлаш БЕПУЛ

Гуруҳга уланиш 👉 https://t.me/Namangan_meva_bozori

Axborotuz

25 Nov, 05:33


#videorolik #umra

📢“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субектлари рўйхати эълон қилинди

‼️ Ҳурматли фуқаролар! Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

24 Nov, 14:12


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Атхамов Ахроржон Халимжонович ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ташходжаев Дониёр Бахтиярович лавозимидан озод этилди.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

23 Nov, 15:32


QALAMPIRUZ манбасига кўра, Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Мудофаа вазири этиб тайинланди.

У Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Холмуҳаммедов Мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларида ҳам фаолият юритган.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

23 Nov, 15:19


Собиқ Наманган ИИБ бошлиғи ДХХ раиси этиб тайинланди

Kunuz манбасига кўра, сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

19 Nov, 08:05


2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади

Кейинги йилнинг якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45,1 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилиняпти.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

19 Nov, 04:45


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари раҳбарлари сайланди:

🔹 Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Шарофиддин Назаров Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
🔹 Гулрух Агзамова Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Илҳом Абдуллаев Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Жаҳонгир Ширинов Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Улуғбек Шерматов Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Хайрулло Ғаффоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

18 Nov, 09:48


Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери лавозимига сайланди.

Axborotuz

18 Nov, 09:04


Янгиланган Конституцияга кўра, Давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради. Бу муҳим ваколат депутатларимиз зиммасига катта масъулият ҳам юклайди.

Биринчи галда палатанинг Давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини янада кучайтиришнинг вақти-соати келгани таъкидланди.

Жумладан, Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш керак.

Бундан ташқари, давлат бюджети ижросини назорат қилишда парламент қўмиталари ролини ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги вақтда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаётгани, янги сайланган депутатлар ушбу масалага алоҳида ёндашишлари зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X

Axborotuz

18 Nov, 09:04


Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Президентимиз “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мактабларда муаллимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларни ўргатиш учун янада кенг шароитлар яратишга оид таклифларига қўшилди.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.

Экологик партиянинг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Facebook|Instagram|X

Axborotuz

18 Nov, 05:34


⚡️Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

18 Nov, 04:58


🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқда мустақиллик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган.

🇺🇿 Байроғимиздаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги ўзига хос маънога эга:

Мовий ранг – куч-қудратни, тинчлик ва барқарорликни ўзида акс эттиради;

◽️Оқ ранг – поклик, беғуборликни ифодалаб келган;

Яшил ранг – яшариш ва янгиланиш рамзи, шунинг баробарида она табиатимиз, асрий қадриятларимиз, иймон-эътиқодимиз тимсоли ҳисобланади.

Қизил чизиқлар томиримиздаги аждодлар қони – мангулик нишонасидир.

🌜 Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.

Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

Axborotuz

15 Nov, 11:06


🇺🇸 Дональд Трампнинг янги маъмурияти

Axborotuz

14 Nov, 17:27


Ёлғон урчиган жамиятда ҳақиқатни айтиш жиноят ҳисобланади...

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

13 Nov, 08:22


"Ўзбектелеком" АКга МУРОЖААТ

Uzmobile мобиль алоқа абонентлари "Ўзбектелеком" АКга қарашли бўлиб, бугунги кунда алоқа сифати жудаём ёмонлашиб бормоқда. Бир йил олдин энг зўр мобиль алоқа эди.
Ҳозирда суҳбатлашиб турган вақтингизда ўз-ўзидан узулиб қолмоқда. Қишлоқ жойларида тўрт-беш марта ҳаракат қилиб алоқага уланиб оласиз. Интернетнинг ҳам тезлиги тушиб кетган.

Тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган мижознинг ўринли мурожаатини дўстона қабул қилиб, инсон қадри тамойили асосида иш олиб боришларингизни сўраб қоламан.

“Ўзбектелеком” АК ҳақида умумий маълумотдан парча:
"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси ўз тармоғи билан Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларини қамраб олган йирик телекоммуникация оператори ҳисобланади. Замонавий технологиялар асосида қурилган ўзининг телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб, Компания барча турдаги телекоммуникация хизматларини тақдим этади...

"ЎЗТЕЛЕCОМ Оокла® халқаро компаниясининг 2023 йилнинг 1-2-чораги бўйича “Энг тезкор мобил тармоқ” номинациясида олий мукофотига сазовор бўлди."

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

12 Nov, 07:19


Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор коррупция билан қўлга олинди

«Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

12 Nov, 05:19


Ўзбекистон Россияга меҳнат мигрантлари етказиб беришда пешқадамлик қилмоқда

2024 йилнинг биринчи 9 ойи давомида Россияга меҳнат миграцияси йўналишида энг кўп ўзбекистонликлар йўл олди. Россиянинг Ягона ахборот-статистик тизими маълумотларига кўра, шу даврда 1,748 миллион ўзбекистонлик ишлаш мақсадида Россияга борган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 143 минг кишига кўпайган.

Миграция бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Тожикистон (884 минг киши) ва Қирғизистон (570 минг киши) эгаллади. Қозоғистондан 147 минг, Арманистондан 142 минг, Озарбайжондан 104 минг ва Хитойдан 79 минг киши Россияга иш излаб борган.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

12 Nov, 04:31


❗️ Президент Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ш.Мирзиёев Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Қадимий ва бой тарихга эга фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди. Шу маънода, Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолияти қўллаб-қувватланди.

Президент урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.

Axborotuz

11 Nov, 16:45


Қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилинди.

Барча фермер ва деҳқонларни муборакбод этамиз.

Axborotuz

11 Nov, 06:22


#Диққат

⚠️❄️ Иссиқ кийининг: бу ҳафта
Ўзбекистонда кечаси -4 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда


⚡️🌧 Чоршанба - ёмғир, кечаси -1°C гача тушади
❄️ Пайшанба - кечаси -4°C гача
❄️ Жума - кечаси -2°C гача

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Axborotuz

11 Nov, 06:21


«Olg’a, O’zbekiston! Точикистон, ба пеш! Алға, Қазақстан! Алга, Кыргызстан! Türkmenistan, Öňe!» — блогер Абдураҳмон Фозилов Марказий Осиё давлатларининг байроқларини Антарктидага ўрнатди.

Axborotuz

11 Nov, 06:10


11 ноябрь - Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни!

Барча Касаба уюшмалари ходимларини, фаолларини бугунги айём билан самимий қутлаймиз.

Масъулиятли ва ташаббускор фаолиятингизда юқори самарадорлик ёр бўлсин. Хайрли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз!

Axborotuz

07 Nov, 14:43


#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

Зудлик билан шу хабарни барча группаларга тарқатинг!!!

❗️Янги фирибгарлар чиқибди. Улар сизнинг номингизга банк приложенияси орқали КРЕДИТ олмоқда.

Банклардан кредит олиш жуда осон бўлиб қолибди.

Барча телеграм группаларга тарқатиб, ҳаммани огоҳлантиринглар.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

07 Nov, 12:31


​​БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

Баходир Искандаров

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

07 Nov, 09:07


Тошкентда фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди

Шаҳар ИИББ огоҳлантириш билан чиқди.

Axborotuz

05 Nov, 07:18


🇺🇸 Бугун АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Президентлик учун Демократлар номзоди ва вице-президент Камала Харрис ҳамда Республикачилар вакили, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп курашмоқда.

Бундан ташқари, Либертарлар партияси номзоди Чейз Оливер, Яшиллар партияси вакили Жилл Стейн, шунингдек, унчалик таниқли бўлмаган партиялар вакиллари ва мустақил номзодлар АҚШ президентлиги учун курашмоқда.

Axborotuz

05 Nov, 06:01


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Axborotuz

05 Nov, 06:01


Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

У вилоятга 2018 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/k/VE9ObKs2

Axborotuz

05 Nov, 05:38


🐀 Каламушлар... - ҳар бир давлат хизматчиси кўриши ва хулоса қилиши зарур бўлган видео

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

05 Nov, 05:35


Совуқ кунлар тушиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг билдиришича, 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқинлари бўлиб, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши мумкин.

Axborotuz

04 Nov, 03:48


Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмоқда

Фақатгина Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

Ҳарорат +20...+25°, шимолда +8...+13° бўлади.

Axborotuz

03 Nov, 10:17


Бугундан бошлаб табиий газнинг ижтимоий норма миқдори 100 метр кубдан 500 метр кубгача оширилди, яъни ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтди.

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм;
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм;
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм;
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм.

Axborotuz

03 Nov, 06:13


🔰Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 625 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача).

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

31 Oct, 18:04


#ТЕЗКОР #РАСМАН

⚡️Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоизга ошади

Расман метан газ нархи 5 500 сўм бўлади

«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси.

Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан нархлари 39 фоизга ошиши мумкин.


«Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган», деди Марказий банк раиси.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

31 Oct, 15:19


#НАМАНГАН

no comment | Biz sog'lom turmush tarzi tarafdorimiz!

#31oct #uzbekiston24

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

31 Oct, 14:57


Демак, партиялар рўйхатидаги вазирлар ва бошқа раҳбарлар мандатидан ихтиёрий воз кечишган.

Сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланган.

Спикер, партиялар лидерлари сайланган. Сенаторликдан депутатликка ўтганлар бор, президент администрацияси ходимлари орасидан ҳам халқ вакили бўлганлар бор.

Axborotuz

31 Oct, 14:56


Бир мандатли округлар бўйича сайланган депутатлар рўйхати

Axborotuz

31 Oct, 14:56


Сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайланган депутатлар рўйхати

Axborotuz

29 Oct, 08:41


#долзарб #тарқатинг

Ноябрдан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқи берилади


Хўш, мулк эгаси расмийлаштириш учун тўлов қиладими?

Видеони "уйимни ҳужжати йўқ" деб юрган танишларизга юборинг.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

29 Oct, 08:06


🍯Наманганда III - халқаро асал фестивали бўлиб ўтади!

2024 йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик боғида  III-халқаро асал фестивали ўтказилади.

Мазкур фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этадилар.

Фестивал доирасида, B2B форматидаги учрашувлар, халқаро экспертлар иштирокида илмий-амалий конференсиялар, маданий кўнгил очар шоулар ва мода фестивали бўлиб ўтади.

ХАЛҚАРО АСАЛ ФЕСТИВАЛИГА МАРҲАМАТ!

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

28 Oct, 07:06


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

27 Oct, 05:15


⁉️ Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойласа бўладими?

✔️ Сайлов бюллетенини тўлдирилган ҳолда ёки уни тўлдириш жараёнини суратга ёки видеога олиш, олинган тасвирларни тарқатиш, шу жумладан ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тақиқланади. Ушбу хатти-ҳаракат сайловнинг яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир.

🚫 Cайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

‼️Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

‼️ Ҳурматли сайловчилар! Сиздан яширин овоз бериш принципига амал қилишни, сайлов бюллетенини тўлдириш жараёнини ва тўлдирилган сайлов бюллетенини суратга ёки видеога олмасликни ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатмасликни сўраймиз.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

27 Oct, 02:28


🔜Сайловда қандай овоз берилади?

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

25 Oct, 05:14


#KUN_SANASI
ВАТАНИГА СОДИҚ ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИ!

🗓 25 октябрь – Ўзбекистонда Ички ишлар органлари ходимлари куни.

👮‍♂👏 Юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида садоқат ва фидойилик билан хизмат қилиб келаётган барча Ички ишлар органлари ходимларини, осойишталигимизни сақлашга улкан ҳисса қўшаётган тинчлигимиз посбонларини бугунги шонли байрам билан чин қалбдан табриклаймиз!

Сиз азиз Ватаннинг содиқ фарзандлари бор экан, биз хотиржаммиз. Уйимизда халоват бор, тинч ухлаймиз. Хатто кечалари ҳам кўча-куйда бемалол юрамиз.

🤲 Элимиз хизматидан чарчаманг! Бахтимизга ҳамиша омон бўлинг, муҳтарам Ички ишлар ходимлари!

👏 Касб байрамингиз муборак бўлсин!

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

24 Oct, 15:52


Аёллар армияга боради, пенсия 5600 сўм етади, ҳалигилар документалный бўлади агар сиз... 😂

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

23 Oct, 12:14


27 октябрь.

Янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари. Менинг танловим обод Ватаним!

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

23 Oct, 08:58


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш учун "Салом, бу сенмисан суратда?" каби сохта хабарлар ва вирусли файллар юбормоқда.

⚡️Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

22 Oct, 11:06


Машааллоҳ😢

Чустлик 60 ёшдан ўтган Юсуфжон ҳожи отага 90 ёшли волидаи муҳтарамаларини елкаларида кабатуллоҳни зиёрат қилиш насиб этибди!

Шундай бахтли лаҳзаларни барчангизга тилаб қоламан🤲

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

21 Oct, 11:35


🔴 2025 йилдан Ўзбек тили ўқитувчилари маошига устама ҳақ тўланади

2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

❗️ Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон Президентининг табриги эълон қилинди.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

21 Oct, 08:16


⌛️ Массонларнинг асрларга татигулик режалари ...

Бу режалар навбатма-навбат амалга ошмоқда (ми)...

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

21 Oct, 08:14


📌 Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишда нималарга эътибор қаратиш кераклигини биласизми?

📹 Батафсил видеода.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

18 Oct, 15:50


Уйимизнинг турли инсонларга кўриниши 🤦🏻

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

18 Oct, 15:49


Интервю 24 |

Меҳмет Гўрмез – Ислом тафаккури институти директори (Туркия)

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

16 Oct, 08:14


Уни-буни қўйингларда 😉 шу ҳафтанинг якшанбасида икки ҳафталик рўзғорни ғамлаб олинглар.

Ахир кейинги ҳафтанинг якшанбаси сайлов😳

Яна Абдураим тоғанинг ишини қиламан деб, момонинг қўлига паспортингизни бериб, ўзини жўнатиб юборманглар а?!. 😄

✔️ Ҳар бир овоз муҳим! Сайловда фаол иштирок этинг!

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

16 Oct, 08:08


🇺🇿 Ўзбекистоннинг ёйма бозорларидан бири

Ёшлигимда шу каби бозорлардан ҳафталик рўзғорни қилиб келардик.

Абдураим тоғанинг қўлбола шашлиги жудаям мазали эди-да 😅

Ўзбекистон тенгдир — ЎЗБЕКИСТОНГА!

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

15 Oct, 09:26


#😱

⚡️⚡️⚡️1 грамм олтин нархи бир миллион сўмдан ошди!

Марказий банк олтин қуймалари нархининг грамми учун 1 млн сўмдан кўпроқ нарх белгиланди.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

15 Oct, 04:52


⚡️🌨 Водий перевали оппоқ қорга бурканмоқда

«Ана биринчи қооор❄️»

Айни пайтда Қамчиқ довонида биринчи қор ёғмоқда экан.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

14 Oct, 13:44


#saylov24

Сайловга ҳам 12 кун қолди


Сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишлари давом этмоқда. Сайловчиларни овоз беришга чақириш учун турли миллат вакиллари томонидан видео тайёрланибди.

Видеода миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликка урғу берилган.

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

14 Oct, 05:26


❗️Microsoft Word дастурларида фойдаланиш учун керак бўладиган 50 та қисқа клавиш:

1. Ctrl + C - Nusxalash (Ko‘chirish)
2. Ctrl + X - Kesish
3. Ctrl + V - Pastga joylashtirish
4. Ctrl + Z - Bekor qilish
5. Ctrl + S - Saqlash
6. Ctrl + O - Faylni ochish
7. Ctrl + N - Yangi hujjat yaratish
8. Ctrl + P - Chop etish oynasini ochish
9. Ctrl + A - Hujjatni barchasini tanlash
10. Ctrl + F - Izlash oynasini ochish
11. Ctrl + B - Matnni qalin qilib qo‘yish (bold)
12. Ctrl + I - Matnni italic qilib qo‘yish
13. Ctrl + U - Matnni pastki chiziq bilan yozish
14. Ctrl + L - Matnni chap tomondan surish
15. Ctrl + R - Matnni o‘ng tomondan surish
16. Ctrl + E - Matnni markazlash (center)
17. Ctrl + J - Matnni ikki tomondan surish (justify)
18. Ctrl + K - Hyperlink qo‘yish
19. Ctrl + Y - Keyingi harakatni bekor qilish
20. Ctrl + F4 - Hujjatni yopish
21. Ctrl + W - Hujjatni yopish (yangi Word versiyalarida ishlatiladi)
22. Ctrl + Shift + S - Saqlash oynasini ochish
23. Ctrl + Shift + Z - Qaytadan amalni bajarish (bir necha martalik)
24. Ctrl + Home - Hujjatning boshiga o‘tish
25. Ctrl + End - Hujjatning oxiriga o‘tish
26. Ctrl + Backspace - So‘zning boshidan o‘chirish
27. Ctrl + Delete - So‘zning oxiridan o‘chirish
28. Ctrl + Space - Format o‘chirish
29. F7 - Imlo tekshirish
30. F12 - Saqlash oynasini ochish
31. Ctrl + F12 - Faylni saqlash
32. Alt + F4 - Dasturni yopish
33. Ctrl + 1 - Matnni boshqa o‘lchamdagi qilish (1-qat)
34. Ctrl + 2 - Matnni boshqa o‘lchamdagi qilish (2-qat)
35. Ctrl + 5 - Matnni boshqa o‘lchamdagi qilish (1.5-qat)
36. Ctrl + [ - Aktiv qatordagi suzuvorlarni kichik qilish
37. Ctrl + ] - Aktiv qatordagi suzuvorlarni katta qilish
38. Ctrl + Shift + > - Matnni katta qilish
39. Ctrl + Shift + < - Matnni kichik qilish
40. Alt + Enter - Yangi qatordan boshlash
41. Ctrl + Shift + N - Yangi bo‘lim yaratish
42. Ctrl + F1 - Yordam oynasini ochish
43. Ctrl + W - Hujjatni yopish (versiya 2019 va keyingilar uchun)
44. Ctrl + F6 - Ochilgan hujjatlardan o‘tish
45. Alt + F8 - Makroni boshlash
46. F4 - O‘rtacha amalni takrorlash
47. Ctrl + Shift + F - Shaylarni tuzatish
48. Ctrl + Space - Formatni olib tashlash
49. Alt + Ctrl + S - Sahifani saqlash oynasini ochish
50. Ctrl + Shift + G - Elementni qutisiz majmualash

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

14 Oct, 05:19


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 12 кун қолди

👉🇺🇿@axborotuz

Axborotuz

13 Oct, 15:08


“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;

ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;

Бунда, “Умра” визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.

👉🇺🇿@axborotuz