Замбаракнинг ўқи @zambarakning_oqi Channel on Telegram

Замбаракнинг ўқи

@zambarakning_oqi


Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.

Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99

Реклама масалаларида — @meenov

Замбаракнинг ўқи (Uzbek)

Замбаракнинг ўқи канали Фарҳод Файзуллаев томонидан яратилган. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида тинг тинг истиқомат қилмоқда. Каналда ўқувчилар учун манзуру материаллар, китоблар, ўқув масалалари ҳамда янгиликларни тарғиб ишлаб чиқариб борилади. Эгади бўлган умумий маълумотлар учун, савол, таклиф ва таклифларингиз учун канал муҳоҷирлари билан танишишиз мумкин. Ҳаммасина янги ёшларни ёрдамчи кўринишда ўқишга томонлашган канал Фарҳод Файзуллаевнинг шахсий фикр ва саволларида яна биринчи марта турли суҳбатлар яратишда иштирок этмоқда. Каналдаги материалларга ёзиқ қўшинишикингиз мумкин! Ўқиш жараёнларини давом эттириш учун @zambarakning_oqi каналига обуна бўлинг! Реклама масалаларида @meenovга мурожаат қилинг.

Замбаракнинг ўқи

29 Jan, 04:00


@kurbanoffnet ака, кўтарилиб кетибсиз, ҳавас қилдик. Бизгаям сизнинг йўлингизни берсин 🙏

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

28 Jan, 18:49


Аввал ҳам ёзгандим, Исмоил шаҳарнинг нариги чеккасидаги хусусий мактабга боради. Эрталаб уни ва қўшни болани мен ёки қўшним метро бекатига обориб ташлаймиз, уёғига ўзлари кетишади. Ўртача бир томон йўлга бир соат вақти кетади. Метрода юриши учун “проездной” олиб берамиз, ойига 757 минг сўм.

Мактаб хусусий бўлгани билан биз чўнтагимиздан пул тўламаймиз. Чунки хусусий мактаблар ҳам, худди давлат мактаблари каби, ўқувчи бошига давлат томонидан молиялаштирилади. Ҳудди шундай йўсинда ўқувчиларни сариқ автобусларда ташиш учун ҳам пул ажратилади.

Исмоилнинг мактаби бундай автобусларни жорий қилмаган, чунки ўқувчилар шаҳарнинг барча бурчакларидан боришади. Шунинг учун ҳам давлат транспорт учун ажратган пулни ота-оналарга қайтариб беришар экан.

Кеча келган имейлга кўра, биз июнь ойида 675 Канада доллари (қарийб 6,1 млн сўм) оларканмиз. Бу эса 8 ойлик “проездной” ҳаражатини қопларкан.

Қорин оғримайди.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

28 Jan, 03:38


Суриш керак деяпти СИ. Яқинда грин карта ўйнаши ҳеч гап эмас 😂

P.S. Уни қийнамангларе, Хитой яқин, дронлари тепангизга учиб келмасин тағин ;-)

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

28 Jan, 03:36


Ўзбекчасигаям гапни олиб қочяпти, лекин баъзилар бу саволларни берганда цензура эсидан чиқиб, жавоб берворяпти 😄

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

27 Jan, 22:26


Сунъий идрок (AI) 100% нейтрал бўлишига ишонмайман. Оммабоп ОАВлар эгалари қош-қовоғига қандай қараб турса, уларнинг манфаатлари доирасида қандай ҳаракат қилса, СИ ҳам шундай таъсир остида ишлайди.

Масалан, бугун АҚШда шов-шув кўтарган Хитойнинг DeepSeek СИ моделини ишлатиб кўрдим. Унга иккита савол бердим:

1. 1989 йил Тяньаньмэнь майдонида нима бўлган?
2. Хитойлик инсон Си Цзиньпинни Винни Пухга тенглаштирса, нима бўлади?

Хитойликлар ишлаб чиқарган СИ иккала саволимгаям жавоб бермади. “Бу менинг ақл доирамдан четда. Бошқа нарса ҳақида гаплашайлик”, — деб жавоб қайтарди.

СИ келса менга аниқ маълумот беради, нейтрал бўлади, фақат фактлар билан жавоб қайтаради деган гаплар нотўғри. СИ инсон томонидан яратилганми, унинг яратувчиси томонидан манипуляция қилиниши осон. Яқинда антиваксер, ер текис ёки тўфонларни демократлар яратади деб ҳисоблайдиган СИ чиқса ҳам ажабланмайман.

Суратда: СИга берган саволим ва унинг жавоби.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

27 Jan, 05:15


Ғижимланмаган файллар.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

27 Jan, 03:09


Бугун Калгарида +8 бўлди. Шу сабабли тоққа чиқиб, мастава ичиб салқинлаб келдик.

Суратлар Fujifilm X-T30 фотоаппарати ва Tamron 18-300 объективида олинди.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

25 Jan, 03:07


Трамп инаугурациясини кўрганим йўқ, аммо унда биринчи қаторда миллиардер олигархлар ўтирганини кўриб, кўнглим айниди.

Трамп сайловда ғолиб бўлишидан аввал, айниқса сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг миллиардерларнинг таги қимирлаб қолди. Сайловдан олдин “Амазон” асосчиси Жефф Безосга тегишли “Вашингтон Пост” газетаси ҳеч қайси номзодни қўллаб-қувватламади. Ҳолбуки газета ўнлаб йиллар давомида демократларни қўллаб келган.

Сайловдан кейин эса миллиардерлар бирин-кетин Трампнинг Флоридадаги уйига бориб, қуллуқ қилиб келишди ва улар янги сайланган президентнинг инаугурация фондига миллион доллардан бергани ОАВда ёритилди. 2021 йили Трампни блоклаган “Фейсбук” асосчиси Цукерберг “биз демократлар пайтида эзилдик” деб йиғлаб чиқди. OpenAI раҳбари Сэм Альтман 2016 йилда Трампни “давлат хавфсизлигига тахдид” деб атаган бўлса, 2025 йили уни сунъий интеллект ҳалоскори деб, адашган эканини таъкидлаяпти.

Илон Макни-ку гапирмаймиз; томи кетиб, мияси айниди.

Биласизми, мен шу ёш тадбиркорларга ҳавас қилардим. Цукерберг, Маск ва у каби бизесменларни ҳурмат қилардим. Аммо йиллар ўтиб шуни тушундимки, бирорта корпорация сиз ва менга ошна эмас. Корпорацияларнинг ягона мақсади соққа қилиш. Агар соққа қилиш учун фейсбукига камалак байроқни қўйиш керак бўлса, қўяди. Сиёсий шамол йўналишини ўзгартирса, “бизга маскулинлик етишмади” деб нолийди.

Катта корпорациялар ва жиловланмаган капитализмдан борган сари кўнглим қолиб кетяпти. Бундай капитализмда бойиган бойиб, камбағал эса камбағаллашиб кетяпти. Корпорациялар ўзлари қўлидаги ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва, келажакда, СИ ёрдамида одамлар фикрини бемалол манипуляция қиляптилар.

Юқоридагиларни инобатга олиб, мегакорпорациялар хизматларидан иложи борича камроқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқчиман. Албатта, Тесла машинамдан, ёки Айфондан воз кечолмайман ҳозирча. Шунинг учун машинам орқасига No Elon деган стикер ёпиштириб қўйдим, ўз позициямни билдириш учун.

Аммо “Амазон”га тегишли Ring компанияси домофонини локал ишлайдиган, видеоларни уйимдаги NAS-серверга ёзадиган камерага алмаштирдим. Alexa овозли ассистентини ҳам локал серверда ишлайдиган тизимга алмаштиряпман. Янги тизимдаги AI-моделлар фақат локал серверда ишларкан, ҳеч қандай маълумот булутга кетмас экан.

Твиттерни аллақачон ўчириб ташлагандим. Энди навбат Фейсбук ва Инстаграмга келди, улардаги профилларимни шу кунларда ўчириб ташламоқчиман.

Режада бутун ақлли уй тизимимни локал тармоққа ўтказиш, стриминг хизматлар сонини қисқартириш турибди. Мақсад: мегакорпорацияларга бўлган тобеликни камайтириш.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

25 Jan, 02:47


Теслани олганимга роппа-роса икки йил бўпти. Шу давр мобайнида 27,344 км юрибман.

P.S. Аксига олиб, айнан бугун Model Y’нинг рестайлинг варианти эълон қилинди. Энди меники қовоққа айланиб қоладими? 🥺

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

23 Jan, 02:56


Зум қалай? Қарийб Тошкентни оляпти 😄

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

18 Jan, 03:27


Абдумалик (3 синф, 8 ёш)нинг ўлчамлар бўйича назорат иши:

1. Қуйидаги ўлчов бирлигини узунлиги яқин бўлган предметлар билан боғланг:
a) Сантиметр (cm) ➡️ Бармоқ кенглиги
b) Миллиметр (mm) ➡️ Тиш тозалагич (зубочистка) учи
c) Дюйм (in) ➡️ Қоғоз қистиргич (скрепка) катталиги
d) Метр (m) ➡️ Қўл узунлиги

2. Қуйидаги буюмларнинг узунлигини қайд этинг:
a) Қалам — 20,5 см
b) Ўчирғич — 7 см эмас, 6 см бўлиши керак эди (хато)

3.
a) Қуйидаги чизиқнинг узунлигини линейкада ўлчаб, сантиметрда келтиринг:
Жавоб: 12 см
b) Юқоридаги чизиқ тахминан нечта дюйм бўлади?
Жавоб: 5 дюйм

4. Ҳар бир мисол учун тўғрироқ ўлчамни танланг:
a) Досканинг узунлиги: 2 метр ёки 20 сантиметр
Жавоб 20 сантиметр
b) Эшикнинг баландлиги: 300 миллиметр ёки 6 фут
300 мм хато, тўғри жавоб 6 фут
c) Қаламингиз узунлиги: 7 дюйм ёки 1 ярд
Тўғри жавоб: 7 дюйм

5. Эталондан фойдаланиб қуйидаги тўртбурчакларнинг узунлигини баҳоланг:
Эталон: 10 см
a) Узунлиги тахминан 14 см
b) Узунлиги тахминан 5 см

6. Қуйидаги узунликларда чизиқлар чизинг:
a) 3 см
b) 19 см
c) 12 см

Умумий балл: 16 / 18

P.S. 4-а саволнинг жавоби ғалати туюлди.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

15 Jan, 03:53


Ëш ўтгани сари уйқум ёмонлашяпти. Мана, қирқниям урдим…

Атиги 5—6 йил аввал ҳам бетондай, тошдай, айиқдай ухлардим. Ҳеч қанақа шовқин, тўполон, бақир-чақир уйғотолмасди. 10—12 соатлаб ухлардим дам олиш кунлари.

Сўнгги икки йилда уйқум сезиларли ёмонлашди. Аввало, тиқ этган товушга уйғониб кетаман, кечаси тинчликда ҳам бир неча марта уйғонаман, тонгда уйқум пишмасидан уйғониб кетаман.

Сўнгги уч йилдан бери уйқумни Олмасоат билан мониторинг қилиб келаман. Масалан, кечаги уйқум графигига қаранг (юқорида): тўққиз соатдан ортиқ ухлаганимга қарамсдан куни билан мудраб юрдим. Чунки тунда олти марта уйғонибман, тиниқиб ухламабман.

Бунинг сабабларидан бири қорин очмасдан ухлаш бўлди. Кеча Умида чучвара қилган экан, бир косасини уриб олгандим.

Сўнгги бир неча ойда ўзим учун қуйидаги қоидаларни жорий қилдим:

— Энг узоғи кечки соат 7гача овқат еб бўлиш. Ундан кейин ҳеч нарса емаслик (майда-чуйда, чипс, писта ва ҳоказолардан тийилиш қийин бўлди);
— Кечки овқатни тўйиб емаслик, меъёрни билиш;
— Кечки соат 7дан кейин ҳеч нарса, хатто сув ҳам ичмаслик. Чанқаганда оғизни ҳўллаб олиш мумкин;
— Иложи борича бир пайтда ётиш. Сўнгги пайтларда кечки 10лар атрофида ётяпман.
— Хона ҳароратини 20 даража атрофида сақлаш. Эшикни очиб ётиш (тоза ҳаво айланиши учун).

Мана шу қоидалар уйқуни сал яхшилади, аммо аввалги ҳолатга қайтара олгани йўқ. Энди буларга мунтазам спорт билан, кунига камида 30 минут шуғулланишни қўшишим керак.

P.S. Ушбу постни 40дан ошган дўстларингизга юбориб қўйинг 🥺

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

14 Jan, 15:00


Kecha ijtimoiy tarmoqlarda o‘qigan, ko‘rgan narsalarim orasida eng qizig‘i, shubhasiz, kanadalik Farhod akamning kanadalik viloyatdoshi (ya’ni, Kanadaning Alberta provinsiyasida yashovchi) Obidxon Mamadaliyevga qilgan ochiq murojaati bo‘ldi.

Farhod aka “Lolazor” podkastida y Kanada Konservativ partiyasiga “konservalar” deb laqab qo‘ygandi (umuman, podkastda ko‘p kulgandik – Farhod aka ham bizga o‘xshab kulishni yaxshi ko‘radigan inson). Obidxon Mamadaliyev esa aynan shu Konservativ partiya a’zosi ekan.

U kishi “Kun.uz”ning bir dasturida chiqish qilib, Farhod akaning shu “konservalar” deganiga ham javob beribdi (“meni so‘ksang so‘k, lekin qadimiy partiyamni so‘kma, siyosiy madaniyatsiz!”, degandek, “Kun”ning jurnalisti ham shu fikrga qo‘shilibdi), umuman, Kanadaning hozirgi ahvoli, bosh vazir Tryudo davrida Kanada qanchalik qiynalgani va ortga ketgani haqida ko‘p gapiribdi.

Farhod akaning aytishicha, Obidxon Mamadaliyev o‘z chiqishida ko‘p faktlarni sal noaniq aytibdi, ba’zi joylarida sal bo‘rttiribdi, “vaholanki, bo‘rttirishga hojat yo‘q – liberallar ko‘p xato qilganini fakt bilan aytsa ham bo‘ladi”, debdi Farhod aka.

Farhod aka Kanadadagi liberallarga aloqasi yo‘qligini, liberallar bilan leyboristlar boshqa-boshqa narsa ekanligini, o‘zi Yangi demokratik partiyaga xayrixohligini qo‘shimcha qilibdi. Imkon bo‘lsa, Obidxon Mamadaliyev bilan ochiq fikr almashishga (debat qilishga, deb o‘qilsin!) tayyorligini ham aytibdi.

Ishqilib, Farhod akaning videomurojaatini ko‘ringlar – Kanadaning yaqin o‘tmishi va buguni, siyosiy tuzilishi, umummilliy partiya viloyat partiyasining ishiga aralashmasligi haqida ko‘p ma’lumot olasiz, qiziq hikoya qilingan va tushuntirilgan (“neft narxi pandemiya vaqti tushib ketdi, u vaqtda Tryudo tugul Maykl Jekson ham yordam berolmasdi”, deganida rosa xoxoladim).

Eng qizig‘i, bilasizmi, nima – hozir Kanadada siyosiy faollik ko‘rsatayotgan Farhod aka ham, Obidxon aka ham juda yaqin o‘tmishda O‘zbekistonda yashagan. Ular Kanadaga borib, AQSh Davlat departamenti yo MRB ta’sirida birdan siyosiy faolga aylanib qolgani yo‘q - ularning bori, bo‘lgani shu aslida. Ya’ni, oddiy bir o‘zbekistonlik ham siyosiy debat olib bora oladigan faol bo‘lishi mumkin.

Ammo O‘zbekistonda ularga o‘z siyosiy faolliklarini ko‘rsatish imkonini beradigan maydonchalar, ularning qadriyatlari, manfaatlarini ifoda etadigan partiyalar bo‘lmagan (hozir ham bizda o‘zbekistonliklarning qadriyatlari va manfaatlarini ifoda etadigan haqiqiy partiyalar yo‘q, deb hisoblayman - cho‘ntak partiyalar esa hisobga o‘tmaydi).

O‘zbekistonda ham siyosiy erkinliklar to‘la ta’minlansa, xususan, nodavlat tashkilotlar, harakatlar va partiyalar ochish erkin qo‘yilsa, bizda ham o‘zbekistonliklarni o‘z atrofida birlashtira oladigan xilma-xil jamoat tashkilotlari paydo bo‘lardi. Shunda biz hozir faqat Kanada yashayotgan o‘zbekistonliklarning debatlarini emas, balki O‘zbekistonning o‘zidagi o‘zbekistonliklarning ham haqiqiy siyosiy munozaralarini ko‘rardik.

Ya’ni, o‘zbekistonliklar Yer yuzining istalgan nuqtasidagi istalgan odam kabi demokratiyaga, uning qadriyatlariga, urf-odatlari, samara-yu oqibatlariga tayyor. Faqat buni ko‘rsatish uchun beto‘xtov imkon berilishi kerak. Shunda, oxir-oqibat, sifatli ta’lim, sifatli tibbiyot, xavfsiz makon izlab, masalan, Kanadaga ketishga ham hojat qolmas.

Замбаракнинг ўқи

13 Jan, 06:29


Кун.узга берган интервьюсида Альбертада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ватандошимиз Обидхон ака Мамадалиев мени ҳам эслаб кетибдилар. Бундан ташқари, интервьюда Канада партиялари, сиёсати ва сайлов тизими ҳақида бир неча марта ноаниқ маълумот берибдилар. Шунинг учун ушбу муносабатни билдиришга қарор қилдим.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

10 Jan, 17:08


Post qoyurman kanalg'a
MuzA sotilmag'uncha.
Jon chekurman odamlar
Joooniga tegmaguncha.

Yor vaslig'a qalandar,
Yor vasfig'a samandar,
Takror reklom qo'yurman
Soqqani bosmaguncha.
😂😂😂

Замбаракнинг ўқи

10 Jan, 16:50


https://www.instagram.com/reel/DEonZI_NC9X/

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

10 Jan, 15:07


Маши болаям эзворди, бору

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

10 Jan, 15:07


Qo'shtirnoq podkastning bugungi sonida biz bir necha yillardan beri Kanadada yashayotgan Farhod Fayzullayev bilan suhbatlashdik. Farhod aka bilan O'zbekistondagi bo'layotgan o'zgarishlar va oxirgi yillardagi muhim voqealarga munosabati haqida gaplashdik.

🔗https://youtu.be/uKHSjpH9v0s

Замбаракнинг ўқи

10 Jan, 03:09


Канадаликларнинг Трамп тахдидига жавоби — https://www.youtube.com/watch?v=LNEaWp2_4Wg. Огоҳлантираман, видео 18+

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

09 Jan, 04:31


Бунисига нима дейсизлар энди? Бугун маҳаллада суратга туширдим.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

09 Jan, 02:43


Трампнинг васвасаси ҳақида.

Канада ҳеч қачон АҚШнинг штатига айланмайди. Бунга Канада халқи ҳам, сиёсатчилари ҳам, умуман барча ақли расо одамлар қарши.

Трамп соғ эмас. Йўқ жойдан шов-шув яратиб, йўқ жойдан муаммо, жанжал чиқаряпти.

Фикримча, Трамп бунақа аҳмоқгарчилик билан одамларни АҚШ ичидаги муаммолардан, у ечишга ваъда берган муаммолардан чалғитяпти. У бундай ҳийладан фойдаланган биринчи ё сўнгги одам эмас.

Агар бошқа бир мамлакат президенти мустақил давлатга очиқчасига тахдид қилганида, уни санкцияга кўмиб, керак бўлса мамлакатига қўшин киритишарди. Лекин АҚШ дунёдаги энг кучли мамлакат; ҳамма писиб, ёқасини ушлаб ўтирибди.

Трампнинг бундай хурмача қилиқлари Путинникидан нима билан фарқ қилади? Путин ҳам аввал оғзаки тахдидлар билан бошлаганди, кейин тахдидлар қандай тус олганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

АҚШ фуқаролари жиноий жавобга тортилган, оғзи шалоқ, ўзи ирқчи, нафратга тўла бир фирибгарни сайлашди. Қайси калла билан, тушуниш қийин.

Ўйлайманки, Трамп даврида АҚШ бундай қилиқлари билан дунёдаги ўз кучи, нуфузи ва таъсирини йўқотади. Бундай жиннидан Россия ва Хитой яхшилаб фойдаланишади.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

08 Jan, 16:52


Чурвақаларам анча катта бўп қолишди.

Сурат 2024 йил 30 декабрь куни Афросиёб поездида олинган.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

08 Jan, 16:49


Варшава аэропортида тезкор вақтинчалик паспорт бериш хизмати бор экан. Польша фуқароси паспортини уйида унутиб қолдирса ёки йўқотиб қўйса, аэропортнинг ўзида янги паспорт қилиб беришар экан.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

07 Jan, 16:25


Жами 10,56 кВт қувватга эга 22та қуёш панели ёрдамида 2024 йилда 10106 кВт*соат (10 МВт*соат) электр энергияси ишлаб чиқарибман.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

06 Jan, 19:18


Интернетнинг барча бурчакларидан мақтовлар келиши давом этмоқда. Раҳмат, Шаҳноза опа!

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

06 Jan, 19:17


“Муза” — миллий маҳсулот. Миллий мазали маҳсулот — тарихга эга, таниқли бренд. Сомса хамирлари зўр. Қатхамирдан қилинган чўзинчоқ печкньеларини айниқса жуда яхши кўраман.

“Муза” янги бино қурибди, ишлаб чиқаришни кенгайтираётган экан. Омад тилаймиз ва кўп йиллик мухлислигимиз давом этишига ишонамиз. “Муза” бизни уялтирмайди.

Фарҳодни танимаган пайтларим ҳам “Муза” маҳсулотларини севиб истеъмол қилардим. Лекин пост таниш-билишчилик ҳуқуқи асосида чоп этилмоқда :)

@shahnozxon

Замбаракнинг ўқи

06 Jan, 19:16


Ilon Maskning haqiqat haqidagi davolari mani xavotirga soladi. U twitter orqali haqiqatga erishish, haqiqatni topish haqida ko‘p gapiradi. Shuningdek, sun’iy intellekt haqiqat himoyachisi bo‘lishi kerakligi, u haqiqatni topishga xizmat qilishi kerakligini ta’kidlaydi.

Tarixan, haqiqatga davo qilganlar insoniyat uchun xavf bo‘lgan. Oldin davo haqiqatni topishdan boshlangan, keyin mening yoki bizning haqiqatimiz haqiqiy haqiqat degan davoga o‘tilgan. Yakunda, tanlangan haqiqiy haqiqatni qabul qilmaydiganlar jazolangan, qon oqqan, urushlar bo‘lgan. Gitler ham, Stalin ham yoki boshqa har qanday xavfli g‘oya, ularning boshchilari haqiqatni davo qilishgan. O‘zlarining haqiqatlarini haqiqiy haqiqat deb, ko‘nmaganlarga ozor yetkazishgan.

Haqiqat nisbiy tushuncha, makonga, zamonga, muhitga qarab o‘zgaradi. Bir kishining, bir guruhning, bir millatning, bir g‘oyaning haqiqati boshqasinikidan farq qiladi. Va haqiqatning o‘zi ham zamonga qarab o‘zgarib boradi. Hatto, ilm-fanning haqiqati ham o‘z-o‘zini tuzatish mexanizmi sababli o‘zgarib boradi.

Umumiy, tarixiy voqelikni ko‘rsa, haqiqatni davo qilgan har qanday ideologiya, shaxs yoki guruh mani xavotirga soladi.

Ilon Mask buyuk tadbirkor, innovator. Lekin, u twitter orqali saylovlarda pozitsiya olgandan boshlab uni faqat tadbirkor sifatida ko‘rishni bas qilish kerak. Endi u siyosatchi, siyosiy figura. Xavfliligi, uning qo‘lida boshqa siyosatchilardan farqli ravishda katta informatsion infratuzilma bor. Bu uning xavfini yanada oshiradi.

#mulohaza
@allaevuzb

Замбаракнинг ўқи

06 Jan, 18:05


Муҳрим ўзи яхши бола, укам деганман!! 😄

P.S. “МузА” ҳеч қайси махсулотлари учун пальма ёғи ишлатмас экан, ҳозир суриштирдим. Жовоб!

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

06 Jan, 17:57


Биз ҳар куни “Муза” круассанчалари билан нонушта қиламиз :) Янада зўр бўлаверсин “Муза”! https://t.me/zambarakning_oqi/5073

Замбаракнинг ўқи

06 Jan, 17:11


Канада бош вазири Жастин Трюдо Либерал партия раислигидан истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу нима дегани?

Жастин Трюдо Канадада яна бир неча ой бош вазир лавозимида қолади. Бу пайт давомида партия ўзига янги раис сайлайди. Сайланган янги раис эса Канада бош вазирига айланади.

Сайлов фақат партия аъзолари орасида ўтказилади, бу умумхалқ сайлови эмас.

Аммо, ҳукмрон бўлган Либерал партия ўзига янги раис сайлаш билан овора бўлиб турган пайтда муҳолифатдаги партиялар ҳукуматга ишончсизлик вотумини эълон қилиши мумкин. Агар бундай вотум парламентдан ўтса, у ҳолда парламент ва ҳукумат тарқатиб юборилиб, янги федерал сайлов эълон қилинади.

Кузатамиз.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

06 Jan, 16:48


Адам “Муза” учун янги 4 қаватли фабрика қурдилар. Энди ишлаб чиқариш ҳажми ўсади, янги маҳсулотлар ҳам тақдим этилади. Шунинг учун “Муза” маҳсулотларидан кўп-кўп олиб туринглар, бу бинонинг пулини чиқариш керак ахир!

Таниш-билишчилик ҳуқуқи асосида.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

05 Jan, 17:55


Самарқанд. 30 декабрь, 2024 йил.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

29 Dec, 06:17


«Дорисиз жаннатларга кетган болалар». «Док-1 Макс» иши қурбонлари хотирасига бағишланади

«Док-1 Макс» иши — Ўзбекистонни ларзага солган ҳодиса. Унинг асоратлари дори-дармон, тиббиёт, ҳуқуқ-тарибот каби соҳалар учун ҳам оғир синов бўлди. Фожиага икки йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» шу дорилар сабаб вафот этган 68 боланинг сўнгги кунларини ёдга олади — улар унутилмаслиги керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/12/29/dok-1-maks/

Telegram | Instagram | YouTube

Замбаракнинг ўқи

27 Dec, 10:02


Бир неча кун аввал Умида билан кўчаларни айланиб, пиёда “Корзинка”га бодик. Йўлимиз “Обод маҳалла” дастурига тушган худудлардан ўтди. Янги бордюрлар, йўлаклар, болалар майдончалари қурилганини кўрдик.

Ўтган куни эса “Наврўз” боғига бордик. Бу парк билан яқинда таъмирланган маҳалла орасида ўхшашлик бор: парк ҳам, маҳалладаги янги қурилган инфратузилма ҳам анча уриниб қолибди. Бордюрлар ва брусчатка синган, чўккан ёки қийшайиб қолган. Зиналарга ўрнатилган мармар кўчиб тушган, баскетбол саватлари умуман йўқ, янги симёғочлар қийшайиб қолган ва ҳ.к.

Шунда савол туғилди: объектлар фойдаланишга топширилгандан кейин уларга хизмат кўрсатилмайдими? Масалар, синган брусчаткалар, куйган лампочкалар алмаштирилмайдими?

Битта мисол: Калгарида барча қурилган объектларга пудратчи кафолат беради. Масалан, бизнинг маҳалладаги йўлакларни пудратчи қурган. Ўша пудратчи уч йил давомида йўлакларнинг чўккан, дарз кетган қисмларини тузатиб турибди, ҳар ёз бир нарса иш қилинади.

Ëки кўчанинг ёритишда ишлатиладиган лампочкалар. Ҳокимият тендерида ғолиб бўлган компания уларга кафолат бераркан. Агар кафолат муддати давомида лампочка куйса, уларни бепул алмаштириб бераркан.

Ўзбекистондаям шунақа тизимни жорий қилиш керак, менимча.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

27 Dec, 09:44


Озарбайжон самолётини Россия уриб туширгани қарийб аниқ бўлибди. 10 йил аввал Малайзия самолётини уриб туширган Россия бу қилмишини ҳам тан олмаслиги эҳтимоли катта.

Биз Тошкентга Франкфурт орқали келдик. Франкфурт—Тошкент рейси Украинанинг шимолидан айланиб ўтиб, Россия устидан учиб келди. Юрак сал така-пука бўлганди ўшанда. Ҳайриятки, ортга Варшава орқали LOT самолётида учамиз. Улар Россия устидан ўтмаслиги аниқ.

Умуман олганда, Ҳаво йўлларимиз ҳам Россияга ва Россия устидан учадиган парвозларни қайта кўриб чиқса фойдадан ҳоли бўлмасди.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

25 Dec, 16:43


Ҳавода сал чанг бор-ов. Тоғларни сал тўсиб қўйибди.

P.S. Сурат Наврўз боғидаги аттракциондан туриб олинди.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

25 Dec, 16:35


«Қорин тўйганидан кейин» деб номланган сурат.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

24 Dec, 17:16


Адамнинг BYD’лари ҳақидаги постни ўчирдим. Хотин ака уришиб берди, додажонни ҳафа қилиб қўясиз деб 🥺 Хўп бўлади дедим. Кечиринглар мени 😢

P.S. Хотинидан қўрқадиганлар ҳурмат қиладиганлар битта лайк.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

24 Dec, 16:02


“Узум”ни ишлатиб кўрдим. Телефонга чехол буюртма берувдим, уйга етказиш 30 минг сўм, пунктига етказиш эса бепул экан.

Бугун “Узум” пунктига бордим, чехолни олдим, энди картадан пулини тўлайман десам… свет кетди. Нақд тўлашга мажбур бўлдим.

~~~

Қуйидаги скриншотда “Узум Насия” орқали тўловларни кўришингиз мумкин. Ойига неча пул тўлаш кераклиги, биринчи тўлов қачон бўлиши, умумий тўлов қанча бўлишини кўрсатиб қўйибди, бу яхши.

Аммо, бу ерда жуда муҳим рақам етишмаяпти — кредит ҳаридорга қанчага айланяпти? Яъни, ҳаридор маҳсулотни насияга олса нақд олгандан қанчага қимматроқ бўляпти?

Буни ҳисоблаш осон. Мен олган махсулотлар жами 148 минг сўм бўлди, нақдга. Агар уни икки йил бўлиб тўласам, 251 минг тўларканман. Яъни, кредит сабабли 103 минг сўм ортиқча тўлаяпман. Мана шу кредит нархи деб аталади.

Ушбу рақамни насия саҳифасида катта қилиб кўрсатиб қўйиш шарт. Токи ҳаридор тушуниб етсин қанча пул қўшимча тўлаётганини. Агар дўконларнинг ўзи кўрсатишни хоҳламаса, қонунчиликда шуни белгилаб қўйиш керак.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

24 Dec, 15:49


Кундуз куни “Узум”нинг буюртмаларни топшириш пунктидан чиқиб, Яндекс чақиргандим, оқ Жентра келди. Ўтирсам, ҳайдовчи йигит “ака, сиз Канадада яшамайсизми” деса бўладими? Каналимиз муштарийси экан.

Йўл-йўлакай Канада ва суриш йўлларини гаплашиб келдик. Кўзлаган режалари амалга ошишини тиладим.

Тошкентга келишда Франкфурт аэропортида ҳам бир дўстимиз таниб қолганди.

Жа таниқли бўлиб кетяпман. Кўзимга қора очки, юзимга маска тақиб юрсаммикин? 😄

P.S. Бунинг димоғи кўтарилиб кетди дейишингиздан аввал қўшимча қилай: бу ҳазил эди. Таниқли эканим ҳазилмас, маска тақиб юрай деганим 😉

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

22 Dec, 08:13


Тилвизирга чиқиб кетибман.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

22 Dec, 08:12


“Lolazor” podkastining navbatdagi mehmoni Kanadada yashaydigan Farhod Fayzullayev bo‘ldi. Farhod aka bilan Kanadadagi mahalliy saylovlar, ta’lim va tibbiyot tizimi, uy-joy narxlari, soliqlar, u yerdagi o‘zbek diasporasi suhbat qurdik. Shuningdek, podkast davomida O‘zbekistondagi o‘zgarishlar, taksi va yetkazib berish xizmatlari, Yandex bilan bog‘liq muammolar haqida ham so‘z bordi.

To‘liq intervyuni quyidagi havola orqali ko‘rishingiz mumkin: https://www.youtube.com/watch?v=5P7Wu7RJVQg

@lazizhamidov

Замбаракнинг ўқи

20 Dec, 06:57


Ватан нима деган саволга жавоб топгандекман.

Бизга доим Ватан бу Ўзбекистон, киндик қони тўкилган жой, деб уқтириб келишган. Ўзбекистонга шу сафар келиб тушундимки, бундай эмас экан.

Ватан — бу мамлакат, шаҳар, бир буюм ёки бир бино эмас, балки инсонлар экан. Ватан — бу ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғ, дўсту биродар экан.

Шу кунларда қариндошлар ва дўстларим билан учрашиб, шундай хулосага келдим.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

16 Dec, 17:07


Ҳаво йўллари самолётида свет яхши, ўчмади. Ичи ҳам иссиқ, газ босими зўр шекилли. Жа совқотиб кетсанглар битта самолётда учиб, исинволасизлар.

#4унган4унди

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

15 Dec, 23:38


Боргунимгача свет-мвет, газ-пазга қараб қўярсила.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

09 Dec, 18:41


Альберта ҳукумати электромобиллар учун йиллик солиқ жорий этди.

2025 йилдан бошлаб Альбертада электромобиль эгалари ҳар йили 200 доллар солиқ тўлашлари керак бўлади. Ҳукуматга кўра, электромобиллар бензин сотиб олмайди ва унинг устидаги транспорт солиғини тўламайди. Шу сабабли улар учун янги солиқ жорий этилди.

Канадада (ва, адашмасам, АҚШда ҳам) автомобиллар ҳар йили “рўйхтда туриш” учун пул тўлайди. Альбертада йилига 93 Канада (66 АҚШ) доллари. Ана шу тўлов электромобиллар учун 200 доллар бўларкан.

Буни эшитган Фарҳод Файзуллаев эски нархда икки йил аввалга пулни тўлаб қўйди. Нормал ҳукуматлар электромобилларга имтиёз бериб турган пайт, консерва ҳукуматларнинг бунақа аҳмоқона солиғини тўлайдиган одам йўқ.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

08 Dec, 17:59


Канаданинг Онтарио провинцияси шимолида жойлашган автосалондаги машинани қор тагидан ўзингиз чиқариб олсангиз, нархидан 1000 доллар ўтиб бераркан 😂

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

08 Dec, 05:52


Ванкуверда ҳиндулар осмонўпар бинолар қураётгани ҳақида.

Ҳозир Канаданинг энг катта шаҳарларидан бири бўлмиш Ванкувер ўрнида мингйиллар давомида Skwxwúʔmesh (Схохомеш) қабиласи яшаб келган. Европалик колонизаторлар худудни эгаллагач, Канада федерал ҳукумати 1877 йили ҳиндулар учун 32 гектар ер ажратиб берган. Йиллар давомида Ванкувер шаҳрининг кенгайиши ортидан ҳиндулар ўз ерларидан сиқиб чиқарилган. 2001 йили суд ҳукмига кўра ҳиндуларга ўша ернинг 4,7 гектари қайтариб берилган.

Бу ерлар Канадада уйлар энг қиммат бўлган Ванкувернинг деярли қоқ марказида жойлашган. Шу сабабли Схохомеш қабиласи энди бу ерда 6000 квартирага эга 11та осмонўпар бино қуришмоқда. Биноларнинг энг баланди 56 қават бўлар экан.

Қизиғи, ер шаҳар ичида бўлса ҳам шаҳар ҳокимиятига бўйсунмайди, чунки бу ҳиндуларнинг суверен худуди. Шунинг учун худудда Ванкувер шаҳрида ўрнатилган баландлик чекловлари амал қилмайди ва ҳиндулар мажмуани ўзлари хоҳлаганича қуришлари мумкин. Мажмуада сув, газ, ўт ўчириш ва бошқа муниципал хизматларни кўрсатиш учун Ванкувер ҳокимияти билан шартнома тузилибди.

Суратларда Sen̓áḵw (Сенак) деб номланган турар-жой мажмуаси сарғиш рангларда акс эттирилган.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

08 Dec, 04:49


Канадада коммунал хизматлар нархлари ҳақида.

Канадада коммунал хизматлар учун ягона нарх белгиланмаган. Барча провинция ва шаҳарларда нархлар кескин фарқ қилади. Альберта провинцияси энерготизими, Канаданинг бошқа провинцияларидан фарқли равишда дерегуляция қилинган. Яъни, аҳоли газ ва светни турли компаниялардан сотиб олиши мумкин.

Қуйида мен тўлайдиган нархларни келтирдим. Ëн қўшним, газ ва светни бошқа компаниядан сотиб оладиган бўлса, у тўлайдиган нархлар бошқача бўлади.

Хатто битта компанияда турли тарифлар бор. Сиз истасангиз қатъий белгиланган (фиксирланган) тарифда бўлишингиз, хоҳласангиз эса ўзгарувчан тарифга уланишингиз мумкин. Ўзгарувчан тарифда сиз тўлайдиган нарх ҳар ой, бозорга қараб, ўзгариб туради.

Бундан ташқари, коммунал тарифлар нархларига қўшимча равишда солиқлари ҳам бор. Масалан, газ устида етказиб бериш хизмати, федерал углерод солиғи ва бошқа тўловлар ҳам бор. Шунинг учун нархларни иккита алоҳида кўринишда, сўмда тақдим қиляпман.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

07 Dec, 23:52


Яқин орада Ватанга бормоқчимиз. Икки йил аввал шу телефонимдан фойдалангандим Ўзбекистонда, энди эса пул тўлашим керакмиш.

Ҳаводан пул қилувчиларга бир сўм берадиган аҳмоқ йўқ. Ундан кўра халқаро eSIM сотиб оламан.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

05 Dec, 04:11


Фарзандларим қатнайдиган мактабда ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида аввал ёзгандим. Кеча Калгари мактаб кенгаши томонидан юборилган мактубга кўра, бизнинг мактаб зонасига кирувчи учта маҳалланинг биттаси бошқа мактаб худудига ўтказиларкан.

2025—2026-ўқув йилидан бошлаб Белмонт маҳалласи анча узоқроқда жойлашган бошқа мактабга ўтказиларкан. У мактабгача махсус (сариқ) автобуслар йўлга қўйиларкан.

Мактубга кўра, Белмонтда истиқомат қилувчи ўқувчилар янги мактабга ўтиш мажбурий эмас, аммо улар шу мактабда қолишни исташса, мактаб автобусидан фойдалана олмайди. Уларни ота-оналари олиб келишлари шарт бўлади.

Мана шунақа гаплар. Кейинги йилдан мактабимиз сал бўшаса керак.

Юқорида Калгари мактаб кенгаши юборган мактубни илова қилдим.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

18 Nov, 17:27


Қўшни маҳаллада спорт мажмуаси ва кутубхона қурилиши ҳақида.

Аввал ҳам ёзгандим, бизнинг маҳалла янги ҳисобланади. Бу ерларда 2016 йилгача далалар бўлган. 2009 йили шу далалар ўрнига учта катта маҳалла қурилиши режалаштирилган ва Калгари ҳокимияти томонидан Ғарбий Маклауд таркибий режаси ишлаб чиқарилган (ҳужжат билан бу ерда танишишингиз мумкин).

Режага кўра, 667 гектар ерда 35 800 нафар киши учун уй-жой қурилади ва худудда 5650 иш ўрни яратилади. Ҳужжатда артериал кўчалар, транспорт бекатлари, мактаблар, дўконлар, кутубхона, спорт мажмуаси, парклар, ёнғинга қарши кураш станцияси каби ижтимоий объектлар жойлашуви ҳам белгилаб қўйилган.

Ана шу режада белгиланган спорт мажмуаси ва кутубхонанинг қурилиши 2026 йил бошланар экан. Шу муносабат билан қурилиш худудига объект паспорти жойлаштирилибди. Қурилиш ҳақидаги маълумотларни ҳокимият сайтида ҳам кўриш мумкин.

Қурилиш ҳақидаги ҳужжатда бино ва унинг атрофидаги ободонлаштириш ҳақида маълумот берилган. Бино атрофидага худудда дарахтларнинг қандай навлари экилишигача кўрсатиб қўйилган.

P.S. Шаҳардаги барча қурилишларни ҳокимият сайтида кўриш мумкин. Қурилиш деганда фақат капитал қурилиш эмас, балки дўкон пешлавҳасини ўзгартириши ёки қўшни айвон қуриши ҳақидаги маълумотлар ҳам очиқ кўринишда эълон қилинади.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

09 Nov, 02:12


Альбертада докторлар қанча маош олади?

Бу саволга жавоб беришдан аввал баъзи масалаларга аниқлик киритмоқчиман.

Биринчидан, Канадада соғлиқни сақлашга провинциялар масъулдир. Шунинг учун маълумотни фақат Альберта учун беряпман.

Иккинчидан, Альбертада аксарият докторлар хусусий тадбиркорлардир. Одатда бир неча доктор бирлашиб, хусусий клиника очишади. Клиника ҳаражатлари эса ўртада бўлади. Хатто давлат клиникаларида ишлайдиган докторлар клиника ходимлари ва жихозларидан фойдалангани учун пул тўлайди.

Учинчидан, докторлар 10—16 йил тахсил олади. Таълим пуллик, шунинг учун аксарият докторлар таълим кредити ёрдамида ўқийди.

Тўртинчидан, докторлар кунига 8 соат, ҳафтасига 40 соат ишламайди. Улар хусусий тадбиркор бўлгани учун ҳафтасига ўртача 50 соат ишлайди ва ўртача 25 соат “навбатчи” бўлади (исталган пайт чақириб қолишларига тайёр туради).

Докторлар ҳар бир мижозни кўргани учун ҳукуматдан пул олади. Ҳар бир мижоз ва унга кўрсатилган хизмат онлайн тизимга киритилади ва шунга қараб Альберта соғлиқни сақлаш вазирлиги докторга пул ўткази беради. Яъни, докторлар ҳукуматдан маош олмайди, балки пудратчи сифатида пул олади.

Қуйида мутахассисларнинг ўртача йиллик даромади ва барча солиқ ва ҳаражатлардан кейин қўлига тегадиган суммани АҚШ долларида келтирдим.

Бу маълумот Альберта тиббиёт уюшмаси сайтида тақдим этилган.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

08 Nov, 04:19


Автомобиль эгасининг касбини топинг-чи 😉

Жавоб: рақамда дефибриллятор деб ёзилган. Шундан келиб чиқиб, ҳайдовчи реаниматолог ёки кардиолог эканини тахмин қилишимиз мумкин.

P.S. Бунақа рақам 158 доллар туради.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

07 Nov, 18:30


Режалаштириш ҳақида.

Кеча Отабекнинг ўқитувчиси Мисс Ваймендан имейл келибди. Мактубга кўра, Отабеклар кейинги йил май ойида уч кунга тоғдаги лагерга боришаркан ва дарсларни ўша ерда ўтишаркан. Шу сабабли 20 ноябрь куни ота-оналар билан мажлис ўтказиларкан. Мажлисда лагерь ва у ерда бўладиган ишлар ҳақида маълумот бериларкан.

Қаранг, лагергача ҳали ярим йилдан ортиқ вақт бор, аммо тайёргарчиликни ҳалитдан бошлаб юборишган.

~~~

Калгари мактаб кенгаши (горОНО) кейинги ўқув йили календарини (ўқиш қайси кундан бошланади, каникуллар қачон, ва ҳ.к.) ҳар йили декабрь бошида эълон қилади. Яъни, 2025 йил сентябрда бошланадиган ўқув йили календари 2024 йил декабрда эълон қилинади. Ва саналар, фавқулотда ҳолат бўлмаса, ўзгармайди. 8 йилдан бери фақат пандемия бошланганида календарга ўзгартириш киритилди.

~~~

Тунов куни докторга ёзилдим. Аввал СМС келди, фалон куни фалон докторга ёзилдинг деган. Кейин имейл келди, унда доктор ва клиника ҳақида маълумот берилган. Бундан ташқари, мактубда айтилишича, агар белгиланган пайтда докторга бормасам, 150 долдр жарима тўлашим мумкин.

Имейл тагида “тасдиқлаш” тугмаси ҳам бор. Унга босаман, очилган саҳифада “тошни бораман, жовоб, зуб, онамни ўртага қўйиб қасам ичаман” деган тугмани босаман.

Кўрик кунидан бир кун аввал ва кўрик куни ҳам СМС келади, менга эслатиш учун. Шунча эслатмадан кейинам бормасангиз, 150 кўкатни шилиб олади.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

07 Nov, 18:18


Кеча Калгари Жанубий касалхона мажмуаси (South Health Campus) бир қизиқ хона — “ўргатиш ошхонаси”га кўзим тушди.

Ошхона эшиги олдидаги лавҳаларга кўра, у ерда касаллар ва касалликни бошидан ўтказганлар учун овқат тайёрлаш дарслари ўтилади. Масалан, “мазали ва тузи кам овқатлар”, саратон касаллигини бошдан кечириб, овқат ейишга қийналаётганлар учун дарс, “ҳолсизлик пайтида овқат пишириш” курслари бор экан.

Курслар бепул.

Касалларга бундай ёрдам берилиши менга қизиқ туюлди.

P.S. Ошхона мен борганимда ёпиқ экан, шунинг учун фақат ташқаридан суратга олдим.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

06 Nov, 17:19


Яхши иш бўлмади, ўртоқлар.

Энди демократлар қандай ютқазгани, Трамп нега ютгани ҳақида юзлаб мақолалар, тахлиллар, китоблар ёзилади. Мен ҳам қатордан қолмасдан фикримни билдириб қўяй.

Биринчидан, менинг фикримча, Трампнинг қайта сайланиши одамлар ақли, калласи билан эмас, балки ҳиссиётлари билан иш тутганини англатади. Чунки Трамп оддий одамлар ҳиссиётларини жунбушга келтиришга устаси фаранг.

Иккинчидан, инсон сифатида жирканч бўлган Трампнинг яна иқтидорга келиши бошқаларга “ўғри-муттаҳам, ёлғончи, ифлос бўлиш норма” деган кучли сигнал беради.

Нимаям дердик, одамлар шуни хоҳлашибди, биз четдан туриб кузат…маймиз. Масалан мен барча ОАВларга обуналаримни бекор қилдим, Трампнинг тўрт йил акиллашини эшитишга тоқатим йўқ.

Бўпти, тарқаламиз. Шунча рўзғор ташвиши турипти мамбетта.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

05 Nov, 14:17


Оддий йигитлар тажрибали фирибгарларни алдаши ва орзусидаги янги квартирага тикилган пулларини қайтара оладими?

Мураккаб схемалар, кутилмаган бурилишлар ва хушбўй палов — буларнинг барчаси сизни «Пистирмадаги Ош» сериалида кутмоқда.

Фақат Кинопоискда Yandex Plus обунаси билан томоша қилинг —90 кунгача бепул!

Yandex Plus обуна шартлари: ya.cc/b. 90 кунлик Yandex Plus обунаси бепул, кейин автоматик янгилаш – ойига 9 999 сўм. Таклиф фақат илгари фаол Yandex Plus обунаси бўлмаган ёки уни ўз ичига олган янги фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Таклиф 31.12.2024 йилгача амал қилади. Банк картаси тафсилотлари талаб қилинади.”

Реклама

Замбаракнинг ўқи

04 Nov, 02:10


Теслани олдингизга чақириш функциясини яна бир бор текшириб кўрдим. Бу сафар машинадан қочдим, у эса бир неча юз метр давомида кетимдан юрди.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

29 Oct, 16:48


Юқорида сайлов жараёни ҳаққоний экани ҳақида ёздим. Шу ўринда сайловчиларни манипуляция қилиниши ҳақида айтиб кетмасам, адолатдан бўлмас.

Сайлов жараёни ҳаққоний, ҳа. Аммо овоз берувчиларни чалғитиш, алдаш, ҳиссётларига ўйнаш Канада ва АҚШда одатий ҳолга айланиб қолган. Ҳиссиётлари жунбушга келган сайловчилар эса ақли билан овоз бермайди. Шу йўл билан сиёсатчилар сайловчиларни чалғитмоқдалар.

Масалан, АҚШдаги энг катта оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларга миллиардерлар эгалик қилади. Канададаги энг катта ОАВга ҳам АҚШ корпорацияси эгалик қилади.

Бундан ташқари, АҚШ ва Канадада тўлиқ нейтрал ОАВларни топиш қийин. Барча ОАВларнинг ўз позицияси бор ва унга асосланиб у ёки бу сиёсатчиларни ёки уларнинг сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

Миллиардерлар ёки гигант корпорациялар сайловларга тўғридан-тўғри аралаша олмаса-да, қўл остидаги ОАВ ва ижтимоий тармоқлар ёрдамида жамоатчилик фикрини бемалол манипуляция қила олади.

Манипуляцияга учрамаслик учун яхши ўқиган, дунёқараши кенг бўлиш керак. Акс ҳолда тўфонларни демократлар яратяпти деб, республикачиларга овоз берадиган одамга айланиб қолиш мумкин.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

29 Oct, 04:10


Сайловлар ҳақида икки оғиз.

Куни кеча каналда сайловлар ҳақида ёзганимда, баъзи муштарийлар барча сайловлар ёлғон экани, уларнинг натижаси олдиндан ҳал қилиб қўйилганини иддао қилишди. Бунақа изоҳларни олдин ҳам ўқиганман.

Умрида бирор марта ҳаққоний, адолатли сайловда иштирок этмаган одам шунақа деб ўйлашини тушуниш мумкин. Аммо мен ўзим Калгарида бир марта маҳаллий сайловда, бир марта провинциал сайловда кузатувчи бўлиб иштирок этдим. Шаҳар миқёсида ҳам, провинция миқёсида ҳам мен қўллаб-қувватлаган номзод штабида кўнгилли сифатида ишладим.

Иккала номзод ҳам оддий оиладан чиққан, оддий ишда ишларди. Биттаси ўқитувчи эди. Улар сайлов кампанияси учун округда истиқомат қилувчи одамлардан пул йиғди. Сайлов штабини кўрсангиз эди… жуда бир оддий бинода биттагина хона ижарага олинган. Кўнгиллиларнинг аксарияти пенсияга чиққан холалар.

Бари жуда-жуда оддий.

Одамларга ўз платформамизни тушунтириш учун кунига юзлаб эшикларни қоқиб, эшикни очган одамга бизнинг кандидатни тарғиб қилардик. Эшикни очмаган уйларга эса флаер ташлаб кетардик. Бошқа кўнгиллилар эса телефонда ўтириб, округдаги сайловчилар билан гаплашиб, уларни бизнинг кандидатга овоз беришини сўрарди.

Сайлов куни ҳам бейжик тақиб, сайлов округида ўтирдим бир неча марта. Одамлар келиб, овоз беришини кузатдим. Сайлов тугаганидан сўнг бошқа партиялар вакиллари билан бюллетенлар ҳисоб-китобини назорат қилдим.

Бирорта ёлғон, қўшиб ёзиш, алдашни кўрганим йўқ. Шунинг учун ҳам сўнгги сайловда менинг номзодим ютқазганига (унчалик) ҳафа бўлмадим. Чунки у адолатли сайловда ютқазди, у одамлар ишончини қозонолмади.

Шунинг учун айтаманки, ҳаммаёқда ҳам сайловлар натижаси олдиндан маълум эмас. Шундай давлатлар ҳам борки, сайловлар натижасини одамлар ҳал қилади.

Масалан, Британия Колумбияси провинциясидаги сайловни олайлик. Жуда тиғиз, жуда тенг кураш бўлди.

Хуан де Фука-Малахат сайлов округида қизиқ иш бўлди. Унда Янги демократик партия (НДП)дан Дэйна Лажунес, Консерваторлардан СССРда туғилган Марина Сапожникова ва Яшиллардан Дэвид Эванс иштирок этди.

Дастлабки натижаларга кўра, округда Сапожникова хоним ғалаба қозонаётганди. Кейин почта орқали берилган овозлар қўшилганида НДП номзоди рақибидан 141 овозга ошиб, ғалаба қозонди.

Шунга ўхшаш натижа Саррей—Гилдфорд округида ҳам қайд этилди. Округда консерваторлар 12 овоз билан олдинда кетаётганди, барча бюллетенлар, почта орқали юборилганлари ҳам қўшиб саналганида НДП номзоди 27 овозга ошиб кетди.

Қаранг, округда 19 039 овоз берилган, шуларнинг 27таси натижани ҳал қиляпти. Агар шу 27 нафар фуқаро овоз бермаганида, бошқа партия номзоди ютиб кетарди.

Табиийки, консерваторлар бундай натижадан сўнг йиғи-сиғини бошлаб юборишди. Почта орқали юборилган бюллетенлар ҳаққоний эмаслиги, овозлар қўшиб ёзилганини иддао қилишяпти. Трамп ҳам 2020 йили ҳудди шу аснода ютқазганди. Почта орқали юборилган бюллетенларнинг аксарияти Байден тараф бўлган.

Энди бу натижаларни суд тасдиқлаши керак. Шундан сўнггина сайлов натижалари расман тасдиқланади.

Мана шунақа гаплар.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

28 Oct, 04:48


Кананаскис тоғлари қорга бурканган. 26 октябрь, 2024.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

27 Oct, 17:29


Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида ўтган ҳафта провинциал парламент сайлови бўлиб ўтганди. Сайлов олдидан сўровномалар овозлар сони тенг бўлишини башорат қилаётганди, шундай бўлди ҳам.

Сайлов натижасида ҳокимият тепасида бўлган марказ-сўлчи НДП ва муҳолифатдаги Консерваторлар қарийб тенг сонли округларда ғалаба қозондилар. Баъзи сайлов округларида овозлар фарқи 100дан камни ташкил қилди. Бундай ҳолларда бюллетенлар машинада эмас, балки қўлда қайта саналаркан. Агар шунда ҳам ким ютгани аниқланмаса, бюллетенларни провинциал судьянинг ўзи санаркан.

Ишқилиб, мана бир ҳафта бўлдики, сайлов ғолиби аниқлангани йўқ. Почта орқали аввалдан берилган овозлар қўшилганда НДПга берилган овозлар сони ортяпти. Аммо агар партия энг кўп овоз тўпласа ҳам, парламентда кўпчиликни ташкил қила олмаслиги ва Яшиллар билан келишиб ишлаши кераклиги башорат қилинмоқда.

~~~

Ўтган ҳафта Нью-Брансуик провинциясида ҳам худди шунақа сайлов бўлди. Аммо буниси бахсли бўлгани йўқ — провинциал Либераллар ҳукумат тепасидаги Консерваторларни янчиб ташлади. Консерваторлар еткачиси ўз сайлов округида ютқазди.

Шу тариқа Нью-Брансуикни тарихда биринчи марта аёл киши бошқарадиган бўлди. Либералларнинг бунақа катта ютуққа эришишига Консерваторларнинг ўта консерватив сиёсати сабаб бўлди, дейишмоқда экспертлар.

~~~

Ўзбекистонда қайси партия ғалаба қозонаркин?

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

27 Oct, 06:04


Калгари филармоник оркестри ва хори ижросидаги концертга тушдим. Концерт мавзусини топингларчи.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

21 Oct, 02:16


Тесла автомобилларини олдингизга чақириб олиш имконияти пайдо бўлди. Яъни, машинангиз олдингизга хайдовчисиз ўзи келяпти. Бу функция фақат автотураргоҳларда ишлаяпти.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

20 Oct, 02:28


Душанба куни биринчи қор ёғармиш. Шартмасиди лекин 😢

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

19 Oct, 17:35


Бир неча ой аввал ўзбекистонлик таниш оила Калгарига кўчиб келди. Аксига олиб кўп вақт ўтмай машинасини озгина уриб олибди, сал қирилибди.

Айб бошқа машинада экан, унда эмас. Кўчада гувоҳлардан бири хатто ўзининг “визитка”сини бериб кетибди, агар муаммо чиқса телефон қил, гувоҳман дея.

Ишқилиб, айбдор машина ўз айбини тан олмай, суғурта компаниясига эътироз билдирибди ва регистраторда олинган видеосини илова қилибди. Буни кўрган суғурта агенти уни айбдор эканини таъкидлабди.

Бу ҳолатдан сўнг танишим бир оз хафа бўлди. “Бу ерда ҳамма “честний” деб ўйларканман, лекин мана бунақа одамлар ҳам бор экан” деб. Ижарада турган уйим эгаси мени судга бергани эсимга тушиб кетди. Ўшанда уйда юзага келган муаммони менга тўнкаб, 3000 доллар талаб қилганди.

Менинг ҳолатимда ҳам, танишим ҳолатида ҳам тизим адолат тарафида бўлди. Мен бир тийин ҳам тўламаганман, танишим ҳам ҳақ бўлиб чиқди.

Қиссадан хисса шуки, одамлар балки бир хилдир, аммо адолатли жамиятларда одатда тизим адолатли қарор чиқаради.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

19 Oct, 17:20


Қидириш ҳақида.

Канадага кўчиб келиб, шу “қидириш” балосидан қутулганимни тушуниб етяпман.

Масалан, ҳафта бошида мавсумий грипп ва ковид вакцинасини олишга қарор қилдик. Ҳукуматнинг махсус сайтида ўзимизга яқин дорихонани ва ўзимизга қулай вақтни танладик. Белгиланган пайт белгиланган жойга бордик, покистонлик Саид вакциналарни “тақ-туқ” қилиб иккита қўлга урди.

Вакцина қидириш, уни сотиб олиш, медсестра қидириш йўқ. Бари онлайн ҳал бўлди, бари бепул.

Худди шундай доктор, ўқитувчи ёки бошқа мутахассис қидирмайсиз. Белгиланган мактабга борасиз, белгиланган ўқитувчида болангизни ўқитасиз, оилавий докторингиз юборган мутахассисга кўринасиз. Ва ҳ.к. ва ҳ.к.

Танлаш имконияти йўқ. Ва танлашдан фойда ҳам йўқ — барча мутахассислар билими қарийб бир ҳил. Ҳаммаси яхши. Зўр эмасдир, аммо ёмон ҳам эмас. “Нармални”.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

19 Oct, 02:32


Аввал ҳам ёзгандим, Отабек ва Абдумалик борадиган мактаб бу йил лиқ тўлди. Шу сабабли Отабекнинг синфи кутубхонада дарс ўтяпти.

Бир ҳафта аввал Калгари таълим кенгаши (горОНО)дан мактуб келди. Унга кўра мактабимиз тўлган ёки белгилангандан ортиқ ўқувчи ўқиётган мактаблар рўйхатига киритилган. Шунинг учун яқин 18 ой ичида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўзгаришларни кузатишлари мумкин.

Кеча мактаб директори бу борада йиғилиш ўтказди, унда мен ҳам қатнашдим. Директор Зоя Середюк сўзларига кўра, Калгари таълим кенгаши қуйидаги уч ўзгаришдан бирини танлаши мумкин.

1. Ҳозирда мактабда 0—6-синфлар тахсил олмоқда. Ўқувчи кўплиги сабабли 6-синфлар бошқа мактабга ўтказилиши мумкин.

2. Ҳозирда мактабга учта маҳалладан ўқувчи қатнайди. Келажакда маҳаллаларнинг бири бошқа мактабга ўтказилиши мумкин.

3. Ҳар бир синфдан бир неча ўқувчи бошқа мактабга ўтказилади. Бу вариант эҳтимоллиги жуда паст экан.

Қарор шу ўқув йили қабул қилиниб, ўзгариш кейинги ўқув йилидан амалга ошириларкан.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

15 Oct, 02:43


Альбертада олтин куз давом этмоқда. Шу кунларда аномал иссиқ кузатилмоқда, бугун ҳарорат +22 даражага етди. Ҳали қор ёққани йўқ.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

14 Oct, 16:52


Клипи “менталитетимиз”га тўғри келмагани учун икки кишини қамаб қўйишибди. Икки оғиз фикрим.

Биринчидан, “менталитетимиз” нимадан иборат? Қонунда аниқ белгилаб қўйилганми? Мана шу нарсалар бизнинг менталитетимизни ташкил қилади деган рўйхат борми?

Йўқ унақа рўйхат. “Менталитетимиз” деган тушунча ҳам йўқ. Ҳамманинг менталитети ўзиники, турли-туман, хар хил. Менталитет субъектив.

Иккинчидан, ҳа майли, “лазейка”га тўлиб-тошиб ётган кодекс ёрдамида битта модданинг қулоғидан чўзиб, уларни суд қилишибди. Қамашга нима бор? Аҳоли ёки мол-мулкка қандай тахдид қилаётган эдики, уларни қамаш керак? Жарима сол, қамашга нима бор? Озодликда қолиши қандай хавф туғдиряпти?

Учинчидан, ИИВ “менталитет қўриқчиси” бўлиш ўрнига, чинакамига одамлар хаётига хавф солаётган ишлар билан шуғулланса бўларди. Ҳар куни қанчадан қанча одам ўляпти кўчаларда, одамлар тезлигини кўз-кўз қилиб видео жойлаб ётибди. Ана ўшаларни қаманглар, улар инсон ҳаётига тўғридан-тўғри тахдид қиляпти.

Тўртинчидан, ИИВ тўғри қипти деганларга — билиб қўйингки, бу тўқмоқ ўз бошингизни ҳам ейди. Эртага сиз ҳам кимгадир ёқмайдиган иш қилсангиз, булар битта маҳалла раисини топиб келиб, сизниям 15 суткага қамашади. Унутманг.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

13 Oct, 18:11


ADHD — диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми ҳақидаги постимга кутилмагандан кўп қизиқиш билдирилди. Бундан тушундимки, Ўзбекистонда ҳам кўп болалар ва уларнинг ота-оналари бундан қийналади.

Бу борада маслаҳатлар ва доктор нималар тавсия қилганини сўрашибди комментларда. Масала шуки, тавсияларнинг бари индивидуал, болага қараб берилади.

Авваламбор, ADHD-болалар ҳам хилма-хил. Ҳаммаси бир хил шўх ёки гапга қулоқ солмайдиган эмас. Касалликнинг ўзи уч турга бўлинади: (1) гиперактив ва импульсив, (2) диққат қилолмайдиган ва (3) иккала тур бирлашган варианти (яъни, ҳам гиперактивлик, ҳам диққат етишмовчилиги). Болада ADHDнинг қайси тури эканини доктор аниқлайди.

Менинг умумлаштирилган тавсияларим:

Аввало ўзингиз фарзандингиз бошқача экани, мияси бошқача ишлашини англаб етишингиз керак. Бундай болалар ўзи била туриб қилмайди шўхлигини. Атайин сизнинг асабингизни бузиш учун қилмайди. Билмасдан, тушунмасдан қилади, шуни унутманг.

Бир докторнинг айтишича, ADHD-болалар эмоцияларини бошқариш (жиловлаш)да ўз тенгқурларига нисбатан 30% ортда юради. Яъни, 10 ёшли ADHD-боланинг эмоционал қобилияти 7 ёшли боланикига тенг. Шунинг учун ҳам фарзандингизга айнан шундай призма орқали қаранг.

Сабр қилинг. Бола тўполон қилганида, гапга қулоқ солмаганида, бақириб, хархаша қилганида сиз ҳам бақирсангиз, бир грамм фойда бўлмайди. Сиз, катта одам сифатида, сабр билан иш тутишингиз керак. Бу жуда қийин, аммо мажбурмиз!

Ўзингиз тушуниб етганингиздан сўнг фарзандингизга ҳам мияси бошқача ишлашини тушунтириб қўйинг. ADHD болалар учун мўлжалланган китоблар бор, ўшаларни ўқисин. Шунда боланинг ўзида ҳам тушунча (awareness) пайдо бўлади. Кейин бир тўполон қилиб, ўзига келганида, ўзи ҳам қилган иши нотўғри бўлганини англаши осонлашади.

Болани жазо билан қўрқитиб эмас, балки рағбатлантириш ёрдамида иш тутинг. Масалан, тўполон қилсанг планшетингни олиб қўяман эмас, балки тўполон қилмасанг, дарсларингни тез қиволсанг, планшет бераман, деб. Яъни, боланинг яхши ишларини рағбатлантиринг.

Боланинг кундалик ҳаётида рутина (режим)ни жорий қилинг. Диққати етишмайдиган болалар ҳар куни бир хил режимга риоя қилса, уни эслаб қолади. Масалан, эрталаб туриш ва кечқурун ухлаш пайти, овқатланиш вақтлари, китоб ўқиш ёки компьютер ўйнаш пайтларини аниқ белгилаб қўйинг. Иложи бўлса ёзма равишда, токи бола жадвалга қараб, қайси иш қилиши кераклигини ўзи англай олсин.

Кутилмаларни ҳам аниқ белгилаб олинг. Яхши иш қилганида рағбат, керак бўлганда жазо муқаррарлигини англаб етсин. Яъни, бола қилган ишлари оқибати аниқ (predictable) бўлиши керак.

Сўнгги гапим: фарзандингизга уни яхши кўришингизни тез-тез айтиб туринг, ҳар куни айтинг. Гапингизга қулоқ солмай, асабингизни бузганида ҳам айтинг. Токи фарзандингиз билсин сизнинг муҳаббатингиз шартли эмаслигини.

P.S. Юқоридаги гапларимни, инглизчада айтганда, take it with grain of salt, яъни шубҳа билан қабул қилинг. Чунки мен доктор эмасман ва бу менинг субъектив фикрларим.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

10 Oct, 05:38


Кичкинам Абдумаликка ADHD (attention deficit & hyperactivity disorder) — диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми диагнози қўйилган.

Биз пайтларда бундай болаларни шўх, гапга қулоқ солмайдиган, қайсар дердик. Бундай болалар партасида ўтиролмаганидан ўқитувчисидан доим гап эшитар, фанлардан эса оқсаб, “иккичи” тамғасига эга бўларди. Гиперактив болалар уришқоқ, бетгачопар, ўз ўрнини билмайдиган деб айтиларди. Ҳозир бу касаллик сифатида тан олинибди.

Абдумалик (8 ёш, 3 синф) жуда шўх: бир жойда ўтиролмасди, мактабда болалар билан баъзида келишолмасди, қўл кўтариб гапириш ўрнига, навбатини кутиб ўтирмасдан гапириб кетарди. Доим ўзини ҳақ деб ҳисоблаб, ҳамма билан, ҳатто ўқитувчилари билан тортишарди. Натижада эса дўст орттиришга қийналарди.

Икки йил аввал доктор томонидан Абдумаликка расман диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми диагнози қўйилди. Диагнозни мактабга олиб бордик ва Абдумалик IPP — индивидуал режа-дастурга киритилди.

Шундан сўнг биз боланинг ўқитувчиси билан учрашдик ва Абдумаликнинг таълимида нималарга эътибор беришимизни муҳокама қилдик. Ўқитувчининг сўзларига кўра, ўғлимнинг ўзлаштиришида муаммо йўқ, аммо ижтимоий кўникмалари устида ишлаш керак.

Кейин ўқитувчи бир йиллик режа тузиб, бизга кўрсатди. Режада нафақат қилинадиган ишлар, балки ишлар натижаси ўлчамлари ҳам киритилган. Биз унга қўл қўйиб бердик. Йилига икки марта (декабрь ва июнда) ўқитувчи бизга режа бўйича ёзма равишда хисобот бериб турди.

Бундай режа янги ўқув йили учун ҳам тузилди. Унда ҳам ижтимоий кўникмалар, хулққа эътибор беришга келишиб олдик. Ўқитувчи биздан Абдумалик тарбиясидан қандай йўллардан фойдаланишимизни сўради. Бола жахли чиққанида, қилаётган ишини уддалай олмасдан асабийлашганида қандай йўл тутиш фойда бериши ҳақида ҳам гаплашдик.

Мана шу хилма-хилликни инобатга олиш ва инклюзивликка яхши мисол бўла олади. Ўқувчи “шўх” деб тамғаланмасдан, балки у билан алоҳида, унинг алоҳида талабларини инобатга олган ҳолда ишлашга келишиб олинди.

Ишларимиз натижа беряпти, чоғи. Ўтган йили Абдумаликнинг битта ўртоғи бўлган бўлса, бу йил бешта ўртоқ орттирдим деб хурсанд бола.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

10 Oct, 05:13


Калгари мактаб кенгаши (горОНО) 2024 йилда янги уч йиллик таълим режасини қабул қилибди. Бу режа айнан қайси фанлар ўтилиши ҳақида эмас, балки таълим жараёнининг стратегик йўналишларини белгилаб беради.

Режага кўра, Калгари таълим кенгаши таълим жараёнида учта принципга асосан иш тутади:

1. Таълимдаги мукаммаллик. Бунда ўқувчиларда таълим ва фанларга бўлган қизиқишни ошириш ва уни қондириш тушунилади. Мақсад: мукаммал бошланғич таълим олган битирувчиларни етиштириш.

2. Фаровонлик ва саломатлик. Ўқувчилар фаровонлигини ошириш, уларга академик ва социо-эмоционал ёрдам бериш. Бунда ўқувчиларнинг келиб чиқиши ва маданиятини инобатга олиш.

3. Ҳақиқат ва ярашув, хилма-хиллик ва инклюзивлик. Бу принципнинг биринчи қисмида ҳиндуларга бўлган муносабат назарда тутилган бўлса, кейинги қисмлари таълим тизимидаги хилма-хил оилаларда туғилган, хилма-хил маданият, дин, ирқ ва жинслардан келиб чиққан ўқувчиларга мос шароит яратиб бериш назарда тутилган.

Режада айтилишича, бу режа фан томонидан ўрганилган ва исботланган принциплар асосига қурилган. Режа натижалари уч кўрсаткич ёрдамида ўлчанади:
1. Ўқувчилар ўзлаштириши;
2. Ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчилар орасида ўтказиладиган сўровномалар; ва
3. Демографик маълумотлар (масалан, ўқувчи ва ўқитувчилар давомати).

Режа билан бу ерда танишишингиз мумкин.

~~~

Менга бу режа совет ва Ўзбекистон тизимидан кескин фарқ қилиши билан эътиборимни тортди. Мен ўқиган пайтда фақат фанларни ўрганардик (hard skills). Ҳеч қачон: на мактабда, на университетда soft skills ўргатилмаган.

Бундан ташқари, совет тизимида ҳеч кимнинг алоҳида талабларига ён босилмаган. Ҳамма битта тизимда бир хил ўқиган. Ҳеч кимнинг маданияти, келиб чиқиши, дини инобатга олинмаган.

Шунинг учун ҳам совет мактабини битирганлар Мадагаскар пойтахтини билиши мумкин, аммо музокара олиб бориш ёки ораторлик кўникмалари бўлмаслиги мумкин.

Сизга қайси тизим кўпроқ маъқул?

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

09 Oct, 17:01


Бугун-эрта АҚШнинг Флорида штатига Милтон тўфони ёпирилиши кутилмоқда. Тўфон натижасида 200 км/соатли шамоллар ва сув сатҳининг 5 метргача кўтарилиши кутилмоқда. Шу сабабли тўфон таъсир қиладиган худудлардан миллионлаб одам эвакуация қилинган. Худудда олинган суратлар худди кинолардагидек: трассаларда тирбандликлар, “заправка”ларда эса бензин қолмаган.

Ҳа энди, Флорида ўзи тўфонлар йўлида жойлашган, ҳар йили азият чекади деймиз. Лекин бу сафар мени ҳайрон қолдиргани ижтимоий тармоқлардаги баъзи комментлар бўлди.

Тушунаман, иқлим ўзгариши тўфонлар сонини ва кучини кўпаётираётганига ишонмайдиганлар кўп, жуда кўп. Аммо тўфонлар Демократлар томонидан яратилиб, сайлов олдидан республикачиларни қириб ташлашга қаратилганини айтиш учун қандай мия керак?

Бунақа комментларни бир, икки ёки уч марта кўрганим йўқ. Тўфон ҳақидаги ҳар бир пост тагида шунақа комментлар.

~~~

10 кунча аввал бошқа бир тўфон — Хелен АҚШнинг Шимолий Каролина штатига катта зарар келтирди. Штат окендан анча ичкарида бўлишига қарамасдан, тўфондан азият чекди. Бундан ҳолат биринчи марта кузатилиши экан.

Натижада штатдаги бир неча шаҳарлар яксон бўлган, одамлар ўлган. Эшвилл шаҳри ҳокимияти тўфондан сўнг ўз аҳаолисини тўплаб, келтирилган зарарни бартараф этиш режаларини муҳокама қилаётганида баъзи одамлар амалдорлар билан уришиб кетган, видеоси интернетда бор.

Баъзи фуқароларга кўра, тўфон демократлар томонидан яратилиб, шаҳарни атайин яксон қилган. Чунки ер тагида литий моддаси топилган бўлиб, уни қазиб олиш учун уйлар ҳалал берган. Энди эса улар қазилма бойликлардан электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқаришади.

Ақл бовар қилмайди.

~~~

Мана шундай фикрлар қандай пайдо бўлишига битта сабаб кўрдим:

Минглаб олимлар томонидан қайта-қайта исботланган иқлим ўзгаришига, унинг ортидан тўфонларнинг сони ва кўлами ортаётганига ишониш учун куч керак. Унга ишонгандан сўнг иқлим ўзгаришига қўшаётган ҳиссасини ҳам тан олиш керак. Ундан кейин иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун ҳаракат қилиш керак. Буларнинг бари куч талаб қилади.

Лекин қаёқдадир битта аҳмоқ томонидан ўйлаб топилган, ҳеч ким томонидан исботланмаган ёлғонга ишониш осон. Чунки бу ёлғон барча масъулиятни одамдан соқит қилади. Муаммо менда эмас, балки ўша ёвуз одамларда деган тушунчага олиб келади.

@zambarakning_oqi

Замбаракнинг ўқи

07 Oct, 03:12


“Ғижимланмаган” файллар.

@zambarakning_oqi