“Global Textile” компанияси Тошкент вилоятидаги пахта-тўқимачилик йўналишидаги фаолиятини кенгайтирмоқда. Дастлаб вилоятнинг Оққўрғон туманида, эндиликда Чиноз ва Бўка туманларида кластер ташкил этган ҳолда, иш бошлаяпти.
Компаниядан маълум қилишича, ушбу ҳудудларда тўқимачилик кластерини янада ривожлантириш мақсадида жойларда пахтакор ва пудратчилар, ишчи ва сувчилар билан учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, ҳокимлик ва маҳаллий фаоллар билан асосий масалалар муҳокама қилинди.
“Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан пахтачиликка замонавий агротехник ечимларни жорий этамиз, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб, янги иш ўринлари яратамиз”, дейди “Global Textile” компанияси вакили.
Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/klasteruzb