Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal @robiya_hoji_ona_masjidi Channel on Telegram

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

@robiya_hoji_ona_masjidi


📲 Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇

https://taplink.cc/robiya_hoji_ona_masjidi

©️Саҳифамиз маълумотларидан
фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal (Uzbek)

Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal rasmiy telegram kanalida sizni hush kelibsiz! Bu kanalga obuna bo'lib, ijtimoiy tarmoqda eng so'nggi yangiliklarni va ma'lumotlarni olishingiz mumkin. Kanalda o'zbek tilida odamlar bilan muloqot qilishingiz, maqollar va foydali ma'lumotlar olishingiz mumkin. Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal orqali diniy masalalar va ibodatlar haqida bilim olishingiz mumkin. Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanib, hayotingizga maqsad va manzillar qo'yishda yordam olishingiz mumkin. Siz ham Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanalga obuna bo'ling, va so'nggi yangiliklar bilan tanishing!

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

28 Dec, 12:50


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

28 Nov, 04:33


🎞️#Видео_суҳбат

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲📲📲📲📲

📲 Марғилон шаҳар «Робия ҳожи она» масжиди расмий каналига обуна бўлинг 👇

✈️ Telegram | Facebook

🌐 Instagram |📹 You Tube

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

23 Nov, 22:16


📚#Марғилон_алломалари

✏️ НЕЧУК ЖОНМАН

Нечук жонман паришонман, саропо айбу нуқсонман,
Ёмонман, йўлдин озгонман, на инсону на ҳайвонман.

Абас умримни ўтказдим, гуноҳлар дафтарин ёздим,
Маосий даштида оздим, тополмай йўлни ҳайронман.

Хисолимдин уятқонман, гуноҳ лойиға ботқонман.
Худойимни унутқонман, нечук дерман мусулмонман.

Ўтиб кетти маҳу солим, оқарди сочу соқолим,
Дигаргун бўлмади ҳолим, маолимдан паришонман.

Қарибман танда зўрим йўқ, йигитликдек шуурим йўқ.
Гуноҳимдан ҳузурим йўқ, на суд эмди пушаймонман.

Олиб касби ҳалолим деб, ҳақи мардумни молим, деб,
Есун аҳли аёлим деб, югурган қавли ёлғонман.

Амал уқбони даркори, бу дунёдир экинзори,
Ҳусулим маъсият бори, гунаҳ киштиға деҳқонман.

Ўғул-қизлар қиёматда, қочар мазмуни оятда,
Алар деб ман ҳалокатда, жаҳон расвоси нодонман.

Бўйинда ишқ тавқи йўқ, дилимда Ҳақни шавқи йўқ.
Тилимда тавба завқи йўқ, ғариқи баҳри исёнман.

Кўруб лутфу амимингни, тотуб нозу наъимигни,
Тонуб нору жаҳимингни, таажжуб аҳли куфронман.

Қани Жамшиду тахтида, Скандар борму бахтида,
Манам ўткунчи вақтида гадоман, гарчи султонман.

Жаҳон кўҳна работ эркан, мусофирлар қўнуб ўтган,
Адам саҳросидан келган, манам бир лаҳза меҳмонман.

Бу дунёнинг вафоси йўқ, яқин билдим бақоси йўқ,
Ажал дардин давоси йўқ, на қилғаймен харосонман.

Нетарман гўр азобиға, малойикнинг жавобиға,
Қиёматни ҳисобиға, ёмон олуда домонман.

Турар маҳшарда ғавғолар, бошимда қанча савдолар,
Бўлурман анда расволар, на қилғум, аҳли туғёнман.

Ҳазорон оху вовайло, ўзунгдин бўлмадим огоҳ,
Ҳидоят қилмасанг Аллоҳ, аро йўлларда қолғонман.

Иноятлик Илоҳимсан, паноҳим, такягоҳимсан,
На қилсанг подишоҳимсан, санга бўйнумни сунгонман.

Қулунгдирман манам ё Раб, гуноҳимдан на ғам, ё Раб,
Агар килсанг карам ё Раб, зиҳи мамнуни эҳсонман.

Гуноҳим ҳаддин ошди, лек ғуфронингга Рожийман,
Қиёмат шиддати ваҳми билан тарсону ларзонман.


📖 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "ХОЖАЖОН ХОЖА РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ" китобидан.

✈️ Telegram  |  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

21 Nov, 13:52


https://t.me/Ustoz_Rahmatulloh_domla?livestream=be66461c9702e9f2d1

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

20 Nov, 06:42


САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР ФАЗИЛАТИ

عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «سَيِّدُ الْاسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. قَالَ: وَمَنْ قَالَهَا مِنْ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا، فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنْ اللَّيْلِ، وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا، فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ» رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саййидул истиғфор – “Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта”ни айтмоқлигингдир. Ким уни кундузи ишонч билан айтса ва ўша куни кеч киргунча вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким уни тунда ишонч билан айтса ва тонг отишидан олдин вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилган).

Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг!

📲 Марғилон шаҳар «Робия ҳожи она» масжиди расмий каналига обуна бўлинг 👇

✈️ Telegram |📘 Facebook

📷Instagram |🎬 YouTube

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

17 Nov, 09:47


🎵#Мп3_суҳбатлар

Ваъдага вафо қилмоқ

🎙 Устоз Раҳматуллоҳ домла;

🗓️ 17.11.2024 Пешиндаги суҳбат;

✈️ Telegram  |  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

15 Nov, 08:18


📚#Қуръон_тиловати

🇺🇿 Юртимизнинг устоз қориларидан:

🎙 Устоз Абдусалом қори Хафизаҳуллоҳдан:

📖 ''Фатҳ'' сураси (10-14 оятлари) тиловат;

🕌 Марғилон шаҳар "Робия ҳожи она" масжидининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларига обуна бўлишни унутманг! 👇

✈️ Telegram | Facebook

🌐 Instagram |📹 You Tube

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

15 Nov, 00:48


📚#Марғилон_алломалари

📖МЕҲНАТСИЗ КЕЛГАН НОННИ ЕМАЙМАН

Марғилонлик таниқли уламо мулла Аҳмаджон охунд хаётида (ваф.1959) ҳам шу каби воқеа содир бўлганини кўрамиз.
Айтишларича, охунд даданинг талабалик даври қаттиқ риёзат билан кечган. Таътил пайти меҳнат қилиб, одамларнинг хизматини қилиб, ҳовузини ковлаб бериб кун кўрганлар. Кўпинча оч-наҳор қолар эканлар. Бир гал мадрасада саккиз кун оч қолиб кетадилар. Ўзларининг эслашларича, сичқонни инини қидириб ҳам бир тишлам нон топа олмаган эканлар. Шунда емиш излашни тўхтатиб, намозга киришибдилар. Чунки ибодатнинг завқидан очликларини унутар эканлар.
Шундай кунларнинг бирида мадраса ёнгинасидан Тошпўлат бой дастурхон ёзиб, талабаларни таклиф килади. Охунд дада эса зиёфатга кирмайдилар. Бундан хабардор бўлган бой Охунд дадани чақириб: «Ахир, оч қолибсан, нега менга айтмадинг, эҳсонга ҳам кирмадинг», - деб сўрайди.
Охунд дада: «Мен бундай меҳнатсиз келган эҳсонни емайман», дейдилар. Бой ўйланиб: «Нима килсам, мени эҳсонимни ейсан?» — дейди. «Менга бир юмуш айтинг, шуни қилай, эвазига менга нон беринг», - дейдилар. Бой: «Ундай бўлса, ҳар куни иккита қанор қопга пахта қоплайсан, эвазига битта патир нон бераман», дейди. Охунд дада рози бўладилар. Шундай қилиб, Охунд дада ҳар куни ишлаб битта нон топар, унинг ярмини ўзлари еб, ярмини оналари ва сингилларига олиб бориб берар эканлар...
Охунд дадани кейинчалик халқ орасида «хатм карда мулла» («муайян диний илмларни мукаммал ўзлаштирган олим») унвонига сазовор бўлиб, беназир илм соҳиби бўлиши мазкур риёзатлар натижаси экани аниқ.
Шайх ул-ислом Зарнужий «Таълим ул-мутааллим» китобида шундай келтирадилар: «Буюк аллома шайх ул-ислом Фахриддин Арсобандий талабалик пайтларида ташлаб юборилган қовун-тарвуз пўчоқларини тўплаб, уларни еб кун кўрганлар. Бир куни бир чўри буни кўриб қолади ва бу ҳақда хўжайинига хабар қилади. Хўжайин бундан таъсирланиб, зиёфат ташкил қилиб йигитни таклиф қилади. Лекин йигит буни қабул килмайди».
Зарнужий: «Толиби илмнинг ҳиммати шу каби баланд бўлиши, кишилар қўлидаги нарсалардан бутунлай кўнглини узиши керак», - дея таъкидлайдилар.
Мазкур вокеаларни келтирар эканмиз, Ибнул Ҳажар Ал-Асқалонийнинг «Ад-дурар ал-Комина» асарида келтирган. Муъиниддин Абул Аъло Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ғазнавий ан-Найсобурийнинг қуйидаги шеъри ёдимизга келади. Талабалик йилларини қийинчиликда ўтказган, кейинчалик замон алломаси бўлган чоғида ҳам қорни учун бирор-бир киши ҳузурига бош эгиб боришни хоҳламаган ва бу билан дини ва обрўсини ҳимоя қилишга эриша олган аллома мазкур шеърида шундай деган эди.
«Бир тишламгина нон мени тўйдиради, бир ҳўплам сув эса чанқоғимни қондиради. Увада кийим тириклигимда менга аскатиб, вафот топганимда кафан бўлади. Шу туфайли, бировларнинг эшигига омочга қўшилган ҳўкиз қайта-кайта бориб келаётганидек, суқилиб-тиланиб бормайман. Менга синов сифатида берилган бу мартабамни обруйимни сақлаш, дунёни эса динимни сақлаш йўлида фидо қилдим.

📖Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗИН" (Хонақоҳий Ҳазрат Марғиноний) китобидан.

✈️ Telegram  |  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

02 Nov, 13:46


#Видеолавҳа

🟢 Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ

🎙(Абдулмажид домла Исақов)

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

02 Nov, 08:21


🎙#Суҳбат

📷 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

🗓️ БУГУН 2-НОЯБР ШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА

📲📲📲📲📲

📲 Марғилон шаҳар «Робия ҳожи она» масжиди расмий каналига обуна бўлинг 👇

📩 Telegram |👍 Facebook

❤️ Instagram | 📺 YouTube

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

31 Oct, 08:57


💥#Суҳбат

🕌 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

❤️ БУГУН 31-ОКТЯБР ПАЙШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА

📲📲📲📲📲

📲 Марғилон шаҳар «Робия ҳожи она» масжиди расмий каналига обуна бўлинг 👇

📩 Telegram |👍 Facebook

❤️ Instagram | 📺 YouTube

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

29 Oct, 10:54


#Мп3_сухбатлар

☝️"Тассадуқ йа Расуллулоҳ" номли байтни шарҳи.

🕌Марғилон шаҳар "Робия ҳожи она" масжид имом-хатиби:

🎙 Устоз Раҳматуллоҳ домла Файзуллаев;


💽 1 қисм | 2 қисм | 3 қисм | 4 қисм | 5 қисм |

🕌 Марғилон шаҳар "Робия ҳожи она масжиди расмий каналига обуна бўлинг 👇

🔊
https://t.me/Robiya_Hoji_Ona_Masjidi

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

29 Oct, 01:18


📖#Марғилон_алломалари

ҒАЗАЛ

Сан, эй ҳар икки олам бандапарвар подшоҳимсан,
Санинг зотингдин ўзга меҳрибоним йўқ, илоҳимсан,

Юзим қаролигидин қўрқаманким, рўзи маҳшарни
Қаронғу айлагай, оқ этмасанг рўйи сиёҳим сан.

Ўзинг парвардигорим, сандин ўзга ҳеч илохим йўқ.
Қаерга борадурман, кечмасанг қилган гуноҳим сан.

Юзим ожизлик илан сургали бир ўзга даргоҳ йўқ.
Ҳарими остонинг қиблагоҳим, такягоҳимсан.

На сўргайсан мани шармандадан донойи асрорин,
Жавобига на дерман, билгучи ҳоли табоҳим сан.

Худовандо, мани шарманда қилма рўзи маҳшарда,
Қаро кундур бошимга, бўлмасанг анда паноҳим сан.

Булибдур манга Ғолиб дунёда аммораи нафсим,
Ёрит роҳим, хидоят айла, зулмат ичра моҳимсан.
***
Зериктирди мани оламни чексиз шўру савдоси,
Туганмас бу тириклик битмаган орзу-таманноси.

Ҳаётим заҳри ноб ўлди, юрагим қон билан зардоб,
На бу дунё иши битди на ул оламни савдоси.

Бугун ё эрта кеч келса, ажал тутса гирибоним,
На қилгайман, Худоё, борму мендек қулни расвоси.

Фалакнинг гардиши олам иши бағримни қон этди,
Кузимдин нари кетмайдур қиёмат шўру ғавғоси.
Ҳаётим ўйласам, гўёки бир даҳшатли тушдекдур,
На бўлгай охири кори манинг расвони уқбоси.

Кечалар ўйласам, ногаҳ кочиб уйқум, туриб кетгум,
Келиб ёдимга Одам "Роббана инна золамна"си.

Букун минг хавф билан қўрқиб даргоҳинга келдим,
Бағишлайди умид "Ла тақнату" оятни маъноси.

Қачон осойиши руҳ, комили дил топгумдур, эй Ғолиб,
Зериктирди мани оламни чексиз шўру ғавғоси.
***
Хижолатдан кўтармай бош юрарман, рангим асфардур.
На бўлгай интиҳо деб, ҳамиша ақл музтардур,
Гуноҳим кўплигидин хотирим доим мукаддардур,
Эрур гар тоғча журмим, раҳматинг олдида асғардур,
Умидим бор эрурким, афв этар Аллоху акбардур.

На ғам, гарчи ёмонман даргаҳингда, сен эрур яхши,
Карам дарёси пок этгай неча мендекни кўп фаҳши,
Илоҳо, кетмасин кўнглумни лавҳидин сўзинг нақши,
Хаёлим васлида Ғолиб эрурман ташналаб вахши,
Умидим шул: насибам рўзи маҳшарда ҳавзи кавсардур.

📖 Абдулазиз Ғолиб Марғилоний назмий асарлардан: https://t.me/Ustoz_Rahmatulloh_domla/2654

📚 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "Этма имондан жудо ёки Абдулазиз Ғолиб Марғилоний маноқиби" китобидан.

✈️ Telegram  |  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

28 Oct, 08:09


YouTubeda tomosha qiling:

☝️"Ҳатто қуёш ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом туфайли чиқади".
Устоз Раҳматуллоҳ домла Файзуллаев.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://youtu.be/-DnI4jrM3Rc

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

27 Oct, 23:46


🤲 ЭТМА ИМОНДАН ЖУДО

Ё илоҳий барчамизни қилма имонда жудо,
Ошино қилгин ўзинга, қилма ирфондан жудо,
Қилма ё раб барчамизни лутфи-эҳсондан жудо,
Тонгла дийдоринг билан, ул боби ризвондан жудо,
Кун битиб етганда муҳлат бўлса тан жондан жудо,
Қилма мўмин банданинг охирда имондан жудо.

Барча мўмин биродарлар умид айлаб сандан сўрар
Мустафони равзин кўриб зиёратин бажо қилса,
Ҳарам ичра дохил бўлиб сайи сафо марва қилса,
Тавофларин бажо айлаб, Асфад тошин бўса қилса,
Еғлаб санга ёшин тўкиб, гуноҳига тавба қилса,
Умид айлаб кавсар сувин, оби зам-зам ичиб тўйса.
Мақсадига етиб шул-дам шукур айтиб бориб қайтса.

Барча сомъе биродарлар омин дейуб дуо айланг,
Тангрим ижобатлар қилиб матлабимиз хосил қилса,
Қайта-қайта шукур атсак, ҳушнуд бўлиб ризо бўлса,
Тақводорга ваъда қилган жаннатига дохил қилса.

Яна ҳушнудлар бўлиб жамолига бир тўйдирса,
Азиз қуръон баён қилган Аллоҳ розий алар розийлардан қилса,
Умид улки Аллоҳ роуф хам роҳиймдур, карам бирла фазл қилса.

✍️ Ғурбатий рохимаҳуллоҳ.

✈️ Telegram  |  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

27 Oct, 09:52


#Янгиликлар
Имом-хатиблар ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз бердилар

📩 Маълумки, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови куни. Бу кун вилоятимиздаги сайлов участкаларида кўтаринки кайфиятда бошланди.

Имом-хатиблар ҳам ўз ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ўзлари муносиб деб билган номзодга биринчилардан бўлиб овоз бердилар.

Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов шаҳар-туман бош имом-хатиблари ҳам сайлов участкаларига ташриф буюриб, сайловда иштирок этдилар.

БАТАФСИЛ

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

22 Oct, 15:03


🕌#Суҳбат

🎙 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

📸 БУГУН 22-ОКТЯБР СЕШАНБА КУНИ ХУФТОН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТОЖАМЛАНМА

📲📲📲📲📲

📲 Марғилон шаҳар «Робия ҳожи она» масжиди расмий каналига обуна бўлинг 👇

📩 Telegram |👍 Facebook

❤️ Instagram | 📺 YouTube

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

22 Oct, 02:43


📚#Сенга_етмагунча_тўхтамайман_китобининг_матни

📖  Давоми,

💊 ДОРИХОНАЧИНИНГ ТААЖЖУБИ

1926 йилда Руссияда биринчи бўлиб Ленинградда “Фармагон” дори фабрикаси очилди. Бу муносабат билан шўро шаҳарларида биринчи маротаба умумий халқ учун дорихоналар очилди. Шу жумладан, Марғилон, Фарғонада ҳам дорихона очилди.
Бир куни шундай бўлди. Менда ўзим ясаган “мурфин мурёт” тамом бўлган эди, бир дорига бир 0,1 мурфин даркор эди. Дорихонадан сўрадим, бермади. Янги очилган дорихона мудири билан ҳануз танишмас эдик. Мен ҳафа бўлдим-да, ўшал куни пирсиён чойфурушлар воситалари орқали бир қадоқ жуда тоза афюн олиб, 11 кунида олти грамм “мурфин мурёт”, икки грамм ҳақиқий кодоин олдим. Ҳозирги кодоинларни мурфиндан ясамайдирлар, ҳақиқий ва табиий кодоинни юздан бирича амали йўқдир.
Ўшал кун 36 грамм мурфинни бир қутига солиб чиқиб, дорихона мудирига жўрттага кўрсатиб, “Мана бу мурфинни сотаман, оласизми?” дедим. Кўриб ҳайрон қолди. Тўртбурчак шаклидаги тоза мурфин гўёки Германияни “Мирак” фабрикасида тайёр бўлган кабидир. “Ўзинг яқинда бир мурфин сўраб эдинг-ку?” деди. Мен “Сен бермадинг, ўша кундан бошлаб ишладим, мана бугун тайёр бўлди”, дедим. У оғзи очилиб, индамай қолди.
Бир неча кундан кейин дорихона хизматчиларидан бир ёш татар қиз шошилиб олдимга кирди-да, “Баъзи нарсаларингизни беркитиб қўйинг, ҳозир сизни текшириш учун Тошкентдан дорихона бошқармаси бошлиғи Мусахон Миразимов келган. Мен дорихонага кирсам, сизни манзилингизни бериб турган экан”, деди. Бу қизни икки ойлик ўғил боласи қаттиқ иситма бўлиб, касалхонага олиб борса, у вақт болалар дўхтури Марғилонда йўқ, болани даволамаганлар. Бирон киши мени тавсия қилади, мен бир-икки кунда боласини даволаб эдим. Мен у киши ҳақида сўрадим. Айт ди: “Йўғон, новча, устидан беқасам тўн кийган, оёғида этик”.
Мен дорихонада касал кўрар эдим. Ойнакдан кўрдим. Ўша киши кириб қатордан навбат сўраб, ўтирди-да, навбат кутувчиларни ҳар бирига яқинлашиб, секин мени сўрайди. Кирган касаллар менга: “Домла, бир киши кириб ўтирибди, шубҳали. Ҳар кимдан сўрайди, кўрганига ва дорисига қанча пул оладир, деб. Бизлар кўриб дори бериб йигирма тийин олади, десак ишонмайди. Ўзи сўзидан тошкентликка ўхшайдир”, дедилар. Мен “Ишларинг бўлмасин, мен у кишини нима учун турганини биламан”, дедим.
Ҳаммадан кейин кириб: “Ўрто³ дўхтур, мени қабул қиласизми?” деди. “Марҳамат”, дедим-да, ўзимга яқин жойга стулни суриб қўйиб, ҳеч нима демай дорилар шкафини очиб, мурфин, стерханин, кодоин, сулмалларни бутун коробка ва шишалари билан олдига қўйдим. “Мана муҳтарам меҳмон, сизнинг “касалингиз”ни дорилари”, дедим. Бетимга бир қаради: “Қаёқдан мени касалимни билдингиз?” деди. Мен: “Кишида андак фаросат бўлса, киши ўзини одамлар олдида тутишидан ким ва нима мақсадда эканлигини билиб олиш қийин бўлмаса керак”, дедим. “Мен ойнакдан кўриб турдим”, дедим.
Мендан баъзи нарсаларни сўради. Ҳамма даркорлик нарсаларни олдига қўйдим. Мурфин билан стирхинни имтиҳон қилиб кўриб: “Келинг, энди меҳмонхонага кирайлик, чой буюринг”, деди.
Касаллар тамом бўлган эди, меҳмонхонага кирдик. “Биласизми?” деди. “Менга дорихона мудир и ёздики, Марғилондан бир табиб ўзи мурфин ясаб, сотадир деб, бинобарин, мен келган эдим. Маълум бўлди, сиз бир мурфин эмас, бўлак нарсаларни ҳам қилиб, дорига ишлатар экансиз. Ҳайфки, сизни бу ерда номаълум – танилмай ўтиришингиз. Сизни кимё доктори, деб расмийлаштириш даркор экан”, деди.
Бу Миразимовни отаси эски вақтда Чимкентда мингбоши ўтган эди. Ўзи Тошкентдаги Баланд масжид маҳалласидан. Эски вақтда Қозон дори тайёрлаш институтини битирган. 1926 йилда биринчи дорихоналар очилганда, бошқарма бошлиғи этиб тайин қилинган экан.
Шу вақт уйда ош тайёр бўлди. Хат ёзиб шогирдим Турғунойга берди, дорихона мудирини хотини билан, дорихонани текширувчи ва катта муовин мудирини чақириб. Улар тўрт киши келдилар, бирга ошни едик. Уларга: “Мўминжон ака мурфин сотувчи эмас, кимё доктори экан”, деб мени танитди ва “Бир нарса дорилардан бу кишига даркор бўлса беринг”, деди.
Шунинг билан биз Мусахон ака билан ошно бўлдик. У кеча меникида ётиб, эртаси Тошкентга жўнаб кетди.

💬 Давоми бор...

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

17 Oct, 00:22


📚#Марғилон_алломалари

🍇 УЗУМ УЗИШГА АЙТГАНСИЗ, ХОЛОС!

Айтишларича, Охунд даданинг бир тоғалари бўлиб уни катта бир боғи бўлган экан. Ўсмирлик патларида тоға бир йили Охунд дадага: "Абдуссамад, фурсатинг бўлса боққа бориб узумларни узишиб бергин", — дейди. Улар етти кун давомида узум узишади. Охирлаганда тоға хабар олгани боради ва: "Абдуссамад ҳосиллар қалай бўлибди", - деб сўрайди.
—"Яхши" - дейдилар.
— "Мазасичи?".
— "Мазасини билмадим".
— "Шунча кун узум узиб еб кўрмадингми?"
— "Мени узум узгани айтган эдингиз, егани эмас".
Кутилмаган жавобдан тоға ўзини тута олмай, жиянини қучоқлаб йиғлаган экан.
Иброҳим ибн Адҳам бир куни токзорда ишлаб юрсалар аскар ўтиб қолади ва боғдаги узумдан беришларини сўрайди. Иброҳим Адҳам боғнинга эгаси бунга буйирмагани, узум бериш учун рухсатлари йўқлигини айтадилар. Аскар Иброҳим адҳамни ура кетади. У зот бошларини қуйи қилганча: "Бу бош Аллоҳга қанча осий бўлган бўлса, уравер!" - дейдилар. Аскар қамчисини ташлайди. Ноҳақ урганини, бу оддий қўриқчи эмаслигини, боши Аллоҳга маъсият қилмаётгани англаб етади ва боғни тарк қилади.

📖Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "Абдусамад охунд Қоил Марғилоний" китобидан.

✈️ Telegram  |  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

16 Oct, 12:09


🗣ЮРТИМИЗДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН ҲАҚИДА ДУНЁ УЛАМОЛАРИНИНГ МУЛОҲАЗАЛАРИ

🟢 Доктор Аҳмад Абдулазиз Ҳаддод: Бу конференция ер юзида, айниқса, нотинчлик ҳукм сураётган давлатларда барқарор ҳаёт учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг ташаббуслари билан ўтказилаётган бу анжуман, ислом тинчлик ва раҳмат дини эканидан дарак беради.
⬇️ БАТАФСИЛ

🟢 Шайх Салоҳ Абулҳож: “Бу юртнинг алломалари, устоз ва имомлари биз учун энг азиз зотлардир”

Бу юртнинг алломалари, устоз ва имомлари биз учун энг азиз ва мўътабар зотлардир. Уларнинг барчаси бизга қадрдон ва қардош. Шу муборак диёр аҳли билан кўришиш бахтига муяссар бўлганимдан бағоят хурсандман.
⬇️ БАТАФСИЛ

🟢 Маҳмуд Мисрий эътирофи
Шарқ бир неча асрлар давомида тараққиётнинг ўзаги бўлиб келган. Бугун ҳам унинг нури умумбашарий маданий ва илмий мерос сифатида кенг нур сочаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
⬇️ БАТАФСИЛ

🟢 Абдураҳмон бин Абдуллоҳ ал-Зайд: “Исломни ҳимоялаш, дунёда тинчликни ўрнатиш бугунги энг долзарб вазифамиз саналади”

– Аллоҳ бутун инсониятни меҳр-оқибат ва тинч-тотув яшашга чақирди. Натижада ислом динининг нури Шарқ ва Ғарб бўйлаб тарқалди. Айниқса, унинг нури ўз илми ва маърифати ила порлашига хизмат қилган юртингиз уламоларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
⬇️ БАТАФСИЛ

🟢 Шайх Муҳйиддин Аввома: Исломнинг асл маъносини англаш, ёшларга етказиш бугунги даврнинг энг долзарб масаласидир

– Исломнинг асл маъносини англаш, ёшларга етказиш бугунги даврнинг энг долзарб масаласидир. Мазкур конференциянинг мақсади ислом динининг мазмун-моҳияти, тинчликпарвар ва эзгулик дини эканини халқаро ҳамжамиятга тараннум этишимиз лозим.
⬇️ БАТАФСИЛ

🟢 Муҳаммад бин Саид бин Омир ал-Ҳажрий

– Отамнинг катта кутубхонаси бўлар эди. Ана шу кутубхонада болалигим ўтган. Кутубхонамиздаги китобларнинг энг асосийлари бу – Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан уламоларнинг асарлари эди. Ақоид, фиқҳ, ҳадис ва бошқа соҳалардаги манбаларнинг салмоқли қисми ўлка олимларига тегишли бўлган.
⬇️ БАТАФСИЛ

🟢 Мазкур конференция тинчлик ва эзгулик йўлидаги муҳим анжуманлардан бири бўлди

– Отамнинг катта кутубхонаси бўлар эди. Ана шу кутубхонада болалигим ўтган. Кутубхонамиздаги китобларнинг энг асосийлари бу – Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан уламоларнинг асарлари эди. Ақоид, фиқҳ, ҳадис ва бошқа соҳалардаги манбаларнинг салмоқли қисми ўлка олимларига тегишли бўлган.
⬇️ БАТАФСИЛ

🟢Абдураҳмон бин Абдуллоҳ

– Бугунги конференцияга танланган мавзу муқаддас динимиз асл мақсад ва ғояларини акс эттиради. Дарҳақиқат, Ислом дини тинчлик ва яхшиликлар, эзгуликлар динидир. Исломни ҳимоя қилиш, дунёда тинчликни ўрнатиш бугунги энг долзарб вазифамиз саналади.
⬇️ БАТАФСИЛ

Marg'ilon Robiya Hoji Ona Masjidi Rasmiy Kanal

16 Oct, 00:16


📚#Марғилон_алломалари

🌙 ҚАБРНИНГ КЎЧИРИЛИШИ

Хонақоҳий Ҳазрат Домланинг вафотларидан кейинги кароматлар қаторига қабрларининг кўчирилиши воқеасини ҳам келтириш жоиз.
Маълумки, 1928 йилда Марғилоннинг ипакчилар шаҳарчасида фаолият кўрсатаётган пиллакашлик цехи ипак камбинатига айлантирилади. Шу муносабат билан шаҳар марказидан унга олиб борадиган йўл қурилиш лойиҳаси режалаштирилади. Режа бўйича йўл Ҳазрат Домла ва бошқа кўлаб улуғ кишилар дафн қилинган қабристон устидан ҳам кесиб ўтиши керак эди.
Бундан хабар топган шаҳар уламолари ташвишга тушадилар. Чунки бу ерда нафақар Ҳазрат домла, балки икки буюк зот – Абдул Карим ҳазрат ва Мавлоно Калон ҳазрат қабрлари ҳам бор эди. Уларнинг безовта қилишнинг оқибати ёмон бўлиши мумкин эди. Буни олдини олиш учун улар қабрини кўчирмоқчи бўладилар. Бу ишга ҳожи Каримжон домла бош бўладилар.
Мазкур жараёнда бевосита иштирок этган ҳожи домланинг набиралари Рашидхон ота шундай хотирлайдилар: “ўшанда ҳазрат домла билан бу ердаги икки улуғ зот ҳам кўчириладиган бўлди. Вақт нозик бўлгани учун буни хеч кимга билдирлмади. Бу ишни кечаси қилинадиган бўлди. Бобом суякларни солиш учун бувимга айтиб, учта бўз халта тиктирдилар.
Кечанинг ярмига борганда бобом, Зайнобиддим Махдум, Охунжон қори ва Миряҳё қори домла тўртовлари қабристонга чиқишди. Улар орасида Ҳазрат домланинг асакалик шогирдлари Жума қори ҳам хозир эди. Ёз кечаси бўлгани учун осмон очиқ, юлдузлар кўп эди. Маслаҳатлашиб, аввал Катта Ҳазрат қабрини очдилар. Бу ерда бир даҳма бўлиб, унда Ҳазрат домланинг устозлари Халифа бува (Катта ҳазрат) нинг қабри жойлашган эди. Бу ер хозирги банк биноси ёнидаги мажнунтолнинг ўрни.
Сўнгакларни олиб, оҳисталик билан халтага жойладилар. Сўнга Калон ҳазра қабри очилиб халтаг жойланди. Навбат Ҳазрат домлага келди. Қабр очилди. Не кўз билан кўрилцинки, ҳазратнинг таналари қандай қўйилган бўлса ўшандай чиримаган ҳолда эди. Фақат кафанлар чириган эди. Барчалари ҳайратдан йиғлаб юбордилар. Сўнг вақтни ўтказмай у зотни оҳисталик билан чиқариб олдилар. Алоҳида кафан бичиб ўрадилар.
Ўшанда бизнинг от-аравамиз бўларди. Дарҳол бир кўрпа олиб чиқиб икки қавар қилиб солинди. Ҳазратни аравага узинасиига ёткизилди. Икки буюк зот бош томонларига қўйилди. Арава олдига бобом, қолган икки киши оёқ томонига ўтириб Сармозор қабристонига олиб кетдилар. Бу ерга етиб келгач янги қабр кавлаб ҳазрат домлани бу ердаги Эшон Абдураҳим - Сармозор ҳазратнинг ёнига дафн қиладилар. Икки зотнинг қабри ҳам шу ерга бино қилинди”. Ўшанда ҳазрат домланинг вафотига 14 йил, Катта ҳазратга 35 йил, Ҳалифа бувага 70 йил бўлган экан. Ҳазрат домла жасадларини чиримаслиги у зотдан содир бўлган каромат ва Аллоҳнинг улуғ марҳамати эди.

📖Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "Муҳаммад Юсуф Ҳазин" (ХОНАҚОҲИЙ ҲАЗРАТ МАРҒИНОНИЙ) китобидан.

✈️ Telegram  |  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok