AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov) @agrobloger Channel on Telegram

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

@agrobloger


ШАХСИЙ АГРОБЛОГ

Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Instagramда: instagram.com/zahid_abdusalamov

Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

AGROBLOGER (Uzbek)

AGROBLOGER kanali bu bo'g'orchilik, ochiq dala va issiqxonadehqonchiligiboyicha ma'lumotlar kanali. Kanal 2018 yil 22-dekabrda tashkil topgan va Facebook, TikTok, va YouTube platformalarida ham mavjud. Agrobloger kanalida siz ochiq dala va issiqxonadehqonchiligi bo'yicha eng so'nggi ma'lumotlar bilan tanishing. Agroblogerda, ziraklar uchun eng yangi texnologiyalar, mahsulotlarnikach turlari, va dala vaqti mavjud bolgan qoloblar haqida ma'lumotlar topishingiz mumkin. Agrobloger kanalida reklama ham amalga oshirish mumkin, uchunagar tashrif buyuring va yangi mahsulotlaringizni reklam qilishingiz mumkin. Agrobloger kanali sizning agro biznesingizga yordam berish uchun yangi yechimlar va ma'lumotlar bilan ta'minlaydi. Agrobloger kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

12 Jan, 10:06


⚡️"АДОЛАТ ҚАНИ?": Камида 2000$ маош оладиган ва ҳамма маҳсулотни четдан ташиб келадиган давлатда бозор расталарини кўринг. Биздачи?

🔹11/01/2025

👇👇👇
https://youtu.be/HMwvIPqs4JA?si=8XtEdlF8YIgQHiFk

AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Jan, 18:26


⚡️АНГЛИЯ ЁКИ РОССИЯ: Мигрант юртдошимиз асосий фарқларини айтиб ўтди...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Jan, 01:55


ЭРТАКИ КАРТОШКА ЭКИШ МАВСУМИ БОШЛАНИШИГА БИР ОЙДАН КЎПРОҚ ВАҚТ ҚОЛМОҚДА...

Картошкани экиш муддатлари минтақаларнинг иқлим шароитига қараб йиллик тажриба ва илмий тадқиқотлар асосида муқобил муддатлари : 
 
-Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Фарғона водийсида 25 февраль – 10 март; 

 -Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида 15 февраль – 1 март; 

 -Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 10–20 март ҳисобланади. 
 
Экиш муддати 10 кунга кечикса, ҳосил 10–12 % камайишига олиб келади.

Бунда пишиб етилиш даври қисқа бўлган картошканинг эртапишар навлардан: Сантэ, Невский, Розара, Латона, Агаве, Гранола, Зарафшон, Ред скарлет ва ўрта эртапишарлардан: Альвара, Аринда, Белуга, Виктория, Драга, Кондор, Карлена, Марфона, Фабула, Рамона навларини экиш тавсия этилади. Агар картошка навини аниқ билмасдан ўртапишар ёки ўрта кечки навлар экилса, оқ туганак илдизлари кеч пайдо бўлади ва кунлар исиб кетиб ғовлаб кетади. 
 
Картошка ҳосилини ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун ўрта ва йирик ҳажмли уруғлик туганакларни ундириб экиш керак.

Уруғлик туганак вазни 35–70–130 г ҳажмли қилиб экилганда униб чиқиш 2–3 кун, экишдан гуллашгача бўлган давр 8–13 кун қисқариб, ҳосилдорлик 35–40 фоизгача ортишига эришилади. Эртаги картошкани экишга тайёрлашда асосий омиллардан бири туганакларни ундиришдир. Ундириб экилган туганаклар ундирилмаганга нисбатан 12–25 кун олдин униб чиқади ва ҳосилдорлик ортади. 

Уруғликни ундиришга қўйиш олдидан 3 хилга (майда, ўртача, йирик) сараланиб ёруғ тушиб турадиган, ҳарорати 15–18°С шароитли хоналарда пол ва сўкчакларга 2–3 қатламдан оширмай ёки 20–25 кг. ли яшикларга жойлаштирилиб, хона шамоллатиб турилиши лозим. Туганаклар ҳар 7–10 кунда айлантирилиб (пастки қатори юқорига) турилади. Бунда уна бошлаган ўсимталар бир хилда яшил тусга кириб калта ва бақувват бўлади.

Агар уруғлик сожалкада экиладиган бўлса нишлари 0,5–1 см. дан ошмаслиги керак. Акс ҳолда экиш даврида синиб кетади. Агар қўлда экиладиган бўлса, нишларини 2–3 см. гача ўстириб экиш мақсадга мувофиқ. 


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Jan, 01:55


УДДАБУРОН ХИТОЙЛИКЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ИШ УСЛУБЛАРИ...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Jan, 01:55


⚡️ЭЪТИБОРЛИ МАЪЛУМОТ: Сабзавот уруғлари қадоқларида ёзилган касалликларга чидамлилик даражасини ифодаловчи қисқа кодлар


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Jan, 01:54


⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"
ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+99897200618

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВАКИЛ:
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Комапания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Jan, 01:54


ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАРИ: АПЕЛЬСИН

Апельсин дунё миқёсида етиштириладиган цитрус ўсимликлар орасида биринчи ўринда туради. Бақувват дарахтининг бўйи очиқ жойларда 12 м гача етади. Ҳар тупида 100–400 донагача мева тугади, гектаридан 7–8 минг дона апельсин олинади.

Мевасининг ўртача вазни 80–400 гр ва ундан ортиқ бўлади. Меваси таркибида қарийб 8–9% шакар, 1,06–1,97% турли кислоталар ва 70% гача C витамин бўлади.

Пўсти тўқ сариқ рангли, ғадир–будур ёки силлиқ, қалин бўлиб, этидан яхши ажралади. Апельсин уруғдан экиб, кўчат қилиш ва кейин унга пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади.

Пайвандланганлари 3–4- йили уруғдан экиб ўстирилганлари эса, 10–15 йилда ҳосилга киради. Траншеяларда ўстирилганда ҳар тупидан 20–30, айримларидан 100–120 донагача ҳосил олинади.

Апельсин жуда иссиқсевар ва ёруғсевар ўсимлик. –1,5..–2,5 ҳароратда мевасини совуқ уради, новдалари ва ёғочлик қисми лимонга қараганда 0,5–1 даража паст ҳароратга чидайди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Jan, 01:53


ЁНҒОҚ БОҒИНИ БАРПО ЭТИШДАН АВВАЛ ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Грек ёнғоғини яхши ўсиши учун керакли тупроқни сифатли тайёрлаш энг асосий омиллардан биридир. Ўзбекистонда ёнғоқзор учун кўпчилик майдонлар тоғ олди ва тоғ минтақасида жойлашган. Эрозия жараёни бошланмаслиги учун тупроқни тайёрлашда эхтиёткорлик чоралари кўрилиши лозим, бунда қияликларни катта – кичиклигига эътибор қаратилади.

Тупроқ ялпи равишда қияликка кўндаланг йўналишда ҳайдалади, 8 дан 12 градусли қияликларда террасалар (зинапоялар) қурилади, бунинг учун ер плуг ёрдамида ҳайдалади, 12 дан то 20-25 градусгача бўлган қияликларда скамейкасимон террасалар қурилади. Террасаларнинг эни 4 м гача бўлиши зарур.

Суғориладиган жойларда боғ барпо этилишида (ва 12 градусли қияликларда) ерни ҳайдашдан олдин бульдозер, террасер-юмшатгич ёрдамида текисланади ва ундан сўнг махсус ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича тадбирлар амалга оширилади.
Тупроғи ювилмаган ёки кучсиз ювилган жойларда плантаж плуги билан 40-45 см чуқурликда ер ҳайдалади, кучли ювилган, чириндиси кам бўлган майдонларда, 25-27 см чукурликда ҳайдалади ва 40 см гача яна юмшатилади.

Баҳорда экиш учун тупроқ кузда ҳайдалади. Боғни барпо этишдан олдин тупроқни унимдорлигини ошириш муҳим тадбирлардан биридир. Бунинг учун тупроқ экишга тайёрлангандан сўнг гўнг ва фосфор-калийли ўғитлар солинади, боғ барпо этилгандан кейин эса сидерал экинлар экилади ва ёзда тупроқни ҳайдаб аралаштирилади. Гўнг 80-100 т/га миқдорида берилади, тупроқ бойроқ жойларда эса – 50-60 т/га. Гўнг бўлмаган тақдирда сидератлар икки йил давомида экиб тупроқ ҳайдалади. Сидерат сифатида беда, шобдор ва бошқа дуккаклиларни ишлатиш мумкин, улар катта миқдорда яшил массани ҳосил қиладилар.

Тупроқни фосфор ва калий билан бойитиш учун 600-700 кг/га суперфосфат ва 120-180 кг/га калийли туз берилади. Фосфор ва калий ўғитлари ерни ҳайдашдан олдин, органик ўғитлар эса кейин сочиб юборилади.

Органик ўғитларни тупроққа солиш учун боғни барпо этишдан олдин тупроқ 27-30 см чуқурликда ҳайдалади, йирик кесакларни майдалаш, намликни сақлаш ва боғни режа бўйича жойлаштириш учун борона қилинади. Қияликларда шудгорлаш усули билан барпо этилган террасалар (12° гача) трактор ёрдамида 4-6 марта ҳайдалади. 15 дан 20-25°С гача бўлган қияликларда зинапоясимон террасалар булдозер ёки террасёр-юмшатгич ёдрамида барпо этилади.

Террасалаш жараёнида улар оралиғидаги дарахтлар олиб ташланади (ёнғоқларга соя бермаслиги учун). Фақат буталарни қолдириш мумкин. Барча ҳолатда террасани кенглиги 4 м бўлиши лозим. Лалми боғлар учун террасалар горизонтал бўйича жойлаштирилиши лозим ва террасанинг тескари қиялиги 5-8 градусни ташкил қилиши лозим.

Скамейкасимон террасаларни қуриб бўлгандан кейин тупроқнинг материк қисми ағдармасдан чуқур юмшатилиши лозим бўлади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

10 Jan, 19:38


БУЮК БРИТАНИЯ АГЕНТЛИГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАРИГА 3 МИНГГА ЯҚИН ЎЗБЕКИСТОНЛИКНИ ОЛИБ КЕТМОҚЧИ.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан янги мавсумда Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш мақсадида «Pro-Force Limited» ва «HOPS Labour Solutions Ltd» рекрутинг агентликлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

«Дунё» ААнинг маълум қилишича, музокаралар натижасида жорий йил февраль ойида «Pro-Force Limited» агентлигининг Тошкентга ташрифини ташкил этиш ва 3 мингга яқин сараланган номзодларни бошлаб босқичма-босқич тарзда Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилган.

Шунингдек, «HOPS Labour Solutions Ltd» компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда 14-15 январь кунлари ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини учун онлайн тарзда тест синовларини ташкил этишга келишиб олинди, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

10 Jan, 19:03


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 11 январ, ҳафтанинг шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.


Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -1..-3 даража совуқ, кундузи +7..+9 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -5..-10 даража совуқ, кундузи +2..+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..-5 даража совуқ атрофида, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..-5 даража совуқ атрофида, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -3..+2 даража илиқ атрофида, кундузи +7..+12 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..-5 даража совуқ атрофида, кундузи +4..+9 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..-5 даража совуқ атрофида, кундузи +2..+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

08 Jan, 18:02


⚡️БОҒДОРЧИЛИККА ОИД ФАРМОНЛАРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ: Кимларга имтиёзлар берилди ва кимларники бекор қилинди?

Президентнинг 27.12.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-227-сонли Фармони қабул қилинди.

Шундай қилиб, 5-тоифага киритилган туманларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини – ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 50% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайдилар. Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, шунингдек устав фондида (капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно. Тегишли ўзгартириш 30.12.2022 йилдаги ПФ-287-сонли Фармонга киритилди.

18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сонли Фармоннинг 2-банди янги таҳрирда баён этилди, унга кўра:

2025 йил 1 январдан янги боғлар, узумзорлар ва тутзорлар барпо этилган ер участкалари учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш шаклидаги имтиёз бекор қилинади, шунингдек ушбу ерлар бўйича солиқ ставкаси 50%га камайтирилади;

2025 йил 1 июлдан ягона тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматлари айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз бекор қилинади.

Янги боғлар ташаббускорлари 2028 йил 1 январгача хорижий давлатлардан мевали кўчатлар пайвандтаглари, пайвандустлар, она материали ва техникани импорт қилишда ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади. Ўзгартиришлар 30.09.2024 йилдаги ПФ-151-сонли Фармоннинг 10-банди 3-хатбошисига киритилди.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 28.12.2024 й. кучга кирган дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

08 Jan, 01:59


ОЛХЎРИ ДАРАХТИГА ШАКЛ БЕРИШ СХЕМАСИ

Олхўри дарахтининг асосий навларида мева тугиш органлари қисқа, мева шохчалари пихсимон шохчалардан иборат бўлиб, улар икки ва кўп йиллик шохларда жойлашган бўлади. Баъзи бир навларда бир йиллик шохчаларда ҳосил бўлиши кузатилади.

Ёш олхўри дарахтининг шох-шаббасига шакл беришда шохларнинг пастки қисми яланғочланиб қолмаслиги учун шохлар сийраклаштирилади ва қисқартирилади. Шох-шаббаси тик ўсган, кучли шохланадиган навларда биринчи тартибдаги асосий шохлар қисқартирилиб, иккинчи тартибдаги ён шохлар баландлигида кесилади. Бу шох-шаббанинг ёйилиб ўсишига имкон беради.

Шох-шаббаси ёйиқ дарахтлар, агар шохлари суст ўсса, сийраклаштирилади. Шохлар фақат уларнинг ўсишини тартибга солиб туриши учун қисқартирилади.

Олхўрининг бўйига тик ўсишини, бошқа мевали дарахтлардаги каби чеклаб туриш зарур.

Дарахтлар мева бера бошлагандан кейин шохлар фақат шох-шаббага ёруғлик яхшироқ тегиши учун бутаб турилади. Барча ҳолларда ҳам биринчи навбатда касалланган, қуриб қолган ва бир-бирига тегиб шикастланадиган шохлар олиб ташланади.

Узунлиги 50-60 см дан юқори ва эгилиб қолган шохлар қисқартирилади. Шохларнинг ўсуви 15-20 см гача камайганида ёшартириш мақсадида, асосий шохлар икки-уч йиллик шохигача қисқартирилади.

Агар қишда ҳаво ҳарорати жуда совуқ бўлган бўлса, февраль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, уруғли мева боғларга шакл бериш, буташ ишларини иложи борича қисқа муддатларда тугатилиши зарур.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

08 Jan, 01:59


УШБУ ПРЕПАРАТ СЎНГГИ ЙИЛЛАРДА ДЕҲҚОНЛАРИМИЗНИНГ ЧИНАКАМ ОЛҚИШИГА САЗОВОР БЎЛМОҚДА...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

08 Jan, 01:42


⚡️ЎЗБЕК БАНАНЛАРИ!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

08 Jan, 01:42


ЛИМОН ЭКИНЛАРИДА ГУЛ ТЎКИЛИШИ САБАБЛАРИ

Лимон дарахти йил давомида 3-4 марта гуллайди. Асосий ҳосил биринчи гуллашдан (апрель-май ойларида) ва иккинчи гуллашдан (июнь-июль ойларида) олинади. Лекин баъзи сабабларга кўра лимон дарахти биринчи гуллашда гулларнинг кўп қисмини тўкиб юборади. Бунинг бир нечта сабаблари бор. Масалан: дарахтлар қишки совуқлардан, дим ҳаводан ёки қоронғуликдан зарарланган вазиятларда мева қилмайди.

Баргларини кўп қисмини тўкиб юборган дарахтлар баҳорда янги барг чиқариб, қийғос гуллаганда ҳам дастлабки гуллашда меваларни тутиб қолмайди. Бунда дарахтлар яхши парвариш қилинганда 2- ва 3-гуллашда ҳосилларни сақлаб қолади.
Бундан ташқари дарахтларнинг мева тугмаслигига озиқ моддаларнинг етишмаслиги ҳам асосий сабаблардан бири бўлиши мумкин. Шунинг учун белгиланган меъёрдаги ўғитларни ўз вақтида бериш лозим. Айниқса калий ўғити лимон мевалари тутиб қолишига ижобий таъсир қилади. Юртимизда қиш фасли баъзи йилларда анча совуқ келиши кузатилади.

Маълумки иссиқхоналардаги дарахтларни қишки совуқлардан асраш учун керакли барча чора-тадбирлар кўрилади. Бунда иссиқхона ҳавосини бир маромда сақлаш учун зарур маълумотларга эга бўлиш талаб этилади.

Кундуз кунлари ташқаридаги ҳаво ҳарорати 0℃...+5℃ дан юқори бўлганда иссиқхона эшик ва ромлари очилиб, ҳавоси алмаштирилади.
Бундан кўзланган мақсад, иссиқхона ичидаги дим ҳаво ва захарли газлар чиқиб кетишидир.

Айниқса куз ойларида иссиқхоналар энди ёпилганда ва баҳорда очиш олдидан эҳтиёткорлик талаб этилади. Чунки иссиқхона устига ёпилган плёнка қуёшдан келаётган иссиқликни иссиқхона ичига бир неча марта юқори даражада узатади. Натижада, иссиқхона ичидаги ҳарорат анча исиб кетади. Бу пайтда кундуз кунлари иссиқхона эшик ва ромларини беркитмаслик лозим.

Аксинча, 0℃ дан паст ҳароратда эшик ва ромларни умуман очмаган маъқул. Агарда лимон дарахтлари 1-гулларини тўкиб юборса, кейинги гуллашга қадар ўз вақтида озиқлантирилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

08 Jan, 01:42


⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"
ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+99897200618

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВАКИЛ:
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Комапания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

08 Jan, 01:39


ПЕКИН КАРАМИ ОРТИҚЧА ИССИҚЛИК ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИ...

Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги "Шакаркент" МФЙ нинг Калтаработ қишлоғида яшовчи Мардон Холов хонадони вакиллари 3 сотих ер майдонида иссиқхона барпо қилишиб, деҳқончилик қилиб келишмоқда. Айни шу кунларда бу иссиқхонада 1 минг тупдан ортиқ салатбоб “Pekin” карами парвариш қилиб келинмоқда. Оила соҳибининг билдиришича, улар иссиқхонасида ҳар йили ушбу турдаги карамдан 2-3 тонна атрофида ҳосил олиниб, яхшигина даромад топишмоқда.

—Оила аъзоларимиз билан биргаликда ўтган йилги мавсумда қарийб 50 миллион сўм даромадга эга бўлдик,—дейди миришкор Мардон Холов.—Саккиз йилдан буён иссиқхона хўжалигини юритаётган бўлсак, минг шукрки, рўзғоримиз тўкин, меҳнатимиздан барака топаяпмиз. Шунингдек, иссиқхонада бодринг, помидор, картошка ва бошқа кўкатлар экиб етиштириб, қўшимча фойда олмоқдамиз.

“Pekin” карами зич экин сифатида экилганда, ҳаво ҳарорати ва тупроқ намлигига риоя қилиш керак. Ҳарорат дастлабки кунларда 14 °С, кейинчалик 18 °C атрофида бўлиши лозим. Ўсимликнинг қизиб, ҳаво намлигининг ошиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Ҳавонинг намлиги 80 фоиздан ошмаслиги даркор. Карамни эҳтиёткорлик билан бироз чанқатиб, сўнгра тўйдириб суғорилади. Бироқ намликнинг ортиқча бўлишига йўл қўйилмайди.

Бу сабзавот маҳсулоти 7-10 та барг чиқарганда йиғиб олинади. Зич экин сифатида етиштирилган салат маҳсулотининг ҳар метр квадратидан 8-9 килограм ҳосил олинади.

Мардон Холов оиласи эса эрта баҳор мавсуми олдидан иссиқхонасини кенгайтириш, плёнка остида етиштириладиган маҳсулот миқдорини ошириш ҳаракатида, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

08 Jan, 01:39


⚡️ЯПОНЛАРНИНГ ЯНГИ ИХТИРОСИ ЭКИНЛАРГА КИМЁВИЙ ИШЛОВДА ҲИМОЯ ВАЗИФАСИНИ ЎТАЙДИ!

Токио технология институти олимлари турли кимёвий моддаларга чидамли матолар учун ўз-ўзидан тикланувчи қоплама яратди.

Янги материал асосида улар қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва ҳарбийлар учун пестицидлар таъсиридан, шунингдек, кимёвий ва биологик таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус кийимлар ишлаб чиқаришни режалаштиришмоқда.

Инновацион қопламани яратиш учун мато хавфсиз эритувчиларга асосланган турли хил эритмаларга кетма-кетликда ботирилади. Бунда материал юзасида турли зарядли полимерларнинг кўп қатламли полиэлектролит қопламаси ҳосил боълади.

Ишланманинг ўзига хос хусусияти шундаки, материалга махсус ферментларни, масалан, карбамидни парчалайдиган уреазани киритиш имкони бор. Тадқиқот раҳбари, профессор Хироши Накамуранинг сўзларига кўра, ферментлар таркибини ҳимоя кийимининг мақсадига қараб ўзгартириш мумкин.

Ўрнатилган ферментлар “ақлли” тўсиқ бўлиб ишлайди - улар терига тегмасдан олдин хавфли моддаларни зарарсизлантиради. Шу билан бирга, ҳимоя қатламининг қалинлиги микрондан камроқ болиб, шу сабабли деярли кўринмас бўлади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

07 Jan, 22:03


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 8 январ, ҳафтанинг чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, кечаси бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи –1...+1 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража совуқ, кундузи –3...+2 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража совуқ, кундузи –2...+3 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши эҳтимоли бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи –3...+2 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...+3, кундузи +3...+8 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши, айрим ҳудудларга эса, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси –3...+2, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда қор ёғиши, айрим ҳудудларда эса, кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиб, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи –3...–8 даража совуқ атрофида бўлиши кутилади.

ЭСЛАТМА!

"Ўзгидромет" хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудига кеча, 7 январ, сешанба кунидан Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланди. Прогнозларга кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйича 2025 йил январ ойининг биринчи ярмида аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати январ ойи боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

03 Jan, 17:00


3 ЯНВАРДА ДЕНОВДА КАРАМЛАР СОТУВГА ТАЙЁР!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

03 Jan, 00:47


ЯНВАРЬ ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА БАЖАРИЛИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАР

Боғларда дастлаб уруғ мевали, сўнгра данак мевали дарахтларга куртак ёзгунга қадар шакл бериш, буташ, сийраклаштириш ишлари бажарилади, қуриб қолган дарахтлар боғдан олиб чиқилади. Шу пайтгача яҳоб суви берилмаган боғларга, албатта, бир маротаба яҳоб суви бериш зарур.

Бунда ҳар гектар майдон 1500–2000 куб.м меъёрдаги сув билан 3–4 кун давомида суғорилади. Янги боғ ва токзорларни изғирин ва шамоллардан ҳимоя қилиш мақсадида ихота дарахтлари (жийда, тол, терак, ўрик ва бошқ.) экилган бўлиши зарур. 

Ер ости суви яқин жойлашган майдонларда янги боғ-токзорлар барпо этишдан олдин коллектор-зовурлар қазилиб, зах сувлар сатҳи пасайтирилиш керак. Бунда далага 30–40 тонна гўнг солиниб, тупроқ 40–50 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳосил берадиган боғлар қатор ораси 25–30 см чуқурликда ағдариб ҳайдалса, касаллик манбаи бўлган барглар йўқотилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

03 Jan, 00:47


⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Комапания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

03 Jan, 00:47


⚡️АСАКАЛИК МОҲИРЖОН ТЎРАҚУЛОВ БАНАНЗОРЛАРИ


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

03 Jan, 00:47


⚡️ЯХШИ ХАБАР: Андижондаги адирликни ўрмонга айлантириш йўлида 2 йилдан буён меҳнат қилаётган ва сўнгги вақтларда солиқчилар босимидан азият чекаётганини таъкидлаган Отабек Нуритдинов ёзмоқда:

"Андижон вилояти ҳокими ўрмон қилиш лойихамизни шахсан назоратига олганлиги тўғрисида хабар келди. Насиб бўлса келгусидаги ишлар шахсан вилоят рахбари бошчилигида бўлиб, янада кенгроқ хажмларда амалга оширилади.

Бир вақтлари Корея халқи ўзларидаги худди шундай манзарани ўрмонга айлантирганлар. Хитой халқи Гобби ва бошқа чўл худудларини миллионлаб гектарларини ўрмонга айлантириб, яна бутун дунёга намуна бўлиб илғор қадамлар билан бу ишларни давом этмоқдалар. Нахотки шу расмдаги озгинагина жойни ўрмон қилолмасак...

Чўлни ўрмонга айлантириш лойихамизни катта қизиқиш билан кузатиб борувчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Шу қаторида ёрдам қўлини чўзаётган ватандошлар хам. Бизни кузатишда, қўллашда давом этинг. Келгусида натижаларга биргалашиб хурсанд бўлиш барчамизга насиб қилсин".

Каналимизда ҳавола қилинган аввалги хабарлар:

https://t.me/agrobloger/33706?single
https://t.me/agrobloger/33691


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

03 Jan, 00:40


⚡️ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ИМЗОЛАНДИ: 60 турдаги маҳсулотлар учун божсиз импорт режими яна бир йилга узайтирилди.

Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида, ўсимлик ёғи, сарёғ, тухум, банан, цитрус мевалар, ун, йогурт, айрим турдаги қандолат маҳсулотлари, шунингдек, баъзи гигиеник товарлар импорти учун божхона божининг нол ставкаси 2026 йил 1 январгача узайтирилди.

Ўзбекистон президентининг “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Фармон билан, 31.05.2022 йилдаги ПФ-145-сонли ва 23.03.2023 йилдаги ПФ-41-сонли президент фармонлари асосида божхона божининг нол ставкаси қўлланаётган товарлар учун ушбу имтиёзнинг муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилди.

Бу чора истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Яна камида бир йил давомида божсиз олиб кириш мумкин бўлган товарлар рўйхатига балиқ, сарёғ, маргарин, қаймоқ, қуюлтирилган сут, тухум, банан, кофе, чой, ун, йогурт, пишлоқ, творог, қандолат маҳсулотлари, мураббо, алкоголсиз ичимликлар, соч учун воситалар, айрим гигиеник товарлар ва бошқалар киради.

Шунингдек, янги ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуава, манго, кокос, олма, нок, беҳи каби меваларнинг божсиз импорти ҳам давом этадиган бўлди.

Бошқа бир қарор асосида, ўсимлик ёғи импорти бўйича божхона божининг нол ставкаси ҳам 2026 йил 1 январгача узайтирилди. Парранда гўшти импорти учун эса имтиёз муддати узайтирилмади, дейилади
хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

02 Jan, 19:00


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 3 январ, ҳафтанинг жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -1...-3 даража совуқ, кундузи +5...+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи +1...+6 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ атрофида, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, қорга айланиши кутилади. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража илиқ атрофида, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража илиқ атрофида, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи -3...+2 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

30 Dec, 22:48


🟦🟦🟦 Янги йилда сизга ва аҳли оилангизга соғлик-саломатлик ҳамда тинчлик-ҳотиржамлик ҳамроҳ бўлсин!

Ҳурмат билан
@agrobloger жамоаси.

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

27 Dec, 07:54


⚡️ГЎЗАЛЛИК...

🔷29 декабр.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

27 Dec, 07:54


ИССИҚХОНАДА БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ЗАРУР АГРОТЕХНИК ТАВСИЯЛАР

Ширин қалампир ҳам худди помидор сингари унумдор ерга талабчан, бундан ташқари намликни ва иссиқни жуда севади.

Экин майсалар 5-6та чинбарг чиқарганда экилади. Кузги-қишки мавсум учун 55-60 кунлик, қишки-баҳорги мавсум учун 50 кунлик, ёзги-кузги мавсум учун 35-40 кунлик кўчат тўғри келади.

Кўчат экилгандан сўнг ўсимлик бўйи 20-25см га етганда сув нуқтаси олиб ташланади, ён шохларини ривожлантириш учун. Ўсимликка шакл бераётганда унинг бақувват бўлган 2-3 та ён шохлари қолдирилади.

Ширин қалампир ёруғсевар ўсимлик, шу сабабли уни иссиқхонада қалин экиб бўлмайди. Қалин экилганда гули чангланмайди ва ҳосилдорлик пасайиб кетади. Ширин қалампирни ҳосил тугиши даврида майдонни суғоришга жуда эҳтиёт бўлиш лозим.

Захлатиб юбормаслик талаб этилади. Шунинг учун ушбу даврда суғориш эгатларини чуқур олиниб, сувни камроқ меъёр билан, тез-тез 5-6 кун оралатиб қўйиш тавсия этилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

27 Dec, 07:54


🇬🇧 БУЮК БРИТАНИЯНИНГ "IKAR" КОМПАНИЯСИДАН ЎТА "АҚЛЛИ" СУЮҚ ЎҒИТЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА!

Экинлар учун энг зарур элементлар ва бирикмалар асосидаги органо-минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи ҳамда Европада ўз нуфузига эга бренд фермер, деҳқон ва боғбонларимиз билан бирга ишлашга тайёр!

Ҳозирда қуйидаги маҳсулотларимиз сотуви бошланди:

IKAR FOSTO
IKAR BIGO ROOTS
IKAR BIGO S
IKAR INFRA PRO
IKAR REVOLT
IKAR SILICARE
IKAR OCEAN
IKAR MENDELENIUM
IKAR KALISTO
IKAR Cu 200

Қадоқ сиғими: 5л.

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Расмий каналимиз:
@ikar_uzbekistan

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

27 Dec, 04:53


МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР НИМА УЧУН КЕРБОВКА ҚИЛИНАДИ?

Дарахтларнинг шохсиз бўш жойларини тўлдириш ёки у чиройли шаклда бўлиши учун кўпинча шох-шаббага куртак ёки қаламча пайванд қилинади.

Бунинг учун озиқланишини кучайтириш ҳисобига куртак ва шохчаларни янада кўпроқ ўстириш мақсадида куртак ёки шохчанинг тепасидаги пўстлоқни кесиб қўйилади (кербовка).

Бу усулларнинг таъсири ўтказувчи новдаларнинг бирор ерини кесиб қўйиш йўли билан дарахтнинг муайян жойлари ва органларига сув ҳамда озиқ моддалар келишини кучайтириш ёки сусайтиришга, уларнинг ўсишини ҳамда уйқудаги куртакларининг уйғонишини тартибга солишга асослангандир.

Баъзан дарахтлар пўстлоғида эгатчалар ҳосил қилинади – тиккасига тилиб қўйилади. Бунинг учун дарахтларнинг танаси ва шохлари боғбон пичоғи билан бутун пўстлоқ ва ўзак теварагининг бир қисми қалинлигида тилиб қўйилади.

Натижада кесиклар атрофида асосий ва янги шохларнинг ўсиши кучаяди. Пўстлоқ тилишни ёш ҳамда тез ўсадиган пайвантаглардаги дарахтларда қилиш фойдалидир.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

27 Dec, 04:53


ҚИШ КУНЛАРИДА ЁШ МЕВАЛИ КЎЧАТЛАРНИ КЕМИРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН САҚЛАШ УСУЛЛАРИ (РОССИЯ).


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

27 Dec, 03:53


⚡️АГРОСУБСИДИЯ: Иссиқхонларда кўмир қозони хариди харажатлари қопланиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2024 йил 9 июлдаги 400-сон қарорига мувофиқ “Агросубсидия” АТда янги субсидия хизмати ишга туширилганди.

Иссиқхонларда кўмир қозони хариди харажатлари қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2024 йил 9 июлдаги 400-сон қарорига мувофиқ “Агросубсидия” АТда “Кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш” учун субсидияга ариза юбориш имконияти яратилганди.

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган кўмир қозони харажатларининг 20 фоизигача, бироқ
80 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисми Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Субсидия суммаси тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасидан келиб чиқиб белгиланади:

«ААА» тоифа — субсидия миқдорнинг 100 фоизи;

«АА» тоифа — субсидия миқдорнинг 90 фоизи;

«А» тоифа — субсидия миқдорнинг 80 фоизи;

«ВВВ» тоифа — субсидия миқдорнинг 70 фоизи;

«ВВ» тоифа — субсидия миқдорнинг 60 фоизи;

«В» тоифа — субсидия миқдорнинг 50 фоизи.

Хизматга ҳавола:
https://old.agrosubsidiya.uz/uz/service/view/82


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

26 Dec, 19:01


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 27 декабр, ҳафтанинг жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -1...+1, кундузи +8...+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража илиқ атрофида, кундузи +5...+10, баъзи жойларда +12 даражагача илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража илиқ атрофида, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи +4...+9 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи +4...+9 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

25 Dec, 18:59


САБЗАВОТ УРУҒЛАРИ ҚУТИЛАРИДАГИ ҚИСҚА ЛОТИН ЁЗУВЛАР ҲАҚИДА...

Ps – детерминант туркумга мансуб навлар;

Ps+ – индетерминант туркумга хос ўсувчи навлар;

Тм – тамаки мозаикаси вирусига чидамлилиги (ВТМ);

F1, F2 – фузариозни биринчи ёки иккинчи шудрингига чидамлилиги;

С2,С3,С4,С4 – кладоспориозни турли шудрингларига чидамлилиги;

N – нематодага чидамлилиги;

V– вертициллёзга чидамлилиги.

ToM- тамаки мозаикаси вирусига чидамлилиги.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

25 Dec, 18:59


🇬🇧 БУЮК БРИТАНИЯНИНГ "IKAR" КОМПАНИЯСИДАН ЎТА "АҚЛЛИ" СУЮҚ ЎҒИТЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА!

Экинлар учун энг зарур элементлар ва бирикмалар асосидаги органо-минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи ҳамда Европада ўз нуфузига эга бренд фермер, деҳқон ва боғбонларимиз билан бирга ишлашга тайёр!

Ҳозирда қуйидаги маҳсулотларимиз сотуви бошланди:

IKAR FOSTO
IKAR BIGO ROOTS
IKAR BIGO S
IKAR INFRA PRO
IKAR REVOLT
IKAR SILICARE
IKAR OCEAN
IKAR MENDELENIUM
IKAR KALISTO
IKAR Cu 200

Қадоқ сиғими: 5л.

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Расмий каналимиз:
@ikar_uzbekistan

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

25 Dec, 15:06


⚡️ЎЗ ҲАМЁНИДАН САРФЛАБ, ҚИП-ҚИЗИЛ АДИРЛИКНИ ЎРМОНЗОРГА АЙЛАНТИРАЁТГАН ОТАБЕК НУРИТДИНОВ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ!

"Андижон вилояти ҳокими
Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичга:

Очиқ мурожаат йўллаганимдан узр сўрайман. Бошқа илож қолмади. Матбуот котибингиз 5-6 ойдан бери телефонларга хам жавоб бермай қўйган. Шахсан ўзингизга учрашни харакат қилдик, бўлмади.

Даштни ўрмонга айлантириш лойиҳамиздан хабарингиз бор. Бошидан ўзингиз қўллагансиз. Ишонч билдиргансиз. Эътиборингизда эди. Биргина шунинг ўзи турли ташкилотлардаги тўсиқларни енгиб ўтишимизга ёрдам бўлаётганди. Кўп раҳбарлар тўғридан-тўғри сизга алоқага чиқишимиз мумкинлигини билиб, масаламизга жиддий ёндошарди. Лойиҳани бошладик. Аста секин натижалар кўрина бошлади.

Махаллий ОАВ лардан ташқари, халқаро ОАВ лари хам ишларимизни ёрита бошлади. Жамиятимиз хам қараб турмади. Ким пул билан, ким дунёнинг турли давлатларидан уруғлар жўнатиш билан, ким меҳнати билан, ўз хиссасини қўшишга харакат қилди. Арава жойидан қўзғалди. Четда бўладими, ўзимизда бўладими ватандошлар завқ билан бўлаётган ўзгаришларни кузата бошлади.

Лекин афсуски, охирги бир ҳафта ичида бизга нисбатан хақиқий хужум бошланди. Бу шунчаки программа хатоси, ёки инсон омили эмас, хақиқий хужум. Ғойибдан 40 млн пул илишди, МИБ га чиқаришди. Бошлаган лойиҳамиз катта лойиҳа ва катта сармоя талаб қилади. Ҳозирда сув хавзалари қилиниб, фақат томчилаб суғориш орқали сув тежамкор технологиялари орқали суғоришлар йўлга қўйилган. Қуёш панелларини ўрнатиб, сув насослари ёрдамида суғорилмоқда. Чўл худуди аста-секин яшил тўнга бурканиб, дарахтлар бўй чўза бошлаган.

Насиб бўлиб ўрмон туси кўриниб қолса, яшил макон бўлиб, туризм хам ривожланади. Одамларимиз учун яшил худуд барпо бўлади. Бундай олиб қараса, Президентимиз қўяётган талаблар (муқобил энергия, сув тежамкор технологиялар, яшил макон, ўзлашмаган ерларни ўзлаштириш, туризм) барисини ўз кучимиз билан амалга оширмоқдамиз. Энг асосийси, лойихамиз амалга ошса, келажак авлоларга хам ўзимиздан кейин яхши бир меърос қолдиришимиз мумкин.

Нега ва нима учун хужум бошланганини ҳалигача тушуниб етганимиз йўқ. Идораларда футбол тўпи бўла бошладик. У ёққа бор, бу ёққа бор... Ҳисобимиздан пулларни ечиб олишди, ерни ўзлаштиришга 5 йилга имтиёз олгандик, қонунга зид равишда дехқон хўжалиги қилиб солиққа тортишди. 6 та жарима қўллашди. Солиқ рахбари "хал қиламиз, ёрдам қиламиз" деганди, лекин бу шунчаки вақтни чўзишдан бошқа нарса эмас. Ҳозирда хеч қандай ҳаракат йўқ.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида туман ҳокимидан кўп бора ёрдам сўраганман. "Лойиҳа амалга ошса туманимиз, вилоятимиз учун хам яхши бўлади. Вилоят раҳбари ҳам хурсанд бўлади" деб ҳар сафар гапирардим. Лекин туман ҳокими телефонларга хам жавоб бермай қўйган. Бизни ва лойиҳамизни назар писанд қилмайди. Ҳокимдан томчилаб суғориш субсидиялари, бошқа қандайдир давлат қўлловларидан ёрдам сўраб, охири фойдасизлигини тушуниб тўхтатганмиз.

Асака туманига ўтган йили берган кўчатларимиз бор эди. Ҳеч йўқ шуни пулини берилар, ўзимизни пулни деб йил давомида илтимос қилиб келдик. Ўтган хафтада "пулизи қўйиб бердик мана" деб, уни хам тўхтатишиб қўйди. Биздан бошқа хаммани пули чиқиб, бизники тўхталиб қолиши ғалати эмасми?

Хурматли Шухратбек Қўшақбоевич. Сизни баҳор ойида, дарахтларимиз куртак ёзишни бошлаганида лойиҳамизни, қилинган ишларни кўришга таклиф қиламиз. Сизни келишингиз - бу йўлларимиз хеч йўқ шағалланиб, юрадиган бўлиб қолади дегани. Сизни келишингиз - бу лойихамизга, яшил маконга бефарқ эмаслигингизни, эътиборингизда эканини кўрсатади. Бу эса айрим хужумчиларни турли ғараз ниятларидан қайтариб туради.

Агар ҳозир "Отабекни ишлари нима бўлаябди?" деган саволни берсангиз, тумандаги хужумчилар хам анча ўзларига келиб қоларди. Булар хозирда харакатлари билан нафақат Андижон вилояти, бутун давлат имиджига зиён келтирмоқдалар. Ёрдамингизни аямаймиз деб умид қиламан. Хозирги жуда оғир ва синовли даврда қилган ёрдамингизни нафақат мен, балким дунёнинг турли минтақаларидан бу лойихадан завқланиб қўллаётган ва кузатаётган ватандошларимиз хам қадрлайдилар.

Ҳурмат билан Отабек Нуритдинов".


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

25 Dec, 06:06


СИДЕРАТЛАР (КЎКАТ ЎҒИТЛАР) ҲАҚИДА...

Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида тупроққа қўшиб ҳайдаб юбориладиган ўсимликларга сидератлар дейилади.

Сидератлар сифатида мош, кузги нўхат, люпин, сераделла, қашқар беда, ёввойи ловия, бурчоқ, шабдор каби дуккакли экинлардан, шунингдек республикамизда кузги жавдар, сули, райграс, берсим каби ўсимликлардан кенг фойдаланилади.

Сидератлар тупроқни азот ва органик моддаларга бойитади, чунки уларнинг таркибидаги азот микдори гўнгдагидан кўп бўлиб, нисбатан камроқ микдорда фосфор ва калий тутади.
Сидератлар сифатида етиштириладиган экинлардан 350-400 ц/га кўк поя олинганда, улар таркибидаги 150-200 кг азот 35-40 т гўнгга эквивалент бўлади.

Сидератлар тупроқнинг физикавий хоссаларини яхшилайди. Ҳайдалма қатламдаги тупроқ зичлиги 0,05—0,1 г/см га камаяди. Улар таъсирида тупроқнинг ўсимлик илдиз тизими тарқаладиган қатламидаги ҳарорат 2—4°С га ошади, микроорганизмлар сони кўпаяди ва фаоллиги 45— 50 кун давомида максимал даражада сақланади.

Кўкат ўғитлар ёки сидератларнинг иккинчи таърифи шуки,тупроқни азот ва органик моддалар билан бойитиш мақсадида далаларга экиб, ўстириладиган айрим ўсимликларга айтилади. Кўкат ўғит сифатида кузги жавдар, хантал, арпа, хашаки нўхот, хашаки кўкатлар, беда, мош каби оралиқ экинларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Бу оралиқ экинларидан гектарига 350–400ц дан кўк масса олинганда, айни масса таркибида 120–200кг азот бўлиб, уз навбатида бу ўртача 35–40 тонна гўнгга эквивалент ҳисобланади. Мисол: ҳашаки нўхот таркибида 0,5 фоиз азот, 0,15 фоиз фосфор, 0,50 фоиз калий, 0,30 фоиз кальций элементлари бор.

Шунинг учун ҳам ушбу экинлар мавсум оралиғида ёки алмашлаб экишда жуда қўл келади.
Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, кўкат ўғит етиштиришда нордон тупроқлар ярамайди.

СИДЕРАТ ЭКИНЛАР ТУПРОҚ УЧУН МАҲАЛЛИЙ ГЎНГЛАРДАН КЎРА ФОЙДАЛИРОҚМИ?

Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида тупроққа қўшиб ҳайдаб юбориладиган сидератлар сифатида мош, кузги нўхат, люпин, сераделла, қашқар беда, ёввойи ловия, бурчоқ, шабдор, кузги жавдар, сули, райграс, берсим каби ўсимликлардан кенг фойдаланилади.

Сидератлар тупроқни азот ва органик моддаларга бойитади, чунки уларнинг таркибидаги азот миқдори маҳаллий гўнгдагидан кўп бўлиб, нисбатан камроқ миқдорда фосфор ва калий тутади.

Сидератлар сифатида етиштириладиган экинлардан 350-400 ц/га кўк поя олинганда, улар таркибидаги 150-200 кг азот 35-40 т гўнгга эквивалент бўлади.

Масалан, тупроққа қанча кўп гўнг солинса, чириши натижасида шунча кўп углерод ажралиб чиқади ва ўсимликнинг ҳаводан озиқланиш жараёнини қулай ҳолатга келтиради.

Тупроқдаги ярим чириган 20–30т гўнгдан ажралиб чиқадиган углерод миқдори гўнг солинмаган далага нисбатан гектарига 100–150 кг кўпаяди. Бу экинлардан мўл ҳосил олишда муҳим омил.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

25 Dec, 06:04


⭕️⭕️⭕️⭕️
ИССИҚХОНАЛАРДА ҚИШКИ-БАҲОРГИ МАВСУМ УЧУН КЎЧАТ ЕТИШТИРИШ ЖАРАЁНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

⚡️"ПЛАНТАСТИМ" - ИССИҚХОНА КЎЧАТЧИЛИГИДАГИ ЭНГ ДОЛЗАРБ ВОСИТА!

1). Илдиз тизимини тез ривожлантиради!

2). Илдиз касалликларидан сақлайди!

3). Субстратдаги pH реакциясини нейтрал ҳолатга келтиради!

4). Иммунитетни кўтаради!

5). Марказий Осиёда рақобатчиси бўлмаган фунгостимулятор.

Ўзбекистонда ўн минглаб иссиқхона эгалари танлови!

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:
Марказий Осиёда ягона бўлган микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" компанияси

Телефонлар:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

25 Dec, 06:04


⚡️ЎЗБЕКИСТОНДАН 4,3 МИНГ ТОННА АНОР ЭКСПОРТ ҚИЛИНГАН.

2024 йил январь ойидан ноябрь ойигача бўлган даврда Ўзбекистон 4,28 минг тонна анор экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга асосланиб хабар берилмоқда.

Шу даврда экспортнинг молиявий ҳажми $4,7 миллионга етибди. Ўзбекистоннинг асосий анор харидори Россия бўлиб, унга 2 325 тонна анор етказиб берилган.

Иккинчи ўринни Тожикистон эгаллаб, у 724 тонна анор импорт қилган. Учинчи ўринда эса Қозоғистон бўлиб, унга 655 тонна анор йўналтирилган.

Шунингдек, Қирғизистон 350 тонна, Украина эса 106 тонна анор импорт қилган. Қолган давлатларга эса ҳисобот даврида 127 тонна узбек анори етказиб берилган.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

02 Dec, 05:06


⚡️ХИТОЙДАГИ ЭНГ КАТТА ЧЎЛ ДАРАХТ БИЛАН ЎРАБ ОЛИНДИ.

Хитой 46 йиллик лойиҳасини якунлаб, мамлакатнинг энг катта Такламакон чўлини дарахтлар билан ўраш ишларини тугатди. Ушбу лойиҳа давлатнинг чўлланишга қарши кураш ва баҳорда мамлакатнинг айрим ҳудудларини “безовта қиладиган” қум бўронларини камайтириш борасидаги миллий саъй-ҳаракатларининг бир қисми сифатида амалга оширилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Такламакон чўлини ўраган 3 минг километр узунликдаги “яшил белбоғ” лойиҳаси шимоли-ғарбий Шинжон ҳудудида саҳронинг охирги 100 метр жанубий чегарасида дарахт экилиши билан якунланган.

Саҳрони дарахтлар билан ўраш ишлари 1978 йилда халқ орасида “Буюк яшил девор” номи билан машҳур бўлган “Уч шимолий ҳимоя белбоғи” лойиҳаси доирасида бошланган. Шу вақт мобайнида 30 миллион гектар майдонда дарахт экилган.

Мамлакатнинг қуруқ шимоли-ғарбий ҳудудида амалга оширилган дарахт экиш ишлари натижасида Хитойнинг умумий ўрмон билан қопланган ҳудуди ўтган йил охирига келиб 25 фоиздан ошган. Бу кўрсаткич 1949 йилда 10 фоиз атрофида бўлган. Фақатгина Шинжон ҳудудида ўрмон қоплами сўнгги 40 йилда 1 фоиздан 5 фоизгача ошган.

“Лойиҳа давомида турли дарахт ва ўсимлик турларининг чидамлилигини синаб кўриш учун йиллар сарфланди. Бироқ танқидчиларнинг фикрича, дарахтларнинг яшаб қолиш даражаси кўпинча паст бўлган ва лойиҳа қум бўронларини камайтиришда самарасиз бўлиб келган. Бу бўронлар мунтазам равишда Пекин шаҳрига етиб боради”, дейилади хабарда.

Шинжон ўрмон хўжалиги расмийси Чу Лидунга кўра, Хитой Такламакон саҳроси чеккасида кўчат экишни давом эттиради. Унинг шимолий чегарасидаги терак ўрмонлари сув тошқинларини йўналтириш орқали қайта тикланади. Шунингдек, расмийлар саҳронинг ғарбий чегарасидаги қишлоқ хўжалиги ерлари ва боғларни ҳимоя қилиш учун янги ўрмон тармоқларини яратишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, Хитойнинг дарахт экиш бўйича саъй-ҳаракатларига қарамай, мамлакат ҳудудининг 26,8 фоизи ҳанузгача “чўлланган” деб таснифланади. Бу кўрсаткич 10 йил аввал 27,2 фоиз бўлган, дейилади
хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

02 Dec, 05:05


⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
1). 914550044
2). 990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

02 Dec, 05:05


ТУРПНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Турп микроблардан муҳофаза қилади, организмдан заҳарли моддаларни ҳайдовчи енгил сингувчи бирлашмаларга бой.

Турп сабзавотлар орасида калийга энг бойи ҳисобланади. Атеросклероз, подагра, буйрак касалликларида, шунингдек, иштаҳани очиш учун турпни қирғичдан чиқариб, бироз асал қўшиб ейиш фойдали.

Болалар ва катталардаги йўтални даволаш учун турпни майда тўғраб, темир идишга солинади. Устига бироз шакар сепиб, паст оловга 2 соатга қўйилади. Ҳосил бўлган суюқликни сузиб олиб, кунига 3 маҳал овқатланишдан аввал 2 чой қошиқдан ичилади.

Бронхит ва бошқа шамоллаш касалликларида турпни қирғичдан чиқариб, хантал (горчица) каби орқа ва кўкрак қафасига қўйиш лозим.
Ич қотиши ва ичакдаги хилтлардан халос бўлиш учун бир дона турпни қирғичдан чиқариб, шарбатини сиқиб олинади ва уни илитиб ичилади. Шунингдек, у пешоб ҳайдаш таъсирига ҳам эга.

Мумкин эмас: энтероколит, ошқозон яраси ва гастритда турпли муолажадан аввал шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

02 Dec, 05:04


МАГНИЙ ХЛОРОЗИ - ИССИҚХОНАДА КУЗГИ-ҚИШКИ МАВСУМДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШНИНГ АСОСИЙ МУАММОЛАРИДАН БИРИ...

Иссиқхонада помидор етиштиришда Магний етишмаслиги аввал ўсимликнинг пастки баргларида доғлар кўринишида намоён бўлади. Доғлао бошланишида оч яшил рангда, кейинроқ сариқ, сўнгра кулранг тусга кириб, қурийди ва тўкилади. Помидор мевалари эса, майда бўлиб, рифожланмай қолади.

Кураш чоралари:

Сульфат Магний билан ўсимлик ривожланишининг ҳар хил босқичларида озиқлантирилади.

Экишдан аввал 10г/кв.м ҳисобида қўлланилади.

Вегетация даврида илдиз тизими орқали 30г Магний сульфатни 10л илиқ сувда эритилиб, ойига 2 марта озиқлантирилади. Барги орқали эса, 15г Магний сульфатни 10л илиқ сувда эритиб, унга 5г карбамид аралаштирилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

01 Dec, 22:52


⚡️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ОИД ҚИСМИ: 2024 йил 1 декабрдан кучга кирган қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

1). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хариди бўйича янги тартиб ўрнатилди.

2024 йил 1 декабрдан умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.

2). Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларини баҳолаш тизими жорий этилди.

2024 йил 1 декабрдан фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган «мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш» тизими жорий этилди ҳамда ҳар йили ўзининг расмий веб-сайтида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар рейтинги эълон қилиб борилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

01 Dec, 19:04


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 2 декабр, ҳафтанинг душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..+2, кундузи +6..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3..-8 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ, айрим ҳудудларда -3 даражагача совуқ бўлиши кутилади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +1..+6 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3..+2 даража илиқ атрофида, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..+5, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3..+2 даража илиқ атрофида, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5..-10 даража совуқ, кундузи -3..+2 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ ҲАФТА БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 17:38


⚡️БУГУНГИ ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИДАН: Қишлоқ хўжалигида янги давр бошланиши мумкин. Президент томонидан органик маҳсулот етиштириш трендга чиқарилмоқда.

P.S. "Anguzal Agroservis" компаниясини бу янгилик билан табриклаймиз. Сабаби, улар кўп йиллардан буён Марказий Осиёда экологик тоза бўлган органик маҳсулот етиштиришни тарғиб этиб келишмоқда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 09:56


ХОНАКИ ГУЛЛАР ПАРВАРИШИДА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ОДДИЙ ТАВСИЯЛАР

Гулчиликка қизиққанларга қуйидаги оддий қоидаларга амал қилишларини тавсия қиламиз:

1. Гулнинг узоқ яшаши унинг қай даражада ёруғ кўришига, қуёш нуридан қувват олишига боғлиқ. Гул сўзсиз равишда деразада ёки ёруғга яқин махсус токчада туриши керак. Гул япроқлари сарғайиб, сув қуйсангиз ҳам ночорлашининг бирдан-бир сабаби қуёш нурининг етарли бўлмаганидандир. Юрган-турганда гулнинг баргларига тегмай, ўсишига ҳалақит қилмайдиган қулай бурчакка жой тайёрлаш керак.

2. Гулнинг ҳам инсон сингари иммунитети пасаяди, кучсизланади. Кичик гулларнинг тупроғини 1-2 йилда, катта гулларнинг тупроғини 3-4 йилда бир марта алмаштириб туриш керак. Негаки гул ўсган сари тупроқдаги фойдали орзуқалар камаяди, деярли йўқолади. Хона гулларининг тупроғига 1-2 ойда бир марта махсус минерал ўғитлар солиб туриш керак.

3. Гулни қайта ўтқазишни билишда унинг ҳиди ҳам ёрдам беради. Сув қуйишда унинг шохини ҳидлаб кўринг, агар нохуш ҳид келаётган бўлса, тупроқнинг устки қатлами оқара бошласа, дарров бошқа қаттароқ идишга ўтқазинг.

4. Хона гулларининг тупроғини алмаштиришга қулай давр: февраль-март-апрель ойлари ҳисобланади. Кўчирадиган гулга 3 кун сув қуйманг. Шунда тупроқ тувакдан осон ажралади. Гулнинг томири билан ажратиб олган тупроқни сувга ботириб, юмшатиб оласиз, томири тупроқдан бўшаганда кенгроқ бошқа гул тувакка ўтқазасиз.

5. Баҳорда хона гулларини қишдагига қараганда икки марта кўпроқ суғориш керак. Сопол идишда ўсган гуллар бошқа материалдан ясалган туваклардаги гулларга нисбатан кўп сув талаб қилади.

6. Агар гулнинг япроқларини оқ ёки сарғиш рангдаги унсимон доғ босаётган бўлса, 1 чой қошиқ содани 100 миллиграмм сувга аралаштириб гулга сепиш керак. Бу усулни 10 кун такрорлаш керак. Гулни ўта нам ёки иссиқ ерда ўстирмаганингиз маъқул. Бундай вақтда гулга замбуруғ (грибок) касаллиги илашиши мумкин.

7. Ётоқхонага барги катта гулларни қўйиб бўлмайди. Сабаби кундузи улар кислород ажратиб чиқаргани билан тунда уларни қайта сўриб олади. Шу боисдан барги катта, чиройли гулларни меҳмонхона, кам ўтириладиган хоналарга қўйган маъқул. Одам дам оладиган ёки ётадиган хонага қўйишга алоэ гули энг маъқулидир. Бундан ташқари ухлайдиган хонада кичкина фиалка ёки бегония сингари гулларни ўстирса бўлади.

8. Аксарият уй гуллари бошқа давлатлардан келтирилган. Айрим гуллар қуёш нурини ёқтирса, баъзиси сояда ўсишни ёқтиради. Баъзиси сувни севса, айримлари кўп сув қуйилса чириб кетади. Шунинг учун ҳар бил гулни парваришлашда, унинг характерини билиш керак.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 09:55


⚡️ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ! АЗИЗ БОҒБОНЛАР ВА САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

🥇 7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бера бошлади !

Компания соатига 6000 - 10000 кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.

📌Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.

📈 Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот:
https://bit.ly/4dOYlGD

Батафсил ахборот учун:
📲 Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)
📲 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️: E-mail:
[email protected]
🖥 Сайт: www.agrosystems.az

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 09:55


ИССИҚХОНАНИ КЎМИР ВА ЎТИН ЁРДАМИДА ИСИТИШ УЧУН ЯНА БИР СОДДА, ЛЕКИН САМАРАЛИ КОТЁЛНИНГ ТУЗИЛИШИ (РОССИЯ).


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 09:54


МАНДАРИННИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА...

Мандариннинг келиб чиқиши Хитойга бориб тақалади. 1178 йилдаги қўлёзмалардан бирида унинг 27 хил нави тавсифланган. Кўплаб мамлакатларда танжерин номи билан ҳам аталадиган мазкур меванинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Бир дона мандаринда кундалик меъёр ҳисобланган C витамининг 31 фоизи бўлади. Шунингдек B гуруҳи витаминлари, А провитамини ҳамда P, K витаминлари мўл бўлибгина қолмай, аскорбинка ва минералланган тузларни ҳам ўз ичига олади. Мандарин касаллик келтириб чиқарувчи бактериялар билан табиий антибиотиклар каби курашиш хусусиятига эга бўлган фитонцид моддасига ҳам бой саналади. Шу сабаб ҳам ундан тайёрланган шарбат юқори ҳарорат ва шамоллашда яхши самара беради. Айниқса, чекувчилар учун долзарб бўлган ўпкани тозалаш хусусиятига ҳам эга.

Атиги 37 калорияни ичига оладиган ушбу мева қомат учун хавфли эмас. Маълумотларга қараганда, у ёғларни эритгани сабаб ҳам спортчилар унинг ёрдамидан фойдаланади.

Пилинг ёки массажда ҳам фойдаланадиган мандарин тана парвариши учун самарали. Унинг пўстидан тайёрланган ёғ исталган ёшдаги киши ва тери учун фойдали. Ёшга хос бўлган ҳуснбузар тошиши ва ажинлар билан курашишда ҳам яхши натижа беради. Ундан тайёрланган экстрактнинг бир неча томчиси терининг тикланиши, селюллитда ёрдам беради. Бунинг учун 3-5 томчи мандарин ёғига 1 ош қошиқ туз ва илиқ сув қўшиш керак.

Таркибидаги В12 витамини соч тўкилишини камайтиради, оқ тушишини секинлаштиради. Шунингдек, соч ўсиши учун фойдали бўлган C витаминининг кони. Унинг таъсирини янада кўпайтириш учун уни салатга, соус ва балиқ ҳамда товуқли таомларга қўшиш тавсия қилинади. Мандаринлар бошқа цитрус мевалар сингари нитратни ичига олмайди.

Мандаринни кўринишига қараб унинг мазали қандайлигини аниқласа бўлади. Ўрта катталикдаги япалоқ вариант нордон бўлади ҳамда унинг данаги бўлмайди. Катта ва пўсти қалинлари нордон-ширин. Энг ширин ва сувли вариант майда ҳамда оловранг бўлади. Айнан шуниси узоқ муддат тахминан бир ой давомида сақлаш мумкин.

Депрессияни даволашнинг замонавий усулларига кўра, хушбўй ифор ҳам бу борада яхши самара беради ва шу сабаб шундай таомлар истеъмол қилиш тавсия қилинади. Мандариндан тайёрланган эфир ёғи эса депрессия, уйқусизлик ҳамда ёмон кайфиятда айни муддао.

Мандарин фен-шуй фалсафасида муҳим роль ўйнайди. Мандарин дарахти бойлик рамзи ҳисобланади. Шунингдек, ушбу таълимотга кўра мандарин ёмон энергияни йўқ қилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 03:42


ПОМИДОР ҲОСИЛИНИ САҚЛАШ УСУЛЛАРИ ҲАҚИДА...

Янги помидорлар ўз ҳолатини кўп сақламайди. Яхши шароитда ёки музлаткичда сақланганда ярим ой туриши мумкин. Яшил помидорлар қизилларига нисбатан яхши сақланади. Уй шароитида сақланганида ҳам улар 2-2,5 ой ўз ҳолатини йўқотмайди.

Шунда яшил помидорлар яхши етилади. Сақлашга мўлжалланган помидорни ҳаво ҳарорати +7 +8°С дан пасаймаган вақтда териб олиш лозим. Сал сўлиган, юмшаган помидор пўсти қаттиқ ва бўз рангли бўлиб, кўк помидорга нисбатан ҳаво ўтказмайди.

Шунинг учун бундай помидорда спирт ва этилен гази йиғила бошлайди ва бу тўқималардаги мураккаб моддаларни оддий моддаларга ўтказишни тезлаштиради. Бу жараён туфайли помидор нозикроқ ва ширин бўла бошлайди. Сунъий ҳолда сақланган помидор худди ўсимликда туриб ривожланганга ўхшаб, яхши етилиб боради.

Катта ва ўртача помидорлар кичикларига нисбатан тезроқ етила бошлайди. Чунки кичик помидорда ривожланиш учун етарли моддалар кам бўлади.

Шуни инобатга олган ҳолда йирик, ўрта ва кичик помидорларни алоҳида-алоҳида сақлаган маъқул.

Помидорни сақлаш ҳарорати унинг пишганлик даражасига кўра турлича бўлади: пишган ва деярли пишиб қолган помидорлар +1...+2°С да (1,5 ойгача), яхши пишмаган помидорлар +4...+6°С да ва кўк помидорлар +10...+12°С да сақланади.

Бунда ҳавонинг оптимал нисбий намлиги 80-90% ни ташкил этади. Шуни ёдда тутингки, ёруғлик помидорнинг пишишини тезлаштиради ҳамда унинг сақланиш муддатини қисқартиради. Қоронғуда помидорлар секин бўлсада, бир текисда қизаради.

Узоқ муддатга сақлашга мўлжаллангин помидорларни 3 қаватдан ортиқ териб бўлмайди. Яшикларга терилган помидорлар устига юпқа полиэтилен пленка тортиб қўйиш ҳам мумкин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 03:42


⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
1). 914550044
2). 990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 03:41


АНОР КЎЧАТИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Анор кўчати асосан тўрт хил усул билан кўпайтирилади.
Биринчи усули - анор донидан, аммо унинг ўсиши секин, сертикан бўлиб, меваси унча катта бўлмайди.

Иккинчи усули - дарахт тагидан ва танасидан ўсиб чиққан ёввойи новдалардан олиб кўпайтирилади. Бу кўчат жуда тез ўсади, аммо ҳосили кам бўлади.

Учинчи усули - дарахт шохларидан кесиб олиб экилади, бу секин ўссада, ҳосилдорлиги яхши бўлади.

Тўртинчи усули - анор дарахти танасидан бири ерга эгиб кўмилади. Бу усул «палгари», Фаргона водийсида эса «тизза» дейилади ҳамда тез амал олиб ҳосилдорлиги юқори бўлади. Энг маъқул ва яхши амал бўлмиш тўртинчи усулни баҳорда анорлар очилиб, ерлари текислангач, мева қиладиган ёки эҳтиётсизлик қилиб ярим синган танасини дарахт ёнига кўмилади.

Икки йил аввал ўтказиб яхши илдиз отган кўчат жойидан кавлаб олиниб, бошқа ерга экилади. Анор дарахтини 4x3 ўлчамда экиш мақсадга мувофиқдир. Анорзор атрофида ҳеч қандай мевали дарахт бўлмаслиги лозим. Фақатгина токдан ташкари. Айтишларича, ток дарахти билан анор ўртасида «мухаббат» бўлиб, бир-бирига яқин экилса серҳосил бўларкан. Анор дарахти экилгандан сўнг икки-уч йилда ҳосил беради, 7 йилдан сўнг тўлиқ ҳосилга киради ва айрим туплари 60-80 кг гача мева беради.

Анор кўчати етиштиришнинг энг оддий ва арзон усули илдиз бачкиларидан ва новдаларидан қаламча экиб, кўчат тайёрлашдир.

Қаламча қилинадиган новдалар кузда, анор шохларидаги барглар тўкилиб бўлганидан кейин кесиб олинади. Қаламчалар анор ҳосили териб олиниб, серҳосил туплар аниқлаб олингач, тайёрланади. Айрим ҳолларда кўкламда анор тупи очилгач, то куртак чиқаргунча тайёрласа бўлади. Қаламчалар 25-30 см узунликда кесилади. Унинг пастки учи куртак тагидан бир оз қийшайтириб кесилиши лозим.

Шундай қилинганда майда илдизчаларнинг пайдо бўлиши осонлашади. Қаламчалар об-ҳаво шароитига қараб 1-25 мартда экилади. Кесилган қаламчалар 25-50 донадан боғлаб бир неча соат сувга ташлаб қўйилади.

Қаламчани экиш чоғида оралиғини 10-15 см, унинг тупроқдан юқори кўмилмайдиган қисмини 5 см бўлишлигига эътибор беринг. Қаламчалар экиб бўлингач, дарҳол жилдиратиб сув беринг. Шунда қаламча бўғзидаги тупроқ зичлашиб, унинг илдиз чиқариши осонлашади. Қаламча тайёрлаш пайтида зинхор ўтмас чопқи ишлатманг. Негаки, тиғ еган учидан шамол кириши натижасида қурийди.

Об-ҳаво ва тупроқ шароитига қараб ниҳоллар ўсиш даврида 10-15 марта суғорилади. Бу апрелда 1, майда 3-4, июнда 3, июлда 3, августа 2, сентябрда 1 марта. Анор дарахти танасидаги шохларига эътибор бериш керакки, негаки, у секин ўсувчи тез синувчи ва нозик бўлиб, тана шохларини ўнтадан, ўн бештагача қўйиш керак. Агар дарахт хаддан зиёд баланд бўлса ҳосили камая боради, калта бўлса, йўғонлашиб, кўмилаётган пайтда синади. Шунинг учун ҳам анор дарахтининг узунлигини уч-уч ярим метрдан оширманг.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 02:04


⚡️КАРТОШКАНИНГ УЛГУРЖИ НАРХИ КЎТАРИЛДИ...

🔹27 ноябр, 2024 йил.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

28 Nov, 01:43


⚡️ҲУҚУҚИЙ ЭСЛАТМА: 344-сонли Президент қарори бўйича Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар турлари мақбуллаштирилганди.

Сентябр ойининг охирида “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинганди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланганди:

Бунда:

2025 йил 1 январдан:

интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун субсидия 1 гектар учун 16 миллион сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади;

сув тежовчи технологияларни қўллаш учун субсидия сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача белгиланади;

“in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун субсидия ушбу харажатларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

экиш схемалари ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб, Агентлик тавсияси билан белгиланади.

Кўчат пайвандтаглари учун бериладиган барча турдаги субсидиялар 2024 йил 1 октябрдан бекор қилинади, дейилганди хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

27 Nov, 19:04


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 28 ноябр, ҳафтанинг пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+9, кундузи +20...+22 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, айрим ҳудудларда эса, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +10...+15, Устюртда кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, айрим ҳудудларда эса, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +17...+22 даража илиқ бўлиши кутилади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, айрим ҳудудларда эса, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +17...+22 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, айрим ҳудудларда эса, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13, кундузи +20...+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Сурхондарё вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13, кундузи +20...+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши эҳтимоли бор. Айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлиши кутилади.

⭕️⭕️⭕️ЭСЛАТМА:

"Ўзгидромет" хабарига кўра, декабрнинг биринчи санасида водий вилоятларидан ташқари аксарият ҳудудларга қор ёғиши мумкин. 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси тунда ҳудудларда ҳаво ҳарорати нол даража ва ундан пасайиши мумкин. Бу каби ҳарорат муҳитида ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

"Ўзгидромет" 1 декбрь куни республиканинг кўплаб вилоят баъзи ҳудудларида ёғаётган ёмғир қорга айланишини маълум қилган.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

26 Nov, 09:37


⚡️СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАН МУРОЖААТ: “Оилавий барпо қилган 14 гектар боғимни тортиб олишмоқда”.

"Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидан ёзмоқдамиз. 14 гектар оилавий барпо қилган боғимни тортиб олишяпти. 120 бош от ер майдонисиз, ҳашаксиз, озуқасиз қолмоқда. Туман ҳокими ўзининг 873-сонли қарорига ер ижара шартномаси тузмаяпти. Бунга айрим шахслар тўсқинлик қилмоқда. “Сурхон зотдор отлари” фермер хўжалиги Олий суд қарори бўлса-да, ижросини бажармаяпти. Туман кадастр идораси раҳбари имзо қўйди, туман ҳокими қўл қўйса бўлди. Туман ҳокими мен билан узоқ муддатли ер ижара шартномаси имзолашида ҳурматли Президентимиздан ёрдам сўрайман”, дейилади мурожаатда.

🔹Мурожаатлар мутасаддилар эътиборидаги Facebook тармоғининг 41000+ обуначига эга бўлган AGROBLOGER каналимизда ҳам ҳавола қилинмоқда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

24 Nov, 10:43


⚡️ҚУЁШ ПАНЕЛИДА СУВ ЧИҚАРИШГА ҚАНЧА ПУЛ САРФЛАНДИ?

🔹23 ноябр, Самарқанд вилояти.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

24 Nov, 02:57


ҚАЙСИ САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЮҚОРИ НАМЛИККА ЁКИ СУВСИЗЛИККА ЧИДАМЛИ?

Тупроқ намлигига муносабати бўйича сабзавот экинлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

Жуда намталаб: карамнинг ҳамма турлари, бодринг, редиска, турп, шолғом, бақлажон;

Намга талабчан: пиёз, саримсоқпиёз;

Камроқ талабчан: ош лавлаги, сабзи, петрушка, помидор, қалампир;

Намсизликка чидамли: тарвуз, қовун, ошқовоқ, маккажўхори, ловия.

Сабзавот экинлари ҳаво намлигига ҳам бир хилда талабчан эмас. Масалан, бодринг, пиёз, карамнинг бир қанча турлари ва баъзи бир баргли сабзавотлар учун ҳавонинг мақбул нисбий намлиги 80—95%, сабзи, лавлаги, помидор, бақлажон, булғор қалампири, ловия учун 60—80%, шунингдек, полиз экинлари учун 50—60% фоиз бўлиши лозим.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

24 Nov, 02:57


⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
1). 914550044
2). 990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

24 Nov, 00:38


АТИРГУЛНИ ҚАЛАМЧАСИДАН КЎПАЙТИРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА

🔹22 ноябр, 2024 йил.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

23 Nov, 23:54


⚡️МАЪЛУМОТ: Очиқ дала сабзавотчилигида ҳар бир гектар учун қўлланиладиган ўғитларнинг батафсил меъёрлари


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

23 Nov, 23:54


⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Кореядан кириб келаётган ва истеъмолчилар орасида машҳур бўлиб улгурган “Shine Muskat” узумида нитратланиш даражасининг пастлиги аниқланган.

Хабар қилинишича, Қозоғистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазири топшириғига асосан Вазирлик Давлат назорат қўмитасининг Республика ўсимликлар карантини маркази ходимлари томонидан карантин фитосанитар назорати вақтида узум намуналари лаборатория экспертизасидан ўтказилди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси “Миллий экспертиза маркази” РДКнинг Абай туманидаги филиалида “Шайн мускат” нитратининг таркиби бўйича тадқиқот ўтказди.

Унинг хулосасига кўра, маҳсулотдаги нитрат миқдори 13,7 мг/кг бўлиб, маҳсулот учун мақбул кўрсаткич ҳисобланади, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

23 Nov, 23:53


⚡️ХОРИЖ МАТБУОТИ: СУВ-ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ОҒРИҚЛИ МАВЗУ.

@AGROBLOGER

👇👇👇
https://telegra.ph/-11-23-2685

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

23 Nov, 19:56


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 24 ноябр, ҳафтанинг якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси +1..+3, кундузи +12..+14 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..+5, кундузи +12..+17 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +7..+12 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..+5, кундузи +10..+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси +5..+10, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..+5, кундузи +8..+13 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -2 даража совуқ, 3 даража илиқ атрофида, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

21 Nov, 18:59


⚡️ҚАШҚАДАРЁДА ГИЛОС ГУЛЛАДИ!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

21 Nov, 18:05


ЧИРИМАГАН МОЛ ВА ҚЎЙ ГЎНГИНИ НИМА УЧУН ЭКИШДАН ТУПРОҚҚА СОЛИШ МУМКИН ЭМАС?

Чиримаган мол гўнгини сабзавот экинларини экишдан олдин тупроққа солиш мумкин эмас. Улар тупроққа аралашгандан сўнг, ўзидан газлар билан бирга иссиқлик ҳам чиқаради, бу эса, ёш кўчатлар илдизига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг нобуд бўлишига олиб келади.

Ёш кўчатларнинг илдиз тизими ортиқча иссиқликни кўтара олмайди. Янги мол гўнги айниқса нордон тупроқни севмайдиган ўсимликларга жуда ёмон таъсир қилади.

Ундан ташқари чиримаган мол гўнгида ҳар хил инфекциялар қўзғатувчилари, бегона ўтлар уруғлари ёки зараркунанда ҳашоратлар личинкалари бўлиши табиий ҳол.

Яна бир сабаб:

Масалан, қўй гўнги таркибида шундай бактериялар мавжудки, улар ўғит таркибидаги Азотни бошқа бирикмаларга, яъни Аммиак ва Метан газларига айлантиради. Шунинг таъсирида 1 кг гўнг 0,62 кв.м гача газлар чиқаради. Унинг асосий қисми эса, Метандир.

Айнан Метан гази кўпинча экинларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Шунинг учун ҳам қўй гўнгини компост ёки чиритилган ҳолида ишлатилиши керак.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

21 Nov, 18:05


⚡️ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ! АЗИЗ БОҒБОНЛАР ВА САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

🥇 7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бера бошлади !

Компания соатига 6000 - 10000 кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.

📌Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.

📈 Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот:
https://bit.ly/4dOYlGD

Батафсил ахборот учун:
📲 Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)
📲 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️: E-mail:
[email protected]
🖥 Сайт: www.agrosystems.az

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

21 Nov, 18:05


САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ НИМА УЧУН ПАЙВАНДЛАНАДИ?

Кўп афзалликлари бўлиб, бундан ўсимлик касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ортади, эрта пишиб етилади, ҳосилдорлик ортади, чунки пайвантагнинг илдизи бақувватлиги учун кўп озиқ моддаларни етказиб беради.

Пайвандтаг сифатида ноқулай иқлим шароитларига чидамли навлар ва турлардан фойдаланилади. Пайвандлашда пайвандуст ҳамда пайвандтаглар тўқималари бир-бирига тўғри келиши улар яхши, тез тутиб кетишини таъминлайди.

Ўз навбатида пайвандуст фотосинтез жараёнида баргларда ҳосил бўлган органик моддаларни ўсимликларни барча аъзоларига тақсимлайди. Пайвандлаш усули орқали бир ўсимликда икки, уч турдаги ёки навлардан иборат ўсимликларни ўстириш мумкин. Одатда ёш ўсимликни катта ёшдаги ўсимликка пайванд қилинади.

Борди-ю ўсимликлар бир ҳил ёшда бўлса пайвандтагни таъсирини ошириш мақсадида пайвандустни баргларини чилпиб ташланади. Шундай қилиб, бир-бири билан чатишиб қолмайдиган чидамли ўсимлик ёки дурагайларни олиш мумкин бўлади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

21 Nov, 17:50


НОЯБР ОЙИДА ТОКДАН ҚАЛАМЧАЛАРНИ КЕСИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

21 Nov, 08:54


⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ, таниқли иқтисодчи: "Иссиқхоналарга газ октябрдан узлуксиз берилиши керак эди-ку, жаноб Мирзамаҳмудов!?".

Мухбирга қойил, репортажда бирон марта “газ” деган сўзни ишлатмай, муаммо нимада эканини очиб бера олипти.

Лекин ҳар йили чиқадиган ва бу йил ҳам чиққан навбатчи қарорга кўра, иссиқхоналарга газ узлуксиз етказилиши керак эмасмиди? Ижро хусусан, вазир Мирзамаҳмудовга юклатилмаганмиди?

Нега унда иссиқхоналар ўтин ёқаяпти, чиқинди ёқаяпти, шина ёқаяпти? Газ эмас?

Иссиқхоналарга мўлжалланган ва ваъда қилинган газ қани? Олигархларга кетдими? Пули қаёққа оқди? Кипргами? Швейцариягами ё Гонконгга?

Газдан узилган иссиқхоналар ҳашак ва шина ёқмоқда, пропан ишлаб чиқаришга газ йўқ, газ экспорти эса потираб ошмоқда

Бундай қийшиқ манзара энергетикада миллий иқтисодиёт манфаатлари эмас, чўнтак ва олигархия доминацияси устун келгандагина юзага келади.

Октябрда 60,9 млн.долларлик газ экспорти амалга оширилган, бу ўтган йилнинг октябрига нисбатан 1,3 баробар кўп. Йил бошидан буён 540,4 млн.долларлик ёки минтақадаги нархлардан келиб чиқилса, 2,8 млрд.куб газ экспорт қилинган. Газ экспортининг бенефициарлари ёпиқ қарорлар асосида иш юритишни қойилмақом давом эттираётган олигархик гуруҳлар ҳисобланади.

2,8 млрд.куб газ нафақат ҳашак ва шина ёқаётган исссиқхоналарга, ишга тушганидан буён ярим қувватига чиқмаган Uzbekistan GTL, чорак қувватида ишлаётган Шўртан ГКМ, Муборак ГКМ учун ҳам етган бўларди. 3000 кмдан пропан ташимаган бўлардик, нархлар икки карра ошмаган бўларди.

Қайсидир тўда бир неча юз миллион доллар ишлаб олиши учун бутун мамлакатга миллиардлаб зарар етказишга борилмасди. .

Ҳалиям кечмас, газ экспорти қонун билан тақиқланиши керак!

Оруэллнинг 1984 романида Ҳақиқат вазирлиги бўлса, Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги бор.

Хўп, уларга ишонилса, иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Вазирлигимиз аввалроқ панелга мажбурлаш йўқлиги, қишда эса метан заправкаларни ёпмаганлиги каби антиҳақиқатлари билан шўҳрат қозонганди.

Майли, нима бўлгандаям, Тошкент туманидаги 38та иссиқхонадан 9таси ишини тўхтатган (нега тўхтатади, газ борку, чеклов киритилмаганку), 26таси газ бўлишига қарамасдан, кўмир, ўтин ва ҳашак ёқмоқда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

21 Nov, 08:54


⚡️ЛАВИРОН - ИССИҚХОНАДА ВИРУС КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТЕНГСИЗ ВОСИТА!

Экинларда вирус касалликлари кузатилса, препаратнинг сарф меъёри 10 литр хлорланмаган сувга 20 мл миқдорида ва 5-6 кунда бир марта қўлланилади.

"ЛАВИРОН" микробиологик вирулицидини вирус касалликларнинг олдини олишда 10 литр хлорланмаган сувга 15 мл миқдорида экинларингизга ёки кўчатхонада ёш кўчатларга барги орқали ишлов беринг.

Препаратни турли NPK ўғитлар ва аминокислотали ўғитлар билан бирга қўллаш мумкин.

Профилактика учун ишлов беришни ҳар 15-20 кунда жами 2-3 марта амалга ошириш мумкин.

Ҳимоя даври: 1-1,5 ой.

Қўллаш вақти: кечки салқинда.

2 марта қўллашдан кейинги самара: 99%

УНУТМАНГ! Вирус касалликлари тупроқда 6-7 йилгача яшайди.

14 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмда мурожаат учун:
@Anguzal

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 22:03


КАРАМ-БУЙРАК САЛОМАТЛИГИ УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ САБЗАВОТ!

Буйраклар организмда муҳим функцияларни бажаради, қонни филтрлайди ва сув мувозанатини тартибга солади. Уларнинг саломатлигини диққат билан кузатиб бориш лозим, чунки соғлом буйракларсиз организм самарали ишлай олмайди.

Мутахассислар хулосасига кўра, буйрак саломатлигини қўллаб-қувватлайдиган энг яхши сабзавот — бу карам. Дарҳақиқат, карам кўплаб фойдали озуқа моддаларини ўз ичига олади ва буйрак саломатлигини таъминлашда ёрдма беради. АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, бир стакан тўғралган карам таркибида 82,1 грамм сув, 2,22 грамм ўсимлик толаси, 35 миллиграмм калций, 151 миллиграмм калий ва 16 миллиграмм натрий мавжуд. Буйрак касалликларини даволашда учун моддалар муҳим рол ўйнайди.

Диетолог Жейн Грин Ҳенд карамни мунтазам истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотлар сирасига қўшиш кераклигини тавсия қилади, бунга икки асосий сабаб бор: “Буйракларнинг ёш ва соғлом бўлиши учун уларни натрий билан ортиқча юкламаслик тавсия этилади, буйрак касаллиги билан оғриган беморлар учун эса калий ва оқсил ҳам ортиқча юк бўлиши мумкин, шунинг учун карам энг яхши танловдир”, дея тушунтирди мутахассис.

Ҳар қандай турдаги — хом ёки пиширилган карам буйракларни детоксикация қилишга ёрдам беради, чунки сабзавот C витамини, фолий кислотаси, B6 витамини ва ўсимлик толаларига бой.

Карамнинг ягона салбий томони унинг ҳазм қилиш тизимига таъсири бўлиши мумкин. Хусусан, ичакларида муаммоси бор инсонларда карам истеъмолидан кейин ошқозонда газлар ҳосил бўлади ва қорин дам бўлади.

Шунингдек, карам баъзи дориларнинг, жумладан қонни суюлтирувчи воситаларнинг самарадорлигига таъсир қилиши
мумкин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 21:34


СУВ ИНҚИРОЗИ ТОМОН КЕТАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 21:20


⚡️ПРЕЗИДЕНТ МАТБУОТ ХИЗМАТИ: Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида импортни 50 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни 1,3 баробар ошириши, ҳар гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиши зарур.

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Президент аҳоли сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.

Бу борада қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари, аввало, мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, янги уруғ навларини яратиб, импортни 50 фоизга қисқартириш бўйича дастурлар бор.

Ҳукумат бу дастурлар ижросини таъминлаб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни 1,3 баробар ошириш, ҳар гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш, соҳада экспорт ҳажми 10 миллиард доллардан иборат бўлиши, сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ер майдонларини 2 карра ошириш бўйича ишни самарали ташкил этиши зарур.

Янги йилда сув тежайдиган технологияларни жорий қилишга 5 триллион сўм, каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм йўналтирилади, дейилади
хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 21:19


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 21 ноябр, ҳафтанинг пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши кутилади, кундузи эса, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6...+8, кундузи +13...+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, айрим ҳудудларда эса, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 13-18 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +11...+16, чўл ҳудудларда +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6...+11, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларга туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол эса, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади, баъзи жойларда кучайиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 15:38


⚡️ЭКСКЛЮЗИВ: Бугун Анталия шаҳрида дунёнинг энг йирик "GROWTECH-2024" агрокўргазмаси бошланди!

👇👇👇
https://youtu.be/Ey9s3PeZXc8?si=rhK5D5KFL0oHR3Wk

@AGROBLOGER

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 13:22


ГЕРМАНИЯДА КАМ УГЛЕВОДЛИ КАРТОШКА СОТУВГА ЧИҚАРИЛДИ.

Чакана савдо гиганти Каufland (Германия) кам углеводли (ўртача кўрсаткичдан 30% камроқ) картошкани сотувга чиқарди.
«Linella» номли янги нав бутун Германия бўйлаб Каuflandнинг барча савдо нуқталарида сотилмоқда, дея хабар берди Аll Retail.

Картошканинг инновацион нави Каuflandнинг узоқ йиллик ҳамкори – Europlant Plant Breeding компанияси билан ҳамкорликда яратилган.

Картошка навларига ихтисослашган селекцион компания углевод миқдори деярли учдан бир қисмга камайтирилган турли навларни ишлаб чиққан.

Картошка органик равишда, биринчи навбатда, Қуйи Саксониядаги оилавий корхоналарда етиштирилади, улар назорат қилинадиган усулларга мувофиқ ишлайди ва QS сертификатига эга.
Мунтазам тестлар картошканинг белгиланган паст энергетик таркибга мос келишини таъминлайди.

Картошка нозик таъмга ва мумсимон текстурага эга бўлиб, салатларга ёки димлаб пишириш учун жуда ҳам мос келади.

«Картошка рационимизнинг ажралмас қисмидир. Linella кам углеводли картошка истеъмол қилишни истовчи мижозлар учун мукаммал муқобил», дейди Кauflandнинг мева-сабзавотлар хариди бўйича бошқарувчи директори Стефан Люкс.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 13:22


☄️ИККИСИ БИРДА!

ПЛАНТАСТИМ - ЭКИНЛАРНИ ИЛДИЗ КАСАЛЛИКЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ВА ИЛДИЗ ТИЗИМИНИ ТЕЗ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК СТИМУЛЯТОР!

Таркиби: Trichodema lignorum замбуруғлари

Ишлов самараси:

Фосфор кислотаси синтези ҳисобига тупроқни табиий равишда рН 6.0-6.5гача мувофиқлаштиради.

Ўсимликларнинг илдиз орқали фосфор ва калийнинг осон ўзлаштирилиши ва эрувчанлигини 85%га оширади.

Тиамин, Пиридоксин, Биотин, Пантотен ва никотин кислоталари, В12 витамини, ауксинлар ҳисобига ўсимликлар ривожланишида кучли илдиз тизимини таъминлайди.

Илдиз касалликларидан (фузариоз, вертициллёз, қора оёқча ва ҳ.к) ҳимоя қилади.

Қишлоқ хўжалиги экинлари: бошоқли ва техник экинлар, иссиқхоналар, кўчатхоналар экинлари, мевали дарахтлар ҳосилдорлигини 20-40%га оширилишига ёрдам беради.

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!


Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Телеграмда саволлар учун:
@anguzal манзилига ёзинг.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 13:15


ШЎР ТУПРОҚЛАРГА ЧИДАМЛИ ВА ЧИДАМСИЗ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР ҲАҚИДА...

Мевали дарахтлар шўрланган ерга маълум даражагача мувофиқлашади. Тўла ҳосилга киргунга қадар дарахтларнинг шўрга чидамлилиги авлоддан-авлодга ўтган сайин оша боради. Тўла ҳосилга киргандан кейин эса ҳосил ўсимликни заифлаштириб қўйиши сабабли унинг шўрга чидамлилиги пасаяди.

Мева дарахтларининг шўрга чидамлилиги кўп жиҳатдан уларнинг турига, навига, индивидуал хусусиятларига ва пайвандтакка боғлиқдир. Унумдор ерларда ва органик ўғитлар солинган шароитда мевали дарахтлар анча юқори даражадаги шўрланишга чидай олади.

Хлорид – сульфатли шўрланишда олманингтурли навлари хлорга нисбатан турлича даражада чидамлиликка эга. Масалан, туркман олмаси (ҳазорасп ва бобоараб хиллари) шўрга чидамли ҳисобланади. Ренет Симеренко камроқ чидамли, Кандиль синап ва Розмарин навлари эса шўрга анчагина чидамлидир.

Нок олмага қараганда шўрга чидамлироқ бўлади. Хоразм вилоятида нокнинг маҳаллий навлари – алмурут ва шакар-мурутлар шўрланишга жуда чидамли. Европа навларидан эса Любимица Клаппа, Роктор, Жюль, Гюйо, Вильямс, Лесная красавица навлари чидамли бўлади. Ўрмон тупроқ турлари шўрланишга анча чидамли.

Беҳи нокка қараганда шўрланишга камроқ чидамлидир.

Ўрик – шўрга чидамли мева турларидан бири, аммо бу жиҳатдан у нокдан кейинда туради. Лекин ўрикнинг нокдан кўра шўрга чидамлироқ маҳаллий турлари бор. Бухоро ва Хоразм вилояти туманлари ҳудудларидаги шўрланган ерларда барпо қилинган катта-ката ўрикзорлар сўзимизнинг далили бўла олади.

Хоразмнинг шўрланган ерларида ўрик дарахтлари тегишли агротехника билан парвариш қилинганда яхши ўсади ва айниқса, Қизилполвон, Кузги, Хоразмий, Оқпайванди, Қорақалпоқ, Тўрткўл хурмони, Хива тўқ-сариқ нави, Оқ-нуқул, Оллоберган навлари ва бошқаларнинг уруғ кўчатлари ҳамда навлари яхши ҳосил беради.

Олхўри тупроқ шўрига чидамлилик жиҳатидан ўрикдан кейинда туради ва таҳминан шафтоли, олча ҳамда гилос чидаган шўрланишга чидайди.

Хоразмда ўсадиган ва маҳаллий аҳоли таносул деб атайдиган қора олу ва ўрик-тоғолча (племкот) маҳаллий олхўри нави тупроқ шўрига жуда чидамли бўлади. Хонаки олхўрининг бошқа навларидан Ренколд зелёний ва Бертон навлари ҳам жуда чидамли бўлади.

Гилос олчага қараганда тупроқ шўрига анча ёмон чидайди.

Шафтоли ҳам тупроқ шўрига камроқ чидамли. Хоразмда шафтолининг маҳаллий навлари (Хоразм анжир шафтолиси ва бошқалар) шўрланган ва сизот сувлар юза жойлашган ерларида ўсаверади.

Анжир ва анор шўрга бирмунча чидамли бўлади.

Хурмо ва ёнғоқ тупроқ шўрига жуда сезгир бўлади.

Уноби ва жийда ўсимлиги шўрга чидамли бўлади.

Қулупнай шўрга камроқ чидамли бўлади. Кульвер нав бошқа навларга қараганда кам шўрланган ерларда ҳам ўсиши мумкин.

Шундай қилиб, тупроқ шўрига чидамлилик даражасига кўра, барча меваларни тахминан қуйидаги тартибда жойлаштириш мумкин – жийда, уноби, ток, анжир, анор, нок, ўрик, туркман олмаси, бодом, беҳи, уй олмаси, олхўри, шафтоли, олча, гилос, ёнғоқ, хурмо.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 00:42


⚡️ДУБАЙ БОЗОРЛАРИ: Ўзбек мевалари жўнатилса қайси бири харидоргир бўлиши мумкин?


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

20 Nov, 00:32


АПЕЛЬСИННИНГ ЯНГИ НАВИ ИМПОРТ ЎРНИНИ БОСА ОЛАДИМИ?

Айтилишича, 2023 йили Ўзбекистонга салкам 12 минг тоннага яқин апельсин хориждан импорт қилинган. Бозорларимизга 8 млн долларга яқин маҳсулот четдан сотиб олинди. Бу эса юртимиз селекционер олимлари олдида катта вазифа турганлигини англатади.

Халқимиз севиб истеъмол қиладиган ушбу маҳсулотни иқлимлаштириш, маҳаллий навлар билан чатиштириб, рақобатбардош янги навлар яратиш имконияти мавжуд. Чунки, юртимизда қуёшли кунларнинг кўплигини, апельсиннинг совуққа чидамлилигини инобатга олинадиган бўлса, уни етиштиришда қанчалик имкониятлар юқори эканлиги аён бўлади.

Бу борада мамлакатимиз селекционер олимлари томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар эътиборга молик. Шу кунларда ўзбек селекционер олими Тошкент Давлат Аграр университети доценти, “Мевачилик ва узумчилик” кафедраси илмий ходими Муҳаммадазиз Фахриддинов шогирди Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти таянч докторанти Бунёд Балласов билан йилига тўрт марта ҳосил берадиган апельсиннинг янги маҳаллий навини яратишди ва яқин кунларда патентлаштиришади, дейилади хабарда.

🔹Батафсил ушбу видеоҳаволада танишиш мумкин:
https://youtu.be/7k1Wd3eODl4?si=KsSA37lljVle7PsK


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

19 Nov, 19:03


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 20 ноябр, ҳафтанинг чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши кутилади, кундузи эса, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+10, кундузи +13...+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +11...+16, чўл ҳудудларда +3...+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиши кутилади.

Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13, кундузи +17...+22 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларга туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол эса, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади, баъзи жойларда кучайиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

17 Nov, 13:29


⚡️ДУНЁДАГИ ЭНГ КЎП МАОШЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ: Ўсимликшунослар пешқадамлар сафида!

Ушбу мақолада сўнгги йиллар маълумотларига кўра дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган касблар рейтинги келтирилган.

Ўсимликлар соҳаси селекционерлари ва генетик муҳандислари: йиллик маоши - 97 560 АҚШ доллари.

2050 йилга бориб дунё аҳолиси 9,4 миллиард кишига етиши тўғрисида башоратлар қилиняпти. Ер аҳолисининг доимий ўсиб бориши туфайли сайёрада ўта муҳим - очлик муаммоси пайдо бўлиши эҳтимоли жуда катта, дейди олимлар. Ҳатто ҳозирда ҳам кам ривожланган мамлакатларда озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин танқислиги ҳам сир эмас. Ернинг керакли миқдорда ўсимлик озуқасини етиштириш қобилияти аҳолининг ўсиш суръатларидан анча орқада эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ўсимликлар соҳаси селекционерлари ва генетик муҳандислари келажакда жуда керакли бўлиб қолаётир.

Реклама менежери: йиллик маоши - 100 020 АҚШ доллари.

Замонавий дунёда фақат сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш етарли эмас. Турли хизматлар сонининг фаол ўсиб бориши бозорда ҳар бир алоҳида маҳсулотни илгари суришнинг ўзига хос ва жонли усулларини топиш заруратини талаб қилади. Бу касб эгалари бошқалардан фарқли ўлароқ, янги тасвирли ижобий имиж яратмоғи ва уни харидорга етказа олмоғи даркор, шунда одамлар бу маҳсулотларни сотиб олиш ҳақида ўйлаб ўтирмасдан, дарҳол бу ишни амалга оширади. Аслида “Реклама менежери” ихтисослиги шундай пайдо бўлган.

IT-мутахассиси: йиллик маоши  - 100 110 АҚШ доллари.

Замонавий дунёда барча жабҳани компьютер технологиялари ва ахборот назорат қилади. IT-мутахассислари дастурий таъминотни ишлаб чиқиш билан бирга, тизимларни хакерлардан ҳимоя қилиш ва муҳим маълумотларнинг сизиб чиқишини олдини олиш билан шуғулланади. Бу мутахассислик ортида инсониятнинг бутун технологик келажаги ётади.

Ҳуқуқшунос: йиллик маоши  - 110 590 АҚШ доллари.

Улар ўз фаолиятлари билан нафақат жисмоний шахсларга, балки қонун нормаларига риоя қилишлари лозим бўлган йирик компанияларга ҳам фойдаси тегадиган касб эгаларидир. Барча ҳуқуқий низоларни тартибга солишда айнан ҳуқуқшуносларнинг хизмати бор. Уларнинг аралашувисиз замонавий дунёда ҳеч қандай шартнома тузилмайди, ҳеч қандай ҳужжат имзоланмайди ва катта битимлар амалга оширилмайди.

Учувчи: йиллик маоши - 134 090 АҚШ доллари.

Ҳаво транспорти машҳур ва тезкор бўлганлиги сабабли, самолёт бошқарувчи мутахассислиги дунёдаги энг юқори ҳақ тўланадиган ва нуфузли касблардан бири ҳисобланади. Касб аниқ кўникмалар, психологик тайёргарлик ва бошқа одамларнинг ҳаёти учун масъулиятни талаб қилади. Аста-секин учувчисиз самолётлар пайдо бўлмоқда, ҳали улар тирик одамларни сиқиб чиқармагунча, бу касб эгалари ҳар доим ҳурматли ва фойдали бўлиб қолади.

Анестезиолог: йиллик маоши 162 080 АҚШ доллари.

Чет элда шифокор лавозими жуда нуфузли ва анестезия бўйича мутахассисларга катта маош тўланади. Анестезиолог нафақат операция вақтида беҳушлик дозасини тайинлайдиган шифокор, балки операция вақтида ҳам, операциядан кейинги даврда ҳам беморнинг хавфсизлигини таъминлайдиган мутахассисдир. Шунинг учун уларнинг меҳнати юқори иш ҳақи даражасига муносибдир, дейилади
хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

17 Nov, 13:29


⚡️ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ! АЗИЗ БОҒБОНЛАР ВА САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

🥇 7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бера бошлади !

Компания соатига 6000 - 10000 кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.

📌Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.

📈 Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот:
https://bit.ly/4dOYlGD

Батафсил ахборот учун:
📲 Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)
📲 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️: E-mail:
[email protected]
🖥 Сайт: www.agrosystems.az

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

17 Nov, 13:29


⚡️БИЗДА ФЕРМЕРЛАРГА ЮҚОРИДАГИДЕК БОСИМ ҚИЛИНАЁТГАН БИР ВАҚТДА:

Европа Иттифоқи қишлоқ хўжалигида Агроботлар (ҳайдовчисиз тракторлар) улушини 2030 йилга бориб, 50 фоизга етказмоқчи. Жорий 2024 йил ярмига келиб, ушбу кўрсаткич 9%ни ташкил қилаётгани айтилмоқда.
Голландиянинг AGXEED компаниясида ишлаб чиқарилаётган ушбу техника мўъжизасининг нархи 145000-180000€ атрофида сотилмоқда, дейилади хабарда.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

17 Nov, 06:08


САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИНГ ШЎР ТУПРОҚЛАРГА МУНОСАБАТИ

Сабзавот экинлари шўрга чидамлилиги бўйича 3 гуруҳга бўлинади:

1). Шўрга жуда чидамли экинлар: ошқовоқ, лавлаги, бақлажон, сельдерей, карам (1% гача шўрланганликка бардош бера олади).

2). Шўрга ўртача чидамли экинлар: тарвуз, қовун, пиёз, помидор, шолғом, брюква (0,4-0,6% гача);

3). Шўрга камроқ чидамли экинлар: бодринг, сабзи, редиска, саримсоқпиёз, маккажўхори ва кўчат қилиб ўтқазилган барча ўсимликлар (0,1-0,4% гача).

Ўзбекистон шароитида сульфат-хлоридли ва хлорид-сульфатли шўрланган ерлар мавжуд. Шунинг учун шўрга чидамлилик бу ҳудудда хлорнинг миқдорига қараб белгиланади.

Масалан, баъзи экинлар учун қуйидагича (хлор бўйича. %): ош лавлаги учун: 0,030-0,035; карам учун: 0,020-0,033; редиска учун: 0,17—0,20; картошка, пиёз. салат, исмалоқ ва укроп учун: 0,015-0,020, сабзи учун: 0.010-0,15. Бундан мана шу миқдорда шўрланган қатламларда юқорида санаб ўтилган экинларнинг илдизи яшаши мумкинлиги кузатилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

17 Nov, 06:08


ТУПРОҚНИНГ P.H ТАҲЛИЛИ ҲАҚИДА...

Тупроқ муҳитининг нордонлиги ёки ишқорлилиги тупроқ эритмасидаги Н+ва ОН- ионларининг нисбатига боғлиқ. Муҳитнинг реакцияси, одатда, водород ионлари концентрацияси 10 сонининг манфий логорифми кўринишида ифодаланади ва «РН» билан ифодаланади. Тупроқ муҳитининг концентрацияси барча ўсимликлар учун муҳим аҳамиятга эга.

Нордон тупроқларга оҳак киритилса, Н+ ионлари Са2+ни эгаллайди ва pH мўътадилга қараб силжийди. Масалан, нордон муҳитда ўсимликлар ўзлаштирилишига молик Fe, Мn, Со, Сu миқдори ортиб N, Р, Мо, V миқдори камаяди. Тупроқ муҳитининг реакцияси ўсимликлар томонидан озиқ элементларнинг ютилишига кучли таъсир кўрсатади. Маълумки, нордон эритмалар таркибидаги Н+ ионлари анионларнинг ўзлаштирилишига ёрдам берса, ишқорли эритмаларда катионлар кўпрок ўзлаштирилади.

Бу ҳол айниқса ишқорий тупрокларда фосфорли ўгитларни қўллашда яққол кўринади. Тупроқ муҳити реакциясининг таъсири бошқа ташқи муҳит омиллари таъсирида у ёки бу томонга қараб силжийди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

17 Nov, 06:07


🏅ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ВА БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ЭНГ ТЎҒРИ ЙЎЛ-БИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАШДИР!

🖊 ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ:

Аввалги экин олиб чиқиб кетган озиқанинг ўрнини тўлдириш мақсадида экишдан олдинги тупроқни тайёрлашда маҳаллий гўнг, Фосфорли ва Калийли ўғитлар киритилади. Бунда тупроқнинг кимёвий таркибини эътиборга олиш муҳимдир.

ДИҚҚАТ: Микробиологик препаратларни қўллашда хлорланмаган сув ишлатилади. Минерал ўғитлар билан биргаликда ишлов бериш мумкин.

1). Помидор кўчатларини экиш вақтида стакан ёки кассетадаги кўчатларни "Плантастим" биостимуляторининг сувдаги аралашмасига ботириб экилади (10 л сув/150 мл). Бу ишловлар илдиз чиришидан сақлайди ва илдиз тизимини кучайтиради.
Ҳар 14-15 кунда томчилатиб суғориш тизими орқали 100 л сув/1,5 л "Плантастим"ли сув билан суғорилади.

2). Помидор кўчатлари экилгандан 8-10 кун ўтгач, барг орқали "Престиж Плюс" биоинсектициди билан (10 л сув/150 мл), бир ҳафтадан сўнг, "Спорагин" биофунгициди (10 л сув/150 мл) билан пуркаш ишлари олиб борилади. Бу тадбирлар зараркунандаларга ва замбуруғ касалликларига қарши профилактика бўлади.
Ушбу ишловлар ҳар 10-12 кунда такрорланади.

3). Помидор кўчатлари экилгандан бошлаб, ҳар 15 кунда вирус касалликларига қарши "Лавирон" вирулициди билан ишлов бериб борилиши зарур. Бунда сарф меъёри 10 л сув/15-20 мл.

4). Помидорнинг гуллаш даврида (10 л сув/50 мл) "Бактомин" билан, жами 2 марта, 14 кун фарқи билан пуркалади. Энг пастки 2 та мевашодаси шаклланиб бўлгандан бошлаб, (10 л сув/80 мл) "Максиплант" биостимулятори билан ҳар 14-15 кунда бир марта, жами 4-5 марта барг орқали пуркаш ишлари қилинади. Бу - мева йириклашиши ва барг массаси ҳамда поя ривожига хизмат қилади.

5). Иссиқхонада кечаси ҳарорат +12°С даражадан пастлаши кузатилганда ҳар 5-6 кунда бир марта "Антифроз" антистрессант препарати билан пуркаш ишлари олиб борилиши зарур. Бу ишловлар экинларда модда алмашинувини +2°С да ҳам давом этишини таъминлайди.

🔹🔹🔹🔹🔹

🖊БОДРИНГ ЕТИШТИРИШ:

Аввалги экин олиб чиқиб кетган озиқанинг ўрнини тўлдириш учун экишдан олдинги тупроқни тайёрлашда маҳаллий гўнг, Фосфорли ва Калийли ўғитлар киритилади.

1). Экиш вақтида уруғларни "Плантастим" биостимулятори аралаштирилган сувда 4-5 соат сақлаш (1 л хлорланмаган сувга 10 мл) ёки стакан ҳамда кассетадаги кўчатларни "Плантастим"ли аралашмага ботириб экиш (10 л хлорланмаган сувга 150 мл). Бу ишловлар илдиз чиришидан сақлайди ва илдиз тизимини кучайтиради.
Ҳар 10-12 кунда томчилатиб суғориш тизими орқали 100 литр сувга 1,5 литр "Плантастим"ли сув билан суғориш ишлари олиб борилади.

2). Бодринг кўчатлари экилгандан 7-8 ўтиб ёки уруғ экилгандан 16-17 кун сўнгра, барг орқали аввал "Престиж" биоинсектициди билан (10 л хлорланмаган сувга 150 мл), 3 кун ўтказиб, "Спорагин" биофунгициди (10 л хлорланмаган сувга 150 мл) билан пуркаш ишлари олиб борилади. Бу тадбирлар зараркунандаларга ва замбуруғ касалликларига қарши юқори самара беради.
Ушбу ишловлар ҳар 10 кунда бир мартадан такрорлаб борилади.

3). Бодринг кўчатларининг 7-8 та барг ҳосил қилгандан бошлаб, ҳар 15 кунда вирус касалликларига қарши "Лавирон" вирулициди билан ишлов бериб борилиши зарур.

4). Бодрингнинг қийғос гуллаш давридан бошлаб, 10 литр хлорланмаган сувга 50 мл "Бактомин" ва 80 мл "Максиплант" биостимуляторлари билан ҳар 18-20 кунда бир марта, жами 3 марта пуркаш ишлари қилинади. Бу мева йириклашиши ва барг массаси ҳамда поя ривожига хизмат қилади.

5). Иссиқхонада кечаси ҳарорат +12°С даражадан пастлаши кузатилганда ҳар 5-6 кунда бир марта "Антифроз" антистрессант препарати билан пуркаш ишлари олиб борилиши зарур. Бу ишловлар экинларда модда алмашинувини +2°С даражада ҳам давом этишини таъминлайди.

15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

☎️ Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

📨 Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
📨Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

17 Nov, 06:06


МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ:

КАЛИФОРНИЯ ҚАЛҚОНДОРИ
(Diaspidiotus perniciosus Comst)

(Долзарб мавзу)

Зарари.
Мевали дарахтлар, резавор мева, буталар ва манзарали ўсимликларга зарар етказади. Калифорния қалқондори кўпайиб кетганда дарахт пўстлоғи узунасига ёрилиб, шохларни ва бутун дарахтларни қуритиб қўяди, мевалардаги ширани сўриб, тўқ қизил доғ туширади. Мевали дарахтнининг шох, новда, барг, дарахт пўстлоғи ва меваларни зарарлайди. Натижада дарахтлар кам ҳосил беради, ёш дарахтлар қуриб қолади.

Таърифи. Қалқони юмалоқ, анчагина япалоқ, оч жигар ранг, кул ранг тусда бўлиб, диаметри 1,0–1,5мм дан 2мм гача. Қалқоннинг четлари ўртасига нисбатан оч тусда бўлиб, эркагининг қаноти бир жуфт бўлади. Ёш личинкаси озиқлана бошлаганда оқимтир шира чиқаради, бу шира кейинчалик қалқонга айланади.

Кураш чоралари:

Вегетация даврида кимёвий ишловлар бўйича таркибида дельтаметрин, диметоат, имидоклоприд, лямбдациголотрин, малатион ва хлорпирифос бўлган препаратлар билан ишлов берилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

17 Nov, 05:09


⚡️ЕВРОПАДА АГРОБОТЛАР ДАВРИ: Маълумки, қулупнай ҳосилини йиғиб-териб олиш жуда кўп ишчи кучини талаб қилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда Европа давлатларида ҳосил йиғимини автоматлаштириш йилдан-йилга кенгаймоқда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

16 Nov, 23:11


⚡️МУТАХАССИС АНДРЕЙ ЯРМАК: "Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин".

@AGROBLOGER

https://telegra.ph/-11-16-3377

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

16 Nov, 19:05


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 17 ноябр, ҳафтанинг якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1...+3, кундузи +14...+16 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида кечга яқин ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -1...+4, кундузи +9...+14 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди . Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

15 Nov, 18:30


⚡️ТОЖИКИСТОНДАГИ ФАРҒОНАЛИК НЕЪМАТЖОН ОТА БОҒЛАРИ!

©iwash

🔹Ушбу боғ эгаси билан суҳбат каналимизда бундан 5 йил аввал ҳавола қилинганди:
https://t.me/agrobloger/429


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

15 Nov, 14:33


⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА АНОР МАВСУМИ: Эътиборли тавсиялар...

Анор мазали, витаминларга бой ва узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Ҳозирда анорни истеъмол қилишнинг айни вақти. Қуйида ушбу мевани танлашда эътибор бериш керак бўлган жиҳатларни кўриб чиқамиз.

1. Мева пўстини текширинг. У бир оз қуруқ бўлиши керак. Анорни қўлга олганда унинг пўсти дағал ва ингичка бўлганидан, гўё ичидаги донлар ташқарига ёрилиб чиқиб кетадигандек туюлади. Агар мева пўсти ўта қуруқ бўлса, анор узоқ вақт давомида сақланганлиги ва сувли бўлмаслигини англатади.

2. Пўстнинг рангига эътибор беринг. Яхши пишган анорнинг ташқи кўриниши тўқ оловрангдан тўқ қизил тусгача бўлади. Бундай меванинг пўсти бир оз ялтирайди. Ёрилган, эзилган ёки бир қисмида жигарранг-қора доғлари мавжуд анорни харид қилиш тавсия этилмайди.

3. Меванинг мустаҳкамлигига эътибор беринг. Анор қаттиқ бўлиши ва уни эзганда пишган доналардан қирсилдоқ овоз келиши керак.

4. Анорни ҳидлаб кўринг. Пишган ва юқори сифатли мевалардан ёмон ҳид келмайди.

5. Оғирлиги ва ҳажмини таққосланг. Етилган анор ўртача катталикда ва оғир вазнли бўлиши керак. Бир дона пишган анорнинг вазни 600-700 граммга етиши мумкин.

6. Мева ўзаги ёки “тож” ини текширинг. Яхши пишган анорда у қуруқ ва очиқ бўлади. Меванинг ранги унинг ўзаги билан бир хил бўлиши керак. Агар у яшил бўлса, демак анор ҳали етилмаган бўлади.

7. Мавсумга эътибор беринг: энг яхши пишган анорлар сентябрдан февралгача бўлган муддатда сотувга чиқарилади.

Хом узилган анорнинг етилишига қандай ёрдам бериш мумкин?

Бу мева дарахтдан узилгандан кейин етилишда давом этмайди, у фақатгина табиий шароитда — дарахтнинг ўзида пишади. Уни хурмо ёки яшил банан каби аввалдан териб олиш мумкин эмас.

Анорни қандай сақлаш керак?

Анорларни тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушадиган жойдан узоқда, салқин хонада сақлаш тавсия этилади. Энг яхши вариант музлатгичнинг мева ва сабзавотлар сақланадиган тортмасидир. Анор донларини музлатиб қўйиш ҳам мумкин — улар таъми ва рангини йўқотмайди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

15 Nov, 14:33


⚡️ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ! АЗИЗ БОҒБОНЛАР ВА САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

🥇 7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бера бошлади !

Компания соатига 6000 - 10000 кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.

📌Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.

📈 Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот:
https://bit.ly/4dOYlGD

Батафсил ахборот учун:
📲 Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)
📲 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️: E-mail:
[email protected]
🖥 Сайт: www.agrosystems.az

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

15 Nov, 14:31


⚡️Қулупнайни вегетатив кўпайтириш босқичлари


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

15 Nov, 14:21


РОССИЯНИНГ БУРЯТИЯ ЎЛКАСИДАГИ ХИТОЙ УСУЛИДА ҚУРИЛГАН ИССИҚХОНАДАН ЛАВҲАЛАР


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

15 Nov, 10:14


КУЗДА МЕВАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТИ ЭКИЛГАНДАН СЎНГ БАЖАРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

Янги ўтқазилган мевали дарахтлар тупроқнинг намлиги, ўтқазиш муддатидан қатъий назар суғориб турилади.

Уларни суғоришдан мақсад, тупроқ ўсимлик илдизларига бевосита ёпишиб қолиши, моғорлар пайдо қиладиган ортиқча ҳавони тупроқдан чиқариб юборишдан иборатдир.

Пакана пайвандтаглар совуқларга чидамсизроқ бўлгани учун кузда эмас, баҳорда экиш тавсия этилади. Агар кузда экилса,уларнинг илдиз-томир қисми тупроқ билан яхшилаб беркитилиши керак.

Кузда экиш дарахтларни баҳорда эрта илдиз чиқариб, яхши ривожланишига катта ҳисса қўшади. Кузда ўтқазилган кўчат тагига уюлган тупроқ қишда пакана пайвандтагларни совуқдан зарарланишининг олдини олади.

Кучли ва ҳамма вақт шамол бўлиб турадиган туманларда эркин ўсувчи ярим пакана кўчатлар ўтқазилгандан кейин узунлиги 1,5 метр, йўғонлиги 4–5 см ли қозиқларга бойлаб қўйилади. Қозиқлар икки жойидан саккизсимон қилиб бойланади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

15 Nov, 10:14


⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
1). 914550044
2). 990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

15 Nov, 10:14


ҚУЛУПНАЙНИ УРУҒИ ОРҚАЛИ КЎПАЙТИРИШ БЎЙИЧА ЯНА БИР КЎРСАТМА


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 14:27


ОЁҚОСТИ БЎЛИБ ЎСИБ ЁТАДИГАН ЎСИМЛИК "САХАР"ГА ДАВОМИ?


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 14:08


ЗАЪФАРОН ЕТИШТИРИШ ҲАҚИДА...

Заъфарон иссиқликни ва кучли ёруғликни яхши кўради. Ушбу ўсимлик Ўзбекистон ер ва иқлимий шароитига жуда мос келади. Уни Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларида етиштириш мумкин.

Заъфарон ишлаб чиқариш агротехникаси ўзлаштириб олинса ва соҳага фермерлар таклиф қилинса, келажакда самарали соҳага асос солиш мумкин бўлади.

Экиннинг ҳар бир гектаридан йилига 4 килограммгача қимматбаҳо хом ашё олиш мумкин, иккинчи йили–7-8 кг ва кейинги йилларда эса–15-16 кг. Шу кунларда жаҳон бозорида заъфароннинг бир килоси 400-1000 долларни ташкил қилади. Заъфарон гуллари нархи эса килосига 2500-5000 долларгача етади.

Заъфарон – бу қуритилган заъфарон гулларидан тайёрланган зиравор бўлиб у халқ табобатида ва овқатни хушбўй ва хуштаъм қилиш учун ишлатилади. Қадим замонлардан буён у энг қиммат зираворлардан бири ҳисобланади, чунки бир кг тайёр маҳсулот олиш учун 200 мингта гул барглари керак бўлади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 14:08


⚡️ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ! АЗИЗ БОҒБОНЛАР ВА САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

🥇 7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бера бошлади !

Компания соатига 6000 - 10000 кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.

📌Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.

📈 Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот:
https://bit.ly/4dOYlGD

Батафсил ахборот учун:
📲 Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)
📲 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️: E-mail:
[email protected]
🖥 Сайт: www.agrosystems.az

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 07:44


КИВИ ҲОСИЛИ АЙНИ ҒАРҚ ПИШГАН КУНЛАРДАМИЗ...

🔹Бугунги лавҳа: 13 ноябр.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 07:44


ОШ ЛАВЛАГИ УРУҒИНИ ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИШ МАВСУМИ БОРМОҚДА...

Ош лавлагининг маҳаллий "Диёр", "Ягона" ва хорижий "Бордо-237", "Бикорес", "Пабло F1" дурагайлари тавсия этилади. Ушбу навлардан гектаридан ўртача 220-230 ц ҳосил олинади.

Лавлаги уруғлари +4..+5°С да униб чиқа бошлайди, ўсиб-ривожланиб бориши учун энг қулай ҳарорат +20..+25°С дир. Лавлаги совуқ (-2..–3°С) ва юқори ҳароратга чидамли бўлади, тупроқда нам етарли даражада бўлганда юқори ҳосил беради.

Тўқсонбости усулида экиш муддати жанубий вилоятларида 15–30 декабрь, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 10 ноябрь–10 декабрь ва шимолий минтақаларда 1 ноябрь–10 декабрда экилади. Уруғ сарфи тўқсонбости усулида экишда 16–18 кг. Экиш эгатлари 60–70 см бўлиб, 2–3 қаторли, ўсимлик оралари 8–10 см, 2–3 см уруғлар чуқурликка экилади. Ерни шудгор килишдан олдин гектарига 25–30 тонна чириган гўнг, 320 кг аммофос, 180 кг калий хлор ўғити солинади.

Баҳорда вегетация даврида азот ўғити иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сийраклаштирилгандан сўнг 240 кг карбамид ёки 550 кг сульфат аммоний, иккинчиси эса 3–4 чинбарг пайдо бўлганда юқоридаги миқдорда солинади.

Илдиз мевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек, баргнинг жадал суръатда ўсиши ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади.

Фосфор ўғити йиллик миқдорининг 75 фоизини, калийнинг ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфорни ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларнинг ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2–3 тадан чин барг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Шира, лавлагининг узунбурун зараркунандаларига қарши курашда биологик препаратлардан "Престиж" ва "Престиж Плюс" биоинсектициди, кимёвий усулда эса, 20 фоизли Конфидор эм.к. ёки 57 фоизли Фуфанон препаратларини пуркаш тавсия қилинади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 06:38


МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ КУЗГИ ЭКИШ МАВСУМИ БОРМОҚДА...

Мевали кўчатларни экишда уларнинг турлари, навлари ҳамда кўчатнинг пайвандтагига эътибор бериш зарур.

Интенсив боғларни барпо этишда пакана пайвандтагга уланган олма кўчатларининг қатор ораси 3,5×2,5 м ўрта ўсувчи 3,5×3 м, нок кўчатлари учун 3,5×2 м бўлиши, ўрта ўсувчи учун 3,5×2,5 м, ММ-106 пайвандтагига уланган ўрта ўсувчи олма кўчатлари 6×4 м, 6×5 м, нок учун 5×3 м, 5×4 м экиш схемалари тавсия этилади.

Кучли ўсувчи мевали дарахтларнинг кўчатларини қуйидаги схемаларда экиш тавсия этилади: олма 8×7 м, 8×6 м, нок 8×6 м, 8×5 м., беҳи 6×4 м, 5×4 м, ўрик 8×7 м, 8×6 м, гилос 8×7 м, 8×6 м, олхўри 6×5 м, 6×4 м, шафтоли 6×4 м, 5×4 м, ёнғоқ 8×8 м, 8×7 м, бодом 6×5 м, 6×4 м, хурмо 6×6 м, 6×5 м, олча 6×4 м.

Боғ атрофини ихоталаштириш ишларига яхши аҳамият берилиши, яъни шамоллардан ҳимоялашга эътиборни кучайтириб, терак, ўрик, жийда ёки ёнғоқ каби дарахтларни экиш керак.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 06:38


⚡️ҲАРОРАТ СОВИЙ БОШЛАДИ! АНТИФРОЗ - ЭКИНЛАРНИ ПАСТ ҲАРОРАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТ

Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталар

ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ:

•Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (-2°С гача).

•Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради.

•Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради.

•Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради.

•Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради.

🟢Сарф меъёри: 10л сувга 100мл.

🟢Ишлов бериш ҳар 5-7 кунда

15 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Телеграмда мурожаат учун:
@Anguzal

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 06:36


КАРАМ УРУҒЛАРИНИ КЎЧАТ УЧУН ЭКИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

(Долзарб мавзу).

Экиш олдидан уруғларни аввало оддий усулда саралаб олиниб, сўнгра экиш тавсия этилади. Саралаш учун экиладиган уруғ миқдорига мос идишда 3-5% лик ош тузи эритмаси тайёрланиб, ушбу эритмага карам уруғларини 1 соат давомида солиб қўйилади.

Натижада пуч ва сифатсиз уруғлар эритманинг юза қисмида, тўқ, сифатли уруғлар эса эритма остида чўкади. Эритма юзасидаги уруғларни олиб ташланиб, эритмани аста тўкиб, эритма остига чўккан уруғларни тоза сув билан 2-3 марта чайиб, сўнгра уларни ёйиб қуритилади.

Саралаб олинган уруғларни экилганда, ердан тез униб чиқиши учун уларни намлаш ҳамда ниш ундириб экиш усулларини ҳам қўллаш мумкин бўлади. Экиш олдидан намланган ва ундирилган уруғларни аввал шамоллатиб сўнгра экиш тавсия этилади.

Ҳар 1 га. очиқ майдонга экиш учун етарлик миқдорда карам кўчати тайёрлашга 350-400 г ҳисобида уруғ сарфланади. Ниҳол тайёрлаш учун карам уруғларини экиш чуқурлиги 0,5-1 см дан ошмаслиги лозим бўлади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 03:46


МЕВАЛИ КЎЧАТНИНГ ДУНЁГА КЕЛИШИ...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 03:46


⚡️ИССИҚХОНА ЭГАЛАРИ АЛБАТТА КЎРИНГ: Агроном помидорни озиқлантириш ва касалликларга қарши ишловлар бўйича ҳаммасини очиқлади!

👇👇👇
https://youtu.be/-Dr3imo00ag?si=7OKcQTr9zrckpS7C

🔹12 ноябрь, 2024 йил.

AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

13 Nov, 03:46


ЭКИНЛАРНИ ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР БИЛАН БАРГИ ОРҚАЛИ ОЗИҚЛАНТИРИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

Фосфорнинг йиллик меъёрининг бир қисмини баргидан озиқлантириш мақсадида ажратиш мумкин, лекин бир қатор тадқиқот натижалари фосфорни баргидан озиқлантиришда қўллаш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатган. Экинларнинг фосфор билан қўшимча озиқлантириш имкониятларининг чекланганлиги бир қатор омиллар билан боғлиқ.

Шулардан бири, тупроқда бўйлама ва тик ҳаракатланишининг чекланиб қолишидир. Одатда фосфорнинг йиллик меъёри бирон сабаб билан асосий ўғитлаш ёки экиш билан бирга бериб тугалланмаса, қўшимча озиқлантириш сифатида солинади.

Қўшимча озиқлантиришни чопиқталаб экинларга 10-12 см, имкони бўлса, 14-16 см чуқурликка солиш керак.

Диаметри 1,5 мм дан зиёд фосфорли ўғит доначалари ёш ниҳоллар учун тупроқда фосфорнинг юқори концентрацияли ўчоғини юзага келтиради. Ўғит қўллаш борасида иқтисодий самара бўйича 15 кг донадор суперфосфатнинг 45 кг кукунсимон суперфосфатга тенглиги аниқланган.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

12 Nov, 21:52


⚡️ҲУҚУҚИЙ ЭСЛАТМА: Боғдорчилик учун айрим субсидия турлари бекор қилинган.

Бундан қарийб 1,5 ой илгари “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинганди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланган:

Боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”;

2024–2027 йилларда анжир, фундук ва зайтунзорларни ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари.

Агентлик томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар турлари мақбуллаштирилган..

Бунда:

2025 йил 1 январдан:

интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун субсидия 1 гектар учун 16 миллион сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади;

сув тежовчи технологияларни қўллаш учун субсидия сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача белгиланган;

“in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун субсидия ушбу харажатларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланган;

экиш схемалари ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб, Агентлик тавсияси билан белгиланди.

кўчат пайвандтаглари учун бериладиган барча турдаги субсидиялар 2024 йил 1 октябрдан бекор қилинди.



AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

12 Nov, 19:01


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 13 ноябр, ҳафтанинг чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +6...+8 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, баъзи жойларда -2 даража совуққача, кундузи эса, +3...+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7...+12 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +8...+13 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2...+3 даража илиқ бўлиши кутилади.


⭕️⭕️⭕️ЭСЛАТМА:

Таъкидланишича, 13—14 ноябрь кунлари кутилаётган нам ҳаво оқимлари ҳудудларга кўп ҳам ёғингарчилик улашмайди.

Масалан, баъзи иқлим моделларига кўра, 13 ноябрь куни ярим сутка давомида ёғингарчилик кутилаётган текислик ҳудудларида умумий миқдор 2−10 миллиметрга, водий, шарқий ва тоғларда 10−25 миллиметргача бўлиши кутилади.

Жанубий Каспий циклони шимол ва чўлларга деярли ёғингарчилик улашмаслиги эҳтимоли бор. Шунинг учун ушбу ҳудудларда ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмалари қарийб мавжуд эмас.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Nov, 18:33


⚡️ИССИҚХОНА ЭГАЛАРИ, ОГОҲ БЎЛИНГ: Ҳафта ўртасида Ўзбекистон бўйлаб тунги ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Nov, 18:33


⚡️ГИННЕСНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИДАН:

Африка қитъасининг Сенегал давлатида ўсадиган Баобаб дарахтининг ўлчами айланасига 54,5 метрни ташкил этади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Nov, 18:33


⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ КАНАЛИГА СИЗ ҲАМ ОБУНА БЎЛИНГ:

➡️ FERMER.UZ

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Nov, 14:07


ТЕРИЛГАН ЁНҒОҚНИ ТОЗАЛАШНИНГ ОСОН УСУЛИ


AGROBLOGER канали
:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Nov, 13:57


ОЛМА МЕВАСИНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Олманинг сақлашга чидамлилиги уни пишиб етилиш ҳусусияти билан аниқланади. Олманинг эрта пишар навлари кам муддат, кечки навлари эса 7-8 ойгача сақланиши мумкин. Олма сақлаш учун одатда яшикларга жойлаштирилади. Бунда олма қоғозга ўралса яхшироқ сақланади. Олма яшикларга жойлаштирилганда улар орасига қоғоз ёки қиринди солинса ҳам бўлади.

Яшиклар омборга девор томондан 25-30 сантиметр, яшиклар орасида икки метрли йўл қолдирилиб жойлаштирилади. Бир тахда 7-8 та яшик бўлади. Энг юқоридаги яшик билан омбор шипининг орасида 50-60 сантиметр жой қолиши керак. Олмани сақлашда ҳавонинг нисбий намлиги 85-95 % бўлиши мақбул ҳисобланади.

Омборхонани совутишга ҳавони сақлаш ҳароратига етгунча жадал аралаштириб туриш орқали эришилади. Бунда тахлар орасида ҳаво оқимининг тезлиги 0,2-0,3 метр/секунд бўлиши тавсия қилинади.

Олмани сақлашдан олдин улар махсус бўлинмаларда сақланади. Хар куни мева омбори бўлинмаси сиғимининг 10-15% қисми олма билан тўлдирилади. Бўлинма 7-10 кун деганда бутунлай тўлдирилади.

Бўлинмаларда ҳаво аста-секин совутилиб +4+6 0С га етказилади. Кейин эса, нав учун керакли бўлган ҳарорат даражасида қолдирилади.
Олий ва биринчи навли олмалар узоқ муддатга, иккинчи ва учинчи навли олмалар 2-3 ой сақлашга қўйилади. Улар яшик, картон қути ва контейнерларда сақланади.

Меваларни контейнерларда сақлаш омборнинг ҳар бир куб метр фойдали хажмидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Бунда 1м3 фойдали хажмда мевалар яшикларда сақланганда унинг зичлиги 250-300 килограммни, контейнерларда 400 килограммни ташкил қилади.

Олмани сақлашда уларни полиэтилен плёнкаларга жойлаштириб сақлаш усули ҳам қўлланилади. Бунда сиғими 1-3 килограмм полиэтилен халтачалардан фойдаланилади. Бундай халтачалар ичида 1,5-2 ой ичида кислороднинг миқдори 14-16 % га, карбонат ангидрид эса, 5-7% га етади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

11 Nov, 13:57


⚡️ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ! АЗИЗ БОҒБОНЛАР ВА САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

🥇 7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бера бошлади !

Компания соатига 6000 - 10000 кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.

📌Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.

📈 Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот:
https://bit.ly/4dOYlGD

Батафсил ахборот учун:
📲 Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)
📲 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️: E-mail:
[email protected]
🖥 Сайт: www.agrosystems.az

AGROBLOGER

27 Oct, 19:01


⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ, таниқли иқтисодчи:

"Ўзбекистон помидор экспортчисидан помидор импортчисига айлангани бу тарозиси бузуқ энергетиканинг илк оқибатлари холос".

"Газ бўйича бузуқ ўлчовлар туфайли охирги 3 йилда Ўзбекистон буюк помидор экспортчисидан помидор импортчисига айлантирилгани ҳақида аввал ҳам ёзгандик. 2021 йилда 60 млн.доллар, 2022 йилда 58 млн.доллар, 2023 йилда 57 млн.долларлик помидор экспорт қилинган. 2024 йилда эса помидор экспорт товарлар рўйхатидан тушиб қолган.

Тармоқда туркман помидорлари импорти бошлангани ҳақида ёзилмоқда, бу ҳозирги реалликларда қанчалик ғалати эшитилмасин, бозорнинг табиий реакцияси. Туркман помидорлари ўтган йилиёқ ўзбек помидорларини Россия ва Қозоғистон бозоридан сиқиб чиқарганди. Энди Ўзбекистон бозорини ҳам эгалламоқда, бу бошланиши холос.

Олигархия манфаатларига бўйсундирилган аксилмиллий энергетика сиёсати билан ўзбек товарлари нафақат узоқ ташқи бозорларда, минтақамизнинг ўзида ва Ўзбекистоннинг ичида ҳам ютқазишда давом этаверади.

Туркман қардошларнинг иқтисодиётида саволли ва муаммоли масалалари кўпдир, лекин Туркман дўстларимизни ўз ёқилғи энергетикасини шимоллик босқинчилар ва олчоқ бир тўп тўдага топшириб пароканда қилмагани учун ҳам олқишлаш керак бўлади.

Энди худодан сўрашимиз керакки, аномал ва зараркунанда чиновникларимиз помидорга бож солишмасин ёки бензин, пропан ва газ каби бир қўлли қилишмасин. Ёки биронта ўғри ва муттаҳам помидор олигархи пайдо бўлмасин".

🔹27 октябр, 2024 йил.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

27 Oct, 19:01


⚡️УЧ КУНЛИК ОБ-ҲАВО:

«Ўзгидромет» бугун, 28 октябр, душанба кунидан 30 октябр, чоршанба кунигача кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, бугун, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади, 29-30 октябрда эса, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +8...+13 даража илиқ, 29 октябрда кечаси 0...+5, баъзи жойларда -2 даража совуққача, кундузи +10...+15 даража илиқ, 30 октябрда кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, 28 ва 30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 0...+5, баъзи жойларда -2 даража совуққача, кундузи +7...+12 даража илиқ, 29 октябрда кечаси -3...+2, Устюртда кечаси -2...-7, кундузи +5...+10 даража илиқ, 30 октябрда кечаси 0...+5, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, 29-30 октябрда эса, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +5...+10, Навоий вилоятининг шимолида 0...+5, баъзи жойларда -2 даража совуққача, кундузи +8...+13 даража илиқ, 29-30 октябрда кечаси 0...+5, баъзи жойларда -2 даража совуққача, кундузи +10...+15 даража даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади, 29-30 октябрда эса, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +8...+13 даража илиқ, 29 октябрда кечаси 0...+5, баъзи жойларда -2 даража совуққача, кундузи +10...+15 даража илиқ, 30 октябрда эса, кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, 29-30 октябрда эса, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +10...+15 даража илиқ, 29-30 октябрда эса, кечаси +1...+6, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 29-30 октябрда эса, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с тезликкача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +10...+15 даража илиқ, 29-30 октябрда кечаси 0...+5, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади, 28 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси ва кундузи 0...+5 даража илиқ, 29-30 октябрда эса, кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 29 октябрда 0...+5 даража илиқ, 30 октябрда эса, +2...+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ ҲАФТА БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

25 Oct, 17:15


⭕️⭕️⭕️⭕️
ОГОҲЛИК ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ!

Таниқли иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, 29 октябрь тонгги муддатлар Қорқалпоғистоннинг Устюрт платосида ҳаво ҳарорати -7 даражагача совиши мумкин экан.

"Ўзгидромет"га кўра, навбатдаги совуқ антициклон чеккаси 28 октябрдан бизнинг минтақага кириб келиб, 29 октябрь тонгги муддатларда республика шимоли, маркази ва Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳароратнинг -2 даражагача совиб кетиши кутилади.

Мавсум учун республиканинг катта қишлоқ хўжалик ерларида илк "совуқ уриш" ҳодисасига тайёрланамиз, дейилади
хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

25 Oct, 12:04


⚡️"25 СОТИХ ЕР ОЛИБ, АВВАЛ ПОМИДОР, КЕЙИН САБЗИ ЭКДИК": Хориждан қайтиб келиб, деҳқончилик билан шуғулланаётган аёл ҳикояси.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

25 Oct, 12:04


⚡️ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ! АЗИЗ БОҒБОНЛАР ВА САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

🥇 7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбэкистонга етказиб бера бошлади !

Компания соатига 6000-10000кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.

📌 Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.

📈 Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот:
https://bit.ly/4dOYlGD

Батафсил ахборот учун:
📲 Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)
📲 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️ E-mail:
[email protected]
🖥 Сайт: www.agrosystems.az

AGROBLOGER

25 Oct, 12:04


⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА УЗУМНИНГ ЯНГИ НАВЛАРИ ЕТИШТИРИЛИШИ МУМКИН: Бу бўйича Корея билан ҳамкорлик қилинади.

“TNS Global Group” компанияси қишлоқ хўжалигида янги навларни яратиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш бўйича технологияларни ишлаб чиққан.

Қайд этилишича, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида Корея Республикасининг "TNS Global Group” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилган.

Мулоқот давомида компания вакиллари Ўзбекистонга ташриф доирасида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳияти билан танишганини маълум қилди.

“TNS Global Group” компанияси – қишлоқ хўжалигида янги навларни яратиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш билан шуғулланади. Корхона бу борада катта тажрибага эга бўлиб, навларни танлашдан тортиб қуритишгача бўлган технологияни ишлаб чиққан, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

25 Oct, 12:03


КЎК ПИЁЗ УЧУН УРУҒНИ ТЎҚСОНБОСТИ ҚИЛИБ ҚАЧОН ЭКИЛАДИ?

Тўқсонбости муддатда кўк пиёз учун маҳаллий шароитда яратилган Истиқбол, Зафар, хорижнинг Манас, Дайтона, Леоне, Банко, Родар навларини экиш тавсия этилади.

Кўк пиёз олиш учун уруғлар тўқсонбости муддатда жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябр-15 декабр ва шимолий вилоятларда 1 ноябр -1 декабр экилади. Кўк пиёз уруғи ҳар бир гектарига 25 кг гача сарфланади.

Пиёз уруғи ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70-90 см.дан олиб уч-беш қаторли усулда ёки қўлда сочиб экилади. Уруғлар ерга 1,5-2 см чуқурликка кўмилади. Майдон суғорилмайди.

Баҳорда пиёз дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6-8 см.га етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягана қилинади.

Кўк пиёздан юқори ҳосил олиш учун ҳар гектар ерга юқори унумдор майдонларда соф холда 250 кг азот, 200 кг фосфор, 80 кг калий, ўртача унумдор тупроқларда 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 90 кг калий, паст унумдор тупроқларда 320 кг азот, 220 кг фосфор ва 100 кг калий берилиши лозим.

Фосфор ўғитни йиллик миқдорини 70-75 % ерни асосий ишловида, қолган қисми эса ерни бароналашдан олдин берилади. Азот ўғитини вегетация даврида озиқлантириш пайтида тенг иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш пиёз яганалаб, пиёз боши ўтоқ қилингандан сўнг, иккинчиси эса шакллана бошлаганда берилади.

Пиёз ўсимлигига органик ўғитлардан янги гўнгни бериш тавсия этилмайди. Гўнг берилганда гўнгдаги бегона ўтлар уруғлари униб чиқиб, олинадиган ҳосилга салбий таъсир этади.

Кўк пиёз ҳаво намлигини яхши кўради ва ушбу шароитда яхши ўсиб ривожланади, тупроқнинг сернам бўлишини ҳоҳлайди. Кўк пиёзнинг барг шапалоғини кичиклиги ва сувни тежаб-тергаб сарфлашига қарамасдан, унинг илдизи яхши ривожланмаганлигидан тупроқ намлигига талабчанлиги ниҳоятда кучли.

Тўқсонбости усулида экилган пиёз баҳорда майсалари кўрингандан кейин суғорилади. Биринчи сув одатда баҳорги ёғин-сочин тўхтагандан кейин берилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

25 Oct, 02:14


ТОК КЎЧАТЛАРИНИ ЭКИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ...

Узум кўчатлари ҳудуднинг иқлим ва ташкилий шароитларига боғлиқ равишда кузда экилади ва баҳорда узум кўчатлари учун дастлабки ҳудудлар режалаштирилади.

Экиш октябр охири-ноябр бошида бошланади ва у совуқ тушгунга қадар давом эттирилади.

Баҳорда тупроқ етилиши билан ва кўчатда куртак ёзилишининг бошланишида, х.з. ва апрелнинг иккинчи декасида узум кўчати экилади.

Баҳорги экиш кузги экишга нисбатан бир қатор афзалликларга эга, чунки кузги экишда кўчатларни ёпиш керак ва баҳорда эса очиш керак. Шу билан бирга ёғингарчиликлар туфайли тупроқ жуда зичлашади ва баҳорда туплар атрофини юмшатиш учун қўшимча ишчи кучи талаб қилинади.

Кузги экишнинг ўзига хос баъзи бир яхши томонлари бор. Экиш муддати бўйича давомли бўлади, баҳорги даврда ишчи кучи кўп талаб этилишни камайтиради.

Экишдан кейин устунлар қўйилади ва сўри ўтказилади. Биринчи сўрига ҳар бир кўчат учун томизғичли суғориш қувурлари қурилади.

Экин экиш куни етказилади, дастлабки қоплар ва брезентлар билан ўралади. Бунда узум кўчати поясидаги куртаклар 2-3 тадан кўп бўлмаслиги керак ва ерга вақтинчалик ерга ток туплари нам ерга кўмиб қўйилади.

Экишдан олдин илдиз тизимини янги гўнг билан аралаштирилади ва тупроқ тортилади. Илдиз тупроққа киргандан кейин уни қуриб қолишига имкон берилмайди. Кўчатларни экиш чуқурлиги тупроқ унумдорлигига мувофиқ белгиланади.

Тик қияликларда ва шағалли тупроқларда кўчатлар 60 – 70 см чуқурликда экилади. Экишнинг бундай чуқурлиги енгил қумоқ тупроқларда ҳам қўлланилади.

Оғир лой тупроқларда экиш чуқурлиги 30 - 35 см га камайтирилади. Суғориш соз тупроқларда экиш чуқурлиги 40 -45 см ни ташкил этса, шартли суғоришда эса 45 -50 см ни ташкил этади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

25 Oct, 02:14


🏅ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ВА БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ЭНГ ТЎҒРИ ЙЎЛ-БИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАШДИР!

🖊 ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ:

Аввалги экин олиб чиқиб кетган озиқанинг ўрнини тўлдириш мақсадида экишдан олдинги тупроқни тайёрлашда маҳаллий гўнг, Фосфорли ва Калийли ўғитлар киритилади. Бунда тупроқнинг кимёвий таркибини эътиборга олиш муҳимдир.

ДИҚҚАТ: Микробиологик препаратларни қўллашда хлорланмаган сув ишлатилади. Минерал ўғитлар билан биргаликда ишлов бериш мумкин.

1). Помидор кўчатларини экиш вақтида стакан ёки кассетадаги кўчатларни "Плантастим" биостимуляторининг сувдаги аралашмасига ботириб экилади (10 л сув/150 мл). Бу ишловлар илдиз чиришидан сақлайди ва илдиз тизимини кучайтиради.
Ҳар 14-15 кунда томчилатиб суғориш тизими орқали 100 л сув/1,5 л "Плантастим"ли сув билан суғорилади.

2). Помидор кўчатлари экилгандан 8-10 кун ўтгач, барг орқали "Престиж Плюс" биоинсектициди билан (10 л сув/150 мл), бир ҳафтадан сўнг, "Спорагин" биофунгициди (10 л сув/150 мл) билан пуркаш ишлари олиб борилади. Бу тадбирлар зараркунандаларга ва замбуруғ касалликларига қарши профилактика бўлади.
Ушбу ишловлар ҳар 10-12 кунда такрорланади.

3). Помидор кўчатлари экилгандан бошлаб, ҳар 15 кунда вирус касалликларига қарши "Лавирон" вирулициди билан ишлов бериб борилиши зарур. Бунда сарф меъёри 10 л сув/15-20 мл.

4). Помидорнинг гуллаш даврида (10 л сув/50 мл) "Бактомин" билан, жами 2 марта, 14 кун фарқи билан пуркалади. Энг пастки 2 та мевашодаси шаклланиб бўлгандан бошлаб, (10 л сув/80 мл) "Максиплант" биостимулятори билан ҳар 14-15 кунда бир марта, жами 4-5 марта барг орқали пуркаш ишлари қилинади. Бу - мева йириклашиши ва барг массаси ҳамда поя ривожига хизмат қилади.

5). Иссиқхонада кечаси ҳарорат +12°С даражадан пастлаши кузатилганда ҳар 5-6 кунда бир марта "Антифроз" антистрессант препарати билан пуркаш ишлари олиб борилиши зарур. Бу ишловлар экинларда модда алмашинувини +2°С да ҳам давом этишини таъминлайди.

🔹🔹🔹🔹🔹

🖊БОДРИНГ ЕТИШТИРИШ:

Аввалги экин олиб чиқиб кетган озиқанинг ўрнини тўлдириш учун экишдан олдинги тупроқни тайёрлашда маҳаллий гўнг, Фосфорли ва Калийли ўғитлар киритилади.

1). Экиш вақтида уруғларни "Плантастим" биостимулятори аралаштирилган сувда 4-5 соат сақлаш (1 л хлорланмаган сувга 10 мл) ёки стакан ҳамда кассетадаги кўчатларни "Плантастим"ли аралашмага ботириб экиш (10 л хлорланмаган сувга 150 мл). Бу ишловлар илдиз чиришидан сақлайди ва илдиз тизимини кучайтиради.
Ҳар 10-12 кунда томчилатиб суғориш тизими орқали 100 литр сувга 1,5 литр "Плантастим"ли сув билан суғориш ишлари олиб борилади.

2). Бодринг кўчатлари экилгандан 7-8 ўтиб ёки уруғ экилгандан 16-17 кун сўнгра, барг орқали аввал "Престиж" биоинсектициди билан (10 л хлорланмаган сувга 150 мл), 3 кун ўтказиб, "Спорагин" биофунгициди (10 л хлорланмаган сувга 150 мл) билан пуркаш ишлари олиб борилади. Бу тадбирлар зараркунандаларга ва замбуруғ касалликларига қарши юқори самара беради.
Ушбу ишловлар ҳар 10 кунда бир мартадан такрорлаб борилади.

3). Бодринг кўчатларининг 7-8 та барг ҳосил қилгандан бошлаб, ҳар 15 кунда вирус касалликларига қарши "Лавирон" вирулициди билан ишлов бериб борилиши зарур.

4). Бодрингнинг қийғос гуллаш давридан бошлаб, 10 литр хлорланмаган сувга 50 мл "Бактомин" ва 80 мл "Максиплант" биостимуляторлари билан ҳар 18-20 кунда бир марта, жами 3 марта пуркаш ишлари қилинади. Бу мева йириклашиши ва барг массаси ҳамда поя ривожига хизмат қилади.

5). Иссиқхонада кечаси ҳарорат +12°С даражадан пастлаши кузатилганда ҳар 5-6 кунда бир марта "Антифроз" антистрессант препарати билан пуркаш ишлари олиб борилиши зарур. Бу ишловлар экинларда модда алмашинувини +2°С даражада ҳам давом этишини таъминлайди.

15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

☎️ Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

📨 Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
📨Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER

25 Oct, 02:14


ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШДА КЕРАКЛИ МИКРОИҚЛИМ ТАРТИБОТИ ЖАДВАЛИ


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

25 Oct, 02:14


ОЧИҚ ДАЛАДА ЕРНИ ЛАЗЕР ЁРДАМИДА ТЕКИСЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА...

Эгатларни суғориш тизимида тупроқни ҳимояловчи ва ресурстежовчи қишлоқ хўжалиги амалиётининг самарали бўлишини таъминлаш учун ер аввал лазер ёрдамида текислаб чиқилиши лозим.

Лазер ёрдамида текислаш туфайли ер юзаси 0-0,2% даражасигача текисланади. Мазкур амалиёт ўтказилган ер майдонларида сувдан фойдаланиш самарадорлигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади. Сувнинг эгат бўйлаб текис тақсимланиши уруғларнинг бир текис униб чиқиши ва кўчатлар қалинлигининг оптимал даражада бўлишини таъминлайди.

Ерларнинг самарали текисланиши экинларнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бу эса ҳосилдорликни ошиши ва ҳосил сифатини яхшилаш имконини беради.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

25 Oct, 01:58


⚡️ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ИМЗОЛАНДИ: "Ўзагроинспекция"га янги ваколат берилди ва у яна ҳукумат бўйсунувига қайтди.

Президент «Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги [ПФ-164-сонли] фармонни имзолади. Бу ҳақда Telegram`даги "Huquqiy axborot" каналида хабар берилди.

Ҳужжатда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди. Ташкилот 2022 йилда президент фармони билан Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувидан олиниб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилганди.

Янги фармон билан Ўзагроинспекцияга қўшимча вазифаларюкланди. Унга кўра, ташкилот буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадигантабиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилади.

Буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилади.

Шунингдек, импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлайди.

Барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати устидан назорат ҳам инспекция вазифаларига киради. Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш ҳам назорат қилинади.

Инспекция томонидан соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

24 Oct, 19:05


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 25 октябр, ҳафтанинг жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечқурун ёмғир ёғиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +5...+7, кундузи +21...+23 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +14...+19 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, натижада чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +18...+23 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +18...+23 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +11...+16 даража илиқ бўлиши кутилади.


БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

23 Oct, 18:59


⚡️Қуёш панеллари ёрдамида еростидан сув чиқаришнинг қўлбола тизими


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

23 Oct, 12:59


⚡️ҲУҚУҚИЙ ЭСЛАТМАЛАР...

Иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш белгиланган.

Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади.

Мазкур имтиёзлар иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.

Тўлиқ манба:
https://lex.uz/docs/6268941

🔹🔹🔹🔹

Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши белгиланган.

Тўлиқ манба:
https://lex.uz/docs/5345627#5345969


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

23 Oct, 12:59


⚡️ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ!

🥇 7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бера бошлади !

Компания соатига 6000-10000кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.

📌 Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.

📈 Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот:
https://bit.ly/4dOYlGD

Батафсил ахборот учун:
📲 Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)
📲 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️: E-mail: [email protected]
🖥 Сайт: www.agrosystems.az

AGROBLOGER

23 Oct, 12:58


ЗАНЖАБИЛДАН КЎКАТЛАРГАЧА: ИНСОН ИММУНИТЕТИНИ КЎТАРУВЧИ 5 ТА МАҲСУЛОТ.

Занжабил.

Аслида занжабил илдизининг афзалликлари ҳақида кўпчилик биладигандек туюлади ва уни шамоллаш, грипп даврида мунтазам истеъмол қилиш одати мавжуд. Занжабилнинг яна бир фойдали жиҳати шундаки, у ортиқча вазн келиб чиқишига йўл қўймайди. Бунинг учун ҳар куни оч қоринга нонушта қилишдан аввал занжабил ичишни ўрганиш керак. Рецепт эса оддий, занжабил майдаланиб, сувга солинади. Устидан лимон шарбати ва асал қўшилиб, музлаткичда бир кечага қолдирилади. Ҳосил бўлган дамламани 3—5 кун давомида ичиш мумкин.

Клюква (қизил нордон мева).

Кўпчилик нордон таъми туфайли клюквани яхши кўради. Аммо ушбу севимли маҳсулотни бир йилдан кўпроқ давомида сақлаш имкони борлигини билмайди. Бунинг учун уни сувда, ёпиқ идишда сақлаш мумкин. Ёки шарбат ва соуслар ҳам тайёрлаш мумкин. Клюква таркибида жуда кўп миқдордадаги C витамини иммунитетни ошириш учун ёрдам беради.

Анор.

Қишда энг фойдали меваларнинг бири анордир. Унинг таркибида C витамини, фолий кислотаси ва антиоксидантлар мавжуд. Булар совуқ мавсумда жуда муҳим ҳисобланади. Ундан витаминга бой шарбатлар тайёрлаш мумкин. Шунингдек, анор доначаларини истеъмол қилиш ёки салат ва таомларга ҳам қўшиш тавсия этилади.

Цитрус мевалар.

Қиш — цитрус мевалар учун айни муддао. Апельсин, мандарин, грейпфрут ва бошқалар. Уларнинг барчаси жуда кўп миқдордаги C витаминини ўз ичига олади ва совуқ мавсумда касал бўлмасликка ёрдам беради. Шунинг учун ҳам қишни цитрус меваларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларни шунчаки ўзини истеъмол қилиш мумкин. Ёки шарбат, салат ва ширинликлар билан биргаликда тановул қилиш мумкин.

Кўкатлар.

Кўкатлар заифлашган иммунитет тизими учун ҳақиқий кўмакчи саналади. Унинг таркибида организмнинг ҳимоя кучини оширадиган муҳим антиоксидантлар мавжуд. Мутахассислар кўкатларни ортиқча вазндан қутулишда ҳамда иммунитет учун фойдали маҳсулот сифатида тавсия этади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

23 Oct, 04:30


⚡️Сизнинг фикрингиз қандай?


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

23 Oct, 04:30


ТУПРОҚДАГИ ШЎРНИ ЮВИШ МАҚСАДИДА СУҒОРИШ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Ўзбекистондаги суғориладиган майдонларнинг деярли ярми ҳар хил даражада шўрлангандир. Тупроқ таркибидаги ортиқча тузлар ўсимликларга зарарли таъсир кўрсатади: ўсимлик яхши ўсиб ривожланмайди ва ҳосилдорлик кескин камайиб кетади.

Шўрхок ерларда ўсимлик деярли ўсиб ривожланмайди. Тупроқ таркибидаги тузни йўқотишнинг энг асосий бевосита тадбири шўр ювишдир. Шўр ювиш самарадорлиги уни ўтказиш муддати, шўр ювиш меъёрларини тўғри танлаш, тупроқни шўр ювишга қандай тайёрланганлиги, шўр ювиш усуллари кабиларга боғлиқ.

Илмий-тадқиқот муассасаларининг тавсияларига кўра, қумлоқ, енгил соз таркибли кам шўрланган ерларда тупроқ 1-2 марта 1500-2000 м3/га меъёрда, лой тупроқли кам шўрланган ерлар 2 марта 2500 м3/га меъёрда, оғир лой тупроқли ўртача шўрланган тупроқлар 2-3 марта 3000-3500 м3/га меъёрда, оғир механик таркибли кучли шўрланган ерлар 4 марта 4000 м3/га умумий меъёрда ювилади.

Тупроқ шўри кузги шудгордан сўнг - куз ва эрта қиш ойларида ювилса, яхши самара беради. Хоразм ва Қоракалпоғистонда шўр ювишнинг қулай муддатлари 1-10 декабрь ва қўшимча февраль охиридан 1-10 апрелгача бўлган муддат ҳисобланади.

Мирзачўл ва Марказий Фарғонада 25-31 декабргача, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарёда 15-20 январгача бўлган муддат қулай ҳисобланади.

Шўр ювиш чекларининг катталиги: яхши сув ўтказувчан жойларда 0,05-0,08 га, яхши текисланган оғир механик таркибли тупроқларда 0,20 - 0,25 га ва ўртача шароитларда 0,10-0,15 гектарни ташкил қилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

23 Oct, 04:30


⚡️АНТИФРОЗ+СПОРАГИН: Шу кунларда иссиқхона экинларини касаллик ва стресс ҳолатларидан сақлашда энг самарали иккилик!

Сарф меъёри: 10 литр хлорланмаган сувга 100 мл "Антифроз" ва 150 мл "Спорагин" бирга аралаштирилиб барги орқали ишлов берилади.

15 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


🟢Ҳамкор дўконлар ушбу манзилда:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2540

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

📱 Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
📱 Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER

22 Oct, 23:54


⚡️БУ ЎЗБЕКИСТОНГА ҲАМ ТАЪСИР ЎТКАЗИШИ МУМКИН: Россия Қозоғистондан аввалроқ помидор, қалампир, қовун ва буғдойни, энди гул импортини ҳам тақиқлади.

Россия 21 октябрдан бошлаб Қозоғистондан гуллар олиб киришни чеклади. Бу ҳақда Россельхознадзор хабар берди.

Маълум қилинишича, гуллар Россияга асосан Қозоғистон органлари томонидан берилган фитосанитария сертификатлари орқали келади. Қозоғистон эса гулларнинг асосий қисмини Нидерландия, Польша ва Бельгиядан қайта экспорт қилмоқда. Бироқ ушбу мамлакатларнинг тегишли идоралари маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли даражада назорат ўрнатмаган. Импортни тўхтатиш 43 та ҳолатда ғарб гул трипси аниқлангани билан боғлиқ. Бу ҳашарот Россия ҳудудида тарқалишига йўл қўйилса, иқтисодий зарари 11,5 миллиард рублдан ошиши мумкин.

Маълумот учун, 23 сентябрдан бошлаб Россия Қозоғистон дони ва бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ҳудуди орқали транзит қилишга бир томонлама чекловлар киритган эди.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, 8 октябрь куни Россельхознадзор билан Қозоғистон карантин назоратидаги маҳсулотларини қайтариш бўйича музокаралар ўтказилган, 9 октябрь куни эса Евроосиё иқтисодий комиссияси платформасида Россельхознадзор ва Россия давлат идоралари вакиллари, Қозоғистон давлат органлари ва бизнеси иштирокида биринчи маслаҳатлашув босқичи бўлиб ўтган.

16 октябрь куни Қозоғистон парламенти депутати Айдарбек Хожаназаров Бош вазир Олжас Бектеновдан Россия билан музокараларни бошлашни ва Қозоғистон маҳсулотларини транзит қилишга қўйилган асоссиз фитосанитария чекловларини бекор қилишни сўраган. Шунингдек, у Россия маҳсулотларини Қозоғистон ҳудуди орқали транзит қилиш тарифларини қайта кўриб чиқиш ва Россельхознадзор устидан ушбу ташкилот туфайли маҳаллий экспортчилар зарар кўраётгани учун судга даъво киритиш кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрдан Россельхознадзор Қозоғистондан буғдой, ясмиқ, помидор, қалампир ва қовунни Россияга олиб киришга вақтинчалик чекловлар киритган эди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

22 Oct, 19:01


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 23 октябр, ҳафтанинг чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.


Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +8...+10, кундузи +12...+14 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4...+9, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +14...+19 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +6...+11 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

21 Oct, 17:54


⚡️ҲАРБИЙЛАР ВАЪДАСИДА ТУРМАДИ: 2035 йилгача тузилган шартномани тан олмай, деҳқоннинг ҳақига хиёнат қилди.

Мудофаа вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш хизмати, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда 71201-ҳарбий қисм масъуллари деҳқонга берган ваъдасидан тониб, у билан тузилган шартнома шартларини бажармади. Бу ҳақда “Дарё”га мурожаат қилган фермер ва деҳқон Чори Шойимов гапириб берди.

2020 йилда Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий полигондан 1940 гектар ер майдонини шериклик асосида ижарага олганман. Президент қарори билан бўш ётган ерлардан унумли фойдаланиш имконияти йўлга қўйилди ва чорвачилик, деҳқончиликка берила бошланди. Айни мақсадда шунча ерни олиб, лизингга 2 миллиард сўмга яқин маблағга техника сотиб олдик. Ишга туширилмаган ерни экинга тайёрладик. Ўзлаштирдик, дейди мурожаатчи Чори Шойимов.

Деҳқоннинг айтишича, у Мудофаа вазирлиги масъуллари билан 2020 йил 22 июнь куни 9-сонли шартнома тузиб, лалми ерларга буғдой, арпа, нўхат, масхар каби экинларни экиб келган.

Бу ерлар сув ичмайдиган лалми ерлар бўлгани учун Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан лалми ерда ўсувчи буғдой, арпа, нўхат каби экинларни олиб келиб экдик. Уч йил давомида ердан даромад олиш баробарида ижара шартномага кўра, даромаднинг учдан бир қисмини Мудофаа вазирлигига топшириб келдик. Шартномада нима кўрсатилган бўлса, тўлиқ бажардик, дейди мурожаатчи.

Мурожаатчининг айтишича, 2022 йилнинг ноябрь ойида Мудофаа вазирлиги масъуллари, айнан Мурод Худойберганов бошчилигидаги ходимлар фуқаронинг 500 бош қорамолини қамаб қўйиб, ердан чиқиб кетишни талаб қилган.

2022 йилнинг ноябрь ойларида 500 бош чорвамни қамаб қўйиб, бу ердан мени мажбурлаб чиқариб юборишди. Ва бу ерларни New platinum construction деб номланган корхонага бериб юборди. Аслида 2020 йил 22 июнда тузилган шартномамнинг муддати 2035 йилгача бўлишига қарамасдан улар ерни олиб қўйди. Агар қўшимча шартлари бўлганда ва уларнинг талаби қонуний бўлганда мени музокара столига чақиришлари керак эди. Мен шу пайтгача айтилган топшириқни бажариб, нафақат ўзим даромад қилдим, вазирликка ҳам улуш бериб келдим. Буни тасдиқловчи ҳужжатларим бор, дейди шикоятчи.

“Шайимов Қарши” хусусий корхонаси раҳбарининг айтишича, ҳарбийлар ваъдасидан қайтгач, у судга шикоят қилган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди 2024 йилнинг 14 март куни мазкур муаммони кўриб чиқиб, даъвогар Чори Шойимов талабини тўлиқ қаноатлантирган.

Шунингдек, жавобгарлар — 71201 ҳарбий қисм, New platinum construction МЧЖ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш хизматига деҳқоннинг 2020 йил 22 июнда тузилган 9-сонли шартномадан тўлақонли фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаган. 71201 ҳарбий қисм ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 миллион 700 минг сўм давлат божи ва 34 минг сўм почта харажатини ундиришни белгилаган. Бироқ айни кунгача мазкур қарори ижроси таъминланмаган.

“Дарё” мурожаатчининг биргина даъвосини олиб чиқди. Боиси Мудофаа вазирлигига қилинган журналистик сўровга вазирлик ахборот хизмати ҳозирча тайинли жавоб бермади. Масъуллар мазкур муаммо юзасидан 27 октябрдаги сайловлар ўтгач, батафсил маълумот беришини қўшимча қилди. Шу сабабдан “Дарё” ушбу мавзуга яна қайтади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

21 Oct, 17:54


⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ КАНАЛИГА СИЗ ҲАМ ОБУНА БЎЛИНГ:

➡️ FERMER.UZ

AGROBLOGER

21 Oct, 12:18


БИРГИНА ХАТО ТУФАЙЛИ ФОЙДАСИ ЙЎҚҚА ЧИҚАДИ: ШАРҚ ХУРМОСИ ВА АНОР НИМАСИ БИЛАН ХАВФЛИ?

Куз фасли хурмо, анор ва мандарин каби мевалар учун айни пишиқчилик даври. Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган ушбу меваларнинг саломатлик учун фойдали экани тадқиқотлар натижасида исботланган. Бироқ айрим ҳолатларда улар организмга зарар етказиб қўйиши ҳам мумкин, деб ёзади “Спорц.кз” нашри.

Кузда инсон организми саломатлиги ва иммунитет, тери, соч ҳамда тирноқлар мустаҳкам бўлиши учун ҳар доимгидан ҳам кўпроқ витаминларга эҳтиёж сезади. Ушбу мавсумда етиладиган барча мевалар эса кони фойда ҳисобланади. Уларда витаминлар, минераллар, ўсимлик толалари ва инсон танаси учун бошқа кўплаб фойдали моддалар мавжуд.

Масалан, мандарин осон ҳазм бўлади, организмни А, Э, C ва B6 витаминлари билан тўйинтиради. Ушбу цитрус иштаҳани очади, организмдаги моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди, умумий қувват берувчи ва микробларга қарши курашувчи восита ҳисобланади. Мандарин овқатдан кейин ва кунига икки марта 2 донадан истеъмол қилинса, унинг зарари йўқ, аммо меъёрдан ошиб кетса, аллергия ва сурункали ошқозон-ичак касалликлари юзага келади.

Шарқ хурмоси меваси қалқонсимон без учун фойдали бўлган бета-каротин ва ёдга бой. Организм 100 грамм хурмодан бу муҳим элементнинг 12 фоиз кундалик нормасини олиши мумкин. Хурмода калий ва магнийнинг кўплиги — томирлар девори ва юрак мушаклари мустаҳкамлиги гарови.

Аммо бу мевада ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатадиган танинлар ҳам мавжуд. Шунинг учун кунига биттадан ортиқ хурмо истеъмол қилиш мумкин эмас. Шунингдек, хурмони оч қоринга ейиш ман этилади.

Анор ёшлик меваси деб аталади. Бу унинг таркибидаги антиоксидантлар миқдорининг кўплиги билан боғлиқ. Ҳар куни 50 грамм анор шарбатини ичиш қонни тозалаш ва янгилашга ёрдам беради, юрак-қон томири тизимига ижобий таъсир кўрсатади. У гемоглобинни оширади, иммун тизимини мустаҳкамлайди ва асабларни тиклашга кўмаклашади.

Бироқ анорни кунига биттадан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас. Ушбу нордон мева овқат ҳазм қилиш тизими сурункали касалликларининг кучайиш даврида ошқозон шираси хлорид кислотасининг секрециясини кўпайтиради. Анорда танин моддаси бўлиб, у қабзиятни кучайтиради. Анор истеъмолидан кейин сув ичиш ёки оғизни чайиш тавсия этилади. Чунки таркибидаги кислота тиш эмалининг емирилишига ва кариесга олиб келиши мумкин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

21 Oct, 04:50


ПИЁЗ КЎЧАТЛАРИНИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМИДА ЕТИШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ

🔹Эфир: 18 октябр.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

21 Oct, 04:41


ИССИҚХОНАДА КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Иссиқхонада маҳсулот етиштиришда ташқи муҳит факторларини тартибга солишнинг аҳамияти жуда катта, чунки бу усул ёрдамида, айниқса, ҳаво намлигини бошқариш асосида, иссиқхоналарда кўп касалликлар пайдо бўлишининг олди олинади ёки касалликка чалинганда, унинг экинларда тарқалишини тўхтатиш ёхуд ҳосил учун безарар даражада ушлаб туришга имконият яратилади.

Иссиқхоналарда ҳаво муҳити иложи борича тез-тез алмаштирилиши лозим, энг ками билан кунига 3 марта ҳаво алмаштирилиши талаб қилинади.

Иссиқхоналар плёнкалари яхши ювилган ва қуёш нурини яхши ўтказиши керак. Ҳаво ҳарорати кундузлари +22..+24 даража, кечалари +18..+20 даражадан пасаймаслиги керак.

Экинлар совуқ сув билан суғорилса, уларнинг иммунитети пасайиб кетиши ва касалликларга чалиниши кўпроқ кузатилади. Бунда олдини олишда фақат "Спорагин" каби микробиологик фунгицидлар қўлланилади, сабаби кимёвий фунгицидлар экинларда стресс ҳолатини вужудга келтириши, унинг иммун тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Касалликларнинг олдини олиш учун суғориш сувининг ҳарорати +20..+22 даража бўлишини таъминлаш тавсия қилинади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

21 Oct, 04:41


⚡️2024 ЙИЛ: Ҳамкорлик учун барчадан миннаддормиз...

🟢Ҳамкор дўконлар ушбу манзилда:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2540

15 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

AGROBLOGER

21 Oct, 04:41


ИСМАЛОҚНИ ЭКИШ МУДДАТЛАРИ ВА УНИНГ ҲАРОРАТ ҲАМДА ТУПРОҚ ШАРОИТИГА МУНОСАБАТИ

Исмалоқнинг биологик хусусиятлари ва ташқи муҳит омилларига муносабати салатга ўхшаш. У салат сингари совуққа чидамли баргли кўкатлар гуруҳига киради. Унинг уруғи +3..+4 °С да униб чиқади, майсалар ва ёш ўсимликлари -8 °С гача совуққа чидайди. Ўсиши ва ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат +15-+18 °С ҳисобланади.

Ҳарорат +20 °С дан ошиб кетса ва намлик етишмаса, ўсимликлар мўлжалланган вақтдан эртароқ қариб гулпоя чиқариб юборади. Исмалоқ узун кун ўсимлик, яъни узун ёруғ кунда тезроқ ривожланади ва гуллашга ўтади, қисқа кунда (10-12 соатлик) эса салат сингари барглари тез ўсиб, йирик барг туплари шаклланади.

Исмалоқ тупроқ унумдорлигига ва намлигига талабчан, шу боис уни органик моддаларга бой енгил тупроқларда етиштириш тавсия этилади. Қаттиқ зичлашган, унумдорлиги паст, намлиги кам тупроқларда ўсимликларда майда баргларнинг ҳосил бўлиши кучайиб, поя тез шаклланади. Исмалоқнинг ҳосил билан озиқ элементларни олиб чиқиши деярли салатга ва бошқа кўкат экинларга ўхшаш. Аммо салат ва исмалоқ ўсиш даврида тупроқдан озиқ элементларини икки маротаба камроқ ўзлаштиради.

Исмалоқ нормал ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ намлигини 75-80% талаб қилади. Айниқса, юқори ҳаво ҳароратида, тупроқда намнинг етишмовчилиги ўсимликларнинг ўсишига салбий таъсир этади. Тупроқда намликнинг меъёридан ошиб кетиши ҳам ноўриндир.

Исмалоқни парник ёки кўчатхоналарга, яъни асосий жойга январь-февраль ойида фақат уруғ билан ёки бошқа экинларга зичлаштириб экилади. Уни экишда қатор оралиғини 18-20 см, қаторда ўсимликлар орасини 8-10 см қилиб экилади. Уруғни экиш меъёри 1 кв.м га 10-15 г, парникларга экилганда 1 ром остига 15-25 г, экиш чуқурлиги 2-3 см ни ташкил қилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

21 Oct, 03:22


ЖССТ САЛОМАТЛИК УЧУН ХАВФЛИ БЎЛГАН 5 ТА МАҲСУЛОТНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсон (ЖССТ) саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, турли хасталиклар ривожланиш хавфини оширувчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди.

Улар қуйидагилар:

ЖССТ хулосасига кўра, колбаса, дудланган мол гўшти, сосиска ва шу сингари қайта ишланган гўшт маҳсулотлари онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Ташкилотнинг маълум қилишича, кунига атиги 50 грамм миқдорида шундай егуликларни истеъмол қилиш йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади

Трансёғлар ва маргарин.

ЖССТ трансёғларни овқатланиш рационидан бутунлай чиқариб ташлаш тарафдори. Қайд этилишича, дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин одам шундай зарарли маҳсулотлардан ҳимояланмаган. Бу эса юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Айниқса, маргарин энг зарарли ёғлардан бири ҳисобланади.

Қовурилган егуликлар.

Тамаддихоналарда қайта-қайта ишлатиладиган ёғ соғлик учун катта зиён келтиради. Ўз навбатида, қизартириб қовурилган егуликлар турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради.

Шакарнинг меъёрдан кўп миқдори жигарни зўриқтиради ва қатор хасталикларга чалиниш эҳтимолини оширади. Шу боис ЖССТ тавсиясига кўра, кунлик шакар истеъмоли 25 граммдан ошмаслиги керак.

Консерваланган ва қадоқланган таомлар.

Бундай егуликлар таркибида уларни сақлаш муддатини узайтиришга хизмат қилувчи зарарли қўшимчалар мавжуд. Масалан, картошка чипсларидаги натрий глутамат организмни худди чекиш билан бир хил даражада заҳарлайди.

Қолаверса, мутахассислар таркибида худди шу модда бўлган зиравор бўлаклари соғликда жиддий муаммоларни юзага келтириш эҳтимоли катта, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

20 Oct, 19:09


⚡️УЧ КУНЛИК ОБ-ҲАВО:

«Ўзгидромет» бугун, 21 октябр, душанба кунидан 23 октябр, чоршанба кунигача кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +20...+25 даража, 22 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +15...+20 даража, 23 октябрда эса, кечаси +8...+13, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, 21 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 22-23 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 21-22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +2...+7, кундузи +12...+17 даража, 22-23 октябрда кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилояти ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +17...+22 даража, 22 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +15...+20 даража, 23 октябрда эса, кечаси +8...+13, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 октябрда эса, баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +20...+25 даража, 22 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +15...+20 даража, 23 октябрда эса, кечаси +8...+13, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 октябрда эса, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 22 октябрда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15, кундузи 21 октябрда +20...+25 даража, 22 октябрда кундузи +17...+22 даража, 23 октябрда эса,+15...+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлиб,, 21-22 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 23 октябрда эса, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи 21 октябрда +21...+26 даража, 22 октябрда +17...+22 даража, 23 октябрда эса, +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиб, 23 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, 21-22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +13...+18 даража, 22 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +10...+15 даража, 23 октябрда эса, кечаси +3...+8, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ ҲАФТА БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

18 Oct, 18:53


ЎТИН КУЛИ БИЛАН ЎҒИТЛАШ ЁХУД КЎМИР КУЛИ ЗАРАРМИ?

Кулда ўсимликлар учун ўттизга яқин фойдали, озиқавий унсурлар мавжуд. Уларнинг асосийсини эса азот ва йод ташкил этади. Айниқса, кул қаттиқ ва «ориқ» тупроққа, унга экилган ўсимликларга ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, қумоқ, лойли тупроқлардаги кислоталиликни камайтиради, унинг таркибини яхшилаб, ҳосилдорликни оширади. Сланецли кулда 65–80 фоиз оҳакли унсурлар бўлса, тошкўмир кули кальцийга бой. Ҳар иккаласи ҳам оғир тупроқлар тузилмаси ва таркибини яхшилайди.

Одатда кул тупроққа кузда сепилади. Бунинг натижасида тупроқда ўсимликлар учун керакли бўлган азот миқдори ошади ва улардаги микроорганизмлар фаолияти тезлашади. Кўпинча картошка (1 квадрат метрга 60–100 грамм) ва нўхат (1 квадрат метрга 200 грамм) пояси остига кул сепилади.

Аммо унутмаслик керакки, кул билан керагидан ортиқ ишлов бериш тупроқ тузилмасини ишдан чиқариши мумкин. Кулни чиринди, гўнг, майда қум билан аралаштириб ҳам сепиш мумкин.
Аммо парранда гўнги, оҳак ва азотли ўғитлар билан аралаштириб ерга солиш тавсия этилмайди.

Иссиқхоналарда эса сувга аралаштириб сепиш яхши самара беради. Йўл четларидаги дарахт ёғочи кули таркибида қўрғошин моддаси кўп бўлгани учун ўсимликларга зарар қилади.

Мутахассисларнинг айтишича: қайин ўтини кулида 37 фоиз кальций, 14 фоиз калий ва 7 фоиз фосфор; тол ўтини кулида 43 фоиз калий; кунгабоқар кулида 36 фоизгача калий ва 18 фоизгача кальций; буғдой ва жавдар сомони кулида 5–6 фоиз фосфор; картошка пояси кулида 20 фоиз калий, 8 фоиз фосфор ва 32 фоиз кальций бор.

Савол туғилади: "Кўмир кулини ҳам экинларга ишлатса бўладими?"

Жавоб: Кўмир кулини экинларга ишлатиб бўлмайди. Унинг таркиби ўтин кулидан фарқ қилади. Ундаги элементлар силикат кўринишида бўлгани учун илдиз уни озуқа сифатида ололмайди. Шу сабабли кўмир кули билан озиқлантирилган экинларда ривожланиш тўхтаб қолади. Кўмир кулини тупроқни ғоваклаштириш учун экишдан аввал қўллаш мумкин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

18 Oct, 18:53


⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ КАНАЛИГА СИЗ ҲАМ ОБУНА БЎЛИНГ:

➡️ FERMER.UZ

AGROBLOGER

18 Oct, 13:04


⚡️"СВЕЖИЙ" ЧИҚАРИЛГАН ШАРБАТНИ 35000 СЎМГА ИЧАРМИДИНГИЗ?


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

18 Oct, 06:42


ИССИҚХОНАДА ПОМИДОРДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ УЧУН МУҲИМ БЎЛГАН 12 ТА УМУМИЙ ТАВСИЯ!

1. Иссиқлик режимини бузмаслик, бунда минимал +16°С дан максимал 32°С гача ҳарорат тартиботини таъминлаш.

2. Ҳавонинг нисбий намлигини 75%дан кўтармаслик.

3. Тупроқ намлигини меъёрда тутиш.

4. Тупроқдаги озуқалар балансига эътиборли бўлиш.

5. Углерод (CO2)га тўйинтириш.

6. Қўлбола уруғдан фойдаланмаслик.

7. Фақат тизимли (системный) биологик препаратлардан касаллик кузатилмасдан, доимий профилактика учун фойдаланиш.

8. Кузги-қишки мавсумда детерминант ва индетерминант гибрид ва навлар экиш.

9. Сифатли чанглатиш воситаларидан фойдаланиш.

10. Хомток, бачки ва фойдасиз баргларни кесишда агротехник хатоларга йўл қўймаслик.

11. Баргидан ва илдиздан озиқлантиришда моддалар балансини ҳисобга олиш.

12. Томчилатиб суғориш тизими ўрнатиш ва ундан доимий фойдаланиш.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

18 Oct, 06:42


⚡️НАВБАТДАГИ ХУШХАБАР: Уч йиллик синовлардан сўнг 4 та микробиологик препаратларимиз Қирғизистон Республикаси Давлат Реестрига киритилди!

@AnguzalAgroservis

AGROBLOGER

18 Oct, 02:56


СЎНГГИ ЙИЛЛАРДАГИ АНОМАЛ СОВУҚЛАР НОЯБР ОЙИДА ТОКНИ КЎМИШ ЗАРУРЛИГИНИ КЎРСАТМОҚДА...

Ўзбекистоннинг катта қисмида айрим йилларда қишда ҳаво ҳарорати минус 15-20°С гача пасаяди, бу токни қишда кўмишни талаб этади.

Новдаларнинг яхши пишиши ва чиқишини таъминлайдиган юқори агрофонда ўстириладиган токлар яхшироқ қишлайди. Қишки яхоб суви бериш ҳам совуқнинг зарарли таъсирини сусайтиради.

Худди шунга ўхшаш ҳолни ёз охирида азотли ўғитлардан фойдаланилганда ҳам кузатиш мумкин, чунки бу ўғитлар новдаларнинг ўсиш даврини чўзиб юборади ва пишишини секинлаштиради.

Токлар дастлаб кузда кесилгандан кейин кўмишдан олдин қатор бўйлаб қўндоқлаб ётқизилади. Ўзбекистоннинг шимолий туманларида ток устига ётқизилган тупроқ уюмининг баландлиги 25–30 см, бошқа туманларда эса 20–25 см бўлиши керак.

Ток учун хавфли кузги совуқлар ноябрнинг бошида тушади, шунинг учун токни кўмиш ишлари бу ерларда 1 ноябрда, қолган туманларда 10 ноябргача тугатилиши керак.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

18 Oct, 02:52


⚡️ҲУҚУҚИЙ ЭСЛАТМА: Вазирлар Маҳкамасининг 674-сонли қарори қабул қилинганди:

УНГА КЎРА:

Ўрмон фондига қарашли ерлар 3 йилдан 49 йилгача қуйидаги мақсадлар ва ўлчамларда ижарага берилади:

мевали ва ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача;

мевали ва манзарали кўчат етиштириш учун–0,1 гектардан 2 гектаргача;

тез ўсувчи дарахт плантацияларини барпо этиш учун – гектардан 10 гектаргача;

қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун –0,1 гектардан 10 гектаргача;

доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача;

асаларичилик фаолияти учун – 0,01 гектардан 2 гектаргача;

балиқчилик фаолияти учун – 0,1 гектардан 5 гектаргача;

овчилик фаолияти учун –0,1 гектардан 2 гектаргача (овчиларни қабул қилиш пункти учун);

лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун –0,1 гектардан 2 гектаргача;

ўрмон барпо қилиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача;

экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари фаолияти учун (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик шарти билан) – 0,01 гектардан 2 гектаргача.

Батафсил ҳавола:
https://t.me/agrobloger/32661


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

17 Oct, 20:24


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 18 октябр, ҳафтанинг жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.


Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4..+6, кундузи +18..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 13-18 м/с тезликкача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +3..+8, айрим ҳудудларда 0..-1 даража совуққача, кундузи +18..+23 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 13-18 м/с тезликкача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +3..+8, айрим ҳудудларда -3 даражагача, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +3..+8, кундузи +17..+22 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +3..+8, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2..+3, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

AGROBLOGER

16 Oct, 17:44


⚡️ТАНИҚЛИ БОҒБОН АБДУМУТАЛИБ ГАФУРОВ ХОНАДОНИДАН ЛАВҲАЛАР


AGROBLOGER канали:
@agrobloger