КАНАЛЛАР ТОЗАЛАНИБ, ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ ТАЪМИРЛАНАЯПТИ
«Аму-Занг» ирригация тизими бошқармаси тасарруфида «Занг», «Аму-Занг», «Боботоғ», «Какайди», «Занг-9» каналлари бўлиб, умумий узунлиги 181 километрдан иборат. Бошқарма тасарруфидаги ушбу йирик каналлар орқали вилоятнинг еттита туманига қарашли 102,8 минг гектар экинзорлар суғорилади.
Ирригаторлар ҳозирда каналларни механизмлар ёрдамида тозалашни тезлаштиришаяпти. Бугунгача 8 километр узунликдаги каналлар лойқаю чиқиндилардан тозалаб бўлинди.
Таъмирлаш режалаштирилган 71 дона гидротехника иншооти тўлиқ созланди ва сув эрозиясига қарши мойланди ҳамда бўёқланди. Гидропостларнинг 55 таси тўлиқ созланди ва айрим яроқсизлари янгиланди.
Батафсил