Uzb_Meteo @uzb_meteo Channel on Telegram

Uzb_Meteo

@uzb_meteo


Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

Uzb_Meteo (Uzbek)

Uzb_Meteo kanali - bu sizning kunni yangiliklar bilan boshlanadi! Bu kanalda gidrometeorologik ilmiy tahlillar, ob-havo prognoz sharhlari, tadqiqotlar va ma'ruzalar mavjud. Agar sizga ob-havo haqida eng so'nggi yangiliklar va xabarlar kerak bo'lsa, Uzb_Meteo kanaliga obuna bo'ling! Bu kanalda videolashgan xabarlarni va rasmlarni ham topishingiz mumkin. Agar siz bu kanalga qo'shilmoqchi bo'lsangiz va yozilgan ma'lumotlar bilan tanishib chiqishni istasangiz, @Erkin_Ikramovich bilan bog'lanishingiz mumkin. Bundan tashqari, siz kanalga donatsiya ham qo'shishingiz mumkin, donatsiya uchun link: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo. Ob-havo sohasida yangiliklarni eng tezkor bilib borish uchun, Uzb_Meteo kanaliga obuna bo'lishni unutmang!

Uzb_Meteo

23 Nov, 08:44


Сейсмопрогностик мониторинг марказ маълумотига кўра, Қирғизистондаги зилзила водий ва Тошкент вилоятида 2—3 баллгача сезилган.

Uzb_Meteo

23 Nov, 08:40


Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида соат 13.33 да эпицентр 10 км чуқурликда 5.3 магнитуда зилзила содир бўлди.

Унинг кучи Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида сезилди.

Uzb_Meteo

23 Nov, 07:55


Космосдан Ерга кучли зарба тўлқини етиб келди.

Британиялик астрономлар кузатувлар тарихидаги сайёрамизга космосдан етиб келган энг кучли зарба тўлқинларидан бирини қайд этишди.

Бунга галактикалардан бирининг тўртта қўшниси билан тўқнашуви сабаб бўлган. Бу ҳақда Қироллик Астрономия жамиятининг ойлик хабарномалари журналида чоп этилган тадқиқотда келтирилган.

Тўқнашув биздан 290 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган "Стефан квинтети" деб номланган галактикалар гуруҳида содир бўлган. Астрономларга кўра, НГC 7318Б галактикалардан бири соатига 3,2 миллион километр тезликда тўқнашиб кетиб, жуда кучли реактив портлаш ортидан кучли зарба тўлқинини яратган.

Олимлар бу ҳодисани бир-бирига тўқнашиб кетиши мумкин бўлган галактикаларнинг мураккаб комбинациясини кўриш, уларни чуқур илмий ўрганиш учун "камдан-кам имконият" деб аташди.

Эсингизда бўлса, ўтган йилнинг май ойида НАСА телескоплари космосдан гамма - нурли ўзгаришли илк ғайритабиий тўлқинларни қабул қилгани ва бу илмий аудитория томонидан чуқур муҳокама қилингани ҳақида хабар қолдирган эдик.

Uzb_Meteo

23 Nov, 04:15


Ҳа, бу яхши лойиҳа. Масалан, Қашқадарёнинг адирликларидаги жала ёмғир сувлари пастга томон оқиб кетиб, пастдаги сув омборларида тўпланади ва у сувни яна ўнлаб километр юқорига олиб чиқиш учун жуда катта маблағ ва ток сарфи талаб этилади.

Балки, ушбу лойиҳа ортидан, мана шундай адирликлардаги аҳолига оддийроқ усуллар билан табиий атмосфера сувини тўплаш ҳамда ундан тўғри фойдаланиш бўйича аниқ бир тавсиялар ҳам ишлаб чиқилар...

Uzb_Meteo

23 Nov, 04:09


Ёмғир сувларини йиғиш асосида қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт тармоқларини юритиш лойиҳаси.

Келгусида минтақада ёмғир сувларини йиғиш асосида тармоқларни юритиш актуал вазифа бўлиб қолаверади.

Гидрометеорология илмий тадқиқот институтининг ана шундай ташаббусли лойиҳаларидан бири Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган "Мунис" ташаббусли дастури лойиҳасида "ғолиб" деб топилди.

Ушбу молиялаштириш дастурига жами 85 га яқин актуал лойиҳалар ариза топширган бўлиб, шундан 25 та жуда долзарб лойиҳалар молиялаштириладиган бўлибди. Бу хақида Гидрометеорология илмий тадқиқот институти ўзининг расмий сайтида маълум қилди.

"Мунис" лойихасининг яна бир афзаллиги шундаки, у асосий фокусни илмий ташкилотларни модернизация қилишга ҳам қаратган.

Ёмғир—қор сувларини йиғиш асосида чорвани суғориш, шу сув асосида кичик томорқаларда турли экин маҳсулотларини етиштириш, ҳаттоки, аҳолини ичимлик сувига бўлган талабни ҳал қилиш масалалари хам кўриб чиқилиши режалаштирилаётган экан.

Тажриба участкалари сифатида Қашқадарёнинг тоғ олди ҳудуди ҳамда Қорақалпоғистоннинг текислик ҳудудларидаги майдон танлаб олинган.

Лойиҳа илмий тадқиқот институтининг кўплаб лаборатория илмий потенциали асосида амалга оширилаётгани аҳамиятли бўлиб, эндиликда кутилажак ойлик тахминий ёғингарчилик прогнозларидан келиб чиқиб, пировард тўпланажак ёмғир сувларини тўғри сарфлаш бўйича олдиндан тармоқларга тавсиялар бериб бориш имкониятлари ҳам пайдо бўлади.

Uzb_Meteo

23 Nov, 03:11


Бугун жануб вилояти Сурхондарё вилоятидан ташқари ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Жойларга қалин туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +10...+15 даража илиқ бўлади.

Ўзгидромет

Uzb_Meteo

22 Nov, 16:11


Фарғона аэропорти яна кўриниш масофаси 50 метрдан паст чекланган қалин туман билан қопланди.

Соат 20.30 да аэропортда 50 метрдан паст қалин туман ҳодисаси кузатилмоқда.

Натижада "Казан—Фарғона" йўналишидаги самолёт водий марказида вазиятни англаб, захира аэропорти Тошкентга йўл олди.

Самолёт соат 20.00 да пойтахт осмонидан учиб ўтаётганда Фарғона аэродромида кўриниш масофаси бироз яхшироқ 350 метрли туман қайд этилаётган эди.

Лекин тахминан 20.10 лардан бошлаб, аэродромда кўриниш масофаси кескин қисқариб кетди.

Авиация парвозларига метеорологик хизмат кўрсатиш жуда масъулиятли иш хақиқатдан.

Бир вақтлар Наманган аэропортида фуқаро авиаметеорологик станция бошлиғи бўлиб ишлаганимда буни танамда бир неча марта ҳис қилганман...

Uzb_Meteo

22 Nov, 15:33


Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ҳавода муаллақ туриб қолган смог (заҳарли тутун) ҳодисаси дрон мосламаси "нигоҳида".

Куз—қиш мавсуми бошланиши билан Бишкек иситиш мавсумига ўтган кундан бошлаб, ҳар йили унинг осмони шу каби заҳарли тутун исканжаси остида қолади.

Ҳукумат пойтахт осмонида заҳарли тутунни камайтириш учун қўллаётган бир неча ечимлари афсуски муаммони юмшата олмаяпти.

Uzb_Meteo

22 Nov, 11:55


Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Хўжаипок қишлоғида гилос дарахтида юқори намгарчилик ва ҳароратнинг сезиларли баҳорий кўтарилиш ортидан қайта гуллаш ҳодисаси кузатилибди.

Ҳафта бошидаги ҳафталик об—ҳаво шарҳида ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг марказий ва жанубий вилоятларида баҳорий илиқлик ортидан дарахтларда қайта барг чиқариш, гуллаш ҳодисалари кузатилиши мумкинлигини ёзган эдик.

#Богдорчилик

Uzb_Meteo

22 Nov, 05:05


Фарғона водийсига яқин қўшни Ўш аэропортида ҳам кўриниш масофаси 100 метргача чекланган қалин туман сабаб, Россия ва бошқа мамлакатлардан жами 9 та авиарейс кечиктириляпти.

"Қувайт—Ўш" авирарейси ҳам бир муддат олдин Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.

Ўш аэропорти бир кун давомида бу қадар кўп авиапарвозларни амалга ошира олаётганидан қойил қолиш керак.

Uzb_Meteo

22 Nov, 02:59


Наманган халқаро аэропортида қалин туман.

"Москва—Наманган" йўналишидаги авиарейс самолёти Наманган аэропортида кўриниш масофаси 50 метрдан паст қалин туман сабаб, Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилди.

Водийнинг текислик ҳудудларига туман қайтди.

Uzb_Meteo

21 Nov, 12:46


Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди

Uzb_Meteo

21 Nov, 10:35


Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида "М-39" магистрал автомобиль йўлидан кесиб ўтувчи сойлардан бирига келган сел сабаб, автомобиль йўлида узун тирбандлик вужудга келган.

📍 Геолокация

Uzb_Meteo

21 Nov, 08:25


Энергетика вазирлигига кўра эса иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Яъни иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб (кузнинг икки ойи ва декабрь ойлари учун олдиндан 50% тўлов ва ой сўнгида ишлатилган газ ҳажмидан келиб чиқиб қолган тўловни амалга ошириш тамоили асосида), табиий газдан фойдаланишлари мумкин экан.

Uzb_Meteo

21 Nov, 08:07


Энергетик вазиятнинг абгорлиги экологик муаммоларни кучайтириб, озиқ—овқат хавфсизлик масалаларини барқарорлаштиришда қишлоқ  хўжали секторини мавҳум келажакка етакламоқда.

Эковазирлик Тошкент туманидаги иссиқхоналарни огоҳлантирибди.

Ҳудуддаги 38 та иссиқхонадан ҳозирда 29 таси иш фаолияти юритаеётганлиги аниқланган. Қолганлари фаолиятини тўхтатган.

Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, газдан узилган иссиқхоналар кўмир, ҳашак ва шина ёқмоқда, пропан ишлаб чиқаришга газ йўқ, газ экспорти эса потираб ошмоқда.

Иссиқхоналарнинг кўпчилигида бошқа ёқилғи ресурслари (кўмир, шина, ҳашак) асосида иссиқхонани иситишда ёниш натижасида ажралиб чиқаётган заҳарли ташламалар олдини олиш бўйича экологик экспертиза хулосалари йўқ, фильтрлар ўрнатилмаган.

Шундай, энергетик тизимдаги тушунарсиз газ сиёсати бизда куз—қиш ойларида нафақат экологик муаммоларни, балки қишлоқ хўжалик сектори истиқболига ҳам тинимсиз зарбалар беришда давом этмоқда.

"Атроф—муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" деб аталаётган 2025 йилда биз биринчи навбатда энергетик секторни тартиблаб олишимиз, айнан газ секторидаги ишларини жойига солиб олишимиз керак.

Uzb_Meteo

21 Nov, 04:27


Қашқадарё вилоятининг баъзи туманларида қалин туман кузатилаётган бўлса, Деҳқонобод туманида туни билан ёғингарчиликлар кетидан Ўрадарёдан сел оқими ўтаётгани айтилмоқда.

Uzb_Meteo

21 Nov, 04:26


Қашқадарё вилояти Қарши туманида ҳам қалин туман.

Uzb_Meteo

21 Nov, 03:30


Ҳафта бошида замонавий иқлим модел прогнозларига асосланиб, 21 ноябрь куни республиканинг катта қисмига қалин туман тушуши мумкинлигини айтиб ўтган эдик.

Ўзгидромет айни дам Навоий вилояти ҳудудларида қалин туман кузатилаётгани билан боғлиқ вазиятни улашди.

Uzb_Meteo

21 Nov, 03:26


Бугун куннинг биринчи ярмида республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмалари бор.

Шимол, Навоий ва Бухоро вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво харорати жойларда +10...+15 даража илиқ бўлади.

Чўл ҳудудларида кучли шамол эсиши мумкин. Баъзи ҳудудларга эса туман тушади

Ўзгидромет

Uzb_Meteo

20 Nov, 16:39


Бухоро МРЛ радари таъсир зонасида чақмоқ—момақалдироқли жала ёғинли булутлар (сариқ—қизғиш ранг) кўринмоқда.