Life after death @ateo_uz Channel on Telegram

Life after death

@ateo_uz


Мен шубҳаланаман, шунинг учун фикрлайман. Мен фикрлайман, демак мавжудман.
© Рене Декарт!

Life after death (Uzbek)

Atayinamaz, Atayinamaz, bu rinboq-ayol bu. Bu, bu, bu, bu, bu, bu.
© René Descartes!

Life after death Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda siz hayotdan keyin nima bo‘lganini va umrimizning ustidan keladigan savollarga javob topishingiz mumkin. Kanalda qiziqarli maqolalar, fikrlar va fikrlar bilan tanishishingiz mumkin. Siz ham fikrlaringizni qo‘shishing, mantiq sohibi bo‘lishingizdan qat’i nazar, bu kanal sizga foydali bo‘ladi. Join qiling va hayotning oldini olganların savollariga javob topishda yordam berishga tayyor bo‘ling! Savol va takliflar uchun: @Lifead_bot

Life after death

27 Jan, 22:46


Минглаб жонзотлар бор ва улар билан млнлаб турли воқеалар содир бўлади. Қанчалик бахтсиз бўлишни хоҳласангиз, шунчалик бахтсиз бўласиз. Ҳар нарсани юрагингизга яқин олмасликни ва уларга катта аҳамият бермасликни ўргансангиз сиздан бахтли инсон бўлмайди.

Life after death

Life after death

26 Jan, 17:31


Ажойиб лаҳзалар музейи бўлса, бошқа нима ҳам керак?

https://t.me/lahzalarmuzeyi

Life after death

18 Jan, 14:11


«Дунё бўйлаб саёҳат қилишни бошлаганингизда ўзингиз туғилиб ўсган жойингизнинг нимаси ёмон эканини тушунасиз»

— Ирвин Уэлш

Life after death

17 Jan, 19:48


Кафка инсони - ёлғизсиз, чунки ўзингизни дунёдаги энг ёмон одамдек ҳис қиласиз.

Life after death

Life after death

16 Jan, 12:04


Ҳаммага имтиҳонда нима қилганинг қизиқ, лекин имтиҳон сен билан нима қилгани ҳеч кимга қизиқ эмас.

Life after death

15 Jan, 19:22


​​Менимча, инсон онги инсон эволюциясидаги фожиали нотўғри қадамдир. Биз ўзимизни ҳаддае ортиқ англаб етдик; Табият табиятнинг ўзидан алоҳида жиҳатини яратди. Биз табиат қонунига кўра мавжуд бўлмаслиги керак бўлган мавжудотлармиз. Биз ўз-ўзига эга бўлиш иллюзияси, ҳиссий тажриба ва ҳис-туйғулар сири остида меҳнат қиладиган нарсалармиз, биз ҳар биримиз биров эканлигимизга тўлиқ ишонч билан дастурлаштирилганмиз, лекин аслида ҳамма ҳеч ким эмас. Ўйлайманки, бизнинг турларимиз учун қилиш керак бўлган шарафли нарса бу бизнинг дастурларимизни инкор этиш, кўпайишни тўхтатиш, йўқ бўлиб кетиш сари қўл қовуштириб юриш, охирги ярим тун, ака-ука ва опа-сингиллар хом келишувдан воз кечишидир.

— Растин Коул.

Life after death

15 Jan, 19:21


Ғалабанинг ота-онаси кўп,
мағлубият эса доимо етим...

— М. Ремарк

Life after death

15 Jan, 16:47


Ўзингизни қанчалик ақлли ҳис қилсангиз, шунчалик аҳмоқсиз.

— Ф. Кафка

Life after death

15 Jan, 12:18


Пздц.

Life after death

Life after death

14 Jan, 21:38


Life after death

Life after death

14 Jan, 19:34


Бу шунчаки ёмон кун эмас, ёмон хаёт эканлигини англаганингда...

Life after death

Life after death

13 Jan, 05:59


Life after death

Life after death

12 Jan, 20:05


«Инсон севишни бошлаганда яшашни ҳам бошлайди»

— Уильям Шекспир.

Ҳақиқий севги ёшликда бўлади. Ёшликда ўғил бола қизга ёмон ният билан қарамайди, қиз бола эса йигитнинг пулига, машинасига, уйига қарамайди. Чин севги доимо булардан устун бўлиб келган, устун бўлиб қолади ҳам...

Life after death

Life after death

12 Jan, 19:23


Инст: nadou_nadol дан энг ёқтирган каверларим.

Наушниксиз эшитиш тақиқланади!

Life after death

Life after death

12 Jan, 15:43


Agree?

Life after death

Life after death

11 Jan, 13:48


Бутун дунё ёниб кетмайдими менга деса.

Life after death

Life after death

11 Jan, 13:45


Аҳли илмлар нима дейсизлар, бу яҳудийларнинг айбими ёки Ақш ўзи атайин ёнғин чиқардимикин? 😂

Life after death

11 Jan, 13:43


Лос-Анджелесда жуда катта ёнғин бўляпти. Pacific Palisades районида ҳар битта 4 млндан - 6 млнгача бўлган уйлар бутунлай кул бўлди.

Life after death

10 Jan, 21:02


Нотўғри одамни учратиб, қанчалик синишингиз мумкинлиги, нақадар ҳайратланарли...

Ва ўзингизни одамингизни учратиб, қанчалик гуллашингиз мумкинлиги, нақадар ажойиб!!

© Ичимдаги 365 жангчи.

Life after death

08 Jan, 21:07


Ҳозирги кунда китоб ўқиш мода бўлган холос, ҳамма қайси китобни ўқиганини, ундан иқтибосларни кўрсатса бўлди. Яшаш фақат ижтимоий тармоқларда, амал эса гапларда. Одамлар китобни ёдлаб чиққан, лекин ўқиган китобидан нима олишни, китоб орқали хаётини қандай ўзгартиришни ўрганмади. Бу биз учун жуда ачинарли ҳолат, муаллифлар китобларини бу учун ёзишмаган.

Life after death

Life after death

08 Jan, 19:18


2:27

Сложные мы люди грубые и злые...

Life after death

08 Jan, 18:13


Яхшиям қўшиқлар бор...

Life after death

08 Jan, 18:00


0:12

Life after death

08 Jan, 17:55


0:45

Не жди, молю тебя, очередного понедельника.
Наступит день, и ты поймёшь, что нету времени.
На то, чтобы не договаривать и не доверять.

Ўчиб кетади, эшитволинглар.

Life after death

06 Jan, 22:39


Хитойдан яна вирус чиқибти,
HMPV деган.

Life after death

Life after death

06 Jan, 22:04


Айтганча, "Squid Game"нинг 2-мавсуми чиқди. Муаллифи 2 ва 3 мавсумни, катта сюжетни 2та бўлаги бўлади деган эди. 2-мавсумни кўрса арзийди, лекин 3-мавсум чиққанидан кейин кўришни маслаҳат бераман. Энг қизиқарли қисмида тугаб қолар экан.

Life after death

Life after death

05 Jan, 15:20


Энг чиройли дуэтни сўрашса, шуни қўйиб беринглар...

Life after death

Life after death

05 Jan, 15:13


​​Мисс Диор.

Моно қиз борку "what would you do for love" деган, шу реал воқеадан асосланиб, Мисс Диор атирининг рекламаси яратилган. Мисс Диор атири Жинетт Диорга(Кетрин Диор) бағишланган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида, 1941 йил ноябрдан у Ф2 француз-польша разведка бўлинмаси ишида қатнашди. Кетрин француз қаршиликларига қўшилиб разведка агенти Эрве де' Шарбонерани мафтун этади. 1944 йилда унинг махфийлигини ошкор қилишади ва концлагерьга жўнатилади, у ерда Кетрин қаттиқ қийноқларга дучор бўлади, лекин севгилисидан воз кечмайди ва унга хиёнат қилмайди. Уруш тугагандан сонг Кетрин севгилиси билан қолган умрини бирга ўтказади.

Уруш тугаб, лагердан бўшатилгандан сўнг, тирик мурдага ўхшаб қолганидан акаси Диор Кетринни таний олмайди ҳам. Синглиси нималарни бошидан кечирганини ва севгилисини сотмагани учун, Диор синглиси билан бутун умр фахрланади ва унинг севгисига бағишлаб Мисс Диор ароматини яратади.

Life after death

Life after death

05 Jan, 15:11


Таклиф қилган китоб/фильм учун раҳмат, менга жуда ҳам ёқди...

Шунингдек мен:

Life after death

Life after death

31 Dec, 09:42


​​2024. All killer, no filler.

1. Д.Браун "Да Винчи коди".
2. Интерстеллар 1-қисм, 2-қисм.
3. Василиск роко.
4. Қоронғу ўрмон назарияси.
5. Детерминизм.
6. Тессеракт ва юқори ўлчамлар.
7. Фрейминг эффекти.
8. Ўлдирилган бобо парадокси.
9. Вақт машинаси.
10. Коинотнинг чегараси.
11. Тўлқинлар назарияси. 2-қисм.
12. Экзистенциализм.
13. Мандела эффекти.
14. Ҳудога ишонмайман, лекин атеист ҳам эмасман.
15. Солипсизм. 2-қисм.
16. Мотивация?
17. Аделя синдроми.
18. Детерминизм.
19. Онгли туш ва тушни бошқариш.
20. Ўлмас партиям.

21. 1924.
22. Кузатувчи эффекти.
23. Фикрлаш жараёни.
24. Нега бир хил ёшдаги одамлар бир бирисига нисбатан ёшроқ ёки қарироқ кўринади?
25. Ўлиш учун туғилганмиз.
26. Санъат ҳақида.
27. 100 йилдан кейин.
28. Нега вақт тезроқ ўтишни бошлади?
29. Регион бета парадокси.
30. Суицид?
31. Жамиятдан юз ўгирган даҳо.
32. Шафқатсизлик.
33. Хаётдан маъно йўқ бўлса нега яшаш керак?
34. Нега нигилизм?
35. Нигилистларга ахлоқ меёрини нима белгилайди?
36. Ёвузлик психологияси. (20+)
37. Чарчадим...
38. Ба'зида...
39. Мана қиш ҳам келди.
40. Хаётни рестарт қилиш.
41. Нега яшаяпман ўзи.
42. Фикрлаш санъати.

Life after death

31 Dec, 09:39


Янги йилингиз билан табрикламайман, чунки ҳеч нарса ўзгармади. Кунлар бир хил, одамлар бир хил, ёлғонлар бир хил, саҳналар ва саҳна орти бир хил. Найранглар ҳам ўша-ўша, алданганлар ҳам ўзгармаган. Яна шундай бўлади!

© Ч. Буковски

Life after death

29 Dec, 22:12


​​Америка тарихи х (1998), 9.5/10.

Спойлер йўқ, фильмни сюжетидан келиб чиқиб фикрларимни ёздим.

Жамиятга сингдирилган идеологияларни ҳаммаси муср, улар фақат одамларни бошқариш ва назорат қилиш учун холос. Демократия, коммунизм, турли динлар ёки динсизлик ҳаммаси одамлар учун қолип бўлиб қолган. Масалан, демократ одам коммунист билан чиқиша олмайди, нега? Бошқа қоидаларга қул бўлишни хоҳламаётгани учунми, ҳа, ҳаммаси ўзини ғоясига қул бўлиши керак. Уларни бошқараётган одамга эса нима фарқи бор нимага ишониши, асосийси бўйсунаётгани.

Фильмнинг асосий мақсадлари: нацизмни ёмонлигини кўрсатиш ва инсонларнинг орасидаги муносабатлари. Иккинчисидан гапирсам, бир ғоя остида бирлашиш ва муносабатлар яқинлашиши яхши, лекин яқинлашган инсонингиз билан қанчалик яқин бўла оласиз. Агар кейинроқ ғоя ва фикрларингиз иккига бўлинса, у инсон билан муносабатларни сақлаб қола оласизми. Чин муносабатлар битта ғоя остида қурилмайди, ғояни эмас инсонни танлаш керак.

Life after death

Life after death

29 Dec, 21:41


Узоқ вақт денгизга қарасангиз одамларни соғинасиз, узоқ вақт одамларга қарасангиз эса денгизни...

© Х. Мураками

Life after death

26 Dec, 14:57


Қизиқ, кечагина кулгили хикояларни завқ-шавқ билан айтадиган, шўх-қувноқ паришонхотир бу одам икки йил ўтиб энди фақат ўзи ёлғиз қолишни яхши кўрарди.

Ф. Достоевский

Life after death

26 Dec, 14:56


Хонанинг ўртасида сен эмас, гирляндлар осилган бўлса, демак бу йил унчалик ҳам ёмон бўлмаган...

Life after death

Life after death

22 Dec, 20:00


Биз китобларни тугатдикми ёки китоблар бизни тугатдими?

© Ares!

Life after death

22 Dec, 19:56


Лана Дел Рейни эшитадиганларнинг диди 10/10.

Life after death

Life after death

17 Dec, 05:47


Тараканни ўлдирсанг қаҳрамонсан, капалакни ўлдирсанг ёвузсан. Гўзаллик - бу ла'нати дунёнинг стандартидир...

Life after death

Life after death

16 Dec, 12:44


​​Фикрлаш сан'ати.

Мантиқ — бор билимлардан асослилик, боғлиқлик ва кетма-кетлик орқали умумий хулоса келтириш.

Диалектика — ёки у ёки бу эмас, иккиси ҳам. Ҳақиқат бир томонлама эмас, аксинча икки томонда ҳам бўлади. Иккиси ҳам бир бирини тўлдиради ва умумий ҳажмини яратади, ҳудди оқ ва қора (Инь ва Ян) каби.

Интуиция — сизнинг онг остингизни ишлаши бўлиб, у сиз билмаган ҳолда миллионлаб микрома'лумотларни тўплайди. Айнан шундай қилиш керак деган туйғу пайдо бўлганида, бу тасаввуф эмас, аксинча миянгиз бу ҳақда ўйлашга улгуришингиздан олдин ечим топган бўлади.

Онтология — тартибга солинмаган ғоялар, одатда уларни кетма-кетлигини аниқлаб мантиққа айлантирилади.

Мантиқ - қолип, диалектика - бутун расмни кўра олиш, интуиция - тезкор жавоб, онтология - қолипдан олдинги ғоялар.

Life after death

Life after death

15 Dec, 21:03


Уйқу фалажи келса-ю, лекин сенда, охирги пайтлар, ичингда гапларинг тўлиб кетган бўлса...

Life after death

Life after death

14 Dec, 20:57


​​Тесей парадокси.

Шу пайт ухлашни ўрнига ҳар доим ўйлайдиган саволларимдан бири эсимга тушиб қолди. Тасаввур қилинг, сиз янги мошина сотиб олдингиз, вақт ўтиб борган сари унинг ҳар бир эскирган ёки бузилган детальларини янгисига алмаштириб борасиз. Биринчи, кичик жиҳозлари, кейин мотор, двигатель, балонлари, салон ва ҳ.з. Охири 40-50 йил ўтгач мошинанинг ҳамма жойини тўлиқ алмаштирдингиз, ҳатто янги салон ва ароматизатор туфайли эски ҳиди ҳам қолмаган. Энди савол: бу сизнинг эски мошинангизми ёки бошқа мошинанами?

Ҳудди шу каби, ҳамма одамлар ҳам янгиланиб боради. Туғулганидан кейин кўп марта териси, сочи, тирноғи, ички органлари, юрак, жигар, миядаги нейронлар, қон(эритроцитлар ва тромбоцитлар), характер, қалб, фикрлаш, ташқи кўриниш ҳаммаси янгиланиб боради. Бир одам ўсмирликдан кўп вақт ўтиб қариганда мутлақо бошқа одамга айланади. Демак, савол: ёш бола катта бўлгандан кейин ўзининг шу иккита ҳолатини битта одам деб била оладими ёки бошқа одамга айланган бўладими?

Life after death

Life after death

14 Dec, 20:53


​​Dum spiro, spero - Нафас оляпман, демак умид қиламан.

Aut vincere, aut mori - ёки ғалаба, ёки ўлим.

Mortem effugere nemo potest - ўлимдан ҳеч ким қочиб қутула олмайди.

Fallages sunt repum species - ҳамма нарсалар ҳам, кўринганидек эмас.

Vale et me ama - мени кечир ва сев.

Inter vepres rosaenas cuntur - ва тиканлар орасида ҳам атиргуллар ўсади.

Life after death

Life after death

14 Dec, 20:43


Шахмат 2000 элодан кейин, шунингдек фикрлашингиз ҳам...

Life after death

Life after death

14 Dec, 14:39


Севдим!

Life after death

Life after death

14 Dec, 14:36


Йўқотилган ва фойдаланилмаган салоҳиятдан ёмонроқ нарса йўқ.

© Б. Франклин

Life after death

12 Dec, 13:04


Бла, 18 ёшида 18- жаҳон чемпиони — Гукеш Дамараджу 🎉

Life after death

08 Dec, 18:46


​​Хаётни рестарт қилиш.

Тасаввур қилинг, ҳозир 20 ёшсиз (ўзингизни ҳозирги ёшингизни қўясиз, кейинги 20ёш деган жойларга ҳам) ва вақтни қанчадир йилга орқага қайтаришни роса хоҳлайсиз, лекин буни имкони йўқ. Вақтни орқага қайтариш ҳақида ўйлайсиз, буни ўрганасиз шу билан бирга хаётингизни ҳам яшаб борасиз. Мана 30 ёшга тўлдингиз орзуларингизга эришолмадингиз, хаётингиз ёмон эмас, лекин яхшироқ бўлиши мумкин эди. Яшашни давом этяпсиз, фарзандларингиз ҳам катта бўляпти ва сиз 40 ёшга тўлдингиз. Охирги бир неча йил жуда ҳам катта хатоларга йўл қўйдингиз, натижада оилангиз, кўп умр йиғилган бойликларингиз ҳаммасини йўқотдингиз.

2та йўлингиз қолади: жонингизга қасд қилиш ёки вақтни орқага қайтаришни ўрганиш. Бир неча йил астойдил бу ҳақида ўрганиб, охири йўлини топдингиз, лекин ҳаммаси ҳам бунчалик осон эмас. Вақтни қайтаришнинг 2та шарти бор, 1-си сиз фақат 20 ёшга қайта оласиз, 2-си 20ёшдан кейинги ҳамма хотирангизни ёқотасиз. Сиз албатта шартларга рози бўлиб, вақтни орқага қайтаришни танладингиз. Табриклайман! Сиз яна 20 ёшсиз, энди хаётингизни ўзингиз хоҳлаганингиздек бошлашингиз мумкин.

Life after death

Life after death

08 Dec, 18:29


Ядровий бомбанинг ишлаш механизми.

Life after death

Life after death

06 Dec, 18:09


Бу видеони фақат йилда бир марта декабрьнинг 6-куни кўришингиз мумкин. Ҳали кўрмаган бўлсангиз марҳамат December 6th (666).

Life after death

Life after death

06 Dec, 08:05


December 6th?

Life after death

05 Dec, 15:04


Life after death

Life after death

05 Dec, 12:09


Инсон 16 ёшида дунёни ўзгартира олиши ҳақида ўйлайди. 18 ёшга тўлганда фикрлари қаттиқ қояга урилади. 20 ёшга келганида ҳеч нарсани ўзгартиролмаслигини англайди. 25 ёшга кирганида эса дунё уни ўзгартирганини тушунади. Ва инсон 27 ёшида ўлади, 72 ёшида кўмилади...

© Андрей Тарковский

Life after death

04 Dec, 18:05


Интернет ёмон ишлаши + метро тўла одамлар + тирбантлик + ифлос хаво + кўп имкониятлар + бизнес + толерантлик + парочкалар 💅 = Тошкент.

Life after death

04 Dec, 17:27


Узр, кечга бошқа режаларим бор...

Life after death

Life after death

04 Dec, 17:03


Ҳудди Достоевскийнинг қаҳрамонларига ўхшайсизлар...

Қаҳрамон, қутқарувчи, жасур, мард инсонларни ижро этиш осон, амалда қийин бўлса-да. Йиғлаётган, дард-у азобини достон қилаётган ижроларни намоён қилиш қийин, чинакамгина кўп меҳнат талаб қилинади. Қолаверса эркак киши кўз ёшини кўрсатмайди, шунинг учун саҳнада ҳам йиғлаётган ролни ўйнаш жуда машаққатли...

Life after death

Life after death

03 Dec, 21:19


Онам: ўғлим кучли.
Шунингдек, кечаси 2да менинг фикрларим:

Life after death

Life after death

03 Dec, 17:08


Масжидларнинг деворларидан кўра, шифохоналарнинг деворлари кўпроқ чин дуоларни эшитган...

Тўйхоналардан кўра вокзаллар кўпроқ чин севгини кўрган...

Life after death

Life after death

03 Dec, 17:02


​​Бахтсиз ҳодиса.

Ростдан ҳам бахтсизмикин... Ўз жонига қасд қилишнинг йўллари кўп, лекин жур'ат қила олганлар кам. Ҳамма бахтсиз ҳодисалар режаланган ёки суицид демоқчи эмас, буларнинг орасида ўзини ўлдира олмаган ва бирон бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар ҳақида ёзмоқчиман. Ўлганда ҳам чиройли ўлиш керак, бу унчалик ҳам муҳим эмас, лекин эсда қоладиган хотиралардан бири шу бўлади.

Янгиликларда, рад этилган севги туфайли ўз жонига қасд қилибди деб чиққандан кўра, бир оилани қутқараётганда мардларча вафот этди ёки қаҳрамонларча химоя қилиб ҳалок бўлди, деб чиққан яхшироқ. Ёки менга кўпроқ ёқадигани, юқори тезликда мотоциклда ҳалокатга учради... Чидай олмасдан жонига қасд қилибди, деган фикрлар ҳам бўлмайди. Тасаввур қилинг, суицид қила олмасдан бахтсиз ҳодиса ёки бирон кимни қутқариб вафот этганлар ҳам бор. Уларни хаётини тўлиқ ҳеч ким билмаган ҳам, лекин ниятларига етишган. Чиройли якун, шундай эмасми...

Life after death

Life after death

03 Dec, 15:29


Литералли ми:

Ўсмирлик пайтимда стрессда ва депрессияда эдим, кўп йиллар мобайнида ўз устимда ишлаганимдан сонг, мен энди ўсмир эмасман.

Life after death

Life after death

01 Dec, 16:15


Қишни кутиб олиш учун...

Life after death

Life after death

01 Dec, 16:13


Пианист (2002), 8.5/10.

Тасаввур қилинг, сиз ва оилангиз шунчаки ўзбек бўлиб туғулганингиз учун, сиздан бошқа ҳамма оила а'золарингизни тириклайин печкада ёқиб юборишса. Ва сиз вайрон қилинган шаҳрингиз бўйлаб, оилангиз билан ўтказган ёшлигингизни, умрингизни эслаб кетяпсиз. Нимани ҳис қилган бўлардингиз? Ҳудди шундай воқеани ушбу фильм бирдай гўзал ва жуда ачинарли тарзда тасвирлаб беради. Фильм хаётдан олинган бўлиб, Полша-яҳудий пианиночи Владислав Шпильманнинг "Шаҳарнинг ўлими" мемуарига асосланган.

Эдриен Броудини ижроси алоҳида ўринга эга, браво! Эдриен билан Эмилия охирида бирга бўлади деб ўйлаган эдим, эрга тегиб кетибди, ҳа майли, ҳеч қиси йўқ...

Life after death

Life after death

01 Dec, 15:05


​​Мана қиш ҳам келди, бугунги кун ҳам ўтди. Кўпчилик учун бугун оддий якшанба. Бугун дам олиш кунилигига қарамасдан, кўпчилик ишга чиққан. Бошқалар уй ишлари билан шуғилланган ёки вақтини фойдали ва мароқли ўткизган. Лекин, ба'зи одамлар учун бугунги кун уларнинг энг бахтли куни бўлди, кимдирлар умрини охиригача ўтказадиган севгисини топди ёки дўстини. Турмуш қурди, чет элга кетди, лотереяда катта пул ютиб олди. Туғилган кунини, бир умр эслаб қоладиган даражада, нишонлашни давом этяпти.

Бошқалар учун эса, уларнинг хаётидаги энг бахтсиз ва омадсиз кун. Кимдирлар яқин инсони билан уришиб қолди, кейин ярашиб оламиз деб ўйлаётган, лекин бошқа бирга бўла олмаслигини у ҳали билмайди. Турмуш ортоғи билан ажрашди, ишдан хайдалди. Кимдирларни яқин инсони вафот этди ва ҳозир у жуда ёмон ҳолатда. Қарзга ботиб кетди, бошидан оёғигача муаммода. Кимдирлар умридаги ҳамма инсон ва бойликларини йўқотди. Айрим инсонлар бугунги кунга чида олмасдан, ўз жонига қасд қилди ва уни яқинлари вайрон ёки э'тибор қаратишмаган ҳам.

Буларнинг ба'ри мен учун умуман аҳамиятсиз, чунки менга буни ҳеч қандай тасири йўқ. Яқин инсонингизни ёқотсангиз, дунё ўзгачадек туюлади. Ҳудди у сиз яшай олмайдигандек ва шу ҳиссиётларни кимдир ҳозир бошидан кечираётган. Мен эса ётибман, заррача ҳам дардсиз, ҳеч кимга кераги йўқ фикрларимни ёзиб. Чунки бу тартибсиз воқеалар орасида уларни қандай қабул қилишингиз муҳим, кимдир ўлибди деб йиғлашингиз мумкин ёки булар ҳақида озгина ўйлаб эрталабгача унутиб юборасиз.

Life after death

Life after death

30 Nov, 19:01


Fucking winter is here

Life after death

27 Nov, 19:11


Чиройли юзалар, даҳшатли чуқурликсиз бўлмайди...

© Ф. Ницше

Life after death

27 Nov, 10:04


Good day to die...

Life after death

27 Nov, 06:42


Шахматга оид 2та топ мем.

Life after death

Life after death

26 Nov, 17:34


Коинот миқёси. Энг қизиғи бу фақат кўринадиган коинот холос ва у 93 млрд ёруғлик йилига тенг. Кўринадиган қоинотдан кейин қоронғулик келади, уни катталиги номалум ва иккови ҳам доим кенгайиб боради.

Life after death

Life after death

26 Nov, 16:13


​​«Кучнинг 48та қонуни» китобидан билишингиз керак бўлган муҳим қонунлар.

Қонун 3. Режаларингизни ҳаммага ҳам айтаверманг.
Қонун 4. Ҳар доим керак деб билганингиздан кўра камроқ гапиринг.
Қонун 10. Токсик ва омадсиз инсонлардан узоқроқ юринг.
Қонун 18. Ўзингизни ҳимоя қилиш учун қал'а қурманг.
Қонун 21. Ахмоқни алдаш учун ундан ҳам ахмоқроқдек кўрининг.
Қонун 29. Ҳар бир режангизни охиргача ўйланг тузинг.
Қонун 35. Вақтингизни бошқариш сан'атини ўрганинг.
Қонун 47. Режадан кўра кўпроғини олишга урунманг.

Life after death

Life after death

26 Nov, 15:50


​​Муносабатдаги бахтсиз якунларнинг оғриқ шкаласи.

— Уни севасан, лекин ўзига айтолмайсан.
— Ўзига айтдинг ва рад жавоб олдинг.
— Биргасизлар, кейин у сени ташлаб кетди.
— Биргасизлар, кейин у сенга хиёнат қилди.
— Бир мунча вақт бирга бўлдинг, лекин айрим сабабларга кўра охиргача бирга бўла олмадинг.

— Турмуш қурмоқчисан, лекин у хоҳламади.
— Турмушдан сонг чиқиша олмасдан ажрашдинг.
— Турмушдан сонг у сенга хиёнат қилди.
— Турмушдан сонг у сенга хиёнат қилиб юради, лекин сен буни билмайсан.
— Турмушда бахли яшаётганингда у барвақт вафот этди.

© Ares!

Life after death

25 Nov, 06:59


In my shoes, just to see, what it's like to be me.

I'll be you, let's trade shoes just to see what I'd be like to.

Life after death

Life after death

25 Nov, 06:54


Бировни қоралашдан олдин уни поябзалини кийиб, унинг хаётида яшаб кўр.

Life after death

Life after death

25 Nov, 04:50


Мутлақо чемпионлик бўйича беллашув (25 ноябрь - 13 декабрь).

Шу кунларга ҳам етиб келдик, йилнинг бошроғида Гукеш Доммараджу(2783) чемпион Дин Лижень(2728) бн курашиш учун номзодлар турнирини ғолиби бўлган эди. Дин Лиженнинг соғлиғи яхши эмаслиги учун бу ўйин ташкилланмайди деб ўйлаган эдим. Дин чемпион бўлганидан сонг ўйини пасайиб кетди, ҳаммага ютқазишни бошлаган. Гукешнинг ўйини эса жуда юқори даражага чиққан ва ҳамма охирги ўйинларда зўр натижаларни кўрсатмоқда.

Икковининг охирги ўйинида Дин қоралар билан Гукешни енгил ютиб қўйган эди, лекин аҳволи анча оғирлашган. Агар Дин олдинги ҳолатига қайтмаган бўлса, жуда катта фарқ бн мағлубиятга учрайди. Гукеш эса ғалаба қозонса 18 ёшида чемпион бўлади.

Life after death

Life after death

19 Nov, 19:00


Онажон, қачон сиздан бўйим баланд бўлишга улгурди? Қачондан бери сиз менинг елкамдан келиб қолдингиз? Қачондан буён мен сиз ҳақингизда хаёлимда "кичкинагина" деб ўйлашга; сизга қўнғироқ қилиб "бирор нима керакми, олиб олайми?" дейишга; сиздан "уйга келганингизда, менга айтиб қўйинг-а?" деб сўрашга одатландим?

Онажон, қачон сиз мендан маслаҳат сўрайдиган ва мен, кўзойнакларимни тўғрилаб, сизга бир нималарни тушунтирадиган, баъзида ақлли гаплар айтадиган (чунки айрим мавзуларда мен мутахассисман) ёшга етиб қолдим?

Онажон, асли ҳаммаси кўрингани каби эмас. Ётоғим остидаги махлуқдан ҳануз қўрқаман ва шу сабабли жуда кеч ухлагани ётаман.
Кундузи эса уйқисираб юраман, нонушта қилишни унутиб қўяман ва сиз қарамаётганингизда, овқатимни ичмай қолдириб қўяман...

© Наталья Чебаевская

Life after death

19 Nov, 10:06


​​Ба'зида бир нуқта термулиб ўтириб, ўйланиб қоламан... Узоқ ўйланаман... Хаёт ҳақида, режаларим ҳақида, нима қилишим ва нима қилаётганим ҳақида. Хаётда саволлар тугамайдиганга ўхшайди. Биринчи диний мавзулар келди, ростдан ҳам бу ҳамма ишонаётган дин ёки динлар ростми. Ўлимдан кейинги ҳаёт борми, хаётнинг ма'носи, биз нега пайдо бўлдик ва бундан ма'но нима. Буларга жавоблар бор, лекин муаммо шундаки, биринчи саволлар тугаганда бошқалари келишни бошлади.

Ва бу ҳамма биринчи ўринда ўйлаши керак бўлган савол бўлиб, касбни танлаш. Ҳаётда нима иш қиламан, нима билан шуғулланиш керак. Ҳамма ўзи хоҳлагандек яшаш керак тўғри, лекин йўллар кўп. Йиллар сарфлаб бирор нима ихтиро қилсанг ёки машхур бўлсанг, одамлар учун яшаган бўласан. Фақат ўзингга э'тибор қаратиб яшасанг ҳам яхши, лекин шундай бир умр яшай оламизми.

Кўпчиликка бу мавзулар оддий ёки осон туюлади, чунки ёшлигидан буён уларда танлов бўлмайди. Ота-онаси бирор касбга қизиқтириб қўяди ва ўша касбда ишлаб ўлиб кетади, динида ҳам шу бу тўғри, бу нотўғри деб ўргатишади шу билан бутун умр яшайди. Саволларни устида бош қотирмайди ҳам, динда нима деб ёзилган бўлса шу ҳақиқат деб қабул қилади.

Life after death

Life after death

19 Nov, 07:20


​​Чарчадим... Жуда ҳам чарчадим, илм ол деган одамлардан, фаросатни ишлат деганлардан, ўқишга дават қиладиганлардан чарчадим. Қаерга қарама ҳамма ақлли. Фаросати йўқларни, мияси ишламайдиганларни гапиришга уста. Ҳамма ақлли, бошқаларни айбларини билади. Лекин нимадир ғалати эмасми, ҳамма оғзини тўлдириб гапираётган ахмоқлар қаерда?? Ўзбекистонда ёшлар иккига бўлинади: 1-си ёшлигидан бошлаб ўқийди, олий та'лимга кирса ота-онасини пулига ўқийди, кейинроқ ўзи секин пул топишни бошлайди. 2-си ёшлигидан бошлаб ишлайди, улар учун ўқиш эмас пул топиш муҳим, чунки шароити шунақа.

Ҳамма ўқиш кераклигини такидлайди, лекин негалигини ҳеч ким айтмайди. Нега ўқиш ва диплом керак? Ўзи яхши яшаши учун бўлса, буни ҳамма ўзини шароитидан келиб чиқиб ўзи ҳал қилади. Давлат ривожланиши учун десангиз, бошқаларни ўқишини талаб қилманг, ўзингиз ўқиб бирор нимани қойиллатинг. Одамларни фикри билан яшайдиган одамлар бошқаларни фикри мен учун қизиқ эмас дейди. Пулдан устунроқ нарсалар бор дейдиган, яхшироқ мошина ва уй учун сотилиб кетади. Чунки улар буни амалда эмас гапларида кўрсатади. Ростгўй инсонларни ёқтираман дейдиган, рост гапиргандан нафратланади. Асосийси пул эмас дейдиганларни мақсади, биринчи ўринда пул бўлиб чиқади.

Life after death

Life after death

18 Nov, 19:13


Ҳеч бўлмаса бир киши билан, ўзим билан гаплашгандек, суҳбатлашишни хоҳлайман.

© Ф. Достоевский

Life after death

16 Nov, 08:25


Рус тилидан арзон онлайн курслар бошланди. Хафтада 3 кун 2 соатдан, ҳаммани билим даражасини аниқлаб керакли жойдан давом этилади. Ойлик тўлови 215 минг

Қўшимча савол ёки ёзилиш учун: @Lifead_bot

Life after death

15 Nov, 17:38


Ухлашингдан олдин кичик эслатма: Бугун ҳақиқатдан ҳам яхши ишладинг, ҳақиқатдан ҳам. Бугун енгиб ўтган ёмон нарсалар(shit) ҳақида ташвишланма. Кун ўтди, энди буларни унут, роҳатлан, дам ол сен бунга лойиқсан.

Ухлашингдан олдин, битта нарсани эслаб қол: ҳамма қилганларинг шунга арзийди, ҳамма қилган ва қилаётганларинг қилиш учун ва шундай яшаш учун арзирли. Жин урсин, ҳамма сендан фахрланиши керак, мен сендан фахрланаман. Шунинг учун шунчаки буни билиб қўй ва бугун яхши кун бўлди. Ҳай?

Life after death

Life after death

15 Nov, 17:35


Сенчи? Сен севги учун нима қилдинг?

Life after death

Life after death

15 Nov, 10:10


​​Ёвузлик психологияси. (20+)

Ёшлигимизда кинолардаги, китоблардаги қаҳрамонларга хавас қиламиз ва улардек бўлишга ҳаракат қиламиз. Улғайгач эса ёвузларни тушунамиз ва уларнинг бирига айланамиз. Ёвуз одамлар ҳар доим дунёни яхшироқ томонга ўзгартиришга уринади, қаҳрамонлар ҳамма адолатсизлик ва нафратлари билан шундайлигича сақлаб қолади.

Нега яхши ва ёмонга ажратилади, ҳамма инсонку. Қолаверса, жиноят — бу ижтимоий тузилманинг ғайритабиийлигига қарши норозилик. Ўзингизни яхши деб биласизми ёки яхши инсон бўлишга интиласизми? Шундай бўлса, ўзингизга савол бериб кўринг "Сизни 1 тейинга илмайдиган одамларни(дунёни) қутқариш учун оилангизни қурбон қиласизми ёки энг қадрли бўлган оилангизни(оила, дўстлар) қутқариш бошқа млнлаб одамдарни қурбон қиласизми?

Яхши ва ёмонлик шуни асосида қурилган. Фақат ўзини ва яқин инсонларини ўйлайдиган одамларни ёмонга чиқариб қўйилган. Кераксиз одамларга яхшилик қиладиганларни яхши одамлар деб айтилади. Инсонийлик ва бошқа бало баттарларни ҳам иккинчи тоифадаги одамларга боғлашади, асли бу ҳаммаси рўёлар. Биринчи тоифадаги одамлар, иккинчилардан ҳам яхшилик ва фоида кўриш учун шуларни уларга боғлашган.

Life after death

Life after death

15 Nov, 10:08


Агар "аҳволингиз қандай?", деган саволингизга кимдир "яхши", деб жавоб берса, сиз унинг ишонч доирасига кирмайсиз.

© М. Фрай

Life after death

14 Nov, 14:25


0:00 - Кириш қисм.
0:53 - Феминизм келиб чиқишига сабаблар.
3:01 - Оилада ким бош бўлади?
5:20 - Эркаклар ва аёллар ўртасидаги спорт мусобақалари.
6:33 - Аёлларнинг ҳуқуқлари.
8:56 - Ўзбекистонда феминизм қандай?

Life after death

Life after death

13 Nov, 20:06


Фақат битта инъекция ДНКни
очади ва ҳужайра бўлиниш
жараёнини бошлайди.

Зиёни йўқ, 100 фоиз самарали ва текин бўлган гормонлар.

Life after death

Life after death

11 Nov, 08:20


4та деганлар жаллодмисизлар, нақадар постларга чанқоқсиз)

Life after death

11 Nov, 06:34


Мавзу таклиф қилиш учун коммент ёки http://t.me/anonimnyye_voprosy_bot?start=tqacb

Life after death

10 Nov, 23:32


we don't say "I love you"

we say:
Агар севсанг эди мени мендайин,
боримни юз бора фидо этардим.
кечиб кетар кунинг бўлса ҳам тайин,
умрбод бир сенга вафо этардим!

Life after death

Life after death

10 Nov, 23:30


​​Нега нигилизм?

Бу шахсий танловим бўлмади, ўз устимда ишлашни давом этавердим, жавобсиз саволларга жавоб қидирдим. Ўйлаганларим ҳудди охири йўқ денгиз каби эди ва уларга ҳам жавоб топилди. Биринчи бошим урилиб фикрлашни бошлаган мавзуларим дин, худо, ғайри табиий кучлар ва ҳ.з. бўлди. Улар ростдан ҳам мавжудми, буни тушуниш учун чинакамгина кўп китобларни ўқидим, турли одамлар билан соатлаб гаплашдим. Бу нарсалар осон бўлмади, ишонаверинг. Буларни тушуниш учун йиллар давомида кўп нарсани ўрганиш керак.

Иккинчи саволлар тўлқини, бу дунёнинг ишлари. Адолатсизлик - нега бир одамга хайвондек ўлиб кетиш, бошқасига эса ҳамма нарса берилади. Нега ёш болалар яшаш нималигини билмасдан, ногирон бўлиб туғилиб дарров бирор сабабга кўра ўлиб кетади. Бунча адолатсизлик, вахшийлик, қашшоқлик қаердан??

Буларни ҳаммасига жавоб топдим. Кейинги муаммо, бу хаётнинг ма'носи, нега туғилдик, нега яшаймиз ва нега ўламиз? Охири ҳамма нарса нигилизмга тақалди. Ким қандай яшаши умуман ма'носиз, шунчаки кўпчилик бир тейинлик қадри йўқ гўшт ва суяк эканлигини тушуниб қолмаслиги учун эртакларни орқасида яшириниб яшайди.

Юқоридаги саволларга жавоб ёзмаганимнинг асосий сабаби, буларни битта пост орқали тушунтириб бўлмайди, қолаверса, ахмоқ одамга гапириш бефойда, ақлли одам эса ўзи тушуниб олади. Асосийси, ўзингизга савол беринг буларни билиш ростдан ҳам сизга керакми? Агар буларга тайёр бўлсангиз, сизни узоқ йўл кутмоқда.

Life after death

Life after death

10 Nov, 22:52


​​​​Хаётдан ма'но йўқ бўлса, нега яшаш керак?

Ҳудди шунга кўра, "хаётдан ма'но йўқ бўлса, нега яшамаслик керак?", дея оламан. Ма'носизлик яшамаслик учун сабаб бўла олса, нега ма'носизлик яшаш учун сабаб бўла олмаслиги керак? Айтишингиз мумкин: "Яшаш учун сабаб, ма'но бўлса яшалади, бўлмаса яшашни ҳам кераги йўқ. Сабаб, ма'но бўлмаса яшаш керак, бўлса яшамаслик дейиш мантиқсизлик".

Кўпчилик бошқалар ўйлаб топган ма'нога ишониб, ма'ноли хаётга ўрганиб қолган, шунинг учун ма'носизликни қабул қила олмайди. Агар ҳамма инсонларга ҳақиқатни борлигича қабул қилишни ўргатиб, ҳеч қандай ма'но йўқлигини билишганида, ҳозир хаётдан ма'но бор дейишса улар учун фожиа бўларди.

Аслини олганда, ма'носизлик бу объектив ҳақиқат холос ва уни яшашга катта тасири йўқ. Фақат, ҳақиқатни англашнинг бадали — хаётнинг қийинлашишидир. Хаётнинг ма'носи ёки ма'но йўқлиги бу ўзимиз учун яратадиган рўёларимиз холос. Яшашга ундайдиган ягона нарса - бу табиятимиз, инсон тирик қолишга ҳаракат қиладиган мавжудот.

Life after death

Life after death

10 Nov, 21:24


Маслаҳатилар керак. Постларимдан охирги пайтлар кўнглим тўлмаяпти. Олдинлари постлар ҳеч бўлмаса ўзимга ёқарди, ҳозир эса постларим кринждек туюляпти. Нимадир қилиш керак.

http://t.me/anonimnyye_voprosy_bot?start=tqacb

Life after death

10 Nov, 20:39


Айрим инсонлар ҳеч қачон аччиқ кўз ёшларининг тамини унутмайди, зеро кўз ёшлари чин қалбдан эди...

© Ф. Достоевский

Life after death

10 Nov, 20:38


Қўлинг совуқ, менинг қўлим оловдек ёнмоқда. Нақадар кўрсан, Настенька!

© Ф. Достоевский

Life after death

02 Nov, 17:22


Бахт унутилган, воситалар мақсадга айланган...

© А. Камю

Life after death

01 Nov, 20:16


Мен худо эмасман,
Менга барибир,
Шарт эмас қаршимда бермоғинг жавоб.
Ўзим васл жаннатин тиланиб ахир,
Ишқ деган дўзахда чекяпман азоб.

Балки кўп дилларга бергандирсан зеб,
Аввалги гуноҳлар ўзинг билган сир.
Ишонтир яхшиси фариштаман деб,
Мен худо эмасман,
Менга барибир...

© Анвар Обиджон

Life after death

28 Oct, 16:56


Шафқатсизлик?

​​Шафқатсизлик ҳар бир инсонда бор, шунинг учун биз даҳшатли, ақлдан озган ёвуз одамлар ҳақидаги ҳикояларни томоша қилишни яхши кўрамиз ва умид қиламанки, бу улар каби бўлишни ўрганиш учун эмас, гарчи бунинг қўшимча фойдаси бўлса-да. Сиз шафқатсизликка қодир бўлмаган одамни шафқатсизликка қодир бўлгандан кўра ахлоқлийроқ деб ўйлашингиз мумкин, мен эса Юнг ўрганишларига асосланиб айта оламанки, сизни фикрингиз нотўғри, бу хавфли даражада нотўғри. Чунки сиз шафқатсизликка қодир бўлмасангиз, шафқатсизликка қодир бўлган одамнинг мутлақ қурбонисиз.

Одамларнинг антиқаҳрамонлар ва ёвуз одамларни кўриш учун боришининг сабабларидан бири шундаки, уларнинг ичида йиртқич ҳайвон тимсоли орқасида бақириб юборадиган, уларнинг характерига куч ва ўзини ҳурмат қиладирадиган қисм бор, чунки сиз йиртқич тишларни ўстирмагунингизча бошқалардан ҳурмат талаб қила олмайсиз. Агар сиз тишларни ўстирсангиз, унда сиз хавфли эканлигингизни тушунасиз ва кейин сизга ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилишга тайёр бўласиз ва бошқа одамлар буни қилишади.

Бу дегани, шафқатсизликка қодир бўлмаслик шафқатсиз бўлиб уни қилмасликдан ёмонроқдир. Чунки биринчи ҳолатда сиз заиф ва соддасиз, иккинчи ҳолатда сиз хавфлисиз, лекин уни назорат остида сақлай оласиз.

Life after death

Life after death

28 Oct, 16:52


Оддий лекин жуда ма'ноли гап экан:
Унутманг, ёшидан кўра каттароқ фикрлайдиган одам, ўз вақтида бу учун қимматли нимадиридан айрилган.


Life after death

Life after death

28 Oct, 16:49


Бирор кимни қаттиқ севишнинг бадали — ҳеч кимни бошқа севмасликдир. Агар иккинчи марта мафтун бўлсангиз, демак биринчисида етарлича севмагансиз...

© Ф. Достоевский

Life after death

11 Oct, 15:54


Агар дард ва азобларимни севишни бошласам, бир кун келиб улар ҳам мени ташлаб кетадими?

© Арес! «Ма'носиз севги»

Life after death

08 Oct, 12:43


Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти сунъий нейрон тармоқларидан фойдаланган ҳолда машинали ўқитишни таъминлайдиган асосий кашфиётлар ва ихтиролар учун Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтонга берилди. Раҳмат! Батафсил...

Life after death

Life after death

07 Oct, 10:09


2024 йилги тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Виктор Амброс ва Гэрри Равканга ген функсиясини тартибга солувчи микроРНК молекулаларини кашф этгани учун берилди. Раҳмат!

Life after death

Life after death

05 Oct, 07:19


LAD сабабли сиз тарих саҳнида «Иблисдан совға» бўлиб қолган видеодаги муҳташам бинонинг сирли тарихини биласиз.

Life after death

Life after death

05 Oct, 07:04


Ҳақиқий севги қандай бўлишини турмуш қурганингиздан кейин биласиз, лекин унда кеч бўлади...

© Оскар Уайлд

Life after death

04 Oct, 15:34


— Уни учратганингдан ҳеч афсусландингми?
— Инглиз тилида, сени учратганимдан ҳеч афсусланмадим деймиз, ше'риятда эса...

Ҳатто коинотдаги барча нурни ютиб ололсам ва нома'лум ранглар спектрини яратсамда. Барибир соямиз тушган жойда қолишни танлайман, фақатгина бизни яна бир қалб каби тушунмаслигим учун...

Life after death

Life after death

04 Oct, 15:33


Бугун кутубхонада, иккинчи севимли китобим қўлимга тушиб қолди. Очганимда вароқларнинг ёқимли ҳиди гуп этиб юзимга урди ва ўйланиб қолдим, бу китобни аввал ўқиган одам ҳам мен ҳис қилган ҳисларимни ҳис қилганмикин, мендек тасирланганмикин, менчалик сева олдими бу китобни...

© Арес!

Life after death

30 Sep, 21:46


Маяковский: «Хаётни севаман», Курт Кобейн эса: «Ҳали ҳаммаси яхши бўлади» деб айтишган. Айтганча, иккаласи ҳам ўзини отиб ўлдирган эди...

Life after death

Life after death

30 Sep, 21:22


Менимча, севги учун ёшимизга мос бўлмаган жуда кўп умидсизликка эгамиз...

© М. Ремарк

Life after death

29 Sep, 13:08


Шу жойига бита чеквориш жоиз.

Life after death

Life after death

25 Sep, 21:07


«Бугун эртароқ ухлайман».
Шунингдек, мен эрталаб 3да...

Life after death

Life after death

22 Sep, 20:04


Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.

Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг — маҳол.

Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.

Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон…
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.

Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.

Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг —
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.

Мени соғиндингми? Куйдингми?.. Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат…

© Усмон Азим

Life after death

22 Sep, 18:43


​​Эволюцияда эркакларнинг роли.

Хўш, табиатда эркакларнинг роли қандай? Бу саволни Виген Деогакян эволюцион назариясида ўрганиб чиққан, унинг айтишига кўра, табиий танлов эркакларнинг устида тадқиқот ўткизади. Яъни эркакларнинг орасида, энг юқори ва энг паст қобилиятларга эга жуда кўп одамлар бор, масалан, энг ақлли одам эркак киши, лекин энг ахмоқ одам ҳам эркак. Дунёда энг бой ёки энг камбағал, энг жаҳлдор ёки энг тинчликсевар, энг баланд ёки энг бўйи паст, чемпионлар ёки ҳеч нимага эришолмаган одамларнинг кўп қисми эркаклардан иборат.

Ўртамиёна одамларнинг кўп қисми аёллардан иборат, лекин бу улар юқори чўққиларга эриша олмайди дегани эмас, шунинг учун энг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз ва ҳ.з. аёллар кам. Назарияга кўра, табиий танланиш бирор ҳусусиятни эркакларда синаб кўради ва фойдали бўлса, аёл кишиларга ўтади.

Life after death

Life after death

22 Sep, 12:42


Ўзини англашнинг дастлабки аломати бу ўлиш истагидир...

© Франц Кафка

Life after death

18 Sep, 18:16


​​Кунларнинг бирида, физикадан имтиҳонда "Барометр орқали бинонинг баландлиги қандай ўлчанади" деган савол тушди ва бир талаба шундай жавоб берган:

Барометрга ип бойлаб, бинонинг тепасидан тушириш керак ва ипни узунлигини ўлчаб бинонинг узунлигини топса бўлади. Имтиҳон олаётганлар, талабанинг жавобидан хайратланиб, жавобни физика қонунлари асосида топишини сўрашибди. Шунда талаба, кўп усулларни айтишни бошлади. Барометрни бинонинг томидан пастга улоқтириб, қулаган вақти, эркин қулаш тезлиги ва барометрнинг массаси ёрдамида осон формула орқали бинонинг баландлигини аниқласа бўлади. Қуёш чарақлаб турган пайтда барометрнинг баландлиги, унинг ва бинонинг соясини узунлигини ўлчаб пропорция орқали бинонинг баландлигини топиш мумкин. Ёки энг осон услуб бу, бинонинг бирор ҳодимига учраб, баландликни айтсангиз сизга яхшигина барометр совға қиламан дейиш мумкин.

Ҳуллас, талаба кўплаб йўлларни айтди, лекин имтиҳон олаётганлар кутган жавобни эшитмаганидан кейин охири чидай олмасдан, барометр орқали умумий қабул қилинган йўлни билмайсизми деб сўрашди. Талаба, албатта биламан, лекин мактаб ва университетлардаги ўқитувчилар ўзининг стандарт фикрлашининг уқитишидан чарчадим, деб жавоб берган. Талабанинг исми эса Нильс Бор -  квант механикасининг асосчиларидан бири, физикадан Нобель совриндори (1922), атом бомбасининг асосчиларидан бири ва ҳ.з.

Life after death

Life after death

18 Sep, 17:35


Ўлим: Сўнгги сўзларинг?
Мен: Кеч қолдинг.

Life after death

Life after death

12 Sep, 02:39


Билсанг биласан...

Life after death

Life after death

10 Sep, 13:48


Агар ҳақиқатни билмоқчи бўлсангиз тўғридан тўғри сўраманг. Шунчаки, нотўғри гапни айтинг, шунда ҳақиқатни билган одам сизни хатойингизни тўғирламасликка чидай олмайди ва ҳақиқатни айтиб беради.

© Каннингем қонунияти.

Life after death

10 Sep, 13:16


​​Жамиятдан юз ўгирган даҳо.

Бу одамни кўчада кўрсангиз, ҳеч ҳам яхши ишда ишлайдиган ёки даҳо одам деб ўйламайсиз. Бу олим юз йилдан ортиқ ечими топилмаётган, энг қийин масалардан бири бўлган, Пуанкаре тенгламасини исботлаган(2002-03). Бу тенглама қанчалик муҳим ва қийинлигини фақат математика ва геометрияни чуқур ўрганганлар билади, тенглама қийинлигидан унга "Минг йилликнинг кашфиёти" деб ном берилган. Бошқа номи: "Коинотнинг формуласи".

Танишинг бу кашфиётнинг асосчиси, Россиялик Григорий Перельман. Карьерасининг ўртасида уни Америкага таклиф қилишган ва Перельман у ерда озроқ вақт яшаб, университетда лекцияларни ўтган. Кейинчалик, Россияга қайтиб ишлашни давом этган, лекин илм-фанга жуда қизиққанлиги учун Пуанкаре тенгламасини ечишга астойдил киришган. Шунинг учун, ишдан кетган ва ҳамкасб ва танишлар билан мутлақо алоқаларни узиб боши билан тенгламани ечишга киришган.

Бир неча йилдан кейин, бу ҳаракат ўз натижасини кўрсатди ва Перельманг тенгламани очиқ манбага жойлади. Бошида ҳаммаси яхши эди интервьюлар берди, ҳамма танишлар билан муносабатлари яхшиланди. Кейинчалик, одамлар кўпроқ илм-фанга эмас унинг хаётига қизиқишини пайқаб қолди. Шундан сонг, жамиятдан кўнгли сўнишни бошлади... Математика йўналишида энг нуфузли бўлган Филдс медали + 1млн$ ва бошқа ҳамма мукофотлардан бош тортди ва "Мен борлиқ қандай ишлашини ва уни бошқаришни биламан, хўш мен 1млн пулни нима қиламан" - деб айтган.

Life after death