Бошоқ бу донли экинларнинг ҳосилини ўзида сақловчи ўсимликнинг қисми. Масалан буғдой донлари буғдой ўсимлигини бошоғида бўлади.
Одатда ўз экин ери бўлмаган, ёки ҳосили кам бўлган, ёхуд қўшимча дон(даромадга) эҳтиёжи бўлган кўп фарзандли оилалар бошоқ теради.
Бошоқ терувчилар ер эгалари (дейлик фермерлар) асосий ҳосилни йиғиб олгандан кейингина далада қолиб кетган бошоқларни териб чиқишади. Яъни қолган-қутган, тўкилган бошоқларни бирма-бир йиғиб чиқишади.
Картина муаллифи бу асари билан XIX асрда яшаган деҳқонларнинг оғир турмуш тарзини кўрсатишга урунган.
Ҳозир бундай қилинадими йўқми бундан хабарим йўғу, аммо ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида биз ҳам (шахсан мен ҳам) бошоқ терганмиз.
Ҳааа, шундай даврлар ҳам бўлганди.