АнтиЗомби @anti_zombi_uzb Channel on Telegram

АнтиЗомби

@anti_zombi_uzb


Каналда ҳеч қайси бир эътиқод ёки эътиқодсизлик ҳақорат қилинмайди ва камситилмайди.

Биз билан алоқа: @AntiZombiAdmin_bot

АнтиЗомби (Uzbek)

Бирор бир эътиқодга ёки эътиқодсизликга қарши курашамаймизми? Агар ҳа, ушбу канал сиз учун! "АнтиЗомби" каналида ҳеч қандай бузодир эътиқод ёки эътиқодсизлик ҳақорат қилинмайди ва камситилмайди. Ушбу каналдан фойдаланарек, сиз ҳар кимнинг фикрларини ёқишингиз ва дигар куришга қарши келган муаммоларни муҳокама қилишингиз мумкин. Муддати билан киритилган муҳокамалар ва ўзбекистон жамиятидаги муаммоларни баҳс қилиш имкониятини ташкил этади

Сизга фикраларингизни бизга юбориш ишончли, зеро шахсий маълумотларингиз сақланади. Саволларингиз ва таклифларингиз бор бўлса, тезда бизга мурожаат қилинг: @AntiZombiAdmin_bot

АнтиЗомби

11 Feb, 19:31


Машҳур дин даъватчиси Зокир Найкни бугунги кунда мухлислари миллионларни ташкил этади, десак асло муболаға бўлмайди.
Замонавий илм-фан кашфиётларини ислом динига боғлайдиган Зокир ҳар бир чиқишида "Quran and Modern science" (Қуръон ва замонавий илм-фан) мавзусида ўз фикрларини билдириб келади.
Араб шайхларидан молиявий кўмак оладиган Зокир Найк шу пайтгача илмий жиҳатдан бирорта араб секуляристлари билан баҳс қилмаган. У асосан, олдиндан саралаб олинган ва шаблон саволлар берадиган инсонлар билан суҳбатлашади холос. Зокир Найк ва бошқа уламолар ҳақида танқидий кўрсатувлари сабаб таъқибларга учраган мисрлик Шериф Жабер Зокир Найкнинг Қуръон ва замонавий илм-фанга оид айрим далилларига раддиялар бериб ўтган.
Шериф Жабернинг таъкидлашича, Зокир Найкнинг маълумотидаги фактлар аллақачон милоддан аввал яшаб ўтган файласуф ва олимлар томонидан айтилган экан.
Ҳозирда илм-фан анча ривожланиб, сунъий интеллект ҳаётимизга кириб келаётган бир пайтда, нотўғри маълумотни инсонлар онгига сингдириш қанчалик тўғри!?

Манба: https://www.youtube.com/watch?v=jkZOoTc6x5I&t=49s

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

31 Jan, 02:34


Бу видеода яҳудий, насроний ва мусулмонлар солиштирилган.
Дунёда бор йўғи 14 миллион кишига эга яҳудийлар барча соҳалар бўйича етакчи ўринда.

Танқид ва таҳлил - келажак меваси!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

30 Jan, 19:54


Кеча, 29 январь куни Швецияда Қуръонни намойишкорона ёқиб келаётган Салван Момика "TikTok" платформаси жонли эфирида отиб ўлдирилди.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, қотиллик содир бўлган вақтда ироқлик қочқин Салван Момика "TikTok"да жонли эфирда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Салван Момиканинг ҳаракатлари бутун дунё мусулмонлари орасида норозилик келтириб чиқарган бўлиб, Ироқда бу одам ўлими учун 2 млн доллар мукофот ваъда қилинган эди.
Салван Момика Қуръонни бир неча бор ёқиб, диний адоват қўзғатгани учун бугун, 30 январь куни унинг устидан суд жараёни бўлиши керак бўлган.
Ҳозирда Швеция полицияси гумонланувчи сифатида 5 нафар шахсларни қўлга олган.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

30 Jan, 14:12


Ҳозирги жамият худди "Джунгли" қонуни сингари ожизларга кучини кўрсатадиган ҳолатга етиб келди.
Аёлларимизни қул ва буюм деб биладиган, сўкадиган ва уларга зўравонлик қиладиган эркакларимиз ҳам талайгина.
Билим олмасдан ва ўз устида ишламасдан интернет орқали турли террорчи-паразитларни эшитавериб, зомбига айланади. Бунақа типдагилар эса, фақат кундалик эҳтиёжларини қондириш билан кифояланадиган, ҳамма нарсадан ҳикмат ва кир қидирадиган, аёлларни ғийбат қиладиган, бировларни ҳаётига аралашадиган, ҳаёлида фақат 4 та хотин олиш бўлган, популист ва фирибгар шахслар ҳисобланади.
Видеода фаҳм-фаросати йўқ, 7 киши билан кобальт машинасида кетмоқчи бўлган "эркак" оиласини боқаман деб ҳалол меҳнат қилаётган аёл ҳайдовчини сўкиб, аёлларнинг иши ошхонада демоқда. Бироқ, ўша "эркак" аёли ёки қизи касал бўлиб қолганда, аёл шифокор талаб қилишни билади.
Парадокслар жуда кўп...

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

28 Jan, 18:56


Омма олдида ўзини тақводор, иймонли, тарбияли, билағон қилиб кўрсатадиган инсонларингиз, реал ҳаётда умуман бошқа одам бўлиб чиқади ва шахсан ўзим кўп бора гувоҳи бўлганман.
Катта-катта давраларда ҳалол ва ҳаром, савоб ва гуноҳ ҳақида маърузалар қиладиган бу брат кексологнинг овозига ишқибоз экан.

P.S. Мулланинг айтганини қил, қилганини қилма, деб бекорга айтмаган қадимдан.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

27 Jan, 14:43


Диний радикализм тиббиёт соҳасидан энди ақлий салоҳиятни ривожлантириш ўйини бўлган спортнинг шахмат турига ҳам етиб келибди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик рақиби Вайшали билан қўл бериб кўришишдан бош тортган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қолаверса, бу жаҳон ахборот сайтларида ҳам Ўзбекистон спортчиси ҳақида салбий фикрлар билдирилмоқда.

P.S. Нодирбек бошқа дин ва жинс вакилига қўл беришни диний қарашларга боғлабсиз, шахмат ўйини бизни мазҳаб бўйича мумкин эмас эканку. Бу хайп ортидан қош қўяман деб кўз чиқаришдек гап!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

26 Jan, 21:02


Минг афсуски, бировларни кийдириш, клиент йиғиш, хуллас соққа қилишда диндан восита сифатида фойдаланиш авж олмоқда.
Бу стоматолог акамиз вақтинча коронка қўйдирганда обработка, яъни ювиш кераклигини айтмоқда. Акс ҳолда, гуноҳи стоматолог бўйнига қолармиш. Балки ювмаса, инфекция тушиши мумкинлиги ва бу салбий таъсир кўрсатиши ҳақида айтарсиз!? Қолаверса, тиббиёт нуқтаи назаридан барча стоматологлар нафақат коронка қўйишда, балки ҳар бир муолажадан сўнг, шприц ёрдамида ювади.

P.S. Шунда бу братни гапи бўйича фақат намозхон мижозларни тишини обработка қилиш керакми?

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

23 Jan, 18:13


Ибодатчилар қилган эҳсон пулларга ўзларига данғилама участка, иномарка машина ва уч тўртталаб хотин оволиб, минбарларда чиройли маърузалар қиладиганлар буларда ҳам бор экан)
Ушбу видеони кўриб, ўзимизда ва Ҳиндистонда юз берган ҳолатлар эсимга тушди.
Дунёда динлар ҳар хил бўлгани билан улардан ўзининг қабиҳ ишларида фойдаланувчилар бир хил экан.
Пайшанба муборак!!!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

17 Jan, 21:05


🇮🇷 Ижтимоий тармоқларда Теҳрондаги Меҳробод аэропортида мулланинг салласини ечиб олиб, бошига ўраган аёлнинг видеоси тарқалди.
Видеони жойлаган журналист Масиҳ Алинажоднинг ёзишича, саллали эркак ҳижоб киймаган аёлга танбеҳ берган. Бундан ғазабланган аёл эркакнинг салласини ечиб олиб, "энди ғурурингиз борми?" деб бақирган.
"Шу тариқа кўп йиллар давомида Эронда уламолар салласи ва чопонлари муқаддас ҳамда даҳлсиз деб саналган афсонани аёл ўз ғазаби билан парчалади. Эрон аёллари гендер апартеидидан ғазабда", - дея ёзади Алинажод.
Бу ҳолатни Эрон ОАВлари воқеа ҳижоб билан боғлиқ эмаслигини, салласини ечиб олган аёлнинг "руҳий муаммолари" борлигини ёзган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ОАВлари университет ҳовлисида ҳижоб кийишга қарши норозилик билдирган талаба қизни ҳам "руҳий носоғлом" деб айблаган эди.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

16 Jan, 10:18


🇮🇶 Ироқда 9 ёшли қизалоқнинг биринчи расмий никоҳи бўлиб ўтди.

Бундан аввал, педофиллардан ташкил топган Ироқ парламенти қизлар учун қонуний никоҳ ёшини 9 ёшга туширишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган эди.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

06 Jan, 20:36


Сурия ҳукуматига террорчилар келганидан сўнг, янги тайинланган Адлия вазири Шоди Ал-Ваисий аёлларни коррупция ва зинода айблаб, қатл этишда иштирок этган, деб ёзади "Bild" нашри.
Интернетда 2015 йилдаги видеолар пайдо бўлган бўлиб, унда Ал-Ваисий қози сифатида ўлим ҳукмини чиқарганидан сўнг, аёллар оломон олдида отиб ташланган.
Таҳлилчилар видеоёзувларнинг ҳақиқийлигини ва Ал-Ваисийнинг шахсини тасдиқлаган.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

02 Jan, 21:09


Покистон Инсон ҳуқуқлари комиссияси маълумотига кўра, 2024 йилда Покистонда "номус қотиллиги" қурбони 346 нафарни ташкил этиб, уларнинг аксарияти аёллар ҳисобланади. Бу ҳолат асосан Синд ва Панжоб вилоятларида қайд қилинган. Жабрланувчилар одатда ахлоқсиз ҳаракатларда айбланган. Қурбонлар орасида аёлларнинг кўпчилиги эркак қариндошлари ёки васийлари томонидан ўлдирилган.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

30 Dec, 08:52


Афғонистонда аёлларга уй деразасидан қараш тақиқланди.

Қонунга кўра, афғон аҳолисининг уйларидаги деразалар қўшни уйлардан аёллар кўринмайдиган қилиб ўрнатилиши керак.

P.S. Дераза умуман ўрнатмасин, тўрт девор ичида ўтиради.
Зоопаркларда сақланаётган ҳайвонлар ҳам афғон аёлларидан яхши яшаса керак.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

22 Dec, 11:54


Қурбон ҳайити куни нима учун бутун дунёдаги инсонлар нишонлашини журналист сўраган эди. "Брат" "қуруғи" дан тортиб олганлар шекилли, саволга ўта "илмий" асосда жавоб бердилар)))

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

21 Dec, 07:20


Улар дунёни бўлишди,
Ва энди мени ҳеч нарса ажаблантирмайди.
Агар менга Чеченистонни қолдирсанг,
Сенга Арманистонни бераман.
Агар Афғонистонни менга берсанг,
Сенга Покистонни қолдираман.
Агар Гаитидан чиқиб кетмасанг,
Сени Банги шаҳрига олиб бораман.
Агар менга Ироқни вайрон қилишда ёрдам берсанг,
Мен сенга Қурдистонда ёрдам бераман
......
Бу қўшиқ ҳозирги йирик давлатларнинг бошқа давлатларга нисбатан босқинчилик сиёсати ҳақида.
Дарҳақиқат, ҳозирда кўплаб давлатларда бўлаётган урушлар ўз-ўзидан пайдо бўлаётгани йўқ, мақсад: давлат ҳудудларини кенгайтириш, табиий ресурсларни қўлга киритиш, ҳарбий стратегик позициясини мустаҳкамлаш ва ҳоказо.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

20 Dec, 18:17


Туркияда яшаётган Мубашшир Аҳмад очиқ-ойдин равишда "ислом ёки ҳеч қайси тузум" деган чақириқ билан чиқибди. Буни гапларидан руҳланган муридлар "халифалик давлати тузамиз", демаслигига албатта ҳеч ким кафолат бермайди. Ўзидан бошқани ҳуқуқи ва эътиқодига "жоҳилият" деб ном берган инсон билан қандай қилиб муроса қилиш мумкин?

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

19 Dec, 13:20


.... Инсонлар ўзи амал қилмайдиган фазилатларни айтиб мақтанишади: бойлар тежамкорликни тарғиб қилса, бекорчи-дангасалар эса меҳнатнинг катта аҳамияти ҳақида айтишади...
Оскар Уайльднинг "Дориан Грейнинг портрети" китобидан парча.
Бу китоб илк бор 1890 йилда нашр этилган бўлсада, юқорида билдирилган фикрлар ҳозирги кунга ҳам тўғри келади.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

15 Dec, 16:09


Абдуллоҳ домлани айтишига кўра, кўпхотинлик суннат амалдан ҳам баландроқ даражада экан. Исҳоқжон домла эса, Абдуллоҳ домлани гапларига зид равишда кўпхотинлик суннат эмаслигини ва бу бўйича бирорта далил йўқлигини таъкидлаб ўтди. Бу мавзуда Абдуллоҳ домла тўғри айтяптими ёки Исҳоқжон домлами билмадикку, аммо шуниси аниқки Ўзбекистонда расмий статистика эркаклар аёллардан кўпроқ эканини кўрсатади.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

12 Dec, 10:17


Расман янги йилни нишонлаш мумкин ёки мумкин эмаслиги бўйича тортишувни очиқ деб эълон қилсак бўлаверади. Ҳар йили радикал диндорлар айни шу мавзуда одамларни чалғитиб, жамиятни иккига бўлиб қўйишади. Арчани атрофида айланишни Каъбани тавоф қилиш билан тенглаштирганлиги буларни нақадар савиясиз ва жоҳил эканидан даракдир.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

12 Dec, 04:48


Сурия ҳукуматини йирик ва минтақавий кучлар ёрдамида каллакесар террорчи гуруҳлар томонидан ағдарилганлиги ҳақида пост чиқарганимда, баъзи бир террорпараст зомбилар бақириб🗣️: "улар террорчилар эмас, озодлик ва дин учун курашган фариштаю-мужоҳид мухолифатчилар", деб бунт кўтаришганди. Видеода (табни ҳира қилувчи тасвирлар мавжуд) эса, ўша Сурия ҳукуматини теракт йўли билан қўлга киритган "Ҳайъат Таҳрир ал-Шом" ("Ал-Қоида"нинг Суриядаги бўлими) террорчилари шифохонадаги жароҳатланган асирларни ваҳшийларча отиб ташламоқда. Энг қизиғи, бу террорчилар ўзбек тилида гаплашмоқда. Энди айтингларчи, бошқа юртлардан келган каллакесар террорчилар ўзга юртда қанақасига озодлик учун курашади? Ҳар нарсани ўз номи билан атаган дуруст! Соғ бўласлар!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

11 Dec, 07:02


Терговчи: Нима учун Сурияга ҳижрат қилмоқчи эдинг?
Айбланувчи: У ерда дин душманлари бор ва уларга қарши жиҳод қилмоқчи эдим.
Терговчи: Ўша Суриядаги дин душманлари кимлар?
Айбланувчи: Б.Асад раҳбарлигида шайтонлар ҳукумати.......


Сурияга ҳижрат қилиб, дин душманларига қарши курашаман деб юрган кимсалар озми, кўпми, топилади. Бироқ, улар онги заҳарланиб, нима учун одам ўлдираётганлигини билишмайди. Суриядаги ҳозирги воқеалар йирик ва минтақавий кучлар ўртасидаги яширин келишув холос. Чунки, Сурия нефт заҳираларига бой бўлса, иккинчидан Яқин Шарқдаги стратегик ҳудуд ҳисобланади. Шу сабабли, бу ерда содир бўлаётган урушлар пул ва манфаатга тақалади.....
1-видеода Сурия ҳукуматини террор йўли билан қўлга олган Жулоний Исроилга қарши урушмаслигини, Сурия учун Ҳизбуллоҳ (Эронга шама қилмоқда) таҳдид эканлигини айтмоқда. И.Маск эса, Сурия ҳукумати қўлаганидан сўнг, АҚШ Суриянинг 100% нефт заҳираларини қўлга киритганлигини билдирган.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

09 Dec, 08:35


"Daily Mail" газетасининг хабар беришича, олимлар Исо Пайғамбарнинг ташқи кўринишини аниқлашибди.
Британиялик тадқиқотчилар мавжуд маълумотларга асосланиб, Исо Пайғамбарнинг қиёфасини қайта тиклашга ҳаракат қилишди. Уларнинг фикрига кўра, у яҳудий аҳолиси учун одатий кўринишга эга бўлган: соқолли, жингалак сочли ва қорароқ тана.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

08 Dec, 14:40


Барчамизга бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муборак бўлсин!!! Демократик қонунлар инсон манфаатлари йўлида хизмат қилишда давом этаверсин!!!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

08 Dec, 08:40


Айрим радикал диндорларни фикри бўйича, ҳақиқий эркак соқол қўйган ва ҳақиқий аёл кўринмас ҳолатда, уйда ўтирган аёл экан. Бу дегани, бизни шариатсевар мусулмонлар "эркаклар" деганда пўтанак соқол қўйиб, аёлини на ишлашига ва на илм олишига рухсат бермай, бир умр "уй қамоғи"га тиқиб қўйишни тушунади. Пайти келганида эса, аёл шифокор топиб беринглар деб жанжал қилишади. Бироқ, ўша радикаллар бошқаларга "хотингни ёки қизингни ўқитиб нима қиласан, даюсмисан?", деган айбларни қўйишади…

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

07 Dec, 13:59


Бир неча йилдан бери Туркия ва бошқа давлатларда истиқомат қилиб келган Миразиз Ахмедов Интерпол сўрови билан қўлга олинибди. Салафий тушунчадаги Ахмедов ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси дунёвийлигига раҳна солувчи, давлат исломий қоидалар бўйича бошқарилиши лозимлигини айтиб келадиган радикал блогер ҳисобланади. Энг қизиғи, бу ваҳобий шарлатан демократик давлат бўлмиш Ўзбекистонни куфр давлати деб Туркияга кўчиб кетган эди. Аммо, сўнгги пайтларда Европадан сиёсий бошпана сўрашни режалаштирган. Буларни мантиғи бўйича, Ўзбекистон куфр мамлакат бўлиб, ҳижрат қилиш лозим экану, лекин Европа давлатларидан сиёсий бошпана сўраш шариат бўйича жоиз экан))) Мана сизга салафий тушунчадаги радикалларни аҳволи.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

07 Dec, 05:02


Сурияда террорчи гуруҳлар Асад ҳукуматига қарши қуролли ҳужумлар уюштирмоқда. Булар Абу Муҳаммад ал-Жулони бошчилигидаги "Ҳайъат Таҳрир ал-Шом" ("Ал-Қоида"нинг Суриядаги бўлими) ва Абу Муҳаммад ал-Туркистоний етакчилигидаги "Туркистон ислом партияси" каби террорчи гуруҳлар ҳисобланади. Ушбу террорчиларни АҚШ ва Туркия қўллаб-қувватлашлари ҳақида маълумотлар бир неча нашрларда қайд этилган. Шу сабабли, Суриядаги ҳозирги вазият йирик давлатларнинг навбатдаги гибрид урушидир. Чунки, бир томондан Россия-Украина уруши билан боғласа, иккинчидан Сурия нефт ва газ ресурсларига бой давлат. Қолаверса, ижтимоий тармоқларда бу террорчи гуруҳларнинг етакчилари ўртасидаги телефон суҳбатидан парча тарқалмоқда. Унда Ал-Жулони Дашаққа қарши кампаниядан сўнг, "Туркистонни озод қилиш" вақти келганлигини айтган. Энг қизиғи, "Kun.uz" ва бошқа бир неча интернет нашрлари минтақага, шу жумладан давлатимизга таҳдид солаётган террорчи гуруҳларни "мухолифат" деб аташини қандай тушуниш мумкин?

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

06 Dec, 21:42


Қашқадарёда ҳузурига келган аёлни жинсий алоқа қилишга мажбурлаган дам солувчи домла қамалди.

Аёл мазкур кекс-домланинг олдига борганида, ёбрбобо аёлга эрини бошқа қизлар ўқитиб олганини айтиб, бунинг олдини олувчи дуо эвазига, у билан 11 маротаба жинсий алоқа қилишини талаб қилган. Шунингдек, дам солувчи маньяк бошқа аёлларнинг ҳам кўкрагини ушлаб, жинсий алоқага қилишга ҳаракат қилган.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

02 Dec, 15:02


#obunachimurojaati

Ассалому алайкум админ. Сизга ўзими ҳаётимда бўлаётган воқеани айтиб бермоқчиман. Ўтган йили турмушга чиқдим. Ундан аввал 4 йил олийгоҳда ўқиб, бакалавриатни битирдим. Турмуш ўртоғим 4 курс пайтимда совчи қўйганди, тақдир экан тўйимиз бўлди. Ўзим ёшлигимдан унчалик диндор бўлмаган эдим, аммо эрим ва унинг оиласи жуда диндор экан. Аввалига мени ҳижобга киришга роса даъват қилди, рози бўлмагандим ҳаттоки ажрашиш билан мени қўрқитди. Уни айтишича, кўчада дўстлари "аёлинг ҳижобсиз экан, даюс бўлма дўстим" деб роса гапиришибди. Ҳижоб кийганимдан сўнг намоз ўқишга мажбурладилар. Майли исломда фарзку, дея эримга қаршилик билдирмадим. Вақт ўтгани сари эрим тобора радикаллашиб борар, менга турли-туман чекловлар қўйиб борар эди. 3 ой аввал эримни юриш-туришида бироз шубҳа сеза бошладим. Телефонини титай десам, шариат бўйича мумкин эмас деб қаршилик билдирди. Бир икки марта уйга келмадилар ҳаттоки. Кейин, шубҳаларим ортиб, ўзларидан сўрайверганим учун охири рўй-ростини айтиб, 2-хотинга уйланиб олган эканликлари ва бу иш суннат эканини таъкидладилар. Табиийки, мени жаҳлим чиқиб, роса жанжаллашдим эрим билан. Истасанг шу, истамасанг талоғингни бераман ана катта кўча, деб айтдилар менга. Ўзимни жуда бахтсиз ҳис қиляпман. Кундош билан яшашни ҳеч кимга тавсия қилмайман. Турмуш қураётган бўлажак қизларга шошмасликни ва дунёвий илмдан озми-кўпми хабардор бўлган йигитларга турмушга чиқишни тавсия қиламан.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

28 Nov, 18:50


Айрим уламолар Дарвиннинг эволюция назариясига қарши чиқиб, эътирозлар билдиришган эди. Натижасини расмда кўришимиз мумкин)))

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

27 Nov, 14:23


Ҳеч қайси мусулмон араб аёли жаҳаннамга кирмайди, чунки жаҳаннамга икки марта кирилмайди

Саудиялик ёзувчи Хамза Қошғарий

@anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

26 Nov, 14:16


Исроиллик раввиннинг ўлдирилишида гумон қилинаётган 3 нафар ўзбекистонлик тўғрисида янгиликни ўқиб, муносабат (ўз фикримни) билдиришга қарор қилдим.
Неге айнан ўзбекистонлик?
Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон аҳолиси орасида динга муккасидан берилиш ва динни нотўғри талқин қилиш билан боғлиқ радикал ғоялар юзага келиш ҳолати деструктив кучларга қўл келмоқда. Буни охирги уюштирилган терактлардан билиш мумкин. Қолаверса, Сурия ва шунга ўхшаш террористик полигонларда ҳам марказий осиёликлар кўпчиликни ташкил этади. Шу туфайли, Эрон (бир неча нашрларнинг қайд этишича) буларнинг зомбилигидан фойдаланган. Чунки, араб ва қолган мусулмонлар ёки бошқа дин вакиллари яшайдиган давлатлар биринчи навбатда дини эмас, давлат манфаатини устун қўяди ва тўғри қилади. Эрон бошқа миллат мусулмони орқали бошқа дин вакилини ўлдирган бўлса, ўша мусулмонни айнан мусулмон бўлган араб давлати ушлаб берди.
Яқин Шарқда юз бераётган воқеаларга атрофида яшаётган қардош араблар аралашмаган бир пайтда, алоқаси йўқ "Камчатка"да ўтирган бизнинг зомбилар ёрдамга ошиқади.
Ўзлари кўрмаган ва танимаган равинни ўлдиришди, энди ўзлари ҳам итдек ўлиши мумкин, ташкилотчиларга эса уларнинг тақдири қизиқ эмас, улар учун навбатдаги "ишлатилган материал" холос....

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

25 Nov, 06:38


Бу National Geographic да йилнинг энг яхши фотосуратларидан бири деб топилди: маймун боласи ўз тақдирини билсада, жонсиз онасини ташлаб кетмади.
Расмда леопард тишлари орасидаги бабуинни, яъни ўлжасини болалари билан баҳам кўриш учун олиб кетмоқда. Бироқ, онасининг инерт танасига ёпишган бабуин боласи кўзларида қўрқув билан ўлимга тик бормоқда.
Сурат фотограф Игорь Алтуна томонидан олинган.
Ҳар йили табиатнинг энг жозибадор суратларини танлаб оладиган Лондон табиий тарих музейи томонидан йилнинг энг яхши сурати деб топилган.
Алтунанинг ўзи интервьюларда "ёввойи табиат кўпинча шавқатсиз ва жозибали" деб таъкидлаган.
Минг афсуски, ҳозирда баъзи бир инсонларда йўқ меҳр айнан ҳайвонларда мавжуд.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

24 Nov, 18:03


Уламоларнинг "ажойиб" фатволари

1) Текис ер - 1993 йилда Саудиялик дин арбоби шайх Абдул-Азиз Ибн Бааз ер думалоқ эмас, балки текис эканлиги ва қуёш ер атрофида айланишини бутун мамлакатга фатво ўлароқ билдириб ўтди. Шунингдек, шайх жаноблари бу фатвога тўғри келмайдиган ҳар қандай маълумот Ғарб конспирологияси эканини билдириб ўтган.

2) "Фитна вакцинаси" - 2007 йилда Покистондаги таъсир кучи кенг бўлган дин пешволари Хуссаин Аҳмад ва Фазлур Рахман вакцинага доир танқидий фикр билдиришади. Унга кўра, вакцина Америка фитнаси ҳисобланади ва уларни мақсади Покистонлик болаларни заҳарлаш экан.

3) "Қор одам" - Саудиялик шайх Муҳаммад Салох ал-Мунажжид мусулмонлар учун қордан инсон қиёфасини ясаш мумкин эмаслиги ва бу иш ширкка сабаб бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган;

4) Телевизор учун ҳижоб - Салкам икки йил аввал ўзимизни қора кўз шайхча Мубашшир Аҳмад жаноблари аёллар телевизор кўраётганида мабодо экранга номаҳрам эркак чиқиб қолса, аёл киши ҳижоб кийиши лозим эканлигини айтган.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

23 Nov, 08:40


Японияда тўсиқларсиз ҳам йўлларда қандай тирбандликлар пайдо бўлиши мумкинлигини аниқ кўрсатувчи тажриба ўтказибди.
Тадқиқотчилар ёпиқ, айлана шаклда йўл яратиб, ҳайдовчилардан доимий тезликда (50 км/с) ҳаракатланишларини сўрашди. Бироқ, вақт ўтиши билан тўсиқлар йўқлигига қарамай, йўлда тирбандлик юзага келди. Бу нимада?
Бу ҳодиса битта машина тезлигидаги кичик ўзгаришлар ҳам занжирли реакцияга сабаб бўлиши билан боғлиқ: машина секинлашади, орқадаги ҳайдовчи ҳам тормозлаш орқали тезлиги пасаяди ва ҳоказо. Натижада, кичик тебранишлар секинлашувлар тўлқинига айланади ва тирбандликка олиб келади. Бу "трафик тўлқини" ёки "фантом тирбандлиги" деб аталади ва у ҳатто бутунлай бўш йўлда ҳам содир бўлади.
Ҳаммани ҳаёлига эрталабки тирбандлик келган бўлса керак: пробкадасиз, сизни олдинги қаторингизда секин ҳаракатланадиган ҳайдовчи бор ва айнан ўша туфайли сизнинг қаторингиз олдинга деярли силжимайди. Чунки, ён қатордаги машиналар юзага келган бўшлиқни эгаллайди.
Хулоса ўзингиздан…

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

22 Nov, 18:41


Битта ошна-оғайнилар круги чойхонада бир маза қилиб ўтиришни режа қилиб, бозорга тушибди. Полиз маҳсулотлари ёнма-ён сотиб ўтирган сотувчиларнинг бири соқол қўйган, ҳар бир гапида диний иборалар ишлатиб, жума намозни канда қилмайдиган бўлса, иккинчиси соқол қўймаган, жайдари киши экан. Шунда бозорга тушган оғайнилардан биттаси: "мана шу акахондан савдо қилайлик, тақводор, инсофли киши экан", деб соқолли сотувчини кўрсатибди ва бу қолганларига ҳам мақул келибди…
Қиссадан ҳисса шуки, соқол қўйиб, диний амалларни бажаргани билан у инсофли ёки виждонли бўлиб қолмайди (ҳаммаси ҳам эмас).
Энди видеога қайтсак: ҳолат Покистонда бўлиб, экспортга кетадиган бодрингларни Абдуллоҳ Покистоний махсус қопларга антиқа усулда қадоқламоқда.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

22 Nov, 00:01


Хусайнхон қорининг айтиши бўйича футбол ўйнайдиган футболчилар аҳмоқ ҳисобланишаркан. Шунингдек, футбол ўйинларини томоша қиладиган мухлислар ғирт бекорчи ва аҳмоқ бўлиши керак экан. Хусайнхон қори ва унинг эгизаги Хасанхон Яхё Абдулмажид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг энг ишончли шогирдларидан деб таърифлашади. Хусайнхон қори бир неча йил Мисрда истиқомат қилган ва футбол ўйновчи ҳамда томоша қилувчиларни аҳмоқ дейишидан ташқари, аввалги маърузаларида мултфилмларни томоша қилишни ҳам кескин қоралаб чиққан эди.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

19 Nov, 21:13


Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимларининг ҳаракати қанчалик тўғри? Бу тартиб-қоидага ҳам тўғри келмайдику! Наҳотки, соғлиқни сақлаш тизимининг куни шаманлару, машкаларга қолган бўлса!?
Ушбу видео орқали соғлиқни сақлаш тизимига баҳо берилади!
Шарманда!!!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

19 Nov, 10:42


🇰🇬 Қирғизистонда фолбинлар, шаманлар ва башоратчилар хизматларини реклама қилиш тақиқланди.
Шунингдек, тақиқланган рўйхатга спиритизм (ўлганлар руҳи билан гаплашиш), дам солиш, кўз тегишни даволаш хизматлари билан шуғулланувчилар ва аккредитациядан ўтмаган табиблар ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда шу йилнинг июль ойида қайд қилинган сеҳргарлик хизматлари фаолиятини тақиқлаш бўйича қонун қабул қилинган эди.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

19 Nov, 09:02


Йилдан-йилга "чириб" бораётган Япония метроларидаги одамларнинг навбат кутиш маданияти ҳамда бутун дунё яхши кўриши ва ўрнак олиши керак бўлган арабларнинг кийим-кечак учун бир-бири билан жанжаллашувини видеода кўришимиз мумкин. Ўзининг нопок ишлари ва режаларини беркитиш учун бурқа кийиб исталган ишини қиладиган айрим "тақводор" аёллар юртимизда ҳам кўпайиб кетгани ачинарли ҳолатдир.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

18 Nov, 07:03


"The Telegraph" нашрининг ёзишича, Ироқда қизлар учун "розилик ёши" (возраст сексуального согласия) тўққиз ёшга туширилмоқда.
Шу тариқа Ироқ ҳукумати педофилияни қонунийлаштиради: катта ёшли эркаклар ёш қизларга уйланишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, аёлларни "ажрашиш, болаларга васийлик қилиш ва мерос" каби ҳуқуқлардан маҳрум қилишади.
Ироқ ҳукумати бу қонун орқали ёш қизларни гўёки "ахлоқсиз муносабатлар"дан ҳимоя қилишини билдирган.
Ислом давлатларида аёллар тобора қулга айланиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда "розилик ёши" 18 ёш ҳисобланади.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

15 Nov, 14:50


Бизни айрим зомбилар ҳавас қиладиган Саудия Арабистонида Женнифер Лопес ярим-яланғоч кийимда концерт берибди. Бу кетишда яқин келажакда араблар дунёвийлик бўйича ғарб давлатларидан ҳам ўтиб кетса асло ажабланмаймиз.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

14 Nov, 21:25


Жамоатчилик фикри ва фуқаролик бурчи деб билган бир акахонимиз "Иқбол" исмли биофирибгарга қўнғироқ қилиб, одамларни алдашни бас қилишини талаб қилган.
Тўғриси, Иқбол машка иштирокида охирги видеоларни кўриб, "одамлар шунчалик ҳам содда бўладими?" - деб, ичимда ўйладим. Бу видеолар ҳаттоки ҳинд киноларига чой дамлатворади.
Маълумот учун Иқбол машка шу кунга қадар саратон, чурра (грыжа), мигрень, буйрак, жигар, юрак, ошқозон, геморрой ва бошқада касалликларнинг бир силашда даволаган. Қолаверса, туғма ногиронларни шессекундда сеҳргар "Мерлин" сингари куф-суф қилиб тузатиб юборди. Агар видеоларида алдамаган бўлса)))

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

14 Nov, 08:19


Жума намозга автомобилда бориш "отмен" бўлди. Масжидлар атрофига машинасини қўйиб кетганларга камералар автоматик тарзда жарималар ёзаётган экан. Жума пайти озгина пиёда юришга эриниб, машинаси билан йўлни тўсиб кетадиганлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Шу сабаб тез ёрдам кўп ҳолларда манзилига ўз вақтида етиб бора олмаган ҳолатини ҳам учратганмиз ижтимоий тармоқларда. Бундан буёғига жаримага тушган жумавойлар "биродарлар, жума намозига пиёда борайлик, зеро ҳар бир ташлаган қадамимиз учун савоб ёзилади" деган чақириқлар билан чиқишса ҳам ажабланмаймиз)

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

12 Nov, 17:55


❗️Афғонистонда соқолсизлар энди судда гувоҳ сифатида қатнаша олмайди

Балхнинг Диҳдоди туманидаги "Толибон" биринчи инстанция суди деворида шундай мазмундаги эълон пайдо бўлган.

Қайд этилишича, чеклов юзидаги туклари мушт узунлигигача етмайдиган барча эркакларга тегишли.


https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

12 Nov, 15:24


#obunachimurojaati

Ассалому алайкум админ! Кеча автомобилда ўтиргандим, бир эркак олдимга келиб машина ҳайдашдан аввал ўқиладиган дуо ёзилган қоғоз берди ва айтдики агар шу дуони ўқиб юрсам йўлда турли ҳил балолардан асрар экан. Ажабланарлиси, бор йўғи шу қоғоз учун мендан 5 минг сўради. Пулку майли, аммо мени қизиқтирган нарса шуки, бундан 3 йил аввал дин уламоси Ёрқинжон домла ҳам айнан автоҳалокат сабаб оламдан ўтган эдилар. У киши бу дуони билмаганми? Ёки ўқиб юрсалар ҳам таъсир қилмаганми? Ёки шу йўл орқали тирикчиликни янги йўлига ўтиб олишдими???

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

12 Nov, 08:34


Ҳар бир воқеа ва ҳолатдан "илоҳий белги" қидирадиган айрим диндорлар Китоб туманидаги "Тахтақорача" довонида рўй берган ҳалокатни гўёки инсон сажда қилаётган ҳолати дея эътироф қилишмоқда. Автомобилни тош босиши натижасида 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Шунда вафот этганларнинг оиласи ва яқинларининг тақдири қизиқмасу, табиий офат туфайли тоғдан тушган тошдан ҳикмат қидиради. Балким у америкалик ёзувчи Говард Филлипс қиссасидаги "Тош одам"дир!?

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

11 Nov, 16:09


🇺🇿 Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича қонун қабул қилиш устида ишлаяпмиз — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров Дональд Трампнинг мактабларда ЛГБТ тарғиботини молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

«Муаммонинг тубидаги ўзгаришлар - бу жуда яхши. Ўзбекистонда биз бу соҳадаги ҳар қандай тарғиботни тақиқловчи қонун қабул қилиш устида иш олиб бормоқдамиз», – деди Қодиров. Бу масала ишлаб чиқиш босқичида эканлигини ҳамда тез орада қонунчиликда мустаҳкамланиши мумкинлигини қўшимча қилди Алишер Қодиров.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

10 Nov, 21:40


Жорий йилнинг 29 августида америкалик таниқли христиан руҳонийларидан бири Рик Варрен ижтимоий тармоқдаги ўзининг мотивацион постида камбағал ва содда бўлишлик, Библияда айнан камтарона ҳаётнинг афзал эканига доир маълумотлар бор экани ва бойлик инсонни тубан қилиб қўйиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар ёзади. Камбағалликни тарғиб қилган америкалик черков роҳиби Рик Варреннинг бугунги кундаги бойлиги қарийб 25 млн еврога тенг экан. Мулланинг айтганини қилу, қилганини қилма, деб шунга айтишса керакда))). Деярли бир йил аввал диний блогер Аброр Мухтор Алий ҳам бойликни охират учун нақадар хавфли экани ва бойларнинг 1000 тадан 999 таси жаҳаннамга кетиши ҳақида маълумот берган эди.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

09 Nov, 18:47


Эронлик бу қиз ҳаррасментга қарши норозилигини билдириш мақсадида кийимларини ечиб, университет биносига ўтириб олди. Айни дамда унинг полиция ҳодимлари томонида олиб кетилгани айтилмоқда, аммо ҳижоб мажбурий бўлган бу шаръий давлатда уни иши катта жасорат

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

08 Nov, 20:19


Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" футбол жамоаси бразилиялик Неймарга йилига 180 млн евро маош тўлаяпти. Энг қизиғи, футболчи бир йилдан бери жароҳатини даволаяпти ва майдонга деярли тушгани йўқ. Бутун дунё мусулмонлари тугул, ҳаттоки ғайридинлар ҳам Ғазо секторидаги инсонлар тақдири ҳақида қайғураётган бир пайтда, умра ва хаж зиёратчиларидан келадиган миллиардлаб доллар пулларни ҳавога учираётган арабларнинг бугунги аҳволи шубҳасиз парадокс ҳолатдир.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

08 Nov, 15:01


БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботига кўра, Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошган.
Толибон ҳукумати 2022 йил апрелда кўкнори етиштиришни тақиқлаганди. Бироқ, жорий йилда Афғонистонда кўкнори экиладиган майдонлар қарийб 20%га (12,8 минг гектаргача) ошган.
Шунингдек, кўкнори экиладиган ҳудудлар Афғонистон марказидан мамлакатнинг жануби-ғарбий ҳамда шимоли-шарқий қисмларига кўчирилган.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 1-ярмида қуруқ кўкнорининг бир килограммини 730 доллар атрофида сотилган - бу тақиқдан олдинги нархдан 100 доллар қиммат. Ўтган йилги ҳисоботда кўкнори нархи 408 долларгача чиққани айтилган эди.

P.S. Толибон ҳукумати қурултойи:
- Давлат бошқаруви намунча қийин бўлмаса?
- Тўғри, тоғларда кайф қилиб юргандик!
- Иқтисодиётимиз ёмон аҳволда, чорасини кўрмасак бўлмайди!
- Кўкнори етиштиришни яна йўлга қўяйлик!?

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

03 Nov, 21:35


🇮🇳👳🏾‍♂️Ҳиндистоннинг Ражастон штатида бир аёл ибодатхонага келиб, у ернинг руҳонийсига эри билан юзага келган муаммолари ҳақида айтиб берган ва ундан маслаҳат сўраган.
Шу вақтда, тестостерони ошиб-тошиб кетган руҳоний аёлга "шесть секунд"да муаммони ҳал этишга ваъда бериб, ибодатхонадаги илоҳий ширинликни ейишини айтган. Ширинликка эса гиёҳванд моддалари қўшилган бўлган.
Шундан сўнг, ширинликни еб, ҳолсиз қолган аёлни маньяк руҳоний ҳақоратлаб, зўрлаган ва бу жараённи руҳоний ёрдамчилари телефон камерасига ёзиб олган.
👮🏻‍♂️Ҳозирда полиция томонидан ҳолат тергов қилинмоқда.

P.S. Бу хабарни эшитган Аҳад Қаюм "Зўрланган аёл ёхуд алдоқчи руҳоний" номли кино устида ишлаётган экан.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

01 Nov, 10:46


Биздаги радикаллар арабларга тақлид қилиб, уларни севиш суннат деб компот бўлиб юрган бир пайтда, араблар европача ҳаёт тарзига аста-секин ўтишмоқда.
Дастлаб спиртли ичимликлар, кейин эса тунги клублар, дунёвий байрамларни нишонлаш ва ҳоказоларга рухсат берилди. Чунки, араблар диний тақиқлар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини, замон билан ҳамнафас бўлиш кераклигини тушуниб етишди.
Энди "Хэллоуин" байрамининг Ўзбекистонда ва Саудия Арабистонида нишонлашини томоша қилинг:
1-видеода Ўзбекистон;
2-видеода Саудия Арабистони.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

28 Oct, 12:37


Толиби Афғонистонда аёлларга ҳатто бир-бири билан гаплашиш ҳам тақиқланди. Шунингдек, нафақат гаплашиш, балки баланд овозда намоз ўқиш ҳам ман этилган, деди Толибоннинг Фазилат ва ахлоқ вазири Холид Ҳанафий.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида толиблар аёл овози жамоат жойларида эшитилса, уни "қусур", "бузуқлик" деб эълон қилган эди.
🤦‍♂ Шаҳвоний нафсини тийолмаган ёввойилар!!!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

27 Oct, 06:42


Демократик жамият ва дунёвий давлат учун сайловга боринг ҳамда ўзингиз танлаган номзодга ва сиёсий партияга овоз беринг!!!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

06 Oct, 18:23


🧔‍♂️ Россиялик эркак 8 йил мобайнида банкларга босқинчилик қилиб келган. Қизиғи шундаки, уни ҳуқуқ тартибот идоралари соқоли туфайли аниқлай олмаган.
Шу вақт оралиғида у 12 банкдан 40 млн рублни ўғирлашга муваффақ бўлган. Узоқ вақт давомида қўлга тушмаганининг сабаби, у ҳар бир босқинчиликдан олдин узун соқол ўстириб, кўзойнак тақиб юрган ва жиноят содир этганидан сўнг, соқолини қириб ташлайдиган бўлган.

Шу учун ҳам аксарият давлатлар шахсни идентификация қилиш имконини бермайдиган ниндзя каби ҳижоб ва беўхшов соқол ўстиришни тақиқламоқда.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

04 Oct, 16:24


"TikTok"нинг араб сегментида одамларни ноанъанавий усулда даволаётган, динни ниқоб қилиб олган фирибгарнинг видеолари тарқалди.
У ўз видеоларида ғайритабиий кучлар ёрдамида турли касалликларни дуо ўқиш ва ўз нажасини беморга суриш орқали даволаётганлигини намойиш этади.
Даволаш жараёни:
1. Дастлаб фирибгар дуо ўқийди;
2. Оёғи билан нажасни босиб, касал бўлган жойига суради;
3. Беморнинг тузалиши)
Қарабсизки, Кусто ҳайратда!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

01 Oct, 06:39


Ўқитувчиларни эъзозлаган, уларни ҳурмат қилган жамият ҳеч қачон хор бўлмайди.
Ҳақиқий қаҳрамонлар ўргимчак одам, бэтмен, супермен ёки бошқаси эмас, айнан устоз ва мураббийлардир!
Барча устоз ва мураббийларимизни бугунги касб байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Сизларга соғлик, машаққатли ишларингизда матонат, омад ва бахт-саодат тилаб қоламиз!!!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

26 Sep, 14:08


1991 йил 26 сентябрда Ватанимиз Мустақилликка эришгандан сўнг ташкил топган ва шу кунгача тинчлигимизни энг асосий таянчларидан бири ҳисобланган ДХХ бугун ўзининг касб байрамини нишонламоқда. Чегаралар ҳимояси, турли-туман жиноятлар, наркобизнес, радикализм, қўпорувчилик ва шу каби тинчлигимизга раҳна солувчи криминал ҳаракатларга қарши курашишда ДХХ ходимларига улкан матонат ва куч-қувват тилаб қоламиз!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

22 Sep, 21:13


Руҳоний таътилга чиққан экан, ўрнига вақтинчалик "шоҳ" вазифасини Африкадан футбол ўйнашга келган ва ўйини ўхшамаган брат бажармоқда.
Ўзбекистонда ҳам африкаликлардан фойдаланиб, соққа қилиш оҳирги пайт ривожланди. Тўй-ҳашамларда, табрик ҳамда реклама хизматларида ва ҳоказо….
Бу кетишда видеодаги сингари ўзимизда ҳам имомлар афроамерикаликларни масжидга жалб қилиб, соққа қилишни йўлга қўймасалар бўлгани. Чунки бизнинг халқ жуда содда, "хўрозқанд чет элники бўлса….." деган иборани бекорга айтишмаган.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

09 Sep, 11:14


Россияда Яндекс Таксида ишлаётган ўзбек россиялик яҳудийга хизмат кўрсатишдан бош тортди.
Яҳудийлар қайси динга эътиқод қилишини билмайдиган зомбича миллатни, давлатни шарманда қилди. Бу фанатик ўзи билармикан Яндекс Таксининг асосчиси россиялик яҳудий ва у ҳозирда Исроилда яшашишини!? Билмайди! Чунки, бунақа типдаги одамлар фақат муллани эшитади ва шу билан умри давомида яшайди.
Исроил ҳукуматининг сиёсати учун бошқа давлатларда яшаётган яҳудийларни айблашнинг ўзи аҳмоқлик!
Ёмон миллат бўлмайди, ёмон одамлар бўлади!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

03 Sep, 13:07


Замонавий муаммолар замонавий ечимларни талаб этади (Современные проблемы требуют современных решений)😁
Қадимда бошқа диндан ўз динига қилич ва солиқ солиш орқали жалб қилган бўлса, ҳозирда моддий манфаат ва бошқа усуллар орқали амалга оширмоқда.

P.S. Бу кетишда интим хизматларини таклиф этса ҳам ажабланмайман)))

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

03 Sep, 05:33


Афғонистон пойтахти Кобулда содир этилган теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 13 нафари яраланган.
Кобулнинг жанубий ҳудудида кучли портлаш юз берди. Бироқ, ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ, дея хабар беради Al-Jazeera.
Аввалроқ, турли ОАВларда Бош прокуратура биноси яқинида теракт содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Уларнинг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, худкуш-террорчи (смертник) нинг нишони "Толибон" ҳукумати амалдорлари кортежи бўлган.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

31 Aug, 13:25


💈 «Толибон» аёлларни пардоз-андоз қилгани учун қўлга олмоқда.

Қайд этилишича, кўплаб қизлар «Толибон» таъқиби туфайли ҳатто тўйи арафасида ҳам гўзаллик салонларига боришдан қўрқяпти.

Бошқа даромад манбаларининг йўқлиги эса аёлларни ушбу фаолият билан яширинча шуғулланишга мажбур қилмоқда.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

31 Aug, 06:46


Швеция бош вазири ўринбосари Эбба Буш:
"Ислом швед қадриятларига мослашиши керак. Интеграция бўлмаган мусулмонлар мамлакатни тарк этиши лозим. Бу ерда бошини кесиш, аёлларни тошбўрон қилиш ва бошқа шариат қонунларига ўрин йўқ".

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

30 Aug, 08:40


#yoqimliishtaha

Араб ва унга эргашган кўрмуриднинг тириклайин ҳашорат ейишини кўриб, болалик пайтларим эсимга тушди. Ёшлигимизда катталар "овқат емасанг лўли олиб кетади" ёки боғчада тушлик вақти ухламасак "уйинга кетмайсан", деб қўрқитишар эди ва биз унга ишонардик.
Эътибор қаратган бўлсангиз, бу зомбича ҳам худди ёш болалар сингари эшитган нарсасини ҳалол дея истеъмол қилмоқда. Чунки, булар учун араб ёки соқол қуйган саллали одамни айтгани суннат бўлаверади.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

29 Aug, 05:03


Футбол бўйича амалдаги жаҳон чемпиони аргентиналик Лионель Месси ойига ўртача 2 млн доллар пул топади.
Қўшимчасига реклама ва бизнесларидан тушадиган даромади мавжуд.
Шундай бўлсада, у битта аёл билан яшайди ва оилапарвар.
Бироқ, бизнинг қоракўзлар ойига ўртача 3-5 млн сўм (250-400$) пул топсада, 2-хотин олгиси келади😁
Етмаганига фарзандига қараш тугул, алимент тўламайди.

P.S. Парадокс нима деган саволга шу постни мисол қилинг)))

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

28 Aug, 14:08


🇹🇯 Тожикистонда фолбин ва жодугарларга борганлар жазоланади.

"Аҳоли фолбин ва жодугарларга пул тўлаб, уларнинг хизматларидан фойдаланаётганлиги сабабли, бу фаолиятни ривожлантирмоқда", дейилади Тожикистон ИИВ хабарида.

Мамлакатда фолбинлик ва жодугарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган, у жарима ёки 15 суткагача қамоқни ўз ичига олади. Такроран содир этганлар эса жиноий жавобгарликка тортилади.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

27 Aug, 16:05


Яҳудийликда "metzitzah b'peh" деган маросим бор, яъни раввин чақалоқни оғзи билан суннат қилади ва қонни тўхтатиш учун уни сўради.
Бу ультра-ортодоксал яҳудийлар орасида кенг тарқалган анъана.

P.S. Буни эшитган Чикатило ҳайратдан бир чеккада сигарет чекиб, "ваҳшийлар" дебди.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

24 Aug, 13:22


Гўшт нархи кўтарилиб кетяпти, чорвачиликни ривожлантириш, ем-ҳашакларни кўпайтириш ҳамда шу орқали гўшт ва гўшт маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш бўйича қандай ишлар қилиниши керак эканлиги бўйича бошим қотиб турганди, тайёр ечимни Абдуллоҳ домла бериб бўлган эканлар. Чорвачиликни ривожлантириш жуда осон иш эканку, биз билмай юрган эканмиз. Шундай қилиб, аёлларни барчаси ҳижобга кирса ва зино йўқолса гўшт ўз-ўзидан арзонлашиб кетар экан. Мана сизга инновация)))

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

23 Aug, 11:38


“Толибон” аёлларга эркакларга қарашни, жамоат жойларида ва уйда баланд овозда гапиришни тақиқлади. Бу ҳақда “Толибон”нинг 114 бетлик янги кўрсатмалари билан танишиб чиққан The Telegraph нашри хабар берди.

Кўрсатмалар Афғонистон фуқаролари учун кундалик ҳаётни тартибга солувчи қатъий чоралардан иборат. Янги қоидаларга кўра, аёллар бегона эркакларга қарамаслиги ва уларга гапиришдан тийилиши лозим. Шунингдек, улар “ўзгаларни васвасага солмаслиги ва бунга йўл қўймаслик учун” юзларини беркитиши керак.
Афғон аёлларига овозлари ташқарига эшитилмаслиги учун уй ичида баланд овозда гаплашиш ҳам ман этилган.

Бундан ташқари, аёлларнинг жамоат жойларида қўшиқ айтиши ва Қуръон ўқиши тақиқланган, кийимлари тор ёки калта бўлмаслиги лозим.
Такси ҳайдовчиларига “ҳижобсиз ёки эркак васийси бўлмаган аёлларни” ташимаслик бўйича кўрсатма берилган. Янги қоидаларга қарши чиққан аёллар ҳибсга олинади ва қамоққа ташланади, дейилади “Толибон” хабарида.

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

21 Aug, 20:44


МУСУЛМОНЛАР ИДОРАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ:

«МАДИНА ШАҲРИДА ХУРМО ЭКИШГА БУЮРТМА БЕРИШИ, ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КЕНГ ТАРҚАЛМОҚДА ВА БУ ҲОЛАТНИ ОММАЛАШТИРИШИ ДИНГА ҲАМ, МАНТИҚҚА ҲАМ, СУННАТГА ҲАМ ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ».

ДАРАХТ ЭКИШНИ ЁН-АТРОФДАН, САДАҚАНИ ЯҚИНЛАРДАН БОШЛАШ КЕРАК!


Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Мадина шаҳрида хурмо экиб, савоб олинг” мазмунидаги ҳақ эвазига кўчат экишни ваъда қилаётган роликлар тарқалмоқда.

Динни ниқоб қилиб, соққа қилаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўламиз!!!

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

21 Aug, 18:41


1948 йилда Оклахома университетига ўқишга кирган биринчи қора танли Жорж МакЛорин оқ танли курсдошларидан узоқроқ, бурчакда ўтиришга мажбур бўлган. Бироқ, унинг номи университетнинг энг яхши уч талабасидан бири сифатида сақланиб қолган. Унинг сўзлари: "Баъзи курсдошларим менга ҳайвондек муносабатда бўларди, мен билан ҳеч ким гаплашмасди, ўқитувчилар ҳар доим ҳам саволларимга жавоб бермасди. Аммо, мен ўз устимда ишладимки, кейинчалик ўзлари мени қидира бошладилар".
Қиссадан ҳисса шуки, одамларга яхши кўринишга ёки ёқишга ҳаракат қилиш - вақтни беҳуда сарфлашдир. Шунчаки, мақсад сари интилиб, ўз қадрингизни оширинг ва одамлар ўзлари сизга ёрдам сўраб келишади….

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

18 Aug, 19:24


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлисида бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, ўзгартиришлар Сенат томонидан тасдиқланган.
Унга кўра, ота-она ўз фарзандини диний таълим олиши учун ҳужрага берадиган бўлса, биринчисига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 дан 15 бараваригача маъмурий жарима, агар бу ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, БҲМнинг 15 дан 25 бараваригача жарима ёхуд 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2021-2023 йиллар мобайнида ноқонуний диний таълимотдан сабоқ бериш билан боғлиқ 2457 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Уларнинг 1479 таси ҳужра шароитида ташкил этилган бўлиб, уларда таҳсил олаётганларнинг 60 фоизини вояга етмаганлар ташкил этган. Сўнгги 3 йилда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилган вояга етмаган шахслар сони 4 бараварга ошган. 

https://t.me/anti_zombi_uzb

АнтиЗомби

15 Aug, 14:09


ЮНЕСКО ҳисоботига кўра, Толибон ҳукумати 1,4 млн афғон қизларини мактаб таълимидан маҳрум қилган.
Толибон ҳукмронлиги остидаги Афғонистонда аёлларнинг ўрта ва олий маълумот олиши тақиқланган дунёдаги ягона давлатдир.
Толибон 2021 йилда ҳокимиятга келганидан бери, қизларнинг олтинчи синфдан кейин таълим олишини шариат қонунларига зид дея тақиқлаб қўйган.

P.S. Ўқигиси келмаган қизларга Афғонистон зўр шароит яратиб қўйибди экан😄

https://t.me/anti_zombi_uzb