Инсоннинг қалби илоҳий Нур билан ёритилмагунча, ҳақиқий мўмин бўла олмайди. Мўмин бўлишнинг шарти шундаки, инсоннинг қалби доимо Аллоҳ ﷻ ни эслаб туриши керак, яъни у Аллоҳ ﷻ ни зикр қилиш орқали нурланади.
Бу ҳолат юз берганда, қалб Аллоҳни зикри билан уришни бошлайди. Ҳар бир юрак уриши "Аллоҳ" , кейинги зарби эса "Ҳу" деб жавоб қайтаради. Юракнинг бу "Аллоҳ Ҳу" "Аллоҳ Ҳу" "Аллоҳ Ҳу" деб такрорлаш ритми инсонни ички томондан ўзгартиради. Қалбидаги бу нурланиш сабабли, инсон қалб билан зикр қиладиган бўлиб қолади.
Бу босқичда қалб Аллоҳнинг зикри билан тирик бўлади, чунки ҳар бир юрак уриши илоҳий зикр билан мослашади. Бироқ, бу ҳолатга Муршиднинг (руҳий устоз) йўл-йўриғисиз ва рухсатисиз эришиб бўлмайди. Муршид рухсат бергандан сўнг, ҳақиқий рухсатни Аллоҳ ﷻ ўзи беради.
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад.
Ф.Ж
@Yassaviyya