АZAN UZZ @azan_uzz Channel on Telegram

АZAN UZZ

@azan_uzz


 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал
Creator: @FIRDAVS188✓
Реклама учун: @Firdavs188

АZAN UZZ (Uzbek)

АZAN UZZ каналида биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганиш имкониятини топасиз. Каналда қуръон дарсликлари ва намоз дарслари видеоси мавжуд. Сиз учун озбек тилида көплүк фойдали маълумотлар ўқиб, янги амаллар галаба қилишингиз мумкин. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли каналда енг нутқли материалларни топасиз. Kanal Creator: @FIRDAVS188✓Զарарланиш учун: @Firdavs188

АZAN UZZ

21 Nov, 15:24


Эртага ЖУМА!!!
🌸🌼🌺
Мана шу иборалар  яқинларим учун эслатма.

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!

📣 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄

@AZAN_UZZ

АZAN UZZ

21 Nov, 02:32




ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФА
ЗЛИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илтифот қилдил
ар: "Жамоат бўлиб ўқилган намоз (фарз ва таровеҳ) ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража фазилатлидир".
Имом Бухорий ва Муслим ривоя
ти.

Ша
рҳ: Бир кимсанинг жамоат билан ўқиган намози шу намозни уйида ёки тижоратхонасида ўкишидан йигирма беш даража фазилатлидир. Бу шундайдир: киши чиройли таҳорат олиб фақат намоз ўқиш ниятида, бошқа нарсани кўзламай жомеъга борса, қўйган ҳар бир қадами эвазига мақоми бир даража ортади ва бир гуноҳи ўчирилади. Намоз ўқиб бўлгач, сўзлашгунча малаклар: "Аллоҳим, уни афв эт, Аллоҳим, унга марҳамат қил", деб унинг учун истиғфор айтадилар. Намозни кутган киши намозда ҳисобланади".

Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобид
ан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/AZAN_UZZ

АZAN UZZ

21 Nov, 02:11


eng chiroyli azon Nizomiddin qori
👁 196 👍 8
📥 28.01.2022
👤 Uchqun Usmonov
🕒 04:29

@AZAN_UZZ

АZAN UZZ

21 Nov, 02:10


​​​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
            🌹🍀 ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ
                       ВА БАРОКАТУҲ

🍀 Мусаффо тонг ва олдинда
бизни кутаётган янги кун барчамизга муборак бўлсин!!!

🤲 Аллоҳим хадя этган яна бир имкон муборакдур...
Азизларим сизларни хеч вақт
қалб гўзаллиги тарк этмасин...
Кунингиз мазмунли, барокатли келсин. Ўзингизни
ўзингизга керак инсонлар учун асранг, ардоқланг...!

🍀 Дунё қалбингизнинг
гўзаллиги даражасича гўзалдир. Шундай экан аввал
қалбингизни гўзал қилинг...!

🍀 Дунёга, хаётга тоза нигоҳ билан боқинг. Нигоҳларнинг
илдизи эса қалбдадир, қалб
кир бўлса, юз - кўзингизни минг ювганингиз бекор.

🤲 Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар бир қалб эгасига тонг мусаффолигидек бахт ёр бўлсин...!!!

🍀 Ишларингизга омад, кун
давомида Аллоҳим офият
ва яхши кайфиятни барчангизга ҳамроҳ қилсин.

🍀Азизларим Яратган Эгам
Барчамизни паноҳида асрасин....🤲

​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

@AZAN_UZZ

АZAN UZZ

21 Nov, 02:10


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Пайшанба
21 Ноябрь, 2024
20 Жумодул-Аввал  , 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


@AZAN_UZZ

АZAN UZZ

21 Nov, 00:41


2024-йил
🗓  21- Ноябр
🍁  ПАЙШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙  ТОНГ - 05:55  🕰

🌅  ҚУЁШ - 07:17 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:13 🕰

🌇  АСР - 15:19 🕰

🌆  ШОМ - 17:01 🕰

🌃  ХУФТОН - 18:19 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


     @AZAN_UZZ

5-ВАҚТ НАМОЗНИ ТЕЗ ТОПИШ  👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/76273

АВВАБИН  НАМОЗИ  ҲАММА  НАФЛ  НАМОЗ  ШУ  ЕРДА
👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/75579

Каналига уланиш ⤵️
👇👇👇АЪЗО БЎЛИНГ
@AZAN_UZZ   

АZAN UZZ

20 Nov, 13:36


УНИ МЕНДАН ФАҚИРРОҚҚА БЕРИНГ

Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу айтадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга у-бу нарса бериб турар эдилар. Мен эса “уни мендан фақирроққа беринг”, дер эдим. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Сенга бирор-бир мол берилса-ю, сен унга кўз тикмаган бўлсанг уни олавер. Агар акси бўлса нафсингни унга эргаштирма(кўз тикма)!”, дер эдилар.

Умар розиёллоҳу анҳунинг иззат нафсига қаранг! Сўрамасаларда уйларига мол келди. У зот эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга “уни мендан фақирроққа беринг” деб қайтармоқчи бўлаяптилар.
Аслида Умар розиёллоҳу анҳу фақир ва мискинларнинг ҳаққини олаётганлари йўқ. Уларни ўзларидан муҳтож деб, ўзларидан уларни устун кўраяптилар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/AZAN_UZZ

АZAN UZZ

20 Nov, 13:35




Солиҳлардан бири айт
ди: “Эй Одам боласи, Аллоҳ таолонинг хазинаси тўла экан, ризқинг тор бўлиб қолишидан қўрқма! Унинг хазинаси ҳеч қачон тугамайди. Аллоҳдан Ўзгага боғланма. Агар Ундан ўзгага боғлансанг, сен барча яхшиликлардан қуруқ қоласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл! Бу билан нафсинг ва баданингга роҳат берасан. Ундан эртанги куннинг ризқини сўрама! У сендан эртанги куннинг ибодатини сўрагани йўқ-ку! У Ўзига исён қилганларни унутмайди, қандай қилиб итоат қилган бандаларини унутсин?! У барча нарсага қодир Зотдир!”.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/AZAN_UZZ

АZAN UZZ

20 Nov, 07:02


зухо намози аёллар учун zuho namozi ayollar uchun вакти 2021 zuho namozi vaqti / o'qilish o'qilishi
👁 154.3K 👍 2.7K
📥 18.07.2021
👤 Muallimi Soniy
🕒 14:15

Зуҳо намози қай тартибда ўқилади?

Номланиши: Зуҳо намози манбаларда турли номлар билан зикр қилинган бўлиб, кўпроқ

“Ишроқ намози”,
“Шуруқ намози”,
“Аввобийн намози” ва “Чошгоҳ намози” деб юртилади.

Ҳукми: Зуҳо намозини адо этиш нафл амал саналади. Нафл деб, кишини ўз ихтиёри билан фарзга қўшимча тарзда бажарадиган амалига айтилади. Яъни, Зуҳо намози – бир кунда беш маҳал адо этилиши мажбурий бўлган фарз намозларини тўлдирувчи, ихтиёрий суратда адо этилса, улкан савоб бўладиган намоз ҳисобланади.    
Вақти:
- Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда, яъни қуёш чиққандан тахминан 20 дақиқа кейин бошланади.

- Охирги вақти эса кун тиккага келган вақтдан бир соат аввалги вақтгача ҳисобланади. Ушбу икки вақт оралиғида Зуҳо намозини адо этиш мумкин.
Ракатлари сони: 

Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқиш мумкин. Энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлари Оиша разияллоҳу анҳодан нақл қилинган. Зуҳо намозида маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. Ушбу намоз овоз чиқармасдан махфий, ёлғиз ҳолатда ўқилади.

Фазилати: Зуҳо намозининг фазилатига доир кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Жумладан, Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то зуҳо намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади”, деганлар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким зуҳо намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз – садақа, ҳар бир ҳамд айтишингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз (“Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейишингиз) – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, яхшиликка буюришингиз – садақа, ёмонликдан қайтаришингиз – садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракат зуҳо намозини ўқишингиз кифоядир”, - дедилар (Имом Муслим ривоятлари) .

5-вақт  намоз эркаклар учун.

1.Бомдод 👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69251

2. Пешин   👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69252

3. АСР  👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69253

4 ШОМ  👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69254

5. Хуфтон 👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69255

  ВИТР  👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69264
🇺🇿🕋🇺🇿🕋🇺🇿🕋🇺🇿🕋🇺🇿

Аёллар  учун  беш вақт  намоз  👇👇

1.БОМДОД👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69257

2.ПЕШИН👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69258

3. А С Р  👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69259

4. Ш О М  👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69260

5. ХУФТОН  👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69261

ВИТР  👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69264

  Бомдод  намоздан сўнги  ДУО
👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/50605

ТАХОРАТ ОЛИШ 👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/66062

Тасбеҳ  намози👇👇
10-апрель 2020
https://t.me/AZAN_UZZ/58625

АZAN UZZ

20 Nov, 06:32


#намоз
#ишроқ

🗯 ИШРОҚ НАМОЗИ ҲАҚИДА


🎙УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

•┈• ❀ 🌺 ❀ •┈•

#НАФЛ_НАМОЗ

📚ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ

САКСОН ОЛТИНЧИ ҚИСМ.

📖Ишроқ, зуҳо, аввобин, таҳажжуд, ҳавл намозлари

1. Ишроқ намози қандай намоз?
Офтоб тамом чиқиб бўлгандан кейин ўқиладиган намоз.

Ишроқ намози неча ракат бўлади?
Икки ракат, тўрт ракат, олти ракат, саккиз ракат қилиб ўқилади. Саккиз ракатдан зиёда қилинмайди.

2.Зухо намози қандай намоз?

Офтоб чиқиб кўтарилгандан сўнг ўқиладиган нафл намоздир.

Зухо намози неча ракатдир?
Икки ракат, тўрт ракат ёки олти ракат, саккиз ракат, ўн икки ракатдир. Ўн икки ракатдан зиёда қилинмайди.

3.Аввобин намози қандай намоздир?

Шом намозини ўқигандан кейин ўқиладиган нафл намоздир.

Неча ракат бўлади?
Икки ракат, тўрт ракат ёки олти ракат бўлади.

4. Таҳажжуд намози қандай намоз?

Кечаси ярим кечадан сўнгра уйқудан туриб тонг отгунча ўқиладиган намоздир.

Неча ракат ўқилади?
Икки, тўрт, олти ракат.

5. Ҳавл намози қандай намоз?

Бир мусулмон кишининг вафоти куни савобини ўша маййитга бағишлаш учун шом намозидан кейин ўқиладиган намоздир. Унга «Алҳакумут-такасуру» сураси ўқилади.

🌸•----•🌺•----•🌸
       🌸•----•🌺•----•🌸


https://t.me/AZAN_UZZ/75578

🌐 @AZAN_UZZ 🇺🇿

🍂🍂🍂🍂🍂

АZAN UZZ

20 Nov, 06:17


СИЗ САБР ҚИЛГАНЛАРНИНГ БИРИНЧИСИ ЭМАССИЗ

Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарини сабрга буюриб, деди:


(Эй Расулим!) Раббингиз ҳукмига сабр қилинг. Чунки сиз Бизнинг кузатувимиз остида (паноҳимизда)сиз (Тур сураси, 48-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайрон бўлиб қолдилар. Аллоҳ таоло ваҳй қилди: «Эй Муҳаммад! Сиз сабр қилган пайғамбарларнинг биричиси эмассиз», деб ушбу оятни нозил қилди:

Бас, у ҳолда (эй Расулим! Шариатни жорий этишда) улуғ азму ҳиммат (сабр) соҳиби бўлган пайғамбарлар  сабр қилганларидек, сиз ҳам (азиятларга) сабр қилинг
(Аҳқоф сураси, 35-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: «Ё Илоҳим, ё буюк Зот! Сабр қилишга бир мени буюрдингми ёки мен билан бирга умматларимни ҳамми?». Аллоҳ таоло деди: «Йўқ! Сизни ҳам, умматларингизни ҳам!» – деди.
Сўнг Аллоҳ ва ушбу оятни ваҳй қилди:
Эй иймон келтирганлар! (Нафсоний орзу-истакларингизга, турли қийинчиликларга ва ҳар турли душманларингизга нисбатан) сабр қилинглар! Сабр (ва сабот)да (мусобақа қилиб, бошқалардан) ўзинглар, муробит-пойдор бўлинглар (соқчиликда турган каби сергак ва мужоҳадага шай туринглар) ва Аллоҳдан қўрқинглар (амрларига мос яшанглар), токи нажотга эришгайсизлар.

“Баҳрул-маҳабба”дан...

T.me/AZAN_UZZ