"Абдулҳамид қори" жоме масжиди @ezgumaqsad Channel on Telegram

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

@ezgumaqsad


Андижон вилояти, Хонобод шаҳар, Кампирравот МФЙда жойлашган "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг расмий канали.

Имом-хатиб: +998998785622
Имом ноиби: +998996125057
Қурилиш бўйича: +998993257007

Абдулҳамид қори жоме масжиди (Uzbek)

Ҳамма мусулмонларга тавсия этамиз! "Абдулҳамид қори" жоме масжиди - бу Андижон вилояти, Хонобод шаҳарида жойлашган расмий масжиднинг телеграм канали. Ушбу каналда имом-хатиб ва имом ноибини бошқарувчиларнинг телефон рақамлари кўрсатилган. Агар сизга диний масалаларда маслаҳат бериш, дуолар, ўқувлар, ёки бошқа диний саволларингиз бўлса, ушбу каналга обуна бўлинг ва маълумот олишингиз мумкин. Каналга обуна бўлиш орқали сиз Абдулҳамид қори жоме масжидига ўз ишончингиз билан ёлланасиз.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

11 Feb, 11:48


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Азизлар!

Масжид атрофидаги давом этаётган қурилиш ишлари учун 50 тн цемент зарур.

Имкони бор юртдошлар ушбу масалада ёрдам беришингизни ёки бирор саховатпеша инсонга далолат қилишингизни сўраб қоламиз.

Мурожаат учун: +998993257007

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

11 Feb, 07:06


#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

11 Feb, 03:15


Ёшларимизга миллатпарварлик ва ватанпарварликни ўргатайлик!

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

11 Feb, 02:42


#намоз_вақтлари

🔝 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🔝 ҳ. 1446-йил 12-шаъбон
🔝 м. 2025-йил 11-феврал

🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 05:45
🔝 Пешин   12:30
🔝 Аср         15:55
🔝 Шом       17:40
🔝 Хуфтон   18:55

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:25
🔝 Пешин   12:45
🔝 Аср         16:05
🔝 Шом       17:40
🔝 Хуфтон   19:05

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

10 Feb, 10:11


#juma_suhbati #savdo #halollik
🗣 Мавзу: САВДО ВА ТАДБИРКОРЛИКДА ҲАЛОЛЛИК МЕЪЁРЛАРИ

🎙 Яҳё домла Раззоқов

Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

10 Feb, 09:21


#muftiy_minbari

📹 НЕЪМАТЛАР ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

10 Feb, 04:57


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Манфаатли эълонлар!

Тахоратхона
Цемент
Видеокузатув тизими
Аудио тизим

Ёзув устига босинг!

Яқинларингизга юборинг!

☎️  +998993257007

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Feb, 09:59


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Азизлар!

Масжид атрофидаги давом этаётган қурилиш ишлари учун 50 тн цемент зарур.

Имкони бор юртдошлар ушбу масалада ёрдам беришингизни ёки бирор саховатпеша инсонга далолат қилишингизни сўраб қоламиз.

Мурожаат учун: +998993257007

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Feb, 07:24


#мутолаа
#кутубхона

Азизлар.

📚 Хабарингиз бор, китобхонликни оммалаштириш, аҳолимизнинг бўш ватларини мазмунли ташкил этиш, илм ўрганиш ва мутолаа қилиш учун ғайратни ошириш мақсадида кутубхона ташкил этилган.

📖 Кутубхона фондида диний-маърифий, ўзбек ва чет-эл бадиий адабиётлари, болалар ва абитуриентлар учун китоблар, журналлар мавжуд.

📚 Ушбу кутубхона мутолаага рағбатлантирувчи омил, завқланиш учун бир сабаб, китоб ўқийдиганлар учун севимли маскан бўлишига ишончимиз комил.

🗓 Душанба, чоршанба, шанба кунлари соат 9.00 дан 16.00 гача кутубхонамиз эшиклари Сиз учун очиқ!

📍 Мўлжал: "Абдулҳамид қори" жоме масжиди ёнида.

+998999390668 (эркаклар учун)
+998990059076 (аёллар учун)

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Feb, 03:56


РАМАЗОНГА ОЗ ҚОЛДИ

Бу ой келганда юрак бошқача уради, кўзлар намланади. Тонг саҳарлари бир олам сокинлик, кечалари эса Қуръон садолари билан тўлади.

Масжидда ёнма-ён турган қавм, тарових намозида елкаси елкага текканда юракни босган ўша илиқ туйғуни эсладим. Саждада қолганда ичимдагиларни фақат Аллоҳ билишини ҳис қилардим. Кечалари дуо қилиб, Аллоҳдан сўраб, йиғлаган онларни эсладим.

Ифтор чоғидаги ширин суҳбатлар, дастурхондаги барака, "Аллоҳим, яна Рамазонга етказ" деган ниятлар… Буларнинг барчасини жуда соғиндим.

Рамазон… Қалбимизни поклайдиган, дардларимизга малҳам бўладиган, ғамимизни енгил қиладиган энг гўзал ой. Энди яна келишини сабрсизлик билан кутябман. Балки бу Рамазон ҳаётимиздаги энг унутилмас Рамазон бўлар… Балки бу сафар юрак тубидан ҳис қилган ҳолда, янада чуқурроқ ўзгара олар…

Аллоҳим, бизни Рамазонга етказ… Ва Рамазонни бизга етказ…

Абдулхамидқори жомеъ масжид имом хатиби

К. Умурзаков

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Feb, 19:34


#намоз_вақтлари

🔝 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🔝 ҳ.1446-йил 09-шаъбон
🔝 м.2025-йил 08-феврал

🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 05:50
🔝 Пешин   12:30
🔝 Аср         15:50
🔝 Шом       17:35
🔝 Хуфтон   18:50

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:30
🔝 Пешин   12:45
🔝 Аср         16:00
🔝 Шом       17:35
🔝 Хуфтон   19:00

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Feb, 18:40


АСМАУЛ ҲУСНА

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Feb, 03:30


Пардаларимизни тикиб бераётган, матоларини эҳсон қилган, карнизларини эҳсон қилиб ўрнатиб берган барча Азизларимизни жаннатинг билан мукофотлагин Я Робб 🤲

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Feb, 03:26


Алҳамдулиллаҳ!
Ишларимиз гўзал якун топмоқда. Аллоҳ ҳисса қўшаётган, ҳизмат қилаётган барча азизларимиздан Ўзи рози бўлсин!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

05 Feb, 10:34


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Азизлар!

Масжидда давом этаётган қурилиш ишлари учун 50 тн цемент зарур.

Имкони бор юртдошлар ушбу масалада ёрдам беришингизни ёки бирор саховатпеша инсонга далолат қилишингизни сўраб қоламиз.

Ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

💳  8600030447131156
💳  9860030176861224
💳  5392030000351355

Мурожаат учун: +998993257007

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

05 Feb, 02:45


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Юртдошимиз масжид учун зарур бўлган электр кабелларни эҳсон қилди. Аллоҳ таоло ушбу юртдошимиздан ва етказиб келган хайдовчи акамиздан рози бўлсин.

Аллоҳ таоло қалбларидаги илтижо ва умидларини ортиғи ва хайри билан ато қилсин. Бу юртдошларимиз ҳаққига қилган ғоибона дуоларимизни қабул қилсин!

ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

05 Feb, 02:42


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

04 Feb, 19:05


#намоз_вақтлари

🔝 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🔝 ҳ. 1446-йил 06-шаъбон
🔝 м. 2025-йил 05-феврал

🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 05:50
🔝 Пешин   12:30
🔝 Аср         15:45
🔝 Шом       17:30
🔝 Хуфтон   18:45

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:30
🔝 Пешин   12:45
🔝 Аср         15:55
🔝 Шом       17:30
🔝 Хуфтон   18:55

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

04 Feb, 17:58


Алҳамдулиллаҳ, тахоратхона учун зарур бўлган 6 комплект ўриндиқлар ҳарид қилинди.

Аллоҳ таолонинг муҳаббатида ўзаро шерик бўлган, ўриндиқларни эҳсон қилган "1984 йил жўралар"га Аллоҳ азза ва жалланинг ҳам уларга бўлган муҳаббати ортаверсин.

Барчамизнинг қалбларимиз Аллоҳ таолонинг муҳаббати билан порлаш, қалбимиздаги муҳаббат оташидан рохат топиб, завқ туюш бахтига муяссар бўлсин.

ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

03 Feb, 06:24


#asl_mohiyat, #juma_suhbati
🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТАЙЛИК!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

31 Jan, 13:27


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Азизлар!

Масжидда давом этаётган қурилиш ишлари учун 50 тн цемент зарур.

Имкони бор юртдошлар ушбу масалада ёрдам беришингизни ёки бирор саховатпеша инсонга далолат қилишингизни сўраб қоламиз.

Ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

💳  8600030447131156
💳  9860030176861224
💳  5392030000351355

Мурожаат учун: +998993257007

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

30 Jan, 16:36


ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

30 Jan, 02:21


Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.
2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.
3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, "уф" дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.
4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.
5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Омин!

"Абдулхамид қори "жомеъ масжиди имом ноиби.
Б.Алижонов

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

29 Jan, 16:52


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созидательной работой, проводимой в Центре исламской цивилизации в Узбекистане.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

12 Jan, 17:54


#намоз_вақтлари

📍Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🔝 ҳ. 1446-йил 13-Ражаб
🔝 м. 2025-йил 13-январ

🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:10
🔝 Пешин   12:30
🔝 Аср         15:20
🔝 Шом       17:05
🔝 Хуфтон   18:25

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:50
🔝 Пешин   12:45
🔝 Аср         15:30
🔝 Шом       17:05
🔝 Хуфтон   18:35

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

12 Jan, 13:32


#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Jan, 17:44


#намоз_вақтлари

📍 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🔝 ҳ. 1446, 9-ражаб
🔝 м. 2024, 9-январ

🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:10
🔝 Пешин   12:30
🔝 Аср         15:15
🔝 Шом       17:00
🔝 Хуфтон   18:20

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:50
🔝 Пешин   12:45
🔝 Аср         15:25
🔝 Шом       17:00
🔝 Хуфтон   18:30

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Jan, 17:41


#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ВА АМАЛ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Jan, 11:31


Диққат!

Барча фаоллар диққатига!

Бугун, 8-январ куни,
😶😶😶😶😶😶 намозидан сўнг барча жўрабоши ва жўраларни, маҳалла оқсоқоллари ва Кампирравот фаолларини "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг очилиш санаси билан боғлик бўлган масалаларни ўзаро маслахат қилгани йиғилишга таклиф қиламиз.

Барча келиши шарт!

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Jan, 02:40


АЛЛОҲНИНГ ХОХШИДА ХИКМАТ БОР

Хикоя қилади.
Ҳижрий 1382 йил (мелодий 1961 йил)да Саудия Арабистонига келдим ва бир йил Риёзда турдим. Кейин Маккага келдим ва у ерда ҳозиргача (яъни шу мақолани ёзган пайтларини назарда тутяптилар – таржимон) турдим. Биз билан бирга Шомдан бир киши ҳам бор эди. Исмини айтмайман. У онаси билан Риёзда яшарди. Бир иш юзасидан Ливанга сафар қилишига тўғри келиб қолди. Онаси эса, ўзи қолгиси келмай, ўғлининг сафарга чиқишини ёқтирмади. Сафарга чиқадиган кун келганда, юкларини (яъни чемодан ва нарсаларини) олиб, аэропортга борди. Юкларини ширкатга топширди. Ўзи эса тонг вақтигача уйига қайтди. Онасидан бомдоддан олдин уйғотиб қўйишини илтимос қилди. Онаси эса уни уйғотиб қўймади.

Бир пайт ўзи уйғониб қараса, самолёт ҳавога кўтарилишига 45 дақиқа қолибди. Шошилиб ўрнидан турди-да, таксига ўтирди. Ҳайдовчига “Мени зудлик билан аэропортга элтиб қўйинг. Йўл ҳақини кўпайтириб бераман” деди. Аллоҳдан ўзини самолёт ҳавога кўтарилмасидан олдин унга етказишини сўради. Аэропортга етиб боргач, қараса, самолёт кўтарилишига хали яна 15 дақиқа вақт бор экан. Буфетга кириб, бир стулга ўтирди ва ухлаб қолди. Бироздан сўнг самолётга йўловчилар чиқарилаётгани ҳақида микрофонда эълон қилинди. У одам эса, ухлаб қолгани учун кўзини очмади, бу эълонни эшитмади.

Ушбу қиссанинг охири қандай якун топганини биласизларми? Эҳтимол, орангизда “Яқин Шарқ” ширкатига қарашли самолётнинг қулаб тушгани, ундаги барча йўловчиларнинг ҳалок бўлганини эслайдиганлар бордир.

Бояги танишим чиқолмаганига афсус қилган самолёт айнан ўша – қулаган самолётдир!

Хулоса...

Албатта, инсон гоҳида Аллоҳдан ўзига зарарли нарсани сўрайди. Лекин Аллоҳ таоло ўша бандасига унинг ўзидан ҳам меҳрибонроқдир. Агар ота кичкина боласини бозорга олиб борганда, боласи ўйинчоқни кўриб: “Шуни хоҳлайман” деса, ота ўша ўйинчоқни сотиб олади. Бола чиройли мевани кўриб, егиси келса, ота ўша мевани сотиб олади. Шоколад сўраса, шоколад олиб беради. Агар бола аптеканинг ёнидан ўтаётганда, қизил қоғозга ўраб қўйилган дорини кўриб, рангига қизиқиб, ўшани талаб қилса, ота ўша дорининг зарарли эканини била туриб, боласига олиб берадими? Демак, ота боласига нима фойдали эканини боласидан ҳам кўпроқ билгани учун унга ҳамма сўраган нарсаларини олиб беравермайди. Чунки, бола гоҳида ўзига фойдаси йўқ нарсани ҳам талаб қилиши мумкин. Аллоҳ таоло эса, уларнинг оталаридан, оналаридан ва уларга ўхшаганлардан кўра бандаларига Меҳрибонроқдир!
Шунинг учун азизлар хаётимизда бизларга ёқмайдигон холат учраса, мисол ишимизни юришмаслиги ё йўлда техникамизни бузилиб қолиши, ё бир мусибат етиш холати бўлса бунга қайғурмаслигимиз, балким бу Аллоҳдан деб билишимиз. Аллоҳни мехрибонлиги деб билишимиз лозим.
Аллоҳ таоло бизларга берган ишларимизда хайрли хикмат ато этсин.

Абдулҳамид қори жомеъ масжид имом хатиби

К Умирзоқов

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Jan, 13:10


Диққат!

Барча фаоллар диққатига!

Чоршанба, 8-январ куни, шом вақтига барча жўрабоши ва жўраларни, маҳалла оқсоқоллари ва Кампирравот фаолларини "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг очилиш санаси билан боғлик бўлган масалаларни ўзаро маслахат қилгани йиғилишга таклиф қиламиз.

Барча келиши шарт!

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Jan, 06:35


#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ШАРТЛАРИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

06 Jan, 18:30


👍👍👍👍👍👍👍

Солиҳ амалнинг тури кўп. Яхши амалларнинг адади бандаларнинг сонидан ҳам кўп бўлиб, улар осмонлару ерни тўлдиргандир. Аллоҳ таоло буюрган солиҳ амалларни қилиш банданинг ўзига фойда. Яхши иш қилган инсон унинг манфаатини дунёю охиратда биринчи бўлиб ўзи кўради. Аслида инсон ҳар қандай яхши амалга Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва ёрдами билангина қодир бўлади.

Алҳамдулиллаҳ!

Масжиднинг барча ойналари учун керакли миқдорда пардаларни эҳсон қилишган Алишер, Акмалжон ва Давронбек акаларга, пардаларни тикиб бераётган опаларимизга, карнизларини бепул илиб бераётган Хожимуҳаммад укамизга ташаккур деймиз.

Аллоҳ таоло қилган яхшиликларингизнинг мукофотини тўла-тўкис бериб, Ўз фазлидан зиёда ажрлар ҳам ато этишини сўраб қоламиз.

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

05 Jan, 08:56


Диққат!

Барча фаоллар диққатига!

Чоршанба, 8-январ куни, шом вақтига барча жўрабоши ва жўраларни, маҳалла оқсоқоллари ва Кампирравот фаолларини "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг очилиш санаси билан боғлик бўлган масалаларни ўзаро маслахат қилгани йиғилишга таклиф қиламиз.

Барча келиши шарт!

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

04 Jan, 18:00


Аллоҳ таоло барча қулфларни очиб беради. Бизга иложсиздек кўринган ишларга ҳам имкон беради. Зеро ҳар қандай қулфнинг калити Унинг измидадир.

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

03 Jan, 18:52


Эй Сенга дуо қилганлар ва Сендан умидвор бўлганларга яқин бўлган Аллоҳим!

Ушбу байтингга ҳисса қўшган барчага раҳматинг ва ҳидоятингга яқин қиладиган, у сабабли умидланадиган ва руҳимиздан оғриқларни кетказиб, жаннатингга киришимизга сабаб бўладиган яқинлигингни насиб эт! 🤲

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

03 Jan, 11:24


#Жума_суҳбати

🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

03 Jan, 09:26


#VIDEOLAR

🎞 Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰 Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

@Ezgumaqsad сари birga bo'ling!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

03 Jan, 03:32


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, дуога айланиб, қабул бўлсин!

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!


@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

02 Jan, 12:10


#намоз_вақтлари

📍 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🗓 ҳ. 1446-йил 02-Ражаб
🗓 м. 2025-йил 02-январ

🔤🔤🔤🔤

Бомдод 06:10
Пешин   12:30
Аср         15:10
Шом       16:55
Хуфтон   18:15

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Бомдод 06:50
Пешин   12:45
Аср         15:20
Шом       16:55
Хуфтон   18:25

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Dec, 10:36


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Dec, 07:07


#muftiy_minbari

📹 УМР САРҲИСОБИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

27 Dec, 09:49


#мутолаа
#кутубхона

Азизлар.

📚 Хабарингиз бор, китобхонликни оммалаштириш, аҳолимизнинг бўш ватларини мазмунли ташкил этиш, илм ўрганиш ва мутолаа қилиш учун ғайратни ошириш мақсадида кутубхона ташкил этилган.

📖 Кутубхона фондида диний-маърифий, ўзбек ва чет-эл бадиий адабиётлари, болалар ва абитуриентлар учун китоблар, журналлар мавжуд.

📚 Ушбу кутубхона мутолаага рағбатлантирувчи омил, завқланиш учун бир сабаб, китоб ўқийдиганлар учун севимли маскан бўлишига ишончимиз комил.

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

26 Dec, 12:05


Аллоҳни зикр қилиш касалликларга шифо бўлиши аниқланди!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур...

Мусулмон мутахассисларнинг бир неча ўрганишлари, тадқиқотларидан, шунингдек, америкалик олимлар олиб борган изланишларидан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло ҳақида фикр юритиш, тафаккур инсоннинг руҳий изтиробларини, оғриқ-аламларини енгиллатар экан.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Аллоҳ таолога иймон келтирган, шифо беришга фақат Аллоҳ таоло қодир эканига эътиқод қилган одамлар динни инкор қилувчи - даҳрийларга қараганда кўпроқ ва тезроқ шифо топар экан.

Тадқиқотларнинг натижасига кўра, Аллоҳ таоло ҳақида тафаккур қилиш асносида мияда содир бўладиган электромагнит тўлқинларда ўзгариш юзага келади. Шунинг учун шифокорлар беморларга кўпроқ зикр қилиб, дуога машғул бўлишни тавсия қилишади. Бу нарса беморнинг шифо топишида, хусусан, сурункали касалларда катта ёрдам беради.

Шунингдек, тадқиқотчилар Аллоҳни зикр қилган инсон организмида муайян гормонлар ажралиб чиқиб, юрак фаолиятига ҳамда умуман одамнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилишини ҳам таъкидлашган.

Субҳаналлоҳ... ​Ўзини зикр қилишни буюрган ва Ўзининг зикрини қалбга роҳат ва хотиржамлик этиб қўйган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир!

«Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш ила ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур» (Раъд сураси, 28-оят).

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

26 Dec, 11:32


#muftiy_minbari

📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

26 Dec, 03:15


БОЙ БЕРИЛГАН ИМКОНИЯТ

Росулулох саллаллох алайхи ва саллам тухфасидан махрум бўлган бой қиссаси

Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки қизи етим қолди. Бу мусибат сабаб фақирлик, муҳтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара ҳаққини сўрар, дилбандларининг очликдан силласи қуриб борарди. Маблағ йўқлиги туфайли уйдан чиқариб юборилди. Ҳар хил гап сўзлар - у, ёмонларнинг зараридан қочиб, бегона шаҳарга кетди. У шаҳарда қаҳратон совуқ ҳукм сурарди. Қизларини эски - вайрона масжидда қолдириб, емак топиб келиш мақсадида ташқари чиқди.

Мусулмон, виқорли, шаҳар зодагонларидан бири бўлган кишига дуч келди. Аҳволини тушунтириб ёрдам сўради.
Аёлнинг гапларини эшитиб бўлгач бой:
— Гапларинг ростлигини исботла! Далил келтир менга!— деди.
Аёл:
— Сизга қандай исботлай, бу шаҳарда ҳеч кимим йўқ бўлса, мени кимса танимайдики сизга келтириб сўйлатсам, — деди.

Мусулмон киши унга ишонмади, юзини ўгириб кетди.
Аёлнинг шундоқ ҳам ғам қучган қалби, баттар синди. Иложсизликдан йиғлай бошлади. Шу пайт унинг ёнидан ёши улуғ, кекса бир киши ўтиб кетаётганди. Аёлнинг ҳоли унинг диққатини жалб қилди.
— Тинчиликми, қизим? Нимага йиғлаяпсиз? — деб сўради.
Аёл аҳволини, бояги кишининг унга ишонмаганлигини айтиб йиғлади.
Чолнинг унга раҳми келиб уйидан аёл - қизларини жўнатди. Улар аёл ва унинг масжидда қолган қизларини келтиришди. Едириб - ичириб, ювинтириб чиройли кийимлар беришди. Олий даражада иззат - икром қилишди.
Чол ва унинг оиласи насронийлар эдилар.

Тун ярмига чўкканда, аёлни ночор ҳолида қолдирган мусулмон киши туш кўрди.
Унда, қиёмат қоим бўлганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Уларнинг ортларида байроқлари ҳилпираб тик турарди.
Шунда бойнинг нигоҳи ям - яшил зумраддан қурилган чиройли қасрга тушди. Унинг айвонлари дур ва ёқутдан, қуббалари марварид, жавоҳир - у маржонлардан ясалган, ўта нозик ва ҳашаматли эди.
Бой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қаср кимга тегишли эканлигини сўради.
У Киши:
— Тавҳидли мусулмонники, — дедилар.
Бой:
— Эй Аллоҳнинг элчиси, менман ўша Аллоҳнинг ягона, Сизни ҳақ Пайғамбар эканлигингизга иймон келтирган, тавҳидли мусулмон, — деди.
У киши:
— Қани, далил - исботинг, гапинг ростлигини тасдиқла?! — дедилар.
Унинг ақлига чақмоқдек аёл билан ўтган суҳбат келди.
— Сен аёлдан далил сўрадинг - ку?! «Гапларинг ростлигини исботла!» дединг - ку! — дедилар.

У қўрқиб уйғониб кетди. Қилган ишидан жуда афсусланди. Эртаси кунидан бошлаб аёлни шаҳар бўйлаб ахтара бошлади. Ахири уни насронийнинг уйда эканлигини билди.
Бориб:
— Аёл ва унинг қизларини менга беринг! — деди.
— Бунинг иложи йўқ, улар уйимга келгандан бери шунақа барака ёғила бошладики, тасаввур қилолмайсиз, — деди чол.
— Мен сизга минг дийнор бераман, уларни менга беринг! — деди, бой.
— Йўқ, — деди, насроний.
— Беришингиз шарт! — деди бой.
Насроний:
— Сиз хоҳлаётган нарсага сиздан кўра мен ҳақлироқман. Тушингизда кўрган қаср, мен учун қурилган. Аллоҳга қасам, уйимга аёл ва қизлари келгандан сўнг, унинг қўлида мен ва оилам исломни қабул қилдик, кейин сиз кўрган тушни мен ҳам кўрдим.
Расулуллоҳ:
— Аёл ва унинг қизлари сеникидами? — деб сўрадилар.
— Ҳа, шундай, эй Росулуллоҳ, дедим.
У киши:
— Бу қаср сен ва оилангники, дедилар, — деди.

Бу гапларни эшитган бой шу даражада надомат қилдики, умри бўйи ҳеч нарсага бунчалик афсус қилмаганди!

Хулоса ўзимиздан. Бизга берилган бойликни шукри закот, ушр, хайри эхсон ила бўлади. Бир ночор қолган инсон қийналганлигини айтиб мурожаат қилса, ундан ночорлигига исбот талаб қилмасдан ёрдам қўлимизи чўзайлик айни хозир рамазон ойида эканмиз бундан унумлик фойдаланиб, қариндошлардами, махалладами чорасиз бўлиб қолган инсонларга ёрдам қўлимизи чўзайлик. Юқорида айтилгандай афсус чеккан бой қатори эмас,балким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тухфасига сазовор бўлишга харакат қилайлик. Аллоҳ биз муминларни доим ёрдам бергучилар қаторида айласин.

Абдулҳамид қори жомеъ масжид имом хатиби

К Умирзоқов

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

26 Dec, 02:52


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!

Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!

Алҳамдулиллаҳ!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

25 Dec, 12:03


#muftiy_minbari

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

25 Dec, 10:46


#VIDEOLAR

🎞 Dinda g‘uluvga ketishning xatarli jihatlari

🔰 Akbarali Mamatov, Toshkent shahar “Tepa” masjidi imom-xatibi

@Ezgumaqsad sari birga bo'ling.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

24 Dec, 13:15


#VIDEOLAR

🎞Ma’lumki, Alloh taolo begunoh insonlarni o‘ldirishni man etgan. Ammo zalolatga ketib, bu ishdan o‘zini tiymayotgan kimsalar bor. Ular hatto muqaddas oylarning ham hurmatini qilmayaptilar. Dinimizda ularga qanday munosabat bildirilgan?

🔰Shayx Ramazon Butiy


@Ezgumaqsad sari birga bo'ling.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

24 Dec, 09:46


#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

24 Dec, 02:49


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

🤲 Аллоҳим! Бизни гуноҳларимиздан шарқ ва ғарбнинг орасини очганинг қадар узоқ қилгин! Оқ мато кирдан қандай тозаланса, бизни ҳам гуноҳларимиздан шундай поклагин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Dec, 02:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️

Аллоҳим!  Сендан ҳидоят, тақво (ёмон нарсаларни тарк қилмоқ), иффат ва бойлик сўраймиз!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Dec, 10:44


#намоз_вақтлари

🤲 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🤲 ҳ. 1446 йил 06-жумодуссоний
🤲 м. 2024 йил 07-декабр

😌😞😌😌

Бомдод 05:55
Пешин   12:30
Аср         15:00
Шом       16:40
Хуфтон  18:10

😋😌😌😛😋😋

Бомдод 06:35
Пешин   12:45
Аср         15:10
Шом       16:40
Хуфтон  18:20

🤲 @Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Dec, 09:40


ФАРҚ

Ливиялик олим Шайх Али Саллобий ҳафизаҳуллоҳ ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтиб берибдилар:

1. ▫️ Ҳақиқий мусулмон ўз имони билан машғул бўлади.
▪️ Радикал мусулмон бировларнинг имони билан машғул бўлади.

2. ▫️Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
▪️ Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. ▫️Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
▪️Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари, айблари ва тойилишларини қидириб юради.

Манба

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Dec, 08:57


#muftiy_minbari

📹 ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ЗОТ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

06 Dec, 02:38


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти).

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

06 Dec, 02:37


Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

05 Dec, 17:01


🤲 Динимиз – гўзаллик дини. Шу боисдан шариатимиз гўзалликни улуғлайди ва банданинг барча нарсаси – сўзлаган сўзи, бажарган амали, кийган кийими... ҳамма-ҳаммаси  ўзига муносиб равишда унга зийнат бўлишига тарғиб этади.

🤲 Ушбу гўзал маскан қурилишига ҳисса қўшган ва қўшаётган азизларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

05 Dec, 06:25


#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

04 Dec, 03:16


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Хайрли ишга ҳисса қўшишни хохлайсизми?

🇺🇿 Масжидимиз ишлари борган сари нихояланиб бормоқда. Тез кунларда битиб ўз бағрига кўплаб намозхонларни олади, иншааллоҳ.

😁 Ўз ишининг устаси, парда тикишда махорати юқори бўлган опа-сингилларимизни, чевар юртдошларимизни жуда ҳам ажиб бир ишга, яъни масжиднинг деразаларига нафис пардалар тикишга чорлаб қоламиз.

😎 Қолаверса пардаларни, уларга кетадиган барча аксессуаридан тортиб хизмат хаққларига хомийлик қиладиган, саховатда мусобақалашадиган ака-укаларимизга ҳам ушбу хайрли ишни илиндик.

Масжидимизнинг очилиш тадбири жуда яқин.

☎️ Мурожаат учун: +998993257007

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

04 Dec, 02:51


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!

Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!

Алҳамдулиллаҳ!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

03 Dec, 09:59


#VIDEOLAR

🎞 Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰 Shayx Muhiddin Mansur

@Ezgumaqsad sari birga bo'ling.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

03 Dec, 09:11


#Жума_суҳбати

🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов – Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

03 Dec, 05:34


#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

03 Dec, 02:39


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ

Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон
қилгин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

02 Dec, 06:05


🧸 Kutubxona qurmagan jamiyat qamoqxona qurishga mahkumdir!

🤩 "Kitobxonlikni rivojlantirish" yo‘nalishi faxriy a’zosi ustoz Erkin Malikning "Kutubxonalar tashkil qilish va ularni kitoblar bilan ta’minlash" yo‘nalishining sarhisob tadbiridagi nutqidan parcha.

@Ezgumaqsad sari birga bo'ling.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

02 Dec, 04:24


#muftiy_minbari

📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

02 Dec, 02:34


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир.

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!


@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

30 Nov, 13:01


👍👍👍👍👍👍👍

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Бугун Тошкент шаҳридан бир акамиз масжид худудини ёритиш учун зарур бўлган ёритиш жиҳозларини эҳсон қилди. Аллоҳ таоло ушбу акамиздан ва Тошкентдан етказиб келган хайдовчи акамиздан рози бўлсин.

Аллоҳ таоло қалбларидаги илтижо ва умидларини ортиғи ва хайри билан ато қилсин. Бу юртдошларимиз ҳаққига қилган ғоибона дуоларимизни қабул қилсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

29 Nov, 02:30


#muftiy_minbari

📹 БОЙЛИКДА - ШУКР, КАМБАҒАЛЛИКДА - САБР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

29 Nov, 02:26


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти).

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Nov, 16:50


#кун_қахрамонлари

Бугунги режалаштирган бетон қуйиш ишлари ўз якунига етди.

Бу ишга ҳисса қўшган барча юртдошларимизга, жумладан бетон қоришмаларини тайёрланишида, уларни манзилга етказилишида масъул бўлган ака-укаларимизга, бундан ташқари чақириғимизга лаббай дея ўз вақтларини ажратган ҳамшаҳарларимизга ташаккур деймиз!

Барчаларингиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Хайрли ишларда доим пешқадамлардан қилсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Nov, 12:01


🗣Ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди

Давлат раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.

Батафсил

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Nov, 10:31


#намоз_вақтлари

🤲 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🤲 ҳ. 1446, 27-жумодул аввал
🤲 м. 2024, 29-ноябр

🔤🔤🔤🔤

Бомдод 05:50
Пешин   12:30
Аср         15:00
Шом       16:40
Хуфтон  18:10

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Бомдод 06:30
Пешин   12:45
Аср         15:10
Шом       16:40
Хуфтон  18:20

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Nov, 09:55


#ҳашар

🌳 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар бир мўмин банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа қилганлик савоби бўлади” (Имом Муслим ривоятлари).

🌳 Кишининг бундай ажр-савобларга мушарраф бўлишига сабаб шуки, у ҳаёт фаровонлиги, кўпчилик манфаат олишлари, қолаверса табиатнинг янада кўркам бўлиши учун ўз ҳиссасини қўшган бўлади.

🌲 Масжид атрофига марҳум Сиддиқов Сохобиддин ака номидан фарзандлари эҳсон қилган 40 туп крим қарағайи кўчатлари экилди.

Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин. Саховатда пешқадамлардан қилсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Nov, 07:58


#muftiy_minbari

📹 САРФЛАГАНИНГ СЕНИКИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Nov, 04:59


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Азизлар!

📢 15 куб. бетон қоришмалари келди!

📢 Зудлик билан ёрдамчи куч керак!

📢 Барчангизни ҳашарга чорлаб қоламиз!

📢 Яқинларингизга ҳам етказинг!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Nov, 03:39


Алҳамдулиллаҳ, масжид минбари ҳам тайёр бўлди.

Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган барча ака-укаларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Ўзи рози бўладиган амалларда бардавом қилсин!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

27 Nov, 11:54


#VIDEOLAR

🎞 Ayrim shaxslar “soqolsiz kishi imomlikka o‘tmasin”, deb da’vo qiladilar. Shariatda bu borada qanday hukm kelgan? Haqiqatda soqolsiz kishining imomlikka o‘tishi joiz emasmi?

🔰 Shayx Muhiddin Mansur

Manba

@Ezgumaqsad sari birga bo'ling.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

21 Nov, 02:44


#muftiy_minbari

📹 ФАРИШТА БИЛАН СЎЗЛАШГАНМИСИЗ?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

21 Nov, 02:36


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!

Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин

Алҳамдулиллаҳ!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Nov, 18:28


КЕНГ ТАРҚАЛГАН БИДЪАТЛАР.

БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР.

Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
Хўроз бемаҳал қичқирса;
Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
Ҳовлига мажнунтол экилса;
Сафар ойида тўй қилинса;
Биров тишлаган нарсани еса;
Синиқ ойнага қараш;
Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
Бешикни икки киши кўтариши;
Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!
Чоршамба куни чўмилса;
Мошинасини озроқ олдинга олиб кейин орқага олса;
Душанба ёки сешанба куни кир кийимларни ювса;

ФОЙДА БЕРАДИ ДЕБ ГУМОН ҚИЛИНГАН БИДЪАТЛАР.

Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, тумор, кийимга қадаб қўйилган дўлана.

Огоҳ бўлинг буларнинг барчаси бидъатлардир ва ҳар бир бидъат залолатлардир. Баъзи бидъатлар инсоннинг эътиқодига қараб бидъатдан ширк даражасига чиқади. Шунинг учун бундай бидъатлардан узоқ туринг ва яқинларингизни ҳам огоҳлантириб узоқ тутинг.

"Абдулхамид қори "жомеь масжиди
имом ноиби.
Б.Алижонов

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Nov, 10:35


#VIDEOLAR

Islomda sog‘lom aql va mutaxassislikning ahamiyati haqida

Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi


@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Nov, 09:00


😋😚😞 😌😚😌☺️😌

Бунақаси бўлмаган!!!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Nov, 06:29


#video #momin #inson

🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Nov, 04:43


#asl_mohiyat

💬 ҲАНАФИЙЛИК МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев

Хоразм вилояти бош имом-хатиби

▶️ FULL HD

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Nov, 02:22


#VIDEOLAR

Islomda insonning yer yuzidagi vazifalariga munosabat

Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Nov, 02:17


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!


@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

19 Nov, 13:01


Аллох барчаларини муносиб мукофотласин 🤲

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

19 Nov, 12:05


Алҳамдулиллаҳ бугун хам ишларимиз қизғин.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

19 Nov, 11:44


Кеча чақириғимизга лаббай деган ака укаларимиздан Аллоҳ рози бўлсин, ҳизматларини муносиб мукофотласин 🤲

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

18 Nov, 11:33


ДИҚҚАТ! ЁРДАМЧИ КУЧ КЕРАК!

Азизлар, битта юк мошинада масжид учун керакли бўлган кафел елимлари Фарғонадан йўлга чиқди. "Абдулҳамид қори" жоме масжидига соат 18:30 ларга етиб келади, иншааллоҳ.

Олиб келинадиган 1 000 қоп кафел елимларини тушириб олиш учун ёрдамчи кучлар керак.

Аллоҳ босиб келган қадамларингизга хасанотлар ато қилсин! 🤲

Маълумот учун +998993257007

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

18 Nov, 03:18


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Азизлар!

Масжид худудида зангламайдиган пўлатдан тўсиқлар ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Мутахассисларнинг ҳисоби бўйича 55 000 000 (эллик беш миллион) сўм зарур. Ушбу ишларни амалга ошириш учун хомий керак.

Имкони бор юртдошлар ушбу масалада ёрдам беришингизни ёки бирор саховатпеша инсонга далолат қилишингизни сўраб қоламиз.

Ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

💳  8600030447131156
💳  9860030176861224
💳  5392030000351355

Мурожаат учун: +998993257007

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

18 Nov, 02:15


#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

14 Nov, 13:54


#VIDEOLAR

🎞
Ilmiy tafakkurni rivojlantirishning ahamiyati

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba

@Ezgumaqsad sari birga bo'ling.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

14 Nov, 12:55


#bugunning_muhim_mavzusi 20-сон

🎤 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ЎТГАН ШОФЕЪИЙ ОЛИМИ

🎙 Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

14 Nov, 03:04


«ОНА» НИ СИЗ ҚАНДАЙ ТУШИНАСИЗ

Сизни дунёга келтириб, эмизиб парваришлади, ювиб таради ... 
Сиз эса раҳмат ўрнига кечалари йиғлаб, унинг оромини бузиб, уйқу бермас эдингиз ... 
1 ёшингизда У сизни юришга ўргатди, эвазига сизни чақирганида қочиб кетиб қувлатадиган бўлдингиз ... 

3 ёшингизда У сизга ширин овқатлар пишириб берди ... эвазига сиз овқат тўла идишни дастурхонга ағдариб тўкардингиз ... 

4 ёшга кирганингизда эса қўлингизга қалам тутиб, расм чизишни ўргатди ... Сиз эса раҳмат ўрнига деворларга чизиб хуноб қилдингиз ... 

5 ёшингизда У сизни чиройли ва озода кийинтирар эди, эвазига кўчада лойга беланиб келардингиз ... 

6 ёшга тўлганингизда У сизни таълим олишлигингиз учун мактабга олиб борди, эвазига эса сиз ҳар куни мактабга бормайман деб хархаша қилар эдингиз ... 

10 ёшга кирганингизда У сизни соғиниб мактабдан келишингизни интизор кутиб ўтирар эди . Ҳурсанд бўлиш ўрнига тескари қараб кетар эдингиз .

16 ёшга кирганингизда У қувонганидан йиғлади ... Сиз эса машина олиб беришини талаб қилар эдингиз .

20 ёшга кирганингизда У оила даврасида кўпроқ бўлишингизни илтимос қилар эди . Сиз эса ҳамма вақтларингизни дўстларингиз билан ўтказар эдингиз .

24 ёшга кирганингизда У йиққан терганини сарф қилиб, сизни уйлантирди .
Сизчи эвазига нима қилдингиз . Хотинингиз билан иложи борича Ундан узоқлашишга интилдингиз .
30 ёшга кирганингизда У болаларингиз ҳақида қайғура бошлади ... Эвазига «Менинг шахсий хаётимга аралашманг.. » деб тўнғилладингиз ...

35 ёшингизда У ширин таомлар тайёрлаб сизни тушликка чақирди . Миннатдор бўлиш ўрнига вақтингиз йўқлигини рўкач қилдингиз ... 

40 ёшга кирганингизда У ҳасталигини ва сизга муҳтожлигини айтди ... Сиз эса ота-онани муаммолари болаларга ташвиш бўларкан дедингиз ... :'( Ваҳоланки У бутун умрини ва соғлигини сизга бағишлаган
эди ... 

Бир куни ОНАНГИЗ бу дунёни тарк этади ... Аммо унинг сизга бўлган муҳаббати қалбини тарк этмаган бўлади ... У сўнгги нафасида хам сизни ўйлайди ... 

У кетадию ЖАННАТ эшиклари сиз учун мангуга ёпилади ... Агар ОНАНГИЗ ҳаёт бўлсалар, уни ёлғиз қолдирманг ... Қўлингиздан келганича яхшиликлар 
қилинг .
Онангизни бахтли қилинг ... Зеро ЖАННАТ Оналар оёғи остидадир .Онангизна хеч хам жаҳл қилманг  
ОНАЖОНИНГИЗ сиз учун бебаҳо ва ягонадир ...!!! 

Доим дуода эсланг.

Абдулҳамид қори жомеъ масжид имом хатиби

К Умирзоқов

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

14 Nov, 02:41


“ҲИЗБУТ-ТАҲРИР” КИМ ЎЗИ ?

Ислом оламини ичдан бузишни кўзлаган душманлар режаси асосида ХХ асрга келиб, “Ҳизбут-таҳрир” деб аталган ташкилот юзага келди. Ташкилот вакиллари ушбу номдаги “ҳизб” сўзини Қуръондаги оятлардан фойдаланиб олганлар. “Ҳизб” сўзининг луғавий маъноси гуруҳ, партия, тобе кишилар демакдир. Умуман, номида “ҳизб” сўзи қатнашган оқимлар бу сўзни Қуръонда келгани учун ҳам фойдаланадилар. Улар ўзларини “Аллоҳнинг ҳизбимиз”, деб ўйлайдилар. Ҳолбуки, “шайтоннинг ҳизби” ҳам борлигини унутиб қўядилар.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръонда бундай деган:

“Айнан ўшалар Аллоҳнинг ҳизби (динининг ҳимоячилари)дир. Огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топувчидир!”. (Мужодала сураси, 22-оят). Мазкур оятдаги “Аллоҳнинг ҳизби”дан мурод Аллоҳнинг динини ҳимоя қилувчилардир. Бугунги ҳизбчиларнинг бирортаси қаерда Аллоҳнинг динини ҳимоячилари бўлибди?! Ҳизбчиларнинг раҳнамолигида бирор жойда масжид қурилганини эшитганмисиз? Ҳизбчилар ҳомийлигида дунёнинг бирор жойида мадраса барпо бўлганини эшитганмисиз? Ҳизбуттаҳрир вакилларининг бирор жойда кутубхона қурилишига бошчилик қилганини кўрганмисиз? Улар Аллоҳнинг қандай ҳимоячилари бўлибди?!
Ҳизбут-таҳрир авлиёуллоҳларни яхши кўриш у ёқда турсин, оддий мўъмин-мусулмонларга ҳам нафрат билан қаровчилардир. Ўз юртларини кофиристон дегувчи, ўз юртдошларини кофир деб, уларга бор нафратини сочувчилардан яна нима кутиш мумкин?! Ўз туғишган ака-укаларини, ёшликдаги дўст-биродарларини кофирлар деб ёмон кўрувчи, меҳрбонлик билан тарбиялаган ота-онасига ҳам дунёга келтиришдаги оддий бир восита деб қаровчи ҳизб вакилларини “имон келтирганларни дўст тутиш”шартини бажарувчи, деб бўладими?!
Аслида, ҳизбут-таҳрир қуйидаги оятда кўрсатилган шайтоннинг ҳизби эканига шак-шубҳа йўқ
Аллоҳ таола қурон каримда

"Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳнинг зикрини унуттирди. Ана ўшалар шайтоннинг ҳизби (гуруҳи)дирлар. Огоҳ бўлингки, албатта, шайтоннинг ҳизби зиён кўрувчидир! Албатта, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига мухолифлик қилганлар, айнан, ўшалар энг хор кимсалар ичида бўлурлар”. (Мужодала сураси, 19-20-оят).
Ҳизбут-таҳрир аъзоларига юқоридаги фикрларни айтсангиз, ўзларининг бузуқ ақидалари ва тор дунёқарашларида қотиб тураверадилар. Ўзларини қилган ва қилаётган ишларидан шод ҳам бўлиб турадилар. Зотан, бу ҳақида Аллоҳ таолонинг ўзи хабар берган:

“Улар (мушриклар) динларини бўлиб юбориб, (турли) фирқаларга ажралгандирлар. Ҳар бир фирқа (одамлари) ўз наздиларидаги нарса (ақида) билан шоддирлар”. (Рум сураси, 32-оят).
Ҳизбут-таҳрир шайтоннинг ҳизби бўлиб, унинг ортидан эргашар эканлар, биз Аллоҳ таолонинг мана бу огоҳлантиришини кўрсатиб, улар дўзах аҳли бўлишга ҳаракат қилаётганларини айта оламиз, холос:

“Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур”. (Фотир сураси, 6-оят).
Хулоса...
Ҳизбут- тахрир дегани шайтоннинг йўлидир! Буни унутманг! Улар Аллоҳ таолонинг ҳизби эмас, улар Аллоҳ таолонинг динини тараққий қилдириш ва юксалтириш учун чиққан эмас, балки унинг динини барбод қилишга, Аллоҳнинг динини дунёга ёмон кўрсатишга, дунё бўйлаб исломофобиянинг кучайишига сабабчи бўлган гуруҳдир!!!


"Абдулҳамид қори "жомеъ масжид имом ноиби.
Б.Алижонов

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

13 Nov, 06:47


#muftiy_minbari

📹 НАМУНАЛИ ОИЛА БЎЛИНГ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

12 Nov, 01:40


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ АЁЛЛАРИНИНГ САЙЙИДАСИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

12 Nov, 01:34


Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

11 Nov, 08:15


⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

"Аллоҳ қаерда?" дейиш мумкинми?

🎙 Миср диёрининг фахри Шайҳ Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

🔗 Манба

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

11 Nov, 02:06


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Масжидда 3000 кв.м. жойга кафел териш керак.

Ушбу ишларни келишилган маблағ эвазига ёки беминнат қилиб берадиган кафелчи усталарни чорлаб қоламиз!

Мурожаат учун: +998993257007

Аллоҳим барчаларимизни ўзининг уйини обод қилувчи бандаларидан қилсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

11 Nov, 01:40


#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИРОМИ ВОЖИБ ЗОТ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

11 Nov, 01:29


🌙 БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исминг билан бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлос билан қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Номаи аъмолингизга хайр билан битиладиган кун бўлсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

10 Nov, 13:42


Таҳоратнинг мияга таъсири

Йиллар ўтган сайин илмий кашфиётлар аниқлаган натижалар Аллоҳ таоло томонидан инсонга буюрилган барча нарсалар шубҳасиз фойдали эканлигини исботламоқда.

Мия ярим шарлари доминант принцип бўйича ишлайди, яъни бири фаоллашса, иккинчисининг ҳам ишлаш фаолиятини таъминлайди ёки аксинча иккинчиси наргисининг ҳам ўрнига ишлай олади. Бу дегани мия доимо фаол бўлиб, тананинг табиий эҳтиёжларни қондиришда ярим шар қолган қисмини ҳам ўрнини босади. Таҳорат бутун мияни, яъни ҳар икки ярим шарларни оптимал фаоллаштириши тадқиқотларда аниқланган.

Инглиз олими В.Пенфилд 1956 йилда кашфиёт қилиб, терининг айрим жойларини ишқалаш натижасида мия ярим шарлари фаоллашишини аниқлади. Таҳоратда тана аъзолари уч марта ювилади, бу энг мақбул ишқалаш хусусиятини беради. Ўзининг кашфиёти билан машҳур бўлган олим В.Пенфилднинг диаграммасида таҳорат пайтида миянинг деярли бутун қобиғи, тахминан 83% фаоллашгани қайд этилган.

Диаграмма кўрсатадики, тана аъзоларининг айрим қисмларини ювганда, бутун танани ювишдан кўра, мия ярим шарлари кўп миқдорда фаоллашади. Суннатга кўра, нафақат намоздан олдин, балки диққатни жалб қиладиган, тез фикрлашга, ўзгарувчан қарорлар бериш учун миянинг максимал фаоллиги талаб этиладиган саёҳат, илмий фаолият, учрашувларга боришда, омма олдига чиқишда, шифокорлар операцияга киришда, муҳандислар дастгоҳда иш бошлашда ва шунга ўхшаш бошқа муҳим ишлардан олдин ҳам таҳорат олиш тавсия этилади.

Илмий тадқиқотлар таҳоратнинг таъсири ҳақида кўплаб янги билимлар олишга имкон яратмоқда, шу билан бирга исломдаги ҳар бир ҳаракат ва амаллар чуқур илмий асосга эга эканлигини далилламоқда.

Буюк олим Имом Шофеъий дин ва тана илми, яъни тиббиёт энг муҳим эканлигини таъкидлаган. Илм исломнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Илмга интилиш амалларни онгли бажаришга ундайди ва ишончни мустаҳкамлайди. Зеро, ҳадисда илм ўрганиш кўплаб нафл намоз ва рўза тутгандан афзал эканлиги айтилган. Қуръони каримда Оли Имрон сурасининг 18-оятида Аллоҳ таоло фаришталардан кейин олимларни зикр қилган. Яъни, илм соҳиблари яратилганлар орасида энг юқори мақомларда туради.

Демак, тадқиқотлардан маълум бўладики, кунига беш марта таҳорат оладиган инсоннинг мия ярим шарлари, бошқаларникига нисбатан фаолроқ ишлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадис ва суннатларида эса, доимо таҳоратли бўлишга чақирилади.

ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

10 Nov, 11:14


#mutolaa #Alloh #yaxshi #banda

🌙 ҚАНДАЙ ҚИЛИБ 21 КУН ИЧИДА АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДА БЎЛИШ МУМКИН?

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

09 Nov, 18:44


#ҳашар

🕋 “Аллоҳ сизнинг суратингизга ва мол-давлатингизга боқмас, балки қалбингизга ва амалларингизга боқар”, (Имом Муслим ривояти).

☪️ Қалбида Аллоҳ байтининг қурилишига ҳисса қўшиш, амаллари орқали Аллоҳнинг ризолигини топиш умидида ўзининг махсус техникаси билан доим ёрдам бериб келаётган Ойбекжондан Аллоҳ рози бўлсин!

🤲 Роббим! Сенга эҳтиёжманд бир фақирмиз. «Садақалар фақирлар учундир» дегансан, бизга жаннатингни садақа қил!

🕌 Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

09 Nov, 11:03


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Масжидда 3000 кв.м. жойга кафел териш керак.

Ушбу ишларни келишилган маблағ эвазига ёки беминнат қилиб берадиган кафелчи усталарни чорлаб қоламиз!

Мурожаат учун: +998993257007

Аллоҳим барчаларимизни ўзининг уйини обод қилувчи бандаларидан қилсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Nov, 12:12


#muftiy_minbari
#ibrat

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Nov, 03:48


#намоз_вақтлари

Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

☪️ ҳ. 1446 йил 06-жумодул аввал
☪️ м. 2024 йил 08-ноябр

😌😞😌😌

🕓 Бомдод 05:30
🕓 Пешин   12:30
🕓 Аср         15:15
🕓 Шом       17:00
🕓 Хуфтон   18:25

😋😌😌😛😋😋

🕓 Бомдод 06:10
🕓 Пешин   12:45
🕓 Аср         15:25
🕓 Шом       17:00
🕓 Хуфтон   18:35

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Nov, 02:23


👍👍👍👍👍👍👍

Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан бандалик ҳақларини адо қилиш, ризолигини топиш йўлида жидду жаҳд қилиб Раббининг амр ва қайтариқларига риоя этиш билан Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат зиёда бўлиб бораверади.

Андижондан Шермуҳаммад ака ва унинг жамоаси масжид учун зарур бўлган гранит тошларини эҳсон қилдилар. Аллоҳ таоло қабул қилсин. Ва ушбу тошларни етказиб берган хайдовчи акамиздан Ўзи рози бўлсин.

Барчамизнинг қалбларимиз Аллоҳ таолонинг муҳаббати билан порлаш, қалбимиздаги муҳаббат оташидан рохат топиб, завқ туюш бахтига муяссар бўлсин. 🤲

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Nov, 01:28


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

08 Nov, 01:25


Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!

Хайрли кун! Жума муборак!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Nov, 03:18


ФИТНА ҚОТИЛЛИКДАН ҲАМ КАТТОРОҚДУР

Диний манбаларда фитнанинг одам ўлдиришдан ҳам ёмонроқ деб ҳисобланиши унинг хатарлари бир кишининг ўлдирилишидан кўра анча кенг кўламга эга эканлиги билан изоҳланади. Албатта, мол илинжида, ғазаб сабабли ёки бошқа ҳар қандай омил туфайли бир жоннинг ҳаётига нуқта қўйиш катта жиноят. Бироқ, жамият аъзолари орасида фитна чиқариш одамларни бир-бирларига қарши қайраш, низо чиқариш орқали биродаркушлик урушларига, бутун бошли миллатни тараққиётда ўнлаб йиллар ортга суриб юборувчи вайронагарчиликларга сабаб бўлишини инобатга олсак, жамият учун бундан ҳам катта талофат бўлмаслигини англаймиз.
Фитнанинг энг кўп ишлатиладиган маъноси бузғунчилик, фисқу-фасод қўзғаш, жамиятда турли асоссиз миш-мишлар тарқатиш, халқни ўз давлатига қарши қўйишдир. Фитнанинг ёмон томони шундаки, кўпчилик унинг асл моҳиятини англамайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бу дунё, токи қотил нима учун ўлдираётганини, мақтул нима учун ўлдирилаётганини билмайдиган кун келмагунча, йўқ бўлмайди”. “Бу қандай рўй беради?” – дейилди. “Ҳарж (фитна аралашган уруш бўлади), ўлдирган ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахда!” – дедилар (Имом Муслим ривояти).
Афсуски, дунёдаги нотинч ҳудудлар ҳақида фикр қилган киши бу ҳудудлар аксар ҳолларда мусулмон диёрлари эканини англайди. Маълумотларга кўра, ўтган йилларда терроризм балосидан энг кўп азият чеккан дунёнинг 10 та мамлакатидан 8 таси мусулмон диёрлар экани аниқланган. Бу ерларда мусулмон мусулмоннинг қонини тўкмоқда, ўлдирмоқда. Ўлдираётган нима учун ўлдирмоқда, ўлдирилган нима учун қатл қилингани сўралса, тайинли жавоб йўқ, ҳеч бири билмайди.
“Жиҳод”, “Ислом давлати қуриш” каби ниқоблардаги урушлар, хунрезликлар қанчадан-қанча одамларни ўз домига тортиб кетди. Ўзининг мустақил фикрига эга бўлмаган кишилар бундай ҳолларда чет элдаги гумашталарининг “фатво”лари билан фитнани оқламоқчи бўладилар.
Мусулмонларнинг бошига турли кулфатларни ёғдирган “ИШИД” террорчи ташкилоти ҳам замонамизнинг ана шундай фитналаридан биридир. Бинобарин, бу машъум ташкилот сабаб 13 миллиондан ошиқ тинч аҳоли ўз уйини ташлаб, қочоқликка маҳкум бўлди. Миллионлаб ёшлар мактабга боролмай қолди. Қанчадан-қанча аёллар бева, норасида гўдаклар эса етим қолди. Обод юртлар хонавайрон бўлди... Фикр, мушоҳада қилган киши борки, бу фитналар мусулмонлар бошига фақат кулфат ва аччиқ азоб келтиришини англаб етади. Шундан кейин ҳам баъзи ёшларнинг “жиҳод” қиламан деб, ўзини олов домига ташлаши, мусулмонларга қарши қурол кўтаришини қандай тушуниш мумкин?!
Бундай фитнадан сақланишнинг йўли, ислом уммати қабул қилган, тўғрилигига ижмо қилган фиқҳий мазҳабларга амал қилишдир. Фирқаланишни қўйиб, иттифоқ бўлишга қизиқтирувчи далиллар жуда кўп. Ихтилоф чиққанда кўпчиликка эргашиш тўғрисида Пайғамабаримиз алайҳиссаломдан шундай буйруқ келган: “Қачон ихтилофни кўрсангиз, катта жамоатни маҳкам тутинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).
“Катта жамоат”дан мурод тўрт фиқҳий мазҳабга амал қиладиган ва кўпчиликни ташкил қиладиган мусулмонлардир. Ихтилоф чиққанда уларнинг йўлидан юриш керак бўлади. Ибн Аббосдан ривоят қилинади, Умар разияллоҳу анҳу хутбаларида шундай деганлар: “Жамоатни маҳкам тутинглар, фирқаланишдан сақланинглар. Чунки шайтон бир киши билан бирга бўлади. Икки кишидан эса узоқроқда бўлади”.
Аллоҳ бизлани адашиб қолишдан ўз панохида асрасин.

"Абдулхамидқори" жомеъ масжид имом хатиби

К. Умурзаков

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Nov, 02:01


#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Nov, 01:24


Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин

Хайрли кунлар.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

07 Nov, 00:41


Қизларингизга илм беринг!
Улар миллатни тарбиялайдилар!

Биласизми Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли  аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига  келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб,  зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта  каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.

Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам, ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар.

Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар.

Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга  ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади.

Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.

Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди

"Абдулхамид қори"жомеъ масжиди имом ноиби .
Б.Алижонов

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

06 Nov, 05:56


#ҳашар

Масжид қурилишига, ободончилигига ҳисса қўшаётган ака-укаларга, жўраларга ташаккур.

Ҳисса қўшаётганлар учун таом тайёрлаётган ошпаз акаларимизга алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

06 Nov, 01:26


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

06 Nov, 01:23


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

05 Nov, 01:24


#sevimli #banda

🗣 Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР

🎙 Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

05 Nov, 01:22


Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

29 Oct, 02:01


МУСОФИРЛИК МАСАЛАСИ
#намоз #сафар

1423-CАВОЛ: Мен тижорат юзасидан хорижий давлатларга чиқиб тураман. Ишим битишига қараб, ҳар хил кун тураман. Баъзида бир ҳафтада қайтаман. Баъзида ишим чўзилиб кетиб, бир ой ёки бир ярим ой қолиб кетаман. Шу сабабли намозларимни қаср ёки тўлиқ ўқиш борасида қийналаман. Шунинг ҳукмини ёритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда сафар масофаси чиқадиган жойда 15 кун ва ундан кўп муддат туришни ният қилган киши муқим ҳисобланади. Агар ундан кам муддат туришни ният қилса ёки сиз каби қанча туриши ноаниқ бўлса, бу ҳолатда мусофир бўлиб, намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган:
ومن دخل بلدا ولم ينو أن يقيم فيه خمسة عشر يوما وإنما يقول غدا أخرج أو بعد غد أخرج حتى بقي على ذلك سنين صلى ركعتين
“Киши бир шаҳарга кирса-ю, у ерда ўн беш кун туриш нияти бўлмаса, балки эртага кетаман, индин кетаман, деб юрса ва ҳатто шу ҳолда икки йил қолиб кетса ҳам, намозларини икки ракат (яъни қаср қилиб) ўқийди”. (“Мухтасари Қудурий” китоби).
وَلَوْ بَقِيَ فِي الْمِصْرِ سِنِينَ عَلَى عَزْمِ أَنَّهُ إذَا قَضَى حَاجَتَهُ يَخْرُجُ وَلَمْ يَنْوِ الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا قَصَرَ ، كَذَا فِي التَّهْذِيبِ .
“Агар инсон бир шаҳарда ишим битиши билан чиқиб кетаман деган мақсадда икки йил қолиб кетса ва ўн беш кун туришни ният қилмаса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Шунга кўра сиз намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз.
Лекин агар сиз у ерда ўн беш кун ва ундан кўп тураман, деган мақсадда борсангиз, етиб боргандан кейин намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

29 Oct, 01:15


#muftiy_minbari

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

29 Oct, 01:01


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлос билан қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Oct, 16:43


Диққат!

Барча фаоллар диққатига!

Жорий йилнинг 3-ноябр, якшанба  куни, шом вақтига барча жўрабоши ва жўраларни, маҳалла оқ соқоллари ва Кампирравот фаолларини "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг очилиш санаси билан боғлик бўлган масалаларни ўзаро маслахат қилгани йиғилишга таклиф қиламиз.

Барча келиши шарт!

Масжид маъмурияти.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

28 Oct, 11:21


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

27 Oct, 08:23


ЧОРВА ҲАЙВОНЛАР ЗАКОТИ
#закот

1422-CАВОЛ: Бир одамнинг тижоратдаги пул маблағлари нисобга етмайди. Яйловда юрадиган 25 та атрофида қўйлари бор. Бу одам нисобга етмаган пуллари билан қўйларини битта ҳисоблаб закот чиқарадими ёки иккиси ҳам нисобга етмагани учун закот бермайдими? Шунингдек, 40 тага етмаган қўйи ва 30 тага етмаган қорамоллари бўлса, бунинг закоти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотда бир-бирига қўшиладиган бир қанча нарсалар бор. Масалан, тилла, кумуш, нақд ва электрон пул (пул маъносидаги қимматли қоғозлар), тижорат моллари (турли турдаги товарлар бўлса ҳам) бир-бирига қўшилади ва умумий молдан закот чиқарилади. Чунки буларнинг барчаси битта жинс ҳисобланади.
Аммо нақд пул ёки тилла-кумушга чорва ҳайвонлари, чорва ҳайвонларнинг бирини бошқасига қўшилмайди. Агар масалан, яйловда 25 та қўйи ва 20 та сигири бўлса, закот чиқармайди. Чунки уларнинг жинси турлича бўлгани учун ҳар бири закот чиқаришда алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Бу ҳақда “Мажмаъул анҳур” китобида бундай дейилган:
وَاعْلَمْ أَنَّ السَّوَائِمَ الْمُخْتَلِفَةَ الْجِنْسِ كَالْإِبِلِ وَالْبَقَرِ وَالْغَنَمِ لَا يُضَمُّ بَعْضُهَا إلَى بَعْضٍ بِالْإِجْمَاع
“Билингки, (закотда) туя, сигир ва қўй каби жинси турлича бўлган яйловда юрган чорва ҳайвонлари бир-бирига қўшилмайди. Бунга уламолар ижмо қилишган”.
Лекин чорва ҳайвонларини тижорат мақсадида боқаётган бўлса, бу тижорат молига айланиб, закотни ҳисоблашда уларнинг қиймати тилла-кумуш ва нақд пулларга қўшилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

27 Oct, 02:45


‼️‼️‼️ ‼️‼️‼️‼️

Масжиднинг подвал ва хонақоҳларини, тахоратхона ва масжид атрофини супуриш, тозалаш, ойна ва эшикларини артиш ишларида ёрдам бериш учун барча вақти борларни чорлаб қоламиз. 

Ҳашар айтиб ўтилган ишлар тугагунга қадар ҳар куни давом этади❗️

🔸 Эслатма: барча керакли тозалаш воситалари берилади.

☎️ +998993257007

Аллоҳ босиб келган қадамларингизга хасанотлар ато қилсин.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

27 Oct, 02:00


#muftiy_minbari

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

27 Oct, 01:47


БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исминг билан бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлос билан қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайр ила битиладиган кун бўлсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

26 Oct, 16:51


👍👍👍👍👍👍👍

Юртдошимиз бериб юборган юқори босим ускунаси бугун етиб келди, алҳамдулиллаҳ.

Аллоҳим, бу юртдошимизни умрини хайрли, амалларини мақбул, эҳсонларининг ўрнини Ўз марҳаматинг билан тўлдир! Ҳидоят йўлида собитқадам қилиб, топганлари баракотли қил.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

26 Oct, 01:50


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин.

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

25 Oct, 09:16


#ҳашар

🇺🇿 Аллоҳ таоло бу умматга масжидларни неъмат қилиб берган. Уни қуриш, қурилишига ҳисса қўшиш энг улуғ шарафлардан.

🌙 Ҳашарда қатнашаётган уста ака-укаларимиздан, ўзларининг махсус техникалари билан қатнашаётган, ҳашарчиларга дастурхон ёзишда ҳисса қўшаётган, қолаверса "хорманглар" деб далда бериб тураётган, масофадан бўлсада дуода бўлаётган барча юртдошларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

Барчангизга ташаккур!

Аллоҳ тақдирингизни гўзал ва хайрли қилиб, босиб келган қадамларингизга хасанотлар ато қилсин. Барчангизга жаннатини кўрсатсин, жаннатда Ўзининг жамолини кўрсатсин! 🤲

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

25 Oct, 08:20


Ассалому алайкум!

🇺🇿 Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

24 Oct, 13:41


#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

24 Oct, 12:55


ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

24 Oct, 07:08


#mutolaa #mumin #mumina

🗣МЎМИН (ЭР) МЎМИНА (АЁЛИ)ГА ҒАЗАБ ҚИЛМАСИН...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин (эр) мўмина (аёли)га ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтирур", деганлар (Имом Муслим ривояти)...

📎 Батафсил

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

23 Oct, 18:15


ИМОМЛИККА КИМЛАР ЛАЁҚАТЛИ?

Имомликка кимлар лаёқатли экани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бор.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катта бўлганлари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли'', дедилар''.
Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Қуйидагилар имомликка лаёқатли кишилар ҳисобланади:
- шариат, намоз ҳукмларини яхши билган, намози бузилмайдиган даражада қироат қиладиган кишилар;
- агар улар икки киши бўлса, қироати яхшироғи;
- агар бу масалада лаёқатли тенг чиқиб қолса, парҳезкорроғи, тақводорлари имомликка лойиқроқдир;
- юқоридаги уч ҳолатда ҳам баробар бўлишса, унда ақлига заифлик етмаган ёши улуғроқ намозхон имомликка ўтади.
Қуйидагиларнинг имом бўлишлари макруҳ саналади:
- аъробий (саҳрода ёки тоғ тагида яшовчи), илмсиз кишиларнинг;
- фосиқ одамларнинг;
- кўзи ожиз кишиларнинг;
- бидъат ишларни қилувчиларнинг (шиа, мўътазилий, ҳавориж мазҳабларидагидар);
- валади зино, яъни зино орқали туғилган кишиларнинг имом бўлишлари макруҳдир.
Қуйидаги ҳолларда имомларга иқтидо қилиш мумкин:
1. Таҳорат олган киши узри бўлгани учун таяммум қилган кишига иқтидо қилиши мумкин.
2. Таҳоратда оёғини ювган киши маҳсига масҳ тортган кишига иқтидо қилиши мумкин.
3. Тик туриб намоз ўқишга қодир одам ўтириб намоз ўқишга мажбур бўлган имомга иқтидо қилиши мумкин.
4. Ишора билан намоз ўқувчига фақат ишора билан намоз ўқийдиган киши иқтидо қилиши мумкин.
5. Нафл намоз ўқувчи киши фарз намоз ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда имомга иқтидо қилиш ножоиз, яъни мумкин эмас:
- қори кишининг ҳарфларни махражидан (жойидан) чиқара олмайдиган кишига иқтидо қилиши;
- эркак кишининг аёл ва болаларга иқтидо қилиши;
- соғлом кишининг аёл ва болаларга иқтидо қилиши;
- кийимли кишининг яланғоч кишига иқтидо қилиши;
- намозни етук ҳолда адо этувчи (рукуъ, саждаларини мукаммал қилувчи) кишининг рукуъ ва саждаларини ишора билан қилувчи кишига иқтидо қилили;
- фарз намоз ўқувчининг нафл намоз ўқиётганга иқтидо қилиши;
- бир фарз намозини ўқиётган киши бошқа фарз намозини ўқувчига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Имомлик қилувчи киши қироатини қавмга малол келадиган даражада узун қилиб ўқимаслиги керак. Имом бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтон намозлари фарзининг олдингни икки ракъатида овоз чиқариб (жаҳрий) қироат қилади. Барча намозларда, айниқса бомдод намозининг фарзида аввалги ракъатнинг қироати иккинчи ракъатнинг қироатидан узунроқ қилинади. Имомга иқтидо қилган киши қироат қилмайди.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан

"Абдулхамид қори "жомеъ масжиди
имоми ноиб.
Б Алижонов

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

23 Oct, 11:16


👍👍👍👍👍👍👍

Роббимиз ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик инсонга бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир.

Андижонлик Шермуҳаммад ака ва унинг жамоаси масжиддаги қурилиши ишлари учун зарур бўлган гранит тошларини эҳсон қилдилар.

Аллоҳ таоло қабул қилсин!

Қолаверса ушбу гранит тошларни етказиб келган хайдовчи акамизга ҳам ташаккур.

Аллоҳим, бу юртдошларимизни умрини хайрли, амалларини мақбул, эҳсонларининг ўрнини Ўз марҳаматинг билан тўлдир! Ҳидоят йўлида собитқадам қилиб, топганлари баракотли қил.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

23 Oct, 08:13


#эълон

Азизлар, намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида, шунингдек масжид атрофини ободонлаштириш мақсадида 4000 кв.м.га кафел босиш учун 2000 қоп "VENTUM" EXTRA - 515 кафел елими керак.

Буларни ҳариди учун жами 56 000 000 (эллик олти миллион) сўм маблағ зарур.

Ушбу кафел елимларига ҳомийлик қилмоқчи бўлганлар қўйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади:

📞 +998993257007

Саховатпеша яқинларингизни таклиф қилинг ёки далолат қилинг!

💳  8600030447131156
💳  9860030176861224
💳  5392030000351355

🪙 Эслатма: 15 255 569 (ўн беш миллион икки юз эллик беш минг беш юз олтмиш тўққиз) сўм пластик карталарга эҳсон қилинди. Йиғилиши керак бўлган сумма - 40 744 431 сўм.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

22 Oct, 12:17


🔤🔤🔤🔤🔤

🇺🇿 Азизлар, масжид қурилиши билан боғлиқ тарихдаги ушбу кунда, яъни 22-октябрдаги видеолавҳаларни ҳавола қиламиз!

🔝 2019-йил, 22-октябр

🔝 2020-йил, 22-октябр

🔝 2024-йил, 22-октябр

Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган барча инсонларни Аллоҳ таоло муносиб мукофотласин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

22 Oct, 11:10


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Хайрли ишга ҳисса қўшишни хохлайсизми?

🇺🇿 Масжидимиз ишлари борган сари нихояланиб бормоқда. Тез кунларда битиб ўз бағрига кўплаб намозхонларни олади, иншааллоҳ.

😁 Ўз ишининг устаси, парда тикишда махорати юқори бўлган опа-сингилларимизни, чевар юртдошларимизни жуда ҳам ажиб бир ишга, яъни масжиднинг деразаларига нафис пардалар тикишга чорлаб қоламиз.

😎 Қолаверса пардаларни, уларга кетадиган барча аксессуаридан тортиб хизмат хаққларига хомийлик қиладиган, саховатда мусобақалашадиган ака-укаларимизга ҳам ушбу хайрли ишни илиндик.

Масжидимизнинг очилиш тадбири жуда яқин.

☎️ Мурожаат учун: +998993257007

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

22 Oct, 10:01


ℹ️ℹ️ℹ️📸

📞Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин

Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

😄 Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

22 Oct, 09:47


#VIDEOLAR

⭐️ Paypoqqa mas'h tortishda adashayotganlar

🎤 Miftoxiddin domla Rojiddinov,
Andijon shahar "Bosh" (Devonaboy) jome masjidi imom-xatibi

📎 Manba

@Ezgumaqsad sari birga bo'ling!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

22 Oct, 08:14


#эълон

Азизлар, намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида, шунингдек масжид атрофини ободонлаштириш мақсадида 4000 кв.м.га кафел босиш учун 2000 қоп "VENTUM" EXTRA - 515 кафел елими керак.

Буларни ҳариди учун жами 56 000 000 (эллик олти миллион) сўм маблағ зарур.

Ушбу кафел елимларига ҳомийлик қилмоқчи бўлганлар қўйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади:

📞 +998993257007

Саховатпеша яқинларингизни таклиф қилинг ёки далолат қилинг!

💳  8600030447131156
💳  9860030176861224
💳  5392030000351355

🪙 Эслатма: 15 255 569 (ўн беш миллион икки юз эллик беш минг беш юз олтмиш тўққиз) сўм пластик карталарга эҳсон қилинди. Йиғилиши керак бўлган сумма - 40 744 431 сўм.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

21 Oct, 12:37


#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar kabi soxta da’vatchilarning yolg‘on “fatvo”lariga uchgan yoshlarning afsus-nadomati

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг!

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

21 Oct, 05:32


‼️‼️‼️ ‼️‼️‼️‼️

МАСЖИДДА ҲАШАР!!!

Масжид қандилларини йиғиш учун барча вақти бор ака-укаларимизни ҳашарга чорлаб қоламиз!

☎️ +998993257007

Аллоҳ тақдирингизни гўзал ва хайрли қилиб, босиб келган қадамларингизга хасанотлар ато қилсин.

Манзил: Хонобод шаҳар, Кампирравот МФЙ.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

21 Oct, 04:09


СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШ
#таҳорат

1412-CАВОЛ: Ҳожатдан кейин авратни сув билан эмас, нам салфетка билан поклаш мумкинми? Буни узоқ масофага катта юк машиналарда юрадиган дўстим сўраган эди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нажосат чиққан жойидан атрофига ёйилмаган бўлса, қоғоз, тош каби нарсалар билан тозаланиш мумкин. Агар дирҳам (катта танга) миқдоридан кўп ёйилган бўлса, сув каби суюқлик билан поклаш лозим бўлади. Чунки бундай ҳолатда баданга нажосат теккан ҳукмида бўлиб, уни фақат ювиш билан кетказилади.
ثم الاستنجاء بالأحجار إنما يجوز إذا اقتصرت النجاسة على موضع الحدث فأما إذا تعدت موضعها بأن جاوزت الشرج أجمعوا على أن ما جاوز موضع الشرج من النجاسة إذا كانت أكثر من قدر الدرهم يفترض غسلها بالماء ولا يكفيها الإزالة بالأحجار
“Тош билан истинжо қилишнинг ўзи билан кифояланиш ахлат ёки бавл чиққан жойидан ташқарига ёйилмаган ҳолатда жоиз бўлади. Агар ахлат ёки бавл нажосат ўрнидан атрофига дирҳам миқдоридан кўп ёйилса, сув билан ювиш фарз бўлади. Тош билан кетказиш кифоя қилмайди. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Суюқликдан бошқа барча нарсалар, ҳатто у нам нарса бўлсин, тош билан бир хил ҳукмда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

21 Oct, 01:45


#Видео

ЎЛИМ КЕЛИШИДАН ОЛДИН БАЖАРИБ ОЛИНГ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

21 Oct, 01:15


#siyrat
#muftiy_minbari

📹 СИЗНИ СОҒИНДИМ Ё РАСУЛУЛЛОҲ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

21 Oct, 01:07


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайр билан, ажру савоб билан битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Oct, 16:02


#Долзарб #Видеолавҳа

❗️Билмаганлар сукут қилса ихтилофлар камаярди

🎙Шайх Саид Камалий ҳафизаҳуллоҳ

Манба

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Oct, 14:27


#кун_қахрамонлари

Бугунги режалаштирган бетон қуйиш ишлари ўз якунига етди.

Бу ишга ҳисса қўшган барча юртдошларимизга, жумладан бетон қоришмаларини тайёрланишида, уларни манзилга етказилишида масъул бўлган ака-укаларимизга, бундан ташқари чақириғимизга лаббай дея ўз вақтларини ажратган ҳамшаҳарларимизга ташаккур деймиз!

Барчаларингиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Хайрли ишларда доим пешқадамлардан қилсин!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Oct, 13:58


#намоз_вақтлари

Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🔝 ҳ. 1446 йил 17-раббиъус соний
🔝 м. 2024 йил 20-октябр

🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 05:10
🔝 Пешин   12:30
🔝 Аср         15:40
🔝 Шом       17:30
🔝 Хуфтон   18:50

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 05:50
🔝 Пешин   12:45
🔝 Аср         15:50
🔝 Шом       17:30
🔝 Хуфтон   19:00

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

"Абдулҳамид қори" жоме масжиди

20 Oct, 07:21


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Азизлар!

📢 Бетон қоришмалари йўлга чиқди!

📢 Барчангизни ҳашарга чорлаб қоламиз!

📢 Яқинларингизга ҳам етказинг!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

1,585

subscribers

14,064

photos

6,113

videos