Islom.uz @islomuz Channel on Telegram

Islom.uz

@islomuz


Канал расмий сайти:
islom.uz

islom.uz каналлари:
@Savollar_kanal
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Islam.uz (Uzbek)

Assalomu alaykum! Sizga Islom.uz kanalining mavzusini taqdim etamiz. Islom.uz kanali, islomiy ma'lumotlarni o'rganish va tarbiyalashga bag'ishlangan ofitsial sayti bo'lib, qur'on aytishlari va islomiy maqolalarni taqdim etadi. Islom.uz kanalida @Savollar_kanal, @Fiqh_Uz_kanal, @HilolNashr, @Quranuz_kanali, @wwwIslamUz, @Arabicuz, @BintuSodiq, @Siyrat_uz, @Muslimaatuz, va @Hadisislomuz kabi boshqa foydali kanallarga havola bor. Bu kanal orqali islom dini, islom tarixi, va islomiy kitoblar haqida eng so'nggi yangiliklarni va ma'lumotlarni olishingiz mumkin. Islom.uz kanali xaqiqiy va ishonchli ma'lumotlar bilan sizni yo'lga qo'yadi. Siz ham Islom.uz kanaliga obuna bo'ling va ishonchli ma'lumotlar bilan bilib oling! Marhamat!

Islom.uz

27 Jan, 13:01


Umr savdosi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Jan, 11:07


#Jannat_rayhonlari

Kalitning hikoyasi

Qayerdaki uy-joy boʻlsa, bilingki, unga kiradigan eshigi bor. Hatto qadimda butun boshli shahar va qalʼalarning ham kirish-chiqish darvozalari boʻlgan. Kerak paytda ochilgan, boshqa paytda yopilgan. Eshigi, darvozasi boʻlgandan keyin uning qulfi va kaliti ham boʻladi-da, toʻgʻrimi? Dunyoda nechta kalit borligini, ularning son-sanogʻini bilmayman-u, biroq men ular orasida eng boshqachasi, eng baxtiyoriman. Maqtanyapti demang, aslida maqtanish menga yarashmaydi. Biroq Allohning uyi – Kaʼbatullohning eshigi mensiz ochilmaydi-da. Ana shunaqa! Shunday ekan, dunyodagi qaysi kalit mening oʻrnimda boʻlib qolishni orzu qilmaydi, deysiz?!

Bilasizmi, baxtiyorligimning yana bir sababi Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamning moʻjizalariga kamina ham guvoh boʻlganman. Xoʻsh, bu qanday moʻjiza edi, deysizmi? U holda men aytmoqchi boʻlgan hikoyaga yaxshilab quloq soling.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23204

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Jan, 10:37


Ислом банк-молия тизимининг ривожланиши

2024 йил биринчи январгача бўлган ҳолат ва Ислом молиясидан изоҳ:

1. Ислом молия активлари умумий ҳажми: 4,9 триллион АҚШ долларини ташкил этди;
2. Ислом молия активлари йиллик ўсиши суръати: 11% га тенг бўлди;
3. Ислом молия институтлари сони: 1,981 га етди (Бу ислом молия экотизимида фаолият юритувчи умумий институтлар сони, шу жумладан, банклар, инвестицион компаниялар ва бошқа молиявий муассасалар);
4. Камида бир турдаги ислом молиясига оид қонун-қоидага эга мамлакатлар сони (яъни ислом молияси бўйича бирорта бўлса ҳам меъёрий ҳужжат/қонун/тартибга эга бўлган мамлакатлар): 57;
5. FinTech Sandbox’ (қумдон)га эга мамлакатлар сони (яъни инновацион молиявий технологиялар учун махсус муҳитга эга мамлакатлар): 72;
6. Марказлашган Шариат қўмитасига эга мамлакатлар сони: 23;
7. Ислом банклари фаолиятининг ошкоралиги (очиқлиги) индексининг (ўртача) кўрсаткичи: 69%;
8. Шариат қўмиталарида фаолият олиб борувчи уламолар сони: 1,512;
9. ESG (экологик, ижтимоий ва бошқарув масъулияти қоидалари)га мувофиқ равишда чиқарилган ва хозирда муомалада бўлган сукукларнинг умумий қиймати: 35.9 млрд. АҚШ доллари;
10. ESG талабларига мувофиқ бўлган ислом жамғармаларининг умумий қиймати: 8.0 млрд. АҚШ доллари;
11. Соҳанинг барқарорлигини баҳолаш тизими (қоидалари)га эга мамлакатлар сони: 50;
12. Ислом банклари томонидан тайёрланган ўртача барқарорлик ҳисобот индекси: 48%;
13. Умумий ижтимоий масъулият маблағлари, яъни ислом молияси тизими доирасида жамият учун сарфланган умумий маблағлар: 1.3 млрд. АҚШ долларига тенг;
14. Ислом молияси бўйича жонли (офлайн) шаклда ўтказилган тадбирлар сони: 531;
15. Ислом молияси бўйича онлайн тарзда ўтказилган тадбирлар: 387;
16. Ислом молияси бўйича янгиликлар: 10,534;
17. Ислом молияси бўйича таълим муассасалари сони: 1,007;
18. Ислом молияси бўйича амалга оширилган илмий ишлар ва илмий тадқиқотлар сони: 5,162;
19. Ислом молияси бўйича (яъни ихтисослашган) журналлар сони: 347.

🔗 https://islom.uz/maqola/23205

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Jan, 09:03


#Мерос

Фуқаҳоларнинг ихтилофи

Саҳобалар ўртасидаги ушбу масала хусусида бўлиб ўтган турли қарашдан фуқаҳолар ўртасида ҳам турли фикр келиб чиққан. Уларнинг мероси тўғрисида иккита мазҳаб юзага келган.

Биринчи мазҳаб: Абу Бакр, Алий, Ибн Аббос ва бошқа саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг мазҳаби бўлиб, улар қоидани умумлаштириб туғишганларни меросдан соқит қилишни қўллашган. Худди ушбу фикрни ҳанафий ва ҳанбалий мазҳаби ҳам олға сурган.

Иккинчи мазҳаб: Зайд ибн Собит, Усмон ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар мазҳаби бўлиб, улар туғишган ака-укалар она бир ака-укалар билан бирга мерос олишларини айтишган. Моликий ва шофеъий уламолар ушбу фикрни қўллашган.

Ушбу иккинчи мазҳабга суяниб, Умар розияллоҳу анҳу иккинчи мартасида ҳукм чиқарган. Бу фикр мўътамад фикр бўлиб, шаръий маҳкамалар ҳам ушбу фикр асосида ҳукм чиқаришади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23203

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Jan, 06:01


#Саҳобалар_ҳаёти

Умар ва демократия

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик қилишлари Ислом демократиясининг юқори савиядаги, ёрқин кўриниши эди.

У кишининг ҳар бир ишни шуро мажлиси қарори билан қилганликларини аввал айтганмиз.

Шунингдек, у кишининг халқ оммасидан бир лаҳзага ҳам ажралмаганликлари, халқдан ортиқча еб-ичиб, киймаганликларига ҳам гувоҳ бўлдик. У кишининг даврларида қонун олдида ҳамма баробар бўлганлигини жонли мисоллар тимсолида кўрдик.

Хулоса қилиб айтсак, ўша даврда халқчиллик сиёсатининг қандай кўриниши бўлса, ҳаммаси олий даражада намоён бўлганлигини англаб турибмиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23202

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Jan, 05:01


#Кун_дуоси

Дуонинг мақбул бўлиши борасида муҳим кўрсатмалар

1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади (Термизий шариф);

2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду сано ва икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд юбориш маснундир. «Фазоилу дуруди шариф» номли китобда дуонинг ўртасида ҳам дуруд ўқиш суннат дейилган;

3. Дуонинг қабул бўлишига аниқ ишониб, бутун диққат-эътиборни Аллоҳ таолога қаратиб дуо қилиш лозим;

4. Дуода киши ўзининг хокисорлиги, тавозуъси ва ожизлигини намоён қилиши лозим;

5. Ғафлатда, эътиборсизлик билан қилинган дуо қабул бўлмайди. Шунинг учун қисқа, кенг қамровли дуо қилиш лозим;

6. Ҳарами шариф ва махсус жойларда қилинган дуолар мақбулиятга яқин бўлади;

7. Ҳожи ва умра қилувчиларнинг дуолари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабулга яқинроқдир. Ҳадисда «Ҳожилар мағфират қилинадилар. Шундай экан, гуноҳлари мағфират қилинган ҳожилар бошқаларнинг ҳам мағфират қилинишини сўраб дуо қилсинлар», дейилган;

8. Арабий лафзда нақл қилинган дуоларни ёдламаган киши махсус жойларда китобга қараб дуо ўқиши мумкин;

9. Араб тилида нақл қилинган дуоларни китобга қараб ўқишга қийналган киши дилидаги муродларини ўз тилида сўраши мумкин.

🔗 https://islom.uz/maqola/23185

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Jan, 02:49


#Кун_ҳадиси

Исро ва Меърож кечаси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Сўнгра қисқартирилиб, беш вақтга келтирилди. Кейин эса:

«Эй Муҳаммад, албатта, Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмайди. Албатта, сенга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор», деб нидо қилинди».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

«Исро» сўзининг луғавий маъноси «кечаси сафар қилиш»дир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/15836

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Jan, 14:03


#Жамият

Энг ажойиб нонхуруш

Бизда асосан иштаҳа очиш учун турли салатларга қўшишда ва тузламалар тайёрлашда фойдаланидиган бу мўъжизавий неъмат тарихий манбаларда бундан ўн минг йил олдин ҳам бўлгани таъкидланади. Уни бобилликлар кашф этишган. Гиппократ сиркани дори сифатида ишлатган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Сирка нақадар ажойиб нонхурушдир. Аллоҳ сиркага барака берсин! У мендан аввалги пайғамбарларнинг ҳам егулиги эди. Сирка бор уйда бошқа нонхурушга эҳтиёж бўлмайди», деганлар (Ибн Можа ривояти).

Сирка асли ачитилган шарбат бўлиб, табиати иссиқ ва совуқдан таркиб топган. Унинг совуқлигини арзимаган таъсир билан, масалан, асал қўшиш йўли билан синдирса бўлади. Умуман олганда совуқ ва қуруқ бўлади.

Фойдали хусусиятлари кўп бўлгани сабаб Яқин Шарқда «ёшлик эликсири» дея таъриф берилган сиркани ҳар қандай хўл ва қуруқ мевалар, масалан, узум, анжир, хурмо, майиз, туршак, шакарқамиш, асал шарбати, гуруч каби донли ўсимликлардан тайёрлаш мумкин.

Сирка таркибидаги хлорид кислотаси овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Ундан ташқари сирканинг таркибида жуда кўп биологик актив, жумладан, кальций, калий, темир, селен, фосфор, рух каби моддалар, А, С, Е, ва В гуруҳига кирувчи дармондорилар, пектин, бета-каротин, аминокислота ва энзимлар мавжуд.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23200

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Jan, 13:01


Umr neʼmatining ahamiyati

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Jan, 11:58


Диний таълим муассасаларига кириш учун тавсия этилган адабиётлар рўйхати

2025-2026 ўқув йилида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарслик ва адабиётлар рўйхатиг эълон қилинди.

Кириш имтиҳонларида чет тилидан араб тили бўйича миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлган абитуриентларга имтиёз (максимал балл) бериш тартиби бекор қилинади. Чет тили бўйича барча абитуриентлар тест синовларида тўлиқ иштирок этадилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/23201

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Jan, 08:56


#Алданиб_қолманг

Италиянинг мустамлака ерлари

· Ҳозирги Греция ҳудудлари:

o Ион ороллари

o Додеканес ороллари

o Корфу

· Далмация (Истрия билан бирга, ҳозир Словениянинг бир қисми)

· Албания

· Италия Шимолий Африкаси (1934 йилдан Ливия)

o Триполитания

o Киренаика

o Феццан

· Италия Шарқий Африкаси

o Эфиопия (Абиссиния)

o Эритрея

o Италия Сомалиси (ҳозир расман Сомалининг бир қисми)

· Тяньцзинь (1901–1943, ҳозир Хитойнинг бир қисми)

Венеция ва Генуя республикаларининг ерлари (ҳозирги Италиядан ташқарида)

· Далмация (Зара (Задар), Сплит, Лакоста (Ластово), Риека ва бошқалар билан бирга)

· Рагуза (Дубровник)

· Константинополь (қисман)

· Ҳозирги Грециянинг қисмлари – Корфу, Крит, Эвбея, Ион ороллари, Киклад ороллари, Фракия, Этолия, Эпир, Афина, Салоники, Родос, Лесбос, Хиос ва бошқалар

· Корсика соҳилбўйи

· Ҳозирги Албаниянинг қисмлари – Дураццо (Дуррес), Скутари (Шкодер)

· Кипр

· Қрим соҳилбўйи – Каффа (Феодосия), Чембало (Балаклава), Солдайя (Судак), Воспоро (Керчь), Грузуи (Гурзуф), Сарсона (Херсонес, Таврия)

· Днестрдан Дунайгача бўлган Қора денгиз соҳилбўйи – Самастро (Белгород-Днестровский), Джинестра (Одесса), Ликостомо (Килия)

· Тана (Азов)

· Ҳозирги Краснодарь ўлкасининг Қора денгиз соҳилбўйи – Матрега (Тмутаракань), Копа (Кубандаги Славянск), Мапа (Анапа), Бата (Новороссийск), Касто (Хоста), Лияш (Адлер)

· Ҳозирги Абхазия ҳудуди – Абказия (Цандрипш), Какари (Гагра), Санта-София (Алахадзи), Песонка (Пицунда), Каво-ди-Буксо (Гудоута), Никопсия (Янги Афон), Себастополис (Сухум)

🔗 https://islom.uz/maqola/23199

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Jan, 05:01


#Кун_дуоси

Муаззин иқомат айтаётганда айтиладиган дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши муаззин иқомат айтаётганини эшитсалар:

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآتِهِ سُؤْلَهُ يَوْمَ القِيَامَةِ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, солли ъала Муҳаммадин ва атиҳи суълаҳу йавмал қийамаҳ», деб айтар эдилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Азон ёки иқоматни намозда турганида эшитган киши унга жавоб қайтармайди. Аммо намозини тугатганидан сўнг қайтариб олади. Ҳожатхонада эшитиб қолса ҳам, муаззинга ўша пайтда жавоб қайтармайди, балки чиққанидан кейин жавоб беради. Лекин Қуръон ёки ҳадис ўқиётган, тасбиҳ айтаётган ва бошқа ишлар билан шуғулланаётган бўлса, дарҳол тўхтаб, муаззинга жавоб беради. Сўнгра яна машғулотида давом этади. Чунки муаззинга жавоб бериш фурсати тезда ўтиб кетади. Бошқа ишларни кейин ҳам давом эттириш мумкин.

🔗 https://islom.uz/maqola/23181

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Jan, 13:01


Umr nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Jan, 12:15


Зиёфатларимизга камбағалларни ҳам даъват қилишни унутмайлик

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: شَرُّ الطَّعَامِ طَعَامُ الْوَلِيمَةِ يُمْنَعُهَا مَنْ يَأْتِيهَا وَيُدْعَى إِلَيْهَا مَنْ يَأْبَاهَا، وَمَنْ لَمْ يُجِبِ الدَّعْوَةَ فَقَدْ عَصَى اللهَ وَرَسُولَهُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Таомнинг энг ёмони келган одам ман қилиниб, бош тортган одам даъват этиладиган валийма таомидир. Ким даъватга ижобат қилмаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлур», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23198

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Jan, 09:04


#Мўминларга_эслатма

Қиёматга яқин Ийсо алайҳиссаломнинг ер юзига тушиши

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, келажакда Ибн Марям алайҳиссалом орангизга одил ҳакам бўлиб нозил бўлади. У хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни бекор қилади. Мол-мулк кўпайиб, уни ҳеч ким олмай қўяди. Ниҳоят, битта сажда дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхши бўлиб қолади».

Истасангиз, «Ҳеч бир аҳли китоб йўқки, ўлимидан олдин унга иймон келтирмаса. Қиёмат куни эса у уларнинг зиддига гувоҳ бўлади» оятини ўқинглар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23196

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Jan, 04:59


#Кун_дуоси

Муаззинни овозини эшитган пайтда айтиладиган дуо

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

«Ким муаззинни эшитган пайтда:

أشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا

«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, розийту биллаҳи роббан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам росулан ва бил-ислами дийна», деса, унинг гуноҳлари кечирилади».

Бошқа ривоятда:

وَأَنَا أَشْهَدُ

«Ва ана ашҳаду», деса, дейилган.

Имом Муслим ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/23180

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Jan, 15:02


Sehrgarlik haqida

«Folbinlik, sehrgarlik, jin chiqarish va noan’anaviy davolash kabi ishlarning haqiqati» kitobi 4-son
(1-qism)

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/ALnRI1-0HGI

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Jan, 13:27


Хайрия карвони 500 оилага хурсандчилик улашади

Бугун, 24 январь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак, ўқув қуроллари, маърифий китоблар ва маиший техникалар ортилган хайрия карвонлари 500 дан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар хурсандчилик улашишни бошлади.

Шу муносабат билан мазкур меҳр-мурувват карвонини кузатиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раҳбари Исахон Абдуллаев, мутасадди вакиллар ва ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватланаётгани, ногиронлиги бўлганлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани эътироф этилиб, динимизда муҳтожларга ёрдам бериш, ногиронлиги бор инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш хайрли амаллардан саналиши баён қилинди.

Фонд раҳбари хайрия карвони доирасида кам таъминланган оилалар, етим-мискинлар, ногирони бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, пойабзаллар, велосипед, китоблар, кўмир, иситиш мосламалари, маиший техникалар топширилиши, уч кун давомида Фонд вакиллари 500 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга хурсандчилик улашиши ҳақида маълумот берди.

🔗 https://islom.uz/maqola/23197

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Jan, 13:01


Alloh insonni yaratgach, tashlab qo‘ymagan

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Jan, 11:04


#Силаи_раҳм

Отанинг вафотидан кейин унинг яқинларига силаи раҳм қилиш

عَنْ ثَابِتٍ قَالَ: قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ: مَنْ أَرَادَ أَنْ يَصِلَ أَبَاهُ بَعْدَ مَوْتِهِ فَلِيَصِلْ إِخْوَانَهُ.

Отанинг вафотидан кейин унинг яқинларига силаи раҳм қилиш

Собитдан ривоят қилинади:

«Умар ибн Хаттоб: «Ким отасига унинг ўлимидан кейин силаи раҳм қилмоқчи бўлса, унинг ака-укаларига силаи раҳм қилсин», деди».

Шарҳ:
Ота вафот этиб кетди. Бола ўтиб кетган отасига силаи раҳм қилмоқчи. Агар у отасининг ака-укаларига – амакиларига ният билан яхшилик қилса, худди отасига яхшилик қилгандек бўлади. Чунки одатда амакилар доимо жиянлардан катта бўладилар. Зотан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отаси йўқнинг отаси амакисидир», деганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23190

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Jan, 09:37


Тошкент ислом институтида якуний назорат имтиҳонлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йилининг I семестри якунланиши муносабати билан якуний назорат имтиҳонлари ўтказилмоқда.

Имтиҳонлар Hemis тизимида тест шаклида олинмоқда. Шунингдек, диний таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, талабаларнинг Қуръон оятлари, ҳадислар ва матнларни ёд олганлиги ҳамда ёзма нутқини баҳолаш мақсадида айрим фанлардан оғзаки ёки ёзма шаклда ҳам имтиҳонлар ўтказилади.

Якуний назоратнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш учун барча жараёнлар техник кузатув ёрдамида фанларга тегишли кафедраларнинг профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларнинг билим даражаси холисона баҳоланмоқда.

Имтиҳонлар талабаларнинг I семестрда эришган натижаларини баҳолаш ва уларнинг билимларини мустаҳкамлаш учун муҳим босқич ҳисобланади. 2 ҳафтага мўлжалланган якуний назоратдан ўтган талабалар янги, II семестрда таълим олишни давом эттирадилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/23189

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Jan, 06:33


#Саҳобалар_ҳаёти

Миср фатҳи

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомга келганларида Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу Мисрнинг мавқеини, унинг Рум учун катта қувват эканлигини эслатиб, Ҳазрати Умардан уни фатҳ қилишга изн сўраган эди. Ўша вақтда Миср Румга қарам эди. Шунинг учун Рум тарафидан қўйилган ҳоким томонидан бошқарилар эди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ушбу таклифдан сал кейинроқ Амр ибн Осс розияллоҳу анҳуни Миср томон катта лашкар билан юбордилар. Ортидан Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу бошчилигидаги мадад кучларини жўнатдилар.

Миср ҳукмдори Муқавқис юборган епископ ва Жослийқ, яъни насороларнинг Шомдаги каттаси уларнинг йўлларини тўсиб чиқиб, уруш қилмоқчи бўлдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23188

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Jan, 05:01


#Кун_дуоси

Масжид ичида ўқиладиган дуо

Масжидда зикрлар – тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбирлар айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, фиқҳ илми ва бошқа шаръий илмларни ўқиш ҳам фазилат саналади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нур сураси 36-оятида:

فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَن تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ

«Аллоҳ уларни (масжидларни) баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда ўзининг номи зикр этилишига изн берган (яъни, амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордир...» дейди.

Ҳаж сурасининг 30-оятида айтадики:

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ حُرُمَاتِ اللَّهِ فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُ عِندَ رَبِّهِ وَأُحِلَّتْ لَكُمُ الْأَنْعَامُ إِلَّا مَا يُتْلَى عَلَيْكُمْ فَاجْتَنِبُوا الرِّجْسَ مِنَ الْأَوْثَانِ وَاجْتَنِبُوا قَوْلَ الزُّورِ

«Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир».

Яна Ҳаж сурасининг 32-оятида дейди:

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ

«Ким Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур».

🔗 https://islom.uz/maqola/23178

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Jan, 15:02


Ushur oluvchining oldidan o'tgan kimsa haqidagi bob 3-qism

Hidoya 114-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Muallif:
Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Jan, 13:01


Rozilik maqomi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Jan, 11:02


#Бахтиёр_оила

Никоҳда ишбошиларнинг розилиги

Ҳозирги пайтда ёш йигит-қизлар ўзлари топишиб олган шахс билан оила қуришни мода қилиб олишга ҳаракат қилишлари кўпайиб бораётганлиги маълум. Бу маънода оилаларда келишмовчиликлар чиқаётганлиги ҳам сир эмас. Ўғил-қизларини оққ қилганлар ёки қилмоқчи бўлаётганлар ҳам оз эмас.

Ота-она болани туғиб, боққан, ювиб-тараган, тарбия қилиб, ўстирган, тунларни бедор ўтказган, турли машаққатларни чеккан. Бу ишларнинг ҳаммаси катта бўлганда ундан яхшилик кўриш ниятида қилинган. Аммо бола катта бўлиб, вояга етиши билан бировни ёқтириб қолиб, у билан оила қурмоқчи бўлмоқда ва ўзининг ушбу иши билан ота-онасининг иродасига қарши чиқмоқда, улар билан жанжал қилмоқда, уларнинг «оққ қиламан», деган гапига ҳам эътибор бермоқчи эмас.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/9520

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Jan, 09:36


#Тарих

Умавийлар халифалиги

(ҳижрий 41–132; милодий 661–750)

Умавийлар халифалиги даври рошид халифалик тугагандан сўнг, ҳижрий 41 йил (милодий 661 йил) Рамазон ойида ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганларидан кейин, имом Ҳасан ибн Алий розияллоҳу анҳунинг халифаликдан воз кечишлари ва ҳижрий 41 йил 25 рабиъул аввал (милодий 661 йил 28 июль) куни Муовия ибн Абу ­Суфён розияллоҳу анҳуга байъат қилиниши билан бошланади. Бу давлат ҳижрий 132 йил 11 жумодус-соний (милодий 750 йил 25 январь) куни Зоб жангида халифа Марвон ибн Муҳаммаднинг енгилиши билан ниҳоясига етади.

Умавийлар давлатининг ҳукмронлиги 91 йил давом этган. Ушбу вақт мобайнида бу давлатга иккита оила раҳбарлик қилиб, 14 халифа фаолият олиб борган. Дамашқ шаҳри умавийларнинг пойтахти ҳисобланган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23184

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Jan, 05:17


Масжидга кириш ва чиқиш дуоси

Абдуллоҳ ибн Ҳасан оналаридан, оналари момоларидан ривоят қиладилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, Аллоҳга ҳамд айтиб, бисмиллаҳ, дер эдилар. Сўнгра:

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Аллоҳуммағфир лий вафтаҳлий абваба роҳматик»ни ўқирдилар. Масжиддан чиқсалар:

اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ فَضْلِكَ

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба фазлик» (Эй Аллоҳим, менга фазлинг эшикларини оч), деб ўқир эдилар. Ибн Сунний ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/23177

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Jan, 15:01


Eng qimmat kamera ham tenglasha olmaydi...

Inson ko‘zi sakkiz million rangni ajrata olishi mumkin. Agar bu haqda ko‘proq bilmoqchi bo‘lsangiz, ushbu videoni tomosha qiling.

#Allohning_mojizalari

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Jan, 13:02


Dardga sabr qilish va davo izlash

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Jan, 12:27


Умра зиёратчиларини менингитга қарши эмлаш бўйича хабарнома

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан “Умра” зиёратчилари учун менингитга қарши эмланиш мажбурий этиб белгилангани маълум қилинди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни даврда дунёда менингококк билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кузатилмоқда.

Соҳа мутахассислари билдиришича, ушбу инфекция ҳаво орқали юқадиган касаллик бўлиб, унга чалинган шахс аксирса ёки йўталса инфекция бутун атрофга тарқайди. Менингит исталган ёшда учраши мумкин.

Шу боис, зиёратчилар одамлар гавжум жойларда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари, шахсий гигиенага риоя қилишлари ва касалликдан сақланиш эҳтиёт чораларини кўришларини тавсия этамиз.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий этган тартиб-қоидага кўра, эмланиш подшоҳликка киришдан камида 10 кун олдин амалга оширилган бўлиши лозим. Эмланганлик сертификатининг амал қилиш муддати 3 йилни ташкил этади.

🔗 https://islom.uz/maqola/23176

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Jan, 11:01


#Суннат

Валийма ва унинг одоблари

Хурсандчилик муносабати ила дастурхон ёзиб, таом тортиб, ўтказиладиган маросим валийма дейилади. Ақиқа, никоҳ ва сафардан қайтиш каби муносабатлар ила ўтказиладиган зиёфатлар ҳам валийма деб аталади.

Аллоҳ таоло:

«…чақирилсангиз, киринг ва таомланиб бўлгач … тарқалинг…», деган («Аҳзоб» сураси, 53-оят).

Шарҳ: Ушбу ояти каримада валиймага даъват, унда таом ейиш ва ундан тарқалиб кетиш ҳақида сўз кетмоқда. Демак, валийма ва унинг одоблари Қуръони Каримда зикр этилган. Бу алоҳида эътиборга сазовор ишдир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23175

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Jan, 09:24


«Ustozlar bilan mutolaa» loyihasining 1-soni bo'lib o'tmoqda 

Suhbatni «Hilol Nashr» nashriyoti rahbari ustoz Ismoil Muhammad Sodiq olib bormoqdalar

🌐 https://www.youtube.com/live/U3P9jcoXjQo?feature=shared

@islomuz & @hilolnashr

Islom.uz

18 Jan, 13:03


Kasallikning eng asosiy sabablaridan biri

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Jan, 12:03


#Силаи_раҳм

Ота-она вафотидан сўнг уларга қилинадиган яхшилик

عَنْ أَبِي أُسَيْدٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَلَّمَهُ رَجُلٌ مِنْ بَنِي سَلَمَةَ وَأَنَا عِنْدَهُ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أَبَوَايَ قَدْ هَلَكَا، فَهَلْ بَقِيَ عَلَيَّ مِنْ بِرِّهِمَا شَيْءٌ؟ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «نَعَم، أَرْبَعَةُ أَشْيَاءَ: الصَّلَاةُ عَلَيْهِمَا، وَالْاِسْتِغْفَارُ لَهُمَا، وَإِنْفَاذُ عُهُودِهِمَا مِنْ بَعْدِهِمَا، وَصِلَةُ رَحْمِهِمَا الَّتِي لَا رَحْمَ لَكَ إِلَّا مِنْ قِبَلِهِمَا»، فَقَالَ الرَّجُلُ: مَا أَكْبَرَ هَذَا أَوْ مَا أَطْيَبَهُ يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «فَاعْمَلْ بِهِ».

Абу Усайддан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Бану Салама қабиласидан бир киши келиб, гаплашди. Мен у зотнинг олдиларида эдим. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам ўтиб кетдилар. Зиммамда уларга яхшилик қилишимдан бирор нарса қолдими?» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ҳа! Тўрт нарса қолди: уларга дуо қилишинг, уларга истиғфор айтишинг, икковларидан кейин уларнинг ваъдаларини бажаришинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилишинг», дедилар.

Шунда ҳалиги одам: «Бу қандай ҳам улуғ!» ёки «Қандай яхши, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.

«Энди шунга амал қил!» дедилар».


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23163

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Jan, 08:32


Элчихонага ҳадялар

Жорий йилнинг 15 январь куни «Ҳилол нашр» нашриётида чоп этилган китоблар, жумладан, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларнинг барча асарлари ва юртимиз уламоларининг бир қатор диний-маърифий китоблари Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулига топширилди. Мазкур асарларни «Ҳилол нашр» нашриёт-матбааси директори Абдувоҳид Саттиев Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули Шерзод Абдуназаровга тақдим этди. Ушбу маърифий асарлар Туркиядаги миграция маркази кутубхонасига ва қамоқхоналардаги ватандошларимизга мутолаа қилишлари учун етказиб берилади. Юртдошларимиз ушбу китобларни ўқиш орқали фойдасиз ишлардан сақланиб, келажакда ўз ўринларини топишлари учун ёрдам бериш мақсад этилган.

Ватандошларимизга шайх ҳазратларининг барча асарлари, хусусан, «Олтин силсила Саҳиҳул Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўпламлари, «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар», «Васатия – ҳаёт йўли», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар», «Очиқ хат», «Дин насиҳатдир», «Мазҳаблар – бирлик рамзи» асарлари тақдим этилди. Шу билан бир қаторда «Таълим ва тарбия», «Мўминнинг касби», «Сиз қандай яшамоқчисиз?», «Улуғлар шундай яшашган», «Соҳилсиз денгиз», «Имом Аъзам», «Салаф солиҳларни салафийларга ўхшатманг» ва бошқа муҳим маълумотларга эга бўлган асарлар етказилди.

Маълумот ўрнида Ўзбекистон Бош консуллигининг консуллик округи таркибига Истанбул шаҳри, Туркиянинг Ойдин, Баликесир, Билежик, Бурса, Измир, Кожаэли, Киркларели, Маниса, Муғла, Сакаря, Текирдаг, Чанаккале ва Эдирне вилоятлари, шунингдек, Болгария ва Руминия киради.

🔗 https://islom.uz/maqola/23162

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Jan, 05:03


#Уламолар_ҳаёти

Буюк шахсият соҳиби эдилар

(Абдулҳаким қори Матқулов хотиралари)


Абдулҳаким қори Матқулов – 1964 йил 11 сентябрь куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида туғилган. 1986–1990 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Кўп йиллик фаолияти мобайнида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Халқаро алоқалар бўлими ходими, Таълим бўлими мудири, Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси қошидаги «Шариатул ислом» корхонаси мудири муовини, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Кувайт халқаро хайрия жамғармаси Осиё мусулмонлари қўмитасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани «Ислом ота» жоме масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимларида халқимизга хизмат қилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23161

🕋 @islomuz

Islom.uz

17 Jan, 15:01


Munajjimlar hamisha aldashgan 1-qism

«Folbinlik, sehrgarlik, jin chiqarish va noan’anaviy davolash kabi ishlarning haqiqati» kitobi 3-son (1-qism)

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/wNi3c5edJUE

🕋 @islomuz

Islom.uz

17 Jan, 13:04


Bemorlik tufayli ibodatlarda yengillik berilgan

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

17 Jan, 09:28


Буюк Британия томонидан вақтинча босиб олинган ҳудудлар

· Германиянинг Британия оккупацияси ҳудуди

· Австриянинг Британия оккупацияси ҳудуди

· Жанубий Ироқ (Басра)

Германиянинг мустамлака ерлари

· Германиянинг Шарқий Африкаси

o Руанда-Урунди (1919 йилдан Бельгия мандати, ҳозир Бурунди ва Руанда)

o Танганьика (1919 йилдан Великобритания мандати, ҳозир Танзаниянинг бир қисми)

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23160

🕋 @islomuz

Islom.uz

17 Jan, 05:34


#Жума

Жума куни Ёсин сурасини ўқиш

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ قَرَأَ سُورَةَ يس فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ غُفِرَ لَهُ». رَوَاهُ الْأَصْبَهَانِيُّ.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси Ёсин сурасини ўқиса, гуноҳлари кечирилади», – дедилар».

Асбаҳоний ривоят қилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/11546

🕋 @islomuz

Islom.uz

16 Jan, 14:04


Ota...

🔗 Havola ko'rsatuvi

🔗 https://islom.uz/maqola/20980

@islomuz

Islom.uz

16 Jan, 13:01


Shariatda sog‘liqqa ziyon narsalar harom qilingan

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


🕋 @islomuz

Islom.uz

16 Jan, 11:02


#Уламолар_ҳаёти

Олимларнинг пешвоси, орифларнинг муқтадоси

Маълумки, Мовароуннаҳрда тасаввуф илмининг ривожланишида Юсуф Ҳамадоний (милодий 1048–1116) таълимоти катта аҳамиятга эгa бўлган. Бу таълимот асосида тариқат мактаблари пайдо бўлди. Устоз-шогирд анъанасига кўра, Юсуф Ҳамадоний таълимотини Абдухолиқ Ғиждувоний ва бошқа бир қанча йирик шайхлар, якунида эса Баҳоуддин Нақшбанд (1318–1389) ҳар томонлама мукаммаллаштирдилар. Натижада Нақшбандия тариқатига асос солинди. Ушбу тариқат ҳозирги кунгача тасаввуф аҳли орасида ўз мавқесини сақлаб турибди. Ўз навбатида, Баҳоуддин Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳнинг тўрт нафар машҳур муриди бўлиб, булар Алоуддин Аттор, Муҳаммад Порсо, Алоуддин Ғиждувоний ҳамда Мавлоно Яъқуб Чархийдир. Ушбу мақолада ўқувчиларимизга Мавлоно Чархий ва унинг илмий мероси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23159

🕋 @islomuz

Islom.uz

16 Jan, 09:16


#Намоз

Намоз арконларини бузган одам уни қайта ўқиши вожиблиги


«Аркон» кўплик сийғасидаги сўз бўлиб, унинг бирлиги рукндир. «Рукн» луғатда бурчак маъносини англатади. Худди бурчак уйдаги асосий нарсалардан бўлганидек, рукн ҳам намоздаги асосий нарсадир. Рукнларсиз намоз бўлмайди. Рукнлар намознинг аввалидан охиригача адо этилиши шарт, уларни қасддан ёки унутиб ёхуд билмасдан қолдириб бўлмайди.

Ҳанафий мазҳабида рукн лафзи ўрнига фарз ва вожиб лафзлари ишлатилади. Қуйидаги ҳадиси шарифларда намознинг фарз ва вожиб амаллари ҳақида сўз боради.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23153

🕋 @islomuz

Islom.uz

15 Jan, 16:21


Ўзбекистон Президенти БАА Вице-президенти, Бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида 15 январь куни Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди.
Учрашувда бугун бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар самарали бўлгани ҳамда Ўзбекистон-БАА муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаргани юқори баҳоланди.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш каби соҳаларда фаол мулоқотлар ва самарали ҳамкорлик олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Юқори технологиялар, рақамлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа истиқболли йўналишларда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди.

БААдаги шериклар билан Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик билдирилди.
Дубайнинг илғор ечимларини шаҳарсозлик соҳасига, жумладан, Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани яратиш доирасида жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар фаол мулоқотни давом эттириш ва амалий шерикликнинг барча йўналишларида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/23158

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Jan, 13:05


Shar’iy ruqya

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Jan, 11:04


#Мўминларга_эслатма

Нажот топадиган бўлса, Саъд топар эди

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَمِعَ صَوْتًا مِنْ قَبْرٍ فَقَالَ: مَتَى مَاتَ هَذَا؟ فَقَالُوا: مَاتَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، فَسُرَّ بِذَلِكَ، وَقَالَ: لَوْلَا أَلَّا تَدَافَنُوا لَدَعَوْتُ اللهَ أَنْ يُسْمِعَكُمْ عَذَابَ الْقَبْرِ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрдан овоз эшитдилар ва:

«Қачон вафот этган?» дедилар.

«Жоҳилиятда вафот этган», дейишди.

У зот бундан енгил тортдилар ва:

«Агар дафн қилмай қўйишингиздан қўрқувим бўлмаганида, сизга қабр азобини эшиттиришини сўраб, Аллоҳга дуо қилар эдим», дедилар».


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22906

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Jan, 09:29


#Тарих

Ислом оламидаги фитна

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилганларидан кейин мусулмонлар ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуни ўзларига раҳбар қилиб сайладилар. У киши буни рад этдилар, лекин саҳобалар маҳкам туриб олишди. Улар ўзлари кириб қолган боши берк кўчадан чиқишлари учун Алий розияллоҳу анҳунинг раҳбарлиги зарурлигини яхши билишар эди. Мадинаи мунавварадаги аҳвол жуда ҳам оғирлашган, йўлдан озганлар ушбу шаҳарга эга чиқиб олишган эди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ўзлари қизиқмасалар ҳам, халифаликни қабул қилиб олдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22952

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Jan, 05:05


#Тарих

Умавийлар даври

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларнинг энг яхшиси менинг асримдагилар, сўнгра уларга яқинлар, сўнгра уларга яқинлар», дедилар».

Бухорий, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳанбал ривоят қилишган.

Мусулмон уммати тарихидаги энг яхши давр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари яшаб ўтган аср бўлиб, у тарих зарварақларидан «Саодат асри» деган ном билан жой олди. Кейинги аср тўрт буюк саҳоба бошчилигида олиб борилган асрларга татигулик ишлар сабабли «Рошид халифалар даври» деган ном билан тарих саҳифаларига битиб қўйилди. Кейинги аср «Умавийлар асри» дея аталиб, мана шу даврдан поғонама-поғона пастлаш ҳолати кузатилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23142

🕋 @islomuz

Islom.uz

10 Jan, 15:01


Folbinlik haqida 2-qism

«Folbinlik, sehrgarlik, jin chiqarish va noan’anaviy davolash kabi ishlarning haqiqati» kitobi 2-son (2-qism)

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/ixO-yRTC2xw

🕋 @islomuz

Islom.uz

10 Jan, 13:04


Kasallik bo‘lsa, tabibga murojaat qilinadi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

10 Jan, 12:03


#Силаи_раҳм

Барча молини ота-онасига ҳадя этиш

Билиб-билмай қилган амали туфайли ота-онасига оқ бўлиб қолган одам ўзидан бу гуноҳни кетказиши мумкин экан. Бу иш ота-онанинг кечиримига сазовор бўлиш ила ҳосил бўлар экан. Ана шундай мақомга сазовор бўлиш учун эса барча молини ота-онасига ҳадя этиш лозим экан.

عَنْ مَكْحُولٍ قَالَ: أَوْصَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَعْضَ أَهْلِهِ فَقَالَ: «لَا تُشْرِكْ بِاللهِ شَيْئًا وَإِنْ حُرِقْتَ، وَإِنْ عُذِّبْتَ، وَلَا تَعُقَّنَّ وَالِدَيْكَ، وَإِنْ أَمَرَاكَ أَنْ تَخْتَلِعَ لَهُمَا مِنْ مَالِكَ فَانْخَلِعْ لَهُمَا، وَلَا تَدَعْ صَلَاةً مَكْتُوبَةً عَمْدًا، فَإِنَّ مَنْ تَرَكَهَا عَمْدًا بَرِئَتْ مِنْهُ ذِمَّةُ اللهِ، وَلَا تَشْرَبِ الْخَمْرَ؛ فَإِنَّهَا مِفْتَاحُ كَلِّ شَرٍّ، وَإِيَّاكَ وَالْمَعْصِيَةَ؛ فَإِنَّهَا مِنْ سَخَطِ اللهِ، وَلَا تُنَازِعِ الْأَمْرَ أَهْلَهُ وَإِنْ رَأَيْتَ أَنَّ لَكَ، وَإِذَا كُنْتَ فِي قَوْمٍ كَثُرَ فِيهِم الْقَتْلُ أَوِ الْمَوْتُ فَاثْبُتْ، وَإِيَّاكَ وَالْفِرَارَ مِنَ الزَّحْفِ، وَأَنْفِقْ عَلَى أَهْلِكَ مِنْ طَوْلِكَ وَلَا تَرْفَعْ عَصَاكَ عَنْهُمْ، وَأَخِفْهُمْ فِي اللهِ».

Макҳулдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларига қуйидаги васиятни қилдилар:

«Аллоҳга ҳеч қачон бирор нарсани шерик қилма, агар куйдирилсанг ва азобга қолсанг ҳам.

Ота-онангга оқ бўлма. Агар иккиси учун мулкингдан бутунлай воз кечишни амр қилсалар ҳам, воз кеч.

Фарз намозини зинҳор ва зинҳор қасддан қолдирма. Чунки уни қасддан тарк қилган одамдан Аллоҳнинг зиммаси кетади.

(Ҳеч қачон) ароқ ичмагин. Чунки у ҳар бир ёмонликнинг калитидир.

Маъсиятдан ҳазир бўлгин. Чунки у Аллоҳнинг қаттиқ ғазабидандир.

Амалга аҳл бўлганлар билан ҳеч амал талашма. Агар бунга ўзингни лойиқ билсанг ҳам.

Агар ичида қатл ёки ўлим кўпайиб кетган қавм билан бўлсанг, собит тур.

Зинҳор ва зинҳор урушда орқангга қараб қочма.

Ўз аҳлингга имконинг борича нафақа қилгин. Улардан асоингни кўтарма ва уларни Аллоҳдан қўрқишга чақириб тургин».


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23140

🕋 @islomuz

Islom.uz

10 Jan, 11:04


Hilm

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 79-soni

Abror Muxtor Aliy

📹 https://youtu.be/gAkMGSnbKrg?feature=shared

🕋 @islomuz

Islom.uz

10 Jan, 10:30


Малайзиядаги қадимий қўлёзмалар нусхалари юртимизга келтирилади

Буюк алломаларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини ўрганиш ҳамда маданий ёдгорликларни тадқиқ қилиш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда. Хорижий мамлакатларда сақланаётган маданий, илмий бойликларимизни юртимизга олиб келиш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.

Яқинда Малайзияда Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовга мамлакатимиз маданий меросига оид тарихий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари топширилди. Булар Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" ва Абулқосим Фирдавсийнинг Темурийлар даврида кўчирилган "Шоҳнома" асарларидир. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23141

🕋 @islomuz

Islom.uz

10 Jan, 10:05


#Мўминларга_эслатма

Мусибатлар қилган иш туфайли тушади

Аллоҳ таоло айтади: «Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас» (Раъд сураси, 31 - оят).

Шарҳ: «Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар...».

Яъни, Аллоҳнинг ваъдаси - қиёмат келгунча уларнинг эс-ҳушини жойига келтирувчи мусибатлар бошларига тушиб туради. Бу мусибатлар уларнинг қилган ишлари туфайли тушади.

«...ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар».

Ёки ўша мазкур эс-ҳушни жойига келтирувчи мусибатлар дунёнинг бошқа жойларига тушади. Ўша кофир ва осий бандалар яшаётган диёрларга яқин жойларга тушади. Токи улар ўша мусибатларни кўриб, ваъз-насиҳат олиб, ўзларига келсинлар ва иймон келтирсинлар.

🔗 https://islom.uz/maqola/23139

🕋 @islomuz

Islom.uz

10 Jan, 09:09


Қуръон ва тажвид марказига ташриф

Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бекобод шаҳридаги Қуръон ва тажвид марказига ташриф буюрдилар.

Марказ маъмурияти ҳамда у ерда таълим олаётган тингловчилар билан бўлиб ўтган суҳбат ҳар жиҳатдан самарали бўлди. Хусусан, учрашувда шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ Қуръони каримни ёдлаш фазилатлари, бу борада яратилган шарт-шароитларнинг қадрига етиш, шукрона келтириш, вақтдан унумли фойдаланиш каби мавзуларда гўзал мавъиза қилиб бердилар.

Ҳақиқатан, Қуръони каримни ёдлаш, оятлар маъно-мазмунларини тафаккур ва тадаббур қилиш ибодат ва чинакам саодатдир.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг яхшиларингиз Қуръони каримни ўрганган ва ўргатганларингиздир", деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).

🔗 https://islom.uz/maqola/23138

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Jan, 15:02


Ushur oluvchining oldidan o'tgan kimsa haqidagi bob 1-qism

Hidoya 112-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Muallif:
Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Jan, 13:01


Sehr ta’sir qilgan odam nima qilishi kerak?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Jan, 11:45


#Тарих

Дунё тарихидаги энг яхши уммат

Ҳеч шубҳа йўқки, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўлимларига сабаб бўлган ҳодисалардан тортиб ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ўлимларигача бўлган даврда бўлиб ўтган ҳодисалар Ислом учун, мусулмон уммати учун мисли кўрилмаган мусибат бўлди.

Ушбу ҳодисалар туфайли мусулмон уммати ўртасида бўлиниш юз берди. Ўша пайтгача бир тану бир жон бўлиб, бутун дунёга Ислом нурини таратиб келаётган, бутун инсониятга хайру баракани улашиб келган дунё тарихидаги энг яхши уммат ичида дарз пайдо бўлди. Авваллари бу уммат вакиллари ихтилоф нималигини билмас эдилар. Вақти келиб, улар аввал иккига, кейинроқ учга бўлиниб ихтилоф қилдилар. Худди ўша машъум ҳодисалар туфайли бошланган бу бўлинишлар секин-аста давом этиб, мусулмон умматининг соғлом танаси ичидан турли-туман тоифалар чиқди. Шийъа, рофиза, хавориж ва шунга ўхшаш бошқа ҳар хил тоифаларнинг келиб чиқиши айнан ана шу ҳодисалардан бошланган эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23136

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Jan, 10:02


#янгилик

«Устозлар билан мутолаа» лойиҳаси!

«Китобхонлик мактаби» қошида очилган янги «Устозлар билан мутолаа» номли лойиҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз!

✔️ Ушбу лойиҳа халқимиз орасида китобхонликни янада кенг ёйишни, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарларини яқиндан танишни, шайх ҳазратларининг китобларини устозлар билан бирга ўқишни олдига мақсад қилиб қўйган.

«Устозлар билан мутолаа» лойиҳамизда шайх ҳазратларининг шогирдлари ҳазратнинг танланган китобларини яқиндан танитиб, улар ҳақида суҳбат қилиб берадилар. 😊

📆 Лойиҳамизнинг илк сони қачон ва ким билан бўлиб ўтиши ҳақида тез орада маълум қиламиз.

🤲 Аллоҳ таоло китобхонликни янада тарғиб қилиш ниятида бошланаётган янги лойиҳамизни барчамизга хайрли ва муборак қилсин!

@hilolnashr

Islom.uz

08 Jan, 09:02


#Алданиб_қолманг

Франциянинг мустамлака ерлари


· Сурия
· Ливан
· Гаити (1677–1804)
· Янги Франция

o Канада

• Квебек
• Учдарё (фр. Trois-Rivières)
• Монреаль
• Буюк Ороллар ҳудуди (фр. Pays d’en Haut)

o Акадия (Нью-Брансуик, Янги Шотландия ва Авлиё Иоанн ороли (Шаҳзода Эдуард ороли)
o Гудзон кўрфази
o «Янги Ер» (Ньюфаундленд)
o Луизиана

• Иллинойс
• Қуйи Луизиана

· Сен-Пьер ва Микелон
· Франция Гвианаси
· Мартиника
· Гваделупа (Сен-Бартельми ва Авлиё Мартин оролининг шимоли билан бирга)
· Жазоир
· Тунис
· Марокаш
· Франция Ғарбий Африкаси

o Мавритания
o Сенегал
o Франция Судани (ҳозир Мали)
o Гвинея
o Фил суяги қирғоғи (ҳозир Кот д'Ивуар)
o Нигер
o Юқори Вольта (ҳозир Буркина-Фасо)
o Дагомея (ҳозир Бенин)
o Того

· Франция Экваториал Африка

o Габон
o Ўрта Конго (ҳозир Конго республикаси)
o Убанги-Шари (ҳозир Марказий Африка республикаси)
o Чад

· Камерун
· Франция Сомали қирғоғи (ҳозир Жибути)
· Мадагаскар
· Комор ороллари (Майотту билан бирга)
· Реюньон
· Эпарсе ороллари
· Ҳиндистондаги Франция ерлари (ҳозир Ҳиндистоннин бир қисми)
· Гуанчжоу (1898–1946, ҳозир Хитойнинг бир қисми)
· Франция Ҳинди-Хитойи – ҳозир Вьетнам (Тонкин, Аннам, Кохинхина), Лаос ва Камбоджа
· Янги Каледония
· Франция Полинезияси (Клиппертон ороли билан бирга)
· Уоллис ва Футуна
· Янги Гебрид (Буюк Британия билан кондоминиум, ҳозир Вануату)
· Франциянинг Жанубий ва Антарктик ҳудудлари (Кергелен ва бошқа ороллар, шу жумладан халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган Антарктикадаги Адель ерларига эгалик)

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23135

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Jan, 05:26


#Кун_дуоси

Жаннатнинг саккизта эшиги очилишига сабаб бўлувчи дуо

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِيْنَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ.

Имом Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22996

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Jan, 14:03


Dunyodagi eng kichik narsa nimaligini bilasizmi?

20-asrda olimlar zamonaviy texnologiyalar yordamida atomning bo‘laklarga ajralishini va undan ham kichik zarra mavjudligini isbotlashdi. Ajablanarlisi, bu haqiqat Qur’oni Karimda bundan 14 asr oldin bayon etilgan!

Batafsil ma’lumot uchun videoni tomosha qiling!

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Jan, 13:01


Sehr kufrdir, sehrgar kofirdir

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Jan, 11:32


#Мўминларга_эслатма

Дунё мўминларга зиндон, ёмонларга жаннатдир

Бир куни Ҳасан розияллоҳу анҳу уйидан янги, тоза кийимлар кийиб, виқор билан кўчага чиқди. Бир гуруҳ дўстлари, ходимлари билан Мадина кўчаларининг бирида кетаётиб, елкасида бир меш сув кўтариб олган, қашшоқликдан эзилган кекса яҳудийни учратиб қолди. Қария Ҳасан розияллоҳу анҳуни бундай кўркам кийимда кўриб, чидай олмади, «Илтимос, бирпас тўхтаб, сўзимга қулоқ солинг!» деди. Ҳасан розияллоҳу анҳу тўхтади. Яҳудий: «Эй Расулуллоҳнинг набираси! Менга раҳм қилинг, адолат қилинг! Бобонгиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннатидир», деган эдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22942

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Jan, 10:01


#Ислом

Ажойиб дуо

Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай дедилар: «Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар банда чуқурроқ ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини англайди. Масалан, беморлик ҳам бир неъмат. Фақирлик ва муҳтожлик ҳам неъмат. Қалб кўзи очиқ инсон бу нарсалар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини кўради. Ҳақиқатда, машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Аммо бизнинг қосир ақлимиз уларнинг неъмат эканини сиғдира олмайди».

Шу ўринда мусибат ва қийинчиликлар қандай қилиб неъмат бўлади? деган савол туғилади. Бу саволнинг жавоби ҳадиси шарифда келади. Унда айтилишича, Аллоҳ таоло охиратда машаққат ва мусибатларга сабр қилган бандаларига беҳисоб ажр-мукофотлар беради, ўшанда дунёда у қадар мусибатга учрамаган одамлар у бандаларни кўриб, кошки, ҳаёти дунёда бизга ҳам мусибат ва машаққатлар етганда эди, биз ҳам сабр қилган ва сабримизга мана шундай ажр-савоблар олган бўлар, бу кунда сабр қилувчилар билан бирга турар эдик, деб орзу қиладилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22943

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Jan, 08:48


#Саҳобалар_ҳаёти

Аҳли зимма ҳақида мактуб

Имом Байҳақий ва Абдурраззоқ Қосим ибн Абу Баззадан ривоят қиладилар:

«Шомда мусулмон одам аҳли зиммадан бўлган бир кишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуга етказилди. У Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга мактуб ёзди. Умар унга: «Агар бу иш унинг одати бўлса, бўйнидан чоп. Агар билмасдан қилган бўлса, хунга тўрт минг тўлат», деб ёзди».

Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Ислом ҳукумати аҳли зимманинг жонини ҳам худди мусулмоннинг жонини ҳимоя қилгандек ҳимоя қилмоқда.

Афсуски, Ислом таълимотидан узоқ бўлиш оқибатида кўпчиликда Ислом жамияти мусулмонлардан бошқаларни ўлдиришни ўзига вазифа қилиб олган, деган тасаввур пайдо бўлиб қолган.

Мана, бир яҳудий кишини ўлдириб қўйган мусулмонга қарши қандай ҳукм чиқарилганига ўзимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу нарса кўргазма учун қилинган яккаю ягона ҳолат эмас, балки умумий қоидадир.

🔗 https://islom.uz/maqola/22986

🕋 @islomuz

Islom.uz

06 Jan, 13:01


Qur’oni Karimda sehr haqidagi oyatlar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

06 Jan, 12:19


Hazrat insonlar orasini isloh qilar edilar

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 79-soni

Abror Muxtor Aliy

📹 https://youtu.be/gAkMGSnbKrg?feature=shared

🕋 @islomuz

Islom.uz

06 Jan, 10:13


#Бахтиёр_оила

Ҳар ким ўз истаги билан никоҳланади

Совчилик ота-оналар ёки ишбошилар томонидан амалга оширилиши ва уларга жавоб бериш ҳам шу тариқа бўлиши мусулмон халқларнинг оммавий одатларидан бўлиб қолган, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Ҳаттоки, мусулмон бўлмаган қавмлар ёки динимиз ҳақида тузукроқ маълумотга эга бўлмаган, «мусулмонман», деб юрган баъзи кимсалар: «Мусулмончиликда умр йўлдошини танлашда ёшларнинг ўзларининг хоҳиши эътиборга олинмаса ҳам, бўлаверади», деган тушунчада бўлишлари ҳам мумкин. Аммо шариатда ундай эмас. Исломда ҳар бир шахс ўз эрки, ҳуррияти ва истак-хоҳиши билан оила қуриши кераклиги алоҳида таъкидланади.

Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қанча ҳадиси шарифлари келган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/9340

🕋 @islomuz

Islom.uz

06 Jan, 05:56


#Жамият

Бу кунингга шукр қил!

Ажойиб бир рамзий қисса бор. Бир киши хотини билан товуқ еб ўтирган эди, эшик тақиллаб қолди. Хотини бориб қараса, тиланчи экан. Хотин тиланчига еб турган овқатидан беришни хоҳлаган эди, эри жеркиб ташлаб: «Тиланчини эшик олдидан ҳайдаб юбор», деди. Хотин уни ҳайдаб юборди. Кейинчалик эр-хотин орасига совуқлик тушиб, эр хотинини талоқ қилди. Сўнгра бошқа бир киши келиб, совчи қўйди ва ўша хотинга уйланди. Кунларнинг бирида хотин кейинги эри билан товуқ еб ўтирган эди, эшик тақиллаб қолди. Хотин эшикни очиш учун борса, тиланчи экан. Хотин тиланчини кўргач, қийин аҳволга тушиб қолди. Эри: «Эшикни тақиллатган ким экан?» деса, хотин: «Аввалги эрим» деди. Шунда кейинги эри: «Бир неча йил аввалги эшигинг тагига келган тиланчи ҳам мен эдим», деди.

Ал-Жаббор сифатига эга Аллоҳ бандасини Ўзи ирода қилган нарсасига йўллайди. Бир банда у нарсани хоҳласа ҳам, бошқаси бу нарсани хоҳласа ҳам, Аллоҳ хоҳлаганини амалга оширади. Шундай бўлгач, ҳар бир ўтаётган кунингга шукр қил.

🔗 https://islom.uz/maqola/23127

🕋 @islomuz

Islom.uz

05 Jan, 15:03


G‘iybat qilib birodaringni go‘shtini yema!

Buyuk tоbein Ibrohim Nahaiy rahimahulloh bunday deganlar: “Sen birovda bor narsani (aybni) aytsang, uni g‘iybat qilgan bo‘lasan, agar unda yo‘q narsani aytsang, unga bo‘hton qilgan bo‘lasan”

Ijtimoiy rolik

🕋 @islomuz

Islom.uz

05 Jan, 13:01


Sehr voqelikda bormi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

05 Jan, 11:28


#Силаи_раҳм

Фарзанд зинҳор ота-онаси билан хусуматлашмаслиги керак

عَنْ مَنْصُورِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ: أَنَّ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الْعَزِيزِ اخْتَصَمَ إِلَيْهِ رَجُلٌ وَابْنُهُ، فَقَالَ عُمَرُ حِينَ جَلَسَا بَيْنَ يَدَيْهِ: أَمَا لِهَذَا أَحَدٌ؟ أَيْ لِلْاِبْنِ يَجْلِسُ مَعَ أَبِيهِ، فَقَامَ عَمُّهُ فَجَلَسَ مَكَانَ أَبِيهِ، فَخَاصَمَ عَنِ ابْنِهِ. قَالَ الْحُسَيْنُ: تَعْظِيمًا لِأَبِيهِ.

Мансур ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади:

«Умар ибн Абдулазизнинг олдига бир киши ўғли билан хусуматлашиб келди. Иккиси унинг ҳузурига ўтиргач, Умар: «Мана бунинг ўрнига бирор киши йўқми?» деди. Яъни, ўғилнинг ўрнига отаси билан ўтирадиган одам. Шунда амакиси турди ва отасининг ёнига ўтирди. Сўнг ўғилнинг номидан хусуматлашди».

Ҳусайн айтади: «Бу иш отани улуғлаш учун қилинди».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23126

🕋 @islomuz

Islom.uz

05 Jan, 09:46


#Суннат

Бугунги кунга бир назар

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَهَّزَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَاطِمَةَ فِي خَمِيلٍ وَقِرْبَةٍ وَوِسَادَةٍ حَشْوُهَا إِذْخِرٌ .رَوَاهُ النَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага бир чийдухоба, бир меш ва ичига изхир солинган болишни жиҳоз (сеп) қилиб бердилар».

Насаий ривоят қилган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Шарҳ: Оламларнинг саййиди бўлмиш зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жигаргўшалари, аҳли жаннат аёлларнинг саййидаси Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳога қилиб берган сеплари қанчалик камтарона, қанчалик содда бўлганини қаранг.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23125

🕋 @islomuz

Islom.uz

05 Jan, 08:56


#Нуқтаи_назар

Ҳазрати Умар наздида инсонларнинг энг яхшиси

Мен инсонларнинг энг сахий ва энг яхши хулқлисини биламан. Энг сахий инсон ўзи муҳтож бўлатуриб, бера олган инсондир. Энг яхши хулқли инсон эса унга ноҳақлик қилганни кечириб юборган инсондир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

🔗 https://islom.uz/maqola/23124

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Jan, 13:02


Sehr nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Jan, 11:13


Hazratning huzuridagi dars jarayoni

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 79-soni

Abror Muxtor Aliy

📹 https://youtu.be/gAkMGSnbKrg?feature=shared

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Jan, 09:02


#Бахтиёр_оила

Унаштириш

Агар совчи қўйилган аёл ёки унинг валийси томонидан мазкур совчиликка розилик жавоби берилса, унаштирилган бўлади.

Унаштириш икки томондан оила қуриш учун берилган ваъдадир. Бу нарса ҳам уйланиш, эр‑хотин бўлиш эмас. Шунинг учун ҳам унаштирилган икки киши бир-бирига ажнабий – бегона ҳолида турадилар. Улар «унаштириб қўйилдик», деб хилватда ёлғиз қолишлари, бир-бирлари билан эр‑хотиндек муомалада бўлишлари мутлақо мумкин эмас, фақат никоҳ ақдидан кейингина эр‑хотин бўладилар.

Унаштирилгандан кейин тўй қилиб, оила қуриш энг марғуб ишдир. Унаштирилгандан сўнг ажрашиш яхши эмас. Лекин узрли сабабларга кўра ажрашишса, жоиз.

Унаштирилиш фақат ваъдадан иборат бўлганлиги учун, ундан кейин ажрашиш оқибатида ҳеч қандай мажбуриятлар собит бўлмайди.

Агар бу орада ҳадя олди-бердиси бўлган бўлса, айниган томон зарарига бўлади. Мисол учун, эркак айниган бўлса, берганини қайтариб олишга ҳаққи бўлмайди. Агар аёл киши айниган бўлса, ҳадяни эркак тарафга қайтариб бергани яхши.

Ушбу ишларнинг барчаси ўзаро ҳурмат ва Исломий одоб асосида олиб борилиши лозим. Насиб бўлмай, оила қуришга иттифоқ қилинмай, совчилик ёки унаштиришдан кейин ажралиш рўй берадиган бўлса ҳам, бир-бирларининг обрўларини тўкмай, яхшилик билан ажралишлари зарур.

🔗 https://islom.uz/maqola/23123

🕋 @islomuz

Islom.uz

03 Jan, 15:01


Folbinlik haqida 1-qism

«Folbinlik, sehrgarlik, jin chiqarish va noan’anaviy davolash kabi ishlarning haqiqati» kitobi 2-son (1-qism)

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/jF9WNA8pLsU

🕋 @islomuz

Islom.uz

03 Jan, 13:01


Har bir holatning o‘z zikri bor

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

03 Jan, 12:03


#Мўминларга_эслатма

Қарзингни камайтир, эркин яша!

Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бизнинг кунимизгача етиб келган ижтимоий аҳамиятга эга бир қанча сўзлари мавжуд, лекин биз бу ерда мавзуга оид бўлганларини келтириб ўтамиз:

«Асло ўтирган жойингизда «Аллоҳим, менга ризқ бер», деб ўтираверманг. Биласизки, осмондан олтин ҳам, кумуш ҳам ёғмайди. Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирининг ризқига сабабчи қилиб яратган».

«Инсонларга муҳтож бўлмасликка интилинглар. Шу тариқа сиз ҳам динингизни сақлаб қоласиз, ҳам инсонларнинг энг карамлиси бўласиз».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23122

🕋 @islomuz

Islom.uz

03 Jan, 11:02


Tiyn surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Islom.uz

30 Dec, 15:02


☺️☺️☺️☺️☺️   

Abror Muxtor Aliy
 

Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 79-soni

Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.

Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.

📹 Premyera

🕋 @islomuz

Islom.uz

30 Dec, 13:01


Zikr nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

30 Dec, 09:02


#Тарих

Ҳасан ибн Алийга байъат қилиниши

Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу бомдод намозига чиқаётганларида, хорижийлардан бўлган Абдурраҳмон ибн Мулжам Муродий деган одам у кишини заҳарланган қилич билан жароҳатлади. Бу мудҳиш ҳодиса ҳижрий 40 йил Рамазон ойининг ўн саккизинчи кунида, милодий 660 йилда содир бўлди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу уч кундан кейин вафот этдилар. У зотнинг халифаликлари тўрт йилу тўққиз ой давом этди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23112

🕋 @islomuz

Islom.uz

30 Dec, 08:09


#янгилик #мусҳаф

🎉 Ўттиз жилдли катта ўлчамдаги тажвидли мусҳафни кутиб олинг!

«Hilol Nashr» ва «Дорул Маърифа» нашриётлари ҳамкорлигида чоп қилинган тажвидли мусҳафи шарифнинг катта ўлчамдаги нашри сотувга чиқди.

Ушбу порали мусҳафнинг бир нечта қулайликлари мавжуд. Жумладан:
▫️ ёзувларнинг катта ўлчамдалиги ёши улуғлар, шунингдек, оятларни каттароқ ёзувда ўқишга ўрганган ўқувчилар учун қулайдир;
▫️ 30 пора алоҳида қилинган, яъни 30 та китоб ҳолатида чоп қилинган. Бу айниқса жамоат билан Қуръон хатм қилинганда жуда асқатади;
▫️ чарм қутида чиқарилган. Бу мусҳафни ўзингиз билан олиб юришингиз учун қулайдир;
▫️ поралари алоҳида қилингани ёш, бўлажак қорилар учун Қуръонни ёдлаш даврида китоблари уриниб кетишини олдини олади (бир порани ёдлаб бўлгач, кейинги порани олиб ёдлайди);
▫️ поралари алоҳида бўлса ҳам, саҳифалари 604 бетли мусҳафники билан бир хилдир. Бу ўқувчи учун адашиб кетишнинг олдини олади.

Мусҳафни нашриётимизнинг барча дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.

✔️ Ўлчами: 25х35 см

👉 Нархи: 310 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз. Тез орада Урганч филиалимизга ҳам етиб боради, иншааллоҳ.

@hilolnashr

Islom.uz

30 Dec, 06:45


Европанинг баъзи давлатларида энг машҳур исм

Бу йил Германияда Муҳаммад исми янги туғилган ўғил болалар орасида энг машҳур исм бўлиб, биринчи ўринни эгаллади.

2023 йилда Англия ва Уэльсда ҳам энг машҳур исм Муҳаммад бўлганди. Францияда эса Карим исми биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Муҳаммад исми биринчи марта Британияда ўғил болалар учун энг машҳур исм бўлди. Бу ҳақда The Guardian манбаси хабар берди.

Ўғил болалар орасида Нуҳ исми иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасида Оливия биринчи ўринни сақлаб қолди.

🔗 https://islom.uz/maqola/23113

🕋 @islomuz

Islom.uz

30 Dec, 05:25


#Мўминларга_эслатма

Аллоҳ йўлидаги кундалик

Бақувват ва бўйи узун бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтиб кетди. У зот саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Саҳобалар унинг куч ва қувватидан ҳайрон қолиб дейишди:

– Эй Аллоҳнинг Расули! Қани энди унинг мана шу кучи Аллоҳнинг йўлида ишлатилганида эди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга дедилар:

– Агар у гўдак болалари учун кўчага чиққан бўлса, Аллоҳнинг йўлидадир. Агар у қари ота-онаси учун кўчага чиққан бўлса, Аллоҳнинг йўлидадир. Агар у риё ва фахрланиш учун кўчага чиққан бўлса, шайтоннинг йўлидадир!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23111

🕋 @islomuz

Islom.uz

29 Dec, 15:01


Birovning haqqi o'ldiradi!

Biz buyuk ajdodlarimizga munosib voris bo‘lishni istasak, avvalo, birovning haqqidan qo‘rqaylik.

O‘zimizning va oila a’zolarimizning rizqini haloldan bo‘lishiga, unga biror shubhali luqma aralashmasligiga jiddiy e’tibor beraylik.

Videoni manfaatli deb bilsangiz yaqinlaringiz bilan bo'lishing!

Ijtimoiy rolik

🕋 @islomuz

Islom.uz

29 Dec, 11:11


Abror Muxtor Aliy

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 79-soni

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 79-sonini dushanba kuni soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

🕋 @islomuz

Islom.uz

29 Dec, 08:41


#Саҳобалар_ҳаёти

Умар ва ўзини қийнаган роҳиб

Имом Байҳақий, Ибн Мунзир ва ал-Ҳоким Абу Имрон ал-Жунийдан ривоят қиладилар:

«Умар розияллоҳу анҳу бир роҳибнинг олдидан ўтиб кетаётиб, тўхтади. Роҳиб чақирилди ва унга: «Бу мўминларнинг амири», дейишди.

Бас, Умар унга синчиклаб қараб чиқди. Роҳибнинг таркидунё қилиб, чарчаб-ҳориб, қийналгани кўриниб турар эди. Умар унинг бу ҳолини кўриб, йиғлади. Унга:

«Бу насроний!» дейишди.

«Билдим, лекин унга раҳмим келди. Аллоҳ азза ва жалланинг «Амал қилувчилар, чарчовчилар. Қизиган ўтга кирурлар», деганини эсладим. Унинг чарчаб, ижтиҳод қилиб туриб, дўзахга кирганига раҳмим келди», деди Умар».

Залолат йўлини танлаб, ўзини беҳуда қийнаб юрган инсонга раҳми келиб, йиғлаш учун инсон ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг қалби каби буюк қалбга соҳиб бўлиши керак. Аллоҳ таолонинг Иймон-Ислом деб аталмиш улуғ неъматига муяссар бўлган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига етган бахт-саодатнинг бошқаларга ҳам насиб этишини чин мусулмон сифатида жуда ҳам истар эдилар. Шунинг учун ҳам роҳибни кўрганларида чидаб тура олмай, йиғлай бошладилар. Атрофларидаги кишилар бу ҳақиқатни англаб етмай, ўзларича бошқача таъвил қилдилар. Улар: «Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бу одамнинг нас­роний эканлигини билмасдан, ҳавас қилиб йиғламоқдалар», деб тушундилар. Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу унинг кимлигини билганлари ва шунча ўзини қийнагани билан иймони бўлмаганлиги учун дўзахга киришини ўйлаб йиғлаётганларини айтдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/23110

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Dec, 13:02


Duo qanday qilinishi kerak?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Dec, 11:10


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши раиси мурожаати

Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23109

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Dec, 11:02


#Мазҳабда_муваффақият_бор

Мужтаҳидлар кимлар?

Ташаддуд йўналиши тарафдорлари динни фақатгина Қуръон ва Суннат деб талқин қилиб, ҳар бир масалага далил сўрайверишади, чунки улар иккинчи таърифдан, яъни «Фиқҳ илми – мукаллафлар қиладиган амалларнинг ҳолатини ҳалол ёки ҳаромлик, фасод ёки саҳиҳлик жиҳатидан ўрганадиган илмдир», деган таърифдан ғофил қолишган.

Демак, фақиҳнинг иши шифокорнинг ишидек экан. Ҳозир шифокорнинг ҳузурига бориб, «Қорним оғрияпти», дейсиз. У сизга: «Нима единг? Нима ичдинг? Қон босиминг борми? Қандли диабет билан оғримаганмисан?» деган саволларни беради. Кейин дори ёзиб беради. Шифокорнинг иши шунақа. Ўша шифокордан: «Сиз айтган фалон дори қандай тайёрланган?» деб сўрайсизми? Йўқ. Бу соҳанинг ўз мутахассислари бўлади – доришунослар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23108

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Dec, 09:03


#Ислом

Сафар одоблари

Ҳаётда инсон учун одоб ва маданият асосий масала ҳисобланади. Улар билан хулқ гўзал, амал зийнатли бўлади. Кечасию кундузи содир қилинадиган турли-туман яхши амаллар натижасида жамият аъзолари ўртасида тотувлик, иттифоқ пайдо бўлади. Шунинг учун Ислом шариати инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасида одоб ва ахлоқ борасида раҳнамолик қилади. Зеро, Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳар бир яхшиликка муваффақ қилувчи ва ёрдам сўралувчи Зотдир.

Қуйида сафар одоблари ва унга оид баъзи масалаларни зикр этиб ўтамиз.

1. Сафар олдидан истихора қилиш.Ислом

2. Гуноҳ-маъсиятлардан тавба қилиш.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23107

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Dec, 07:40


Ўзбекистонликлар бизнинг ҳақиқий дўстимиз – Фаластин элчиси

Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси оғир кунларда ўзбек халқи кўрсатган ёрдам учун президент Шавкат Мирзиёевга раҳмат айтди.

«Ўзбекистонликлар Фаластин халқига бағрини очиб, ҳақиқий дўст эканини намоён этди. Мамлакатингиз керакли вақтда бизга елкадош бўлди», деди Жавад Муҳаммад Авад.

@islomuz

Islom.uz

27 Dec, 15:01


Muqaddima

«Folbinlik, sehrgarlik, jin chiqarish va noan’anaviy davolash kabi ishlarning haqiqati» kitobi 1-son

Qay bir jamiyatda dindan bexabarlik, ilmsizlik, johillik ko‘paysa, turli irim-sirimlar, xurofotlar va zararli illatlarga yo‘l ochiladi. Odamlar orasida folbin va sehrgarlarga boradiganlar, ularning aytganini qiladiganlar va folbinlarga oid savol beradiganlar ko‘payib qoldi. Shuni inobatga olgan holda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining «Folbinlik, sehrgarlik, jin chiqarish va noan’anaviy davolash kabi ishlarning haqiqati» nomli risolalarini siz aziz muxlislarimizga taqdim etib boramiz.

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/9C0yV2oB4Ws

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Dec, 13:03


Ota-onalarga nasihat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Dec, 12:02


Сен бунинг учун яратилмагансан

Ривоят қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам бир кечада ўн ўроқчининг ишини қилиб, бир динор (бир кишига бериладиган ҳақнигина) олардилар.

Бизга Аҳмад ибн Салома Абдураҳим ибн Муҳаммаддан хабар бердилар. У кишига Ҳаддод, у кишига Абу Нуъайм, у кишига Иброҳим ибн Абдуллоҳ, у кишига Саррож, у кишига Иброҳим ибн Башшор айтиб берган эканлар: «Иброҳим ибн Адҳамдан: «Сиз қандай қилиб, бу йўлга кирдингиз?», деб сўрадим.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23106

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Dec, 11:02


Sharh surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Dec, 10:40


Фаластинлик 100 нафар болалар ва аёллар Ўзбекистонга эвакуация қилингани видеоси

🔗 https://islom.uz/maqola/23105

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Dec, 09:48


Abror Muxtor Aliy

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 79-soni

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Dec, 06:52


100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилишича, Тошкент бугун президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини амалга ошириш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда жабрланган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар ва уларнинг ҳамроҳларини Ўзбекистонга эвакуация қилиш ишларини амалга оширган.

Эвакуация қилинган фаластинликлар ўз юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда меҳмон бўлишларини таъкидлади.

Мансурбек Қиличев бу фаластинликлар соғлиқни сақлаш марказлари ва касалхоналарда истиқомат қилишларини ва Ўзбекистон ҳукумати уларни оилаларининг барча эҳтиёжлари, жумладан меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқалар билан таъминлашини қўшимча қилди.

Унинг тушунтиришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил ноябр ойида Фаластин масаласига бағишланган навбатдан ташқари араб-ислом саммити олдидан сўзлаган нутқида Фаластин ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш муҳимлигини таъкидлаган ва Тошкент яраланган фаластинлик болалар ва аёллар даволаниш учун қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/23105

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Dec, 13:02


Musofirlik. Daraksiz erning hukmi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Dec, 12:19


#Кун_ҳадиси

Сенга нима бўлди?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Жаҳл: «Муҳаммад сизнинг олдингизда юзини тупроққа теккизадими (сажда қиладими)?» деди. «Ҳа», дейишди. «Лот ва Уззо билан қасамки, агар шундай қилганини кўрсам, албатта, бўйнини оёғим билан босаман ёки юзини тупроққа ишқайман», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, намоз ўқий бошладилар. Бўйинларига оёғи билан босади, деб ўйлашди. Аммо бирдан у ортига қараганча қўли билан юзини тўсиб қоча бошлади. Шунда унга: «Сенга нима бўлди?» дейишди. «Мен билан унинг орасида оловли хандақ бор. Анавилар... қанотлар бор», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар у менга яқинлашганида уни фаришталар парча-парча қилиб олиб кетишар эди», дедилар.

Шунда Аллоҳ азза ва жалла – билмадим, Абу Ҳурайранинг ҳадисидами ёки унга етган нарсадами – «Йўқ! Албатта, инсон туғёнга кетади»дан «Йўқ! Унга итоат этма»гача нозил қилди ва у зотга амр қилган нарсасини амр қилди».

Муслим ривоят қилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/23104

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Dec, 10:13


#Мўминларга_эслатма

Аллоҳ пок нарсани қабул қилади

Пайғамбарлар қиссасидаги энг гўзал ҳиссиёт – уларнинг ҳам биз каби инсон бўлганликларидир. Аллоҳ таоло бизга иймон инсон табиатини ўзгартирмаслигини, балки уни тарбия қилишини англатишни хоҳлаяпти. Иймон шаҳватларни вайрон қилмайди, балки уларни тартибга солади!

Нуҳ алайҳиссалом ўғилларининг чўкаётганидан қийналди. Оталик туйғуси билан ўғлини ҳимояси учун Аллоҳга муножот қилди. Аммо Робби бундан қайтаргач, тўхтади. Мусо алайҳиссалом сеҳргарлар арқон ва асоларини ташлаганида қўрқди. У кишининг иймони заиф эмас эди. Аммо у киши ҳам инсон эди. Инсонлигига бориб қўрқди. Аллоҳ билан роз айтиб қавми олдига қайтганида уларнинг бузоққа ибодат қилаётганини кўриб ғазабланди. Қўлидан Таврот лавҳлари тушиб кетди. Зеро, баъзи бир ҳолатлар инсонни инсонлик чегарасидан чиқариб юборади!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23103

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Dec, 09:01


#Саҳобалар_ҳаёти

Яҳудий ва Авф ибн Молик қиссаси

Имом Байҳақий, Абу Убайд ва Ибн Асокирлар Сувайд ибн Ғафла розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Умар розияллоҳу анҳу Шомга келганида аҳли китоблардан бири:

«Эй мўминларнинг амири! Мўминлардан бири мени ўзинг кўриб турган ҳолга солди», деди. У калтакланган, боши ёрилган ҳолда эди. Умар розияллоҳу анҳу қаттиқ ғазабланди ва Суҳайб розияллоҳу анҳуга:

«Бор, қара-чи, бунинг соҳиби ким экан?» деди.

Суҳайб розияллоҳу анҳу бориб қараса, у Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу экан.

Суҳайб унга: «Мўминларнинг амири сендан қаттиқ ғазабланди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг олдига бор, у зот билан гаплашсин. Умар шошилиб, сени бир нарса қилиб қўядими, деган хавфдаман», деди.

Умар намозни ўқиб бўлиб:

«Суҳайб қани?! У одамни келтирдингми?!» деди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23102

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Dec, 14:03


🟢🟢🟢🟢🟢

🔥 Bugun chegirmaning oxirgi kuni

«Hilol eBook» ilovasining 9 yilligi munosabati bilan shayx hazratlarining barcha kitoblariga 50% chegirma eʼlon qilgan edik.

📚 Chegirma «Hilol eBook», «Tafsiri Hilol», «Тафсир Хилал», «Oltin silsila» va «Odoblar xazinasi» ilovalarida amal qiladi.

Chegirma bugun 23:59 gacha davom etadi.

Ilm xazinalarini chegirmali narxda qoʻlga kiritishga ulgurib qoling. 😊

👉 Kitob xarid qilish boʻyicha qoʻllanmalar

👉 Murojaat uchun: @hilol_support

🟢 Yaqinlaringizga ham ulashib qoʻying.

@hiloldasturlari

Islom.uz

25 Dec, 13:02


Beodoblikning manbalari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Dec, 12:41


Имом Абдулазиз «Шамсул аимма Ҳалвоий» ёдгорлик мажмуаси очилди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида имом Абдулазиз «Шамсул аимма Ҳалвоий» ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди.

Мажмуанинг очилиш маросимида самарқандлик таниқли олимлар, дин намояндалари, зиёлилар ва нуронийлар иштирок этди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Хайрулло Сатторов, манбашунос олим Комилхон Каттаев сўзга чиқиб, Шамсул аимма ҳазратларининг ҳаёти ва фаолияти, илмий мероси ҳақида батафсил маълумот берди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23101

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Dec, 12:02


Кураш Ислом бирдамлик ўйинлари дастурига киритилди

Албаниянинг Тирана шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг 13-Бош ассамблеясида миллий спортимиз кураш 2025 йили Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган Ислом бирдамлик ўйинлари дастурига киритилгани эътироф этилди.

Дунёнинг кўплаб давлатларидан делегатлар, спорт ташкилотларининг мутасаддилари, халқаро спорт федерацияларининг раҳбарлари қатнашиб, Ислом бирдамлик ўйинлари тизимидаги спорт турлари, техник-тактик жиҳатлар, мусобақалар тақвими кўриб чиқилди, муҳокама қилинди.

Ассамблеяда делегатларнинг таклифи ва қўллаб-қувватлаши натижасида ўзбек спорти - кураш Ислом бирдамлик ўйинлари тизимидан жой олгани эълон қилинди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23100

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Dec, 11:32


#Мазҳабда_муваффақият_бор

Ҳар бир фиқҳий масаланинг далили бор

Айтинг-чи, Қуръонда нечта ҳукмий оят бор? Энг узоғи 500 та ҳукмий оят бор. Ҳукмга доир нечта ҳадис бор? Баъзи уламолар 500 та дейишган, баъзилари 700, 1000, 1500, 2000, 3000 гача дейишган. Мен фақат ҳукмга доир ҳадисларни айтяпман. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадислар нечта? 8 мингтадан 12 мингтагача дейилган. Умуман олсак, суннат захирасида нечта аҳком ҳадислари бор? Юқорида айтганимиздек, 500, 1000, 2000, 3000... Қуръондаги ҳукмга оид оятлар билан қўшганда, 5000 та дейлик.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23099

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Dec, 10:51


Ҳамдардлик

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтою шаҳри яқинида «Озарбайжон ҳаво йўллари»нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Бакудан Грознийга учган самолёт Ақтау яқинида қулади.

Ҳозирда тирик қолганлар сони 30 нафардан ошган. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Самолёт бортида Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган.

🔗 https://islom.uz/maqola/23098

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Dec, 09:04


#Мўминларга_эслатма

Буни сиз учун қиляпман!

Бутун араблар мусулмонларга қарши оёққа турди. Ички томондан Бани Қурайза яҳудийларининг хиёнати дард устига чипқон бўлди. Ғатафон қабиласидан Уяйна ибн Ҳисн Бани Қурайза йўлидан юриб, аҳволни янада оғирлаштирди. Мусулмонлар гўё омбирнинг икки тиши орасида қолгандек эдилар: бири Араб саҳроларидан келган узоқдаги душман, иккинчиси эса аҳдни бузиб хиёнат йўлига ўтган яқиндаги душман!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23097

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Dec, 06:16


#Ислом

Яхши амал қилиш фикри Аллоҳнинг «меҳмони»дир

Ҳакиму уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар: «Қалбга, бирон яхши амални қилиб олай, деган ўй келиши сўфийлар истилоҳида «ворид» дейилади. Яъни, мен шу савоб ишни қилай, намоз ўқиб олай, таҳажжудга турай, садақа берай, биродаримга ёрдам қилай, дўстимнинг ғамини кетказай деган ўйлар келишини «ворид» дейдилар.

«Ворид» Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик кўрсатсанг, у ҳолда у яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир. Агар сен бир марта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузуринга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўрагин. У меҳмон қайтиб келмай қолиши дегани, энди қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир. Аллоҳ таоло бундай ҳолдан Ўзи сақласин. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади.

🔗 https://islom.uz/maqola/23096

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Dec, 15:03


Bir yigit qissasi

🔗 Havola ko'rsatuvi

🔗 https://islom.uz/maqola/21274

@islomuz

Islom.uz

24 Dec, 13:31


Jismoniy tarbiya

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Dec, 13:02


Таъзия

Юртимизда кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги «Иброҳимбой ва Орифжонбой» жомеъ масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидовнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумнинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!


«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси

@hilolnashr & @islomuz

Islom.uz

24 Dec, 10:05


#Силаи_раҳм

Ота-онани сўкиш гуноҳи кабираларнинг энг каттаси

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَكْبَرَ الْكَبَائِرِ أَنْ يَسُبَّ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ»، قِيلَ: وَكَيْفَ يَسُبُّ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ؟ قَالَ: «يَسْتَابُّ الرَّجُلُ فَيَسُبُّ أَبَاهُ وَيَسُبُّ أُمَّهُ فَيَسُبُّ أُمَّهُ».

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гуноҳи кабираларнинг энг каттаси бир одам ота-онасини сўкишидир», дедилар.

«Қандай қилиб киши ота-онасини сўкади?» дейишди.

«Одам биров билан сўкишиб кетиб, унинг отасини сўкади, онасини сўкади. У ҳам бунинг онасини сўкади», дедилар».

Шарҳ:
Демак, бола ота-онасини ўз тили билан сўкиши шарт эмас экан. Бола бирор айб иш қилиб қўйиб, бировлар билан уриш-жанжал қилса, бошқаларни норози қилиб, ота-онасини сўкишларига сабаб бўлса, уларни ўзи сўккандай бўлар экан.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23094

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Dec, 05:02


#Мерос

«Муборак ака-ука» ким?

а) Агар қизлар учдан иккини тўлиқ олса, ўғилнинг қизлари ҳеч нарса олмайди. Лекин шу ўринда ўғилнинг қизлари билан бирга ўғилнинг ўғли ҳам бор бўлса, улар ўғилнинг қизлари даражасида ёки улардан пастроқ бўлса ҳам, ўғилнинг қизларини асаба қилишади. Аслида бу ўғилнинг қизларининг фарз улуши йўқ эди. Бу ҳолатда ўша ўғилнинг ўғли муборак қариндош ёки муборак ака-ука дейилади, чунки агар у бўлмаса, ўғилнинг қизлари меросдан ҳеч нарса олишмас эди. Унинг борлиги баракасидан ўғилнинг қизлари мерос олишади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23088

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Dec, 18:30


Ислом цивилизацияси маркази директорига ўринбосар тайинланди

Даминов Иргаш Иноятович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Иргаш Даминов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси Дин ишлари шўъбаси бош консультанти лавозимида ишлаган.

🔗 https://islom.uz/maqola/23093

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Dec, 17:08


Марказий банк Исломий молиявий хизматлар Кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Исломий молиявий хизматлар Кенгашига аъзо бўлди.

Кенгаш фаолияти исломий молия институтларини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқиш, самарали корпоратив бошқарув механизмлари ва риск-менежмент тизимини жорий қилиш, шунингдек, мазкур соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш, тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ушбу масалаларда Кенгашга аъзо ташкилотларга кўмаклашишга қаратилган.

Мазкур ташкилотга аъзолик бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимизда исломий молия институтлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида илғор халқаро тажрибани жорий этиш имконини беради.

Маълумот учун: Кенгаш 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, бош офиси Куала-Лумпурда (Малайзия) жойлашган. Бугунги кунда Кенгашнинг 188 аъзоси, шу жумладан, 81 та тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар, 10 та халқаро ҳукуматлараро ташкилот ва 97 та бозор иштирокчилари ҳисобланади. Шунингдек, Кенгашга Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон молиявий регуляторлари ҳам аъзо ҳисобланади.

🔗 https://islom.uz/maqola/23092

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Dec, 15:02


Yaxshi odamlar bor!

Yaxshi odamlarga jo’natib qo’ying!

Ijtimoiy rolik

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Dec, 11:58


Табрик

Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барчангизни муборакбод этади!

Аллоҳ таоло барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонингизга файзу барака ато қилсин.

Юртимиз тинч, Ватанимиз обод, халқимизнинг фаровонлиги бунданда зиёда бўлсин!

Барчамизни Яратган Ўз паноҳида асрасин!

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Dec, 10:52


Саудия Aрабистонида метро очилади

Саудия Aрабистони қироли Салмон бин Абдулазиз жаноби олийлари Aр-Риёд шаҳрида очилиши кутилаётган метро лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Saudi Press Agency нашри хабар беради. Метрополитен олтита йўналишдан иборат бўлади. Шаҳарнинг расмий режасига кўра, метро Саудия Арабистони пойтахтининг жамоат транспорти тизимининг асоси бўлиши кўзда тутилган. Йўналишларнинг умумий узунлиги 176 километрни ташкил этади. Метропоездлар 85 та бекатдан иборат бўлади.

Йўналишлар келгуси икки ой ичида босқичма-босқич ишга туширилади. “IslamNews” хабарига кўра, шу йилнинг 1 декабрь куни метронинг кўк, сариқ ва бинафша рангли йўналишлари очилиши режалаштирилган. 15 декабрда эса тўқ сариқ рангли йўналиш ишга тушади.

“Aр-Риёд жамоат транспорти лойиҳаси, жумладан автобуслар ва метрополитен, қирол Салмоннинг Aр-Риёд ривожланиш бўйича Олий комиссияси раиси сифатида кўрсатган саъй-ҳаракатлари натижасида амалга оширилди”, – деди валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон.

Aр-Риёд жамоат транспорти лойиҳаси шаҳарнинг Олий ривожланиш комиссияси томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган ва ишга туширилган. Ушбу тадқиқотларда жамоат транспорти соҳасининг ҳозирги ва келажакдаги эҳтиёжлари ўрганилиб, унинг муаммоларини ҳал қилиш учун энг мақбул ечимлар танлаб олинган.

🔗 https://islom.uz/maqola/23024

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Dec, 09:37


#Мерос

Меросдан тўсилиш (ҳажб)

Ҳажбнинг таърифи

Ҳажбнинг турлари

Ҳажби ҳирмон ва ҳажби нуқсон

Меросдан асло ҳажб бўлмайдиган меросхўрлар

Ҳажб бўладиган эркак ва аёллар

«Баракали ака» ва «машъум ака»

Муштарак масаласи ва фуқаҳоларнинг ихтилофи

Муштарак масаласининг шартлари

Ҳажбнинг таърифи.
«Ҳажб» сўзи луғатда ман қилмоқ, маҳрум қилмоқ деган маъноларни англатади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23023

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Dec, 06:34


#Суннат

Алдаш йўқ

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا ذَكَرَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ يُخْدَعُ فِي الْبُيُوعِ، فَقَالَ: إِذَا بَايَعْتَ فَقُلْ لَا خِلَابَةَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ وَالنَّسَائِيُّ.

وَزَادَ مُسْلِمٌ: فَكَانَ إِذَا بَايَعَ يَقُولُ: لَا خِيَابَةَ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг савдо-сотиқда алданиб қолишини зикр қилди. Шунда у зот:

«Қачон савдо қиладиган бўлсанг, «Алдаш йўқ», дегин», дедилар».


Учовлари ва Насаий ривоят қилганлар.


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23022

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Dec, 12:07


Англияда Муҳаммад исми энг машҳур номга айланди

2023 йилда Англия ва Уэльсдаги ота-оналар ўғлига Муҳаммад, қизига эса Оливия деб исм қўйишган. Бу ҳақда theguardian.com сайти хабар берди.

Муҳаммад исми Нуҳ (Ной) исмини четга суриб, иккинчи ўриндан юқорига кўтарилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23021

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Dec, 09:03


Зинонинг турлари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:

فَالْعَيْنَانِ تَزْنِيَانِ وَزِنَاهُمَا النَّظَرُ وَالْيَدَانِ تَزْنِيَانِ وَزِنَاهُمَا الْبَطْسُ وَالرِّجْلَانِ تَزْنِيَانِ وَزِنَاهُمَا الْمَشْيُ وَالْفَمُ يَزْنِي وَزِنَاهُ الْقُبْلَةُ وَالْقَلْبُ يَهُم أَوْ يَتَمَنَّى وَيُصَدِّقُ ذَلِكَ الْفَرْجُ أَوْ يُكَذِّبُهُ

«Кўзлар зино қилади, уларнинг зиноси қарашдир. Қўллар зино қилади, уларнинг зиноси ушлашдир. Оёқлар зино қилади, уларнинг зиноси юриб боришдир. Оғиз зино қилади, унинг зиноси бўса олишдир. Қалб хоҳлайди ва орзу қилади, фарж эса уни ё тасдиқ қилади ёки ёлғонга чиқаради» («Муснади Аҳмад»).

Ҳадиси шарифдан маълум бўлмоқдаки, зинонинг турли хил даражалари бор экан. Яъни фақат номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқасигина зино эмас, балки унинг атрофидаги турли кўриниш ва босқичлари бор экан. Масалан, номаҳрамга қараш, унинг қўлидан ушлаш, атайин баданини номаҳрамнинг баданига текказиш, эркак билан аёлнинг заруратсиз аралашуви, бузуқликни хаёлга соладиган жойларга бориш ҳам зинодир. Номаҳрамдан бўса олиш оғизнинг зиносидир. Шариъати мутоҳҳара бу барча ҳолатларни ҳаром деб ҳукм қилиб, уларни зино жумласидан санаган.

🔗 https://islom.uz/maqola/23016

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Dec, 06:03


#Ислом

Қуръони Каримни тиловат қилишга одатланиш

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг китоби. Унинг таълимотлари дунё ва охират саодатига кафилдир. Ҳар бир лафзида нур бор. Унинг маъносини тушунмасдан, фақат тиловат қилиш ҳам савоб ва хайр-баракага сабабдир.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир яхшилик бўлади. Бу бир яхшилик ўнта яхшиликка тенгдир. Мен «алиф, лаам, миим»ни бир ҳарф демайман, балки, «алиф» бир ҳарф, «лаам» бир ҳарф ва «миим» бир ҳарфдир», дедилар.

Имом Доримий ривояти.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23015

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Dec, 04:01


#Кун_дуоси

Малаул аъло ва васийла салавоти

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمَلَاءِ الْأَعْلَىٰ إِلَى يَوْمِ الدِّينِ اَللّهُمَ أَعْطِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالْفَضيلَةَ وَ الشَّرَفَ وَ الدَّرَجَةَ الْكَبِيرَةَ

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин фил аввалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил ахирийна ва солли ъала Муҳаммадин фин набиййийна ва солли ъала Муҳаммадин фил мурсалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил малаил аъла ила явмиддийн. Аллоҳумма аъти Муҳаммаданил васийлата вал фазийлата вaш шapoфa вaд дapожатал кабийрота!

Маъноси: Аллоҳим! Аввалгилар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, кейингилар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, набий (пайғамбар)лар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, мурсал элчи расуллар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, малаул аълода энг олий, шарафли зотлар орасида то қиёмат кунигача ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир! Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга васийла (жаннатдаги энг олий мақом), фазилат, шараф ва улуғ даража ато қил! («Ал-адъийатул-воридаҳ», 64-с).

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Васийла жаннатдаги энг юксак бир мақомдирки, унга фақат бир киши эришади. Умид қиламанки, ўша киши мен бўламан».

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз амрларига мувофиқ ул зотга васийла тилангани учун бу салавот ҳам жуда савоблидир.

🔗 https://islom.uz/maqola/23017

🕋 @islomuz

Islom.uz

06 Dec, 17:06


Конституция куни муносабати билан 500 нафарга яқин шахс афв этилди

• Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Президент фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди.

• Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

• Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

🔗 https://islom.uz/maqola/23019

🕋 @islomuz

Islom.uz

06 Dec, 15:02


«Rizq» kitobi 8-son

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

🔗 YouTube

@islomuz

Islom.uz

06 Dec, 14:25


#янгилик #қуръони_карим

🎉 Мусҳафи шариф нашрдан чиқди!

✔️ Ўлчами: 17х25 см

👉 Нархи: 62 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз.

@hilolnashr

Islom.uz

06 Dec, 12:59


Тошкент ислом институтига ректор тайинланди

Бугун, 6 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти педагоглар жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ғафуров Уйғун Тўлқинович Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Ушбу институт ректори вазифасида ишлаган профессор Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

Аллоҳ таолодан Уйғун Ғафуровга масъулиятли ва шарафли ишда муваффақият тилаймиз.

🔗 https://islom.uz/maqola/23018

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Dec, 15:25


Tilladan va tijorat mollaridan zakot berish 1-qism

Hidoya 110-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Muallif:
Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Dec, 13:02


O‘n besh daqiqaning qadri

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 77-soni

Yahyo domla Abdurahmon
 

🔗 https://www.youtube.com/watch?v=6DO-JauvqyY

@islomuz

Islom.uz

04 Dec, 12:01


#Жамият

Адашганлар

(ҳикоя)

– Охирги пайтларда Насимжон домла тилига жуда эрк бериб юборяптими? – деди маҳалла оқсоқоли Юнусхон чойхонадаги сўрида ўтирган тўрт нафар ҳамсуҳбатига қараб.

Кейин қалампир гулли дўпписини бошидан ечди-да, кўрпачанинг устида турган ғижим чит рўмолини олиб, тақир бошини, кулча юзи ҳамда офтобда қорайиб, озғинлигидан томирлари бўртиб турган бўйнини артди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23003

@islomuz

Islom.uz

04 Dec, 10:04


#Тарих

Басрадаги туя жанги

(ҳижрий 36, милодий 656 йил)

Муовия ибн Абу Суфён Шомнинг волийси ўлароқ ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга байъат қилмади. У киши ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ўчи олинишини талаб қилар эди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу эса вазият барқарор бўлмагани учун ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ўчини олишни орқага сурган эдилар. Шундай қилиб, Шом вилояти ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга итоат қилмасликни маъқул кўрди ва Муовия розияллоҳу анҳу у ерда мустақил бўлиб олди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23002

@islomuz

Islom.uz

04 Dec, 09:02


#Мазҳабда_муваффақият_бор

Аҳли суннанинг афзаллиги

Динни тўғри англаш деганда, Қуръон ва Суннатни саҳобалар, тобеъинлар ва мужтаҳид имомларнинг тутган йўли орқали тушуниш назарда тутилади. Бу эса фиқҳ, ақийда ва ахлоқ мазҳаблари воситасида амалга ошади. Бу уммат хатодан муҳофаза қилинган, бу ҳақда Қуръон ва Суннатда саҳиҳ хабарлар ворид бўлган. Демак, бу йўл муҳофаза қилинган экан. Умматимиз эса Ислом тарихи давомида айнан шу йўлдан юриб келди. Агар биз бу йўлни муҳофаза қилинган, демасак, Қуръонни ёлғонга чиқарган бўлиб қоламиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23001

@islomuz

Islom.uz

04 Dec, 05:36


#Кун_дуоси

Ҳар беморликдан шифо

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот қуйидаги дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар:

أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ

«Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллоҳ таолодан сенга шифо беришини сўрайман».

Имом Абу Довуд ривояти.

Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта ушбу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, бу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди», деганлар.

Имом Термизий ривояти.

🔗 https://islom.uz/maqola/22997

@islomuz

Islom.uz

03 Dec, 17:13


#Хабар

Катта Лангар Қуръонининг факсимилеси Оксфордга совға қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари Буюк Британияда бўлиб, маърифий жабҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратмоқда.

Мамлакатимиз делегация вакиллари том маънода дунё илмий марказларидан саналган Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига ташриф буюрди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23000

@islomuz

Islom.uz

03 Dec, 12:33


#Ислом_адабиёти

Бўлмаса

Сайёралар нотинч, уммонлар нотинч,
Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.
Наслу насаб нотинч, замонлар нотинч,
Магар ер юзида тинчлик бўлмаса,

Не қилсин давраю дилда шодмонлик,
Барча қитъаларда қут, фаровонлик.
Қўшинда собитлик, элда омонлик,
Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22999

@islomuz

Islom.uz

03 Dec, 09:20


#Жамият

Болаликдаги таълим

Фарзандингизга болалигида Қуръон ўқитинг. Унинг қалбини Қуръони Карим ила мунаввар қилинг. Ундан кейин уни ҳар қандай ишга қўйинг, иншааллоҳ ва яна иншааллоҳ, албатта, Қуръони Каримнинг анвору баракотлари уни тарк этмайди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22998

@islomuz

Islom.uz

03 Dec, 05:57


#Кун_дуоси

Жаннатнинг саккизта эшиги очилишига сабаб бўлувчи дуо

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِيْنَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ.

Имом Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22996

@islomuz

Islom.uz

02 Dec, 12:04


#Нуқтаи_назар

Журналистика ҳақида

Журналистика бу – исталган вазиятларда, жумладан, оғир ва ҳаёт учун хавфли вазиятларда ҳам ҳақиқатни айтиш касбидир. Агар одам бирон нарса ҳақида ёзишни жуда истаса, лекин ҳақиқатни ёзишдан қўрқадиган бўлса, у фақат унга айтиб туриладиган ёки буюриладиган нарсаларни ёзадиган референт-котиб бўлиб ишлагани маъқул.

🔗 https://islom.uz/maqola/22988

@islomuz

Islom.uz

02 Dec, 11:37


Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация 2 декабрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22991

@islomuz

Islom.uz

02 Dec, 11:05


#Алданиб_қолманг

Дин ҳақидаги тушунчанинг бузилиши

Европаликларда, юқоридаги сафсаталардан сўнг, илм-фан Худо йўқлигини исбот қилди, унда дин қаердан пайдо бўлган, динга қандай муносабатда бўлиш керак каби саволлар келиб чиқди. Бу ва бунга ўхшаган саволларга Худони йўқ деган тоифалар жавоб бера бошладилар.

Улар аввало диннинг «пайдо бўлиши» ҳақидаги қуйидаги сафсатани тўқидилар:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22987

@islomuz

Islom.uz

02 Dec, 09:00


#Саҳобалар_ҳаёти

Аҳли зимма ҳақида мактуб

Имом Байҳақий ва Абдурраззоқ Қосим ибн Абу Баззадан ривоят қиладилар:

«Шомда мусулмон одам аҳли зиммадан бўлган бир кишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуга етказилди. У Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга мактуб ёзди. Умар унга: «Агар бу иш унинг одати бўлса, бўйнидан чоп. Агар билмасдан қилган бўлса, хунга тўрт минг тўлат», деб ёзди».

Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Ислом ҳукумати аҳли зимманинг жонини ҳам худди мусулмоннинг жонини ҳимоя қилгандек ҳимоя қилмоқда.

Афсуски, Ислом таълимотидан узоқ бўлиш оқибатида кўпчиликда Ислом жамияти мусулмонлардан бошқаларни ўлдиришни ўзига вазифа қилиб олган, деган тасаввур пайдо бўлиб қолган.

Мана, бир яҳудий кишини ўлдириб қўйган мусулмонга қарши қандай ҳукм чиқарилганига ўзимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу нарса кўргазма учун қилинган яккаю ягона ҳолат эмас, балки умумий қоидадир.

🔗 https://islom.uz/maqola/22986

@islomuz

Islom.uz

02 Dec, 07:02


Доктор Аҳмад ал-Дубаян: Ўзбекистон тарихий мақомга эга мамлакат

Буюк Британияда ташкил этилган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигида ушбу мамлакат олимлари юртимизнинг юксак маърифий салоҳиятини алоҳида эътироф этмоқда.

Лондондаги Ислом маданияти маркази раҳбари, доктор Аҳмад ал-Дубаян бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдирди:

– Ўзбекистон жуда муҳим тарихий мақомга эга мамлакат саналади. У Марказий Осиёнинг юрагидир. Тарихга назар ташласак, Ўзбекистон нафақат Буюк ипак йўлининг асосий қисми экани, балки араб дунёсига илм-фанни ҳам етказиб берганини англаш мумкин.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22985

@islomuz

Islom.uz

02 Dec, 06:28


#Мерос

Инсон икки жиҳатдан мерос олиши мумкинми?

Баъзан бир кишида мерос олиш учун икки йўл топилиб қолади. Бу икки йўл ҳар хил бўлса, мерос олади. Масалан, бир жиҳатдан фарз эгаси бўлса, иккинчи жиҳатдан асаба бўлади. Ёки бир жиҳатдан фарз эгаси бўлиб, иккинчи жиҳатдан раҳм билан олиши мумкин. Ушбу турдаги мероснинг мисоли қуйидагича:

а) Бир аёл вафот этиб, ортидан момоси, она бир акаси ва туғишган амакисининг ўғли бўлган эри қолган бўлса, момога олтидан бир, она бир акага ҳам олтидан бир, эрга эр-хотинлик сабабли фарз улуши бўлган ярим берилади, қолган молни шу эр асаба бўлиб ҳам олади, чунки у туғишган амакининг ўғлидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22984

@islomuz

Islom.uz

02 Dec, 04:50


#Кун_дуоси

Таҳоратнинг аввалида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деб айтиш


Таҳоратнинг аввалида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деб айтиш мустаҳаб қилинган. «Бисмиллоҳ», деса ҳам кифоя. Соҳибларимиз айтишади: «Агар таҳоратнинг аввалида бисмиллоҳни айтмаса, давомида айтаверади. Хоҳ қасддан, хоҳ адашиб айтмай қолса ҳам, таҳорати мукаммал бўлади».

(Муаллиф Имом Шофеъий мазҳабидалар. Шунинг учун бисмиллоҳни айтиш мустаҳаб дейиляпти. Бу суннат маъносидадир. Бизнинг Имоми Аъзам мазҳабимиздан бошқа мазҳабларда суннат «мустаҳаб» деб юритилади. – Таржимон.)

Бисмиллоҳни айтиш ҳақида келган ҳамма ҳадислар заифдир. Аҳмад ибн Ҳанбал: «Таҳоратда бисмиллоҳ дейиш тўғрисида бирорта собит ҳадис билмайман», деб айтганлар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22983

@islomuz

Islom.uz

01 Dec, 13:02


Badbo'y

G'iybat badbo'ydir

Ijtimoiy rolik

@islomuz

Islom.uz

01 Dec, 13:00


Jin taʼsiriga tushmaslik choralari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Islom.uz

01 Dec, 11:02


Bizda shayx Muhammad Sodiqdek ulamo yo‘q

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 77-soni

Yahyo domla Abdurahmon
 

🔗 https://www.youtube.com/watch?v=6DO-JauvqyY

@islomuz

Islom.uz

01 Dec, 10:05


#Мўминларга_эслатма

Дажжол машриқдан чиқади, унга кўп одамлар эргашади

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَتْبَعُ الدَّجَّالَ مِنْ يَهُودِ أَصْبَهَانَ سَبْعُونَ أَلْفًا عَلَيْهِمُ الطَّيَالِسَةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Асбаҳоннинг тайласон кийган яҳудийларидан етмиш минг киши Дажжолга эргашиб кетади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22982

@islomuz

Islom.uz

01 Dec, 09:04


#Jannat_rayhonlari

Hajarul asvadning hikoyasi

Hajarul asvad nima ekanini bilasizmi? Hajarul asvad «qora tosh» degani. Aslida mening nomim hajarul asʼad, yaʼni baxt toshi boʻlgan. Men jannatdan tushganman. U paytda nuqradek shaffof oq tosh edim. Oh... jannat qanday joy-ki! Shu desangiz men yerga tushgandan keyin arab sahrosida yana bitta oy paydo boʻlgandek boʻldi. Osmoni falakda oymoma-yu, yerda esa men. Tahoratsiz, irkit qoʻllari bilan yuzlarimni silab yuzlariga surtishar, onadan tugʻilgandek yalongʻoch xollarida tavof qilishardi. Bu sharmandaliklardan yer yorilsa-yu yerga kirib ketsam. Ammo tushgan joyim – jannatga qayta olmayman. Shunday qilib mendagi nur kundan kunga xira tortib, soʻnib boraverdi. Oxiri hajarul asvad – qop-qora toshga aylanib qoldim.

🔗 To'liq o'qish: https://islom.uz/maqola/22981

@islomuz

Islom.uz

01 Dec, 06:38


#Ислом_адабиёти

Билингай

Не савдо, не бир кунлар
Тушар бўлса бу бошга,
Кимнинг қандай дўст, душман
Ошнолиги билингай.
Ногаҳон музтар бўлсанг
Ёт ёки қариндошга,
Қай бирининг ҳамдард, эш,
Риёлиги билингай.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22980

@islomuz

Islom.uz

30 Nov, 13:01


Odamning ichiga jin kiradimi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Islom.uz

30 Nov, 11:26


Онангизга баланд овозда гапирманг!

عَنْ أَبِي قَزْعَةَ، عَنْ رَجُلٍ قَالَ: نَزَلْنَا فِي بَعْضِ الطَّرِيقِ، فَسَمِعْنَا نَهِيقَ حِمَارٍ مِنَ اللَّيْلِ، فَسَأَلْنَا عَنْهُ، فَقَالُوا: كَانَ هَذَا رَجُلًا عِنْدَنَا، وَكَانَتْ لَهُ أُمٌّ، فَكَانَتْ إِذَا قَالَتْ لَهُ شَيْئًا قَالَ لَهَا: انْهَقِي نَهِيقَكِ! فَلَمَّا مَاتَ سَمِعْنَا نَهِيقَهُ مِنَ الْقَبْرِ.

Абу Қазъа бир одамдан ривоят қилади:

«Йўлда бир ерга тушдик ва кечаси эшакнинг ҳанграшини эшитдик. Бу ҳақда сўраган эдик, бизга: «Бу бизнинг ичимиздаги одам эди. Унинг онаси бор эди. У боласига бир нарса айтса, у: «Эшакка ўхшаб ҳанграйверма», дерди. У ўлганидан кейин қабридан эшакнинг ҳанграшини эшитдик», деди».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22979

@islomuz

Islom.uz

30 Nov, 09:32


Минг олтин сири

Кунларнинг бирида бир киши Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг эшигини тақиллатиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтидан ёрдам сўраганини айтиб, аҳволини шундай изоҳлади:

«Эй пайғамбарнинг ўғли! Мен бировнинг хуни учун кафил эдим, лекин уни тўлашга қодир эмасман. Уни одамларнинг энг шарафлисидан сўрасам, яхши бўлади деб ўйладим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласидан ҳурматлироқ одам хаёлимга келмади».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22978

@islomuz

Islom.uz

30 Nov, 08:58


Ҳадис илми билимдонлари Термизда беллашди

Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Ҳадислар билимдони» кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2024 йил 15 августдаги «Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган танловда юртимиздаги ўнта ўрта махсус ислом таълим муассасасининг илму толиб ва толибалари ўз билимларини синовдан ўтказди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22977

@islomuz

Islom.uz

30 Nov, 07:08


Лондонда «Хамса» асарининг ноёб қўлёзмаси тақдим этилди

Буюк Британияга ташриф қилган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги «Christie's» ва «Sotheby's» аукцион савдо уйларида бўлди.

Ташриф давомида «Christie's» аукцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлими бошлиғи Сара Пламбли мазкур ташкилот тарихи ва фаолияти билан қисқача таништирди. Ташкилотда мавжуд бир қатор нодир экспонатлар, тасвирий санъат асарлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, Пламбли аукцион уйида сақланаётган айрим қўлёзмаларни меҳмонларга кўрсатди. Улардан бири шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган «Хамса» асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган «Шамс ва Муштарий» достонидир. Ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22976

@islomuz

Islom.uz

25 Nov, 14:05


Абдулбосит қори Қобулов қироат бўйича Ал-Азҳар шайхидан ижоза олди

Тошкент ислом институти «Қуръон илмлари» кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

Абдулбосит қори Қуръони Каримни юқоридаги тариқага кўра қироат қилиб, шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди.

Шу муносабати билан Тошкент ислом институти «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда Абдулбосит қори Қобуловга ижоза шаҳодатномасини топширди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22958

@islomuz

Islom.uz

25 Nov, 13:02


Butun insoniyat uchun xayr-barakot manbai

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Islom.uz

25 Nov, 12:02


#Мўминларга_эслатма

Закотни ўз вақтида адо этиш зарур

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси бир тилла ёки кумуш соҳиби унинг ҳаққини адо этмас экан, албатта, қиёмат кунида унинг учун оловдан бўлган тахтачалар тайёрланади. Улар жаҳаннам оловида қиздирилади. Сўнгра улар пешонасига, икки ёнбошига ва орқасига босилади. Совиб қолиши билан (яна қайтадан қиздирилиб,) унга қайтарилади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай қилинади. Кейин йўлини билади: ёки жаннатга ёки дўзахга бўлади», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, туя-чи?» дейилди. У зот:


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22956

@islomuz

Islom.uz

25 Nov, 11:01


Misrlik badaviyning eʼtirofi

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 77-soni

Yahyo domla Abdurahmon
 

🔗 https://www.youtube.com/watch?v=6DO-JauvqyY

@islomuz

Islom.uz

25 Nov, 09:01


#Жамият

Яхшисини беринг

Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб ҳидлар келардида ўзиям... Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик. Кулча, «қуш тили», икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10 тийин. «Трубочка» – 15 тийин. Иссиқ овқат учун 20 тийин керак эди. Бунча пул менда камдан-кам бўларди. Шунинг учун кўпинча, кулча ёки усти шакарли, тил шаклидаги «қуш тили» олар эдим.

Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишларди. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган – Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли – Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

🔗 https://islom.uz/maqola/22954

@islomuz

Islom.uz

25 Nov, 05:59


🤲 #зикр_ва_дуо

Набий алайҳиссалом қийинчилик пайтларида қуйидагиларни айтардилар

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қийинчилик пайтларидаги дуолар ушбулардир, деб айтдилар:

اللهُمَّ رَحْمَتَكَ أرْجُو، فَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ، وَأصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма роҳматака аржу, фалаа такилний илаа нафсий торфата ъайнин ва аслиҳ лий ша`ний куллаҳу, Лаа илаҳа илла анта».

(Маъноси: Аллоҳим, раҳматингни умид қиламан. Мени ўз ҳолимга бир лаҳза ҳам топшириб қўйма ва ишларимнинг ҳаммасини ислоҳ қил. Сендан бошқа илоҳ йўқ.)

Абу Довуд ривоятлари.


🔗 https://islom.uz/maqola/22955

@islomuz

Islom.uz

24 Nov, 15:01


Kechiring!

Ijtimoiy rolik

@islomuz

Islom.uz

24 Nov, 09:12


Ота-онага оқ бўлиш катта гуноҳдир

Қуръони Карим оятлари ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари асосида мусулмон уммати ота-онага оқ бўлиш катта гуноҳларнинг каттаси эканига иттифоқ қилган. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Келгуси сатрларда бу борада келган баъзи ҳадиси шариф ва ривоятлар билан яқиндан танишиб, бу мавзуни илмий асосда ва батафсил ўрганишга ҳаракат қиламиз.

عَنِ الشَّعْبِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ: الْإِشْرَاكُ باِللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ».

Шаъбийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга гуноҳи кабираларнинг энг каттасининг хабарини берайми? Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш ва ёлғон қасам ичиш», дедилар».

Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам катта гуноҳларнинг энг катталаридан учтаси ҳақида хабар бермоқдалар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22953

@islomuz

Islom.uz

24 Nov, 06:27


#Тарих

Ислом оламидаги фитна

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилганларидан кейин мусулмонлар ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуни ўзларига раҳбар қилиб сайладилар. У киши буни рад этдилар, лекин саҳобалар маҳкам туриб олишди. Улар ўзлари кириб қолган боши берк кўчадан чиқишлари учун Алий розияллоҳу анҳунинг раҳбарлиги зарурлигини яхши билишар эди. Мадинаи мунавварадаги аҳвол жуда ҳам оғирлашган, йўлдан озганлар ушбу шаҳарга эга чиқиб олишган эди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ўзлари қизиқмасалар ҳам, халифаликни қабул қилиб олдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22952

@islomuz

Islom.uz

23 Nov, 12:30


#Саҳобалар_ҳаёти

Ҳасан розияллоҳу анҳунинг саховатлари

Ҳасан розияллоҳу анҳу зироат экинлари экиладиган ерларга эга эди. Бундан ташқари, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврида укаси Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан бирга давлатдан йилига беш минг дирҳам маош оларди. Бу миқдордаги маошни фақат Бадр жангида қатнашганларгина олишлари мумкин эди. У киши розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг даврида йилига юз минг дирҳам маош оладиган бўлди. Кўплаб бой саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари туфайли Ҳасан розияллоҳу анҳу ва укаси Ҳусайн розияллоҳу анҳуга катта миқдорда ҳадялар беришарди. Бундан ташқари, баъзи саҳобалар ўлимидан олдин ўзи қолдирган меросдан уларга берилишини васият қилишарди. Масалан, Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашган Ислом суворийси Миқдод ибн Амр ибн Саълаба ал-Киндий ўлимидан олдин бойлигидан ўн саккиз минг дирҳамни Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумога васият қилади. Бу васият амалга оширилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22951

@islomuz

Islom.uz

23 Nov, 09:02


#Мазҳабда_муваффақият_бор

Мазҳаб – бу умматдир

Мазҳаб – бу умматдир. Уммат эса кўпчилик уламолардан ташкил топган. Бу уламолар ижтиҳод қилишади, таҳқиқ қилишади. Масала бир эмас, кўпчилик томонидан илмий таҳқиқ қилинади. Умматда саноқсиз уламолар бор, саноқсиз китоблар бор. Уламолар қайта-қайта ўзаро баҳслар қилиб, «Фалон масала тўғри», деб хулоса қилишади.

Натижада мукаммал даражада маъсум бўлмасак-да, кучли ишонч ила тўғри йўлда бўламиз. «Маъсум бўлмасак-да», деганимнинг сабаби шуки, биз ҳанафийлар «Сўзимиз юз фоиз тўғри», деб даъво қилмаймиз. Тўқсон саккиз-тўқсон тўққиз фоиз тўғри бўлиши мумкин, хато қилиш эҳтимоли бор. Токи шофеъий мазҳабига ҳам йўл қолсин. Аммо биз бу қадар катта нисбатга фақат Абу Ҳанифанинг ижтиҳоди билан эмас, балки илм ижтиҳоди билан эришдик, катта миқдордаги, жуда кўп уламолар воситасида эришдик. Уламолар масалаларни диққат билан ўрганиб, таҳқиқ қилишади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22950

@islomuz

Islom.uz

23 Nov, 07:01


Дажжол ҳозир жазийрада, темир билан боғланган

Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эркаклардан кейин турган аёллар сафида Расулуллоҳ алайҳиссаломга иқтидо қилиб намоз ўқидим. Расулуллоҳ алайҳиссалом намозларини ўқиб бўлиб, минбарга ўтирдилар. Сўнг кулимсираб, «Ҳар ким намоз ўқиган жойида қолсин», дедилар. Сўнг у зот сўзларида давом этиб, «Сизларни нима учун тўплаганимни биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дейишди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки, мен сизларни бир хоҳиш учун ҳам, қўрқиш учун ҳам жамлаганим йўқ. Сизни жамлаганимнинг сабаби шуки, Тамийм Дорий деган насроний бор эди. У келиб, байъат қилиб, мусулмон бўлди. Сўнг мен сизларга Дажжол Масийҳ ҳақида айтиб юрган гапимга ўхшаш гапларни айтди. У Лахм ва Жузомдан ўттиз киши билан кемада денгизда сафарга чиққан экан. Тўлқин уларни денгизда бир ой олиб юриб, сўнгра кун ботиш пайтида денгиздаги бир оролга тўхтабди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22949

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Nov, 05:53


Мусибатга сабр

Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади.

«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.

Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22948

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Nov, 15:02


«Rizq» kitobi 7-son

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Nov, 12:48


Британия музейи тўпламидан тарихимизга оид бебаҳо тасвир аниқланди

Бугунги кунда хорижий давлатларнинг фонд ва музейлари, илмий-маърифий муассасаларида юртимиз тарихига оид кўплаб ноёб ҳужжатлари сақланмоқда. Бундай ноёб манбаларни излаб топиш ва ўрганиш Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Британия музейи тўпламидан жой олган Бобурийлар альбоми саҳифалари орасидан тарихимизга оид бебаҳо тасвир аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази хабар берди. Ушбу тасвирда XIV асрнинг охири ва XV асрнинг биринчи ярми Темурийлар даври тасаввуф адабиётининг йирик намояндалари – Исмат Бухорий (1365–1436) ва Бисотий Самарқандий (XIV асрнинг 80-йиллари – 1412) сиймоси тасвирланган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22947

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Nov, 11:47


Қутб куни ва туни нима?

АҚШнинг шимолий штати ҳисобланган Аляскадаги Уткиагвиг (Собиқ Барроу) шаҳрида баъзан ўн саккизинчи, баъзан эса йигирманчи ноябрь куни қуёш ботиб шу билан 65-67 кундан сўнг чиқади. Бу қутб тунлари деб аталади. Худди шундай вақтда шаҳар аҳолисининг кайфиятида салбий ҳис-туйғулар, асаб бузилишлари кузатилади. Аҳолининг D витаминга эҳтиёжи ортади. Шу боис шаҳарда D витамин савдоси ва ёруғлик билан даволаниш кенг оммалашади. Қутб тунлари аҳоли учун жиддий синов ҳисобланади. Айни пайтда шаҳарда бу йилги қутб тунлари бошланди.

Қутб куни ва туни нима?, улар қанча вақт давом этади ва қаерларда содир бўлади?

Шимолий қутб доираси ортида шундай ҳолат кузатиладики, у ерларда Қуёш сутка давомида уфқдан кўтарилмайди ёки ботмайди. Шу ҳолат қутб тунлари ёки қутб кунлари деб аталади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22946

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Nov, 11:01


Layl surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Nov, 05:39


Жумадан олдин гаплашиш

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ فَأَخَذَ رَجُلٌ بِيَدِ النَّبِيِّ r، فَمَا زَالَ يُكَلِّمُهُ حَتَّى نَعَسَ بَعْضُ الْقَوْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намозга иқомат айтилди. Шунда бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ушлаб, тўхтатди. У зот ўша киши билан гаплашиб туравердилар. Ҳатто қавмнинг баъзини мудроқ босди».

Термизий ривоят қилган.

Хутбадан кейин гаплашиш

«Сунан» эгалари келтирган ривоятда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушган чоғларида ҳожатмандлар билан гаплашар эдилар», – дейилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/10723

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Nov, 14:29


Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди

Октябр ойи бошида Ўзбекистонда 77 та фирма Умра хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эди. Аммо лицензия олиш қийинлаштирилиши, хусусан 1 млн долларлик захира талаби киритилганидан кейин, бу хизматни кўрсатувчилар сони кескин қисқарди ва ҳозирда улар 12 тани ташкил этмоқда. Дин ишлари қўмитасининг Kun.uz'га маълум қилишича, бошқа фирмалар ҳам шартларни бажариб, лицензия учун ариза топшириши мумкин.

Дин ишлари бўйича қўмита 21 ноябр куни Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов ғолиблари рўйхатини эълон қилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22945

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Nov, 12:31


2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди

2024 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22944

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Nov, 11:28


Ажойиб дуо

Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай дедилар: «Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар банда чуқурроқ ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини англайди. Масалан, беморлик ҳам бир неъмат. Фақирлик ва муҳтожлик ҳам неъмат. Қалб кўзи очиқ инсон бу нарсалар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини кўради. Ҳақиқатда, машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Аммо бизнинг қосир ақлимиз уларнинг неъмат эканини сиғдира олмайди»

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22943

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Nov, 09:24


Дунё мўминларга зиндон, ёмонларга жаннатдир

Бир куни Ҳасан розияллоҳу анҳу уйидан янги, тоза кийимлар кийиб, виқор билан кўчага чиқди. Бир гуруҳ дўстлари, ходимлари билан Мадина кўчаларининг бирида кетаётиб, елкасида бир меш сув кўтариб олган, қашшоқликдан эзилган кекса яҳудийни учратиб қолди. Қария Ҳасан розияллоҳу анҳуни бундай кўркам кийимда кўриб, чидай олмади, «Илтимос, бирпас тўхтаб, сўзимга қулоқ солинг!» деди. Ҳасан розияллоҳу анҳу тўхтади. Яҳудий: «Эй Расулуллоҳнинг набираси! Менга раҳм қилинг, адолат қилинг! Бобонгиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннатидир», деган эдилар. Лекин кўриб турибманки, сиз бу дунёда ҳам неъматларга кўмилиб, фаровон яшаяпсиз. Унда бўлса, бу дунё сиз учун жаннат, мен учун эса дўзах экан-да? Ахир мен қийинчиликда, қашшоқликда яшаяпман. Лекин сиз мўминсиз, мен эса ундай эмас», деди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22942

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Nov, 06:02


Бошқа динларда зинога муносабат

Зино ниҳоятда оғир гуноҳдир. Барча самовий шариатлар бу гуноҳнинг ёмонлиги ва оғирлигига иттифоқ қилган. Яҳудий, Насроний ва Ислом шариатининг таълимоти бу борада очиқ-ойдиндир. Қуйида уларнинг хулосаси тақдим қилинади.

Яҳудий динида зинонинг ёмонлиги ва унинг жазоси

Яҳудий шариатида зинонинг ҳукми ҳаромдир ва уни ниҳоятда оғир жиноят деб қарор қилинган. Зино энг нопок ва ифлос қилувчи амал деб тасдиқланган. Тавротда Аллоҳнинг азоби зинокорларга бўлиши айтилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22939

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Nov, 04:20


🤲 #зикр_ва_дуо

Қийинчилик ёки хафачилик етганда ўқиладиган дуо

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни таълим бердилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн».

(Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ҳам ушбу калималарни таълим бериб, безгак касалига пуфлаб, бегоналарга узатган қизларига ҳам ўргатардилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22940

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Nov, 03:56


Таъзия

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари, Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажидга аммалари Матлубахон аянинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажидга ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза намози соат 11:00да ўқилади.

📍 Манзил

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси

@hilolnashr & @islomuz

Islom.uz

20 Nov, 15:02


Yosh hayvonlardan zakot berish haqida 4-qism  

Hidoya 108-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Muallif:
Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Islom.uz

20 Nov, 13:03


Aqlni nima toʻgʻrilaydi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

20 Nov, 11:15


Hali tug'ilmagan o'g'limga Muhammad Sodiq deb ism qo'ydim

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 77-soni

Yahyo domla Abdurahmon
 

📹 https://www.youtube.com/watch?v=6DO-JauvqyY

🕋 @islomuz

Islom.uz

20 Nov, 10:03


#Мазҳабда_муваффақият_бор

Аҳли суннанинг ўзига хос хусусияти

Уламолар масалаларни диққат билан ўрганиб, таҳқиқ қилишади. Шунинг учун бир масалада турли ўлкаларда авлоддан авлодга маълум бир фатвога кўра амал қилиб келинади. Барча уламолар мана шу масалага мувофиқ келади. Натижада суянишнинг энг олий чегарасига чиқиб борилади.

Бу суяниш ниҳоятда қувватли бўлади, иймон келтирадиган даражада аниқ бўлмаса-да, шунга яқин келади. Аҳли суннанинг ўзига хос хусусияти мана шудир. Нима учун бу фиқҳ залолатдаги фиқҳ бўлмайди? Чунки унда хато бўлиш эҳтимоли жуда кам, чунки ундаги ижтиҳод бир кишига тегишли эмаски, унинг аксари хато бўлса... Балки бу нарса илмий мактаб ижтиҳодига, қарорига айланди. Бундай илмий мактабда эса хато қилиш эҳтимоли жуда кам бўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг динини илмий мактабларнинг мана шундай тартибли илмлари орқали муҳофаза қилди.

Акс ҳолда Аллоҳ таоло Ўзининг динини Зайд, Амр ёки Юсуфнинг қўлида, яъни бир ёки бир неча кишининг қўлида муҳофаза қилган бўлиб қолар эди. Бу гапга ақл бовар қиладими? Йўқ. Аллоҳ таоло Ўзининг динини кучли, асосли, жуда кўп уламоларни ўз ичига олган қатъий, собит илмлар орқали муҳофаза қилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22933

🕋 @islomuz

Islom.uz

20 Nov, 09:02


Асаба маъал-ғойр

(биров билан асаба бўлиш)

«Асаба маъал-ғойр» туғишган ёки ота бир опа-сингилларга хос бўлиб, улар қизлар билан бирга келиши ва улар орасида ўғил ака ёки ука бўлмаслиги шартдир. Туғишган ёки ота бир опа-сингил қиз билан ёки ўғилнинг қизи билан, даражаси қанча пастласа ҳам, асаба бўлади. Ушбу ҳолат «асаба маъал-ғойр» дейилади. Асабаларнинг ушбу тури опа-сингиллар қизлар билан бирга бўлишига хосдир. Бунга мерос уламоларининг ушбу сўзлари далолат қилади: «Қизлар билан бирга бўлиб қолса, опа-сингилларни асаба қилинглар».

Ушбу калима мерос уламоларининг сўзи бўлиб, у ҳадис эмас. Аллома Божурий «Шаншурий»га ёзган ҳошиясида буни айтиб ўтган.

«Манзуматур-Роҳбия»да шундай дейилган:

Агар қизлар билан бирга бўлиб қолса,

Опа-сингиллар асабадирлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22931

🕋 @islomuz

Islom.uz

20 Nov, 07:39


Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт - матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Эловнинг падари бузрукворлари Рустам ҳожи отанинг вафоти муносабати билан уларнинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига, шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

@islomuz & @hilolnashr

Islom.uz

20 Nov, 07:02


🤲 #зикр_ва_дуо

Набий алайҳиссаломнинг аксар дуолари

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксар дуолари:

اللهُمَّ آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Аллоҳумма атина фид дунё ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар», бўлар эди».

(Маъноси: «Эй Аллоҳим, дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бер. Дўзах азобидан бизларни сақла.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида қуйидаги сўзлар зиёда қилинган:

«Анас розияллоҳу анҳу дуо қилишни хоҳласалар, ана шу дуо билан бошлар эдилар. Агар бошқа дуони ўқисалар, унга ўша дуони қўшардилар».

🔗 https://islom.uz/maqola/22930

🕋 @islomuz

Islom.uz

19 Nov, 13:01


Insonning aqli chegaralangan

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

19 Nov, 09:17


Умматнинг машҳур қориси

Улуғ саҳоба Убай ибн Каъб ибн Қайс ибн Убайд ибн Муовия ибн Амр ибн Молик ибн Нажжор ибн Саълаба ибн Амр Ҳазражий Мадинаи Мунавварада туғилган, биринчилардан бўлиб иймон келтирган мадиналиклардан эди. У зот Ҳазраж қабиласининг Бану Нажжор қавмидан эди. Отасининг исми Каъб, онасининг исми Суҳайла бинти Нажжор бўлиб, Абу Толҳа ансорийнинг аммаси эди.

Имом, қори, фақиҳ, муфассир бўлган бу саҳоба иккала Ақаба байъатида, барча ғазотларда, жумладан, Бадр, Уҳуд ва Хандақ ғазотларида қатнашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансорларни биродар тутинтирганларида Убай ибн Каъбни жаннат башоратини олган ўн саҳобадан бири – Саид ибн Зайд билан биродар тутинтирганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22929

🕋 @islomuz

Islom.uz

19 Nov, 05:47


🤲 #зикр_ва_дуо

Хафалик пайтида ўқиладиган дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қачон бирор иш хафалик олиб келса, бошларини осмонга кўтариб:

سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ

«Субҳаналлоҳил ъазийм»
, дер, дуо қилмоқчи бўлсалар:

يَا حِيُّ يَا قَيُّومُ

«Йа ҳай, йа қоййум»
ни айтар эдилар.

Имом Термизий ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/22928

🕋 @islomuz

Islom.uz

19 Nov, 04:00


Таъзия

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг биродарлари, «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоа аъзоси Шавкат ҳожи Акбаров Ҳамид ҳожи ўғлининг волидаи муҳтарамалари Шарофат ҳожи онанинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Жамоамиз аъзоси Шавкат ҳожи Акбаровга ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!


Жаноза пешин намозидан кейин Кўкчадаги «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидида ўқилади.

Манзил: https://yandex.uz/maps/-/CDxFQ6~r

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва
Islom.uz портали жамоаси

@islomuz & @hilolnashr

Islom.uz

18 Nov, 15:01


☺️☺️☺️☺️☺️   

Hazratning kitoblarini o‘qiyapsizmi, demak u kishi sizning ustozingiz
 

Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 77-soni

Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.

Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.

📹 Premyera

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Nov, 14:01


Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг таржимаи ҳоли билан танишинг

Муаллифнинг ўзбек тилида чоп этилган китоблари:

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ»

«Марваридлар шодаси»

🕋 @islomuz

Islom.uz

17 Nov, 09:16


Жаҳаннам йўлининг бошланиши

Худонинг ўлгани ва Унинг қайта тирилмаслиги ҳақидаги Фридрих Ницшенинг солган жари кимларгадир жуда ҳам ёқиб тушди. Бу жарчи ким экани, унинг шахсияти, руҳий хаста экани ва бошқа олмиллар билан ҳеч ким қизиқмади. Ўша вақтдаги оқим шундай эди. Узоқ йиллар давомида ўзларига зулм ўтказиб келган черковга қарши ҳар бир сўз кўпчиликка айни ҳақиқат бўлиб кўринар эди. Худонинг ўлганига ишонч ҳосил қилганларидан кейин худосизлик мафкурасини жорий қилишни бошладилар. Мазкур мафкура Дин Халверзоннинг таъбири билан айтгандан қуйидаги кўринишни олди:

Худони инкор қилиш

Худосизликнинг фундаментал (тамал) қоидаси барча ғайритабиий нарсаларни, шу жумладан, Худони ҳам инкор қилишдир. Улар учун фақат моддият мавжуд.

Худосизларларнинг фикрича, Худога ишониш инсоннинг ўз фикр-хаёллари ва истак-хоҳишларининг интиқосидир. Худо инсоннинг ўз шаклу шамоилига кўра яратмаган, аксинча, инсон Худони ўз шаклу шамойилига кўра яратиб олган (Инжилда «ўз суратидек қилиб» дейилган).

🔗 https://islom.uz/maqola/22915

🕋 @islomuz

Islom.uz

17 Nov, 07:26


Мазҳабда Абу Ҳанифанинг сўзига суянамизми?

Ўзимизга бир савол бериб кўрайлик. Мазҳабда биз Абу Ҳанифанинг сўзига суянамизми ёки мазҳабдаги муражжиҳ (яъни ихтилофли масалаларнинг бири иккинчисидан устун эканини баён қилган) уламоларнинг сўзигами?

Жавоб: Мазҳабдаги муражжиҳ уламоларнинг сўзига.

Ибн Обидин «Росмул-муфтий»да мазҳаб ичидаги мужтаҳидларнинг гапини олишимиз керак, деб қарор қилган, яъни агар уламолар Абу Ҳанифанинг сўзини маъқуллашса, шуни оламиз. Агар бошқасини таржиҳ қилишса, шунга юрилади. Мана шулардан тезкор хулоса қилишимиз мумкинки, биз, яъни Аҳли сунна шахсга тақлид қилмаймиз, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқалар маъсум эмас. Ҳатто саҳоба ҳам хато қилиши мумкин, Абу Ҳанифа ҳам хато қилиши мумкин, ҳамма хато қилиши мумкин. Шундай экан, кучли йўл туриб, нега хато қилиш чегарасига кириш керак?

🔗 https://islom.uz/maqola/22914

🕋 @islomuz

Islom.uz

16 Nov, 14:02


Оғир савол

Муҳаммад ибн Абу Ҳозирдан ривоят қилинади:

«Ҳасаннинг зикри тарқалишига сабаб бўлган аввалги масала қуйидаги эди. Бир киши Ҳасан ўтирган мажлисга келиб, «Онаси ғолиб келиб, ҳоли-жонига қўймаётган одам ҳақида нима дейсан? Уни урсинми ёки боғлаб қўйсинми?» деди.

Қавм унга онаси ҳақида бирор нарса дейишни билмай, тўхтаб қолди. Шунда Ҳасан: «Ҳой одам! Сен уни боғлаб қўй. Сен унинг учун Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўсишдан кўра афзалроқ силаи раҳм қила олмайсан», деди.

Одамлар: «Ҳасан ундай деди, бундай деди», дейишни бошладилар. Ҳасаннинг зикри биринчи бор шундай тарқалди».

Шарҳ:
Ҳазрати Ҳасан Басрий ушбу ривоятдаги масала сабабли машҳур бўлиб кетдилар. У киши бу масалага тўғри жавоб топиб, илк бор эл оғзига тушган эдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22912

🕋 @islomuz

Islom.uz

16 Nov, 13:01


«Kim aldasa, bizdan emas»

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

16 Nov, 09:01


Хадича онамизнинг вафотидан кейин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини унутмадилар

Хадича онамиз вафот этганидан кейин ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у кишига бўлган муҳаббатлари сўнмади. Агар Хадича онамизнинг қариндошларидан бирор киши у зотнинг олдиларига келса, ҳол-аҳвол сўраб, унга ғамхўрлик қилардилар. Хадича онамизнинг энг қийин дамларда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатган катта ёрдамларини ҳар доим зикр қилардилар. Баъзан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида яхши гапларни гапирсалар, Оиша онамиз рашк қилган пайтлари ҳам бўларди. Оиша розияллоҳу анҳонинг ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизни эсга олсалар, уни мақтаб, ҳаққига истиғфор айтишдан чарчамас эдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22911

🕋 @islomuz

Islom.uz

16 Nov, 06:48


Никоҳнинг шаръий ҳукми

Юқорида ўтган сатрларда никоҳга тарғиб қилувчи баъзи далилларни ўрганиб чиқдик. Албатта, булардан ўзга далиллар ҳам кўп, лекин уларнинг ҳаммасини зикр қилишга имкон йўқ. Баъзи намуналар билан танишиб чиққанимиз ҳам бу маънода етарли, деб ўйлаймиз.
Хулоса шуки, Исломда кишиларнинг никоҳда бўлган ҳолда ҳаёт кечиришлари афзал саналади. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган амри ҳам шу: бу дунёда инсонлар оила қуриб, никоҳда яшасинлар, жинсий майлларини пок йўл билан қондирсинлар. Мусулмонлар мана шу илоҳий кўрсатмага ҳамиша қатъий амал қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/869

🕋 @islomuz

Islom.uz

15 Nov, 15:01


«Rizq» kitobi 6-son

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Islom.uz

15 Nov, 14:50


«Диний бағрикенглик» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида бир гуруҳ ҳамюртларимиз «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Тадбирга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва диний конфессия вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни ўз эгаларига топширди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22910

🕋 @islomuz

Islom.uz

15 Nov, 13:02


Ustoz-shogirdlik masalasi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

15 Nov, 11:02


Shams surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Islom.uz

15 Nov, 09:39


Ҳанафий мазҳабидаги ҳукмларнинг қанчаси Абу Ҳанифага тегишли?

Абу Ҳанифа бу фиқҳнинг қоидаларини жамлашда ўз замонидаги тобеъинлар ва улардан кейингилардан ҳам кўп меҳнат қилди. Шунинг учун ҳанафий мазҳабидаги энг катта одам бўлди, энг катта таъсир кўрсатган инсон бўлди. Ўтганлардан нақл қилиб, далиллар келтиргани учун, тартиблаб чиққани учун унинг номи билан айтиладиган бўлди. Мабодо Абу Ҳанифа дунёга келмаган тақдирда ҳам, бошқа бир одам Куфада Ибн Масъуд, Алий ва бошқаларнинг фиқҳини нақл қилган бўлар эди. Мазҳабимиз Юсуфий ёки Муҳаммадий мазҳаби деб ёки бошқа бир Фалончининг мазҳаби деб номланаверар эди. Хуллас, Абу Ҳанифа шу мазҳабга мансуб одамлардан биридир, бу мазҳабдаги бирламчи одам эмас.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22909

🕋 @islomuz

Islom.uz

14 Nov, 14:36


Саудия Арабистонига авиақатновлар арзонлашиши мумкин

Саудия Арабистон Қироллигининг «Flyadeal» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Бу Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистон Қироллиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан амалга оширилмоқда.

Авиакомпанияга Жидда-Тошкент-Жидда, Мадина-Тошкент-Мадина ва Жидда-Наманган-Жидда йўналишларида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилган.

Парвозлар А320 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси қироллик тарихида биринчи марта фақат аёллардан иборат экипаж билан парвозни амалга оширганди. Аъзоларнинг барчаси Саудия фуқаролари бўлган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22907

🕋 @islomuz

Islom.uz

14 Nov, 13:02


Rizqqa qanoat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

14 Nov, 09:01


Нажот топадиган бўлса, Саъд топар эди

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَمِعَ صَوْتًا مِنْ قَبْرٍ فَقَالَ: مَتَى مَاتَ هَذَا؟ فَقَالُوا: مَاتَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، فَسُرَّ بِذَلِكَ، وَقَالَ: لَوْلَا أَلَّا تَدَافَنُوا لَدَعَوْتُ اللهَ أَنْ يُسْمِعَكُمْ عَذَابَ الْقَبْرِ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрдан овоз эшитдилар ва:

«Қачон вафот этган?» дедилар.

«Жоҳилиятда вафот этган», дейишди.

У зот бундан енгил тортдилар ва:

«Агар дафн қилмай қўйишингиздан қўрқувим бўлмаганида, сизга қабр азобини эшиттиришини сўраб, Аллоҳга дуо қилар эдим», дедилар».


Насаий ва Муслим ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22906

🕋 @islomuz

Islom.uz

14 Nov, 05:35


Аллоҳнинг йўлида сарфланган мол

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلَّا مَلَكَانِ يَنْزِلَانِ، فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта, икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири:

«Аллоҳим! Инфоқ қилувчига эваз бергин», дейди.

Иккинчиси эса:

«Аллоҳим! Зиқнага йўқотиш бергин», дейди», дедилар».


Иккисини икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22904

🕋 @islomuz

Islom.uz

13 Nov, 13:01


Kishi qoʻlidan keladigan hunarni qilishi kerak

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

13 Nov, 09:24


«Йил имоми – 2024» ғолиби ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди

Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган «Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони Карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22903

🕋 @islomuz

Islom.uz

13 Nov, 09:03


Совутинг қаерда?

Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида одамлар маҳрнинг нархини кўтариб юборишди. Ҳазратимиз Умар розияллоҳу анҳу уни бир қолипга солиб қўймоқчи бўлдилар. Минбарга чиқиб, маҳрга бир чегара қўймоқчи эканликларини гапирдилар. Шунда Шифо бинти Абдуллоҳ исмли аёл туриб деди:

Эй мўминлар амири! Бу ишингиз тўғри бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига ҳаддан зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг» (Нисо сураси, 20-оят), деб айтган-ку! Сиз энди уни қандай қилиб чеклаб қўясиз?!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22902

🕋 @islomuz

Islom.uz

13 Nov, 06:26


Зинонинг зарарлари

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай огоҳ этади:

وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا

«Зинога асло яқинлашманг. Шубҳасиз, у фаҳш ва энг ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).

Зинода учта – шаръий, ижтимоий ва ақлий қабоҳат жам бўлган. Шунинг учун ҳам унга яқин бориш, унинг сабабларини юзага келтириш қаттиқ ман қилиняпти.

Ҳақиқат шуки, жамиятнинг фасоди ва издан чиқишида зинонинг таъсири жуда катта. Бузуқлик яхши ахлоқ ва маданиятнинг асосига ниш уради. Иффат ва покизалик маҳкам турган вақтдагина жамият мустаҳкам бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22901

🕋 @islomuz

Islom.uz

13 Nov, 06:08


“Йил имоми – 2024” танлови бошланди

Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.

Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда.

Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.

Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

🔗 https://islom.uz/maqola/22900

🕋 @islomuz

Islom.uz

12 Nov, 06:29


Ризқни қандай излаш керак?

Имом Ҳасан розияллоху анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн учта ҳадис ривоят қилганлар. Улардан бири ўрганаётган мавзумиз билан боғлиқдир:

«Эй инсонлар! Мен сизларга Аллоҳ буюрган нарсадан бошқа нарсани буюрмайман ва У қайтарган нарсадан бошқа нарсани ман ҳам қилмайман. Ризқ қидиришда яхшилик билан қидиринг. Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, ўлимингиз сизни қидириб топганидек, ризқингиз ҳам сизни излаб топади. Агар ризқингизни топишга қийналаётган бўлсангиз, уни излашда Аллоҳга итоат қилишдан оғишманг».

🔗 https://islom.uz/maqola/22896

@islomuz

Islom.uz

12 Nov, 05:30


Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22894

@islomuz

Islom.uz

11 Nov, 16:53


Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди

Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда.

"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқароларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, давлатимиз раҳбари Бокуга жўнаб кетди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22895

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Nov, 14:28


Ўзбекистон Президенти Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топилиши муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.
Саудия Арабистони раислигида ўтган тадбирда Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё, Африка қитъасининг етакчи мамлакатларининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22894

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Nov, 13:02


Bilmagan ishini bilaman demaslik

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

11 Nov, 10:31


Ҳазрати Умар ва аҳли зиммалар

Ислом жамияти соясида яшайдиган ғайридинлар исломий истилоҳда «аҳли зимма» деб аталадилар. Яъни, уларнинг дини, жони, моли ва бошқа жиҳатдан тинч-омонлиги мусулмонлар зиммасида бўлади. Мусулмонлар «аҳли зимма»лар билан аҳднома тузганда, уларни ана шу нарсалар билан таъминлашни ўз зиммаларига олганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Мадинаи Мунавварада яҳудийлар мусулмонлар билан аҳднома асосида аҳли зимма бўлиб, ўз динларига амал қилиб, тинч-омон яшаганлар. Уларнинг ўзлари томонидан оғир хиёнат ва жиноятлар содир бўлгандагина мусулмонлар қарши чоралар кўришга мажбур бўлганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22891

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Nov, 10:00


Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига келди.

Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

Тадбир кун тартибига мувофиқ, Ғазо ва Ливандаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22892

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Nov, 09:02


Сиз – нусрат берилган, ҳақни топган, фатҳ берилган умматсиз

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ، ظَاهِرِينَ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ يَخْذُلُهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимдан бир тоифа ҳақда устун бўлган ҳолларида бардавом бўладилар. Уларни хорламоқчи бўлганлар Аллоҳнинг амри келгунча уларга зарар етказа олмаслар», дедилар».

Термизий, Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22890

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Nov, 06:42


Ота-онанинг рухсатисиз тижоратга бормаслик

عَنِ الْحَسَنِ، فِي الرَّجُلِ يَكُونُ لَهُ وَالِدَانِ، أَيَخْرُجُ لِلتِّجَارَةِ؟ قَالَ: إِنْ كَانَتْ لَهُ مِنْهَا مَنْدُوحَةٌ فَلَا يَخْرُجُ.

Ҳасандан ривоят қилинади:

«Бир одамнинг ота-онаси бор. У тижоратга чиқадими?»
(деб сўрашди). У: «Агар ўшани қилмаслик имкони бўлса, чиқмасин», деди».

Шарҳ: Ўша вақтларда одамлар ойлаб тижорат сафарида юришган. Карвонларга молларини ортиб, Шомга олиб бориб сотар, у ердан яна бошқа нарсаларни олиб қайтишар эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22889

🕋 @islomuz

Islom.uz

11 Nov, 05:03


#Мазҳабда_муваффақият_бор

Мотуридий мазҳабининг ақийдаси

Ибн Масъуд, Алқама, Нахаъийларнинг фиқҳи бизга Абу Ҳанифанинг йўли орқали етиб келган. Абу Ҳанифа уларни тартиблаб, бир низомга солиб чиққани учунгина мазҳаб унинг номи билан аталиб қолди. Яна «Мотуридий мазҳаби», деймиз. Ақоиддаги мотуридия мазҳабини имом Мотуридийга нисбат берамиз. Хўш, ақоидни у пайдо қилганми?! Ахир бу саҳобаларнинг ақийдаси-ку! Имом Мотуридий эса ҳижрий тўртинчи асрда яшаган. Имом Мотуридий имом Таҳовий айтган ақоиднинг айни ўзини айтади, холос. Ваҳоланки, имом Таҳовий Мисрда, имом Мотуридий эса Самарқандда яшаган. Имом Таҳовий китобининг бошида: «Бу китоб уч имомимиз: Абу Ҳанифа Нуъмон, Қози Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийларнинг ақийдаси», дейди. Лекин Таҳовийдаги нарсалар Мотуридийда ҳам бор. Ҳолбуки, бири Мисрда, бири Самарқандда яшаган, бир-бири билан кўришмаган.

Демак, Мотуридийнинг гаплари унинг ўз фикрлари эмас. Бу ақийда Абу Ҳанифаники, унинг ақийдаси эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламникидир.

🔗 https://islom.uz/maqola/22887

🕋 @islomuz

Islom.uz

09 Nov, 13:03


Halol rizq topish farzdir

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

09 Nov, 10:51


Тафтиш маҳкамалари касофати

Тафтиш маҳкамалари касофати туфайли Европаликлар, хусусан, илмли тоифалар черковдан яна ҳам қаттиқроқ нафратландилар ва ундан янада узоқлашдилар. Охири бу кураш черковнинг мағлубияти ва Худосизликка асосланган илм-фаннинг ғалабаси билан тугади. Шунинг учун ҳам энг катта нобакор Дарвин тафтиш маҳкамасига тортилмай қолди.

Бундай ҳолатнинг вужудга келиши черков душманларни қутиртириб юборди. Энди улар черковга қарши гапларни оғзига келганини бўғзига ютмай гапирадиган даражага келдилар. Уларнинг номидан Фридрих Ницше ўзининг «Зардўшт таваллоси» номли сафсатасида қуйидагиларни ёзди:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22883

🕋 @islomuz

Islom.uz

09 Nov, 07:06


Фитначиларнинг жирканч жиноятлари

Қўзғалончилар Мадинага қайтиб келиб, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳовлиларини қамал қилишганида, у киши Мадинаи мунавварани ҳимоя қилиш учун лашкар юборишни талаб қилиб, волийларга одам юбордилар. Шунда Мадинадаги низом бузилди, Усмон розияллоҳу анҳу саҳобалардан уруш қилмасликни маҳкам туриб талаб қилдилар. Бу билан ўзларининг сабабидан ёмон ҳодиса бўлмаслигини ихтиёр қилган эдилар. Мададлар етиб келишига оз қолгани тўғрисида хабар келди. Қўзғалончилар қўрқиб, девордан ошиб тушиб, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳовлиларига киришди. Ўша пайтда у зот Аллоҳ таолонинг «Кишилар уларга: «Одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар», деганда бу уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли, У қандай яхши вакил!» дедилар» оятини қироат қилиб ўтирар эдилар (Оли Имрон сураси, 173-оят).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22882

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Nov, 13:02


Rizq haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

08 Nov, 12:50


Академия талабалари ICESCO ташкилотининг стипендиясини қўлга киритди

Ислом олами, таълим, фан ва маданият масалалари ташкилоти (ICESCO) ташкилоти 2024 йилги стипендия ғолибларини эълон қилди.

Мазкур стипендияга Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари Муҳаммад Содиқ Лапасов, Дилзода Назимжонова ва Солиҳа Ёдгорова сазовор бўлди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22881

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Nov, 11:24


«Rizq» kitobi 5-son 2-qism

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Nov, 10:36


Мулойимлик

Мулойимлик – ғазабга мағлуб бўлмаслик, дағал сўз айтиш ва қўпол муомала қилишдан сақланишдир. Банда бировнинг фикрига қарши эканини қўполлик ва қўрслик қилмасдан ҳам билдириши ёки хайрихоҳлик, тавозе ва меҳрибонлик кўрсатган ҳолда эътироз қилиши ҳам мумкин.

Агар бирор ёш боланинг тарбияси учун унга ғазаб қилиш зарур бўлса ҳам фақат керакли миқдорда ва меъёрда бўлсин.

Шунингдек, ҳар мавзуда одамлар билан тортишиш, баҳс қилиш ва жанжаллашишдан сақлансин ва улар билан имкон қадар яхши гумонда бўлиб муомала қилсин. Ким биландир олди-сотди ва бошқа муомала қилишга тўғри келса, нарх-наво ва келишувларда айтганида қайсарлик билан туриб олмасин. Агар иш маъқул келса, қабул қилсин, бўлмаса, тарк этсин. Лекин бошқаларни ўзининг гапини тан олишга мажбур қилмасин.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22880

🕋 @islomuz

Islom.uz

08 Nov, 08:50


#янгилик

🎉 «Омина» журналининг 4-сони нашрдан чиқди!

Журналда ўн бешдан ортиқ рукнлар, жумладан, тафсир, ҳадис, ақийда, сийрат, фиқҳ, аёлларга ҳос масалалар, савол-жавоблар, оила аҳкомлари, маслаҳатлар, фарзанд тарбияси, буюк шахсиятлар ҳақидаги маълумотлар, уй-рўзғор ишларига оид рукнлар бор.

Журнални «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, онлайн саҳифаларимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 10 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

Islom.uz

08 Nov, 06:19


Узрли ҳолатда хутба вақтида ҳам ҳаракат қилиш жоизлиги

عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قاَلَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُنَا إِذْ جَاءَ الْحَسَنُ وَالْحُسَيْنُ عَلَيْهِمَا السَّلَامُ وَعَلَيْهِمَا قَمِيصَانِ أَحْمَرَانِ يَمْشِيَانِ وَيَعْثُرَانِ، فَنَزَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْمِنْبَرِ فَحَمَلَهُمَا وَوَضَعَهُمَا بَيْنَ يَدَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: «صَدَقَ اللهُ ﮋﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮊ فَنَظَرْتُ إِلَى هَذَيْنِ الصَّبِيَّيْنِ يَمْشِيَانِ وَيَعْثُرَانِ فَلَمْ أَصْبِرْ حَتَّى قَطَعْتُ حَدِيثِي وَرَفَعْتُهُمَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилаётган эдилар. Бирдан Ҳасан ва Ҳусайн устиларида қизил кўйлак билан қоқилиб, йиқилиб кела бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушдилар-да, икковларини кўтариб олиб, олдиларга қўйдилар ва: «Аллоҳ тўғри айтади: «Албатта, молларингиз ва болаларингиз фитнадир». Бу икки гўдакка қарасам, қоқилиб, йиқилиб келишмоқда, сабр қилолмай, гапимни бўлиб, икковини кўтариб олдим», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/20892

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Nov, 13:02


Har bir ish uchun ilm kerak

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

07 Nov, 10:02


Илтимос, аршни титратманг!

Сўнгги пайтларда қулоғимизга «Фалончининг қизи қайтиб келибди», «Пистончининг турмуши бўлмабди» каби гаплар тез-тез чалинадиган бўлиб қолди. Авваллари маҳалла-кўйда бузилган оилалар деярли учрамаган, «Қайтиб келибди» деган гап ор-номус масаласи деб қаралган бўлса, бугунги кунда ажрашиш оддий ҳолатга айланди.

Масаланинг ачинарли жиҳати эса бундай ажралишларга арзимас нарсаларнинг рўкач қилиниши, «бу нарсани кам қилибди, у нарсанинг сифатсизини олибди» каби важ-баҳоналар билан ҳою ҳавас йўлида ёш келин-куёвнинг ўртасига совуқчилик солиниши сабаб бўлиб қолаётганидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22879

🕋 @islomuz

Islom.uz

07 Nov, 08:26


Намангандаги Янги Ахси археологик мажмуасидан ноёб қўлёзма ва китоблар топилди

Намангандаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан 50 дан ортиқ нодир қўлёзма ва тошбосма китоблар топилди. Бу ҳақда uza.uz сайти хабар берди.

Топилмалар орасида Абу Муъин Насафийнинг XI асрга оид нодир китоби, Қўқон хони Амир Умархоннинг мукаммал девони, Бухоро амири Саид Олимхоннинг топшириғи билан ўтган аср бошида Когондаги Дорус Салтана босмахонасида чоп этилган Мулло Муҳаммад Обиджон ибн Мулло Муҳаммад Қобил Охунд Намангонийнинг «Тухфатул обидин анисул ошиқин» китоблари мавжуд. Уларнинг энг қимматлилари қаторида Хожа Али Ромитаний, Хожа Аҳрори Валий, Мавлавий Абдулҳай Лакнавийларнинг нодир рисолалари турибди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22878

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Nov, 16:59


Ўзбекистон делегацияси глобал саммитда иштирок этади

2024 йил 5-6 ноябрь кунлари Озарбайжонда БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси (UNFCCC COP29) доирасида “Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити” бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг 300 га яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қаторида юртимиздан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов иштирок этади.

Сафар жараёнлари, саммитда муҳокама этилган мавзулар ҳақидаги сўнгги маълумотлар сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22857

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Nov, 13:02


Folbinga borishdan qaytarish kerak

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


🕋@islomuz

Islom.uz

04 Nov, 12:04


Хушбўйланиш

Хушбўйлик кишига завқ беради, очиқ табиатлилик, қувонч келтиради. Хушбўйлик инсон табиатига ижобий таъсир этадиган нарсадир.

Исломда ҳар бир нарсанинг хушбўй бўлишига катта эътибор берилади, қўланса ҳидни йўқотишга ҳаракат қилинади. Чунки бу барча Пайғамбар алайҳиссаломларнинг, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22855

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Nov, 10:32


Насабий асабанинг турлари

Насабий асабалар меросда асосий ҳисобланиб, улар уч турга бўлинади:

1. Асаба бин-нафс (ўзи асаба бўлиш);

2. Асаба бил-ғойр (биров туфайли асаба бўлиш);

3. Асаба маъал-ғойр (биров билан бирга асаба бўлиш).

Асаба калимаси ҳеч қандай қайдларсиз, мутлақ ишлатилса, биринчи турдаги асаба тушунилади. Иккинчи ёки учинчи турдаги асабалар ҳар доим «Асаба бил-ғойр» ёки «асаба маъал-ғойр» деган қайд билан келтирилади. Иншааллоҳ, бу турларнинг ҳар бирининг ҳукмини тафсилоти билан келтирамиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22854

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Nov, 09:20


Фитначиларнинг хуружи

Фитнабошилар Мадинадан қайтиб боришлари билан халифага қарши чиқишга махфий равишда тайёргарликни бошлаб юборишди. Улар ўзаро мактуб ёзишиб, ўзларини ҳажга бораётган қилиб кўрсатиб, Мадинада учрашишга ва ўша ерда режаларини амалга оширишга келишиб олишди.

Мисрликлар тўрт гуруҳ бўлиб чиқишди. Уларнинг тўрт амири бор, сонлари эса минг киши атрофида эди. Уларнинг бош амири Ғофиқий ибн Ҳарб эди. Улар одамларга урушга кетаётганларини айтишга журъат қилолмай, ўзларини ҳажга кетаётган қилиб кўрсатишди. Фитнабоши яҳудий Абдуллоҳ ибн Сабаъ ҳам улар билан бирга эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22853

🕋 @islomuz

Islom.uz

04 Nov, 05:18


Zamzamning hikoyasi

Siz men haqimda koʻp eshitgansiz. Mening makonim – Allohning uyi Kaʼbatullohdir. Shuning uchun haj va umra safariga borgan hojilar meni oʻzlari bilan olib kelishadi, yaqinlari va qoʻni-qoʻshnilariga, ayniqsa, siz bolajonlarga bir hoʻplamdan boʻlsa-da ulashishadi. Meni shunchaki emas, qiblaga qarab, niyat qilib iching. Buning sababi Paygʻambarimiz alayhissalom: «Zamzam suvi nima uchun ichilsa, shuning uchundir», deganlar. Sarvari koinot shu bir ogʻiz gaplari bilan mening oddiy suv emasligimni ummatlariga yetkazganlar. Aytaylik bir odam bemor boʻlsa-yu, meni shifo niyatida ichsa, Alloh uning dardiga shifo beradi. Boshida bir tashvishi bor kishi oʻsha mushkuli oson boʻlsin deb ichsa, Alloh uning mushkulini oson qiladi. Chanqogʻim qonsin desa, chanqogʻi qonadi. Yeyishga hech vaqosi yoʻq insonga ovqat oʻrniga oʻtaman va hokazo. Paygʻambarimiz alayhissalom meni hamisha eʼzozlab, sevib ichganlar va safarlarda oʻzlari bilan olib yurganlar. Bu men uchun ulugʻ sharaf boʻlgan.

🔗 To'liq o'qish: https://islom.uz/maqola/22852

🕋 @islomuz

Islom.uz

03 Nov, 10:19


Исломнинг қоидаси

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Ноҳаванд фатҳидан қайтиб келаётиб, Ҳамадон аҳлининг сулҳни бузганликлари ҳақидаги хабарни эшитди. У киши бу кўнгилсиз хабарни ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга етказди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу у томонга Нуъайм ибн Муқарринни юборишни амр қилдилар. У йўлидан қайтиб, Ҳамадон томон юрди. Ҳамма тарафни эгаллаб, шаҳарни қамал қилди. Душман сулҳ талаб қилди. Улар билан жизяга сулҳ тузилди. Сўнгра Нуъайм ибн Муқаррин Вожрўзда дайлимликлар, озарбайжонликлар ва райликларнинг қўшма лашкарини мағлуб қилди ва Умар розияллоҳу анҳуга хабар юборди. Умар розияллоҳу анҳу уни Рай томон юришга амр қилдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22851

🕋 @islomuz

Islom.uz

03 Nov, 05:44


Бола отасининг қўлини қайтармаслиги лозим

عَنِ الْعَوَّامِ بْنِ حَوْشَبٍ قَالَ: قَالَ لِي مُجَاهِدٌ: لَا يَرْفَعُ وَلَدٌ يَدَ وَالِدِهِ عَنْهُ، يَدَعُهُ يَصْنَعُ بِهِ مَا شَاءَ.

Аввом ибн Ҳавшабдан ривоят қилинади:

«Мужоҳид менга: «Бола ўзидан отасининг қўлини қайтармайди. Ота уни нима қилса, тек қўяди», деди».

Шарҳ:
Агар ота боласини уриб турган бўлса ҳам, фарзанд унинг қўлини қайтармайди. Балки тек қўяди, нимани хоҳласа, қилсин. Баъзи вақтларда ота-она қандайдир бир ҳолатга тушиб, қўл кўтарганда ҳам фарзанд индамай туриши, ота-онасининг қўлини қайтармаслиги, силтамаслиги, ўқрайиб қарамаслиги керак. Майли, ота-она нима қилса қилсин, фарзанд сабр қилса, савоб олади.

Албатта, отанинг вояга етган боласини уриши нодир ҳолат. Аммо мабодо шу иш содир бўлиб қолса, бола ўзидан отанинг қўлини қайтармаслиги керак бўлади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22850

🕋 @islomuz

Islom.uz

02 Nov, 09:11


Имом Маҳдий ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради

Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақларида, айниқса, у кишининг охирзамонда чиқишлари борасида мусулмон уламолар орасида қадимдан кўпгина баҳслар ўтган, бу баҳсларнинг натижаси турлича бўлиб чиққан.

Шиа мазҳабидагилар Имом Маҳдийни «Маҳдий мунтазар», яъни интизор бўлиб турилган Маҳдий дейишади.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари бу масалада ўзаро алоҳида баҳс юритганлар. Баъзи уламолар «Бу борада келган барча ҳадислар заифдир», деганлар. Бундай деганлар озчилик бўлиб, уларнинг энг кўзга кўрингани Ибн Халдундир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22849

🕋 @islomuz

Islom.uz

02 Nov, 07:49


Набиййи малиҳ салавоти

اللهُمَّ صَل عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّد النَّبِيِّ الْمَلِيحِ الْمَقَامِ الْأَعْلَى وَ اللّسَانِ الْفَصِيحِ

صَاحِبِ

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин Набиййил малийҳи, соҳибил мақомил аъла валлисанил фасийҳ («Ал-адъийатул воридаҳ», 61-с).

Маъноси: Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли – кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!

🔗 https://islom.uz/maqola/22848

🕋 @islomuz

Islom.uz

01 Nov, 13:03


Folbinlik

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


🕋@islomuz

Islom.uz

01 Nov, 12:23


Рeспубликамиздаги имом-хатиб ва имом ноиблари учун тажвид илми бўйича амалий машғулот давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар хазратларининг ташаббуслари билан Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг Қуръон қироати бўйича билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида тажвид илми бўйича ўқув-амалий машғулотлари бошланди.

Айни дамда мазкур буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Республикамизда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари учун тажвид илми бўйича ўқув машғулотлари бошланди. Жумладан:

• Абдуллоҳ қори Ҳайдаров Хоразм вилоятида
• Аълохон Қори Нуриддинов ва Ориф қори Абдуваҳҳобовлар Тошкент шаҳрида
• Темурхон қори Атоев Навоий вилоятида
• Акбархон қори Асқаров Қашқадарё вилоятида
• Муҳаммаджон қори Раимжонов Жиззах вилоятида
• Музаффар Қори Аҳмедов Сурхондарёвилоятида
• Абдулбосит қори Эшқобилов ва Манас қори Нормановлар Қорақалпоғистон Республикасида
• Абдулазиз қори Супиев Самарқанд вилоятида
• Ҳамидуллоҳ қори Арипов Бухоро вилоятида ги имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатини сайқаллаш бўйича амалий машғулотларни олиб бормоқда.
Машғулотларда имом-хатиб ва имом ноиблари тажвид борасидаги билимларини ошириб, мутахассислардан бу борада керакли тавсия ва топшириқларни олмоқдалар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22847

🕋 @islomuz

Islom.uz

01 Nov, 11:03


Бу уммат залолат ва ботил узра жам бўлмайди

Сиз мендан бирон нарса ҳақида: «Бу ҳақми ёки ботилми?» деб сўрасангиз, мен шахсий фикримдан келиб чиқиб жавоб бермайман. Бу масалада менинг шахсий фикримнинг ҳеч қандай қиймати йўқ!

Уммат шу ўн тўрт аср давомида қайси йўлни эътиборли санаб, унга суянган ва шу йўлда юриб келган? Ана шу йўл ҳақ йўлдир, чунки ҳадисда айтилганидек, бу уммат залолатда жам бўлмайди. Диннинг сақланиб келаётгани ҳам бу уммат юрган йўлнинг тўғри бўлишини тақозо этади. Бизнинг энг афзал уммат эканимиз ҳам ҳақлигимизга далолат қилади. Бу уммат аъзолари бу йўлдан якка-якка эмас, балки якдил бўлиб юрди, турли юртлардаги аксар уламолар барча замонларда шу йўлдан юришга иттифоқ қилиб келишди. Демак, ҳақ йўл фақат шудир.

Демак, юрадиган йўлимиздаги, илмни ўрганиш ва ўргатишдаги асосимиз тарихда бутун умматнинг юрган йўли, ижмоъси ва манҳажи бўлиши керак, чунки бу уммат залолат ва ботил узра жам бўлмайди. Биз айтмоқчи бўлган қоида мана шу эди. Бу борадаги далиллар ҳақида, ижмоънинг ҳужжатлиги ҳақида кўпроқ маълумот олишни истаганлар фиқҳ китобларига мурожаат қилишлари мумкин.

🔗 https://islom.uz/maqola/22844

🕋 @islomuz

Islom.uz

01 Nov, 10:12


Тавбанинг фойдалари

1. Тавба иймоннинг камоли ва Исломнинг жамолидандир.

2. Тавба Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва ризосига сабабдир.

3. Тавба эгасини Аллоҳ таолонинг кенг раҳматига эриштиради.

4. Тавба танглик ва ғамнинг кетишига сабаб бўлади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22843

🕋 @islomuz

Islom.uz

01 Nov, 04:35


Минбарга чиққанда салом бериш ва хутба вақтида ортиқча ҳаракат қилмаслик

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا صَعِدَ الْمِنْبَرَ سَلَّمَ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالشَّافِعِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбарга чиқсалар, салом берар эдилар».

Ибн Можа ва Шофеъий ривоят қилишган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22842

🕋 @islomuz

Islom.uz

31 Oct, 13:56


ТАЪЗИЯ

Замонамизнинг етук алломаси, фақиҳи, устоз, шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Шу муносабат билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ қилсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод қилсин, охиратларини обод қилсин, ваъдасига биноан, иззат тожини кийдирсин, илмига амал қилган уламоларга ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!

Ҳақ таоло бу олим бандасининг ҳаққига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат қилсин!

Ушбу оғир жудолик дамларда марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига барча мўмин-мусулмонлар номидан, кўплаб шогирдлар номидан ҳамдардлик изҳор қиламиз, марҳумнинг ҳақларига дуода бўламиз.

Муборак жума кунида сиз азизлардан ҳам марҳумнинг ҳақларига дуолар қилишингизни сўраймиз.

«Мусибат етганда «Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз», дейдиган сабрлиларга хушхабар беринг».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси,
Islom.uz портали жамоаси

Илмий шаҳодатлари ва фаолиятлари ҳақида маълумот:

🔗 https://islom.uz/maqola/22841

@islomuz & @hilolnashr

Islom.uz

31 Oct, 13:02


Gʻaybga iymon keltirish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

31 Oct, 11:02


Диндан узоқлашишнинг оқибати

Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади. Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!

🔗 https://islom.uz/maqola/22837

🕋 @islomuz

Islom.uz

31 Oct, 08:49


Набавий мўъжиза : Таомни бошқалар билан баҳам кўриш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларининг ҳаммасини илм тасдиқлади ва бугун олимлар у зотнинг таомни бўлишишга чақирувларини такрорламоқдалар.

Британияда ўтказилган янги тадқиқотда (Чиқиндилар ва Ресурслар Ҳаракати Дастури деб номланган Британия нодавлат ташкилоти томонидан олиб борилган) одамлар сотиб олган озиқ-овқатнинг учдан бир қисми ахлат қутисига ташлаб юборилар экан. Британиянинг Тессо компанияси каби энг йирик ресторанлар тармоғидан иборат бўлган компанияда ҳар йили 60 000 тонна овқат исроф қилинар экан.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22836

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Oct, 17:36


Ўзбекистон уламолари Афғонистонда самарали учрашувлар ўтказди

Шу йилнинг 23-26 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат сафарида бўлди.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдулсалом Ҳанафий, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб, Олий таълим вазири Неда Муҳаммад Надим, Балҳ вилояти ҳокими ўринбосари Абдулходи Абу Идрис ва Кобул уламолар кенгаши раиси Муҳаммад Руҳоний кабилар билан мулоқот ўтказди.

Учрашувларда томонлар сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини таъкидладилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22829

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Oct, 12:34


Фитна

(ҳижрий 30–35, милодий 651–656 йиллар)

Ислом оламидаги катта фитнанинг учи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ғаразгўй кучлар томонидан суиқасд уюштирилиб, у кишининг ўлдирилишларидан бошланган эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг олиб бораётган музаффар сиёсатлари кўпчилик душманларнинг «жигарини еб бораётган» эди. Улар Исломнинг бутун ер юзи бўйлаб яшин тезлигида тарқалиб бораётганини мутлақо кўра олмас эдилар.

Худди ана шундай кучлар ҳазрати Умарнинг вафотларидан кейин Рум ва Форс томонларда қуролли хуружлар қилиб, Ислом жамияти қарамоғидан чиқиб, эски тузумларини қайта ўрнатмоқчи бўлишди. Аммо халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу уларнинг бу хуружларини ўз вақтида бартараф қилдилар.

Ҳарбий томондан кучи етмаган ғанимлар ички томондан турли фитналар чиқаришга ўтишди. Улар ўз мақсадлари йўлида турли омилларни ишга солишди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22828

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Oct, 11:02


Ота-онага тик қарамаслик

عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ الْوَلِيدِ الْوَصَّافِيِّ قَالَ: سَمِعْتُ عَطَاءً يَقُولُ فِيهَا: لَا تَرْفَعْ يَدَكَ عَلَيْهِمَا.

Убайдуллоҳ ибн Валид Вассофийдан ривоят қилинади:

«Атонинг ўша оят ҳақида «Икковларига қўл кўтарма», деганини эшитдим».

Шарҳ: Бу ривоятда Аллоҳ таолонинг «Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат», деган ояти ҳақида сўз бормоқда.

Бизда «қўл кўтариш» деган бирикма «уриш» маъносида ишлатилади. Аммо бу ривоятда мазкур салбий маъно эмас, гаплашаётганда ишора учун қўлни кўтармаслик кўзда тутилган. Шунинг учун ҳам имом Жалолиддин Суютийнинг «Дуррул Мансур» номли тафсирида ушбу ривоятга «қачон икковлари билан гаплашсанг» деган қўшимча зиёда қилинган экан.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22826

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Oct, 09:35


Ният муҳим!

Ибн Абид Дунё «Макоидуш шайтон» номли китобида келтиради:

Ҳасан Басрий айтади:

«Бир қавм Аллоҳни қўйиб бир дарахтни танлаб олиб, унга сиғина бошлади. Бундан хабар топган бир киши қўлига болтасини олиб, дарахтни кесиб ташлаш учун йўлга тушди. Дарахт олдида одам қиёфасидаги Иблис уни қарши олди.

– Эй одам, нима учун дарахтни кесмоқчисан? – деб сўради Иблис.

– Қавмим Аллоҳни қўйиб бу дарахтга сиғиниб адашмоқда, гуноҳга ботмоқда, – деди киши.

Иблис деди:

– Сен у дарахтга ибодат қилмайсан-ку, унинг сенга нима зарари бор?

– Барибир кесаман!

Иблис уни ман қилмоқчи бўлди. Улар курашиб кетишди. Ҳалиги киши Иблисни йиқитди. Шунда Иблис унга деди:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22825

🕋 @islomuz

Islom.uz

28 Oct, 09:02


#yangilik

«Baxtiyor oila» kitobining lotin alifbosi va rus tilidagi nashrlari qayta chop etildi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining qalamlariga mansub «Baxtiyor oila» kitobi lotin va rus alifbosida qayta nashr qilinib, sotuvga chiqdi.

🕊 Ushbu kitob Islom dinining oilaviy munosabatlarga oid ahkomlarining keng va batafsil sharhi bo‘lib, musulmon kishi oilaviy hayotga oid bilishi lozim bo‘lgan barcha masalalarni o‘z ichiga oladi.

☝️ Eslatib oʻtamiz, mazkur kitobning kirill alifbosidagi nashri ham sotuvda bor. Kitoblarni nashriyotimizning barcha doʻkonlaridan xarid qilishingiz, hilol.uz saytidan buyurtma berishingiz mumkin.

👉 «Baxtiyor oila» (lotin alifbosida) — 73 000 so‘m

👉 «Счастливая семья» — 73 000 so‘m

👉 «Baxtiyor oila» (kirill alifbosida) — 72 000 so‘m

☎️ +998712175999

📨 Buyurtma uchun: @hilol_reception

📍 Manzillarimiz

🚚 Onlayn berilgan buyurtmalar Oʻzbekiston boʻylab yetkazib beriladi

@hilolnashr

Islom.uz

28 Oct, 05:47


Асабалар ва уларнинг турлари

«Асаба» сўзининг таърифи
Асабаларнинг мерос олишдаги далили
Насабий асабанинг турлари
«Асаба бин-нафс»
Асабалар кўп бўлганда устун қўйиш усули
Нима учун ўғил отадан устун қўйилади?
Асаба бил-ғойрнинг ҳукми ва шартлари
Асаба маъал-ғойр ва унинг меросдаги далиллари
Асаба бил-ғойр билан асаба маъал-ғойрнинг фарқи
Икки сабабдан мерос олиш

Араблар «асаба» деб бошни ўраб турадиган боғични айтишади. Истилоҳда эса бу сўз кишининг ота тараф қариндошларини англатади, чунки улар ҳам отанинг атрофини ўраб туради. Бу сўзнинг асли араб тилидаги عَصَّبَ الْقَوْمُ بِالرَّجُلِ, яъни «Одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб, ҳимоя ва мудофаа қилиш учун уни ўраб олишди», деган жумладан олинган. Кучли жамоани ҳам عُصْبَة» » («усба») калимаси қўлланилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22824

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Oct, 15:01


"Moshina" bozor

Ijtimoiy rolik


🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Oct, 12:02


Қабрларга нисбатан наҳий қилинган ишлар

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُجَصَّصَ الْقَبْرُ، وَأَنْ يُقْعَدَ عَلَيْهِ، وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ تُجَصَّصَ الْقُبُورُ، وَأَنْ يُكْتَبَ عَلَيْهَا، وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهَا، وَأَنْ تُوطَأَ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни бўр билан сувашни, унинг устига ўтиришни ва унинг устига бино қуришни наҳий қилганлар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Термизийнинг лафзида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларнинг бўр билан сувалишидан, уларнинг устига ёзилишидан, уларнинг устига бино қурилишидан ва босилишидан қайтарганлар», дейилган.

Шарҳ:
Фақат Имом Шофеъий қабрни лой билан суваб қўйишга рухсат берганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22823

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Oct, 10:17


Умра зиёратчилари сайловда фаол қатнашмоқда

Бугун, 27 октябрь куни Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган Ўзбекистонлик юртдошларимиз эрта тонгдан «Ал-Алаям Элит» меҳмонхона фойесида ташкил этилган сайлов участкасига кела бошлади. Улар юртимиз тарихидаги муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз бера бошладилар. Сайловчилар ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда мамлакатимиз ва чет давлатларда ташкил этилган барча шарт-шароитга эга сайлов участкаларида овоз беряптилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22821

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Oct, 09:59


Таъзия

«Чор Бакр» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Азизхўжа домла Бухорийга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан устознинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига, шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза намози соат 17:00 да ўқилади.

📍 Локация

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси

@islomuz & @hilolnashr

Islom.uz

27 Oct, 09:04


Ҳаж мавсумидаги адолат мажлиси

Ибн Саъд Атодан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу омилларига ҳаж мавсумида унинг ҳузурига келишларини амр қилар эди. Улар жамланганда:

«Эй одамлар! Мен ўз омилларимни сизларнинг жонларингиз ва молларингизга мусибат етказишлари учун юборганим йўқ. Уларни ораларингизда тўсиқ бўлишлари учун ва пайларингизни бўлиб беришлари учун юборганман. Кимга шундан бошқа иш қилинган бўлса, турсин!» деди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22819

🕋 @islomuz

Islom.uz

27 Oct, 06:32


Бир ниҳoл

Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада,
Бу ниҳол номини Яхшилик ата,

Ниҳолинг ёнига бир гул экиб қўй,
У гулнинг исмини Гўзаллик деб қўй.

Гулу ниҳолингга бахш этиб ҳаёт,
Сув бер ва бу сувга Меҳр деб қўй от.

Сендан фарзандингга боғ қолсин, эй дўст,
Боғинг Ватан деган ном олсин, эй дўст.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22818

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Oct, 10:32


Ҳомиласи тушган аёл

Имом Байҳақий ва Абдурраззоқлар Ҳасандан ривоят қиладилар:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эри ғойиб бир аёлга одам юборди. У (эр) у(аёл)нинг олдига кириб турар эди ва буни инкор қиларди. Ўша аёлга одам юборди. Унга: «Умарга ижобат қил», дейилди.

Аёл: «Вой шўрим қурсин. Уни менда нима иши бор экан?» деди. Йўлда кетаётиб, қўрққанидан уни тўлғоқ тутиб қолди. Бир ҳовлига кириб, бола ташлади. Бола икки марта овоз чиқариб, вафот этди.

Умар Набий алайҳиссаломнинг саҳобаларига маслаҳат солди. Улардан баъзилари: «Сенда айб йўқ, сен далолат қилувчи ва одоб берувчисан», дедилар. Али жим ўтирар эди. У Алига қараб:

«Сен нима дейсан?» деди.

«Агар улар ўз фикрларини айтган бўлсалар, фикрлари хато. Агар сенга ёқиш учун айтган бўлсалар, сенга насиҳат қилишмаяпти. Менимча, сенга унинг хуни вожиб бўлади, чунки аёлни сен қўрқитдинг. У сен сабаб бола ташлаб қўйди», деди Али.

У Алига боланинг хунини Қурайшга тақсимлашни амр қилди. Яъни, унинг хуни Қурайшдан олинади. Чунки Умар хато қилган эди».

Бир одам бошқа бир одамни хато туфайли, бехосдан ўлдириб қўйса, шариат ҳукми бўйича ўлганнинг хунини ўлдирганнинг ота тараф қариндошлари тўлайдилар. Бу ҳолда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу боланинг ўлимига ўзлари билмаган ҳолда сабаб бўлганликлари учун унинг хунини у кишининг қариндошлари – Қурайш қабиласи тўлайдиган бўлмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22816

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Oct, 09:02


Тафтиш маҳкамаси қийноқлари

Инквизициянинг қийноқлари турли-туман бўлиб, инквизиторларнинг шавқатсизлиги ва қийнов услублари борасидаги топағонлиги одамни ҳайратда қолдиради. Ўрта асрларга мансуб баъзи бир қийноқ анжомлар бизнинг давримизгача ҳам сақланиб келган. Бироқ уларни кўпчилиги, ҳатто музей экспонатлари ҳам манбаларда келтирилган васфларга асосан қайта тикланган. Баъзи бир машҳур қийноқ ускуналарнинг таърифини диққатингизга ҳавола қиламиз.

«Сўроқ курсиси» Марказий Европада қўлланилган. Нюрнберн ва Фегенсбургда 1846 йилгача доимий равишда дастлабки терговлар уни қўллаш ила ўтказилиб турилган. Яланғоч маҳбус курсига шундай тарзда ўтқизилардики, салгина ҳаракатга келиши биланоқ терисига темир михлар санчилар эди. Ўлим талвасасига тушган қурбоннинг азобларини жаллодлар кўпинча курси ўтирғичи остидан ўт ёқиб кучайтиришарди. Темир курси тезда қизиб, қаттиқ куйишларга сабаб бўларди. Оташкурак ва бошқа қийноқ анжомлари қурбоннинг қўл-оёқларига суқиларди. Бу каби курсилар турли хил шаклда ва ўлчамда бўлар, бироқ барчасида темир михлар ва қурбонни ҳаракатсизлантирувчи воситалар билан жиҳозланган бўларди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22815

🕋 @islomuz

Islom.uz

26 Oct, 08:05


Малайзияда юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди

Айни вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби раҳбар ва ходимларидан иборат делегация Малайзия сафарида бўлиб турибди.

Делегация аъзолари Малайзия халқаро ислом университетига ташриф буюриб, университет фаолияти, жумладан, таълим тизими билан яқиндан танишдилар. Учрашув давомида университет талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Малайзия халқаро университети томонидан Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклифи илгари сурилди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22814

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Oct, 15:02


«Rizq» kitobi 5-son

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Oct, 11:40


Набий ва Расул бўлган зотга салавот

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَ نَبِيِّكَ وَ حَبِيبكَ وَ رَسُولِكَ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلَّمْ

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ъабдика ва набиййика ва ҳабибика ва Расуликан Набиййил уммиййи ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим («Ал-адъийатул-воридату фил-аятил каримати вал-аҳадисиш шарифаҳ», 61-с).

Маъноси: Аллоҳим! Бизнинг саййидимиз, Сенинг банданг, пайғамбаринг, ҳабибинг ва уммий набий бўлмиш Расулинг ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га ва саҳобаларига салоту салом ёғдир!

«Расулиҳин набиййил умиййи...» («Унинг уммий Пайғамбари бўлган Расулига») деган ибора Қуръони Каримнинг Аъроф сураси, 158-оятида, яна Анкабут сураси, 48-оятида келган. Бу салавот жуда савобли салавотлардан ҳисобланади.

Ориф Абул Аббос ал-Марисийдан нақл қилинади: «Ким бу салавотни бир кеча-кундузда беш юз марта ўқишда бардавом бўлса, тушида ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмагунича вафот этмайди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22811

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Oct, 11:28


Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовга ва «Юнусобод Оқтепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ домла Обидовга Зубайда ҳожи онанинг вафотлари муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин! Барча мусибатзадаларга, хусусан, устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов ва Нуруллоҳ домлага сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!


Жаноза намози 17:00 да
Шайх Зайниддин жомеъ масжидида ўқилади.

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Oct, 11:02


Balad surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Oct, 09:56


Бу ҳақ мактабдир, ҳақни гапирувчи мактабдир

Мўмин-мусулмонларни зимдан бир неча тоифага ажратиб, шу тариқа умматнинг бирлигига рахна солинмоқда. Биз ҳозир бундай тоифаларнинг икки асосий белгисини айтиш билан кифояланамиз. Бу – таҳаллул ва ташаддуддир, яъни ўта енгил олиш ва ўта қаттиқ олиш. «Таҳаллул мактаби» динни енгил санаб, унга енгил-елпи амал қилишга чақиради. «Ташаддуд мактаби» эса ўта чуқур кетиб, қаттиқ ушлашни, мутаассибликни ёқлайди. Демак, уларнинг бири динда фақат осон йўлни, енгил йўлни танлашга чақирса, бошқаси фақат қаттиқ туриш тарафдори. Бу жуда чуқур ўйланган усул, чунки одамларнинг табиати шундай: бир тоифа енгилликни ёқтирса, иккинчиси қаттиқ туришни ёқлайди. Аммо учинчи йўл ҳам бор бўлиб, бугунги кунда мана шу уч мактаб, яъни уч йўналиш шаклланган. Ҳанафий фиқҳига кириш айнан шуни ўрганишдан бошланади. Мазкур уч йўналиш юқорида айтиб ўтилган «ташаддуд», яъни таассубона қаттиқ туриб олиш йўналиши, «таҳаллул», яъни енгил-елпи амални ёқлаш йўналиши ҳамда бу икки йўлнинг ўртаси – «тавассут», яъни мўътадиллик йўналишидир. Мазкур икки йўналиш мустамлакачилик таъсирида пайдо бўлган. Учинчи, мўътадил мактаб эса соф Исломни авлоддан авлодга етказиб келаётган мактабдир. Бу ҳақ мактабдир, ҳақни гапирувчи мактабдир.

🔗 https://islom.uz/maqola/22810

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Oct, 06:15


Хатибнинг минбарда ўтириши

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни минбарга ўтирдилар, биз у зотнинг атрофларига ўтирдик».
Икки шайх ривоят қилишган.

🔗 https://islom.uz/maqola/20829

🕋 @islomuz

Islom.uz

25 Oct, 05:36


Тошкент ислом институтида тайёрлов курси ташкил этилди

2025–2026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент ислом институтида тайёрлов курси ташкил этилди.

Тайёрлов курсига ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўқиётган ёки тамомлаган фуқаролар суҳбат асосида қабул қилинади.

Ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда, шошилинг!

Давомийлиги: 9 ой

Тўлови: ҳар бир фан учун бир ойга 375 000 сўм

Тайёрлов курси фанлари:
Араб тили;
Фиқҳ;
Ақоид;
Ўзбекистон тарихи.

Зарур ҳужжатлар:
Ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси - асли кўрсатилади;
ўрта махсус ислом билим юрти дипломи нусхаси ёки ўқиётганлиги тўғрисида маълумотнома;
3,5х4,5 ҳажмдаги 4 дона фотосурат - сўнгги 3 ойда олинган.

Эслатма: Курсни тамомлаганлик ҳақидаги маълумотнома кириш имтиҳонларида имтиёз бермайди. Тингловчилар ётоқхона билан таъминланмайди.

+998712400115

📍Манзил: Тошкент, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

@islomuz

Islom.uz

24 Oct, 18:18


Туркиялик хаттотнинг Эрдўғон учун кўчирган мусҳаф нусхаси Тошкентда намойиш қилинди

Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги доирасида 19 октябрь куни Истанбуллик машҳур хаттот ва исломшунос Ҳусайн Кутлу ҳам юртимизга келди.

Ҳусайн Кутлу замонавий турк хаттотлик мактабининг энг таниқли вакилларидан бири. У 1949 йилда Туркиянинг Коня вилоятида туғилган. 1966-1967 йилларда Коня имом хатиблар мактабида, кейинчалик Истанбул университети Адабиёт факультетида таҳсил олди. Ўша пайтларда хаттотликка меҳр қўйди ва шу соҳаниг етук мутахассисига айланди. Истанбулдаги қатор масжидларда имомлик қилди. Шу билан бирга ўзининг хаттотлик мактабини яратиб, қатор ёшларга шу соҳа сирларини ўргатди.

Айни пайтда Ҳусайн Кутлу Истанбул шаҳридаги ўзига қарашли бўлган Ислом цивилизацияси боғида истиқомат қилади. Бу боғни у шахсий ташаббуси ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг кўмагида яратган. Боғ тасаввуф ва тариқат йўналишида барпо этилган бўлиб, рамзий ишораларни ўз ичида олади. Боғда ислом динининг муқаддасотларини тамсил этувчи дарахтлар экилган. Шунингдек бу боғда шифобахш гиёҳлар етиштирилади. Фариддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” асарида номи зикр қилинган қушлар ҳам шу ерда сақланади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22808

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Oct, 14:02


#янгилик #қуръони_карим

🎉 Тажвидли мусҳаф нашрдан чиқди!

Ушбу нашрдаги ўрта ҳажмли тажвидли мусҳаф янада сифатли қилинди, яъни муқоваси чармлик, зарлари янада бўрттирилган ҳолда нашр қилинди.

Мусҳафни «Hilol Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 69 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

Islom.uz

24 Oct, 12:09


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «БРИКС плюс» форматидаги саммитда сўзлаган нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Россия Федерацияси Президенти ҳурматли Владимир Владимирович Путин Жанобларига анъанавий самимий қабул ва Шарқ ва Ғарб маданиятлари уйғунлашган ва минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий Қозон шаҳрида тадбиримизни юксак даражада ташкил этгани учун билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан.

Ҳурматли ҳамкасбларимнинг нутқлари глобал ривожланишнинг долзарб масалаларида кенг мулоқот ва очиқ муҳокамалар учун “БРИКС плюс” форматидаги учрашувлар муҳим эканини тасдиқламоқда.

Афсуски, бугунги кунда дунё жадал бўлиниб бормоқда. Инсонларга улкан азоб-уқубатлар, оғир изтироб ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишлар келтираётган уруш ва можаролар сони ортмоқда.

Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда. Мамлакатлар ўртасида янги тўсиқлар вужудга келмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22807

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Oct, 11:52


Соғлом ва очкўз бўлатуриб...

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб сўради:

- Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг савоби кўп?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: - Сен соғлом ва очкўз ҳолингда, фақирликдан қўрқиб, бойликни умид қилиб туриб берган садақангнинг савоби кўпдир. Жонинг ҳалқумингга келгунича кечиктириб, кейин: «Бу фалончига, бу пистончига» деб юрма! Ўшанда сен айтмасанг-да, фалончиники бўлган бўлади!

Инсон соғлом пайтида ибодатга тўйиб олиши лозим. Кун келиб, ибодат қила олмай қолиши мумкин.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22806

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Oct, 10:39


Мадина уй-жой қўмитаси 2025 йил ҳаж мавсуми учун рухсатномаларни қабул қилишни бошлади

Мадинадаги ҳаж уй-жой қўмитаси ҳаж учун уй-жой рухсатнома аризаларни ҳижрий 1446 йил ражаб ойи охиригача қабул қилишини маълум қилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар беради.

Ҳаж уй-жой қўмитаси ариза берувчиларга аризаларини топширишдан олдин барча талаб қилинадиган шартларни бажариш кераклигини эслатиб ўтади.

Зиёратчиларни турар жой билан таъминлаш истагида бўлган мулк эгалари ва инвесторлар зарур меъёрий талабларга жавоб бериши учун ўз аризаларини зудлик билан топширишлари тавсия этилади.

Қўмита ҳаж мавсумида уй-жой билан таъминлаш жараёнини муаммосиз ва уюшқоқлик билан ўтказиш кераклигини ҳамда белгиланган кўрсатмаларга риоя қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Рухсатномалар онлайн портал орқали кўриб чиқилмоқда. Қизиқувчилар қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишлари мумкин: Ҳажга уй-жой олиш учун ариза.

🔗 https://islom.uz/maqola/22805

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Oct, 09:31


Мусулмон умматига ихтилоф ва тафриқа солаётганлар

Мустабид коммунистик тузум динга қарши курашиб, миллионлаб одамларнинг ҳаётини пароканда қилгани барчамизга маълум. Аммо даҳшатли аҳволга тушиб қолгач, ноилож динга қайтишга, оилавий ҳаётда, иқтисодий турмушда маълум бир низомларга амал қилишга мажбур бўлди.

Олдимизда икки йўл бор: ё динни инкор қилиш, ё динга эргашиш. Динни инкор қилган давлатлар қадимда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор. Бунинг натижасида улар қандай қийинчилик ва муаммоларга дуч келгани барчамизга маълум.

Шу боис динга жуда катта эҳтиёж бор. Аллоҳга иймон келтиришдан, динга эътиқод қилишдан бошқа чора йўқ! Инсоният динга ниҳоятда муҳтож ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди. Динсиз жамиятда, давлатда, оилада ва шахсда катта машаққатлар, улкан муаммолар юзага келади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22804

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Oct, 06:21


Ўзбекистон ва Афғонистон Мозори Шарифда Имом ал-Бухорий номидаги мадрасани қуриш масаласини муҳокама қилди

Афғонистон томони Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистонга кўрсатилаётган доимий ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун ташаккур изҳор этди.

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Афғонистон Шаҳарсозлик вазирлиги мутасаддилари ўртасида видеоконференцалоқа форматида музокаралар ташкил этилди. Бу ҳақда dunyo.info нашри хабар берди.

Учрашувда Афғонистон томонидан, шунингдек, Балх вилояти маъмурияти, Ташқи ишлар вазирлиги бўлими, вилоят ҳудудий шаҳарсозлик бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари қатнашди.

Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича амалий фикр алмашдилар. Мозори Шариф шаҳрида «Имом ал-Бухорий» номидаги мадрасани қуриш ишларига эътибор қаратилди.

Мазкур мадрасанинг Ўзбекистон томонидан бунёд этилиши тили ва анъаналари, маънавий қадриятлари ва маданиятлари ўхшаш бўлган халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22803

🕋 @islomuz

Islom.uz

24 Oct, 04:05


Илоҳий дийдордан маҳрум бўлишни ўйлаш

Ўн еттинчи чора:

Нафсни жазолаш. Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдилар: «Бадназарлик учун йигирма ракат нафл намоз ўқиш жазосини тайин қилиб қўйсин. Бир-икки кунда бу жазога чидай олмай нафс чинқириб юборади ва бадназарликдан воз кечади. Шайтон ҳам шундай дейди: «Бу шахс битта бадназарлик учун йигирма марта сажда қиляпти яна унинг гуноҳлари яхшиликларга алмаштириб қўйилмасин. Менинг бутун умр қилган меҳнатим зое бўлиб кетади. Демак, уни бадназарликка ундамаслик лозим».

Ўн саккизинчи чора:

Илоҳий дийдордан маҳрум бўлишни ўйлаш.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22801

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Oct, 15:02


Yosh hayvonlardan zakot berish haqida 2-qism  

Hidoya 106-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Muallif:
Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Oct, 12:01


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг сифати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай саловот айтилиши ҳақида «Намоз зикрлари» китобида айтиб ўтдик. Аммо Ибн Абу Зайд Моликий ва у кабилар ана шу саловотга «Варҳам Муҳаммадан ва ола Муҳаммад» (Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига раҳм қил), каби асли йўқ, бидъат сўзларни киритишган. Имом Абу Бакр Арабий «Термизийга шарҳ» номли китобларида Ибн Абу Зайд айтган гап хатолигини ва унга амал қилиш жоҳиллик эканини зикр этганлар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот қандай айтилишини саҳиҳ ҳадисларида кўрсатиб қўйганлар. Энди бунга зиёда қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни камчиликда айблаш ва айтганларига тўлдириш бўлади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22800

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Oct, 10:05


Намозни муҳофаза қилиш муҳимлиги

Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, «Сизлар кечқурунлари ва кечалари юриб бориб, иншоаллоҳ, эртага сувга етасизлар», дедилар. Одамлар бир-бирларига қарамай ҳам юриб кетишди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ярим кеча бўлгунча юрдилар. Мен ёнларида эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мудроқ босиб, уловларида қийшайиб қолдилар. Мен яқинларига бориб, уйғотмасдан тўғрилаб қўйдим. У зот уловлари устида адл турдилар. Кейин кечанинг кўпи ўтгунча юрдилар. Шунда яна уловларида қийшайиб қолдилар. Уйғотмасдан тўғрилаб қўйдим. У зот уловлари устида адл турдилар. Сўнгра юриб бориб, саҳарнинг охирига етганларида, аввалги икки қийшайишдан ҳам кўпроқ қийшайдилар. Ҳатто йиқилай деб қолдилар. Мен бориб, у зотни тўғрилаб қўйдим. Шунда у зот бошларини кўтардилар ва: «Ким бу?» дедилар. «Абу Қатода», дедим. «Мен билан қачондан бери шу юришингдасан?» дедилар. «Ушбу кеча юришим холос», дедим. «Набийини муҳофаза қилганинг учун Аллоҳ сени муҳофаза қилсин», дедилар. Кейин: «Сенингча, одамлардан қолиб кетдикми?» дедилар. Сўнгра: «Бирортани кўряпсанми?» дедилар. «Анави отлиқни», дедим. Кейин: «Манави бошқа отлиқни ҳам», дедим. Охири ҳаммамиз жам бўлдик. Етти отлиқ эдик.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22799

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Oct, 09:30


Қиз тарбиялар эканмиз...

Айрим одамлар Аллоҳ таоло уларга қиз фарзанд берса, хафа бўлишади, баъзан ғазабланишади ҳам. Бугун жамиятимизда бу каби ҳолатлар учрамаса керак, деётганлар адашишади.

Афсуски, орамизда ҳали ҳам шундайлар бор. Улар ўз норозиликлари билан бутун махлуқотни яратган, уларга жон томиридан ҳам яқин бўлмиш меҳрибон Зотга нисбатан одобсизлик қилишаётганини билишмасмикан? Аслида одамзод қиз фарзандни Аллоҳ таолонинг улкан туҳфаси деб қабул қилмоғи ва бунга хурсанд бўлмоғи лозим. Чунки ота-она қиз фарзандларига гўзал таълим ва тарбия берса, уларнинг фарзандлари ота-оналари учун дўзахдан тўсиқ ва парда бўладилар. Қуйидаги ҳадис сўзимизни тасдиқлайди:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳо айтади:

«Ҳузуримга бир аёл икки қизи билан келиб, «Бирон нарса беринг», деб сўради. Битта хурмодан бошқа ҳеч нарсам йўқ эди. Ўшани унга бердим. Аёл уни иккига бўлиб, ўзи емай, икки қизига берди. Сўнг ўрнидан туриб, улар билан чиқиб кетди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меникига кириб келдилар. Ўша аёл ҳақида айтиб берган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга қиз фарзанд бериб имтиҳон қилинса ва уларга яхши қараса, улар унинг учун дўзахдан тўсиқ бўлади», дедилар» (Бухорий ва Муслим иттифоқ қилишган).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22798

🕋 @islomuz

Islom.uz

23 Oct, 09:11


Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг диний-маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи Муҳиддин ҳожи Ҳакимов Фазлиддин ўғлига амакилари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин! Барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

@islomuz & @hilolnashr

Islom.uz

23 Oct, 05:47


Хадича онамизнинг Набий алайҳиссалом билан турмуш қуришлари

Хадича розияллоҳу анҳонинг иккинчи эри вафот этганидан кейин бева қолганди. Зодагон, гўзал ва бадавлат бўлганлари учун Қурайш зодагонларидан баъзилари унга уйланмоқчи бўлишди. Негадир Хадича розияллоҳу анҳо барча таклифларни рад этавердилар. У киши вақти-соати келиб, юрагини забт этадиган одамни топишига ишончи комил эди.

Бир куни у ҳовлисига катта бир қуёш тушганини, ҳовлининг ҳамма томонини зиё ва чиройга тўлдирганини, ўша ердан туриб ҳамма ёққа зиё сочаётганини туш кўрди. Эрта билан Хадича самовий китобларни яхши биладиган амакиваччаси Варақа ибн Навфалникига бориб, кўрган тушини бошдан-оёқ сўзлаб берди.

Варақа ибн Навфал амакисининг қизини диққат билан тинглаб бўлгач, виқор ва севинч билан:

«Эй амакимнинг қизи, суюнчи бер! Агар Аллоҳ тушингни ўнгидан келтирадиган бўлса, ҳовлингга нубувват зиёси кирадиган бўлибди! У ердан набийлар хотамининг файзи жўш урадиган бўлибди!» деди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22797

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Oct, 14:34


Туркияда халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилади

2024 йил 23-31 октябрь кунлари Туркиянинг Шанли Урфа вилоятида «Туркия Қуръони каримни ёд олиш ва гўзал тиловат қилиш бўйича халқаро мусобақанинг 9-сессияси» бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада юртдошимиз «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 4 босқич, 50-гуруҳ талабаси Аббосхон Обидов Саидмурод ўғли иштирок этади. Аббосхон қори эртага Туркия давлатига жўнаб кетади.

Шу муносабат билан Аббосхон қори бугун «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлимига ташриф буюриб, устоз, шайх Алижон қоридан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22796

🕋 @islomuz

Islom.uz

22 Oct, 04:01


Инквизициянинг машҳур қурбонлари

- Ян Гус - 1415 йил 6 июлда Констанц бош черковининг фармойишига биноан ёқиб юборилган. У ҳақидаги маълумот XVI асрнинг бошида Мартин Лютернинг протестант халқасидан чиқди.

- Иероним Пражский - 1416 йил 30 майда Констанц бош черковининг фармойишига биноан ёқиб юборилган. У ҳақдаги ачинарли маълумотлар папа курияси котиби Пожио Браччиолинининг Леонардо Бруни Аретинскийга ёзган хатида эслаб ўтилган.

- Жанна д’Арк - 1431 йил 30 майда жодугарликда айбланиб ёқиб юборилган. 1456 йилда гўёки оқланиб, 1909 йилда папа Пий Х (1903-1914) томонидан беатифицикация қилиниб, 1920 йилда эса папа Бенедикт XV (1914-1922) томонидан канонлаштирилган (авлиёлар қаторига қўшилган).

- Жил де Ре (Gilles de Lavai de Retz, 1404-1440) - француз маршали, Жанна д’Аркнинг сафдоши Самсон, дахшатли жиноятлар ва сеҳрли маросимларда айбланиб, 1440 йилда Нантеда қатл этилган ва жасади ёқилган. Ҳозирги кунгача оқланмаган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22786

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Oct, 12:19


Қабрнинг устига сурат, мармар тош қўйиш мумкин эмас

عَنِ الْمُطَّلِبِ بْنِ أَبِي وَدَاعَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا مَاتَ عُثْمَانُ بْنُ مَظْعُونٍ أُخْرِجَ بِجَنَازَتِهِ فَدُفِنَ، فَأَمَرَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلًا أَنْ يَأْتِيَهُ بِحَجَرٍ، فَلَمْ يَسْتَطِعْ حَمْلَهُ، فَقَامَ إِلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَحَسَرَ عَنْ ذِرَاعَيْهِ ثُمَّ حَمَلَهَا، فَوَضَعَهَا عِنْدَ رَأْسِهِ وَقَالَ: أَتَعَلَّمُ بِهَا قَبْرَ أَخِي، وَأَدْفِنُ إِلَيْهِ مَنْ مَاتَ مِنْ أَهْلِي.

Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Усмон ибн Мазъун вафот қилганида жанозасини олиб чиқиб, дафн қилинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамга тош олиб келишни буюрдилар. У тошни кўтара олмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари туриб бориб, икки билакларини шимариб, тошни кўтариб олиб келиб, унинг бош томонига қўйдилар ва:

«Бу билан акамнинг қабрини белгилайман ва аҳлимдан ким ўлса, унинг ёнига дафн қиламан», дедилар».


Аввало ривоят соҳиби Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:

Мутталиб ибн Абу Вадоъа ал-Ҳорис ас-Саҳлий ал-Қураший, оналари Арво бинти Ҳорис ибн Абдулмутталиб Макка фатҳ этилган куни Исломга кирдилар.

Ҳадисларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва Ҳафса онамиздан ривоят қилдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22784

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Oct, 12:08


Ўзбекистон халқига байрам табриги

Қадрли ватандошлар!

Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни, она тилимизнинг барча ихлосмандларини бугунги улуғ айём – Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Маълумки, миллий тил ҳар бир маданий халқнинг тарихи ва ўзлигини, руҳий-маънавий дунёсини ўзида акс эттирадиган тенгсиз бойликдир. Қадимий тарихимизнинг энг оғир ва синовли даврларида ҳам бизни ягона халқ сифатида бирлаштириб, азалий қадриятларимизни асрлар оша безавол сақлаб келаётган она тилимизни ҳар қанча ардоқласак, улуғласак арзийди.

Бугунги кунда юртимизда давлат тилини ривожлантириш, унинг нуфузи ва мавқеини ошириш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган катта ишлар амалга оширилмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22785

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Oct, 10:28


Келажакда, умматнинг охирида бир халифа чиқади


عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ الْقِبْطِيَّةِ قَالَ: دَخَلَ الْحَارِثُ بْنُ أَبِي رَبِيعَةَ وَعَبْدُ اللهِ بْنُ صَفْوَانَ وَأَنَا مَعَهُمَا عَلَى أُمِّ سَلَمَةَ فَسَأَلَاهَا عَنِ الْجَيْشِ الَّذِي يُخْسَفُ بِهِ وَكَانَ ذَلِكَ فِي أَيَّامِ ابْنِ الزُّبَيْرِ، فَقَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ رصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَعُوذُ عَائِذٌ بِالْبَيْتِ فَيُبْعَثُ إِلَيْهِ بَعْثٌ فَإِذَا كَانُوا بِبَيْدَاءَ مِنَ الْأَرْضِ خُسِفَ بِهِمْ»، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ فَكَيْفَ بِمَنْ كَانَ كَارِهًا قَالَ: «يُخْسَفُ بِهِ مَعَهُمْ وَلَكِنَّهُ يُبْعَثُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَى نِيَّتِهِ». وَفِي رِوَايَةٍ: قَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ صَفْوَانَ: أَمَا وَاللهِ مَا هُوَ بِهَذَا الْجَيْشِ الْآتِي لِقِتَالِ ابْنِ الزُّبَيْرِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Убайдуллоҳ ибн Қибтийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Сафвон розияллоҳу анҳумолар Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига киришди. Мен ҳам улар билан бирга эдим. Икковлари у кишидан ер ютиб юборадиган лашкар ҳақида сўрашди. Ўша вақтда Ибн Зубайрнинг воқеаси бўлаётган кунлар эди. Умму Салама шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бир паноҳ истовчи Байтдан паноҳ топади. Сўнг унга бир аскар юборилади. Сайҳонликка етганларида уларни ер ютади», деганлар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша ишни ёқтирмаганлар қандоқ бўладилар?» десам, у зот: «Уни ҳам улар билан қўшиб ер ютади, лекин у Қиёмат куни ниятига яраша тирилади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда «Абдуллоҳ ибн Сафвон «Ундоқ бўлса, ўша аскар манави Ибн Зубайрга қарши қитолга юборилган лашкар эмас экан», деди», дейилган.

Тўртовлари ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22782

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Oct, 07:15


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Она тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлди.

Бугун ҳар бир инсон ўзининг ёши, жинси, эътиқоди, касб-кори, лавозими ва яшаш жойидан қатъи назар, миллий ўзлигимиз ва ғуруримиз тимсоли бўлган она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришдек шарафли ишга ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Зеро, она тилига бўлган муносабат, мустақилликка бўлган муносабат ҳисобланади. Она тили миллатнинг руҳи, давлат тимсоли эканини эътиборга олган ҳолда, уни асраш ва ривожлантириш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Бинобарин, ўзбек тилини ривожлантириш, давлат тили сифатидаги ўрнини ва нуфузини янада мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифа барчамизнинг олдимизда турибди.

Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: «Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар».

Тил яшаса, миллат яшайди. Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон, бирлигимиз мустаҳкам бўлади.

Ўзбек тили байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!


🔗 https://islom.uz/maqola/22781

🕋 @islomuz

Islom.uz

21 Oct, 06:02


Farzandning oilasini buzishga ota-onaning haqqi yoʻq

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

21 Oct, 05:54


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кун тартиблари…

– Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар.

Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар.

Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22780

🕋 @islomuz

Islom.uz

20 Oct, 13:02


Qanday holatda taloq qilinadi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

20 Oct, 12:21


Олтидан бирга ҳақдорлар

Олтидан бирни оладиган меросхўрлар етти тоифадир:

1. Ота;

2. Саҳиҳ бобо;

3. Она;

4. Ўғилнинг қизи;

5. Ота бир опа-сингил;

6. Саҳиҳ момо;

7. Онанинг боласи (она бир ака-ука ёки опа-сингил).

Улар қуйидаги шартлар билан мероснинг олтидан бирини олишади:

1. Ота. Марҳумнинг ортидан ўғилми, қизми, фарзанд қолган бўлса, ота олтидан бирни олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримаси далилдир:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22779

🕋 @islomuz

Islom.uz

20 Oct, 09:02


Қиёматга яқин чиқадиган Имом Маҳдий

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مِنْ خُلَفَائِكُمْ خَلِيفَةٌ يَحْثُو الْمَالَ حَثْيًا لَا يَعُدُّهُ عَدًّا». رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Халифаларингиздан бири молни сочади, ҳисобламайди», дедилар».

Иккисини Муслим ривоят қилган.


Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикри келган мол-мулкни ўлчамай, ҳисобламай сочадиган халифа – Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу эканликлари қуйидаги ҳадиси шарифга солиштириб билиб олинган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22778

🕋 @islomuz

Islom.uz

20 Oct, 06:32


Онага бўлган эҳтиром


عَنِ ابْنِ عَوْنٍ قَالَ: دَخَلَ دَاخِلٌ عَلَى مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ، وَهُوَ عِنْدَ أُمِّهِ، فَقَالَ: مَا شَأْنُ مُحَمَّدٍ، أَيَشْتَكِي شَيْئًا؟ قَالُوا: لَا، وَلَكِنْ هَكَذَا يَكُونُ إِذَا كَانَ عِنْدَ أُمِّهِ.

Ибн Авндан ривоят қилинади:

«Муҳаммад ибн Сирийннинг олдига бир одам кирди. У онасининг олдида турган эди. Ҳалиги киши: «Муҳаммадга нима бўлган, касал бўлиб қолдими?» деди.

«Йўқ, онасининг олдида турганида шундай бўлади», дейишди».


Шарҳ: Яъни бирор-бир ҳаракатим онамга ёқмай қолмасин, дея титраб-қақшаб, онасининг кўзига тикилиб, ниҳоятда ўзини хокисор тутганидан, ташқарида турган одам «Бу одам касал шекилли», дейдиган даражага етиб қолар экан.

Онага бўлган эҳтиром, у кишига кўрсатилган ҳурмат ана шу даражада, бутун вужуд билан берилган ҳолда адо этилган. Уни билмаган одам «Касал бўлиб қолибди, ҳозир бунга бир нарса бўлади», дейдиган даражада қўрқиб кетар экан.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22777

🕋 @islomuz

Islom.uz

19 Oct, 13:01


Nima uchun taloq haqqi erkakka berilgan?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

19 Oct, 11:44


Малайзия Ўзбекистон исломий банкинг бозорига биринчилардан бўлиб кириши мумкин

Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг «Export-Import Bank of Malaysia» (Эксимбанк) президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди. Бу ҳақда dunyo.info сайти хабар берди.

Учрашувда Малайзия Эксимбанки раҳбарияти билан Ўзбекистон тижорат банкларига молиявий ресурсларни ажратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Нурбаю бинти Касим Чанг Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистонда улкан салоҳиятга эгалиги, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ва инвесторларга қулай шарт-шароит яратиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини таъкидлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22776

🕋 @islomuz

Islom.uz

19 Oct, 06:51


Инсон доимо динга эҳтиёж сезади

Фиқҳни ўрганиш – бу Аҳли сунна манҳажини ёки динимизни ўрганишдир, дейилса, кишининг хаёлига «Ўзи дин нима учун керак?», «Нима учун унга бунчалик эътибор қаратамиз?», «Уни нега ўрганишимиз керак?» деган саволлар келиши мумкин.

Одамларнинг динсиз кечаётган ҳаёти мушкулотларга тўла эканини кўряпмиз. Бундай жамиятда инсоннинг қадри зое бўлади. Бундай одам ўзининг дунёга нима учун келганини, бу дунёда яшашдан мақсади нима эканини билмай яшайди. Шунинг учун у хоҳиш-истакларига, нафсига мағлуб бўлади, қотилликларнинг қурбонига айланади, чунки бундай одамнинг яшашдан мақсади йўқ, бу ҳақда тасаввури ҳам йўқ. Шунинг учун диндан узоқда бўлган кўпчилик инсонлар машаққатларга тўла бу ҳаётига тезроқ нуқта қўйишни истайди ва ўз жонига қасд қилади. Улар ўз жонига қасд қилишни, ўлимни бу дунёнинг ташвишларидан қутулиш чораси деб ўйлашади. Баъзилар эса бу ташвишларни унутиш учун мастликда ҳаёт кечиради.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22775

🕋 @islomuz

Islom.uz

19 Oct, 05:36


Қўрқинчли саҳналарни томоша қилиш юрак фаолиятини издан чиқаради

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни қўрқитишдан қайтарганлар. Зўравонлик тўғрисидаги киноларни томоша қилиш юракка катта хавф туғдиришини тасдиқловчи янги тадқиқот орқали замонавий илм буни исботлади.

Исломдан олдинги даврларда ҳазиллашиш ва бошқаларни қўрқитиш одамлар орасида тарқалган одат эди. Улар шу орқали кулиш ва масхара қилишга интилганлар, аммо раҳмат Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни шу ҳолда қолдирмадилар. Мазкур ёмон одатни эътибордан қочирмай, биз умматларини ундан қайтардилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас» деб марҳамат қилганлар.

Абу Довуд ривояти.

Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродарига темир (тиғ) билан ишора қилса, уни қўймагунича фаришталар унга лаънат айтади» деганлар.

Муслим ривояти.

Ўша пайтда ҳеч ким қўрқитиш хавфи ёки қўрқув хавфи ҳақида ҳеч нарса билмас эди ва яқин вақтгача олимлар ҳазил орқали бошқаларни қўрқитишнинг зарарли томонларини тушунишмаган. Хўш, олимлар қўрқув ва хавф акс этган саҳналарни томоша қилиш билан боғлиқ нималарни кашф этдилар? Қўрқув ва хавф инсонга қанчалик таъсир қилади?

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22774

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Oct, 15:02


«Rizq» kitobi 4-son 2-qism

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Oct, 14:08


Ислом цивилизацияси маркази Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда

Лойиҳа мақсади сунъий интеллект ёрдамида матнларни чуқур таҳлил ва талқин қилиш, рақамли архивлар ва интерактив таълим воситаларини яратишдан иборат.

Асосий жараёнлар матнларни рақамлаштириш, электрон ўрганиш усулларини қўллаш, маълумотлар базаларини яратиш ва таълим дастурларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, шахсий кутубхона ва коллекцияларда сақланаётган Қуръоннинг нодир қўлёзмалари реестрини шакллантириш, Амир Темур учун яратилган Қуръон қўлёзмасини қўлда қайта кўчириш каби ишлар амалга оширилади.

Бу ҳақда 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган маданий мерос ҳафталиги доирасида батафсил маълумот берилиши кўзда тутилмоқда.

Умуман олганда, ушбу тадбирда кўплаб қизиқарли мавзулар, жумладан, хаттотлик санъати фестивали, Ипак Йўли ҳақида видеоўйин ва алломалар қўлёзмаларини тадқиқ этиш кабилар муҳокама қилинади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22773

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Oct, 13:01


Nima uchun taloq haqqi erkakka berilgan?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Islom.uz

18 Oct, 12:02


Fajr surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Oct, 10:49


«Бу юртнинг ҳар бир қарич ерида олимнинг изи бор...»

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15 октябрь

🕋@islomuz

Islom.uz

18 Oct, 10:30


Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қанчалик нозик дид эгаси бўлганлари

Қўриқхоналар ташкил қилиш

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халқнинг камбағал тоифаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамият ихтиёрида бўладиган қўриқхоналарга кўплаб ер ажратишни йўлга қўйдилар. Шу тариқа ерларга бой-бадавлат кишилар эга чиқиб олишлари тартибга солинди.

Масжидларни хушбўй қилиш

Авваллари масжидларни хушбўй қилиш эҳтиёжи бўлмагани учун бу нарса ҳеч кимнинг ёдига келмаган эди. Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларида одамларнинг кўпайгани, уларнинг табиатлари ҳам ўзгаргани эътиборга олиниб, масжидларни турли нохуш ҳидлардан асраш учун «халуқ» номли хушбўй модда сочиб туриш йўлга қўйилди. Бу эса ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қанчалик нозик дид эгаси бўлганларини кўрсатади.

Муаззинларга маош белгилаш


Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларигача муаззинларга маош белгиланмаган эди. Ўша пайтдаги ҳаётнинг соддалигидан, муаззинларга ажратилган ишнинг озлигидан бунга эҳтиёж ҳам йўқ эди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларига келиб, масжидлар катталашди, жамоатлар cони ниҳоятда ортди. Бинобарин, муаззинларнинг хизмати ҳам кўпайди. Энди муаззинлар ажралиб чиқиб, муаззинлик қилишлари лозим бўлиб қолди. Фақат муаззинлик билан машғул бўлган одам эса маош билан таъминланиши зарур эди. Шунинг учун ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кенг Ислом жамиятининг барча жойларида муаззинларга маош беришни жорий қилдилар.

Миршабликни жорий қилиш

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларига келиб, барча шароитлар ўзгарган. Ўзгарганда ҳам, салбий маънода ўзгарган эди. Ҳар бирлари «тирик Қуръон» бўлган улуғ саҳобийларнинг кўпчилиги шаҳид бўлган, вафот этган ва турли юртларга тарқаб кетган эдилар. Жамиятда турли-туман халқ, миллат ва элатларнинг турли одамлари ҳам кўпайган эди. Уларнинг ичида одоблилари ҳам, бошқачалари ҳам бор эди. Бунинг устига, мусулмон бўлмаганлар ҳам, Исломни ғаразгўйлик билан қабул қилганлар ҳам оз эмасди. Бу ва шунга ўхшаш омиллар миршабликни жорий этишни талаб қилар эди. Шунинг учун ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу миршабликни йўлга қўйдилар.

Масжидда бошлиққа алоҳида жой қилиш

Бу ишни ҳам шароит тақозо қилган эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бир нобакор шахс қўлида фожиали равишда қатл этилишлари ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу учун катта дарс бўлган эди. Шу боис у киши масжидда ўзларига ана шундай тўсатдан бўлиши мумкин бўлган ҳужум ва суиқасдларнинг олдини олиш учун алоҳида жой қилдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22772

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Oct, 09:13


Мурожаат: «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига мурожаати

Ҳурматли анжуман қатнашчилари!

Муҳтарам меҳмонлар!


Муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни улуғ алломалар юрти – Ўзбекистон заминида буюк муҳаддис Имом Термизийнинг илмий меросини ўрганишга бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий-амалий анжуманнинг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ҳеч шубҳасиз, исломшунослик илмининг билимдонлари бўлган сизлар каби таниқли олим ва уламолар, эксперт ва тадқиқотчиларнинг бугунги нуфузли тадбирда иштирок этаётгани бизга катта мамнуният бағишлайди.

Зеро, сизларнинг тимсолингизда мусулмон оламининг фахру ифтихори бўлган Имом Бухорий, Имом Термизий сингари буюк алломаларимизнинг эзгу анъаналари давомчиларини кўрамиз.

Қадамларингизга ҳасанот, ташрифингиз қутлуғ ва хайрли бўлсин!

Қадрли дўстлар!

Биз ўрта асрларда ислом дунёсида ёрқин юлдуз бўлиб порлаган мутафаккир боболаримиз ҳақида сўз юритар эканмиз, Имом Термизий ҳазратларининг муборак номларини албатта биринчилар қаторида тилга оламиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22771

🕋 @islomuz

Islom.uz

18 Oct, 06:36


Расулуллоҳнинг минбарлари

عَنْ جَابِرٍ: أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَلَا أَجْعَلُ لَكَ شَيْئًا تَقْعُدُ عَلَيْهِ؟ فَإِنَّ لِي غُلَامًا نَجَّارًا، قَالَ: «إِنْ شِئْتِ»، فَعَمِلَتِ الْمِنْبَرَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ўтирадиган бирор нарса ясатиб берайми, менинг дурадгор ғуломим бор», деди. У зот: «Агар хоҳласанг», дедилар. У минбар ясаттирди».

Учовлари ривоят қилишган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22770

🕋 @islomuz

Islom.uz

17 Oct, 17:23


Халқаро анжуман иштирокчилари буюк Термизийлар зиёратида бўлишди

Бугун Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман иштирокчилари Сурхондарё воҳасидаги Ҳаким Термизий ва Имом Термизий мақбараларини зиёрат қилдилар.

Дунё давлатларидан келган муфтийлар, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари қадамжоларда буюк муҳаддислар ҳақларига Қуръон тиловат қилиб, дуолар қилдилар. Шунинг билан бирга, эътиборли уламолар бутун дунёда тинчлик-фаровонлик бўлиши, бу юртдан буюк аждодларига муносиб авлодлар етишиб чиқишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Шунингдек, меҳмонлар мажмуаларни зиёрат қилишар экан, маҳобатли мақбаралар, серфайз ҳовли, бу ердаги ободонлаштириш ишларини кўриб, Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва аждодларга юксак эҳтиромни кўриб, юқори баҳо бердилар. Кўплаб уламоларга бешик бўлган Ўзбекистон диёри бугун ҳам Ислом дини ривожига ҳисса қўшиб, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин топиб бораётганини таъкидладилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22769

🕋 @islomuz