|Muhabbat devoni📜 @muhammadravshan Channel on Telegram

|Muhabbat devoni📜

@muhammadravshan


Сахифада:
• Таржималар.
• Устозлардан ҳамда китоблардан ўзлаштираётганим ҳикматлардан баҳраманд бўласиз, деб умид қиламан.

МУҲАММАД Равшан

Muhabbat devoni (Uzbek)

Muhabbat devoni kanalimizda sizga tarjimalar va ustoziyliklar asosida o‘zgaruvchan hikmatlar taqdim etiladi. Bu kanalda, MUHAMMAD Ravshan tomonidan to‘plangan hikmatlar va fikrlar bilan tanishib, o‘z hayotingizga zararli bo‘lgan omillarga qarshi hikmatlarni o‘rgangiz. Bu kanal orqali o‘z o‘zingizni rivojlantirish uchun zarur bo‘lgan mavzular va hikmatlar bilan tanishish imkoniyatiga ega bo‘lasiz. Sizni ham Muhabbat devoni kanaliga a'zo bo‘lish va hikmatlardan foydalanishga chaqirib qolamiz!

|Muhabbat devoni📜

21 Nov, 17:08


Кимлар дарёлардадир, томчи ҳам насиб бўлмайди. Кимлар чўллардаю, раҳмат (ёмғирлари)га ғарқ бўлишади.

Шайх Иззиддин ал-Ҳазнавий.
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

21 Nov, 11:57


Яқинлашганингиз сари аслини йўқотиб бораётган бўлса, зудлик билан тарк этинг.

“Ваҳдатгоҳдан”🪶
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

20 Nov, 21:11


@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

20 Nov, 15:03


ШИОРЛАР ЖАНГИ

Ислом туроси(!)
Дин одамлари(!)
Диннинг ислоҳоти ва уни ривожлантириш(!)
Ушбу уч сўз ислом қомусига бегона бўлиб, уларнинг исломга мутлақо алоқаси йўқ.

Ислом туроси(!)
• Ислом ота-боболардан мерос бўлиб келаётган турос эмас. Аксинча у Роббул Иъззадан қиёматгача келадиган ҳамма одамларга таклиф қилинган хитобдир.

• Дин одамлари(!)
Уламоларнинг ёлғиз ўзларигина дин одамлари эмас. Ислом ҳукмига кўра, дин одамлари унинг аҳдига кирган ва унинг ҳужжати остига имзо қўйган барча мусулмонлардир.

• Диннинг ислоҳоти ва уни ривожлантириш(!)
Ислом ҳамма аср ва замонларда эзгулик-яхшиликдир. Ислом унинг ислоҳоти учун фикр билдирадиган кишига муҳтож эмас. Ислом ер юзидаги бандалар учун Аллоҳнинг шариати бўлиб, уни ўзгартириш(!) ва ривожлантириш(!) учун башарнинг қўл чўзишига қараб қолмаган.

“Хавотир ва қайғулар”
Шаҳидул меҳроб Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ.
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

20 Nov, 12:20


Ўзимдан ҳам кўпроқ яхши кўрадиганим, замонамизнинг саноқли ўта теран илмга эга олимларидан бўлмиш, қадрдон устоз Саййид Фирдавсхон Домланинг дарслари бериб борилаётган экан. Ҳақ таъоло хайрли, манфаатли ва баракотли қилсин илоҳим🤲
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

20 Nov, 12:17


#Эълон #Анонс

Миср араб республикасидаги халқаро Aзҳар дорилфунунида таълим олган, Мисрдаги кўплаб мўътабар устозлар томонидан берилган ижозалар соҳиби, Туркиядаги машҳур мадрасаларда кўп йиллар мударрислик қилган тажрибали устоз, фақиҳ Фирдавсхон Саййидолимхон ўғли Ҳанафий мазҳаби таълимоти асосида «Фиқҳ ва усул дарслари» силсиласини тақдим қиладилар.

Дарслар Ҳанафий мазҳабига доир энг мўътабар китоблардан бири бўлмиш «Мухтасарул-Қудурий» китоби асосида олиб борилади. Мазкур силсила асосан юртимизда ва хориждаги мадраса, маъҳадлар, ислом институтлари ва университет талабалари учун мўлжалланган бўлса-да, қулай услубда тушунтирилганлиги учун хоҳлаган одам бемалол фойдаланиши мумкин.

Марҳамат, диний-шаръий билимларингиз асосларини мутахассис устозлардан тартибли ва манҳажли равишда ўрганиш фурсатини бой берманг.

Дарслар MAVEK (Мовароуннаҳр таълим ва маъданият жамияти) қошидаги «MAVEK media» платформалари орқали бериб борилади.

Telegram | Youtube | Instagram

|Muhabbat devoni📜

19 Nov, 11:59


#Таълифот
РАЖО бу – токи танамизда омонат жон турган экан, “ҳаммаси тугади” деган ўй, фикру зикримизни банд қилиб олса ҳам ҳаётимизда янги бир сахифа очилиб, бизнинг тугади деб ўйлаганимиз шояд ўша янги сахифанинг бошланиши бўлишига умид қилмоғимиздир.

“СУБҲ-И ИНБИСОТ”ДАН МУҲАММАД Равшан✍️
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

18 Nov, 14:36


Бугун 18 ноябр куни миллий байроғимизнинг қабул қилинганига 33 йил тўлиши муносабати билан, Истанбулнинг марказидаги - Осиё ва Европани боғлаб турувчи “15 Temmuz” ва “FSM” кўприклари ҳамда тариҳий Галата минораси байроғимиз рамзларини акс эттирувчи ранглар билан порлайди.
Байроқ - бу бизнинг ҒУРУРИМИЗДИР!

©Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бошконсулхонаси.
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

18 Nov, 14:25


Идрок қулоғидан ғафлат пахтасини чиқармаган кишига насиҳат кор этмас.

Азиз Маҳмуд Ҳудоий қуддиса сирруҳу.
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

18 Nov, 13:16


Муҳтарам Президентимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бугун ўта муҳим имоний ва умуминсоний баёнот билан чиқдилар:
1)Қадимий ва бой тарихга эга Фаластин халқи мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли эканини таъкидладилар;
2)Муқаддас Ал-Ақсо масжиди, Қуддусдаги бошқа ноёб тарихий-маданий ёдгорликларнинг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уларни бешикаст сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар;
3)Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёрлигини билдирдилар.
Мана шу Президенти тимсолида Ўзбекистоннинг азалий мусулмон халқининг хоҳиш-иродаси, мусулмонобод юртнинг келажаги буюк Давлатининг сиёсий иродасидир
.

©Ҳамидуллоҳ Беруний домла

@Abu_MuhammadZakariyya

|Muhabbat devoni📜

18 Nov, 11:41


«Китоб мутолаа қилиш асносида маълум бир иборани қайта ва бироз секинроқ ҳамда дона-дона ўқиб, устида бош қотириб тўҳтаб қолган бўлсангиз, сўз, калима ва энг муҳими, маъно борасидаги дидингиз чакки эмас экан.

Яъни китоб ўқишдан мақсад уни тезда битириб қўяқолиш эмас, балки китобни ҳақиқатан англаш, идрок этиш ва матндаги туйғуларни ҳис қилишдир. Устозлар таъкидлаганидек, кўп китоб ўқиш эмас бир китобни кўп-кўп ўқишдир, асл маърифат.

Юқоридаги каби ўқийдиган кишилар, бу ишни уддасидан чиққан, мутолаадан уст савияда завқ оладиган, кам сонли бахтли ўқирманлардир.»

“МУТОЛАА ҚАЙДЛАРИДАН” МУҲАММАД Равшан✍️
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

17 Nov, 20:35


ТААВВУЗ
«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” деганда малъун, кўринмас ва Аллоҳнинг раҳматидан қувилган ҳақиқий шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳ паноҳига қочиши тушунилади...»

"Тааввуз".
Устоз Улуғбек Бухорий✍️

|Muhabbat devoni📜

17 Nov, 15:57


Юракнинг эркаги, аёли йўқ. – Марди бордир ёки номарди, тамом.

Нозим Ҳикмат.
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

17 Nov, 04:33


Давр:
• Уй олиб, уйланолмаётган.
• Уйланиб, оила бўлолмаётган.
• Фарзанд кўриб, уни муносиб тарбия қилолмаётганлар даври бўлди... (Таассуф)

– Устоз Абдуррауф Ўздер
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

16 Nov, 19:49


Олимлар инсонларнинг аввалги даврларга нисбатан бугунини солиштиришибди. Оғриқли натижа эса қуйидагича:

⚪️ Ойнаи жаҳон катталашди, китоб жовонлар кичрайди, китоблар озайди.

⚪️ Гаплар янада каттароқ чиқадиган бўлди-ю, амали ва ҳақиқати кам.

⚪️ Орзу-хаваслар, мақсадлар тобора ортди-ю, унинг учун ҳаракат қилиш, ишлаш сусайди..💜
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

16 Nov, 08:50


Гар йўқтур адаб, не суд олтун унидин,
Элнинг адаби хушроқ эрур олтунидин.

– АЛИШЕР НАВОИЙ ҳазратлари.

Илоҳим, Роббим адабдан, назокат ва фаросатдан ҳеч бир қулини мосуво қилмасун. Омиин!
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

15 Nov, 18:11


Шайх Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу ҳазратларининг дуоларидан:
Эй, йўлдан озган бандаларига йўл кўрсатган, ўзи истаганига ҳидоят бериб, уларга тўғри йўлни илҳом қилган Ҳодий Аллоҳим! Қалбларимизни ҳидоят нуринг ила мунаввар айла. Омин!

@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

14 Nov, 10:37


Олдинлари фақат қиш ойларигина совуқ бўларди. Бугун эса инсонлар совуқ, юраклар муз мисоли...

– Жаҳит Зарифоғлу.
@muhammadravshan

|Muhabbat devoni📜

13 Nov, 19:16


#Таълифот
БУ-ДА КЕЧАР ЯҲУ-УВ

Автоуловда кетяпман.
Яна кўнгил уйимга мезбон бўлишни уддасидан чиққан дардларим оғушида...

Яна ҳудди пўртанали денгиз узра ёлғиз ўзи қайиқ суриб бораётган денгизчи сингари, дарду ситамларим билан дунё издиҳоми ичра мен ҳам улоқиб, ёлғиз...

Автоулов ойнасидан қараб, ҳаёл суриб кетаётсам, бирданига ташқарида кўринган нимаики бўлса, ҳаммасининг бирин-кетин ўтиб кетаётгани ва тобора ортда қолаётгани эътиборимни тортди.
Ва бирданига ҳаётимдаги яшаган синовларим, бошдан кечирганим дардлар ҳам бирма-бир кўз ўнгимдан ўта бошлади. Энг қувонарлиси, уларнинг барчаси ўтиб кетган ва ортда қолган эди.
Англадимки, айни пайтда бошимда гўё қора булут каби муаллақ туриб олган бу синовлар ҳам ҳудди шу, уловнинг ойнасидан бирин-кетин ўтиб, ортда қолиб кетаётган тасвирлар мисоли ўтади, кетади.

Шу пайт ҳар сафар имтиҳон онида янграйдиган Азизамнинг қуйидаги гапи ҳаёлимга келди: “Бу-да кечар яҳу-ув”. – (Бошқа синовлар каби) бу синов ҳам ўтиб кетади, деган маънода.
Сўфиёна гап. Улуғларнинг гапи. Яҳу-ув ҳам. – Ҳақ таъолони ўзига хос, сўфиёна зикр қилишдир.


“СУБҲ-И ИНБИСОТ”ДАН МУҲАММАД Равшан✍️
@muhammadravshan