#ШЕЪРИЯТ
(Абдурраҳим Каракўч)
ҲАМ РИЁ
Заҳмат чекмай қилдик қабул
Исломнинг меросини,
Ҳам ибодат қилмай қўйдик,
Олмасдан киросини,
Намоз, рўза, ҳаж ва қурбон,
Ҳам риёдир, ҳам риё -
Бир ғаройиб уммат бўлдик,
Ё Расули Кибриё!
Ҳўжакўрсин бўлди эй воҳ,
Мискинга садақамиз,
Бозор, чойхона, издиҳом,
Ҳувиллар хонақомиз,
Беҳуда баҳсу жадалдан,
Ёқавайрон ёқамиз,
Севги, шавқат, салом, суҳбат,
Ҳам риёдир, ҳам риё -
Бир ғаройиб уммат бўлдик,
Ё Расули Кибриё!
Югур-югур, «ўзим бўлай»,
Ҳар он, ҳар кун, ҳар соат,
Ўзгармаган мақсад битта -
Манфаатдир, манфаат!
Сохтакорлик маслак бўлди,
Орзу-ҳавас қатма-қат,
Эҳсон-ҳурмат, иззат-икром,
Ҳам риёдир, ҳам риё -
Бир ғаройиб уммат бўлдик,
Ё Расули Кибриё!
Устоз мискин шогирдига,
Холис ўгит бермаса,
Онаизор фарзандига,
Ҳалолдан сут бермаса,
Кетган дардни олиб кетмай,
Келган умид бермаса,
Илм, ирфон, тақдир, танқид,
Ҳам риёдир, ҳам риё -
Бир ғаройиб уммат бўлдик,
Ё Расули Кибриё!
Диндоримиз дуосин кўр,
Кўзидаги ёшга боқ,
Лаънатланган шайтон учун
Отганимиз тошга боқ!
Зикру-халқа, ҳам қироат,
Саждагоҳда бошга боқ!
Ҳам риёдир, ҳам риёдир,
Ҳам риёдир, ҳам риё -
Бир ғаройиб уммат бўлдик,
Ё Расули Кибриё!
Бир ажойиб уммат бўлдик,
Ё Расули Кибриё!
😭😭😭
©️ Тарж. Маҳбубий
📱 Telegram 🌐 Instagram
📹 Youtube ✅ Tik Tok
📝 Facebook 🌐 Umma life
📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy