𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶 @adabiyot_olami Channel on Telegram

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

@adabiyot_olami


* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.

© Абдураҳмон Жомий
https://t.me/Adabiyot_olami

Адабиёт Олами (Uzbek)

Адабиёт Олами канали - уларни сўнги кўз олдида гириб чиқиш хар бир мослатилар билан кутариб йўлга киритади. Бу каналда сиз сўнгги абадан бўлинган суҳбатлар, шеърлар, қиссалар ва бошқаларни топишингиз мумкин. Шунингдек, ушбу каналда машҳур абдураҳмон деб ёзилган матнларни ҳам топишингиз мумкин. Агар сиз ҳам адабиётга қизиқмоқда, янги авторларни таниш хоҳласангиз, ушбу канал сиз учун идеал ҳисобланади. Адабиёт Олами каналига қўшилин ва дунёвий адабиёт бўйича янгиликлари билан танишинг!

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

09 Feb, 09:55


КЕЛМАДИ...

Кеча келгумдур дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимға кеча тонг отқунча уйқу келмади.  

Лаҳза-лаҳза чиқдиму, чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю, ул шўхи бадхў келмади.  

Оразидек ойдин эрконда гар этти эҳтиёт,
Рўзгоримдек ҳам ўлғонда қоронғу келмади.  

Ул париваш ҳажридинким, йиғладим девонавор,
Кимса бормуким, анга кўрганда кулгу келмади.  

Кўзларингдин неча сув келгай, деб ўлтурманг мени,
Ким бори қон эрди келган, бу кеча сув келмади. 

Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйди қадам,
Йўлғаким, аввалқадам маъшуқе ўтру келмади.  

Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади...

©Алишер Навоий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

09 Feb, 09:55


https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

09 Feb, 09:55


#ТАВАЛЛУД

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Feb, 08:53


Жамият ҳақиқатдан узоқлашгани сари, унинг рост гапни айтадиганларга бўлган нафрати ортиб бораверади.

© Жорж Оруэлл
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Feb, 04:39


* * *
Тақдир судралади, шошмайди тақдир,
Ситам сўқмоқлари узундан-узун.
Донишманд сўзлари эҳтимол, ҳақдир,
Қандайин халқ бўлса, ўшандай тизим.

Kўравериб бўлди хаëлларим талх,
Одамхўр, фирибгар, юҳо касларни.
Сўрамай ҳаддим йўқ, онажоним халқ¸
Қачон туғақолдинг бундай пастларни?!

Қачон туғақолдинг отабезори,
Онабезорилар сулоласини?
Ҳароми кимсалар макри озори,
Юртнинг булғади-ку зилоласини.

Шу боис бизлардан юз бурмиш барор,
Шу боис Ҳуррият очмагай талъат,
Шикаста ватаннинг корига ярар,
Алплар ўстирмаган аëлга лаънат.

© Гулчеҳра Нуруллаева
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

07 Feb, 05:40


* * *
Қиласизми менга қўнғироқ,
Ёки ўзим терайми рақам?
Сизни жуда соғиндим...
Бироқ,
Баҳона йўқ йўқламоққа ҳам.

Айланади гумонлар ғуж-ғуж...
Телефон жим,
Ётар безабон.
Юрак каби қилмайди хуруж -
Симларида оқмайди-да қон...

© Нодир Жонузоқ
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

07 Feb, 04:09


ИЗОҲ

Ўттизимдан ўтмадим, лекин,
Сочимга оқ оралаяпти.
Тақдиримни шукур, худойим,
Оппоқ рангда қоралаяпти.

Ўтиб борар синовли йиллар,
Юрагимдан изладим бахтни.
Кунлар бўлди, чўнтагим қуруқ,
Яёв кезиб чиқдим пойтахтни.

Орзу келди шеърдай қуйилиб,
Умидларга банди бир одам –
Дуо қилди ҳар кун куйиниб,
Катта шоир бўл, дея отам!

Ҳали ёшман, шукур, имкон бор
Падаримнинг умиди учун,
Тунлар ёниб шеър битмай нега,
Шеър ёзмасам, яшамоқ нечун?

Ижарама-ижара юрдим,
Санай десам бармоқлар камдир.
Кўтаради елкаларида,
Ҳаёт асли икки акамдир.

Менчи, мен бир бедов, жиловим
Яратганнинг қўлида фақат.
Боғлаб турар мени заминга,
Заминдан ҳам улкан муҳаббат!

Ўттизингда берсин, дер тўзим,
Жилмайганча кўнгли вайронам.
Бошимдаги оппоқ дард сўзин,
Ҳар кун ўқир пайпаслаб онам.

© Баҳодир Баҳром
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

06 Feb, 08:34


Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.

Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.

Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма.
Роман ёзсанг – ўн беш йил,
Достон ёзсанг – йигирма.

Ташбеҳларнинг таги зил,
Қофия ҳам қидирма.
Менга тегди ўн беш йил,
Шуҳрат олди йигирма.

Замон кечди шу зайил,
Бизлар кўрдик, сен кўрма.
Ўтса ҳам кўп ўн беш йил,
Ўтса ҳам кўп йигирма.

Саид Аҳмад, шукур қил,
Кексалигинг билдирма.
Сен озодсан ўн беш йил,
Ёшинг эса йигирма.

© Эркин Воҳидов
1988
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

05 Feb, 06:11


Подшоҳлар шуни эсда тутсинларки, уларгача ҳам бошқалар подшоҳлик қилганлар. Бир муддат ўтгай, бугунгиларнинг ўринларига бошқалар келгайлар!.. 

© Хўжа Аҳрор Валий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

04 Feb, 09:25


* * *
Ақлни ўлдирсанг, ахлоқ ҳам ўлади.
Ақл ва ахлоқ ўлган он миллат бўлинади.

Қозини сотиб олган кунинг адолат ўлади. Адолатни ўлдирган кунинг эса, давлат ҳам ўлади.

©️ Фотиҳ Султон Меҳмет Хон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

04 Feb, 04:09


*  *  *
Энди сенга ёзмайман мактуб,
Сен ҳам менга ёзмагин, зинҳор.
Ўртамизда муҳаббат ўтиб  -
Ноҳақликдан бўлдик - айбдор.

Асло қилма менга қўнғироқ,
Қилсанг ҳам-ки, олмам гўшакни.
Сендан кечиш менга оғирроқ,
Кечсам, асролмайман юракни.

Энди сени сўроқ қилар вақт,
Ва изингни кузатар - ўзга.
Сенга йўлдош бўлсин, улкан бахт,
Ғамгин бўлиб кўринма кўзга.

Кўрмай бошқа, кўзларингда ёш,
Кўрмай сени - хомушлигингни.
Бахтсиз бўлсанг беролмам бардош,
Кўрай, бахтдан - сархушлигингни...

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

03 Feb, 04:09


БИР ҚАРАСАМ...

Бир қарасам, дўсту ёрдан кўнглим тўқдай,
Бир қарасам, атрофимда ҳеч ким йўқдай.

Бир қарасам, суянчиқдай болаларим,
Бир қарасам, улар синиқ лолаларим.

Бир қарасам, бу дунёда бахтим бордай,
Бир қарасам, буткул олам менга тордай.

Бир қарасам, муродимга етгандайман,
Бир қарасам, кўзим очиқ кетгандайман.

Бир қарасам, шон - шухратга йўғрилганман,
Бир қарасам, эндигина туғилганман.

© Абдулла Орипов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

03 Feb, 03:28


* * *
Мамлакатдаги ўнта машҳур "каттакон"га ҳазиллашиб хат ёзади:
"Қоч, бизни билиб қолишибди!".
Эртаси эрталаб улар бари чет давлатда пайдо бўлишибди...

© Марк Твен
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

02 Feb, 11:16


Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

© Браян Трейси
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

02 Feb, 03:08


- Домла, ёзувчи билан шоирнинг нима фарқи бор, - деб Аллоҳ раҳмат қилсин Тоҳир Малик домладан сўрашибди.
Шунда домла: - Болалигида баланд жойдан боши билан қаттиқ йиқилиб, даволанган бўлса ёзувчи бўлади, агар даволанмай қолиб кетган бўлса шоир бўлади,- деб айтган эканлар...

https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

01 Feb, 11:00


* * *
Бир кун келиб очилмайди деган гулларинг очилади!
Кетмайди деган дардларинг арийди!
Туганмас деб ҳисоблаган вақтларинг тугайди!
Ҳаёт шундай бир сирки, аввал шукр, кейин сабр, сўнгра ишончдир!..

© Жалолиддин Румий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

01 Feb, 03:51


КЕЧИР, Ё РАБ

Менга тош отди бир жоҳил,
Кечир, Ё Раб, кечирдим мен.
У қулдир бандаи ғофил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.

Жаҳонда фитналар бордир,
Адолат гоҳи ночордир.
Адолат қил, Ўзинг одил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.

Ёмон бўлдим, ёмон бўлдим,
Хато ўққа нишон бўлдим,
Хато қилган эмас қотил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.

Гуноҳидан ўт ул жоннинг,
Сўзига кирди шайтоннинг,
Кўнгил алданмоққа мойил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.

Тутарман ул синиқ одам
Синиқ имонига мотам,
Дилига эътиқод жо қил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.

У ҳам, мен ҳам қиёматда,
Турармиз лол хижолатда.
Бўлиб даргоҳингга дохил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.

Кечир, янглишмаган ким бор,
Менинг ҳам кўп гуноҳим бор.
Одамзод асли нокомил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.

© Эркин Воҳидов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

31 Jan, 03:38


Йиқилди деб ўйламанг,
Ўйламанг синдим, чўкдим...                 
Келгуси баҳоргача,
Фақат баргимни тўкдим...

© Жалолиддин Румий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

29 Jan, 06:22


* * *

Умримни ўткинчи сабога бердим,
Энг сўнгги чақамни гадога бердим,
Бу телба руҳимни Худога бердим...

Сабо олиб борди, гадога берди
Гадо йиғлаб борди, Худога берди.
Худо мени сенга хатога берди,

Сен мени кимларга бердинг, Азизим?!

© Зебо Мирзо
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

29 Jan, 04:00


Қоқилмаган эшик ҳаргиз очилмас…

© Шамс Табризий

https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

27 Jan, 06:00


ЭСЛАТМА

Камбағал демангиз,
Фақирни асло...
Бир умр, камбағал бўлиб қолмайди.
Омадли аскарнинг - бирор бир доно,
Генерал бўлишин - айта олмайди!..

Бойларга бир умр, бойлик қолишин,
Кафолат муҳри йўқ, бирор ҳужжатда.
Подшоҳлар тирмашиб - тахтга ўтирсин,
Бир умр қололмас у, салтанатда!..

Мансабдор унутиб, қўйса кимлигин,
Манманлик отига чопса тужжорлар.
Барибир изнида бўламиз, Ҳақни,
Тескари оқса ҳам, дарёлар - сойлар!..

Кибрга берилманг эй ожиз банда,
Ялонғоч келганмиз, алқаб нетамиз.
Кунимиз битганда - мол-у, давлатни,
Ялонғоч ҳолатда, ташлаб кетамиз!..

Барибир дунёдан бир кун, ўтамиз…

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

27 Jan, 04:23


ШОИРНИНГ ЎҒЛИ

Амирқул Пўлкан хотирасига

У миннат қилмайди зўр бахшилигин,
Жўр бўлгай Ватаннинг нолаларига.
Шоирлар дунёнинг бор яхшилигин
Қолдириб кетгайдир болаларига.

Шоирлар мақтамас дунёнинг молин,
Ҳақ сўзин айтмасдан шоир ўлмайди!
Шоирнинг боласи бўлмайди жоҳил,
Шоирнинг боласи золим бўлмайди!

Сабр косасига тўлиб борар май,
Дунё сўзга тўлар, тўлмайди кўнгли.
Отаси Ватанга фидо бўлгандай
Ватанин сотмайди шоирнинг ўғли!

То тирик тилидан тушмагай Оллоҳ,
Кўзида дард кулар, омад кулмайди.
Шоирнинг боласи мард бўлур илло,
Шоирнинг боласи номард бўлмайди!

У миннат қилмайди зўр бахшилигин,
Жўр бўлгай Ватаннинг нолаларига.
Шоирлар дунёнинг бор яхшилигин
Қолдириб кетгайдир болаларига.

2025.20.01
© Насрулло Эргаш
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

27 Jan, 02:18


Ҳар қандай лаззат хавф-хатарни кучайтиради.

© Сенека кичик Луций Анней
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

26 Jan, 04:01


* * *
Кулган бошқалардир, йиғлаган менман,
Ўйнаган бошқалар, инграган менман,
Эрк эртакларини эшитган бошқа,
Қуллик қўшиғини тинглаган менман.

Бошқада қанот бор, кўкка учадир,
Шохларга қўнадир, боғда яйрайдир-
Сўзлари садафдек, товуши найдек-
Куйини ҳар ерда элга сайрайдир.

Менда-да, қанот бор, лекин боғланган...
Боғ йўқдир, шох йўқдир, қалин девор бор:
Сўзлари садафдек, товуши найдек
Куйим бор... уни-да деворлар тинглар...

Эркин бошқалардир, қамалган менман,
Ҳайвон қаторида саналган менман..

©Чўлпон
1921
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

26 Jan, 03:10


ШОҲЛАР ОРЗУСИ

Амал тегмаганлар ичидан бўзлаб,
Мартаба завкини тотсам, дер экан.
Амалга минганлар юксакни кўзлаб,
Қадамни каттароқ отсам, дер экан.

Сардор вазирликни ҳар кун туш кўриб,
Вазир илож топса шоҳни ўлдириб,
Ярим кун бўлса ҳам тахтга ўлтириб
Шон-шавкат ганжига ботсам, дер экан.

Шоҳ нима истайди, унга нима кам?
Улус ғавғосидан боши тўла ғам,
Тинч кулба бўлсаю ёвғон ичсам ҳам
Бирор дам хотиржам ётсам, дер экан.

© Эркин Воҳидов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

25 Jan, 12:36


КИМ БИЛАНСАН

Юртни хароб айлади,
амалдорлик иллати,
Амалдорда миллат йўқ,
амалдордир миллати.

Амалдорга тарих йўқ,
тарихингга тупурар,
Керак бўлса тилингни,
шу дунёдан супурар.

У душман деб атайди,
юртга умри фидони,
У мансабни танийди,
танимайди Худони.

Амалдор амалдордир,
нахот буни билмассан,
Эй эсли, хушли инсон
айтгин сен ким билансан.

© Рауф Парфи
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

24 Jan, 12:42


* * *

Халққа озор берганингдан ўлганинг яхшидир.

© Саъдий Шерозий
«ҳикматлар» китобидан
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

24 Jan, 05:05


РУҲИЯТ

Бир яланглик бўлса,
Тўйиб-тўйиб бақирсанг,
Сўниб қолган руҳингни
Қалқиб-қалқиб чақирсанг!..

Титраса товушингдан
Димиққан бағринг, тананг,
Сочилиб дил ғубори
Қоядаги майсадай
Силкиниб турса шонанг.

Оҳ, десанг, оҳлар десанг,
Бу қандай чоғлар десанг,
Елкамни тоғдай босган
Бу қандай доғлар десанг!

Қўл бутун, оёқ бутун,
Дил нечун оғлар десанг,
Бу қандай имкон, охир!
Қўлларим боғлар десанг,
Бу умид қандай умид,
Дилда жон сақлар десанг!

Оҳ урсанг, оҳлар десанг,
Бу қандай замон, охир!
Тўйиб-тўйиб бақирмоқ,
Ёниб-ёниб чақирмоқ
Энди бир армон десанг.

Бир яланглик бўлса,
Айтиб-айтиб шуларни,
Учириб
Гала-гала қушларни
Тўйиб-тўйиб бақирсанг,
Куйиб-куйиб чақирсанг?!

© Тилак Жўра
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

23 Jan, 05:17


Сўзласам таъсири йўқ,
Сукут сақласам кўнгил рози эмас...

© Фузулий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

22 Jan, 04:09


“…Бир кун шундай инсонни учратасанки, унинг кўзларида сенга тақдир қараб туради...”

© Элчин Сафарли
«Қайтганимда уйда бўл»
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

21 Jan, 11:37


ЮПАНЧ

Сени биров йиғлатса,
Менинг бағрим эзилгай.
Юрагимнинг торлари
Чирт-чирт этиб узилгай.

Сени биров кулдирса,
Боғлаб олса кўнглингни.
Рашк кўзимни кўр қилар,
Туман қоплар йўлимни.

Сени биров кулдирса,
Гар йўқотсанг изингни.
Тақдирни қарғамасман,
Кечирмасман ўзимни.

Сени биров ёр этса,
Ўзинг ҳам қолсанг севиб,
Мен дафтарни ёпгайман,
Ишқимга нуқта қўйиб...

Сўнг алдарман ўзимни,
Юпанар бу карахт жон:
“Чунки, чин севишганлар,
Бахтли бўлмас ҳеч қачон”.

© Амирқул Пўлкан шеъри
http://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

21 Jan, 09:10


ҲАЁТ КЎЗГУСИ

Баъзида андиша билан очилмаган “эшик”ларни тепиб кириш керак, шунда нимагадир эришса бўлади...

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

21 Jan, 06:11


#ТАВАЛЛУД

21-Январ, шоир дўстим Равшан Ҳақмурод таваллуд топган кун!

Сен қуш эдинг, жуда гўзал қуш!
Ўзимники қилмоқ истадим.
Қиласан деб чиройли турмуш,
Юрагимдан қафас ясадим.

Юлдузларни дон каби сепдим,
Неки керак бари мухайё.
Ҳатто кавсар сувин келтирдим,
Бандигинам боқмадинг қиё.

Туёлмадим бахтни ўзим ҳам,
Юрагимни ўртади бу ҳол.
Бўлди ортиқ чекмагин алам,
Жон қушгинам майли учақол!

Сен гўзалсан, ҳурликда фақат...
Менга эса авзал узлатим.
Яхши боргин эй ажим ҳилқат,
Ортингдан жим чекиб кузатдим.

*   *   *

Бу ёмғирли қотил кечалар,
Қалбинггизга қилдими ҳужум.
Кўзларинггиз чўккандай бироз,
Лабинггизда синиқ табассум.

Юзинггизда изтироб зоҳир,
Роҳат кутгандинггиз бир ютим.
Айтмапмидим кетманг деб ахир,
Ана энди муҳаббат етим.

Аланглайсиз уст-бошинггиз ҳўл,
Пойинггизга армон томчилар.
Айтинг нега паришонҳолсиз,
Чарчатдими бу алдамчилар.

Бир гап айтайинми севгилим,
Дунёдан бахт кутиш ахмоқлик.
Ҳижрат қилмоқдаман кўнгилга,
Истасанггиз қилинг ҳамроҳлик.

© Равшан Ҳақмурод
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

21 Jan, 04:19


БИЗНИНГ ЁШЛИК

Ёш эдик, тинчимизни
сой шавқи бузур эди,
Бадқилиқ, шӯхликларга
афв ила узр эди.

Қиру тоғ ошиб булут,
бургутга етар эдик,
Шамол учирган варрак -
дилқуши, ҳузур эди.

Улуғлар босиқ, оқил,
кичиклар эртакталаб,
Китоб ӯқимай қӯйиш
энг катта қусур эди.

Шеър билмаган бола кам,
шеър ёзмаган одам йӯқ,
Шоирлар ҳам китобин
чӯнтакбоп тузур эди.

Қишнинг узун туни-ю
сандалли ӯчоқларда
Қиссагӯй бобо сӯзи
пандзиё, шуур эди.

Билмадим болаликми,
таскин она қучоғи,
Теракзор, тупроқ кӯча,
олам тӯла нур эди.

Қишлоғимиз этакда,
табиати эртакдай,
Инсон, ошиёнга меҳр
дилларда зуҳур эди.

Ариқда оққан кулча,
ол, кӯкимтир олмалар,
Офтоб тиғидан ширин
таомга дӯнур эди.

Отнинг ёлига шамол,
қиз бошига гул, чечак,
Патила сочимизга
капалак қӯнур эди.

Кундан кунга ӯсардик,
сингиб хаёл, китобга.
Шеърнинг мағзи ҳаяжон,
мисра, сатри дур эди.

Сӯранг сирдош одамдан,
огоҳ бӯлса оламдан,
Ифтихор туйиб дейди:
"Бизнинг ёшлик зӯр эди".

Ҳазрати инсоннинг ӯз
тарихи, тақдири бор,
Ишқ, соғинч, хотирасиз
туйғулар ӯлур эди!..

© Тошпўлат Ўрхун
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

20 Jan, 08:22


* * *
Нега сизга “Севаман!” десам,
Қизарасиз, жаҳл қиласиз,
Хафа бўлсам, “Кетаман!” десам,
Нега ортдан хандон куласиз?!

Мен ўттиз беш ёшда бўлсам… Сиз
Йигирмада – Айтинг, мен нетай?
Қайтай десам, сиз ишонмайсиз,
Кетай десам, қаерга кетай?!

Сиз китобга эгилган маҳал
Сочингизни ҳидлайман пинҳон –
Сезиб-билиб турасиз, ҳар гал
Кўзларимга боқасиз хандон.

Узун тунлар осмонга дилгир
Боқиб хаёл сураман: “Уям
Балки кўкка боқиб тургандир” —
Деб ўйлайман, чекаман алам.

Юлдуз порлар, кечган кундузнинг
Ҳасратларин эслатиб бир-бир —
Балки мен ва ўша юлдузнинг
Ораси ўн беш йиллик йўлдир.

Сизга эса қўлларим чўзсам
Етаману ета олмайман,
“Хайр” деган бир сўзни айтиб,
Бир умрга кета олмайман.

Балки шундан эгилиб баъзан
Сочингизни ҳидласам пинҳон,
Сезиб-билиб туриб ҳам менинг
Кўзларимга боқасиз хандон.

© Хуршид Даврон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

20 Jan, 07:42


*  *  *
Табассуминг ёдимда ҳамон,
Ёдимдадир хандон кўзларинг.
Кулгуларинг эслайман, бу он
Унутилган ёлғон сўзларинг.

Атиргулнинг баргидай қизил,
Алвон эди табассуминг ҳам —
Эй кўзлари хандон урган қиз,
Наҳон сендан қолди фақат ғам?!

Мен биламан, энг сўнгги палла
Жонсиз қолиб, сирғалса қўлим,
Сенинг…сенинг табассуминг-ла
Кўзларимга боқади ўлим.

© Хуршид Даврон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

20 Jan, 06:32


#ТАВАЛЛУД

* * *
Сизга ишонардим,
Сизни севардим,
Севардим севгандек бутун оламни.
Сизчи, алдадингиз…
Тошдек совидим –
Бугун эса урдим мен ўз боламни.

Қуралай кўзларни жовдиратганча,
Боламов, йиғладинг,
Гуноҳинг билмай.
Мен ҳушсиз ётардим –
Теграмда кеча…
Дунёдан кетганча ётардим, ўлмай…

Юрагим ўрнида музлаб ётган тош,
Йиғладим, кўзларим оқиб кетмади.
Мажолим йўқ эди,
Йўқ эди бардош…
Кучим унга етди – сизга етмади…

© Хуршид Даврон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

20 Jan, 04:35


КАМПИР ҲАҚИДА ШЕЪР

Тонгда жўнар бозорга
Дили тўла аламга,
Дили тўла озорга
Ҳеч кими йўқ бу кампир.

Уч-тўрт ҳовуч қурт еган
Олмасини уяди
Ва кечгача саратон
Офтобида куяди.

Ҳеч ким унга қарамас,
Қарамас олмасига,
Одамларга боқар у
Боққандек боласига.

Баъзилар тўғнашаркан
Ногоҳ кампир кўзига,
Чидолмасдан, қайрилиб
Кета бошлар изига.

Ҳеч кимни яқинлатмас
Кўзидаги дард-алам,
Мўлтираб айтса ҳам-ки:
“Олмамдан олинг, болам...”

Шомда уйига қайтар
Кўтариб олмасини,
Кўзидаги аламни,
Дилдаги ноласини.

Аммо субҳи азонда
Дили тўла озорга,
Ҳеч кими йўқ бу кампир
Яна жўнар бозорга...

1988
© Хуршид Даврон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

20 Jan, 04:29


#ТАВАЛЛУД

Бугун адабиётимизнинг устуни, жамиятимиздаги воқеликларга шунчаки кўз юмиб турмайдиган виждонли инсон, Ўзбекистон халқ шоири устоз Хуршид Даврон таваллуд топган кун!

Устоз сизни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Сиздек адабиёт дарғалари борлиги, ўзбекнинг бахтидир!
Қанча ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаб келяпсиз, сиздан Ўзи рози бўлсин.
Аллоҳ икки дунё азиз қилсин сизни...

Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов

1941 ЙИЛ. 22 ИЮНЬ. ТОНГОТАР

Уларни отишди тонг палласида…
Отасин қўлини ушлаган гўдак
Милтиқларга қараб секин сўради,
Сўради: «Ўқ тегса оғрирми, дада?»

Унинг овозини босди гулдурак…

Баҳорда жарликни қоплар ўт-ўлан,
Ўтлар узра сузиб ўтар оқ булут
Ва шунда бир чечак аччиқ дард билан
Тинмасдан шивирлар: «Оғриркан, дада!»

Бу нола ҳеч қачон бўлмайди унут…

© Хуршид Даврон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

19 Jan, 12:27


БАЛО

Гоҳи қолдим -
кимдан орқада?
Омад келса
Зўрдан ҳам ўздим!
Таъмагирлик қилмадим асло -
Қўлни чўзсам - фалакка чўздим.

Эгилмадим саждадан бўлак,
Салом берса олдим - аликни.
«Олғир итга» ташладим, суяк -
Кетказдимда - дилдан ҳадикни.

Ўксимадим ҳуда - беҳуда,
Опичладим, сағир кўнгилни.
Бир ташвиш бор, муаммо жуда,
Тиёлсайдим - «ИСЁНЧИ» тилни!

© Абдувоҳид Сувонов
«ЎТИНЧ» китобидан
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

19 Jan, 06:00


ТЎРТЛИК

Ишларинг юришиб тургани асно,
Кўпайиб кетади хешу ақрабо.
Дарвиннинг китобин қўлтиқлаб олиб,
“Тоға”, деб келади маймун ҳам ҳатто.

© Абдулла Орипов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

17 Jan, 06:17


БОПЛАБ  УРИШ  ДЕГАНИ...
(ҳазил шеър)

Ётган эдим, тўрт безори,
Кириб келди ёнимга.
Тўрт томондан,
Туртиб - нуқиб,
Қасд қилишди жонимга.
Пойлаб туриб бир урдим,
Тўрттаси ҳам қулади,
Боплаб уриш дегани,
Ана - шундай бўлади.

Ҳали улар тўртта экан,
Ўнтасига - қодирман,
Ҳазиллашманг мен билан,
Мен - шунақа ботирман.
Оббо бу кўп мақтанди деб,
Қила кўрманг маш-маша,
Бир уришда қулатганим
Бор йўғ-и, тўртта пашша...

© Шукурулло Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

16 Jan, 06:47


ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА...

Энг гуллаган ёшлик чоғимда,
Сен очилдинг кўнгил боғимда.

Шунда кўрди кўзим баҳорни,
Шунда қалбим таниди ёрни.

Қушлар сайрар жонимга пайваст,
Мен севгининг бўйи билан маст.

Куни билан далада қолдим,
Лолазорлар ичра йўқолдим.

Қучоқ-қучоқ гуллар терганим
Ва келтириб сенга берганим

Кечагидай ҳамон эсимда,
Ҳар сония, ҳар он эсимда.

Шундан бери тилимда отинг,
Шундан бери дилимда отинг.

Энг гуллаган ёшлик чоғимда,
Сен очилдинг кўнгил боғимда.

©Ҳамид Олимжон
1937 йил
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Jan, 08:22


* * *
Сизда ором қайда,
Сизда тин қайда?
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда?
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Эл меҳри асрасин сизни хар жойда.

Сизни учратаман тоғда, далада,
Хизматда ҳамиша қорда, жалада,
Сизга сабот берсин, Сизга куч берсин,
Буюк зотлар руҳи шундай паллада.

Йўллар равон бўлсин,
йўллар оқ бўлсин,
Баҳор майсалари кўк чироқ бўлсин,
Бурчга садоқатли эй фидоийлар,
Поклигингиз сизга кўзмунчоқ бўлсин!

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Jan, 05:40


ҚЎРБОШИЛАР ҚЎШИҒИ

Шимолдан ёғий келар
Талаб қилиб Туронни,
Минг аср эш бўлсак ҳам 
Бизга қўшилмас қони,
Ўрнингдан қўзғал энди,
Туркий элнинг ўғлони,
Тулпорингга қамчи ур
Селдай қалқи, бовурим,
Бизлардан шон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Туроннинг эр-у қизи
То азалдан мард келар,
Турклар дунё сўрар деб
Қадимдан бир шарт келар,
Душманга қул бўлганнинг
Авлоди номард келар,
То абад тинмасин-а
Мерос чархи, бовурим,
Бизлардан ор сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Тўтига ошно булбул 
Чаманга арзимайди,
Душмандан қочиб ўлган
Кафанга арзимайди,
Мустабидга қул элат
Ватанга арзимайди,
Балки кўрар умрнинг
Келди гашти, бовурим,
Бизлардан ҳол сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Туркий элат бошида
Бегона тахт кўрмасин,
Бош эгар омонликни
Ўзига бахт кўрмасин,
Кун келиб фарзандини
Ёвга улфат кўрмасин,
Ўзлигинг кўрсатмоқнинг
Келди  вақти, бовурим,
Бизлардан кор сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Бобомдан мерос ватан
Боламга мерос ўтсин,
Шуурига мангулик
Уйғотар овоз ўтсин,
Ёвга қаҳри қаттиқлик
Туркийларга хос ўтсин,
Кўзлардан олов ўтсин,
Ўтсин шахти, бовурим,
Бизлардан юрт сўрмоққа,
Авлод ҳақли, бовурим.

Юрт деб йўлга отладик
Буюкроқ сафар қайда,
Шу йўлда шаҳид кетсак
Бошқа бир зафар қайда,
Қул бўлган тирикликдан
Ортиқроқ хатар қайда,
Отланган ҳар йигитнинг
Шудир ахди, бовурим,
Бизлардан қон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Агар ётга қўшилиб
Қондошлар сотса бизни,
Номимизга тупуриб
Хоиндек отса бизни,
Ўтмишидан юз буриб
Бир кун унутса бизни,
Яшамоқдан мани не,
Бу жон надир, бовурим?..
Бизлардан жон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

© Нажмиддин Эрматов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Jan, 05:14


УЙҒОН

Уйғон эй она юрт, уйғон эй Турон,
Кимлигингни айтсин бу кўҳна тупроқ.
Уйғонсин номусинг, кўксингдаги шон,
Ва ишон,
Ва ишон!
Ҳақлилар ичинда ҳақлисан кўпроқ.

Сенинг бобонг тоғни титратган ботир,
Айт, нега мудрайсан, уйғонгин, ўғлон.
Сен ҳам улар каби мардсан, баҳодир,
Уйғонсин номусинг, кўксингдаги шон.

Отларнинг дупури тушингни бузсин,
Орингни ўртага қўйиб жилов тут.
Болангнинг бўйи ҳам ғурури ўссин,
Мардларни эслаб қол, номардни унут.

Йигитлар эр бўлиб сўрайди элни,
Хилватда юрмайди қилиб кўзёши.
Агар сен номусдан боғласанг белни,
Қўллаб турар Шермуҳаммад қўрбоши.

Муродга етгунча изингга қайтма,
Бир ўзинг минг чоғлик қўшиндек тизил.
Жон берсанг шу Ватан номини айт ва
Йиқилма,
Йиқилма!
Тик туриб узил!

© Исломжон Қўчқоров
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Jan, 04:50


"Ҳумоқуш ой, юлдуз ялтирар,
Қалқондир ўзбекнинг аскари"...

https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Jan, 04:01


ВАТАН  ДЕБ  ЯШАЙЛИК

Юрт учун туғилган ўғлонман,
Мардман, жасурман қўрғонман!
Онамсен, отамсен, борлиқсен -
Ватан деб бонг урган мардонман.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб!

Чегаранг қўриқлаб тургайман,
Номингни ардоқлаб юргайман.
Нобакор кимсалар ёв боқса,
Отгайман, ургайман, қувгайман.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб!

Қўлимда, кўксимда - қуролим,
Кўкларга қилгайман парвозим.
Юрт учун, халқ учун қалқонман,
Тоғларда ўтгайдир, қиш - ёзим.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб.

Муқаддас заминсан эй онам,
Асрайман бўлмагин парвона.
Ватанни, севгайман содиқман,
Бу ватан мен учун ягона.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб.

Йигитлик бурчимдир, шонимдир,
Хизмат бу, энг тотли онимдир.
Душманга бошимни эгмайман,
Ватан бу ғурурим, оримдир.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб.

Сарҳадни асрайди посбонлар,
Ўктамлар, жасурлар ўғлонлар.
Сиз буюк юртимнинг фарзанди,
Мардонлар, ҳарбийлар, қўрғонлар.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик ватан деб!

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Jan, 03:31


Қадрли ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асраб-авайлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин.

Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

12 Jan, 16:01


Дўст кўринганлар орасидан душманингни ажратиб олмоқчимисан, хато қилиб кўр, улар дарров ўртага чиқади.

© Рижол Содиқ
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

11 Jan, 10:15


ШАККОКЛИК

Чилвир сочларингни қўлим топади,
Лабингни қонталаш тилим топади.

Севгилим, оёғим толди ахтариб,
Энди изларингни йўлим топади.

Сен бировга зорсан, мен ҳам – сенга зор,
Кўзларим топмаса, дилим топади.

Ҳамма бир-бирини ахтарар – топмас,
Ҳаммамизни бир-бир... Ўлим топади.

1992
© Карим Баҳриев
https://t.me/Adabiyot_Olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

10 Jan, 06:15


20 ёшимизда табиат берган истарамиз бўлади; 30 ёшимизда ҳаёт ўзгартирган чеҳрамиз бўлади; 60 ёшда эса биз қандай умр кечирганимизни билдирадиган асл кўринишимизга эга бўламиз.

© Цицерон
https://t.me/Adabiyot_Olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

10 Jan, 05:10


Биз эга бўлишимиз мумкин бўлган энг гўзал тажриба, бу - сирлилик. Бу ҳақиқий санъат ва ҳақиқий илмнинг негизида турадиган асосий туйғудир.

© Алберт Эйнштейн
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Jan, 13:41


ЧИДАЙСАН, БОЛАМ

Жисмимни кўтариб турибди тупроқ,
Ернинг устидаман, йўқ зарра нолам.
Ўзи чорлар бир кун бағрига, бироқ
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Ҳай дунё, ўзингни бир пулга сотдинг,
Калава топдинг-у учин йўқотдинг.
Мен каби охири ғафлатда қотдинг,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Инсон эзгуликдан топгай фароғат,
Нима зарур унга зулму қабоҳат.
Кимдир уриштириб, қилгайдир роҳат,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Ерни ҳам, кўкни ҳам айладим тавоф,
Лекин ҳеч биридан чиқмади жавоб.
Бўғзимда “Нега?” деб қотди бир хитоб,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Дунёга боқмадим мен асло ёвдек,
Гоҳо тўсса ҳамки йўлимни ғовдек.
Ҳар ҳолда, гаплашдик икки соқовдек,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

© Абдулла Орипов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Jan, 10:13


* * *
Хастамен… Фикрга, туйғуга тўлиб —
Ой менга ҳамқадам — сокин юрамен.
Соғайсам бир куни ёзамен тўйиб,
Ҳисларга қалбимни қўшиб ёзамен.

...Кечалар юрурмен телбадай ҳориб –
Бошимда ой борур — менга ҳамқадам.
Хаёллар учади машъалдай ёниб,
Тўйиб ёзажакман бир кун соғайсам...”

© Ойбек
1959, 15-август
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Jan, 04:13


Ҳеч бир инсонга хиёнат қилмадим,
Ҳеч ёмон ишларга одат қилмадим.

Эл учун ҳар ишда қилдим мардлик,
Қилмадим нокаслигу номардлик.

Тўғри йўл бирлан кечирдим мен ҳаёт,
Юрт-у халқим менга қилди илтифот.

Менда ҳаргиз йўқ эди кибру ҳаво,
Шул сабабдан бўлди эл мендан ризо.

Шул сабаблардан маконим файзлик,
Қил амал сенда агар бўлса билик.

Бу рамузни най тили бирла деди,
Индамаслар олами хомуш эди.

Ногаҳон келди бир овозе ҳазин,
«Тут қулоқ бир лаҳзае мен ҳам дейин.

Бор эди севган қатор фарзандларим,
Кўзларимнинг нурию дилбандларим.

Эркалатдим-, меҳрибонлик айладим,
Сизладим, ширинзабонлик айладим.

Бир совуқ шаббода ҳам кўрмай раво
Хасталанса тинмай истардим даво.

Ўстирардим минг машаққатлар билан,
Қўлларим бошида шафқатлар билан.

Гоҳи озғин, гоҳи тўзғин мен ўзим,
Янги қийсин деб жигарбандим, қўзим

Гоҳи пулдор, гоҳи бўлдим қарздор,
Юз берарди турли ташвишлар қатор.

Вояга етгунча у кўз қоралар,
Қоматим хам бўлди, бағрим поралар.

Қолдирарман деб уларга боғу роғ,
Мен олиб келдим дилимда қанча доғ

Қолди унда зарнигор кошона ҳам,
Қолди ёру ошино, бегона ҳам.

Ризқ учун ёлғон-яшиқ сўз ишлатиб,
Баъзида бир пул учун бошим қотиб.

Дўмпайиб турган шу туфроқ пастида
Мен ётибдурман оёқлар остида.

Келмади йилдур кўзимнинг равшани,
Яъни, у фарзанди дилбандлар қани?

Бу маконим устига бир йўл қара,
Борми айт, қатто, ёғочдан панжара.

Бу мени ҳайрону лол айлар эди,
Бу тасаввур поймол айлар эди.

Ўзга ёндан келди-шул дам бир нидо,
Айди менга, тут қулоғинг мутлақо:

«Бу садо жондан келур, инсон эшит,
Эй тирик юрган, тирик қадрига ет.

Эсласин руҳимни авлодим десанг,
Ўтган аждодингни сен қам ҳурмат эт.»

Мен бу маънони эшитдим жон билан,
Ҳам қабул этдим буни виждон билан.

Элга ҳам бул сўзни изҳор айладим,
Бир эмас, такрор-такрор айладим.

Индамаслар оламига сол назар,
Сен ўзингдан қил уларни баҳравар.

Ота-она руҳин эсла, шод қил,
Яъни ётган масканин обод қил.

Кўз очиб бу ўю бу фикрат билан,
Ташқари қўйдим қадам ҳайрат билан.

Мен дедим: Кел, Чустиё, ҳушёр бўл,
Яхши ният бирла беозор бўл..

Тўғри бўл, қилғил ёмонликдан ҳазар,
Эл мозоринг лавҳига раҳмат ёзар.

© Чустий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Jan, 04:13


ИНДАМАСЛАР ОЛАМИ...

Индамаслар оламин сайр айладим.
Сайр этиб мен бериё хайр айладим.

Энг ажаб олам экан бу олами,
Сайр қилсин бўлса ҳар кимнинг ғами.

Унда беравзан экан ҳар бир бино,
Ул биноларнинг ичида йўқ ҳаво.

Сўриси йўқ, саҳни йўқ, айвони йўқ.
Ақраболар йўқ, азиз меҳмони йўқ.

Бе ўчоғу бе палосу бе танур,
Бе таому бе либосу қайда нур?

Аксарин томин босибдур хору хас,
Соҳиби бор-ку валекин бе нафас.

Томи ҳам, девори ҳам туфроқ эрур,
Эски ғордан ҳам қоронғуроқ эрур.

Устида сонсиз чумоли йўрғалар,
Турли-турли қурту қўнғиз ўрмалар.

Қору ёмғир томларин қилмиш хароб,
Лойга айланмиш тани олижаноб.

Бу бинолар ёнма-ён, катта-кичик,
Баъзиси кимнинг уйи, номи битик.

Баъзисин устида нақшинкорлик,
Санги мармарга битик ёдгорлик.

Эрми, хотинми, қарими, ёшми,
ЁКИ жодукўзми қиғоч қошми?

Камбағалми, бойми, ё олиммиди,
Ёки ҳоким, ё ҳаким, ул ким эди?

Ё гадоми, ё ҳалим, ёки чапан,
Ким таниб олгай суякнинг рангидан!

Бир-биридан фарқи йўқ ҳеч кимсанинг,
Пўсти йўқ, сўнгак фақат жисми анинг.

Минг такаббур бўлса ҳам даъвоси йўқ,
Нозанинлар нозу истиғноси йўқ,

Макр этишга ҳоли йўқ маккорнинг,
Ҳоли йўқ тоат учун диндорнинг.

Бир нафар ҳам оғзи сассиқ маст йўқ,
Сўккучи тил, ургучи зўр даст йўқ.

Қўйди-чиқди йўқ бунинг рўзғорида,
Урди-йиқди йўқ бунинг бозорида.

Бирни юзга, юзни мингга сотгучи,
Ажралиб сармоядан жим ётгучи.

Элни беҳуда маломат айлаган
Оғзидан гул ўрнига чиқмиш тикан.

Кимсада йўқ мадҳу васфу лофу қоф,
Йўқ ғараз ҳам дағдага, жангу масоф.

Кўзгу йўқ деворида, кўрмас ўзин,
Қанча кир бўлсун юволмайдур юзин.

Беш қўлин оғзига тиққан нафси бад,
Комига туфроқ тўлибдур то абад.

Ким риёкору мунофиқ, беҳаё,
Қолмиш элнинг лаънатига доимо.

Беадаб безорию хулқи ёмон,
Улфати бўлмиш у манзилда илон.

Бунда мансаб йўқ, хушомадгўй йўқ,
Зебу зийнат бирла рангу бўй йўқ.

Бунда йўқ ҳеч кимга таҳқири назар,
Хор кимдур билмадим, ким мўътабар.

Балки майгул лабдан унмиш лолалар,
Лола юзлар қайда, йўқдур волалар.

Жим ётур ман-ман деган боз-бозлар,
Бетида туфроқ эрур пардозлар.

Тадбиру пуркорлик қўл келмамиш,
Ҳийлаю айёрлик қўл келмамиш.

Ишлатолмай тилни иғвогар хомуш,
Қолмамиш оқилда ҳам бир ақлу ҳуш.

Қўл узатмайдур тамаъ бирлан гадо,
Йўқ сахий аҳлида ҳам лутфу сахо.

Пора-пора порахўрлар жисми ҳам,
Эл аро буткул йўқолмиш исми ҳам.

Ноилож золим ётибдур бемажол,
Нотавон мазлумда ҳам йўқ қийлу қол.

Оғзида туфроқ хасис, очкўз, бахил,
Ҳаммасин ер ебди қўймай йилма-йил.

Алдаёлмасдан ётур алдоқчилар,
Комга қум тўлган ётур айғоқчилар.

Қўйнида йўқдур қаламкаш дафтари,
Йўқ эрур қонхўр қўлида ханжари.

Йўқ уларда ихтиёру иқтидор,
Қишми, кузми, бехабар ёзми, баҳор.

Қанча минг йиллар эрур ким кун ботур,
Қанча минг йиллар эрур ким тонг отур.

Кеча-кундуздан хабарсиздур улар,
Буткул эрмас бу тасаввур мухтасар.

Тек ётур, хомуш ётур, жим-жит ётур,
Туфроғин баъзан шамол бир қўзғотур.

Ота-она бирла фарзанд бир-бирин
Чеҳрасига ташлаёлмас кўз қирин.

Эру хотун бирла хешу ақрабо,
Бир-биридан бехабардур мутлақо.

Бу сўзум эрмас хурофотдан дарак,
Бу ҳақиқат олами, ибрат демак.

Соате бунда саёҳат айладим,
Не саёҳат, минг надомат айладим.

Кўзда ёшим бўлган эрди пардадор,
Йиғлади дил парда ичра зор-зор.

Ваҳмдан лекин тетик тутдим ўзим,
Бир томонга ногаҳон тушди кўзим.

Бир маконки, менга бўлди жилвагар,
Устидан унмиш гўиё найшакар.

Кўрдиму кўнглимга етди бир сурур,
Жилваси қалбим аро бахш этди нур.

«Кел» дегандай бўлди менга шул замон,
Бу нидони тинглади жисмимда жон.

Кўз юмиб шул дам дедим: «Эй найнавоз,
Най рамузидан хабар бергил бир оз.

Не сабаб жойингда ўзга файз бор,
Бу маконинг нега гўё лолазор.

Сен ким эрдинг, бунда келмасдан бурун,
Бир хабар бер менга ҳолингдан бу кун.

Деб кўзим юмдим қилиб бошимни хам,
Келди гўё менга бир овоз шу дам.

Айди: «Эй фарзанд, мен айтай, тинглағил,
Не десам мен зарра шак келтирмағил.

Аввало мен поку беозор эдим,
Элни шод этгучи парҳезкор эдим.

Умр ўткардим ҳалол меҳнат билан,
Элни хурсанд айладим санъат билан.

Доимо қилдим бахилликдан ҳазар,
Яхшиликни ўйладим шому саҳар.

Ота-она дилларин шод айладим,
Руҳларин ҳар лаҳзада ёд айладим.

Яхши ният эрди қалбимда чироқ,
Мен эдим кина-кудуратдан йироқ.

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

07 Jan, 10:07


Шундай саволлар бор, сен сўрамайдиган. Чунки жавобларидан қўрқасан...

©️ Агата Кристи
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

07 Jan, 07:03


ҚАСАМ...

Ёзаман - йиртаман,
Тугайди вароқ.
Дилимдаги сўзни -
Этолмам баён.
Энг катта йўқотиш -
Энг катта жумбоқ,
Ўзимга бўйсинмас -
Лаънати исён.

Кимгадир хуш ёқар,
Хушомадгўйлик.
Кимгадир суркалиш,
Ёқармиш - аттанг.
Манқуртларга ёқмас,
Нетай ростгўйлик -
Маддоҳ ялтоқланар,
Валдирар - сатанг.

Олишиб яшайсан,
Қусурлар билан.
Раҳмим келар аммо,
Қалби карларга:
Мардларни олқишлаб,
Шоқолни - сўкиб.
Ёқмай бораяпман -
Муттаҳамларга.

Лекин мен қайтмайман,
Халқчил йўлимдан.
Токи томиримда,
Жўш урар қоним.
Кечирим сўрайман,
Бевақт - ўлимдан.
Мардона яшашга,
Берилган жоним!

Мардона яшашга,
Берилган жоним!

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

05 Jan, 11:41


ТАҚРИЗ

(Ҳазил)

Ақлинг бўлди бошингга бало,
Қалбинг маҳкум оғир жазога.
Энди қайдан излайсан даво,
Ўз ичингдан чиққан балога.

Эҳ, бедаво дардга йўлиқдинг
Ва умрингни айладинг хазон.
Номинг чиқди, китобинг чиқди,
Сендан шоир чиқади қачон?..

©Одил Икром
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

05 Jan, 10:31


Қарғалар қағиллай бошлагач,
булбуллар жим бўлар.

© Жалолиддин Румий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

04 Jan, 11:59


Ҳеч ким фақат рост гапирадиган одам билан бирга яшай олмаган бўларди.
Хайриятки, ҳаммамиз бундай хавфдан холимиз.

© Марк Твен
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

04 Jan, 04:34


Руснинг уйига ҳам кирди дарз, алкаш,
Шунданми режалар, йўллар гоҳ чалкаш,
Шунданми ўз жойин ташлаб бе
Муҳаммад Акбар
​​оташ,
Қайда иссиқ кўрса тарқашга тушди.

Умидсиз шайтон деб такрорлаб оят,
Ёлғиз умид билан яшаш жиноят,
Чунки Ёлғон яна тўқиб ривоят,
Ўзин «янгилаш»га, бўяшга тушди.

Шунча сабоқ етар! Ўзингга ишон!
Ўз ақлинг, хулосанг, кўзингга ишон!
Сўнгги бор ўз ўғил-қизингга ишон!
Бугун шулар сени ўйлашга тушди!

Асли сендан зўрроқ қандай киши бор?!
Бугун Сайёрада «Ўзбек иши» бор!
Ҳали ўзбекнинг бир ҳайқириши бор,
Қара, томирларинг титрашга тушди!

Бузиб сарҳадларни, ғовларни олиб,
Бори дунё билан қилғил ошнолик,
Йўқса, ўтмишинг ҳеч кўрмай рўшнолик,
Келажак бир жойни топташга тушди.

Қаранг Янгиланиш деган пешани,
Артди у Халқ Руҳи маҳкум шишани,
Бугун қайта англаб Азал ишини,
Кўплар орқа-олдин ўнглашга тушди.

Замон бир Ленинга қайтсайди, дейман,
«Ҳаммангиз эркин!» деб айтсайди, дейман,
Планли зулмни отсайди, дейман,
Яна План элни қийнашга тушди!

Азизлар, дўстларим, қавму қардошим,
Истиқбол не бўлар, қотди-ку бошим,
Кўзимга ғилтиллаб келмакда ёшим,
Деманг: «Шоир яна йиғлашга тушди!»

Шоир жола тўкса ўпинг манглайин,
Унинг хабари бор бир гапдан тайин.
Кимнингки дийдаси қотгани сайин,
Билингки, қалби ҳам музлашга тушди!

Шеърдаги тушкунлик дил гавҳаридир,
Садаф мавқеи ҳам денгиз қаъридир,
Ким деса: «Бу гаплар мендан наридир!»,
Умрини бошқалар яшашга тушди.

Нега мен бу ўтга жонни тикамен,
Нега мен бу ўтни бекор титамен,
Ҳақнинг дийдорини ўтдан кутамен,
Ўзи олов кўнглим не ғашга тушди?

Истагим, бугунми-эртагами, бас,
Ўзбекнинг йўлими-қўлидами, бас,
Юрагим рангида бир не бўлса бас,
Кўнглим шуни фақат тилашга тушди.

© Омон Матжон
1989 йил
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

04 Jan, 04:34


ТУРҒУНЛИК ЙИЛЛАРИ

«Нега мен?!» достонидан парча

Дунёга синчиклаб тикилган кўзлар
Мушкул бир ҳолатни пайқашга тушди.
Қай томонга боқманг, бари — йўлсизлар,
Толелар айқашу уйқашга тушди.

Етмиш йил эл яшаб қуръон, тавротсиз,
Эрлар ночор қолди, аёл авратсиз,
Замон дурадгори, асбоб-яроқсиз,
Илма-тешик томни ямашга тушди.

Қор қора ёғмоқда, ёмғир заъфарон,
Дарёлар ўрнида оқмоқда армон,
Ҳар подшо ўзича чиқариб фармон,
Қолганлар бир-бирин булғашга тушди.

Ёқиб бўлакелдик газни, кўмирни,
Зимистон айлаймиз тез она-ерни,
Кўк ютар бундайин улкан қабрни,
Одамнинг сояси қуёшга тушди.

Ҳар ерда ҳоким ҳақ, арбоблар ғолиб,
Қонун шуларники, шуларда қолип,
Энг катта айбдор бир ёқда қолиб,
Жазони бошқалар ўташга тушди.

На майхона қолди юртда, на меҳроб,
На муқаддас қаср, на азиз китоб,
Не-не олтин бошлар кўролмай офтоб,
Надомат тунида мудрашга тушди.

Ҳайронман сен ўзбек деган миллатга,
Ерингни тўлдирдинг мараз, иллатга,
Не жавоб айларсан бундай кулфатга,
Қара, пойдеворинг нурашга тушди?

Қани элни яктан этган донолар,
Қани уй файзини тутган момолар,
Қани «Бирлаш! Тиклан!» деган нидолар,
Ғафлат оғусими ё ошга тушди?!

На шомда ишинг бор, на тонгда ёдинг,
Ароқ, уйқу бўпти бор эътиқодинг,
Жаҳон саҳнасидан ўчмоқда отинг,
Номингдан бошқалар сўзлашга тушди.

Кўкда йўқ Улуғбек очган юлдузлар,
Кўҳна Урганчингни емоқда тузлар.
Ер ости ганжларинг бегона кўзлар
Излаб, ковлаб, ташиб, гизлашга тушди.

Нечун қоралайсан сен ўз ўтмишинг,
Амир ҳам ўз кишинг, ҳон ҳам ўз кишинг,
Кўрарманми сенинг униб-ўсишинг,
Нечун парвоналар оташга тушди?

Бойқаронг қотилмиш, Темуринг хунхўр,
Мангубердинг зобит, хор, манглайи шўр,
Не хароб миллатсан, борми бирон зўр,
Устунлар тикланмай қулашга тушди?!

Жаннат Ўзбекистон, жаннатинг қани,
Шунча меҳнат қилдинг, меҳнатинг қани,
Сиғинган, суянган давлатинг қани,
Ҳар дайди ит сени талашга тушди?

Ҳеч ким ўз молига қўёлмас баҳо,
Бору йўғимизни билмайди дунё,
Ҳеч кимдан сўрамай-нетмай не юҳо
Бу юртдан қурбонлик ямлашга тушди.

Ўзинг бўлсанг эдинг ўзингга қози,
Ҳар оғир-енгилга бўлардик рози,
Етти ётлар қўйиб носоз тарози,
Оқу қорангни каж ўлчашга тушди.

Билганинг-кўрганинг пахта бўлибдир,
Ақлинг, тафаккуринг ахта бўлибдир,
Юз сариқ, жигаринг сўхта бўлибдир,
Наслинг шажараси бутрашга тушди.

Ўзин, элин, тилин нақд сотган ким у,
Бир танда уч сотқин яшагани шу,
Буни шараф билиб нечалар ёҳу,
Даврондан мукофот тилашга тушди.

Давр деворида Қодирий қони,
Шимолга қулади жануб Чўлпони,
Заҳр ичди биллур жом тутган Усмонинг,
Қонли базм соқийни сўрашга тушди.

Хўш, бугун-чи, йўқми ҳеч пок тийнат
Ўн жойга хатланар сал фаол инсон,
Ким у, ҳар сўқмоққа қўйиб юз қопқон,
Ҳар йўлни ким обдон боғлашга тушди?!

Киммиш! Ўзимизнинг булар палидлар,
Булар ўзимизнинг абдуллатифлар,
Юлдузлар таъмидан бебаҳра итлар
Ойни ялоқ билиб увлашга тушди.

Ким эмиш! Барин гоҳ сотган ўзингсан,
Бир-бирингни ғажиб ётган ўзингсан,
Ким бош тикласа тош отган ўзингсан,
Ахир, ўз бошинг ҳам шу тошга тушди.

Келди Маҳтумқули айтган бир замон,
Унутди «Яхшилик» сўзини ёмон,
Обрў талашмоқда қурт билан илон,
Филлар пашша билан савашга тушди.

Илм, бу аслида тангрининг нури,
Ҳаммага тенг аён эмасдир сири,
Кўпни олим этиб қамчининг зўри,
Шогирд устоз билан курашга тушди.

Кимнинг эри қаттол, кимнинг аёли,
Шундан бир-бирида эмас хаёли.
Ром этиб ўткинчи тулпорнинг ёли,
Кўпларнинг кўзлари ўйнашга тушди.

Азиз нимамиз бор аёлдан бошқа,
Куйиб бўлсалар-да ишда, қуёшда,
Нечун кирмакдалар яна оташга,
Қандай шармандалик бу бошга тушди?!

Тортилиш кучидан собитдир олам,
Қуёш теграсида сайёралар жам,
Аслида меҳрдан яралган одам
Бурч юкидан бўйин товлашга тушди.

Инсон бир туғилар, қайта туғилмас,
Азал бунёдкори қайта уринмас,
Асли рост нарсалар қайта қурилмас,
Ахир, сув бошқаю ўт бошқа тушди.

Не кўрдинг Сталин бўлганда «отанг»,
Не берди довдирбой, парфеъл Никитанг,
Гўё Брежнев ҳам сенинг ўз хатонг,
Тирноғингни кимлар ковлашга тушди?!

t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

03 Jan, 08:47


БУ МИЛЛАТГА

Қонлар совиб, руҳлар синиб бораётир,
Мард камайди, мутеларни ҳолин кўринг.
Ҳар кўнгилда улғаймоқда минг хавотир,
Бу миллатга ғурур беринг, ғурур беринг!

Сиз, арбоблар ўзингиздан ортмаяпсиз,
Кемиряпсиз, емиряпсиз оримизни.
Йўқсилликни кўриб ташвиш тортмаяпсиз,
Олаяпсиз боримизни, боримизни...

Умидларни қилаяпсиз майда-майда,
Қурганингиз қулаяпти тўрт кундаёқ.
Табиатни айблаяпсиз қайта-қайта,
Адолат кўр, шоир тилсиз, таълим чўлоқ.

Йўллар равон бўлмаяпти йиллар ўтиб,
Минбарларда айтилгани бўлмаяпти.
Яшаяпти газни кутиб, чироқ кутиб,
Бу миллатнинг ҳеч иқболи кулмаяпти...

Ожиз халқни енгиш мумкин, эзиш осон,
Қўрқоқ бўлар, ҳуркак бўлар, олчоқ бўлар.
Тарқоқ элнинг орасида кезиш осон,
Рақибга тик боқолмайди, қочоқ улар.

Сиз Ватанни ислоҳ қилинг – Ватан бўлсин,
Ёт юртлардан излашмасин ҳаловатни.
Гўдакликдан юрагида гулхан ёнсин,
Сотиб олиб бўлмас ахир садоқатни.

Нажот йўли битта фақат – ғурур ахир,
Имонлидан, инсофлидан қўрқаверманг...
Юз йилларки синди бу эл, оши тахир,
Миллат гулин қирқаверманг, қирқаверманг!

Қонлар совиб, руҳлар мажруҳ бўлмай туриб,
Бу миллатга ғурур беринг, ғурур беринг!

© Исомиддин Пўлатов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

03 Jan, 04:18


Дарҳақиқат, турмуш ўртоғингиз камчиликларга эга! Aгар у авлиё бўлганида, сиз билан асло турмуш қурмаган бўларди.


© Дейл Карнеги
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

02 Jan, 12:15


#ТАВАЛЛУД

УЯТ

Бу юртда чинорлар кўкка чўзилган,
Ҳаттоки юлинган ғўзалар тикка.
Узилган,
Ичимда недир узилган –
Барибир, кўз тикдим мен юксакликка.

Бу заҳил тупроққа бир чўп қадасанг,
Осмонга талпинар, тик ўсар яккаш.
Дарахтлар аскардай тик турган юртда
Инсонга уятдир эгилиб яшаш.

Далалар бепоён, саҳролар сўнгсиз,
Адоқсиз, хадсиздир бу ер, бу борлиқ.
Бу чексиз оламда, бу кенг дунёда
Уят - дили танглик, юраги торлик.

Чўққилар азалий, турар жойида,
Турар салобатли тоғлар минг йиллик.
Вазмин, оғир чўккан тоғлар пойида
Уят - ҳовлиқмалик, уят - енгиллик.

Уятдир эзилиб минг йилки шундоқ
Далада тупроқдай сарғайган, ҳайрон
Халқ кўзига боқиб ёлғон сўзламоқ...
Ҳеч ким билмаса ҳам, уятдир ёлғон.

Бир дон эксанг, униб ёзади япроқ,
Гулларнинг атридан булбуллар сайроқ.
Тош ҳам гуллаб ўзин англатган юртда
Уятдир зулм кўриб,
сассиз яшамоқ...

© Карим Баҳриев
2010
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

02 Jan, 09:52


АБДУЛКАРИМ БАҲРИДДИН ПОРТРЕТИ

Айюбдай бардошдан бошпана тиклаб,
Сабрдан иморат қурган суюк зот!
Пайғамбар ёшингиз бўлсин муборак,
Ҳаққа собир уммат бўлган буюк зот!

Миллатин етаклаб ҳурлик тонгига,
Вале ўзи тонгга чиқмаган одам!
Ташланиб сукутнинг тегирмонига
Қақнус қанотлари синмаган одам!

Ҳақсизлик кўрса-да ўз замонидан,
Ҳақиқат байроғин кўтарган шоир!
Не улуғ аламлар кечиб жонидан,
Сочлари байроқдай оқарган шоир!

Ҳазрат Яссавийдек пок сақлаб чилла,
Аждаҳо комидан соғ чиққан инсон!
Гўрўғли умрини тилайман сизга,
Зулматни қуёшдай ёритган инсон!

Айюбдай бардошдан бошпана тиклаб,
Сабрдан иморат қурган суюк зот!
Пайғамбар ёшингиз бўлсин муборак,
Ҳаққа собир уммат бўлган буюк зот!

© Насрулло Эргаш
2024
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

02 Jan, 09:30


#ТАВАЛЛУД

Бугун забардаст журналист, жамиятимиздаги камчиликларни баралла айтадиган бефарқ бўлмайдиган етук шахс, мард инсон, халқ арбоби, ҳақиқатпарвар шоир, устоз Карим Баҳриевнинг таваллуд кунлари муносабати билан чин дилдан табриклайман.

КЕТГИМ КЕЛМАЯПТИ ОНАЖОН...

Шамоллар уйғонди - барг ҳаяжонда.
Ҳатто ер остида қўзғалди илон,
Дунё кўзларини очаётганда
Кетгим келмаяпти, онажон.

Ўнгирларда кезар муздек ҳаволар,
Ишқалаб қобоғин кўтарар осмон.
Мана шу боғларни кўрмасдан туриб,
Кетгим келмаяпти, онажон.

Қизларнинг овози келяпти мунис,
Ишқ десам - дафтарга сачраб кетди қон.
Суймаса суймабди бир чиройли қиз,
Дунёда қиз камми, онажон.

Бегуноҳ биттадир, у ҳам осмонда.
Қўлга чивин қўнди - қувмоққа йўқ жон,
Чивинлар, чумчуқлар юрган жаҳонда
Менга жой йўқмиди, онажон?

Гарчанд мунгли қўшиқлар айтдим,
Гарчанд азоб кўрдим мудом бепоён,
Мен ҳали дунёдан тўйган йўқ эдим,
Дунё тўйдимикан мендан, онажон?

© Карим Баҳриев
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

01 Jan, 03:40


#ТАБРИК
Ассалому алейкум!

• Янги йил халқимизга омадли, барокотли бўлсин.
• Барчангизни оилангизда меҳр-оқибат, севги-муҳаббат, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ҳукмрон бўлсин.
• Доим чўққиларни забт этиб, олға қадам ташлаб юринг.
• Аллоҳ ҳеч қачон бировга муҳтож қилмасин.
• Ҳаловат билан ҳаёт кечириш насиб этсин...

ЯНГИ КИРИБ КЕЛГАН 2025 ЙИЛ БАРЧАМИЗГА ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

31 Dec, 09:48


Қадаминг муборак бўлсин, янги йил,
Умрим дафтарининг шероз йили бўл.
Умид манзилини бизга яқин қил,
Юксалиш йўлининг оғоз йили бўл.
Баҳор ёмғир бўлиб баракангни соч,
Ёзда офтоб бўлиб толе юзин оч,
Кузинг тўкин келсин, бахтинг боривож,
Озод Ватанимга парвоз йили бўл.

© Эркин Воҳидов
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

31 Dec, 03:18


ЯНГИ ЙИЛ...

Хотирамда қолиб кетар ўтмишлар,
Кун кетидан қараб қолар шўр кўнгил.
Юрак узра жаранг сочар миш-мишлар,
Сарҳисобни сўраб келса янги йил.

Ҳар тонгингда қадамингни бос дадил,
Мақсадларга эриштирсин янги йил.

Қор парчаси ёзда тушмас далага,
Ҳеч қайси куй тенг эмасдир аллага,
Шодликларни кўриб юрак қувнасин,
Хонадонлар тўлсин қувноқ болага.

Юраклар нурафшон беғубор софдил,
Орзуларга етиштирсин янги йил.

Йўл қарайди кимдир кутар онасин,
Қисматида кимда фарзанд ноласин.
Бефарзандни шу шеъримда ёд этай,
Ё Аллоҳим, бергин издош боласин.

Муродларинг бир кун беражак Оқил,
Армонларни рўё қилсин, янги йил.

Бир камлигин биламиз-ку дунёнинг,
Дарди борга берсин Тангрим давони.
Инсон номи оқибатли қалбларда,
Тинч кўрайлик замин узра самони.

Қут-барака, мурувватли, серҳосил,
Бахтиёрлик олиб келсин янги йил.

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

30 Dec, 06:46


Аёл муқаддас, севилган аёл эса илоҳийдир.

© Александр Дюма
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

30 Dec, 05:47


Aйтадиган гапларимиз кўп-ку, лекин сўзларнинг таъсиридан қўрқамиз.

© Пауло Коэло
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

30 Dec, 04:24


ЯНГИ ЙИЛ

Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.
Қирқинчи қасримга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..

Баҳорим етгудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни не деб юпатсам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу,
Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам…
Дардим жим ичимга ютайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум-у киприкда титроқ.
Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Янги йил, келавер қандай келсанг ҳам
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир гaп айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди...

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

29 Dec, 05:02


*  *  *
Беайб парвардигор, дейдилар бироқ,
Сизни айбламасман, сиз-ку бегуноҳ,
Фақат болдан тахир, гулдан оғирроқ
Гап айтмаган бўлсам, менда не гуноҳ?

Дилдан гиналарни ўчириб бўлдим,
Гарчи малол келар сўзим, биламан.
Сиздан ўтган бўлса кечириб бўлдим,
Ўзимдан ўтганин... ўзим биламан!..

© Рустам Жабборов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

29 Dec, 05:00


#ТАВАЛЛУД

Бугун, ўткир қалам соҳиби, камтар журналист, ажойиб носир, дилкаш шоир, таржимон, самимий инсон, жайдари характер эгаси, (яна кўп жиҳатларини ёзсам бўларди) ортиқча мақтовга ўрин йўқлигини инобатга олиб, устоз Рустам Жабборовни таваллуд кунлари муносабати билан, чин кўнгилдан қутлайман, Аллоҳ икки дунё азиз қилсин, ҳамиша эл ардоғида бўлинг...

Ҳурмат билан шогирдингиз
© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

28 Dec, 03:09


Одам зиддиятлардан яратилган, унинг софлигига баъзан фаришта ҳавас қилади, баъзан эса унинг тубанлигидан шайтон ҳам ҳайратга тушади!

© Жалолиддин Румий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

25 Dec, 14:00


Хушхабар

Камина Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлдим!

Ҳақ сўзни ёзишда, ҳақ сўзни айтишда Ўзи, куч қувват берсин.

(Яна батафсил ёзаман)

https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

24 Dec, 05:38


#ҲИКМАТ

«Агар ўзбеклар бошқа ишларга ҳам ошга келгандек бирлашиб йиғила олганларида эди, дунёда бундан қудратли миллат бўлмас эди»...

© Алихонтўра Соғуний
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

23 Dec, 11:16


Инсон қанчалик ўзгача бўлса, кўриниши шу қадар оддий бўлади.

© Пауло Коэльо
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

23 Dec, 02:47


• Менинг сенга бера оладиган кўп нарсам йўқ:
- ичсанг чойим бор;
- севсанг ўзим бор;
- кетсанг катта кўча!

© Ошиқ Вейсал
http://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

22 Dec, 03:49


* * *

Оёғимдан ғам чалар эди,
Болаликда йиқилсам ҳар дам.
Мени ердан кўтарар эди.
Онагинам, бечора онам.

Энди эса… Энди одамлар,
Йиқилсам ҳам парво қилмайди.
Энди эса… Энди у дамлар
Ёдимдан ҳеч кўтарилмайди.

Оёғимдан чалиб кетса ғам,
Кўтармагил, кўнглимни овут.
Мен биламан, энди йиқилсам
Мени ердан кўтарар тобут.

© Одил Икром
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

21 Dec, 13:32


ҚОДИРИЙНИНГ СЎНГГИ ХАЁЛЛАРИ

Машраб ким?
Биз учун беш қўлдай аён:
-Инсоф, адолат,- деб юрган дарбадар.
Уни остираркан акобир-аъён.
Осий, девона, деб тарқатди хабар.

Улуғбек — ўзбекнинг кўксидаги тор.
Кўк унга, у кўкка бахшида, эҳсон.
Лекин, ул даҳонинг бошин олар чоғ
Қўйдилар минг бир айб, минг битта нуқсон.

Отилди не-не тош — турфа маломат
Даврига сиғмаган буюк зотларга.
Бу — қай надомату, бу — қай адолат:
Авлодлар кўмишди илтифотларга.

Сира хор бўлмагай фидойи тақдир,
Буюк бахшидалик қолмагай ерда.
Кечанинг хатоси — бугунда таҳрир,
Бугуннинг ёлғонин фош этар эрта.

Мамнунман, олдиндан кўриб ўртада
Қора — қоралигин, оқнинг оқлигин.
Лекин, алам қилар ўшал эртада
Менинг бўлмаслигим, менинг йўқлигим…

© Гулчеҳра Нуриллаева
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

21 Dec, 11:40


​Аслида, муҳим аҳамиятга эга бўлган нарса яшаётган ҳар лаҳзамиз эмасми?!

©Ҳалис Карабенли
(Замонга енгилма) асаридан
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

20 Dec, 12:13


Волида кўзига боқишдан аввал,
Маъшуқа бағрида ётишдан аввал,
Зулмат уммонига ботишдан аввал...
Йўлдир бу, нафснинг ботқоғи эмас,
Қиличнинг дамидай чақнаган йўлдир.
Бу йўлга юзингни буришдан аввал,
Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир!

©Шавкат Раҳмон
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

20 Dec, 04:29


ОТАМГА  МАКТУБ

Ота, ўғлингиздан хавотир олманг,
Юрибди, Худодан фақат сўз сўраб.
Ота, ўғлингизни Худога солманг,
Гоҳида кутсангиз уни йўл қараб...

Балки яхши ўғил эмасман, бироқ,
Илло, яхши шоир бўламан албат.
Танлаган йўлим бироз оғирроқ,
Ҳақиқат ёзганга ижод машаққат.

Мен халқчил шоир бўлмоқни истаб,
Терс чиқиб қўйдим заҳматли йўлга.
Кеча бир шеъримни ўқигач миршаб,
Китобимни тутиб кетар у, қўлга...

Эҳтимол, қандайдир миш-мишлар борса,
Ҳеч қачон, бўҳтонга ишониб қолманг.
Дўст-у қадрдон гар мендан тонса,
Вазиятни билмай, Худога солманг...

Олис ва яқиндан келар таҳлиллар,
Ижодим халқимга ёқаётганмиш.
Аввал шеъримни, олмас нашрлар,
Бугун маъқул кўриб, босаётганмиш.

Ота, адабиёт улкан бўлса-да,
Ҳаммани ҳам олмас, у ўз бағрига.
Кимдир шуҳрат учун мақтов битса-да,
Аниқ қолажакдир сўзнинг қаҳрига.

Мен катта бир йўлнинг бошидадирман,
Ёки келиб қолдим йўлнинг ярмига.
Балки мен ўлимнинг қошидадирман,
Не бўлса ҳам шукур, дейман Тангрига.

Ёлғончи хисларга жой йўқ юракда,
Ва лекин олқишлар нонин еганман.
Ғурур бирла турар орим куракда,
“Халқим учун ахир жоним” деганман.

Қалам нима, қалам аслида тиғдир,
Ота, шеъриятни жондан суяман.
Мансабин қучган муғомбирларни,
Қалам билан ҳали кўзин ўяман.

Халқ дардин қанча қоғозга битсам,
Элим дуо қилиб қўллайди доим.
Ота, шеър ҳам асли ичилган қасам,
Жасоратли шоир қилсин, Худойим...

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

19 Dec, 12:14


Қишда камбағалнинг титрашидан бошқа ҳамма нарса гўзал!

© Марк Твен
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

18 Dec, 12:23


Инсонни кечирган ҳаёти эмас, аслида кўнгил қўйган инсонлари шакллантиради...

© Гёте
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

18 Dec, 04:44


ТАЖОҲИЛУЛ ОРИФ

Қиш эди.
Ўттиз жон совуқ хонада,
Адабиёт дарсин тинглар эдик жим.
Муаллим саволлар берар гоҳида:
“Хамса”ни ким ёзган,
“Жангчи Турсун” ким?

Қўллар кўтарилар басма-басига,
Айтмасанг, кўксингдан чиқиб кетар жон.
Ўттиз овоз янграр қасдма-қасдига,
“Навоий”, “Навоий”, “Ҳамид Олимжон!”

Шундай чанқоқ эдик, дарсдан қолмасдик,
“Паскаль”ни билардик, даҳо “Ньютон”ни.
Аммо баъзи дўстлар топа олмасди,
Дунё картасидан Ўзбекистонни.

Улар кўп панд еди кўз ўнгимизда,
Бош эгиб, бурчакда тик турди мағрур.
Биз эса мақтандик ўз-ўзимизча,
Бунинг-чун жўралар, минг бора узр.

Эслайман, бу эълон “Учинчи “Б”га:
– Эртага ўн сўмдан келтиринг, тамом.
Парта жилдга денглар, кейин “байрам”га,
Яна “краска”га, сўнгра “металлом”.

Ўшанда пулим йўқ, ичим ёнарди,
Назоратчи қистар, қараб рўйхатга.
Адабиёт. Устоз таъриф берарди,
“Тажоҳилул ориф” деган санъатга.

Уйимда қолганди ўша кун овқат,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
Устоз такрорларди тинмай бу санъат:
“Билиб билмасликка олиш” дегани.

Ёдимдан ўчмайди ҳеч қачон бу ҳол,
Муаллим елкамга аста қўйди қўл.
Ҳеч кимга билдирмай, ҳеч кимга, алҳол,
Чўнтагимга буклаб солди ўн сўм пул.

Ўттиз қора кўзга изза бўлиш, воҳ,
Сездингиз, кўнглимни ёмон ўртарди.
Дўстлар, уриб турган юрагим гувоҳ,
Бир инсон ўксишдан мени қутқарди.

Ўша дарс ҳалиям берар кўп сабоқ,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
“Тажоҳилул ориф” – эй азиз устоз:
“Билиб билмасликка олиш дегани”.

Гарчи ўзингиз ҳам маошга яшаб,
Баъзан етказолмай бўлгансиз абгор.
Юрмас эдингиз ҳеч тўкинга ўхшаб,
Сизда йўқ эдими болалар, рўзғор?

На эҳсон эди у, на қарз эди у,
Ўйласам, бу ҳолнинг йўқдир жавоби.
Бир мурғак қалбига сажда эди бу,
Бир кўнгил уйининг пинҳон тавофи.

Шеър битди.
Мен ҳамон қидириб таскин,
Олис мактабимга йўл оламан жим.
Билмайман, бу юртда устоз шарафин
Билиб, билмасликка олаётган ким?!

© Бобур Элмуродов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

18 Dec, 04:09


Муҳаббатсиз қалб — тош қалбдир. Тангрим тош қалбларга зинҳор назар солмас. Шунга кўра қалбимиз уйини Аллоҳга бўлган ишқимиз билан тузатмоғимиз жоиз. Инсон вайрона қалбини фақат муҳаббат билангина обод этмоғи мумкин...

© Тоҳир Малик
“Иймонлашиш умиди” китобидан
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

17 Dec, 04:25


БАЙРОҚНИ БЕРМАСДАН

Кўпчиликми юрт деб чопадиганлар,
Очилса устини ёпадиганлар?
Яна бу ғамдийда, қора тупроқни,
Онасин юзидай ўпадиганлар?

Худо кўрсатмасин,
Мабодо, агар
Минглаган ёв келса тўзиб пар каби,
Улар яширинмасми пана-панага,
Хавф сезган каламуш,
Сичқонлар каби?

Гўдакдай кўзларин кетмасми ёшлаб,
Чекиниб тўқлари, гадолари-да?
Йўлбарсдай лашкарни кетарми бошлаб,
Барсий ўкириқ-ла, садолари-ла?

Мозий-ку Ватанга юзлаб шон берди,
Борми бу кунлар ҳам шон берадиган?
Мабодо ёв келса
Кубролар янглиғ
Байроқни бермасдан...
Жон берадиган?!
Борми?!

© Халима Худойбердиева
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

17 Dec, 03:43


Қалб кўзинг билан боқ. Ҳеч нарса кўрингани каби эмас.

© Жалолиддин Румий
https://t.me/Adabiyot_Olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

16 Dec, 07:01


* * *
Ниҳоят тахт қилиб қўйилди сумкам,
Китоб. Қоғозларим. Енгил устибош.
Қўлимда-ўзимга тегишли чипта –
Кўнглим ғаш.
Негадир кўзларимда ёш.
Йиғлайман у уйдан бу уйга чопиб,
Кўчада машина... (Тура тур пойлаб!)
Телефон дафтарни шкафдан топиб,
Кичкина сумкамга қўяман жойлаб.
“Ҳозир, озгина кут...
Ишим тугайди,”
Ўзича гапириб пичирлар лабим,
Наҳот, телефон ҳам жирингламайди,
Кетмасимдан ҳамма унутган каби.

©Хосият Рустамова
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

15 Dec, 03:14


ҲАЙ ҲАЙ

Йўқламаган ҳар кунинг йилча бўлурми, ҳай-ҳай,
Шунчалик шафқат билмас дилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Хуш суратинг бир нафас тарк этмас хаёлимни,
Кўз шаҳло-ю, қош эса нилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Ҳар сўзда юз андиша қилғум донолиғингдан,
Кўнглингнинг нозиклиги қилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Гоҳ ханжар, гоҳ асалдек сўзларингдан доғдамен,
Жон олиб, жон бергувчи тилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Васлингнинг умидида дунёдан ўтиб боргум,
Қаноатда Саида филча бўлурми, ҳай-ҳай.

© Саида Зунунова
https://t.me/Adabiyot_olami

П/С: Суратда
Саид Аҳмад
Саида Зуннунова

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Dec, 09:42


ЎЗИМГА...

Катта шоир бўлиб қолсанг катта дарддир,
Лекин бироз “катта”ларга қараш шартдир.

Баъзан ёзган шеърларингга кўникмайсан,
Таҳлил қилса рақибинг - нақд ўликдайсан.

Тоғ бўлсанг гар, тошларингни ирғитгайлар,
Чинор бўлсанг новдаларинг силкитгайлар.

Бу юрт учун сўз ўйнида керак қалқон,
Шеър қиличдир шеърдан қўрқсин ноиб ҳоқон.

Майда-чуйда, ёзарлардан тургин йироқ,
Шердек эмас, Бўридек яшаш - яхшироқ.

Энг аввало халқ тилида шеърлар ёзгин,
Гоҳи мулзам, гоҳи шодлик, гоҳи хорғин.

Катта йўлга чиқдим-ку, деб керилмагин,
Номдорларнинг рағбатига берилмагин.

Сувинг лойқа келса улар қутқармайди,
“Ёз”-деганнинг, биттаси ҳам қўл тутмайди.

Чўчитмоққа истагим йўқ, йўқ хоҳишим,
Шоирликдан келиб чиқмасин, ташвишим.

Қизиққонлик қилиб қўйма, обдон ўйла,
Етти ўлчаб, юракдаги, сўзинг - сўйла.

Дадил бўлгин, қўрқиб юрма, ёзма мақтаб,
Шоирларнинг тенг ярмиси - юрар вайсаб.

Ундайларнинг шоир дейман кўнгил учун,
Ўт-ўланни ёзгайдирлар, бериб кучин.

Жим-жимадор сўз термоқдан фойда йўқдир,
Ғафлат қучган, ёлғон ёзган шоир кўпдир.

Катта шоир бўлиб қолсанг, катта дарддир,
Шоир бўлсанг, халқ дардида, яшаш шартдир!

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Dec, 09:07


ЛАГАНБАРДОРЛАР

Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб,
У ҳам фарзандидир битта инсоннинг.
Билмоқчи бўлсангиз, қабри қайда деб,
Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни...

Отабек Кумушин кўзларин ёпиб,
Ўзи ҳам ортидан қилгач сафарлар,
Қодирий бобонинг қўлларин ўпиб,
Чоҳга итарган ҳам — лаганбардорлар.

Улар Иблис билан тили бир ўртоқ,
Улар Азроилга содиқ чопарлар.
Аввал Усмонларни сотиб, кейинроқ
Фарёд кўтарган ҳам — лаганбардорлар.

Ёв надир?
Зўр келса ўлдиради ёв,
Булар қон сўргувчи искабтопарлар.
Қаҳҳорни қандкасал,
Ойбекни соқов
Қилиб қўйганлар ҳам — лаганбардорлар.

Улар устозига қулдайин кимса,
Меҳрибон ҳомийси шогирдларининг.
Ўзи ўлдириб, сўнг мозоригача
Кўтариб боришар тобутларини...

Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб,
У ҳам боласи-да битта инсоннинг.
Билмоқчи бўлсангиз, қабри қайда деб,
Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни!

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Dec, 07:24


ЁНАЁТГАН АЁЛ

Тентирар Касофат, ғолиб Ахраман,
Ҳақорат жар солар бунда бемалол.
Қаён кетмакдасан ёниб, қаҳрамон,
Қаён кетмакдасан, эй ёнғин — Аёл.

Кўксингда Ҳарорат сўниб бўлдими,
Кўзингда сўнгги шаъм ўчдими, наҳот?
Тўхта. Қолган — қолди, ўлган — ўлдими,
Тўхта. Куйма, дейман. Бу — куйган ҳаёт.

Ёнаётган Аёл, шафқат қил, уйғон,
Ёнаётган Аёл, Ҳурмуз паноҳинг,
Болангга қарагил, у тирик Туғён.

Тирик Жасоратдир, тирик Аллоҳинг,
Қани туркийларинг, Туронинг қани?..
Ёнаётган Аёл, ёндир Дунёни.

© Рауф Парфи
1988
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Dec, 04:30


Hurmatli yurtdoshlar!
O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni bilan chin ko‘ngildan tabriklaymiz! Sizga va yaqinlarzingizga baxt-saodat, farovonlik va osoyishtalik tilaymiz!

Jonajon O‘zbekistonimizga hech qachon ko‘z tegmasin...

“Biroz qo‘rslik qilib, qo‘ysam gohida,
Sendan ming uzrlar so‘rayman, Vatan.
Seni asragayman ko‘z-qarog‘ida,
Seni g‘urur birla kuylayman, Vatan…

Yutug‘ing meniki, kaming meniki,
Bayraming meniki, g‘aming meniki,
Bag‘ringda o‘tgan har daming meniki,
Olqish-chun she’rimni aytmayman, Vatan!”

Abduvohid Suvonov “VATAN” she’ridan parcha
 

Hurmat bilan
© Adabiyot Olami
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Dec, 04:15


Мен Ватанимни танқид қилишим, камситишим ва унга озор беришим мумкин, лекин ҳеч қачон уни алдамайман.

© Петр Яковлевич Чаадаев
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Dec, 03:39


Мукаммал севгини фақат ёзишмалардагина учратиш мумкин. Бошқа ҳолларда дилхираликлардан ҳоли ўтган бирор муҳаббат тарихини кўрган эмасман.

© Оскар Уяльд
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

07 Dec, 10:01


​​МАСОФА

Ёнингга шошардим кунда, кунора,
Кўзингга термилгим келарди бот-бот.
Бирга яшар эдик севинч, мунг аро,
Гўёки айрилсак, тугарди ҳаёт.

Ғишт каби терилган кунлардан девор
Тикладими уста қисмат бўш жойда –
Ҳафтада кўриша бошладик бир бор,
Кўриша бошладик сўнгра бир – ойда.

Фасллар алмашди қувноқ ва маъюс,
Мавсумлар ўзгарди мағзи тўқ ва пуч.
Ниҳоят, зорланиб келдик юзма-юз,
Тақдир бизни йилда бир бор қилди дуч.

Парранда, дарранда шаклига кириб,
Ҳижрон юкин тортди сўнг неча мучал.
Қанотли ҳисларга узоқ тикилиб,
Сездик, севгимиз ҳам самога учар.

Ҳолимизга ҳайрон дўст-да, душман-да:
Нечун торлик қилди бизга бу олам?
Учраша бошладик кейин тушларда,
Сўнгра… тарк айлади бизни тушлар ҳам.

Эски тақвим узра умр сарғариб,
Бузуқ соат ичра ғойиб бўлди вақт.
Ҳувиллаган қалбга сиғмасдан ғариб,
Замону маконсиз қолди етим Бахт.

Тириклик эрмакка айланди нафсиз,
Хотира лавҳини қоплади ғубор.
Исминг нима эди – унутдим, афсус,
Исмим нима – билсанг, эслатиб юбор…

© Нодир Жонузоқ
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

07 Dec, 03:29


АЖАБ СИРЛАР

Ажаб сирлар бормиш субҳи сабода,
Умр акс этармиш оқар дарёда.
Умид юлдузлари порлар самода,
Мен бахтим топгайман қай дилрабода?
Бизни ҳам севгучи бордир дунёда.

Ошиқлар орзуси ўхшаш бўлармиш,
Тақдир бир-бирига туташ бўлармиш.
Кўнгилларда ўчмас оташ бўлармиш,
Аъло бўлар эмиш аҳду вафода.
Бизни ҳам севгучи бордир дунёда.

Инсон иқбол учун, бахт учун яшар,
Меҳрга интилсанг, севсанг ярашар.
Бир кун ўтли, шайдо кўзлар учрашар,
Муродим кўрарман ўшал барнода.
Бизни ҳам севгучи бордир дунёда...

© Мурод Раҳмон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

06 Dec, 03:27


© Фарида Афрўз шеъри
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

06 Dec, 03:26


ДИЛИМДАГИЛАР...

Дилимни оғритди дилимдагилар,
Туну кун номлари тилимдагилар,
Офтобим шамолим селимдагилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Заҳарлар келтирди, шароблар тутдим,
Ғийбатлар уйдирди, жавоблар тутдим,
Қасамлар ичдилар, савоблар тутдим,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Дастурхон тўримда шарбат тотдилар,
Ўгрилдим, ортимдан тошлар отдилар,
Улар мени бунча осон сотдилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Душманим айёрдир, пайтлар пойлайди,
Дўстим эса нодон, сувни лойлайди,
Иккиси бир бўлиб кўзим бойлайди,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Жонимга жазодир, жонимдагилар,
Кўзимнинг қароғи, қонимдагилар,
Эй, воҳ, бегонадир ёнимдагилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Аслида дўст ҳам бир душманнинг тури,
Душманнинг энг зўри, душманнинг шери,
Чунки қўлидадир кўнглингнинг сири,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Бошимга балодир, балодир кўнглим,
Бир сўзнинг тиғидан яродир кўнглим,
Дўсту душман аро адодир кўнглим,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Ўзингдан йўқ ўзга маҳрами жоним,
Ўзингсан Султоним, ўзинг Ҳоқоним,
Ўтда куйдирмагин икки жаҳоним,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

© Фарида Афрўз
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

05 Dec, 15:21


*   *   *
Сени кўп ўйладим, ўйлаб соғиндим,
Елиб бораверди умр  -  бешафқат.
Минг рангда тусланди фасллар, аммо
Ўзгармади дилда ҳисларим фақат.

Йилларин етаклаб вақт ўтди шошқин,
Ер-осмон ўзгарди, ўзгарди иқлим.
Дўстлар ҳам ўзгарди, дўст эмаслар ҳам,
Фақат ўзгармади ишқим ва исмим.

Исмим ҳамон ошиқ,
қисмат экан ишқ...
Ўтар умр...
Юракдан ишқ аримайди.
Билдим, бу эскирган дунёю дунда
Висолсиз муҳаббат ҳеч қаримайди!

© Дилмурод Дўст
http://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

05 Dec, 03:43


БИТИК

Бешак, билинг, бу дунё
борча элдин ӯтаро,

Инонмағил молингга,
бир кун қӯлдин кетаро.

Ота-она, қариндош
қаён кетди - фикр қил,

Тӯрт аёғлиғ чӯбин от
бир кун санга етаро.

Дунё учун ғам ема,
Хақдин ӯзгани дема.

Киши молини ема,
Сирот узра тутаро.

© Аҳмад Яссавий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

04 Dec, 04:15


ВАФО

Қабристонда кеча ёққан қор
Милдир-милдир эриб ётибди.
Гўр устида бир ит инграб зор,
Лойга бағрин бериб ётибди.

Кеча тобут кўтарилган дам
У беором югурган-елган.
Қувсалар ҳам, тош отсалар ҳам
Эл ортидан мозорга келган.

Отасидан айрилса агар
Бунча куймас одам боласи.
Ёлғон эди кеча йиғилар,
Рост эди шу итнинг ноласи.

Совуқ тунда қотиб, дийдираб,
Қабрга у қўйиб ётди бош.
Эриган қор каби милдираб
Кўзларидан тинмай оқди ёш…

Биз инсонмиз, соҳиби дунё,
Қудратлимиз, мағрурмиз, тўқмиз.
Садоқатда, меҳрда аммо
Шу бечора бир итча йўқмиз...

©Эркин Вохидов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

03 Dec, 12:48


Ёзувчининг вазифаси муаммони ҳал қилиш эмас, балки уни кўрсатишдир.

© Антон Чехов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

03 Dec, 09:41


Ишқ катта айрилиқлардан қўрқмайди.
Ишқ кичик ёлғонлардан ўлади.

© Мавлоно Румий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

03 Dec, 03:40


Ҳар қандай барқарор муносабатларда кимдир, кимдандир, нимадир қарздор. Инсон фақат севиб қолганида буларнинг барчасини ихтиёрий ва завқ билан бажаради.

© Наталя Краснова
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

02 Dec, 03:31


* * *

Арзимни айдим боди сабоға,
Еткурса ҳолим ул дилрабоға.

Қилсин худойим кўнглин мулойим,
Раҳм айлағайму ман мубталоға!

Қилғайму хайрин ўз қўли бирла,
Борсам кўйига мискин гадоға.

Етди рақиблар ёрға ёмонлаб,
Солди жудолиқ найлай ароға,

Кўнглумда йўқтур зарра гумоним,
Кимки ёмондур солдим Худоға.

Ҳолимни айтсам ёрим инонмас,
Эмди қўюбман явмулжазоға.

Ёрсиз кишини фирдавси йўқтур,
Суйдим санамни қолдим балоға.

Душманларини нозу наимда
Парвариш айлаб солди ғиноға.

Дўстини ёрим ранжу аламда
Қўйди эл ичра жавру жафоға.

Мискин Ҳувайдо сабру таҳаммул
Айлар ҳамиша йиғлаб Худоға.

© Ҳувайдо
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

02 Dec, 03:23


Ассалому алейкум ҳурматли кузатувчилар!

Кичик сўровнома ўтказсак, бизни “адабиёт олами” телеграм каналимизни қаердан туриб кузатиб боряпсиз айни кунларда, агар сир бўлмаса фаолиятингиз ҳамда мутахассислигингизни ҳам изоҳда ёзсангиз. Фикр билдириш ихтиёрий, этика ва ҳурматни сақлаган ҳолда!..

(Бир кичик мақола учун фикрингиз ва қизиқишларингизни билмоқчи эдим)...

Ҳурмат билан
© адабиёт олами

https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

01 Dec, 09:14


ИЛТИМОС

Сенга балки аён, балки ноаён
Бир ҳаёт ҳадисин айлайин баён.
Майли, сувлар кечгин, майли, ўтда ён,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Саргардон, йўлларда қолсанг ҳамки оч,
Сабру қаноатни қилгил бошга тож,
Нотанти йўлдошга бўлма ҳеч муҳтож,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Таънадир дунёда ёмондан ёмон,
Нон бериб рангингни этгайдир сомон.
Ақлинг бутун бўлса, тўрт мучанг омон,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Бўри эмас дейсан одам одамга,
Кўзинг каттароқ оч, боққил оламга,
Биров отамга дер, биров онамга,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Саховат аҳлига гарчи юз бурдим,
Гоҳи дам ҳайратда лол қотиб турдим,
Норнинг ит олдида чўкканин кўрдим,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Оҳ, дўстим, демагил қайдан бу туйғу,
Шеърим сен учун ҳам бўлолсин кўзгу.
Менинг бир жайдари фалсафамдир шу:
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

1980
© Абдулла Орипов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

01 Dec, 03:08


БИР ШОИР ЯШАЙДИ ТОШКEНТ ШАҲРИДА

Бир шоир яшайди Тошкент шаҳрида,
Доимо ўзининг устидан кулиб.

Бир шоир яшайди Тошкент шаҳрида,
Ҳар кун минг туғилиб, ҳар кун минг ўлиб.

Бир шоир яшайди Тошкент шаҳрида,
Катта, чиройли ва ёруғ хонаси.

Бир шоир яшайди Тошкент шаҳрида,
Чакки томар уйда яшар онаси.

Бир шоир яшайди Тошкент шаҳрида,
Тушларида кезиб қишлоқ, воҳа, қир.

Бир шоир яшайди Тошкент шаҳрида,
Онаси, қишлоғи, севгилиси - шеър.

© Чори Аваз
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

30 Nov, 05:10


*   *   *
Сочларинг жингалак,
сочларинг чалкаш,
Бетартиб умримнинг кўчаларидай.
Анов икки кўзинг бунча жафокаш,
Қоп-қора зулмнинг кечаларидай.

Изингда гул унар, пойингга юлдуз
Ўзини оташга отгандек ташлар.
Бўғзимда жон таслим қилаётган сўз
Жоним тарашлар.

Энди бу ерлардан ўтмагин қайтиб,
Сармаст кўчамизнинг кўзлари гирён.
У кутар барибир исмингни айтиб,
Соғинчи бир ёну... соғинчи бир ён.

Қол десам не бўлар, қоласанми ё?
Бахшида эт десам кеча-кундузинг. 
Остин-устун бўлиб ётибди дунё,
Тартибга келтириб берсанг-чи ўзинг.

Товоним – шу жоним, иста, ўтда ёқ!
Бир бошга оғирлик қилар божларинг.
Ҳажринг дорга бошлар, қаршимда сиртмоқ –
Жингалак сочларинг, чалкаш сочларинг.

© Исломжон Қўчқоров
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

30 Nov, 04:10


"Одам ташқи таъсир ва ички сезгисидан ҳосил бўлган ҳаяжонни бошқаларга сўз, товуш ва ҳаракати билан етказади..."

© Сергей Есенин
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

30 Nov, 02:45


Аёл сизни жуда қаттиқ севса, ҳушёр бўлинг. Оташин муҳаббат - рашкка, рашк - шубҳага, шубҳа - худбинликка, худбинлик - душманликка айланиши мумкин.

©️ Ўткир Ҳошимов
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

26 Nov, 04:26


Кел, яшириб қўяйин сени
юракнинг энг чуқур ерига. 
Кейин сен ҳам яширгин мени
юракнинг энг чуқур ерига. 
Тополмасин бизларни биров!

© Шавкат  Раҳмон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

25 Nov, 04:37


МЕН БИТТАДУРМАН...

Санам, сочингдан ҳам шайдоларинг кўп,
Ҳуснинг ошиқлари — адоларинг кўп.
Ниманг кўп, кўйингда гадоларинг кўп,
Аммо мен биттаман, мен биттадурман.

Бек йигит бир сенинг пойингда хорман,
Гарчи дийдорингга муштоқу зорман,
Мен беун севарман, мен жим севарман,
Қиёматгача шул сукутдадурман.

Дейдилар: муҳаббат билмас масофа,
Айрилиқни писанд қилмас масофа.
Келурсан ўзинг деб бир кун инсофа —
Гоҳи Тошкент, гоҳи Ургутдадурман.

Тилинг билмасам ҳам тушунгандайман,
Сен билан гоҳи дўст тутингандайман.
Гоҳи бу дўстликдан ўкингандайман,
Минг бир хаёл ичра минг биттадурман.

Суймоқ — бу гулханда куймоқ азали,
Мен шаҳар эркаси, сен тоғ гўзали.
Эслаб юр ёдингга тушган маҳали —
Шайдоларинг кўп-у, мен биттадурман!..

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

25 Nov, 03:55


#ЎГИТ

«Юртингиз шерларини ўлдирманг, акс ҳолда душманларингиз итларига ем бўласиз».

© Муҳаммад Мурсий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

23 Nov, 04:51


ДОСТОНЛАРИНГ БОР

Юртим адо бўлмас армонларинг бор,
Тошларни йиғлатган достонларинг бор,
Ўтмишингни ўйлаб оғрийди жоним,
Кўксинг тўла шаҳид ўғлонларинг бор.

Бағрим ўртар бир ўй баҳор айёмлар,
Ой ботган ёқларга термулиб шомлар.
Айбин билмай кетган Акмал Икромлар,
Файзуллодек марди майдонларинг бор...

Юртим кўнглингдек кенг осмонларинг бор,
Юлдузни йиғлатган достонларинг бор,
Осмонларингда ҳам дийдорингга зор,
Жайрондек термулган Чўлпонларинг бор.

Қўлинг қадоғига босай юзимни,
Онамсан-ку, оғир олма сўзимни,
Қайинбарглар ёпиб қаро кўзини
Олисларда қолган Усмонларинг бор.

Алҳазар, алҳазар, минг бор алҳазар,
Ана, юришибди кийганлари зар,
Қодирийни сотиб шоир бўлганлар –
Меҳробингдан чиққан чаёнларинг бор.

Қурбонинг бўлайин, эй онажоним,
Сенинг фарёдларинг – менинг фиғоним,
Ўтмишингни ўйлаб қийналар жоним,
Айтсам адо бўлмас достонларинг бор.

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

22 Nov, 04:36


ЎРМОН  БОЛАСИНИНГ  СЎЗИ

Ўрмонда туғилдим - ўрмонда ўсдим,
Филлар қадрдоним - арслонлар дўстим.

Ўлакса гўштига - назар солмайман,
Ожизни ҳеч қачон - асир олмайман.

Ўрмонда йиртқичлар - ҳийла билмайди,
Тулкилар мен билан - давра қилмайди.

Бургутнинг кафтида - ўсиб улғайдим,
Жасорат мактабин - шердан ўргандим.

Ўрмонда тиллашмас - битим тузишмас,
Ов пайти, бир бирин - кўзин ўйишмас.

Ҳайвонотда бордир - садоқат, вафо,
Нафсини жиловлар - қилишмас жафо.

Ўрмон менга берди - шундай тарбия,
Ўрмонда бор экан - демократия.

Ўжарлигим шудир - ғурурнинг зўри,
Қашқирга қашқирман - бўрига бўри!..

© Абдувоҳид Сувонов
http://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

19 Nov, 06:15


Кел, биримиз биримизни қадримизга етайлик! Чунки тўсатдан биримиз биримиздан айрилиб қолишимиз бор!..

© Жалолиддин Румий
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

19 Nov, 03:07


Бир хил йўллардан юрсакда, ҳеч учрашмаймиз.

© Элчин Сафарли

https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

19 Nov, 03:00


“...Сочларинг бўйнимда дорим,
Кўнглимда ягона борим,
Ёмғирдек бир бор баҳорим,
Йиғлармисан...”

https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

18 Nov, 05:10


ЎЗИНГНИКИЛАР...

Отга минар бўлса ўзингникилар,
Бир-бирига меҳри орта бошлайди.

Отлиқлар сафига ўзингникилар –
Ўзингникиларни торта бошлайди.

Аммо, кўп ўтмайин ўзингникилар,
Ўзингникига тош ота бошлайди.

Ўзингникиларга, ўзингникилар –
Ўзингникиларни сота бошлайди.

Хуллас, йўл бошида ўзингникилар –
Ўзингникиларнинг ошин ейдилар.

Адоғида эса... Ўзингникилар –
Ўзингникиларнинг бошин ейдилар.

© Абдусаид Кўчимов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

16 Nov, 05:34


Бағри ёмон баттолларга бор,
Қахри ёмон қаттолларга бор;

Қон ялаган қассобларга бор,
Сўз ўйнаган каззобларга бор;

Иймонидан кечганларга бор,
Бор-йўғини ечганларга бор -

Нега менга келасан, эй дард,
Нега менга келасан, эй ғам!

© Шавкат Раҳмон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

15 Nov, 09:44


* * *
Неча бор қалбингда тикладим қаср,
Айрилиқ бўрони бузди муттасил.
Нечун яна қаттиқ қиш келаётир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Саҳройи севгимиз кўкарган даштим,
Соғинч ўрдасида мунча саваштим?..
Наҳот адаштирдим, наҳот адашдим,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Севилдик — севиндик, аммо ақлли
Зотлардек бўлмадик одам шаклли,
Эртароқ нишонлаб қўйдик шекилли,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Азизим, асалга эврилсин заҳр:
Севгида сахий бўл, нафратда — бахил,
Баҳорга айлантир қишни ҳам, ахир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

© Мансур Жумаев
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Nov, 11:24


ОНАМГА

Она, сочингизда қировни кўрдим,
Она юзингизга ажин тушдими?
Ажинлар мен сабаб юргандир, она,
Қировлар мени деб ингандир, она.

Қачон сизни ўйлаб ўтди бир куним,
Қачон қошингизда бўлдим парвона?
Ўзингиз давлатим, сиз-ку жаннатим,
Меҳрсиз фарзандни кечиринг, она.

Гоҳида йўқламай юрар ўғлингиз,
Ўйламас дуонинг ижобатлигин.
Қуёшдек нур сочар, сизни кўнглингиз,
Шунчалик бепарво бўлдимми, она?

Недан яралган-а, мендаги юрак,
Тош бўлса ёнарди «она» сўзига.
Нақадар ожизман, садо бер, фалак,
Бир назар солмабман онам кўзига.

Онам қайғуради, хуноб, туну кун,
Қон бўлиб кетгандир жигар пораси.
Болам деб юрганда ўйламас нечун,
Қадрига етмайди шоир боласи.

Қисмат синовларин, ғамларин берса,
Мен нодон кимларга талпинар эдим.
Сизнинг танангизга бирор дард келса,
Иссиқ жон, ҳаёт-да, оғрийди, дедим.

Жон дўстлар ким бўлмай, бир кун унутгай,
Бир телба шоирга бормикан шайдо?
Гар кетсам дунёдан қирқимга кирмай,
Сизнинг кўнглингизда доғ бўлур пайдо.

Йўл қараб кутдингиз соғинчлар билан,
Дунёни тебратар сизнинг нолангиз.
Шеър дедим, онажон, мендан ранжиманг,
Қадрингиз билмайди шоир болангиз...

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

13 Nov, 02:55


АЙРИЛДИМ

Булбулман, оҳу зор чекиб,
Гўзал гулзордан айрилдим.
Кўзимдан қонли ёш тўкиб,
Севгили ёрдан айрилдим.

Ёр сурма қўйса ярашар,
Таърифин келтирсам агар:
Оғзи ғунча, лаби шакар,
Бир зулфи тордан айрилдим.

Ширин жонда йўқдир тоқат,
Жабри унинг жонга роҳат,
Қошлари фитнаи офат,
Кўзи хумордан айрилдим.

Айрилдим ғунча гулимдан,
Қора сочли сунбулимдан,
Хуш овозли булбулимдан,
Ширин гуфтордан айрилдим.

Телба кўнглимнинг армони,
Барча гўзаллар султони,
Саккиз жаннатнинг бўстони,
Боғу баҳордан айрилдим.

Элларининг донғи достон,
Зилол суву яйловга кон,
Гўкланглик—оти Менглихон
Отлик дилдордан айрилдим.

Махтумқули масту ҳайрон,
Таърифига битдим достон,
Манзилгоҳи боғу бўстон,
Олма-анордан айрилдим.

© Маҳтумқули
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

12 Nov, 02:07


Менсиз ҳам кунларинг ўтмоқда, эркам,
Қайга қўл узатсанг етмоқда, эркам,
Юришларинг қайси маликадан кам,
Фақат қийин бўлди шўрлик юракка...

Менинг ҳам ҳажрингда ёнганим ёлғон,
Яшарман ўзимча, саройда султон.
Гўёки йўқ мендан бахтли бир инсон,
Зўрлик бўлса бўлди зўрлик юракка.

Энди кўришиб ҳам кўришмасмиз биз,
Гўё мен ёт йигит, сен бегона қиз,
На қўллар титрамас, на қизармас юз,
Эвоҳ, бу қандайин хўрлик юракка!

Қошинг ўсма ўпсин, кўзингни сурма,
Буни тақдир дерлар, ёр, лабни бурма,
Эслама, эслатиб тушимга кирма,
Жонимни ришталаб минг бир бўлакка.

Гарчи бўлмасам ҳам у кун тўйингда,
Ёнингда ёру мен бўлдим ўйингда,
Aлпомиш ўғиллар ўстир уйингда,
Муҳаммадинг қурбон шу бир тилакка!

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

11 Nov, 15:27


​​ГУЛИЖОН

Тарновдан чак-чак томиб,
Гоҳо юракдай ёниб.
Сен менга ялинмайсан,
Мендай сенга ёлвориб,
Дардини этиб достон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.

Бош ялангсан, сочинг ҳўл,
Сувга шўнғиб олган йўл.
Дунё ғуборларидан
Қутулиш билан машғул.
Бутун табиат сарсон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.

Бу борлиқми?.. Бир танга!
Тўн ярашмас салламга.
Гоҳ бўзлатса битта нон,
Меҳр қайда санамга.
Кўзёшим топмай макон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.

Йўқ, сингилжон жилмайма,
Буни Худо билмайма?
Яшириб нима топдим,
Очиқ айтсам кулмайма
Устимдан уч-тўрт нодон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.

Ялпизга сиғинайми?
Ёлғизга сиғинайми?
«Юрагим тўкилди», деб
Ё қизга сиғинайми?
Оҳимга тўлиб осмон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.

Ғўзага эгилган у —
Онамдай йиғламсираб.
Осмонда қора булут
Оёғин босар судраб.
Эгатлар заҳридан-му,
Ёрилиб кетган товон...
Ёмғир ёғди, Гулижон.

Кўча чироқларининг
Танасидан томчилаб,
Ёмғир катта шаҳарни
Бир лаҳзада этди забт.
Гоҳ кечки шом толиққан
Кўзларингдай мўлтираб
Ё боғини излаган
Сендай қизга куйибми?
Ёки мендай қўлини
Иягига қўйибми?
Чақмоқнинг оловига
Тамакисин тутатиб,
Қурум босган ўпкадан
Гумбур-гумбур йўталиб.
Сўнг жимгина, безабон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.

© Бек Али
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

11 Nov, 05:32


БУ ФОНИЙ ДУНЁ

Биз келиб кетувчи тўгарак жаҳон,
На боши маълум на сўнги аён.
Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас,
Биз қайдан келдигу кетармиз қаён.

Кекса ёш ҳаётга ҳар кимки етар,
Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,
Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар.

Келмоқ қўлда бўлса келмасдим бир дам,
Кетмоқ қўлда бўлса кетмас эдим ҳам.
Жуда соз бўларди бу ғамхонага,
Келмасам, турмасам, келиб кетмасам.

Афсуски йигитчилик мавсуми битди,
Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб этди.
Ёшлик деб аталган у севинч қуши,
Билмадим қачонлар келдию кетди.

© Умар Хайём
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

11 Nov, 02:28


© Раъно Ярашева шеъри
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

11 Nov, 02:27


ЙИҒЛАТУР…

Қийнади бу ишқ мени, тун кечалар зор йиғлатур,
Айта олмайман, нетай, ҳам номусу ор йиғлатур.

Ушшоғу сегоҳ менинг руҳимни сел қилгай яна,
Бўлди, бас дейман, қулоқ солмай яна тор йиғлатур.

Баъзида айлаб тавозе қилсалар-ку муҳтарам,
Бу улуғ жонимни шум қилмай бирор кор йиғлатур.

Гул десам ёниши йўқ, булбул десам хониши йўқ,
Бу латиф руҳимни айлаб бунчалар хор йиғлатур.

Кўзларимда шашқатордур ёшларим, йўлга қараб
Йиғлатар ман телбани, ақлу ҳушим бор йиғлатур.

Қийнади бу ишқ мени, тун кечалар зор йиғлатур,
Айта олмайман, нетай, ҳам номусу ор йиғлатур.

Ҳажр ўтида куйдириб, ишқинг ўтида ёндириб,
Не сабабдин, билмадим, кўнглимни Раъно йиғлатур.

© Раъно Ярашева
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

10 Nov, 11:37


“…Киши олға юра олмайди, агар унинг юрагини хотиралар дарди кемираётган бўлса…”

© Маргарет Митчелл
«Шамолларда қолган ҳисларим»
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

10 Nov, 10:48


* * *
Тўртта нарса нафсни энг яхши тарбия қилади:

1. Жим турмоқ.
2. Очлик.
3. Ёлғизлик.
4. Уйқусизлик.

© Фаридуддин Аттор
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

10 Nov, 03:55


"Мени қарғишинг урди", деди эркак.
"Мен сизни қарғамаганман", деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..

© Усмон Азим
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

09 Nov, 04:21


#РЕТРО

Эшикларни йиғлаб ёпдим,
Эшигингни ёпгин, ёр.
Мен-ку сени суйиб топдим
Сен Худодан топгин, ёр.

© Зулфия Мўминова шеъри
🎼 Султонпошша Ўдаева
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Nov, 11:52


ҚЎҚОНДАН ШОҲИМАРДОНГА

Фарёдким, гардуни дун
Айлар юрак бағримни хун,
Кўрдики, бир аҳли фунун –
Чарх анга кажрафтор экан.

Қолмай шаҳарда тоқатим,
Қишлоқ чиқардим одатим,
Хоҳи яёв, бўлсун отим,
Гоҳ сайр ҳам даркор экан.

“Ултарма”га қилдим юруш,
Йўлдош эди бир читфуруш,
Етдим жадаллаб вақти туш,
Бир дам қизиқ бозор экан.

Бир маърака кўрдим бутун,
Жаъми ёпинган бошга тўн,
Боқсамки, беш юзча хотун,
Воиз сўзин тинглор экан.

Мингбошилик кимнинг иши,
Десам, деди бедониши,
Бир “Қўштегирмон”лик киши,
Хўжа Исо бадкор экан.

Мағрур, хасису бешу кам,
Ҳар гапда юз ичгай қасам,
Такжой олур моховдан ҳам,
Ҳожи ўзи мурдор экан.

“Дўрмонча”га кетдим ўтуб,
Ёқамни ҳар соат тутуб,
Ётдим ул оқшом ғам ютуб,
Дашти қароқчизор экан.

Унда бўлус Ғози деди,
Ҳам муфти, ҳам қози деди,
Юрт барча норози, деди,
Қилғон иши озор экан.

Боз издиҳоми воизи,
Бадкайф, очилмас кўзи.
Юқори бошидин тизи,
Эрмаклари кўкнор экан.

Сўрсам, дедилар: “Бўрбалиқ”,
Бирмунча эчкилар ариқ,
Келса киши еяр тариқ,
Шому саҳар тайёр экан.

“Оқ ер”дин ўтдим, бойлари –
Олий иморат жойлари,
Меҳмонсиз ўткай ойлари,
Келса биров ночор экан.

Аммо назарда “Рошидон”,
Фирдавс боғидин нишон,
Ўйнаб оқар оби равон,
Саҳни гулу гулзор экан.

Маъюс бордим “Зоҳидон”,
Бир кўча кетгунча дўкон,
Шўх одами, ичмай пиён,
Маст, отаси безор экан.

Сувлар сепилган сўрилар,
Бўрланган ўчоқ-мўрилар,
Табъинг мабодо чой тилар,
Дамлашлари ишқор экан.

“Олтиариқ” қурсин ўшал,
Селларда қолдим бир маҳал,
Бўлдим ивиб, ёмғурда шал,
Тўн шилта, ҳўл эзор экан.

Мингбошиси сўфинамо,
Тасбеҳу бўйнида ридо,
Чўқуб қочар зоғи ало
Бир доғули айёр экан.

Хайру соҳо важҳига кар,
Бир пулни юз ердин тугар,
Келса гадой ногаҳ агар,
Бир нон чиқиш душвор экан.

Кўрдим чуқур “Чимён” эрур,
Ер остида зиндон эрур.
Душманлари меҳмон эрур,
Боғи унинг тутзор экан.

Водил мақоми дилфизо
Кўчаларидур дилкушо,
Анҳорида оби сафо,
Себарга обишор экан.

© Муқимий
"Саёҳатнома"дан.
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

08 Nov, 07:09


* * *
Недан норозисан, соласан қовоқ,
Манглай тер тўкмасдан ҳақ сўрадимми...
Бир уюм кесакни кўргандинг раво,
Чўққилари билан тоғ сўрадимми...

Эшитиб туриб ҳам ёлғонларингни,
“Ишонмадим”, дея сапчиб қўйдимми...
Ичиб юриб бетаъм ёвғонларингни,
Нинадан сўз ясаб санчиб қўйдимми...

Хоинлик қилдимми эътиқодимга,
Тилим ё динимни алмаштирдимми...
Оёқ босдимми ё хотиротимга,
Боболарим исмин алмаштирдимми...

Дарахт экмадимми, экмадимми гул,
Кўниб ўтирдимми тикан, янтоққа...
Ҳақ, ноҳақ жангига эрлар олса йўл,
Кулча тугмадимми шойи белбоққа...

Ё бемор қошида чўкмадимми тиз,
Қоқсуяк қўлларин силамадимми...
“Ёр - ёр” билан ота уйдан чиқса қиз,
Она каби иқбол тиламадимми...

Тўмарис эмасман - жасорат пири,
Озгина, озгина ўхшамадимми...
Йилларки, шу элнинг ўтидан кириб,
Кули билан чиқиб яшамадимми...

Недан норозисан, ахир, нимам кам,
Елим пиёлада тутган сувинг - талх.
Кўрдинг, ўз дарёмда сузган кемаман,
Тилимдан учган сўз яккаш “Ватан”, “Халқ”.

Юртим омон бўлсин - Шарқнинг ўзаги,
Ортиғин сўрмасман: бўлсин кўнглинг тўқ.
Фақат бил: руҳи ҳам жисми ўзбаки -
Мулкингда бошқа бир қутли бека йўқ.

2024 йил
© Қутлибека Раҳимбоева
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

06 Nov, 05:00


МЕН ҚАЙТАМАН

Мен қайтаман, кипригинг соясига қайтаман,
ирмоқларга – дунёнинг доясига қайтаман,
бошларини тошларга урган кекса бургутнинг
полапони кўз очган қоясига қайтаман.

Мен қайтаман, дилу ёд орасида қайтаман,
мен қайтаман, кўзларинг қорасида қайтаман,
бир қизчанинг кулгичли чеҳрасида порлагум,
бир жунунваш ўғилнинг оразида қайтаман.

Мен шундайин куюк дил порасида яшарман,
мен шундайин беғубор, норасида яшарман,
мен шундайин беқарор – тупроқ, ҳаво, ўт ва сув
ҳимматидан зарралаб бино бўлган башарман.

Англамайман қандайин туғилмоқда айтарим;
қулоғингга шивирлаб айтаётган байтларим
андозаси руҳимда яралгандир, эҳтимол,
раббим билан фалакда ваъдалашган пайтларим.

Мен қайтаман, кетди деб суюнма бир лаҳза ҳам,
ё қароқда жимирлаб ўйнамасин зарра нам,
ғам чекмагин, Сендаман – пок дилингда зиндаман;
шоирлар ўлиш учун туғилмайди, жонгинам!

© Мансур Жумаев
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

06 Nov, 04:09


Севги буюк уммон экан – кемаси йўқ,
Ишқ аҳлининг забони бир – шеваси йўқ,
Чинор минг йил яшар, аммо меваси йўқ,
Чинор умрин сўрамаган нодон эмас.

Мен саҳарги сабо эдим, насим бўлай,
Севгини ҳақ билганимга амин бўлай,
Замин эдим, заминман-у, замин бўлай,
Ўзин кўкда санаганлар осмон эмас.

Агар қўлга қўл қовушса – иззат бўлар,
Агар лабга лаб қовушса – лаззат бўлар,
Агар дилга дил қовушса – жаннат бўлар...
Демак, ерда жаннат қуриш осон эмас.

© Мансур Жумаев
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

06 Nov, 03:18


#Таъзия

Шоир Мансур Жумаев 33 ёшда вафот этди

Бу шоир дўстим кеча вафот этди!
У ҳақида фақат яхши гаплар эшитганман, биз у билан бир стол атрофида деярли ўтирмаганмиз, лекин қўл бериб сўрашганда, ҳол аҳвол, уёқ буёқдан озгина бўлса-да, гаплашардик, бу совуқ хабарни эшитгач ичим ачиди, юрагим оғринди, тўғри биз Аллоҳникимиз ва унга қайтамиз ўлим ҳақ, қадарга кўнмай иложимиз йўқ, лекин атиги 33-ёшда вафот этгани, ҳали бу шоирнинг айтар сўзлари бор эканини ҳис қилдим!

Биз тенги ижодкорлар орасида ўрни бор эди, шеърлари баланд савияда эди.
Руҳияти юксак шоир эди!..

Ўзи шоирлар шундай, кетса ҳаммани ларзага солиб кетади доим, қайсидир адиб, шоир вафот этса уч-тўрт кунлаб “стресь” ҳолатида юраман гарчи ўзим истамасам ҳам...

Борар жойинг жаннат боғларидан бўлсин шоир дўстим!..

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

05 Nov, 04:11


Шу шеърни жуда яхши кўраман, кўп ҳиргоя қилиб юраман негадир...

БАХИЛЛИК

«Мен!» деб бонг урасан шому саҳарда,
Гўё ҳаққонийдек айтар сўзларинг.
Ҳаммани бир хилда кўрсанг агарда,
Тешилиб қоларми сенинг кўзларинг.

Йўлнинг чеккасида мажруҳ бир инсон,
Мадад сўраб турар сендан эҳтимол.
Мабодо узатсанг унга парча нон,
Қўлларинг майишиб, бўлармикан шол.

Қаршингда турибди ёш бир истеъдод,
Балки оламшумул бўлажак даҳо.
Бир оғиз сўз айтиб, берсанг гар имдод,
Тилларинг кесилиб қолгаймикан ё?

Бир сиймо илмнинг бўлмиш сардори,
Балли, эл-юртига олиб келмиш шон.
Сен уни қутласанг кўплар қатори,
Чиқиб кетармикан танангдаги жон.

Афсуски, яхшилар тортади кулфат,
Ёмонлар ғолибдир, ётар қалашиб.
Йўқдир бундайларда зарра фазилат,
Инсон номин олган улар адашиб!

© Абдулла Орипов шеъри
🎤 Абдувоҳид Сувонов ўқиди
#архивдан
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

05 Nov, 02:53


“...Чорлагандай бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи...”

© Мухтор Комил шеъри
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

05 Nov, 02:45


БИЛМАДИМ...

Юракнинг бир банди узилган кеча,
Асрлар қадарли чўзилган кеча,
Чимилдиқ ичида сенинг ўрнингда
Ўзга бир келинчак сузилган кеча,
Йиғладим, йиғладим, йиғладим..

Такдирму бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингми армоним учган арғамчи.
Чорлагандай бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи.
Билмадим, билмадим, билмадим.

Бошимни боғлашди, боғландим, жоним,
Қалбимни доғлашди, доғландим жоним,
Сенинг ҳузурингга бормоқчи бўлиб,
Неча бор чоғландим, чоғландим, жоним,
Бормадим, бормадим, бормадим...

© Мухтор Комил
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

04 Nov, 07:36


Баъзан ҳаётдаги шерикларимиз, умр китобимизнинг биргина саҳифасини ҳам эгаллолмайдиганга ўхшаб кетади.

© Габриэль Гарсиа Маркес 
http://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

29 Oct, 06:30


ШОИР  ҲАЁТИ

Хонада тўзғийди бир-неча вароқ,
Шеърлари ҳар ёндан айланар гир-гир.
Ёзмалар йиртилар тортганича оҳ,
Исёнкор қаламин тебратар - шоир...

Осмонга қарайди ҳар-гал энтикиб,
Нимани қидирар ўзи - билмайди.
Гоҳи шеърларидан қолар зерикиб,
Асли - шоирликка даъво қилмайди...

Сигарет чекади - ўпка тутатиб,
Қандайдир ичимлик турар ёнида.
Кундузи одамга тўлади ҳовли,
Тунда-чи, шоир бор бу кенг ҳовлида...

Жамият ҳақида ўй сурар сокин,
Муаммо илдизин гоҳ таҳлил қилар.
Шоирнинг юраги улкан бир дунё -
Юраги санчишин, бир ўзи билар.

Эрк - туйғулари, ғурур тулпори,
Жасорат, виждонга, бўлиб маслакдош.
Бир неча шеърлардир ютуғи, бори,
Ғаюрлар шоирга бўлмас сафардош.

Шундайин ўтмоқда шоирнинг умри,
Китоблар йиғар у, чертиб зўридан.
Китоб зўр, китоб бу мозийнинг нури.
Сигарет тушмайди аммо қўлидан...

Шеърига муносиб қаҳрамон излаб,
Қизними, аёлни номини гул дер.
Ўзини сенлайди, шеърини сизлаб -
Дунёнинг ишлари бари бир-пул дер...

Ортиқча орзуси йўқ унинг асло,
Армони бор унинг - фақат армони.
Дилкашни, излайди шу-бир муаммо,
Шеър дарди дейди у, оғриса жони...

Қалби куйган унинг, юраги куйган,
Майсалар кезса у, куйласа қирда.
Бу турфа оламда бир гулни суйган,
Ул, гули ўт ёқар кўнгил тубида.

Хонада тўзғийди бир неча вароқ,
Шеърлари ҳар ёнда тўзғийди бир-бир.
Ёзмалар ёш тўкиб тортсаларда оҳ,
Юрагин сийпалаб тонг кутар шоир!

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

28 Oct, 02:07


https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

28 Oct, 02:07


БИЗ НЕЧУН УЧРАШДИК?

Гулим, айт, гуноҳлар мендами ёлғиз,
Биз нечун учрашдик қирқдан ошганда?
Тушларимда йиғлар узун соч бир қиз,
Биз нечун учрашдик қирқдан ошганда?

Қалбда туйғу сўниб, акл тошганда,
Жонни қирсиллатган ҳислар қочганда,
Бағрингда булоқлар кўзин очганда,
Биз нечун учрашдик қирқдан ошганда?

Дерлар, муҳаббат ёш танламас эмиш.
Лайлимидинг, Зуҳроми, балки сен Кумуш,
Қўлимга бир қўнмай учиб кетган қуш,
Биз нечун учрашдик қирқдан ошганда?

Юраклар бир-бирга талпинар, зордир.
Ўртада йиғлаган диёнат, ордир,
Бўзлаб яратгандан сўрорим бордир,
Биз нечун учрашдик қирқдан ошганда?

Алпомишга ўзим бермаган чоғда?
Барчин бўлиб излабмидинг фироқда,
Бу дунёдан ўтар бўлдик қийноқда,
Биз нечун учрашдик қирқдан ошганда?!

© Маҳмуд Тоир
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

27 Oct, 04:36


БИР ГУЛГА

Сен турардинг боғларда бесас,
Ҳар тонгинг-да, юзингни ювиб.
Сенга боқиб қилурлар ҳавас,
Гулим нега қолдинг сен сўлиб?

Танангдаги, тиканинг юмшоқ,
Бармоғимнинг ранги ўзгарди.
Қон тўкилди бармоқдан бироқ,
Тиканларинг, азоб берганди.

Ўшал озор, ёқимли жонга,
Ўшал нигоҳ - дилда намоён.
Атиргуллар кўпдир жаҳонда,
Улар сен-дек, бўлмас нигорон.

Очил, гулим, боғларда танҳо,
Аммо сўлиб қолмагин зинҳор.
Сенга боқиб лол қолсин дунё,
Ифорингдан мен топай озор.

Чаманзордан сени танладим -
Ва одимлаб бордим ёнингга.
Узмоқликка, бордим, узмадим,
Қасд қилмадим, гулим, жонингга!
Лек қололмам сен - билан, бирга...

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

27 Oct, 02:25


МУДДАО

Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат маскандур.
Уйимизни соғиндим она,
Боғимизда беҳи пишгандур…

Елар елдек, қирда беармон,
Туёқлари чақноқ қулунлар.
Сойда танга сочардур ҳамон,
Ўғил сўраб сулув келинлар.

Сизчи, юрибсизми, ғимирлаб,
Кўнглингизда ғаройиб ҳислар.
Олдингиздан ўтса қиқирлаб,
Сочига қўл тегмаган қизлар.

Мен ҳам ўша ўшаман, нодон,
Гоҳ панд бериб, гоҳида панд еб.
Машҳур қил деб сўраб Худодан,
Сўрамабман бахтли бўлай деб.

Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат Ватандир.
Хатим тамом. Айтгандек, она,
Зеби эрга тегиб кетгандир?!

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

26 Oct, 11:16


Инсонлар қўрқоқлар қуршовида қолганида ўзини ёлғиз ҳис этади.

© Алберт Камю
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

24 Oct, 12:19


Инсоннинг асл сийратини уч хил вазиятда кўриш мумкин:

ёлғизликда, чунки ёлғиз пайти у ўзини назорат қилишни тўхтатади;
ҳиссиётларга берилганида, чунки бу вақтда у барча қоидаларни унутади;
янги шароитга дуч келганида, чунки бундай ҳолда одатийлик уни тарк этади.

© Френсис Бекон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

23 Oct, 06:00


Баъзида шундай бўладики, ҳаёт икки инсонни бир-бирларига қанчалик керак эканини англатиш учун ажратиб юборади.

«Алкимёгар»
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

23 Oct, 03:00


Ҳаёт — бу, албатта, танлов. Биз ҳар куни, ҳар соатда, ҳар сонияда яхшилик ва ёмонлик, нур ва зулмат орасида танлаймиз. Олдимизда бир қанча эшиклар очилади, қай бирига ким билан киришимиз — энди бизга боғлиқ.

Бироқ мен шуни аниқ биламанки, «ўз» одамингни учратиш масаласида кута билиш муҳимроқ. Энг дастлабки қадамларданоқ йўлда турли одамларни кўрганча, биз бир - биримиз сари юрамиз. Вақт-соати етганида учрашув юз беради.

Энг муҳими, таслим бўлмаслик ва бегона одам билан ҳаётни боғламаслик.

“Денгиз ҳақида сўзлаб бер менга”
© Элчин Сафарли
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

22 Oct, 06:37


ХАТ

Ая,
Аяжоним,
Меҳрибон аям,
Айтинг, юрибсизми
Масрур, саломат?
Ўзингизни асранг,
Мен учун аянг:
Сиз борсиз — мени тарк айламас омад.

Меҳрингиз туяман ҳар бир қаричда,
Олисдан сезаман дуонгиз кучин.
Сиздан нур ташийди юз минг фаришта
Менинг йўлларимни ёритмоқ учун.

Ўйланманг,
Тетикман,
Ишим жойида —
Кўксимда орзулар ётибди чақнаб.
Зувалам пишганми ойнинг лойидан,
Гоҳида меҳрга қолсам-да чанқаб —

Оламга муҳаббат пуркагим келар,
Севгига ғарқ бўлсин дейман она ер.
Қалбимни парилар қўлма-қўл элар,
Тунлари ухлолмай ёзарканман шеър.

Тўғри, сиқиламан баъзан,
Нима наф,
Кимга керак, дейман, қуйма байтларим.
Шоирлик мен учун эди-ку шараф
Ёнингизда ўйнаб юрган пайтларим…

Сиздай силамади бошимни ҳаёт,
Қозонда қоврилдим, қайнадим, пишдим.
Ва бугун ўзимга қарасам, ҳайҳот,
Нигоҳим бегона одамга тушди!?

У менга ўзича беради танбеҳ,
Оғамдай турткилаб йўлига солар:
«Болангга ош бўлмас қофия, ташбеҳ,
Нима керак сенга қуруқ ғавғолар?!

Одамдай яшагин,
Яша шўх-хандон,
Ахир, йўқ эмас-ку сенда лаёқат.
Қадрингга етишмас куйсанг-да чандон,
Уй қур,
Машина ол,
Қилгин саёҳат…»

Унга жим боқаман,
Қилмасман таъна,
Уни тушунаман — ўзича ҳақдир.
Лекин нима қилай, аяжон, яна
Мени оловларга йўлласа тақдир?!

Нетай, яшолмасам хотиржам, сокин,
«Қўлингга қалам ол, — деса бир овоз, —
Ҳар бир сўзимизни ёзиб ол, ёки
Биз сендан бутунлай кечажакмиз воз!»

Ая, бу мен учун энг оғир кулфат,
Ая, менга бундан ортиқ ғам йўқдир.
У — менинг руҳимга азалий улфат,
У борки қорним ҳам, қалбим ҳам тўқдир.

Кўзимга кўринмас гоҳида дунё,
Унинг васли билан яшайман сармаст.
У келса — мўъжиза бўлади бунёд,
У келса — ҳар қандай оғриқ писандмас.

Биламан,
Сиз учун сўзларим чигал,
Беҳуда ўйинга ўхшайди балки.
Гўёки кирволиб ғилоф ичига,
«Коинот — шу», дея этяпман талқин.

Бироқ маслагим шу,
Тетикман, ая,
Қўлимдан тутгандай Хизрнинг ўзи.
Дамба-дам тўсиқлар, ғовлар чиқсаям,
Манзилга етамиз ёвлардан ўзиб.

Меҳрингиз туяман ҳар бир қаричда,
Олисдан сезаман дуонгиз кучин.
Сиздан нур ташийди юз минг фаришта
Менинг йўлларимни ёритмоқ учун.

Қалбимдай чечакка тўлганда қишлоқ,
Қонимдай гупирса лойқа ариқлар —
Мен кириб бораман тойчоқдай кишнаб,
Тўзғиб кетар барча алам, оғриқлар.

Унгача чиданг Сиз,
Чарчаманг, ая,
Масрур бўлинг доим,
Бўлинг саломат.
Ўзингизни асранг,
Мен учун аянг:
Сиз борсиз — мени тарк айламас омад…

© Нодир Жонузоқ
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

21 Oct, 07:05


ОНА ТИЛИМ

Сени бунча аямасдан хўрлашади,
Мавлонолар ўз билганин сўзлашади.
Бир кун келиб, сен ҳақингда йиғлашади,
Сени ўйлаб эзилади бағру дилим,
Ранжиб қолма, кечир мени она тилим.

Номардларга, нокасларга қулоқ солмам,
Сўзим ўқдир овчидурман, овдан қолмам,
Ўзбекни kим ғийбат қилса унга ёвман.
Толиб қолма сўзларимдан, қондир дилим,
Жафо чексанг, кечир мени, она тилим.

Қанча машаққатлар билан, қайтгандинг-а,
Гоҳ шод бўлиб дилхун дилсўз айтгандинг-а,
Неча йиллар ранж аламлар, юткандинг-а,
Қадринг билиб ардоқлайди ошиқ дилим,
Она тилим, она тилим, она тилим.

Арабларнинг имлоси бор, зиёси бор,
Хитойларнинг, ўз тилида дунёси бор,
Ҳар миллатни, обрўси бор, садоси бор.
Сен сабабли эгилмасин ўзлик бўйим,
Ўзлик тилим, кўҳна мерос она тилим.

Юракларнинг қаъридадир сўз зиёси,
Ҳар ўлканинг келажаги, шоҳ гадоси,
Топиб олинг бу сўзимнинг муддаосин.
Сен кетсанг гар, юрак бўлар тилим-тилим,
Она тилим, кетиб қолма, она тилим.

Кечмоқлигинг истаганга амал бекор,
Сен биз учун нур таратган кўркам диёр,
Бу сўзимни битолмасам қалам не кор.
Сўз гўзаллик жилосида юрар йўлим,
Ранжиб қолма, қайноқ дилим, она тилим.

Нидо чиқди, аълам босган дил тубидан,
Ғанимларим куйиб ёнсиз сўз ўтидан,
Она тилим безиб қолма «УРГУТИЙ»дан,
Она деган сўзгинамда яйрар дилим ,
Она тилим, она тилим, она тилим.

© Абдувоҳид Сувонов шеъри
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

21 Oct, 06:21


21 ОКТЯБР — ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН

* * *
Мирзолар – Мишага айланган йиллар,
Сувонлар – Сашага айланган йиллар,
Алишер – Аликка, Камол – Коляга,
Муаттар – Машага айланган йиллар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман халқим.

Гулчеҳра исмини "Гуля "деганлар,
Зулхумор, Зумрадни "Зуля" деганлар,
Ростмана номини айтсанг ортингдан,
"Маданиятсиз бўлмай, ўл-е", деганлар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман халқим.

"Боря" ёзганлардан Бобур хафадир,
"Толя" ёзганлардан Темур хафадир,
"Федя "ёзганлардан Фарҳод кўнгли ғаш,
Қолганидан яна кимдир хафадир,
Мен сиздан ўкиниб яшайман халқим...

© Эркин Воҳидов
Ўзбекистон халқ шоири
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

21 Oct, 04:52


ОНА ТИЛИМ

Гарчи зуғум қилганларни ёқтирмадим,
Шеър ёздиму бўлак ишни қотирмадим.
Тилим туриб ўз тилимда гапирмадим,
Бир эсласам эзилади бағри-дилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Онам «эркам» деб қучганда тунлар ярим,
Эрким йўқ деб зирқирарди бир жойларим,
Паровозни ҳансиратган буғдойларим,
Олтинларим, маъданларим, ипакларим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Кимлар учун биз эдик бир бадавийлар,
Ўзбекни қон қақшатганни узбек сийлар,
Ҳолимизни қон кузатди Яссавийлар,
Топганимиз ҳандалакдек тилим-тилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Кимдир майда миллат бўлди, кимдир катта,
Катта миллат — Афандиси йўкдир ҳатто,
Биз пиёда, биз боққанлар юрди отда,
Зулм ўтса фақат сендан ўтди зулм,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Сен бўлмасанг нима бизга силлик шеърлар,
Бу дунёда тили йўкда дил йўқ дерлар,
Баҳоинг-ку бериб кетган Алишерлар,
Юрагимнинг тўридаги сўлмас гулим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Бир қарасам ҳар шевангда минг жилолар
Ҳар новдангда, ҳар мевангда минг жилолар.
Қодирийлар, Чўлпонлар-у, Абдуллолар,
Сенинг қайтган кунинг мен туғилган йилим,
Она тилим, эй муқаддас Она тилим.

© Муҳаммад Юсуф
t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

20 Oct, 03:14


Сўзласам таъсири йўқ,
Сукут сақласам кўнгил рози эмас...

© Фузулий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

20 Oct, 02:07


МАКТУБ

Ғазаллар тўқирдим сенга бир замон,
Қўшиқлар айтардим тунлар бошингда.
Начора, ушбу кун ўзга бир инсон,
Ўзга бир муҳаббат турар қошингда.

Эшитдим, хазонли боғларда танҳо
Ўтказар эмишсан сокин пайтларни.
Сарғайган дафтаринг варақлаб гоҳо
Такрорлар эмишсан маҳзун байтларни.

Мен ҳам тонглар баъзан йўлга қарайман
Мунаввар қуёшга кўксимни очиб.
Сенинг хаёлингдан мадад сўрайман,
Сенинг хаёлингга бораман қочиб.

Лекин қутулмоқ йўқ ҳижрон дастидан,
Фақат қалбимизда бардош ва сабот.
Дунёда жамики ҳислар устидан
Қаҳқаҳа уради қадим бу ҳаёт.

Надомат нимага ва афсус нечун?
Оламда неки бор ўчар бешафқат.
Бизнинг вазифамиз кўникмак беун,
Бизнинг вазифамиз унутмоқ фақат.

Йиллар ўтиб кетар такрор ва такрор,
Ёшлик ҳам ўтади бенишон, бесас.
Лекин ўша чоқ ҳам хўрсиниб, бир бор
Севгандим, набирам, дея олсак бас...

© Абдулла Орипов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

18 Oct, 05:00


Одам ҳамиша бахтли бўлиши лозим. Агар бахтинг тугаётган бўлса, яхшилаб разм сол, демак, қаердадир хато қилгансан.

© Лев Толстой
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

18 Oct, 03:30


БЕТОБЛИКДАГИ ЎЙЛАР

Иссиқ жон эмасми, кутмаган пайтинг
Оғриқ забт этади бутун танангни.
Бош қўйиб болишга туролмай қайтиб
Ёдингга оласан фақат онангни.

Аммо хавотирга тушмасин деб у,
Қанча дардинг бўлса, ичга ютасан.
Хаста кўзларингга келмайди уйқу-
Кимнидир, барибир интиқ кутасан...

Ёлғизлик қайнатар баттар бу қонни,
(Меҳр кутар экан одамзод доим).
Ўзинг ижарага берган шу жонни
Ижара уйларда олма, Худойим.

© Ҳусан Мақсудов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

17 Oct, 03:17


Муслим бўлдик арабдан ортиқ,
Ўрис бўлдик русдан зиёда.
Бирни топсак ёруғ дунёда,
Ўн каррани қилганмиз тортиқ.

Ичдик, чекдик, шўро юртида
Ўздик барча оғалардан ҳам.
Юзсизликда ошмасак бўлди
Овропалик тоғалардан ҳам.

©Эркин Воҳидов
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

16 Oct, 03:56


Жудаям мағрурсиз...
Қайданам севдим.
Манзилингиз осмон, масофа анча,
Ерга тушаётган экансиз, сездим,
Мен кетиб бўламан келгунингизча...

© Башорат Отажонова https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

16 Oct, 03:00


Кечмиш – инсон қалбининг ватанидир. Баъзида олдин туйган ҳисларимизни қўмсаб қайғуга ботамиз. Баъзан ҳатто ўтган дардларимизни ҳам соғинамиз.

© Ҳейнрих Ҳейне              
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

15 Oct, 10:55


“Шалола” шеърият клубининг қатнашчисига

Шоир бўлмоқчиман, дебсан хатингда,
Шеърият сирларин ўргатинг, дебсан.
Сен гўё чақмоққанд тутиб отингга,
Борса қайтмас йўлни кўзлаб турибсан.
Шоирлик касб эмас минбаъд, укажон,
Шоирлик ҳикматдир, ҳикмат, укажон.

Эсимда: оқ тутлар айни ғарқ пишган,
Яшил шохлар аро терардик қувнаб.
Шу пайт қуртбоқарлар келиб қолишган,
Қўлида болтаю чопқилар ўйнаб.
Баргни обкетдилар боғлаб, укажон,
Лекин бизлар қолдик йиғлаб, укажон...

Ўшанда болалик бир дам чекиниб,
Баъзимиз жим кўниб, хафа кетгандик.
Лекин бирларимиз роса сўкиниб,
Уларга тош ота чопа кетгандик,
Инсонлик – ўз ҳаққинг таниш, укажон,
Шоирлик – ҳақ дея ёниш, укажон.

Сен эрта баҳорда токка назар сол:
Милт–милт ёш тўкар у гуллашдан олдин,
Лойгарчилик кунлар, қирғияк шамол,
Келмасдан тиклаши даркор–да қаддин...
Шоирсан – шу ток деб куйсанг, укажон,
Шоирсан– шу ёшни тийсанг, укажон.

Умр гарчи узун, кечар бир онда,
Умр камалакдир ер ва кўкка дол.
Баъзи шоирлар бор – кўнгли осмонда,
Ҳатто ўз бўйича пастлаши малол,
Сен кўкдан излама маъни, укажон,
Аввал ўз ерингни тани, укажон.

Бугун юрт ҳақида ўй сурсанг агар,
Оламга бир қара: ким танир бизни?
Пахтангдан таниса ерингни башар,
Шеърингдан танисин юрагимизни!
Қалбингни халққа эт минбар, укажон,
Жаҳон шунда сени тинглар, укажон.

Она тил! У бизга маъбад бетимсол,
Ҳар бир миллат учун ўз тили Она!
Тил– ўтмиш, тил–бугун, тил – бу истиқбол,
Тил– она – халқингдан нурли нишона.
Не бор «она» деган сўздек, укажон,
Ўзбексан, ўзбек бўл, ўзбек, укажон.

Ҳа! Шоир қалбининг харитасида
Сўз, туйғу, ранг, имон эрур бош томир.
Оролдек денгиз ҳам қурир, аслида,
Айқириб оқмаса Аму билан Сир.
Чўққиларга солгин ларзон, укажон,
Гувлаб турсин улуғ уммон, укажон.

Ўтган устозларда қисмат ягона:
Сўздан номдор улар, сўздан хунбағир.
Қоғоз-ку бир оҳдан учгай тўлғона,
Унга муҳрланган ҳақиқат оғир.
Енгили ризқ бўлмас бизга, укажон,
Қанот бер энг юкдор сўзга, укажон.

Сен мағрур камтар бўл! Лекин бир четда
Чекиниб яшама якка, хор, нолон.
Жаҳонда ҳар недан Адолат катта,
Лекин митти қалбдир унга ошиён.
Кўз тутар одамлар, халқинг, укажон,
Бош устида бўлсин қалбинг, укажон.

Сен дўст бўл, вақтида фош эт Ягони,
Ишқда Отеллодан бўлгин беш баттар.
Асраб қолмоқ учун Мўмин Мирзони
Тутқаз Алишернинг қўлига ханжар...
Шоирнинг юраги доғли, укажон,
Сен ҳам шу дард билан оғри, укажон.

Долғалар гоҳ тиниб, шоирнинг қалби
Афсонавий кўлдек сукутда онлар —
Топилар, тош отиб тўлқин чиқариб,
Томоша қилишга ҳавасманд жонлар.
Қўйни тошлилар кўп, кўпдир, укажон,
Тўлқин ур, четга сур, чўкдир, укажон.

Борди-ю, сендан ҳеч чиқмаса шоир,
Зарур жиҳатларнинг кам бўлса бири,
Ўксима, тонгда тур, табиат соҳир,
Қара, рангин шеърдир ўзбекнинг ери.
Шу юртни бир умр севсанг, укажон,
Ҳақиқий шоир ҳам сенсан, укажон!

© Омон Матжон
Ўзбекистон халқ шоири
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Oct, 10:37


ШОИРНИНГ КЎЧАСИ

Эркин ака бир куни кечки зиёфатдан уйига қайтаётиб таксига ўтиради. Йўл-йўлакай «Ўнгга юринг, энди чапга бурилинг», дея ҳайдовчига тушунтириб боради. Ниҳоят, ўзи яшайдиган Ҳувайдо кўчасига бурилишганда ҳайдовчининг энсаси қотиб, ёнидаги мижозга иддао қилади:
— Э-э, шунчалик бошимни қотирмай, Эркин Воҳидовнинг кўчасида тураман десангиз бўлмасмиди?!
Эркин ака жилмайганча бош ирғаб, ноилож «айб»ини бўйнига олади.

©Шодмон Отабекнинг
"Дўрмон ҳангомалари" китобидан
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Oct, 02:44


https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

14 Oct, 02:44


*  *  *
Табассуминг ёдимда ҳамон,
Ёдимдадир хандон кўзларинг.
Кулгуларинг эслайман, бу он
Унутилган ёлғон сўзларинг.

Атиргулнинг баргидай қизил,
Алвон эди табассуминг ҳам —
Эй кўзлари хандон урган қиз,
Наҳон сендан қолди фақат ғам?!

Мен биламан, энг сўнгги палла
Жонсиз қолиб, сирғалса қўлим,
Сенинг…сенинг табассуминг-ла
Кўзларимга боқади ўлим.

© Хуршид Даврон
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

13 Oct, 03:35


«Ҳаёт ⸺ қувонч булоғи. Лекин қаерда бир булоқ бўлса, уни заҳарлайдиган кимсалар ҳам бор».

© Фридрих Нитше, «Зардўшт таваллоси».
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

12 Oct, 03:08


Дўст истаётган бўлсанг, Аллоҳ етар.
Ёр истаётган бўлсанг, Муҳаммад етар.
Далил истаётган бўлсанг, Қуръон етар.
Ҳузур истаётган бўлсанг, Намоз етар.
Бойлик истаётган бўлсанг, Қаноат етар.
Душман истаётган бўлсанг, Нафсинг етар.
Азизлик истаётган бўлсанг, Ислом етар.
Насиҳат истаётган бўлсанг, Ўлим етар.

© Мавлоно Жалолиддин Румий
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

11 Oct, 15:15


Маҳзун қўнғироқ

Тун ярим эди,
Ой ярим эди.
Бевақт сим қоқмас,
Эди телефон.
Тиним билмай такрор жиринглайверди,
Жавоб беролмасман, менда йўқ имкон...

© Абдувоҳид Сувонов
🎤 Рамзиддин Эгамбердиев
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

11 Oct, 11:36


Сени соғинмаган одамни соғинишданда баттарроқ адолатсизлик йўқ.
Бу жавобсиз муҳаббатдан ҳам ёмонроқ.
Юз карра ёмонроқ.

''Тармоқдаги ёлғизлик''...

© Януш Вишневский
https://t.me/Adabiyot_olami

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

11 Oct, 11:00


Дарахтдан тўкилган япроқ қуришга қандай маҳкум бўлса, кўнгилдан қолган инсон ҳам унутилмоққа шундай маҳкумдир.

© Нежиб Фазил Кисакурек
https://t.me/Adabiyot_olami