Mehrob.uz @mehrob_uz Channel on Telegram

Mehrob.uz

@mehrob_uz


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Promotional Article for Mehrob.uz Channel (Uzbek)

Mehrob.uz kanali - bu Shoyih Sayyid Rahmatullox Termeziyning www.mehrob.uz sahifasining rasmiy kanali. Bu kanal orqali siz Shoyih Sayyid Rahmatullox Termeziy haqidagi eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Mehrob.uz kanalining rasmiy ijtimoiy tarmoqlariga o'tish uchun instagram.com/mehrob.uzofficial, fb.com/Mehrob.uz2 va youtube.com/MehrobUz manzillariga murojat qiling. Ushbu kanalga obuna bo'ling va dunyodagi yangiliklardan xabardor bo'ling! Mehrob.uz kanali Uzbekiston Milliy Aviatsiya Akademiyasining internet-dasturxoni gavharini ruxsatnomasi: 1153

Mehrob.uz

11 Jan, 15:14


Фарзандингизга ташаккур айтишни ўргатинг

Тахминан 1997 йил эди. Каминаи ожиз Париждан Нью-Йорк шаҳри томон йўл олдим. Самолётда мен учун ажратилган ўриндиққа бориб ўтирган эдимки, бир фаранг аёл ўзининг тахминан 3-4 ёшли қизчаси билан менинг ёнимдаги ўриндиқдан жой олди. Менинг одатим шуки, парвоз давомида ҳар доим бирор китоб мутолааси билан банд бўламан. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Китоб мутолаасидан мени тайёрада таом тарқатиш эълони чалғитди. Мен улардан узр сўраб, таом емаслигимни билдирдим, чунки Париж тайёрасидаги таомларнинг ҳолати каминага маълум эмас эди. Одатда, парвоз давомида мен ўзим билан олган таомларни тановвул қиламан. Агар йўл учун таом олмаган бўлсам, манзилгача сабр қиламан. Ёнимдаги аёл ўзи ва қизи учун таом буюртирди. Қизалоқ менинг ўриндиғимга яқин бўлгани учун унинг ҳаракатларини беихтиёр кузатар эдим. Шу онда бир воқеа юз бердики, камина бундан жуда қаттиқ таъсирландим. Она ҳар гал қизига қошиқда овқат берганида унга «Say thank you» («Раҳмат дегин») деб уқтирар эди. Қизалоқ ҳар луқмадан сўнг эринмасдан онасига «Thank you» (ташаккур, раҳмат) дер эди. Камина қизалоқнинг овқатланиш вақтида онасига 36 марта ташаккур айтганини санадим. Лекин шуни билдимки, она бировнинг яхшилиги эвазига ташаккур айтишни қизининг томоғига овқат билан бирга киритди, энди бу қизалоқ бу одатни ҳеч қачон тарк қилмайди. У бутун умр шукр қилгувчи бўлиб ҳаёт кечиради. Аслида бу одат, бу амал мусулмонларнинг одати эди, мусулмон оналарнинг фарзандига ўргатадиган суннат амал эди.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

11 Jan, 14:43


Намоз вақтлари:
12.01.2025 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

11 Jan, 12:03


Фақиҳ айтади: сўровчи сўраса: «Агар ота-онаси ўғлига ғазаб қилиб ўтиб кетган бўлса, уларнинг ўлимидан кейин рози қилиши мумкин бўладими?».
Айтилади: «Ҳа! Иккаласини уч нарса билан рози қилиши мумкин:
1. Фарзанд солиҳ бўлиши. Чунки ота-онага фарзанди солиҳ бўлишидан яхшироқ нарса йўқ.
2. Ота-онанинг яқинлари ва дўстлари билан боғланиб туриши.
3. Иккалалари учун истиғфор сўраши, дуо қилиши ва садақа қилиши билан».

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

11 Jan, 10:02


Пул бериб устама ҳақ олиш

Савол: Кейинги пайтларда қарзга пул берувчилар орасида пул бериб, устама ҳақ (фоиз) олиш кенг тарқалган. Натижада қарз олган кишилар қарзига қўшиб устамасини ҳам тўлайман деб ночор аҳволга тушиб қоляптилар. Бунинг шариатдаги ҳукми қандай бўлади?

📥 Жавоб: Сўнгги пайтларда судхўрлик кўп учраб турибди.
Улар ҳозирги маишатни кўзлаб, охират азобини унутиб қўймоқдалар. Натижада кўпчилик қарздорлар қийин аҳволга тушиб қолишмоқда. Баъзилар буни худди тижорат каби касб дейдилар. Аммо Аллоҳ таоло тижоратни ҳалол қилиб, рибони ҳаром қилган.
Судхўрлик энг катта гуноҳлардан. Қуръони каримда судхўрлик билан шуғулланувчиларга дунё ва охиратда аламли азоблар борлиги ҳақида огоҳлантирилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! (Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юбормангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шояд нажот топсангизлар» (Оли Имрон сураси, 130-оят).

🔗 Батафсил 👈
@mehrob_uz

Mehrob.uz

11 Jan, 08:02


Одамлар орасида бўлиш

Баъзи кимсалар беҳуда нарсаларни сўзлаб, сизнинг ибодатингизга тўсқинлик қилиши мумкин. Сизни бефойда, зарарли, ахлоқсиз ишларга бошлаб, Аллоҳдан узоқлаштиради. Авлиёлардан бири шундай ҳикоя қилади: Бир куни бир тўда кишиларнинг ўқ отиб турганини кўрдим. Сал нарида яна бир киши ўз иши билан машғул эди. У билан суҳбатлашиш учун ёнига бордим. У менга:
- Сен билан суҳбатлашишдан кўра, Аллоҳ таолони ёд олмоқ хайрли ва хуш ёқувчидир, - деди.
- Бу ерда ёлғиз ўзингиз зерикасиз, - дедим.
- Роббим ва икки фаришта менга ҳамроҳ.
- Яхши. У ҳолда айтинг-чи, ўқ отиб мусобақалашаётганларнинг қайси бири ютади? - деб сўрадим.
- Аллоҳ қайси бирини мағфират қилса, ўша киши ютади.
- Мен қайси тарафга юрсам тўғри бўлади? - деб сўраган эдим, менга кўкни кўрсатди ва ўрнидан туриб нари кетди. Бошқа мен билан гаплашмади. Ҳикояда кўриб турганингиздай, баъзи кимсалар мўмин кишини вақтини ўғирлаб, ибодатини кечиктиради. Маълумки, зийнат икки хилдир. Бири яратилишдан бўлган зийнат, иккинчиси эришилган зийнат. Юз яратилишдан бўлган бир зийнатдир. Ҳатто гўзалликнинг асл фитна ва фасод манбайи саналишини унутмаслигимиз керак. Эришилган зийнат эса кийилган либос, тақинчоқлар, кўзга сурилган сурмага ўхшаш нарсалардир. Қуръони Карим оятларида аёлларга қайдсиз, шартсиз равишда эркакларга аъзоларини ва зийнатларини очишни таъқиқлайди. Буни ҳаром қилади. Одамлар орасида номаҳрамга ўзини кўрсатиб очиқ-сочиқ юриш муслима аёлга хос эмас. Гўзал кўрингин деб шайтон алдовига учган аёллар камми? Аллоҳ азза ва жалла маъолан шундай буюради: "Ножоиз қилмишлар қилишдан тўсиб қолувчи иймони бор мўминларни иршод қилинг, уларга айтинг: Авратларга номаҳрам аёлларга қараганда фитналаниш хавфи бўладиган ёш ўсмирларга, фитнага соладиган дунё зийнатига ва ҳаромга олиб борадиган нарсаларга қарашдан кўзларини пастга туширсинлар ва сақлансинлар ҳамда олди ёки орқа тарафига, бошқа ўринларга ҳаром жинсий алоқа қилишдан, бировга ушлатишдан ва қаратишдан сақланиш улар учун энг покиза ва ниҳоятда яхши ишдир. Нафсни ўзига жалб қиладиган ҳаромни тарк этгани учун амаллари покиза бўлади. Шундай экан, кимки бир нарсани Аллоҳ учун тарк этса, ўшандан яхшироғини Аллоҳ унга беради. Кимки, одамлар орасида гуноҳдан кўзини сақласа, унинг кўзини Аллоҳ мунаввар қилади. Чунки қачон банда ҳаромдан ва шаҳватини уйғотадиган нарсалардан фаржи, кўзини сақлай олса, бошқа аъзоларини ҳам ҳаромдан, гуноҳдан тўлиқ сақлай олади. Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн ал-Муборак (р.а) шундай дейди: "Аллоҳ азза ва жалла айтадики: Мўминларга айтинг! Кўзларини ҳаромдан сақласин!" Аёл кишининг чиройига қарашимиздан Аллоҳ рози бўлмайди".

"Обидлар йўли" китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

11 Jan, 05:59


Муваффақият сири – фурсатлардан фойдаланиб қолишдадир.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

11 Jan, 04:01


125. Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ислом даъвати, асослари ва услубларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали даъватчи умматларига баён қилиб бермоқда.
Аввало, «Роббингнинг йўлига»
Яъни, даъват Аллоҳнинг йўлига бўлмоғи керак экан. Баъзи шахсларга, гуруҳларга, тоифаларга эмас, фақат холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак.
Иккинчидан, «ҳикмат»
Демак, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савияси ва бошқа омилларни эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим.
👉давомини ўқинг...
@mehrob_uz

Mehrob.uz

11 Jan, 02:29


Ёлғон, ғийбат, бўҳтон, чиркин ва дилозор сўзлар тил билан қилинган буюк гуноҳлардир. Мўмин сўзига эътибор бериши керак.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

11 Jan, 01:17


Ассалому алайкум!

🍀Хайрли тонг🍀

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).

Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».

Каналга аъзо бўлиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

10 Jan, 15:19


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
203-мўъжиза: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларидан ёлғон гапириб ўлди ва ер қабул қилмади

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менинг номимдан ёлғон гап айтса, жойини жаҳаннамдан ҳозирлайверсин”, дедилар».
Бу қуйидагича рўй берганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини элчи қилиб жўнатган эдилар, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларидан ёлғон гапирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баддуо қилдилар. Унинг ўлиги топилганда қорни ҳам ёрилган ва ер қабул қилмаган ҳолда эди.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

10 Jan, 14:48


Намоз вақтлари:
11.01.2025 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

10 Jan, 12:07


ЎҚ ҚАРҒИШЛАР

Ота-она қарғиши ўқ дейилади. Отилган милтиқ ўқини қайтариб бўлмагани каби, уларнинг қарғиши ҳам қайтарилмас билинади. Қарғиш айтилгач, ҳар қанча афсусу надомат, пушаймонлик бўлмасин, ғишт қолипидан кўчган бўлар экан. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававийнинг «Ал-азкор» китобида келтирилган ҳадис бу ҳақиқат билан юзлантиради: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз, (қарғишингизни) ижобат этиб қўяди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар. Имом Муслим «Саҳиҳ» китобларининг охирида бу ҳадисни қуйидагича ривоят қиладилар: «Нафсларингиз, болаларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Ижобат бўлиш пайтига тўғри келиб қолса, қилган сўровингиз амалга ошиши мумкин». Афсуски, ҳамма ҳам бу ҳақда билмайди. Шу сабабли Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий ҳазратларининг «Мажмуатул аҳзоб» (Катта дуо ва зикр китоби) китобидан муҳим қайдларни эътиборингизга ҳавола этамиз: «Дуо қилиш бандасидан, қабули эса Аллоҳдандир. Шу эътибордан қуйида ишончли манбалардан олинган ҳадислар асосида дуоларимиз қабул бўлиши учун лозим сабабларни ўрганамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Уч дуо шубҳасиз мақбулдир:
1. Мазлумнинг дуоси.
2. Йўловчининг (мусофирнинг) дуоси.
3. Ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси» (Бу ҳадисни Имом Бухорий «Адаб» китобига олган, бундан ташқари Абу Довуд ва Термизий «Сунан»ларида ривоят қилишган). Ҳар битта ота-она фарзанди ҳаққига албатта яхши дуо қилади. Аммо ҳаётда акси ҳам, афсуски, учраб туради. Ота-онанинг норозилигига сабаб бўларлик қилмишлари туфайли қарғиш, олганлар ва олаётганлар борлиги, оқ падарлар учраши эса сир эмас.

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

09 Jan, 18:13


☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌸 Чин юракдан билдирай тилак,
💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

09 Jan, 18:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

09 Jan, 18:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

09 Jan, 18:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

09 Jan, 18:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

09 Jan, 18:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

09 Jan, 18:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

09 Jan, 05:31


Кимки саломат экан, бас, саломатлигига зарар етишидан сақлансин. Ким маломатни ёмон кўрадиган бўлса, интилиш-изланишда жидду жаҳд қилсин.

Изоҳ. Берилган неъматга шукр қилиш неъмат қўлда турган пайтда зарурроқдир. Лекин аксар ҳолда инсон неъмат қўлдан кетганидан сўнг унинг қадрига етади. Саломатлик ҳам бир неъмат. Хоҳ аъзои бадан, хоҳ қалб саломатлиги бўлсин, бу неъматнинг шукронаси – неъматни ҳар хил зарарлардан асраш билан адо бўлади. Нарсанинг қадри эътиборсизлик оқибатида уни йуқотиш билан эмас, уни асраб-авайлаш билан ўлчанади.
Хатога бепарво киши маломат эшитишга ўрганиб колади. Бу ҳам бир касаллик. Бу дардга чалинган кимсани тилимизда «лоқайд», «тутириқсиз», «тайинсиз» деган номлар билан аташади. Шариатда уни «фосиқ» дейишади. Маломатни ёқтирмаслик эса саломатликнинг белгиси. Бировнинг маломатига қолмайин десанг, ўз ишингнинг устаси бўл. Бундай инсон лоқайд бўлолмайди, чунки унинг боғланган нуқтаси – севган машғулоти бор, тутириқсиз бўлолмайди, чунки унинг тутган ўрни – эришган натижалари бор, тайинсиз бўлолмайди, чунки унинг белгиланган қарори – мустаҳкам қонун-қоидалари бор.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

09 Jan, 04:02


124. Шанба, фақат, у тўғрисида ихтилоф қилганлар зиммасига юкланди, холос. Албатта, Роббинг қиёмат кунида улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқарур.

Яҳудийларга фарз қилинган шанба кунини улуғлаш иши ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида йўқ нарса. Аллоҳ уни яҳудийлар ихтилоф қилганлари учун жазо сифатида жорий этгандир. Қиёмат куни ихтилофли нарсалари ҳақида Аллоҳ таолонинг Ўзи улар орасида ҳукм чиқаради.
Яъни уларнинг қилмишлари янги эмас, аввалда ҳам бўлган. Шунинг учун, уларга эътибор бермасдан, ўз ишингни қилавер.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

09 Jan, 02:34


Сафарга чиқишдан олдин: “Бисмиллаҳи аманту ва ъалайҳи таваккалту, лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ”, яъни “Аллоҳнинг номи билан. У зотга имон келтирдим, Унга таваккал қилдим, Аллоҳдан ўзгада куч-қувват йўқдир”. Оятул курсий ва ихлос сурасини ўқиб, хавф-хатар ва турли машаққатлардан паноҳ сўраб дуо қилинади.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

09 Jan, 01:14


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳар куннинг қуёши чиқар вақт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу калималарни ўқир эдилар:
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَقَالَنَا يَوْمَنَا هَذَا وَلَمْ يُهْلِكْنَا بِذُنُوبِنَا
Яъни: “Бу кунни бизларга қайта ато қилган ва бизларни гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин”. (Имом Муслим ривояти).

Бунинг маъноси шуки, “бу кун бизга насиб қилмаслиги ва бу кундан олдинроқ биз гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилинишимиз мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло фазлу карами ила бизларни ҳалок қилмади ва бу кунни қайта ато қилди”.

📿Ҳар бир ҳолимизга Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
🌞Хайрли тонг🌞

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

08 Jan, 17:14


🌘Эртага пайшанба!
9 январь, 2025 милодий,
9 ражаб, 1446-ҳижрий йил

Ражаб – руҳ ва жисмимизни Рамазон учун ҳозирлаш ойи


Ражаб ойи кечаларининг учдан бири ўтса, биринчи жумада фаришталар Каъбаи муаззамада жамланишади. Аллоҳ таоло уларга: “Эй фаришталарим, хоҳлаганингизни сўранг”, – дейди. Улар: “Эй Раббимиз, Ражабда рўза тутганларни афв эт”, – дейишади. Аллоҳ таоло: “Кечирдим!” – дейди.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади", – дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий, Имом Аҳмад ривояти).

Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 09.01.2025
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:24
Ифторлик бошланиши: 17:14


Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.

🔗Ражаб ойининг фазилати

🤲 «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»

Яқинларингизга ҳам эслатинг!
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube

Mehrob.uz

08 Jan, 15:23


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
203-мўъжиза: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдирмоқчи бўлган эди, устига бир парча ўт тушди

Шайба ибн Усмон айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳунайнга ғазот қилганларида, Али ва Ҳамза ўлдирган отам ва амакимни эсладим. Ўзимга ўзим Муҳаммаддан ўч олиш имкони туғилди, деб у зотнинг орқа тарафидан келдим. Шу даражада яқинлашдим, фақат қилич билан ташланишим қолганди. Бирдан чақмоқдек ўт алангаси тушди. Қўрқиб орқага тисарилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга қараб: “Ҳа, Шайба”, дедилар».
Шайба айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўкрагимга қўйган эдилар, Аллоҳ қалбимдан шайтонни чиқариб юборди. Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қарадим, у зот ота-онам ва бошқалардан ҳам севимли бўлиб турарди».
@mehrob_uz

Mehrob.uz

08 Jan, 14:49


Намоз вақтлари:
09.01.2025 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

08 Jan, 13:33


Тавбанинг зарурати

Гуноҳ қилган банда икки сабаб туфайли тавба қилишга кечикмаслиги шарт:
1. Тавба қилишга улгурмасингиздан ажал келиб жонингизга чанг солади. У ҳолда гуноҳлардан фориғ бўлмасдан дунёдан кўз юмади.
2. Қилган ҳар бир гуноҳ киши қалбини борган сари қаттиқлаштиради ва иймон нурини сиқиб чиқаради. Парланган ойнада юзингизни яхши кўра олмаганингиздай, гуноҳ ҳам қалбни равшанлаштирмайди. Тавба эса қалбни поклайди, ҳорғинлик, паришонликдан халос қилади. Инсонни комилликка етаклайди.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

08 Jan, 11:38


"Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, талаби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатишдир".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz

Mehrob.uz

08 Jan, 09:38


Хотиннинг мероси

Савол: Динимизда хотиннинг марҳум эридан қолган молдаги ҳаққи нималардан иборат?
📩Жавоб: Унинг мерос олиши икки хил бўлади. Эрнинг хоҳ шу хотиндан, хоҳ бошқа хотиндан фарзандлари бўлмаса, хотин молнинг тўртдан бирини (1/4) олади. Бу қуйидаги оятга биноандир: “У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос)дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур...” (Нисо сураси, 12-оят).
2. Эрнинг фарзанди бўлса, хотин молнинг саккиздан бирини (1/8) олади. Бунинг далили қуйидаги оят: “...Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур...” (Нисо сураси, 12-оят).
Агар хотинлар бирдан ортиқ бўлса ҳам, юқоридаги улушларни бўлиб олишади.
Эр вафот қилганда унинг никоҳида бўлмаган (собиқ) хотини мерос олмайди. Эслатиб ўтиш жоизки, мерос маййит дафн этилганидан кейин, маййитнинг қарзлари адо қилиниб, васиятлари адо этилгач тақсимланади. Хотин мерос олгандан кейин қолган мол-мулк фарзандларга шариатимизда белгиланган тартибда бўлинади. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

08 Jan, 07:36


#Дуо
ФАРЗАНДЛИ БЎЛГАННИ
ТАБРИКЛАШ ДУОСИ


Фарзандли бўлган кишини табриклаш учун қуйидаги дуо ўқилади. Бу билан фарзанд кўрган киши хурсанд бўлади ҳамда янги туғилган чақалоқ ҳам дуо олган бўлади.

بَارَكَ اللهُ فِي الْمَوهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الْوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ وَرُزِقْتَ بِرَّهُ.
Ўқилиши: “Баарокаллаҳу фил мавҳууби лака, ва шакартал-вааҳиба, ва балағо ашуддаҳу ва рузиқта бирраҳу”.

Маъноси: “Сизга эҳсон қилиб берган чақалоқни Аллоҳ муборак айласин. Неъмат берувчи Аллоҳга шукрона қилинг. Фарзандингиз улғайсин, катта бўлсин. Уни покиза, ҳалолдан ризқлантиринг”.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

08 Jan, 05:35


Қаноати чиройли кишининг умри доим баҳор бўлади.

Изоҳ. Қаноат қалбларга роҳат, хулққа безак. Қаноатли инсон борига шукр қилгани учун ҳам сўзлари эътироздан, феъллари норозиликдан холи. Кўзларининг ҳамиша вазмин ва хотиржам боқиши, осуда юзларидан беозорлик балқиб туриши ҳам қаноат туфайлидир. Қаноат лойқани тиндиради, атрофга мусаффолик уруғини сочиб, муносабатлардан чечаклар ундиради.
Қаноат ҳақида Алишер Навоий дейди:

Десанг шоҳ ўлай еру кўк басдурур,
Бу бир тахт-у ул чатри рифъат санга.
Фано шуъласида ёшур жисмни,
Керак бўлса зарбафт хилъат санга.
Етар лола буткан қоя қулласи,
Мурод ўлса гулгун ҳашмат санга.


Яъни, қаноат эгаси тахт талашиб, зўравонлик билан ҳақларни поймол этмасдан шоҳлик мартабасига етади. Оёғи остидаги ер – унинг тахти, осмон – боши узра тикилган чодирдир. У кимлигини билдириб қўйиш учун шоҳона зар тўнлар билан ўзини намойиш этиб ўтирмайди. Балки қалбини фақат илоҳий муҳаббатга маскан этиб, ундан бошқасини йўқлик қаърига отиб, шундай ҳол билан нур ҳосил этади, шу нур ичига ўзни бекитади, шу нур унга шоҳона либос бўлади. Ҳузурида эгилган бошлардан ғурурланиб, ҳукмига мунтазир эл олдидан тахтиравонда ўтиш билан ҳашамат касб этиш ҳам унинг учун ортиқча меҳнат. Қаноатли инсон учун баланд қоя чўққисида очилган лола айни шоҳона ҳашаматдир.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

08 Jan, 04:02


123. Сўнгра, сенга: «Иброҳимнинг ҳаққа мойил миллатига эргаш. У мушриклардан бўлмаган эди», деб ваҳий қилдик.

Эй Муҳаммад, сенга юборган тавҳид дини ҳам Иброҳимга юборган ҳаққа мойил диннинг ўзгинасидир. У мушриклардан бўлмаган эди. Муваҳҳидлардан эди. Шунинг учун ҳам Иброҳимнинг ҳақиқий миллатига эргашган сенсан ва сенинг умматларингдир. Яҳудий ва мушриклар, биз Иброҳимнинг миллатидамиз, деб оғизларида даъво қилаётганлари билан, гаплари пуч, амалда бошқа йўлга эргашмоқдалар.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

08 Jan, 02:25


Ортиқча орзу-ҳавасга берилиш ва ҳар нарсани кейинга қолдириш – паришонлик ва бемаъниликдир.

Жаъфар Содиқ
@mehrob_uz

Mehrob.uz

08 Jan, 01:14


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةِ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيْكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ.

“Аллоҳумма маа асбаҳа бии мин ниъмати фаминка ваҳдака лаа шарийка лака фалакал-ҳамду валакаш-шукру”.


Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен билан тонг оттирган неъматлар Сендандир. Сен яккаю ягонасан. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд бўлсин. Сенга шукр бўлсин”.

🌷Янги тонг муборак🌷
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Jan, 15:38


ҲАР ИШКИ, НИЯТГА ЯРАША БЎЛГАЙ

Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кийим совға қилди ва хурсандчилик билан: «Ё Расулуллоҳ! Буни ўз қўлларим билан тўқидим. Сиз кийишингизни хоҳладим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам миннатдорчилик билдириб, ҳадяни олдилар. Эҳтиёжлари бор эди, кийдилар. Либосни кўрган бир киши: «Ё Расулуллоҳ! Уни менга беринг», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Майли», дедилар. Мажлис тугаганидан сўнг кийимни ўраб, сўраган одамга бериб юбордилар. Одамлар уни маломат қилишди: «Яхши иш қилмадинг. Бунга Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳам эҳтиёжлари бор эди. У зот ким нима сўраса бериб юборишини биласан-ку!»
У киши қилган ишидан уялиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни муборак эгниларига кийганларини кўриб, У зотнинг баракасидан умид қилиб сўрагандим. Аллоҳга қасамки, мен буни ўлганимда кафан қилиш ниятида олдим» деди.
Саҳл ибн Саъд айтади: «Ҳақиқатан, ўша кийим ўша одамга кафан бўлди».

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Jan, 14:53


Намоз вақтлари:
08.01.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

07 Jan, 13:43


Закот – мол-давлатни ўғриликдан ва йўқолишдан сақловчи қўрғондир

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мол-мулкингизни закот билан қўриқланглар, беморларингизни садақа билан даволанглар, бало-офатларни дуо ва тазарру билан қарши олинглар», дедилар (Имом Табароний ва Имом Байҳақий ривояти).
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Jan, 11:48


#Намознинг_фазилатлари
Намоз хатоларни ўчириб юборади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима деб ўйлайсизлар, бирортангизнинг эшиги олдидан ариқ оқиб ўтса, ўша ариқда ҳар куни беш марта ювинса, унда бирон кир жой қоладими?» дедилар. «Йўқ, асло кир қолмайди», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ушбу беш маҳал намоз билан кичик гуноҳларни кечириб юборади», дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Катта гуноҳлар кечирилиши учун эса тавба қилиш шарт.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Беш маҳал намоз ҳам, иккита жума намози ҳам (бир ривоятда икки Рамазон ҳам) ораларидаги гуноҳларга каффоратдир, фақатгина гуноҳи кабиралардан узоқ бўлинса» (Имом Муслим ва Термизий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таолонинг ҳар бир намоз вақтида нидо қилиб турадиган фариштаси бор. У фаришта: «Эй одам боласи, туриб, сизлар учун ёндирилган оловни ўчиринглар», деб нидо қилади» (Имом Табароний ривояти).
Бу ердаги оловдан мақсад гуноҳлар бўлиб, бу нидони «туриб, гуноҳларингизни ўчиринглар», деб тушуниш керак.

Абу Муслим Саълабийдан ривоят қилинади: «Абу Умома розияллоҳу анҳунинг ҳузурига кирдим. У масжидда экан. Унга: «Эй Абу Умома, бир киши менга сенинг номингдан бир ҳадис айтди, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким яхшилаб, мукаммал таҳорат қилса: икки қўлини ювса, юзини ювса, бошига ва қулоғига масҳ тортса, сўнгра фарз намозига турса, Аллоҳ таоло унинг ўша куни оёғи билан юриб қилган, қўли билан қилган, қулоғи билан эшитиб, кўзи билан қараб қилган, қалби билан қилган гуноҳларини кечириб юборади» деганларини эшитган экансан», дедим. Абу Умома: «Аллоҳга қасамки, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча марта эшитганман!» деди» (Имом Аҳмад ривояти).

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир намоз олдидагининг (яъни намозхоннинг) гуноҳларини кечириб юборади», дер эдилар (Ҳайсамий ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Jan, 10:02


"Тақдирга рози бўлмоқ – сенинг ўрнингга энг тўғрисини билувчи зотга таслим бўлмоқдир!"

@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Jan, 07:52


Тубан кимса беҳуда гапларни сўзлашидан ва сўралмаган саволга жавоб беришидан билинади.

Изоҳ. Беҳуда гапнинг ҳукми оғир. Қуйидаги ҳадис бунга далилдир: «Пайғамбар алайҳиссалом бир куни Каъбни излаб қолдилар. Уни касал, дейишди. Расули акрам Каъбни кўргани бордилар. Олдига кириб:
– Хурсанд бўл, эй Каъб, – дедилар. Шунда Каъбнинг онаси:
– Жаннат сенга хуш бўлсин, эй Каъб! – деди.
– Ким бу Оллоҳ номидан гапираётган? – сўрадилар Расули акрам.
– У менинг онам, эй Оллоҳнинг расули, – жавоб қилди Каъб.
– Сен қаердан биласан, эй Каъбнинг онаси! Балки (ўғлинг) Каъб беҳуда сўзларни гапиргандир, ҳожати йўқ ўринда манъ қилгандир, – дедилар Расули акрам» Ибн Абу Дунё ривояти.

Бунинг маъноси шуки, жаннат хушхабарига муносиб киши ҳисобга тортилмайди. Кимки беҳуда сўзларни гапирган экан, бунинг учун албатта ҳисоб беради. Ҳисоб бериш эса азобнинг бир туридир.

Абу Зар дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар:
– Баданингга енгил, мезонда оғир амални сенга ўргатайми?
– Ҳа, албатта, эй Оллоҳнинг расули, – дедим.
– Бу амал – жим юриш, гўзал хулқ ва беҳуда гаплардан тийилишдир, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам»
Ибн Абу Дунё ривояти.

🔗Бешта муҳим хислат

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Jan, 05:49


ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШГА ОДАТЛАНИШ

Бомдод намозидан кейин ҳар бир мўмин озгина бўлса-да, Қуръони Каримни ўқишни одат қилсин. Бирор куни тиловатсиз қолмасин. Қуръони Каримда етти манзил бор. (Бир манзил – ҳафтияк, яъни Қуръоннинг еттидан бир қисми). Олдинги замонларда одамлар ҳар куни бир манзил (яъни, Қуръони Каримнинг еттидан бири, тахминан, тўрт ёки тўрт ярим пора) тиловат қилишга одатланишган эди. Шунда улар ҳар етти кунда хатм қилишган. Бизлар эса, анча заиф одамлармиз. Қуръонни бу қадар кўп ўқишга бардошимиз етмаслиги аниқ. Лекин имкон қадар ҳаракат қилайлик. Хоҳ бир пора бўлсин, хоҳ ярим пора бўлсин, ўқийлик. Ҳеч йўғи, Ҳакимул уммат қоддасаллоҳу сирроҳ айтганларидек, агар кимгадир ярим пора ҳам мушкул бўлса, у ҳолда чорак пора ёки икки-уч рукуъни ўқисин. (Бир рукуъ – бир маъно тўлиқ тугаган ёки бир ракъатда ўқиладиган миқдор). Лекин бирор куни Қуръони Карим тиловатидан холи ўтмасин.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Jan, 04:03


122. Унга бу дунёда яхши (ҳаёт) бердик. Охиратда эса, у, албатта, солиҳлардандир.

Иймони ва шукр қилгани туфайли, мазкур гўзал сифатларга эга бўлгани туфайли, бу дунёда у кўплаб яхшиликларга эришди. Охиратда эса албатта аҳли солиҳлардан бўлади. Демак, икки дунёнинг саодатига эришиши муқаррар. Яҳудийлар ва араб мушриклари ўзларининг алоқадорликлари билан фахрланаётган Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги гаплар мана шулардан иборат.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Jan, 02:31


«Илм ўрган ва ўзгаларга ҳам ўргат. Ўтмишингни муаллиминг деб бил. Бировга ҳаддан ташқари танбеҳ берма, беҳудага мақтама ҳам. Ўтганга, тўкилганга ва кетганга афсусланма. Нифоқ илмсизлик белгисидир».

Имом Абу Мансур Мотуридий
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Jan, 01:09


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

Юнус алайҳиссаломнинг дуоси
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).

@mehrob_uz

Mehrob.uz

06 Jan, 15:14


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
202-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тош отмоқчи эди, тош қўлига ёпишиб қолди

Муътамир ибн Сулаймондан, у отасидан ривоят қилади:
Бани Махзум қабиласидан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тош билан уриш учун келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилиб турган эдилар. Бояги одам тошни отиш учун қўлини кўтарган эди, тош қўлига ёпишиб қолди. Қанча уринмасин, тош қўлидан чиқмади. У қавмига қайтганида, шериклари: “Қўрқдингми?” дейишди. У: “Эплолмадим, тош қўлимда, бироқ отолмаяпман”, деди. Шериклари бундан ажабланиб унинг қўлига қарашди. Ҳақиқатдан ҳам айтганидай эди. Унинг бармоқларини тошдан ажратиб олишди ва “Бу тақдирдаги нарса”, дейишди.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

06 Jan, 14:43


Намоз вақтлари:
07.01.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

06 Jan, 12:12


Агар сизга бир инсон яхшилик қилишингиздан олдин раҳмат айтса, унинг орзусини рўёбга чиқаринг, шунда унинг бошлаган ишини охирига етказиб қўйган бўласиз.

Изоҳ. Агар кимдир сиздан умидвор бўлиб, ҳали қилмаган ишингиз учун раҳмат айтса, умидини сўндирманг, истагини бажо қилинг. Шунда раҳмат билан бошланган иш раҳмат билан нихоясига етган бўлади. Сизга ҳожати тушган одамнинг олдиндан билдирган миннатдорчилиги сиз билан унинг ўртасида умумий хайрни пайдо қилади. У сабаб бошланган хайрни энди тўла-тўкис қилиб қўйиш энди сизнинг зиммангизда!

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

06 Jan, 10:03


"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир" (Залзала сураси, 7-8-оятлар).

@mehrob_uz

Mehrob.uz

06 Jan, 08:04


Эҳтикор ҳақида

Савол: Эҳтикор нима?
📩 Жавоб: Эҳтикор, луғатда нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
«Ким бирор таомни қирқ кунгача эҳтикор қилса, у Аллоҳ таолодан, Аллоҳ таоло эса ундан безор бўлган бўлур» (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган).
Киши ўз даласида етиштирган ҳосилини сақлаб туришда ва четдан олиб келинган маҳсулотларда эҳтикор бўлмайди (“Ҳидоя”, “Мухтасарул Виқоя”). Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

06 Jan, 05:52


Фитнали вақтда амал қилганларга эллик кишининг савоби берилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Яхшилик қилинглар, ёмонликдан тийилинглар. Итоат қилинувчи бахиллик (ёки таъмагирлик), эргашилувчи ҳавои нафс, устун кўрилган дунёга, ҳар бир фикр эгаси ўз фикридан ғурурланаётганига гувоҳ бўлсанг, бошқаларни қўйиб, ўзингни (ҳолинга) қара. Олдингизда сабрли кунлар бор, у кунларда сабр қилиш – чўғни ушлаб туриш кабидир. У кунларда шариатга амал қилувчининг савоби ўзи каби амал қиладиган эллик кишининг савоби мислича бўлади» (Имом Ибн Можа, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Бир ривоятда шундай дейилган:
«Биздан эллик кишинингми ёки улардан эллик кишининг савобими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан эллик кишининг ажри», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

«Олдингизда сабрли кунлар бор» деган жумланинг маъноси шуки, замон фитнали бўлган вақтда нафс жиловини гуноҳлардан тийиб туриш машаққатли, оғир, қийин ва жуда ҳам аччиқ бўлади. Қўлда чўғ ушласа куйгани каби, у пайтда гуноҳлардан тийилиш ҳам шунчалик оғир бўлади. Лекин Аллоҳдан қўрқиб, ёмон суҳбатдошлардан узоқ бўлган кишиларга катта савоблар берилади. Бундай вақтларда ибодат қилувчига фитнали замон бўлмаганда бир амални қилиб савоб оладиган кишидан элликтасининг савоби берилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фитна замонида ибодат қилиш ҳижрат қилишнинг савобига баравар бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

06 Jan, 04:03


121. Унинг неъматларига шукр қилгувчи эди. У зот уни танлаб олди ва сиротул мустақиймга ҳидоят қилди.

Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг неъматларига ҳам сўзларида, ҳам амалларида шукр қилгувчи эдилар. Мушрикларга ўхшаб, оғизда тан олиб, амалда бошқача ибодат қилиб куфр келтирмас эдилар. Ушбу сифатлари учун Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломни танлаб олди ва тўғри йўлга ҳидоят қилди.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

06 Jan, 01:19


🤲КУННИ ДУО ИЛА БОШЛАНГ

Бомдод намозини ўқигандан кейин Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилинг: “Аллоҳим! – денг, – мана, яна бир куннинг тонги отди, мен ҳам дунёдан ўтяпман. Аллоҳим! Фазлу караминг ила бу куннинг лаҳзаларини тўғри сарфлашга тавфиқ ато қил, бирор соат беҳуда кетмасин. Куним яхши ишларга сарф бўлсин...” ва ҳоказо.

Ҳадиси шарифда келадики, ҳар қуёш чиққанида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқир эдилар:
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَقَالَنَا يَوْمَنَا هَذَا وَلَمْ يُهْلِكْنَا بِذُنُوبِنَا
Яъни: “Бу кунни бизларга қайта ато қилган ва бизларни гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин”. (Имом Муслим ривояти).

Ҳар куннинг қуёши чиқар вақт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу калималарни ўқир эдилар. Бунинг маъноси шуки, “бу кун бизга насиб қилмаслиги ва бу кундан олдинроқ биз гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилинишимиз мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло фазлу карами ила бизларни ҳалок қилмади ва бу кунни қайта ато қилди”.

Хуллас, ҳар бир янги кун Аллоҳ таолонинг неъмати эканини қалбдан ҳис этиш лозим. Мазкур дуо орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир куннинг қадрига етишни таълим бермоқдалар, кечаги гуноҳларимиз сабаб ҳалок қилинишимиз мумкинлигини, лекин Аллоҳ таоло Ўз фазлу карами ила бизга ҳаёт ато қилганини эслатмоқдалар. Демак, бизга ато этилган янги кун – янги имкон, янги фурсат эканини англаган ҳолда, уни фойдали ишларга ишларга сарф қилмоқ лозим...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

05 Jan, 10:43


Агар фақирлик, хасталик ва ўлим бўлмаганида, инсон кибри сабабли боши эгилмайдиган бўлар эди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

@mehrob_uz

Mehrob.uz

05 Jan, 08:17


КАҲФ СУРАСИДА ФИТНА МАВЗУСИ

Жума – кунларнинг энг улуғи ва шарафлиси. Бу кунда жума намози ва хутба ўқиш шариатга киритилган. Одамлар жума намозини адо этиб, хутба тинглаш учун масжидларга тўпланадилар. Зеро, "жума" сўзида жамланиш маъноси бор.
Хутба вақтида хатиб келган жамоатга турли мавзуларда ваъз-насиҳатлар қилади. Мавзулар эса замон ва маконга қараб ўзгариб туради. Яна бу улуғ кунда Каҳф сурасини ўқиш одати ҳам бор. Хўш, нима учун жума куни айнан ушбу сура тиловат қилинади? 110 оятдан иборат бу сура 4 қиссадан иборат. Каҳф сурасининг бир қанча фазилатлари бор. Улардан бири шуки, инсонни бадном қилувчи фитналардан огоҳлантиради. Бу сурада тўрт хил фитна ва уларнинг муолажаси ҳақида хабар берилган. Диндаги фитна, мол-дунё фитнаси, илм фитнаси ва бошлиқлик фитнаси.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

05 Jan, 06:09


Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

“Ким қабр азобидан нажот топишни истаса, у тўрт нарса бажариши ва тўрт нарсадан тийилиши зарур. Бажариши зарур бўлган нарсалар: намоз; рўза; садақа; Қуръон ўқиш. Булар киши қабрини кенг ва нурафшон қилади. Тийилиши зарур бўлган нарсалар: ёлғон; хиёнат; чақимчилик ва тик туриб бавл қилиш.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

05 Jan, 04:26


120. Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг итоат қилгувчи, ҳаққа мойил уммати эди. Мушриклардан бўлган эмас.

Ушбу ояти карима Иброҳим алайҳиссаломни «уммат» деб атамоқда. Бу оятдаги «уммат» сўзига «имом» ҳамда «миллат» маънолари берилган. Иккинчи маънога келсак, Иброҳим алайҳиссалом бир ўзлари бутун бошли бир миллат – умматга тенг келган, деган маънони англаймиз. Агар «уммат»дан «имом» маъносини олсак, «йўлбошчи»ни тушунамиз. Дарҳақиқат, бир умматни тўғри йўлга бошловчи имомга унга эргашганларнинг ҳам ажри-савоби берилади. Шунинг учун икки маъно бир-бирини тўлдириб келади, деб ҳар иккисини ҳам олаверган маъқул. Иброҳим алайҳиссаломнинг яна бир сифатлари «Аллоҳга итоат қилгувчи», Унга бўйсуниб, ибодат қилувчи эканларидир. Бошқа бир сифатлари «Ҳаққа мойил» эканликларидир. Яъни ҳақ динга мойил бўлганлар, нотўғри йўлларга юрмаганлар. Энг муҳим сифатлари «мушриклардан бўлган эмас». Шундай экан, у кишини ўз раҳнамолари деб даъво қилаётган араб мушрикларида Иброҳим алайҳиссаломнинг қайси сифатлари бор? Бирортаси ҳам йўқ-ку! Шунингдек, уларда Иброҳим алайҳиссаломнинг кейинги оятларда келадиган сифатлари ҳам йўқ:

@mehrob_uz

Mehrob.uz

05 Jan, 02:25


Абу Бакр Воситий раҳматуллоҳи алайҳи: “Ҳамма нарсада хотиржамлик яхши, лекин уч нарсада яхши эмас: намоз вақти келганда, маййитни дафн қилишда ва гуноҳдан тавба қилишда”, – дедилар.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

05 Jan, 01:11


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️🌸

🤲 Эй Аллоҳим! Мен Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан сўраган барча яхшиликни сўрайман.
Ва пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан паноҳ тилаган барча ёмонликлардан мен ҳам Сендан паноҳ тилайман.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

04 Jan, 15:14


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
197-мўъжиза
Муҳаммад ибн Ҳотибнинг қўлидаги куйиш изининг кетиши

Муҳаммад ибн Ҳотиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қозон ағдарилиб тушиб, қўлимни куйдирди. Онам мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб борди. У зот қўлимга бундай деб пуфладилар: “Эй Аллоҳим, зиённи кетказ, сен инсонларнинг Раббисан. Шифо бер, сен шифо берувчисан ва сендан бошқа шифо берувчи йўқ».
@mehrob_uz

Mehrob.uz

04 Jan, 14:39


Намоз вақтлари:
05.01.2025 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

04 Jan, 12:02


Имомнинг сутраси қавм учун ҳам кифоя қилади

Савол: Тўрт киши очиқ майдонда намозга саф тортдик. Ҳар биримиз олдимизга сутра қўйдик. Кейин имом ҳам сутра қўйди. Шу намозимиз дуруст бўлдими?

📩 Жавоб: Ўқиган намозингиз дуруст бўлган. Чунки сутра қўймасдан ўқилганда ҳам намоз дуруст бўларди, ҳатто намоз ўқувчиларнинг олдидан кесиб ўтишганида ҳам жамоатнинг намоз бузилмайди, ўтган гуноҳкор бўлади. Фиқҳий манбаларда:
“Имомнинг сутраси қавм учун ҳам сутрадир”, дейилади (“Ҳидоя” китоби).
Бу мавзуда бир қанча ҳадиси шарифлар мавжуд бўлиб, Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга калта найза санчиб бериларди ва у зот ўшанга қараб намоз ўқир эдилар”, дейилади (Имом Бухорий ривояти).
Демак, жамоат бўлиб намоз ўқилганида имомнинг олдига қўйилган сутра бошқалар учун ҳам кифоя қилади ва ҳар бир киши ўзи учун алоҳида сутра қўйиши шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

04 Jan, 10:08


Энг даҳшатли оғриқ нима биласизми? Ичингиздаги барча нарча ёниб битаётган бўлсада, жим туришингиздир!

Жалолиддин Румий
@mehrob_uz

Mehrob.uz

04 Jan, 08:04


Одам боласида иккита тасарруф бор

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалам: «Албатта, Одам боласида шайтоннинг ҳам, фариштанинг ҳам тасарруфи бордир. Шайтоннинг тасарруфи ёмонликни ваъда қилиш ва ҳақни ёлғонга чиқаришдир. Фариштанинг тасарруфи бўлса, яхшиликни ваъда қилиш ва ҳақни тасдиқлашдир. Кимки фариштанинг тасарруфини топадиган бўлса, у билсинки бу Аллоҳдандир. Шу сабаб Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Кимки шайтоннинг тасарруфини топадиган бўлса, Аллоҳ номи билан шайтони рожимдан паноҳ сўрасин», дедилар. Сўнгра «Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир» оятини ўқидилар (Имом Термизий ривояти. Имом Термизий Бу ҳадис ҳасан ғариб», дейди).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки, Одам боласида иккита тасарруф бор. Бири шайтонга, иккинчиси фариштага тегишлидир. Шайтоннинг тасарруфи шуки, у инсонни ёмонликдан қўрқитади. Масалан, «Агар сен фақат ҳалол мол десанг, оч қоласан», «Агар закот берсанг, молинг тугайди», «Агар урушга бориб ўлиб кетсанг, бола-чақанг нима еб, нима ичади?» деб қўрқитади. Фариштанинг тасарруфи эса, бандани хотиржам қилади, уни Аллоҳ таолонинг ваъдаларига чорлайди.

Шу туфайли Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким ўзида фариштанинг тасарруфини топса, Аллоҳ таолога унинг шукрини адо қилсин. Агар шайтоний тасарруфларни топса, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ сўрасин», демоқдалар. Демак, ким шайтоний васвасани ўз қалбида топса, Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак бўлади.
Сўнгра Пайҳамбар алайҳиссалом:
«Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир», оятини ўқидилар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

04 Jan, 05:58


Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

04 Jan, 04:01


119. Сўнгра, Роббинг билмасдан ёмон амал қилганларга, ундан кейин эса, тавба қилиб яхши амалларни қилганларга, албатта, Роббинг шулардан сўнг мағфиратли ва раҳимлидир.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло кимларнинг тавбасини мағфират қилиб, унга раҳматини насиб этишини баён этмоқда. Ояти каримани диққат билан ўрганадиган бўлсак, инсоннинг тавбаси қабул бўлиши учун, аввало,
«...билмасдан ёмон амал қилган...»,
яъни гуноҳ ва ёмон амални билмасдан, хато ила қилган бўлиши керак.
Била туриб қилган бўлса, шартга тўғри келмайди ва тавбаси қабул бўлмайди. Баъзи кишиларнинг «Ҳозирча ўйнаб олайлик, фалон ёшга кирганимизда тавба қилиб, намоз ўқишни бошлаймиз», деган каби тушунча ва гапларининг нотўғри эканини ҳам шундан билиб оламиз.
Иккинчидан,
«...ундан кейин эса тавба қилиб...»
Инсон қилган гуноҳи учун тавба қилиши керак, чин дилдан афсусланиб, Аллоҳга истиғфор айтиб, ўша гуноҳ ишдан қайтиши, уни бутунлай тарк этиши лозим.
Учинчидан,
«...яхши амалларни қилганларга...»
Яъни тавбадан сўнг яхши амалларни қилиши шарт. Ўша иш унинг тавбаси ҳақиқий эканини кўрсатади.
«...албатта, Роббинг шулардан сўнг мағфиратли ва раҳмлидир».
Ана шу шартларни бажарганларга Аллоҳ таоло мағфиратини насиб этади. Гуноҳларини кечиради. Раҳм қилиб, охиратда мукофотларини беради. Юқорида ўзларининг Иброҳим алайҳиссаломга яқинликларини даъво қилаётган яҳудийлар учун ҳаром бўлган нарсалар эсга олинди. Маълумки, араб мушриклари ҳам, «Иброҳимнинг динидамиз» деб даъво қилар ва баъзи нарсаларни бутларга атаб, ўзларича, ҳаром санар эдилар. Келгуси оятда Аллоҳ таоло уларнинг даъволари ёлғон эканини фош этиш учун Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳақиқатларини эслатади:
@mehrob_uz

Mehrob.uz

04 Jan, 02:29


«Икки киши Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрса, уларнинг афзали муҳаббати кучлисидир».

Имом Бухорий ривояти
@mehrob_uz

Mehrob.uz

04 Jan, 01:15


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла!

Бугунги кунимизни барокатли қилгин!
🤲

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 t.me/mehrob_uz

Mehrob.uz

03 Jan, 15:19


Ҳикоят қилинишича, олис бир қишлоққа табиблар бориб, шу ерлик аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди. Табиблар шикоят билан келган беморларга бирма-бир ташхис қўйиб, муолажа қилишибди. Аммо шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан шикоят қилмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини ахтара бошлашибди. Қишлоқнинг ҳавоси ва сувида ёки яна қандайдир шифобахш жиҳатлари бордир, дея гумон қилишибди. Аммо бирорта ҳам тахминлари тўғри чиқмабди. Ниҳоят, бунинг сирини қишлоқ аҳлидан сўрашса, кексалари шундай дейишган:
“Биз ғийбат, ҳасад, кўролмаслик, кек ва адоват каби иллатлардан ҳазар қиламиз. Бирор кимсага нисбатан бундай муносабатда бўлмаймиз. Аксинча, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаймиз. Ана шунинг учун ҳам бирортамизнинг қалб касаллигидан шикоятимиз йўқ”.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

03 Jan, 14:39


Намоз вақтлари:
04.01.2025 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

03 Jan, 11:59


Зикр – сакинат манбаи

«Зикр – бу дунё қийинчиликлари ва машаққатлари қаршисида сакинат манбаидир. Ҳозирги давр маданиятимизда ўқимишлилар кўпайди, турли илмлар кенг тарқалди. Лекин, шунга қарамасдан, руҳий изтироб ва ғамгинлик кўпайса кўпаяяптики, асло камайгани йўқ. Бунинг сабаби нима? Қалбларнинг Аллоҳсиз харобага айланганидир. Қалблар Аллоҳни эсламаяпти. Эсласа, У Зотга ошиқ бўлади. Билмайдиган нафс қандай эсласин? Албатта, янги маданиятнинг Аллоҳ билан алоқаси узилган. Инсон қанча кучли бўлмасин, барибир заифдир, қанча билмасин, барибир ақли нуқсонлидир. Инсоннинг Раббисига эҳтиёжи худди ёш боланинг меҳр кўрсатадиган ва ҳимоя қиладиган отасига эҳтиёжи кабидир».

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz

Mehrob.uz

03 Jan, 03:09


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊💐

🍃Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 18:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

02 Jan, 17:53


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

02 Jan, 17:18


Жума куни салавот айтиш суннатдир

💐 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН

☘️ Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

02 Jan, 15:18


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
197-мўъжиза
Убайнинг ҳаққига қилинган дуо туфайли, қироатидаги шубҳа кетди

Сулаймон ибн Сарддан ривоят қилинади:
Убай ибн Каъб қироатида ихтилофи бор икки кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига олиб келди.
Убай айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ўқитдилар, мен ҳам у иккисига ўқитдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “Яхши ўқияпсизлар”, дедилар. Шунда менинг юрагимга жоҳилият давридагидан ҳам қаттиқроқ шубҳа оралади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўкрагимга бир уриб: “Эй Аллоҳим, ундан шайтонни кеткиз”, дедилар. Пешонамдан тер чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарадим. У зот: “Жаброил келиб, Қуръонни етти ҳарфда ўқинг, ҳар бир шифо берувчи, кифоя қилувчи, деди”, дедилар».
Шу дуо сабабидан Убай розияллоҳу анҳунинг қироатидаги шак кетиб, Қуръон ҳам, илм ҳам қалбига мустаҳкам жойлашди. У Қуръонни пухта ёдлаб, Қуръонни кўтарган ва унга амал қилган умматнинг имомига айланди.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

02 Jan, 14:48


Намоз вақтлари:
03.01.2025 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

02 Jan, 12:23


"Ким яширин гуноҳ қилган бўлса, яширин тавба этсин. Ким ошкор гуноҳ қилган бўлса, ошкор тавба этсин. Албатта одамлар айблайдилар ва кечирмайдилар. Аллоҳ эса кечиради ва айбламайди".

Маймун ибн Миҳрон

@mehrob_uz

Mehrob.uz

02 Jan, 10:22


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон инсон танасида қоннинг оқиши каби юради», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ: Ҳадиси шарифнинг хулосаси шуки, бу ерда шайтон васвасаларини инсоннинг нафсида ва қалбида жорий бўлиши инсон танасида қоннинг оқишига қиёс қилинмоқди. Инсон танасида қоннинг борлиги ва у бутун тана бўйлаб айланиб юриши аниқ бўлганидек, шайтоннинг васвасалари ҳам ана шундай аниқ. Инсон танасидаги қоннинг оқишини ҳис қилмаганидек, шайтоннинг васвасасини ҳам ҳис қилинмайди. Худди шунингдек, қон инсонга қанчалар яқин бўлса, шайтоний васвасалар ҳам унга шу қадар яқиндир. Шунинг учун инсон шайтоннинг васвасасидан сақланишнинг ҳаракатини қилиши керак.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

02 Jan, 08:02


#Дуо
ЭНГ ГЎЗАЛ ДУО


اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلَا لِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيْمِ سُلْطَانِكَ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лакал-ҳамду камаа йамбағии лижалаали важҳика ва ъазийми султоник”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Сенга Сенинг юзингнинг улуғлигича ва салтанатингнинг буюклигича ҳамду санолар бўлсин”.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

02 Jan, 05:57


АМАЛ ТЎҒРИ БЎЛИШИ ҲАҚИДА ЎЙЛАНГ

Баъзи одамларнинг ичида хавотир бўлади, шунча зикр қилдим, лекин ҳозиргача ҳеч йиғи келмади, кўнглим бўшамади, демак, мен жуда бағритош ва бадбахтман, деб ўйлайди.

Ёдда тутингки, йиғи келиши ёки келмаслиги ихтиёрдаги иш эмас. Нажот топишнинг унга боғлиқ жойи йўқ. Муҳими, қайси йўлдан кетаётганингиз, тўғри йўлдамисиз ёки йўқ? Қилаётган амалингиз тўғрими ёки йўқ? Шу нарсага қаранг.
Байтуллоҳга биринчи назар тушганда ҳам йиғи келмаслиги мумкин. Жуда кўп одамлардан, Байтуллоҳга биринчи назар тушганда, инсон йиғлайди, деган гапни эшитганман. Бу ҳол одамларнинг ўртасида машҳур бўлиб бўлган. Масалан, бир одам у ерга етиб борди ва Байтуллоҳни кўрди, шунда у йиғламади. Кейин у, мен шайтонман, малъун бўлиб бўлганман, чунки мен Байтуллоҳни кўриб туриб ҳам йиғламадим, деб хавотир оляпти.

Бир нарсани ёдда тутинг, у ерда йиғлашнинг бирор ҳақиқати йўқ. Байтуллоҳга борганда уни тавоф қилиш тавфиқи бўлса, ана шу Аллоҳ таолонинг карами ва эҳсонидир. Хоҳ йиғи келсин, хоҳ келмасин. Агар йиғи келса, унда бу неъматдир. Мабодо, йиғи келмаса, бу ғам қиладиган нарса эмас ва у киши яхшиликлардан маҳрум бўлганини билдирмайди. Чунки мақсад бошқа. Муҳими, бизга буюрилган амал у адо этиляптими ёки йўқми – шу!

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

02 Jan, 04:01


118. Яҳудий бўлганларга эса, сенга бундан олдин айтиб берган нарсаларимизни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар.

Ушбу оятда ишора этилаётган, Аллоҳ яҳудийларга ҳаром қилган нарсалар «Анъом» сурасида келган. Ўша сурадаги оятда Аллоҳ таоло: «Яҳудий бўлганларга якка туёқлиларни, мол ва қўйнинг белидаги, ичакларидаги ва суякка аралашганидан бошқа ёғини ҳаром қилдик», деган эди. Бу ҳукм яҳудийларнинг ўзларига хос бўлиб, гуноҳларига жазо сифатида туширилган эди. Мусулмонларга тегишли эмасдир.
Бундай ҳукмни чиқариш билан:
«Уларга зулм қилмадик».
Яъни мазкур нарсаларни ҳаром қилиш билан биз яҳудийларга зулм қилганимиз йўқ.
«Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар».
Улар ҳаддан ошиб, Аллоҳнинг амрини бажармаслик ила ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Зинҳор бошқага эмас. Уша гуноҳлари туфайли уларга мазкур ҳукм жорий бўлди.
Яҳудийлардан кейин келганлар уларнинг хатосини такрорлаб юрмасинлар. Акс ҳолда, уларга ҳам яҳудийларга ўхшаб муомала қилиниши мумкин. Бунинг ўрнига, ўзларини ўнглаб, тўғри йўлни топишга ҳаракат қилсинлар.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

01 Jan, 12:03


Бир қўли йўқ кишининг намозда имом бўлиши

Савол: Менинг бир қўлим йўқ. Намозда имомликка ўтсам бўладими?

📩 Жавоб: Бўлади. Аммо ҳар томонлама соғлом одам имом бўлиши афзал ҳисобланади. Аллома Ибн Обидин имомликка ўтиши макруҳ бўлган кишиларни зикр қилиб, бундай деган:
“Оёғи оқсоқ (бир оёғини чала босадиган) одамларнинг ҳам имомлик қилиши макруҳдир. Демак, бошқасига иқтидо қилиш афзалроқдир... Бир қўлли кишининг ҳам ҳукми шундай” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

01 Jan, 10:02


ҲАР БИР БАНДАНИНГ ҲАМРОҲЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳи соллаллоҳу васаллам:«Сизлардан ҳар бирингизга жиндан бўлган ҳамроҳ ва фариштадан бўлган бир ҳамроҳ бўлади», дедилар.
Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизда ҳам бўладими?» деб сўрашди. У зот: «Менда ҳам бор, лекин Аллоҳ таоло жиннинг устидан менга кўмак беради. Шунинг натижасида у менга тобе бўлади. У мени фақат яхшиликка буюради», дедилар (Имом Муслим ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиси шарифнинг хулосаси шуки, ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло жин ва фариштадан бўлган ҳамроҳни тайин қилиб берган. Агар унинг фикрига турли ёмонликлар келса, бу жиндан бўлган ҳамроҳнинг таъсирида бўлади. Агар яхшиликлар хаёлига келса, бу фариштанинг таъсирида бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом бу нарсани саҳобийларга баён қилганларида улар жин ҳамроҳ у зотда ҳам мавжудлиги ҳақида сўрадилар. Шунда Набий алайҳиссалом ўзларида ҳам жин ҳамроҳ борлиги, лекин бошқаларникига ўхшамаслиги, балки у зотга жин тобе эканлигини айтдилар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

01 Jan, 07:59


"Барча одамларни рози қилишга бор кучингни сарфласанг ҳам, бунинг иложиси йўқ. Шундай экан, амалингни ҳам, ниятингни ҳам холис Аллоҳ учун қил".

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz

Mehrob.uz

01 Jan, 05:49


Кимнинг кимлиги тилидан билинади

Имом Нававий айтадилар: “Икки улуғ зот бир жойда бўлиб қолдилар. Бири иккинчисига деди:
– Одамларда қанча айб ва камчилик санадингиз?
– Бир инсонда саккиз минг айб санадим. Аммо инсонда бир хислат бор экан. Агар ўша хислатини ишлатса барча айбларини ёпади, – деди.
– У қандай хислат экан?
– Тилни тийишдир, – деди.

Тил инсонни саломат қилади. Инсон гапирса, унинг нодон ёки ақлли, илмлими ёки авомми, яхшими ёки ёмонми, сахийми ёки бахилми хуллас ҳамма нарсасини билиб олса бўлади.

Ҳазрати Умар айтадилар: “Кимнинг гапи кўп бўлса, хатоси ҳам кўп бўлади”. Тилни тийиш ҳамма айбларни беркитади.

Умар ибн Абдулазиз айтадилар: “Биз салафларни кўрдик, улар ибодатни рўзада ёки намозда кўрмас эдилар. Улар асли ибодатни одамларнинг шанидан тилни тийишда деб билардилар. Кундузи рўзадор, тунда қойим бўлиб чиққан одам агар тилини тиймаса қиёмат куни муфлис бўлади”.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrob_uz

Mehrob.uz

01 Jan, 04:02


117. Озгина матоҳ ва аламли азоб бор.

Яъни, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганларга бу дунёда «озгина матоҳ» бор. Эҳтимол, ўша тўқиган ёлғонлари сабабли ушбу беш кунлик дунёнинг арзимаган фойдасига етишарлар. Аммо, улар учун у дунёда «аламли азоб бор»лиги муқаррардир.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

01 Jan, 02:35


«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини иззат-икром қилсин. Унинг мукофоти бир кечаю бир кундуздир. Меҳмондорлик уч кун. Ундан кейингиси садақадир. Унга токи уни (мезбонни) тангликка солгунча турмоғи ҳалол бўлмас».

Имом Абу Довуд ривояти
@mehrob_uz

Mehrob.uz

01 Jan, 01:22


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️💐

🤲 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин!

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

31 Dec, 15:22


Ҳазрати Умарни тўшакка михлаб қўйган воқеа

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир кеча назорат қилиш, раиятнинг аҳволини ўрганиш мақсадида кўчага чиқди. Мусулмонлардан бирининг уйи олдидан ўтаётиб, хонадон эгасининг намоз ўқиётганини кўриб қолди. Унинг қироатига қулоқ тутди. Уй эгаси «Қасамёд этаман Тур (тоғи) билан, битилган Китоб (Қуръон) биланки...» (Тур сураси, 1–2-оятлар)ни ўқиди. Аллоҳ таолонинг «Раббингизнинг азоби, (қиёмат куни) шубҳасиз, воқе бўлувчидир! Уни даф этувчи (куч) йўқдир» оятига етганида, ҳазрати Умар: “Каъбанинг Раббига қасамки, бу ҳақдир”, – деди ва уловидан тушди. Ваҳимага тушди, қалбини қўрқув эгаллади, деворга суяниб қолди. Бироз шу ҳолатда туриб, кейин ортига қайтиб кетди.
Шундан сўнг бир ой тўшакка михланиб қолди. Одамлар зиёрат қилгани келишарди-ю, лекин у зотнинг касалини билишолмасди!
(Имом Ибн Абу Дунё ривояти)

@mehrob_uz

Mehrob.uz

31 Dec, 14:44


Намоз вақтлари:
01.01.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

31 Dec, 12:05


Жойнамоз танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Савол: Жойнамоз танлашда нималарга этибор бериш керак?

📩 Жавоб: Исломнинг аркони бўлмиш намозда “хушу-хузу” катта аҳамиятга эгадир. Кўпчиликда учрайдиган ҳолатлардан бири намоз пайти хаёлнинг паришон бўлишидир. Бунинг натижасида баъзилар намозни бузиб ҳам қўяди. Хаёлимизнинг сочилишига турли ташқи ва ички омиллар сабаб бўлади. Шулардан бири рангли ва нақшли жойнамозлардир. Бундай иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳам содир бўлган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аломатлари бор хомийсада намоз ўқидилар ва: “Бунинг белгилари мени машғул қилиб қўйди. Уни Абу Жаҳмга олиб бориб беринглар ва менга унинг анбижониятини олиб келинглар”», дедилар.
«Хомийса» рангли ва аломатли ёпинчиққа ўхшаш кийим. Абу Жаҳм машҳур саҳобийлардан бўлиб, Омир ибн Ҳузайфа Қурашийдир. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хомийсани ҳадя қилган эди (“Ҳадис ва ҳаёт”, 5-жуз).
Намоз мўминнинг меърожидир. Киши намозда турганда ўзини оламлар Раббиси ҳузурида турганини ҳис қилсагина, намозни мукаммал адо қилган бўлади. Бунда бевосита жойнамознинг ҳам таъсири бор, у агар оддий ва бир хил рангда бўлса, намозда чалғимаслигимизга, хаёлимиз бўлинмаслигига сабаб бўлади. Шундай экан, имкон қадар жойнамоз танлашда ранги бир хил, турли нақшлардан холи бўлганини танлаганимиз маъқул. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

31 Dec, 10:05


Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз!

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳуалайҳи ва саллам: “Аллоҳга ширк келтирмай вафот этган ҳар бир инсон мағфиратга сазовордир. Аллоҳ хоҳласа, уни кечиради, хоҳламаса, кечирмайди. Албатта, Аллоҳ ширк келтириб, тавба қилмай ўлиб кетган бандани кечирмайди. Ундан бошқа гуноҳни, хоҳласа, кечиради”, дедилар»

@mehrob_uz

Mehrob.uz

31 Dec, 08:04


Агар, олдингдаги барча йўллар беркилиб қолса, албатта Аллоҳ таоло бирор кимса билмайдиган махфий йўлни кўрсатиб қўяди.

Жалолиддин Румий
@mehrob_uz

Mehrob.uz

31 Dec, 06:01


УЛУҒЛАРНИНГ СУҲБАТИНИ ТАЪСИРИ

Баъзи одамлар “Аллоҳнинг бирор Валийси бизга назар солса, кўнглига яқин тутса, нуридан берса ва бунинг натижасида гуноҳ чорлови қалбдан йўқ бўлса”, деб ўйлайди. Ёдда тутинг, бу иш ҳеч қачон бўлмайди! Ким шундай хаёл қилса, у алдовдадир. Агар шундай бўлганда эди, дунёда бирор кофир қолмаган бўларди.
Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қоддасаллоҳу сирроҳнинг ҳузурларига бир куни бир жаноб келиб: “Ҳазрат! Бироз насиҳат қилинг”, деди. Ҳазрат насиҳат қилдилар. Кейин у жаноб жўнаб кетаётиб, “Ҳазрат, менга сиз ўзингизнинг кўксингиздан бирор нарса беринг”, дея ўтина бошлади. Яъни, кўксингиздан бирор нур чиқиб, бизнинг кўксимизга кирса ва натижада ишларимиз ўнгидан келса, гуноҳлар хоҳиши тугаб кетса, демоқчи эди.
Шунда Ҳазрат: “Кўксимдан нима берайин? Менинг кўксимда балғам бор. Керак бўлса олиб қол”, деб жавоб бердилар.
Бирор улуғ зотнинг назари тушса ёки кўксидан бирор нарса ўтса, барча ёмонликлар бартараф бўлади, деган ўй бекордир. Албатта, Аллоҳ таоло улуғ зотларнинг суҳбатини таъсирли қилиб қўйган, у орқали инсоннинг ўй-фикри ўзгаради. Бунинг натижасида тўғри йўлда юради. Лекин ишни айнан ўзи ўз хоҳиши ила қилиши шарт.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

31 Dec, 04:03


116. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар.

Инсон бандадир. У неъматни розиқ Аллоҳдан олади. Шунинг учун инсоннинг ҳалол ёки ҳаром ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Кимки, ўзи ҳақсиз бўлган нарсага аралашиб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», деса, Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон тўқиган бўлади.
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганларга эса:

@mehrob_uz

Mehrob.uz

31 Dec, 02:31


«Аллоҳнинг наздида Исломда яшаб, У Зотга такбир, ҳамд ва таҳлил айтиб ҳаёт кечирган мўмин(мўмина)дан кўра афзал ҳеч ким йўқдир».

Имом Насоий ривояти
@mehrob_uz

Mehrob.uz

31 Dec, 01:17


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Dec, 15:25


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
192-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқаларидан ҳам кўриб турардилар

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик, намозга такбир айтилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй инсонлар, мен сизларнинг олдиларингиздаман, руку, саждада мендан олдинга ўтиб кетманг, мендан олдин бошларингизни саждадан кўтарманг. Чунки мен сизларни орқамдан ҳам кўраман. Муҳаммаднинг жони измида бўлган Зотга қасам, агар сизлар мен кўрган нарсани кўрганларингизда эди, кам кулиб, кўп йиғлардингиз”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, нимани кўрдингиз?” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат ва дўзахни”, дедилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдинни қандай кўрсалар орқаларидаги сафларни шундай кўра олардилар.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Dec, 14:38


Намоз вақтлари:
31.12.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

30 Dec, 12:10


Ким ростгўй бўлса, нажот топади

Ибн Масъуддан бундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Тўғрисўз бўлинглар, чунки тўғрисўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга олиб киради. Ёлғондан четланинглар, чунки ёлғон гуноҳга бошлайди, гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Киши доим рост гапиради, ростгўй бўлишга интилади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “сиддиқ” деб ёзилади. Яна бир киши доим ёлғон гапиради, ёлғон сўзлашга интилаверади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “каззоб” деб ёзилади» (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Dec, 10:05


#Дуо
ХОНАДОН АҲЛИНИНГ ҲАҚҚИГА
ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси хонадонга борсалар, хонадон аҳлини дуо қилиб қайтар эдилар.

Бурс ибн Абу Бурс розияллоҳу анҳунинг уйларига борганларида, хонадон аҳли таом ва ватбаҳ (қуриган хурмо, ёғ ва пишлоқ аралаштириб таёрлаган таом) келтирди. У зот тановул овқатни қилдилар. Сўнгра келтирилган сувдан ичиб, хонадон аҳлининг ҳаққига қуйидагича дуо қилдалар:

اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُمْ فِيْمَا رَزَقْتَهُمْ وَغْفِرْ لَهُمْ وَارْحَمْهُمْ

Ўқилиши: “Аллоҳумма баарик лаҳум фиймаа розақтаҳум вағфирлаҳум варҳамҳум”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Уларга берган ризқингни баракотли қил. Уларни мағфират қил. Уларга раҳм айла!”

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

30 Dec, 08:03


Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча марта умра ва ҳаж қилганлар?

Савол: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар?

📩 Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра, бир марта ҳаж қилганлар.
Қатода розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Анасдан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам неча марта ҳаж қилганлар?” деб сўрадим. “Бир марта. Тўрт марта умра қилганлар. Ҳаммаси Зулқаъдада. Аммо ҳажлари ундай эмас. Ҳудайбиядан (ёки Ҳудайбия замонидаги) қилинган умра Зулқаъдада. Ундан кейинги йилдаги умра Зулқаъдада. Жиъронадан, Ҳунайн ўлжаларини тақсим қилган жойларидан қилинган умра ҳам Зулқаъдада. Ва ҳажлари билан бирга қилинган умра”, деди» (Имом Термизий ривояти).

Изоҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломда ҳаж фарз бўлганидан кейин бир марта видолашув ҳажини адо этганлар. Аммо ҳаж фарз бўлмасидан аввал Маккада бўлган чоғларида икки марта ҳаж қилганлар. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Dec, 06:02


ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ НЕГА ҲАРОМ?

Бу ҳаёт, бу жисм, бу аъзолар – ҳаммаси омонатдир. Шу сабабли ҳам худкашлик қилиш, яъни ўзини ўзи ўлдириш ҳаромдир. Ўлдириш у ёқда турсин, агар банда касал бўлсаю, даволанмаса, ўшанда ҳам жавобгар бўлади. Бу жон, бу тана бизнинг мулкимиз бўлганида эди, у ҳолда нимани хоҳласак, шуни қилардик, хоҳ ҳаётдан тўйиб кетсак, ҳалок қилардик, барбод қилардик ёки оловда ёқиб юборардик. Лекин жон ҳам, жисм ҳам Аллоҳники бўлгани учун бу омонатни Эгасига топшириш керак бўлади. Шунга кўра, қачон Аллоҳ таоло бизни Ҳузурига чақирса, ўша пайтда кетамиз. Олдиндан худкашлик қилиб, жонга суиқасд этиш омонатга хиёнатдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Dec, 04:01


Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Биродарларни кўпайтиринглар! Чунки ҳар бир мўминга шафоат қилиш изни берилади" дедилар.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Dec, 02:35


«Бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг. Бирон кимса бировга нисбатан такаббурлик қилмасин, бирон кимса бошқа кимсага зулм қилмасин».

Имом Муслим ривояти
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Dec, 01:17


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ
🌹ЯНГИ КУН МУБОРАК🌹

Солиҳ зотларнинг хислати шуки, улар тонгда Аллоҳдан ишларига муваффақият сўрашар экан. Кеч кирганда эса ишларидаги нуқсонлардан қўрқиб, истиғфор айтишар экан.

Бошланган янги ҳафта гўзал хушхабар ва улкан муваффақиятларга бой бўлсин.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

29 Dec, 15:20


Намоз вақтлари:
30.12.2024 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

29 Dec, 14:31


Инсон доим аксини қилишга шошади. Ёш бўлганда катта бўлишни хоҳлайди, катта бўлгач эса қанийди, ёш бўлиб қолсам эди, дейди. Пул топиш учун соғлиғидан кечади, кейин шу пулларни соғлиғини тиклаш учун сарфлайди. Келажак ҳақида шу даражада қаттиқ ўйлайдики, натижада бугунги кунни умуман эсидан чиқаради, келажак келганда эса яна келажакни ўйлайверади. Худдики абадий яшаш учун дунёга келгандай яшайди, лекин ҳеч қачон яшамагандек вафот этади.

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

29 Dec, 13:30


@mehrob_uz

Mehrob.uz

29 Dec, 12:01


ИСЛОМ ДАВРИДАГИ КАТТА ФИТНА

Сийрат уламоларининг таъкидлашича, Исломдаги биринчи энг катта фитна Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу даврида содир бўлган. Тўғри, ундан олдин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик вақтида фитналар юз берган бўлса-да, лекин оммавий тус олмаган. Ҳадисларда ҳам катта фитналар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин бошланишига ишоралар бор. Юқорида айтганимиздек, Ислом тарихида содир бўлган энг катта фитна "Фитналар қулфи" дея ном олган иккинчи халифа, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврига тўғри келади. Воқеани қисқача баён қиламиз: Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик йиллари жамиятда адолат ҳукм сурарди. Еру осмондан барака эшиклари очиб қўйилган вақтлар. Одамлар тинчлик-омонликда ҳаёт кечирар, фитна нималигини асло билмас эдилар. Фитна у ёқда турсин, шубҳали савол берган кишиларнинг ҳам адаблари бериб қўйиларди. Вақт ўтган сари турли халқлар Исломни қабул қила бошлади. Одамлар Ислом динига киргани билан ҳали аввалги эътиқод ва қарашлари тўлиқ ўнгланмаган эди. Ундан ташқари, фитнабоши Абдуллоҳ ибн Сабаъга ўхшаган ичкаридан Исломга ҳужум қилиб, зарба бериш мақсадида ўзини мусулмон қилиб кўрсатаётган мунофиқлар йўқ эмасди. Шу ва шунга ўхшаган бошқа омиллар сабаб аста-секин фитнага йўл очила бошлади. Фитначилар ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида ҳар қандай пасткашликдан тоймас эдилар. Фитначилар хуфёна тил бириктириб ҳазрати Умарни ўлдириш учун режа тузадилар. Душманлар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун Муғира ибн Шўъбанинг қули Абу Луълуани танлашади. Бир куни Абу Луълуа заҳар сурилган ханжар билан эрталаб масжидга йўл олди. Ҳазрати Умар субҳ намозини эрта ўқирди. Пайтдан фойдаланган қотил масжидга эртароқ кириб яшириниб олди. Ҳазрати Умарнинг намоз бошлашини кутиб орқада пойлаб намозга такбир айтиши билан ханжар уради. Бир неча марта санчиб кўп жароҳат етказади. Ҳазрати Умар "Мени ўлдирди, ушланглар!" дейди. Одамлар уни ушлашга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, бир неча кишини яралаб қочиб кетмоқчи бўлди. Лекин бир саҳоба орқасидан келиб, уни йиқитиб олди. Қўлга тушган Абу Луълуа ўзига ханжар урди. Абдураҳмон ибн Авф ҳазрати Умар ўрнига намозни ўқиб берди. Намозни тезда тугатилиб Умарни уйларига олиб кетишди. Воқеани эшитган аҳли Мадина қайғуга ботди. Дарҳол табиб чақирилди ва у жароҳатни кўриб боғлаб қўйди. Лекин жароҳат оғир, кўп қон йўқотилган эди. Шундай қилиб, ҳижратнинг 23 йили 26 зулҳижжа (милодий 644 йил 2 ноябрь) сешанба куни ҳазрати Умар 63 ёшда фитна туфайли вафот этди. Биринчи фитна номини олган ушбу мудҳиш воқеа Ислом тарихига қонли сиёҳ билан битилди. Ҳазрати Умар васиятига биноан чоршанба куни Ойша онамиз ҳужраларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ёнларига дафн қилинди. Жаноза намози масжидда ўқилди, Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу имом бўлди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан бошланган фитна кейинги рошид халифаларни ҳам четлаб ўтмади. Хулоса шуки, фитна жамиятни пароканда қилиб, одамлар орасида бошбошдоқлик ва низоларни авж олдиради. Охир-оқибат зиддиятлар низоларни келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда эса бу каби ишлар қон тўкилиши билан якун топади. Шунинг учун ҳам динимиз фитнани қоралайди ва унга қарши қаттиқ курашади.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

29 Dec, 10:01


ФИТНАНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ОМИЛЛАР

Фитнани келтириб чиқарувчи жуда кўп сабаб ва омиллар мавжуд. Уларнинг энг асосийлари қуйидагилардан иборат:

⚠️ илмсизлик;
⚠️ амалсизлик;
⚠️ эътиқоднинг заифлиги;
⚠️ ношукрлик;
⚠️ сабрсизлик;
⚠️ шошқалоқлик;
⚠️ мутаассиблик;
⚠️ зулм қилиш;
⚠️ мусулмон қадрини топташ;
⚠️ ташқи омиллар;
⚠️ моддий сабаблар;
⚠️ турли зиддиятлар;
⚠️ бўш вақт.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

29 Dec, 08:30


Уйида уни йўк кимсадан маслаҳат сўрама!

Муҳтожлик ва йўқсиллик кишини кўпинча инсон табиати оқламайдиган ишларга ундайди. Айниқса, атрофида бой-бадавлат, кам-кўстсиз ҳаёт
кечирадиганлар бўлса, аҳвол яна хам ёмонлашади. Шунинг учун доно халқимиз «аввал таом, баъдаз калом» дейдилар. Энг ёмони фақир киши ҳаётда эзгу амал, адолат деган тушунчалар борлигига ишонмай қўяди. Шунингдек, йўқчилик оқибатида киши қарздор бўлар экан, гапирса ёлғон сўзлайдиган, ваъда берса, бажармайдиган бўлиб қолади. Камбағалликнинг зарари инсоннинг моддий ва маънавий оламига таъсир этиб қолмай, унинг фикрлашига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказади. Фарзандлари оч ўтирган одам қандай қилиб тараққиёт, юксалишга тааллуқли илғор ғоялар ҳақида ўйлаши мумкин? Бир куни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бўлмиш Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ҳазратлари илм мажлисида ўтирганларида хизматкор аёл келиб, уйда ун қолмаганини айтибди. Шунда ҳазрат: «Шўринг қурсин, қирқта фиқҳий масалани бошимдан учириб юбординг-а», деган эканлар. Имом Аъзам ҳазратларининг ҳам бу борада қуйидаги сўзлари мавжуд: «Уйида уни йўқ кимсадан маслаҳат сўрамагин».Чунки камбағалнинг фикру хаёли нон топишда бўлади. Шунинг учун ҳам у тўғри маслаҳат бера олмаслиги мумкин. Маълумки, кучли руҳий ҳолат идрок қилишга, тўғри фикр юритишга салбий таъсир қилади.

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

29 Dec, 06:02


Мавлоно Яъқуби Чархий “Рисолаи Унсия” асарида таъкидлашича, Баҳоуддин Нақшбанд ўзаро суҳбатларда айтар эканлар: “Биз нимага эришган бўлсак, илоҳий фазл билан Қуръон оятлари ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларига амал қилиш баракотидан ва у амалларнинг натижасини талаб қилиш, тақвога, шаръий ҳудудларга риоя қилиш ва пок ният билан қадам ташлаш, суннат ва жамоат талабларига амал қилиш ва бидъатлардан йироқ бўлиш орқали эришганмиз”.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

29 Dec, 04:02


"УЙИМДА ТИНЧЛИК ВА ҲАЛОВАТ ЙЎҚ"...

Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ шундай ҳикоя қиладилар: "Бир киши бир олимнинг олдига келиб, уйида ва оиласида кўп муаммолар бўлаётганидан шикоят қилди. Шунда олим унга:
- Сен уйингда суннат, таҳажжуд ва витр намозларини ўқийсанми? - деди.
- Йўқ, - деди у киши.
- Энди сен уйингда суннат, таҳажжуд ва витр намозларини ўқишга эътибор бериб бир тажриба қилиб кўр, сўнг уйингдаги ҳолат қандай бўлишини кузат! - деди олим.

Киши олим айтганидай қилди ва:
- Аллоҳга қасамки, биринчи ҳафтаданоқ ҳаётим ўзгарди ва мушкулларим ҳам ариди, Алҳамдулиллаҳ! - деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ банда учун уйида ўқиган намози сабабидан яхшиликни пайдо қилади", дедилар.

"Ибратли ҳикоялар"дан.

Mehrob.uz

29 Dec, 02:30


Бомдод намозини ўқимаган кунинг куни билан босинқираб юрганга ўхшайсан. Қуёш чиқишидан олдинги ўқилган икки ракъат бомдод намозида шу қадар майин шабада борки, унинг васфига тил ожиз. Субҳидамдаги бу тароватли онларда Аллоҳни кўп зикр қиладиганларнинг қалбида умид қуёшлари порлаяжак.

"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

29 Dec, 01:20


🌱ХАЙРЛИ ТОНГ🌱

Тонгги зикр кунингизга барака олиб кирсин

حَسْبِيَ اللهُ لَآ إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ
Ўқилиши: “Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи туваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазиим”.
Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир” (Тавба сураси, 129-оят).
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Dec, 15:20


Намоз вақтлари:
29.12.2024 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

28 Dec, 14:31


ГУНОҲКОР ОДАМ

Бир одам кўп гуноҳ қилган эди, гуноҳларидан уялиб, тавба қилди ва тўғри йўлга кирди. Аммо нафси ғалаба қилиб, тавбани унутиб, яна шаҳватга берилди. Яна бир муддат йўлдан адашиб, ҳар хил гуноҳ ишларни қиларди. Шундан кейин дилида шундай бир дард пайдо бўлдики, хижолатдан ўзини қаерга қўйишни билмасди. Ҳаракатлари натижа бермасди, тавба қилай деса, яна бузиб қўяман, деб қўрқарди. Кеча-кундуз қозонда қовурилаётган буғдой донасидай дилида ўт, кўзларидан қонли ёш оқизарди. Агар йўлида чанг-ғуборлар қўнса унинг кўз ёши ювиб ташларди. Бир куни саҳарда қулоғига ғойибдан овоз келиб, мушкулини осон этди. Овоз деди: "Худованди жаҳон дейдики, эй фалончи, аввалда тавба қилдинг, афв этдим. Сен тавбани буздинг – жазолашим мумкин эди, лекин жазоламадим. Иккинчи марта тавба қилдинг яна буздинг. Муҳлат бердим, ғазаб қилмадим. Энди хаёлингда яна тавба қилиш бор, эй бехабар. Яна тавба қилиб, Мен томон қайт, эшикларим очиқ, сен - жиноят қилувчи, Биз - кечирувчимиз".

"Мантиқ ут-тайр"
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Dec, 13:30


Ҳар ким уч нарсани севса, Шайтон уни тез йўлдан оздиради:
• Яхши емоқ,
• Яхши киймоқ,
• Аёллар билан ўтирмоқ.


Увайс Қараний ҳазратлари
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Dec, 12:01


Яхши томонга ўзгаришни бошлашга ёрдам берадиган ўн беш маслаҳат:

1. Ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг.
2. Муаммолардан қўрқманг.
3. Керакли одамлар билан вақт ўтказинг.
4. Бахтингизни биринчи ўринга қўйинг.
5. Ҳалол ва мағрур бўлинг.
6. Ҳозир ҳис этишни ва яшашни ўрганинг.
7. Хатолардан чиқариладиган сабоқларни қадрланг.
8. Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг.
9. Ўзингизда бор нарсалардан завқланинг.
10. Бахтни топишни ўрганинг.
11. Ўз ғояларингиз ва орзуларингизга имконият
беринг.
12. Кейинги босқичга тайёр эканингизга ишонинг.
13. Янги муносабатлар ўрнатишни бошланг.
14. Инсонларга имкон беринг.
15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Dec, 10:01


«Ўтлоқдаги қўй Одам фарзандидан кўра огоҳроқдир. Чунки чўпоннинг ҳайқириғи уни ўтламоқдан қайтарур. Одам фарзанди эса, иззат ва жалол соҳиби бўлган Аллоҳнинг каломини эшитиб туриб ҳам, нафси истакларидан қайтмас!»

Шайх Ҳасан Басрий
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Dec, 08:31


Амакиларнинг қизлари никоҳи ҳақида

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Амакиларнинг қизларини бир никоҳда жамлашдан қайтардилар». Қариндошлар орасида узилиб кетиш хавфи борлиги бунга сабабдир. Мазкур қайтариқнинг маъноси ҳам маълум бўлди. Зеро, рашк бор нарсадир. Қачонки амакиларнинг қизлари жамланса, куёв учун иккита амакиси қайнота бўп қолади. Ҳар бирининг қизи бор, қизи борнинг нози бор! Тўғри, улар бир-бирига маҳрам эмаслиги боис никоҳга олса бўлади. Бу ҳадис бир мисол тарзида айтилгандир. Аммо шу ишни кимдир қилса хам бу ерда рашк чиқади, натижада қариндошлар ўртасида узилиб кетиш хавфи содир бўлади. Мазкур ҳадисда бундай никоҳ тақиқланганлиги учун ундан қайтарилган эмас балки, диндорлик нуқтаи назаридан ва Аллоҳ таолонинг динида насиҳат - хайрхоҳлик маъносида қайтарилгандир. Чунки никоҳ иффат учун, обрўни сақлаш учун қилинади. Шу боис бир жиҳатдан иффатланиб ва бошқа томондан динни хароб қилиш ярамайди.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Dec, 06:01


Баъзи нарсалар гапирилмайди. Фақат ҳис қилинади.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Dec, 04:01


Oилада хотиннинг вазифалари

Ҳар бир ақлли, тадбирли хотин бу вазифаларга риоя қилса, ўзи ва эри, фарзандларининг роҳатда яшашларига сабабчи бўлади. Эр доимо ўзи, хотини ва бола-чақасининг фароғатда яшаш йўлларини ахтаради, оиласини маиший жиҳатдан тангликда қолдирмаслик учун елиб-югуриб ишлайди, шу йўлда ҳар турли машаққатларни ўз зиммасига олади. Эрининг хизматларини тақдир қилиб, унинг ҳурмат ва иззатини бажо келтирган хотин ҳамманинг олқишига сазовор бўлади. Ақлли, номусли хотин эрининг шодлик ва қайғусига баробар шерик бўлади. Эри эрталаб ишга кетар экан, уни ширин сўз, хушмуомала билан кузатиб қўяди, ишдан қайтганда яна шундай гўзал муомала билан қарши олади. Турмуш ўртоғининг кирлари ювилган, кийимлари топ-тоза, покиза бўлишига диққат қилади, овқатни ўз вақтида тайёрлаб келтириб, эри ва болалари билан бирга ўтириб, ўйнаб-кулиб овқатланади, овқат пайтида қовоғини солиб, болаларини уриб, эрининг кўнглини ранжитмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин» дейдилар. Шунинг учун одобли, тарбияли хотин эрининг топганини яхшиликка ишлатади, исрофга йўл қўймайди, қаноатли бўлади. Болаларининг тарбиясига эътибор беради. Эрининг
маслаҳатисиз бирор ишга киришмайди. Бўлмағур нарсаларни баҳона қилиб, ҳадеб эри билан жанжал қилиб, ғалва кўтармайди. Эри ножўя бирон иш қилиб қўйган бўлса, мулойимлик билан тушунтириб, уни шу ишдан қайтаради. Эрига доим муҳаббат ва садоқатда бўлади. Унинг ота-она, ака-ука ва қариндош-уруғларини ҳурмат қилади. Эрининг қариндош-уруғлари ёки яқинлари келса, самимий қарши олади. Мана шундай фазилатларга эга бўлган уй бекаси эҳтиром ва олқишларга сазовордир!

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Dec, 02:20


"Сен бомдод намозига уйғонган кун,
Шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир"


Шайх Зулфиқор Ахмад Нақшбандий
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Dec, 01:17


Ассалому алайкум!

☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐

🍃 Хайрли тонг! 🍃

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 t.me/mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Dec, 14:00


Намоз вақтлари:
28.12.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

27 Dec, 13:01


Вафот қилганингда «Жасад қани?», «Мурда қаерда?» дейишади. Исмингни айтишмайди... Жаноза намозингни ўқимоқчи бўлишганда «Тобутни ҳозирланглар», дейишади. Исмингни айтишмайди... Дафн қилишаётганда «Маййитни олиб келинглар», дейишади. Исмингни айтишмайди... Шундай экан, қавминг, мансабинг, наслу насабинг сени алдаб қўймасин. Бу дунё нақадар ҳақирдир, биз йўл олаётган охират эса нақадар улкандир! Гуноҳларимизни кечириб, мусулмон ҳолимизда вафот қилдиргин, Аллоҳим!

"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.

Mehrob.uz

27 Dec, 11:37


Аллоҳ таолонинг Ўзи суйган бандаларига ёрдами

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг авлодидан бўлган Абул Аббос Бакрий айтади: «Илм сафари тўрт Муҳаммад - Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Наср Марвазий, Муҳаммад ибн Ҳорун Руёнийларни Мисрда учраштириб, уларни бир жойда жамлади. У ерда бир муддат яшагач, озиқ-овқатлари тугаб қолди. Оч-наҳор кун кечириб, ҳатто тик туришга ҳам мадорлари қолмади. Очлик уларга ўз ҳукмини ўтказиб, ҳолдан тойдирди. (Шу ҳолда ҳам кундузи дарс олишга овора бўлган бу зотлар) бир кеча ўша тунайдиган манзилларида тўпланиб, барчалари бир овоздан ўзаро қуръа ташлаб, қуръада исми чиққан киши одамлардан тиланчилик қилиб, шериклари учун таом топиб келади, деган фикрда тўхтадилар. Қуръада Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайманинг исми чиқди. Шунда шерикларига: «Менга бироз вақт беринглар, таҳорат қилиб, истихора намозини ўқиб олай», деди-да, тезлик билан намоз ўқиш ҳаракатига тушди. Оч-наҳор ҳамхоналари бир шамнинг атрофида китоб мутолаа қилиб ўтирган эдилар. Кутилмаганда, эшик тақиллади. Эшикни очиб қарасалар, Миср волийсининг қул ходими турар эди. У уловидан тушиб: «Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Наср бўласиз?» деди. «Ана у», деб кўрсатишди. Шунда ходим ичига эллик динор солинган ҳамённи унга берди. Сўнг: «Муҳаммад ибн Жарир қайси бирингизсиз?» деди. Улар: «Мана бу», дедилар. У ичига эллик динор солинган иккинчи ҳамённи олиб, унга берди-да, сўрашда давом этиб: «Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма ким?» деди. Улар: «Ана у, намоз ўқияпти», дедилар. У намозини ўқиб бўлгач, унга ҳам эллик динор солинган ҳамённи берди. Сўнг: «Қайсингиз Муҳаммад ибн Ҳорунсиз?» деди-да, унга ҳам бир ҳамённи тутқазди ва бу ҳолатни изоҳлаб шундай деди: «Кеча амиримиз қайлула уйқусида туш кўрибдилар. (Унга бир киши) Анави Муҳаммадларнинг ҳоли абгор, очликдан биқинлари ёпилиб, қовурғалари бир-бирига ёпишиб кетди-ку! Улар очлигини бировга ошкор қилишмайди. Шу боис уларнинг аҳволидан бирор киши хабардор эмас», дебди. Шунинг учун амиримиз сизларга бу ҳамёнларни юбордилар ва (илм олиш учун шу ерда қанча вақт турсангиз, бу вақт ичидаги барча таъминотингиз ўз зиммасида эканига) қасам ичиб, қачон маблағлари тугаса, мени хабардор қилишсин», деб буюрдилар».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Dec, 03:05


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:43


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 💐 Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

26 Dec, 18:09


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊

Mehrob.uz

26 Dec, 17:52


Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Dec, 15:25


Қуръон ўқи, хотиржам қалбинг бўлади!

Қуръони карим қироатини кўпайтириш соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди. Шунингдек, иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун бўлади, ризқи билан қаноатлантиради, сўзлари равонлашиб, фасоҳатли бўлади, ҳамда гап-сўзлари нолойиқ сўзлардан холи булади, лағв мажлисларини тарк этади, қилиб юрган бекорчи номақбул ишларини ташлайди. Чунки унинг қалби Қуръон билан ёришган ва нурга тўлган бўлади. Қатода ибн Диъома исмли олим ҳикоя қилади: «Басра шаҳрида Утба ибн Абон исмли зоҳид, тақводор, маҳзунликда Ҳасан Басрийга ўхшаган, доим рўза тутадиган киши яшаб ўтган бўлиб, унинг Мисвар исмли кекса бир қўшниси бор эди. Қўрқуви қаттиқлигидан Қуръонни тинглашга бардоши етмасди. Агар унинг олдида Қуръондан бир-икки оят ўқилса, қаттиқ қичқириб, бир неча кун ақлини йўқотгандек юрарди. Бир куни унинг ёнига Ҳасъам қабиласидан бир киши келди. Ёнига ўтиргач, Қуръони каримдаги: «Тақводорларни Раҳмон ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда». «Жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолларида ҳайдаймиз» оятларини ўқиди. Буни эшитган қария: «Мен жиноятчиман. Эй қори, ҳозир ўқиган оятлардан яна ўқи», — деди. Бояги киши оятларни яна ўқиди. Қария баланд овозда бақириб, «Оҳ!» деди-ю, омонатини топширди». Аллоҳим, Қуръонни қалбларимизнинг нури ва баҳори қилгин!

Изоҳ: Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Қатода ҳақида: «Қуръон тафсири ва уламоларнинг турфа хил қарашларининг билимдони эди», – деганлар.

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Dec, 15:11


Намоз вақтлари:
27.12.2024 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

26 Dec, 12:01


#дуо
МАСЖИД САРИ ЮРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Намозни жамоат билан ўқиш мақсадида масжид сари кетаётганда йўл-йўлакай ўқиб бориладиган дуо. Бу дуонинг фазли, даражоти жуда буюкдир. Жамоатга борадиган киши фурсатни бой бермай, йўлда ушбу дуони ўқиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ فِي قَلْبِي نُورًا وَفِي بَصَرِي نُورًا وَفِي سَمْعِي نُورًا وَعَنْ يَمِينِي نُورًا وَعَنْ يَسَارِي نُورًا وَفَوْقِي نُورًا وَتَحْتِي نُورًا وَأَمَامِي نُورًا وَخَلْفِي نُورًا وَاجْعَلْ لِي نُورًا.

Ўқилиши: “Аллоҳуммажъал фий қолбий нувро, ва фий басорий нувро, ва фий самъий нувро, ва ай-йамийний нувро, ва ай-йасарий нувро, ва фавқий нувро, ва таҳтий нувро, ва амамий нувро, ва холфий нувро, важъал-лий нувро”.

Маъноси: “Эй Аллоҳим, менинг қалбимда нур қил, кўзимда нур қил, қулоғимда нур қил, ўнг томонимдан нур қил, чап томонимдан нур қил, тепамда нур қил, тагимда нур қил, олдимда нур қил, ортимда нур қил, менга нур қил” , (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти).

@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Dec, 10:56


Бугун, 26 декабрь куни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Шайхонтоҳур туманидаги 39-мактабга ташриф буюрдилар. Учрашувда, Шайхонтоҳур туманидаги бир нечта маҳалла вакиллари иштирок этишди.
Ушбу тадбир, жамиятдаги муҳитни соғломлаштиришга доир бўлган маънавий-маърифий суҳбатларга бой бўлди.
Тадбир давомида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий "Жаҳолатга қарши - маърифат" мавзусида гўзал суҳбат қилиб бердилар.
Тадбир қатнашчилари томонидан берилган саволларга батафсил тўхталиб, қўшимча ва қизиқарли маълумотлар берилди.
Суҳбат сўнггида мухлис халқимизнинг фаровонлиги йўлида хайрли дуолар қилинди.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Dec, 10:02


Ота-боболар, Каъба ёки ҳаётни ўртага қўйиб қасам ичиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Мусулмон киши «отангнинг номига қасам» ёки «Каъбанинг ҳаққига қасам» ёки «сенинг ва фалончининг ҳаётига қасам», - деб айтмоғидан қайтардилар». Мазкур қасамлар Аллоҳдан бошқанинг номига ичиляпти. Зеро, Аллоҳнинг номига қасам ичган кимса қилмишини Аллоҳнинг исми билан мустаҳкамлашга уринган бўлади. Аммо Аллоҳнинг номидан ўзгага қасам ичса, бунинг аксини қилган бўлади. Чунки ҳадисда санаб ўтилганларнинг барчаси йўқолиб кетувчи фоний нарсалардир. Аллоҳ таоло эса доимо бардавом турувчи Боқийдир. Демак, бир нарсани исбот қилиш учун доимий зот билан таъкидламоқ лозим. Ҳолбуки, бандалар Аллоҳ таолони мана шу сифат билан танийдилар. Сен бир нарсани йўқолиб кетувчи бошқа бир нарсани ўртага қўйиб таъкидламоқчи бўлсанг, гўёки ўша суянган нарсангни ҳам доимий туришини истагандек бўласан. Бу билан Аллоҳга шерик қилишга бориб қолишинг мумкин.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Dec, 06:01


Қуръон эшитган пайтда, зикр мажлисларида ва холи қолган вақтларингда қалбингни қидир. Агар уни шу уч ўринда топмасанг, Аллоҳдан қалб ато қилишини сўра, чунки сенда қалб йўқ экан.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Dec, 04:01


Таваккулчининг аломатлари

Таваккулчини алоҳида ажралиб турувчи аломатларига қараб билиб олиш мумкин. У, аввало, ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайди. Берилган нарсани олади, аммо қўлида ушлаб турмай, тарқатади. Таваккулчи Аллоҳнинг олдида худди ғассолнинг олдидаги майит танасига ўхшайди ва бу ҳолат унинг даражаси яхши эканини англатади. Марҳум ҳеч қандай ҳаракат ҳам, чора-тадбир ҳам қилмагани каби, биз ҳам чора-тадбирни қўйиб, ҳаммасини Аллоҳнинг ихтиёрига топширмоғимиз лозим! Ўзинг биласанки, сен нафсинг учун бўлганингдан кўра Аллоҳ сен учун аввалроқ бор эди. Аллоҳ сен яралгунча бор бўлганидай, сенинг вужудингдан кейин ҳам У абадийдир. Зиммангдаги вазифа одамларнинг оғирини енгиллаштиришдир. Бу муридлар ва комил инсонлар учун бир мезон ва ўлчов кабидир. Жисмоний танани қандай тортиб ўлчасалар, одамларнинг аҳволи ва фазилатларини ҳам худди шундай тортадилар баҳолайдилар. Дунё учун, дунё матоҳлари учун изтироб чекма! Аллоҳнинг ўзи ҳали сен туғилгунингга қадар сенинг тадбиринг билан машғул эди, ёруғ жаҳонга келганингдан сўнг қандай қилиб сени ўз ҳолингга ташлаб қўяди? Йўқ... Ҳеч қачон бундай бўлиши мумкин эмас! Сенинг барча манфаату тадбирингни қиладиган вакил бўлганидан сўнг нима қиласан ўзингни ортиқча ташвишлар билан қийнаб?! Бишр Ҳофий қуддиса сирруҳу дейдилар: "Баъзилар Аллоҳга таваккул этдим деб ёлғон айтадилар. Агар Аллоҳга таваккул этгани рост бўлса эди, Аллоҳнинг у билан қилаётган ҳар қандай муомаласига рози бўлиши керак эди”.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Dec, 02:29


«Бу Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен унда Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан маҳрум жойни билмайман. Аллоҳнинг Китобидан бирон нарса бўлмаган қалб хароба уй кабидир. (Қуръондан бошқа) уни тикловчи бирон нарса йўқдир».

Имом Доримий ривояти
@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Dec, 01:17


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим, мени мункар амаллардан, ахлоқлардан, ҳаволардан ва дардлардан четда қилгин», дер эдилар.

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

25 Dec, 15:19


Аллоҳдан қўрққанидан йиғлашнинг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Нажм сурасидаги «Ҳали сизлар бу гапдан (Қуръондан) ажабланаяпсизми? Йиғлаш ўрнига куляпсизларми?» (Нажм сураси, 59-60-оятлар.)деган оятлар нозил бўлганида аҳли суффа йиғлай бошлади, кўзёшлари ёноқларига оқиб тушди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларга қўшилиб йиғладилар. У зот йиғлаётганларини кўриб, ҳаммамиз йиғлаб юбордик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди. (Тавба қилмай) гуноҳда бардавом бўладиган одам жаннатга кирмайди. Сизлар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ ўрнингизга гуноҳ қилиб, гуноҳига тавба қиладиган қавмни олиб келар эди, сўнгра уларнинг гуноҳини кечирар эди», дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни ҳар бир кўз йиғлайди. Фақат Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилган кўз, Аллоҳ йўлида бедор бўлган кўз, Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанидан пашшанинг бошидек бўлса ҳам кўз ёш тўккан кўз йиғламайди» (Имом Асбаҳоний ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

25 Dec, 14:31


Намоз вақтлари:
26.12.2024 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

25 Dec, 12:05


Солиҳ амаллар қабрда маййитни ҳимоя қилади

Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Қачон солиҳ банда қабрига қўйилса, унинг намоз, рўза, ҳаж, жиҳод, садақа каби солиҳ амаллари ёнига келади. Қабрда азоб берувчи фаришта унинг оёқ томонидан келганида, намоз унга: «Сен бундан йироқ бўл, бу тарафдан сенга йўл йўқ! Бу оёқлар билан масжидга борган ва тик туриб намоз ўқиган», дейди.
Сўнг фаришта унинг бош томонидан келади.
Шунда рўза: «Бу тарафдан сенга йўл йўқ! Бу дунёда Аллоҳ учун очлик ва чанқоқликнинг машаққатини чеккан» дейди.
Сўнг бошқа тарафдан келади. Шунда ҳаж ва жиҳод: «Сен бундан йироқ бўл! Бу жуда кўп машаққат чеккан. Аллоҳ учун жиҳод ва ҳаж қилган. Бу тарафдан сенга йўл йўқ! » дейди.
Сўнг фаришта қўл тарафидан келади. Шунда садақа: «Сен ундан йироқ бўл. У шу қўллар билан садақа берган. Бу тарафдан сенга йўл йўқ!» дейди.
Сўнг ғайбдан: «Муборак бўлсин! Ҳаётингда ҳам яхши инсон эдинг. Вафотингда ҳам яхшисан» , деган овоз келади. Сўнг раҳмат фаришталари унинг остига жаннат кўрпачаларини тўшайди. Нигоҳи етган жойгача қабри кенгайтирилади. Жаннатдан қандил келтирилиб, қабрига қўйилади. Қиёматгача қабри мунаввар бўлади».


Бошқа бир ривоятда: «Қабрдан жаннат тарафга бир дарча очиб қўйилади. У маййит жаннатни кўриб, бўйини ҳидлайди ва унинг қилган амаллари: «Сен бизни деб дунёда машаққат чекдинг. Энди сени жаннатга кирғизгунимизча сен билан бирга бўламиз», дейди», дейилган.

СОЛИҲ АМАЛ АСЛО ЗОЕ БЎЛМАЙДИ

“Сўнгги сафар” китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

25 Dec, 10:44


Milliy Cola-Milliy mahsulot.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

25 Dec, 10:03


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ ҚИРОАТДАГИ САҲВ

ФОТИҲА СУРАСИНИ ИККИ МАРОТАБА ЎҚИШ


Агар киши фарз намознинг биринчи ё иккинчи ракъатида унутиб, бирин-кетин икки маротаба Фотиҳа сурасини ўқиса ёки унинг аксар (кўпроқ) қисмини икки маротаба қайтарса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасини икки маротаба ўқиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу масала фарз намозларга тегишли. Нафл ва суннатларнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳани икки маротаба ўқиш билан эса саждаи саҳв вожиб бўлади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 458-б; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ АКСАР ҚИСМИНИ ЎҚИБ, ОЗРОҚ ҚИСМИНИ ТАШЛАБ КЕТИШ
Агар киши Фотиҳа сурасининг аксар (кўпроқ) қисмини ўқиса ва озгина қисмини қолдириб кетса, унга саждаи саҳв вожиб эмас. Аксинча, агар озроқ қисмини ўқиб, аксар қисмини ташлаб кетса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу масала «Фатово Оламгирий» китобида айтилган. Лекин Аллома Таҳтовийнинг ёзишларича: рожиҳ (қувватли) гапга кўра, кишига ҳар иккала ҳолатда ҳам, яъни Фотиҳа сурасининг кўпроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам, озроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади.

«Саждаи саҳв масалалари» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

25 Dec, 08:05


Етти тоифадан бири...

Имом Бухорий ва Имом Муслимдан қилинган ривоятда: “Аллоҳнинг паноҳидан ўзга паноҳ бўлмайдиган кунда, Аллоҳ етти тоифа кишиларни ўзининг паноҳига олади” дейилиб, улар қаторида садақасини яшириб берувчилар ҳам саналади: “Садақасини яширин тарзда берган киши, ҳатто ўнг қўли берган нарсасини чап қўли ҳам билмай қолади”, деб таърифланган.
Бошқа бир ўринда бундай марҳамат қилинади:
“Садақа худди сув оловни ўчиргани каби хатолар (гуноҳлар)ни ўчиради”.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай марҳамат қилинади: “Садақа Парвардигорнинг ғазабини сўндиради, ёмон ўлимдан асрайди” (Имом Термизий ривояти).

@mehrob_uz

Mehrob.uz

25 Dec, 06:00


Баъзи нарсалар гапирилмайди. Фақат ҳис қилинади.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

25 Dec, 04:03


Oилада хотиннинг вазифалари

Ҳар бир ақлли, тадбирли хотин бу вазифаларга риоя қилса, ўзи ва эри, фарзандларининг роҳатда яшашларига сабабчи бўлади. Эр доимо ўзи, хотини ва бола-чақасининг фароғатда яшаш йўлларини ахтаради, оиласини маиший жиҳатдан тангликда қолдирмаслик учун елиб-югуриб ишлайди, шу йўлда ҳар турли машаққатларни ўз зиммасига олади. Эрининг хизматларини тақдир қилиб, унинг ҳурмат ва иззатини бажо келтирган хотин ҳамманинг олқишига сазовор бўлади. Ақлли, номусли хотин эрининг шодлик ва қайғусига баробар шерик бўлади. Эри эрталаб ишга кетар экан, уни ширин сўз, хушмуомала билан кузатиб қўяди, ишдан қайтганда яна шундай гўзал муомала билан қарши олади. Турмуш ўртоғининг кирлари ювилган, кийимлари топ-тоза, покиза бўлишига диққат қилади, овқатни ўз вақтида тайёрлаб келтириб, эри ва болалари билан бирга ўтириб, ўйнаб-кулиб овқатланади, овқат пайтида қовоғини солиб, болаларини уриб, эрининг кўнглини ранжитмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин» дейдилар. Шунинг учун одобли, тарбияли хотин эрининг топганини яхшиликка ишлатади, исрофга йўл қўймайди, қаноатли бўлади. Болаларининг тарбиясига эътибор беради. Эрининг
маслаҳатисиз бирор ишга киришмайди. Бўлмағур нарсаларни баҳона қилиб, ҳадеб эри билан жанжал қилиб, ғалва кўтармайди. Эри ножўя бирон иш қилиб қўйган бўлса, мулойимлик билан тушунтириб, уни шу ишдан қайтаради. Эрига доим муҳаббат ва садоқатда бўлади. Унинг ота-она, ака-ука ва қариндош-уруғларини ҳурмат қилади. Эрининг қариндош-уруғлари ёки яқинлари келса, самимий қарши олади. Мана шундай фазилатларга эга бўлган уй бекаси эҳтиром ва олқишларга сазовордир!

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

25 Dec, 02:31


Бахил – қўлидан келган яхшиликни вақтида қилмаган, кўрбахил эса ўзи яхшилик қилмагани устига бошқанинг ҳам бировга яхшилик қилмоғини истамаган нокасдир.

Шайх Абу Ҳафс Ҳаддод
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Dec, 15:39


“ҲАВЗ ОЛДИДА УЧРАШГУНЧА...”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар.

Шунда ансорлардан бири туриб деди:
– Эй Аллоҳнинг расули! Фалончини амалга қўйганингиз каби мени ҳам бирор амалга қўйинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Сизлар мен ўтгандан кейин “фақат ўзини ўйлаш”га йўлиқасиз. Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! – дедилар.

– Олдинроқ ўқиган эдим, Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ бир киши билан кетаётган эди. У киши чанқади ва Бишрга деди:
– Кел, мана шу қудуқдан сув ичайлик.
Бишр айтди:
– Сабр қил! Бошқа қудуққа борамиз.
Нариги қудуққа боришганда Бишр яна аввалги гапини айтди. Шундай қилиб, токи кўзлаган манзилларига етиб боришгунча Бишр уни сабрга ундаб борди. Сўнг унга қараб: “Дунёни мана шундай қилиб сабр билан босиб ўтасан”, деди.

“Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! деган жумла эҳтимол башарият тарихида кишиларни саботга ундаган энг балоғатли жумла бўлса ажаб эмас. Буни доимо кўз ўнгимизда тутмоғимиз лозим.

Маъсиятга юз бурганимизда уни тааммул қилайлик. Дунёни сабр билан босиб ўтишимиз ҳақида фикрлайлик. Кунлар ўзининг ширини ва аччиғи билан ўтаверади. Дунёда эса савобнинг ажри, гуноҳнинг касофати қолади.

Иқтисодий аҳволингиз танг бўлса, атрофингиздаги кишилар порахўрлик қилишса, сиз динингизни маҳкам тутинг. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар!” деган насиҳатларини эсланг!

Бошингизга беморлик тушса, беморларнинг ризо мақомида туриб тортган ҳар бир оҳи зокирлар зикридан қолишмаслигини эсланг. Бу кунлар ўтиб кетади. Гўё Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини ўйланг!

Яқинларингиз зулм қилса, севганларингиз ташлаб кетса, бўҳтонлар ёғдиришса, суюкли Набиййимизга қилинган зулмларни эсланг. Биз ким бўлибмизки, инсонлардан саломат бўлсак?! Майли, бўҳтонларга қолинг, лекин бўҳтон қилманг. Дунё танг бўлганда Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини эсланг!

“Набавий тарбия” китобидан.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Dec, 15:14


Намоз вақтлари:
08.12.2024 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

07 Dec, 12:53


Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилганлиги Қуръони Каримда бир нечта ўринларда келади:

«Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (Исро сураси, 70 – оят)

Нима учун фаришталар одамга сажда қилган эди? Биз бу саждани эҳтиром саждаси деймиз. Фаришталарнинг одамга сажда қилишининг сабаби Одамни Аллоҳ таолонинг ўзи яратди ва уни фаришталарга мақтаб тургани учун эди. Аллоҳ таоло мана шуни миннат қиляпти. Юқоридаги оятнинг бошида Аллоҳ таоло «Одам боласини мукаррам қилдик» оятнинг давомида эса «Одам боласини Афзал қилдик» деяпти. Афзал ва мукаррамнинг қандай фарқи бор? Муфассирлар албатта буларнинг маъноларини келтириб ўтганлар. «Ат-такрим» ва «ат-тафзил» иккита сўзнинг қандай фарқи бор? “Ат-такрим"нинг ўзини такрорлаб қўйса ҳам бўларди-ку. Бу икки сўзнинг фарқи борки, Аллоҳ таоло такрор қимадида «ат-такрим»дан кейин «ат-тафзил»ни келтирди. Имом Фахриддин Розий ўзларининг тафсирларида мана шу саволга жаво бериб айтяптиларки: «Аллоҳ таоло Одам боласини бошқа барча махлуқотлардан афзал ва карим қилиб қўйди. Одамни ақл, нутқ, хат ёзиш ва гўзал кўриниш билан афзал қилди». Ўзимизга бир назар ташлайлик. Биз бошқа махлуқотлардан хилқат ва табиатимиз жиҳатидан қандай фарқ қиламиз? Фарқ жуда ҳам кўп. Энг биринчи ташланадиган фарқ биз икки оёқда юрамиз. Ҳайвонлар тўрт оёқда юради. Икки оёқда юрадигани ҳам бор аммо доимий юрмайди. Биз овқатни қўлларимиз билан олиб еймиз, ҳайвонлар эса оғзи билан юлиб олиб ейди. Ҳайвонларда хилқат бўлиши мумкин аммо табиат бўлмайди. Инсонда эса табиат бор. Инсон айниб қолган овқатни еёлмайди чунки табиати буни қабул қилмайди. Ёки иштаҳаси тортмаган овқатни емайди. Араб саҳроларида эчкиэмарга ўхшаган бир ҳайвон бор. Шу нарса шариатда ҳалол қилинган. Саҳобалар бу ҳайвонни истеъмол қилишарди. Аммо бу ҳайвонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам емасдилар. Саҳобаларга еманглар демасдилар. Саҳобалар: «Олинг Я Расулуллоҳ нега емаяпсиз» дейишса, «Сизлар олаверинглар менинг кўнглим тортмайди» деб қўярдилар. Яъни кўнгилларининг тортмаслиги шариатга кирмади. Чунки бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларининг табиатлари эди. Чигиртканинг ҳам маълум бир тури мубоҳ қилинган. Аммо ҳамма ҳам бу нарсани еёлмайди. Агар инсон диндан узоқлашса табиати ҳам бузилиб кетади. Дини бўлмаган инсонларни қаранг юрган нарсани еяпти. Чунки дини бўлмаган инсоннинг табиати бузилиб кетади. Иймон одамнинг табиатини сайқаллаб туради.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@MEHROB_UZ

Mehrob.uz

07 Dec, 12:51


«Субҳоналлоҳ!» дегандаги ҳайрат маъноси Аллоҳнинг нуқсонсиз эканини билмоқдан келиб чиқади. Араб тилида муҳаббатдан, ҳайронликдан, ҳайратдан ҳосил бўлган туйғуни ифодалайдиган сўз бу. Мен ўйлайманки, «Субҳоналлоҳ» – Аллоҳ ишқи ва муҳаббатини ифодаловчи сўздир... Ҳа, муҳаббатни ифода қилган сўз бу! «Ё Раббий! Мен Сени севаман, Сенга ошиқман!» деган ифоданинг арабчаси бу.

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Dec, 10:42


Вафот этган кишининг қарзи

Савол: Вафот этган кишининг қарзини ким тўлайди? Қарз берган одам вафот этиб қолса, ундан олинган қарз кимга берилади?

📩 Жавоб: Вафот этган одамнинг қарзларини қолдирган мол-мулкидан тўланади. Киши ўлганидан кейин ундан қолган мол-мулк аввал уни дафн этишга сарфланади. Сўнг ундан қарзлари тўланади. Агар васият қилган бўлса, қолган молининг учдан биридан васияти адо этилади. Шулардан қолгани мерос вакиллари ўртасида тақсимланади. Бу шариат кўрсатмаси бўлиб, фароиз илмида батафсил баён қилинган.
Абу Мусо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло наздида Аллоҳ наҳий қилган кабира гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у зотга рўбарў бўлишидир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Демак, бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишидан оғир нарса йўқлигини ушбу ҳадисда баён қилинди.
Агар қарз берган одам ўлиб кетган бўлса, унинг болаларига, энг яқин қариндошларига тўланади. Ҳеч кими йўқ бўлса, шу қарз миқдоридаги маблағ қарз берган одамнинг номидан камбағалларга садақа қилиб юборилади. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Dec, 08:42


«Ҳаётнинг ҳар лаҳзасини сенга берилган неъмат деб бил! Одамларга доимо яхшилик қилган киши ҳар қандай қўрқув ва қайғудан омонда бўлади. Яхшилик ва саховатни касб қилган киши эл ичида азиз ва муҳтарам бўлади. Киши яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўзига қилади».

Фаридуддин Аттор
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Dec, 06:38


Ўзини оқлаш ва кимнидир қоралаш
бандалик фазилатига хилоф


Ўзининг яхши ёки ёмон хусусиятларини илғай олмаслик бу ҳали банданинг жоҳиллиги, нафсини яхши таниёлмагани аломатидир. Ўз нафсини таниган киши яхши биладики, барча эзгу ва ёмон сифатлар, хоҳ мўминларнинг оммасида бўлсин, хоҳ хос бандаларида бўлсин, вақти-вақти билан кўриниб-йўқолиб турадиган феълу фазилатлардир. Банданинг дунёси гўё кенг осмонга ўхшайди, унда гоҳи оқ, гоҳи қора рангдаги булутлар айланиб юради. Бошқача ифода билан яна шундай дейиш мумкинки, ҳар қандай инсон боласида яхшилик ва ёмонлик туйғулари баробар миқдорда мавжуддир. Одам боласига хос барча ахлоқий хусусиятлар, жумладан, қораланганлари ҳам, пайғамбарлардан ташқари ҳар бир бандада бор, фақат пайғамбарларни Аллоҳ бундан пок ва маъсум ҳолатда яратган. Бошқа солиҳлар ва оддий мусулмонлар хусусига келсак, уларнинг ахлоқлари туғма покликка эга эмас. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло солиҳ бандаларида қораланган хусусиятларнинг намоён бўлишига йўл қўймайди ҳамда уларни ёмон феъллардан Ўзи асрайди. Яъни, Аллоҳга астойдил сиғинган кишини қилган тоат-ибодатининг хайрли заҳмати қуршаб олади ва унда фақат ижобий фазилатлар намоён бўлади. Қачонки банда бу заҳматни тарк этса, унда барча ижобий сифатларнинг мутлақо акси намоён бўлади. Бундай одамни кўрганлар "Қиёфаси қанчалик хунук ва кўримсиз бўлиб кетибди-я! Парвардигоро, унинг юзини Ўзинг тескари қарат! Ёмонлигидан бизни қутқар!" дейдиган ҳолатга келади. Инсон бу ҳақиқатни англаса, бошқа бировни ёмонлаб ўтирмайди, чунки бу гўё Аллоҳнинг - бир бандасига берган феълига эътироз билдирган каби бўлиб қолиши мумкин. Шайх Абдул Қодир Даштутий қуддиса сирруҳу ҳикоя қиладилар:
- Бир куни намозининг рукую саждаларини шошқалоқлик билан, тез-тез адо қилаётган одамга танбеҳ бердим. Шунда у менга қуйидаги жавобни айтди:
- Эй биродар, мен бутунлай Аллоҳнинг измидаги кишиман, агар У хоҳласа руку ва саждаларимни узайтиради, хоҳласа секинлаштиради. Мен бу ҳаракатларнинг ўзини эмас, балки уларни яратаётган Холиқини кузатаман. Шундай деб Шайх яна илова қилдилар: Мабодо диннинг асосини бузадиган камчилик бўлмаса, асло бировнинг феълига бирон нима дейиш ярамайди!

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Dec, 04:16


«Бирор нарсага надомат қилмасликни хоҳласанг, ҳамма нарсани Аллоҳ розилиги учун қил».

@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Dec, 02:50


Тавбани кечга сурувчи киши икки хатарнинг орасида бўлади:

1. Гуноҳлар кўпайгани сари қалбини зулмат қоплаб олади. Натижада гуноҳ қилиш унинг табиатига айланиб қолади.

2. Касал бўлиб қолиб, қалбидаги зулматни кетказишга вақт тополмай қолиши мумкин. Натижада Роббининг ҳузурига салим бўлмаган қалб билан боради. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурига салим қалб билан борган кишигина нажот топади.

Уламолар шундай мисол келтирганлар: “Тавбани кейинга сурувчи киши дарахтни жойидан суғуришни кечга сурувчи кишига ўхшайди. Бир куни бориб қараса, дарахт йўғонлаб кетибди. Энди уни жуда кўп машаққат билангина суғуриш мумкин бўлади. Дарахт жойида тургани сари бақувватлашиб борганидек тавбани ортга суриб, гуноҳлари кўпайиб кетган кишининг тавба қилиши жуда қийин бўлади. Умри ўтгани сайин табиатга айланиб қолган гуноҳлардан воз кечиш қийин бўлади.

Қуввати борлигида гуноҳдан тавба қилмади. Вақт ўтиб ўзи заифлашди, гуноҳлар эса кўпайиб қалбини ўраб олди. Энди унга жуда қийин бўлади”.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

07 Dec, 01:20


🪻ХАЙРЛИ ТОНГ🪻

Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
@MEHROB_UZ

Mehrob.uz

06 Dec, 15:41


ЎЛИМ ОХИРАТНИНГ ИЛК МАНЗИЛИДИР

Ўлим бир эшик. Барча инсонлар ундан ўтади. Эҳ кошки, бу эшикка киргандан кейин менинг уйим қанақалиги маълум бўлса?!

Биродар! Қаранг, қабрдагилар бир-бирларига жуда яқин ётишибди. Лекин улар сиртдан яқин қўшни. Аслида эса, бир-бирларининг ёнига ҳам бора олмайдилар.

Усмон рзияллоҳу анҳу қачон қабр ёнидан ўтсалар, шу даражада йиғлар эдиларки, соқоллари кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетарди. У кишидан: “Сиз нега жаннат ва дўзахни эсга олганингизда йиғламайсиз. Лекин қабрни кўриб йиғлайсиз?” деб сўрашди. У киши шундай дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабр охиратнинг илк манзилидир”, деганлар. Шунга кўра, агар маййит қабрдаги азобдан нажот топса, ундан кейинги ҳаёт ocoн бўлади. Агар қабрдаги азобдан нажот топа олмаса, у ҳолда ундан кейинги ҳаёт қийин бўлади. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қабрдан кўра дахшатлироқ бирор манзарани кўрмадим”, деганлар”.

Биз учун бу қабрларда ибрат йўқми? Қаранг, бой ҳам, фақир ҳам, зўравон ҳам, кучсиз ҳам, оқ танли ҳам, қора танли ҳам, подшоҳ ҳам, фуқаро ҳам – барча баробар ётибди. Улар дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Бойлик жамлаш ёки қаср қуриш учун эмас, балки, кошки мен бир намоз ўқиш учун муҳлат топсам, кошки бизга бир мартагина “субҳаналлоҳ” дейиш учун фурсат берилса, деб, шу амалларни қилиш учун дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Лекин энди иложи йўқ. Номаи аъмол ёпилиб бўлди. Руҳ жисмдан чиққан. Ҳаёт муҳлати тугаб бўлган. Энди ҳар бир маййит ўз амалининг гарови ўлароқ қабрида ётибди...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

06 Dec, 15:14


Намоз вақтлари:
07.12.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

06 Dec, 13:55


Серқатнов йўлларда ҳожат чиқариш масаласи

Пайғамбар алайҳиссалом: «Серқатнов йўлларда ҳожат чиқаришдан қайтарганлар». Бу ҳадиснинг маъноси юқоридагиларга ўхшаш бўлиб, серқатнов йўл деганда кўплаб инсонлар юрадиган йўллар тушунилади. Мусулмонларга азият етиши, уларнинг зарар кўриши сабабли бундан қайтарилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оммавий йўлда ёки дарё кирғоғида ёки мевали дарахт тагида ҳожатини чиқарган кимсага Аллоҳ таолонинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлсин», дедилар. Зеро, бундай бадхулқ одамлар мусулмонларга зарар бергани учун Ўзига Аллоҳдан лаънат сотиб оляпти. Яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб: «Ким бир мусулмонга зарар етказса, менга зарар берибди. Кимки менга зарар етказса, Аллоҳга азият етказибди», — деганлар.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

06 Dec, 11:59


#Дуо
ХАЙР БАРАКАНИНГ ОЗЛИГАДАН
ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ وَأَعُوذُ بِكَ
أنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ
.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал-фақри вал-қиллати ваззиллати ва аъуузубика ан азлима ав узлама”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан фақирликдан, йўқчиликдан, хайр-бараканинг озлигидан ва хорликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳ! мен Сендан зулм қилишимдан ёки зулм кўришимдан паноҳ тилайман”.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Жума айёми муборак бўлсин! 💐

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

05 Dec, 18:09


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

05 Dec, 17:12


Жума куни салавот айтиш суннатдир

💐 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН

☘️ Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

05 Dec, 15:36


Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, пай чўзилишига, буйракларда тош йиғилишига, никрисга, жигар касалликларига мубтало қилади. Ранж-алам танани кемиради, зарарли шиш ўсишига олиб келади. Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади. Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади. Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни келтириб чиқаради. Ҳамма муаммоларимизнинг боши дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

05 Dec, 15:16


Намоз вақтлари:
06.12.2024 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

05 Dec, 14:10


Oйнинг ўн еттинчи ёки ўн тўққизинчи, ёки йигирма биринчи кунлари қон олдириш.

Қон олдиришни ирода қилган киши ҳилол ойининг ўн еттинчи ёки ўн тўққизинчи ёки йигирма биринчи кунлари қон олдирсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ойнинг) ўн еттинчи ёки ўн тўққизинчи, ёки йигирма биринчи кунлари қон олдирар эдилар», деб айтди» (Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган).

Мазкур ҳадиси шарифдан қон олдиришнинг ҳам махсус замони борлиги маълум бўлади. Албатта, ана шу махсус замонни билиб, тиб илмидан хабардор кишидан ўрганиб қон олинса, фойда беради. Қон олинадиган маълум ўринлар ҳам бор. Шунингдек, қон олдириш фойда берадиган ва фойда бермайдиган, балки зарар берадиган касалликлар ҳам борки, уларнинг ҳаммасини билиб, ўрганиб даволаниш лозим бўлади.

“Ислом одоблари энциклопедияси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

01 Dec, 02:34


АЪЗОЛАР ОМОНАТДИР

Агар чуқурроқ қарасак, инсоннинг вужуди ҳам Аллоҳ таолонинг омонатидир. Бу жисм бизнинг мулкимиз эмас. Балки, Аллоҳ таоло ишлатиш учун бизга бериб қўйган омонат. Қўлимиз, оёғимиз, кўзимиз, қулоғимиз – биз уларни қайсидир бозордан сотиб олдикми? Ёки ўзимиз яратиб-ясадикми? Йўқ, буларнинг барчасини Аллоҳ таоло ато қилгандир. Ҳатто бизга уларни текинга бериб қўйган. Демак, ҳамма аъзоларимиз кўз, қулоқ, қўл, оёқларимиз омонатдир. Демак, аъзоларимиз омонат экан, уларни Аллоҳ таолонинг айтганига хилоф ишлатсак, омонатга хиёнат қилган бўламиз.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

01 Dec, 01:38


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ اللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمَ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيْهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ.

Ўқилиши: “Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Nov, 15:56


«СИЗГА ҲАМРОҲ БЎЛАМАНМИ?!»

Ҳижрат қилиш, яъни Маккадан Мадинага кўчиш вақти етди. Жазирамада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг уйига бордилар. Абу Бакр тайёрланиб турган эди. Чунки бироз олдинроқ огоҳлантирилганди. У Расулуллоҳни кўриши билан қувонди. Ўрнидан сапчиб туриб, ўтирган жойини бўшатди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга «Уйингизда ким бўлса чиқиб турсин», дедилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу «Ё Расулуллоҳ, фақат иккита қизим бор», деди. Шунда Расулуллоҳ хотиржамлик билан: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло менга Маккадан чиқиб кетишга изн берди», дедилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга янада яқинлашиб тиззалаб ўтирди-да, ҳаяжон билан: «Мен сизга ҳамроҳ бўламанми, ё Расулуллоҳ?! Айтинг, сизга ҳамроҳ бўламан-а?» деб икки марталаб сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: «Ҳа, эй Абу Бакр! Бу сафарда менга ҳамроҳ бўласиз», дедилар. Абу Бакр шу даражада хурсанд бўлиб кетдики, унинг ўшандаги ҳолини қизи ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз бундай таъриф этади: «Аллоҳга қасамки, то ўша куни отамнинг шодланиб йиғлаганини кўрмагунимча инсон хурсандчиликдан йиғлаши мумкинлигини билмасдим. Отамнинг кўзларидан чиққан ёшлар Расулуллоҳга бўлган муҳаббатидан, у зотдан айро қолиш ҳадиги аригани учун тўкилганига гувоҳ бўлдим».

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Nov, 15:23


Намоз вақтлари:
01.12.2024 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

30 Nov, 13:33


📹 ХАРИДОР КАМБАҒАЛ БЎЛСА УНГА ЁРДАМ БЕРИНГ

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Nov, 11:31


Юзга ниқоб таққан ҳолда намоз ўқиш мумкинми?

Савол: Намозни маска таққан ҳолда ўқиш мумкинми?

📩 Жавоб: Одатдаги ҳолатларда юзни ёпиб намоз ўқиш макруҳ. Лекин узрли сабаб бўлса, макруҳ эмас, жоиз бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин бундай дейдилар: «(Намознинг макруҳларидан бири “талассум”дир) “талассум” намозда бурун ва оғизни ёпишдир. Макруҳлигининг сабаби мажусийларнинг оловга сиғинаётган ҳолатига ўхшайди» (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Nov, 09:31


📿«"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"ни:
– меҳр билан;
– шукр билан;
– ҳар куни, ҳар ой, бир умр;
– очликда ҳам, тўқликда ҳам;
– доим ва абадий айтиб юрайлик».

@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Nov, 07:34


Ҳасад темирнинг зангига ўхшайди, то уни еб тугатмагунча кетмайди.

Изоҳ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Олов ўтинни еб тугатгани каби ҳасад савоб амалларни еб битиради».
Алишер Навоий ўзининг рубоийларидан бирида киши нодон бўлса-ю, бу дарднинг устига яна ҳасад дарди ҳам қўшилса, дард эгасига ҳам, атрофидагиларга ҳам ўнгланмас зарар етиши шундай назмга солинган:
Жоҳилки, ҳасад бўлғай анинг жаҳлиға зам,
Нур эл кўзидин англаса, ўз кўзида кам.
Кўзларни олишмоққа чекиб тийғи ситам,
Эл кўзини ҳам ўйға-ю ўз кўзини ҳам.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Nov, 04:36


📹 “ДУНЁ УЧУН” МАМЛАКАТЛАР ХАРОБ БЎЛЯПТИ!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Nov, 04:35


📹 “ДУНЁ УЧУН” МАМЛАКАТЛАР ХАРОБ БЎЛЯПТИ!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Nov, 02:46


#Дуо
МОЛ-ДАВЛАТ ЗИЁДА БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Мол-давлатнинг зиёда бўлиши учун тонгда уйғонганда қуйидаги дуони доимо ўқиб юриш керак.

بِسْمِ اللهِ عَلَي نَفْسِي بِسْمِ اللهِ عَلَي أَهْلِي وَمَالِي. اللَّهُمَّ أَرْضِنِي بِمَا قَضَيْتَ لِي وَعَافِنِي فِيْمَا أَبْقَيْتَ حَتَّي لَا أُحِبَّ تَعْجِيْلَ مَا أَخَّرْتَ وَلَا تَأْخِيْرَ مَا عَجَّلْتَ.

Ўқилиши: “Бисмиллааҳи ъалаа нафсий. Бисмиллааҳи ъалаа аҳлий ва маалий. Аллоҳумма арзиний бимаа қозойта лий ва ъаафинии фиймаа абқойта ҳаттаа лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва таъхиро маа ъажжалта”.

Маъноси: “Нафсим узра Аллоҳнинг номи билан. Аҳлим ва молим узра Аллоҳнинг номи билан. Ё Аллоҳим! Менга тақдир қилган нарсанг билан мени рози қил. Ҳали бермаган нарсангда менга офият бер. Токи, Сен кейинга сурган нарсани тезлатишингни ва тезлатган нарсани кейинга суришингни хоҳлайман”.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

30 Nov, 01:36


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Тонгги зикр кунингизга файз ва барака олиб кирсин

اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَ إِلَيْكَ النُّشُورُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуут ва илайкан-нушуур”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Биз Сенинг ёрдаминг билан тонг оттирдик, Биз Сенинг ёрдаминг билан кеч киргиздик, Биз Сенинг ёрдаминг билан ўламиз (уйқуга кетамиз), Сенинг ёрдаминг билан тириламиз (уйғонамиз). Сенинг ҳузурингга қайтиш бор”.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

29 Nov, 15:50


ҲАР ИБОДАТДАН КЕЙИН УШБУ ИККИ ИШНИ ҚИЛИНГ

Бир ривоятда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Банда қачон бирор ибодатни адо қилса, ортидан тезда иккита ишни қилсин.
У ибодат хоҳ намоз бўлсин, хоҳ тиловат, хоҳ садақа ва хоҳ рўза бўлсин уларнинг барчасидан кейин дарҳол икки ишни қилсин: олдин “алҳамдулиллаҳ” деб айтсин, кейинидан “астағфируллоҳ” десин”, деганлар.
Банда ибодатни адо этишга тавфиқ бергани учун Аллоҳ таоло ҳамд айтади. Агар У Зот тавфиқ бермаса, ҳеч ким ҳеч нарсага қодир бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳидоят ҳам насиб қилмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч кимга намоз ўқиш ва рўза тутиш насиб бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч ким Унинг ҳузурида туришга қодир эмас. (Бундан маҳрум қанча инсонлар бор). Шунинг учун аввало Аллоҳ таолога ҳамд айтилади.
Ҳамддан кейин истиғфор айтилишига сабаб эса, ибодатга берилган тавфиқнинг ҳаққини адо этишга ҳеч ким қодир эмас. “Ибодат ҳаққини лойиқ тарзда адо қила олмадим, шу сабабли бу камчилигим учун Сендан афв сўрайман, Аллоҳим”, деб у зотдан мағфират сўраши лозим.
Ўзини билган инсон бирор лаҳза истиғфорсиз яшай олмайди. Истиғфор айтиш улкан бойликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам турли вақтларда ўқишни таълим берган дуоларида истиғфорни ҳам қўшиб айтганлар. Чунончи, таҳорат мобайнидаги дуоларда ҳам аввал ушбу жумлани марҳамат қилганлар:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي
Яъни: “Эй Аллоҳим! Менинг гуноҳимни мағфират қил”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

29 Nov, 15:23


Намоз вақтлари:
📆 30.11.2024 — ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

29 Nov, 12:14


Сеҳр ва афсундан ҳимоя қилувчи калималар

«Кеч кирган вақтда ким уч марта: «Амсайнаа ва амсал мулку лиллааҳи вал ҳамдулиллааҳи куллуҳ. Аъуузу биллааҳиллазий юмсикус-самаа ан тақоъа ъалал арди иллаа би изниҳи мин шарри маа холақо ва зароа ва мин шарриш-шайтони ва ширкиҳ» деса, тонг отгунча ҳар қандай шайтон, сеҳргар ва афсунгардан ҳимояланади. Тонг кирганда айтса, булардан кечгача ҳимояланади» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Кеч кирди, жамики дунё Аллоҳники бўлиб. Жамики ҳамдлар Аллоҳгадир. Осмонни ерга тушиб кетишдан ушлаб турадиган, лекин Ўзининг изни билан ерга туширадиган Аллоҳдан У Зот яратган ва пайдо қилган нарсаларнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва унинг ширкидан паноҳ сўрайман».

@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Nov, 18:45


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Mehrob.uz

28 Nov, 18:45


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Mehrob.uz

28 Nov, 18:45


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕋
Жума муборак! 🕋

Mehrob.uz

28 Nov, 18:45


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

28 Nov, 18:45


☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

28 Nov, 05:05


📹 ДУНЁ ДЕБ ДЎСТЛАР ЮЗКЎРМАС БЎЛМАСИН!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Nov, 05:04


🎙 ДУНЁ ДЕБ ДЎСТЛАР ЮЗКЎРМАС БЎЛМАСИН!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Nov, 03:10


#Дуо
УЛОВ МИНИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Дуонинг арабча матни:
الحَمْدُ لِلَّهِ عَلَي كُلِّ حَالٍ. سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ
.

Дуонинг маъноси: “Ҳар бир ҳолимизга Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бизларга бу (улов)ни бўйсундириб қўйган зотга тасбеҳ айтамиз. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Албатта, бизлар (барчамиз) Раббимиз (ҳузури)га қайтувчидирмиз”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон уловга минмоқчи бўлсалар оёқларини узангига қўйишлари билан: “Бисмиллаҳ”, дер эдилар. Эгарга ўрнашиб олганларидан кейин: “Алҳамдулиллааҳи ъалаа кулли ҳаал. Субҳааналлазий саххоро ланаа ҳаазаа, вамаа куннаа лаҳу муқринийн. Ва иннаа илаа Раббинаа ламунқалибун”, – дер эдилар.
Уловга замонавий транспорт воситалари ҳам киради. Масалан, машина минадиган одам ҳам ушбу дуони ўқиши керак.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

28 Nov, 01:25


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Nov, 15:58


САЙЙИДА ЗАЙНАБНИНГ МЕҲРИ

Маккаи Мукаррамада Қурайш аҳмоқларидан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қаршиларидан чиқиб, муборак бошларига тупроқ сочди. Бу қабоҳатни Расулуллоҳнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо кўриб қолди ва дарҳол у зотнинг олдига югуриб бориб, муборак бошларини тозалай бошлади.
Кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қизининг хавотир ва муҳаббатли қалбига хотиржамлик улашиш учун: «Қизим, мендан хавотир олма. Аллоҳ таоло отангни бошқалардан ҳимоя қилувчидир», дедилар.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гаплари билан: «Аллоҳ таоло зиммамга юклаган вазифани адо этмагунимча жонимни олмайди. Катта хатарлардан сақлайди» демоқчи бўлганлар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Nov, 15:26


Намоз вақтлари:
28.11.2024 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

27 Nov, 13:22


📹 ДЎСТ БЎЛСАНГ — СОДИҚ БЎЛ!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Nov, 09:20


Жума куни уйда жамоат бўлиб пешин ўқиш

Савол: Жума куни ўзаро аёл-қизларимиз билан жамоат бўлиб пешин ўқисак бўладими?

📩 Жавоб: Карантин ҳолатида, яъни масжидларда жума намоз ўқилмаётган бир пайтда жума куни оила аъзолари билан уйда пешинни жамоат бўлиб ўқиш жоиз.
Фиқҳий манбаларимизга эътибор қаратсак, масжидларда жума намозлари ўқилиб турганда, уйда пешинни жамоат бўлиб ўқиш макруҳлиги баён қилинган:
"Шаҳарда узрли (маҳбус, мусофир) ва узрсиз (баъзи сабаблар билан жума намозидан қолиб кетган) кишиларнинг, имом жумани ўқиб бўлишдан аввал ёки кейин, уйда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир ("Фатавои ҳиндия" китоби).
Чунки бу ишларида жуманинг жамоатини камайтириш ва уни адо қилиш буйруғига қарши чиқиш бор ("Фатҳу бобил иноя" китоби).
Демак, бу масалаларнинг барчаси масжидларда жума адо қилиниб турган ҳолатга тегишли.
Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Nov, 07:19


ЁМОНЛИКДАН, ФАҲШДАН ҲИМОЯ

Анас ибн Моликдан нақл қилинади: «Ансор (мадиналик) бир йигит бор эди. У Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида намоз ўқир, лекин қанча беҳаёлик, ўғрилик бўлса, барини тап тортмай қилаверарди. У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтишганида у зот: “Шубҳасиз, намоз яқин орада уни (бу ишларидан) тўхтатади”, дедилар (Ҳайсамий. “Мажмаъуз завоид”). Ҳақиқатан ҳам, кўп ўтмай ўша йигит тавба қилди ва ўнгланди».

Намоз бутун баданни машғул қилади. Намоз ўқимоқчи бўлган одам қиблага қараб, хушу ва хорлик билан эгилса, Аллоҳ унинг ҳар бир ҳолатини кўришини унутмаса, нафси ислоҳ бўлади. Ана шундай тарзда ўқилган намоздан сўнг кўп ўтмай навбатдаги намознинг вақти киради. Бу сафар у олдингидан ҳам афзалроқ ҳолатда намозини адо этади. Мўминнинг намози ана шундай бўлиши керак.

Имом Қуртубий айтади: “Киши ўзида бу ўқиётгани охирги намози бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ҳиссиётни уйғотиши унинг улуғ мартабага эришувида катта ўрин тутади. Чунки ўлимнинг аниқ бир ёши, алоҳида вақти ва маълум бир касаллиги йўқ, бу борада ҳамма якдил фикрда”.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Nov, 04:35


📹 ДЎСТИНГ — МЎМИН БЎЛСИН

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Nov, 04:34


🎙 ДЎСТИНГ — МЎМИН БЎЛСИН

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Nov, 03:12


Роғиб Исфаҳоний: “Тарбия бир фарзандни бир ҳолатдан яна яхшироқ иккинчи ҳолатга ўтказа бориб, камолот даражасига етказишдир. Тарбиянинг маъноларидан бири инсоннинг диний, фикрий ва ахлоқий қувватларини уйғунлик ҳамда мувозанат ила ривожлантиришдир”, дейди.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

27 Nov, 01:44


Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

☘️ 🌷 💐 ☘️
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Nov, 15:58


Дунёда берилган энг яхши неъмат

Буюк ватандошимиз Ҳаким Термизий “Наводирул усул фи аҳодисир Расул” номли китобида қандай аёл яхши экани ҳақида алоҳида фасл ажратиб, далил сифатида ушбу ҳадисни келтиради:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бандага дунёда берилган неъматлар ичида энг яхшиси, унинг имонини мустаҳкамлашига кўмаклашадиган мўмина хотиндир”».

Луқмон алайҳиссалом айтади: “Солиҳа аёл бамисоли подшоҳ бошидаги тождир. Ёмон аёл бамисоли мункиллаган чол устига ортилган оғир юкдир”.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Nov, 15:24


Намоз вақтлари:
27.11.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

26 Nov, 14:23


МЎМИННИНГ АЛОМАТЛАРИ

Ҳасан Басрий айтади: Мўминнинг аломати қуйидагилардир: Мўмин дини қувватли, ҳалимликда қатъиятли, ишонч-эътиқодли, илмда ҳалим, мол-давлатда зийрак, ҳақда саховатли, бойликда тежамкор, камбағалликда ажойиб, қудратида эҳсонли, рағбатида тақволи, қийинчиликда сабрли, оғир аҳволини сездирмайдиган, оғирликни кўтариб кетадиган, енгилликда сабр билан ўтадиган, ғазаб кўзини кўр қилиб қўймайдиган шокир, майлларга берилмайдиган, бировнинг устидан кулмайдиган, кибр қилмайдиган, ўзини катта олмайдиган, қўшнисига озор бермайдиган, бировнинг мусибатидан кулмайдиган, шаҳват-истагига қул бўлмайдиган, нафси учун паст кетмайдиган, тилидан ёмон суз чиқмайдиган, кўзи ўзидан олдин кетмайдиган, фаржига мағлуб бўлмайдиган, ҳавосига майл қилмайдиган, қорни учун уятга қолмайдиган, ҳирсининг ортидан юрмайдиган, уйи торлик қилмайдиган, бахилликни билмайдиган, исроф, фасод ёки хасислик қилмайдиган, кўнгли тўқ, инсонлар ундан умидвор, хулқи-ю иймонида шубҳадан пок, қувончида кибрга ва маҳзунлигида бесабрликка берилмаган, маслаҳат сўраган кишига тўғри йўл кўрсатувчи, йўлдошига ҳамиша яхшилик-саодат келтирувчи инсон бўлади.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Nov, 12:30


Намозни жамоат бўлиб адо этиш тартиби қандай

Савол: Мен жамоат билан ўқилган намозга 27 марта кўп савоб беришини эшитганман. Шунинг учун жамоат бўлиб намоз ўқиш қонун-қоидаларини тушунтириб берсангиз?

📩 Жавоб: Дарҳақиқат, ёлғиз ўқилган намозга битта савоб берилса, жамоат бўлиб ўқилган намозга йигирма етти баробар кўп савоб берилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар:
"Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража устундир" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Демак, кўп савоб оламан деган киши, албатта, жамоат бўлиб намоз ўқишга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир.
Жамоатнинг адади. Барча уламоларимизнинг наздида жамоат бўлиш учун икки киши кифоя қилади. Бири имом бўлади. Иккинчиси иқтидо қилади. Икки кишига ҳам жамоатнинг савоби берилади. "Ал-мавсуъатул фиқҳия" китобида бу ҳақда бундай дейилган: Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Mehrob.uz

26 Nov, 10:33


172. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Менинг инсонлар орасидан ўхшашим уй-жой бино қилган кишига ўхшайди. У уйни чиройли қилиб қуради, безайди ва мукаммал ҳолатга келтиради. Лекин битга ғиштни жойига қўймай, ўрнини қолдириб кетади. Инсонлар бинони айланиб, ундан ажабланиб: "Агар бу ғиштни ҳам қўйганида жуда соз бўлар эди-да", дейди. Мен пайғамбарлар орасида ўша ғиштнинг ўрнидирман".

Изоҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг динини бинога, инсониятга юборилган барча пайғамбарларни эса ўша бинонинг ғиштларига ўхшатдилар. Мукаммал қилиб қурилган бу бинонинг бир ғишти камлигидан унга кирганлар таажжубланар эди. Дарҳақиқат, ўша бинонинг энг сўнгги ғишти қўйилди, бино мукаммал бўлди. Ўша ғишт Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Энди бу бинога бошқа ғишт қўйилмайди.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Nov, 07:31


Хадича онамизга Аллоҳ таоло салом йўллаган


🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Nov, 05:28


Шайтонни ҳалок қилувчи калималар

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом айтадилар: (“Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини) ва истиғфор (яъни, “астағфируллоҳ”)ни кўп айтинг. Чунки шайтон айтади: “Мен инсонларни гуноҳлари билан ҳалок қилмоқчи бўлдим, улар мени “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва истиғфор билан ҳалок қилдилар, шундан сўнг уларни ҳавойи нафслари билан ҳалок қилдим, улар ўзларини тўғри йўлдамиз деб ўйлайдилар” (Имом Термизий ривояти).
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Nov, 04:34


113. Батаҳқиқ, уларга ўзларидан Пайғамбар келди. Бас, улар уни ёлғончига чиқардилар. Кейин золим бўлганлари учун уларни азоб тутди.
Уларга ўзларининг ичларида туғилиб ўсган, насабини яхши билишадиган, ростгўйлигини, аминлигини ва ҳалол-поклигини тажрибадан ўтказишган бир шахс–Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар бўлиб келди.
«Бас, улар уни ёлғончига чиқардилар».
Аҳли Макка б