Hurfikr.uz @hurfikruznews Channel on Telegram

Hurfikr.uz

@hurfikruznews


Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

Hurfikr.uz (Uzbek)

Hurfikr.uz kanali sizga yangiliklarni eng tez va samarali shaklda yetkazib beradi. @hurfikruznews kanalida haqiqiy va ma'lumotli yangiliklar sizni kutmoqda. Bu kanal sizga qaysi sahifalardan, qaysi manbadan, nima bo’yicha yangiliklar paydo bo’lmoqda diqqat bilan kuzatishga imkoniyat beradi. Hurfikr.uz kanali sizni axborot sohasida yangi va ma'qul ma'lumotlarga ega bo'lishga xush keladi. Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz. Hurfikr.uz kanali sizning eng yaxshi manba bo'lib, sizni yangi dunyolar va ma'lumotlar bilan tanishib chiqadi. Sizga mos keladigan, ma'lumotli va so'nggi yangiliklar uchun @hurfikruznews kanaliga obuna bo'lishni unutmang, hurfikr.uz - sizning eng yaxshi axborot manbaniz.

Hurfikr.uz

19 Feb, 02:06


Уруғингга сўз айтсанг, орасини узиб айт, отанг ишга буюрса, намозингни бузиб айт.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Feb, 01:00


Бир киши улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуднинг пойабзалларини ўғирлаб кетди. Шунда у киши: "Аллоҳим! Агар у муҳтож бўлса, олган нарсасига барака бергин. Агар муҳтож бўлмаса, шуни охирги гуноҳи қилгин", дедилар.

Қизиқ, биз уларни ўринларида ўша одамни ҳаққига дуо қила олармидик? Нақадар гўзал хулқ!


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Feb, 00:14


Худо жазо бераман деса, аввало одамнинг ақлини олади.

Ф. Достоевский

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 16:21


Душманни душмандан фарқида адашманг...!

....Душман деб билганларинг орасидаги қай бири бошингга кулфат келганида кулса, ё қоқилганингда ортингдан бир тепса, у энг аҳмоқ ва кучсиз душман бўлади. Ундан қўрқма! Зеро у ўзини ҳам кун келиб, бир тепиб барбод қилганини билмай қолади.

....Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингда индамай, яхши кунингда ёнингда бўлса, у оддий фирибгар. Ундан ҳам қўрқма, зеро у бир умр аввало ўзини алдаб яшайди ва ўзиниёқ ҳар тарафлама касодга учраттиради.

....Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингда ёрдами тегсаю, яхши кунингда ўзини олиб қочса, у ҳасадгўй душман. Яхши кунингни кўра олмай, ёмон кунинг билан тилингни қисиб, сени кучсиз қилишга интилади. Бундай душмангга кунинг ҳеч қачон қолмасин.

....Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунинг келганида қўлини чўзиб, яхши кунинг келганида ҳам ёнингда бўлишга ҳаракат қилса, у айёр ва доно душман. Зеро, инсон учун энг катта жазо, бу ўзини виждони олдида уялтириб, азоблантиришга маҳкум этмоқ. Ундан эҳтиётроқ бўл, зеро бундай душман душманлик қилмай, сени ич ичингдан ўзингни кемириб еб қўйишинггача олиб бора олади.

....Ва энг сўнггиси...
Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингни олдини олишда бирга бўлса, яхши кунингни бошлаётганингда хизматида бўлса, ва ҳар қандай кунингни бошида ҳам, қошида ҳам, охирида ҳам бирга бўлса... Уни душман деб билган сен ўзингга душмансан! Зеро бундай инсонлар душман бўлмайди, булар хақиқий дўст!

....Ундан эмас, унинг олдида ўзингдан қўрқ, зеро бундай инсонларни ҳаётда яқин тутмай, росмана душманлар билан яшашга қўрқ...!

Собир Муродов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 14:57


• Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда.
• Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди.
• Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар!
• Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан.
• Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият.
• Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир.
• Токи тирик экансан, таслим бўлма!

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 13:18


Америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск АҚШ Ҳукумат бошқаруви самарадорлиги департаментининг (DOGE) ходими эмас ва расмий равишда бу борада ҳеч қандай ваколатга эга эмас, дея хабар беради Ахios портали суд ҳужжатларига таяниб.

"Оқ уйнинг бошқа юқори мартабали маслаҳатчилари сингари, Маск ҳам ҳукумат қарорларини мустақил равишда қабул қилиш учун расмий ваколатга эга эмас", — дея маълум қилди Оқ уй маъмурияти раҳбари Жошуа Фишер ўз баёнотида.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 12:23


Кун фотоси

Уйғониш...

Муаллиф:  Муроджон Холқўзиев

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 11:16


Битта 2 млн сўмлик телефонни рўйхатдан ўтказиш 515000 бўлаяпти. Бу нима инсофсизлик?! 365000 божхона. 150000 рўйхатдан ўтказиш.

Зафар Отахон

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 09:54


Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни бекор қилмоқчи эмас, агар АҚШ бекор қилса, Европа ўзининг санкциялар сиёсатини олиб боради, 16-пакетни киритади - Еврокомиссия

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 09:04


Қон томирларидаги тиқинмаларни очадиган ва ҳаётингизга 10 йил қўшадиган 8 та озиқ-овқат

Балиқ.
Ситрус мевалари.
Ёнғоқлар.
Зиғир уруғлари.⠀
Куркума.  (зердечал)
Яшил чой.⠀
Долчин.
Анор

‼️Агар сиз узоқ умр кўришни истасангиз - бу маҳсулотлардан КУНДА фойдаланинг!

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 08:00


Айрим инсонларни ёлғизликда айбламанг. Улар ҳеч кимга керак эмасликлари учун ёлғиз эмаслар, балки кучли, сабрли ва тўғри келган одам билан кетавермагани учун ёлғиздирлар.

Олов каби бўл, оташингга чидаган одам яқинлашсин.

 Одамларнинг гапларига эътибор бермай қўйдингми, демак, муваффақият сари биринчи қадамни қўйибсан.

Сабр жамил, яъни гўзал сабр -- шикоят аралашмайдиган сабр.

Баъзи дўстларнинг ўрни қалбда бўлади... Улар тақдир инъомларидир. Улар билан бирга экансиз, бошқа ҳеч кимга эҳтиёж сезмайсиз.

Соғинчлар ичида энг оғири вафот этган яқинингни соғинмоқликдир, чунки у инсонни қайтиб кўрмоқда умид ҳам ўлган бўлади.

Жалолиддин Румий


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 07:22


Қамоқхонадаги “Омбудсман қутиси”ни ким оча олади?

Саволга дарҳол қонун жавоб беради: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида” Қонуни 24-моддасига кўра, “...Омбудсман қутиси фақат Омбудсман ёки унинг Девони ходимлари томонидан бир ойда камида бир марта очилади”. Шунингдек, Омбудсман ёки унинг Девони ходимлари Омбудсман қутисига келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга ҳақли.

Аммо 7,5 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган блогер Мурод Махсудовнинг Бош прокуратура ва бошқа органларга мурожаатида шу йилнинг 7 февраль куни соат 10:30 да Зангиота туманидаги 22-сонли колонияда маҳкумларнинг мурожаатлари билан тўла Омбудсман қутиси Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Шуҳрат Турдиалиев ва колония маъмурияти томонидан очилган. Ўша пайтда камералар ишлаганми-ишламаганми, бу ҳолат тасдиқланадими-йўқми, ҳозирча айтиш қийин. Блогер Бош прокуратура ва Омбудсмандан бу ҳодисани текширишни сўрамоқда.

Блогернинг кекса педагог отаси Мамиржон Махсудовга кўра, Муродни сурункали тартиббузарликда айблашмоқда. Унинг айби жуда кўп шикоят ёзгани эмиш. Бугун жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди унга нисбатан ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) билан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқади. Уни умумий тартибдаги колониядан Навоийдаги қаттиқ тартибли колонияга ўтказишлари мумкин экан.

Кодекснинг мазкур моддаси бир пайтлар навбатчи модда бўлган ва кўп ҳолларда сиёсий маҳкумларни ушлаб туриш воситасига айланганди. Менинг тушунишимча, мазкур модданинг қамрови кенг бўлиб, у қамоқхонадаги ҳар қандай қоидабузарликнинг олдини олиши лозим. Сизнингча, Омбудсман қутисини очиб қўйган прокурорнинг қилмишида ҳам шу моддада акс этган қонунбузарлик борми ёки унинг ҳаракатлари бошқа модага малакаланадими?

Абдураҳмон Ташанов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 06:32


АҚШ Хитойнинг жиғига тегмоқда - Reuters

Тайван АҚШ билан миллиардлаб долларлик Америка қуролларини, шу жумладан HIMARS ракеталарини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 05:03


– Укажон... Ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди. Жиянинг бетоб, поччанг эса борини ичиб тугатди... Озроқ қарз бериб тур, - гўшакнинг нарёғидан мунгли товуш эшитилди.
– Опажон, ўзи ойликни аранг етказиб яшасам... Мени ҳам тушунинг-да, пулим йўқ - уҳ тортди ука. Сўнг жуда бандлигини айтиб алоқани ўчирди.
– Манави тилла занжирга нима дейсиз? - деди ёнидаги жонон суйкалиб:
– Олиб берасизми?
– Истаганингни ол!
Бугун сахийман, жоним!

Нодирабегим Иброҳимова

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 04:10


Туркманистонда ажрашиш қимматга тушадиган бўлди

Туркманистонда ажрашиш тўлови бирданига 5 бараварга қимматлади. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганлардан 6000 манат, яъни 3 500 доллардан ортиқ миқдорда давлат божи тўлаши талаб қилинмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 03:30


Маҳзун бўлма!

Жалолиддин Румий бир куни уйга келиб, ўғлини маҳзун ҳолда кўради ва ундан бунинг сабабини сўрайди.
Ўғли:  – Ҳеч… – дея жавоб қайтаради.
Жалолиддин Румий ташқарига чиқиб, осиғлиқ турган бўрининг терисини ёпиб, ичкарига киради. Қўлини кўтарганича, бўридек увиллайди. Отасининг ҳолини кўрган ўғил кулиб юборади.
Шунда Жалолиддин Румий бундай дейди:
– Ўғлим дунёдаги дардлар ҳам шунга ўхшайди. Аслида бўри қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен унинг териси остида отанг борлигини билганинг учун қўрқмадинг ва кулдинг. Худди шундай барча дардлар ортида ҳам Раббинг борлигини билгин ва асло маҳзун бўлмагин...

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Feb, 03:02


Ичакларингиз учун ҳақиқий суперфуд!

Совуқ ҳолда истеъмол қилинганда, макарон, картошка ва гуруч нафақат ичак фаолиятини яхшилайди, балки қондаги шакар даражасини ҳам барқарорлаштиради!

Сири нимада? Совитилган углеводлар пробиотик таъсир кўрсатади ва ҳазм қилишни яхшилайди!

Кейинги сафар бу таомларни тайёрлаганингизда, совитиб истемол қилинг – танангиз сизга раҳмат айтади!

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 07:14


Ҳафта охирида яна ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 07:12


#Тезкор

Бахор бошланди, Ўзбекистонда хаво харорати +20 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Бу йил бахор эрта, ёз эса Аномал келиши мумкин

Яқинларга юборинг!

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 06:20


Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россия устидан халқаро судга даъво тайёрламоқда

Озарбойжон матбуотининг ёзишича, россиялик расмийлар, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари воқеага алоқадорлигини инкор этишда давом этмоқда ва айбни экипаж зиммасига юклашга уринмоқда. Бу тактика 2014 йилда Донбасс осмонида уриб туширилган Малайзиянинг Boeing 777 самолёти билан боғлиқ вазиятни эслатади, бунинг учун «Москва ҳалигача жавобгарликни тан олмаган».

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 05:10


⚡️Қирғизистон русча фамилиялардан бутунлай воз кечади

Қирғизистон парламенти фамилияларнинг миллий анъаналарга мос вариантларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Нашрга кўра, ушбу қарор фуқароларга русча қўшимчалардан воз кечиб, ўз тарихий меросига мос фамилияларни танлаш имкониятини яратади.

Депутат Мирлан Самемкўжонинг тушунтиришича, янги тартиб фамилия ва ота исмининг имлосини мажбурий ўзгартиришни назарда тутмайди.

Ҳозирги "-ов", "-ев", "-вич", "-вна" қўшимчалари сақланиб қолади, лекин уларни фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартириш мумкин.

Қонун лойиҳасига кўра, фуқаролар қуйидаги вариантларни танлаш имконига эга бўлади:

Ўғил болалар учун – "уулу", "дын/тын", "дин/тин", "дун/тун", "дан/тан", "ден/тен", "дон/тён" қўшимчалари;

Қиз болалар учун – "қизи" қўшимчаси.


Шу билан бирга, фамилия ҳеч қандай қўшимчасиз ҳам расмийлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда, болага отасининг исми фамилия сифатида берилмайди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 04:13


Трамп Нетаняхуни ҳибсга олиш ҳақидаги ордер сабаб Халқаро жиноий судга қарши санкциялар киритди

ХЖС АҚШ ва Исроилга қарши “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатлар содир этди” дейилади фармон матнида.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 03:32


МУСИБАТЛАР

Сизни аёлингиз (ёки эрингиз) билан имтиҳон қилади.

Сизни фарзандларингиз билан имтиҳон қилади.

Сизни ўзингизни ўзингиз билан имтиҳон қилади.(кучли қилади, кучсиз қилади)

Сизни мулкингиз билан имтиҳон қилади. (кўпайтиради, камайтиради)

Сиз севган инсонлар билан имтиҳон қилади.

Сизни ҳатто соғлиғингиз билан ҳам имтиҳон қилади.

▪️ Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.

▪️ Кучлиликдан кейин заифлик бошланди.

▪️ Ёшликдан кейин, қарилик.

▪️ Аёлингиз (ёки эрингиз) билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу синовдир.

▪️ Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда, бу синовдир.

▪️ Олдин қўлингизда кўп пуллар имкониятларингиз бор эди, энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Бу ҳам синовдир.

- Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Сабрли бўлинг чунки Аллоҳ таоло #оятда «Сабрлиларга гўзал башоратни беринг.» деб айтади.

- Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Мўминнинг иши ажойиб, унга яхшилик келса шукр қилади ажрланади, мусибат келса сабр қилади ажрланади.» #ҳадис

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 03:01


Кофе ва вазнни ортиши ҳақиқатми?

Кофеин қон томирларни торайтиради ва углеводлар сўрилишини кучайтиради, бу эса организмда масса йиғилишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, кофе кортизолни кўпайтириб, иштахани оширади. Бунда ёғли ва ширин маҳсулотларга қизиқиш ортиб, нафақат вазн назорати, балки умумий саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Кофе истеъмолини камайтириб, уни чой ёки бошқа фойдали ичимликлар билан алмаштириш яхшироқдир. Масалан, яшил чой нафақат энергия беради, балки антиоксидантларга бойлиги сабабли организмни зарарли моддалардан тозалайди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 02:05


Қаноат қилган қорнини тўйғизар, беқаноат отини сўйгизар.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 01:12


Донишманддан бир киши сўради:
— Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:
— Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?

Донишманд қуйидагиларни санаб берди:
1. Сенинг ҳаёт тарзингни ва сени яхши кўрганларни ҳам яхши кўрса;
2. Унинг фикрига қарши чиқсанг, ғазабланмаса;
3. Ғазабинг ва ранжишингдан таъсирланса;
4. Сен билан суҳбат қуриш учун доим мавзулар топишга ҳаракат қилса;
5. Бирор ишни ёки қарор қабул қилишидан олдин сен билан маслаҳатлашса;
6. Арзимаган ҳадя берсанг ҳам, жуда хурсанд бўлса;
7. Сенга енгиллик яратишга, бирор юмушингда кўмаклашишга ҳаракат қилса;
8. Йўқ пайтингда сендан хавотир олса;
9. Сени рози қиладиган ишга интилса, ёқтирмаган, ғазабингни келтирадиганини бошқа такрорламаса;
10. Иродасизлигинг ғазабини келтирмаса;
11. Сен учун азиятларга бардош берса;
12. Сенинг фикрларинг, ғамларингга шерик бўлса, сенинг оламингга киришга интилса;
13. Қандай ишда ишламагин, ор қилмаса, хижолат бўлмаса;
14. Сени Аллоҳга яқинлашишингга мадад берса, тоат-ибодатларингда кўмаклашса, демак сени севади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

07 Feb, 00:00


Ҳар бир ҳураётган итга тош отсангиз, ҳеч қачон манзилингизга етиб бормайсиз.

Уинстон Черчилл


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Feb, 17:07


Рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди.
🔹 Ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди.
🔹 Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди.
🔹 Қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди.
🔹 Эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди.
🔹 Бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Feb, 15:17


Ҳозирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанча туради?

Агар барча имтиҳонларни биринчи уринишда топширган ҳолда ҳисобласак, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш нархи қуйидагича:

Тиббий маълумотнома (0.83 шакл) – 300 минг сўм
Автомактабда ўқиш – 7 миллион сўм
Имтиҳон топшириш – 2 миллион сўм
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш – 330 минг сўм

🔹 Жами: 9,6 миллион сўм

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Feb, 13:35


Қозоғистонда келин ўғирлаганлар беш йилга қамалиши мумкин

Қайд этилишича, таклиф ҳозирда Жиноят, Жиноят-ижроия ва Жиноят-процессуал кодексларини оптималлаштириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Feb, 10:49


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ НЕГА ҲАЛҚНИ ҲАЁТИНИ ОҒИРЛАШТИРАДИГАН ҚАРОРЛАР  ЧИҚАРАДИ? 

Энди электромобиллар учун 45 млн сўмдан 78 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 2025 йил 1 майдан кучга киради.
Бу утилизация йиғими солиқ эмас, қип-қизил ўлпон

Газ йўқлиги ва бензин тақчиллиги фонида охирги илинж ҳисобланган электромобиллар билан боғлиқ иккиюзламачи ва зараркунанда ҳаракатлар давом этади. 2024 йилда бошланган нотариф чекловларига навбатдаги ўлпон-товон қўшилмоқда.

Импортни чеклаш учун 2020 йилда жорий қилинган утилизация йиғими қаерга, қайси чўнтакка тушаяпти, ким тақсимлаяпти, нимага ишлатилаяпти, ҳеч ким билмайди. Бюджетда утилизация йиғимидан тушумлар ҳам, харажатлар ҳам бирон марта очиқланмаган. Халқ тугул, парламент олдида ҳам. Яъни бу утилизация йиғими солиқ эмас (солиқларни парламент жорий қилади), қип-қизил ўлпон.

Маълумот учун,  Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғими (коди ТИФ ТН 8703 80) оширилади. Утилизация йиғимлари қуйидагича этиб белгиланди:
— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун йиғим БҲМнинг 120 баравари — 45 миллион сўм;
— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78,75 миллион сўм).

Отабек Бакиров

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Feb, 08:51


Тошкентда 1 сотих ер нархи — 352 млн сўм

Марказий банк Ўзбекистон кўчмас мулк бозори 2024 йилда қандай бўлганини таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, ўтган йили Тошкентда бир сотих ер нархи 352 млн сўмни ташкил қилган. Пойтахтда ер нархи бошқа ҳудудлар билан солиштирганда анча юқори бўлиб турибди. Масалан, Тошкент вилоятида ўтган йили 1 сотих ер нархи ўртача 100 млн сўм бўлган.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ер нархи сўнгги уч йил охирида қуйидагича бўлди:

2022 йил — 263 млн сўм;
2023 йил — 362 млн сўм;
2024 йил — 352 млн сўм.


2024 йил давомида янги уйлар нархи сўмда 11,4 фоизга, долларда 6,7 фоизга ошди. Эски уйлар нархи эса 6,3 фоиз (сўмда) ва 1,8 фоизга (долларда) кўтарилди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Feb, 05:38


Гиппократ ҳам ўзимиздан экан-ку...

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Feb, 04:55


Доналд Трампнинг Ғазо секторини босиб олиш режасига дунё давлатлари реакцияси

🇸🇦 Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги: «Саудия Арабистони фаластинликларни ўз ерларидан сиқиб чиқаришга қаратилган ҳар қандай уринишни рад этади. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қиролликнинг бу борадаги позициясини ҳеч қандай вазиятда талқинга ўрин қолдирмайдиган даражада «аниқ ва равшан тарзда» тасдиқлади»

🇩🇪 Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок: Ғазо сектори фаластинликларга тегишли эканлигини ва уларни кўчириб юбориш номақбул ҳамда халқаро ҳуқуққа зид бўлишини таъкидлади.

🇬🇧 Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми: «Биз доимо икки давлат тамойилига интилиш кераклигини қатъий айтиб келганмиз. Биз фаластинликларнинг ўз ватани - Ғазо ва Ғарбий Соҳилда яшаб, ривожланишга қодир бўлишларини кўришимиз лозим.»

🇫🇷 Франция Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Кристоф Лемуан: «Франсия яна бир бор Ғазодаги фаластин аҳолисининг мажбурий кўчирилишига қарши эканлигини билдиради, чунки бу халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши ҳисобланади»

🇪🇸 Испания ташқи ишлар вазири Албарес: “Мен бу масалага аниқлик киритмоқчиман: Ғазо - Ғазода яшовчи фаластинликлар ери ва улар Ғазода қолишлари шарт”.

🇪🇬 Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулатти: Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо билан Ғазони тиклаш лойиҳаларини фаластинликларни сектордан кўчирмасдан илгари суриш муҳимлигини муҳокама қилди.

🇷🇺 Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков: «Россия Яқин Шарқдаги вазиятни фақат икки давлат тамойили асосида ҳал этиш мумкин, деб ҳисоблайди»

🇹🇷 Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан: «АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазони босиб олиш режаси ҳақидаги фикрларини қабул қилиб бўлмайди. Фаластинликларни четда қолдирадиган ҳар қандай режа яна-да кўпроқ можарога сабаб бўлади»

🇵🇸 ҲАМАС вакили Сами Абу Зуҳрий: «Ғазо секторидаги халқимиз бу режаларнинг амалга ошишига йўл қўймайди. Халқимизни ўз еридан ҳайдаб чиқариш ўрнига, (Исроил) босқинчилигига ва халқимизга қарши тажовузга чек қўйиш лозим»

🇵🇸 Фаластин президенти Маҳмуд Аббос: Фаластинликлар ўз ерлари, ҳуқуқлари ва муқаддас жойларидан воз кечмаслигини, Ғазо сектори Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддус билан бир қаторда Фаластин давлати ҳудудларининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади.

🇮🇷 Эроннинг юқори мартабали амалдори: Эрон фаластинликларнинг ҳар қандай кўчирилишига қарши ва бу ҳақда турли каналлар орқали хабар берган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Feb, 03:42


ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Feb, 03:01


Жигарни тез тозалаш учун ичимлик

Бу ичимликни кунига 3 марта, 3 кун давомида истеъмол қилинг. Шу давр мобайнида озиқ-овқатни кичик порцияларда қабул қилинг. Ҳаддан ташқари кўп сув ичинг, бу жараён вазн йўқотиш ва жигарни тозалашни осонлаштиради.

Таркиби: лимон – 3 та; туғралган кашнич (петрушка) – 1 стакан; бўғдирилган сельдерей новдалари – 5 дона; сув – 6 стакан.

Тайёрланиши: Лимон шарбати, кашнич ва сельдерейни блендерда аралаштиринг. Кейин сув қўшиб, яна бир марта аралаштиринг.

Ҳар куни овқатдан аввал 2 стакандан 3 марта ичинг.
Буни 2 кун давомида такрорланг. Кейин 7-10 кунлик танаффус қилиб, яна давом этинг.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Jan, 03:32


Ўз-ўзини Ривожлантириш Бўйича 5 Муҳим Маслаҳат

1. Аниқ мақсад қўйинг: Мақсадларингизни ёзиб қўйинг ва уларга эришиш учун кунлик режалар тузинг.

2. Билим ва кўникмаларни оширинг: Китоб ўқинг, янги нарсаларни ўрганинг ва ўз устингизда ишлашни тўхтатманг.

3. Қийинчиликлардан қўрқманг: Ҳар бир муаммо тажриба ва имконият эканлигини унутманг. Қулай зонадан чиқишга ўрганинг.

4. Жисмоний ва руҳий соғлиғингизга эътибор беринг: Машқ қилинг, тўғри овқатланинг ва стрессни бошқаришни ўрганинг.

5. Саботли бўлинг: Доимий ва кичик қадамлар катта муваффақиятга олиб келади. Ҳаракатни тўхтатманг!


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Jan, 03:00


Табиблар айтишади: "Кимки, ошқозонида балиқ ва тухумни жамлаб олса (яъни, қўшиб еса), сўнгра фалаж бўлиб қолса ёки юз фалажи бўлса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ҳаммомга тўқ қоринга кирса (чўмилса) сўнгра фалажликка йўлиқса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ошқозонида сут ва балиқни жамласа (яъни, бирга еса) сўнгра пес (подагра) ёки мохов касалига йўлиқса, фақат ўзини айбласин".


Шайх, доктор Камол ал-Ҳут Ҳусайний

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Jan, 02:22


Қарғай десам, ёлғиз, қарғамай десам, ялмоғиз.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Jan, 00:00


Барча урушлар инсоннинг фикрловчи ҳайвон сифатида тубанлашиб бораётганлигининг аломатидир.

Жон Эрнст Стейнбек


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 16:26


Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади

Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ҳукумат доллар операцияларига рухсат берди. Юқоридаги давлатларнинг товари мамлакатда аниқланса, мусодара қилинади. Ҳукуматнинг бу қарори Сурияга бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШдан импорт оқимига йўл очди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 14:29


Алламжонов айбдор!

Гоҳида шароит шундай ҳам бўладики, одамлар маълум бир персонажнинг номини айтишдан кўра, имо-ишоралар, образлар тили – метафоралардан фойдаланишни танлашади. Бу биринчидан шахсий хотиржамлик билан боғлиқ масала, манимча.  Мана, анча пайтдан буён бизга маълум бўлган "қарғиш теккан" мавзу – "права " масаласида кўпчилик, ҳатто, ўша номи айтилмайдиган персонажга яқин, дейиладиган блогобулбуллар ҳам "гапира" бошлади.

Аммо юқорида айтганимиздек, ишоралар тилида... Халқимизда "йиқилганни тепма" деган гап бор. Аммо бу иззатини билган мазлумларга мос тушади.  Ётган жойида ҳам ҳаммага зарар беришни ўйлайдиган одам эса...

Хуллас, тузумлар, сиёсатлар турлича бўлади. Баъзан бир исм-шарифни айтиш одамдан катта жасорат ҳам талаб қилади... Гоҳида ўша жасорат  камлик қилиб қолишиям мумкин. Бундай пайтда жамиятга биргина одам – унинг ўзи, номи тагматнларда қолиб кетаётган персонаж ёрдам бера олиши мумкин. Масалан, бундай йўсинда: Алламжонов айбдор!

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 12:45


Путиннинг куттириш тактикаси аввал ҳам қўлланилган

Бу Россия президентининг психологик тактикаси сифатида кенг тарқалган, деб ёзмоқда Iran International.

Путин собиқ Германия канцлери Ангела Меркел ва Украина президенти Виктор Януковични тахминан 4 соат куттирган. Япония, Мўғулистон ва Исроил раҳбарлари 3 соатгача кутган.

2003 йилда Путин Буюк Британия қироличаси Елизавета IIни деярли 15 дақиқа куттирган. Бу ҳурматли монарх учун камдан-кам учрайдиган ҳурматсизлик эди.

2012 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Барак Обама Путиннинг кечикиши туфайли учрашувдан кейинги режаларини 40 дақиқага кечиктиришга мажбур бўлган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 11:31


Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофида олинган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига кўра, газ чиқиши оқибатида ёпилган йирик қудуқ атрофида ўнлаб тирқишлар пайдо бўлиб, улар ёндириб қўйилган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 10:04


Халқни худдики вақтинча ижарага олгандек ўлпон ва тўловлар гирдобига тиқаётганлар битта ҳақиқатни билиши керакки, халқ абадий, фақат улар вақтинчалик. Халқ кеча бўлган, бугун бор, эртага ҳам бўлади.

Давлетов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 09:06


Комил Алламжоновга тегишли экани айтиладиган Ягона имтиҳон марказларида нархлар каррасига оширилибди

Ими-жимида нархнинг кўтариб қўйилиши ижтимоий тармоқларда одамларнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Муҳрим "Биз буни билгандик, биз буни сезгандик. Хусусан, бу чоралар уларни жорий этиш вақтида даъво қилинганидек йўллардаги ЙТҲлар сонини камайтиришга эмас, балки ҳаводан қилинадиган пулларнинг кўпайишига хизмат қилишини ҳам. Шу жирканч жараёнда қатнашган ҳаммага “раҳмат”!" дея пост қолдирибди. 

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 08:15


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совийди, – "Ўзгидромет".

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 07:22


Жарималарни депутатларимиз қайси критерийларга қараб белгилашларини ҳеч тушунмайман.

Масалан:


🚦 Қизил чироқда ўтиш учун жарима 750 000 сўм;

🅿️ Ноқонуний парковка учун ҳам 750 000 сўм.

Ундан ҳам қизиғи:

⚡️ Шаҳарни ичида 200 км.с. тезликда автомашинани бошқарсанг 3 375 000 сўм;

🚫 Қарама-қарши йўналишга чиқсанг, авария ҳолатини келтириб чиқарсанг 3 750 000 сўм.

🎨 Пулини тўламасдан тонировка қилганлик учун эса 9 375 000 сўм.

Бизни ҳаётимиз ва соғлиғимиз учун қайғурганликларидан ҳаммаси...

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 05:25


Ҳусийлар жаҳон иқтисодиётига 200 миллиард долларлик зарар етказди — Тhe Economist

"2024 йил давомида Яман ҳусийлари савдо кемаларини Африкани айланиб ўтишга мажбур қилиб, денгиз орқали юк ташиш харажатларини беш баравар ошишига сабаб бўлди. Натижада ёқилғи сарфи ортиб, ҳар бир рейс тахминан бир миллион долларга қимматлашди. Қизил денгизда юк ташиш учун суғурта тарифлари 20 бараварга ошган", деб ёзади нашр.

Ҳусийларнинг ҳаракатларидан Россия ва Хитой фойда кўрди. Ҳозирда Сувайш канали орқали ташиладиган нефт маҳсулотларининг катта қисми Россияга тегишли. Қизил денгиздаги Хитой кемалари сони ўсиб, умумий ҳажмнинг бешдан бир қисмини ташкил этмоқда.

"19 январ куни кучга кирган ўт очишни тўхтатиш режими ҳусийлар ҳужумларини қисман камайтириши мумкин, аммо улардан келадиган таҳдидни тўлиқ бартараф этмайди", дея қайд этади The Economist.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 04:32


Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ишлари Кадастр агентлиги томонидан жуда суст олиб борилмоқда.

Бу кетишда 2028 йил 1 январда ҳам хатлов ишлари тугамайди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 04:01


Эрон президенти Путинни эшик олдида бир соат кутди, кейин меҳмонхонага кетди

Масъуд Пезешкиён ва унга ҳамроҳлик қилган делегатсия 17 январь Москвага ташрифи чоғида нохуш вазиятга дуч келди.

Путин билан учрашув учун Кремлга борган Пезешкиён ва унинг делегатсияси эшик олдида деярли бир соат кутишга мажбур бўлган. Уларга Путин ҳали учрашувга тайёр эмаслиги айтилган. Эрон делегациясига залда кутиб туриш ёки меҳмонхонага қайтиш таклиф қилинган.

“Эрон президенти ва ҳамроҳлари намоз ўқиш важи билан меҳмонхонага қайтган. Кейинроқ улар Путин билан учрашиш учун Кремлга борган”, дейди Iran International.

Россия эронлик журналистларга нисбатан яхши муносабатда бўлмагани айтилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 03:05


Совуқ ва грипп мавсумида кўпроқ пиёз истеъмол қилиш тавсия этилади!

Тананинг иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Қондаги шакарни тартибга солади.
Яллиғланишни камайтиради.
Инфектсияни даволайди. Бу танани дезинфектсияловчи ва табиий антибиотик.
Шамоллаш, йўтал, иситма ва томоқ оғриғини даволайди.
Яллиғланиш ва бўғимлардаги оғриқларни камайтиради.
Қулоқ оғриғини енгиллаштиради.
Тиш чиришининг олдини олади ва тиш оғриғини камайтиради.
Болаларда учрайдиган касаллик ошқозон қуртларини кетказади.

Пиёз шарбати ва зарчувани аралаштириб, юз терисига суртинг;

Бу аралашма теридаги қора доғларни олиб ташлашга ёрдам беради.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Jan, 02:00


Ҳунар – бирликда, ризқ – тирикликда.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Jan, 04:35


Тарозидан урадиганларнинг ҳоли не кечаркин!

Бир солиҳ одам ўлим тўшагида ётиб қолган биродарини зиёрат қилиш учун кириб, унга «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини эслатди. Биродари: «Буни айтолмаяпман! Чунки тилимни тарозининг тоши босиб турибди», деди. Шунда солиҳ одам: «Тарозидан урармидингиз?!» деб сўрган эди, «Йўқ, Аллоҳга қасам, ҳеч қачон тарозидан урмаганман, лекин тарозимни текширтириб турмасдим», деб жавоб берди.
Тарозиси тўғри тортяптими, йўқми – шуни текширтириб турмаган инсоннинг аҳволи шу бўлса, тарозидан бемалол уриб қоладиганларнинг ҳоли не кечаркин?

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Jan, 03:36


Жек Лондондан иқтибослар

• "Ҳаётни севаман, чунки у жанг. Жанг қилишни яхши кўраман, чунки бу ҳаётнинг ўзи."

• "Кучли бўлиш учун курашиш керак, чунки фақат кураш орқали кучга эга бўласиз."

• "Орзуларимни ўғирламоқчи бўлганларга қарши тураман. Мен ўз йўлимни ўзим чизаман."

• "Ҳаёт – бу эҳтирос ва шижоат. Агар ўртача яшашни истасангиз, яхшиси яшамаслик керак."

• "Қачонки орзуларингиз сизни қўрқувдан кучлироқ бўлса, ўшанда сиз ҳақиқий яшайсиз."

• "Муваффақият – бу бошлаган ишни охиригача етказишдир."


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Jan, 03:06


Шифокор тавсия қилган шамоллашга қарши ажойиб восита!

Ўзингизни касал бўлиш арафасида эканлигингизни ҳис қилсангиз – йўтал, томоқ оғриғи ёки бурун оқиши пайдо бўлса, бу оддий ва арзон рецептдан дарҳол фойдаланинг.

6-7 дона лавр баргини, 3 томчи йод, бир чой қошиқ сода ва бир томчи эвкалипт ёки арча мойини оласиз.

Аввал бир стакан сувни қайнатиб оламиз, унга лавр баргларини ташлаб, 5 дақиқа қайнатамиз. Сўнгра уни ўчириб, қолган махсулотларни қўшамиз. Кейин плита устидаги идишни олиб, унинг буғидан 10 дақиқа нафас оламиз.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Jan, 02:03


Қизига жони ачиган келинини қарғайди.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Jan, 00:08


Мен севгидан кўра урушни хавфсизроқ деб биламан. Чунки урушда ё яшайсан, ё ўласан. Севгида эса на яшайсан, на ўласан.

Наполеон Бонапарт


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 16:47


Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:
- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?
- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.
1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбахо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёҳатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим хам яйраб кетдим.
Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:
- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?
Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:
- Отажон, Жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
Ё Аллоҳ! Мен қандай ҳаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Ҳамма-ҳаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим ҳам бахтли бўлолмадим, бировни ҳам бахтли қилолмадим.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 13:25


Ҳар 45 дақиқада битта миллионер Буюк Британияни тарк этмоқда - The Times

Бунга бош вазир Кир Стармер бошчилигидаги Лейбористлар партиясининг солиқ сиёсати сабаб бўлмоқда, деб хабар берди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 12:11


Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон 14 йилга қамалди.

Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ҳукм Хон 2023 йил августидан бери ҳибсда сақланаётган Равалпинди қамоқхонасининг коррупцияга қарши суди томонидан чиқарилган.

- У ва унинг рафиқаси Бушра Биби бош вазирлик даврида ноқонуний фойда эвазига қурилиш компаниясига ер берганликда айбланмоқда.

- Хон ва Бушра Биби ўз айбларини тан олмади. Гаров эвазига озодликка чиққан Бушра Биби ҳам судланганидан кейин ҳибсга олинган.

- Хон 2022 йилда истеъфога чиққанидан кейин коррупция ва зўравонликни қўзғатиш каби кўплаб айбловларга дуч келмоқда.

- Маҳкама хавфсизлик нуқтаи назаридан қамоқхонада ўтказилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 10:55


Кўринмас фронт жангчилари: жосус аёллар

КГБ жосуслари заводдаги Америка махсус хизматлари кузатувидаги мутахассисларни ёллай олмаган. Бироқ корхона раҳбарининг котибаларидан бирининг қалбига йўл топа олган.

Батафсил

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 09:16


Афғонистонда амалдорларга бир вақтда икки лавозимда ишлаш таъқиқланди

Толибон давлат амалдорларига бир вақтнинг ўзида бир нечта лавозимни эгаллашни таъқиқловчи янги фармонни эълон қилди.  Фармон давлат бошқарувида самарадорликни ошириш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 07:24


Хиёнатга энг кўп мойиллиги бор касблар қайсилар?

Тадқиқот натижаларига кўра, хиёнатга энг кўп мойил бўлган касблар қуйидагилар: юристлар, шифокорлар, савдо ва маркетинг мутахассислари ҳамда фитнес-тренерлар. Бу соҳаларда ишлайдиган инсонлар кўпинча ўз меҳнат фаолиятида стрессга дуч келади. Улар атрофида инсонлар билан узлуксиз мулоқотда бўлишни талаб қилувчи муҳит пайдо бўлади, бу эса шахсий муносабатларда тушунмовчиликларга ва ҳатто хиёнатга олиб келиши мумкин.

Юрист ва шифокорларда бу юқори даражада

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, айниқса, юрист ва шифокорларнинг юқори даражадаги касбий фаолияти ва уларнинг иш жадвали шахсий муносабатларга салбий таъсир кўрсатади. Савдо ва фитнес соҳаси эгалари эса кенг ижтимоий алоқа доираси сабабли хиёнатга мойилроқ бўлади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 06:17


Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси чекка ҳудудлардаги, оғир тоифадаги қишлоқларга ишчанлик руҳини олиб кириб, боқимандаликни камайтиришга, камбағал оилалар меҳнатини қўллаб-қувватлашга масъул бўлади.

2025 йил 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Биринчи марта 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.

Маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 04:34


Устоз Асқад Мухтор умрининг охирида тилдан қолган пайтлари "Дўстлик" ордени билан мукофотланганда,  дўстлик бор, дўст йўқ, деб армон қилган эди. Маъносини энди чақяпман.

Фахриддин Низомов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 03:40


Агар бугун ҳаракат қилмасанг, сенинг ўрнингни бошқа кимдир эгаллайди. Ўзингни кучсиз деб ҳис қиляпсанми? Ўша кучсизликни йўқотадиган ягона йўл — ҳаракат. Ҳаёт — жанг майдони. Ютқазганлар шикоят қилади, ютганлар эса ўз тарихини ёзади. Ҳар бир баҳонанг сени бир қадам орқага тортади. Қачонки сен ўзингни бўшаштириб, бой бераётган вақтларинг ҳақида ўйласанг, шуни бил: ҳозирги ҳолатинг фақат сенга боғлиқ.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 03:00


Анор пўстининг шифобахш хусусиятлари Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”да алоҳида таъкидланган. Унинг тиббий фойдаларидан видеодаги изохлардан ташқари қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин

Ёриқлар ва яралар учун шифо:
Анор пўсти антисептик хусусиятга эга бўлиб, яралар ва теридаги ёриқларни тезроқ шифолашда ёрдам беради. Ундан маҳаллий равишда порошок ёки қайнатма шаклида фойдаланилади.

Ошқозон-ичак муаммоларида:
Ибн Сино анор пўстининг қайнатмасини ичак инфекцияларини даволашда қўллашни тавсия этган. У ич кетиши ва ошқозон оғриқларига қарши самаралидир.

Юрак ва қон томирлари учун:
Анор пўсти қонни тозалашга ёрдам беради ва юракнинг фаолиятини қувватлайди. Унда антиоксидантлар мавжуд, улар организмни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади.

Иммунитетни кучайтиради:
Пўстдаги фойдали моддалар вируслар ва бактерияларга қарши туриш қобилиятини оширади.

Қўлланиш усули:
Пўстни қуритиб, уни қайнатма ёки чой шаклида истеъмол қилиш мумкин.
Пудраси теридаги яраларга сепилади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 02:00


Қўй дегали хўжа йўқ, қўрқитгали бўжи йўқ.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 01:01


УЧ МУҲИМ НАРСА

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.

Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.

Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.

Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.

Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Jan, 00:00


Демократияда аҳмоқлар ҳам  овоз бериш ҳуқуқига эга, диктатурада эса айнан улар ҳукмронлик қиладилар

Бертран Рассел

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 13:21


Прокурордан чиққан ҳокимлар умуман ўзини оқламайди

Саидали ака прокурор ёки ички ишлар органларидан чиққан ҳокимлар қисқа вақтда ўзини оқлаши мумкин, лекин узун вақтда барибир ўзини оқламайди деб ёзибдилар.

Мен эса прокуратура ёки ички ишлардан чиққан ҳокимлар умуман ўзини оқламайди деб ҳисоблайман. Бунга асосий сабаб биздаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги инсонларнинг миясида шаклланган “жиноятчини топиш” деган фокус. Хоҳлайдими ёки йўқми тизимнинг ўзи уларда ҳамма нарсадан ёки ҳар кимдан шубҳаланишга ўргатиб қўяди.

Уларнинг наздида ҳамма жиноятчи, ҳаммани жазолаш керак. Масалан, ҳозир ва шу ерда жазоланиши керак деган таомил билан иш кўришади. Умуман олганда узоқни кўра оладиган ҳокимларни тайёрлаш дастури зарур деб ўйлайман. Масалан, ривожланган давлатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан бошқарувга қўйиш амалиётини умуман учратмайсиз, чунки ундай одамларни халқнинг ўзи сайламайди.

Бизда эса ҳокимлар ҳозиргача ҳам тайинланади холос, сайланадиган бўлса, ишончим комилки, бирорта ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили ҳокимликка сайлана олмайди, чунки халқ уларни фақат жазоловчи позициясида қабул қилган.

Бу аслида ёмон эмас, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи одам ҳар нарсадан шубҳаланиши табиий ҳолат, аммо ёмон томони шундаки, улар ҳокимликка ўтган пайтларида мияни олдин ишлаган жойида ташлаб кета олмайдилар.

Шунинг учун биз ҳозир ҳам баъзи ҳокимларни “қама буни, беш йиллигини текшир, ҳозир аризасини ёзсин, бўшат ишдан, йўқот буни” деган хитобларини эшитамиз, асосий муаммо шундаки, “мутлақ ҳокимият чексиз қонунсизликни келтириб чиқаради”.

Бектош Хатамов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 11:30


Кун фотоси

Антиқа арчалар

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 09:56


Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон Путинга ҳақоратли мурожаат йўллади

“Битди, Владимир, ахмоқ, энди Россия империяси йўқ!”, деган сиёсатчи.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 08:01


Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязовга тезликни оширгани учун 15 дақиқада 4 та жарима келибди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 06:51


Европа давлатларидан бошпана сўровчилар сони камаймоқда

"2024 йилда Европа Иттифоқи мамлакатлари, Норвегия ва Швейцарияда бошпана олиш учун бирламчи аризалар сони тахминан 12%га камайиб, 1,008 миллионни ташкил этди. 2023 йилда бу кўрсаткич 1,14 миллион эди", деб хабар бермоқда Европа Иттифоқининг Бошпана масалалари бўйича агентлиги.

Германия бошпана олиш учун бирламчи аризалар сони бўйича етакчилик қилмоқда: ўтган йили деярли 236 мингта ариза топширилган. Иккинчи ўринда Испания (165,4 минг), ундан кейин Франция (158,5 минг) ва Италия (154,8 минг) жойлашган. 2024 йилда бошпана олиш бўйича энг кам ариза Венгрияда топширилган – атиги 29 та.

Ўтган йили Европа Иттифоқи давлатларидан бошпана сўровчиларнинг асосий қисми Суриядан (15%) бўлган. Кейинги ўринларда Афғонистон (8,7%), Венесуэла (7,3%) ва Туркия (5,5%) турибди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 05:23


Ғазодаги бомбардимонларни қўллаб-қувватлаган америкалик актёр Джеймс Вуд Лос-Анжелесда давом этаётган ёнғинлар оқибатида уйидан айрилди

Бундан ташқари таниқли актёрлар Леонардо Ди Каприо, Энтони Хопкинс, Том Хенкс, Марк Хемилл, Спенсер Пратт ва Хайди Монтегларнинг ҳам Калифорниядаги уйлари ёниб кетган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 04:01


Дунёнинг  жодуси Ҳорут ва  Морутнинг  сеҳридан  ҳам кучлидир. Чунки Ҳорут ва Морут эр-хотиннинг орасини бузар эди, дунё эса банда билан Роббисининг орасини бузади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 03:04


Бир стакан сув ичишни тунда — оддий одат тусига киритсангиз

Юрак ҳақида ғамхўрлик: Сув қон айланишини яхшилашга ёрдам беради ва қоннинг қуюқлашиб, тромблар пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Мия учун: Сув мувозанатни сақлашга ёрдам беради, бу эса сувсизланишнинг олдини олади. Сувсизланиш кўпинча бош оғриғи ва тонгдаги ҳолсизликка сабаб бўлади.

Тана учун: Сув ҳужайраларни тиклаш ва токсинларни чиқаришда иштирок этади, айниқса, фаол кундан кейин.

Лекин ҳаддан ташқари кўп ичманг: кичик миқдорда ичинг, чунки тунда кўп маротаба ҳожатхонага бориш уйқуни бузиши мумкин.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 02:14


Қўлнинг узуни ошга етади, тилнинг узуни бошга.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 01:06


Мендан дунё ҳаёти кенглиги қанча, деб сўрасалар, агар улгура олсанг тўрт-беш қадам, деган бўлар эдим…
   Дунё ҳечликдир. Ишонмасангиз орқангизга қаранг, нимани кўряпсиз? Олдингизга қаранг, нимани кўряпсиз?  Биздан ҳеч нарса қолмайди. Қоладигани фақат амалимиздир. Нима қилсангиз ҳам бугун, ҳозироқ амалга оширинг. Чунки ҳадемай бугунимиз ҳам йўқлик қаърига сингиб кетади…


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

12 Jan, 00:11


Ўғлим,  менинг сўнгги насиҳатим шу - русларга ҳеч қачон ва зинҳор ишонма.

Нур Муҳаммад Самарқандий

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

11 Jan, 16:26


Ёлғон, ғийбат, бўҳтон, чиркин ва дилозор сўзлар тил билан қилинган буюк гуноҳлардир. Мўмин сўзига эътибор бериши керак.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

11 Jan, 15:04


⚡️Бўстонлиқда айиқ ўлдирилиб, фақат териси ташлаб кетилган — Экология вазирлиги

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигига қарашли “Ахсарсой” ҳудудида айиқ ўлдирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ўтказилган рейд давомида ҳудуддан ҳайвон териси топилган. Фанлар академиясининг Зоология институтида ашёвий далиллар ўрганилганда, у Тянь-Шань қўнғир айиғига тегишли экани маълум бўлган. Номаълум шахслар айиқни арқон билан ўлдириб, ҳайвон танасининг барча қисмларини олиб, терисини воқеа жойида қолдиришган.

Маълумот учун, Тянь-Шань қўнғир айиғи Ўзбекистон Қизил китобига ва CITES I иловасига заиф, кенг тарқалган, лекин мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида киритилган. Уни ов қилиш қатъиян ман этилиши келтирилган.

Қонунбузарларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИБга тўпланган маълумотлар юборилгани айтилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

11 Jan, 13:34


⚡️Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 фуқаро вафот этди

9-январь куни Пахтачи туманидаги «Қорақўтон» тоғ конидаги шахтадан тошларни ковлаб олаётган 5 киши генератордан чиққан газдан заҳарланган. Уларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 киши туман марказий шифохонасига келтирилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Кун.узга маълум қилишича, марҳумларнинг ўлими юзасидан судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган, туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

11 Jan, 11:37


Когон прокурор жами 200 минг доллар миқдорида пора.

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси 40 минг доллар миқдорда пора.

Олмазор туман прокуратураси терговчиси 20 минг  доллар миқдорда пора.

Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2400 АҚШ доллари миқдоридаги пора.

Ўзгариш бўлмаяпти деманглар. Мана порани ставкаси тушиб бораятику.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

11 Jan, 10:30


Қувонч узоққа чўзилмади

Автомобилларини беш йилга бўлиб тўлаш шарти билан ўқитувчиларга сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини "UzAuto" рад этибди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

11 Jan, 09:39


Дунёнинг энг камбағал президенти ҳаёт билан видолашмоқда

Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика ўлими яқинлашгани ва даволанишни хоҳламаслигини айтди.

"Саратон менинг жигаримни эгаллаб олмоқда. Мен буни ҳеч нарса билан тўхтатмайман. Чунки мен кекса одамман ва иккита сурункали касаллигим бор", деган у.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

11 Jan, 08:19


Ноқулай ва бемаза сирни очай.
Қанчалик аёллар ва қизларнинг хусни жамоли, латофати, жозибаси ва гўзаллиги ҳақида гапирсанг суҳбатлашаверамиз. Йигитчилик, тўғри тушунаман.

Лекин, ўзинг йигит бўла туриб, бошқа бир эркакнинг шахсияти ҳақида гап очиб, ҳақоратлаб, ёмонлаб, унинг устидан мағзава ағдариб бошладингми, мен учун сен ўлган эркаксан.

Агар, бир кимсадан эҳтиёт бўлишимни истасанг, эҳтиёткорликка чақир, диққатли бўлишимни тавсия қил. Ундан нарига ўтма. Йигитчиликка тўғри келмайди.

Жон жигарим, Ватандошим ва Миллатдошим, асло эсингдан чиқарма!

Бўлар халқнинг йигитлари бир бирини ботирим дейди.
Бўлмас халқнинг эркаклари бир бирини этин ейди.

Бўридай бўл, қанжиқ итдай ғингшима.

Шуҳрат Барлос

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

11 Jan, 06:26


"Муаллим эъзозда" акциясига Кобалт ва Жентра қўшилмаган.

Бошланғич тўлов 30 фоиз кўп, шахсан менда ҳам бунча пул йўқ, ўқитувчида қаердан бўлсин?

Бундан фақат ўқитувчиларнинг бой қариндошлари фойдаланиб қолиши мумкин.

Устига устак, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги Қонунга асосан дейилган, у қонун амалдаги бошқа НҲҲ нормаларини такрорлайдиган, аслида қабул қилиниши шарт бўлмаган Қонунга айланиб қолган, чунки Қонуннинг дастлабки таҳририда паст фоизли ипотека ва автокредитлар назарда тутилган эди.

Қабул қилинганда эса шу жойлари йўқолиб қолди, бу қонундан педагогларга не фойда?

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Jan, 07:51


#тезкор

❄️⚡️Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, қор ёғади

Ўзбекистонда жорий ҳафта боши илиқроқ, ўрталари булутли ва совуқ (баъзи вилоятларда қор), охирида эса ҳарорат аста кўтарилиб, қуруқ бўлиши кутилмоқда.

Жума, шанба ва якшанба кунлари ҳарорат фонида аста-секин сезиларли ўсиш кузатилади. Ушбу кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво муҳити кузатилади. Дам олиш кунлари эса кундуз куни анча юқори ҳарорат кутилади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Jan, 06:30


Мутахассисларга кўра, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият мисли кўрилмаган даражага етган.

2024-йил декабрь ойи охирида Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Пактика вилоятига ҳаво ҳужумлари уюштириб, ТТП жангариларини йўқ қилди. Бунга жавобан афғон толиблари Покистон позицияларини ўққа тута бошлади, ҳарбий техника ва 15 минг аскарни чегарага олиб ўтди. Ўнлаб ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Вазиятни “Корнет” ракета тизимларидан фойдаланиш ва чегарада тўқнашувлар сонининг ортиб бораётгани янада оғирлаштирмоқда. Толибонга мухолиф кучларни қўллаб-қувватловчи Тожикистон Покистон билан алоқаларини мустаҳкамламоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Покистон разведкаси раҳбари билан хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ўтказди.

Таҳлилчилар Афғонистон учун асосий молиявий донор бўлиб қолаётган Қўшма Штатларнинг ролини ҳам таъкидлаб, Доналд Трамп маъмурияти келиши билан минтақадаги Америка сиёсатида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларни таъкидламоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Jan, 05:24


#Тезкор #Диққат

Хитойда тарқалаётган вирус Ўзбекистонда ҳам аниқланди

Айни вақтда республикада ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.

Санэпидқўмитага кўра, ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнгги лаборатория таҳлиллари натижасига кўра: 36,9 фоизида грипп вируси, 30,2 фоизида риновирус, 28,6 фоизида респиратор-синситиал вирус, 1,2 фоизида метапневмовирус ва 3,1 фоизида бошқа вируслар аниқланган
.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Jan, 05:24


Доллар курси 13000 сўмлик маррадан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 13 005 сўмгача кўтарилди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Jan, 04:32


Менда Ермакдек одамлар борлигидан хурсандман - Зеленский

▪️Олигархларнинг ҳеч бири мени бошқармайди. Мен мустақил ва шуҳратпараст одамман, ҳеч кимга бўйсунолмайман. Мен фақат қоидалар билан яшашим мумкин;
▪️АҚШсиз бизга кафолатлар керак эмас;
▪️Мен Трампга айтдим. Россия активларидан бизга 300 миллиард доллар беринг ва биз сиздан қурол сотиб оламиз;
▪️Зеленский коррупцияга қарши кураш ҳақида: Мендан олдинги энг нуфузли олигарх Коломойский қамоқда ўтирибди. Ишончим комилки, Украина коррупцияга қарши конституциявий кураш олиб боради;
▪️Яна 30-40 минг ва ҳатто 500 (!) минг шимолий кореяликлар уруш учун бизга келиши мумкин;
▪️2025-йилда урушни тугатиш бизнинг қўлимизда;
▪️"Биз келишиб оламиз". Зеленский НАТОга Украинанинг бутун ҳудудида фаолият юритишига рухсат бермайди;
▪️Украинада сайловлар уруш тугагандан сўнг дарҳол бўлиб ўтади;
▪️Россия албатта узр сўрайди;
▪️Меркел ҳаммани Украинани НАТОга қабул қилмасликка мажбур қилган;
▪️Мен солиқларни камайтирмоқчиман. Аммо уруш ва ҳарбий ҳолат ҳар доим бунга тўсқинлик қилган;
▪️Украинада одамлар Трампга ишонишади. У тинчликни таъминлашга ёрдам бериши мумкин.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Jan, 03:33


Набавий қайтариқлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

1. Ёлғон қасам ичишдан қайтардилар.
2. Кумуш идишда ичишдан қайтардилар.
3. Эркакларни ипак кийим кийишдан қайтардилар.
4. Меваларни етилиб пишишидан аввал сотишдан қайтардилар.
5. Никоҳсиз жинсий алоқалардан қайтардилар.
6. Хамрни сотиб олишдан ва хамрни ичишдан қайтардилар.
7. Бир савдо келишувида икки савдо қилишдан қайтардилар.
8. Ўзида бўлмаган нарса билан савдо қилишдан қайтардилар.
9. Йўқолган нарсани масжидда эълон қилишдан қайтардилар.
10. Ҳайвонларни юзига уришдан қайтардилар.
11. Таом ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар.
12. Эркак кишини мақбарада ва туя боғланадиган жойда намоз ўқишдан қайтардилар.
13. Арини ўлдиришдан қайтардилар.
14. Ҳайвонларга белги, тамға босишдан қайтардилар.
15. Кишини Аллоҳдан бошқани номига қасам ичишдан қайтардилар.
16. Жума хутбаси вақтида сўзлашдан қайтардилар.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Jan, 03:03


Қора мурч фойдалими? Ҳа!

Маълум бўлишича, қора мурч оғриқ қолдирувчи, антибактериал ва антисептик хусусиятларга эга экан.

Агар ошхонада гўшт кесиш ёки бошқа ишлар пайтида қўлингизни енгил жароҳатлаб олсангиз, қон тўхтатиш учун майдаланган қора мурчдан фойдаланиш мумкин.

Аввал қўлингизни совуқ сув ва совун билан ювинг, кейин жароҳатга озгина майдаланган қора мурч сепинг. Шундан сўнг жароҳатни бошқа қўлингиз билан енгил босинг.

Ишонинг, ҳеч қандай ачишиш сезмайсиз ва қон тезда тўхтайди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Jan, 02:02


Бир сўзлининг юзи — ёруғ,
Мунофиқнинг юзи — чориқ.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

06 Jan, 01:00


Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан "Инсонга берилган энг яхши нарса нима?", деб сўрадим. У киши: "Ақл" дедилар. Мен: У бўлмасачи, дедим.

- Гўзал одоб.
- У ҳам бўлмасачи?
- Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар.
- У ҳам бўлмасачи?
- Давомли сукут.
- У ҳам бўлмасачи?
- Тезроқ ўлмоқ.

"Таҳзибус сайр"дан

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 23:58


Ота ўз фарзандларига мерос этиб молу дунё эмас, одоб-аҳлоқ қолдириши керак. Мол-дунё мероси кундан кун камайиб, одоб-аҳлоқ мероси эса ошиб боради.

Тоҳир МАЛИК

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 16:06


Халқ ўз қаҳрамонларини билиши керак

Фуқаро Ғайрат Дўстовни майда безориликда айблаб, уни 15 суткага қамаган  жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир тумани суди раиси Дурдона Дадаханованинг иш фаолиятидан кичкинагина лавҳани эътиборингизга ҳавола этаман, фақат тўлқинланиб кетманг!

Судья хоним 2016 йилнинг 8 сентябрь куни жиноят иши ҳужжатларда бирорта ишончли далил бўлмаса-да, судланувчи Ю.С.ни чамаси 4 кг. "опий" гиёҳвандлик моддаси муомаласи билан боғлиқ ўта оғир жиноятларни (ЖКнинг 25,273-м 5-қ, 28,246-м 2-қ) содир этганликда айблаб,  узил-кесил ўташ учун 18 йилга озодликдан маҳрум қилиб юборган эканлар.

Судланувчи 2016 йилнинг 18 мартидан 2017 йилнинг 5 майига қадар жазо муддатининг бир йилдан кўпроғини ўтади.

Ўша пайтдаги амалда бўлган тартибга кўра, суднинг кассация инстанцияси ҳукмни бекор қилиб, ишни Олмазор туманига юборди. Олмазор тумани суди судланувчи Ю.С.нинг содир этилган жиноятларга умуман дахли бўлмаганлиги боис уни тўлиқ оқлади.

Жиноят ишлари кўрилишида Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази ходимлари ҳам иштирок этган.

Билгичлардан сўрасам, ҳатто бизнинг кодексларимизда ҳам адолатсиз ҳукм ва ноқонуний ҳибс учун жавобгарлик бор экан. Яъни, сизни кимдир ноҳақ қамаганлиги учун жавоб бериши керак экан, лекин опам негадир жавоб бермабди, ҳалиям ишлаяптилар, ғайратларни қамаб юрибди.

Мен бошқаларга ўхшаган ақлли ва қизиқувчан эмасман — қаҳрамонларимнинг шахсий ҳаётига қизиқмайман. Судья хонимнинг шахсиятини, унинг оиласи билан боғлиқ маълумотларни ёзмаганим учун айбламанг,  илтимос!

Абдураҳмон Ташанов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 14:00


Дубайда европалик сайёҳлар кечки овқат пайтида мусулмон жуфтликни суратга олгани учун ҳибсга олинди.

Полиция маълумотларига кўра, улар ҳижобли аёлни қандай овқат егани ҳақида изоҳ бериб, уни масхара қилишган. Қўлга олинганларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 12:47


Хитойда эпидемияси қайд этилган метапневмовирус ўткир респиратор инфекцияларни, жумладан, бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради - Роспотребнадзор.

Вирус айниқса чақалоқлар, қариялар ва иммунитети заиф одамлар учун хавфлидир.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 11:45


Қоронғуликни ёритадиган чироғинг бўлмаса, тушкунликда дилингни вайрон қилиб, дунёдан хафа бўлма. Ўзинг ёниб, йўлингни ойдинлат ёки қоронғуликда юришни ўрган.

Шоир Нозим Хикмат дегандек: Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, биз ёнмасак қандай чиқар қоронғуликлар ойдинликка.

Шуҳрат Барлос

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 10:14


Le Figaro: французларнинг 60 фоиздан ортиғи президент Макроннинг истеъфоси тарафдори

Францияда Odoxa-Backbone социологик хизмати томонидан сўров ўтказилди. Унда иштирок этганларнинг 62 фоизи Макроннинг президентлигини «авторитар» дея таърифлади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 09:10


"Катта Афғонистон" янги харитаси

Сўнгги вақтларда "Толибон" тарғиботчилари томонидан юқоридаги харита тез-тез кўрсатилмоқда. Айниқса, бундай ҳудудий даъволарни ифода этадиган қарашлар Афғонистон ва Покистон чегарасидаги зиддият кучайиши фонида юз бермоқда. Харитада кўриниб турганидек, "Катта Афғонистон" таркибида Покистоннинг тўлиқ ҳудуди, Эроннинг шарқий қисми, қисман Шимолий Ҳиндистон ва ҳаттоки Туркманистоннинг кичик бир ҳудуди қўшиб тасвирланган.

Суҳроб Бўронов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 08:07


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар 2025 йил 1 январдан тўланмайдиган бўлди.

Менга қолса, маҳаллада ишлайдиган ходимларга бир тийин ҳам маош тўланиши керак эмас. Ўзини ўзи бошқариш органи бўлганидан кейин бало борми давлатнинг уни ишига аралашиб юришига?! Номи устида ўзини ўзи бошқарадиган орган бўлганидан кейин.

Аслида маҳалла аҳли ўзини ичидан ҳақиқий раисни ўзи ва фақат ўзи танлаши лозим. Ҳозиргидай туман ҳокимлари эмас(қонунчилигимизга кўра ҳозирда шундай).

Маҳаллага раис бўламан деган одам марҳамат қилиб, бу ишини жамоатчилик асосида бажарсин.
Ишонинг, агар ҳозиргидай ишламасаям маош берилиши тўхтатилса, раис бўламан деб ҳокимни олдига чопадиганлар йўқолади, ҳақиқий маҳалла раислари, маҳалла лидерлари синфи шаклланади. Маҳалла раиси ҳозиргидай ҳокимни югурдаги эмас, аҳолининг ҳақиқий бошчиси ва ёрдамчисига айланади.

Маош бермасанг маҳаллага раис бўладиган топилмайди, ўшанда расвомиз чиқади дейдиганлар дамингизни олинглар!

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 07:15


“Катта миқдорда маош берамиз дейишди” – Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Марҳаматлик 40 ёшли эркак Россия армиясига ёлланиб, 2023 йил июлидан декабригача Украинанинг Шахта ва Бахмут шаҳарларидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган. У ўз кўрсатмасида ўндан ортиқ украин аскарини ўлдирганини, жанговар ҳаракатларда яхши иштирок этгани учун Россия Қуролли кучларининг разведка бўлимига ўтказилганини айтган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 06:02


Полша ва Венгрия ўртасидаги вазият ёмонлашмоқда

Полша яқин кунларда Европа Иттифоқига раислигининг очилиш маросимида Венгрия элчиси Иштван Ийдярто иштирокини номақбул деб топди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

05 Jan, 05:02


Дунёнинг энг йирик нефт портлари денгиз сатҳининг бир метрга кўтарилиши натижасида сув остида қолиши мумкин — The Guardian

Нашрнинг маълумотларига кўра, Хитой, Нидерландия, БАА, Жанубий Корея, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур ва АҚШдаги 13 та порт хавф остида жойлашган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 10:26


Инсон қадридан таъсирланиб, Қўйлиқдан мана шундай видеохабар

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 09:15


Сурияда минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган судя ҳибсга олинди

Муҳаммад Канжо Ҳасан минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган. У Суриянинг янги ҳукумати томонидан Тартус провинциясида атрофидаги 20 киши билан бирга ҳибсга олинган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 07:48


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400
📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 06:23


Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, эээ узр оқсоқоллар кенгашига шу видеони жўнатиб юборинглар. Манави видеодаги бечораларни ҳимоя қилиш уларнинг энг биринчи вазифаси ҳисобланади.
Шу ишни қиламиз деб ҳатто, бизнинг 1 фоиз иш ҳақимизниям сўрамасдан кесиб олишади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 05:10


Сузуки автомобил компаниясини 40 йилдан ортиқ бошқарган Осаму Сузуки 94 ёшида вафот этди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 04:09


Грознийга авиақатновларни тўхтатиш ва ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришини қатъий текшириш вақти келди

Бош прокуратура Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирханов Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланиб, улар қидирувга берилганини маълум қилди.

Ким ўзи бу икки шахс? Қаердан пайдо бўлди бу террорчилар? Хавфли жиноятчилар қайси йўл билан Ўзбекистон ҳудудига киришди? Бу масала аниқ ойдин айтилиши лозим.

Олдинроқ Чеченистон президенти Рамзан Қодиров суиқасдда «чечен қўли» борлигини инкор қилиб, ўз чиқишида Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдид қилган, уларга «қилмишлари» учун жавоб бериши ҳақида очиқчасига баёнот берганди.

Ўзбекистондаги мансабдор шахсларга очиқча таҳдид қилиш бу — терроризм. Буни амалга оширмоқчи бўлган ёки гапириб чиққан шахслар ҳам жавоб бериши лозим.

Шундай таҳдидлар бўлаётган вақтда Ўзбекистон ҳукумати нега жим туриши керак? Қачонгача ўзини шовинистик қарашлари билан бизга очиқча таҳдид қиладиганларни индамай кузатиб ўтирамиз? Расмий шахс томонидан бўлаётган очиқ таҳдидга муносиб жавоб бериш вақти келмадими?

Жавоб шунчаки баёнот билан эмас, аниқ чоралар орқали бўлиши шарт ва зарур! Керак бўлса, етакчиси очиқча таҳдид қилаётган Грознийга авиақатновларни ҳам бекор қилиш, ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришида қатъий текшириш лозим.

Расул Кушербоев

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 03:30


Каддафи даврида Ливияда ойлик маошлар қанча эди?

Муаммар Каддафи даврида Ливия анча катта иқтисодий тараққиётга эришди. 2001—2005-йилларда Ливия инфляция даражаси пастлиги бўйича (-3,1%) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Унинг даврида:
— Аҳоли жон бошига ЯИМ $14 192;
— Оиланинг ҳар бир аъзоси учун давлат йилига $1000 субсидия тўлаган;
— Ишсизлик нафақаси $730;
— Ҳамширанинг маоши $1000;
— Ҳар бир янги туғилган чақалоқ учун $7000 тўланган;
— Ёш оилага уй сотиб олиш учун $64000;
— Шахсий бизнесни бошлаш учун бир марталик моддий ёрдам $20 000;

Катта солиқлар ва йиғимлар тақиқланади. Таълим ва тиббиёт бепул, Чет элда таълим ва амалиёт — давлат ҳисобидан. Дорихоналарнинг бир қисми дори-дармонларни бепул тарқатиш билан. Дори — дармонларни сохталаштириш учун-ўлим жазоси.
Аҳоли учун электр энергияси учун тўлов йўқ. Бензин сувдан арзонроқ ($0,14).
Ливияликлар уни ҳали кўп эслашади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 03:00


Қандай маҳсулотлар қонда тромб шаклланишини олдини олади?

Куркума
Агар кунига 7 грамм куркума истеъмол қилинса, тромбоцитларнинг агрегацияси 20-25% га камаяди.

Киви
Агар бир ой давомида кунга икки дона киви истеъмол қилинса, тромбоз хавфи 30% га камаяди.

Бодом
Бу ёғли моддаларга бой ва витамин Е ни ўз ичига олган. Витамин Е тромбоцитларнинг шаклланишини камайтиришга ёрдам беради. Кунлик дозани қоплаш учун 55 грам бодом истемол қилиш тавсия этилади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 02:19


Биров ўлмай, биров кун кўрмас.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 00:59


Туя шўр сувни ҳам ичаверади. Ҳатто ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни фильтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.
Туя тиканларни ҳам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади.Агар саҳрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.
 Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа - шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Саҳрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.
Туя тана ҳароратини ҳам ўзгартира олади. Агар совуқ ерда бўлса, ҳароратини кўтаради. Жазирама иссиқ саҳрода бўлса, танасидаги ҳароратни пасайтиради.
"Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми? "

(Ғошия сураси, 17-оят).

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Dec, 00:02


Демократия — бу тушлик меньюсида иккита бўри ва қўзичоқ овоз беришидир.

Эркинлик — яхши қуролланган қўзичоқ бундай овоз бериш натижаларига қарши туриши.

Бенжамин Франклин‌‌

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Dec, 15:30


"Андижон вилояти ҳокими
Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичга:

Очиқ мурожаат йўллаганимдан узр сўрайман. Бошқа илож қолмади. Матбуот котибингиз 5-6 ойдан бери телефонларга ҳам жавоб бермай қўйган. Шахсан ўзингизга учрашишни ҳаракат қилдик, бўлмади.

Даштни ўрмонга айлантириш лойиҳамиздан хабарингиз бор. Бошидан ўзингиз қўллагансиз. Ишонч билдиргансиз. Эътиборингизда эди. Биргина шунинг ўзи турли ташкилотлардаги тўсиқларни енгиб ўтишимизга ёрдам бўлаётганди. Кўп раҳбарлар тўғридан-тўғри сизга алоқага чиқишимиз мумкинлигини билиб, масаламизга жиддий ёндошарди. Лойиҳани бошладик. Аста- секин натижалар кўрина бошлади.

Маҳаллий ОАВ лардан ташқари, халқаро ОАВ лари ҳам ишларимизни ёрита бошлади. Жамиятимиз ҳам қараб турмади. Ким пул билан, ким дунёнинг турли давлатларидан уруғлар жўнатиш билан, ким меҳнати билан, ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилди. Арава жойидан қўзғалди. Четда бўладими, ўзимизда бўладими ватандошлар завқ билан бўлаётган ўзгаришларни кузата бошлади.

Лекин афсуски, охирги бир ҳафта ичида бизга нисбатан ҳақиқий ҳужум бошланди. Бу шунчаки программа хатоси, ёки инсон омили эмас, ҳақиқий ҳужум. Ғойибдан 40 млн пул илишди, МИБга чиқаришди. Бошлаган лойиҳамиз катта лойиҳа ва катта сармоя талаб қилади. Ҳозирда сув ҳавзалари қилиниб, фақат томчилаб суғориш орқали сув тежамкор технологиялари орқали суғоришлар йўлга қўйилган. Қуёш панелларини ўрнатиб, сув насослари ёрдамида суғорилмоқда. Чўл ҳудуди аста-секин яшил тўнга бурканиб, дарахтлар бўй чўза бошлаган.

Насиб бўлиб ўрмон туси кўриниб қолса, яшил макон бўлиб, туризм ҳам ривожланади. Одамларимиз учун яшил ҳудуд барпо бўлади. Бундай олиб қараса, Президентимиз қўяётган талаблар (муқобил энергия, сув тежамкор технологиялар, яшил макон, ўзлашмаган ерларни ўзлаштириш, туризм) барисини ўз кучимиз билан амалга оширмоқдамиз. Энг асосийси, лойиҳамиз амалга ошса, келажак авлодларга ҳам ўзимиздан кейин яхши бир мерос қолдиришимиз мумкин.

Нега ва нима учун ҳужум бошланганини ҳалигача тушуниб етганимиз йўқ. Идораларда футбол тўпи бўла бошладик. У ёққа бор, бу ёққа бор... Ҳисобимиздан пулларни ечиб олишди, ерни ўзлаштиришга 5 йилга имтиёз олгандик, қонунга зид равишда деҳқон хўжалиги қилиб солиққа тортишди. 6 та жарима қўллашди. Солиқ раҳбари "ҳал қиламиз, ёрдам қиламиз" деганди, лекин бу шунчаки вақтни чўзишдан бошқа нарса эмас. Ҳозирда ҳеч қандай ҳаракат йўқ.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида туман ҳокимидан кўп бора ёрдам сўраганман. "Лойиҳа амалга ошса туманимиз, вилоятимиз учун ҳам яхши бўлади. Вилоят раҳбари ҳам хурсанд бўлади" деб ҳар сафар гапирардим. Лекин туман ҳокими телефонларга ҳам жавоб бермай қўйган. Бизни ва лойиҳамизни назар- писанд қилмайди. Ҳокимдан томчилаб суғориш субсидиялари, бошқа қандайдир давлат қўлловларидан ёрдам сўраб, охири фойдасизлигини тушуниб тўхтатганмиз.

Асака туманига ўтган йили берган кўчатларимиз бор эди. Ҳеч йўқ шуни пулини берилар, ўзимизни пулни деб йил давомида илтимос қилиб келдик. Ўтган ҳафтада "пулизи қўйиб бердик мана" деб, уни хам тўхтатишиб қўйди. Биздан бошқа ҳаммани пули чиқиб, бизники тўхталиб қолиши ғалати эмасми?

Ҳурматли Шухратбек Қўшақбоевич. Сизни баҳор ойида, дарахтларимиз куртак ёзишни бошлаганида лойиҳамизни, қилинган ишларни кўришга таклиф қиламиз. Сизни келишингиз - бу йўлларимиз ҳеч йўқ шағалланиб, юрадиган бўлиб қолади дегани. Сизни келишингиз - бу лойиҳамизга, яшил маконга бефарқ эмаслигингизни, эътиборингизда эканини кўрсатади. Бу эса айрим ҳужумчиларни турли ғараз ниятларидан қайтариб туради.

Агар ҳозир "Отабекни ишлари нима бўлаябди?" деган саволни берсангиз, тумандаги ҳужумчилар ҳам анча ўзларига келиб қоларди. Булар ҳозирда ҳаракатлари билан нафақат Андижон вилояти, бутун давлат имиджига зиён келтирмоқдалар. Ёрдамингизни аямайсиз деб умид қиламан. Ҳозирги жуда оғир ва синовли даврда қилган ёрдамингизни нафақат мен, балким дунёнинг турли минтақаларидан бу лойиҳадан завқланиб қўллаётган ва кузатаётган ватандошларимиз ҳам қадрлайдилар.

Ҳурмат билан Отабек Нуритдинов"

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Dec, 13:50


UzAuto Motors АЖ ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бо Андерссон лавозимидан озод этилди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Dec, 13:09


Озарбайжон Чеченистон раҳбари Рамазон Қодировнинг Актаудаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам бериш таклифини рад этди.

Озарбайжон Президентлиги:

Озарбайжон ёрдамга муҳтож эмас. На давлат, на фуқаролар бундай ёрдамни қабул қилмайди.

Биз фуқароларимизга керакли ёрдамни ўзимиз берамиз. Озарбайжон Россия томонидан ҳақиқатни тан олинишини, узр сўралишни ва зарур товон тўланишини талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олиб борилган текширувлар натижасига кўра, Азербаижан Аирлинес самолёти Россия ракетаси билан уриб туширилганини тасдиқланган эди. Ҳозирча Россия ҳукумати бу жиноятини расман тан олиб чиққани йўқ.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Dec, 11:50


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400
📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Dec, 10:16


Қозоғистонда йўқолиб қолган 47 та от муз остидан топилди (видео таъбни хира қилиши мумкин)

Жониворлар Қорағанда вилоятининг Қарқарали туманида ўтлаб юрганда йўқолиб қолган, деб хабар берган Қозоғистон полицияси.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Dec, 09:21


Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаийнинг маслаҳатчиси Туркияга мурожаат қилди

“Туркия ҳукуматини ўзини қудратли Эрон билан таққосламасликка чақирамиз. Эрон ўзига хос нуфузга эга бўлиб, сионист режимга қарши курашди ва минтақадаги кучлар мувозанатини ўзгартирди”, деди Али Акбар.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Dec, 08:24


Черчиллга Британия осмони бомбаланаётганининг хабарини беришди. У сўради: таълим билан Суд тизимининг аҳволи қандай?
- Таълим давом этяпти, судлов адолатли, - дея жавоб берилди.
- Демак қўрқмасангиз ҳам бўлади. Ишларимиз жойида!

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Dec, 07:42


Самолёт Россия ҳудудида, Грозний осмонида уриб туширилган. Буни инкор этиб бўлмайди, - Озарбайжон депутати Расим Мусабеков

“Бу ишни қилганлар жиноий жавобгарликка тортилиб, товон тўланиши керак”, - деди Мусабеков.

Унинг сўзларига кўра, агар Россия узр сўрамаса, Боку ва Москва ўртасидаги муносабатлар “бошқа даражага кўтарилади”.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 16:04


ДАЮСЛИК...

   Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ва имом Муслим роҳимаҳуллоҳ Уқба ибн Омир розияллаҳу анҳудан ҳадис келтиришади:
   "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
   "Аёллар олдига киришдан сақланинглар!".
   Яъни, номаҳрам аёлларнинг олдига кирманглар...!
   Ансорлардан бири сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Эрнинг яқинлари ҳақида нима дейсиз?
   Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Эрнинг яқинлари ўлимдир!".

Яъни, эрнинг номаҳрам қариндошларидан аёллар худди ўлимдан қочгандек қочиши керак!

   Бугун аламли мулоҳазаларим бор. Буни яхши англаб олишимиз керак.
   Азиз дўстлар! Амакингизнинг қизи, тоғангизнинг қизи сизга сингил эмас.
   Азиз сингилларим! Амакингизнинг ўғли, тоғангизнинг ўғли сизга ака эмас.
   Азиз дўстлар!
Аммангизнинг қизи, холангизнинг қизи сизга сингил эмас.
   Азиз сингилларим!
Аммангизнинг ўғли, холангизнинг ўғли сизга ака эмас.
   Азиз дўстлар!
Хотинингизнинг синглиси сизга ҳам сингил эмас.
   Азиз сингилларим!
Эрингизнинг акаси сизга ҳам ака эмас...


   Ислом амр қилган, савоблар ваъда қилган силаи-раҳм билан бунинг ўртасида катта фарқ бор. Ислом бу борада ўзига хос қонун-қоидалар, чегаралар қўйган.
   Тўғри, биз кўп нарсаларда кенгликка, бемалолчиликка йўл қўйдик. Куёвларимиз зиёратимизга келганида уларга келинларимизнинг хизмат қилишига ўрганиб қолдик....
   Аммо бу даюслик биродарлар...!


 https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 14:34


Мўрт ва ожиз нарсалар мустаҳкам ва кучли нарсалар устидан ғалаба қозонади. Ер юзида сувдан юмшоқроқ ва заифроқ ҳеч нарса йўқ. Аммо у мустаҳкам ва кучли нарсаларга ҳужум қилади. Ҳеч қандай куч уни енголмайди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 13:34


Бир ўқитувчи дўстимиз ёзибдилар:
-Укам 3 ойда права олган, бир ишхонада ҳайдовчилик қилади, маоши 9 млн.
-Акам 2 ойлик буғалтерия курсини тамомлаб бир жойнинг ҳисоб-китобини қилади, маоши 11 млн.
-Синфдошим мактабни 2.5 га тугатган, пожарник, 11 млн маош олади.
-Оғайним таксист, кунига 300 000 касса қилади, ойига бу ҳам рўзғордан ташқари 9 млн.
4 йил контракт асосида университетни аъло билан тугатдим. Бу орада берди-бердилар... Зам директорман мактабда. Хуллас, ойлигим 3 млн. Ўлай агар, алам қилади...
Нима ҳам дердим, сабр қилинг, азизларим, яқин орада ҳаммаси яхши бўлиб кетади ёки сабр қилишга ўрганиб кетасизлар...

Дима Қаюм

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 12:30


Кенгашларнинг товуқ патидек вазни йўқлигига ишора:

Самарқанд вилояти Кенгаши Турдимовни 3 ҳафта аввал ҳокимликка тасдиқлаган, 2 ҳафта аввал вилоятдан сенатор этиб сайлаган. Бугун Кенгаш Турдимовни вазифасидан озод қилди.

Ҳаммасида 100 фоиз овоз билан.

Эртага Турдимовни жойига тайинланглар дейилса, яна 100 фоиз овоз билан тайинлашади.

Отабек Бакиров

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 11:33


Қозоғистонда Путин ташрифи пайтида кўчадаги экранда Украина байроғи пайдо бўлгани сабабли жиноий иш қўзғатилди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 10:15


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400

📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 09:34


Остонада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити иш бошлади.

КХШТ раҳбарларининг учрашувида Россия, Беларус, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари – Владимир Путин, Александр Лукашенко, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон иштирок этади. Қозоғистон президенти мезбон сифатида иштирок этса, ташкилотнинг яна бир аьзоси Арманистон ушбу саммитга ташриф буюрмади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 08:32


Ҳ А В А С

Дунёни ларзага солган буюк бобомиз Амир Темур ўзидаги сўнмас шижоат ва ғайратни Қуръони Каримда номи зикр этилган чумолидан ўрганганини фахр этадилар...
Нақл қилишларича ўзидан икки баробар юк ортмоқлаган бу заҳматкаш жонивор 50 марта уринишдан кейин ҳам умид ва ўзига бўлган ишончини йўқотмай кўзлаган мақсадига эришади...
Ҳозирги кунда таълим муассасаларида виждонан тер тўкиб меҳнат қилаётган заҳматкаш устозлар меҳнатини шу жаннатий тимсолга ўхшатгим келади...
Чумолига қиламан ҳавас,
Кун-уззукун юриб тинмайди.
Ҳордиқ олай демас бир нафас,
Беғамликка асло кўнмайди.
Қаноатли, сабрли яна,
Шукур қилиб ўтар кунига.
Топса ҳамки ушоқ бир дона,
Аста тортиб кетар инига.
Нафсини деб қилмас қулчилик,
Очкўз эмас чумоли эли.
Шунданмикин жуссаси кичик,
Шунданмикин ингичка бели.
Уй жойга ҳам бермас зеб,  ҳашам,
Қаср қурмас усти-устига.
Охиратни ўйлаб чинакам,
Инин жойлар ернинг остига.
... Ибрат ол,  эй,  бандаи ғофил,
Бўлай десанг камоли кўркам.
Чумолидай нафсинг тия бил,
Чумолидай яшашни ўрган!..

Акрамжон АЗИЗОВ

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 07:37


Кун фотоси

Кузнинг охири

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 06:34


Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлар Сурияда Асад армияси томон яқинлашмоқдаClash Report

17 та аҳоли пункти, Сурия армияси техникаси ва асирлари аллақачон қўлга олинган.

Шунингдек, гуруҳлар Алеппо марказидан 2,7 км узоқликда жойлашгани хабар қилинмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 05:43


Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб ишдан кетиши айтилмоқда

Унинг ўрнига шу кунга қадар Ҳисоб палатаси раиси сифатида ишлаб келган Адиз Бобоев вилоят ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 04:22


Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер Абу-Дабида гуллаб-яшнаётган яҳудий жамоасини барпо этиш мақсадида Xabad ташкилотига 1 миллион доллар хайрия қилган - YS

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 03:31


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1.
Инсон ҳаётидаги энг катта душмани — унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик — ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият — манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу — ҳасад.
5. Энг катта хато — ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби — яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус — ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик — саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик — умидсизлик.
11. Энг катта қарз — самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта туҳфа — олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик — тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли — савоб ишлар.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 03:01


Лимонли сув саратон касаллигининг олдини олади

Саратон касалликлари организмда кислоталиликнинг кескин ошиши оқибатида пайдо бўлади. Лимонли сув кислота таъсирини камайтирувчи ишқор ҳисобланади.

Шунинг учун бу ичимликдан оч қоринга бир пиёла ичиш жуда фойдалидир. Бундан ташқари лимонли сув меъда қайнашидан азият чекувчиларга ҳам тавсия қилинади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 02:00


Моли тўқнинг кўнгли тўқ.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 01:18


Ривоят қилинишича, бир киши ҳакимлардан бирининг ҳузурига келиб:
— Ҳазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? — деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
— Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, — деб жавоб берган экан.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Nov, 00:02


Кучлилар ҳар доим ҳақ.

Отто фон Бисмарк,
давлат арбоби

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Nov, 16:38


Шу суратни катталаштириб кўринг, Аллоҳнинг бир кароматини кўрасиз
Субҳаноллоҳ


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Nov, 14:31


Сохта ҳужжатлар билан Россияда қўлга тушган 15 га яқин туркманистонлик йигитлар мажбурий тарзда Украина билан урушга юборилган - Туркман ОАВ

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Nov, 13:22


Табиат қонуними ёки жамият...

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 14:24


Кун фотоси

Бевафо дунё

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 13:43


Халқаро жиноят суди Исроил Бош вазири Нетаняху ва Мудофаа вазири Галлантни Ғазодаги уруш жиноятларида айбланиб ҳибсга олишга ордер берди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 12:55


МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ДИҚҚАТИГА!
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ МАДАНИЯТ БОШҚАРМАСИ ДИҚҚАТИГА!

7 ЁШЛИ ҚИЗАЛОҚНИ КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?
ЁХУД САМАРҚАНД ШАҲАР 6-СОН БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ ХАЙРУЛЛО НИЁЗҚУЛОВ ВА ОКСАНА УСТОЗДАН НЕГА ЎҚУВЧИЛАР ЖАБР КЎРИШИ КЕРАК?

Яқинда 6-мактабдаги ноҳақликлар тўғрисида ёзгандим. Кеча кўзи ожиз аёл С.Ҳамдамовага қўнғироқ қилиб, қизини ўқиши ҳақда суриштирдим.  7 ёшли қизалоқ Шаҳризода Хушимова Оксана устози ўқитмаслигини эшитиб, руҳан эзилибди ва касал бўлиб қолиб, температураси 39 га чиққани, “Тез ёрдам” чақирганини айтди. Болалар келажагини ўйламайдиган, уларни мусиқани ўрганишига тўсқинлик қилаётган, ногирон ота-оналарни менсимай, қизалоқни касал қилган  6-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг директорига, Оскана устозига чора кўрадиган мард борми ўзи Ўзбекистонда??? Ота-она 1 гуруҳ ногиронлари бўлсада қизини ўқиши учун ҳар ойда 170 минг сўмдан пул тўлаб қўйган бўлса, нега Оксана устози қизалоққа фортепиано чалишни ўргатмайди?
Қари, пенсионер Оксана опамиз педагоглик вазифасини эплай олмаётган бўлса, ўз ўрнини ёшларга бўшатиб қўйсин! Қачонгача ўқувчилар ундан азият чекади? Директор ҳам бундай педагогларга гапини ўтказа олмаётган бўлса, нима қилиб ўтирибди у жойда. Ёшларга ўрнини бўшатсин! Кети стулга сваркаланиб қолган бўлса ҳам!
Шаҳризода Хушимова Самарқанд шаҳар 58-мактабнинг 1 “А” синфини биринчи чорагини аъло даражада ўзлаштиргани учун сертификат билан тақдирлангани ҳақдаги расмни илова қиляпман. Иқтидорли, зукко, доно қизалоққа иккита мактабда икки хил муомала қилишганини қандай изоҳлайсиз?

7 ЁШЛИ ҚИЗАЛОҚНИ КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?
МУТАСАДДИЛАРДАН ЖАВОБ КУТАМИЗ!

ХОНБИБИ ҲИММАТ ҚИЗИ, ЖУРНАЛИСТ

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 12:17


Нурободликлар бошига бало бўлаётган цемент заводи

Нуробод туманидаги Тепақул маҳалласи аҳолиси «Мароқанд цемент инвест» компаниясининг тоғни портлатиш ишларидан норози. Корхона тоғни портлатиш орқали тош қазиб олиб, аҳоли уйларига ва экологияга зарар етказмоқда.

Портлашлар уйлардан 200–250 метр узоқликда амалга оширилмоқда. Уй деворлари дарз кетган, атрофга тарқалган чанг экологияга зарар етказмоқда. Маҳаллий аҳолининг мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 11:38


АҚШ Украинага ваъда қилган ATACMS ракеталарининг яроқлилик муддати 10 йил ўтгани маълум бўлди

РИА Новости маълумотига кўра, бу ракеталарнинг айримлари 2015 йилда яроқсиз ҳолга келган.

Улардан яна фойдаланиш учун АҚШ армияси 2016 йилда $30,1 млн сарфлаб, ўнта ракетани модернизация қилган ва хизмат муддатини яна 10 йилга узайтирган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 10:51


Китобингизда парламентга оид ғояларнинг қаймоғини кўрдим – Акмал Саидов

1
997 йилдан бери парламент депутати сифатида фаолият юритиб келаётган Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг илк йиғилишида давлат раҳбарига қарата профессионал тарзда шундай деди:

Яқиндагина чоп этилган китобингизда парламентга оид ғояларнинг қаймоғини кўрдим.

Бугун мен парламентга оид яна бир қанча ҳикматли тушунчаларни киритганингизни эшитдим. “Янги Ўзбекистон парламенти”, “Парламент – халқ уйи, демократия мактаби” дегандингиз. Бугун айтдингизки, “халқ хизматчиси”, “Халқ уйидан халқчил қонунлар чиқиши керак”, деган янги бир ҳикматли сўзларни айтдингизки, шунда мен ўйлаб қолдим. Ким бу Янги Ўзбекистон парламентининг ташаббускори, меъмори дейишса, мен сизни айтар эдим.


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 10:08


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400

📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 09:00


Германия армияси немис бизнесини Россия билан урушга тайёрламоқда ОАВ 

Немис ҳарбийлари бизнес вакиллари билан бевосита суҳбатлашиб, фавқулодда вазиятнинг батафсил режасини тузишга чақирган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 08:04


Кун фотоси

Бемаврид...

Муаллиф: Пўлат Остонов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 07:03


Ижодий жамоамиз "халқ розилиги"  йўлида ватандошларимизга камарбастадир.
Азиз ватандошлар Сиз ўзингизни қийнаб келаётган ва ўйлантираётган муаммо ҳамда жумбоқли масалалар юзасидан бизга @Hurfikr_murojaat_bot  орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Ижодий жамоа туну кун хизматингизда. Ечимни биргаликда топамиз.

Ҳамкорликда ҳикмат кўп.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 06:00


Янги Зеландия Ливанда жойлашган, Эрон томонидан молиялаштириладиган Ҳизбуллоҳ шиа гуруҳини террорчи ташкилот деб тан олди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 04:06


Украина Курскдаги Россия президенти администрациясига тегишли санаторийга Storm Shadow ракеталари билан зарба бергани тахмин қилинмоқда — Defense Express

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ракета зарбалари берилгани акс этган видео Курск вилоятининг Марино қишлоғидаги Барятинский князларининг мулки яқинида тасвирга олинган. Ҳозирда бу бино Россия президенти администрацияси бошқарувидаги санаторий ҳисобланади.

Нашр маълумотларига кўра, комплекснинг шарқий қисмида рус армиясининг ер ости қўмондонлик пункти бўлиши мумкин, ундан Курск вилоятидаги Россия қўшинлари гуруҳи қўмондонлари ва Шимолий Корея генераллари фойдаланган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 03:32


ИККИ ЖУФТ ПАЙПОҚ

Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: «Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».

Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».

Рашод Нури Гунтегин

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

21 Nov, 03:00


Ибн Сино тавсиялари

Бел оғриғига шифо - Саримсоқ;
Вазн олиш учун - Калла шўрва суви;
Юракни кучли қилиш учун - Олма
Сийдик яхши ажралиши учун - Селдир;
Кўкрак қафаси касаллиги учун - Бодом истеъмол қилинг;

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 10:38


Тадбиркорлар нима қилсин?

Эко партиянинг  оламшумул кашфиёти натижаларига кўра, Тошкент шаҳар атрофидаги 1314 гектар майдондаги 631 та иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир ва  резина шина ёқаётганлиги ҳамда бу ҳолат куз-қиш ойларида шаҳар ҳавоси ифлосланишига сабаб бўлаётганлиги аниқланибди.  Қойил. 
Энди Эко партияга савол.
Улар нима ёқишсин?
Орол бўйига экилган саксовулни кесиб келиб ёқишсинми ёки Тошкент шаҳрида яккам-дуккам қолиб кетган чинорларними?
Сизда тадбиркорларнинг фаолиятини тўхтатиш, уларни касод қилиш ва бозорларда қимматчиликни юзага келтиришдан бошқа яна қандай таклиф бор?
Ҳеч кимга сир эмаски, иссиқхоналар аллақачон кимларнингдир асосий тирикчилик манбаига айланиб улгурган. Улар ва оила аъзолари  кўрадиган зиён ҳам ўрганилдими?
Тошкент ҳавосининг ёмонлашишига шу сабаб экан, балким эътирозни аввало, Энергетика вазирлигига билдирарсизлар?! Ўзимизда эҳтиёж катта бўла туриб, нега газни Хитойга сотаяпсан деган саволни балким, бу идоранинг раҳбарига берарсизлар?!
Барчамиз Эко партия бу гапларни номигагина гапирганлигини, амалда ҳеч қандай реал ҳаракатлар қилинмаслигини яхши тушуниб турибмиз. Бироқ, аниқ чоралар кўрилмаса ва вазият шу аҳволда давом этаверса яқин йилларда  Тошкентнинг тоза ҳавосини батамом йўқотиб қўямиз. Худди бир пайтлар Оролни йўқотганимиздай.

Кейин яна битта гап. Тошкентни ҳавосини нима булғаётганини 2 синф боласиям билади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 09:23


Ирландия парламенти Исроилни Ғазо секторида геноцид содир этиш айби билан унга қарши резолюцияни расман қабул қилди.

7-ноябрь куни Ирландия парламенти резолюцияни қабул қилди. Унда "Исроил Ғазо секторида бизнинг кўз ўнгимизда геноцид содир этмоқда"  деб гапирилган. Бу ҳақда  "Тҳе Алгемеинер" хабар бермоқда.

Резолюциядан сўнг Ирландия ташқи ишлар вазири Майкл Мартин ҳукумат йил охиригача Халқаро судда Жанубий Африканинг Исроилга қарши геноцид даъвосига қўшилиш ниятида эканини айтди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 08:30


Берсанг, Ишққа бергил,
                 Худойим мени,
Бисмиллоҳни айтай боқий оҳангда.
Субҳидам талпиниб сенинг васлингга,
Шеър айтгим келади,
                        азоний рангда.

Ҳижрат этгим келди, бормоқ истадим,
Кўнгил Каъбасига хатлар ёзгани.
Сўнгимда сен учун шу забонимдан,
Истиғфор тўкилса,
             истиғфор, қани.

Ҳузурсиз ҳузурлар чарчатди мени,
Фирдавсий боғларга келади кетгим.
"Роббиал аъла"-, деб саждада бугун,
Пойингга юракдан келди тўкилгим...

Қандай яшадим мен, кетма-кет гуноҳ,
Босилган йўлларга соларман разм.
Ё Роббий,
        Ё Роббий берганларингга,
Бош эгдим,
        Субҳана Роббиъал азийм!

Ёқутхон Баҳодирова

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 07:18


ЎЗБЕК ТИББИЁТИНИНГ АРБОБИ ФРАНЦИЯДА ПРОФЕССОР БЎЛДИ

Ўзбек тиббиётининг кўзга кўринган арбоби Зарифбой Ибодуллаев Франция Олий Психомотор реабилитация институти (ИСРП) фахрий профессори унвонига сазовор бўлди. Ушбу юксак унвонни институт директори, Фахрий легион ордени соҳиби Жерар Эрман топширди.

Зарифбой Ибодуллаевга бу унвон Франция ва Ўзбекистон ўртасида "Психомотор терапия ва реабилитация" соҳасида олиб борилаётган самарали меҳнатлари эътироф сифатида берилди.

“Яқин беш йилликда Франциянинг ИСРП институти филиалини Ўзбекистонда очамиз ва ўзбек тиббиёти учун "Психомотор терапевт" кадрларни ўзимизда тайёрлашни йўлга қўямиз”, — деди профессор Зарифбой Ибодуллаев.

Hurfikruznews ижодий жамоаси Зарифбой Ибодуллаевни юксак унвон билан қутлайди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 06:06


Қум-шағал қазиб олиш таъқиқланган Зарафшон дарёсининг ҳавзасида шу техникалар нима иш қилиб юрган бўлишса-я?
Оддий карьерчилар ҳам давлатни, унинг қоидаларини менсимасликни бошлаганлиги ниманинг далолати?

Сурат Оқдарёнинг устидаги кўприкдан бугун олинган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 05:14


Кун фотоси

Дўлана

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 04:00


Ҳурматли Шодмонқул Салом ва ёзувчилар уюшмаси, ёзганингизни ўқидим. Хафа бўлманг, ноҳақсиз. Бировнинг қўлида "тўппонча" бўлманг.

Фикрларингизни мутлақо қўшилмайман. Лекин бу Аъзам Обид ҳамма нарсада ҳақлигини англатмайди. Биз фақат кучларни бирлаштириб, адабиётимизни дунёга таништиришимиз керак.

Сиз адабиётимизни ўзингизнинг кичкина қаричингиз билан ёки уюшма ва унинг ортида турган "азамат"ларнинг мезони билан ўлчаяпсиз. Бу "мезон" миллий адабиётимизда қанақа қирғинларга олиб келганини мендан яхши биласиз.

Афсуски, бу жуда тор қараш ва адабиётимиз бўйини кўрсатмайди. Шунинг учун, келинг, Аъзам Обид ташаббус кўрсатиб шу ишларни қиляпти экан, раҳмат айтайлик, уюшманинг халқаро адабий алоқаларни ривожлантириш йўлидаги ишлари бир пулга қимматлигини ва ҳукуматдан доим қўрқиб яшашини ҳам тан олайлик.

Мен бир пайтлар Сирожиддин Саидга ташқи адабий алоқалар концепциясини ишлаб берай, менга уюшмада ҳеч қандай лавозим керак эмас, деганимда жим бўлиб кетган, ҳозиргача жавоб бермайди. Майли, ўзи билади. Менинг таржимон сифатида топиш-тутишим ўзимга етиб турибди.

Келинглар, четда бир одам яхши иш қилса, ёрдам берайлик. Бера олмасак, ғайбат қилмасдан, четда турайлик, шу тадбирни уюштирган Аъзам Обиднинг отасига раҳмат, деб.

Ёқмаётган бўлсам, уюшма аъзолигини қайтариб олишларинг мумкин. Мурод Муҳаммад Дўст билан Хуршид Даврон аъзо бўлмаган уюшмада менга нима бор?

Фахриддин Низомов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 03:32


√ Биргина дарахт, қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин.

√ Биргина кечирим, ришталарни қайта боғлаши мумкин.

√ Биргина ширин сўз, синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин.

√ Биргина табассум, нохушликларни бартараф этиши мумкин.

√ Биргина узр, аламзада қалбларни юмшатиши мумкин.

√ Биргина салом, ўзаро муҳаббат уйғотиши мумкин.

√ Биргина умид, юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин.

√ Биргина сукут, минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин.

√ Биргина яхшилик, Жанннатга олиб кириши мумкин!


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 03:00


Кексаликка қадар мия фаолиятини қандай сақлаш керак?

Икки томонлама қобилиятни ривожлантиринг. Телевизорни камроқ кўришга ҳаракат қилинг. Ратсионингизга кўпроқ денгиз маҳсулотлари ва сабзавотларни қўшинг.

Дўстлар ва яқинлар билан мулоқот қилиш жуда фойдали. Ёқимли мусиқани тез-тез тингланг. Aқлий ва жисмоний фаолиятни алмаштиришни унутманг.

Ҳар доим янги нарсаларни ўрганишга ҳаракат қилинг ва хотирангизни турли хил маълумотларни ёдлаш орқали, машқ қилдиринг.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 02:01


Қуш уясида кўрганини қилар.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 01:00


Баъзиларнинг сизга бўлган муносабатини келажагингиз борасидаги ғамхўрлик деб ўйлайсиз. Аслида улар шаънингизни булғаб, устингиздан кулаётган бўлади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

09 Nov, 00:00


Бир камбағал инсон деди:
Умримиз давомида йиғлаб яшадик. Бир марта кулгандик суратга олишди ва «Бахтли бўлиш учун бойлик шарт эмас» деб ёзиб қўйишди.

Сергей Есенин

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

08 Nov, 15:20


Кун фотоси

Оқар сувлар...

Муаллиф: Муроджон Холқўзиев

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

08 Nov, 14:28


Ким биродарини бирор ножўя ишда айбласа, ўзи ҳам ўша ишни қилмагунича ўлмайди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

08 Nov, 12:46


"Тарихий бойликларимиз ҳозир ишончли жойларда турибди, Уларни Ўзбекистонга қайтарсак яна мутасаддилар сотиб юбориши мумкин".

Тарихий бойликларимизни Ўзбекистонга нега қайтармаймиз, деб тарихчимизга савол билан юзлангандим. Ярим ҳазил, ярим чин қилиб шу юқоридаги жавобни берди.


Суратларда XIX Асрлардаги Ғарбий Туркистон аҳолиси акс эттирилган. Бу суратлар махсус Санк-Петербургдан келтирилган. Шу кунларда Тошкент фотосуратлар уйида Ўрта Осиё фотосуратчиси В.Орденнинг кўргазмаси давом этмоқда.
Бизни тарихимизга тегишли кўп ноёб бойликлар афсуски, четда сақланмоқда. Уларни нусхасини сотиб олиб бизга тақдим этувчилар ҳам ҳозирча ўзимизникилар эмас.

Анора Содиқова

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

08 Nov, 11:55


Русларнинг 1874-1920 йилларда яшаган ҳарбий ва сиёсий арбоби, денгиз саркардаси, океаншунос олими, қутб тадқиқотчиси Александр Васильевич Колчак исмли адмирали бўлган. Навбатдаги шаҳарни забт этар экан, у ўз қўшинларига: "Артистлар, суюқоёқ аёллар ва аравакашларни ўлдирманг. Зеро, улар ҳар қандай ҳукуматга хизмат қилаверади" дея кўрсатма беради.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

08 Nov, 11:10


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400

📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

03 Nov, 14:17


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400

📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

03 Nov, 12:17


Кун фотоси

Мезон

Муаллиф:  Мурод Холқўзиев

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

03 Nov, 11:22


⚡️Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди

Тошкент шаҳрида БҲМнинг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм),

Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм),

вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда БҲМнинг 2 баравари (750 минг сўм),

бошқа аҳоли пунктларида БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида тўлов қилинади.

Бундай ер участкаларига эгалик ҳуқуқи 8 ноябрдан берилади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

03 Nov, 09:50


ЎзЛиДеП Боёвут тумани ҳокимига нисбатан жазо чораларини кўриш учун тақдимнома киритди

"Боёвут тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан фермерларга зўравонлик ишлатиши, ер участкаларини топшириш тўғрисида кўрсатма бериши ҳолатлари айрим мансабдорларнинг ноқонуний хатти-харакатларини кўрсатмоқда.

Содир этган хатти-ҳаракатлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган ва Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда фермерларфаолиятига ноқонуний аралашув, уларга зўравонлик қилиш, мол-мулкларини эркин тасарруф этишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини кескин қоралаймиз, мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирамиз", — дейилади ЎзЛиДеП хабарида.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

03 Nov, 05:29


Кун фотоси

Ранглар жилоси

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

03 Nov, 03:33


Аллоҳ иродаси билан қиз бола дунёга келганида ҳар битта қиз бола учун иккита фаришта тайёрлаб қўяр экан. Битта фаришта унинг табассумини санаса, иккинчи фаришта кўз ёшини санар экан. Охират куни табассумига сабаб бўлганларга савоб, кўз ёшига сабаб бўлганларга азоб бўлар экан.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

03 Nov, 03:04


Пиёзни истеъмол қилиш қоннинг қуйқаланиши хавфини камайтиради!

Пиёз қонни суюлтиришга ёрдам беради, қон ёмон ҳолистринни шаклланишига тўсқинлик қилади, қон оқимини яхшилайди ва қон томирларини шикастланишдан ҳимоя қилади.

Таъсир максимал бўлиши учун кунига 50 г (1/4 пиёз) пиёз истеъмол қилиш яхшидир. Пиёзни хом холатича истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, сувда ювмасликка ҳаракат қилинг, чунки бу қон томирларини ҳимоя қилувчи модданинг эришига олиб келиши мумкин.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

03 Nov, 02:18


Юрти тинчнинг эли тинч.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

03 Nov, 00:07


Вақтингни манфаатсиз нарсаларга ишлатиб совурма! Aхир биргина дақиқа ҳам пул билан ўлчаб бўлмас бойлик эмасми?! Aгар ўликлар ҳаётга яна бир бор қайтарилганларида эди, шубҳасиз ҳар бир сонияларини Aллоҳнинг ҳузурида ўзларига фойда берадиган нарсаларга сарфлашар эди..

​Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

02 Nov, 16:57


Бўрилар ҳақида ҳақиқатлар
1. Бўри ўлимтик емайди.
2. Бўри ваҳшийлар туркумига киради ва ҳайвонларнинг шоҳларидан ҳисобланади.
3.  Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан ҳеч қачон қўшилмайди.
4. Бўри вафодордир. Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди, жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси ҳам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир она ва бир отадан дунёга келадилар.
5. Бўрилар жуфтларини бирининг вафоти билан уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар ва бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик деярли ўз-ўзини ўлдириш даражасигача бориб, камдан-кам ҳолларда ҳаёт қолган жуфти яшаб қолади.
6. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея ҳам номланади. Сабаби, ҳайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

02 Nov, 15:19


Россия 53 гектар ҳудудни йўқотди - Франс-Иосиф ер архипелагида жойлашган Месятсев ороли эриб кетди.

Август ойида орол мамлакат харитасида эди, аммо глобал исиш туфайли бутунлай йўқ бўлиб кетди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

02 Nov, 11:22


Кун фотоси

Тоғлар

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

02 Nov, 09:21


ЖУРНАЛИСТЛАРГА ЎЗЛАРИНИНГ МУҲИМ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШЛАРИГА ИМКОН БЕРАЙЛИК

БМТ Бош Ассамблеясининг 2013 йил 18 декабрда қабул қилинган резолюциясига мувофиқ, 2 ноябрь – Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосиз қолишга барҳам бериш халқаро куни, деб эълон қилинган.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, журналистларга қарши жиноятларнинг фақат 10 фоизи бўйича судларда ҳукм чиқарилган. Қолган 90 фоизида зарур ресурсларнинг етишмаслиги ёки жиноят содир қилинган давлат раҳбариятида сиёсий ирода йўқлиги боис жиноятчилар жазосиз қолган.

Бу ҳол афсусланарли ва жуда хавотирлидир. Чунки бундай жазосизликларнинг янада ёмон оқибатлари бор.

Биринчидан, жиноятчиларнинг жазосиз қолиши журналистларни қўрқувга солади, жиноятчиларга эса дадиллик беради.

Иккинчидан, журналистларга қарши жиноятлар учун жазосиз қолиш жамиятга салбий таъсир кўрсатади, ҳукуматларга цензурани давом эттиришга йўл очади.

Учинчидан, бундай жазосизлик жамиятнинг суд тизимига ишончини йўқотади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

02 Nov, 06:56


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400

📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

02 Nov, 05:53


Келаси йилги бюджет лойиҳасидан биринчи таассурот:

Ҳамма нарса - халқнинг бўйнига.

Фахриддин Низомов

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

02 Nov, 04:27


Бу тўйдан сўнг оддий бир фуқаро сифатида амалдор Жамшид Қўчқоровдан даромад манбаини халққа очиқлашини талаб қилишга нега ҳаққимиз йўқ?!

Иқтисодиёт ва молия вазиримиз Жамшид Қўчқоров қизини узатаётган тўйи деб айтилаётган видеони кўрдингизми? Бундай тўй қилиш учун вазирни йиллик даромади қанча бўлиши керак. Шундай маош борми бюджет ташкилотларида?

Каримов дабдабали тўй қилган Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Қуроловни даромадларини текширтириб, қаматиб юборган эди.


1998 йилда Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М Қуролов дабдабали тўй қилгани учун лавозимдан четлатилган. Даромад манбалари текширилиб, устидан жиноят иши қўзғатилиб, амалдор қамалган.

Харажатига қараб амалдорларни даромад манбасини текшириш, ўтказган дабдабали тўйидан кейин даромад манбаини тинтув қилиш яхши амалиёт.
Ўша йўқсизликка юз тутган амалдорларнинг солиқ деклорациясини тўлдириши ва буни очиқ бўлиши тўғрисидаги Қонун бор бўлганда биз ҳам ҳозир Жамшид Қўчқоровни тўй харажатлари билан даромадини солиштириб кўраолган бўлардик.

“Лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорлар оқибатида ҳокимиятга бўлган ишончга зиён етмоқда”, деган эди ўшанда Каримов.

Ҳа, ҳамон зиён етмоқда…

Анора Содиқова

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

02 Nov, 03:38


Японияда ёш бола бирон нимага қоқилиб йиқилса турғазиб қўйишмас экан, сабаби – боланинг ўзи оёққа турсин, дейишар экан. Шунинг учун Японияда биров бировдан камдан кам ҳолларда ёрдам сўраркан, деярли сўрамайди ҳам. Ўзининг муаммосини ўзи ҳал қилади. Биров бировни "суявориш", "қўлловориш" деган гаплар йўқ. Ҳар бир одам ўзига ишонади.  Биздагидай битта акаси ёғлироқ ишда ишлаб қолса, саккизта қариндоши оёғидан тортиб ўлигини ортмайди.

Боқимандаликни йўқотишнинг энг ишончли йўли – ҳеч кимга ёрдам бермаслик. Ана ўшанда ҳар бир одам ўз устида ишлайди, изланади, меҳнат қилади, бировларининг садақасидан, ёрдамидан ор қилади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 15:33


Тақдирингиздан нолийверманг, балким сиз туфайли тақдирнинг ҳам унчалик омади чопмагандир.

Александр Ширвиндт

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 14:24


Шимолий Корея Россияга ёш ва ўқимаган аскарларини юборди, - The Wall Street Journal

Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга юборилган Шимолий Корея ҳарбийлари текис жойда жанговар операцияларни ўтказишга яхши тайёр эмас, деб ёзади The Wall Street Journal.

Таҳлилчиларга кўра, булар асосан ёш, жисмонан заиф аскарлар бўлиб, уларнинг аксарияти КХДРни биринчи марта тарк этган ва фақат тоғли Жанубий Кореяда операция қилишга ўргатилган.

Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ён Хён уларни “тўплар еми” деб атаган, бироқ экспертларнинг фикрича, биринчи гуруҳ тажрибали аскарлар учун йўл очиши мумкин.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 12:54


Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг
сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 11:46


Комил Алламжоновга қилинган суиқасдда гумонланган яна уч фуқаро қўлга олинди

Бош прокуратура томонидан Қибрайдаги қотилликка суиқасд ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди. Олдинроқ, гумонланувчилардан бири қўлга олингани хабар берилганди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 11:00


Ҳукуматда ўзгаришлар кутилмоқда

Ўзбекистоннинг 5 нафар вазири ҳам депутатликка ўтди
.

Улар лавозимини тарк этадими?

Парламентга ягона сайлов округидан ЎзЛиДеП 26 та ўринга эга бўлди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова рўйхатда 3 ўринда;

«Миллий Тикланиш» партиясидан номзод - Маданият вазири Озодбек Назарбеков 6-ўрин;

Экопартиядан номзод - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов 4-ўринда;

ХДП номзоди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 4 -ўрин;

«Адолат» партиясидан номзод - Адлия вазири Акбар Тошқулов эса партия рўйхатида 4- ўринда турибди.

Қонунчиликка биноан партиялар эгаллаган ўрнига асосан, рўйхатдаги кетма-кетликка кўра номзодларни тақдим этади.

Сайлов кодексига кўра, партия рўйхати бўйича сайланиб, мандатга эга бўлган депутат мандатдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси тегишли партия рўйхатидаги тартиб рақам бўйича кейинги номзодга бир кунлик муддатда хабарнома юборади.

Яъни, шартли вазир мандатини қайтариб берса, рўйхат бўйича мандат олмаган номзодга мандат берилади.

Энди депутатликка ўтган мазкур 5 нафар вазир, ўз ўрнида вазир бўлиб ишлаб қолишни хоҳласа беш кун ичида Марказий сайлов комиссиясига буни ариза ёзиб билдириши керак бўлади.

Депутат бўлган Ўзбекистоннинг беш нафар вазиридан қайси бири парламентда ишлаши яқин кунларда ҳал этилади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 09:53


Хитой учар машиналар учун дунёдаги биринчи оммавий ишлаб чиқариш заводини қуришни бошлади, деб ёзмоқда “Синхуа”

Улар йилига 10 минг дона ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. "Xpeng Aeroht" ишлаб чиқарувчи компаниясининг маълумотларига кўра, заводда "Ердаги авиаташувчи" (расмда) русумидаги ҳаво модули йиғилади. Машина икки қисмдан иборат - ғилдиракли ва учувчи. Парвоз модули багажда сақланади. Олдиндан сотувлар шу йил охирида бошланади.

Аввалроқ, UzAuto Motors Cobalt фараларини қорайтириб, дискаларини бўяб Cobalt Midnight номли янги модел ўйлаб топганини хабар қилган эди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 07:55


Ҳусайн Бойқаронинг ғайритабиий ўлими

Ҳусайн Бойқарони шошилинч суратда мадрасада оддий қабр қаздириб омонат дафн этадилар ва жанг тайёргарлигини кўрадилар. Бир неча муддат вақт ўтгандан сўнг шаҳаншоҳ жасадини ҳақиқий қабрга олиб қўйиш мақсадида илгариги қабрни очадилар ва даҳшатли ҳодисанинг гувоҳи бўладилар: қабр ичида шаҳаншоҳ жасади тўнтарилиб ётибди, устидаги кафанлари тушиб кетган, лаҳад деворлари қўл билан тирналган. Гап шундаки, у сакта касалига мубтало бўлган эди. Бемор томирларининг бир неча муддат беҳол уриши натижасида ҳаёт учқуни сезилмай қолган. Касалликнинг бундай пинҳоний сирларидан воқиф бўла олмаган  табиблар ва Ҳусайн Бойқаро Мирзонинг яқинлари уни оламдан ўтди, деб ҳисоблаб дафн этганлар. Совуқ лаҳадда бир неча муддат ётгач беморнинг томирлари яна бир меъёрда ура бошлаган, деб тахмин қиладилар. Бемор қоронғи лаҳад ичида ёруғликка чиқишга жон талвасасида ҳаракат қилган, лекин бекор кетган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 06:42


Одамни сотиб олиш жуда осон, Сотиб олиш жуда осон. Нима, мукофот берилади, у берилади, бу берилади

Усмон Азим

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 05:12


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400

📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 04:15


“Толибон” аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади

Улар овозлари бошқа аёллар томонидан эшитиладиган вазиятлардан қочиши, шунга асосан аёллар олдида Қуръонни овоз чиқариб ўқишдан ҳам тийилишлари лозим. Аввалроқ Афғонистонда аёлларга бегона эркаклар билан гаплашиш тақиқланганди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 03:29


Бир куни тулки бўридан сўради: 
- Эй бўри! Менга ҳаётда қандай яшашни ўргатгин, - деган эди, бўри:
- Боргинда, мана бу тепаликдан сакра, - деди.
- Ахир оёғим синади-ку.
- Ташвишланма! Ўзим сени ушлаб оламан, - деди.

Тулки бўри айтганига ишониб сакраган эди, бўри унга ёрдам бермади. Тулки:
- Нимага мени ушлаб олмадинг? - деган эди, шунда бўри:
- Мана шу ҳаёт ҳақидаги биринчи дарс бўлиб, ҳаммага ҳам ишонавермагин, - деб жавоб берди...

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 03:00


Райхон ОИТС ни ҳам даволаш ҳусусиятига ҳам эга ўсимлик

У асаб тизимини тинчлантиради, тушкунликка барҳам беради, иммун тизимини мустаҳкамлайди. Ўтказилган илмий тадқиқотлар райҳон истеъмол қилиш ёмон шишлар ўсишини ва ОИТС ривожланишини тўхтатишини кўрсатган.
Таркибидаги фойдали ва шифобахш моддалар сабабидан у кишидаги турли бош оғриқларни даволайди. Бундай бош оғриғи мигренми, қон босими натижасими ёки шамоллашдан келиб чиққанми, бунинг фарқи йўқ.
Райҳон дамламаси йўтални қолдиришда, айниқса кўкйўталда, чиройли кутилган натижа беради.
Райҳон инсонда ўпка ва нафас йўлларидаги турли хасталикларни даволашда ҳам яхши восита. Ундан ҳатто сил касаллигини даволашда фойдаланилади.
Райҳон барглари қайнатиб тиндирилган дамламаси гастрит, колит, метеоризм (қорин дам бўлишида) ичилади ва бу яхши натижа беради.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 02:00


Қори эриб, тоғи қолар,
Уруш ўтиб, доғи қолар.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 01:01


Дўстим нафақага чиққанидан сўнг сўрадим:
- Нима иш қиляпсиз энди?
- Бир иқтидорли мутахассис назорати остида алюминий ва бошқа турли маъданларнинг ҳароратли сув билан реакцияга киришиши борасида иш олиб боряпман, - деди.

Очиғи, жуда қойил қолдим.
Кейин кичик ўғлидан билдирмай сўрадим, у менга шундай деб шипшиди:
- Дадам ойимнинг назоратида иссиқ сув билан идиш-товоқ ювяптилар...

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

28 Oct, 00:01


Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
— орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
— ҳар ваъдага ишонма;
— ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
— ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
— ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
— сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
— олий мақсадинг йўлидан чалғима;
— энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!

Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.

Маҳбубий


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Oct, 18:42


Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда уларга бир донишманд маслаҳат қилибди: агар бир бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.
Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.

Хулоса: Эй инсон, билгинки, бахт матоҳда эмас. Одам ўзини бир муддат бўлсада бахтли ҳис қилиши учун бой бўлиши шарт эмас, балки борига шукр қилиши кифоя.


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Oct, 15:38


Бугун Комил Алламжонов парламент сайловида овоз бериб, сиёсий жараёнда қатнашди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Oct, 14:00


#Диққат

Эртага соат 08.00 дан 17.00 гача сайёрада 4-5 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Oct, 10:50


NASA раҳбари Билл Нелсон Илон Маск ва Владимир Путиннинг эҳтимолий суҳбатлари ҳақидаги хабарларни текширишга чақирди.

Нелсоннинг таъкидлашича, агар бундай суҳбатлар содир бўлса, бу NASA ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида хавотир уйғотиши мумкин.

Аввалроқ The Wall Street Journal Маск Путин билан 2022 йил охиридан бери мулоқот қилиб келаётгани ҳақида хабар берган эди, бироқ Россия президентининг матбуот котиби буни рад этиб, учрашув фақат бир марта бўлиб ўтганини айтди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

27 Oct, 08:26


Улуғ файласуф Суқротда  беъмани  одамлар билан муомала қилиш усули ажойиб бўлган.
Жанжал пайтида ўз фикрини  исботлаш учун сизга қичқирган одамлар кўп  бўлгани аниқ. Бу албатта  чидаб бўлмас нарса, тўғрими?
Бир куни  бир шунақа  беъмани киши файласуф Суқротга ҳужум қилибди. Ўша одам қўпол ва маданиятсиз одам эди, у тортишувларда ўзининг фикрига қарши гапирганларнинг ҳатто   юзига тарсаки туширишгача борарди. Бугунги кунимизда ҳам бундай одамлар афсуски кўп... улар ўз ғояларини қандай тақдим этишни билмасалар,  тажовузкорга айланадилар, худди хира пашша ёки қайсар эшшак каби  бўлишади.
Аммо Суқрот бундайларга қандай муносабатда бўлишни биларди. У бу беъмани ва безбетларга қарши ҳеч нарса қилмасди! У қичқирмасди, зўравонлик билан жавоб бермасди, хуллас эътиборсиз қолдирарди.
Унинг шогирдларидан бири устозининг ҳатти-ҳаракати ҳақида савол берибди ва буюк файласуф шогирдига жавоб берибди: "агар эшшак мени тепса, мен уни судга берармидим?"
Суқрот  бизга нимани ўргатади? Ақлли одам ҳеч қачон аҳмоқ даражасига тушмаслиги кераклигини ўргатади .
Баъзида сукунат энг самарали ва оқланган жавобдир. Яъни биз элегант одамлар сирасига киришимиз зарур. "Elegance" сўзи лотинча "электро" дан келади, бу тасодиф эмас, балки зиё нурини билдиради .
Хўш бу нимани англатади? Бу шуни англатадики, нафис одамлар  шоҳона  кийим киядиган ёки қимматбаҳо нарсаларга эга бўлган одамлар  эмас, балки ўзини қандай тутишни, қачон гапиришни ва қачон жим бўлишни  биладиган одамлардир…

Суқрот каби бўлинг!

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 17:00


Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни зарда билан тақиллатибди. Ўғил эшикни очибди. Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
- Аллоҳдан қўрқинг! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг! -дебди.

Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил хафа бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди.
Сўнг келган кишидан:
- Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор? - дея сўрабди.
Киши:
- Тўқсон минг риёлдан ошиқ.
Ўғил:
- Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. - дебди-да хонасига кириб кетибди.
Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минг риёли бор эди. У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди.
Пулларни олиб чиқибди ва:
- Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, - дебди.
Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди. Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди.
Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди. Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа қарз масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди.
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
- Отажон! Бу пуллар сиздан азиз эмас! Қолган ишлар вақт-соати билан бўлади, - дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
- Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим! Ишларингни ўнгласин! Хатоларингни кечирсин!

Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди. Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
- Дўстим, кеча бой-бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ-атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради. Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин-да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз.

Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
- Бу отамнинг дуоси! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди.-дебди.

Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди. Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
-Ойлигим 4970 риёл - дебди.
Тадбиркор:
-Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000 риёл. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй-жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан. Уст-бошингни тўғирлаб оласан.

Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди. Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди.
Ота-онага яхшилик қилишнинг, уларга мурувват кўрсатишнинг самараси мана шундай бўлади!


https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 15:35


Эрон Исроил билан урушга тайёрланмоқда

«Оятуллоҳ Ҳоманаий Эрон ҳарбийларига Исроил билан урушга тайёргарлик кўришни буюрди», деб ёзмоқда The New York Times. Нашрнинг ёзишича, Эрон катта уруш хоҳламайди. Оятуллоҳ ҳарбийларга Исроил ҳужуми юз берган тақдирда бир нечта фавқулодда вазиятлар режасини ишлаб чиқишни буюрган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 14:03


КХДРдан биринчи ҳарбийлар гуруҳи Курск вилоятига етиб келди — Украина разведкаси

"23 октябр куни жанговар ҳудудда Шимолий Корея аскарларини кўришган. Бунгача улар Россия полигонларида тайёргарликдан ўтишаётган эди", дея хабар берди Украина Бош разведка бошқармаси.

Машғулотлар Россия шарқидаги бешта полигонда бўлиб ўтди.

Украина разведка хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Кореянинг 12 мингга яқин ҳарбий хизматчиси, жумладан, 500 офицер ва учта генерали Россияга ўтказилган. Уларни тайёрлаш ва мослашиши учун Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров жавобгар этиб тайинланган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 13:18


❗️2050 йилга бориб ер куррасида эркаклар ўлими кескин ошади

Австралиянинг Квинсленд университетида ўтказилган тадқиқотга кўра, саратон касаллигидан ўлаётган эркаклар сони 2050 йилга бориб кескин ортади.

185 мамлакатда қайд этилган соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари асосида олиб борилган тадқиқотлар саратон касалликлари сонининг кўпайишини кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, тери саратони, простата ва ўпка саратони билан касалланганлар сони кўпаяди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 12:42


Тожикистондаги Роғун ГEС лойиҳасида экологик стандартлар бузилгани аниқланди

«Чегарасиз дарёлар» халқаро экологик коалициясига кўра, Жаҳон банки ва бошқа халқаро тараққиёт банклари томонидан миллиардлаб кредитлар ажратиш режалаштирилаётган Тожикистондаги Роғун ГEС қурилиши лойиҳаси ижтимоий ва экологик стандартларга мос эмас.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 11:56


#тезкор #қиш_келмоқда

28-29 октябр куни Ўзбекистонда -7 даражагача совуқ хаво бўлиши кутилмоқда.

29 октябрь тонгги муддатлар Қорқалпоғистоннинг Устюрт платосида ҳаво ҳарорати -7 даражагача совиши мумкин экан.

Ўзгидрометга кўра, навбатдаги совуқ антициклон чеккаси 28 октябрдан бизнинг минтақага кириб келиб, 29 октябрь тонгги муддатларда республика шимоли, маркази ва Тошкент ҳамда кўплаб вилоятларида ҳароратнинг -2 даражагача совиб кетишига олиб келар экан.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 10:55


Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади

26 октябрда Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади.

27 октябрда фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 10:00


Янги Тошкент шаҳри учун яна қўшимча ер ажратилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли билан Юқори Чирчиқ туманидан давлат заҳирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.

Ушбу ер майдони «Ўзбекистон», «Гулистон», «Истиқлол»маҳаллаларидаги ҳудудлардан ажратилади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 08:56


Самарқандда 1 туп тутни кесган фуқаро 75 млн сўм тўлайдиган бўлди

Тойлоқ тумани, Хўжаюз маҳалласида фуқаро У.З. томонидан соғлом тут кесиб ташланган. Катта эҳтимол билан у тутни ўтин сифатида ёқиш учун ишлатмоқчи бўлган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 07:37


Байден маъмурияти, агар Шимолий Корея ҳарбийлари Украинадаги урушга кирса, Шимолий Кореяга қарши "тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатлар"ни кўриб чиқиши керак.

Бу ҳақда Вакиллар палатасининг разведка қўмитаси раҳбари Майкл Тёрнер маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, КХДР қўшинларининг Украинадаги урушга жалб этилиши АҚШ ва НАТО учун “қизил чизиқ”га айланиши керак.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 06:34


Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 355,4 минг нафарга етди, аммо туғилиш камайишда давом этмоқда

Сентябрдаги кескин ўсишга қарамай,  9 ой якунлари билан Ўзбекистонда туғилиш 3,2%га қисқарган ва 693 897 нафарни ташкил этган. Ўтган йили шу даврда 716 885 туғилиш қайд этилганди.

Шаҳарларда туғилиш юқорироқ суръатда қисқармоқда. Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,8 промилледан 29,0 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст Қорақалпоғистонда, туғилиш коэфффициенти 21,8 промилледан 20,6 промиллегача секинлашган.

Ўлим сони кўпайган — 131674та.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 05:00


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400

📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 04:06


Сеул ёлғизликка қарши кураш учун 327 млн доллар ажратади - CNN

Нашрнинг ёзишича, ҳар йили минглаб жанубий кореяликлар – асосан ўрта ёшдаги эркаклар оиласи ва дўстларидан узилиб қолиб, тинч ва ёлғиз ўлиб кетади. Уларнинг жасадларини топиш учун баъзан бир неча кун ёки ҳатто ҳафта керак бўлади.

Бу ҳодиса корейс тилида “годокса” деб номланади ва у мамлакат бўйлаб кенг тарқалган ёлғизлик ва изоляция муаммосининг бир қисми ҳисобланади. Қайд этилишича, янги ташаббуслар қаторига 24/7 фаолият кўрсатадиган ёлғизлик бўйича маслаҳатчилар, шунингдек, шу каби маслаҳатлар учун онлайн платформа ишлаб чиқиш чоралари киради.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 03:03


Асал билан қовоқ жигарни даволайди.

Қовоқ асал билан биргаликда жигарни мукаммал даражада тозалайди ва тиклайди. Қовоқни тепа қисмини кесиб, уруғини тозалаб олишингиз керак.

Олинган идишга 300 мл асал солиб, кесилган тепа қисми билан ёпинг.
Хона ҳароратида бир кунга қолдиринг. Бир кундан кейин ошқовоқда ҳосил бўлган асал суюқлигини сузиб олинг. Қовоқ аралашмасини кунига 3 маҳал оч қоринга ичиш керак. Даволаш курси 3 ҳафта.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

25 Oct, 02:00


Бир тулкининг ҳийласи
Неча ерда панд берар.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

24 Oct, 17:01


Ғазабланган вақтида (ўзаро) сирларни очган киши пасткашдир.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

24 Oct, 15:32


"Апокалипсис" яқин. Австралиялик балиқчилар сельдь қиролини тутишди.

Кўриниб турибдики, "апокалипсис"нинг бунга нима алоқаси бор? Биз тушунтирамиз - сельдь шоҳи даҳшатли фалокатдан олдин сув юзасига кўтарилади. Балиқлар ер қобиғидаги энг кичик тебранишларни сезади ва денгиз тубидан кўтарилади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Oct, 08:03


Европа Иттифоқи афғон ноқонуний муҳожирларини Ўзбекистонга депортация қилмоқчиTimes

Times нашрига кўра, Нидерландия ва Германия Ўзбекистонга ноқонуний афғон муҳожирларини юбориш масаласини муҳокама қилмоқда.

Европа давлатларининг қатор етакчилари иттифоқ раҳбариятидан имкон қадар тезроқ Европа Иттифоқидан ташқарида депортация марказларини яратишга рухсат беришни талаб қилган.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Oct, 03:35


Фаросат ерда ётса ҳам, эгилиб олишга эринадиганлар бор...

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Oct, 03:01


Асалари сути фойдаси 

Асалари сути асаб, юрак-қон томир, сийдик таносил тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, бўғимлар ва суяк, мушак, ўпка ва нафас олиш тизими фаолиятига фойдали таъсир қилади.

Асаларнинг сутидан бир қанча касалликларга даво бўладиган препаратлар ишлаб чиқарилади. Асалари сути моддалар алмашинувини яхшилайди, семириб ёки озиб кетишга қарши қўлланилади.

Инсон танасини юқумли касалликларга қаршилигини кучайтиради, эндокрен безлари фаолиятини яхшилайди.

Атероскероз ва юрак қон томирлари етишмовчилигини даволашда яхши таъсир кўрсатади.

Асалари сутининг кўп қиррали хусусиятини ва инсон организмининг турли тизимларига турлича таъсири сабабли ушбу препарат фақат врач тавсияси билан қабул қилиниши шарт.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Oct, 01:58


Қизни онаси тийсин,
Ўғилни — отаси.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

20 Oct, 01:01


Динни тулкидан ўрганган товуқ ўғриликни савоб деб билади...

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 15:24


АЁЛГА ИЛМ БЕРИШ - ЖАМИЯТГА ИЛМ БЕРИШДИР

Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми  уларнинг тарбияланувчисидир.

Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ.

Жаҳолатнинг ягона қўрқуви - аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади.

Аёлга илм бериш - жамиятга илм беришдир.

Кимда бир қиз бўлса оила дафтарига 10 ўғлим бор деб ёзиб қўйсин.

Шайх Али Тантовий

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 14:05


Туркия президенти БМТдан Исроилга қарши қуроль эмбаргосини жорий қилишга чақирди

У бу ҳақда Жанубий Кавказда ҳамкорлик бўйича "3+3" минтақавий платформаси учрашувининг МДҲ раҳбарлари билан музокаралари чоғида таклиф қилди.

Эрдоған Исроилнинг провокациялари минтақавий урушга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди ва эмбаргони агрессияни тўхтатиш учун самарали қадам сифатида таъкидлади.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 12:45


Кун фотоси

Ботаётган қуёш

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 10:10


Ҳизбуллоҳнинг учта камикадзе дронларидан бири Бош вазир Нетаньяхунинг Хайфа яқинидаги Кесариядаги қароргоҳига урилган.

Нетаньяхунинг ўзи қаерда экани ҳозирча номаълум.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 07:23


Қозоғистонда хизмат машинасида нонга чиққан ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди

Қизилжар тумани ҳокими ўринбосари Алма Нургалиевага нисбатан давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани учун қўзғатилган интизомий иш одоб-ахлоқ кенгашида кўриб чиқилди.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 05:33


"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:
☎️ +99895 096 22 02
+99891 443 05 55
+99898 121 36 36
📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 03:55


Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг;
• Камроқ  қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг;
• Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг;
• Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг; 
• Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг;
• Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг;
• Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.

Бугунги кун қайтиб келмайди, бугунги кун билан яшанг, эртани ўйлаб бугундан қуруқ қолманг.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 03:05


❗️Нонуштани ўтказиб юбориш ортиқча вазн хавфини оширади

Нонуштани ўтказиб юбориш билан сиз ўзингизда ортиқча вазн хавфини туғдирасиз. Организм ўтказиб юборган нонушта натижасида, кўпинча кечқурун зарарли озиқ-овқатларни талаб қилиши эҳтимоли кўпроқ.

Диетологларнинг фикрига кўра, нонушта йогурт, сув ёки чой билан бошланиши керак. Бу метаболизмни бошлайди ва танани овқатланишга тайёрлайди. Энг фойдали ичимлик апельсин шарбатидир.

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 02:21


Бировнинг қўли билан тикон юлиш осон.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 01:28


Нодонлар даврида кар бўл, донолар даврасида эса соқов...

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

19 Oct, 00:08


Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва ғазабдир.

Абу Али ибн Сино

https://t.me/Hurfikruznews

Hurfikr.uz

18 Oct, 17:04


"Эҳтимол яқинда ўларман. Ўшанда мени ҳеч ким эсламайди. Қабрим устида ҳеч ким турмайди. Мени таниган баъзи инсонлар: "Яхши инсон эди!", дейишади. Бошқалар эса: "Паст ва разил одам эди!, дейишади.
   Ҳаёт китобидаги саҳифам ёпилади. Менинг келганимга далолат қиладиган ҳеч нарса қолмайди. Ҳаёт олдин қандай бўлса шундай ўз маромида давом этади. Ҳеч нарса ўзгармайди. Қуёш чиқаверади, ботаверади. Ягона ўзгарган нарса менинг йўқлигим бўлади.
   Бутун ҳаётимни ташвиш билан гумонда ўтказдим. Бўлган ва бўладиган ишлардан қўрқиб яшадим. Ўзимни, ўзлигимни унутдим. Ўзгаларнинг гапи мен учун муҳим бўлди...!".

Феодор Достоевский

https://t.me/Hurfikruznews