𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀 @vardatul_jannah Channel on Telegram

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

@vardatul_jannah


بسم الله الر حمن الر حيم
Жаннат учун ҳаракат қил!...
Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊
Дунёнинг манҳажи тўрттадир:
- Орзу;
- Алам;
- Сабр;
- Ажр Жаннат;

Каналда сторис учун ссылка: https://t.me/boost/Vardatul_jannah

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀 (Uzbek)

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀 kanali o'simlik jannatining layogi bo'lmish ayol va erkaklar uchun mo'ljallangan. Kanalda jannat uchun harakat qilib, oilani ommaviy jannatga aylantirish yo'li, sabr qilishni o'rgatuvchi va dunyoning yo'ldirgan odatlarga qarshi chiqishga yo'l qo'ymoqda. Kanalda qisqacha hikoyalar, maqollar, va diniy tadqiqotlar mavjud. Agar siz ham jannat uchun harakat qilishni xohlaysiz va o'zingizni yaxshi tarbiyalab qo'yishni istaysiz, ushbu kanal siz uchun. Sizni asosiy maqsadlaringizga yo'l qo'ymoqda yordam beradi. Kanalda qanday qilib jannatga yetishilayotganligingizni his qilishingiz mumkin! Va ha, kanalda jannat uchun yaxshi amallar ko'rsatiladi va ba'zi maslahatlar ham olinadi. Undan foydalaning va o'zingizga yo'l qo'ying! 🕊

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

20 Feb, 13:04


Баъзиларга фақат бир савол ила юзлангим келади:
“Қандай маърифатларга, гўзал васфларга эгасиз, қўлингиздан
мақтанчоқликдан бошқа яна нималар келади?”🙄
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

20 Feb, 12:53


Ўз иродам билан оёққа турдим”, дема, “Аллоҳ муваффақ қилди” де.

“Мен ҳеч қачон хато қилмайман дема”, “Аллоҳ менга тавфиқ бергани учун хатодан ҳолиман”, де.

“Барчасига ўз кучим билан эришдим”, дема, “Аллоҳ қодир қилди” де.

“Омадим келди”, дема, “Аллоҳ насиб этти” де.

“Туғиб бердим ёхуд, туғдириб қўйдим” дема, “Аллоҳ фарзанд неъмати ила ризқлантирди” де.

“Меҳнатларим самараси ўлароқ бахтлиман”, дема “Аллоҳнинг фазли сабаб ҳузурдаман” де.

“Мен бу неъматларга лойиқман”, дема “Лойиқ бўлмасам ҳам Роббимнинг марҳамати сабаб неъматлантирилдим” де!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

18 Feb, 14:12


Ошиқларга мужда беринг, рамазоним келмоқда ☪️🌙💡

Баъзан инсон ўзи билан ўзи юзлашмоғи керак.
Ўзининг юзига хеч иккиланмай, хеч тортинмай бутун айбларини, хатоларини, гуноҳларини ва уларнинг бадалларини айтмоғи, ўз гуноҳларини ўзининг олдида қабул қилмоғи, ўзини ҳисобга тортмоғи, бор аламини бетига тўкиб солмоғи шарт.

Мўмин охират диёридаги энг оғир ҳисобга тортилишидан аввал, ўзи ўзининг қораловчиси бўлиб турса фойдадан ҳоли эмас.
Зотан жасадимиз қиёмат куни ўзимизнинг зараримизга гувоҳлик бериш учун манба тўпламоқда.

Мана бу синоа мана бу маъсиятингни бадали, мана бу бунисиники бўлиши мумкин.
Ўзинг ишлаган амаллар сабаб сенга юборилганлар учун бошқаларни айблашни бас қил ва Аллоҳга қайт дея насиҳат қилмоғи, ўзининг олдида айбларини тан олмоғи Аллоҳ томон қўйилган биринчи қадамдир.

Овора бўлманг, айбларингизни ўзингиз билан ўзаро гаплашиб, келишиб, тан олмагунча бошингизга келаётганлардан дарс, ибрат чиқара олмайсиз ва хеч қачон пушаймонлик туймайсиз.
Пушаймонлик туймагунча эса, тавбангиз чин бўлмайди.

Умрингиз, Аллоҳ асрасин, бошқаларни айблаш билан беҳудага совурилиб кетади.
Рамазонга жудаям оз қолди, келинг ўзимизни тафтиш қилиб, гуноҳларимизни тан олиб, маъсиятларимизга қаттиқ пушаймонлик туйиб, чин тавба ила рамазонга кириб борайлик…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

18 Feb, 13:58


Рамазонга тайёргарлик ♥️♥️♥️

Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу)дан келтирилган ривоятда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки эрталаб учта (Баъзи ривоятларда еттида деб келтирилган) ажва хурмосидан тановул қилса, унга ўша кун заҳар ҳам, сеҳр ҳам таъсир қилмайди”, дедилар»
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

09 Feb, 06:03


Бахтли бўлишни хоҳлайсизми?
Унда бошқалардан оз ўзингиздан кўп нарса кутишингиз керак.

Чунки кутиш одамларни чарчатади, ҳафа қилади.
Бошқаларга фойдали бўлиш учун аввало ўзимизга фойдали бўлишимиз керак.

«Сенинг қалбинг ўзгарса, дунё ҳам ўзгаради».

✍🏻Ҳакан Менгуч.
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

02 Feb, 11:55


Бир кун Роббимиз,
“Қаерда яшадинг? “ деб эмас,
“Қандай яшадинг?” деб сўрайдиган кун келади.

Чивин қанотичалик қиймати бўлмаган дунё ғами билан эмас, ана шу куннинг ғами ила яшасаккина бахтга эришганлардан бўламиз.
Йўқса, Аллоҳ сақласин, ҳолимизга вой…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

02 Feb, 11:41


Қаердан бошлашни билмаяпсизми?
Икки ракат намоздан бошланг.
Ўйга чўмманг, балки Сажда қилинг!

Қачонки хаётингиз парча-парча бўлиб кетса-ю, парчаларни тўплаб, бирлаштирмоққа ақлингиз етмаганида…
Саждага йиқилинг!


Сизни дардлар тўкиб қўйганида, туйғуларингиз сизга бўйсунмаганида…
Сажда йиқилинг!

Хаёт сизни кутилмаганда оёғингиздан чалганида…
Саждага йиқилинг!

Синов энг суйганларингиздан келганида…
Саждага йиқилинг!

Тонги отмайдигандек туюладиган узундан-узоқ тунларда…
Ёлғизлик, ўкинч қалбингизни илма-тешик қилганида…
Саждага йиқилинг!

Давосиз дард, нажотсиз қарз, вафосиз дўст, муҳаббатсиз ёр ила имтихон қилинганингизда…
Саждага йиқилинг!

Энг оғриқли, чидаш қийин бўлган айрилиқларда, юрак дош бера олмайдиган соғинч қалбни эзганида…
Саждага йиқилинг!

Ҳатто энг хурсандчилик онларда ҳам саждага йиқилинг.
Чунки инсоннинг Аллоҳдан Ўзга чораси йўқдир!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

01 Feb, 16:17


Аёл эрисиз ёки эркак аёлисиз яшай олмайдиган оилада эмас, иккиси ҳам жуфтисиз ўзини кемтик, ярим ҳис қиладиган оилада саодат ҳукмрон бўлади.

Чунки муҳаббатда ҳам саодатда ҳам қарс икки қўлдан чиқади.

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

28 Jan, 11:40


Балки, қалбимизни ёриштириб юборадиган у гўзал муждалар, юракдан иҳлос билан чиқадиган биргина “Амийн” ни кутаётгандир.
У холда, Бутун шаръий дуоларимизга, юракдан “Амийн”!
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

28 Jan, 09:05


"Салоҳиддин" исми диннинг ўнгланиши, диннинг ислоҳи деган маънони англатади.

Ақсо масжидини Салоҳиддин - дини ислоҳ бўлган инсон озод этганди.

Бундан кейин ҳам у яна, биизниллаҳ, диннинг ўнгланиши сабаби билан озод бўлади.

Шундай экан, мазлумларга ёрдам бермоқчи бўлсангиз, динингиз учун нимадир қилмоқчи бўлсангиз, аввало динингизни ўнгланг, ўзингизни ислоҳ қилинг!

Зора Аллоҳ динингизни ўнгланиши сабаб, мусулмонлар азизлигини қайтиб берса…
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

27 Jan, 08:17


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий
гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».

Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ
(С.А.В.) ҲАЗРАТИ АЛИГА
(Р.А.) НАСИҲАТЛАРИ китобидан



@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

12 Jan, 14:59


Сулаймон ибн Қосим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ҳар бир амалнинг савоби маълум, фақат сабрнинг савоби маълум эмас. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, сабр қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур». (Зумар: 10-оят).
(Тўхтовсиз) қуйилаётган сув кабидир», деди.

Ибн Қоййим «Уъддатус собирийн», 177.


@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

09 Jan, 13:39


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

#ХАЙРЛИ_ТУН

Юсуф алайҳиссалом ва укаларига инилари мол - мулк жиҳатидан ҳасад қилмадилар.

Балки, муҳаббат сабаб ҳасадлари келди.

Бундан маълумки, «ҚАЛБ»нинг ҳадяси, қўлнинг ҳадясидан қийматлироқдир.

Ҳасад, гина - кудратдан холи, муҳаббат ва фойдаларга тўла бир тунга «БИСМИЛЛАҲ» деймиз!

Аллоҳ тунимизни хайрли, мусибатлардан йироқ, фойдаларга лиммо - лим қилсин!

@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

01 Jan, 07:24


@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

31 Dec, 03:57


Бу дунё-Иброҳим алайҳиссалом ўтга отилган дунё.

Бу дунё-Нуҳ алайҳиссаломни жиннига чиқарган дунё.

Бу дунё-Юсуф алайҳиссаломни қудуққа оттирган дунё.

Бу дунё-Росулуллоҳ алайҳиссаломни жинниликда ва сеҳргарликда айблаган дунё.

Пайғамбарлар ҳам озор ва синовда яшаб ўтган бу дунёдан, сендек гуноҳкорни бошингдан силаб, пешонангдан ўпиб қўйишини кутяпсанми?

Синаласан, яраланасан, улғаясан.
Ҳар сафар қалбинг парчаланганида, самодан бир эшик сен учун очилади, Робб ҳузуридаги пардалар кўтарилади.

Фурсатни ғанимат билиб у эшикдан фойдаланиб қол.
Роббинг сендек ғарибни эшитаман, тушинтиришларсиз қабул қиламан, исботларсиз ишонаман деб турган бир паллада, сен инсонларга дардингни тушинтириш билан, ўзингни исботлаш билан оворасан…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

30 Dec, 10:27


📍Янги Чорсу
🫀Қўқон

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

30 Dec, 10:21


📍Қўқон шахар
Норбўтабек мадрасаси

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

30 Dec, 10:16


🫀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

30 Dec, 10:15


Тепақўрғон 📍

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

30 Dec, 09:39


💗💗💗

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

30 Dec, 09:25


🎞️🎞️🎞️🎞️🎞️🎞️🙃

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

30 Dec, 09:24


🙃😊

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

29 Dec, 15:35


🥹Саодат калитлари

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади.
Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади.
Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади».

«Дард ва даво», 188.
📚
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

29 Dec, 14:34


Аббосий халифаси Мунтасирбиллаҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кечириш лаззати қасос олиш лаззатидан кўра ширинроқдир».

("Сияру аълам ан-нубало", 12/44)

@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

28 Dec, 11:57


Ҳаққимизга ёмонлик тилаётганлар, шуни унутманг-ки, мўмин бир мўминга яхшилик тилаганида фаришталар “Сенга ҳам бўлсин” деганидек, ёмонлик тилаганда ҳам
“Сенга ҳам бўлсин”, деб такрорлаб турадилар.
Бошингизга келаётганлардан хафа бўлманг, чунки сиздан “Угина”, Аллоҳдан “Бугина”.
Ҳамма қалбининг нафақасини ейди…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

28 Dec, 10:08


Байрамлар динларнинг шиори, ишорасидир.
Гарчи сиз уларнинг номини “Ижтимоий, маърифий” байрам деб ўзгартириб олсангиз ҳам, эътиқод ўлароқ улар дин шиори бўлиб қолаверади…

Тортишувга ҳожат йўқ, Наврўз кўклам байрами эмас авесто динининг байрами бўлганидек, янги йил ҳам очиқ-ойдин насронийлик динининг байрамидир.

Агар янги йил байрамини нишонлаш ҳалол бўлганда эди, Росулуллоҳ алайҳиссалом бизни у байрамни нишонлашга чақирар эдилар.

Ҳуддики ашуро рўзасини тутишга биз кўпроқ ҳақлимиз дея у кунда рўзадор бўлишга буюрганларидек…

Чунки Исо Ибни Марямга, насронийлардан кўра Росулуллоҳ алайҳиссалом яқин ва ҳақдорлар…

Бу эслатма охират кунига иймон келтирганлар учун, насронийларнинг байрамига иймон келтирганларга эса
“Сизнинг динингиз сиз учун, бизнинг динимиз биз учун кифоя” дея оламиз холос.

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

26 Dec, 16:30


Танангиз бошқа, маломат қилаверманг…
Биз ҳис қилганни ҳис қила олмайсиз…
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

26 Dec, 15:55


Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса: "Янгилик йўқ", деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис қилмаяпмиз?!

Аллоҳга доимий ва абадий ҳамд бўлсин!


Шайх Мутаваллий Шаъровий

@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

25 Dec, 17:31


“Сизни яхши кўраман”
Учта сўз ва олам-олам қувонч,
қисқа аммо жуда кучли мотивация.
Инсон доимо севилишга эҳтиёж туядиган фитратда яратилган.
Йўқса Росулуллоҳ алайҳиссалом
“Яхши кўрсаларинг ўзига айтиб қўйинглар” деб буюрмас эдилар.

Эркаклар аёлингизга эътибор фақат гул ёки совға билан белгиланмайди.
Кутилмаганда,
онийдан қўнғироқ қилиб
“Сени яхши кўраман,менга жуда ҳам кераксан”,
демоқ энг қиммат совғани ҳам йўлда қолдирадиган даражада кучга эга.

Аёллар унутманг,
эркаклар яхши кўрилишга энг мойил инсонлардир.
Мен уяламан,
айтолмайман деманг, яхши кўришингизни соҳибларига тез-тез айтиб, етгазиб туринг.
Яхши кўришга уялмай,
уни изҳорига уялиш мантиқсизлик.

Аввал эътибор бермас эдим.
Дадам вафот этганларидан кейин,
дадамни эслатадиган энг кўп гаплари
“Мени яхши кўрасизми” бўлиб қолган.

Дадам одатда менга сиз деб мурожаат қилмас эдилар.
Лекин кунора ушбу саволни берганларида сиз дердилар.
Доим сўрардилар
“Мени ҳам яхши кўрасизми,
ёки фақат онангизними?”-деб.

Демак мен уларга яхши кўришимни ҳис қилдира олмаганман.
Мени изҳоримга доим эҳтиёжлари бўлган.
Шу учта сўз юзларини ёриштириб,
кайфиятларини кўтарган, ҳаётга боғлаган, яшашга иштиёқ уйғотган.

Агар дадамни эрта йўқотишимни билганимда эди,
улар ғанимат эканликларини ҳис қилганимда эди,
ҳар куни сўрамасларидан аввал бағриларига отилиб
“Сизни жуда ҳам яхши кўраман,
яхшиям мени дадамсиз”
деган бўлардим.

Мана энди дадамга бўлган қалбимдаги улкан муҳаббат,
чидаш оғир бўлган ҳасратга, соғинчга айланган.
Мен муҳаббатимни изҳор қилишга кеч қолдим.
Сиз кеч қолманг.

Агар севганларингиз ҳаётда бўлсалар,
ҳеч иккиланмай, чекинмай уларга муҳаббатингизни изҳор қилинг.
Улардан бу севинчни, саодатни дариғ тутманг.
Керакликларини кунда бўлмаса ҳам кун ора ҳис қилдириб туринг “КЕРАКЛИКЛАРИНГИЗГА”.
Ҳаёт қисқа,
бир кун уларнинг ёки сизнинг бу дунёдаги ризқингизга нуқта қўйилади.

Ана ўшанда эсласангиз ҳам,
эслансангиз ҳам муҳаббат билан ёд оласиз, ёд олинасиз.
Афсус ва надомат билан эмас…
•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

20 Dec, 17:35


Қалбимиз мусулмонларга бўлаётган зулмдан, ноҳақликдан чарчади Я Робб, Сен бизга ва бутун аҳли исломга азизлик бер!

Зулм белимизни эмас, қалбимизни букти, эзди Сен Ўзинг золимларга кифоя қил Я Робб!

Танаси бошқа дард билмайди дейдилар, аммо Сен, мўмин бандаларинга бир тан, бир жон бўлмоқни амр эттинг ва мазлумларнинг оғриғини ўз танамизда ҳис қилмоқдек неъматни, раҳматни бизнинг қалбимизга жо қилганидек, уларнинг дарди билан ёнмоқни, ғами ила ғамланмоқни ҳам насиб эт.
Сен Ўзинг бизни Ҳақ устида, Золим қавмга қарши курашмоқда бирлаштир Я Робб!

Маъсиятни, зулмни кўрганимизда юракларимизга титроқ кирадиган,
дин биродарларимизнинг ҳақлари поймол бўлганида чидаб тура олмайдиган тоқат, сабот, шижоат ва мустаҳкам иймон ато эт Я Робб!

Фитна урчиган бу замонда
“Сиротал мустақиймда” собит қадам қил, Сен бизни ва авлодларимизни оғиб кетганлардан, Сенга осий бўлганлардан қилма Я Робб!

Аршингни соясидан бошқа соя топилмайдиган ўша оғир кунда, бизни куттирмай, ҳисобсиз, биринчилардан бўлиб жаннатинга чақириладиган, нажотга эришган, абадий бахтга йўлиққан бандаларинг қаторида айла Я Робб!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

19 Dec, 17:06


Бу жума Аллоҳдан офият сўраб дуо қилайлик, чунки Робб офият бермаса:
-Уйимиз бўлади-ю, ҳузур, сакийнат бўлмайди.
-Жуфтимиз бўлади-ю, саодатимиз бўлмайди.
-Фарзандимиз бўлади-ю, солиҳ бўлмайди.
-Мол-дунёмиз бўлади-ю, ҳотиржамлик бўлмайди.
-Хаётда бўламизу, сиҳат-саломатлик бўлмайди.


Шундай экан Аллоҳдан икки дунё хаёти учун офият сўранг…

Жума муборак!
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

14 Dec, 13:10


@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

12 Dec, 15:29


Суриядаги Сийдная қамоқхонасининг собиқ маҳбусаси:

“Улар мени қуръон садолари остида номусимга тегар ва таҳқирлар эдилар.
Шу сабабли қуръон тинглай олмайман.
Чунки менинг қуръон билан боғлиқ даҳшатли хотираларим бор…”

@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

10 Dec, 15:57


@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

10 Dec, 15:48


Бу дунё шаҳид Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг кўйлакларига ўхшайди…
Шаҳид бўлганларидан сўнг, кафанламоққа хеч нарса топа олмаган саҳобалар, бир кўйлак ила у муборак кишини кафанламоқчи бўлдилар.

Бошларини ўрасалар оёқлари, оёқларини ўрасалар бошлари очиқ қолди.

Дунё хаёти ҳам ҳудди шундай, бир камни тўлдирдим деганингизда бошқа тарафи очиқлиги эсингизга тушади ва бе каму кўст хаёт жаннатда бўлади деган юпанчла, жаннат томон олға интилишда давом этасиз.

Сизга тўла-тўкисдек кўринган хаётларга алданманг!
Ўша мукаммал саҳналарнинг ҳам парда ортида, сизникидан баттар муаммолар, сизникидан каттароқ етишмовчиликлар ва келишмовчиликлар тўлиб ётибди…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

09 Dec, 20:57


Сиз синов нималигини биласизми?
Сиз чорасизлик деганда нимани тушунасиз?
Сиз кутиш нималигини биласизми?
Сизни йўқотиш ҳақида фикрингиз қандай?
Сиз ҳеч исмингизни, кечангизни, бугунингизни, ўтмишингизни, кимлигингизни йўқотиб қўйиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

Бир кино бўлса, томоша қилгани тоқатимиз етмайдиган воқеаларни улар, Суриядаги мусулмонлар бошларидан кечирдилар.
Уйғурлар эса ҳали ҳам шу зулм остида манқуртлаштирилмоқдалар.

Ернинг уч қават остида жойлашган, сатҳи 184 та футбол стадиони катталигидаги Сийдная қамоқхонаси, ердан уч қават остда бўлишга қарамай занжирбанд қилинган маҳбуслар…

Зулмга, даҳшатга, ақл олмас қийноққа ташлаб қўйилган ва унутилган болалар, аёллар, қариялар ва ёш, навқирон эркаклар…

Ақлини, хотирасини, яқинларини, исмини, бу дунёни, хатто инсон эканлигини ҳам унутган чорасизлар.
Қирқ, эллик йилини қамоқ ҳазон қилган, зое бўлган умрлар…

Тақрийбан икки юз минг маҳкум ва атрофида уч юз мингта қабр…

Ўлдирилган маҳкум кўплиги сабаб, прес қиладиган машиналарда пресланган жасадлар.
Ва мусулмонлиги учун қатл қилинган аммо дафн қилинмаган саноқсиз ўликлар…

Бир ярим миллион мусулмоннинг қамалгани ҳақидаги маълумотлар ва юз мингдан ошиқ бедарак йўқолган бегуноҳ шахслар…

Номусига тажовуз сабаб, фарзандининг отаси ким эканлигидан бехабар оналар, отасини кимлигини ҳам билмайдиган болалар…

Ҳали етиб борилмаган ушбу қамоқхонага ўхшаш яна ўн битта қамоқхона…

Ва булардан бехабар, у ердаги халқни ношукрликда айблаб, юртининг тинчлиги, осмонининг мусаффолиги хақида бонг ураётган
“УММАТ”…

Энг ачинарлиси эса, шу зулмдан қочиб келганларни
“Даф бўлиб юртига кетсин, нега ўша ерда ўлиб кетмайди” дея, мажбурлиги сабаб кўчманчи халққа айланган Сурияликларни хўрлаб келган АЙРИМ, ўзини мусулмон санайдиган турклар…

Қалб, мазлумни кўрганида эриб кетмаса, золимнинг мағлубиятидан суюнмаса не наф у мажруҳ қалбдан?..

Қалбимизни тафтиш қилиш вақти келмадимикин?
Унутманг-ки, албатта сўраламиз, нима учун ҳурсанд бўлиб, нима учун маҳзун бўлганимиздан ҳам сўраламиз…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

08 Dec, 10:02


“Herkesin içinde tuttuğu bir hayırlı duası vardır. Allah o saklı duanızı kabul etsin.”
Amiyn
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

08 Dec, 08:04



بارك الله في انتصارات المسلمين و يداوم
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

06 Dec, 18:25


Унутма!
Балиқ ем ила, инсон қасам ила алданади…
Ийи гежелер 💌
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

05 Dec, 20:07


Аллоҳим, менга, Сенинг мен учун тақсимлаган ризқинга рози бўладиган нафс, мен учун ёзган тақдиринга кўнадиган иймон ва Сени рози қиладиган даражада ислоҳ бўлган қалб насиб эт!
Бизни жума кунининг фазли билан сийлаганингдек, жаннат ва жамолинг билан ҳам эркалатиб қўй!

Амийн!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

30 Nov, 15:19


Ҳамма амал ниятга кўрадир, илло муҳаббат истисносиз амалга кўрадир…
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

30 Nov, 10:51


Аллоҳим Сен, биз тасаввур қилолмайдиган даражада Қудратга Эгасан!
Аллоҳим Сен, бизни тасаввуримизга сиғмайдиган даражада Раҳмат Эгасисан!

Аллоҳим, мусулмонларга барака бер!
Аллоҳим, мусулмонларнинг зафарларига барака бер!
Аллоҳим, мусулмонларнинг амалларига, ибодатларига, вақтларига, илмларига барака бер!

Аллоҳим, мусулмонларнинг молларига барака бер!
Аллоҳим, мусулмонларнинг фарзандларига барака бер!
Аллоҳим, мусулмонларнинг жасоратларига барака бер!
Аллоҳим, золимлардан фурсатни ва ҳайбатни олиб қўй!
Аллоҳим, мусулмонларнинг қўлларини баланд, ўзларини эса азиз қилиб қўй!
Аллоҳумма амийн!

Осиё Абдулазим қизи

@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

25 Nov, 15:38


Тонгда бошқасига берган тасаллинга, тунда ўзинг муҳтож бўлиб қолишинг мумкин…

Ҳозир кимгадир берган тўғри маслаҳатинг, эртага ўзинга ас қотиб қолиши мумкин…

Бугун кимгадир узатган ёрдам қўлинга, кун келиб ўзинг муҳтож бўлиб қолишинг мумкин…

Дунё шунақа, шундай экан бугун бор дея керилма, эртага йўқ бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Барчаси Аллоҳни фазлидан де ва шукр қил!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

20 Nov, 18:02


- Баъзан кўнглим ҳолдан тояди. ''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.

- Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман.

- Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.

- Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

- Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Йиғлайман-ки, Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...

@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

19 Nov, 16:00


Инсонлар сиздан қачон рози бўлади айтайми?
Қачонки ўз хаётингиз, ўз ташвишингиз, ўз дунёқарашингиз, ўз фикрларингиз, ўзингизга оид жамики нарсадан воз кечиб, уларнинг ташвиши, уларнинг дунё қараши, уларнинг фикрлари билан яшаганингизда…

Қарамликни муҳаббат, фиодалликни эса итоат деб номлайдиган шахсларни рози қилиш йўлида ўз хаётингиздан, ўз хоҳишларингиздан воз кечманг, тамом!
Унутманг, муҳаббатни ҳам, итоатни ҳам Аллоҳ чизиб берган чизиқлари, чегаралари бор…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

14 Nov, 18:47


Роббим, Сенинг Раҳмон сифатинг ила сўрайман, умримизнинг ўтганини афв, қолганини эса раҳмат, баракот ва офият айла!

Сен сўрамаганларимизни ҳам берган Ҳалийм Зотсан, сўраганимизни бермасликдан ҳаё қиласан.

Бизга саломат қалб, мустаҳкам иймон, гўзал тақво, фойдали илм, қабул бўлгувчи амал ва жаннатингни энг юқорисидан-Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳовлиларини ёнидан қаср бер!🤲

Жума муборак аҳли ислом! 🪶
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

14 Nov, 10:05


#Ҳикмат

😊🌸

Истиғфор нақадар ажойиб!

🗝Қулфларни очади.

❤️Кўнглингни ёзади.

👑Мол-дунёни кўпайтиради.

💗Аҳволингни яхшилайди.

🌧️Ёмғир ёғдиради.

🌹Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ 🌹
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

14 Nov, 09:53


Дуо этаётганда банда кимнинг остонасида турганини билмоғи керак.
Сен оламлар Роббисининг, сени ҳаммадан ҳам яхшироқ танийдиган, ҳаммадан ҳам кўпроқ ғамхўрлик қиладиган Зотнинг эшигидасан.

Сен, “Мендангина сўранглар,
албатта ижобат қиламан”, деган энг саҳий Зотни пойидасан.

“Менга дуо қилинг сизга ижобат қилурман!”
Ғофир сураси 60-оят

Сен “Мендан энг яхшисини сўранглар”, деган энг бой Зотнинг, ҳеч қачон тугаб қолмайдиган
ҳазинасидасан.

Қўрқмай,
истиҳола, юз-хотир қилмай сўрайвер.
Чунки Оламлар Роббисининг ҳазинаси тугаб ҳам қолмайди,
камайиб ҳам кетмайди, миннат ҳам қилинмайди, қайтариб ҳам берилмайди.

Сен,
Қанча тилансанг ҳам сени у ердан ҳеч ким қувмайдиган, ҳеч ҳам оғринмайдиган, аксинча сўраганинг сари сўрагувчига яқинлашиб, ўша бандасини севиб қоладиган Латиф Зотни қаршисидасан.

Сен,
жаннатнинг Эгасини, агар сўрашни билсанг, сўраганингдан ҳам афзалини берадиган Раззоқ Зотнинг ҳузуридасан.

Менга оз бўлса ҳам,
арзонроғи, мундайроғи бўлса ҳам майли дема.
Сен мундайроғни даргоҳида эмассан.Сен,
кофирга ҳам берадиган Раҳмон Зотнинг даргоҳидасан.

Мўмин, Роббисининг қудратига,
беришига ишонгани учун У Зотдан энг яхшисини сўраб Аллоҳни суюнтиради.

Мўмин ҳатто жаннатни ҳам энг қуйи даражасини сўрамайди. Мўмин Аллоҳдан Фирдавсни сўрайди.

Охират неъматларини ҳам,
ҳатто жаннатни ҳам энг яхшисини сўранглар деган Роббимиздан, пашша қанотичалик қадри бўлмаган дунёни энг паст даражасини сўрайсанми?!

Сен ғафлатда қолиб,
тилингни учида сўрама, қалбингни ичи билан сўра сўрайдиганингни.
Чунки қалб ила Аллоҳ ўртасида ғафлатдан бошқа парда йўқдир.

У Зот иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларнинг (дуосини) ижобат қилур ва уларга Ўз Фазлидан зиёда қилур.
Шууро сураси 26-оят

•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

10 Nov, 16:38


Фарзандингизни ҳаққига дуо қиласизми?

Уларни бугун ҳар тарафдан дунё шаҳвати илондай ўраб олган замондалар.
Қаерга қарамасин, кимни учратмасин, нимани эшитмасин қалбни қорайтирувчи шубҳа-шаҳват, гуноҳ-маъсиятлар ичида  яшамоқдалар.

Сиз уларга тирик намунасиз.
Тақволи бўлсангиз тақвода,
Бузуқликда ўтсангиз бузуқликда ўтадилар.
Уларга раҳм қилинг,
Уларни ўз қўлларингиз билан дўзах ўти га йўллаб қўйманг,
Сиз Қиёматда улардан сўраласиз.

Росулуллоҳ алайҳиссаломни олдиларига бир йигит келиб,
Я Росулуллоҳ, менга зино қилишга изн беринг, деганда
Расулуллоҳ алайҳиссалом
унга:
Сен ўзингни-онангга, опа-синглингга,
амма-холангга истамаган ишни бошқага истамагин деб, уни кўксига муборак қўлларини қўйиб:

اللهم طهر قلبه واغفر ذنبه و حصن فرجه

“Аллоҳумма тоҳҳир қолбаҳу вағфир занбаҳу ва хассин фаржаҳу”

“Аллоҳим уни қалбини покла, гунохини кечир ва  иффатини сақла
-дедилар.

Фарзандингиз бугун ушбу дуога ва биродардай  қўлларидан тутишингизга муҳтож.
Дуо қилинг,
меҳр беринг,
адашиб қолмасин.
Адашиб қолса, қайтариш қийин бўлади.
Намуна бўлинг, сиз улардан албатта сўраласиз.

@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

06 Nov, 10:55


Бу қандай иймон, бу қандай сабот, бу қандай ишқ я Робб…
Бизга ҳам ҳар қандай қийинчиликка қарамай
“Сенинг розилигинг йўлида бу ҳам кам” демоқни насиб эт, Аллоҳим …!
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

05 Nov, 18:22


Баъзан ишламай дуо қилаверинг Аллоҳ ризқ беради, ёки келин изламай дуо қилаверинг Аллоҳ келин рўпарў қилади, ёки докторга бормай шифо сўрайверинг Аллоҳ шифо беради, ёки амал қилмай туриб Аллоҳни жаннати кенг деган гаплар қулоғимга чалинади.

Аллоҳ Мусо алайҳиссаломни гўдаклик чоғларида Осиё онамизсиз ҳам тирик қолдиришга қодир Зот эди. Аммо Робб у киши сабаб Мусо алайҳиссаломга тириклик берди.

Аллоҳ Мусо алайҳиссалом ҳассаларини денгизга теккизмасалар ҳам, у киши учун денгиздан йўл очишга қодир, қудратга эга Зотдир.
Аммо Робб таоло ҳасса сабаб йўл очмоқни ирода этти…

Аллоҳ ғор оғзидаги ўргимчак ва кабутарсиз ҳам Росулуллоҳ алайҳиссалом ва Абу Бакр розияллоҳу анҳуга омонлик беришга қодир Зот эди, аммо Робб таоло ўргимчак ва кабутар сабаб уларга душмандан омонлик берди.

Аллоҳ буғни осмонга кўтариб, кейин уни булутга айлантириб, кейин ёмғир ёғдирмасдан ҳам тўғридан тўғри осмондан ёмғир ёғдиришга қодир Зотдир.
Лекин булут сабаб ёмғир ёғдиришни хоҳлади.

Ҳудди шундай ҳамма нарса сабаблар устига қурилди, бу Аллоҳнинг суннатидир.
Сабабини қилмай туриб Аллоҳдан нимадир умид қилинмайди.

Сиз ҳаракат қилаверинг, сабабларни ушлайверинг, Аллоҳ, кичик сабаблар туфайли хаётингизга катта ўзгартиришлар киритади.

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

05 Nov, 18:08


Аллоҳ учун дея нима иш бошлаган бўлсам, ҳаммасининг орқасидан албатта синов келди.

Баъзан шу синовлар сабаб, ҳаммага ҳам яхшилик қилинмас экан, яхшиликни ҳам одами, ўрни бор экан деган кунларим кўп ва ҳўп бўлди.

Амийн бўлдим-ки, яқинлашганинг сари бошингга чиқадиганлар, риоясини қилганинг сари ҳаддидан ошадиганлар, жимлигингни сабабини анойиликка йўядиганлар бисёр экан дунёда.

Шу ҳад билмаслар ила тўла дунёда, ҳаддини билмоқдек катта неъмат ила неъматлантириб қўйган Роббимга ҳамд айтиб, ҳеч ким ила яқин бўлмай, масофа сақламоқни хаётимни шиори қилиб олган куним, “ОДАМ” бўлган кунимдир.

Аммо у кун ҳали келмади (😃).
Бошим деворга бир неча бора эмас, кўп бора урилса ҳам, кўзим очилмади. Мен ҳали ҳам одам бўлмадим, бўлолмадим…
Роббим тавфиқ берсин!
Илло одоб, илло одоб!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

04 Nov, 16:38


Йиғлаётган гўдак, юпатиб тасалли бераётган ҳам гўдак.
Уларнинг болалиги, дунёнинг энг қийин болалигидир…
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

04 Nov, 16:09


Охир замоннинг маданияти шундай нарсаки, қишлоқда қўй боқмоқни уят, шаҳарда ит еталаб юрмоқни маданиятдек кўрсатади.
Алданманг!
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

04 Nov, 16:00


🪴“Вақт ҳар нарсага даво”, десалар ишонманг, чунки Аллоҳдан бошқа даво йўқдир.
Аллоҳ шифо берса шифоланасиз, унуттирса унутасиз, ҳотиржамлик берсагина бахтли бўласиз, вақт шунчаки сабабдир холос.
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

31 Oct, 20:13


🕊Шайх Шинқитий:
«Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади», деб айтдилар.

صلوا عليه وسلموا تسليما🌸
Хайрли жумалар
🕊
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

29 Oct, 12:21


Етти ҳил тил билсанг ҳам, баъзан ўзингни англатмоқ учун сукунатни танлайсан…
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

21 Oct, 17:48


Олди-қочди байрамларни унутинг, мўмин учун икки байрамга қўшимча ушбу байрамлaр бордир:

-Гуноҳсиз ўтган ҳар кун мўмин учун байрамдир.
-Иймон билан ўлган куни мўмин учун байрамдир.
-Кавсар булоғидан қонган куни мўмин учун байрамдир.

-Сиротдан ўтиб, жаҳаннамдан омон қолган куни мўмин учун байрамдир.
-Аллоҳнинг раҳмати ила жаннатга кирган куни, мўмин учун байрамдир.
-Аллоҳнинг жамолини бепарда томоша қилган куни мўмин учун чин ва катта байрамдир…

Роббим байрамларимизга офиятда етгазсин…
Амийн
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

19 Oct, 17:00


Гўзал аёлни севишади деб ўйлайдилар, йўқ севилган аёл гўзаллашади.

Аёл бахтли қилади деб ўйлайдилар, йўқ, аёлни бахтли қилсангиз, бахтли бўласиз.

Аёл болаларимнинг тарбиячиси деб ўйлайдилар, йўқ, тарбия қилинган аёлгина тарбия қилади…💐
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

17 Oct, 16:27


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзларни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзлар бағритош қилиб қўяди. Инсонларнинг Аллоҳдан энг узоғи бағритошларидир»,
дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

17 Oct, 16:24


🖇Ғийбат ҳасадгўйлар тарафидан ўйлаб топилади, аҳмоқлар тарафидан ёйилади, беақллар тарафидан ишонилади…

Аллоҳ таоло: “Айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир”
(Ҳужурот сураси, 12-оят);

“(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради)”
(Ал-Исро сураси, 36-оят);

“У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”
(Қоф сураси, 18-оят), деб айтган.

Тақводорлар ғийбат қилмайди, Роббисига содиқлар эшитганини гапириб юрмайди, оқиллар ҳамма гапга ишониб кетавермайди.

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

13 Oct, 05:08


➡️Ризқнинг фақатгина еб-ичишдан иборат эмаслигини ўрганган онингдан бошлаб дунё қарашинг кескин ўзгаради.

🖇Ҳидоят ҳам ризқ.
🖇Тақво ҳам ризқ.
🖇Намоз ҳам ризқ.
🖇Дуо ҳам ризқ.
🖇Юмшоқ қалб ҳам ризқдир.

Роббим бизни фақат еб-ичиб, шунчаки ўлиб кетадиганлардан бўлиб қолмоқдан саломат қилсин!
Амийн!
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

12 Oct, 12:07


Қалбингизни тоғдек, тоғдек юклар босиб қолгандек бўлади.
Сизни ҳалок қилиш учун эмас, балки куч ва қудрат Соҳиби бўлган Аллоҳни топишингиз учун…
Роббисини топганларга салом бўлсин
🪶
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

11 Oct, 16:25


Ёмон инсонлардан қасос олманг, чунки уларнинг қилмишлари, зотан, ўз хаётларини ҳароб қилмоққа етиб ортади…
Фақат жимгина, тоқат ила кутинг!
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

09 Oct, 11:43


🩷Муҳаббaт қалб иши, муҳаббатни ҳис эттирмоқ эса ақл-фаросат иши…
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

08 Oct, 15:26


🌷Борлигинг учун шукр келтирмаган инсонни, йўқлигинг маҳзун қилади деб овора бўлма!

🌷Қийинчиликда ёнингда турмаганларни, шодон кунларда сен билан биргалигига алданма!

🌷Сохталик ила қулоққа тепадиганларга эмас, самимияти ила кўнгил торини чертадиганларга ишон!

🌷Сени эшитадиган кўп, аммо ҳис қиладиганлар ҳослардир.
Шунинг учун ҳам ҳамма билан эмас, фақат ўзига ҳос инсонлар ила дўстлаш!

🌷Чунки сени, сени эшитадиганларга эмас, сени ҳис қиладиганларга эҳтиёжинг бор!

🌷Қилар ишни қилиб, кечиримни каттасини сўрайдиганларга эмас, сени йўқотишдан қўрқиб, кечирим сўрайдиган иш қилмоқдан узоқ турадиган инсонлар жамғар хаётингга.

🌷Чунки, Дунёнинг энг гўзал ҳисси, бир инсонни сени хафа қилмоққа кўзи қиймаганига шоҳид бўлмоқдир.

🌷Агар, ўзига қолса нималар деб кўнглингни оғритишга қодиру, лекин қалбингни авайлаб, уни синдириб қўйишдан қўрқиб, сукут сақлаганини кўриб, ўзингни қадрли ҳис қилмоқданда гўзалроқ кечинма йўқдир.

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

08 Oct, 14:33


🤲
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

07 Oct, 12:58


Туркиялик Ислом олими Меҳмет Фотиҳ Читлак хўжамиз Умра зиёрати вақтида Уҳуд тоғига узоқ боқиб, ёнидаги талабаларидан сўрайди:
- Уҳуд ғазотида камончилар тепалигини (ўлжа тўплаш учун) тарк этган саҳобалар кимлар эди?
Ҳамма жим. Жавоб йўқ. Устоз саволини такрорлайди:
- Камончилар тепалигини тарк этган саҳобалар кимлар эди?
Талабаларнинг хижолатдан бошлари эгик.
- Билмаймиз, устоз... – дейишади секингина.
- Ишонинг, аслида мен ҳам буни билмайман, - дейди устоз кўзлари ёшланиб. – Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг номлари ҳеч қачон ҳеч ерда айтилмаган, ҳеч бир манбада ёзиб қолдирилмаган. Тепаликни ташлаб кетиб, мусулмонларнинг кўп талафот кўришига сабабчи бўлган ўша камончиларнинг ким бўлганини ҳатто уларнинг рафиқалари ҳам, фарзандлари ҳам билмаганлар. Чунки, бошқа саҳобалар буни асло ошкор этишмаган, яширишган. Йиллар ўтиб, Жамал ва Сиффин ҳодисаларида бир-бирларига қарама-қарши турганларида ҳам, «Сиз Уҳуддаги тепаликни ташлаб кетгандингиз», дея ўзаро маломат қилганлари йўқ. Бир-бирларига қарама-қарши ҳолларида ҳам бир-бирларининг хатоларини юзига солишмади. Чин мўмин-мусулмон - мана шундай гўзал ахлоқ эгасидир! Энди англаб турибманки, Уҳуд аслида мағлубият эмас, ғалаба бўлган экан - инсонийлик, мусулмонлик ғалабаси бўлган экан...

...Бир-бирининг хатосини кўриб қолса, айблаш «имконияти»ни қўлдан бой бермай, дарҳол оммага ошкор қилишга киришадиган; бир-бирини обрўсизлантиришдан, масхаралашдан завқ оладиган «муслим»ларни, «муслима»ларни кўрганимда устозимизнинг ана шу гаплари эсимга тушади.

Бир-бирининг хато-камчилигини, айбу қусурини элга достон қилишдан ҳазар этган асҳоби киром қатори Жаннатга кирмоқни истайдиган «гапдон»лар диндошларининг гўштини чайнашга ихтисослашган оғизларини тавба суви билан поклаб олсалар, ўзлари учун яхши бўлар эди. Чунки, Жаннат – ювиқсизлар кирадиган жой эмас.
(Кўчирилди)

@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

06 Oct, 14:17


@Vardatul_jannah👈

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

06 Oct, 14:05


 Албатта, Аллоҳ мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди.📖

@Vardatul_jannah🔗

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

06 Oct, 13:43


مَّٰكِثِينَ فِيهِ أَبَدٗا
(Мўминлар ўзлари учун мукофот бўлмиш жаннатда) мангу қолгувчидирлар.


▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️

@Vardatul_jannah🌷

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

06 Oct, 13:31


رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لِي وَلِوَٰلِدَيَّ وَلِلۡمُؤۡمِنِينَ يَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡحِسَابُ



Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил. 
🌷

▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️

@Vardatul_jannah 🌺

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

06 Oct, 13:22


Иброхим сураси

Оят: 40

رَبِّ ٱجۡعَلۡنِي مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِيۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلۡ دُعَآءِ

40. Парвардигорим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла. 

@Vardatul_jannah🪻

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

04 Oct, 16:09


Бир кун, дадангиз тенгқур инсонларни кўрганингизда, йиғингизга кучингиз етмай, соғинчга таслим бўладиган кунлар келади.
Ана шу кунлар келмасидан аввал дадангизни иззатланг, қадрланг, дуоларини олинг!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

27 Sep, 11:09


Бу дунёда, сизни  онангиздан кейин энг кўп яхши кўрадиган ҳилқат-опангиздир…🩰

Бу дунёда, сизни онангиздан кўра яхшироқ танийдиган дўст-опангиздир.
💗☁️

Бу дунёда онангиздан кўпроқ  сиз билан суҳбатлашадиган сирдош яна-опангиздир.
💃

Бу дунёда сизга онангиздан кейин, энг кўп қайғурадиган фидокор-опангиздир.
🤩

Бу дунёда қайтиб бермасликка қарз олсангиз бўладиган банк-опангиздир.
🌟💴

Бу дунёда сўрамасдан ҳам кийимини кийсангиз бўладиган ягона  бағрикенг инсон-опангиздир.
💌

Бу дунёда  аразсиз жанжаллашса бўладиган ягона борлиқ-опангиздир.
😛

Бу дунёда ўзингизникига ўхшаган, ҳатто сиз билан бир ҳил овқат пиширадиган ошпаз-опангиздир.
🕺

Бу дунёда сиз ўзингиз ҳам билмайдиган, эслолмайдиган болалигингизни ипидан-игнасигача, ҳаммасини эслаб қолган тарихшунос ҳам яна-опангиздир.
🤩

Бу дунёда  фарзандини сизга, бола бўлишингизга қарамай, қўрқмай ишониб топшириб қўядиган, қачон хоҳласангиз кўтаргани бериб қўйган жасур аёл ҳам-опангиздир.)))
🙃

Бу дунёда сизни қарзингизни тўлаб қўйса ҳам, иккинчи қарзга нарса олма деб  сизни маломат қилмайдиган ҳотам ҳам-опангиздир.
😊

Бу дунёда чойни қандай ичишингизни, нималарни яхши кўриб, нималарни ёқтирмаслигингизни ёддан биладиган энциклопедия ҳам-опангиздир.
☕️

Энди билдингизми опалар ҳам энг яхши ризқ, энг катта неъмат эканлигини?!
Роббим, бизни бу дунёда опаларимиз билан ризқлантирганингдек, жаннатда ҳам улар билан жамла, улар билан бирга қил!
📎

Амийн


Осиё Абдулазим қизи

@Vardatul_jannah🥀

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

27 Sep, 04:46


صباح الخير والنور
@Vardatul_jannah🥀