Танқид ва Таҳлил @tanqid_va_taxlil_1 Channel on Telegram

Танқид ва Таҳлил

@tanqid_va_taxlil_1


Танқид келажак меваси, Келажакка ишонч билан қаранг.

Кир одам ювинишга шошилади. Ўзингизни оқлашга шошилманг.!!!

Мурожаат учун @Tanqid_va_Taxlil_Bot

Танқид ва Таҳлил (Uzbek)

Бизнинг Telegram каналимиз "Танқид ва Таҳлил" маълумот бериш, анолиш ва таҳлил қилиш бўйича аниқ ва муҳим мақолалар билан тўлаб туришни ўнатади. Мавжуд мақолалар орқали, сиз қуёшмангизни ўрганиш ва ўзингизни янада ривожлантириш имкониятларини ташқаридан кўрасингиз

"Танқид ва Таҳлил" каналида кир олишга шошилмаган ўқувчилар учун муҳим манбаа бўлиб, омборда келажак меваси ва келажакка ишонч билан мўлжаланган хос муҳим мақолалар бор. Сизга кир одам ювиниш ва узоқ муддатли нажот топиш жараёнлари ҳақида янгиликлар ва аниқ маълумотлар келтирадиган озбек тилида янгиланган мақолалар кўрсатиш имкониятини таклон қилади

Сиз ҳам "Танқид ва Таҳлил" каналига аъзо бўлиб, маълумот олиш ва ўзингизни янада ягоналаштириш имкониятларидан фойдаланишингиз мумкин. Каналга кириш учун @Tanqid_va_Taxlil_Bot ботига мурожаат қилинг. Сизни ушбу биров мамнун қилади!

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 09:29


​​Мансабдорлар психологияси Ўзбекистонни ривожланишдан ортга тортаётган энг катта фактор.

Бир шахс сифатида сизларни бемалол ишонтиришим мумкинки ҳозирги реформаларнинг чала бўлаётгани сабаби кадрларнинг уқувсизлиги, салохияти пастлиги эмас балки уларнинг фикрлаш механизми. Сўз эркинлигига очиб юборилди. Қайта ёпилмайди. Замонга мослашиш керак. Бошқа иложингиз йўқ. Тушунаман Каримов давридаги ёпиқ ва хуфёна ишлаш ҳамма учун қулай эди. Барча учун. Халқдан ташқари.

Уларнинг психологияси эскирган. Фикрлаши ўта примитив. Хар икки гапдан бирида араб баҳори ва Украина билан қўрқитса иккинчисида ижирғаниб "бу халққа эркинлик бериб бўлмайди" дейди. Барака топгур, бу халққа эркинлик бериб бўлади. Бериш керак ҳам. Бечора халқ эркинлик нималиги билан энди танишмоқда. Бу халққа эркинлик асрлар давомида бегона эди. Қўй танишсин. Саломлашсин. Чақ-чақ қилсин. Бу халққа эркинлик бериб бўлмайди дейиш бу худди кўп йиллар зулматта ётган одамни қуёшга чиқса кўзи оғрийди деб ертўлада сақлашда давом этишдай гап. Иккиси ҳам бир хилда ахмоқлик. Иккинчисида балки сал мантиқ бордир ҳатто).

Мансабдорлар Ўзгариш вақти келди. Халқни ношукурчиликда, позитив ўзгаришларни кўра олмаётган нонкўрликда айблашни бас қилинг. Танқид қилиш давом этилади. Давом эттириш ҳам керак. Танқид тўхтаган куни сизлар нормал ишлашдан тўхтайсизлар. Шу учун ҳам жамоатчилик керак.

Танқид керак. Блогер ва журналистлардан нолишни бас қилингда вазифангизни яхшироқ бажаришга ҳаракат қилинг. Адоват қилавермасдан. Замон энди шунақа. Сизларни энди нафақат президент балки жамоатчилик ҳам назорат қилади. Ва бу нормал ҳолат. Буни қабул қилинг. Яширинча ишлаш даври ўтди. Янги давр бошланди. Каримов даврида ўрганган барча приемларингизни унутинг. Қарта ўйини каби, зот ўзгарди, қарғаларни ташланг.

«Танқид ва Таҳлил»

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 09:22


Очилов Зафар ва умуман алоқадор бўлмаган таҳмин қилинган шахслар «Танқид ва Таҳлил» каналига алоқадор эмас!

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 09:20


Кеча, 21.12.2023 йил соат таҳминан 17:00 лар чамасида ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон вилоятини Қўрғонтепа туманида яшаган, авваллари адвокатлик фаолияти билан шуғулланган О.З. исмли фуқаро ушланган.

Шу куни соат 18:00 да вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов йиғилиш ўтказиб, йиғилиш қатнашчиларига, - “Мана Танқид ва Бастион деган каналларни админларидан бирини қамадик, қолганларига хам етиб борамиз” - деган мазмунида гапиргани ҳақида ҳабар овозли кузатув билан хабарлар келди.

Шу ўринда, BASTION жамоаси расман ушланган шаҳсни бу каналга алоқаси йўқлигини билдиради.

Бундан ташқари, Ш.Абдураҳмонов ўзи ҳокимлик қилиб келаетган вилоят аҳолисини муаммоларини мутасаддиларга етказиб бораётган каналга нисбатан бу даражада адоватда бўлишига нима сабаб?!

Вилоятдаги муаммоларни яшира олмаётгани учунми еки “чувалчанг” воқеаси учунми?

Лекин у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам айб ҳокимни ўзида… лекин асло каналда эмас…

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 07:07


КАСБ БАЙРАМИ МУБОРАК!!!

#обуначимиздан #ташаккурнома

Andijon tuman elektroset xodimlar kechani kecha kunduz bilme ishlab kelmoqda qishni sovuq kunlarda xar qandek murojat orqasidan borib kechalari xam tarmoqdegi uzilishlarni bartarf qilish uchun javlon urib ishlashmoqda bularga faqat minardorchilik bildiraman. Bularga sog'lik salomatlik oilaviy xotirjamlik tilab qishni betalofat qishni chiqarishini Olloxdan so'reaman.

Andijon tuman kamandasi o'qib mativatsiya boladi sizdan iltimos

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил» ✓

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 06:37


#Таҳрирсиз #Мурожаат

Шаҳрихон  туманидаги 49,55,32,26,56-мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари йиллар давомида тўланмай келинаётган устама ҳақлари юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судига шу йилнинг апрель ойида мурожаат қилишган.

Суд беш нафар ўқитувчига белгиланган устама ҳақи тўлаб берилиши бўйича қарор қабул қилган. Аммо ҳалигача устама ҳақи тўлаб берилмаётгани ўқитувчиларда турли саволларни келтириб чиқармоқда.Қарор ижроси нега пайсалга солинмоқда? Ўз вақтида берилмаган пуллар қаерга кетган?

Ўқитувчилар турли идораларга яъни ундуриш бўйича МИБга мурожаат билан боришган “Биз бу муаммо бўйича Шаҳрихонда жойлашган мажбурий ижро бўлимига бордик,лекин натижа йўқ“,деб такидлади мурожаатчи Ушбу мурожаат бўйича мутасаддилардан ижобий ечим кутиб қоламиз

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил» ✓

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 06:37


#Таҳрирсиз #Мурожаат

Шаҳрихонлик ўқитувчилар устама пулларини ололмай сарсон бўлишмоқда

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги беш нафар жисмоний тарбия ўқитувчилари 20 фоизлик устама ҳақлари 2 йилдан буён тўланмаётгани бўйича мурожаат қилишди.

Уларнинг мурожаатларида айтилишича, Президент қарори билан мактабларда “спорт тарғиботчиси“ лавозими жорий этилган бўлиб, бу вазифа мактабда фаолият олиб бораётган жисмоний тарбия фанидан дарс берувчи ўқитувчилар зиммасига юклатилган. Уларнинг мазкур меҳнатига 20 фоизлик устама қўшиб бериш ҳам белгиланган.

ДАВОМИ 👇

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 05:29


RASMIY MUNOSABAT

Joriy yilning 21 dekabr kuni ijtimoiy tarmoqlarda "Yo'llarda tuman tushganligi sabab Paxtaobod tumani mahalliy yo'llarida yo'l chiziqlari yo'q. Mas'ul xodimlar ushbu muammoni hal qilishda amaliy yordam beringlar" sarlavhasi ostida e'lon qilingan video murojaat yuzasidan Andijon viloyati avtomobil yo'llari bosh boshqarmasi MATBUOT XIZMATI quyidagilarni ma'lum qiladi:

Murojaatda ko'rsatilgan yo'l Paxtaobod tumani hududidan o'tuvchi mahalliy ahamiyatga  ega 4K-81 "Paxtaobod-Teraktagi" avtomobil yo'lining 0-4 km qismi bo'lib, mazkur murojaat Paxtaobod tumani yo'llardan foydalanish davlat muassasasi tomonidan kuzatilayotgan noqulay ob-havo sharoitida yo'llarga qalin tuman tushishi sabab transport vositalarining xavfsiz harakatlanishini ta'minlash va yo'l transport hodisalarini oldini olish maqsadida yo'l yotiq chiziqlari chizilib murojaat tezkor tartibda bartaraf etilganligini ma'lum qilamiz.

Andijon viloyati avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi MATBUOT XIZMATI

Telegram | Instagram | Facebook

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 05:25


#Мурожаат #Таҳрирсиз

Ассалому алайкум, хурматли “Танқид ва таҳлил”чилар! Келаётган янги йилда ҳам халқ дардига дармон бўлиб, кўпнинг дуосига қолиб юришларингизни тилаймиз!

Ҳуллас, ўтган йили ҳам АДПИда ўқитувчи ва ходимлар учун қишки захира озиқ-овқат маҳсулотлари берилгандан сўнг, сизларга қилинган мурожаатдан кейин АДУда ҳам маҳсулотлар берилганди.

Бу йил 1-декабрда АДПИ барча ўқитувчи ва ходимларига қиш учун маҳсулотларни тарқатди, АДУда ҳамон жимлик.... Яқинда янги йил байрами бўлса... ҳамма нарса 40 миллиардга бориб тақаляптими? Еганлар қайтарсин! Оддий ўқитувчи, ходимларда нима айб?

Илтимос, шу мавзуни ёритиб берсангизлар, зора, бизнинг ҳам кўчамизда байрам бўлиб қолса...

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил» ✓

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 05:20


Ҳокимларга қўлланма!

Жаноб ҳокимлар халқ дардини реал билмоқчи бўлсангиз оддий кийининг ва шаҳар бўйлаб тез-тез таксида юринг. Ҳайдовчилар сизга ҳудуддаги мавжуд муаммоларни айтиб беришади. (Баҳонада баъзан халқаро сиёсатдан ҳам хабардор бўлишингиз мумкин)

Ушбу лавҳада ҳоким шу ишни қилади. Гарчи фильмда бўлса ҳам ёмон тажриба эмас. Амалиётга жорий этиш мумкин.

Ижтимоий муаммоларимиз фильмдагига ниҳоятда ўхшаш экан.

«Танқид ва Таҳлил» ✓

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 05:06


#Обуначимиздан #Табрик #Раҳматнома

Ассалому алейкум Хурматли Админ!!!! Бугун 22 декабрь энергетиклар куни !!!! Шу энергетиклар байрами Билан барча соха вакилларини бугунги касб байрами Билан табриклайман!!!!

Бу ута хавфли сохада виждонан халк учун Туну - Кун совук кировли кунларда мехнат килиб келаетган ука акаларимизга мингдан минг Рахматлар айтамиз !!! Шу борада Шахрихон шахар электр тармоклари бошлиги укамиз Жасурбекга ва барча ходимларига Шахрихон ахлидан уз миннатдорчилигимизни билдириб колар эдим . Шахрихон шахар электр ходимларига мингдан минг Рахмат. Кайси махаллада авария булса кечасими кундузими дарров бартараф этишади куллари дард курмасин.

Илохим хамиша сог саломат булишсин . Шахрихон Халки электро сет ходимларидан миннатдор

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил» ✓

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 04:59


#Мурожаат #Таҳрирсиз

Ассалому алайкум хурматлик админг мен мурожатим яна алемент бўйича икки қиз фарзандим бор. Куёвим билан ажирашганман Ота уйимда ўтираман . Хозирги кунгача алемент 27 миллион бўлди. Андижон вилояти Қўрғонтепа туман ижрода кирсан боряпмиз . Бермаяпти деди. Мен мурожатимни ички тизимда ўрганиб ёрдам беринглар. Илтимос.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туман Қўштепа МФЙ Тикланиш кўчаси. Юсупова Шахшоза Сирожидиновна

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил» ✓

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 04:39


#Мурожаат #Таҳрирсиз

Ассалому алайкум Навоий шаҳри Темир йўл вокзалига жуда яқин ҳудудда керамзит ишлаб чиқарувчи фаолияти СУД қарори билан тўхтатилган бўлсада яна фаолият олиб бормоқда. Бу масалани ҳеч ким ҳал қилолмайдими.

Навоий вилоятида. Нега СУД қарори бажарилмаётган бўлсада мутасаддилар сукут сақлаяпти

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил» ✓

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 04:32


"Справедливая Россия – за правду" партияси ҳамраиси Захар Прилепиндан бошқа барчага хайрли тонг!

Танқид ва Таҳлил

22 Dec, 02:24


#БАЙРАМЛАР_БИЛАН

Бугун 22 декабр- Энергетиклар куни!

Барча соха вакилларини бугунги касб байрами билан табриклаймиз. Энергетика сохасида виждонан халқ учун куну-тун мехнат қилаётган инсонлар жуда кўп.

Ҳозирги машаққатли ва оғир вақтларда барчангизга куч қувват ва соғлиқ-саломатлик тилаймиз!

Байрамлар муборак бўлсин!


«Танқид ва Таҳлил» ✓

Танқид ва Таҳлил

21 Dec, 17:29


Шундай ҳокимларга раҳмат...

ТАШАККУРНОМА...

Assalomu Aleykum Xurmatli "Tanqid"va"Taxlil" kanali jonkuyar adminlari ezgu va savobli ishta xormanglar va charchamanglar. . .
O'zilar xis qilaslarmi yoki yo'qmi bilmadimuu lekin juddayam savob ish qilyapsizlar. . .

Sizlarga Fuqarolar murojatlarini yo'llab kelishmoqda shu bilan birga murojatlar yechimi xam tezlikda xal bo'layotkanidan xamma xursan .
Men Agar mumkin bolsa sizlar orqali, bir mexribon insonga Tashakkur aytmoqchman, men bu inson nafaqat inson, Avvalo Alloh yer yuzidagi esa men uchun o'sha inson bo'ladi, bu insonga Alloh menga qancha umr Bergan bo'lsa so'ngi nafasimgacha duo qilib yashayman.
Men ko'ksartroz  yani suyak yemirilish kasaliga uchrab yurolmay qoldim, shifokorlar bir oy ichida aperatsiya o'tkazish zarurligini  aks xolda bir umr to'shakka mixlanib qolishimni  aytishdi.
Menda, aperatsiya uchun na pulim na sharoitim bor, tushkunlikga tushib qoldim, chunki meni xechkimim yo'q, bitta o'zim yashayman.
O'sha kunlari men uchun xayot tugagan edi, Alloh dilimga o'sha yaxshi insonni soldi.
Men yordam so'rab bordim, shifokorlarni gapini aytdim,
Lekin Aperatsiyam uchun  pul berarmikn deb koproq bermasligiga o'zimni xafa bo'lmaslikga tayyorlab turgandim, U insonni menga aytkan javobi xijolat bo'mang bu Alloh Bergan dard davosini xam beradi siz atay qilganiz yo'qku, bir oy vaqtiz qolgan bolsa, Biz bir oyga qoldrmaymiz dedida 18 kunda aperatsiyamni o'tkazib berdi,
Xozzrda, men  avvalo Alloh keyingisi shu inson tufayli yuryapman, ishlayapman, Allohga bexisob shukurlar bo'lsin. Va bu insondan Alloh rozi bo'lsin, doyimo panoxida asrasin.

Bu inson:
"_Marxamat_"tumani_"   xokimi
Boburjon Yo'ldashev. Bo'ladi.

Marxamat tumani xokimi Boburjon Yo'ldashevga mustaxkam sog'lik, uzoq umr, oilasiga,tinchlik xotirjamlik baxt saodat tilayman.
Ota onasiga esa shunday oliyjanob va mexribon farzand ulg'aytrgani uchun bexisob tashakkurlar aytaman umrlari uzoq bo'lsin.

Shunaqa yaxshi insonlar, yaxshi raxbarlar ko'payaversin.

Bemorlarga Yaratkan Allohim shunday yaxshi insonlarni sabab qlib shifosini bersin. . .

«Танқид ва Таҳлил» ✓