БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД @byurokratlargaqarshi Channel on Telegram

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

@byurokratlargaqarshi


Бу каналда бюрократия, фирибгарлик, коррупция, ижтимоий-сиёсий масалаларга оид хабарлар бериб борилади. Сизда коррупцион, фирибгарлик ва шунга ўхшаш бошқа масалалар бўйича мурожаат қилиш учун

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД (Uzbek)

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД канали - ушбу орқали фирибгарлик, коррупция, ижтимоий-сиёсий масалалар ва бошқа бюрократияга оид хабарларни топишингиз мумкин. Каналда сиз фирибгарлик, коррупция ва уларнинг тўлиқлиги бўйича таҳлил ва танқидларни топишингиз мумкин. Бу ерда масалаларни давлат ташкилиётига мурожаат қилиш ва уларнинг кўлига олиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин. Шундан ҳар бир одам учун жуда муҳим ва ёқимли канал. Еслатмаларингизни ёзиб ташлаб, турли масалаларда танқид билдириш ҳуқуқига эга бўлинг ва ижтимоий адолатни сайқалаб қолишда ёрдам эта олишингиз мумкин. БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД канали сизни танлаб, шаҳодат беришга таклиф этамиз!

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

03 Dec, 16:56


Кучсиз бандасига

Шоир Шеркамол

Бу дунё боши-ю, охири ёлғон
Ким мағлуб бўлади ким эса ғолиб
Тақдиринг биткувчи Роббимга ишон
Кучсиз бандасига юрмагин нолиб..

Бой-у, султонларга суянма ҳаргиз
Ҳурдай жанонларга ишонма ҳаргиз
Мол-у, давлатингга қувонма ҳаргиз
Кучсиз бандасига юрмагин нолиб..

Эгарлар бошингни ерга етгунча
Пешонанг шўр бўлиб терга етгунча
Дўст бўлса дўстларинг гўрга етгунча
Кучсиз бандасига юрмагин нолиб..

Барча сирларингни Роббимга айтсанг
Ғам-у, ташвишларинг елкандан ортсанг
Бирма-бир айтарсанг махшарга қайтсанг
Кучсиз бандасига юрмагин нолиб..

Сирингни сақлайди билгувчи Эгам
Бутун оламларга Хақ танхо Ҳакам
Жаннат боғларида яралган Одам
Кучсиз бандасига юрмагин нолиб.

Фоний кўчалари шарманда шаҳар
Кўнгил кўнгилларга сочмасин захар
Шеркамол ўзингни билсанг сен агар
Кучсиз бандасига юрмагин нолиб..

@Sherkamol_Sherlari

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

03 Dec, 14:55


Каракалпакстан республикаси Турткул тумани хокими, 1- сектор рахбари
Р. Шамуратовга " Ёшлик" мфй фукораларининг учинчи бор мурожатии . Олдинги мурожаатлари жавобсиз колиб кетди, шу сабабли мурожаатлари ижобий ечим топмаганлиги дан Яна мурожаат килишга мажбур булишмокда.

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

02 Dec, 17:26


Кадастрга борманглар

Шоир Шеркамол

Ўтар кунлар нечун ўтмайди,
Баланд қаср уйлар қурманглар
Ўша жойда ишинг битмайди
Кадастрга бориб юрманглар..

Аста алдар Рақамлар билан
Савдолашиб одамлар билан
Заҳрини сочиб муқомлар билан
Кадастрга бориб юрманглар..

Тиканзордан гул терган зобит
Тўхтамайди қадамлар собит
Халқинг содда улар-чи обид
Кадастрга бориб юрманглар..

Дўст-дўстлигин қилмас у жойда,
Оёғи ер кўзлари ойда
Ният бузуқ ҳаёли чойда,
Кадастрга бориб юрманглар..

Бошлиқ сўзи ўтмаган шаҳар
Биров қўли етмаган шаҳар
Кўзда ёши кетмаган шаҳар
Кадастрга бориб юрманглар..

Шеркамолга жўраман дейди
Ер жойларга ўраман дейди
Борсам бекман тўраман дейди
Кадастрга бориб юрманглар...

Тахминан 2024,2025,2026,2027 йилларда...

🦅 ANTIKORRUPSIYA

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

02 Dec, 16:17


https://youtu.be/lEUO1mZNlxE?si=kg3JQdAYvpGOO1r4

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

02 Dec, 15:24


ЖЎҚОРҒИ КЕНЕС РАИСИНИНГ АМАЛИЙ ЁРДАМИ БИЛАН МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Хабарингиз бор олдин эълон қилган мақоламиз бўйича Тўрткўл туманида колодец қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилиш арафасида.

Фуқаролар ўз миннатдорчилигини изҳор қилишмоқда.

Видеосини тўлиқ томоша қилинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://youtube.com/watch?v=ul5oqS6Z3EI&si=T1f9tjhqWKR1rXge

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

02 Dec, 08:19


Блогерларнинг ожиз томонлари - бир-бирларини менсимаслик!

Блогосферанинг ривожланиши билан, блогерлар орасидаги рақобат ҳам ошди. Бу рақобат, кўпинча, ижтимоий тармоқларда ижобий ва салбий таъсирларга олиб келмоқда, шунингдек улар бир-бирларини менсимаслиги эса ижодий фаолияти ва ўзаро муносабатларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Блогерлар орасидаги рақобат, кўпинча, янги контент яратишга ундаса-да, бу ўзаро нисбатан норозиликка олиб келиши мумкин. Баъзи блогерлар ўз аудиториясини ёқтириш учун бошқаларни ҳазил қилиш ёки уларни танқид қилишни афзал кўрадилар. Бу эса ижтимоий тармоқларда салбий муҳит яратмоқда. Блогерлар орасидаги бир бирларини менсимаслик жараёни ижодкорликни сиқиб чиқаради. Агар блогер ўзининг мақолалари билан бошқа блогерларни изоляция қилса, у ҳолда янгиликларга очиқ бўлмаслиги мумкин. Бу эса уларнинг контент сифатига таъсир қилиб, креативликни чеклайди. Агар блогерлар бир-бирини менсимайдиган бўлсалар, аудитория ҳам бу ҳолатдан хабардор бўлади. Ушбу тушунчалар аудитория ўртасида зиддиятларга олиб келиши мумкин. Блогерларнинг ўзаро муносабатлари томошабинларга ҳам таъсир қилиб, уларнинг фикрлаш усуллари ва хулосаларига таъсир кўрсатади. Блогосферадаги менсимаслик фаолияти доимий равишда салбий муҳитни яратади. Ушбу муҳит эса ижодкорларнинг мотивациясини пасайтиради ва уларнинг самарадорлигини чеклайди. Ижтимоий тармоқларда салбий комментарийлар ва баҳс-мунозаралар ўртада ихтилофларга олиб келиши мумкин.

Хулоса сифатида шуни айтишим мумкинки, блогерларнинг бир-бирини менсимаслиги – бу нафақат шахсий муносабатларга балки жамиятга ҳам салбий таъсир қилувчи муаммодир. Сабаби улар халқ дардини кўтариб чиқишмоқда. Уларнинг орасидаги низо бюрократлар, порахўрлар ва харомхўрларнинг фойдасига ишлайди. Ушбу ҳолатдан қочиш учун блогерлар доимо бир бирларига юксак ҳурмат ва эътибор билан ёндашишлари муҳимдир. Ижодкорлар ўз фаолиятларида конструктив танқидни қабул қилишлари ва бошқа блогерлар билан ҳамкорлик қилишга интилишлари керак.

Ижтимоий тармоқларда конструктив муҳокамалар ва самарали алмашинувларни ривожлантириш орқали биз жамиятимиз учун яхшироқ муҳит яратишимиз мумкин!

Куч бирликда деб бежиз айтишмаган менинг азиз ва қадрдон блогер дўстларим!!! ОГОҲ БЎЛИНГ!!!

ANTIKORRUPSIYA ОАВ асосчиси ҳуқуқшунос ва иқтисодчи
Баходир Сапаев


🦅 ANTIKORRUPSIYA

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

02 Dec, 06:52


Олим Сулайманов в прямом эфире!
https://youtube.com/live/ZFGpA_P4kNE?si=CPwNojlKi18KK1bu

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

02 Dec, 04:35


Өзбекстан пуқаралары Қытайға 30 күн визасыз саяхат етиўи мүмкин

Өзбекстан ҳәм Қытай Мәмлекет басшылары арасында ерисилген келисимлерди әмелге асырыў шеңберинде бүгин пуқараларға еки мәмлекетке 30 күн даўамында визасыз саяхат етиў имканиятын беретуғын Келисимге қол қойылды. Бул ҳүжжет байланысларды және де жеделлестириў, саўда айланысын арттырыў ҳәм халықлар арасындағы қатнасықларды раўажландырыў жолындағы және бир әҳмиетли қәдем болып есапланады.

Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой Давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бугун фуқароларга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи Битим имзоланди. Бу ҳужжат алоқаларни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.


Каналға ағза болыў: @joqargikenes

🌐Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

01 Dec, 10:36


Қорақалпоқ тилимсан

[Бугун 1 декабр — қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун.
Бундан 35 йил олдин, 1989 йил 1 декабр куни Қорақалпоғистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисидаги қонуни қабул қилинган.]

Шоир Шеркамол

Сен ғурурсан азалдан-азал
Қувончимсан эзик дилимсан
Қондош кўнгил гўзалдан-гўзал
Қорақалпоқ Она тилимсан..

Сен Отамдан қолгансан мерос
Тарих учун таполмам қиёс
Онам каби суйганлигим рост
Қорақалпоқ Она тилимсан..

Тўлқин урар жайҳун дарёлар
Куйлар наво маҳсун дарёлар
Айтар менга бугун дарёлар
Қорақалпоқ Она тилимсан...

Иброҳимдан қолган ул қўшиқ
Ёр васлига бўлибди ошиқ
Суюклисан жонимдан ортиа
Қорақалпоқ Она тилимсан..

Кўл бағрида куйлар ғозлар ҳам
Кўнгилга завқ берган розлар ҳам
Шеърлар битди Ажинёзлар ҳам
Қорақалпоқ Она тилимсан..

Бекларингни белида белбоғ
Юрагида заррача йўқ доғ
Шеркамолни суяб турга тоғ
Қорақалпоқ Она тилимсан...

01.12.2024..

@Sherkamol_Sherlari

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

01 Dec, 08:42


Олиб бор дўстим

Шоир Шеркамол

Қуёш нурларидан очилди гуллар
Гоҳ меҳр тафтидан эриди кўксим
Орзу-умидлардан уйғонсин диллар
Онамни кабага олиб бор дўстим..

Армон ўчоғида оловдай куйдим
Ҳаёт уммонида синовдай куйдим
Қир-у, адирларда қировдай куйдим
Онамни кабага олиб бор дўстим..

Менку юрагинга бермасман озор
Шеър ёзиб талпинмоқ не учун ҳумор
Фоний ёлғонини қилмасдан базор
Онамни кабага олиб бор дўстим..

Ўтиб бараверар чархнинг гирдоби
Айтилмас бировга ҳижрон китоби
Фарзанд Онаси меҳр ҳисоби
Онамни каба олиб бор дўстим..

Дўстлик каломига бордир керагинг
Оғриса ҳушёрдан ҳардам юрагинг
Шу бўлсин ҳар сафар Хақдан тилагинг
Онамни кабага олиб бор дўстим..

Шеркамол шу сабаб дувода ҳардам
Меҳр кутиб яшар одамдан, одам
Сенинг Онанг ахир менинг ҳам Онам
Онангни кабага олиб бор дўстим.

дўстимга

01.12.2024..

@Sherkamol_Sherlari

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

30 Nov, 19:16


https://www.facebook.com/share/r/1523Q59fWW/?mibextid=5GKqozciEe797PD2

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

30 Nov, 19:11


Қиш етиб келди

"1-Декабр қишнинг биринчи кун муборак бўлсин баҳорга омонликда етайлик"

Шоир Шеркамол

Қуёш чехрасига булутлар парда
Баҳор ёз изидан куз ўтиб келди
Оппоқ даларда қилмагин зарда
Ўзбек ўлкасига қиш етиб келди..

Ўтиб бораверар умр фасли ҳам
Шу фасил қиёси, одам насли ҳам
Дарё мисолида дунё асли ҳам
Ўзбек ўлкасига қиш етиб келди..

Кўнгил уммонимни кузлатма ўзинг
Бе меҳр кимсага излатма ўзинг
Дилнинг ўчоғини музлатма ўзинг
Ўзбек ўлкасига қиш етиб келди..

Уч ой сайрамагай боғларда булбул
Сафар шовқинида тоғларда булбул
Йиғламас ҳуш, ҳамдам чоғларда булбул
Ўзбек ўлкасига қиш етиб келди..

Салқин сахарларда бедорлигим бор
Қорнинг жилвасида ҳуморлигим бор
Салга йўталарман беморлигим бор
Ўзбек ўлкаси қиш етиб келди..

Шеркамол тонгингмас тунларинг узун
Шеърлар водийсида, шеърлари маҳсун
Менку ҳотиржамман юрагим бутун
Ўзбек ўлкасига қиш етиб келди..

01.12.2024..

@Sherkamol_Sherlari

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

30 Nov, 18:29


Ўзбекистонда “Инсон ҳуқуқлари уйи” очилмоқда (+видео)

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига юкланган яна бир муҳим топшириқ рўёбга чиқмоқда. Шу йил 3 декабрь куни Миллий марказнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-ресурс маркази негизида янги маърифат маскани – “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг расмий очилиш маросими бўлади.

🎥 https://youtu.be/xllTX-Zxdxo

Батафсил: https://uza.uz/posts/662676

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

30 Nov, 05:10


Уйқу қочганда....

Хурматли Аманбай Тлеубаевич, ассалому алайкум, агар мен шу худудга депутат бўлиб сайланганимда, шу канализацияни таъмирлатиб, аҳолини мурожаатини ечиб берган бўлардим.

Фарход ака Эрманов, агарда мен Сизнинг ўрнингизда лавозимда ўтирганимда аллақочон бу холатни бартараф қилиш учун тегишли чора кўрган бўлар эдим, аттанг Ўзбекистон Республикаси рахбариятига Сизнинг ёшингиздаги одамлар керак.

Рустам Азатович, агарда мен Сизнинг ўрнингизда туман хокими бўлиб ўтирганимда ва шунча вақтдан бери шу колодецни муаммосини бартараф қилишга чора тополмасам аризамни ёзиб лавозимни топширган бўлардим.

Бу колодецдан чиқиб ётган зарарли сувлардан қанчалик касаллик тарқалаётганини биласизларми?

СЭС қаёққа қараяпти?
Прокурор жаноблари, агар мен Сизнинг ўрнингизда лавозимда ўтирганимда аллақочон айбдорларни қўлига кишан тақдирган бўлардим, аттанг...

Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA OAV асосчиси

🦅 ANTIKORRUPSIYA

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

29 Nov, 17:19


https://youtu.be/B_sLRgzn8rk?si=fZ_fiZgfULTOj0Lt

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

29 Nov, 14:25


Хурматли ердаги фаришталарим.Группадошларим,қадирдон ака-укаларим,опа-сингилларим хаммангизни, хурмат ила сиз азизларимни 3-декабрь халқаро ногиронлар кунида хамма хаммамизни дийдорлашишга лутфан таклиф қиламиз.Манзил  Урганч шахри АКА -УКАЛАР -4 ресторанида бўлиб ўтади. Сиз азизларни хурсанд қилиш кемтик кўнгиллариз хушнуд қилиш мақсадида эл суйган хонанда ва раққоса гурухлари ўз саньатлари билан қатнашадилар. Дийдор ширин базмимиз дилларга ором беради деган мақсаддамиз. Зиёфатимиз дўстлар билан шодондир шу мақсадда дўстларимизни таклиф қилиб қоламиз. Ананаларимизга амал қилган холатда хурсандчиликда ўтказамиз худо хохласа келинглар. Хоразм вилоятида хизмат кўрсатган хонандалар ва бошқа суюрпизларга бой бўлади худо хохласа бу ташкил зиёфат бизларни байрамимиз!!!

@Sherkamol_Sherlari

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

28 Nov, 18:18


Абдулла Орипов

ҲАЁТ ҚОНУНИЯТИ

Оқиллар кўпайиб кетса ҳам агар,
Барибир яшайди битта девона.
Ортса гар шоирлар сони муқаррар,
Топилгай ўқувчи, майли, бир дона.

Бойлар ер юзини эгаллаган дам,
Қайдадир бир йўқсил юргайдир шаксиз.
Дунёни бахтлилар чулғаганда ҳам,
Уларнинг ичида учрар бир бахтсиз.

2014 йил 3 ноябрь

🦅 ANTIKORRUPSIYA

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

28 Nov, 17:28


Doʻstlik senga hisob-kitobmi

Shoir Sherkamol

@Sherkamol_Sherlari