Раҳмон Али блоги | Олмалиқ @rahmonali_uz Channel on Telegram

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

@rahmonali_uz


Она шаҳрим Олмалиқ, сени газ-пазинг билан қўшиб с…..н!💘

Бир машойиқ айтган эди: Агар сен дам олишга вақт топа олмасанг, тез орада даволаниш учун вақт топишга мажбур бўласан.

instagram.com/olmaliqovozi

Мулоқот: @raxmonali_uz

Мурожаат: @blogeruzb_bot

Раҳмон Али блоги (Uzbek)

Раҳмон Али блоги канали Олмалиқ шаҳридан Раҳмон Алининг журналистик талабалари ва жамоатга озгаришлар келтириш ёрдами берувчи официал каналидир. Бу каналда сиз Раҳмон Алининг жамоатга ёзилган мақолалари, ушбу шахснинг жамоатдаги ҳамкорлиги ҳақида суҳбатлар ва учинчи томон кўринишларни топишингиз мумкин. Раҳмон Алининг блоги синчланган ва тез орада даволаниш учун қўллаб-қувватланган, унда сиз инстаграм саҳифасига қўшилиб, янги маълумотларни олганлигингиз мумкин. Агар сиз дам олишга вақт топа олмасангиз, Раҳмон Али блоги канали сизга ўз манфаатингизни топишингизга ёрдам беради. Каналга мурожаат қилган ҳолда, сўровларингизни ёзиб қўйишингиз мумкин. Батафсил мулоқот учун @raxmonali_uz гуруҳига обуна бўлинг ва канал билан танишишингизга имконият яратинг.

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 18:05


Кеча очган инстаграм каналим,, бугун мингга яқинлашиб қолди. Бу албатта сизларни ёрдамингиз билан.

Вижинг-мижинг: https://www.instagram.com/reel/DFLPvYjAOj0/?igsh=d3htMWpkNTMycTNr

Камина бошлаган ишини №1 бўлишга одатланган. Бир вақтлар гуруҳ очиб, мана-ман деган катта гуруҳчиларни чангимда қолдирдим. Канал борасида ҳам. Энди навбат инстаграмга. Инстаграмни ҳам бир чангини қоқиб қўяй.😁

Ҳозирча инстаграмда 10 мингдан ортиқ инстаграмчилар мени менсимай турибди. Қараб туринглар, Худо хоҳласа ҳозир ғўддайиб турганлар, олдимда қўли кўксида туради.

Инстаграмни 0 дан кўтаролмайди, биз реклама қилмасак, деб ўйлаяпти. Ҳеҳ... Энг қийин обуначи тўплаш телеграмда. Инстаграм нима бўлибди! )

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 14:56


Дамас ҳайдовчиси маст ҳолатда йўлнинг ўнг четидаги отахонни, ундан кейин йўлни чап четидаги ёш болани уриб, ҚОЧИБ КЕТИБДИ.

——-
Ичкилик дастлаб инсонни шерга айлантиради, кейин маймун ҳолига солади. Шундоқ ҳам йўлларимиз уқувсиз, фаросатсиз маймунларга тўла.

Маст қотил — аслида маймун эканлиги фикримизнинг яққол намунаси, бу фожеа. Бундайлар ичкарига олиб кирилиб, "от звонка-до звонка" тўлиқ жазо муддатини ўташга мажбурлаб, чўчқасифат яшовни таъминлаш керак.

Амнистияга илиниб, узоғи билан 2-3 йилда тиржайиб қайтиб келадиган куйдирган каллалар бизнинг жамиятимизга керак эмас.

@jurnalistuz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 13:45


Опа билан телефонлашдим. У гапни қаердан олган, у аёлни танимайман, танисам ҳам майли эди, дейди.

Шунда опани номидан гапираётган раддом ходимаси фолбин бўладими?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 13:38


👨🏻‍🏫 Мактабларда энди нейротармоқ доскага ким чиқишини танлайди

AI синфдаги барча ўқувчиларнинг ҳис-туйғуларини ва юз ифодаларини ўқийди ва яхши тайёргарлик кўрмаган ўқувчини аниқлайди.

——-
Биз бунга етгунча ҳали "до китая рақом". Олмалиқ марказидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида билишимча бор-йўғи 4 та электрон доска бор. Барча синфларни замонавий доска билан жиҳозлаш учун опен бюджетда ютишдан бошқа йўл йўқ, ҳисоби. Бу бахт эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

@jurnalistuz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 11:50


Баъзи газеталар интернетдаги тайёр таҳрирланган материалларни газетасига жойлаб, шу иши учун ўзларини савияли ҳисоблайдими?

Шу каби савиялиларни савиясига тупурганим бор. Савияли бўлганида, деярли интернетдан кўчирадиган газетаси учун мажбурий обуна қилдирармиди? Газетанг зўр бўлса, ишчи-ходимлар ўзлари обуна бўлмасмиди? Савияли газетангни ит ўқимаганиданми, ялиниб юрасанлар обунанг учун.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 11:44


Сизларга бир кичик сирчани очай…

•Олмалиқдаги айрим кимсалар каминани савиясизга чиқаришини сабаби, блог йўналишида уларни ақли, каналини ривожлантиролмаётгани;
•Олмалиқда недирки улар журналистикага ўқиган бўлса-да, қўлидан раҳбарга пахта пост ёзишдан нарига ўтолмаётгани;
•Улар журналист бўла туриб, каналини бир гала бўлиб деярли фақат кўчирмакашлик қилаётгани жуда алам қиляпти.

Ҳозиргача айтишади: Каналга сиз пост ёзмайсиз, сизга кимдир ёзиб беради, дейди. Баъзида: постларингизни ким таҳрирлайди? — деган саволни ҳам беришади.

Энди газетада ишлайдиган айрим ўзларини савияли ҳисоблайдиган савиялиларни кетини очсам. Бир ҳафтада битта сон чиқса, битта газетани 4-5 киши ётволиб хатоларини ҳафта давомида ўқиб чиқади. Шунда ҳам хато ўтиб кетади.

Мен бир ўзим 10 га яқин телеграм каналини бошқараман, хато ўтиб кетади менда ҳам. Шу битта-иккита хатони кўриб, “ана, савиясиз” дейдиган одамни қиёслайдиган бўлсам, чичиб қўйган одам сийиб қўйган одамни устидан кулгандек гап-да.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 11:27


Мен фақат негативчи эканман…

❗️Энди мени ишдан бўшатишга келсак, ёзган аризамни бориб кўринглар. Агар кимдир мени ишдан бўшатиб юборган бўлганида ОКМК корхонасида, мен гапимга жавоб бераман, ўша одамни чотида исириқ ҳозиргача тутаётган бўларди. У ким бўлиши мутлоқ аҳамиятсиз. Бу борада менга гитаралигини айрим кимсалар ўзи учун ҳулоса чиқариб олган.

Негадир мени ишдан бўшаганим ҳаммага ёлғон хабар бўлиб тарқалди. Бу ишда кимнингдир қўли борлиги аниқ. Мен ҳақимда ёлғон хабар тарқатаётганини ўзи ҳам билади.

Энди сизларга савол: “савияли” деганда нимани тушунасизлар, савиясизга чиқараётган кимсаларга бу савол!

Яна гапини қаранг,“у фақат негативчи блогер экан”, дебди. Тўғри, ҳозирги кунда ҳақиқатни гапирган одам “негативчи” дейилади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 10:36


Амирсойга боришга пул қани? — дейдиган одам йўқ.

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 07:01


⚡️Группа, тоғ отмен, қор кўчиб эшшакни ўлдирадиган совуқ келмоқда

23-27 январь кунлари тунда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғли ҳудудларда -15 даражагача совиб, қор қўчиш хавфи эълон қилинди. Ғайрбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 20-23 м/с гача кучайиши мумкин — "Ўзгидромет"

Чорвоқ дачага ёки Амирсойга бораётган яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз. Эшшакни ўлдирадиган бунақа совуқда тоғдан кўра уйдаги иссиқ чой билан иссиқ жойга нима етсин )

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Jan, 06:32


Туғруқхонани сериали инстаграмда давом этади.

👉 https://www.instagram.com/reel/DFKFxMZs6Lq/?igsh=eGh2N3VjMXd1aGhm

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

22 Jan, 18:11


Ўйлайманки, инстаграмда ҳам каминани қўллаб турасизлар!

Худо хоҳласа инстаграм каналим ҳам, халқ учун хизмат қилади.

Ҳа, айтганча, узр-а, баъзи амалдорлар, энди инстаграмда ҳам креслодан сизни қўзғатиб қўйишим мумкин!

Қўшилиш учун:
👉 instagram.com/olmaliqovozi

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

22 Jan, 17:43


Орамизда инстаграмчилар ҳам борми?

Ҳавола: instagram.com/olmaliqovozi

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

22 Jan, 14:29


Фақат ўранганлар қолсин!

Баъзи аёлларини ўзларини Худо уриб қўйган, шекилли!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

22 Jan, 13:59


Оналаримизни умри узоқ бўлсин!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

21 Jan, 16:50


Тулки ҳижолат…

Қолган 40 дақиқада қандай гаплар бўлган экан-а, ҳали эшитишга вақтим бўлмаяпти.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

21 Jan, 14:15


Тошкент вилояти, Паркент туманида бўрилар изғиб юргани айтилмоқда.

P.S.: Юрса юрар, бошқа давлатларда ўзбеклар ишлагани боряпти-ку! Бу бўри ҳам, қорни очлигидан тентираб келиб қолган-да.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

21 Jan, 10:54


Ноинсоф тиланчига чора кўрадиганлар йўқми, шаҳримизда? Бу аёлни шароити меникидан яхши-ёв?!

5 минг берсангиз, яна беринг, дейди. Эҳсон қилган одамлар: вой, тавба, деб кетяпти.😂

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

21 Jan, 09:52


Баъзи аҳоли мол-да. Ахлат қутиси бўла туриб, ариқларга ирғитиб кетади. Қолган аҳоли эса, молларни тилга олмай, “Ободонлаштириш ходимлари қаёққа қараяпти”, дейди.

Ҳолат: 5/1 даҳаси

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

20 Jan, 09:03


Илгари менда ҳам шу каби ҳолат бўларди. Ишхонага киши ўз хоҳиши билан борган бошқа, мажбурлигидан ишлаган бошқа-да. Буни товуқмия раҳбарлар билан ишлаганлар яхши тушунади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

19 Jan, 13:14


Туғруқхонани сериали давом этади.

#Мурожаат: Ассаламу алайкум, менинг аёлим Олмалик шахри тугрукхонасида фарзандимни дунёга келтирди. Соглиги ва фарзандимнинг соглигини уйлаб (кесерво) йули билан дунёга келди фарзандим. Ва шу жаррохлик йули билан тугилаётган болалар аслини олганда давлат хисобидаги дорилардан фойдаланиш керак экан. Айолим тугадиган кун роддомга комиссия келадиган булди ва айнан шу комиссия келган куни барча дори дармонлар "текин" булди колган кунлари хамёнимиздаги пуллар шилинди.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

P.S.: Юқоридаги гаплар қанчалик тўғри? Бу ҳақда расмий баёнот кутаман.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

19 Jan, 10:36


Туғруқхонани сериали давом этади.

#Мурожаат: Ассаломалекум мен Еркинбойева Ёдгораман Олмалик шахар Ойдин хаёт 4б 61да истикомад киламан.Мени опам Мирсодикова Динара хомладор еди.Хомладорлик вактида соглиги жойида саломатлигидан шикояти йок еди.Олмалик радомига 30-ноябр куни кечки соат 17:00да борган.Опам анча олдин Малика врач бн планивий аператсия хакида гаплашиб олган болган сабаби хомиласи егиз болганлиги учун.

Шундай килиб 1 декабр 2 декабрга отар кечаси шошилин аператсияга олиб кириб кетилган буни сабаби толгок бошлангани деб айтилди ва аператсияни Малика врач емас Дилшода врач килган.

Аператсияга олиб кириш вактида хам копол момилада болган.Айтишларича аператсия яхши отган екан лекин 23:30атрофида олиб кирилган болса аператсияга 02:30 да онамга кон деб бакириб чикан.Онам билан почам кайердан кон оламиз деб котиб колган.

Почам кон топишга кетган ярим кечаси.Ерталабга якин Малика доктиркелиб 2-марта аператсия килиб бачадони олиб ташлаган кейин кон тохтаган.Унгача опамдан кон кетган.

Тасавур килинг инсон организимида 4.5 кон болса шунча вакт мобайнида нечи % кон кетиши мумкин.Кейин 3 декабр куни онам тез тиббий ёрдамда опамни хонабодга олиб кетилар... У йерда 3 бор аператсия болди сабаби ичаклар димланиб пешиб ажралмай корин кисми шиша бошдади ва аператсия яхши отди дийишди опамни кун ора диалезга олишди...кун отган сари ахволи яхшиланишни орнига оркага тортар еди.

Хонабодда онам опамни ахволини билиш учун зинани тагида ётар еди. Кейин докторлар кон куйишди томогини тешиб кисларод улашди. Гапирммас еди томогида кисларод болганлиги учун...шу билан ахволи яхшиланмади...орада орка чикарув каналидан кон келишни бошлади.кони тохтатишарди азгина вакт отиб яна келарди...

Ахволи яхшиланмади ва 28-декабр сахар 5 да омонатини топширди...Оллох кифоя килсин Опамни жонини огритганларни...Зор интизор болиб кети фарзандларига...1марта болсаям багрига босиб тойиб хидлолмади болаларини...Онам зор йиглиди хар куни.

Балким такдири шунакадир пешомасига шундай якун ёзилгандир лнк бир томондан докторларни масулятсизлиги,одамларни колиган карашлиги,сабаб хам болади,Карупсия йок болди суюучи сораш йок болди дийишди йок болгани йок оша оша халихам колга караш пулиз болса чонтагига яхшилаб кистирсез момила килиш болмасам карамаслик совук момила. Килган ишлари учун бу дунёда жавоб бермаган болса илохим Оллохни олдида жавоб беради.Айтмокчи болганларим шуларлан иборат.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

19 Jan, 08:40


Туғруқхонани сериали давом этади.

#Мурожаат: Мен Буронова Хуршида Олмолик шахрида эхтиром 11 в 33 хонобонда яшиман соглигим туфайли олмолик гиникалогиясига 2024 йил 1 аперелда бордим Умурзокова Маликага учрашдим у мени тушкунликга туширип куйди менда киста мийома бор эди срази аперася килиш кк деди вахтма килди лекин хечкандай анализлар омасдан мени 2024 йил 1 Чи апрел куни аперася килди матками опташади лекин хушимга келганимда ичимда огрик хис килдим Яна киста коп кетган эн огригимга факат укол килди кн 7 кундан кн мени чикарворди Чап буйрагим огрип Гур балнисага йотип колдим билсам киста сийдик йулини кисип куйган эн буйрагимга сийдик каетаяпти эн куринмаган жойим духтирларим комади хаммаси Маликани хатоси деди кистани оп ташасин деди 48 Кун деганда зурга ялинип Яна аперася килдирдим 2 Чи бор Яна корними очди барбир яхши бумадим сийишим камаеп кетди 3 Чи марта узимизни Гур бансада аперася булдим сийдик йулига стент куйдирдим 2 ой юрдим бумади Яна хонободда аперася булдим фойда бумади кн Чап буйрагим ишламай колди парталга мурожат килдим радомни юристи Насиба деган айол 10 милйон кутарип келди уйимга партални йопинг деп йордам беради Малика деди лекин кеч булганди тошкенда 5 Чи аперасямда сийдик йулими очолмади кн 2 Кун дамолип Чап буйрагими опташлади Уралогия марказида чунки сийдик йули наени тополмади тошкен духтирлари хозирда 43 йошимда 2 Чи гурух ногирони булип колдим нафратланаман Умурзокова Малика дан худодан каетсин илойим шундай дуодаман Хар дойим.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 20:56


Ғазо секторида уруш тугади.

Бу яҳудийлар ҳеч одамга дўст бўлмайдида. Майли нима бўлса ҳам яхшиликка бўлсин! Мусулмон биродарларимизни табриклаймиз!

Манба: @blogeruzofficial

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 16:44


ОКМК қалмоқир конида гуруҳвозлик бўлган, деяпти. Негадир мени хабарим йўқ.

Бу борада, Олмалиқ ИИБдан расмий баёнот кутиб қоламан. Қачон, қаерда, улар ростдан ҳам ОКМК корхонаси ишчилари эдими, неча йилга қамалди, қамалганларни туғруқхонани рўмоллиларига қандай алоқаси бор? Шулар ҳақида батафсил баёнот беришларини кутаман.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 16:32


Сериални давоми.

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ТАШКИЛОТИ ТОМОНИДАН РЎМОЛЛИЛАРНИ РЎЙХАТИ СЎРАЛГАН ЭМИШ
.

Нутқ сўзлаётган, қандайдир Аъзамжон деган киши.

Давоми ҳали кўп.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 16:19


Туғруқхонани сериали давом этади.

Аъзамжон, нима деганингизни ўзингиз тушуняпсизми? Рўмолни ечмаса, давлатга хавф туғдирган бўладими?😂😂😂

Сизга савол-да: иштонсиз юрганлар жамиятимизга, маънавиятимизга, қолаверса, миллийлигимизга хавф туғдирмайдими?

Давоми бор…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 16:01


😂😂😂 раҳматли Жуманазар ака ёдимга тушиб кетди
😂😂😂😂🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣

Мени муҳокама гуруҳидаги хабарлар, 24 соат ичида бот томонидан автомат ўчирилиб боради. Сиз кетингизга қараб фол очманг! Ақлингиз етмаган ишга.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 15:44


Аъзамжон, давлат раҳбари, рўмолга қарши курашинглар, демагандир? Давлат раҳбарини олиб бораётган сиёсати, дебсизми? Мурожаатчини эмас, аслида сизни ишдан бўшатиш керак экан-ку!

Овозли хабарингиз жуда кўп экан, ҳафа бўлмайсиз, сериал қилиб чиқараман.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 15:29


72 соат кутаман...

Ҳой, Аъзамжон, сизни овозли хабарларингиз қўлимда турибди. Раҳмоналига чўқинди, дебсиз. Раҳмонали жавобгарликка тортилади, дебсизми? Кетингизга қараб фол очябсизми? Блогерни топамизмиш. Э, товуқмиямисиз, мен Олмалиқдаман, сизга ўхшаганлардан қочиб юрадиган одатим йўқ. Баъзи изоҳлар ўчирилди, дебсиз. Мен ҳали ўчирмадим. Ўйин энди бошланди. Мен каналимга битта пост қўйган бўлсам, заҳирада фактлар туради.

72 соат кутаман дебди. Менга деса 72 минг соат кутмайсизми. Ишчи-ходимларни ИИБга , программистга бериб Раҳмоналига тарқатган ходимни топамиз, дебди.😂

Агар тарқатган одам бизни гуруҳдан бўлса, ишдан бўшатилишини таъминлайман, деяпти... Қўрқитиб мурожаатчини очиқламоқчи бўляпти, ўзларича. Шунчалик тор ўйлайдиган одамлар бор экане, раддомда.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 08:45


Олмалиқ туғруқхонасига шунақа ҳамширалар керак, менимча. Шунда рўмолга осилмайди. Нима демадингиз, Малика опа?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 08:31


#Мурожаат: Ака агмк да ишлиман бизни НБУ банкига утказишганидан хабариз бор, 3 ой олдин виза картамни сроги муддати Тугагани учун 25 000 сум тулаб янгисини олгандим уз кард эса 50 000 сум экан. НБУ банкига утганимиз учун виза олиб куяй деб борсам 100 000 сум тулов килишим кк экан. Кечагинда янги уз кард таркатишканди унгаям полон пул босиб колишмаса булди. Ишчиларни рахбарлар кийнагани йетар Энди НБУ банкиям согмокчи булябди. Узи ипатекадан кутилганимизга хурсанд булгандим Энди бу уйинини бошлаябди.

P.S.: Энди қайтасиз, дод десангиз ҳам, вой десангиз ҳам ўша пулни тўлайсиз. Сиз Радаристон, Солиғистондасиз.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Jan, 08:14


❗️Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пуллаётган "шоввоз" қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. фуқаро М.З.га “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

17 Jan, 08:34


Дунё шиддат билан ўзгараяпти

Жамиятимизда анча аввалдан ўртага чиққан ҳижобда юриш каби низоли бу вазиятнинг амалий ечимларини излаб, ҳамон баҳслашишда давом этаяпмиз. Енг шимариб ходимлар кийимига осилишда давом этаётган фикрати ва дунёқараши торлигича қолиб кетаётган раҳбарлар Умр ниҳоятда қисқалигини, бир кун келиб бу дунёнинг ўйин-кулгулари тугаши ва остимизда турган ер қаърига киришимизни биздан кўра сиз яхши биласиз.

Сипо кийингансиз, лекин қалб фитратингиз ҳамон ялонғоч эканлигини ўз тақиқларингиз билан амалда кўрсатаяпсиз. Мамлакатимиз қонунларига кўра, хотин-қизларнинг рўмол ўрашлари, кийинишларига бир тарафлама қатъиян тақиқ қўйиши мақсадга мувофиқ эмаслиги белгиланган.

Иқлимий шароитлар, кунларнинг совуши, ўқув даргоҳларидаги иситиш шароитларидаги муаммолар, ходимларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолатлар жамиятни рўмолли, рўмолсизга ажратмай, рўмолсиз юрганлар шаънига турли тахқирловчи гаплар, хақоратлар изҳор қилмасликни тақозо этади, тамом–вассалом.

Соғлиқни сақлаш вазирининг "Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи қабул қилинган ва бунинг устига Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас.

Шунингдек, диний бағрикенглик, тинчлик ва саломатлик, инсон қадрини давлат сиёсатининг бош тамойили қилиб белгилаб олганмиз. Хўш, сизга яна нима керак?

Ўзингиз ишлаб чиққан одоб-ахлоқ кодексингизда Вазирлик тизимидаги барча корхона – ташкилотлар, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ва талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидаларининг 2-боби “Муассаса ходимлари ва талабаларнинг муомаласи ва кийинишга қўйиладиган талаблар”ини диққат билан ўқиб чиқинг.

Унга кўра, диққатни тортадиган, яъни ҳаддан зиёд тор ёки очиқ кийимларда, ғайриоддий соч турмаклари билан ортиқча бўянган ҳолда, спорт кийимларида келиши тақиқланади. Бошқа ва сиз хаспўшлаётган талаблар йўқ у ерда. Бас, шундай экан сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг янги усуллари устида ишланг. Вақтингизни бекорчи, мантиқсиз чекловларга сарфламанг!

@jurnalistuz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

17 Jan, 08:26


Мен дорихонага кетдим, бир пачка исириқ олиб қўяй.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

17 Jan, 08:20


Латофат, ким аслида саводсиз эканлиги борасида очиқ баҳс қиламиз. Мен ютқазиб қўйсам канални ёпаман. Агар сен ютқазиб қўйсанг, чотингда исириқ тутатаман, розимисан? Қўрқма, куйиб қолмайди. Аптекани исириғидан тутутаман.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

17 Jan, 08:09


Раддомни саводли троллари келди.

Қизиқ, ёзган сўзлари ғиж-ғиж хато-ю, яна мени саводсизга чиқарибди.😂🤣

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

17 Jan, 07:17


Шерали ака, қўчқорни қачон олиб келасиз!

Шерали ака, ёдингизда бўлса, Ҳасан ака билан бир мақола юзасидан гаровлашиб ютқазиб қўйган эдингиз?

Бир кун ТБ бўйича Ҳасан ака мақола ёзганди. Шерали ака, ғалати кайфиятда хонага келиб: Ҳасан ака, бу маълумотларни қаердан олдингиз? Умуман бошқа йил, бошқа нарсаларни ёзиб ташлабсиз, деб гапириб қолди.

Ҳасан ака ҳам: Мен гапимга жавоб бераман, мен тўғри ёзганман деб иккаласи тортишиб кетди. Ҳасан ака ҳам: Бошлиғингизга, ёки ТБни энг зўрига тел қилиб билинг, мени ёзганим тўғри бўлиб чиқади, деди ва Шерали ака кимгадир қўнғироқ қилишидан олдин: келинг, гаров ўйнаймиз, агар мен ютқазсам, нима қўясиз? Бажараман, ёки олиб бераман. Агар сиз ютқазиб қўйсангиз, битта орқаси катта қўчқор сиздан, — деди Ҳасан ака.

Шерали ака қўл узатди, иккита гувоҳлар орасида қўлини мен уздим. Шерали ака тел қилди, сўради, Ҳасан ака ёзган мақола тўғри бўлиб чиқди. Шу билан хонадан ғалати ҳолатда чиқиб кетаётганида — қўчқорни орқаси катта бўлсин-а, деб эслатиб қўйди тағин.

Қизиқ, Ҳасан ака ТБда ишламаган бўлса ҳам, ТБга дарс бериб қўядиган даражадаги ўз ишини устаси. ТБда ишлаб туриб журналист одамчалик билмаслиги ўшанда мени ҳайратлантирганди.

Лекин ўша-ўша қўчқордан дарак йўқ. Эркак бўлиб ўзига, ютишига ишониб қўл узатдган одам, ютқазиб қўйиб жим бўлиб кетди. Бу воқеага ҳам 3/4 йил бўлиб қолди. Расмини кўриб ёдимга тушиб қолди. Ҳасан ака-ку, қўчқорни шу билан қайтиб сўрамади. Сўрамайди ҳам. Шунчаки эркакча қўл ташланганига эслатиб қўйдим.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

16 Jan, 07:25


Солиқчиларга мурожаат

#Мурожаат: Assalomu alaykum Rahmonali aka. Sizdan bir narsa so'ramoqchi edim. Soliqqa borgandik oyni boshida. Kontraktga to'lagan pulimizni 12 %ni ya'ni daromad solig‘ini qaytarmoqchi edik. O'tgan gal ham 60 ming to'lov qilib olgandik. Bu gan ham 60 ming to‘lovi bor ekan. Shu to'g'rimi shuni bilmaysizmi. Nega deb so'rasam bu bizni xizmat haqqimiz deydi. Shu to‘g‘rimi? Buni hamma to'layapti lekin. Kassadan to‘lansa 80 ming ekan o'zlariga to‘lasak 60 ming ekan. Bir o'rtog'im nega to'laysan o'zlari axir oylik oladikuu deydi. Shunga aniqlik kiritib berolasizmi? Lekin 60 ming to'lov qilib qo‘ydimda. 🙈☺️ mayli shu kontraktni to'lovini 12 foizini qaytarib olish haqida bir ma'lumot chiqarsayz yaxshi bo‘lardida. Oldindan rahmat javob uchun.

P.S.: Ҳурматли кузатувчи, Сиз солиғистонда яшайсиз. Так что, нафас олаётганингиз учун солиқ тўламаганингизга шукр қилинг!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

16 Jan, 06:04


“Ипотека банкни услугаси 20 минг..ми?

#Мурожаат: Ассалому алайкум ипотека банкида пул туловларини амалга оширганда огохлантирмасдан услуга учун 20 минг сум олиб колишябди сиздан илтимос шуниканалингизда ёритиб чиксангиз балки банк учун бу пул арзимаган пулдир лекин оддий ишчи оиласи учун бир кунлик нон пули богча пулини туловини килганимда 20 минг ортикча пул босиб олди нима учун десам услуга деди нима учун огохлантирмадинг нега ёзиб куймайсан услуга 20 минг деб десам кассир киз менга бука караш килиб индамай куяколди шу адолатданми?

P.S.: ОКМК корхонаси бошқа банкка ўтгани учун менимча, “Ипотека банк”ни ходимлари пулдан қийналиб қолган бўлса керак.
Ҳурматли кузатувчилар, бир эҳсон ташкиллаштирворамизми?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

11 Jan, 07:12


Уларга етиб бормайди. Уларга пул, машҳурлик керак.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

11 Jan, 07:04


Тошкент вилояти, Қибрай туманида "Электрон рецепт" тизими пилот лойиҳаси жорий этилди

P.S.: Менимча, ОКМК корхонасидан кетган Азизовни ғояси бўлса керак.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

11 Jan, 06:43


Шу каби, “халқ маза қилсин”, деганига ишониб машина олганларни ҳолатини кўрсатиб берган, юқоридаги бола.

Пул учун одамлар нималар қилмайдие.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

11 Jan, 06:08


Терговчи 30 минг $ пора билан ушланди.

Терговчини ўзини Худо урган бўлса, бошқаларидан нимани кутамиз?

Ҳеч эшитгансизларми, аравакаш пора билан қўлга тушганини? Пора билан қўлга тушаётганларни ҳаммаси давлатни ишонган ходимлари…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

11 Jan, 05:57


Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида қўнғир айиқ ўлдириб кетилди

Ҳолат юзасидан тўпланган маълумотлар ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида вилоят ИИББга юборилди.

Ўрганиш давомида айиқ номаълум шахслар томонидан қўлбола сиртмоқ ёрдамида ўлдирилгани, териси қолдирилиб, бошқа қисмлари олиб кетилгани аниқланган.

P.S.: Ер юзида, ўзбекдан ваҳший жонзод йўқ бўлса керак… (қўрқоқлик борасида ҳам).

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 16:36


Муҳими, энди “ишли она” деб, камбағаллар қисқарди, дейди-да…

Ўзим ҳам ўйладим, статистик маълумотларда ҳаммаси яхши-ю, амалда ўзгариш йўқ-да. Гап буёқда эканда.😂

Бир кун адашиб ўлган одамни ҳам рўйхатдан ўтказиб юбормаса бўлгани🤣

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 16:06


Вилоятда камбағаллик даражаси 7,2 фоизга тушгани қайд этилди

Вилоятда камбағаллик даражаси 2024 йил давомида 3 фоиз (7,2%)га қисқариб, 16 мингдан зиёд оилаларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, камбағалликдан чиқарилди.

P.S: Мени қачон камбағалликдан чиқарасизлар?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 15:21


Ҳалол насияга лаққа ишонаётган содда халқимиз…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 13:36


Тошкент вилоятидаги судлардан бирининг раисини ўғли APPLE компаниясида ишлайди.

Бугун APPLE ўз ходимини табриклабди. Бу жуда катта ютуқ. Чунки у ерда кимнинг ўғли эканлигингизга қараб табриклашмайди, меҳнат билан эришиш мумкин, холос.

P.S.: Табриклашдан бошқа нима ҳам деймиз. Шундай кадрлар юртимизда кўпаяверсин.

Ўзи чала мутахассис, тағин бошлиқ бўлиб, АҚШда ҳам шу соҳада ишлайман деб, ҳозирги кунда ҳайдовчилик қилаётганлар қанча.

Ҳожибой айтади-ку: Ўз юртида қойил қилмаган, ўзга юртда қойил қилармиди…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 12:46


Ҳақсану қўзим…

Ҳар бир ҳақиқатни гапирган одамни қамаб, уриб, бошига қоп кийдириб, тағин, “арзирмикан шу жанжал қилганингиз панельныйда ўтиришга”, дейишлигини ўзи бир ғалатия?!

Адолат, ҳақиқатни бугунги кунда гапириб бўлмай қолди. Тўғрироғи, бизда олдиндан гапириб бўлмай келган. Ҳозир-ку, сал бўлса-да, гапириб юрибмиз.

Мен ўзим учун тушуниб бўлганман. Ҳақиқат овози қулоқларига ёқмайдиган баъзи кимсаларга қўй керак. Иложи бўлса қўй ҳам “ба-а”рамаса.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 12:19


14-январ – Ватан ҳимоячилари куни дам олинадими?

Йўқ. Ушбу сана ишланмайдиган байрам куни сифатида белгиланмаган. Шундай экан, 14-январ барча учун одатий иш куни ҳисобланади.

📆 2025-йилда ишланмайдиган байрам кунлари қуйидагича:

👉1-январ – Янги йил;
👉8-март – Хотин-қизлар куни;
👉21-март – Наврўз байрами;
👉9-май – Хотира ва қадрлаш куни;
👉1-сентябр – Мустақиллик куни;
👉1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
👉8-декабр – Конституция куни;
👉Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр);
👉Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа).

P.S.: Эркаклар ҳам одамми... Эркакларга байрами куни на дам бор, на хотин-қизларга 8-март кунлари корхонамиз томонидан байрам пули берилгани каби байрам пули бор.

Нима бўлса аёлларни кетига тиқавериб, баъзи аёлларни кетини шиширворяпмиз.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 11:59


Айтишларича, ОКМК корхонаси ва Ободонлаштириш ходимлари ҳамкорлигида шаҳримиздаги айрим ямаларни ямаб чиқибди.

Ямаларга бугун тўртта балиқ ташлаб қўймоқчи эдим. Эҳ, аттанг, улгурмабман.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 10:43


Америка — сеҳрли диёр, деганичалик бор-да.

Биздаги ҳум каллалилар нима қиляпти, чипта сотадиган шароит йўқ, тағин чиптасиз автобусда юрганлар учун жарима қўллашдан нарига ўтмайди.

Ўша ҳум каллага бир гапим бор: халққа аввал чипта сотадиган шароитни қилиб қўй. Бир-икки йил тест режимида ишласин, одамларга қанақа қулайлик туғдиряптию, қанақа ноқулайликлар туғдиряпти, шуларни ҳум калланг билан ўрганиб чиқ-да, кейин жарима ҳақида гапир.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 10:19


Ҳақиқатдане. Унақада иккита ҳам гапми, учта ўрнатиб қўяман.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 10:01


Ишқилиб деразам ёрилиб кетмаса бўлгани.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 09:02


Ғирт тентаклик. Транспорт вазирлиги ҳаётдан зериккан, шекилли.

Шу одам ўзи шу ишни қилармикан? Умрида автобусда юрганмикан?

Хуллас, янги Ўзбекистонда янгича тентакликлар тугамас экан.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Jan, 07:05


Тошкент вилояти, “Оққўрғон туманида сув бўйига ҳайвон суяклари ташлаб кетилмоқда” изоҳи билан тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат.

P.S.: Эшшак бир гуруҳ эшакни нега сақлаётган бўлиши мумкин? Эшшакни ишқилиб сомсахонаси, чойхонаси йўқмикан?!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

09 Jan, 17:49


❗️Ижтимоий тармоқлар орқали ёлғон, уйдирма ахборотни тарқатиш, аҳоли орасида ваҳима, саросима уйғотувчи тасдиқланмаган хабарларни жойлаштириш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

09 Jan, 17:42


❗️Олмалиқ шаҳридаги ҳолат юзасидан

Интернетда “Олмалиқ шаҳрида бир гуруҳ номаълум шахслар маҳалла ва турли давлат ташкилоти номидан келиб хонадонларни талон-торож қилишмоқда” деб тарқатилаётган видео хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бу каби ҳолат юзасидан шаҳарда яшовчи аҳоли вакилларидан ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига бирор бир хабар ёки мурожаат келиб тушмаган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон ахборот тарқатмасликни сўраймиз. Бу каби ҳаракатлар маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

09 Jan, 15:52


Тошкент вилоятида онаси калтаклаган қизалоқ вафот этди

47 ёшли аёлга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ ТТБга вояга етмаган Й.М. (2020 йилда туғилган қиз) танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган эди.

ИИББ Матбуот котиби Бобур Тулягановнинг хабарига кўра, 4 ёшли қизчага тан жароҳати етказилиши натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан аёл Э.Й. (онаси)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

24 Dec, 04:24


Бугун, 24-декабр куни шаҳарнинг юқори қисмини иссиқлик энергияси билан таъминловчи (МТМЗ биноси яқинида) магистрал иссиқлик қувурида носозлик юзага келганлиги сабабли, "ОКМК" АЖ томонидан авариявий таъмирлаш  ишлари олиб борилиши муносабати билан шаҳарнинг юқори қисмида соат 09:00 дан носозлик бартараф этилгунга қадар вақтинчалик иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Dec, 15:08


☝️Менимча бу қуёш панелини ўрнатишдан мақсад, қор ёки ёмғирдан шиферни ҳимоя қилиш бўлса керак😂

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Dec, 15:07


— Тошкент вилояти, Бўка тумани, Бўстон МФЙда рисовкага ўрнатилган қуёш панелларига нима дейсиз?😅

— Уятсизлар, ё буларни уланглар, ёки олиб кетинглар…

— Айтишларича, бу хонадонда иккита ногирон бор. Давлат томонидан ногиронлиги бор хонадонлар учун бепул қуёш панеллари ўрнатилаётган эмиш.

— Уятсизлар: ўрнатдикми, ўрнатдик, деган-да, ёки шу кўчадан қайсидир амалдор ўтиши керак бўлган.

@molxonauzb | Барча икки оёқлилар - душман…

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

23 Dec, 05:31


⚡️Паркент тумани ҳокимининг 2 нафар ўринбосари 60 минг доллар олгани учун қамалди. Бири 10 йилга, бири 6 йилга.

@olmaliq | tezkor xabarlari

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

20 Dec, 18:01


Ота…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

20 Dec, 15:11


Олмалиқни крутой Шамсиддин деган терговчисини фуқаролар билан сўзлашиш одобига баҳо берамиз!

Бу терговчимизни оёғи ердан дангал узулганми, ё энди узилмоқчими?!

Энди гап мундоқ, ҳурррматли гапига жавоб бергич терговчи, подвалда гаплашамиз, демоқчимисиз, фуқарога? Билакда кучингиз бўлса, бирга-бир солишинг! Подвалдаги акахонларингизга ишониб тилчангизга эрк бервормаяпсизми?

Сизни вазифангиз, келган фуқарони ОДОЛОТли тергов қилиш, подвалга тиқиш эмас!!! У даврингиз ўтди. Ҳозир замон яп-янги.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

19 Dec, 21:58


Бирам чиройли қор ёғяпти-е, айлангани шерик йўқ.😅

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

19 Dec, 11:59


Қайнонам қилган кўрпа уйдамикан…

Бугун, 19-декабр куни шаҳарнинг юқори қисмида жойлашган (МИСиС биноси олдида) иссиқлик қувури ёрилганлиги сабабли, "ОКМК" АЖ ва "Олмалиқ иссиқлик манбаи" МЧЖ томонидан таъмирлаш  ишлари олиб борилиши муносабати билан шаҳарнинг юқори қисмида соат 17:00 дан 23:00 гача вақтинчалик иссиқ сув таъминоти тўхтатилди.

P.S.: Энди ўртоқлар, қайнонангиз қилган кўрпани ишлатадиган вақт келди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

19 Dec, 06:24


Ҳурматли аёллар, икки қулоғингиз билан эшитинг…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Dec, 16:15


Эргашжон, кўпчиликда савол туғиляпти, 305 млнга нечта радар ўрнатаркан, деяпти.

Бу саволларга ҳам ўзингиз жавоб берарсиз! Битта радар 305 млн бўлса, нега бунақа нарх бўлишлигини келтириб беринг-да.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Dec, 07:26


Қобил Хамдамов: Сиз бешта оилани камбағалликдан чиқарсангиз, улар сизни бир умр дуо қилади.

P.S.: Тўғри, виждон тадбиркорларда нима қилсин! Агар бойлар ўз вақтида закот, эҳсон қилганида эди, ер юзида камбағал одам қолмас эди, деган гап бор, ҳадисда.

Ҳокимни гапига қўшилганим, ҳозирги тўймай ўлгур тадбиркорлар имкон қадар ишчиларни камайтириб, ўша пулни кистага уришга ҳаракат қиляпти.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

17 Dec, 16:31


Албатта кимдир ўлмаса қилинмайди..ми!

Биз депутатларни, айниқса Эргашни кўп танқид қилишга ўрганганмиз. Уни яқиндан билган-билмаган одам изоҳларда истаган фикрлари билан «сийлайверади». Лекин у билиб-билиб ишини қиляпти экан-е...

Химзаводга кетаверишда дачалар олди «ўлим ҳудуди» бўлиб қолганди. Айниқса, «пик» пайтида «дамас»чиларни эплаб бўлмайди. Қанчадан-қанча одам шу жойда ўлиб кетти. Депутат Эргаш Абдурайимов саъй-ҳаракатини ҳокимият қўллаб-қувватлабди, радарга пул ажратипти.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлими ходимлари бошчилигида ниҳоят родар ўрнатилипти. Ҳафа бўлманглару одамлар ўлиб, кимдур қамалиб кетгандан кўра, секин юришга одат қилганимиз яхши. Ҳуллас, депутатлар ташаббуслари кўпаяверсин.

P.S.: Эргашжон, энди сизга яна битта илтимосча, Ойдинда ўзи иккита чорраха бор, ўша жойга ҳам камера қўйдиришни иложи борми?

☝️Ҳа, айтганча, радугада ҳам бор, ЙПХ ходимларини ҳайдовчилар кистамини тўлдирмасинда, битта камера қўйса, ҳайдовчилар автоматик бекатда тўхташга мажбур бўлишади.

Ҳозирча сизга илтимосим шу, Эргаш бўлсанг-о, кучингни кўрсат…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

17 Dec, 10:32


Бугун, 17-декабр куни иссиқлик қувурида авариявий таъмирлаш  ишлари олиб борилиши муносабати билан шаҳарнинг 5/2 кичик худуди ("Янги ҳаёт" МФЙ)да 17:00 гача вақтинчалик иссиқ сув таъминоти тўхтатилди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

16 Dec, 15:41


#тайинлов

Нормирзаева Нилуфар Анваржановна Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

16 Dec, 14:33


ОКМК корхонамизни бу йилги болажонларга янги йил совғаси экан.
Бунча ширинликни еган болажонларни сахри ошиб кетмаса бўлгани!😅

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

07 Dec, 10:30


#Табрик

Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов Конституция куни муносабати билан шаҳар аҳолисига байрам табриги йўллади

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

07 Dec, 08:53


Ижтимоий тармоқларда шунақа трендлар учраб турибди. Ҳар хил "ча-ча-ча"лардан шунақа тузукроқ тренд қилган яхши!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

07 Dec, 07:34


Ҳурматли ҳар тўйда ҳар хил кўйлак киядиган аёллар, ибрат олинг!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

06 Dec, 11:19


17-мактаб

Тортса бўлади, турба қиммат-ку! Менимча, ҳозир ҳаво совуқ, дарахтларни иссиқ сувда суғормоқчи бўлган.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

06 Dec, 08:48


Ўзбекистонда янги йўл белгиси жорий этилмоқда

Баланд пиёдалар ўтиш йўли деб номланган янги йўл белгиси пиёдалар оқими юқори бўлган ҳудудлар, мактаблар, болалар боғчаси, болалар ўйингоҳлари бор, чекланган тезлик 30 км/с бўлган ҳудудларга ўрнатилади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

06 Dec, 08:18


❗️Республиканинг тоғли ҳудудларида 9-10 декабрь кунлари кундузи 5-10°, кечаси 13-18° даража совуқ бўлади — Ўзгидромет

Бошқа кўплаб ҳудудларда эса ҳарорат минимумлари -10 даражагача совийди.

P.S.: Кеча сал эрта “кўрпани ирғитамиз”, деб юборибман. Ҳар эҳтимолга қарши кўрпаларни тайёрлаб қўйиш зарар қилмайди. Билиб бўлмайди-да.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

06 Dec, 07:37


Биз инсонлар-чи, ишдан бўшадинг тамом. Ие, бўшаш шарт эмас, хонадан чиқсанг бас. Ғийбатинг бошланади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

05 Dec, 15:05


Кўрпани ирғитинглар, газ келди.

Энди оёғим нам тортишни бошлаган эди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

05 Dec, 13:49


ДСКда газ ўчди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, газ бир, бир ярим соатда келади. Кўрпага ўраниб сабр қиласизлар. Энг муҳими чироқ бор-ку!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

05 Dec, 08:16


Қўшнинг яхши бўлса берди Худо, қўшнинг ёмон бўлса урди Худо!

Бежизга айтмайди-да: Ҳозир ёши 60 га чиққан Ота-оналарга ҳам Ота-она керак, тарбиялаш учун, деб.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

05 Dec, 06:12


Ўзини меҳрибон кўрсатган одамга ҳам ишонч йўқ.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

04 Dec, 15:42


Ҳамид укам, табриклайман. YouTube’да канал очмаганман, бу нарса админга нима беришини ҳам тўғриси қизиқмаганман.

Омадини берсин! Обуначилари кўпайиб, вақт ўтиб ғўддайиб қолмаса бўлгани! Кўп ўзидан звезда ясаб олганларни синдирган нарса ҳам бу — кибр.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

04 Dec, 12:44


Одам бўлмайдиган, барибир одам бўлмайди.

Ўзи, судланган бўлганига қарамай ҳоким ёрдамчилигига олганини ўзи бир катта хато.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

04 Dec, 12:42


Ҳоким ёрдамчиси 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Бўка туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқарога уй-жой шароитини яхшилаш учун мансабдор танишлари орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳоким ёрдамчиси муқаддам судланган бўлса-да, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

@jurnalistuz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

04 Dec, 05:46


Футболчиларимиз ҳақида Абдукарим ака жуда тўғри гапирибди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

21 Nov, 05:24


Тошкент стоянасида нима гап? Кичкина жанжалча кўтарилиб, PPX ходимлари битта болани босиб машинага ўтқизиб олиб кетишди. Сал кеч етиб келибман, улгурмай қолдим жараённи видеога олишга.

Энди укамиз, ичкарида кичкина таёқчадан емаса бўлгани.😅

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

20 Nov, 16:39


Қизиқ, ОКМК корхонаси пулни вақтида ўтказиб бераётган бўлса, энтер у пуллардан нима учун ишчи-ходимларга ўз вақтида бермаётгани одамни ўйлантиради.

Ёки “бермай юрсак, кўп ишчилар бўшаб, пуллари бизни ёнимизда қолади”, деб план қилганми?!

Ҳозирги кунда, одамлардан ҳар нарса кутиш мумкин.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

20 Nov, 16:14


Enter Enjineering kompaniyasi ishchisi Prizidentimizga murojaat qildi!

— Фойдаси бўлармикин-да!.. Энтердан жабр кўрганлар фақат сиз эмас, да қуя!

— Менимча улар, шу услубда олдин ҳам ишлаган. Ҳаромдан, Аллоҳдан қўрқмайдиганлар раҳбарлик қилса керак. Ёрилиб ўлмаганига ҳайрон қоламан. Шунча ишчи-ходимларни пулни нима қилиши мумкин?

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

20 Nov, 05:52


ЙПХ ходимларига ҳам осон эмас. Ёмғирда зонтиксиз турибди. Чироқ ўчганида шулар бир соат ишга чиқмаса, диндор, соқол қўйган ҳожакаси борми, бошқасими пиёдага йўл бермайди. Рака топишсин..

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

19 Nov, 05:54


ЙПХ ва департамент рейд қилаётган бир вақтда, қайсидир линияни эркатойи улар билан бирга туриши қанчалик тўғри? Гўёки, “бу бизни машрут, бунга тегма, пулини еб қўйгансан”, дейишлиги учун турадими?

Агар пулини олмаган бўлса, бу бизни иш. Бизни олдимизда сенга пўқ борми, дейишга ЙПХ ва департамент ходимлари линияни эркатойларига айтишга қўрқадими?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

19 Nov, 03:58


“Тоза ҳудуд” шаҳримизда ишлайдими ё ўзларига тозалик керакми? Бақириб ўтиб кетяпти. Ит ҳам етолмайди. Қайси кун келишини ит ҳам билмайди.

Мабода Тоза ҳудуд келмай, ахлат тўпланиб ахлатхонага уйдагилар олиб борса, начальник лўли нима дебди:

— Қаердан келдингиз?
— Маҳалладан.
— Бу жой фақат кўп қаватли аҳоли учун, майли олиб келибсиз, 5-6 сўм пулини берсангиз олиб қоламан! — дебди.

Тавба. Энди бир ками итдан тарқамаган лўлига пул бериб ахлатни ташлашимиз қолувди.

Тоза ҳудуд келади деб, ахлатни кўчага олиб чиқиб қўйсак дайди итлар титиб кетса, олиб чиқмасак, графигини тайини йўқ Тоза ҳудуд келгани билан мингга қўйиб ўтиб кетса, аҳоли нима қилиши керак, а! Қани, тилчангиз бўлса, виждонан шу саволга жавоб беринглар.

Ўзи, Тоза ҳудудни бошлиқчаси ким? Бор одамми, ёки йўқ! Ишини виждонан қилмаса, пўқ еб лавозимда ўтирадими? — дерди, аҳоли. Агар шу лавозимда мен ўтириб шундай ишлаганимда.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Nov, 10:18


Ие, Жамол ака-е, бўкага борганимда ғўддайиб юрмоқчи эдим. Сиз бўлсангиз олмалиққа жўнаб қолибсиз.😅

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Nov, 10:17


#тайинлов

⚡️⚡️⚡️

Президент Халқ қабулхонаси Олмалиқ шаҳар бўлимига аввал Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Жамолиддин Маназаров мудир этиб тайинланди.

Ж. Маназаров халқпарвар, камтарин, жамоатчилик билан алоқаларни тўғри ўрната оладиган раҳбар сифатида олмалиқликларнинг ҳурматига сазовор бўлган раҳбар. Тайинланган лавозимига жуда муносиб кадр👍

📱 @Olmaliq_hayoti

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Nov, 10:16


Оҳунжон Мадалиев бежизга айтмаган-да: суймаганим суйганимдан мулойим…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Nov, 06:12


Машрут, кўча-куйда ё кириб борган ташкилотда қабулда ўтирган қизларни кўзи биринчи шу доғга тушяпти — бу блогерни хотини йўқмикин, йўқ бўлса, жон-жон деб тегардим, деган ҳаёл билан қараяпти.

Ҳа, йўқ-да, дегим келяпти-ю, буниси ҳам эрга тегиб олгунича-да, деган ҳаёл ўтяпти, ичимдан.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Nov, 05:58


Хотин телефон қиляпти: Дадаси, одамни шарманда қиляпсиз. Расмни ўчиринг, дейди.

Мен ҳам хотинга: Сен расмни кўриб уялган бўлсанг, мен шу шимни кўчада кийиб юрибман! Ҳе… сени менга таништирган Шоҳиста опангни бир жойига бир жойим.. дедим.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Nov, 05:55


Бу доғ — хотинни эрини кийимларига эътиборсизлигиданми, ёки…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Nov, 05:19


Энди тушундим, дайди итларни шаҳримизда кўпайиб кетаётганини. Шунга ўхшаш очкўз инсонлар итларига овқат бермаганида ўзини кўчага уряпти.

Битта итга ҳаёлан савол бердим: нега кўчада юрасан? Биронта хонадонда юрсанг бўлмайдими, десам: Биттаси сени қўшнингми? Итларини қорни бизникидан оч! — деди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

18 Nov, 05:07


Баъзи қўшниларимиз итларига овқат бермайдими, нуқул бизни ҳовлидаги картишка ва пиёз пўстлоғини судрагани судраган.

Онасини эмсин, ит боқдингми, ўзинг еган овқатдан итга ҳам берсанг бўлмайдими? Дарвозани очиб бўлмай қолди-ку. Эпласанг ит боқ. Дайди итларни ҳам сенларни итларингдан қорни тўқ…

Айтиб қўяй, тош билан оч қорнига ураман, кейин ҳовлингда бурчак жинниси бўлиб ўтиради.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

14 Nov, 05:14


#Мурожаат
Ҳурматли Коллектив, ОБУНА 2025 йилга бошланди.


25 та Олмалиқ ҳаёти
25 та Алмалыкский рабочий
2 та Ташкентская правда.

P.S.: Атиги 336 минг сўм Олмалиқ ҳаёти газетасига обуна нархи. Аксига олиб, ҳовлимда итим ҳам йўқ, газета ўқийсанми, деб сўрашимга.

Ўзи, раддомдаги ходимлар арзимаган ойликка ишласа, яна ўқимайдиган газета учун мажбурий обуна қилдириш ғалатимасми?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

13 Nov, 14:59


Олмалиқда биринчи қор. Лекин ҳали отопления йўқ. Менимча, совуққа бизни иммунитетимизни чиниқтиряпти. Зўр-а?😅

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

13 Nov, 03:15


“Хайрли тонг бизда чироқ ўчишдан бошланади.

Ёмғирни ҳиди келиши билан, қўрққанидан чироғимиз тонг-саҳарлабдан оёқни узатиб юборди-ку!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

12 Nov, 16:39


Сольют 🧨пиротехникага кирадими? Кўпчилик, қўни-қўшни туғилган кунда пақиллатиб отганига қизиқдим.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

12 Nov, 08:10


#Diqqat

❗️TOSHKENT VILOYATI IIBB OGOHLANTIRADI!

Hurmatli ota-onalar, unutmang, Pirotexnika mahsulotlari bolalar oʻyinchogʻi emas, jiddiy xavfdir!

@blogeruzofficial

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

12 Nov, 04:33


Сени қулдан фарқинг нима…

Ҳозир бир танишни кўриб қолдим. Илгари икки қўллаб сўрашадиган бачча, ўзича кўрмагандек ёнимдан ўтиб кетгани майли, машинасини пультини босиб, сигналини менга эшиттиряпти.

Тушундим.. “Билсин, машина олганимни”, дегандек сигнал берди, менга.

Тавба. Ўзи ижарада яшайди. Машинани ҳам кредитга олган. Кўчада юриши бир оламни бузади. Корхонада ишлагани билан, итни қадри бундан баланд. Яна нимасига гердайишини тушунмайман.

Яна баъзилари бор, кўчада корхонани формасини кийиб юради. Камига бўйнига ID сини ҳам бўйинтуруқ қилиб осиб олади. Гўёки шаҳар бўйича, битта бу корхонада ишлайди. Ишласа, корхонани раҳбари бўлса ҳам тушунарли, ўзи, “сени корхонада қулдан фарқинг нима?!”, дегинг келади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

12 Nov, 03:51


Чиройли юзларга алданманг!
Қалбида иймони бўлмаса, чиройли жасад билан яшашнинг фойдаси йўқ!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

11 Nov, 17:38


Шантажлардан чарчаганман…

Ботга мурожаат йўллаганлардан битта илтимос. Мурожаатни батафсил расм/видео/текстини тўлиқ ёзиб юборинг. Ҳар бир келган СМСга жавоб ёзиб ўтиргани вақтим йўқ.

Салом бериб, жавоб қайтаришимни кутиб ўтиради. Ё расм ташлаб нима бўлган, қаерда, қачонлигини батафсил тушунтирмайди. Ўзим сўраб олишим керак. Муаммони ёритиш менга умуман қизиқ эмас, сизга керакми, батафсил мени жавобимни кутмай ёзиб ташлаб қўйинг, вақтим бўлганида ўзим ёзаман.

24 соат ботга қараб ўтирмайман-ку, қачон мурожаат келар экан, деб. Мени ҳам ишларим бор. Бўш бўлсангиз келинг, ҳашарга. :)

Яна бир гап: Ўзингиз ҳақ бўлсангизгина менга мурожаатни юборинг. Деди-деди гаплар, шантажлардан чарчаганман…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

10 Nov, 08:09


“Иссиқлик манбаи” кўчани ҳам иситайлик, деган-да.😅

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

09 Nov, 13:33


Бугун СЭСчиларни куни экан... Ҳеч қилган ишини кўрмаган бўлсам-да, ТАБРИКЛАЙМАН!!!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

09 Nov, 04:06


#Мурожаат: Боғаро МФЙ, Абдулла Қаххор кўчаси 17 уй олдидаги колодецда труба ёрилиб сув оқиб исроф бўлиб ётганига 1 ойдан ошди. Водоканал БСК(ЗИННУРО-ФАЙЗ) ни иши деб кетди.Улардан ҳалиям дарак йўқ. Увол шунча сув.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

09 Nov, 03:48


Қўл тегди, қулоқ тегди, рукнидан.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

08 Nov, 15:15


Ҳақиқатни гапирувчиларни аҳволи.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

08 Nov, 14:32


Нижнийга ҳали отопления бермабди. Эр-хотин қучоқлашиб ётса исиб кетади, дегандир. Хотини ё эри йўқлар-чи?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

08 Nov, 12:46


​​🙋🏻‍♂️ Қўл кўтариб туриш учун керак бўлади

Бугун сессияда расмга тушганларни кўриб: Шаҳримизда шунча депутат бор экан-ку, деб юбордим. Орасида 4-5 таси таниш. Тағин, қўшним ҳам бор экан. Ҳеч кўрмаганман, маҳалла учун чиқиб жон куйдирганини.

Бир савол-да: Маҳаллий депутатлар ўзи нима учун депутатликка номзодини қўйган? Шу савол мени қийнаб келади.

Бир АОКАдаги дўстимга шу саволни берганимда, ҳазил қилиб: Фақат қўл кўтариб туриш учун керак бўлади, деган эди. Шу гап ростми?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

08 Nov, 12:32


Обязательно бой дейиш керак-а?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

08 Nov, 12:24


Бугун каналимизни бир кузатувчиси айтибди: Нега, Раҳмонали ака каналида реклама олмайди? Бошқа каналлар реклама олади, дебди.

Тўғри, ўринли савол. Камина семичка пўчоғига тенг келадиган рекламаларни олмайди-да. Ҳаммани кармани кўтармайди, мени каналимга реклама бергани.

20 та арзон реклама олгандан, битта қиммат реклама олганга нима етсин? Ҳам сизларни асабингизга тегмайди.

Яна бир гап: Реклама олсам, рекламадан тушган пулларни ҳали қаёққа сарфлашни билмаяпман. Шунинг учун реклама олмаяпман.🤣

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

08 Nov, 09:03


Assalomu aleykum
Zuhra Qayumovaga tegishli plastik karta topib oldim.
Tel: 939998196

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

08 Nov, 08:46


#Rasmiy

Qobil Xamdamov
Olmaliq shahri hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Bugun Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi bo'lib o'tdi.

Sessiyada Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashiga saylangan deputatlarning partiya guruhlari roʻyxatdan oʻtkazilib, Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining Reglamenti va doimiy komissiyalar toʻgʻrisidagi Nizom tasdiqlandi.

Shuningdek, sessiyada Toshkent viloyati hokimi tomonidan Olmaliq shahar hokimi lavozimiga Qobil Xamdamov nomzodi koʻrsatildi va Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining qarori bilan Xamdamov Qobil Muratkulovich nomzodi Olmaliq shahar hokimi lavozimiga bir ovozdan tasdiqlandi.

@olmaliq | tezkor xabarlari

Раҳмон Али блоги

08 Nov, 03:38


Ҳозир ҳамма тирикчилик дардида ўзи билан ўзи бўлиб қолган. Бошига бир иш тушса ёрдам сўраш учун бир-биримизга қўнғироқ қиладиган бўлдик. Оқибат йўқолди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 19:18


Аллоҳ эркакни яратиб, унга тўрттагача ўзига ёққан аёлга шартли равишда уйланишига рухсат берди. Ўзи яратди, табиатини билади-да.

Лекин камина тўртта қизга уйланишни маслаҳат бермайди. Ҳозирги қизларимиз биттасини ўзи, ўн тўртта қизга тенг келади. Тили тўрт қарич.

Шунақа дейману, лекин арабистонда бўлганимда ўйлаб кўрардим. Монополия жонга тегди..🤣

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 18:55


Қаердадир ўқиган эдим. “Ҳар қандай кучли эркакни ортида, кучли аёл туради”, деганди.

Тпурдим ўша гапга. Кучли аёл эмас, кучли эгов туради, деса ишонаман.

Кучли эгов, севги қиссасини давомини айтиб беришимни қўймайяпти энди.

Менимча, бу эртакни охири вой-ов!🤣

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 18:41


Балки севги бу жаннат

Тўйдан олдин. Яъни, бахтли кунларим. Уйланиш вақти келган. Қиз керак, қиз йўқ. Ўша вақт юностда компьютердан дарс берардим. Шу орада бир қиз ўқирди. Мендан 11 ёш кичик. Чиройли қиз.

Бир куни мени севишини кутилмаганда айтиб қолди. Шунда мен: Ие, мендан 11 ёш кичкинасиз-ку, десам: Нима бўлибди? — деганида, нима дейишимни билмай қолгандим.

Аввалига гапларини ҳазилга ёйдим. Кун ўтган сари, ҳар куни мени кўрганида кўзи қувониб, кўзида олов борлигини пайқадим.

Мендан 11 ёш кичкиналигини ўйлаб ундан ўзимни узоқ олиб қочадиган бўлдим. У эса, аксинча. Бир куни онаси билан гаплашишимни таклиф қилди. Яъни, қулоғини тишлатиб қўйишни хоҳлади…

Давомини талабларга қараб эртага айтаман…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 18:26


Эрни хотин боқмасин.

Кимга ёқсин, ёқмасин. Жуда тўғри айтилган қўшиқ сўзлари. Эрни рухсати, қўллови билан ишга киради, пул топади, ўқишга киради, машина ҳам олади. Кун келади, эр хотини учун бир тийин бўлади. Гўёки, ўзича шу даражага келиб қолгандек.

Солихон домла айтган эди: Хотин кишига рулни бердингизми, бўлди, бошқарувни ҳам бериб қўйган бўласиз, деган эди.

Домлани гапларида жон бор. Рулда ўтирган аёлларга гапириб кўринг, эркакми ё аёл?! — деган савол туғилади.

Шахсан мени фикрим: аёл киши бола тарбияси, эрини топганини жой-жойига қўйиб ўтиргани маъқул. Аёл кишини ликиллаб кўчада юриши ҳам яхши эмас.

Масалан, давлат корхоналарида ишлаётган баъзи аёлларни ҳушмуомалалигига там берасиз. Уйига боринг-да, лайча итдан қолишмай аккилайди, эрига. Кўчага, раҳбарига мушкудек мулойим…

P.S.: Бу гап қўшиқдан, бир-иккита ҳолатдан келиб чиқиб ёзилди. Мени оиламда бу ҳолат йўқ. Фақат баъзан “эрта уйланиб қўймадимми”, деб ўйлаб қоламан, ҳалос.😅🤗

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 16:18


Огоҳ бўламиз, тағин турба тешилиб, қайнаган сувга куйиб қолманглар-а?!😅

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 16:17


Олмалик шахрида 2024-2025 йил куз-киш мавсумига старт берилди

Олмалик шахрида 8 ноябрдан эътиборан 2024-2025 йил иситиш мавсуми бошланганлигини «Иссиклик манбаи» МЧЖ Бошкарув сервис компаниялари рахбарларини, шахар ахолисини ва ижтимоий соха объетлари мутасаддиларини расман ОГОХЛАНТИРАДИ.
Иситиш мавсуми бошланиши тугрисида Тошкент вилояти хокимининг 07.11.2024 йил 797-10-О-Q/24 карори кабул килинган.
Шу муносабат билан 08.11.2024 йилдан шахарининг барча марказлашган кувурларидаги иссиклик энергияси айланма харакатга келтириш чора тадбирлари амалга оширилмокда. Тизимни ишлатиш буича иситиш мавсумида ишлайдиган кувурларнинг технологик схемалари киш мавсумида ишлашига шайланган. Иссиклик энергияси биринчи навбатта тиббиет муассасаларига, болалар богчаларига ва мактабларга берилади иккинчи навбатда куп каватли уйларга ва бошка истемолчиларга боскичма боскич етказилиб берилади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 15:58


Фарғонада 4 киши «фаст фуд»дан заҳарланди

Манбаларга кўра, 4 нафар бемор юқумли касалликлар бўлимига ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши ташхиси билан ётқизилган.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 15:50


Феруза Шаҳзод билан уришиб қолганидан кейин саҳифасига қўйган расми экан.

Албатта ҳалол бўлади-да, Шаҳзод билан никоҳинглар йўқ-ку!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 08:22


Тезкорликка гап йўқ. Қилса бўлар экан-ку!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 06:18


Бу қишлоқда бир иш бошласанг ё свет, ёки сув ўчади. Кеча свет ўчган эди. Бугун сув. Э, энасини эмсин…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

07 Nov, 06:05


Бозор — шайтонни уйи, деган гап рост-да. Баъзи бозорчилар иложи бўлса, йўлакларни ёпиб ташласа. Латта-путтасини йўлгача беркитиб қўйса, худди савдо яхши бўлади, ёки одамлар мажбур олади, деб ўйлайдими…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

06 Nov, 16:57


Юсел з@йбал қилди. Хайрли тун.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

06 Nov, 16:49


Ёмғир ёғиб чироқ ўчса, юселни интернети лойда буксовать қилиб қолади-е… Орқасидан итаряпман, кучим етмаяпти.

Раҳмон Али блоги

06 Nov, 16:40


Сувоқовачиларга мурожаат.

Шаҳримиздаги 16 қаватли тутун ўпар уйларга шу жойдан ичимлик суви тортган. Ҳурматли сувчилар, пули йўқ, ёки айрим сабаблар билан вақтида пулини тўламаган фуқароларни уйига бостириб сувни ўчиришни биласизлар-а? Лекин шу ҳолат бир йил бўлди, ҳали оқяпти, нега буни кўрмайсизлар?

Шунчаки сувни тўхтатиш билан масалани ёпиб бўлмайди. Хўш, буни жаримасини ким тўлайди?!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

06 Nov, 16:23


Бир гўрсет билан гарлашганимда нима дейди, “60 йил бўлди, 40 та трансформаторлар алмашмаганига”, дейди.

Демак, совет давридан буён биронта трансформатор алмаштирмаган экансанларда? Халқ чироқ учун тўлаган пулларни нима қилдиларинг? Дегим келди.

Булар қачон алмаштиради, биласизларми? Қачонки портлаб кетса. Шунда ҳам запчастларини қараб кўради, яроқлиларини олиб қолади. 60 йиллик трансформаторда яроқли запчаст нима қилсин? Деган саволни берадиган одам йўқ. Эски запчастни қўяди, чироқ ҳар уч-тўрт кунда чумчуқни сийдиги тегиб кетса ҳам ўчиб қолаверади, менимча.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

06 Nov, 16:13


Майли дўстлар, мен шу бугун эртароқ ухлай. Фақат бир нарсадан хавотирман. Хонамга 60 лик лампочка қўйганман. Чироқ келса, ялт этиб кўзимни олишидан.

Кнопкаси пастга қараса ўчган бўлармиди, ё тепага, шуни билмай турибман. Хотиржам кўрпани тагида димиқиб ухламасдим, билганимда.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

06 Nov, 16:00


#Ҳазил_ўрнида: Интернат маҳаллада чироқ ўчмаган шекилли. Фақат чироқ ўчса қўнғироқ қиладиган оқибатли ўртоғим телефон қилмади.

Гўрсетчилар, ўша маҳаллани ҳам 30 дақиқага ўчиришни иложи борми? Ўйиндан ортмайдиган дўстимда гапим бор эди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

06 Nov, 15:52


Ўтириб ўйлаб қолдим. Шу телефонни фонари биз учун ихтиро қилинган бўлса керак-а?🤣

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

06 Nov, 15:41


Узр-а, чироқни бежизга ўчиришмабди, яна ёмғир ёғяпти экан.

Раҳмон Али блоги

06 Nov, 15:29


Вақтида канализацияни тозаламаган, ёмғирни суви йўлни қоплаганидан кейин типирчилайди. Шу ишни, нега ёмғир ёғишидан олдин тозалаб қўймайсан? — дейдиган одам йўқ.

Кўп қаватли уйларни олдидаги ариқчалар кундан кунга йўқ бўлиб кетяпти. Совет даврида қилинган шу ариқчалар. Замон ривожланиб ривожланиш ўрнига, бор нарсани йўқотяпмиз… Шу нарсани ҳам давлат раҳбари албатта гапириши керак, шекилли. Бошқалари ўзи билиб сақлаб қолайлик, демайди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

25 Oct, 09:42


Сайлов бир баҳона эди, мақсадимиз депутатларни асл юзини кўрсатиш эди, деб номланган видеоролик бўлибди.

Сизлар ҳам 27 октябрь куни сайловга боринглар-а? Ҳеч бўлмаса депутатингизни таниб олинг. Кейин шу билан қачон кўрасиз, Худо билади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

25 Oct, 09:25


Битта армоним, Худодан сўрайман…

Ҳа, кўпчилик онасини ҳаётлигида қадрига етмайди. Қадрига етиши учун, албатта онаси бу дунёни тарк этиши шартми?!

Эй, фарзанд, ўлганидан кейин дод-фарёдни ким учун қиласан? Ҳаётда кўп учрайди, ўлган одамни яхши хислатларини ёдга оламиз. Бор экан-ку, яхши хислатлари, нега шуни тириклигида қадрига етмаймиз?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

23 Oct, 14:08


Барча инсонлар бахт келтиради.
Базилари борлиги билан, базилари йўқлиги билан.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

23 Oct, 13:47


Аллоҳни таниган мўмин, ҳеч қачон бахтсиз бўлмайди…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

23 Oct, 10:43


Аёлларни муаммоси ҳеч тугамайди…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

22 Oct, 08:57


Аёлингизга қараб қачон қувонасиз…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 14:45


#Мурожаат: Biz bu murojaatni Olmaliq shaxar Ibin sino nomidagi tibbiyot texnikumi(Med kalej) yonidan o'tgan avtomabil yo'li bo'yicha yoziyabmiz✍️.

Bu videodagi yo'lni bunday holatga kelishiga sabab,Xitoy sement zavodiga qarashli kotta yuk moshinalari har kuni qum shag'al, sement tashib yo'lni o'nqir cho'nqir rasvo qilib tashladi.Mahalla raisga necha marotoba aytik qonuniy hal etamiz deydi lekin natija bo'lmayabdi.Mahallaga qatnaydigan linya mashurtkalar, taksilar xam mahallaga kirmayabdi yo'lning nosozligi tufayli.Moshinalarimizga bu yo'l texnik va moddiy zarar yetkaziyabdi.Bizga amaliy yordam beringlar tegishli rahbarlar.

P.S.: Бу жойга депутат сайланмаганми? Сайланмаган бўлса, энди сайлаш керак. Балки натижани энди кўрсатар.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 09:29


Ўзбекистондаги овқатланиш жойларининг 75 фоизида таомнома давлат тилида эмаслиги аниқланди

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 500 дан ортиқ умумий овқатланиш субъектлари устидан ваколатли органларга маълумотлар киритилган.

P.S.: Тавба... Корхоналарда ўзбек ўзбекка ўрисча гапирадиган ходимлар турганида, булар қаердаги ёзувлар билан ўралашиб юрадия!

Жуда бекорчи бўлсаларинг, ўша жойдаги овқатланиш инсон саломатлигига қанчалик тўғри келишини аниқланглар. Перашки ва гуммалар тиржайиб уфққа термулиб аптини чангга белаб турган бўлади. Ана сизларга яхши иш.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 09:23


Канал Фармони…

Каналимга кам пост қўйганимни сабаби, каналимда давлат ишида ишлайдиган ходимлар кўплиги эди. Иш вақтида раҳбаридан гап эшитиб каналимдаги ҳажвия постларни ўқимасин деган эдим.

Энди билсам, ўзимга ўхшаган бекорчилар зерикиб қоляпти экан. Шунинг учун орада пост ташлашга қарор қилдим.

Иши кўп ака-ука, опа-сингиллар, айбга буюрмайсиз, мен сизларни ҳурмат қиламан!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 07:09


20 август куни хотин билан бир келишув қилдик. Хотин айтди: Дадаси, келинг, мен сизни туғилган кунингизга айфонни энг охиргисини олиб бераман, сиз мени туғилган кунимга ҳам охирги моделини олиб берасиз, деган келишув қилгандик.

Бугун ўйлаб қарасам мен ютқазганга ўхшайман. Мени туғилган куним 20 август. Хотинники 26 октябрь🤨

Бир жанжал кўтариб отказ қилмасам бўлмайди-ёв!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 03:05


Қўйлиқ деҳқон бозорида запал.

Эри борни уйига боришни оқибати шунақа бўлади. Шунча эри йўқ жувонлар туриб, эри борни уйига боришни гашти бошқача бўлса керак-да, а?!

Ёки мелиса акалар келиб қолдимикан?🤣

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 02:58


Сизларга бир нарсани айтиб қўяй

Мен каналчамда эшитган, билган, кўрган воқеаларни сизларга улашиб тураман. Орада ҳазил постлар билан.

Баъзилар, ёзган постларимни қайнонам қолиб, онамгача келиб кўрсатар экан, “ўғлингиз шунақа пост ёзибди, тинчликми”, деб.

Мен нима пост ёзсам, ҳаммаси мени ҳаётим билан боғлиқ, дегани эмас-ку, э!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 02:25


Ҳақ гап. Мен ойдинда ижарада яшаганимда ҳозиргидан бахтлироқ эдим. Тўғри, уйим йўқ эди, лекин бу бизга сезилмасди… Уй эгаси ҳам зўр инсон эди. Ҳозиргача қизалоғим ўша уйга борайлик, дейди. Чунки, кўп яхши ва хурсандчилик кунлар айнан қизимда ўша хонадонда хотирасида муҳрланиб қолди.

Ховлида қурилиш бошланди, шу билан биргаликда ўзига яраша муаммолар ҳам. Энди уйимиз бор-ку, деб бошида хурсанд ҳам бўлдик, лекин ижарада яшаганимиздек ич-ичимиздан хурсанд бўлолмадик.

Домлани гаплари тўғри. Пул, уй, машинам бўлса, бахтлиман, деб ўйлайсиз экан, қачонки у қўлингизда йўқлигида. Бор бўлса ҳам, у сизга бахт олиб келадими йўқми, буни билмайсиз. Баъзан, ҳамма нарсангиз бўлиб бахтсиз бўласиз, баъзан, ҳаммаси йўқлигида…

Лекин бизда шунақа тушунча борки, уйи, машинаси йўқ инсонга, паст назар билан қаралади. Бу ҳам диндан йироқ тушунчаси бор инсонларда. Агар пайғамбарлар тарихини ўқиса, пайғамбарларни ҳам уйи йўқлари бўлган, ва ҳар бир инсонни ҳаётига мос келадиган пайғамбар топилади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 02:06


Ҳазил ўрнида…

Яхши қиз, мен рус тилида сўзлашишга қўрқмайман, рус қизлари билан гаплашиб кетишдан қўрқаман. Ўзбек қизлари билан орани тез очиқ қилса бўлади, рус қизлари йигитини унча-мунчага қўйиб юбормайди.

Гап-сўзидан, ўқитувчини ўзи ҳам жувонга ўхшайди. Рус тилини ўрганаман деб, яхшиси, 3та болани тирик етим қилмаганим маъқул-ов!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 01:45


Душанба куни эрталаб кўпчиликда шу ҳолат кузатилса керак…😅

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

21 Oct, 01:41


Хотин, сендан "Ишга нега кечикиб келдинг?" дейишса, мана шуни кўрсат. 😃

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

20 Oct, 17:55


Ана ҳақиқат. Бор экан-ку, биз эркакларни тушунадиган аёллар.😅

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

20 Oct, 10:18


Шаҳримизда янги канал очилдими?

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

19 Oct, 11:16


У даврлар энди қайтмайди. Одамларни бир-бирига меҳр-оқибати бор эди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

19 Oct, 09:05


Ночорликнинг энг буюги — аҳмоқликдир!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

19 Oct, 08:43


Шунчаки гўзаллик

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

19 Oct, 08:15


Ўзбек киноларимизни аҳволи.

Нима ҳам деймиз, бу-ку, кино! Табиат учун қилинаётган ҳамма ишимиз шунчаки отчёт учун бўлиб кетган. Кўчаларимизда кўримсиз синиб, қуриб қолган таёқчаларимизни ҳам бошида яхши ният қилиб отчёт учун эккан-да.

Энг ачинарлиси, уни кўкариб кетиши ҳеч кимга қизиқ эмас. Санчиб расмга олган тамом. Амалдорлар кўзи тушадиган кўчаларга эътибор қаратилади. Гўёки қолган аҳоли одам эмас… Қилаётган ишларини ўзларига кўзгу қилиб тутсанг, ўдағайлашдан нарига ўтмайди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

19 Oct, 07:54


Пластик карта топиб олинди. Эгасини таниганлар бўлса, 93 9417792 рақамга қўнғироқ қилсин!

Пластикни топиб олгани учун эгасидан пул сўралмайди, қўрқмай қўнғироқ қилаверсин!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

19 Oct, 07:46


#Anons

🎬 Ajdodlardan meros qolgan qadim hunar!

Ko‘rsatuvimiz qahramoni doira yasab ro’zg’orini butlagan - Kimyoxon Yo’ldosheva.

Oilaviy an’analarni saqlab, kelajak avlodga o‘rgatib kelayotgan hunarmand ayol Kimyoxon aya, o’zbek cholg’u asbobi - doira yasash sirlarini oshkor qildi.

📺 “OKMK TV” da
📆 19.10 shanba kuni
19:00 da
O‘tkazib yubormang!


📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

18 Oct, 18:01


Ҳозир қизим айтяпти: Эртага ишга бормайсизми, дейди. — Йўқ, эртага дам олиш куни, ҳамма уйда бўлади десам: Свет ўчиб қолса-чи, дейди!

Шаҳримизда тез-тез чироқ ўчишини 4.5 ёшли қизалоғим ҳам билиб қолибди-е…

Бунинг учун кимга раҳмат айтишимиз керак?!

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

18 Oct, 15:51


Бу домламиз ҳам ҳақиқатни кўп гапирвордими, секин ишдан бўшатиб, қутилдик, деб ўйлади. Аллоҳ бор, у ишдан бўшатган зўрларга ҳам. Ўша кун албатта келади.

Ҳозир ким ҳақ гапни гапирса, уни негативчи дейди, ё халққа ёмон кўрсатишга уринадиган троллар гуруҳи пайдо бўлган.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

18 Oct, 13:46


Бошида рўмол, қалби ҳали ҳам кайфга тўймай қолган қизларга ташлаб қўямиз.

Лекин шу қизларни ёнини олиб ёзадиганлар аниқ топилади. Улар бу видеода ўзларини ёшлигини ҳимоя қилади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

18 Oct, 13:31


Ҳамма иш Аллоҳни қўлида…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

18 Oct, 13:14


Бу ҳам бир гапни йўғида гап-да. Укам, бошингга тушса, эмаклаб қайтасан…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

18 Oct, 12:31


Мен ўз улушимни сўраяпман, қўрқма, кўчада қолмайсан!

Ёшликда ака-ука бир бўлиб топганини ўртага ташлайди. Уй қуради, машина олади, лекин оқибатда кун келади, ҳамма ташлагани бир укага қолиб, ака костюмини елкасига олиб ижарага чиқиб кетади. Ука бир кунда ўзича бой бўлади. Пўққа тўйган хўроздек сиз меҳнат қилган хонадонга алкаш дўстларини чақириб мақтанади: Қалай чиқибди уйим, шунча пул кетди ва хакозо сўзлар билан ўзича пул сарфлагандек кўрсатишга урунади.

Эҳ, укалар, Аллоҳ баракасини бермаса-чи, ер юзидаги бор мол-дунёга эгалик қилмайсанми, бир кунда хор бўласан… Бугун ароқни ичиб дўстлар даврасида зўрсан, эртага сени қандай синовлар кутиб турганини бир кун бошингга тушса биларсан! Сен ҳам акалардек пешонанг терлаб пул топганингда акаларни қадрига етасан…

❗️Видеони, ароқни ичиб кайф қилиб, ота-она, ака-ука, опа-сингилларини бир тийинга олмай, кўчадаги алкаш дўстларини хизматини қиладиган укаларга ташлаб қўямиз! Мен аниқ биламан, орамизда шунақа укалар топилади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

17 Oct, 12:15


Аллоҳ таъоло айтади:

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

17 Oct, 11:37


Ташриф ўтди, бошланди. Эски ҳаммом, эски тос…

Эртага, 18 октябрь куни Гўзал нимстанциясидан чиқувчи 6кв 21-сонли фидерида носозликлар юзага келганлиги туфайли шаҳримизнинг "Тинчлик", Муқумий МФЙлари, "Файз" чойхонаси ва "Рамазони шариф" жоме масжиди, Ипак йўли 56-58 уйларда соат 9:00 дан 13:00гача вақтинча электр энергияси тўхтатилади.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

17 Oct, 11:12


Ҳаммамизга чиройли ўлим насиб қилсин.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

17 Oct, 10:42


Отни эгаси ўтиб қолган экан, от қабристонгача жаноза ортидан кетяпти…😢 Бу инсон ҳаётий дунёда қандай инсон бўлгани видеода яққол маълум…

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

17 Oct, 10:05


Хўп тушундик. Бу ишлар қишгача тугайдими, ё қиши билан ўчиб аҳолини хит қиладими? Шу саволга ҳам жавоб бериб ўтинг-да. Қилинаётган ишни кўриб турибмиз, бизга қачон тугаши муҳим. Отчётни ҳокимиятга берасиз.

Адашмасам, поёндоз корхонаси ёнида бу иш ўтган йили бошланган эди.

📝@rahmonali_uz

Раҳмон Али блоги

17 Oct, 03:18


Ҳаво совуши билан, иссиқ сувларимиз почин қилишни бошлади.

Ҳа, ўйнаб қўяй, сенларни қишга тайёргарликларингга.

📝@rahmonali_uz