ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ @panjob_masjidi Channel on Telegram

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

@panjob_masjidi


Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ (Uzbek)

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ канали Самарқанд шаҳрида жойlashган "Панжоб" жомеъ масжиди ҳақида янгиликларни ёбориш учун яратилган. Ушбу каналда мамлакатимиз ҳаёти ва диний маърифатга оид фойдали маълумотлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини маълумот билан таништириш ҳамда динсизларга динимизни ўрганишда кўмак кўрсатиш мақсадида Канал ишга туширилган. "Панжоб" жомеъ масжиди билан боғлиқ янги янгиликларни кўриш учун бизнинг каналга қўшилинг ва диний маълумотларни ошириб боринг!

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

21 Feb, 02:19


КАҲФ сураси Идрис Абкар қироати


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

21 Feb, 02:19


#Биласизми

​​┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

ДУОНИ ИЖОБАТ БЎЛМАСЛИГИ

1⃣ Аллоҳни танийсиз лекин ҳаққини адо этмайсиз...

2⃣ Қуръонни ўқийсиз лекин амалини бажармайсиз...

3⃣ Шайтон душманим дейсиз лекин унга эргашасиз...

4⃣ Олов ҳақ дейсиз аммо ундан сақланмайсиз...

5⃣ Одамларни айби билан оворасиз аммо ўзингизникини унтасиз...

6⃣ Набийнинг умматман деб фахрланасиз аммо йўлларини тарк этасиз...

7⃣ Аллоҳни неъматини ейсиз аммо шкур этмайсиз...

8⃣ Жаннатни ҳақ дейсиз аммо киришга интилмайсиз...

9⃣ Ўлимни ҳақ дейсиз аммо унга таййор эмассиз...

🔟 Вафот этганларни дафн этасиз аммо ўзингиз бундан ибрат олмайсиз...


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

21 Feb, 02:18


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!..

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Feb, 13:35


--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---

       АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ

   Аллоҳ жалла жалалаҳу буюради: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар! Ҳар ким эртаси учун олдиндан нима ҳозирлаб қўйганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар, чунки Аллоҳ чиндан ҳам қилаётган амалларингиздан хабардордир» («Ҳашр» сураси, 18-оят).
Оятнинг мазмуни мана бундай:
-    Аллоҳдан қўрқинг, унга итоат этинг. Моддий ва маънавий азоб чекаётганларга ёрдам беринг. Доимо Аллоҳ йўлида бўлинг, қиёмат куни бунинг мукофотини оласиз. Чунки Аллоҳ савоб ишингизни ҳам, гуноҳ ишингизни ҳам - нима қилган бўлсангиз ҳаммасини билади. Фаришталар, осмон, ер, кеча, кундуз... ҳамма-ҳаммаси, инсон нима қилган бўлса шу ҳақда қиёмат куни гувоҳлик беради. Ҳатто инсоннинг ўз аъзолари ўзи тўғрисида гувоҳлик қилади. Ер иймонли ва ихлосли кишиларга гувоҳ бўлади ва:
-    Менинг устимда намоз ўкиди, рўза тутди, ҳажга борди, - дейди. Раҳмлилар ичида энг раҳмли бўлган Аллоҳ қиёмат куни иймонсизлар билан осийларни ипидан игнасигача синчиклаб сўроқ қилганда уларнинг ҳолига вой бўлади!
Бутун вужуди, барча аъзолари билан Аллоҳдан қўрққан кишилар мўминлардир. Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади:
   1. Тилда:  Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.

   2. Қалбда:  Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик хис қилмайди. Ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг Расули с.а.в.о. буюрадилар: «Олов ўтинини еб битиргани каби, ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради». Эй ўқувчи, билки ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.

   3. Кўзда:  Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам ва бошқа хусусларда ҳамкўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани кўлга киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди. Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули (с.а.в.о) буюрадилар: «Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Аллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.»

   4.  Меъдада:  Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг Расули (с.а.в.о) буюрадилар:
 «Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўқдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар.»

   5.  Қўлда:  Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган. Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. Бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.

   6.  Оёкда:  Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм-маърифат ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.

   7. Итоатда:  Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ва ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.
    Шундай қилиб, бир кимсанинг олти аъзосида ва еттинчи ўлароқ ибодатида шу ҳоллар бор бўлса, демак у Аллоҳнинг: « Охират эса Раббингиз наздида тақводорлар учундир.»
 (Зухруф сураси, 35-оят.), деб марҳамат қилган кишиларидан бири бўлади.

    «Мукошафат-ул қулуб» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---  

   👉 
t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Feb, 06:42


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан махсус чегирма нархда Асл ЗАМ-ЗАМ сувлари 
5 литрли ва 250 граммлик қадоқланган идишларда.

Махсусан ўз жойидан келтирилган.

Мурожаат учун 915386184

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Feb, 06:24


--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---  

      ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ

   Ҳазрати Мусо Парвардигорга мурожаат қилиб шундай деди:
-   Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
    Парвардигор Пайғамбарига айтди:
  - Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир.
    Ҳазрати Мусо тоққа чиқиб, ғорга кирди. Қараса, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ, бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо
- Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? деб сўради. Шунда Парвардигор:
- Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, - деди.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ --- 
   👉  t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Feb, 03:08


Имом Ризо (алайҳис салом) га миннатдорчилик билдирди. У хурсанд бўлиб, эрта саҳардан ўз Ватанига қайтиш учун йўлга тушди. Бу ишларни кузатиб турган Имом Ризо (алайҳис салом) дўстларидан бири меҳрибон имомга қараб деди: “- Эй Аллоҳ Расулининг фарзанди, жоним сизга фидо бўлсин. Сиз бу мусофирга қанчалик лутфу-каромат кўрсатдингиз. Бироқ, нимагадир сиз унга халтачадаги пулларни бераётган пайтингизда ўз нуроний бетингизни унга кўрсатмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди?”

Имом Ризо (алайҳис салом) жавоб бердилар:

“- У мусофир одам менинг бетимга қараб хижолат тортишини хоҳламадим. Аллоҳ жаддим ҳазрати Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) га нима деб амр этганини эшитмаганмисиз: “Ҳар ким одамларнинг кўзидан йироқда солиҳ амаллар қиладиган бўлса, Аллоҳ унга етмишта қабул бўлган ҳаж баробарида Ўзининг ажру-мукофотини ато этгай””

Убайд Имом Ризо (алайҳис салом) ҳузурларидан чиқиб кетар экан, умрида шу кунгача Имом Ризо (алайҳис салом), яъни Имом Рауф (алайҳис салом) чалик меҳрибон инсонни кўрмаганлигини эътироф этди.

📚“Имом Ризо (алайҳис салом) дан қиссалар” китобидан Саййид Азиз Саййид Исо ўғли таржимаси

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Feb, 03:08


ТАНИШ БЕГОНА
(қисса)

Хуросонда, ҳозирги Эроннинг муқаддас Машҳад шаҳрида Имом Ризо (алайҳис салом) мажлисларидан бири ўтаётган эди. бу мажлисда кўпчилик иштирок этарди. Ҳар ким қандайдир муаммо билан келган, Имом Ризо (алайҳис салом) дан сўрар ва ўзини қаноатлантирадиган жавобни олиб кетарди.

Бироз ўтиб, эшикдан бир нафар бўйи баланд ва келишган одам кириб келиб, салом берди-да, ҳар томонга разм солди. Минбарда бир киши ўтириб, халқ билан суҳбатлашарди. Тушундики, минбардаги киши Имом Ризо (алайҳис салом) бўладилар. Овоз чиқармай, осудалик билан бориб, Имом Ризо (алайҳис салом) нинг ёнларига ўтириб олди.

Бу кириб келган меҳмон Имом Ризо (алайҳис салом) билан махфий суҳбатлашишни хоҳларди, яъни уларнинг суҳбатларини биров эшитмаслигини истарди. Бир неча бор сўз очишга ҳаракат қилди, аммо бўлмади. Бир муддат сукут сақлаб ўтирди-да, охири ўзи-ўзига: “- Менинг бошқа чорам йўқ. Нима бўлса ҳам гапимни гапириб олишим керак. Чунки, бу шаҳарда мен якка ва ғарибман. Менинг дардимни эшитиш учун меҳрибон имомдан кўра ким афзалроқ бўлиши мумкин? Агар Имоми Рауф – Имом Ризога дардимни айтмасам, кимга айтаман?” – дея, яна бироз сабр қилиб, Имом Ризо (алайҳис салом) одамларнинг навбатдаги саволига охиригача жавоб беришларини кутиб, ўзи учун сўз очишга фурсат кутди. Шундан сўнг бошини Имом Ризо (алайҳис салом) га яқинлаштириб, майин овоз билан: “- Агар фурсатингиз бўлса, сизга бир нарса демоқчи эдим.” – деди. Имом Ризо (алайҳис салом) меҳрибонлик билан унга қараб: “- Адашмасам, сиз бу шаҳарда ғариб бўлсангиз керак. Гапиринг биродарим.” – дея, илтифот кўрсатдилар.

Мусофир одам деди:

“- Менинг исмим Убайддир. Мен ҳам сиз ва аждодларингиз тарафдорларидан, сизларнинг маъсум вужудларингизга муҳаббати баланд бўлганларданман. Муборак ҳаж сафаридан қайтиб келаяпман. Ҳаж сафаримиз жуда ҳам яхши ва кўнгилдагидек ўтди. Хуросонга яқинлашган эдимки, бир неча қароқчи – ўғрилар ҳамла қилиб, ёнимдаги бор-будимни олиб кетишди.”

Убайд бир чуқур оҳ тортиб, бўғзига нафаси тиқилиб, суҳбатида давом этди:
“- Бу муаммомни кимга айтишни билмадим. Охири, сизнинг ҳузурингизга келиб, дардимни сизга айтишга қарор қилдим. Агар маъқул топсангиз бирор ёрдам қиларсиз деган мақсад билан шу ерга келдим. Мен камбағал эмасман. Ўзим истиқомат қилаётга ншаҳримда бой-бадавлат одамман. Сизга ваъда бераман, ўз шаҳримга етиб боришим билан, сиз менга берган моддий ёрдамингиз баробарида, ҳеч қандай каму-костсиз шаҳримдаги камбағалларга ёрдам кўрсатаман, эҳсонлик тарқатаман.”

Имом Ризо (алайҳис салом) диққат билан Убайднинг гапларини эшитдилар.

Убайд хижолатдан бошини қуйи солган ва Имоми Рауф (алайҳис салом) бетларига қарай олмасди. Шу гапларни айтганидан ўзи ҳам қаттиқ хижолат тортиб турарди. Имом Ризо (алайҳис салом) очиқ чеҳра билан Убайдга дедилар:

“- Ранжиманг, азиз биродарим. Бу ерга келиб, тўғри йўл тутдингиз. Бизнинг мажлисимиз тугагунга қадар, шу ерда ўтириб туринг.”

Убайд бошқа бирор нарса демади. Сукут сақлаб ўтирарди ва Имом Ризо (алайҳис салом) билан бўлаётган савол-жавобларга диққат билан қулоқ соларди. Охири йиғилиш тугади-да, бирма-бир мажлисдагилар ўринларидан туриб, Имом (алайҳис салом) билан хайрлашиб, мажлисни тарк этдилар. Бу маконда фақат Имом Ризо (алайҳис салом) нинг икки дўстлари ва Убайд қолдилар.

Имом Ризо (алайҳис салом) уларга қараб: “- Бошқа хонага ўтишимга ижозат берасизларми?” – деб сўраган эдилар, улардан бири ҳурмат билан: “- Ихтиёр сизда, Ябна Расулаллоҳ, бизнинг ижозатимиз сизнинг қўлингизда!” – дея, жавоб қайтарди.

Имом Ризо (алайҳис салом) ўзларини кўрсатмай туриб, бир кичик эшикнинг юқорисидан бир кичик халтачада бир нарса Убайдга узатдилар ва паст овоз билан: “- Бу ерда 200 дерҳам пул бор. У билан ўз шаҳрингизга қайтинг. Ватанингизга қайтганингизда ҳам уни камбағаллар орасида тақсимлашингиз ҳам керакмас. Мен бу пулларни ўзингизга бағишладим. Худо ёру – ҳамроҳингиз, энди кета қолинг.” – дедилар.

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Feb, 02:04


(Набаъ сурасидан)

Бугун Пайшанба жума оқшоми кунида барча марҳум ва марҳумаларимизни ёдга олиб улар ҳаққига дуо қилиб савоб йўллайдиган кун.
Аллоҳ дунёдан ўтганларимизни Ўз раҳматига сазовор айласин !
Ушбу гўзал тиловати Қуръон савобини улар руҳларига ҳадя қилдик!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Feb, 02:00


Роббим танангизни сиҳатли,
кўнгилларингизни шафқатли,
ҳаётингизни хайрли,
ахлоқингизни иффатли,
ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Feb, 13:31


Ният

1.
Болаларингизни бой бўлиш истагида эмас, бахтли бўлиш истагида тарбияланг. Катта бўлганларида нарсаларнинг нархини эмас, қадрини биладиган бўладилар.
2. Таомни худди доридек истеъмол қилинг. Бўлмаса дорини овқатдек ейдиган бўласиз.
3. Сизни яхши кўрганлар 100% сабаб бўлса ҳам сизни тарк этмай, сизнинг ёнингизда қолиш учун битта бўлса ҳам сабаб топадилар. Ёмон кўрганларга эса юзта сабаб ҳам кифоя қилмайди.
4. Одам бўлиш билан одамийлик орасида жуда катта фарқ бор.
5. Агар сиз тез юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз кетинг! Лекин агар узоққа бормоқчи бўлсангиз, бирга кетинг!


Каналга аъзо бўлиш:
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/panjob_masjid

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Feb, 13:26


Қачон қаноат қиламиз?

Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди.
Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.
Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди.
Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.
Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди.
Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди.
Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди.
Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам-ташвишларидан қутулсам», дейди.
Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди.


Каналга аъзо бўлиш:
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Feb, 09:01


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан махсус чегирма нархда Асл ЗАМ-ЗАМ сувлари 
5 литрли ва 250 граммлик қадоқланган идишларда.

Махсусан ўз жойидан келтирилган.

Мурожаат учун 915386184

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Feb, 08:35


#Mushohada, #ajrimlar

ОИЛАВИЙ НИЗОЛАР ВА АЖРИМЛАР САБАБИ (1-қисм)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Feb, 05:02


#Ҳадис

Ҳазрати Имом Жаъфар Содиқ (а.с.):

Аллоҳ таоло ҳазрати Довуд (а.с.) га шундай ваҳий юбориб, буюрди: " Эй Довуд, сиз агар мени роҳату-фароғат кунларингизда зикр айласангиз, мен ҳам оғир кунларингизда дуоларингизни сўзсиз ижобат этурман."

Улашинг !
@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Feb, 05:01


#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса
(Таҳрим сураси 8-оят).


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Feb, 04:48


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

18 Feb, 14:53


#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 19-Феврал, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.
Жумладан "Панжоб" жомеъ масжидимизда ҳам.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!

  https://t.me/panjob_masjid

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Jan, 17:25


#ТАҚВИМ

ВАФОТЛАР, ТАВАЛЛУДЛАР ВА МУНОСАБАТЛАР ТАҚВИМИ

Ассалому алайкум, хайрли кеч!

Ҳурматли ва азиз ватандошлар, ҳар йиллик одатимизга кўра, ҳижрий-шамсий йил охирида, яъни Наврўзга бир ҳафта қолганида янги йил учун диний маросимларимиз тақвими, хусусан вафотлар ва таваллудлар (мавлудлар) тақвимини кейинги йилдаги тўй ва бошқа маросимларни режалаштириш учун эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бу йил шу масалада халқимиз томонидан кўп сўровлар тушаётганлиги сабабли, бироз олдинроқдан ушбу тақвимни эълон қилишга қарор қилдик.

Юқорида 2025 йил 21 мартдан 2026 йил 21 мартгача бўлган диний маросимлар (вафотлар ва таваллудлар) тақвими келтирилади.

Тақвимда кўрсатилинган саналар ой чиқишига қараб бир кун олдинга ёхуд кейинга фарқ қилиши ҳам мумкин.

Илтимоси дуо!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Jan, 12:56


ҲАЗРАТИ АЛИ (а.с.) НИНГ ХИСЛАТЛАРИГА ЧИЗГИЛАР

Аллоҳ таъоло ҳазрати Aли (а.с.) ни “мўъминларнинг амири”, деб атади.

Имом Aли (а.с.) буюрдилар: Расулуллоҳ (с.а.в.о.) шундай буюрдилар;

“Меърожга кўтарилиш куни мени осмонга кўтарганларида, Aллоҳ менга ваҳий қилди ва деди: “ Эй Муҳаммад! Aли ибн Aбу Толиб (а.с.) ни “Aмирал-мўъминин” деб чақиринглар, мен бундан олдин ҳеч кимни бу ном билан атамаганман. Ундан кейин ҳеч ким бу ном билан чақирилмайди.”

Пайғамбаримиз (с.а.в.о.) минбарда шундай дедилар: “Эй одамлар! Aллоҳ мени сизга Ўзининг расули сифатида юборди. У менга Aли (а.с.) ни сизнинг амирингиз қилиб тайинлашни буюрди. Шунинг учун мен кимга пайғамбар бўлсам, Aли (а) унинг амиридир. Aли (а.с.) нинг амирлиги Aллоҳ томонидандир.

Худо менга бу янгиликни сизга етказишимни буюрди. Сизга қачон амр этса, сиз итоат қиласиз. Билингки, сизларнинг ҳеч бирингиз Aли (а.с.) нинг амири эмас.

Мен тирик бўлганимда ҳам, ўлганимдан кейин ҳам, Aллоҳ Aли (а.с.) ни сизнинг амирингиз қилиб тайинлади. Ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ҳеч кимни Мўъминлар қўмондони (Aмирал-муъминин) деб номламаган ва қилмайди ҳам.

29. Ҳадис: Меърож кечасидаги Aли (а.с.) нинг овози

"Кашф ал-Ғумма" китобида Aбдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган: "Кимдир Расулуллоҳ (с.а.в.о.) дан сўраганини эшитдим: “Ҳар нарсадан буюк Aллоҳ сиз билан Меърож кечасида қайси овоз билан гаплашди?"

Пайғамбаримиз (с.а.в.о.) жавоб қайтардилар: “- Раббим менга Aли ибн Aбу Толиб (а.с.) нинг овози билан сўзлашди ва деди: “-Эй Aҳмад! Мен бошқа нарсага ўхшамайдиган бир Мавжудотман. Мен сизнинг қалбингиздаги барча сирларни биламан, Aли ибн Aбу Толиб (а.с.) дан ташқари сизнинг бошқа яқин дўстингиз йўқ ва шунинг учун мен сиз билан Aли ибн Aбу Толиб (а.с.) нинг овози билан гаплашаман ва шу билан сизнинг юрагингиз хотиржам бўлади."

Кашф ал-Ғумма, 1 жилд., 106 бет.

Ҳазрати Хизр (а.с.) ва имом Aли (а.с.) учрашуви

Ибн Шаҳрошуб, Aбдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Ҳасандан, у ҳам Бадранидан ривоят қилган: Aли (а) Куфа масжидида эди. Тўсатдан, оқ соқолли ва оқ либос кийган бир киши қибла эшигидан кириб, Aли (а.с.) томон қараб кетди. Унинг орқасидан бир неча киши эргашди.

Имом Aли (а) уларга: Нега бу одамга эргашяпсиз? деб сўради.

Улар: "Биз унинг сиз томон келаётганини кўрдик ва сизни безовта қилишидан қўрқдик", дедилар.

Ҳазрат Aли (а.с.) айтдилар: боринглар! Худо сизга раҳм қилсин! Сиз мени ер юзидаги одамлардан ҳимоя қиласиз, аммо мени осмондаги одамлардан ким ҳимоя қилади? Ҳамма тўпланиб, жим туришди.

Имом Aли (а.с.) у билан суҳбатлашди ва кейин у деди: “Эй мўминларнинг амири! Дарҳақиқат, халифалик сизга тегишли. Бу одамлар сизнинг ўрнингизни ва мақомингизни эгаллаб олишди ва халифаликдаги ўрнингизни эгаллашди.”

Aллоҳ уларни қаттиқ азоблайдур. Охиратда тарафдорларингиз учун жуда кўп олий мақом бордир. Сиз валийларнинг сарвари, пайғамбарларнинг сарвари (с.а.в.о.) бўлмишнинг қордошисиз.

Кейин ўн икки имомлар (а.м.с) нинг исмларини айтиб ўтди. Aли (а.с.) унга: «Бир ҳикмат айтинг! У шундай деган: Бойлар Худога яқинлашиш учун камбағаллар олдида камтар бўлишлари жуда яхши!

Ҳазрати Али (а.с.) (а): «Камбағалларнинг Оллоҳу таолога таваккал қилганлари бундан ҳам яхшироқдир. Ҳазрати Хизр айтди: Эй Aллоҳнинг ғолиб Aрслони, бу ҳукм олтин сув билан ёзилиши керак!

Кейин у қўлини Имом Aли (а.с.) га кўрсатди. Унинг қўлида яшил ранг билан шундай ёзилган еди: “Мен чиндан ўлгандим, кейин тирилдим. Мен ўламан, шунинг учун менга абадийлик уйида бир уй қур! "

Ҳазрати Али (а.с.) (а) қайтиб келиб, Ҳасан (а.с.) ва Ҳусайнга (а.с.): «Сиз бу одамни танидингизми? Улар: Йўқ, биз билмаймиз дедилар. Имом Aли (а.с.) айтди: Бу биродарим Хизр (а.с.) эди!

Улашинг!
http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Jan, 07:09


#Videomurojaat

❗️Farzandlaringizni turli buzg‘unchi g‘oyalar ta’siridan asrang


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Jan, 04:51


Ҳазрати Али (а.с.):

«Ҳар қачонки қўлингга имкон фурсатини киритдингми, уни ғанимат бил. Фурсат қўлингдан кетдими, у сенга ғам-андуҳ олиб келади.»

Кунингиз хайрли бардавом бўлсин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Jan, 04:50


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!

Умр дафтарингизга мазмунли битиклар битилсин, номаи аъмолингиз савобли амалларга тўлсин!

ХАЙРЛИ КУН!
Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Jan, 07:11


#ўн_тўрт_маъсум_ривоятлари

🕊 Ҳазрати Али (а.с.):

"Ҳеч бир гуноҳкор инсонни ноумид қилманг. Қанчалар гуноҳга ботганлар хайрли оқибатга етишганлар".

📚Туҳафул уқул, 91-бет.

🔷🔶🍃🌸🍃🔶🔷
@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Jan, 04:30


Имом Жаъфари Содиқ (а) дан сўрадилар:
«- Дуолар қиляпмиз-у, лекин дуоларимиз қабул бўлмаятпи?
У муборак зот шундай жавоб бердилар:
- Чунки, сизлар танимайдиган Зотга дуо қиляпсизлар


(Шарҳи: Яъни сизлар мақбул бўлган бандаликдан узоқлашиб, тақво қилмай, Аллоҳнинг "Мени кўп зикр қилинглар" бўйруғини бажармаганингиз туфайли, бу ҳолингизда Уни ҳақиқий, муносиб тарзда таний олмаяпсиз, маърифатуллоҳга эришмаяпсиз. Натижада бўш қалб билан қилган дуоингиз қабул бўлмаяпти. "Ар-Рисола")

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Jan, 04:16


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кириб келган янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!
Эзгу тилакларни яқинларингизга ҳам улашинг!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Jan, 04:04


ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ЎТКИНЧИДИР

Инсонларда бўлган хусусиятлардан бири бу – ҳаётининг маълум бир вақтида (қисмида) рўй берадиган ёқимсиз ҳолатларда, унинг фикрида шаклланадиган “қийинчиликларнинг давомийлиги” – тушунчасидир.

Бошимизга бир мушкул иш тушгудек бўлса, бирор аччиқ ҳодиса билан рўпара келсак, қалбимиз, қолаверса бутун вужудимизда бу қийинчиликлар ва оғир кунлар абадий бизни тарк этмайдигандек туюлади. Бошига мусибат тушган одамларнинг аксарияти билан суҳбатлашаб кўрсангиз, уларга ҳаёт ҳақида савол берсангиз, уларнинг жавобидаги мазмун-моҳият шундан иборатки: гўёки бу қийинчиликлар уларга туғилгандан ҳозиргача ҳамроҳ бўлиб келаётгандек, улар бу мусибатлар ва қийинчиликларни бундан кўтара олмайдилар, сабрлари тугаган маънода жавоб қайтарадилар. Бу хусусиятлар деярли барча биз инсонларга хосдир.

Бундай ҳиссиётлар аввалида инсон зеҳнида “битмас-туганмас даврда давом этади” – деган тушунчани вужудга келтиради ва унинг оқибатида инсон миясида ўрнашиб олиб, психологик таназзул, тушкунлик ҳолатларини келтириб чиқаради.

Инсонда психологик таназзул ҳосил бўлдими, демак, қийинчиликлар муқобилида сабр қилиш ва уни енгиш ҳаддан қийин бўлади. Худдики, инсон ўз умрини яшаб бўлган фикрини миясида тугиб қўяди. Баъзилар бор: “- Тамом, тўрт томоним девор. Менинг умрим ниҳоясига етди. Бўлди энди мен бу вазиятдан чиқиб кета олмайман” – деган ҳолатлар билан, қийинчиликлардан чиқиб кетиш чорасини ҳам кўрмай қўяди. Бироқ Оламлар Рабби инсонга токи бу дунёда тирик экан ҳеч бўлмаганида нафас олиши учун бир тирқиш ва қуёш нуридан баҳраманд бўлиши учун бир кичик бўлса ҳам тешик қолдиради. Бу дегани чорасизлик эмас. Бундай тирқиш ёхуд кичик тешикча қабрда бўлмайди.

Ҳазрати Амийрал мўъминйн Али (алайҳис салом) нинг муборак каломлари ва ҳикматларидан таркиб топган “Ғурарул ҳикам” китобининг157-саҳифасида 1777-сонли ҳикматда шундай марҳамат қиладилар:

"Дарвоқеъ, қийинчиликларда муайян мақсадлар бордир ва куни келиб, бу мақсадлар ҳам тугайди. Демак, бундай қийинчликлар ва мақсадлар баробарида сабрли бўлингиз. Негаки, агар сиз ўзингиз бу (қийинчиликлардан чиқиш) йўлида ҳаракат қилсангиз, қийинчиликларингиз сиз кутгандан олдин ниҳоясига етар. Қийинчиликлар бошланганида, ҳеч қачон уларни битмас-туганмас деб билманг. Ишончингиз комил бўлсинки, ҳаргез келажак ҳаётингиз бугунги қийинчиликларингиздек зулматда эмас, нурда ўтгай. Агар сиз қийинчиликларни бениҳоят деб билсангиз, қийинчиликларингиз ортгандан ортиб бораверади."


Азизим, биламизки, бу дунё ўткинчи. Демак, ундаги хурсандчиликлар ҳам ғамлар ҳам ўткинчи. Ғам ва хурсандчилик доимо бир-бирининг ортидан навбатма-навбат ҳаракатдаги бу дунёга хос бўлган ишлардандир.

Кунларнинг бирида оламларга раҳмат бўлган саййидимиз ҳазрати Расули акрам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) бир девор рўпарасида ўтирардилар. Бу деворда тешик бўлади. Деворнинг тешигига кўрматиш бармоқлари билан ишора қилиб, ён-атрофларида ўтирганларга шундай марҳамат қиладилар:

“Фараз қилингки, агар ғамлар ва қийинчиликлар шу тешикдан келадиган бўлса, кўринг у тешикнинг қандай кириш нуқтаси бўлса, иккинчи томонидан чиқиб кетадиган жойи ҳам бор. Қийинчиликлар ҳам бир эшикдан келса, иккинчи эшикдан чиқиб кетади.”

Ҳазрати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) шу муборак сўзларидан сўнг, муқаддас китобимиз Қуръони каримнинг “Шарҳ” сураси 5-6 оятларини тиловат қилдилар:

فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا ﴿۵﴾ إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا ﴿۶﴾

Бас, ҳар битта қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.

Ҳазрати Али (алайҳис салом) буюрадилар:

“Ҳар бир сиқилишдан (қийинчиликдан) чиқиб кетиш йўли бордир.” (“Ғурарул ҳикам”, 11093-ҳикмат)

Шундай экан, ҳеч қачон ноумид бўлмаслигимиз керак. Аллоҳ суйган бандасини қийинчилик билан сийлайди. Демак, сабр қиладиган бўлсак, сабр билан ҳар қандай тўсиқни Унинг зоти поки инояти билан енгиб ўтамиз. Ё Ҳаққ!

Саййид Азиз Саййид Исо ўғли

Илтимоси дуо...

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Jan, 03:10


ҲОЖИ ЭЛШАН ХАЗАР

ИБРАТ ОЛ, ЭЙ ИНСОН!

Унга жаннат бўлар, абадий қисмат
Будир асли саодат, абадият.
Тўплаган молинг, оз муддат,
Сенга асқотар, қордош.
Кошки, уни тушунсанг эди,
Кўзларингдан тинмасди ёш.
Вақти келиб, сийнанг устига,
Қўярлар бир тош.
Бир ўзинг ҳасратла қоларсан,
Унда идрок этмақ бошларсан.
На ўғлинг бор, на умр йўлдош,
На у кунда етар додингга,
Уйингдаги бош-қош.
Унда келар кўплаб ватандош,
Кафанингдан тутарлар,
Ҳидларлар атрингни ҳар бўлак қадар.
Будир ғусса, будир ваҳшат,
Будир даҳшат,
Жаҳаннамда бўлган иссиқ ҳарорат,
Сени доимолар ўз оғушига.
Сен унга дош бера олармисан?
Йўқ!
Сабаби бор, сен ожизсан, заифсан,
Ўзингни сотма, ҳайф сен.
Камига қилмассан қаноат,
Кўп бўлсин дейсан.
Нақадар, идроксиз сан!
Бошингни кзтаргин-да,
Кўкларга бир сол назар.
Ётма башар, кўргин, самоларда
Нақадар сайёралар саф тортиб,
Айланар бошинг узра.
Ким буларга амр этаётир?!
Боққин, бу башар ўйларки,
Гар буларнинг бири
Иккинчиси ила тўқнашарса,
Тоғлар қулар, қолмас ҳеч бир инсон боласи.
Демакки, унда мезон бор, Яратган бор,
Кўпнинг уйида Қуръон бор,
Илоҳийнинг нишонаси бор,
Ҳам кўрарсан Ерга сув сепган бор,
Булутларни парда қилиб тортган бор,
Ким қодир бош ишларга эй башар?!
Ердаги бу битиклар кимнинг ишидир?
Бир атрофингга қарагин?
Кўр, қанча нарсалар атрофингда бор!
Ҳар бир ашёнинг хос ранги бор, безаги бор!
У чечакдан ризқ топадиган, қурт бор, капалак бор.
Бир истар бол берсин,
У бир қуртда ипак бор.
Барисин кўзинг кўрар ошкор,
Буларни Яратган зот бор!
Нима сени удади, этарсан Аллоҳни инкор?!
Сабаби будир: жаҳолат, яъни ғафлат!
Нега ундан олмадинг иборат?
У кетганлар нима олиб кетди ўзи билан?
Бу ҳаёт узлуксиз ҳаракатдаги маркабдир,
Сени ҳам у маркабга миндирарлар,
Сени ҳам савол-жавоб қиларлар,
Айтарлар: Бергил жавобин эй башар!
Бу қадар мол тўплабсан,
Уларнинг ҳисобини бер,
Китобини бер!
Ул фурсатдан бўларсан лол,
Урарлар бўйнингга занжирлар,
Урарлар бошингга гурзилар,
Сени ёқарлар!
Қанча мол тўплабсан, ундан тонарсан,
Қанчаларнинг ҳақин ейибсан,
Эгаларин қидирарсан,
Йиқиларсан, ёлворарсан,
Оёқларин ўпарсан, тутарсан билагидан,
Дерсан: Илоҳи, мен қилган бу гуноҳларни
Инсон қилмасди, ҳатто ҳайвон қилмасди
Мен халқуллоҳга қилганларимни,
Шайтон қилмасди.
Чекармиз оҳ!
Дермиз, Аллоҳ қайтар мени ортимга,
Айлай ўз нафсим ислоҳ!
Айтурлар: энди кеч қолдинг!
Бу умр муддати қисқа, ўтди, кетди.
Бу сўзларинг айтардинг дунёда,
Абадий нурга кетардинг.
Сочингдан маҳкам тутиб,
Судраб сени отарлар тўғри оловга
Чекарсан ғам.
Айтурлар: бу сенга абадий маскан,
Жаҳаннам эй Бани Одам!
Буни битдим,
Токи, айлай адо ҳаққин,
Ул муборак “Шуаро” сурасин.
Тушуниб, идрок этарсан сен,
Балки халқ билан тенглашарсан сен!
Расулуллоҳ қиёматда буюрсин:
Ҳожи Элшан, сенга аҳсан!
Ҳақни сўзлаган бандаларга,
Доимий маскан, буюринг,
Жаннати аъло, уларга шаън.
Буюринг жаннати аъло, уларга шаън!

Саййид Азиз Саййид Исо ўғли таржимаси

Илтимоси дуо!


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

18 Jan, 04:29


#КУН_ҲАДИСИ

Имом Ҳодий (а) буюрадилар:

"Дунёда инсоннинг иззат ва шахсияти амвол(бойлик) билан, охиратда эса аъмол(яхши амаллар) билан ўлчанади".

(Аъёниш шиа 2/39)

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

18 Jan, 04:29


#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Ҳар бир уммат учун муддат бор. Бас, қачонки уларга муддатлари келса, бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар»
(Аъроф сураси 34-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

18 Jan, 04:28


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!

Умр дафтарингизга мазмунли битиклар битилсин, номаи аъмолингиз савобли амалларга тўлсин!

ХАЙРЛИ КУН!
Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Jan, 11:58


Мусо алайҳиссалом Аршнинг соясида бир кишини кўрдилар ва:
— Бу ким? -деб сўрадилар.
Аллоҳ таоло:
— Сенга унинг кимлигини айтмайман, аммо ундаги учта сифатни айтаман:
1. У Аллоҳнинг одамларга берган неъматларига ҳасад қилмасди.
2. Ота-онасига осий бўлмасди.
3. Чақимчилик қилиб юрмасди.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Jan, 11:56


Панжоб жомеъ масжиди, Жума намози шукуҳи.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Jan, 05:57


#кун_ҳикмати

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Jan, 05:57


#КУН_ҲАДИСИ

Имом Ҳусейн (а), буюрадилар:

"Кимки мўминнинг қайғусини кетказса, Худо уни дунё ва охират қайғуларидан халос айлайди".

(Беҳорул анвор 78/122).

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Jan, 05:54


#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир»
(Жума сураси 9-оят).


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Jan, 03:50


​​إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".

(Аҳзоб 56)

Ушбу муборак жума кунида кўпроқ салавот айтинг!
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва Оли Муҳаммад.
ВААЖЖИЛ ФАРАЖАҲУМ

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Jan, 03:47


КАҲФ сураси
Форис Аббод қироати

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Jan, 03:34


Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ!

Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт!

Ассалому алайкум!
Кунингиз хайрли ўтсин, жума айёмингиз муборак бўлсин!!!


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

16 Jan, 16:48


#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

Бир нафар маҳалладошимиз қуйидаги савол билан мурожаат қилдилар:

“- Муллаларимиз баъзи вақтда ўз дуоларида Қиёмат кунини “Явмул жазо” ва баъзи вақтларда “Явмул ҳисоб” – деб атайдилар. Айтингчи, булар иккаласи ўртасида қандай фарқ бор?”

Мазкур саволга жавоб бериш учун манбаларни қарадик ва илмимиз етгани даражасида жавоб беришга ҳаракат қиламиз, иншоаллоҳ.

Али Рожий қаламига мансуб бўлган “Жаҳон ўлимдан кейин ёхуд маъоднинг тарбиявий қирралари” деб номланган китобда шундай айтилади:

Аслида, қиёмат икки кун ва икки босқичдан ташкил топади: биринчи кун – биринчи босқич “ЯВМУЛ ҲИСОБ” ва иккинчи босқич “ЯВМУЛ ЖАЗО” дир.

Биринчи “Явмул ҳисоб” (ҳисоб куни) босқичида барча бандаларнинг бу фоний дунёдаги қилмишлари ҳисоб-китоб қилинади, синчиклаб ўрганилади ва иккинчи “Явмул жазо” (жазо куни) босқичида ҳар бир банда қилмишига қараб, Аллоҳнинг адолати ва аниқ ҳисоб-китоби асосида жазоланади ёки мукофотланади.

Қуръони каримда “Явмул жазо” (жазо куни) босқичи учун муайян бир муддатни таъйинламаган. Муқаддас китобимизда келтирилган “هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ”, яъни: “улар унда (дўзахда) мангу қолувчилардир” – деган таъбиршуни кўрасатадики, жазо муддатининг поёни бўлмаса керак. Бироқ, “Явмул ҳисоб” (ҳисоб куни) босқичи учун муддат таъйинлангандир. Қуръони каримнинг муборак “Маориж” сураси, 4-ояти каримасида шундай дейилади:

تَعْرُجُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ إِلَيْهِ فِي يَوْمٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ

У шундай кунки, унинг (давомийлик) муддати эллик минг йилдир.

Ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу): “Ҳазрати Амирал мўъминийн Али (алайҳис салом) ҳузурларида ўтирган эдим, ҳазрат буюрдиларки: Қиёматнинг бир босқичида эллик босқич бордир ва ўша эллик босқичнинг ҳар бири минг йил давом этади.” – дея, ривоят қиладилар.

Мазкур ривоятда Қиёматнинг “Явмул ҳисоб” (ҳисоб куни) босқичи назарда тутилгандир. Ҳатто, маъсумларимиз (алайҳимус салом) ушбу эллик босқичнинг қанчалик қийинлигини ҳис қилган ҳолда, Аллоҳдан паноҳ тилаганлар. Валлоҳу аълам.

Илтимоси дуо. Гуноҳларим кўп, менинг ҳам ҳақимга дуо қилинг. Муҳтожи дуо!

📚Манбалар асосида Саййид Азиз Саййид Исо ўғли томонидан тайёрланди

https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

27 Dec, 09:35


Панжоб жомеъ масжиди, Жума намози шукуҳи.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

27 Dec, 07:44


#Кун_ояти
#Кун_ҳадиси

Жума кунининг фазилати

Аллоҳ таоло айтади:
«Эй иймон келтирганлар!Қачон жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк қилинглар. Агар билсангиз, анашундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси, 9-оят).

Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.

Ҳадисда ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума кунибўлади”, дедилар.

   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан яна бундай ривоят қилинади: “Агар кимки жума куни ғусл қилиб, жума намозига борса, ўша ғусл баданини поклаганидек жума намози гуноҳларини ювади ва ҳар бир қадамига Аллоҳ таоло йигирма йиллик ибодат савобини, жума намозини ўқиб бўлгач, икки юз эллик тоат-ибодатнинг савобини у банданинг номаи амолига ёзади”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло фаришталарга жума куни ерга тушишни амр этади. Ҳар бирининг қўлида олтин қалам ва нуқрадан қўғоз бўлиб, ер юзида масжидлар олдига бориб туришади. Фаришталар жума куни масжид эшигидан кириб келганларнинг исмини ёзиб оладилар. “Илоҳо, сенинг фармонинга биноан жума масжидига кирганларнинг исмини ёзиб келдик”, дейдилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Улар қанчалик гуноҳкор бўлишмасин, ҳамма гуноҳларини мағфират этдим”,дейди.


Улашинг ⤵️
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

27 Dec, 04:28


"КАҲФ" сураси - Мухаммад Сиддиқ Миншавий!


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

27 Dec, 04:28


#Жума

Жума муборак, азизлар!

Эркаклар учун жума намозини масжидда ўқиш бир неча баробар ажр бор. Ҳаммамиз жумада масжидга борамиз.

Шунинг учун биз жума куни масжиддаги асосий қоидаларни эслатиб ўтамиз:

1️⃣ Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап билан чиқиш мақсадга мувофиқдир.

2️⃣ Масжидга кираётганда қуйидаги дуони ўқиш тавсия этилади:
اَللَّهُمَّ افْتَحْ لِى أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ وَانْشُرْ عَلَىَّ خَزَائِنَ رَحْمَتِكَ
“Ё Раббий! Менга раҳмат эшикларини ва хазиналарини оч».

3️⃣ Масжиддан чиқаётганда қуйидаги дуо ўқилади:
اَللَّهُمَّ إِنِّى أَسْئَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ
«Ё Раббий, мен сендан буюк фазлингни сўрайман.»

4️⃣ Масжидга иложи борича эртароқ бориб, биринчи сафни эгаллашнинг савоби улуғ.

5⃣ Хутба бошланмаган бўлса, кирганингизда, 2 ракатли тахиятул масжид намозини ўқиш тавсия этилади.

Мумкин эмас:
Пиёз, саримсоқ ёки турп еб, масжидга бориш.
Дунё ишлари ҳақида гапириш, овозни баландлатиш, кулиш, баҳслашиш.
Телефон титиш, атрофга аланглаш, кийим ёки гиламни ўйнаб ўтириш.

🔗 t.me/panjob_masjidi – диний-маърифий канал!

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

27 Dec, 04:28


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!..

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

26 Dec, 15:17


​​ЛУҚМОНИ ҲАКИМ  АЙТАДИКИ:

- Эй, ўғил! Ўлик қалбни тирилтирмоқ учун ўн ҳикматга амал этмоғинг лозим:


1. Фақир ва мискинлар билан бирга ўтирмоқ.

2. Дунёпарастларнинг мажлисларидан сақланмоқ, улардан узоқ бўлмоқ.

3. Бечораларга ёрдам қўлини узатмоқ, уларга ҳамдард бўлмоқ.

4. Қулларни озод қилиб, уларга эркинлик бермоқ.

5. Ғарибларни меҳмон қилмоқ.

6. Мол билан саҳоват қилиб, камбағалларни бойга айлантирмоқ.

7. Илмга амал этувчи олимларни ҳурмат қилмоқ.

8. Қарияларга ҳурмат кўрсатиб, уларнинг дуосини олмоқ.

9. Яхшиликка даъват этмоқ, ёмонликдан қайтармоқ, амалини ихлос ила бажармоқ.

10. Ибодатни жаннат умиди ёки жаҳаннамдан қўрқиш туфайли эмас, Аллоҳга муҳаббат қўйиб ихлос билан адо этмоқ.

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

26 Dec, 07:37


Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади :
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисиди :
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади :
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади :
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

26 Dec, 04:21


Бугун Пайшанба дунёдан ўтганларимизни ҳам ёд этадиган кун, барча марҳум ва марҳумаларимизни Аллоҳ раҳматига сазовор айласин.
Ушбу гўзал тиловати қуръон уларнинг руҳи покларига ҳадя бўлсин !

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

26 Dec, 04:20


Ассалому алайкум!

Яна бир янги кунни қаршилашни насиб этган Aллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!!!

Умидла кутганингиз, дуолар қилиб сўраганингиз, қалбингиздан истаганингиз барча орзуларингизни яратган рўёбга чиқарсин!!!

Хайрли кунлар!..

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

25 Dec, 12:44


☝️Уламолар айтадилар: «Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

👉 1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

👉 2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

👉 3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

👉 4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

👉 5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

25 Dec, 08:31


АВВАЛ ОНАГА

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/2fxOhvWisr4?feature=shared

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

25 Dec, 04:57


​​📚 КИМДА ИККИ ХИСЛАТ БЎЛСА
Араб ҳикматлари

▪️Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ уни севади:
1. Тақво.
2. Гўзал хулқ.

▪️Кимда икки хислат бўлса, одамлар уни севишади:
1. Саховат.
2. Яхши амалларни кўпайтириш.

▪️Кимда икки хислат бўлса, ўртоқлари уни севишади:
1. Очиқ чеҳра.
2. Яхши муомала.

▪️Кимда икки хислат бўлса, биродарлари уни севишади:
1. Уларнинг яхшиликларини эсда тутиш.
2. Ёмонликларини унутиш.

▪️Кимда икки хислат бўлса, шогирдлари уни севишади:
1. Илмни етказиш йўлида изланиш.
2. Уларга нисбатан кечиримли бўлиш.

▪️Кимда икки хислат бўлса, устозлари уни севишади:
1. Уларни тез англаш.
2. Ҳурматларини жойига қўйиш.

▪️Кимда икки хислат бўлса, оила аҳли уни севади:
1. Уларга нисбатан яхши муомалада бўлиш.
2. Уларнинг ташвишларин англаш.

▪️Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам бирдек яхши кўради:
1. Яхшилик қилиш.
2. Азият беришдан четланиш.

«Ҳидоят» журналидан олинди.

👉https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

25 Dec, 04:57


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

02 Dec, 03:16


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ПАЙҒАМБАР КИМ БЎЛГАН?

CАВОЛ:
Биламизки Юсуф алайҳиссаломга ярим чирой берилган. Шу чирой тўлиқ қилиб Одам алайҳиссаломга берилган чунки уни Aллоҳ мукаммал қилиб яратган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳам инсонларнинг, пайғамбарларнинг ҳар тарафлама энг зўри. Саволим шуки энг чиройли пайғамбар бу Одам алайҳиссаломми ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Энг гўзал инсон бу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бўладилар. Пайғамбаримизнинг Юсуф алайҳиссалом борасида:

"إِذَا هُوَ قَدِ اُعْطِيَ شَطْرَ الْحُسْنِ..."

яъни, “Юсуфга ярим гўзаллик берилган”, деганлар. Айрим уламолар ушбу ҳадисдаги "ярим гўзаллик"дан мурод “Юсуф алайҳиссаломга Пайғамбаримиздан бошқа гўзалликнинг ярми” эканини таъкидлашган бўлса, бошқа уламолар эса: “Одам алайҳиссалом ҳусниларининг ярми” назарда тутилган дейишади. Чунки яна бир ҳадисда шундай дейилган:

” لَمْ يَبْعَثِ اللَّهُ نَبِيًّا إِلا حَسَنَ الصَّوْتِ، حَسَنَ الْوَجْهِ، وَكَانَ نَبِيُّكُمْ (صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ) أَحْسَنَهُمْ وَجْهًا وَأَحْسَنَهُمْ صَوْتًا”

яъни, "Аллоҳ юборган ҳар бир пайғамбар гўзал юзли ва чиройли овозли бўлган. Соҳибингиз (яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссалом) уларнинг ҳаммасидан чиройли юз ва чиройли овозлидирлар".

Бундан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг энг гўзал юзли эканликлари келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

02 Dec, 03:15


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!


🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
❄️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

01 Dec, 14:45


5 НАРСА 5 НАРСАГА БОҒЛИҚ

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
“Аллоҳ таоло бир кишига беш нарсани бердими, унга деб яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
1) бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
2) дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
3) истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;
4) тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
5) садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

01 Dec, 06:17


"Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар".

(Бақара 186-оят)

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

01 Dec, 06:17


Агар Аллоҳ бир ишни ирода этса, унинг содир бўлишида асло шубҳа йўқдир, ҳаттоки бутуун инсу жин бир бўлиб, уни ман қилишга уринсалар ҳам. Шундай экан, маҳзун бўлманг ва ишингизни ҳар ишга қодир бўлган Зотга топширинг!.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

01 Dec, 05:27


СУКУТ САҚЛАШ ВА ТИЛНИ ТИШ ОРАСИДА ТИЙИБ ТУРИШНИНГ ХАЙРЛИ ОҚИБАТИ ҲАҚИДА

Ҳазрат имом Ризо (а.с.) буюрадилар:

Сукут сақлаш – бу, инсоннинг қанчалик билимдонлиги, сабрлилиги ва олижаноблигидан далолат беради. Сукут сақлаш – бу, ҳикмат эшикларидан биридир. Сукут сақлаш инсоннинг чин дўстлари ортиши омилидир. Сукут сақлаш – бу, хайрли оқибатга элтувчи равон йўлдир

“Усули Кофий”, 3-жилд, 259-саҳифа

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

01 Dec, 05:26


Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз мазмунли бўлсин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

30 Nov, 15:45


#ШАРЪИЙ_ВАҚТЛАР

إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ

"Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур".
(Қуръони карим, муборак “Анкабут” сураси, 45-оят)

Ассалому алайкум азиз аҳли Ислом!

Самарқанд шаҳри ва атроф ҳудудлар учун ДЕКАБРЬ ойидаги явмия (кунлик) намозлар вақти.

Юқорида келтирилган намоз вақтлари жадвали Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди тасдиғидан ўтган явмия намозларининг вақтлари элимиз орасида бўлган илмлиларимиз томонидан маъқулланган.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

30 Nov, 15:44


​​🏡 ОИЛА - АЪЗОЛАРИ
таърифи


👳🏻‍♂ Ота...

🌴 Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

🧕🏻 Она...

🌹 Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт,
Бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

🧔🏻 Эр...

Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўрасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

🤱Аёл...

🌸 Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

🙍🏻‍♂ Ўғил...

🔍 Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

🙍🏻‍♀ Қиз...

🌷 Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

👬 Ака - ука...

💪 Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

👭 Опа - сингил...

🍯 Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!


📌 Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтни қўлга киритинг!!!

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

30 Nov, 14:54


Ҳалоллик

Ёш йигит Каъбада туриб фақат:
"Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради:
- Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди:
- Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга:
"Хожам, сизга бир сирни очай - мен Фас амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.
Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим.
Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди.
Мен рози бўлдим.
Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".
Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган  бўларкан...

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

30 Nov, 03:36


ҲИКМАТ

Бир донишмандга савол бердилар: "- Сиз бизларга нисбатан кўп нарсани билсиз. Айтингчи, инсон умрининг энг гўзал онлари қачон?"

Донишманд жавоб берди: "- Ўлимидан бир кун олдинги куни."

Бошқалар ҳайрон қолиб, сўрашди: "- Ахир, умрнинг охирги кунини ҳеч ким билмайдику, ҳазрат?"

Донишманд жавоб берди: "- Ҳар куни эрта тонгда уйғонганингда, фараз қилгинки, бугун умрингнинг охирги куни. Шунинг учун, яхши амал қилиб сени жаннатга йўл бергувчи тарозининг тошини оғирлаштиргин. Шояд, эртага бундай яхшилик қилишга фурсат топа олмассан..."

"Дурдоналар сандиғи" китобидан олинди.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

30 Nov, 03:35


Ҳар бир нарсанинг ўлчов бирлиги бор.
-Темир тонналаб ўлчанади.
-Мева килолаб ўлчанади.
-Олтин грамлаб ўлчанади.
-Олмос қийротлаб ўлчанади.
-Оҳират амаллари зарралаб ўлчанади.
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم


 فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ

وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ


7. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам, кўрадир.

8. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам, кўрадир.

Залзала сураси 7_8 оятлар...
🍃
Огоҳ бўлинг!
Аллоҳнинг моли қимматбаҳодир.
Огоҳ бўлинг...

Қачон яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди.
Қачон бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшилик келаверади.
Бошқаларни бахтиёр қилиш учун яшасак, Аллоҳ бизни ҳам бошқаларнинг бахтиёр қилиш орқали ризқлантиради.
Олишни эмас, беришни ўйлайлик.
🍃
Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин...
Аллоҳдан нима сўрасангиз хайрлиси қабул,дуолар ижобат бўлсин

http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

30 Nov, 03:35


Ассалому алайкум!

Бугунги кунимизни ато этган, қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан умид, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кунга, солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
Кунингиз мазмунли ўтсин...

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

29 Nov, 11:51


Панжоб жомеъ масжиди, Жума намози шукуҳи.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

21 Nov, 03:19


🤲ДАСТУРХОН ДУОСИ:

- «Алҳамдулиллаҳиллазий атъамана ва сақона важаъалана минал-муслимийн».

Маъноси:
«Бизни едириб-ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

21 Nov, 03:18


​​​​​​БАРЧА АЪЗОЛАРГА ФОЙДА БЕРУВЧИ ДУО

اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُورًا، و في بَصَرِي نُورًا، وفي سَمْعِي نُورًا، وَعَنْ يَمِينِي نُورًا، وَعَنْ شِمَالِي نُورًا، و من خَلْفِي نُورًا، وَ من أَمَامِي نُورًا، وَاجْعَلْ من فَوْقِي نُورًا، وَ من تَحْتي نُورًا.

Аллооҳуммажъал фий қолбий нууро, ва фий басорий нууро, ва фий самъий нууро, ва ъан ямийний нууро, ва ъан шимаалий нууро, ва мин холфий нууро, ва мин амаамий нууро, важъал мин фавқий нууро, ва мин таҳтий нууро.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг қалбимда, кўзимда, қулоғимда, ўнг тарафимда, чап тарафимда, ортимда ва олдимда, устимда ва тагимда нур қилгин.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

21 Nov, 02:18


Бугун Пайшанба жума оқшоми кунида барча марҳум ва марҳумаларимизни ёдга олиб улар ҳаққига дуо қилиб савоб йўллайдиган кун.
Аллоҳ дунёдан ўтганларимизни Ўз раҳматига сазовор айласин !
Ушбу гўзал тиловати Қуръон савобини улар руҳларига ҳадя қилдик!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

21 Nov, 02:03


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Nov, 11:25


#Ҳадис

Расулуллоҳ (с.а.в.o): «Киши ҳар куни ўзининг ҳар бир аъзоси ва бўғими учун садақа қилиши лозимдир.

Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир. Уловига чиқаётганда ёрдамлашиб қўйилса ёки юкини юклашиб берилса, у ҳам садақадир.

Мулойим сўз ҳам садақадир. Намозга юриб борилган ҳар бир қадам ҳам садақадир. Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир
», дедилар.


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Nov, 11:25


#Оят

«Роббиларининг (даъвати)га итоат қилганларга гўзал мукофот (жаннат) бордир. Унга итоат қилмаганлар эса, агар ер юзидаги ҳамма нарсалар ва яна шунчаси уларники бўлса ҳам, уни (Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун) бериб юборишга тайёр бўлур эдилар. Улар учун ёмон ҳисоб-китоб бўлур. Уларнинг (борар) жойлари жаҳаннамдир. Нақадар ёмон жой у!»
(Раъд сураси, 18-оят)

«Ҳикматлар чашмаси»дан

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Nov, 05:30


​​​​МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР

1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш.
2. Ҳалолдан еб-ичиш.
3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш.
4. Беш вақт намоз ўқиш.
5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш.
6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш.
7. Аллоҳга таваккал қилиш.
8. Қаноаткор бўлиш.
9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш.
10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш.
11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш.
12. Гуноҳларга тавба қилиш.
13. Ихлос билан ибодат этиш.
14. Шайтонни душман билиш.
15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш.
16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш.
17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.
18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш.
19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш.
20. Қариндошларни зиёрат қилиш.
21. Омонатга хиёнат этмаслик.
22. Аллоҳдан қўрқиш.
23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш.
24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.
25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш.
26. Коинотга ибрат назари билан боқиш.
27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.
28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш.
29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик.
30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик.
31. Ҳаромга қарамаслик.
32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик.
33. Сеҳр-жоду қилмаслик.
34. Ёмон сўзларни эшитмаслик.
35. Илм таҳсил этиш.
36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш.
37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.
38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш
39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик.
40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик.
41. Аллоҳ учун ейиш, едириш.
42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш.
43. Молининг закотини бериш.
44. Хайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик.
45. Қалбини маъсияд ва ёмонликлардан тозалаш.
46. Кибр қилмаслик.
47. Етимнинг молини сақлаш.
48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш.
49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик.
50. Аллоҳга ширк келтирмаслик.
51. Шароб ичмаслик, қимор , пора олмаслик, пора бермаслик.
52. Зинодан қочиш.
53. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

20 Nov, 05:21


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Nov, 14:30


​​ҚАЛБНИНГ ЭНГ ОҒИР КАСАЛ БЎЛИШИ, БУ УНИНГ ҚОТИШИДИР.

Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз.

1. Дунёга ҳирс қўйиш.
2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш.
3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш.
5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш.
6. Кўп ухлаш.
7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш.
8. Кўп ейиш ва ичиш.
9. Тоатларга дангасалик қилиш.
10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш.
11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш.
13. Ғийбат.
14. Чақимчилик.
15. Лаънатлаш, сўкиш.
16. Ёлғон.
17. Бўҳтон.
18. Бировларнинг обрўсини тўкиш.
19. Бировларни масхара қилиш.
20. Кўп кулиш.
21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш.
22.  Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб).
23. Гина.
24. Ҳасад.
25. Ёмон кўриш.
26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш.
27. Ғазаб.
28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш.
29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш.
30. Бахиллик.
31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.
32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш.
33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш.
34. Намозда хушуънинг йўқлиги.
35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик.
36. Бетоқат бўлиш.
37. Шошқалоқлик.
38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш.
39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш.
40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш.
41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш.
42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.
43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш.
44. Ваъдага хилоф қилиш.
45. Омонатга хиёнат қилиш.
46. Беҳуда гўп гапириш.
47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш.
48. Нафснинг сўзига кириш.
49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш.
50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши.
51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш.
52. Дин ва дунё ишларини билмаслик.
53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш.
54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш.
55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш.
56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш.
57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш.
58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш.
59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш.
60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш.
61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
62. Ота-онага оқ бўлиш.
63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш.
64. Қўшнига озор бериш. 
65. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш. 

Юқорида келтирилган қалб қотишининг сабабларидан қутулишнинг энг яхши йўли мазкур ишларнинг тескарисини бажаришга ҳаракат қилишдир.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Nov, 14:30


ҚАЛБ

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Nov, 04:16


#ўн_тўрт_маъсум_ривоятлари

🌹 Ҳазрати Заҳро саломуллоҳи алайҳо:

"Ҳар ким холисона ибодатини Худонинг ҳузурига йўлласа, Аллоҳ таоло ҳам энг яхши хайру маслаҳатларини унга нозил қилади".

📚 Биҳорул анвор, 67-жилд, 249-бет.

🔶🔷🍃🌸🍃🔷🔶

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Nov, 04:15


#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
(Иброҳим сураси 7-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

19 Nov, 04:04


Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз мазмунли бўлсин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

18 Nov, 12:48


​​Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...

Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини  ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.

Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.

Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.

Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадики:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

18 Nov, 05:13


1.  Кийимни кийишда “Бисмиллаҳ” дейиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикри ва “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», деганлар.

2.  Либосни кийишда ўнг тарафдан бошлаш.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: “Агар кийинсангиз ўнгдан бошланг”, деганлар.

3.  Либосни кийганда қуйидаги дуони қилиш:
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ
“Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розоқанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин”.
“Менга ушбу либосни менинг тарафимдан ҳеч қандай куч-қудратсиз кийдирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”.

4.  Кийимни ечишда чап тарафдан бошлаш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам “Сизлардан бирортангиз пойабзал кийса, ўнгдан, ечганда чапдан бошласин. Кийганда ҳар иккисини кийсин, ечганда ҳар иккисини ечсин”, дейилади.

5.  Ечганда ҳам “Бисмиллаҳ” ни айтиб ечиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам айтадилар: «Одам болаларининг аврати билан жинларнинг кўзлари ўртасидаги парда кийимни ечганда “Бисмиллаҳ” дейишдир».

6.  Янги либос кийганда дуо қилиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам иштон, кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ، أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهِ وَخَيْرِ مَا صُنِعَ لَهُ، وَأَعُوذُ بِكَ  مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ
“Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи асалука мин хойриҳи ва хойри ма суниаъ лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма суниаъ лаҳу”.
“Аллоҳим, сендан ушбу либосдаги яхшиликни ва унга боғлиқ яхшиликни сўрайман. Ундаги ёмонликдан ва унга боғлиқ ёмонликдан паноҳ сўрайман”.

7.  Янги либос кийган кишининг ҳаққига дуо қилиш:
“Бахтли ҳаёт кечиринг, шаҳодат билан вафот этинг”.
“Кийиб эскиртираверинг, Аллоҳ ўрнига бошқасини бераверсин”.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

18 Nov, 05:13


Кийим кийганда бажариладиган 7 амал
👇👇👇

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

18 Nov, 04:54


Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз мазмунли бўлсин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Nov, 07:25


#Биласизми

Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.
Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:

1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195 оят).
2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222 оят).
3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76 оят).
4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134 оят).
5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146 оят).
6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148 оят).
7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159 оят).
8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13 оят).
9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42 оят).
10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93 оят).
11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4 оят).
12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7 оят).
13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108 оят).
14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9 оят).
15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8 оят).
16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4 оят).
Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:
1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят).
2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205 оят).
3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276 оят).
4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32 оят).
5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57 оят).
6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140 оят).
7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36 оят).
8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107 оят).
9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят).
10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87 оят).
11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят).
12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38 оят).
13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят).
14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77 оят).
15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят).
16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23 оят).

Ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб, ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми?
– Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.
– Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.
– Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак ахлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз!

http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Nov, 02:39


Гуноҳлар эвазига савоб ортириш йўллари

Намоз

Қуръони каримнинг муборак “Ҳуд” сураси 114-оятида шундай айтилади: “Намозни тўкис барпо этинг. Зеро, хайрли амаллар гуноҳларни емиради.”

Ўзи ва ўзгалар учун истиғфор сўраш ва шафоат қилиш

Ҳазрати Расули мукаррам (с.а.в.о.) доимо мусулмон умматининг гуноҳлари кечирилиши учун истиғфор ва шафоат талаб қилар эдилар (Қуръони карим муборак “Нисо” сураси 64-оят)

Эҳсон ва садақа

Яширин берилган садақа ва эҳсонликлар гуноҳларни емиради (“Ғурарул ҳикам”)

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

17 Nov, 02:38


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

14 Nov, 16:17


ХАЙРЛИ КЕЧ, АЗИЗ АҲЛИ-БАЙТ (А.С) ОШИҚЛАРИ!

Бу кеча барчамиз учун оғир ва мусибатли кечадир, яъни Пайғамбаримиз (с.а.в.о) кўзларининг нури, бутун имоматнинг онаси, модари меҳрибон ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а) онажонимиз шаҳодат топган кечалари.
Ошиқларга ўз таслиятимизни изҳор этамиз.
(75 кунлик ривоятга асосан)

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

14 Nov, 16:11


Инсон қачон кучли бўлади биласизми? Ожизлигини тан олиб, Парвардигорига ҳақиқий таслим бўлиб, қул бўлган куни.

"Сирлар хазинаси" рисоласи. 

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

14 Nov, 11:41


☀️ Амирал Муъминийн Али алайҳиссалом айтдилар:

Эй одамлар!
Хўш у кимсанинг ҳолигаки;
Ўзининг айбларини тузатиши,
уни бошқаларнинг айбларини излашдан тўхтатиб туради.
Ва хўш у кимсанинг ҳолигаки;
Ўз уйи ва оиласига ғамхўрлик билан машғул бўлиб,
луқмасини ҳалоллаб ейди,
Раббисига итоат қилиш билан банд бўлиб,
ўз хатолари учун йиғлайди,
ҳамиша ўзи билан банд бўлиб, одамлар ундан омонликда бўладилар.


📚Наҳжул-балоға, 176-хутба

📌Илм-маърифат канали:

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

14 Nov, 11:36


​​​#Беш_нарса #мулоҳаза

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

14 Nov, 04:29


Гўзал тиловат

Ар-роҳман сураси ва бошқа бир қатор сураи мубораклардан тиловат қилинган.

Ушбу тиловатнинг савобини барча марҳумаларимизнинг руҳи-покларига ҳадя қилдик.
Аллоҳим охиратларини обод айлагин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

14 Nov, 04:27


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

13 Nov, 14:17


​​​​Ё Аллоҳ, молу дунё берсанг, қалбимизга эмас, қўлимизга бер.
Ё Аллоҳ, молу дунёни берсанг, уни қўлларимизга бўйсунган ҳолида жамла. Сенга тоат-ибодатдан тўсиб қўймасин!
Ё Аллоҳ, Сенга гуноҳ-маъсият қилган ҳолимизда молу дунё кетидан қувишдан асрагин!
Ё Аллоҳ, бизларга тақсимлаган ризққа барака бериб, қалбимизни унга рози қилдир!
Ё Аллоҳ, Охиратни энг катта ташвишимиз ва орзуимизга айлантир!
Эй Карамли Роббим, бошимиз узра яхшиликларингни ёғдир!

https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

13 Nov, 05:54


Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
Аллоҳумма соййибан нафиан
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

Қолаверса саҳиҳ ривоятларда етишганки; дуолар  қабул бўладиган фурсатлардан бири бу Ёмғир ёғаётган маҳалда қилинган дуолардир.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

13 Nov, 05:53


​​«ШИФО ОЯТЛАРИ»

        «Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади.

        Шифо оятлари қуйидагилар:


وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
   1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
   (Тавба сураси, 14-оят).


وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
   2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
   (Юнус сураси, 57-оят).


فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
   3. Унда одамлар учун шифо бордир.
   (Наҳл сураси, 69-оят).


وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
   4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
   (Исро сураси, 82-оят).


وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
   5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
   (Шуаро сураси, 80-оят).


قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
   6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
   (Фуссилат сураси, 44-оят).

   «Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

13 Nov, 05:42


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

12 Nov, 10:50


#КУН_ҲАДИСИ

عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ إِنَّ لِكُلِّ أُمَّةٍ فِتْنَةً وَفِتْنَةُ أُمَّتِي الْمَالُ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: «Ҳар бир умматнинг ўз фитнаси бордир. Умматимнинг фитнаси молдир», дедилар».

Шарҳ: «Фитна» сўзининг маъноларидан бири «синов»дир. Дарҳақиқат, мол-дунё мусулмон уммати учун бош синов бўлди. Кўпчилик мол-дунё сабабли фитнага учраган. Баъзи кишиларнинг мол-дунёга мубтало бўлганларида ўзларидан кетиб, фитнага учраганлари маълум. Шунинг учун мол-дунё фитнасига учрамаслик чораларини кўриш лозим. Жумладан, тақво ва зоҳидлик йўлидаги тарбияни тўғри йўлга қўйиш керак.

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

12 Nov, 10:49


#кун_ояти

سَابِقُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا كَعَرْضِ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أُعِدَّتْ لِلَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ ۚ ذَٰلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

"Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир".

(Ҳадид сураси, 21-оят).

Тафсир: Қуръони карим назарида, мусобақа бу дунё ҳаётининг ўткинчи ҳой-ҳавасларига, бойликка, ўйин-кулгуга эмас, балки Аллоҳнинг мағфиратига ва жаннатга элтувчи яхши амалларга қаратилиши керак.

@panjob_masjidi
диний маърифий канал!

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

12 Nov, 04:55


Буюк калима

Ҳазрат Али (а.с) айтадилар:
- "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам менга:
- "Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?" дедилар. "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ", дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ваолиҳи васаллам: "Қийин аҳволга тушиб қолсанг, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм", деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади», - дедилар.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

12 Nov, 04:38


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!
Эзгу тилакларни яқинларингизга ҳам улашинг!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

11 Nov, 07:09


Бошига мушкул иш тушганида ўқиладиган дуо


رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي. وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي. وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِ. يَفْقَهُوا قَوْلِ.

Талаффуз қилиниши:

Раббишраҳли садри. Ва яссирли амри. Ваҳлул уқдатан мин лисани. Яфқаҳу қовли.

Таржимаси:

Эй Раббим! Бағримни бу вазифага кенг қилгин ва ишимни осон қил ҳамда тилимдан тугунни ечиб юборгин, токи улар гапимни англасинлар!

Ушбу дуо Қуръони карим, муборак “Тоҳо” сураси 25-28 оятларидан олинган, Мусо (а.с.) нинг Аллоҳга илтижолари.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

11 Nov, 04:34


#Дуо

🌟 Мувломиз Амирал мўминин Али ибн Абу Толиб (алайҳиссалом) бир нафарга буюрдилар:

🤲 Мен сенга барча дуоларни хулосасини айтаман. Ҳар куни эрталаб бу дуони ўқисанг барча дуоларни ўқиган бўласан:

🔹 Алҳамдулиллаҳ ъала кулли ниъмаҳ (Барча неъматларга Аллоҳга ҳамд бўлсин)

🔸 ва асъалуллоҳа мин кулли хойр
(Аллоҳдан барча яхшиликларни истайман)

🔹 ва астағфируллоҳа мин кулли занб (Аллоҳга барча гуноҳларимдан истиғфор қиламан)

🔸 ва аъузу биллаҳи мин кулли шар (Барча ёмонликга Аллоҳдан паноҳ сўрайман)


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

11 Nov, 04:15


Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз мазмунли бўлсин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

10 Nov, 05:33


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: «Банда тонг оттирганида икки фаришта тушади. Улардан бири: «Аллоҳим, инфоқ қилувчиларга ўрнини қоплайдиган нарса ато эт», дейди. Иккинчиси: «Аллоҳим, хасис, зиқналарга талофат бергин», дейди», деганлар.


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

10 Nov, 04:57


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

09 Nov, 11:40


ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС

“Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади”.

“Эй Одам фарзанди! Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни ризқингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига қаноат қиласан, на кўпига тўясан”.

“Эй Одам фарзанди! Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин! Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин. Ризқимни еб, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда) дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи. Бас,  Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик топгансан”.

("ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ") китобидан.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

09 Nov, 02:44


☝️Садақанинг турлари кўп эканлиги баёни

1) Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир.

2) Ҳар бир тасбеҳ (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейиш садақадир. Ҳар бир ҳамд (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», деб айтиш) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлил (яъни, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш) ҳам садақадир. Ҳар бир такбир (яъни, «Аллоҳу акбар», дейиш) ҳам садақадир.

3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир.

4) Киши ўз аёли билан шаръий қовушиши ҳам садақадир.

5) Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир.

6) Мулойим сўз ҳам садақадир.

7) Биродарига очиқ юз билан йўлиқиб унга табассум қилиши ҳам садақадир.

8) Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир.

9) Ҳар бир яхшилик садақадир.

10) Мусулмон киши мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса, бу ҳам садақадир.


👉https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

09 Nov, 02:41


Ассалому алайкум!

Аллоҳим, йиғламайдиган кўздан, ҳиссиз юракдан, ҳушу билмас кўнгилдан, саховатсиз қалбдан, қабул бўлмас дуодан, фойдасиз илмдан, тингланмайдиган сўздан, тўймайдиган нафсдан, зарар келтирадиган амалдан паноҳ бер!!!

Номаи амалингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!

Мазмунли кунлар...

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

09 Nov, 02:35


УЙҒОНГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

Уйғонганда “Аъуузу билллаҳ” ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, аввал Оятул Курсий, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари ўқилади. Кейин қуйидаги дуо ўқилади.

اَلحَمْدُ للهِ الَّذِّي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَ إِلَيْهِ النُّشُورُ
Ўқилиши: “Алҳамдул лиллаҳил-лазии аҳйаанаа баъда маа аматанаа ва алайҳин нушуур”.
Маъноси:  “Бизларни уйқуга кетказиб, яна турғизган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унга қайтиш бор”.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

08 Nov, 10:15


Панжоб жомеъ масжиди, Жума намози шукуҳи.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

06 Nov, 12:02


Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ  ва тақдирга  рози  бўлишни сўрайман.


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

06 Nov, 12:01


Ҳадиси қудсий

Эй Одам фарзанди!
Сен икки неъмат орасида тонг оттирдинг. Улардан қай бири сенга зарарлироқ эканини билмайсан: одамлардан бекитилган гуноҳларингми ёки сен ҳақли бўлмаган ҳолда эшитган мақтовларингми? Агар одамлар сен ҳақингда Менинг билганларимни билганларида сенга салом ҳам беришмас эди. Ўша берганларимдан ҳам улуғроғи офият, одамларнинг ҳожати сенга тушиб турганида сенинг одамлардан беҳожат бўлишинг, уларнинг озоридан ҳимоя қилинишингдир. Менга ҳамд айт, неъматимнинг қадрига ет, амалингни риёдан халос эт. Доимо сафар хавфида бўлган мусофир каби йўл озиғини ғамла. Хайр амалингни Аршим остига жойла.

(“Қирқ ҳадиси қудсий”)дан

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

06 Nov, 05:00


РИЁКОРНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб(а.с) дан ривоят қилинади:
«Риёкорнинг аломатлари тўрттадир:

➡️ ўзи қолган вақтда ялқовлик,

➡️ инсонлар билан бирга бўлса тиришқоқлик қилади.

➡️ Уни мақташса, амални кўпайтиради,

➡️ ёмонласа, нуқсонли қилади».


Дўстларингизга ҳам улашинг:
http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

06 Nov, 05:00


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

05 Nov, 12:50


ШАЙТОНГА МАҒЛУБ БЎЛМАНГ

Солиҳлардан бирлари айтган экан: Аллоҳ таоло буюрган ишни қилишда шайтоннинг икки ҳамласига учраш бор:
Бири: Ё шу амалда банданинг нуқсонга йўл қўйиши;
Иккинчиси: Ёки шу амалда ҳаддан ошириб юбориши.

Шайтон буларнинг қайси бирида, ошириб юбортиришда ғолиб бўладими ёки нуқсонга йўл қўйдиришда ғолиб бўладими, бунисига парво қилмайди. (Яъни шайтон учун ғолиб бўлиши кифоя)

Банда шайтондан устун келиши учун амалини шариат тарозига солиб кўрсин. Агар амали нуқсонли бўлмаса, ҳаддан ҳам ошмаса, ютуқ уникидир. Аксинча бўлса, натижа ҳам аксинча бўлади.

Буни билиш учун илм керак. Инсон тўғри йўлдан кетаётганини билиши учун аввал тўғри йўл қайси эканини билиб олиши лозим. Шунинг учун шариатимиз илмга буюрган.

«Ҳикматлар чашмаси»дан

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

05 Nov, 05:29


​​БЕШ ТОИФА ФАРЗАНДЛАР БЎЛАДИ, СИЗ ҚАЙСИ БИРИСИЗ?

1. Ота онаси буюрган нарсани қилмайди. Бундай фарзанд ота онасига оқдир.

2. Айтилган ишни қилади, аммо миннат билан, уфф тортиб, овозини баландлатиб қилади. Бундай фарзанд гуноҳга ботади, ҳолатига қараб оқ бўлишининг хатари катта.

3. Ота онаси буюрган нарсани қилади, лекин ёқтирмай қилади. Бундай фарзанд оқ бўлмайди лекин ажру савобдан маҳрум бўлади.

4. Буюрилган ишни чин кўнгилдан қилади ва бунинг учун ажр савоб олади. Аммо бундай фарзандлар камдир.

5. Ота онаси ҳали айтмай туриб, улар хоҳлаган нарсани қилади. Мана шундай фарзанд ота онага яхшилик қилганларга ваъда қилган савобларга эришади. Бундай фарзандлар жуда нодир бўлади.

- Шу охирги икки хил фарзандларнинг умри ва ризқи баракотли, қалби шод бўлади, ишлари доим ўнгидан келади. Мана шу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Аллоҳ уни хоҳлаганига беради. Аллоҳ буюк фазл соҳибидир.

Аллоҳим! Барчамизни ана шундай фарзандлар қаторида қилгин!🤲

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

05 Nov, 04:28


Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз мазмунли бўлсин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

04 Nov, 04:22


​​​​☝️АЛЛОҲ СИЗНИ БАХТЛИ ҚИЛГАНИНИ КЎРСАТУВЧИ 9 НАРСА

❗️Инсон баъзан ўзида бор неъматларни унутиб қўяади, бошқа миллионлаган инсонлардан фазилатда Аллоҳ уни устун қилганини унутади ва натижада ўзини бахтсиз ҳис қила бошлайди. Биз Аллоҳ сизга берган устунликлар фазилатларни базиларини эслатамиз.

🍀1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган  ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9.999.999 ҳужайра ўлган. Бу бахт эмасми?!

🍀2. Аллоҳ сизни оловга, бутга, хочга, сиғинадиган ва жаҳаннамда абадий қоладиган кофир эмас, муслимлардан қилди.

🍀3. Кўримсиз бир махлуқ эмас, келишган инсон бўлиб яралгансиз;

🍀4. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;

🍀5. Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда ёки харобазорда эмас, қулай, яшашга имкониятли юртда яшамоқдасиз;

🍀6.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;

🍀7.Фарзандларингиз соппа-соғ, баъзиларни фарзандига ўхшаб ногирон бўлиб туғилмади.

🍀8.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;

🍀9.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;

👍Шунча катта нарсаларда устун ва фазилатли экансиз, нега маҳзун бўласиз 😔.

Табассум қилинг ва бахтингизни ҳис қилган ҳолатда яшанг! 😊

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

04 Nov, 04:20


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: «Сизларнинг қайси бирингиз меросхўрингиз молини ўзингизнинг молингиздан кўра яхшироқ кўрасиз?» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, орамизда ўз молидан бошқаларнинг молини яхши кўрадиган кимса йўқдир», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: «Киши молининг қанчасини инфоқ қилган бўлса, ўша ўзиникидир. Инфоқ қилмай йиғиб қўйгани эса меросхўрлариникидир», деганлар.


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

04 Nov, 03:09


Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли бўлсин!


@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

03 Nov, 08:02


​​​​​​​​

Ғарб олимлари Қуръондан хато топиш учун йиғилишди...

(Улар Қуръондаги қуйидаги оятни келтиришди):

«...бир чумоли айтди: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан синдириб юбормасинлар». (Намл сураси 18-оят).

Уларнинг "хато" деб топган сўзи:

"يَحْطِمَنَّكُم"

(Бу калима "яхтиманна" синдирмоқ, парчаламоқ маъносини беради).

Олимларнинг айтишича бу сўзни қаттиқ (кристалл) жисмларга нисбатан қўлланилиши керак, чумолилар эса тирик мавжудот бўлиб улар юмшоқ яъни гўштдир. Чумолиларга нисбатан «синдирмоқ» сўзини ишлатиш хато, уларга «эзмоқ» сўзи ишлатилса тўғри бўлар эди, дейишди.

Уларнинг ушбу даъвосидан кейин орадан икки йил ҳам ўтмай худди шу олимлар: "чумолилар танасининг учдан икки қисми шиша моддасидан иборат" эканлигини кашф қилишди ва ҳаммаси исломга киришди.

1400 йил аввал Росулуллоҳ (с.а.в.о) чўлда туриб айтган нарсаларини энди тушуниб етаётганлар, мусулмонларни “қолоқ” дейиши қизиқ эмасми?!.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

03 Nov, 08:02


ҚУРЪОН МЎЪЖИЗАКОР

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

03 Nov, 04:02


​​​​☝️ЯХШИ ОДАМ КИМ?

Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

Оиласига қўша ~ қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам …
ЯХШИ ОДАМДИР!

Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас…Битта қизни қалбига жойлаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

🤲БОРИНГИЗГА ШУКУР ЯХШИЛАР!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

03 Nov, 04:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кириб келган янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!
Эзгу тилакларни яқинларингизга ҳам улашинг!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

02 Nov, 04:49


#Кун_ҳадиси

Ҳазрати Расули акрам (с.а.в.о.):

"Ҳар қачонки Аллоҳ бирор бир хонадонга хайрликни раво кўрса, уларни динда доно қилиб қўяди, ёши кичиклари катталарини ҳурмат қиладилар, ўзаро муроса қиладилар, исрофгарчиликнинг олдини олиш йўли билан Аллоҳдан ризқларини оладилар, ўзлари ва хонадон аъзолари соф ният билан бир-бирларининг айбларини тузатадилар".

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

02 Nov, 04:49


#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, имон келтирганлар! Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз (динининг ривожи учун ҳаракат қилсангиз), У ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит (барқарор) қилур»
(Муҳаммад сураси 7-оят).


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

02 Nov, 04:33


#ўн_тўрт_маъсум_ривоятлари

🕊Имом Сажжод (алайҳиссалом):

Худоё, умримни токи Сенга итоат қилишга сарф бўлар экан, узоқ қилгин.
Мабодо, умрим шайтоннинг яйловига айланадиган бўлса, жонимни олгину Ўз ҳузурингга олиб кет.


📚Саҳифаи Сажжодия, 20-дуо.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

02 Nov, 04:32


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

01 Nov, 12:47


Ассалому алайкум азиз аҳли Ислом,
хайрли кеч!


Самарқанд шаҳри ва атроф ҳудудлар учун ноябрь ойидаги явмия намозлар вақтлари

Юқорида келтирилган намоз вақтлари жадвали Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди тасдиғидан ўтган явмия намозларининг вақтлари элимиз орасида бўлган илмлиларимиз томонидан маъқулланган.


Бошқа гуруҳларга ва яқинларингизга тарқатинг!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

01 Nov, 12:46


Панжоб жомеъ масжидимизда бугунги жума намозининг шукуҳи.

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

01 Nov, 03:43


يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

25 Oct, 03:15


Бирон кишини чинакамига яхши кўриш унинг ҳаққига дилдан ДУО қилишдир...

Ассалому алайкум, ЯХШИЛАР! Энг гўзал дуоларимиз СИЗ учун...

Ё РОББИМ, бизларни ҲАҚни севувчи, ҲИДОЯТга эргашувчи, ЖАННАТга кириб, РАСУЛингни ва АҲЛИ-БАЙТларини кўргувчилардан қилгин!..

ДУОларингиз мақбул, эзгу ТИЛАКларингиз қабул, ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

24 Oct, 13:46


#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Ҳазрати Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) буюрдилар:

"- Кўзларингизни Аллоҳнинг ибодати билан баҳраманд айланг."

Ҳазрати Расули акрам (с.а.в.о.) атрофларида ҳозир бўлганлар сўрадилар:

"- Қандай қилиб, ё Расулаллоҳ?"

Ҳазрати Расули акрам (с.а.в.о.) жавоб бердилар:

1. Қуръонга боқиш билан;
2. Қуръон билан фикрлаш;
3. Қуръондан ибрат олиш.

📚 "Боқиётус солиҳот", 83-саҳифа.

http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

24 Oct, 04:50


​​​​БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ

1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.
(инсон азонни асосан масжидда ёҳуд масжидга яқин ерда эшитади, аниқроғи намозхон бўлишлик керак)

2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади».
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.

3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.

4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .

5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.
Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.
Бу сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан ҳам баҳам кўринг..!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

24 Oct, 04:19


Бугун Пайшанба жума оқшоми кунида барча марҳум ва марҳумаларимизни ёдга олиб улар ҳаққига дуо қилиб савоб йўллайдиган кун.

Аллоҳ барча дунёдан ўтганларимизни ўз раҳматига сазовор айласин !

Ушбу гўзал тиловати қуръон савобини улар руҳларига ҳадя қилдик!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

24 Oct, 04:16


БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

23 Oct, 07:15


#Кун_ҳадиси

Имом Жаъфар Содиқ (а.с.):

"Мўъминнинг ҳаёти тарозининг паллалари кабидир. Қанча унинг иймонига иймон қўшилса, шунча унинг бошидаги бало ва муаммолари ҳам ортиб бораверади".

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

23 Oct, 07:15


Ҳазрати Али (а.с.):

Ҳаётинг икки кундан иборатдир:

"биринчи кун сенинг фойдангга
иккинчи кун сенинг зиёнинггадир
".

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

23 Oct, 04:18


​​#ибрат

Вафот этсак, ҳеч нарса қила олмаймиз

Бир бой киши деразадан ташқарига қарадида ахлат ташланадиган қутидан баъзи нарсаларни ажратаётган бир кишини кўриб «Аллоҳга шукрки, фақир эмасман» деди. Фақир кўчада тентираб юрган бир мажнунни кўриб қолди ва «Аллоҳга шукрки, мен мажнун эмасман» деди. Мажнун тез ёрдам машинасини кўриб қолди ва «Аллоҳга шукрки, мен бемор эмасман» деди. Шифохонада бемор вафот этган кимсанинг жасади ёнидан ўта туриб «Аллоҳга шукрки, мен ҳали тирикман» деди.

Фақат маййит Аллоҳ таолога шукр қила олмайди. Бу ҳаётда яшар эканмиз учта жойни зиёрат қилиб туриш керак. Шифохона, қамоқ ва қабристонни. Шифохонага борсангиз саломатликдан кўра чиройлироқ нарса йўқ бўлса керак деб ўйлайсиз. Қамоқхонага борсангиз озодликдан чиройлироқ нарса йўқ деб ўйлайсиз. Қабристонга борсангиз ҳаёт жуда ҳам қадрли нарса эканини англаб етасиз.

Барчамиз бу дунёга ҳеч бир дунё матоҳисиз келдик ва кетаётганимизда дунё матоҳисиз кетамиз. Шу боис Аллоҳ таолонинг ҳузурида тавозе билан туришимиз, ибодатларда бардавом бўлишимиз, қул эканимизни асло унутмаслигимиз лозим.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим»
(Зориёт сураси, 56-оят)

Аллоҳ таоло барчамизни умрнинг қадрига етиб, уни ибодат ила самарали ўтказишимизни насиб этсин.


☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉http://t.me/panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

23 Oct, 04:08


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

23 Oct, 00:40


وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِنَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ لَهُمْ قُلُوبٌ لَا يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لَا يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لَا يَسْمَعُونَ بِهَا أُولَئِكَ كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ أُولَئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ

Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, лекин улар билан англамайдилар. Уларда кўзлар бор, лекин улар билан кўрмайдилар. Уларда қулоқлар бор, лекин улар билан эшитмайдилар. Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки улар янада адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир.


📚Манбалар асосида Саййид Азиз Саййид Исо ўғли томонидан тайёрланди

Илтимоси дуо!

@panjob_masjidi

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

23 Oct, 00:40


ҲАЙВОНЛАР ҲАМ АЛЛОҲГА ИБОДАТ ҚИЛАДИЛАРМИ?

Барча ҳайвонлар Худога тасбеҳ айтадилар

Қуръонда айтилишича ва Илоҳиёт илмига кўра, фақат инсон эмас, балки бутун Борлиқдаги ҳайвонлар ва зарралар ҳам ўзларига хос тарзда Оламлар Рабби Аллоҳга ибодат ва саждалар қилиб, тасбеҳ айтиш билан машғулдирлар. Аллоҳ таборак ва таоло Қуръони карим, муборак “Ҳаж” сураси 18-ояти каримасида бу ҳақида шундай буюради:

أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ يَسْجُدُ لَهُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَمَنْ فِي الْأَرْضِ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ وَالنُّجُومُ وَالْجِبَالُ وَالشَّجَرُ وَالدَّوَابُّ وَكَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ وَكَثِيرٌ حَقَّ عَلَيْهِ الْعَذَابُ وَمَنْ يُهِنِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ مُكْرِمٍ إِنَّ اللَّهَ يَفْعَلُ مَا يَشَاءُ

Осмонлардаги ва Ердаги бор жонзот, Қуёш, Ой, юлдузлар, тоғлар, дарахтлар ва барча жониворлар ҳамда кўп инсонларнинг Аллоҳнинг Ўзигагина сажда қилишини кўрмадингизми? Кўпларга эса (кофир бўлганлари сабабли) азоб ҳақ бўлгандир. Кимни Аллоҳ хор қилса, бас, уни азиз қилувчи ҳеч ким йўқдир. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур!

Шунингдек, бошқа бир оятда, яъни муборак “Исроъ” сураси 44-оятида қуйидаги илоҳий далил келтирилади:

تُسَبِّحُ لَهُ السَّمَاوَاتُ السَّبْعُ وَالْأَرْضُ وَمَنْ فِيهِنَّ وَإِنْ مِنْ شَيْءٍ إِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ وَلَكِنْ لَا تَفْقَهُونَ تَسْبِيحَهُمْ إِنَّهُ كَانَ حَلِيمًا غَفُورًا

Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтур. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамд билан Унга тасбеҳ айтур. Лекин сизлар уларнинг тасбеҳларини англамагайсиз. Дарҳақиқат, У ҳалим ва кечиримли зотдир.

Бутун Борлиқ аҳлининг Аллоҳ таборак ва таолога тасбеҳ айтишининг илмий асослари

Юқорида келтирилган Қуръон оятларидан келиб чиқадиган бўлсак, бир нарсани тушуниб етамизки, Аллоҳ томонидан Борлиқдаги ҳар бир заррага ўзига хос бўлган ақл-идрок, фаҳм ва шуур берилганки, улар ўзига хос бўлган тилда Аллоҳ ҳузурида тасбеҳ ва таъзим бажо келтирадилар, уларнинг ҳар бири атроф муҳитда рўй берадиган ҳар бир ҳолатга нисбатан ўз реакциясини кўрсата олади.

Олимлар ва тадқиқотчиларнинг олиб борган тажрибалари кўрсатиб бермоқдаги оламдаги мавжудотлар орасидан ўрин олган ўсимликларда ҳам асаб (нерв) томирлари ва тизими мавжуд бўлиб, улар ҳатто йиғлайдилар, фарёд чекадилар. Россия Федерацияси пойтахти Москвадаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган лабораториялардан бирида ердан гиёҳни томири била қўпариб олиб, унинг томирини қайноқ сувга солишганида, бундай ҳолатнинг, яъни қандай қилиб ўсимлик озор чекканлигини кўриб, уни қайд этишган.

Бошқа бир тадқиқотларга кўра, олимлар дельфинлар, турли паррандалар, ҳашаротлар ва вирусларнинг овоз чиқаришларини қайд этганлар. Улар шу орқали, вируслар ва микробларнинг реакциясини тадқиқ этиш ортидан турли касалликларнинг олдини олиш йўлларини қидириш учун ўз тавсияларини берганлар.

Мажудотлар қандай қилиб Худога тасбеҳ айтадилар?

Қуръони карим, Ахбор (хабарлар) ва ҳадис-ривоятларни муаззам деб билган мусулмон умматининг эътиқодига кўра, инсоннинг ақл-идрок, иймон ва амал даражасига кўра комилликка эришганининг аломатларидан бири, бу – турли ҳайвонлар (жониворлар) нинг тилини билмоқлигидадир. Бу борада кўплаб ҳадис ва ривоятлар келтирилгандир. Уларга кўра, агар инсон Худованди мутаол Ўзи марҳамат қилган тўғри ҳидоят йўлидан ҳаракатланса, дунёнинг ўткинчи лаззатлари билан булғанмайдиган бўлса, бу моддий оламнинг илоҳий воқеъликларини билишда юқори даражаларни қўлга киритади. Бутун ислом аҳли, ҳатто бутун олам аҳли учун азиз бўлган Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг айтишларича:

ما سميعيم و بصيريم و هُشيم،
با شما نامحرمان ما خامُشيم

Биз эшитгувчимиз, кўргувчимиз ва оқилмиз,
Бироқ сизлар ила номаҳраму, хомушмиз (сокитмиз).


Шу сабабли, Қуръони каримда гуноҳкор кимсалар энг жирканч ҳайвонлардан-да паст даражада баҳолангандир. Муборак “Аъроф” сурасининг 179-оятида қуйидаги ҳолат баён этилади:

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

22 Oct, 11:59


Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
Аллоҳумма соййибан нафиан
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

@panjob_masjidi

6,534

subscribers

11,429

photos

4,279

videos